📅 2023-yil 28-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 28-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 28 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 28 декабря 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 28 December 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СХЕМАСИ
Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Кейинги йилларда мамлакатимизда чорва моллари ва паррандалар бош сонини янада кўпайтириш, ветеринария назоратини кучайтириш ва ветеринария хизматлари сифатини ошириш, ҳайвонларнинг соғлиғини ҳимоя қилишнинг самарали тизимини йўлга қўйиш, эпизоотик осойишталик ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Шу билан бирга, чорва молларининг наслини яхшилаш, озиқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик йўналишидаги чорвачилик хўжаликлари фаолиятини ҳамда чорвачилик маҳсулотларини етиштиришда йирик тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштиришни талаб этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 24 августдаги ПҚ-285-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, чорвачилик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг айрим вазифа ва функциялари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига ўтказилганлиги муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш;
чорвачилик маҳсулотларини етиштирувчи хўжаликларга субсидия бериш тартибини соддалаштириш.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 686-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Наслли маҳсулотни (материални) экспорт ва импорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 7-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг «Экспорт» бўлими I босқич «Масъуллар» устунидаги ҳамда «Импорт» бўлими V босқич «Масъуллар» устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарорида :
а) номидаги , муқаддимадаги «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-бандда :
иккинчи ва учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши тегишлича тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
в) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги ва 7-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 1-иловада :
номидаги, 1-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, қисқартирилгани — Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси»;
10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қўмита ҳузуридаги «Наслчилик илмий-ишлаб чиқариш маркази» давлат муассасаси ва «Ўззооветтаъминотхизмат» давлат унитар корхонаси»;
13-бандда :
«е» кичик банднинг олтинчи хатбошидаги «агентлик» сўзи чиқариб ташлансин;
«ж» кичик банди қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи — йигирма иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«наслчилик корхоналари ва хўжаликлари томонидан етказиб бериладиган наслдор ҳайвонларнинг сифат (насл) кўрсаткичлари тўғри аниқланганлиги юзасидан назоратни амалга оширади;
наслдор ҳайвонлардан оқилона фойдаланиш, ҳайвонлар ва уларнинг уруғлари экспорт ва импорт қилинишини назорат қилади;
чорвачиликда наслчилик ишлари тўғрисидаги ҳисоботларнинг юритилишини назорат қилади;
мулкчилик шаклидан қатъи назар наслчилик ишлари билан шуғулланувчи чорвачилик субъектлари фаолиятини назорат қилади;
чорва ҳайвонларининг зоти бўйича районлаштирилишини назорат қилади;
наслчилик хўжаликларидаги наслдор чорва ҳайвонларининг ҳисобини рўйхатдан ўтказилишини ҳамда селекция жараёнида фойдаланадиган наслчилик ресурсларининг келиб чиқиши, маҳсулдорлиги ва тури бўйича сифатли баҳоланишини назорат қилади;
наслчилик билан шуғулланувчи чорвачилик хўжаликларига ер майдонлари ажратилишини ва улардан самарали фойдаланилишини ҳамда корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган омухта ем, шелуха, шрот маҳсулотларининг сифат кўрсаткичларини назорат қилади;
наслли маҳсулотларни (материал) ишлаб чиқарилишини ва унинг технологик жараёнлари ташкил этилишини назорат қилади;
чорвачилик йўналишидаги асосий устувор вазифалар ва ишлаб чиқилган дастурларнинг жойлардаги ижроси тизимли равишда ташкил этилишини назорат қилади»;
45-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
д) 2-иловада :
номидаги , 2-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банднинг учинчи хатбошидаги «агентлик» сўзи чиқариб ташлансин;
е) 3-илова чиқариб ташлансин.
ж) 4-иловада :
2-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илова «Ветеринария хизмати мутахассислари малакасини ошириш курсларини ташкил этиш схемаси»нинг I босқич ва III босқич «Масъуллар» устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-иловадаги «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги 280-сон қарорида :
а) 1-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Паррандачилик хўжаликлари томонидан импорт қилинган бир кунлик наслдор жўжалар учун субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ»;
б) 3-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1-иловада :
5 , 6 ва 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Вилоят комиссияси календарь йилнинг 5 майига қадар субсидия олувчилар рўйхатини умумлаштириб, ушбу Низомга 1.2 ва 1.3-иловаларга мувофиқ шакл бўйича тасдиқлаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) тақдим этади.
6. Қўмита вилоят комиссияси томонидан тақдим этилган рўйхатни улар тақдим этган пайтдан бошлаб беш иш кунида ушбу Низомга 1.4 ва 1.5-иловаларга мувофиқ шакл бўйича умумлаштириб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
7. Вазирлар Маҳкамаси Қўмита томонидан тақдим этилган рўйхатни уч иш кунида белгиланган тартибда кўриб чиқиб тасдиқлайди ҳамда ижро учун Қўмитага ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборади»;
8-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банддаги , 18-банднинг олтинчи хатбошидаги ва 20-банддаги «Агентлик» сўзи «Қўмита» сўзи билан алмаштирилсин;
25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқлангандан сўнг субсидия ажратиш учун зарур маблағларни белгиланган тартибда Қўмитага ўтказиб беради.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар ҳисоби Қўмитада очиладиган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади»;
26-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги «Агентлик» сўзи «Қўмита» сўзи билан алмаштирилсин;
4-илова «Хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни сотиб олган хўжаликларга ҳамда республикада наслдор қорамолларни етиштирадиган наслчилик хўжаликларига субсидия бериш схемаси»да:
«I. Субсидия ажратиш прогноз параметрларини шакллантириш схемаси» бўлимида:
II босқич «Тадбирлар» устунидаги «Агентлик» сўзи «Қўмита» сўзи билан алмаштирилсин;
III босқич «Субъектлар» устунидаги «Агентлик («Ўзбекчорванасл» агентлиги)» сўзлари «Қўмита» сўзи билан алмаштирилсин;
IV босқич «Тадбирлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қўмита томонидан тақдим этилган рўйхат кўриб чиқилади, тасдиқланади ва ижро учун Қўмитага ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ижро учун юборилади»;
V босқич «Тадбирлар» устунидаги «Агентликка» сўзи «Қўмитага» сўзи билан алмаштирилсин;
«II. Субсидия олувчиларга субсидия ажратиш схемаси» бўлимида:
V босқич «Тадбирлар» устунидаги «Агентликка» сўзи «Қўмитага» сўзи билан алмаштирилсин;
VI босқич «Субъектлар» устунидаги «Агентлик («Ўзбекчорванасл» агентлиги)» сўзлари «Қўмита» сўзи билан алмаштирилсин;
г) 2-иловада :
5 , 6 ва 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Вилоят комиссияси календарь йилнинг 5 майига қадар субсидия олувчилар рўйхатини умумлаштириб, ушбу Низомга 1.2 ва 1.3-иловаларга мувофиқ шакл бўйича тасдиқлаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) тақдим этади.
6. Қўмита вилоят комиссияси томонидан тақдим этилган рўйхатни улар тақдим этган пайтдан бошлаб беш иш кунида ушбу Низомга 1.4 ва 1.5-иловаларга мувофиқ шакл бўйича умумлаштириб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
7. Вазирлар Маҳкамаси Қўмита томонидан тақдим этилган рўйхатни уч иш кунида белгиланган тартибда кўриб чиқиб тасдиқлайди ҳамда ижро учун Қўмитага ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборади»;
8-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банддаги , 17-банднинг олтинчи хатбошидаги ва 19-банддаги «Агентлик» сўзи «Қўмита» сўзи билан алмаштирилсин;
24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқлангандан сўнг субсидия ажратиш учун зарур маблағларни белгиланган тартибда Қўмитага ўтказиб беради.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар ҳисоби Қўмитада очиладиган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади»;
25-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги «Агентлик» сўзи «Қўмита» сўзи билан алмаштирилсин;
3-илова «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасига аъзо бўлган балиқчилик хўжаликлари томонидан интенсив усулда етиштирилган балиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинган наслдор она балиқ учун давлат томонидан субсидия бериш схемаси»да:
«I. Субсидия ажратиш прогноз параметрларини шакллантириш схемаси» бўлимида:
II босқич «Тадбирлар» устунидаги «Агентлик» сўзи «Қўмита» сўзи билан алмаштирилсин;
III босқич «Субъектлар» устунидаги «Агентлик («Ўзбекчорванасл» агентлиги)» сўзлари «Қўмита» сўзи билан алмаштирилсин;
IV босқич «Тадбирлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қўмита томонидан тақдим этилган рўйхат кўриб чиқилади, тасдиқланади ва ижро учун Қўмитага ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ижро учун юборилади»;
V босқич «Тадбирлар» устунидаги «Агентликка» сўзи «Қўмитага» сўзи билан алмаштирилсин;
«II. Субсидия олувчиларга субсидия ажратиш схемаси» бўлимида:
V босқич «Тадбирлар» устунидаги «Агентликка» сўзи «Қўмитага» сўзи билан алмаштирилсин;
VI босқич «Субъектлар» устунидаги «Агентлик («Ўзбекчорванасл» агентлиги)» сўзлари «Қўмита» сўзи билан алмаштирилсин;
д) 3-иловада :
номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Паррандачилик хўжаликлари томонидан импорт қилинган бир кунлик наслдор жўжалар учун субсидия бериш тартиби тўғрисида низом»;
1-банддаги «2020 — 2023 йилларда «Паррандасаноат» уюшмасига аъзо бўлган» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-банднинг учинчи хатбошидаги «Паррандасаноат» уюшмасига аъзо бўлган» сўзлари чиқариб ташлансин;
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Субсидия олувчиларга 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб 2025 йил 31 декабрга қадар импорт қилинган ҳар бир бош бир кунлик наслдор жўжа учун давлат томонидан 15 минг сўм субсидия ажратилади»;
5 — 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Вилоят комиссияси календарь йилнинг 5 майига қадар субсидия олувчилар рўйхатини умумлаштириб, ушбу Низомга 1.1-иловага мувофиқ шакл бўйича тасдиқлаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) тақдим этади.
6. Қўмита вилоят комиссияси томонидан тақдим этилган рўйхатни улар тақдим этган пайтдан бошлаб беш иш кунида ушбу Низомга 1.2-иловага мувофиқ шакл бўйича умумлаштириб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
7. Вазирлар Маҳкамаси Қўмита томонидан тақдим этилган рўйхатни уч иш кунида белгиланган тартибда кўриб чиқиб тасдиқлайди ҳамда ижро учун Қўмита ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборади»;
9-банддаги , 13-банднинг олтинчи хатбошидаги ҳамда 15-банддаги «Агентлик» сўзи «Қўмита» сўзи билан алмаштирилсин;
19 ва 20-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. Паррандачилик хўжаликлари томонидан импорт қилинган бир кунлик наслдор жўжалар учун субсидия ушбу Низомга 3-иловадаги схемага мувофиқ берилади.
20. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқлангандан сўнг субсидия ажратиш учун зарур маблағларни белгиланган тартибда Қўмитага ўтказиб беради.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар ҳисоби Қўмитада очиладиган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади»;
21-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «Агентлик» сўзи «Қўмита» сўзи билан алмаштирилсин;
23-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илованинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Паррандачилик хўжаликлари томонидан импорт қилинган бир кунлик наслдор жўжалар учун субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илова»;
1.1-илованинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Паррандачилик хўжаликлари томонидан импорт қилинган бир кунлик наслдор жўжалар учун субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1.1-илова»;
1.2-илованинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Паррандачилик хўжаликлари томонидан импорт қилинган бир кунлик наслдор жўжалар учун субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1.2-илова»;
2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Паррандачилик хўжаликлари томонидан импорт қилинган бир кунлик наслдор жўжалар учун субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА «ТАСДИҚЛА ЙМАН» Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман комиссияси раиси ______________________ (Ф.И.О.) 20___ йил «___» _____________ ХУЛОСА _____________ вилояти _____________ туманидаги субсидия олишга талабгор «_____ _________»нинг 20___ йил ____________даги мурожаатига ва тақдим этилган ҳужжатларга асосан туман комиссияси томонидан жойига чиқиб ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди: Ҳақиқатдан ҳам _____________ томонидан импорт шартномасига асосан ___________ давлатид ан _____________________________________________________________________________________________ (ташкилот номи) ____________ бош наслдор жўжалар сотиб олган. Бир кунлик наслдор жўжаларнинг наслдорлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки сертификати нусхаси, туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан берилган мавжуд наслдор паррандалар бош сони, зоти номи (кросс) ва уларнинг соғломлиги тўғрисидаги маълумотнома ҳамда бир кунлик наслдор жўжаларни олиб келиш бўйича импорт шартномаси, импорт қилинган бир кунлик жўжалар учун ҳисоб-фактура, келиб чиқиш сертификати нусхалари мавжуд. ЯКУНИЙ ХУЛОСА: _____________ вилояти _____________ туманидаги ___________________________________________________га (ташкилот номи) жами _____________ млн сўм миқдорида субсидия ажратиш мақса дга мувофиқ деб топилди.* _____________ вилояти _____________ туманидаги ____________________________________ __ _____________га (ташкилот номи) қуйидагиларга, жумладан _______________________________ ___________________________ ________га асосан субсидия ажратиш мақсадга му вофиқ эмас деб топилди.** * Субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилганда, мақсадга мувофиқ эмас деб топиш тўғрисидаги хатбоши чиқариб ташланади. ** Субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилганда, мақсадга мувофиқ деб топиш тўғрисидаги хатбош и чиқариб ташланади ва мақсадга мувофиқ эмас деб топиш тўғрисидаги хатбошига мазкур Низомнинг 17-бандига мувофиқ рад этиш сабаблари тўлиқ кўрсатилади. Комиссия аъзолари: Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи имзо/муҳр Ф.И .О. Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиги имзо/муҳр Ф.И.О.»;
3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Паррандачилик хўжаликлари томонидан импорт қилинган бир кунлик наслдор жўжалар учун субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Паррандачилик хўжаликлари томонидан импорт қилинган бир кунлик наслдор жўжалар учун субсидия бериш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати I. Субсидия ажратиш прогноз параметрларини шакллантириш схемаси I босқич Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туманлар (шаҳарлар) комиссиялари (кейинги ўринларда — туман комиссияси) Субсидия олувчилар рўйхатини шакллантириб, тасдиқлаган ҳолда вилоят комиссиясига тақдим этади. Календарь йилнинг 1 майига қадар II босқич Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссиялари (кейинги ўринларда — вилоят комиссияси) Туман комиссияси томонидан тақдим этилган субсидия олувчилар рўйхатини умумлаштириб, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) тақдим этади. Календарь йилнинг 5 майига қадар III босқич Қўмита Вилоят комиссияси томонидан тақдим этилган субсидия олувчилар рўйхатини умумлаштириб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади. Беш иш кунида IV босқич Вазирлар Маҳкамаси Қўмита томонидан тақдим этилган рўйхатни кўриб чиқади, тасдиқлайди ва ижро учун Қўмита ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборади. Уч иш кунида V босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Субсидия ажратиш учун зарур маблағларни белгиланган тартибда Қўмитага ўтказиб беради. Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқлангандан сўнг II. Субсидия олувчиларга субсидия ажратиш схемаси I босқич Субсидия олувчи Хорижий давлатдан бир кунлик наслдор жўжаларни олиб келгандан сўнг субсидия олиш учун ушбу Низомда белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда, туман комиссиясига ариза билан мурожаат қилади. Хорижий давлатдан бир кунлик наслдор жўжалар олиб келинганда II босқич Туман комиссияси Субсидия олувчи томонидан берилган аризани кўриб чиқади ва субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида хулосани қабул қилади. Уч иш кунида III босқич Туман комиссияси Субсидия ажратиш тўғрисида қабул қилган хулоса ҳақида субсидия олувчини хабардор қилади. Хулоса қабул қилинган кунда IV босқич Туман комиссияси Субсидия олувчи томонидан тақдим этилган ариза нусхасини, унга илова қилинган ҳужжатларни ҳамда субсидия ажратиш тўғрисида қабул қилинган хулосани вилоят комиссиясига тақдим этади. Бир иш кунида V босқич Вилоят комиссияси Субсидия олувчи томонидан тақдим этилган ариза нусхасини, унга илова қилинган ҳужжатларни ҳамда туман комиссиясининг субсидия бериш тўғрисида қабул қилган хулосасини Қўмитага юборади. Икки иш кунида VI босқич Қўмита Вилоят комиссияси томонидан тақдим этилган ҳужжатларни қуриб чиқади ҳамда субсидия олувчининг тижорат банкидаги асосий ҳисобварағига субсидия маблағларини ўтказиб беради. Икки иш кунида ».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга доир қушимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 15 мартдаги 135-сон қарорида :
а) 1-банддаги «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
в) 11-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 3-иловадаги «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 28 декабр,
686-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
SXEMASI
Chorvachilikda identifikatsiya qilish tizimi va naslchilik sohasi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Keyingi yillarda mamlakatimizda chorva mollari va parrandalar bosh sonini yanada koʻpaytirish, veterinariya nazoratini kuchaytirish va veterinariya xizmatlari sifatini oshirish, hayvonlarning sogʻligʻini himoya qilishning samarali tizimini yoʻlga qoʻyish, epizootik osoyishtalik va oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligini taʼminlash borasida keng koʻlamli ishlar amalga oshirildi.
Shu bilan birga, chorva mollarining naslini yaxshilash, oziqa bazasini mustahkamlash, naslchilik yoʻnalishidagi chorvachilik xoʻjaliklari faoliyatini hamda chorvachilik mahsulotlarini yetishtirishda yirik tadbirkorlik subyektlarini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash boʻyicha kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirishda qonunchilik hujjatlarini oʻzaro muvofiqlashtirishni talab etmoqda.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Chorvachilikda identifikatsiya qilish tizimi va naslchilik sohasini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 24-avgustdagi PQ-285-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, chorvachilik sohasidagi qonunchilik hujjatlarini oʻzaro muvofiqlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasining ayrim vazifa va funksiyalari Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasiga oʻtkazilganligi munosabati bilan qonunchilik hujjatlarini oʻzaro muvofiqlashtirish;
chorvachilik mahsulotlarini yetishtiruvchi xoʻjaliklarga subsidiya berish tartibini soddalashtirish.
2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev hamda Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri I.Y. Abduraxmonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 28-dekabrdagi 686-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 8-sentabrdagi 252-son qarori bilan tasdiqlangan Naslli mahsulotni (materialni) eksport va import qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 7-bandning birinchi va ikkinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovaning “Eksport” boʻlimi I bosqich “Masʼullar” ustunidagi hamda “Import” boʻlimi V bosqich “Masʼullar” ustunidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi faoliyatini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 27-iyundagi 532-son qarorida :
a) nomidagi , muqaddimadagi “Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-bandda :
ikkinchi va uchinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
beshinchi xatboshi tegishlicha toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin;
v) 2-bandning ikkinchi xatboshidagi va 7-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 1-ilovada :
nomidagi, 1-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
8-bandning “a” kichik bandi ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“toʻliq nomi — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi, qisqartirilgani — Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi”;
10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Qoʻmita huzuridagi “Naslchilik ilmiy-ishlab chiqarish markazi” davlat muassasasi va “Oʻzzoovettaʼminotxizmat” davlat unitar korxonasi”;
13-bandda :
“e” kichik bandning oltinchi xatboshidagi “agentlik” soʻzi chiqarib tashlansin;
“j” kichik bandi quyidagi mazmundagi oʻn toʻrtinchi — yigirma ikkinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“naslchilik korxonalari va xoʻjaliklari tomonidan yetkazib beriladigan nasldor hayvonlarning sifat (nasl) koʻrsatkichlari toʻgʻri aniqlanganligi yuzasidan nazoratni amalga oshiradi;
nasldor hayvonlardan oqilona foydalanish, hayvonlar va ularning urugʻlari eksport va import qilinishini nazorat qiladi;
chorvachilikda naslchilik ishlari toʻgʻrisidagi hisobotlarning yuritilishini nazorat qiladi;
mulkchilik shaklidan qatʼi nazar naslchilik ishlari bilan shugʻullanuvchi chorvachilik subyektlari faoliyatini nazorat qiladi;
chorva hayvonlarining zoti boʻyicha rayonlashtirilishini nazorat qiladi;
naslchilik xoʻjaliklaridagi nasldor chorva hayvonlarining hisobini roʻyxatdan oʻtkazilishini hamda seleksiya jarayonida foydalanadigan naslchilik resurslarining kelib chiqishi, mahsuldorligi va turi boʻyicha sifatli baholanishini nazorat qiladi;
naslchilik bilan shugʻullanuvchi chorvachilik xoʻjaliklariga yer maydonlari ajratilishini va ulardan samarali foydalanilishini hamda korxonalar tomonidan ishlab chiqariladigan omuxta yem, sheluxa, shrot mahsulotlarining sifat koʻrsatkichlarini nazorat qiladi;
naslli mahsulotlarni (material) ishlab chiqarilishini va uning texnologik jarayonlari tashkil etilishini nazorat qiladi;
chorvachilik yoʻnalishidagi asosiy ustuvor vazifalar va ishlab chiqilgan dasturlarning joylardagi ijrosi tizimli ravishda tashkil etilishini nazorat qiladi”;
45-bandning ikkinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
d) 2-ilovada :
nomidagi , 2-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4-bandning uchinchi xatboshidagi “agentlik” soʻzi chiqarib tashlansin;
e) 3-ilova chiqarib tashlansin.
j) 4-ilovada :
2-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-ilova “Veterinariya xizmati mutaxassislari malakasini oshirish kurslarini tashkil etish sxemasi”ning I bosqich va III bosqich “Masʼullar” ustunidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3-ilovadagi “Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
3. Vazirlar Mahkamasining “Chorvachilik tarmogʻiga davlat tomonidan subsidiya ajratishni tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 12-maydagi 280-son qarorida :
a) 1-bandning toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Parrandachilik xoʻjaliklari tomonidan import qilingan bir kunlik nasldor joʻjalar uchun subsidiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq”;
b) 3-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 1-ilovada :
5 , 6 va 7-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Viloyat komissiyasi kalendar yilning 5-mayiga qadar subsidiya oluvchilar roʻyxatini umumlashtirib, ushbu Nizomga 1.2 va 1.3-ilovalarga muvofiq shakl boʻyicha tasdiqlagan holda, Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasiga (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) taqdim etadi.
6. Qoʻmita viloyat komissiyasi tomonidan taqdim etilgan roʻyxatni ular taqdim etgan paytdan boshlab besh ish kunida ushbu Nizomga 1.4 va 1.5-ilovalarga muvofiq shakl boʻyicha umumlashtirib, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan holda Vazirlar Mahkamasiga taqdim etadi.
7. Vazirlar Mahkamasi Qoʻmita tomonidan taqdim etilgan roʻyxatni uch ish kunida belgilangan tartibda koʻrib chiqib tasdiqlaydi hamda ijro uchun Qoʻmitaga hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga yuboradi”;
8-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9-banddagi , 18-bandning oltinchi xatboshidagi va 20-banddagi “Agentlik” soʻzi “Qoʻmita” soʻzi bilan almashtirilsin;
25-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“25. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi har yili Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining asosiy parametrlari tasdiqlangandan soʻng subsidiya ajratish uchun zarur mablagʻlarni belgilangan tartibda Qoʻmitaga oʻtkazib beradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ushbu maqsadlar uchun ajratiladigan mablagʻlar hisobi Qoʻmitada ochiladigan maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida yuritiladi”;
26-bandning birinchi va ikkinchi xatboshidagi “Agentlik” soʻzi “Qoʻmita” soʻzi bilan almashtirilsin;
4-ilova “Xorijiy davlatlardan import qilingan nasldor qoramol, qoʻy va echkilarni sotib olgan xoʻjaliklarga hamda respublikada nasldor qoramollarni yetishtiradigan naslchilik xoʻjaliklariga subsidiya berish sxemasi”da:
“I. Subsidiya ajratish prognoz parametrlarini shakllantirish sxemasi” boʻlimida:
II bosqich “Tadbirlar” ustunidagi “Agentlik” soʻzi “Qoʻmita” soʻzi bilan almashtirilsin;
III bosqich “Subyektlar” ustunidagi “Agentlik (“Oʻzbekchorvanasl” agentligi)” soʻzlari “Qoʻmita” soʻzi bilan almashtirilsin;
IV bosqich “Tadbirlar” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Qoʻmita tomonidan taqdim etilgan roʻyxat koʻrib chiqiladi, tasdiqlanadi va ijro uchun Qoʻmitaga hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga ijro uchun yuboriladi”;
V bosqich “Tadbirlar” ustunidagi “Agentlikka” soʻzi “Qoʻmitaga” soʻzi bilan almashtirilsin;
“II. Subsidiya oluvchilarga subsidiya ajratish sxemasi” boʻlimida:
V bosqich “Tadbirlar” ustunidagi “Agentlikka” soʻzi “Qoʻmitaga” soʻzi bilan almashtirilsin;
VI bosqich “Subyektlar” ustunidagi “Agentlik (“Oʻzbekchorvanasl” agentligi)” soʻzlari “Qoʻmita” soʻzi bilan almashtirilsin;
g) 2-ilovada :
5 , 6 va 7-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Viloyat komissiyasi kalendar yilning 5-mayiga qadar subsidiya oluvchilar roʻyxatini umumlashtirib, ushbu Nizomga 1.2 va 1.3-ilovalarga muvofiq shakl boʻyicha tasdiqlagan holda, Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasiga (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) taqdim etadi.
6. Qoʻmita viloyat komissiyasi tomonidan taqdim etilgan roʻyxatni ular taqdim etgan paytdan boshlab besh ish kunida ushbu Nizomga 1.4 va 1.5-ilovalarga muvofiq shakl boʻyicha umumlashtirib, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan holda Vazirlar Mahkamasiga taqdim etadi.
7. Vazirlar Mahkamasi Qoʻmita tomonidan taqdim etilgan roʻyxatni uch ish kunida belgilangan tartibda koʻrib chiqib tasdiqlaydi hamda ijro uchun Qoʻmitaga hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga yuboradi”;
8-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9-banddagi , 17-bandning oltinchi xatboshidagi va 19-banddagi “Agentlik” soʻzi “Qoʻmita” soʻzi bilan almashtirilsin;
24-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“24. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi har yili Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining asosiy parametrlari tasdiqlangandan soʻng subsidiya ajratish uchun zarur mablagʻlarni belgilangan tartibda Qoʻmitaga oʻtkazib beradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ushbu maqsadlar uchun ajratiladigan mablagʻlar hisobi Qoʻmitada ochiladigan maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida yuritiladi”;
25-bandning birinchi va ikkinchi xatboshidagi “Agentlik” soʻzi “Qoʻmita” soʻzi bilan almashtirilsin;
3-ilova “Oʻzbekbaliqsanoat” uyushmasiga aʼzo boʻlgan baliqchilik xoʻjaliklari tomonidan intensiv usulda yetishtirilgan baliq hamda Oʻzbekiston Respublikasi hududiga import qilingan nasldor ona baliq uchun davlat tomonidan subsidiya berish sxemasi”da:
“I. Subsidiya ajratish prognoz parametrlarini shakllantirish sxemasi” boʻlimida:
II bosqich “Tadbirlar” ustunidagi “Agentlik” soʻzi “Qoʻmita” soʻzi bilan almashtirilsin;
III bosqich “Subyektlar” ustunidagi “Agentlik (“Oʻzbekchorvanasl” agentligi)” soʻzlari “Qoʻmita” soʻzi bilan almashtirilsin;
IV bosqich “Tadbirlar” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Qoʻmita tomonidan taqdim etilgan roʻyxat koʻrib chiqiladi, tasdiqlanadi va ijro uchun Qoʻmitaga hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga ijro uchun yuboriladi”;
V bosqich “Tadbirlar” ustunidagi “Agentlikka” soʻzi “Qoʻmitaga” soʻzi bilan almashtirilsin;
“II. Subsidiya oluvchilarga subsidiya ajratish sxemasi” boʻlimida:
V bosqich “Tadbirlar” ustunidagi “Agentlikka” soʻzi “Qoʻmitaga” soʻzi bilan almashtirilsin;
VI bosqich “Subyektlar” ustunidagi “Agentlik (“Oʻzbekchorvanasl” agentligi)” soʻzlari “Qoʻmita” soʻzi bilan almashtirilsin;
d) 3-ilovada :
nomlanishi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Parrandachilik xoʻjaliklari tomonidan import qilingan bir kunlik nasldor joʻjalar uchun subsidiya berish tartibi toʻgʻrisida nizom”;
1-banddagi “2020 — 2023-yillarda “Parrandasanoat” uyushmasiga aʼzo boʻlgan” soʻzlari chiqarib tashlansin;
2-bandning uchinchi xatboshidagi “Parrandasanoat” uyushmasiga aʼzo boʻlgan” soʻzlari chiqarib tashlansin;
3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Subsidiya oluvchilarga 2023-yil 1-sentabrdan boshlab 2025-yil 31-dekabrga qadar import qilingan har bir bosh bir kunlik nasldor joʻja uchun davlat tomonidan 15 ming soʻm subsidiya ajratiladi”;
5 — 7-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Viloyat komissiyasi kalendar yilning 5-mayiga qadar subsidiya oluvchilar roʻyxatini umumlashtirib, ushbu Nizomga 1.1-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha tasdiqlagan holda, Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasiga (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) taqdim etadi.
6. Qoʻmita viloyat komissiyasi tomonidan taqdim etilgan roʻyxatni ular taqdim etgan paytdan boshlab besh ish kunida ushbu Nizomga 1.2-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha umumlashtirib, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan holda Vazirlar Mahkamasiga taqdim etadi.
7. Vazirlar Mahkamasi Qoʻmita tomonidan taqdim etilgan roʻyxatni uch ish kunida belgilangan tartibda koʻrib chiqib tasdiqlaydi hamda ijro uchun Qoʻmita va Iqtisodiyot va moliya vazirligiga yuboradi”;
9-banddagi , 13-bandning oltinchi xatboshidagi hamda 15-banddagi “Agentlik” soʻzi “Qoʻmita” soʻzi bilan almashtirilsin;
19 va 20-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“19. Parrandachilik xoʻjaliklari tomonidan import qilingan bir kunlik nasldor joʻjalar uchun subsidiya ushbu Nizomga 3-ilovadagi sxemaga muvofiq beriladi.
20. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi har yili Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining asosiy parametrlari tasdiqlangandan soʻng subsidiya ajratish uchun zarur mablagʻlarni belgilangan tartibda Qoʻmitaga oʻtkazib beradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ushbu maqsadlar uchun ajratiladigan mablagʻlar hisobi Qoʻmitada ochiladigan maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida yuritiladi”;
21-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi “Agentlik” soʻzi “Qoʻmita” soʻzi bilan almashtirilsin;
23-bandning birinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-ilovaning nomlanishi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Parrandachilik xoʻjaliklari tomonidan import qilingan bir kunlik nasldor joʻjalar uchun subsidiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ilova”;
1.1-ilovaning nomlanishi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Parrandachilik xoʻjaliklari tomonidan import qilingan bir kunlik nasldor joʻjalar uchun subsidiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1.1-ilova”;
1.2-ilovaning nomlanishi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Parrandachilik xoʻjaliklari tomonidan import qilingan bir kunlik nasldor joʻjalar uchun subsidiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1.2-ilova”;
2-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Parrandachilik xoʻjaliklari tomonidan import qilingan bir kunlik nasldor joʻjalar uchun subsidiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA “TASDIQLA YMAN” Tuman hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari, tuman komissiyasi raisi ______________________ (F.I.O.) 20___ yil “___” _____________ XULOSA _____________ viloyati _____________ tumanidagi subsidiya olishga talabgor “_____ _________”ning 20___ yil ____________dagi murojaatiga va taqdim etilgan hujjatlarga asosan tuman komissiyasi tomonidan joyiga chiqib oʻrganildi va quyidagilar aniqlandi: Haqiqatdan ham _____________ tomonidan import shartnomasiga asosan ___________ davlatid an _____________________________________________________________________________________________ (tashkilot nomi) ____________ bosh nasldor joʻjalar sotib olgan. Bir kunlik nasldor joʻjalarning nasldorligi toʻgʻrisidagi guvohnomasi yoki sertifikati �usxasi, tuman veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boʻlimi tomonidan berilgan mavjud nasldor parrandalar bosh soni, zoti nomi (kross) va ularning sogʻlomligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma hamda bir kunlik nasldor joʻjalarni olib kelish boʻyicha import shartnomasi, import qilingan bir kunlik joʻjalar uchun hisob-faktura, kelib chiqish sertifikati nusxalari mavjud. YAKUNIY XULOSA: _____________ viloyati _____________ tumanidagi ___________________________________________________ga (tashkilot nomi) jami _____________ mln soʻm miqdorida subsidiya ajratish maqsa dga muvofiq deb topildi.* _____________ viloyati _____________ tumanidagi ____________________________________ __ _____________ga (tashkilot nomi) quyidagilarga, jumladan _______________________________ ___________________________ ________ga asosan subsidiya ajratish maqsadga mu vofiq emas deb topildi.** * Subsidiya ajratish maqsadga muvofiq deb topilganda, maqsadga muvofiq emas deb topish toʻgʻrisidagi xatboshi chiqarib tashlanadi. ** Subsidiya ajratish maqsadga muvofiq emas deb topilganda, maqsadga muvofiq deb topish toʻgʻrisidagi xatbosh i chiqarib tashlanadi va maqsadga muvofiq emas deb topish toʻgʻrisidagi xatboshiga mazkur Nizomning 17-bandiga muvofiq rad etish sabablari toʻliq koʻrsatiladi. Komissiya aʼzolari: Tuman veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boʻlimi boshligʻi imzo/muhr F.I .O. Tuman qishloq xoʻjaligi boʻlimi boshligi imzo/muhr F.I.O.”;
3-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Parrandachilik xoʻjaliklari tomonidan import qilingan bir kunlik nasldor joʻjalar uchun subsidiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Parrandachilik xoʻjaliklari tomonidan import qilingan bir kunlik nasldor joʻjalar uchun subsidiya berish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati I. Subsidiya ajratish prognoz parametrlarini shakllantirish sxemasi I bosqich Chorvachilik tarmogʻini yanada rivojlantirish faoliyatini samarali tashkil etishni taʼminlash boʻyicha tumanlar (shaharlar) komissiyalari (keyingi oʻrinlarda — tuman komissiyasi) Subsidiya oluvchilar roʻyxatini shakllantirib, tasdiqlagan holda viloyat komissiyasiga taqdim etadi. Kalendar yilning 1-mayiga qadar II bosqich Chorvachilik tarmogʻini yanada rivojlantirish faoliyatini samarali tashkil etishni taʼminlash boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar komissiyalari (keyingi oʻrinlarda — viloyat komissiyasi) Tuman komissiyasi tomonidan taqdim etilgan subsidiya oluvchilar roʻyxatini umumlashtirib, Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasiga (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) taqdim etadi. Kalendar yilning 5-mayiga qadar III bosqich Qoʻmita Viloyat komissiyasi tomonidan taqdim etilgan subsidiya oluvchilar roʻyxatini umumlashtirib, Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishgan holda Vazirlar Mahkamasiga taqdim etadi. Besh ish kunida IV bosqich Vazirlar Mahkamasi Qoʻmita tomonidan taqdim etilgan roʻyxatni koʻrib chiqadi, tasdiqlaydi va ijro uchun Qoʻmita hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga yuboradi. Uch ish kunida V bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Subsidiya ajratish uchun zarur mablagʻlarni belgilangan tartibda Qoʻmitaga oʻtkazib beradi. Har yili Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining asosiy parametrlari tasdiqlangandan soʻng II. Subsidiya oluvchilarga subsidiya ajratish sxemasi I bosqich Subsidiya oluvchi Xorijiy davlatdan bir kunlik nasldor joʻjalarni olib kelgandan soʻng subsidiya olish uchun ushbu Nizomda belgilangan talablarni hisobga olgan holda, tuman komissiyasiga ariza bilan murojaat qiladi. Xorijiy davlatdan bir kunlik nasldor joʻjalar olib kelinganda II bosqich Tuman komissiyasi Subsidiya oluvchi tomonidan berilgan arizani koʻrib chiqadi va subsidiya ajratish yoki ajratishni rad etish toʻgʻrisida xulosani qabul qiladi. Uch ish kunida III bosqich Tuman komissiyasi Subsidiya ajratish toʻgʻrisida qabul qilgan xulosa haqida subsidiya oluvchini xabardor qiladi. Xulosa qabul qilingan kunda IV bosqich Tuman komissiyasi Subsidiya oluvchi tomonidan taqdim etilgan ariza nusxasini, unga ilova qilingan hujjatlarni hamda subsidiya ajratish toʻgʻrisida qabul qilingan xulosani viloyat komissiyasiga taqdim etadi. Bir ish kunida V bosqich Viloyat komissiyasi Subsidiya oluvchi tomonidan taqdim etilgan ariza nusxasini, unga ilova qilingan hujjatlarni hamda tuman komissiyasining subsidiya berish toʻgʻrisida qabul qilgan xulosasini Qoʻmitaga yuboradi. Ikki ish kunida VI bosqich Qoʻmita Viloyat komissiyasi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni qurib chiqadi hamda subsidiya oluvchining tijorat bankidagi asosiy hisobvaragʻiga subsidiya mablagʻlarini oʻtkazib beradi. Ikki ish kunida ”.
4. Vazirlar Mahkamasining “Ichki isteʼmol bozorini asosiy turdagi oziq-ovqat mahsulotlari bilan kafolatli taʼminlashga doir qushimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 15-martdagi 135-son qarorida :
a) 1-banddagi “Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 5-bandning uchinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
v) 11-bandning birinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 3-ilovadagi “Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 28-dekabr,
686-son