UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 29-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 29 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 29 декабря 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 29 December 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ДАВЛАТ НАМУНАСИ

ДАВЛАТ НАМУНАСИ

Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Педагог кадрларнинг малакасини ошириш, уларнинг таълим бериш маҳоратини юқори даражага кўтариш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, педагогларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифасини беришнинг автоматлаштирилган янги тизими жорий этилди.

Шу билан бирга, педагогларнинг таълим бериш маҳоратини юқори даражага кўтариш ҳамда уларнинг билим даражасини баҳолашнинг янада шаффоф ва холис механизмларини жорий этиш зарурати юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сон Фармони 3-бандида 2024 йил 1 январдан бошлаб давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилиниши, бунда:

малака тоифасини олиш бўйича синовлар бир йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилиши ҳамда биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда — педагогик маҳорати баҳоланиши;

малака тоифаси беришнинг янги тартиби жорий қилингунига қадар малака тоифасини олиш бўйича синовларни ўтказишга мораторий жорий этилганлиги;

мораторий давомида педагог кадрлар навбатдаги малака тоифасини олиш синовларига жалб этилмаслиги ҳамда уларнинг малака тоифасини тасдиқловчи сертификатнинг амал қилиш муддатини навбатдаги синовларга жалб қилингунига қадар автоматик равишда узайтириш белгиланганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши бўйича 2023 йилда ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхатининг 3-бандида педагог кадрларга малака тоифасини беришнинг янги тартибини жорий қилиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказишни Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказишни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалга ошириш;

мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларининг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси ҳамда педагогик маҳоратини, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрларининг педагогик маҳоратини ва психологик тайёргарлигини баҳолаш ҳамда ўқув фани бўйича малакаларини синовдан ўтказиш тартиби.

3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2024 йил 1 январга қадар:

мактабгача ва мактаб таълими соҳаси бўйича «pedkadr.uzedu.uz» платформасини, ўрта махсус ва профессионал таълим соҳаси бўйича эса «pedagog.edu.uz» платформасини вазирликларнинг бюджетдан ташқари тегишли маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали шахсга доир маълумотлар бўйича ахборот тизимининг ушбу банд иккинчи хатбошисида кўрсатилган платформалар билан интеграция қилинишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари К.Х. Каримов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 692-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 2-бандда :

учинчи ва тўртинчи хатбошилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2. Қуйидаги мазмундаги 2 1 -банд билан тўлдирилсин:

«2 1 . Белгилаб қўйилсинки, 2024 йил 1 январдан бошлаб:

мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалга оширилади;

педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаси (лавозим) бериш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш педагог кадрлар томонидан давлат хизматлари марказларига борган ҳолда ёки мустақил равишда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд тегишлилига бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади»;

3. 3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларининг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси ҳамда педагогик маҳоратини, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрларининг педагогик маҳоратини ва психологик тайёргарлигини баҳолаш ҳамда ўқув фани бўйича малакаларини синовдан ўтказиш;

давлат хизматлари марказлари, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали педагог кадрларнинг ҳужжатларини онлайн қабул қилиш ҳамда педагог кадрларга электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификат бериш»;

4. 5-бандда :

а) биринчи хатбошидаги «муассасалари» сўзи «ташкилотлари» сўзи билан алмаштирилсин;

б) иккинчи хатбоши «бўйсунувидаги» сўзидан кейин «ўрта махсус ва профессионал» сўзлари билан тўлдирилсин;

в) учинчи хатбошидаги «малакасини» сўзи «малака тоифасини (лавозимини)» сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Қуйидаги мазмундаги 6 1 -банд билан тўлдирилсин:

«6 1 . Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги:

2025 йил 1 январга қадар педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва малака тоифалари бериш тизимини халқаро эътироф этилган ваколатли хорижий ташкилотларнинг аккредитациясидан ўтказиш;

2025 йил 1 январдан бошлаб педагог кадрларга халқаро стандартлар асосида малака сертификатини бериш ҳамда сертификат олган педагог кадрларга базавий тариф ставкасининг 70 фоизи миқдорида устама ҳақ тўлаш амалиётини жорий этиш чораларини кўрсин».

6. 7-банддаги «Таълим инспекциясига» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.

7. 1-иловада :

а) 2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларининг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси ҳамда педагогик маҳоратини, шунингдек, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрларининг ўз фанини билиши, фаолияти самарадорлиги, педагогик маҳорати, психологик тайёргарлигини ўрганиш ва холисона баҳо бериш ҳамда уларни рағбатлантириш»;

б) 8-бандда :

«а» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги «е» кичик банд билан тўлдирилсин:

«е) педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган ҳамда ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог кадрларга — уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими)»;

в) 12-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби билан таништириши ҳамда ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрлари аттестациядан ўтиш учун ҳужжат топшириш бошлангунга қадар уларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолашни ташкил этиши лозим»;

г) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. Аттестацияга доир ташкилий масалалар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (кейинги ўринларда — ваколатли вазирликлар), тизимида мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда таълим ташкилотлари томонидан амалга оширилади»;

д) 14-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 15-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«15. Аттестацияни ўтказишда аттестация жараёнини қатъий назорат қилиш тегишлича ваколатли вазирликлар томонидан амалга оширилади»;

ж) 19-банддаги , 21 ва 24-бандларнинг иккинчи хатбошиларидаги , 43 4 -банддаги «Таълим инспекциясининг» сўзлари «ваколатли вазирликларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;

з) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«22. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг:

20 фоизи — Адлия вазирлигининг давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

50 фоизи — ваколатли вазирликларнинг бюджетдан ташқари жамғармасига;

қолган қисми — Давлат бюджетига ўтказилади;

б) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг:

10 фоизи — Адлия вазирлигининг давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

50 фоизи — ваколатли вазирликларнинг бюджетдан ташқари жамғармасига;

қолган қисми — Давлат бюджетига ўтказилади;

в) ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайти орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг:

0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

20 фоизи — Давлат бюджетига;

қолган қисми — ваколатли вазирликларнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.

Педагог кадр аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатилишидан воз кечган, амалдаги малака тоифасини (лавозимини) ҳимоя қила олмаган ва аттестациядан ўта олмаган тақдирда, тўланган йиғим қайтариб берилмайди.

Педагог кадрлар узрли сабабларга кўра аттестацияга келмаганлиги туфайли уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилган тақдирда, йиғим такроран ундирилмайди»;

и) 23-бандда :

биринчи хатбошидаги «Таълим инспекциясининг» сўзлари «ваколатли вазирликларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«педагог кадрнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш натижалари юзасидан маълумотнома (ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагоглари учун)»;

к) 25-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатнинг қалбаки эканлигини аниқлаш ваколатли вазирликларда мавжуд бўлган маълумотлар асосида амалга оширилади. Мавжуд бўлган маълумотлар асосида педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, тегишли ваколатли ташкилотларга сўровнома юборилади»;

учинчи хатбошидаги «Таълим инспекцияси» сўзлари «ваколатли вазирликлар» сўзлари билан алмаштирилсин;

л) 26-банднинг биринчи хатбошисидаги «Таълим инспекцияси» сўзлари «ваколатли вазирликлар» сўзлари билан алмаштирилсин;

м) 28-банддаги «Таълим инспекциясига» сўзлари «ваколатли вазирликларга» сўзлари билан алмаштирилсин;

н) 29-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«29. Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда ваколатли вазирликлар томонидан ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайти орқали педагог кадрларга хабарнома юборилади»;

о) 30-банднинг биринчи хатбошисидаги «Таълим инспекцияси» ва «Таълим инспекциясининг» сўзлари тегишлича «ваколатли вазирликлар» ва «ваколатли вазирликларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;

п) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«31. Педагог кадрлардан ҳужжатларни қабул қилиш ҳар йили 1 март ва 1 октябрь саналарида тўхтатилади.

Ваколатли вазирликлар томонидан мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда педагогик маҳоратини баҳолаш, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун ўқув фани бўйича малака синовларини (кейинги ўринларда — малака синовлари) ўтказиш шакли ҳамда жадвали ҳар йили 10 март ва 10 октябрга қадар тасдиқланиб, уларнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади, тегишли вазирликлар ва идораларга ҳамда SMS-хабарнома орқали педагог кадрларга юборилади».

р) қуйидаги мазмундаги 31 1 -банд билан тўлдирилсин:

«31 1 . Малака синовлари қуйидаги шакллардан бири бўйича ўтказилади:

тест синовлари;

ижодий;

назарий (оғзаки, ёзма);

назарий (оғзаки, ёзма) ва амалий»;

с) 32-бандда :

биринчи ва учинчи хатбошилардаги «Таълим инспекциясининг» сўзлари «ваколатли вазирликларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «Таълим инспекцияси» сўзлари «Ваколатли вазирликлар» сўзлари билан алмаштирилсин;

т) 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«33. Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш икки босқичда амалга оширилади ҳамда иккита босқич бўйича умумий 100 баллик тизимда баҳоланади.

Бунда:

мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим педагог кадрлари бўйича биринчи босқичда — педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда — педагогик маҳорати баҳоланади;

ўрта махсус ва профессионал таълим педагог кадрлари бўйича биринчи босқичда — педагог кадрнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги баҳоланади, иккинчи босқичда — ўқув фани бўйича билим даражаси баҳоланади»;

у) 34-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«34. Ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилоти педагог кадрларининг биринчи босқичда педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги таълим ташкилотининг педагогик (кузатув) кенгашлари томонидан ўрганилади ҳамда мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ баҳолаш мезонлари асосида 20 баллик тизимда баҳоланади»;

тўртинчи хатбошидаги «Таълим инспекциясига» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

ф) қуйидаги мазмундаги 34 1 -банд билан тўлдирилсин:

«34 1 . Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун аттестациянинг биринчи босқичида — педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш мақсадида 40 та тест топшириғи берилади.

Ҳар бир тўғри бажарилган тест топшириғи 2 балл билан баҳоланиб, тест синовлари учун жами 80 балл берилади»;

х) 35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«35. Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун иккинчи босқичда — педагогик маҳоратни аниқлаш мақсадида илғор педагогик услуб ва технологияларни («case study» услуби, лойиҳалар услуби, ҳамкорликда ўқитиш, «амалий ўйин», интерфаол таълим услуби ва бошқалар) қўллаш бўйича 10 та топшириқ берилади. Ҳар бир тўғри берилган жавоб 2 балл билан баҳоланиб, жами 20 балл берилади.

Ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун иккинчи босқичда — педагогнинг ўқув фани бўйича билим даражасини аниқлаш учун 40 та тест топшириғи берилади.

Ҳар бир тўғри бажарилган тест топшириғи 2 балл билан баҳоланиб, тест синовлари учун жами 80 балл берилади»;

ц) 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«36. Педагог кадрлар учун малака синовлари ҳар йили март — май ҳамда октябрь — ноябрь ойларида ваколатли вазирликлар томонидан ўтказилади.

Малака синовлари санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилади.

Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) тили фани ўқитувчиларига навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади ҳамда улар ушбу малака синовидан озод этилади»;

ч) 37-бандда :

биринчи хатбошидаги «Ўқув фани» сўзлари «Мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани» сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовлари чет тили фани ўқитувчилари учун тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш кўникмасини баҳолашга қаратилган ижодий синовлар шаклида ўтказилади.

Мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовлари чет тили фани ўқитувчилари, маданият ва санъатга, жисмоний тарбия ва спортга ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари педагог кадрлари ҳамда таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун тест синовлари шаклида ҳам ташкил этилиши мумкин»;

ш) 38-банднинг биринчи хатбошисидаги «Таълим инспекцияси» сўзлари «ваколатли вазирликлар» сўзлари билан алмаштирилсин;

э) 42-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўқув фанидан малака» сўзлари «Малака» сўзи билан алмаштирилсин;

ю) 43-банднинг биринчи — учинчи хатбошиларидаги , 43 2 -банднинг биринчи хатбошисидаги «Таълим инспекцияси» сўзлари «ваколатли вазирликлар» сўзлари билан алмаштирилсин;

я) 43 7 -банддаги «Таълим инспекцияси» сўзлари «Ваколатли вазирликлар» сўзлари билан алмаштирилсин;

я 1 ) 43 10 -банднинг биринчи хатбошисидаги «ўқув (махсус) фани бўйича» сўзлари чиқариб ташлансин;

я 2 ) 45-банддаги «аттестациянинг бирор босқичида» сўзлари «аттестацияда» сўзи билан алмаштирилсин;

я 3 ) 47-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«47. Аттестация якунланганидан сўнг бир ой муддатда ваколатли вазирликлар раҳбарининг буйруғи (қарори) билан аттестация натижаларига кўра олий, биринчи ва иккинчи малака тоифалари ҳамда бош, етакчи ва катта ўқитувчи лавозимлари берилган педагог кадрларнинг рўйхати тасдиқланади ҳамда рўйхатга асосан педагог кадрларга мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ шаклдаги QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификатлар (кейинги ўринларда — сертификат) ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайти орқали онлайн генерация қилинади»;

иккинчи ва учинчи хатбошилардаги «Таълим инспекциясининг» сўзлари «ваколатли вазирликларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;

я 4 ) 52-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«52. Апелляция комиссияси аттестация бошлангандан кейин ўн кун ичида ваколатли вазирликлар раҳбарларининг буйруғига (қарорига) кўра етти кишидан иборат таркибда тузилади.

Апелляция комиссияси таркиби ваколатли вазирликлар раҳбарининг ўринбосари (комиссия раиси), соҳага масъул таркибий бўлинмаси раҳбари (комиссия раиси ўринбосари), ваколатли вазирлик ходимлари (бир нафари — комиссия котиби), касаба уюшмаси вакили ҳамда ходимларидан иборат бўлади.

Апелляция комиссиясига мурожаат қилиш ёзма равишда ёки ваколатли вазирликнинг расмий веб-сайти орқали электрон тарзда амалга оширилади»;

я 5 ) 53-бандда :

биринчи хатбоши «буйруқда» сўзидан кейин «(қарорда)» сўзи билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Таълим инспекциясининг» сўзлари «ваколатли вазирликларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;

я 6 ) 61-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«61. Ваколатли вазирлик ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг қўшма қарори, ваколатли вазирликларнинг буйруғи (қарори) ёки апелляция комиссияси қарори юзасидан педагог кадрлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин»;

я 7 ) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларининг аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар Ижрочилар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Таълим ташкилотлари Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби билан таништириш, педагог кадрларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш ҳамда баҳолаш натижалари юзасидан маълумотномани уларга тақдим этиш. Ҳар йили апрель — июль ва сентябрь — декабрь ойларида Ваколатли вазирликлар, манфаатдор вазирликлар ва идоралар Маданият ва санъат, жисмоний тарбия ва спортга ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари педагог кадрлари, шунингдек, таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун ижодий, назарий ва амалий синовларни ўтказадиган ишчи гуруҳлар таркибини тасдиқлаш. Ҳар йили 1 февраль ва 1 сентябрга қадар 2-босқич Педагог кадрлар, давлат хизматлари марказлари, ваколатли вазирликлар Аттестациядан ўтиш учун педагог кадрлар томонидан давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд ваколатли вазирликлар расмий веб-сайти орқали ҳужжат топшириш. Ҳар йили январь-февраль ва август-сентябрь ойларида Ваколатли вазирликлар Педагог кадрларнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини баҳолаш ҳамда педагогик маҳоратини аниқлаш, ўқув фани бўйича малака синовларидан ўтказиш. Ҳар йили март — май, октябрь — ноябрь ойларида Ваколатли вазирликлар, манфаатдор вазирликлар ва идоралар Маданият ва санъат, жисмоний тарбия ва спортга ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари педагог кадрлари, шунингдек, таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун ижодий, назарий ва амалий синовларни ўтказиш ва баҳолаш. Ҳар йили март — май, октябрь — ноябрь ойларида 3-босқич Ваколатли вазирликлар Амалдаги малака тоифаси (лавозими) сақланган ва оширилган педагог кадрларнинг рўйхатини тасдиқлаш ҳамда электрон шаклдаги сертификатларни ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайти орқали онлайн генерация қилиш. Ҳар йили июнь ва декабрь ойларида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Янгидан тасдиқланган малака тоифалари ёки лавозимларга асосан педагог кадрларнинг ойлик иш ҳақларини қайта ҳисоб-китоб қилиш. Ҳар йили 1 июлга ва 1 январга қадар 4-босқич Апелляция комиссияси Аттестация натижаларидан норози бўлган педагог кадрларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш. Мурожаат қилинган пайтдан бошлаб 10 кунда Апелляция комиссияси Апелляция комиссияси қарори нусхасини мурожаат этувчи педагог кадрга тақдим этиш. Комиссия қарори чиққан пайтдан бошлаб 5 кунда »;

я 8 ) 2-илованинг «II. Сўровномага илова қилинадиган ҳужжатлар» бўлими 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Педагог кадрнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш натижалари юзасидан маълумотнома (ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагоглари учун)»;

я 9 ) 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« Педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатнинг

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби __________________________________________________________________ (sertifikatni berishga vakolatli vazirlik nomi) PEDAGOG KADRGA TOʻGʻRIDAN TOʻGʻRI BERILGAN MALAKA TOIFASI (LAVOZIMI) TOʻGʻRISIDA SERTIFIKAT Sertifikat seriyasi Sertifikat raqami Pedagog kadr toʻgʻrisida maʼlumot: Pedagog kadrning shaxsiy kodi: Familiyasi Ismi Otasining ismi Tugʻilgan vaqti Ish joyi Tayyorlov yoki taʼlim yoʻnalishi, mutaxassislik yoxud ixtisoslik nomi _____________________________________________________________________ Toʻgʻridan toʻgʻri malaka toifasi (lavozim)ni berish uchun asos (Nizomning 8-, 9- yoki 10-bandlaridagi holatlaridan biri koʻrsatiladi) _____________________________________________________________________ Toʻgʻridan toʻgʻri berilgan malaka toifasi yoki lavozim _____________________________________________________________________ Berilgan sana Amal qilish muddati Sertifikatni imzolagan shaxs QR — kod»;

я 10 ) 9-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« Педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатнинг

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби __________________________________________________________________ (sertifikatni berishga vakolatli vazirlik nomi) PEDAGOG KADRNING ATTESTATSIYADAN OʻTGANLIGI TOʻGʻRISIDA SERTIFIKAT Sertifikat seriyasi Sertifikat raqami Pedagog kadr toʻgʻrisida maʼlumot: Pedagog kadrning shaxsiy kodi: Familiyasi Ismi Otasining ismi Tugʻilgan vaqti Ish joyi Tayyorlov yoki taʼlim yoʻnalishi, mutaxassislik yoxud ixtisoslik nomi _____________________________________________________________________ Attestatsiya natijasida toʻplangan ball: Birinchi bosqich boʻyicha bilim darajasini baholash natijasi Ikkinchi bosqich boʻyicha bilim darajasini baholash natijasi Jami toʻplangan ball _____________________________________________________________________ Attestatsiya natijasida berilgan malaka toifasi yoki lavozim _____________________________________________________________________ Berilgan sana Amal qilish muddati Sertifikatni imzolagan shaxs QR — kod»;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 29 декабрь,

692-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/692/0997-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

DAVLAT NAMUNASI

DAVLAT NAMUNASI

Maktabgacha, umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, professional va maktabdan tashqari taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlarini attestatsiyadan oʻtkazish tartibi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Maktabgacha, umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, professional va maktabdan tashqari taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlarini attestatsiyadan oʻtkazish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 17-sentabrdagi 572-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Pedagog kadrlarning malakasini oshirish, ularning taʼlim berish mahoratini yuqori darajaga koʻtarish borasida salmoqli ishlar amalga oshirilmoqda. Xususan, pedagoglarni attestatsiyadan oʻtkazish va ularga malaka toifasini berishning avtomatlashtirilgan yangi tizimi joriy etildi.

Shu bilan birga, pedagoglarning taʼlim berish mahoratini yuqori darajaga koʻtarish hamda ularning bilim darajasini baholashning yanada shaffof va xolis mexanizmlarini joriy etish zarurati yuzaga kelmoqda.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda uning tizimidagi tashkilotlar faoliyatini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 26-maydagi PF-79-son Farmoni hamda “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini 2023-yilda sifatli va oʻz vaqtida amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 11-sentabrdagi PQ-300-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, maktabgacha, umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, professional va maktabdan tashqari taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlarini attestatsiyadan oʻtkazish tizimini takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

a) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 26-maydagi PF-79-son Farmoni 3-bandida 2024-yil 1-yanvardan boshlab davlat maktabgacha, umumiy oʻrta va maktabdan tashqari taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlariga malaka toifasini berishning yangi tartibi joriy qilinishi, bunda:

malaka toifasini olish boʻyicha sinovlar bir yilda kamida bir marotaba ikki bosqichda oʻtkazilishi hamda birinchi bosqichda talabgorning mutaxassislik fani va kasb standarti boʻyicha bilim darajasi, ikkinchi bosqichda — pedagogik mahorati baholanishi;

malaka toifasi berishning yangi tartibi joriy qilinguniga qadar malaka toifasini olish boʻyicha sinovlarni oʻtkazishga moratoriy joriy etilganligi;

moratoriy davomida pedagog kadrlar navbatdagi malaka toifasini olish sinovlariga jalb etilmasligi hamda ularning malaka toifasini tasdiqlovchi sertifikatning amal qilish muddatini navbatdagi sinovlarga jalb qilinguniga qadar avtomatik ravishda uzaytirish belgilanganligi;

b) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 11-sentabrdagi PQ-300-son qarori bilan tasdiqlangan “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasining har bir insonga oʻz salohiyatini roʻyobga chiqarish uchun munosib sharoitlar yaratish yoʻnalishi boʻyicha 2023-yilda ishlab chiqiladigan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari roʻyxatining 3-bandida pedagog kadrlarga malaka toifasini berishning yangi tartibini joriy qilish nazarda tutilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Maktabgacha, umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, professional va maktabdan tashqari taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlarini attestatsiyadan oʻtkazish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 17-sentabrdagi 572-son qaroriga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

maktabgacha, umumiy oʻrta va maktabdan tashqari taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlarini attestatsiyadan oʻtkazishni Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan, oʻrta maxsus va professional taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlarini attestatsiyadan oʻtkazishni Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan amalga oshirish;

maktabgacha, umumiy oʻrta va maktabdan tashqari taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlarining mutaxassislik fani va kasb standarti boʻyicha bilim darajasi hamda pedagogik mahoratini, oʻrta maxsus va professional taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlarining pedagogik mahoratini va psixologik tayyorgarligini baholash hamda oʻquv fani boʻyicha malakalarini sinovdan oʻtkazish tartibi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 2024-yil 1-yanvarga qadar:

maktabgacha va maktab taʼlimi sohasi boʻyicha “pedkadr.uzedu.uz” platformasini, oʻrta maxsus va professional taʼlim sohasi boʻyicha esa “pedagog.edu.uz” platformasini vazirliklarning budjetdan tashqari tegishli mablagʻlari hisobidan ishlab chiqsin;

manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali shaxsga doir maʼlumotlar boʻyicha axborot tizimining ushbu band ikkinchi xatboshisida koʻrsatilgan platformalar bilan integratsiya qilinishini taʼminlasin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri X.U. Umarova hamda oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirining birinchi oʻrinbosari K.X. Karimov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-dekabrdagi 692-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Maktabgacha, umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, professional va maktabdan tashqari taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlarini attestatsiyadan oʻtkazish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 17-sentabrdagi 572-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 2-bandda :

uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

beshinchi va oltinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin.

2. Quyidagi mazmundagi 2 1 -band bilan toʻldirilsin:

“2 1 . Belgilab qoʻyilsinki, 2024-yil 1-yanvardan boshlab:

maktabgacha, umumiy oʻrta va maktabdan tashqari taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlarini attestatsiyadan oʻtkazish Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan, oʻrta maxsus va professional taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlarini attestatsiyadan oʻtkazish Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan amalga oshiriladi;

pedagog kadrlarni attestatsiyadan oʻtkazish va ularga malaka toifasi (lavozim) berish boʻyicha hujjatlarni qabul qilish pedagog kadrlar tomonidan davlat xizmatlari markazlariga borgan holda yoki mustaqil ravishda Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali yoxud tegishliliga boʻyicha Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining rasmiy veb-sayti orqali amalga oshiriladi”;

3. 3-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“maktabgacha, umumiy oʻrta va maktabdan tashqari taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlarining mutaxassislik fani va kasb standarti boʻyicha bilim darajasi hamda pedagogik mahoratini, oʻrta maxsus va professional taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlarining pedagogik mahoratini va psixologik tayyorgarligini baholash hamda oʻquv fani boʻyicha malakalarini sinovdan oʻtkazish;

davlat xizmatlari markazlari, Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali yoki Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining rasmiy veb-sayti orqali pedagog kadrlarning hujjatlarini onlayn qabul qilish hamda pedagog kadrlarga elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan va QR-kod qoʻyilgan elektron shakldagi sertifikat berish”;

4. 5-bandda :

a) birinchi xatboshidagi “muassasalari” soʻzi “tashkilotlari” soʻzi bilan almashtirilsin;

b) ikkinchi xatboshi “boʻysunuvidagi” soʻzidan keyin “oʻrta maxsus va professional” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

v) uchinchi xatboshidagi “malakasini” soʻzi “malaka toifasini (lavozimini)” soʻzlari bilan almashtirilsin.

5. Quyidagi mazmundagi 6 1 -band bilan toʻldirilsin:

“6 1 . Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi:

2025-yil 1-yanvarga qadar pedagog kadrlarni attestatsiyadan oʻtkazish va malaka toifalari berish tizimini xalqaro eʼtirof etilgan vakolatli xorijiy tashkilotlarning akkreditatsiyasidan oʻtkazish;

2025-yil 1-yanvardan boshlab pedagog kadrlarga xalqaro standartlar asosida malaka sertifikatini berish hamda sertifikat olgan pedagog kadrlarga bazaviy tarif stavkasining 70 foizi miqdorida ustama haq toʻlash amaliyotini joriy etish choralarini koʻrsin”.

6. 7-banddagi “Taʼlim inspeksiyasiga” soʻzlari “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

7. 1-ilovada :

a) 2-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“maktabgacha, umumiy oʻrta va maktabdan tashqari taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlarining mutaxassislik fani va kasb standarti boʻyicha bilim darajasi hamda pedagogik mahoratini, shuningdek, oʻrta maxsus va professional taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlarining oʻz fanini bilishi, faoliyati samaradorligi, pedagogik mahorati, psixologik tayyorgarligini oʻrganish va xolisona baho berish hamda ularni ragʻbatlantirish”;

b) 8-bandda :

“a” kichik bandning birinchi xatboshisidagi “Maktabgacha taʼlim vazirligi” soʻzlari “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi “e” kichik band bilan toʻldirilsin:

“e) pedagogik faoliyat boʻyicha 25 yil va undan koʻp ish stajiga ega boʻlgan hamda yoshga doir pensiyaga chiqishi uchun 5 yildan koʻp boʻlmagan vaqt qolgan pedagog kadrlarga — ularning amaldagi malaka toifasi (lavozimi)”;

v) 12-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“pedagog kadrlarni attestatsiyadan oʻtkazish tartibi bilan tanishtirishi hamda oʻrta maxsus, professional taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlari attestatsiyadan oʻtish uchun hujjat topshirish boshlangunga qadar ularning pedagogik mahorati va psixologik tayyorgarligini baholashni tashkil etishi lozim”;

g) 13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. Attestatsiyaga doir tashkiliy masalalar Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (keyingi oʻrinlarda — vakolatli vazirliklar), tizimida maktabgacha, umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, professional va maktabdan tashqari taʼlim tashkilotlari boʻlgan vazirliklar va idoralar hamda taʼlim tashkilotlari tomonidan amalga oshiriladi”;

d) 14-banddagi “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

e) 15-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“15. Attestatsiyani oʻtkazishda attestatsiya jarayonini qatʼiy nazorat qilish tegishlicha vakolatli vazirliklar tomonidan amalga oshiriladi”;

j) 19-banddagi , 21 va 24-bandlarning ikkinchi xatboshilaridagi , 43 4 -banddagi “Taʼlim inspeksiyasining” soʻzlari “vakolatli vazirliklarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;

z) 22-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“22. Yigʻim summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:

a) davlat xizmatlari markazlari orqali murojaat etilganda, yigʻim summasining:

20 foizi — Adliya vazirligining davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

0,5 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga;

50 foizi — vakolatli vazirliklarning budjetdan tashqari jamgʻarmasiga;

qolgan qismi — Davlat budjetiga oʻtkaziladi;

b) Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaat etilganda, yigʻim summasining:

10 foizi — Adliya vazirligining davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

11,75 foizi (shundan 0,5 foizi — yagona billing tizimi orqali davlat xizmati koʻrsatilganda) — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga;

50 foizi — vakolatli vazirliklarning budjetdan tashqari jamgʻarmasiga;

qolgan qismi — Davlat budjetiga oʻtkaziladi;

v) vakolatli vazirliklarning rasmiy veb-sayti orqali murojaat etilganda, yigʻim summasining:

0,5 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga;

20 foizi — Davlat budjetiga;

qolgan qismi — vakolatli vazirliklarning budjetdan tashqari jamgʻarmasiga oʻtkaziladi.

Pedagog kadr attestatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatilishidan voz kechgan, amaldagi malaka toifasini (lavozimini) himoya qila olmagan va attestatsiyadan oʻta olmagan taqdirda, toʻlangan yigʻim qaytarib berilmaydi.

Pedagog kadrlar uzrli sabablarga koʻra attestatsiyaga kelmaganligi tufayli ularning attestatsiyasi boshqa muddatga koʻchirilgan taqdirda, yigʻim takroran undirilmaydi”;

i) 23-bandda :

birinchi xatboshidagi “Taʼlim inspeksiyasining” soʻzlari “vakolatli vazirliklarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“pedagog kadrning pedagogik mahorati va psixologik tayyorgarligini baholash natijalari yuzasidan maʼlumotnoma (oʻrta maxsus va professional taʼlim tashkilotlari pedagoglari uchun)”;

k) 25-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Pedagog kadrlar tomonidan topshirilgan hujjatning qalbaki ekanligini aniqlash vakolatli vazirliklarda mavjud boʻlgan maʼlumotlar asosida amalga oshiriladi. Mavjud boʻlgan maʼlumotlar asosida pedagog kadrlar tomonidan topshirilgan hujjatlarning haqqoniyligini aniqlash imkoni boʻlmagan taqdirda, tegishli vakolatli tashkilotlarga soʻrovnoma yuboriladi”;

uchinchi xatboshidagi “Taʼlim inspeksiyasi” soʻzlari “vakolatli vazirliklar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

l) 26-bandning birinchi xatboshisidagi “Taʼlim inspeksiyasi” soʻzlari “vakolatli vazirliklar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

m) 28-banddagi “Taʼlim inspeksiyasiga” soʻzlari “vakolatli vazirliklarga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

n) 29-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“29. Hujjatlar toʻliq taqdim etilganda vakolatli vazirliklar tomonidan hujjatlar qabul qilinganligi toʻgʻrisida davlat xizmatlari markaziga yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali yoxud vakolatli vazirliklarning rasmiy veb-sayti orqali pedagog kadrlarga xabarnoma yuboriladi”;

o) 30-bandning birinchi xatboshisidagi “Taʼlim inspeksiyasi” va “Taʼlim inspeksiyasining” soʻzlari tegishlicha “vakolatli vazirliklar” va “vakolatli vazirliklarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;

p) 31-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“31. Pedagog kadrlardan hujjatlarni qabul qilish har yili 1-mart va 1-oktabr sanalarida toʻxtatiladi.

Vakolatli vazirliklar tomonidan maktabgacha, umumiy oʻrta va maktabdan tashqari taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlari uchun mutaxassislik fani va kasb standarti boʻyicha bilim darajasini aniqlash hamda pedagogik mahoratini baholash, oʻrta maxsus va professional taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlari uchun oʻquv fani boʻyicha malaka sinovlarini (keyingi oʻrinlarda — malaka sinovlari) oʻtkazish shakli hamda jadvali har yili 10-mart va 10-oktabrga qadar tasdiqlanib, ularning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi, tegishli vazirliklar va idoralarga hamda SMS-xabarnoma orqali pedagog kadrlarga yuboriladi”.

r) quyidagi mazmundagi 31 1 -band bilan toʻldirilsin:

“31 1 . Malaka sinovlari quyidagi shakllardan biri boʻyicha oʻtkaziladi:

test sinovlari;

ijodiy;

nazariy (ogʻzaki, yozma);

nazariy (ogʻzaki, yozma) va amaliy”;

s) 32-bandda :

birinchi va uchinchi xatboshilardagi “Taʼlim inspeksiyasining” soʻzlari “vakolatli vazirliklarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “Taʼlim inspeksiyasi” soʻzlari “Vakolatli vazirliklar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

t) 33-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“33. Pedagog kadrlarni attestatsiyadan oʻtkazish ikki bosqichda amalga oshiriladi hamda ikkita bosqich boʻyicha umumiy 100 ballik tizimda baholanadi.

Bunda:

maktabgacha, umumiy oʻrta va maktabdan tashqari taʼlim pedagog kadrlari boʻyicha birinchi bosqichda — pedagogning mutaxassislik fani va kasb standarti boʻyicha bilim darajasi, ikkinchi bosqichda — pedagogik mahorati baholanadi;

oʻrta maxsus va professional taʼlim pedagog kadrlari boʻyicha birinchi bosqichda — pedagog kadrning pedagogik mahorati va psixologik tayyorgarligi baholanadi, ikkinchi bosqichda — oʻquv fani boʻyicha bilim darajasi baholanadi”;

u) 34-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“34. Oʻrta maxsus va professional taʼlim tashkiloti pedagog kadrlarining birinchi bosqichda pedagogik mahorati va psixologik tayyorgarligi taʼlim tashkilotining pedagogik (kuzatuv) kengashlari tomonidan oʻrganiladi hamda mazkur Nizomga 5-ilovaga muvofiq baholash mezonlari asosida 20 ballik tizimda baholanadi”;

toʻrtinchi xatboshidagi “Taʼlim inspeksiyasiga” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

f) quyidagi mazmundagi 34 1 -band bilan toʻldirilsin:

“34 1 . Maktabgacha, umumiy oʻrta va maktabdan tashqari taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlari uchun attestatsiyaning birinchi bosqichida — pedagogning mutaxassislik fani va kasb standarti boʻyicha bilim darajasini aniqlash maqsadida 40 ta test topshirigʻi beriladi.

Har bir toʻgʻri bajarilgan test topshirigʻi 2 ball bilan baholanib, test sinovlari uchun jami 80 ball beriladi”;

x) 35-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“35. Maktabgacha, umumiy oʻrta va maktabdan tashqari taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlari uchun ikkinchi bosqichda — pedagogik mahoratni aniqlash maqsadida ilgʻor pedagogik uslub va texnologiyalarni (“case study” uslubi, loyihalar uslubi, hamkorlikda oʻqitish, “amaliy oʻyin”, interfaol taʼlim uslubi va boshqalar) qoʻllash boʻyicha 10 ta topshiriq beriladi. Har bir toʻgʻri berilgan javob 2 ball bilan baholanib, jami 20 ball beriladi.

Oʻrta maxsus va professional taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlari uchun ikkinchi bosqichda — pedagogning oʻquv fani boʻyicha bilim darajasini aniqlash uchun 40 ta test topshirigʻi beriladi.

Har bir toʻgʻri bajarilgan test topshirigʻi 2 ball bilan baholanib, test sinovlari uchun jami 80 ball beriladi”;

ts) 36-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“36. Pedagog kadrlar uchun malaka sinovlari har yili mart — may hamda oktyabr — noyabr oylarida vakolatli vazirliklar tomonidan oʻtkaziladi.

Malaka sinovlari sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga, texnika va yongʻin xavfsizligi qoidalariga qatʼiy rioya qilgan holda oʻtkaziladi.

Umumiy oʻrta, oʻrta maxsus va professional taʼlim tashkilotlarining kamida S1 darajadagi milliy yoki unga mos darajadagi xalqaro sertifikatga ega chet (ingliz, fransuz, nemis, ispan, italyan, arab, xitoy, yapon, koreys, turk, fors, pushtu, dari, urdu, hind) tili fani oʻqituvchilariga navbatdagi majburiy attestatsiyada mutaxassislik fani va kasb standarti boʻyicha bilim darajasini aniqlash hamda oʻquv fani boʻyicha malaka sinovidan maksimal 80 ball beriladi hamda ular ushbu malaka sinovidan ozod etiladi”;

ch) 37-bandda :

birinchi xatboshidagi “Oʻquv fani” soʻzlari “Mutaxassislik fani va kasb standarti boʻyicha bilim darajasini aniqlash hamda oʻquv fani” soʻzlari bilan almashtirilsin;

beshinchi va oltinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mutaxassislik fani va kasb standarti boʻyicha bilim darajasini aniqlash hamda oʻquv fani boʻyicha malaka sinovlari chet tili fani oʻqituvchilari uchun tinglab tushunish, oʻqish, yozish va gapirish koʻnikmasini baholashga qaratilgan ijodiy sinovlar shaklida oʻtkaziladi.

Mutaxassislik fani va kasb standarti boʻyicha bilim darajasini aniqlash hamda oʻquv fani boʻyicha malaka sinovlari chet tili fani oʻqituvchilari, madaniyat va sanʼatga, jismoniy tarbiya va sportga ixtisoslashtirilgan taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlari hamda taʼlim tashkilotlarining jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilari uchun test sinovlari shaklida ham tashkil etilishi mumkin”;

sh) 38-bandning birinchi xatboshisidagi “Taʼlim inspeksiyasi” soʻzlari “vakolatli vazirliklar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

e) 42-bandning birinchi xatboshisidagi “Oʻquv fanidan malaka” soʻzlari “Malaka” soʻzi bilan almashtirilsin;

yu) 43-bandning birinchi — uchinchi xatboshilaridagi , 43 2 -bandning birinchi xatboshisidagi “Taʼlim inspeksiyasi” soʻzlari “vakolatli vazirliklar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ya) 43 7 -banddagi “Taʼlim inspeksiyasi” soʻzlari “Vakolatli vazirliklar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ya 1 ) 43 10 -bandning birinchi xatboshisidagi “oʻquv (maxsus) fani boʻyicha” soʻzlari chiqarib tashlansin;

ya 2 ) 45-banddagi “attestatsiyaning biror bosqichida” soʻzlari “attestatsiyada” soʻzi bilan almashtirilsin;

ya 3 ) 47-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“47. Attestatsiya yakunlanganidan soʻng bir oy muddatda vakolatli vazirliklar rahbarining buyrugʻi (qarori) bilan attestatsiya natijalariga koʻra oliy, birinchi va ikkinchi malaka toifalari hamda bosh, yetakchi va katta oʻqituvchi lavozimlari berilgan pedagog kadrlarning roʻyxati tasdiqlanadi hamda roʻyxatga asosan pedagog kadrlarga mazkur Nizomga 9-ilovaga muvofiq shakldagi QR-kod qoʻyilgan elektron shakldagi sertifikatlar (keyingi oʻrinlarda — sertifikat) vakolatli vazirliklarning rasmiy veb-sayti orqali onlayn generatsiya qilinadi”;

ikkinchi va uchinchi xatboshilardagi “Taʼlim inspeksiyasining” soʻzlari “vakolatli vazirliklarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ya 4 ) 52-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“52. Apellatsiya komissiyasi attestatsiya boshlangandan keyin oʻn kun ichida vakolatli vazirliklar rahbarlarining buyrugʻiga (qaroriga) koʻra yetti kishidan iborat tarkibda tuziladi.

Apellatsiya komissiyasi tarkibi vakolatli vazirliklar rahbarining oʻrinbosari (komissiya raisi), sohaga masʼul tarkibiy boʻlinmasi rahbari (komissiya raisi oʻrinbosari), vakolatli vazirlik xodimlari (bir nafari — komissiya kotibi), kasaba uyushmasi vakili hamda xodimlaridan iborat boʻladi.

Apellatsiya komissiyasiga murojaat qilish yozma ravishda yoki vakolatli vazirlikning rasmiy veb-sayti orqali elektron tarzda amalga oshiriladi”;

ya 5 ) 53-bandda :

birinchi xatboshi “buyruqda” soʻzidan keyin “(qarorda)” soʻzi bilan toʻldirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Taʼlim inspeksiyasining” soʻzlari “vakolatli vazirliklarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ya 6 ) 61-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“61. Vakolatli vazirlik hamda manfaatdor vazirliklar va idoralarning qoʻshma qarori, vakolatli vazirliklarning buyrugʻi (qarori) yoki apellatsiya komissiyasi qarori yuzasidan pedagog kadrlar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sudga shikoyat qilishi mumkin”;

ya 7 ) 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ Maktabgacha, umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, professional va maktabdan tashqari taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlarining attestatsiyasini tashkil etish va oʻtkazish

SXEMASI

Bosqichlar Ijrochilar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Taʼlim tashkilotlari Pedagog kadrlarni attestatsiyadan oʻtkazish tartibi bilan tanishtirish, pedagog kadrlarning pedagogik mahorati va psixologik tayyorgarligini baholash hamda baholash natijalari yuzasidan maʼlumotnomani ularga taqdim etish. Har yili aprel — iyul va sentyabr — dekabr oylarida Vakolatli vazirliklar, manfaatdor vazirliklar va idoralar Madaniyat va sanʼat, jismoniy tarbiya va sportga ixtisoslashtirilgan taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlari, shuningdek, taʼlim tashkilotlari jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilari uchun ijodiy, nazariy va amaliy sinovlarni oʻtkazadigan ishchi guruhlar tarkibini tasdiqlash. Har yili 1-fevral va 1-sentabrga qadar 2-bosqich Pedagog kadrlar, davlat xizmatlari markazlari, vakolatli vazirliklar Attestatsiyadan oʻtish uchun pedagog kadrlar tomonidan davlat xizmatlari markazlari yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali yoxud vakolatli vazirliklar rasmiy veb-sayti orqali hujjat topshirish. Har yili yanvar-fevral va avgust-sentyabr oylarida Vakolatli vazirliklar Pedagog kadrlarning mutaxassislik fani va kasb standarti boʻyicha bilim darajasini baholash hamda pedagogik mahoratini aniqlash, oʻquv fani boʻyicha malaka sinovlaridan oʻtkazish. Har yili mart — may, oktyabr — noyabr oylarida Vakolatli vazirliklar, manfaatdor vazirliklar va idoralar Madaniyat va sanʼat, jismoniy tarbiya va sportga ixtisoslashtirilgan taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlari, shuningdek, taʼlim tashkilotlari jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilari uchun ijodiy, nazariy va amaliy sinovlarni oʻtkazish va baholash. Har yili mart — may, oktyabr — noyabr oylarida 3-bosqich Vakolatli vazirliklar Amaldagi malaka toifasi (lavozimi) saqlangan va oshirilgan pedagog kadrlarning roʻyxatini tasdiqlash hamda elektron shakldagi sertifikatlarni vakolatli vazirliklarning rasmiy veb-sayti orqali onlayn generatsiya qilish. Har yili iyun va dekabr oylarida Iqtisodiyot va moliya vazirligi Yangidan tasdiqlangan malaka toifalari yoki lavozimlarga asosan pedagog kadrlarning oylik ish haqlarini qayta hisob-kitob qilish. Har yili 1-iyulga va 1-yanvarga qadar 4-bosqich Apellatsiya komissiyasi Attestatsiya natijalaridan norozi boʻlgan pedagog kadrlarning murojaatlarini koʻrib chiqish. Murojaat qilingan paytdan boshlab 10 kunda Apellatsiya komissiyasi Apellatsiya komissiyasi qarori nusxasini murojaat etuvchi pedagog kadrga taqdim etish. Komissiya qarori chiqqan paytdan boshlab 5 kunda ”;

ya 8 ) 2-ilovaning “II. Soʻrovnomaga ilova qilinadigan hujjatlar” boʻlimi 3-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Pedagog kadrning pedagogik mahorati va psixologik tayyorgarligini baholash natijalari yuzasidan maʼlumotnoma (oʻrta maxsus va professional taʼlim tashkilotlari pedagoglari uchun)”;

ya 9 ) 4-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ Pedagog kadrning attestatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisidagi sertifikatning

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi __________________________________________________________________ (sertifikatni berishga vakolatli vazirlik nomi) PEDAGOG KADRGA TOʻGʻRIDAN TOʻGʻRI BERILGAN MALAKA TOIFASI (LAVOZIMI) TOʻGʻRISIDA SERTIFIKAT Sertifikat seriyasi Sertifikat raqami Pedagog kadr toʻgʻrisida maʼlumot: Pedagog kadrning shaxsiy kodi: Familiyasi Ismi Otasining ismi Tugʻilgan vaqti Ish joyi Tayyorlov yoki taʼlim yoʻnalishi, mutaxassislik yoxud ixtisoslik nomi _____________________________________________________________________ Toʻgʻridan toʻgʻri malaka toifasi (lavozim)ni berish uchun asos (Nizomning 8-, 9- yoki 10-bandlaridagi holatlaridan biri koʻrsatiladi) _____________________________________________________________________ Toʻgʻridan toʻgʻri berilgan malaka toifasi yoki lavozim _____________________________________________________________________ Berilgan sana Amal qilish muddati Sertifikatni imzolagan shaxs QR — kod”;

ya 10 ) 9-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ Pedagog kadrning attestatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisidagi sertifikatning

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi __________________________________________________________________ (sertifikatni berishga vakolatli vazirlik nomi) PEDAGOG KADRNING ATTESTATSIYADAN OʻTGANLIGI TOʻGʻRISIDA SERTIFIKAT Sertifikat seriyasi Sertifikat raqami Pedagog kadr toʻgʻrisida maʼlumot: Pedagog kadrning shaxsiy kodi: Familiyasi Ismi Otasining ismi Tugʻilgan vaqti Ish joyi Tayyorlov yoki taʼlim yoʻnalishi, mutaxassislik yoxud ixtisoslik nomi _____________________________________________________________________ Attestatsiya natijasida toʻplangan ball: Birinchi bosqich boʻyicha bilim darajasini baholash natijasi Ikkinchi bosqich boʻyicha bilim darajasini baholash natijasi Jami toʻplangan ball _____________________________________________________________________ Attestatsiya natijasida berilgan malaka toifasi yoki lavozim _____________________________________________________________________ Berilgan sana Amal qilish muddati Sertifikatni imzolagan shaxs QR — kod”;

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 29-dekabr,

692-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 29.12.2023-y., 09/23/692/0997-son)

lex.uz