📅 2023-yil 2-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ichki ishlar vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 2-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ichki ishlar vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 2 ноябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Ички ишлар вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 2 ноября 2023 г. · Документы министерств и ведомств · Министр внутренних дел
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 2 November 2023 · Ministry and agency documents · Ichki ishlar vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
ЙЎРИҚНОМА
РЎЙХАТИ
РЎЙХАТИ *
РЎЙХАТИ
РЎЙХАТИ
ТАРКИБИ
МЕЗОНЛАРИ
ҚАЙДНОМА
ҚАЙДНОМА
БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ
ҚАЙДНОМА
РЎЙХАТИ
Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон « Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ҳамда 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сон « Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида »ги қарорлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 433-сон «Ички ишлар органларида хизматга номзодларни қабул қилиш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 2 ноябрдаги 601-сон буйруғига 1-ИЛОВА
Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Йўриқнома ички ишлар органларида хизматга (бундан буён матнда хизмат деб юритилади) номзодларни танлаб олиш тадбирларини (бундан буён матнда танлов деб юритилади) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Номзодлар хизматга ихтиёрий тартибда, ички ишлар органларидаги мавжуд бўш лавозимлардан келиб чиққан ҳолда ички ишлар органлари томонидан танлов асосида қабул қилинади.
Танловда иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди.
2. Номзодларга қўйиладиган умумий талаблар ҳамда танловдан муваффақиятли ўтган номзодларни хизматга қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга (бундан буён матнда Низом деб юритилади) мувофиқ амалга оширилади.
3. Низомга асосан:
а) хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари танловнинг саралаш босқичидаги дастлабки ўрганиш ҳамда интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорлигини баҳолаш босқичларидан муваффақиятли ўтган тақдирда, тест синовидан озод этилган ҳолда жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичига ўтказилади.
б) мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган рўйхатга мувофиқ ички ишлар органларининг тор ихтисослик бўйича мутахассисликлар талаб этиладиган айрим лавозимларига тегишли тор ихтисослик бўйича мутахассисликка эга бўлган номзодлар танловнинг саралаш босқичисиз, фақат ўрганиш босқичи орқали хизматга қабул қилинади;
в) мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган рўйхатга мувофиқ ички ишлар органларининг алоҳида мутахассислик талаб этиладиган лавозимларига ушбу мутахассисликка эга бўлган номзодларгина танлов асосида (бундан мазкур Йўриқноманинг 1-иловасидаги рўйхатга мувофиқ тор ихтисослик бўйича мутахассисликлар талаб этиладиган лавозимлар учун номзодлар мустасно) қабул қилинади;
г) мазкур Йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган рўйхатга мувофиқ ички ишлар органларининг айрим бўлинмалари ва лавозимларига ўттиз беш ёшдан катта бўлган фуқаролар қабул қилиниши мумкин;
д) қуйидаги номзодлар, истисно тариқасида, танлов тадбирларининг саралаш босқичидаги тест синови ва жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашдан озод қилинади:
илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган номзодлар;
олий таълим ташкилотларини имтиёзли диплом билан тамомлаганлар;
профессор-ўқитувчи ва илмий таркиб лавозимларига номзодлар;
эксперт-криминалистика, иш юритиш, киберхавфсизлик, ахборот технологиялари, таҳлилий ва юридик таъминлаш ҳамда жамоат хавфсизлиги авиацияси бўлинмаларига номзодлар (шу жумладан, «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида дастурни муваффақиятли тамомлаган ва битирувчи сертификатини олган номзодлар);
спорт мусобақаларининг (Олимпия спорт турлари бўйича Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатларида охирги тўрт йилда ҳамда республика чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб ва совриндор (1 — 3 ўрин) индивидуал турларида ғолиб чиққан номзодлар;
талабалар, магистрлар ёки докторантлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси соҳиби бўлган номзодлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 январдаги 23-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича спорт синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан, ёш кўрсаткичларидан келиб чиқиб, аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича спорт синовларининг махсус талабларини муваффақиятли бажарган (1, 2 ва 3-ўрин ғолиблари) фуқаролар бир йил мобайнида танловнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичидан озод қилинади ҳамда уларга ушбу босқич бўйича максимал баҳо берилади.
5. Хизматга қабул қилишда номзодлар бўйининг баландлиги қуйидаги махсус антропометрик параметрларга жавоб бериши талаб этилади (бундан мазкур банднинг бешинчи хатбошисида назарда тутилган лавозимлар бўйича номзодлар мустасно):
эркак жинсидаги номзодларнинг бўйи — 165 сантиметрдан паст бўлмаслиги керак;
аёл жинсидаги номзодларнинг бўйи — 160 сантиметрдан паст бўлмаслиги керак.
Бунда, жамоат хавфсизлиги авиацияси ва ахборот технологиялари бўлинмаларига хизматга кириш истагини билдирган жамоат хавфсизлиги авиацияси ва ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассис номзодлар ўрганиш босқичидан антропометрик параметрлар татбиқ этилмаган ҳолда соғлиғининг умумий хизматга яроқлилик даражасига оид талаблар асосида ўтади.
Мазкур Йўриқноманинг 4-иловасида келтирилган рўйхатга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (бундан баён матнда Ички ишлар вазирлиги деб юритилади) Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларининг айрим лавозимларига номзодлар бўйининг баландлиги алоҳида антропометрик параметрларга жавоб бериши талаб этилади.
6. Танлов тадбирларининг исталган битта босқичидан ўта олмаган номзодга уни такроран топширишга, шунингдек танлов тадбирларининг кейинги босқичига ўтишга рухсат берилмайди.
7. Танлов тадбирлари давомида фахрийлар кенгаши аъзолари, жамоат ташкилотлари вакиллари ва номзодларнинг яқин қариндошлари (бундан буён матнда жамоатчилик вакиллари деб юритилади) иштирок этишлари мумкин.
Бунда, жамоатчилик вакиллари саралаш тадбирларини ўтказиш жараёни ва унинг натижаларидан норози бўлган тақдирда танловнинг тегишли комиссияси раисига ёзма равишда мурожаат қилишлари ва ўз таклиф ҳамда эътирозларини билдиришлари мумкин. Жамоатчилик вакилларининг мурожаатлари Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда кўриб чиқилиши лозим.
2-боб. Танлов тадбирларини ташкиллаштириш
8. Хизматга муносиб номзодларни танлаб олиш мақсадида мунтазам равишда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилади, оммавий ахборот воситаларида ҳамда ички ишлар органларининг расмий нашрлари, веб-сайтларида бўш лавозимлар тўғрисида, шунингдек танлов ўтказилишидан камида уч ой олдин танлов ўтказиш жойи ва кунлари тўғрисида эълонлар жойлаштирилади.
9. Жамоатчилик вакиллари танловларни реал вақт режимида (онлайн) кузатиб боришлари учун танлов тадбирлари видеокузатув (онлайн трансляция) остида ўтказилади.
10. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш учун Ички ишлар вазирлигининг тегишли таркибий тузилмалари, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари (бундан буён матнда ички ишлар органлари бошлиқлари деб юритилади) буйруғи билан мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ таркибда, аъзолари сони тоқ сондан иборат бўлган Танлов тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш комиссиялари (бундан буён матнда Қабул комиссияси деб юритилади) тузилади.
Танловлар шаффоф ва ошкора тарзда ўтказилишини таъминлаш ҳамда жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида Қабул комиссияси фаолиятида иштирок этиш учун ихтиёрийлик асосида жамоатчилик вакиллари таклиф этилиши мумкин.
11. Ички ишлар органлари бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бўйича тегишли ўринбосарлари Қабул комиссиялари фаолиятига раҳбарлик қилади ва қуйидагиларни амалга оширади:
Қабул комиссияси ишини ташкиллаштиради ҳамда унга юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини таъминлайди;
Қабул комиссияси аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Қабул комиссияси таркибидаги кичик комиссияларни шакллантиради ва таркибини тасдиқлайди;
кичик комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
танловларни видеокузатув қурилмалари орқали реал вақт режимида (онлайн) кузатиб бориш имконияти яратилишини ташкиллаштиради.
12. Қабул комиссияси таркибида қуйидаги йўналишлар бўйича кичик комиссиялар тузилади:
тегишли соҳавий хизмат раҳбарлари ҳамда кадрлар билан таъминлаш бўлинмаси раҳбар ва ходимларидан иборат таркибда тузиладиган номзодларни дастлабки ўрганиш бўйича кичик комиссия;
касбий тайёргарлик, шахсий хавфсизлик, тиббиёт бўлинмалари, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчилари ва соҳавий хизмат ходимларидан иборат таркибда тузиладиган жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича кичик комиссия;
мутахассис-психолог-полиграфологлар ва бевосита уларнинг бошлиқларидан иборат таркибда тузиладиган интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорликни баҳолаш ҳамда психофизиологик (полиграф) текширув бўйича кичик комиссиялар.
13. Танловлар номзоднинг хоҳишига кўра, давлат, қорақалпоқ ёки рус тилларида ўтказилади.
14. Танлов тадбирлари қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
а) саралаш босқичи:
рўйхатдан ўтиш;
дастлабки ўрганиш (Низом ва мазкур Йўриқномада белгиланган талабларга мос келишни текшириш);
интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорлигини баҳолаш (бундан буён матнда психологик ўрганиш деб юритилади);
тест синови (Ўзбекистоннинг энг янги тарихи, ҳуқуқшунослик ва тарбия фанлари бўйича билимларни баҳолаш);
жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;
б) ўрганиш босқичи:
хизматга яроқлилик даражасини аниқлаш мақсадида ҳарбий-тиббий комиссия кўригидан ўтказиш;
психофизиологик (полиграф) текширув (ички ишлар органларида хизмат қилиш учун тўсқинлик қиладиган салбий омилларни аниқлаш мақсадида).
3-боб. Танловнинг саралаш босқичида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш
15. Танлов тўғрисида эълонлар берилгандан сўнг, хизматга кириш истагини билдирган номзодлар яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидаги ички ишлар органининг расмий веб-сайти (бундан буён матнда веб-сайт деб юритилади) орқали рўйхатдан ўтади.
Бунда, номзодлар веб-сайтга ўзининг паспорт ёки идентификация ID-картаси маълумотларини киритади.
Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати ва олий таълим ташкилотларига (Ички ишлар вазирлиги Академияси ва Малака ошириш институтига), шунингдек Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига хизматга кириш истаги бўлган номзодлар, яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан қатъий назар, тегишлилигига кўра, Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати, олий таълим ташкилотлари (Ички ишлар вазирлиги Академияси ва Малака ошириш институти) ёки Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг расмий веб-сайтлари орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.
16. Рўйхатдан ўтиш жараёнида номзодларга веб-сайт орқали Низом ва мазкур Йўриқномада белгиланган талаблар эслатиб ўтилади.
17. Рўйхатдан ўтган номзодларга навбатдаги танлов тадбирлари бошланишидан беш иш куни олдин тегишли ички ишлар органлари томонидан саралаш тадбирларининг бошланиш вақти ва жойи ҳақида ёзма ёки электрон шаклда хабар берилади.
4-боб. Номзодларни дастлабки ўрганиш
18. Рўйхатдан ўтган ва дастлабки ўрганиш учун ҳозир бўлган номзодларнинг Низомда белгиланган умумий талаблар ва мазкур Йўриқноманинг 5-бандида назарда тутилган талабларга жавоб беришини аниқлаш мақсадида дастлабки ўрганиш бўйича кичик комиссия (бундан буён мазкур бобда кичик комиссия деб юритилади) томонидан номзодларни дастлабки ўрганиш ишлари амалга оширилади ҳамда уларнинг бўйи ўлчанади.
19. Номзоднинг бўйи талабга жавоб бермаган ҳолларда, унга дастлабки ўрганиш тадбирларида иштирок этишга рухсат берилмайди.
20. Дастлабки ўрганиш давомида Низом ва мазкур Йўриқномада белгиланган талабларга мос деб топилган номзодлар шу вақтнинг ўзида суҳбатдан ўтказилади.
21. Суҳбат кичик комиссиянинг суҳбат ўтказилишига масъул бўлган аъзоси (аъзолари) томонидан номзодга Низом ва мазкур Йўриқнома талаблари, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, хизматни ўташ билан боғлиқ шартлар ва имтиёзлар, хизматнинг зарарли ва хавфли жиҳатларини тушунтириш ҳамда номзоднинг хизматга кириш истаги бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
22. Кичик комиссия томонидан номзодни дастлабки ўрганиш босқичида ўтказилган тадбирлар натижалари умумлаштирилиб, шу куннинг ўзида номзодни танловнинг кейинги босқичига ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш ҳақида хулоса чиқарилади.
Бунда, номзоднинг бўйи талабга жавоб берганда ҳамда номзод хизматга кириш истагини билдирган ҳолларда, шунингдек номзод Низомда белгиланган талабларга жавоб берганда кичик комиссия томонидан номзодни кейинги босқичга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиниши керак.
5-боб. Номзодларнинг интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорлигини баҳолаш
23. Танловнинг дастлабки ўрганиш босқичидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорлигини аниқлаш мақсадида психологик ўрганиш ўтказилади.
24. Номзодларни психологик ўрганиш психологик тест синовидан ўтказиш орқали амалга оширилади.
25. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари ва жавоблар бланкалари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Психологик тестлар номзодларнинг қуйидаги психологик хусусиятларини аниқлашга йўналтирилади:
ақл-заковат, умумий интеллектуал салоҳият ва хотира;
мантиқий фикрлаш, зийраклик, тафаккур шаклларининг ривожланганлик даражаси, фикрлаш тезлиги ва таҳлил қилиш қобилияти;
шахсга хос индивидуал хусусиятлар, киришимлилик, психик турғунлик, самимийлик.
26. Психологик тестлар ва уларнинг жавоблари Қабул комиссияси котибида сақланади, котиб тестлар ва уларнинг жавоблари ошкор қилинмаслиги учун масъул ҳисобланади.
27. Психологик ўрганиш бошланишидан аввал номзодлар интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорликни баҳолаш бўйича кичик комиссия (бундан буён мазкур бобда кичик комиссия деб юритилади) аъзолари томонидан психологик ўрганишни ўтказиш тартиби, ҳар бир вазифа бўйича назарда тутилган баҳолаш мезонлари билан таништирилади.
28. Номзодлар психологик ўрганиш ўтказиладиган хонага ўзининг биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси ёхуд мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шаклини кўрсатган ҳолда киритилади.
29. Тест синовлари ўтказилаётган хонага жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, калькулятор ҳамда бошқа телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.
30. Номзодлар барча ҳаракатларни комиссия аъзолари кўрсатмаларига мувофиқ бажаради. Мазкур кўрсатмаларга амал қилмаган номзод хонадан чиқариб юборилади ҳамда у тест синовларини бажармаган ҳисобланади. Бунда, номзодга тест синовларини такроран топширишига, шунингдек танлов тадбирларининг кейинги босқичига ўтишига рухсат берилмайди.
31. Номзодлар билан тест синовлари якка тартибда ёки гуруҳ бўлиб ўтказилиши мумкин. Тест гуруҳ таркибида ўтказилганда, хонада номзодлар сони 30 нафардан ошмаслиги зарур.
32. Тест бошлангунга қадар номзодлар соғлиғининг ҳолати суриштирилади. Ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилган номзодлар шу куни тест синовига қўйилмайди. Бундай ҳолларда номзодга бошқа куни, лекин уч иш кунидан кечикмай қайта тест синовидан ўтишига рухсат берилади.
33. Психологик ўрганиш давомида номзодларга икки қисмдан иборат бўлган тест асосида вазифалар берилади.
Бунда, биринчи қисмда (интеллектуал ривожланганлик даражасини ўрганиш) номзодларга 10 та топшириқдан иборат бўлган 2 та вазифа, иккинчи қисмда эса, (психоэмоционал барқарорлик даражасини ўрганиш) 71 та саволдан, шунингдек жавобларнинг самимий ёки носамимийлигини аниқлаш йўналиши бўйича бериладиган 15 та саволдан иборат 1 та вазифа берилади.
34. Номзодга берилган вазифаларни бажариш учун 55 дақиқа, шунингдек ҳар бир вазифани ўқиб чиқиш учун қўшимча 5 дақиқадан — умумий 1 соат 10 дақиқа вақт берилади.
35. Саволларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, жавоб вариантлари берилиши ёки берилмаслиги мумкин. Номзодлар тест саволларига жавоб вариантларини белгилашда жавоблар варақасидаги вариантлардан фақат битта тўғри жавобни белгилаши лозим.
36. Тест синовларини топшириш вақтида номзоднинг хонадан чиқиши тақиқланади, бундан номзоднинг соғлиғи ёмонлашган ҳолатлар мустасно.
37. Тест синовларини ўтказиш вақтида синовлар ўтказилаётган хонада номзодлар ҳамда кичик комиссия аъзоларидан ташқари бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.
38. Номзоднинг психологик тест саволларига берган жавоблари мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ психологик тест натижаларини ҳисоблаш мезонлари асосида ҳисоблаб чиқилади.
39. Психологик тестларни бажармаган, шунингдек тест натижалари қониқарсиз баҳоланган номзодларга синовни қайта топширишга рухсат берилмайди.
40. Тест синовининг натижалари бўйича, у ўтказилган куннинг ўзида кичик комиссиянинг психологик ўрганиш тадбирларида иштирок этган аъзолари томонидан мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади ва имзоланади.
Психологик ўрганишнинг умумий натижалари қайднома расмийлаштирилган куннинг ўзида номзодларга эълон қилиниши лозим.
41. Психологик ўрганиш натижаларига асосан қуйидаги хулосалардан бири чиқарилади:
ички ишлар органларида хизматга тавсия этиш ҳақида;
ички ишлар органларида хизматга тавсия этмаслик ҳақида.
42. Психологик ўрганиш натижаларига кўра, ички ишлар органларида хизматга тавсия этилган номзодларгина тест синовига қўйилади.
6-боб. Тест синови
43. Ўзбекистоннинг энг янги тарихи, ҳуқуқшунослик ва тарбия фанлари бўйича номзодларнинг билимларини баҳолаш мақсадида тест синови ўтказилади.
Тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (бундан буён матнда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги деб юритилади) томонидан ўтказилади.
Интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорликни баҳолаш натижалари асосида тест синовига қўйилган номзодларга тест синови ўтказиладиган жой ва вақт ҳақида ушбу синов ўтказилишидан уч кун олдин Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан хабар берилади.
Тест синовлари натижаларига кўра тўпланиши мумкин бўлган умумий 189 баллдан камида 94,5 балл тўплаган номзодлар жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичига ўтган деб ҳисобланади.
44. Тест топшириқлари китоби ҳар бир фандан 30 та топшириқни ўз ичига олади ва ҳар бир тўғри жавоб учун қуйидагича балл берилади:
ҳуқуқшунослик фани бўйича ҳар бир тўғри жавоб учун — 3,1 балл ва жами — 93 балл;
Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича ҳар бир тўғри жавоб учун — 2,1 балл ва жами — 63 балл;
тарбия фани бўйича ҳар бир тўғри жавоб учун — 1,1 балл ва жами — 33 балл.
45. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан тақдим этилган тест синовлари натижалари асосида Қабул комиссияси котиби томонидан мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.
46. Қайднома Қабул комиссиясининг ҳар бир аъзоси томонидан имзоланиб, тасдиқлаш учун комиссия раисига тақдим этилади ҳамда тегишли ички ишлар органлари томонидан тест синовлари натижалари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан тақдим этилган кундан бошлаб, икки иш куни ичида веб-сайтга жойлаштириш орқали номзодларга маълум қилинади.
7-боб. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш
47. Саралаш босқичининг тест синовидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш мақсадида улар жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашдан ўтказилади.
48. Номзодлар жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш машқларини бажаришни бошлашидан олдин уларга жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича кичик комиссия (бундан буён мазкур бобда кичик комиссия деб юритилади) аъзолари томонидан машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар, машқларни бажариш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари тушунтирилади.
49. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш уларнинг мазкур бобда назарда тутилган машқларни бажаришларини текшириш орқали амалга оширилади.
50. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбири бошланишидан олдин номзод кичик комиссиянинг масъул аъзоларига ўзининг биометрик паспорти ёки идентификация ID-картасини ёхуд мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шаклини кўрсатган ҳолда ўзини таништиради.
51. Номзодлар машқларни спорт кийимида бажаришлари тавсия этилади.
52. Номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар эркак ва аёл жинсидаги номзодлар учун алоҳида белгиланади.
53. Қуйидагилар эркак жинсидаги номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:
куч ишлатиш машқи — тўсинда (турникда) тортилиш;
тезликка оид машқ — 100 метрга югуриш;
чидамлиликка оид машқ — 3 000 метрга югуриш.
54. Қуйидагилар аёл жинсидаги номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:
куч ишлатиш машқи — куч ишлатиш машқлари комплекси;
тезликка оид машқ — 100 метрга югуриш;
чидамлиликка оид машқ — 1000 метрга югуриш.
55. Жисмоний тайёргарлик машқлари қуйидаги кетма-кетликда бажарилади:
биринчи навбатда — куч ишлатиш машқлари;
иккинчи навбатда — тезликка оид машқлар;
учинчи навбатда — чидамлиликка оид машқлар.
56. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажариш оралиғида номзодларга дам олиш учун камида 10 дақиқа вақт берилади.
57. 100 метрга югуриш машқи стадионнинг югуриш йўлакчасида ёхуд қаттиқ қопламали текис жойларда юқори ёки қуйи стартдан қуйидагича амалга оширилади:
«Старт» командаси бўйича старт олиш чизиғига яқинлашиш;
«Диққат» командаси бўйича тананинг оғирлигини олдинда турган оёққа ўтказиш, гавда ва бошни олдинга эгиш, қўлларни тирсакка букиш;
«Олға» командаси бўйича югуришни бошлаш.
58. Қуйидагилар тўсинда (турникда) тортилиш машқига қўйиладиган талаблар ҳисобланади:
бош бармоқ тўсин ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғриланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;
ияк тўсиндан (турникдан) ўтгунга қадар қўллар букилади;
ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 1-2 сония давом этиши мумкин);
оёқларни 45° гача кўтаришга рухсат этилади.
Ушбу машқни бажаришда оёқларни букиш ва кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.
59. 3000 ва 1000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчасида ёхуд қаттиқ қопламали текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади.
Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин. Бунда, югуриш ҳудудидан чиқиб кетган ёки югуришдан юриш ҳолатига ўтган иштирокчи машқни бажармаган ҳисобланади.
60. Номзод томонидан куч ишлатиш машқлари комплексини бажаришда 1 дақиқа ичида 2 та машқ узлуксиз бажарилиши керак.
Ҳар бир машқни бажариш учун 30 сониядан вақт ажратилади. Биринчи машқни бажариш учун ажратилган 30 сония вақт тугаганлиги эълон қилинганда, номзод дарҳол иккинчи машқни бажаришга киришади.
61. Қуйидагилар биринчи машқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади:
чалқанча ётилади;
қўллар белда, тиззалар букилмаган ҳолда оёқлар тўпиқ қисмидан бошқа бир шахс ёрдамида босилиб, ушланади;
дастлабки ҳолатдан гавда олдинга кўтарилиб, қўллар оёқ учига текканидан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.
Ушбу машқни бажариш вақтида тиззаларни букиш ва оёқларни тепага кўтариш тақиқланади.
62. Қуйидагилар иккинчи машқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади:
таяниб ётилади, қўллар елка кенглигида тиззалар букилмаган ҳолатда бўлади;
қўллар букилиб ёзилади (бунда, бел ҳамда елка қисмлари биргаликда ва текис тушиб чиқиши шарт);
қўллар букилиб тана ерга нисбатан параллел ҳолатга келтирилганидан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.
Ушбу машқни бажариш вақтида қўллар чала букилиб ёзилиши, бел ва елкалар ҳар хил тушиб чиқиши, тиззаларнинг ерга тегиши тақиқланади.
63. Мазкур бобда назарда тутилган машқларни бажариш тартибини бузган номзодга шу машқ бўйича баҳо қўйилмайди.
64. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш мазкур Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ амалга оширилади. Бунда, номзодга ҳар бир машқни бажарганлик учун баҳо қўйилади.
65. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари ўтказилган кундан кейинги кундан кечиктирмай унинг натижалари бўйича мазкур Йўриқноманинг 10-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади ва натижалар номзодларга эълон қилинади.
66. Қайднома кичик комиссиянинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирда иштирок этган аъзолари томонидан имзоланади.
67. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш машқларидан фақат «яхши» ва «аъло» баҳо олган номзодлар ўрганиш босқичига ўтказилади.
8-боб. Номзодлар ҳужжатларини расмийлаштириш ва номзодларнинг тиббий текширувини ўтказиш
68. Саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидаги ички ишлар органига мазкур Йўриқноманинг 11-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат этади.
69. Номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдларини расмийлаштириш кадрлар билан таъминлаш бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
70. Ҳужжатларида камчилик аниқланган номзодга ушбу камчиликни бартараф этиши кадрлар билан таъминлаш бўлинмалари томонидан тушунтирилади.
71. Ҳужжатларни йиғиш жараёни билан бир вақтда номзодларга хизматга яроқлилик даражасини аниқлаш мақсадида кадрлар билан таъминлаш бўлинмалари томонидан ҳарбий-тиббий комиссияга йўлланма берилади.
72. Саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган номзодларни тиббий текширувдан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ амалга оширилади.
9-боб. Номзодларни психофизиологик (полиграф) текширувдан ўтказиш тартиби
73. Тиббий текширув натижаларига кўра хизматга яроқли деб топилган номзодлар ички ишлар органларида хизмат қилиш учун тўсқинлик қиладиган салбий омиллар мавжудлигини аниқлаш мақсадида психофизиологик (полиграф) текширувдан (бундан буён матнда полиграф текшируви деб юритилади) ўтказилади.
74. Полиграф текширувини ўтказишда ҳар-хил турдаги стимуллар (саволлар, фотосуратлар) кетма-кетликда тақдим этилганда одам организмидаги физиологик кўрсаткичларни (параметрларни) қайд этишга мўлжалланган психофизиологик қурилма — полиграфдан фойдаланилади.
75. Полиграф текшируви ушбу текширувни ўтказиш ва у бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга масъул шахс — полиграфолог томонидан амалга оширилади.
76. Номзодлар полиграф текшируви ўтказиладиган хонага ўзининг биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси ёхуд мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шаклини кўрсатган ҳолда киритилади.
77. Полиграф текшируви қуйидаги кетма-кетликда ўтказилади:
а) полиграфолог ва номзод ўртасида психологик алоқа ўрнатиш, полиграф текширувини ўтказиш тартибини, полиграф мосламаларининг (тугмалар) хусусиятларини тушунтириш мақсадида номзод билан текширув олди суҳбат ўтказиш;
б) номзодга полиграфнинг мосламаларини (тугмаларни) ўрнатиш;
в) полиграф текширувини ўтказиш (номзод билан савол-жавоб);
г) текширув якуни бўйича номзод билан қайта суҳбат ўтказиш (номзоднинг фикр-мулоҳазаларини тинглаш);
д) полиграф текшируви натижаси бўйича хулоса тайёрлаш.
78. Қуйидаги ҳолларда полиграф текширувини ўтказиш тўхтатилади:
полиграф текшируви вақтида номзоднинг соғлиғи ёки руҳий ҳолати ёмонлашганда;
номзод ўз хоҳиши билан полиграф текширувини давом эттиришдан бош тортганда.
Бунда, номзод ўз хоҳиши билан полиграф текширувини давом эттиришдан бош тортган ҳолларда унга полиграф текширувини қайта топширишга рухсат берилмайди ва бу ҳақда шу куннинг ўзида номзодга хабар берилади.
79. Полиграф текшируви вақтида номзоднинг соғлиғи ёки руҳий ҳолати ёмонлашганлиги сабабли полиграф текширувини ўтказиш тўхтатилганда, кичик комиссия томонидан номзодга бошқа куни, лекин уч иш кунидан кечикмай полиграф текширувидан ўтиш учун рухсат берилади.
80. Полиграф текшируви ўтказилаётганда хонада номзод ва полиграфологдан бошқа шахслар бўлишига йўл қўйилмайди.
81. Номзодга полиграф мосламалари (тугмалари) ўрнатилгандан сўнг уни хизматга қабул қилинишига тўсқинлик қилувчи маълумотлар бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида 3 тадан 10 тагача саволлар берилади.
Номзод ҳар бир саволга самимийлик билан «Ҳа» ёки «Йўқ» деб жавоб бериши зарур.
Номзоднинг жавоблари бўйича полиграф мосламаларининг (тугмаларининг) ҳар биридан олинган кўрсатгич (маълумот)лар полиграфолог томонидан уч баллик тизим асосида (0 дан 2 баллгача) алоҳида баҳоланади.
Бунда, полиграфолог томонидан номзоднинг организмидаги реакция таҳлил қилинади ва у қуйидагича баҳоланади:
номзоднинг организмидаги реакция кучли бўлса — 2 балл;
номзоднинг организмидаги реакция ўрта даражада бўлса — 1 балл.
номзоднинг организмидаги реакция аниқланмаса — 0 балл.
82. Полиграфолог томонидан номзодларни полиграф текшируви натижаларига асосан қуйидаги хулосалардан бири чиқарилади:
номзод унга берилган саволлар бўйича ўрта арифметик ҳисобда 80 фоиздан юқори балл тўпласа, уни хизматга қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида;
номзод унга берилган саволлар бўйича ўрта арифметик ҳисобда 80 фоиз ва ундан кам балл тўпласа, уни хизматга қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида.
Бунда, ушбу хулоса полиграфолог томонидан психофизиологик (полиграф) текшируви ўтказилган куннинг ўзида тайёрланади ва кадрлар билан таъминлаш бўлинмасига тақдим этилади.
10-боб. Хизматга қабул қилиш ҳамда уларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқиш
83. Қабул комиссияси котиби томонидан танлов тадбирлари давомида расмийлаштирилган барча ҳужжатлар (дастлабки ўрганиш варақалари, қайдномалар ва комиссия баённомаларининг нусхалари) ҳамда ҳар бир номзоднинг танлов тадбирларидаги натижалари мазкур Йўриқноманинг 12-иловасига мувофиқ шаклда чоп этилади ва номзоднинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдига бириктириб қўйилади.
Бунда, тегишли ички ишлар органлари томонидан веб-сайтга жойлаштириш орқали танлов натижалари номзодларга маълум қилинади.
84. Танловнинг барча босқичларидан муваффақиятли ўтиб, энг юқори балл тўплаган номзодлар мавжуд бўш лавозимлар сонини ҳисобга олган ҳолда хизматга қабул қилиниб, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида ташкил этиладиган бошланғич касбий тайёргарлик курсларига юборилади.
Бошланғич касбий тайёргарлик курсларини муваффақиятли тамомлаган ва белгиланган сертификатга эга бўлган ходимлар хизматга қабул қилиш ваколатига эга бўлган бошлиқнинг буйруғи билан тегишли лавозимга тайинланади.
Бунда ходимларни тегишли лавозимга тайинлаш территориал ва экстерриториал тамойиллар асосида амалга оширилиши мумкин.
85. Танловдан ўтмаган номзодлар бўйича танлов тадбирлари давомида расмийлаштирилган барча ҳужжатлар ҳамда танловнинг барча босқичлари акс этган видеотасвир материаллари кадрлар билан таъминлаш бўлинмаларида беш йил муддат давомида сақланади, кейин эса далолатнома асосида йўқ қилинади.
86. Танлов тадбирлари бошланишидан олдин саралаш ва ўрганиш босқичлари натижалари юзасидан номзодларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш учун Қабул комиссияси раисининг буйруғига асосан ички ишлар органларининг камида беш нафар мутахассисларидан иборат таркибда Апелляция комиссияси ташкил этилади.
Саралаш ва ўрганиш босқичларида танлов тадбирларини ўтказишга масъул бўлган шахсларнинг Апелляция комиссияси таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.
87. Номзодлар томонидан ариза ва шикоятлар танловнинг тегишли тадбири бўйича натижалар эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида Апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда беришлари мумкин.
88. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини, у келиб тушган кундан бошлаб икки ҳафта ичида кўриб чиқади. Номзод апелляцияни кўриб чиқиш жараёнида иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Апелляция кўриб чиқиладиган кун ҳақида номзодга уч кун олдин хабар берилади.
89. Апелляция комиссияси унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Апелляция комиссиясининг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
90. Апелляция комиссияси томонидан апелляция шикоятини кўриб чиқиш давомида номзодга уни қайта баҳолашга қаратилган саволлар берилишига йўл қўйилмайди.
91. Шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича Апелляция комиссияси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
дастлабки ва психологик ўрганиш, тест синови, полиграф текширув ҳамда жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;
дастлабки ва психологик ўрганиш, тест синови, полиграф текширув ҳамда жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш натижаларига ўзгартириш киритиш.
Апелляция шикоятини кўришда номзоднинг синов натижасида олган балини пасайтиришга йўл қўйилмайди.
92. Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган номзодга ўз қарорини у қабул қилинган куннинг ўзида маълум қилиши керак.
93. Апелляция комиссиясининг психологик ўрганиш, тест синови, полиграф текширув ва жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш натижаларига ўзгартириш киритиш ва номзодни Ушбу танлов тадбирларини муваффақиятли топширган деб топиш тўғрисидаги қарори асосида у кейинги босқичга ўтказиш учун тавсия этилади.
94. Апелляция комиссияси қарори устидан номзод юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.
11-боб. Якуний қоида
95. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-ИЛОВА
Ички ишлар органларига хизматга қабул қилинадиган тор ихтисослик бўйича мутахассисликлар ва лавозимлар
Лавозим номи Мутахассислик номи (таълим соҳаси ва таълим йўналиши) Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар ҳамда ахборот хизмати бўлинмалари бўйича бошқарма бошлиғи ва ўринбосари, бўлим (бўлинма), марказ, ахборот хизмати бошлиғи, матбуот котиби, бош режиссёр, продюсер, мутахассис инспектор, муҳаррир, муҳаррир ўринбосарлари, муҳим топшириқлар бўйича инспектор, (катта) мутахассис, етакчи мутахассис-муҳаррир, мутахассис-мухбир, мухбир, оператор, кичик инспектор. журналистика (фаолият турлари бўйича) таълим йўналиши; компьютер технологиялари ва информатика таълим соҳаси; режиссёрлик таълим йўналиши. Халқаро ҳамкорлик бўлинмалари бўйича бошқарма бошлиғи ва ўринбосари, бўлим (бўлинма) бошлиғи, бош инспектор, муҳим топшириқлар бўйича инспектор. жаҳон сиёсати (минтақалар бўйича) таълим йўналиши; шарқ фалсафаси ва маданияти таълим йўналиши; халқаро журналистика (фаолият турлари бўйича) мутахассислиги; халқаро ҳуқуқ мутахассислиги Назорат-тафтиш инспекциялари бўйича бошқарма бошлиғи ва ўринбосари, бўлим бошлиғи, бош тафтишчи, катта тафтишчи, тафтишчи. иқтисодий таълим соҳаси. Молия-иқтисод бўлинмалари бўйича бошқарма бошлиғи ва ўринбосарлари, бўлим (бўлинма) бошлиғи, бош инспектор, муҳандис, мутахассис, муҳандис-иқтисодчи, етакчи мутахассис, бухгалтер, ғазначи, иқтисодчи. иқтисодий таълим соҳаси. Қурилиш ва таъмирлаш бўлинмалари бўйича бошқарма бошлиғи ва ўринбосари, бўлим (бўлинма) бошлиғи, (бош, етакчи, катта) мутахассис. иқтисодий таълим соҳаси; архитектура ва қурилиш таълим соҳаси; геодезия, картография ва кадастр таълим соҳаси. Хўжалик бўлинмалари бўйича бошқарма бошлиғи ва ўринбосари, бўлим бошлиғи, бош муҳандис, катта муҳандис-энергетик, ката муҳандис-иқтисодчи, катта мутахассис-зоотехник, катта инспектор-муҳандис, катта муҳандис, инспектор-муҳандис. иқтисодий таълим соҳаси; архитектура ва қурилиш таълими соҳаси. Моддий техника таъминоти бўлинмалари бўйича бошқарма бошлиғи ва ўринбосари, бўлим (бўлинма, хизмат) бошлиғи ва ўринбосари, бош муҳандис, муҳандис, бош мутахассис, етакчи мутахассис. молия мутахассислиги; материалшунослик ва янги материаллар технологияси (тармоқлар бўйича) таълим йўналиши; ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси (транспорт турлари бўйича) таълим йўналиши; метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти (тармоқлар бўйича) таълим йўналиши; озиқ-овқат хавфсизлиги мутахассислиги; тўқимачилик ва енгил саноат машиналари ҳамда аппаратлари мутахассислиги; тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотлари материалшунослиги, экспертизаси ва сифат назорати мутахассислиги. Тиббиёт бўлинмалари ва даволаш-профилактика муассасалари бўйича барча тиббиёт ва фармацевтика лавозимлари. соғлиқни сақлаш таълим соҳаси. Психологик таъминлаш бўлинмалари бўйича бўлим (бўлинма) бошлиғи, бош психолог, етакчи мутахассис-психолог, етакчи мутахассис-психолог-полиграфолог, катта психолог, катта психолог-полиграфолог, криминалист-психолог, психолог, профилактика хизматининг инспектор-психологлари. педагогика ва психология мутахассислиги; социология ва психология таълим соҳасининг психология таълим йўналиши. Кинология бўлинмалари бўйича бўлим бошлиғи, ветеринария хизмати бошлиғи, бўлинма бошлиғи, етакчи мутахассис-кинолог, ката мутахассис-кинолог. ветеринария таълим соҳаси; қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги таълим соҳасининг зоотехника йўналиши. ветеринар-шифокор, етакчи мутахассис-ветеринария шифокори ветеринария таълим соҳаси. кичик инструктор-кинолог, кичик инспектор-кинолог, ветеринар-фельдшер, отлиқ отряд ветеринар-шифокори. ветеринария таълим соҳаси; қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги таълим соҳасининг зоотехника йўналиши. Маданият саройи ва оркестр бўйича маданият саройи бошлиғи-бадиий раҳбар, маданият саройи бошлиғи ўринбосари-қўшиқ ва рақс ансамбли бошлиғи, ансамбль бошлиғи ўринбосари, ансамбль бошлиғининг ёрдамчиси, олий, биринчи, иккинчи ва учинчи тоифали артист; оркестр бошлиғи-бош дирижёр, оркестр бошлиғи ўринбосари-дирижёр, оркестр бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари, оркестр бошлиғининг ёрдамчиси, концертмейстер, катта мусиқачи, мусиқачи. санъат таълим соҳаси (ҳайкалтарошлик, амалий санъат, хореография таълим йўналишлари бундан мустасно) Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг электрон ахборот тизимлари ва ахборот хавфсизлиги йўналиши бўйича бошқарма бошлиғи, бўлим (бўлинма, гуруҳ) бошлиғи, бош инспектор, муҳим топшириқлар бўйича инспектор, катта инспектор, инспектор компьютер технологиялари ва информатика таълим соҳаси; алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари таълим соҳаси (почта алоқаси технологияси, ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик таълим йўналишлари бундан мустасно); дастурлаш ва ахборот технологиялари; ахборот хавфсизлиги; ахборот-коммуникация технологиялари; компьютер инжиниринг; дастурий инжиниринг. Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси, Махсус тайёргарлик ўқув маркази бўйича моделлаштириш ва симуляция бўйича бош мутахассис; алоқа воситалари ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича бош мутахассис. компьютер технологиялари таълим соҳаси; компьютер инжиниринги (мультимедиа технологиялари) таълим соҳаси; телевидение, радиоалоқа ва радиоэшиттириш таълим соҳаси; алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари таълим соҳаси. қидирув асбоб-ускуналари, радиоэлектрон ҳимоя қилиш воситалари ва робототехника бўйича бош мутахассис; радиоэлектрон қурилмалар бўйича бош мутахассис. электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари таълим йўналиши; радиоэлектрон қурилмалар ва тизимлар (тармоқлар бўйича) (антенналар ва ўта юқори частотали қурилмалардан ташқари); электроника ва электрон техникаси (тармоқлар бўйича). портловчи, кимёвий ва заҳарловчи моддалар бўйича бош мутахассис. кимё (фан йўналиши бўйича). Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси, Тошкент метрополитени бўйича махсус отряд радиацион ва кимёвий хавфсизлик бўйича гуруҳ бош мутахассиси. кимё (фан йўналиши бўйича). Тезкор-қидирув департаментининг тезкор-техник ишлов бўлинмалари бўйича Мутахассис (бош, етакчи, катта). компьютер технологиялари ва информатика таълим соҳаси; алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари; ахборот-коммуникация технологиялари; ахборот хавфсизлиги; киберхавфсизлик инжиниринги; компьютер инжиниринги (АТ-сервис ва мультимедия технологиялари); дастурий инжиниринг; ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менеджмент; электроника; микроэлектроника; математик инжиниринг; электроника ва электрон техникаси (тармоқлар бўйича); технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (тармоқлар бўйича); мехатроника ва робототехника; интеллектуал ва муҳандислик тизимлари (тармоқлар ва соҳалар бўйича); технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот-коммуникация тизимлари, электрон аппаратуралар ишлаб чиқариш технологияси; амалий космик технологиялар ва дронлар лойиҳалаш ва эксплуатация қилиш; электрон тижорат; рақамли иқтисодиёт; телекоммуникация технологиялари (мобил тизимлар ва телекоммуникациялар); математика ва информатика; таълимда ахборот технологиялари; интеллектуал мулк ва ахборот технологиялари ҳуқуқи; электрон аппаратуралар ишлаб чиқариш технологияси. Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлинмаларининг Мафкуравий тарғибот йўналиши бўйича Мутахассис (бош, етакчи, катта). диншунослик; исломшунослик, психология (дин соцопсихологияси). Пробация хизматининг Ягона электрон мониторинг маркази бўйича Марказ бошлиғи, етакчи мутахассис-оператори, катта мутахассис-оператор, кичик мутахассис. компьютер технологиялари ва информатика таълим соҳаси; алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари таълим соҳаси (почта алоқаси технологияси, ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик таълим йўналишлари бундан мустасно); дастурлаш ва ахборот технологиялари; ахборот хавфсизлиги; ахборот-коммуникация технологиялари; компьютер инжиниринг; дастурий инжиниринг. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Йўл инфратузилмасини назорат қилиш бўлинмалари бўйича бошқарма бошлиғи, бўлим (бўлинма) бошлиғи, етакчи муҳандис, катта муҳандис, муҳандис, етакчи мутахассис, катта мутахассис, муҳим топшириқлар бўйича инспектор, катта инспектор, инспектор иқтисодий таълим соҳаси; эксплуатацияси таълим йўналиши; ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси таълим йўналиши; транспорт иншоотларининг эксплуатацияси таълим йўналиши; кўприклар, тоннеллар ва метрополитен қурилиши мутахассислиги автомобиль йўллари ва аэродромлар таълим йўналиши; шаҳар йўллари ва кўчалари таълим йўналиши; бино ва иншоотлар қурилиши мутахассислиги таълим йўналиши.
Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 2-ИЛОВА
Ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш учун алоҳида мутахассислик талаб этиладиган лавозимлар
Лавозим номи Мутахассислик номи (таълим соҳаси ва таълим йўналиши) Тергов департаменти ва бўлинмалари бўйича департамент бошлиғи, биринчи ўринбосари, ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари, ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, бўлинма бошлиқлари, ўта муҳим ишлар бўйича терговчи, катта терговчи, терговчи, катта суриштирувчи, суриштирувчи. Ҳуқуқий таълим соҳаси. Юридик таъминлаш бўлинмалари бўйича бошқарма бошлиғи, ўринбосари, бўлим, бўлинма бошлиғи, бош юрисконсульт, етакчи юрисконсульт, катта юрисконсульт, юрисконсульт. Ҳуқуқий таълим соҳаси. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бўйича ** Профилактика катта инспектори. Ҳуқуқий таълим соҳаси. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари бўйича бошқарма бошлиғи, бошлиқ ўринбосари, бўлим бошлиғи, муҳим топшириқлар бўйича инспектор, катта инспектор, инспектор, бригада, батальон, дивизион командири ва ўринбосарлари, йўл-патруль хизмати (катта) инспектори. ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси таълим йўналиши; автомобиллар ва автомобиль хўжалиги мутахассислиги; автомобиль йўллари ва аэродромлар таълим йўналиши; кўприклар, тоннеллар ва метрополитен қурилиши мутахассислиги; автомобиль транспорти, йўл қурилиш машиналари ва жиҳозларининг эксплуатацияси таълим йўналиши; транспорт иншоотларининг эксплуатацияси таълим йўналиши; қиймат инжиниринги таълим йўналиши; шаҳар йўллари ва кўчалари таълим йўналиши; касбий таълим-автомобиль ва аэродромлар; касбий таълим-транспорт воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш таълим йўналиши; менежмент-автотранспорт бўйича таълим йўналиши; маркетинг-автотранспорт бўйича таълим йўналиши; транспорт воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш таълим йўналиши; ташишларни ташкил этиш ва транспорт логистикаси таълим йўналиши; электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари (автомобиль транспорти) таълим йўналиши; хизмат кўрсатиш техникаси ва технологияси (хизмат кўрсатиш тармоқлари бўйича) таълим йўналиши; хизматлар соҳаси (автотранспорт бўйича) таълим йўналиши; экология ва атроф муҳит муҳофазаси (автотранспорт бўйича) таълим йўналиши; бино ва иншоотлар қурилиши мутахассислиги таълим йўналиши; ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш мутахассислиги; ички ёнув двигателларини синаш ва улардан фойдаланиш мутахассислиги; кўтариш, ташиш ва йўл қурилиш машиналари таълим йўналиши; ҳуқуқий таълим соҳаси; ҳарбий таълим соҳаси. Эксперт-криминалистика маркази бўйича марказ бошлиғи, ўринбосари, бўлим, бўлинма бошлиғи, бош эксперт, катта эксперт, эксперт. табиий фанлар таълим соҳаси; ҳаётий фаолият хавфсизлиги таълим соҳаси; ишлаб чиқариш технологиялари таълим соҳаси; тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси таълим йўналиши; филология ва тилларни ўқитиш таълим йўналишининг лингвистика мутахассислиги; кончилик иши таълим йўналиши; электр техникаси, электр механикаси ва электртехнологиялари таълим йўналиши; радиоэлектрон қурилмалар ва тизимлар таълим йўналиши; ахборот хавфсизлиги таълим йўналиши; кимёвий технология таълим йўналиши; биотехнология таълим йўналиши; компьютер технологиялари ва информатика таълим соҳаси; бино ва иншоотлар қурилиши таълим йўналиши; алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари таълим соҳаси; бухгалтерия ҳисоби ва аудит таълим йўналишининг бухгалтерия ҳисоби, аудит мутахассисликлари; фармация таълим йўналиши; озиқ-овқат технологияси таълим йўналиши; дизайн таълим йўналиши; ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси таълим йўналишининг ер усти транспорт воситалари ва тизимлари мутахассислиги; ҳуқуқий таълим соҳаси. Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш, ривожлантириш ҳамда компьютерлаштирилган бўлинмалари бўйича бошқарма, марказ, бўлим (бўлинма) бошлиғи ва ўринбосарлари, бош мутахассис, етакчи мутахассис, ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакил, катта тезкор вакил, катта мутахассис-муҳандис, катта инспектор, муҳандис, кичик инспектор, кичик мутахассис, оператор. компьютер технологиялари ва информатика таълим соҳаси; алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари таълим соҳаси (почта алоқаси технологияси, ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик таълим йўналишлари бундан мустасно). Киберхавфсизлик бўлинмалари бўйича Марказ бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиғи, бош мутахассис, мутахассис, ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакил, катта тезкор вакил. ахборот-коммуникация технологиялари таълим соҳаси (тиббиётда компьютер тизимлари телевизион технологиялар, аудиовизуал технологиялар, телестудия тизимлари ва иловалари, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент, почта алоқаси технологияси, телевидение, радиоалоқа ва радиоэшиттириш, аудио-видео технологиялар, махсус ёритиш технологиялари таълим йўналишлари бундан мустасно); таълимда ахборот технологиялари; интеллектуал мулк ва ахборот технологиялари ҳуқуқи; электроника; микроэлектроника; математик инжиниринг; электроника ва электрон техникаси (тармоқлар бўйича) мутахассисликлари; технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (тармоқлар бўйича); мехатроника ва робототехника; интеллектуал муҳандислик тизимлари (тармоқлар ва соҳалар бўйича); технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот-коммуникация тизимлари, электрон аппаратуралар ишлаб чиқариш технологияси; амалий космик технологиялар; дронларни лойиҳалаш ва эксплуатация қилиш таълим йўналишлари.
Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 3-ИЛОВА
Ички ишлар органларининг ўттиз беш ёшдан катта фуқаролар қабул қилиниши мумкин бўлган бўлинмалари ва лавозимлари
1. Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш, ривожлантириш ҳамда компьютерлаштирилган ва киберхавфсизлик бўлинмалари бўйича:
Бошқарма, марказ бошлиғи ва ўринбосарлари;
бўлим ва бўлинма бошлиғи ва ўринбосарлари;
бош ва етакчи мутахассис;
катта мутахассис-муҳандис;
катта муҳандис;
катта инспектор;
муҳим топшириқлар бўйича инспектор;
мутахассис, муҳандис, кичик мутахассис;
ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакил;
катта тезкор вакил.
2. Назорат-тафтиш инспекцияси бўйича:
инспекция бошлиғи;
инспекция бошлиғи ўринбосари;
бўлим бошлиғи;
бош ва катта тафтишчи;
тафтишчи.
3. Молия ва моддий-техника таъминоти хизматлари бўйича:
бошқарма бошлиқлари;
бошқарма бошлиғи ўринбосари;
бўлим, бўлинма бошлиғи;
бош иқтисодчи;
бош муҳандис-иқтисодчи;
бош ва етакчи мутахассис;
бош муҳандис;
бош бухгалтер, бухгалтер;
ғазначи;
иқтисодчи.
4. Капитал қурилиш ва таъмирлаш хизматлари бўйича:
бошқарма бошлиғи;
бошқарма бошлиғи ўринбосари;
бўлим ва бўлинма бошлиғи;
бош мутахассис.
5. Хўжалик хизматлари ҳамда жазони ижро этиш муассасалари ва ташкилотлари бўйича:
департамент бошлиғининг ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича ўринбосари;
ишлаб чиқаришни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи;
бошқарма бошлиғи ўринбосари — ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи;
корхона директори — колония бошлиғининг ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича ўринбосари;
транспорт бўлими бошлиғи;
бош муҳаррир;
етакчи ва катта мутахассис;
етакчи мутахассис-муҳаррир;
катта мутахассис-мухбир;
катта мутахассис-масъул котиб;
мутахассис-мухбир;
бош ва катта муҳандис;
катта муҳандис-энергетик;
катта муҳандис-иқтисодчи;
катта мутахассис-зоотехник;
участка бошлиғи;
мутахассис;
цех бошлиғи;
катта инспектор-муҳандис;
инспектор-муҳандис.
6. Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлинмалари бўйича:
бошқарма бошлиғи;
бошқарма бошлиғининг ўринбосари;
бўлим, марказ, бўлинма ва хизмат бошлиғи;
матбуот котиби;
бош мутахассис;
бош муҳаррир;
бош режиссёр;
бош продюсер;
бош инспектор;
етакчи ва катта мутахассис;
муҳаррир;
муҳаррир ўринбосари;
муҳим топшириқлар бўйича инспектор;
мутахассис-мухбир;
мухбир ва оператор;
оператор;
кичик инспектор;
мутахассис.
7. Таълим ташкилотлари бўйича:
таълим ташкилоти бошлиғи (директори);
(катта) илмий ходимлар;
кафедра бошлиғи ва ўринбосари;
факультет бошлиғи ва ўринбосари;
мактаб директори ва ўринбосари;
шўба мудири ва ўринбосари;
цикл ва марказ бошлиғи;
профессор;
доцент;
катта ўқитувчи;
ўқитувчи;
кабинет бошлиғи.
8. Тиббиёт хизматлари бўйича:
бошқарма, бўлим, стоматологик поликлиника, лаборатория, госпиталь, санаторий, (бош) марказ, касалхона бошлиқлари;
бошқарма, бўлим, стоматологик поликлиника, лаборатория, госпиталь, санаторий, (бош) марказ, касалхона бошлиқларининг ўринбосарлари;
ҳарбий тиббий комиссия раиси;
бош шифокор (ўринбосари), фармацевт-провизор, дорихона бошлиғи, тиббий омборхона бошлиғи, амбулатория бошлиғи, фармацевт ассистенти, лаборант, тиббий рўйхатчи, фельдшер, тиббий ҳамшира, шифокор-эпидемиолог ёрдамчиси, санитария шифокори ёрдамчиси.
9. Юридик хизмат бўйича:
бошқарма, бўлим, бўлинма бошлиғи;
бошқарма бошлиғи ўринбосари;
бош, етакчи, катта юрисконсульт ҳамда юрисконсульт;
муҳим топшириқлар бўйича инспектор.
10. Кинология хизмати бўйича:
бўлим ва бўлинма бошлиғи;
лаборатория бошлиғи;
ветеринария хизмати бошлиғи;
ўқитувчи;
ветеринар-шифокор;
хизмат итларини амалиётда қўллаш бўйича илмий ходим;
кичик инструктор-кинолог;
кичик инспектор-кинолог;
кинолог, фельдшер, лаборант, ветеринар-фельдшер, ветеринар;
отлиқ отряд ветеринар-шифокори, ветеринар-фельдшер.
11. Маданият саройи ва оркестр бўйича:
маданият саройи бошлиғи-бадиий раҳбар;
маданият саройи бошлиғининг ўринбосари-қўшиқ ва рақс ансамбль бошлиғи;
ансамбль бошлиғи ўринбосари;
ансамбль бошлиғининг ёрдамчиси;
олий, биринчи, иккинчи ва учинчи тоифали артист;
оркестр бошлиғи — бош дирижёр;
оркестр бошлиғининг ўринбосари — дирижёр;
оркестр бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари;
оркестр бошлиғининг ёрдамчиси;
концертмейстер;
(катта) мусиқачи.
12. Халқаро ҳамкорлик бўлинмалари бўйича:
бошқарма бошлиғи;
бошқарма бошлиғининг ўринбосари;
бўлим ва бўлинма бошлиғи;
бош инспектор;
муҳим топшириқлар бўйича инспектор.
13. Хавфсиз туризм бўлинмалари бўйича:
бошқарма бошлиғи;
бошқарма бошлиғининг ўринбосари;
бўлим ва бўлинма бошлиғи;
бош ва муҳим топшириқлар бўйича инспектор;
марказ бошлиғи;
катта мутахассис;
катта инспектор-навбатчи;
ЙПХ (катта) инспектори;
(катта) инспектор.
14. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг электрон ахборот тизимлари ва ахборот хавфсизлиги йўналиши бўйича:
бошқарма бошлиғи;
бўлим (бўлинма, гуруҳ) бошлиғи;
бош ва катта инспектор;
муҳим топшириқлар бўйича инспектор;
инспектор.
15. Психологик таъминлаш бўлинмалари бўйича:
бўлим (бўлинма) бошлиғи;
бош психолог;
етакчи мутахассис-психолог;
етакчи мутахассис-психолог-полиграфолог;
катта психолог;
катта психолог-полиграфолог;
психолог;
криминалист-психолог.
16. Тергов хизмати бўлинмалари бўйича:
департамент бошлиғи;
департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари;
бошқарма бошлиқлари ва ўринбосарлари;
бўлим (бўлинма) бошлиғи ва ўринбосарлари;
ўта муҳим ишлар бўйича терговчи;
катта терговчи;
терговчи;
катта суриштирувчи;
суриштирувчи.
17. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бўлинмалари бўйича:
Катта инспектор психолог;
Инспектор психолог.
18. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари бўйича:
бошқарма бошлиғи;
бошқарма бошлиғи ўринбосари;
бўлим, бўлинма бошлиғи;
бригада, батальон, дивизион командири ва ўринбосарлари;
йўл-патруль хизмати (катта) инспектори;
муҳим топшириқлар бўйича инспектор;
катта инспектор, инспектор.
19. Эксперт-криминалистика бўлинмалари бўйича:
марказ бошлиғи, ўринбосари,
бўлим, бўлинма бошлиғи,
бош эксперт, катта эксперт, эксперт.
20. Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси, Махсус тайёргарлик ўқув маркази ва Тошкент метрополитени бўйича махсус отряд бўйича:
моделлаштириш ва симуляция бўйича бош мутахассис;
алоқа воситалари ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича бош мутахассис; қидирув асбоб-ускуналари, радиоэлектрон ҳимоя қилиш воситалари ва робототехника бўйича бош мутахассис;
радиоэлектрон қурилмалар бўйича бош мутахассис;
портловчи, кимёвий ва заҳарловчи моддалар бўйича бош мутахассис.
радиацион ва кимёвий хавфсизлик бўйича гуруҳ бош мутахассиси.
21. Тезкор-қидирув департаментининг тезкор-техник ишлов бўлинмалари бўйича:
Мутахассис (бош, етакчи, катта).
22. Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлинмаларининг Мафкуравий тарғибот йўналиши бўйича:
Мутахассис (бош, етакчи, катта).
23. Пробация хизматининг Ягона электрон мониторинг маркази бўйича:
Марказ бошлиғи, етакчи мутахассис-оператори, катта мутахассис-оператор, кичик мутахассис.
24. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Йўл инфратузилмасини назорат қилиш бўлинмалари бўйича:
бошқарма бошлиғи, бўлим (бўлинма) бошлиғи, етакчи муҳандис, катта муҳандис, муҳандис, етакчи мутахассис, катта мутахассис, муҳим топшириқлар бўйича инспектор, катта инспектор, инспектор.
Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 4-ИЛОВА
Ички ишлар органларига хизматга қабул қилишда алоҳида антропометрик параметрлар белгиланадиган бўлинмалар ва лавозимлар
1. Бўйининг баландлиги 175 см. дан паст бўлмаган эркаклар ва 170 см. дан паст бўлмаган аёллар қабул қилинадиган лавозимлар:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг йўл-патруль хизмати сафарбарлик гуруҳи командирлари;
йўл-патруль хизмати (катта) инспекторлари.
2. Бўйининг баландлиги 170 см. дан паст бўлмаган эркаклар ва 165 см. дан паст бўлмаган аёллар қабул қилинадиган лавозимлар:
а) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг ушбу Рўйхатнинг 1-бандида кўрсатилган лавозимлардан ташқари барча лавозимлари;
б) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларининг:
бригада, батальон ва отряд командирлари ҳамда уларнинг хизмат бўйича ўринбосарлари;
гуруҳ командирлари;
ҳайдовчи-ходимлар (бундан навбатчилик қисмлари ва таъминлаш бўлинмалари ҳайдовчи-ходимлари мустасно);
сафдор ходимлар;
отлиқ ходимлар;
ижтимоий-сиёсий, оммавий-маданий тадбирларни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш батальони ва отрядларнинг барча лавозимлари.
Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 5-ИЛОВА
Ички ишлар органларидаги хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича қабул комиссиясининг намунавий
Раис: Ички ишлар органи раҳбарининг ўринбосари — маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи. Раис ўринбосари: Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари. Комиссия аъзолари: Тегишли соҳавий хизмат бошлиқлари; Шахсий хавфсизлик бошқармаси (бўлими) бошлиғи; Юридик таъминлаш бошқармаси (бўлими) бошлиғи; Тиббиёт бошқармаси (бўлими) бошлиғи; Касбий тайёргарлик бошқармаси (бўлими) бошлиғи; Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати мутахассис-психологи; Фахрийлар кенгаши аъзоси; Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси; Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг масъул ходими. Комиссия котиби: Кадрлар билан таъминлаш хизмати масъул ходими.
Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 6-ИЛОВА
Психологик тест натижаларини ҳисоблаш
Т/р Интеллектуал ривожланганлик даражасини ўрганиш Психоэмоционал барқарорликни ўрганиш Якуний хулоса * 1-вазифа 2-вазифа 3-вазифа Асаб-руҳий турғунлик шкаласи Самимийлик шкаласи 1. 2 — 5 2 — 5 0 — 30 0 — 9 Ички ишлар органларида хизматга тавсия этилади 2. 0 — 1 0 — 1 31 — 71 10 ва ундан юқори Ички ишлар органларида хизматга тавсия этилмайди
Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 7-ИЛОВА
Психологик тест синовлари натижалари бўйича
20____ йил «_____» _____________ Т/р Номзоднинг Ф.И.О. Интеллектуал ривожланганлик даражаси бўйича натижа Психоэмоционал барқарорлик даражаси бўйича натижа Якуний хулоса 1-вазифа 2-вазифа 3-вазифа Асаб-руҳий турғунлик шкаласи Самимийлик шкаласи 1. 2. 3. 4. … Комиссия аъзолари: _________________________ _________________________ (имзо) (Ф.И.О.) _________________________ _________________________ (имзо) (Ф.И.О.) _________________________ _________________________ (имзо) (Ф.И.О.)
Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 8-ИЛОВА
Тест синови натижалари бўйича
20____ йил «____» ___________ Тошкент шаҳри Раислик қилувчи: __________________________________________________________________________________________________________ (қабул комиссияси раисининг Ф.И.О. ва унвони) Қатнашганлар: __________________________________________________________________________________________________________ (қабул комиссияси аъзолари) __________________________________________________________________________________________________________ Т/р Номзоднинг Ф.И.О. Фанлар бўйича тўпланган балл Жами тўпланган балл Хулоса Ўзбекистоннинг энг янги тарихи Ҳуқуқшунослик Тарбия 1. 2. 3. … Комиссиянинг барча аъзолари: ______________________________ ______________________________ (имзо) (Ф.И.О.) ______________________________ ______________________________ (имзо) (Ф.И.О.) ______________________________ ______________________________ (имзо) (Ф.И.О.)
Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 9-ИЛОВА
Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини
1. Эркак жинсидаги номзодлар учун:
Т/р Машқнинг номи Ўлчов бирлиги Баҳолаш кўрсаткичлари аъло баҳо яхши баҳо қониқарли баҳо 1. Турникда тортилиш марта 14 ва ундан юқори 5 12 — 13 4 11 — 10 3 2. 100 метрга югуриш сония 14,2 ичида 5 14,3 — 14,6 4 14,7 — 15,2 3 3. 3000 метрга югуриш дақиқа, сония 13,00 ичида 5 13,01 — 13,15 4 13,16 — 13,35 3
2. Аёл жинсидаги номзодлар учун:
Т/р Машқнинг номи Ўлчов бирлиги Баҳолаш кўрсаткичлари аъло баҳо яхши баҳо қониқарли баҳо 1. Куч ишлатиш машқлари комплекси марта 30 ва ундан юқори 5 29 — 28 4 27 — 26 3 2. 100 метрга югуриш сония 17,4 ичида 5 17,5 — 18,0 4 18,1 — 18,6 3 3. 1000 метрга югуриш дақиқа, сония 4,50 ичида 5 4,51 — 5,10 4 5,11 — 5,40 3
3. Жисмоний тайёргарлик бўйича синовларини учта машқини бажарган эркак ва аёл жинсидаги номзодларнинг умумий баҳоси қуйидагича аниқланади:
2 2 2 қониқарсиз 2 2 3 қониқарсиз 2 2 4 қониқарсиз 2 2 5 қониқарсиз 2 3 3 қониқарли 2 3 4 қониқарли 3 3 3 қониқарли 2 4 4 қониқарли 2 3 5 қониқарли 3 3 4 қониқарли 2 4 5 қониқарли 3 3 5 қониқарли 3 4 4 яхши 2 5 5 яхши 4 4 4 яхши 3 4 5 яхши 4 4 5 яхши 3 5 5 яхши 4 5 5 аъло 5 5 5 аъло
Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 10-ИЛОВА
Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражаси натижалари бўйича
20___ йил «____» ____________. 1. Эркак жинсидаги номзодлар учун: Т/р Номзодларнинг Ф.И.О. Машқларнинг номи ва баҳолаш Умумий баҳо Тўсинда (турникда) тортилиш 100 метрга югуриш 3000 метрга югуриш натижа баҳо натижа баҳо натижа баҳо 1. 2. 3. … Комиссия аъзолари: __________________________ __________________________ (имзо) (Ф.И.О.) __________________________ __________________________ (имзо) (Ф.И.О.) __________________________ __________________________ (имзо) (Ф.И.О.) 2. Аёл жинсидаги номзодлар учун: Т/р Номзодларнинг Ф.И.О. Машқларнинг номи ва баҳолаш Умумий баҳо Куч ишлатиш машқлари комплекси 100 метрга югуриш 3000 метрга югуриш натижа баҳо натижа баҳо натижа баҳо 1. 2. 3. … Комиссия аъзолари: __________________________ __________________________ (имзо) (Ф.И.О.) __________________________ __________________________ (имзо) (Ф.И.О.) __________________________ __________________________ (имзо) (Ф.И.О.)
Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 11-ИЛОВА
_________________________га (ҳарбий унвони, Ф.И.О.) _________________________да (номзоднинг манзили) яшовчи ____________________ ________________________дан (номзоднинг Ф.И.О.) АРИЗА Сиздан, ички ишлар органлари хизматига қабул қилинишим учун ҳужжатларимни расмийлаштиришга рухсат беришингизни сўрайман. Хизмат заруриятига кўра лозим топилган ҳудудда хизмат қилишга тайёрман. Хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат, ҳарбий ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман. _______________ _______________ _______________ сана имзо Ф.И.О.
Ички ишлар органлари хизматига номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 12-ИЛОВА
МАЪЛУМОТНОМА НОМЗОД расм Абдуллаев Абдулла Абдуллаевич Тел: +99897 123 45 67 ЖШШИР: 12458789563245 Туғилган йили: 05.08.1980 йил Бўйи: 170 см Вазни: 60 кг Миллати: ўзбек Туғилган жойи: Тошкент вилояти, Қибрай тумани Яшаш жойи: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани Себзор МФЙ 18-уй МАЪЛУМОТИ БЎЙИЧА Маълумот тури: тугалланган Маълумоти: олий Таълим ташкилоти: Тошкент Давлат университети Мутахассислиги: ҳуқуқшунос Таълим шакли: кундузги Диплом серияси ва рақами: А 123456 ҲАРБИЙ ХИЗМАТ БЎЙИЧА Ҳарбий хизмат муддати: 1 йил Ҳарбий гувоҳнома серияси ва рақами: ҚК 123456 Ҳарбий хизмат бошланган сана: 01.01.2013 йил Ҳарбий хизмат тамомланган сана: 01.01.2014 йил ИМТИЁЗЛАР Олий таълим ташкилотини имтиёзли диплом билан тамомлаган ТАНЛОВ ТАДБИРЛАР РЎЙХАТДАН ЎТИШ Ҳужжатларини топширган тузилма: Бухоро вилояти ИИБ Лавозим: профилактика инспектори Ҳужжатларни юборган сана: 01.01.2023 йил ДАСТЛАБКИ ЎРГАНИШ Натижаси: кейинги босқичга ўтишга рухсат берилди Рад этилди (сабаби) вақти НОМЗОДЛАР ИНТЕЛЛЕКТУАЛ РИВОЖЛАНГАНЛИК ДАРАЖАСИ ВА ПСИХОЭМОЦИОНАЛ БАРҚАРОРЛИГИ ЎРГАНИШ Интеллектуал ривожланганлик даражасини ўрганиш Психоэмоционал барқарорликни ўрганиш Якуний хулоса 1-вазифа 2-вазифа 3-вазифа Асаб-руҳий турғунлик шкаласи Самимийлик шкаласи 2 — 5 2 — 5 0 — 30 0 — 9 Ички ишлар органларида хизматга тавсия этилади 0 — 1 0 — 1 31 — 71 10 ва ундан юқори Ички ишлар органларида хизматга тавсия этилмайди ТЕСТ СИНОВИ Фанлар ва тўплаган баллари Натижа Ўзбекистоннинг энг янги тарихи Ҳуқуқшунослик Тарбия Умумий балл 34 30 30 94 кейинги босқичга ўтишга рухсат берилди НОМЗОДНИНГ ЖИСМОНИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ДАРАЖАСИ Машқларнинг номи ва баҳолаш Умумий баҳо Натижа Тўсинда (турникда) тортилиш 100 метрга югуриш 3000 метрга югуриш натижа баҳо натижа баҳо натижа баҳо ҲАРБИЙ-ТИББИЙ КОМИССИЯ КЎРИГИ НАТИЖАСИ Йўлланма берилган вақт Бўйи Вазни Ташхис Хулоса 20.05.2023 йил 187.0 см 103.0 кг Семизлик биринчи даража Сафдор лавозимига хизматга яроқли НОМЗОДНИНГ ПСИХОФИЗИОЛОГИК (ПОЛИГРАФ) ТЕКШИРУВ НАТИЖАСИ Йўлланма берилган вақт Хулоса 20.05.2023 йил хизматга қабул қилиш мақсадга мувофиқ
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 2 ноябрдаги 601-сон буйруғига 2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 5 мартдаги 52-сон «Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3352, 2022 йил 9 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.03.2022 й., 10/22/3352/0199-сон).
2. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 24 октябрдаги 450-сон «Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3352-1, 2022 йил 11 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2022 й., 10/22/3352-1/1013-сон).
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 2 ноябрь,
601-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirining
buyrugʻi
YOʻRIQNOMA
ROʻYXATI
ROʻYXATI *
ROʻYXATI
ROʻYXATI
TARKIBI
MEZONLARI
QAYDNOMA
QAYDNOMA
BAHOLASH MEZONLARI
QAYDNOMA
ROʻYXATI
Ichki ishlar organlarida xizmatga nomzodlarni tanlab olish tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomani tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 29-noyabrdagi PQ-3413-son “ Ichki ishlar organlari kadrlari bilan ishlash va ularning xizmatini tashkil etish tartibini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi hamda 2023-yil 20-yanvardagi PQ-10-son “ Ichki ishlar organlarini xalqchil professional tuzilmaga aylantirish va aholi bilan yanada yaqin hamkorlikda ishlashga yoʻnaltirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ”gi qarorlari va Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 31-avgustdagi 433-son “Ichki ishlar organlarida xizmatga nomzodlarni qabul qilish uchun test sinovlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Ichki ishlar organlarida xizmatga nomzodlarni tanlab olish tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnoma 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar 2-ilovaga muvofiq oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2023-yil 2-noyabrdagi 601-son buyrugʻiga 1-ILOVA
Ichki ishlar organlarida xizmatga nomzodlarni tanlab olish tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Yoʻriqnoma ichki ishlar organlarida xizmatga (bundan buyon matnda xizmat deb yuritiladi) nomzodlarni tanlab olish tadbirlarini (bundan buyon matnda tanlov deb yuritiladi) tashkil etish va oʻtkazish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Nomzodlar xizmatga ixtiyoriy tartibda, ichki ishlar organlaridagi mavjud boʻsh lavozimlardan kelib chiqqan holda ichki ishlar organlari tomonidan tanlov asosida qabul qilinadi.
Tanlovda ishtirok etadigan nomzodlarning soni cheklanmaydi.
2. Nomzodlarga qoʻyiladigan umumiy talablar hamda tanlovdan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlarni xizmatga qabul qilish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 29-noyabrdagi PQ-3413-son qarori bilan tasdiqlangan Ichki ishlar organlarida xizmatni oʻtash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga (bundan buyon matnda Nizom deb yuritiladi) muvofiq amalga oshiriladi.
3. Nizomga asosan:
a) xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida halok boʻlgan ichki ishlar organlari xodimlari va harbiy xizmatchilarning farzandlari tanlovning saralash bosqichidagi dastlabki oʻrganish hamda intellektual rivojlanganlik darajasi va psixoemotsional barqarorligini baholash bosqichlaridan muvaffaqiyatli oʻtgan taqdirda, test sinovidan ozod etilgan holda jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash bosqichiga oʻtkaziladi.
b) mazkur Yoʻriqnomaning 1-ilovasida keltirilgan roʻyxatga muvofiq ichki ishlar organlarining tor ixtisoslik boʻyicha mutaxassisliklar talab etiladigan ayrim lavozimlariga tegishli tor ixtisoslik boʻyicha mutaxassislikka ega boʻlgan nomzodlar tanlovning saralash bosqichisiz, faqat oʻrganish bosqichi orqali xizmatga qabul qilinadi;
v) mazkur Yoʻriqnomaning 2-ilovasida keltirilgan roʻyxatga muvofiq ichki ishlar organlarining alohida mutaxassislik talab etiladigan lavozimlariga ushbu mutaxassislikka ega boʻlgan nomzodlargina tanlov asosida (bundan mazkur Yoʻriqnomaning 1-ilovasidagi roʻyxatga muvofiq tor ixtisoslik boʻyicha mutaxassisliklar talab etiladigan lavozimlar uchun nomzodlar mustasno) qabul qilinadi;
g) mazkur Yoʻriqnomaning 3-ilovasida keltirilgan roʻyxatga muvofiq ichki ishlar organlarining ayrim boʻlinmalari va lavozimlariga oʻttiz besh yoshdan katta boʻlgan fuqarolar qabul qilinishi mumkin;
d) quyidagi nomzodlar, istisno tariqasida, tanlov tadbirlarining saralash bosqichidagi test sinovi va jismoniy tayyorgarlik darajasini baholashdan ozod qilinadi:
ilmiy daraja yoki ilmiy unvonga ega boʻlgan nomzodlar;
oliy taʼlim tashkilotlarini imtiyozli diplom bilan tamomlaganlar;
professor-oʻqituvchi va ilmiy tarkib lavozimlariga nomzodlar;
ekspert-kriminalistika, ish yuritish, kiberxavfsizlik, axborot texnologiyalari, tahliliy va yuridik taʼminlash hamda jamoat xavfsizligi aviatsiyasi boʻlinmalariga nomzodlar (shu jumladan, “Bir million dasturchi” loyihasi doirasida dasturni muvaffaqiyatli tamomlagan va bitiruvchi sertifikatini olgan nomzodlar);
sport musobaqalarining (Olimpiya sport turlari boʻyicha Olimpiya va Osiyo oʻyinlari, jahon va Osiyo chempionatlarida oxirgi toʻrt yilda hamda respublika chempionatlarida oxirgi bir yilda gʻolib va sovrindor (1 — 3 oʻrin) individual turlarida gʻolib chiqqan nomzodlar;
talabalar, magistrlar yoki doktorantlar uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining davlat stipendiyasi sohibi boʻlgan nomzodlar.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 15-yanvardagi 23-son qarori bilan tasdiqlangan Aholining jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash boʻyicha sport sinovlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga asosan, yosh koʻrsatkichlaridan kelib chiqib, aholining jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash boʻyicha sport sinovlarining maxsus talablarini muvaffaqiyatli bajargan (1, 2 va 3-oʻrin gʻoliblari) fuqarolar bir yil mobaynida tanlovning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash bosqichidan ozod qilinadi hamda ularga ushbu bosqich boʻyicha maksimal baho beriladi.
5. Xizmatga qabul qilishda nomzodlar boʻyining balandligi quyidagi maxsus antropometrik parametrlarga javob berishi talab etiladi (bundan mazkur bandning beshinchi xatboshisida nazarda tutilgan lavozimlar boʻyicha nomzodlar mustasno):
erkak jinsidagi nomzodlarning boʻyi — 165 santimetrdan past boʻlmasligi kerak;
ayol jinsidagi nomzodlarning boʻyi — 160 santimetrdan past boʻlmasligi kerak.
Bunda, jamoat xavfsizligi aviatsiyasi va axborot texnologiyalari boʻlinmalariga xizmatga kirish istagini bildirgan jamoat xavfsizligi aviatsiyasi va axborot texnologiyalari sohasidagi mutaxassis nomzodlar oʻrganish bosqichidan antropometrik parametrlar tatbiq etilmagan holda sogʻligʻining umumiy xizmatga yaroqlilik darajasiga oid talablar asosida oʻtadi.
Mazkur Yoʻriqnomaning 4-ilovasida keltirilgan roʻyxatga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi (bundan bayon matnda Ichki ishlar vazirligi deb yuritiladi) Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati va Jamoat tartibini saqlash boʻlinmalarining ayrim lavozimlariga nomzodlar boʻyining balandligi alohida antropometrik parametrlarga javob berishi talab etiladi.
6. Tanlov tadbirlarining istalgan bitta bosqichidan oʻta olmagan nomzodga uni takroran topshirishga, shuningdek tanlov tadbirlarining keyingi bosqichiga oʻtishga ruxsat berilmaydi.
7. Tanlov tadbirlari davomida faxriylar kengashi aʼzolari, jamoat tashkilotlari vakillari va nomzodlarning yaqin qarindoshlari (bundan buyon matnda jamoatchilik vakillari deb yuritiladi) ishtirok etishlari mumkin.
Bunda, jamoatchilik vakillari saralash tadbirlarini oʻtkazish jarayoni va uning natijalaridan norozi boʻlgan taqdirda tanlovning tegishli komissiyasi raisiga yozma ravishda murojaat qilishlari va oʻz taklif hamda eʼtirozlarini bildirishlari mumkin. Jamoatchilik vakillarining murojaatlari Oʻzbekiston Respublikasining “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan tartibda koʻrib chiqilishi lozim.
2-bob. Tanlov tadbirlarini tashkillashtirish
8. Xizmatga munosib nomzodlarni tanlab olish maqsadida muntazam ravishda targʻibot-tashviqot ishlari olib boriladi, ommaviy axborot vositalarida hamda ichki ishlar organlarining rasmiy nashrlari, veb-saytlarida boʻsh lavozimlar toʻgʻrisida, shuningdek tanlov oʻtkazilishidan kamida uch oy oldin tanlov oʻtkazish joyi va kunlari toʻgʻrisida eʼlonlar joylashtiriladi.
9. Jamoatchilik vakillari tanlovlarni real vaqt rejimida (onlayn) kuzatib borishlari uchun tanlov tadbirlari videokuzatuv (onlayn translyatsiya) ostida oʻtkaziladi.
10. Tanlovni tashkil etish va oʻtkazish uchun Ichki ishlar vazirligining tegishli tarkibiy tuzilmalari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi ichki ishlar vaziri, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari va viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari boshliqlari (bundan buyon matnda ichki ishlar organlari boshliqlari deb yuritiladi) buyrugʻi bilan mazkur Yoʻriqnomaning 5-ilovasiga muvofiq tarkibda, aʼzolari soni toq sondan iborat boʻlgan Tanlov tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish komissiyalari (bundan buyon matnda Qabul komissiyasi deb yuritiladi) tuziladi.
Tanlovlar shaffof va oshkora tarzda oʻtkazilishini taʼminlash hamda jamoatchilik nazoratini oʻrnatish maqsadida Qabul komissiyasi faoliyatida ishtirok etish uchun ixtiyoriylik asosida jamoatchilik vakillari taklif etilishi mumkin.
11. Ichki ishlar organlari boshliqlarining maʼnaviy-maʼrifiy ishlar va kadrlar bilan taʼminlash boʻyicha tegishli oʻrinbosarlari Qabul komissiyalari faoliyatiga rahbarlik qiladi va quyidagilarni amalga oshiradi:
Qabul komissiyasi ishini tashkillashtiradi hamda unga yuklatilgan vazifa va funksiyalarning bajarilishini taʼminlaydi;
Qabul komissiyasi aʼzolari oʻrtasida vazifalarni taqsimlaydi hamda ularning bajarilishini nazorat qiladi;
Qabul komissiyasi tarkibidagi kichik komissiyalarni shakllantiradi va tarkibini tasdiqlaydi;
kichik komissiyalar faoliyatini muvofiqlashtiradi va nazorat qiladi;
tanlovlarni videokuzatuv qurilmalari orqali real vaqt rejimida (onlayn) kuzatib borish imkoniyati yaratilishini tashkillashtiradi.
12. Qabul komissiyasi tarkibida quyidagi yoʻnalishlar boʻyicha kichik komissiyalar tuziladi:
tegishli sohaviy xizmat rahbarlari hamda kadrlar bilan taʼminlash boʻlinmasi rahbar va xodimlaridan iborat tarkibda tuziladigan nomzodlarni dastlabki oʻrganish boʻyicha kichik komissiya;
kasbiy tayyorgarlik, shaxsiy xavfsizlik, tibbiyot boʻlinmalari, Yoshlar ittifoqi boshlangʻich tashkiloti yetakchilari va sohaviy xizmat xodimlaridan iborat tarkibda tuziladigan jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash boʻyicha kichik komissiya;
mutaxassis-psixolog-poligrafologlar va bevosita ularning boshliqlaridan iborat tarkibda tuziladigan intellektual rivojlanganlik darajasi va psixoemotsional barqarorlikni baholash hamda psixofiziologik (poligraf) tekshiruv boʻyicha kichik komissiyalar.
13. Tanlovlar nomzodning xohishiga koʻra, davlat, qoraqalpoq yoki rus tillarida oʻtkaziladi.
14. Tanlov tadbirlari quyidagi bosqichlarni oʻz ichiga oladi:
a) saralash bosqichi:
roʻyxatdan oʻtish;
dastlabki oʻrganish (Nizom va mazkur Yoʻriqnomada belgilangan talablarga mos kelishni tekshirish);
intellektual rivojlanganlik darajasi va psixoemotsional barqarorligini baholash (bundan buyon matnda psixologik oʻrganish deb yuritiladi);
test sinovi (Oʻzbekistonning eng yangi tarixi, huquqshunoslik va tarbiya fanlari boʻyicha bilimlarni baholash);
jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash;
b) oʻrganish bosqichi:
xizmatga yaroqlilik darajasini aniqlash maqsadida harbiy-tibbiy komissiya koʻrigidan oʻtkazish;
psixofiziologik (poligraf) tekshiruv (ichki ishlar organlarida xizmat qilish uchun toʻsqinlik qiladigan salbiy omillarni aniqlash maqsadida).
3-bob. Tanlovning saralash bosqichida ishtirok etish uchun roʻyxatdan oʻtish
15. Tanlov toʻgʻrisida eʼlonlar berilgandan soʻng, xizmatga kirish istagini bildirgan nomzodlar yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan joyidagi ichki ishlar organining rasmiy veb-sayti (bundan buyon matnda veb-sayt deb yuritiladi) orqali roʻyxatdan oʻtadi.
Bunda, nomzodlar veb-saytga oʻzining pasport yoki identifikatsiya ID-kartasi maʼlumotlarini kiritadi.
Ichki ishlar vazirligi markaziy apparati va oliy taʼlim tashkilotlariga (Ichki ishlar vazirligi Akademiyasi va Malaka oshirish institutiga), shuningdek Toshkent shahar Ichki ishlar bosh boshqarmasiga xizmatga kirish istagi boʻlgan nomzodlar, yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan joyidan qatʼiy nazar, tegishliligiga koʻra, Ichki ishlar vazirligi markaziy apparati, oliy taʼlim tashkilotlari (Ichki ishlar vazirligi Akademiyasi va Malaka oshirish instituti) yoki Toshkent shahar Ichki ishlar bosh boshqarmasining rasmiy veb-saytlari orqali roʻyxatdan oʻtishlari mumkin.
16. Roʻyxatdan oʻtish jarayonida nomzodlarga veb-sayt orqali Nizom va mazkur Yoʻriqnomada belgilangan talablar eslatib oʻtiladi.
17. Roʻyxatdan oʻtgan nomzodlarga navbatdagi tanlov tadbirlari boshlanishidan besh ish kuni oldin tegishli ichki ishlar organlari tomonidan saralash tadbirlarining boshlanish vaqti va joyi haqida yozma yoki elektron shaklda xabar beriladi.
4-bob. Nomzodlarni dastlabki oʻrganish
18. Roʻyxatdan oʻtgan va dastlabki oʻrganish uchun hozir boʻlgan nomzodlarning Nizomda belgilangan umumiy talablar va mazkur Yoʻriqnomaning 5-bandida nazarda tutilgan talablarga javob berishini aniqlash maqsadida dastlabki oʻrganish boʻyicha kichik komissiya (bundan buyon mazkur bobda kichik komissiya deb yuritiladi) tomonidan nomzodlarni dastlabki oʻrganish ishlari amalga oshiriladi hamda ularning boʻyi oʻlchanadi.
19. Nomzodning boʻyi talabga javob bermagan hollarda, unga dastlabki oʻrganish tadbirlarida ishtirok etishga ruxsat berilmaydi.
20. Dastlabki oʻrganish davomida Nizom va mazkur Yoʻriqnomada belgilangan talablarga mos deb topilgan nomzodlar shu vaqtning oʻzida suhbatdan oʻtkaziladi.
21. Suhbat kichik komissiyaning suhbat oʻtkazilishiga masʼul boʻlgan aʼzosi (aʼzolari) tomonidan nomzodga Nizom va mazkur Yoʻriqnoma talablari, uning huquq va majburiyatlari, xizmatni oʻtash bilan bogʻliq shartlar va imtiyozlar, xizmatning zararli va xavfli jihatlarini tushuntirish hamda nomzodning xizmatga kirish istagi bor yoki yoʻqligini aniqlash maqsadida oʻtkaziladi.
22. Kichik komissiya tomonidan nomzodni dastlabki oʻrganish bosqichida oʻtkazilgan tadbirlar natijalari umumlashtirilib, shu kunning oʻzida nomzodni tanlovning keyingi bosqichiga oʻtkazish yoki oʻtkazishni rad etish haqida xulosa chiqariladi.
Bunda, nomzodning boʻyi talabga javob berganda hamda nomzod xizmatga kirish istagini bildirgan hollarda, shuningdek nomzod Nizomda belgilangan talablarga javob berganda kichik komissiya tomonidan nomzodni keyingi bosqichga oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilinishi kerak.
5-bob. Nomzodlarning intellektual rivojlanganlik darajasi va psixoemotsional barqarorligini baholash
23. Tanlovning dastlabki oʻrganish bosqichidan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlarning intellektual rivojlanganlik darajasi va psixoemotsional barqarorligini aniqlash maqsadida psixologik oʻrganish oʻtkaziladi.
24. Nomzodlarni psixologik oʻrganish psixologik test sinovidan oʻtkazish orqali amalga oshiriladi.
25. Psixologik testlar, ularning javoblari va javoblar blankalari Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri yoki uning oʻrinbosari tomonidan tasdiqlanadi.
Psixologik testlar nomzodlarning quyidagi psixologik xususiyatlarini aniqlashga yoʻnaltiriladi:
aql-zakovat, umumiy intellektual salohiyat va xotira;
mantiqiy fikrlash, ziyraklik, tafakkur shakllarining rivojlanganlik darajasi, fikrlash tezligi va tahlil qilish qobiliyati;
shaxsga xos individual xususiyatlar, kirishimlilik, psixik turgʻunlik, samimiylik.
26. Psixologik testlar va ularning javoblari Qabul komissiyasi kotibida saqlanadi, kotib testlar va ularning javoblari oshkor qilinmasligi uchun masʼul hisoblanadi.
27. Psixologik oʻrganish boshlanishidan avval nomzodlar intellektual rivojlanganlik darajasi va psixoemotsional barqarorlikni baholash boʻyicha kichik komissiya (bundan buyon mazkur bobda kichik komissiya deb yuritiladi) aʼzolari tomonidan psixologik oʻrganishni oʻtkazish tartibi, har bir vazifa boʻyicha nazarda tutilgan baholash mezonlari bilan tanishtiriladi.
28. Nomzodlar psixologik oʻrganish oʻtkaziladigan xonaga oʻzining biometrik pasporti yoki identifikatsiya ID-kartasi yoxud mazkur hujjatlardan birining Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va (yoki) “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shaklini koʻrsatgan holda kiritiladi.
29. Test sinovlari oʻtkazilayotgan xonaga jadval, kitob, uyali telefon, kompyuter, kalkulyator hamda boshqa telekommunikatsiya vositalari va shpargalkalar olib kirish taqiqlanadi.
30. Nomzodlar barcha harakatlarni komissiya aʼzolari koʻrsatmalariga muvofiq bajaradi. Mazkur koʻrsatmalarga amal qilmagan nomzod xonadan chiqarib yuboriladi hamda u test sinovlarini bajarmagan hisoblanadi. Bunda, nomzodga test sinovlarini takroran topshirishiga, shuningdek tanlov tadbirlarining keyingi bosqichiga oʻtishiga ruxsat berilmaydi.
31. Nomzodlar bilan test sinovlari yakka tartibda yoki guruh boʻlib oʻtkazilishi mumkin. Test guruh tarkibida oʻtkazilganda, xonada nomzodlar soni 30 nafardan oshmasligi zarur.
32. Test boshlangunga qadar nomzodlar sogʻligʻining holati surishtiriladi. Oʻzini yomon his qilayotganidan shikoyat qilgan nomzodlar shu kuni test sinoviga qoʻyilmaydi. Bunday hollarda nomzodga boshqa kuni, lekin uch ish kunidan kechikmay qayta test sinovidan oʻtishiga ruxsat beriladi.
33. Psixologik oʻrganish davomida nomzodlarga ikki qismdan iborat boʻlgan test asosida vazifalar beriladi.
Bunda, birinchi qismda (intellektual rivojlanganlik darajasini oʻrganish) nomzodlarga 10 ta topshiriqdan iborat boʻlgan 2 ta vazifa, ikkinchi qismda esa, (psixoemotsional barqarorlik darajasini oʻrganish) 71 ta savoldan, shuningdek javoblarning samimiy yoki nosamimiyligini aniqlash yoʻnalishi boʻyicha beriladigan 15 ta savoldan iborat 1 ta vazifa beriladi.
34. Nomzodga berilgan vazifalarni bajarish uchun 55 daqiqa, shuningdek har bir vazifani oʻqib chiqish uchun qoʻshimcha 5 daqiqadan — umumiy 1 soat 10 daqiqa vaqt beriladi.
35. Savollarning oʻziga xosligidan kelib chiqib, javob variantlari berilishi yoki berilmasligi mumkin. Nomzodlar test savollariga javob variantlarini belgilashda javoblar varaqasidagi variantlardan faqat bitta toʻgʻri javobni belgilashi lozim.
36. Test sinovlarini topshirish vaqtida nomzodning xonadan chiqishi taqiqlanadi, bundan nomzodning sogʻligʻi yomonlashgan holatlar mustasno.
37. Test sinovlarini oʻtkazish vaqtida sinovlar oʻtkazilayotgan xonada nomzodlar hamda kichik komissiya aʼzolaridan tashqari boshqa shaxslarning boʻlishi taqiqlanadi.
38. Nomzodning psixologik test savollariga bergan javoblari mazkur Yoʻriqnomaning 6-ilovasiga muvofiq psixologik test natijalarini hisoblash mezonlari asosida hisoblab chiqiladi.
39. Psixologik testlarni bajarmagan, shuningdek test natijalari qoniqarsiz baholangan nomzodlarga sinovni qayta topshirishga ruxsat berilmaydi.
40. Test sinovining natijalari boʻyicha, u oʻtkazilgan kunning oʻzida kichik komissiyaning psixologik oʻrganish tadbirlarida ishtirok etgan aʼzolari tomonidan mazkur Yoʻriqnomaning 7-ilovasiga muvofiq shaklda qaydnoma rasmiylashtiriladi va imzolanadi.
Psixologik oʻrganishning umumiy natijalari qaydnoma rasmiylashtirilgan kunning oʻzida nomzodlarga eʼlon qilinishi lozim.
41. Psixologik oʻrganish natijalariga asosan quyidagi xulosalardan biri chiqariladi:
ichki ishlar organlarida xizmatga tavsiya etish haqida;
ichki ishlar organlarida xizmatga tavsiya etmaslik haqida.
42. Psixologik oʻrganish natijalariga koʻra, ichki ishlar organlarida xizmatga tavsiya etilgan nomzodlargina test sinoviga qoʻyiladi.
6-bob. Test sinovi
43. Oʻzbekistonning eng yangi tarixi, huquqshunoslik va tarbiya fanlari boʻyicha nomzodlarning bilimlarini baholash maqsadida test sinovi oʻtkaziladi.
Test sinovlari Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi (bundan buyon matnda Bilim va malakalarni baholash agentligi deb yuritiladi) tomonidan oʻtkaziladi.
Intellektual rivojlanganlik darajasi va psixoemotsional barqarorlikni baholash natijalari asosida test sinoviga qoʻyilgan nomzodlarga test sinovi oʻtkaziladigan joy va vaqt haqida ushbu sinov oʻtkazilishidan uch kun oldin Bilim va malakalarni baholash agentligi tomonidan xabar beriladi.
Test sinovlari natijalariga koʻra toʻplanishi mumkin boʻlgan umumiy 189 balldan kamida 94,5 ball toʻplagan nomzodlar jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash bosqichiga oʻtgan deb hisoblanadi.
44. Test topshiriqlari kitobi har bir fandan 30 ta topshiriqni oʻz ichiga oladi va har bir toʻgʻri javob uchun quyidagicha ball beriladi:
huquqshunoslik fani boʻyicha har bir toʻgʻri javob uchun — 3,1 ball va jami — 93 ball;
Oʻzbekistonning eng yangi tarixi boʻyicha har bir toʻgʻri javob uchun — 2,1 ball va jami — 63 ball;
tarbiya fani boʻyicha har bir toʻgʻri javob uchun — 1,1 ball va jami — 33 ball.
45. Bilim va malakalarni baholash agentligi tomonidan taqdim etilgan test sinovlari natijalari asosida Qabul komissiyasi kotibi tomonidan mazkur Yoʻriqnomaning 8-ilovasiga muvofiq shaklda qaydnoma rasmiylashtiriladi.
46. Qaydnoma Qabul komissiyasining har bir aʼzosi tomonidan imzolanib, tasdiqlash uchun komissiya raisiga taqdim etiladi hamda tegishli ichki ishlar organlari tomonidan test sinovlari natijalari Bilim va malakalarni baholash agentligi tomonidan taqdim etilgan kundan boshlab, ikki ish kuni ichida veb-saytga joylashtirish orqali nomzodlarga maʼlum qilinadi.
7-bob. Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash
47. Saralash bosqichining test sinovidan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash maqsadida ular jismoniy tayyorgarlik darajasini baholashdan oʻtkaziladi.
48. Nomzodlar jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash mashqlarini bajarishni boshlashidan oldin ularga jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash boʻyicha kichik komissiya (bundan buyon mazkur bobda kichik komissiya deb yuritiladi) aʼzolari tomonidan mashqlarni bajarishga qoʻyiladigan talablar, mashqlarni bajarish tartibi hamda baholash mezonlari tushuntiriladi.
49. Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash ularning mazkur bobda nazarda tutilgan mashqlarni bajarishlarini tekshirish orqali amalga oshiriladi.
50. Jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash tadbiri boshlanishidan oldin nomzod kichik komissiyaning masʼul aʼzolariga oʻzining biometrik pasporti yoki identifikatsiya ID-kartasini yoxud mazkur hujjatlardan birining Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va (yoki) “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shaklini koʻrsatgan holda oʻzini tanishtiradi.
51. Nomzodlar mashqlarni sport kiyimida bajarishlari tavsiya etiladi.
52. Nomzodlar tomonidan bajarilishi lozim boʻlgan jismoniy tayyorgarlik mashqlari va ularni bajarishga qoʻyiladigan talablar erkak va ayol jinsidagi nomzodlar uchun alohida belgilanadi.
53. Quyidagilar erkak jinsidagi nomzodlar tomonidan bajarilishi lozim boʻlgan jismoniy tayyorgarlik mashqlari hisoblanadi:
kuch ishlatish mashqi — toʻsinda (turnikda) tortilish;
tezlikka oid mashq — 100 metrga yugurish;
chidamlilikka oid mashq — 3 000 metrga yugurish.
54. Quyidagilar ayol jinsidagi nomzodlar tomonidan bajarilishi lozim boʻlgan jismoniy tayyorgarlik mashqlari hisoblanadi:
kuch ishlatish mashqi — kuch ishlatish mashqlari kompleksi;
tezlikka oid mashq — 100 metrga yugurish;
chidamlilikka oid mashq — 1000 metrga yugurish.
55. Jismoniy tayyorgarlik mashqlari quyidagi ketma-ketlikda bajariladi:
birinchi navbatda — kuch ishlatish mashqlari;
ikkinchi navbatda — tezlikka oid mashqlar;
uchinchi navbatda — chidamlilikka oid mashqlar.
56. Jismoniy tayyorgarlik mashqlarini bajarish oraligʻida nomzodlarga dam olish uchun kamida 10 daqiqa vaqt beriladi.
57. 100 metrga yugurish mashqi stadionning yugurish yoʻlakchasida yoxud qattiq qoplamali tekis joylarda yuqori yoki quyi startdan quyidagicha amalga oshiriladi:
“Start” komandasi boʻyicha start olish chizigʻiga yaqinlashish;
“Diqqat” komandasi boʻyicha tananing ogʻirligini oldinda turgan oyoqqa oʻtkazish, gavda va boshni oldinga egish, qoʻllarni tirsakka bukish;
“Olgʻa” komandasi boʻyicha yugurishni boshlash.
58. Quyidagilar toʻsinda (turnikda) tortilish mashqiga qoʻyiladigan talablar hisoblanadi:
bosh barmoq toʻsin ichkarisidan ushlanadi, tana biroz rostlanadi, tizza boʻgʻimi toʻgʻrilanadi, oyoq uchlari choʻziladi, tovonlar birlashtiriladi;
iyak toʻsindan (turnikdan) oʻtgunga qadar qoʻllar bukiladi;
harakat toʻliq amalga oshirilishi bilan dastlabki holatga qaytiladi (osilish holati 1-2 soniya davom etishi mumkin);
oyoqlarni 45° gacha koʻtarishga ruxsat etiladi.
Ushbu mashqni bajarishda oyoqlarni bukish va kerish, tanani harakatsiz holatda egish hamda oyoqlar bilan siltanma harakatlar qilish taqiqlanadi.
59. 3000 va 1000 metrga yugurish mashqlari stadionning yugurish yoʻlakchasida yoxud qattiq qoplamali tekis joylarda, umumiy yoki alohida start berilgan holda oʻtkaziladi.
Start va marra chiziqlari bir joyda belgilanishi mumkin. Bunda, yugurish hududidan chiqib ketgan yoki yugurishdan yurish holatiga oʻtgan ishtirokchi mashqni bajarmagan hisoblanadi.
60. Nomzod tomonidan kuch ishlatish mashqlari kompleksini bajarishda 1 daqiqa ichida 2 ta mashq uzluksiz bajarilishi kerak.
Har bir mashqni bajarish uchun 30 soniyadan vaqt ajratiladi. Birinchi mashqni bajarish uchun ajratilgan 30 soniya vaqt tugaganligi eʼlon qilinganda, nomzod darhol ikkinchi mashqni bajarishga kirishadi.
61. Quyidagilar birinchi mashqni bajarishga qoʻyiladigan talablar hisoblanadi:
chalqancha yotiladi;
qoʻllar belda, tizzalar bukilmagan holda oyoqlar toʻpiq qismidan boshqa bir shaxs yordamida bosilib, ushlanadi;
dastlabki holatdan gavda oldinga koʻtarilib, qoʻllar oyoq uchiga tekkanidan soʻng, dastlabki holatga qaytiladi.
Ushbu mashqni bajarish vaqtida tizzalarni bukish va oyoqlarni tepaga koʻtarish taqiqlanadi.
62. Quyidagilar ikkinchi mashqni bajarishga qoʻyiladigan talablar hisoblanadi:
tayanib yotiladi, qoʻllar yelka kengligida tizzalar bukilmagan holatda boʻladi;
qoʻllar bukilib yoziladi (bunda, bel hamda yelka qismlari birgalikda va tekis tushib chiqishi shart);
qoʻllar bukilib tana yerga nisbatan parallel holatga keltirilganidan soʻng, dastlabki holatga qaytiladi.
Ushbu mashqni bajarish vaqtida qoʻllar chala bukilib yozilishi, bel va yelkalar har xil tushib chiqishi, tizzalarning yerga tegishi taqiqlanadi.
63. Mazkur bobda nazarda tutilgan mashqlarni bajarish tartibini buzgan nomzodga shu mashq boʻyicha baho qoʻyilmaydi.
64. Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash mazkur Yoʻriqnomaning 9-ilovasiga muvofiq amalga oshiriladi. Bunda, nomzodga har bir mashqni bajarganlik uchun baho qoʻyiladi.
65. Jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash tadbirlari oʻtkazilgan kundan keyingi kundan kechiktirmay uning natijalari boʻyicha mazkur Yoʻriqnomaning 10-ilovasiga muvofiq shaklda qaydnoma rasmiylashtiriladi va natijalar nomzodlarga eʼlon qilinadi.
66. Qaydnoma kichik komissiyaning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash boʻyicha tadbirda ishtirok etgan aʼzolari tomonidan imzolanadi.
67. Jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash mashqlaridan faqat “yaxshi” va “aʼlo” baho olgan nomzodlar oʻrganish bosqichiga oʻtkaziladi.
8-bob. Nomzodlar hujjatlarini rasmiylashtirish va nomzodlarning tibbiy tekshiruvini oʻtkazish
68. Saralash bosqichidan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlar yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan joyidagi ichki ishlar organiga mazkur Yoʻriqnomaning 11-ilovasiga muvofiq shakldagi ariza bilan murojaat etadi.
69. Nomzodlarning shaxsiy hujjatlari yigʻmajildlarini rasmiylashtirish kadrlar bilan taʼminlash boʻlinmalari tomonidan amalga oshiriladi.
70. Hujjatlarida kamchilik aniqlangan nomzodga ushbu kamchilikni bartaraf etishi kadrlar bilan taʼminlash boʻlinmalari tomonidan tushuntiriladi.
71. Hujjatlarni yigʻish jarayoni bilan bir vaqtda nomzodlarga xizmatga yaroqlilik darajasini aniqlash maqsadida kadrlar bilan taʼminlash boʻlinmalari tomonidan harbiy-tibbiy komissiyaga yoʻllanma beriladi.
72. Saralash bosqichidan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlarni tibbiy tekshiruvdan oʻtkazish Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 26-sentabrdagi 764-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlarida tibbiy tekshiruvni tashkil etish va harbiy-tibbiy ekspertizani oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida nizomga muvofiq amalga oshiriladi.
9-bob. Nomzodlarni psixofiziologik (poligraf) tekshiruvdan oʻtkazish tartibi
73. Tibbiy tekshiruv natijalariga koʻra xizmatga yaroqli deb topilgan nomzodlar ichki ishlar organlarida xizmat qilish uchun toʻsqinlik qiladigan salbiy omillar mavjudligini aniqlash maqsadida psixofiziologik (poligraf) tekshiruvdan (bundan buyon matnda poligraf tekshiruvi deb yuritiladi) oʻtkaziladi.
74. Poligraf tekshiruvini oʻtkazishda har-xil turdagi stimullar (savollar, fotosuratlar) ketma-ketlikda taqdim etilganda odam organizmidagi fiziologik koʻrsatkichlarni (parametrlarni) qayd etishga moʻljallangan psixofiziologik qurilma — poligrafdan foydalaniladi.
75. Poligraf tekshiruvi ushbu tekshiruvni oʻtkazish va u boʻyicha xulosa berish huquqiga ega masʼul shaxs — poligrafolog tomonidan amalga oshiriladi.
76. Nomzodlar poligraf tekshiruvi oʻtkaziladigan xonaga oʻzining biometrik pasporti yoki identifikatsiya ID-kartasi yoxud mazkur hujjatlardan birining Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va (yoki) “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shaklini koʻrsatgan holda kiritiladi.
77. Poligraf tekshiruvi quyidagi ketma-ketlikda oʻtkaziladi:
a) poligrafolog va nomzod oʻrtasida psixologik aloqa oʻrnatish, poligraf tekshiruvini oʻtkazish tartibini, poligraf moslamalarining (tugmalar) xususiyatlarini tushuntirish maqsadida nomzod bilan tekshiruv oldi suhbat oʻtkazish;
b) nomzodga poligrafning moslamalarini (tugmalarni) oʻrnatish;
v) poligraf tekshiruvini oʻtkazish (nomzod bilan savol-javob);
g) tekshiruv yakuni boʻyicha nomzod bilan qayta suhbat oʻtkazish (nomzodning fikr-mulohazalarini tinglash);
d) poligraf tekshiruvi natijasi boʻyicha xulosa tayyorlash.
78. Quyidagi hollarda poligraf tekshiruvini oʻtkazish toʻxtatiladi:
poligraf tekshiruvi vaqtida nomzodning sogʻligʻi yoki ruhiy holati yomonlashganda;
nomzod oʻz xohishi bilan poligraf tekshiruvini davom ettirishdan bosh tortganda.
Bunda, nomzod oʻz xohishi bilan poligraf tekshiruvini davom ettirishdan bosh tortgan hollarda unga poligraf tekshiruvini qayta topshirishga ruxsat berilmaydi va bu haqda shu kunning oʻzida nomzodga xabar beriladi.
79. Poligraf tekshiruvi vaqtida nomzodning sogʻligʻi yoki ruhiy holati yomonlashganligi sababli poligraf tekshiruvini oʻtkazish toʻxtatilganda, kichik komissiya tomonidan nomzodga boshqa kuni, lekin uch ish kunidan kechikmay poligraf tekshiruvidan oʻtish uchun ruxsat beriladi.
80. Poligraf tekshiruvi oʻtkazilayotganda xonada nomzod va poligrafologdan boshqa shaxslar boʻlishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
81. Nomzodga poligraf moslamalari (tugmalari) oʻrnatilgandan soʻng uni xizmatga qabul qilinishiga toʻsqinlik qiluvchi maʼlumotlar bor yoki yoʻqligini aniqlash maqsadida 3 tadan 10 tagacha savollar beriladi.
Nomzod har bir savolga samimiylik bilan “Ha” yoki “Yoʻq” deb javob berishi zarur.
Nomzodning javoblari boʻyicha poligraf moslamalarining (tugmalarining) har biridan olingan koʻrsatgich (maʼlumot)lar poligrafolog tomonidan uch ballik tizim asosida (0 dan 2 ballgacha) alohida baholanadi.
Bunda, poligrafolog tomonidan nomzodning organizmidagi reaksiya tahlil qilinadi va u quyidagicha baholanadi:
nomzodning organizmidagi reaksiya kuchli boʻlsa — 2 ball;
nomzodning organizmidagi reaksiya oʻrta darajada boʻlsa — 1 ball.
nomzodning organizmidagi reaksiya aniqlanmasa — 0 ball.
82. Poligrafolog tomonidan nomzodlarni poligraf tekshiruvi natijalariga asosan quyidagi xulosalardan biri chiqariladi:
nomzod unga berilgan savollar boʻyicha oʻrta arifmetik hisobda 80 foizdan yuqori ball toʻplasa, uni xizmatga qabul qilish maqsadga muvofiq emasligi toʻgʻrisida;
nomzod unga berilgan savollar boʻyicha oʻrta arifmetik hisobda 80 foiz va undan kam ball toʻplasa, uni xizmatga qabul qilish maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisida.
Bunda, ushbu xulosa poligrafolog tomonidan psixofiziologik (poligraf) tekshiruvi oʻtkazilgan kunning oʻzida tayyorlanadi va kadrlar bilan taʼminlash boʻlinmasiga taqdim etiladi.
10-bob. Xizmatga qabul qilish hamda ularning apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqish
83. Qabul komissiyasi kotibi tomonidan tanlov tadbirlari davomida rasmiylashtirilgan barcha hujjatlar (dastlabki oʻrganish varaqalari, qaydnomalar va komissiya bayonnomalarining nusxalari) hamda har bir nomzodning tanlov tadbirlaridagi natijalari mazkur Yoʻriqnomaning 12-ilovasiga muvofiq shaklda chop etiladi va nomzodning shaxsiy hujjatlar yigʻma jildiga biriktirib qoʻyiladi.
Bunda, tegishli ichki ishlar organlari tomonidan veb-saytga joylashtirish orqali tanlov natijalari nomzodlarga maʼlum qilinadi.
84. Tanlovning barcha bosqichlaridan muvaffaqiyatli oʻtib, eng yuqori ball toʻplagan nomzodlar mavjud boʻsh lavozimlar sonini hisobga olgan holda xizmatga qabul qilinib, Ichki ishlar vazirligi Malaka oshirish institutida tashkil etiladigan boshlangʻich kasbiy tayyorgarlik kurslariga yuboriladi.
Boshlangʻich kasbiy tayyorgarlik kurslarini muvaffaqiyatli tamomlagan va belgilangan sertifikatga ega boʻlgan xodimlar xizmatga qabul qilish vakolatiga ega boʻlgan boshliqning buyrugʻi bilan tegishli lavozimga tayinlanadi.
Bunda xodimlarni tegishli lavozimga tayinlash territorial va eksterritorial tamoyillar asosida amalga oshirilishi mumkin.
85. Tanlovdan oʻtmagan nomzodlar boʻyicha tanlov tadbirlari davomida rasmiylashtirilgan barcha hujjatlar hamda tanlovning barcha bosqichlari aks etgan videotasvir materiallari kadrlar bilan taʼminlash boʻlinmalarida besh yil muddat davomida saqlanadi, keyin esa dalolatnoma asosida yoʻq qilinadi.
86. Tanlov tadbirlari boshlanishidan oldin saralash va oʻrganish bosqichlari natijalari yuzasidan nomzodlarning ariza va shikoyatlarini koʻrib chiqish uchun Qabul komissiyasi raisining buyrugʻiga asosan ichki ishlar organlarining kamida besh nafar mutaxassislaridan iborat tarkibda Apellyatsiya komissiyasi tashkil etiladi.
Saralash va oʻrganish bosqichlarida tanlov tadbirlarini oʻtkazishga masʼul boʻlgan shaxslarning Apellyatsiya komissiyasi tarkibiga kiritilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
87. Nomzodlar tomonidan ariza va shikoyatlar tanlovning tegishli tadbiri boʻyicha natijalar eʼlon qilingan kundan boshlab uch ish kuni ichida Apellyatsiya komissiyasiga yozma yoki elektron shaklda berishlari mumkin.
88. Apellyatsiya komissiyasi apellyatsiya shikoyatini, u kelib tushgan kundan boshlab ikki hafta ichida koʻrib chiqadi. Nomzod apellyatsiyani koʻrib chiqish jarayonida ishtirok etish huquqiga ega.
Apellyatsiya koʻrib chiqiladigan kun haqida nomzodga uch kun oldin xabar beriladi.
89. Apellyatsiya komissiyasi unda aʼzolarning kamida uchdan ikki qismi ishtirok etganda vakolatli hisoblanadi. Apellyatsiya komissiyasining qarori oddiy koʻpchilik ovoz bilan qabul qilinadi va majlisda ishtirok etgan barcha aʼzolar tomonidan tasdiqlanadigan bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi.
90. Apellyatsiya komissiyasi tomonidan apellyatsiya shikoyatini koʻrib chiqish davomida nomzodga uni qayta baholashga qaratilgan savollar berilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
91. Shikoyatni koʻrib chiqish natijalari boʻyicha Apellyatsiya komissiyasi tomonidan quyidagi qarorlardan biri qabul qilinadi:
dastlabki va psixologik oʻrganish, test sinovi, poligraf tekshiruv hamda jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash natijalarini oʻzgarishsiz qoldirish;
dastlabki va psixologik oʻrganish, test sinovi, poligraf tekshiruv hamda jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash natijalariga oʻzgartirish kiritish.
Apellyatsiya shikoyatini koʻrishda nomzodning sinov natijasida olgan balini pasaytirishga yoʻl qoʻyilmaydi.
92. Apellyatsiya komissiyasi apellyatsiya shikoyati bilan murojaat qilgan nomzodga oʻz qarorini u qabul qilingan kunning oʻzida maʼlum qilishi kerak.
93. Apellyatsiya komissiyasining psixologik oʻrganish, test sinovi, poligraf tekshiruv va jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash natijalariga oʻzgartirish kiritish va nomzodni Ushbu tanlov tadbirlarini muvaffaqiyatli topshirgan deb topish toʻgʻrisidagi qarori asosida u keyingi bosqichga oʻtkazish uchun tavsiya etiladi.
94. Apellyatsiya komissiyasi qarori ustidan nomzod yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishi mumkin.
11-bob. Yakuniy qoida
95. Mazkur Yoʻriqnoma talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.
Ichki ishlar organlarida xizmatga nomzodlarni tanlab olish tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 1-ILOVA
Ichki ishlar organlariga xizmatga qabul qilinadigan tor ixtisoslik boʻyicha mutaxassisliklar va lavozimlar
Lavozim nomi Mutaxassislik nomi (taʼlim sohasi va taʼlim yoʻnalishi) Jamoatchilik va ommaviy axborot vositalari bilan aloqalar hamda axborot xizmati boʻlinmalari boʻyicha boshqarma boshligʻi va oʻrinbosari, boʻlim (boʻlinma), markaz, axborot xizmati boshligʻi, matbuot kotibi, bosh rejissor, prodyuser, mutaxassis inspektor, muharrir, muharrir oʻrinbosarlari, muhim topshiriqlar boʻyicha inspektor, (katta) mutaxassis, yetakchi mutaxassis-muharrir, mutaxassis-muxbir, muxbir, operator, kichik inspektor. jurnalistika (faoliyat turlari boʻyicha) taʼlim yoʻnalishi; kompyuter texnologiyalari va informatika taʼlim sohasi; rejissorlik taʼlim yoʻnalishi. Xalqaro hamkorlik boʻlinmalari boʻyicha boshqarma boshligʻi va oʻrinbosari, boʻlim (boʻlinma) boshligʻi, bosh inspektor, muhim topshiriqlar boʻyicha inspektor. jahon siyosati (mintaqalar boʻyicha) taʼlim yoʻnalishi; sharq falsafasi va madaniyati taʼlim yoʻnalishi; xalqaro jurnalistika (faoliyat turlari boʻyicha) mutaxassisligi; xalqaro huquq mutaxassisligi Nazorat-taftish inspeksiyalari boʻyicha boshqarma boshligʻi va oʻrinbosari, boʻlim boshligʻi, bosh taftishchi, katta taftishchi, taftishchi. iqtisodiy taʼlim sohasi. Moliya-iqtisod boʻlinmalari boʻyicha boshqarma boshligʻi va oʻrinbosarlari, boʻlim (boʻlinma) boshligʻi, bosh inspektor, muhandis, mutaxassis, muhandis-iqtisodchi, yetakchi mutaxassis, buxgalter, gʻaznachi, iqtisodchi. iqtisodiy taʼlim sohasi. Qurilish va taʼmirlash boʻlinmalari boʻyicha boshqarma boshligʻi va oʻrinbosari, boʻlim (boʻlinma) boshligʻi, (bosh, yetakchi, katta) mutaxassis. iqtisodiy taʼlim sohasi; arxitektura va qurilish taʼlim sohasi; geodeziya, kartografiya va kadastr taʼlim sohasi. Xoʻjalik boʻlinmalari boʻyicha boshqarma boshligʻi va oʻrinbosari, boʻlim boshligʻi, bosh muhandis, katta muhandis-energetik, kata muhandis-iqtisodchi, katta mutaxassis-zootexnik, katta inspektor-muhandis, katta muhandis, inspektor-muhandis. iqtisodiy taʼlim sohasi; arxitektura va qurilish taʼlimi sohasi. Moddiy texnika taʼminoti boʻlinmalari boʻyicha boshqarma boshligʻi va oʻrinbosari, boʻlim (boʻlinma, xizmat) boshligʻi va oʻrinbosari, bosh muhandis, muhandis, bosh mutaxassis, yetakchi mutaxassis. moliya mutaxassisligi; materialshunoslik va yangi materiallar texnologiyasi (tarmoqlar boʻyicha) taʼlim yoʻnalishi; yer usti transport tizimlari va ularning ekspluatatsiyasi (transport turlari boʻyicha) taʼlim yoʻnalishi; metrologiya, standartlashtirish va mahsulot sifati menejmenti (tarmoqlar boʻyicha) taʼlim yoʻnalishi; oziq-ovqat xavfsizligi mutaxassisligi; toʻqimachilik va yengil sanoat mashinalari hamda apparatlari mutaxassisligi; toʻqimachilik va yengil sanoat mahsulotlari materialshunosligi, ekspertizasi va sifat nazorati mutaxassisligi. Tibbiyot boʻlinmalari va davolash-profilaktika muassasalari boʻyicha barcha tibbiyot va farmatsevtika lavozimlari. sogʻliqni saqlash taʼlim sohasi. Psixologik taʼminlash boʻlinmalari boʻyicha boʻlim (boʻlinma) boshligʻi, bosh psixolog, yetakchi mutaxassis-psixolog, yetakchi mutaxassis-psixolog-poligrafolog, katta psixolog, katta psixolog-poligrafolog, kriminalist-psixolog, psixolog, profilaktika xizmatining inspektor-psixologlari. pedagogika va psixologiya mutaxassisligi; sotsiologiya va psixologiya taʼlim sohasining psixologiya taʼlim yoʻnalishi. Kinologiya boʻlinmalari boʻyicha boʻlim boshligʻi, veterinariya xizmati boshligʻi, boʻlinma boshligʻi, yetakchi mutaxassis-kinolog, kata mutaxassis-kinolog. veterinariya taʼlim sohasi; qishloq, oʻrmon va baliqchilik xoʻjaligi taʼlim sohasining zootexnika yoʻnalishi. veterinar-shifokor, yetakchi mutaxassis-veterinariya shifokori veterinariya taʼlim sohasi. kichik instruktor-kinolog, kichik inspektor-kinolog, veterinar-feldsher, otliq otryad veterinar-shifokori. veterinariya taʼlim sohasi; qishloq, oʻrmon va baliqchilik xoʻjaligi taʼlim sohasining zootexnika yoʻnalishi. Madaniyat saroyi va orkestr boʻyicha madaniyat saroyi boshligʻi-badiiy rahbar, madaniyat saroyi boshligʻi oʻrinbosari-qoʻshiq va raqs ansambli boshligʻi, ansambl boshligʻi oʻrinbosari, ansambl boshligʻining yordamchisi, oliy, birinchi, ikkinchi va uchinchi toifali artist; orkestr boshligʻi-bosh dirijor, orkestr boshligʻi oʻrinbosari-dirijor, orkestr boshligʻining tarbiyaviy ishlar boʻyicha oʻrinbosari, orkestr boshligʻining yordamchisi, konsertmeyster, katta musiqachi, musiqachi. sanʼat taʼlim sohasi (haykaltaroshlik, amaliy sanʼat, xoreografiya taʼlim yoʻnalishlari bundan mustasno) Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlinmalarining elektron axborot tizimlari va axborot xavfsizligi yoʻnalishi boʻyicha boshqarma boshligʻi, boʻlim (boʻlinma, guruh) boshligʻi, bosh inspektor, muhim topshiriqlar boʻyicha inspektor, katta inspektor, inspektor kompyuter texnologiyalari va informatika taʼlim sohasi; aloqa va axborotlashtirish, telekommunikatsiya texnologiyalari taʼlim sohasi (pochta aloqasi texnologiyasi, axborotlashtirish va kutubxonashunoslik taʼlim yoʻnalishlari bundan mustasno); dasturlash va axborot texnologiyalari; axborot xavfsizligi; axborot-kommunikatsiya texnologiyalari; kompyuter injiniring; dasturiy injiniring. Maxsus operatsiyalarni muvofiqlashtirish boshqarmasi, Maxsus tayyorgarlik oʻquv markazi boʻyicha modellashtirish va simulyatsiya boʻyicha bosh mutaxassis; aloqa vositalari va axborot-kommunikatsiya texnologiyalari boʻyicha bosh mutaxassis. kompyuter texnologiyalari taʼlim sohasi; kompyuter injiniringi (multimedia texnologiyalari) taʼlim sohasi; televideniye, radioaloqa va radioeshittirish taʼlim sohasi; aloqa va axborotlashtirish, telekommunikatsiya texnologiyalari taʼlim sohasi. qidiruv asbob-uskunalari, radioelektron himoya qilish vositalari va robototexnika boʻyicha bosh mutaxassis; radioelektron qurilmalar boʻyicha bosh mutaxassis. elektr texnikasi, elektr mexanikasi va elektr texnologiyalari taʼlim yoʻnalishi; radioelektron qurilmalar va tizimlar (tarmoqlar boʻyicha) (antennalar va oʻta yuqori chastotali qurilmalardan tashqari); elektronika va elektron texnikasi (tarmoqlar boʻyicha). portlovchi, kimyoviy va zaharlovchi moddalar boʻyicha bosh mutaxassis. kimyo (fan yoʻnalishi boʻyicha). Maxsus operatsiyalarni muvofiqlashtirish boshqarmasi, Toshkent metropoliteni boʻyicha maxsus otryad radiatsion va kimyoviy xavfsizlik boʻyicha guruh bosh mutaxassisi. kimyo (fan yoʻnalishi boʻyicha). Tezkor-qidiruv departamentining tezkor-texnik ishlov boʻlinmalari boʻyicha Mutaxassis (bosh, yetakchi, katta). kompyuter texnologiyalari va informatika taʼlim sohasi; aloqa va axborotlashtirish, telekommunikatsiya texnologiyalari; axborot-kommunikatsiya texnologiyalari; axborot xavfsizligi; kiberxavfsizlik injiniringi; kompyuter injiniringi (AT-servis va multimediya texnologiyalari); dasturiy injiniring; axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasida iqtisodiyot va menedjment; elektronika; mikroelektronika; matematik injiniring; elektronika va elektron texnikasi (tarmoqlar boʻyicha); texnologik jarayonlar va ishlab chiqarishni avtomatlashtirish va boshqarish (tarmoqlar boʻyicha); mexatronika va robototexnika; intellektual va muhandislik tizimlari (tarmoqlar va sohalar boʻyicha); texnologik jarayonlarni boshqarishning axborot-kommunikatsiya tizimlari, elektron apparaturalar ishlab chiqarish texnologiyasi; amaliy kosmik texnologiyalar va dronlar loyihalash va ekspluatatsiya qilish; elektron tijorat; raqamli iqtisodiyot; telekommunikatsiya texnologiyalari (mobil tizimlar va telekommunikatsiyalar); matematika va informatika; taʼlimda axborot texnologiyalari; intellektual mulk va axborot texnologiyalari huquqi; elektron apparaturalar ishlab chiqarish texnologiyasi. Terrorizm va ekstremizmga qarshi kurashish boʻlinmalarining Mafkuraviy targʻibot yoʻnalishi boʻyicha Mutaxassis (bosh, yetakchi, katta). dinshunoslik; islomshunoslik, psixologiya (din sotsopsixologiyasi). Probatsiya xizmatining Yagona elektron monitoring markazi boʻyicha Markaz boshligʻi, yetakchi mutaxassis-operatori, katta mutaxassis-operator, kichik mutaxassis. kompyuter texnologiyalari va informatika taʼlim sohasi; aloqa va axborotlashtirish, telekommunikatsiya texnologiyalari taʼlim sohasi (pochta aloqasi texnologiyasi, axborotlashtirish va kutubxonashunoslik taʼlim yoʻnalishlari bundan mustasno); dasturlash va axborot texnologiyalari; axborot xavfsizligi; axborot-kommunikatsiya texnologiyalari; kompyuter injiniring; dasturiy injiniring. Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining Yoʻl infratuzilmasini nazorat qilish boʻlinmalari boʻyicha boshqarma boshligʻi, boʻlim (boʻlinma) boshligʻi, yetakchi muhandis, katta muhandis, muhandis, yetakchi mutaxassis, katta mutaxassis, muhim topshiriqlar boʻyicha inspektor, katta inspektor, inspektor iqtisodiy taʼlim sohasi; ekspluatatsiyasi taʼlim yoʻnalishi; yer usti transport tizimlari va ularning ekspluatatsiyasi taʼlim yoʻnalishi; transport inshootlarining ekspluatatsiyasi taʼlim yoʻnalishi; koʻpriklar, tonnellar va metropoliten qurilishi mutaxassisligi avtomobil yoʻllari va aerodromlar taʼlim yoʻnalishi; shahar yoʻllari va koʻchalari taʼlim yoʻnalishi; bino va inshootlar qurilishi mutaxassisligi taʼlim yoʻnalishi.
Ichki ishlar organlarida xizmatga nomzodlarni tanlab olish tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 2-ILOVA
Ichki ishlar organlariga xizmatga qabul qilish uchun alohida mutaxassislik talab etiladigan lavozimlar
Lavozim nomi Mutaxassislik nomi (taʼlim sohasi va taʼlim yoʻnalishi) Tergov departamenti va boʻlinmalari boʻyicha departament boshligʻi, birinchi oʻrinbosari, oʻrinbosarlari, boshqarma boshliqlari, oʻrinbosarlari, boʻlim boshliqlari, boʻlinma boshliqlari, oʻta muhim ishlar boʻyicha tergovchi, katta tergovchi, tergovchi, katta surishtiruvchi, surishtiruvchi. Huquqiy taʼlim sohasi. Yuridik taʼminlash boʻlinmalari boʻyicha boshqarma boshligʻi, oʻrinbosari, boʻlim, boʻlinma boshligʻi, bosh yuriskonsult, yetakchi yuriskonsult, katta yuriskonsult, yuriskonsult. Huquqiy taʼlim sohasi. Huquqbuzarliklar profilaktikasi xizmati boʻyicha ** Profilaktika katta inspektori. Huquqiy taʼlim sohasi. Yoʻl harakati xavfsizligi boʻlinmalari boʻyicha boshqarma boshligʻi, boshliq oʻrinbosari, boʻlim boshligʻi, muhim topshiriqlar boʻyicha inspektor, katta inspektor, inspektor, brigada, batalyon, divizion komandiri va oʻrinbosarlari, yoʻl-patrul xizmati (katta) inspektori. yer usti transport tizimlari va ularning ekspluatatsiyasi taʼlim yoʻnalishi; avtomobillar va avtomobil xoʻjaligi mutaxassisligi; avtomobil yoʻllari va aerodromlar taʼlim yoʻnalishi; koʻpriklar, tonnellar va metropoliten qurilishi mutaxassisligi; avtomobil transporti, yoʻl qurilish mashinalari va jihozlarining ekspluatatsiyasi taʼlim yoʻnalishi; transport inshootlarining ekspluatatsiyasi taʼlim yoʻnalishi; qiymat injiniringi taʼlim yoʻnalishi; shahar yoʻllari va koʻchalari taʼlim yoʻnalishi; kasbiy taʼlim-avtomobil va aerodromlar; kasbiy taʼlim-transport vositalarini ishlatish va taʼmirlash taʼlim yoʻnalishi; menejment-avtotransport boʻyicha taʼlim yoʻnalishi; marketing-avtotransport boʻyicha taʼlim yoʻnalishi; transport vositalarini ishlatish va taʼmirlash taʼlim yoʻnalishi; tashishlarni tashkil etish va transport logistikasi taʼlim yoʻnalishi; elektr texnikasi, elektr mexanikasi va elektr texnologiyalari (avtomobil transporti) taʼlim yoʻnalishi; xizmat koʻrsatish texnikasi va texnologiyasi (xizmat koʻrsatish tarmoqlari boʻyicha) taʼlim yoʻnalishi; xizmatlar sohasi (avtotransport boʻyicha) taʼlim yoʻnalishi; ekologiya va atrof muhit muhofazasi (avtotransport boʻyicha) taʼlim yoʻnalishi; bino va inshootlar qurilishi mutaxassisligi taʼlim yoʻnalishi; harakat xavfsizligini tashkil etish mutaxassisligi; ichki yonuv dvigatellarini sinash va ulardan foydalanish mutaxassisligi; koʻtarish, tashish va yoʻl qurilish mashinalari taʼlim yoʻnalishi; huquqiy taʼlim sohasi; harbiy taʼlim sohasi. Ekspert-kriminalistika markazi boʻyicha markaz boshligʻi, oʻrinbosari, boʻlim, boʻlinma boshligʻi, bosh ekspert, katta ekspert, ekspert. tabiiy fanlar taʼlim sohasi; hayotiy faoliyat xavfsizligi taʼlim sohasi; ishlab chiqarish texnologiyalari taʼlim sohasi; tasviriy sanʼat va muhandislik grafikasi taʼlim yoʻnalishi; filologiya va tillarni oʻqitish taʼlim yoʻnalishining lingvistika mutaxassisligi; konchilik ishi taʼlim yoʻnalishi; elektr texnikasi, elektr mexanikasi va elektrtexnologiyalari taʼlim yoʻnalishi; radioelektron qurilmalar va tizimlar taʼlim yoʻnalishi; axborot xavfsizligi taʼlim yoʻnalishi; kimyoviy texnologiya taʼlim yoʻnalishi; biotexnologiya taʼlim yoʻnalishi; kompyuter texnologiyalari va informatika taʼlim sohasi; bino va inshootlar qurilishi taʼlim yoʻnalishi; aloqa va axborotlashtirish, telekommunikatsiya texnologiyalari taʼlim sohasi; buxgalteriya hisobi va audit taʼlim yoʻnalishining buxgalteriya hisobi, audit mutaxassisliklari; farmatsiya taʼlim yoʻnalishi; oziq-ovqat texnologiyasi taʼlim yoʻnalishi; dizayn taʼlim yoʻnalishi; yer usti transport tizimlari va ularning ekspluatatsiyasi taʼlim yoʻnalishining yer usti transport vositalari va tizimlari mutaxassisligi; huquqiy taʼlim sohasi. Axborot texnologiyalari, aloqa va axborotni himoyalash, rivojlantirish hamda kompyuterlashtirilgan boʻlinmalari boʻyicha boshqarma, markaz, boʻlim (boʻlinma) boshligʻi va oʻrinbosarlari, bosh mutaxassis, yetakchi mutaxassis, oʻta muhim ishlar boʻyicha tezkor vakil, katta tezkor vakil, katta mutaxassis-muhandis, katta inspektor, muhandis, kichik inspektor, kichik mutaxassis, operator. kompyuter texnologiyalari va informatika taʼlim sohasi; aloqa va axborotlashtirish, telekommunikatsiya texnologiyalari taʼlim sohasi (pochta aloqasi texnologiyasi, axborotlashtirish va kutubxonashunoslik taʼlim yoʻnalishlari bundan mustasno). Kiberxavfsizlik boʻlinmalari boʻyicha Markaz boshligʻi, oʻrinbosari va boʻlim boshligʻi, bosh mutaxassis, mutaxassis, oʻta muhim ishlar boʻyicha tezkor vakil, katta tezkor vakil. axborot-kommunikatsiya texnologiyalari taʼlim sohasi (tibbiyotda kompyuter tizimlari televizion texnologiyalar, audiovizual texnologiyalar, telestudiya tizimlari va ilovalari, axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasida iqtisodiyot va menejment, pochta aloqasi texnologiyasi, televideniye, radioaloqa va radioeshittirish, audio-video texnologiyalar, maxsus yoritish texnologiyalari taʼlim yoʻnalishlari bundan mustasno); taʼlimda axborot texnologiyalari; intellektual mulk va axborot texnologiyalari huquqi; elektronika; mikroelektronika; matematik injiniring; elektronika va elektron texnikasi (tarmoqlar boʻyicha) mutaxassisliklari; texnologik jarayonlar va ishlab chiqarishni avtomatlashtirish va boshqarish (tarmoqlar boʻyicha); mexatronika va robototexnika; intellektual muhandislik tizimlari (tarmoqlar va sohalar boʻyicha); texnologik jarayonlarni boshqarishning axborot-kommunikatsiya tizimlari, elektron apparaturalar ishlab chiqarish texnologiyasi; amaliy kosmik texnologiyalar; dronlarni loyihalash va ekspluatatsiya qilish taʼlim yoʻnalishlari.
Ichki ishlar organlarida xizmatga nomzodlarni tanlab olish tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 3-ILOVA
Ichki ishlar organlarining oʻttiz besh yoshdan katta fuqarolar qabul qilinishi mumkin boʻlgan boʻlinmalari va lavozimlari
1. Axborot texnologiyalari, aloqa va axborotni himoyalash, rivojlantirish hamda kompyuterlashtirilgan va kiberxavfsizlik boʻlinmalari boʻyicha:
Boshqarma, markaz boshligʻi va oʻrinbosarlari;
boʻlim va boʻlinma boshligʻi va oʻrinbosarlari;
bosh va yetakchi mutaxassis;
katta mutaxassis-muhandis;
katta muhandis;
katta inspektor;
muhim topshiriqlar boʻyicha inspektor;
mutaxassis, muhandis, kichik mutaxassis;
oʻta muhim ishlar boʻyicha tezkor vakil;
katta tezkor vakil.
2. Nazorat-taftish inspeksiyasi boʻyicha:
inspeksiya boshligʻi;
inspeksiya boshligʻi oʻrinbosari;
boʻlim boshligʻi;
bosh va katta taftishchi;
taftishchi.
3. Moliya va moddiy-texnika taʼminoti xizmatlari boʻyicha:
boshqarma boshliqlari;
boshqarma boshligʻi oʻrinbosari;
boʻlim, boʻlinma boshligʻi;
bosh iqtisodchi;
bosh muhandis-iqtisodchi;
bosh va yetakchi mutaxassis;
bosh muhandis;
bosh buxgalter, buxgalter;
gʻaznachi;
iqtisodchi.
4. Kapital qurilish va taʼmirlash xizmatlari boʻyicha:
boshqarma boshligʻi;
boshqarma boshligʻi oʻrinbosari;
boʻlim va boʻlinma boshligʻi;
bosh mutaxassis.
5. Xoʻjalik xizmatlari hamda jazoni ijro etish muassasalari va tashkilotlari boʻyicha:
departament boshligʻining ishlab chiqarishni rivojlantirish boʻyicha oʻrinbosari;
ishlab chiqarishni tashkil etish boshqarmasi boshligʻi;
boshqarma boshligʻi oʻrinbosari — ishlab chiqarish va qishloq xoʻjaligi boʻlimi boshligʻi;
korxona direktori — koloniya boshligʻining ishlab chiqarishni rivojlantirish boʻyicha oʻrinbosari;
transport boʻlimi boshligʻi;
bosh muharrir;
yetakchi va katta mutaxassis;
yetakchi mutaxassis-muharrir;
katta mutaxassis-muxbir;
katta mutaxassis-masʼul kotib;
mutaxassis-muxbir;
bosh va katta muhandis;
katta muhandis-energetik;
katta muhandis-iqtisodchi;
katta mutaxassis-zootexnik;
uchastka boshligʻi;
mutaxassis;
sex boshligʻi;
katta inspektor-muhandis;
inspektor-muhandis.
6. Jamoatchilik va ommaviy axborot vositalari bilan aloqalar boʻlinmalari boʻyicha:
boshqarma boshligʻi;
boshqarma boshligʻining oʻrinbosari;
boʻlim, markaz, boʻlinma va xizmat boshligʻi;
matbuot kotibi;
bosh mutaxassis;
bosh muharrir;
bosh rejissor;
bosh prodyuser;
bosh inspektor;
yetakchi va katta mutaxassis;
muharrir;
muharrir oʻrinbosari;
muhim topshiriqlar boʻyicha inspektor;
mutaxassis-muxbir;
muxbir va operator;
operator;
kichik inspektor;
mutaxassis.
7. Taʼlim tashkilotlari boʻyicha:
taʼlim tashkiloti boshligʻi (direktori);
(katta) ilmiy xodimlar;
kafedra boshligʻi va oʻrinbosari;
fakultet boshligʻi va oʻrinbosari;
maktab direktori va oʻrinbosari;
shoʻba mudiri va oʻrinbosari;
sikl va markaz boshligʻi;
professor;
dotsent;
katta oʻqituvchi;
oʻqituvchi;
kabinet boshligʻi.
8. Tibbiyot xizmatlari boʻyicha:
boshqarma, boʻlim, stomatologik poliklinika, laboratoriya, gospital, sanatoriy, (bosh) markaz, kasalxona boshliqlari;
boshqarma, boʻlim, stomatologik poliklinika, laboratoriya, gospital, sanatoriy, (bosh) markaz, kasalxona boshliqlarining oʻrinbosarlari;
harbiy tibbiy komissiya raisi;
bosh shifokor (oʻrinbosari), farmatsevt-provizor, dorixona boshligʻi, tibbiy omborxona boshligʻi, ambulatoriya boshligʻi, farmatsevt assistenti, laborant, tibbiy roʻyxatchi, feldsher, tibbiy hamshira, shifokor-epidemiolog yordamchisi, sanitariya shifokori yordamchisi.
9. Yuridik xizmat boʻyicha:
boshqarma, boʻlim, boʻlinma boshligʻi;
boshqarma boshligʻi oʻrinbosari;
bosh, yetakchi, katta yuriskonsult hamda yuriskonsult;
muhim topshiriqlar boʻyicha inspektor.
10. Kinologiya xizmati boʻyicha:
boʻlim va boʻlinma boshligʻi;
laboratoriya boshligʻi;
veterinariya xizmati boshligʻi;
oʻqituvchi;
veterinar-shifokor;
xizmat itlarini amaliyotda qoʻllash boʻyicha ilmiy xodim;
kichik instruktor-kinolog;
kichik inspektor-kinolog;
kinolog, feldsher, laborant, veterinar-feldsher, veterinar;
otliq otryad veterinar-shifokori, veterinar-feldsher.
11. Madaniyat saroyi va orkestr boʻyicha:
madaniyat saroyi boshligʻi-badiiy rahbar;
madaniyat saroyi boshligʻining oʻrinbosari-qoʻshiq va raqs ansambl boshligʻi;
ansambl boshligʻi oʻrinbosari;
ansambl boshligʻining yordamchisi;
oliy, birinchi, ikkinchi va uchinchi toifali artist;
orkestr boshligʻi — bosh dirijor;
orkestr boshligʻining oʻrinbosari — dirijor;
orkestr boshligʻining tarbiyaviy ishlar boʻyicha oʻrinbosari;
orkestr boshligʻining yordamchisi;
konsertmeyster;
(katta) musiqachi.
12. Xalqaro hamkorlik boʻlinmalari boʻyicha:
boshqarma boshligʻi;
boshqarma boshligʻining oʻrinbosari;
boʻlim va boʻlinma boshligʻi;
bosh inspektor;
muhim topshiriqlar boʻyicha inspektor.
13. Xavfsiz turizm boʻlinmalari boʻyicha:
boshqarma boshligʻi;
boshqarma boshligʻining oʻrinbosari;
boʻlim va boʻlinma boshligʻi;
bosh va muhim topshiriqlar boʻyicha inspektor;
markaz boshligʻi;
katta mutaxassis;
katta inspektor-navbatchi;
YPX (katta) inspektori;
(katta) inspektor.
14. Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlinmalarining elektron axborot tizimlari va axborot xavfsizligi yoʻnalishi boʻyicha:
boshqarma boshligʻi;
boʻlim (boʻlinma, guruh) boshligʻi;
bosh va katta inspektor;
muhim topshiriqlar boʻyicha inspektor;
inspektor.
15. Psixologik taʼminlash boʻlinmalari boʻyicha:
boʻlim (boʻlinma) boshligʻi;
bosh psixolog;
yetakchi mutaxassis-psixolog;
yetakchi mutaxassis-psixolog-poligrafolog;
katta psixolog;
katta psixolog-poligrafolog;
psixolog;
kriminalist-psixolog.
16. Tergov xizmati boʻlinmalari boʻyicha:
departament boshligʻi;
departament boshligʻining birinchi oʻrinbosari, oʻrinbosarlari;
boshqarma boshliqlari va oʻrinbosarlari;
boʻlim (boʻlinma) boshligʻi va oʻrinbosarlari;
oʻta muhim ishlar boʻyicha tergovchi;
katta tergovchi;
tergovchi;
katta surishtiruvchi;
surishtiruvchi.
17. Huquqbuzarliklar profilaktikasi xizmati boʻlinmalari boʻyicha:
Katta inspektor psixolog;
Inspektor psixolog.
18. Yoʻl harakati xavfsizligi boʻlinmalari boʻyicha:
boshqarma boshligʻi;
boshqarma boshligʻi oʻrinbosari;
boʻlim, boʻlinma boshligʻi;
brigada, batalyon, divizion komandiri va oʻrinbosarlari;
yoʻl-patrul xizmati (katta) inspektori;
muhim topshiriqlar boʻyicha inspektor;
katta inspektor, inspektor.
19. Ekspert-kriminalistika boʻlinmalari boʻyicha:
markaz boshligʻi, oʻrinbosari,
boʻlim, boʻlinma boshligʻi,
bosh ekspert, katta ekspert, ekspert.
20. Maxsus operatsiyalarni muvofiqlashtirish boshqarmasi, Maxsus tayyorgarlik oʻquv markazi va Toshkent metropoliteni boʻyicha maxsus otryad boʻyicha:
modellashtirish va simulyatsiya boʻyicha bosh mutaxassis;
aloqa vositalari va axborot-kommunikatsiya texnologiyalari boʻyicha bosh mutaxassis; qidiruv asbob-uskunalari, radioelektron himoya qilish vositalari va robototexnika boʻyicha bosh mutaxassis;
radioelektron qurilmalar boʻyicha bosh mutaxassis;
portlovchi, kimyoviy va zaharlovchi moddalar boʻyicha bosh mutaxassis.
radiatsion va kimyoviy xavfsizlik boʻyicha guruh bosh mutaxassisi.
21. Tezkor-qidiruv departamentining tezkor-texnik ishlov boʻlinmalari boʻyicha:
Mutaxassis (bosh, yetakchi, katta).
22. Terrorizm va ekstremizmga qarshi kurashish boʻlinmalarining Mafkuraviy targʻibot yoʻnalishi boʻyicha:
Mutaxassis (bosh, yetakchi, katta).
23. Probatsiya xizmatining Yagona elektron monitoring markazi boʻyicha:
Markaz boshligʻi, yetakchi mutaxassis-operatori, katta mutaxassis-operator, kichik mutaxassis.
24. Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining Yoʻl infratuzilmasini nazorat qilish boʻlinmalari boʻyicha:
boshqarma boshligʻi, boʻlim (boʻlinma) boshligʻi, yetakchi muhandis, katta muhandis, muhandis, yetakchi mutaxassis, katta mutaxassis, muhim topshiriqlar boʻyicha inspektor, katta inspektor, inspektor.
Ichki ishlar organlarida xizmatga nomzodlarni tanlab olish tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 4-ILOVA
Ichki ishlar organlariga xizmatga qabul qilishda alohida antropometrik parametrlar belgilanadigan boʻlinmalar va lavozimlar
1. Boʻyining balandligi 175 sm. dan past boʻlmagan erkaklar va 170 sm. dan past boʻlmagan ayollar qabul qilinadigan lavozimlar:
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati boʻlinmalarining yoʻl-patrul xizmati safarbarlik guruhi komandirlari;
yoʻl-patrul xizmati (katta) inspektorlari.
2. Boʻyining balandligi 170 sm. dan past boʻlmagan erkaklar va 165 sm. dan past boʻlmagan ayollar qabul qilinadigan lavozimlar:
a) Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati boʻlinmalarining ushbu Roʻyxatning 1-bandida koʻrsatilgan lavozimlardan tashqari barcha lavozimlari;
b) Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Jamoat tartibini saqlash boʻlinmalarining:
brigada, batalyon va otryad komandirlari hamda ularning xizmat boʻyicha oʻrinbosarlari;
guruh komandirlari;
haydovchi-xodimlar (bundan navbatchilik qismlari va taʼminlash boʻlinmalari haydovchi-xodimlari mustasno);
safdor xodimlar;
otliq xodimlar;
ijtimoiy-siyosiy, ommaviy-madaniy tadbirlarni oʻtkazishda xavfsizlikni taʼminlash batalyoni va otryadlarning barcha lavozimlari.
Ichki ishlar organlarida xizmatga nomzodlarni tanlab olish tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 5-ILOVA
Ichki ishlar organlaridagi xizmatga nomzodlarni tanlab olish tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha qabul komissiyasining namunaviy
Rais: Ichki ishlar organi rahbarining oʻrinbosari — maʼnaviy-maʼrifiy ishlar va kadrlar bilan taʼminlash xizmati boshligʻi. Rais oʻrinbosari: Maʼnaviy-maʼrifiy ishlar va kadrlar bilan taʼminlash xizmati boshligʻi oʻrinbosari. Komissiya aʼzolari: Tegishli sohaviy xizmat boshliqlari; Shaxsiy xavfsizlik boshqarmasi (boʻlimi) boshligʻi; Yuridik taʼminlash boshqarmasi (boʻlimi) boshligʻi; Tibbiyot boshqarmasi (boʻlimi) boshligʻi; Kasbiy tayyorgarlik boshqarmasi (boʻlimi) boshligʻi; Maʼnaviy-maʼrifiy ishlar va kadrlar bilan taʼminlash xizmati mutaxassis-psixologi; Faxriylar kengashi aʼzosi; Yoshlar ittifoqi boshlangʻich tashkiloti yetakchisi; Jamoatchilik va ommaviy axborot vositalari bilan aloqalar boshqarmasining masʼul xodimi. Komissiya kotibi: Kadrlar bilan taʼminlash xizmati masʼul xodimi.
Ichki ishlar organlarida xizmatga nomzodlarni tanlab olish tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 6-ILOVA
Psixologik test natijalarini hisoblash
T/r Intellektual rivojlanganlik darajasini oʻrganish Psixoemotsional barqarorlikni oʻrganish Yakuniy xulosa * 1-vazifa 2-vazifa 3-vazifa Asab-ruhiy turgʻunlik shkalasi Samimiylik shkalasi 1. 2 — 5 2 — 5 0 — 30 0 — 9 Ichki ishlar organlarida xizmatga tavsiya etiladi 2. 0 — 1 0 — 1 31 — 71 10 va undan yuqori Ichki ishlar organlarida xizmatga tavsiya etilmaydi
Ichki ishlar organlarida xizmatga nomzodlarni tanlab olish tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 7-ILOVA
Psixologik test sinovlari natijalari boʻyicha
20____ yil “_____” _____________ T/r Nomzodning F.I.O. Intellektual rivojlanganlik darajasi boʻyicha natija Psixoemotsional barqarorlik darajasi boʻyicha natija Yakuniy xulosa 1-vazifa 2-vazifa 3-vazifa Asab-ruhiy turgʻunlik shkalasi Samimiylik shkalasi 1. 2. 3. 4. … Komissiya aʼzolari: _________________________ _________________________ (imzo) (F.I.O.) _________________________ _________________________ (imzo) (F.I.O.) _________________________ _________________________ (imzo) (F.I.O.)
Ichki ishlar organlarida xizmatga nomzodlarni tanlab olish tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 8-ILOVA
Test sinovi natijalari boʻyicha
20____ yil “____” ___________ Toshkent shahri Raislik qiluvchi: __________________________________________________________________________________________________________ (qabul komissiyasi raisining F.I.O. va unvoni) Qatnashganlar: __________________________________________________________________________________________________________ (qabul komissiyasi aʼzolari) __________________________________________________________________________________________________________ T/r Nomzodning F.I.O. Fanlar boʻyicha toʻplangan ball Jami toʻplangan ball Xulosa Oʻzbekistonning eng yangi tarixi Huquqshunoslik Tarbiya 1. 2. 3. … Komissiyaning barcha aʼzolari: ______________________________ ______________________________ (imzo) (F.I.O.) ______________________________ ______________________________ (imzo) (F.I.O.) ______________________________ ______________________________ (imzo) (F.I.O.)
Ichki ishlar organlarida xizmatga nomzodlarni tanlab olish tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 9-ILOVA
Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini
1. Erkak jinsidagi nomzodlar uchun:
T/r Mashqning nomi Oʻlchov birligi Baholash koʻrsatkichlari aʼlo baho yaxshi baho qoniqarli baho 1. Turnikda tortilish marta 14 va undan yuqori 5 12 — 13 4 11 — 10 3 2. 100 metrga yugurish soniya 14,2 ichida 5 14,3 — 14,6 4 14,7 — 15,2 3 3. 3000 metrga yugurish daqiqa, soniya 13,00 ichida 5 13,01 — 13,15 4 13,16 — 13,35 3
2. Ayol jinsidagi nomzodlar uchun:
T/r Mashqning nomi Oʻlchov birligi Baholash koʻrsatkichlari aʼlo baho yaxshi baho qoniqarli baho 1. Kuch ishlatish mashqlari kompleksi marta 30 va undan yuqori 5 29 — 28 4 27 — 26 3 2. 100 metrga yugurish soniya 17,4 ichida 5 17,5 — 18,0 4 18,1 — 18,6 3 3. 1000 metrga yugurish daqiqa, soniya 4,50 ichida 5 4,51 — 5,10 4 5,11 — 5,40 3
3. Jismoniy tayyorgarlik boʻyicha sinovlarini uchta mashqini bajargan erkak va ayol jinsidagi nomzodlarning umumiy bahosi quyidagicha aniqlanadi:
2 2 2 qoniqarsiz 2 2 3 qoniqarsiz 2 2 4 qoniqarsiz 2 2 5 qoniqarsiz 2 3 3 qoniqarli 2 3 4 qoniqarli 3 3 3 qoniqarli 2 4 4 qoniqarli 2 3 5 qoniqarli 3 3 4 qoniqarli 2 4 5 qoniqarli 3 3 5 qoniqarli 3 4 4 yaxshi 2 5 5 yaxshi 4 4 4 yaxshi 3 4 5 yaxshi 4 4 5 yaxshi 3 5 5 yaxshi 4 5 5 aʼlo 5 5 5 aʼlo
Ichki ishlar organlarida xizmatga nomzodlarni tanlab olish tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 10-ILOVA
Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasi natijalari boʻyicha
20___ yil “____” ____________. 1. Erkak jinsidagi nomzodlar uchun: T/r Nomzodlarning F.I.O. Mashqlarning nomi va baholash Umumiy baho Toʻsinda (turnikda) tortilish 100 metrga yugurish 3000 metrga yugurish natija baho natija baho natija baho 1. 2. 3. … Komissiya aʼzolari: __________________________ __________________________ (imzo) (F.I.O.) __________________________ __________________________ (imzo) (F.I.O.) __________________________ __________________________ (imzo) (F.I.O.) 2. Ayol jinsidagi nomzodlar uchun: T/r Nomzodlarning F.I.O. Mashqlarning nomi va baholash Umumiy baho Kuch ishlatish mashqlari kompleksi 100 metrga yugurish 3000 metrga yugurish natija baho natija baho natija baho 1. 2. 3. … Komissiya aʼzolari: __________________________ __________________________ (imzo) (F.I.O.) __________________________ __________________________ (imzo) (F.I.O.) __________________________ __________________________ (imzo) (F.I.O.)
Ichki ishlar organlarida xizmatga nomzodlarni tanlab olish tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 11-ILOVA
_________________________ga (harbiy unvoni, F.I.O.) _________________________da (nomzodning manzili) yashovchi ____________________ ________________________dan (nomzodning F.I.O.) ARIZA Sizdan, ichki ishlar organlari xizmatiga qabul qilinishim uchun hujjatlarimni rasmiylashtirishga ruxsat berishingizni soʻrayman. Xizmat zaruriyatiga koʻra lozim topilgan hududda xizmat qilishga tayyorman. Xizmat boʻyicha menga maʼlum boʻlgan davlat, harbiy va xizmatga oid maʼlumotlarni sir saqlashga vaʼda beraman. _______________ _______________ _______________ sana imzo F.I.O.
Ichki ishlar organlari xizmatiga nomzodlarni tanlab olish tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 12-ILOVA
MAʼLUMOTNOMA NOMZOD rasm Abdullayev Abdulla Abdullayevich Tel: +99897 123 45 67 JSHSHIR: 12458789563245 Tugʻilgan yili: 05.08.1980-yil Boʻyi: 170 sm Vazni: 60 kg Millati: oʻzbek Tugʻilgan joyi: Toshkent viloyati, Qibray tumani Yashash joyi: Toshkent shahar, Olmazor tumani Sebzor MFY 18-uy MAʼLUMOTI BOʻYICHA Maʼlumot turi: tugallangan Maʼlumoti: oliy Taʼlim tashkiloti: Toshkent Davlat universiteti Mutaxassisligi: huquqshunos Taʼlim shakli: kunduzgi Diplom seriyasi va raqami: A 123456 HARBIY XIZMAT BOʻYICHA Harbiy xizmat muddati: 1 yil Harbiy guvohnoma seriyasi va raqami: QK 123456 Harbiy xizmat boshlangan sana: 01.01.2013-yil Harbiy xizmat tamomlangan sana: 01.01.2014-yil IMTIYOZLAR Oliy taʼlim tashkilotini imtiyozli diplom bilan tamomlagan TANLOV TADBIRLAR ROʻYXATDAN OʻTISH Hujjatlarini topshirgan tuzilma: Buxoro viloyati IIB Lavozim: profilaktika inspektori Hujjatlarni yuborgan sana: 01.01.2023-yil DASTLABKI OʻRGANISH Natijasi: keyingi bosqichga oʻtishga ruxsat berildi Rad etildi (sababi) vaqti NOMZODLAR INTELLEKTUAL RIVOJLANGANLIK DARAJASI VA PSIXOEMOTSIONAL BARQARORLIGI OʻRGANISH Intellektual rivojlanganlik darajasini oʻrganish Psixoemotsional barqarorlikni oʻrganish Yakuniy xulosa 1-vazifa 2-vazifa 3-vazifa Asab-ruhiy turgʻunlik shkalasi Samimiylik shkalasi 2 — 5 2 — 5 0 — 30 0 — 9 Ichki ishlar organlarida xizmatga tavsiya etiladi 0 — 1 0 — 1 31 — 71 10 va undan yuqori Ichki ishlar organlarida xizmatga tavsiya etilmaydi TEST SINOVI Fanlar va toʻplagan ballari Natija Oʻzbekistonning eng yangi tarixi Huquqshunoslik Tarbiya Umumiy ball 34 30 30 94 keyingi bosqichga oʻtishga ruxsat berildi NOMZODNING JISMONIY TAYYORGARLIK DARAJASI Mashqlarning nomi va baholash Umumiy baho Natija Toʻsinda (turnikda) tortilish 100 metrga yugurish 3000 metrga yugurish natija baho natija baho natija baho HARBIY-TIBBIY KOMISSIYA KOʻRIGI NATIJASI Yoʻllanma berilgan vaqt Boʻyi Vazni Tashxis Xulosa 20.05.2023-yil 187.0 sm 103.0 kg Semizlik birinchi daraja Safdor lavozimiga xizmatga yaroqli NOMZODNING PSIXOFIZIOLOGIK (POLIGRAF) TEKSHIRUV NATIJASI Yoʻllanma berilgan vaqt Xulosa 20.05.2023-yil xizmatga qabul qilish maqsadga muvofiq
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2023-yil 2-noyabrdagi 601-son buyrugʻiga 2-ILOVA
Oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilayotgan idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar
1. Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2022-yil 5-martdagi 52-son “Ichki ishlar organlarida xizmatga nomzodlarni tanlab olish tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomani tasdiqlash haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 3352, 2022-yil 9-mart) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 09.03.2022-y., 10/22/3352/0199-son).
2. Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2022-yil 24-oktabrdagi 450-son “Ichki ishlar organlarida xizmatga nomzodlarni tanlab olish tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 3352-1, 2022-yil 11-noyabr) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 11.11.2022-y., 10/22/3352-1/1013-son).
Vazir P. BOBOJONOV
Toshkent sh.,
2023-yil 2-noyabr,
601-son