📅 2023-yil 14-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 14-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 14 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 14 декабря 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 14 December 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларни, шунингдек, уларнинг аффилланган шахсларини ва хўжалик фаолиятини амалга ошириш ваколатлари берилган давлат муассасаларини ташкил этишда (қайта ташкил этишда) монополияга қарши органнинг дастлабки розилигини олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 3 июндаги 346-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Мамлакатимизда товар ёки молия бозорларида рақобатнинг чекланишига, шунингдек, рақобат ёки табиий монополия шароитларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилишига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни назорат қилиш ҳамда уларга чек қўйиш билан боғлиқ бўлган, рақобат соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди.
Давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларини, шунингдек, хўжалик фаолиятини амалга ошириш ваколати берилган давлат муассасаларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш) соҳасини тартибга солувчи қонуности ҳужжатларни мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонунида давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олиш учун олдиндан розилик олиш тартиби белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларни, шунингдек, уларнинг аффилланган шахсларини ва хўжалик фаолиятини амалга ошириш ваколатлари берилган давлат муассасаларини ташкил этишда (қайта ташкил этишда) монополияга қарши органнинг дастлабки розилигини олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 3 июндаги 346-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:
давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишда (қайта ташкил этишда) монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш;
давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишни (қайта ташкил этишни), уларнинг фаолият турини ўзгартиришни, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олинишини рад этиш;
рақобатни таъминлашга қаратилган талаблар.
3. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамияти давлат иштирокидаги корхоналар ҳамда хўжалик фаолиятини амалга ошириш ваколатлари берилган давлат муассасалари ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 663-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларни, шунингдек, уларнинг аффилланган шахсларини ва хўжалик фаолиятини амалга ошириш ваколатлари берилган давлат муассасаларини ташкил этишда (қайта ташкил этишда) монополияга қарши органнинг дастлабки розилигини олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 3 июндаги 346-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида».
2. 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилаб қўйилсинки, қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг олдиндан розилиги олинади:
давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишда;
давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини қайта ташкил этишда (қўшиб юбориш, қўшиб олишда);
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишда;
давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларининг фаолият тури ўзгарганда».
3. 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акцияларни (улушларни) олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг акцияларини (улушларини) олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
давлат иштирокидаги корхона — хўжалик фаолиятини амалга оширадиган, устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши миқдори 25 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахс, шунингдек, давлат унитар корхонаси ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилган давлат муассасаси;
давлат иштирокидаги корхоналарнинг аффилланган шахслари — устав фондининг (устав капиталининг) 20 фоизи ва ундан ортиғи бевосита ёхуд билвосита давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли бўлган юридик шахслар. Билвосита тегишлилик ҳар бир кейинги аффилланган шахсга бошқа юридик шахснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) 20 фоиз ва ундан ортиқ акция (улушлари) тегишли эканлигини англатади;
товар бозорларининг таҳлили — ташкил этилаётган ва (ёки) фаолият юритаётган давлат иштирокидаги корхоналарнинг тегишли товар, молия ва рақамли бозорга эҳтимолий таъсирини белгилашни назарда тутувчи чоралар мажмуаси;
ариза берувчи — республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шу жумладан, айрим фаолият турларини лицензиялайдиган, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни берадиган, махсус электрон тизим орқали хабарномаларни қабул қилувчи, рўйхатдан ўтказиш ёки аккредитация қилиш ваколатлари берилган давлат унитар корхоналари ёки муассасалари, шунингдек, давлат мақсадли жамғармалари (кейинги ўринларда — республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар), давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари;
монополияга қарши орган — Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси;
олдиндан розилик — монополияга қарши орган томонидан давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишга (қайта ташкил этишга), уларнинг фаолият турини ўзгартиришга, шунингдек, улар томонидан бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг акциялари (улушлари)ни олишга товар бозорларининг таҳлили натижаларига кўра рақобат муҳитига таъсиридан келиб чиқиб, ушбу Низом талаблари асосида бериладиган розилик.
3. Ушбу Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларида назарда тутилган ҳолларда давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишга (қайта ташкил этишга), уларнинг фаолият турини ўзгартиришга, шунингдек, улар томонидан бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг акцияларини (улушларини) олишга нисбатан татбиқ этилмайди.
Фаолияти бошқарув вазифаларини, ижтимоий-маданий вазифаларни ёки бошқа нотижорат тусдаги вазифаларни амалга оширишга қаратилган ва рақобат муҳитига бевосита таъсир кўрсатмайдиган давлат муассасаларига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилган давлат муассасаси сифатида қаралмайди.
2-боб. Олдиндан розилик олиш тартиби
4. Қуйидаги ҳолларда монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги олинади:
давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишда;
давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини қайта ташкил этишда (қўшиб юбориш, қўшиб олишда);
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишда;
давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларининг фаолият тури ўзгарганда.
5. Монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ олинади.
Ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ҳолларда тегишлича республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ёки уларнинг аффилланган шахслари монополияга қарши органга олдиндан розилик олиш учун ариза билан мурожаат қилади.
Олдиндан розилик бериш тўғрисидаги ариза:
а) монополияга қарши орган томонидан:
ўз фаолиятини республиканинг бир нечта ёки барча ҳудудларида амалга оширадиган давлат иштирокидаги корхона ёки унинг аффилланган шахсини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), унинг фаолият турини ўзгартириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар томонидан олиш ҳолатларида;
давлат иштирокидаги корхона ва унинг аффилланган шахсини ташкил этишда (қайта ташкил этишда), унинг фаолият турини ўзгартиришда, хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишда, агар унинг муассислари бўлган давлат иштирокидаги корхоналар ёки уларнинг аффилланган шахслари товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган бўлса;
давлат иштирокидаги корхона ва унинг аффилланган шахсини ташкил этишда (қайта ташкил этишда), унинг фаолият турини ўзгартиришда, хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишда, агар унинг муассислари республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар бўлса;
б) республиканинг тегишли ҳудуди доирасида ўз фаолиятини амалга оширадиган давлат иштирокидаги корхона ёки унинг аффилланган шахсини ташкил этишда (қайта ташкил этишда), унинг фаолият турини ўзгартиришда, хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишда унинг муассиси маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки давлат иштирокидаги корхона ёки унинг аффилланган шахси бўлса — монополияга қарши органнинг ҳудудий органлари томонидан кўриб чиқилади.
6. Ариза берувчи монополияга қарши органга аризани ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда асосланган ҳужжатлар билан бирга тақдим этади.
7. Монополияга қарши орган ариза тақдим этилган кундан эътиборан қуйидаги тадбирларни амалга оширади:
а) давлат иштирокидаги корхона ва унинг аффилланган шахсларининг фаолият тури беш ва ундан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъекти товар ёки молия бозорида фаолият юритиб келаётган, рақобат ривожланган соҳаларда ташкил этилиши (қайта ташкил этилиши) режалаштирилаётганини беш кун ичида аниқлайди;
б) ташкил этиладиган (қайта ташкил этиладиган) давлат иштирокидаги корхонанинг тегишли фаолият тури (лицензиялаш, рўйхатга олиш, аккредитациялаш, рухсатнома бериш) бўйича республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилаётганини ҳамда товар бозорида тўсиқлар (тегишли бозордаги фаолиятни тартибга солувчи низомлар ва ҳужжатлар) мавжудлигини беш кун ичида аниқлайди;
в) ташкил этиладиган (қайта ташкил этиладиган) давлат иштирокидаги корхонанинг аффилланган шахсларининг муассиси ягона етказиб берувчи ёки бундай ҳуқуқ берилган ёхуд устун (монопол) мавқега эга давлат иштирокидаги корхона эканлиги ва фаолияти муассиси товарларидан (ресурсларидан) ёки тармоқ инфратузилмасидан фойдаланиш билан боғлиқ эканлигини ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектлари билан рақобатлашадиган фаолият билан шуғулланишини беш кун ичида аниқлайди;
г) қўшимча фаолият билан шуғулланиши режалаштирилаётган давлат иштирокидаги корхоналарнинг фаолият соҳасида рақобат ривожланганлиги ва уларнинг фаолияти асосий фаолиятига боғлиқ бўлмаганини беш кун ичида аниқлайди;
д) давлат иштирокидаги корхоналар томонидан акциялар (улушлар) олинадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолият соҳасида рақобат ривожланганлигини беш кун ичида аниқлайди;
е) ташкил этиладиган (қайта ташкил этиладиган), фаолият тури ўзгартириладиган, шунингдек, акциялари (улушлари) олинадиган давлат иштирокидаги корхоналар ҳамда уларнинг аффилланган шахслари фаолият юритадиган товар ёки молия бозори ва унинг чегараларини беш кун ичида аниқлайди;
ж) тегишли товар ёки молия бозорида рақобат ривожланганини аниқлаш мақсадида ўн беш кун ичида қуйидаги давлат органларига сўровномалар юборади:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига рўйхатдан ўтган бир турдаги ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар сони тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигига давлат иштирокидаги корхонани фаолият юритиши режалаштирилаётган товар ёки молия бозорида фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони, улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (хизматлар) ҳажмлари бўйича;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига давлат иштирокидаги корхона фаолият юритиши режалаштирилаётган товар бозорида товарларнинг экспорти ва импорти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг рўйхати ва ҳажмлари бўйича;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳани амалга ошириш бўйича.
Маълумотлар давлат органларининг электрон маълумотлар базаларидан интеграциялашган ҳолда ҳам олиниши мумкин.
8. Монополияга қарши орган давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олиш масаласи юзасидан ариза келиб тушган кундан эътиборан икки ой муддатда қарор қабул қилади ва ариза берувчига юборади.
Агар давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарори билан ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, акциялари (улушлари) олаётган бўлса, унда монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш тўғрисидаги ариза тегишли қарор лойиҳасини келишиш (имзолаш) учун киритилишидан олдин монополияга қарши органга тақдим этиши зарур.
9. Агар монополияга қарши орган томонидан товар ёки молия бозорида хусусий тадбиркорлик субъектлари мавжуд эмаслигининг объектив сабаблари аниқланмаган тақдирда, давлат иштирокидаги корхоналарга ва уларнинг аффилланган шахсларига уч йил муддатга қолиш шарти билан рухсат берилади. Ушбу муддат тугагандан сўнг монополияга қарши орган мазкур хўжалик субъектини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда хусусий секторга реализация қилиш масаласини кўпи чиқади.
10. Монополияга қарши орган давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишни (қайта ташкил этишни), уларнинг фаолият турини ўзгартиришни, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олишни қуйидаги ҳолларда рад этади, агар:
а) устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши миқдори эллик фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамияти ёхуд устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши миқдори хўжалик жамиятининг бошқа ҳар бир акциядори (иштирокчиси) улушига нисбатан кўп бўлган хўжалик жамиятини, шунингдек, давлат унитар корхонасини ташкил этишда:
ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъект томонидан асосий фаолият табиий монополиялар соҳасида амалга оширилиши режалаштирилмаётган бўлса;
ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъект томонидан аҳоли учун зарур бўлган, хусусий сектор учун норентабел бўлган таянч хизматларни кўрсатиши режалаштирилмаётган бўлса;
ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъект томонидан фаолиятни стратегик манфаат, шунингдек, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида амалга ошириш режалаштирилмаётган бўлса;
ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти миллий иқтисодиёт учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ва «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ хусусийлаштирилмайдиган давлат мулкининг мавжуд бўлиши билан боғлиқ бўлмаса;
мазкур банднинг «б» кичик банди иккинчи — тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда;
б) ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган тоифага кирмайдиган давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишда (қайта ташкил этишда), уларнинг фаолият турини ўзгартиришда, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олишда:
беш ва ундан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъекти товар ёки молия бозорида фаолият юритиб келаётган, рақобат ривожланган соҳаларда давлат иштирокидаги корхона ва унинг аффилланган шахслари ташкил этилаётган бўлса;
ушбу хўжалик юритувчи субъект тегишли фаолият тури (лицензиялаш, рўйхатга олиш, аккредитациялаш, рухсатнома бериш) бўйича республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шу жумладан, фаолиятнинг айрим турларини лицензиялайдиган, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни берадиган, махсус электрон тизим орқали хабарномаларни қабул қилувчи, рўйхатдан ўтказиш ёки аккредитация қилиш ваколатлари берилган давлат унитар корхоналари ёки муассасалари, шунингдек, давлат мақсадли жамғармалари томонидан ташкил этилаётган ва ушбу фаолият тури билан шуғулланишни режалаштираётган бўлса;
муассиси ягона етказиб берувчи бўлган ёки бундай ҳуқуқ берилган ёхуд устун (монопол) мавқега эга давлат иштирокидаги корхона бўлган ва фаолияти муассиси товарларидан (ресурсларидан) ёки тармоқ инфратузилмасидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектлари билан рақобатлашадиган фаолият билан шуғулланадиган аффилланган шахсларни ташкил этиш режалаштираётган бўлса, ушбу аффилланган шахсларни рақобатчилари билан тенг шартлар асосида фаолият юритиш шароити таъминланган ҳолда бўлиб юбориш натижасида ташкил этиш бундан мустасно;
давлат иштирокидаги корхоналарнинг рақобат ривожланган соҳаларда ўз асосий фаолиятига боғлиқ бўлмаган қўшимча фаолият билан шуғулланиши режалаштирилаётган бўлса;
давлат иштирокидаги корхоналар томонидан рақобат ривожланган соҳаларда хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондида (устав капиталида) иштирок этиши ёки ундаги улушни олиши режалаштирилаётган бўлса.
Ушбу банднинг «б» кичик банди бешинчи ва олтинчи хатбошиларида кўрсатилган талаблар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида назарда тутилган ҳолларга нисбатан татбиқ этилмайди.
11. Монополияга қарши орган давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олиш бўйича ҳаракатлар мазкур Низомнинг 10-банди «б» кичик банди талабларига мувофиқ рад этиш ҳолатларини келтириб чиқарганда ҳам товар ёки молия бозорида рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатмаслигини исботловчи далиллар ва (ёки) ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, ушбу аризани қаноатлантириши мумкин.
Монополияга қарши орган давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олиш учун олдиндан розилик бериш тўғрисида қарорлар қабул қилиш чоғида рақобатни таъминлашга қаратилган талабларни белгилаши мумкин.
12. Олдиндан розилик олиш бўйича аризани кўриб чиқиш қуйидаги ҳолларда тугатилади:
ариза берувчи томонидан аризани қайтариб олиш тўғрисида хабарнома келиб тушса;
ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотлар тўлиқ бўлмаса, агар ушбу маълумотларнинг мавжуд эмаслиги аризани кўриб чиқишга тўсқинлик қилса;
ариза берувчи томонидан аризани объектив кўриб чиқишга таъсир қиладиган ишончсиз маълумотлар тақдим этилса.
13. Аризанинг кўриб чиқилиши тугатилган тақдирда, монополияга қарши орган бу тўғрисида қарор қабул қилган кундан эътиборан уч кун муддатда ариза берувчига хабарнома юборади.
Аризани кўриб чиқиш тугатилгандан сўнг ариза берувчи олдиндан розилик олиш бўйича янги ариза билан монополияга қарши органга мурожаат қилишга ҳақли.
14. Олдиндан розилик олиш тўғрисидаги ариза монополияга қарши орган раҳбарининг буйруғи билан ташкил этилган махсус комиссия томонидан кўриб чиқилади.
Махсус комиссия йиғилишига заруратга кўра розилик олиш учун монополияга қарши органга мурожаат қилган ариза берувчининг вакили, молия ташкилотлари фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органлари вакиллари ва бошқа манфаатдор шахслар жалб этилиши мумкин.
15. Монополияга қарши органнинг олдиндан розилик бериш тўғрисидаги қарори, агар қарор бир йил ичида ижро этилмаса, ўз кучини йўқотади.
16. Рўйхатдан ўтказувчи органлар давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини, шунингдек, таъсис ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришларни ҳамда улар томонидан акциялар олинишини рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) чоғида монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги мавжудлигини қонунчиликда белгиланган тартибда текшириши ҳамда қуйидаги ҳолларда рад этиши шарт, Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида назарда тутилган ҳолларда ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектлар бундан мустасно:
монополияга қарши органнинг олдиндан розилик бериш тўғрисидаги қарори ариза берувчи томонидан тақдим этилмаган тақдирда;
монополияга қарши органнинг давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишни (қайта ташкил этишни), уларнинг фаолият турини ўзгартиришни, шунингдек, акциялар (улушлар) олишни рад этиш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлган тақдирда.
17. Монополияга қарши орган аффилланган шахсларни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Адлия вазирлигининг электрон ахборот тизими орқали маълумотлар билан алмашади.
18. Ушбу Низом талабларига зид равишда монополияга қарши органнинг олдиндан розилигисиз давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини рўйхатга олиш (қайта рўйхатга олиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олиш ҳолати аниқланган тақдирда, уларни ташкил этишни (қайта ташкил этишни), уларнинг фаолият турини ўзгартиришни, шунингдек улар томонидан акциялар (улушлар) олиш ташаббускорига нисбатан рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши бўйича белгиланган тартибда чоралар кўрилади.
19. Монополияга қарши орган ишни мазмунан кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
давлат иштирокидаги корхонани тугатиш ёки фаолият турини ўзининг олдинги фаолият турига ўзгартириш тўғрисида кўрсатма бериш;
акцияларни (улушларни) олишга доир битимни, давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини рўйхатдан ўтказишни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш, қонунга зид равишда ташкил этилган давлат иштирокидаги корхонани тугатиш ёки фаолият турини ўзининг олдинги фаолият турига ўзгартириш бўйича судга даъво аризаси (ариза) киритиш;
акцияларни (улушларни) олишга доир битимни, давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини рўйхатдан ўтказиш бўйича қабул қилинган қарорни ўз кучида қолдириш тўғрисида.
3-боб. Якунловчи қоидалар
20. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Адлия вазирлиги ва уларнинг ҳудудий органлари ҳамда Давлат хизматлари марказлари ушбу Низом талаблари бажарилишини доимий назорат қилиб боради.
21. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акцияларни (улушларни) олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишда (қайта ташкил этишда), уларнинг фаолият турини ўзгартиришда, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олинишида монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Ариза берувчи Монополияга қарши органга ариза тақдим этади. Ўз ихтиёрига кўра 2-босқич Монополияга қарши орган Давлат иштирокидаги корхона ва унинг аффилланган шахсларининг фаолият тури беш ва ундан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъекти товар ёки молия бозорида фаолият юритиб келаётган, рақобат ривожланган соҳаларда ташкил этилиши (қайта ташкил этилиши) режалаштирилаётганини аниқлайди. Беш кун ичида 3-босқич Монополияга қарши орган Ташкил этиладиган (қайта ташкил этиладиган) давлат иштирокидаги корхонанинг тегишли фаолият тури (лицензиялаш, рўйхатга олиш, аккредитациялаш, рухсатнома бериш) бўйича республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилаётганини ҳамда товар бозорида тўсиқлар (тегишли бозордаги фаолиятни тартибга солувчи низомлар) ҳужжатлар мавжудлигини беш кун ичида аниқлайди. Беш кун ичида 4-босқич Монополияга қарши орган Ташкил этиладиган (қайта ташкил этиладиган) давлат иштирокидаги корхонанинг аффилланган шахсларининг муассиси ягона етказиб берувчи ёки бундай ҳуқуқ берилган ёхуд устун (монопол) мавқега эга давлат иштирокидаги корхона эканлиги ва фаолияти муассиси товарларидан (ресурсларидан) ёки тармоқ инфратузилмасидан фойдаланиш билан боғлиқ эканлигини ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектлари билан рақобатлашадиган фаолият билан шуғулланишини аниқлайди. Беш кун ичида 5-босқич Монополияга қарши орган Қўшимча фаолият билан шуғулланиши режалаштирилаётган давлат иштирокидаги корхонанинг фаолият соҳасида рақобат ривожлангани ва унинг фаолияти асосий фаолиятига боғлиқ бўлмаганини аниқлайди. Беш кун ичида 6-босқич Монополияга қарши орган Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан акциялар (улушлар) олинадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолият соҳасида рақобат ривожланганини аниқлайди. Беш кун ичида 7-босқич Монополияга қарши орган Ташкил этиладиган (қайта ташкил этиладиган), фаолият тури ўзгартириладиган, шунингдек, акциялари (улушлари) олинадиган давлат иштирокидаги корхона, унинг аффилланган шахслари фаолият юритадиган товар ёки молия бозори ва унинг чегараларини беш кун ичида аниқлайди. Беш кун ичида 8-босқич Монополияга қарши орган Қуйидаги йўналишлар бўйича сўровномаларни юборади: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига рўйхатдан ўтган бир турдаги ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар сони тўғрисида; Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигига давлат иштирокидаги корхона нинг фаолият юритиши режалаштирилаётган товар ёки молия бозорида фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони, улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (хизматлар) ҳажмлари бўйича; Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига давлат иштирокидаги корхонанинг фаолият юритиши режалаштирилаётган товар бозорида товарларнинг экспорти ва импорти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг рўйхати ва ҳажмлари бўйича; Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳани амалга ошириш бўйича. Ўн беш кун ичида 9-босқич Монополияга қарши орган Аризани ўрганиш жараёнида тўпланган маълумотлар асосида хулоса тайёрлайди ва ушбу хулоса махсус комиссия томонидан кўриб чиқилиб, давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишга (қайта ташкил этишга), уларнинг фаолият турини ўзгартиришга, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олишга монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва ариза берувчига юборади. Ўн кун ичида
Давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек улар томонидан акцияларни (улушларни) олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
20__ й. «__» _________даги ____-сон Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ___________________________ ________________________ дан (ариза берувчининг тўлиқ номи) АРИЗА _____________________________________________________________ ташкил этишга (қайта ташкил этиш), фаолият турини ўзгартириш, акциялар (улушлар) олишга олдиндан розилик (хўжалик юритувчи субъектнинг тўлиқ номи) беришингизни сўрайман. Асосий фаолият тури (турлари) _____________________________________________ __________________________________________________________________________________ ҳисобланади. (асосий фаолият тури (турлари) номи ва ИФУТ) Ушбу аризага қуйидаги жадвалга мувофиқ маълумотлар илова қилинади. Иловада келтирилган ҳужжатлар ва маълумотлар тўлиқлиги ҳамда ишончлилигини тасдиқлайман. Ариза берувчи раҳбарининг имзоси
Давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишда (қайта ташкил этишда), уларнинг фаолият турини ўзгартиришда, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олинишида монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
Ариза берувчи Ф.И.О., манзили, телефон рақами ҳамда ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатилади. 1. Хўжалик юритувчи субъектни ташкил этиш (қайта ташкил этиш), фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан акциялар (улушлар) олиш мақсади Хўжалик юритувчи субъектнинг ташкил этилиши (қайта ташкил этилиши), унинг фаолият тури ўзгартирилиши, шунингдек, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан акцияларни (улушларни) олиш асослари санаб ўтилади. Ишлаб чиқарилиши режалаштирилган товарлар (ишлар, хизматлар) хусусий сектор ёки давлат секторлари томонидан сотилмаётган сабаблари кўрсатилади. 2. Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва тоифаси (кичик, ўрта ёки йирик тадбиркорлик субъекти) Ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилади. Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг (унинг тоифасини аниқлаш мақсадида) ўртача йиллик ишчи кучи ва ўртача йиллик даромади кўрсатилади. 3. Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият тури Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг барча фаолият тури саналади (статистика кодлари билан бирга). 4. Ташкил этилаётган, (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг таъсисчилари (иштирокчилари) тўғрисида маълумот 1) Жисмоний шахсларнинг Ф.И.О. ёки юридик шахснинг тўлиқ номи (СТИРи кўрсатилган ҳолда). 2) Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялар (улушлар) сони ва уларнинг номинал қиймати. 3) Ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) овоз берувчи умумий акциялар (улушлар)нинг улушдор (акциядор)ларининг фоиздаги акциялари (улушлари). 4) Ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг ҳуқуқ ва ваколатлари. 5. Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъект билан бирга битта шахслар гуруҳига кирувчи шахслар тўғрисида маълумот Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг ҳар бир таъсисчиларини (иштирокчиларини) бевосита ёки билвосита назорат қилувчи шахсларнинг номи, манзили ва фаолият тури кўрсатилган маълумотлар. Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг ҳар бир таъсисчиларини (иштирокчиларини) бевосита ёки билвосита назорат қилувчи шахсларнинг бошқа юридик шахслардаги, жумладан, хорижий юридик шахслардаги иштироки тўғрисидаги маълумот, уларнинг номи, манзили ва фаолият тури. 6. Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъект ишлаб чиқарадиган товар (иш, хизмат)нинг салоҳиятли истеъмолчилари рўйхати Барча салоҳиятли истеъмолчилар санаб кўрсатилади. Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг ҳар бир фаолият тури бўйича умумий бозор ҳажмидаги улуши 25 фоиздан ошган хизмати истеъмолчилари тўғрисидаги маълумот алоҳида тақдим этилади. 7. Хўжалик юритувчи субъектни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари доирасида давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқиш Давлат-хусусий шериклик механизмини амалга ошириш орқали хўжалик юритувчи субъектни ташкил этиш имкониятларини ўрганиш тўғрисидаги маълумотлар (эълонлар, сўров натижалари, жамоатчилик муҳокамаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг хулосаси ва бошқалар). 8. Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган хўжалик юритувчи субъект фаолият юритиши режалаштирилган айни бозордаги ёки ўрнини босувчи бозордаги субъектлар тўғрисида маълумот Ушбу бозор географияси чегаралари доирасида айни ёки товар ўрнини босувчи товар ёки молия бозорида фаолият кўрсатаётган рақобатчилар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади. 9. Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъект реализация қилишни режалаштираётган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) реализация қилинган умумий ҳажми Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан акциялари (улушлари) олаётган хўжалик юритувчи субъект томонидан ўз маҳсулотининг (товар, иш, хизмат) реализация қилиниш ҳажми, товар, иш, хизматларининг реализацияси, экспорти ва импорти ҳажмлари бўйича маълумотлар тақдим этилади. Реализация ҳажмлари натурал ва қиймат шаклида охирги календарь йил учун статистика ва божхона кодлари кўрсатилган ҳолда тақдим этилади. 10. Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг режалаштирилаётган товарлар экспорти ва импортининг умумий ҳажми 11. Аризани кўриб чиқиш учун зарур бўлган қўшимча материаллар Ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг устави нусхаси. Агар хўжалик юритувчи субъект қайта ташкил этиш йўли билан ташкил этилаётган бўлса, унинг амалдаги устави нусхаси ва бизнес режаси.
Давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акцияларни (улушларни) олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг расми ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ҚЎМИТАСИ ҚАРОР _______________________________________ (ҳаракатнинг номи)га монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини бериш тўғрисида 20__ й. «___» _________ даги ____-сон ______________________________________ (кўриб чиқиш санаси) (кўриб чиқиш жойи) Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг махсус комиссияси _____________________________________________________________________________________________ (комиссиянинг номи) ____________________________________________________________________________________, таркибида (комиссия раиси ва аъзоларининг Ф.И.О., лавозими кўрсатилган ҳолда) ________________________________________________________да тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб __________________________ (ариза келиб тушган сана) Монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш бўйича ____________________________________ ______________________________________________________________________________________________ (кўрсатилган ҳаракатларни амалга оширувчи юридик шахснинг ва ҳаракатнинг номи) Давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ АНИҚЛАДИ: _______________________________________________________________________________________________ (ҳужжатларни кўриб чиқишда аниқланган иш ҳолатлари ёзилади) Юқоридагиларга кўра ҳамда Давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш тартиби тўғрисидаги низомга асосланиб, Комиссия ҚАРОР ҚИЛДИ: ______________________________________________________________________________ розилик берилсин. (ҳаракатнинг номи) Махсус комиссия раиси __________________________ ________ ________ ________________________________ _________________________________________________ (имзо) __________ _________ (Ф.И.О.) Комиссия аъзолари: _____________________________ ________ ________ ________________________________ _________________________________________________ (имзо) __________ _________ (Ф.И.О.) ».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 14 декабр,
663-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
Oʻzbekiston Respublikasining “Raqobat toʻgʻrisida”gi Qonuni qabul qilinganligi munosabati bilan Vazirlar Mahkamasining “Davlat ishtirokidagi xoʻjalik yurituvchi subyektlarni, shuningdek, ularning affillangan shaxslarini va xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish vakolatlari berilgan davlat muassasalarini tashkil etishda (qayta tashkil etishda) monopoliyaga qarshi organning dastlabki roziligini olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2021-yil 3-iyundagi 346-son qaroriga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida
Mamlakatimizda tovar yoki moliya bozorlarida raqobatning cheklanishiga, shuningdek, raqobat yoki tabiiy monopoliya sharoitlarida isteʼmolchilarning huquqlari va qonuniy manfaatlari kamsitilishiga olib keladigan yoki olib kelishi mumkin boʻlgan harakatlarni nazorat qilish hamda ularga chek qoʻyish bilan bogʻliq boʻlgan, raqobat sohasidagi munosabatlarni tartibga solish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasining “Raqobat toʻgʻrisida”gi Qonuni qabul qilindi.
Davlat ishtirokidagi korxonalar va ularning affillangan shaxslarini, shuningdek, xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish vakolati berilgan davlat muassasalarini tashkil etish (qayta tashkil etish) sohasini tartibga soluvchi qonunosti hujjatlarni muvofiqlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasining “Raqobat toʻgʻrisida”gi Qonunida davlat ishtirokidagi korxonalar va ularning affillangan shaxslarini tashkil etish (qayta tashkil etish), ularning faoliyat turini oʻzgartirish, shuningdek, ular tomonidan aksiyalar (ulushlar) olish uchun oldindan rozilik olish tartibi belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Vazirlar Mahkamasining “Davlat ishtirokidagi xoʻjalik yurituvchi subyektlarni, shuningdek, ularning affillangan shaxslarini va xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish vakolatlari berilgan davlat muassasalarini tashkil etishda (qayta tashkil etishda) monopoliyaga qarshi organning dastlabki roziligini olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2021-yil 3-iyundagi 346-son qaroriga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirishlar kiritilsin:
davlat ishtirokidagi korxonalar va ularning affillangan shaxslarini tashkil etishda (qayta tashkil etishda) monopoliyaga qarshi organning oldindan roziligini olish;
davlat ishtirokidagi korxonalar va ularning affillangan shaxslarini tashkil etishni (qayta tashkil etishni), ularning faoliyat turini oʻzgartirishni, shuningdek, ular tomonidan aksiyalar (ulushlar) olinishini rad etish;
raqobatni taʼminlashga qaratilgan talablar.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda ushbu qarorning mohiyati va ahamiyati davlat ishtirokidagi korxonalar hamda xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish vakolatlari berilgan davlat muassasalari oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 14-dekabrdagi 663-son qaroriga ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Davlat ishtirokidagi xoʻjalik yurituvchi subyektlarni, shuningdek, ularning affillangan shaxslarini va xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish vakolatlari berilgan davlat muassasalarini tashkil etishda (qayta tashkil etishda) monopoliyaga qarshi organning dastlabki roziligini olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2021-yil 3-iyundagi 346-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Davlat ishtirokidagi korxonalarni va ularning affillangan shaxslarini tashkil etish (qayta tashkil etish), ularning faoliyat turini oʻzgartirish, shuningdek, ular tomonidan aksiyalar (ulushlar) olish uchun monopoliyaga qarshi organning oldindan roziligini olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”.
2. 1 va 2-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Davlat ishtirokidagi korxonalarni va ularning affillangan shaxslarini tashkil etish (qayta tashkil etish), ularning faoliyat turini oʻzgartirish, shuningdek, ular tomonidan aksiyalar (ulushlar) olish uchun monopoliyaga qarshi organning oldindan roziligini olish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Belgilab qoʻyilsinki, quyidagi hollarda Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasining oldindan roziligi olinadi:
davlat ishtirokidagi korxonalarni va ularning affillangan shaxslarini tashkil etishda;
davlat ishtirokidagi korxonalarni va ularning affillangan shaxslarini qayta tashkil etishda (qoʻshib yuborish, qoʻshib olishda);
respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, davlat ishtirokidagi korxonalar va ularning affillangan shaxslari tomonidan xoʻjalik yurituvchi subyektlarning ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) aksiyalarni (ulushlarni) olishda;
davlat ishtirokidagi korxonalar va ularning affillangan shaxslarining faoliyat turi oʻzgarganda”.
3. 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Davlat ishtirokidagi korxonalarni va ularning affillangan shaxslarini tashkil etish (qayta tashkil etish), ularning faoliyat turini oʻzgartirish, shuningdek, ular tomonidan aksiyalarni (ulushlarni) olish uchun monopoliyaga qarshi organning oldindan roziligini olish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom davlat ishtirokidagi korxonalarni va ularning affillangan shaxslarini tashkil etish (qayta tashkil etish), ularning faoliyat turini oʻzgartirish, shuningdek, ular tomonidan boshqa xoʻjalik yurituvchi subyektlarning aksiyalarini (ulushlarini) olish uchun monopoliyaga qarshi organning oldindan roziligini olish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
davlat ishtirokidagi korxona — xoʻjalik faoliyatini amalga oshiradigan, ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) davlat ulushi miqdori 25 foizdan ortiq boʻlgan yuridik shaxs, shuningdek, davlat unitar korxonasi yoki tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirish huquqi berilgan davlat muassasasi;
davlat ishtirokidagi korxonalarning affillangan shaxslari — ustav fondining (ustav kapitalining) 20 foizi va undan ortigʻi bevosita yoxud bilvosita davlat ishtirokidagi korxonalarga tegishli boʻlgan yuridik shaxslar. Bilvosita tegishlilik har bir keyingi affillangan shaxsga boshqa yuridik shaxsning ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) 20 foiz va undan ortiq aksiya (ulushlari) tegishli ekanligini anglatadi;
tovar bozorlarining tahlili — tashkil etilayotgan va (yoki) faoliyat yuritayotgan davlat ishtirokidagi korxonalarning tegishli tovar, moliya va raqamli bozorga ehtimoliy taʼsirini belgilashni nazarda tutuvchi choralar majmuasi;
ariza beruvchi — respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari, shu jumladan, ayrim faoliyat turlarini litsenziyalaydigan, ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlarni beradigan, maxsus elektron tizim orqali xabarnomalarni qabul qiluvchi, roʻyxatdan oʻtkazish yoki akkreditatsiya qilish vakolatlari berilgan davlat unitar korxonalari yoki muassasalari, shuningdek, davlat maqsadli jamgʻarmalari (keyingi oʻrinlarda — respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar), davlat ishtirokidagi korxonalar va ularning affillangan shaxslari;
monopoliyaga qarshi organ — Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi;
oldindan rozilik — monopoliyaga qarshi organ tomonidan davlat ishtirokidagi korxonalarni va ularning affillangan shaxslarini tashkil etishga (qayta tashkil etishga), ularning faoliyat turini oʻzgartirishga, shuningdek, ular tomonidan boshqa xoʻjalik yurituvchi subyektlarning aksiyalari (ulushlari)ni olishga tovar bozorlarining tahlili natijalariga koʻra raqobat muhitiga taʼsiridan kelib chiqib, ushbu Nizom talablari asosida beriladigan rozilik.
3. Ushbu Nizom talablari Oʻzbekiston Respublikasi qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmon va qarorlarida nazarda tutilgan hollarda davlat ishtirokidagi korxonalarni va ularning affillangan shaxslarini tashkil etishga (qayta tashkil etishga), ularning faoliyat turini oʻzgartirishga, shuningdek, ular tomonidan boshqa xoʻjalik yurituvchi subyektlarning aksiyalarini (ulushlarini) olishga nisbatan tatbiq etilmaydi.
Faoliyati boshqaruv vazifalarini, ijtimoiy-madaniy vazifalarni yoki boshqa notijorat tusdagi vazifalarni amalga oshirishga qaratilgan va raqobat muhitiga bevosita taʼsir koʻrsatmaydigan davlat muassasalariga tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirish huquqi berilgan davlat muassasasi sifatida qaralmaydi.
2-bob. Oldindan rozilik olish tartibi
4. Quyidagi hollarda monopoliyaga qarshi organning oldindan roziligi olinadi:
davlat ishtirokidagi korxonalarni va ularning affillangan shaxslarini tashkil etishda;
davlat ishtirokidagi korxonalarni va ularning affillangan shaxslarini qayta tashkil etishda (qoʻshib yuborish, qoʻshib olishda);
respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar, davlat ishtirokidagi korxonalar tomonidan xoʻjalik yurituvchi subyektlarning ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) aksiyalarni (ulushlarni) olishda;
davlat ishtirokidagi korxonalar va ularning affillangan shaxslarining faoliyat turi oʻzgarganda.
5. Monopoliyaga qarshi organning oldindan roziligi ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq olinadi.
Ushbu Nizomning 4-bandida koʻrsatilgan hollarda tegishlicha respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar, davlat ishtirokidagi korxonalar yoki ularning affillangan shaxslari monopoliyaga qarshi organga oldindan rozilik olish uchun ariza bilan murojaat qiladi.
Oldindan rozilik berish toʻgʻrisidagi ariza:
a) monopoliyaga qarshi organ tomonidan:
oʻz faoliyatini respublikaning bir nechta yoki barcha hududlarida amalga oshiradigan davlat ishtirokidagi korxona yoki uning affillangan shaxsini tashkil etish (qayta tashkil etish), uning faoliyat turini oʻzgartirish, xoʻjalik yurituvchi subyektlarning ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) aksiyalarni (ulushlarni) respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar, davlat ishtirokidagi korxonalar tomonidan olish holatlarida;
davlat ishtirokidagi korxona va uning affillangan shaxsini tashkil etishda (qayta tashkil etishda), uning faoliyat turini oʻzgartirishda, xoʻjalik yurituvchi subyektning ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) aksiyalarni (ulushlarni) olishda, agar uning muassislari boʻlgan davlat ishtirokidagi korxonalar yoki ularning affillangan shaxslari tovar yoki moliya bozorida ustun mavqeni egallab turgan boʻlsa;
davlat ishtirokidagi korxona va uning affillangan shaxsini tashkil etishda (qayta tashkil etishda), uning faoliyat turini oʻzgartirishda, xoʻjalik yurituvchi subyektning ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) aksiyalarni (ulushlarni) olishda, agar uning muassislari respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar boʻlsa;
b) respublikaning tegishli hududi doirasida oʻz faoliyatini amalga oshiradigan davlat ishtirokidagi korxona yoki uning affillangan shaxsini tashkil etishda (qayta tashkil etishda), uning faoliyat turini oʻzgartirishda, xoʻjalik yurituvchi subyektning ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) aksiyalarni (ulushlarni) olishda uning muassisi mahalliy davlat hokimiyati organi yoki davlat ishtirokidagi korxona yoki uning affillangan shaxsi boʻlsa — monopoliyaga qarshi organning hududiy organlari tomonidan koʻrib chiqiladi.
6. Ariza beruvchi monopoliyaga qarshi organga arizani ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda asoslangan hujjatlar bilan birga taqdim etadi.
7. Monopoliyaga qarshi organ ariza taqdim etilgan kundan eʼtiboran quyidagi tadbirlarni amalga oshiradi:
a) davlat ishtirokidagi korxona va uning affillangan shaxslarining faoliyat turi besh va undan ortiq xususiy tadbirkorlik subyekti tovar yoki moliya bozorida faoliyat yuritib kelayotgan, raqobat rivojlangan sohalarda tashkil etilishi (qayta tashkil etilishi) rejalashtirilayotganini besh kun ichida aniqlaydi;
b) tashkil etiladigan (qayta tashkil etiladigan) davlat ishtirokidagi korxonaning tegishli faoliyat turi (litsenziyalash, roʻyxatga olish, akkreditatsiyalash, ruxsatnoma berish) boʻyicha respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan tashkil etilayotganini hamda tovar bozorida toʻsiqlar (tegishli bozordagi faoliyatni tartibga soluvchi nizomlar va hujjatlar) mavjudligini besh kun ichida aniqlaydi;
v) tashkil etiladigan (qayta tashkil etiladigan) davlat ishtirokidagi korxonaning affillangan shaxslarining muassisi yagona yetkazib beruvchi yoki bunday huquq berilgan yoxud ustun (monopol) mavqega ega davlat ishtirokidagi korxona ekanligi va faoliyati muassisi tovarlaridan (resurslaridan) yoki tarmoq infratuzilmasidan foydalanish bilan bogʻliq ekanligini hamda xususiy tadbirkorlik subyektlari bilan raqobatlashadigan faoliyat bilan shugʻullanishini besh kun ichida aniqlaydi;
g) qoʻshimcha faoliyat bilan shugʻullanishi rejalashtirilayotgan davlat ishtirokidagi korxonalarning faoliyat sohasida raqobat rivojlanganligi va ularning faoliyati asosiy faoliyatiga bogʻliq boʻlmaganini besh kun ichida aniqlaydi;
d) davlat ishtirokidagi korxonalar tomonidan aksiyalar (ulushlar) olinadigan xoʻjalik yurituvchi subyektlarning faoliyat sohasida raqobat rivojlanganligini besh kun ichida aniqlaydi;
e) tashkil etiladigan (qayta tashkil etiladigan), faoliyat turi oʻzgartiriladigan, shuningdek, aksiyalari (ulushlari) olinadigan davlat ishtirokidagi korxonalar hamda ularning affillangan shaxslari faoliyat yuritadigan tovar yoki moliya bozori va uning chegaralarini besh kun ichida aniqlaydi;
j) tegishli tovar yoki moliya bozorida raqobat rivojlanganini aniqlash maqsadida oʻn besh kun ichida quyidagi davlat organlariga soʻrovnomalar yuboradi:
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga roʻyxatdan oʻtgan bir turdagi ishlab chiqarish faoliyati bilan shugʻullanuvchi xoʻjalik yurituvchi subyektlar soni toʻgʻrisida;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligiga davlat ishtirokidagi korxonani faoliyat yuritishi rejalashtirilayotgan tovar yoki moliya bozorida faoliyat koʻrsatayotgan xoʻjalik yurituvchi subyektlar soni, ular tomonidan ishlab chiqarilgan mahsulotlar (xizmatlar) hajmlari boʻyicha;
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasiga davlat ishtirokidagi korxona faoliyat yuritishi rejalashtirilayotgan tovar bozorida tovarlarning eksporti va importi bilan shugʻullanuvchi xoʻjalik yurituvchi subyektlarning roʻyxati va hajmlari boʻyicha;
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga davlat-xususiy sheriklik asosida loyihani amalga oshirish boʻyicha.
Maʼlumotlar davlat organlarining elektron maʼlumotlar bazalaridan integratsiyalashgan holda ham olinishi mumkin.
8. Monopoliyaga qarshi organ davlat ishtirokidagi korxonalarni va ularning affillangan shaxslarini tashkil etish (qayta tashkil etish), ularning faoliyat turini oʻzgartirish, shuningdek, ular tomonidan aksiyalar (ulushlar) olish masalasi yuzasidan ariza kelib tushgan kundan eʼtiboran ikki oy muddatda qaror qabul qiladi va ariza beruvchiga yuboradi.
Agar davlat ishtirokidagi korxonalar va ularning affillangan shaxslari Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati qarori bilan tashkil etilayotgan (qayta tashkil etilayotgan), faoliyat turi oʻzgartirilayotgan, shuningdek, aksiyalari (ulushlari) olayotgan boʻlsa, unda monopoliyaga qarshi organning oldindan roziligini olish toʻgʻrisidagi ariza tegishli qaror loyihasini kelishish (imzolash) uchun kiritilishidan oldin monopoliyaga qarshi organga taqdim etishi zarur.
9. Agar monopoliyaga qarshi organ tomonidan tovar yoki moliya bozorida xususiy tadbirkorlik subyektlari mavjud emasligining obyektiv sabablari aniqlanmagan taqdirda, davlat ishtirokidagi korxonalarga va ularning affillangan shaxslariga uch yil muddatga qolish sharti bilan ruxsat beriladi. Ushbu muddat tugagandan soʻng monopoliyaga qarshi organ mazkur xoʻjalik subyektini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda xususiy sektorga realizatsiya qilish masalasini koʻpi chiqadi.
10. Monopoliyaga qarshi organ davlat ishtirokidagi korxonalar va ularning affillangan shaxslarini tashkil etishni (qayta tashkil etishni), ularning faoliyat turini oʻzgartirishni, shuningdek, ular tomonidan aksiyalar (ulushlar) olishni quyidagi hollarda rad etadi, agar:
a) ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) davlat ulushi miqdori ellik foizdan ortiq boʻlgan xoʻjalik jamiyati yoxud ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) davlat ulushi miqdori xoʻjalik jamiyatining boshqa har bir aksiyadori (ishtirokchisi) ulushiga nisbatan koʻp boʻlgan xoʻjalik jamiyatini, shuningdek, davlat unitar korxonasini tashkil etishda:
tashkil etilayotgan xoʻjalik yurituvchi subyekt tomonidan asosiy faoliyat tabiiy monopoliyalar sohasida amalga oshirilishi rejalashtirilmayotgan boʻlsa;
tashkil etilayotgan xoʻjalik yurituvchi subyekt tomonidan aholi uchun zarur boʻlgan, xususiy sektor uchun norentabel boʻlgan tayanch xizmatlarni koʻrsatishi rejalashtirilmayotgan boʻlsa;
tashkil etilayotgan xoʻjalik yurituvchi subyekt tomonidan faoliyatni strategik manfaat, shuningdek, aholi xavfsizligini taʼminlash sohalarida amalga oshirish rejalashtirilmayotgan boʻlsa;
tashkil etilayotgan xoʻjalik yurituvchi subyektning faoliyati milliy iqtisodiyot uchun muhim ahamiyatga ega boʻlgan va “Davlat mulkini boshqarish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq xususiylashtirilmaydigan davlat mulkining mavjud boʻlishi bilan bogʻliq boʻlmasa;
mazkur bandning “b” kichik bandi ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilarida nazarda tutilgan hollarda;
b) ushbu bandning “a” kichik bandida nazarda tutilgan toifaga kirmaydigan davlat ishtirokidagi korxonalarni va ularning affillangan shaxslarini tashkil etishda (qayta tashkil etishda), ularning faoliyat turini oʻzgartirishda, shuningdek, ular tomonidan aksiyalar (ulushlar) olishda:
besh va undan ortiq xususiy tadbirkorlik subyekti tovar yoki moliya bozorida faoliyat yuritib kelayotgan, raqobat rivojlangan sohalarda davlat ishtirokidagi korxona va uning affillangan shaxslari tashkil etilayotgan boʻlsa;
ushbu xoʻjalik yurituvchi subyekt tegishli faoliyat turi (litsenziyalash, roʻyxatga olish, akkreditatsiyalash, ruxsatnoma berish) boʻyicha respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari, shu jumladan, faoliyatning ayrim turlarini litsenziyalaydigan, ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlarni beradigan, maxsus elektron tizim orqali xabarnomalarni qabul qiluvchi, roʻyxatdan oʻtkazish yoki akkreditatsiya qilish vakolatlari berilgan davlat unitar korxonalari yoki muassasalari, shuningdek, davlat maqsadli jamgʻarmalari tomonidan tashkil etilayotgan va ushbu faoliyat turi bilan shugʻullanishni rejalashtirayotgan boʻlsa;
muassisi yagona yetkazib beruvchi boʻlgan yoki bunday huquq berilgan yoxud ustun (monopol) mavqega ega davlat ishtirokidagi korxona boʻlgan va faoliyati muassisi tovarlaridan (resurslaridan) yoki tarmoq infratuzilmasidan foydalanish bilan bogʻliq boʻlgan hamda xususiy tadbirkorlik subyektlari bilan raqobatlashadigan faoliyat bilan shugʻullanadigan affillangan shaxslarni tashkil etish rejalashtirayotgan boʻlsa, ushbu affillangan shaxslarni raqobatchilari bilan teng shartlar asosida faoliyat yuritish sharoiti taʼminlangan holda boʻlib yuborish natijasida tashkil etish bundan mustasno;
davlat ishtirokidagi korxonalarning raqobat rivojlangan sohalarda oʻz asosiy faoliyatiga bogʻliq boʻlmagan qoʻshimcha faoliyat bilan shugʻullanishi rejalashtirilayotgan boʻlsa;
davlat ishtirokidagi korxonalar tomonidan raqobat rivojlangan sohalarda xoʻjalik yurituvchi subyektlarning ustav fondida (ustav kapitalida) ishtirok etishi yoki undagi ulushni olishi rejalashtirilayotgan boʻlsa.
Ushbu bandning “b” kichik bandi beshinchi va oltinchi xatboshilarida koʻrsatilgan talablar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari va qarorlarida hamda Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlarida nazarda tutilgan hollarga nisbatan tatbiq etilmaydi.
11. Monopoliyaga qarshi organ davlat ishtirokidagi korxonalarni va ularning affillangan shaxslarini tashkil etish (qayta tashkil etish), ularning faoliyat turini oʻzgartirish, shuningdek, ular tomonidan aksiyalar (ulushlar) olish boʻyicha harakatlar mazkur Nizomning 10-bandi “b” kichik bandi talablariga muvofiq rad etish holatlarini keltirib chiqarganda ham tovar yoki moliya bozorida raqobat muhitiga salbiy taʼsir koʻrsatmasligini isbotlovchi dalillar va (yoki) hujjatlar taqdim etilgan taqdirda, ushbu arizani qanoatlantirishi mumkin.
Monopoliyaga qarshi organ davlat ishtirokidagi korxonalarni va ularning affillangan shaxslarini tashkil etish (qayta tashkil etish), ularning faoliyat turini oʻzgartirish, shuningdek, ular tomonidan aksiyalar (ulushlar) olish uchun oldindan rozilik berish toʻgʻrisida qarorlar qabul qilish chogʻida raqobatni taʼminlashga qaratilgan talablarni belgilashi mumkin.
12. Oldindan rozilik olish boʻyicha arizani koʻrib chiqish quyidagi hollarda tugatiladi:
ariza beruvchi tomonidan arizani qaytarib olish toʻgʻrisida xabarnoma kelib tushsa;
ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar toʻliq boʻlmasa, agar ushbu maʼlumotlarning mavjud emasligi arizani koʻrib chiqishga toʻsqinlik qilsa;
ariza beruvchi tomonidan arizani obyektiv koʻrib chiqishga taʼsir qiladigan ishonchsiz maʼlumotlar taqdim etilsa.
13. Arizaning koʻrib chiqilishi tugatilgan taqdirda, monopoliyaga qarshi organ bu toʻgʻrisida qaror qabul qilgan kundan eʼtiboran uch kun muddatda ariza beruvchiga xabarnoma yuboradi.
Arizani koʻrib chiqish tugatilgandan soʻng ariza beruvchi oldindan rozilik olish boʻyicha yangi ariza bilan monopoliyaga qarshi organga murojaat qilishga haqli.
14. Oldindan rozilik olish toʻgʻrisidagi ariza monopoliyaga qarshi organ rahbarining buyrugʻi bilan tashkil etilgan maxsus komissiya tomonidan koʻrib chiqiladi.
Maxsus komissiya yigʻilishiga zaruratga koʻra rozilik olish uchun monopoliyaga qarshi organga murojaat qilgan ariza beruvchining vakili, moliya tashkilotlari faoliyatini nazorat qilish va tartibga solish boʻyicha vakolatli davlat organlari vakillari va boshqa manfaatdor shaxslar jalb etilishi mumkin.
15. Monopoliyaga qarshi organning oldindan rozilik berish toʻgʻrisidagi qarori, agar qaror bir yil ichida ijro etilmasa, oʻz kuchini yoʻqotadi.
16. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organlar davlat ishtirokidagi korxonalarni va ularning affillangan shaxslarini, shuningdek, taʼsis hujjatlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlarni hamda ular tomonidan aksiyalar olinishini roʻyxatdan oʻtkazish (qayta roʻyxatdan oʻtkazish) chogʻida monopoliyaga qarshi organning oldindan roziligi mavjudligini qonunchilikda belgilangan tartibda tekshirishi hamda quyidagi hollarda rad etishi shart, Oʻzbekiston Respublikasi qonunlarida, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti qarorlarida nazarda tutilgan hollarda tashkil etilgan xoʻjalik yurituvchi subyektlar bundan mustasno:
monopoliyaga qarshi organning oldindan rozilik berish toʻgʻrisidagi qarori ariza beruvchi tomonidan taqdim etilmagan taqdirda;
monopoliyaga qarshi organning davlat ishtirokidagi korxonalarni va ularning affillangan shaxslarini tashkil etishni (qayta tashkil etishni), ularning faoliyat turini oʻzgartirishni, shuningdek, aksiyalar (ulushlar) olishni rad etish toʻgʻrisidagi qarori mavjud boʻlgan taqdirda.
17. Monopoliyaga qarshi organ affillangan shaxslarni aniqlashda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi va Adliya vazirligining elektron axborot tizimi orqali maʼlumotlar bilan almashadi.
18. Ushbu Nizom talablariga zid ravishda monopoliyaga qarshi organning oldindan roziligisiz davlat ishtirokidagi korxonalarni va ularning affillangan shaxslarini roʻyxatga olish (qayta roʻyxatga olish), ularning faoliyat turini oʻzgartirish, shuningdek, ular tomonidan aksiyalar (ulushlar) olish holati aniqlangan taqdirda, ularni tashkil etishni (qayta tashkil etishni), ularning faoliyat turini oʻzgartirishni, shuningdek ular tomonidan aksiyalar (ulushlar) olish tashabbuskoriga nisbatan raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining buzilishi boʻyicha belgilangan tartibda choralar koʻriladi.
19. Monopoliyaga qarshi organ ishni mazmunan koʻrib chiqish natijalari boʻyicha quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:
davlat ishtirokidagi korxonani tugatish yoki faoliyat turini oʻzining oldingi faoliyat turiga oʻzgartirish toʻgʻrisida koʻrsatma berish;
aksiyalarni (ulushlarni) olishga doir bitimni, davlat ishtirokidagi korxonalarni va ularning affillangan shaxslarini roʻyxatdan oʻtkazishni haqiqiy emas deb eʼtirof etish, qonunga zid ravishda tashkil etilgan davlat ishtirokidagi korxonani tugatish yoki faoliyat turini oʻzining oldingi faoliyat turiga oʻzgartirish boʻyicha sudga daʼvo arizasi (ariza) kiritish;
aksiyalarni (ulushlarni) olishga doir bitimni, davlat ishtirokidagi korxonalarni va ularning affillangan shaxslarini roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha qabul qilingan qarorni oʻz kuchida qoldirish toʻgʻrisida.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
20. Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, Adliya vazirligi va ularning hududiy organlari hamda Davlat xizmatlari markazlari ushbu Nizom talablari bajarilishini doimiy nazorat qilib boradi.
21. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Davlat ishtirokidagi korxonalarni va ularning affillangan shaxslarini tashkil etish (qayta tashkil etish), ularning faoliyat turini oʻzgartirish, shuningdek, ular tomonidan aksiyalarni (ulushlarni) olish uchun monopoliyaga qarshi organning oldindan roziligini olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Davlat ishtirokidagi korxonalarni va ularning affillangan shaxslarini tashkil etishda (qayta tashkil etishda), ularning faoliyat turini oʻzgartirishda, shuningdek, ular tomonidan aksiyalar (ulushlar) olinishida monopoliyaga qarshi organning oldindan roziligini olish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Ariza beruvchi Monopoliyaga qarshi organga ariza taqdim etadi. Oʻz ixtiyoriga koʻra 2-bosqich Monopoliyaga qarshi organ Davlat ishtirokidagi korxona va uning affillangan shaxslarining faoliyat turi besh va undan ortiq xususiy tadbirkorlik subyekti tovar yoki moliya bozorida faoliyat yuritib kelayotgan, raqobat rivojlangan sohalarda tashkil etilishi (qayta tashkil etilishi) rejalashtirilayotganini aniqlaydi. Besh kun ichida 3-bosqich Monopoliyaga qarshi organ Tashkil etiladigan (qayta tashkil etiladigan) davlat ishtirokidagi korxonaning tegishli faoliyat turi (litsenziyalash, roʻyxatga olish, akkreditatsiyalash, ruxsatnoma berish) boʻyicha respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan tashkil etilayotganini hamda tovar bozorida toʻsiqlar (tegishli bozordagi faoliyatni tartibga soluvchi nizomlar) hujjatlar mavjudligini besh kun ichida aniqlaydi. Besh kun ichida 4-bosqich Monopoliyaga qarshi organ Tashkil etiladigan (qayta tashkil etiladigan) davlat ishtirokidagi korxonaning affillangan shaxslarining muassisi yagona yetkazib beruvchi yoki bunday huquq berilgan yoxud ustun (monopol) mavqega ega davlat ishtirokidagi korxona ekanligi va faoliyati muassisi tovarlaridan (resurslaridan) yoki tarmoq infratuzilmasidan foydalanish bilan bogʻliq ekanligini hamda xususiy tadbirkorlik subyektlari bilan raqobatlashadigan faoliyat bilan shugʻullanishini aniqlaydi. Besh kun ichida 5-bosqich Monopoliyaga qarshi organ Qoʻshimcha faoliyat bilan shugʻullanishi rejalashtirilayotgan davlat ishtirokidagi korxonaning faoliyat sohasida raqobat rivojlangani va uning faoliyati asosiy faoliyatiga bogʻliq boʻlmaganini aniqlaydi. Besh kun ichida 6-bosqich Monopoliyaga qarshi organ Davlat ishtirokidagi korxonalar tomonidan aksiyalar (ulushlar) olinadigan xoʻjalik yurituvchi subyektlarning faoliyat sohasida raqobat rivojlanganini aniqlaydi. Besh kun ichida 7-bosqich Monopoliyaga qarshi organ Tashkil etiladigan (qayta tashkil etiladigan), faoliyat turi oʻzgartiriladigan, shuningdek, aksiyalari (ulushlari) olinadigan davlat ishtirokidagi korxona, uning affillangan shaxslari faoliyat yuritadigan tovar yoki moliya bozori va uning chegaralarini besh kun ichida aniqlaydi. Besh kun ichida 8-bosqich Monopoliyaga qarshi organ Quyidagi yoʻnalishlar boʻyicha soʻrovnomalarni yuboradi: Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga roʻyxatdan oʻtgan bir turdagi ishlab chiqarish faoliyati bilan shugʻullanuvchi xoʻjalik yurituvchi subyektlar soni toʻgʻrisida; Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligiga davlat ishtirokidagi korxona ning faoliyat yuritishi rejalashtirilayotgan tovar yoki moliya bozorida faoliyat koʻrsatayotgan xoʻjalik yurituvchi subyektlar soni, ular tomonidan ishlab chiqarilgan mahsulotlar (xizmatlar) hajmlari boʻyicha; Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasiga davlat ishtirokidagi korxonaning faoliyat yuritishi rejalashtirilayotgan tovar bozorida tovarlarning eksporti va importi bilan shugʻullanuvchi xoʻjalik yurituvchi subyektlarning roʻyxati va hajmlari boʻyicha; Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga davlat-xususiy sheriklik asosida loyihani amalga oshirish boʻyicha. Oʻn besh kun ichida 9-bosqich Monopoliyaga qarshi organ Arizani oʻrganish jarayonida toʻplangan maʼlumotlar asosida xulosa tayyorlaydi va ushbu xulosa maxsus komissiya tomonidan koʻrib chiqilib, davlat ishtirokidagi korxonalarni va ularning affillangan shaxslarini tashkil etishga (qayta tashkil etishga), ularning faoliyat turini oʻzgartirishga, shuningdek, ular tomonidan aksiyalar (ulushlar) olishga monopoliyaga qarshi organning oldindan roziligini berish yoki rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va ariza beruvchiga yuboradi. Oʻn kun ichida
Davlat ishtirokidagi korxonalarni va ularning affillangan shaxslarini tashkil etish (qayta tashkil etish), ularning faoliyat turini oʻzgartirish, shuningdek ular tomonidan aksiyalarni (ulushlarni) olish uchun monopoliyaga qarshi organning oldindan roziligini olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
20__ y. “__” _________dagi ____-son Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasiga ___________________________ ________________________ dan (ariza beruvchining toʻliq nomi) ARIZA _____________________________________________________________ tashkil etishga (qayta tashkil etish), faoliyat turini oʻzgartirish, aksiyalar (ulushlar) olishga oldindan rozilik (xoʻjalik yurituvchi subyektning toʻliq nomi) berishingizni soʻrayman. Asosiy faoliyat turi (turlari) _____________________________________________ __________________________________________________________________________________ hisoblanadi. (asosiy faoliyat turi (turlari) nomi va IFUT) Ushbu arizaga quyidagi jadvalga muvofiq maʼlumotlar ilova qilinadi. Ilovada keltirilgan hujjatlar va maʼlumotlar toʻliqligi hamda ishonchliligini tasdiqlayman. Ariza beruvchi rahbarining imzosi
Davlat ishtirokidagi korxonalarni va ularning affillangan shaxslarini tashkil etishda (qayta tashkil etishda), ularning faoliyat turini oʻzgartirishda, shuningdek, ular tomonidan aksiyalar (ulushlar) olinishida monopoliyaga qarshi organning oldindan roziligini olish uchun taqdim etiladigan hujjatlar
Ariza beruvchi F.I.O., manzili, telefon raqami hamda vakolatlarini tasdiqlovchi hujjat koʻrsatiladi. 1. Xoʻjalik yurituvchi subyektni tashkil etish (qayta tashkil etish), faoliyat turini oʻzgartirish, shuningdek, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar, davlat ishtirokidagi korxonalar va ularning affillangan shaxslari tomonidan aksiyalar (ulushlar) olish maqsadi Xoʻjalik yurituvchi subyektning tashkil etilishi (qayta tashkil etilishi), uning faoliyat turi oʻzgartirilishi, shuningdek, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar, davlat ishtirokidagi korxonalar va ularning affillangan shaxslari tomonidan aksiyalarni (ulushlarni) olish asoslari sanab oʻtiladi. Ishlab chiqarilishi rejalashtirilgan tovarlar (ishlar, xizmatlar) xususiy sektor yoki davlat sektorlari tomonidan sotilmayotgan sabablari koʻrsatiladi. 2. Tashkil etilayotgan (qayta tashkil etilayotgan), faoliyat turi oʻzgartirilayotgan, shuningdek, aksiyalari (ulushlari) olinayotgan xoʻjalik yurituvchi subyektning tashkiliy-huquqiy shakli va toifasi (kichik, oʻrta yoki yirik tadbirkorlik subyekti) Tashkiliy-huquqiy shakli koʻrsatiladi. Tashkil etilayotgan (qayta tashkil etilayotgan), faoliyat turi oʻzgartirilayotgan, shuningdek, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar, davlat ishtirokidagi korxonalar va ularning affillangan shaxslari tomonidan aksiyalari (ulushlari) olinayotgan xoʻjalik yurituvchi subyektning (uning toifasini aniqlash maqsadida) oʻrtacha yillik ishchi kuchi va oʻrtacha yillik daromadi koʻrsatiladi. 3. Tashkil etilayotgan (qayta tashkil etilayotgan), faoliyat turi oʻzgartirilayotgan, shuningdek aksiyalari (ulushlari) olinayotgan xoʻjalik yurituvchi subyektning faoliyat turi Tashkil etilayotgan (qayta tashkil etilayotgan), faoliyat turi oʻzgartirilayotgan, shuningdek respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar, davlat ishtirokidagi korxonalar va ularning affillangan shaxslari tomonidan aksiyalari (ulushlari) olinayotgan xoʻjalik yurituvchi subyektning barcha faoliyat turi sanaladi (statistika kodlari bilan birga). 4. Tashkil etilayotgan, (qayta tashkil etilayotgan), faoliyat turi oʻzgartirilayotgan, shuningdek, aksiyalari (ulushlari) olinayotgan xoʻjalik yurituvchi subyektning taʼsischilari (ishtirokchilari) toʻgʻrisida maʼlumot 1) Jismoniy shaxslarning F.I.O. yoki yuridik shaxsning toʻliq nomi (STIRi koʻrsatilgan holda). 2) Tashkil etilayotgan (qayta tashkil etilayotgan), faoliyat turi oʻzgartirilayotgan, shuningdek, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar, davlat ishtirokidagi korxonalar va ularning affillangan shaxslari tomonidan aksiyalari (ulushlari) olinayotgan xoʻjalik yurituvchi subyektning ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) aksiyalar (ulushlar) soni va ularning nominal qiymati. 3) Tashkil etilayotgan xoʻjalik yurituvchi subyektning ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) ovoz beruvchi umumiy aksiyalar (ulushlar)ning ulushdor (aksiyador)larining foizdagi aksiyalari (ulushlari). 4) Tashkil etilayotgan xoʻjalik yurituvchi subyektning huquq va vakolatlari. 5. Tashkil etilayotgan (qayta tashkil etilayotgan), faoliyat turi oʻzgartirilayotgan, shuningdek, aksiyalari (ulushlari) olinayotgan xoʻjalik yurituvchi subyekt bilan birga bitta shaxslar guruhiga kiruvchi shaxslar toʻgʻrisida maʼlumot Tashkil etilayotgan (qayta tashkil etilayotgan), faoliyat turi oʻzgartirilayotgan, shuningdek respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar, davlat ishtirokidagi korxonalar va ularning affillangan shaxslari tomonidan aksiyalari (ulushlari) olinayotgan xoʻjalik yurituvchi subyektning har bir taʼsischilarini (ishtirokchilarini) bevosita yoki bilvosita nazorat qiluvchi shaxslarning nomi, manzili va faoliyat turi koʻrsatilgan maʼlumotlar. Tashkil etilayotgan (qayta tashkil etilayotgan), faoliyat turi oʻzgartirilayotgan, shuningdek, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar, davlat ishtirokidagi korxonalar va ularning affillangan shaxslari tomonidan aksiyalari (ulushlari) olinayotgan xoʻjalik yurituvchi subyektning har bir taʼsischilarini (ishtirokchilarini) bevosita yoki bilvosita nazorat qiluvchi shaxslarning boshqa yuridik shaxslardagi, jumladan, xorijiy yuridik shaxslardagi ishtiroki toʻgʻrisidagi maʼlumot, ularning nomi, manzili va faoliyat turi. 6. Tashkil etilayotgan (qayta tashkil etilayotgan), faoliyat turi oʻzgartirilayotgan, shuningdek, aksiyalari (ulushlari) olinayotgan xoʻjalik yurituvchi subyekt ishlab chiqaradigan tovar (ish, xizmat)ning salohiyatli isteʼmolchilari roʻyxati Barcha salohiyatli isteʼmolchilar sanab koʻrsatiladi. Tashkil etilayotgan (qayta tashkil etilayotgan), faoliyat turi oʻzgartirilayotgan, shuningdek respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar, davlat ishtirokidagi korxonalar va ularning affillangan shaxslari tomonidan aksiyalari (ulushlari) olinayotgan xoʻjalik yurituvchi subyektning har bir faoliyat turi boʻyicha umumiy bozor hajmidagi ulushi 25 foizdan oshgan xizmati isteʼmolchilari toʻgʻrisidagi maʼlumot alohida taqdim etiladi. 7. Xoʻjalik yurituvchi subyektni Oʻzbekiston Respublikasining amaldagi qonunchilik hujjatlari doirasida davlat-xususiy sheriklik asosida tashkil etish imkoniyatlarini koʻrib chiqish Davlat-xususiy sheriklik mexanizmini amalga oshirish orqali xoʻjalik yurituvchi subyektni tashkil etish imkoniyatlarini oʻrganish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (eʼlonlar, soʻrov natijalari, jamoatchilik muhokamasi, Iqtisodiyot va moliya vazirligining xulosasi va boshqalar). 8. Tashkil etilayotgan (qayta tashkil etilayotgan), faoliyat turi oʻzgartirilayotgan xoʻjalik yurituvchi subyekt faoliyat yuritishi rejalashtirilgan ayni bozordagi yoki oʻrnini bosuvchi bozordagi subyektlar toʻgʻrisida maʼlumot Ushbu bozor geografiyasi chegaralari doirasida ayni yoki tovar oʻrnini bosuvchi tovar yoki moliya bozorida faoliyat koʻrsatayotgan raqobatchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar taqdim etiladi. 9. Tashkil etilayotgan (qayta tashkil etilayotgan), faoliyat turi oʻzgartirilayotgan, shuningdek, aksiyalari (ulushlari) olinayotgan xoʻjalik yurituvchi subyekt realizatsiya qilishni rejalashtirayotgan tovarlarning (ishlar, xizmatlarning) realizatsiya qilingan umumiy hajmi Tashkil etilayotgan (qayta tashkil etilayotgan), faoliyat turi oʻzgartirilayotgan, shuningdek, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar, davlat ishtirokidagi korxonalar va ularning affillangan shaxslari tomonidan aksiyalari (ulushlari) olayotgan xoʻjalik yurituvchi subyekt tomonidan oʻz mahsulotining (tovar, ish, xizmat) realizatsiya qilinish hajmi, tovar, ish, xizmatlarining realizatsiyasi, eksporti va importi hajmlari boʻyicha maʼlumotlar taqdim etiladi. Realizatsiya hajmlari natural va qiymat shaklida oxirgi kalendar yil uchun statistika va bojxona kodlari koʻrsatilgan holda taqdim etiladi. 10. Tashkil etilayotgan (qayta tashkil etilayotgan), faoliyat turi oʻzgartirilayotgan, shuningdek, aksiyalari (ulushlari) olinayotgan xoʻjalik yurituvchi subyektning rejalashtirilayotgan tovarlar eksporti va importining umumiy hajmi 11. Arizani koʻrib chiqish uchun zarur boʻlgan qoʻshimcha materiallar Tashkil etilayotgan xoʻjalik yurituvchi subyektning ustavi nusxasi. Agar xoʻjalik yurituvchi subyekt qayta tashkil etish yoʻli bilan tashkil etilayotgan boʻlsa, uning amaldagi ustavi nusxasi va biznes rejasi.
Davlat ishtirokidagi korxonalarni va ularning affillangan shaxslarini tashkil etish (qayta tashkil etish), ularning faoliyat turini oʻzgartirish, shuningdek, ular tomonidan aksiyalarni (ulushlarni) olish uchun monopoliyaga qarshi organning oldindan roziligini olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining rasmi OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI RAQOBATNI RIVOJLANTIRISH VA ISTEʼMOLCHILAR HUQUQLARINI HIMOYA QILISH QOʻMITASI QAROR _______________________________________ (harakatning nomi)ga monopoliyaga qarshi organning oldindan roziligini berish toʻgʻrisida 20__ y. “___” _________ dagi ____-son ______________________________________ (koʻrib chiqish sanasi) (koʻrib chiqish joyi) Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasining maxsus komissiyasi _____________________________________________________________________________________________ (komissiyaning nomi) ____________________________________________________________________________________, tarkibida (komissiya raisi va aʼzolarining F.I.O., lavozimi koʻrsatilgan holda) ________________________________________________________da taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqib __________________________ (ariza kelib tushgan sana) Monopoliyaga qarshi organning oldindan roziligini olish boʻyicha ____________________________________ ______________________________________________________________________________________________ (koʻrsatilgan harakatlarni amalga oshiruvchi yuridik shaxsning va harakatning nomi) Davlat ishtirokidagi korxonalarni va ularning affillangan shaxslarini tashkil etish (qayta tashkil etish), ularning faoliyat turini oʻzgartirish, shuningdek, ular tomonidan aksiyalar (ulushlar) olish uchun monopoliyaga qarshi organning oldindan roziligini olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq ANIQLADI: _______________________________________________________________________________________________ (hujjatlarni koʻrib chiqishda aniqlangan ish holatlari yoziladi) Yuqoridagilarga koʻra hamda Davlat ishtirokidagi korxonalarni va ularning affillangan shaxslarini tashkil etish (qayta tashkil etish), ularning faoliyat turini oʻzgartirish, shuningdek, ular tomonidan aksiyalar (ulushlar) olish uchun monopoliyaga qarshi organning oldindan roziligini olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga asoslanib, Komissiya QAROR QILDI: ______________________________________________________________________________ rozilik berilsin. (harakatning nomi) Maxsus komissiya raisi __________________________ ________ ________ ________________________________ _________________________________________________ (imzo) __________ _________ (F.I.O.) Komissiya aʼzolari: _____________________________ ________ ________ ________________________________ _________________________________________________ (imzo) __________ _________ (F.I.O.) ”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 14-dekabr,
663-son