UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 29-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 29 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 29 декабря 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 29 December 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Аҳолининг ижтимоий ҳимоя олиш ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимоя олиш ҳуқуқларини таъминлаш, шунингдек, давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги ПҚ-319-сон қарорига мувофиқ 28 та туман (шаҳар)да, эксперимент тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ва ижтимоий ходимлар кўрсатадиган ижтимоий хизматлар ҳамда ёрдамларнинг янги тизими йўлга қўйилди.

Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолининг ижтимоий ҳимоя олиш ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 14 октябрдаги 539-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатишда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни жадаллаштириш, уларга ижтимоий хизмат ва ёрдамларни қулай ва осон шаклларда кўрсатиш кўламини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

давлат ижтимоий ёрдами ва хизматлари кўрсатишни «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ва ижтимоий ходимлар томонидан амалга ошириш;

туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари томонидан иш ўринларини ташкил этишга доир давлат буюртмасини маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этишдан олдин ушбу буюртмаларни «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари билан мажбурий тартибда келишиш;

«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари директорларининг қарорига асосан муайян яшаш жойига эга бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни Агентлик ҳузуридаги уй-жой фондига эга бўлган муассасаларга олти ой муддатгача вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш;

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага, шунингдек, даволаш муассасасининг хулосасига кўра ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш ва қайд этишни ижтимоий ходимлар томонидан амалга ошириш.

2. Ички ишлар вазирлиги Агентлик билан биргаликда икки ҳафта муддатда «Манзил» автоматлаштирилган ахборот тизимини «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин.

3. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Агентлик Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳлари томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларига жойлаштириш учун тегишли ахборот тизимлари интеграция қилинишини таъминласин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 705-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Келгуси йил учун захирага қўйиладиган иш ўринларининг умумий сони тўғрисида ташкилотлардан олинган маълумотлар асосида туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган шахслар тоифалари учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисидаги таклифлар шакллантирилади ва уни туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари билан мажбурий тартибда келишган ҳолда ҳар йили 1 сентябрдан кечикмай туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган ташкилотлар бўйича тегишли қарор қабул қилиш учун ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимларига киритилади»;

б) 24-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«24. Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари туман (шаҳар) ишчи комиссиялари ҳамда туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига:»;

в) Низомга 1-илованинг «3-босқич» позицияси «Тадбирлар» устунининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича таклифларни шакллантиради ва уни туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари билан мажбурий тартибда келишади».

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида :

а) 4-банднинг «д» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«д) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат мактабгача таълим ташкилотларига навбатга қўйилмаган ҳолда, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳлари томонидан ёки бевосита қонуний вакиллари орқали тегишли ташкилотга мурожаат этган ҳолда жойлаштирилади»;

б) қуйидаги мазмундаги 4 1 -банд билан тўлдирилсин:

«4 1 . Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган шахслар ҳамда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган кам таъминланган оилаларнинг болалари «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳлари томонидан ҳам мактабгача ва мактаб таълими бўлимларига талабнома киритиш орқали имтиёзли навбатга қўйилади»;

в) 18-бандда :

қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган шахсларнинг болалари;

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган кам таъминланган оилаларнинг болалари;»;

бешинчи — ўн тўртинчи хатбошилар тегишлича еттинчи — ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомда :

а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази вакили ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, шунингдек, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда ижтимоий ходимлари реабилитация марказига монеликсиз кириш ҳуқуқига эга»;

б) қуйидаги мазмундаги 15 1 -банд билан тўлдирилсин:

«15 1 . Муайян яшаш жойига эга бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни реабилитация қилиш марказларида алоҳида вақтинчалик бошпаналар (шелтерлар)га жойлаштириш «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари директорлари қарорлари асосида амалга оширилади»;

в) 79-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«реабилитация марказига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази вакили ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, шунингдек, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ходимларининг монеликсиз киришини ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш;».

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 мартдаги 143-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар, тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар, шунингдек, махсус қабулхоналарда маъмурий қамоқ жазосини ўтаётган шахсларни озиқ-овқат билан таъминлаш меъёрларининг 3-меъёр изоҳ қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ушбу меъёр билан реабилитация марказларида сақланаётган, шу жумладан, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари директорлари қарорларига асосан жойлаштирилган муайян яшаш жойига эга бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар, апелляция шикоятларининг кўриб чиқилишини ва суд ҳукмининг қонуний кучга киришини кутаётган шахслар таъминланади».

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим ташкилотларида инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 26-бандидаги «инклюзив таълим синфлари ва» сўзлари «инклюзив таълим синфлари ёки» сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти қуйидаги мазмундаги 4 1 -банд билан тўлдирилсин:

«4 1 . «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг талабномасига асосан Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ва унинг ҳудудий бўлимларига жойлаштирилган аёлларнинг вояга етмаган фарзандлари энг яқин ҳудуддаги умумий ўрта таълим муассасаларига жойлаштирилади».

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 61-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага, шунингдек, даволаш муассасасининг хулосасига кўра ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаларини расмийлаштириш ижтимоий ходимлар томонидан бир йилда бир маротаба амалга оширилади. Ўрганиш натижаси бўйича маълумотлар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали юритилади. Бунда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидаги қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатлари тўғрисидаги электрон маълумотлар қараб турган шахсга пенсия тайинлашда иш стажига киритиш учун асос ҳисобланади»;

б) 187-бандда :

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

саккизинчи — йигирманчи хатбошилар тегишлича еттинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 5-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ушбу Низомнинг 4-банди «в» — «д» кичик бандларида назарда тутилган нафақалар давлат хизматлари марказлари, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларидаги (кейинги ўринларда — Марказ) ижтимоий ходимлар гуруҳлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилиш натижасида ваколатли орган ахборот тизими томонидан инсон омилисиз автоматик тарзда тайинланади»;

б) 8-банддаги «давлат хизматлари марказига» сўзларидан кейин «ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳларига» сўзлари билан тўлдирилсин;

в) 21-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик ва ёшга доир нафақалар давлат хизматлари марказлари, Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, Агентлик, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги томонидан ваколатли органнинг «Пенсия» ахборот тизимига юборилган электрон маълумотлар асосида тайинланади»;

г) 41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«41. Ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик ва ёшга доир нафақасини олиш ҳуқуқи пайдо бўлган шахс (бола) ёки унинг қонуний вакили (кейинги ўринларда — мурожаат қилувчи) нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлгандан сўнг давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказларига ўзи келиб, Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади»;

д) 42-банддаги «давлат хизматлари маркази» сўзларидан кейин «ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

е) 46-банддаги «давлат хизматлари маркази» сўзларидан кейин «ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

ж) 48-банддаги «давлат хизматлари марказига» сўзлари «давлат хизматлари марказига ёки Марказга» сўзлари билан алмаштирилсин;

з) 49-банддаги «Давлат хизматлари маркази» сўзларидан кейин «ёки Марказ» сўзлари билан тўлдирилсин;

и) 55-банддаги «Давлат хизматлари маркази» сўзларидан кейин «ёки Марказ» сўзлари билан тўлдирилсин;

к) 57-банддаги «давлат хизматлари марказига» сўзларидан кейин ««Марказга» сўзи билан тўлдирилсин;

л) 77-банднинг иккинчи хатбошисидаги «давлат хизматлари марказига» сўзларидан кейин ««Марказга» сўзи билан тўлдирилсин;

м) 7-иловада :

«1-босқич» позицияси «Механизм» устунининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Нафақа тайинлаш юзасидан Давлат хизматлари маркази ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳларига келиб мурожаат қилади»;

«2-босқич» позицияси «Субъектлар» устунидаги «Давлат хизматлари маркази» сўзларидан кейин «ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

«4-босқич» позицияси «Механизм» устунининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Нафақа тайинлангани ёки тайинлаш рад этилгани ҳақидаги маълумотларни Давлат хизматлари маркази ёки Марказга юборади»;

«5-босқич» позицияси «Субъектлар» устунидаги «Давлат хизматлари маркази» сўзларидан кейин «ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

н) Низомга 8-иловада :

«1-босқич» позицияси «Механизм» устунининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Нафақа тайинлаш юзасидан Давлат хизматлари маркази ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳларига келиб мурожаат қилади»;

«2-босқич» позицияси «Субъектлар» устунидаги «Давлат хизматлари маркази» сўзларидан кейин «ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

«4-босқич» позицияси «Механизм» устунининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Нафақа тайинлангани ёки тайинлаш рад этилгани ҳақидаги маълумотларни Давлат хизматлари маркази ёки Марказга юборади»;

«5-босқич» позицияси «Субъектлар» устунидаги «Давлат хизматлари маркази» сўзларидан кейин «ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

о) 9-иловада :

«1-босқич» позицияси «Механизм» устунининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Нафақа тайинлаш юзасидан Давлат хизматлари маркази ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳларига келиб мурожаат қилади»;

«2-босқич» позицияси «Субъектлар» устунидаги «Давлат хизматлари маркази» сўзларидан кейин «ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

«4-босқич» позицияси «Механизм» устунининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Нафақа тайинлангани ёки тайинлаш рад этилгани ҳақидаги маълумотларни Давлат хизматлари маркази ёки Марказга юборади»;

«5-босқич» позицияси «Субъектлар» устунидаги «Давлат хизматлари маркази» сўзларидан кейин «ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари» сўзлари билан тўлдирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 29 декабрь,

705-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/705/1000-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Aholining ijtimoiy himoya olish huquqlarini taʼminlash hamda davlat ijtimoiy yordami va xizmatlarini koʻrsatish tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Soʻnggi yillarda aholining ijtimoiy himoya olish huquqlarini taʼminlash, shuningdek, davlat ijtimoiy yordami va xizmatlarini koʻrsatish koʻlami va turlarini kengaytirish boʻyicha tizimli ishlar amalga oshirilmoqda.

Xususan, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 28-sentabrdagi PQ-319-son qaroriga muvofiq 28 ta tuman (shahar)da, eksperiment tariqasida, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari va ijtimoiy xodimlar koʻrsatadigan ijtimoiy xizmatlar hamda yordamlarning yangi tizimi yoʻlga qoʻyildi.

Vazirlar Mahkamasining “Aholining ijtimoiy himoya olish huquqlarini taʼminlash hamda davlat ijtimoiy yordami va xizmatlarini koʻrsatishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 14-oktabrdagi 539-son qaroriga muvofiq, shuningdek, davlat ijtimoiy yordami va xizmatlarini koʻrsatishda aholining ijtimoiy himoyaga muhtoj qatlamlarini qoʻllab-quvvatlash boʻyicha ishlarni jadallashtirish, ularga ijtimoiy xizmat va yordamlarni qulay va oson shakllarda koʻrsatish koʻlamini kengaytirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

davlat ijtimoiy yordami va xizmatlari koʻrsatishni “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari va ijtimoiy xodimlar tomonidan amalga oshirish;

tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlari tomonidan ish oʻrinlarini tashkil etishga doir davlat buyurtmasini mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga taqdim etishdan oldin ushbu buyurtmalarni “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari bilan majburiy tartibda kelishish;

“Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari direktorlarining qaroriga asosan muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxslarni Agentlik huzuridagi uy-joy fondiga ega boʻlgan muassasalarga olti oy muddatgacha vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish;

I guruh nogironligi boʻlgan shaxsga yoki 18 yoshgacha nogironligi boʻlgan bolaga, shuningdek, davolash muassasasining xulosasiga koʻra oʻzgalarning parvarishiga muhtoj boʻlgan 80 yoshga toʻlgan qariyalarga qarab turishning haqiqiy holatlarini tekshirish va qayd etishni ijtimoiy xodimlar tomonidan amalga oshirish.

2. Ichki ishlar vazirligi Agentlik bilan birgalikda ikki hafta muddatda “Manzil” avtomatlashtirilgan axborot tizimini “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga integratsiya qilinishini taʼminlasin.

3. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Agentlik Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlaridagi ijtimoiy xodimlar guruhlari tomonidan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni maktabgacha va maktab taʼlimi tashkilotlariga joylashtirish uchun tegishli axborot tizimlari integratsiya qilinishini taʼminlasin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-dekabrdagi 705-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 5-dekabrdagi 965-son qarori bilan tasdiqlangan Ijtimoiy muhofazaga muhtoj, ish topishda qiynalayotgan va mehnat bozorida teng shartlarda raqobatlasha olmaydigan shaxslarni ishga joylashtirish uchun ish oʻrinlarining eng kam sonini belgilash va zaxiraga qoʻyish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Kelgusi yil uchun zaxiraga qoʻyiladigan ish oʻrinlarining umumiy soni toʻgʻrisida tashkilotlardan olingan maʼlumotlar asosida tuman (shahar) Bandlikka koʻmaklashish markazi tomonidan ushbu Nizomning 3-bandida koʻrsatib oʻtilgan shaxslar toifalari uchun ish oʻrinlarining eng kam sonini belgilash toʻgʻrisidagi takliflar shakllantiriladi va uni tuman (shahar) “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari bilan majburiy tartibda kelishgan holda har yili 1-sentabrdan kechikmay tuman (shahar) hududida joylashgan tashkilotlar boʻyicha tegishli qaror qabul qilish uchun ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha tumanlar (shaharlar) hokimlariga kiritiladi”;

b) 24-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“24. Tuman (shahar) bandlikka koʻmaklashish markazlari tuman (shahar) ishchi komissiyalari hamda tuman (shahar) “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlariga:”;

v) Nizomga 1-ilovaning “3-bosqich” pozitsiyasi “Tadbirlar” ustunining 1-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Ish oʻrinlarining eng kam sonini belgilash boʻyicha takliflarni shakllantiradi va uni tuman (shahar) “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari bilan majburiy tartibda kelishadi”.

2. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 28-martdagi 244-son qarori bilan tasdiqlangan Bolalarni davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :

a) 4-bandning “d” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“d) yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga navbatga qoʻyilmagan holda, “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlaridagi ijtimoiy xodimlar guruhlari tomonidan yoki bevosita qonuniy vakillari orqali tegishli tashkilotga murojaat etgan holda joylashtiriladi”;

b) quyidagi mazmundagi 4 1 -band bilan toʻldirilsin:

“4 1 . Tazyiq va zoʻravonlikdan jabr koʻrgan shaxslar hamda “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimiga kiritilgan kam taʼminlangan oilalarning bolalari “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlaridagi ijtimoiy xodimlar guruhlari tomonidan ham maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlariga talabnoma kiritish orqali imtiyozli navbatga qoʻyiladi”;

v) 18-bandda :

quyidagi mazmundagi beshinchi va oltinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“tazyiq va zoʻravonlikdan jabr koʻrgan shaxslarning bolalari;

“Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimiga kiritilgan kam taʼminlangan oilalarning bolalari;”;

beshinchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha yettinchi — oʻn oltinchi xatboshilar deb hisoblansin.

3. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 26-apreldagi 309-son qarori bilan tasdiqlangan Ichki ishlar organlarining muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni reabilitatsiya qilish markazlari toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Inson huquqlari boʻyicha vakili (ombudsman), Inson huquqlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Milliy markazi vakili va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi, shuningdek, uning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari hamda ijtimoiy xodimlari reabilitatsiya markaziga moneliksiz kirish huquqiga ega”;

b) quyidagi mazmundagi 15 1 -band bilan toʻldirilsin:

“15 1 . Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxslarni reabilitatsiya qilish markazlarida alohida vaqtinchalik boshpanalar (shelterlar)ga joylashtirish “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari direktorlari qarorlari asosida amalga oshiriladi”;

v) 79-bandning oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“reabilitatsiya markaziga Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Inson huquqlari boʻyicha vakili (ombudsman), Inson huquqlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Milliy markazi vakili va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi, shuningdek, uning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari hamda “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari xodimlarining moneliksiz kirishini va ularning xavfsizligini taʼminlash;”.

6. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 16-martdagi 143-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining jazoni ijro etish muassasalarida jazo muddatini oʻtayotgan mahkumlar, tergov hibsxonalari va vaqtincha saqlash hibsxonalarida saqlanayotgan shaxslar, shuningdek, maxsus qabulxonalarda maʼmuriy qamoq jazosini oʻtayotgan shaxslarni oziq-ovqat bilan taʼminlash meʼyorlarining 3-meʼyor izoh qismining birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ushbu meʼyor bilan reabilitatsiya markazlarida saqlanayotgan, shu jumladan, “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari direktorlari qarorlariga asosan joylashtirilgan muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxslar, apellyatsiya shikoyatlarining koʻrib chiqilishini va sud hukmining qonuniy kuchga kirishini kutayotgan shaxslar taʼminlanadi”.

7. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-oktabrdagi 638-son qarori bilan tasdiqlangan Umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarida inklyuziv taʼlimni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 26-bandidagi “inklyuziv taʼlim sinflari va” soʻzlari “inklyuziv taʼlim sinflari yoki” soʻzlari bilan almashtirilsin.

8. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-iyundagi 295-son qarori bilan tasdiqlangan Bolalarni davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga qabul qilish hamda oʻquvchilarni bir umumiy oʻrta taʼlim muassasasidan boshqasiga oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti quyidagi mazmundagi 4 1 -band bilan toʻldirilsin:

“4 1 . “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining talabnomasiga asosan Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish respublika markazi va uning hududiy boʻlimlariga joylashtirilgan ayollarning voyaga yetmagan farzandlari eng yaqin hududdagi umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga joylashtiriladi”.

9. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 13-oktabrdagi 592-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat pensiyalarini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 61-bandning beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“I guruh nogironligi boʻlgan shaxsga yoki 18 yoshgacha nogironligi boʻlgan bolaga, shuningdek, davolash muassasasining xulosasiga koʻra oʻzgalarning parvarishiga muhtoj boʻlgan 80 yoshga toʻlgan qariyalarga qarab turishning haqiqiy holatlarini tekshirish dalolatnomalarini rasmiylashtirish ijtimoiy xodimlar tomonidan bir yilda bir marotaba amalga oshiriladi. Oʻrganish natijasi boʻyicha maʼlumotlar “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi orqali yuritiladi. Bunda “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimidagi qarab turishning haqiqiy holatlari toʻgʻrisidagi elektron maʼlumotlar qarab turgan shaxsga pensiya tayinlashda ish stajiga kiritish uchun asos hisoblanadi”;

b) 187-bandda :

sakkizinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

sakkizinchi — yigirmanchi xatboshilar tegishlicha yettinchi — oʻn toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin.

10. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 23-martdagi 119-son qarori bilan tasdiqlangan Ijtimoiy himoyaga muhtoj boʻlgan ayrim toifadagi shaxslarga nafaqa tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 5-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ushbu Nizomning 4-bandi “v” — “d” kichik bandlarida nazarda tutilgan nafaqalar davlat xizmatlari markazlari, “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlaridagi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) ijtimoiy xodimlar guruhlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat qilish natijasida vakolatli organ axborot tizimi tomonidan inson omilisiz avtomatik tarzda tayinlanadi”;

b) 8-banddagi “davlat xizmatlari markaziga” soʻzlaridan keyin “yoki Markazlarning ijtimoiy xodimlar guruhlariga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

v) 21-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Nogironlik, boquvchisini yoʻqotganlik va yoshga doir nafaqalar davlat xizmatlari markazlari, Markazlarning ijtimoiy xodimlar guruhlari yoki YIDXP orqali murojaat qilinganda, Agentlik, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Adliya vazirligi tomonidan vakolatli organning “Pensiya” axborot tizimiga yuborilgan elektron maʼlumotlar asosida tayinlanadi”;

g) 41-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“41. Nogironlik, boquvchisini yoʻqotganlik va yoshga doir nafaqasini olish huquqi paydo boʻlgan shaxs (bola) yoki uning qonuniy vakili (keyingi oʻrinlarda — murojaat qiluvchi) nafaqa olish huquqi paydo boʻlgandan soʻng davlat xizmatlaridan foydalanish uchun davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib, Markazlarning ijtimoiy xodimlar guruhlari yoki davlat xizmatlaridan elektron tarzda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtgan holda murojaat qiladi”;

d) 42-banddagi “davlat xizmatlari markazi” soʻzlaridan keyin “yoki Markazlarning ijtimoiy xodimlar guruhlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

e) 46-banddagi “davlat xizmatlari markazi” soʻzlaridan keyin “yoki Markazlarning ijtimoiy xodimlar guruhlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

j) 48-banddagi “davlat xizmatlari markaziga” soʻzlari “davlat xizmatlari markaziga yoki Markazga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

z) 49-banddagi “Davlat xizmatlari markazi” soʻzlaridan keyin “yoki Markaz” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

i) 55-banddagi “Davlat xizmatlari markazi” soʻzlaridan keyin “yoki Markaz” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

k) 57-banddagi “davlat xizmatlari markaziga” soʻzlaridan keyin ““Markazga” soʻzi bilan toʻldirilsin;

l) 77-bandning ikkinchi xatboshisidagi “davlat xizmatlari markaziga” soʻzlaridan keyin ““Markazga” soʻzi bilan toʻldirilsin;

m) 7-ilovada :

“1-bosqich” pozitsiyasi “Mexanizm” ustunining 1-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Nafaqa tayinlash yuzasidan Davlat xizmatlari markazi yoki Markazlarning ijtimoiy xodimlar guruhlariga kelib murojaat qiladi”;

“2-bosqich” pozitsiyasi “Subyektlar” ustunidagi “Davlat xizmatlari markazi” soʻzlaridan keyin “yoki Markazlarning ijtimoiy xodimlar guruhlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

“4-bosqich” pozitsiyasi “Mexanizm” ustunining 2-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Nafaqa tayinlangani yoki tayinlash rad etilgani haqidagi maʼlumotlarni Davlat xizmatlari markazi yoki Markazga yuboradi”;

“5-bosqich” pozitsiyasi “Subyektlar” ustunidagi “Davlat xizmatlari markazi” soʻzlaridan keyin “yoki Markazlarning ijtimoiy xodimlar guruhlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

n) Nizomga 8-ilovada :

“1-bosqich” pozitsiyasi “Mexanizm” ustunining 1-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Nafaqa tayinlash yuzasidan Davlat xizmatlari markazi yoki Markazlarning ijtimoiy xodimlar guruhlariga kelib murojaat qiladi”;

“2-bosqich” pozitsiyasi “Subyektlar” ustunidagi “Davlat xizmatlari markazi” soʻzlaridan keyin “yoki Markazlarning ijtimoiy xodimlar guruhlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

“4-bosqich” pozitsiyasi “Mexanizm” ustunining 2-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Nafaqa tayinlangani yoki tayinlash rad etilgani haqidagi maʼlumotlarni Davlat xizmatlari markazi yoki Markazga yuboradi”;

“5-bosqich” pozitsiyasi “Subyektlar” ustunidagi “Davlat xizmatlari markazi” soʻzlaridan keyin “yoki Markazlarning ijtimoiy xodimlar guruhlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

o) 9-ilovada :

“1-bosqich” pozitsiyasi “Mexanizm” ustunining 1-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Nafaqa tayinlash yuzasidan Davlat xizmatlari markazi yoki Markazlarning ijtimoiy xodimlar guruhlariga kelib murojaat qiladi”;

“2-bosqich” pozitsiyasi “Subyektlar” ustunidagi “Davlat xizmatlari markazi” soʻzlaridan keyin “yoki Markazlarning ijtimoiy xodimlar guruhlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

“4-bosqich” pozitsiyasi “Mexanizm” ustunining 2-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Nafaqa tayinlangani yoki tayinlash rad etilgani haqidagi maʼlumotlarni Davlat xizmatlari markazi yoki Markazga yuboradi”;

“5-bosqich” pozitsiyasi “Subyektlar” ustunidagi “Davlat xizmatlari markazi” soʻzlaridan keyin “yoki Markazlarning ijtimoiy xodimlar guruhlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 29-dekabr,

705-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 29.12.2023-y., 09/23/705/1000-son; 06.05.2026-y., 09/26/224/0457-son)

lex.uz