📅 2024-yil 4-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 4-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 4 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 4 января 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 4 January 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
МАЪЛУМОТ
МАЪЛУМОТ
МАЪЛУМОТ
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
ҲИСОБОТ
Ўзбекистон Республикасида дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этишда бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет дастурларини ишлаб чиқиш, мониторингини юритиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, бюджет маблағлари самарадорлигини баҳолашнинг мақсадли кўрсаткичларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этишда бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет дастурларини ишлаб чиқиш, мониторингини юритиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этишда бюджет дастурларини ишлаб чиқиш тартиби ва муддатлари;
бюджет дастурлари мақсадли индикаторларининг таркиби ва уларга қўйиладиган талаблар;
бюджет дастурларини молиялаштириш манбалари;
бюджет дастурларининг ижросини таъминлаш ва мониторингини юритиш, шунингдек, уларнинг ижроси бўйича ҳисоботлар тайёрлаш;
бюджет дастурлари самарадорлигини баҳолаш ва уларнинг ижроси тўғрисидаги маълумотлар очиқлигини таъминлаш.
2. Белгилансинки, қуйидагилар бюджет дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг устувор йўналишлари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида аниқ мақсадлар ва натижаларга қаратилган сифат ҳамда миқдор кўрсаткичларини (индикаторларини) шакллантириш;
бюджет лойиҳасини тузишда ва қабул қилишда бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг молиявий мустақиллигини ошириш;
бюджет дастурларининг ижроси бўйича масъул бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлигини ошириш;
ижтимоий-иқтисодий йўналишларда белгиланган стратегик мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг натижадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш.
3. Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар:
бюджет дастурлари ўрта муддатли давр учун соҳани ривожлантириш дастурлари (концепция ва стратегиялар), Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек, миллий барқарор ривожланиш мақсадларида белгиланган мақсад ва вазифаларга мувофиқ ишлаб чиқилишини;
ҳар йили 1 майга қадар ўрта муддатли давр учун бюджет дастурларининг дастлабки рўйхати ва ҳисоб-китоблари, шунингдек, уларнинг якуний лойиҳаси ҳар йили 1 августга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилишини;
ҳар чорак якуни бўйича вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари томонидан бюджет дастурларининг ижроси баҳоланиши;
бюджет дастурларининг ижроси ва уларни баҳолаш натижалари тўғрисидаги ҳисоботлари ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 20-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилишини таъминласин.
Бунда бюджет дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, мониторингини юритиш ва ҳисоботларни тайёрлаш билан боғлиқ жараёнларни мувофиқлаштириш учун масъул этиб биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг тегишли раҳбар ўринбосари бириктирилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратилган маблағларнинг чекланган миқдорлари ва бюджет дастурлари кесимида ишлаб чиқилишини;
2024 йил 1 сентябрга қадар «UzASBO» дастурий мажмуасида бюджет дастурларини шакллантириш, тасдиқлаш, рўйхатга олиш ва уларни ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни электрон шаклда амалга оширилишини;
2024 йил 1 ноябрга қадар «Очиқ бюджет» ахборот порталида биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет дастурлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботларини кенг жамоатчиликка етказиш тартиби жорий этилишини таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 январдаги 4-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этишда бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет дастурларини ишлаб чиқиш, мониторингини юритиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этишда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар (кейинги ўринларда — маблағ тақсимловчи органлар) томонидан бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг ижтимоий ҳамда иқтисодий вазифа ва функцияларини амалга оширишга қаратилган бюджет дастурларини ишлаб чиқиш, мониторингини юритиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш тартибини белгилайди.
Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
бевосита натижа кўрсаткичи — бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар ва ҳар бир тадбир учун сотиб олинган товарлар ҳажмини тавсифловчи миқдор кўрсаткичи;
бюджет дастури — бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган аниқ вазифаларни бажариш ва стратегик ривожланиш ҳужжатларида белгиланган мақсадларга эришишга қаратилган қуйи дастурлар ва/ёки тадбирлар мажмуи;
дастурий бюджетлаштириш — бюджет тизими бюджетлари харажатларини бюджет дастурларига асосан режалаштириш, ижросини таъминлаш, назорат қилиш ва ҳисобот тизими;
мақсадли индикаторлар — бюджет дастурларида белгиланган мақсадларга пировардида эришиладиган ва бевосита натижаларни белгилаб берувчи якуний кўрсаткичлар;
тадбир — бюджет дастури ёки қуйи дастурнинг иш ва хизматни (муайян муаммони) ҳал қилишга қаратилган битта тадбирни ўз ичига оладиган бир қисми;
қуйи дастур — бюджет дастурининг муайян натижага эришишга йўналтирилган фаолиятнинг ўзаро боғлиқ йўналишлари бўйича бир нечта тадбирлар мажмуидан иборат таркибий қисми;
якуний натижа кўрсаткичи — эришиладиган асосий мақсадни тавсифловчи кўрсаткич бўлиб, маблағ тақсимловчи органларнинг фаолияти бўйича сифат ва миқдор ўзгаришларини акс эттиради.
3. Бюджет дастурларининг мақсадли индикаторлари қуйидаги тамойиллар асосида шакллантирилади:
натижадорлик — бюджет дастурларининг пировардида эришиладиган мақсадларга йўналтирилганлиги;
тушунарлилик — индикаторлар моҳияти мутахассислар томонидан ҳам хизматларнинг якуний фойдаланувчилари, шу жумладан, алоҳида истеъмолчилар учун ҳам тушунарли бўлиши лозим, шу муносабат билан нисбатан мураккаб кўрсаткичлардан фойдаланиш тавсия этилмайди;
объективлик — пировардида эришиладиган натижаларни аниқ акс эттириш ва уларнинг ўлчаниши мавҳум (абстракт) бўлмаслиги;
иқтисодий самарадорлик — ҳисобот маълумотларини олишда кам харажат билан амалга оширилиши, маълумотларни тўплашнинг мавжуд тизимларига максимал даражада асосланиши лозим;
қиёсийлик — индикаторларни танлаш маълумотларнинг узлуксиз тўпланиши ва маълум даврлар учун ўхшаш (боғлиқ) вазифаларни ҳал этишда эришилган ютуқларни баҳолаш учун фойдаланиладиган кўрсаткичлар, шунингдек, халқаро амалиётда қўлланиладиган кўрсаткичлар билан таққослашни таъминлаши лозим;
очиқлик — индикаторларни ишлаб чиқишда фуқаролар ва кенг жамоатчиликнинг фаол иштирок этиши мумкинлиги;
баҳолаш имконининг мавжудлиги — мақсадли индикаторларни баҳолаш (ҳисоблаш) имконининг мавжудлиги.
Бюджет дастурларининг мақсадли индикаторлари Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва маблағ тақсимловчи органларнинг стратегик мақсадлари ва концепцияларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
4. Бюджет дастурини ишлаб чиқиш, ижросини таъминлаш, ҳисоботини тузиш ва баҳолаш мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Бюджет дастурларини ишлаб чиқиш тартиби
5. Бюджет дастурлари маблағ тақсимловчи органларнинг ўрта муддатли давр учун соҳани ривожлантириш дастурлари (концепция ва стратегия) Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек, миллий барқарор ривожланиш мақсадларида белгиланган мақсад ва вазифалар асосида ишлаб чиқилади.
Бунда бюджет дастурлари маблағ тақсимловчи органларнинг мақсад ва функционал вазифаларидан келиб чиқиб, битта ёки бир нечтадан бюджет дастуридан иборат бўлиши мумкин.
6. Бюджет дастурини ишлаб чиқиш учун маблағ тақсимловчи орган томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, унинг таркибида стратегик режалаштириш, соҳа мутахассислари ҳамда иқтисод ва молиялаштириш йўналишлари бўйича ходимлар жалб этилади.
Бунда ишчи гуруҳ фаолиятини бошқариш маблағ тақсимловчи органнинг раҳбари ёки раҳбар ўринбосарига юкланади.
7. Бюджет дастурлари қуйидаги асосий тамойилларга мувофиқ шакллантирилади:
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига, шунингдек, маблағ тақсимловчи органларнинг ваколатлари ва вазифаларига мос келиши;
юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматларга йўналтирилган бўлиши ва унинг номи тақдим этилаётган хизматни кўрсатиши;
мақсад ва вазифаларга эга бўлиши, бунда мақсад ва вазифалар аниқ, тушунарли ва ҳақиқатда эриша оладиган бўлиши, турли хил дастурлар ўртасида такрорланиш бўлмаслиги, шунингдек, ҳар бир дастурнинг мақсади аниқ белгиланган бўлиши ва мақсадли индикаторлар билан ўлчаниши;
мақсадли индикаторлар ҳақиқатда ижро ҳолати, жорий даврдаги кутилаётган ижро ва ўрта муддатли прогнозларни ўз ичига олиши;
мақсадларга эришиш учун ресурсларга (мутахассисларга, ускуналар, товар ва материаллар, бинолар ва бошқалар) бўлган эҳтиёжни асослаш;
бюджет дастурини амалга ошириш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган барча хавф-хатарлар ҳисобга олиниши;
бошқариш тизимини аниқлаш (чора-тадбирлар режаси) бўлинмаларининг ваколатлари ва мажбуриятларини белгилаш.
8. Маблағ тақсимловчи органлар томонидан ишлаб чиқиладиган бюджет дастури таркибига қуйидагилар киради:
мазкур Низомга 2-иловада келтирилган шаклдаги Бюджет дастурининг мундарижаси;
мазкур Низомга 3-иловада келтирилган шаклдаги Бюджет дастурининг паспорти;
мазкур Низомга 4-иловада келтирилган шаклдаги Бюджет дастурининг тавсифи.
9. Бюджет дастури мундарижаси бюджет дастурининг таркибий қисмларини ўзида мужассамлаштириб, саҳифалар рақамини ифода этади.
10. Бюджет дастури паспорти бюджет дастурининг мақсад ва вазифалари, муддати, қуйи дастур ва тадбирлар номи, молиялаштириш ҳажмлари ва манбалари, шунингдек, бошқа алоҳида хусусиятлар тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотларни ўз ичига олувчи шакл ҳисобланади.
11. Бюджет дастури тавсифи бюджет дастурининг батафсил ёритилган қуйидаги маълумотларини ўз ичига олувчи шакл ҳисобланади:
бюджет дастури орқали ҳал қилинадиган муаммолар тавсифи;
бюджет дастурининг мақсади, вазифалари ва кутилаётган натижалари, шу жумладан, ижтимоий, иқтисодий, экологик ва бошқа оқибатлари;
бюджет дастурининг қуйи дастур ва тадбирлари тавсифи, шунингдек, уларни амалга ошириш муддатлари;
ресурсларга бўлган талабларнинг батафсил ҳисоб-китоби ва бюджет дастурини молиялаштириш манбалари ва ҳажмларини таъминлаш учун таклиф этилаётган дастур тадбирларининг рўйхати ва тавсифи;
бюджет дастури ижросини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар.
Бунда маблағ тақсимловчи органлар томонидан бюджет дастури тавсифи мазкур Низомга 4а — 4в-иловаларда келтирилган шаклларда тузилади.
12. Бюджет дастури тавсифида бюджет дастурини молиялаштириш манбалари ва ҳажмларини акс эттиришда қуйидагилар инобатга олинади:
ҳар бир қуйи дастур ва тадбирлар бўйича молиялаштириш манбалари (республика бюджети, маҳаллий бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари бошқа жамғармалар) аниқ кўрсатилиши;
маблағларни сарфлаш йўналишлари (жорий харажатлар, субсидиялар ва трансфертлар) белгиланиши;
ҳар бир қуйи дастур ва тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган маблағлар миқдори бюджет харажатларининг гуруҳлари бўйича тақсимланиши.
Бюджет дастурини ишлаб чиқишда ресурсларга бўлган эҳтиёжни асослаш учун маълумотлар ёки соҳа йўналишлари ва хусусиятларидан келиб чиқиб, бюджет дастурига қўшимча ҳисоб-китоб жадваллари илова қилиниши мумкин.
13. Бюджет дастурини ишлаб чиқишда:
ушбу мақсадни амалга ошириш билан боғлиқ фаолият соҳасида касбий билимга эга бўлмаган шахслар томонидан тушунишни қийинлаштирадиган махсус атамаларни қўллашга;
ноаниқ талқин қилиш имконини берувчи атамалар ва иборалардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
14. Бюджет маблағларини тақсимловчи органларнинг бюджет дастурларининг тузилмасида раҳбарият, департамент, бошқарма ва бўлинмаларнинг асосий бюджет дастурлари бўйича тақсимлаш имкони бўлмаган функцияларини бажариш учун харажатларни қамраб олган «Маъмурий ва бошқарув» стандарт бюджет дастури (жорий харажатларни қамраб олувчи) ишлаб чиқилади ҳамда Бюджет дастурлари рўйхатида биринчи бўлиб акс эттирилади.
Ушбу дастур бошқа дастурларни амалга оширишда ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва бошқа стратегик мақсадларни ижросини таъминлаш вазифасини бажаради.
«Маъмурий ва бошқарув» бюджет дастури кичик дастур ва/ёки тадбирлардан иборат бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:
маъмурий бошқарув ходимлари, молиявий хизмат, инсон ресурсларини бошқариш, халқаро муносабатлар, юридик хизмат, ички аудит хизмати, жамоатчилик билан алоқалар хизматлари, матбуот котиблари, техник ходимлар ва бошқа тегишли бўлинмаларнинг ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда иш ҳақига қўшимчалар;
маблағ тақсимловчи органларни сақлаш харажатлари ва бошқалар.
15. Қуйидагилар бюджет дастурларининг молиялаштириш ва биргаликда молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари;
давлат мақсадли жамғармалари маблағлари;
халқаро молия институтлари ва ташкилотларининг грантлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Бюджет дастурларининг республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар миқдори маблағ тақсимловчи органга ўрта муддатли давр учун фискал стратегияда белгиланган маблағларнинг чекланган миқдоридан ошмаслиги лозим.
16. Мақсадли индикаторларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳар бир бюджет дастури учун ишлаб чиқиладиган мақсадли индикаторлар, тури, номи, таъриф/тавсифи, баҳолаш (ҳисоблаш) услубиёти, ўлчов бирлиги, ҳақиқатда ижроси, кутилаётган ижроси ва ўрта муддатли давр прогнози, статистик манбаи, маълумотларни тўплаш ва узатиш даврийлиги, масъул ижрочи тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.
3-боб. Бюджет дастурларини тасдиқлаш ва уларга ўзгартириш киритиш тартиби
17. Маблағ тақсимловчи органлар ҳар йили 1 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, шунингдек, давлат дастурлари ва барқарор ривожланиш мақсадлари асосида ўрта муддатли давр учун бюджет дастурларининг дастлабки рўйхатини ва ҳисоб-китобларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига (кейинги ўринларда — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) тақдим этади.
18. Фискал стратегия Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланганидан сўнг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги беш иш куни ичида маблағ тақсимловчи органларга келгуси йил учун бюджет харажатларининг чекланган миқдорларини юборади.
19. Бюджет дастурлари ўрта муддатли давр учун фискал стратегияда назарда тутилган келгуси молия йили учун бюджет харажатларининг чекланган миқдорлари ва кейинги икки йил учун мўлжаллар доирасида шакллантирилади.
20. Маблағ тақсимловчи органлар ҳар йили 1 августга қадар ўрта муддатли давр учун бюджет дастурларининг лойиҳасини ишлаб чиқиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритади.
21. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар йили 25 августга қадар маблағ тақсимловчи органлар билан биргаликда бюджет дастурлари лойиҳаларини кўриб чиқади ва муҳокама қилади.
Бунда бюджет дастурлари учун талаб этиладиган маблағлар миқдори билан келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни (кейинги ўринларда — Қонун) лойиҳасида назарда тутилган тегишли харажатларнинг чекланган миқдори ўртасидаги номутаносиблик юзага келганда, унга Вазирлар Маҳкамаси томонидан манфаатдор маблағ тақсимловчи органлар раҳбарлари иштирокида аниқлик киритилади.
22. Қонун тасдиқлангандан сўнг маблағ тақсимловчи органлар беш иш куни ичида тасдиқланган бюджет параметрларига мувофиқ бюджет дастурларини қайта кўриб чиқади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда тақдим этади.
23. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги беш иш кунида бюджет дастурларини рўйхатдан ўтказади ва маблағ тақсимловчи органларга ижро учун юборади.
24. Молия йили даврида Қонунга ўзгартиришлар киритилганда ёки маблағ тақсимловчи органларнинг бюджет дастурлари учун ажратилган маблағлар қайта тақсимланганда, маблағ тақсимловчи органлар томонидан беш иш куни ичида бюджет дастурларига тегишли ўзгартиришлар киритилади ҳамда мазкур Низомга 2 — 4 ва 6-7-иловаларга мувофиқ Иқтисодиёт ва молия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этади.
25. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 5 иш куни ичида маблағ тақсимловчи органларнинг ўзгартирилган бюджет дастурларини кўриб чиқиб, рўйхатдан ўтказади ёки қайта ишлаш учун маблағ тақсимловчи органларга юборади.
4-боб. Бюджет дастурининг ижроси ва унинг мониторингини юритиш тартиби
26. Ҳар бир бюджет дастурига маблағ тақсимловчи органнинг буйруғи ёки қарори билан масъул шахс (кейинги ўринларда — администратор) тайинланади ҳамда бюджет дастурларининг ижросини таъминлаш ва мониторингини юритиш учун мазкур Низомга 8-иловада келтирилган намунавий жадвалга мувофиқ чора-тадбирлар режаси тасдиқланади.
Бунда бюджет дастури администраторига бюджет дастури ижросини таъминлаш, мониторингини юритиш, ўз вақтида ҳисоботларни тузиш, тадбирлар учун ажратилган маблағларнинг ўз вақтида самарали ва мақсадли сарфланишини назорат қилиш вазифаси юкланади.
Бюджет дастурининг ижроси бўйича ҳар бир иштирокчининг функциялари, вазифалари ва мажбуриятларини батафсил тавсифлаш зарур, шу жумладан:
бюджет дастурини умумий амалга оширувчи ва тасдиқланган мақсадли индикаторларга эришишни таъминловчи бўлинма ёки идора;
қуйи дастур ва тадбирларни амалга ошириш кўрсаткичларига эришиш ва ажратилган ресурслардан мақсадли фойдаланишни таъминлайдиган масъул ижрочилар;
бюджет дастури ижросини назорат қилувчи бўлинма ёки идора;
бюджет дастурини амалга ошириш жараёни бўйича ҳисобот тизимлари (бошқарув, бухгалтерия ва статистика).
27. Маблағ тақсимловчи орган томонидан ишлаб чиқиладиган бюджет дастурларининг ижросини таъминлаш ва мониторингини юритиш чора-тадбирлар режасида қуйидаги тадбирлар акс эттирилади:
ҳар бир бюджет дастурининг ижроси бўйича тизимли равишда мониторинг юритиш;
бюджет дастурларнинг ижроси бўйича ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар чораклик ва ҳар йили январь ойининг 20-санасига қадар йиллик ҳисоботларни шакллантириш;
бюджет дастурлари ижросини назорат қилиш ҳамда уларнинг белгиланган муддатларда сифатли бажарилишини таъминлаш.
Шунингдек, администратор бюджет дастурларида белгиланган вазифаларни амалга оширишда келиб чиқадиган муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича аниқ таклифларни маблағ тақсимловчи органнинг раҳбариятига киритиб боради.
28. Маблағ тақсимловчи органнинг раҳбари томонидан бюджет дастурларининг ижроси бўйича ҳисоботларни умумлаштириш вазифаси молия-иқтисодиёт ишлари бўйича таркибий бўлинмага ёки алоҳида таркибий бўлинмага (кейинги ўринларда — таркибий бўлинма) юкланиши мумкин.
5-боб. Бюджет дастурларининг ижроси бўйича жамланма ҳисоботни тузиш ва тақдим этиш тартиби
29. Бюджет дастурларининг ижроси бўйича жамланма ҳисобот (кейинги ўринларда — ҳисобот) маблағ тақсимловчи органлар томонидан мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ шаклда тузилади.
30. Бюджет дастурларининг ижроси бўйича ҳисоботга тушунтириш хати мазкур Низомга 10-иловада келтирилган намунавий шаклга мувофиқ тузилади ҳамда унда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
бюджет дастурининг ижроси бўйича қисқача йиғма таҳлили;
бюджет дастурининг йўналишлари бўйича ҳисобот давридаги тадбирларнинг ижроси ҳолати;
бюджет дастурининг йил давомида амалга оширилиши бўйича белгиланган чора-тадбирлар юзасидан ҳисобот даврида бажарилган ишлар тўғрисидаги таҳлил;
бюджет дастурининг мақсадли индикаторлари ижросининг тавсифи;
бюджет дастурининг ижросини таъминлаш учун ажратилган маблағларнинг мақсадли йўналтирилганлиги ҳамда уларни ўзлаштириш ҳолати.
31. Маблағ тақсимловчи органларнинг тегишли таркибий бўлинмаси бюджет дастурларининг чорак ва йиллик ижроси бўйича ҳисоботни умумлаштиргандан сўнг беш иш куни ичида баҳолаш учун ички аудит хизматига тақдим этади.
32. Маблағ тақсимловчи органлар бюджет дастурларининг ижроси бўйича чораклик ҳисоботларни электрон шаклда ҳисобот чораги якуни билан кейинги ойнинг 20-санасига қадар ҳамда йиллик ҳисоботни ички аудит хизматининг баҳолаш маълумотномаси билан бирга ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 февралига қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
33. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағ тақсимловчи органлар томонидан бюджет дастурларининг ижроси юзасидан тақдим этилган ҳисоботларни Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот билан биргаликда бюджет қонунчилигида белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
6-боб. Бюджет дастурининг ижросини баҳолаш тартиби
34. Маблағ тақсимловчи органларнинг бюджет дастурларининг ижроси бўйича ҳисоботлари маблағ тақсимловчи органларнинг ички аудит хизмати томонидан чораклик ва йиллик шаклда баҳоланади. Чораклик жамланма ҳисобот ҳисобот чораги якуни билан кейинги ойнинг 20-санасига қадар, йиллик баҳолаш ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралига қадар амалга оширилади.
Бунда бюджет дастурларининг ижроси мақсадли индикаторларнинг ижроси билан баҳоланади.
35. Ички аудит хизмати томонидан бюджет дастурларининг ижросини баҳолашнинг холислиги ва ишончлилигини таъминлаш, соҳа фаолиятида манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик мақсадида ички аудит хизмати ходимларини бюджет дастурларининг ижроси ва мониторингини юритиш ҳамда уларнинг ижроси бўйича ҳисоботни тузиш жараёнларига жалб этишга йўл қўйилмайди.
36. Бюджет дастурларининг ижроси ички аудит хизмати томонидан қуйидаги йўналишларда баҳоланади:
ҳисоботда келтирилган мақсадли индикаторларнинг тўлиқлиги ва белгиланган талабларга мувофиқлиги, шунингдек, уларнинг ижроси тўғрисида маълумотлар акс эттирилганлигини ўрганиш;
маблағ тақсимловчи орган томонидан бюджет маблағларини бир бюджет дастуридан бошқа бюджет дастурига қайта тақсимлаш жараёнида бюджет дастурларидаги ўзгаришларнинг тўғри шакллантирилганлигини таҳлил қилиш;
бюджет дастурларининг ижроси бўйича ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги ва кўрсаткичларни статистика маълумотларига мувофиқ шакллантирилганлиги;
давлат молиявий назорати органлари томонидан бюджет дастурлари ижроси юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида аниқланган камчиликларнинг бартараф этилиши ҳамда берилган таклиф ва тавсиялар бўйича амалга оширилган ишларни ўрганиш;
ички аудит хизмати томонидан аввалги баҳолаш натижалари асосида берилган таклиф ва тавсияларнинг бажарилиши ҳамда унинг натижаларини таҳлил қилиш;
масъул бўлинмалар томонидан тайёрланган мақсадли индикаторларнинг ижроси тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш.
37. Ички аудит хизматлари бюджет дастурларининг ижросини баҳолаш натижалари бўйича маълумотнома расмийлаштиради.
Бунда мазкур маълумотномада бюджет дастурлари ижросини баҳолаш натижалари бўйича қуйидаги мезонлар асосида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади:
бюджет дастурларида белгиланган мақсадли индикаторларнинг бажарилиши бўйича аниқланган камчиликлар, муаммоли ҳолатлар ва уларнинг бартараф этилиши;
мақсадли индикаторларнинг бажарилмаслик хавфлари бўйича маълумотлар ва уларни бартараф этиш имкониятлари;
мақсадли индикаторлар ижросини бюджетдан ажратилган маблағларга боғлаш имкониятлари;
бюджет маблағларидан янада самарали ва натижали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида янги мақсадли индикаторларни ишлаб чиқиш ҳамда бошқа таклиф ва тавсиялар.
7-боб. Бюджет дастурининг очиқлигини таъминлаш
38. Маблағ тақсимловчи органлар бюджет дастурларини рўйхатдан ўтказилгандан сўнг ўн иш куни ичида ўзларининг расмий веб-сайтларига жойлаштиради.
39. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тасдиқланган бюджет дастурларини ўн иш куни ичида «Очиқ бюджет» порталида эълон қилади.
40. Маблағ тақсимловчи органлар томонидан бюджет дастурларининг ижроси бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида қуйидаги муддатларда ўз расмий веб-сайтларига жойлаштиради:
чораклик ҳисоботлар ва ички аудит хизматларининг баҳолаш хулосалари — ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 30-санасига қадар;
йиллик ҳисоботлар ва ички аудит хизматларининг баҳолаш хулосалари — ҳар йили февраль ойининг 25-санасига қадар.
41. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағ тақсимловчи органлар томонидан тақдим этилган бюджет дастурларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни ўн иш куни ичида «Очиқ бюджет» ахборот порталига жойлаштиради.
8-боб. Якунловчи қоидалар
42. Бюджет дастурларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда молиявий назорат ўрнатилади.
43. Ушбу Низом талабларининг бузилиши ҳамда бюджет дастурларининг ижросида камчиликларга йўл қўйган масъул шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этишда бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет дастурларини ишлаб чиқиш, мониторингини юритиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Бюджет дастурини ишлаб чиқиш, унинг ижросини таъминлаш, ҳисоботини тузиш ва баҳолаш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар I. Бюджет дастурини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва ўзгартириш киритиш 1-босқич Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар (кейинги ўринларда — маблағ тақсимловчи органлар) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек, давлат дастурлари ва барқарор ривожланиш мақсадлари асосида ўрта муддатли давр учун бюджет дастурларининг дастлабки рўйхатини Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритади. Ҳар йили 1 майга қадар 2-босқич Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (кейинги ўринларда — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Белгиланган тартибда Фискал стратегия тасдиқлангандан сўнг маблағ тақсимловчи органларга келгуси йил учун бюджет харажатларининг чекланган миқдорларини юборади. 5 иш куни ичида 3-босқич Маблағ тақсимловчи органлар Ўрта муддатли давр учун бюджет дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади. Ҳар йили 1 августга қадар 4-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Маблағ тақсимловчи органлар билан биргаликда бюджет дастурлари лойиҳаларини кўриб чиқади ва муҳокама қилади. Ҳар йили 25 августга қадар 5-босқич Маблағ тақсимловчи органлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни тасдиқлангандан сўнг бюджет параметрларига мувофиқ тегишли бюджет дастурларини қайта кўриб чиқади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун киритади. 5 иш куни ичида 6-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Бюджет дастурларини рўйхатдан ўтказади ва маблағ тақсимловчи органларга юборади. 5 иш куни ичида 7-босқич Маблағ тақсимловчи органлар Молия йили мобайнида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунига ўзгартиришлар киритилганда ёки маблағ тақсимловчи органларнинг бюджет дастурлари учун ажратилган маблағлар қайта тақсимланганда, бюджет дастурларига тегишли ўзгартиришлар киритади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун киритади. 5 иш куни ичида 8-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Маблағ тақсимловчи органларнинг ўзгартирилган бюджет дастурларини кўриб чиқиб, рўйхатдан ўтказади ёки қайта ишлаш учун маблағ тақсимловчи органларга юборади. 5 иш куни ичида II. Бюджет дастурининг ижроси ва мониторингини юритиш 9-босқич Маблағ тақсимловчи органлар 1. Бюджет дастурларининг ижроси бўйича чораклик ҳисоботларни шакллантиради. 2. Бюджет дастурларининг ижроси бўйича йиллик ҳисоботларни шакллантиради. Ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 10-санасига қадар, ҳар йили январь ойининг 20-санасига қадар III. Бюджет дастурининг ижроси бўйича ҳисоботни тузиш ва тақдим этиш 10-босқич Маблағ тақсимловчи органларнинг тегишли таркибий бўлинмаси Бюджет дастурларининг чорак ва йиллик ижроси бўйича ҳисоботни умумлаштирилгандан сўнг баҳолаш учун ички аудит хизматига тақдим этади. 5 иш куни ичида 11-босқич Маблағ тақсимловчи органлар 1. Бюджет дастурларининг ижроси бўйича чораклик ҳисоботларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади. 2. Бюджет дастурларининг ижроси бўйича йиллик ҳисоботларни ички аудит хизматининг баҳолаш маълумотномаси билан бирга Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади. Ҳисобот чораги якуни билан кейинги ойнинг 20-санасига қадар, ҳар йили 20 февралига қадар IV. Бюджет дастурининг ижросини баҳолаш 12-босқич Маблағ тақсимловчи органларнинг Ички аудит хизмати 1. Маблағ тақсимловчи органларнинг бюджет дастурларининг чораклик ижроси бўйича баҳолашни амалга оширилади. 2. Маблағ тақсимловчи органларнинг бюджет дастурларининг йиллик ижроси бўйича баҳолашни амалга оширилади. Ҳисобот чораги якуни билан кейинги ойнинг 20-санасига қадар, ҳар йили 15 февралга қадар V. Бюджет дастурининг очиқлигини таъминлаш 13-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Тасдиқланган бюджет дастурларини «Очиқ бюджет» порталига эълон қилади. 10 иш куни ичида 14-босқич Маблағ тақсимловчи органлар Бюджет дастурларининг ижроси бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни ички аудит хизматларининг баҳолаш хулосалари билан биргаликда кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида расмий веб-сайтларга жойлаштиради. Ҳисобот чораги якуни билан кейинги ойнинг 30-санасига қадар, ҳар йили 20 февралга қадар
Дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этишда бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет дастурларини ишлаб чиқиш, мониторингини юритиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Бюджет дастурининг мундарижаси
1. Бюджет дастури паспорти.
2. Бюджет дастури орқали ҳал қилинадиган муаммолар тавсифи.
3. Бюджет дастурининг мақсади, вазифалари ва кутилаётган натижалари, шу жумладан, ижтимоий, иқтисодий, экологик ва бошқа оқибатлари.
4. Бюджет дастурининг қуйи дастур ва тадбирларининг тавсифи, шунингдек, уларни амалга ошириш муддатлари.
5. Ресурсларга бўлган талабларнинг батафсил ҳисоб-китоби ва бюджет дастурини молиялаштириш манбалари ва ҳажмларини таъминлаш учун таклиф этилаётган дастур тадбирларининг рўйхати ва тавсифи.
6. Бюджет дастури ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси.
7. Бюджет дастурини амалга оширишга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган ташқи омилларнинг тавсифи.
Дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этишда бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет дастурларини ишлаб чиқиш, мониторингини юритиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Бюджет дастурининг паспорти
Маблағ тақсимловчи орган номи: Масъул шахс (администратор) : Ф.И.О. Бюджет дастурни тасдиқловчи раҳбар: Ф.И.О. Ижрочилар: Ф.И.О. Тасдиқлаш санаси: 20__ й.___.___. Асос: Норматив ҳуқуқий-ҳужжат номи, рақами, санаси Т/р Кўрсаткич Таърифи 1. Дастур номи 2. Дастур мақсади ва вазифалари 3. Дастур муддати 4. Қуйи дастурлар ва/ёки тадбирлар номи * 5. Дастурнинг якуний ва бевосита мақсадли кўрсаткичлари 6. Қамраб олинган аҳоли тоифаси (контингент) 7. Дастурни амалга оширишга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган ташқи омиллар 8. Охирги 2 йилги ва келгуси 3 йил давомидаги дастур бюджети 9. Молиялаштириш манбаи ва суммаси (3 йиллик)
Дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этишда бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет дастурларини ишлаб чиқиш, мониторингини юритиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Бюджет дастурининг тавсифи
I. Бюджет дастури орқали ҳал қилинадиган муаммолар тавсифи 1. _______________________________________________________________________ (муаммони батафсил баён қилиш, муаммони миқдорий баҳолаш, унинг юзага келиш сабабларини таҳлил қилиш) 2. _______________________________________________________________________ (муаммони маблағ тақсимловчи органлар даражасида ҳал этишнинг долзарблиги, мақсадга мувофиқлиги ва зарурлигини асослаш) 3. _______________________________________________________________________ (аниқланган муаммони ҳал этишда ижтимоий-иқтисодий фаолиятнинг бошқа тармоқларига таъсири, соҳа йўналишларидан келиб чиқиб бошқа маълумотлар тўлдирилиши мумкин.) 4. ................... II. Бюджет дастурининг мақсади, вазифалари, кутилаётган натижалари шунингдек, ижтимоий, иқтисодий, экологик ва бошқа оқибатлари 1. _______________________________________________________________________ (мақсад ва вазифалар қисқа, аниқ, тушунарли ва ҳақиқатда эриша оладиган бўлиши лозим, шунингдек, бюджет дастурида белгиланган муддатларда муаммонинг ечими акс эттирилади) 2. _______________________________________________________________________ (маблағ тақсимловчи органларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа расмий ҳужжатларда белгиланган ваколатларига риоя этиши) 3. _______________________________________________________________________ (маблағ тақсимловчи органларнинг ваколатларини белгилаш) 4. _______________________________________________________________________ (эришиш мумкинлиги (мақсад ва вазифалар бюджет дастурини амалга ошириш учун белгиланган муддатларда потенциал равишда эришиш мумкин бўлиши керак)) 5. _______________________________________________________________________ (кутилаётган натижалар, жумладан, ижтимоий, иқтисодий, экологик ва бошқа оқибатлари тўлдирилади ва мазкур Низомга 4а-иловага мувофиқ мақсадли индикаторларнинг прогноз кўрсаткичлари шакллантирилади) 6. ................... III. Бюджет дастури қуйи дастури ва тадбирларининг тавсифи, шунингдек, уларни амалга ошириш муддатлари 1. _______________________________________________________________________ (қуйи дастур ва тадбирлар ижросини таъминлаш муддатлари ва ресурслар билан боғланганлиги) 2. _______________________________________________________________________ (аниқ натижага эришишга қаратилганлиги, бу эса, ўз навбатида, мақсадларга эришиш ва бюджет дастурининг тегишли вазифаларини ҳал этиши керак) 3. _______________________________________________________________________ (ҳар бир қуйи дастур ва тадбирларнинг таркибий элементларининг тақсимланиши ва қисқача тавсифи ва уларни амалга ошириш муддатлари, шунингдек, талаб этиладиган маблағлар миқдори кўрсатилади ва мазкур Низомга 4б-иловага мувофиқ йиғма жадвал шакллантирилади) 4. _______________________________________________________________________ (соҳа йўналишларидан келиб чиқиб бошқа маълумотлар тўлдирилиши мумкин.) 5. ................... IV. Ресурсларга бўлган талабларнинг батафсил ҳисоб-китоби ва бюджет дастурини молия?аштириш манбалари ва ҳажмлари бўйича таклиф этилаётган дастур тадбирларининг рўйхати ва тавсифи 1. _______________________________________________________________________ (ҳар бир қуйи дастур ва тадбирлар бўйича молиялаштириш манбалари (республика бюджети, маҳаллий бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар) 2. _______________________________________________________________________ (маблағларни сарфлаш йўналишлари (жорий харажатлар, субсидиялар ва трансфертлар)) 3. _______________________________________________________________________ (ҳар бир қуйи дастур ва тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган маблағлар миқдорини Ўзбекистон Республикаси бюджети харажатларининг гуруҳлари бўйича тақсимланган ҳолда, мазкур Низомга 4в-иловага мувофиқ бюджет дастурининг қуйи дастури ва тадбирларига ажратиладиган маблағларнинг харажат гуруҳлари бўйича шакллантирилади) 4. _______________________________________________________________________ (бюджет дастурини ишлаб чиқишда ресурсларга бўлган эҳтиёжни асослаш учун маълумотлар ёки соҳа йўналишлари ва хусусиятларидан келиб чиқиб, бюджет дастурига қўшимча ҳисоб-китоб жадваллари илова қилиниши мумкин) 5. _______________________________________________________________________ (соҳа йўналишларидан келиб чиқиб бошқа маълумотлар тўлдирилиши мумкин.) 6. ................... V. Бюджет дастури ижросини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар 1. _______________________________________________________________________ (бюджет дастурининг ижроси бўйича ҳар бир иштирокчининг (бўлинма ёки идора) функциялари, вазифалари ва мажбуриятларини батафсил тавсифлаш керак) 2. _______________________________________________________________________ (қуйи дастур ва тадбирларни амалга ошириш кўрсаткичларига эришиш ва ажратилган ресурслардан мақсадли фойдаланишни таъминлайдиган масъул ижрочилар) 3. _______________________________________________________________________ (бюджет дастурини амалга ошириш жараёни бўйича ҳисобот тизимлари бўйича маълумотлар (бошқарув, бухгалтерия ва статистика) 4. _______________________________________________________________________ (соҳа йўналишларидан келиб чиқиб, бошқа маълумотлар тўлдирилиши мумкин) 5. ................... VI. Бюджет дастурини амалга оширишга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган ташқи омилларни тавсифлаш 1. _______________________________________________________________________ (бюджет дастурини амалга ошириш жараёнида бевосита жаҳон ҳамжамиятида бўладиган ташқи омиллар) 2. _______________________________________________________________________ (бюджет дастурини амалга ошириш жараёнида юз бериши мумкин бўлган табиий офат, пандемия ва бошқа форс-мажор сабаблар) 3. _______________________________________________________________________ (соҳа йўналишларидан келиб чиқиб бошқа маълумотлар тўлдирилиши мумкин.) 4. ...................
Дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этишда бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет дастурларини ишлаб чиқиш, мониторингини юритиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 4а-ИЛОВА
Мақсадли индикаторларнинг прогноз кўрсаткичлари тўғрисида
Т/р Мақсадли индикаторлар тури * Мақсадли индикаторлар номи Кўрсаткич тавсифи Ҳақиқатда Кутилаётган Ўрта муддатли прогноз Бошланғич маълумотлар манбалари **** Маълумотларни тўплаш ва узатиш даврийлиги ***** Таърифи ** Ҳисоблаш усули (формула) Ижрочи *** Ўлчов бирлиги 20__ й 20__ й 20__ й 20__ й 20__ й 1. 2. 3. 4. 5. ...
Дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этишда бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет дастурларини ишлаб чиқиш, мониторингини юритиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 4б-ИЛОВА
Бюджет дастурининг қуйи дастури ва тадбирлари ҳамда харажатлар турлари бўйича ажратиладиган маблағлар тўғрисида
Бюджет дастурининг номи:__________________________ (млн сўм) Т/р Тадбир номи Жами 202__йил 202__йил 202__йил Жами маблағ шу жумладан: Жами маблағ шу жумладан: Жами маблағ шу жумладан: Жами маблағ шу жумладан: Республика бюджети Бюджетдан ташқари Маҳаллий бюджет, грант ва бошқа маблағлар ** Республика бюджети Бюджетдан ташқари Маҳаллий бюджет, грант ва бошқа маблағлар ** Республика бюджети Бюджетдан ташқари Маҳаллий бюджет, грант ва бошқа маблағлар ** Республика бюджети Бюджетдан ташқари Маҳаллий бюджет, грант ва бошқа маблағлар ** Жами талаб қилинадиган маблағ 1 Жорий харажат Қўйи дастур * 1-тадбир 2-тадбир 2 Субсидия Қўйи дастур * 1-тадбир 2-тадбир 3 Трансферт Қўйи дастур * 1-тадбир 2-тадбир
Дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этишда бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет дастурларини ишлаб чиқиш, мониторингини юритиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 4в-ИЛОВА
Бюджет дастурининг қуйи дастури ва тадбирларига ажратиладиган маблағларнинг харажат гуруҳлари бўйича
Бюджет дастур номи:_________________________________ (млн сўм) Т/р Қуйи дастур ва/ёки тадбир номи, иқтисодий тасниф (харажатлар гуруҳи бўйича) Харажатлар моддаси Жами талаб этиладиган маблағ шундан: 202__йил 202__йил 202__йил Жами талаб қилинадиган маблағ ххх I Қуйи дастур ва/ёки тадбир номи: ххх 1. I-гуруҳ «Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар» 41.10.000 2. II-гуруҳ «Иш ҳақига қўшимчалар» 41.20.000 3. IV-гуруҳ «Бошқа харажатлар» 42.00.000 3.1. Товар ва хизматлар бўйича харажатлар 42.00.000 3.2. Асосий воситалар бўйича харажатлар 43.00.000 3.3. Фоизлар 44.00.000 3.4. Субсидиялар 45.00.000 3.5. Грантлар 46.00.000 3.6. Ижтимоий нафақалар 47.00.000 3.7. Бошқа харажатлар 48.00.000 3.8. Молиявий активлар ва мажбуриятлар бўйича харажатлар 49.00.000 II Қуйи дастур ва/ёки тадбир номи: ххх 1. I-гуруҳ «Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар» 41.10.000 2. II-гуруҳ «Иш ҳақига қўшимчалар» 41.20.000 3. IV-гуруҳ «Бошқа харажатлар» 42.00.000 3.1. Товар ва хизматлар бўйича харажатлар 42.00.000 3.2. Асосий воситалар бўйича харажатлар 43.00.000 3.3. Фоизлар 44.00.000 3.4. Субсидиялар 45.00.000 3.5. Грантлар 46.00.000 3.6. Ижтимоий нафақалар 47.00.000 3.7. Бошқа харажатлар 48.00.000 3.8. Молиявий активлар ва мажбуриятлар бўйича харажатлар 49.00.000 III Қуйи дастур ва/ёки тадбир номи: ххх ... ...
Дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этишда бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет дастурларини ишлаб чиқиш, мониторингини юритиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
«Келишилди» Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги _____-сон рўйхатдан ўтказиш карточкаси 20___ й. «___» ____________ «Тасдиқлайди» Ўзбекистон Республикаси ________________________ (маблағ тақсимловчи орган номи) _____-сон 20___ й. «___» ___________ ________ ________________________ * ________ _______________________ *** (имзо) (Ф.И.О.) (имзо) (Ф.И.О.) м.ў. м.ў. ________ ________________________ ** (имзо) (Ф.И.О.) Бюджет дастурларини тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш КАРТОЧКАСИ Т/р Бюджет дастурлари номи Жами маблағ (млн сўм) 20___ й учун прогноз Бюджет мўлжаллари Миллий стратегия **** Барқарор ривожланиш мақсадлари **** 20__ й 20__ й мақсад рақами вазифа рақами мақсад рақами вазифа рақами Жами 1. 2. 3. ...
Дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этишда бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет дастурларини ишлаб чиқиш, мониторингини юритиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
«Келишилди» Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги _____-сон рўйхатдан ўтказиш карточкаси 20___ йил «___» ________ «Тасдиқлайди» Ўзбекистон Республикаси _______________________ (маблағ тақсимловчи орган) -сон 20__ йил «___» _________ _______ ____________________ * _______ ____________________ *** (имзо) (вазир ўринбосари Ф.И.О.) (имзо) (Ф.И.О.) м.ў. _______ ____________________ ** м.ў. (имзо) (департамент директори Ф.И.О.) Бюджет дастурларига киритилган ўзгартиришларни рўйхатга олиш КАРТОЧКАСИ (млн сўм) Т/р Бюджет дастури номи 20__ йил учун режа Аниқлаш-тирилган миқдор Фарқи Жами 1. 2. ...
Дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этишда бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет дастурларини ишлаб чиқиш, мониторингини юритиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
_________________________ ўзгартириш киритиш бўйича таққослама жадвал (бюджет дастури номи) Т/р Амалдаги таҳрир Таклиф этилаётган таҳрир Асос * I. Бюджет паспорти 1. ...... ...... ...... 2. ...... ...... ...... II. Бюджет дастури орқали ҳал қилинадиган муаммолар тавсифи 1. ...... ...... ...... 2. ...... ...... ...... III. Бюджет дастурининг мақсади, вазифалари ва кутилаётган натижалари шунингдек, ижтимоий, иқтисодий, экологик ва бошқа оқибатлари 1. ...... ...... ...... 2. ...... ...... ...... IV. …………
Дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этишда бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет дастурларини ишлаб чиқиш, мониторингини юритиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Бюджет дастури ижросини таъминлаш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Ижро муддати Масъул ижрочилар * I. Бюджет дастурини молиялаштириш 1. .. II. Бюджет дастурининг ижросини таъминлаш ва мониторинг қилиш .. .. III. Бюджет дастурининг (мақсадли индикаторларни) ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тузиш ва баҳолаш .. .. IV. ** ………………………………………………… .. ..
Дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этишда бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет дастурларини ишлаб чиқиш, мониторингини юритиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА
Бюджет дастурларига ажратилган маблағлар ва мақсадли индикаторларнинг ижроси тўғрисида
20 __ йил _______________ ҳолатига кўра
Маблағ тақсимловчи орган номи: ______________________________________________
Ҳисобот даври: йиллик (1 январь ҳолатига кўра ), чораклик (1 апрель, 1 июль, 1 октябрь)
Т/р Бюджет дастури ва мақсадли индикаторлар номи * Ўлчов бирлиги 20__ йил жами режа 20___ йил аниқланган режа шундан: 1-чорак, 6, 9 ойлик, йиллик Изоҳ ижро фарқи (-кам, +кўп) фоизда Жами бюджет дастурлари бўйича млрд сўм 1. Бюджет дастури номи: __________________ млрд сўм Дастур мақсади: __________________ Якуний натижа кўрсаткичи ** ...... Бевосита (тўғридан-тўғри) натижа кўрсаткичи ** ...... 2. Бюджет дастури номи: __________________ млрд сўм Дастур мақсади: __________________ Якуний натижа кўрсаткичи ** ...... Бевосита (тўғридан-тўғри) натижа кўрсаткичи ** ......
Дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этишда бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет дастурларини ишлаб чиқиш, мониторингини юритиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА
___________________ бюджет дастурларининг 20__ йил учун (маблағ тақсимловчи орган номи) ____________________ ижроси тўғрисидаги ҳисоботига (1-чорак, 6, 9 ойлик, йиллик) ТУШУНТИРИШ ХАТИ 20__ йилда __ (маблағ тақсимловчи орган номи) __нинг бюджет дастурларига жами * ____ млрд сўм маблағ режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда ҳисобот даврида ажратилган маблағларнинг ____ млрд сўми (___фоиз) ўзлаштирилган. __ (бюджет дастури номи) _нинг __ та мақсадли индикаторнинг ижроси ўртача __ фоизга бажарилган. 1. ___ (бюджет дастур номи) _ нинг ижросига 20__ йилда режалаштирилган маблағ * ____ млрд сўмни ташкил этиб, ҳисобот даврида ушбу маблағларнинг ____ млрд сўми (__ фоиз) ўзлаштирилган. __ (бюджет дастури номи) _нинг __ та мақсадли индикаторнинг ҳисобот даврида ижроси ўртача __ фоизга бажарилган. Ажратилган маблағлар доирасида мақсадли индикаторлар қуйидагича ижро этилган. Жумладан: 1.1. ___ (индикатор номи) __ мақсадли индикатори бўйича йиллик режаси __ ** бўлиб, ҳақиқатда ҳисобот даврида __ ** га ёки йиллик режага нисбатан __ фоизга бажарилган. ((_________ сабабга кўра _________ индикатор ижро этилди/этилмади) индикаторларни ижроси бўйича батафсил изоҳ)____ *** 1.2. ________ мақсадли индикатори бўйича йиллик режаси ___ ** бўлиб, ҳақиқатда ҳисобот даврида ___ ** га ёки йиллик режага нисбатан __ фоизга бажарилган. ((_________ сабабга кўра _________ индикатор ижро этилди/этилмади) индикаторларни ижроси бўйича батафсил изоҳ)____ *** 1.3.______________________________________________________________________ (бюджет дастурининг ижро ҳолати бўйича қисқача йиғма таҳлил, қуйи дастур/тадбирларнинг ижро ҳолати, ҳисобот даврида бажарилган ишлар тўғрисидаги таҳлил ва бошқа маълумотлар)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 4 январь,
4-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
MAʼLUMOT
MAʼLUMOT
MAʼLUMOT
CHORA-TADBIRLAR REJASI
HISOBOT
Oʻzbekiston Respublikasida dasturiy budjetlashtirish tizimini joriy etishda budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarning budjet dasturlarini ishlab chiqish, monitoringini yuritish va ularning samaradorligini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining “2023-yil uchun Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisida”gi Qonuni ijrosini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 30-dekabrdagi PQ-471-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, budjet mablagʻlari samaradorligini baholashning maqsadli koʻrsatkichlarini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasida dasturiy budjetlashtirish tizimini joriy etishda budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarning budjet dasturlarini ishlab chiqish, monitoringini yuritish va ularning samaradorligini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
dasturiy budjetlashtirish tizimini joriy etishda budjet dasturlarini ishlab chiqish tartibi va muddatlari;
budjet dasturlari maqsadli indikatorlarining tarkibi va ularga qoʻyiladigan talablar;
budjet dasturlarini moliyalashtirish manbalari;
budjet dasturlarining ijrosini taʼminlash va monitoringini yuritish, shuningdek, ularning ijrosi boʻyicha hisobotlar tayyorlash;
budjet dasturlari samaradorligini baholash va ularning ijrosi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ochiqligini taʼminlash.
2. Belgilansinki, quyidagilar budjet dasturlarini ishlab chiqish va amalga oshirishning ustuvor yoʻnalishlari hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan har yili ajratiladigan mablagʻlar doirasida aniq maqsadlar va natijalarga qaratilgan sifat hamda miqdor koʻrsatkichlarini (indikatorlarini) shakllantirish;
budjet loyihasini tuzishda va qabul qilishda budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarning moliyaviy mustaqilligini oshirish;
budjet dasturlarining ijrosi boʻyicha masʼul budjet mablagʻlari taqsimlovchilarning jamoatchilik oldidagi hisobdorligini oshirish;
ijtimoiy-iqtisodiy yoʻnalishlarda belgilangan strategik maqsad va vazifalardan kelib chiqib, amalga oshiriladigan chora-tadbirlarning natijadorligini tahlil qilish va baholash.
3. Birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar:
budjet dasturlari oʻrta muddatli davr uchun sohani rivojlantirish dasturlari (konsepsiya va strategiyalar), Oʻzbekiston Respublikasining qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari va qarorlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari, shuningdek, milliy barqaror rivojlanish maqsadlarida belgilangan maqsad va vazifalarga muvofiq ishlab chiqilishini;
har yili 1-mayga qadar oʻrta muddatli davr uchun budjet dasturlarining dastlabki roʻyxati va hisob-kitoblari, shuningdek, ularning yakuniy loyihasi har yili 1-avgustga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etilishini;
har chorak yakuni boʻyicha vazirlik va idoralarning ichki audit xizmatlari tomonidan budjet dasturlarining ijrosi baholanishi;
budjet dasturlarining ijrosi va ularni baholash natijalari toʻgʻrisidagi hisobotlari har chorak yakuni bilan keyingi oyning 20-sanasiga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etilishini taʼminlasin.
Bunda budjet dasturlarini ishlab chiqish va amalga oshirish, monitoringini yuritish va hisobotlarni tayyorlash bilan bogʻliq jarayonlarni muvofiqlashtirish uchun masʼul etib birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarning tegishli rahbar oʻrinbosari biriktiriladi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti loyihasi birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarga ajratilgan mablagʻlarning cheklangan miqdorlari va budjet dasturlari kesimida ishlab chiqilishini;
2024-yil 1-sentabrga qadar “UzASBO” dasturiy majmuasida budjet dasturlarini shakllantirish, tasdiqlash, roʻyxatga olish va ularni ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotlarni elektron shaklda amalga oshirilishini;
2024-yil 1-noyabrga qadar “Ochiq budjet” axborot portalida birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarning budjet dasturlari ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotlarini keng jamoatchilikka yetkazish tartibi joriy etilishini taʼminlasin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 4-yanvardagi 4-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasida dasturiy budjetlashtirish tizimini joriy etishda budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarning budjet dasturlarini ishlab chiqish, monitoringini yuritish va ularning samaradorligini baholash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasida dasturiy budjetlashtirish tizimini joriy etishda birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar (keyingi oʻrinlarda — mablagʻ taqsimlovchi organlar) tomonidan budjet tashkilotlari va budjetdan mablagʻ oluvchilarning ijtimoiy hamda iqtisodiy vazifa va funksiyalarini amalga oshirishga qaratilgan budjet dasturlarini ishlab chiqish, monitoringini yuritish va ularning samaradorligini baholash tartibini belgilaydi.
Mazkur Nizom talablari Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi tushunchalar qoʻllaniladi:
bevosita natija koʻrsatkichi — bajarilgan ishlar, koʻrsatilgan xizmatlar va har bir tadbir uchun sotib olingan tovarlar hajmini tavsiflovchi miqdor koʻrsatkichi;
budjet dasturi — budjet tizimi budjetlari hisobidan moliyalashtiriladigan aniq vazifalarni bajarish va strategik rivojlanish hujjatlarida belgilangan maqsadlarga erishishga qaratilgan quyi dasturlar va/yoki tadbirlar majmui;
dasturiy budjetlashtirish — budjet tizimi budjetlari xarajatlarini budjet dasturlariga asosan rejalashtirish, ijrosini taʼminlash, nazorat qilish va hisobot tizimi;
maqsadli indikatorlar — budjet dasturlarida belgilangan maqsadlarga pirovardida erishiladigan va bevosita natijalarni belgilab beruvchi yakuniy koʻrsatkichlar;
tadbir — budjet dasturi yoki quyi dasturning ish va xizmatni (muayyan muammoni) hal qilishga qaratilgan bitta tadbirni oʻz ichiga oladigan bir qismi;
quyi dastur — budjet dasturining muayyan natijaga erishishga yoʻnaltirilgan faoliyatning oʻzaro bogʻliq yoʻnalishlari boʻyicha bir nechta tadbirlar majmuidan iborat tarkibiy qismi;
yakuniy natija koʻrsatkichi — erishiladigan asosiy maqsadni tavsiflovchi koʻrsatkich boʻlib, mablagʻ taqsimlovchi organlarning faoliyati boʻyicha sifat va miqdor oʻzgarishlarini aks ettiradi.
3. Budjet dasturlarining maqsadli indikatorlari quyidagi tamoyillar asosida shakllantiriladi:
natijadorlik — budjet dasturlarining pirovardida erishiladigan maqsadlarga yoʻnaltirilganligi;
tushunarlilik — indikatorlar mohiyati mutaxassislar tomonidan ham xizmatlarning yakuniy foydalanuvchilari, shu jumladan, alohida isteʼmolchilar uchun ham tushunarli boʻlishi lozim, shu munosabat bilan nisbatan murakkab koʻrsatkichlardan foydalanish tavsiya etilmaydi;
obyektivlik — pirovardida erishiladigan natijalarni aniq aks ettirish va ularning oʻlchanishi mavhum (abstrakt) boʻlmasligi;
iqtisodiy samaradorlik — hisobot maʼlumotlarini olishda kam xarajat bilan amalga oshirilishi, maʼlumotlarni toʻplashning mavjud tizimlariga maksimal darajada asoslanishi lozim;
qiyosiylik — indikatorlarni tanlash maʼlumotlarning uzluksiz toʻplanishi va maʼlum davrlar uchun oʻxshash (bogʻliq) vazifalarni hal etishda erishilgan yutuqlarni baholash uchun foydalaniladigan koʻrsatkichlar, shuningdek, xalqaro amaliyotda qoʻllaniladigan koʻrsatkichlar bilan taqqoslashni taʼminlashi lozim;
ochiqlik — indikatorlarni ishlab chiqishda fuqarolar va keng jamoatchilikning faol ishtirok etishi mumkinligi;
baholash imkonining mavjudligi — maqsadli indikatorlarni baholash (hisoblash) imkonining mavjudligi.
Budjet dasturlarining maqsadli indikatorlari Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning ustuvor yoʻnalishlari va mablagʻ taqsimlovchi organlarning strategik maqsadlari va konsepsiyalariga muvofiq ishlab chiqiladi.
4. Budjet dasturini ishlab chiqish, ijrosini taʼminlash, hisobotini tuzish va baholash mazkur Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Budjet dasturlarini ishlab chiqish tartibi
5. Budjet dasturlari mablagʻ taqsimlovchi organlarning oʻrta muddatli davr uchun sohani rivojlantirish dasturlari (konsepsiya va strategiya) Oʻzbekiston Respublikasining qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari va qarorlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari, shuningdek, milliy barqaror rivojlanish maqsadlarida belgilangan maqsad va vazifalar asosida ishlab chiqiladi.
Bunda budjet dasturlari mablagʻ taqsimlovchi organlarning maqsad va funksional vazifalaridan kelib chiqib, bitta yoki bir nechtadan budjet dasturidan iborat boʻlishi mumkin.
6. Budjet dasturini ishlab chiqish uchun mablagʻ taqsimlovchi organ tomonidan ishchi guruh tuzilib, uning tarkibida strategik rejalashtirish, soha mutaxassislari hamda iqtisod va moliyalashtirish yoʻnalishlari boʻyicha xodimlar jalb etiladi.
Bunda ishchi guruh faoliyatini boshqarish mablagʻ taqsimlovchi organning rahbari yoki rahbar oʻrinbosariga yuklanadi.
7. Budjet dasturlari quyidagi asosiy tamoyillarga muvofiq shakllantiriladi:
mamlakatni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning ustuvor yoʻnalishlariga, shuningdek, mablagʻ taqsimlovchi organlarning vakolatlari va vazifalariga mos kelishi;
yuridik va jismoniy shaxslarga koʻrsatiladigan xizmatlarga yoʻnaltirilgan boʻlishi va uning nomi taqdim etilayotgan xizmatni koʻrsatishi;
maqsad va vazifalarga ega boʻlishi, bunda maqsad va vazifalar aniq, tushunarli va haqiqatda erisha oladigan boʻlishi, turli xil dasturlar oʻrtasida takrorlanish boʻlmasligi, shuningdek, har bir dasturning maqsadi aniq belgilangan boʻlishi va maqsadli indikatorlar bilan oʻlchanishi;
maqsadli indikatorlar haqiqatda ijro holati, joriy davrdagi kutilayotgan ijro va oʻrta muddatli prognozlarni oʻz ichiga olishi;
maqsadlarga erishish uchun resurslarga (mutaxassislarga, uskunalar, tovar va materiallar, binolar va boshqalar) boʻlgan ehtiyojni asoslash;
budjet dasturini amalga oshirish jarayonida yuzaga kelishi mumkin boʻlgan barcha xavf-xatarlar hisobga olinishi;
boshqarish tizimini aniqlash (chora-tadbirlar rejasi) boʻlinmalarining vakolatlari va majburiyatlarini belgilash.
8. Mablagʻ taqsimlovchi organlar tomonidan ishlab chiqiladigan budjet dasturi tarkibiga quyidagilar kiradi:
mazkur Nizomga 2-ilovada keltirilgan shakldagi Budjet dasturining mundarijasi;
mazkur Nizomga 3-ilovada keltirilgan shakldagi Budjet dasturining pasporti;
mazkur Nizomga 4-ilovada keltirilgan shakldagi Budjet dasturining tavsifi.
9. Budjet dasturi mundarijasi budjet dasturining tarkibiy qismlarini oʻzida mujassamlashtirib, sahifalar raqamini ifoda etadi.
10. Budjet dasturi pasporti budjet dasturining maqsad va vazifalari, muddati, quyi dastur va tadbirlar nomi, moliyalashtirish hajmlari va manbalari, shuningdek, boshqa alohida xususiyatlar toʻgʻrisidagi umumlashtirilgan maʼlumotlarni oʻz ichiga oluvchi shakl hisoblanadi.
11. Budjet dasturi tavsifi budjet dasturining batafsil yoritilgan quyidagi maʼlumotlarini oʻz ichiga oluvchi shakl hisoblanadi:
budjet dasturi orqali hal qilinadigan muammolar tavsifi;
budjet dasturining maqsadi, vazifalari va kutilayotgan natijalari, shu jumladan, ijtimoiy, iqtisodiy, ekologik va boshqa oqibatlari;
budjet dasturining quyi dastur va tadbirlari tavsifi, shuningdek, ularni amalga oshirish muddatlari;
resurslarga boʻlgan talablarning batafsil hisob-kitobi va budjet dasturini moliyalashtirish manbalari va hajmlarini taʼminlash uchun taklif etilayotgan dastur tadbirlarining roʻyxati va tavsifi;
budjet dasturi ijrosini taʼminlash boʻyicha amalga oshiriladigan chora-tadbirlar.
Bunda mablagʻ taqsimlovchi organlar tomonidan budjet dasturi tavsifi mazkur Nizomga 4a — 4v-ilovalarda keltirilgan shakllarda tuziladi.
12. Budjet dasturi tavsifida budjet dasturini moliyalashtirish manbalari va hajmlarini aks ettirishda quyidagilar inobatga olinadi:
har bir quyi dastur va tadbirlar boʻyicha moliyalashtirish manbalari (respublika budjeti, mahalliy budjetlar, davlat maqsadli jamgʻarmalari va budjetdan tashqari boshqa jamgʻarmalar) aniq koʻrsatilishi;
mablagʻlarni sarflash yoʻnalishlari (joriy xarajatlar, subsidiyalar va transfertlar) belgilanishi;
har bir quyi dastur va tadbirlarni amalga oshirish uchun zarur boʻlgan mablagʻlar miqdori budjet xarajatlarining guruhlari boʻyicha taqsimlanishi.
Budjet dasturini ishlab chiqishda resurslarga boʻlgan ehtiyojni asoslash uchun maʼlumotlar yoki soha yoʻnalishlari va xususiyatlaridan kelib chiqib, budjet dasturiga qoʻshimcha hisob-kitob jadvallari ilova qilinishi mumkin.
13. Budjet dasturini ishlab chiqishda:
ushbu maqsadni amalga oshirish bilan bogʻliq faoliyat sohasida kasbiy bilimga ega boʻlmagan shaxslar tomonidan tushunishni qiyinlashtiradigan maxsus atamalarni qoʻllashga;
noaniq talqin qilish imkonini beruvchi atamalar va iboralardan foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi.
14. Budjet mablagʻlarini taqsimlovchi organlarning budjet dasturlarining tuzilmasida rahbariyat, departament, boshqarma va boʻlinmalarning asosiy budjet dasturlari boʻyicha taqsimlash imkoni boʻlmagan funksiyalarini bajarish uchun xarajatlarni qamrab olgan “Maʼmuriy va boshqaruv” standart budjet dasturi (joriy xarajatlarni qamrab oluvchi) ishlab chiqiladi hamda Budjet dasturlari roʻyxatida birinchi boʻlib aks ettiriladi.
Ushbu dastur boshqa dasturlarni amalga oshirishda tashkil etish, muvofiqlashtirish va boshqa strategik maqsadlarni ijrosini taʼminlash vazifasini bajaradi.
“Maʼmuriy va boshqaruv” budjet dasturi kichik dastur va/yoki tadbirlardan iborat boʻlib, quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
maʼmuriy boshqaruv xodimlari, moliyaviy xizmat, inson resurslarini boshqarish, xalqaro munosabatlar, yuridik xizmat, ichki audit xizmati, jamoatchilik bilan aloqalar xizmatlari, matbuot kotiblari, texnik xodimlar va boshqa tegishli boʻlinmalarning oylik ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlar hamda ish haqiga qoʻshimchalar;
mablagʻ taqsimlovchi organlarni saqlash xarajatlari va boshqalar.
15. Quyidagilar budjet dasturlarining moliyalashtirish va birgalikda moliyalashtirish manbalari hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;
budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari mablagʻlari;
davlat maqsadli jamgʻarmalari mablagʻlari;
xalqaro moliya institutlari va tashkilotlarining grantlari;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
Budjet dasturlarining respublika budjetidan ajratiladigan mablagʻlar miqdori mablagʻ taqsimlovchi organga oʻrta muddatli davr uchun fiskal strategiyada belgilangan mablagʻlarning cheklangan miqdoridan oshmasligi lozim.
16. Maqsadli indikatorlarning prognoz koʻrsatkichlari har bir budjet dasturi uchun ishlab chiqiladigan maqsadli indikatorlar, turi, nomi, taʼrif/tavsifi, baholash (hisoblash) uslubiyoti, oʻlchov birligi, haqiqatda ijrosi, kutilayotgan ijrosi va oʻrta muddatli davr prognozi, statistik manbai, maʼlumotlarni toʻplash va uzatish davriyligi, masʼul ijrochi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga oladi.
3-bob. Budjet dasturlarini tasdiqlash va ularga oʻzgartirish kiritish tartibi
17. Mablagʻ taqsimlovchi organlar har yili 1-mayga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining va Vazirlar Mahkamasining hujjatlari, shuningdek, davlat dasturlari va barqaror rivojlanish maqsadlari asosida oʻrta muddatli davr uchun budjet dasturlarining dastlabki roʻyxatini va hisob-kitoblarni Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga (keyingi oʻrinlarda — Iqtisodiyot va moliya vazirligi) taqdim etadi.
18. Fiskal strategiya Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanganidan soʻng Iqtisodiyot va moliya vazirligi besh ish kuni ichida mablagʻ taqsimlovchi organlarga kelgusi yil uchun budjet xarajatlarining cheklangan miqdorlarini yuboradi.
19. Budjet dasturlari oʻrta muddatli davr uchun fiskal strategiyada nazarda tutilgan kelgusi moliya yili uchun budjet xarajatlarining cheklangan miqdorlari va keyingi ikki yil uchun moʻljallar doirasida shakllantiriladi.
20. Mablagʻ taqsimlovchi organlar har yili 1-avgustga qadar oʻrta muddatli davr uchun budjet dasturlarining loyihasini ishlab chiqib, Iqtisodiyot va moliya vazirligiga kiritadi.
21. Iqtisodiyot va moliya vazirligi har yili 25-avgustga qadar mablagʻ taqsimlovchi organlar bilan birgalikda budjet dasturlari loyihalarini koʻrib chiqadi va muhokama qiladi.
Bunda budjet dasturlari uchun talab etiladigan mablagʻlar miqdori bilan kelgusi yil uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti toʻgʻrisidagi Qonuni (keyingi oʻrinlarda — Qonun) loyihasida nazarda tutilgan tegishli xarajatlarning cheklangan miqdori oʻrtasidagi nomutanosiblik yuzaga kelganda, unga Vazirlar Mahkamasi tomonidan manfaatdor mablagʻ taqsimlovchi organlar rahbarlari ishtirokida aniqlik kiritiladi.
22. Qonun tasdiqlangandan soʻng mablagʻ taqsimlovchi organlar besh ish kuni ichida tasdiqlangan budjet parametrlariga muvofiq budjet dasturlarini qayta koʻrib chiqadi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga roʻyxatdan oʻtkazish uchun ushbu Nizomga 5-ilovaga muvofiq shaklda taqdim etadi.
23. Iqtisodiyot va moliya vazirligi besh ish kunida budjet dasturlarini roʻyxatdan oʻtkazadi va mablagʻ taqsimlovchi organlarga ijro uchun yuboradi.
24. Moliya yili davrida Qonunga oʻzgartirishlar kiritilganda yoki mablagʻ taqsimlovchi organlarning budjet dasturlari uchun ajratilgan mablagʻlar qayta taqsimlanganda, mablagʻ taqsimlovchi organlar tomonidan besh ish kuni ichida budjet dasturlariga tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi hamda mazkur Nizomga 2 — 4 va 6-7-ilovalarga muvofiq Iqtisodiyot va moliya vazirligiga roʻyxatdan oʻtkazish uchun taqdim etadi.
25. Iqtisodiyot va moliya vazirligi 5 ish kuni ichida mablagʻ taqsimlovchi organlarning oʻzgartirilgan budjet dasturlarini koʻrib chiqib, roʻyxatdan oʻtkazadi yoki qayta ishlash uchun mablagʻ taqsimlovchi organlarga yuboradi.
4-bob. Budjet dasturining ijrosi va uning monitoringini yuritish tartibi
26. Har bir budjet dasturiga mablagʻ taqsimlovchi organning buyrugʻi yoki qarori bilan masʼul shaxs (keyingi oʻrinlarda — administrator) tayinlanadi hamda budjet dasturlarining ijrosini taʼminlash va monitoringini yuritish uchun mazkur Nizomga 8-ilovada keltirilgan namunaviy jadvalga muvofiq chora-tadbirlar rejasi tasdiqlanadi.
Bunda budjet dasturi administratoriga budjet dasturi ijrosini taʼminlash, monitoringini yuritish, oʻz vaqtida hisobotlarni tuzish, tadbirlar uchun ajratilgan mablagʻlarning oʻz vaqtida samarali va maqsadli sarflanishini nazorat qilish vazifasi yuklanadi.
Budjet dasturining ijrosi boʻyicha har bir ishtirokchining funksiyalari, vazifalari va majburiyatlarini batafsil tavsiflash zarur, shu jumladan:
budjet dasturini umumiy amalga oshiruvchi va tasdiqlangan maqsadli indikatorlarga erishishni taʼminlovchi boʻlinma yoki idora;
quyi dastur va tadbirlarni amalga oshirish koʻrsatkichlariga erishish va ajratilgan resurslardan maqsadli foydalanishni taʼminlaydigan masʼul ijrochilar;
budjet dasturi ijrosini nazorat qiluvchi boʻlinma yoki idora;
budjet dasturini amalga oshirish jarayoni boʻyicha hisobot tizimlari (boshqaruv, buxgalteriya va statistika).
27. Mablagʻ taqsimlovchi organ tomonidan ishlab chiqiladigan budjet dasturlarining ijrosini taʼminlash va monitoringini yuritish chora-tadbirlar rejasida quyidagi tadbirlar aks ettiriladi:
har bir budjet dasturining ijrosi boʻyicha tizimli ravishda monitoring yuritish;
budjet dasturlarning ijrosi boʻyicha hisobot choragidan keyingi oyning 10-sanasiga qadar choraklik va har yili yanvar oyining 20-sanasiga qadar yillik hisobotlarni shakllantirish;
budjet dasturlari ijrosini nazorat qilish hamda ularning belgilangan muddatlarda sifatli bajarilishini taʼminlash.
Shuningdek, administrator budjet dasturlarida belgilangan vazifalarni amalga oshirishda kelib chiqadigan muammoli masalalarni hal etish boʻyicha aniq takliflarni mablagʻ taqsimlovchi organning rahbariyatiga kiritib boradi.
28. Mablagʻ taqsimlovchi organning rahbari tomonidan budjet dasturlarining ijrosi boʻyicha hisobotlarni umumlashtirish vazifasi moliya-iqtisodiyot ishlari boʻyicha tarkibiy boʻlinmaga yoki alohida tarkibiy boʻlinmaga (keyingi oʻrinlarda — tarkibiy boʻlinma) yuklanishi mumkin.
5-bob. Budjet dasturlarining ijrosi boʻyicha jamlanma hisobotni tuzish va taqdim etish tartibi
29. Budjet dasturlarining ijrosi boʻyicha jamlanma hisobot (keyingi oʻrinlarda — hisobot) mablagʻ taqsimlovchi organlar tomonidan mazkur Nizomga 9-ilovaga muvofiq shaklda tuziladi.
30. Budjet dasturlarining ijrosi boʻyicha hisobotga tushuntirish xati mazkur Nizomga 10-ilovada keltirilgan namunaviy shaklga muvofiq tuziladi hamda unda quyidagi maʼlumotlar aks ettiriladi:
budjet dasturining ijrosi boʻyicha qisqacha yigʻma tahlili;
budjet dasturining yoʻnalishlari boʻyicha hisobot davridagi tadbirlarning ijrosi holati;
budjet dasturining yil davomida amalga oshirilishi boʻyicha belgilangan chora-tadbirlar yuzasidan hisobot davrida bajarilgan ishlar toʻgʻrisidagi tahlil;
budjet dasturining maqsadli indikatorlari ijrosining tavsifi;
budjet dasturining ijrosini taʼminlash uchun ajratilgan mablagʻlarning maqsadli yoʻnaltirilganligi hamda ularni oʻzlashtirish holati.
31. Mablagʻ taqsimlovchi organlarning tegishli tarkibiy boʻlinmasi budjet dasturlarining chorak va yillik ijrosi boʻyicha hisobotni umumlashtirgandan soʻng besh ish kuni ichida baholash uchun ichki audit xizmatiga taqdim etadi.
32. Mablagʻ taqsimlovchi organlar budjet dasturlarining ijrosi boʻyicha choraklik hisobotlarni elektron shaklda hisobot choragi yakuni bilan keyingi oyning 20-sanasiga qadar hamda yillik hisobotni ichki audit xizmatining baholash maʼlumotnomasi bilan birga hisobot yilidan keyingi yilning 20-fevraliga qadar Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi.
33. Iqtisodiyot va moliya vazirligi mablagʻ taqsimlovchi organlar tomonidan budjet dasturlarining ijrosi yuzasidan taqdim etilgan hisobotlarni Davlat budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi hisobot bilan birgalikda budjet qonunchiligida belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga taqdim etadi.
6-bob. Budjet dasturining ijrosini baholash tartibi
34. Mablagʻ taqsimlovchi organlarning budjet dasturlarining ijrosi boʻyicha hisobotlari mablagʻ taqsimlovchi organlarning ichki audit xizmati tomonidan choraklik va yillik shaklda baholanadi. Choraklik jamlanma hisobot hisobot choragi yakuni bilan keyingi oyning 20-sanasiga qadar, yillik baholash hisobot yilidan keyingi yilning 15-fevraliga qadar amalga oshiriladi.
Bunda budjet dasturlarining ijrosi maqsadli indikatorlarning ijrosi bilan baholanadi.
35. Ichki audit xizmati tomonidan budjet dasturlarining ijrosini baholashning xolisligi va ishonchliligini taʼminlash, soha faoliyatida manfaatlar toʻqnashuviga yoʻl qoʻymaslik maqsadida ichki audit xizmati xodimlarini budjet dasturlarining ijrosi va monitoringini yuritish hamda ularning ijrosi boʻyicha hisobotni tuzish jarayonlariga jalb etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
36. Budjet dasturlarining ijrosi ichki audit xizmati tomonidan quyidagi yoʻnalishlarda baholanadi:
hisobotda keltirilgan maqsadli indikatorlarning toʻliqligi va belgilangan talablarga muvofiqligi, shuningdek, ularning ijrosi toʻgʻrisida maʼlumotlar aks ettirilganligini oʻrganish;
mablagʻ taqsimlovchi organ tomonidan budjet mablagʻlarini bir budjet dasturidan boshqa budjet dasturiga qayta taqsimlash jarayonida budjet dasturlaridagi oʻzgarishlarning toʻgʻri shakllantirilganligini tahlil qilish;
budjet dasturlarining ijrosi boʻyicha hisobotlarning haqqoniyligi va koʻrsatkichlarni statistika maʼlumotlariga muvofiq shakllantirilganligi;
davlat moliyaviy nazorati organlari tomonidan budjet dasturlari ijrosi yuzasidan oʻtkazilgan nazorat tadbirlarida aniqlangan kamchiliklarning bartaraf etilishi hamda berilgan taklif va tavsiyalar boʻyicha amalga oshirilgan ishlarni oʻrganish;
ichki audit xizmati tomonidan avvalgi baholash natijalari asosida berilgan taklif va tavsiyalarning bajarilishi hamda uning natijalarini tahlil qilish;
masʼul boʻlinmalar tomonidan tayyorlangan maqsadli indikatorlarning ijrosi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tahlil qilish.
37. Ichki audit xizmatlari budjet dasturlarining ijrosini baholash natijalari boʻyicha maʼlumotnoma rasmiylashtiradi.
Bunda mazkur maʼlumotnomada budjet dasturlari ijrosini baholash natijalari boʻyicha quyidagi mezonlar asosida taklif va tavsiyalar ishlab chiqadi:
budjet dasturlarida belgilangan maqsadli indikatorlarning bajarilishi boʻyicha aniqlangan kamchiliklar, muammoli holatlar va ularning bartaraf etilishi;
maqsadli indikatorlarning bajarilmaslik xavflari boʻyicha maʼlumotlar va ularni bartaraf etish imkoniyatlari;
maqsadli indikatorlar ijrosini budjetdan ajratilgan mablagʻlarga bogʻlash imkoniyatlari;
budjet mablagʻlaridan yanada samarali va natijali foydalanishni tashkil etish maqsadida yangi maqsadli indikatorlarni ishlab chiqish hamda boshqa taklif va tavsiyalar.
7-bob. Budjet dasturining ochiqligini taʼminlash
38. Mablagʻ taqsimlovchi organlar budjet dasturlarini roʻyxatdan oʻtkazilgandan soʻng oʻn ish kuni ichida oʻzlarining rasmiy veb-saytlariga joylashtiradi.
39. Iqtisodiyot va moliya vazirligi tasdiqlangan budjet dasturlarini oʻn ish kuni ichida “Ochiq budjet” portalida eʼlon qiladi.
40. Mablagʻ taqsimlovchi organlar tomonidan budjet dasturlarining ijrosi boʻyicha choraklik va yillik hisobotlarni keng jamoatchilikka yetkazish maqsadida quyidagi muddatlarda oʻz rasmiy veb-saytlariga joylashtiradi:
choraklik hisobotlar va ichki audit xizmatlarining baholash xulosalari — hisobot choragidan keyingi oyning 30-sanasiga qadar;
yillik hisobotlar va ichki audit xizmatlarining baholash xulosalari — har yili fevral oyining 25-sanasiga qadar.
41. Iqtisodiyot va moliya vazirligi mablagʻ taqsimlovchi organlar tomonidan taqdim etilgan budjet dasturlarining ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotlarni oʻn ish kuni ichida “Ochiq budjet” axborot portaliga joylashtiradi.
8-bob. Yakunlovchi qoidalar
42. Budjet dasturlariga Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlarning maqsadli sarflanishi ustidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda moliyaviy nazorat oʻrnatiladi.
43. Ushbu Nizom talablarining buzilishi hamda budjet dasturlarining ijrosida kamchiliklarga yoʻl qoʻygan masʼul shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Dasturiy budjetlashtirish tizimini joriy etishda budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarning budjet dasturlarini ishlab chiqish, monitoringini yuritish va ularning samaradorligini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Budjet dasturini ishlab chiqish, uning ijrosini taʼminlash, hisobotini tuzish va baholash
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar I. Budjet dasturini ishlab chiqish, tasdiqlash va oʻzgartirish kiritish 1-bosqich Birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar (keyingi oʻrinlarda — mablagʻ taqsimlovchi organlar) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlari, shuningdek, davlat dasturlari va barqaror rivojlanish maqsadlari asosida oʻrta muddatli davr uchun budjet dasturlarining dastlabki roʻyxatini Iqtisodiyot va moliya vazirligiga kiritadi. Har yili 1-mayga qadar 2-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Iqtisodiyot va moliya vazirligi Belgilangan tartibda Fiskal strategiya tasdiqlangandan soʻng mablagʻ taqsimlovchi organlarga kelgusi yil uchun budjet xarajatlarining cheklangan miqdorlarini yuboradi. 5 ish kuni ichida 3-bosqich Mablagʻ taqsimlovchi organlar Oʻrta muddatli davr uchun budjet dasturlari loyihalarini ishlab chiqib, Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi. Har yili 1-avgustga qadar 4-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Mablagʻ taqsimlovchi organlar bilan birgalikda budjet dasturlari loyihalarini koʻrib chiqadi va muhokama qiladi. Har yili 25-avgustga qadar 5-bosqich Mablagʻ taqsimlovchi organlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti toʻgʻrisidagi Qonuni tasdiqlangandan soʻng budjet parametrlariga muvofiq tegishli budjet dasturlarini qayta koʻrib chiqadi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga roʻyxatdan oʻtkazish uchun kiritadi. 5 ish kuni ichida 6-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Budjet dasturlarini roʻyxatdan oʻtkazadi va mablagʻ taqsimlovchi organlarga yuboradi. 5 ish kuni ichida 7-bosqich Mablagʻ taqsimlovchi organlar Moliya yili mobaynida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti toʻgʻrisidagi Qonuniga oʻzgartirishlar kiritilganda yoki mablagʻ taqsimlovchi organlarning budjet dasturlari uchun ajratilgan mablagʻlar qayta taqsimlanganda, budjet dasturlariga tegishli oʻzgartirishlar kiritadi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga roʻyxatdan oʻtkazish uchun kiritadi. 5 ish kuni ichida 8-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Mablagʻ taqsimlovchi organlarning oʻzgartirilgan budjet dasturlarini koʻrib chiqib, roʻyxatdan oʻtkazadi yoki qayta ishlash uchun mablagʻ taqsimlovchi organlarga yuboradi. 5 ish kuni ichida II. Budjet dasturining ijrosi va monitoringini yuritish 9-bosqich Mablagʻ taqsimlovchi organlar 1. Budjet dasturlarining ijrosi boʻyicha choraklik hisobotlarni shakllantiradi. 2. Budjet dasturlarining ijrosi boʻyicha yillik hisobotlarni shakllantiradi. Har chorak yakuni bilan keyingi oyning 10-sanasiga qadar, har yili yanvar oyining 20-sanasiga qadar III. Budjet dasturining ijrosi boʻyicha hisobotni tuzish va taqdim etish 10-bosqich Mablagʻ taqsimlovchi organlarning tegishli tarkibiy boʻlinmasi Budjet dasturlarining chorak va yillik ijrosi boʻyicha hisobotni umumlashtirilgandan soʻng baholash uchun ichki audit xizmatiga taqdim etadi. 5 ish kuni ichida 11-bosqich Mablagʻ taqsimlovchi organlar 1. Budjet dasturlarining ijrosi boʻyicha choraklik hisobotlarni Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi. 2. Budjet dasturlarining ijrosi boʻyicha yillik hisobotlarni ichki audit xizmatining baholash maʼlumotnomasi bilan birga Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi. Hisobot choragi yakuni bilan keyingi oyning 20-sanasiga qadar, har yili 20-fevraliga qadar IV. Budjet dasturining ijrosini baholash 12-bosqich Mablagʻ taqsimlovchi organlarning Ichki audit xizmati 1. Mablagʻ taqsimlovchi organlarning budjet dasturlarining choraklik ijrosi boʻyicha baholashni amalga oshiriladi. 2. Mablagʻ taqsimlovchi organlarning budjet dasturlarining yillik ijrosi boʻyicha baholashni amalga oshiriladi. Hisobot choragi yakuni bilan keyingi oyning 20-sanasiga qadar, har yili 15-fevralga qadar V. Budjet dasturining ochiqligini taʼminlash 13-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Tasdiqlangan budjet dasturlarini “Ochiq budjet” portaliga eʼlon qiladi. 10 ish kuni ichida 14-bosqich Mablagʻ taqsimlovchi organlar Budjet dasturlarining ijrosi boʻyicha choraklik va yillik hisobotlarni ichki audit xizmatlarining baholash xulosalari bilan birgalikda keng jamoatchilikka yetkazish maqsadida rasmiy veb-saytlarga joylashtiradi. Hisobot choragi yakuni bilan keyingi oyning 30-sanasiga qadar, har yili 20-fevralga qadar
Dasturiy budjetlashtirish tizimini joriy etishda budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarning budjet dasturlarini ishlab chiqish, monitoringini yuritish va ularning samaradorligini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Budjet dasturining mundarijasi
1. Budjet dasturi pasporti.
2. Budjet dasturi orqali hal qilinadigan muammolar tavsifi.
3. Budjet dasturining maqsadi, vazifalari va kutilayotgan natijalari, shu jumladan, ijtimoiy, iqtisodiy, ekologik va boshqa oqibatlari.
4. Budjet dasturining quyi dastur va tadbirlarining tavsifi, shuningdek, ularni amalga oshirish muddatlari.
5. Resurslarga boʻlgan talablarning batafsil hisob-kitobi va budjet dasturini moliyalashtirish manbalari va hajmlarini taʼminlash uchun taklif etilayotgan dastur tadbirlarining roʻyxati va tavsifi.
6. Budjet dasturi ijrosini taʼminlash boʻyicha chora-tadbirlar rejasi.
7. Budjet dasturini amalga oshirishga toʻsqinlik qilishi mumkin boʻlgan tashqi omillarning tavsifi.
Dasturiy budjetlashtirish tizimini joriy etishda budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarning budjet dasturlarini ishlab chiqish, monitoringini yuritish va ularning samaradorligini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Budjet dasturining pasporti
Mablagʻ taqsimlovchi organ nomi: Masʼul shaxs (administrator) : F.I.O. Budjet dasturni tasdiqlovchi rahbar: F.I.O. Ijrochilar: F.I.O. Tasdiqlash sanasi: 20__ y.___.___. Asos: Normativ huquqiy-hujjat nomi, raqami, sanasi T/r Koʻrsatkich Taʼrifi 1. Dastur nomi 2. Dastur maqsadi va vazifalari 3. Dastur muddati 4. Quyi dasturlar va/yoki tadbirlar nomi * 5. Dasturning yakuniy va bevosita maqsadli koʻrsatkichlari 6. Qamrab olingan aholi toifasi (kontingent) 7. Dasturni amalga oshirishga toʻsqinlik qilishi mumkin boʻlgan tashqi omillar 8. Oxirgi 2 yilgi va kelgusi 3 yil davomidagi dastur budjeti 9. Moliyalashtirish manbai va summasi (3 yillik)
Dasturiy budjetlashtirish tizimini joriy etishda budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarning budjet dasturlarini ishlab chiqish, monitoringini yuritish va ularning samaradorligini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Budjet dasturining tavsifi
I. Budjet dasturi orqali hal qilinadigan muammolar tavsifi 1. _______________________________________________________________________ (muammoni batafsil bayon qilish, muammoni miqdoriy baholash, uning yuzaga kelish sabablarini tahlil qilish) 2. _______________________________________________________________________ (muammoni mablagʻ taqsimlovchi organlar darajasida hal etishning dolzarbligi, maqsadga muvofiqligi va zarurligini asoslash) 3. _______________________________________________________________________ (aniqlangan muammoni hal etishda ijtimoiy-iqtisodiy faoliyatning boshqa tarmoqlariga taʼsiri, soha yoʻnalishlaridan kelib chiqib boshqa maʼlumotlar toʻldirilishi mumkin.) 4. ................... II. Budjet dasturining maqsadi, vazifalari, kutilayotgan natijalari shuningdek, ijtimoiy, iqtisodiy, ekologik va boshqa oqibatlari 1. _______________________________________________________________________ (maqsad va vazifalar qisqa, aniq, tushunarli va haqiqatda erisha oladigan boʻlishi lozim, shuningdek, budjet dasturida belgilangan muddatlarda muammoning yechimi aks ettiriladi) 2. _______________________________________________________________________ (mablagʻ taqsimlovchi organlarning normativ-huquqiy hujjatlar va boshqa rasmiy hujjatlarda belgilangan vakolatlariga rioya etishi) 3. _______________________________________________________________________ (mablagʻ taqsimlovchi organlarning vakolatlarini belgilash) 4. _______________________________________________________________________ (erishish mumkinligi (maqsad va vazifalar budjet dasturini amalga oshirish uchun belgilangan muddatlarda potensial ravishda erishish mumkin boʻlishi kerak)) 5. _______________________________________________________________________ (kutilayotgan natijalar, jumladan, ijtimoiy, iqtisodiy, ekologik va boshqa oqibatlari toʻldiriladi va mazkur Nizomga 4a-ilovaga muvofiq maqsadli indikatorlarning prognoz koʻrsatkichlari shakllantiriladi) 6. ................... III. Budjet dasturi quyi dasturi va tadbirlarining tavsifi, shuningdek, ularni amalga oshirish muddatlari 1. _______________________________________________________________________ (quyi dastur va tadbirlar ijrosini taʼminlash muddatlari va resurslar bilan bogʻlanganligi) 2. _______________________________________________________________________ (aniq natijaga erishishga qaratilganligi, bu esa, oʻz navbatida, maqsadlarga erishish va budjet dasturining tegishli vazifalarini hal etishi kerak) 3. _______________________________________________________________________ (har bir quyi dastur va tadbirlarning tarkibiy elementlarining taqsimlanishi va qisqacha tavsifi va ularni amalga oshirish muddatlari, shuningdek, talab etiladigan mablagʻlar miqdori koʻrsatiladi va mazkur Nizomga 4b-ilovaga muvofiq yigʻma jadval shakllantiriladi) 4. _______________________________________________________________________ (soha yoʻnalishlaridan kelib chiqib boshqa maʼlumotlar toʻldirilishi mumkin.) 5. ................... IV. Resurslarga boʻlgan talablarning batafsil hisob-kitobi va budjet dasturini moliya?ashtirish manbalari va hajmlari boʻyicha taklif etilayotgan dastur tadbirlarining roʻyxati va tavsifi 1. _______________________________________________________________________ (har bir quyi dastur va tadbirlar boʻyicha moliyalashtirish manbalari (respublika budjeti, mahalliy budjetlar, davlat maqsadli jamgʻarmalari va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalar) 2. _______________________________________________________________________ (mablagʻlarni sarflash yoʻnalishlari (joriy xarajatlar, subsidiyalar va transfertlar)) 3. _______________________________________________________________________ (har bir quyi dastur va tadbirlarni amalga oshirish uchun zarur boʻlgan mablagʻlar miqdorini Oʻzbekiston Respublikasi budjeti xarajatlarining guruhlari boʻyicha taqsimlangan holda, mazkur Nizomga 4v-ilovaga muvofiq budjet dasturining quyi dasturi va tadbirlariga ajratiladigan mablagʻlarning xarajat guruhlari boʻyicha shakllantiriladi) 4. _______________________________________________________________________ (budjet dasturini ishlab chiqishda resurslarga boʻlgan ehtiyojni asoslash uchun maʼlumotlar yoki soha yoʻnalishlari va xususiyatlaridan kelib chiqib, budjet dasturiga qoʻshimcha hisob-kitob jadvallari ilova qilinishi mumkin) 5. _______________________________________________________________________ (soha yoʻnalishlaridan kelib chiqib boshqa maʼlumotlar toʻldirilishi mumkin.) 6. ................... V. Budjet dasturi ijrosini taʼminlash boʻyicha amalga oshiriladigan chora-tadbirlar 1. _______________________________________________________________________ (budjet dasturining ijrosi boʻyicha har bir ishtirokchining (boʻlinma yoki idora) funksiyalari, vazifalari va majburiyatlarini batafsil tavsiflash kerak) 2. _______________________________________________________________________ (quyi dastur va tadbirlarni amalga oshirish koʻrsatkichlariga erishish va ajratilgan resurslardan maqsadli foydalanishni taʼminlaydigan masʼul ijrochilar) 3. _______________________________________________________________________ (budjet dasturini amalga oshirish jarayoni boʻyicha hisobot tizimlari boʻyicha maʼlumotlar (boshqaruv, buxgalteriya va statistika) 4. _______________________________________________________________________ (soha yoʻnalishlaridan kelib chiqib, boshqa maʼlumotlar toʻldirilishi mumkin) 5. ................... VI. Budjet dasturini amalga oshirishga toʻsqinlik qilishi mumkin boʻlgan tashqi omillarni tavsiflash 1. _______________________________________________________________________ (budjet dasturini amalga oshirish jarayonida bevosita jahon hamjamiyatida boʻladigan tashqi omillar) 2. _______________________________________________________________________ (budjet dasturini amalga oshirish jarayonida yuz berishi mumkin boʻlgan tabiiy ofat, pandemiya va boshqa fors-major sabablar) 3. _______________________________________________________________________ (soha yoʻnalishlaridan kelib chiqib boshqa maʼlumotlar toʻldirilishi mumkin.) 4. ...................
Dasturiy budjetlashtirish tizimini joriy etishda budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarning budjet dasturlarini ishlab chiqish, monitoringini yuritish va ularning samaradorligini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4a-ILOVA
Maqsadli indikatorlarning prognoz koʻrsatkichlari toʻgʻrisida
T/r Maqsadli indikatorlar turi * Maqsadli indikatorlar nomi Koʻrsatkich tavsifi Haqiqatda Kutilayotgan Oʻrta muddatli prognoz Boshlangʻich maʼlumotlar manbalari **** Maʼlumotlarni toʻplash va uzatish davriyligi ***** Taʼrifi ** Hisoblash usuli (formula) Ijrochi *** Oʻlchov birligi 20__ y 20__ y 20__ y 20__ y 20__ y 1. 2. 3. 4. 5. ...
Dasturiy budjetlashtirish tizimini joriy etishda budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarning budjet dasturlarini ishlab chiqish, monitoringini yuritish va ularning samaradorligini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4b-ILOVA
Budjet dasturining quyi dasturi va tadbirlari hamda xarajatlar turlari boʻyicha ajratiladigan mablagʻlar toʻgʻrisida
Budjet dasturining nomi:__________________________ (mln soʻm) T/r Tadbir nomi Jami 202__yil 202__yil 202__yil Jami mablagʻ shu jumladan: Jami mablagʻ shu jumladan: Jami mablagʻ shu jumladan: Jami mablagʻ shu jumladan: Respublika budjeti Budjetdan tashqari Mahalliy budjet, grant va boshqa mablagʻlar ** Respublika budjeti Budjetdan tashqari Mahalliy budjet, grant va boshqa mablagʻlar ** Respublika budjeti Budjetdan tashqari Mahalliy budjet, grant va boshqa mablagʻlar ** Respublika budjeti Budjetdan tashqari Mahalliy budjet, grant va boshqa mablagʻlar ** Jami talab qilinadigan mablagʻ 1 Joriy xarajat Qoʻyi dastur * 1-tadbir 2-tadbir 2 Subsidiya Qoʻyi dastur * 1-tadbir 2-tadbir 3 Transfert Qoʻyi dastur * 1-tadbir 2-tadbir
Dasturiy budjetlashtirish tizimini joriy etishda budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarning budjet dasturlarini ishlab chiqish, monitoringini yuritish va ularning samaradorligini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4v-ILOVA
Budjet dasturining quyi dasturi va tadbirlariga ajratiladigan mablagʻlarning xarajat guruhlari boʻyicha
Budjet dastur nomi:_________________________________ (mln soʻm) T/r Quyi dastur va/yoki tadbir nomi, iqtisodiy tasnif (xarajatlar guruhi boʻyicha) Xarajatlar moddasi Jami talab etiladigan mablagʻ shundan: 202__yil 202__yil 202__yil Jami talab qilinadigan mablagʻ xxx I Quyi dastur va/yoki tadbir nomi: xxx 1. I-guruh “Ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlar” 41.10.000 2. II-guruh “Ish haqiga qoʻshimchalar” 41.20.000 3. IV-guruh “Boshqa xarajatlar” 42.00.000 3.1. Tovar va xizmatlar boʻyicha xarajatlar 42.00.000 3.2. Asosiy vositalar boʻyicha xarajatlar 43.00.000 3.3. Foizlar 44.00.000 3.4. Subsidiyalar 45.00.000 3.5. Grantlar 46.00.000 3.6. Ijtimoiy nafaqalar 47.00.000 3.7. Boshqa xarajatlar 48.00.000 3.8. Moliyaviy aktivlar va majburiyatlar boʻyicha xarajatlar 49.00.000 II Quyi dastur va/yoki tadbir nomi: xxx 1. I-guruh “Ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlar” 41.10.000 2. II-guruh “Ish haqiga qoʻshimchalar” 41.20.000 3. IV-guruh “Boshqa xarajatlar” 42.00.000 3.1. Tovar va xizmatlar boʻyicha xarajatlar 42.00.000 3.2. Asosiy vositalar boʻyicha xarajatlar 43.00.000 3.3. Foizlar 44.00.000 3.4. Subsidiyalar 45.00.000 3.5. Grantlar 46.00.000 3.6. Ijtimoiy nafaqalar 47.00.000 3.7. Boshqa xarajatlar 48.00.000 3.8. Moliyaviy aktivlar va majburiyatlar boʻyicha xarajatlar 49.00.000 III Quyi dastur va/yoki tadbir nomi: xxx ... ...
Dasturiy budjetlashtirish tizimini joriy etishda budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarning budjet dasturlarini ishlab chiqish, monitoringini yuritish va ularning samaradorligini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
“Kelishildi” Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi _____-son roʻyxatdan oʻtkazish kartochkasi 20___ y. “___” ____________ “Tasdiqlaydi” Oʻzbekiston Respublikasi ________________________ (mablagʻ taqsimlovchi organ nomi) _____-son 20___ y. “___” ___________ ________ ________________________ * ________ _______________________ *** (imzo) (F.I.O.) (imzo) (F.I.O.) m.oʻ. m.oʻ. ________ ________________________ ** (imzo) (F.I.O.) Budjet dasturlarini tasdiqlash va roʻyxatdan oʻtkazish KARTOCHKASI T/r Budjet dasturlari nomi Jami mablagʻ (mln soʻm) 20___ y uchun prognoz Budjet moʻljallari Milliy strategiya **** Barqaror rivojlanish maqsadlari **** 20__ y 20__ y maqsad raqami vazifa raqami maqsad raqami vazifa raqami Jami 1. 2. 3. ...
Dasturiy budjetlashtirish tizimini joriy etishda budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarning budjet dasturlarini ishlab chiqish, monitoringini yuritish va ularning samaradorligini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
“Kelishildi” Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi _____-son roʻyxatdan oʻtkazish kartochkasi 20___ yil “___” ________ “Tasdiqlaydi” Oʻzbekiston Respublikasi _______________________ (mablagʻ taqsimlovchi organ) -son 20__ yil “___” _________ _______ ____________________ * _______ ____________________ *** (imzo) (vazir oʻrinbosari F.I.O.) (imzo) (F.I.O.) m.oʻ. _______ ____________________ ** m.oʻ. (imzo) (departament direktori F.I.O.) Budjet dasturlariga kiritilgan oʻzgartirishlarni roʻyxatga olish KARTOCHKASI (mln soʻm) T/r Budjet dasturi nomi 20__ yil uchun reja Aniqlash-tirilgan miqdor Farqi Jami 1. 2. ...
Dasturiy budjetlashtirish tizimini joriy etishda budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarning budjet dasturlarini ishlab chiqish, monitoringini yuritish va ularning samaradorligini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
_________________________ oʻzgartirish kiritish boʻyicha taqqoslama jadval (budjet dasturi nomi) T/r Amaldagi tahrir Taklif etilayotgan tahrir Asos * I. Budjet pasporti 1. ...... ...... ...... 2. ...... ...... ...... II. Budjet dasturi orqali hal qilinadigan muammolar tavsifi 1. ...... ...... ...... 2. ...... ...... ...... III. Budjet dasturining maqsadi, vazifalari va kutilayotgan natijalari shuningdek, ijtimoiy, iqtisodiy, ekologik va boshqa oqibatlari 1. ...... ...... ...... 2. ...... ...... ...... IV. …………
Dasturiy budjetlashtirish tizimini joriy etishda budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarning budjet dasturlarini ishlab chiqish, monitoringini yuritish va ularning samaradorligini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA
Budjet dasturi ijrosini taʼminlash boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Masʼul ijrochilar * I. Budjet dasturini moliyalashtirish 1. .. II. Budjet dasturining ijrosini taʼminlash va monitoring qilish .. .. III. Budjet dasturining (maqsadli indikatorlarni) ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotni tuzish va baholash .. .. IV. ** ………………………………………………… .. ..
Dasturiy budjetlashtirish tizimini joriy etishda budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarning budjet dasturlarini ishlab chiqish, monitoringini yuritish va ularning samaradorligini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 9-ILOVA
Budjet dasturlariga ajratilgan mablagʻlar va maqsadli indikatorlarning ijrosi toʻgʻrisida
20 __ yil _______________ holatiga koʻra
Mablagʻ taqsimlovchi organ nomi: ______________________________________________
Hisobot davri: yillik (1-yanvar holatiga koʻra ), choraklik (1-aprel, 1-iyul, 1-oktabr)
T/r Budjet dasturi va maqsadli indikatorlar nomi * Oʻlchov birligi 20__ yil jami reja 20___ yil aniqlangan reja shundan: 1-chorak, 6, 9 oylik, yillik Izoh ijro farqi (-kam, +koʻp) foizda Jami budjet dasturlari boʻyicha mlrd soʻm 1. Budjet dasturi nomi: __________________ mlrd soʻm Dastur maqsadi: __________________ Yakuniy natija koʻrsatkichi ** ...... Bevosita (toʻgʻridan-toʻgʻri) natija koʻrsatkichi ** ...... 2. Budjet dasturi nomi: __________________ mlrd soʻm Dastur maqsadi: __________________ Yakuniy natija koʻrsatkichi ** ...... Bevosita (toʻgʻridan-toʻgʻri) natija koʻrsatkichi ** ......
Dasturiy budjetlashtirish tizimini joriy etishda budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarning budjet dasturlarini ishlab chiqish, monitoringini yuritish va ularning samaradorligini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 10-ILOVA
___________________ budjet dasturlarining 20__ yil uchun (mablagʻ taqsimlovchi organ nomi) ____________________ ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotiga (1-chorak, 6, 9 oylik, yillik) TUSHUNTIRISH XATI 20__ yilda __ (mablagʻ taqsimlovchi organ nomi) __ning budjet dasturlariga jami * ____ mlrd soʻm mablagʻ rejalashtirilgan boʻlib, haqiqatda hisobot davrida ajratilgan mablagʻlarning ____ mlrd soʻmi (___foiz) oʻzlashtirilgan. __ (budjet dasturi nomi) _ning __ ta maqsadli indikatorning ijrosi oʻrtacha __ foizga bajarilgan. 1. ___ (budjet dastur nomi) _ ning ijrosiga 20__ yilda rejalashtirilgan mablagʻ * ____ mlrd soʻmni tashkil etib, hisobot davrida ushbu mablagʻlarning ____ mlrd soʻmi (__ foiz) oʻzlashtirilgan. __ (budjet dasturi nomi) _ning __ ta maqsadli indikatorning hisobot davrida ijrosi oʻrtacha __ foizga bajarilgan. Ajratilgan mablagʻlar doirasida maqsadli indikatorlar quyidagicha ijro etilgan. Jumladan: 1.1. ___ (indikator nomi) __ maqsadli indikatori boʻyicha yillik rejasi __ ** boʻlib, haqiqatda hisobot davrida __ ** ga yoki yillik rejaga nisbatan __ foizga bajarilgan. ((_________ sababga koʻra _________ indikator ijro etildi/etilmadi) indikatorlarni ijrosi boʻyicha batafsil izoh)____ *** 1.2. ________ maqsadli indikatori boʻyicha yillik rejasi ___ ** boʻlib, haqiqatda hisobot davrida ___ ** ga yoki yillik rejaga nisbatan __ foizga bajarilgan. ((_________ sababga koʻra _________ indikator ijro etildi/etilmadi) indikatorlarni ijrosi boʻyicha batafsil izoh)____ *** 1.3.______________________________________________________________________ (budjet dasturining ijro holati boʻyicha qisqacha yigʻma tahlil, quyi dastur/tadbirlarning ijro holati, hisobot davrida bajarilgan ishlar toʻgʻrisidagi tahlil va boshqa maʼlumotlar)
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 4-yanvar,
4-son