📅 2023-yil 10-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Yoshlar siyosati va sport vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 10-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Yoshlar siyosati va sport vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 10 ноябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Ёшлар сиёсати ва спорт вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 10 ноября 2023 г. · Документы министерств и ведомств · Министр молодежной политики и спорта
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 10 November 2023 · Ministry and agency documents · Yoshlar siyosati va sport vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг
буйруғи
НИЗОМ
МЕЗОНЛАР
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги ПҚ-114-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг 2023 йил 10 ноябрдаги 18-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг стипендиясини (бундан буён матнда стипендия деб юритилади) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Стипендия ҳар ойлик тўлов шаклида Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий ёки захира таркибига (бундан буён матнда спорт терма жамоалари таркиби деб юритилади) киритилган, мазкур Низомнинг иловасида белгиланган мезонларга мос келувчи спортчилар ҳамда Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) Олимпия ва Паралимпия коллежи ўқувчи-спортчиларига (бундан буён матнда ўқувчи-спортчилар деб юритилади) тайинланади.
2. Мазкур Низом қоидалари Олимпия ва Паралимпия ўйинларида совриндор бўлганлиги учун умрбод ойлик тўловлар тайинланган спортчиларга нисбатан татбиқ этилмайди.
2-боб. Стипендия комиссияси фаолиятини ташкил этиш ва унинг асосий вазифалари
3. Ўзбекистон Республикаси спорт вазири буйруғи билан стипендияни тайинлаш ва тўлаш бўйича Стипендия комиссияси (бундан буён матнда Стипендия комиссияси деб юритилади) тузилади ва у стипендияга номзод спортчиларнинг рўйхатини шакллантириш ҳамда стипендия тайинлашга масъул ҳисобланади.
4. Стипендия комиссияси таркиби Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) марказий аппарати ва Вазирлик тизимидаги ташкилотларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида амалий иш тажрибасига эга бўлган ходимлари орасидан камида етти кишидан иборат таркибда шакллантирилади.
5. Стипендия комиссиясига юкланган асосий вазифалар ва функцияларга мувофиқ Стипендия комиссияси фаолиятини ташкил этиш, шунингдек комиссия йиғилишларини ўтказиш ва уларга раҳбарлик қилиш вазир ўринбосари — Стипендия комиссияси раиси томонидан амалга оширилади.
6. Стипендия комиссияси фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш унинг котиби зиммасига юкланади.
7. Стипендия комиссияси стипендияга номзод спортчилар маълумотларини кўриб чиқиш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш бўйича қуйидаги вазифаларни бажаради:
Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (бундан буён матнда масъул ижрочилар деб юритилади) ҳамда Марказ томонидан тақдим қилинадиган стипендияга номзод спортчилар ва ўқувчи-спортчиларнинг рўйхатини (сонини) кўриб чиқиш;
стипендияга номзод спортчилар рўйхатидаги спортчилар тўғрисидаги маълумотларнинг ҳақиқийлигини ва мазкур Низомнинг иловасида белгиланган мезонларга мослигини текшириш;
ўзига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун масъул ижрочилардан зарур ахборотларни сўраб олиш;
стипендия тайинлаш учун барча зарур ҳужжатлар ва маълумотларнинг масъул ижрочилар томонидан ўз вақтида тақдим этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий ёки захира таркибига киритилган спортчилар рўйхатини доимий равишда мониторинг қилиб бориш;
спортчиларга стипендия тайинлаш ёки стипендия тўлашни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
8. Стипендия комиссияси йиғилишлари ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Йиғилишларда кун тартибига киритилган масалалар юзасидан коллегиал тарзда қарорлар қабул қилинади.
9. Стипендия комиссияси йиғилишлари аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
10. Стипендия комиссияси қарорлари йиғилишда иштирок этаётган аъзоларнинг камида учдан икки қисми томонидан маъқулланган тақдирда, қабул қилинган ҳисобланади.
3-боб. Стипендияга номзод спортчилар рўйхатини кўриб чиқиш, уларнинг маълумотларини текшириш ва стипендия тайинлаш
11. Ҳар чорак биринчи ойининг 5-санасига қадар мазкур Низом иловасида белгиланган мезонлар асосида масъул ижрочилар спорт терма жамоалари таркибидаги спортчилардан, Марказ ўқувчи-спортчилардан стипендияга номзодлар рўйхатини тузади ва Стипендия комиссиясига тақдим қилади.
Бунда, мазкур Низомнинг иловасида белгиланган мезон талабларига мос келувчи ҳамда спорт терма жамоалари таркибига киритилган барча спортчилар, шунингдек ўқувчи-спортчилар стипендияга номзодлар рўйхатига тўлиқ киритилганлиги ва улар ҳақидаги маълумотлар тўғрилигига тегишлилигига кўра масъул ижрочилар ва Марказ жавобгар ҳисобланади.
12. Масъул ижрочилар стипендияга номзод спортчилар рўйхати билан биргаликда Стипендия комиссияси кўриб чиқиши учун мазкур Низомнинг иловасида белгиланган мезонлар асосида спортчиларнинг мусобақаларда эришган натижаларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилади.
13. Стипендия комиссияси стипендияга номзод спортчилар ҳақида бошқа зарур маълумотларни (шахсига оид маълумотлар, спорт терма жамоалари таркибидаги ҳолати бўйича маълумотлар ва бошқалар) «ERP Sport» ягона электрон бошқарув тизими орқали олади.
14. Стипендия комиссияси масъул ижрочилар томонидан тақдим қилинган стипендияга номзод спортчилар рўйхатини ва уларнинг мусобақаларда эришган натижаларини тасдиқловчи ҳужжатларни 15 кун ичида кўриб чиқади.
15. Ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида Стипендия комиссияси масъул ижрочилар томонидан тақдим қилинган стипендияга номзод спортчилар рўйхатидаги спортчиларнинг ҳақиқатдан ҳам спорт терма жамоалари таркибида эканлигини ва уларнинг мусобақаларда эришган натижаларини тасдиқловчи ҳужжатлари ҳақиқийлигини, шунингдек мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган ҳолатларни текширади.
16. Стипендия комиссияси йиғилишида умумий овоз бериш йўли билан стипендия тайинлаш ва тўлаш тўғрисида ёки стипендия тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича спорт терма жамоалари таркибига киритилган ҳамда мазкур Низомнинг иловасида белгиланган мезонларга мос келувчи спортчилар ҳамда ўқувчи-спортчиларга стипендия тайинланади.
Бунда, ўқувчи-спортчилар орасидан спорт терма жамоалари таркибига киритилмаган ўқувчи-спортчиларга стипендия бериш бўйича таклиф Марказ томонидан тўғридан-тўғри Стипендия комиссиясига тақдим қилинади.
Стипендиялар стипендия тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган ойдан бошлаб спорт терма жамоалари таркибига киритилган спортчиларга бир йил муддатга, ўқувчи-спортчиларга мазкур Низомнинг 38-банди иккинчи хатбошисида белгиланган муддатга тайинланади.
17. Стипендия комиссияси қарори баённома билан расмийлаштирилади.
18. Стипендия комиссияси қарори Вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.
4-боб. Стипендия комиссияси қарори юзасидан берилган мурожаатларни кўриб чиқиш
19. Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг буйруғи билан Стипендия комиссияси қарори юзасидан берилган мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича апелляция комиссияси (бундан буён матнда апелляция комиссияси деб юритилади) тузилади.
Апелляция комиссияси таркибига Вазирликнинг Стипендия комиссияси фаолиятида иштирок этмаган масъул ходимлари киритилади.
Апелляция комиссияси аъзолари сони тоқ сонда ҳамда камида беш кишидан иборат таркибда шакллантирилади.
20. Стипендия комиссияси қароридан норози бўлган масъул ижрочилар ёки стипендияга номзод спортчилар ёхуд уларнинг қонуний вакиллари (бундан буён матнда мурожаатчи деб юритилади) Стипендия комиссиясининг қарори қабул қилинган кундан бошлаб, беш кун давомида Апелляция комиссиясига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
21. Апелляция комиссияси йиғилишлари аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
22. Апелляция комиссияси қарорлари йиғилишда иштирок этаётган аъзоларнинг камида учдан икки қисми томонидан маъқулланганда, қабул қилинган ҳисобланади.
23. Апелляция комиссияси томонидан келиб тушган мурожаатлар уч иш куни ичида кўриб чиқилади.
24. Апелляция комиссияси йиғилишларида ёки қарор қабул қилинаётган вақтда мурожаатчининг иштирок этиш ҳуқуқи таъминланади.
25. Апелляция комиссияси мурожаатчининг апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича мурожаатчининг талабларини қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
26. Апелляция комиссияси тегишли қарор нусхасини мурожаатчига бир кун муддатда почта орқали ёки электрон шаклда унинг электрон почта манзилига етказилишини, агар мурожаатчи Апелляция комиссияси қарори қабул қилинаётган вақтда иштирок этган бўлса, шахсан ўзига топширилишини таъминлайди.
5-боб. Стипендияни тайинлаш ва тўлаш билан боғлиқ харажатлар
27. Стипендия тўловлари учун маблағлар «спортчи» лавозими учун белгиланган иш ҳақи, терма жамоалар ва уларнинг захираси, спортчилар энергия сарфини қоплаш ва жисмоний ресурсларини тиклаш учун ажратиладиган мақсадли тўловларни мақбуллаштириш ҳисобидан қопланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Вазирликнинг харажатлари сметасида инобатга олинади.
28. Стипендия тўловлари учун маблағлар ҳисоби Вазирликда очиладиган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.
29. Вазирлик Стипендия комиссиясининг стипендия тайинлаш ва тўлаш ҳақидаги қарори асосида стипендия тўлови учун талаб этиладиган маблағларни Вазирликнинг харажатлар сметасида стипендия тўлови учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан масъул ижрочиларнинг харажатлар сметасига ўзгартириш киритиш орқали ажратади.
30. Стипендияни тўлаш масъул ижрочилар томонидан спортчиларнинг банк карталарига ёки депозит ҳисобварақларига молиявий маблағларни ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Бунда, молия йили якуни бўйича фойдаланилмай қолган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.
31. Спортчилар учун стипендия тўловлари Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси — сўмда амалга оширилади.
32. Стипендия миқдори стипендияга номзод спортчиларнинг охирги бир йилда Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича халқаро мусобақаларида эришган натижаларига асосан меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 бараваригача миқдорда мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ белгиланади.
Бунда, ўқувчи-спортчилар спорт мусобақаларида мазкур Низомнинг иловасида белгиланган натижаларга эришганда уларга ушбу иловада кўрсатилган миқдорда, белгиланган натижаларга эришмаган тақдирда эса меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,5 баравари миқдорида стипендия тайинланади.
33. Стипендия комиссиясининг стипендия тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган ойдан бошлаб спортчига стипендия ҳисобланади ва тўлаб борилади.
34. Стипендия тайинланган спортчилар ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида эътироф этилиш ҳуқуқига эга бўлади.
35. Масъул ижрочилар ҳар ярим йилда стипендия тайинланган спортчиларнинг спорт натижаларини мониторинг қилиб боради ва Стипендия комиссиясига ахборот киритиб боради.
6-боб. Стипендия тўлашни тўхтатиш асослари ва тартиби
36. Стипендия тайинланган спортчиларга стипендия тўлаш қуйидаги асосларга кўра тўхтатилишига йўл қўйилади:
1) стипендия тайинланган спортчилар спорт терма жамоалари таркибидан чиқарилганда;
2) стипендия тайинланган спортчиларга Олимпия ва Паралимпия ўйинларида совриндор бўлганлиги учун умрбод ойлик тўловлар тайинланганда.
3) ўқувчи-спортчилар ўқувчилар сафидан чиқарилганда ёки Марказнинг Олимпия ва Паралимпия коллежини тўлиқ тамомлаганда.
Бунда, ўқувчи-спортчилар спорт терма жамоалари таркибидан чиқарилганда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,5 баравари миқдорида стипендия олишни давом эттиради.
37. Мазкур Низомнинг 36-бандида келтирилган ҳолатлар аниқланган вақтдан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан Стипендия комиссияси мазкур Низомнинг 8 — 10-бандларида белгиланган тартибда стипендия тўлашни тўхтатиш тўғрисида қарор чиқаради.
38. Стипендия тўловларини тўлаш Стипендия комиссиясининг стипендия тўлашни тўхтатиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган ойнинг охирги санасидан тўхтатилади.
Ўқувчи-спортчиларга стипендия тўлаш Марказ директорининг уларни ўқувчи-спортчилар сафидан чиқариш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинган ёки Марказнинг Олимпия ва Паралимпия коллежини тамомлаганлиги тўғрисидаги давлат намунасидаги диплом берилган ойнинг охирги санасидан тўхтатилади.
7-боб. Якуний қоида
39. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг стипендиясига номзод спортчиларнинг охирги бир йилда Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича халқаро мусобақалардаги иштирокига оид асосий
Т/р Мусобақалар номи Ўринлар Меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича 1. Олимпия ва Паралимпия ўйинлари (ўсмирлар) 1 — 3 ўрин 3,0 баравари 4 — 6 ўрин 2 ,5 баравари 2. Осиё ва Параосиё ўйинлари (катталар) 1 — 2 ўрин 3,0 баравари 3 — 4 ўрин 2 ,5 баравари 3. Осиё ва Параосиё ўйинлари (ёшлар) 1-ўрин 2, 5 баравари 2 — 3 ўрин 2, 0 баравари 4. Жаҳон чемпионати (ўсмирлар, ёшлар, катталар) 1 — 3 ўрин 3,0 баравари 4 — 6 ўрин 2 , 5 баравари 5. Осиё чемпионати (ўсмирлар, ёшлар, катталар) * 1-ўрин 2, 5 баравари 2 - 3 ўрин 2, 0 баравари 6. Марказий Осиё чемпионати (катталар) ** 1-ўрин 2, 0 баравари Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган ноолимпия спорт турлари бўйича 1. Осиё ва Параосиё ўйинлари (катталар) 1- 2 ўрин 3,0 баравари 3 -ўрин 2 ,5 баравари 2. Жаҳон чемпионати (ўсмирлар, ёшлар, катталар) 1 — 3 ўрин 2, 5 баравари 3. Осиё чемпионати (ёшлар, катталар) 1 — 3 ўрин 2,0 баравари
Вазир А. ИКРАМОВ
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси М. ТАШХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 10 ноябрь,
2023 йил 31 октябрь
2023 йил 12 октябрь
18-мҳ-сон
Oʻzbekiston Respublikasi yoshlar siyosati va sport vazirining
buyrugʻi
NIZOM
MEZONLAR
Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi stipendiyasini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Jismoniy tarbiya va sport toʻgʻrisida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 7-apreldagi PQ-114-son “Maʼmuriy islohotlar doirasida yoshlar siyosati va sport sohasida davlat boshqaruvini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi stipendiyasini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi bilan kelishilgan.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi yoshlar siyosati va sport vazirining 2023-yil 10-noyabrdagi 18-mh-son buyrugʻiga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi stipendiyasini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligining stipendiyasini (bundan buyon matnda stipendiya deb yuritiladi) tayinlash va toʻlash tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Stipendiya har oylik toʻlov shaklida Olimpiya va Paralimpiya, Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari dasturiga kiritilgan sport turlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasining sport terma jamoalari asosiy yoki zaxira tarkibiga (bundan buyon matnda sport terma jamoalari tarkibi deb yuritiladi) kiritilgan, mazkur Nizomning ilovasida belgilangan mezonlarga mos keluvchi sportchilar hamda Respublika olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazining (bundan buyon matnda Markaz deb yuritiladi) Olimpiya va Paralimpiya kolleji oʻquvchi-sportchilariga (bundan buyon matnda oʻquvchi-sportchilar deb yuritiladi) tayinlanadi.
2. Mazkur Nizom qoidalari Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlarida sovrindor boʻlganligi uchun umrbod oylik toʻlovlar tayinlangan sportchilarga nisbatan tatbiq etilmaydi.
2-bob. Stipendiya komissiyasi faoliyatini tashkil etish va uning asosiy vazifalari
3. Oʻzbekiston Respublikasi sport vaziri buyrugʻi bilan stipendiyani tayinlash va toʻlash boʻyicha Stipendiya komissiyasi (bundan buyon matnda Stipendiya komissiyasi deb yuritiladi) tuziladi va u stipendiyaga nomzod sportchilarning roʻyxatini shakllantirish hamda stipendiya tayinlashga masʼul hisoblanadi.
4. Stipendiya komissiyasi tarkibi Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligining (bundan buyon matnda Vazirlik deb yuritiladi) markaziy apparati va Vazirlik tizimidagi tashkilotlarning jismoniy tarbiya va sport sohasida amaliy ish tajribasiga ega boʻlgan xodimlari orasidan kamida yetti kishidan iborat tarkibda shakllantiriladi.
5. Stipendiya komissiyasiga yuklangan asosiy vazifalar va funksiyalarga muvofiq Stipendiya komissiyasi faoliyatini tashkil etish, shuningdek komissiya yigʻilishlarini oʻtkazish va ularga rahbarlik qilish vazir oʻrinbosari — Stipendiya komissiyasi raisi tomonidan amalga oshiriladi.
6. Stipendiya komissiyasi faoliyatini tashkiliy jihatdan taʼminlash uning kotibi zimmasiga yuklanadi.
7. Stipendiya komissiyasi stipendiyaga nomzod sportchilar maʼlumotlarini koʻrib chiqish va ularning roʻyxatini shakllantirish boʻyicha quyidagi vazifalarni bajaradi:
Sport turlarini rivojlantirish respublika markazlari, Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi (bundan buyon matnda masʼul ijrochilar deb yuritiladi) hamda Markaz tomonidan taqdim qilinadigan stipendiyaga nomzod sportchilar va oʻquvchi-sportchilarning roʻyxatini (sonini) koʻrib chiqish;
stipendiyaga nomzod sportchilar roʻyxatidagi sportchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning haqiqiyligini va mazkur Nizomning ilovasida belgilangan mezonlarga mosligini tekshirish;
oʻziga yuklangan vazifalarning bajarilishini taʼminlash uchun masʼul ijrochilardan zarur axborotlarni soʻrab olish;
stipendiya tayinlash uchun barcha zarur hujjatlar va maʼlumotlarning masʼul ijrochilar tomonidan oʻz vaqtida taqdim etilishi ustidan nazoratni amalga oshirish;
Oʻzbekiston Respublikasining sport terma jamoalari asosiy yoki zaxira tarkibiga kiritilgan sportchilar roʻyxatini doimiy ravishda monitoring qilib borish;
sportchilarga stipendiya tayinlash yoki stipendiya toʻlashni toʻxtatish toʻgʻrisida qaror qabul qilish.
8. Stipendiya komissiyasi yigʻilishlari har chorakda kamida bir marta oʻtkaziladi. Yigʻilishlarda kun tartibiga kiritilgan masalalar yuzasidan kollegial tarzda qarorlar qabul qilinadi.
9. Stipendiya komissiyasi yigʻilishlari aʼzolarning kamida uchdan ikki qismi ishtirok etganda vakolatli hisoblanadi.
10. Stipendiya komissiyasi qarorlari yigʻilishda ishtirok etayotgan aʼzolarning kamida uchdan ikki qismi tomonidan maʼqullangan taqdirda, qabul qilingan hisoblanadi.
3-bob. Stipendiyaga nomzod sportchilar roʻyxatini koʻrib chiqish, ularning maʼlumotlarini tekshirish va stipendiya tayinlash
11. Har chorak birinchi oyining 5-sanasiga qadar mazkur Nizom ilovasida belgilangan mezonlar asosida masʼul ijrochilar sport terma jamoalari tarkibidagi sportchilardan, Markaz oʻquvchi-sportchilardan stipendiyaga nomzodlar roʻyxatini tuzadi va Stipendiya komissiyasiga taqdim qiladi.
Bunda, mazkur Nizomning ilovasida belgilangan mezon talablariga mos keluvchi hamda sport terma jamoalari tarkibiga kiritilgan barcha sportchilar, shuningdek oʻquvchi-sportchilar stipendiyaga nomzodlar roʻyxatiga toʻliq kiritilganligi va ular haqidagi maʼlumotlar toʻgʻriligiga tegishliligiga koʻra masʼul ijrochilar va Markaz javobgar hisoblanadi.
12. Masʼul ijrochilar stipendiyaga nomzod sportchilar roʻyxati bilan birgalikda Stipendiya komissiyasi koʻrib chiqishi uchun mazkur Nizomning ilovasida belgilangan mezonlar asosida sportchilarning musobaqalarda erishgan natijalarini tasdiqlovchi hujjatlarni taqdim qiladi.
13. Stipendiya komissiyasi stipendiyaga nomzod sportchilar haqida boshqa zarur maʼlumotlarni (shaxsiga oid maʼlumotlar, sport terma jamoalari tarkibidagi holati boʻyicha maʼlumotlar va boshqalar) “ERP Sport” yagona elektron boshqaruv tizimi orqali oladi.
14. Stipendiya komissiyasi masʼul ijrochilar tomonidan taqdim qilingan stipendiyaga nomzod sportchilar roʻyxatini va ularning musobaqalarda erishgan natijalarini tasdiqlovchi hujjatlarni 15 kun ichida koʻrib chiqadi.
15. Hujjatlarni koʻrib chiqish jarayonida Stipendiya komissiyasi masʼul ijrochilar tomonidan taqdim qilingan stipendiyaga nomzod sportchilar roʻyxatidagi sportchilarning haqiqatdan ham sport terma jamoalari tarkibida ekanligini va ularning musobaqalarda erishgan natijalarini tasdiqlovchi hujjatlari haqiqiyligini, shuningdek mazkur Nizomning 2-bandida koʻrsatilgan holatlarni tekshiradi.
16. Stipendiya komissiyasi yigʻilishida umumiy ovoz berish yoʻli bilan stipendiya tayinlash va toʻlash toʻgʻrisida yoki stipendiya tayinlashni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.
Olimpiya va Paralimpiya, Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari dasturiga kiritilgan sport turlari boʻyicha sport terma jamoalari tarkibiga kiritilgan hamda mazkur Nizomning ilovasida belgilangan mezonlarga mos keluvchi sportchilar hamda oʻquvchi-sportchilarga stipendiya tayinlanadi.
Bunda, oʻquvchi-sportchilar orasidan sport terma jamoalari tarkibiga kiritilmagan oʻquvchi-sportchilarga stipendiya berish boʻyicha taklif Markaz tomonidan toʻgʻridan-toʻgʻri Stipendiya komissiyasiga taqdim qilinadi.
Stipendiyalar stipendiya tayinlash va toʻlash toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingan oydan boshlab sport terma jamoalari tarkibiga kiritilgan sportchilarga bir yil muddatga, oʻquvchi-sportchilarga mazkur Nizomning 38-bandi ikkinchi xatboshisida belgilangan muddatga tayinlanadi.
17. Stipendiya komissiyasi qarori bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi.
18. Stipendiya komissiyasi qarori Vazirlikning rasmiy veb-saytida eʼlon qilib boriladi.
4-bob. Stipendiya komissiyasi qarori yuzasidan berilgan murojaatlarni koʻrib chiqish
19. Oʻzbekiston Respublikasi sport vazirining buyrugʻi bilan Stipendiya komissiyasi qarori yuzasidan berilgan murojaatlarni koʻrib chiqish boʻyicha apellyatsiya komissiyasi (bundan buyon matnda apellyatsiya komissiyasi deb yuritiladi) tuziladi.
Apellyatsiya komissiyasi tarkibiga Vazirlikning Stipendiya komissiyasi faoliyatida ishtirok etmagan masʼul xodimlari kiritiladi.
Apellyatsiya komissiyasi aʼzolari soni toq sonda hamda kamida besh kishidan iborat tarkibda shakllantiriladi.
20. Stipendiya komissiyasi qaroridan norozi boʻlgan masʼul ijrochilar yoki stipendiyaga nomzod sportchilar yoxud ularning qonuniy vakillari (bundan buyon matnda murojaatchi deb yuritiladi) Stipendiya komissiyasining qarori qabul qilingan kundan boshlab, besh kun davomida Apellyatsiya komissiyasiga murojaat qilish huquqiga ega.
21. Apellyatsiya komissiyasi yigʻilishlari aʼzolarning kamida uchdan ikki qismi ishtirok etganda vakolatli hisoblanadi.
22. Apellyatsiya komissiyasi qarorlari yigʻilishda ishtirok etayotgan aʼzolarning kamida uchdan ikki qismi tomonidan maʼqullanganda, qabul qilingan hisoblanadi.
23. Apellyatsiya komissiyasi tomonidan kelib tushgan murojaatlar uch ish kuni ichida koʻrib chiqiladi.
24. Apellyatsiya komissiyasi yigʻilishlarida yoki qaror qabul qilinayotgan vaqtda murojaatchining ishtirok etish huquqi taʼminlanadi.
25. Apellyatsiya komissiyasi murojaatchining apellyatsiya shikoyatini koʻrib chiqish natijalari boʻyicha murojaatchining talablarini qanoatlantirish yoki qanoatlantirishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
26. Apellyatsiya komissiyasi tegishli qaror nusxasini murojaatchiga bir kun muddatda pochta orqali yoki elektron shaklda uning elektron pochta manziliga yetkazilishini, agar murojaatchi Apellyatsiya komissiyasi qarori qabul qilinayotgan vaqtda ishtirok etgan boʻlsa, shaxsan oʻziga topshirilishini taʼminlaydi.
5-bob. Stipendiyani tayinlash va toʻlash bilan bogʻliq xarajatlar
27. Stipendiya toʻlovlari uchun mablagʻlar “sportchi” lavozimi uchun belgilangan ish haqi, terma jamoalar va ularning zaxirasi, sportchilar energiya sarfini qoplash va jismoniy resurslarini tiklash uchun ajratiladigan maqsadli toʻlovlarni maqbullashtirish hisobidan qoplanadi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda Vazirlikning xarajatlari smetasida inobatga olinadi.
28. Stipendiya toʻlovlari uchun mablagʻlar hisobi Vazirlikda ochiladigan maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida yuritiladi.
29. Vazirlik Stipendiya komissiyasining stipendiya tayinlash va toʻlash haqidagi qarori asosida stipendiya toʻlovi uchun talab etiladigan mablagʻlarni Vazirlikning xarajatlar smetasida stipendiya toʻlovi uchun koʻzda tutilgan mablagʻlar hisobidan masʼul ijrochilarning xarajatlar smetasiga oʻzgartirish kiritish orqali ajratadi.
30. Stipendiyani toʻlash masʼul ijrochilar tomonidan sportchilarning bank kartalariga yoki depozit hisobvaraqlariga moliyaviy mablagʻlarni oʻtkazish yoʻli bilan amalga oshiriladi.
Bunda, moliya yili yakuni boʻyicha foydalanilmay qolgan mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga qaytariladi.
31. Sportchilar uchun stipendiya toʻlovlari Oʻzbekiston Respublikasi milliy valyutasi — soʻmda amalga oshiriladi.
32. Stipendiya miqdori stipendiyaga nomzod sportchilarning oxirgi bir yilda Olimpiya va Paralimpiya, Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari dasturiga kiritilgan sport turlari boʻyicha xalqaro musobaqalarida erishgan natijalariga asosan mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining 3 baravarigacha miqdorda mazkur Nizomning ilovasiga muvofiq belgilanadi.
Bunda, oʻquvchi-sportchilar sport musobaqalarida mazkur Nizomning ilovasida belgilangan natijalarga erishganda ularga ushbu ilovada koʻrsatilgan miqdorda, belgilangan natijalarga erishmagan taqdirda esa mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining 0,5 baravari miqdorida stipendiya tayinlanadi.
33. Stipendiya komissiyasining stipendiya tayinlash va toʻlash toʻgʻrisidagi qarori qabul qilingan oydan boshlab sportchiga stipendiya hisoblanadi va toʻlab boriladi.
34. Stipendiya tayinlangan sportchilar oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar sifatida eʼtirof etilish huquqiga ega boʻladi.
35. Masʼul ijrochilar har yarim yilda stipendiya tayinlangan sportchilarning sport natijalarini monitoring qilib boradi va Stipendiya komissiyasiga axborot kiritib boradi.
6-bob. Stipendiya toʻlashni toʻxtatish asoslari va tartibi
36. Stipendiya tayinlangan sportchilarga stipendiya toʻlash quyidagi asoslarga koʻra toʻxtatilishiga yoʻl qoʻyiladi:
1) stipendiya tayinlangan sportchilar sport terma jamoalari tarkibidan chiqarilganda;
2) stipendiya tayinlangan sportchilarga Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlarida sovrindor boʻlganligi uchun umrbod oylik toʻlovlar tayinlanganda.
3) oʻquvchi-sportchilar oʻquvchilar safidan chiqarilganda yoki Markazning Olimpiya va Paralimpiya kollejini toʻliq tamomlaganda.
Bunda, oʻquvchi-sportchilar sport terma jamoalari tarkibidan chiqarilganda mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining 0,5 baravari miqdorida stipendiya olishni davom ettiradi.
37. Mazkur Nizomning 36-bandida keltirilgan holatlar aniqlangan vaqtdan boshlab uch ish kunidan kechiktirmasdan Stipendiya komissiyasi mazkur Nizomning 8 — 10-bandlarida belgilangan tartibda stipendiya toʻlashni toʻxtatish toʻgʻrisida qaror chiqaradi.
38. Stipendiya toʻlovlarini toʻlash Stipendiya komissiyasining stipendiya toʻlashni toʻxtatish toʻgʻrisidagi qarori qabul qilingan oyning oxirgi sanasidan toʻxtatiladi.
Oʻquvchi-sportchilarga stipendiya toʻlash Markaz direktorining ularni oʻquvchi-sportchilar safidan chiqarish toʻgʻrisidagi buyrugʻi qabul qilingan yoki Markazning Olimpiya va Paralimpiya kollejini tamomlaganligi toʻgʻrisidagi davlat namunasidagi diplom berilgan oyning oxirgi sanasidan toʻxtatiladi.
7-bob. Yakuniy qoida
39. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi stipendiyasini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligining stipendiyasiga nomzod sportchilarning oxirgi bir yilda Olimpiya va Paralimpiya, Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari dasturiga kiritilgan sport turlari boʻyicha xalqaro musobaqalardagi ishtirokiga oid asosiy
T/r Musobaqalar nomi Oʻrinlar Mehnatga haq toʻlash eng kam miqdori Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlari dasturiga kiritilgan sport turlari boʻyicha 1. Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlari (oʻsmirlar) 1 — 3 oʻrin 3,0 baravari 4 — 6 oʻrin 2 ,5 baravari 2. Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari (kattalar) 1 — 2 oʻrin 3,0 baravari 3 — 4 oʻrin 2 ,5 baravari 3. Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari (yoshlar) 1-oʻrin 2, 5 baravari 2 — 3 oʻrin 2, 0 baravari 4. Jahon chempionati (oʻsmirlar, yoshlar, kattalar) 1 — 3 oʻrin 3,0 baravari 4 — 6 oʻrin 2 , 5 baravari 5. Osiyo chempionati (oʻsmirlar, yoshlar, kattalar) * 1-oʻrin 2, 5 baravari 2 - 3 oʻrin 2, 0 baravari 6. Markaziy Osiyo chempionati (kattalar) ** 1-oʻrin 2, 0 baravari Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari dasturiga kiritilgan noolimpiya sport turlari boʻyicha 1. Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari (kattalar) 1- 2 oʻrin 3,0 baravari 3 -oʻrin 2 ,5 baravari 2. Jahon chempionati (oʻsmirlar, yoshlar, kattalar) 1 — 3 oʻrin 2, 5 baravari 3. Osiyo chempionati (yoshlar, kattalar) 1 — 3 oʻrin 2,0 baravari
Vazir A. IKRAMOV
Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vaziri D. KUCHKAROV
Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi raisi M. TASHXODJAYEV
Toshkent sh.,
2023-yil 10-noyabr,
2023-yil 31-oktabr
2023-yil 12-oktabr
18-mh-son