📅 2023-yil 20-noyabr · Boshqa hujjatlar · Oliy sudi plenumi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 20-noyabr · Boshqa hujjatlar · Oliy sudi plenumi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 20 ноябрь · Бошқа ҳужжатлар · Олий суди пленуми
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 20 ноября 2023 г. · Другие документы · Олий суди пленуми
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 20 November 2023 · Other documents · Oliy sudi plenumi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини бир хилда қўллаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ва Олий хўжалик суди Пленумининг «Суд ҳокимияти тўғрисида» 1996 йил 20 декабрдаги 1/60-сонли қарори :
1-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 138-моддасига мувофиқ суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир»;
2-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Судлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи қисми мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳуқуқий низо хусусиятига эга бўлган ҳар қандай масалаларни, шу жумладан, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан берилган шикоятларни ҳал қилиш ҳуқуқига эгадир»;
6-бандидаги «Конституциянинг 26-моддасига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-бандидаги «Конституциянинг 53-моддасига кўра» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига кўра» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг «Суд ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида» 2009 йил 10 апрелдаги 06/196-сонли қарори :
2-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 138-моддаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
12-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Шу билан бирга, «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 79-моддасига кўра, ижро ҳужжати ижросини тўхтатиш учун иқтисодий суднинг қарздорга нисбатан аризани иш юритишга қабул қилиш ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ажрими ҳам асос ҳисобланиши эътиборга олиниши лозим»;
19-банди биринчи ва иккинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги «тугатиш иш юритувини очиш» сўзлари «тугатишга доир иш юритишни бошлаш» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 8-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бошқа ҳолларда, масалан, шартномаларни тузишда, қонунчиликда белгиланган товарларни (хизматларни) электрон тижорат орқали реализация қилиш ҳолатларидан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 9 августдаги ПФ-1504-сонли Фармонининг 4-бандида белгиланган бартер шартномалари тузилишини тақиқлаш ҳақидаги талаблар инобатга олинмаган бўлса, суд низони мазмунан кўриб чиқиб, бундай шартномаларни тузишда айбдор мансабдор шахсларнинг интизомий жавобгарлиги масаласини ҳал этади, агар шахсларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланса, жиноят иши қўзғатиш масаласини ҳал этиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилади».
4. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2011 йил 1 декабрдаги 234-сонли қарори 9-бандининг бешинчи хатбошисидан «Бундай ҳолларда, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш оқибатлари қўлланилади (ФК 116-моддаси)» сўзлари чиқариб ташлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни қуришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2012 йил 15 июндаги 238-сонли қарори :
21-бандидан «ёхуд жисмоний шахсларнинг» сўзлари чиқариб ташлансин;
21-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Судларга тушунтирилсинки, ИПКнинг 31 1 -моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда эса, бундай иш материаллари тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ўтказилади. Агар ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса, иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилади».
6. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий судлар томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2014 йил 20 июндаги 261-сонли қарорининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Иқтисодий судлар суд экспертизаси (бундан буён матнда экспертиза деб юритилади) тайинлаш масаласини ҳал этиш, суд эксперти хулосасини текшириш ва унга баҳо беришда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади), «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 февралдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган «Суд экспертизаси тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисида»ги намунавий низом (бундан буён матнда Намунавий низом деб юритилади), шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилишлари лозим».
7. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида» 2014 йил 20 июндаги 262-сонли қарори :
7-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агар акциядор айни вақтда жамиятнинг ходими бўлиб, меҳнатга оид низо юзасидан иқтисодий судга мурожаат қилган бўлса, бундай даъво аризаси ИПКнинг 31 1 -моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ўтказилиши, агар даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган бўлса, иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилиши лозим»;
9-бандидаги «жамиятнинг» сўзи «ширкатнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
17-бандининг биринчи хатбошисидан «ёхуд ИПКнинг 45-моддасида белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда жавобгарни алмаштириш» сўзлари чиқариб ташлансин;
20-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Судлар шуни эътиборга олишлари керакки, йиғилишда иштирок этиб, низоли масала юзасидан қабул қилинган қарорни ёқлаб овоз берган шахс ёки кун тартибига қўйилган масала бўйича овоз беришдан ўзини тийган йиғилиш иштирокчиси ушбу қарорни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида судга мурожаат қилганда, унинг талабини қаноатлантириш рад этилиши лозим, иштирокчининг овоз беришдаги хоҳиш-иродаси бузилган ёки хоҳиш иродасини ифода этиш имконияти бўлмаган ҳолатлар, шунингдек, иштирокчини алдаш, зўрлик, қўрқитиш таъсирида овоз берганлиги ҳоллари бундан мустасно»;
20.1-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Жамият иштирокчилари умумий йиғилиши қарорини ҳақиқий эмас деб топилиши, ушбу қарор асосида тузилган битимларнинг ҳақиқий эмаслиги ва бошқа ҳаракатларнинг ўз-ўзидан ноқонунийлигини келтириб чиқармайди. Бироқ, ушбу ҳолат манфаатдор шахсни битимларнинг ҳақиқий эмаслиги ва бошқа ҳаракатларнинг ноқонунийлигини низолашиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди»;
20.2-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Жамиятдан чиқиб кетган иштирокчи томонидан умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаб қўйилган тақдирда, даъво талаби қаноатлантирилиши рад этилиши лозим, иштирокчининг чиқиб кетиши ва унинг ҳуқуқига тўғридан-тўғри дахлдор бўлган умумий йиғилиш қарори бундан мустасно»;
иккинчи , учинчи хатбошилар учинчи, тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
20.3-бандидаги «иштирокчисига» сўзидан кейин «ёки жамиятга» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги 20.4-банд билан тўлдирилсин:
«20.4. Умумий йиғилиш қарорининг ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаш тўғрисидаги ҳуқуқни ҳимоя қилиш усули қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилмаганлиги сабабли бундай даъво талаби ҳар қандай ҳолатда қаноатлантирилиши рад этилиши лозим».
8. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарори :
16.2-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида» 2001 йил 12 майдаги қарори» сўзлари ««Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни» сўзлари билан алмаштирилсин»;
қуйидаги мазмундаги 17.1-банд билан тўлдирилсин:
«17.1. Судларга тушунтирилсинки, корпоратив низоларга оид ишлар доирасидаги битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни кўриб чиқишда, аффилланган шахс билан тузилган битим ҳамда йирик битим тузиш тартиби қоидалари бузилган тақдирда ФКнинг 126-моддаси қўлланилади».
9. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий судлар томонидан видеоконференцалоқа режимида суд мажлисларини ўтказишда процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2014 йил 28 ноябрдаги 270-сонли қарори 2-банди иккинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги «хўжалик» сўзи «иқтисодий» сўзи билан алмаштирилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2015 йил 19 июндаги 282-сонли қарори 8.5-бандининг биринчи хатбошисидаги «Бундай ажрим устидан шикоят қилинмайди, протест келтирилмайди» сўзлари «Бундай ажрим устидан якуний суд ҳужжати билан бирга шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарори :
8-бандининг тўртинчи — олтинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилари таҳририда баён этилсин:
«Ўзаро боғлиқ бир нечта талаб бирлаштирилган бўлиб, уларнинг айримлари фуқаролик ишлари бўйича судга бошқалари эса иқтисодий судга тааллуқли бўлса, бундай даъво аризаси ИПКнинг 31 1 -моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ўтказилади. Агар даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган бўлса, иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилади.
Агар ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари иқтисодий судга, бошқалари эса, маъмурий судга тааллуқли бўлган бир нечта талаб бирлаштирилиб берилган даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган бўлса, иқтисодий судга тааллуқли бўлган талаб мазмунан кўриб чиқилади. Маъмурий судга тааллуқли бўлган талабни эса, ИПКнинг 31 1 -моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда тааллуқлилигига кўра иш материалларини маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва унга оид қисми бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилади»;
22-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ИПК 110-моддасининг 1-бандига мувофиқ, агар иш иқтисодий суд, фуқаролик ишлари бўйича суд ёки маъмурий судда кўриш учун тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатади. Яъни, иш судларнинг эмас, балки бошқа органларнинг (масалан, ҳокимлик, нотариус ва бошқалар) ваколатига тегишли бўлганда, шунингдек, билдирилган талаб ҳуқуқни ҳимоя қилишга қаратилмаган тақдирда иқтисодий суд иш юритишни юқоридаги асосга кўра тугатади. Ишнинг иқтисодий судга тааллуқлилиги ИПКнинг 25 ва 26-моддалари, фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқлилиги ФПКнинг 26-моддаси ва маъмурий судга тааллуқлилиги МСИЮтКнинг 26 ва 27-моддалари талабларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Бунда, низонинг судга тааллуқлилиги, ишни кўриш жараёнида ҳам ўзгариши мумкинлигини эътиборга олиш керак. Масалан, бундай ҳолат ишга иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси бўла олмайдиган шахсларнинг жалб этилиши муносабати билан вужудга келиши мумкин. Бундай ҳолатда иқтисодий суд ИПКнинг 31 1 -моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда тааллуқлилигига кўра иш материалларини фуқаролик ишлари бўйича судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқариши лозим»;
22-бандининг тўртинчи хатбошисидаги «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 61-моддасининг учинчи қисмига кўра, судгача санация ўтказилишига кредиторларнинг розилиги бўлган тақдирда, банкротлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш тугатилади» сўзлари ««Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 62-моддасининг учинчи қисмига кўра, судгача санация ўтказилишига кредиторларнинг розилиги бўлган тақдирда, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш тугатилади» сўзлари билан алмаштирилсин;
22-бандининг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Судларга тушунтирилсинки, айни бир кредитор ва қарздор ҳисобланган шахслар ўртасида, айни шу талаб бўйича берилган қонуний кучга кирган суд буйруғи мавжуд бўлганда, шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир тарафлар ўртасида айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлганда ҳам ИПК 110-моддасининг 2-бандида назарда тутилган иш юритишни тугатиш учун асос бўлади»;
қуйидаги мазмундаги 26 1 -банд билан тўлдирилсин:
26 1 . Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, ИПК 152-моддасининг учинчи қисмига асосан судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича суддан ёки маъмурий суддан даъво аризаси (ариза) ёки иш материаллари келиб тушганда, судья даъво аризаси (ариза) ушбу Кодекснинг 149 — 151-моддаларида кўрсатилган талабларга жавоб бермаслигини аниқласа, даъво аризаси (ариза) судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисида даъвогарни (аризачини) хабардор қилади ва унга бунинг учун ўн кундан ортиқ бўлмаган муддат беради.
Бунда, «камчиликлар» деганда, ИПКнинг 149 — 151-моддаларида кўрсатилган талабларга риоя қилинмаганлиги, шу жумладан, белгиланган тартиб ва миқдорда давлат божи ҳамда почта харажатлари тўланмаганлиги ҳам тушунилади.
Ўн кунлик муддатнинг ўтиши, суд ажрими даъвогарга (аризачига) топширилган кундан бошлаб ҳисобланишини эътиборга олиш лозим.
Ажримда кўрсатилган муддатда камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан қайтарилади.
Ажримда кўрсатилган муддатда камчиликлар бартараф этилган тақдирда даъво аризаси (ариза) ёки иш материаллари иқтисодий суд томонидан ИПКнинг 153 ва 162-моддасида белгиланган тартибда иш юритишга қабул қилинади»;
қуйидаги мазмундаги 27 1 -банд билан тўлдирилсин:
«27 1 . ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, агар иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса, судья даъво аризасини иш юритишга қабул қилишни рад этади. Яъни, иш судларнинг эмас, балки бошқа органларнинг (масалан, ҳокимлик, нотариус ва бошқалар) ваколатига тегишли бўлганда, шунингдек, билдирилган талаб ҳуқуқни ҳимоя қилишга қаратилмаган тақдирда, суд даъво аризасини қабул қилишни рад этади.
Агар судья даъво аризаси (ариза)ни иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги масалани ҳал этишда иш иқтисодий судга эмас, балки фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқлилиги аниқланса, даъво аризаси (ариза)ни ИПКнинг 31 1 -моддасида белгиланган тартибда тегишли судга ўтказади»;
қуйидаги мазмундаги 32 1 -банд билан тўлдирилсин:
«32 1 . Судларга тушунтирилсинки, медиация — келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули ҳисобланганлиги сабабли даъво аризаси (аризаси) иш юритишга қабул қилинганидан кейин низо бартараф этилганлиги (хусусан, даъвогарнинг талаби жавобгар томонидан қаноатлантирилганлиги) муносабати билан медиатив келишув тузишга йўл қўйилмайди. Бундай ҳолатда иш мазмунан кўриб чиқилади, бу ҳақда суд ҳужжатининг асослантирувчи қисмида кўрсатилади».
12. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Суд муҳокамасини ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида» 2020 йил 21 февралдаги 4-сонли қарорининг 4-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 112-моддасига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 136-моддасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида» 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли қарори :
3-бандининг 2-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«юридик шахсларни ва жисмоний шахсларни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризалардан»;
3-бандининг 8-кичик бандидаги «апелляция, кассация ва назорат шикоятларидан» сўзлари «апелляция ва кассация шикоятларидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банд қуйидаги мазмундаги 10-кичик банд билан тўлдирилсин:
«10) Арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризалардан»;
15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тушунтирилсинки, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонларга тўланиши лозим бўлган суммалар ва уларни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 октябрдаги 570-сонли «Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори билан белгиланган»;
20-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги мазмундаги «Бундай шикоятлар учун давлат божи тўланмайди» сўзлари билан тўлдирилсин.
20-бандининг иккинчи хатбошисидаги «апелляция, кассация ва назорат шикояти» сўзлари «апелляция ва кассация шикоятлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
21-бандининг биринчи хатбошисидан «(2, 20, 21-бандларида кўрсатилган шахслардан ташқари)» сўзлари чиқариб ташлансин;
22-бандидаги «апелляция, кассация ва назорат тартибида» сўзлари «апелляция ва кассация тартибида» сўзлари билан алмаштирилсин;
23-бандидаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари» деган сўзлар «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли қароридан 22 , 22.1 ва 22.2-бандлар чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Б. ИСЛАМОВ
Пленум котиби, Олий суд судьяси Н. ХАКИМОВА
Тошкент ш.,
2023 йил 20 ноябрь,
33-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi plenumining
Qarori
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi Plenumi va Oʻzbekiston Respublikasi Oliy xoʻjalik sudi Plenumining ayrim qarorlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Qonunchilikka oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilganligi munosabati bilan hamda moddiy va protsessual huquq normalarini bir xilda qoʻllash maqsadida “Sudlar toʻgʻrisida”gi Qonunning 22-moddasiga asosan, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi Plenumi qaror qiladi:
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi Plenumi va Oʻzbekiston Respublikasi Oliy xoʻjalik sudi Plenumining quyidagi qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi Plenumining va Oliy xoʻjalik sudi Plenumining “Sud hokimiyati toʻgʻrisida” 1996-yil 20-dekabrdagi 1/60-sonli qarori :
1-bandining ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining 138-moddasiga muvofiq sud hokimiyatining hujjatlari barcha davlat organlari va boshqa tashkilotlar, mansabdor shaxslar hamda fuqarolar uchun majburiydir”;
2-bandining birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Sudlar Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi 55-moddasining ikkinchi qismi mazmunidan kelib chiqqan holda huquqiy nizo xususiyatiga ega boʻlgan har qanday masalalarni, shu jumladan, davlat organlarining hamda boshqa tashkilotlarning, ular mansabdor shaxslarining qonunga xilof qarorlari, harakatlari va harakatsizligi ustidan berilgan shikoyatlarni hal qilish huquqiga egadir”;
6-bandidagi “Konstitutsiyaning 26-moddasiga” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining 28-moddasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
13-bandidagi “Konstitutsiyaning 53-moddasiga koʻra” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining 65-moddasiga koʻra” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi Plenumi va Oliy xoʻjalik sudi Plenumining “Sud hujjatlarini ijro etishga oid qonun hujjatlarini qoʻllash boʻyicha sud amaliyotining ayrim masalalari toʻgʻrisida” 2009-yil 10-apreldagi 06/196-sonli qarori :
2-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining 114-moddasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining 138-moddasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9-bandining ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
12-bandining uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Shu bilan birga, “Toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 79-moddasiga koʻra, ijro hujjati ijrosini toʻxtatish uchun iqtisodiy sudning qarzdorga nisbatan arizani ish yuritishga qabul qilish va toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida ish qoʻzgʻatish haqidagi ajrimi ham asos hisoblanishi eʼtiborga olinishi lozim”;
19-bandi birinchi va ikkinchi xatboshisining oʻzbekcha matnidagi “tugatish ish yurituvini ochish” soʻzlari “tugatishga doir ish yuritishni boshlash” soʻzlari bilan almashtirilsin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy xoʻjalik sudi Plenumining “Oʻzbekiston Respublikasining “Xoʻjalik yurituvchi subyektlar faoliyatining shartnomaviy-huquqiy bazasi toʻgʻrisida”gi Qonunini iqtisodiy sudlar amaliyotida qoʻllashning ayrim masalalari haqida” 2002-yil 4-martdagi 103-sonli qarori 8-bandining toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Boshqa hollarda, masalan, shartnomalarni tuzishda, qonunchilikda belgilangan tovarlarni (xizmatlarni) elektron tijorat orqali realizatsiya qilish holatlaridan tashqari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Budjet bilan hisob-kitoblar uchun xoʻjalik yurituvchi subyektlarning masʼuliyatini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1996-yil 9-avgustdagi PF-1504-sonli Farmonining 4-bandida belgilangan barter shartnomalari tuzilishini taqiqlash haqidagi talablar inobatga olinmagan boʻlsa, sud nizoni mazmunan koʻrib chiqib, bunday shartnomalarni tuzishda aybdor mansabdor shaxslarning intizomiy javobgarligi masalasini hal etadi, agar shaxslarning harakatlarida jinoyat alomatlari aniqlansa, jinoyat ishi qoʻzgʻatish masalasini hal etish uchun tegishli materiallarni ilova qilgan holda bu haqda prokurorga xabar qiladi”.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy xoʻjalik sudi Plenumining “Mulk ijarasi shartnomasiga oid fuqarolik qonun hujjatlari normalarini iqtisodiy sudlar tomonidan qoʻllashning ayrim masalalari toʻgʻrisida” 2011-yil 1-dekabrdagi 234-sonli qarori 9-bandining beshinchi xatboshisidan “Bunday hollarda, bitimlarni haqiqiy emas deb topish oqibatlari qoʻllaniladi (FK 116-moddasi)” soʻzlari chiqarib tashlansin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy xoʻjalik sudi Plenumining “Iqtisodiy sudlar tomonidan hakamlik muhokamasi bilan bogʻliq ishlarni qurishda qonun hujjatlarini qoʻllashning ayrim masalalari toʻgʻrisida” 2012-yil 15-iyundagi 238-sonli qarori :
21-bandidan “yoxud jismoniy shaxslarning” soʻzlari chiqarib tashlansin;
21-bandi quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Sudlarga tushuntirilsinki, IPKning 31 1 -moddasi talablaridan kelib chiqqan holda esa, bunday ish materiallari taalluqliligiga koʻra fuqarolik ishlari boʻyicha sudga oʻtkaziladi. Agar ariza ish yuritishga qabul qilingan boʻlsa, ish materiallarini sudga taalluqliligiga koʻra fuqarolik ishlari boʻyicha sudga koʻrib chiqish uchun oʻtkazish va iqtisodiy sud ishini yuritishni tugatish toʻgʻrisida ajrim chiqariladi”.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy xoʻjalik sudi Plenumining “Iqtisodiy sudlar tomonidan ekspertizaga oid qonun hujjatlarini qoʻllashning ayrim masalalari toʻgʻrisida” 2014-yil 20-iyundagi 261-sonli qarorining 1-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Iqtisodiy sudlar sud ekspertizasi (bundan buyon matnda ekspertiza deb yuritiladi) tayinlash masalasini hal etish, sud eksperti xulosasini tekshirish va unga baho berishda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy protsessual kodeksi (bundan buyon matnda IPK deb yuritiladi), “Sud ekspertizasi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni (bundan buyon matnda Qonun deb yuritiladi), Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 21-fevraldagi 73-son qarori bilan tasdiqlangan “Sud ekspertizasi tadqiqotlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida”gi namunaviy nizom (bundan buyon matnda Namunaviy nizom deb yuritiladi), shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlari talablariga qatʼiy amal qilishlari lozim”.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy xoʻjalik sudi Plenumining “Iqtisodiy sudlar tomonidan korporativ nizolarni hal etishning ayrim masalalari toʻgʻrisida” 2014-yil 20-iyundagi 262-sonli qarori :
7-bandining ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Agar aksiyador ayni vaqtda jamiyatning xodimi boʻlib, mehnatga oid nizo yuzasidan iqtisodiy sudga murojaat qilgan boʻlsa, bunday daʼvo arizasi IPKning 31 1 -moddasi talablaridan kelib chiqqan holda taalluqliligiga koʻra fuqarolik ishlari boʻyicha sudga oʻtkazilishi, agar daʼvo arizasi ish yuritishga qabul qilingan boʻlsa, ish materiallarini sudga taalluqliligiga koʻra fuqarolik ishlari boʻyicha sudga koʻrib chiqish uchun oʻtkazish va iqtisodiy sud ishini yuritishni tugatish toʻgʻrisida ajrim chiqarilishi lozim”;
9-bandidagi “jamiyatning” soʻzi “shirkatning” soʻzi bilan almashtirilsin;
17-bandining birinchi xatboshisidan “yoxud IPKning 45-moddasida belgilangan tartibga rioya qilgan holda javobgarni almashtirish” soʻzlari chiqarib tashlansin;
20-bandining ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Sudlar shuni eʼtiborga olishlari kerakki, yigʻilishda ishtirok etib, nizoli masala yuzasidan qabul qilingan qarorni yoqlab ovoz bergan shaxs yoki kun tartibiga qoʻyilgan masala boʻyicha ovoz berishdan oʻzini tiygan yigʻilish ishtirokchisi ushbu qarorni haqiqiy emas deb topish haqida sudga murojaat qilganda, uning talabini qanoatlantirish rad etilishi lozim, ishtirokchining ovoz berishdagi xohish-irodasi buzilgan yoki xohish irodasini ifoda etish imkoniyati boʻlmagan holatlar, shuningdek, ishtirokchini aldash, zoʻrlik, qoʻrqitish taʼsirida ovoz berganligi hollari bundan mustasno”;
20.1-bandi quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Jamiyat ishtirokchilari umumiy yigʻilishi qarorini haqiqiy emas deb topilishi, ushbu qaror asosida tuzilgan bitimlarning haqiqiy emasligi va boshqa harakatlarning oʻz-oʻzidan noqonuniyligini keltirib chiqarmaydi. Biroq, ushbu holat manfaatdor shaxsni bitimlarning haqiqiy emasligi va boshqa harakatlarning noqonuniyligini nizolashish huquqidan mahrum qilmaydi”;
20.2-bandi quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Jamiyatdan chiqib ketgan ishtirokchi tomonidan umumiy yigʻilish qarorini haqiqiy emas deb topish toʻgʻrisidagi talab qoʻyilgan taqdirda, daʼvo talabi qanoatlantirilishi rad etilishi lozim, ishtirokchining chiqib ketishi va uning huquqiga toʻgʻridan-toʻgʻri daxldor boʻlgan umumiy yigʻilish qarori bundan mustasno”;
ikkinchi , uchinchi xatboshilar uchinchi, toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;
20.3-bandidagi “ishtirokchisiga” soʻzidan keyin “yoki jamiyatga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
quyidagi mazmundagi 20.4-band bilan toʻldirilsin:
“20.4. Umumiy yigʻilish qarorining haqiqiy emaslik oqibatlarini qoʻllash toʻgʻrisidagi huquqni himoya qilish usuli qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilmaganligi sababli bunday daʼvo talabi har qanday holatda qanoatlantirilishi rad etilishi lozim”.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy xoʻjalik sudi Plenumining “Iqtisodiy sudlar tomonidan bitimlarni haqiqiy emas deb topish toʻgʻrisidagi fuqarolik qonunchiligi normalarini qoʻllashning ayrim masalalari toʻgʻrisida” 2014-yil 28-noyabrdagi 269-sonli qarori :
16.2-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining “Amalga oshirilishi uchun litsenziyalar talab qilinadigan faoliyat turlarining roʻyxati toʻgʻrisida” 2001-yil 12-maydagi qarori” soʻzlari ““Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida” Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni” soʻzlari bilan almashtirilsin”;
quyidagi mazmundagi 17.1-band bilan toʻldirilsin:
“17.1. Sudlarga tushuntirilsinki, korporativ nizolarga oid ishlar doirasidagi bitimlarni haqiqiy emas deb topish toʻgʻrisidagi talabni koʻrib chiqishda, affillangan shaxs bilan tuzilgan bitim hamda yirik bitim tuzish tartibi qoidalari buzilgan taqdirda FKning 126-moddasi qoʻllaniladi”.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy xoʻjalik sudi Plenumining “Iqtisodiy sudlar tomonidan videokonferensaloqa rejimida sud majlislarini oʻtkazishda protsessual qonun normalarini qoʻllashning ayrim masalalari toʻgʻrisida” 2014-yil 28-noyabrdagi 270-sonli qarori 2-bandi ikkinchi xatboshisining oʻzbekcha matnidagi “xoʻjalik” soʻzi “iqtisodiy” soʻzi bilan almashtirilsin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy xoʻjalik sudi Plenumining “Iqtisodiy sudlar tomonidan fuqarolik qonun hujjatlarining daʼvo muddatiga oid normalarini qoʻllashning ayrim masalalari haqida” 2015-yil 19-iyundagi 282-sonli qarori 8.5-bandining birinchi xatboshisidagi “Bunday ajrim ustidan shikoyat qilinmaydi, protest keltirilmaydi” soʻzlari “Bunday ajrim ustidan yakuniy sud hujjati bilan birga shikoyat qilinishi (protest keltirilishi) mumkin” soʻzlari bilan almashtirilsin.
11. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi Plenumining “Birinchi instansiya sudi tomonidan iqtisodiy protsessual qonun normalarini qoʻllashning ayrim masalalari toʻgʻrisida” 2019-yil 24-maydagi 13-sonli qarori :
8-bandining toʻrtinchi — oltinchi xatboshilari quyidagi mazmundagi toʻrtinchi va beshinchi xatboshilari tahririda bayon etilsin:
“Oʻzaro bogʻliq bir nechta talab birlashtirilgan boʻlib, ularning ayrimlari fuqarolik ishlari boʻyicha sudga boshqalari esa iqtisodiy sudga taalluqli boʻlsa, bunday daʼvo arizasi IPKning 31 1 -moddasi talablaridan kelib chiqqan holda taalluqliligiga koʻra fuqarolik ishlari boʻyicha sudga oʻtkaziladi. Agar daʼvo arizasi ish yuritishga qabul qilingan boʻlsa, ish materiallarini sudga taalluqliligiga koʻra fuqarolik ishlari boʻyicha sudga koʻrib chiqish uchun oʻtkazish va iqtisodiy sud ishini yuritishni tugatish toʻgʻrisida ajrim chiqariladi.
Agar oʻzaro bogʻliq boʻlib, baʼzilari iqtisodiy sudga, boshqalari esa, maʼmuriy sudga taalluqli boʻlgan bir nechta talab birlashtirilib berilgan daʼvo arizasi ish yuritishga qabul qilingan boʻlsa, iqtisodiy sudga taalluqli boʻlgan talab mazmunan koʻrib chiqiladi. Maʼmuriy sudga taalluqli boʻlgan talabni esa, IPKning 31 1 -moddasi talablaridan kelib chiqqan holda taalluqliligiga koʻra ish materiallarini maʼmuriy sudga koʻrib chiqish uchun oʻtkazish va unga oid qismi boʻyicha ish yuritishni tugatish toʻgʻrisida ajrim chiqariladi”;
22-bandining ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“IPK 110-moddasining 1-bandiga muvofiq, agar ish iqtisodiy sud, fuqarolik ishlari boʻyicha sud yoki maʼmuriy sudda koʻrish uchun taalluqli boʻlmasa, sud ish yuritishni tugatadi. Yaʼni, ish sudlarning emas, balki boshqa organlarning (masalan, hokimlik, notarius va boshqalar) vakolatiga tegishli boʻlganda, shuningdek, bildirilgan talab huquqni himoya qilishga qaratilmagan taqdirda iqtisodiy sud ish yuritishni yuqoridagi asosga koʻra tugatadi. Ishning iqtisodiy sudga taalluqliligi IPKning 25 va 26-moddalari, fuqarolik ishlari boʻyicha sudga taalluqliligi FPKning 26-moddasi va maʼmuriy sudga taalluqliligi MSIYUtKning 26 va 27-moddalari talablaridan kelib chiqqan holda aniqlanadi. Bunda, nizoning sudga taalluqliligi, ishni koʻrish jarayonida ham oʻzgarishi mumkinligini eʼtiborga olish kerak. Masalan, bunday holat ishga iqtisodiy sud ishlarini yuritish ishtirokchisi boʻla olmaydigan shaxslarning jalb etilishi munosabati bilan vujudga kelishi mumkin. Bunday holatda iqtisodiy sud IPKning 31 1 -moddasi talablaridan kelib chiqqan holda taalluqliligiga koʻra ish materiallarini fuqarolik ishlari boʻyicha sudga koʻrib chiqish uchun oʻtkazish va iqtisodiy sud ishini yuritishni tugatish toʻgʻrisida ajrim chiqarishi lozim”;
22-bandining toʻrtinchi xatboshisidagi “Bankrotlik toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni 61-moddasining uchinchi qismiga koʻra, sudgacha sanatsiya oʻtkazilishiga kreditorlarning roziligi boʻlgan taqdirda, bankrotlik toʻgʻrisidagi ish boʻyicha ish yuritish tugatiladi” soʻzlari ““Toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni 62-moddasining uchinchi qismiga koʻra, sudgacha sanatsiya oʻtkazilishiga kreditorlarning roziligi boʻlgan taqdirda, toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisidagi ish boʻyicha ish yuritish tugatiladi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
22-bandining beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Sudlarga tushuntirilsinki, ayni bir kreditor va qarzdor hisoblangan shaxslar oʻrtasida, ayni shu talab boʻyicha berilgan qonuniy kuchga kirgan sud buyrugʻi mavjud boʻlganda, shuningdek, fuqarolik ishlari boʻyicha sudning, iqtisodiy sudning yoki chet davlat vakolatli sudining ayni bir taraflar oʻrtasida ayni bir predmet toʻgʻrisidagi va ayni bir asoslar boʻyicha nizo yuzasidan qonuniy kuchga kirgan hal qiluv qarori mavjud boʻlganda ham IPK 110-moddasining 2-bandida nazarda tutilgan ish yuritishni tugatish uchun asos boʻladi”;
quyidagi mazmundagi 26 1 -band bilan toʻldirilsin:
26 1 . Sudlar shuni inobatga olishlari lozimki, IPK 152-moddasining uchinchi qismiga asosan sudga taalluqliligiga koʻra fuqarolik ishlari boʻyicha suddan yoki maʼmuriy suddan daʼvo arizasi (ariza) yoki ish materiallari kelib tushganda, sudya daʼvo arizasi (ariza) ushbu Kodeksning 149 — 151-moddalarida koʻrsatilgan talablarga javob bermasligini aniqlasa, daʼvo arizasi (ariza) sudga kelib tushgan kundan eʼtiboran besh kundan kechiktirmay kamchiliklarni bartaraf etish zarurligi toʻgʻrisida daʼvogarni (arizachini) xabardor qiladi va unga buning uchun oʻn kundan ortiq boʻlmagan muddat beradi.
Bunda, “kamchiliklar” deganda, IPKning 149 — 151-moddalarida koʻrsatilgan talablarga rioya qilinmaganligi, shu jumladan, belgilangan tartib va miqdorda davlat boji hamda pochta xarajatlari toʻlanmaganligi ham tushuniladi.
Oʻn kunlik muddatning oʻtishi, sud ajrimi daʼvogarga (arizachiga) topshirilgan kundan boshlab hisoblanishini eʼtiborga olish lozim.
Ajrimda koʻrsatilgan muddatda kamchiliklar bartaraf etilmagan taqdirda daʼvo arizasi va unga ilova qilingan hujjatlar IPK 155-moddasi birinchi qismining 1-bandiga asosan qaytariladi.
Ajrimda koʻrsatilgan muddatda kamchiliklar bartaraf etilgan taqdirda daʼvo arizasi (ariza) yoki ish materiallari iqtisodiy sud tomonidan IPKning 153 va 162-moddasida belgilangan tartibda ish yuritishga qabul qilinadi”;
quyidagi mazmundagi 27 1 -band bilan toʻldirilsin:
“27 1 . IPK 154-moddasi birinchi qismining 1-bandiga koʻra, agar ish iqtisodiy sudga, fuqarolik ishlari boʻyicha sudga yoki maʼmuriy sudga taalluqli boʻlmasa, sudya daʼvo arizasini ish yuritishga qabul qilishni rad etadi. Yaʼni, ish sudlarning emas, balki boshqa organlarning (masalan, hokimlik, notarius va boshqalar) vakolatiga tegishli boʻlganda, shuningdek, bildirilgan talab huquqni himoya qilishga qaratilmagan taqdirda, sud daʼvo arizasini qabul qilishni rad etadi.
Agar sudya daʼvo arizasi (ariza)ni ish yuritishga qabul qilish toʻgʻrisidagi masalani hal etishda ish iqtisodiy sudga emas, balki fuqarolik ishlari boʻyicha sudga yoki maʼmuriy sudga taalluqliligi aniqlansa, daʼvo arizasi (ariza)ni IPKning 31 1 -moddasida belgilangan tartibda tegishli sudga oʻtkazadi”;
quyidagi mazmundagi 32 1 -band bilan toʻldirilsin:
“32 1 . Sudlarga tushuntirilsinki, mediatsiya — kelib chiqqan nizoni taraflar oʻzaro maqbul qarorga erishishi uchun ularning ixtiyoriy roziligi asosida mediator koʻmagida hal qilish usuli hisoblanganligi sababli daʼvo arizasi (arizasi) ish yuritishga qabul qilinganidan keyin nizo bartaraf etilganligi (xususan, daʼvogarning talabi javobgar tomonidan qanoatlantirilganligi) munosabati bilan mediativ kelishuv tuzishga yoʻl qoʻyilmaydi. Bunday holatda ish mazmunan koʻrib chiqiladi, bu haqda sud hujjatining asoslantiruvchi qismida koʻrsatiladi”.
12. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi Plenumining “Sud muhokamasini oshkoraligini va sudlar faoliyatiga doir axborot olish huquqini taʼminlash toʻgʻrisida” 2020-yil 21-fevraldagi 4-sonli qarorining 4-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining 112-moddasiga” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining 136-moddasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
13. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi Plenumining “Iqtisodiy ishlar boʻyicha sud xarajatlarini undirish amaliyoti toʻgʻrisida” 2020-yil 19-dekabrdagi 36-sonli qarori :
3-bandining 2-kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“yuridik shaxslarni va jismoniy shaxslarni toʻlovga qobiliyatsiz deb topish toʻgʻrisidagi arizalardan”;
3-bandining 8-kichik bandidagi “apellyatsiya, kassatsiya va nazorat shikoyatlaridan” soʻzlari “apellyatsiya va kassatsiya shikoyatlaridan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3-band quyidagi mazmundagi 10-kichik band bilan toʻldirilsin:
“10) Arbitrajning hal qiluv qarorini bekor qilish toʻgʻrisidagi arizalardan”;
15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Tushuntirilsinki, guvohlar, ekspertlar, mutaxassislar, tarjimonlarga toʻlanishi lozim boʻlgan summalar va ularni toʻlash tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 28-oktabrdagi 570-sonli “Jabrlanuvchilar, guvohlar, ekspertlar, mutaxassislar, tarjimonlar va xolislarga toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlarni hisoblash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarori bilan belgilangan”;
20-bandining birinchi xatboshi quyidagi mazmundagi “Bunday shikoyatlar uchun davlat boji toʻlanmaydi” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
20-bandining ikkinchi xatboshisidagi “apellyatsiya, kassatsiya va nazorat shikoyati” soʻzlari “apellyatsiya va kassatsiya shikoyatlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
21-bandining birinchi xatboshisidan “(2, 20, 21-bandlarida koʻrsatilgan shaxslardan tashqari)” soʻzlari chiqarib tashlansin;
22-bandidagi “apellyatsiya, kassatsiya va nazorat tartibida” soʻzlari “apellyatsiya va kassatsiya tartibida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
23-bandidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiy sudlari” degan soʻzlar “Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar sudlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
14. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi Plenumining “Sudlar tomonidan sugʻurta shartnomasidan kelib chiqadigan nizolarni hal etishda qonun hujjatlarini qoʻllashning ayrim masalalari toʻgʻrisida” 2017-yil 29-noyabrdagi 45-sonli qaroridan 22 , 22.1 va 22.2-bandlar chiqarib tashlansin.
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi raisi B. ISLAMOV
Plenum kotibi, Oliy sud sudyasi N. XAKIMOVA
Toshkent sh.,
2023-yil 20-noyabr,
33-son