📅 2023-yil 12-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 12-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 12 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 12 декабря 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 12 December 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Замонавий ахборот технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланиш орқали нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш жараёнларини соддалаштириш, нотариусларнинг иш юкламасини камайтириш, шунингдек, ортиқча қоғозбозликнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
нотариал ҳаракатларни амалга оширишда нотариуслар томонидан «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Нотариус» ААТ) орқали электрон шаклда олинган маълумотларни чоп этиш ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикиш талабини бекор қилиш;
нотариал ҳаракатларни расмийлаштиришда «Нотариус» ААТ орқали электрон шаклда олинган маълумотларни ушбу тизимда сақлаш;
2024 йил 1 январдан бошлаб кўп квартирали уйлардаги кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ битимларни тасдиқлашда мулкдорнинг мажбурий бадаллар ёки тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслигини Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ахборот тизими орқали текшириш.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда:
нотариал ҳаракатларни расмийлаштиришда нотариус томонидан «Нотариус» ААТ орқали электрон шаклда олинган маълумотларни ушбу тизимда сақлаш имкониятини яратсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Нотариуслар томонидан кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг маъмурий регламентида :
а) 15-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда, нотариус томонидан тегишли юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини текширишда юридик шахснинг Тизим орқали олинган таъсис ҳужжатлари ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси Тизимда сақланади»;
б) 16-банднинг иккинчи хатбошиси куйидаги таҳририда баён этилсин:
«Вакилнинг ваколати унинг номига берилган ишончнома ва (ёки) ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва бошқалар) билан тасдиқланади. Бунда, ваколат берувчи жисмоний шахсларнинг ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги Тизим орқали «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида текширилади ва олинган маълумотнома Тизимда сақланади»;
в) 22-бандда :
учинчи хатбоши қуйидаги таҳририда баён этилсин:
«МИБ маълумотлар базаси орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома»;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«2024 йил 1 январдан бошлаб Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ахборот тизими орқали тегишли мулкдорнинг мажбурий бадаллар ёки тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома (кўп квартирали уйлардаги кўчмас мулклар бўйича).
Мазкур банднинг иккинчи — олтинчи ва саккизинчи хатбошиларида кўрсатилган маълумотномалар Тизимда сақланади»;
г) 31-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг хусусийлаштирилишига розилик берган шахслар вафот этган тақдирда, уларнинг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси ёки далолатнома ёзувидан кўчирмаси (нусхаси олиб қолиниб, асли қайтариб берилади) ёхуд ўлим ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан берилган QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома»;
д) 32 1 -банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Бунда битта кўчмас мулк бир нечта шахслар томонидан умумий мулк ҳуқуқи асосида сотиб олинган тақдирда, ҳар бир мулкдорнинг ушбу мулкдаги улуши мазкур бандда назарда тутилган тегишли миқдордан кам бўлмаслиги лозим»;
е) 36-бандда :
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказаётган фуқаро эри ёки хотини йўқлиги (бева эканлиги ёки бўйдоқ) ҳақида ёзма ариза тақдим этганда, нотариус битимнинг иккинчи тарафини ариза билан таништиради ва ҳуқуқий оқибатини тушунтиради. Иккинчи тараф аризага фамилияси, исми, отасининг исмини тўлиқ ёзиб, имзо қўяди. Ушбу ҳолатни аниқлашда нотариусга тегишли равишда қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади: ушбу Регламентнинг 12-бандида кўрсатилган фуқаронинг шахсини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлардан бири, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома, ўлим ҳақидаги гувоҳнома ёки ўлим ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан берилган QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёхуд далолатнома ёзувларидан кўчирмалар. Ушбу ариза кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказаётган фуқаронинг шахсан ўзи томонидан берилади, битим вакил орқали тузилган тақдирда эса — у томонидан ишончнома берувчининг эри ёки хотини йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган ҳолда вакилдан бундай ариза олинади»;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агар мурожаат қилувчи томонидан туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гувоҳномалар ёки ўлим ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан берилган QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома тақдим этилса, ушбу ҳужжатлар ҳам мурожаат қилувчининг фуқаролик ҳолатларини тасдиқлаш учун қабул қилинади»;
ж) 40-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳририда баён этилсин:
«40. Битимни тасдиқлашда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва (ёки) хатланмаганлиги Тизим орқали текширилади. Бунда текшириш натижаси бўйича олинган мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ёки хатланмаганлиги ҳақидаги маълумотнома Тизимда сақланади»;
з) қуйидаги мазмундаги 40 1 -банд билан тўлдирилсин:
«40 1 . Нотариус томонидан курьерлик хизматидан фойдаланган ҳолда олинадиган маълумотнома (маълумот) ҳамда ҳужжатнинг аслидан олиб қолинадиган нусхалар тегишли нотариал ҳаракатнинг ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади»;
к) 49-банднинг еттинчи хатбошисидаги «Тизим орқали чоп этилади ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади» сўзлари «Тизимда сақланади» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Нотариуслар томонидан автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг маъмурий регламентида :
а) 15-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳририда баён этилсин:
«Бунда нотариус томонидан тегишли юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини текширишда юридик шахснинг Тизим орқали олинган таъсис ҳужжатлари ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси Тизимда сақланади»;
б) 16-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳририда баён этилсин:
«Вакилнинг ваколати унинг номига берилган ишончнома ва (ёки) ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва бошқалар) билан тасдиқланади. Бунда ваколат берувчи жисмоний шахсларнинг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги Тизим орқали «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида текширилади ва олинган маълумотнома Тизимда сақланади»;
в) 21-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳририда баён этилсин:
«мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари, тракторлар, трактор тиркамалари ва ўзиюрар машиналарнинг техник паспорти ёки техник паспорт берилмайдиган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши ҳамда бошқа мақсадларга мўлжалланган агрегат, машина, механизм ва ускуналарнинг техник гувоҳномаси)»;
г) 22-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳририда баён этилсин:
«мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари, тракторлар, трактор тиркамалари ва ўзиюрар машиналарнинг техник паспорти ёки техник паспорт берилмайдиган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши ҳамда бошқа мақсадларга мўлжалланган агрегат, машина, механизм ва ускуналарнинг техник гувоҳномаси)»;
д) 24-бандда :
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказаётган фуқаро эри ёки хотини йўқлиги (бева эканлиги ёки бўйдоқ) ҳақида ёзма ариза тақдим этганда, нотариус битимнинг иккинчи тарафини ариза билан таништиради ва ҳуқуқий оқибатини тушунтиради. Иккинчи тараф аризага фамилияси, исми, отасининг исмини тўлиқ ёзиб, имзо қўяди. Ушбу ҳолатни аниқлашда нотариусга тегишли равишда қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади: фуқаронинг паспорти, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома, ўлим ҳақидаги гувоҳнома ёки ўлим ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан берилган QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёхуд далолатнома ёзувларидан кўчирмалар. Ушбу ариза автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказаётган фуқаронинг шахсан ўзи томонидан берилади, битим вакил орқали тузилган тақдирда эса — у томонидан ишончнома берувчининг эри ёки хотини йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган ҳолда вакилдан бундай ариза олинади»;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агар мурожаат қилувчи томонидан тугилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гувоҳномалар ёки ўлим ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан берилган QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома тақдим этилса, ушбу ҳужжатлар ҳам мурожаат қилувчининг фуқаролик ҳолатларини тасдиқлаш учун қабул қилинади»;
е) 27-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«27. Битимни тасдиқлашда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва (ёки) хатланмаганлиги Тизим орқали текширилади. Бунда, текшириш натижаси бўйича олинган мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ёки хатланмаганлиги ҳақидаги маълумотнома Тизимда сақланади»;
ж) қуйидаги мазмундаги 29 1 -банд билан тўлдирилсин:
«29 1 . Нотариус томонидан курьерлик хизматидан фойдаланган ҳолда олинадиган маълумотнома (маълумот) ҳамда ҳужжатнинг аслидан олиб қолинадиган нусхалар тегишли нотариал ҳаракатнинг ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади»;
з) 37-банднинг еттинчи хатбошисидаги «Тизим орқали чоп этилади ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади» сўзлари «Тизимда сақланади» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Нотариуслар томонидан мол-мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш тўғрисидаги шартномаларни тасдиқлашнинг маъмурий регламентида :
а) 15-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда нотариус томонидан тегишли юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини текширишда юридик шахснинг Тизим орқали олинган таъсис ҳужжатлари ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси Тизимда сақланади»;
б) 16-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вакилнинг ваколати унинг номига берилган ишончнома ва (ёки) ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва бошқалар) билан тасдиқланади. Бунда ваколат берувчи жисмоний шахсларнинг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги Тизим орқали «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот Тизимида текширилади ва олинган маълумотнома Тизимда сақланади»;
в) 19-бандда :
ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур банднинг учинчи ва еттинчи хатбошиларида назарда тутилган маълумотнома нотариус томонидан курьерлик хизматидан фойдаланган ҳолда ёки идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан Тизим орқали автоматик тарзда олинади. Идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан олинган маълумотномалар Тизимда сақланади»;
ўн иккинчи хатбошидаги «кўчирма чоп этилади ва тегишли ҳужжатлар йиғмажилди билан бирга тикилади» сўзлари «маълумотнома Тизимда сақланади» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 23-банддаги «чоп этилади ва тегишли ҳужжатлар йиғмажилди билан бирга тикилади» сўзлари «Тизимда сақланади» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) қуйидаги мазмундаги 24 1 -банд билан тўлдирилсин:
«24 1 . Нотариус томонидан курьерлик хизматидан фойдаланган ҳолда олинадиган маълумотнома (маълумот) ҳамда ҳужжатнинг аслидан олиб қолинадиган нусхалар тегишли нотариал ҳаракатнинг ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади»;
е) 32-банднинг еттинчи хатбошисидаги «Тизим орқали чоп этилади ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади» сўзлари «Тизимда сақланади» сўзлари билан алмаштирилсин;
4. Нотариуслар томонидан ишончномаларни тасдиқлашнинг маъмурий регламентида :
а) 5-банддан «ёзма ариза билан» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
б) 10-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Нотариал ҳаракат расмийлаштирилиши учун тегишли ҳужжатларнинг олдиндан тайёрлаб қўйилиши бўйича электрон тармоқ орқали йўлланган ёки нотариал идорага келиб қилинган мурожаатларни кўриб чиқиш қуйидаги ҳолларда рад этилади»;
в) 15-бандда :
биринчи хатбошидаги «нотариал ҳаракатларни» сўзлари «ишончномаларни» сўзлари билан алмаштирилсин.
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда нотариус томонидан тегишли юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини текширишда юридик шахснинг Тизим орқали олинган таъсис ҳужжатлари ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси Тизимда сақланади»;
г) 19-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «кўчирма чоп этилади ва тегишли ҳужжатлар йиғмажилди билан бирга тикилади» сўзлари «маълумотнома (кўчирма) Тизимда сақланади» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 27-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бошқа шахсга ўтказиш йўли билан берилган ишончноманинг амал қилиш муддати асосий ишончноманинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак. Бунда ваколат берувчи жисмоний шахсларнинг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги Тизим орқали «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида текширилади ва олинган маълумотнома Тизимда сақланади»;
е) 33-банднинг еттинчи хатбошисидаги «Тизим орқали чоп этилади ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади» сўзлари «Тизимда сақланади» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Нотариуслар томонидан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномани беришнинг маъмурий регламентида :
а) 16-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда нотариус томонидан тегишли юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини текширишда юридик шахснинг Тизим орқали олинган таъсис ҳужжатлари ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси Тизимда сақланади»;
б) 17-банднинг иккинчи хатбошиси куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вакилнинг ваколати унинг номига берилган ишончнома билан тасдиқланади. Бунда ваколат берувчи жисмоний шахсларнинг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида текширилади ва олинган маълумотнома Тизимда сақланади»;
в) 29-бандда :
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«мерос қолдирувчининг ўлим ҳақидаги гувоҳнома ёки далолатнома ёзувидан кўчирма ёхуд ўлим ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан берилган QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома»;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«меросхўрлар вафот этган тақдирда, ўлим ҳақидаги гувоҳнома ёки далолатнома ёзувидан кўчирма ёхуд ўлим ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан берилган QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома»;
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Электрон тизимларда техник носозликлар бўлганда, ушбу ташкилотлар билан ахборот алмашуви курьерлик хизмат орқали амалга оширилади. Бунда курьерлик хизматидан фойдаланган ҳолда олинадиган маълумотнома (маълумот) тегишли нотариал ҳаракатнинг ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади»;
г) 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«34. Гувоҳномани расмийлаштиришда мерос мол-мулки тақиқланмаганлиги ва (ёки) хатланмаганлиги Тизим орқали текширилади. Бунда, текшириш натижаси бўйича олинган мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ёки хатланмаганлиги ҳақидаги маълумотнома Тизимда сақланади.
Агар мерос мол-мулкига нисбатан тақиқ ва хатлов қўйилган бўлса, тақиқ ва хатлов олиб ташланмагунга қадар гувоҳномани бериш тўхтатиб турилади. Гаров (ипотека) шартномаси асосида мерос мол-мулкига тақиқ қўйилган бўлса, гаровга олувчининг розилиги билан тақиқ бекор қилинмаган ҳолда меросхўрларга гувоҳнома берилиши мумкин»;
д) 40-банднинг олтинчи хатбошисидаги «Тизим орқали чоп этилади ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади» сўзлари «Тизимда сақланади» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 12 декабрь,
654-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Vazirlar Mahkamasining “Notariuslar tomonidan ayrim notarial harakatlarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi maʼmuriy reglamentlarni tasdiqlash haqida” 2020-yil 18-noyabrdagi 726-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Zamonaviy axborot texnologiyalari imkoniyatlaridan keng foydalanish orqali notarial harakatlarni rasmiylashtirish jarayonlarini soddalashtirish, notariuslarning ish yuklamasini kamaytirish, shuningdek, ortiqcha qogʻozbozlikning oldini olish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasining “Notariuslar tomonidan ayrim notarial harakatlarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi maʼmuriy reglamentlarni tasdiqlash haqida” 2020-yil 18-noyabrdagi 726-son qaroriga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
notarial harakatlarni amalga oshirishda notariuslar tomonidan “Notarius” avtomatlashtirilgan axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Notarius” AAT) orqali elektron shaklda olingan maʼlumotlarni chop etish va hujjatlar yigʻmajildiga tikish talabini bekor qilish;
notarial harakatlarni rasmiylashtirishda “Notarius” AAT orqali elektron shaklda olingan maʼlumotlarni ushbu tizimda saqlash;
2024-yil 1-yanvardan boshlab koʻp kvartirali uylardagi koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish bilan bogʻliq bitimlarni tasdiqlashda mulkdorning majburiy badallar yoki toʻlovlar boʻyicha qarzdorligi mavjud emasligini Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining axborot tizimi orqali tekshirish.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi bir oy muddatda:
notarial harakatlarni rasmiylashtirishda notarius tomonidan “Notarius” AAT orqali elektron shaklda olingan maʼlumotlarni ushbu tizimda saqlash imkoniyatini yaratsin;
manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.J. Tashkulov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 12-dekabrdagi 654-son qaroriga ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Notariuslar tomonidan ayrim notarial harakatlarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi maʼmuriy reglamentlarni tasdiqlash haqida” 2020-yil 18-noyabrdagi 726-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Notariuslar tomonidan koʻchmas mulklarni boshqa shaxsga oʻtkazish haqidagi bitimlarni tasdiqlashning maʼmuriy reglamentida :
a) 15-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bunda, notarius tomonidan tegishli yuridik shaxsning huquq layoqatini tekshirishda yuridik shaxsning Tizim orqali olingan taʼsis hujjatlari va davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomasi Tizimda saqlanadi”;
b) 16-bandning ikkinchi xatboshisi kuyidagi tahririda bayon etilsin:
“Vakilning vakolati uning nomiga berilgan ishonchnoma va (yoki) vakolatini tasdiqlovchi boshqa hujjatlar (qaror, umumiy majlis bayonnomasi, kuzatuv kengashining qarori, buyruq va boshqalar) bilan tasdiqlanadi. Bunda, vakolat beruvchi jismoniy shaxslarning oʻlim haqidagi dalolatnoma yozuvi qayd etilmaganligi Tizim orqali “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimida tekshiriladi va olingan maʼlumotnoma Tizimda saqlanadi”;
v) 22-bandda :
uchinchi xatboshi quyidagi tahririda bayon etilsin:
“MIB maʼlumotlar bazasi orqali jismoniy va yuridik shaxslarning ijro hujjatlari boʻyicha qarzdorligi mavjud emasligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma”;
quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“2024-yil 1-yanvardan boshlab Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining axborot tizimi orqali tegishli mulkdorning majburiy badallar yoki toʻlovlar boʻyicha qarzdorligi mavjud emasligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma (koʻp kvartirali uylardagi koʻchmas mulklar boʻyicha).
Mazkur bandning ikkinchi — oltinchi va sakkizinchi xatboshilarida koʻrsatilgan maʼlumotnomalar Tizimda saqlanadi”;
g) 31-bandning oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“uy, kvartira, uyning yoki kvartiraning bir qismining xususiylashtirilishiga rozilik bergan shaxslar vafot etgan taqdirda, ularning oʻlim haqidagi guvohnomasi yoki dalolatnoma yozuvidan koʻchirmasi (nusxasi olib qolinib, asli qaytarib beriladi) yoxud oʻlim holati fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlarida qayd qilinganligi haqida tibbiyot muassasalari tomonidan berilgan QR-kod (matrik shtrixli kod) tasviri tushirilgan maʼlumotnoma”;
d) 32 1 -bandning toʻqqizinchi xatboshisi quyidagi mazmundagi jumla bilan toʻldirilsin:
“Bunda bitta koʻchmas mulk bir nechta shaxslar tomonidan umumiy mulk huquqi asosida sotib olingan taqdirda, har bir mulkdorning ushbu mulkdagi ulushi mazkur bandda nazarda tutilgan tegishli miqdordan kam boʻlmasligi lozim”;
e) 36-bandda :
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazayotgan fuqaro eri yoki xotini yoʻqligi (beva ekanligi yoki boʻydoq) haqida yozma ariza taqdim etganda, notarius bitimning ikkinchi tarafini ariza bilan tanishtiradi va huquqiy oqibatini tushuntiradi. Ikkinchi taraf arizaga familiyasi, ismi, otasining ismini toʻliq yozib, imzo qoʻyadi. Ushbu holatni aniqlashda notariusga tegishli ravishda quyidagi hujjatlar asos boʻladi: ushbu Reglamentning 12-bandida koʻrsatilgan fuqaroning shaxsini tasdiqlovchi tegishli hujjatlardan biri, nikohdan ajralganlik haqidagi guvohnoma, oʻlim haqidagi guvohnoma yoki oʻlim holati fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlarida qayd qilinganligi haqida tibbiyot muassasalari tomonidan berilgan QR-kod (matrik shtrixli kod) tasviri tushirilgan maʼlumotnoma va nikoh tuzilganligi haqidagi guvohnoma yoxud dalolatnoma yozuvlaridan koʻchirmalar. Ushbu ariza koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazayotgan fuqaroning shaxsan oʻzi tomonidan beriladi, bitim vakil orqali tuzilgan taqdirda esa — u tomonidan ishonchnoma beruvchining eri yoki xotini yoʻqligini tasdiqlovchi hujjatlar taqdim etilgan holda vakildan bunday ariza olinadi”;
beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Agar murojaat qiluvchi tomonidan tugʻilganlik, nikoh tuzilganligi, nikohdan ajralganlik va oʻlim haqidagi guvohnomalar yoki oʻlim holati fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlarida qayd qilinganligi haqida tibbiyot muassasalari tomonidan berilgan QR-kod (matrik shtrixli kod) tasviri tushirilgan maʼlumotnoma taqdim etilsa, ushbu hujjatlar ham murojaat qiluvchining fuqarolik holatlarini tasdiqlash uchun qabul qilinadi”;
j) 40-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahririda bayon etilsin:
“40. Bitimni tasdiqlashda mol-mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish taqiqlanmaganligi va (yoki) xatlanmaganligi Tizim orqali tekshiriladi. Bunda tekshirish natijasi boʻyicha olingan mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish taqiqlanmaganligi yoki xatlanmaganligi haqidagi maʼlumotnoma Tizimda saqlanadi”;
z) quyidagi mazmundagi 40 1 -band bilan toʻldirilsin:
“40 1 . Notarius tomonidan kuryerlik xizmatidan foydalangan holda olinadigan maʼlumotnoma (maʼlumot) hamda hujjatning aslidan olib qolinadigan nusxalar tegishli notarial harakatning hujjatlar yigʻmajildiga tikib qoʻyiladi”;
k) 49-bandning yettinchi xatboshisidagi “Tizim orqali chop etiladi va hujjatlar yigʻmajildiga tikiladi” soʻzlari “Tizimda saqlanadi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Notariuslar tomonidan avtomototransport vositalarini boshqa shaxsga oʻtkazish haqidagi bitimlarni tasdiqlashning maʼmuriy reglamentida :
a) 15-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahririda bayon etilsin:
“Bunda notarius tomonidan tegishli yuridik shaxsning huquq layoqatini tekshirishda yuridik shaxsning Tizim orqali olingan taʼsis hujjatlari va davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomasi Tizimda saqlanadi”;
b) 16-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahririda bayon etilsin:
“Vakilning vakolati uning nomiga berilgan ishonchnoma va (yoki) vakolatini tasdiqlovchi boshqa hujjatlar (qaror, umumiy majlis bayonnomasi, kuzatuv kengashining qarori, buyruq va boshqalar) bilan tasdiqlanadi. Bunda vakolat beruvchi jismoniy shaxslarning oʻlim haqida dalolatnoma yozuvi qayd etilmaganligi Tizim orqali “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimida tekshiriladi va olingan maʼlumotnoma Tizimda saqlanadi”;
v) 21-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahririda bayon etilsin:
“mulk huquqini tasdiqlovchi hujjatlar (avtomototransport vositasi roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma, qishloq xoʻjaligi, melioratsiya va yoʻl-qurilish texnikalari, traktorlar, traktor tirkamalari va oʻziyurar mashinalarning texnik pasporti yoki texnik pasport berilmaydigan qishloq xoʻjaligi, melioratsiya va yoʻl qurilishi hamda boshqa maqsadlarga moʻljallangan agregat, mashina, mexanizm va uskunalarning texnik guvohnomasi)”;
g) 22-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahririda bayon etilsin:
“mulk huquqini tasdiqlovchi hujjatlar (avtomototransport vositasi roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma, qishloq xoʻjaligi, melioratsiya va yoʻl-qurilish texnikalari, traktorlar, traktor tirkamalari va oʻziyurar mashinalarning texnik pasporti yoki texnik pasport berilmaydigan qishloq xoʻjaligi, melioratsiya va yoʻl qurilishi hamda boshqa maqsadlarga moʻljallangan agregat, mashina, mexanizm va uskunalarning texnik guvohnomasi)”;
d) 24-bandda :
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Avtomototransport vositasini boshqa shaxsga oʻtkazayotgan fuqaro eri yoki xotini yoʻqligi (beva ekanligi yoki boʻydoq) haqida yozma ariza taqdim etganda, notarius bitimning ikkinchi tarafini ariza bilan tanishtiradi va huquqiy oqibatini tushuntiradi. Ikkinchi taraf arizaga familiyasi, ismi, otasining ismini toʻliq yozib, imzo qoʻyadi. Ushbu holatni aniqlashda notariusga tegishli ravishda quyidagi hujjatlar asos boʻladi: fuqaroning pasporti, nikohdan ajralganlik haqidagi guvohnoma, oʻlim haqidagi guvohnoma yoki oʻlim holati fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlarida qayd qilinganligi haqida tibbiyot muassasalari tomonidan berilgan QR-kod (matrik shtrixli kod) tasviri tushirilgan maʼlumotnoma va nikoh tuzilganligi haqidagi guvohnoma yoxud dalolatnoma yozuvlaridan koʻchirmalar. Ushbu ariza avtomototransport vositasini boshqa shaxsga oʻtkazayotgan fuqaroning shaxsan oʻzi tomonidan beriladi, bitim vakil orqali tuzilgan taqdirda esa — u tomonidan ishonchnoma beruvchining eri yoki xotini yoʻqligini tasdiqlovchi hujjatlar taqdim etilgan holda vakildan bunday ariza olinadi”;
beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Agar murojaat qiluvchi tomonidan tugilganlik, nikoh tuzilganligi, nikohdan ajralganlik va oʻlim haqidagi guvohnomalar yoki oʻlim holati fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlarida qayd qilinganligi haqida tibbiyot muassasalari tomonidan berilgan QR-kod (matrik shtrixli kod) tasviri tushirilgan maʼlumotnoma taqdim etilsa, ushbu hujjatlar ham murojaat qiluvchining fuqarolik holatlarini tasdiqlash uchun qabul qilinadi”;
e) 27-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“27. Bitimni tasdiqlashda mol-mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish taqiqlanmaganligi va (yoki) xatlanmaganligi Tizim orqali tekshiriladi. Bunda, tekshirish natijasi boʻyicha olingan mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish taqiqlanmaganligi yoki xatlanmaganligi haqidagi maʼlumotnoma Tizimda saqlanadi”;
j) quyidagi mazmundagi 29 1 -band bilan toʻldirilsin:
“29 1 . Notarius tomonidan kuryerlik xizmatidan foydalangan holda olinadigan maʼlumotnoma (maʼlumot) hamda hujjatning aslidan olib qolinadigan nusxalar tegishli notarial harakatning hujjatlar yigʻmajildiga tikib qoʻyiladi”;
z) 37-bandning yettinchi xatboshisidagi “Tizim orqali chop etiladi va hujjatlar yigʻmajildiga tikiladi” soʻzlari “Tizimda saqlanadi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
3. Notariuslar tomonidan mol-mulkni garovga (ipotekaga) qoʻyish toʻgʻrisidagi shartnomalarni tasdiqlashning maʼmuriy reglamentida :
a) 15-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bunda notarius tomonidan tegishli yuridik shaxsning huquq layoqatini tekshirishda yuridik shaxsning Tizim orqali olingan taʼsis hujjatlari va davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomasi Tizimda saqlanadi”;
b) 16-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Vakilning vakolati uning nomiga berilgan ishonchnoma va (yoki) vakolatini tasdiqlovchi boshqa hujjatlar (qaror, umumiy majlis bayonnomasi, kuzatuv kengashining qarori, buyruq va boshqalar) bilan tasdiqlanadi. Bunda vakolat beruvchi jismoniy shaxslarning oʻlim haqida dalolatnoma yozuvi qayd etilmaganligi Tizim orqali “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot Tizimida tekshiriladi va olingan maʼlumotnoma Tizimda saqlanadi”;
v) 19-bandda :
oʻn birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mazkur bandning uchinchi va yettinchi xatboshilarida nazarda tutilgan maʼlumotnoma notarius tomonidan kuryerlik xizmatidan foydalangan holda yoki idoralararo elektron hamkorlik yoʻli bilan Tizim orqali avtomatik tarzda olinadi. Idoralararo elektron hamkorlik yoʻli bilan olingan maʼlumotnomalar Tizimda saqlanadi”;
oʻn ikkinchi xatboshidagi “koʻchirma chop etiladi va tegishli hujjatlar yigʻmajildi bilan birga tikiladi” soʻzlari “maʼlumotnoma Tizimda saqlanadi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 23-banddagi “chop etiladi va tegishli hujjatlar yigʻmajildi bilan birga tikiladi” soʻzlari “Tizimda saqlanadi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
d) quyidagi mazmundagi 24 1 -band bilan toʻldirilsin:
“24 1 . Notarius tomonidan kuryerlik xizmatidan foydalangan holda olinadigan maʼlumotnoma (maʼlumot) hamda hujjatning aslidan olib qolinadigan nusxalar tegishli notarial harakatning hujjatlar yigʻmajildiga tikib qoʻyiladi”;
e) 32-bandning yettinchi xatboshisidagi “Tizim orqali chop etiladi va hujjatlar yigʻmajildiga tikiladi” soʻzlari “Tizimda saqlanadi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4. Notariuslar tomonidan ishonchnomalarni tasdiqlashning maʼmuriy reglamentida :
a) 5-banddan “yozma ariza bilan” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
b) 10-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10. Notarial harakat rasmiylashtirilishi uchun tegishli hujjatlarning oldindan tayyorlab qoʻyilishi boʻyicha elektron tarmoq orqali yoʻllangan yoki notarial idoraga kelib qilingan murojaatlarni koʻrib chiqish quyidagi hollarda rad etiladi”;
v) 15-bandda :
birinchi xatboshidagi “notarial harakatlarni” soʻzlari “ishonchnomalarni” soʻzlari bilan almashtirilsin.
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bunda notarius tomonidan tegishli yuridik shaxsning huquq layoqatini tekshirishda yuridik shaxsning Tizim orqali olingan taʼsis hujjatlari va davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomasi Tizimda saqlanadi”;
g) 19-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “koʻchirma chop etiladi va tegishli hujjatlar yigʻmajildi bilan birga tikiladi” soʻzlari “maʼlumotnoma (koʻchirma) Tizimda saqlanadi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
d) 27-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Boshqa shaxsga oʻtkazish yoʻli bilan berilgan ishonchnomaning amal qilish muddati asosiy ishonchnomaning amal qilish muddatidan oshmasligi kerak. Bunda vakolat beruvchi jismoniy shaxslarning oʻlim haqida dalolatnoma yozuvi qayd etilmaganligi Tizim orqali “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimida tekshiriladi va olingan maʼlumotnoma Tizimda saqlanadi”;
e) 33-bandning yettinchi xatboshisidagi “Tizim orqali chop etiladi va hujjatlar yigʻmajildiga tikiladi” soʻzlari “Tizimda saqlanadi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
5. Notariuslar tomonidan merosga boʻlgan huquq toʻgʻrisida guvohnomani berishning maʼmuriy reglamentida :
a) 16-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bunda notarius tomonidan tegishli yuridik shaxsning huquq layoqatini tekshirishda yuridik shaxsning Tizim orqali olingan taʼsis hujjatlari va davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomasi Tizimda saqlanadi”;
b) 17-bandning ikkinchi xatboshisi kuyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Vakilning vakolati uning nomiga berilgan ishonchnoma bilan tasdiqlanadi. Bunda vakolat beruvchi jismoniy shaxslarning oʻlim haqida dalolatnoma yozuvi qayd etilmaganligi “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimida tekshiriladi va olingan maʼlumotnoma Tizimda saqlanadi”;
v) 29-bandda :
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“meros qoldiruvchining oʻlim haqidagi guvohnoma yoki dalolatnoma yozuvidan koʻchirma yoxud oʻlim holati fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlarida qayd qilinganligi haqida tibbiyot muassasalari tomonidan berilgan QR-kod (matrik shtrixli kod) tasviri tushirilgan maʼlumotnoma”;
oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“merosxoʻrlar vafot etgan taqdirda, oʻlim haqidagi guvohnoma yoki dalolatnoma yozuvidan koʻchirma yoxud oʻlim holati fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlarida qayd qilinganligi haqida tibbiyot muassasalari tomonidan berilgan QR-kod (matrik shtrixli kod) tasviri tushirilgan maʼlumotnoma”;
toʻqqizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Elektron tizimlarda texnik nosozliklar boʻlganda, ushbu tashkilotlar bilan axborot almashuvi kuryerlik xizmat orqali amalga oshiriladi. Bunda kuryerlik xizmatidan foydalangan holda olinadigan maʼlumotnoma (maʼlumot) tegishli notarial harakatning hujjatlar yigʻmajildiga tikib qoʻyiladi”;
g) 34-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“34. Guvohnomani rasmiylashtirishda meros mol-mulki taqiqlanmaganligi va (yoki) xatlanmaganligi Tizim orqali tekshiriladi. Bunda, tekshirish natijasi boʻyicha olingan mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish taqiqlanmaganligi yoki xatlanmaganligi haqidagi maʼlumotnoma Tizimda saqlanadi.
Agar meros mol-mulkiga nisbatan taqiq va xatlov qoʻyilgan boʻlsa, taqiq va xatlov olib tashlanmagunga qadar guvohnomani berish toʻxtatib turiladi. Garov (ipoteka) shartnomasi asosida meros mol-mulkiga taqiq qoʻyilgan boʻlsa, garovga oluvchining roziligi bilan taqiq bekor qilinmagan holda merosxoʻrlarga guvohnoma berilishi mumkin”;
d) 40-bandning oltinchi xatboshisidagi “Tizim orqali chop etiladi va hujjatlar yigʻmajildiga tikiladi” soʻzlari “Tizimda saqlanadi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 12-dekabr,
654-son