📅 2023-yil 15-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 15-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 15 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 15 декабря 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 15 December 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТАВСИФИ
Ўрта махсус таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг давлат намунасини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 3 июлдаги ПҚ-200-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда ўрта махсус таълим тизимидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш ва тизимлаштириш, ўрта махсус таълим муассасаларининг битирувчиларини давлат намунасидаги ҳужжатлар билан таъминлаш, диплом ва унинг иловасидаги ахборот олиш имкониятларини кенгайтириш, уларни илғор хорижий амалиётда фойдаланиладиган намуналар кўринишига келтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
ўрта махсус таълим тўғрисидаги дипломнинг давлат намунаси ва тавсифи 1-иловага мувофиқ;
Ўрта махсус таълим тўғрисидаги дипломга илованинг давлат намунаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
ўрта махсус таълим тўғрисидаги диплом ва дипломга иловани тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар аниқ ҳисоб-китобларга асосан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ушбу мақсадлар учун назарда тутилган бюджет маблағлари доирасида молиялаштирилади;
ўрта махсус таълим тўғрисидаги диплом ва дипломга илова (дубликат бериш ҳолатлари бундан мустасно) битирувчиларга бепул берилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб ўрта махсус таълим тўғрисидаги диплом, дипломга илова ва сертификат бланкалари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг буюртмаси бўйича ҳимояланган махсус қоғозларда шартнома асосида тайёрлаб берилишини таъминласин.
4. 2023/2024 ўқув йилига қадар академик лицейларнинг битирувчиларига берилган қоғоз шаклидаги диплом йўқотилган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта ва ўрта махсус таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон қарорида белгиланган давлат намунасидаги дипломнинг дубликати берилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 666-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўрта махсус таълим тўғрисидаги дипломнинг давлат намунаси ва тавсифи Академик лицей дипломи НАМУНАСИ
Ташқи кўриниши
AKADEMIK LITSEY DIPLOMI
Дипломнинг ички чап томони:
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI AKADEMIK LITSEY DIPLOMI L № 00000000 _____________________________________________________ _____________________________________________________ (taʼlim muassasasining nomi) Davlat attestatsiya komissiyasining 20___ - yil ___-________ dagi qaroriga binoan _____________________________________________________ (bitiruvchining familiyasi, ismi, otasining ismi) _____________________________________________________ __________________________________________ yoʻnalishi (yoʻnalish nomi) boʻyicha tamomladi. Direktor: ___________________________ M.Oʻ QR- код Roʻyxatga olish raqami: _________________ (tartib raqami) _____________________________________________________ (berilgan joy va sana)
Дипломнинг ички ўнг томони:
ТНЕ REPUBLIC ОҒ UZBEKISTAN DIPLOMA ОҒ ACADEMIC LYCEUM L № 00000000 _____________________________________________________ _____________________________________________________ (the name of educational institution) By the decision of the State Attestation Commission ____ ________ 20 ____ _____________________________________________________ (graduateʼs surname, first name, other name) completed ____________________________________________ (field of study) _____________________________________________________ boʻyicha tamomladi. Director: ___________________________ P.S. QR-код Registration № __________________________ (serial number) _____________________________________________________ (date and place)
Академик лицей дипломининг ТАВСИФИ
Академик лицей дипломи муқовасининг томонлари 148x210 мм ўлчамда яхлит қопланган тўқ кўк (аъло даражали диплом қизил-мармар) рангли муқова матбаа материалидан тайёрланади.
Диплом муқова материали — тўқ кўк, «аъло даражали» битирувчилар дипломи қизил-мармар рангдан иборат. Муқова материали бумвинил, тўқ кўк ва қизил-мармар рангдан иборат бўлади. Муқовада матн олтин ранг зарли қоғозда, диаметри 45 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби ва «AKADEMIK LITSEY DIPLOMI» номи босма нақш усулида ёзилади.
Диплом бланкасининг ички қисми 290x200 мм ўлчамда, махсус миллий нақш туширилган сув белгили қоғозда, матн қисми қора рангда ва тасвирий элементлари эса кўк рангда офсет босма усулида босилади.
Диплом бланкасининг саҳифалари марказида 70 мм диаметрли ўлчамда бўлган ўзига хос кўринишдаги кўк ранг бўёқда туширилган Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби жойлаштирилади. Унинг атрофи узлуксиз майда чизиқлардан ташкил топган гилёш элементидан иборат бўлади. Диплом бланкасининг асосий фон қисми ингичка чизиқли икки тангир сеткадан иборат бўлади.
«Аъло даражали» дипломнинг ички қисми учун «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI AKADEMIK LITSEY DIPLOMI» ва «TНE REPUBLIC OF UZBEKISTAN DIPLOMA OF ACADEMIC LYCEUM» сўзлари пастига қизил бўёқда лотин ёзувидаги ўзбек тилида «AʼLO DARAJALI» ва инглиз тилида «WITН НONOURʼS» сўзлари ёзилади.
Диплом бланкасининг ички қисми ҳ имоя элементлари қуйидагича:
Қоғоз тавсифи:
қоғоз — 100 фоиз пахта, қалинлиги 120 ± 5г/м 2 , оқартиргичсиз, акс этмайдиган ультрабинафша нур ва миллий нақш кўринишидаги сув белгиси мавжуд;
қоғоз сиртида тартибсиз киприк шаклидаги узунлиги 2,5 — 3 мм бўлган қизил ва яшил рангли толалар жойлашган ҳамда ультрабинафша нур остида кўринадиган сариқ ва кўк рангли толалар мавжуд;
Босма тавсифи:
икки хил усулдаги чоп этишдан фойдаланиш: асосий қисм учун офсет босма усули, рақамларни чоп этиш учун юқори босма усули;
босма жараёнда кимёвий барқарор матбаа бўёқларидан фойдаланилади;
диплом бланкасининг чап томонида ўзгарувчан рангда OVI бўёғи ишлатилган очиқ китоб тасвири туширилади;
ички варақнинг асосий фони кўк ранг, ингичка чизиқли икки тангир сеткадан иборат, нусха кўчирилмайдиган ҳимоя сифатида хизмат қилади;
диплом бланкасининг икки томони марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг диаметри 40 мм бўлган кўринмайдиган тасвири туширилади ва у ультрабинафша нур остида кўринади;
кичик матн, бир неча бор катталаштирилгандагина кўринадиган диплом саҳифасининг матн чизиқларида ва Давлат гербининг атрофида жойлаштирилган, такрорланувчи «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI» микроматнли сўз бирикмаси мавжуд бўлади;
серияси «L» ва рақами саккиз хонали сонда икки тарафда бир хил берилади. Рақам қора флуоресценция бўёғида чоп этилади, ультрабинафша нур остида яшил рангда ёруғлик сочади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 666-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўрта махсус таълим тўғрисидаги дипломга илованинг давлат намунаси
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI REPUBLIC OF UZBEKISTAN 1. DIPLOM SOHIBI HAQIDA MAʼLUMOTLAR / INFORMATION ABOUT THE DIPLOMA НOLDER 1.1. Familiyasi / Surname 1.2. Ismi, otasining ismi / First name, other name 1.3. Tugʻilgan sana / Date of birth L № _____________________ 2. MALAKASI HAQIDA MAʼLUMOTLAR / QUALIFICATION DIPLOMGA ILOVA / DEPLOMA SUPPLEMENT (diplomsiz ilova haqiqiy hisoblanmaydi / without diploma the attachment is invalid) 2.1. Yoʻnalish nomi / Field of study Davlat attestatsiya komissiyasining qarori / Decision of the State Attestation Commission 2.2. Taʼlim muassasasining nomi / The name of educational institution 2.3. Taʼlim (imtihon) til(lar)i / Language (s) of education (examination) ___________________________________________________________________ familiyasi, ismi, otasining ismi / full name
3. Taʼlim dasturini oʻzlashtirish natijalari haqida maʼlumotlar / Obtained programme details and grades T/r Fan (modul)ning nomi / Course title Soatlarning umumiy miqdori / Total hours in the curriculum Baholash (ball, reyting, baho) / Grade (score, rating, mark) 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8. 9. 10. 11. 12. 13. 14. 15. 16. 17. 18. 19. 20. 21. 22. 23. 24. 25. 26. 27. 28. 29. 30. Davlat attestatsiyalari / The state attestations 1. 2. 3. 4. 5. 6.
4. QOʻSHIMCHA MAʼLUMOTLAR / ADDITIONALINFORMATION IMZO VA MUHR / SIGNATURE AND SEAL Direktor / Director Direktor oʻrinbosari / Deputy Director Roʻyxat raqami / Registration number ___________________________________________ Berilgan vaqti / Date of issue __________________________________________________
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 666-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейлар битирувчиларини рағбатлантиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 22 февралдаги 154-сон қарорида :
а) 3 ва 4-бандлар куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Умумий ўрта таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчилари учун бериладиган олтин ва кумуш медалларнинг тавсифи 2-иловага, академик лицейларнинг иқтидорли битирувчилари учун бериладиган олтин ва кумуш медалларнинг тавсифи 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Марказий банк ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг буюртмаларига мувофиқ ҳар йили умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларига бериладиган олтин ва кумуш медаллар белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин»;
б) 5-банддаги «Молия вазирлиги 2019 йилдан бошлаб» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар йили» сўзлари билан алмаштирилсин.
в) 1-иловада :
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Битирувчилар олтин ва кумуш медаллар билан белгиланган тартибда давлат аккредитациясидан ўтган давлат ва нодавлат умумтаълим муассасалари, академик лицейлар (кейинги ўринларда таълим муассасаси деб аталади) томонидан иловага мувофиқ схема бўйича тақдирланади.
Битирувчиларга бўйсунувидан қатъи назар, умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома бериладиган таълим муассасаларида олтин ва кумуш медаллар бериш жараёни — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, шунингдек, бўйсунувидан қатъи назар, битирувчиларига ўрта махсус таълим тўғрисида диплом бериладиган таълим муассасаларида олтин ва кумуш медаллар бериш жараёни — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади»;
9 — 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Педагогик кенгашнинг битирувчиларни олтин ёки кумуш медаллар билан тақдирлаш тўғрисидаги қарори нусхаси ҳар йили 17 июнга қадар таълим муассасаси жойлашган ҳудуд бўйича тегишли туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимига тақдим этилади.
Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳар йили 20 июнга қадар тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига олтин ва кумуш медаль билан тақдирланган битирувчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари олтин ва кумуш медаль билан тақдирланган битирувчилар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштиради ҳамда ҳар йили 25 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдим этади.
Битирувчиларига ўрта махсус таълим тўғрисида диплом бериладиган бошқа вазирликлар ва идоралар тизимидаги таълим муассасалари олтин ва кумуш медаль билан тақдирланган битирувчилар тўғрисидаги маълумотларни ҳар йили 25 июнга қадар белгиланган тартибда идоравий мансублиги бўйича тегишли вазирликлар ва идораларга тақдим этади.
10. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳар йили 30 июнга қадар ўзининг расмий веб-сайтида олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланган битирувчилар ҳақидаги маълумотларни жойлаштиради.
11. Таълим муассасалари ушбу Низомнинг 3 ва 4-бандларида белгиланган талаблар асосида тегишли ўқув йилининг 15 ноябрига қадар олтин ва кумуш медалларга буюртмани туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларига тақдим этади.
12. Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари тегишли ўқув йилининг 25 ноябрига қадар буюртмаларни умумлаштириб, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига тақдим этади.
13. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари олтин ва кумуш медалларга буюртмани умумлаштириб, тегишли ўқув йилининг 1 декабрига қадар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдим этади.
Битирувчиларига ўрта махсус таълим тўғрисида диплом бериладиган бошқа вазирликлар ва идоралар тизимидаги таълим муассасалари белгиланган тартибда олтин ва кумуш медалларга буюртмани ҳар ўқув йилининг 1 декабрига қадар белгиланган тартибда идоравий мансублиги бўйича тегишли вазирликлар ва идораларга юборади. Вазирлик ва идоралар буюртмаларни умумлаштириб, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тақдим этади.
14. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги буюртмаларни умумлаштириб, тегишли ўқув йилининг 15 декабрига қадар Марказий банк ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат унитар корхонасига буюртма беради.
15. Марказий банк ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг буюртмаси асосида олтин ва кумуш медалларни тегишли ўқув йилининг 1 майига қадар тайёрлайди.
16. Олтин ва кумуш медаллар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг «Таъминот ва логистика хизмати» давлат унитар корхонаси томонидан тегишли ўқув йилининг 1 июнига қадар топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига етказилади.
Олтин ва кумуш медаллар Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан тегишли ўқув йилининг 5 июнига қадар топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларига, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари орқали тегишли ўқув йилининг 8 июнига қадар топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида таълим муассасаларига етказилади.
Тизимида битирувчиларига ўрта махсус таълим тўғрисида диплом бериладиган таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар олтин ва кумуш медалларни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигидан қабул қилиб, топшириш-қабул қилиш далолатномалари асосида тегишли ўқув йилининг 5 июнига қадар таълим муассасаларига етказади»;
18 — 20-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Олтин ва кумуш медаллар турли сабабларга кўра ортиб қолган тақдирда тегишли ўқув йилининг 15 июнига қадар топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида таълим муассасаси директори томонидан туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўринбосарига, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўринбосари томонидан тегишли ўқув йилининг 18 июнига қадар топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларининг масъул ходимига топширилади.
19. Ортиб қолган олтин ва кумуш медаллар Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан тегишли ўқув йилининг 30 июнига қадар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига қайтарилади.
Ўрта махсус таълим тўғрисида диплом бериладиган таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар тизимидаги таълим муассасаларида ортиб қолган олтин ва кумуш медалларни 30 июнга қадар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тақдим этади.
20. Ортиб қолган олтин ва кумуш медаллар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида захира сифатида сақланади»;
иловада :
«Ижрочилар» устунидаги «халқ таълими», «Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими» ҳамда «Халқ таълими» сўзлари тегишлича «мактабгача ва мактаб таълими», «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими» ҳамда «Мактабгача ва мактаб таълими» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Тадбирлар» устунидаги «Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими» ҳамда «Халқ таълими» сўзлари тегишлича «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими» ҳамда «Мактабгача ва мактаб таълими» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 2-илованинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Медалларнинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг логотипи тасвирланган. Медалнинг орқа томони чап пастки қисмидан бошлаб, айлана бўйлаб бош ҳарфлар билан «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI MAKTABGACHA VA MAKTAB TAʼLIMI VAZIRLIGI» деган ёзув жойлашган. Ҳарфларнинг ўлчами 2 миллиметр»;
д) қуйидаги мазмундаги 3-илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги 154-сон қарорига 3-ИЛОВА
Академик лицейларнинг иқтидорли битирувчилари учун бериладиган олтин ва кумуш медалларнинг
Битирувчиларга бериладиган олтин ва кумуш медалларнинг диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, металл қотишмасидан тайёрланган, доира бўртма шаклда. Олтин медаль олтинсимон рангли, кумуш медаль кумушсимон рангли бўлади.
Олтин ва кумуш медалларнинг ўрта қисмида доиранинг марказида, кўтарилаётган қуёш нурлари фонида бўртма китоб тасвирланган, унинг умумий баландлиги 11 миллиметр, эни 21 миллиметр, пастки чап томондан ўнг томонга қараб устки қисмига қадар ниҳол тасвирланган. Юқоридаги белгилар диаметри 30 миллиметр бўлган доира шаклидаги бўртма гардиш билан ўралган. Медалнинг чап пастки қисмидан бошлаб, айлана бўйлаб бош ҳарфлар билан «OʻQISHDAGI MUVAFFAQIYATLARI VA NAMUNALI XULQI UCHUN» деган ёзув жойлашган. Ҳарфларнинг ўлчами 2 миллиметр.
Медалларнинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг логотипи тасвирланган. Медалнинг орқа томони чап пастки қисмидан бошлаб, айлана бўйлаб бош ҳарфлар билан «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY TAʼLIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI» деган ёзув жойлашган. Ҳарфларнинг ўлчами 2 миллиметр.
Тасвирлар ва ёзувлар қабариқ.
Медаллар илгакчалар ва ҳалқача ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган. Қадағичнинг бўйи — 17 миллиметр, эни — 26 миллиметр. Қадағичда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган.
Қадағичнинг орқа томонига медалларни кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардияси тизимидаги ҳарбий академик лицейларнинг битирувчиларига бериладиган медалларнинг орқа томонида тегишли вазирлик ва идораларнинг логотиплари тасвирланади ҳамда орқа томони чап пастки қисмидан бошлаб, айлана бўйлаб бош ҳарфлар билан тегишли вазирлик ва идоранинг номи туширилган ёзув жойлаштирилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарори билан тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомда :
а) V бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«V. Профессионал таълим муассасаларида меҳнатни нормалаштиришни ташкил этиш»;
б) 15-бандда :
биринчи хатбошидаги «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари» сўзлари «Профессионал таълим муассасалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи ва олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Профессионал таълим муассасаларининг ўқитувчилари учун намунавий йиллик иш режаси Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Ишлаб чиқариш таълими усталарининг йиллик иш режаси 40 соатлик иш ҳафтасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади ҳамда ўқув юкламасининг назарий ва амалий компонентлари, ишлаб чиқариш таълимини, тарбиявий ишларни амалга ошириш учун материаллар қисмини тайёрлаш бўйича тақсимлаб чиқилади. Ишлаб чиқариш таълими усталарининг иш вақти нормативлари Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишган ҳолда, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланади»;
в) 16-банднинг биринчи хатбошисидаги «ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси» сўзлари «профессионал таълим муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Шахсий йиллик иш режаларини ишлаб чиқишда профессионал таълим муассасаси раҳбарияти ўқитувчининг ўқув юкламаси соатлари ҳажмини умумий белгиланган нормативларга нисбатан камайтириши ёки кўпайтириши мумкин. Бунда ўқув юкламасининг белгиланган нормативларига тузатиш киритиш ҳажми Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланган намунавий режадагига нисбатан камайтириш ёки кўпайтириш томонга 30 фоиздан ортиқ бўлиши мумкин эмас»;
д) 18-банддаги «ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида» сўзлари «профессионал таълим муассасаларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. Профессионал таълим муассасасининг ҳар бир ўқитувчиси ва ишлаб чиқариш таълими устаси йиллик иш режаси бажарилиши тўғрисида педагогик кенгашда ёки профессионал таълим муассасасининг бошқа коллегиал органи мажлисида ҳар йили камида бир марта ҳисобот беради».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 15 декабрь,
666-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TAVSIFI
Oʻrta maxsus taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarning davlat namunasini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maʼmuriy islohotlar doirasida oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar sohasida davlat boshqaruvini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 3-iyuldagi PQ-200-son qarori ijrosini taʼminlash hamda oʻrta maxsus taʼlim tizimidagi normativ-huquqiy hujjatlarni tartibga solish va tizimlashtirish, oʻrta maxsus taʼlim muassasalarining bitiruvchilarini davlat namunasidagi hujjatlar bilan taʼminlash, diplom va uning ilovasidagi axborot olish imkoniyatlarini kengaytirish, ularni ilgʻor xorijiy amaliyotda foydalaniladigan namunalar koʻrinishiga keltirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
oʻrta maxsus taʼlim toʻgʻrisidagi diplomning davlat namunasi va tavsifi 1-ilovaga muvofiq;
Oʻrta maxsus taʼlim toʻgʻrisidagi diplomga ilovaning davlat namunasi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Belgilab qoʻyilsinki:
oʻrta maxsus taʼlim toʻgʻrisidagi diplom va diplomga ilovani tayyorlash bilan bogʻliq xarajatlar aniq hisob-kitoblarga asosan har yili Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligiga ushbu maqsadlar uchun nazarda tutilgan budjet mablagʻlari doirasida moliyalashtiriladi;
oʻrta maxsus taʼlim toʻgʻrisidagi diplom va diplomga ilova (dublikat berish holatlari bundan mustasno) bitiruvchilarga bepul beriladi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining “Davlat belgisi” davlat unitar korxonasi 2023/2024 oʻquv yilidan boshlab oʻrta maxsus taʼlim toʻgʻrisidagi diplom, diplomga ilova va sertifikat blankalari Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining buyurtmasi boʻyicha himoyalangan maxsus qogʻozlarda shartnoma asosida tayyorlab berilishini taʼminlasin.
4. 2023/2024 oʻquv yiliga qadar akademik litseylarning bitiruvchilariga berilgan qogʻoz shaklidagi diplom yoʻqotilgan taqdirda, Vazirlar Mahkamasining “Umumiy oʻrta va oʻrta maxsus taʼlimning davlat taʼlim standartlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2017-yil 6-apreldagi 187-son qarorida belgilangan davlat namunasidagi diplomning dublikati beriladi.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 15-dekabrdagi 666-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻrta maxsus taʼlim toʻgʻrisidagi diplomning davlat namunasi va tavsifi Akademik litsey diplomi NAMUNASI
Tashqi koʻrinishi
AKADEMIK LITSEY DIPLOMI
Diplomning ichki chap tomoni:
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI AKADEMIK LITSEY DIPLOMI L № 00000000 _____________________________________________________ _____________________________________________________ (taʼlim muassasasining nomi) Davlat attestatsiya komissiyasining 20___ - yil ___-________ dagi qaroriga binoan _____________________________________________________ (bitiruvchining familiyasi, ismi, otasining ismi) _____________________________________________________ __________________________________________ yoʻnalishi (yoʻnalish nomi) boʻyicha tamomladi. Direktor: ___________________________ M.Oʻ QR- kod Roʻyxatga olish raqami: _________________ (tartib raqami) _____________________________________________________ (berilgan joy va sana)
Diplomning ichki oʻng tomoni:
TNE REPUBLIC OGʻ UZBEKISTAN DIPLOMA OGʻ ACADEMIC LYCEUM L № 00000000 _____________________________________________________ _____________________________________________________ (the name of educational institution) By the decision of the State Attestation Commission ____ ________ 20 ____ _____________________________________________________ (graduateʼs surname, first name, other name) completed ____________________________________________ (field of study) _____________________________________________________ boʻyicha tamomladi. Director: ___________________________ P.S. QR-kod Registration № __________________________ (serial number) _____________________________________________________ (date and place)
Akademik litsey diplomining TAVSIFI
Akademik litsey diplomi muqovasining tomonlari 148x210 mm oʻlchamda yaxlit qoplangan toʻq koʻk (aʼlo darajali diplom qizil-marmar) rangli muqova matbaa materialidan tayyorlanadi.
Diplom muqova materiali — toʻq koʻk, “aʼlo darajali” bitiruvchilar diplomi qizil-marmar rangdan iborat. Muqova materiali bumvinil, toʻq koʻk va qizil-marmar rangdan iborat boʻladi. Muqovada matn oltin rang zarli qogʻozda, diametri 45 mm boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi va “AKADEMIK LITSEY DIPLOMI” nomi bosma naqsh usulida yoziladi.
Diplom blankasining ichki qismi 290x200 mm oʻlchamda, maxsus milliy naqsh tushirilgan suv belgili qogʻozda, matn qismi qora rangda va tasviriy elementlari esa koʻk rangda ofset bosma usulida bosiladi.
Diplom blankasining sahifalari markazida 70 mm diametrli oʻlchamda boʻlgan oʻziga xos koʻrinishdagi koʻk rang boʻyoqda tushirilgan Oʻzbekiston Respublikasining Davlat gerbi joylashtiriladi. Uning atrofi uzluksiz mayda chiziqlardan tashkil topgan gilyosh elementidan iborat boʻladi. Diplom blankasining asosiy fon qismi ingichka chiziqli ikki tangir setkadan iborat boʻladi.
“Aʼlo darajali” diplomning ichki qismi uchun “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI AKADEMIK LITSEY DIPLOMI” va “TNE REPUBLIC OF UZBEKISTAN DIPLOMA OF ACADEMIC LYCEUM” soʻzlari pastiga qizil boʻyoqda lotin yozuvidagi oʻzbek tilida “AʼLO DARAJALI” va ingliz tilida “WITN NONOURʼS” soʻzlari yoziladi.
Diplom blankasining ichki qismi h imoya elementlari quyidagicha:
Qogʻoz tavsifi:
qogʻoz — 100 foiz paxta, qalinligi 120 ± 5g/m 2 , oqartirgichsiz, aks etmaydigan ultrabinafsha nur va milliy naqsh koʻrinishidagi suv belgisi mavjud;
qogʻoz sirtida tartibsiz kiprik shaklidagi uzunligi 2,5 — 3 mm boʻlgan qizil va yashil rangli tolalar joylashgan hamda ultrabinafsha nur ostida koʻrinadigan sariq va koʻk rangli tolalar mavjud;
Bosma tavsifi:
ikki xil usuldagi chop etishdan foydalanish: asosiy qism uchun ofset bosma usuli, raqamlarni chop etish uchun yuqori bosma usuli;
bosma jarayonda kimyoviy barqaror matbaa boʻyoqlaridan foydalaniladi;
diplom blankasining chap tomonida oʻzgaruvchan rangda OVI boʻyogʻi ishlatilgan ochiq kitob tasviri tushiriladi;
ichki varaqning asosiy foni koʻk rang, ingichka chiziqli ikki tangir setkadan iborat, nusxa koʻchirilmaydigan himoya sifatida xizmat qiladi;
diplom blankasining ikki tomoni markazida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining diametri 40 mm boʻlgan koʻrinmaydigan tasviri tushiriladi va u ultrabinafsha nur ostida koʻrinadi;
kichik matn, bir necha bor kattalashtirilgandagina koʻrinadigan diplom sahifasining matn chiziqlarida va Davlat gerbining atrofida joylashtirilgan, takrorlanuvchi “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI” mikromatnli soʻz birikmasi mavjud boʻladi;
seriyasi “L” va raqami sakkiz xonali sonda ikki tarafda bir xil beriladi. Raqam qora fluoressensiya boʻyogʻida chop etiladi, ultrabinafsha nur ostida yashil rangda yorugʻlik sochadi.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 15-dekabrdagi 666-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻrta maxsus taʼlim toʻgʻrisidagi diplomga ilovaning davlat namunasi
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI REPUBLIC OF UZBEKISTAN 1. DIPLOM SOHIBI HAQIDA MAʼLUMOTLAR / INFORMATION ABOUT THE DIPLOMA NOLDER 1.1. Familiyasi / Surname 1.2. Ismi, otasining ismi / First name, other name 1.3. Tugʻilgan sana / Date of birth L № _____________________ 2. MALAKASI HAQIDA MAʼLUMOTLAR / QUALIFICATION DIPLOMGA ILOVA / DEPLOMA SUPPLEMENT (diplomsiz ilova haqiqiy hisoblanmaydi / without diploma the attachment is invalid) 2.1. Yoʻnalish nomi / Field of study Davlat attestatsiya komissiyasining qarori / Decision of the State Attestation Commission 2.2. Taʼlim muassasasining nomi / The name of educational institution 2.3. Taʼlim (imtihon) til(lar)i / Language (s) of education (examination) ___________________________________________________________________ familiyasi, ismi, otasining ismi / full name
3. Taʼlim dasturini oʻzlashtirish natijalari haqida maʼlumotlar / Obtained programme details and grades T/r Fan (modul)ning nomi / Course title Soatlarning umumiy miqdori / Total hours in the curriculum Baholash (ball, reyting, baho) / Grade (score, rating, mark) 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8. 9. 10. 11. 12. 13. 14. 15. 16. 17. 18. 19. 20. 21. 22. 23. 24. 25. 26. 27. 28. 29. 30. Davlat attestatsiyalari / The state attestations 1. 2. 3. 4. 5. 6.
4. QOʻSHIMCHA MAʼLUMOTLAR / ADDITIONALINFORMATION IMZO VA MUHR / SIGNATURE AND SEAL Direktor / Director Direktor oʻrinbosari / Deputy Director Roʻyxat raqami / Registration number ___________________________________________ Berilgan vaqti / Date of issue __________________________________________________
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 15-dekabrdagi 666-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Umumiy oʻrta taʼlim muassasalari va akademik litseylar bitiruvchilarini ragʻbatlantirishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 22-fevraldagi 154-son qarorida :
a) 3 va 4-bandlar kuyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining iqtidorli bitiruvchilari uchun beriladigan oltin va kumush medallarning tavsifi 2-ilovaga, akademik litseylarning iqtidorli bitiruvchilari uchun beriladigan oltin va kumush medallarning tavsifi 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
4. Markaziy bank huzuridagi “Davlat belgisi” davlat unitar korxonasi Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining buyurtmalariga muvofiq har yili umumiy oʻrta taʼlim muassasalari va akademik litseylarning iqtidorli bitiruvchilariga beriladigan oltin va kumush medallar belgilangan tartibda tayyorlanishini taʼminlasin”;
b) 5-banddagi “Moliya vazirligi 2019-yildan boshlab” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi har yili” soʻzlari bilan almashtirilsin.
v) 1-ilovada :
2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. Bitiruvchilar oltin va kumush medallar bilan belgilangan tartibda davlat akkreditatsiyasidan oʻtgan davlat va nodavlat umumtaʼlim muassasalari, akademik litseylar (keyingi oʻrinlarda taʼlim muassasasi deb ataladi) tomonidan ilovaga muvofiq sxema boʻyicha taqdirlanadi.
Bitiruvchilarga boʻysunuvidan qatʼi nazar, umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisida shahodatnoma beriladigan taʼlim muassasalarida oltin va kumush medallar berish jarayoni — Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, shuningdek, boʻysunuvidan qatʼi nazar, bitiruvchilariga oʻrta maxsus taʼlim toʻgʻrisida diplom beriladigan taʼlim muassasalarida oltin va kumush medallar berish jarayoni — Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan muvofiqlashtiriladi”;
9 — 16-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Pedagogik kengashning bitiruvchilarni oltin yoki kumush medallar bilan taqdirlash toʻgʻrisidagi qarori nusxasi har yili 17-iyunga qadar taʼlim muassasasi joylashgan hudud boʻyicha tegishli tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimiga taqdim etiladi.
Tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimi har yili 20-iyunga qadar tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalariga oltin va kumush medal bilan taqdirlangan bitiruvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etadi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari oltin va kumush medal bilan taqdirlangan bitiruvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni umumlashtiradi hamda har yili 25-iyunga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligiga taqdim etadi.
Bitiruvchilariga oʻrta maxsus taʼlim toʻgʻrisida diplom beriladigan boshqa vazirliklar va idoralar tizimidagi taʼlim muassasalari oltin va kumush medal bilan taqdirlangan bitiruvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni har yili 25-iyunga qadar belgilangan tartibda idoraviy mansubligi boʻyicha tegishli vazirliklar va idoralarga taqdim etadi.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, tizimida taʼlim muassasalari boʻlgan vazirliklar va idoralar har yili 30-iyunga qadar oʻzining rasmiy veb-saytida oltin va kumush medallar bilan taqdirlangan bitiruvchilar haqidagi maʼlumotlarni joylashtiradi.
11. Taʼlim muassasalari ushbu Nizomning 3 va 4-bandlarida belgilangan talablar asosida tegishli oʻquv yilining 15-noyabriga qadar oltin va kumush medallarga buyurtmani tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlariga taqdim etadi.
12. Tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari tegishli oʻquv yilining 25-noyabriga qadar buyurtmalarni umumlashtirib, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalariga taqdim etadi.
13. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari oltin va kumush medallarga buyurtmani umumlashtirib, tegishli oʻquv yilining 1-dekabriga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligiga taqdim etadi.
Bitiruvchilariga oʻrta maxsus taʼlim toʻgʻrisida diplom beriladigan boshqa vazirliklar va idoralar tizimidagi taʼlim muassasalari belgilangan tartibda oltin va kumush medallarga buyurtmani har oʻquv yilining 1-dekabriga qadar belgilangan tartibda idoraviy mansubligi boʻyicha tegishli vazirliklar va idoralarga yuboradi. Vazirlik va idoralar buyurtmalarni umumlashtirib, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligiga taqdim etadi.
14. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi buyurtmalarni umumlashtirib, tegishli oʻquv yilining 15-dekabriga qadar Markaziy bank huzuridagi “Davlat belgisi” davlat unitar korxonasiga buyurtma beradi.
15. Markaziy bank huzuridagi “Davlat belgisi” davlat unitar korxonasi Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining buyurtmasi asosida oltin va kumush medallarni tegishli oʻquv yilining 1-mayiga qadar tayyorlaydi.
16. Oltin va kumush medallar Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining “Taʼminot va logistika xizmati” davlat unitar korxonasi tomonidan tegishli oʻquv yilining 1-iyuniga qadar topshirish-qabul qilish dalolatnomasi asosida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalariga yetkaziladi.
Oltin va kumush medallar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari tomonidan tegishli oʻquv yilining 5-iyuniga qadar topshirish-qabul qilish dalolatnomasi asosida tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlariga, tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari orqali tegishli oʻquv yilining 8-iyuniga qadar topshirish-qabul qilish dalolatnomasi asosida taʼlim muassasalariga yetkaziladi.
Tizimida bitiruvchilariga oʻrta maxsus taʼlim toʻgʻrisida diplom beriladigan taʼlim muassasalari mavjud boʻlgan vazirliklar va idoralar oltin va kumush medallarni Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligidan qabul qilib, topshirish-qabul qilish dalolatnomalari asosida tegishli oʻquv yilining 5-iyuniga qadar taʼlim muassasalariga yetkazadi”;
18 — 20-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“18. Oltin va kumush medallar turli sabablarga koʻra ortib qolgan taqdirda tegishli oʻquv yilining 15-iyuniga qadar topshirish-qabul qilish dalolatnomasi asosida taʼlim muassasasi direktori tomonidan tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimi boshligʻi oʻrinbosariga, tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimi boshligʻi oʻrinbosari tomonidan tegishli oʻquv yilining 18-iyuniga qadar topshirish-qabul qilish dalolatnomasi asosida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalarining masʼul xodimiga topshiriladi.
19. Ortib qolgan oltin va kumush medallar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari tomonidan tegishli oʻquv yilining 30-iyuniga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligiga qaytariladi.
Oʻrta maxsus taʼlim toʻgʻrisida diplom beriladigan taʼlim muassasalari mavjud boʻlgan vazirliklar va idoralar tizimidagi taʼlim muassasalarida ortib qolgan oltin va kumush medallarni 30-iyunga qadar belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligiga taqdim etadi.
20. Ortib qolgan oltin va kumush medallar Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligida zaxira sifatida saqlanadi”;
ilovada :
“Ijrochilar” ustunidagi “xalq taʼlimi”, “Xalq taʼlimi vazirligi, Toshkent shahar xalq taʼlimi bosh boshqarmasi va viloyatlar xalq taʼlimi” hamda “Xalq taʼlimi” soʻzlari tegishlicha “maktabgacha va maktab taʼlimi”, “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar maktabgacha va maktab taʼlimi” hamda “Maktabgacha va maktab taʼlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“Tadbirlar” ustunidagi “Xalq taʼlimi vazirligi, Toshkent shahar xalq taʼlimi bosh boshqarmasi va viloyatlar xalq taʼlimi” hamda “Xalq taʼlimi” soʻzlari tegishlicha “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar maktabgacha va maktab taʼlimi” hamda “Maktabgacha va maktab taʼlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 2-ilovaning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Medallarning orqa tomonida Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining logotipi tasvirlangan. Medalning orqa tomoni chap pastki qismidan boshlab, aylana boʻylab bosh harflar bilan “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI MAKTABGACHA VA MAKTAB TAʼLIMI VAZIRLIGI” degan yozuv joylashgan. Harflarning oʻlchami 2 millimetr”;
d) quyidagi mazmundagi 3-ilova bilan toʻldirilsin:
“Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 22-fevraldagi 154-son qaroriga 3-ILOVA
Akademik litseylarning iqtidorli bitiruvchilari uchun beriladigan oltin va kumush medallarning
Bitiruvchilarga beriladigan oltin va kumush medallarning diametri 34 millimetrli doira shaklida boʻlib, metall qotishmasidan tayyorlangan, doira boʻrtma shaklda. Oltin medal oltinsimon rangli, kumush medal kumushsimon rangli boʻladi.
Oltin va kumush medallarning oʻrta qismida doiraning markazida, koʻtarilayotgan quyosh nurlari fonida boʻrtma kitob tasvirlangan, uning umumiy balandligi 11 millimetr, eni 21 millimetr, pastki chap tomondan oʻng tomonga qarab ustki qismiga qadar nihol tasvirlangan. Yuqoridagi belgilar diametri 30 millimetr boʻlgan doira shaklidagi boʻrtma gardish bilan oʻralgan. Medalning chap pastki qismidan boshlab, aylana boʻylab bosh harflar bilan “OʻQISHDAGI MUVAFFAQIYATLARI VA NAMUNALI XULQI UCHUN” degan yozuv joylashgan. Harflarning oʻlchami 2 millimetr.
Medallarning orqa tomonida Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining logotipi tasvirlangan. Medalning orqa tomoni chap pastki qismidan boshlab, aylana boʻylab bosh harflar bilan “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY TAʼLIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI” degan yozuv joylashgan. Harflarning oʻlchami 2 millimetr.
Tasvirlar va yozuvlar qabariq.
Medallar ilgakchalar va halqacha yordamida toʻgʻri toʻrtburchak shaklidagi qadagʻichga ulangan. Qadagʻichning boʻyi — 17 millimetr, eni — 26 millimetr. Qadagʻichda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bayrogʻi tasvirlangan.
Qadagʻichning orqa tomoniga medallarni kiyimga taqib qoʻyish uchun toʻgʻnogʻich koʻrinishidagi moslama oʻrnatilgan.
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati va Milliy gvardiyasi tizimidagi harbiy akademik litseylarning bitiruvchilariga beriladigan medallarning orqa tomonida tegishli vazirlik va idoralarning logotiplari tasvirlanadi hamda orqa tomoni chap pastki qismidan boshlab, aylana boʻylab bosh harflar bilan tegishli vazirlik va idoraning nomi tushirilgan yozuv joylashtiriladi”.
2. Vazirlar Mahkamasining 2008-yil 1-avgustdagi 165-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalari xodimlari mehnatiga haq toʻlash toʻgʻrisidagi nizomda :
a) V boʻlimning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“V. Professional taʼlim muassasalarida mehnatni normalashtirishni tashkil etish”;
b) 15-bandda :
birinchi xatboshidagi “Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalari” soʻzlari “Professional taʼlim muassasalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
beshinchi va oltinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Professional taʼlim muassasalarining oʻqituvchilari uchun namunaviy yillik ish rejasi Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi bilan birgalikda ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi.
Ishlab chiqarish taʼlimi ustalarining yillik ish rejasi 40 soatlik ish haftasidan kelib chiqqan holda belgilanadi hamda oʻquv yuklamasining nazariy va amaliy komponentlari, ishlab chiqarish taʼlimini, tarbiyaviy ishlarni amalga oshirish uchun materiallar qismini tayyorlash boʻyicha taqsimlab chiqiladi. Ishlab chiqarish taʼlimi ustalarining ish vaqti normativlari Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi bilan kelishgan holda, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan belgilanadi”;
v) 16-bandning birinchi xatboshisidagi “oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasasi” soʻzlari “professional taʼlim muassasasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 17-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“17. Shaxsiy yillik ish rejalarini ishlab chiqishda professional taʼlim muassasasi rahbariyati oʻqituvchining oʻquv yuklamasi soatlari hajmini umumiy belgilangan normativlarga nisbatan kamaytirishi yoki koʻpaytirishi mumkin. Bunda oʻquv yuklamasining belgilangan normativlariga tuzatish kiritish hajmi Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan tasdiqlangan namunaviy rejadagiga nisbatan kamaytirish yoki koʻpaytirish tomonga 30 foizdan ortiq boʻlishi mumkin emas”;
d) 18-banddagi “oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalarida” soʻzlari “professional taʼlim muassasalarida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
e) 19-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“19. Professional taʼlim muassasasining har bir oʻqituvchisi va ishlab chiqarish taʼlimi ustasi yillik ish rejasi bajarilishi toʻgʻrisida pedagogik kengashda yoki professional taʼlim muassasasining boshqa kollegial organi majlisida har yili kamida bir marta hisobot beradi”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 15-dekabr,
666-son