📅 2023-yil 25-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 25-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 25 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 25 декабря 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 25 December 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
НИЗОМ
Пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш ҳамда уларни реализация қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 12 декабрдаги ПФ-205-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йигим-терими харажатларини ҳамда пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китобини кредитлаш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Пахта хом ашёсини биржа савдолари орқали сотишни тартибга солиш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
1 1 . 2026 йил ҳосилидан бошлаб камида 10 йилдан буён фаолият юритиб келаётган пахта хомашёсини етиштирувчиларга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ барқарорлик рейтинги асосида имтиёзли кредитлар пасайтирилган фоиз ставкаларида ажратилади.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 680-сон қарорига 1-ИЛОВА
Пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини ҳамда пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китобини кредитлаш тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини ҳамда пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китобини кредитлаш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
«Агроплатформа» АТ — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграция платформаси таркибига кирувчи ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун имтиёзли кредитларни ажратиш, маҳсулот етиштирувчиларга шаффофлик тамойилида хизмат кўрсатиш имкониятларини таъминлаб берадиган ахборот тизими;
Жамғарма — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма);
қарз олувчи — пахта хом ашёсини етиштирувчилар (фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги субъектлари), уруғчилик хўжаликлари, пахта-тўқимачилик кластерлари ёки тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналар;
фьючерс, форвард, спот шартномаси — пахта хом ашёсини етиштирувчилар ва пахта-тўқимачилик кластерлари ёки тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналар ўртасида тегишли йил ҳосилининг йиғим-терими даврида пахта хом ашёсини етказиб бериш шарти билан икки томонлама тузилган ҳамда «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржа» АЖнинг алоҳида «пахта хом ашёси секцияси» орқали рўйхатдан ўтган шартнома;
кредит буюртманомаси — қарз олувчилар томонидан пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йигим-терими харажатларини ҳамда пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китоби учун кредит ажратиш мақсадида тижорат банки филиалларига «Агроплатформа» АТ орқали тақдим этилган буюртманомалар асосида тижорат банклари томонидан умумлаштирилган кредит буюртманомалари;
эълон қилинадиган нарх — Нью-Йорк биржасида пахта толаси фьючерс котировкаларининг охирги 6 ойдаги ўртача котировкаси тўғрисида «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг расмий веб-сайтига жойлаштириладиган маълумот;
пахта хомашёси қиймати — тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлиги (центнер/гектар) ҳамда эълон қилинган нарх асосида ҳисобланган қиймат;
молия йили — биринчи январдан ўттиз биринчи декабрнинг охиригача бўлган вақтни ўз ичига олган давр.
3. Пахта хом ашёси учун эълон қилинган бошланғич нархдан паст бўлмаган нархда пахта хом ашёсини етиштирувчилар ва пахта-тўқимачилик кластерлари, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналар ўртасида фьючерс шартномалари календарь йилнинг 1 ноябридан кейинги йилнинг 1 июнигача тузилади.
4. Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан пахта хом ашёсини етиштирувчиларнинг пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини ҳамда пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китоби учун имтиёзли кредитлар ажратилади.
Бунда пахта хом ашёсини етиштириш харажатлари учун ажратиладиган кредитларнинг миқдори агротехник тадбирлар учун зарур бўладиган минерал ўгитлар, ёнилғи-мойлаш материаллари ва кимёвий воситаларнинг нархлар динамикасини таҳлил қилиб, шунингдек, агротехник хариталардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Жамғарма томонидан ойма-ой белгиланади.
5. Жамғарма ва тижорат банки ўртасида:
пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини кредитлаш тўғрисида тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 октябрига қадар;
фьючерс шартномаси асосида пахта хом ашёсини етиштирувчилардан харид қилинган пахта хом ашёсининг якуний ҳисоб-китобини кредитлаш тўғрисида тегишли молия йилининг 20 августига қадар битим тузилади.
6. Жамғарма ўзининг кредит ресурсларини тижорат банкига пахта хомашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун норматив ҳосилдорлик (центнер/гектар), пахта йиғим-терими ва якуний ҳисоб-китоб харажатларини молиялаштириш учун фьючерс ва спот шартномалари бўйича ялпи ҳосилдорлик асосида молия йилидан олдинги йилнинг 1 ноябрида эълон қилинган бошланғич нархдан келиб чиқиб, ҳисобланган қиймат асосида жойлаштиради.
7. Тижорат банки Жамғармага:
пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини кредитлаш мақсадида агротехник тадбирларга мувофиқ ҳар ойда;
пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китобини (пахта йиғим-терими харажатларини) кредитлаш учун пахта йиғим-терими мавсумида кредит буюртманомаларини тақдим этади.
Жамғарма тақдим этилган кредит буюртманомаларига мувофиқ тижорат банкига кредит ресурсларини жойлаштиради.
Жамғарма томонидан жойлаштирилган кредит ресурслари тижорат банки томонидан белгиланган муддатда қайтарилмаганда, муддати ўтган қарздорликлар тижорат банкининг вакиллик ҳисобварақларидан қайтарилади.
8. Тижорат банки Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан қарз олувчига пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йигим-терими харажатларини ҳамда пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китобини кредитлаш учун муддатлилик, қайтаришлилик, тўловлилик, таъминланганлик ва мақсадли фойдаланиш шарти асосида кредит линиясини очади.
Пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини кредитлаш агротехник тадбирларнинг муддатларига мувофиқ тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 октябридан молия йилининг 1 сентябрига қадар амалга оширилади.
Пахта йигим-терими харажатларини ва пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китобини кредитлаш молия йилининг 1 сентябридан бошланади.
2-боб. Жамғарма кредит ресурсларини тижорат банкига жойлаштириш тартиби
9. Жамғарма тижорат банки билан тузилган битимга асосан кредит ресурсларини:
а) пахта хом ашёсини етиштирувчилар ва уруғчилик хўжаликларининг пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини кредитлаш учун 14 ой муддатга, шундан 12 ойлик имтиёзли давр билан, пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизигача, йиллик 8 фоизда, кредит ресурсларини қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз жойлаштиради;
фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги субъектларига пахта хом ашёси йиғим-терими учун — пахта хом ашёси ялпи қийматининг 30 фоизигача йиллик 8 фоиз ставкада, кредит ресурсларини қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз жойлаштиради;
б) ер участкасига эгалик ҳуқуқи бўлган пахта-тўқимачилик кластерларининг пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини кредитлаш учун 18 ой муддатга (бунда кредитни қайтариш 13-ойдан бошланади), 12 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 6 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан, пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизигача йиллик 8 фоиз ставкада, кредит ресурсларини қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз жойлаштиради;
в) уруғчилик хўжаликларининг пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш учун 3 ой муддатга, пахта хом ашёси қийматининг 30 фоизигача, йиллик 8 фоизда, кредит ресурсларини қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз жойлаштиради;
г) ер участкасига эгалик ҳуқуқи бўлган пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналарнинг пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш учун 12 ой муддатга, 3 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 9 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан, пахта хом ашёси қийматининг 30 фоизигача, йиллик 8 фоизда, кредит ресурсларини қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз жойлаштиради;
д) пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналарнинг пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китоби ва теримини кредитлаш учун 12 ой муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 6 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан, пахта хом ашёси қийматининг 100 фоизигача йиллик 12 фоиз ставкада, 60 фоизигача йиллик 8 фоиз ставкада кредит ресурсларини қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз жойлаштиради;
9 1 . Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг пахта етиштириш харажатларини қоплаш учун Жамғарма томонидан тижорат банкларига ажратиладиган маблағлар:
«А» ва ундан юқори бўлган тоифаларга кирувчи Қишлоқ хўжалиги корхоналарига — амалдаги фоиз ставкаларидан 2 фоиз пасайтирилган ҳолда жойлаштиради;
«В» ва ундан юқори бўлган тоифаларга кирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига — амалдаги фоиз ставкаларидан 1 фоиз пасайтирилган ҳолда жойлаштиради.
10. Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан пахта хомашёсини етиштириш, унинг йиғим-терими ва у бўйича якуний ҳисоб-китоблар учун ажратилган кредитлар битимларда белгиланган муддатда қайтарилмаган тақдирда, кредитларнинг қайтарилмаган қисмига фоизлар Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 баробари (шундан, банк маржаси — 2 фоиз) миқдорида тўланади.
Ушбу тартиб аввалги йиллар пахта ҳосилини етиштириш ва йиғим-терими учун ажратилган кредитларга ҳам татбиқ этилади.
Кредитларнинг мақсадсиз ишлатилган қисмига қўлланиладиган жарима миқдори Жамғарма ва тижорат банки ўртасида тузиладиган битимда белгиланади.
Тижорат банкига жойлаштирилган кредит ресурсларининг ишлатилмаган қисми тижорат банки томонидан кейинги иш кунидан кечиктирилмасдан Жамғармага қайтарилади.
3-боб. Тижорат банки томонидан қарз олувчининг аризасини кўриб чиқиш тартиби
11. Қарз олувчи кредит олиш учун унинг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банкига «Агроплатформа» АТ орқали ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича фьючерс шартномаси;
б) пахта хом ашёсини етиштирувчилар, уруғчилик хўжаликлари ҳамда ер участкасига эгалик ҳуқуқи бўлган пахта-тўқимачилик кластерлари:
ер участкасига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси);
ғўза экинини жойлаштириш тўғрисидаги электрон рақамли имзо билан тасдиқланган маълумотнома.
в) пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналари пахта хомашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китоби ва йиғим-терими учун:
пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича фьючерс ва спот шартномалари;
пахта йигим-терими мавсумида электрон тарозидан қабул қилинган пахта хом ашёсини мажбурий ҳисобга олиш тизими орқали расмийлаштирилган электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳужжат.
13. Ер участкасининг ижара ҳуқуқи гарови билан бирга қарз олувчининг тўлов интизоми ва кредит тарихидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги таъминот турларидан бири қабул қилинади:
қарз олувчи томонидан олинган кредитни қайтармаслик хатарининг тижорат банки фойдасига суғурта қилинганлиги ёки қарз олувчининг бўлажак ҳосил суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;
мол-мулклари (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундирувга қаратилмайдиган мол-мулклар бундан мустасно);
спот шартномаси бўйича имтиёзли кредит қийматининг 50 фоизи миқдоридаги ликвидли мол-мулк;
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган кафиллик ёки бошқа таъминот турлари.
14. Ушбу Низомнинг 11-бандида қайд этилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг тижорат банки томонидан қарз олувчининг аризаси 3 иш куни ичида кўриб чиқилади.
Қарз олувчининг аризаси бўйича ижобий хулоса қилинганда, тижорат банки филиали ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси тузилади.
Бунда фьючерс шартнома «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг алоҳида «пахта хом ашёси секцияси» орқали рўйхатдан ўтказилмаган бўлса, тижорат банки томонидан кредит шартномаси тузилмайди.
Кредит бериш рад этилганда, тижорат банки қарз олувчини 2 иш куни ичида рад этиш сабабларини асослантирган ҳолда ёзма равишда хабардор қилади.
15.Кредит қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банки томонидан берилади.
4-боб. Қарз олувчига кредит ажратиш тартиби
16. Кредит миқдори ҳар йили эълон қилинадиган нарх асосида тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлигини (центнер/гектар) ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
17. Кредит шартномаси кучга киргандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирилмасдан, қарз олувчига кредит ҳисобварағи очилади.
18. Тижорат банки қарз олувчи билан пахта хом ашёсини етиштириш, терим ва якуний ҳисоб-китоб харажатларини кредитлаш бўйича тузган кредит шартномасига асосан:
а) пахта хом ашёсини етиштирувчилар ва уруғчилик хўжаликларининг пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини кредитлаш учун 14 ой муддатга, шундан 12 ойлик имтиёзли давр билан, пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизигача, йиллик 10 фоизда (шундан банк маржаси 2 фоиз) кредит ажратади;
фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги субъектларига пахта хом ашёси йиғим-терими учун — пахта хом ашёси ялпи қийматининг 30 фоизигача йиллик 10 фоиз ставкада (шундан банк маржаси 2 фоиз) 4 ойга кредит ажратилади;
б) ер участкасига эгалик ҳуқуқи бўлган пахта-тўқимачилик кластерларининг пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини кредитлаш учун 18 ой муддатга (бунда кредитни қайтариш 13-ойдан бошланади), 12 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 6 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан, пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизигача, йиллик 10 фоиз ставкада (шундан банк маржаси 2 фоиз) кредит ажратади;
в) уруғчилик хўжаликларининг пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш учун 3 ой муддатга, пахта хом ашёси қийматининг 20 фоизигача, йиллик 10 фоизда (шундан банк маржаси 2 фоиз) кредит ажратади;
г) ер участкасига эгалик ҳуқуқи бўлган пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналарининг пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш учун 12 ой муддатга, 3 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 9 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан, пахта хом ашёси қийматининг 20 фоизигача, йиллик 10 фоизда (шундан, банк маржаси 2 фоиз) кредит ажратади;
д) пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналарнинг пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китоби ва теримини кредитлаш учун 12 ой муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 6 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан, пахта хом ашёси қийматининг 100 фоизигача йиллик 14 фоиз ставкада, 60 фоизигача йиллик 10 фоиз ставкада (шундан банк маржаси 2 фоиз) кредит ажратади.
Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналарда Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан аввал ажратилган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорликлар мавжуд бўлганда, уларга пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китоби учун кредитлар ажратилмайди.
Бунда фьючерс шартномасига асосан етиштирувчилардан қабул қилинган пахта хомашёси учун тўловларнинг 80 фоизи пахта хомашёси қабул қилиб олинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми молия йилининг 31 декабрига қадар биржанинг «клиринг» (марказлаштирилган ҳисоб-китоб) тизими орқали тўланади.
18 1 . Пахта хом ашёсини етиштириш, терим ва якуний ҳисоб-китоб харажатларини кредитлаш учун Жамғарма кредитлари ҳисобидан тижорат банклар томонидан ажратиладиган кредитлар доирасида суғурта шартномалари бўйича воситачиликни тақдирлаш тўловларини ҳисоблашга йўл қўйилмайди.
18 2 . Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг пахта етиштириш харажатларини қоплаш учун Жамғарма томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар:
«А» ва ундан юқори бўлган тоифаларга кирувчи Қишлоқ хўжалиги корхоналарига — амалдаги фоиз ставкаларидан 2 фоиз пасайтирилган ҳолда ажратади;
«В» ва ундан юқори бўлган тоифаларга кирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига — амалдаги фоиз ставкаларидан 1 фоиз пасайтирилган ҳолда ажратади.
19. Кредитнинг мақсадсиз ишлатилган қисмига қўлланиладиган жарима миқдори кредит шартномасида белгиланади.
Қарз олувчи томонидан муддатидан олдин сўндирилган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари тижорат банки томонидан кейинги иш кунидан кечиктирилмасдан Жамғармага қайтарилади.
5-боб. Кредитлар мониторинги ва уларни сўндириш тартиби
20. Агар кредит ажратишда таъминот сифатида суғурта полиси қабул қилинганда, тижорат банки тегишли суғурта ташкилотлари билан биргаликда Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан ажратилган кредитларни ҳар ойда камида бир маротаба жойига чиққан ҳолда мониторинг, шунингдек, доимий масофавий мониторинг қилади. Бунда:
масофавий мониторингни ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Агроплатформа» АТни белгиланган тартибда сунъий йўлдошга (учувчисиз учадиган аппаратларга) интеграция қилиш орқали тижорат банклари ва суғурта ташкилотларига кўмаклашади;
тижорат банки тегишли суғурта ташкилотлари билан биргаликда ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар кредит мониторинги натижалари бўйича маълумотларни «Агроплатформа» АТга жойлаштириб боради.
21. Кредит мониторинги:
а) ҳар бир пахта хом ашёсини етиштирувчи, уруғчилик хўжалиги ва ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқи бўлган пахта-тўқимачилик кластери бўйича ғўза экинининг ҳолатини, бўлажак ҳосилнинг берилган кредитларни қайтариш учун етарлигини, шу жумладан, пахта хом ашёсини етиштириш учун агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва тўғри амалга оширилганлигини аниқлаш мақсадида;
б) ҳар бир пахта-тўқимачилик кластери бўйича пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китоби учун ажратилган кредитлар ҳисобидан харид қилинган пахта хом ашёсини кредит олиш учун тижорат банкига аввал тақдим этилган электрон тарозидан ўтганлиги ва қабул қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжатга мослигини ҳамда сақлаш қоидаларига амал қилинаётганлигини ўрганиш мақсадида ўтказилади.
22. Кредит мониторинги натижаларига кўра:
а) пахта хом ашёсини етиштириш харажатлари учун ажратилган кредит:
чигит (тўлиқ ёки қисман) экилмаганлиги;
ғўза экини ҳолатининг қониқарсизлиги;
агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилмаганлиги оқибатида кутилган ҳосилни олишнинг имкони йўқлиги аниқланганда;
б) пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китоби учун ажратилган кредит ҳисобидан харид қилинган пахта хом ашёсининг миқдорини тижорат банкига аввал тақдим этилган ҳужжатларга мос келмаслиги, харид қилинган пахта хом ашёси сифатининг бузилганлиги, сақлаш қоидаларига амал қилинмаётганлиги аниқланганда, шунингдек, қарз олувчи томонидан мониторинг ўтказишга имкон берилмаганда, бу ҳақда тижорат банки, суғурта ташкилоти ва қарз олувчи ўртасида уч томонлама далолатнома тузилади.
Тузилган далолатнома асосида тижорат банки кредитлашни тўхтатади ва кредит ҳамда унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин сўндириш бўйича тегишли чораларни кўради. Бу чоралар кредит шартномасида белгиланган бўлиши керак.
в) мониторинг бўйича амалга оширилган ишлар, кўрилган чоралар натижалари тижорат банкининг вилоят бошқармалари раҳбарлари томонидан ҳар ойда, бошқарув раиси томонидан ҳар чоракда бир маротаба якуний муҳокама қилинади.
Тегишли даврда қарз олувчилар мониторинг ўтказишга шароит яратмаганлиги, қаршилик қилишлари оқибатида ажратилган кредитлар бўйича юзага келиши мумкин бўлган хатарларнинг олдини олиш мақсадида тижорат банки томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қонуний чора кўриш бўйича мурожаат қилинади.
6-боб. Кредитларни сўндириш тартиби
23. Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини ҳамда пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китоби учун ажратилган кредитлар ва унга ҳисобланган фоизларни сўндириш мақсадида пахта хом ашёсини етиштирувчилар, уруғчилик хўжаликлари, пахта-тўқимачилик кластерларига тижорат банклари томонидан 23210 ҳисобварағи очилади.
24. 23210 ҳисобварағига тушган маблағлар ҳисобидан, биринчи навбатда:
а) пахта хом ашёсини етиштирувчилар пахта хом ашёсини етиштириш харажатлари учун Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан олинган кредитлар ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини сўндиради;
б) пахта-тўқимачилик кластерлари ва уруғчилик хўжаликлари Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатлари учун олинган кредитлар ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини сўндиради.
25. Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини ҳамда пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китоби учун ажратилган кредитлар ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари тўлиқ сўндирилгандан сўнг тижорат банки 23210 ҳисобварағида қолган маблағларни қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига мемориал ордер билан ўтказади.
Қарз олувчи ушбу маблағлардан қўшилган қиймат солиғидан ҳосил бўлган қарздорликни тўлиқ сўндиргандан сўнг эркин фойдаланиши мумкин.
26. Кредит ҳисобварағидан тўловлар қарз олувчининг тўлов топшириқномалари ва электрон тўлов воситалари асосида амалга оширилади.
Тўловлар товар ва хизматлар хариди бўйича расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактуралар мавжуд бўлгандагина амалга оширилади. Бунда харид қилинган товар ва хизматлар қайтарилганда, қайтариладиган маблағлар тўлов амалга оширилган ҳисобварақларга қайтарилади.
27. Қарз олувчи пахта хомашёсини етиштириш билан боғлиқ агротехник тадбирлар учун «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграциялашув платформаси орқали киритилган тўлов топшириқномаларига мувофиқ кредитдан эркин фойдаланади ҳамда моддий ресурслар етказиб берувчиларни ва хизмат кўрсатувчиларни ихтиёрий танлайди. Бунда 2026 йил 1 мартга қадар тўлов топшириқномалари қарз олувчининг танловига кўра анъанавий усулда қоғоз шаклида ёки «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграциялашув платформаси орқали электрон шаклда, 2026 йил 1 мартдан бошлаб фақат мазкур платформа орқали электрон шаклда тақдим этилади.
28. Жамғарма маблағлари айланадиган ҳисобварақларга инкассо топшириқномалари қўйилишига, шунингдек, уларни ундириб олиш ва тақиқ қўйишга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ йўл қўйилмайди.
29. Қарз олувчи томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан олинган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари муддатидан олдин сўндирилиши мумкин.
30. Кредитни қайтариш муддати келганда ва уни сўндириш учун қарз олувчининг маблағи етарли бўлмаганда, тижорат банки кредитни сўндиришни қуйидаги таъминот турларига қаратади ва сўндириш чораларини кўради:
суғурта полиси асосида суғурта ташкилотларига суғурта ҳодисаси рўй берганлиги тўғрисида мурожаат қилади;
қарз олувчининг мол-мулкларига (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундирувга қаратилмайдиган мол-мулклар бундан мустасно);
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган кафиллик ёки бошқа таъминот турларига қаратади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
31. Кредитларнинг мақсадли сарфланиши бўйича мониторинг юритиш тижорат банклари, пахта хом ашёсини етиштирувчилар, уруғчилик хўжаликлари, пахта-тўқимачилик кластерлари раҳбарлари зиммасига юкланади.
32. Тижорат банкларига жойлаштирилган Жамғарманинг кредит ресурсларидан мақсадли фойдаланиш устидан назорат ҳамда тижорат банки тегишли суғурта ташкилотлари билан биргаликда Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан ажратилган кредитлар ҳар ойда камида бир маротаба жойига чиққан ҳолда мониторинг қилганлиги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан ўрганилади.
33. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 680-сон қарорига 2-ИЛОВА
Пахта хом ашёсини биржа савдолари орқали сотишни тартибга солиш тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом республикада етиштирилган пахта хом ашёсини биржа савдоларига қўйиш, сотиш ва харид қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
аванс — сотувчи ва харидор томонидан киритиладиган, биржа воситачилик йиғимини ва томонларнинг закалатини ўз ичига оладиган маблағ;
биржа — «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ;
биржа аъзолари — биржа томонидан белгиланган тартибда биржа савдоларида иштирок этиш ҳамда дилер ва брокер сифатида биржа битимларини тузиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахслар;
Жамғарма — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
манипуляция — биржа савдолари иштирокчиларининг қўшимча даромад олиш мақсадида нархларни сунъий ўзгартиришга, бир даражада ушлаб туришга ва бошқа иштирокчиларнинг хатти-ҳаракатларига таъсир этишга қаратилган ҳаракатлари, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва интернет тармоғида қасддан ёлғон маълумотлар тарқатиш;
сотувчи — пахта хом ашёсини етиштирувчилар;
харидор — биржа савдолари орқали пахта хом ашёсини сотиб олувчи юридик шахслар;
фьючерс шартномаси — тегишли йил ҳосилидан пахта хом ашёсини йиғим-терим даврида етказиб бериш шарти билан тузиладиган олди-сотди битими;
форвард шартномаси — маҳсулотни шартномада белгиланган муддатда етказиб бериш шарти билан тузиладиган олди-сотди битими;
спот шартномаси — биржа товарларини кечиктирмасдан (бир ой ичида) етказиб бериш шарти билан тузиладиган олди-сотди битими;
стандарт биржа контракти — биржа томонидан белгиланган тартибда котировкалаш варағига киритилган стандарт биржа контракти;
эълон қилинадиган нарх — Нью-Йорк биржасида пахта толаси фьючерс котировкаларининг охирги 6 ойдаги ўртача котировкаси тўғрисида «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг расмий веб-сайтига жойлаштириладиган маълумот;
23210 — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ажратилган мақсадли маблағлар ҳисобварағи.
3. Мазкур Низомга асосан сотувчи томонидан пахта хом ашёси ички бозорда муайян ҳудуддаги (вилоятдаги) пахта-тўқимачилик кластерига биржанинг икки томонлама қарама-қарши аукцион тизимининг алоҳида пахта секцияси орқали фьючерс, форвард шартномаси асосида ёки тўлиқ ўз маблағи ва/ёки тижорат кредити ҳисобидан етиштирилган пахта хом ашёси ёки пахта хом ашёсини тегирмон усулида бирламчи қайта ишлаш натижасида олинган маҳсулотлар (тола, чигит, линт, ўлик пахта) барча харидорларга биржа савдолари орқали эркин сотилади.
Етиштирилган пахта хом ашёси ёки уни қайта ишлаш натижасида олинган бирламчи ва иккиламчи маҳсулотларни (тола, чигит, линт, ўлик пахта) харидорга сотиш шартномаси биржанинг ахборот порталида тузилади ва ушбу шартнома бўйича тўловлар биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш (тўлов ҳужжатларига мувофиқ пул ўтказиш) қоидалари асосида амалга оширилади.
4. Биржа харидор томонидан сотувчига етказиб берилган пахта маҳсулотлари учун амалга оширган тўловлари тўғрисидаги маълумотларни автоматлаштирилган тизим орқали солиқ органига тақдим этиб боради.
2-боб. Пахта хом ашёсини фьючерс, форвард шартномаси асосида сотиш
5. Харидорлар ҳар йили 1 ноябрдан бошлаб пахта хом ашёсини форвард, фьючерс шартларида сотиб олиш бўйича келгуси йил ҳосили учун стандарт биржа контрактини очишга ариза билан биржага мурожаат қилади.
Спот шартномаларида сотувчи томонидан ариза билан мурожаат қилинади.
6. Пахта хом ашёсининг биржа савдолари стандарт биржа контрактлари асосида амалга оширилади, бунда пахта хом ашёси етказиб бериладиган ҳудуд, унинг лот миқдори, нави, тури, синфи (чигит нави) мажбурий тарзда акс эттирилади.
Стандарт биржа контракти фьючерс, форвард савдоларида харидорнинг, спот савдоларида сотувчининг аризасига асосан очилади.
7. Пахта хом ашёси биржа савдоларида сотувчи жойлашган ҳудуддаги (Қорақалпоғистон Республикаси ёки тегишли вилоятлар бўйича) пахта-тўқимачилик кластери томонидан харид қилинади.
8. Биржа савдоларига қўйилган товар умумий қиймати ва мўлжалланаётган битим ҳажми бўйича сотувчи ва харидор томонидан фьючерс шартномасида 0,1 фоиз миқдорида, форвард, спот шартномасида 10 фоизгача закалат маблағи биржанинг ҳисоб-клиринг палатасидаги шахсий ҳисобварақларига киритилади.
9. Биржа аъзолари сотувчи ва харидорнинг мурожаатига асосан биржа савдоларининг электрон тизимига (кейинги ўринларда — БСЭТ) аризаларни жойлаштириш орқали биржа битимларини тузади.
10. БСЭТда сотувчи ва харидорнинг буюртмаларини бирлаштириш натижасида тузилган битимлар рўйхатга олинади ва сўнгра БСЭТнинг дастурий комплексида битимлар реестри шакллантирилади.
11. Битим тузилганидан сўнг харидор:
фьючерс шартномаси доирасида ҳисоб-китобларни тўлиқ биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг қоидалари асосида амалга ошириб, пахта хомашёси қабул қилинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан етказиб берилган пахта хомашёси қийматининг 80 фоизини, қолган қисмини молия йилининг 31 декабрига қадар биржадаги ҳисоб-китоб-клиринг палатасидаги ҳисобварағига ўтказади;
форвард шартномасида кўрсатилган муддат ичида пахта хом ашёси қийматини сотувчининг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига тўғридан-тўғри тўлаб беради. Бунда тўлов муддати 15 иш кунидан кам бўлмаслиги шарт.
Сотувчи ва харидор форвард шартномасида назарда тутилган юклаш даври доирасида маҳсулотни юклаш ва тўловни амалга ошириш муддатини ўзаро келишади.
Харидор фьючерс, форвард шартномаси доирасида қабул қилган пахта хом ашёси учун тўловларни белгиланган муддатда тўламаганда, кечиктирилган ҳар бир кун учун фьючерс шартномаси қийматидан тўланмаган тўловнинг 0,1 фоизи миқдоридаги пеняни сотувчига тўлаб беради.
Бунда фьючерс шартномалари бўйича натура (товар-моддий бойликлар) шаклида ҳисоб-китоб қилиш қатъий тақиқланади.
12. Пахта хом ашёсининг нархи (биринчи нав, иккинчи синф) Нью-Йорк биржасида пахта толаси фьючерс котировкаларининг охирги 6 ойдаги ўртача котировкасидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги формула асосида миллий валютада (сўм) аниқланади:
Бх=(Жн х Вк-Кх) х Тч+Имқ
Бунда:
Бх — бир тонна пахта хом ашёсининг миллий валютадаги (сўм) нархи;
Жн — бир тонна пахта толасининг Нью-Йорк биржаси ўртача 6 ойлик фьючерс котировкаларининг охирги 6 ойдаги ўртача қийматидан келиб чиқиб аниқланган АҚШ долларидаги ўртача нархи (ўртача фьючерс котировкаси х 22,046);
Вк — Марказий банк томонидан эълон қилинган 1 АҚШ долларининг охирги 6 ойдаги ўртача валюта курси, сўм/доллар;
Кх — пахта-тўқимачилик кластерининг бир тонна пахта толасига тўғри келадиган пахта хом ашёсини тайёрлаш, ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича харажатлари пахта толасининг Нью-Йорк биржаси ўртача 6 ойлик фьючерс котировкалари бўйича АҚШ долларидаги ўртача нархининг 20 фоизи миқдорида, сўмда;
Тч — ўртача тола чиқиш коэффициенти (33,5%);
Имқ — бир тонна пахта хом ашёсига тўғри келадиган иккиламчи маҳсулотнинг ўртача 6 ойлик қиймати, сўмда (чигит чиқиш коэффициенти — 53%, линт — 4%, ўлик пахта — 2%).
Юқорида келтирилган формула асосида аниқланган ўртача нархдан келиб чиқиб, пахта хом ашёси харидининг якуний ҳисоб-китоблари мазкур Низомга 1-иловадаги ҳар бир саноат нави, синфи ва типи бўйича коэффициентларни ўртача нархга кўпайтирган ҳолда амалга оширилади.
13. Қуйидагилар:
пахта хом ашёсининг нав ва синфлар бўйича нархини ҳисоблаш коэффициентлари 1-иловага мувофиқ;
пахта толасининг тип ва кодлар бўйича нархини қайта ҳисоблаш коэффициентлари 2-иловага мувофиқ аниқланади.
Харидор пахта хом ашё сини давлат стандарти (Oʻz DSt 615:2008) талаблари асосида сифат кўрсаткичларига (намлик, ифлослик) мувофиқ қабул қилади.
Пахта хом ашёсини қабул қилиш жараёнида эътирозлар юзага келганда, сотувчи ҳудуддаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг малакали мутахассисларидан иборат арбитраж гуруҳларига мурожаат қилиши ва уларнинг хулосасини олиши мумкин.
14. Сотувчи фьючерс, форвард шартномаси доирасида пахта хом ашёси бўйича тўловларни тўлиқ қабул қилгандан сўнг бир иш куни ичида биржани тўловлар тўлиқ амалга оширилган сана ҳақида хабардор қилади.
Биржа ушбу хабарномада берилган маълумотларни солиқ органи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактураларга солиштириб текширади.
15. Сотувчи ва харидор фьючерс, форвард шартномасида назарда тутилган юклаш даври доирасида пахта хом ашёсини юклаш муддатини келишади.
Бунда:
сотувчи шартномада белгиланган миқдордаги пахта хом ашёсини харидорнинг тегишли омборига етказиб беради;
сотувчилар томонидан фьючерс ва форвард шартномалари асосида электрон тарози орқали топширилган пахта хомашёси учун «Ҳосил қабули» ахборот тизимида электрон имзо ёрдамида юк хати (ПК-17) ва унинг асосида ҳисоб-фактура расмийлаштирилади;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Ҳосил қабули» ахборот тизимида пахта хомашёси учун расмийлаштирилган юк хатлари ва ҳисоб-фактураларни «Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси» АЖ биржа савдолари ахборот тизимига юборади;
«Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси» АЖ сотувчи томонидан бажарилган мажбуриятлар миқдоридаги маблағларни харидор шахсий ҳисобварағидан сотувчининг шахсий ҳисобварағига кейинчалик унинг хизмат кўрсатувчи банкдаги 23210-ҳисобварағига кўчириш орқали ўтказиб боради.
16. Форвард шартномаси доирасида пахта хомашёси харидорга етказиб берганлигини ҳамда маҳсулот учун тўловлар тўланганини тасдиқловчи ҳужжатларни (биржа шартномалари бўйича тўлов топшириқномалари, тарафлар томонидан тўловлар тўлиқ тўланганини тасдиқловчи келишувлар) тақдим этганда, биржада шартнома ёпилади.
16 1 . Фьючерс шартномалари молия йилининг 1 декабрь ҳолатига кўра қуйидаги ҳолатларда ёпилади:
а) сотувчи томонидан мажбуриятлар тўлиқ бажарилганда ва харидор томонидан мажбуриятлар умуман бажарилмаганда, биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг палатаси шартномани харидор томонидан маблағлар тўланмагани учун бекор қилади ва сотувчи ҳисобварағига, шартномавий мажбуриятлар бажарилмагани учун закалат миқдоридаги жаримани ўтказади. Бунда ушбу ҳолат бўйича келишмовчиликлар суд томонидан ҳал этилади;
б) сотувчи томонидан мажбуриятлар тўлиқ бажарилганда ва харидор томонидан топширилган ҳажм бўйича мажбуриятлар бажарилганда ва/ёки бажарилмаганда, шартнома молия йилининг 31 декабригача ёпилмайди;
в) сотувчи ва харидор томонидан мажбуриятлар умуман бажарилмаганда, биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг палатаси шартномани сотувчи томонидан маҳсулот етказиб берилмагани учун бекор қилади ва харидор ҳисобварағига, шартномавий мажбуриятлар бажарилмагани учун закалат миқдоридаги жаримани ўтказади. Бунда ушбу ҳолат бўйича келишмовчиликлар суд томонидан ҳал этилади;
г) сотувчи томонидан топширилган ҳажм шартномада кўрсатилган ҳажмдан оз бўлса ва харидор томонидан топширилган ҳажм бўйича мажбуриятлар бажарилганда ва/ёки бажарилмаганда, шартнома молия йилининг 31 декабригача ёпилмайди.
16 2 . Фьючерс шартномалари молия йилининг 31 декабрь ҳолатига кўра қуйидаги ҳолатларда ёпилади:
а) сотувчи ва харидор томонидан мажбуриятлар тўлиқ бажарилганда;
б) сотувчи томонидан мажбуриятлар тўлиқ бажарилганда ва харидор томонидан топширилган ҳажм бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилмаганда, ҳисоб-китоб-клиринг палатаси шартномани харидор томонидан маблағлар тўланмагани учун бекор қилади ва сотувчи ҳисобварағига, шартномавий мажбуриятлар бажарилмагани учун закалат миқдоридаги жаримани ўтказади. Бунда ушбу ҳолат бўйича келишмовчиликлар суд томонидан ҳал этилади;
в) сотувчи томонидан топширилган ҳажм шартномада кўрсатилган ҳажмдан оз бўлса ва харидор томонидан топширилган ҳажм бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилганда, ҳисоб-китоб-клиринг палатаси шартномани сотувчи томонидан маҳсулот етказиб берилмагани учун бекор қилади ва харидор ҳисобварағига, шартномавий мажбуриятлар бажарилмагани учун закалат миқдоридаги жаримани ўтказади. Бунда ушбу ҳолат бўйича келишмовчиликлар суд томонидан ҳал этилади;
г) сотувчи томонидан топширилган ҳажм шартномада кўрсатилган ҳажмдан оз бўлса ва харидор томонидан топширилган ҳажм бўйича мажбуриятлар бажарилмаганда, шартнома тарафларнинг ўзаро келишувига кўра ёпилишига йўл қўйилади ёки ҳисоб-китоб-клиринг палатаси шартномани харидор томонидан маблағлар тўланмагани учун бекор қилади ва сотувчи ҳисобварағига, шартномавий мажбуриятлар бажарилмагани учун закалат миқдоридаги жаримани ўтказади. Бунда ушбу ҳолат бўйича келишмовчиликлар суд томонидан ҳал этилади.
17. Амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда фьючерс, форвард шартномаси тарафларидан бирига нисбатан суд қарорига кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритиш бошланган тақдирда ёки тараф тўловга қобилиятсиз деб топилганда, фьючерс шартномаси иккинчи тарафнинг талабига асосан суд тартибида ёки белгиланган тартибда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан пахта-тўқимачилик кластери кластерлар реестридан чиқарилганда бекор қилинади ҳамда тўловга қобилиятсиз тараф тўғрисидаги маълумот «Агроплатформа» АТ ахборот тизимидан чиқарилади.
Бунда пахта-тўқимачилик кластерига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритиш бошланган тақдирда ёки у тўловга қобилиятсиз деб топилганда белгиланган тартибда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан пахта-тўқимачилик кластери кластерлар реестридан чиқарилганда:
шартнома бекор бўлади ва закалат пуллари сотувчи фойдасига жарима сифатида ўтказилади;
пахта хом ашёси биржа савдоларига қайта сотувга чиқарилади.
Бунда сотилмай қолган пахта хом ашёси йиғим-терим даврида сотувчилар томонидан спот шартномаси асосида сотилади. Сотувдан тушган маблағлар сотувчиларнинг 23210 ҳисобварағига йўналтирилади.
3-боб. Пахта хом ашёсини спот шартномаси асосида сотиш
18. Сотувчи томонидан ўз маблағи ва/ёки тижорат кредити ҳисобидан етиштирилган пахта хом ашёси биржа савдолари орқали спот шартномалари асосида сотилади.
Бунда:
спот шартномалари расмийлаштиришни режалаштирган сотувчилар ҳар ҳосил йилининг 1 мартигача (2025 йил ҳосили учун 1 майгача) мавжуд пахта хом ашёсини сақлаш омборлари (маскан) белгиланган талабларга жавоб бериши юзасидан Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва бошқа тегишли идоралар томонидан берилган хулосани ёки худди шундай хулосаси мавжуд омборлар бўйича пахта хом ашёсини вақтинча сақлаш ёки ушбу омборни ижара олиш тўғрисида тузилган шартномани «Агроплатформа» ахборот тизимига киритиши шарт;
пахта хом ашёсини вақтинча сақлаш ёки омборни ижарага олиш тўғрисида тузилган шартномалари мавжуд бўлмаган сотувчилар етиштириладиган пахта хом ашёси бўйича ҳар ҳосил йилининг 1 мартигача форвард ёки 1 июнигача фьючерс шартномасини расмийлаштиради.
19. Стандарт спот биржа контракти сотувчилар томонидан биржага тақдим этиладиган ариза ҳамда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан берилган синов хулосаси асосида очилади.
20. Биржа савдолари амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш қоидаларига мувофиқ ўтказилади.
21. Сотувчи ва харидор биржа савдоларида мустақил равишда биржа билан тузилган битимга мувофиқ дилер сифатида ёки брокер номидан трейдерлар орқали мустақил иштирок этадилар.
22. Тўланган аванс суммасига мувофиқ ҳар бир биржа савдоси бўйича сотувчи ва харидорни биржа савдоларга қўйиш ва улардан четлатиш, биржа савдолари ғолибларини аниқлаш ва биржа битимларини рўйхатдан ўтказиш БСЭТда амалга оширилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
23. Томонлар ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, уларга нисбатан тузилган олди-сотди шартномаси ва биржа савдолари қоидаларига мувофиқ тегишли чоралар қўлланади.
24. Биржа савдоларида нархлар манипуляцияси ички (инсайдерлик) маълумотлардан фойдаланиш ва асоссиз даромад олишнинг рақобатга зид бошқа усулларидан фойдаланишнинг олдини олиш қоидалари асосида назорат қилинади.
25. Биржа савдоларини ташкил қилиш, шартномавий мажбуриятларини бажариш ва ҳисоб-китоб-клиринг хизматларини кўрсатиш жараёнида юзага келадиган баҳс ва келишмовчиликлар биржанинг арбитраж комиссияси ёки суд томонидан ҳал этилади.
Бунда фьючерс, форвард шартномаси маҳсулот етказиб бериш муддатидан олдин тарафларнинг ўзаро келишуви асосида ёки иқтисодий суд орқали бекор қилинади.
Фьючерс, форвард шартномаси иқтисодий суд томонидан бекор қилинган тақдирда, қонуний кучга кирган суднинг ҳал қилув қарори асосида фьючерс, форвард шартномаси нархида маҳсулот биржа савдоларига қайта сотувга чиқарилади.
26. Харидор пахта хом ашёсини шартномада белгиланган нархда сотиб олишдан бош тортганда, белгиланган муддатда тўлиқ ҳисоб-китобларни амалга оширмаган, сотувчи пахта хом ашёсини харидорга шартномада белгиланган шарт ва муддатда етказиб бермаган тақдирда:
мажбуриятларни бажармаган томоннинг закалат пуллари жабрланувчи фойдасига жарима сифатида ушлаб қолинади;
тузилган фьючерс, форвард шартномаси шартлари асоссиз бажарилмаганда, суд қарорига асосан биржа битими бўйича шартнома қийматининг бажарилмаган қисмининг 25 фоизи миқдорида жарима қўлланади.
Пахта хом ашёсини биржа савдолари орқали сотишни тартибга солиш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Пахта хом ашёсининг нав ва синфлар бўйича нархини ҳисоблаш коэффициентлари
(базис — 1-нав, 2-синф)
Навлар Синфлар Эълон қилинадиган нархга нисбатан қўлланиладиган коэффициент 1-нав 1-синф 1,026 2-синф 1,000 3-синф 0,800 2-нав 1-синф 0,938 2-синф 0,860 3-синф 0,791 3-нав 1-синф 0,822 2-синф 0,731 3-синф 0,517 4-нав 1-синф 0,612 2-синф 0,475 3-синф 0,363 5-нав 3-синф 0,254
Пахта хом ашёсини биржа савдолари орқали сотишни тартибга солиш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Пахта толасининг тип ва кодлар бўйича нархини қайта ҳисоблаш коэффициентлари
Узун толали Тола тури 1а 1б 1 2 3 Узунлиги (дюйм) 1,11/32 1,5/16 1,9/32 1,1/4 1,7/32 1,3/16 Код 43 42 41 40 39 38 Коэффициент 1,6080 1,4699 1,4008 1,2331 1,1147 Ўрта толали Тола тури 4 5 6 Узунлиги (дюйм) 1,5/32 1,1/8 1,3/32 1,1/16 1,1/32 Код 37 36 35 34 33 Коэффициент 1,0000 0,9865 0,9737 0,9618
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 25 декабрь,
680-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
NIZOM
Paxta xom ashyosini yetishtirish va paxta yigʻim-terimi xarajatlarini kreditlash hamda ularni realizatsiya qilishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligida erkin bozor munosabatlarini yanada rivojlantirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 12-dekabrdagi PF-205-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Paxta xom ashyosini yetishtirish va paxta yigim-terimi xarajatlarini hamda paxta xom ashyosini xarid qilishning yakuniy hisob-kitobini kreditlash toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
Paxta xom ashyosini birja savdolari orqali sotishni tartibga solish toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
1 1 . 2026-yil hosilidan boshlab kamida 10 yildan buyon faoliyat yuritib kelayotgan paxta xomashyosini yetishtiruvchilarga qonunchilik hujjatlariga muvofiq barqarorlik reytingi asosida imtiyozli kreditlar pasaytirilgan foiz stavkalarida ajratiladi.
2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 25-dekabrdagi 680-son qaroriga 1-ILOVA
Paxta xom ashyosini yetishtirish va paxta yigʻim-terimi xarajatlarini hamda paxta xom ashyosini xarid qilishning yakuniy hisob-kitobini kreditlash toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom paxta xom ashyosini yetishtirish va paxta yigʻim-terimi xarajatlarini hamda paxta xom ashyosini xarid qilishning yakuniy hisob-kitobini kreditlash tartibini belgilaydi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
“Agroplatforma” AT — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsiya platformasi tarkibiga kiruvchi hamda qishloq xoʻjaligi ekinlarini yetishtirish uchun imtiyozli kreditlarni ajratish, mahsulot yetishtiruvchilarga shaffoflik tamoyilida xizmat koʻrsatish imkoniyatlarini taʼminlab beradigan axborot tizimi;
Jamgʻarma — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma);
qarz oluvchi — paxta xom ashyosini yetishtiruvchilar (fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi subyektlari), urugʻchilik xoʻjaliklari, paxta-toʻqimachilik klasterlari yoki toʻqimachilik mahsulotlari ishlab chiqarishni yoʻlga qoʻygan korxonalar;
fyuchers, forvard, spot shartnomasi — paxta xom ashyosini yetishtiruvchilar va paxta-toʻqimachilik klasterlari yoki toʻqimachilik mahsulotlari ishlab chiqarishni yoʻlga qoʻygan korxonalar oʻrtasida tegishli yil hosilining yigʻim-terimi davrida paxta xom ashyosini yetkazib berish sharti bilan ikki tomonlama tuzilgan hamda “Oʻzbekiston respublika tovar-xom ashyo birja” AJning alohida “paxta xom ashyosi seksiyasi” orqali roʻyxatdan oʻtgan shartnoma;
kredit buyurtmanomasi — qarz oluvchilar tomonidan paxta xom ashyosini yetishtirish va paxta yigim-terimi xarajatlarini hamda paxta xom ashyosini xarid qilishning yakuniy hisob-kitobi uchun kredit ajratish maqsadida tijorat banki filiallariga “Agroplatforma” AT orqali taqdim etilgan buyurtmanomalar asosida tijorat banklari tomonidan umumlashtirilgan kredit buyurtmanomalari;
eʼlon qilinadigan narx — Nyu-York birjasida paxta tolasi fyuchers kotirovkalarining oxirgi 6 oydagi oʻrtacha kotirovkasi toʻgʻrisida “Oʻzbekiston respublika tovar-xom ashyo birjasi” AJning rasmiy veb-saytiga joylashtiriladigan maʼlumot;
paxta xomashyosi qiymati — tuproqning bir bonitet balliga nisbatan normativ hosildorligi (sentner/gektar) hamda eʼlon qilingan narx asosida hisoblangan qiymat;
moliya yili — birinchi yanvardan oʻttiz birinchi dekabrning oxirigacha boʻlgan vaqtni oʻz ichiga olgan davr.
3. Paxta xom ashyosi uchun eʼlon qilingan boshlangʻich narxdan past boʻlmagan narxda paxta xom ashyosini yetishtiruvchilar va paxta-toʻqimachilik klasterlari, toʻqimachilik mahsulotlari ishlab chiqarishni yoʻlga qoʻygan korxonalar oʻrtasida fyuchers shartnomalari kalendar yilning 1-noyabridan keyingi yilning 1-iyunigacha tuziladi.
4. Jamgʻarmaning kredit resurslari hisobidan tijorat banklari tomonidan paxta xom ashyosini yetishtiruvchilarning paxta xom ashyosini yetishtirish va paxta yigʻim-terimi xarajatlarini hamda paxta xom ashyosini xarid qilishning yakuniy hisob-kitobi uchun imtiyozli kreditlar ajratiladi.
Bunda paxta xom ashyosini yetishtirish xarajatlari uchun ajratiladigan kreditlarning miqdori agrotexnik tadbirlar uchun zarur boʻladigan mineral oʻgitlar, yonilgʻi-moylash materiallari va kimyoviy vositalarning narxlar dinamikasini tahlil qilib, shuningdek, agrotexnik xaritalardan kelib chiqqan holda, Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va Jamgʻarma tomonidan oyma-oy belgilanadi.
5. Jamgʻarma va tijorat banki oʻrtasida:
paxta xom ashyosini yetishtirish xarajatlarini kreditlash toʻgʻrisida tegishli moliya yilidan oldingi yilning 1-oktabriga qadar;
fyuchers shartnomasi asosida paxta xom ashyosini yetishtiruvchilardan xarid qilingan paxta xom ashyosining yakuniy hisob-kitobini kreditlash toʻgʻrisida tegishli moliya yilining 20-avgustiga qadar bitim tuziladi.
6. Jamgʻarma oʻzining kredit resurslarini tijorat bankiga paxta xomashyosini yetishtirish xarajatlarini moliyalashtirish uchun normativ hosildorlik (sentner/gektar), paxta yigʻim-terimi va yakuniy hisob-kitob xarajatlarini moliyalashtirish uchun fyuchers va spot shartnomalari boʻyicha yalpi hosildorlik asosida moliya yilidan oldingi yilning 1-noyabrida eʼlon qilingan boshlangʻich narxdan kelib chiqib, hisoblangan qiymat asosida joylashtiradi.
7. Tijorat banki Jamgʻarmaga:
paxta xom ashyosini yetishtirish xarajatlarini kreditlash maqsadida agrotexnik tadbirlarga muvofiq har oyda;
paxta xom ashyosini xarid qilishning yakuniy hisob-kitobini (paxta yigʻim-terimi xarajatlarini) kreditlash uchun paxta yigʻim-terimi mavsumida kredit buyurtmanomalarini taqdim etadi.
Jamgʻarma taqdim etilgan kredit buyurtmanomalariga muvofiq tijorat bankiga kredit resurslarini joylashtiradi.
Jamgʻarma tomonidan joylashtirilgan kredit resurslari tijorat banki tomonidan belgilangan muddatda qaytarilmaganda, muddati oʻtgan qarzdorliklar tijorat bankining vakillik hisobvaraqlaridan qaytariladi.
8. Tijorat banki Jamgʻarmaning kredit resurslari hisobidan qarz oluvchiga paxta xom ashyosini yetishtirish va paxta yigim-terimi xarajatlarini hamda paxta xom ashyosini xarid qilishning yakuniy hisob-kitobini kreditlash uchun muddatlilik, qaytarishlilik, toʻlovlilik, taʼminlanganlik va maqsadli foydalanish sharti asosida kredit liniyasini ochadi.
Paxta xom ashyosini yetishtirish xarajatlarini kreditlash agrotexnik tadbirlarning muddatlariga muvofiq tegishli moliya yilidan oldingi yilning 1-oktabridan moliya yilining 1-sentabriga qadar amalga oshiriladi.
Paxta yigim-terimi xarajatlarini va paxta xom ashyosini xarid qilishning yakuniy hisob-kitobini kreditlash moliya yilining 1-sentabridan boshlanadi.
2-bob. Jamgʻarma kredit resurslarini tijorat bankiga joylashtirish tartibi
9. Jamgʻarma tijorat banki bilan tuzilgan bitimga asosan kredit resurslarini:
a) paxta xom ashyosini yetishtiruvchilar va urugʻchilik xoʻjaliklarining paxta xom ashyosini yetishtirish xarajatlarini kreditlash uchun 14 oy muddatga, shundan 12 oylik imtiyozli davr bilan, paxta xom ashyosi qiymatining 60 foizigacha, yillik 8 foizda, kredit resurslarini qaytarish muddatini uzaytirish huquqisiz joylashtiradi;
fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi subyektlariga paxta xom ashyosi yigʻim-terimi uchun — paxta xom ashyosi yalpi qiymatining 30 foizigacha yillik 8 foiz stavkada, kredit resurslarini qaytarish muddatini uzaytirish huquqisiz joylashtiradi;
b) yer uchastkasiga egalik huquqi boʻlgan paxta-toʻqimachilik klasterlarining paxta xom ashyosini yetishtirish xarajatlarini kreditlash uchun 18 oy muddatga (bunda kreditni qaytarish 13-oydan boshlanadi), 12 oylik imtiyozli davr va soʻnggi 6 oyda teng ulushlarda qaytarish sharti bilan, paxta xom ashyosi qiymatining 60 foizigacha yillik 8 foiz stavkada, kredit resurslarini qaytarish muddatini uzaytirish huquqisiz joylashtiradi;
v) urugʻchilik xoʻjaliklarining paxta yigʻim-terimi xarajatlarini kreditlash uchun 3 oy muddatga, paxta xom ashyosi qiymatining 30 foizigacha, yillik 8 foizda, kredit resurslarini qaytarish muddatini uzaytirish huquqisiz joylashtiradi;
g) yer uchastkasiga egalik huquqi boʻlgan paxta-toʻqimachilik klasterlari hamda toʻqimachilik mahsulotlari ishlab chiqarishni yoʻlga qoʻygan korxonalarning paxta yigʻim-terimi xarajatlarini kreditlash uchun 12 oy muddatga, 3 oylik imtiyozli davr va soʻnggi 9 oyda teng ulushlarda qaytarish sharti bilan, paxta xom ashyosi qiymatining 30 foizigacha, yillik 8 foizda, kredit resurslarini qaytarish muddatini uzaytirish huquqisiz joylashtiradi;
d) paxta-toʻqimachilik klasterlari hamda toʻqimachilik mahsulotlari ishlab chiqarishni yoʻlga qoʻygan korxonalarning paxta xom ashyosini xarid qilishning yakuniy hisob-kitobi va terimini kreditlash uchun 12 oy muddatga, 6 oylik imtiyozli davr va soʻnggi 6 oyda teng ulushlarda qaytarish sharti bilan, paxta xom ashyosi qiymatining 100 foizigacha yillik 12 foiz stavkada, 60 foizigacha yillik 8 foiz stavkada kredit resurslarini qaytarish muddatini uzaytirish huquqisiz joylashtiradi;
9 1 . Qishloq xoʻjaligi korxonalarining paxta yetishtirish xarajatlarini qoplash uchun Jamgʻarma tomonidan tijorat banklariga ajratiladigan mablagʻlar:
“A” va undan yuqori boʻlgan toifalarga kiruvchi Qishloq xoʻjaligi korxonalariga — amaldagi foiz stavkalaridan 2 foiz pasaytirilgan holda joylashtiradi;
“V” va undan yuqori boʻlgan toifalarga kiruvchi qishloq xoʻjaligi korxonalariga — amaldagi foiz stavkalaridan 1 foiz pasaytirilgan holda joylashtiradi.
10. Jamgʻarmaning kredit resurslari hisobidan paxta xomashyosini yetishtirish, uning yigʻim-terimi va u boʻyicha yakuniy hisob-kitoblar uchun ajratilgan kreditlar bitimlarda belgilangan muddatda qaytarilmagan taqdirda, kreditlarning qaytarilmagan qismiga foizlar Markaziy bank asosiy stavkasining 1,5 barobari (shundan, bank marjasi — 2 foiz) miqdorida toʻlanadi.
Ushbu tartib avvalgi yillar paxta hosilini yetishtirish va yigʻim-terimi uchun ajratilgan kreditlarga ham tatbiq etiladi.
Kreditlarning maqsadsiz ishlatilgan qismiga qoʻllaniladigan jarima miqdori Jamgʻarma va tijorat banki oʻrtasida tuziladigan bitimda belgilanadi.
Tijorat bankiga joylashtirilgan kredit resurslarining ishlatilmagan qismi tijorat banki tomonidan keyingi ish kunidan kechiktirilmasdan Jamgʻarmaga qaytariladi.
3-bob. Tijorat banki tomonidan qarz oluvchining arizasini koʻrib chiqish tartibi
11. Qarz oluvchi kredit olish uchun uning asosiy talab qilib olinguncha saqlanadigan depozit hisobvaragʻiga xizmat koʻrsatayotgan tijorat bankiga “Agroplatforma” AT orqali ariza bilan birga quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:
a) paxta xom ashyosini yetkazib berish boʻyicha fyuchers shartnomasi;
b) paxta xom ashyosini yetishtiruvchilar, urugʻchilik xoʻjaliklari hamda yer uchastkasiga egalik huquqi boʻlgan paxta-toʻqimachilik klasterlari:
yer uchastkasiga boʻlgan huquqini tasdiqlovchi hujjat (yer uchastkasini uzoq muddatli ijaraga olish shartnomasi);
gʻoʻza ekinini joylashtirish toʻgʻrisidagi elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan maʼlumotnoma.
v) paxta-toʻqimachilik klasterlari hamda toʻqimachilik mahsulotlari ishlab chiqarishni yoʻlga qoʻygan korxonalari paxta xomashyosini xarid qilishning yakuniy hisob-kitobi va yigʻim-terimi uchun:
paxta xom ashyosini yetkazib berish boʻyicha fyuchers va spot shartnomalari;
paxta yigim-terimi mavsumida elektron tarozidan qabul qilingan paxta xom ashyosini majburiy hisobga olish tizimi orqali rasmiylashtirilgan elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan hujjat.
13. Yer uchastkasining ijara huquqi garovi bilan birga qarz oluvchining toʻlov intizomi va kredit tarixidan kelib chiqqan holda, quyidagi taʼminot turlaridan biri qabul qilinadi:
qarz oluvchi tomonidan olingan kreditni qaytarmaslik xatarining tijorat banki foydasiga sugʻurta qilinganligi yoki qarz oluvchining boʻlajak hosil sugʻurta qilinganligi toʻgʻrisidagi sugʻurta polisi;
mol-mulklari (qonunchilik hujjatlariga muvofiq undiruvga qaratilmaydigan mol-mulklar bundan mustasno);
spot shartnomasi boʻyicha imtiyozli kredit qiymatining 50 foizi miqdoridagi likvidli mol-mulk;
qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan kafillik yoki boshqa taʼminot turlari.
14. Ushbu Nizomning 11-bandida qayd etilgan barcha zarur hujjatlar taqdim etilgandan soʻng tijorat banki tomonidan qarz oluvchining arizasi 3 ish kuni ichida koʻrib chiqiladi.
Qarz oluvchining arizasi boʻyicha ijobiy xulosa qilinganda, tijorat banki filiali va qarz oluvchi oʻrtasida kredit shartnomasi tuziladi.
Bunda fyuchers shartnoma “Oʻzbekiston respublika tovar-xom ashyo birjasi” AJning alohida “paxta xom ashyosi seksiyasi” orqali roʻyxatdan oʻtkazilmagan boʻlsa, tijorat banki tomonidan kredit shartnomasi tuzilmaydi.
Kredit berish rad etilganda, tijorat banki qarz oluvchini 2 ish kuni ichida rad etish sabablarini asoslantirgan holda yozma ravishda xabardor qiladi.
15.Kredit qarz oluvchining asosiy talab qilib olinguncha saqlanadigan depozit hisobvaragʻiga xizmat koʻrsatayotgan tijorat banki tomonidan beriladi.
4-bob. Qarz oluvchiga kredit ajratish tartibi
16. Kredit miqdori har yili eʼlon qilinadigan narx asosida tuproqning bir bonitet balliga nisbatan normativ hosildorligini (sentner/gektar) hisobga olgan holda belgilanadi.
17. Kredit shartnomasi kuchga kirgandan soʻng keyingi ish kunidan kechiktirilmasdan, qarz oluvchiga kredit hisobvaragʻi ochiladi.
18. Tijorat banki qarz oluvchi bilan paxta xom ashyosini yetishtirish, terim va yakuniy hisob-kitob xarajatlarini kreditlash boʻyicha tuzgan kredit shartnomasiga asosan:
a) paxta xom ashyosini yetishtiruvchilar va urugʻchilik xoʻjaliklarining paxta xom ashyosini yetishtirish xarajatlarini kreditlash uchun 14 oy muddatga, shundan 12 oylik imtiyozli davr bilan, paxta xom ashyosi qiymatining 60 foizigacha, yillik 10 foizda (shundan bank marjasi 2 foiz) kredit ajratadi;
fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi subyektlariga paxta xom ashyosi yigʻim-terimi uchun — paxta xom ashyosi yalpi qiymatining 30 foizigacha yillik 10 foiz stavkada (shundan bank marjasi 2 foiz) 4 oyga kredit ajratiladi;
b) yer uchastkasiga egalik huquqi boʻlgan paxta-toʻqimachilik klasterlarining paxta xom ashyosini yetishtirish xarajatlarini kreditlash uchun 18 oy muddatga (bunda kreditni qaytarish 13-oydan boshlanadi), 12 oylik imtiyozli davr va soʻnggi 6 oyda teng ulushlarda qaytarish sharti bilan, paxta xom ashyosi qiymatining 60 foizigacha, yillik 10 foiz stavkada (shundan bank marjasi 2 foiz) kredit ajratadi;
v) urugʻchilik xoʻjaliklarining paxta yigʻim-terimi xarajatlarini kreditlash uchun 3 oy muddatga, paxta xom ashyosi qiymatining 20 foizigacha, yillik 10 foizda (shundan bank marjasi 2 foiz) kredit ajratadi;
g) yer uchastkasiga egalik huquqi boʻlgan paxta-toʻqimachilik klasterlari hamda toʻqimachilik mahsulotlari ishlab chiqarishni yoʻlga qoʻygan korxonalarining paxta yigʻim-terimi xarajatlarini kreditlash uchun 12 oy muddatga, 3 oylik imtiyozli davr va soʻnggi 9 oyda teng ulushlarda qaytarish sharti bilan, paxta xom ashyosi qiymatining 20 foizigacha, yillik 10 foizda (shundan, bank marjasi 2 foiz) kredit ajratadi;
d) paxta-toʻqimachilik klasterlari hamda toʻqimachilik mahsulotlari ishlab chiqarishni yoʻlga qoʻygan korxonalarning paxta xom ashyosini xarid qilishning yakuniy hisob-kitobi va terimini kreditlash uchun 12 oy muddatga, 6 oylik imtiyozli davr va soʻnggi 6 oyda teng ulushlarda qaytarish sharti bilan, paxta xom ashyosi qiymatining 100 foizigacha yillik 14 foiz stavkada, 60 foizigacha yillik 10 foiz stavkada (shundan bank marjasi 2 foiz) kredit ajratadi.
Toʻqimachilik mahsulotlari ishlab chiqarishni yoʻlga qoʻygan korxonalarda Jamgʻarmaning kredit resurslari hisobidan tijorat banklari tomonidan avval ajratilgan kreditlar boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorliklar mavjud boʻlganda, ularga paxta xom ashyosini xarid qilishning yakuniy hisob-kitobi uchun kreditlar ajratilmaydi.
Bunda fyuchers shartnomasiga asosan yetishtiruvchilardan qabul qilingan paxta xomashyosi uchun toʻlovlarning 80 foizi paxta xomashyosi qabul qilib olingan kundan boshlab uch ish kunidan kechiktirmasdan, qolgan qismi moliya yilining 31-dekabriga qadar birjaning “kliring” (markazlashtirilgan hisob-kitob) tizimi orqali toʻlanadi.
18 1 . Paxta xom ashyosini yetishtirish, terim va yakuniy hisob-kitob xarajatlarini kreditlash uchun Jamgʻarma kreditlari hisobidan tijorat banklar tomonidan ajratiladigan kreditlar doirasida sugʻurta shartnomalari boʻyicha vositachilikni taqdirlash toʻlovlarini hisoblashga yoʻl qoʻyilmaydi.
18 2 . Qishloq xoʻjaligi korxonalarining paxta yetishtirish xarajatlarini qoplash uchun Jamgʻarma tomonidan ajratiladigan mablagʻlar hisobidan tijorat banklari tomonidan ajratiladigan kreditlar:
“A” va undan yuqori boʻlgan toifalarga kiruvchi Qishloq xoʻjaligi korxonalariga — amaldagi foiz stavkalaridan 2 foiz pasaytirilgan holda ajratadi;
“V” va undan yuqori boʻlgan toifalarga kiruvchi qishloq xoʻjaligi korxonalariga — amaldagi foiz stavkalaridan 1 foiz pasaytirilgan holda ajratadi.
19. Kreditning maqsadsiz ishlatilgan qismiga qoʻllaniladigan jarima miqdori kredit shartnomasida belgilanadi.
Qarz oluvchi tomonidan muddatidan oldin soʻndirilgan kredit va unga hisoblangan foiz toʻlovlari tijorat banki tomonidan keyingi ish kunidan kechiktirilmasdan Jamgʻarmaga qaytariladi.
5-bob. Kreditlar monitoringi va ularni soʻndirish tartibi
20. Agar kredit ajratishda taʼminot sifatida sugʻurta polisi qabul qilinganda, tijorat banki tegishli sugʻurta tashkilotlari bilan birgalikda Jamgʻarmaning kredit resurslari hisobidan ajratilgan kreditlarni har oyda kamida bir marotaba joyiga chiqqan holda monitoring, shuningdek, doimiy masofaviy monitoring qiladi. Bunda:
masofaviy monitoringni tashkil etish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi “Agroplatforma” ATni belgilangan tartibda sunʼiy yoʻldoshga (uchuvchisiz uchadigan apparatlarga) integratsiya qilish orqali tijorat banklari va sugʻurta tashkilotlariga koʻmaklashadi;
tijorat banki tegishli sugʻurta tashkilotlari bilan birgalikda har oy yakuni boʻyicha keyingi oyning 5-sanasiga qadar kredit monitoringi natijalari boʻyicha maʼlumotlarni “Agroplatforma” ATga joylashtirib boradi.
21. Kredit monitoringi:
a) har bir paxta xom ashyosini yetishtiruvchi, urugʻchilik xoʻjaligi va yer uchastkasiga egalik qilish huquqi boʻlgan paxta-toʻqimachilik klasteri boʻyicha gʻoʻza ekinining holatini, boʻlajak hosilning berilgan kreditlarni qaytarish uchun yetarligini, shu jumladan, paxta xom ashyosini yetishtirish uchun agrotexnik tadbirlarning oʻz vaqtida va toʻgʻri amalga oshirilganligini aniqlash maqsadida;
b) har bir paxta-toʻqimachilik klasteri boʻyicha paxta xom ashyosini xarid qilishning yakuniy hisob-kitobi uchun ajratilgan kreditlar hisobidan xarid qilingan paxta xom ashyosini kredit olish uchun tijorat bankiga avval taqdim etilgan elektron tarozidan oʻtganligi va qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi hujjatga mosligini hamda saqlash qoidalariga amal qilinayotganligini oʻrganish maqsadida oʻtkaziladi.
22. Kredit monitoringi natijalariga koʻra:
a) paxta xom ashyosini yetishtirish xarajatlari uchun ajratilgan kredit:
chigit (toʻliq yoki qisman) ekilmaganligi;
gʻoʻza ekini holatining qoniqarsizligi;
agrotexnik tadbirlarning oʻz vaqtida oʻtkazilmaganligi oqibatida kutilgan hosilni olishning imkoni yoʻqligi aniqlanganda;
b) paxta xom ashyosini xarid qilishning yakuniy hisob-kitobi uchun ajratilgan kredit hisobidan xarid qilingan paxta xom ashyosining miqdorini tijorat bankiga avval taqdim etilgan hujjatlarga mos kelmasligi, xarid qilingan paxta xom ashyosi sifatining buzilganligi, saqlash qoidalariga amal qilinmayotganligi aniqlanganda, shuningdek, qarz oluvchi tomonidan monitoring oʻtkazishga imkon berilmaganda, bu haqda tijorat banki, sugʻurta tashkiloti va qarz oluvchi oʻrtasida uch tomonlama dalolatnoma tuziladi.
Tuzilgan dalolatnoma asosida tijorat banki kreditlashni toʻxtatadi va kredit hamda unga hisoblangan foizlarni muddatidan oldin soʻndirish boʻyicha tegishli choralarni koʻradi. Bu choralar kredit shartnomasida belgilangan boʻlishi kerak.
v) monitoring boʻyicha amalga oshirilgan ishlar, koʻrilgan choralar natijalari tijorat bankining viloyat boshqarmalari rahbarlari tomonidan har oyda, boshqaruv raisi tomonidan har chorakda bir marotaba yakuniy muhokama qilinadi.
Tegishli davrda qarz oluvchilar monitoring oʻtkazishga sharoit yaratmaganligi, qarshilik qilishlari oqibatida ajratilgan kreditlar boʻyicha yuzaga kelishi mumkin boʻlgan xatarlarning oldini olish maqsadida tijorat banki tomonidan huquqni muhofaza qiluvchi organlarga qonuniy chora koʻrish boʻyicha murojaat qilinadi.
6-bob. Kreditlarni soʻndirish tartibi
23. Jamgʻarmaning kredit resurslari hisobidan paxta xom ashyosini yetishtirish va paxta yigʻim-terimi xarajatlarini hamda paxta xom ashyosini xarid qilishning yakuniy hisob-kitobi uchun ajratilgan kreditlar va unga hisoblangan foizlarni soʻndirish maqsadida paxta xom ashyosini yetishtiruvchilar, urugʻchilik xoʻjaliklari, paxta-toʻqimachilik klasterlariga tijorat banklari tomonidan 23210 hisobvaragʻi ochiladi.
24. 23210 hisobvaragʻiga tushgan mablagʻlar hisobidan, birinchi navbatda:
a) paxta xom ashyosini yetishtiruvchilar paxta xom ashyosini yetishtirish xarajatlari uchun Jamgʻarmaning kredit resurslari hisobidan olingan kreditlar va unga hisoblangan foiz toʻlovlarini soʻndiradi;
b) paxta-toʻqimachilik klasterlari va urugʻchilik xoʻjaliklari Jamgʻarmaning kredit resurslari hisobidan paxta xom ashyosini yetishtirish va paxta yigʻim-terimi xarajatlari uchun olingan kreditlar va unga hisoblangan foiz toʻlovlarini soʻndiradi.
25. Jamgʻarmaning kredit resurslari hisobidan paxta xom ashyosini yetishtirish va paxta yigʻim-terimi xarajatlarini hamda paxta xom ashyosini xarid qilishning yakuniy hisob-kitobi uchun ajratilgan kreditlar va unga hisoblangan foiz toʻlovlari toʻliq soʻndirilgandan soʻng tijorat banki 23210 hisobvaragʻida qolgan mablagʻlarni qarz oluvchining asosiy talab qilib olinguncha saqlanadigan depozit hisobvaragʻiga memorial order bilan oʻtkazadi.
Qarz oluvchi ushbu mablagʻlardan qoʻshilgan qiymat soligʻidan hosil boʻlgan qarzdorlikni toʻliq soʻndirgandan soʻng erkin foydalanishi mumkin.
26. Kredit hisobvaragʻidan toʻlovlar qarz oluvchining toʻlov topshiriqnomalari va elektron toʻlov vositalari asosida amalga oshiriladi.
Toʻlovlar tovar va xizmatlar xaridi boʻyicha rasmiylashtirilgan elektron hisobvaraq-fakturalar mavjud boʻlgandagina amalga oshiriladi. Bunda xarid qilingan tovar va xizmatlar qaytarilganda, qaytariladigan mablagʻlar toʻlov amalga oshirilgan hisobvaraqlarga qaytariladi.
27. Qarz oluvchi paxta xomashyosini yetishtirish bilan bogʻliq agrotexnik tadbirlar uchun “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsiyalashuv platformasi orqali kiritilgan toʻlov topshiriqnomalariga muvofiq kreditdan erkin foydalanadi hamda moddiy resurslar yetkazib beruvchilarni va xizmat koʻrsatuvchilarni ixtiyoriy tanlaydi. Bunda 2026-yil 1-martga qadar toʻlov topshiriqnomalari qarz oluvchining tanloviga koʻra anʼanaviy usulda qogʻoz shaklida yoki “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsiyalashuv platformasi orqali elektron shaklda, 2026-yil 1-martdan boshlab faqat mazkur platforma orqali elektron shaklda taqdim etiladi.
28. Jamgʻarma mablagʻlari aylanadigan hisobvaraqlarga inkasso topshiriqnomalari qoʻyilishiga, shuningdek, ularni undirib olish va taqiq qoʻyishga qonunchilik hujjatlariga muvofiq yoʻl qoʻyilmaydi.
29. Qarz oluvchi tomonidan Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan olingan kredit va unga hisoblangan foiz toʻlovlari muddatidan oldin soʻndirilishi mumkin.
30. Kreditni qaytarish muddati kelganda va uni soʻndirish uchun qarz oluvchining mablagʻi yetarli boʻlmaganda, tijorat banki kreditni soʻndirishni quyidagi taʼminot turlariga qaratadi va soʻndirish choralarini koʻradi:
sugʻurta polisi asosida sugʻurta tashkilotlariga sugʻurta hodisasi roʻy berganligi toʻgʻrisida murojaat qiladi;
qarz oluvchining mol-mulklariga (qonunchilik hujjatlariga muvofiq undiruvga qaratilmaydigan mol-mulklar bundan mustasno);
qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan kafillik yoki boshqa taʼminot turlariga qaratadi.
7-bob. Yakunlovchi qoidalar
31. Kreditlarning maqsadli sarflanishi boʻyicha monitoring yuritish tijorat banklari, paxta xom ashyosini yetishtiruvchilar, urugʻchilik xoʻjaliklari, paxta-toʻqimachilik klasterlari rahbarlari zimmasiga yuklanadi.
32. Tijorat banklariga joylashtirilgan Jamgʻarmaning kredit resurslaridan maqsadli foydalanish ustidan nazorat hamda tijorat banki tegishli sugʻurta tashkilotlari bilan birgalikda Jamgʻarmaning kredit resurslari hisobidan ajratilgan kreditlar har oyda kamida bir marotaba joyiga chiqqan holda monitoring qilganligi Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan oʻrganiladi.
33. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladilar.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 25-dekabrdagi 680-son qaroriga 2-ILOVA
Paxta xom ashyosini birja savdolari orqali sotishni tartibga solish toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom respublikada yetishtirilgan paxta xom ashyosini birja savdolariga qoʻyish, sotish va xarid qilish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllanadi:
avans — sotuvchi va xaridor tomonidan kiritiladigan, birja vositachilik yigʻimini va tomonlarning zakalatini oʻz ichiga oladigan mablagʻ;
birja — “Oʻzbekiston respublika tovar-xom ashyo birjasi” AJ;
birja aʼzolari — birja tomonidan belgilangan tartibda birja savdolarida ishtirok etish hamda diler va broker sifatida birja bitimlarini tuzish huquqiga ega boʻlgan yuridik shaxslar;
Jamgʻarma — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi;
manipulyatsiya — birja savdolari ishtirokchilarining qoʻshimcha daromad olish maqsadida narxlarni sunʼiy oʻzgartirishga, bir darajada ushlab turishga va boshqa ishtirokchilarning xatti-harakatlariga taʼsir etishga qaratilgan harakatlari, shu jumladan, ommaviy axborot vositalari, ijtimoiy tarmoqlar, messenjerlar va internet tarmogʻida qasddan yolgʻon maʼlumotlar tarqatish;
sotuvchi — paxta xom ashyosini yetishtiruvchilar;
xaridor — birja savdolari orqali paxta xom ashyosini sotib oluvchi yuridik shaxslar;
fyuchers shartnomasi — tegishli yil hosilidan paxta xom ashyosini yigʻim-terim davrida yetkazib berish sharti bilan tuziladigan oldi-sotdi bitimi;
forvard shartnomasi — mahsulotni shartnomada belgilangan muddatda yetkazib berish sharti bilan tuziladigan oldi-sotdi bitimi;
spot shartnomasi — birja tovarlarini kechiktirmasdan (bir oy ichida) yetkazib berish sharti bilan tuziladigan oldi-sotdi bitimi;
standart birja kontrakti — birja tomonidan belgilangan tartibda kotirovkalash varagʻiga kiritilgan standart birja kontrakti;
eʼlon qilinadigan narx — Nyu-York birjasida paxta tolasi fyuchers kotirovkalarining oxirgi 6 oydagi oʻrtacha kotirovkasi toʻgʻrisida “Oʻzbekiston respublika tovar-xom ashyo birjasi” AJning rasmiy veb-saytiga joylashtiriladigan maʼlumot;
23210 — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasidan qishloq xoʻjaligi mahsulotlari uchun ajratilgan maqsadli mablagʻlar hisobvaragʻi.
3. Mazkur Nizomga asosan sotuvchi tomonidan paxta xom ashyosi ichki bozorda muayyan hududdagi (viloyatdagi) paxta-toʻqimachilik klasteriga birjaning ikki tomonlama qarama-qarshi auksion tizimining alohida paxta seksiyasi orqali fyuchers, forvard shartnomasi asosida yoki toʻliq oʻz mablagʻi va/yoki tijorat krediti hisobidan yetishtirilgan paxta xom ashyosi yoki paxta xom ashyosini tegirmon usulida birlamchi qayta ishlash natijasida olingan mahsulotlar (tola, chigit, lint, oʻlik paxta) barcha xaridorlarga birja savdolari orqali erkin sotiladi.
Yetishtirilgan paxta xom ashyosi yoki uni qayta ishlash natijasida olingan birlamchi va ikkilamchi mahsulotlarni (tola, chigit, lint, oʻlik paxta) xaridorga sotish shartnomasi birjaning axborot portalida tuziladi va ushbu shartnoma boʻyicha toʻlovlar birjaning hisob-kitob-kliring operatsiyalarini oʻtkazish (toʻlov hujjatlariga muvofiq pul oʻtkazish) qoidalari asosida amalga oshiriladi.
4. Birja xaridor tomonidan sotuvchiga yetkazib berilgan paxta mahsulotlari uchun amalga oshirgan toʻlovlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni avtomatlashtirilgan tizim orqali soliq organiga taqdim etib boradi.
2-bob. Paxta xom ashyosini fyuchers, forvard shartnomasi asosida sotish
5. Xaridorlar har yili 1-noyabrdan boshlab paxta xom ashyosini forvard, fyuchers shartlarida sotib olish boʻyicha kelgusi yil hosili uchun standart birja kontraktini ochishga ariza bilan birjaga murojaat qiladi.
Spot shartnomalarida sotuvchi tomonidan ariza bilan murojaat qilinadi.
6. Paxta xom ashyosining birja savdolari standart birja kontraktlari asosida amalga oshiriladi, bunda paxta xom ashyosi yetkazib beriladigan hudud, uning lot miqdori, navi, turi, sinfi (chigit navi) majburiy tarzda aks ettiriladi.
Standart birja kontrakti fyuchers, forvard savdolarida xaridorning, spot savdolarida sotuvchining arizasiga asosan ochiladi.
7. Paxta xom ashyosi birja savdolarida sotuvchi joylashgan hududdagi (Qoraqalpogʻiston Respublikasi yoki tegishli viloyatlar boʻyicha) paxta-toʻqimachilik klasteri tomonidan xarid qilinadi.
8. Birja savdolariga qoʻyilgan tovar umumiy qiymati va moʻljallanayotgan bitim hajmi boʻyicha sotuvchi va xaridor tomonidan fyuchers shartnomasida 0,1 foiz miqdorida, forvard, spot shartnomasida 10 foizgacha zakalat mablagʻi birjaning hisob-kliring palatasidagi shaxsiy hisobvaraqlariga kiritiladi.
9. Birja aʼzolari sotuvchi va xaridorning murojaatiga asosan birja savdolarining elektron tizimiga (keyingi oʻrinlarda — BSET) arizalarni joylashtirish orqali birja bitimlarini tuzadi.
10. BSETda sotuvchi va xaridorning buyurtmalarini birlashtirish natijasida tuzilgan bitimlar roʻyxatga olinadi va soʻngra BSETning dasturiy kompleksida bitimlar reyestri shakllantiriladi.
11. Bitim tuzilganidan soʻng xaridor:
fyuchers shartnomasi doirasida hisob-kitoblarni toʻliq birjaning hisob-kitob-kliring qoidalari asosida amalga oshirib, paxta xomashyosi qabul qilingan kundan boshlab uch ish kunidan kechiktirmasdan yetkazib berilgan paxta xomashyosi qiymatining 80 foizini, qolgan qismini moliya yilining 31-dekabriga qadar birjadagi hisob-kitob-kliring palatasidagi hisobvaragʻiga oʻtkazadi;
forvard shartnomasida koʻrsatilgan muddat ichida paxta xom ashyosi qiymatini sotuvchining talab qilib olinguncha saqlanadigan depozit hisobvaragʻiga toʻgʻridan-toʻgʻri toʻlab beradi. Bunda toʻlov muddati 15 ish kunidan kam boʻlmasligi shart.
Sotuvchi va xaridor forvard shartnomasida nazarda tutilgan yuklash davri doirasida mahsulotni yuklash va toʻlovni amalga oshirish muddatini oʻzaro kelishadi.
Xaridor fyuchers, forvard shartnomasi doirasida qabul qilgan paxta xom ashyosi uchun toʻlovlarni belgilangan muddatda toʻlamaganda, kechiktirilgan har bir kun uchun fyuchers shartnomasi qiymatidan toʻlanmagan toʻlovning 0,1 foizi miqdoridagi penyani sotuvchiga toʻlab beradi.
Bunda fyuchers shartnomalari boʻyicha natura (tovar-moddiy boyliklar) shaklida hisob-kitob qilish qatʼiy taqiqlanadi.
12. Paxta xom ashyosining narxi (birinchi nav, ikkinchi sinf) Nyu-York birjasida paxta tolasi fyuchers kotirovkalarining oxirgi 6 oydagi oʻrtacha kotirovkasidan kelib chiqqan holda quyidagi formula asosida milliy valyutada (soʻm) aniqlanadi:
Bx=(Jn x Vk-Kx) x Tch+Imq
Bunda:
Bx — bir tonna paxta xom ashyosining milliy valyutadagi (soʻm) narxi;
Jn — bir tonna paxta tolasining Nyu-York birjasi oʻrtacha 6 oylik fyuchers kotirovkalarining oxirgi 6 oydagi oʻrtacha qiymatidan kelib chiqib aniqlangan AQSH dollaridagi oʻrtacha narxi (oʻrtacha fyuchers kotirovkasi x 22,046);
Vk — Markaziy bank tomonidan eʼlon qilingan 1 AQSH dollarining oxirgi 6 oydagi oʻrtacha valyuta kursi, soʻm/dollar;
Kx — paxta-toʻqimachilik klasterining bir tonna paxta tolasiga toʻgʻri keladigan paxta xom ashyosini tayyorlash, tashish, saqlash va qayta ishlash boʻyicha xarajatlari paxta tolasining Nyu-York birjasi oʻrtacha 6 oylik fyuchers kotirovkalari boʻyicha AQSH dollaridagi oʻrtacha narxining 20 foizi miqdorida, soʻmda;
Tch — oʻrtacha tola chiqish koeffitsiyenti (33,5%);
Imq — bir tonna paxta xom ashyosiga toʻgʻri keladigan ikkilamchi mahsulotning oʻrtacha 6 oylik qiymati, soʻmda (chigit chiqish koeffitsiyenti — 53%, lint — 4%, oʻlik paxta — 2%).
Yuqorida keltirilgan formula asosida aniqlangan oʻrtacha narxdan kelib chiqib, paxta xom ashyosi xaridining yakuniy hisob-kitoblari mazkur Nizomga 1-ilovadagi har bir sanoat navi, sinfi va tipi boʻyicha koeffitsiyentlarni oʻrtacha narxga koʻpaytirgan holda amalga oshiriladi.
13. Quyidagilar:
paxta xom ashyosining nav va sinflar boʻyicha narxini hisoblash koeffitsiyentlari 1-ilovaga muvofiq;
paxta tolasining tip va kodlar boʻyicha narxini qayta hisoblash koeffitsiyentlari 2-ilovaga muvofiq aniqlanadi.
Xaridor paxta xom ashyo sini davlat standarti (Oʻz DSt 615:2008) talablari asosida sifat koʻrsatkichlariga (namlik, ifloslik) muvofiq qabul qiladi.
Paxta xom ashyosini qabul qilish jarayonida eʼtirozlar yuzaga kelganda, sotuvchi hududdagi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasining malakali mutaxassislaridan iborat arbitraj guruhlariga murojaat qilishi va ularning xulosasini olishi mumkin.
14. Sotuvchi fyuchers, forvard shartnomasi doirasida paxta xom ashyosi boʻyicha toʻlovlarni toʻliq qabul qilgandan soʻng bir ish kuni ichida birjani toʻlovlar toʻliq amalga oshirilgan sana haqida xabardor qiladi.
Birja ushbu xabarnomada berilgan maʼlumotlarni soliq organi tomonidan taqdim etilgan elektron hisobvaraq-fakturalarga solishtirib tekshiradi.
15. Sotuvchi va xaridor fyuchers, forvard shartnomasida nazarda tutilgan yuklash davri doirasida paxta xom ashyosini yuklash muddatini kelishadi.
Bunda:
sotuvchi shartnomada belgilangan miqdordagi paxta xom ashyosini xaridorning tegishli omboriga yetkazib beradi;
sotuvchilar tomonidan fyuchers va forvard shartnomalari asosida elektron tarozi orqali topshirilgan paxta xomashyosi uchun “Hosil qabuli” axborot tizimida elektron imzo yordamida yuk xati (PK-17) va uning asosida hisob-faktura rasmiylashtiriladi;
Qishloq xoʻjaligi vazirligi “Hosil qabuli” axborot tizimida paxta xomashyosi uchun rasmiylashtirilgan yuk xatlari va hisob-fakturalarni “Oʻzbekiston Respublika tovar-xomashyo birjasi” AJ birja savdolari axborot tizimiga yuboradi;
“Oʻzbekiston Respublika tovar-xomashyo birjasi” AJ sotuvchi tomonidan bajarilgan majburiyatlar miqdoridagi mablagʻlarni xaridor shaxsiy hisobvaragʻidan sotuvchining shaxsiy hisobvaragʻiga keyinchalik uning xizmat koʻrsatuvchi bankdagi 23210-hisobvaragʻiga koʻchirish orqali oʻtkazib boradi.
16. Forvard shartnomasi doirasida paxta xomashyosi xaridorga yetkazib berganligini hamda mahsulot uchun toʻlovlar toʻlanganini tasdiqlovchi hujjatlarni (birja shartnomalari boʻyicha toʻlov topshiriqnomalari, taraflar tomonidan toʻlovlar toʻliq toʻlanganini tasdiqlovchi kelishuvlar) taqdim etganda, birjada shartnoma yopiladi.
16 1 . Fyuchers shartnomalari moliya yilining 1-dekabr holatiga koʻra quyidagi holatlarda yopiladi:
a) sotuvchi tomonidan majburiyatlar toʻliq bajarilganda va xaridor tomonidan majburiyatlar umuman bajarilmaganda, birjaning hisob-kitob-kliring palatasi shartnomani xaridor tomonidan mablagʻlar toʻlanmagani uchun bekor qiladi va sotuvchi hisobvaragʻiga, shartnomaviy majburiyatlar bajarilmagani uchun zakalat miqdoridagi jarimani oʻtkazadi. Bunda ushbu holat boʻyicha kelishmovchiliklar sud tomonidan hal etiladi;
b) sotuvchi tomonidan majburiyatlar toʻliq bajarilganda va xaridor tomonidan topshirilgan hajm boʻyicha majburiyatlar bajarilganda va/yoki bajarilmaganda, shartnoma moliya yilining 31-dekabrigacha yopilmaydi;
v) sotuvchi va xaridor tomonidan majburiyatlar umuman bajarilmaganda, birjaning hisob-kitob-kliring palatasi shartnomani sotuvchi tomonidan mahsulot yetkazib berilmagani uchun bekor qiladi va xaridor hisobvaragʻiga, shartnomaviy majburiyatlar bajarilmagani uchun zakalat miqdoridagi jarimani oʻtkazadi. Bunda ushbu holat boʻyicha kelishmovchiliklar sud tomonidan hal etiladi;
g) sotuvchi tomonidan topshirilgan hajm shartnomada koʻrsatilgan hajmdan oz boʻlsa va xaridor tomonidan topshirilgan hajm boʻyicha majburiyatlar bajarilganda va/yoki bajarilmaganda, shartnoma moliya yilining 31-dekabrigacha yopilmaydi.
16 2 . Fyuchers shartnomalari moliya yilining 31-dekabr holatiga koʻra quyidagi holatlarda yopiladi:
a) sotuvchi va xaridor tomonidan majburiyatlar toʻliq bajarilganda;
b) sotuvchi tomonidan majburiyatlar toʻliq bajarilganda va xaridor tomonidan topshirilgan hajm boʻyicha majburiyatlar toʻliq bajarilmaganda, hisob-kitob-kliring palatasi shartnomani xaridor tomonidan mablagʻlar toʻlanmagani uchun bekor qiladi va sotuvchi hisobvaragʻiga, shartnomaviy majburiyatlar bajarilmagani uchun zakalat miqdoridagi jarimani oʻtkazadi. Bunda ushbu holat boʻyicha kelishmovchiliklar sud tomonidan hal etiladi;
v) sotuvchi tomonidan topshirilgan hajm shartnomada koʻrsatilgan hajmdan oz boʻlsa va xaridor tomonidan topshirilgan hajm boʻyicha majburiyatlar toʻliq bajarilganda, hisob-kitob-kliring palatasi shartnomani sotuvchi tomonidan mahsulot yetkazib berilmagani uchun bekor qiladi va xaridor hisobvaragʻiga, shartnomaviy majburiyatlar bajarilmagani uchun zakalat miqdoridagi jarimani oʻtkazadi. Bunda ushbu holat boʻyicha kelishmovchiliklar sud tomonidan hal etiladi;
g) sotuvchi tomonidan topshirilgan hajm shartnomada koʻrsatilgan hajmdan oz boʻlsa va xaridor tomonidan topshirilgan hajm boʻyicha majburiyatlar bajarilmaganda, shartnoma taraflarning oʻzaro kelishuviga koʻra yopilishiga yoʻl qoʻyiladi yoki hisob-kitob-kliring palatasi shartnomani xaridor tomonidan mablagʻlar toʻlanmagani uchun bekor qiladi va sotuvchi hisobvaragʻiga, shartnomaviy majburiyatlar bajarilmagani uchun zakalat miqdoridagi jarimani oʻtkazadi. Bunda ushbu holat boʻyicha kelishmovchiliklar sud tomonidan hal etiladi.
17. Amaldagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda fyuchers, forvard shartnomasi taraflaridan biriga nisbatan sud qaroriga koʻra toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisidagi ish yuritish boshlangan taqdirda yoki taraf toʻlovga qobiliyatsiz deb topilganda, fyuchers shartnomasi ikkinchi tarafning talabiga asosan sud tartibida yoki belgilangan tartibda Qishloq xoʻjaligi vazirligi tomonidan paxta-toʻqimachilik klasteri klasterlar reyestridan chiqarilganda bekor qilinadi hamda toʻlovga qobiliyatsiz taraf toʻgʻrisidagi maʼlumot “Agroplatforma” AT axborot tizimidan chiqariladi.
Bunda paxta-toʻqimachilik klasteriga nisbatan toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisidagi ish yuritish boshlangan taqdirda yoki u toʻlovga qobiliyatsiz deb topilganda belgilangan tartibda Qishloq xoʻjaligi vazirligi tomonidan paxta-toʻqimachilik klasteri klasterlar reyestridan chiqarilganda:
shartnoma bekor boʻladi va zakalat pullari sotuvchi foydasiga jarima sifatida oʻtkaziladi;
paxta xom ashyosi birja savdolariga qayta sotuvga chiqariladi.
Bunda sotilmay qolgan paxta xom ashyosi yigʻim-terim davrida sotuvchilar tomonidan spot shartnomasi asosida sotiladi. Sotuvdan tushgan mablagʻlar sotuvchilarning 23210 hisobvaragʻiga yoʻnaltiriladi.
3-bob. Paxta xom ashyosini spot shartnomasi asosida sotish
18. Sotuvchi tomonidan oʻz mablagʻi va/yoki tijorat krediti hisobidan yetishtirilgan paxta xom ashyosi birja savdolari orqali spot shartnomalari asosida sotiladi.
Bunda:
spot shartnomalari rasmiylashtirishni rejalashtirgan sotuvchilar har hosil yilining 1-martigacha (2025-yil hosili uchun 1-maygacha) mavjud paxta xom ashyosini saqlash omborlari (maskan) belgilangan talablarga javob berishi yuzasidan Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi va boshqa tegishli idoralar tomonidan berilgan xulosani yoki xuddi shunday xulosasi mavjud omborlar boʻyicha paxta xom ashyosini vaqtincha saqlash yoki ushbu omborni ijara olish toʻgʻrisida tuzilgan shartnomani “Agroplatforma” axborot tizimiga kiritishi shart;
paxta xom ashyosini vaqtincha saqlash yoki omborni ijaraga olish toʻgʻrisida tuzilgan shartnomalari mavjud boʻlmagan sotuvchilar yetishtiriladigan paxta xom ashyosi boʻyicha har hosil yilining 1-martigacha forvard yoki 1-iyunigacha fyuchers shartnomasini rasmiylashtiradi.
19. Standart spot birja kontrakti sotuvchilar tomonidan birjaga taqdim etiladigan ariza hamda Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi tomonidan berilgan sinov xulosasi asosida ochiladi.
20. Birja savdolari amaldagi qonunchilik hujjatlari va hisob-kitob-kliring operatsiyalarini oʻtkazish qoidalariga muvofiq oʻtkaziladi.
21. Sotuvchi va xaridor birja savdolarida mustaqil ravishda birja bilan tuzilgan bitimga muvofiq diler sifatida yoki broker nomidan treyderlar orqali mustaqil ishtirok etadilar.
22. Toʻlangan avans summasiga muvofiq har bir birja savdosi boʻyicha sotuvchi va xaridorni birja savdolarga qoʻyish va ulardan chetlatish, birja savdolari gʻoliblarini aniqlash va birja bitimlarini roʻyxatdan oʻtkazish BSETda amalga oshiriladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
23. Tomonlar oʻz majburiyatlarini bajarmagan taqdirda, ularga nisbatan tuzilgan oldi-sotdi shartnomasi va birja savdolari qoidalariga muvofiq tegishli choralar qoʻllanadi.
24. Birja savdolarida narxlar manipulyatsiyasi ichki (insayderlik) maʼlumotlardan foydalanish va asossiz daromad olishning raqobatga zid boshqa usullaridan foydalanishning oldini olish qoidalari asosida nazorat qilinadi.
25. Birja savdolarini tashkil qilish, shartnomaviy majburiyatlarini bajarish va hisob-kitob-kliring xizmatlarini koʻrsatish jarayonida yuzaga keladigan bahs va kelishmovchiliklar birjaning arbitraj komissiyasi yoki sud tomonidan hal etiladi.
Bunda fyuchers, forvard shartnomasi mahsulot yetkazib berish muddatidan oldin taraflarning oʻzaro kelishuvi asosida yoki iqtisodiy sud orqali bekor qilinadi.
Fyuchers, forvard shartnomasi iqtisodiy sud tomonidan bekor qilingan taqdirda, qonuniy kuchga kirgan sudning hal qiluv qarori asosida fyuchers, forvard shartnomasi narxida mahsulot birja savdolariga qayta sotuvga chiqariladi.
26. Xaridor paxta xom ashyosini shartnomada belgilangan narxda sotib olishdan bosh tortganda, belgilangan muddatda toʻliq hisob-kitoblarni amalga oshirmagan, sotuvchi paxta xom ashyosini xaridorga shartnomada belgilangan shart va muddatda yetkazib bermagan taqdirda:
majburiyatlarni bajarmagan tomonning zakalat pullari jabrlanuvchi foydasiga jarima sifatida ushlab qolinadi;
tuzilgan fyuchers, forvard shartnomasi shartlari asossiz bajarilmaganda, sud qaroriga asosan birja bitimi boʻyicha shartnoma qiymatining bajarilmagan qismining 25 foizi miqdorida jarima qoʻllanadi.
Paxta xom ashyosini birja savdolari orqali sotishni tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Paxta xom ashyosining nav va sinflar boʻyicha narxini hisoblash koeffitsiyentlari
(bazis — 1-nav, 2-sinf)
Navlar Sinflar Eʼlon qilinadigan narxga nisbatan qoʻllaniladigan koeffitsiyent 1-nav 1-sinf 1,026 2-sinf 1,000 3-sinf 0,800 2-nav 1-sinf 0,938 2-sinf 0,860 3-sinf 0,791 3-nav 1-sinf 0,822 2-sinf 0,731 3-sinf 0,517 4-nav 1-sinf 0,612 2-sinf 0,475 3-sinf 0,363 5-nav 3-sinf 0,254
Paxta xom ashyosini birja savdolari orqali sotishni tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Paxta tolasining tip va kodlar boʻyicha narxini qayta hisoblash koeffitsiyentlari
Uzun tolali Tola turi 1a 1b 1 2 3 Uzunligi (duym) 1,11/32 1,5/16 1,9/32 1,1/4 1,7/32 1,3/16 Kod 43 42 41 40 39 38 Koeffitsiyent 1,6080 1,4699 1,4008 1,2331 1,1147 Oʻrta tolali Tola turi 4 5 6 Uzunligi (duym) 1,5/32 1,1/8 1,3/32 1,1/16 1,1/32 Kod 37 36 35 34 33 Koeffitsiyent 1,0000 0,9865 0,9737 0,9618
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 25-dekabr,
680-son