📅 2023-yil 9-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 9-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 9 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 9 декабря 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 9 December 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚОИДАЛАРИ
Газ транспорти тизими объектларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Газ транспорти тизими объектларига нисбатан рухсат этилган минимал масофадаги зоналарга туташ объектларни лойиҳалаштириш ва қуриш, шунингдек, газ транспорти тизими объектларининг муҳофаза зоналарида саноат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ:
хавфли ишлаб чиқариш объектлари жумласига 0,07 мегапаскалдан ортиқ босим остида ёки ишлатиладиган суюқликнинг нормал атмосфера босимидаги қайнаш ҳароратидан ортиқ ҳароратда ишлайдиган ускуналардан фойдаланиладиган объектлар кириши;
саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши;
б) Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига мувофиқ:
саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига саноат корхоналарига, шу жумладан, кон саноати, энергетика корхоналарига ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бинолар ҳамда иншоотлар қуриш учун берилган ерлар кириши;
транспорт мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига, шу жумладан, энергетика тизимларининг муҳандислик объектлари ва тармоқлари, магистрал қувурлар, муҳандислик-коммуникация тармоқлари жойлашган ерлар кириши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Энергетика вазирлиги, Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг газ транспорти тизими объектларига нисбатан рухсат этилган минимал масофадаги зоналарга туташ объектларни лойиҳалаштириш ва қуриш, шунингдек, газ транспорти тизими объектларининг муҳофаза зоналарида хавфсизликни таъминлаш мезонларини белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
3. Газ транспорти тизими объектларини муҳофаза қилиш қоидалари (кейинги ўринларда — қоидалар) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилансинки, газ транспорти тизими объектлари жойлашган ҳудудларда жисмоний ва юридик шахслар томонидан қоидаларга қатъий риоя этилиши мажбурий ҳисобланади.
5. Энергетика вазирлиги:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда газ транспорти тизими объектларининг муҳофаза ҳудудлари мазкур қарор билан тасдиқланган қоидаларга мувофиқлигини хатловдан ўтказсин ҳамда аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш чораларини кўрсин;
Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ва «Ўзтрансгаз» АЖ Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда мазкур қарор мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 декабрдаги 651-сон қарорига ИЛОВА
Газ транспорти тизими объектларини муҳофаза қилиш
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Қоидалар саноат хавфсизлиги талабларини таъминлашга, газ транспорти тизимидан фойдаланишда авариялар ва уларнинг оқибатларини олдини олишга қаратилган асосий талабларни белгилайди.
2. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
авария — иншоотлар ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техник қурилмаларнинг бузилиши, назорат қилиб бўлмайдиган портлаш юз бериши ва (ёки) хавфли моддаларнинг чиқиши;
авария ишлари — авариялар ва газ қувурларидаги шикастларни бартараф қилиш билан боғлиқ ишлар;
газ транспорти тизими — товар газни бўлиниш чегарасигача етказиб беришни таъминловчи, таркибига газни ер остида сақлаш иншоотлари, компрессор станциялари, магистрал газ қувурлари, тармоқлари (шохобчалари), четлаб ўтиш тармоқлари (байпас), тармоқ кранлари, электр кимёвий ҳимоя қилиш ускуналари, газ сарфини ўлчаш тугунлари ҳамда тегишли қурилма ва ускуналарга эга газ тақсимлаш тизими кирадиган иншоотлар комплекси;
газни ўлчаш — магистрал газ қувурлари бўйлаб узатиладиган табиий газнинг сарфини ва зарурат бўлганда сифат кўрсаткичларини узлуксиз ўлчаш тизимлари, воситалар ва технологик ускуналар комплекси;
газ тақсимлаш станцияси (ГТС) — магистрал газ қувурларидан узатилаётган газнинг босимини газни хавфсиз истеъмол қилиш шароитларига мос бўлган газ босимигача пасайтириб бериш учун хизмат қиладиган иншоот;
газни ер остида сақлаш иншооти (ГЕОСИ) — тош-туз ётқизиқларида геологик тузилмаларнинг қатлам-коллекторлари, конлардаги қазилмалар ҳамда қазилма-сиғимлардаги муҳандислик-техник иншоотлар комплекси бўлиб, газни ҳайдаш, сақлаш ва қайта олишга мўлжалланган. Ушбу иншоот кон ажратмаси билан чегараланган ер қаърини, ҳар хил мақсаддаги қудуқлар фонди, газни тўплаш ва тайёрлаш тизимлари ҳамда компрессор цехларини ўз ичига олади;
магистрал газ қувури — таркибида ҳалқалари (лупинглари) ва тармоқлари бўлган, газни узоқ масофага етказиб беришга мўлжалланган қувур. Магистрал газ қувурлари орқали газнинг ҳаракатланиши (узатилиши) уларнинг узатиш қувурлари бўйлаб муайян масофаларда ўрнатилган компрессор станциялари орқали амалга оширилади;
магистрал газ қувурларининг тармоқ қисми — газ қувури, тармоқлари, улагичлари ва ҳалқалари (лупинглари), ёпиш арматуралари, табиий ва сунъий тўсиқлардан ўтиш жойлари, газ босимини пасайтириш тугунлари, газ қувури ичини тозалаш тугунлари ва ингибитор киритиш қурилмаларидан таркиб топган қисм;
магистрал газ қувурларининг энг хавфли участкаси — магистрал газ қувурларининг аҳоли яшаш манзилларига яқин бўлган, автомобиль йўллари ва темир йўллар орқали ўтиш жойлари, табиий ва сунъий сув иншоотлари орқали ўтиш жойлари, ўзига хос табиий шароитларга эга ерлардан ва алоҳида қўриқланадиган табиат ҳудудларидан ўтган жойлари ҳамда коррозияланиш хавфи юқори ва ўта юқори бўлган ерлардан ўтган участкалар;
муҳофаза зонаси — магистрал газ қувури бўйлаб ва газ транспорти тизимининг бошқа объектлари атрофларида уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, шикастланишлардан сақлаш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ажратилган (белгиланган), ишлатилиши бўйича алоҳида шартларга эга ҳудуд ёки акватория;
рухсат этилган энг кичик масофалар зонаси — бино, иморат, иншоотларни ва бошқаларни жойлаштириш ҳамда қуриш мумкин бўлмаган, қурилиш меъёрлари билан (иморат, иншоотлар ва бошқа тур ҳамда кўринишга боғлиқ ҳолда) белгиланган, газ транспорти тизими объектларидан минимал масофадаги ҳудуд;
майдонли иншоот — газ транспорти тизимининг бир қисмини ташкил этувчи, ишлаб чиқариш зонаси бош режаларининг фазовий чегараланган ўлчамларига эга иншоот (газ тақсимлаш ва компрессор станциялари, газни тозалаш ва қуритиш станциялари, ГЕОСИ ва бошқалар);
нохуш ҳодиса — хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишлатиладиган техник ускуналарнинг шикастланиши ёки тўхташи, технологик жараён режимидан четга чиқиши, қонунчилик ҳужжатларидаги, шунингдек, саноат хавфсизлиги соҳасидаги норматив техник ҳужжатлардаги талабларнинг бузилиши;
саноат хавфсизлиги — шахс ва жамият ҳаётий муҳим манфаатларининг хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авариялар ва нохуш ҳодисалардан ҳамда уларнинг оқибатларидан ҳимояланганлик ҳолати;
хавфли ишлаб чиқариш объектлари (ХИЧО) — портлаш-ёнғин хавфи бўлган муҳитни юзага келтириши ва тирик организмга зарарли таъсир қилиши мумкин бўлган ишлаб чиқариладиган, қайта ишланадиган, ҳосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилинадиган хавфли моддалар ҳамда 0,07 MPа дан ортиқ босим остида ёки ишлатиладиган суюқликнинг нормал атмосфера босимидаги қайнаш ҳароратидан ортиқ ҳароратда ишлайдиган ускуналардан фойдаланиладиган корхоналар, уларнинг цехлари, участкалари, майдончалари, шунингдек, газ транспорти тизимининг бошқа ишлаб чиқариш объектлари;
таъмирлаш — газ қувурлари ва майдонли иншоотларнинг созлиги ёки иш қувватини тиклаш ҳамда унинг ресурсларини ёки асосий қисмларини тиклаш бўйича бажариладиган операциялар комплекси;
техник йўлак — табиий газни ташишга мўлжалланган битта трасса бўйлаб параллель ётқизилган магистрал газ қувурлари тизими;
қайта қуриш (реконструкция) — фойдаланилаётган газ қувурининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ошириш мақсадида унинг техник тавсифларини ўзгартиришга йўналтирилган чора-тадбирлар комплекси.
3. Мазкур Қоидалар республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалдаги, лойиҳалаштирилаётган ва қайта қурилаётган газ транспорти тизимининг объектларини лойиҳалаштирадиган, қурадиган ва эксплуатация қиладиган ташкилотлар томонидан, уларнинг хўжалик фаолияти ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, объектлари рухсат этилган минимал масофа зонаси туташган ҳудудда жойлашган юридик ва жисмоний шахслар томонидан, шунингдек, газ транспорти тизими объектларининг муҳофаза зоналарида ишларни ёки ҳаракатларни амалга ошираётган ташкилот ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
4. Мазкур Қоидалар амал қиладиган газ транспорти тизимининг объектларига қуйидагилар киради:
а) магистрал газ қувурларининг тармоқлари ва ҳалқалари (лупинглари), беркитиш мосламалари, табиий ва сунъий тўсиқлар орқали ўтиш жойлари, насос ва компрессор станцияларини улаш тугунлари, тозаловчи ва диагностик қурилмаларни юбориш ва қабул қилиш тугунлари, маҳсулот миқдорини (ҳажмини) ўлчаш тугунлари, конденсат тўплагичлар, гидратланишга қарши ингибиторни (метанолни) киритиш қурилмалари;
б) магистрал газ қувурларини коррозиядан электр кимёвий ҳимоялаш қурилмалари, газ қувурларининг технологик алоқа тармоқлари ва иншоотлари, телемеханика воситалари;
в) магистрал газ қувурлари ва электр таъминоти асбоб-ускуналарига хизмат кўрсатиш ҳамда қувурларни электр кимёвий ҳимоя қилиш қурилмаларини ва беркитиш мосламаларини масофадан бошқариш учун мўлжалланган электр узатиш тармоғи;
г) магистрал газ қувурларининг ёнғинга қарши воситалари, эрозияга қарши ва бошқа ҳимоя иншоотлари;
д) конденсатни сақлаш ва газсизлантириш сиғимлари;
е) магистрал газ қувурларини ишлатиш тармоқ хизматларининг бино ва иншоотлари;
ж) магистрал газ қувурларининг трассалари бўйлаб йўллар ва газ қувурлари устидан ўтиш йўллари, газ қувурлари трассалари бўйлаб жойлашган доимий йўллар ва вертолёт майдончалари ҳамда уларга бориш йўллари, газ қувурларининг жойлашувини аниқлаш ва дарак бериш белгилари;
з) компрессорлар, газ тақсимлаш станциялари ва босимни пасайтириш тугунлари;
и) газни тозалаш ва қуритиш станциялари;
к) газни ер остида сақлаш иншоотлари.
2-боб. Магистрал газ қувурларининг таснифи
5. Магистрал газ қувурлари участка тоифаларини ётқизиш усулига қараб уларни ер ости (ер остида ётқизиш), ер юзаси (ер сирти бўйлаб кўмиб ётқизиш) ва ер усти (таянчларда) турларига бўлинади.
6. Магистрал газ қувурларини якка тарзда, шунингдек, умумий технологик занжир билан боғланган бир ёки бир неча газ қувурлари тармоғи сифатида — техник йўлакда ўтказилиши мумкин.
7. Техник-иқтисодий асосланган ҳамда газ қувурларининг ишончли ишлаши таъминланган алоҳида ҳолларда, битта техник йўлакда газ ва нефть (нефть маҳсулотлари) қувурларини биргаликда ўрнатишга рухсат берилади.
8. Ишчи босимга боғлиқ ҳолда магистрал газ қувурлари қуйидаги синфларга бўлинади:
I синф — ишчи босими 2,5 дан 10 МРа гача (10 МРа ҳам киради);
II синф — ишчи босими 1,2 дан 2,5 МРа гача.
3-боб. Газ транспорти тизимининг объектларини лойиҳалаштириш, қуриш ва жойлаштириш тартиби
9. Газ транспорти тизими объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларни қуриш ва таъмирлаш фақат мазкур фаолият тури билан шуғулланиш учун тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
10. Газ транспорти тизими объектларининг ифлосланиш ва коррозияга учраш манбаи бўлиши мумкин бўлган объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларида ифлосланиш ва коррозияни чеклаш бўйича чора-тадбирлар ёки газ транспорти тизими объектларини ифлосланиш (коррозияланиш) зонасидан чиқариш назарда тутилади.
11. Газ транспорти тизимининг объектлари қурилиши учун ер участкалари Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда ажратилади.
12. Трассани танлаш ҳамда тармоқ қисми ва майдонли иншоотлар объектларининг жойлаштирилиши ҳудуднинг табиий-иқлим хусусиятларини, яқин жойлашган аҳоли яшаш жойларининг тақсимотини, ернинг гидрогеологик хоссаларини, яқин атрофда жойлашган ишлаб чиқариш объектларининг мавжудлигини, шунингдек, газ транспорти тизими объектлари хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган транспорт йўллари ва коммуникацияларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
13. Газ транспорти тизимининг тармоқ қисми ва майдонли иншоотлари жойлашган ҳудуд юк кўтаргич ва махсус техникалардан фойдаланиб қурилиш-монтаж ишларини бажариш имконини, шунингдек, қурилиш материаллари ва ускуналарни жойлаштириш имкониятини таъминлаб бериши талаб этилади.
14. Тармоқ қисми ва майдонли иншоотларнинг объектлари бошқа саноат ва қишлоқ хўжалиги объектларидан, алоҳида бинолар ва иншоотлардан, турар жой, ижтимоий-иқтисодий ва дам олиш зоналаридан қурилиш меъёрлари ва қоидаларида белгиланган хавфсиз масофаларда жойлаштирилади.
15. Тармоқ қисми ва майдонли иншоотлар объектларини жойлаштиришда юз бериши мумкин бўлган авария ҳолатларида ташилаётган хавфли моддаларни яқин жойлашган аҳоли пунктларига, объектларга ва одамларнинг оммавий тўпланиш жойларига нисбатан ернинг рельефи ва шамолнинг кўпроқ эсиш (йил давомида кўпроқ эсувчи шамоллар йўналишининг схемаси) йўналиши бўйича хавфли тарқалиши ҳисобга олинади.
16. Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ мазкур Қоидаларнинг 8-бандида кўрсатилган синфларга кирувчи газ транспорти тизими объектлари хавфли ишлаб чиқариш объектларига тегишли ҳисобланади ва Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектларининг давлат реестрида мажбурий ҳисобга олинади.
4-боб. Газ транспорти тизими объектлари эгаларининг ва уларни эксплуатация қилувчи ташкилотларнинг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари
17. Газ транспорти тизимининг объектларини эксплуатация қилувчи ташкилот қуйидагиларга мажбур ҳисобланади:
а) ишлатилаётган ХИЧО учун саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш;
б) қуйидагиларнинг ўз вақтида саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказилишини таъминлаш:
ХИЧОни қуриш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, техник қайта жиҳозлаш, консервация қилиш ва тугатишга оид лойиҳа ҳужжатларини;
ХИЧОда қўлланиладиган техник қурилмаларни;
ХИЧОдаги бино ва иншоотларни;
ХИЧОнинг саноат хавфсизлиги декларациясини;
в) ХИЧОда авария юз берган тақдирда, бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш;
г) саноат хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда кўрсатилган талабларга риоя қилиш;
д) белгиланган талаблар асосида ходимлар штат жадвалининг тўлиқлигини таъминлаш;
е) газ транспорти тизимининг объектларини эксплуатация қилиш ишларига малака талаблари бўйича мос бўлган ва мазкур ишга тиббий жиҳатдан қарши кўрсаткичларга эга бўлмаганларни қўйиш;
ж) хизмат кўрсатувчи ходимларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш;
з) белгиланган талабларга мувофиқ технологик жараёнларни назорат қилувчи зарур асбоблар ва тизимларнинг мавжудлиги ҳамда соз ҳолда ишлашини таъминлаш;
и) газ транспорти тизимининг объектларида қўлланиладиган техник қурилмалар ва иншоотларни белгиланган муддатларда диагностика, синов ва текширувлардан ўтказиш ҳамда саноат хавфсизлиги соҳасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ алоҳида ваколатга эга бўлган Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ёки республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланган тартибда тақдим қилинган ёзма кўрсатмаларни бажариш;
к) майдонли иншоотларнинг муҳофаза зонасига рухсати бўлмаган бегона шахслар киришининг олдини олиш;
л) саноат хавфсизлиги соҳасида қонунчилик ҳужжатларида мувофиқ ваколатга эга бўлган Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ва республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг буйруқ, қарор ва ёзма кўрсатмаларини бажариш;
м) авария ва нохуш ҳодиса рўй берганда, шунингдек, саноат хавфсизлигига салбий таъсир қилувчи бошқа ҳолатлар аниқланганда, газ транспорти тизими объектларининг эксплуатация қилишни тўхтатиб туриш;
н) газ транспорти тизимининг объектларида авария ва нохуш ҳодиса сабабларини таҳлил қилиш, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш чораларини кўриш;
о) саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ алоҳида ваколатга эга бўлган Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясини белгиланган тартибда ўз вақтида хабардор қилиш, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларини, шунингдек, жойлардаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва аҳолини газ транспорти тизими объектларидаги авария ҳақида ўз вақтида огоҳлантириш;
п) ўз ишчиларининг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш чораларини кўриш;
р) ХИЧОда авария ва нохуш ҳодисалар ҳисобини юритиш;
с) ХИЧОда аварияларни чеклаш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни режалаштириш ва амалга ошириш;
т) тегишли профессионал авария-қутқарув хизматлари билан шартномалар тузиш, қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолатларда эса шахсий авария-қутқарув хизматларини тузиш ёки ўз ишчилари таркибидан штатдан ташқари авария-қутқарув бўлинмаларини тузиш;
у) ХИЧОдаги аварияларнинг оқибатларини чегаралаш ва бартараф этиш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ маблағлар ва ресурслар захирасига эга бўлиш;
ф) ходимларни ХИЧОда авария ёки нохуш ҳодиса рўй берган ҳолатларда ҳаракат қилишга ўқитиш;
х) газ транспорти тизимининг объектларида авариялар рўй берган ҳолатлар учун кузатув, хабардор қилиш, алоқа ва ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш тизимларини тузиш, шунингдек, кўрсатилган тизимларни соз ҳолатда ушлаб туриш;
ч) майдонли иншоотлар учун саноат хавфсизлигини, шу жумладан, портлаш хавфини бартараф этишни таъминлаш бўйича талабларни бажариш;
ш) фавқулодда вазиятлар ва ёнғин хавфсизлигига мутасадди бўлган ваколатли органнинг ўз ваколати доирасида қабул қилган ҳамда норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорларига (буйруқларига, қоидаларига) риоя қилиш;
э) барча муҳандис-техник ходимлар, хизматчилар ва ишчиларни ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига ўқитиш ҳамда уларга амал қилинишини назорат қилиш;
ю) таъмирлаш ишлари олиб борилаётганда ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя этилишини доимий назорат қилиш.
18. Магистрал газ қувурлари узунлиги бўйлаб энг хавфли участканинг лойиҳа ҳужжатларида авариялар хавфини камайтиришга йўналтирилган қўйидаги қўшимча чоралар кўзда тутилади:
магистрал газ қувури деворининг қалинлигини ошириш;
магистрал газ қувурларини ётқизиш чуқурлигини ошириш;
ҳимоя қопламалари ва электр кимёвий ҳимоя воситалари тизимига талабларни кучайтириш ва коррозияни мониторинг қилиш тизимини тартибга солиш;
ҳимоя ғилофи ва ҳимоя плитасини қўллаш, қўшимча тўсиқлар ва ҳимоя деворларини ташкил этиш;
ер (қирғоқ)ларни мустаҳкамлаш;
магистрал газ қувурларининг техник ҳолатини мониторинг қилиш.
19. Ҳар бир магистрал газ қувурига назорат ўлчаш воситалари, ускуналар, газ қувурлари бўйича асосий маълумотларни ўзида мужассамлаштирган паспорт газ транспорти тизими объектининг мулкдори ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан тузилади.
20. Қурилиш-монтаж ташкилотлари ва буюртмачи томонидан магистрал газ қувурининг тармоқ қисми ва майдонли иншоотларини, уларнинг муҳофаза зоналари ва рухсат этилган энг кичик масофадаги зоналари кўрсатилган ҳолда, белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳақиқий ҳолати бўйича материаллар (ижро схемаси, топографик фотосурат материаллари) туман (шаҳар) навбатчи кадастр карталарида акс эттирилиши учун чегарадош коммуникациялардан тегишли ташкилотларга, республика ижро этувчи ҳокимият органларига ҳамда Кадастр агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларига тақдим этилади.
21. Газ транспорти тизимининг магистрал газ қувурлари ёки бошқа объектларининг мулкдори ҳисобланган жисмоний ва юридик шахслар трассаларнинг ижровий топогеодезик суратга олиш материалларини ердан фойдаланишга оид тегишли карталарда акс эттириш учун Кадастр агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларига ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтига тақдим этади.
22. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари газ транспорти тизимининг объектлари жойлашуви ҳақидаги маълумотларни манфаатдор ташкилотларга уларнинг мурожаатлари асосида, расмий фойдаланиш учун белгиланган тартибда тақдим этишига рухсат берилади.
23. Магистрал газ қувурларида авария рўй берганда, авария содир бўлган участкадан фойдаланувчи ташкилот (ишлаб чиқариш бўлинмаси) зудлик билан уни бартараф қилишга киришади ва шу билан бирга, ўзининг юқори турувчи ташкилотларига, Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига ҳамда авария рўй берган ҳудуддаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳудудий бўлинмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига хабар беради.
Газ транспорти тизимида содир бўлган ҳар бир авария ва объектларнинг ишдан чиқиш ҳолатлари Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, фармойишлари ва ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органларининг буйруқлари талабларига мувофиқ фаолият юритадиган комиссия томонидан текширилади ҳамда уларнинг сабаблари ва айбдор шахслар аниқланади.
24. Газ транспорти тизимининг объектларини эксплуатация қилувчи ташкилот (ишлаб чиқариш бўлинмалари), объектлардаги режали ёки авариявий таъмирлаш-тиклаш ишларидан сўнг кўрсатилган ишларни бажаришда ердан фойдаланувчиларга келтирган зарарларни қоплайди ва ишлар бажарилган жойда ҳолати бузилган ерларни техник ва биологик қайта тиклаш (рекультивация қилиш) йўли билан келгусида ишлатишга яроқли ҳолатга келтириб беради.
25. Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарар (шу жумладан, бой берилган фойда) миқдори амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисобланади ва қопланади.
26. Йўл қопламаларини олиш билан боғлиқ бўлган газ транспорти тизимининг объектларидаги авария оқибатларини бартараф қилиш ишлари Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг бўлимлари билан келишилган ҳолда эксплуатация қилувчи ташкилотнинг мавжуд моддий-техник базаси ҳамда маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
27. Фавқулодда ҳолатларда газ транспорти тизимининг объектларини эксплуатация қилувчи ташкилотларда аварияларни бартараф этишда ваколатли вазирликлар (Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги) ҳамда бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимликлар билан ҳамкорлик қилиш тегишли қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
5-боб. Газ транспорти тизими объектларининг муҳофаза зоналари ва улардан фойдаланиш шартлари
28. Газ транспорти тизимининг тармоқ қисми ва майдонли иншоотларининг шикастланиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда улардан хавфсиз фойдаланиш шароитларини таъминлаш мақсадида улар атрофида муҳофаза зоналари белгиланади.
29. Газ транспорти тизими объектларининг муҳофаза зонаси — бу эгалик қилиш ёки фойдаланишнинг алоҳида тартиби белгиланадиган ер участкаси ёки сув муҳити. Мазкур Қоидаларга мувофиқ белгиланган газ транспорти тизими объектларининг муҳофаза зоналари ушбу ер участкаларига алоҳида талаблар қўйилганлиги учун белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
30. Газ транспорти тизимининг объектлари унинг мулкдори ёки эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан муҳофаза қилинади.
31. Газ транспорти тизими объектларининг муҳофаза зоналари қуйидагича белгиланади:
а) магистрал газ қувурларининг трассалари бўйлаб — газ қувурларининг иккала томонидан ўқига нисбатан 50 метр масофада ўтказилган шартли чизиқлар билан чегараланувчи, қишлоқ хўжалиги аҳамиятига эга ерларда эса газ қувурларининг иккала томонидан ўқига нисбатан 25 метр масофада ўтказилган шартли чизиқлар билан чегараланувчи ер участкаси;
б) кўп тармоқли магистрал газ қувурлари бўйлаб — энг четки қувурлар ўқларига нисбатан юқорида кўрсатилган масофаларда ўтказилган шартли чизиқлар билан чегараланувчи ер участкаси;
в) магистрал газ қувурларининг сувости ўтиш жойлари бўйлаб — сувости тармоғининг иккала томонидан энг четки газ қувурларининг ўқларига нисбатан 100 метр масофада жойлашган параллел текисликлар орасидаги сув сатҳидан унинг тубигача бўлган сув муҳити;
г) конденсатни сақлаш ва газсизлантиришга мўлжалланган сиғимлар атрофида — кўрсатилган объектлар ҳудудининг чегарасидан уларнинг ҳамма томонлари бўйича 50 метр масофадаги берк эгри чизиқ билан чегараланган ер участкаси кўринишида;
д) газни узатишга тайёрлаш бўйича технологик қурилма, асосий ва оралиқ ҳайдовчи (босим остида) насос станциялари, резервуар парклари, компрессор ва газ тақсимловчи станциялар, газни ўлчаш тугунлари, ГЕОСИлари атрофларида — кўрсатилган объектлар ҳудудлари чегарасидан уларнинг ҳамма томонлари бўйича 100 метр масофадаги берк эгри чизиқ билан чегараланган ер участкаси кўринишида.
32. Газ транспорти тизими объектлари эксплуатацияси учун зарур бўлган йўлларни, ўтиш йўлакларини ва бошқа иншоотларни қурилишига Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг экологик экспертизасининг ижобий хулосаси олгандан сўнг, лойиҳа ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
33. Газ транспорти тизимининг мавжуд объектларининг муҳофаза зоналари ҳудудларида жойлашган ер участкаларининг эгасидан, ерга эгалик қилувчи ва ердан фойдаланувчи, шу жумладан, ижарачилардан олиб қўйилмайди. Улар газ транспорти тизимини эксплуатация қилувчи ташкилот билан келишилган ҳолда, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишлар учун ушбу ер участкаларидан фойдаланишлари мумкин.
34. Эксплуатация қилувчи ташкилот (газ транспорти тизимининг асосий объектлари, иншоотлари ва асбоб-ускуналарини эксплуатация қилувчи) лойиҳаларни ишга тушириш талабларига ҳамда зарур экологик ва санитария шароитлари талабларига мувофиқ муҳофаза зоналарини белгилаш ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига таклиф киритади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда соҳада ваколатли вазирликлар (Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги) билан келишилган ҳолда, муҳофаза зоналари чегараларига тегишли материалларни кўриб чиқади ҳамда муҳофаза зоналари чегаралари ва ушбу зоналардаги ерлардан фойдаланишни тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилади.
35. Газ транспорти тизими объектларининг муҳофаза зоналари газ транспорти ташкилотлари томонидан Кадастр агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари билан биргаликда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнида белгиланади, кадастр ҳужжатларида қайд қилинади ҳамда ер участкасининг кадастр режасида кўрсатилади.
Қурилиш-монтаж ташкилотлари ва буюртмачи (балансида магистрал газ қувурларини сақловчи субъектлар) томонидан магистрал газ қувурлари ва уларга хизмат қилувчи майдонли иншоотларнинг муҳофаза зоналари ҳамда рухсат этилган энг кичик масофа зоналарининг чегаралари расмийлаштирилган ҳолда белгиланади ва белгиланган тартибда Давлат кадастрларининг ягона тизими Миллий географик ахборот тизимига киритилади.
Давлат кадастрларининг ягона тизими Миллий географик ахборот тизимига киритилган муҳофаза зоналари чегаралари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтига ва бошқа манфаатдор ташкилотларга тақдим этилади.
36. Газ транспорти тизими объектларининг муҳофаза зоналарида ушбу объектларни хавфсиз ишлатилишига халақит бериши мумкин бўлган ёки бузилишларга олиб келувчи турли, шу жумладан, қуйидаги ишларни бажариш тақиқланади:
ҳар қандай бино ва иншоотларни қуриш;
назорат-ўлчов пунктларини, огоҳлантирувчи ёзувларни, аниқлаш ва огоҳлантириш белгиларининг жойини ўзгартириш, устига нарсалар ташлаб беркитиш, шикастлантириш ва бузиш;
алоқа кабель тармоқларидаги хизмат кўрсатилмайдиган кучайтириш пунктларининг эшик ва люкларини, тармоқ беркитиш қурилмалари атрофидаги панжарали тўсиқлар эшикларини, электр кимёвий ҳимоя қилиш қурилмаларининг эшикларини, тармоқ ва назорат қудуқларининг люкларини очиш, кранлар, зулфинларни очиш ва беркитиш, алоқа ва энергия таъминоти воситалари, телемеханика асбоб-ускуналари ишларини тўхтатиш ва ишга тушириш;
чиқинди уюмларини ҳосил қилиш, ишқор ва коррозия-тажовузкор (агрессив) моддаларни ҳамда ёқилғи-мойлаш материалларини тўкиш ва ташлаш;
ҳар-хил материалларни, шу жумладан, ёқилғи-мойлаш материалларини йиғиш, шунингдек, материаллар сақлаш жой (омбор)ларини ташкил этиш;
газ қувурларини шикастланиш ва бузилишлардан ҳимояловчи қирғоқни мустаҳкамловчи иншоотлар, сув ўтказиш қурилмалари ва бошқа иншоотларни бузиш;
якорни тушириш орқали кемалар ва сузиб юрувчи объектларни тўхтатиб туриш, денгиз сут эмизувчиларини, балиқларни ва сувости биологик захираларни сув туби овлаш қуроллари ёрдамида овлаш, санчилиб-ўювчи занжирли якор билан сузиш;
сув объектларининг туби ва қирғоқларини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган, тубни чуқурлаштириш ва бошқа ишларни амалга ошириш (магистрал газ қувурлари объектларига техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган ишлар бундан мустасно);
зарба-импульсли асбоб-ускуналар ва асосий бўлмаган механизмларни қўллаган ҳолда ишларни бажариш, юкларни улоқтириш;
рекреацион фаолиятни амалга ошириш, гулханлар ёқиш ва ўт (олов) ўчоғини жойлаштириш;
муҳофаза зоналарини тўсиқлар билан ўраш ва ажратиб олиш;
мазкур Қоидаларнинг 4-бандида кўрсатилган объектларга тааллуқли бўлмаган бинолар, иморатлар ва иншоотларни қуриш;
магистрал газ қувурига рухсатсиз уланиб олиш;
белгиланган тартибда олинган рухсатнома асосида ишларни бажариш билан машғул бўлмаган фуқароларни тўпланиши билан боғлиқ, шу жумладан, оммавий тадбирларни ўтказиш.
37. Магистрал газ қувури мулкдорини ёки магистрал газ қувурини эксплуатация қилувчи ташкилотни олдиндан ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда, ер участкаси эгаси ёки ер участкасининг қонуний бошқа эгаси магистрал газ қувурининг муҳофаза зонасида қишлоқ хўжалиги дала ишларини ҳамда суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида вақтинча сув бостириш билан боғлиқ ишларни бажариши мумкин.
38. Газ транспорти тизими объектининг мулкдори ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилотнинг ёзма келишуви (кейинги ўринларда — ишларни бажаришга ёзма келишув) билан қуйидагиларга йўл қўйилади:
а) тоғ-кон, портлатиш, қурилиш, монтаж қилиш, суғориш, шу жумладан, ерларга сув бостириш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш;
б) дарахтлар ва буталарни экиш;
в) дарё ва сойларда тўғон қурилиши;
г) пичан, похол, ем-хашак, ўғитлар тўпламларини жойлаштиришга, дала шийпонлар ва чорва қўраларини жойлаштириш;
д) магистрал газ қувурлари устидан ўтиш йўллари қурилиши;
е) муҳандислик-коммуникацияларини ўтказиш;
ж) қудуқларни бурғилаш ва шурф чуқурликларини қуриш билан боғлиқ бўлган муҳандислик-қидирув тадқиқот ишларини бажариш;
з) муҳофаза зонаси ҳудудида жойлашган транспорт инфратузилмасига тааллуқли бўлган объектларда ишларни амалга ошириш;
и) қишлоқ хўжалиги аҳамиятига эга бўлмаган ерларда вақтинча сув бостириш билан боғлиқ бўлган ишларни амалга ошириш.
39. Ишларни бажариш учун бериладиган ёзма келишувда режалаштирилаётган ишларнинг номи, ишлар амалга ошириладиган ҳудудлар, уларни бошлаш ва тугатиш саналари, хавфли омилларнинг мавжудлиги, вужудга келиш имкониятлари ва хусусиятлари, ишларни бажаришдаги шароитлар, шу жумладан, ишлар амалга ошириладиган ҳудудлардаги ер ости муҳандислик-коммуникациялари ва иншоотларида эҳтиёткорлик чора-тадбирлари, муайян иш турларини бажаришда қўлланма сифатида фойдаланиш учун йўриқномалар бўлади. Йўриқномада унинг таркиби, газ транспорти тизими объектининг мулкдори ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилотнинг вакили иштирок этиши ва назорат қилиши лозим бўлган иш босқичлари, шунингдек, объект мулкдорининг ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилот масъул шахсининг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.
40. Мазкур Қоидаларнинг 38-бандида кўрсатилган ишларни амалга оширишни режалаштирган ташкилот ёки жисмоний шахс ушбу ишларни бажаришга ёзма келишув олиш мақсадида ишларни бошлашни режалаштирган кунидан камида йигирма кун олдин газ транспорти тизими объектининг мулкдорига ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилотга ёзма равишда мурожаат қилади.
41. Газ транспорти тизими объектининг мулкдори ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан мазкур Қоидаларнинг 40-бандида кўрсатилган ёзма мурожаатни қабул қилган кундан бошлаб ҳисобланганда ўн беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ишларни бажаришга ёзма келишув ёки мазкур ишлар газ транспорти тизими объектининг хавфсизлигига таҳдид солган ҳолатда асосланган рад жавоби берилади.
Бунда мурожаатчига тақдим этилган рад этиш жавоби қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
42. Ишларни бажаришга ёзма келишув бериш учун газ транспорти тизими объектининг мулкдори ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилот ишларни бажариш мўлжалланган муҳофаза зонаси чегарасида магистрал газ қувурининг тармоқ қисми ёки майдонли иншоотлари участкаларининг техник ҳолатини аниқлайди ва мазкур участкаларда огоҳлантириш белгилари мавжудлиги ҳамда уларнинг ҳолатини кўрикдан ўтказади.
Бузилган ёки ўрнатилган жойида бўлмаган огоҳлантириш белгилари муҳофаза зонасида ишлар бошлангунига қадар қайта тикланади.
43. Газ транспорти тизими объекти мулкдорининг ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилотнинг вакили мазкур Қоидаларнинг 38-бандида кўрсатилган ишлар мазкур банднинг «г» кичик бандида кўрсатилган ер ишларидан ташқари амалга оширилиши вақтида иштирок этиши мумкин.
44. Магистрал газ қувурининг тармоқ қисми участкаси ёки майдонли иншоотларининг техник ҳолати газ транспорти тизими объекти мулкдорининг ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилотнинг вакили томонидан таъмирлаш ишларига муҳтож деб топилса, уларга бузилишларининг олдини олиш ва транспортировка қилинадиган газнинг сизиб чиқиш ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида газ транспорти тизими объектининг мулкдори ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилот ишларни бажараётган шахсларни ўн иш куни олдин ёзма равишда хабардор қилиб, мазкур Қоидаларнинг 37 ва 38-бандларида кўрсатилган ишлар бажарилишини вақтинча (таъмирлаш тугагунча) тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.
45. Мазкур Қоидаларнинг 38-бандида кўрсатилган ишлар бажарилаётган ҳудуд чегарасида жойлашган магистрал газ қувурининг ва ер ости коммуникацияларнинг ўқлари, газ транспорти тизими объекти мулкдори ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан ишлар амалга оширилаётганлиги ҳақидаги огоҳлантириш белгиси билан белгиланади.
Бундай огоҳлантириш белгилари ишларни бажаришга бериладиган ёзма келишувда кўрсатилган ишлар бошлангунига қадар ўрнатилади.
Мазкур Қоидаларнинг 38-бандида кўрсатилган ишларни тегишли ишлар амалга оширилаётганлиги ҳақидаги белгилар ўрнатилгунига қадар бажаришга йўл қўйилмайди.
46. Магистрал газ қувурининг иккала ён томони бўйлаб унинг ўқидан 2 метр кенгликда мазкур Қоидаларнинг 38-бандида кўрсатилган ер ишлари фақат газ транспорти тизими объекти мулкдорининг ёки эксплуатация қилувчи ташкилотнинг вакили иштирокида амалга оширилади.
Мазкур Қоидаларнинг 38-бандида кўрсатилган ер ишларини бажармоқчи бўлган ташкилотлар ёки жисмоний шахслар ушбу ишларни бошлашдан камида беш иш куни олдин ёзма равишда ишларни бажариш жойи ва вақти ҳақида газ транспорти тизими объекти мулкдорини ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилотни хабардор қилади.
Магистрал газ қувурининг иккала ён томони бўйлаб унинг ўқидан икки метр кенгликдаги жойларда мазкур Қоидаларнинг 38-бандида кўрсатилган ер ишларини бажаришда қувурларни сақлаш чораларига риоя этилишини назорат қилиш учун газ транспорти тизими объектининг мулкдори ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилот ишларни бажариш жойида ўз вакилининг бўлишини таъминлайди.
47. Магистрал газ қувурининг муҳофаза зонасида бошқа ташкилотларга тегишли муҳандислик-коммуникация иншоотлари мавжуд бўлган ёки магистрал газ қувурлари билан ушбу коммуникациялар ва иншоотлар кесишган ҳолатларда уларнинг хавфсиз ишлатилишини, авариялар ва фавқулодда вазиятларнинг олди олинишини, шунингдек, уларнинг оқибатлари бартараф этилишини таъминлашга оид ўзаро муносабатлар мазкур коммуникациялар ва иншоотларнинг эгалари билан газ транспорти тизими объектининг мулкдори ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилотнинг ўзаро келишувларида белгиланади.
48. Ишлар амалга ошириладиган ҳудудда уларни бажариш учун берилган келишувда кўрсатилмаган ер ости муҳандислик-коммуникациялари ҳамда иншоотлари аниқланганда, ишлар дарҳол тўхтатилиши ва газ транспорти тизими объектининг мулкдори ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилотнинг вакили чақирилиши, шунингдек, мазкур муҳандислик коммуникациялар ва иншоотларнинг сақланишини таъминлашга оид чоралар кўрилади.
49. Ишларни бажаришга ёзма келишув олган ташкилотлар ёки жисмоний шахслар ишлар бошлангунга қадар газ транспорти тизими объектининг мулкдори ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилот билан биргаликда ишлар хавфсиз бажарилиши ва магистрал газ қувурининг сақланиши бўйича қуйидагиларни назарда тутадиган чора-тадбирларни ишлаб чиқишлари шарт:
эксплуатация қилинаётган магистрал газ қувури яқинидаги ерларга ишлов беришда газ қувури ётқизилган чуқурлик даражасида ва ундан ортиқ чуқурликдаги ерни қазиш ишларида ер чўкиб қолишининг олдини олувчи чоралар;
ишлар хавфсиз бажарилишини таъминловчи эксплуатация қилинаётган магистрал газ қувуридаги босимни пасайтириш ёки бошқа чоралар.
50. Газ транспорти тизими объектининг мулкдори ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан муҳофаза зонасида ишлар амалга оширилишида қатнашувчи шахсларни иш бошлангунига қадар муҳофаза зонасида ишларни хавфсиз бажаришга оид талаблар ҳамда магистрал газ қувурининг жойлашуви ва унинг жойларда белгиланиши билан таништирилади.
51. Газ транспорти тизими объектларидан фойдаланиш хавфсизлиги магистрал газ қувурларининг техник эксплуатацияси қоидалари ва магистрал газ қувурларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларида белгиланган талабларни бажариш орқали таъминланади.
52. Газ транспорти тизими объектининг мулкдори ёки эксплуатация қилувчи ташкилот муҳофаза зонасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) магистрал газ қувурига хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш ишларини бажаришга, шу жумладан:
хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини бажариш учун керак бўладиган автомобиль ёки бошқа транспорт воситаларини магистрал газ қувури ёнига бориши учун магистрал газ қувурининг эгаси ёки магистрал газ қувурини эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан ишлаб чиқилган, бориш йўлининг схемасини муҳофаза зонаси чегарасидаги ер участкалари эгаларига ёки мазкур ер участкаларидан қонуний фойдаланувчиларга жўнатишга;
муҳофаза зонаси ҳудудида шурфлар қазишга, шу жумладан, магистрал газ қувурининг тармоқ қисми қувурлари изоляцияси сифатини ва коррозияга қарши уларни электр кимёвий ҳимоя қилиш воситаларининг ҳолатларини текширишга, шунингдек, муҳофаза зонасида жойлашган ер участкаларининг эгаларини ёки қонуний бошқа фойдаланувчиларни олдиндан (иш бошлашдан камида беш кун олдин) хабардор қилган ҳолда, магистрал газ қувурларининг меъёрий режимда ишлашини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа ер ишларини амалга оширишга;
б) магистрал газ қувурларидаги авариялар ва фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини тугатиш ишларини амалга оширишда, ўрмондаги дарахтларни кесишга ёки қишлоқ хўжалиги экинларига зарар етказишга (кесилган дарахтлар ва зарар етказилган экинларнинг қолдиқ чиқиндиларидан ҳудудни тозалаб қўйиш шарти билан).
53. Мазкур Қоидаларнинг 52-бандида кўрсатилган мақсадлар учун газ транспорти тизими объектининг мулкдори ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилот ер участкаларидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланилади.
54. Магистрал газ қувурининг муҳофаза зонасини ёнғинга хавфсиз ҳолатда сақлаш мақсадида газ транспорти тизими объекти мулкдори ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилот муҳофаза зонаси ҳудудидаги дарахтлар ва ўсимликларни кесиб, мазкур ҳудудни кесилган дарахтлар ва ўсимликларнинг қолдиқ чиқиндиларидан тозалайди.
55. Магистрал газ қувури ўтказилган ёки унинг объектлари жойлашган ер майдонлари учинчи шахсга вақтинча ёки доимий фойдаланиш учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига асосан ажратилади.
56. Магистрал газ қувурлари ўтказилган ёки уларнинг объектлари жойлашган ер майдонлари тегишли тартибда инвесторлар ёки бошқа шахс (ташкилот)ларга фойдаланиш учун ажратилганда, магистрал газ қувурларини ёки уларнинг объектларини кўчириш зарурати бўлса, кўчириш ишлари ер майдонлари ажратиб берилган инвесторлар ёки бошқа шахс (ташкилот)лар томонидан молиялаштирилади.
6-боб. Газ транспорти тизими объектларининг рухсат этилган энг кичик масофадаги зоналари
57. Газ транспорти тизими объектлари, уларга яқин бўлган бино ва иншоотлар, шунингдек, бошқа объектлар орасидаги рухсат этилган энг кичик масофалар ушбу Қоидаларга 1 ва 2-иловаларда қайд этилган кўрсаткичларга мувофиқ аниқланади.
58. Бинолар, иморатлар ва иншоотларни лойиҳалаштириш, қуриш ва қайта қуришда мазкур объектлардан магистрал газ қувуригача ҳамда газ транспорти тизимининг бошқа объектларигача бўлган энг кичик масофалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланганларга мос келиши лозим.
Мазкур Қоидаларнинг 4-бандида кўрсатилган объектларга тааллуқли бўлмаган бинолар, иморатлар ва иншоотлар ҳамда магистрал газ қувурининг тармоқ қисми орасидаги энг кичик масофани ўлчашда тармоқ қисми ўқи билан ушбу бинолар, иморатлар ва иншоотларнинг ташқи чегаралари бўйича вертикал текисликлар орасидаги энг яқин масофалар олинади. Магистрал газ қувурлари параллель ҳолатда ўрнатилган бўлса, ўлчашлар магистрал газ қувурларининг ҳар бир тармоқ қисми ўқигача амалга оширилади.
Мазкур Қоидаларнинг 4-бандида кўрсатилган объектларга тааллуқли бўлмаган бинолар, иморатлар ва иншоотлар ҳамда 4-бандда кўрсатилган объектлар (магистрал газ қувурининг тармоқ қисмидан ташқари) орасидаги энг кичик масофани ўлчашда тааллуқли бўлмаган бинолар, иморатлар ва иншоотларнинг ташқи чегаралари бўйича вертикал текисликлар билан мазкур 4-бандда кўрсатилган объектларнинг ташқи чегаралари бўйича вертикал текисликлар орасидаги энг яқин масофалар олинади.
Кўрсатилган мақсадлар учун ер участкаларини ажратиш ҳақидаги мурожаатларни ваколатли органлар томонидан кўриб чиқишда, қурилиш объектлари жойлашган жойлар мажбурий тартибда газ транспорти тизими объектларини эксплуатация қилувчи ташкилот билан келишилиши шарт.
59. Муҳофаза зоналарининг чегаралари ҳамда мазкур Қоидаларнинг 20-бандида назарда тутилган энг кичик масофалар ҳақидаги маълумотлар магистрал газ қувури ёки майдонли иншоотларнинг лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилади, шунингдек, ҳудудни режалаштиришга оид ҳужжатларда ҳам акс эттирилади ва Давлат кадастрларининг ягона тизими Миллий географик ахборот тизимига киритилади.
Кўрсатилган энг кичик масофаларнинг чегаралари ҳақидаги маълумотлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Давлат кадастрларининг ягона тизими Миллий географик ахборот тизимида кўрсатилади.
60. Мазкур Қоидаларнинг талаблари бузилган, шунингдек, газ транспорти тизими объектларидан турли фаолиятли объектларгача бўлган энг кичик масофалар лойиҳалаштиришга оид қурилиш меъёрлари ва қоидаларида белгиланган талабларга мос келмаган ҳолатларда, газ транспорти тизими объектларини эксплуатация қилувчи ташкилот амалга оширилаётган ишларни тақиқлайди ва шу билан бирга, ўзининг юқори турувчи ташкилотини хабардор қилади. Бунда Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ўз ваколати доирасида тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга бўлади.
7-боб. Магистрал газ қувурлари трассаларини аниқлаш белгилари билан жиҳозлаш
61. Магистрал газ қувурлари тўғридан-тўғри кўриниб турувчи лекин оралиқ масофалари кўпи билан 1000 метргача бўлган жойларга ҳамда унинг бурилиш бурчакларига ер сатҳига нисбатан 1,5 — 2 метр баландликдаги аниқлаш белгиларини (кўрсаткич ёзувларга эга шитларни) ўрнатиш орқали белгиланади.
62. Магистрал газ қувурларини аниқлаш белгиларини (кўрсаткич ёзувларга эга шитларни) ўрнатиш эксплуатация қилувчи ташкилот ва ердан фойдаланувчининг биргаликда тузган далолатномаси билан расмийлаштирилади.
63. Кўрсаткич-шитлар ва аниқлаш белгиларини газ қувурига параллель ўтган электр узатиш ва телекоммуникация тармоқлари тиргакларига (устунларига) ва назорат-ўлчов колонкаларига ўрнатишга рухсат берилади.
64. Магистрал газ қувурларининг сув каналлари ва кемалар сузадиган дарёлар билан кесишган жойлари сув тўсиқларининг қирғоқларига сигнал белгиларини ўрнатиш орқали белгиланади. Сигнал белгилари эксплуатация қилувчи корхона томонидан сув йўлининг техник участкалари билан келишган ҳолда ўрнатилади.
Қирғоқлардаги навигация чироқларига эга навигация ахборот белгилари газ транспорти тизими объектининг мулкдори ёки эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан ички сув йўллари ҳавза маъмурияти билан келишган ҳолда, четки магистрал газ қувурларининг ўқларига нисбатан сув оқими бўйича 100 метр масофа олдин ва кейинда ўрнатилади.
65. Магистрал газ қувурларининг барча категорияли автомобиль йўллари билан кесишган жойларига Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг бўлинмалари билан биргаликда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати билан келишилган ҳолда, транспорт воситаларининг тўхташини тақиқловчи йўл белгиси ўрнатилади.
Газ транспорти тизими объектларининг мулкдори ёки эксплуатация қилувчи ташкилотнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этган аризаси асосида магистрал газ қувурларининг автомобиль йўллари билан кесишган жойларига белгиларни ўрнатиш ва сақлаш мазкур йўлларнинг эгаси томонидан амалга оширилади.
66. Аниқлаш белгиларида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
магистрал газ қувурининг номланиши ва асосий техник тавсифлари (лойиҳа ҳужжатлари бўйича магистрал газ қувурининг диаметри ва ишчи босими);
ўрнатилган белги асосига нисбатан магистрал газ қувури ўқининг жойлашуви;
магистрал газ қувурининг бошланиш нуқтасига нисбатан километр бирлигида ҳисобланган масофа;
магистрал газ қувурининг ўқидан муҳофаза зонаси чегарасигача масофа;
магистрал газ қувури эгасининг ёки магистрал газ қувурининг мазкур участкасини эксплуатация қилувчи ташкилотнинг телефон рақамлари ва манзиллари.
67. Магистрал газ қувурининг ер усти ва ер ости коммуникациялари билан кесишган жойлари газ транспорти тизими объектининг мулкдори ёки эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан аниқлаш белгилари билан жиҳозланади.
68. Магистрал газ қувурининг табиий ва сунъий тўсиқлардан ер усти ўтиш жойлари газ транспорти тизими объектининг мулкдори ёки эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан аниқлаш белгилари билан, шунингдек, магистрал газ қувури устида бегона шахсларнинг ҳаракатланишига имкон қолдирмайдиган конструкциялар билан жиҳозланади.
69. Магистрал газ қувурининг ер юзасидан чиқиб турган тармоқ зулфинлари, кранлар, вантузлар ва бошқа элементлари ҳам огоҳлантирувчи белгилар билан жиҳозланади.
8-боб. Газ транспорти тизими объектларининг муҳофаза зоналарида ва рухсат этилган энг кичик масофадаги зоналарида ишлар амалга оширилишига оид назорат
70. Муҳофаза зоналарида ва рухсат этилган энг кичик масофадаги зоналардаги ишларнинг бажарилишини назорат қилиш узлуксиз ва кўп босқичли шаклда амалга оширилиши ҳамда эксплуатация қилинаётган магистрал газ қувурларини бут сақлаш, шунингдек, хизмат кўрсатувчи ходимлар хавфсизлигини таъминлаш, қабул қилинган қоидалар ва талабларга риоя қилиш мақсадида амалга оширилади.
71. Назорат мунтазам равишда олиб борилади:
ишларни амалга оширувчи томонидан — доимий;
газ транспорти тизими объекти мулкдорининг ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилотнинг масъул ходими томонидан — ҳафтасига камида икки марта, раҳбарияти томонидан — ойига камида икки марта.
72. Ишларни бажариш давомида аниқланган камчиликларни қайд қилиш учун ишлар бажариладиган жойда қурилиш ташкилотининг буйруғи билан тайинланган масъул раҳбар томонидан камчиликлар журнали юритилади. Эксплуатация қилувчи ташкилот вакилининг ўтказган ҳар бир текшируви камчиликлар журналида қайд этилади.
73. Магистрал газ қувурининг муҳофаза зонасида ишларни бажариш учун газ транспорти тизими объектини эксплуатация қилувчи ташкилотдан ёзма келишув олган ташкилот қуйидагилар ҳақида хабардор қилинади:
а) келишувда хавфли ишлаб чиқариш омилларининг мавжудлиги ёки вужудга келиши мумкинлиги ва хусусияти ҳақида;
б) магистрал газ қувури ўқидан лойиҳалаштиришга оид қурилиш меъёрлари ва қоидаларида белгиланган энг кичик масофада турувчи хавфли зона чегаралари ҳақида;
в) ишларни бажаришдаги шароитлар, эҳтиёткорлик чоралари ва муайян иш турларини бажаришда қўлланма бўладиган йўриқномаларнинг мавжудлиги ва таркиби, уларда эксплуатация қилувчи (ишлаб чиқариш бўлинмаси) вакилининг иштироки ва назорати остида бажариладиган ишлар босқичлари баён қилинади;
г) газ транспорти тизими объектини эксплуатация қилувчи ташкилот вакилининг иштироки талаб қилинадиган ишларни бажаришни режалаштирган юридик ва жисмоний шахслар ишлар бошланадиган кундан камида беш кун олдин мазкур вакилни ишларни бажариш жойига таклиф этади.
Газ транспорти тизими объектини эксплуатация қилувчи ташкилот ўзининг масъул вакилини магистрал газ қувурининг тармоқ қисми ёки майдонли иншоотлар хавфсизлигини ва уларнинг бут сақланишини таъминловчи чораларга риоя этилиши бўйича назоратни амалга ошириш учун ишларни бажариш жойига ўз вақтида етиб боришини таъминлайди.
74. Назорат қилиш жараёнида қуйидагилар текширилади:
ёзма келишув мавжудлиги ва унга амал қилиш муддати;
ишларни хавфсиз бажаришга жавобгар шахсни тайинланганлиги ҳақида иш бажарувчи ташкилотнинг буйруғи мавжудлиги;
ишловчилар ўз вақтида йўриқномадан ўтказилганлиги ва махсус ишларни бажариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалар мавжудлиги;
амалдаги газ транспорти тизими объектларининг муҳофаза зоналарида ишларни хавфсиз бажариш бўйича қоидалар, меъёрлар ва йўриқномаларнинг талабларига риоя этилиши.
75. Мазкур Қоидаларнинг талабларига риоя қилмаганда газ транспорти тизими объектларини эксплуатация қилувчи ташкилот ёки Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси вакиллари ишларни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга. Ишларни тўхтатишда баённома ёки далолатнома тузилиши, унда ишларни бажараётган ташкилотнинг номланиши, айбдор шахснинг мансаби ва фамилияси, қоидабузарликнинг тури, жойи ва вақти кўрсатилади.
76. Ишлар қоидабузарликлар бартараф этилгандан сўнг ишни тўхтатган газ транспорти тизими объектларини эксплуатация қилувчи ташкилот ёки Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг ёзма келишуви берилгандан кейин қайта амалга оширилади.
9-боб. Коммуникациялари битта техник йўлакда ўрнатилган ёки унда кесишган ташкилотларнинг ўзаро муносабатлари
77. Коммуникацияларни эксплуатация қилишда ҳам, уларда содир бўлган аварияларни бартараф этишда ҳам, битта техник йўлакда ўрнатилган ёки унда кесишган коммуникацияларнинг эгаси ҳисобланган ташкилотлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ташкилотларнинг ўзаро келишувлари билан белгиланади.
78. Техник йўлакда ўрнатилган коммуникациялар, шунингдек, йўлак чегараларида уни кесиб ўтувчи коммуникация қисмлари коррозияланишдан, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятдан аҳоли пунктларини, ўрнатилаётган нефть ва бошқа маҳсулотларни авариявий тўкилишидан умумий ҳимояловчи тизимларга эга бўлади.
79. Ҳар бир муҳандислик коммуникацияларининг техник йўлакдаги жойлашуви мазкур Қоидаларнинг 7-банди талабларига мувофиқ жойларда аниқлаш ва огоҳлантириш белгилари билан аниқ жиҳозланган бўлади.
80. Битта техник йўлакдан ўтувчи муҳандислик коммуникацияларини эксплуатация қилувчи ташкилотлар биргаликда объектларнинг ўзаро жойлашувини аниқ кўрсатган ҳолда, умумий схемани ишлаб чиқадилар. Техник йўлакдаги коммуникацияларга хизмат кўрсатувчи барча ташкилотлар ходимларининг иш жойларида коммуникациялар жойлашувининг умумий схемаси бўлади. Схемага киритилаётган ўзгартиришлар бир ой ичида барча манфаатдор ташкилотларга ёзма равишда етказилади.
81. Техник йўлакдаги коммуникацияларнинг бутлиги ва хавфсиз ишлаш шароитларини таъминлаш мақсадида уларнинг эгалари техник йўлакдаги коммуникацияларни биргаликда назорат қилиш ва сақлаш бўйича йўриқнома ишлаб чиқади. Йўриқномада қуйидагилар акс эттирилади:
а) асосий техник тавсифларини кўрсатган ҳолда коммуникациялар таркиби;
б) техник йўлакда ётқизилган (жойлашган) барча коммуникацияларнинг муҳофаза зоналарини ҳисобга олган ҳолда техник йўлак чегаралари;
в) коммуникацияларни ишлатишга масъул ташкилотларнинг рўйхати, уларнинг манзили ва алоқа маълумотлари;
г) техник йўлакка жойлаштирилган ҳар бир коммуникациянинг бузилиши ва унда содир бўлиши мумкин бўлган аварияларнинг ўзига хос аломатлари;
д) патрулликни, қўриқлашни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби, техник йўлакдаги қоидабузарликлар, коммуникациялардаги авария ва бузилишлар ҳақида хабар бериш тартиби;
е) профилактик таъмирлаш ва авария-тиклаш ишларини келишиш ва амалга ошириш тартиби;
ж) техник йўлакдаги коммуникацияларни йиллик текширув тартиби, ҳажми ва вақти ҳамда аниқланган нуқсонлар бартараф этилиши;
з) авария ва уларнинг оқибатларини бартараф этишдаги ўзаро ёрдам кўлами ва ташкил қилиниши;
и) умумий ёрдамчи объектларга (техник йўлак бўйлаб ўтиш йўлакларига, кўприклар ва ўтиш йўлларига, вертолёт майдончалари ва бошқаларга) техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш тартиби.
82. Техник йўлакдаги коммуникацияларни эксплуатация қилувчи ташкилотлар содир бўлиши мумкин бўлган авария ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш режаларига ҳамда техник йўлакка туташ объектларга шикаст етказилишининг олдини олиш тартибига эга бўлади. Режалар техник йўлакдаги объектларни эксплуатация қилувчи барча ташкилотлар билан келишилган бўлади ва авария-тиклаш ишларида уларни биргаликда иштирок этишлари кўзда тутилади.
83. Техник йўлакда иш бажариш жараёнида ёки кесишган коммуникацияларда содир бўлган авариялар натижасида муҳандислик коммуникацияларининг бузилиш ҳолатлари барча манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда уларнинг вакиллари иштирокида текширилади.
84. Техник йўлак коммуникацияларида юклаш-тушириш, ташиш, таъмирлаш ва профилактик ишлар тартиби ушбу техник йўлакда жойлашган коммуникацияларнинг эгалари билан келишилади. Авария ҳолатида бошқа коммуникацияларнинг сақланишини таъминлаш чораларини қўллаб, техник йўлакда авария ишлари олиб борилиши ҳақида коммуникация эгаларини бир кун ичида хабардор қилган ҳолда тиклаш ишлари амалга оширилади.
85. Техник йўлакдаги авариялар оқибатларини бартараф этиш барча манфаатдор ташкилотлар томонидан ўзаро келишилган режага мувофиқ амалга оширилади.
86. Техник йўлакда табиий офатлар (кўчкилар, тошқинлар ва бошқалар) оқибатларини бартараф этишни ташкилотлар биргаликда амалга оширадилар.
87. Магистрал газ қувурлари ўз иш фаолияти тури бўйича атроф-муҳитга I тоифали таъсирга (юқори хавф) эга ҳисобланади.
Битта техник йўлакда янги газ қувурларини қуриш ва мавжуд газ қувурларини қайта тиклаш лойиҳалари белгиланган тартибда Давлат экологик экспертизаси ўтказиладиган объектлар туркумига киради ва ушбу техник йўлакда жойлаштирилган коммуникацияларни эксплуатация қилувчи барча ташкилотлар билан келишилади. Ушбу лойиҳалар бўйича ишлар олиб борилганда техник йўлакдаги барча коммуникацияларни хавфсиз ишлатилиши таъминланиши талаб этилади.
88. Техник йўлакда ҳар қандай қурилиш-монтаж ва қазиш ишлари фақат иш лойиҳаси ва ушбу техник йўлакдаги коммуникацияларни эксплуатация қилувчи барча ташкилотларнинг ёзма келишуви бўлган ҳолатда амалга оширилади.
89. Битта техник йўлакда жойлаштирилган коммуникацияларни кўрикдан ўтказаётган ишлаб чиқариш ходимлари ва мансабдор шахслар, агар бегона шахслар томонидан қурилиш, қидирув ва бошқа ишлар амалга оширилаётгани аниқланса, уларнинг тегишли ёзма келишувлари борлигини, бундай келишувлари бўлмаган ҳолларда ёки келишувдаги техник талабларга риоя этилмаган ҳолатларда ишлар бажарилишини тўхтатадилар ва бу ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қиладилар.
90. Техник йўлакда жойлаштирилган коммуникацияларни эксплуатация қилувчи ташкилотлар ўртасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал қилинади.
10-боб. Якунловчи қоидалар
91. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган жисмоний ва юридик шахслар қонунчиликка мувофиқ келтирилган зарарни қоплайдилар ва жавобгарликка тортиладилар.
92. Магистрал газ қувурлари объектларини муҳофаза қилиш қоидалари талабларининг бузилиши ҳақидаги далолатнома тасарруфида газ транспорти тизими объектлари бўлган ташкилотнинг ваколатли мансабдор шахслари томонидан тузилади.
Далолатнома икки нусхада тузилади. Битта нусхаси мазкур Қоидалар талабларини бузган шахсга топширилади, иккинчи нусхаси тасарруфида газ транспорти тизими объектлари бўлган ташкилотда қолади.
Мазкур Қоидаларнинг бузилиши тўғрисида далолатномаларни тузишга ваколатли мансабдор шахсларнинг рўйхати тасарруфида газ транспорти тизими объектлари бўлган ташкилот раҳбари томонидан ҳар йили тасдиқланади.
93. Мазкур Қоидалар талабларига риоя қилиш билан боғлиқ, шунингдек, муҳофаза зонасида газ транспорти тизимининг объектларини жойлаштириш, муҳофаза қилиш ва ишлатиш тартибларининг бузилиши бўйича юзага келган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Газ транспорти тизими объектларини муҳофаза қилиш қоидаларига 1-ИЛОВА
Газ қувурлари ўқидан бошқа объектлар, бино ва иншоотларгача бўлган рухсат этилган энг кичик масофадаги муҳофаза зоналари
Объектлар, бинолар ва иншоотлар Ўқдан энг кичик масофа, м Синфлари I II Шартли диаметри, мм 76 дан 300 гача 300 дан 600 гача 600 дан 800 гача 800 дан 1000 гача 1000 дан 1200 гача 1200 дан 1400 гача 300 ва ундан кичик 300 дан ортиқ 1. Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари; боғ уйчали жамоа боғлари, дала қўрғонлари, алоҳида саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари; иссиқхона хўжаликлари; парранда фабрикалари; сут заводлари; фойдали қазилмалар карьерлари; 20 дан ортиқ автомобиллар учун гаражлар ва очиқ турар жойлар; одамлар оммавий йиғиладиган якка турган бинолар (мактаблар, шифохоналар, клублар, болалар боғчалари ва яслилар, вокзаллар ва бошқалар); 3 қаватли ва ундан баланд турар жой бинолари; темир йўл станциялари; аэропортлар; гидро электр станциялар; I-IV синфлардаги дарё транспортининг гидротехник иншоотлари; сув қувурининг магистрал газ қувурига тегишли бўлмаган тозалаш иншоотлари ва насос станциялари, умумий тармоқ темир йўл ва автомобиль йўлининг узунлиги 20 метрдан ортиқ бўлган I ва II тоифа кўприклари (нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини оқим бўйича кўприкдан пастроқда ётқизишда); сақлаш ҳажми 1000 куб метрдан ортиқ бўлган енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ва газлар омборлари; автоёқилғи станциялари; алоқа ташкилотлари ва бошқа идоралар кўп каналли радиореле тармоғини мачта (минора) ва иншоотлари; телевизион миноралар. 100 150 200 250 300 350 75 125 2. Газ қувури параллель ётқизиладиган умумий тармоқнинг темир йўллари (перегонларда) ва I-III тоифали автойўллар; 1-2 қаватли алоҳида турган турар жой бинолари; боғ ва дала ҳовлилар, уйлар, тармоқ назоратчи уйлари; қабристонлар; қишлоқ хўжалиги фермалари ва ташкилот мол боқиши учун ўралган участкалар; дала айвонлари. 75 125 150 200 225 250 75 100 3. Алоҳида жойлашган, одамлар яшамайдиган ва ёрдамчи бинолар; бурғуланаётган ва ишлатилаётган нефть, газ ва артезиан қудуқларнинг оғиз қисмлари; 20 та ва ундан кам автомобилга мўлжалланган гаражлари ва очиқ турар жойлари; канализация иншоотлари; саноат корхоналарининг темир йўллари; газ қувурлари параллель ётқизиладиган IV, V, III-n ва IV-n тоифали автомобиль йўллари. 30 50 100 150 175 200 30 50 4. Саноат корхоналарининг темир йўллари ҳамда III, IV, III-n, IV-n тоифали автомобилб йўлларининг узунлиги 20 метрдан ортиқ бўлган кўприклари (нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини оқим бўйича кўприкдан пастда ётқизилаётганда). 75 125 150 200 225 250 75 125 5. КС, нефть ва газни комплекс тайёрлаш ускуналари, ГЕОСИ, конларнинг гуруҳли ва йиғма пунктлари, кон-газ тақсимлаш станциялари (ГТС), газни тозалаш ва қуритиш қурилмалари ҳудудлари. 75 125 150 200 225 250 75 125 6. Вертолётлар доимий турмайдиган вертодромлар ва қўниш майдончалари. 50 50 100 150 175 200 50 50 7. Сув ости нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини оқим бўйича юқорида ётқизишда: а) темир йўл ва автомобиль йўллари кўприкларидан, саноат корхоналаридан ва гидротехник иншоотлардан; б) пристан ва дарё вокзалларидан; в) сув тўплаш иншоотларидан. Белгиланган тартибда тасдиқланган махсус норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ҳамда кўрсатилган объектлар ихтиёрида бўлган вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда. 8. Қуйидагиларни газ билан таъминлашга мўлжалланган ГТС, автоматлашган ГТС (АГТС) ва ростловчи станциялар (жумладан, шкаф турли) ҳудудлари: а) шаҳарлар; аҳоли пунктлари; корхоналар, алоҳида бинолар ва иншоотлар; бошқа истеъмолчилар; 50 75 100 125 150 175 50 75 б) газ қувури объектлари (сарф ўлчаш пунктлари, термоэлектр генераторлари ва бошқалар). 25 25 25 25 25 25 25 25 9. Автоматлашган термоэлектр генераторли электр станциялари; алоқа, телемеханика ва автоматика қурилмалари. Энг чекка толадан камида 15. 10. Ёнидан газ қувури ўтказилган магистрал суғориш каналлари ва коллекторлари, дарё ва сув ҳавзалари; суғориш тизимлари сув тўплаш иншоотлари ва станциялари. 25 25 25 25 25 25 25 25 11. Махсус корхоналар, иншоотлар, майдончалар, қўриқланувчи зоналар, портловчи ва портлашга хавфли моддалар, портлатиш ишларини қўллаб қазиб олинадиган фойдали қазилмалар конлари, суюлтирилган ёнувчи газлар омборлари. Белгиланган тартибда тасдиқланган махсус норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ҳамда кўрсатилган объектлар ихтиёрида бўлган вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда. 12. Газ қувури параллель ётқизиладиган юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқлари; трассанинг табиий шароитларида газ қувури параллель ётқизиладиган юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқлари; юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларининг газ қувури билан кесишгандаги таянчлари; 35 kV ва ундан ортиқ кучланишли очиқ ва ёпиқ трансформатор подстанциялари ва ёпиқ тақсимлаш қурилмалари. Электр ускуналарининг тузилиш қоидалари талабларига мувофиқ равишда. 13. Қувур узатгичдан нефть ва конденсатни авариявий чиқариб юбориш учун ер ости омбори. 50 75 75 75 100 100 50 50 14. Шаҳарлараро алоқа кабеллари ва куч электр кабеллари. 10 10 10 10 10 10 10 10 15. Газ қувурларининг хизмат кўрсатилмайдиган кичик каналли радиореле алоқа мачталари (миноралари) ва иншоотлари, термо электр генераторлар. 15 15 15 15 15 15 15 15 16. Ер ости термокамераларидаги кабель алоқасининг хизмат кўрсатилмайдиган кучайтириш пунктлари. 10 10 10 10 10 10 10 10 17. Фақат газ қувурларига хизмат кўрсатишга мўлжалланган трасса бўйидаги доимий йўллар. камида 10
Газ транспорти тизими объектларини муҳофаза қилиш қоидаларига 2-ИЛОВА
Компрессор станциялари ва газ тақсимлаш станцияларидан бошқа объектлар, бинолар ва иншоотларгача бўлган энг кичик масофадаги муҳофаза зоналари
Объектлар, бинолар ва иншоотлар Энг кичик масофалар, м КС ва ГТСдан Газ қувури синфлари I II Газ қувурининг шартли диаметри, мм 76 дан 300 гача 300 дан 600 гача 600 дан 800 гача 800 дан 1000 гача 1000 дан 1200 гача 1200 дан 1400 гача 300 ва ундан кичик 300 дан ортиқ 1. Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари; боғ уйчали жамоа боғлари, дала қўрғонлари, алоҳида саноат ва қишлоқ хўжалик корхоналари; иссиқхона хўжаликлари; парранда фабрикалари; сут заводлари; фойдали қазилмалар карьерлари; 20 дан ортиқ автомобиллар учун гаражлар ва очиқ турар жойлар; одамлар оммавий йиғиладиган якка турган бинолар (мактаблар, касалхоналар, клублар, болалар боғчалари ва яслилар, вокзаллар ва бошқалар); 3 қаватли ва ундан баланд турар жой бинолари; темир йўл станциялари; аэропортлар; гидро электр станциялар; I — IV синфлардаги дарё транспортининг гидротехник иншоотлари; алоқа ташқи-лотлари ва бошқа идоралар кўп каналли радиореле тармоғини мачта (минора) ва иншоотлари; телевизион миноралар. 500 150 500 175 700 200 700 250 700 300 700 350 500 100 500 125 2. Узунлиги 20 м дан ортиқ бўлган I ва II тоифали умумий тармоқ темир йўл ва автомобиль йўллари кўприклари (нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини оқим бўйича кўприкдан пастда ётқизилганда); сақлаш ҳажми 1000 куб метрдан ортиқ бўлган енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда газлар омборлари; автоёқилғи қуйиш станциялари; магистрал газ қувурига алоқаси бўлмаган сув ўтказиш иншоотлари. 250 150 300 175 350 200 400 225 450 250 500 300 250 100 300 125 3. Умумий тармоқ темир йўллари (ўтиш жойларида) ҳамда I ва III тоифали автойўллар; якка турган 1-2 қаватли турар жой бинолари; тармоқ назоратчилари уйлари; қабристонлар; қишлоқ хўжалиги фермалари ва мол боқиш учун ўралган участкалар; дала айвонлари. 100 75 150 125 200 150 250 200 300 225 350 250 75 75 150 100 4. Узунлиги 20 м дан ортиқ бўлган саноат корхоналари темир йўлларининг ҳамда III-У, III-n ва IV-n тоифали автомобиль йўлларининг кўприклари. 125 100 150 125 200 150 250 200 300 225 350 250 100 75 150 125 5. Саноат корхоналарининг темир йўллари. 75 50 100 75 150 100 175 150 200 175 250 200 50 50 100 75 6. IV, V, III-n ва IV-n тоифали автомобиль йўллари. 75 50 100 75 150 100 175 150 200 175 250 200 50 50 100 75 7. Аҳоли турар жойи ҳисобланмайдиган ёрдамчи қурилмалар (оғилхоналар ва бошқалар); бурғуланаётган ва ишлатилаётган нефть, газ ва артезиан қудуқларнинг оғизлари; 20 та ва ундан кам автомобилга мўлжалланган гаражлари ва очиқ турар жойлари; тозалаш иншоотлари ва канализация насос станциялари. 50 50 75 75 150 100 200 150 225 175 259 200 50 30 75 50 8. Магистрал қувурларнинг ва бошқа истеъмолчилар компрессор станцияларини таъминловчи 35, 100, 220 kV электр подстанцияларининг очиқ тақсимловчи қурилмалари. 100 100 100 100 100 100 100 100 9. Магистрал қувурларнинг компрессор станцияларини таъминловчи 35, 100, 220 kV электр подстанцияларнинг очиқ тақсимловчи қурилмалари. компрессор станциялари ҳудудида бинолар ва иншоотлардан портлаш ва ёнғиндан хавфсиз оралиқларни сақлаган ҳолда. 10. Қуйидаги жинсларнинг ўрмон массивлари: а) қарағайзорли; 50 50 50 75 75 75 50 50 б) игна баргли. 20 20 20 30 30 30 20 20 11. Вертолёт базаси ҳисобланмайдиган вертодром ва қўниш майдончалари: МИ-6, МИ-10 каби оғир турлари; 100 100 150 200 225 250 100 100 МИ-4, МИ-8 каби ўрта турлари; 75 75 150 200 225 250 75 75 МИ-2, КА-26 каби енгил турлари (вертолётларнинг ҳаводан келиш йўлакларида жойлашган қувурларнинг бино ва иншоотлари баландлиги белгиланган тартибда тасдиқланган норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ тўсиқлар баландлигини чеклаш текислиги ўлчамларидан ошмаслиги лозим). 60 75 150 200 225 250 60 60 12. Махсус корхоналар, иншоотлар, майдончалар, қўриқланадиган зоналар, портловчи ва портлаш хавфи бўлган моддалар омборлари; портлатиш ишларини қўллаш орқали қазиб олинадиган фойдали қазилмалар карьерлари; суюлтирилган ёнувчи газлар омборлари. Белгиланган тартибда тасдиқланган махсус норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ҳамда кўрсатилган объектлар ихтиёрида бўлган вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда. 13. Юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқлари. Электр ускуналарининг тузилиш қоидалари талабларига мувофиқ равишда. 14. Газни ёқиш учун машъал. 100 100 100 100 100 100 100 100
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 9 декабрь,
651-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
QOIDALARI
Gaz transporti tizimi obyektlarini muhofaza qilish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida
Gaz transporti tizimi obyektlariga nisbatan ruxsat etilgan minimal masofadagi zonalarga tutash obyektlarni loyihalashtirish va qurish, shuningdek, gaz transporti tizimi obyektlarining muhofaza zonalarida sanoat xavfsizligini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
a) Oʻzbekiston Respublikasining “Xavfli ishlab chiqarish obyektlarining sanoat xavfsizligi toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq:
xavfli ishlab chiqarish obyektlari jumlasiga 0,07 megapaskaldan ortiq bosim ostida yoki ishlatiladigan suyuqlikning normal atmosfera bosimidagi qaynash haroratidan ortiq haroratda ishlaydigan uskunalardan foydalaniladigan obyektlar kirishi;
sanoat xavfsizligi talablariga rioya etilishi ustidan ishlab chiqarish nazoratini amalga oshirish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilanishi;
b) Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksiga muvofiq:
sanoat maqsadlariga moʻljallangan yerlar jumlasiga sanoat korxonalariga, shu jumladan, kon sanoati, energetika korxonalariga ishlab chiqarish va yordamchi binolar hamda inshootlar qurish uchun berilgan yerlar kirishi;
transport maqsadlariga moʻljallangan yerlar jumlasiga, shu jumladan, energetika tizimlarining muhandislik obyektlari va tarmoqlari, magistral quvurlar, muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari joylashgan yerlar kirishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Energetika vazirligi, Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasining gaz transporti tizimi obyektlariga nisbatan ruxsat etilgan minimal masofadagi zonalarga tutash obyektlarni loyihalashtirish va qurish, shuningdek, gaz transporti tizimi obyektlarining muhofaza zonalarida xavfsizlikni taʼminlash mezonlarini belgilash toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
3. Gaz transporti tizimi obyektlarini muhofaza qilish qoidalari (keyingi oʻrinlarda — qoidalar) ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
4. Belgilansinki, gaz transporti tizimi obyektlari joylashgan hududlarda jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan qoidalarga qatʼiy rioya etilishi majburiy hisoblanadi.
5. Energetika vazirligi:
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda ikki oy muddatda gaz transporti tizimi obyektlarining muhofaza hududlari mazkur qaror bilan tasdiqlangan qoidalarga muvofiqligini xatlovdan oʻtkazsin hamda aniqlangan qoidabuzarliklarni bartaraf etish choralarini koʻrsin;
Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi va “Oʻztransgaz” AJ Milliy axborot agentligi bilan birgalikda mazkur qaror mazmun-mohiyati ommaviy axborot vositalarida keng yoritilishini taʼminlasin;
manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
6. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi energetika vaziri J.T. Mirzamahmudov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 9-dekabrdagi 651-son qaroriga ILOVA
Gaz transporti tizimi obyektlarini muhofaza qilish
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Qoidalar sanoat xavfsizligi talablarini taʼminlashga, gaz transporti tizimidan foydalanishda avariyalar va ularning oqibatlarini oldini olishga qaratilgan asosiy talablarni belgilaydi.
2. Mazkur Qoidalarda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
avariya — inshootlar va (yoki) xavfli ishlab chiqarish obyektlarida qoʻllaniladigan texnik qurilmalarning buzilishi, nazorat qilib boʻlmaydigan portlash yuz berishi va (yoki) xavfli moddalarning chiqishi;
avariya ishlari — avariyalar va gaz quvurlaridagi shikastlarni bartaraf qilish bilan bogʻliq ishlar;
gaz transporti tizimi — tovar gazni boʻlinish chegarasigacha yetkazib berishni taʼminlovchi, tarkibiga gazni yer ostida saqlash inshootlari, kompressor stansiyalari, magistral gaz quvurlari, tarmoqlari (shoxobchalari), chetlab oʻtish tarmoqlari (baypas), tarmoq kranlari, elektr kimyoviy himoya qilish uskunalari, gaz sarfini oʻlchash tugunlari hamda tegishli qurilma va uskunalarga ega gaz taqsimlash tizimi kiradigan inshootlar kompleksi;
gazni oʻlchash — magistral gaz quvurlari boʻylab uzatiladigan tabiiy gazning sarfini va zarurat boʻlganda sifat koʻrsatkichlarini uzluksiz oʻlchash tizimlari, vositalar va texnologik uskunalar kompleksi;
gaz taqsimlash stansiyasi (GTS) — magistral gaz quvurlaridan uzatilayotgan gazning bosimini gazni xavfsiz isteʼmol qilish sharoitlariga mos boʻlgan gaz bosimigacha pasaytirib berish uchun xizmat qiladigan inshoot;
gazni yer ostida saqlash inshooti (GEOSI) — tosh-tuz yotqiziqlarida geologik tuzilmalarning qatlam-kollektorlari, konlardagi qazilmalar hamda qazilma-sigʻimlardagi muhandislik-texnik inshootlar kompleksi boʻlib, gazni haydash, saqlash va qayta olishga moʻljallangan. Ushbu inshoot kon ajratmasi bilan chegaralangan yer qaʼrini, har xil maqsaddagi quduqlar fondi, gazni toʻplash va tayyorlash tizimlari hamda kompressor sexlarini oʻz ichiga oladi;
magistral gaz quvuri — tarkibida halqalari (lupinglari) va tarmoqlari boʻlgan, gazni uzoq masofaga yetkazib berishga moʻljallangan quvur. Magistral gaz quvurlari orqali gazning harakatlanishi (uzatilishi) ularning uzatish quvurlari boʻylab muayyan masofalarda oʻrnatilgan kompressor stansiyalari orqali amalga oshiriladi;
magistral gaz quvurlarining tarmoq qismi — gaz quvuri, tarmoqlari, ulagichlari va halqalari (lupinglari), yopish armaturalari, tabiiy va sunʼiy toʻsiqlardan oʻtish joylari, gaz bosimini pasaytirish tugunlari, gaz quvuri ichini tozalash tugunlari va ingibitor kiritish qurilmalaridan tarkib topgan qism;
magistral gaz quvurlarining eng xavfli uchastkasi — magistral gaz quvurlarining aholi yashash manzillariga yaqin boʻlgan, avtomobil yoʻllari va temir yoʻllar orqali oʻtish joylari, tabiiy va sunʼiy suv inshootlari orqali oʻtish joylari, oʻziga xos tabiiy sharoitlarga ega yerlardan va alohida qoʻriqlanadigan tabiat hududlaridan oʻtgan joylari hamda korroziyalanish xavfi yuqori va oʻta yuqori boʻlgan yerlardan oʻtgan uchastkalar;
muhofaza zonasi — magistral gaz quvuri boʻylab va gaz transporti tizimining boshqa obyektlari atroflarida ularning xavfsizligini taʼminlash, shikastlanishlardan saqlash va baxtsiz hodisalarning oldini olish maqsadida ajratilgan (belgilangan), ishlatilishi boʻyicha alohida shartlarga ega hudud yoki akvatoriya;
ruxsat etilgan eng kichik masofalar zonasi — bino, imorat, inshootlarni va boshqalarni joylashtirish hamda qurish mumkin boʻlmagan, qurilish meʼyorlari bilan (imorat, inshootlar va boshqa tur hamda koʻrinishga bogʻliq holda) belgilangan, gaz transporti tizimi obyektlaridan minimal masofadagi hudud;
maydonli inshoot — gaz transporti tizimining bir qismini tashkil etuvchi, ishlab chiqarish zonasi bosh rejalarining fazoviy chegaralangan oʻlchamlariga ega inshoot (gaz taqsimlash va kompressor stansiyalari, gazni tozalash va quritish stansiyalari, GEOSI va boshqalar);
noxush hodisa — xavfli ishlab chiqarish obyektlarida ishlatiladigan texnik uskunalarning shikastlanishi yoki toʻxtashi, texnologik jarayon rejimidan chetga chiqishi, qonunchilik hujjatlaridagi, shuningdek, sanoat xavfsizligi sohasidagi normativ texnik hujjatlardagi talablarning buzilishi;
sanoat xavfsizligi — shaxs va jamiyat hayotiy muhim manfaatlarining xavfli ishlab chiqarish obyektlaridagi avariyalar va noxush hodisalardan hamda ularning oqibatlaridan himoyalanganlik holati;
xavfli ishlab chiqarish obyektlari (XICHO) — portlash-yongʻin xavfi boʻlgan muhitni yuzaga keltirishi va tirik organizmga zararli taʼsir qilishi mumkin boʻlgan ishlab chiqariladigan, qayta ishlanadigan, hosil qilinadigan, saqlanadigan, tashiladigan, yoʻq qilinadigan xavfli moddalar hamda 0,07 MRa dan ortiq bosim ostida yoki ishlatiladigan suyuqlikning normal atmosfera bosimidagi qaynash haroratidan ortiq haroratda ishlaydigan uskunalardan foydalaniladigan korxonalar, ularning sexlari, uchastkalari, maydonchalari, shuningdek, gaz transporti tizimining boshqa ishlab chiqarish obyektlari;
taʼmirlash — gaz quvurlari va maydonli inshootlarning sozligi yoki ish quvvatini tiklash hamda uning resurslarini yoki asosiy qismlarini tiklash boʻyicha bajariladigan operatsiyalar kompleksi;
texnik yoʻlak — tabiiy gazni tashishga moʻljallangan bitta trassa boʻylab parallel yotqizilgan magistral gaz quvurlari tizimi;
qayta qurish (rekonstruksiya) — foydalanilayotgan gaz quvurining texnik-iqtisodiy koʻrsatkichlarini oshirish maqsadida uning texnik tavsiflarini oʻzgartirishga yoʻnaltirilgan chora-tadbirlar kompleksi.
3. Mazkur Qoidalar respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va ularning hududiy boʻlinmalari, Oʻzbekiston Respublikasi hududida amaldagi, loyihalashtirilayotgan va qayta qurilayotgan gaz transporti tizimining obyektlarini loyihalashtiradigan, quradigan va ekspluatatsiya qiladigan tashkilotlar tomonidan, ularning xoʻjalik faoliyati va mulkchilik shaklidan qatʼi nazar, obyektlari ruxsat etilgan minimal masofa zonasi tutashgan hududda joylashgan yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan, shuningdek, gaz transporti tizimi obyektlarining muhofaza zonalarida ishlarni yoki harakatlarni amalga oshirayotgan tashkilot va fuqarolar tomonidan bajarilishi majburiydir.
4. Mazkur Qoidalar amal qiladigan gaz transporti tizimining obyektlariga quyidagilar kiradi:
a) magistral gaz quvurlarining tarmoqlari va halqalari (lupinglari), berkitish moslamalari, tabiiy va sunʼiy toʻsiqlar orqali oʻtish joylari, nasos va kompressor stansiyalarini ulash tugunlari, tozalovchi va diagnostik qurilmalarni yuborish va qabul qilish tugunlari, mahsulot miqdorini (hajmini) oʻlchash tugunlari, kondensat toʻplagichlar, gidratlanishga qarshi ingibitorni (metanolni) kiritish qurilmalari;
b) magistral gaz quvurlarini korroziyadan elektr kimyoviy himoyalash qurilmalari, gaz quvurlarining texnologik aloqa tarmoqlari va inshootlari, telemexanika vositalari;
v) magistral gaz quvurlari va elektr taʼminoti asbob-uskunalariga xizmat koʻrsatish hamda quvurlarni elektr kimyoviy himoya qilish qurilmalarini va berkitish moslamalarini masofadan boshqarish uchun moʻljallangan elektr uzatish tarmogʻi;
g) magistral gaz quvurlarining yongʻinga qarshi vositalari, eroziyaga qarshi va boshqa himoya inshootlari;
d) kondensatni saqlash va gazsizlantirish sigʻimlari;
e) magistral gaz quvurlarini ishlatish tarmoq xizmatlarining bino va inshootlari;
j) magistral gaz quvurlarining trassalari boʻylab yoʻllar va gaz quvurlari ustidan oʻtish yoʻllari, gaz quvurlari trassalari boʻylab joylashgan doimiy yoʻllar va vertolyot maydonchalari hamda ularga borish yoʻllari, gaz quvurlarining joylashuvini aniqlash va darak berish belgilari;
z) kompressorlar, gaz taqsimlash stansiyalari va bosimni pasaytirish tugunlari;
i) gazni tozalash va quritish stansiyalari;
k) gazni yer ostida saqlash inshootlari.
2-bob. Magistral gaz quvurlarining tasnifi
5. Magistral gaz quvurlari uchastka toifalarini yotqizish usuliga qarab ularni yer osti (yer ostida yotqizish), yer yuzasi (yer sirti boʻylab koʻmib yotqizish) va yer usti (tayanchlarda) turlariga boʻlinadi.
6. Magistral gaz quvurlarini yakka tarzda, shuningdek, umumiy texnologik zanjir bilan bogʻlangan bir yoki bir necha gaz quvurlari tarmogʻi sifatida — texnik yoʻlakda oʻtkazilishi mumkin.
7. Texnik-iqtisodiy asoslangan hamda gaz quvurlarining ishonchli ishlashi taʼminlangan alohida hollarda, bitta texnik yoʻlakda gaz va neft (neft mahsulotlari) quvurlarini birgalikda oʻrnatishga ruxsat beriladi.
8. Ishchi bosimga bogʻliq holda magistral gaz quvurlari quyidagi sinflarga boʻlinadi:
I sinf — ishchi bosimi 2,5 dan 10 MRa gacha (10 MRa ham kiradi);
II sinf — ishchi bosimi 1,2 dan 2,5 MRa gacha.
3-bob. Gaz transporti tizimining obyektlarini loyihalashtirish, qurish va joylashtirish tartibi
9. Gaz transporti tizimi obyektlarining loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish, ularni qurish va taʼmirlash faqat mazkur faoliyat turi bilan shugʻullanish uchun tegishli litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxslar tomonidan amalga oshiriladi.
10. Gaz transporti tizimi obyektlarining ifloslanish va korroziyaga uchrash manbai boʻlishi mumkin boʻlgan obyektlarni qurish va rekonstruksiya qilish boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarida ifloslanish va korroziyani cheklash boʻyicha chora-tadbirlar yoki gaz transporti tizimi obyektlarini ifloslanish (korroziyalanish) zonasidan chiqarish nazarda tutiladi.
11. Gaz transporti tizimining obyektlari qurilishi uchun yer uchastkalari Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksida belgilangan tartibda ajratiladi.
12. Trassani tanlash hamda tarmoq qismi va maydonli inshootlar obyektlarining joylashtirilishi hududning tabiiy-iqlim xususiyatlarini, yaqin joylashgan aholi yashash joylarining taqsimotini, yerning gidrogeologik xossalarini, yaqin atrofda joylashgan ishlab chiqarish obyektlarining mavjudligini, shuningdek, gaz transporti tizimi obyektlari xavfsizligiga salbiy taʼsir koʻrsatishi mumkin boʻlgan transport yoʻllari va kommunikatsiyalarini hisobga olgan holda amalga oshiriladi.
13. Gaz transporti tizimining tarmoq qismi va maydonli inshootlari joylashgan hudud yuk koʻtargich va maxsus texnikalardan foydalanib qurilish-montaj ishlarini bajarish imkonini, shuningdek, qurilish materiallari va uskunalarni joylashtirish imkoniyatini taʼminlab berishi talab etiladi.
14. Tarmoq qismi va maydonli inshootlarning obyektlari boshqa sanoat va qishloq xoʻjaligi obyektlaridan, alohida binolar va inshootlardan, turar joy, ijtimoiy-iqtisodiy va dam olish zonalaridan qurilish meʼyorlari va qoidalarida belgilangan xavfsiz masofalarda joylashtiriladi.
15. Tarmoq qismi va maydonli inshootlar obyektlarini joylashtirishda yuz berishi mumkin boʻlgan avariya holatlarida tashilayotgan xavfli moddalarni yaqin joylashgan aholi punktlariga, obyektlarga va odamlarning ommaviy toʻplanish joylariga nisbatan yerning relyefi va shamolning koʻproq esish (yil davomida koʻproq esuvchi shamollar yoʻnalishining sxemasi) yoʻnalishi boʻyicha xavfli tarqalishi hisobga olinadi.
16. Oʻzbekiston Respublikasining “Xavfli ishlab chiqarish obyektlarining sanoat xavfsizligi toʻgʻrisida”gi Qonuni talablariga muvofiq mazkur Qoidalarning 8-bandida koʻrsatilgan sinflarga kiruvchi gaz transporti tizimi obyektlari xavfli ishlab chiqarish obyektlariga tegishli hisoblanadi va Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi tomonidan xavfli ishlab chiqarish obyektlarining davlat reyestrida majburiy hisobga olinadi.
4-bob. Gaz transporti tizimi obyektlari egalarining va ularni ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlarning majburiyatlari va huquqlari
17. Gaz transporti tizimining obyektlarini ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot quyidagilarga majbur hisoblanadi:
a) ishlatilayotgan XICHO uchun sanoat xavfsizligi deklaratsiyasini ishlab chiqish;
b) quyidagilarning oʻz vaqtida sanoat xavfsizligi ekspertizasidan oʻtkazilishini taʼminlash:
XICHOni qurish, kengaytirish, rekonstruksiya qilish, texnik qayta jihozlash, konservatsiya qilish va tugatishga oid loyiha hujjatlarini;
XICHOda qoʻllaniladigan texnik qurilmalarni;
XICHOdagi bino va inshootlarni;
XICHOning sanoat xavfsizligi deklaratsiyasini;
v) XICHOda avariya yuz bergan taqdirda, boshqa shaxslarning hayoti, sogʻligʻi va (yoki) mol-mulkiga hamda atrof-muhitga zarar yetkazganlik uchun fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish;
g) sanoat xavfsizligi sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlar va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarda koʻrsatilgan talablarga rioya qilish;
d) belgilangan talablar asosida xodimlar shtat jadvalining toʻliqligini taʼminlash;
e) gaz transporti tizimining obyektlarini ekspluatatsiya qilish ishlariga malaka talablari boʻyicha mos boʻlgan va mazkur ishga tibbiy jihatdan qarshi koʻrsatkichlarga ega boʻlmaganlarni qoʻyish;
j) xizmat koʻrsatuvchi xodimlarni tayyorlash va attestatsiyadan oʻtkazish;
z) belgilangan talablarga muvofiq texnologik jarayonlarni nazorat qiluvchi zarur asboblar va tizimlarning mavjudligi hamda soz holda ishlashini taʼminlash;
i) gaz transporti tizimining obyektlarida qoʻllaniladigan texnik qurilmalar va inshootlarni belgilangan muddatlarda diagnostika, sinov va tekshiruvlardan oʻtkazish hamda sanoat xavfsizligi sohasida qonunchilik hujjatlariga muvofiq alohida vakolatga ega boʻlgan Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi yoki respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda ularning hududiy boʻlinmalari tomonidan belgilangan tartibda taqdim qilingan yozma koʻrsatmalarni bajarish;
k) maydonli inshootlarning muhofaza zonasiga ruxsati boʻlmagan begona shaxslar kirishining oldini olish;
l) sanoat xavfsizligi sohasida qonunchilik hujjatlarida muvofiq vakolatga ega boʻlgan Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi va respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda ularning hududiy boʻlinmalarining buyruq, qaror va yozma koʻrsatmalarini bajarish;
m) avariya va noxush hodisa roʻy berganda, shuningdek, sanoat xavfsizligiga salbiy taʼsir qiluvchi boshqa holatlar aniqlanganda, gaz transporti tizimi obyektlarining ekspluatatsiya qilishni toʻxtatib turish;
n) gaz transporti tizimining obyektlarida avariya va noxush hodisa sabablarini tahlil qilish, ularning oldini olish va bartaraf etish choralarini koʻrish;
o) sanoat xavfsizligi sohasidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq alohida vakolatga ega boʻlgan Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasini belgilangan tartibda oʻz vaqtida xabardor qilish, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda ularning hududiy boʻlinmalarini, shuningdek, joylardagi mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va aholini gaz transporti tizimi obyektlaridagi avariya haqida oʻz vaqtida ogohlantirish;
p) oʻz ishchilarining hayoti va sogʻligʻini himoya qilish choralarini koʻrish;
r) XICHOda avariya va noxush hodisalar hisobini yuritish;
s) XICHOda avariyalarni cheklash va oqibatlarini bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlarni rejalashtirish va amalga oshirish;
t) tegishli professional avariya-qutqaruv xizmatlari bilan shartnomalar tuzish, qonunchilik hujjatlarida koʻzda tutilgan holatlarda esa shaxsiy avariya-qutqaruv xizmatlarini tuzish yoki oʻz ishchilari tarkibidan shtatdan tashqari avariya-qutqaruv boʻlinmalarini tuzish;
u) XICHOdagi avariyalarning oqibatlarini chegaralash va bartaraf etish uchun qonunchilik hujjatlariga muvofiq mablagʻlar va resurslar zaxirasiga ega boʻlish;
f) xodimlarni XICHOda avariya yoki noxush hodisa roʻy bergan holatlarda harakat qilishga oʻqitish;
x) gaz transporti tizimining obyektlarida avariyalar roʻy bergan holatlar uchun kuzatuv, xabardor qilish, aloqa va harakatlarni qoʻllab-quvvatlash tizimlarini tuzish, shuningdek, koʻrsatilgan tizimlarni soz holatda ushlab turish;
ch) maydonli inshootlar uchun sanoat xavfsizligini, shu jumladan, portlash xavfini bartaraf etishni taʼminlash boʻyicha talablarni bajarish;
sh) favqulodda vaziyatlar va yongʻin xavfsizligiga mutasaddi boʻlgan vakolatli organning oʻz vakolati doirasida qabul qilgan hamda normativ-huquqiy tusdagi qarorlariga (buyruqlariga, qoidalariga) rioya qilish;
e) barcha muhandis-texnik xodimlar, xizmatchilar va ishchilarni yongʻin xavfsizligi qoidalari talablariga oʻqitish hamda ularga amal qilinishini nazorat qilish;
yu) taʼmirlash ishlari olib borilayotganda yongʻin xavfsizligi qoidalari talablariga rioya etilishini doimiy nazorat qilish.
18. Magistral gaz quvurlari uzunligi boʻylab eng xavfli uchastkaning loyiha hujjatlarida avariyalar xavfini kamaytirishga yoʻnaltirilgan qoʻyidagi qoʻshimcha choralar koʻzda tutiladi:
magistral gaz quvuri devorining qalinligini oshirish;
magistral gaz quvurlarini yotqizish chuqurligini oshirish;
himoya qoplamalari va elektr kimyoviy himoya vositalari tizimiga talablarni kuchaytirish va korroziyani monitoring qilish tizimini tartibga solish;
himoya gʻilofi va himoya plitasini qoʻllash, qoʻshimcha toʻsiqlar va himoya devorlarini tashkil etish;
yer (qirgʻoq)larni mustahkamlash;
magistral gaz quvurlarining texnik holatini monitoring qilish.
19. Har bir magistral gaz quvuriga nazorat oʻlchash vositalari, uskunalar, gaz quvurlari boʻyicha asosiy maʼlumotlarni oʻzida mujassamlashtirgan pasport gaz transporti tizimi obyektining mulkdori yoki uni ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot tomonidan tuziladi.
20. Qurilish-montaj tashkilotlari va buyurtmachi tomonidan magistral gaz quvurining tarmoq qismi va maydonli inshootlarini, ularning muhofaza zonalari va ruxsat etilgan eng kichik masofadagi zonalari koʻrsatilgan holda, belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan haqiqiy holati boʻyicha materiallar (ijro sxemasi, topografik fotosurat materiallari) tuman (shahar) navbatchi kadastr kartalarida aks ettirilishi uchun chegaradosh kommunikatsiyalardan tegishli tashkilotlarga, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlariga hamda Kadastr agentligining tuman (shahar) boʻlimlariga taqdim etiladi.
21. Gaz transporti tizimining magistral gaz quvurlari yoki boshqa obyektlarining mulkdori hisoblangan jismoniy va yuridik shaxslar trassalarning ijroviy topogeodezik suratga olish materiallarini yerdan foydalanishga oid tegishli kartalarda aks ettirish uchun Kadastr agentligining tuman (shahar) boʻlimlariga hamda Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash institutiga taqdim etadi.
22. Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari gaz transporti tizimining obyektlari joylashuvi haqidagi maʼlumotlarni manfaatdor tashkilotlarga ularning murojaatlari asosida, rasmiy foydalanish uchun belgilangan tartibda taqdim etishiga ruxsat beriladi.
23. Magistral gaz quvurlarida avariya roʻy berganda, avariya sodir boʻlgan uchastkadan foydalanuvchi tashkilot (ishlab chiqarish boʻlinmasi) zudlik bilan uni bartaraf qilishga kirishadi va shu bilan birga, oʻzining yuqori turuvchi tashkilotlariga, Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasiga, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining hududiy boʻlinmalariga hamda avariya roʻy bergan hududdagi vakolatli respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining hududiy boʻlinmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga xabar beradi.
Gaz transporti tizimida sodir boʻlgan har bir avariya va obyektlarning ishdan chiqish holatlari Oʻzbekiston Respublikasi qonunlari, Vazirlar Mahkamasi qarorlari, farmoyishlari va vakolatli respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining buyruqlari talablariga muvofiq faoliyat yuritadigan komissiya tomonidan tekshiriladi hamda ularning sabablari va aybdor shaxslar aniqlanadi.
24. Gaz transporti tizimining obyektlarini ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot (ishlab chiqarish boʻlinmalari), obyektlardagi rejali yoki avariyaviy taʼmirlash-tiklash ishlaridan soʻng koʻrsatilgan ishlarni bajarishda yerdan foydalanuvchilarga keltirgan zararlarni qoplaydi va ishlar bajarilgan joyda holati buzilgan yerlarni texnik va biologik qayta tiklash (rekultivatsiya qilish) yoʻli bilan kelgusida ishlatishga yaroqli holatga keltirib beradi.
25. Yer egalari, yerdan foydalanuvchilar, yer uchastkalari ijarachilariga va mulkdorlariga yetkazilgan zarar (shu jumladan, boy berilgan foyda) miqdori amaldagi qonunchilikda belgilangan tartibda hisoblanadi va qoplanadi.
26. Yoʻl qoplamalarini olish bilan bogʻliq boʻlgan gaz transporti tizimining obyektlaridagi avariya oqibatlarini bartaraf qilish ishlari Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati va Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasining boʻlimlari bilan kelishilgan holda ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotning mavjud moddiy-texnik bazasi hamda mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
27. Favqulodda holatlarda gaz transporti tizimining obyektlarini ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlarda avariyalarni bartaraf etishda vakolatli vazirliklar (Favqulodda vaziyatlar vazirligi va Ichki ishlar vazirligi) hamda boshqa respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va ularning hududiy boʻlinmalari, shuningdek, mahalliy ijro etuvchi hokimliklar bilan hamkorlik qilish tegishli qonunchilik hujjatlari bilan belgilanadi.
5-bob. Gaz transporti tizimi obyektlarining muhofaza zonalari va ulardan foydalanish shartlari
28. Gaz transporti tizimining tarmoq qismi va maydonli inshootlarining shikastlanish holatlarining oldini olish hamda ulardan xavfsiz foydalanish sharoitlarini taʼminlash maqsadida ular atrofida muhofaza zonalari belgilanadi.
29. Gaz transporti tizimi obyektlarining muhofaza zonasi — bu egalik qilish yoki foydalanishning alohida tartibi belgilanadigan yer uchastkasi yoki suv muhiti. Mazkur Qoidalarga muvofiq belgilangan gaz transporti tizimi obyektlarining muhofaza zonalari ushbu yer uchastkalariga alohida talablar qoʻyilganligi uchun belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkaziladi.
30. Gaz transporti tizimining obyektlari uning mulkdori yoki ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot tomonidan muhofaza qilinadi.
31. Gaz transporti tizimi obyektlarining muhofaza zonalari quyidagicha belgilanadi:
a) magistral gaz quvurlarining trassalari boʻylab — gaz quvurlarining ikkala tomonidan oʻqiga nisbatan 50 metr masofada oʻtkazilgan shartli chiziqlar bilan chegaralanuvchi, qishloq xoʻjaligi ahamiyatiga ega yerlarda esa gaz quvurlarining ikkala tomonidan oʻqiga nisbatan 25 metr masofada oʻtkazilgan shartli chiziqlar bilan chegaralanuvchi yer uchastkasi;
b) koʻp tarmoqli magistral gaz quvurlari boʻylab — eng chetki quvurlar oʻqlariga nisbatan yuqorida koʻrsatilgan masofalarda oʻtkazilgan shartli chiziqlar bilan chegaralanuvchi yer uchastkasi;
v) magistral gaz quvurlarining suvosti oʻtish joylari boʻylab — suvosti tarmogʻining ikkala tomonidan eng chetki gaz quvurlarining oʻqlariga nisbatan 100 metr masofada joylashgan parallel tekisliklar orasidagi suv sathidan uning tubigacha boʻlgan suv muhiti;
g) kondensatni saqlash va gazsizlantirishga moʻljallangan sigʻimlar atrofida — koʻrsatilgan obyektlar hududining chegarasidan ularning hamma tomonlari boʻyicha 50 metr masofadagi berk egri chiziq bilan chegaralangan yer uchastkasi koʻrinishida;
d) gazni uzatishga tayyorlash boʻyicha texnologik qurilma, asosiy va oraliq haydovchi (bosim ostida) nasos stansiyalari, rezervuar parklari, kompressor va gaz taqsimlovchi stansiyalar, gazni oʻlchash tugunlari, GEOSIlari atroflarida — koʻrsatilgan obyektlar hududlari chegarasidan ularning hamma tomonlari boʻyicha 100 metr masofadagi berk egri chiziq bilan chegaralangan yer uchastkasi koʻrinishida.
32. Gaz transporti tizimi obyektlari ekspluatatsiyasi uchun zarur boʻlgan yoʻllarni, oʻtish yoʻlaklarini va boshqa inshootlarni qurilishiga Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining ekologik ekspertizasining ijobiy xulosasi olgandan soʻng, loyiha hujjatlari asosida amalga oshiriladi.
33. Gaz transporti tizimining mavjud obyektlarining muhofaza zonalari hududlarida joylashgan yer uchastkalarining egasidan, yerga egalik qiluvchi va yerdan foydalanuvchi, shu jumladan, ijarachilardan olib qoʻyilmaydi. Ular gaz transporti tizimini ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot bilan kelishilgan holda, qishloq xoʻjaligi va boshqa ishlar uchun ushbu yer uchastkalaridan foydalanishlari mumkin.
34. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot (gaz transporti tizimining asosiy obyektlari, inshootlari va asbob-uskunalarini ekspluatatsiya qiluvchi) loyihalarni ishga tushirish talablariga hamda zarur ekologik va sanitariya sharoitlari talablariga muvofiq muhofaza zonalarini belgilash haqida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga taklif kiritadi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bir oy muddatda sohada vakolatli vazirliklar (Favqulodda vaziyatlar vazirligi va Ichki ishlar vazirligi) bilan kelishilgan holda, muhofaza zonalari chegaralariga tegishli materiallarni koʻrib chiqadi hamda muhofaza zonalari chegaralari va ushbu zonalardagi yerlardan foydalanishni tasdiqlash haqida qaror qabul qiladi.
35. Gaz transporti tizimi obyektlarining muhofaza zonalari gaz transporti tashkilotlari tomonidan Kadastr agentligining tuman (shahar) boʻlimlari bilan birgalikda kadastr hujjatlarini rasmiylashtirish jarayonida belgilanadi, kadastr hujjatlarida qayd qilinadi hamda yer uchastkasining kadastr rejasida koʻrsatiladi.
Qurilish-montaj tashkilotlari va buyurtmachi (balansida magistral gaz quvurlarini saqlovchi subyektlar) tomonidan magistral gaz quvurlari va ularga xizmat qiluvchi maydonli inshootlarning muhofaza zonalari hamda ruxsat etilgan eng kichik masofa zonalarining chegaralari rasmiylashtirilgan holda belgilanadi va belgilangan tartibda Davlat kadastrlarining yagona tizimi Milliy geografik axborot tizimiga kiritiladi.
Davlat kadastrlarining yagona tizimi Milliy geografik axborot tizimiga kiritilgan muhofaza zonalari chegaralari qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash institutiga va boshqa manfaatdor tashkilotlarga taqdim etiladi.
36. Gaz transporti tizimi obyektlarining muhofaza zonalarida ushbu obyektlarni xavfsiz ishlatilishiga xalaqit berishi mumkin boʻlgan yoki buzilishlarga olib keluvchi turli, shu jumladan, quyidagi ishlarni bajarish taqiqlanadi:
har qanday bino va inshootlarni qurish;
nazorat-oʻlchov punktlarini, ogohlantiruvchi yozuvlarni, aniqlash va ogohlantirish belgilarining joyini oʻzgartirish, ustiga narsalar tashlab berkitish, shikastlantirish va buzish;
aloqa kabel tarmoqlaridagi xizmat koʻrsatilmaydigan kuchaytirish punktlarining eshik va lyuklarini, tarmoq berkitish qurilmalari atrofidagi panjarali toʻsiqlar eshiklarini, elektr kimyoviy himoya qilish qurilmalarining eshiklarini, tarmoq va nazorat quduqlarining lyuklarini ochish, kranlar, zulfinlarni ochish va berkitish, aloqa va energiya taʼminoti vositalari, telemexanika asbob-uskunalari ishlarini toʻxtatish va ishga tushirish;
chiqindi uyumlarini hosil qilish, ishqor va korroziya-tajovuzkor (agressiv) moddalarni hamda yoqilgʻi-moylash materiallarini toʻkish va tashlash;
har-xil materiallarni, shu jumladan, yoqilgʻi-moylash materiallarini yigʻish, shuningdek, materiallar saqlash joy (ombor)larini tashkil etish;
gaz quvurlarini shikastlanish va buzilishlardan himoyalovchi qirgʻoqni mustahkamlovchi inshootlar, suv oʻtkazish qurilmalari va boshqa inshootlarni buzish;
yakorni tushirish orqali kemalar va suzib yuruvchi obyektlarni toʻxtatib turish, dengiz sut emizuvchilarini, baliqlarni va suvosti biologik zaxiralarni suv tubi ovlash qurollari yordamida ovlash, sanchilib-oʻyuvchi zanjirli yakor bilan suzish;
suv obyektlarining tubi va qirgʻoqlarini oʻzgartirish bilan bogʻliq boʻlgan, tubni chuqurlashtirish va boshqa ishlarni amalga oshirish (magistral gaz quvurlari obyektlariga texnik xizmat koʻrsatish bilan bogʻliq boʻlgan ishlar bundan mustasno);
zarba-impulsli asbob-uskunalar va asosiy boʻlmagan mexanizmlarni qoʻllagan holda ishlarni bajarish, yuklarni uloqtirish;
rekreatsion faoliyatni amalga oshirish, gulxanlar yoqish va oʻt (olov) oʻchogʻini joylashtirish;
muhofaza zonalarini toʻsiqlar bilan oʻrash va ajratib olish;
mazkur Qoidalarning 4-bandida koʻrsatilgan obyektlarga taalluqli boʻlmagan binolar, imoratlar va inshootlarni qurish;
magistral gaz quvuriga ruxsatsiz ulanib olish;
belgilangan tartibda olingan ruxsatnoma asosida ishlarni bajarish bilan mashgʻul boʻlmagan fuqarolarni toʻplanishi bilan bogʻliq, shu jumladan, ommaviy tadbirlarni oʻtkazish.
37. Magistral gaz quvuri mulkdorini yoki magistral gaz quvurini ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotni oldindan yozma ravishda ogohlantirgan holda, yer uchastkasi egasi yoki yer uchastkasining qonuniy boshqa egasi magistral gaz quvurining muhofaza zonasida qishloq xoʻjaligi dala ishlarini hamda sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlarida vaqtincha suv bostirish bilan bogʻliq ishlarni bajarishi mumkin.
38. Gaz transporti tizimi obyektining mulkdori yoki uni ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotning yozma kelishuvi (keyingi oʻrinlarda — ishlarni bajarishga yozma kelishuv) bilan quyidagilarga yoʻl qoʻyiladi:
a) togʻ-kon, portlatish, qurilish, montaj qilish, sugʻorish, shu jumladan, yerlarga suv bostirish bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish;
b) daraxtlar va butalarni ekish;
v) daryo va soylarda toʻgʻon qurilishi;
g) pichan, poxol, yem-xashak, oʻgʻitlar toʻplamlarini joylashtirishga, dala shiyponlar va chorva qoʻralarini joylashtirish;
d) magistral gaz quvurlari ustidan oʻtish yoʻllari qurilishi;
e) muhandislik-kommunikatsiyalarini oʻtkazish;
j) quduqlarni burgʻilash va shurf chuqurliklarini qurish bilan bogʻliq boʻlgan muhandislik-qidiruv tadqiqot ishlarini bajarish;
z) muhofaza zonasi hududida joylashgan transport infratuzilmasiga taalluqli boʻlgan obyektlarda ishlarni amalga oshirish;
i) qishloq xoʻjaligi ahamiyatiga ega boʻlmagan yerlarda vaqtincha suv bostirish bilan bogʻliq boʻlgan ishlarni amalga oshirish.
39. Ishlarni bajarish uchun beriladigan yozma kelishuvda rejalashtirilayotgan ishlarning nomi, ishlar amalga oshiriladigan hududlar, ularni boshlash va tugatish sanalari, xavfli omillarning mavjudligi, vujudga kelish imkoniyatlari va xususiyatlari, ishlarni bajarishdagi sharoitlar, shu jumladan, ishlar amalga oshiriladigan hududlardagi yer osti muhandislik-kommunikatsiyalari va inshootlarida ehtiyotkorlik chora-tadbirlari, muayyan ish turlarini bajarishda qoʻllanma sifatida foydalanish uchun yoʻriqnomalar boʻladi. Yoʻriqnomada uning tarkibi, gaz transporti tizimi obyektining mulkdori yoki uni ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotning vakili ishtirok etishi va nazorat qilishi lozim boʻlgan ish bosqichlari, shuningdek, obyekt mulkdorining yoki uni ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot masʼul shaxsining familiyasi, ismi, otasining ismi koʻrsatiladi.
40. Mazkur Qoidalarning 38-bandida koʻrsatilgan ishlarni amalga oshirishni rejalashtirgan tashkilot yoki jismoniy shaxs ushbu ishlarni bajarishga yozma kelishuv olish maqsadida ishlarni boshlashni rejalashtirgan kunidan kamida yigirma kun oldin gaz transporti tizimi obyektining mulkdoriga yoki uni ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotga yozma ravishda murojaat qiladi.
41. Gaz transporti tizimi obyektining mulkdori yoki uni ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot tomonidan mazkur Qoidalarning 40-bandida koʻrsatilgan yozma murojaatni qabul qilgan kundan boshlab hisoblanganda oʻn besh ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatda ishlarni bajarishga yozma kelishuv yoki mazkur ishlar gaz transporti tizimi obyektining xavfsizligiga tahdid solgan holatda asoslangan rad javobi beriladi.
Bunda murojaatchiga taqdim etilgan rad etish javobi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilinishi mumkin.
42. Ishlarni bajarishga yozma kelishuv berish uchun gaz transporti tizimi obyektining mulkdori yoki uni ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot ishlarni bajarish moʻljallangan muhofaza zonasi chegarasida magistral gaz quvurining tarmoq qismi yoki maydonli inshootlari uchastkalarining texnik holatini aniqlaydi va mazkur uchastkalarda ogohlantirish belgilari mavjudligi hamda ularning holatini koʻrikdan oʻtkazadi.
Buzilgan yoki oʻrnatilgan joyida boʻlmagan ogohlantirish belgilari muhofaza zonasida ishlar boshlanguniga qadar qayta tiklanadi.
43. Gaz transporti tizimi obyekti mulkdorining yoki uni ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotning vakili mazkur Qoidalarning 38-bandida koʻrsatilgan ishlar mazkur bandning “g” kichik bandida koʻrsatilgan yer ishlaridan tashqari amalga oshirilishi vaqtida ishtirok etishi mumkin.
44. Magistral gaz quvurining tarmoq qismi uchastkasi yoki maydonli inshootlarining texnik holati gaz transporti tizimi obyekti mulkdorining yoki uni ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotning vakili tomonidan taʼmirlash ishlariga muhtoj deb topilsa, ularga buzilishlarining oldini olish va transportirovka qilinadigan gazning sizib chiqish holatlariga yoʻl qoʻymaslik maqsadida gaz transporti tizimi obyektining mulkdori yoki uni ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot ishlarni bajarayotgan shaxslarni oʻn ish kuni oldin yozma ravishda xabardor qilib, mazkur Qoidalarning 37 va 38-bandlarida koʻrsatilgan ishlar bajarilishini vaqtincha (taʼmirlash tugaguncha) toʻxtatib qoʻyish huquqiga ega.
45. Mazkur Qoidalarning 38-bandida koʻrsatilgan ishlar bajarilayotgan hudud chegarasida joylashgan magistral gaz quvurining va yer osti kommunikatsiyalarning oʻqlari, gaz transporti tizimi obyekti mulkdori yoki uni ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot tomonidan ishlar amalga oshirilayotganligi haqidagi ogohlantirish belgisi bilan belgilanadi.
Bunday ogohlantirish belgilari ishlarni bajarishga beriladigan yozma kelishuvda koʻrsatilgan ishlar boshlanguniga qadar oʻrnatiladi.
Mazkur Qoidalarning 38-bandida koʻrsatilgan ishlarni tegishli ishlar amalga oshirilayotganligi haqidagi belgilar oʻrnatilguniga qadar bajarishga yoʻl qoʻyilmaydi.
46. Magistral gaz quvurining ikkala yon tomoni boʻylab uning oʻqidan 2 metr kenglikda mazkur Qoidalarning 38-bandida koʻrsatilgan yer ishlari faqat gaz transporti tizimi obyekti mulkdorining yoki ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotning vakili ishtirokida amalga oshiriladi.
Mazkur Qoidalarning 38-bandida koʻrsatilgan yer ishlarini bajarmoqchi boʻlgan tashkilotlar yoki jismoniy shaxslar ushbu ishlarni boshlashdan kamida besh ish kuni oldin yozma ravishda ishlarni bajarish joyi va vaqti haqida gaz transporti tizimi obyekti mulkdorini yoki uni ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotni xabardor qiladi.
Magistral gaz quvurining ikkala yon tomoni boʻylab uning oʻqidan ikki metr kenglikdagi joylarda mazkur Qoidalarning 38-bandida koʻrsatilgan yer ishlarini bajarishda quvurlarni saqlash choralariga rioya etilishini nazorat qilish uchun gaz transporti tizimi obyektining mulkdori yoki uni ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot ishlarni bajarish joyida oʻz vakilining boʻlishini taʼminlaydi.
47. Magistral gaz quvurining muhofaza zonasida boshqa tashkilotlarga tegishli muhandislik-kommunikatsiya inshootlari mavjud boʻlgan yoki magistral gaz quvurlari bilan ushbu kommunikatsiyalar va inshootlar kesishgan holatlarda ularning xavfsiz ishlatilishini, avariyalar va favqulodda vaziyatlarning oldi olinishini, shuningdek, ularning oqibatlari bartaraf etilishini taʼminlashga oid oʻzaro munosabatlar mazkur kommunikatsiyalar va inshootlarning egalari bilan gaz transporti tizimi obyektining mulkdori yoki uni ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotning oʻzaro kelishuvlarida belgilanadi.
48. Ishlar amalga oshiriladigan hududda ularni bajarish uchun berilgan kelishuvda koʻrsatilmagan yer osti muhandislik-kommunikatsiyalari hamda inshootlari aniqlanganda, ishlar darhol toʻxtatilishi va gaz transporti tizimi obyektining mulkdori yoki uni ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotning vakili chaqirilishi, shuningdek, mazkur muhandislik kommunikatsiyalar va inshootlarning saqlanishini taʼminlashga oid choralar koʻriladi.
49. Ishlarni bajarishga yozma kelishuv olgan tashkilotlar yoki jismoniy shaxslar ishlar boshlangunga qadar gaz transporti tizimi obyektining mulkdori yoki uni ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot bilan birgalikda ishlar xavfsiz bajarilishi va magistral gaz quvurining saqlanishi boʻyicha quyidagilarni nazarda tutadigan chora-tadbirlarni ishlab chiqishlari shart:
ekspluatatsiya qilinayotgan magistral gaz quvuri yaqinidagi yerlarga ishlov berishda gaz quvuri yotqizilgan chuqurlik darajasida va undan ortiq chuqurlikdagi yerni qazish ishlarida yer choʻkib qolishining oldini oluvchi choralar;
ishlar xavfsiz bajarilishini taʼminlovchi ekspluatatsiya qilinayotgan magistral gaz quvuridagi bosimni pasaytirish yoki boshqa choralar.
50. Gaz transporti tizimi obyektining mulkdori yoki uni ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot tomonidan muhofaza zonasida ishlar amalga oshirilishida qatnashuvchi shaxslarni ish boshlanguniga qadar muhofaza zonasida ishlarni xavfsiz bajarishga oid talablar hamda magistral gaz quvurining joylashuvi va uning joylarda belgilanishi bilan tanishtiriladi.
51. Gaz transporti tizimi obyektlaridan foydalanish xavfsizligi magistral gaz quvurlarining texnik ekspluatatsiyasi qoidalari va magistral gaz quvurlaridan foydalanishda xavfsizlik qoidalarida belgilangan talablarni bajarish orqali taʼminlanadi.
52. Gaz transporti tizimi obyektining mulkdori yoki ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot muhofaza zonasida quyidagi huquqlarga ega:
a) magistral gaz quvuriga xizmat koʻrsatish va uni taʼmirlash ishlarini bajarishga, shu jumladan:
xizmat koʻrsatish va taʼmirlash ishlarini bajarish uchun kerak boʻladigan avtomobil yoki boshqa transport vositalarini magistral gaz quvuri yoniga borishi uchun magistral gaz quvurining egasi yoki magistral gaz quvurini ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot tomonidan ishlab chiqilgan, borish yoʻlining sxemasini muhofaza zonasi chegarasidagi yer uchastkalari egalariga yoki mazkur yer uchastkalaridan qonuniy foydalanuvchilarga joʻnatishga;
muhofaza zonasi hududida shurflar qazishga, shu jumladan, magistral gaz quvurining tarmoq qismi quvurlari izolyatsiyasi sifatini va korroziyaga qarshi ularni elektr kimyoviy himoya qilish vositalarining holatlarini tekshirishga, shuningdek, muhofaza zonasida joylashgan yer uchastkalarining egalarini yoki qonuniy boshqa foydalanuvchilarni oldindan (ish boshlashdan kamida besh kun oldin) xabardor qilgan holda, magistral gaz quvurlarining meʼyoriy rejimda ishlashini taʼminlash uchun zarur boʻlgan boshqa yer ishlarini amalga oshirishga;
b) magistral gaz quvurlaridagi avariyalar va favqulodda vaziyatlarning oqibatlarini tugatish ishlarini amalga oshirishda, oʻrmondagi daraxtlarni kesishga yoki qishloq xoʻjaligi ekinlariga zarar yetkazishga (kesilgan daraxtlar va zarar yetkazilgan ekinlarning qoldiq chiqindilaridan hududni tozalab qoʻyish sharti bilan).
53. Mazkur Qoidalarning 52-bandida koʻrsatilgan maqsadlar uchun gaz transporti tizimi obyektining mulkdori yoki uni ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot yer uchastkalaridan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda foydalaniladi.
54. Magistral gaz quvurining muhofaza zonasini yongʻinga xavfsiz holatda saqlash maqsadida gaz transporti tizimi obyekti mulkdori yoki uni ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot muhofaza zonasi hududidagi daraxtlar va oʻsimliklarni kesib, mazkur hududni kesilgan daraxtlar va oʻsimliklarning qoldiq chiqindilaridan tozalaydi.
55. Magistral gaz quvuri oʻtkazilgan yoki uning obyektlari joylashgan yer maydonlari uchinchi shaxsga vaqtincha yoki doimiy foydalanish uchun amaldagi qonunchilik hujjatlariga asosan ajratiladi.
56. Magistral gaz quvurlari oʻtkazilgan yoki ularning obyektlari joylashgan yer maydonlari tegishli tartibda investorlar yoki boshqa shaxs (tashkilot)larga foydalanish uchun ajratilganda, magistral gaz quvurlarini yoki ularning obyektlarini koʻchirish zarurati boʻlsa, koʻchirish ishlari yer maydonlari ajratib berilgan investorlar yoki boshqa shaxs (tashkilot)lar tomonidan moliyalashtiriladi.
6-bob. Gaz transporti tizimi obyektlarining ruxsat etilgan eng kichik masofadagi zonalari
57. Gaz transporti tizimi obyektlari, ularga yaqin boʻlgan bino va inshootlar, shuningdek, boshqa obyektlar orasidagi ruxsat etilgan eng kichik masofalar ushbu Qoidalarga 1 va 2-ilovalarda qayd etilgan koʻrsatkichlarga muvofiq aniqlanadi.
58. Binolar, imoratlar va inshootlarni loyihalashtirish, qurish va qayta qurishda mazkur obyektlardan magistral gaz quvurigacha hamda gaz transporti tizimining boshqa obyektlarigacha boʻlgan eng kichik masofalar texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarda belgilanganlarga mos kelishi lozim.
Mazkur Qoidalarning 4-bandida koʻrsatilgan obyektlarga taalluqli boʻlmagan binolar, imoratlar va inshootlar hamda magistral gaz quvurining tarmoq qismi orasidagi eng kichik masofani oʻlchashda tarmoq qismi oʻqi bilan ushbu binolar, imoratlar va inshootlarning tashqi chegaralari boʻyicha vertikal tekisliklar orasidagi eng yaqin masofalar olinadi. Magistral gaz quvurlari parallel holatda oʻrnatilgan boʻlsa, oʻlchashlar magistral gaz quvurlarining har bir tarmoq qismi oʻqigacha amalga oshiriladi.
Mazkur Qoidalarning 4-bandida koʻrsatilgan obyektlarga taalluqli boʻlmagan binolar, imoratlar va inshootlar hamda 4-bandda koʻrsatilgan obyektlar (magistral gaz quvurining tarmoq qismidan tashqari) orasidagi eng kichik masofani oʻlchashda taalluqli boʻlmagan binolar, imoratlar va inshootlarning tashqi chegaralari boʻyicha vertikal tekisliklar bilan mazkur 4-bandda koʻrsatilgan obyektlarning tashqi chegaralari boʻyicha vertikal tekisliklar orasidagi eng yaqin masofalar olinadi.
Koʻrsatilgan maqsadlar uchun yer uchastkalarini ajratish haqidagi murojaatlarni vakolatli organlar tomonidan koʻrib chiqishda, qurilish obyektlari joylashgan joylar majburiy tartibda gaz transporti tizimi obyektlarini ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot bilan kelishilishi shart.
59. Muhofaza zonalarining chegaralari hamda mazkur Qoidalarning 20-bandida nazarda tutilgan eng kichik masofalar haqidagi maʼlumotlar magistral gaz quvuri yoki maydonli inshootlarning loyiha hujjatlarida koʻrsatiladi, shuningdek, hududni rejalashtirishga oid hujjatlarda ham aks ettiriladi va Davlat kadastrlarining yagona tizimi Milliy geografik axborot tizimiga kiritiladi.
Koʻrsatilgan eng kichik masofalarning chegaralari haqidagi maʼlumotlar qonunchilik hujjatlariga muvofiq Davlat kadastrlarining yagona tizimi Milliy geografik axborot tizimida koʻrsatiladi.
60. Mazkur Qoidalarning talablari buzilgan, shuningdek, gaz transporti tizimi obyektlaridan turli faoliyatli obyektlargacha boʻlgan eng kichik masofalar loyihalashtirishga oid qurilish meʼyorlari va qoidalarida belgilangan talablarga mos kelmagan holatlarda, gaz transporti tizimi obyektlarini ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot amalga oshirilayotgan ishlarni taqiqlaydi va shu bilan birga, oʻzining yuqori turuvchi tashkilotini xabardor qiladi. Bunda Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi oʻz vakolati doirasida toʻxtatib qoʻyish huquqiga ega boʻladi.
7-bob. Magistral gaz quvurlari trassalarini aniqlash belgilari bilan jihozlash
61. Magistral gaz quvurlari toʻgʻridan-toʻgʻri koʻrinib turuvchi lekin oraliq masofalari koʻpi bilan 1000 metrgacha boʻlgan joylarga hamda uning burilish burchaklariga yer sathiga nisbatan 1,5 — 2 metr balandlikdagi aniqlash belgilarini (koʻrsatkich yozuvlarga ega shitlarni) oʻrnatish orqali belgilanadi.
62. Magistral gaz quvurlarini aniqlash belgilarini (koʻrsatkich yozuvlarga ega shitlarni) oʻrnatish ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot va yerdan foydalanuvchining birgalikda tuzgan dalolatnomasi bilan rasmiylashtiriladi.
63. Koʻrsatkich-shitlar va aniqlash belgilarini gaz quvuriga parallel oʻtgan elektr uzatish va telekommunikatsiya tarmoqlari tirgaklariga (ustunlariga) va nazorat-oʻlchov kolonkalariga oʻrnatishga ruxsat beriladi.
64. Magistral gaz quvurlarining suv kanallari va kemalar suzadigan daryolar bilan kesishgan joylari suv toʻsiqlarining qirgʻoqlariga signal belgilarini oʻrnatish orqali belgilanadi. Signal belgilari ekspluatatsiya qiluvchi korxona tomonidan suv yoʻlining texnik uchastkalari bilan kelishgan holda oʻrnatiladi.
Qirgʻoqlardagi navigatsiya chiroqlariga ega navigatsiya axborot belgilari gaz transporti tizimi obyektining mulkdori yoki ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot tomonidan ichki suv yoʻllari havza maʼmuriyati bilan kelishgan holda, chetki magistral gaz quvurlarining oʻqlariga nisbatan suv oqimi boʻyicha 100 metr masofa oldin va keyinda oʻrnatiladi.
65. Magistral gaz quvurlarining barcha kategoriyali avtomobil yoʻllari bilan kesishgan joylariga Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasining boʻlinmalari bilan birgalikda Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati bilan kelishilgan holda, transport vositalarining toʻxtashini taqiqlovchi yoʻl belgisi oʻrnatiladi.
Gaz transporti tizimi obyektlarining mulkdori yoki ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotning qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda taqdim etgan arizasi asosida magistral gaz quvurlarining avtomobil yoʻllari bilan kesishgan joylariga belgilarni oʻrnatish va saqlash mazkur yoʻllarning egasi tomonidan amalga oshiriladi.
66. Aniqlash belgilarida quyidagi maʼlumotlar boʻlishi kerak:
magistral gaz quvurining nomlanishi va asosiy texnik tavsiflari (loyiha hujjatlari boʻyicha magistral gaz quvurining diametri va ishchi bosimi);
oʻrnatilgan belgi asosiga nisbatan magistral gaz quvuri oʻqining joylashuvi;
magistral gaz quvurining boshlanish nuqtasiga nisbatan kilometr birligida hisoblangan masofa;
magistral gaz quvurining oʻqidan muhofaza zonasi chegarasigacha masofa;
magistral gaz quvuri egasining yoki magistral gaz quvurining mazkur uchastkasini ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotning telefon raqamlari va manzillari.
67. Magistral gaz quvurining yer usti va yer osti kommunikatsiyalari bilan kesishgan joylari gaz transporti tizimi obyektining mulkdori yoki ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot tomonidan aniqlash belgilari bilan jihozlanadi.
68. Magistral gaz quvurining tabiiy va sunʼiy toʻsiqlardan yer usti oʻtish joylari gaz transporti tizimi obyektining mulkdori yoki ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot tomonidan aniqlash belgilari bilan, shuningdek, magistral gaz quvuri ustida begona shaxslarning harakatlanishiga imkon qoldirmaydigan konstruksiyalar bilan jihozlanadi.
69. Magistral gaz quvurining yer yuzasidan chiqib turgan tarmoq zulfinlari, kranlar, vantuzlar va boshqa elementlari ham ogohlantiruvchi belgilar bilan jihozlanadi.
8-bob. Gaz transporti tizimi obyektlarining muhofaza zonalarida va ruxsat etilgan eng kichik masofadagi zonalarida ishlar amalga oshirilishiga oid nazorat
70. Muhofaza zonalarida va ruxsat etilgan eng kichik masofadagi zonalardagi ishlarning bajarilishini nazorat qilish uzluksiz va koʻp bosqichli shaklda amalga oshirilishi hamda ekspluatatsiya qilinayotgan magistral gaz quvurlarini but saqlash, shuningdek, xizmat koʻrsatuvchi xodimlar xavfsizligini taʼminlash, qabul qilingan qoidalar va talablarga rioya qilish maqsadida amalga oshiriladi.
71. Nazorat muntazam ravishda olib boriladi:
ishlarni amalga oshiruvchi tomonidan — doimiy;
gaz transporti tizimi obyekti mulkdorining yoki uni ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotning masʼul xodimi tomonidan — haftasiga kamida ikki marta, rahbariyati tomonidan — oyiga kamida ikki marta.
72. Ishlarni bajarish davomida aniqlangan kamchiliklarni qayd qilish uchun ishlar bajariladigan joyda qurilish tashkilotining buyrugʻi bilan tayinlangan masʼul rahbar tomonidan kamchiliklar jurnali yuritiladi. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot vakilining oʻtkazgan har bir tekshiruvi kamchiliklar jurnalida qayd etiladi.
73. Magistral gaz quvurining muhofaza zonasida ishlarni bajarish uchun gaz transporti tizimi obyektini ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotdan yozma kelishuv olgan tashkilot quyidagilar haqida xabardor qilinadi:
a) kelishuvda xavfli ishlab chiqarish omillarining mavjudligi yoki vujudga kelishi mumkinligi va xususiyati haqida;
b) magistral gaz quvuri oʻqidan loyihalashtirishga oid qurilish meʼyorlari va qoidalarida belgilangan eng kichik masofada turuvchi xavfli zona chegaralari haqida;
v) ishlarni bajarishdagi sharoitlar, ehtiyotkorlik choralari va muayyan ish turlarini bajarishda qoʻllanma boʻladigan yoʻriqnomalarning mavjudligi va tarkibi, ularda ekspluatatsiya qiluvchi (ishlab chiqarish boʻlinmasi) vakilining ishtiroki va nazorati ostida bajariladigan ishlar bosqichlari bayon qilinadi;
g) gaz transporti tizimi obyektini ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot vakilining ishtiroki talab qilinadigan ishlarni bajarishni rejalashtirgan yuridik va jismoniy shaxslar ishlar boshlanadigan kundan kamida besh kun oldin mazkur vakilni ishlarni bajarish joyiga taklif etadi.
Gaz transporti tizimi obyektini ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot oʻzining masʼul vakilini magistral gaz quvurining tarmoq qismi yoki maydonli inshootlar xavfsizligini va ularning but saqlanishini taʼminlovchi choralarga rioya etilishi boʻyicha nazoratni amalga oshirish uchun ishlarni bajarish joyiga oʻz vaqtida yetib borishini taʼminlaydi.
74. Nazorat qilish jarayonida quyidagilar tekshiriladi:
yozma kelishuv mavjudligi va unga amal qilish muddati;
ishlarni xavfsiz bajarishga javobgar shaxsni tayinlanganligi haqida ish bajaruvchi tashkilotning buyrugʻi mavjudligi;
ishlovchilar oʻz vaqtida yoʻriqnomadan oʻtkazilganligi va maxsus ishlarni bajarish huquqini beruvchi guvohnomalar mavjudligi;
amaldagi gaz transporti tizimi obyektlarining muhofaza zonalarida ishlarni xavfsiz bajarish boʻyicha qoidalar, meʼyorlar va yoʻriqnomalarning talablariga rioya etilishi.
75. Mazkur Qoidalarning talablariga rioya qilmaganda gaz transporti tizimi obyektlarini ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot yoki Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi vakillari ishlarni toʻxtatib qoʻyish huquqiga ega. Ishlarni toʻxtatishda bayonnoma yoki dalolatnoma tuzilishi, unda ishlarni bajarayotgan tashkilotning nomlanishi, aybdor shaxsning mansabi va familiyasi, qoidabuzarlikning turi, joyi va vaqti koʻrsatiladi.
76. Ishlar qoidabuzarliklar bartaraf etilgandan soʻng ishni toʻxtatgan gaz transporti tizimi obyektlarini ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot yoki Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasining yozma kelishuvi berilgandan keyin qayta amalga oshiriladi.
9-bob. Kommunikatsiyalari bitta texnik yoʻlakda oʻrnatilgan yoki unda kesishgan tashkilotlarning oʻzaro munosabatlari
77. Kommunikatsiyalarni ekspluatatsiya qilishda ham, ularda sodir boʻlgan avariyalarni bartaraf etishda ham, bitta texnik yoʻlakda oʻrnatilgan yoki unda kesishgan kommunikatsiyalarning egasi hisoblangan tashkilotlar oʻrtasidagi oʻzaro munosabatlar tashkilotlarning oʻzaro kelishuvlari bilan belgilanadi.
78. Texnik yoʻlakda oʻrnatilgan kommunikatsiyalar, shuningdek, yoʻlak chegaralarida uni kesib oʻtuvchi kommunikatsiya qismlari korroziyalanishdan, tabiiy va texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatdan aholi punktlarini, oʻrnatilayotgan neft va boshqa mahsulotlarni avariyaviy toʻkilishidan umumiy himoyalovchi tizimlarga ega boʻladi.
79. Har bir muhandislik kommunikatsiyalarining texnik yoʻlakdagi joylashuvi mazkur Qoidalarning 7-bandi talablariga muvofiq joylarda aniqlash va ogohlantirish belgilari bilan aniq jihozlangan boʻladi.
80. Bitta texnik yoʻlakdan oʻtuvchi muhandislik kommunikatsiyalarini ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar birgalikda obyektlarning oʻzaro joylashuvini aniq koʻrsatgan holda, umumiy sxemani ishlab chiqadilar. Texnik yoʻlakdagi kommunikatsiyalarga xizmat koʻrsatuvchi barcha tashkilotlar xodimlarining ish joylarida kommunikatsiyalar joylashuvining umumiy sxemasi boʻladi. Sxemaga kiritilayotgan oʻzgartirishlar bir oy ichida barcha manfaatdor tashkilotlarga yozma ravishda yetkaziladi.
81. Texnik yoʻlakdagi kommunikatsiyalarning butligi va xavfsiz ishlash sharoitlarini taʼminlash maqsadida ularning egalari texnik yoʻlakdagi kommunikatsiyalarni birgalikda nazorat qilish va saqlash boʻyicha yoʻriqnoma ishlab chiqadi. Yoʻriqnomada quyidagilar aks ettiriladi:
a) asosiy texnik tavsiflarini koʻrsatgan holda kommunikatsiyalar tarkibi;
b) texnik yoʻlakda yotqizilgan (joylashgan) barcha kommunikatsiyalarning muhofaza zonalarini hisobga olgan holda texnik yoʻlak chegaralari;
v) kommunikatsiyalarni ishlatishga masʼul tashkilotlarning roʻyxati, ularning manzili va aloqa maʼlumotlari;
g) texnik yoʻlakka joylashtirilgan har bir kommunikatsiyaning buzilishi va unda sodir boʻlishi mumkin boʻlgan avariyalarning oʻziga xos alomatlari;
d) patrullikni, qoʻriqlashni tashkil etish va amalga oshirish tartibi, texnik yoʻlakdagi qoidabuzarliklar, kommunikatsiyalardagi avariya va buzilishlar haqida xabar berish tartibi;
e) profilaktik taʼmirlash va avariya-tiklash ishlarini kelishish va amalga oshirish tartibi;
j) texnik yoʻlakdagi kommunikatsiyalarni yillik tekshiruv tartibi, hajmi va vaqti hamda aniqlangan nuqsonlar bartaraf etilishi;
z) avariya va ularning oqibatlarini bartaraf etishdagi oʻzaro yordam koʻlami va tashkil qilinishi;
i) umumiy yordamchi obyektlarga (texnik yoʻlak boʻylab oʻtish yoʻlaklariga, koʻpriklar va oʻtish yoʻllariga, vertolyot maydonchalari va boshqalarga) texnik xizmat koʻrsatish va ularni taʼmirlash tartibi.
82. Texnik yoʻlakdagi kommunikatsiyalarni ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar sodir boʻlishi mumkin boʻlgan avariya va ularning oqibatlarini bartaraf etish rejalariga hamda texnik yoʻlakka tutash obyektlarga shikast yetkazilishining oldini olish tartibiga ega boʻladi. Rejalar texnik yoʻlakdagi obyektlarni ekspluatatsiya qiluvchi barcha tashkilotlar bilan kelishilgan boʻladi va avariya-tiklash ishlarida ularni birgalikda ishtirok etishlari koʻzda tutiladi.
83. Texnik yoʻlakda ish bajarish jarayonida yoki kesishgan kommunikatsiyalarda sodir boʻlgan avariyalar natijasida muhandislik kommunikatsiyalarining buzilish holatlari barcha manfaatdor tashkilotlar bilan birgalikda ularning vakillari ishtirokida tekshiriladi.
84. Texnik yoʻlak kommunikatsiyalarida yuklash-tushirish, tashish, taʼmirlash va profilaktik ishlar tartibi ushbu texnik yoʻlakda joylashgan kommunikatsiyalarning egalari bilan kelishiladi. Avariya holatida boshqa kommunikatsiyalarning saqlanishini taʼminlash choralarini qoʻllab, texnik yoʻlakda avariya ishlari olib borilishi haqida kommunikatsiya egalarini bir kun ichida xabardor qilgan holda tiklash ishlari amalga oshiriladi.
85. Texnik yoʻlakdagi avariyalar oqibatlarini bartaraf etish barcha manfaatdor tashkilotlar tomonidan oʻzaro kelishilgan rejaga muvofiq amalga oshiriladi.
86. Texnik yoʻlakda tabiiy ofatlar (koʻchkilar, toshqinlar va boshqalar) oqibatlarini bartaraf etishni tashkilotlar birgalikda amalga oshiradilar.
87. Magistral gaz quvurlari oʻz ish faoliyati turi boʻyicha atrof-muhitga I toifali taʼsirga (yuqori xavf) ega hisoblanadi.
Bitta texnik yoʻlakda yangi gaz quvurlarini qurish va mavjud gaz quvurlarini qayta tiklash loyihalari belgilangan tartibda Davlat ekologik ekspertizasi oʻtkaziladigan obyektlar turkumiga kiradi va ushbu texnik yoʻlakda joylashtirilgan kommunikatsiyalarni ekspluatatsiya qiluvchi barcha tashkilotlar bilan kelishiladi. Ushbu loyihalar boʻyicha ishlar olib borilganda texnik yoʻlakdagi barcha kommunikatsiyalarni xavfsiz ishlatilishi taʼminlanishi talab etiladi.
88. Texnik yoʻlakda har qanday qurilish-montaj va qazish ishlari faqat ish loyihasi va ushbu texnik yoʻlakdagi kommunikatsiyalarni ekspluatatsiya qiluvchi barcha tashkilotlarning yozma kelishuvi boʻlgan holatda amalga oshiriladi.
89. Bitta texnik yoʻlakda joylashtirilgan kommunikatsiyalarni koʻrikdan oʻtkazayotgan ishlab chiqarish xodimlari va mansabdor shaxslar, agar begona shaxslar tomonidan qurilish, qidiruv va boshqa ishlar amalga oshirilayotgani aniqlansa, ularning tegishli yozma kelishuvlari borligini, bunday kelishuvlari boʻlmagan hollarda yoki kelishuvdagi texnik talablarga rioya etilmagan holatlarda ishlar bajarilishini toʻxtatadilar va bu haqida huquqni muhofaza qiluvchi organlarga murojaat qiladilar.
90. Texnik yoʻlakda joylashtirilgan kommunikatsiyalarni ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar oʻrtasidagi nizolar qonunchilikda belgilangan tartibda hal qilinadi.
10-bob. Yakunlovchi qoidalar
91. Mazkur Qoidalar talablarining buzilishida aybdor boʻlgan jismoniy va yuridik shaxslar qonunchilikka muvofiq keltirilgan zararni qoplaydilar va javobgarlikka tortiladilar.
92. Magistral gaz quvurlari obyektlarini muhofaza qilish qoidalari talablarining buzilishi haqidagi dalolatnoma tasarrufida gaz transporti tizimi obyektlari boʻlgan tashkilotning vakolatli mansabdor shaxslari tomonidan tuziladi.
Dalolatnoma ikki nusxada tuziladi. Bitta nusxasi mazkur Qoidalar talablarini buzgan shaxsga topshiriladi, ikkinchi nusxasi tasarrufida gaz transporti tizimi obyektlari boʻlgan tashkilotda qoladi.
Mazkur Qoidalarning buzilishi toʻgʻrisida dalolatnomalarni tuzishga vakolatli mansabdor shaxslarning roʻyxati tasarrufida gaz transporti tizimi obyektlari boʻlgan tashkilot rahbari tomonidan har yili tasdiqlanadi.
93. Mazkur Qoidalar talablariga rioya qilish bilan bogʻliq, shuningdek, muhofaza zonasida gaz transporti tizimining obyektlarini joylashtirish, muhofaza qilish va ishlatish tartiblarining buzilishi boʻyicha yuzaga kelgan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi.
Gaz transporti tizimi obyektlarini muhofaza qilish qoidalariga 1-ILOVA
Gaz quvurlari oʻqidan boshqa obyektlar, bino va inshootlargacha boʻlgan ruxsat etilgan eng kichik masofadagi muhofaza zonalari
Obyektlar, binolar va inshootlar Oʻqdan eng kichik masofa, m Sinflari I II Shartli diametri, mm 76 dan 300 gacha 300 dan 600 gacha 600 dan 800 gacha 800 dan 1000 gacha 1000 dan 1200 gacha 1200 dan 1400 gacha 300 va undan kichik 300 dan ortiq 1. Shaharlar va boshqa aholi punktlari; bogʻ uychali jamoa bogʻlari, dala qoʻrgʻonlari, alohida sanoat va qishloq xoʻjaligi korxonalari; issiqxona xoʻjaliklari; parranda fabrikalari; sut zavodlari; foydali qazilmalar karyerlari; 20 dan ortiq avtomobillar uchun garajlar va ochiq turar joylar; odamlar ommaviy yigʻiladigan yakka turgan binolar (maktablar, shifoxonalar, klublar, bolalar bogʻchalari va yaslilar, vokzallar va boshqalar); 3 qavatli va undan baland turar joy binolari; temir yoʻl stansiyalari; aeroportlar; gidro elektr stansiyalar; I-IV sinflardagi daryo transportining gidrotexnik inshootlari; suv quvurining magistral gaz quvuriga tegishli boʻlmagan tozalash inshootlari va nasos stansiyalari, umumiy tarmoq temir yoʻl va avtomobil yoʻlining uzunligi 20 metrdan ortiq boʻlgan I va II toifa koʻpriklari (neft quvurlari va neft mahsulotlari quvurlarini oqim boʻyicha koʻprikdan pastroqda yotqizishda); saqlash hajmi 1000 kub metrdan ortiq boʻlgan yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar va gazlar omborlari; avtoyoqilgʻi stansiyalari; aloqa tashkilotlari va boshqa idoralar koʻp kanalli radiorele tarmogʻini machta (minora) va inshootlari; televizion minoralar. 100 150 200 250 300 350 75 125 2. Gaz quvuri parallel yotqiziladigan umumiy tarmoqning temir yoʻllari (peregonlarda) va I-III toifali avtoyoʻllar; 1-2 qavatli alohida turgan turar joy binolari; bogʻ va dala hovlilar, uylar, tarmoq nazoratchi uylari; qabristonlar; qishloq xoʻjaligi fermalari va tashkilot mol boqishi uchun oʻralgan uchastkalar; dala ayvonlari. 75 125 150 200 225 250 75 100 3. Alohida joylashgan, odamlar yashamaydigan va yordamchi binolar; burgʻulanayotgan va ishlatilayotgan neft, gaz va artezian quduqlarning ogʻiz qismlari; 20 ta va undan kam avtomobilga moʻljallangan garajlari va ochiq turar joylari; kanalizatsiya inshootlari; sanoat korxonalarining temir yoʻllari; gaz quvurlari parallel yotqiziladigan IV, V, III-n va IV-n toifali avtomobil yoʻllari. 30 50 100 150 175 200 30 50 4. Sanoat korxonalarining temir yoʻllari hamda III, IV, III-n, IV-n toifali avtomobilb yoʻllarining uzunligi 20 metrdan ortiq boʻlgan koʻpriklari (neft quvurlari va neft mahsulotlari quvurlarini oqim boʻyicha koʻprikdan pastda yotqizilayotganda). 75 125 150 200 225 250 75 125 5. KS, neft va gazni kompleks tayyorlash uskunalari, GEOSI, konlarning guruhli va yigʻma punktlari, kon-gaz taqsimlash stansiyalari (GTS), gazni tozalash va quritish qurilmalari hududlari. 75 125 150 200 225 250 75 125 6. Vertolyotlar doimiy turmaydigan vertodromlar va qoʻnish maydonchalari. 50 50 100 150 175 200 50 50 7. Suv osti neft quvurlari va neft mahsulotlari quvurlarini oqim boʻyicha yuqorida yotqizishda: a) temir yoʻl va avtomobil yoʻllari koʻpriklaridan, sanoat korxonalaridan va gidrotexnik inshootlardan; b) pristan va daryo vokzallaridan; v) suv toʻplash inshootlaridan. Belgilangan tartibda tasdiqlangan maxsus normativ hujjatlar talablariga muvofiq hamda koʻrsatilgan obyektlar ixtiyorida boʻlgan vazirlik va idoralar bilan kelishilgan holda. 8. Quyidagilarni gaz bilan taʼminlashga moʻljallangan GTS, avtomatlashgan GTS (AGTS) va rostlovchi stansiyalar (jumladan, shkaf turli) hududlari: a) shaharlar; aholi punktlari; korxonalar, alohida binolar va inshootlar; boshqa isteʼmolchilar; 50 75 100 125 150 175 50 75 b) gaz quvuri obyektlari (sarf oʻlchash punktlari, termoelektr generatorlari va boshqalar). 25 25 25 25 25 25 25 25 9. Avtomatlashgan termoelektr generatorli elektr stansiyalari; aloqa, telemexanika va avtomatika qurilmalari. Eng chekka toladan kamida 15. 10. Yonidan gaz quvuri oʻtkazilgan magistral sugʻorish kanallari va kollektorlari, daryo va suv havzalari; sugʻorish tizimlari suv toʻplash inshootlari va stansiyalari. 25 25 25 25 25 25 25 25 11. Maxsus korxonalar, inshootlar, maydonchalar, qoʻriqlanuvchi zonalar, portlovchi va portlashga xavfli moddalar, portlatish ishlarini qoʻllab qazib olinadigan foydali qazilmalar konlari, suyultirilgan yonuvchi gazlar omborlari. Belgilangan tartibda tasdiqlangan maxsus normativ hujjatlar talablariga muvofiq hamda koʻrsatilgan obyektlar ixtiyorida boʻlgan vazirlik va idoralar bilan kelishilgan holda. 12. Gaz quvuri parallel yotqiziladigan yuqori kuchlanishli havo elektr uzatish tarmoqlari; trassaning tabiiy sharoitlarida gaz quvuri parallel yotqiziladigan yuqori kuchlanishli havo elektr uzatish tarmoqlari; yuqori kuchlanishli havo elektr uzatish tarmoqlarining gaz quvuri bilan kesishgandagi tayanchlari; 35 kV va undan ortiq kuchlanishli ochiq va yopiq transformator podstansiyalari va yopiq taqsimlash qurilmalari. Elektr uskunalarining tuzilish qoidalari talablariga muvofiq ravishda. 13. Quvur uzatgichdan neft va kondensatni avariyaviy chiqarib yuborish uchun yer osti ombori. 50 75 75 75 100 100 50 50 14. Shaharlararo aloqa kabellari va kuch elektr kabellari. 10 10 10 10 10 10 10 10 15. Gaz quvurlarining xizmat koʻrsatilmaydigan kichik kanalli radiorele aloqa machtalari (minoralari) va inshootlari, termo elektr generatorlar. 15 15 15 15 15 15 15 15 16. Yer osti termokameralaridagi kabel aloqasining xizmat koʻrsatilmaydigan kuchaytirish punktlari. 10 10 10 10 10 10 10 10 17. Faqat gaz quvurlariga xizmat koʻrsatishga moʻljallangan trassa boʻyidagi doimiy yoʻllar. kamida 10
Gaz transporti tizimi obyektlarini muhofaza qilish qoidalariga 2-ILOVA
Kompressor stansiyalari va gaz taqsimlash stansiyalaridan boshqa obyektlar, binolar va inshootlargacha boʻlgan eng kichik masofadagi muhofaza zonalari
Obyektlar, binolar va inshootlar Eng kichik masofalar, m KS va GTSdan Gaz quvuri sinflari I II Gaz quvurining shartli diametri, mm 76 dan 300 gacha 300 dan 600 gacha 600 dan 800 gacha 800 dan 1000 gacha 1000 dan 1200 gacha 1200 dan 1400 gacha 300 va undan kichik 300 dan ortiq 1. Shaharlar va boshqa aholi punktlari; bogʻ uychali jamoa bogʻlari, dala qoʻrgʻonlari, alohida sanoat va qishloq xoʻjalik korxonalari; issiqxona xoʻjaliklari; parranda fabrikalari; sut zavodlari; foydali qazilmalar karyerlari; 20 dan ortiq avtomobillar uchun garajlar va ochiq turar joylar; odamlar ommaviy yigʻiladigan yakka turgan binolar (maktablar, kasalxonalar, klublar, bolalar bogʻchalari va yaslilar, vokzallar va boshqalar); 3 qavatli va undan baland turar joy binolari; temir yoʻl stansiyalari; aeroportlar; gidro elektr stansiyalar; I — IV sinflardagi daryo transportining gidrotexnik inshootlari; aloqa tashqi-lotlari va boshqa idoralar koʻp kanalli radiorele tarmogʻini machta (minora) va inshootlari; televizion minoralar. 500 150 500 175 700 200 700 250 700 300 700 350 500 100 500 125 2. Uzunligi 20 m dan ortiq boʻlgan I va II toifali umumiy tarmoq temir yoʻl va avtomobil yoʻllari koʻpriklari (neft quvurlari va neft mahsulotlari quvurlarini oqim boʻyicha koʻprikdan pastda yotqizilganda); saqlash hajmi 1000 kub metrdan ortiq boʻlgan yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar hamda gazlar omborlari; avtoyoqilgʻi quyish stansiyalari; magistral gaz quvuriga aloqasi boʻlmagan suv oʻtkazish inshootlari. 250 150 300 175 350 200 400 225 450 250 500 300 250 100 300 125 3. Umumiy tarmoq temir yoʻllari (oʻtish joylarida) hamda I va III toifali avtoyoʻllar; yakka turgan 1-2 qavatli turar joy binolari; tarmoq nazoratchilari uylari; qabristonlar; qishloq xoʻjaligi fermalari va mol boqish uchun oʻralgan uchastkalar; dala ayvonlari. 100 75 150 125 200 150 250 200 300 225 350 250 75 75 150 100 4. Uzunligi 20 m dan ortiq boʻlgan sanoat korxonalari temir yoʻllarining hamda III-U, III-n va IV-n toifali avtomobil yoʻllarining koʻpriklari. 125 100 150 125 200 150 250 200 300 225 350 250 100 75 150 125 5. Sanoat korxonalarining temir yoʻllari. 75 50 100 75 150 100 175 150 200 175 250 200 50 50 100 75 6. IV, V, III-n va IV-n toifali avtomobil yoʻllari. 75 50 100 75 150 100 175 150 200 175 250 200 50 50 100 75 7. Aholi turar joyi hisoblanmaydigan yordamchi qurilmalar (ogʻilxonalar va boshqalar); burgʻulanayotgan va ishlatilayotgan neft, gaz va artezian quduqlarning ogʻizlari; 20 ta va undan kam avtomobilga moʻljallangan garajlari va ochiq turar joylari; tozalash inshootlari va kanalizatsiya nasos stansiyalari. 50 50 75 75 150 100 200 150 225 175 259 200 50 30 75 50 8. Magistral quvurlarning va boshqa isteʼmolchilar kompressor stansiyalarini taʼminlovchi 35, 100, 220 kV elektr podstansiyalarining ochiq taqsimlovchi qurilmalari. 100 100 100 100 100 100 100 100 9. Magistral quvurlarning kompressor stansiyalarini taʼminlovchi 35, 100, 220 kV elektr podstansiyalarning ochiq taqsimlovchi qurilmalari. kompressor stansiyalari hududida binolar va inshootlardan portlash va yongʻindan xavfsiz oraliqlarni saqlagan holda. 10. Quyidagi jinslarning oʻrmon massivlari: a) qaragʻayzorli; 50 50 50 75 75 75 50 50 b) igna bargli. 20 20 20 30 30 30 20 20 11. Vertolyot bazasi hisoblanmaydigan vertodrom va qoʻnish maydonchalari: MI-6, MI-10 kabi ogʻir turlari; 100 100 150 200 225 250 100 100 MI-4, MI-8 kabi oʻrta turlari; 75 75 150 200 225 250 75 75 MI-2, KA-26 kabi yengil turlari (vertolyotlarning havodan kelish yoʻlaklarida joylashgan quvurlarning bino va inshootlari balandligi belgilangan tartibda tasdiqlangan normativ hujjatlar talablariga muvofiq toʻsiqlar balandligini cheklash tekisligi oʻlchamlaridan oshmasligi lozim). 60 75 150 200 225 250 60 60 12. Maxsus korxonalar, inshootlar, maydonchalar, qoʻriqlanadigan zonalar, portlovchi va portlash xavfi boʻlgan moddalar omborlari; portlatish ishlarini qoʻllash orqali qazib olinadigan foydali qazilmalar karyerlari; suyultirilgan yonuvchi gazlar omborlari. Belgilangan tartibda tasdiqlangan maxsus normativ hujjatlar talablariga muvofiq hamda koʻrsatilgan obyektlar ixtiyorida boʻlgan vazirlik va idoralar bilan kelishilgan holda. 13. Yuqori kuchlanishli havo elektr uzatish tarmoqlari. Elektr uskunalarining tuzilish qoidalari talablariga muvofiq ravishda. 14. Gazni yoqish uchun mashʼal. 100 100 100 100 100 100 100 100
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 9-dekabr,
651-son