📅 2023-yil 29-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 29-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 29 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 29 декабря 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 29 December 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪЛУМОТЛАР
НИЗОМ
ТАРКИБИ
Баҳолаш фаолияти соҳасида хизматлар сифатини ошириш, ўзини ўзи бошқариш механизмини ривожлантириш ҳамда экспертиза жараёнларини тартибга солиш ва рақамлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг «Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш механизмини тасдиқлаш ҳақида» 2008 йил 28 июлдаги 161-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда баҳолаш фаолияти соҳасида хизматлар сифатини ошириш, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш жараёнларини рақамлаштириш орқали шаффофликни таъминлаш, ушбу йўналишда ўзини ўзи бошқариш механизми жорий этилганлиги натижасида баҳсли вазиятларда баҳоланувчи объектларни баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш жараёнларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш механизмини тасдиқлаш ҳақида» 2008 йил 28 июлдаги 161-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги фақат биринчи ёки олий тоифали баҳоловчилар жалб этилган ҳолда экспертизадан ўтказилиши;
2024 йил 1 мартдан бошлаб, баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш натижаларига кўра расмийлаштирилган экспертиза хулосалари юзасидан маълумотлар Давлат активларини бошқариш агентлигининг «Экспертиза хулосаларининг ягона реестри»га киритилиши мажбурийлиги;
судларнинг сўровномаларига кўра баҳсли вазиятларда баҳолаш ҳисоботининг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясига киритилган материалларни дастлаб баҳолаш ҳисоботини тайёрлаган баҳолаш ташкилоти аъзо бўлган профессионал жамоат бирлашмаси томонидан кўриб чиқиш ва хулоса бериши тартибини жорий қилиш.
2. Давлат активларини бошқариш агентлиги уч ой муддатда:
Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан баҳолаш фаолиятининг ягона ахборот платформаси негизида баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот юзасидан расмийлаштирилган экспертиза хулосаси бўйича маълумотларни ўз ичига олувчи ҳамда барча учун очиқ бўлган Экспертиза хулосаларининг ягона реестри яратилишини;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
3. Ушбу қарор 2024 йил 1 мартдан кучга киради.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 725-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш механизмини тасдиқлаш ҳақида» 2008 йил 28 июлдаги 161-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Судларнинг сўровномаларига кўра баҳсли вазиятларда баҳоланадиган объектларнинг баҳолаш бўйича материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг ишини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Баҳолаш объектлари баҳоси бўйича материалларни баҳсли вазиятларда судларнинг сўровларига кўра экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин».
2. 1-иловада :
а) 8-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Баҳолаш ҳақидаги ҳисоботнинг ҳаққонийлигини экспертиза қилиш учун фақат биринчи ёки олий тоифали баҳоловчилар жалб этилиши мумкин»;
б) 12-банднинг иккинчи хатбошисидаги «тақдим этиш» сўзларидан кейин «ва ушбу материалларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгар бўлиш» сўзлари билан тўлдирилсин;
в) 14-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«буюртмачининг талабига кўра экспертизани ўтказишга шартнома тузилиши баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасига аъзолиги тўғрисидаги маълумотни, баҳоловчи (баҳоловчилар)нинг малака сертификатини, баҳоловчи (баҳоловчилар)нинг биринчи ёки олий тоифасига эгалиги тўғрисидаги гувоҳномани ва баҳоловчи ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғурта полисини олдиндан тақдим этиш;
баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган холисона экспертиза ўтказишга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар пайдо бўлиши, манфаатлар тўқнашувининг мавжудлиги, мустақиллик тамойилига риоя қилишнинг имкони йўқлиги оқибатида экспертизани ўтказишда ўзининг иштирок этиши мумкин эмаслиги тўғрисида буюртмачига хабар қилиш»;
г) 19-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ҳисобот Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни талабларига, баҳолаш фаолияти стандартларига, баҳолаш фаолияти соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ эмас»;
д) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Агар баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни талабларига, баҳолаш фаолияти стандартларига, баҳолаш фаолияти соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ тузилган бўлса ва исботловчи аҳамиятли маълумотларга эга бўлса, баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ишончли деб эътироф этилади»;
е) 22-бандда :
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Экспертиза тугаллангандан кейин уч кун муддатда бажарувчи эксперт хулосаси нусхасини бажариладиган баҳолаш ишларининг холислиги ва сифати устидан назорат қилиш ҳамда реестрини юритиш учун экспертиза ўтказаётган баҳолаш ташкилоти аъзо бўлган баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасига, баҳолаш ҳисоботи ҳаққоний эмас деб топилган тақдирда, бир нусхасини баҳолаш ҳисоботнинг бажарувчиси аъзо бўлган баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасига юборади»;
қуйидаги мазмундаги учинчи — бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи юзасидан амалга оширилган экспертиза хулосалари бўйича маълумотлар экспертиза тугаллангандан кейин беш иш кунида Давлат активларини бошқариш агентлигининг баҳолаш тўғрисидаги Экспертиза хулосаларининг ягона реестрига (кейинги ўринларда экспертиза хулосаларининг ягона реестр деб юритилади) бажарувчи томонидан жойлаштирилади.
Эксперт хулосалари (давлат сирлари ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирларни ўз ичига олган ҳужжатларга доир хулосалар бундан мустасно) экспертиза хулосаларининг ягона реестрига киритилиши мажбурий ҳисобланади.
Баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларидан бирига аъзо бўлмаган баҳолаш ташкилоти ҳамда баҳолаш ташкилоти штатида (ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида) биринчи ёки олий баҳоловчининг тоифа гувоҳномаси мавжуд бўлмаган мутахассис томонидан амалга оширилган экспертиза — баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш деб ҳисобланмайди»;
ж) 24-бандда :
ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3 бўлим. «Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни талабларига, баҳолаш фаолияти стандартларига, баҳолаш фаолияти соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги»;
ўн учинчи хатбошидаги «иловада» сўзидан олдин «1-» рақами билан тўлдирилсин;
з) қуйидаги мазмундаги VI 1 бўлим билан тўлдирилсин:
«VI 1 . Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот юзасидан расмийлаштирилган экспертиза хулосалари бўйича Экспертиза хулосаларининг ягона реестрини юритиш тартиби
24 1 . Баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш натижаларига кўра расмийлаштирилган экспертиза хулосалари юзасидан тегишли маълумотлар Экспертиза хулосаларининг ягона реестрига (кейинги ўринларда — Ягона реестр) киритилади.
Мазкур маълумотларни киритиш ва улардан фойдаланиш учун тўловлар ундирилмайди.
Ягона реестрга давлат сирлари ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирларни ўз ичига олган маълумотлар киритилмайди.
24 2 . Ягона реестр Давлат активларини бошқариш агентлигини (кейинги ўринларда — Давактив агентлиги) баҳолаш фаолиятининг ягона электрон ахборот платформаси негизида юритилади.
24 3 . Ягона реестрга маълумотларни баҳоловчи ташкилотлар томонидан киритилиши мажбурий ҳисобланиб, у баҳоловчи ташкилотлар ва Давактив агентлиги томонидан доимий равишда янгиланиб боради.
Баҳоловчи ташкилотнинг раҳбари маълумотларни киритишга масъул ҳисобланади.
Ягона реестрга киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига баҳоловчи ташкилот жавобгар ҳисобланади.
24 4 . Расмийлаштирилган экспертиза хулосаси бўйича маълумотлар (аниқлаштириш) Ягона реестрга экспертиза тугагандан сўнг беш иш куни ичида баҳоловчи ташкилот томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш орқали киритилади ва ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклда юритилади.
Ягона реестрга киритилган маълумотлардан ташқари, Давактив агентлиги томонидан заруриятга кўра баҳоловчи ташкилотдан эксперт хулосасига оид аниқлаштирувчи маълумотлар олиниши мумкин.
24 5 . Ягона реестрга дастлаб киритилган маълумотларда номувофиқликлар аниқланганда, беш иш куни ичида мазкур номувофиқликлар баҳоловчи ташкилот ва Давактив агентлиги масъулларига бириктирилган электрон калитлар орқали тегишли маълумотларни янгилаш асосида бартараф этилади. Бунда, «изоҳ» устунида киритиладиган ўзгартиришларнинг асослари кўрсатилади.
24 6 . Баҳоловчи ташкилотлар томонидан мазкур бўлим талабларига риоя этилиши баҳоловчи ташкилотларининг профессионал жамоат бирлашмалари томонидан назорат қилинади»;
и) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25. Экспертизани ўтказишда бажарувчи ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни талабларига, баҳолаш фаолияти стандартларига, баҳолаш фаолияти соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бузганлиги учун қонунчиликка мувофиқ жавоб беради.
Экспертизани ўтказишда баҳоловчи томонидан қонун бузилиш ҳолати содир этилганда, Эксперт комиссиясининг қарорига асосан баҳоловчининг тоифа гувоҳномасини бекор қилиш тўғрисида ваколатли органга тақдимнома киритилади.
Баҳоловчи томонидан такроран қонун бузилиш ҳолати содир этилганда, Эксперт комиссиясининг қарорига асосан баҳоловчи ташкилотларнинг жамоат бирлашмасига баҳоловчи ташкилотни жамоат бирлашмаси аъзолигидан чиқариш тўғрисида ва баҳоловчининг малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш юзасидан ваколатли органга тақдимнома киритиш учун тақдимнома юборилади»;
к) иловада :
илова белгисидаги «ИЛОВА» сўзидан олдин «1-» рақами билан тўлдирилсин;
рус тилидаги матнининг «1. Общие сведения» бандидаги «действующей на основании лицензии» сўзлари «являющейся членом профессионального общественного объединения оценочных организаций» сўзлари билан алмаштирилсин.
л) қуйидаги мазмундаги 2-илова билан тўлдирилсин:
«Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш тартиби ҳақидаги низомга 2-ИЛОВА
Баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш натижаларига кўра расмийлаштирилган экспертиза хулосалари юзасидан Экспертиза хулосаларининг ягона реестрига киритиладиган
Т/р Экспертиза ўтказган баҳоловчи ташкилот (номи ва СТИР рақами) Экспертиза ўтказган баҳоловчи ташкилот раҳбари (Ф.И.О.) Экспертиза ўтказган тоифали эксперт (Ф.И.О., тоифаси ва гувоҳнома рақами) Экспертиза буюртмачиси (номи) Экспертизани ўтказиш юзасидан шартнома (рақами ва санаси) Ўтказилган экспертиза тури (таҳлилий ва дала шароитида) Тайёрланган эксперт хулосаси (рақами ва санаси) Экспертиза хулосаси натижаси (ҳаққоний ёки ҳаққоний эмас) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 1. 2. 3. ...
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаган баҳоловчи ташкилот (номи) Тайёрланган баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот (рақами ва санаси) Баҳолаш объекти (номи ва манзили) Баҳолаш санаси Баҳолаш объекти тури* Баҳолаш объекти кадастр рақами ** (кўчмас мулк объектлари учун) Баҳолаш мақсади *** Аниқланадиган қиймат тури ИЗОҲ 10 11 12 13 14 15 16 17 18
3. 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Судларнинг сўровномаларига кўра баҳсли вазиятларда баҳоланадиган объектларнинг баҳолаш бўйича материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг ишини ташкил этиш тартиби тўғрисида
1. Ушбу Низом баҳоланадиган объектларнинг баҳолаш бўйича материалларини баҳсли вазиятларда судларнинг сўровномаларига кўра экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссияси ишларини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
баҳоланадиган объектларнинг баҳолаш бўйича материалларини баҳсли вазиятларда судларнинг сўровларига кўра экспертизадан ўтказиш — судлар томонидан юборилган баҳоланадиган объектларнинг баҳолаш бўйича материалларида баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилиниши ҳақидаги хулосаларни таҳлил қилиш ва тузиш бўйича тадбирлар йиғиндиси;
баҳоланадиган объектнинг баҳолаш бўйича материаллари — баҳоланадиган объектни баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот, баҳоланадиган объект бўйича ушбу баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилиги тўғрисида эксперт хулосаси, шунингдек иш билан боғлиқ ва суд сўровига илова қилинган бошқа ҳужжатлар;
Комиссия — баҳоланадиган объектнинг баҳолаш бўйича материалларини баҳсли вазиятларда судларнинг сўровномаларига кўра экспертизадан ўтказиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи эксперт комиссияси;
баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари — камида элликта баҳоловчи ташкилотнинг аъзолигига асосланган, баҳоловчиларнинг профессионал даражасини оширишга ва сақлаб туришга кўмаклашиш, уларнинг профессионал манфаатларини, шу жумладан, судларда ҳимоя қилиш мақсадида фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари;
Комиссия қарори — Комиссия баённомаси билан расмийлаштирилган баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасининг хулосасини Комиссия томонидан кўриб чиқиш натижаси;
б аҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаси хулосаси — баҳоланадиган объектларнинг баҳолаш бўйича материалларини баҳсли вазиятларда судларнинг сўровномаларига кўра экспертизадан ўтказиш бўйича предмет ва натижалардан иборат бўлган ҳужжат;
эксперт — баҳоловчи ташкилот штатида турувчи (ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида фаолият юритувчи), баҳоловчининг биринчи ёки олий тоифасига эга бўлган, экспертлар реестрига киритилган ва эксперт хулосаси тайёрлаш учун баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари ёки Комиссия томонидан жалб этиладиган баҳоловчи;
экспертлар реестри — баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган, баҳоловчининг биринчи ёки олий тоифасига эга бўлган баҳоловчилар рўйхати.
3. Экспертиза ўтказиш учун зарур бўлган материаллар (шу жумладан, баҳоланадиган объектни баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ва ушбу баҳолаш ҳисоботининг ҳаққонийлиги ёки ҳаққоний эмаслиги ҳақидаги эксперт хулосаси) илова қилинган ҳолда, судлар томонидан Комиссиянинг ишчи органига тақдим этилган экспертиза ўтказиш тўғрисида судларнинг ажрими баҳоланадиган объектларнинг баҳолаш бўйича материалларини баҳсли вазиятларда судларнинг сўровларига кўра экспертизадан ўтказиш (кейинги ўринларда «экспертиза» деб аталади) учун асос ҳисобланади.
II. Комиссия таркиби ва унинг ишларини ташкил этиш
4. Комиссиянинг доимий аъзолари таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Комиссиянинг эксперт аъзоси экспертлар реестрига киритилган экспертлардан бўлган Комиссиянинг доимий аъзолари томонидан тасдиқланади.
5. Комиссияга Комиссия раиси раҳбарлик қилади, у:
Комиссия ишларини ташкил қилади;
Комиссия мажлисининг кун тартибини тасдиқлайди;
Комиссия мажлиси ўтказиладиган сана ва жойни тайинлайди;
Комиссия мажлисларида раислик қилади.
6. Комиссия раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Комиссия раисининг ўринбосари бажаради.
7. Комиссия аъзолари:
Комиссия ишларида қатнашади;
судларнинг талабига биноан келиб тушган баҳоланадиган объектларнинг баҳолаш бўйича материалларини кўриб чиқиш натижаларига кўра баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари хулосаларини эшитади;
Комиссия ишига экспертларни жалб этади;
экспертларнинг бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;
баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари ва экспертлар ишлари натижаларини муҳокама қилади;
Комиссия қарорларини қабул қилиш тўғрисида овоз беришда қатнашади.
8. Комиссия мажлиси, агар унда аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса, ваколатли ҳисобланади.
Комиссия қарори мажлисда қатнашган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Комиссия аъзосининг Комиссия қабул қилган қарордан фарқ қиладиган алоҳида фикр-мулоҳазаси Комиссия мажлисининг протоколида акс эттирилади ёки ёзма равишда алоҳида расмийлаштирилади ва Комиссия мажлиси протоколининг узвий қисми ҳисобланади.
9. Давлат активларини бошқариш агентлиги Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади ва у Комиссия ишлари бўйича ҳужжатларнинг Агентлик томонидан белгиланган тартибга мувофиқ юритилиши ҳамда сақланишини таъминлайди, шунингдек, экспертиза ўтказиш бўйича келиб тушган суд ажримларининг реестрини юритади.
10. Комиссия мажлисларни экспертизадан ўтказиш учун материаллар тўпланишига қараб ўтказади.
III. Экспертиза ўтказилиши ва унинг натижаларини кўриб чиқиш тартиби
11. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш тартиби ҳақидаги низомнинг I бўлими 4, 5-бандларига ва V, VII бўлимлари талабларига мувофиқ экспертизадан ўтказиш баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаси томонидан амалга оширилади.
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш тартиби ҳақидаги низомнинг III ва IV бўлимлари нормалари баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларига, Комиссияга ва экспертга (экспертларга) татбиқ этилади, баҳолаш ҳисоботининг ҳаққонийлиги экспертизадан ўтказганлик учун тўлов бўйича нормалар бундан мустасно.
12. Комиссиянинг ишчи органи баҳоланадиган объектни баҳолаш бўйича суд ажрими илова қилинган материаллар билан баҳоланадиган объектни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаган баҳолаш ташкилоти аъзо бўлган баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасига юборади.
13. Экспертиза Комиссия томонидан, баҳоланадиган объектнинг баҳолаш бўйича материаллари Комиссияга келиб тушган санадан бошлаб 30 кун мобайнида ўтказилади.
14. Баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаси 15 кун муддатда баҳоланадиган объектни баҳолаш бўйича тақдим этилган материалларни эксперт (экспертлар)ни жалб этган ҳолда ўрганиб чиқади ва уларни ўрганиш натижалари бўйича хулосани ишчи органга юборади.
Хулосада экспертиза ўтказиш учун асос, экспертиза предмети (экспертизага тақдим этилган материаллар рўйхати), экспертиза ўтказилган сана, экспертиза ўтказган баҳоловчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, тақдим этилган материалларни кўриб чиқиш натижалари жамланган бўлиши керак.
15. Комиссия баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасининг хулосасини олгандан кейин 10 иш куни муддатда уни кўриб чиқади ва кўриб чиқиш юзасидан тегишли қарор қабул қилади.
Зарур ҳолларда Комиссия баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасининг хулосасини асослантирилган ҳолда қайта кўриб чиқиш учун қайтаришга ва баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасининг хулосасини кўриб чиқиш учун экспертлар реестридаги экспертларни жалб қилишга ҳақли.
16. Комиссия қарори унинг барча аъзолари имзолаган баённома билан Комиссия котиби томонидан расмийлаштирилади.
17. Комиссия баённомасида қуйидагилар аКс эттирилган бўлиши керак:
баённоманинг санаси ва рақами;
экспертизани ўтказиш учун асос;
экспертиза предмети (экспертизага тақдим этилган материаллар рўйхати);
баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаси томонидан тақдим этилган хулоса бўйича Комиссия қарори.
Комиссия жамоат бирлашмасининг хулосасидан рози бўлган тақдирда, хулосани келишиш ва тегишли судга жўнатиш бўйича Комиссия қарорини қабул қилади.
Комиссия жамоат бирлашмасининг хулосасидан норози бўлган тақдирда — Комиссия хулосани қайта кўриб чиқиш учун баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасига қайтариш ёки эксперт хулосасини олиш учун эксперт (экспертлар)ни жалб этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Эксперт (экспертлар) хулосасини баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасининг хулосаси билан бирга тегишли қарор қабул қилиш учун судга юборади.
18. Баённома тасдиқлангандан кейин Комиссия уч кун муддатда уни, баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасининг хулосасини ва эксперт (экспертлар) хулосасини (мавжуд бўлса) баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаси, Комиссия аъзолари ва жалб этилган экспертларнинг (мавжуд бўлса) хизматига ҳақ тўлаш ҳисоб-китоби билан биргаликда тегишли суд манзилига жўнатади.
Суд томонидан баҳолаш ҳисоботи ҳаққоний эмас деб топилган тақдирда, суд ажримига асосан Комиссия баҳоланадиган объектни такрорий баҳолашни ташкил этади ва баҳоланадиган объектнинг баҳоси тўғрисидаги хулосани судга тақдим этади.
Такрорий баҳолаш деганда суд ажримида белгиланган баҳолаш санаси ҳолатига худди шу баҳоланадиган объектга тегишли дастлабки баҳолашда фойдаланилган ҳужжатлар асосида амалга оширилган баҳолаш тушунилади.
19. Баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари, комиссия аъзолари, экспертлар хизматлари учун харажатлар тақдим этилган ҳисоб-китоблар асосида суд қарори билан қонунчиликда белгиланган тартибда қопланади».
4. 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Баҳоланадиган объектларнинг баҳоси бўйича материалларини баҳсли вазиятларда судларнинг сўровномаларига кўра экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг
Лавозими бўйича — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси Лавозими бўйича — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги суд экспертизаси маркази директори, комиссия раисининг ўринбосари Лавозими бўйича — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги бошқарма бошлиғи, комиссия аъзоси Лавозими бўйича — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги суд экспертизаси маркази эксперти, комиссия аъзоси Лавозими бўйича — Баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари вакиллари, комиссия аъзолари — эксперт — эксперт Лавозими бўйича — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги мутахассиси, комиссия котиби
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 29 декабрь,
725-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼLUMOTLAR
NIZOM
TARKIBI
Baholash faoliyati sohasida xizmatlar sifatini oshirish, oʻzini oʻzi boshqarish mexanizmini rivojlantirish hamda ekspertiza jarayonlarini tartibga solish va raqamlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasining “Baholash toʻgʻrisidagi hisobotlarning haqqoniyligini ekspertizadan oʻtkazish mexanizmini tasdiqlash haqida” 2008-yil 28-iyuldagi 161-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat aktivlarini boshqarish agentligi faoliyatini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 24-martdagi PQ-101-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida hamda baholash faoliyati sohasida xizmatlar sifatini oshirish, baholash toʻgʻrisidagi hisobotlarning haqqoniyligini ekspertizadan oʻtkazish jarayonlarini raqamlashtirish orqali shaffoflikni taʼminlash, ushbu yoʻnalishda oʻzini oʻzi boshqarish mexanizmi joriy etilganligi natijasida bahsli vaziyatlarda baholanuvchi obyektlarni baholash materiallarini ekspertizadan oʻtkazish jarayonlarini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasining “Baholash toʻgʻrisidagi hisobotlarning haqqoniyligini ekspertizadan oʻtkazish mexanizmini tasdiqlash haqida” 2008-yil 28-iyuldagi 161-son qaroriga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
baholash toʻgʻrisidagi hisobotlarning haqqoniyligi faqat birinchi yoki oliy toifali baholovchilar jalb etilgan holda ekspertizadan oʻtkazilishi;
2024-yil 1-martdan boshlab, baholovchi tashkilotlar tomonidan baholash toʻgʻrisidagi hisobotlarning haqqoniyligini ekspertizadan oʻtkazish natijalariga koʻra rasmiylashtirilgan ekspertiza xulosalari yuzasidan maʼlumotlar Davlat aktivlarini boshqarish agentligining “Ekspertiza xulosalarining yagona reyestri”ga kiritilishi majburiyligi;
sudlarning soʻrovnomalariga koʻra bahsli vaziyatlarda baholash hisobotining haqqoniyligini ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha ekspert komissiyasiga kiritilgan materiallarni dastlab baholash hisobotini tayyorlagan baholash tashkiloti aʼzo boʻlgan professional jamoat birlashmasi tomonidan koʻrib chiqish va xulosa berishi tartibini joriy qilish.
2. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi uch oy muddatda:
Agentlikning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan baholash faoliyatining yagona axborot platformasi negizida baholash toʻgʻrisidagi hisobot yuzasidan rasmiylashtirilgan ekspertiza xulosasi boʻyicha maʼlumotlarni oʻz ichiga oluvchi hamda barcha uchun ochiq boʻlgan Ekspertiza xulosalarining yagona reyestri yaratilishini;
manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlar ushbu qarorga muvofiqlashtirilishini taʼminlasin.
3. Ushbu qaror 2024-yil 1-martdan kuchga kiradi.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori A.J. Ortikov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-dekabrdagi 725-son qaroriga ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Baholash toʻgʻrisidagi hisobotlarning haqqoniyligini ekspertizadan oʻtkazish mexanizmini tasdiqlash haqida” 2008-yil 28-iyuldagi 161-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 1-bandning uchinchi va toʻrtinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Sudlarning soʻrovnomalariga koʻra bahsli vaziyatlarda baholanadigan obyektlarning baholash boʻyicha materiallarini ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha ekspert komissiyasining ishini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;
Baholash obyektlari bahosi boʻyicha materiallarni bahsli vaziyatlarda sudlarning soʻrovlariga koʻra ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha ekspert komissiyasining tarkibi 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin”.
2. 1-ilovada :
a) 8-band quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Baholash haqidagi hisobotning haqqoniyligini ekspertiza qilish uchun faqat birinchi yoki oliy toifali baholovchilar jalb etilishi mumkin”;
b) 12-bandning ikkinchi xatboshisidagi “taqdim etish” soʻzlaridan keyin “va ushbu materiallarning haqqoniyligi uchun javobgar boʻlish” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
v) 14-bandning uchinchi va toʻrtinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“buyurtmachining talabiga koʻra ekspertizani oʻtkazishga shartnoma tuzilishi baholovchi tashkilotlarning professional jamoat birlashmasiga aʼzoligi toʻgʻrisidagi maʼlumotni, baholovchi (baholovchilar)ning malaka sertifikatini, baholovchi (baholovchilar)ning birinchi yoki oliy toifasiga egaligi toʻgʻrisidagi guvohnomani va baholovchi tashkilotlarning fuqarolik javobgarligi sugʻurta polisini oldindan taqdim etish;
baholash faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilikda belgilangan xolisona ekspertiza oʻtkazishga toʻsqinlik qiladigan holatlar paydo boʻlishi, manfaatlar toʻqnashuvining mavjudligi, mustaqillik tamoyiliga rioya qilishning imkoni yoʻqligi oqibatida ekspertizani oʻtkazishda oʻzining ishtirok etishi mumkin emasligi toʻgʻrisida buyurtmachiga xabar qilish”;
g) 19-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“hisobot Oʻzbekiston Respublikasining “Baholash faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonuni talablariga, baholash faoliyati standartlariga, baholash faoliyati sohasidagi boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga muvofiq emas”;
d) 20-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“20. Agar baholash toʻgʻrisidagi hisobot Oʻzbekiston Respublikasining “Baholash faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonuni talablariga, baholash faoliyati standartlariga, baholash faoliyati sohasidagi boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga muvofiq tuzilgan boʻlsa va isbotlovchi ahamiyatli maʼlumotlarga ega boʻlsa, baholash toʻgʻrisidagi hisobot ishonchli deb eʼtirof etiladi”;
e) 22-bandda :
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ekspertiza tugallangandan keyin uch kun muddatda bajaruvchi ekspert xulosasi nusxasini bajariladigan baholash ishlarining xolisligi va sifati ustidan nazorat qilish hamda reyestrini yuritish uchun ekspertiza oʻtkazayotgan baholash tashkiloti aʼzo boʻlgan baholovchi tashkilotlarning professional jamoat birlashmasiga, baholash hisoboti haqqoniy emas deb topilgan taqdirda, bir nusxasini baholash hisobotning bajaruvchisi aʼzo boʻlgan baholovchi tashkilotlarning professional jamoat birlashmasiga yuboradi”;
quyidagi mazmundagi uchinchi — beshinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Baholash toʻgʻrisidagi hisoboti yuzasidan amalga oshirilgan ekspertiza xulosalari boʻyicha maʼlumotlar ekspertiza tugallangandan keyin besh ish kunida Davlat aktivlarini boshqarish agentligining baholash toʻgʻrisidagi Ekspertiza xulosalarining yagona reyestriga (keyingi oʻrinlarda ekspertiza xulosalarining yagona reyestr deb yuritiladi) bajaruvchi tomonidan joylashtiriladi.
Ekspert xulosalari (davlat sirlari yoki qonun bilan muhofaza qilinadigan boshqa sirlarni oʻz ichiga olgan hujjatlarga doir xulosalar bundan mustasno) ekspertiza xulosalarining yagona reyestriga kiritilishi majburiy hisoblanadi.
Baholovchi tashkilotlarning professional jamoat birlashmalaridan biriga aʼzo boʻlmagan baholash tashkiloti hamda baholash tashkiloti shtatida (yoki fuqarolik-huquqiy shartnoma asosida) birinchi yoki oliy baholovchining toifa guvohnomasi mavjud boʻlmagan mutaxassis tomonidan amalga oshirilgan ekspertiza — baholash toʻgʻrisidagi hisobotlarning haqqoniyligini ekspertizadan oʻtkazish deb hisoblanmaydi”;
j) 24-bandda :
oʻn birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3 boʻlim. “Baholash toʻgʻrisidagi hisobotning Oʻzbekiston Respublikasining “Baholash faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonuni talablariga, baholash faoliyati standartlariga, baholash faoliyati sohasidagi boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga muvofiqligi”;
oʻn uchinchi xatboshidagi “ilovada” soʻzidan oldin “1-” raqami bilan toʻldirilsin;
z) quyidagi mazmundagi VI 1 boʻlim bilan toʻldirilsin:
“VI 1 . Baholash toʻgʻrisidagi hisobot yuzasidan rasmiylashtirilgan ekspertiza xulosalari boʻyicha Ekspertiza xulosalarining yagona reyestrini yuritish tartibi
24 1 . Baholovchi tashkilotlar tomonidan baholash toʻgʻrisidagi hisobotlarning haqqoniyligini ekspertizadan oʻtkazish natijalariga koʻra rasmiylashtirilgan ekspertiza xulosalari yuzasidan tegishli maʼlumotlar Ekspertiza xulosalarining yagona reyestriga (keyingi oʻrinlarda — Yagona reyestr) kiritiladi.
Mazkur maʼlumotlarni kiritish va ulardan foydalanish uchun toʻlovlar undirilmaydi.
Yagona reyestrga davlat sirlari yoki qonun bilan muhofaza qilinadigan boshqa sirlarni oʻz ichiga olgan maʼlumotlar kiritilmaydi.
24 2 . Yagona reyestr Davlat aktivlarini boshqarish agentligini (keyingi oʻrinlarda — Davaktiv agentligi) baholash faoliyatining yagona elektron axborot platformasi negizida yuritiladi.
24 3 . Yagona reyestrga maʼlumotlarni baholovchi tashkilotlar tomonidan kiritilishi majburiy hisoblanib, u baholovchi tashkilotlar va Davaktiv agentligi tomonidan doimiy ravishda yangilanib boradi.
Baholovchi tashkilotning rahbari maʼlumotlarni kiritishga masʼul hisoblanadi.
Yagona reyestrga kiritilgan maʼlumotlarning haqqoniyligiga baholovchi tashkilot javobgar hisoblanadi.
24 4 . Rasmiylashtirilgan ekspertiza xulosasi boʻyicha maʼlumotlar (aniqlashtirish) Yagona reyestrga ekspertiza tugagandan soʻng besh ish kuni ichida baholovchi tashkilot tomonidan elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash orqali kiritiladi va ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan shaklda yuritiladi.
Yagona reyestrga kiritilgan maʼlumotlardan tashqari, Davaktiv agentligi tomonidan zaruriyatga koʻra baholovchi tashkilotdan ekspert xulosasiga oid aniqlashtiruvchi maʼlumotlar olinishi mumkin.
24 5 . Yagona reyestrga dastlab kiritilgan maʼlumotlarda nomuvofiqliklar aniqlanganda, besh ish kuni ichida mazkur nomuvofiqliklar baholovchi tashkilot va Davaktiv agentligi masʼullariga biriktirilgan elektron kalitlar orqali tegishli maʼlumotlarni yangilash asosida bartaraf etiladi. Bunda, “izoh” ustunida kiritiladigan oʻzgartirishlarning asoslari koʻrsatiladi.
24 6 . Baholovchi tashkilotlar tomonidan mazkur boʻlim talablariga rioya etilishi baholovchi tashkilotlarining professional jamoat birlashmalari tomonidan nazorat qilinadi”;
i) 25-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“25. Ekspertizani oʻtkazishda bajaruvchi oʻz majburiyatlarini bajarmaganligi yoki lozim darajada bajarmaganligi, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasining “Baholash faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonuni talablariga, baholash faoliyati standartlariga, baholash faoliyati sohasidagi boshqa normativ-huquqiy hujjatlarni buzganligi uchun qonunchilikka muvofiq javob beradi.
Ekspertizani oʻtkazishda baholovchi tomonidan qonun buzilish holati sodir etilganda, Ekspert komissiyasining qaroriga asosan baholovchining toifa guvohnomasini bekor qilish toʻgʻrisida vakolatli organga taqdimnoma kiritiladi.
Baholovchi tomonidan takroran qonun buzilish holati sodir etilganda, Ekspert komissiyasining qaroriga asosan baholovchi tashkilotlarning jamoat birlashmasiga baholovchi tashkilotni jamoat birlashmasi aʼzoligidan chiqarish toʻgʻrisida va baholovchining malaka sertifikatining amal qilishini toʻxtatish yuzasidan vakolatli organga taqdimnoma kiritish uchun taqdimnoma yuboriladi”;
k) ilovada :
ilova belgisidagi “ILOVA” soʻzidan oldin “1-” raqami bilan toʻldirilsin;
rus tilidagi matnining “1. Obщiye svedeniya” bandidagi “deystvuyuщey na osnovanii litsenzii” soʻzlari “yavlyayuщeysya chlenom professionalnogo obщestvennogo obyedineniya otsenochnix organizatsiy” soʻzlari bilan almashtirilsin.
l) quyidagi mazmundagi 2-ilova bilan toʻldirilsin:
“Baholash toʻgʻrisidagi hisobotlarning haqqoniyligini ekspertizadan oʻtkazishni tashkil etish tartibi haqidagi nizomga 2-ILOVA
Baholovchi tashkilotlar tomonidan baholash toʻgʻrisidagi hisobotlarning haqqoniyligini ekspertizadan oʻtkazish natijalariga koʻra rasmiylashtirilgan ekspertiza xulosalari yuzasidan Ekspertiza xulosalarining yagona reyestriga kiritiladigan
T/r Ekspertiza oʻtkazgan baholovchi tashkilot (nomi va STIR raqami) Ekspertiza oʻtkazgan baholovchi tashkilot rahbari (F.I.O.) Ekspertiza oʻtkazgan toifali ekspert (F.I.O., toifasi va guvohnoma raqami) Ekspertiza buyurtmachisi (nomi) Ekspertizani oʻtkazish yuzasidan shartnoma (raqami va sanasi) Oʻtkazilgan ekspertiza turi (tahliliy va dala sharoitida) Tayyorlangan ekspert xulosasi (raqami va sanasi) Ekspertiza xulosasi natijasi (haqqoniy yoki haqqoniy emas) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 1. 2. 3. ...
Baholash toʻgʻrisidagi hisobotni tayyorlagan baholovchi tashkilot (nomi) Tayyorlangan baholash toʻgʻrisidagi hisobot (raqami va sanasi) Baholash obyekti (nomi va manzili) Baholash sanasi Baholash obyekti turi* Baholash obyekti kadastr raqami ** (koʻchmas mulk obyektlari uchun) Baholash maqsadi *** Aniqlanadigan qiymat turi IZOH 10 11 12 13 14 15 16 17 18
3. 2-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Sudlarning soʻrovnomalariga koʻra bahsli vaziyatlarda baholanadigan obyektlarning baholash boʻyicha materiallarini ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha ekspert komissiyasining ishini tashkil etish tartibi toʻgʻrisida
1. Ushbu Nizom baholanadigan obyektlarning baholash boʻyicha materiallarini bahsli vaziyatlarda sudlarning soʻrovnomalariga koʻra ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha ekspert komissiyasi ishlarini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi tushunchalardan foydalaniladi:
baholanadigan obyektlarning baholash boʻyicha materiallarini bahsli vaziyatlarda sudlarning soʻrovlariga koʻra ekspertizadan oʻtkazish — sudlar tomonidan yuborilgan baholanadigan obyektlarning baholash boʻyicha materiallarida baholash faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilik talablariga rioya qilinishi haqidagi xulosalarni tahlil qilish va tuzish boʻyicha tadbirlar yigʻindisi;
baholanadigan obyektning baholash boʻyicha materiallari — baholanadigan obyektni baholash toʻgʻrisidagi hisobot, baholanadigan obyekt boʻyicha ushbu baholash toʻgʻrisidagi hisobotning ishonchliligi toʻgʻrisida ekspert xulosasi, shuningdek ish bilan bogʻliq va sud soʻroviga ilova qilingan boshqa hujjatlar;
Komissiya — baholanadigan obyektning baholash boʻyicha materiallarini bahsli vaziyatlarda sudlarning soʻrovnomalariga koʻra ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha doimiy faoliyat koʻrsatuvchi ekspert komissiyasi;
baholovchi tashkilotlarning professional jamoat birlashmalari — kamida ellikta baholovchi tashkilotning aʼzoligiga asoslangan, baholovchilarning professional darajasini oshirishga va saqlab turishga koʻmaklashish, ularning professional manfaatlarini, shu jumladan, sudlarda himoya qilish maqsadida faoliyat yurituvchi nodavlat notijorat tashkilotlari;
Komissiya qarori — Komissiya bayonnomasi bilan rasmiylashtirilgan baholovchi tashkilotlarning professional jamoat birlashmasining xulosasini Komissiya tomonidan koʻrib chiqish natijasi;
b aholovchi tashkilotlarning professional jamoat birlashmasi xulosasi — baholanadigan obyektlarning baholash boʻyicha materiallarini bahsli vaziyatlarda sudlarning soʻrovnomalariga koʻra ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha predmet va natijalardan iborat boʻlgan hujjat;
ekspert — baholovchi tashkilot shtatida turuvchi (yoki fuqarolik-huquqiy shartnoma asosida faoliyat yurituvchi), baholovchining birinchi yoki oliy toifasiga ega boʻlgan, ekspertlar reyestriga kiritilgan va ekspert xulosasi tayyorlash uchun baholovchi tashkilotlarning professional jamoat birlashmalari yoki Komissiya tomonidan jalb etiladigan baholovchi;
ekspertlar reyestri — baholovchining malaka sertifikatiga ega boʻlgan, baholovchining birinchi yoki oliy toifasiga ega boʻlgan baholovchilar roʻyxati.
3. Ekspertiza oʻtkazish uchun zarur boʻlgan materiallar (shu jumladan, baholanadigan obyektni baholash toʻgʻrisidagi hisobot va ushbu baholash hisobotining haqqoniyligi yoki haqqoniy emasligi haqidagi ekspert xulosasi) ilova qilingan holda, sudlar tomonidan Komissiyaning ishchi organiga taqdim etilgan ekspertiza oʻtkazish toʻgʻrisida sudlarning ajrimi baholanadigan obyektlarning baholash boʻyicha materiallarini bahsli vaziyatlarda sudlarning soʻrovlariga koʻra ekspertizadan oʻtkazish (keyingi oʻrinlarda “ekspertiza” deb ataladi) uchun asos hisoblanadi.
II. Komissiya tarkibi va uning ishlarini tashkil etish
4. Komissiyaning doimiy aʼzolari tarkibi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadi. Komissiyaning ekspert aʼzosi ekspertlar reyestriga kiritilgan ekspertlardan boʻlgan Komissiyaning doimiy aʼzolari tomonidan tasdiqlanadi.
5. Komissiyaga Komissiya raisi rahbarlik qiladi, u:
Komissiya ishlarini tashkil qiladi;
Komissiya majlisining kun tartibini tasdiqlaydi;
Komissiya majlisi oʻtkaziladigan sana va joyni tayinlaydi;
Komissiya majlislarida raislik qiladi.
6. Komissiya raisi boʻlmagan taqdirda uning vazifasini Komissiya raisining oʻrinbosari bajaradi.
7. Komissiya aʼzolari:
Komissiya ishlarida qatnashadi;
sudlarning talabiga binoan kelib tushgan baholanadigan obyektlarning baholash boʻyicha materiallarini koʻrib chiqish natijalariga koʻra baholovchi tashkilotlarning professional jamoat birlashmalari xulosalarini eshitadi;
Komissiya ishiga ekspertlarni jalb etadi;
ekspertlarning bajarilgan ishlar toʻgʻrisidagi hisobotlarini eshitadi;
baholovchi tashkilotlarning professional jamoat birlashmalari va ekspertlar ishlari natijalarini muhokama qiladi;
Komissiya qarorlarini qabul qilish toʻgʻrisida ovoz berishda qatnashadi.
8. Komissiya majlisi, agar unda aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi qatnashsa, vakolatli hisoblanadi.
Komissiya qarori majlisda qatnashgan aʼzolarning oddiy koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi. Ovozlar teng boʻlgan taqdirda, Komissiya raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.
Komissiya aʼzosining Komissiya qabul qilgan qarordan farq qiladigan alohida fikr-mulohazasi Komissiya majlisining protokolida aks ettiriladi yoki yozma ravishda alohida rasmiylashtiriladi va Komissiya majlisi protokolining uzviy qismi hisoblanadi.
9. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Komissiyaning ishchi organi hisoblanadi va u Komissiya ishlari boʻyicha hujjatlarning Agentlik tomonidan belgilangan tartibga muvofiq yuritilishi hamda saqlanishini taʼminlaydi, shuningdek, ekspertiza oʻtkazish boʻyicha kelib tushgan sud ajrimlarining reyestrini yuritadi.
10. Komissiya majlislarni ekspertizadan oʻtkazish uchun materiallar toʻplanishiga qarab oʻtkazadi.
III. Ekspertiza oʻtkazilishi va uning natijalarini koʻrib chiqish tartibi
11. Baholash toʻgʻrisidagi hisobotlarning haqqoniyligini ekspertizadan oʻtkazishni tashkil etish tartibi haqidagi nizomning I boʻlimi 4, 5-bandlariga va V, VII boʻlimlari talablariga muvofiq ekspertizadan oʻtkazish baholovchi tashkilotlarning professional jamoat birlashmasi tomonidan amalga oshiriladi.
Baholash toʻgʻrisidagi hisobotlarning haqqoniyligini ekspertizadan oʻtkazishni tashkil etish tartibi haqidagi nizomning III va IV boʻlimlari normalari baholovchi tashkilotlarning professional jamoat birlashmalariga, Komissiyaga va ekspertga (ekspertlarga) tatbiq etiladi, baholash hisobotining haqqoniyligi ekspertizadan oʻtkazganlik uchun toʻlov boʻyicha normalar bundan mustasno.
12. Komissiyaning ishchi organi baholanadigan obyektni baholash boʻyicha sud ajrimi ilova qilingan materiallar bilan baholanadigan obyektni baholash toʻgʻrisidagi hisobotni tayyorlagan baholash tashkiloti aʼzo boʻlgan baholovchi tashkilotlarning professional jamoat birlashmasiga yuboradi.
13. Ekspertiza Komissiya tomonidan, baholanadigan obyektning baholash boʻyicha materiallari Komissiyaga kelib tushgan sanadan boshlab 30 kun mobaynida oʻtkaziladi.
14. Baholovchi tashkilotlarning professional jamoat birlashmasi 15 kun muddatda baholanadigan obyektni baholash boʻyicha taqdim etilgan materiallarni ekspert (ekspertlar)ni jalb etgan holda oʻrganib chiqadi va ularni oʻrganish natijalari boʻyicha xulosani ishchi organga yuboradi.
Xulosada ekspertiza oʻtkazish uchun asos, ekspertiza predmeti (ekspertizaga taqdim etilgan materiallar roʻyxati), ekspertiza oʻtkazilgan sana, ekspertiza oʻtkazgan baholovchining familiyasi, ismi va otasining ismi, taqdim etilgan materiallarni koʻrib chiqish natijalari jamlangan boʻlishi kerak.
15. Komissiya baholovchi tashkilotlarning professional jamoat birlashmasining xulosasini olgandan keyin 10 ish kuni muddatda uni koʻrib chiqadi va koʻrib chiqish yuzasidan tegishli qaror qabul qiladi.
Zarur hollarda Komissiya baholovchi tashkilotlarning professional jamoat birlashmasining xulosasini asoslantirilgan holda qayta koʻrib chiqish uchun qaytarishga va baholovchi tashkilotlarning professional jamoat birlashmasining xulosasini koʻrib chiqish uchun ekspertlar reyestridagi ekspertlarni jalb qilishga haqli.
16. Komissiya qarori uning barcha aʼzolari imzolagan bayonnoma bilan Komissiya kotibi tomonidan rasmiylashtiriladi.
17. Komissiya bayonnomasida quyidagilar aKs ettirilgan boʻlishi kerak:
bayonnomaning sanasi va raqami;
ekspertizani oʻtkazish uchun asos;
ekspertiza predmeti (ekspertizaga taqdim etilgan materiallar roʻyxati);
baholovchi tashkilotlarning professional jamoat birlashmasi tomonidan taqdim etilgan xulosa boʻyicha Komissiya qarori.
Komissiya jamoat birlashmasining xulosasidan rozi boʻlgan taqdirda, xulosani kelishish va tegishli sudga joʻnatish boʻyicha Komissiya qarorini qabul qiladi.
Komissiya jamoat birlashmasining xulosasidan norozi boʻlgan taqdirda — Komissiya xulosani qayta koʻrib chiqish uchun baholovchi tashkilotlarning professional jamoat birlashmasiga qaytarish yoki ekspert xulosasini olish uchun ekspert (ekspertlar)ni jalb etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Ekspert (ekspertlar) xulosasini baholovchi tashkilotlarning professional jamoat birlashmasining xulosasi bilan birga tegishli qaror qabul qilish uchun sudga yuboradi.
18. Bayonnoma tasdiqlangandan keyin Komissiya uch kun muddatda uni, baholovchi tashkilotlarning professional jamoat birlashmasining xulosasini va ekspert (ekspertlar) xulosasini (mavjud boʻlsa) baholovchi tashkilotlarning professional jamoat birlashmasi, Komissiya aʼzolari va jalb etilgan ekspertlarning (mavjud boʻlsa) xizmatiga haq toʻlash hisob-kitobi bilan birgalikda tegishli sud manziliga joʻnatadi.
Sud tomonidan baholash hisoboti haqqoniy emas deb topilgan taqdirda, sud ajrimiga asosan Komissiya baholanadigan obyektni takroriy baholashni tashkil etadi va baholanadigan obyektning bahosi toʻgʻrisidagi xulosani sudga taqdim etadi.
Takroriy baholash deganda sud ajrimida belgilangan baholash sanasi holatiga xuddi shu baholanadigan obyektga tegishli dastlabki baholashda foydalanilgan hujjatlar asosida amalga oshirilgan baholash tushuniladi.
19. Baholovchi tashkilotlarning professional jamoat birlashmalari, komissiya aʼzolari, ekspertlar xizmatlari uchun xarajatlar taqdim etilgan hisob-kitoblar asosida sud qarori bilan qonunchilikda belgilangan tartibda qoplanadi”.
4. 3-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Baholanadigan obyektlarning bahosi boʻyicha materiallarini bahsli vaziyatlarda sudlarning soʻrovnomalariga koʻra ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha ekspert komissiyasining
Lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktorining birinchi oʻrinbosari, komissiya raisi Lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi X. Sulaymonova nomidagi sud ekspertizasi markazi direktori, komissiya raisining oʻrinbosari Lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi boshqarma boshligʻi, komissiya aʼzosi Lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi X. Sulaymonova nomidagi sud ekspertizasi markazi eksperti, komissiya aʼzosi Lavozimi boʻyicha — Baholovchi tashkilotlarning professional jamoat birlashmalari vakillari, komissiya aʼzolari — ekspert — ekspert Lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi mutaxassisi, komissiya kotibi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 29-dekabr,
725-son