UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 2-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ichki ishlar vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 2 ноябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Ички ишлар вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 2 ноября 2023 г. · Документы министерств и ведомств · Министр внутренних дел

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 2 November 2023 · Ministry and agency documents · Ichki ishlar vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг

буйруғи

НИЗОМ

РЎЙХАТИ

РЎЙХАТИ

Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли итларни умумий бўйсунувчанлик ва ҳимоя-қоровул кўникмалари бўйича тайёрлаш, ветеринария даволаш-профилактика ҳамда лаборатория-диагностика ишларини амалга ошириш ва итларни кинология бўлинмаларида вақтинча сақлаш бўйича пуллик хизматлар кўрсатиш, шунингдек наслчилик питомнигида етиштирилган ва ички ишлар органларининг эҳтиёжидан ортиқ бўлган ҳамда хизматга яроқсиз деб топилган итларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сон «Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органларининг кинология хизматлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 сентябрдаги 750-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли итларни умумий бўйсунувчанлик ва ҳимоя-қоровул кўникмалари бўйича тайёрлаш, ветеринария даволаш-профилактика ҳамда лаборатория-диагностика ишларини амалга ошириш ва итларни кинология бўлинмаларида вақтинча сақлаш бўйича пуллик хизматлар кўрсатиш, шунингдек наслчилик питомнигида етиштирилган ва ички ишлар органларининг эҳтиёжидан ортиқ бўлган ҳамда хизматга яроқсиз деб топилган итларни сотиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 2 ноябрдаги 602-сон буйруғига ИЛОВА

Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли итларни умумий бўйсунувчанлик ва ҳимоя-қоровул кўникмалари бўйича тайёрлаш, ветеринария даволаш-профилактика ҳамда лаборатория-диагностика ишларини амалга ошириш ва итларни кинология бўлинмаларида вақтинча сақлаш бўйича пуллик хизматлар кўрсатиш, шунингдек наслчилик питомнигида етиштирилган ва ички ишлар органларининг эҳтиёжидан ортиқ бўлган ҳамда хизматга яроқсиз деб топилган итларни сотиш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом жисмоний ва юридик шахсларга тегишли итларни умумий бўйсунувчанлик ва ҳимоя-қоровул кўникмалари бўйича тайёрлаш, ветеринария даволаш-профилактика ҳамда лаборатория-диагностика ишларини амалга ошириш ва итларни кинология бўлинмаларида вақтинча сақлаш бўйича пуллик хизматлар кўрсатиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари хизмат итлари наслчилик питомнигида (бундан буён матнда наслчилик питомниги деб юритилади) етиштирилган ва ички ишлар органларининг эҳтиёжидан ортиқ бўлган ҳамда хизматга яроқсиз деб топилган итларни сотиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:

буюртмачи — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари кинология бўлинмаларига (бундан буён матнда кинология бўлинмалари деб юритилади) итларни умумий бўйсунувчанлик ва ҳимоя-қоровул тайёрлаш, ветеринария даволаш-профилактика ҳамда лаборатория-диагностика ишларини амалга ошириш ва итларни кинология бўлинмаларида вақтинча сақлаш бўйича, шунингдек наслчилик питомнигида етиштирилган ва ички ишлар органларининг эҳтиёжидан ортиқ бўлган ҳамда хизматга яроқсиз деб топилган итларни сотиб олиш учун ўз ихтиёрига кўра мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахслар;

пуллик хизматлар — кинология бўлинмалари томонидан шартнома асосида ҳақ эвазига итларни умумий бўйсунувчанлик ҳамда ҳимоя-қоровул кўникмаларига тайёрлаш, ветеринария даволаш-профилактика ҳамда лаборатория-диагностика ишларини амалга ошириш ва итларни кинология бўлинмаларида вақтинча сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизмат;

тест-синови — итларнинг умумий бўйсунувчанлик ва ҳимоя-қоровул кўникмалари бўйича тайёрлашга мойиллигини аниқлаш учун аппортировка (буюмларни олиб келиш), қидирув реакциясини яққол намоён қилиши, эгасига яхши муносабатда бўлиши ва унга бўйсуниши, ҳаракатчанлиги (тўсиқларни енгиб ўтишда), ҳид билиши ривожланганлиги, ўзига нисбатан таҳдидли ҳаракатларга жаҳлдорликни юзага чиқариши, отилган ўқ овози ва бошқа кучли қўзғатувчиларга нисбатан хотиржам муносабатда бўлиши каби кўрсаткичлар бўйича итнинг иш қобилиятини текшириш;

ветеринария блоклари — кинология бўлинмалари ҳудудида ташкил этилган ва ветеринария клиникаси, ветеринария пункти, ветеринария-профилактика нуқтаси, ветеринария лабораторияси, махсус текширув (рентген, ультратовуш) хоналари, жарроҳлик хонаси, стационар, карантин биноси (хонаси), изолятор, дезинфекцияловчи тўсиқларни ўз ичига олган иншоотлар;

ветеринария хизмати — итларга нисбатан амалга ошириладиган ветеринария даволаш (диагностик, терапевтик, жарроҳлик), профилактика (актив ва пассив иммунизация-эмлаш, дезинфекция, дезинсекция, дератизация) ва лаборатория-диагностика (рентген, ультратовуш, биохимик, микроскопия, генетик текширув) ишлари;

умумий бўйсунувчанлик ва ҳимоя-қоровул кўникмалари — итларни бошқариш, йўналтириш ва бирор ҳолатни қабул қилиши учун зарур бўлган бўйсунувчанлик, шунингдек ҳимоялаш ва қоровуллик кўникмаларини ҳосил қилиши.

2. Пуллик хизматлар кўрсатиш ва ички ишлар органларининг эҳтиёжидан ортиқ бўлган ҳамда хизматга яроқсиз деб топилган итларни сотишдан тушадиган маблағлар тўлиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Махсус бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади ва улардан ички ишлар органларининг кинология бўлинмалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларни моддий рағбатлантириш учун фойдаланилади.

3. Пуллик хизматлар прейскуранти (нархлари) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи томонидан тасдиқланади.

2-боб. Кинология бўлинмаларида итларни умумий бўйсунувчанлик ҳамда ҳимоя-қоровул кўникмаларига тайёрлаш бўйича пуллик хизмат кўрсатиш

4. Буюртмачи итларни умумий бўйсунувчанлик ҳамда ҳимоя-қоровул кўникмаларига тайёрлаш бўйича пуллик хизматлардан фойдаланиш учун кинология бўлинмаларига бевосита ёки ахборот-коммуникация технологиялари воситасида электрон тарзда мурожаат қилади.

5. Итларни умумий бўйсунувчанлик ва ҳимоя-қоровул кўникмалари бўйича тайёрлаш учун клиник соғлом бўлган ва саккиз ойдан ошган мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган итлар қабул қилинади.

Буюртмачи томонидан келтирилган ит ушбу Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган итлар тоифасига кирмаган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланадиган Кинология бўлинмаларида итларни умумий бўйсунувчанлик ҳамда ҳимоя-қоровул кўникмалари бўйича тайёрлашга яроқлилигини аниқлаш комиссияси томонидан тест-синови ва ўрганиш ўтказилиши ҳамда унинг ижобий хулосаси асосида умумий бўйсунувчанлик ёки ҳимоя-қоровул кўникмаси бўйича тайёрлаш учун лойиқ деб топилиши ва истисно тариқасида қабул қилиниши мумкин.

6. Буюртмачининг мурожаати келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида кинология бўлинмалари томонидан итни дастлабки клиник кўрикдан ўтказиш учун олиб келиш санаси маълум қилинади.

7. Буюртмачи томонидан белгиланган санада келтирилган ит ва унинг ветеринария паспорти кинология бўлинмаларига тақдим этилади.

Буюртмачи томонидан эмлаш тадбирлари итни кинология бўлинмаларига олиб келишдан камида йигирма бир кун олдин ёки ўн бир ойдан ошмаган ҳолда амалга оширилган бўлиши шарт.

8. Буюртмачи томонидан келтирилган ит кинология бўлинмаларининг ветеринария хизмати шифокорлари томонидан дастлабки клиник кўрикдан ўтказилади ва натижаси бўйича мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ветеринария хулосаси тузилади.

Ветеринар шифокор хулосасига кўра:

ит соғлом деб топилса, кинология бўлинмалари томонидан қабул қилинади;

ит носоғлом деб топилса, у кинология бўлинмалари томонидан қабул қилинмайди.

9. Буюртмачи томонидан келтирилган ит соғлом деб топилганда, буюртмачи ва кинология бўлинмалари ўртасида икки нусхада пуллик хизматлар кўрсатиш бўйича шартнома тузилади.

10. Кинология бўлинмаларига умумий бўйсунувчанлик ва ҳимоя-қоровул кўникмалари бўйича тайёрлаш учун қабул қилинган итлар ўн кун давомида дастлабки ветеринария ва карантин назоратида сақланади.

11. Қабул қилиш пайтида итларда юқумли касалликлар яширин (инкубацион) даврида бўлиб, карантин ёки кейинги даврда юқумли касаллик белгилари юзага чиққанда кинология бўлинмаларининг ветеринар шифокорлари томонидан хулоса тузилади ва давлат ветеринария хизматининг ҳудудий бўлинмалари хабардор қилинган ҳолда итлар буюртмачига қайтарилади.

12. Умумий бўйсунувчанлик ва ҳимоя-қоровул кўникмалари бўйича тайёрланаётган итлар ветеринар шифокорлари хулосаси асосида қайтарилган (четлаштирилган) ҳолларда тўланган маблағлар кинология бўлинмалари томонидан сарфланган озуқа ва дори-дармон харажатлари чегирилган ҳолда ўн беш иш куни ичида буюртмачига қайтарилади.

13. Умумий бўйсунувчанлик ва ҳимоя-қоровул кўникмаларига тайёрлаш бўйича икки ойлик курснинг сўнггида итлар буюртмачи иштирокида тест синовидан ўтказилади.

Бунда тест-синовидан ўтган итлар далолатнома асосида буюртмачига топширилади, тест-синовидан ўта олмаган итлар эса буюртмачининг хоҳишига кўра кинология бўлинмалари томонидан қўшимча бепул тайёрлашдан ўтказиб берилади.

2 1 -боб. Ветеринария даволаш-профилактика ҳамда лаборатория-диагностика ишларини амалга ошириш бўйича пуллик хизмат кўрсатиш

13 1 . Буюртмачи ветеринария даволаш-профилактика ҳамда лаборатория-диагностика ишларини амалга ошириш бўйича пуллик хизмат кўрсатиш юзасидан мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ кинология бўлинмаларига мурожаат қилади.

13 2 . Мурожаат кинология бўлинмаси томонидан қабул қилинади, рўйхатдан ўтказилади ва ветеринария хизмати юзасидан шартнома тузилади.

13 3 . Кинология бўлинмалари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга (шартнома асосида) ветеринария хизматлари кинология бўлинмалари ҳудудида мавжуд ёки янги барпо этилган ветеринария блокларида, шунингдек, буюртмачиларнинг мурожаатига кўра уларнинг турар жойида ёки тегишли ҳудудда амалга оширилади.

13 4 . Ветеринария блокларида кинология бўлинмаларининг ветеринария хизмати ходимлари фаолият кўрсатади.

13 5 . Ветеринария блокларига қабул қилишда:

итлар клиник кўрик ва заруратга кўра лаборатория-ташхис текширувларидан ўтказилади;

итларни сақлаш, парваришлаш, озиқлантириш ҳамда кўпайтириш масалалари бўйича маслаҳат ва тавсиялар берилади;

итларга буюртмачининг розилиги асосида касаллик ҳолатининг оғирлиги даражасидан келиб чиққан ҳолда изоляторда даволаш муолажалари ўтказилади;

хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда итларнинг соғлиғини тиклаш бўйича ветеринария тадбирлари кўрсатилади.

13 6 . Ветеринария хизматлари кўрсатилаётган вақтда буюртмачиларнинг итига уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан боғлиқ бўлмаган ҳолда зарар етказилса, етказилган зарар кинология бўлинмалари томонидан қопланади.

Бунда буюртмачиларнинг итига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ харажатлар айбдор шахсдан регресс тартибида ундирилади.

13 7 . Кинология бўлинмалари томонидан итларни профилактика қилиш, диагностика ва даволашда соғлиғига салбий таъсир кўрсатадиган восита ва усуллар қўлланилмайди.

13 8 . Кинология бўлинмалари ветеринария хизматини кўрсатишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

итларнинг касаллигини аниқлаб, ташхис қўйиш ва уларни даволаш билан шуғулланиш;

ўзига тегишли бўлган асбоб-ускуна ва бошқа жиҳозлардан фойдаланиш;

ўзига тегишли бўлган дори воситаларидан фойдаланилган ҳолда ветеринария хизматларини кўрсатиш;

шартномада назарда тутилган ҳолда кинология бўлинмалари ихтиёрида мавжуд бўлмаган дори воситалари буюртмачи томонидан олиб келинишини талаб қилиш;

итларни касалланишдан сақлаш мақсадида эмлаш тадбирларини ўтказиш (бундан қутуриш касаллигига эмлаш мустасно), шунингдек итларнинг эгаларига маслаҳат бериш;

хизмат кўрсатиш давомида ветеринария хизматлари мутахассисларини жалб этиш;

кинология бўлинмаларининг ветеринария соҳасидаги мутахассисларининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (бундан буён матнда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси деб юритилади) ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачилик соҳасида педагог ҳамда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида малакасини ошириш.

13 9 . Кинология бўлинмалари:

пуллик хизматдан фойдаланиш юзасидан буюртмачилар мурожаатларини кўриб чиқиши;

буюртмачиларга сифатли ветеринария хизматларини кўрсатиши;

юқумли касаллик мавжудлиги хусусида шубҳа мавжуд бўлган тақдирда, бу ҳақида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига зудлик билан хабар бериши ҳамда касаллик доираси кенгайиб кетмаслиги юзасидан барча зарур чораларни кўриши;

ветеринария блокларининг доимий фаолият олиб боришини таъминлаши;

хизмат кўрсатиш давомида йўл қўйилган камчиликларни қўшимча тўловларсиз бартараф этиши;

буюртмачиларни ветеринария хизматлари рўйхати ва прейскуранти (нархлари) билан таништириши;

шартномада белгилаб олинган хизматлардан ташқари зарур бўлмаган бошқа хизматларни таклиф этмаслиги ва улар учун ҳақ олмаслиги;

даволаш учун изоляторда олиб қолинган ҳайвонларни кинология бўлинмаларига қарашли хизмат итларидан алоҳида сақлаши ва хавфсизлигини таъминлаши;

буюртмачиларга кўрсатилган ветеринария хизматлари бўйича маълумот тақдим этиши;

ветеринария хизмати кўрсатишда фаолиятга алоқадор бўлмаган вазиятда итнинг умумий клиник аҳволи оғирлашганда кўрилган чоралар тўғрисида буюртмачиларни ўз вақтида хабардор қилиши;

эпизоотия юзага келган тақдирда, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларининг кўрсатмаларига биноан ветеринария тадбирларини ўтказиши;

тақдим этилган ит нобуд бўлганда буюртмачини хабардор қилган ҳолда ит жасадини Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига топшириши шарт.

13 10 . Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

кинология бўлинмаларига ветеринария хизматларидан фойдаланиш учун мурожаат қилиш;

ветеринария хизмати кўрсатилиши тўғрисида кинология бўлинмалари билан шартнома тузиш;

ветеринария хизматларини ветеринария блокларида олиш;

ветеринария блокларида яратилган мавжуд шароитлар билан танишиш;

кўрсатилаётган ветеринария хизматлари турлари ва прейскуранти (нархи) тўғрисидаги маълумотлар билан танишиш;

итнинг ҳолати, касаллиги ва ўтказилган муолажалар ҳақида маълумот олиш;

итнинг касаллиги ҳолатидан келиб чиқиб уни изоляторда даволашга қолдириш;

белгиланган тартибда шикоят қилиш.

13 11 . Буюртмачи:

ветеринария блокларига итни кўрикдан ўтказиш учун тақдим этиши;

ит ўтказган касалликлар, унинг эмланганлиги ҳамда саломатлиги билан боғлиқ зарур маълумотларни тақдим этиши;

кўрсатилган ветеринария хизматлари учун прейскурант (нарх) бўйича тўловларни амалга ошириши;

изоляторда даволанаётган итни сақлаш ва озиқлантириш харажатларини қоплаши;

ветеринария хизмати ходимларининг тавсиялари асосида зоогигиеник талабларга мувофиқ итларни сақлаш ва озиқлантириш ҳамда даволаш-профилактика тадбирларини ўз вақтида амалга ошириши;

ветеринария-санитария қоидаларига тўлиқ риоя этиши шарт.

13 12 . Итларни даволаш жараёнида бошқа касалликлар аниқланганда, уларни бартараф этиш ва соғломлаштириш харажатлари қўшимча равишда буюртмачи ҳисобидан амалга оширилади.

13 13 . Буюртмачилар томонидан ветеринария хизматлари кўрсатишдан фойдаланиш рад этилган тақдирда, хизмат кўрсатилмаган қисми учун тўланган маблағлар қайтариб берилади.

13 14 . Зарур ҳолларда кинология бўлинмалари ветеринария хизмати кўрсатишни Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликда амалга оширади.

2 2 -боб. Кинология бўлинмаларида буюртмачиларнинг итларини вақтинча сақлаш бўйича пуллик хизмат кўрсатиш

13 15 . Буюртмачи итларини вақтинча сақлаш юзасидан пуллик хизмат кўрсатиш бўйича мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ кинология бўлинмаларига мурожаат қилади.

13 16 . Мурожаат кинология бўлинмаси томонидан қабул қилинади, рўйхатдан ўтказилади ва ветеринария хизмати юзасидан шартнома ҳамда «қабул қилиш ва топшириш» далолатномаси тузилади.

13 17 . Итларни вақтинчалик сақлаш муддати шартномада белгиланади.

13 18 . Буюртмачининг ихтиёрига кўра итни зарурий анжомлари ва озуқалари кинология бўлинмаларига тақдим этилиши мумкин.

13 19 . Буюртмачи кинология бўлинмаларидаги вақтинча сақлаш жойларининг шарт-шароитлари билан танишиш ҳуқуқига эга.

13 20 . Кинология бўлинмалари ходимлари итларни вақтинча сақлаш давомида уларни озиқлантириш, сайр қилдириш ва ветеринария назоратини амалга оширишга масъул ҳисобланади.

3-боб. Наслчилик питомнигида етиштирилган ва ички ишлар органларининг эҳтиёжидан ортиқ бўлган ҳамда хизматга яроқсиз деб топилган итларни сотиш

14. Наслчилик питомнигида етиштирилган ва ички ишлар органларининг эҳтиёжидан ортиқ бўлган ҳамда хизматга яроқсиз деб топилган итларни буюртмачиларга сотиш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси , Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.

15. Итларнинг ички ишлар органларининг эҳтиёжидан ортиқлиги ва хизматга яроқсизлиги Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг буйруғи билан тасдиқланадиган Наслчилик питомнигида етиштирилган, эҳтиёждан ортиқ бўлган ва хизматга яроқсиз итларни аниқлаш комиссияси (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) томонидан аниқланади.

16. Комиссия итларни кўздан кечириш ва ўрганиш давомида мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган Итларни хизматга яроқсиз деб топиш учун асос бўлувчи жисмоний камчиликлар, касалликлар ва нуқсонлар рўйхати асосида уларни хизматга яроқсиз деб топади.

17. Сотилаётган хизматга яроқсиз итлар кинология бўлинмалари ва наслчилик питомниги томонидан барча юқумли касалликларга қарши даволаш-профилактика тадбирларидан ўтказилиши лозим.

18. Клиник соғлом, жисмонан нуқсонсиз, лекин феъл-атворида тахминий-жинсий ва суст-мудофаа реакциясининг устунлиги ҳамда асаб фаолияти асосий типологик хусусиятларининг камчиликлари ўта юқори ёки жуда паст қўзғалувчанлиги мавжуд бўлган итлар комиссия томонидан хизматга яроқсиз деб топилади ҳамда мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома тузилиб, сотувга қўйилади.

19. Наслчилик питомнигида етиштирилган ва ички ишлар органларида хизматга яроқсиз деб топилган итлар тегишли лицензияга эга бўлган баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳоланади.

20. Баҳоловчи ташкилотлар томонидан итнинг баҳоланганлиги бўйича ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида кинология бўлинмалари ва наслчилик питомниги томонидан оммавий ахборот воситаларига итни сотиш бўйича эълон берилади.

Эълонда сотувга қўйилган итнинг фотосурати ва лақаби, ёши, зоти, жинси, нархи, шунингдек, тўловларни амалга ошириш учун ички ишлар органларининг банк реквизитлари ҳамда қўшимча маълумотлар учун телефон рақами, ит сотиб олиш учун мурожаат этишнинг охирги муддати (кун ва соат) ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.

21. Итни сотиб олиш учун буюртмачилар кинология бўлинмалари ва наслчилик питомнигига бевосита ёки ахборот-коммуникация технологиялари воситасида электрон тарзда мурожаат қилади.

22. Кинология бўлинмалари ва наслчилик питомниги томонидан итни сотиб олиш бўйича тушган мурожаат уч иш куни ичида кўриб чиқилади.

Кинология бўлинмалари ва наслчилик питомниги итни сотиб олиш тўғрисидаги мурожаат асосида буюртмачи билан шартнома расмийлаштиради.

Агарда, бир нечта буюртмачилар бир вақтнинг ўзида сотувга қўйилган айнан бир итни сотиб олиш бўйича мурожаат қилганида, биринчи бўлиб мурожаат қилган буюртмачи билан шартнома расмийлаштирилади.

23. Хизматга яроқсиз деб топилган итлар белгиланган тартибда шартнома асосида пул ўтказиш йўли билан сотилади.

24. Буюртмачи шартнома имзолангунга қадар сотувга қўйилган итни кўздан кечириши мумкин.

4-боб. Якунловчи қоидалар

25. Мазкур Низом талабларини қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

26. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор деб топилган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли итларни умумий бўйсунувчанлик ва ҳимоя-қоровул кўникмалари бўйича тайёрлаш учун пуллик хизматлар кўрсатиш, шунингдек наслчилик питомнигида етиштирилган ва ички ишлар органларининг эҳтиёжидан ортиқ бўлган ҳамда хизматга яроқсиз деб топилган итларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Кинология бўлинмалари томонидан умумий бўйсунувчанлик ҳамда ҳимоя-қоровул кўникмалари бўйича тайёрлаш учун қабул қилинадиган итлар

Т/р Итнинг зоти I. Майда зотли итлар 1. Рус овчи спаниельи 2. Англия коккер спаниельи 3. Фокстерьер 4. Ягдтерер 5. Такса II. Ўрта зотли итлар 6. Немис овчаркаси 7. Бельгия овчаркаси 8. Шарқий Европа овчаркаси 9. Лабрадор 10. Ирланд сеттери 11. Курцхаар 12. Дратхаар 13. Шотланд сеттери III. Йирик зотли итлар 14. Ўрта Осиё овчаркаси 15. Кавказ овчаркаси 16. Ротвейлер 17. Ризеншнауцер 18. Қора терьер

Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли итларни умумий бўйсунувчанлик ва ҳимоя-қоровул кўникмалари бўйича тайёрлаш учун пуллик хизматлар кўрсатиш, шунингдек наслчилик питомнигида етиштирилган ва ички ишлар органларининг эҳтиёжидан ортиқ бўлган ҳамда хизматга яроқсиз деб топилган итларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

_______-сонли ветеринария хулосаси 20___ йил «____» ___________ ___________ тумани (шаҳар) Биз, ________________________________________________________________________________ (кинология бўлинмалари) ветеринар шифокори (катта шифокори, шифокори) ________________________, ветеринария хизматининг масъул ходимлари ____________________, 20__ _ _ йил «__ _ __» ___ ___ _______ куни __________________________________________________________________________________________ (кинология бўлинмалари) ________________________________________________________________________________ томонидан (ит эгасининг Ф.И.О. ва паспорти (идентификация ID-картаси) маълумотлари, агар юридик шахс бўлса, унинг тўлиқ номи ва раҳбарининг Ф.И.О.) ___________________________ тайёрлашга қабул қилиш учун _______________ лақабли, ______________ зотига мансуб бўлган, __________ йилда туғилган, ранги ____________, жинси ________________ бўлган итни ветеринария кўриги, клиник ва лаборатория текширувларидан ўтказиб, қуйидагиларни аниқладик: а) итнинг семизлиги _____________; б) кўзларида ўзгаришлар _____________; в) тишлари _____________; г) тана ҳарорати _____________; д) юнги ялтироқлигида ўзгариш _____________; е) эшитиш қобилияти _____________; ж) итнинг қон таҳлили кўрсаткичи _____________. Юқоридагиларга асосланиб, итнинг клиник аҳволи ветеринария хизмати шифокорлари хизмати ходимлари томонидан ______________ деб топилди. Ветеринария хизмати бошлиғи _____________________________ ( катта шифокори, шифокор ) Ветеринар шифокор _____________________________

Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли итларни умумий бўйсунувчанлик ва ҳимоя-қоровул кўникмалари бўйича тайёрлаш учун пуллик хизматлар кўрсатиш, шунингдек наслчилик питомнигида етиштирилган ва ички ишлар органларининг эҳтиёжидан ортиқ бўлган ҳамда хизматга яроқсиз деб топилган итларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Итларни хизматга яроқсиз деб топиш учун асос бўлувчи жисмоний камчиликлар, касалликлар ва нуқсонлар

1. Скелет ва мушакларнинг умумий жисмоний ўсишдан тўхтаб қолганлиги, нозиклиги, кичиклиги, жуда семизлиги ёки озғин (ориқ)лиги.

2. Ташқи кўринишининг асосий ва яққол кўзга ташланадиган камчиликлари:

тишларнинг эмаль қатлами бутунлай емирилганлиги, жағдаги битта ёки иккита тишларнинг йўқлиги;

ингичка, заиф мушакли бўйин ёки бурмакли, осилиб тушган терили бўйин;

ҳаддан ташқари осилиб турган ёки букри қомат;

синиб турган ёки букри (эгик), ингичка, етилмаган мушакли бел;

жуда қийшайган сағри;

думалоқ, бўртма, эгри-бугри қовурғали, олд томонидан номутаносиб, кенг ёки жуда тор ёхуд кичкина кўкрак қафаси;

осилиб қолган ёки ҳаддан ташқари ичига ботиб кетган қорин;

олдинги оёқларнинг тор вазияти (ҳолати), ташқарига ёки ичкарига қийшайган тирсаклар, яққол кўзга ташланадиган маймоқлик ёки оёқларнинг жуда кенг қўйилиши, орқа оёқларнинг қиличсимон вазияти, сакраб юришига ёрдам берувчи бўғинларнинг яқинлашуви ёки қийшайганлиги, ясси, ёйилган оёқ панжалари.

3. Ҳаракатнинг издан чиқишига сабаб бўлувчи марказий асаб тизими (мия ва унинг пардалари)нинг бузилиши ва зарарланиши.

4. Аъзоларнинг тузалмайдиган функционал бузилишини келтириб чиқарувчи периферик (сиртқи) асаб касалликлари.

5. Елка ва сон мушакларининг қуриши (атрофияси) оқибатида пайдо бўлган чўлоқлик, шунингдек пай, пайчалар ва бўғинларнинг сурункали яллиғланиши.

6. Оғир, сурункали касалликлар, заҳарланишлар оқибатида пайдо бўладиган ҳазм қилиш аъзоларининг узоқ давом этадиган, яққол кўзга ташланадиган, даволанмайдиган бузилишлари (касалликлари).

7. Нафас қисиш, йўтал, хириллаш, шиллиқ пардаларнинг цианози каби аниқ ташқи белгиларга эга бўлган нафас йўллари, ўпка, ўпка пардасининг сурункали касалликлари. Бурун шиллиқ пардаси ёки ўсимталарининг ўзгариши, айниши оқибатида нафас олишнинг бузилиши.

8. Юрак ва йирик қон томирларининг сурункали касалликлари.

9. Қаттиқ оғриқ, оқсоқлик ва ҳаракатларнинг йўқолиши билан кечадиган мушаклар ва бўғинларнинг сурункали ревматизми.

10. Эркин ҳаракатга тўсқинлик қилувчи бўғинлар, пайлар ва юмшоқ тўқималарнинг деформацияси (шаклининг ўзгариши).

11. Йиринглаш, тешик оқма яраларни келтириб чиқарувчи лимфатик безларнинг сурункали шикастланиши.

12. Ҳаракатларни чеклайдиган нотўғри битган суяклар.

13. Бўйинбоғ ва кўкракбанд тақилишини қийинлаштирадиган, йўқотиб бўлмайдиган ўсмалар, шишлар ёки сурункали, зўраядиган касалликлар.

14. Хавфли ўсмалар, шишлар (саратон).

15. Чурранинг (дабба) ичак-човоқлар ва қорин билан тушиб кетиши.

16. Эркин ҳаракатланиш имконини йўққа чиқарувчи бармоқлар ва тирноқларнинг бедаво касаллиги.

17. Эшитиш қобилиятини қисман йўқотиш билан кечадиган қулоқ ички қисми (лабиринти) ва пардаси функциясини ўзгартириб юборадиган қулоқнинг сурункали йирингли яллиғланиши.

18. Кучсиз сезиш қобилияти.

19. Кўз шиш қопчиғи ва шиллиқ пардасининг сурункали яллиғланиши, кўз ёши оқмаяраси, кўздан доимий равишда ёш оқиши, кўриш қобилиятининг қисман йўқолиши.

20. Бичилган (ахта қилинган) итлар (комиссия томонидан ит хизматга яроқли деб топилса хизматда фойдаланиш мумкин).

21. Иш қобилияти бутунлай йўқолишига сабаб бўладиган ва даволаниш учун сарфланадиган харажатларни оқламайдиган травматик касалликлар (яралар, жароҳатлар, урилган, лат еган жойлар ва бошқалар) рўйхатда кўрсатилмаган касалликлар).

22. Даволанмайдиган, сурункали паразитар касалликлар (қирма темиратики, мой хўрак, қўтир) тананинг асосий қисмига тарқалган чилла яра (экзема).

23. Хизмат итларидан самарали фойдаланишга имкон бермайдиган ва йўл қўймайдиган бошқа жисмоний камчилик, касаллик ва нуқсонлар.

24. Қарилиги сабабли (тўққиз ёш) хизматдан фойдаланишини чеклайдиган итнинг организмдаги ўзгаришлар.

25. Ўта жаҳлдор ва қўрқоқ итлар.

Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли итларни умумий бўйсунувчанлик ва ҳимоя-қоровул кўникмалари бўйича тайёрлаш учун пуллик хизматлар кўрсатиш, шунингдек наслчилик питомнигида етиштирилган ва ички ишлар органларининг эҳтиёжидан ортиқ бўлган ҳамда хизматга яроқсиз деб топилган итларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН» Комиссия раиси, ___________ Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиғининг жамоат хавфсизлиги бўйича ўринбосари ___________________________ Хизмат итининг яроқсизлиги ҳақида ДАЛОЛАТНОМА 20___ йил «____»___________ ___________ тумани (шаҳар) _____________ Наслчилик питомнигидаги итларнинг хизматга яроқсизлигини аниқловчи комиссия раиси ___________________________________________________________________________________ (лавозими, Ф.И.О.) ва қуйидаги аъзолар _______________________________________________________________________ (лавозими, Ф.И.О.) ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ иборат комиссия, кинолог ____________________________ га бириктирилган, _____________________ лақабли, ________________________ зотли, ______________ жинсига мансуб, __________________ да туғилган, _______________________ рангли хизмат итини текширувдан ўтказиб (сана), қуйидагиларни аниқлади: _______________________________________________________________________________ (итнинг камчилиги, касаллиги ёки нуқсони кўрсатиб ўтилади) ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Комиссия хулосаси «______________» лақабли ити ёки кучук боласи Наслчилик питомнигида итларни хизматга яроқсиз деб топиш учун асос бўлувчи жисмоний камчиликлар, касалликлар ва нуқсонлар рўйхатининг __________-бандига мувофиқ: _________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ белгиланган тартибда сотувга қўйилсин. Комиссия раиси: Комиссия аъзолари:

Вазир П. БОБОЖОНОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 2 ноябрь,

602-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.12.2023 й., 10/23/3480/0922-сон; 20.01.2025 й., 10/25/3480-1/0049-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirining

buyrugʻi

NIZOM

ROʻYXATI

ROʻYXATI

Jismoniy va yuridik shaxslarga tegishli itlarni umumiy boʻysunuvchanlik va himoya-qorovul koʻnikmalari boʻyicha tayyorlash, veterinariya davolash-profilaktika hamda laboratoriya-diagnostika ishlarini amalga oshirish va itlarni kinologiya boʻlinmalarida vaqtincha saqlash boʻyicha pullik xizmatlar koʻrsatish, shuningdek naslchilik pitomnigida yetishtirilgan va ichki ishlar organlarining ehtiyojidan ortiq boʻlgan hamda xizmatga yaroqsiz deb topilgan itlarni sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 31-avgustdagi 432-son “Vazirlar Mahkamasining “Ichki ishlar organlarining kinologiya xizmatlari faoliyatini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 9-sentabrdagi 750-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Jismoniy va yuridik shaxslarga tegishli itlarni umumiy boʻysunuvchanlik va himoya-qorovul koʻnikmalari boʻyicha tayyorlash, veterinariya davolash-profilaktika hamda laboratoriya-diagnostika ishlarini amalga oshirish va itlarni kinologiya boʻlinmalarida vaqtincha saqlash boʻyicha pullik xizmatlar koʻrsatish, shuningdek naslchilik pitomnigida yetishtirilgan va ichki ishlar organlarining ehtiyojidan ortiq boʻlgan hamda xizmatga yaroqsiz deb topilgan itlarni sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2023-yil 2-noyabrdagi 602-son buyrugʻiga ILOVA

Jismoniy va yuridik shaxslarga tegishli itlarni umumiy boʻysunuvchanlik va himoya-qorovul koʻnikmalari boʻyicha tayyorlash, veterinariya davolash-profilaktika hamda laboratoriya-diagnostika ishlarini amalga oshirish va itlarni kinologiya boʻlinmalarida vaqtincha saqlash boʻyicha pullik xizmatlar koʻrsatish, shuningdek naslchilik pitomnigida yetishtirilgan va ichki ishlar organlarining ehtiyojidan ortiq boʻlgan hamda xizmatga yaroqsiz deb topilgan itlarni sotish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom jismoniy va yuridik shaxslarga tegishli itlarni umumiy boʻysunuvchanlik va himoya-qorovul koʻnikmalari boʻyicha tayyorlash, veterinariya davolash-profilaktika hamda laboratoriya-diagnostika ishlarini amalga oshirish va itlarni kinologiya boʻlinmalarida vaqtincha saqlash boʻyicha pullik xizmatlar koʻrsatish, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar organlari xizmat itlari naslchilik pitomnigida (bundan buyon matnda naslchilik pitomnigi deb yuritiladi) yetishtirilgan va ichki ishlar organlarining ehtiyojidan ortiq boʻlgan hamda xizmatga yaroqsiz deb topilgan itlarni sotish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizomda quyidagi tushunchalar qoʻllaniladi:

buyurtmachi — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari kinologiya boʻlinmalariga (bundan buyon matnda kinologiya boʻlinmalari deb yuritiladi) itlarni umumiy boʻysunuvchanlik va himoya-qorovul tayyorlash, veterinariya davolash-profilaktika hamda laboratoriya-diagnostika ishlarini amalga oshirish va itlarni kinologiya boʻlinmalarida vaqtincha saqlash boʻyicha, shuningdek naslchilik pitomnigida yetishtirilgan va ichki ishlar organlarining ehtiyojidan ortiq boʻlgan hamda xizmatga yaroqsiz deb topilgan itlarni sotib olish uchun oʻz ixtiyoriga koʻra murojaat qilgan jismoniy yoki yuridik shaxslar;

pullik xizmatlar — kinologiya boʻlinmalari tomonidan shartnoma asosida haq evaziga itlarni umumiy boʻysunuvchanlik hamda himoya-qorovul koʻnikmalariga tayyorlash, veterinariya davolash-profilaktika hamda laboratoriya-diagnostika ishlarini amalga oshirish va itlarni kinologiya boʻlinmalarida vaqtincha saqlash boʻyicha koʻrsatiladigan xizmat;

test-sinovi — itlarning umumiy boʻysunuvchanlik va himoya-qorovul koʻnikmalari boʻyicha tayyorlashga moyilligini aniqlash uchun apportirovka (buyumlarni olib kelish), qidiruv reaksiyasini yaqqol namoyon qilishi, egasiga yaxshi munosabatda boʻlishi va unga boʻysunishi, harakatchanligi (toʻsiqlarni yengib oʻtishda), hid bilishi rivojlanganligi, oʻziga nisbatan tahdidli harakatlarga jahldorlikni yuzaga chiqarishi, otilgan oʻq ovozi va boshqa kuchli qoʻzgʻatuvchilarga nisbatan xotirjam munosabatda boʻlishi kabi koʻrsatkichlar boʻyicha itning ish qobiliyatini tekshirish;

veterinariya bloklari — kinologiya boʻlinmalari hududida tashkil etilgan va veterinariya klinikasi, veterinariya punkti, veterinariya-profilaktika nuqtasi, veterinariya laboratoriyasi, maxsus tekshiruv (rentgen, ultratovush) xonalari, jarrohlik xonasi, statsionar, karantin binosi (xonasi), izolyator, dezinfeksiyalovchi toʻsiqlarni oʻz ichiga olgan inshootlar;

veterinariya xizmati — itlarga nisbatan amalga oshiriladigan veterinariya davolash (diagnostik, terapevtik, jarrohlik), profilaktika (aktiv va passiv immunizatsiya-emlash, dezinfeksiya, dezinseksiya, deratizatsiya) va laboratoriya-diagnostika (rentgen, ultratovush, bioximik, mikroskopiya, genetik tekshiruv) ishlari;

umumiy boʻysunuvchanlik va himoya-qorovul koʻnikmalari — itlarni boshqarish, yoʻnaltirish va biror holatni qabul qilishi uchun zarur boʻlgan boʻysunuvchanlik, shuningdek himoyalash va qorovullik koʻnikmalarini hosil qilishi.

2. Pullik xizmatlar koʻrsatish va ichki ishlar organlarining ehtiyojidan ortiq boʻlgan hamda xizmatga yaroqsiz deb topilgan itlarni sotishdan tushadigan mablagʻlar toʻliq Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Maxsus budjetdan tashqari jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladi va ulardan ichki ishlar organlarining kinologiya boʻlinmalari moddiy-texnika bazasini mustahkamlash hamda xodimlarni moddiy ragʻbatlantirish uchun foydalaniladi.

3. Pullik xizmatlar preyskuranti (narxlari) Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Moliya va moddiy-texnika taʼminoti departamenti bilan kelishilgan holda Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri oʻrinbosari — Jamoat xavfsizligi departamenti boshligʻi tomonidan tasdiqlanadi.

2-bob. Kinologiya boʻlinmalarida itlarni umumiy boʻysunuvchanlik hamda himoya-qorovul koʻnikmalariga tayyorlash boʻyicha pullik xizmat koʻrsatish

4. Buyurtmachi itlarni umumiy boʻysunuvchanlik hamda himoya-qorovul koʻnikmalariga tayyorlash boʻyicha pullik xizmatlardan foydalanish uchun kinologiya boʻlinmalariga bevosita yoki axborot-kommunikatsiya texnologiyalari vositasida elektron tarzda murojaat qiladi.

5. Itlarni umumiy boʻysunuvchanlik va himoya-qorovul koʻnikmalari boʻyicha tayyorlash uchun klinik sogʻlom boʻlgan va sakkiz oydan oshgan mazkur Nizomning 1-ilovasida koʻrsatilgan itlar qabul qilinadi.

Buyurtmachi tomonidan keltirilgan it ushbu Nizomning 1-ilovasida koʻrsatilgan itlar toifasiga kirmagan taqdirda, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari boshliqlari tomonidan tasdiqlanadigan Kinologiya boʻlinmalarida itlarni umumiy boʻysunuvchanlik hamda himoya-qorovul koʻnikmalari boʻyicha tayyorlashga yaroqliligini aniqlash komissiyasi tomonidan test-sinovi va oʻrganish oʻtkazilishi hamda uning ijobiy xulosasi asosida umumiy boʻysunuvchanlik yoki himoya-qorovul koʻnikmasi boʻyicha tayyorlash uchun loyiq deb topilishi va istisno tariqasida qabul qilinishi mumkin.

6. Buyurtmachining murojaati kelib tushgan kundan boshlab besh ish kuni ichida kinologiya boʻlinmalari tomonidan itni dastlabki klinik koʻrikdan oʻtkazish uchun olib kelish sanasi maʼlum qilinadi.

7. Buyurtmachi tomonidan belgilangan sanada keltirilgan it va uning veterinariya pasporti kinologiya boʻlinmalariga taqdim etiladi.

Buyurtmachi tomonidan emlash tadbirlari itni kinologiya boʻlinmalariga olib kelishdan kamida yigirma bir kun oldin yoki oʻn bir oydan oshmagan holda amalga oshirilgan boʻlishi shart.

8. Buyurtmachi tomonidan keltirilgan it kinologiya boʻlinmalarining veterinariya xizmati shifokorlari tomonidan dastlabki klinik koʻrikdan oʻtkaziladi va natijasi boʻyicha mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shaklda veterinariya xulosasi tuziladi.

Veterinar shifokor xulosasiga koʻra:

it sogʻlom deb topilsa, kinologiya boʻlinmalari tomonidan qabul qilinadi;

it nosogʻlom deb topilsa, u kinologiya boʻlinmalari tomonidan qabul qilinmaydi.

9. Buyurtmachi tomonidan keltirilgan it sogʻlom deb topilganda, buyurtmachi va kinologiya boʻlinmalari oʻrtasida ikki nusxada pullik xizmatlar koʻrsatish boʻyicha shartnoma tuziladi.

10. Kinologiya boʻlinmalariga umumiy boʻysunuvchanlik va himoya-qorovul koʻnikmalari boʻyicha tayyorlash uchun qabul qilingan itlar oʻn kun davomida dastlabki veterinariya va karantin nazoratida saqlanadi.

11. Qabul qilish paytida itlarda yuqumli kasalliklar yashirin (inkubatsion) davrida boʻlib, karantin yoki keyingi davrda yuqumli kasallik belgilari yuzaga chiqqanda kinologiya boʻlinmalarining veterinar shifokorlari tomonidan xulosa tuziladi va davlat veterinariya xizmatining hududiy boʻlinmalari xabardor qilingan holda itlar buyurtmachiga qaytariladi.

12. Umumiy boʻysunuvchanlik va himoya-qorovul koʻnikmalari boʻyicha tayyorlanayotgan itlar veterinar shifokorlari xulosasi asosida qaytarilgan (chetlashtirilgan) hollarda toʻlangan mablagʻlar kinologiya boʻlinmalari tomonidan sarflangan ozuqa va dori-darmon xarajatlari chegirilgan holda oʻn besh ish kuni ichida buyurtmachiga qaytariladi.

13. Umumiy boʻysunuvchanlik va himoya-qorovul koʻnikmalariga tayyorlash boʻyicha ikki oylik kursning soʻnggida itlar buyurtmachi ishtirokida test sinovidan oʻtkaziladi.

Bunda test-sinovidan oʻtgan itlar dalolatnoma asosida buyurtmachiga topshiriladi, test-sinovidan oʻta olmagan itlar esa buyurtmachining xohishiga koʻra kinologiya boʻlinmalari tomonidan qoʻshimcha bepul tayyorlashdan oʻtkazib beriladi.

2 1 -bob. Veterinariya davolash-profilaktika hamda laboratoriya-diagnostika ishlarini amalga oshirish boʻyicha pullik xizmat koʻrsatish

13 1 . Buyurtmachi veterinariya davolash-profilaktika hamda laboratoriya-diagnostika ishlarini amalga oshirish boʻyicha pullik xizmat koʻrsatish yuzasidan mazkur Nizomning 4-bandiga muvofiq kinologiya boʻlinmalariga murojaat qiladi.

13 2 . Murojaat kinologiya boʻlinmasi tomonidan qabul qilinadi, roʻyxatdan oʻtkaziladi va veterinariya xizmati yuzasidan shartnoma tuziladi.

13 3 . Kinologiya boʻlinmalari tomonidan jismoniy va yuridik shaxslarga (shartnoma asosida) veterinariya xizmatlari kinologiya boʻlinmalari hududida mavjud yoki yangi barpo etilgan veterinariya bloklarida, shuningdek, buyurtmachilarning murojaatiga koʻra ularning turar joyida yoki tegishli hududda amalga oshiriladi.

13 4 . Veterinariya bloklarida kinologiya boʻlinmalarining veterinariya xizmati xodimlari faoliyat koʻrsatadi.

13 5 . Veterinariya bloklariga qabul qilishda:

itlar klinik koʻrik va zaruratga koʻra laboratoriya-tashxis tekshiruvlaridan oʻtkaziladi;

itlarni saqlash, parvarishlash, oziqlantirish hamda koʻpaytirish masalalari boʻyicha maslahat va tavsiyalar beriladi;

itlarga buyurtmachining roziligi asosida kasallik holatining ogʻirligi darajasidan kelib chiqqan holda izolyatorda davolash muolajalari oʻtkaziladi;

xavfsizlik choralarini koʻrgan holda itlarning sogʻligʻini tiklash boʻyicha veterinariya tadbirlari koʻrsatiladi.

13 6 . Veterinariya xizmatlari koʻrsatilayotgan vaqtda buyurtmachilarning itiga ularning harakatlari (harakatsizligi) bilan bogʻliq boʻlmagan holda zarar yetkazilsa, yetkazilgan zarar kinologiya boʻlinmalari tomonidan qoplanadi.

Bunda buyurtmachilarning itiga yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash bilan bogʻliq xarajatlar aybdor shaxsdan regress tartibida undiriladi.

13 7 . Kinologiya boʻlinmalari tomonidan itlarni profilaktika qilish, diagnostika va davolashda sogʻligʻiga salbiy taʼsir koʻrsatadigan vosita va usullar qoʻllanilmaydi.

13 8 . Kinologiya boʻlinmalari veterinariya xizmatini koʻrsatishda quyidagi huquqlarga ega:

itlarning kasalligini aniqlab, tashxis qoʻyish va ularni davolash bilan shugʻullanish;

oʻziga tegishli boʻlgan asbob-uskuna va boshqa jihozlardan foydalanish;

oʻziga tegishli boʻlgan dori vositalaridan foydalanilgan holda veterinariya xizmatlarini koʻrsatish;

shartnomada nazarda tutilgan holda kinologiya boʻlinmalari ixtiyorida mavjud boʻlmagan dori vositalari buyurtmachi tomonidan olib kelinishini talab qilish;

itlarni kasallanishdan saqlash maqsadida emlash tadbirlarini oʻtkazish (bundan quturish kasalligiga emlash mustasno), shuningdek itlarning egalariga maslahat berish;

xizmat koʻrsatish davomida veterinariya xizmatlari mutaxassislarini jalb etish;

kinologiya boʻlinmalarining veterinariya sohasidagi mutaxassislarining Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi (bundan buyon matnda Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi deb yuritiladi) huzuridagi Veterinariya va chorvachilik sohasida pedagog hamda mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish institutida malakasini oshirish.

13 9 . Kinologiya boʻlinmalari:

pullik xizmatdan foydalanish yuzasidan buyurtmachilar murojaatlarini koʻrib chiqishi;

buyurtmachilarga sifatli veterinariya xizmatlarini koʻrsatishi;

yuqumli kasallik mavjudligi xususida shubha mavjud boʻlgan taqdirda, bu haqida Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasining hududiy boʻlinmalariga zudlik bilan xabar berishi hamda kasallik doirasi kengayib ketmasligi yuzasidan barcha zarur choralarni koʻrishi;

veterinariya bloklarining doimiy faoliyat olib borishini taʼminlashi;

xizmat koʻrsatish davomida yoʻl qoʻyilgan kamchiliklarni qoʻshimcha toʻlovlarsiz bartaraf etishi;

buyurtmachilarni veterinariya xizmatlari roʻyxati va preyskuranti (narxlari) bilan tanishtirishi;

shartnomada belgilab olingan xizmatlardan tashqari zarur boʻlmagan boshqa xizmatlarni taklif etmasligi va ular uchun haq olmasligi;

davolash uchun izolyatorda olib qolingan hayvonlarni kinologiya boʻlinmalariga qarashli xizmat itlaridan alohida saqlashi va xavfsizligini taʼminlashi;

buyurtmachilarga koʻrsatilgan veterinariya xizmatlari boʻyicha maʼlumot taqdim etishi;

veterinariya xizmati koʻrsatishda faoliyatga aloqador boʻlmagan vaziyatda itning umumiy klinik ahvoli ogʻirlashganda koʻrilgan choralar toʻgʻrisida buyurtmachilarni oʻz vaqtida xabardor qilishi;

epizootiya yuzaga kelgan taqdirda, Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasining hududiy boʻlinmalarining koʻrsatmalariga binoan veterinariya tadbirlarini oʻtkazishi;

taqdim etilgan it nobud boʻlganda buyurtmachini xabardor qilgan holda it jasadini Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasining hududiy boʻlinmalariga topshirishi shart.

13 10 . Buyurtmachi quyidagi huquqlarga ega:

kinologiya boʻlinmalariga veterinariya xizmatlaridan foydalanish uchun murojaat qilish;

veterinariya xizmati koʻrsatilishi toʻgʻrisida kinologiya boʻlinmalari bilan shartnoma tuzish;

veterinariya xizmatlarini veterinariya bloklarida olish;

veterinariya bloklarida yaratilgan mavjud sharoitlar bilan tanishish;

koʻrsatilayotgan veterinariya xizmatlari turlari va preyskuranti (narxi) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bilan tanishish;

itning holati, kasalligi va oʻtkazilgan muolajalar haqida maʼlumot olish;

itning kasalligi holatidan kelib chiqib uni izolyatorda davolashga qoldirish;

belgilangan tartibda shikoyat qilish.

13 11 . Buyurtmachi:

veterinariya bloklariga itni koʻrikdan oʻtkazish uchun taqdim etishi;

it oʻtkazgan kasalliklar, uning emlanganligi hamda salomatligi bilan bogʻliq zarur maʼlumotlarni taqdim etishi;

koʻrsatilgan veterinariya xizmatlari uchun preyskurant (narx) boʻyicha toʻlovlarni amalga oshirishi;

izolyatorda davolanayotgan itni saqlash va oziqlantirish xarajatlarini qoplashi;

veterinariya xizmati xodimlarining tavsiyalari asosida zoogigiyenik talablarga muvofiq itlarni saqlash va oziqlantirish hamda davolash-profilaktika tadbirlarini oʻz vaqtida amalga oshirishi;

veterinariya-sanitariya qoidalariga toʻliq rioya etishi shart.

13 12 . Itlarni davolash jarayonida boshqa kasalliklar aniqlanganda, ularni bartaraf etish va sogʻlomlashtirish xarajatlari qoʻshimcha ravishda buyurtmachi hisobidan amalga oshiriladi.

13 13 . Buyurtmachilar tomonidan veterinariya xizmatlari koʻrsatishdan foydalanish rad etilgan taqdirda, xizmat koʻrsatilmagan qismi uchun toʻlangan mablagʻlar qaytarib beriladi.

13 14 . Zarur hollarda kinologiya boʻlinmalari veterinariya xizmati koʻrsatishni Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari bilan hamkorlikda amalga oshiradi.

2 2 -bob. Kinologiya boʻlinmalarida buyurtmachilarning itlarini vaqtincha saqlash boʻyicha pullik xizmat koʻrsatish

13 15 . Buyurtmachi itlarini vaqtincha saqlash yuzasidan pullik xizmat koʻrsatish boʻyicha mazkur Nizomning 4-bandiga muvofiq kinologiya boʻlinmalariga murojaat qiladi.

13 16 . Murojaat kinologiya boʻlinmasi tomonidan qabul qilinadi, roʻyxatdan oʻtkaziladi va veterinariya xizmati yuzasidan shartnoma hamda “qabul qilish va topshirish” dalolatnomasi tuziladi.

13 17 . Itlarni vaqtinchalik saqlash muddati shartnomada belgilanadi.

13 18 . Buyurtmachining ixtiyoriga koʻra itni zaruriy anjomlari va ozuqalari kinologiya boʻlinmalariga taqdim etilishi mumkin.

13 19 . Buyurtmachi kinologiya boʻlinmalaridagi vaqtincha saqlash joylarining shart-sharoitlari bilan tanishish huquqiga ega.

13 20 . Kinologiya boʻlinmalari xodimlari itlarni vaqtincha saqlash davomida ularni oziqlantirish, sayr qildirish va veterinariya nazoratini amalga oshirishga masʼul hisoblanadi.

3-bob. Naslchilik pitomnigida yetishtirilgan va ichki ishlar organlarining ehtiyojidan ortiq boʻlgan hamda xizmatga yaroqsiz deb topilgan itlarni sotish

14. Naslchilik pitomnigida yetishtirilgan va ichki ishlar organlarining ehtiyojidan ortiq boʻlgan hamda xizmatga yaroqsiz deb topilgan itlarni buyurtmachilarga sotish Oʻzbekiston Respublikasi Fuqarolik kodeksi , Oʻzbekiston Respublikasining “Xoʻjalik yurituvchi subyektlar faoliyatining shartnomaviy-huquqiy bazasi toʻgʻrisida”gi Qonuni va boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga muvofiq amalga oshiriladi.

15. Itlarning ichki ishlar organlarining ehtiyojidan ortiqligi va xizmatga yaroqsizligi Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vaziri, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari boshliqlarining buyrugʻi bilan tasdiqlanadigan Naslchilik pitomnigida yetishtirilgan, ehtiyojdan ortiq boʻlgan va xizmatga yaroqsiz itlarni aniqlash komissiyasi (bundan buyon matnda komissiya deb yuritiladi) tomonidan aniqlanadi.

16. Komissiya itlarni koʻzdan kechirish va oʻrganish davomida mazkur Nizomning 3-ilovasida keltirilgan Itlarni xizmatga yaroqsiz deb topish uchun asos boʻluvchi jismoniy kamchiliklar, kasalliklar va nuqsonlar roʻyxati asosida ularni xizmatga yaroqsiz deb topadi.

17. Sotilayotgan xizmatga yaroqsiz itlar kinologiya boʻlinmalari va naslchilik pitomnigi tomonidan barcha yuqumli kasalliklarga qarshi davolash-profilaktika tadbirlaridan oʻtkazilishi lozim.

18. Klinik sogʻlom, jismonan nuqsonsiz, lekin feʼl-atvorida taxminiy-jinsiy va sust-mudofaa reaksiyasining ustunligi hamda asab faoliyati asosiy tipologik xususiyatlarining kamchiliklari oʻta yuqori yoki juda past qoʻzgʻaluvchanligi mavjud boʻlgan itlar komissiya tomonidan xizmatga yaroqsiz deb topiladi hamda mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq shaklda dalolatnoma tuzilib, sotuvga qoʻyiladi.

19. Naslchilik pitomnigida yetishtirilgan va ichki ishlar organlarida xizmatga yaroqsiz deb topilgan itlar tegishli litsenziyaga ega boʻlgan baholovchi tashkilotlar tomonidan baholanadi.

20. Baholovchi tashkilotlar tomonidan itning baholanganligi boʻyicha hujjatlar qabul qilingan kundan boshlab uch ish kuni ichida kinologiya boʻlinmalari va naslchilik pitomnigi tomonidan ommaviy axborot vositalariga itni sotish boʻyicha eʼlon beriladi.

Eʼlonda sotuvga qoʻyilgan itning fotosurati va laqabi, yoshi, zoti, jinsi, narxi, shuningdek, toʻlovlarni amalga oshirish uchun ichki ishlar organlarining bank rekvizitlari hamda qoʻshimcha maʼlumotlar uchun telefon raqami, it sotib olish uchun murojaat etishning oxirgi muddati (kun va soat) haqidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi.

21. Itni sotib olish uchun buyurtmachilar kinologiya boʻlinmalari va naslchilik pitomnigiga bevosita yoki axborot-kommunikatsiya texnologiyalari vositasida elektron tarzda murojaat qiladi.

22. Kinologiya boʻlinmalari va naslchilik pitomnigi tomonidan itni sotib olish boʻyicha tushgan murojaat uch ish kuni ichida koʻrib chiqiladi.

Kinologiya boʻlinmalari va naslchilik pitomnigi itni sotib olish toʻgʻrisidagi murojaat asosida buyurtmachi bilan shartnoma rasmiylashtiradi.

Agarda, bir nechta buyurtmachilar bir vaqtning oʻzida sotuvga qoʻyilgan aynan bir itni sotib olish boʻyicha murojaat qilganida, birinchi boʻlib murojaat qilgan buyurtmachi bilan shartnoma rasmiylashtiriladi.

23. Xizmatga yaroqsiz deb topilgan itlar belgilangan tartibda shartnoma asosida pul oʻtkazish yoʻli bilan sotiladi.

24. Buyurtmachi shartnoma imzolangunga qadar sotuvga qoʻyilgan itni koʻzdan kechirishi mumkin.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

25. Mazkur Nizom talablarini qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

26. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor deb topilgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Jismoniy va yuridik shaxslarga tegishli itlarni umumiy boʻysunuvchanlik va himoya-qorovul koʻnikmalari boʻyicha tayyorlash uchun pullik xizmatlar koʻrsatish, shuningdek naslchilik pitomnigida yetishtirilgan va ichki ishlar organlarining ehtiyojidan ortiq boʻlgan hamda xizmatga yaroqsiz deb topilgan itlarni sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Kinologiya boʻlinmalari tomonidan umumiy boʻysunuvchanlik hamda himoya-qorovul koʻnikmalari boʻyicha tayyorlash uchun qabul qilinadigan itlar

T/r Itning zoti I. Mayda zotli itlar 1. Rus ovchi spaniyeli 2. Angliya kokker spaniyeli 3. Foksteryer 4. Yagdterer 5. Taksa II. Oʻrta zotli itlar 6. Nemis ovcharkasi 7. Belgiya ovcharkasi 8. Sharqiy Yevropa ovcharkasi 9. Labrador 10. Irland setteri 11. Kursxaar 12. Dratxaar 13. Shotland setteri III. Yirik zotli itlar 14. Oʻrta Osiyo ovcharkasi 15. Kavkaz ovcharkasi 16. Rotveyler 17. Rizenshnautser 18. Qora teryer

Jismoniy va yuridik shaxslarga tegishli itlarni umumiy boʻysunuvchanlik va himoya-qorovul koʻnikmalari boʻyicha tayyorlash uchun pullik xizmatlar koʻrsatish, shuningdek naslchilik pitomnigida yetishtirilgan va ichki ishlar organlarining ehtiyojidan ortiq boʻlgan hamda xizmatga yaroqsiz deb topilgan itlarni sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

_______-sonli veterinariya xulosasi 20___ yil “____” ___________ ___________ tumani (shahar) Biz, ________________________________________________________________________________ (kinologiya boʻlinmalari) veterinar shifokori (katta shifokori, shifokori) ________________________, veterinariya xizmatining masʼul xodimlari ____________________, 20__ _ _ yil “__ _ __” ___ ___ _______ kuni __________________________________________________________________________________________ (kinologiya boʻlinmalari) ________________________________________________________________________________ tomonidan (it egasining F.I.O. va pasporti (identifikatsiya ID-kartasi) maʼlumotlari, agar yuridik shaxs boʻlsa, uning toʻliq nomi va rahbarining F.I.O.) ___________________________ tayyorlashga qabul qilish uchun _______________ laqabli, ______________ zotiga mansub boʻlgan, __________ yilda tugʻilgan, rangi ____________, jinsi ________________ boʻlgan itni veterinariya koʻrigi, klinik va laboratoriya tekshiruvlaridan oʻtkazib, quyidagilarni aniqladik: a) itning semizligi _____________; b) koʻzlarida oʻzgarishlar _____________; v) tishlari _____________; g) tana harorati _____________; d) yungi yaltiroqligida oʻzgarish _____________; e) eshitish qobiliyati _____________; j) itning qon tahlili koʻrsatkichi _____________. Yuqoridagilarga asoslanib, itning klinik ahvoli veterinariya xizmati shifokorlari xizmati xodimlari tomonidan ______________ deb topildi. Veterinariya xizmati boshligʻi _____________________________ ( katta shifokori, shifokor ) Veterinar shifokor _____________________________

Jismoniy va yuridik shaxslarga tegishli itlarni umumiy boʻysunuvchanlik va himoya-qorovul koʻnikmalari boʻyicha tayyorlash uchun pullik xizmatlar koʻrsatish, shuningdek naslchilik pitomnigida yetishtirilgan va ichki ishlar organlarining ehtiyojidan ortiq boʻlgan hamda xizmatga yaroqsiz deb topilgan itlarni sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Itlarni xizmatga yaroqsiz deb topish uchun asos boʻluvchi jismoniy kamchiliklar, kasalliklar va nuqsonlar

1. Skelet va mushaklarning umumiy jismoniy oʻsishdan toʻxtab qolganligi, nozikligi, kichikligi, juda semizligi yoki ozgʻin (oriq)ligi.

2. Tashqi koʻrinishining asosiy va yaqqol koʻzga tashlanadigan kamchiliklari:

tishlarning emal qatlami butunlay yemirilganligi, jagʻdagi bitta yoki ikkita tishlarning yoʻqligi;

ingichka, zaif mushakli boʻyin yoki burmakli, osilib tushgan terili boʻyin;

haddan tashqari osilib turgan yoki bukri qomat;

sinib turgan yoki bukri (egik), ingichka, yetilmagan mushakli bel;

juda qiyshaygan sagʻri;

dumaloq, boʻrtma, egri-bugri qovurgʻali, old tomonidan nomutanosib, keng yoki juda tor yoxud kichkina koʻkrak qafasi;

osilib qolgan yoki haddan tashqari ichiga botib ketgan qorin;

oldingi oyoqlarning tor vaziyati (holati), tashqariga yoki ichkariga qiyshaygan tirsaklar, yaqqol koʻzga tashlanadigan maymoqlik yoki oyoqlarning juda keng qoʻyilishi, orqa oyoqlarning qilichsimon vaziyati, sakrab yurishiga yordam beruvchi boʻgʻinlarning yaqinlashuvi yoki qiyshayganligi, yassi, yoyilgan oyoq panjalari.

3. Harakatning izdan chiqishiga sabab boʻluvchi markaziy asab tizimi (miya va uning pardalari)ning buzilishi va zararlanishi.

4. Aʼzolarning tuzalmaydigan funksional buzilishini keltirib chiqaruvchi periferik (sirtqi) asab kasalliklari.

5. Yelka va son mushaklarining qurishi (atrofiyasi) oqibatida paydo boʻlgan choʻloqlik, shuningdek pay, paychalar va boʻgʻinlarning surunkali yalligʻlanishi.

6. Ogʻir, surunkali kasalliklar, zaharlanishlar oqibatida paydo boʻladigan hazm qilish aʼzolarining uzoq davom etadigan, yaqqol koʻzga tashlanadigan, davolanmaydigan buzilishlari (kasalliklari).

7. Nafas qisish, yoʻtal, xirillash, shilliq pardalarning sianozi kabi aniq tashqi belgilarga ega boʻlgan nafas yoʻllari, oʻpka, oʻpka pardasining surunkali kasalliklari. Burun shilliq pardasi yoki oʻsimtalarining oʻzgarishi, aynishi oqibatida nafas olishning buzilishi.

8. Yurak va yirik qon tomirlarining surunkali kasalliklari.

9. Qattiq ogʻriq, oqsoqlik va harakatlarning yoʻqolishi bilan kechadigan mushaklar va boʻgʻinlarning surunkali revmatizmi.

10. Erkin harakatga toʻsqinlik qiluvchi boʻgʻinlar, paylar va yumshoq toʻqimalarning deformatsiyasi (shaklining oʻzgarishi).

11. Yiringlash, teshik oqma yaralarni keltirib chiqaruvchi limfatik bezlarning surunkali shikastlanishi.

12. Harakatlarni cheklaydigan notoʻgʻri bitgan suyaklar.

13. Boʻyinbogʻ va koʻkrakband taqilishini qiyinlashtiradigan, yoʻqotib boʻlmaydigan oʻsmalar, shishlar yoki surunkali, zoʻrayadigan kasalliklar.

14. Xavfli oʻsmalar, shishlar (saraton).

15. Churraning (dabba) ichak-chovoqlar va qorin bilan tushib ketishi.

16. Erkin harakatlanish imkonini yoʻqqa chiqaruvchi barmoqlar va tirnoqlarning bedavo kasalligi.

17. Eshitish qobiliyatini qisman yoʻqotish bilan kechadigan quloq ichki qismi (labirinti) va pardasi funksiyasini oʻzgartirib yuboradigan quloqning surunkali yiringli yalligʻlanishi.

18. Kuchsiz sezish qobiliyati.

19. Koʻz shish qopchigʻi va shilliq pardasining surunkali yalligʻlanishi, koʻz yoshi oqmayarasi, koʻzdan doimiy ravishda yosh oqishi, koʻrish qobiliyatining qisman yoʻqolishi.

20. Bichilgan (axta qilingan) itlar (komissiya tomonidan it xizmatga yaroqli deb topilsa xizmatda foydalanish mumkin).

21. Ish qobiliyati butunlay yoʻqolishiga sabab boʻladigan va davolanish uchun sarflanadigan xarajatlarni oqlamaydigan travmatik kasalliklar (yaralar, jarohatlar, urilgan, lat yegan joylar va boshqalar) roʻyxatda koʻrsatilmagan kasalliklar).

22. Davolanmaydigan, surunkali parazitar kasalliklar (qirma temiratiki, moy xoʻrak, qoʻtir) tananing asosiy qismiga tarqalgan chilla yara (ekzema).

23. Xizmat itlaridan samarali foydalanishga imkon bermaydigan va yoʻl qoʻymaydigan boshqa jismoniy kamchilik, kasallik va nuqsonlar.

24. Qariligi sababli (toʻqqiz yosh) xizmatdan foydalanishini cheklaydigan itning organizmdagi oʻzgarishlar.

25. Oʻta jahldor va qoʻrqoq itlar.

Jismoniy va yuridik shaxslarga tegishli itlarni umumiy boʻysunuvchanlik va himoya-qorovul koʻnikmalari boʻyicha tayyorlash uchun pullik xizmatlar koʻrsatish, shuningdek naslchilik pitomnigida yetishtirilgan va ichki ishlar organlarining ehtiyojidan ortiq boʻlgan hamda xizmatga yaroqsiz deb topilgan itlarni sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

“TASDIQLAYMAN” Komissiya raisi, ___________ Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari boshligʻining jamoat xavfsizligi boʻyicha oʻrinbosari ___________________________ Xizmat itining yaroqsizligi haqida DALOLATNOMA 20___ yil “____”___________ ___________ tumani (shahar) _____________ Naslchilik pitomnigidagi itlarning xizmatga yaroqsizligini aniqlovchi komissiya raisi ___________________________________________________________________________________ (lavozimi, F.I.O.) va quyidagi aʼzolar _______________________________________________________________________ (lavozimi, F.I.O.) ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ iborat komissiya, kinolog ____________________________ ga biriktirilgan, _____________________ laqabli, ________________________ zotli, ______________ jinsiga mansub, __________________ da tugʻilgan, _______________________ rangli xizmat itini tekshiruvdan oʻtkazib (sana), quyidagilarni aniqladi: _______________________________________________________________________________ (itning kamchiligi, kasalligi yoki nuqsoni koʻrsatib oʻtiladi) ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Komissiya xulosasi “______________” laqabli iti yoki kuchuk bolasi Naslchilik pitomnigida itlarni xizmatga yaroqsiz deb topish uchun asos boʻluvchi jismoniy kamchiliklar, kasalliklar va nuqsonlar roʻyxatining __________-bandiga muvofiq: _________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ belgilangan tartibda sotuvga qoʻyilsin. Komissiya raisi: Komissiya aʼzolari:

Vazir P. BOBOJONOV

Toshkent sh.,

2023-yil 2-noyabr,

602-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 06.12.2023-y., 10/23/3480/0922-son; 20.01.2025-y., 10/25/3480-1/0049-son)

lex.uz