📅 2023-yil 2-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ichki ishlar vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 2-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ichki ishlar vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 2 ноябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Ички ишлар вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 2 ноября 2023 г. · Документы министерств и ведомств · Министр внутренних дел
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 2 November 2023 · Ministry and agency documents · Ichki ishlar vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони , 2022 йил 30 августдаги ПҚ-365-сон «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун Республика пансионати фаолиятини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сон «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти фаолиятини янада самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 29 декабрдаги 174-сон буйруғи (рўйхат рақами 2495, 2013 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 31-сон, 414-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 2 ноябрдаги 503-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. ЖИЭМларга қуйидагилар киради:
жазони ижро этиш колониялари, шу жумладан даволаш ҳуқуқи асосидаги колониялар;
тарбия колониялари;
турмалар;
маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналар.».
2. Қуйидаги мазмундаги 6 1 -банд билан тўлдирилсин:
«6 1 . Маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналар бемор маҳкумларни сақлаш ва уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган.».
3. 9-бандда :
биринчи хатбошидаги «ижобий тавсифга эга» деган сўзлар «тузалиш йўлига ўтган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «тўртдан бир» деган сўзлар «учдан бир» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «учдан бир қисмини» деган сўзлар «ярмини» деган сўз билан алмаштирилсин.
4. 10-бандда :
қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«жазони ўташ даврида ЖИКнинг 112 1 -моддасида назарда тутилган тартибда манзил-колониядан умумий тартибли колонияга ўтказилган, шунингдек умумий ёки қаттиқ тартибли колонияга қайтарилган маҳкумлар суд томонидан бу ҳақда ажрим чиқарилган кундан эътиборан камида икки йил мобайнида;
манзил-колонияда жазони ўташ вақтида жиноят содир этган ва суд томонидан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган маҳкумлар.»;
тўртинчи — олтинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ёпиқ турдаги тиббиёт муассасаларида махсус даволаниш талаб этиладиган юқумли касалликларга чалинган беморлар.».
5. 12-бандда :
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«пул ва қимматли буюмларни сақлашлари, улардан чекланмаган миқдорда фойдаланишлари мумкин;»;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ишдан бўш вақтларида чекланмаган миқдорда телефон орқали сўзлашишлари, шу жумладан фотосуратга олиш, аудио ёки видео ёзиб олиш функциялари мавжуд бўлмаган ҳамда Интернет тармоғига уланиш имконияти бўлмаган уяли алоқа воситаларидан фойдаланиш, посилка, йўқлов ва бандероллар олишлари ҳамда жўнатишлари мумкин;»;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ўз шахсий маблағлари ҳисобига харид қилинган озиқ-овқат маҳсулотларидан ва йўқловлардаги маҳсулотлардан мустақил равишда овқат тайёрлашни амалга оширади.».
6. Қуйидаги мазмундаги 12 1 -12 2 -бандлар билан тўлдирилсин:
«12 1 . Маҳкумларнинг уяли алоқа воситалари манзил-колония маъмурияти томонидан Маҳкумларнинг уяли алоқа воситаларини рўйхатга олиш журналида қайд этилади.
Уяли алоқа воситаларини қайд этиш учун қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
маҳкумнинг манзил-колония бошлиғи номига телефон аппаратининг маркаси, абонент рақами (SIM/RUIM-карта) тўғрисидаги аризаси;
агар абонент рақами маҳкумнинг қариндоши номига расмийлаштирилган бўлса, ушбу қариндошнинг абонент рақамидан маҳкум фойдаланишига розилиги тўғрисидаги ариза.
Манзил-колония маъмурияти томонидан Маҳкумларнинг уяли алоқа воситаларини рўйхатга олиш журналида қайд этилмаган уяли алоқа воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.
12 2 . Манзил-колонияси маъмурияти маҳкумлар томонидан фойдаланилаётган уяли алоқа воситаларининг маркалари, абонент рақамларини мунтазам равишда Маҳкумларнинг уяли воситаларини рўйхатга олиш журналида қайд этилган маълумотлар билан таққослаб боради.
Манзил-колонияси маъмурияти томонидан таққослаш учун уяли алоқа воситаларини тақдим қилиш сўралганда, маҳкумлар уяли алоқа воситаларини дарҳол тақдим этишлари шарт.
7. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Маҳкумлар чекланмаган миқдорда қисқа муддатли учрашувлар, йил мобайнида йигирма тўрт марта узоқ муддатли учрашувлар олиш ҳуқуқига эга. Учрашувлар, қоида тариқасида, ишдан бўш вақтда берилади.
Манзил-колония ҳудудида узоқ муддатли учрашув ўтказиш имконияти бўлмаса, учрашув маҳкумнинг аризасига биноан манзил-колония ҳудудидан ташқарида, ушбу колония жойлашган туман (шаҳар) ҳудудида ўтказилиши мумкин.
Узоқ муддатли учрашувлар колония бошлиғининг ёрдамчиси-тезкор навбатчи (бундан буён матнда тезкор навбатчи деб юритилади) томонидан қайд этиб борилади.
Манзил-колония ҳудудидан ташқарида ҳаракатланиш чегаралари маҳкумларга тилхат олиниб, маълум қилинади ва тилхат уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйилади.
Маҳкумларга мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда қатъий ҳисобда турувчи гувоҳнома берилади.».
8. 15-бандда :
мазкур банддаги «ундан ташқарида» деган сўзлар «манзил-колония жойлашган туман (шаҳар) ҳудудида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Манзил-колония ҳудудидан ташқарида яшаш ҳуқуқи ЖК 73-моддаси тўртинчи қисмининг «в» ва «г» бандларида кўрсатилган маҳкумларга берилмайди».
9. 21-банддаги «Ижобий тавсифга эга» деган сўзлар «Тузалиш йўлига ўтган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 25-банддаги «энг кам иш ҳақи миқдорининг икки бараваригача» деган сўзлар «меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 70,3 фоизигача» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«26. Маҳкумлар йил мобайнида:
олти марта қисқа муддатли ва олти марта узоқ муддатли учрашув;
ўн икки марта телефон орқали сўзлашув;
ўн иккита посилка ёки йўқлов;
ўн иккита бандерол олиш ҳуқуқига эга.».
12. 29-банддаги «Ижобий тавсифга эга» деган сўзлар «Тузалиш йўлига ўтган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
13. 32-банддаги «энг кам иш ҳақи миқдорининг бир ярим бараваригача» деган сўзлар «меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 52,7 фоизигача» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
14. 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33. Маҳкумлар йил мобайнида:
беш марта қисқа муддатли ва беш марта узоқ муддатли учрашув;
саккиз марта телефон орқали сўзлашув;
саккизта посилка ёки йўқлов;
саккизта бандерол олиш ҳуқуқига эга.».
15. 37-банддаги «Ижобий тавсифга эга» деган сўзлар «Тузалиш йўлига ўтган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
16. 40-банддаги «энг кам иш ҳақи миқдори суммасигача» деган сўзлар «меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизигача бўлган суммага» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
17. 41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«41. Маҳкумлар йил мобайнида:
тўрт марта қисқа муддатли ва тўрт марта узоқ муддатли учрашув;
олти марта телефон орқали сўзлашув;
олтита посилка ёки йўқлов;
олтита бандерол олиш ҳуқуқига эга.».
18. 45-банддаги «Ижобий тавсифга эга» деган сўзлар «Тузалиш йўлига ўтган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
19. 47-банддаги «энг кам иш ҳақи миқдорининг икки ярим бараваригача» деган сўзлар «меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 87,9 фоизигача» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
20. 48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«48. Тарбия колонияларида маҳкумлар йил мобайнида:
йигирма тўрт марта қисқа муддатли ва саккиз марта узоқ муддатли учрашув;
йигирма тўрт марта телефон орқали сўзлашув;
ўн иккита посилка ёки йўқлов;
ўн иккита бандерол олиш ҳуқуқига эга.».
21. Қуйидаги мазмундаги 48 1 -банди билан тўлдирилсин:
«48 1 . Вояга етмаган маҳкумларга ота-онаси ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан учрашувлар чекланмаган миқдорда берилади».
22. 52-банддаги «ўн уч» деган сўзлар «ўн тўрт» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
23. 62-банддаги «I ва II гуруҳ ногиронлари» деган сўзлар «I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
24. 64-банддаги «энг кам иш ҳақи миқдорининг етмиш беш фоизигача» деган сўзлар «меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизигача» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
25. 65-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«65. Турмаларда маҳкумлар ҳар куни муддати бир соатлик сайр қилиш ҳамда йил мобайнида:
тўрт марта қисқа муддатли ва бир марта узоқ муддатли учрашув;
тўрт марта телефон орқали сўзлашув;
тўртта посилка ёки йўқлов;
тўртта бандерол олиш ҳуқуқига эга.».
26. Қуйидаги мазмундаги 67 1 -банд билан тўлдирилсин:
«67 1 . Маҳкумларга нисбатан қийноққа солиш, зўравонлик, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомала ёхуд жазо турларининг қўлланилишига йўл қўйилмайди.».
27. 69-банднинг бешинчи хатбошиси «таржимоннинг» деган сўздан кейин «, шу жумладан сурдотаржимоннинг» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
28. Қуйидаги мазмундаги 70 1 -70 2 -бандлар билан тўлдирилсин:
«70 1 . Оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун суднинг ҳукмига кўра ЖИЭМда сақланаётган маҳкумлар сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан фақат қонунга мувофиқ ҳамда суднинг қарори асосида маҳрум этилиши мумкин. Бошқа ҳар қандай ҳолларда маҳкумларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди.
70 2 . Маҳкум шахсий хавфсизлик ҳуқуқига эга.
Интизомий қисмга жўнатишга ёки озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахснинг шахсий хавфсизлигига таҳдид юзага келган тақдирда, у ўз шахсий хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги ариза (хабар) билан ЖИЭМнинг ҳар қандай ходимига оғзаки ёки ёзма равишда мурожаат қилишга ҳақли. Маҳкумнинг аризасини (хабарини) қабул қилган ходим зудлик билан уни ЖИЭМнинг ёки органининг бошлиғига тақдим этади.
Маҳкумнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги аризаси (хабари) маҳкумларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги аризаларини (хабарларини) қайд этиш китобида ЖИЭМнинг масъул шахси томонидан рўйхатдан ўтказилади.
ЖИЭМ бошлиғи шахсий хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги аризани (хабарни) олгандан сўнг маҳкумни хавфсиз жойга вақтинчалик жойлаштириши шарт.
ЖИЭМ бошлиғи шахсий хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги аризани (хабарни) кўриб чиқади ва маҳкумга нисбатан хавфсизлик чораларини қўллаш тўғрисида ёхуд уларни қўллашни рад этиш ҳақида уч сутка ичида қарор қабул қилади. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда маҳкумга нисбатан хавфсизлик чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор дарҳол қабул қилинади.
Маҳкум қабул қилинган қарор билан имзо қўйдириб таништирилади.
Хавфсизлик чораларини қўллаш тўғрисидаги ёки уларни қўллашни рад этиш ҳақидаги қарор устидан юқори турувчи органга, прокурорга ёки судга шикоят қилиниши мумкин. Шикоят берилган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соат ичида кўриб чиқилиши лозим.
ЖИЭМ бошлиғи маҳкумнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида «Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган хавфсизлик чораларини қўллайди.
Хавфсиз жойга ўтказилган маҳкум жазони бу ерга ўтказилгунига қадар белгиланган сақлаш шароитларида ўтайди.».
29. Қуйидаги мазмундаги 89 2 -банд билан тўлдирилсин:
«89 2 . Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари ўз ваколатлари доирасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш мақсадида ЖИЭМга монеликсиз киришга, зарур ҳужжатлар билан танишишга ҳақли.».
30. 90-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«90. Маҳкумларни кино-, фото-, видеотасвирга тушириш, улардан интервью олишга уларнинг ёзма розилиги ва ЖИЭМ рухсатига асосан йўл қўйилади.
Маҳкумларнинг хавфсизлигини ва қўриқланишини таъминловчи объектларни тасвирга олишга эса, ЖИЭМ рухсати бўлган тақдирда йўл қўйилади.».
31. 93-банддаги «касб-ҳунар таълими» деган сўзлар «профессионал таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
32. 100-банднинг биринчи хатбошисидаги «нарса ва буюмлари ҳамда кийимлари» деган сўзлар «буюмлари ва кийимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
33. 101-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«101. Шахсий тинтув маҳкум билан бир жинсда бўлган шахслар томонидан амалга оширилади.».
34. Қуйидаги мазмундаги 101 1 -101 2 -бандлар билан тўлдирилсин:
«101 1 . Тайёрланаётган ёки содир этилаётган жиноятлар, тақиқланган нарсалар ва буюмлар сақланаётганлиги ҳақида ахборот келиб тушган ҳолларда, ЖИЭМнинг турар жойларини уларда маҳкумлар бўлганда тинтув қилишга йўл қўйилади.
101 2 . Тинтув ўтказиш чоғида маҳкумларга нисбатан жисмоний куч ва махсус воситалар қўлланилиши тақиқланади, бундан маҳкумларнинг тинтувни амалга ошираётган ходимга, бошқа маҳкумларга ёки ўзга шахсларга нисбатан ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатларининг, шунингдек маҳкумлар томонидан ўзига ўзи зарар етказишининг олдини олиш ҳоллари мустасно.».
35. VII боб 5-параграфининг номидан «ҳамда тинчлантириш кўйлаги» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
36. 108-банддан «(бундан буён матнда тезкор навбатчи деб юритилади)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
37. 118-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«118. Жисмоний куч ишлатилиши натижасида маҳкумнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилган ҳар бир ҳолат тўғрисида прокурорга дарҳол хабар берилади.».
38. 124-банд «ҳодиса ҳақида» деган сўзлардан кейин «дарҳол» деган сўз билан тўлдирилсин.
39. 125 — 128-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
40. 139-банддаги «молия бўлимига» деган сўзлар «молия ва моддий-техника таъминоти бўлимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
41. 146-банддаги «молия бўлимига» деган сўзлар «молия ва моддий-техника таъминоти бўлимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
42. 160-банддаги «молия бўлимига» деган сўзлар «молия ва моддий-техника таъминоти бўлимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
43. 161-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«маҳкумнинг умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал таълимга оид ҳужжатлари;».
44. 170-банддаги «туркум бошлиқлари» деган сўзлар «ижтимоий ходим» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
45. 173-банддаги «туркум бошлиқлари» деган сўзлар «ижтимоий ходим» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
46. VIII боб қуйидаги мазмундаги 5 1 -параграф билан тўлдирилсин:
«5 1 -§. Маҳкум овқат ейишни рад этганда қўлланиладиган чоралар
185 1 . Маҳкумнинг овқат ейишни рад этганлиги факти аниқланганда ЖИЭМ бошлиғи ёхуд унинг ўрнини босувчи шахс бу ҳақда зудлик билан прокурорни хабардор қилади.
185 2 . Овқат ейишни рад этадиган маҳкум имкон қадар бошқа маҳкумлардан алоҳида сақланади ва тиббиёт ходимининг кузатуви остида бўлади.
185 3 . Овқат ейишни рад этган маҳкумнинг соғлиғини сақлаб туришга қаратилган мажбурлов йўсинидаги (сунъий ва мажбурий овқатлантириш тарзидаги) чоралар, агар унинг ҳаётига ёки соғлиғига хавф таҳдид солса, шифокорнинг ёзма хулосаси асосида ҳамда тиббиёт ходими ҳозирлигида амалга оширилади.
185 4 . Маҳкумнинг овқат ейишни рад этганлиги уни бошқа ЖИЭМга ўтказишга ёхуд тергов ҳаракатларида ва суд мажлисларида иштирок этиш учун бошқа ерга кўчиришга тўсқинлик қилмайди. Зарур ҳолларда, маҳкумни бошқа ерга кўчириш тиббиёт ходими кузатувида амалга оширилади».
47. 186-банднинг биринчи хатбошисидаги «туркум бошлиқлари» деган сўзлар «ижтимоий ходим» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
48. 187-банддаги «туркум бошлиқлари» деган сўзлар «ижтимоий ходим» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
49. 190-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«190. ЖИЭМ маъмурияти томонидан шахсан қабул қилинган маҳкумларнинг ҳисоби мазкур Қоидаларнинг 20-иловасига мувофиқ шаклдаги дафтарда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, шунингдек Жазони ижро этиш департаменти (бундан буён матнда ЖИЭД деб юритилади) ва тегишли минтақавий мувофиқлаштириш марказларининг (бундан буён матнда Минтақа деб юритилади) ходимлари томонидан қабул қилинган маҳкумларнинг ҳисоби эса алоҳида дафтарда қайд этилади ва улар ЖИЭМнинг девонхона котибида сақланади.».
50. 197-банднинг иккинчи хатбошисидаги «туркум бошлиқлари» деган сўзлар «ижтимоий ходим» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
51. 198-банднинг иккинчи хатбошисидаги «молия бўлимига» деган сўзлар «молия ва моддий-техника таъминоти бўлимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
52. 200-банддаги «энг кам иш ҳақи белгиланган миқдорининг ўн фоизигача» деган сўзлар «меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3,6 фоизигача» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
53. 202-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«202. Бир ой давомида сарфлашга рухсат этилган пулнинг умумий суммаси қуйидаги миқдорлардан ошмаслиги лозим:
умумий тартибли колонияларда — белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,06 бараваридан;
қаттиқ тартибли колонияларда — белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 87,9 фоизидан;
махсус тартибли колонияларда — белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 70,3 фоизидан;
турмаларда — белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 52,7 фоизидан;
тарбия колонияларида, ихтисослаштирилган даволаш муассасаларида, шунингдек маҳкум биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ҳомиладор аёллар ҳамда ЖИЭМдаги болалар уйида болалари бўлган аёллар учун — белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 120 фоизидан.
Ушбу бандда белгиланган миқдордан ортиқча пулга маҳкумлар тиббий хулоса асосида қўшимча равишда озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек кийим ва пойабзал сотиб олиш ҳуқуқига эга.».
54. 203-банддаги «энг кам иш ҳақи миқдорининг эллик фоизигача, манзил-колонияларда эса — тўлиқ миқдоригача» деган сўзлар «меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 17,6 фоизигача, манзил-колонияларда эса — 35,2 фоизигача» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
55. 222-банддаги «ногиронларининг» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
56. 230-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«230. Маҳкумларнинг хатлари ва бошқа жўнатмалари цензурадан ўтказилади, жазони манзил-колонияларда ўтаётган шахсларнинг хатлари ва бошқа жўнатмалари бундан мустасно.».
57. 241-бандда :
биринчи хатбошидаги «(омбудсман)» деган сўз «(омбудсманнинг)» деган сўз билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Прокурор ёки суд номига йўлланган таклиф, ариза ва шикоятлар кўздан кечирилмайди ҳамда бир суткалик муддат ичида тегишлилиги бўйича жўнатилади. Хавфсизлик чораларини қўллаш ҳақидаги ёки уларни қўллашни рад этиш тўғрисидаги қарорлар устидан шикоятлар тегишлилиги бўйича дарҳол жўнатилади.».
58. 243-банддаги «туркум бошлиқлари» деган сўзлар «ижтимоий ходим» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
59. 252-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«252. Маҳкумлар қариндошлари билан ёки ЖИЭМ бошлиғининг рухсатига асосан бошқа шахслар билан муддати тўрт соатгача бўлган қисқа муддатли учрашув олиши мумкин.».
60. 257-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«257. Юқумли касалликларга чалинган ва стационар даволанишда бўлган маҳкумларга учрашувлар шифокор рухсати билан берилади.».
61. 262-банднинг биринчи хатбошисидаги «ЖИЭББ» ва «ЖИЭБ» деган сўзлар тегишли равишда «ЖИЭД» ва «Минтақа» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
62. 264-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«264. Маҳкумнинг илтимосига кўра узоқ муддатли учрашув қисқа муддатли учрашувга ёки масофали видео-учрашувга ёхуд телефон орқали сўзлашувга, қисқа муддатли учрашув эса масофали видео-учрашувга ёки телефон орқали сўзлашувга алмаштирилади.
Маҳкумлар учун масофали видео-учрашувлар ЖИЭМ томонидан ташкил этилади. Масофали видео-учрашув ҳимояланган алоқа каналлари орқали видеоконференция тизими воситасида амалга оширилади.».
63. 268 1 -банднинг биринчи хатбошисидаги «ЖИЭББга» деган сўз «ЖИЭДга» деган сўз билан алмаштирилсин.
64. 272-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«272. Маҳкумларга телефон орқали сўзлашувлар ҳуқуқи берилади.
Умумий, қаттиқ, махсус тартибли колонияларда, тарбия колонияларида, турмаларда ва маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналарда жазони ўтаётган маҳкумларнинг телефон орқали сўзлашувлари ЖИЭМ маъмурияти назорати остида ўтказилади ҳамда уларнинг ҳақи маҳкумнинг шахсий ҳисобварағидан тўланади.».
65. 274-банддаги «туркум бошлиқлари» деган сўзлар «ижтимоий ходим» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
66. 298-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«298. Маҳкума аёлларга вояга етмаган болалари билан бир йил ичида тўрт марта, муддати беш суткагача бўлган узоқ муддатли учрашув, манзил-колонияда сақланаётганларга эса, ишдан бўш вақтда ЖИЭМ ҳудудидан ташқарида яшаш имконияти билан узоқ муддатли учрашувлар чекланмаган миқдорда берилади.
Маҳкума аёлларнинг вояга етмаган болалари билан учрашишига ўзининг шахсини, қариндошлигини ёки васийлигини (ҳомийлигини) тасдиқловчи ҳужжатларини тақдим этган тақдирда битта яқин қариндоши ёки васий (ҳомий) кузатувида йўл қўйилади.
Маҳкума аёлларнинг вояга етмаган болалари билан учрашувлари ЖИКда белгиланган учрашувларга қўшиб ҳисобланмайди.
Маҳкума аёлларнинг ЖИЭМдан ташқаридаги болалар уйларидаги вояга етмаган болалар билан учрашувлари маҳкума аёлларнинг илтимосига кўра амалга оширилади.».
67. 299-банддаги «Ижобий тавсифга эга» деган сўзлар «Тузалиш йўлига ўтган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
68. 307-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«307. Маҳкума аёллар уч ёшга тўлмаган болаларини ЖИЭМ қошидаги болалар уйига жойлаштиришга ва ишдан бўш вақтида улар билан чекланмаган миқдорда мулоқотда бўлишга ҳақли.».
69. 310-банддаги «ногирон» деган сўз «ногиронлиги бўлган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
70. 312-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«312. Маҳкумлар жинси, ёши, соғлиғининг ҳолати, меҳнат қобилияти ва иложи борича, ихтисослиги ҳисобга олинган ҳолда ишлаши керак. Маҳкумларнинг меҳнатга оид муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонунчилик билан, ЖИКда назарда тутилган истисно ва чеклашларни ҳисобга олган ҳолда, тартибга солинади.».
71. 313-банднинг биринчи хатбошисидаги «ЖИЭМларнинг корхоналарида» деган сўзлар «ЖИЭМ ва улар ташкилотларининг корхоналарида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
72. 315-банддаги «ногиронлари» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
73. 323-банддаги «ногиронларига» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
74. 331-банддаги «ногиронларининг» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
75. 337-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«337. ЖИЭМларнинг маҳкумлар меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлари ижтимоий солиқ бўйича солиқ солиш объектидир.
Ижтимоий солиқ тўланган давр маҳкумларнинг умумий меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.
ЖИЭМ маъмурияти маҳкумнинг жазони ўташи даврида солиқ тўланганлиги ҳақидаги маълумотномани:
маҳкум ЖИЭМдан озод қилинишидан камида уч иш куни олдин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига электрон тарзда юборади;
ЖИЭМдан озод қилинаётганида маҳкумга қоғоз шаклида беради.
Маҳкумларга тайинланган пенсияни тўлаш озодликдан маҳрум қилинган вақтда тўхтатиб турилади, бундан манзил-колонияларда жазони ўтаётган маҳкумлар мустасно.
Манзил-колонияларда жазони ўтаётган маҳкумлар пенсияни қонунчиликда белгиланган тартибда олиши мумкин.
Манзил-колонияларда жазони ўтаётган озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тайинлаш ва тўлаш манзил-колония жойлашган ердаги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тегишли пенсия суммаларини маҳкумларнинг шахсий ҳисобварақларига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Маҳкумлар жазодан озод бўлганларидан сўнг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлади.».
76. 344-банддаги «Ижобий тавсифга эга» деган сўзлар «Тузалиш йўлига ўтган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
77. 352-банддаги «ЖИЭББ» ва «ЖИЭББга» деган сўзлар тегишли равишда «ЖИЭД» ва «ЖИЭДга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
78. 362-банднинг тўртинчи хатбошиси «аёллар» деган сўздан кейин «, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
79. Қуйидаги мазмундаги 363 1 -банди билан тўлдирилсин:
«363 1 . I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган умумий турар жойлар махсус воситалар ва мосламалар билан жиҳозланади.».
80. 364-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«364. Маҳкумларга организмнинг энергияга ва озуқавий моддаларга бўлган физиологик эҳтиёжини таъминлайдиган овқат қонунчиликда белгиланган тартибда республика бюджети ҳисобидан берилади, бундан манзил-колонияларда жазони ўтаётганлар мустасно.».
81. 366-банддаги «ногиронларига» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
82. Қуйидаги мазмундаги 367 1 -367 2 -бандлар билан тўлдирилсин:
«367 1 . Манзил-колонияларда жазони ўтаётган ҳомиладор аёлларга ва эмизикли оналарга ишдан озод этилган даврида республика бюджети ҳисобидан овқат берилади.
367 2 . Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, касаллиги туфайли ёки интизомий бўлинмага киритилиб ишдан озод қилинган маҳкумларга манзил-колонияларнинг корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳисобидан овқат берилиб, овқатнинг қиймати кейинчалик маҳкумларнинг ойлик иш ҳақидан ушлаб қолинади.».
83. XV боб 5-параграфининг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5-§. Маҳкумларни даволаш ҳуқуқи асосидаги колониялар ва маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналарда сақлаш».
84. 371-банддаги «мактабгача таълим муассасаларига» деган сўзлар «мактабгача таълим ташкилотларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
85. 382-банддаги «Ихтисослашган даволаш муассасаларида» деган сўзлар «Даволаш ҳуқуқи асосидаги колониялар ва маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналарда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
86. 383-банддаги «Ихтисослашган даволаш муассасаларида» деган сўзлар «Даволаш ҳуқуқи асосидаги колониялар ва маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналарда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
87. 384-банддаги «ихтисослашган даволаш муассасаси» деган сўзлар «даволаш ҳуқуқи асосидаги колония ёки маҳкумлар учун ихтисослашган касалхона» деган сўзлари билан алмаштирилсин.
88. 385-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«385. Интизомий бўлинмаларда сақланаётган маҳкумлар ўзини қасддан жароҳатлаб ёки касалликка солиб, даволаш ҳуқуқи асосидаги колониялар ёки маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналарга ўтказилган бўлса, уларнинг даволаш ҳуқуқи асосидаги колонияда ёки маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонасида бўлган вақти интизомий жазони ўташ муддатига киритилмайди.».
89. 386-банддаги «Ихтисослашган даволаш муассасаларидан» деган сўзлар «Даволаш ҳуқуқи асосидаги колониялар ёки маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналардан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
90. 391-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«391. Ногиронликни белгилаш ва меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасини аниқлаш маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналарда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан амалга оширилади.».
91 . 392-банддаги «Тиббий-меҳнат эксперт комиссияси» деган сўзлар «Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
92. Қуйидаги мазмундаги 399 1 -399 2 -бандлар билан тўлдирилсин:
«399 1 . ЖИЭМда жазони ўтаётган маҳкумларнинг тузалиш йўлига ўтганлиги ЖИКнинг 102 1 -моддасида назарда тутилган комиссия томонидан ҳар чорак якунларига кўра қуйидаги мезонлардан бири асосида белгиланади:
маҳкумнинг меҳнатга виждонан муносабатда бўлиши, белгиланган меҳнат нормаларини бажариши, онгли равишда мустақил ишлаш кўникмаларининг шаклланганлиги, ўқишга ва касб-ҳунар ўрганишга бўлган қизиқиши;
маҳкумнинг ЖИЭМда ташкил этиладиган маданий-маърифий тадбирлардаги иштироки, унинг ташаббуси, бошқа маҳкумларга ибрат бўлишга интилиши;
маҳкумнинг ЖИЭМда ўрнатилган ички тартиб-қоидаларга риоя этиши, маҳкумга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилганлиги, унга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилмаганлиги.
399 2 . Маҳкумни тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаган деб топиш тўғрисидаги хулоса ЖИКнинг 102 1 -моддасида назарда тутилган комиссия томонидан расмийлаштирилади ва маҳкумнинг шахсий йиғмажилдига қўшиб қўйилади.
Комиссия томонидан тузалиш йўлига ўтмаган деб топилган маҳкумлар билан тарбиявий-профилактика ишлари муассаса психологини жалб этган ҳолда алоҳида режа асосида амалга оширилади.
Тузалиш йўлига ўтмаган деб топилган маҳкум комиссиянинг хулосаси устидан ЖИКнинг 107-моддасида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли».
93. 401-банддаги «касб-ҳунар таълими» деган сўзлар «профессионал таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
94. 403-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«403. Маҳкумлар ишдан бўш соатларда, тунги дам олиш учун ажратилган вақтдан ташқари, кинофильмлар ва телекўрсатувлар кўриш, радио эшиттиришлар эшитиш ҳуқуқига эга.».
95. 409-банддан иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
96. 418-банддаги «ногиронлари» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
97. 422-банддаги «касб-ҳунар таълими» деган сўзлар «профессионал таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
98. 423-банддаги «касб-ҳунар таълими» деган сўзлар «профессионал таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
99. 424-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«424. Маҳкумларга нисбатан ЖИКнинг 97 1 -моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган мезонлар асосида қуйидаги рағбатлантириш чоралари қўлланилади:».
100. Қуйидаги мазмундаги 425 1 -банди билан тўлдирилсин:
«425 1 . Маҳкумларга нисбатан рағбатлантириш чораларини қўллаш ҳар йили камида икки марта, шунингдек байрам кунлари муносабати билан кўриб чиқилади.».
101. Қуйидаги мазмундаги 426 1 -426 2 -бандлари билан тўлдирилсин:
«426 1 . Маҳкумларни рағбатлантириш масалалари, шу жумладан қўлланилаётган рағбатлантириш чораларининг ЖИКнинг 97 1 -моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган мезонларга мувофиқлиги ЖИЭМда тузилган комиссия томонидан кўриб чиқилади ва улар бўйича хулоса қабул қилинади.
Комиссия ЖИЭМнинг ходимлари, шунингдек жамоатчилик вакиллари орасидан камида саккиз нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.
Комиссия таркибига жамоатчилик вакилларидан, қоида тариқасида, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) минтақавий вакиллари, ўзини ўзи бошқариш органларининг, жамоат ташкилотларининг ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган вакиллари киради.
Жамоатчилик вакиллари комиссия аъзолари умумий сонининг ярмини ташкил этиши керак. ЖИЭМ бошлиғи комиссиянинг раиси ҳисобланади.
426 2 . Маҳкумни рағбатлантириш учун тавсия этиш, зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва комиссия аъзоларига тақдим этиш отряд бошлиғи томонидан амалга оширилади.
Комиссия мажлиси ЖИК 102 1 -моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган муддатлардан бир ҳафта илгари ўтказилади.
Комиссия аъзолари рағбатлантириш учун тавсия этилган маҳкум билан унинг хулқ-атвори белгиланган мезонларга мувофиқлиги юзасидан суҳбат ўтказади.
Комиссия қарори мажлисда иштирок этаётган аъзоларнинг кўпчилик овози билан, очиқ овоз бериш орқали қабул қилинади. Овозлар сони тенг бўлган тақдирда, маҳкумни рағбатлантириш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Комиссия қарори мажлисда ҳозир бўлган комиссия аъзолари томонидан имзоланадиган баённома билан расмийлаштирилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
Комиссиянинг маҳкумга нисбатан рағбатлантириш чорасини қўллаш тўғрисидаги қарорни ўз ичига олган баённомасига мувофиқ ЖИЭМ бошлиғининг буйруғи уч иш куни ичида чиқарилади ва унинг мазмуни маҳкумга эълон қилинади.».
102. 436-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«436. Жазони ўташ тартибини бузганлик учун озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаётган маҳкумларга нисбатан қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:
огоҳлантириш;
ҳайфсан;
енгиллаштирилган сақлаш шароитларини бекор қилиш;
навбатдаги учрашувдан маҳрум қилиш;
интизомий бўлинмага киритиб қўйиш».
103. 437-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«437. Маҳкумлар қуйидаги ҳолларда интизомий жавобгарликка тортилмайдилар:
меҳнат нормаларини бажармаганлиги учун, агар бу маҳкумнинг меҳнатдан бўйин товлашнинг оқибати бўлмаса,
маҳкум руҳий ҳолати бузилишининг бевосита оқибати ҳисобланган бирор-бир қоидабузарлиги учун.
Агар маҳкум қуйидаги ҳаракатлардан бирини содир этса, меҳнатдан бўйин товлаган деб ҳисобланади:
узрли сабабларсиз ишга чиқмасликни ёки ишга бир ой ичида икки ва ундан ортиқ марта кечикишни;
иш вақти давомида иш жойини узрли сабабларсиз ўзбошимчалик билан тарк этишни ёки ишлаб чиқариш вазифаларини қасддан бажармасликни ёхуд бажаришни рад этишни.».
104. 441-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Интизомий бўлинмага киритиб қўйиш тариқасидаги жазо чораси жазони ўташ тартибини биринчи марта бузган маҳкумларга нисбатан қўлланилмайди, бундан жазони ўташ тартибини қўпол тарзда бузиш мустасно».
105. Қуйидаги мазмундаги 441 1 — 441 4 -бандлари билан тўлдирилсин:
«441 1 . Навбатдаги учрашувдан маҳрум қилиш тариқасидаги интизомий жазо чораси қўлланилганда ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб бир ой ичида маҳкум биринчи навбат билан келадиган учрашуви (қисқа муддатли ёки узоқ муддатли)дан маҳрум этилади.
Интизомий жазо чораси сифатида навбатдаги учрашувдан маҳрум қилинганда, маҳкумга учрашувлар унинг йил мобайнида олиши мумкин бўлган учрашувлар туридан келиб чиқиб, ўн икки ойга бўлганда ҳосил бўладиган даврни ҳисобга олиб, интизомий жазо чораси сифатида маҳрум қилинган учрашувдан ташқари, навбатдаги учрашув тақдим этилади.
441 2 . Маҳкумларга навбатдаги учрашувдан маҳрум қилиш тариқасидаги интизомий жазо чорасини йилига икки маротабадан кўп қўллаш тақиқланади.
441 3 . Жазони ўташ тартибини камида икки марта қўпол тарзда бузган ва бунинг учун интизомий бўлинмага киритиб қўйиш тариқасидаги жазога тортилган маҳкум, агар ҳар бир интизомий жазо белгиланган тартибда олиб ташланмаган ёки бекор бўлмаган бўлса, сақлаш режимини ашаддий бузувчи деб ҳисобланади.
ЖИЭМ ҳудудини ёки маъмурият йўлланмаси билан бўлиши керак бўлган бошқа жойни ўзбошимчалик билан ўн икки соатдан кўпроқ муҳлат мобайнида ташлаб кетган маҳкум ҳам манзил-колонияда сақлаш режимини ашаддий бузувчи деб топилади.
441 4 . Сақлаш режимини ашаддий бузувчи деб топилган маҳкумларга нисбатан судга қуйидагилар тўғрисида тақдимнома киритилади:
манзил-колониядан умумий тартибли колонияга, умумий, қаттиқ ёки махсус тартибли колониялардан — турмага ўтказиш тўғрисида;
манзил-колониядан умумий ёки қаттиқ тартибли колонияга, қаттиқ тартибли колониядан — махсус тартибли колонияга, колониядан — турмага қайтариш ҳақида.
Тақдимнома ЖПКнинг 537-моддасида назарда тутилган тартибда суд томонидан кўриб чиқилади.».
106. 454-банднинг иккинчи хатбошисидаги «энг кам иш ҳақи миқдорининг етмиш беш фоизигача» деган сўзлар «меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизигача» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
107. 458-банддаги «режим» деган сўз «сақлаш режими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
108. 463-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ногиронлари» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
109. 469-банддаги «туркум бошлиқлари» деган сўзлар «ижтимоий ходимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
110. 470-банднинг иккинчи хатбошисидаги «бекор қилиш» деган сўзлар «бекор қилиш, навбатдаги учрашувдан маҳрум қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
111. Қуйидаги мазмундаги 473 1 -банд билан тўлдирилсин:
«473 1 . Маҳкумни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишга ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришга тақдим этиш масаласини маъмурият томонидан қайта кўриб чиқиш ЖИЭМ маъмуриятининг жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишни ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришни рад этиш ҳақидаги қарори чиқарилган кундан эътиборан уч ой ўтгач, башарти маҳкум тузалиш йўлига ўтган бўлса, амалга оширилади.».
112. 474-банддаги «туркум бошлиқларига» деган сўзлар «ижтимоий ходимларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
113. 475-банддаги «туркум бошлиқлари» деган сўзлар «ижтимоий ходимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
114. 478-банддаги «туркум бошлиқлари» деган сўзлар «ижтимоий ходимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
115. 482-банднинг иккинчи хатбошисидаги «маҳкумларга мўлжалланган Республика ихтисослашган даволаш муассасасида» деган сўзлар «маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналарда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
116. 504-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ногиронларига» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
117. 505-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«505. Маҳкумларни озод этиш устидан назорат қилиш учун ЖИЭМнинг махсус бўлими озод этилиши лозим бўлган маҳкумларнинг ойлик рўйхатини тайёрлайди. Бу рўйхатнинг бир нусхаси молия ва моддий-техника таъминоти бўлимига, иккинчи нусхаси эса маҳкумларни таништириш учун ижтимоий ходимларга берилади.».
118. 506-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«506. Озод этилаётган маҳкумга жазони ўташ муддати тугашига икки кун қолганида ҳисоб-китоб қилиш учун ЖИЭМ молия ва моддий-техника таъминоти бўлими томонидан тегишли варақа берилади. Мазкур варақа ЖИЭМ бошлиғининг тартибот ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари томонидан имзолангач, тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш учун молия ва моддий-техника таъминоти бўлимига топширилади.».
119. 514-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«514. Ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар ўз илтимосига кўра, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларига (пансионатларга) юборилади.».
120. 2-илованинг матнидаги «УЯ-64/___» деган сўзлар «____-сон» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
121. 7-илованинг матнидаги «УЯ-64/___» деган сўзлар «____-сон» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
122. 8-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.
123. 9-илованинг матнидаги «УЯ-64/___», «молия бўлимига» деган сўзлар тегишли равишда «____-сон», «молия ва моддий-техника таъминоти бўлимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
124. 12-илованинг матнидаги «УЯ-64/___» деган сўзлар «____-сон» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
125. 13-илованинг матнидаги «УЯ-64/___» деган сўзлар «____-сон» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
126. 14-илованинг матнидаги «УЯ-64/___» деган сўзлар «____-сон» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
127. 15-илованинг матнидаги «УЯ-64/___» деган сўзлар «____-сон» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
128. 16-илованинг матнидаги «УЯ-64/___» деган сўзлар «____-сон» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
129. 18-илованинг матнидаги «УЯ-64/___» деган сўзлар «____-сон» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
130. 19-илованинг матнидаги «УЯ-64/___», «Умумий ва касб-ҳунар таълими,» деган сўзлар тегишли равишда «____-сон», «Умумий ўрта ва профессионал таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
131. 20-илованинг матнидаги «УЯ-64/___» деган сўзлар «____-сон» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
132. 23-илованинг матнидаги «УЯ-64/___» деган сўзлар «____-сон» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
133. 24-илованинг матнидаги «УЯ-64/___» деган сўзлар «____-сон» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
134. 25-илованинг матнидаги «УЯ-64/___» деган сўзлар «____-сон» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
135. 26-илованинг матнидаги «УЯ-64/___» деган сўзлар «____-сон» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
136. 27-илованинг матнидаги «УЯ-64/___» деган сўзлар «____-сон» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
137. 28-илованинг матнидаги «УЯ-64/___», «Туркум бошлиқлиғи» деган сўзлар тегишли равишда «____-сон», «Ижтимоий ходим» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
138. 29-илованинг матнидаги «УЯ-64/___», «Туркум бошлиқлиғи» деган сўзлар тегишли равишда «____-сон», «Ижтимоий ходим» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
139. 30-илованинг матнидаги «УЯ-64/___» деган сўзлар «____-сон» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
140. 31-илованинг матнидаги «УЯ-64/___», «ижобий тавсифга эгалиги» деган сўзлар тегишли равишда «____-сон» ва «тузалиш йўлига ўтганлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
141. 32-илованинг матнидаги «УЯ-64/___» деган сўзлар «____-сон» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
142. 34-илованинг матнидаги «УЯ-64/___», «энг кам ойлик иш ҳақининг ўн фоизи миқдорида» деган сўзлар тегишли равишда «____-сон», «меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3,6 фоизигача бўлган миқдорда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
143. 35-илованинг матнидаги «УЯ-64/___» деган сўзлар «____-сон» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
144. 36-илованинг матнидаги «УЯ-64/___» деган сўзлар «____-сон» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
145. 37-илованинг матнидаги «УЯ-64/___», «туркум бошлиқлари (тарбиячилар)» деган сўзлар тегишли равишда «____-сон», «ижтимоий ходимлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
146. 38-илованинг матнидаги «УЯ-64/___» деган сўзлар «____-сон» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 2 ноябрь,
503-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirining
buyrugʻi
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi ozodlikdan mahrum qilish turidagi jazoni ijro etish muassasalarining ichki tartib qoidalariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat-ijroiya kodeksi , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 26-martdagi PF-6196-son “Jamoat xavfsizligini taʼminlash va jinoyatchilikka qarshi kurashish sohasida ichki ishlar organlari faoliyatini sifat jihatidan yangi bosqichga koʻtarish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni , 2022-yil 30-avgustdagi PQ-365-son “Saxovat” va “Muruvvat” internat uylari hamda Urush va mehnat faxriylari uchun Respublika pansionati faoliyatini rivojlantirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qarori hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 15-avgustdagi 445-son “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamenti faoliyatini yanada samarali tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2012-yil 29-dekabrdagi 174-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2495, 2013-yil 29-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2013-y., 31-son, 414-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi ozodlikdan mahrum qilish turidagi jazoni ijro etish muassasalarining ichki tartib qoidalariga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2023-yil 2-noyabrdagi 503-son buyrugʻiga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi ozodlikdan mahrum qilish turidagi jazoni ijro etish muassasalarining ichki tartib qoidalariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. JIEMlarga quyidagilar kiradi:
jazoni ijro etish koloniyalari, shu jumladan davolash huquqi asosidagi koloniyalar;
tarbiya koloniyalari;
turmalar;
mahkumlar uchun ixtisoslashgan kasalxonalar.”.
2. Quyidagi mazmundagi 6 1 -band bilan toʻldirilsin:
“6 1 . Mahkumlar uchun ixtisoslashgan kasalxonalar bemor mahkumlarni saqlash va ularga malakali tibbiy yordam koʻrsatish uchun moʻljallangan.”.
3. 9-bandda :
birinchi xatboshidagi “ijobiy tavsifga ega” degan soʻzlar “tuzalish yoʻliga oʻtgan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “toʻrtdan bir” degan soʻzlar “uchdan bir” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidagi “uchdan bir qismini” degan soʻzlar “yarmini” degan soʻz bilan almashtirilsin.
4. 10-bandda :
quyidagi mazmundagi toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“jazoni oʻtash davrida JIKning 112 1 -moddasida nazarda tutilgan tartibda manzil-koloniyadan umumiy tartibli koloniyaga oʻtkazilgan, shuningdek umumiy yoki qattiq tartibli koloniyaga qaytarilgan mahkumlar sud tomonidan bu haqda ajrim chiqarilgan kundan eʼtiboran kamida ikki yil mobaynida;
manzil-koloniyada jazoni oʻtash vaqtida jinoyat sodir etgan va sud tomonidan ozodlikdan mahrum qilish tariqasidagi jazoga hukm qilingan mahkumlar.”;
toʻrtinchi — oltinchi xatboshilar tegishli ravishda oltinchi — sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“yopiq turdagi tibbiyot muassasalarida maxsus davolanish talab etiladigan yuqumli kasalliklarga chalingan bemorlar.”.
5. 12-bandda :
oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“pul va qimmatli buyumlarni saqlashlari, ulardan cheklanmagan miqdorda foydalanishlari mumkin;”;
yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ishdan boʻsh vaqtlarida cheklanmagan miqdorda telefon orqali soʻzlashishlari, shu jumladan fotosuratga olish, audio yoki video yozib olish funksiyalari mavjud boʻlmagan hamda Internet tarmogʻiga ulanish imkoniyati boʻlmagan uyali aloqa vositalaridan foydalanish, posilka, yoʻqlov va banderollar olishlari hamda joʻnatishlari mumkin;”;
quyidagi mazmundagi sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“oʻz shaxsiy mablagʻlari hisobiga xarid qilingan oziq-ovqat mahsulotlaridan va yoʻqlovlardagi mahsulotlardan mustaqil ravishda ovqat tayyorlashni amalga oshiradi.”.
6. Quyidagi mazmundagi 12 1 -12 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“12 1 . Mahkumlarning uyali aloqa vositalari manzil-koloniya maʼmuriyati tomonidan Mahkumlarning uyali aloqa vositalarini roʻyxatga olish jurnalida qayd etiladi.
Uyali aloqa vositalarini qayd etish uchun quyidagi hujjatlar ilova qilinishi lozim:
mahkumning manzil-koloniya boshligʻi nomiga telefon apparatining markasi, abonent raqami (SIM/RUIM-karta) toʻgʻrisidagi arizasi;
agar abonent raqami mahkumning qarindoshi nomiga rasmiylashtirilgan boʻlsa, ushbu qarindoshning abonent raqamidan mahkum foydalanishiga roziligi toʻgʻrisidagi ariza.
Manzil-koloniya maʼmuriyati tomonidan Mahkumlarning uyali aloqa vositalarini roʻyxatga olish jurnalida qayd etilmagan uyali aloqa vositalaridan foydalanish taqiqlanadi.
12 2 . Manzil-koloniyasi maʼmuriyati mahkumlar tomonidan foydalanilayotgan uyali aloqa vositalarining markalari, abonent raqamlarini muntazam ravishda Mahkumlarning uyali vositalarini roʻyxatga olish jurnalida qayd etilgan maʼlumotlar bilan taqqoslab boradi.
Manzil-koloniyasi maʼmuriyati tomonidan taqqoslash uchun uyali aloqa vositalarini taqdim qilish soʻralganda, mahkumlar uyali aloqa vositalarini darhol taqdim etishlari shart.
7. 13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“13. Mahkumlar cheklanmagan miqdorda qisqa muddatli uchrashuvlar, yil mobaynida yigirma toʻrt marta uzoq muddatli uchrashuvlar olish huquqiga ega. Uchrashuvlar, qoida tariqasida, ishdan boʻsh vaqtda beriladi.
Manzil-koloniya hududida uzoq muddatli uchrashuv oʻtkazish imkoniyati boʻlmasa, uchrashuv mahkumning arizasiga binoan manzil-koloniya hududidan tashqarida, ushbu koloniya joylashgan tuman (shahar) hududida oʻtkazilishi mumkin.
Uzoq muddatli uchrashuvlar koloniya boshligʻining yordamchisi-tezkor navbatchi (bundan buyon matnda tezkor navbatchi deb yuritiladi) tomonidan qayd etib boriladi.
Manzil-koloniya hududidan tashqarida harakatlanish chegaralari mahkumlarga tilxat olinib, maʼlum qilinadi va tilxat ularning shaxsiy hujjatlar yigʻmajildiga qoʻshib qoʻyiladi.
Mahkumlarga mazkur Qoidalarning 1-ilovasiga muvofiq shaklda qatʼiy hisobda turuvchi guvohnoma beriladi.”.
8. 15-bandda :
mazkur banddagi “undan tashqarida” degan soʻzlar “manzil-koloniya joylashgan tuman (shahar) hududida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Manzil-koloniya hududidan tashqarida yashash huquqi JK 73-moddasi toʻrtinchi qismining “v” va “g” bandlarida koʻrsatilgan mahkumlarga berilmaydi”.
9. 21-banddagi “Ijobiy tavsifga ega” degan soʻzlar “Tuzalish yoʻliga oʻtgan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
10. 25-banddagi “eng kam ish haqi miqdorining ikki baravarigacha” degan soʻzlar “mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining 70,3 foizigacha” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
11. 26-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“26. Mahkumlar yil mobaynida:
olti marta qisqa muddatli va olti marta uzoq muddatli uchrashuv;
oʻn ikki marta telefon orqali soʻzlashuv;
oʻn ikkita posilka yoki yoʻqlov;
oʻn ikkita banderol olish huquqiga ega.”.
12. 29-banddagi “Ijobiy tavsifga ega” degan soʻzlar “Tuzalish yoʻliga oʻtgan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
13. 32-banddagi “eng kam ish haqi miqdorining bir yarim baravarigacha” degan soʻzlar “mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining 52,7 foizigacha” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
14. 33-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“33. Mahkumlar yil mobaynida:
besh marta qisqa muddatli va besh marta uzoq muddatli uchrashuv;
sakkiz marta telefon orqali soʻzlashuv;
sakkizta posilka yoki yoʻqlov;
sakkizta banderol olish huquqiga ega.”.
15. 37-banddagi “Ijobiy tavsifga ega” degan soʻzlar “Tuzalish yoʻliga oʻtgan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
16. 40-banddagi “eng kam ish haqi miqdori summasigacha” degan soʻzlar “mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining 35,2 foizigacha boʻlgan summaga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
17. 41-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“41. Mahkumlar yil mobaynida:
toʻrt marta qisqa muddatli va toʻrt marta uzoq muddatli uchrashuv;
olti marta telefon orqali soʻzlashuv;
oltita posilka yoki yoʻqlov;
oltita banderol olish huquqiga ega.”.
18. 45-banddagi “Ijobiy tavsifga ega” degan soʻzlar “Tuzalish yoʻliga oʻtgan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
19. 47-banddagi “eng kam ish haqi miqdorining ikki yarim baravarigacha” degan soʻzlar “mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining 87,9 foizigacha” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
20. 48-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“48. Tarbiya koloniyalarida mahkumlar yil mobaynida:
yigirma toʻrt marta qisqa muddatli va sakkiz marta uzoq muddatli uchrashuv;
yigirma toʻrt marta telefon orqali soʻzlashuv;
oʻn ikkita posilka yoki yoʻqlov;
oʻn ikkita banderol olish huquqiga ega.”.
21. Quyidagi mazmundagi 48 1 -bandi bilan toʻldirilsin:
“48 1 . Voyaga yetmagan mahkumlarga ota-onasi va ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar bilan uchrashuvlar cheklanmagan miqdorda beriladi”.
22. 52-banddagi “oʻn uch” degan soʻzlar “oʻn toʻrt” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
23. 62-banddagi “I va II guruh nogironlari” degan soʻzlar “I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
24. 64-banddagi “eng kam ish haqi miqdorining yetmish besh foizigacha” degan soʻzlar “mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining 26,5 foizigacha” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
25. 65-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“65. Turmalarda mahkumlar har kuni muddati bir soatlik sayr qilish hamda yil mobaynida:
toʻrt marta qisqa muddatli va bir marta uzoq muddatli uchrashuv;
toʻrt marta telefon orqali soʻzlashuv;
toʻrtta posilka yoki yoʻqlov;
toʻrtta banderol olish huquqiga ega.”.
26. Quyidagi mazmundagi 67 1 -band bilan toʻldirilsin:
“67 1 . Mahkumlarga nisbatan qiynoqqa solish, zoʻravonlik, boshqa shafqatsiz, gʻayriinsoniy yoki inson qadr-qimmatini kamsituvchi muomala yoxud jazo turlarining qoʻllanilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.”.
27. 69-bandning beshinchi xatboshisi “tarjimonning” degan soʻzdan keyin “, shu jumladan surdotarjimonning” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
28. Quyidagi mazmundagi 70 1 -70 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“70 1 . Ogʻir va oʻta ogʻir jinoyatlar sodir etganlik uchun sudning hukmiga koʻra JIEMda saqlanayotgan mahkumlar saylovda ishtirok etish huquqidan faqat qonunga muvofiq hamda sudning qarori asosida mahrum etilishi mumkin. Boshqa har qanday hollarda mahkumlarning saylov huquqlarini toʻgʻridan-toʻgʻri yoki bilvosita cheklashga yoʻl qoʻyilmaydi.
70 2 . Mahkum shaxsiy xavfsizlik huquqiga ega.
Intizomiy qismga joʻnatishga yoki ozodlikdan mahrum etishga hukm qilingan shaxsning shaxsiy xavfsizligiga tahdid yuzaga kelgan taqdirda, u oʻz shaxsiy xavfsizligini taʼminlash toʻgʻrisidagi ariza (xabar) bilan JIEMning har qanday xodimiga ogʻzaki yoki yozma ravishda murojaat qilishga haqli. Mahkumning arizasini (xabarini) qabul qilgan xodim zudlik bilan uni JIEMning yoki organining boshligʻiga taqdim etadi.
Mahkumning shaxsiy xavfsizligini taʼminlash toʻgʻrisidagi arizasi (xabari) mahkumlarning shaxsiy xavfsizligini taʼminlash toʻgʻrisidagi arizalarini (xabarlarini) qayd etish kitobida JIEMning masʼul shaxsi tomonidan roʻyxatdan oʻtkaziladi.
JIEM boshligʻi shaxsiy xavfsizlikni taʼminlash toʻgʻrisidagi arizani (xabarni) olgandan soʻng mahkumni xavfsiz joyga vaqtinchalik joylashtirishi shart.
JIEM boshligʻi shaxsiy xavfsizlikni taʼminlash toʻgʻrisidagi arizani (xabarni) koʻrib chiqadi va mahkumga nisbatan xavfsizlik choralarini qoʻllash toʻgʻrisida yoxud ularni qoʻllashni rad etish haqida uch sutka ichida qaror qabul qiladi. Kechiktirib boʻlmaydigan hollarda mahkumga nisbatan xavfsizlik choralarini qoʻllash toʻgʻrisidagi qaror darhol qabul qilinadi.
Mahkum qabul qilingan qaror bilan imzo qoʻydirib tanishtiriladi.
Xavfsizlik choralarini qoʻllash toʻgʻrisidagi yoki ularni qoʻllashni rad etish haqidagi qaror ustidan yuqori turuvchi organga, prokurorga yoki sudga shikoyat qilinishi mumkin. Shikoyat berilgan paytdan eʼtiboran yigirma toʻrt soat ichida koʻrib chiqilishi lozim.
JIEM boshligʻi mahkumning xavfsizligini taʼminlash maqsadida “Jabrlanuvchilarni, guvohlarni va jinoyat protsessining boshqa ishtirokchilarini himoya qilish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonunida belgilangan xavfsizlik choralarini qoʻllaydi.
Xavfsiz joyga oʻtkazilgan mahkum jazoni bu erga oʻtkazilguniga qadar belgilangan saqlash sharoitlarida oʻtaydi.”.
29. Quyidagi mazmundagi 89 2 -band bilan toʻldirilsin:
“89 2 . Oʻzbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi xodimlari oʻz vakolatlari doirasida korrupsiyaga oid huquqbuzarliklar sodir etilishining sabablari va shart-sharoitlarini oʻrganish hamda tahlil qilish maqsadida JIEMga moneliksiz kirishga, zarur hujjatlar bilan tanishishga haqli.”.
30. 90-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“90. Mahkumlarni kino-, foto-, videotasvirga tushirish, ulardan intervyu olishga ularning yozma roziligi va JIEM ruxsatiga asosan yoʻl qoʻyiladi.
Mahkumlarning xavfsizligini va qoʻriqlanishini taʼminlovchi obyektlarni tasvirga olishga esa, JIEM ruxsati boʻlgan taqdirda yoʻl qoʻyiladi.”.
31. 93-banddagi “kasb-hunar taʼlimi” degan soʻzlar “professional taʼlim” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
32. 100-bandning birinchi xatboshisidagi “narsa va buyumlari hamda kiyimlari” degan soʻzlar “buyumlari va kiyimlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
33. 101-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“101. Shaxsiy tintuv mahkum bilan bir jinsda boʻlgan shaxslar tomonidan amalga oshiriladi.”.
34. Quyidagi mazmundagi 101 1 -101 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“101 1 . Tayyorlanayotgan yoki sodir etilayotgan jinoyatlar, taqiqlangan narsalar va buyumlar saqlanayotganligi haqida axborot kelib tushgan hollarda, JIEMning turar joylarini ularda mahkumlar boʻlganda tintuv qilishga yoʻl qoʻyiladi.
101 2 . Tintuv oʻtkazish chogʻida mahkumlarga nisbatan jismoniy kuch va maxsus vositalar qoʻllanilishi taqiqlanadi, bundan mahkumlarning tintuvni amalga oshirayotgan xodimga, boshqa mahkumlarga yoki oʻzga shaxslarga nisbatan gʻayrihuquqiy xatti-harakatlarining, shuningdek mahkumlar tomonidan oʻziga oʻzi zarar yetkazishining oldini olish hollari mustasno.”.
35. VII bob 5-paragrafining nomidan “hamda tinchlantirish koʻylagi” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
36. 108-banddan “(bundan buyon matnda tezkor navbatchi deb yuritiladi)” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
37. 118-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“118. Jismoniy kuch ishlatilishi natijasida mahkumning hayoti va sogʻligʻiga zarar yetkazilgan har bir holat toʻgʻrisida prokurorga darhol xabar beriladi.”.
38. 124-band “hodisa haqida” degan soʻzlardan keyin “darhol” degan soʻz bilan toʻldirilsin.
39. 125 — 128-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
40. 139-banddagi “moliya boʻlimiga” degan soʻzlar “moliya va moddiy-texnika taʼminoti boʻlimiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
41. 146-banddagi “moliya boʻlimiga” degan soʻzlar “moliya va moddiy-texnika taʼminoti boʻlimiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
42. 160-banddagi “moliya boʻlimiga” degan soʻzlar “moliya va moddiy-texnika taʼminoti boʻlimiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
43. 161-bandning beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“mahkumning umumiy oʻrta va oʻrta maxsus, professional taʼlimga oid hujjatlari;”.
44. 170-banddagi “turkum boshliqlari” degan soʻzlar “ijtimoiy xodim” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
45. 173-banddagi “turkum boshliqlari” degan soʻzlar “ijtimoiy xodim” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
46. VIII bob quyidagi mazmundagi 5 1 -paragraf bilan toʻldirilsin:
“5 1 -§. Mahkum ovqat yeyishni rad etganda qoʻllaniladigan choralar
185 1 . Mahkumning ovqat yeyishni rad etganligi fakti aniqlanganda JIEM boshligʻi yoxud uning oʻrnini bosuvchi shaxs bu haqda zudlik bilan prokurorni xabardor qiladi.
185 2 . Ovqat yeyishni rad etadigan mahkum imkon qadar boshqa mahkumlardan alohida saqlanadi va tibbiyot xodimining kuzatuvi ostida boʻladi.
185 3 . Ovqat yeyishni rad etgan mahkumning sogʻligʻini saqlab turishga qaratilgan majburlov yoʻsinidagi (sunʼiy va majburiy ovqatlantirish tarzidagi) choralar, agar uning hayotiga yoki sogʻligʻiga xavf tahdid solsa, shifokorning yozma xulosasi asosida hamda tibbiyot xodimi hozirligida amalga oshiriladi.
185 4 . Mahkumning ovqat yeyishni rad etganligi uni boshqa JIEMga oʻtkazishga yoxud tergov harakatlarida va sud majlislarida ishtirok etish uchun boshqa erga koʻchirishga toʻsqinlik qilmaydi. Zarur hollarda, mahkumni boshqa erga koʻchirish tibbiyot xodimi kuzatuvida amalga oshiriladi”.
47. 186-bandning birinchi xatboshisidagi “turkum boshliqlari” degan soʻzlar “ijtimoiy xodim” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
48. 187-banddagi “turkum boshliqlari” degan soʻzlar “ijtimoiy xodim” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
49. 190-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“190. JIEM maʼmuriyati tomonidan shaxsan qabul qilingan mahkumlarning hisobi mazkur Qoidalarning 20-ilovasiga muvofiq shakldagi daftarda, Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining, shuningdek Jazoni ijro etish departamenti (bundan buyon matnda JIED deb yuritiladi) va tegishli mintaqaviy muvofiqlashtirish markazlarining (bundan buyon matnda Mintaqa deb yuritiladi) xodimlari tomonidan qabul qilingan mahkumlarning hisobi esa alohida daftarda qayd etiladi va ular JIEMning devonxona kotibida saqlanadi.”.
50. 197-bandning ikkinchi xatboshisidagi “turkum boshliqlari” degan soʻzlar “ijtimoiy xodim” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
51. 198-bandning ikkinchi xatboshisidagi “moliya boʻlimiga” degan soʻzlar “moliya va moddiy-texnika taʼminoti boʻlimiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
52. 200-banddagi “eng kam ish haqi belgilangan miqdorining oʻn foizigacha” degan soʻzlar “mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining 3,6 foizigacha” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
53. 202-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“202. Bir oy davomida sarflashga ruxsat etilgan pulning umumiy summasi quyidagi miqdorlardan oshmasligi lozim:
umumiy tartibli koloniyalarda — belgilangan mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining 1,06 baravaridan;
qattiq tartibli koloniyalarda — belgilangan mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining 87,9 foizidan;
maxsus tartibli koloniyalarda — belgilangan mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining 70,3 foizidan;
turmalarda — belgilangan mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining 52,7 foizidan;
tarbiya koloniyalarida, ixtisoslashtirilgan davolash muassasalarida, shuningdek mahkum birinchi va ikkinchi guruh nogironligi boʻlgan shaxslar, homilador ayollar hamda JIEMdagi bolalar uyida bolalari boʻlgan ayollar uchun — belgilangan mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining 120 foizidan.
Ushbu bandda belgilangan miqdordan ortiqcha pulga mahkumlar tibbiy xulosa asosida qoʻshimcha ravishda oziq-ovqat mahsulotlari, shuningdek kiyim va poyabzal sotib olish huquqiga ega.”.
54. 203-banddagi “eng kam ish haqi miqdorining ellik foizigacha, manzil-koloniyalarda esa — toʻliq miqdorigacha” degan soʻzlar “mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining 17,6 foizigacha, manzil-koloniyalarda esa — 35,2 foizigacha” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
55. 222-banddagi “nogironlarining” degan soʻz “nogironligi boʻlgan shaxslarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
56. 230-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“230. Mahkumlarning xatlari va boshqa joʻnatmalari senzuradan oʻtkaziladi, jazoni manzil-koloniyalarda oʻtayotgan shaxslarning xatlari va boshqa joʻnatmalari bundan mustasno.”.
57. 241-bandda :
birinchi xatboshidagi “(ombudsman)” degan soʻz “(ombudsmanning)” degan soʻz bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Prokuror yoki sud nomiga yoʻllangan taklif, ariza va shikoyatlar koʻzdan kechirilmaydi hamda bir sutkalik muddat ichida tegishliligi boʻyicha joʻnatiladi. Xavfsizlik choralarini qoʻllash haqidagi yoki ularni qoʻllashni rad etish toʻgʻrisidagi qarorlar ustidan shikoyatlar tegishliligi boʻyicha darhol joʻnatiladi.”.
58. 243-banddagi “turkum boshliqlari” degan soʻzlar “ijtimoiy xodim” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
59. 252-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“252. Mahkumlar qarindoshlari bilan yoki JIEM boshligʻining ruxsatiga asosan boshqa shaxslar bilan muddati toʻrt soatgacha boʻlgan qisqa muddatli uchrashuv olishi mumkin.”.
60. 257-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“257. Yuqumli kasalliklarga chalingan va statsionar davolanishda boʻlgan mahkumlarga uchrashuvlar shifokor ruxsati bilan beriladi.”.
61. 262-bandning birinchi xatboshisidagi “JIEBB” va “JIEB” degan soʻzlar tegishli ravishda “JIED” va “Mintaqa” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
62. 264-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“264. Mahkumning iltimosiga koʻra uzoq muddatli uchrashuv qisqa muddatli uchrashuvga yoki masofali video-uchrashuvga yoxud telefon orqali soʻzlashuvga, qisqa muddatli uchrashuv esa masofali video-uchrashuvga yoki telefon orqali soʻzlashuvga almashtiriladi.
Mahkumlar uchun masofali video-uchrashuvlar JIEM tomonidan tashkil etiladi. Masofali video-uchrashuv himoyalangan aloqa kanallari orqali videokonferensiya tizimi vositasida amalga oshiriladi.”.
63. 268 1 -bandning birinchi xatboshisidagi “JIEBBga” degan soʻz “JIEDga” degan soʻz bilan almashtirilsin.
64. 272-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“272. Mahkumlarga telefon orqali soʻzlashuvlar huquqi beriladi.
Umumiy, qattiq, maxsus tartibli koloniyalarda, tarbiya koloniyalarida, turmalarda va mahkumlar uchun ixtisoslashgan kasalxonalarda jazoni oʻtayotgan mahkumlarning telefon orqali soʻzlashuvlari JIEM maʼmuriyati nazorati ostida oʻtkaziladi hamda ularning haqi mahkumning shaxsiy hisobvaragʻidan toʻlanadi.”.
65. 274-banddagi “turkum boshliqlari” degan soʻzlar “ijtimoiy xodim” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
66. 298-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“298. Mahkuma ayollarga voyaga yetmagan bolalari bilan bir yil ichida toʻrt marta, muddati besh sutkagacha boʻlgan uzoq muddatli uchrashuv, manzil-koloniyada saqlanayotganlarga esa, ishdan boʻsh vaqtda JIEM hududidan tashqarida yashash imkoniyati bilan uzoq muddatli uchrashuvlar cheklanmagan miqdorda beriladi.
Mahkuma ayollarning voyaga yetmagan bolalari bilan uchrashishiga oʻzining shaxsini, qarindoshligini yoki vasiyligini (homiyligini) tasdiqlovchi hujjatlarini taqdim etgan taqdirda bitta yaqin qarindoshi yoki vasiy (homiy) kuzatuvida yoʻl qoʻyiladi.
Mahkuma ayollarning voyaga yetmagan bolalari bilan uchrashuvlari JIKda belgilangan uchrashuvlarga qoʻshib hisoblanmaydi.
Mahkuma ayollarning JIEMdan tashqaridagi bolalar uylaridagi voyaga yetmagan bolalar bilan uchrashuvlari mahkuma ayollarning iltimosiga koʻra amalga oshiriladi.”.
67. 299-banddagi “Ijobiy tavsifga ega” degan soʻzlar “Tuzalish yoʻliga oʻtgan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
68. 307-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“307. Mahkuma ayollar uch yoshga toʻlmagan bolalarini JIEM qoshidagi bolalar uyiga joylashtirishga va ishdan boʻsh vaqtida ular bilan cheklanmagan miqdorda muloqotda boʻlishga haqli.”.
69. 310-banddagi “nogiron” degan soʻz “nogironligi boʻlgan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
70. 312-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“312. Mahkumlar jinsi, yoshi, sogʻligʻining holati, mehnat qobiliyati va iloji boricha, ixtisosligi hisobga olingan holda ishlashi kerak. Mahkumlarning mehnatga oid munosabatlari mehnat toʻgʻrisidagi qonunchilik bilan, JIKda nazarda tutilgan istisno va cheklashlarni hisobga olgan holda, tartibga solinadi.”.
71. 313-bandning birinchi xatboshisidagi “JIEMlarning korxonalarida” degan soʻzlar “JIEM va ular tashkilotlarining korxonalarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
72. 315-banddagi “nogironlari” degan soʻz “nogironligi boʻlgan shaxslar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
73. 323-banddagi “nogironlariga” degan soʻz “nogironligi boʻlgan shaxslarga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
74. 331-banddagi “nogironlarining” degan soʻz “nogironligi boʻlgan shaxslarning” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
75. 337-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“337. JIEMlarning mahkumlar mehnatiga haq toʻlashga doir xarajatlari ijtimoiy soliq boʻyicha soliq solish obyektidir.
Ijtimoiy soliq toʻlangan davr mahkumlarning umumiy mehnat stajiga qoʻshib hisoblanadi.
JIEM maʼmuriyati mahkumning jazoni oʻtashi davrida soliq toʻlanganligi haqidagi maʼlumotnomani:
mahkum JIEMdan ozod qilinishidan kamida uch ish kuni oldin Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasining tuman (shahar) boʻlimiga elektron tarzda yuboradi;
JIEMdan ozod qilinayotganida mahkumga qogʻoz shaklida beradi.
Mahkumlarga tayinlangan pensiyani toʻlash ozodlikdan mahrum qilingan vaqtda toʻxtatib turiladi, bundan manzil-koloniyalarda jazoni oʻtayotgan mahkumlar mustasno.
Manzil-koloniyalarda jazoni oʻtayotgan mahkumlar pensiyani qonunchilikda belgilangan tartibda olishi mumkin.
Manzil-koloniyalarda jazoni oʻtayotgan ozodlikdan mahrum etishga hukm qilingan shaxslarga pensiya tayinlash va toʻlash manzil-koloniya joylashgan erdagi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasining tuman (shahar) boʻlimlari tomonidan tegishli pensiya summalarini mahkumlarning shaxsiy hisobvaraqlariga oʻtkazish yoʻli bilan amalga oshiriladi.
Mahkumlar jazodan ozod boʻlganlaridan soʻng qonunchilik hujjatlariga muvofiq davlat pensiya taʼminoti huquqiga ega boʻladi.”.
76. 344-banddagi “Ijobiy tavsifga ega” degan soʻzlar “Tuzalish yoʻliga oʻtgan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
77. 352-banddagi “JIEBB” va “JIEBBga” degan soʻzlar tegishli ravishda “JIED” va “JIEDga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
78. 362-bandning toʻrtinchi xatboshisi “ayollar” degan soʻzdan keyin “, I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslar” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
79. Quyidagi mazmundagi 363 1 -bandi bilan toʻldirilsin:
“363 1 . I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslar uchun moʻljallangan umumiy turar joylar maxsus vositalar va moslamalar bilan jihozlanadi.”.
80. 364-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“364. Mahkumlarga organizmning energiyaga va ozuqaviy moddalarga boʻlgan fiziologik ehtiyojini taʼminlaydigan ovqat qonunchilikda belgilangan tartibda respublika budjeti hisobidan beriladi, bundan manzil-koloniyalarda jazoni oʻtayotganlar mustasno.”.
81. 366-banddagi “nogironlariga” degan soʻz “nogironligi boʻlgan shaxslarga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
82. Quyidagi mazmundagi 367 1 -367 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“367 1 . Manzil-koloniyalarda jazoni oʻtayotgan homilador ayollarga va emizikli onalarga ishdan ozod etilgan davrida respublika budjeti hisobidan ovqat beriladi.
367 2 . Manzil-koloniyalarda jazoni oʻtayotgan, kasalligi tufayli yoki intizomiy boʻlinmaga kiritilib ishdan ozod qilingan mahkumlarga manzil-koloniyalarning korxonalari, muassasalari va tashkilotlari hisobidan ovqat berilib, ovqatning qiymati keyinchalik mahkumlarning oylik ish haqidan ushlab qolinadi.”.
83. XV bob 5-paragrafining nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5-§. Mahkumlarni davolash huquqi asosidagi koloniyalar va mahkumlar uchun ixtisoslashgan kasalxonalarda saqlash”.
84. 371-banddagi “maktabgacha taʼlim muassasalariga” degan soʻzlar “maktabgacha taʼlim tashkilotlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
85. 382-banddagi “Ixtisoslashgan davolash muassasalarida” degan soʻzlar “Davolash huquqi asosidagi koloniyalar va mahkumlar uchun ixtisoslashgan kasalxonalarda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
86. 383-banddagi “Ixtisoslashgan davolash muassasalarida” degan soʻzlar “Davolash huquqi asosidagi koloniyalar va mahkumlar uchun ixtisoslashgan kasalxonalarda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
87. 384-banddagi “ixtisoslashgan davolash muassasasi” degan soʻzlar “davolash huquqi asosidagi koloniya yoki mahkumlar uchun ixtisoslashgan kasalxona” degan soʻzlari bilan almashtirilsin.
88. 385-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“385. Intizomiy boʻlinmalarda saqlanayotgan mahkumlar oʻzini qasddan jarohatlab yoki kasallikka solib, davolash huquqi asosidagi koloniyalar yoki mahkumlar uchun ixtisoslashgan kasalxonalarga oʻtkazilgan boʻlsa, ularning davolash huquqi asosidagi koloniyada yoki mahkumlar uchun ixtisoslashgan kasalxonasida boʻlgan vaqti intizomiy jazoni oʻtash muddatiga kiritilmaydi.”.
89. 386-banddagi “Ixtisoslashgan davolash muassasalaridan” degan soʻzlar “Davolash huquqi asosidagi koloniyalar yoki mahkumlar uchun ixtisoslashgan kasalxonalardan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
90. 391-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“391. Nogironlikni belgilash va mehnat qobiliyatini yoʻqotganlik darajasini aniqlash mahkumlar uchun ixtisoslashgan kasalxonalarda qonunchilik hujjatlariga muvofiq tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalari tomonidan amalga oshiriladi.”.
91 . 392-banddagi “Tibbiy-mehnat ekspert komissiyasi” degan soʻzlar “Tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
92. Quyidagi mazmundagi 399 1 -399 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“399 1 . JIEMda jazoni oʻtayotgan mahkumlarning tuzalish yoʻliga oʻtganligi JIKning 102 1 -moddasida nazarda tutilgan komissiya tomonidan har chorak yakunlariga koʻra quyidagi mezonlardan biri asosida belgilanadi:
mahkumning mehnatga vijdonan munosabatda boʻlishi, belgilangan mehnat normalarini bajarishi, ongli ravishda mustaqil ishlash koʻnikmalarining shakllanganligi, oʻqishga va kasb-hunar oʻrganishga boʻlgan qiziqishi;
mahkumning JIEMda tashkil etiladigan madaniy-maʼrifiy tadbirlardagi ishtiroki, uning tashabbusi, boshqa mahkumlarga ibrat boʻlishga intilishi;
mahkumning JIEMda oʻrnatilgan ichki tartib-qoidalarga rioya etishi, mahkumga nisbatan ragʻbatlantirish choralari qoʻllanilganligi, unga nisbatan intizomiy jazo chorasi qoʻllanilmaganligi.
399 2 . Mahkumni tuzalish yoʻliga oʻtgan yoki oʻtmagan deb topish toʻgʻrisidagi xulosa JIKning 102 1 -moddasida nazarda tutilgan komissiya tomonidan rasmiylashtiriladi va mahkumning shaxsiy yigʻmajildiga qoʻshib qoʻyiladi.
Komissiya tomonidan tuzalish yoʻliga oʻtmagan deb topilgan mahkumlar bilan tarbiyaviy-profilaktika ishlari muassasa psixologini jalb etgan holda alohida reja asosida amalga oshiriladi.
Tuzalish yoʻliga oʻtmagan deb topilgan mahkum komissiyaning xulosasi ustidan JIKning 107-moddasida belgilangan tartibda shikoyat qilishga haqli”.
93. 401-banddagi “kasb-hunar taʼlimi” degan soʻzlar “professional taʼlim” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
94. 403-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“403. Mahkumlar ishdan boʻsh soatlarda, tungi dam olish uchun ajratilgan vaqtdan tashqari, kinofilmlar va telekoʻrsatuvlar koʻrish, radio eshittirishlar eshitish huquqiga ega.”.
95. 409-banddan ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin.
96. 418-banddagi “nogironlari” degan soʻz “nogironligi boʻlgan shaxslar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
97. 422-banddagi “kasb-hunar taʼlimi” degan soʻzlar “professional taʼlim” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
98. 423-banddagi “kasb-hunar taʼlimi” degan soʻzlar “professional taʼlim” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
99. 424-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“424. Mahkumlarga nisbatan JIKning 97 1 -moddasining birinchi qismida nazarda tutilgan mezonlar asosida quyidagi ragʻbatlantirish choralari qoʻllaniladi:”.
100. Quyidagi mazmundagi 425 1 -bandi bilan toʻldirilsin:
“425 1 . Mahkumlarga nisbatan ragʻbatlantirish choralarini qoʻllash har yili kamida ikki marta, shuningdek bayram kunlari munosabati bilan koʻrib chiqiladi.”.
101. Quyidagi mazmundagi 426 1 -426 2 -bandlari bilan toʻldirilsin:
“426 1 . Mahkumlarni ragʻbatlantirish masalalari, shu jumladan qoʻllanilayotgan ragʻbatlantirish choralarining JIKning 97 1 -moddasining birinchi qismida nazarda tutilgan mezonlarga muvofiqligi JIEMda tuzilgan komissiya tomonidan koʻrib chiqiladi va ular boʻyicha xulosa qabul qilinadi.
Komissiya JIEMning xodimlari, shuningdek jamoatchilik vakillari orasidan kamida sakkiz nafar aʼzodan iborat tarkibda tuziladi.
Komissiya tarkibiga jamoatchilik vakillaridan, qoida tariqasida, xalq deputatlari mahalliy Kengashlari deputatlari, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Inson huquqlari boʻyicha vakilining (ombudsmanning) mintaqaviy vakillari, oʻzini oʻzi boshqarish organlarining, jamoat tashkilotlarining hayotiy tajribaga va aholi oʻrtasida obroʻ-eʼtiborga ega boʻlgan vakillari kiradi.
Jamoatchilik vakillari komissiya aʼzolari umumiy sonining yarmini tashkil etishi kerak. JIEM boshligʻi komissiyaning raisi hisoblanadi.
426 2 . Mahkumni ragʻbatlantirish uchun tavsiya etish, zarur hujjatlarni tayyorlash va komissiya aʼzolariga taqdim etish otryad boshligʻi tomonidan amalga oshiriladi.
Komissiya majlisi JIK 102 1 -moddasining birinchi qismida koʻrsatilgan muddatlardan bir hafta ilgari oʻtkaziladi.
Komissiya aʼzolari ragʻbatlantirish uchun tavsiya etilgan mahkum bilan uning xulq-atvori belgilangan mezonlarga muvofiqligi yuzasidan suhbat oʻtkazadi.
Komissiya qarori majlisda ishtirok etayotgan aʼzolarning koʻpchilik ovozi bilan, ochiq ovoz berish orqali qabul qilinadi. Ovozlar soni teng boʻlgan taqdirda, mahkumni ragʻbatlantirish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.
Komissiya qarori majlisda hozir boʻlgan komissiya aʼzolari tomonidan imzolanadigan bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi va komissiya raisi tomonidan tasdiqlanadi.
Komissiyaning mahkumga nisbatan ragʻbatlantirish chorasini qoʻllash toʻgʻrisidagi qarorni oʻz ichiga olgan bayonnomasiga muvofiq JIEM boshligʻining buyrugʻi uch ish kuni ichida chiqariladi va uning mazmuni mahkumga eʼlon qilinadi.”.
102. 436-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“436. Jazoni oʻtash tartibini buzganlik uchun ozodlikdan mahrum qilish tariqasidagi jazoni oʻtayotgan mahkumlarga nisbatan quyidagi intizomiy jazo choralari qoʻllanilishi mumkin:
ogohlantirish;
hayfsan;
yengillashtirilgan saqlash sharoitlarini bekor qilish;
navbatdagi uchrashuvdan mahrum qilish;
intizomiy boʻlinmaga kiritib qoʻyish”.
103. 437-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“437. Mahkumlar quyidagi hollarda intizomiy javobgarlikka tortilmaydilar:
mehnat normalarini bajarmaganligi uchun, agar bu mahkumning mehnatdan boʻyin tovlashning oqibati boʻlmasa,
mahkum ruhiy holati buzilishining bevosita oqibati hisoblangan biror-bir qoidabuzarligi uchun.
Agar mahkum quyidagi harakatlardan birini sodir etsa, mehnatdan boʻyin tovlagan deb hisoblanadi:
uzrli sabablarsiz ishga chiqmaslikni yoki ishga bir oy ichida ikki va undan ortiq marta kechikishni;
ish vaqti davomida ish joyini uzrli sabablarsiz oʻzboshimchalik bilan tark etishni yoki ishlab chiqarish vazifalarini qasddan bajarmaslikni yoxud bajarishni rad etishni.”.
104. 441-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Intizomiy boʻlinmaga kiritib qoʻyish tariqasidagi jazo chorasi jazoni oʻtash tartibini birinchi marta buzgan mahkumlarga nisbatan qoʻllanilmaydi, bundan jazoni oʻtash tartibini qoʻpol tarzda buzish mustasno”.
105. Quyidagi mazmundagi 441 1 — 441 4 -bandlari bilan toʻldirilsin:
“441 1 . Navbatdagi uchrashuvdan mahrum qilish tariqasidagi intizomiy jazo chorasi qoʻllanilganda huquqbuzarlik sodir etilgan kundan boshlab bir oy ichida mahkum birinchi navbat bilan keladigan uchrashuvi (qisqa muddatli yoki uzoq muddatli)dan mahrum etiladi.
Intizomiy jazo chorasi sifatida navbatdagi uchrashuvdan mahrum qilinganda, mahkumga uchrashuvlar uning yil mobaynida olishi mumkin boʻlgan uchrashuvlar turidan kelib chiqib, oʻn ikki oyga boʻlganda hosil boʻladigan davrni hisobga olib, intizomiy jazo chorasi sifatida mahrum qilingan uchrashuvdan tashqari, navbatdagi uchrashuv taqdim etiladi.
441 2 . Mahkumlarga navbatdagi uchrashuvdan mahrum qilish tariqasidagi intizomiy jazo chorasini yiliga ikki marotabadan koʻp qoʻllash taqiqlanadi.
441 3 . Jazoni oʻtash tartibini kamida ikki marta qoʻpol tarzda buzgan va buning uchun intizomiy boʻlinmaga kiritib qoʻyish tariqasidagi jazoga tortilgan mahkum, agar har bir intizomiy jazo belgilangan tartibda olib tashlanmagan yoki bekor boʻlmagan boʻlsa, saqlash rejimini ashaddiy buzuvchi deb hisoblanadi.
JIEM hududini yoki maʼmuriyat yoʻllanmasi bilan boʻlishi kerak boʻlgan boshqa joyni oʻzboshimchalik bilan oʻn ikki soatdan koʻproq muhlat mobaynida tashlab ketgan mahkum ham manzil-koloniyada saqlash rejimini ashaddiy buzuvchi deb topiladi.
441 4 . Saqlash rejimini ashaddiy buzuvchi deb topilgan mahkumlarga nisbatan sudga quyidagilar toʻgʻrisida taqdimnoma kiritiladi:
manzil-koloniyadan umumiy tartibli koloniyaga, umumiy, qattiq yoki maxsus tartibli koloniyalardan — turmaga oʻtkazish toʻgʻrisida;
manzil-koloniyadan umumiy yoki qattiq tartibli koloniyaga, qattiq tartibli koloniyadan — maxsus tartibli koloniyaga, koloniyadan — turmaga qaytarish haqida.
Taqdimnoma JPKning 537-moddasida nazarda tutilgan tartibda sud tomonidan koʻrib chiqiladi.”.
106. 454-bandning ikkinchi xatboshisidagi “eng kam ish haqi miqdorining yetmish besh foizigacha” degan soʻzlar “mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining 26,5 foizigacha” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
107. 458-banddagi “rejim” degan soʻz “saqlash rejimi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
108. 463-bandning ikkinchi xatboshisidagi “nogironlari” degan soʻz “nogironligi boʻlgan shaxslar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
109. 469-banddagi “turkum boshliqlari” degan soʻzlar “ijtimoiy xodimlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
110. 470-bandning ikkinchi xatboshisidagi “bekor qilish” degan soʻzlar “bekor qilish, navbatdagi uchrashuvdan mahrum qilish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
111. Quyidagi mazmundagi 473 1 -band bilan toʻldirilsin:
“473 1 . Mahkumni jazoni oʻtashdan muddatidan ilgari shartli ravishda ozod qilishga yoki jazoni yengilrogʻi bilan almashtirishga taqdim etish masalasini maʼmuriyat tomonidan qayta koʻrib chiqish JIEM maʼmuriyatining jazoni oʻtashdan muddatidan ilgari shartli ravishda ozod qilishni yoki jazoni yengilrogʻi bilan almashtirishni rad etish haqidagi qarori chiqarilgan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach, basharti mahkum tuzalish yoʻliga oʻtgan boʻlsa, amalga oshiriladi.”.
112. 474-banddagi “turkum boshliqlariga” degan soʻzlar “ijtimoiy xodimlarga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
113. 475-banddagi “turkum boshliqlari” degan soʻzlar “ijtimoiy xodimlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
114. 478-banddagi “turkum boshliqlari” degan soʻzlar “ijtimoiy xodimlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
115. 482-bandning ikkinchi xatboshisidagi “mahkumlarga moʻljallangan Respublika ixtisoslashgan davolash muassasasida” degan soʻzlar “mahkumlar uchun ixtisoslashgan kasalxonalarda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
116. 504-bandning ikkinchi xatboshisidagi “nogironlariga” degan soʻz “nogironligi boʻlgan shaxslarga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
117. 505-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“505. Mahkumlarni ozod etish ustidan nazorat qilish uchun JIEMning maxsus boʻlimi ozod etilishi lozim boʻlgan mahkumlarning oylik roʻyxatini tayyorlaydi. Bu roʻyxatning bir nusxasi moliya va moddiy-texnika taʼminoti boʻlimiga, ikkinchi nusxasi esa mahkumlarni tanishtirish uchun ijtimoiy xodimlarga beriladi.”.
118. 506-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“506. Ozod etilayotgan mahkumga jazoni oʻtash muddati tugashiga ikki kun qolganida hisob-kitob qilish uchun JIEM moliya va moddiy-texnika taʼminoti boʻlimi tomonidan tegishli varaqa beriladi. Mazkur varaqa JIEM boshligʻining tartibot va tarbiyaviy ishlar boʻyicha oʻrinbosari tomonidan imzolangach, toʻliq hisob-kitob qilish uchun moliya va moddiy-texnika taʼminoti boʻlimiga topshiriladi.”.
119. 514-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“514. Nogironligi boʻlgan shaxslar va keksalar oʻz iltimosiga koʻra, keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar uchun internat uylariga (pansionatlarga) yuboriladi.”.
120. 2-ilovaning matnidagi “UYa-64/___” degan soʻzlar “____-son” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
121. 7-ilovaning matnidagi “UYa-64/___” degan soʻzlar “____-son” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
122. 8-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
123. 9-ilovaning matnidagi “UYa-64/___”, “moliya boʻlimiga” degan soʻzlar tegishli ravishda “____-son”, “moliya va moddiy-texnika taʼminoti boʻlimiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
124. 12-ilovaning matnidagi “UYa-64/___” degan soʻzlar “____-son” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
125. 13-ilovaning matnidagi “UYa-64/___” degan soʻzlar “____-son” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
126. 14-ilovaning matnidagi “UYa-64/___” degan soʻzlar “____-son” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
127. 15-ilovaning matnidagi “UYa-64/___” degan soʻzlar “____-son” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
128. 16-ilovaning matnidagi “UYa-64/___” degan soʻzlar “____-son” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
129. 18-ilovaning matnidagi “UYa-64/___” degan soʻzlar “____-son” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
130. 19-ilovaning matnidagi “UYa-64/___”, “Umumiy va kasb-hunar taʼlimi,” degan soʻzlar tegishli ravishda “____-son”, “Umumiy oʻrta va professional taʼlim” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
131. 20-ilovaning matnidagi “UYa-64/___” degan soʻzlar “____-son” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
132. 23-ilovaning matnidagi “UYa-64/___” degan soʻzlar “____-son” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
133. 24-ilovaning matnidagi “UYa-64/___” degan soʻzlar “____-son” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
134. 25-ilovaning matnidagi “UYa-64/___” degan soʻzlar “____-son” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
135. 26-ilovaning matnidagi “UYa-64/___” degan soʻzlar “____-son” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
136. 27-ilovaning matnidagi “UYa-64/___” degan soʻzlar “____-son” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
137. 28-ilovaning matnidagi “UYa-64/___”, “Turkum boshliqligʻi” degan soʻzlar tegishli ravishda “____-son”, “Ijtimoiy xodim” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
138. 29-ilovaning matnidagi “UYa-64/___”, “Turkum boshliqligʻi” degan soʻzlar tegishli ravishda “____-son”, “Ijtimoiy xodim” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
139. 30-ilovaning matnidagi “UYa-64/___” degan soʻzlar “____-son” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
140. 31-ilovaning matnidagi “UYa-64/___”, “ijobiy tavsifga egaligi” degan soʻzlar tegishli ravishda “____-son” va “tuzalish yoʻliga oʻtganligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
141. 32-ilovaning matnidagi “UYa-64/___” degan soʻzlar “____-son” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
142. 34-ilovaning matnidagi “UYa-64/___”, “eng kam oylik ish haqining oʻn foizi miqdorida” degan soʻzlar tegishli ravishda “____-son”, “mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining 3,6 foizigacha boʻlgan miqdorda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
143. 35-ilovaning matnidagi “UYa-64/___” degan soʻzlar “____-son” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
144. 36-ilovaning matnidagi “UYa-64/___” degan soʻzlar “____-son” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
145. 37-ilovaning matnidagi “UYa-64/___”, “turkum boshliqlari (tarbiyachilar)” degan soʻzlar tegishli ravishda “____-son”, “ijtimoiy xodimlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
146. 38-ilovaning matnidagi “UYa-64/___” degan soʻzlar “____-son” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
Vazir P. BOBOJONOV
Toshkent sh.,
2023-yil 2-noyabr,
503-son