📅 2023-yil 15-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 15-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 15 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 15 декабря 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 15 December 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 7 апрелдаги ПҚ-114-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги ПҚ-114-сон қарорининг 3-бандида 2024 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида ўтказиладиган ёшлар фестиваллари, форумлар, лойиҳалар, танловлар ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режаси асосида амалга оширишни йўлга қўйиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
ёшлар фестиваллари, форумлар, лойиҳалар, танловлар ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни (кейинги ўринларда — тадбирлар) ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда уларда қатнашиш тартиби;
Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режасини (кейинги ўринларда — календарь режа) шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби;
календарь режада назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш.
3. Белгилаб қўйилсинки,
календарь режа ҳар йили декабрь ойи якунига қадар давлат органлари ва ташкилотларининг таклифлари асосида Ёшлар ишлари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан ишлаб чиқилади;
тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш, иштирокчи ёшларни рағбатлантириш, шунингдек, yoshlarportali.uz электрон платформасидан (кейинги ўринларда — платформа) фойдаланиш Агентлик томонидан белгиланган тартиб асосида амалга оширилади;
календарь режа доирасида ўтказиладиган тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар платформага жойлаштириб борилади ва тадбирларда иштирок этадиган ёшлар платформа орқали электрон рўйхатга олинади;
платформани такомиллаштириш (функционал кенгайтириш) билан боғлиқ харажатлар Агентликнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
4. Давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳар йили ноябрь ойи якунига қадар тадбирлар бўйича календарь режа юзасидан таклифларни асослантирувчи маълумотлар билан биргаликда Агентликка киритиб борсин.
5. Ёшлар ишлари агентлиги:
календарь режа доирасида ўтказиладиган тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар платформага жойлаштириб борилишини таъминласин;
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан мониторинг юритсин ҳамда унинг натижаси юзасидан ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритиб борсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ёшлар билан ишлаш йўналишидаги фаолият бўйича маълумотлар базасининг платформага интеграция қилинишини таъминласин;
тадбирларда иштирок этадиган ёшларни ушбу тизим орқали электрон рўйхатга олишни йўлга қўйсин;
давлат органлари ва ташкилотлари тасдиқлаган календарь режага мувофиқ ўтказиладиган тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни давлат органлари ва ташкилотларининг ёшлар масалалари бўйича етакчилари томонидан платформага шахсий кабинетлар орқали киритиб бориш механизмларини йўлга қўйсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 667-сон қарорига ИЛОВА
Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш доирасида ўтказиладиган ёшлар фестиваллари, форумлар, лойиҳалар, танловлар ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича йиллик календарь режани (кейинги ўринларда — календарь режа) ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш тартибини белгилайди.
2. Қуйидагилар календарь режани ишлаб чиқиш бўйича асосий вазифалар ҳисобланади:
жойларда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш доирасидаги турли тадбирларни режа асосида ўтказиш;
давлат органлари ва ташкилотларининг ёшлар сиёсати соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш ҳамда уларнинг ёшлар сиёсати соҳасида ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
ёшларга оид тадбирларнинг ўтказилиши ҳақида ёшлар, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг хабардорлигини таъминлаш.
3. Календарь режа ушбу Низомга 1-иловадаги намунавий жадвалга мувофиқ ишлаб чиқилади.
4. Тадбирлар Ёшлар ишлари агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари билан келишилган ҳолда, мазкур Низом талаблари асосида ўтказилади.
5. Календарь режа доирасида ўтказиладиган тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар Агентликнинг махсус электрон платформасига (кейинги ўринларда — платформа) жойлаштириб борилади ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тадбирларда иштирок этадиган ёшлар платформа орқали электрон рўйхатга олинади.
2-боб. Календарь режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби
6. Календарь режа Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг таклифлари асосида республика, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман ва шаҳарлар миқёсида ишлаб чиқилади.
7. Календарь режа қуйидаги турларга бўлинади:
республика календарь режаси — республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг таклифлари асосида Агентлик томонидан ишлаб чиқилади;
ҳудудий календарь режалар — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари таклифлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари томонидан ишлаб чиқилади.
8. Республика миқёсидаги тадбирларнинг календарь режаси юзасидан таклифлар тегишлилиги бўйича республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Агентликка, ҳудудлар миқёсидаги тадбирларнинг календарь режаси юзасидан таклифлар эса маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармаларига ҳар йили ноябрь ойи якунига қадар (истисно тариқасида, тадбирлар ўтказилишидан камида икки ой олдин) қуйидаги ҳужжатлар билан биргаликда тақдим этилади:
тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича асословчи ҳужжатлар;
тадбирлар концепцияси (концепцияда тадбирни ўтказиш тартиби, аниқ вақти, куни, жойи ва иштирок этиш учун ариза топшириш муддати бўлиши лозим);
тадбирларнинг давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тасдиқланган молиялаштириш манбалари ва харажатлар сметаси лойиҳалари.
Таклифлар Агентлик ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари томонидан мазкур Низом талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда тақдим этилган тақдирда қабул қилинади.
9. Календарь режага ёшлар фестиваллари, форумлар, лойиҳалар, танловлар ва маданий-маърифий тадбирлар ҳамда бошқа тадбирлар киритилади.
10. Календарь режа ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ ҳар йили қуйидаги тартибда ва муддатларда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади:
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан календарь режага киритиладиган тадбирлар рўйхатини шакллантириш — октябрь ойи давомида;
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан календарь режага киритиладиган тадбирлар рўйхатини тегишлилиги бўйича Агентлик ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармаларига тақдим этиш — ноябрь ойи давомида;
Агентлик ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари томонидан календарь режага киритиладиган тадбирлар рўйхатини умумлаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан платформага киритиш — декабрь ойи давомида.
11. Тасдиқланган календарь режа ҳар йили январь ойида платформа, Агентлик ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади.
12. Йил давомида ташаббус кўрсатган, тадбирларда ёшлар қамровини юқори кўрсаткичга олиб чиққан, ёшлар сиёсати соҳасида натижадорлиги юқори бўлган фаол давлат органлари ва ташкилотлари ҳар йили 30 июнь — Ёшлар куни арафасида тантанали равишда эълон қилинади ва совғалар билан рағбатлантирилади.
Бунда мазкур чора-тадбирлар харажатлари Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
3-боб. Тадбирларни молиялаштириш ва календарь режага ўзгартириш киритиш тартиби
13. Республика календарь режаси ҳамда ҳудудий календарь режаларда назарда тутилган тадбирлар:
давлат органлари ва ташкилотларига бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида ва уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
14. Календарь режанинг йиллик сметаларига тадбирлар ўтказиладиган вақтдаги хизматлар қийматининг ўзгариши инобатга олинган ҳолда, ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
15. Календарь режага қуйидаги ҳолларда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин:
тадбирларни ўтказиш муддатлари ва (ёки) жойлари ўзгарганда;
календарь режага қўшимча тадбир киритиш зарурати юзага келганда;
тадбирларнинг бадиий қисмига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда;
тадбир қатнашчиларининг таркиби ёки сони ўзгарганда;
давлат органлари ва ташкилотларининг молиявий имконияти ва шартлари ўзгарганда;
давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти тугатилганда;
тадбирлар учун назарда тутилган маблағлар етишмаганда.
Агентлик ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан келишилган ҳолда, календарь режага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Бунда тадбирлар учун зарур бўладиган қўшимча харажатлар давлат органлари ва ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
4-боб. Якунловчи қоида
16. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
НАМУНА 20___ йилда _________________________томонидан ўтказиладиган ёшларга оид тадбирларнинг (давлат органи ва ташкилоти номи) ЙИЛЛИК КАЛЕНДАРЬ РЕЖАСИ Т/р Тадбир номи Тадбирни ўтказиш учун асос (ҳужжат рақами ва санаси) Босқич Ёш чегараси Тадбир ўтказиладиган жой, сана ҳамда вақти Тадбир ижрочиси Ёшлар қамрови (нафар) Ажратиладиган мукофот ва совғалар (1, 2, 3-ўринлар) 1. «Ёш китобхон» танлови Январь-февраль (маҳалла-сектор-туман-ҳудуд-республика) 10 — 14, 15 — 19, 20 — 30 ёш тоифалари маҳалла 20__ йил 15 — 20 июнь, сектор 26 — 30 июнь, туман 15 — 20 июль, ҳудуд 15 — 20 август, республика «Ҳумо Арена» мажмуасида 10 сентябрь Ёшлар ишлари агентлиги 500 1-ўрин 80 млн сўм 2-ўрин 50 млн сўм 3-ўрин 30 млн сўм ...
Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган ишлар Муддатлар 1-босқич Давлат органлари ва ташкилотлари Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режасига киритиладиган тадбирлар рўйхатини шакллантириш. Ҳар йили октябрь ойи давомида 2-босқич Давлат органлари ва ташкилотлари Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режасига киритиладиган тадбирлар рўйхатини тегишлилиги бўйича Ёшлар ишлари агентлиги ёки Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармаларга тақдим этиш. Ҳар йили ноябрь ойи давомида 3-босқич Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари, давлат органлари ва ташкилотлари Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режасига киритиладиган тадбирлар рўйхатини умумлаштириш ва Ёшлар ишлари агентлигининг махсус электрон платформасига киритиш. Ҳар йили декабрь ойи давомида 4-босқич Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режасидаги тадбирлар рўйхатини Ёшлар ишлари агентлигининг махсус электрон платформаси, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиш. Ҳар йили январь ойида 5-босқич Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари Давлат органлари ва ташкилотлари билан келишилган ҳолда, календарь режага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. Заруратга кўра
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 15 декабрь,
667-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
Yoshlarga oid tadbirlarning yillik kalendar rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maʼmuriy islohotlar doirasida yoshlar siyosati va sport sohasida davlat boshqaruvini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 7-apreldagi PQ-114-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 7-apreldagi PQ-114-son qarorining 3-bandida 2024-yil 1-yanvardan boshlab davlat organlari va tashkilotlari tomonidan yoshlarga oid davlat siyosati sohasida oʻtkaziladigan yoshlar festivallari, forumlar, loyihalar, tanlovlar va boshqa madaniy-maʼrifiy tadbirlarni Yoshlarga oid tadbirlarning yillik kalendar rejasi asosida amalga oshirishni yoʻlga qoʻyish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Yoshlarga oid tadbirlarning yillik kalendar rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
yoshlar festivallari, forumlar, loyihalar, tanlovlar va boshqa madaniy-maʼrifiy tadbirlarni (keyingi oʻrinlarda — tadbirlar) tashkil etish va oʻtkazish hamda ularda qatnashish tartibi;
Yoshlarga oid tadbirlarning yillik kalendar rejasini (keyingi oʻrinlarda — kalendar reja) shakllantirish va tasdiqlash tartibi;
kalendar rejada nazarda tutilgan tadbirlarni moliyalashtirish.
3. Belgilab qoʻyilsinki,
kalendar reja har yili dekabr oyi yakuniga qadar davlat organlari va tashkilotlarining takliflari asosida Yoshlar ishlari agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tomonidan ishlab chiqiladi;
tadbirlarni tashkil etish va oʻtkazish, ishtirokchi yoshlarni ragʻbatlantirish, shuningdek, yoshlarportali.uz elektron platformasidan (keyingi oʻrinlarda — platforma) foydalanish Agentlik tomonidan belgilangan tartib asosida amalga oshiriladi;
kalendar reja doirasida oʻtkaziladigan tadbirlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar platformaga joylashtirib boriladi va tadbirlarda ishtirok etadigan yoshlar platforma orqali elektron roʻyxatga olinadi;
platformani takomillashtirish (funksional kengaytirish) bilan bogʻliq xarajatlar Agentlikning oʻz mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
4. Davlat organlari va tashkilotlari, shu jumladan, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari har yili noyabr oyi yakuniga qadar tadbirlar boʻyicha kalendar reja yuzasidan takliflarni asoslantiruvchi maʼlumotlar bilan birgalikda Agentlikka kiritib borsin.
5. Yoshlar ishlari agentligi:
kalendar reja doirasida oʻtkaziladigan tadbirlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar platformaga joylashtirib borilishini taʼminlasin;
davlat organlari va tashkilotlari tomonidan amalga oshirilgan ishlar yuzasidan monitoring yuritsin hamda uning natijasi yuzasidan har chorakda Vazirlar Mahkamasiga maʼlumot kiritib borsin;
manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda yoshlar bilan ishlash yoʻnalishidagi faoliyat boʻyicha maʼlumotlar bazasining platformaga integratsiya qilinishini taʼminlasin;
tadbirlarda ishtirok etadigan yoshlarni ushbu tizim orqali elektron roʻyxatga olishni yoʻlga qoʻysin;
davlat organlari va tashkilotlari tasdiqlagan kalendar rejaga muvofiq oʻtkaziladigan tadbirlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni davlat organlari va tashkilotlarining yoshlar masalalari boʻyicha yetakchilari tomonidan platformaga shaxsiy kabinetlar orqali kiritib borish mexanizmlarini yoʻlga qoʻysin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi yoshlar siyosati va sport vaziri A.I. Ikramov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 15-dekabrdagi 667-son qaroriga ILOVA
Yoshlarga oid tadbirlarning yillik kalendar rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom davlat organlari va tashkilotlari tomonidan yoshlarga oid davlat siyosatini amalga oshirish doirasida oʻtkaziladigan yoshlar festivallari, forumlar, loyihalar, tanlovlar va boshqa madaniy-maʼrifiy tadbirlarni tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha yillik kalendar rejani (keyingi oʻrinlarda — kalendar reja) ishlab chiqish hamda tasdiqlash tartibini belgilaydi.
2. Quyidagilar kalendar rejani ishlab chiqish boʻyicha asosiy vazifalar hisoblanadi:
joylarda yoshlarga oid davlat siyosatini amalga oshirish doirasidagi turli tadbirlarni reja asosida oʻtkazish;
davlat organlari va tashkilotlarining yoshlar siyosati sohasidagi faoliyati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni toʻplash, qayta ishlash va tahlil qilish hamda ularning yoshlar siyosati sohasida oʻzaro hamkorligini taʼminlash;
yoshlarga oid tadbirlarning oʻtkazilishi haqida yoshlar, jamoatchilik va ommaviy axborot vositalarining xabardorligini taʼminlash.
3. Kalendar reja ushbu Nizomga 1-ilovadagi namunaviy jadvalga muvofiq ishlab chiqiladi.
4. Tadbirlar Yoshlar ishlari agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar yoshlar ishlari boshqarmalari bilan kelishilgan holda, mazkur Nizom talablari asosida oʻtkaziladi.
5. Kalendar reja doirasida oʻtkaziladigan tadbirlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Agentlikning maxsus elektron platformasiga (keyingi oʻrinlarda — platforma) joylashtirib boriladi hamda davlat organlari va tashkilotlari tomonidan tadbirlarda ishtirok etadigan yoshlar platforma orqali elektron roʻyxatga olinadi.
2-bob. Kalendar rejani ishlab chiqish va tasdiqlash tartibi
6. Kalendar reja Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar yoshlar ishlari boshqarmalari tomonidan davlat organlari va tashkilotlarining takliflari asosida respublika, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahri hamda tuman va shaharlar miqyosida ishlab chiqiladi.
7. Kalendar reja quyidagi turlarga boʻlinadi:
respublika kalendar rejasi — respublika darajasidagi davlat organlari va tashkilotlari hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining takliflari asosida Agentlik tomonidan ishlab chiqiladi;
hududiy kalendar rejalar — mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat organlari va tashkilotlarining hududiy boʻlinmalari takliflari asosida Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar yoshlar ishlari boshqarmalari tomonidan ishlab chiqiladi.
8. Respublika miqyosidagi tadbirlarning kalendar rejasi yuzasidan takliflar tegishliligi boʻyicha respublika darajasidagi davlat organlari va tashkilotlari tomonidan Agentlikka, hududlar miqyosidagi tadbirlarning kalendar rejasi yuzasidan takliflar esa mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat organlari va tashkilotlarining hududiy boʻlinmalari tomonidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar yoshlar ishlari boshqarmalariga har yili noyabr oyi yakuniga qadar (istisno tariqasida, tadbirlar oʻtkazilishidan kamida ikki oy oldin) quyidagi hujjatlar bilan birgalikda taqdim etiladi:
tadbirlarni tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha asoslovchi hujjatlar;
tadbirlar konsepsiyasi (konsepsiyada tadbirni oʻtkazish tartibi, aniq vaqti, kuni, joyi va ishtirok etish uchun ariza topshirish muddati boʻlishi lozim);
tadbirlarning davlat organlari va tashkilotlari tomonidan tasdiqlangan moliyalashtirish manbalari va xarajatlar smetasi loyihalari.
Takliflar Agentlik va Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar yoshlar ishlari boshqarmalari tomonidan mazkur Nizom talablariga toʻliq rioya qilgan holda taqdim etilgan taqdirda qabul qilinadi.
9. Kalendar rejaga yoshlar festivallari, forumlar, loyihalar, tanlovlar va madaniy-maʼrifiy tadbirlar hamda boshqa tadbirlar kiritiladi.
10. Kalendar reja ushbu Nizomga 2-ilovadagi sxemaga muvofiq har yili quyidagi tartibda va muddatlarda ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi:
davlat organlari va tashkilotlari tomonidan kalendar rejaga kiritiladigan tadbirlar roʻyxatini shakllantirish — oktabr oyi davomida;
davlat organlari va tashkilotlari tomonidan kalendar rejaga kiritiladigan tadbirlar roʻyxatini tegishliligi boʻyicha Agentlik hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar yoshlar ishlari boshqarmalariga taqdim etish — noyabr oyi davomida;
Agentlik hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar yoshlar ishlari boshqarmalari tomonidan kalendar rejaga kiritiladigan tadbirlar roʻyxatini umumlashtirish hamda davlat organlari va tashkilotlar tomonidan platformaga kiritish — dekabr oyi davomida.
11. Tasdiqlangan kalendar reja har yili yanvar oyida platforma, Agentlik hamda davlat organlari va tashkilotlarining rasmiy veb-saytlari va boshqa ommaviy axborot vositalari orqali eʼlon qilinadi.
12. Yil davomida tashabbus koʻrsatgan, tadbirlarda yoshlar qamrovini yuqori koʻrsatkichga olib chiqqan, yoshlar siyosati sohasida natijadorligi yuqori boʻlgan faol davlat organlari va tashkilotlari har yili 30-iyun — Yoshlar kuni arafasida tantanali ravishda eʼlon qilinadi va sovgʻalar bilan ragʻbatlantiriladi.
Bunda mazkur chora-tadbirlar xarajatlari Agentlikning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.
3-bob. Tadbirlarni moliyalashtirish va kalendar rejaga oʻzgartirish kiritish tartibi
13. Respublika kalendar rejasi hamda hududiy kalendar rejalarda nazarda tutilgan tadbirlar:
davlat organlari va tashkilotlariga budjetdan ajratilgan mablagʻlar doirasida va ularning budjetdan tashqari mablagʻlari;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi.
14. Kalendar rejaning yillik smetalariga tadbirlar oʻtkaziladigan vaqtdagi xizmatlar qiymatining oʻzgarishi inobatga olingan holda, oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilishi mumkin.
15. Kalendar rejaga quyidagi hollarda oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilishi mumkin:
tadbirlarni oʻtkazish muddatlari va (yoki) joylari oʻzgarganda;
kalendar rejaga qoʻshimcha tadbir kiritish zarurati yuzaga kelganda;
tadbirlarning badiiy qismiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilganda;
tadbir qatnashchilarining tarkibi yoki soni oʻzgarganda;
davlat organlari va tashkilotlarining moliyaviy imkoniyati va shartlari oʻzgarganda;
davlat organlari va tashkilotlarining faoliyati tugatilganda;
tadbirlar uchun nazarda tutilgan mablagʻlar yetishmaganda.
Agentlik va Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar yoshlar ishlari boshqarmalari tomonidan tegishli davlat organlari va tashkilotlari bilan kelishilgan holda, kalendar rejaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilishi mumkin.
Bunda tadbirlar uchun zarur boʻladigan qoʻshimcha xarajatlar davlat organlari va tashkilotlarining mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
4-bob. Yakunlovchi qoida
16. Ushbu Nizom talablarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.
Yoshlarga oid tadbirlarning yillik kalendar rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
NAMUNA 20___ yilda _________________________tomonidan oʻtkaziladigan yoshlarga oid tadbirlarning (davlat organi va tashkiloti nomi) YILLIK KALENDAR REJASI T/r Tadbir nomi Tadbirni oʻtkazish uchun asos (hujjat raqami va sanasi) Bosqich Yosh chegarasi Tadbir oʻtkaziladigan joy, sana hamda vaqti Tadbir ijrochisi Yoshlar qamrovi (nafar) Ajratiladigan mukofot va sovgʻalar (1, 2, 3-oʻrinlar) 1. “Yosh kitobxon” tanlovi Yanvar-fevral (mahalla-sektor-tuman-hudud-respublika) 10 — 14, 15 — 19, 20 — 30 yosh toifalari mahalla 20__ yil 15 — 20-iyun, sektor 26 — 30-iyun, tuman 15 — 20-iyul, hudud 15 — 20-avgust, respublika “Humo Arena” majmuasida 10-sentabr Yoshlar ishlari agentligi 500 1-oʻrin 80 mln soʻm 2-oʻrin 50 mln soʻm 3-oʻrin 30 mln soʻm ...
Yoshlarga oid tadbirlarning yillik kalendar rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Yoshlarga oid tadbirlarning yillik kalendar rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash
Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan ishlar Muddatlar 1-bosqich Davlat organlari va tashkilotlari Yoshlarga oid tadbirlarning yillik kalendar rejasiga kiritiladigan tadbirlar roʻyxatini shakllantirish. Har yili oktabr oyi davomida 2-bosqich Davlat organlari va tashkilotlari Yoshlarga oid tadbirlarning yillik kalendar rejasiga kiritiladigan tadbirlar roʻyxatini tegishliligi boʻyicha Yoshlar ishlari agentligi yoki Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar yoshlar ishlari boshqarmalarga taqdim etish. Har yili noyabr oyi davomida 3-bosqich Yoshlar ishlari agentligi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar yoshlar ishlari boshqarmalari, davlat organlari va tashkilotlari Yoshlarga oid tadbirlarning yillik kalendar rejasiga kiritiladigan tadbirlar roʻyxatini umumlashtirish va Yoshlar ishlari agentligining maxsus elektron platformasiga kiritish. Har yili dekabr oyi davomida 4-bosqich Yoshlar ishlari agentligi hamda davlat organlari va tashkilotlari Yoshlarga oid tadbirlarning yillik kalendar rejasidagi tadbirlar roʻyxatini Yoshlar ishlari agentligining maxsus elektron platformasi, Yoshlar ishlari agentligi hamda davlat organlari va tashkilotlarining rasmiy veb-saytlari va boshqa ommaviy axborot vositalari orqali eʼlon qilish. Har yili yanvar oyida 5-bosqich Yoshlar ishlari agentligi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar yoshlar ishlari boshqarmalari Davlat organlari va tashkilotlari bilan kelishilgan holda, kalendar rejaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish. Zaruratga koʻra
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 15-dekabr,
667-son