UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 15-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 15 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 декабря 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 December 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармонига ҳамда «Аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 28 сентябрдаги ПҚ-319-сон қарорига мувофиқ аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш вазифалари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ўтказилиши муносабати билан бошқа вазирлик ва идоралар, маҳалла даражасида фаолият юритаётган тузилмаларнинг такрорланувчи функцияларини бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармони билан:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), шунингдек, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар)ларда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилганлиги;

Агентлик аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органи сифатида белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тугатилиб, унинг вазифа ва функциялари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ўтказилганлиги муносабати билан Ҳукумат қарорларини ўзаро мувофиқлаштириш;

туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшаётган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш;

туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш хизматларини кўрсатиш;

Агентлик томонидан унинг тизимидаги пансионат ва санаторийларда даволаниш учун кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийларига йўлланмалар бериш;

Агентлик томонидан Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси билан биргаликда Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институтининг фаолиятини ҳамкорликда мувофиқлаштириш.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Агентлик манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарори билан тасдиқланган Махсус таълим-тарбия муассасаларидаги алоҳида меҳнат шароитлари учун қўшимча ҳақ белгиланган педагог ходимлар лавозимлари рўйхати, мазкур тўловларнинг турлари ва миқдорларининг «Изоҳлар» қисмини 2-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 17 майдаги 89-сон қарорининг 3-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Марказ тузилмасига ўзгартиришлар киритиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади».

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказини ташкил этиш тўғрисида» 2008 йил 5 ноябрдаги 240-сон қарорида :

а) 3-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори зарурат бўлганда, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказининг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг штатда белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритишга ҳақли»;

б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Белгилансинки, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказининг директори Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади»;

в) 2-иловада :

2-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий» сўзлари билан алмаштирилсин;

26-банддаги «Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) билан келишилган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин;

27-банднинг олтинчи хатбошисидаги «Комиссияга» сўзи «Агентликка» сўзи билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 августдаги 243-сон қарори билан тасдиқланган Нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди «б» кичик бандининг учинчи хатбошисидаги «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш» сўзлари «Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий» сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 13 октябрдаги ПФ-4658-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарорида :

а) 1-бандда

иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-иловада :

номидаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-бандда :

биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошида :

«Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

«Бунда Агентлик тизимидаги санаторийлар рўйхати Агентлик директори томонидан тасдиқланади»;

11-банддаги «тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимларига» сўзлари «Инсон» ижтимоий хизматларни кўрсатиш марказларига (кейинги ўринларда Марказлар деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;

13-банднинг биринчи хатбошиси , 15 — 17-бандлар , 24-банднинг тўртинчи хатбошиси , 25 ва 26-бандларнинг иккинчи хатбошиси , 39 ва 40-бандлардаги тегишли келишикдаги «туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими» сўзлари тегишли келишикдаги «Марказ» сўзи билан алмаштирилсин;

14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«14. Марказлар зарур бўлган йўналиш, санаторийнинг номи ва соғлиқни тиклаш учун ўзи хоҳлаган муддат кўрсатилган ҳолда ариза берган шахслар рўйхатларини шакллантирадилар, уларни туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимларида келишадилар ҳамда йўлланмалар ажратиш юзасидан ҳар йили 15 ноябргача бўлган муддатда Агентликка буюртманома тақдим этадилар»;

19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«19. Ҳар бир санаторий бўйича уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ойларга тақсимлаган ва ажратилган ўринлар сони кўрсатилган ҳолда йўлланмаларни тақсимлаш режаси ҳар йили 1 декабргача бўлган муддатда Агентлик томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Даволаш-профилактик ёрдамни ташкил этиш бош бошқармаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Санатория-курорт бошқармаси билан биргаликда ишлаб чиқилади ҳамда «Нуроний» жамғармаси раиси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раиси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири билан келишилгандан кейин Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига юборилади, Агентлик тизимидаги санаторийлар рўйхати Агентлик директори томонидан тасдиқланиши бундан мустасно»;

20 — 22-бандлар , 24-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошилари , 27-банд , 29-банднинг биринчи хатбошиси , 30 , 35 , 36-бандлар , 37-банднинг иккинчи хатбошиси ва 38-банддаги тегишли келишикдаги «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;

41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«41. Ушбу Низомга риоя этилишини назорат қилиш Агентлик, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига, Соғлиқни сақлаш вазирлигига, ҳамда «Нуроний» жамғармасига юкланади»;

1-иловадаги «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими» сўзлари «Инсон» ижтимоий хизматларни кўрсатиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарорига 2-ИЛОВА

«1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштиришга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари уруш ва меҳнат фронти фахрийлари рўйхатларини туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига тақдим этадилар. ҳар йили 1 сентябргача 2. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари уруш ва меҳнат фронти фахрийлари рўйхатларини фахрийларнинг турар жойларидаги тиббиёт муассасаларига етказадилар. ҳар йили 10 сентябргача 3. Тиббиёт муассасалари уруш ва меҳнат фронти фахрийларини мажбурий диспансеризациядан ўтказадилар ва санаторийда соғломлаштиришнинг талаб қилинган йўналишини белгилайдилар. ҳар йили 15 октябргача 4. Тиббиёт муассасалари кўрсатмалар бўйича санаторий-курорт картасини берадилар. ҳар йили белгиланган муддатларда 2-босқич «Инсон» ижтимоий хизматларни кўрсатиш марказлари Уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг истакларини ҳисобга олган ҳолда, ҳар чоракда ариза берган шахслар рўйхатини шакллантирадилар, рўйхатда санаторийнинг зарур йўналиши, номи ва соғломлаштиришнинг исталган муддати кўрсатилади, у туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимларида келишилади ҳамда Агентликка юборадилар. ҳар чоракда, чорак охирги ойининг 15-кунигача бўлган муддатда 3-босқич Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари 1.Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари санаторий-соғломлаштириш муассасасига йўлланма олиш учун белгиланган шаклдаги ариза билан Марказга мурожаат қиладилар. 2. Аризада санаторий-соғломлаштириш муассасасига боришнинг исталган санаси (даври) кўрсатилади. йилда 1 марта 4-босқич Агентлик Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг тегишли бошқармалари билан биргаликда йўлланмаларни тақсимлаш режасини ишлаб чиқади ва кейинчалик Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади. 25 ноябргача 5-босқич Агентлик 1. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тасдиқлаши учун белгиланган тартибда келишилган йўлланмаларни тақсимлаш режасини Вазирлар Маҳкамасига киритади. 1 декабргача 2. Кейинги календаръ йил учун йўлланмаларни тақсимлаш режасини Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторийларига етказади. Тасдиқлангандан кейин 6-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 1. 12 кунлик соғломлаштириш учун харажатларнинг чекланган миқдорини белгилайди. 10 ноябргача 2. Санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар учун тўлашга маблағларни назарда тутади ва Агентлик харажатлари сметасини тасдиқлайди. 10 январгача 3. Йўлланмаларни тақсимлаш режасига мувофиқ Ғазначиликдаги Агентлик ҳисобварағига зарур маблағларни ўтказади. ҳар чоракда 7-босқич Агентлик 1. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари санаторийлари билан шартномалар тузади ва шартномалар суммасининг 15 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга оширади. 2. Марказларнинг буюртманомаларига мувофиқ йўлланмаларни ажратади. ҳар йили белгиланган муддатларда 8-босқич Марказлар 1. Йўлланмалар тушган тақдирда, бу ҳақида уруш ва меҳнат фронти фахрийларига хабар беради ва соғломлаштиришга йўлланмаларни расмийлаштирадилар. 3 кун муддатда 2. Расмийлаштирилгандан кейин йўлланмаларни уруш ва меҳнат фронти фахрийси яшаш жойига етказиб берадилар. Соғломлаштириш муддати бошланишидан 20 кун олдин 9-босқич Санаторий-соғломлаштириш муассасалари 1. Шартномага мувофиқ уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ўринларнинг зарур миқдорда ажратилишини таъминлайдилар. ҳар ойда 2. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини, санаторий-соғломлаштириш муассасаси шифокори тайинланган барча зарур тиббий муолажалар билан биринчи ўринда таъминлайдилар (улар учун қулай пайтда). йўлланмани амал қилиш даврида 3. Йўлланма муддати тугагач, санаторий-соғломлаштириш муассасалари Агентликка йўлланманинг қайтарма (йиртма) талонини юборадилар. муассасадан кетгандан кейин 5 кун муддатда 10-босқич Агентлик Таққослов ўтказади ва санаторийга йўлланмалар қийматининг тўлиқ тўловини, олдиндан тўловни ҳисобга олган ҳолда амалга оширади (йўлланмадан фойдаланганлик ҳолати тасдиқланганда). ҳар чоракда » .

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 апрелдаги 100-сон қарори билан тасдиқланган Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 2-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги «тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимларида» сўзлари «Инсон» ижтимоий хизматларни кўрсатиш марказларида (кейинги ўринларда — Марказлар)» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 6-банднинг иккинчи ва бешинчи хатбошиларидаги «туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими» сўзлари «Марказ» сўзи билан алмаштирилсин;

г) 10 ва 11-бандлардаги тегишли келишикдаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;

д) илова (Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тадбирларини амалга ошириш схемаси) қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тадбирларини амалга ошириш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Марказ лар «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Uzbekistan Airways» АЖнинг уруш ва меҳнат фронти фахрийларига бепул ва имтиёзли юришга чипталарни берувчи (сотувчи) ваколатли бўлинмалари тўғрисидаги батафсил ахборотни жойлаштиради. Доимо 2-босқич Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари Бепул ёки имтиёзли юришга чиптани олиш (сотиб олиш) учун «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Uzbekistan Airways» АЖнинг ваколатли бўлинмасига (кассага) мурожаат қиладилар. Марказ томонидан берилган республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланмаларни, уруш фахрийси гувоҳномасини ёки 1941 — 1945 йилларда меҳнат фронтидаги иштирок тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этадилар. Ўзгаларнинг ҳамроҳлик қилишига эҳтиёж сезувчи ногиронликнинг I гуруҳига кирувчи уруш ва меҳнат фронти фахрийлари уларга ҳамроҳлик қилувчи шахс тўғрисидаги маълумотларни (шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси ва нусхасини, ҳамроҳлик қилувчи шахс номига берилган йўлланмани) ҳам тақдим этадилар. Бир йилда бир марта 3-босқич «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Uzbekistan Airways» АЖ Агентликка ташишнинг имтиёзли ва ҳақиқий қийматини кўрсатган, чипталарнинг нусхаларини ёки йўналиш қайдномасини (электрон йўлкира ҳужжатлари учун), шунингдек зарур маблағларга бўлган эҳтиёжнинг ҳисоб-китобини илова қилган ҳолда расмийлаштирилган ҳужжатлар реестрларини тақдим этади. Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-кунигача бўлган муддатда ҳар чоракда 4-босқич Агентлик 1. Иқтисодиёт ва молия вазирлигига расмийлаштирилган ҳужжатлар реестрларини бюджет маблағлари ажратиш учун зарур маблағларга бўлган эҳтиёжнинг ҳисоб-китобларини тақдим этади. Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача бўлган муддатда ҳар чоракда 2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан бюджет маблағлари ажратилишига қараб, бюджет маблағларини «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Uzbekistan Airways» АЖнинг ҳисобварағига ўтказади. 5 иш кунида 5-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Агентлик томонидан тақдим этилган ҳужжатлар (реестрлар ва зарур маблағларга бўлган эҳтиёж ҳисоб-китоблари) асосида зарур бюджет маблағларни ажратади. Ҳар чоракда » .

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларида яшайдиган ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 июлдаги 455-сон қарорида :

а) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳузурида «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича эксперт кенгаши ташкил этилсин.

Белгилансинки:

«Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича эксперт кенгаши (кейинги ўринларда — Эксперт кенгаши) таркиби Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимлари, малакали мутахассис ва экспертлардан иборат бўлади;

Эксперт кенгаши таркиби ва фаолият кўрсатиш тартиби Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори томонидан белгиланади;

Заруратга кўра Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг буйруғи асосида ҳудудий эксперт кенгашлари ташкил этилиши мумкин»;

в) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

г) 5-бандда :

иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

д) 7-бандда :

иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишлича иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳисобварақларида жамланадиган маблағларидан, шу жумладан тижорат банкида очилган хорижий валютадаги ҳисобварағидаги маблағларидан танлов (тендер), электрон савдолар ўтказмасдан ва Республика товар-хом ашё биржасининг махсус электрон порталида эълонларни жойлаштирмасдан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ўтказиладиган энг яхши таклифларни танлаш асосида Эксперт кенгашининг қарорларига мувофиқ фойдаланилади»;

е) 8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

ж) 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

з) 3-иловада :

номидаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;

4-бандда :

тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг» сўзлари «Агентликнинг» сўзи билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича Республика васийлик кенгашининг (кейинги ўринларда Республика васийлик кенгаши деб аталади)» сўзлари «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича эксперт кенгашининг (кейинги ўринларда Эксперт кенгаши деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;

5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Жамғарма маблағларидан танлов (тендер), электрон савдолар ўтказмасдан ва Республика товар-хом ашё биржасининг махсус электрон порталида эълонларни жойлаштирмасдан, Агентлик томонидан ўтказиладиган энг яхши таклифларни танлаш асосида Эксперт кенгашининг қарорларига мувофиқ фойдаланилади»;

6 — 8 ва 11-бандлардаги тегишли келишикдаги «Республика васийлик кенгаши» сўзлари тегишли келишикдаги «Эксперт кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;

12-бандда :

биринчи хатбошидаги «Республика васийлик кенгаши» сўзлари «Эксперт кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;

13-бандда :

биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «Республика васийлик кенгашига» сўзлари «Эксперт кенгашига» сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисидаги низомда :

а) 11-бандда :

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) 12-бандда :

«а» кичик банднинг саккизинчи хатбошисидаги «ва тиббий-меҳнат экспертизасини» сўзлари «экспертизани» сўзи билан алмаштирилсин;

«б» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «ва тиббий-меҳнат экспертизаси» сўзлари «экспертиза» сўзи билан алмаштирилсин;

«ж» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини бириктириш меъёрларининг «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ депутатлари Кенгаши котибиятлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхоналари» бўлими «Халқ қабулхоналари» сўзларидан кейин «, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари» сўзлари билан тўлдирилсин.

14. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролар йиғинининг комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомнинг 24-банди иккинчи хатбошисидаги «ҳисобга олиш» сўзлари «ҳисобга олишга кўмаклашиш» сўзлари билан алмаштирилсин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг «Aziz-ayol.uz» ягона интерактив миллий платформасини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 9 августдаги 507-сон қарорининг 4-банднинг «в» кичик банди биринчи хатбошисидаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 28 августдаги 548-сон қарорида :

а) 5-иловада :

9-банднинг «г» кичик бандида :

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи — бешинчи хатбошилар тегишлича иккинчи — тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) 6-иловада :

9-банднинг «б» кичик бандида :

бешинчи хатбошидаги «, реабилитация воситалари билан таъминлаш» сўзлари чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари томонидан ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари рўйхатининг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

19. Вазирлар Маҳкамасининг «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш борасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 6 октябрдаги 625-сон қарорида :

а) 3-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Марказ директорини — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти директорига, бошқа ходимларини мос равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳудудий бошқармалари ходимларига тенглаштириш»;

тўртинчи хатбошидаги «Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар ва қонунчиликда кўзда тутилган бошқа манбалар» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 6-банднинг «е» кичик бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг ҳайъат йиғилишларида муҳокама қилиб» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига киритиб» сўзлари билан алмаштирилсин.

21. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш соҳасига ахборот-технологияларини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 19 ноябрдаги 693-сон қарори билан тасдиқланган Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида :

а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«20. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) талабномаларига асосан Агентлик кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг умумий сонига мувофиқ республика санаторийларига йўлланмаларни тақсимлаш режасини ҳар чоракда тасдиқлайди»;

в) 3-иловада :

номидаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Санаторий томонидан туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимига 0000-сон йўлланманинг қайтариладиган қисми» бўлимидаги «туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимига» сўзлари «туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига» сўзлари билан алмаштирилсин.

22. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорида :

а) 2-бандда :

иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

тўртинчи — ўнинчи хатбошилар тегишлича иккинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) 1 , 2 ва 7-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

в) 3-иловада :

номидаги «бош» сўзи чиқариб ташлансин;

изоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ходимларнинг чекланган сони — 12 нафар.

Изоҳ: 1. Врач-экспертлардан бири тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси раиси ҳисобланади.

2. Алоҳида бино бўлганда қоровул, автотранспорт воситаси бўлганда ҳайдовчи лавозимлари қўшимча киритилади.

3. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ходимларининг умумий чекланган сони доирасида ўзгартириш киритиши мумкин»;

4 ва 5-иловаларнинг изоҳ қисмлари қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ходимларнинг умумий чекланган сони доирасида ўзгартириш киритиши мумкин».

25. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 15-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Ногиронлиги бўлган шахсларнинг функционаллигини баҳолаш бошқармаси ҳудудий бўлимларининг тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (кейинги ўринларда — ТИЭК) томонидан бериладиган»;

б) 21 ва 132-бандлардаги «Инспекциянинг» сўзлари «Агентликнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 180-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан» сўзлари чиқариб ташлансин.

26. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 599-сон қарори билан тасдиқланган Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 41-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Институт тизимига умумий раҳбарлик қилади ҳамда унинг фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан бирга мувофиқлаштиради».

27. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга нафақа ва қўшимча тўловларни тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ва ушбу соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали давлат хизмати сифатини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида» 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарорида :

а) 1-иловада :

2-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг» сўзлари «Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;

5 , 12 , 13 , 15 , 20 , 21 , 23-бандлар , 25-банднинг биринчи хатбошиси , 30-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари , 34-банднинг биринчи хатбошиси , 39-банднинг иккинчи хатбошиси , 47-банднинг тўртинчи хатбошиси , 52-банднинг «а» — «в» кичик бандлари ва 54-банднинг учинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Агентлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Нафақаларни тайинлашда Агентлик, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда ваколатли орган иштирок этади»;

21-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;

1-илованинг 1-босқич «Субъектлар» блокидаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-илованинг номидаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-илованинг 1-босқич «Субъектлар» блокидаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

5-илованинг номидаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

7-иловада :

3-босқичнинг «Механизм» блоки 1-бандидаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-босқичнинг «Механизм» блоки 1-бандидаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-илованинг 3-босқич «Механизм» блоки 2-бандидаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-иловада :

2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг» сўзлари «Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;

4 , 7-бандлар , 9-банднинг биринчи хатбошиси , 10-банднинг «а» , «б» ва «д» кичик бандлари , 11 ва 15-бандлардаги тегишли келишикдаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Агентлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-иловада :

1-босқичнинг «Субъектлар» блокидаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-босқичнинг «Механизм» блоки 2-бандидаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

2 ва 3-илованинг номидаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий ёрдам кўрсатишни кучайтириш тўғрисида» 2002 йил 29 мартдаги 106-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 12-илованинг 13-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 15 декабрь,

665-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон; 12.03.2024 й., 09/24/123/0201-сон; 13.08.2024 й., 09/24/500/0610-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон; 19.06.2025 й., 09/25/378/0518-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон; 20.04.2026 й., 09/26/184/0387-сон; 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

SXEMASI

SXEMASI

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi tashkil etilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholiga sifatli ijtimoiy xizmat va yordam koʻrsatish hamda uning samarali nazorat tizimini yoʻlga qoʻyish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 1-iyundagi PF-82-son Farmoniga hamda “Aholiga ijtimoiy xizmatlar va yordamlar koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 28-sentabrdagi PQ-319-son qaroriga muvofiq aholiga ijtimoiy xizmatlar va yordam koʻrsatish vazifalari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligiga oʻtkazilishi munosabati bilan boshqa vazirlik va idoralar, mahalla darajasida faoliyat yuritayotgan tuzilmalarning takrorlanuvchi funksiyalarini bartaraf etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholiga sifatli ijtimoiy xizmat va yordam koʻrsatish hamda uning samarali nazorat tizimini yoʻlga qoʻyish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 1-iyundagi PF-82-son Farmoni bilan:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzurida Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik), shuningdek, uning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari hamda tuman (shahar)larda “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari tashkil etilganligi;

Agentlik aholini ijtimoiy himoya qilish va ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish sohasidagi yagona davlat siyosatini ishlab chiqish va amalga oshirish boʻyicha vakolatli davlat organi sifatida belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 1-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi tugatilib, uning vazifa va funksiyalari Ijtimoiy himoya milliy agentligiga oʻtkazilganligi munosabati bilan Hukumat qarorlarini oʻzaro muvofiqlashtirish;

tuman (shahar)lardagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari tomonidan oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashayotgan hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarni aniqlash hamda ularga ijtimoiy xizmatlar va ijtimoiy yordam koʻrsatish;

tuman (shahar)lardagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari tomonidan muhtoj shaxslarni protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan taʼminlash xizmatlarini koʻrsatish;

Agentlik tomonidan uning tizimidagi pansionat va sanatoriylarda davolanish uchun keksalar, nogironligi boʻlgan shaxslar, urush va mehnat faxriylariga yoʻllanmalar berish;

Agentlik tomonidan Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi bilan birgalikda Paralimpiya sport turlari boʻyicha mutaxassislarni tayyorlash institutining faoliyatini hamkorlikda muvofiqlashtirish.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

4. Agentlik manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 15-dekabrdagi 665-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 1994-yil 29-sentabrdagi 490-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus taʼlim-tarbiya muassasalaridagi alohida mehnat sharoitlari uchun qoʻshimcha haq belgilangan pedagog xodimlar lavozimlari roʻyxati, mazkur toʻlovlarning turlari va miqdorlarining “Izohlar” qismini 2-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

3. Vazirlar Mahkamasining “Nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilish va protezlash milliy markazini tashkil etish toʻgʻrisida” 2006-yil 17-maydagi 89-son qarorining 3-bandi ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Markaz tuzilmasiga oʻzgartirishlar kiritish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi direktori tomonidan Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan holda amalga oshiriladi”.

4. Vazirlar Mahkamasining “Odam savdosi jabrdiydalariga yordam berish boʻyicha respublika reabilitatsiya markazini tashkil etish toʻgʻrisida” 2008-yil 5-noyabrdagi 240-son qarorida :

a) 3-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi direktori zarurat boʻlganda, Odam savdosi jabrdiydalariga yordam berish boʻyicha Respublika reabilitatsiya markazining tasdiqlangan tuzilmasiga xodimlarning shtatda belgilangan soni doirasida oʻzgartirishlar kiritishga haqli”;

b) 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Belgilansinki, Odam savdosi jabrdiydalariga yordam berish boʻyicha Respublika reabilitatsiya markazining direktori Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi direktori tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi”;

v) 2-ilovada :

2-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy” soʻzlari bilan almashtirilsin;

26-banddagi “Odam savdosiga va majburiy mehnatga qarshi kurashish milliy komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) bilan kelishilgan holda” soʻzlari chiqarib tashlansin;

27-bandning oltinchi xatboshisidagi “Komissiyaga” soʻzi “Agentlikka” soʻzi bilan almashtirilsin.

6. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 29-avgustdagi 243-son qarori bilan tasdiqlangan Nurlanish olish dozalarining belgilangan asosiy chegaralaridan oshib ketish ehtimoli boʻlgan hududlarda yashovchi fuqarolarni ijtimoiy himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 5-bandi “b” kichik bandining uchinchi xatboshisidagi “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish” soʻzlari “Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy” soʻzlari bilan almashtirilsin.

7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “1941 — 1945-yillardagi urush va mehnat fronti faxriylarini ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashni yanada kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2014-yil 13-oktabrdagi PF-4658-son Farmonini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida” 2014-yil 24-dekabrdagi 361-son qarorida :

a) 1-bandda

ikkinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-ilovada :

nomidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-bandda :

birinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda Agentlik deb ataladi)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshida :

“Oʻzbekiston Respublikasi Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi jumla bilan toʻldirilsin:

“Bunda Agentlik tizimidagi sanatoriylar roʻyxati Agentlik direktori tomonidan tasdiqlanadi”;

11-banddagi “tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish boʻlimlariga” soʻzlari “Inson” ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish markazlariga (keyingi oʻrinlarda Markazlar deb ataladi)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

13-bandning birinchi xatboshisi , 15 — 17-bandlar , 24-bandning toʻrtinchi xatboshisi , 25 va 26-bandlarning ikkinchi xatboshisi , 39 va 40-bandlardagi tegishli kelishikdagi “tuman (shahar) tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish boʻlimi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Markaz” soʻzi bilan almashtirilsin;

14-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“14. Markazlar zarur boʻlgan yoʻnalish, sanatoriyning nomi va sogʻliqni tiklash uchun oʻzi xohlagan muddat koʻrsatilgan holda ariza bergan shaxslar roʻyxatlarini shakllantiradilar, ularni tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimlarida kelishadilar hamda yoʻllanmalar ajratish yuzasidan har yili 15-noyabrgacha boʻlgan muddatda Agentlikka buyurtmanoma taqdim etadilar”;

19-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“19. Har bir sanatoriy boʻyicha urush va mehnat fronti faxriylarini sogʻlomlashtirish uchun oylarga taqsimlagan va ajratilgan oʻrinlar soni koʻrsatilgan holda yoʻllanmalarni taqsimlash rejasi har yili 1-dekabrgacha boʻlgan muddatda Agentlik tomonidan Sogʻliqni saqlash vazirligining Davolash-profilaktik yordamni tashkil etish bosh boshqarmasi, Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashining Sanatoriya-kurort boshqarmasi bilan birgalikda ishlab chiqiladi hamda “Nuroniy” jamgʻarmasi raisi, Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashi Raisi, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vaziri bilan kelishilgandan keyin Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri tomonidan tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga yuboriladi, Agentlik tizimidagi sanatoriylar roʻyxati Agentlik direktori tomonidan tasdiqlanishi bundan mustasno”;

20 — 22-bandlar , 24-bandning birinchi va toʻrtinchi xatboshilari , 27-band , 29-bandning birinchi xatboshisi , 30 , 35 , 36-bandlar , 37-bandning ikkinchi xatboshisi va 38-banddagi tegishli kelishikdagi “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;

41-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“41. Ushbu Nizomga rioya etilishini nazorat qilish Agentlik, Iqtisodiyot va moliya vazirligiga, Sogʻliqni saqlash vazirligiga, hamda “Nuroniy” jamgʻarmasiga yuklanadi”;

1-ilovadagi “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish boʻlimi” soʻzlari “Inson” ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 24-dekabrdagi 361-son qaroriga 2-ILOVA

“1941 — 1945-yillardagi urush va mehnat fronti faxriylarini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligiga, Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashiga hamda davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlariga qarashli sanatoriy-sogʻlomlashtirish muassasalarida sogʻlomlashtirishga yoʻnaltirilgan tadbirlarni amalga oshirish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi 1. Budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasining tuman (shahar) boʻlimlari urush va mehnat fronti faxriylari roʻyxatlarini tuman (shahar) tibbiyot birlashmalariga taqdim etadilar. har yili 1-sentabrgacha 2. Tuman (shahar) tibbiyot birlashmalari urush va mehnat fronti faxriylari roʻyxatlarini faxriylarning turar joylaridagi tibbiyot muassasalariga yetkazadilar. har yili 10-sentabrgacha 3. Tibbiyot muassasalari urush va mehnat fronti faxriylarini majburiy dispanserizatsiyadan oʻtkazadilar va sanatoriyda sogʻlomlashtirishning talab qilingan yoʻnalishini belgilaydilar. har yili 15-oktabrgacha 4. Tibbiyot muassasalari koʻrsatmalar boʻyicha sanatoriy-kurort kartasini beradilar. har yili belgilangan muddatlarda 2-bosqich “Inson” ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish markazlari Urush va mehnat fronti faxriylarining istaklarini hisobga olgan holda, har chorakda ariza bergan shaxslar roʻyxatini shakllantiradilar, roʻyxatda sanatoriyning zarur yoʻnalishi, nomi va sogʻlomlashtirishning istalgan muddati koʻrsatiladi, u tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimlarida kelishiladi hamda Agentlikka yuboradilar. har chorakda, chorak oxirgi oyining 15-kunigacha boʻlgan muddatda 3-bosqich Urush va mehnat fronti faxriylari 1.Urush va mehnat fronti faxriylari sanatoriy-sogʻlomlashtirish muassasasiga yoʻllanma olish uchun belgilangan shakldagi ariza bilan Markazga murojaat qiladilar. 2. Arizada sanatoriy-sogʻlomlashtirish muassasasiga borishning istalgan sanasi (davri) koʻrsatiladi. yilda 1-marta 4-bosqich Agentlik Sogʻliqni saqlash vazirligining va Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashining tegishli boshqarmalari bilan birgalikda yoʻllanmalarni taqsimlash rejasini ishlab chiqadi va keyinchalik Vazirlar Mahkamasiga tasdiqlash uchun kiritadi. 25-noyabrgacha 5-bosqich Agentlik 1. Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri tasdiqlashi uchun belgilangan tartibda kelishilgan yoʻllanmalarni taqsimlash rejasini Vazirlar Mahkamasiga kiritadi. 1-dekabrgacha 2. Keyingi kalendarʼ yil uchun yoʻllanmalarni taqsimlash rejasini Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashining, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining sanatoriylariga yetkazadi. Tasdiqlangandan keyin 6-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi 1. 12 kunlik sogʻlomlashtirish uchun xarajatlarning cheklangan miqdorini belgilaydi. 10-noyabrgacha 2. Sanatoriy-sogʻlomlashtirish muassasalariga yoʻllanmalar uchun toʻlashga mablagʻlarni nazarda tutadi va Agentlik xarajatlari smetasini tasdiqlaydi. 10-yanvargacha 3. Yoʻllanmalarni taqsimlash rejasiga muvofiq Gʻaznachilikdagi Agentlik hisobvaragʻiga zarur mablagʻlarni oʻtkazadi. har chorakda 7-bosqich Agentlik 1. Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashining, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari sanatoriylari bilan shartnomalar tuzadi va shartnomalar summasining 15 foizi miqdorida oldindan toʻlovni amalga oshiradi. 2. Markazlarning buyurtmanomalariga muvofiq yoʻllanmalarni ajratadi. har yili belgilangan muddatlarda 8-bosqich Markazlar 1. Yoʻllanmalar tushgan taqdirda, bu haqida urush va mehnat fronti faxriylariga xabar beradi va sogʻlomlashtirishga yoʻllanmalarni rasmiylashtiradilar. 3 kun muddatda 2. Rasmiylashtirilgandan keyin yoʻllanmalarni urush va mehnat fronti faxriysi yashash joyiga yetkazib beradilar. Sogʻlomlashtirish muddati boshlanishidan 20 kun oldin 9-bosqich Sanatoriy-sogʻlomlashtirish muassasalari 1. Shartnomaga muvofiq urush va mehnat fronti faxriylarini sogʻlomlashtirish uchun oʻrinlarning zarur miqdorda ajratilishini taʼminlaydilar. har oyda 2. Urush va mehnat fronti faxriylarini, sanatoriy-sogʻlomlashtirish muassasasi shifokori tayinlangan barcha zarur tibbiy muolajalar bilan birinchi oʻrinda taʼminlaydilar (ular uchun qulay paytda). yoʻllanmani amal qilish davrida 3. Yoʻllanma muddati tugagach, sanatoriy-sogʻlomlashtirish muassasalari Agentlikka yoʻllanmaning qaytarma (yirtma) talonini yuboradilar. muassasadan ketgandan keyin 5 kun muddatda 10-bosqich Agentlik Taqqoslov oʻtkazadi va sanatoriyga yoʻllanmalar qiymatining toʻliq toʻlovini, oldindan toʻlovni hisobga olgan holda amalga oshiradi (yoʻllanmadan foydalanganlik holati tasdiqlanganda). har chorakda ” .

8. Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 23-apreldagi 100-son qarori bilan tasdiqlangan Respublikaning sanatoriy-sogʻlomlashtirish muassasalariga borayotgan 1941 — 1945-yillardagi urush va mehnat fronti faxriylariga temir yoʻl transportida bepul yurish va havo transportida imtiyozli yurish huquqini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 2-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligiga” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligiga (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 5-bandning ikkinchi xatboshisidagi “tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish boʻlimlarida” soʻzlari “Inson” ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish markazlarida (keyingi oʻrinlarda — Markazlar)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 6-bandning ikkinchi va beshinchi xatboshilaridagi “tuman (shahar) tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish boʻlimi” soʻzlari “Markaz” soʻzi bilan almashtirilsin;

g) 10 va 11-bandlardagi tegishli kelishikdagi “Oʻzbekiston Respublikasi Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;

d) ilova (Respublikaning sanatoriy-sogʻlomlashtirish muassasalariga borayotgan 1941 — 1945-yillardagi urush va mehnat fronti faxriylariga temir yoʻl transportida bepul yurish va havo transportida imtiyozli yurish huquqini berish tadbirlarini amalga oshirish sxemasi) quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Respublikaning sanatoriy-sogʻlomlashtirish muassasalariga borayotgan 1941 — 1945-yillardagi urush va mehnat fronti faxriylariga temir yoʻl transportida bepul yurish va havo transportida imtiyozli yurish huquqini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Respublikaning sanatoriy-sogʻlomlashtirish muassasalariga borayotgan 1941 — 1945-yillardagi urush va mehnat fronti faxriylariga temir yoʻl transportida bepul yurish va havo transportida imtiyozli yurish huquqini berish tadbirlarini amalga oshirish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Markaz lar “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ va “Uzbekistan Airways” AJning urush va mehnat fronti faxriylariga bepul va imtiyozli yurishga chiptalarni beruvchi (sotuvchi) vakolatli boʻlinmalari toʻgʻrisidagi batafsil axborotni joylashtiradi. Doimo 2-bosqich Urush va mehnat fronti faxriylari Bepul yoki imtiyozli yurishga chiptani olish (sotib olish) uchun “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ va “Uzbekistan Airways” AJning vakolatli boʻlinmasiga (kassaga) murojaat qiladilar. Markaz tomonidan berilgan respublikaning sanatoriy-sogʻlomlashtirish muassasalariga yoʻllanmalarni, urush faxriysi guvohnomasini yoki 1941 — 1945-yillarda mehnat frontidagi ishtirok toʻgʻrisidagi hujjatni taqdim etadilar. Oʻzgalarning hamrohlik qilishiga ehtiyoj sezuvchi nogironlikning I guruhiga kiruvchi urush va mehnat fronti faxriylari ularga hamrohlik qiluvchi shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni (shaxsini tasdiqlovchi hujjatning asl nusxasi va nusxasini, hamrohlik qiluvchi shaxs nomiga berilgan yoʻllanmani) ham taqdim etadilar. Bir yilda bir marta 3-bosqich “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ va “Uzbekistan Airways” AJ Agentlikka tashishning imtiyozli va haqiqiy qiymatini koʻrsatgan, chiptalarning nusxalarini yoki yoʻnalish qaydnomasini (elektron yoʻlkira hujjatlari uchun), shuningdek zarur mablagʻlarga boʻlgan ehtiyojning hisob-kitobini ilova qilgan holda rasmiylashtirilgan hujjatlar reyestrlarini taqdim etadi. Hisobot davridan keyingi oyning 20-kunigacha boʻlgan muddatda har chorakda 4-bosqich Agentlik 1. Iqtisodiyot va moliya vazirligiga rasmiylashtirilgan hujjatlar reyestrlarini budjet mablagʻlari ajratish uchun zarur mablagʻlarga boʻlgan ehtiyojning hisob-kitoblarini taqdim etadi. Hisobot davridan keyingi oyning 25-kunigacha boʻlgan muddatda har chorakda 2. Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan budjet mablagʻlari ajratilishiga qarab, budjet mablagʻlarini “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ va “Uzbekistan Airways” AJning hisobvaragʻiga oʻtkazadi. 5 ish kunida 5-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Agentlik tomonidan taqdim etilgan hujjatlar (reyestrlar va zarur mablagʻlarga boʻlgan ehtiyoj hisob-kitoblari) asosida zarur budjet mablagʻlarni ajratadi. Har chorakda ” .

9. Vazirlar Mahkamasining “Muruvvat” va “Saxovat” internat uylarida yashaydigan nogironligi boʻlgan shaxslar va keksalarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashni yanada kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 3-iyuldagi 455-son qarorida :

a) 1-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

b) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) huzurida “Muruvvat” va “Saxovat” internat uylari faoliyatini takomillashtirish boʻyicha ekspert kengashi tashkil etilsin.

Belgilansinki:

“Muruvvat” va “Saxovat” internat uylari faoliyatini takomillashtirish boʻyicha ekspert kengashi (keyingi oʻrinlarda — Ekspert kengashi) tarkibi Ijtimoiy himoya milliy agentligi xodimlari, malakali mutaxassis va ekspertlardan iborat boʻladi;

Ekspert kengashi tarkibi va faoliyat koʻrsatish tartibi Ijtimoiy himoya milliy agentligi direktori tomonidan belgilanadi;

Zaruratga koʻra Ijtimoiy himoya milliy agentligi direktorining buyrugʻi asosida hududiy ekspert kengashlari tashkil etilishi mumkin”;

v) 4-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

g) 5-bandda :

ikkinchi va uchinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;

toʻrtinchi xatboshi ikkinchi xatboshi deb hisoblansin;

d) 7-bandda :

ikkinchi va uchinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;

toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi va uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Jamgʻarmaning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining hisobvaraqlarida jamlanadigan mablagʻlaridan, shu jumladan tijorat bankida ochilgan xorijiy valyutadagi hisobvaragʻidagi mablagʻlaridan tanlov (tender), elektron savdolar oʻtkazmasdan va Respublika tovar-xom ashyo birjasining maxsus elektron portalida eʼlonlarni joylashtirmasdan, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi tomonidan oʻtkaziladigan eng yaxshi takliflarni tanlash asosida Ekspert kengashining qarorlariga muvofiq foydalaniladi”;

e) 8-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

j) 1 va 2-ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

z) 3-ilovada :

nomidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda Agentlik deb ataladi)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;

4-bandda :

toʻrtinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligining” soʻzlari “Agentlikning” soʻzi bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshidagi “Muruvvat” va “Saxovat” internat uylari faoliyatini qoʻllab-quvvatlash boʻyicha Respublika vasiylik kengashining (keyingi oʻrinlarda Respublika vasiylik kengashi deb ataladi)” soʻzlari “Muruvvat” va “Saxovat” internat uylari faoliyatini takomillashtirish boʻyicha ekspert kengashining (keyingi oʻrinlarda Ekspert kengashi deb ataladi)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Jamgʻarma mablagʻlaridan tanlov (tender), elektron savdolar oʻtkazmasdan va Respublika tovar-xom ashyo birjasining maxsus elektron portalida eʼlonlarni joylashtirmasdan, Agentlik tomonidan oʻtkaziladigan eng yaxshi takliflarni tanlash asosida Ekspert kengashining qarorlariga muvofiq foydalaniladi”;

6 — 8 va 11-bandlardagi tegishli kelishikdagi “Respublika vasiylik kengashi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Ekspert kengashi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

12-bandda :

birinchi xatboshidagi “Respublika vasiylik kengashi” soʻzlari “Ekspert kengashi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;

13-bandda :

birinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “Respublika vasiylik kengashiga” soʻzlari “Ekspert kengashiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

10. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 12-sentabrdagi 714-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 11-bandda :

sakkizinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

toʻqqizinchi va oʻninchi xatboshilar tegishlicha sakkizinchi va toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

b) 12-bandda :

“a” kichik bandning sakkizinchi xatboshisidagi “va tibbiy-mehnat ekspertizasini” soʻzlari “ekspertizani” soʻzi bilan almashtirilsin;

“b” kichik bandning ikkinchi xatboshisidagi “va tibbiy-mehnat ekspertizasi” soʻzlari “ekspertiza” soʻzi bilan almashtirilsin;

“j” kichik band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

13. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-apreldagi 258-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat boshqaruvi va mahalliy davlat hokimiyati organlarida xizmat avtotransport vositalarini biriktirish meʼyorlarining “Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridagi Xalq deputatlari Kengashi kotibiyatlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridagi Xalq qabulxonalari” boʻlimi “Xalq qabulxonalari” soʻzlaridan keyin “, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

14. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 18-iyundagi 380-son qarori bilan tasdiqlangan Fuqarolar yigʻinining komissiyalari toʻgʻrisidagi namunaviy nizomning 24-bandi ikkinchi xatboshisidagi “hisobga olish” soʻzlari “hisobga olishga koʻmaklashish” soʻzlari bilan almashtirilsin.

16. Vazirlar Mahkamasining “Aziz-ayol.uz” yagona interaktiv milliy platformasini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 9-avgustdagi 507-son qarorining 4-bandning “v” kichik bandi birinchi xatboshisidagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

17. Vazirlar Mahkamasining “Mahalliy ijroiya hokimiyati organlari rahbarlari oʻrinbosarlarining funksional vazifalari hamda faoliyatining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari toʻgʻrisidagi namunaviy nizomlarni tasdiqlash haqida” 2021-yil 28-avgustdagi 548-son qarorida :

a) 5-ilovada :

9-bandning “g” kichik bandida :

ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

uchinchi — beshinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;

b) 6-ilovada :

9-bandning “b” kichik bandida :

beshinchi xatboshidagi “, reabilitatsiya vositalari bilan taʼminlash” soʻzlari chiqarib tashlansin;

yettinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

sakkizinchi xatboshi yettinchi xatboshi deb hisoblansin;

Viloyatlar va Toshkent shahar hokimining oʻrinbosari tomonidan oʻzaro hamkorligi taʼminlanadigan tashkilotlarning hududiy boʻlinmalari roʻyxatining 4-bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

19. Vazirlar Mahkamasining “Zoʻrlik ishlatishdan jabr koʻrgan xotin-qizlarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish hamda oʻz joniga qasd qilishning oldini olish borasidagi ishlarni takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 6-oktabrdagi 625-son qarorida :

a) 3-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Markaz direktorini — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Makroiqtisodiy va hududiy tadqiqotlar instituti direktoriga, boshqa xodimlarini mos ravishda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi hududiy boshqarmalari xodimlariga tenglashtirish”;

toʻrtinchi xatboshidagi “Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasiga Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlar” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan ajratiladigan mablagʻlar va qonunchilikda koʻzda tutilgan boshqa manbalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 4-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan ajratiladigan mablagʻlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 6-bandning “e” kichik bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining hayʼat yigʻilishlarida muhokama qilib” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligiga kiritib” soʻzlari bilan almashtirilsin.

21. Vazirlar Mahkamasining “Aholiga sanatoriylarda davolanish uchun yoʻllanmalar berish sohasiga axborot-texnologiyalarini joriy etish toʻgʻrisida” 2021-yil 19-noyabrdagi 693-son qarori bilan tasdiqlangan Keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarga sanatoriylarda davolanish uchun yoʻllanmalar berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :

a) 1-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 20-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“20. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalarining (keyingi oʻrinlarda — hududiy boshqarmalar) talabnomalariga asosan Agentlik keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning umumiy soniga muvofiq respublika sanatoriylariga yoʻllanmalarni taqsimlash rejasini har chorakda tasdiqlaydi”;

v) 3-ilovada :

nomidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Sanatoriy tomonidan tuman (shahar) tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish boʻlimiga 0000-son yoʻllanmaning qaytariladigan qismi” boʻlimidagi “tuman (shahar) tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish boʻlimiga” soʻzlari “tuman (shahar) “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlariga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

22. Vazirlar Mahkamasining “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza xizmati tashkiliy tuzilmasini va faoliyatini tashkil etishga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 8-fevraldagi 62-son qarorida :

a) 2-bandda :

ikkinchi va uchinchi xatboshilari chiqarib tashlansin;

toʻrtinchi — oʻninchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi — sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

beshinchi — sakkizinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi — yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;

b) 1 , 2 va 7-ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

v) 3-ilovada :

nomidagi “bosh” soʻzi chiqarib tashlansin;

izoh qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Xodimlarning cheklangan soni — 12 nafar.

Izoh: 1. Vrach-ekspertlardan biri tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasi raisi hisoblanadi.

2. Alohida bino boʻlganda qorovul, avtotransport vositasi boʻlganda haydovchi lavozimlari qoʻshimcha kiritiladi.

3. Ijtimoiy himoya milliy agentligi direktori xodimlarining umumiy cheklangan soni doirasida oʻzgartirish kiritishi mumkin”;

4 va 5-ilovalarning izoh qismlari quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Ijtimoiy himoya milliy agentligi direktori xodimlarning umumiy cheklangan soni doirasida oʻzgartirish kiritishi mumkin”.

25. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 13-oktabrdagi 592-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat pensiyalarini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 15-bandning “a” kichik bandi ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) Nogironligi boʻlgan shaxslarning funksionalligini baholash boshqarmasi hududiy boʻlimlarining tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — TIEK) tomonidan beriladigan”;

b) 21 va 132-bandlardagi “Inspeksiyaning” soʻzlari “Agentlikning” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 180-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan” soʻzlari chiqarib tashlansin.

26. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-oktabrdagi 599-son qarori bilan tasdiqlangan Paralimpiya sport turlari boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 41-bandi ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Institut tizimiga umumiy rahbarlik qiladi hamda uning faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi bilan birga muvofiqlashtiradi”.

27. Vazirlar Mahkamasining “Ijtimoiy himoyaga muhtoj ayrim toifadagi shaxslarga nafaqa va qoʻshimcha toʻlovlarni tayinlash hamda toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash va ushbu sohaga zamonaviy axborot texnologiyalarini keng joriy etish orqali davlat xizmati sifatini oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar haqida” 2023-yil 23-martdagi 119-son qarorida :

a) 1-ilovada :

2-bandning beshinchi xatboshisidagi “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining” soʻzlari “Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

5 , 12 , 13 , 15 , 20 , 21 , 23-bandlar , 25-bandning birinchi xatboshisi , 30-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari , 34-bandning birinchi xatboshisi , 39-bandning ikkinchi xatboshisi , 47-bandning toʻrtinchi xatboshisi , 52-bandning “a” — “v” kichik bandlari va 54-bandning uchinchi xatboshisidagi tegishli kelishikdagi “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Agentlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Nafaqalarni tayinlashda Agentlik, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Adliya vazirligi hamda vakolatli organ ishtirok etadi”;

21-bandning ikkinchi xatboshisidagi “hamda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

1-ilovaning 1-bosqich “Subyektlar” blokidagi “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-ilovaning nomidagi “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-ilovaning 1-bosqich “Subyektlar” blokidagi “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

5-ilovaning nomidagi “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

7-ilovada :

3-bosqichning “Mexanizm” bloki 1-bandidagi “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligiga” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-bosqichning “Mexanizm” bloki 1-bandidagi “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-ilovaning 3-bosqich “Mexanizm” bloki 2-bandidagi “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligiga” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovada :

2-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining” soʻzlari “Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4 , 7-bandlar , 9-bandning birinchi xatboshisi , 10-bandning “a” , “b” va “d” kichik bandlari , 11 va 15-bandlardagi tegishli kelishikdagi “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Agentlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1-ilovada :

1-bosqichning “Subyektlar” blokidagi “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-bosqichning “Mexanizm” bloki 2-bandidagi “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2 va 3-ilovaning nomidagi “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 15-dekabrdagi 665-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz keksalar, pensionerlar va nogironligi boʻlgan shaxslarga ijtimoiy yordam koʻrsatishni kuchaytirish toʻgʻrisida” 2002-yil 29-martdagi 106-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-fevraldagi 62-son qaroriga 12-ilovaning 13-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 15-dekabr,

665-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 18.12.2023-y., 09/23/665/0942-son; 12.03.2024-y., 09/24/123/0201-son; 13.08.2024-y., 09/24/500/0610-son; 22.05.2025-y., 09/25/325/0460-son; 19.06.2025-y., 09/25/378/0518-son; 02.02.2026-y., 09/26/35/0101-son; 20.04.2026-y., 09/26/184/0387-son; 22.05.2026-y., 09/26/271/0529-son)

lex.uz