📅 2023-yil 28-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 28-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 28 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 28 декабря 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 28 December 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Сўнгги йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш, соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш, алоқа хизматларининг сифатини янада ошириш, аҳолининг рақамли технологиялардан фойдаланиш йўналишида билим ва кўникмаларини янада ошириш бўйича бир қатор муҳим чора-тадбирлар амалга оширилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 24 майдаги ПФ-76-сон Фармони билан рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиб, Рақамли технологиялар вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари белгиланди ҳамда унинг ташкилий тузилмаси тасдиқланди.
Шунингдек, мазкур Фармон билан аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ўртасидаги муносабатларни рақамлаштириш, рақамли хизматлар ва сервислардан фойдаланиш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қатор чора-тадбирлар белгиланди.
Шу муносабат билан қонунчилик ҳужжатларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш талаб этилмоқда.
Қонунчилик ҳужжатларини мувофиқлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 24 майдаги ПФ-76-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ҳукуматнинг айрим қарорларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги ташкилотлар қайта ташкил этилганлиги ва номланганлиги муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини мувофиқлаштириш;
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — Ягона портал) «давлат — фуқаро» ва «давлат — тадбиркор» тамойили асосида хизмат ва сервисларни рақамли кўринишда жорий этиш режаларини белгиловчи ваколатли органни белгилаш;
Ягона порталда давлат хизматлари ва сервисларини уларнинг маъмурий тартиблари «3 қадам» тамойили асосида мақбуллаштирилган ҳолда жорий этиш;
вазирлик ва идоралар томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига веб-сайт, портал, мобил илова ва бошқа ахборот ресурслари орқали кўрсатиладиган барча турдаги хизматлар Ягона порталда тўлақонли ёки ҳавола кўринишида ҳам жорий этилишини белгилаш;
давлат органларининг Ягона порталдаги электрон давлат хизматлари ва сервисларидан аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қониқиш даражасини баҳолаш ва унинг индикаторларини белгилаш;
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ахборот тизимларида, идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда «Рақамли ҳукумат» тизимининг ягона идентификаторлари ҳамда маълумотномалар ва таснифлагичлар регистри ахборот тизимида жойлаштирилган ягона умумдавлат маълумотномалари ва таснифлагичларидан мажбурий фойдаланиш;
жамоат, саноат, турар жой, маъмурий бинолар ва иншоотларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда фойдаланишга қабул қилиш жараёнида алоқа, почта, ахборотлаштириш ва телекоммуникация соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат стандартлари ва меъёрларига амал қилинишини таъминлаш.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори билан тасдиқланган Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси тўғрисидаги низомнинг 7-банди ўнинчи хатбошисидаги «Ахборот-коммуникация технологияларини» сўзлари «Рақамли технологияларни» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарувни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сон қарорининг 2-бандидаги «Ахборот-коммуникация технологияларини» сўзлари «Рақамли технологияларни» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 17 декабрдаги 259-сон қарорининг 3-бандидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологияларини» сўзлари «Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасини янада ривожлантириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш тўғрисида» 2012 йил 19 декабрдаги 356-сон қарорида :
а) 1-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларидаги «Ахборот-коммуникация технологияларини» сўзлари «Рақамли технологияларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловада :
илова номидаги «Ахборот-коммуникация технологияларини» сўзлари «Рақамли технологияларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банддаги «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-илова номидаги «Ахборот-коммуникация технологияларини» сўзлари «Рақамли технологияларни» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорида :
а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Белгилансинки:
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Ягона порталда «давлат — фуқаро» ва «давлат — тадбиркор» тамойили асосида хизмат ва сервисларни рақамли кўринишда жорий этиш режаларини белгиловчи ваколатли орган ҳисобланади;
Ягона порталда давлат хизматлари ва сервислари уларнинг маъмурий тартиблари «3 қадам» тамойили асосида мақбуллаштирилган ҳолда жорий этилади;
вазирлик ва идоралар аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига веб-сайт, портал, мобил илова ва бошқа ахборот ресурслари орқали кўрсатадиган барча турдаги хизматларини Ягона порталда тўлақонли ёки ҳавола кўринишида ҳам жорий этишлари лозим;
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор «UZINFOCOM» МЧЖ (кейинги ўринларда — «UZINFOCOM» ягона интегратор) Ягона порталда электрон давлат хизматларини жорий этиш ва техник қўллаб-қувватлаш бўйича Ягона интегратор ҳисобланади;
тадбиркорлик субъектлари давлат хизматларини кўрсатувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда давлат органлари деб аталади) билан шартнома асосида электрон давлат хизматларини Ягона порталда ва расмий веб-сайтларда жорий этишда иштирок этадилар;
мобил алоқа операторлари, тижорат банклари ва тўлов тизимлари операторлари Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан тузилган шартнома асосида ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда, ўзларининг мобил иловалари орқали Ягона порталдаги электрон давлат хизматларини кўрсатишлари мумкин»;
б) 4-банднинг биринчи хатбошисидаги ««Ўзинфоком» марказига» сўзлари ««UZINFOCOM» ягона интеграторга» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1-иловада:
3-банд қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«; сервис — жисмоний ва юридик шахсларга Ягона портал орқали харажатларсиз ва натижасини онлайн равишда олиш имконини берувчи қўшимча электрон хизмат.»;
қуйидаги мазмундаги 5 1 -боб билан тўлдирилсин:
«5 1 -боб. Электрон давлат хизмати ва сервисларидан аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қониқиш даражаси рейтингини шакллантириш тартиби
34 1 . Давлат органларининг Ягона порталдаги электрон давлат хизматлари ва сервисларидан аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қониқиш даражаси баҳоланади.
Давлат органларининг Ягона порталдаги электрон давлат хизматлари ва сервисларидан аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қониқиш даражаси қуйидаги асосий индикаторларга мувофиқ баҳоланади:
электрон хизматлар сифатини жамоатчилик томонидан баҳолаш;
электрон давлат хизматларининг ўз вақтида кўрсатилиши;
давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти мавжудлиги;
давлат хизматлари ва сервисларининг қониқарлилик даражаси.
34 2 . Рейтинг баҳолаш натижаларига мувофиқ давлат органларининг Ягона порталдаги электрон давлат хизматлари ва сервисларидан аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қониқиш даражаси рейтинг балли бўйича:
71 баллдан 100 баллгача бўлганда — «аъло»;
55 баллдан 71 баллгача бўлганда — «қониқарли»;
55 баллдан паст бўлганда — «қониқарсиз» деб топилади.
34 3 . Баҳолашда тўпланган баллар Ягона порталдаги электрон давлат хизматлари ва сервисларининг фаолияти, тақдим этилиш сифати ҳамда самарадорлигини инобатга олган ҳолда ҳисобланади.
34 4 . Давлат органларининг Ягона порталдаги электрон давлат хизматлари ва сервисларидан аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қониқиш даражаси рейтинги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекциясининг (кейинги ўринларда — Ўзкомназорат) Рақамли назорат ахборот тизими махсус модулида ҳар ярим йилликдан кейинги ойнинг 25-санасига қадар давлат органлари кесимида инсон омилисиз автоматлаштирилган ҳолда шакллантирилади.
34 5 . Давлат органларининг Ягона порталдаги электрон давлат хизматлари ва сервисларидан аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қониқиш даражаси рейтинги ҳар ярим йил якунларига кўра Ўзкомназорат томонидан расмий веб-сайти ва оммавий ахборот воситалари орқали очиқ эълон қилинади»;
35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«35. Ўзкомназорат:
электрон давлат хизматларини самарали кўрсатиш жараёнида техник жиҳатдан мавжуд тартибларга риоя этилишини назорат қилади;
ҳар ярим йилда инсон омилисиз шаклланадиган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги хизмат ва сервислардан қониқиш даражаси рейтингини эълон қилиб боради»;
36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«36. Давлат органларининг раҳбарлари маълумотлар базаларини ўз вақтида ва сифатли шакллантириш, маълумотларни рақамлаштириш, маълумотлар ҳамда рақамли кўринишдаги ҳужжатларни муддатида бериш, электрон хизматлар кўрсатилиши асоссиз рад этилишига ва уларнинг сифатсиз тақдим этилишига йўл қўймаслик юзасидан шахсан жавобгар ҳисобланади.
Бунда давлат органларининг раҳбарлари:
аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари учун зарур бўлган маълумотларни доимий равишда рақамлаштириш ишларини амалга ошириш;
рақамли маълумотлар базаларини ва уларнинг захира нусхаларини шакллантириш;
рақамли маълумотлар базаларидаги маълумотларни Идоралараро интеграциялашув платформасига доимий асосда тақдим этиш;
ахборот тизимларида профилактик тадбирлар ҳақида камида 3 кун олдин Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказини огоҳлантириш тизимини йўлга қўйиши шарт».
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 23 ноябрдаги 939-сон қарорининг 3-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «Ахборот-коммуникация технологияларини» сўзлари «Рақамли технологияларни» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш соҳасидаги фаолиятга ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 15 мартдаги 203-сон қарорининг 5-банди тўртинчи хатбошисидаги «Ахборот-коммуникация технологияларини» сўзлари «Рақамли технологияларни» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг дастурий комплексини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 майдаги 362-сон қарорининг 7-банди учинчи хатбошисидаги «Ахборот-коммуникация технологияларини» сўзлари «Рақамли технологияларни» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 октябрдаги 821-сон қарори билан тасдиқланган Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича устувор лойиҳаларнинг ҳудудий манзилли рўйхатларини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандидаги «Ахборот-коммуникация технологияларини» сўзлари «Рақамли технологияларни» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 10 январдаги 17-сон қарори 4-бандида :
«а» кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Технопаркни молиялаштиришнинг етишмаётган қисми юзасидан — Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг идоравий мансуб ташкилотлари маблағлари Технопаркнинг фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш билан боғлиқ чораларни молиялаштириш манбалари ҳисобланади»;
«б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) Технопарк резидентлари томонидан амалга ошириладиган истиқболли стартап-лойиҳалар улар белгиланган тартибда танлаб олингандан кейин Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг идоравий мансуб ташкилотлари маблағлари ҳисобига молиялаштирилади».
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Андижон вилоятида аҳоли, шу жумладан ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 ноябрдаги 921-сон қарорининг 9-банди «г» кичик бандидаги «Ахборот-коммуникация технологияларини» сўзлари «Рақамли технологияларни» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг ««Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси жорий қилинишини ва унинг ишлашини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 декабрдаги 971-сон қарорининг 2-бандидаги «Электрон» сўзи «Рақамли» сўзи билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 14 апрелдаги 218-сон қарорининг 5-банди иккинчи хатбошисидаги «Ахборот-коммуникация технологияларини» сўзлари «Рақамли технологияларни» сўзлари билан алмаштирилсин.
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги айрим ташкилотларнинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 25 июндаги 409-сон қарорида :
2-банднинг «а» кичик банди биринчи хатбошиси , 3-банднинг иккинчи хатбошиси , шунингдек, 1-илованинг номидаги «Электрон» сўзи «Рақамли» сўзи билан алмаштирилсин;
5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Қуйидагилар:
а) «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўланадиган тўлов суммасининг тақсимлангунига қадар бўлган 35 фоизидан шакллантириладиган махсус ҳисобварағига келиб тушган маблағлар;
Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловларнинг 11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига келиб тушган маблағлар;
халқаро молия институтлари ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантлари;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;
б) «Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази» давлат муассасасининг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўланадиган тўлов суммасининг тақсимлангунига қадар бўлган 35 фоизидан шакллантириладиган махсус ҳисобварағига келиб тушган маблағлар;
халқаро молия институтлари ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантлари;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;
в) Дирекциянинг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Вазирлик тизимидаги ташкилотлар маблағлари;
хўжалик фаолиятидан олинган маблағлар;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.».
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон ҳукумат тизимини янада ривожлантириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериши тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 16 июлдаги 444-сон қарорида :
а) 1-иловада :
2-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«; постмониторинг — давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизими ва ресурси жорий этилгандан кейинги даврда ундан фойдаланиш самарадорлиги устидан тизимли мониторинг юритиш.»;
3-банддаги «Электрон» сўзи «Рақамли» сўзи билан алмаштирилсин;
5-бобнинг номи «мониторинги» сўзидан кейин «ва постмониторинги» сўзлари билан тўлдирилсин;
33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Оператор билан биргаликда ягона реестрда ахборот тизимлари паспортларининг ва унга тегишли бошқа лойиҳа-техник ҳужжатлар сифатли тўлдирилиши устидан мониторинг ҳамда улардан келгусида фойдаланиш самарадорлиги устидан тизимли постмониторингни амалга оширади.»;
б) 2-иловада :
3-банддаги «Электрон» сўзи «Рақамли» сўзи билан алмаштирилсин;
5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ахборот тизимларида, идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда «Рақамли ҳукумат» тизимининг ягона идентификаторлари ҳамда маълумотномалар ва таснифлагичлар регистри ахборот тизимида жойлаштирилган ягона умумдавлат маълумотномалари ва таснифлагичларидан фойдаланишлари шарт.».
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига тақдим этилаётган электрон давлат хизматларини кўрсатишда шахсни тасдиқлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 октябрдаги 679-сон қарорининг 3-банди учинчи хатбошисидаги «Ахборот-коммуникация технологияларини» сўзлари «Рақамли технологияларни» сўзлари билан алмаштирилсин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилигига номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 8-бандининг бешинчи хатбошисидаги «Электрон» сўзи «Рақамли» сўзи билан алмаштирилсин.
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер ости сувларидан фойдаланишга оид рухсат этувчи ҳужжатларни бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 январдаги 9-сон қарорида :
а) 1-илованинг 12-банди «б» кичик бандидаги «Ахборот-коммуникация технологияларини» сўзлари «Рақамли технологияларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 12-банди « а » ва «б» кичик бандларидаги «Ахборот-коммуникация технологияларини» сўзлари «Рақамли технологияларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-илованинг 12-банди « а » ва «б» кичик бандларидаги «Ахборот-коммуникация технологияларини» сўзлари «Рақамли технологияларни» сўзлари билан алмаштирилсин.
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 31 июлдаги 475-сон қарорининг 6-банди тўртинчи хатбошисидаги «Ахборот-коммуникация технологияларини» сўзлари «Рақамли технологияларни» сўзлари билан алмаштирилсин.
24. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 645-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органлари ходимлари учун ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш бўйича шартнома асосида малака ошириш ўқув курсларини ташкил этувчи олий таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар рўйхатининг 12-позицияси «Олий таълим муассасалари ва ахборот технологиялари йўналишига ихтисослашган инновацион ташкилотлар» устунидаги «Электрон» сўзи «Рақамли» сўзи билан алмаштирилсин.
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасига интеграция қилинадиган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар рўйхатининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва унинг ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси.».
26. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорида :
а) 3-иловага 4-илова қуйидаги мазмундаги 13 1 -позиция билан тўлдирилсин:
« 13 1 Алоқа, почта ва телекоммуникация талаблари Лойиҳалаштиришда алоқа, почта, ахборотлаштириш ва телекоммуникация соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат стандартлари ва меъёрларига амал қилиш. »;
б) 4-иловада :
9-банд «фавқулодда вазиятлар бўлимлари» сўзларидан кейин «ҳамда Ўзкомназорат инспекцияси» сўзлари билан тўлдирилсин;
1-илованинг «3-босқич» позицияси «Субъектлар» устуни «назорат хизмати» сўзларидан кейин «, Ўзкомназорат инспекцияси» сўзлари билан тўлдирилсин.
28. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 августдаги 479-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларни Мобил-ID тизимида идентификациялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 32-банди иккинчи хатбошисидаги «Электрон» сўзи «Рақамли» сўзи билан алмаштирилсин.
29. Вазирлар Маҳкамасининг «Идоралараро электрон ҳамкорлик тизими ва маълумотларнинг ахборот алмашинувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 20 сентябрдаги 516-сон қарорида :
а) 2-банднинг «в» кичик бандидаги «Электрон» сўзи «Рақамли» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг 2-банди олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Идоралараро интеграциялашув платформаси оператори (кейинги ўринларда — оператор) — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси;»;
в) 2-иловада :
2-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Рақамли маълумотлар платформаси оператори (кейинги ўринларда — оператор) — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси;»;
д) 3-иловада :
2-банднинг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ягона биллинг тизими оператори (кейинги ўринларда — оператор) — Ягона биллинг тизимининг ишлаши, ундан фойдаланиш, уни ташкилий ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлашни таъминловчи Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси.»;
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Ягона биллинг тизими орқали тўланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа тўловлардан тушадиган маблағларнинг 0,5 фоизи Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига ўтказилади.»;
5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Ягона биллинг тизимини такомиллаштириш ва кейинчалик қўллаб-қувватлаш Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағи маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.»;
21-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кўрсатилган хизматлар ҳақи сифатида амалга оширилган ҳар бир транзакция суммасининг 0,5 фоизини ҳисобот ойининг якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига ўтказиш.».
30. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 октябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш, аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишига ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш, аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишини бекор қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 14-бандида :
«а» кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«0,5 фоизи-Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси махсус ҳисобварағига;»;
«б» кичик банднинг учинчи-тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11,25 фоизи — Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси махсус ҳисобварағига;».
31. Вазирлар Маҳкамасининг «Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 29 ноябрдаги 679-сон қарорида :
а) 4-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Адлия вазирлиги билан биргаликда:»;
32. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш ва навдорлигини баҳолаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишни такомиллаштириш тўғрисида» 2022 йил 16 декабрдаги 712-сон қарорида :
а) 1-иловада :
37-38-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«37. Ўзагроинспекция, Давлат хизматлари маркази ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси давлат хизматларини кўрсатиш бўйича тақдим этилган ҳужжатлар ва сертификатлаш натижалари бўйича маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
38. Ўзагроинспекция, Давлат хизматлари маркази, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси манфаатдор шахсга маъмурий ҳужжатни қабул қилиш учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳолатлар юзасидан ўз фикрини билдириш имкониятини беради.»;
б) 2-иловада:
27-28-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«27. Давлат хизматлари маркази ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси давлат хизматларини кўрсатиш бўйича тақдим этилган ҳужжатлар ва нав тозалигини баҳолаш натижалари бўйича маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
28. Давлат хизматлари маркази ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси манфаатдор шахсга маъмурий ҳужжатни қабул қилиш учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳолатлар юзасидан ўз фикрини билдириш имкониятини беради.»;
в) 3-иловада :
27-28-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«27. Давлат хизматлари маркази ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси давлат хизматлари кўрсатиш бўйича тақдим этилган ҳужжатлар ва нав тозалигини баҳолаш натижалари бўйича маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
28. Давлат хизматлари маркази ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси манфаатдор шахсга маъмурий ҳужжатни қабул қилиш учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳолатлар юзасидан ўз фикрини билдириш имкониятини беради.»;
г) 4-иловада :
43-44-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«43. Ўзагроинспекция, Давлат хизматлари маркази ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси давлат хизматларини кўрсатиш бўйича тақдим этилган ҳужжатлар ва сертификатлаш натижалари бўйича маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
44. Ўзагроинспекция, Давлат хизматлари маркази, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси манфаатдор шахсга маъмурий ҳужжатни қабул қилиш учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳолатлар юзасидан ўз фикрини билдириш имкониятини беради.».
33. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап» (President Tech Award) танловини ўтказиш тартиби тўғрисида» 2023 йил 15 февралдаги 66-сон қарорида :
а) 4-банднинг «б» кичик банди , 5-банднинг биринчи хатбошиси , 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ахборот-коммуникация технологияларини» сўзлари «Рақамли технологияларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг 38-бандидаги «Ахборот-коммуникация технологияларини» сўзлари «Рақамли технологияларни» сўзлари билан алмаштирилсин.
34. Вазирлар Маҳкамасининг ««Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 14 мартдаги 107-сон қарорида :
а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «Электрон» сўзи «Рақамли» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 1-иловада :
2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Электрон» сўзи «Рақамли» сўзи билан алмаштирилсин;
1-илованинг «2-босқич» позицияси «Субъектлар» устунидаги «Электрон» сўзи «Рақамли» сўзи билан алмаштирилсин;
2-иловадаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» сўзлари «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
35. Вазирлар Маҳкамасининг «Телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун ижара шартномаларини расмийлаштиришнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2023 йил 25 мартдаги 127-сон қарорининг 3-банди , қарорга 1-илованинг 2-банди учинчи хатбошисидаги ««UNICON.UZ» фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази» давлат унитар корхонаси» сўзлари ««UNICON.UZ» фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази» масъулияти чекланган жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин.
36. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ёнғин назорати ҳамда санитария-эпидемиология соҳасида давлат хизматларини кўрсатишни янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 4 апрелдаги 142-сон қарорида :
а) 1-илованинг 11-бандидаги «Электрон» сўзи «Рақамли» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 10-бандидаги «Электрон» сўзи «Рақамли» сўзи билан алмаштирилсин.
37. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 29 апрелдаги 170-сон қарорида :
а) 1-илованинг 26-банди ҳамда 2-илованинг 24-бандидаги «Электрон» сўзи «Рақамли» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 3-илованинг 14-банди ҳамда 4-илованинг 11-бандидаги «Электрон» сўзи «Рақамли» сўзи билан алмаштирилсин;
в) 6-илованинг 29 ва 62-бандларидаги «Электрон» сўзи «Рақамли» сўзи билан алмаштирилсин.
38. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул ходимлари малакасини ошириш ва рейтинг баҳолашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 20 майдаги 208-сон қарорида :
а) 2-банддаги «Электрон» сўзи «Рақамли» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 3-банднинг еттинчи хатбошисидаги «Ахборот-коммуникация технологияларини» сўзлари «Рақамли технологияларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1-иловада :
2-банднинг учинчи хатбошисидаги «Электрон» сўзи «Рақамли» сўзи билан алмаштирилсин;
1-илованинг «1-босқич» позицияси «Тадбирлар» устунидаги «Электрон» сўзи «Рақамли» сўзи билан алмаштирилсин.
39. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 24 июлдаги 309-сон қарори билан тасдиқланган Спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 15-бандининг «а» кичик бандидаги «Электрон» сўзи «Рақамли» сўзи билан алмаштирилсин.
40. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 июлдаги 321-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойига бориб, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 5-бандининг «б» кичик бандидаги «Электрон» сўзи «Рақамли» сўзи билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 28 декабрь,
688-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Maʼmuriy islohotlar doirasida raqamli texnologiyalar sohasi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Soʻnggi yillarda axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasida raqamli xizmatlar qamrovi va sifatini oshirish, soha, tarmoq va hududlarni raqamli transformatsiya qilish, aloqa xizmatlarining sifatini yanada oshirish, aholining raqamli texnologiyalardan foydalanish yoʻnalishida bilim va koʻnikmalarini yanada oshirish boʻyicha bir qator muhim chora-tadbirlar amalga oshirildi.
Jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maʼmuriy islohotlar doirasida raqamli texnologiyalar sohasida davlat boshqaruvini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 24-maydagi PF-76-son Farmoni bilan raqamli texnologiyalar sohasida davlat boshqaruvi tizimi takomillashtirilib, Raqamli texnologiyalar vazirligi faoliyatining ustuvor yoʻnalishlari belgilandi hamda uning tashkiliy tuzilmasi tasdiqlandi.
Shuningdek, mazkur Farmon bilan aholi, tadbirkorlik subyektlari hamda davlat organlari va tashkilotlari oʻrtasidagi munosabatlarni raqamlashtirish, raqamli xizmatlar va servislardan foydalanish uchun qulay sharoitlar yaratish boʻyicha qator chora-tadbirlar belgilandi.
Shu munosabat bilan qonunchilik hujjatlarining oʻzaro muvofiqligini taʼminlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish talab etilmoqda.
Qonunchilik hujjatlarini muvofiqlashtirish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maʼmuriy islohotlar doirasida raqamli texnologiyalar sohasida davlat boshqaruvini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 24-maydagi PF-76-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Hukumatning ayrim qarorlariga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
Raqamli texnologiyalar vazirligi tizimidagi tashkilotlar qayta tashkil etilganligi va nomlanganligi munosabati bilan qonunchilik hujjatlarini muvofiqlashtirish;
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — Yagona portal) “davlat — fuqaro” va “davlat — tadbirkor” tamoyili asosida xizmat va servislarni raqamli koʻrinishda joriy etish rejalarini belgilovchi vakolatli organni belgilash;
Yagona portalda davlat xizmatlari va servislarini ularning maʼmuriy tartiblari “3 qadam” tamoyili asosida maqbullashtirilgan holda joriy etish;
vazirlik va idoralar tomonidan aholi va tadbirkorlik subyektlariga veb-sayt, portal, mobil ilova va boshqa axborot resurslari orqali koʻrsatiladigan barcha turdagi xizmatlar Yagona portalda toʻlaqonli yoki havola koʻrinishida ham joriy etilishini belgilash;
davlat organlarining Yagona portaldagi elektron davlat xizmatlari va servislaridan aholi hamda tadbirkorlik subyektlarining qoniqish darajasini baholash va uning indikatorlarini belgilash;
respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari axborot tizimlarida, idoralararo elektron hamkorlik qilishda “Raqamli hukumat” tizimining yagona identifikatorlari hamda maʼlumotnomalar va tasniflagichlar registri axborot tizimida joylashtirilgan yagona umumdavlat maʼlumotnomalari va tasniflagichlaridan majburiy foydalanish;
jamoat, sanoat, turar joy, maʼmuriy binolar va inshootlarni loyihalashtirish, qurish hamda foydalanishga qabul qilish jarayonida aloqa, pochta, axborotlashtirish va telekommunikatsiya sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlar, davlat standartlari va meʼyorlariga amal qilinishini taʼminlash.
2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi raqamli texnologiyalar vaziri Sh.X. Shermatov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 28-dekabrdagi 688-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 1998-yil 10-iyuldagi 293-son qarori bilan tasdiqlangan Axborot faoliyati va maʼlumotlar uzatishni takomillashtirish va samaradorligini oshirish boʻyicha idoralararo muvofiqlashtirish komissiyasi toʻgʻrisidagi nizomning 7-bandi oʻninchi xatboshisidagi “Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini” soʻzlari “Raqamli texnologiyalarni” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining “Aloqa va axborotlashtirish sohasida boshqaruvni tashkil etishni takomillashtirish toʻgʻrisida” 2002-yil 23-sentabrdagi 328-son qarorining 2-bandidagi “Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini” soʻzlari “Raqamli texnologiyalarni” soʻzlari bilan almashtirilsin.
4. Vazirlar Mahkamasining “Internet tarmogʻida Oʻzbekiston Respublikasining Hukumat portalini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2007-yil 17-dekabrdagi 259-son qarorining 3-bandidagi “Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligining Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini” soʻzlari “Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Raqamli texnologiyalarni” soʻzlari bilan almashtirilsin.
6. Vazirlar Mahkamasining “Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasini yanada rivojlantirish va uning mablagʻlaridan samarali foydalanish toʻgʻrisida” 2012-yil 19-dekabrdagi 356-son qarorida :
a) 1-bandning ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilaridagi “Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini” soʻzlari “Raqamli texnologiyalarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovada :
ilova nomidagi “Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini” soʻzlari “Raqamli texnologiyalarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-banddagi “Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari “Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 2-ilova nomidagi “Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini” soʻzlari “Raqamli texnologiyalarni” soʻzlari bilan almashtirilsin.
7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali elektron davlat xizmatlari koʻrsatish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarorida :
a) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Belgilansinki:
Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi Yagona portalda “davlat — fuqaro” va “davlat — tadbirkor” tamoyili asosida xizmat va servislarni raqamli koʻrinishda joriy etish rejalarini belgilovchi vakolatli organ hisoblanadi;
Yagona portalda davlat xizmatlari va servislari ularning maʼmuriy tartiblari “3 qadam” tamoyili asosida maqbullashtirilgan holda joriy etiladi;
vazirlik va idoralar aholi hamda tadbirkorlik subyektlariga veb-sayt, portal, mobil ilova va boshqa axborot resurslari orqali koʻrsatadigan barcha turdagi xizmatlarini Yagona portalda toʻlaqonli yoki havola koʻrinishida ham joriy etishlari lozim;
Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi Davlat axborot tizimlarini yaratish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha yagona integrator “UZINFOCOM” MCHJ (keyingi oʻrinlarda — “UZINFOCOM” yagona integrator) Yagona portalda elektron davlat xizmatlarini joriy etish va texnik qoʻllab-quvvatlash boʻyicha Yagona integrator hisoblanadi;
tadbirkorlik subyektlari davlat xizmatlarini koʻrsatuvchi davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari va boshqa tashkilotlar (keyingi oʻrinlarda davlat organlari deb ataladi) bilan shartnoma asosida elektron davlat xizmatlarini Yagona portalda va rasmiy veb-saytlarda joriy etishda ishtirok etadilar;
mobil aloqa operatorlari, tijorat banklari va toʻlov tizimlari operatorlari Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan tuzilgan shartnoma asosida axborot xavfsizligi talablariga rioya etgan holda, oʻzlarining mobil ilovalari orqali Yagona portaldagi elektron davlat xizmatlarini koʻrsatishlari mumkin”;
b) 4-bandning birinchi xatboshisidagi ““Oʻzinfokom” markaziga” soʻzlari ““UZINFOCOM” yagona integratorga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 1-ilovada:
3-band quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“; servis — jismoniy va yuridik shaxslarga Yagona portal orqali xarajatlarsiz va natijasini onlayn ravishda olish imkonini beruvchi qoʻshimcha elektron xizmat.”;
quyidagi mazmundagi 5 1 -bob bilan toʻldirilsin:
“5 1 -bob. Elektron davlat xizmati va servislaridan aholi hamda tadbirkorlik subyektlarining qoniqish darajasi reytingini shakllantirish tartibi
34 1 . Davlat organlarining Yagona portaldagi elektron davlat xizmatlari va servislaridan aholi hamda tadbirkorlik subyektlarining qoniqish darajasi baholanadi.
Davlat organlarining Yagona portaldagi elektron davlat xizmatlari va servislaridan aholi hamda tadbirkorlik subyektlarining qoniqish darajasi quyidagi asosiy indikatorlarga muvofiq baholanadi:
elektron xizmatlar sifatini jamoatchilik tomonidan baholash;
elektron davlat xizmatlarining oʻz vaqtida koʻrsatilishi;
davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyati mavjudligi;
davlat xizmatlari va servislarining qoniqarlilik darajasi.
34 2 . Reyting baholash natijalariga muvofiq davlat organlarining Yagona portaldagi elektron davlat xizmatlari va servislaridan aholi hamda tadbirkorlik subyektlarining qoniqish darajasi reyting balli boʻyicha:
71 balldan 100 ballgacha boʻlganda — “aʼlo”;
55 balldan 71 ballgacha boʻlganda — “qoniqarli”;
55 balldan past boʻlganda — “qoniqarsiz” deb topiladi.
34 3 . Baholashda toʻplangan ballar Yagona portaldagi elektron davlat xizmatlari va servislarining faoliyati, taqdim etilish sifati hamda samaradorligini inobatga olgan holda hisoblanadi.
34 4 . Davlat organlarining Yagona portaldagi elektron davlat xizmatlari va servislaridan aholi hamda tadbirkorlik subyektlarining qoniqish darajasi reytingi Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat inspeksiyasining (keyingi oʻrinlarda — Oʻzkomnazorat) Raqamli nazorat axborot tizimi maxsus modulida har yarim yillikdan keyingi oyning 25-sanasiga qadar davlat organlari kesimida inson omilisiz avtomatlashtirilgan holda shakllantiriladi.
34 5 . Davlat organlarining Yagona portaldagi elektron davlat xizmatlari va servislaridan aholi hamda tadbirkorlik subyektlarining qoniqish darajasi reytingi har yarim yil yakunlariga koʻra Oʻzkomnazorat tomonidan rasmiy veb-sayti va ommaviy axborot vositalari orqali ochiq eʼlon qilinadi”;
35-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“35. Oʻzkomnazorat:
elektron davlat xizmatlarini samarali koʻrsatish jarayonida texnik jihatdan mavjud tartiblarga rioya etilishini nazorat qiladi;
har yarim yilda inson omilisiz shakllanadigan aholi va tadbirkorlik subyektlarining Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidagi xizmat va servislardan qoniqish darajasi reytingini eʼlon qilib boradi”;
36-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“36. Davlat organlarining rahbarlari maʼlumotlar bazalarini oʻz vaqtida va sifatli shakllantirish, maʼlumotlarni raqamlashtirish, maʼlumotlar hamda raqamli koʻrinishdagi hujjatlarni muddatida berish, elektron xizmatlar koʻrsatilishi asossiz rad etilishiga va ularning sifatsiz taqdim etilishiga yoʻl qoʻymaslik yuzasidan shaxsan javobgar hisoblanadi.
Bunda davlat organlarining rahbarlari:
aholi, tadbirkorlik subyektlari va davlat organlari uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni doimiy ravishda raqamlashtirish ishlarini amalga oshirish;
raqamli maʼlumotlar bazalarini va ularning zaxira nusxalarini shakllantirish;
raqamli maʼlumotlar bazalaridagi maʼlumotlarni Idoralararo integratsiyalashuv platformasiga doimiy asosda taqdim etish;
axborot tizimlarida profilaktik tadbirlar haqida kamida 3 kun oldin Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazini ogohlantirish tizimini yoʻlga qoʻyishi shart”.
8. Vazirlar Mahkamasining “Buxoro, Samarqand, Xiva va Shahrisabz shaharlarida xavfsiz turizmni taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 23-noyabrdagi 939-son qarorining 3-bandi uchinchi va toʻrtinchi xatboshilaridagi “Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini” soʻzlari “Raqamli texnologiyalarni” soʻzlari bilan almashtirilsin.
9. Vazirlar Mahkamasining “Keksalar, nogironligi boʻlgan shaxslar va aholining ijtimoiy himoyaga muhtoj boshqa qatlamlariga tibbiy-ijtimoiy yordam koʻrsatish sohasidagi faoliyatga axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 15-martdagi 203-son qarorining 5-bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini” soʻzlari “Raqamli texnologiyalarni” soʻzlari bilan almashtirilsin.
10. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasining dasturiy kompleksini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 14-maydagi 362-son qarorining 7-bandi uchinchi xatboshisidagi “Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini” soʻzlari “Raqamli texnologiyalarni” soʻzlari bilan almashtirilsin.
11. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 12-oktabrdagi 821-son qarori bilan tasdiqlangan Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy qilish va rivojlantirish boʻyicha ustuvor loyihalarning hududiy manzilli roʻyxatlarini shakllantirish va moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 1-bandidagi “Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini” soʻzlari “Raqamli texnologiyalarni” soʻzlari bilan almashtirilsin.
13. Vazirlar Mahkamasining “Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parkini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 10-yanvardagi 17-son qarori 4-bandida :
“a” kichik bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Texnoparkni moliyalashtirishning yetishmayotgan qismi yuzasidan — Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasi va Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligining idoraviy mansub tashkilotlari mablagʻlari Texnoparkning faoliyatini tashkil etish va amalga oshirish bilan bogʻliq choralarni moliyalashtirish manbalari hisoblanadi”;
“b” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“b) Texnopark rezidentlari tomonidan amalga oshiriladigan istiqbolli startap-loyihalar ular belgilangan tartibda tanlab olingandan keyin Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasi va Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligining idoraviy mansub tashkilotlari mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladi”.
15. Vazirlar Mahkamasining “Andijon viloyatida aholi, shu jumladan yoshlar oʻrtasida kompyuter texnologiyalari va Internet jahon axborot tarmogʻidan samarali foydalanishni tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 20-noyabrdagi 921-son qarorining 9-bandi “g” kichik bandidagi “Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini” soʻzlari “Raqamli texnologiyalarni” soʻzlari bilan almashtirilsin.
16. Vazirlar Mahkamasining ““Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi joriy qilinishini va uning ishlashini taʼminlashga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 5-dekabrdagi 971-son qarorining 2-bandidagi “Elektron” soʻzi “Raqamli” soʻzi bilan almashtirilsin.
17. Vazirlar Mahkamasining “Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan qabul qilinadigan qarorlarni ishlab chiqish, kelishish va roʻyxatdan oʻtkazishning yagona elektron tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 14-apreldagi 218-son qarorining 5-bandi ikkinchi xatboshisidagi “Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini” soʻzlari “Raqamli texnologiyalarni” soʻzlari bilan almashtirilsin.
18. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi tizimidagi ayrim tashkilotlarning faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 25-iyundagi 409-son qarorida :
2-bandning “a” kichik bandi birinchi xatboshisi , 3-bandning ikkinchi xatboshisi , shuningdek, 1-ilovaning nomidagi “Elektron” soʻzi “Raqamli” soʻzi bilan almashtirilsin;
5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Quyidagilar:
a) “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasining mobil aloqa xizmatlarini koʻrsatuvchi yuridik shaxslar (uyali aloqa kompaniyalari) tomonidan abonent raqamidan foydalanganlik uchun toʻlanadigan toʻlov summasining taqsimlanguniga qadar boʻlgan 35 foizidan shakllantiriladigan maxsus hisobvaragʻiga kelib tushgan mablagʻlar;
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun toʻlangan davlat bojlari, yigʻimlar va barcha turdagi toʻlovlarning 11,75 foizi (shundan 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlari koʻrsatilganda) — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga kelib tushgan mablagʻlar;
xalqaro moliya institutlari va boshqa institutlar, xorijiy tashkilotlarning grantlari;
qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar;
b) “Raqamli iqtisodiyot tadqiqotlari markazi” davlat muassasasining faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasining mobil aloqa xizmatlarini koʻrsatuvchi yuridik shaxslar (uyali aloqa kompaniyalari) tomonidan abonent raqamidan foydalanganlik uchun toʻlanadigan toʻlov summasining taqsimlanguniga qadar boʻlgan 35 foizidan shakllantiriladigan maxsus hisobvaragʻiga kelib tushgan mablagʻlar;
xalqaro moliya institutlari va boshqa institutlar, xorijiy tashkilotlarning grantlari;
qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar;
v) Direksiyaning faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasi hamda Vazirlik tizimidagi tashkilotlar mablagʻlari;
xoʻjalik faoliyatidan olingan mablagʻlar;
qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.”.
19. Vazirlar Mahkamasining “Elektron hukumat tizimini yanada rivojlantirish, shuningdek, davlat organlari va tashkilotlarining oʻz faoliyati boʻyicha jamoatchilik oldida elektron hisobot berishi tartibini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 16-iyuldagi 444-son qarorida :
a) 1-ilovada :
2-band quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“; postmonitoring — davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimi va resursi joriy etilgandan keyingi davrda undan foydalanish samaradorligi ustidan tizimli monitoring yuritish.”;
3-banddagi “Elektron” soʻzi “Raqamli” soʻzi bilan almashtirilsin;
5-bobning nomi “monitoringi” soʻzidan keyin “va postmonitoringi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
33-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“33. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi Operator bilan birgalikda yagona reyestrda axborot tizimlari pasportlarining va unga tegishli boshqa loyiha-texnik hujjatlar sifatli toʻldirilishi ustidan monitoring hamda ulardan kelgusida foydalanish samaradorligi ustidan tizimli postmonitoringni amalga oshiradi.”;
b) 2-ilovada :
3-banddagi “Elektron” soʻzi “Raqamli” soʻzi bilan almashtirilsin;
5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari axborot tizimlarida, idoralararo elektron hamkorlik qilishda “Raqamli hukumat” tizimining yagona identifikatorlari hamda maʼlumotnomalar va tasniflagichlar registri axborot tizimida joylashtirilgan yagona umumdavlat maʼlumotnomalari va tasniflagichlaridan foydalanishlari shart.”.
20. Vazirlar Mahkamasining “Aholiga taqdim etilayotgan elektron davlat xizmatlarini koʻrsatishda shaxsni tasdiqlash tizimini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 30-oktabrdagi 679-son qarorining 3-bandi uchinchi xatboshisidagi “Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini” soʻzlari “Raqamli texnologiyalarni” soʻzlari bilan almashtirilsin.
21. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 4-maydagi 271-son qarori bilan tasdiqlangan Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchiligiga nomzodlardan imtihonlarni qabul qilish uchun hujjatlarni va milliy haydovchilik guvohnomasini rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 8-bandining beshinchi xatboshisidagi “Elektron” soʻzi “Raqamli” soʻzi bilan almashtirilsin.
22. Vazirlar Mahkamasining “Yer osti suvlaridan foydalanishga oid ruxsat etuvchi hujjatlarni berish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 8-yanvardagi 9-son qarorida :
a) 1-ilovaning 12-bandi “b” kichik bandidagi “Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini” soʻzlari “Raqamli texnologiyalarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-ilovaning 12-bandi “ a ” va “b” kichik bandlaridagi “Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini” soʻzlari “Raqamli texnologiyalarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 3-ilovaning 12-bandi “ a ” va “b” kichik bandlaridagi “Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini” soʻzlari “Raqamli texnologiyalarni” soʻzlari bilan almashtirilsin.
23. Vazirlar Mahkamasining “Raqamli texnologiyalar va sunʼiy intellektni rivojlantirish ilmiy-tadqiqot instituti faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2021-yil 31-iyuldagi 475-son qarorining 6-bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini” soʻzlari “Raqamli texnologiyalarni” soʻzlari bilan almashtirilsin.
24. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 15-oktabrdagi 645-son qarori bilan tasdiqlangan Ichki ishlar organlari xodimlari uchun axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy qilish boʻyicha shartnoma asosida malaka oshirish oʻquv kurslarini tashkil etuvchi oliy taʼlim muassasalari va boshqa tashkilotlar roʻyxatining 12-pozitsiyasi “Oliy taʼlim muassasalari va axborot texnologiyalari yoʻnalishiga ixtisoslashgan innovatsion tashkilotlar” ustunidagi “Elektron” soʻzi “Raqamli” soʻzi bilan almashtirilsin.
25. Vazirlar Mahkamasining “Elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qarori bilan tasdiqlangan “E-auksion” elektron savdo platformasiga integratsiya qilinadigan vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlar roʻyxatining 1-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi va uning huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasi.”.
26. Vazirlar Mahkamasining “Qurilish sohasiga oid yagona maʼmuriy qurilish reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 20-apreldagi 200-son qarorida :
a) 3-ilovaga 4-ilova quyidagi mazmundagi 13 1 -pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“ 13 1 Aloqa, pochta va telekommunikatsiya talablari Loyihalashtirishda aloqa, pochta, axborotlashtirish va telekommunikatsiya sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlar, davlat standartlari va meʼyorlariga amal qilish. ”;
b) 4-ilovada :
9-band “favqulodda vaziyatlar boʻlimlari” soʻzlaridan keyin “hamda Oʻzkomnazorat inspeksiyasi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
1-ilovaning “3-bosqich” pozitsiyasi “Subyektlar” ustuni “nazorat xizmati” soʻzlaridan keyin “, Oʻzkomnazorat inspeksiyasi” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
28. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 30-avgustdagi 479-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida jismoniy shaxslarni Mobil-ID tizimida identifikatsiyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 32-bandi ikkinchi xatboshisidagi “Elektron” soʻzi “Raqamli” soʻzi bilan almashtirilsin.
29. Vazirlar Mahkamasining “Idoralararo elektron hamkorlik tizimi va maʼlumotlarning axborot almashinuvini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 20-sentabrdagi 516-son qarorida :
a) 2-bandning “v” kichik bandidagi “Elektron” soʻzi “Raqamli” soʻzi bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovaning 2-bandi oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Idoralararo integratsiyalashuv platformasi operatori (keyingi oʻrinlarda — operator) — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasi;”;
v) 2-ilovada :
2-bandning oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Raqamli maʼlumotlar platformasi operatori (keyingi oʻrinlarda — operator) — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasi;”;
d) 3-ilovada :
2-bandning oʻninchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Yagona billing tizimi operatori (keyingi oʻrinlarda — operator) — Yagona billing tizimining ishlashi, undan foydalanish, uni tashkiliy va texnik jihatdan qoʻllab-quvvatlashni taʼminlovchi Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasi.”;
4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4. Yagona billing tizimi orqali toʻlangan davlat bojlari, yigʻimlar va boshqa toʻlovlardan tushadigan mablagʻlarning 0,5 foizi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.”;
5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Yagona billing tizimini takomillashtirish va keyinchalik qoʻllab-quvvatlash Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻi mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.”;
21-bandning oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“koʻrsatilgan xizmatlar haqi sifatida amalga oshirilgan har bir tranzaksiya summasining 0,5 foizini hisobot oyining yakuni boʻyicha keyingi oyning 5-sanasiga qadar Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga oʻtkazish.”.
30. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 6-oktabrdagi 572-son qarori bilan tasdiqlangan Emissiyaviy qimmatli qogʻozlar chiqarilishini davlat roʻyxatidan oʻtkazish, avval davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan qimmatli qogʻozlar chiqarilishiga oʻzgartirishlar va (yoki) qoʻshimchalar kiritish, avval davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan qimmatli qogʻozlar chiqarilishini bekor qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 14-bandida :
“a” kichik bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“0,5 foizi-Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasi maxsus hisobvaragʻiga;”;
“b” kichik bandning uchinchi-toʻrtinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“11,25 foizi — Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;
0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasi maxsus hisobvaragʻiga;”.
31. Vazirlar Mahkamasining “Korporativ boshqaruvchi malaka attestatini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 29-noyabrdagi 679-son qarorida :
a) 4-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Biznes va tadbirkorlik oliy maktabi Adliya vazirligi bilan birgalikda:”;
32. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi ekinlari urugʻlarini sertifikatlash va navdorligini baholash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishni takomillashtirish toʻgʻrisida” 2022-yil 16-dekabrdagi 712-son qarorida :
a) 1-ilovada :
37-38-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“37. Oʻzagroinspeksiya, Davlat xizmatlari markazi va Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasi davlat xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha taqdim etilgan hujjatlar va sertifikatlash natijalari boʻyicha maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.
38. Oʻzagroinspeksiya, Davlat xizmatlari markazi, Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasi manfaatdor shaxsga maʼmuriy hujjatni qabul qilish uchun ahamiyatga ega boʻlgan barcha holatlar yuzasidan oʻz fikrini bildirish imkoniyatini beradi.”;
b) 2-ilovada:
27-28-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“27. Davlat xizmatlari markazi hamda Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasi davlat xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha taqdim etilgan hujjatlar va nav tozaligini baholash natijalari boʻyicha maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.
28. Davlat xizmatlari markazi hamda Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasi manfaatdor shaxsga maʼmuriy hujjatni qabul qilish uchun ahamiyatga ega boʻlgan barcha holatlar yuzasidan oʻz fikrini bildirish imkoniyatini beradi.”;
v) 3-ilovada :
27-28-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“27. Davlat xizmatlari markazi hamda Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasi davlat xizmatlari koʻrsatish boʻyicha taqdim etilgan hujjatlar va nav tozaligini baholash natijalari boʻyicha maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.
28. Davlat xizmatlari markazi hamda Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasi manfaatdor shaxsga maʼmuriy hujjatni qabul qilish uchun ahamiyatga ega boʻlgan barcha holatlar yuzasidan oʻz fikrini bildirish imkoniyatini beradi.”;
g) 4-ilovada :
43-44-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“43. Oʻzagroinspeksiya, Davlat xizmatlari markazi va Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasi davlat xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha taqdim etilgan hujjatlar va sertifikatlash natijalari boʻyicha maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.
44. Oʻzagroinspeksiya, Davlat xizmatlari markazi, Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasi manfaatdor shaxsga maʼmuriy hujjatni qabul qilish uchun ahamiyatga ega boʻlgan barcha holatlar yuzasidan oʻz fikrini bildirish imkoniyatini beradi.”.
33. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining sovrini uchun “Raqamli texnologiyalar yoʻnalishida eng yaxshi startap” (President Tech Award) tanlovini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida” 2023-yil 15-fevraldagi 66-son qarorida :
a) 4-bandning “b” kichik bandi , 5-bandning birinchi xatboshisi , 6-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini” soʻzlari “Raqamli texnologiyalarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovaning 38-bandidagi “Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini” soʻzlari “Raqamli texnologiyalarni” soʻzlari bilan almashtirilsin.
34. Vazirlar Mahkamasining ““Elektron hukumat” tizimining maʼlumotlarni qayta ishlash markazi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 14-martdagi 107-son qarorida :
a) 1-bandning uchinchi xatboshisidagi “Elektron” soʻzi “Raqamli” soʻzi bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovada :
2-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Elektron” soʻzi “Raqamli” soʻzi bilan almashtirilsin;
1-ilovaning “2-bosqich” pozitsiyasi “Subyektlar” ustunidagi “Elektron” soʻzi “Raqamli” soʻzi bilan almashtirilsin;
2-ilovadagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” soʻzlari “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
35. Vazirlar Mahkamasining “Telekommunikatsiya vositalarini joylashtirish uchun ijara shartnomalarini rasmiylashtirishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2023-yil 25-martdagi 127-son qarorining 3-bandi , qarorga 1-ilovaning 2-bandi uchinchi xatboshisidagi ““UNICON.UZ” fan-texnika va marketing tadqiqotlari markazi” davlat unitar korxonasi” soʻzlari ““UNICON.UZ” fan-texnika va marketing tadqiqotlari markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyati” soʻzlari bilan almashtirilsin.
36. Vazirlar Mahkamasining “Davlat yongʻin nazorati hamda sanitariya-epidemiologiya sohasida davlat xizmatlarini koʻrsatishni yanada takomillashtirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 4-apreldagi 142-son qarorida :
a) 1-ilovaning 11-bandidagi “Elektron” soʻzi “Raqamli” soʻzi bilan almashtirilsin;
b) 2-ilovaning 10-bandidagi “Elektron” soʻzi “Raqamli” soʻzi bilan almashtirilsin.
37. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi, melioratsiya va yoʻl-qurilish texnikalaridan foydalanish sohasida davlat xizmatlari koʻrsatish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 29-apreldagi 170-son qarorida :
a) 1-ilovaning 26-bandi hamda 2-ilovaning 24-bandidagi “Elektron” soʻzi “Raqamli” soʻzi bilan almashtirilsin;
b) 3-ilovaning 14-bandi hamda 4-ilovaning 11-bandidagi “Elektron” soʻzi “Raqamli” soʻzi bilan almashtirilsin;
v) 6-ilovaning 29 va 62-bandlaridagi “Elektron” soʻzi “Raqamli” soʻzi bilan almashtirilsin.
38. Vazirlar Mahkamasining “Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish uchun masʼul xodimlari malakasini oshirish va reyting baholashni tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 20-maydagi 208-son qarorida :
a) 2-banddagi “Elektron” soʻzi “Raqamli” soʻzi bilan almashtirilsin;
b) 3-bandning yettinchi xatboshisidagi “Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini” soʻzlari “Raqamli texnologiyalarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 1-ilovada :
2-bandning uchinchi xatboshisidagi “Elektron” soʻzi “Raqamli” soʻzi bilan almashtirilsin;
1-ilovaning “1-bosqich” pozitsiyasi “Tadbirlar” ustunidagi “Elektron” soʻzi “Raqamli” soʻzi bilan almashtirilsin.
39. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 24-iyuldagi 309-son qarori bilan tasdiqlangan Sportchilarga sport pasportini berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 15-bandining “a” kichik bandidagi “Elektron” soʻzi “Raqamli” soʻzi bilan almashtirilsin.
40. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 31-iyuldagi 321-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning yashash joyiga borib, migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 5-bandining “b” kichik bandidagi “Elektron” soʻzi “Raqamli” soʻzi bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 28-dekabr,
688-son