📅 2023-yil 29-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 29-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 29 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 29 декабря 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 29 December 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизимининг тартиб-таомиллари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Мамлакатимизда чорва моллари ва паррандалар бош сонини янада кўпайтириш, ветеринария назоратини кучайтириш ва ветеринария хизматлари сифатини ошириш, ҳайвонларнинг соғлиғини ҳимоя қилишни самарали ташкил этиш, эпизоотик осойишталик ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Шу билан бирга, чорва молларининг наслини яхшилаш, озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик йўналишидаги чорвачилик хўжаликлари фаолиятини ҳамда чорвачилик маҳсулотларини етиштиришда йирик тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш талаб этилмоқда.
Чорвачилик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 24 августдаги ПҚ-285-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
ҳайвонларнинг яшаш даври давомида уларнинг келиб чиқиши, кўпайиши (кўпайтирилиши) ва ҳаракати, шунингдек, ҳайвонларда учрайдиган касалликларга қарши профилактика, ташхис қўйиш ва даволаш ишларида ҳайвонларни кузатиш;
ихтисослаштирилган сўйиш корхоналарида сўйишга бўлган ортиқча талабларни бекор қилиш.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 701-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 22 сентябрдаги 748-сон қарорида :
а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.»;
б) 6-банддаги «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов ва Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов зиммасига юклансин.»;
г) иловада :
номида ва 1-банддаги «уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш» сўзлари «рўйхатга олиш ва кузатиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-бандда :
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« ветеринария паспорти — ҳайвонга берилган ва идентификация рақамига мувофиқ расмийлаштирилган, ҳайвон эгасини белгиловчи, ҳайвонлар касалликлари профилактикаси ва уларни даволаш ишлари тўғрисидаги маълумотлар қайд этиб бориладиган ҳужжат;»
учинчи хатбошидаги «бўлимларининг участка ветеринария врачи» сўзлари «бўлими ветеринария участкаси ходимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи ва олтинчи хатбошилардаги «,жетон бериш (жетонлаш)» сўзлари чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбошидаги «жетон,» сўзи чиқариб ташлансин;
ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« кузатиш — ҳайвонларнинг яшаш даври давомида уларнинг келиб чиқиши, кўпайиши (кўпайтирилиши) ва ҳаракати, шунингдек, ҳайвонларда учрайдиган касалликларга қарши профилактика, ташхис қўйиш ва даволаш ишлари бўйича мониторинг ўрнатиш;»
ўн тўртинчи хатбошидаги «ҳайвонларни ҳисобга қўйиш» сўзлари «рўйхатга олиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банддаги «бўлимлари» сўзи «ветеринария участкалари ходимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-бандда :
«в» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
«г» кичик банддаги «ҳайвонларнинг барча турларига» сўзлари «от, ит ва мушукларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Ҳайвонларни биркалаш учун ушбу Низомга 3-иловада келтирилган идентификация рақамини сақловчи қулоқ биркаларидан фойдаланилади.»;
10-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
15-банддаги «(жетон)» сўзи чиқариб ташлансин;
16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Ҳайвонларнинг эгаларидан идентификация қилиш хизматлари учун тўлов ундирилади (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 августдаги ПҚ-285-сон қарорига 1 иловада келтирилган туманлар бундан мустасно). Тўлов миқдори ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан белгиланади.»;
4-боб номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4-боб Ҳайвонларни рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш»;
25 , 26 , 27 , 28 , 34 , 35 ва 36-бандлардаги «ҳисобга» ва «ҳисобдан» сўзлари тегишлилиги бўйича «рўйхатга» ва «рўйхатдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 4 1 -боб билан тўлдирилсин:
«4 1 -боб. Ҳайвонларни кузатиш
37 1 . Ҳудудлардаги чорва ва уй ҳайвонларини идентификация қилиш, рўйхатга олиш, рўйхатдан чиқариш ва сақлашнинг тўлиқ қамраб олинганлиги ҳолати ўрганилади.
37 2 . Кушхоналар, мол бозорлари, ички постлар, шунингдек, чорва ҳайвонларининг бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтиш ҳаракатлари (миграцияси) таҳлил қилинади.
37 3 . Чорва ҳайвонлари сақланадиган объектларнинг жойлашув манзили шакллантирилади.
37 4 . Ҳайвонларнинг касалликларига қарши ўтказилаётган профилактика даволаш, ташхис қўйиш ишлари доимий равишда кузатилади.»;
1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш
Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Бажариш муддати I босқич Ариза берувчи Ушбу Низомнинг 27-бандига асосан ҳайвонларни идентификация қилиш бўйича давлат ветеринария хизматига ариза тақдим этади (электрон ёки ёзма шаклда) Низомнинг 25 ва 26-бандларида белгиланган муддатларда II босқич Давлат ветеринария хизмати Ариза тақдим этилган кундан бошлаб уч кун ичида ҳайвонларни идентификация қилиш ишларини амалга оширади (жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳайвонларини бош сони кўп бўлган тақдирда, уларни идентификация қилиш бўйича алоҳида график асосида амалга оширилади). Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ишлари натижасига мувофиқ ветеринария паспортини расмийлаштиради ва электрон ахборот тизимига маълумотларни киритилади. Ҳайвон эгаси идентификация атрибутларини олгандан сўнг уч иш кунида III босқич Ариза берувчи Ушбу Низомнинг 35-бандига асосан ҳайвонларни рўйхатдан чиқариш учун давлат ветеринария хизматига ариза тақдим этади. Етти кун муддатда IV босқич Давлат ветеринария хизмати Ариза берувчининг мурожаатига асосан ҳайвонларни рўйхатдан чиқариш ишларини амалга оширади. Ҳайвонларни рўйхатдан чиқариш ишлари натижасига мувофиқ тегишли маълумотлар электрон ахборот тизимидан чиқаради. Икки кун муддатда »;
2 , 4 , 5 , 7 ва 8 иловалардаги «Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги низомга» сўзлари «Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тартиби тўғрисидаги низомга» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Идентификация рақамини сақловчи қулоқ биркалар турлари ва меъёрлари
Ҳайвонлар учун иссиқ ва совуққа чидамли эластик полимер материаллардан тайёрланган қулоқ биркаси тавсия этилади.
Ҳайвон турига қараб қулоқ биркаси турли хил кўриниш, ранг ва шаклларда бўлиши мумкин.
Қорамоллар учун қулоқ биркасининг пластмасса тури қуйидаги ҳажмда: эни — 57 мм, баландлиги — 77 мм (1-расм).
Қўй, эчки ва туялар учун: эни — 40 мм, баландлиги — 45 мм (2-расм), эни — 37 мм, узунлиги — 41 мм (3-расм).
Чўчқалар учун тугма кўринишидаги биркалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлиб, диаметри 25 мм (4-расм).
Қулоқ биркалари ҳайвонларнинг қулоғига биркаларни ўрнатиш техникасига мувофиқ ўрнатилади.»;
6-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 23-банди «а» кичик бандидаги «10» рақами чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 12 июлдаги 434-сон қарорида :
а) 1-иловада :
2-бандда :
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбошидаги «, шунингдек, контрагентларни танлашда лозим даражада эҳтиёткор бўлган» сўзлари чиқариб ташлансин.
5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Субсидия қўшилган қиймат солиғидан қарздорлиги мавжуд бўлмаган субсидия олувчиларга ажратилади.»
6-банднинг иккинчи хатбошидаги «12» рақами чиқариб ташлансин;
12-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Субсидия олувчилар ўз хўжалигида етиштирилган маҳсулотларни чорак давомида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг (кейинги ўринларда — Қўмита) «my.vetgov.uz» сайти орқали туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларига (кейинги ўринларда — Бўлим) ариза билан мурожаат қилади.
Бўлим субсидия ажратиш билан боғлиқ ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун комиссияга тақдим этади.»;
16-банддаги «Ўзбекчорванасл» агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари «Қўмитага» сўзи билан алмаштирилсин;
17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Хулоса келиб тушган санада Қўмита ва Солиқ қўмитаси ўртасида интеграция қилинган маълумотлар базасидан электрон тартибда фойдаланади.»;
18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Субсидия олувчи ўз хўжалигида етиштирган чорвачилик маҳсулотларини сотганидан сўнг комиссия хулосаси ва солиқ органларининг маълумотларини «my.vetgov.uz» сайти орқали доимий кузатиб боради.»;
19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. Қўмита календарь йил мобайнида чорвачилик субъектларига ажратиладиган субсидиялар тўғрисидаги маълумотларни Низомга 5, 5а ва 5б-иловалардаги шаклларда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда уч иш кунида тасдиқлайди.»;
20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Комиссия хулосаси ва солиқ органларининг маълумотлари ижобий бўлган тақдирда, электрон шаклдаги маълумотлар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг «my.vetgov.uz» сайти орқали Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига юборилади.»;
21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг хулосаси «my.vetgov.uz» сайти орқали келиб тушгандан сўнг бир иш кунида бюджетдан шу мақсадга ажратилган маблағлар доирасида тегишли субсидия суммасини субсидия олувчининг банк ҳисобварағига ўтказади.»;
23 ва 25-бандлардаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Қўшилган қиймат солиғи тўловчисининг субсидия олиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш ва субсидия ажратиш тартиби
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Субсидия олувчи Субсидия олувчилар ўз хўжалигида етиштирилган маҳсулотларни чорак давомида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг «my.vetgov.uz» сайти орқали туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларига ариза билан мурожаат қилади. Ўз хўжалигида етиштирилган маҳсулотларни чорак давомида 2-босқич Комиссия (Чорвачилик маҳсулотлари учун субсидия ажратилишини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туман (шаҳар) комиссияси) Комиссия субсидия олувчининг аризасига кўра сотиладиган маҳсулотларнинг ўз хўжалигида етиштирилганлиги ва уларнинг тегишли турлари бўйича беш иш кунида ушбу Низомга 4, 4а ва 4б-иловаларга мувофиқ хулоса беради ҳамда «my.vetgov.uz» сайти орқали электрон шаклда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига тақдим этади. Беш иш кунида 3-босқич Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси хулоса келиб тушган санада Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ва Солиқ қўмитаси ўртасида интеграция қилинган маълумотлар базасидан электрон тартибда фойдаланади. Уч иш кунида 4-босқич Субсидия олувчи Ўз хўжалигида етиштирган чорвачилик маҳсулотларини сотгандан сўнг комиссия хулосаси ва солиқ органларининг маълумотлари натижасини «my.vetgov.uz» сайти орқали кузатиб бориш имконияти яратилади. Доимий 5-босқич Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Комиссия хулосаси ва солиқ органларининг маълумотлари ижобий бўлган тақдирда, электрон шаклдаги маълумотларни Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ахборот тизими орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига юборади. Бир иш кунида 6-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ахборот тизими орқали келиб тушган Қўмитанинг хулосасини олгандан сўнг бюджетдан шу мақсадга ажратилган маблағлар доирасида тегишли субсидия суммасини субсидия олувчининг банк ҳисобварағига ўтказади. Бир иш кунида 7-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Субсидия субсидия олувчи томонидан берилган аризага асосан ажратилади. Кейинги ойнинг 25-санасига қадар »;
4-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
«Тасдиқлайман» туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман комиссияси раиси _____________________________________ (Ф.И.О) 20___ йил «____» _____________ ХУЛОСА ____________ вилояти ____________ туманидаги субсидия олишга талабгор «_____________» нинг 20___ йил ___________даги мурожаатига ва тақдим этилган ҳужжатларга асосан туман комиссияси томонидан жойига чиқиб ўрганилди ва куйидагилар аниқланди: Т/р Хўжалик номи Жойлашган манзили Жами мол бош сони Шундан: Жами ер майдони Шундан: Йиллик жамғарилган озиқа бирлиги (тонна) Молхона бинолари (сони) Етиштириладиган маҳсулот (тонна) прогноз Реализация қилинадиган маҳсулот (тонна) прогноз соғин сигирлар боқувдаги моллар озуқа экин бино ва иншоот очиқ бино ёпиқ бино гўшт (тирик вазнда) сотиб олинадиган сут гўшт (тирик вазнда) соғиб олинадиган сут жами: ЯКУНИЙ ХУЛОСА: ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (ташкилот номи) __________ вилояти _______________ туманидаги ______________ги ҳақиқатдан хам ўз хўжалигида __________________ маҳсулотни етиштиради ва сотади. Комиссия аъзолари Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи имзо/муҳр Ф.И.О. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими мудири имзо/муҳр Ф.И.О. Туман солиқ инспекцияси бошлиғи имзо/муҳр Ф.И.О. »;
4а-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 4а-ИЛОВА
«Тасдиқлайман» туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман комиссияси раиси _____________________________________ (Ф.И.О) 20___ йил «___» _______________ ___________ вилояти _________ туманидаги субсидия олишга талабгор «____________» нинг 20___ йил ___________даги мурожаатига ва тақдим этилган ҳужжатларга асосан туман комиссияси томонидан жойига чиқиб ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди: Т/р Хўжалик номи Жойлашган манзили Жами парранда сони (юз бош) Хўжалик ташкил этилганлиги тўғрисидаги маълумот Шундан (сони): Ходимлар сони Асбоб-ускуналар мавжудлиги Етиштириладиган маҳсулот прогноз Реализация қилинадиган маҳсулот прогноз гўшт учун тухум учун доимий мавсумий озуқа таъминоти сув таъминоти шамоллатиш тизими Сўйиш линияси гўшт (кг) тухум (дона) гўшт (кг) тухум (дона) жами: ЯКУНИЙ ХУЛОСА: ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (ташкилот номи) __________ вилояти _______________ туманидаги ______________ги ҳақиқатдан хам ўз хўжалигида __________________ маҳсулотни етиштиради ва сотади. Комиссия аъзолари: Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи имзо/муҳр Ф.И.О. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими мудири имзо/муҳр Ф.И.О. Туман солиқ инспекцияси бошлиғи имзо/муҳр Ф.И.О. »;
4б-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 4б-ИЛОВА
«Тасдиқлайман» туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман комиссияси раиси __________________________________ (Ф.И.О) 20___ йил «____» ____________ ___________ вилояти __________ туманидаги субсидия олишга талабгор «___________» нинг 20___ йил __________даги мурожаатига ва тақдим этилган ҳужжатларга асосан туман комиссияси томонидан жойига чиқиб ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди: T/р Хўжалик номи Жойлашган манзили Интенсив сув ҳавза майдони Интенсив усулда балиқ етиштириш технологияси Совуқ сув балиқлари, шундан: Қолган турдаги балиқлар, шундан: Етиштириладиган маҳсулот (кг) прогноз Реализация қилинадиган маҳсулот (кг) прогноз Интенсив Ярим интенсив Ёпиқ сув айланма тизими (ЎЗВ) Қафас (садок) Лосось Форель Осётр 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 1. 2. ЯКУНИЙ ХУЛОСА: ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (ташкилот номи) __________ вилояти _______________ туманидаги ______________ги ҳақиқатдан хам ўз хўжалигида __________________ маҳсулотни етиштиради ва сотади. Комиссия аъзолари: Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи имзо/муҳр Ф.И.О. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими мудири имзо/муҳр Ф.И.О. Туман солиқ инспекцияси бошлиғи имзо/муҳр Ф.И.О. »;
б) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги 434-сон қарорига 2-ИЛОВА
Чорвачилик маҳсулотлари учун субсидия ажратилишини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туман (шаҳар) комиссияларининг
1. Лавозими бўйича — туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, комиссия раиси 2. Лавозими бўйича — туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи, комиссия раиси ўринбосари 3. Лавозими бўйича — туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими мудири 4. Лавозими бўйича — туман (шаҳар) солиқ инспекцияси бошлиғи 5. Лавозими бўйича — туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими чорвачилик бўйича мутахассиси, комиссия котиби ».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 29 декабрь,
701-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
SXEMASI
SXEMASI
NAMUNAVIY TARKIBI
Hayvonlarni identifikatsiya qilish, roʻyxatga olish va kuzatish tizimining tartib-taomillari takomillashtirilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Mamlakatimizda chorva mollari va parrandalar bosh sonini yanada koʻpaytirish, veterinariya nazoratini kuchaytirish va veterinariya xizmatlari sifatini oshirish, hayvonlarning sogʻligʻini himoya qilishni samarali tashkil etish, epizootik osoyishtalik va oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligini taʼminlash borasida keng koʻlamli ishlar amalga oshirildi.
Shu bilan birga, chorva mollarining naslini yaxshilash, ozuqa bazasini mustahkamlash, naslchilik yoʻnalishidagi chorvachilik xoʻjaliklari faoliyatini hamda chorvachilik mahsulotlarini yetishtirishda yirik tadbirkorlik subyektlarini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash boʻyicha kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirishda qonunchilik hujjatlarini oʻzaro muvofiqlashtirish talab etilmoqda.
Chorvachilik sohasidagi qonunchilik hujjatlarini oʻzaro muvofiqlashtirish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Chorvachilikda identifikatsiya qilish tizimi va naslchilik sohasini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 24-avgustdagi PQ-285-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
hayvonlarning yashash davri davomida ularning kelib chiqishi, koʻpayishi (koʻpaytirilishi) va harakati, shuningdek, hayvonlarda uchraydigan kasalliklarga qarshi profilaktika, tashxis qoʻyish va davolash ishlarida hayvonlarni kuzatish;
ixtisoslashtirilgan soʻyish korxonalarida soʻyishga boʻlgan ortiqcha talablarni bekor qilish.
2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev va Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri I.Y. Abduraxmonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-dekabrdagi 701-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Hayvonlarni identifikatsiya qilish, ularni hisobga olish, hisobdan chiqarish va saqlash tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2017-yil 22-sentabrdagi 748-son qarorida :
a) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Hayvonlarni identifikatsiya qilish, roʻyxatga olish va kuzatish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.”;
b) 6-banddagi “Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri I.Y. Abduraxmonov va Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi raisi B.T. Norqobilov zimmasiga yuklansin.”;
g) ilovada :
nomida va 1-banddagi “ularni hisobga olish, hisobdan chiqarish va saqlash” soʻzlari “roʻyxatga olish va kuzatish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-bandda :
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ veterinariya pasporti — hayvonga berilgan va identifikatsiya raqamiga muvofiq rasmiylashtirilgan, hayvon egasini belgilovchi, hayvonlar kasalliklari profilaktikasi va ularni davolash ishlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar qayd etib boriladigan hujjat;”
uchinchi xatboshidagi “boʻlimlarining uchastka veterinariya vrachi” soʻzlari “boʻlimi veterinariya uchastkasi xodimlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi va oltinchi xatboshilardagi “,jeton berish (jetonlash)” soʻzlari chiqarib tashlansin;
beshinchi xatboshidagi “jeton,” soʻzi chiqarib tashlansin;
oʻn uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ kuzatish — hayvonlarning yashash davri davomida ularning kelib chiqishi, koʻpayishi (koʻpaytirilishi) va harakati, shuningdek, hayvonlarda uchraydigan kasalliklarga qarshi profilaktika, tashxis qoʻyish va davolash ishlari boʻyicha monitoring oʻrnatish;”
oʻn toʻrtinchi xatboshidagi “hayvonlarni hisobga qoʻyish” soʻzlari “roʻyxatga olish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4-banddagi “boʻlimlari” soʻzi “veterinariya uchastkalari xodimlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
6-bandda :
“v” kichik band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
“g” kichik banddagi “hayvonlarning barcha turlariga” soʻzlari “ot, it va mushuklarga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“8. Hayvonlarni birkalash uchun ushbu Nizomga 3-ilovada keltirilgan identifikatsiya raqamini saqlovchi quloq birkalaridan foydalaniladi.”;
10-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
15-banddagi “(jeton)” soʻzi chiqarib tashlansin;
16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“16. Hayvonlarning egalaridan identifikatsiya qilish xizmatlari uchun toʻlov undiriladi (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 24-avgustdagi PQ-285-son qaroriga 1 ilovada keltirilgan tumanlar bundan mustasno). Toʻlov miqdori va shartlari Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan holda, Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi tomonidan belgilanadi.”;
4-bob nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4-bob Hayvonlarni roʻyxatga olish va roʻyxatdan chiqarish”;
25 , 26 , 27 , 28 , 34 , 35 va 36-bandlardagi “hisobga” va “hisobdan” soʻzlari tegishliligi boʻyicha “roʻyxatga” va “roʻyxatdan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi 4 1 -bob bilan toʻldirilsin:
“4 1 -bob. Hayvonlarni kuzatish
37 1 . Hududlardagi chorva va uy hayvonlarini identifikatsiya qilish, roʻyxatga olish, roʻyxatdan chiqarish va saqlashning toʻliq qamrab olinganligi holati oʻrganiladi.
37 2 . Kushxonalar, mol bozorlari, ichki postlar, shuningdek, chorva hayvonlarining bir hududdan boshqa hududga oʻtish harakatlari (migratsiyasi) tahlil qilinadi.
37 3 . Chorva hayvonlari saqlanadigan obyektlarning joylashuv manzili shakllantiriladi.
37 4 . Hayvonlarning kasalliklariga qarshi oʻtkazilayotgan profilaktika davolash, tashxis qoʻyish ishlari doimiy ravishda kuzatiladi.”;
1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Hayvonlarni identifikatsiya qilish, roʻyxatga olish va kuzatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Hayvonlarni identifikatsiya qilish, roʻyxatga olish va roʻyxatdan chiqarish
Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Bajarish muddati I bosqich Ariza beruvchi Ushbu Nizomning 27-bandiga asosan hayvonlarni identifikatsiya qilish boʻyicha davlat veterinariya xizmatiga ariza taqdim etadi (elektron yoki yozma shaklda) Nizomning 25 va 26-bandlarida belgilangan muddatlarda II bosqich Davlat veterinariya xizmati Ariza taqdim etilgan kundan boshlab uch kun ichida hayvonlarni identifikatsiya qilish ishlarini amalga oshiradi (jismoniy va yuridik shaxslarning hayvonlarini bosh soni koʻp boʻlgan taqdirda, ularni identifikatsiya qilish boʻyicha alohida grafik asosida amalga oshiriladi). Hayvonlarni identifikatsiya qilish, roʻyxatga olish ishlari natijasiga muvofiq veterinariya pasportini rasmiylashtiradi va elektron axborot tizimiga maʼlumotlarni kiritiladi. Hayvon egasi identifikatsiya atributlarini olgandan soʻng uch ish kunida III bosqich Ariza beruvchi Ushbu Nizomning 35-bandiga asosan hayvonlarni roʻyxatdan chiqarish uchun davlat veterinariya xizmatiga ariza taqdim etadi. Etti kun muddatda IV bosqich Davlat veterinariya xizmati Ariza beruvchining murojaatiga asosan hayvonlarni roʻyxatdan chiqarish ishlarini amalga oshiradi. Hayvonlarni roʻyxatdan chiqarish ishlari natijasiga muvofiq tegishli maʼlumotlar elektron axborot tizimidan chiqaradi. Ikki kun muddatda ”;
2 , 4 , 5 , 7 va 8 ilovalardagi “Hayvonlarni identifikatsiya qilish, ularni hisobga olish, hisobdan chiqarish va saqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga” soʻzlari “Hayvonlarni identifikatsiya qilish, roʻyxatga olish va kuzatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Hayvonlarni identifikatsiya qilish, roʻyxatga olish va kuzatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Identifikatsiya raqamini saqlovchi quloq birkalar turlari va meʼyorlari
Hayvonlar uchun issiq va sovuqqa chidamli elastik polimer materiallardan tayyorlangan quloq birkasi tavsiya etiladi.
Hayvon turiga qarab quloq birkasi turli xil koʻrinish, rang va shakllarda boʻlishi mumkin.
Qoramollar uchun quloq birkasining plastmassa turi quyidagi hajmda: eni — 57 mm, balandligi — 77 mm (1-rasm).
Qoʻy, echki va tuyalar uchun: eni — 40 mm, balandligi — 45 mm (2-rasm), eni — 37 mm, uzunligi — 41 mm (3-rasm).
Choʻchqalar uchun tugma koʻrinishidagi birkalardan foydalanish maqsadga muvofiq boʻlib, diametri 25 mm (4-rasm).
Quloq birkalari hayvonlarning qulogʻiga birkalarni oʻrnatish texnikasiga muvofiq oʻrnatiladi.”;
6-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
2. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 27-iyundagi 532-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 23-bandi “a” kichik bandidagi “10” raqami chiqarib tashlansin.
3. Vazirlar Mahkamasining “Chorvachilik, parrandachilik va baliqchilik xoʻjaliklariga ular tomonidan yetishtirilgan va sotilgan mahsulotlar uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2021-yil 12-iyuldagi 434-son qarorida :
a) 1-ilovada :
2-bandda :
uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
beshinchi xatboshidagi “, shuningdek, kontragentlarni tanlashda lozim darajada ehtiyotkor boʻlgan” soʻzlari chiqarib tashlansin.
5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Subsidiya qoʻshilgan qiymat soligʻidan qarzdorligi mavjud boʻlmagan subsidiya oluvchilarga ajratiladi.”
6-bandning ikkinchi xatboshidagi “12” raqami chiqarib tashlansin;
12-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“13. Subsidiya oluvchilar oʻz xoʻjaligida yetishtirilgan mahsulotlarni chorak davomida Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasining (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) “my.vetgov.uz” sayti orqali tuman (shahar) veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boʻlimlariga (keyingi oʻrinlarda — Boʻlim) ariza bilan murojaat qiladi.
Boʻlim subsidiya ajratish bilan bogʻliq ariza va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqish uchun komissiyaga taqdim etadi.”;
16-banddagi “Oʻzbekchorvanasl” agentligiga (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)” soʻzlari “Qoʻmitaga” soʻzi bilan almashtirilsin;
17-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“17. Xulosa kelib tushgan sanada Qoʻmita va Soliq qoʻmitasi oʻrtasida integratsiya qilingan maʼlumotlar bazasidan elektron tartibda foydalanadi.”;
18-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“18. Subsidiya oluvchi oʻz xoʻjaligida yetishtirgan chorvachilik mahsulotlarini sotganidan soʻng komissiya xulosasi va soliq organlarining maʼlumotlarini “my.vetgov.uz” sayti orqali doimiy kuzatib boradi.”;
19-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“19. Qoʻmita kalendar yil mobaynida chorvachilik subyektlariga ajratiladigan subsidiyalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Nizomga 5, 5a va 5b-ilovalardagi shakllarda Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan holda uch ish kunida tasdiqlaydi.”;
20-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“20. Komissiya xulosasi va soliq organlarining maʼlumotlari ijobiy boʻlgan taqdirda, elektron shakldagi maʼlumotlar Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasining “my.vetgov.uz” sayti orqali Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasiga yuboriladi.”;
21-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“21. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasining xulosasi “my.vetgov.uz” sayti orqali kelib tushgandan soʻng bir ish kunida budjetdan shu maqsadga ajratilgan mablagʻlar doirasida tegishli subsidiya summasini subsidiya oluvchining bank hisobvaragʻiga oʻtkazadi.”;
23 va 25-bandlardagi “Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Chorvachilik, parrandachilik va baliqchilik xoʻjaliklariga ular tomonidan yetishtirilgan va sotilgan mahsulotlar uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchisining subsidiya olish toʻgʻrisidagi arizasini koʻrib chiqish va subsidiya ajratish tartibi
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Subsidiya oluvchi Subsidiya oluvchilar oʻz xoʻjaligida yetishtirilgan mahsulotlarni chorak davomida Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasining “my.vetgov.uz” sayti orqali tuman (shahar) veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boʻlimlariga ariza bilan murojaat qiladi. Oʻz xoʻjaligida yetishtirilgan mahsulotlarni chorak davomida 2-bosqich Komissiya (Chorvachilik mahsulotlari uchun subsidiya ajratilishini samarali tashkil etishni taʼminlash boʻyicha tuman (shahar) komissiyasi) Komissiya subsidiya oluvchining arizasiga koʻra sotiladigan mahsulotlarning oʻz xoʻjaligida yetishtirilganligi va ularning tegishli turlari boʻyicha besh ish kunida ushbu Nizomga 4, 4a va 4b-ilovalarga muvofiq xulosa beradi hamda “my.vetgov.uz” sayti orqali elektron shaklda Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasiga taqdim etadi. Besh ish kunida 3-bosqich Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi xulosa kelib tushgan sanada Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi va Soliq qoʻmitasi oʻrtasida in�egratsiya qilingan maʼlumotlar bazasidan elektron tartibda foydalanadi. Uch ish kunida 4-bosqich Subsidiya oluvchi Oʻz xoʻjaligida yetishtirgan chorvachilik mahsulotlarini sotgandan soʻng komissiya xulosasi va soliq organlarining maʼlumotlari natijasini “my.vetgov.uz” sayti orqali kuzatib borish imkoniyati yaratiladi. Doimiy 5-bosqich Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi Komissiya xulosasi va soliq organlarining maʼlumotlari ijobiy boʻlgan taqdirda, elektron shakldagi maʼlumotlarni Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi axborot tizimi orqali Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasiga yuboradi. Bir ish kunida 6-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi axborot tizimi orqali kelib tushgan Qoʻmitaning xulosasini olgandan soʻng budjetdan shu maqsadga ajratilgan mablagʻlar doirasida tegishli subsidiya summasini subsidiya oluvchining bank hisobvaragʻiga oʻtkazadi. Bir ish kunida 7-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi Subsidiya subsidiya oluvchi tomonidan berilgan arizaga asosan ajratiladi. Keyingi oyning 25-sanasiga qadar ”;
4-ilova quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Chorvachilik, parrandachilik va baliqchilik xoʻjaliklariga ular tomonidan yetishtirilgan va sotilgan mahsulotlar uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
“Tasdiqlayman” tuman hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari, tuman komissiyasi raisi _____________________________________ (F.I.O) 20___ yil “____” _____________ XULOSA ____________ viloyati ____________ tumanidagi subsidiya olishga talabgor “_____________” ning 20___ yil ___________dagi murojaatiga va taqdim etilgan hujjatlarga asosan tuman komissiyasi tomonidan joyiga chiqib oʻrganildi va kuyidagilar aniqlandi: T/r Xoʻjalik nomi Joylashgan manzili Jami mol bosh soni Shundan: Jami yer maydoni Shundan: Yillik jamgʻarilgan oziqa birligi (tonna) Molxona binolari (soni) Etishtiriladigan mahsulot (tonna) prognoz Realizatsiya qilinadigan mahsulot (tonna) prognoz sogʻin sigirlar boquvdagi mollar ozuqa ekin bino va inshoot ochiq bino yopiq bino goʻsht (tirik vaznda) sotib olinadigan sut goʻsht (tirik vaznda) sogʻib olinadigan sut jami: YAKUNIY XULOSA: ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (tashkilot nomi) __________ viloyati _______________ tumanidagi ______________gi haqiqatdan xam oʻz xoʻjaligida __________________ mahsulotni yetishtiradi va sotadi. Komissiya aʼzolari Tuman veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boʻlimi boshligʻi imzo/muhr F.I.O. Tuman iqtisodiyot va moliya boʻlimi mudiri imzo/muhr F.I.O. Tuman soliq inspeksiyasi boshligʻi imzo/muhr F.I.O. ”;
4a-ilova quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Chorvachilik, parrandachilik va baliqchilik xoʻjaliklariga ular tomonidan yetishtirilgan va sotilgan mahsulotlar uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4a-ILOVA
“Tasdiqlayman” tuman hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari, tuman komissiyasi raisi _____________________________________ (F.I.O) 20___ yil “___” _______________ ___________ viloyati _________ tumanidagi subsidiya olishga talabgor “____________” ning 20___ yil ___________dagi murojaatiga va taqdim etilgan hujjatlarga asosan tuman komissiyasi tomonidan joyiga chiqib oʻrganildi va quyidagilar aniqlandi: T/r Xoʻjalik nomi Joylashgan manzili Jami parranda soni (yuz bosh) Xoʻjalik tashkil etilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot Shundan (soni): Xodimlar soni Asbob-uskunalar mavjudligi Etishtiriladigan mahsulot prognoz Realizatsiya qilinadigan mahsulot prognoz goʻsht uchun tuxum uchun doimiy mavsumiy ozuqa taʼminoti suv taʼminoti shamollatish tizimi Soʻyish liniyasi goʻsht (kg) tuxum (dona) goʻsht (kg) tuxum (dona) jami: YAKUNIY XULOSA: ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (tashkilot nomi) __________ viloyati _______________ tumanidagi ______________gi haqiqatdan xam oʻz xoʻjaligida __________________ mahsulotni yetishtiradi va sotadi. Komissiya aʼzolari: Tuman veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boʻlimi boshligʻi imzo/muhr F.I.O. Tuman iqtisodiyot va moliya boʻlimi mudiri imzo/muhr F.I.O. Tuman soliq inspeksiyasi boshligʻi imzo/muhr F.I.O. ”;
4b-ilova quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Chorvachilik, parrandachilik va baliqchilik xoʻjaliklariga ular tomonidan yetishtirilgan va sotilgan mahsulotlar uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4b-ILOVA
“Tasdiqlayman” tuman hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari, tuman komissiyasi raisi __________________________________ (F.I.O) 20___ yil “____” ____________ ___________ viloyati __________ tumanidagi subsidiya olishga talabgor “___________” ning 20___ yil __________dagi murojaatiga va taqdim etilgan hujjatlarga asosan tuman komissiyasi tomonidan joyiga chiqib oʻrganildi va quyidagilar aniqlandi: T/r Xoʻjalik nomi Joylashgan manzili Intensiv suv havza maydoni Intensiv usulda baliq yetishtirish texnologiyasi Sovuq suv baliqlari, shundan: Qolgan turdagi baliqlar, shundan: Etishtiriladigan mahsulot (kg) prognoz Realizatsiya qilinadigan mahsulot (kg) prognoz Intensiv Yarim intensiv Yopiq suv aylanma tizimi (OʻZV) Qafas (sadok) Losos Forel Osyotr 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 1. 2. YAKUNIY XULOSA: ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (tashkilot nomi) __________ viloyati _______________ tumanidagi ______________gi haqiqatdan xam oʻz xoʻjaligida __________________ mahsulotni yetishtiradi va sotadi. Komissiya aʼzolari: Tuman veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boʻlimi boshligʻi imzo/muhr F.I.O. Tuman iqtisodiyot va moliya boʻlimi mudiri imzo/muhr F.I.O. Tuman soliq inspeksiyasi boshligʻi imzo/muhr F.I.O. ”;
b) 2-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-iyuldagi 434-son qaroriga 2-ILOVA
Chorvachilik mahsulotlari uchun subsidiya ajratilishini samarali tashkil etishni taʼminlash boʻyicha tuman (shahar) komissiyalarining
1. Lavozimi boʻyicha — tuman (shahar) hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari, komissiya raisi 2. Lavozimi boʻyicha — tuman (shahar) veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boʻlimi boshligʻi, komissiya raisi oʻrinbosari 3. Lavozimi boʻyicha — tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimi mudiri 4. Lavozimi boʻyicha — tuman (shahar) soliq inspeksiyasi boshligʻi 5. Lavozimi boʻyicha — tuman (shahar) veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boʻlimi chorvachilik boʻyicha mutaxassisi, komissiya kotibi ”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 29-dekabr,
701-son