📅 2023-yil 15-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 15-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 15 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 15 декабря 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 15 December 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Трамвай ва троллейбус транспортида йўловчиларни ташиш тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Самарқанд ва Хоразм вилоятларида трамвай ҳамда троллейбусда йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, йўловчиларни ташишда замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, трамвай ва троллейбус транспорти инфратузилмасини сақлаш, ундан фойдаланишни самарали ташкил этиш ҳамда электр транспортини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар трамвай ва троллейбус транспорти фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва унинг тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
жамоат транспорти инфратузилмасини модернизация қилиш ҳамда ҳаракат таркибини босқичма-босқич янгилаш;
илғор хорижий тажриба асосида замонавий шаҳар жамоат транспортини бошқариш тизимларини такомиллаштириш;
республикада «яшил транспорт» тизими улушини кўпайтириш орқали самарали ва экологик тоза транспорт турларига босқичма-босқич ўтиш;
ривожланган давлатлар ахборот технологияларини қўллаган ҳолда, жараёнларни рақамли бошқариш тизимини жорий этиш;
соҳада фаолият юритаётган ходимларнинг малака ва кўникмасини ошириш бўйича етакчи хорижий таълим ва илмий ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;
замонавий билимга эга профессионал кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш орқали соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш.
2. Белгилансинки, 2024 йил 1 январдан бошлаб трамвай ҳамда троллейбусда йўловчи ташиш учун йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади.
Самарқанд ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари Транспорт вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 июнга қадар йўловчилар учун қулай электрон тўловларни оммалаштириш мақсадида трамвай ва троллейбус транспортида электрон тўлов тизимидан фойдаланишни рағбатлантирувчи тарифларни халқ депутатлари Кенгаши муҳокамасидан ўтказиб, жорий этилишини таъминласин.
3. Транспорт вазирлигига электр транспортини ривожлантириш бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:
жамоат транспортида электр транспорти улушини оширган ҳолда, аҳоли учун қулай бўлган янги йўналишлар тармоғини ишлаб чиқиш;
жамоат транспортида электр транспорти инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш;
электр транспортида тариф сиёсати, ставкалар ва йиғимлар масалаларини тартибга солишда иштирок этиш.
Транспорт вазирлиги бир ой муддатда вазирлик марказий аппаратида белгиланган штат бирлиги доирасида трамвай ва троллейбус транспортини ўз ичига олган «яшил транспорт»ни ривожлантириш учун масъул бўлган бўлинма ташкил этсин.
4. Транспорт вазирлиги, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари ҳокимликларининг «Трамвай линияларини эксплуатация қилиш дирекцияси» давлат корхонаси ва «Хоразм вилояти троллейбус бошқармаси» давлат корхонасини Транспорт вазирлиги тизимига ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
5. Транспорт вазирлиги икки ой муддатда:
Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда «Хоразм вилояти троллейбус бошқармаси» давлат корхонасининг мавжуд асосий воситаларини хатловдан ўтказсин;
Хоразм вилояти ҳокимлиги ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ билан биргаликда «Хоразм вилояти троллейбус бошқармаси» давлат корхонасидаги троллейбус электр узатиш тармоқлари рўйхатини шакллантирган ҳолда, улар баҳоланган қийматда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг Хоразм ҳудудий электр тармоқлари филиалига ўтказилишини таъминласин;
Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ билан биргаликда трамвай депоси кичик станциясини Самарқанд шаҳар электр таъминоти тизимига улаш чораларини кўрсин.
6. Транспорт вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда янги трамвай ва троллейбуслар харид қилиш учун халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитларини жалб қилиш бўйича улар билан музокаралар ўтказиб, натижаси бўйича 2024 йил 1 майга қадар Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
7. Транспорт вазирлиги Тошкент давлат транспорт университети билан биргаликда уч ой муддатда трамвай ва троллейбус транспортига техник хизмат кўрсатиш ва уларни жорий таъмирлаш бўйича малакали кадрлар ҳамда трамвай ва троллейбус ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқсин ва ходимлар малакасини ошириш курсларини ташкил этсин.
8. Трамвай ва троллейбус транспорти фаолияти самарадорлигини ошириш ва ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги Самарқанд ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда трамвай ва троллейбус транспорти фаолиятини молиялаштириш ва «йўл харитаси»нинг тегишли бандларида белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган маблағлар 2024 йил ҳамда келгуси йиллар учун тегишли маҳаллий бюджет параметрларини шакллантиришда назарда тутилишини таъминласин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 664-сон қарорига ИЛОВА
Трамвай ва троллейбус транспорти фаолияти самарадорлигини ошириш ва ривожлантириш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Молиялаштириш манбаи Масъул ижрочилар I. Трамвай ва троллейбусда йўловчи ташишда кўрилаётган зарарларни қисқартириш ва оптималлаштириш 1. «Хоразм вилояти троллейбус бошқармаси» ДК электр энергияси бўйича қарздорлигини қоплаб бериш. 1. «Хоразм вилояти троллейбус бошқармаси» ДК томонидан фойдаланилган электр энергияси бўйича ҳисоб-китобларни хатловдан ўтказиш ва мавжуд қарздорликни қоплаш. 2024 йил январь Хоразм вилояти маҳаллий бюджети маблағлари Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж. Рахимов), «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ (У. Мустафоев) , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Электр энергияси харажатларини қоплаш миқдори ҳамда корхона томонидан хизматлар кўрсатиш учун троллейбусдан фойдаланишда сарф қилинган электр энергияси миқдори ўртасидаги тафовутга аниқлик киритиш. 2024 йил февраль 3. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши йиғилишида кўрилган зарарларни маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш масаласини муҳокама қилиш. 2024 йил февраль 2. Трамвай ва троллейбусларда реклама хизматлари кўрсатишни ривожлантириш. 1. Трамвай ва троллейбусларда реклама хизматларини кўрсатиш учун белгиланган реклама жойларини «Е-auksion» савдо майдончасига чиқариш. 2024 йил январь Маблағ талаб этилмайди Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), «Хоразм вилояти троллейбус бошқармаси» ДК , «Трамвай линияларини эксплуатация қилиш дирекцияси» ДК 2. «E-auksion» савдо майдончасида ғолиб бўлган талабгорлар билан белгиланган тартибда шартномалар тузиш. 2024 йил январь II. Трамвай ва троллейбус транспорти инфратузилмасини ривожлантириш 3. Трамвай ва троллейбусларни таъмирлаш ва эҳтиёт қисмлар захирасини яратиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси: Маблағ талаб этилмайди Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар 1. Трамвай ва троллейбус саройларининг таъмирлаш устахонасини керакли асбоб-ускуналар, дастгоҳлар ва махсус мосламалар билан жиҳозлаш, трамвай ва троллейбусларни таъмирлаш учун зарур эҳтиёт қисмлар харид қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги 352-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2024 йил февраль 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш. 2024 йил март 3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2024 йил май 4. Йўловчиларга хавфсиз ва сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида трамвай бекатлари жойлашувини қайтадан кўриб чиқиш. 1. Бекатларни хатловдан ўтказиш. 2024 йил январь Самарқанд вилояти маҳаллий бюджети маблағлари Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Закиров), манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Жамоат транспорти инфратузилмасини ривожлантириш, замонавий транспорт-ўтиш боғламаларини ҳамда намунавий лойиҳалар ишлаб чиқиш асосида трамвай оралиқ бекатларини ташкил этиш. 2024 йил апрель 3. Бекатларда қуйидаги шарт-шароитларни яратишни назарда тутиш: трамвай қатнов жадвали ва келиш вақтини кузатиб бориш имкониятига эга электрон табло ўрнатиш; қулай ўриндиқлардан фойдаланиш; имконияти чекланган шахслар хавфсизлигини таъминлаш учун бекатнинг автомобиль йўли қатнов қисми билан чегарасида «тактил» плиталар ўрнатиш. 2024 йил январдан бошлаб 5. Троллейбусларни сақлаш ва кундузги қатновларга тайёргарлик ишларини амалга ошириш учун Хива шаҳрида зарур шарт-шароитлар яратиш. 1. Троллейбусларни сақлаш учун майдон ажратиш. 2024 йил март Хоразм вилояти маҳаллий бюджети маблағлари Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж. Рахимов), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Енгил конструкцияли (панжара тўсиқли), усти ва ён атрофи ўралган ҳудудда троллейбусларни сақлаш иншооти лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш. 2024 йил июль 3. Қурилиш ва монтаж ишларини амалга ошириш. 2024 йил якунигача 6. Троллейбусларга техник хизмат кўрсатиш, уларни жорий таъмирлаш ва ювиш цехларида замонавий шарт-шароитлар яратиш. 1. Троллейбусларга техник хизмат кўрсатиш, уларни жорий таъмирлаш ва ювиш цехлари учун керакли ускуналар ва дастгоҳлар рўйхатини шакллантириш. 2024 йил январь Хоразм вилояти маҳаллий бюджети маблағлари Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж. Рахимов), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), «Боштранслойиҳа» АЖ (Р. Рузиев), манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Зарур ускуналар ва дастгоҳлар харид қилиш учун маҳаллий бюджет ҳисобидан тегишли маблағларни ажратиш. 2024 йил февраль 3. Ускуналар ва дастгоҳларни белгиланган тартибда харид қилиш чораларини кўриш. 2024 йил март 4. Ускуналар ва дастгоҳларни ўрнатиш. 2024 йил апрель III. Трамвай ва троллейбус транспорти инфратузилмасини таъмирлашда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ҳамда қурилиш ишларини жадаллаштириш 7. Трамвай йўли ва стрелкали ўтказгичи остидаги носоз ёғоч ва темир-бетон шпалларни алмаштириш ҳамда тартибга келтириш. Бунда: Самарқанд темир йўл вокзали — «Сартепо» массиви йўналиши бўйича умумий узунлиги 244 метр трамвай йўли (410 дона шпал); Тарихий музей чорраҳасида икки томонлама темир йўлда ҳамда Нарпай ва Буюк Ипак йўли темир йўл кесишмаси бўйича умумий узунлиги 128 метр трамвай йўли (10 дона шпал). 1. Темир йўл ва стрелкали ўтказгичлар остидаги ёғоч ва темир-бетон шпалларни хатловдан ўтказиб, қўшимча амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ва хавфсизликни таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2024 йил январь «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маблағлари «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (З. Нарзуллаев), «Боштранслойиҳа» АЖ (Р. Рузиев), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) 2. Темир йўл устки қисми қатламини (асфальт ёки брусчатка) олиш. 2024 йил март-май 3. Шпалдаги яроқсизлик ёки носозликни аниқлаб, олиб ташлаш. 2024 йил май-июнь 4. Темир йўлнинг балласт қисмини тартибга келтириш, янги шпал ўрнатиш ва маҳкамлаш. 2024 йил май-июнь 5. Темир йўл устки қатламини (асфальт ёки брусчатка) ўрнатиш. 2024 йил май-июнь 8. Самарқанд темир йўл вокзали — «Сартепо» массиви йўналишида 3 та трамвай йўлида носоз стрелкали ўтказгичларни алмаштириш. 1. Темир йўл стрелкали ўтказгичи устки қисми қатламини (асфальт ёки брусчатка) олиш. 2024 йил март-май «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маблағлари «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (З. Нарзуллаев), «Боштранслойиҳа» АЖ (Р. Рузиев), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) 2. Стрелкали ўтказгич эҳтиёт қисмларидаги яроқсизлик ёки носозликни аниқлаб, янгисига алмаштириш ёки таъмирлаш учун олиб ташлаш. 2024 йил май-июнь 3. Темир йўл стрелкали ўтказгичи балласт қисмини тартибга келтириш, эҳтиёт қисмларни ўрнатиш ва маҳкамлаш. 2024 йил май-июнь 4. Темир йўл устки қатламини (асфальт ёки брусчатка) ўрнатиш. 2024 йил май-июнь 9. Самарқанд шаҳри ҳудудида янги депо қуриш. 1. Янги трамвай депосини қуриш учун майдон ажратиш. 2024 йил январь Самарқанд вилояти маҳаллий бюджети маблағлари Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Закиров), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) 2. Тегишли маҳаллий ҳокимлик қарорини чиқариш. 2024 йил февраль 3. Депо ҳудудида трамвайларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни жорий таъмирлаш, йўналишларга тайёрлаш ишларини амалга ошириш имкониятини яратиш. Бунда трамвай электр подстанцияларидаги камчиликларни бартараф этиш, юқори кучланишли кабеллар ўрнатиш. 2024 йил май — сентябрь 10. Трамвай йўли линиялари электр контакт тармоғидаги носозлик ва камчиликларни бартараф этиш ва уни тўлиқ ишга тушириш. 1. Контакт симларини электр энергияси таъминотига (трансформатор) улаш. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маблағлари Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (З. Нарзуллаев), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов) 2. Узунлиги 5100 метр бўлган «АПвПу-1х120» русумли кабель тармоғини тиклаш. 2024 йил май 3. 2-тортувчи подстанция биноси пол қисмини тиклаш ҳамда электр ускуналарини созлаш. 4. «Самарқанд темир йўл вокзали — Сиёб бозори» 2-сон трамвай йўналишини тўлиқ ишга тушириш. 2024 йил июль 11. Қурилиши якунига етган «Самарқанд темир йўл вокзали — «Сартепо» массиви» 1-босқич ва «Самарқанд темир йўл вокзали — Сиёб бозори» 2-босқич трамвай йўли линияларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясини ташкил этиш. Ҳукуматнинг қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси таркибини тасдиқлаш юзасидан тегишли ҳужжатини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2024 йил июнь-июль Маблағ талаб этилмайди Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов) IV. Трамвай ва троллейбусларда йўловчи ташиш тизимини такомиллаштириш 12. Трамвай ва троллейбус транспорти соҳаси учун кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш. 1. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги малака ошириш марказларида профессионал трамвай ва троллейбус ҳайдовчиларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш. 2024 йил март Транспорт вазирлигининг Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси ҳамда Транспорт университети маблағлари Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), Транспорт университети (О. Абдурахманов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж. Рахимов) 2. Трамвай ва троллейбус ҳайдовчилари фаолиятини йўловчилар томонидан баҳолаб бориш тизимини жорий этиш. 2024 йил июнь 3. Трамвай ва троллейбусларга техник хизмат кўрсатиш ходимлари тажрибасини трамвай ва троллейбуслар ишлаб чиқарувчи корхоналарда ошириб бориш. 2024 йил мартдан бошлаб 13. Янги трамвай ва троллейбуслар харид қилиш орқали ҳаракат таркибини янгилаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш. 1. Ривожланган давлатларнинг трамвай ишлаб чиқарувчи ташкилот ва корхоналари билан музокаралар ўтказиш ва белгиланган тартибда шартномаларни имзолаш. 2024 йил март Халқаро молия институтларининг кредит маблағлари Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж. Рахимов) 2. Халқаро молия институтлари билан янги трамвай ва троллейбуслар харид қилиш учун имтиёзли кредитларни жалб этиш чораларини кўриш. 2024 йил апрель 3. Ҳаракат таркибини янгилаш бўйича лойиҳаларни Республика инвестиция дастурига киритиш. 2024 йил август V. Трамвай ва троллейбусларда йўловчи ташиш фаолиятини рақамлаштириш 14. Трамвай транспортида автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий этиш. 1. Трамвайларни «АТТО» электрон тўлов тизимининг ускуналари билан жиҳозлаш. 2024 йил январдан бошлаб «Автоматлаштирилган тўлов тизими оператори» МЧЖ маблағлари Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), «Автоматлашган тўлов тизими оператори» МЧЖ (Д. Шоёкубов) 2. Йўловчиларни электрон тўлов тизимидан фойдаланишга тарғиб қилиш ва нақд тўлов амалиётини қисқартириш чораларини кўриш. доимий 15. Троллейбус транспортида автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий этиш. 1. Троллейбусларни «АТТО» электрон тўлов тизимининг ускуналари билан жиҳозлаш. 2024 йил январдан бошлаб «Автоматлаштирилган тўлов тизими оператори» МЧЖ маблағлари Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), «Автоматлашган тўлов тизими оператори» МЧЖ (Д. Шоёкубов) 2. Йўловчиларни электрон тўлов тизимидан фойдаланишга тарғиб қилиш ва нақд тўлов амалиётини қисқартириш чораларини кўриш. доимий 16. Трамвай ва троллейбусларни GPS навигатор қурилмаси билан жиҳозлаш. 1. GPS навигатор қурилмасини харид қилиш. 2024 йил март Транспорт вазирлигининг Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) 2. GPS навигатор қурилмасида маълумотлар алмашишни йўлга қўйиш мақсадида «сим карта» харид қилиш. 2024 йил апрель 3. Қурилмаларни ўрнатиш. 2024 йил май 17. Трамвай ва троллейбуслар учун автоматлаштирилган диспетчерлик бошқарув тизимини жорий этиш. Трамвай ва троллейбуслар ҳаракат кузатувини «Автоматлаштирилган диспетчерлик бошқарув тизими»га улаш. 2024 йил июнь-июль Транспорт вазирлигининг Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) 18. «АТТО» мобил иловасида трамвай ва троллейбуслар ҳаракатини онлайн кузатиш имкониятини яратиш. 1. «Автоматлаштирилган диспетчерлик бошқарув тизими»ни «АТТО» мобил иловасига улаш. 2024 йил июль Транспорт вазирлигининг Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), «Автоматлашган тўлов тизими оператори» МЧЖ (Д. Шоёкубов) 2. Тизимларни улаш ва трамвай ва троллейбуслар ҳаракатини онлайн кузатиш имкониятини яратиш. 2024 йил июль
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 15 декабрь,
664-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
“YOʻL XARITASI”
Tramvay va trolleybus transportida yoʻlovchilarni tashish tizimi samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Samarqand va Xorazm viloyatlarida tramvay hamda trolleybusda yoʻlovchilarga xizmat koʻrsatish sifatini yanada oshirish, yoʻlovchilarni tashishda zamonaviy axborot texnologiyalarini joriy etish, tramvay va trolleybus transporti infratuzilmasini saqlash, undan foydalanishni samarali tashkil etish hamda elektr transportini rivojlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar tramvay va trolleybus transporti faoliyatining samaradorligini oshirish va uning tizimini rivojlantirishning ustuvor yoʻnalishlari etib belgilansin:
jamoat transporti infratuzilmasini modernizatsiya qilish hamda harakat tarkibini bosqichma-bosqich yangilash;
ilgʻor xorijiy tajriba asosida zamonaviy shahar jamoat transportini boshqarish tizimlarini takomillashtirish;
respublikada “yashil transport” tizimi ulushini koʻpaytirish orqali samarali va ekologik toza transport turlariga bosqichma-bosqich oʻtish;
rivojlangan davlatlar axborot texnologiyalarini qoʻllagan holda, jarayonlarni raqamli boshqarish tizimini joriy etish;
sohada faoliyat yuritayotgan xodimlarning malaka va koʻnikmasini oshirish boʻyicha yetakchi xorijiy taʼlim va ilmiy tashkilotlar bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish;
zamonaviy bilimga ega professional kadrlar tayyorlash tizimini joriy etish orqali sohani malakali kadrlar bilan taʼminlash.
2. Belgilansinki, 2024-yil 1-yanvardan boshlab tramvay hamda trolleybusda yoʻlovchi tashish uchun yoʻlkira haqini toʻlashning avtomatlashtirilgan tizimi joriy etiladi.
Samarqand va Xorazm viloyatlari hokimliklari Transport vazirligi bilan birgalikda 2024-yil 1-iyunga qadar yoʻlovchilar uchun qulay elektron toʻlovlarni ommalashtirish maqsadida tramvay va trolleybus transportida elektron toʻlov tizimidan foydalanishni ragʻbatlantiruvchi tariflarni xalq deputatlari Kengashi muhokamasidan oʻtkazib, joriy etilishini taʼminlasin.
3. Transport vazirligiga elektr transportini rivojlantirish boʻyicha quyidagi qoʻshimcha vazifalar yuklansin:
jamoat transportida elektr transporti ulushini oshirgan holda, aholi uchun qulay boʻlgan yangi yoʻnalishlar tarmogʻini ishlab chiqish;
jamoat transportida elektr transporti infratuzilmasini rivojlantirish dasturlarini ishlab chiqish;
elektr transportida tarif siyosati, stavkalar va yigʻimlar masalalarini tartibga solishda ishtirok etish.
Transport vazirligi bir oy muddatda vazirlik markaziy apparatida belgilangan shtat birligi doirasida tramvay va trolleybus transportini oʻz ichiga olgan “yashil transport”ni rivojlantirish uchun masʼul boʻlgan boʻlinma tashkil etsin.
4. Transport vazirligi, Samarqand va Xorazm viloyatlari hokimliklarining “Tramvay liniyalarini ekspluatatsiya qilish direksiyasi” davlat korxonasi va “Xorazm viloyati trolleybus boshqarmasi” davlat korxonasini Transport vazirligi tizimiga oʻtkazish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
5. Transport vazirligi ikki oy muddatda:
Xorazm viloyati hokimligi va Davlat aktivlarini boshqarish agentligi bilan birgalikda “Xorazm viloyati trolleybus boshqarmasi” davlat korxonasining mavjud asosiy vositalarini xatlovdan oʻtkazsin;
Xorazm viloyati hokimligi va “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan birgalikda “Xorazm viloyati trolleybus boshqarmasi” davlat korxonasidagi trolleybus elektr uzatish tarmoqlari roʻyxatini shakllantirgan holda, ular baholangan qiymatda “Hududiy elektr tarmoqlari” AJning Xorazm hududiy elektr tarmoqlari filialiga oʻtkazilishini taʼminlasin;
Samarqand viloyati hokimligi va “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan birgalikda tramvay deposi kichik stansiyasini Samarqand shahar elektr taʼminoti tizimiga ulash choralarini koʻrsin.
6. Transport vazirligi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Samarqand va Xorazm viloyatlari hokimliklari bilan birgalikda yangi tramvay va trolleybuslar xarid qilish uchun xalqaro moliya institutlarining imtiyozli kreditlarini jalb qilish boʻyicha ular bilan muzokaralar oʻtkazib, natijasi boʻyicha 2024-yil 1-mayga qadar Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.
7. Transport vazirligi Toshkent davlat transport universiteti bilan birgalikda uch oy muddatda tramvay va trolleybus transportiga texnik xizmat koʻrsatish va ularni joriy taʼmirlash boʻyicha malakali kadrlar hamda tramvay va trolleybus haydovchilarini tayyorlash boʻyicha oʻquv dasturlarini ishlab chiqsin va xodimlar malakasini oshirish kurslarini tashkil etsin.
8. Tramvay va trolleybus transporti faoliyati samaradorligini oshirish va rivojlantirish boʻyicha “yoʻl xaritasi” ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Transport vazirligi Samarqand va Xorazm viloyatlari hokimliklari bilan birgalikda tramvay va trolleybus transporti faoliyatini moliyalashtirish va “yoʻl xaritasi”ning tegishli bandlarida belgilangan tadbirlarni amalga oshirish uchun zarur boʻlgan mablagʻlar 2024-yil hamda kelgusi yillar uchun tegishli mahalliy budjet parametrlarini shakllantirishda nazarda tutilishini taʼminlasin.
9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov hamda Oʻzbekiston Respublikasi transport vaziri I.R. Maxkamov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 15-dekabrdagi 664-son qaroriga ILOVA
Tramvay va trolleybus transporti faoliyati samaradorligini oshirish va rivojlantirish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Moliyalashtirish manbai Masʼul ijrochilar I. Tramvay va trolleybusda yoʻlovchi tashishda koʻrilayotgan zararlarni qisqartirish va optimallashtirish 1. “Xorazm viloyati trolleybus boshqarmasi” DK elektr energiyasi boʻyicha qarzdorligini qoplab berish. 1. “Xorazm viloyati trolleybus boshqarmasi” DK tomonidan foydalanilgan elektr energiyasi boʻyicha hisob-kitoblarni xatlovdan oʻtkazish va mavjud qarzdorlikni qoplash. 2024-yil yanvar Xorazm viloyati mahalliy budjeti mablagʻlari Xorazm viloyati hokimligi (J. Raximov), “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ (U. Mustafoyev) , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Elektr energiyasi xarajatlarini qoplash miqdori hamda korxona tomonidan xizmatlar koʻrsatish uchun trolleybusdan foydalanishda sarf qilingan elektr energiyasi miqdori oʻrtasidagi tafovutga aniqlik kiritish. 2024-yil fevral 3. Xalq deputatlari viloyat Kengashi yigʻilishida koʻrilgan zararlarni mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan qoplab berish masalasini muhokama qilish. 2024-yil fevral 2. Tramvay va trolleybuslarda reklama xizmatlari koʻrsatishni rivojlantirish. 1. Tramvay va trolleybuslarda reklama xizmatlarini koʻrsatish uchun belgilangan reklama joylarini “E-auksion” savdo maydonchasiga chiqarish. 2024-yil yanvar Mablagʻ talab etilmaydi Transport vazirligi (I. Maxkamov), “Xorazm viloyati trolleybus boshqarmasi” DK , “Tramvay liniyalarini ekspluatatsiya qilish direksiyasi” DK 2. “E-auksion” savdo maydonchasida gʻolib boʻlgan talabgorlar bilan belgilangan tartibda shartnomalar tuzish. 2024-yil yanvar II. Tramvay va trolleybus transporti infratuzilmasini rivojlantirish 3. Tramvay va trolleybuslarni taʼmirlash va ehtiyot qismlar zaxirasini yaratish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi: Mablagʻ talab etilmaydi Transport vazirligi (I. Maxka�ov), manfaatdor vazirlik va idoralar 1. Tramvay va trolleybus saroylarining taʼmirlash ustaxonasini kerakli asbob-uskunalar, dastgohlar va maxsus moslamalar bilan jihozlash, tramvay va trolleybuslarni taʼmirlash uchun zarur ehtiyot qismlar xarid qilish maqsadida Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 4-iyundagi 352-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi hududiga import qilishda bojxona boji va qoʻshilgan qiymat soligʻidan ozod etiladigan, oʻxshashi respublikada ishlab chiqarilmaydigan texnologik asbob-uskunalar roʻyxatiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish yuzasidan normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqish. 2024-yil fevral 2. Normativ-huquqiy hujjat loyihasini tegishli vazirlik va idoralar bilan kelishish. 2024-yil mart 3. Normativ-huquqiy hujjat loyihasini belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2024-yil may 4. Yoʻlovchilarga xavfsiz va sifatli xizmat koʻrsatishni taʼminlash maqsadida tramvay bekatlari joylashuvini qaytadan koʻrib chiqish. 1. Bekatlarni xatlovdan oʻtkazish. 2024-yil yanvar Samarqand viloyati mahalliy budjeti mablagʻlari Samarqand viloyati hokimligi (E. Turdimov), Transport vazirligi (I. Maxkamov), Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi (B. Zakirov), manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Jamoat transporti infratuzilmasini rivojlantirish, zamonaviy transport-oʻtish bogʻlamalarini hamda namunaviy loyihalar ishlab chiqish asosida tramvay oraliq bekatlarini tashkil etish. 2024-yil aprel 3. Bekatlarda quyidagi shart-sharoitlarni yaratishni nazarda tutish: tramvay qatnov jadvali va kelish vaqtini kuzatib borish imkoniyatiga ega elektron tablo oʻrnatish; qulay oʻrindiqlardan foydalanish; imkoniyati cheklangan shaxslar xavfsizligini taʼminlash uchun bekatning avtomobil yoʻli qatnov qismi bilan chegarasida “taktil” plitalar oʻrnatish. 2024-yil yanvardan boshlab 5. Trolleybuslarni saqlash va kunduzgi qatnovlarga tayyorgarlik ishlarini amalga oshirish uchun Xiva shahrida zarur shart-sharoitlar yaratish. 1. Trolleybuslarni saqlash uchun maydon ajratish. 2024-yil mart Xorazm viloyati mahalliy budjeti mablagʻlari Xorazm viloyati hokimligi (J. Raximov), Transport vazirligi (I. Maxkamov), manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Yengil konstruksiyali (panjara toʻsiqli), usti va yon atrofi oʻralgan hududda trolleybuslarni saqlash inshooti loyihasining texnik-iqtisodiy asosini ishlab chiqish. 2024-yil iyul 3. Qurilish va montaj ishlarini amalga oshirish. 2024-yil yakunigacha 6. Trolleybuslarga texnik xizmat koʻrsatish, ularni joriy taʼmirlash va yuvish sexlarida zamonaviy shart-sharoitlar yaratish. 1. Trolleybuslarga texnik xizmat koʻrsatish, ularni joriy taʼmirlash va yuvish sexlari uchun kerakli uskunalar va dastgohlar roʻyxatini shakllantirish. 2024-yil yanvar Xorazm viloyati mahalliy budjeti mablagʻlari Xorazm viloyati hokimligi (J. Raximov), Transport vazirligi (I. Maxkamov), “Boshtransloyiha” AJ (R. Ruziyev), manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Zarur uskunalar va dastgohlar xarid qilish uchun mahalliy budjet hisobidan tegishli mablagʻlarni ajratish. 2024-yil fevral 3. Uskunalar va dastgohlarni belgilangan tartibda xarid qilish choralarini koʻrish. 2024-yil mart 4. Uskunalar va dastgohlarni oʻrnatish. 2024-yil aprel III. Tramvay va trolleybus transporti infratuzilmasini taʼmirlashda yoʻl qoʻyilgan kamchiliklarni bartaraf etish hamda qurilish ishlarini jadallashtirish 7. Tramvay yoʻli va stryelkali oʻtkazgichi ostidagi nosoz yogʻoch va temir-beton shpallarni almashtirish hamda tartibga keltirish. Bunda: Samarqand temir yoʻl vokzali — “Sartepo” massivi yoʻnalishi boʻyicha umumiy uzunligi 244 metr tramvay yoʻli (410 dona shpal); Tarixiy muzey chorrahasida ikki tomonlama temir yoʻlda hamda Narpay va Buyuk Ipak yoʻli temir yoʻl kesishmasi boʻyicha umumiy uzunligi 128 metr tramvay yoʻli (10 dona shpal). 1. Temir yoʻl va stryelkali oʻtkazgichlar ostidagi yogʻoch va temir-beton shpallarni xatlovdan oʻtkazib, qoʻshimcha amalga oshirilishi lozim boʻlgan ishlar va xavfsizlikni taʼminlash yuzasidan chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2024-yil yanvar “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ mablagʻlari “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ (Z. Narzullayev), “Boshtransloyiha” AJ (R. Ruziyev), Samarqand viloyati hokimligi (E. Turdimov), Transport vazirligi (I. Maxkamov) 2. Temir yoʻl ustki qismi qatlamini (asfalt yoki bruschatka) olish. 2024-yil mart-may 3. Shpaldagi yaroqsizlik yoki nosozlikni aniqlab, olib tashlash. 2024-yil may-iyun 4. Temir yoʻlning ballast qismini tartibga keltirish, yangi shpal oʻrnatish va mahkamlash. 2024-yil may-iyun 5. Temir yoʻl ustki qatlamini (asfalt yoki bruschatka) oʻrnatish. 2024-yil may-iyun 8. Samarqand temir yoʻl vokzali — “Sartepo” massivi yoʻnalishida 3 ta tramvay yoʻlida nosoz stryelkali oʻtkazgichlarni almashtirish. 1. Temir yoʻl stryelkali oʻtkazgichi ustki qismi qatlamini (asfalt yoki bruschatka) olish. 2024-yil mart-may “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ mablagʻlari “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ (Z. Narzullayev), “Boshtransloyiha” AJ (R. Ruziyev), Samarqand viloyati hokimligi (E. Turdimov), Transport vazirligi (I. Maxkamov) 2. Stryelkali oʻtkazgich ehtiyot qismlaridagi yaroqsizlik yoki nosozlikni aniqlab, yangisiga almashtirish yoki taʼmirlash uchun olib tashlash. 2024-yil may-iyun 3. Temir yoʻl stryelkali oʻtkazgichi ballast qismini tartibga keltirish, ehtiyot qismlarni oʻrnatish va mahkamlash. 2024-yil may-iyun 4. Temir yoʻl ustki qatlamini (asfalt yoki bruschatka) oʻrnatish. 2024-yil may-iyun 9. Samarqand shahri hududida yangi depo qurish. 1. Yangi tramvay deposini qurish uchun maydon ajratish. 2024-yil yanvar Samarqand viloyati mahalliy budjeti mablagʻlari Samarqand viloyati hokimligi (E. Turdimov), Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi (B. Zakirov), Transport vazirligi (I. Maxkamov) 2. Tegishli mahalliy hokimlik qarorini chiqarish. 2024-yil fevral 3. Depo hududida tramvaylarga texnik xizmat koʻrsatish va ularni joriy taʼmirlash, yoʻnalishlarga tayyorlash ishlarini amalga oshirish imkoniyatini yaratish. Bunda tramvay elektr podstansiyalaridagi kamchiliklarni bartaraf etish, yuqori kuchlanishli kabellar oʻrnatish. 2024-yil may — sentyabr 10. Tramvay yoʻli liniyalari elektr kontakt tarmogʻidagi nosozlik va kamchiliklarni bartaraf etish va uni toʻliq ishga tushirish. 1. Kontakt simlarini elektr energiyasi taʼminotiga (transformator) ulash. “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ mablagʻlari Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ (Z. Narzullayev), Samarqand viloyati hokimligi (E. Turdimov) 2. Uzunligi 5100 metr boʻlgan “APvPu-1x120” rusumli kabel tarmogʻini tiklash. 2024-yil may 3. 2-tortuvchi podstansiya binosi pol qismini tiklash hamda elektr uskunalarini sozlash. 4. “Samarqand temir yoʻl vokzali — Siyob bozori” 2-son tramvay yoʻnalishini toʻliq ishga tushirish. 2024-yil iyul 11. Qurilishi yakuniga yetgan “Samarqand temir yoʻl vokzali — “Sartepo” massivi” 1-bosqich va “Samarqand temir yoʻl vokzali — Siyob bozori” 2-bosqich tramvay yoʻli liniyalarini foydalanishga qabul qilish boʻyicha Davlat komissiyasini tashkil etish. Hukumatning qurilishi tugallangan obyektlarni foydalanishga qabul qilish boʻyicha Davlat komissiyasi tarkibini tasdiqlash yuzasidan tegishli hujjatini Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2024-yil iyun-iyul Mablagʻ talab etilmaydi Samarqand viloyati hokimligi (E. Turdimov) IV. Tramvay va trolleybuslarda yoʻlovchi tashish tizimini takomillashtirish 12. Tramvay va trolleybus transporti sohasi uchun kadrlar tayyorlash tizimini yanada takomillashtirish. 1. Transport vazirligi huzuridagi malaka oshirish markazlarida professional tramvay va trolleybus haydovchilarini tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha oʻquv kurslarini tashkil etish. 2024-yil mart Transport vazirligining Transport va logistikani rivojlantirish jamgʻarmasi hamda Transport universiteti mablagʻlari Transport vazirligi (I. Maxkamov), Transport universiteti (O. Abduraxmanov), Samarqand viloyati hokimligi (E. Turdimov), Xorazm viloyati hokimligi (J. Raximov) 2. Tramvay va trolleybus haydovchilari faoliyatini yoʻlovchilar tomonidan baholab borish tizimini joriy etish. 2024-yil iyun 3. Tramvay va trolleybuslarga texnik xizmat koʻrsatish xodimlari tajribasini tramvay va trolleybuslar ishlab chiqaruvchi korxonalarda oshirib borish. 2024-yil martdan boshlab 13. Yangi tramvay va trolleybuslar xarid qilish orqali harakat tarkibini yangilash boʻyicha loyihalarni amalga oshirish. 1. Rivojlangan davlatlarning tramvay ishlab chiqaruvchi tashkilot va korxonalari bilan muzokaralar oʻtkazish va belgilangan tartibda shartnomalarni imzolash. 2024-yil mart Xalqaro moliya institutlarining kredit mablagʻlari Transport vazirligi (I. Maxkamov), Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi (L. Kudratov), Samarqand viloyati hokimligi (E. Turdimov), Xorazm viloyati hokimligi (J. Raximov) 2. Xalqaro moliya institutlari bilan yangi tramvay va trolleybuslar xarid qilish uchun imtiyozli kreditlarni jalb etish choralarini koʻrish. 2024-yil aprel 3. Harakat tarkibini yangilash boʻyicha loyihalarni Respublika investitsiya dasturiga kiritish. 2024-yil avgust V. Tramvay va trolleybuslarda yoʻlovchi tashish faoliyatini raqamlashtirish 14. Tramvay transportida avtomatlashtirilgan toʻlov tizimini joriy etish. 1. Tramvaylarni “ATTO” elektron toʻlov tizimining uskunalari bilan jihozlash. 2024-yil yanvardan boshlab “Avtomatlashtirilgan toʻlov tizimi operatori” MChJ mablagʻlari Transport vazirligi (I. Maxkamov), “Avtomatlashgan toʻlov tizimi operatori” MChJ (D. Shoyokubov) 2. Yoʻlovchilarni elektron toʻlov tizimidan foydalanishga targʻib qilish va naqd toʻlov amaliyotini qisqartirish choralarini koʻrish. doimiy 15. Trolleybus transportida avtomatlashtirilgan toʻlov tizimini joriy etish. 1. Trolleybuslarni “ATTO” elektron toʻlov tizimining uskunalari bilan jihozlash. 2024-yil yanvardan boshlab “Avtomatlashtirilgan toʻlov tizimi operatori” MChJ mablagʻlari Transport vazirligi (I. Maxkamov), “Avtomatlashgan toʻlov tizimi operatori” MChJ (D. Shoyokubov) 2. Yoʻlovchilarni elektron toʻlov tizimidan foydalanishga targʻib qilish va naqd toʻlov amaliyotini qisqartirish choralarini koʻrish. doimiy 16. Tramvay va trolleybuslarni GPS navigator qurilmasi bilan jihozlash. 1. GPS navigator qurilmasini xarid qilish. 2024-yil mart Transport vazirligining Transport va logistikani rivojlantirish jamgʻarmasi Transport vazirligi (I. Maxkamov) 2. GPS navigator qurilmasida maʼlumotlar almashishni yoʻlga qoʻyish maqsadida “sim karta” xarid qilish. 2024-yil aprel 3. Qurilmalarni oʻrnatish. 2024-yil may 17. Tramvay va trolleybuslar uchun avtomatlashtirilgan dispetcherlik boshqaruv tizimini joriy etish. Tramvay va trolleybuslar harakat kuzatuvini “Avtomatlashtirilgan dispetcherlik boshqaruv tizimi”ga ulash. 2024-yil iyun-iyul Transport vazirligining Transport va logistikani rivojlantirish jamgʻarmasi Transport vazirligi (I. Maxkamov) 18. “ATTO” mobil ilovasida tramvay va trolleybuslar harakatini onlayn kuzatish imkoniyatini yaratish. 1. “Avtomatlashtirilgan dispetcherlik boshqaruv tizimi”ni “ATTO” mobil ilovasiga ulash. 2024-yil iyul Transport vazirligining Transport va logistikani rivojlantirish jamgʻarmasi Transport vazirligi (I. Maxkamov), “Avtomatlashgan toʻlov tizimi operatori” MChJ (D. Shoyokubov) 2. Tizimlarni ulash va tramvay va trolleybuslar harakatini onlayn kuzatish imkoniyatini yaratish. 2024-yil iyul
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 15-dekabr,
664-son