📅 2023-yil 29-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 29-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 29 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 29 декабря 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 29 December 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
НИЗОМ
НИЗОМ
РЎЙХАТИ
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини тартибга солиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунига , Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармонига мувофиқ божхона соҳасида бошқарув тизимига оид Ҳукумат қарорларини уйғунлаштириш ва тизимлаштириш, ўз аҳамиятини йўқотган нормаларни бекор қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни:
а) тан жароҳати олганда (етказилганда) ёки ҳалок бўлганда (вафот этганда) бир марталик нафақа тайинлашни, бериладиган бир марталик нафақа миқдорини белгилашни, олинган тан жароҳати бўйича далолатнома расмийлаштиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларига, шунингдек, ҳалок бўлган (вафот этган) ходимлари оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
б) хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида мол-мулкка етказилган зарарни қоплашни, мол-мулкка етказилган зарарни айбдордан ундириш тартибини белгилашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органи ходими ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
в) тан жароҳати олиш натижасида ногирон бўлиб қолган ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ходимларнинг фарзандларга ўқишга кириш учун тавсиянома беришни, божхона органлари ходимларининг фарзандларига ўқишга кириш учун тавсиянома беришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
г) ходимни хизмат ўташ вақтида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топишни, тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлган (вафот этган) деб тан олинган ходимларга ҳужжатлар йиғмажилдларини юритишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларини хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
д) ижара пул компенсациясини тайинлаш, тўлаш ва тўхтатишни, ижара пул компенсация миқдорини белгилашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 13 мартдаги ПФ-34-сон Фармонига мувофиқ Давлат бюджетидан Божхона қўмитасига ажратилган маблағлар ва бюджетдан ташқари манбалари ҳисобидан ҳалок бўлган ходимлар оила аъзолари учун, уларнинг мурожаатларига асосан қуйидагилар таъминланади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги санаторий-курорт муассасалари ва болаларни соғломлаштириш оромгоҳларида йилига бир марта бепул соғломлаштириш;
шифокорларнинг рецептларига асосан 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларини (йилига бир марта), тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламаларини олиб бериш ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатларини қоплаш;
оғир ташхисли касалликлари ҳамда ногиронлиги бўлганларга шифокорларнинг рецептларига мувофиқ, йилига бир марта дори воситаларининг 50 фоизигача бўлган суммасини компенсация қилиш.
Мазкур бандда белгиланган имтиёз ва кафолатлар 1991 йил 1 январдан 2023 йил 1 майгача Божхона қўмитасининг жанговар (ҳарбий) ҳаракатларда, ноқонуний қуролли тузилмаларни аниқлаш ва йўқ қилишда, фавқулодда ҳолат (вазият) оқибатларини бартараф этишда, давлат чегараларини ҳимоя қилишда, террорчиликка қарши операцияларда, жиноятчиликка қарши курашишда ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ходимларининг оила аъзоларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
2 1 . Белгилаб қўйилсинки, хизмат турар жойларида (шу жумладан, хизмат ётоқхоналарида) яшайдиган божхона органлари ходимлари хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан барча турдаги коммунал хизматлар юзасидан жисмоний шахслар учун белгиланган тарифлар бўйича шартномалар тузади.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 31 октябрдаги 312-сон қарорига 6-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 700-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларига, шунингдек, ҳалок бўлган (вафот этган) ходимлари оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг (кейинги ўринларда — божхона органлари) хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларига ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ходимлари оила аъзоларига, шунингдек, Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақани тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ходим — божхона органларида махсус унвонда хизмат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда — Божхона қўмитаси) Божхона институтининг курсантлари ва тингловчилари;
Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ходим — Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан эълон қилинган фавқулодда ҳолат (уруш ҳолати) даврида жалб қилинган вақтда, шунингдек, жанговар (ҳарбий) ҳаракатлар олиб борилаётган пайтда яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ходим;
хизмат мажбурияти — Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, шу жумладан, Божхона қўмитасининг идоравий ҳужжатларига мувофиқ божхона органлари таркибий тузилмалари ва ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларга юкланган вазифалар ҳамда функциялар;
тан жароҳати — хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ходим олган (етказилган) оғир ва ўртача оғир тан жароҳати (яраланиш, майиб ва контузия бўлиш);
бир марталик нафақа (кейинги ўринларда — нафақа) — хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимга ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ходимнинг оила аъзоларига, шунингдек, Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ходимнинг оила аъзоларига тўланадиган тўлов тури.
3. Ушбу Низом:
божхона органлари ходимларига (офицер ва сержантлар);
Божхона қўмитасининг Божхона институтида таҳсил олаётган курсант ва тингловчиларга;
Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига;
хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) ходимларнинг оила аъзоларига нисбатан татбиқ этилади.
4. Ходим Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлганда, унинг оила аъзоларига марҳумнинг охирги эгаллаган лавозими бўйича маоши ва махсус унвони маоши йиғиндисининг 150 баробари миқдорида нафақа тайинланади.
Ходим хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлганда (вафот этганда), унинг оила аъзоларига марҳумнинг охирги эгаллаган лавозими бўйича маоши ва махсус унвони маоши йиғиндисининг 100 баравари миқдорида нафақа тайинланади.
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган нафақа 2023 йил 1 апрелдан кейинги даврда ҳалок бўлган ходимнинг оила аъзоларига тўланади.
Мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилган нафақаларнинг иккаласини ҳам олиш ҳуқуқига эга бўлган ҳалок бўлган (вафот этган) ходимнинг оила аъзоларига фақат ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган нафақа тайинланади.
5. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган) ходимга:
оғир тан жароҳати олганда (етказилганда) — ходимнинг эгаллаб турган лавозими бўйича маоши ва махсус унвони маоши йиғиндисининг 50 баравари миқдорида;
ўртача оғир тан жароҳати олганда (етказилганда) — ходимнинг эгаллаб турган лавозими бўйича маоши ва махсус унвони маоши йиғиндисининг 20 баравари миқдорида нафақа тайинланади.
Нафақа миқдорини белгилашда воқеа содир бўлган кунда эгаллаб турган лавозими ва унвони маоши (курсант ва тингловчиларнинг стипендияси) инобатга олинади.
6. Божхона органларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларга ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ходимлар оила аъзоларига нафақа ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ схемалар бўйича тўланади.
7. Енгил тан жароҳати олган ходимга нафақа тайинланмайди.
8. Божхона институтида таҳсил олаётган курсант ва тингловчилар хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олганда ёки ҳалок бўлганда (вафот этганда), ушбу Низомнинг 3 ва 4-бандларида кўрсатиб ўтилган миқдорларда стипендия ва эга бўлган махсус унвони маоши йиғиндиси миқдоридан келиб чиқиб нафақа ҳисобланади.
9. Нафақа тайинлашга нисбатан даъво муддатининг талаблари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ қўлланилади.
2-боб. Нафақа тайинлаш тартиби
10. Ходим хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳолат юз берганда, бевосита унинг раҳбари ёки ўринбосари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, холислар иштирокида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ ходимнинг олган тан жароҳати бўйича дарҳол далолатнома (кейинги ўринларда — далолатнома) расмийлаштиради.
11. Далолатномани расмийлаштиришда воқеа тафсилотлари аниқ ва холисона баён этилишига, шунингдек, тан жароҳатининг хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда юз берганлигига алоҳида эътибор қаратилади.
12. Далолатнома тан жароҳати олган ходим, раҳбар ёхуд раҳбарнинг ўринбосари, воқеа гувоҳи бўлган ходимлар ёки фуқаролар, воқеа содир бўлган ҳудуддаги божхона органи раҳбари томонидан имзоланади ҳамда гербли муҳр билан тасдиқланади.
13. Воқеа содир бўлган ҳудуддаги божхона органи раҳбари томонидан Божхона қўмитаси раҳбариятига юз берган ҳолат юзасидан зудлик билан дастлабки ахборот берилади.
14. Ходимнинг ҳалок бўлиши (вафот этиши) ёхуд тан жароҳати олишининг ҳолати ва сабабларини суриштириш учун тегишли божхона органи раҳбарининг ёзма кўрсатмасига асосан хизмат текшируви тайинланади.
15. Хизмат текшируви тегишли божхона органи мансабдор шахслари томонидан белгиланган тартибда ўтказилади. Бунда хизмат текширувини ўтказаётган масъул ходимлар ходимнинг ҳалок бўлиши (вафот этиши) ёхуд тан жароҳат олиши унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқлигига, хизмат интизоми ва қонун талаблари бузилмаганлигига алоҳида эътибор қаратишлари шарт.
16. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ходимнинг хатти-ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик, хизмат интизомини бузиш ҳолатлари ёки ходимдан олинадиган қон намунаси таркибида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик ёки психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари мавжудлиги аниқланган тақдирда, нафақа тайинлашни рад этиш масаласи кўриб чиқилади.
17. Хизмат текширувини ўтказаётган масъул ходим томонидан ходимнинг ҳалок бўлиши (вафот этиши) сабабини, олган тан жароҳатининг даражасини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза муассасаларида экспертиза тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинади.
Экспертизани тайинлаш ва ўтказиш Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал қонун ҳужжатларига асосан амалга оширилади.
Ҳар бир ҳолат бўйича суд-тиббий экспертиза муассасасининг тегишли хулосаси олинади ва барча ҳужжатлар умумлаштирилган ҳолда, хизмат текширувини ўтказган масъул ходимлар томонидан хизмат текшируви натижасига доир хулоса тузилади. Мазкур хулоса хизмат текширувини тайинлаган тегишли божхона органи раҳбари томонидан тасдиқланади.
18. Хизмат текшируви натижасига доир хулосага асосан ходимнинг тан жароҳати олиши хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ деб топилса, тегишли божхона органи раҳбари белгилаган масъул ходим томонидан содир этилган воқеа юзасидан қуйидаги ҳужжатлар тўпланади:
ходим ва унинг яқин қариндошлари тўғрисида маълумот;
ходимнинг олган тан жароҳати бўйича далолатнома;
ички ишлар органлари ҳарбий-тиббий комиссияси томонидан берилган маълумотнома;
хизмат текшируви натижасига доир хулоса нусхаси;
суд-тиббий экспертиза муассасасининг хулосаси нусхаси.
Агар юз берган ҳолат бўйича ваколатли органнинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига мувофиқ жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлса, масъул ходим томонидан ушбу қарор нусхаси ҳам тегишли ҳужжатларга илова қилинади.
19. Ходим хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ёки Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган (вафот этган) бўлса, тегишли божхона органи раҳбари белгилаган масъул ходим томонидан мазкур Низомнинг 18-бандида назарда тутилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар ҳам тўпланади:
ходимнинг ўлими ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
нафақа олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
божхона органи раҳбарининг ходимни шахсий таркиб рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги буйруғидан кўчирма;
божхона органи бошлиғининг Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ходим яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлганлигини (иштирок этган даврини кўрсатган ҳолда) тасдиқловчи буйруғидан кўчирма.
20. Ҳудудий божхона органларининг ходимлари хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлганда (вафот этганда) ёки тан жароҳати олганда, тегишли соҳавий хизматлар томонидан хизмат текшируви ўтказилади ва барча ҳужжатлар хизмат текшируви натижасига доир хулосага илова қилинган ҳолда беш кун муддатда Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими ёки шуъбасига (кейинги ўринларда — кадрлар хизмати) тақдим этилади. Ушбу ҳужжатлар тегишли кадрлар хизмати томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилиб, ўн кун муддатда Божхона қўмитасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармасига юборилади.
21. Божхона қўмитасининг марказий аппарати ходимлари хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлганда (вафот этганда) ёки тан жароҳати олганда, тегишли соҳавий хизматлар томонидан хизмат текшируви ўтказилади ва барча ҳужжатлар хизмат текшируви натижасига доир хулосага илова қилинган ҳолда уч кун муддатда Божхона қўмитасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармасига тақдим этилади.
22. Агар юз берган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлса, ушбу жиноят иши якуни бўйича чиқарилган ҳукм, ажрим ва қарорлар қонуний кучга кирган кундан бошлаб тўпланган ҳужжатлар белгиланган тартибда Божхона қўмитасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармасига юборилади.
23. Нафақани расмийлаштириш учун юборилган ҳужжатлар Божхона қўмитасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармаси томонидан ўн беш кун муддатда ўрганиб чиқилади ва нафақа миқдорини аниқ белгилаб бериш учун Божхона қўмитаси раисига ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда тўланадиган нафақа бўйича тақдимнома (кейинги ўринларда — тақдимнома) киритилади.
24. Тақдимноманинг асл нусхаси Божхона қўмитаси раиси нафақа миқдорини аниқ белгиланган ҳолда тасдиқлагандан сўнг Божхона қўмитасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармаси томонидан ижро учун ходимнинг сўнгги хизмат ёки ўқиш жойига, тақдимноманинг нусхалари эса маълумот ва ижро учун Божхона қўмитасининг Молия-иқтисодиёт бошқармасига юборилади.
25. Ходимнинг ҳалок бўлиши (вафот этиши) ёхуд унинг тан жароҳати олиши қуйидаги ҳолларда хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ деб ҳисобланади:
лавозим мажбуриятларини бажариш вақтида;
жанговар ҳаракатларда иштирок этганда;
хизматни (жанговар хизматни) ўташ вақтида;
хизмат сафарида ёки даволанишда бўлганида;
кун тартибида белгиланган хизмат вақти давомида ёки хизмат зарурати туфайли божхона органлари ҳудудида бўлганида;
хизмат, даволаниш ва хизмат сафарини ўташ жойларига бориш ёки улардан қайтиш вақтида;
йиғинларда (ҳарбий йиғинларда) иштирок этганда;
асирга тушган (ўз ихтиёри билан асирга тушиш ҳоллари бундан мустасно), гаровга олинган ёки ушлаб қуролсизлантирилган ҳолларда;
бедарак кетиш — ходим қонунда белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилгунига ёки вафот этган деб эълон қилингунига қадар содир бўлганида;
шахснинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишга доир ҳаракатлар вақтида содир бўлганда;
қонунийликни ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига ёки бошқа шахсларга ёрдам кўрсатиш вақтида;
хизмат вақтидан ташқари пайтда ходимнинг ҳаётига ёки унинг соғлиғига суиқасд қилинганда, агар суиқасд сабаби унинг хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ бўлса;
суд томонидан ходимнинг ҳаракати шахс, жамият ва давлат манфаатларини кўзлаб содир этилган ҳаракат деб топилганда;
агар ходим хизмат мажбуриятини бажараётган деб эътироф этилмаган вазиятда тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлган (вафот этган) бўлса, ходимга ёки унинг оила аъзоларига нафақа тўланмайди.
3-боб. Нафақа тўлаш тартиби
26. Нафақа ходимнинг сўнгги хизмат (ўқиш) жойидаги молия-иқтисодиёт хизмати томонидан тан жароҳати олган ходимга ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ходимнинг оила аъзоларига (қонуний вакилига) тўланади.
Агар меросхўр вояга етмаган бўлса, нафақа унинг васийлари ёки қонуний вакилига тўланади.
27. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ходим оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати олганлиги туфайли хизматдан бўшатилгандан сўнг олган тан жароҳати туфайли бир йил ичида вафот этган бўлса, унинг оила аъзоларига Божхона қўмитаси раиси томонидан белгиланган миқдорда аввалги тўланган нафақа билан хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлганда (вафот этганда) бериладиган нафақа миқдори орасидаги фарқ тўланади.
Бундай ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, қўшимча равишда ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган ҳужжатлар умумлаштирилади ҳамда мазкур Низомнинг 20 ва 21-бандларида белгиланган тартибда Божхона қўмитасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармасига юборилади.
28. Нафақани расмийлаштириш учун тўпланган барча ҳужжатлар тегишли ҳудудий божхона органларининг кадрлар хизматлари томонидан ходимнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида умумлаштирилади.
29. Ушбу Низомга мувофиқ ходимларга нафақа тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари (жорий молия йили учун тасдиқланган харажатлар сметаси бўйича иқтисод қилинган ёки буюртма асосида давлат бюджетидан қўшимча ажратилган маблағлар) ҳисобидан амалга оширилади.
4-боб. Якунловчи қоида
30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларига, шунингдек, ҳалок бўлган (вафот этган) ходимлари оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Божхона органларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларига бир марталик нафақа тайинлаш тартиби
Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг (кейинги ўринларда — Божхона қўмитаси) марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ИБК, Божхона институти ва Миллий кинология маркази Божхона органлари ходимлари ва Божхона институтида таълим олаётган курсант ва тингловчилар тан жароҳати олганда ушбу ҳолатнинг хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслигини аниқлаш ва уларга бир марталик нафақа тайинлаш бўйича тўпланган ҳужжатлар ва хизмат текшируви хулосасини Божхона қўмитасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармасига юборади. Ўн беш кун муддатда 2-босқич Божхона қўмитасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармаси Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларга бир марталик нафақа тайинлаш бўйича юборилган барча ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва нафақа миқдорини аниқ белгилаб бериш учун Божхона қўмитаси раисига тақдимнома киритади. Ўн беш кун муддатда 3-босқич Божхона қўмитасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармаси Божхона қўмитаси раиси томонидан хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимга бир марталик нафақа миқдори тасдиқлангандан сўнг тақдимноманинг асл нусхасини ижро учун ходимнинг хизмат ёки ўқиш жойига юборади. Уч кун муддатда 4-босқич Божхона қўмитасининг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ИБК, Божхона институти ва Миллий кинология маркази Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари (жорий молия йили учун тасдиқланган харажатлар сметаси бўйича иқтисод қилинган ёки буюртма асосида давлат бюджетидан қўшимча ажратилган маблағлар) ҳисобидан нафақа миқдоридаги тўловни амалга оширади. Нафақа ходимнинг хизмат ёки ўқиш жойидаги молия хизматлари томонидан тўланади. Ўн беш кун муддатда
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларига, шунингдек, ҳалок бўлган (вафот этган) ходимлари оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Божхона органларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) ходимларининг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш тартиби
Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг (кейинги ўринларда — Божхона қўмитаси) марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ИБК, Божхона институти ва Миллий кинология маркази Божхона органлари ходимлари ва Божхона институтида таълим олаётган курсант ва тингловчилар ҳалок бўлганда ушбу ҳолатнинг хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлик ёки боғлиқ эмаслигини аниқлаш ва уларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш бўйича тўпланган ҳужжатлар ва хизмат текшируви хулосасини Божхона қўмитасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармасига юборади. Фуқаролик кодексининг 1146-моддаси ва ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши якуни бўйича чиқарилган ҳукм, ажрим ва қарорлар қонуний кучга кирган кундан бошлаб уч кун муддатда 2-босқич Божхона қўмитасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармаси Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) ходимларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш бўйича юборилган барча ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва нафақа миқдорини аниқ белгилаб бериш учун Божхона қўмитаси раисига тақдимнома киритади. Ўн беш кун муддатда 3-босқич Божхона қўмитасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармаси Божхона қўмитаси раиси томонидан хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа миқдори тасдиқлангандан сўнг тақдимноманинг асл нусхасини ижро учун ходимнинг сўнгги хизмат ёки ўқиш жойига юборади. Уч кун муддатда 4-босқич Божхона қўмитасининг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ИБК, Божхона институти ва Миллий кинология маркази Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари (жорий молия йили учун тасдиқланган харажатлар сметаси бўйича иқтисод қилинган ёки буюртма асосида давлат бюджетидан қўшимча ажратилган маблағлар) ҳ исобидан нафақа миқдоридаги тўловни амалга оширади. Нафақа ходимнинг хизмат ёки ўқиш жойидаги молия хизматлари томонидан тўланади. Ўн беш кун муддатда
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларига, шунингдек, ҳалок бўлган (вафот этган) ходимлари оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» ____________________________ (божхона органи бошлиғи) ____________________________ (лавозими, унвони, Ф.И.О.) ____________________________ (имзо гербли муҳр билан тасдиқланади) Ходимнинг олган тан жароҳати бўйича ______-сон ДАЛОЛАТНОМА 1._______________________________________________________________________ (тан жароҳати олган ходимнинг лавозими, унвони, Ф.И.О., туғилган йили) _________________________________________________________________________ 2. Тан жароҳати олинган жой: ________________________________________________ ________________________________________________________________________ 3. Жароҳатланган (яраланиш, контузия, майиб бўлган) вақт: _________________________ ________________________________________________________________________ (йил, кун, ой, соат ва дақиқа) 4. Воқеа тафсилотлари: ______________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ 5. Тан жароҳати олишининг сабаблари:_________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ 6. Тан жароҳати олишининг сабаблари ва ҳолатлари бўйича хулоса: ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ Далолатномани тузган шахслар: 1._______________________________________________________________________ (фуқаронинг аниқ яшаш манзили, Ф.И.О., имзо) 2._______________________________________________________________________ (эгаллаб турган лавозими, унвони, Ф.И.О., имзо) 3._______________________________________________________________________ (эгаллаб турган лавозими, унвони, Ф.И.О., имзо)
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларига, шунингдек, ҳалок бўлган (вафот этган) ходимлари оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Бир марталик тўланадиган нафақа бўйича ТАҚДИМНОМА 1. _______________________________________________________________________ (ҳалок бўлган (вафот этган) ёки тан жароҳати олган ходимнинг лавозими, унвони, Ф.И.О.) 2. _______________________________________________________________________ (ҳолат юз берган вақт ва унинг тафсилотлари) ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ 3. _______________________________________________________________________ (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббий экспертиза муассасаси хулосасининг қисқача мазмуни) ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ 4. _______________________________________________________________________ (ходимга ёки унинг меросхўрига тўланиши тавсия этилаётган нафақа миқдори) Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармаси бошлиғи (махсус унвони) имзо ________________________ (Ф.И.О.) Р О З И М А Н Юридик бошқарма бошлиғи (махсус унвони) имзо _________________________ (Ф.И.О.) Молия-иқтисодиёт бошқармаси бошлиғи (махсус унвони) имзо _________________________ (Ф.И.О.) Шахсий хавфсизлик бошқармаси бошлиғи (махсус унвони) имзо _________________________ (Ф.И.О.) Қ Ў Ш И Л А М А Н Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раисининг ўринбосари (махсус унвони) имзо ________________________ (Ф.И.О.) 5. _______________________________________________________________________ (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси томонидан ходим ёки унинг меросхўрига тўланиши кўрсатилган нафақа миқдори) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси (махсус унвони) имзо ________________________ (Ф.И.О.)
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 700-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органи ходими ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органи ходими (кейинги ўринларда — ходим) ёки унинг яқин қариндошларининг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, эр-хотинлар, фарзандлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари ва опа-сингиллари) мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартибини белгилайди.
2. Ходим ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрни ходимнинг ўз хизмат мажбуриятларини бажариши вақтида етказилган тақдирдагина қопланади.
Мазкур Низом давлат божхона хизмати органларидан пенсияга чиқарилган шахсларга, агар зарар уларнинг ёки яқин қариндошларининг мол-мулкига давлат божхона хизмати органларидаги хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда етказилган бўлса, татбиқ этилади.
2-боб. Зарарни қоплаш масаласини кўриб чиқиш тартиби
3. Мазкур Низомни амалга ошириш мақсадида ходим ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш масаласини ўрганиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси марказий аппаратида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича божхона бошқармаларида, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси, Божхона институти ва Миллий кинология марказида (кейинги ўринларда — божхона органлари) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда доимий фаолият кўрсатувчи комиссиялар тузилади.
4. Комиссия таркиби божхона органининг тегишли хизматлари ходимларидан ташкил топади ва божхона органи раҳбари томонидан тасдиқланади.
5. Зарар ўрнини қоплаш бўйича тегишли ҳужжатларни тўплаш ва расмийлаштириш божхона органларининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармаси ҳамда жойлардаги Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлим ва шуъбалари (кейинги ўринларда — кадрлар хизматлари) томонидан амалга оширилади.
6. Ўз мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мақсадида ходим ёки унинг яқин қариндошлари божхона органи раҳбарига билдирги (ариза) билан мурожаат қилади.
Билдирги (ариза) тушган куннинг ўзида божхона органи раҳбари томонидан кадрлар хизматига йўналтирилади.
7. Мол-мулкка етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги билдирги (ариза) тушган кундан бошлаб уч кун муддатда божхона органининг кадрлар хизмати томонидан тегишли комиссияга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
мол-мулкка етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақида ходимнинг билдиргиси ёки унинг яқин қариндошларининг аризаси;
мол-мулкига зарар етказилган ҳолатлар бўйича текширув хулосаси;
мол-мулкига етказилган зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар.
8. Комиссия томонидан ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн беш кун муддатда кўриб чиқилади.
9. Ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича мол-мулкка етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ёки қоплашни рад этиш тўғрисида комиссия қарори қабул қилинади ва божхона органи раҳбари томонидан тасдиқланадиган баён билан расмийлаштирилади.
10. Комиссия қарори уч кун муддатда манфаатдор шахсларга етказилади.
11. Комиссия раиси ва аъзолари зарарнинг ўрнини қоплаш ёки қоплашни рад этиш тўғрисида комиссия қарорининг қонунийлиги ва тўғри қабул қилинганлигига масъул ҳисобланади.
3-боб. Зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби
12. Етказилган зарарнинг ҳақиқий суммаси комиссия томонидан баҳолаш ташкилотини жалб қилган ҳолда, мол-мулкига зарар етказилган шахснинг иштирокида аниқланади. Етказилган зарар суммаси зарарни қоплаш вақтида амал қилаётган бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Бунда баҳолаш ташкилотини жалб этиш билан боғлиқ харажатлар божхона органлари томонидан қопланади.
13. Ҳисоб-китоблар нақд пулда ёки пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Зарар натура шаклида, тенг қийматдаги мулкни бериш, уни таъмирлаш ёки бошқа шаклларда ҳам қопланиши мумкин.
Мазкур Низомда назарда тутилган тўловлар божхона органларининг молия-иқтисодиёт хизматлари томонидан амалга оширилади.
14. Мол-мулкка етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича тегишли қарор қабул қилинганидан сўнг ушбу зарарнинг ўрни божхона органлари томонидан ўн кун муддатда манфаатдор шахсларга қоплаб берилиши лозим.
15. Мол-мулкка етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари (буюртма асосида давлат бюджетидан қўшимча ажратилган маблағлар) ҳисобидан амалга оширилади ва кейинчалик айбдор шахслардан ундириб олинади.
Етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун маблағлар Давлат бюджетидан ажратилгунга қадар, истисно тариқасида, Божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тўланиши мумкин. Кейинчалик Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар Божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади.
4-боб. Зарарни айбдор шахслардан ундириш тартиби
16. Ходим ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаган божхона органи ушбу ҳолат билан боғлиқ харажатларни етказилган зарар учун айбдор бўлган юридик ва жисмоний шахслардан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириш чораларини кўради.
Бунда айбдор шахсларни топиш мақсадида ваколатли органларга тегишли сўровномалар юборилиши ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа зарур тадбирлар амалга оширилиши мумкин.
17. Божхона органларининг молия-иқтисодиёт хизматлари томонидан зарарнинг ўрни қопланган кундан бошлаб икки кун муддатда зарарнинг ўрни қопланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (тўлов топшириқномаси, чиқим касса ордерлари, тўлов қайдномалари, ҳисоб-фактура ва бошқалар) нусхалари тегишли божхона органининг юридик хизматига айбдор шахслардан зарар суммасини ундириш чораларини кўриш учун тақдим этилади.
18. Божхона органларининг юридик хизматлари зарарнинг ўрни қопланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддатда айбдор шахсларга нисбатан даъво (қарши даъво) киритиш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур ҳужжатларни расмийлаштиради ва уларга нисбатан даъво (қарши даъво) киритиш чораларини кўради;
судларда тегишли божхона органи вакили сифатида иштирок этади;
ундиришга қаратилган, лекин ундирилмай қолган (айбдор жисмоний шахс вафот этган, I гуруҳ ногиронлик рўйхатига киритилган ҳолларда) маблағларни ҳисобдан чиқариш учун суд қарорлари ёки бошқа ҳужжатларни тегишли божхона органининг молия-иқтисодиёт хизматига тақдим этади;
ўз ваколати доирасида зарарнинг ўрнини қоплаш харажатларини ундириш билан боғлиқ бошқа тадбирларни амалга оширади.
19. Ходим ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрни мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ қопланади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
20. Ходим ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича низо ва келишмовчиликлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
21. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органи ходими ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органи ходими ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш
Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Божхона органи ходими, унинг яқин қариндошлари, айбдор шахс Божхона органи ходимининг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда етказилган зарар ҳолатини аниқлайди. Зарар етказилган вақтда 2-босқич Божхона қўмитасининг марказий аппарати, ҳудудий тузилмалари, Божхона институти ва Миллий кинология маркази Мол-мулкка ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда етказилган зарар ҳолатини ўрганиш учун зарур ҳужжатларни комиссияга киритади. Уч кун муддатда 3-босқич Божхона қўмитасининг марказий аппарати, ҳудудий тузилмалари, Божхона институти ва Миллий кинология марказидаги комиссиялар Тақдим этилган ҳужжатлар комиссияда кўриб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади. Ўн беш кун муддатда 4-босқич Божхона қўмитасининг марказий аппарати, ҳудудий тузилмалари, Божхона институти ва Миллий кинология марказидаги комиссиялар Комиссия қарорини манфаатдор шахсга етказади. Уч кун муддатда 5-босқич Божхона қўмитасининг марказий аппарати, ҳудудий тузилмалари, Божхона институти ва Миллий кинология маркази Етказилган зарарни манфаатдор шахсларга қоплаб беради. Комиссия қарори қабул қилинганидан сўнг бир ой муддатда 6-босқич Божхона қўмитасининг марказий аппарати, ҳудудий тузилмалари, Божхона институти ва Миллий кинология маркази Етказилган зарар қопланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш ва харажатларни айбдор шахслардан ундириш бўйича суд органларига даъво (қарши даъво) киритади. Тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг ўн кун муддатда 7-босқич Божхона қўмитасининг марказий аппарати, ҳудудий тузилмалари, Божхона институти ва Миллий кинология маркази, давлат ижрочилари Етказилган зарарни айбдор шахслардан ундиради. Суд қарорида белгиланган муддатда
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 700-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари (кейинги ўринларда — божхона органлари) ходимларининг фарзандларига Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда — давлат олий таълим муассасалари) бакалавриат таълим йўналишларининг кундузги таълим шаклига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда — Божхона қўмитаси) тизимидаги олий (магистратура, иккинчи олий таълимдан ташқари) таълим муассасаларига (кейинги ўринларда — олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари) ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом қоидалари хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимларининг, шунингдек, божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимларининг фарзандларига нисбатан татбиқ этилади.
3. Божхона органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича бир давлат олий таълим муассасаси ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасасига бир марта кириш учун уч йилдан ошмайдиган муддатга берилади.
4. Божхона органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларининг кундузги таълим шаклига ўқишга кириш учун тавсиянома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда Божхона қўмитаси раиси (кейинги ўринларда — Раис) томонидан:
божхона хизматига салмоқли ҳисса қўшган, хизмат жараёнида маълум бир натижаларга эришган божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимларининг фарзандлари учун ажратиладиган алоҳида икки фоизли давлат гранти асосидаги квота бўйича мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда берилади;
хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимларининг фарзандларига белгиланган қабул параметрларидан ташқари давлат гранти асосида мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда берилади.
5. Божхона органлари ходимларининг фарзандларига олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда Раис томонидан:
божхона хизматига салмоқли ҳисса қўшган, хизмат жараёнида маълум бир натижаларга эришган божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимларининг фарзандлари учун ажратиладиган умумий қабул параметрлари доирасида икки фоизли давлат гранти асосидаги квота бўйича мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ;
хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимларининг фарзандларига белгиланган қабул параметрларидан ташқари давлат гранти асосида мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда берилади.
6. Божхона органлари ходимларини хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган деб топишнинг тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
7. Божхона органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома (кейинги ўринларда — тавсиянома) бланкалари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ҳар йили Божхона қўмитаси учун назарда тутиладиган маблағлар ҳисобидан Қўмита буюртманомаси асосида «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси томонидан тайёрланади.
2-боб. Тавсияномани бериш тартиби
8. Божхона қўмитаси марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси, Марказий божхона лабораторияси, Божхона институти ҳамда Миллий кинология маркази (кейинги ўринларда — таркибий тузилмалар ва тизим ташкилотлари) бошлиқлари (директори) Божхона қўмитасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармасига ҳар йили 10 мартга қадар қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда, тавсиянома бериш тўғрисидаги тақдимномани киритади:
а) божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимлари фарзандлари учун:
анкета-маълумотнома ва автобиографик маълумотлар;
хизмат фаолияти натижалари бўйича батафсил ҳисобот;
ходим фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, биометрик паспорти (идентификацияловчи ID-картаси) ва маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси;
б) хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандлари учун:
анкета-маълумотнома ва автобиографик маълумотлар;
ходим фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, биометрик паспорти (идентификацияловчи ID-картаси) ва маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси;
тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан берилган ходимнинг ногиронлиги ҳақидаги маълумотнома (хизмат мажбуриятини бажариш чоғида олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимлар учун).
Мазкур бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.
9. Тавсиянома бериш масаласи Раис ўринбосари раҳбарлигида тузиладиган, камида беш нафар раҳбар ходим ва мутахассислардан иборат таркибдаги комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) томонидан кўриб чиқилади.
Комиссиянинг таркиби Раис томонидан тасдиқланади.
10. Комиссия Божхона қўмитаси Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармаси томонидан киритилган:
таркибий тузилмалар ва тизим ташкилотлари бошлиқларининг тавсиянома бериш тўғрисидаги тақдимномаларини;
хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандлари рўйхатларини кўриб чиқади.
11. Комиссия таркибий тузилмалар ва тизим ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ҳар йили 1 апрелга қадар Комиссия йиғилишида кўриб чиқади.
Комиссия йиғилиши якунлари бўйича тавсиянома бериш ёки бермаслик ҳақида қарор қабул қилиниб, баённома шаклида расмийлаштирилади ва Комиссия раисининг имзоси ҳамда Божхона қўмитасининг гербли муҳри билан тасдиқланади.
12. Комиссия йиғилишининг баённомаси асосида тавсиянома бериш тўғрисида буйруқ қабул қилиш бўйича Раисга таклиф киритилади.
Раиснинг тавсиянома бериш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 1 майга қадар қабул қилинади.
13. Мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилган буйруқ қабул қилингандан сўнг божхона органлари ходимлари хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган тақдирда, уларнинг фарзандларига жорий қабул йилининг 1 июлига қадар тавсиянома берилиши мумкин.
14. Таълим муассасаларига ўқишга кириш учун берилган тавсияномаларнинг ягона ҳисоби Божхона қўмитасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармаси томонидан юритилади.
15. Божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) ушбу Низомда назарда тутилган тартибда олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар берилган ходимларнинг фарзандлари рўйхатини ҳар йили 1 майга қадар юборади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
16. Комиссия ходимнинг божхона хизматига салмоқли ҳисса қўшгани ва хизмат жараёнида маълум бир натижаларга эришганлигини таркибий тузилмалар томонидан тақдим этилган тақдимнома асосида унинг мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхона маъмурчилигини такомиллаштириш, тартиб-таомилларни соддалаштириш, амалиётга илғор ахборот технологияларини жорий этиш, контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашишда ҳамда божхона органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга қўшган ҳиссаси, хизмат, илмий ёки педагогик фаолиятда эришган натижаларидан келиб чиқиб баҳолайди.
17. Тавсиянома асосида олий таълим муассасасига талабаликка қабул қилинганлик тўғрисида расмий буйруқ чиқарилгандан сўнг имтиёздан такроран фойдаланишга йўл қўйилмайди.
18. Комиссия ҳужжатларни ўрганиш мобайнида ходимнинг ҳалок бўлганлиги ёки олган тан жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолганлиги хизмат мажбуриятини бажариш билан боғлиқ бўлмаган деб топилган ҳамда божхона хизматига салмоқли ҳисса қўшган, хизмат жараёнида маълум бир натижаларга эришган деб топилмаган тақдирда, тавсиянома беришни рад этади.
19. Тавсияномага асосан ўқишга қабул қилинган талабалар (курсантлар) ўқишдан четлаштирилган тақдирда (шу жумладан, ўз хоҳишига кўра), уларга тавсиянома қайта берилмайди.
20. Комиссиянинг ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
21. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш
Босқичлар Иштирокчилар Чора-тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Таркибий тузилмалар раҳбари Божхона қўмитасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармасига: а) хизматдаги офицерлар ва сержантлар таркиби ходимлари фарзандларининг таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома бериш тўғрисидаги тақдимномаларни Низомда белгиланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда; б) хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандлари рўйхатларини Низомда белгиланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда кўриб чиқиш учун юборади. Ҳар йили 10 мартга қадар 2-босқич Божхона қўмитаси Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармаси Тақдим этилган тақдимномалар ҳамда хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандлари рўйхатларини кўриб чиқиш учун Комиссияга киритади. Ҳар йили 15 мартга қадар 3-босқич Комиссия 1. Қуйидаги ҳужжатларни: а) тавсиянома бериш тўғрисидаги тақдимномаларни; б) хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандлари рўйхатларини кўриб чиқади. 2. Ҳужжатларни кўриб чиқиш якунлари бўйича баённома тузиб, имзолайди ва қўмитанинг гербли муҳри билан тасдиқлайди. Ҳар йили 1 апрелга қадар 4-босқич Божхона қўмитаси Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармаси 1. Комиссия йиғилиши баённомаси асосида тавсиянома бериш тўғрисида Раис буйруғини чиқаради. 2. Ходимларга фарзандларининг таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома беради. 3. Тавсиянома берилган ходимларнинг фарзандлари рўйхатини Давлат комиссиясига юборади. Ҳар йили 1 майга қадар 5-босқич Давлат комиссияси (таълим муассасалари бўйича котибият) ишчи органи Тавсиянома берилган ходимларнинг фарзандлари рўйхатини кўриб чиқади. Ҳар йили 15 июнга қадар
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 700-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларини хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда — Божхона қўмитаси), Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси, Божхона институти, Марказий божхона лабораторияси, Миллий кинология маркази) (кейинги ўринларда — божхона органлари) хизмат қилаётган, махсус унвон берилган божхона органлари ходимлари ва Божхона қўмитасининг Божхона институтида таҳсил олаётган курсант ва тингловчиларни (кейинги ўринларда — ходим) хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топиш тартибини белгилайди.
2. Ходимни хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топиш ходим ёхуд унинг оила аъзоларига бир марталик нафақалар тайинлаш ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзларни тақдим этиш мақсадида амалга оширилади.
3. Ходим хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда, ходимга ёки унинг оила аъзоларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бир марталик нафақалар ва бошқа имтиёзлар тақдим этилади.
4. Ходимнинг ҳалок бўлиши (вафот этиши) ёки тан жароҳати олишининг ҳар бир ҳолати бўйича хизмат текшируви ўтказилади.
5. Ходимни хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топиш хизмат текшируви хулосаси асосида амалга оширилади.
2-боб. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топиш тартиби
6. Ходим хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олганда бевосита унинг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, холислар иштирокида ходимнинг олган тан жароҳати бўйича далолатнома (кейинги ўринларда — далолатнома) расмийлаштиради.
7. Далолатномани расмийлаштиришда воқеа тафсилотлари аниқ ва холисона баён этилишига, шунингдек, тан жароҳатининг хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда юз берганлигига алоҳида эътибор қаратилади.
8. Далолатнома тан жароҳати олган ходим, унинг раҳбари ёхуд раҳбар ўринбосари, воқеа гувоҳи бўлган ходимлар ёки фуқаролар, воқеа содир бўлган ҳудуддаги божхона органи раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи томонидан имзоланади ҳамда гербли муҳр билан тасдиқланади.
9. Воқеа содир бўлган ҳудуддаги божхона органи раҳбари томонидан Божхона қўмитаси раҳбариятига ходимнинг ҳалок бўлиши (вафот этиши) ёхуд тан жароҳати олиши ҳолати юзасидан зудлик билан дастлабки ахборот берилади.
10. Ходимнинг ҳалок бўлиши (вафот этиши) ёхуд тан жароҳати олишининг ҳолати ва сабабларини суриштириш учун ходим хизмат қилаётган ҳудуддаги божхона органи раҳбарининг ёзма кўрсатмасига асосан хизмат текшируви тайинланади.
11. Хизмат текшируви божхона органларининг шахсий хавфсизлик, инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш (кейинги ўринларда — кадрлар хизматлари) ҳамда бошқа бошқармаларининг (бўлим, шуъбаларининг) масъул ходимлари томонидан 30 кун ичида ўтказилади.
Бунда хизмат текширувини ўтказаётган масъул ходимлар ходимнинг ҳалок бўлиши (вафот этиши) ёхуд тан жароҳати олиши мазкур Низомнинг 15-банди асосида унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқлигига, ходим томонидан хизмат интизоми ва қонунчилик ҳужжатларининг талаблари бузилмаганлигига алоҳида эътибор қаратишлари шарт.
12. Хизмат текширувини ўтказиш муддати қўшимча ўрганишлар талаб этилган тақдирда, хизмат текширувини тайинлаган божхона органи раҳбари томонидан бир ой муддатгача узайтирилиши мумкин.
13. Ҳар бир ҳолат бўйича суд-тиббий экспертиза муассасасининг тегишли хулосаси олинади ва барча ҳужжатлар умумлаштирилган ҳолда, хизмат текширувини ўтказган масъул ходимлар томонидан хизмат текшируви натижасига доир хулоса тузилади.
Мазкур хулоса хизмат текширувини тайинлаган божхона органи раҳбари томонидан тасдиқланади.
14. Хизмат текшируви хулосасида ходимнинг ҳалок бўлиши (вафот этиши) ёки унинг тан жароҳати олиши хизмат мажбуриятини бажариш билан боғлиқ ёхуд хизмат мажбуриятини бажариш билан боғлиқ эмас деб топилганлиги кўрсатилади.
15. Ходимнинг ҳалок бўлиши (вафот этиши) ёхуд унинг тан жароҳати олиши қуйидаги ҳолларда хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ деб ҳисобланади:
лавозим мажбуриятларини бажариш вақтида;
жанговар ҳаракатларда иштирок этганда;
хизматни (жанговар хизматни) ўташ вақтида;
хизмат сафарида ёки даволанишда бўлганида;
кун тартибида белгиланган хизмат вақти давомида ёки хизмат зарурати туфайли божхона органлари ҳудудида бўлганида;
хизмат, даволаниш ва хизмат сафарини ўташ жойларига бориш ёки улардан қайтиш вақтида;
йиғинларда (ҳарбий йиғинларда) иштирок этганда;
асирга тушган (ўз ихтиёри билан асирга тушиш ҳоллари бундан мустасно), гаровга олинган ёки ушлаб қуролсизлантирилган ҳолларда;
бедарак кетиш — ходим қонунда белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилгунига ёки вафот этган деб эълон қилингунига қадар содир бўлганида;
шахснинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишга доир ҳаракатлар вақтида содир бўлганда;
қонунийликни ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига ёки бошқа шахсларга ёрдам кўрсатиш вақтида;
хизмат вақтидан ташқари пайтда ходимнинг ҳаётига ёки унинг соғлиғига суиқасд қилинганда, агар суиқасд сабаби унинг хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ бўлса;
суд томонидан ходимнинг ҳаракати шахс, жамият ва давлат манфаатларини кўзлаб содир этилган ҳаракат деб топилганда.
16. Ходимнинг ҳалок бўлиши (вафот этиши) ёки унинг тан жароҳати олиши хизмат мажбуриятини бажариш билан боғлиқ эмас деб топилган тақдирда, хизмат текшируви хулосасида бунинг асосланган сабаблари кўрсатилади.
17. Божхона органлари кадрлар хизматларининг масъул ходимлари хизмат текшируви хулосаси тасдиқланган кундан бошлаб уч иш куни ичида ходим ва (ёки) унинг оила аъзоларини хизмат текшируви натижалари тўғрисида, шунингдек, ходим хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топилган тақдирда, ходим ёки унинг оила аъзоларини қонунчилик ҳужжатларида тақдим этилиши белгиланган нафақалар ва имтиёзлар ҳақида ёзма равишда таништиради.
3-боб. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топилган ходимларнинг ҳужжатлар йиғмажилдларини юритиш
18. Божхона органларининг кадрлар хизматлари хизмат текшируви хулосаси асосида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топилган ҳар бир ходим ва унинг оила аъзолари ҳақидаги маълумотларни ҳамда ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг алоҳида йиғмажилдини шакллантиради.
19. Йиғмажилдга қуйидаги ҳужжатлар ёки уларнинг нусхалари тикилади:
хизмат текшируви хулосаси;
далолатнома;
воқеа оқибатида жароҳат олган ходимнинг соғлиғи ҳолати тўғрисидаги ҳужжатлар;
суд-тиббий экспертиза хулосаси;
воқеа юз берган вақтда ходимнинг хизмат вазифаси ёки мажбуриятини бажариши билан боғлиқлигини тасдиқловчи ҳужжат (агар мавжуд бўлса);
воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарор ёки суднинг ҳукми (агар мавжуд бўлса);
тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг хулосаси ва ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома;
ходим божхона органларидан хизматдан бўшатилган тақдирда, унинг хизматдан бўшатилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма.
20. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топилган ходимларнинг ҳужжатлари йиғмажилдлари тегишли божхона органлари кадрлар хизматларида доимий сақланади.
21. Божхона органлари кадрлар хизматлари ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг учинчи кунидан кечиктирмай ҳалок бўлган (вафот этган) ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ҳақидаги маълумотларни хатловдан ўтказади ҳамда хатлов натижасида аниқланган маълумотларни янгилаб боради.
4-боб. Якунловчи қоидалар
22. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топиш бўйича божхона органларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норози бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи божхона органларига ёки судга шикоят қилишлари мумкин.
23. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 700-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда — Божхона қўмитаси) марказий аппарати, Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси, Марказий божхона лабораторияси, Божхона институти, Миллий кинология марказида (кейинги ўринларда — божхона органлари) хизмат қилаётган ва турар жой билан таъминланмаган сержант ва офицерлар таркибига кирувчи ходимларга (кейинги ўринларда — ходимлар) уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартибини белгилайди.
2. Уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси (кейинги ўринларда — пул компенсацияси) хизматни ўташ жойи бўйича уй-жойлар билан таъминланмаган ходимларга амалдаги сарф-харажатлар доирасида (коммунал хизматлар ҳақи бундан мустасно):
Тошкент шаҳрида — базавий ҳисоблаш миқдорининг 4,8 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;
Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,6 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;
Ўзбекистон Республикасининг бошқа шаҳарлари ва туманлари марказларида — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,4 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўланади.
3. Оила аъзолари уч киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда (ходимларнинг ўзини ҳисобламаган ҳолда), ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилади. Бунда ходимларнинг тайинлаш жойига келган оила аъзолари: хотини (эри), уларнинг болалари ва ота-оналари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижарага олувчининг оила аъзолари деб эътироф этилган бошқа шахслар ҳисобга олинади.
2-боб. Ходимларга пул компенсациясини тўлаш ҳолатлари
4. Пул компенсацияси ходимларга:
божхона органларига хизматга қабул қилиниб, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ёхуд бошқа вилоятларга (кейинги ўринларда — ҳудуд) лавозимга тайинланганда ёки хизматни ўташ учун юборилганда (ходим доимий яшаш жойидаги ҳудудга лавозимга тайинланган ёки хизматни ўташ учун юборилган ҳоллар бундан мустасно);
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ёки махсус унвон ва мартаба даражаси бўлиши назарда тутилган бошқа органлардан божхона органларига қабул қилганда;
Божхона институтининг магистратура ёки докторантурасига ўқишга кирганда;
хизматни давом эттириш учун бошқа ҳудудга юборилганда пул компенсацияси ушбу Низомнинг 2-бандида белгиланган миқдорларда тўланади.
5. Божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимларига Тошкент шаҳрида уй-жойни ижарага олганда, компенсация миқдори Тошкент шаҳри бўйича белгиланган меъёрларда тўланади.
6. Пул компенсацияси юборилган жойга келгандан кейин уй-жой ижарага олинган (ижарада турган) кундан бошлаб белгиланган тартибда расмийлаштирилган уй-жойни ижарага олиш (ижарада туриш) шартномаси асосида тўланади.
3-боб. Ходимларга пул компенсациясини тўлаш тартиби
7. Пул компенсациясини тўлаш:
а) узоқ муддатли ипотека кредити бўйича дастлабки бадал учун субсидия ажратилган ходимларга қурувчи томонидан қабул қилиш ва топшириш далолатномалари асосида сотиб олинаётган (қурилаётган) турар жой яшашга тайёр ҳолда фойдаланишга топширилган кундан кечиктирмай;
б) хизматни давом эттириш учун бошқа ҳудудга юборилган ёки божхона органлари хизматидан бўшатилган кундан бошлаб;
в) божхона хизмати органлари ходими томонидан якка тартибда турар жой қуриш учун электрон онлайн-аукцион орқали ер участкаси олинган кундан бошлаб тўлиқ 24 ой ўтгандан кейин;
г) лавозимидан озод этилиб, божхона органлари ихтиёрига олинганда (ташкилий-штат тадбирлари ўтказилиши даврида пул таъминотини тўлиқ сақлаш вақти, болани парвариш қилиш учун берилган таътил даври, Божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан Божхона институтига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ва ташкилотларига магистратура мутахассисликлари бўйича ўқишга юборилган даври, суд ажримига асосан эгаллаб турган лавозимидан четлаштирилган даври бундан мустасно);
д) ходимга (ёки унинг турмуш ўртоғига) тайинланган жойида хизмат уй-жой майдони берилган тақдирда ёки у (унинг турмуш ўртоғи томонидан) уй-жой сотиб олганда, уй-жой майдонининг қабул қилиш-топшириш далолатномаси (олди-сотди шартномалари) имзоланган кундан бошлаб тўхтатилади.
8. Хизматни давом эттириш учун юборилган жойида ота-оналари ёки эри (хотини)нинг ота-оналари уй-жойларида бирга яшаётган божхона хизмати органлари ходимларига пул компенсацияси тўланмайди.
9. Ходимлар пул компенсациясини олиш учун вақтинча яшаш жойини ва уй-жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун коммунал хизматлар қийматисиз амалдаги харажатлар суммасини кўрсатган ҳолда таркибий тузилма раҳбарига билдирги берадилар.
10. Билдиргига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
қонунчиликка мувофиқ оила аъзолари деб эътироф этилган бошқа шахслар ҳужжатларининг нусхаси;
ходим ва унинг турмуш ўртоғи (эри, хотини) номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома;
солиқ идораларида рўйхатга олинган уй-жойни ижарага олиш (ижарада туриш) шартномасининг нусхаси.
11. Тегишли божхона органи тақдим этилган ҳужжатлар асосида уй-жойни ижарага олиш (ижарада туриш) учун компенсация миқдорини кўрсатган ҳолда, пул компенсацияси тайинлаш тўғрисида буйруқ чиқаради.
Тегишли божхона органи ходимлар ижарага олинган уй-жойда яшашларини ва уларнинг яшаш жойлари ўзгаришини доимий назорат қиладилар.
12. Пул компенсацияси миқдорини аниқлашда ҳисобга олинадиган оила таркиби ўзгарган тақдирда, ходимнинг оила таркиби ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинган пул компенсацияси миқдорини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги билдиргиси асосида янги миқдорлардаги пул компенсацияси белгиланган тартибда мурожаат этган кундан бошлаб, тегишли буйруқ имзолангандан сўнг тўланади.
13. Биргаликда никоҳда бўлган божхона органлари ходимларига (хотинига, эрига) пул компенсацияси хизматни ўташ жойидан эри (хотини) турар жой майдони билан таъминланмаганлиги ва пул компенсацияси олмаслиги ҳақидаги маълумотнома бўлган тақдирда, хизматни ўташ жойи бўйича улардан бирига тўланади.
Божхона органларида аёл ходимларга бола икки ёшга тўлгунгача уни парвариш қилиш учун таътил берилган тақдирда, пул компенсацияси таътилнинг бутун даврига, бироқ божхона органлари ходими ушбу уй-жойда яшаши шарти билан берилади.
14. Пул компенсацияси божхона органлари ходимининг хизматни ўташ жойи бўйича молия тузилмаси томонидан ўтган ой учун кейинги ойнинг 5 кунигача, декабрь ойи учун ушбу ойнинг якунига қадар тарқатиш қайдномаси бўйича тўланади.
15. Пул компенсациясини олиш учун ҳужжатлар божхона органларида қонунчиликда белгиланган муддат тамом бўлгунча сақланади.
16. Ходимга (ёки унинг турмуш ўртоғига) хизмат уй-жойи берилганда ёки у (унинг турмуш ўртоғи томонидан) хизмат қилаётган жойда уй-жой сотиб олганда, у бир ҳафта муддатда тегишли равишда Божхона қўмитасининг Молия-иқтисодиёт тузилмасига пул компенсацияси тўлашни тўхтатиш тўғрисида ёзма равишда хабар бериши шарт.
17. Ходимлар томонидан ортиқча олинган пул компенсацияси суммаси иш ҳақидан ушлаб қолиш йўли билан ёки қонунчиликда белгиланган тартибда тўлиқ миқдорда ундириб олинади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
18. Ушбу Низомга мувофиқ ходимларга пул компенсацияси тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
19. Пул компенсациясини тўлашнинг тўғрилигини назорат қилиш тегишли божхона органлари раҳбарлари зиммасига юкланади.
20. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 700-сон қарорига 6-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 31 октябрдаги 312-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қарор номидаги «департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик» сўзлари «департаменти ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати» сўзлари «департаменти ва давлат солиқ хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 1-иловада :
а) 1-банди қуйидаги мазмундаги учинчи — бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган давлат божхона хизмати органлари ходимларининг оила аъзоларидан бири (янги никоҳга кирмаган турмуш ўртоғи ёки қарамоғида бўлган ота-онаси) белгиланган тартибда турар жойга муҳтож деб тан олинганда, улар мазкур Низом талабларига мувофиқ узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда турар жой билан биринчи навбатда таъминланади.
Бунда ушбу кафолат Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 13 мартдаги ПФ-34-сон Фармонига мувофиқ 1991 йил 1 январдан 2023 йил 1 майгача давлат божхона хизмати органларининг жанговар (ҳарбий) ҳаракатларда, ноқонуний қуролли тузилмаларни аниқлаш ва йўқ қилишда, фавқулодда ҳолат (вазият) оқибатларини бартараф этишда, давлат чегараларини ҳимоя қилишда, террорчиликка қарши операцияларда, жиноятчиликка қарши курашишда ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ходимларининг оила аъзоларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Ходимларнинг Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлганлиги ҳолати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади»;
б) 7 1 -бандидаги «прокуратура» сўзидан кейин «ва давлат божхона хизмати» сўзлари билан тўлдирилсин.
4. 2-иловада :
а) илованинг номидаги «департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати» сўзлари «департаменти ва давлат солиқ хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 2 августдаги ПФ-4459-сон, «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон, «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон, «Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 июлдаги ПФ-5482-сон фармонларига, шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 13 ноябрдаги ПҚ-2065-сон, «Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сон қарорларига мувофиқ судьяларга, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Олий суд, қуйи судлар аппаратлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари (кейинги ўринларда — суд органлари) ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (кейинги ўринларда — прокуратура органлари ходимлари) ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартибини белгилайди.
Ушбу Низомнинг амал қилиши судьяларга, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяларига (кейинги ўринларда — судьялар), суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларига нисбатан татбиқ этилади»;
в) 2-бандда :
биринчи хатбошидаги «ходимларига, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати» сўзлари «ходимларига ва давлат солиқ хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Оила аъзолари уч киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда (судьянинг, суд органлари ходимининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимларининг ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг ўзини ҳисобламаган ҳолда) ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилади. Бунда судьяни тайинлаш (сайлаш), суд органлари ходимини, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимларини ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларини тайинлаш жойига келган оила аъзолари: хотини (эри), уларнинг болалари ва ота-оналари, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ ижарага олувчининг оила аъзолари деб эътироф этилган бошқа шахслар ҳисобга олинади»;
г) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Судьяга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимларига, давлат солиқ хизмати органлари ходимларига пул компенсацияси судья тайинланган (сайланган) жойга келгандан, суд органлари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимлари ва давлат солиқ хизмати органлари ходимлари тайинланган жойга келгандан кейин уй-жой ижарага олинган (ижарада турган) кундан бошлаб белгиланган тартибда расмийлаштирилган уй-жойни ижарага олиш (ижарада туриш) шартномаси асосида тўланади. Судьяга тайинланган (сайланган) жойида, суд органлари ходимига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура ходимларига ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларига тайинланган жойида хизмат уй-жой майдони берилган тақдирда ёки у уй-жой сотиб олганда, унинг ваколатлари тўхтатилганда ва тугаганда, пул компенсацияси тўлаш тўхтатилади»;
д) 4-банднинг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
е) 5-банддаги «ходимларига, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати» сўзлари «ходимларига ва давлат солиқ хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 6-бандда :
биринчи хатбошидаги «ходимлари, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати» сўзлари «ходимлари ва давлат солиқ хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати» сўзлари «прокуратура ва давлат солиқ хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 7-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Суд органлари ходимига ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходимига, прокуратура органлари ходимларига ва давлат солиқ хизмати органлари ходимига бола икки ёшга тўлгунгача уни парвариш қилиш учун таътил берилган тақдирда, пул компенсацияси таътилнинг бутун даврига, бироқ суд органлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходими, прокуратура органлари ходимларига ва давлат солиқ хизмати органлари ходими ушбу уй-жойда яшаши шарти билан берилади»;
и) 9-банддаги «ходимларининг, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати» сўзлари «ходимларининг ва давлат солиқ хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин;
к) 10-банддаги «ходимлари, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати» сўзлари «ходимлари ва давлат солиқ хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин;
л) 11-банддаги «палатаси, прокуратура органлари ва божхона хизмати органлари» сўзлари «палатаси ва прокуратура органлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 700-сон қарорига 7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини кучайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 24 ноябрдаги 488-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳайъати аъзолари таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида» 2002 йил 15 ноябрдаги 397-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳайъати аъзолари таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида» 2003 йил 20 сентябрдаги 406-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 28 сентябрдаги 450-сон қарори .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳайъати таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида» 2009 йил 19 февралдаги 46-сон қарори.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат божхона хизмати органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 11 апрелдаги 107-сон қарори .
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органи ходимининг ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 29 апрелдаги 364-сон қарори .
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларига, шунингдек, ҳалок бўлган ходимлари оилаларига бир марталик нафақа тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 4 июндаги 459-сон қарори .
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 1-илованинг 50-банди .
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сонли Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 613 ва 637-бандлари .
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 20 июлдаги 391-сон қарори .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 29 декабрь,
700-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
SXEMASI
NIZOM
SXEMASI
NIZOM
SXEMASI
NIZOM
NIZOM
ROʻYXATI
Oʻzbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlarining shaxsiy tarkibi hamda ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish tizimini tartibga solish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat bojxona xizmati toʻgʻrisida”gi Qonuniga , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Milliy qonunchilik bazasini kompleks tizimlashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 30-apreldagi PF-6218-son Farmoniga muvofiq bojxona sohasida boshqaruv tizimiga oid Hukumat qarorlarini uygʻunlashtirish va tizimlashtirish, oʻz ahamiyatini yoʻqotgan normalarni bekor qilish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni:
a) tan jarohati olganda (yetkazilganda) yoki halok boʻlganda (vafot etganda) bir martalik nafaqa tayinlashni, beriladigan bir martalik nafaqa miqdorini belgilashni, olingan tan jarohati boʻyicha dalolatnoma rasmiylashtirishni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlarining xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olgan xodimlariga, shuningdek, halok boʻlgan (vafot etgan) xodimlari oila aʼzolariga bir martalik nafaqa tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
b) xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida mol-mulkka yetkazilgan zararni qoplashni, mol-mulkka yetkazilgan zararni aybdordan undirish tartibini belgilashni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organi xodimi yoki uning yaqin qarindoshlarining mol-mulkiga xizmat majburiyatlarini bajarish bilan bogʻliq holda yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;
v) tan jarohati olish natijasida nogiron boʻlib qolgan yoki halok boʻlgan (vafot etgan) xodimlarning farzandlarga oʻqishga kirish uchun tavsiyanoma berishni, bojxona organlari xodimlarining farzandlariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanoma berishni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlari xodimlarining farzandlariga davlat oliy taʼlim muassasalari hamda oliy harbiy va harbiylashtirilgan taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanomalar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq;
g) xodimni xizmat oʻtash vaqtida halok boʻlgan yoki olgan jarohati tufayli nogironligi boʻlgan shaxs deb topishni, tan jarohati olgan yoki halok boʻlgan (vafot etgan) deb tan olingan xodimlarga hujjatlar yigʻmajildlarini yuritishni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlari xodimlarini xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida halok boʻlgan (vafot etgan) yoki olgan jarohati tufayli nogironligi boʻlgan shaxs deb topish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 4-ilovaga muvofiq;
d) ijara pul kompensatsiyasini tayinlash, toʻlash va toʻxtatishni, ijara pul kompensatsiya miqdorini belgilashni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlari xodimlariga uy-joylarni ijaraga olganlik (ijarada turganlik) uchun har oylik pul kompensatsiyasi toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Vatan himoyasi va el-yurtimiz tinchligi yoʻlida halok boʻlgan harbiy xizmatchilar va xodimlar oila aʼzolarini ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashni kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 13-martdagi PF-34-son Farmoniga muvofiq Davlat budjetidan Bojxona qoʻmitasiga ajratilgan mablagʻlar va budjetdan tashqari manbalari hisobidan halok boʻlgan xodimlar oila aʼzolari uchun, ularning murojaatlariga asosan quyidagilar taʼminlanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi sanatoriy-kurort muassasalari va bolalarni sogʻlomlashtirish oromgohlarida yiliga bir marta bepul sogʻlomlashtirish;
shifokorlarning retseptlariga asosan 3 oylik ehtiyojdan kelib chiqib dori vositalarini (yiliga bir marta), tibbiy va maxsus protez-ortopediya moslamalarini olib berish hamda jarrohlik amaliyotlarining xarajatlarini qoplash;
ogʻir tashxisli kasalliklari hamda nogironligi boʻlganlarga shifokorlarning retseptlariga muvofiq, yiliga bir marta dori vositalarining 50 foizigacha boʻlgan summasini kompensatsiya qilish.
Mazkur bandda belgilangan imtiyoz va kafolatlar 1991-yil 1-yanvardan 2023-yil 1-maygacha Bojxona qoʻmitasining jangovar (harbiy) harakatlarda, noqonuniy qurolli tuzilmalarni aniqlash va yoʻq qilishda, favqulodda holat (vaziyat) oqibatlarini bartaraf etishda, davlat chegaralarini himoya qilishda, terrorchilikka qarshi operatsiyalarda, jinoyatchilikka qarshi kurashishda hamda jamoat xavfsizligini taʼminlash chogʻida yaralanganligi, kontuziya yoki mayib boʻlganligi oqibatida halok boʻlgan xodimlarining oila aʼzolariga nisbatan ham tatbiq etiladi.
2 1 . Belgilab qoʻyilsinki, xizmat turar joylarida (shu jumladan, xizmat yotoqxonalarida) yashaydigan bojxona organlari xodimlari xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlar bilan barcha turdagi kommunal xizmatlar yuzasidan jismoniy shaxslar uchun belgilangan tariflar boʻyicha shartnomalar tuzadi.
3. Vazirlar Mahkamasining “Sudyalarga, sud organlari xodimlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi, prokuratura organlari, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti, davlat soliq xizmati va davlat bojxona xizmati organlari xodimlariga imtiyozli shartlarda uy-joy sotib olishga uzoq muddatli ipoteka kreditlari berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni hamda sudyalarga, sud organlari xodimlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi, prokuratura organlari, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti, davlat soliq xizmati va davlat bojxona xizmati organlari xodimlariga uy-joylarni ijaraga olganlik (ijarada turganlik) uchun har oylik pul kompensatsiyasi toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2012-yil 31-oktabrdagi 312-son qaroriga 6-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 7-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-dekabrdagi 700-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlarining xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olgan xodimlariga, shuningdek, halok boʻlgan (vafot etgan) xodimlari oila aʼzolariga bir martalik nafaqa tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlarining (keyingi oʻrinlarda — bojxona organlari) xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olgan xodimlariga yoki halok boʻlgan (vafot etgan) xodimlari oila aʼzolariga, shuningdek, Vatan himoyasi va el-yurt tinchligi yoʻlida halok boʻlgan xodimlarning oila aʼzolariga bir martalik nafaqani tayinlash va toʻlash tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
xodim — bojxona organlarida maxsus unvonda xizmat qilayotgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Bojxona qoʻmitasi) Bojxona institutining kursantlari va tinglovchilari;
Vatan himoyasi va el-yurt tinchligi yoʻlida halok boʻlgan xodim — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan eʼlon qilingan favqulodda holat (urush holati) davrida jalb qilingan vaqtda, shuningdek, jangovar (harbiy) harakatlar olib borilayotgan paytda yaralanganligi, kontuziya yoki mayib boʻlganligi oqibatida halok boʻlgan xodim;
xizmat majburiyati — Oʻzbekiston Respublikasining normativ-huquqiy hujjatlari, shu jumladan, Bojxona qoʻmitasining idoraviy hujjatlariga muvofiq bojxona organlari tarkibiy tuzilmalari va xodimlarining huquq va majburiyatlari, ularga yuklangan vazifalar hamda funksiyalar;
tan jarohati — xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida xodim olgan (yetkazilgan) ogʻir va oʻrtacha ogʻir tan jarohati (yaralanish, mayib va kontuziya boʻlish);
bir martalik nafaqa (keyingi oʻrinlarda — nafaqa) — xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olgan xodimga yoki halok boʻlgan (vafot etgan) xodimning oila aʼzolariga, shuningdek, Vatan himoyasi va el-yurt tinchligi yoʻlida halok boʻlgan xodimning oila aʼzolariga toʻlanadigan toʻlov turi.
3. Ushbu Nizom:
bojxona organlari xodimlariga (ofitser va serjantlar);
Bojxona qoʻmitasining Bojxona institutida tahsil olayotgan kursant va tinglovchilarga;
Vatan himoyasi va el-yurt tinchligi yoʻlida halok boʻlgan xodimlarning oila aʼzolariga;
xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida halok boʻlgan (vafot etgan) xodimlarning oila aʼzolariga nisbatan tatbiq etiladi.
4. Xodim Vatan himoyasi va el-yurt tinchligi yoʻlida halok boʻlganda, uning oila aʼzolariga marhumning oxirgi egallagan lavozimi boʻyicha maoshi va maxsus unvoni maoshi yigʻindisining 150 barobari miqdorida nafaqa tayinlanadi.
Xodim xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida halok boʻlganda (vafot etganda), uning oila aʼzolariga marhumning oxirgi egallagan lavozimi boʻyicha maoshi va maxsus unvoni maoshi yigʻindisining 100 baravari miqdorida nafaqa tayinlanadi.
Ushbu bandning birinchi xatboshisida nazarda tutilgan nafaqa 2023-yil 1-apreldan keyingi davrda halok boʻlgan xodimning oila aʼzolariga toʻlanadi.
Mazkur bandning birinchi va ikkinchi xatboshilarida nazarda tutilgan nafaqalarning ikkalasini ham olish huquqiga ega boʻlgan halok boʻlgan (vafot etgan) xodimning oila aʼzolariga faqat ushbu bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan nafaqa tayinlanadi.
5. Xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olgan (yetkazilgan) xodimga:
ogʻir tan jarohati olganda (yetkazilganda) — xodimning egallab turgan lavozimi boʻyicha maoshi va maxsus unvoni maoshi yigʻindisining 50 baravari miqdorida;
oʻrtacha ogʻir tan jarohati olganda (yetkazilganda) — xodimning egallab turgan lavozimi boʻyicha maoshi va maxsus unvoni maoshi yigʻindisining 20 baravari miqdorida nafaqa tayinlanadi.
Nafaqa miqdorini belgilashda voqea sodir boʻlgan kunda egallab turgan lavozimi va unvoni maoshi (kursant va tinglovchilarning stipendiyasi) inobatga olinadi.
6. Bojxona organlarida xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olgan xodimlarga yoki halok boʻlgan (vafot etgan) xodimlar oila aʼzolariga nafaqa ushbu Nizomga 1 va 2-ilovalarga muvofiq sxemalar boʻyicha toʻlanadi.
7. Yengil tan jarohati olgan xodimga nafaqa tayinlanmaydi.
8. Bojxona institutida tahsil olayotgan kursant va tinglovchilar xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olganda yoki halok boʻlganda (vafot etganda), ushbu Nizomning 3 va 4-bandlarida koʻrsatib oʻtilgan miqdorlarda stipendiya va ega boʻlgan maxsus unvoni maoshi yigʻindisi miqdoridan kelib chiqib nafaqa hisoblanadi.
9. Nafaqa tayinlashga nisbatan daʼvo muddatining talablari Oʻzbekiston Respublikasining Fuqarolik kodeksiga muvofiq qoʻllaniladi.
2-bob. Nafaqa tayinlash tartibi
10. Xodim xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olgan holat yuz berganda, bevosita uning rahbari yoki oʻrinbosari voqea joyiga zudlik bilan yetib borib, xolislar ishtirokida ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq xodimning olgan tan jarohati boʻyicha darhol dalolatnoma (keyingi oʻrinlarda — dalolatnoma) rasmiylashtiradi.
11. Dalolatnomani rasmiylashtirishda voqea tafsilotlari aniq va xolisona bayon etilishiga, shuningdek, tan jarohatining xizmat majburiyatlarini bajarish bilan bogʻliq holda yuz berganligiga alohida eʼtibor qaratiladi.
12. Dalolatnoma tan jarohati olgan xodim, rahbar yoxud rahbarning oʻrinbosari, voqea guvohi boʻlgan xodimlar yoki fuqarolar, voqea sodir boʻlgan hududdagi bojxona organi rahbari tomonidan imzolanadi hamda gerbli muhr bilan tasdiqlanadi.
13. Voqea sodir boʻlgan hududdagi bojxona organi rahbari tomonidan Bojxona qoʻmitasi rahbariyatiga yuz bergan holat yuzasidan zudlik bilan dastlabki axborot beriladi.
14. Xodimning halok boʻlishi (vafot etishi) yoxud tan jarohati olishining holati va sabablarini surishtirish uchun tegishli bojxona organi rahbarining yozma koʻrsatmasiga asosan xizmat tekshiruvi tayinlanadi.
15. Xizmat tekshiruvi tegishli bojxona organi mansabdor shaxslari tomonidan belgilangan tartibda oʻtkaziladi. Bunda xizmat tekshiruvini oʻtkazayotgan masʼul xodimlar xodimning halok boʻlishi (vafot etishi) yoxud tan jarohat olishi uning xizmat majburiyatlarini bajarishi bilan bogʻliqligiga, xizmat intizomi va qonun talablari buzilmaganligiga alohida eʼtibor qaratishlari shart.
16. Xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olgan yoki halok boʻlgan (vafot etgan) xodimning xatti-harakatlarida huquqbuzarlik, xizmat intizomini buzish holatlari yoki xodimdan olinadigan qon namunasi tarkibida spirtli ichimliklar, giyohvandlik yoki psixotrop moddalar va ularning analoglari mavjudligi aniqlangan taqdirda, nafaqa tayinlashni rad etish masalasi koʻrib chiqiladi.
17. Xizmat tekshiruvini oʻtkazayotgan masʼul xodim tomonidan xodimning halok boʻlishi (vafot etishi) sababini, olgan tan jarohatining darajasini aniqlash uchun sud-tibbiy ekspertiza muassasalarida ekspertiza tayinlash haqida qaror qabul qilinadi.
Ekspertizani tayinlash va oʻtkazish Oʻzbekiston Respublikasi jinoyat-protsessual qonun hujjatlariga asosan amalga oshiriladi.
Har bir holat boʻyicha sud-tibbiy ekspertiza muassasasining tegishli xulosasi olinadi va barcha hujjatlar umumlashtirilgan holda, xizmat tekshiruvini oʻtkazgan masʼul xodimlar tomonidan xizmat tekshiruvi natijasiga doir xulosa tuziladi. Mazkur xulosa xizmat tekshiruvini tayinlagan tegishli bojxona organi rahbari tomonidan tasdiqlanadi.
18. Xizmat tekshiruvi natijasiga doir xulosaga asosan xodimning tan jarohati olishi xizmat majburiyatlarini bajarish bilan bogʻliq deb topilsa, tegishli bojxona organi rahbari belgilagan masʼul xodim tomonidan sodir etilgan voqea yuzasidan quyidagi hujjatlar toʻplanadi:
xodim va uning yaqin qarindoshlari toʻgʻrisida maʼlumot;
xodimning olgan tan jarohati boʻyicha dalolatnoma;
ichki ishlar organlari harbiy-tibbiy komissiyasi tomonidan berilgan maʼlumotnoma;
xizmat tekshiruvi natijasiga doir xulosa nusxasi;
sud-tibbiy ekspertiza muassasasining xulosasi nusxasi.
Agar yuz bergan holat boʻyicha vakolatli organning Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat-protsessual kodeksining 83-moddasiga muvofiq jinoyat ishini tugatish toʻgʻrisidagi qarori mavjud boʻlsa, masʼul xodim tomonidan ushbu qaror nusxasi ham tegishli hujjatlarga ilova qilinadi.
19. Xodim xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida yoki Vatan himoyasi va el-yurt tinchligi yoʻlida halok boʻlgan (vafot etgan) boʻlsa, tegishli bojxona organi rahbari belgilagan masʼul xodim tomonidan mazkur Nizomning 18-bandida nazarda tutilgan hujjatlarga qoʻshimcha ravishda quyidagi hujjatlar ham toʻplanadi:
xodimning oʻlimi haqidagi guvohnoma nusxasi;
nafaqa oluvchining shaxsini tasdiqlovchi hujjat nusxasi;
bojxona organi rahbarining xodimni shaxsiy tarkib roʻyxatidan chiqarish toʻgʻrisidagi buyrugʻidan koʻchirma;
bojxona organi boshligʻining Vatan himoyasi va el-yurt tinchligi yoʻlida xodim yaralanganligi, kontuziya yoki mayib boʻlganligi oqibatida halok boʻlganligini (ishtirok etgan davrini koʻrsatgan holda) tasdiqlovchi buyrugʻidan koʻchirma.
20. Hududiy bojxona organlarining xodimlari xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida halok boʻlganda (vafot etganda) yoki tan jarohati olganda, tegishli sohaviy xizmatlar tomonidan xizmat tekshiruvi oʻtkaziladi va barcha hujjatlar xizmat tekshiruvi natijasiga doir xulosaga ilova qilingan holda besh kun muddatda Inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boʻlimi yoki shuʼbasiga (keyingi oʻrinlarda — kadrlar xizmati) taqdim etiladi. Ushbu hujjatlar tegishli kadrlar xizmati tomonidan toʻliq oʻrganib chiqilib, oʻn kun muddatda Bojxona qoʻmitasining Inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boshqarmasiga yuboriladi.
21. Bojxona qoʻmitasining markaziy apparati xodimlari xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida halok boʻlganda (vafot etganda) yoki tan jarohati olganda, tegishli sohaviy xizmatlar tomonidan xizmat tekshiruvi oʻtkaziladi va barcha hujjatlar xizmat tekshiruvi natijasiga doir xulosaga ilova qilingan holda uch kun muddatda Bojxona qoʻmitasining Inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boshqarmasiga taqdim etiladi.
22. Agar yuz bergan holat yuzasidan jinoyat ishi qoʻzgʻatilgan boʻlsa, ushbu jinoyat ishi yakuni boʻyicha chiqarilgan hukm, ajrim va qarorlar qonuniy kuchga kirgan kundan boshlab toʻplangan hujjatlar belgilangan tartibda Bojxona qoʻmitasining Inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boshqarmasiga yuboriladi.
23. Nafaqani rasmiylashtirish uchun yuborilgan hujjatlar Bojxona qoʻmitasining Inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boshqarmasi tomonidan oʻn besh kun muddatda oʻrganib chiqiladi va nafaqa miqdorini aniq belgilab berish uchun Bojxona qoʻmitasi raisiga ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq shaklda toʻlanadigan nafaqa boʻyicha taqdimnoma (keyingi oʻrinlarda — taqdimnoma) kiritiladi.
24. Taqdimnomaning asl nusxasi Bojxona qoʻmitasi raisi nafaqa miqdorini aniq belgilangan holda tasdiqlagandan soʻng Bojxona qoʻmitasining Inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boshqarmasi tomonidan ijro uchun xodimning soʻnggi xizmat yoki oʻqish joyiga, taqdimnomaning nusxalari esa maʼlumot va ijro uchun Bojxona qoʻmitasining Moliya-iqtisodiyot boshqarmasiga yuboriladi.
25. Xodimning halok boʻlishi (vafot etishi) yoxud uning tan jarohati olishi quyidagi hollarda xizmat majburiyatlarini bajarish bilan bogʻliq deb hisoblanadi:
lavozim majburiyatlarini bajarish vaqtida;
jangovar harakatlarda ishtirok etganda;
xizmatni (jangovar xizmatni) oʻtash vaqtida;
xizmat safarida yoki davolanishda boʻlganida;
kun tartibida belgilangan xizmat vaqti davomida yoki xizmat zarurati tufayli bojxona organlari hududida boʻlganida;
xizmat, davolanish va xizmat safarini oʻtash joylariga borish yoki ulardan qaytish vaqtida;
yigʻinlarda (harbiy yigʻinlarda) ishtirok etganda;
asirga tushgan (oʻz ixtiyori bilan asirga tushish hollari bundan mustasno), garovga olingan yoki ushlab qurolsizlantirilgan hollarda;
bedarak ketish — xodim qonunda belgilangan tartibda bedarak yoʻqolgan deb topilguniga yoki vafot etgan deb eʼlon qilinguniga qadar sodir boʻlganida;
shaxsning hayoti, sogʻligʻi, shaʼni va qadr-qimmatini himoya qilishga doir harakatlar vaqtida sodir boʻlganda;
qonuniylikni va huquq-tartibotni taʼminlashda huquqni muhofaza qiluvchi organlar xodimlariga yoki boshqa shaxslarga yordam koʻrsatish vaqtida;
xizmat vaqtidan tashqari paytda xodimning hayotiga yoki uning sogʻligʻiga suiqasd qilinganda, agar suiqasd sababi uning xizmat vazifalarini bajarishi bilan bogʻliq boʻlsa;
sud tomonidan xodimning harakati shaxs, jamiyat va davlat manfaatlarini koʻzlab sodir etilgan harakat deb topilganda;
agar xodim xizmat majburiyatini bajarayotgan deb eʼtirof etilmagan vaziyatda tan jarohati olgan yoki halok boʻlgan (vafot etgan) boʻlsa, xodimga yoki uning oila aʼzolariga nafaqa toʻlanmaydi.
3-bob. Nafaqa toʻlash tartibi
26. Nafaqa xodimning soʻnggi xizmat (oʻqish) joyidagi moliya-iqtisodiyot xizmati tomonidan tan jarohati olgan xodimga yoki halok boʻlgan (vafot etgan) xodimning oila aʼzolariga (qonuniy vakiliga) toʻlanadi.
Agar merosxoʻr voyaga yetmagan boʻlsa, nafaqa uning vasiylari yoki qonuniy vakiliga toʻlanadi.
27. Xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida xodim ogʻir yoki oʻrtacha ogʻir tan jarohati olganligi tufayli xizmatdan boʻshatilgandan soʻng olgan tan jarohati tufayli bir yil ichida vafot etgan boʻlsa, uning oila aʼzolariga Bojxona qoʻmitasi raisi tomonidan belgilangan miqdorda avvalgi toʻlangan nafaqa bilan xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida halok boʻlganda (vafot etganda) beriladigan nafaqa miqdori orasidagi farq toʻlanadi.
Bunday holat yuzasidan xizmat tekshiruvi oʻtkazilib, qoʻshimcha ravishda ushbu Nizomning 19-bandida nazarda tutilgan hujjatlar umumlashtiriladi hamda mazkur Nizomning 20 va 21-bandlarida belgilangan tartibda Bojxona qoʻmitasining Inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boshqarmasiga yuboriladi.
28. Nafaqani rasmiylashtirish uchun toʻplangan barcha hujjatlar tegishli hududiy bojxona organlarining kadrlar xizmatlari tomonidan xodimning shaxsiy hujjatlar yigʻmajildida umumlashtiriladi.
29. Ushbu Nizomga muvofiq xodimlarga nafaqa toʻlash bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari (joriy moliya yili uchun tasdiqlangan xarajatlar smetasi boʻyicha iqtisod qilingan yoki buyurtma asosida davlat budjetidan qoʻshimcha ajratilgan mablagʻlar) hisobidan amalga oshiriladi.
4-bob. Yakunlovchi qoida
30. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Oʻzbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlarining xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olgan xodimlariga, shuningdek, halok boʻlgan (vafot etgan) xodimlari oila aʼzolariga bir martalik nafaqa tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Bojxona organlarining xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olgan xodimlariga bir martalik nafaqa tayinlash tartibi
Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining (keyingi oʻrinlarda — Bojxona qoʻmitasi) markaziy apparati, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar boʻyicha boshqarmalari, “Toshkent-AERO” IBK, Bojxona instituti va Milliy kinologiya markazi Bojxona organlari xodimlari va Bojxona institutida taʼlim olayotgan kursant va tinglovchilar tan jarohati olganda ushbu holatning xizmat majburiyatlarini bajarish bilan bogʻliq yoki bogʻliq emasligini aniqlash va ularga bir martalik nafaqa tayinlash boʻyicha toʻplangan hujjatlar va xizmat tekshiruvi xulosasini Bojxona qoʻmitasining Inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boshqarmasiga yuboradi. Oʻn besh kun muddatda 2-bosqich Bojxona qoʻmitasining Inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boshqarmasi Xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olgan xodimlarga bir martalik nafaqa tayinlash boʻyicha yuborilgan barcha hujjatlarni oʻrganib chiqadi va nafaqa miqdorini aniq belgilab berish uchun Bojxona qoʻmitasi raisiga taqdimnoma kiritadi. Oʻn besh kun muddatda 3-bosqich Bojxona qoʻmitasining Inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boshqarmasi Bojxona qoʻmitasi raisi tomonidan xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olgan xodimga bir martalik nafaqa miqdori tasdiqlangandan soʻng taqdimnomaning asl nusxasini ijro uchun xodimning xizmat yoki oʻqish joyiga yuboradi. Uch kun muddatda 4-bosqich Bojxona qoʻmitasining markaziy apparati, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar boʻyicha boshqarmalari, “Toshkent-AERO” IBK, Bojxona instituti va Milliy kinologiya markazi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari (joriy moliya yili uchun tasdiqlangan xarajatlar smetasi boʻyicha iqtisod qilingan yoki buyurtma asosida davlat budjetidan qoʻshimcha ajratilgan mablagʻlar) hisobidan nafaqa miqdoridagi toʻlovni amalga oshiradi. Nafaqa xodimning xizmat yoki oʻqish joyidagi moliya xizmatlari tomonidan toʻlanadi. Oʻn besh kun muddatda
Oʻzbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlarining xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olgan xodimlariga, shuningdek, halok boʻlgan (vafot etgan) xodimlari oila aʼzolariga bir martalik nafaqa tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Bojxona organlarining xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida halok boʻlgan (vafot etgan) xodimlarining oila aʼzolariga bir martalik nafaqa tayinlash tartibi
Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining (keyingi oʻrinlarda — Bojxona qoʻmitasi) markaziy apparati, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar boʻyicha boshqarmalari, “Toshkent-AERO” IBK, Bojxona instituti va Milliy kinologiya markazi Bojxona organlari xodimlari va Bojxona institutida taʼlim olayotgan kursant va tinglovchilar halok boʻlganda ushbu holatning xizmat majburiyatlarini bajarish bilan bogʻlik yoki bogʻliq emasligini aniqlash va ularning oila aʼzolariga bir martalik nafaqa tayinlash boʻyicha toʻplangan hujjatlar va xizmat tekshiruvi xulosasini Bojxona qoʻmitasining Inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boshqarmasiga yuboradi. Fuqarolik kodeksining 1146-moddasi va holat yuzasidan qoʻzgʻatilgan jinoyat ishi yakuni boʻyicha chiqarilgan hukm, ajrim va qarorlar qonuniy kuchga kirgan kundan boshlab uch kun muddatda 2-bosqich Bojxona qoʻmitasining Inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boshqarmasi Xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida halok boʻlgan (vafot etgan) xodimlarning oila aʼzolariga bir martalik nafaqa tayinlash boʻyicha yuborilgan barcha hujjatlarni oʻrganib chiqadi va nafaqa miqdorini aniq belgilab berish uchun Bojxona qoʻmitasi raisiga taqdimnoma kiritadi. Oʻn besh kun muddatda 3-bosqich Bojxona qoʻmitasining Inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boshqarmasi Bojxona qoʻmitasi raisi tomonidan xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida halok boʻlgan xodimlarning oila aʼzolariga bir martalik nafaqa miqdori tasdiqlangandan soʻng taqdimnomaning asl nusxasini ijro uchun xodimning soʻnggi xizmat yoki oʻqish joyiga yuboradi. Uch kun muddatda 4-bosqich Bojxona qoʻmitasining markaziy apparati, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar boʻyicha boshqarmalari, “Toshkent-AERO” IBK, Bojxona instituti va Milliy kinologiya markazi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari (joriy moliya yili uchun tasdiqlangan xarajatlar smetasi boʻyicha iqtisod qilingan yoki buyurtma asosida davlat budjetidan qoʻshimcha ajratilgan mablagʻlar) h isobidan nafaqa miqdoridagi toʻlovni amalga oshiradi. Nafaqa xodimning xizmat yoki oʻqish joyidagi moliya xizmatlari tomonidan toʻlanadi. Oʻn besh kun muddatda
Oʻzbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlarining xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olgan xodimlariga, shuningdek, halok boʻlgan (vafot etgan) xodimlari oila aʼzolariga bir martalik nafaqa tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
“TASDIQLAYMAN” ____________________________ (bojxona organi boshligʻi) ____________________________ (lavozimi, unvoni, F.I.O.) ____________________________ (imzo gerbli muhr bilan tasdiqlanadi) Xodimning olgan tan jarohati boʻyicha ______-son DALOLATNOMA 1._______________________________________________________________________ (tan jarohati olgan xodimning lavozimi, unvoni, F.I.O., tugʻilgan yili) _________________________________________________________________________ 2. Tan jarohati olingan joy: ________________________________________________ ________________________________________________________________________ 3. Jarohatlangan (yaralanish, kontuziya, mayib boʻlgan) vaqt: _________________________ ________________________________________________________________________ (yil, kun, oy, soat va daqiqa) 4. Voqea tafsilotlari: ______________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ 5. Tan jarohati olishining sabablari:_________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ 6. Tan jarohati olishining sabablari va holatlari boʻyicha xulosa: ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ Dalolatnomani tuzgan shaxslar: 1._______________________________________________________________________ (fuqaroning aniq yashash manzili, F.I.O., imzo) 2._______________________________________________________________________ (egallab turgan lavozimi, unvoni, F.I.O., imzo) 3._______________________________________________________________________ (egallab turgan lavozimi, unvoni, F.I.O., imzo)
Oʻzbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlarining xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olgan xodimlariga, shuningdek, halok boʻlgan (vafot etgan) xodimlari oila aʼzolariga bir martalik nafaqa tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Bir martalik toʻlanadigan nafaqa boʻyicha TAQDIMNOMA 1. _______________________________________________________________________ (halok boʻlgan (vafot etgan) yoki tan jarohati olgan xodimning lavozimi, unvoni, F.I.O.) 2. _______________________________________________________________________ (holat yuz bergan vaqt va uning tafsilotlari) ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ 3. _______________________________________________________________________ (Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining sud-tibbiy ekspertiza muassasasi xulosasining qisqacha mazmuni) ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ 4. _______________________________________________________________________ (xodimga yoki uning merosxoʻriga toʻlanishi tavsiya etilayotgan nafaqa miqdori) Inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boshqarmasi boshligʻi (maxsus unvoni) imzo ________________________ (F.I.O.) R O Z I M A N Yuridik boshqarma boshligʻi (maxsus unvoni) imzo _________________________ (F.I.O.) Moliya-iqtisodiyot boshqarmasi boshligʻi (maxsus unvoni) imzo _________________________ (F.I.O.) Shaxsiy xavfsizlik boshqarmasi boshligʻi (maxsus unvoni) imzo _________________________ (F.I.O.) Q Oʻ Sh I L A M A N Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi raisining oʻrinbosari (maxsus unvoni) imzo ________________________ (F.I.O.) 5. _______________________________________________________________________ (Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi raisi tomonidan xodim yoki uning merosxoʻriga toʻlanishi koʻrsatilgan nafaqa miqdori) Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi raisi (maxsus unvoni) imzo ________________________ (F.I.O.)
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-dekabrdagi 700-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organi xodimi yoki uning yaqin qarindoshlarining mol-mulkiga xizmat majburiyatlarini bajarish bilan bogʻliq holda yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organi xodimi (keyingi oʻrinlarda — xodim) yoki uning yaqin qarindoshlarining (ota-onalar, aka-ukalar, opa-singillar, er-xotinlar, farzandlar, shuningdek, er-xotinlarning ota-onalari, aka-ukalari va opa-singillari) mol-mulkiga xizmat majburiyatlarini bajarish bilan bogʻliq holda yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash tartibini belgilaydi.
2. Xodim yoki uning yaqin qarindoshlarining mol-mulkiga yetkazilgan zararning oʻrni xodimning oʻz xizmat majburiyatlarini bajarishi vaqtida yetkazilgan taqdirdagina qoplanadi.
Mazkur Nizom davlat bojxona xizmati organlaridan pensiyaga chiqarilgan shaxslarga, agar zarar ularning yoki yaqin qarindoshlarining mol-mulkiga davlat bojxona xizmati organlaridagi xizmat majburiyatlarini bajarish bilan bogʻliq holda yetkazilgan boʻlsa, tatbiq etiladi.
2-bob. Zararni qoplash masalasini koʻrib chiqish tartibi
3. Mazkur Nizomni amalga oshirish maqsadida xodim yoki uning yaqin qarindoshlarining mol-mulkiga xizmat majburiyatlarini bajarish bilan bogʻliq holda yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash masalasini oʻrganish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi markaziy apparatida, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri boʻyicha bojxona boshqarmalarida, “Toshkent-AERO” ixtisoslashtirilgan bojxona kompleksi, Bojxona instituti va Milliy kinologiya markazida (keyingi oʻrinlarda — bojxona organlari) qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda doimiy faoliyat koʻrsatuvchi komissiyalar tuziladi.
4. Komissiya tarkibi bojxona organining tegishli xizmatlari xodimlaridan tashkil topadi va bojxona organi rahbari tomonidan tasdiqlanadi.
5. Zarar oʻrnini qoplash boʻyicha tegishli hujjatlarni toʻplash va rasmiylashtirish bojxona organlarining Inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boshqarmasi hamda joylardagi Inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boʻlim va shuʼbalari (keyingi oʻrinlarda — kadrlar xizmatlari) tomonidan amalga oshiriladi.
6. Oʻz mol-mulkiga yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash maqsadida xodim yoki uning yaqin qarindoshlari bojxona organi rahbariga bildirgi (ariza) bilan murojaat qiladi.
Bildirgi (ariza) tushgan kunning oʻzida bojxona organi rahbari tomonidan kadrlar xizmatiga yoʻnaltiriladi.
7. Mol-mulkka yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash haqidagi bildirgi (ariza) tushgan kundan boshlab uch kun muddatda bojxona organining kadrlar xizmati tomonidan tegishli komissiyaga quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:
mol-mulkka yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash haqida xodimning bildirgisi yoki uning yaqin qarindoshlarining arizasi;
mol-mulkiga zarar yetkazilgan holatlar boʻyicha tekshiruv xulosasi;
mol-mulkiga yetkazilgan zarar miqdorini tasdiqlovchi hujjatlar.
8. Komissiya tomonidan hujjatlar taqdim etilgan kundan boshlab oʻn besh kun muddatda koʻrib chiqiladi.
9. Hujjatlarni koʻrib chiqish natijasi boʻyicha mol-mulkka yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash yoki qoplashni rad etish toʻgʻrisida komissiya qarori qabul qilinadi va bojxona organi rahbari tomonidan tasdiqlanadigan bayon bilan rasmiylashtiriladi.
10. Komissiya qarori uch kun muddatda manfaatdor shaxslarga yetkaziladi.
11. Komissiya raisi va aʼzolari zararning oʻrnini qoplash yoki qoplashni rad etish toʻgʻrisida komissiya qarorining qonuniyligi va toʻgʻri qabul qilinganligiga masʼul hisoblanadi.
3-bob. Zararning oʻrnini qoplash tartibi
12. Yetkazilgan zararning haqiqiy summasi komissiya tomonidan baholash tashkilotini jalb qilgan holda, mol-mulkiga zarar yetkazilgan shaxsning ishtirokida aniqlanadi. Yetkazilgan zarar summasi zararni qoplash vaqtida amal qilayotgan bozor narxlaridan kelib chiqqan holda aniqlanadi.
Bunda baholash tashkilotini jalb etish bilan bogʻliq xarajatlar bojxona organlari tomonidan qoplanadi.
13. Hisob-kitoblar naqd pulda yoki pul oʻtkazish yoʻli bilan amalga oshiriladi. Zarar natura shaklida, teng qiymatdagi mulkni berish, uni taʼmirlash yoki boshqa shakllarda ham qoplanishi mumkin.
Mazkur Nizomda nazarda tutilgan toʻlovlar bojxona organlarining moliya-iqtisodiyot xizmatlari tomonidan amalga oshiriladi.
14. Mol-mulkka yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash boʻyicha tegishli qaror qabul qilinganidan soʻng ushbu zararning oʻrni bojxona organlari tomonidan oʻn kun muddatda manfaatdor shaxslarga qoplab berilishi lozim.
15. Mol-mulkka yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari (buyurtma asosida davlat budjetidan qoʻshimcha ajratilgan mablagʻlar) hisobidan amalga oshiriladi va keyinchalik aybdor shaxslardan undirib olinadi.
Yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash uchun mablagʻlar Davlat budjetidan ajratilgunga qadar, istisno tariqasida, Bojxona qoʻmitasining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan toʻlanishi mumkin. Keyinchalik Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar Bojxona qoʻmitasining budjetdan tashqari jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladi.
4-bob. Zararni aybdor shaxslardan undirish tartibi
16. Xodim yoki uning yaqin qarindoshlarining mol-mulkiga yetkazilgan zararning oʻrnini qoplagan bojxona organi ushbu holat bilan bogʻliq xarajatlarni yetkazilgan zarar uchun aybdor boʻlgan yuridik va jismoniy shaxslardan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda undirish choralarini koʻradi.
Bunda aybdor shaxslarni topish maqsadida vakolatli organlarga tegishli soʻrovnomalar yuborilishi va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa zarur tadbirlar amalga oshirilishi mumkin.
17. Bojxona organlarining moliya-iqtisodiyot xizmatlari tomonidan zararning oʻrni qoplangan kundan boshlab ikki kun muddatda zararning oʻrni qoplanganligini tasdiqlovchi hujjatlar (toʻlov topshiriqnomasi, chiqim kassa orderlari, toʻlov qaydnomalari, hisob-faktura va boshqalar) nusxalari tegishli bojxona organining yuridik xizmatiga aybdor shaxslardan zarar summasini undirish choralarini koʻrish uchun taqdim etiladi.
18. Bojxona organlarining yuridik xizmatlari zararning oʻrni qoplanganligini tasdiqlovchi hujjatlar qabul qilingan kundan boshlab oʻn kun muddatda aybdor shaxslarga nisbatan daʼvo (qarshi daʼvo) kiritish uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda zarur hujjatlarni rasmiylashtiradi va ularga nisbatan daʼvo (qarshi daʼvo) kiritish choralarini koʻradi;
sudlarda tegishli bojxona organi vakili sifatida ishtirok etadi;
undirishga qaratilgan, lekin undirilmay qolgan (aybdor jismoniy shaxs vafot etgan, I guruh nogironlik roʻyxatiga kiritilgan hollarda) mablagʻlarni hisobdan chiqarish uchun sud qarorlari yoki boshqa hujjatlarni tegishli bojxona organining moliya-iqtisodiyot xizmatiga taqdim etadi;
oʻz vakolati doirasida zararning oʻrnini qoplash xarajatlarini undirish bilan bogʻliq boshqa tadbirlarni amalga oshiradi.
19. Xodim yoki uning yaqin qarindoshlarining mol-mulkiga xizmat majburiyatlarini bajarishi bilan bogʻliq holda yetkazilgan zararning oʻrni mazkur Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq qoplanadi.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
20. Xodim yoki uning yaqin qarindoshlarining mol-mulkiga xizmat majburiyatlarini bajarishi bilan bogʻliq holda yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash boʻyicha nizo va kelishmovchiliklar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
21. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Oʻzbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organi xodimi yoki uning yaqin qarindoshlarining mol-mulkiga xizmat majburiyatlarini bajarishi bilan bogʻliq holda yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organi xodimi yoki uning yaqin qarindoshlarining mol-mulkiga xizmat majburiyatlarini bajarishi bilan bogʻliq holda yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash
Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Bojxona organi xodimi, uning yaqin qarindoshlari, aybdor shaxs Bojxona organi xodimining mol-mulkiga xizmat majburiyatlarini bajarish bilan bogʻliq holda yetkazilgan zarar holatini aniqlaydi. Zarar yetkazilgan vaqtda 2-bosqich Bojxona qoʻmitasining markaziy apparati, hududiy tuzilmalari, Bojxona instituti va Milliy kinologiya markazi Mol-mulkka xodimning xizmat majburiyatlarini bajarish bilan bogʻliq holda yetkazilgan zarar holatini oʻrganish uchun zarur hujjatlarni komissiyaga kiritadi. Uch kun muddatda 3-bosqich Bojxona qoʻmitasining markaziy apparati, hududiy tuzilmalari, Bojxona instituti va Milliy kinologiya markazidagi komissiyalar Taqdim etilgan hujjatlar komissiyada koʻrib chiqiladi va tegishli qaror qabul qilinadi. Oʻn besh kun muddatda 4-bosqich Bojxona qoʻmitasining markaziy apparati, hududiy tuzilmalari, Bojxona instituti va Milliy kinologiya markazidagi komissiyalar Komissiya qarorini manfaatdor shaxsga yetkazadi. Uch kun muddatda 5-bosqich Bojxona qoʻmitasining markaziy apparati, hududiy tuzilmalari, Bojxona instituti va Milliy kinologiya markazi Yetkazilgan zararni manfaatdor shaxslarga qoplab beradi. Komissiya qarori qabul qilinganidan soʻng bir oy muddatda 6-bosqich Bojxona qoʻmitasining markaziy apparati, hududiy tuzilmalari, Bojxona instituti va Milliy kinologiya markazi Yetkazilgan zarar qoplanganligini tasdiqlovchi hujjatlarni taqdim etish va xarajatlarni aybdor shaxslardan undirish boʻyicha sud organlariga daʼvo (qarshi daʼvo) kiritadi. Tasdiqlovchi hujjatlar taqdim etilganidan soʻng oʻn kun muddatda 7-bosqich Bojxona qoʻmitasining markaziy apparati, hududiy tuzilmalari, Bojxona instituti va Milliy kinologiya markazi, davlat ijrochilari Yetkazilgan zararni aybdor shaxslardan undiradi. Sud qarorida belgilangan muddatda
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-dekabrdagi 700-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlari xodimlarining farzandlariga davlat oliy taʼlim muassasalari hamda oliy harbiy va harbiylashtirilgan taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanomalar berish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlari (keyingi oʻrinlarda — bojxona organlari) xodimlarining farzandlariga Oʻzbekiston Respublikasi davlat oliy taʼlim muassasalari (keyingi oʻrinlarda — davlat oliy taʼlim muassasalari) bakalavriat taʼlim yoʻnalishlarining kunduzgi taʼlim shakliga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Milliy gvardiya, Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Bojxona qoʻmitasi) tizimidagi oliy (magistratura, ikkinchi oliy taʼlimdan tashqari) taʼlim muassasalariga (keyingi oʻrinlarda — oliy harbiy va harbiylashtirilgan taʼlim muassasalari) oʻqishga kirish uchun tavsiyanomalar berish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizom qoidalari xizmat majburiyatini bajarish chogʻida halok boʻlgan, xizmat majburiyatini bajarishda olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolgan bojxona organlari xodimlarining, shuningdek, bojxona organlarining xizmatdagi ofitserlari va serjantlar tarkibi xodimlarining farzandlariga nisbatan tatbiq etiladi.
3. Bojxona organlari xodimlarining farzandlariga davlat oliy taʼlim muassasalari hamda oliy harbiy va harbiylashtirilgan taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanomalar mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha bir davlat oliy taʼlim muassasasi hamda oliy harbiy va harbiylashtirilgan taʼlim muassasasiga bir marta kirish uchun uch yildan oshmaydigan muddatga beriladi.
4. Bojxona organlari xodimlarining farzandlariga davlat oliy taʼlim muassasalarining bakalavriat taʼlim yoʻnalishlarining kunduzgi taʼlim shakliga oʻqishga kirish uchun tavsiyanoma Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 12-apreldagi PQ-3665-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlarida xizmatni oʻtash toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda Bojxona qoʻmitasi raisi (keyingi oʻrinlarda — Rais) tomonidan:
bojxona xizmatiga salmoqli hissa qoʻshgan, xizmat jarayonida maʼlum bir natijalarga erishgan bojxona organlarining xizmatdagi ofitserlari va serjantlar tarkibi xodimlarining farzandlari uchun ajratiladigan alohida ikki foizli davlat granti asosidagi kvota boʻyicha mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda beriladi;
xizmat majburiyatini bajarish chogʻida halok boʻlgan, shuningdek, xizmat majburiyatini bajarishda olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolgan bojxona organlari xodimlarining farzandlariga belgilangan qabul parametrlaridan tashqari davlat granti asosida mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq shaklda beriladi.
5. Bojxona organlari xodimlarining farzandlariga oliy harbiy va harbiylashtirilgan taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanoma Oʻzbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlarida xizmatni oʻtash toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda Rais tomonidan:
bojxona xizmatiga salmoqli hissa qoʻshgan, xizmat jarayonida maʼlum bir natijalarga erishgan bojxona organlarining xizmatdagi ofitserlari va serjantlar tarkibi xodimlarining farzandlari uchun ajratiladigan umumiy qabul parametrlari doirasida ikki foizli davlat granti asosidagi kvota boʻyicha mazkur Nizomga 4-ilovaga muvofiq;
xizmat majburiyatini bajarish chogʻida halok boʻlgan, shuningdek, xizmat majburiyatini bajarishda olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolgan bojxona organlari xodimlarining farzandlariga belgilangan qabul parametrlaridan tashqari davlat granti asosida mazkur Nizomga 5-ilovaga muvofiq shaklda beriladi.
6. Bojxona organlari xodimlarini xizmat majburiyatini bajarish chogʻida halok boʻlgan, shuningdek, xizmat majburiyatini bajarishda olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolgan deb topishning tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilanadi.
7. Bojxona organlari xodimlarining farzandlariga davlat oliy taʼlim muassasalari hamda oliy harbiy va harbiylashtirilgan taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanoma (keyingi oʻrinlarda — tavsiyanoma) blankalari Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida har yili Bojxona qoʻmitasi uchun nazarda tutiladigan mablagʻlar hisobidan Qoʻmita buyurtmanomasi asosida “Davlat belgisi” davlat unitar korxonasi tomonidan tayyorlanadi.
2-bob. Tavsiyanomani berish tartibi
8. Bojxona qoʻmitasi markaziy apparati, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar boʻyicha boshqarmalari, “Toshkent-AERO” ixtisoslashtirilgan bojxona kompleksi, Markaziy bojxona laboratoriyasi, Bojxona instituti hamda Milliy kinologiya markazi (keyingi oʻrinlarda — tarkibiy tuzilmalar va tizim tashkilotlari) boshliqlari (direktori) Bojxona qoʻmitasining Inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boshqarmasiga har yili 10-martga qadar quyidagi hujjatlarni ilova qilgan holda, tavsiyanoma berish toʻgʻrisidagi taqdimnomani kiritadi:
a) bojxona organlarining xizmatdagi ofitserlari va serjantlar tarkibi xodimlari farzandlari uchun:
anketa-maʼlumotnoma va avtobiografik maʼlumotlar;
xizmat faoliyati natijalari boʻyicha batafsil hisobot;
xodim farzandining tugʻilganlik haqidagi guvohnomasi, biometrik pasporti (identifikatsiyalovchi ID-kartasi) va maʼlumoti toʻgʻrisidagi hujjatlar nusxasi;
b) xizmat majburiyatini bajarish chogʻida halok boʻlgan yoki olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolgan xodimlarning farzandlari uchun:
anketa-maʼlumotnoma va avtobiografik maʼlumotlar;
xodim farzandining tugʻilganlik haqidagi guvohnomasi, biometrik pasporti (identifikatsiyalovchi ID-kartasi) va maʼlumoti toʻgʻrisidagi hujjatlar nusxasi;
tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasi tomonidan berilgan xodimning nogironligi haqidagi maʼlumotnoma (xizmat majburiyatini bajarish chogʻida olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolgan xodimlar uchun).
Mazkur bandda nazarda tutilmagan boshqa hujjatlarni taqdim etishni talab qilish taqiqlanadi.
9. Tavsiyanoma berish masalasi Rais oʻrinbosari rahbarligida tuziladigan, kamida besh nafar rahbar xodim va mutaxassislardan iborat tarkibdagi komissiya (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) tomonidan koʻrib chiqiladi.
Komissiyaning tarkibi Rais tomonidan tasdiqlanadi.
10. Komissiya Bojxona qoʻmitasi Inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boshqarmasi tomonidan kiritilgan:
tarkibiy tuzilmalar va tizim tashkilotlari boshliqlarining tavsiyanoma berish toʻgʻrisidagi taqdimnomalarini;
xizmat majburiyatini bajarish chogʻida halok boʻlgan, shuningdek, xizmat majburiyatini bajarishda olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolgan xodimlarning farzandlari roʻyxatlarini koʻrib chiqadi.
11. Komissiya tarkibiy tuzilmalar va tizim tashkilotlari tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni har yili 1-aprelga qadar Komissiya yigʻilishida koʻrib chiqadi.
Komissiya yigʻilishi yakunlari boʻyicha tavsiyanoma berish yoki bermaslik haqida qaror qabul qilinib, bayonnoma shaklida rasmiylashtiriladi va Komissiya raisining imzosi hamda Bojxona qoʻmitasining gerbli muhri bilan tasdiqlanadi.
12. Komissiya yigʻilishining bayonnomasi asosida tavsiyanoma berish toʻgʻrisida buyruq qabul qilish boʻyicha Raisga taklif kiritiladi.
Raisning tavsiyanoma berish toʻgʻrisidagi buyrugʻi har yili 1-mayga qadar qabul qilinadi.
13. Mazkur Nizomning 12-bandida nazarda tutilgan buyruq qabul qilingandan soʻng bojxona organlari xodimlari xizmat majburiyatini bajarish chogʻida halok boʻlgan, shuningdek, xizmat majburiyatini bajarishda olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolgan taqdirda, ularning farzandlariga joriy qabul yilining 1-iyuliga qadar tavsiyanoma berilishi mumkin.
14. Taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun berilgan tavsiyanomalarning yagona hisobi Bojxona qoʻmitasining Inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boshqarmasi tomonidan yuritiladi.
15. Bojxona qoʻmitasi Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasiga (keyingi oʻrinlarda — Davlat komissiyasi) ushbu Nizomda nazarda tutilgan tartibda oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanomalar berilgan xodimlarning farzandlari roʻyxatini har yili 1-mayga qadar yuboradi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
16. Komissiya xodimning bojxona xizmatiga salmoqli hissa qoʻshgani va xizmat jarayonida maʼlum bir natijalarga erishganligini tarkibiy tuzilmalar tomonidan taqdim etilgan taqdimnoma asosida uning mamlakat iqtisodiy xavfsizligini taʼminlash, bojxona maʼmurchiligini takomillashtirish, tartib-taomillarni soddalashtirish, amaliyotga ilgʻor axborot texnologiyalarini joriy etish, kontrabanda va bojxona qonunchiligi buzilishiga qarshi kurashishda hamda bojxona organlari faoliyatining samaradorligini oshirishga qoʻshgan hissasi, xizmat, ilmiy yoki pedagogik faoliyatda erishgan natijalaridan kelib chiqib baholaydi.
17. Tavsiyanoma asosida oliy taʼlim muassasasiga talabalikka qabul qilinganlik toʻgʻrisida rasmiy buyruq chiqarilgandan soʻng imtiyozdan takroran foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi.
18. Komissiya hujjatlarni oʻrganish mobaynida xodimning halok boʻlganligi yoki olgan tan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolganligi xizmat majburiyatini bajarish bilan bogʻliq boʻlmagan deb topilgan hamda bojxona xizmatiga salmoqli hissa qoʻshgan, xizmat jarayonida maʼlum bir natijalarga erishgan deb topilmagan taqdirda, tavsiyanoma berishni rad etadi.
19. Tavsiyanomaga asosan oʻqishga qabul qilingan talabalar (kursantlar) oʻqishdan chetlashtirilgan taqdirda (shu jumladan, oʻz xohishiga koʻra), ularga tavsiyanoma qayta berilmaydi.
20. Komissiyaning harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilinishi mumkin.
21. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Oʻzbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlari xodimlarining farzandlariga davlat oliy taʼlim muassasalari hamda oliy harbiy va harbiylashtirilgan taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanomalar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlari xodimlarining farzandlariga davlat oliy taʼlim muassasalari hamda oliy harbiy va harbiylashtirilgan taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanomalar berish
Bosqichlar Ishtirokchilar Chora-tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Tarkibiy tuzilmalar rahbari Bojxona qoʻmitasining Inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boshqarmasiga: a) xizmatdagi ofitserlar va serjantlar tarkibi xodimlari farzandlarining taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishi uchun tavsiyanoma berish toʻgʻrisidagi taqdimnomalarni Nizomda belgilangan hujjatlarni ilova qilgan holda; b) xizmat majburiyatini bajarish chogʻida halok boʻlgan yoki olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolgan xodimlarning farzandlari roʻyxatlarini Nizomda belgilangan hujjatlarni ilova qilgan holda koʻrib chiqish uchun yuboradi. Har yili 10-martga qadar 2-bosqich Bojxona qoʻmitasi Inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boshqarmasi Taqdim etilgan taqdimnomalar hamda xizmat majburiyatini bajarish chogʻida halok boʻlgan yoki olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolgan xodimlarning farzandlari roʻyxatlarini koʻrib chiqish uchun Komissiyaga kiritadi. Har yili 15-martga qadar 3-bosqich Komissiya 1. Quyidagi hujjatlarni: a) tavsiyanoma berish toʻgʻrisidagi taqdimnomalarni; b) xizmat majburiyatini bajarish chogʻida halok boʻlgan yoki olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolgan xodimlarning farzandlari roʻyxatlarini koʻrib chiqadi. 2. Hujjatlarni koʻrib chiqish yakunlari boʻyicha bayonnoma tuzib, imzolaydi va qoʻmitaning gerbli muhri bilan tasdiqlaydi. Har yili 1-aprelga qadar 4-bosqich Bojxona qoʻmitasi Inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boshqarmasi 1. Komissiya yigʻilishi bayonnomasi asosida tavsiyanoma berish toʻgʻrisida Rais buyrugʻini chiqaradi. 2. Xodimlarga farzandlarining taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishi uchun tavsiyanoma beradi. 3. Tavsiyanoma berilgan xodimlarning farzandlari roʻyxatini Davlat komissiyasiga yuboradi. Har yili 1-mayga qadar 5-bosqich Davlat komissiyasi (taʼlim muassasalari boʻyicha kotibiyat) ishchi organi Tavsiyanoma berilgan xodimlarning farzandlari roʻyxatini koʻrib chiqadi. Har yili 15-iyunga qadar
Oʻzbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlari xodimlarining farzandlariga davlat oliy taʼlim muassasalari hamda oliy harbiy va harbiylashtirilgan taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanomalar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlari xodimlarining farzandlariga davlat oliy taʼlim muassasalari hamda oliy harbiy va harbiylashtirilgan taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanomalar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlari xodimlarining farzandlariga davlat oliy taʼlim muassasalari hamda oliy harbiy va harbiylashtirilgan taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanomalar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlari xodimlarining farzandlariga davlat oliy taʼlim muassasalari hamda oliy harbiy va harbiylashtirilgan taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanomalar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-dekabrdagi 700-son qaroriga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlari xodimlarini xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida halok boʻlgan (vafot etgan) yoki olgan jarohati tufayli nogironligi boʻlgan shaxs deb topish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlarida (Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Bojxona qoʻmitasi), Bojxona qoʻmitasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boʻyicha boshqarmalari, “Toshkent-AERO” ixtisoslashtirilgan bojxona kompleksi, Bojxona instituti, Markaziy bojxona laboratoriyasi, Milliy kinologiya markazi) (keyingi oʻrinlarda — bojxona organlari) xizmat qilayotgan, maxsus unvon berilgan bojxona organlari xodimlari va Bojxona qoʻmitasining Bojxona institutida tahsil olayotgan kursant va tinglovchilarni (keyingi oʻrinlarda — xodim) xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida halok boʻlgan (vafot etgan) yoki olgan jarohati tufayli nogironligi boʻlgan shaxs deb topish tartibini belgilaydi.
2. Xodimni xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida halok boʻlgan (vafot etgan) yoki olgan jarohati tufayli nogironligi boʻlgan shaxs deb topish xodim yoxud uning oila aʼzolariga bir martalik nafaqalar tayinlash va qonunchilik hujjatlarida belgilangan imtiyozlarni taqdim etish maqsadida amalga oshiriladi.
3. Xodim xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida halok boʻlgan (vafot etgan) yoki olgan jarohati tufayli nogironligi boʻlgan shaxs deb topilganda, xodimga yoki uning oila aʼzolariga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda bir martalik nafaqalar va boshqa imtiyozlar taqdim etiladi.
4. Xodimning halok boʻlishi (vafot etishi) yoki tan jarohati olishining har bir holati boʻyicha xizmat tekshiruvi oʻtkaziladi.
5. Xodimni xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida halok boʻlgan (vafot etgan) yoki olgan jarohati tufayli nogironligi boʻlgan shaxs deb topish xizmat tekshiruvi xulosasi asosida amalga oshiriladi.
2-bob. Xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida halok boʻlgan (vafot etgan) yoki olgan jarohati tufayli nogironligi boʻlgan shaxs deb topish tartibi
6. Xodim xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olganda bevosita uning rahbari yoki rahbar oʻrinbosari voqea joyiga zudlik bilan yetib borib, xolislar ishtirokida xodimning olgan tan jarohati boʻyicha dalolatnoma (keyingi oʻrinlarda — dalolatnoma) rasmiylashtiradi.
7. Dalolatnomani rasmiylashtirishda voqea tafsilotlari aniq va xolisona bayon etilishiga, shuningdek, tan jarohatining xizmat majburiyatlarini bajarish bilan bogʻliq holda yuz berganligiga alohida eʼtibor qaratiladi.
8. Dalolatnoma tan jarohati olgan xodim, uning rahbari yoxud rahbar oʻrinbosari, voqea guvohi boʻlgan xodimlar yoki fuqarolar, voqea sodir boʻlgan hududdagi bojxona organi rahbari yoki uning vazifasini bajaruvchi tomonidan imzolanadi hamda gerbli muhr bilan tasdiqlanadi.
9. Voqea sodir boʻlgan hududdagi bojxona organi rahbari tomonidan Bojxona qoʻmitasi rahbariyatiga xodimning halok boʻlishi (vafot etishi) yoxud tan jarohati olishi holati yuzasidan zudlik bilan dastlabki axborot beriladi.
10. Xodimning halok boʻlishi (vafot etishi) yoxud tan jarohati olishining holati va sabablarini surishtirish uchun xodim xizmat qilayotgan hududdagi bojxona organi rahbarining yozma koʻrsatmasiga asosan xizmat tekshiruvi tayinlanadi.
11. Xizmat tekshiruvi bojxona organlarining shaxsiy xavfsizlik, inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish (keyingi oʻrinlarda — kadrlar xizmatlari) hamda boshqa boshqarmalarining (boʻlim, shuʼbalarining) masʼul xodimlari tomonidan 30 kun ichida oʻtkaziladi.
Bunda xizmat tekshiruvini oʻtkazayotgan masʼul xodimlar xodimning halok boʻlishi (vafot etishi) yoxud tan jarohati olishi mazkur Nizomning 15-bandi asosida uning xizmat majburiyatlarini bajarishi bilan bogʻliqligiga, xodim tomonidan xizmat intizomi va qonunchilik hujjatlarining talablari buzilmaganligiga alohida eʼtibor qaratishlari shart.
12. Xizmat tekshiruvini oʻtkazish muddati qoʻshimcha oʻrganishlar talab etilgan taqdirda, xizmat tekshiruvini tayinlagan bojxona organi rahbari tomonidan bir oy muddatgacha uzaytirilishi mumkin.
13. Har bir holat boʻyicha sud-tibbiy ekspertiza muassasasining tegishli xulosasi olinadi va barcha hujjatlar umumlashtirilgan holda, xizmat tekshiruvini oʻtkazgan masʼul xodimlar tomonidan xizmat tekshiruvi natijasiga doir xulosa tuziladi.
Mazkur xulosa xizmat tekshiruvini tayinlagan bojxona organi rahbari tomonidan tasdiqlanadi.
14. Xizmat tekshiruvi xulosasida xodimning halok boʻlishi (vafot etishi) yoki uning tan jarohati olishi xizmat majburiyatini bajarish bilan bogʻliq yoxud xizmat majburiyatini bajarish bilan bogʻliq emas deb topilganligi koʻrsatiladi.
15. Xodimning halok boʻlishi (vafot etishi) yoxud uning tan jarohati olishi quyidagi hollarda xizmat majburiyatlarini bajarish bilan bogʻliq deb hisoblanadi:
lavozim majburiyatlarini bajarish vaqtida;
jangovar harakatlarda ishtirok etganda;
xizmatni (jangovar xizmatni) oʻtash vaqtida;
xizmat safarida yoki davolanishda boʻlganida;
kun tartibida belgilangan xizmat vaqti davomida yoki xizmat zarurati tufayli bojxona organlari hududida boʻlganida;
xizmat, davolanish va xizmat safarini oʻtash joylariga borish yoki ulardan qaytish vaqtida;
yigʻinlarda (harbiy yigʻinlarda) ishtirok etganda;
asirga tushgan (oʻz ixtiyori bilan asirga tushish hollari bundan mustasno), garovga olingan yoki ushlab qurolsizlantirilgan hollarda;
bedarak ketish — xodim qonunda belgilangan tartibda bedarak yoʻqolgan deb topilguniga yoki vafot etgan deb eʼlon qilinguniga qadar sodir boʻlganida;
shaxsning hayoti, sogʻligʻi, shaʼni va qadr-qimmatini himoya qilishga doir harakatlar vaqtida sodir boʻlganda;
qonuniylikni va huquq-tartibotni taʼminlashda huquqni muhofaza qiluvchi organlar xodimlariga yoki boshqa shaxslarga yordam koʻrsatish vaqtida;
xizmat vaqtidan tashqari paytda xodimning hayotiga yoki uning sogʻligʻiga suiqasd qilinganda, agar suiqasd sababi uning xizmat vazifalarini bajarishi bilan bogʻliq boʻlsa;
sud tomonidan xodimning harakati shaxs, jamiyat va davlat manfaatlarini koʻzlab sodir etilgan harakat deb topilganda.
16. Xodimning halok boʻlishi (vafot etishi) yoki uning tan jarohati olishi xizmat majburiyatini bajarish bilan bogʻliq emas deb topilgan taqdirda, xizmat tekshiruvi xulosasida buning asoslangan sabablari koʻrsatiladi.
17. Bojxona organlari kadrlar xizmatlarining masʼul xodimlari xizmat tekshiruvi xulosasi tasdiqlangan kundan boshlab uch ish kuni ichida xodim va (yoki) uning oila aʼzolarini xizmat tekshiruvi natijalari toʻgʻrisida, shuningdek, xodim xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida halok boʻlgan (vafot etgan) yoki olgan jarohati tufayli nogironligi boʻlgan shaxs deb topilgan taqdirda, xodim yoki uning oila aʼzolarini qonunchilik hujjatlarida taqdim etilishi belgilangan nafaqalar va imtiyozlar haqida yozma ravishda tanishtiradi.
3-bob. Xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida halok boʻlgan (vafot etgan) yoki olgan jarohati tufayli nogironligi boʻlgan shaxs deb topilgan xodimlarning hujjatlar yigʻmajildlarini yuritish
18. Bojxona organlarining kadrlar xizmatlari xizmat tekshiruvi xulosasi asosida xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida halok boʻlgan (vafot etgan) yoki olgan jarohati tufayli nogironligi boʻlgan shaxs deb topilgan har bir xodim va uning oila aʼzolari haqidagi maʼlumotlarni hamda ushbu Nizomning 19-bandida nazarda tutilgan hujjatlarning alohida yigʻmajildini shakllantiradi.
19. Yigʻmajildga quyidagi hujjatlar yoki ularning nusxalari tikiladi:
xizmat tekshiruvi xulosasi;
dalolatnoma;
voqea oqibatida jarohat olgan xodimning sogʻligʻi holati toʻgʻrisidagi hujjatlar;
sud-tibbiy ekspertiza xulosasi;
voqea yuz bergan vaqtda xodimning xizmat vazifasi yoki majburiyatini bajarishi bilan bogʻliqligini tasdiqlovchi hujjat (agar mavjud boʻlsa);
voqea yuzasidan jinoyat ishi qoʻzgʻatishni rad etish yoki jinoyat ishini tugatish toʻgʻrisidagi qaror yoki sudning hukmi (agar mavjud boʻlsa);
tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasining xulosasi va nogironlik toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma;
xodim bojxona organlaridan xizmatdan boʻshatilgan taqdirda, uning xizmatdan boʻshatilganligi toʻgʻrisidagi buyruqdan koʻchirma.
20. Xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida halok boʻlgan (vafot etgan) yoki olgan jarohati tufayli nogironligi boʻlgan shaxs deb topilgan xodimlarning hujjatlari yigʻmajildlari tegishli bojxona organlari kadrlar xizmatlarida doimiy saqlanadi.
21. Bojxona organlari kadrlar xizmatlari har chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning uchinchi kunidan kechiktirmay halok boʻlgan (vafot etgan) yoki olgan jarohati tufayli nogironligi boʻlgan xodimlar va ularning oila aʼzolari haqidagi maʼlumotlarni xatlovdan oʻtkazadi hamda xatlov natijasida aniqlangan maʼlumotlarni yangilab boradi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
22. Xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida halok boʻlgan (vafot etgan) yoki olgan jarohati tufayli nogironligi boʻlgan shaxs deb topish boʻyicha bojxona organlarining xatti-harakatlari va qarorlaridan norozi boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yuqori turuvchi bojxona organlariga yoki sudga shikoyat qilishlari mumkin.
23. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-dekabrdagi 700-son qaroriga 5-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlari xodimlariga uy-joylarni ijaraga olganlik (ijarada turganlik) uchun har oylik pul kompensatsiyasi toʻlash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Bojxona qoʻmitasi) markaziy apparati, Bojxona qoʻmitasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar boʻyicha boshqarmalari, “Toshkent-AERO” ixtisoslashtirilgan bojxona kompleksi, Markaziy bojxona laboratoriyasi, Bojxona instituti, Milliy kinologiya markazida (keyingi oʻrinlarda — bojxona organlari) xizmat qilayotgan va turar joy bilan taʼminlanmagan serjant va ofitserlar tarkibiga kiruvchi xodimlarga (keyingi oʻrinlarda — xodimlar) uy-joylarni ijaraga olganlik (ijarada turganlik) uchun har oylik pul kompensatsiyasi toʻlash tartibini belgilaydi.
2. Uy-joylarni ijaraga olganlik (ijarada turganlik) uchun har oylik pul kompensatsiyasi (keyingi oʻrinlarda — pul kompensatsiyasi) xizmatni oʻtash joyi boʻyicha uy-joylar bilan taʼminlanmagan xodimlarga amaldagi sarf-xarajatlar doirasida (kommunal xizmatlar haqi bundan mustasno):
Toshkent shahrida — bazaviy hisoblash miqdorining 4,8 baravaridan koʻp boʻlmagan miqdorda;
Nukus shahrida va viloyatlar markazlarida — bazaviy hisoblash miqdorining 3,6 baravaridan koʻp boʻlmagan miqdorda;
Oʻzbekiston Respublikasining boshqa shaharlari va tumanlari markazlarida — bazaviy hisoblash miqdorining 2,4 baravaridan koʻp boʻlmagan miqdorda toʻlanadi.
3. Oila aʼzolari uch kishi va undan ortiq boʻlgan taqdirda (xodimlarning oʻzini hisoblamagan holda), ushbu pul kompensatsiyasi miqdorlari 50 foizga oshiriladi. Bunda xodimlarning tayinlash joyiga kelgan oila aʼzolari: xotini (eri), ularning bolalari va ota-onalari, shuningdek, qonunchilik hujjatlariga muvofiq ijaraga oluvchining oila aʼzolari deb eʼtirof etilgan boshqa shaxslar hisobga olinadi.
2-bob. Xodimlarga pul kompensatsiyasini toʻlash holatlari
4. Pul kompensatsiyasi xodimlarga:
bojxona organlariga xizmatga qabul qilinib, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahri yoxud boshqa viloyatlarga (keyingi oʻrinlarda — hudud) lavozimga tayinlanganda yoki xizmatni oʻtash uchun yuborilganda (xodim doimiy yashash joyidagi hududga lavozimga tayinlangan yoki xizmatni oʻtash uchun yuborilgan hollar bundan mustasno);
huquqni muhofaza qiluvchi yoki maxsus unvon va martaba darajasi boʻlishi nazarda tutilgan boshqa organlardan bojxona organlariga qabul qilganda;
Bojxona institutining magistratura yoki doktoranturasiga oʻqishga kirganda;
xizmatni davom ettirish uchun boshqa hududga yuborilganda pul kompensatsiyasi ushbu Nizomning 2-bandida belgilangan miqdorlarda toʻlanadi.
5. Bojxona qoʻmitasining Toshkent viloyati boʻyicha boshqarmasi xodimlariga Toshkent shahrida uy-joyni ijaraga olganda, kompensatsiya miqdori Toshkent shahri boʻyicha belgilangan meʼyorlarda toʻlanadi.
6. Pul kompensatsiyasi yuborilgan joyga kelgandan keyin uy-joy ijaraga olingan (ijarada turgan) kundan boshlab belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan uy-joyni ijaraga olish (ijarada turish) shartnomasi asosida toʻlanadi.
3-bob. Xodimlarga pul kompensatsiyasini toʻlash tartibi
7. Pul kompensatsiyasini toʻlash:
a) uzoq muddatli ipoteka krediti boʻyicha dastlabki badal uchun subsidiya ajratilgan xodimlarga quruvchi tomonidan qabul qilish va topshirish dalolatnomalari asosida sotib olinayotgan (qurilayotgan) turar joy yashashga tayyor holda foydalanishga topshirilgan kundan kechiktirmay;
b) xizmatni davom ettirish uchun boshqa hududga yuborilgan yoki bojxona organlari xizmatidan boʻshatilgan kundan boshlab;
v) bojxona xizmati organlari xodimi tomonidan yakka tartibda turar joy qurish uchun elektron onlayn-auksion orqali yer uchastkasi olingan kundan boshlab toʻliq 24 oy oʻtgandan keyin;
g) lavozimidan ozod etilib, bojxona organlari ixtiyoriga olinganda (tashkiliy-shtat tadbirlari oʻtkazilishi davrida pul taʼminotini toʻliq saqlash vaqti, bolani parvarish qilish uchun berilgan taʼtil davri, Bojxona qoʻmitasi raisining buyrugʻi bilan Bojxona institutiga, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasining oliy taʼlim muassasalariga va tashkilotlariga magistratura mutaxassisliklari boʻyicha oʻqishga yuborilgan davri, sud ajrimiga asosan egallab turgan lavozimidan chetlashtirilgan davri bundan mustasno);
d) xodimga (yoki uning turmush oʻrtogʻiga) tayinlangan joyida xizmat uy-joy maydoni berilgan taqdirda yoki u (uning turmush oʻrtogʻi tomonidan) uy-joy sotib olganda, uy-joy maydonining qabul qilish-topshirish dalolatnomasi (oldi-sotdi shartnomalari) imzolangan kundan boshlab toʻxtatiladi.
8. Xizmatni davom ettirish uchun yuborilgan joyida ota-onalari yoki eri (xotini)ning ota-onalari uy-joylarida birga yashayotgan bojxona xizmati organlari xodimlariga pul kompensatsiyasi toʻlanmaydi.
9. Xodimlar pul kompensatsiyasini olish uchun vaqtincha yashash joyini va uy-joyni ijaraga olganlik (ijarada turganlik) uchun kommunal xizmatlar qiymatisiz amaldagi xarajatlar summasini koʻrsatgan holda tarkibiy tuzilma rahbariga bildirgi beradilar.
10. Bildirgiga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
nikoh toʻgʻrisidagi guvohnoma nusxasi;
qonunchilikka muvofiq oila aʼzolari deb eʼtirof etilgan boshqa shaxslar hujjatlarining nusxasi;
xodim va uning turmush oʻrtogʻi (eri, xotini) nomida shaxsiy turar joy mavjud yoki mavjud emasligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma;
soliq idoralarida roʻyxatga olingan uy-joyni ijaraga olish (ijarada turish) shartnomasining nusxasi.
11. Tegishli bojxona organi taqdim etilgan hujjatlar asosida uy-joyni ijaraga olish (ijarada turish) uchun kompensatsiya miqdorini koʻrsatgan holda, pul kompensatsiyasi tayinlash toʻgʻrisida buyruq chiqaradi.
Tegishli bojxona organi xodimlar ijaraga olingan uy-joyda yashashlarini va ularning yashash joylari oʻzgarishini doimiy nazorat qiladilar.
12. Pul kompensatsiyasi miqdorini aniqlashda hisobga olinadigan oila tarkibi oʻzgargan taqdirda, xodimning oila tarkibi oʻzgarganligini tasdiqlovchi hujjatlar nusxalari ilova qilingan pul kompensatsiyasi miqdorini qayta koʻrib chiqish toʻgʻrisidagi bildirgisi asosida yangi miqdorlardagi pul kompensatsiyasi belgilangan tartibda murojaat etgan kundan boshlab, tegishli buyruq imzolangandan soʻng toʻlanadi.
13. Birgalikda nikohda boʻlgan bojxona organlari xodimlariga (xotiniga, eriga) pul kompensatsiyasi xizmatni oʻtash joyidan eri (xotini) turar joy maydoni bilan taʼminlanmaganligi va pul kompensatsiyasi olmasligi haqidagi maʼlumotnoma boʻlgan taqdirda, xizmatni oʻtash joyi boʻyicha ulardan biriga toʻlanadi.
Bojxona organlarida ayol xodimlarga bola ikki yoshga toʻlgungacha uni parvarish qilish uchun taʼtil berilgan taqdirda, pul kompensatsiyasi taʼtilning butun davriga, biroq bojxona organlari xodimi ushbu uy-joyda yashashi sharti bilan beriladi.
14. Pul kompensatsiyasi bojxona organlari xodimining xizmatni oʻtash joyi boʻyicha moliya tuzilmasi tomonidan oʻtgan oy uchun keyingi oyning 5 kunigacha, dekabr oyi uchun ushbu oyning yakuniga qadar tarqatish qaydnomasi boʻyicha toʻlanadi.
15. Pul kompensatsiyasini olish uchun hujjatlar bojxona organlarida qonunchilikda belgilangan muddat tamom boʻlguncha saqlanadi.
16. Xodimga (yoki uning turmush oʻrtogʻiga) xizmat uy-joyi berilganda yoki u (uning turmush oʻrtogʻi tomonidan) xizmat qilayotgan joyda uy-joy sotib olganda, u bir hafta muddatda tegishli ravishda Bojxona qoʻmitasining Moliya-iqtisodiyot tuzilmasiga pul kompensatsiyasi toʻlashni toʻxtatish toʻgʻrisida yozma ravishda xabar berishi shart.
17. Xodimlar tomonidan ortiqcha olingan pul kompensatsiyasi summasi ish haqidan ushlab qolish yoʻli bilan yoki qonunchilikda belgilangan tartibda toʻliq miqdorda undirib olinadi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
18. Ushbu Nizomga muvofiq xodimlarga pul kompensatsiyasi toʻlash bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
19. Pul kompensatsiyasini toʻlashning toʻgʻriligini nazorat qilish tegishli bojxona organlari rahbarlari zimmasiga yuklanadi.
20. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-dekabrdagi 700-son qaroriga 6-ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Sudyalarga, sud organlari xodimlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi, prokuratura organlari, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti, davlat soliq xizmati va davlat bojxona xizmati organlari xodimlariga imtiyozli shartlarda uy-joy sotib olishga uzoq muddatli ipoteka kreditlari berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni hamda sudyalarga, sud organlari xodimlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi, prokuratura organlari, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti, davlat soliq xizmati va davlat bojxona xizmati organlari xodimlariga uy-joylarni ijaraga olganlik (ijarada turganlik) uchun har oylik pul kompensatsiyasi toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2012-yil 31-oktabrdagi 312-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Qaror nomidagi “departamenti, davlat soliq xizmati va davlat bojxona xizmati organlari xodimlariga uy-joylarni ijaraga olganlik” soʻzlari “departamenti va davlat soliq xizmati organlari xodimlariga uy-joylarni ijaraga olganlik” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. 1-bandning uchinchi xatboshisidagi “departamenti, davlat soliq xizmati va davlat bojxona xizmati” soʻzlari “departamenti va davlat soliq xizmati” soʻzlari bilan almashtirilsin.
3. 1-ilovada :
a) 1-bandi quyidagi mazmundagi uchinchi — beshinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Vatan himoyasi va el-yurt tinchligi yoʻlida halok boʻlgan davlat bojxona xizmati organlari xodimlarining oila aʼzolaridan biri (yangi nikohga kirmagan turmush oʻrtogʻi yoki qaramogʻida boʻlgan ota-onasi) belgilangan tartibda turar joyga muhtoj deb tan olinganda, ular mazkur Nizom talablariga muvofiq uzoq muddatli imtiyozli ipoteka kreditlaridan foydalangan holda turar joy bilan birinchi navbatda taʼminlanadi.
Bunda ushbu kafolat Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Vatan himoyasi va el-yurtimiz tinchligi yoʻlida halok boʻlgan harbiy xizmatchilar va xodimlar oila aʼzolarini ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashni kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 13-martdagi PF-34-son Farmoniga muvofiq 1991-yil 1-yanvardan 2023-yil 1-maygacha davlat bojxona xizmati organlarining jangovar (harbiy) harakatlarda, noqonuniy qurolli tuzilmalarni aniqlash va yoʻq qilishda, favqulodda holat (vaziyat) oqibatlarini bartaraf etishda, davlat chegaralarini himoya qilishda, terrorchilikka qarshi operatsiyalarda, jinoyatchilikka qarshi kurashishda hamda jamoat xavfsizligini taʼminlash chogʻida yaralanganligi, kontuziya yoki mayib boʻlganligi oqibatida halok boʻlgan xodimlarining oila aʼzolariga nisbatan ham tatbiq etiladi.
Xodimlarning Vatan himoyasi va el-yurtimiz tinchligi yoʻlida halok boʻlganligi holati qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda aniqlanadi”;
b) 7 1 -bandidagi “prokuratura” soʻzidan keyin “va davlat bojxona xizmati” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
4. 2-ilovada :
a) ilovaning nomidagi “departamenti, davlat soliq xizmati va davlat bojxona xizmati” soʻzlari “departamenti va davlat soliq xizmati” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Sud tizimi xodimlarini ijtimoiy muhofaza qilishni tubdan yaxshilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2012-yil 2-avgustdagi PF-4459-son, “Soliq maʼmuriyatchiligini tubdan takomillashtirish, soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlarning yigʻiluvchanligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 18-iyuldagi PF-5116-son, “Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi faoliyatini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 10-avgustdagi PF-5147-son, “Sud-huquq tizimini yanada takomillashtirish va sud hokimiyati organlariga ishonchni oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 13-iyuldagi PF-5482-son farmonlariga, shuningdek, “Oʻzbekiston Respublikasi prokuratura organlari xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish va ijtimoiy himoya qilishni kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2013-yil 13-noyabrdagi PQ-2065-son, “Sudlar va adliya organlari faoliyatini moddiy-texnik va moliyaviy taʼminlash tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2017-yil 23-avgustdagi PQ-3240-son qarorlariga muvofiq sudyalarga, Konstitutsiyaviy sud, Sudyalar oliy kengashi, Oliy sud, quyi sudlar apparatlari, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi huzuridagi Sudlar faoliyatini taʼminlash departamenti va uning hududiy boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda — sud organlari) xodimlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi, prokuratura organlari, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti (keyingi oʻrinlarda — prokuratura organlari xodimlari) va davlat soliq xizmati organlari xodimlariga uy-joylarni ijaraga olganlik (ijarada turganlik) uchun har oylik pul kompensatsiyasi toʻlash tartibini belgilaydi.
Ushbu Nizomning amal qilishi sudyalarga, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyaviy sudi sudyalariga (keyingi oʻrinlarda — sudyalar), sud organlari, Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi, prokuratura va davlat soliq xizmati organlari xodimlariga nisbatan tatbiq etiladi”;
v) 2-bandda :
birinchi xatboshidagi “xodimlariga, davlat soliq xizmati va davlat bojxona xizmati” soʻzlari “xodimlariga va davlat soliq xizmati” soʻzlari bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oila aʼzolari uch kishi va undan ortiq boʻlgan taqdirda (sudyaning, sud organlari xodimining, Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi, prokuratura organlari xodimlarining va davlat soliq xizmati organlari xodimlarining oʻzini hisoblamagan holda) ushbu pul kompensatsiyasi miqdorlari 50 foizga oshiriladi. Bunda sudyani tayinlash (saylash), sud organlari xodimini, Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi, prokuratura organlari xodimlarini va davlat soliq xizmati organlari xodimlarini tayinlash joyiga kelgan oila aʼzolari: xotini (eri), ularning bolalari va ota-onalari, shuningdek, qonunchilikka muvofiq ijaraga oluvchining oila aʼzolari deb eʼtirof etilgan boshqa shaxslar hisobga olinadi”;
g) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Sudyaga, sud organlari xodimlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi, prokuratura organlari xodimlariga, davlat soliq xizmati organlari xodimlariga pul kompensatsiyasi sudya tayinlangan (saylangan) joyga kelgandan, sud organlari xodimlari, Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi, prokuratura organlari xodimlari va davlat soliq xizmati organlari xodimlari tayinlangan joyga kelgandan keyin uy-joy ijaraga olingan (ijarada turgan) kundan boshlab belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan uy-joyni ijaraga olish (ijarada turish) shartnomasi asosida toʻlanadi. Sudyaga tayinlangan (saylangan) joyida, sud organlari xodimiga, Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi, prokuratura xodimlariga va davlat soliq xizmati organlari xodimlariga tayinlangan joyida xizmat uy-joy maydoni berilgan taqdirda yoki u uy-joy sotib olganda, uning vakolatlari toʻxtatilganda va tugaganda, pul kompensatsiyasi toʻlash toʻxtatiladi”;
d) 4-bandning beshinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
e) 5-banddagi “xodimlariga, davlat soliq xizmati va davlat bojxona xizmati” soʻzlari “xodimlariga va davlat soliq xizmati” soʻzlari bilan almashtirilsin;
j) 6-bandda :
birinchi xatboshidagi “xodimlari, davlat soliq xizmati va davlat bojxona xizmati” soʻzlari “xodimlari va davlat soliq xizmati” soʻzlari bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidagi “prokuratura, davlat soliq xizmati va davlat bojxona xizmati” soʻzlari “prokuratura va davlat soliq xizmati” soʻzlari bilan almashtirilsin;
z) 7-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Sud organlari xodimiga va Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi xodimiga, prokuratura organlari xodimlariga va davlat soliq xizmati organlari xodimiga bola ikki yoshga toʻlgungacha uni parvarish qilish uchun taʼtil berilgan taqdirda, pul kompensatsiyasi taʼtilning butun davriga, biroq sud organlari va Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi xodimi, prokuratura organlari xodimlariga va davlat soliq xizmati organlari xodimi ushbu uy-joyda yashashi sharti bilan beriladi”;
i) 9-banddagi “xodimlarining, davlat soliq xizmati va davlat bojxona xizmati” soʻzlari “xodimlarining va davlat soliq xizmati” soʻzlari bilan almashtirilsin;
k) 10-banddagi “xodimlari, davlat soliq xizmati va davlat bojxona xizmati” soʻzlari “xodimlari va davlat soliq xizmati” soʻzlari bilan almashtirilsin;
l) 11-banddagi “palatasi, prokuratura organlari va bojxona xizmati organlari” soʻzlari “palatasi va prokuratura organlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-dekabrdagi 700-son qaroriga 7-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim hujjatlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi bojxona chegarasini kuchaytirishga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 1998-yil 24-noyabrdagi 488-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasi hayʼati aʼzolari tarkibiga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisida” 2002-yil 15-noyabrdagi 397-son qarori.
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasi hayʼati aʼzolari tarkibiga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisida” 2003-yil 20-sentabrdagi 406-son qarori.
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimini tashkil etish toʻgʻrisida” 2004-yil 28-sentabrdagi 450-son qarori .
5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining hayʼati tarkibiga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisida” 2009-yil 19-fevraldagi 46-son qarori.
6. Vazirlar Mahkamasining “Davlat bojxona xizmati organlarining moddiy-texnika bazasini mustahkamlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2012-yil 11-apreldagi 107-son qarori .
7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organi xodimining yoki uning yaqin qarindoshlarining mol-mulkiga xizmat majburiyatlarini bajarishi bilan bogʻliq holda yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2019-yil 29-apreldagi 364-son qarori .
8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlarining xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida tan jarohati olgan xodimlariga, shuningdek, halok boʻlgan xodimlari oilalariga bir martalik nafaqa tayinlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2019-yil 4-iyundagi 459-son qarori .
9. Vazirlar Mahkamasining “Aholi va tadbirkorlik subyektlarining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlari kengaytirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2021-yil 27-dekabrdagi 774-son qaroriga 1-ilovaning 50-bandi .
10. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-sonli Qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 613 va 637-bandlari .
11. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlari xodimlarining farzandlariga davlat oliy taʼlim muassasalari hamda oliy harbiy va harbiylashtirilgan taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanomalar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 20-iyuldagi 391-son qarori .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 29-dekabr,
700-son