📅 2023-yil 28-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 28-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 28 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 28 декабря 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 28 December 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
ПАСПОРТИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ва улардан фойдаланиш муносабатларини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш, уларнинг камайиб кетишини олдини олиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг сувга қудуқлар бурғилаш билан боғлиқ фаолиятини тартибга солиш, шунингдек, сув ҳисобини юритиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 7 декабрдаги ПҚ-439-сон қарорига мувофиқ:
ер ости сувларидан фойдаланувчиларга олинаётган сувнинг аниқ ҳисобини юритиш мақсадида ўз тасарруфидаги ер ости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлаш мажбурияти юклатилганлиги;
сувни ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланмаган ер ости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланганлиги (бундан жисмоний шахсларга шахсий ва хўжалик эҳтиёжлари учун якка тартибда суткасига 5 метр кубгача бўлган миқдорда ер ости сувларини олиш мустасно) маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
б) хавфли экзоген геологик жараёнларнинг мониторингини юритиш, хавфли экзоген геологик жараёнлар давлат инспекторларига берилган ҳуқуқлар ҳамда хавфли геологик жараёнлардан огоҳлантириш тартибини белгилашни назарда тутувчи Хавфли экзоген геологик жараёнларнинг давлат мониторинги тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ер ости сувларига қудуқлар бурғилаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар икки ой муддатда ўзларига тегишли бурғилаш ускуналарининг техник паспортларини ҳудудий ички ишлар органларида белгиланган тартибда қайта расмийлаштириш чораларини кўрсин.
Бунда бурғилаш ускуналарининг техник паспортларини қайта расмийлаштириш учун тўловлар ундирилмаслиги инобатга олинсин.
4. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда мазкур қарор билан ўзгартирилган тартиб-таомилларга мувофиқ давлат хизматларини кўрсатиш «Лицензия» ахборот тизими ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этилишини таъминласин.
5. Қуйидагилар:
тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари А. Кадирходжаев — ер ости сув ресурслари камайиб кетишининг олдини олиш, сувга қудуқлар бурғилаш фаолиятини тартибга солиш, олинаётган сув ҳисобини юритиш механизмини янада такомиллаштириш бўйича топшириқлар ижросини мувофиқлаштиришга;
«Ўзбекгидрогеология» ДК директори Ш. Йўлдашев — ер ости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлаш ҳамда хавфли экзоген геологик жараёнлар устидан самарали давлат мониторинги ўрнатилишига масъул ва шахсий жавобгар этиб белгилансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сон қарорига 2-ИЛОВА
Хавфли экзоген геологик жараёнларнинг давлат мониторинги тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хавфли экзоген геологик жараёнларнинг (кўчки, қулаш, чўкиш, суффозия, карст) давлат мониторинги мақсади, асосий вазифалари, объектлари, юритиш ва ҳисоботлар тақдим этиш тартибини белгилайди.
2. Хавфли экзоген геологик жараёнларнинг (кейинги ўринларда — ХЭГЖ) давлат мониторинги атроф табиий муҳит ва ер қаъри мониторингининг таркибий қисми ҳисобланади.
3. Ўзбекистон Республикасининг асосан тоғ ва тоғолди ҳудудларидаги (заруратга мувофиқ бошқа ҳудудлардаги) ХЭГЖ давлат мониторинги объектлари ҳисобланади.
4. ХЭГЖ давлат мониторинги маълумотларидан иқтисодиёт ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаштириш ва қуриш, ҳудудларни ХЭГЖ таъсиридан ҳимоя қилиш бош схемаларини ишлаб чиқиш ҳамда ХЭГЖ давлат кадастрини юритишда фойдаланилади.
5. ХЭГЖ давлат мониторинги муайян вазифаларидан келиб чиққан ҳолда давлат ва ишлаб чиқариш даражасида амалга оширилади.
ХЭГЖ давлат мониторинги Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит мониторинги дастури ва ҳар йилги республика минерал-хом ашё базасини ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилади.
Иқтисодиёт объектлари, шу жумладан, линияли иншоотлар (йўллар, каналлар, электр узатиш линиялари, қувурлар ва шу кабилар), кон-руда корхоналари хўжалик фаолияти ҳудудларида, ХЭГЖ ишлаб чиқариш мониторинги юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
6. ХЭГЖ давлат мониторинги «Ўзбекгидрогеология» ДМ таркибидаги Давлат геологик мониторинг хизмати томонидан юритилади ва ХЭГЖ шаклланиши шароитларини, ривожланишини ўрганиш, рўй бериши мумкин бўлган фалокатли оқибатлари тўғрисида аҳолини, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларни огоҳлантириш ва хабардор қилиш юзасидан «Ўзбекгидрогеология» ДМга ҳисобот беради.
Шунингдек, Давлат геологик мониторинг хизмати ХЭГЖни ўрганиш ҳамда тегишлича хулосалар ва ёзма кўрсатмалар бериш бўйича ягона бажарувчи ҳисобланади.
2-боб. ХЭГЖ давлат мониторинги мақсади ва асосий вазифалари
7. ХЭГЖ давлат мониторинги мақсади — Ўзбекистон Республикаси тоғ ва тоғолди ҳудудларида жойлашган аҳоли пунктлари, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа объектларида табиий ва хўжалик фаолияти натижасида рўй берадиган ХЭГЖнинг пайдо бўлишини, ривожланишини ўрганиш ҳамда кузатиш, шунингдек, ушбу жараёнлар хавфидан огоҳлантиришдан иборат.
8. Қуйидагилар ХЭГЖ давлат мониторингининг асосий вазифалари ҳисобланади:
ХЭГЖ ривожланиши мумкин бўлган ҳудудларни аниқлаш ва ўрганиш;
ХЭГЖнинг рўй бериши тўғрисида давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларни ҳамда жисмоний ва юридик шахсларни хабардор қилиш ва огоҳлантириш;
Давлат геологик мониторинг хизматининг ёзма кўрсатмалари, шунингдек, хулосаларида баён этилган талабларнинг барча давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда жисмоний ва юридик шахслар, уларнинг идоравий бўйсунувидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
ХЭГЖнинг янги манбалари шаклланишининг олдини олиш мақсадида уларнинг кучайиши мумкин бўлган ҳудудлардан оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар тайёрлаш ва бериш;
республика ҳудудида ХЭГЖ рўй бериши тўғрисидаги ахборотга оид маълумотлар базасини шакллантириш ва тизимли тўлдириб бориш, ХЭГЖ таъсири оқибатида етказилган физик зарарни ҳисобга олиш, тоғ ён бағирларининг мустаҳкамлигини сақлаш бўйича тавсиялар бериш;
давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳудудлардан фойдаланишнинг жорий ҳамда истиқболдаги режаларини, шу жумладан, ХЭГЖнинг кучайиши мумкин бўлган ҳудудлардаги саноат ва хўжалик қурилишларининг лойиҳаларини келишиш;
аҳоли пунктлари, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа объектларининг лойиҳалаш ташкилотлари томонидан ХЭГЖ таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар лойиҳаларини келишиш, зарур ҳолларда ушбу тадбирларни муҳандислик-геологик жиҳатдан асослашда иштирок этиш (мураккаб ва алоҳида муҳим объектларда);
соҳага оид хорижий тажрибани ўрганиш ва жорий этиш бўйича белгиланган тартибда халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;
ХЭГЖ кучайиши тўғрисида ахборот, уларнинг олдини олиш ёки салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан муҳандислик-геологик хулосалар ва ёзма кўрсатмалар бериш;
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда зарур ҳолларда, берилган ёзма кўрсатмалар давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда жисмоний ва юридик шахслар томонидан бажарилмагани тўғрисидаги материалларни прокуратура органларига тақдим этиш.
3-боб. ХЭГЖ давлат мониторингини юритиш тартиби
12. ХЭГЖнинг жойлардаги давлат мониторинги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг «Ўзбекгидрогеология» ДМ таркибидаги Давлат геологик мониторинг хизмати Ҳудудий гидрогеология станцияларига тенглаштирилган Ҳудудий кузатиш станциялари томонидан амалга оширилади.
13. ХЭГЖ давлат мониторинги кузатув тармоғи топогеодезик пунктлари, маркалар, булоқлар, қудуқлар, йирик ер кўчки участкаларига ўрнатилган асбоб-ускуналар ва бошқалардан ташкил топган бўлиб, улардаги кўрсаткичларнинг ўзгариши юзасидан тизимли кузатув ишлари олиб борилади.
14. Кузатув участкаларини танлаш, кузатиш даврийлиги ва услубияти «Ўзбекгидрогеология» ДМ томонидан белгиланади ва тегишлича лойиҳаларга мувофиқ Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан тасдиқланади.
15. ХЭГЖ давлат мониторинги натижаларидан олинган бирламчи геологик маълумотлар Ҳудудий кузатиш станциялари томонидан умумлаштирилиши, таҳлил қилиниши, қайта ишланилиши ҳамда бир сутка мобайнида Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига киритилиши лозим.
16. Муайян ҳудуддаги хавфли геологик жараёнлар мониторингининг умумлаштирилган маълумотлари ҳар чоракда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига юборилади.
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳар чоракда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар муайян ҳудудда мониторинг объектларини кузатишлар ва атроф-муҳитнинг тегишли компонентлари ҳолатини баҳолаш маълумотларини ўз ичига олган хавфли геологик жараёнлар мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат марказига юборади.
Табиий ва халқ хўжалиги объектларига, шунингдек, аҳолига хавф туғдирувчи хавфли геологик жараёнлар юзага келиши белгилари аниқланганда, олиб борилган кузатишлар маълумотлари дарҳол «Ўзбекгидрогеология» ДМ томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли органларига тезкор тегишли чоралар кўриш учун юборилади.
ХЭГЖ ишлаб чиқариш мониторинги натижалари асосида ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботлар Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимидаги «Ўзбекгидрогеология» ДУКнинг Давлат геологик мониторинг хизматига тақдим этиб борилади. Хавфли экзоген геологик жараёнларнинг кутилмаганда содир бўлиши аниқланганда, бу ҳақда зудлик билан хабар берилади.
4-боб. ХЭГЖ давлат мониторингини юритишни ташкил этиш
17. ХЭГЖ давлат мониторингини олиб бориш Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Ҳудудий кузатиш станциялари лойиҳалари доирасида амалга оширилади.
ХЭГЖ давлат мониторингини олиб бориш бўйича керакли ҳужжатлар, шу жумладан, далолатномалар тегишли Ҳудудий кузатиш станциялари томонидан белгиланган тартибда ҳисобга олиниши ва сақланиши лозим.
18. Давлат геологик мониторинг хизматининг Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати бошлиғи Бош давлат инспектори, Хавфли геологик жараёнлар давлат мониторинги бўлими бошлиғи Бош давлат инспектори ўринбосари, Ҳудудий кузатиш станция бошлиқлари ва етакчи гидрогеологлари ХЭГЖ давлат мониторинги бўйича давлат инспекторлари ҳисобланади.
ХЭГЖ давлат мониторинги бўйича Бош давлат инспектори Тоғ-кон саноати ва геология вазири томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.
19. Бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда аҳолини бошқа жойга кўчириш (муайян жойдан вақтинча кўчириш), объектлар қуриш ва улардан фойдаланиш тартибини бошқа муддатга кўчириш ёки ўзгартириш, шунингдек, бошқа ишларни амалга ошириш тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериш;
хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда, агар объектлар қурилиши хулосалар ва экспертиза далолатномаларисиз, лойиҳаларга риоя этилмасдан амалга оширилганда ёки Давлат геологик мониторинг хизматининг тавсиялари бажарилмаганда ёхуд бу ишлар ҳудудлардан фойдаланишга доир амалдаги нормативларга риоя этилмай бажарилганда ўз ваколатлари доирасида қурилиш ишларини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ёки судга мурожаат қилиш;
агар кейинги фаолияти хавфли геологик жараёнларнинг пайдо бўлишига, ривожланишига ёки кучайишига олиб келса, идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ташкилотларнинг фаолиятини тўхтатиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига таклифлар киритиш;
агар объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш шарт-шароитлари хавфли геологик жараёнларнинг пайдо бўлишига, ривожланишига ёки кучайишига олиб келадиган бўлса, муҳандислик-геологик фонд материалларини ўрганиш ва асосли далиллар, шунингдек, хавфли геологик жараёнлар ривожланган ҳудудларнинг жорий ҳолатидан келиб чиқиб, илгари берилган хулосаларга зарур ўзгартиришлар киритиш;
мулкчилик шаклидан қатъи назар ХЭГЖ ишлаб чиқариш мониторинги объектларида тегишлича назорат кузатув ишларини ўтказиш ҳамда ишлаб чиқариш мониторинги натижаларини сўраб олиш;
давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан Давлат геологик мониторинг хизматининг ёзма кўрсатмалари бажарилмаганлиги ҳақидаги билдиришномалар Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тегишлича чоралар кўриш учун юбориш.
20. Давлат инспекторларига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
хулосалар асосида аҳолини бошқа жойга кўчириш (муайян жойдан вақтинча кўчириш), объектлар қуриш ва улардан фойдаланиш вақтини бошқа муддатга кўчириш ёки ўзгартириш, шунингдек, хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда бошқа ишларни амалга ошириш тўғрисида бажариш мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;
агар объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш шарт-шароитлари хавфли геологик жараёнларнинг пайдо бўлишига, ривожланишига ёки кучайишига олиб келадиган бўлса, хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда ҳудудларни ўзлаштириш юзасидан илгари берилган хулосаларга зарур ўзгартиришларни бош давлат инспектори ва унинг ўринбосари билан келишган ҳолда киритиш;
хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларнинг чегарасини аниқлаш ҳамда шунга мувофиқ равишда хавфсиз жойларга кўчириш лозим бўлган хўжаликлар сони ва объектлар рўйхатига доир муҳандислик-техникавий тадбирларга ўзгартиришлар киритиш;
хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда янги (реконструкция қилинган) объектлар ва иншоотларни қабул қилиш ва фойдаланишга топшириш бўйича давлат комиссиялари ишида қатнашиш;
мулкчилик шаклидан қатъи назар, ХЭГЖ ишлаб чиқариш мониторинги объектларида тегишлича назорат кузатув ишларини ўтказиш ҳамда ишлаб чиқариш мониторинги натижаларини сўраб олиш;
давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, мансабдор шахсларга Давлат геологик мониторинг хизмати томонидан берилган ёзма кўрсатмалари бажарилмаганлиги ҳақида билдиришномалар Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигига Бош давлат инспектори ва унинг ўринбосари билан келишган ҳолда юбориш.
21. Давлат инспекторлари томонидан мутасаддиларга берилган кўрсатма нусхаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига назорат қилиш учун тақдим этилади.
Мазкур Низомга иловага мувофиқ шаклдаги кўрсатма бланкаси тартиб рақамига эга бўлиб, улар махсус дафтарда рўйхатга олиб борилади.
22. ХЭГЖдан огоҳлантириш, уларга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида берилган кўрсатмаларнинг белгиланган муддатларда бажарилмаслиги, уларни тегишли давлат назорати ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларни қонунчилик доирасида жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
23. Давлат инспекторлари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тизимли равишда «Ўзбекгидрогеология» ДМ Илмий-техник кенгаши йиғилишларида кўриб чиқилади.
5-боб. Якунловчи қоида
24. Давлат инспекторлари ХЭГЖ давлат мониторинги натижалари бўйича тақдим этилаётган маълумотлар ҳаққонийлиги юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Хавфли экзоген геологик жараёнларнинг давлат мониторинги тўғрисида низомга ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер ости сувларидан фойдаланишга оид рухсат этувчи ҳужжатларни бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 январдаги 9-сон қарорида :
а) 1-бандда :
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 1-иловада :
3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3. Гидрогеологик хулоса Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» ДМ (кейинги ўринларда — Ер қаъридан фойдаланиш маркази) томонидан Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимидаги гидрогеология корхоналари (кейинги ўринларда — гидрогеология корхоналари) хулосасини инобатга олган ҳолда Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали берилади»;
5-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ер ости сувларининг кўп йиллик ўртача сатҳига нисбатан сув сатҳи 5 метрдан ортиқ пасайиб кетган ҳудудларда ерларни суғориш ва ишлаб чиқариш мақсадларига гидрогеологик хулоса берилмайди»;
12-банд қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«10 фоизи — Ер қаъридан фойдаланиш марказининг банк ҳисоб рақамига»;
саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
14-банднинг биринчи хатбошисидаги «тақдим этилганлиги» сўзларидан кейин «, ер ости сувлари сифатининг эҳтиёжга номувофиқлиги» сўзлари билан тўлдирилсин;
16 — 18-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«16. Ариза берувчилар Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг аризаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчилар томонидан тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқада электрон шаклда, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза автоматик тарзда Ер қаъридан фойдаланиш марказига ва сув олиш мақсадларига қараб Сув хўжалиги вазирлиги ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига юборилади.
17. Ер қаъридан фойдаланиш маркази тегишли гидрогеология корхоналари билан биргаликда ариза тушгандан сўнг уч иш куни мобайнида кўрсатилган ҳудудда ер ости сувлари ҳолатини ва тегишлича қудуқ бурғилашнинг мақсадга мувофиқлигини (ер ости сувлари захираларининг мавжудлиги, сув чиқариш имконияти, сифат кўрсаткичлари кабилар) дастлабки кўриб чиқади ва гидрогеологик хулосани бериш учун аризани қабул қилиш ёки рад этиш бўйича маълумот тайёрлайди.
Қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ер ости сувларининг кўп йиллик ўртача сатҳига нисбатан сув сатҳи 5 метргача пасайган ҳудудларда:
қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш мақсадлари учун — сув тежовчи технологияларни жорий этиш шартлари билан Сув хўжалиги вазирлиги;
ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун — ҳудудий ривожлантириш дастурлари ва сувдан тежамли фойдаланиш шартларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ер ости сувларига қудуқларни бурғилашга гидрогеологик хулосани бериш учун аризани қабул қилиш ёки рад этишни келишиб беради.
18. Ер қаъридан фойдаланиш маркази икки иш куни мобайнида умумлаштирилган маълумотлар асосида гидрогеологик хулосани бериш учун аризани қабул қилиш ёки рад этиш бўйича Давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали маълумот юборади. Аризани қабул қилиш рад этилганда, ундирилган йиғим ариза берувчига Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали тўлиқ қайтарилади.
Агар гидрогеологик хулоса берилиши мақсадга мувофиқ бўлса, махсус дала гидрогеологик тадқиқот ишлари ва фонд маълумотларини ўрганиш натижасида кўрсатилган ҳудудда ер ости сувлари мавжуд (етарли) эмаслиги аниқланса, ҳудудни сув билан таъминлашнинг бошқа манбалари тавсия этилган ҳолда (мавжуд бўлган ҳолларда) гидрогеология корхоналари томонидан гидрогеологик хулоса тайёрланади»;
19-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ЯИДХП орқали юбориш» сўзларидан кейин «тўлов амалга оширилганидан сўнг» сўзлари билан тўлдирилсин;
20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«20. Гидрогеология корхоналари тайёрланган гидрогеологик хулосани Ер қаъридан фойдаланиш марказига юборади. Ер қаъридан фойдаланиш маркази гидрогеологик хулосанинг титул варағига ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйиб, гидрогеологик хулосанинг қолган қисмларини электрон шаклда бириктириш орқали ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ҳамда Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали юборади»;
21-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ариза берувчи гидрогеологик хулоса олганидан сўнг ўз ҳудудида ер ости сувларига қудуқ бурғилашдан олдин гидрогеология корхоналарини хабардор қилиши зарур. Гидрогеологик хулоса олмасдан ер ости сувларига қудуқ бурғилаш ноқонуний ҳисобланади»;
1-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Гидрогеологик хулоса бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Гидрогеологик хулоса бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Гидрогеологик хулоса олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади. Зарур бўлганда 1. Давлат хизматлари маркази. 2. ЯИДХП. Ариза шаклини тўлдириб, гидрогеология корхоналарига ва сув олиш мақсадларига қараб Сув хўжалиги вазирлиги ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига юборади. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада Аниқ вақт режимида 2-босқич Ер қаъридан фойдаланиш маркази Гидрогеология корхоналари Аризани дастлабки кўриб чиқади ва гидрогеологик хулосани бериш учун аризани қабул қилиш ёки рад этиш бўйича маълумот тайёрлайди. 3 кун Қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ер ости сувларининг кўп йиллик ўртача сатҳига нисбатан сув сатҳи 5 метргача пасайган ҳудудлар бўйича Сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш мақсадлари учун — сув тежовчи технологияларни жорий этиш шартлари билан ер ости сувларига қудуқларни бурғилашга гидрогеологик хулосани бериш учун аризани қабул қилиш ёки рад этишни келишиб беради. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун — ҳудудий ривожлантириш дастурлари ва сувдан тежамли фойдаланиш шартлари билан ер ости сувларига қудуқларни бурғилашга гидрогеологик хулосани бериш учун аризани қабул қилиш ёки рад этишни келишиб беради. 3-босқич Ер қаъридан фойдаланиш маркази Умумлаштирилган маълумотлар асосида гидрогеологик хулосани бериш учун аризани қабул қилиш ёки рад этиш бўйича Давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали маълумот юборади. 2 кун Гидрогеология корхоналари Гидрогеологик хулосани тайёрлайди ва Ер қаъридан фойдаланиш марказига юборади. 8 кун Ер қаъридан фойдаланиш маркази Тўлов амалга оширилганидан сўнг гидрогеологик хулосанинг титул варағига QR-кодни қўяди, хулосанинг қолган қисмларини электрон шаклда бириктириш орқали электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ҳамда Давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади. 1 кун 4-босқич 1. Давлат хизматлари маркази. 2. ЯИДХ. 1. Гидрогеологик хулосани ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. 2. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилганда, гидрогеологик хулосани электрон ёки қоғоз шаклида ариза берувчига тақдим этади. 1. 10 дақиқада 2. Ариза берувчининг сўровига кўра »;
2-илованинг 5-банди «қишлоқ хўжалиги (суғориш)» қаторидан кейин «кўкаламзорлаштириш (суғориш)» қатори билан тўлдирилсин;
в) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
г) 3-иловада :
3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3. Рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» ДМ (кейинги ўринларда — Ер қаъридан фойдаланиш маркази) томонидан Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг ҳудудий гидрогеология станциялари (кейинги ўринларда — гидрогеология станциялари) хулосасини инобатга олган ҳолда «Лицензия» ахборот тизими» ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали берилади»;
4-банддаги «сув олиш объектлари» сўзлари «сув олиш иншоотлари (бурғи қудуғи, қудуқ, галерея, булоқ ва бошқалар)» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«5. Рухсатнома олмасдан ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш қатъиян тақиқланади, бунда зах қочириш (дренаж) мақсадлари учун рухсатнома олиш талаб қилинмайди (зах қочириш учун ишлатиладиган бурғи қудуқлари сувидан маълум мақсадларда фойдаланиш бундан мустасно).
Рухсатнома қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ер ости сувларининг кўп йиллик ўртача сатҳига нисбатан сув сатҳи 5 метрдан ортиқ пасайиб кетган ҳудудларда мавжуд қудуқлардан ерларни суғориш учун сув тежовчи технологиялар жорий этилганда берилади»;
6-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «сув олиш иншоотлари» сўзларидан кейин «, шу жумладан, галерея, булоқ ва термоминерал сув қудуқлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
16-банддаги «гидрогеология корхоналарига» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш марказига» сўзлари билан алмаштирилсин;
17 — 19-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«17. Ер қаъридан фойдаланиш маркази бир иш куни мобайнида ариза, рухсатнома лойиҳалари ва ҳужжатларни гидрогеология станцияларига уларда келтирилган маълумотларни ўрганиб чиқиш учун, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ер ости сувларининг кўп йиллик ўртача сатҳига нисбатан сув сатҳи 5 метрдан ортиқ пасайиб кетган ҳудудларда:
қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш мақсадлари учун — сув тежовчи технологияларни жорий этиш шарти билан сув олиш лимитларини белгилаб бериш мақсадида Сув хўжалиги вазирлигига;
ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун — ҳудудий ривожлантириш дастурлари ва сувдан тежамли фойдаланиш шартлари билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига келишиш учун юборади.
18. Гидрогеология станциялари, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тўрт иш куни мобайнида ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш мақсадидан келиб чиққан ҳолда ўрганиб чиқади, келишиб беради ва тегишли маълумот тайёрлаб, Ер қаъридан фойдаланиш марказига электрон шаклда юборади.
Зарур ҳолларда (аризада келтирилган маълумотларни солиштириш, илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотларни аниқлаштириш, йиллик сув олиш ҳажми ёки сув олиш мақсадини белгилаб олиш) гидрогеология станциялари ва келишувчи органлар аризага ижобий жавоб бериш мақсадида ариза берувчилар билан телефон орқали қайта алоқа ўрнатишлари мумкин.
19. Ер қаъридан фойдаланиш маркази гидрогеология станциялари ва Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли маълумотлари асосида бир иш куни мобайнида рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш бўйича хулоса тайёрлаб, рухсатномани мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйиб расмийлаштиради ва уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ҳамда «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали юборади»;
20-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
23-банднинг еттинчи — тўққизинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«ер ости сувларининг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этадиган фавқулодда вазиятлар юзага келганлиги тўғрисида гидрогеология корхоналари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ўз вақтида хабардор қилиши, уларнинг оқибатларини бартараф этиш ишларини амалга оширишда, шунингдек, сув объектларида таъмирлаш ва тиклаш ишларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этиши;
ер ости сувларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг вакилларини ўз сув хўжалиги объектларига белгиланган тартибда киритиши ҳамда уларга зарур ахборотни тақдим этиши;
ер ости сувларини олиш ва беришда сув миқдори ҳисобини юритиши, шунингдек, гидрогеология корхоналарига ва солиқ органларига ҳисоботни ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5 санасига қадар мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклда тақдим этиши»;
25-банддаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
27-банддаги «Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилишга рухсатнома олиш учун «Лицензия» ахборот тизими ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади. Хоҳишга кўра 2-босқич 1. «Лицензия» ахборот тизими. 2. ЯИДХП. Сўровномани электрон шаклда тўлдириб, ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ер қаъридан фойдаланиш марказига юборади. 1. 10 дақиқада. 2. Аниқ вақт режимида. 3-босқич Ер қаъридан фойдаланиш маркази Ариза, рухсатнома лойиҳалари ва ҳужжатларни ўрганиб чиқиш учун Гидрогеология станциялари ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига келишиш учун юборади. 1 кун Қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ер ости сувларининг кўп йиллик ўртача сатҳига нисбатан сув сатҳи 5 метргача пасайган ҳудудлар бўйича: Сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш мақсадлари учун — сув тежовчи технологияларни жорий этиш шартлари билан сув олиш лимитларини белгилаб бериш мақсадида келишиб беради. 4 кун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун — ҳудудий ривожлантириш дастурлари ва сувдан тежамли фойдаланиш шартларига асосан келишиб беради. 4-босқич Ер қаъридан фойдаланиш маркази Тайёрланган маълумот асосида рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш бўйича хулоса тайёрлаб, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаштиради ва уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ҳамда «Лицензия» ахборот тизимига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади. 1 кун 5-босқич «Лицензия» ахборот тизими Рухсатномани ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. 1. 10 дақиқада » ;
2-илованинг 5-банди «қишлоқ хўжалиги (суғориш)» қаторидан кейин «кўкаламзорлаштириш (суғориш)» қатори билан тўлдирилсин;
3-иловада :
3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3. Сув олиш иншооти (бурғи қудуғи, қудуқ, галерея, булоқ ва бошқалар) жойлашуви (вилоят, туман, ҚФЙ, МФЙ, кўча, уй)»;
7-банд қуйидаги мазмундаги изоҳлар билан тўлдирилсин:
« Изоҳ:
а) қудуқ бўйича — унинг рақами, жойлашув координатаси, чуқурлиги, насос тури ва қуввати ҳамда сув олиш ҳажми;
б) булоқ бўйича — унинг жиҳозланганлиги, рақами (номи), жойлашув координатаси, чиқаётган сувнинг умумий ҳажми»;
6-иловада :
9-позициядаги «йиллик ҳисоботни йил якунлари бўйича кейинги йилнинг 15 февралига» сўзлари «ва солиқ органларига ҳисоботни ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5 санасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
« 10. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг ҳудудий гидрогеология станциялари. Қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ер ости сувларининг кўп йиллик ўртача сатҳга нисбатан сув сатҳи 5 метргача пасайган ҳудудларда: қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш мақсадлари учун Сув хўжалиги вазирлиги; ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари. ».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентида :
а) 12-бандда :
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб чиқариш билан боғлиқ ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун тўлов ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тегишли рухсатнома расмийлаштирилгунга қадар амалга оширилади»;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 16-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиб бериладиган ер участкалари бундан мустасно»;
в) 23-банддаги «Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси» сўзлари «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарорида :
а) 1-иловада :
61 ва 62-бандлардаги «Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси» сўзлари «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
68-банднинг иккинчи хатбошиси ва 69-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси» сўзлари «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
69-банднинг иккинчи хатбошиси ва 70-банддаги «Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси» сўзлари «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
71-банднинг биринчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
72-банднинг иккинчи , учинчи , тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 5-бандидаги «Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси» сўзлари «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида ягона низомга 7-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 7-ИЛОВА
Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолиятига рухсатнома
1. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолиятига рухсатнома 2. Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолияти 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор 4. Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Ер қаъридан фойдаланиш маркази 5. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: 1. Тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли ( юридик шахслар учун ) Фамилияси, исми ва отасининг исми: ( якка тартибдаги тадбиркорлар учун ) 2. Манзили, телефон рақами, электрон почтаси: 3. Реквизитлари (СТИР рақами, МФО, ҳисоб рақами): ( юридик шахслар учун ) ЖШШИР рақами: (( якка тартибдаги тадбиркорлар учун ) 4. Бурғилаш ускуналари ва ёрдамчи техникалар тўғрисида маълумот. 5. Бурғилаш ускуналарининг GPS-трекер қурилмаси билан жиҳозланганлиги тўғрисида маълумот. 6. Мазкур соҳага оид мутахассислар (гидрогеолог, бурғиловчи, компрессор қурилмаси машинисти) тўғрисида маълумот. б) ариза иловалари: мавжуд бурғилаш ускуналари ва ёрдамчи техникаларнинг давлат рўйхатидан ўтган техник паспортлари; бурғилаш ускуналарини ягона тизимга улаш учун улардаги GPS-трекерларнинг логин ва пароллари (логин ва пароллар ўзгарган тақдирда ариза берувчи ушбу маълумотларни Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига электрон шаклда юборади). 6. Аризани кўриб чиқиш учун ундириладиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари 7. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори: Йиғим ундирилмайди 8. Аризани кўриб чиқиш муддати: 8 иш куни 9. Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: а) Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» ДМ томонидан берилган гидрогеологик хулосаларга мувофиқ ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг гидрогеология корхоналари бундан мустасно); б) бурғилаш ускуналарига ўрнатилган GPS-трекерларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, уч кундан ортиқ ишламай қолганда бу ҳақда Ҳудудий гидрогеология станцияларини хабардор қилиш ва носозликни бартараф қилиш чораларини кўриш; в) қудуқларни бурғилаш ва жиҳозлаш технологияларига ҳамда уларда сув чиқариш, тажриба-синов ҳамда лаборатория таҳлили ишларини ўтказиш талабларига тўлиқ риоя қилинишини таъминлаш; г) қудуқ бурғилаш ишлари бошланишидан олдин Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг Ҳудудий гидрогеология станцияларини хабардор қилиш; д) ер ости сувларига қудуқ бурғилашда меҳнатни муҳофаза қилиш ва саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қонунчилик талабларига риоя қилиш; е) бурғилаш ишлари олиб борилган майдонда ишлар якунланганидан сўнг рекультивация ишларини бажариш; ж) бурғилаш ишлари якунланганидан сўнг бир ой муддатда унинг техник паспортини мазкур паспортга 4-иловага мувофиқ шаклда тайёрлаб, ҳудудий гидрогеология станцияларига бевосита ёки электрон почта орқали тақдим этилишини таъминлаш. 10. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг ҳудудий гидрогеология станциялари. Қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ер ости сувларининг кўп йиллик ўртача сатҳга нисбатан сув сатҳи 5 метргача пасайган ҳудудларда: қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш мақсадлари учун Сув хўжалиги вазирлиги; ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари. 11. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: Беш йил 12. Изоҳ: Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ва ушбу фаолият билан шуғулланиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади: ушбу Регламентнинг 4-бандида назарда тутилгандан бошқа ҳар қандай ҳолатларда рухсатнома олмасдан; қонунчиликда назарда тутилган тегишли техник ҳужжатларга эга бўлмаган бурғилаш ускуналари ёрдамида. Жисмоний шахслар томонидан техник талабларга жавоб бермайдиган, қўлбола геофизик ускуналар ёрдамида каротаж ишларини ўтказишга йўл қўйилмайди. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг гидрогеология корхоналарига ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолиятига рухсатнома талаб этилмайди. Рухсатномани қайта расмийлаштириш учун ушбу паспортнинг 6-бандида келтирилган миқдорнинг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолиятига рухсатнома паспортига илова
_______________________________________________________________________________________ (ер ости сувларига қудуқ бурғилашга буюртма берган юридик ёки жисмоний шахс) _______________________________________________________________________________________ (бурғиланган қудуқ жойлашуви (вилоят, шаҳар, туман, ҚФЙ, МФЙ, қишлоқ, кўча, уй) ҳудудда ер ости сувларига бурғиланган ______________________________________-сон бурғи қудуғи ТЕХНИК ПАСПОРТИ ________________________________________ (бурғиловчи ташкилот номи, масъул шахс лавозими) ____________ (имзо) ______________ (Ф.И.Ш.) М.Ў. 20______ йил 1. Умумий маълумотлар 1.1. Қудуқ жойлашуви: _____________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ _____________________ 1.2. Қудуқ жойлашувининг географик координатлари (даража, мин., сек.): Шимолий кенглик:___________________________________ Шарқий узунлик: ____________________________________ 1.3. Қудуқ буюртмачиси номи: _______________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________________ 1.4. Сувдан фойдаланувчи номи: _____________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________________ 1.5. Ер ости сувларини олишдан мақсад: ______________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________________ 1.6. Рухсатномаларнинг рақами ва берилган вақти: Бурғилаш фаолиятига рухсатнома _______________________________ Гидрогеологик хулоса _______________________________________ 1.7. Ер ости сувига бўлган эҳтиёж, м 3 /сут: ______________________________________________________________________ 1.8. Бурғиловчи ташкилотнинг номи:__________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________ 1.9. Бурғилаш тури ва бурғилаш ускунаси русуми: ________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________ 1.10. Бурғилаш ишларини ўтказиш санаси: _____________________________________________________________________ 2. Бурғилаш ишлари натижалари 2.1. Қудуқ кесимининг литологик тузилиши ҳақида қисқача маълумотлар: __________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________ 2.2. Қудуқ бурғиланди: d ______ мм, ______________ м оралиқларда d ______ мм, ______________ м оралиқларда d ______ мм, _________________ м. 2.3. Қудуқ қувурлар билан жиҳозланди: d ______ мм, ______________ м оралиқларда d ______ мм, ______________ м оралиқларда d ______ мм, _________________ м 2.4. Фильтр _________________ турда, d _________ мм _______________ м оралиқда ўрнатилган. 2.5. Цементлаш оралиғи _________________ м. 3. Сув чиқариш, тажриба — синаш ишлари ҳақидаги маълумотлар 3.1. Компрессор ёки насос тури ______________________________________________________________________________ 3.2. Қудуқдаги сувнинг статик сатҳлари: сув чиқарилгунча _______________м; сув чиқарилганидан сўнг _____________ м. 3.4. Сув чиқариш натижалари: сув сарфи Q ___________ л/с, фавворали тарзда сув оқиб чиқиш сарфи __________ л/с; сув сатҳининг пасайиши: S ______________ м; солиштирма сув сарфи: Q/ S __________л/с. 3.5. Қудуққа сув кўтариш ускунасини ўрнатиш бўйича тавсиялар (насос тури, маркаси ва тушириш чуқурликлари _____________________________________________________________ _____________ ________________________________ __________________________________________________________________________________________________________ 3.6. Қудуқнинг буюртмачига ва/ёки сувдан фойдаланувчига топширишдаги ҳолати _____________________________________________________________________________ _____________________________ 4. Сувнинг сифати ҳақида маълумот 4.1. Сув таҳлилини ўтказувчи лаборатория _________________________________________________ _ ____________________ __________________________________________________________________________________________________________ 4.2. Таҳлил турлари ва ўтказиш санаси__________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________ 4.3. Таҳлилнинг асосий натижалари: Минерализацияси _______ мг/л; Умумий қаттиқлиги _______ мг-экв/л; рН _________ 5. Қудуқнинг техник паспортига иловалар 5.1. Қудуқнинг жойлашиш схемаси 5.2. Қудуқнинг геолого-техник паспорти (қуйидаги шаклга мувофиқ) Масштаб Геологик индекси Қатлам қалинлиги, м Тоғ жинсларининг литологик тавсифи Қудуқнинг литологик кесими ва конструкцияси Бурғилаш диаметри (мм) Жиҳозлаш қувури диаметри (мм) ва узунлиги (м) Ер ости сувлари статик сатҳи, м 5.3. Қудуқ электрокаротажи диаграммаси ва хулосаси нусхаси (каротаж ўтказилган қудуқлар учун) 5.4. Қудуқ сувининг лаборатория таҳлили натижалари нусхаси ».
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 25 мартдаги 133-сон қарорида :
а) 1-бандда :
«б» кичик банддаги «Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат геология қўмитаси)» сўзлари «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (кейинги ўринларда — Кон-геология вазирлиги)» сўзлари билан алмаштирилсин;
«в» кичик банди қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси томонидан геологик ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўловининг миқдори тадбиркорлик субъектларига берилган майдон (гектар)дан келиб чиқиб ҳисобланиши ва ер қаъридан фойдаланиш шартларида кўрсатилиши»;
бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Белгилаб қўйилсинки:
ер қаъри давлат фондининг кадастрига киритилган ер участкалари ер қаъри участкаларидан фойдаланиш соҳасида ваколатли орган — тегишлилигича Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига ёки Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига уларнинг мурожаатларига асосан жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ажратиб берилади;
ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун мўлжалланган ер участкаларини Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига ажратиш жараёнида ер қаъридан фойдаланиш фаолиятини ушбу ер участкасида олиб бориш мумкинлиги юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишилади;
ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун зарур бўлганда ер участкалари қонунда белгиланган тартибда жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилади (сотиб олинади);
ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун олиб қўйилган (сотиб олингандан) ер участкаларининг ер фонди тоифаси ўзгартирилади ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилади;
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома ер қаъридан фойдаланувчига қонунчиликка мувофиқ тегишли ер участкасини ижара ҳуқуқи асосида тақдим этиш учун асос ҳисобланади;
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома бериш билан бир вақтда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш соҳасида ваколатли орган ва ер қаъридан фойдаланувчи ўртасида ер участкасининг ижара шартномаси тузилади ва у рухсатномага илова қилинадиган ер қаъридан фойдаланиш шартларининг ажралмас қисми ҳисобланади;
ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун тўлов ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тегишли рухсатнома расмийлаштирилгунга қадар амалга оширилади;
ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун ер участкасини белгиланган тартибда олиб қўйиш (сотиб олиш) билан боғлиқ харажатлар кейинчалик ер қаъридан фойдаланувчи томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармасига рухсатнома расмийлаштирилгунга қадар қоплаб берилади (амалга оширилади);
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш соҳасида ваколатли органга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ер қаъри участкалари ер қаъридан фойдаланувчига ижарага берилгунга қадар ер солиғи объекти ҳисобланмайди;
ер қаъридан фойдаланувчи ижарага берилган ер участкаси ва юритадиган фаолияти бўйича Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган ва қонунчиликда назарда тутилган солиқлар ва тўловларни амалга оширади, шу жумладан, ер солиғининг субъекти ҳисобланади;
ер участкаси ер қаъридан фойдаланиш учун ижарага берилганда, ижара тўлови ундирилмайди»;
4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4. Белгилансинки:
юридик шахсларга ер қаъри бўйича геологик материаллар лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси хулосаси «Лицензия» ахборот тизими орқали берилади;
ер қаъридан фойдаланувчиларга илгари расмийлаштирилган эски намунадаги лицензиялар янги намунадаги рухсатномага алмаштирилмаган ҳолда 2024 йилнинг 1 июлидан ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади;
геологик ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўловининг умумий миқдори мазкур бандда белгиланган миқдорларни рухсатнома шартларига мувофиқ ажратиладиган (ижарага бериладиган) ер участкасининг майдонига кўпайтириш орқали Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» ДМ томонидан ҳисобланади ва ер қаъридан фойдаланиш шартларида кўрсатилади;
геологик ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўлови 1 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг йиллик лицензия тўлови учун очилган махсус ҳисоб рақамга тўланади;
стратегик турдаги (асосий) фойдали қазилмалар, шу жумладан углеводородларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларида геологик ўрганишлар олиб борувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳар йиллик лицензия тўлови ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан 1 декабрига қадар, ҳар ой тенг улушларда амалга оширилади;
стратегик турдаги (асосий) фойдали қазилмалар, шу жумладан углеводородларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларида геологик ўрганишлар олиб борувчи тадбиркорлик субъектлари ҳар йиллик лицензия тўловини тасдиқланадиган йиллик иш режага мувофиқ ҳақиқий эгаллаб турган майдони бўйича амалга оширади;
норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларида геологик ўрганишлар олиб борувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳар йиллик лицензия тўлови ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартига қадар амалга оширилади;
тадбиркорлик субъектлари томонидан рухсатномага мувофиқ ажратилган ер қаъри участкалари бўйича фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳажмлари тўғрисидаги чораклик ҳисоботларни тақдим этиш тартиби жорий этилади. Ушбу тартиб илгари берилган рухсатномаларга ҳам татбиқ этилади.
Геологик ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун йиллик лицензия тўлови рухсатнома шартларида кўрсатиладиган ер майдонининг ҳар бир гектари учун қуйидаги миқдорларда рухсатноманинг амал қилиш даврида ҳар йили тўланади:
асосий — углеводород, қимматбаҳо, рангли ва ноёб металлар ҳамда бошқа рудали фойдали қазилмаларга қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизи;
норуда, жумладан, кенг тарқалган фойдали қазилмаларга қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш фоизи»;
5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«5. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги ер қаъридан фойдаланувчиларга расмийлаштирилган эски намунадаги лицензияларни янги намунадаги рухсатномага 2024 йил 1 июлга қадар «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали бепул алмаштириш чораларини кўрсин.»;
б) 1-иловада :
4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат геология қўмитасининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«5. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар берувчи ваколатли органлар (кейинги ўринларда — ваколатли орган):
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги) томонидан — чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш мақсадида ер ости иншоотларини қуриш ва фойдаланиш учун;
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Ер қаъридан фойдаланиш маркази) томонидан — ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқининг бошқа барча турлари учун берилади.»;
9-банднинг биринчи ва 10-банднинг тўртинчи хатбошиларидаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
16-банддаги «Давлат геология қўмитасида» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш марказида» сўзлари билан алмаштирилсин;
29-бандда :
« а » ва «б» кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«а) геологик жиҳатдан ўрганиш учун:
ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича йириклаштирилган техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш ва Ер қаъридан фойдаланиш марказига топшириш муддати;
атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисида ариза лойиҳасига Экология, вазирлиги томонидан бериладиган ижобий давлат экологик экспертиза хулосасини Ер қаъридан фойдаланиш марказига топшириш муддати;
ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш учун йиллик энг кам харажатлар бўйича мажбуриятлар миқдори, шу жумладан, Ер қаъридан фойдаланиш марказига ер қаъри участкасидан фойдаланиш учун йириклаштирилган техник-иқтисодий асосларни тақдим этган кундан бошлаб икки йил мобайнида бажариладиган минимал инвестиция мажбуриятлари;
Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига тўқсон кун мобайнида ер қаъридан фойдаланиш бўйича лойиҳаларини тақдим этиш мажбурияти;
фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича минимал иш ҳажми, уларни амалга ошириш муддатлари;
олинган геологик ва бошқа маълумотларни ҳисобга олиш, сақлаш ва тизимлаштириш учун Ер қаъридан фойдаланиш марказига топшириш тартиби ва муддатлари;
фойдали қазилмаларни, шу жумладан, углеводородларни, саноатда фойдаланиладиган ер ости сувларини тажриба (намуна) учун ва тажриба-саноат усулида кавлаб олиш шартлари;
геологик материалларни давлат экспертизасидан ўтказиш ва фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш учун материалларни Давлат комиссиясига тақдим этиш тартиби ва муддатлари;
кон ишланмалари ва қудуқларини аҳоли ҳаёти ва соғлиги, атроф муҳит хавфсизлигини таъминлайдиган ҳолатга келтириш, шунингдек, фойдаланилмайдиган кон ишланмалари ва қудуқларини тугатиш тартиби ёхуд ушбу ишларни бажариш дастури (режаси)ни рухсатнома муддати тугашидан бир йил аввал Экология вазирлиги билан келишилган ҳолда Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига тақдим этиш;
ер қаъридан фойдаланиш соҳасида, хавфли ишлар, ишлаб чиқариш, хавфли товарлар ва моддалар айланмаси, портловчи моддаларга рухсат бериш жараёнларидан ўтиш тартиби;
углеводородлар, портловчи ва кимёвий моддалар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомаласи соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этиш шартлари;
фойдали қазилмаларни кавлаб олишда фойдаланиладиган ишлар ва хизматларда маҳаллий таъминотнинг энг кам улуши миқдори;
ер қаъридан фойдаланувчининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий кадрларни ўқитиш ва илмий-тадқиқот ишлари, илмий-техник ва (ёки) тажриба-конструкторлик ишларини молиялаштириш бўйича мажбуриятлари миқдори;
ер қаъридан фойдаланувчининг ушбу Низом ва Ўзбекистон Республикасининг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонунидан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ тўловлар, шу жумладан йиллик лицензия тўлови тўғрисидаги мажбуриятлар;
геологик ўрганишлар учун берилган ер қаъри участкасининг майдони (гектарда);
геологик ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўловини тўлаш учун махсус ҳисоб рақам;
ер қаъридан фойдаланувчининг ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича кафолатларни тақдим этиш ва янгилаб бориш шартлари;
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг чекланиши, тўхтатиб турилиши ёки муддатидан олдин тугатилиши мумкин бўлган шартлар;
б) фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун:
фойдали қазилмаларни кавлаб олиш бўйича техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш ва Ер қаъридан фойдаланиш марказига топшириш муддати;
атроф муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисида ариза лойиҳасига Экология вазирлиги томонидан бериладиган ижобий давлат экологик экспертиза хулосани Ер қаъридан фойдаланиш марказига топшириш муддати;
фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун йиллик энг кам харажатлар бўйича мажбуриятлар миқдори, шу жумладан, Ер қаъридан фойдаланиш марказига ер қаъри участкасидан фойдаланиш учун техник-иқтисодий асосларни тақдим этган кундан бошлаб икки йил мобайнида бажариладиган минимал инвестиция мажбуриятлари;
техник лойиҳаларни ва кавлаб олиш ишларини ривожлантириш режаларини, конларнинг лойиҳаларини тайёрлаш ва ўзлаштириш тартиби ва муддатлари;
маркшейдерлик хизматлари томонидан тасдиқланган чораклик ва йиллик фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳажмлари тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари;
углеводородларни қазишда фойдали қазилмаларни кавлаб олишнинг келишилган даражалари;
кавлаб олинган фойдали қазилмаларга мулк ҳуқуқи;
ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш шартлари;
техноген минерал ҳосилаларни сақлаш ва қайта ишлаш шартлари;
қўшилиб чиқадиган газдан фойдаланиш, шу жумладан, углеводородларни кавлаб олиш бўйича мажбуриятлар;
қувурлардан ва умумий инфратузилманинг бошқа объектларидан фойдаланиш шартлари (зарур бўлганда);
саноатда фойдаланиладиган ер ости сувларини олишнинг энг кўп йўл қўйиладиган миқдори;
кесишадиган сувли қатламларнинг ифлосланиши ёки силжишини истисно этадиган углеводородларни кавлаб олиш қудуқлари конструкциясига қўйиладиган талаблар;
сувли қатламда ер ости сувларининг йўл қўйиладиган пасайиши даражаси;
фойдали қазилмаларни кавлаб олиш корхоналарини тугатиш ёки консервация қилиш тартиби;
ер қаъридан фойдаланиш соҳасида, хавфли ишлар, ишлаб чиқариш, хавфли товарлар ва моддалар айланмаси, портловчи моддаларга рухсат бериш жараёнларидан ўтиш тартиби;
рухсатноманинг эгаси ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга бериши мумкин бўлган шартлар;
углеводородлар, портловчи ва кимёвий моддалар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомаласи соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этиш шартлари;
фойдали қазилмаларни кавлаб олишда фойдаланиладиган ишлар ва хизматларда маҳаллий таъминотнинг энг кам улуши миқдори;
ер қаъридан фойдаланувчининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий кадрларни ўқитиш ва илмий-тадқиқот ишлари, илмий-техник ва (ёки) тажриба-конструкторлик ишларини молиялаштириш бўйича мажбуриятлари миқдори;
ер қаъридан фойдаланувчининг ушбу Низом ва Ўзбекистон Республикасининг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонунидан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ тўловлар тўғрисидаги мажбуриятлар;
ер қаъридан фойдаланувчининг ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича кафолатларни тақдим этиш ва янгилаб бориш шартлари, шунингдек, ушбу ишларни бажариш дастури (режаси)ни рухсатнома муддати тугашидан беш йил аввал Экология вазирлиги билан келишилган ҳолда Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига тақдим этиш;
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг чекланиши, тўхтатиб турилиши ёки муддатидан олдин тугатилиши мумкин бўлган шартлар»;
«в» кичик бандининг ўн биринчи хатбошисидаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
30-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
34-банддаги «тугашидан олти ойдан кечикмай» сўзлари «тугагунга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
36-банд :
биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«E-auksion» электрон савдо платформасида онлайн-аукцион орқали реализация қилинадиган ер қаъри участкалари рўйхати ҳар йили, лекин бир йилда бир мартадан кам бўлмаган ҳолда Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан ер қаъри участкасининг бошланғич нархи аниқланган ва Экология вазирлиги билан келишилган ҳолда шакллантирилади»;
учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
38-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат геология қўмитасига» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш марказига» сўзлари билан алмаштирилсин;
39-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«39. Рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тегишли ер қаъри участкаси бўйича қуйидаги ҳужжатлар тўплами Ер қаъридан фойдаланиш марказига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этилади:
а) рухсатнома ер қаъри участкасини геологик ўрганиш учун берилганда, рухсатнома берилган кундан бошлаб 6 (олти) ой мобайнида:
йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар;
атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисида ариза лойиҳасига Экология вазирлиги томонидан бериладиган ижобий давлат экологик экспертиза хулосаси;
б) рухсатнома фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун берилганда, рухсатнома берилган кундан бошлаб 12 (ўн икки) ой мобайнида:
белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилган техник-иқтисодий асослар;
атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисида ариза лойиҳасига Экология вазирлиги томонидан бериладиган ижобий давлат экологик экспертиза хулосаси.
Мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиш муддатларини фақат бир маротаба, мос равишда олти ойгача ёки бир йилгача муддатга узайтиришга рухсат берилади.
Бунинг учун, рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчи томонидан мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган муддат тугашидан бир ой аввал ушбу банднинг саккизинчи хатбошида кўрсатилган муддатлар чегарасида узайтириш тўғрисида аниқ асослар келтирилган ариза «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали Ер қаъридан фойдаланиш марказига тақдим этилади.
Ер қаъридан фойдаланиш маркази беш иш кунида тақдим этилган аризани ва унда келтирилган асосларни ўрганиб чиқади ҳамда ўрганиш натижаси бўйича ер қаъридан фойдаланувчига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали ҳужжатларни тақдим этиш муддатини узайтириш ёки аризани рад этиш тўғрисида маълум қилади.
Рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тақдим этилиши зарур бўлган ҳужжатлар тўплами мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида белгиланган муддатларда Ер қаъридан фойдаланиш марказига топширилмаган тақдирда, унга расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома ушбу Низомнинг 100-бандига мувофиқ муддатидан олдин бекор қилинади.
Ер қаъридан фойдаланиш маркази зарур ҳужжатларни ва бошқа ваколатли органлардаги мавжуд ахборотларни белгиланган тартибда ҳамкорлик қилиш орқали, шу жумладан, электрон шаклда мустақил равишда олади, мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно;
Ушбу ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баробари миқдорида йиғим ундирилади ва Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) «Лицензия» ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;
0,5 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи Ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи Ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади»;
40-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
41-42-бандлардаги тегишли келишикдаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
43-банддаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
44-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин;
«Тендернинг ишчи органи тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш, Экология вазирлиги ва зарур ҳолларда бошқа давлат органлари билан келишишни таъминлайди»;
46-банднинг биринчи ва ўн биринчи хатбошиларидаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
56-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
58-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги , 59 , 60 ва 61-бандлардаги тегишли келишикдаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
64-бандда :
биринчи хатбошисидаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Агар Ер қаъридан фойдаланиш маркази ариза берувчининг рухсатномани бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш, уни бериш ёки беришни рад этиш муддати мобайнида талабгорга рухсатномани бермаса ва уни беришни рад этмаса, ушбу боби 1-параграфида назарда тутилган муддатлар ўтганидан кейин ариза берувчи амалга оширилиши учун рухсатнома олиш ниятида бўлган фаолиятни (ҳаракатни) амалга ошириш ҳуқуқига, бу ҳақда Ер қаъридан фойдаланиш марказини «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали хабардор қилган ҳолда, эга бўлади»;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
68-бандда :
иккинчи хатбошидаги «Давлат экология қўмитасига» сўзлари «Экология вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Давлат геология қўмитасига» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш марказига» сўзлари билан алмаштирилсин;
72-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«72. Ариза берувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари имзоланганидан сўнг ваколатли орган (Экология вазирлигига — чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш учун, Ер қаъридан фойдаланиш марказига — углеводородларни ер остида сақлаш учун) уч кун муддатда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаштиради»;
74-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Агар Ер қаъридан фойдаланиш маркази ариза берувчининг рухсатномани бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш, уни бериш ёки беришни рад этиш муддати мобайнида талабгорга рухсатномани бермаса ва уни беришни рад этмаса, ушбу боб 2-параграфида назарда тутилган муддатлар ўтганидан кейин ариза берувчи амалга оширилиши учун рухсатнома олиш ниятида бўлган фаолиятни (ҳаракатни) амалга ошириш ҳуқуқига, бу ҳақда Ер қаъридан фойдаланиш марказини «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали хабардор қилган ҳолда, эга бўлади»;
76-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат геология қўмитасига» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш марказига» сўзлари билан алмаштирилсин;
78 — 80-бандлардаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
82-бандда:
«Давлат геология қўмитаси» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Агар Ер қаъридан фойдаланиш маркази ариза берувчининг рухсатномани бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш, уни бериш ёки беришни рад этиш муддати мобайнида талабгорга рухсатномани бермаса ва уни беришни рад этмаса, ушбу боб 3-параграфида назарда тутилган муддатлар ўтганидан кейин ариза берувчи амалга оширилиши учун рухсатнома олиш ниятида бўлган фаолиятни (ҳаракатни) амалга ошириш ҳуқуқига, бу ҳақда Ер қаъридан фойдаланиш марказини «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали хабардор қилган ҳолда, эга бўлади»;
84-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат геология қўмитасига» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш марказига» сўзлари билан алмаштирилсин;
86 — 88-бандлардаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
90-бандда :
«Давлат геология қўмитаси» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Агар Ер қаъридан фойдаланиш маркази ариза берувчининг рухсатномани бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш, уни бериш ёки беришни рад этиш муддати мобайнида талабгорга рухсатномани бермаса ва уни беришни рад этмаса, ушбу боб 4-параграфида назарда тутилган муддатлар ўтганидан кейин ариза берувчи амалга оширилиши учун рухсатнома олиш ниятида бўлган фаолиятни (ҳаракатни) амалга ошириш ҳуқуқига, бу ҳақда Ер қаъридан фойдаланиш марказини «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали хабардор қилган ҳолда, эга бўлади»;
100-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«100. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб туриш ёки муддатидан олдин тўхтатиш ваколатли орган (Ер қаъридан фойдаланиш маркази ёки Экология вазирлиги — чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш учун) томонидан судга берилган аризалари асосида суд тартибида амалга оширилади»;
104-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«104. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи муддатидан олдин бекор қилинишига асос бўлувчи қўпол қоидабузарликларнинг рўйхати»;
105-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
106-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«106. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатиб турилганда ва (ёки) тўхтатилганда бу тўғрида Ер қаъридан фойдаланиш маркази уч иш куни мобайнида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Экология вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кон-геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ва ер қаъри фойдаланишга берилган юридик шахсга қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли ахборотни жўнатади»;
107-бандда :
биринчи хатбошидаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«E-auksion» электрон савдо платформасида аукцион орқали реализация қилинган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномаларни улар берилган санадан бошлаб икки йил мобайнида бошқа шахслар фойдасига воз кечиш, шу жумладан ер қаъри фойдаланувчиларининг таъсисчилари (операцион фаолиятини бошқариш овозига эга мажоритар акциядорлари)ни тўлиқ ўзгартириш тақиқланади»;
108-банддаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
110-банднинг биринчи , 111-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Стратегик турдаги (асосий) фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномаларни электрон онлайн-аукцион орқали бериш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1 босқич (тайёргарлик босқичи) Ер қаъридан фойдаланиш маркази Ер қаъри участкалари рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлайди. Ҳар йили Ер қаъридан фойдаланиш маркази Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун буюртманомаларни Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонасига (операторга) тақдим этади. Тайёр бўлиши билан Оператор Аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани ўз веб-порталида жойлаштиради. Буюртма олинган кундан бошлаб 2 босқич (аукционни ўтказиш) Ариза берувчи Аукционда иштирок этиш учун электрон шаклда ариза топширади, унда лот рақами ва ер қаъри участкаси номини кўрсатади. 60 кун мобайнида Оператор Лот бўйича электрон аукцион савдолари ўтказади ва аукцион ғолибини эълон қилади. 1 иш куни мобайнида Аукцион ғолиби Таклиф суммасининг 100 фоизини ҳамда ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун сарфланган тўловларни тўлайди. Сотилган объектнинг қиймати БҲМнинг 5 минг бараваригача бўлганда 10 иш куни, 5 минг бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлганда 15 иш куни мобайнида 3 босқич (рухсатнома бериш) Оператор Аукцион ғолиби (салоҳиятли ғолиб) томонидан сотиб олиш тўловлари тўлиқ тўлангандан сўнг аукцион ғолибига баённома расмийлаштиради ҳамда мазкур баённомани ва у томонидан имзоланган ер қаъридан фойдаланиш шартларини аукцион ғолибининг ва Ер қаъридан фойдаланиш марказининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборади. 1 иш куни мобайнида Ер қаъридан фойдаланиш маркази Баённома асосида Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун тегишли рухсатномани, ЭРИ билан имзоланган ва QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштирилган ҳолда, «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали Операторга юборади. 1 иш куни мобайнида Оператор Аукцион ғолибига расмийлаштирилган рухсатномани унинг шахсий кабинетига юборади. 1 иш куни мобайнида »;
2-илованинг «Тадбирлар» устунида:
«Давлат экология қўмитаси» сўзлари «Экология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари чиқариб ташлансин.
4-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Стратегик турдаги (асосий) фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномаларни «биринчи келган биринчи олади» тамойилига биноан тўғридан-тўғри музокаралар натижалари бўйича бериш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлари 1 босқич (рухсатнома олгунга қадар) Ариза берувчи Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олиш учун Ер қаъридан фойдаланиш марказига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали буюртма беради. Зарур бўлганда Ер қаъридан фойдаланиш маркази Сўралаётган ер қаъри участкаси бўйича йириклаштирилган техник-иқтисодий асосларни ва (ёки) техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш учун геологик ёки бошқа маълумотлар тўпламини ҳамда ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини, шунингдек, ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун сарфланган тўлов қийматини «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали юборади. 20 кун мобайнида 2 босқич Ариза берувчи Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини электрон рақамли имзоси билан имзолайди ҳамда ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун сарфланган тўловни тўлайди ва «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали Ер қаъридан фойдаланиш марказига юборади. 5 кун мобайнида Ер қаъридан фойдаланиш маркази Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаштиради ва уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди. 1 кун мобайнида 3 босқич (рухсатнома олгандан кейин) Ариза берувчи Йириклаштирилган техник-иқтисодий асослар ҳамда режалаштирилаётган фаолиятнинг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш ижобий хулосаси; 6 ой мобайнида Белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилган техник-иқтисодий асослар ҳамда режалаштирилаётган фаолиятнинг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш ижобий хулосасини илова қилган ҳолда Ер қаъридан фойдаланиш марказига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этади. 12 ой мобайнида »;
6-илованинг «Тадбирлар» устунида:
«Давлат экология қўмитасига» сўзлари «Экология вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Давлат геология қўмитасига» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш марказига» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-илованинг «Субъектлар» ва «Тадбирлар» устунида тегишли келишикдаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-илованинг 4-позицияси чиқариб ташлансин;
10-илованинг «Субъектлар» ва «Тадбирлар» устунида тегишли келишикдаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-илованинг номидаги «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT GEOLOGIYA VA MINERAL RESURSLAR QOʻMITASI» сўзлари «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI TOGʻ-KON SANOATI VA GEOLOGIYA VAZIRLIGI» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-иловада :
4-позициядаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси» сўзлари «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-позициядаги «Ўзбекистон Республикаси саноат хавфсизлиги давлат қўмитасида» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 2-иловада :
4-банддаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Ер қаъридан фойдаланиш маркази)» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«8. Битта конни бир нечта ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатномалар берилишига йўл қўйилади. Бунда конни қазиб олиш Кон-геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Кон-геология инспекцияси) ва Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги) билан келишилган, ер қаъридан оқилона фойдаланишни ва атроф-муҳитнинг муҳофаза қилинишини таъминловчи қазиб олиш тизимида амалга оширилиши керак»;
11-банддаги «Давлат геология қўмитасининг» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш марказининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
15-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«16. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларида геологик ўрганиш учун қуйидагилар назарда тутилади:
ер қаърини геологик ўрганиш бўйича йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш ва Ер қаъридан фойдаланиш марказига топшириш муддати;
атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисида ариза лойиҳасига Экология вазирлиги томонидан бериладиган ижобий давлат экологик экспертиза хулосасини Ер қаъридан фойдаланиш марказига топшириш муддати;
кон иншоотлари ва қудуқларни аҳоли ҳаёти ва саломатлиги, атроф-муҳит хавфсизлигини таъминлайдиган ҳолатга келтириш (рекультивация қилиш), шунингдек, фойдаланишга яроқсиз кон иншоотлари ва қудуқларни тугатиш тартиби ёхуд ушбу ишларни бажариш дастури (режаси)ни рухсатнома муддати тугашидан бир йил аввал Экология вазирлиги билан келишилган ҳолда Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига тақдим этиш;
ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ тўловлар, шу жумладан, йиллик лицензия тўлови тўғрисидаги мажбуриятлар;
геологик ўрганишлар учун рухсатномага мувофиқ ажратиладиган (ижарага бериладиган) ер участкасининг майдони (гектарда);
геологик ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўловини тўлаш учун махсус ҳисоб рақам;
норуда фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш учун материалларни Кон-геология вазирлиги ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича Давлат комиссиясига топшириш тартиби ва муддатлари;
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг чекланиши, тўхтатиб қўйилиши ёки муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин бўлган шартлар»;
17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«17. Ер қаъри участкаларидан норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш шартларида қуйидагилар назарда тутилади:
фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш ва Ер қаъридан фойдаланиш марказига топшириш муддати;
атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисида ариза лойиҳасига Экология вазирлиги томонидан бериладиган ижобий давлат экологик экспертиза хулосасини Ер қаъридан фойдаланиш марказига топшириш муддати;
Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига тўқсон кун мобайнида ер қаъридан фойдаланиш бўйича лойиҳаларни тақдим этиш ва белгиланган тартибда келишиш мажбурияти;
фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун йиллик энг кам харажатлар бўйича мажбуриятлар миқдори, шу жумладан, Ер қаъридан фойдаланиш марказига ер қаъри участкасидан фойдаланиш учун техник-иқтисодий асосларни тақдим этган кундан бошлаб икки йил мобайнида бажариладиган минимал инвестиция мажбуриятлари;
техник лойиҳалар ва кон ишларини ривожлантириш режаларини, захираларни қазиб олиш ва кон майдони (участкалар)да қулайликлар яратиш лойиҳаларини тузиш тартиби ва муддатлари;
маркшейдерлик хизматлари томонидан тасдиқланган чораклик ва йиллик фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳажмлари тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари;
қазиб олинган фойдали қазилмага эгалик қилиш ҳуқуқи;
ер қаъридан фойдаланганлик учун тўловларни тўлаш шартлари;
зарур малакали мутахассисларга эга бўлиш;
ер қаъридан фойдаланувчининг ижтимоий мажбуриятлари (маҳаллий аҳоли учун иш жойларини ташкил қилиш, керакли малакали мутахассисларни жалб қилиш ва ходимларни касбга тайёрлаш);
техник ва технологик имкониятлар, шунингдек, белгиланган тартибда шартнома асосида жалб қилинадиган техника ва асбоб-ускуналар мавжудлиги;
бир йил ичида ер қаъри участкасидан фойдаланишнинг бошланиш муддатлари;
янги иш ўринларини яратиш мажбуриятлари;
техноген минерал ҳосилаларни сақлаш ва қайта ишлаш шартлари;
ер қаъридан фойдаланувчининг инвестиция мажбуриятлари;
ер қаъридан фойдаланиш соҳасида, хавфли ишлар, ишлаб чиқариш, хавфли товарлар ва моддалар айланмаси, портловчи моддаларга Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясида рухсат бериш жараёнларидан ўтиш тартиби;
рухсатноманинг эгаси ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга бериши мумкин бўлган шартлар;
ер қаъридан фойдаланувчининг ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича кафолатларни тақдим этиш ва янгилаб бориш шартлари, шунингдек, ушбу ишларни бажариш дастури (режаси)ни рухсатнома муддати тугашидан беш йил аввал Экология вазирлиги билан келишилган ҳолда Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига тақдим этиш;
ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг чекланиши, тўхтатиб қўйилиши ёки муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин бўлган шартлар»;
18-банднинг биринчи — учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«18. Техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларида қуйидагилар назарда тутилади:
техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш бўйича техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш ва Ер қаъридан фойдаланиш марказига топшириш муддати;
атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисида ариза лойиҳасига Экология вазирлиги томонидан бериладиган ижобий давлат экологик экспертиза хулосасини Ер қаъридан фойдаланиш марказига топшириш муддати»;
19-банднинг биринчи ва 20-банднинг иккинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
23-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«23. Ер қаъридан фойдаланиш муддати тугагунга қадар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан Ер қаъридан фойдаланиш марказига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали йўлланган буюртма бўйича ер қаъридан фойдаланувчи томонидан рухсатномада белгиланган шартлар бажарилган тақдирда ва ер қаърини геологик ўрганишга доир ишларни якунлаш, шунингдек, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш ёки фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича корхоналарни тугатиш ёки консервациялаш бўйича ишларни амалга ошириш зарур бўлган ҳолларда ер қаъридан фойдаланиш муддатлари узайтирилиши мумкин»;
25-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«25. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг инвестиция лойиҳалари бўйича ҳамда Кон-геология вазирлиги ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан тузилган икки томонлама келишув асосида норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномалар «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали «биринчи келган биринчи олади» тамойилига биноан аризаларни тўғридан-тўғри кўриб чиқиш натижасида берилиши мумкин.
Икки томонлама келишувлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифлари вақтидаги топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва баёнларини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги бўйича хулосаларини инобатга олган ҳолда тузилади.
Бундай ҳолларда аукционга қўйилган норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаси бўйича «биринчи келган биринчи олади» тамойилига биноан аризаларни тўғридан-тўғри кўриб чиқиш ташаббус қилинганда, у Кон-геология вазирлигининг қарорига асосан аукциондан чиқарилиши мумкин.
Икки томонлама келишувлар лойиҳаларини тайёрлаш, келишиш ва жамлаш Ер қаъридан фойдаланиш марказига юклатилади.
Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун талабгордан фойдали қазилма тури ва ер қаъри участкаси майдони (гектари) тўғрисида мурожаат қабул қилинади. Бунда, ер қаъри участкаларидан самарали фойдаланиш мақсадида Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан майдоннинг кенглиги кўриб чиқилади»;
26-банднинг биринчи хатбошисидаги «бир йил» сўзлари «икки йил» сўзлари билан алмаштирилсин;
28-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«28. «E-auksion» электрон савдо платформасида аукцион орқали реализация қилинадиган норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкалари рўйхати Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан нархи аниқланган ҳолда шакллантирилади ва ҳар йили бир мартадан кам бўлмаган ва Экология вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларини аукцион савдоларига чиқаришда фойдали қазилмаларнинг турларига қараб, улардан самарали фойдаланиш, шунингдек, ер қаъридан фойдаланувчиларга узоқ муддатли хом ашё захираси билан ҳамда ишлаб чиқариш фаолиятини узлуксиз таъминлаш мақсадида кон ва майдонлар бир нечта участкаларга бўлиб қўйилади.
Ер қаъридан фойдаланиш марказига аукционга қўйилмаган ёки рўйхатга киритилмаган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун талабгордан мурожаат келиб тушган тақдирда, ушбу ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали ўрнатилган тартибда аукционга қўйилади.
Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун талабгордан фақат геологик ўрганиш ишларини амалга ошириш учун ер қаъри участкалари бўйича мурожаат қабул қилинади. Ер қаъри участкаларидан самарали фойдаланиш мақсадида майдоннинг кенглигига (гектар) қараб, бир нечта ер қаъри участкаларига бўлиб қўйилиши мумкин.
Бунда, мазкур Низомнинг 21-бандида белгиланган фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун бериладиган муддат инобатга олинади.
Ер қаъридан фойдаланиш маркази ер участкаси унга ажратиб берилгандан сўнг беш иш куни давомида мурожаат этилган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини аукцион савдоларига чиқариш муддатлари ёки ушбу ер участкаларини фойдаланишга беришни рад этиш тўғрисида жавоб хатини талабгорга тақдим этади.
Ер қаъридан фойдаланиш маркази «E-auksion» электрон савдо платформасида аукцион орқали реализация қилинадиган норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкалари рўйхатини тасдиқлаганидан сўнг, ўзининг расмий веб-сайтида ва ижтимоий тармоқлардаги каналида эълон қилинади»;
29-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«29. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога қўйишнинг бошланғич нархи:
геологик қидирув ишлари учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз олти баравари миқдорида;
фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш икки баравари миқдорида белгиланади.
«E-auksion» электрон савдо платформасида реализация қилишдан олинган пул маблағлари, шу жумладан ушлаб қолинган закалат суммаси аукционни ташкил қилиш хизматлари учун ер қаъри участкасининг сотилган нархидан бир фоизи оператор ҳисобварағига, қолган пул маблағлари Кон-геология вазирлигининг ҳисобварағига ҳамда ер қаъри участкаси жойлашган тегишли туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетлари ўртасида автоматик тарзда тенг улушларда тақсимланади.
Кон-геология вазирлигига ўтказиладиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида минерал хом ашё базасини ривожлантириш йиллик давлат дастурларини амалга оширишга, аукцион ва танлов савдоларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга, шунингдек вазирликнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ишчи-ходимларини рағбатлантиришга мақсадли йўналтирилади»;
30-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат геология қўмитасига» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш марказига» сўзлари билан алмаштирилсин;
32-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«32. Аукцион ғолиби — ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига онлайн-аукцион натижалари бўйича рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчи томонидан 6 ой ичида тегишли ер қаъри участкаси бўйича қуйидаги ҳужжатлар тўплами Ер қаъридан фойдаланиш марказига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этилади:
йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар — рухсатнома ер қаъри участкасини геологик ўрганиш учун берилганда;
техник-иқтисодий асослар — рухсатнома норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун берилганда;
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан атроф муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисидаги ариза лойиҳасига берилган ижобий давлат экологик экспертиза хулосаси.
Ушбу ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баробари миқдорида йиғим ундирилади ва Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) «Лицензия» ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;
0,5 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи Ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи Ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади»;
33-банднинг биринчи , тўртинчи , бешинчи ва олтинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
34-банд қуйидаги мазмунда баён қилинсин:
«34. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчи уч иш куни муддатда ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳасини электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ва «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали Ер қаъридан фойдаланиш марказига юборади.
Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари бир ой муддатда имзоланмаса ер қаъридан фойдаланиш учун рухсатнома бериш рад этилади ва ер қаъри участкаси қайтадан аукционга қўйилади.
Ер қаъридан фойдаланиш маркази ер қаъридан фойдаланувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари тақдим этилгандан сўнг бир иш куни муддатда ер қаъридан фойдаланиш учун рухсатнома қайта расмийлаштирилгани тўғрисида тегишли реестрга ўзгартиришлар киритади ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган янги рухсатномани расмийлаштиради»;
35-банднинг биринчи ва 36-банднинг учинчи хатбошиларидаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
38-банднинг биринчи хатбошисидаги «37-бандида» сўзи «36 ва 37-бандларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
39-банднинг биринчи ва олтинчи хатбошиларидаги ҳамда 40-банддаги тегишли келишикдаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Кон-геология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
41-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«41. Ер қаъридан фойдаланиш маркази беш иш куни муддатда буюртмани ва Кон-геология вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларининг тегишли маълумотларини ўрганиб чиқади ҳамда норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатнома бериш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади»;
42 , 43-банднинг иккинчи ва 44-банднинг биринчи хатбошиларидаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
45-банди қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«геология қидирув ишлари натижалари тўғрисидаги ҳисобот Давлат геология фондига тақдим этилмаган бўлса;
ариза берувчи ер қаъридан фойдаланиш шартларини ўттиз кун муддатда имзоламаганда»;
саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар тегишлича ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
46-бандда :
биринчи хатбошидаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Агар Ер қаъридан фойдаланиш маркази ариза берувчининг рухсатномани бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш, уни бериш ёки беришни рад этиш муддати мобайнида талабгорга рухсатномани бермаса ва уни беришни рад этмаса, ушбу бобда назарда тутилган муддатлар ўтганидан кейин ариза берувчи амалга оширилиши учун рухсатнома олиш ниятида бўлган фаолиятни (ҳаракатни) амалга ошириш ҳуқуқига, бу ҳақда Ер қаъридан фойдаланиш марказини «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали хабардор қилган ҳолда эга бўлади»;
49-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«49. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатномаларга мувофиқ Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси томонидан берилган кон ажратиш далолатномалари норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъридан фойдаланувчига зарур ер участкасининг ажратилишига асос ҳисобланади.
Норуда фойдали қазилмалари ер участкаларининг чегараларини жойида белгилаш ишлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг ҳудудлардаги бўлинмалари томонидан бир вақтнинг ўзида ер қаъридан фойдаланувчи иштирокида амалга оширилади»;
50 , 55 ва 57-бандлардаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
60-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«60. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи муддатидан олдин бекор қилинишига асос бўлувчи қўпол қоидабузарликларнинг рўйхати»;
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ер қаъридан фойдаланувчиларга берилган рухсатномаларнинг амал қилиш муддати тугаганда ёки муддатидан олдин бекор қилинганда Ер қаъридан фойдаланиш маркази бу ҳақда уч иш куни муддатда Солиқ қўмитаси, Экология вазирлиги ҳамда тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини ёзма хабардор қилади»;
тўққизинчи хатбошидаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
61-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«61. Ер қаъридан фойдаланувчи фаолиятининг тугатилиши ёки бекор қилиниши муносабати билан норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилинганда. Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан Экология вазирлиги ва бошқа манфаатдор органларга тоғ иншоотлари ва инфратузилма объектларини консервация қилиш ёки тугатиш тартиби ва муддатлари тўғрисида қарор қабул қилинганлиги билдирилиши шарт. Бундай ҳолатларда ер қаъри участкалари Ер қаъридан фойдаланиш маркази балансига ўтказилади»;
62-бандда :
биринчи хатбошидаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«E-auksion» электрон савдо платформасида аукцион орқали реализация қилинган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномаларни улар берилган санадан бошлаб икки йил мобайнида бошқа шахслар фойдасига воз кечиш, шу жумладан ер қаъри фойдаланувчиларининг таъсисчилари (операцион фаолиятини бошқариш овозига эга мажоритар акциядорлари)ни тўлиқ ўзгартириш тақиқланади»;
63-банднинг биринчи , 64-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
66-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
68 ва 69-бандлардаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
71-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«71. Ер қаърини геологик ўрганиш, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш юзасидан давлат назорати маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ва Экология вазирлиги томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади»;
72-банддаги «Давлат геология қўмитасига» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш марказига» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали бериш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич (тайёргарлик босқичи) Ер қаъридан фойдаланиш маркази Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкалари рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлайди. Ҳар йили Ер қаъридан фойдаланиш маркази Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун буюртманомаларни Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонасига (операторга) тақдим этади. Тайёр бўлиши билан Оператор Аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани ўз веб-порталида жойлаштиради. Буюртма олинган кундан бошлаб 2-босқич (аукцион ўтказиш) Талабгорлар Аукционда иштирок этиш учун электрон шаклда ариза топширади, унда лот рақами ва ер қаъри участкаси номини кўрсатади. 30 кун мобайнида Оператор Лот бўйича электрон аукцион савдолари ўтказади ва аукцион ғолибини эълон қилади. 1 иш куни мобайнида Аукцион ғолиби Аукционда ғолиб деб топилган сумманинг 100 фоизини ҳамда ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун сарфланган тўловларни тўлайди. Сотилган объектнинг қиймати БҲМнинг 5 минг бараваригача бўлганда 10 иш куни, 5 минг бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлганда 15 иш куни мобайнида 3-босқич (рухсатнома бериш) Оператор Аукцион ғолиби (салоҳиятли ғолиб) томонидан сотиб олиш тўловлари тўлиқ тўлангандан сўнг аукцион ғолибига баённома расмийлаштиради ҳамда мазкур баённомани ва у томонидан имзоланган ер қаъридан фойдаланиш шартларини аукцион ғолибининг ва Давлат геология қўмитасининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборади. 1 иш куни мобайнида Ер қаъридан фойдаланиш маркази Баённома асосида Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун тегишли рухсатномани, ЭРИ билан имзоланган ва QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштирилган ҳолда, «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали Операторга юборади. 1 иш куни мобайнида Оператор Аукцион ғолибига расмийлаштирилган рухсатномани унинг шахсий кабинетига юборади. 1 иш куни мобайнида »;
3-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида низомга 3-ИЛОВА
Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномаларни «биринчи келган биринчи олади» тамойилига биноан аризаларни тўғридан-тўғри кўриб чиқиш натижасида бериш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлари 1-босқич (рухсатнома олгунга қадар) Ариза берувчи 1. Ер қаъридан фойдаланиш марказига норуда фойдали қазилма конларида қазиш ишларини олиб бориш учун «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали буюртма беради (ер қаърини геологик ўрганишга оид ишларни молиялаштирган ер қаъридан фойдаланувчи). Зарур бўлганда 2. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун Ер қаъридан фойдаланиш марказига икки томонлама тайёрланган келишувга асосан «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали буюртма беради. Келишувга асосан 1-босқич (рухсатнома олгунга қадар) Ер қаъридан фойдаланиш маркази Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига тўғридан-тўғри музокаралар асосида рухсатнома олиш учун буюртма берувчиларга сўралаётган ер қаъри участкаси бўйича геологик ёки бошқа маълумотлар тўпламини ҳамда ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун сарфланган тўлов қийматини «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этади. 20 кун мобайнида 2-босқич (рухсатнома олишга буюртма топшириш ва уни кўриб чиқиш) Ариза берувчи Илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати билан Ер қаъридан фойдаланиш марказига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали буюртма беради ҳамда ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун сарфланган тўлов қийматини тўлайди. Зарур бўлганда Ер қаъридан фойдаланиш маркази Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига ариза берувчи томонидан тақдим этилган буюртма ва илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш учун юборади. 2 кун мобайнида Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси Жойлардаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда сўралаётган ер қаъри участкасини, ундан фойдаланиш имкониятларини аниқлаш учун текшириб чиқади; глобал позицион тизим асбобларини қўллаб бурчак координатларини аниқлаган ҳолда ер қаъри участкасининг жойлашиш ўрнини аниқлаштиради; норуда фойдали қазилмалар рухсатсиз қазиб олинганлик изларининг мавжуд бўлиши мумкинлигини аниқлаштиради; ариза берувчининг тақдим этилган ҳужжатларидаги техник ва технологик имкониятларининг мувофиқлигини ҳамда зарур малакали мутахассисларга эга бўлишини ўрганади. Олиб борилган ишлар натижалари бўйича маълумотларни тайёрлайди ва Ер қаъридан фойдаланиш марказига юборади. 10 кун мобайнида 3-босқич (рухсатнома бериш) Ер қаъридан фойдаланиш маркази Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг тегишли ахборотларини ўрганиб чиқади ҳамда норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатнома бериш ёки уни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилади. 5 кун мобайнида Рухсатнома бериш ва ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини имзолаш зарурлиги тўғрисида ариза берувчига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали маълум қилади. 5 кун мобайнида Ариза берувчи Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини электрон рақамли имзоси билан имзолайди. 3 кун мобайнида Ер қаъридан фойдаланиш маркази Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаштиради 1 кун мобайнида »;
4-илованинг номидаги «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT GEOLOGIYA VA MINERAL RESURSLAR QOʻMITASI» сўзлари «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI TOGʻ-KON SANOATI VA GEOLOGIYA VAZIRLIGI» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-иловада :
4-позициядаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси» сўзлари «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-позициядаги «Давлат экология қўмитаси» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;;
9-позициядаги «Ўзбекистон Республикаси саноат хавфсизлиги давлат қўмитасида» сўзлари чиқариб ташлансин;
г) 3-иловада:
3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун берилаётган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Ер қаъридан фойдаланиш маркази) томонидан электрон онлайн-аукцион натижаларига асосан ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича берилади»;
5-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат геология қўмитасининг» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш марказининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банднинг биринчи , учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«14. Ер участкаларининг чегараларини жойида белгилаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда Кон-геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг ҳудудлардаги бўлинмалари томонидан бир вақтнинг ўзида ер қаъридан фойдаланувчи иштирокида амалга оширилади.»;
17-банддаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«20. Реестрга киритилган маълумотлар, очиқ бўлган маълумотлар базаси ҳисобланиб, мазкур реестр билан юридик ва жисмоний шахслар танишиб чиқиши мумкин»;
21-бандда :
тўртинчи ва бешинчи хатбошилардаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
«а» кичик банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«қолган маблағлар тўлиқ Кон-геология вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади»;
«б» кичик банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«қолган маблағлар тўлиқ Кон-геология вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади»;
22-бандда :
биринчи хатбошидаги «камида 6 ой олдин» сўзлари чиқариб ташлансин;
биринчи ва учинчи — еттинчи хатбошилардаги тегишли келишикдаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
23-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«24. Ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан рухсатнома берилган ер қаъри участкаларида қимматбаҳо металларни қазиш ишлари бошланишидан олдин маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Кон-геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ёзма равишда хабардор қилиниши шарт»;
25-банднинг еттинчи хатбошисидаги «Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш бўйича ҳудудий инспекцияларга» сўзлари «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш ҳудудий инспекцияларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
59-банддаги «Давлат геология қўмитасининг» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш марказининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илованинг «Субъектлар» ва «Тадбирлар» устунидаги тегишли келишикдаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илованинг номидаги «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT GEOLOGIYA VA MINERAL RESURSLAR QOʻMITASI» сўзлари «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI TOGʻ-KON SANOATI VA GEOLOGIYA VAZIRLIGI» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-илованинг 4-позициясидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси» сўзлари «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 4-иловада:
4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4. Эксперт хулосаси Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Ер қаъридан фойдаланиш маркази) томонидан «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали берилади»;
7-бандда :
биринчи хатбошидаги «Давлат геология қўмитасига» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш марказига» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурлари доирасида геологик лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича эксперт хулосасини олиш учун Ер қаъридан фойдаланиш марказига тўғридан-тўғри мурожаат қилади»;
11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«11. Ер қаъридан фойдаланиш марказига юридик шахслар томонидан тақдим қилинган лойиҳа-смета ҳужжатларига эксперт хулосасини бериш шартнома асосида амалга оширилади.
Бунда битта лойиҳанинг экспертизаси учун харажатлар лойиҳанинг бир фоизгача бўлган қийматида ҳисобланади. Ушбу қиймат шартнома асосида тўлиқ Ер қаъридан фойдаланиш марказининг ҳисобварағига ўтказилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) «Лицензия» ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:
20 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;
0,5 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;
11,25 фоизи Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.
Ер қаъридан фойдаланиш маркази етти кун муддатда шартномани ариза берувчига «Лицензия» ахборот тизими орқали тақдим этади.
Ариза берувчи ўн кун муддатда шартномада кўрсатилган пул маблағини Ер қаъридан фойдаланиш марказининг ҳисобварағига ўтказади ва ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни «Лицензия» ахборот тизими орқали тақдим қилади»;
12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«12. Ер қаъридан фойдаланиш маркази беш кун муддатда лойиҳа-смета ҳужжатлари лойиҳасини Кон-геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига келишиш учун «Лицензия» ахборот тизими орқали юборади.
Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси уч кун муддатда лойиҳа-смета ҳужжатлари лойиҳасини кўриб чиқади ва келишилган лойиҳани «Лицензия» ахборот тизими орқали Ер қаъридан фойдаланиш марказига юборади.
Ер қаъридан фойдаланиш маркази беш кун муддатда лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқади ва натижаси бўйича ариза берувчига эксперт хулосасини «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали юборади»;
13 ва 14-бандлардаги «Давлат геология қўмитасига» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш марказига» сўзлари билан алмаштирилсин;
17-банддаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
19-банддаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«20. Ариза берувчининг лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизаси натижаларидан келиб чиқадиган баҳсли масалалар Ер қаъридан фойдаланиш марказининг тегишли бўлимларида кўриб чиқилади»;
21 — 23-бандлардаги тегишли келишикдаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
24 — 27-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«24. Лойиҳа-смета ҳужжатлари лойиҳалари Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Геология-қидирув ишларига лойиҳа ва сметалар тузиш бўйича йўриқнома, Геология қидирув учун смета нормалари тўпламлари ва бошқа норматив-техник ҳужжатларга мувофиқ тузилиши керак.
25. Нефть ва газ қудуқлари қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатлари Энергетика вазирлиги ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан тасдиқланадиган норматив-техник ҳужжатларга мувофиқ тузилиши керак.
26. Қидирув харажатларини ҳисоблаш Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан тасдиқланадиган лойиҳа-смета ҳужжатлари Қидирув харажатларини амалдаги нархларда ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома, Қидирув харажатларини жорий нархларда ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома ва бошқа норматив-техник ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилиши керак.
27. Лойиҳа-смета ҳужжатларининг смета қиймати Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан тасдиқланадиган смета нархлари тўпламида назарда тутилган Геология қидирув ишлари нархларини жорий нархларда ҳисоблашнинг автоматлаштирилган дастурлари методик қўлланмасига ва бошқа норматив-техник ҳужжатларга асосан ҳисобланади»;
30-банддаги тегишли келишикдаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
31-банддаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
32-банддаги «Давлат геология қўмитасига» сўзлари «Ер қаъридан фойдаланиш марказига» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илованинг «Субъектлар» ва «Тадбирлар» устунидаги тегишли келишикдаги «Давлат геология қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-иловада :
4-позициядаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси» сўзлари «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
6 ва 7-позициялар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
« 6. Аризани кўриб чиқиш учун ундириладиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи. 7. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори: Лойиҳанинг бир фоизгача бўлган қиймати. Ушбу қиймат шартнома асосида тўлиқ Ер қаъридан фойдаланиш марказининг ҳисоб варағига ўтказилади. ».
9-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
« 9. Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: Лойиҳа-смета ҳужжатлари лойиҳалари Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Геология-қидирув ишларига лойиҳа ва сметалар тузиш бўйича йўриқнома, Геология қидирув учун смета нормалар тўпламлари ва бошқа норматив-техник ҳужжатларга мувофиқ тузилиши керак. Нефть ва газ қудуқлари қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатлари Энергетика вазирлиги ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан тасдиқланадиган норматив-техник ҳужжатларга мувофиқ тузилиши керак. Қидирув харажатларини ҳисоблаш Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан тасдиқланадиган лойиҳа-смета ҳужжатлари Қидирув харажатларини амалдаги нархларда ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома, Қидирув харажатларини жорий нархларда ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома ва бошқа норматив-техник ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилиши керак. Лойиҳа-смета ҳужжатларининг смета қиймати Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан тасдиқланадиган смета нархлари тўпламида назарда тутилган Геология қидирув ишлари нархларини жорий нархларда ҳисоблашнинг автоматлаштирилган дастурлари методик қўлланмасига ва бошқа норматив-техник ҳужжатларга асосан ҳисобланади ».
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 13 ноябрдаги 909-сон қарори .
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ер ости сувларидан фойдаланишга оид рухсат этувчи ҳужжатларни бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 январдаги 9-сон қарорига 2-илова .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 10 апрелдаги 200-сон қарорига 3-илованинг 7-банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 457-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 28 декабрь,
685-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
SXEMASI
PASPORTI
SXEMASI
SXEMASI
SXEMASI
SXEMASI
ROʻYXATI
Yer osti suvlariga quduqlarni burgʻilash va ulardan foydalanish munosabatlarini tartibga solishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Yer osti suv resurslarini muhofaza qilish, ularning kamayib ketishini oldini olish, jismoniy va yuridik shaxslarning suvga quduqlar burgʻilash bilan bogʻliq faoliyatini tartibga solish, shuningdek, suv hisobini yuritish mexanizmini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yer osti suv resurslarini muhofaza qilish va ulardan oqilona foydalanishni tartibga solish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 7-dekabrdagi PQ-439-son qaroriga muvofiq:
yer osti suvlaridan foydalanuvchilarga olinayotgan suvning aniq hisobini yuritish maqsadida oʻz tasarrufidagi yer osti suv olish inshootlarini suv hisoblash vositalari bilan jihozlash majburiyati yuklatilganligi;
suvni hisobga olish vositalari bilan jihozlanmagan yer osti suv olish inshootlaridan foydalanish taqiqlanganligi (bundan jismoniy shaxslarga shaxsiy va xoʻjalik ehtiyojlari uchun yakka tartibda sutkasiga 5 metr kubgacha boʻlgan miqdorda yer osti suvlarini olish mustasno) maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar:
b) xavfli ekzogen geologik jarayonlarning monitoringini yuritish, xavfli ekzogen geologik jarayonlar davlat inspektorlariga berilgan huquqlar hamda xavfli geologik jarayonlardan ogohlantirish tartibini belgilashni nazarda tutuvchi Xavfli ekzogen geologik jarayonlarning davlat monitoringi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Yer osti suvlariga quduqlar burgʻilash faoliyati bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlar ikki oy muddatda oʻzlariga tegishli burgʻilash uskunalarining texnik pasportlarini hududiy ichki ishlar organlarida belgilangan tartibda qayta rasmiylashtirish choralarini koʻrsin.
Bunda burgʻilash uskunalarining texnik pasportlarini qayta rasmiylashtirish uchun toʻlovlar undirilmasligi inobatga olinsin.
4. Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda uch oy muddatda mazkur qaror bilan oʻzgartirilgan tartib-taomillarga muvofiq davlat xizmatlarini koʻrsatish “Litsenziya” axborot tizimi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali joriy etilishini taʼminlasin.
5. Quyidagilar:
togʻ-kon sanoati va geologiya vaziri oʻrinbosari A. Kadirxodjayev — yer osti suv resurslari kamayib ketishining oldini olish, suvga quduqlar burgʻilash faoliyatini tartibga solish, olinayotgan suv hisobini yuritish mexanizmini yanada takomillashtirish boʻyicha topshiriqlar ijrosini muvofiqlashtirishga;
“Oʻzbekgidrogeologiya” DK direktori Sh. Yoʻldashev — yer osti suv olish inshootlarini suv hisoblash vositalari bilan jihozlash hamda xavfli ekzogen geologik jarayonlar ustidan samarali davlat monitoringi oʻrnatilishiga masʼul va shaxsiy javobgar etib belgilansin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 4-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi togʻ-kon sanoati va geologiya vaziri B.F. Islamov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 28-dekabrdagi 685-son qaroriga 2-ILOVA
Xavfli ekzogen geologik jarayonlarning davlat monitoringi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi hududida xavfli ekzogen geologik jarayonlarning (koʻchki, qulash, choʻkish, suffoziya, karst) davlat monitoringi maqsadi, asosiy vazifalari, obyektlari, yuritish va hisobotlar taqdim etish tartibini belgilaydi.
2. Xavfli ekzogen geologik jarayonlarning (keyingi oʻrinlarda — XEGJ) davlat monitoringi atrof tabiiy muhit va yer qaʼri monitoringining tarkibiy qismi hisoblanadi.
3. Oʻzbekiston Respublikasining asosan togʻ va togʻoldi hududlaridagi (zaruratga muvofiq boshqa hududlardagi) XEGJ davlat monitoringi obyektlari hisoblanadi.
4. XEGJ davlat monitoringi maʼlumotlaridan iqtisodiyot va boshqa obyektlarni joylashtirish, loyihalashtirish va qurish, hududlarni XEGJ taʼsiridan himoya qilish bosh sxemalarini ishlab chiqish hamda XEGJ davlat kadastrini yuritishda foydalaniladi.
5. XEGJ davlat monitoringi muayyan vazifalaridan kelib chiqqan holda davlat va ishlab chiqarish darajasida amalga oshiriladi.
XEGJ davlat monitoringi Oʻzbekiston Respublikasida atrof tabiiy muhit monitoringi dasturi va har yilgi respublika mineral-xom ashyo bazasini rivojlantirish davlat dasturlari doirasida amalga oshiriladi.
Iqtisodiyot obyektlari, shu jumladan, liniyali inshootlar (yoʻllar, kanallar, elektr uzatish liniyalari, quvurlar va shu kabilar), kon-ruda korxonalari xoʻjalik faoliyati hududlarida, XEGJ ishlab chiqarish monitoringi yuridik va jismoniy shaxslarning oʻz mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
6. XEGJ davlat monitoringi “Oʻzbekgidrogeologiya” DM tarkibidagi Davlat geologik monitoring xizmati tomonidan yuritiladi va XEGJ shakllanishi sharoitlarini, rivojlanishini oʻrganish, roʻy berishi mumkin boʻlgan falokatli oqibatlari toʻgʻrisida aholini, davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlarni ogohlantirish va xabardor qilish yuzasidan “Oʻzbekgidrogeologiya” DMga hisobot beradi.
Shuningdek, Davlat geologik monitoring xizmati XEGJni oʻrganish hamda tegishlicha xulosalar va yozma koʻrsatmalar berish boʻyicha yagona bajaruvchi hisoblanadi.
2-bob. XEGJ davlat monitoringi maqsadi va asosiy vazifalari
7. XEGJ davlat monitoringi maqsadi — Oʻzbekiston Respublikasi togʻ va togʻoldi hududlarida joylashgan aholi punktlari, iqtisodiyot va ijtimoiy soha obyektlarida tabiiy va xoʻjalik faoliyati natijasida roʻy beradigan XEGJning paydo boʻlishini, rivojlanishini oʻrganish hamda kuzatish, shuningdek, ushbu jarayonlar xavfidan ogohlantirishdan iborat.
8. Quyidagilar XEGJ davlat monitoringining asosiy vazifalari hisoblanadi:
XEGJ rivojlanishi mumkin boʻlgan hududlarni aniqlash va oʻrganish;
XEGJning roʻy berishi toʻgʻrisida davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlarni hamda jismoniy va yuridik shaxslarni xabardor qilish va ogohlantirish;
Davlat geologik monitoring xizmatining yozma koʻrsatmalari, shuningdek, xulosalarida bayon etilgan talablarning barcha davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar hamda jismoniy va yuridik shaxslar, ularning idoraviy boʻysunuvidan va mulkchilik shakllaridan qatʼi nazar, mansabdor shaxslar va fuqarolar tomonidan bajarilishi ustidan davlat nazoratini amalga oshirish;
XEGJning yangi manbalari shakllanishining oldini olish maqsadida ularning kuchayishi mumkin boʻlgan hududlardan oqilona foydalanish boʻyicha tavsiyalar tayyorlash va berish;
respublika hududida XEGJ roʻy berishi toʻgʻrisidagi axborotga oid maʼlumotlar bazasini shakllantirish va tizimli toʻldirib borish, XEGJ taʼsiri oqibatida yetkazilgan fizik zararni hisobga olish, togʻ yon bagʻirlarining mustahkamligini saqlash boʻyicha tavsiyalar berish;
davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar bilan hududlardan foydalanishning joriy hamda istiqboldagi rejalarini, shu jumladan, XEGJning kuchayishi mumkin boʻlgan hududlardagi sanoat va xoʻjalik qurilishlarining loyihalarini kelishish;
aholi punktlari, iqtisodiyot va ijtimoiy soha obyektlarining loyihalash tashkilotlari tomonidan XEGJ taʼsiridan himoya qilish boʻyicha ishlab chiqilgan chora-tadbirlar loyihalarini kelishish, zarur hollarda ushbu tadbirlarni muhandislik-geologik jihatdan asoslashda ishtirok etish (murakkab va alohida muhim obyektlarda);
sohaga oid xorijiy tajribani oʻrganish va joriy etish boʻyicha belgilangan tartibda xalqaro hamkorlikni amalga oshirish;
XEGJ kuchayishi toʻgʻrisida axborot, ularning oldini olish yoki salbiy taʼsirini kamaytirish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish yuzasidan muhandislik-geologik xulosalar va yozma koʻrsatmalar berish;
Favqulodda vaziyatlar vazirligi bilan birgalikda zarur hollarda, berilgan yozma koʻrsatmalar davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar hamda jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan bajarilmagani toʻgʻrisidagi materiallarni prokuratura organlariga taqdim etish.
3-bob. XEGJ davlat monitoringini yuritish tartibi
12. XEGJning joylardagi davlat monitoringi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligining “Oʻzbekgidrogeologiya” DM tarkibidagi Davlat geologik monitoring xizmati Hududiy gidrogeologiya stansiyalariga tenglashtirilgan Hududiy kuzatish stansiyalari tomonidan amalga oshiriladi.
13. XEGJ davlat monitoringi kuzatuv tarmogʻi topogeodezik punktlari, markalar, buloqlar, quduqlar, yirik yer koʻchki uchastkalariga oʻrnatilgan asbob-uskunalar va boshqalardan tashkil topgan boʻlib, ulardagi koʻrsatkichlarning oʻzgarishi yuzasidan tizimli kuzatuv ishlari olib boriladi.
14. Kuzatuv uchastkalarini tanlash, kuzatish davriyligi va uslubiyati “Oʻzbekgidrogeologiya” DM tomonidan belgilanadi va tegishlicha loyihalarga muvofiq Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi tomonidan tasdiqlanadi.
15. XEGJ davlat monitoringi natijalaridan olingan birlamchi geologik maʼlumotlar Hududiy kuzatish stansiyalari tomonidan umumlashtirilishi, tahlil qilinishi, qayta ishlanilishi hamda bir sutka mobaynida Atrof tabiiy muhit monitoringi tizimining yagona geoaxborot maʼlumotlar bazasiga kiritilishi lozim.
16. Muayyan hududdagi xavfli geologik jarayonlar monitoringining umumlashtirilgan maʼlumotlari har chorakda, hisobot oyidan keyingi oyning 5-sanasiga qadar Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligiga yuboriladi.
Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi har chorakda, hisobot oyidan keyingi oyning 10-sanasiga qadar muayyan hududda monitoring obyektlarini kuzatishlar va atrof-muhitning tegishli komponentlari holatini baholash maʼlumotlarini oʻz ichiga olgan xavfli geologik jarayonlar monitoringining umumlashtirilgan maʼlumotlarini Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Atrof tabiiy muhitni muhofaza qilish sohasida ixtisoslashtirilgan analitik nazorat markaziga yuboradi.
Tabiiy va xalq xoʻjaligi obyektlariga, shuningdek, aholiga xavf tugʻdiruvchi xavfli geologik jarayonlar yuzaga kelishi belgilari aniqlanganda, olib borilgan kuzatishlar maʼlumotlari darhol “Oʻzbekgidrogeologiya” DM tomonidan Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi va Favqulodda vaziyatlar vazirligining tegishli organlariga tezkor tegishli choralar koʻrish uchun yuboriladi.
XEGJ ishlab chiqarish monitoringi natijalari asosida oylik, choraklik va yillik hisobotlar Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi tizimidagi “Oʻzbekgidrogeologiya” DUKning Davlat geologik monitoring xizmatiga taqdim etib boriladi. Xavfli ekzogen geologik jarayonlarning kutilmaganda sodir boʻlishi aniqlanganda, bu haqda zudlik bilan xabar beriladi.
4-bob. XEGJ davlat monitoringini yuritishni tashkil etish
17. XEGJ davlat monitoringini olib borish Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi tomonidan tasdiqlanadigan Hududiy kuzatish stansiyalari loyihalari doirasida amalga oshiriladi.
XEGJ davlat monitoringini olib borish boʻyicha kerakli hujjatlar, shu jumladan, dalolatnomalar tegishli Hududiy kuzatish stansiyalari tomonidan belgilangan tartibda hisobga olinishi va saqlanishi lozim.
18. Davlat geologik monitoring xizmatining Xavfli geologik jarayonlarni kuzatish davlat xizmati boshligʻi Bosh davlat inspektori, Xavfli geologik jarayonlar davlat monitoringi boʻlimi boshligʻi Bosh davlat inspektori oʻrinbosari, Hududiy kuzatish stansiya boshliqlari va yetakchi gidrogeologlari XEGJ davlat monitoringi boʻyicha davlat inspektorlari hisoblanadi.
XEGJ davlat monitoringi boʻyicha Bosh davlat inspektori Togʻ-kon sanoati va geologiya vaziri tomonidan lavozimga tayinlanadi va ozod etiladi.
19. Bosh davlat inspektori va uning oʻrinbosariga quyidagi huquqlar beriladi:
xavfli geologik jarayonlar kuchayishi mumkin boʻlgan joylarda aholini boshqa joyga koʻchirish (muayyan joydan vaqtincha koʻchirish), obyektlar qurish va ulardan foydalanish tartibini boshqa muddatga koʻchirish yoki oʻzgartirish, shuningdek, boshqa ishlarni amalga oshirish toʻgʻrisida yozma koʻrsatmalar berish;
xavfli geologik jarayonlar kuchayishi mumkin boʻlgan joylarda, agar obyektlar qurilishi xulosalar va ekspertiza dalolatnomalarisiz, loyihalarga rioya etilmasdan amalga oshirilganda yoki Davlat geologik monitoring xizmatining tavsiyalari bajarilmaganda yoxud bu ishlar hududlardan foydalanishga doir amaldagi normativlarga rioya etilmay bajarilganda oʻz vakolatlari doirasida qurilish ishlarini oʻn ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatga toʻxtatib turish yoki sudga murojaat qilish;
agar keyingi faoliyati xavfli geologik jarayonlarning paydo boʻlishiga, rivojlanishiga yoki kuchayishiga olib kelsa, idoraviy mansubligidan va mulkchilik shakllaridan qatʼi nazar, tashkilotlarning faoliyatini toʻxtatish toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga, davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga takliflar kiritish;
agar obyektlarni qurish va ulardan foydalanish shart-sharoitlari xavfli geologik jarayonlarning paydo boʻlishiga, rivojlanishiga yoki kuchayishiga olib keladigan boʻlsa, muhandislik-geologik fond materiallarini oʻrganish va asosli dalillar, shuningdek, xavfli geologik jarayonlar rivojlangan hududlarning joriy holatidan kelib chiqib, ilgari berilgan xulosalarga zarur oʻzgartirishlar kiritish;
mulkchilik shaklidan qatʼi nazar XEGJ ishlab chiqarish monitoringi obyektlarida tegishlicha nazorat kuzatuv ishlarini oʻtkazish hamda ishlab chiqarish monitoringi natijalarini soʻrab olish;
davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan Davlat geologik monitoring xizmatining yozma koʻrsatmalari bajarilmaganligi haqidagi bildirishnomalar Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasiga hamda Favqulodda vaziyatlar vazirligiga tegishlicha choralar koʻrish uchun yuborish.
20. Davlat inspektorlariga quyidagi huquqlar beriladi:
xulosalar asosida aholini boshqa joyga koʻchirish (muayyan joydan vaqtincha koʻchirish), obyektlar qurish va ulardan foydalanish vaqtini boshqa muddatga koʻchirish yoki oʻzgartirish, shuningdek, xavfli geologik jarayonlar kuchayishi mumkin boʻlgan joylarda boshqa ishlarni amalga oshirish toʻgʻrisida bajarish majburiy boʻlgan yozma koʻrsatmalar berish;
agar obyektlarni qurish va ulardan foydalanish shart-sharoitlari xavfli geologik jarayonlarning paydo boʻlishiga, rivojlanishiga yoki kuchayishiga olib keladigan boʻlsa, xavfli geologik jarayonlar kuchayishi mumkin boʻlgan joylarda hududlarni oʻzlashtirish yuzasidan ilgari berilgan xulosalarga zarur oʻzgartirishlarni bosh davlat inspektori va uning oʻrinbosari bilan kelishgan holda kiritish;
xavfli geologik jarayonlar kuchayishi mumkin boʻlgan joylarning chegarasini aniqlash hamda shunga muvofiq ravishda xavfsiz joylarga koʻchirish lozim boʻlgan xoʻjaliklar soni va obyektlar roʻyxatiga doir muhandislik-texnikaviy tadbirlarga oʻzgartirishlar kiritish;
xavfli geologik jarayonlar kuchayishi mumkin boʻlgan joylarda yangi (rekonstruksiya qilingan) obyektlar va inshootlarni qabul qilish va foydalanishga topshirish boʻyicha davlat komissiyalari ishida qatnashish;
mulkchilik shaklidan qatʼi nazar, XEGJ ishlab chiqarish monitoringi obyektlarida tegishlicha nazorat kuzatuv ishlarini oʻtkazish hamda ishlab chiqarish monitoringi natijalarini soʻrab olish;
davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, shuningdek, mansabdor shaxslarga Davlat geologik monitoring xizmati tomonidan berilgan yozma koʻrsatmalari bajarilmaganligi haqida bildirishnomalar Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasiga hamda Favqulodda vaziyatlar vazirligiga Bosh davlat inspektori va uning oʻrinbosari bilan kelishgan holda yuborish.
21. Davlat inspektorlari tomonidan mutasaddilarga berilgan koʻrsatma nusxasi Favqulodda vaziyatlar vazirligiga nazorat qilish uchun taqdim etiladi.
Mazkur Nizomga ilovaga muvofiq shakldagi koʻrsatma blankasi tartib raqamiga ega boʻlib, ular maxsus daftarda roʻyxatga olib boriladi.
22. XEGJdan ogohlantirish, ularga qarshi chora-tadbirlarni amalga oshirish toʻgʻrisida berilgan koʻrsatmalarning belgilangan muddatlarda bajarilmasligi, ularni tegishli davlat nazorati yoki huquqni muhofaza qilish organlariga taqdim etish hamda jismoniy va yuridik shaxslarni qonunchilik doirasida javobgarlikka tortish uchun asos boʻladi.
23. Davlat inspektorlari tomonidan amalga oshirilgan ishlar yuzasidan hisobotlar tizimli ravishda “Oʻzbekgidrogeologiya” DM Ilmiy-texnik kengashi yigʻilishlarida koʻrib chiqiladi.
5-bob. Yakunlovchi qoida
24. Davlat inspektorlari XEGJ davlat monitoringi natijalari boʻyicha taqdim etilayotgan maʼlumotlar haqqoniyligi yuzasidan qonunchilikda belgilangan tartibda javob beradilar.
Xavfli ekzogen geologik jarayonlarning davlat monitoringi toʻgʻrisida nizomga ILOVA
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 28-dekabrdagi 685-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Yer osti suvlaridan foydalanishga oid ruxsat etuvchi hujjatlarni berish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 8-yanvardagi 9-son qarorida :
a) 1-bandda :
uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
toʻrtinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin;
b) 1-ilovada :
3-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“3. Gidrogeologik xulosa Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” DM (keyingi oʻrinlarda — Yer qaʼridan foydalanish markazi) tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi tizimidagi gidrogeologiya korxonalari (keyingi oʻrinlarda — gidrogeologiya korxonalari) xulosasini inobatga olgan holda Davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali beriladi”;
5-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Qonunchilik hujjatlari bilan tasdiqlangan roʻyxatga muvofiq yer osti suvlarining koʻp yillik oʻrtacha sathiga nisbatan suv sathi 5 metrdan ortiq pasayib ketgan hududlarda yerlarni sugʻorish va ishlab chiqarish maqsadlariga gidrogeologik xulosa berilmaydi”;
12-band quyidagi mazmundagi sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“10 foizi — Yer qaʼridan foydalanish markazining bank hisob raqamiga”;
sakkizinchi xatboshi toʻqqizinchi xatboshi deb hisoblansin;
14-bandning birinchi xatboshisidagi “taqdim etilganligi” soʻzlaridan keyin “, yer osti suvlari sifatining ehtiyojga nomuvofiqligi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
16 — 18-bandlar quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“16. Ariza beruvchilar Davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etganda, uning arizasi Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, ariza beruvchilar tomonidan tasdiqlangandan soʻng oʻn daqiqada elektron shaklda, YIDXP orqali murojaat qilinganda esa ariza avtomatik tarzda Yer qaʼridan foydalanish markaziga va suv olish maqsadlariga qarab Suv xoʻjaligi vazirligi yoki Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklariga yuboriladi.
17. Yer qaʼridan foydalanish markazi tegishli gidrogeologiya korxonalari bilan birgalikda ariza tushgandan soʻng uch ish kuni mobaynida koʻrsatilgan hududda yer osti suvlari holatini va tegishlicha quduq burgʻilashning maqsadga muvofiqligini (yer osti suvlari zaxiralarining mavjudligi, suv chiqarish imkoniyati, sifat koʻrsatkichlari kabilar) dastlabki koʻrib chiqadi va gidrogeologik xulosani berish uchun arizani qabul qilish yoki rad etish boʻyicha maʼlumot tayyorlaydi.
Qonunchilik hujjatlari bilan tasdiqlangan roʻyxatga muvofiq yer osti suvlarining koʻp yillik oʻrtacha sathiga nisbatan suv sathi 5 metrgacha pasaygan hududlarda:
qishloq xoʻjaligi ekin maydonlarini sugʻorish maqsadlari uchun — suv tejovchi texnologiyalarni joriy etish shartlari bilan Suv xoʻjaligi vazirligi;
ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun — hududiy rivojlantirish dasturlari va suvdan tejamli foydalanish shartlariga asosan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari yer osti suvlariga quduqlarni burgʻilashga gidrogeologik xulosani berish uchun arizani qabul qilish yoki rad etishni kelishib beradi.
18. Yer qaʼridan foydalanish markazi ikki ish kuni mobaynida umumlashtirilgan maʼlumotlar asosida gidrogeologik xulosani berish uchun arizani qabul qilish yoki rad etish boʻyicha Davlat xizmatlari markaziga yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali maʼlumot yuboradi. Arizani qabul qilish rad etilganda, undirilgan yigʻim ariza beruvchiga Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali toʻliq qaytariladi.
Agar gidrogeologik xulosa berilishi maqsadga muvofiq boʻlsa, maxsus dala gidrogeologik tadqiqot ishlari va fond maʼlumotlarini oʻrganish natijasida koʻrsatilgan hududda yer osti suvlari mavjud (yetarli) emasligi aniqlansa, hududni suv bilan taʼminlashning boshqa manbalari tavsiya etilgan holda (mavjud boʻlgan hollarda) gidrogeologiya korxonalari tomonidan gidrogeologik xulosa tayyorlanadi”;
19-bandning ikkinchi xatboshisidagi “YIDXP orqali yuborish” soʻzlaridan keyin “toʻlov amalga oshirilganidan soʻng” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
20-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“20. Gidrogeologiya korxonalari tayyorlangan gidrogeologik xulosani Yer qaʼridan foydalanish markaziga yuboradi. Yer qaʼridan foydalanish markazi gidrogeologik xulosaning titul varagʻiga ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyib, gidrogeologik xulosaning qolgan qismlarini elektron shaklda biriktirish orqali oʻz ERIsi bilan tasdiqlaydi hamda Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali yuboradi”;
21-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Ariza beruvchi gidrogeologik xulosa olganidan soʻng oʻz hududida yer osti suvlariga quduq burgʻilashdan oldin gidrogeologiya korxonalarini xabardor qilishi zarur. Gidrogeologik xulosa olmasdan yer osti suvlariga quduq burgʻilash noqonuniy hisoblanadi”;
1-ilova quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Gidrogeologik xulosa berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Gidrogeologik xulosa berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Gidrogeologik xulosa olish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelgan holda yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaat qiladi. Zarur boʻlganda 1. Davlat xizmatlari markazi. 2. YIDXP. Ariza shaklini toʻldirib, gidrogeologiya korxonalariga va suv olish maqsadlariga qarab Suv xoʻjaligi vazirligi yoki Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklariga yuboradi. Soʻrovnoma toʻldirilgandan keyin 10 daqiqada Aniq vaqt rejimida 2-bosqich Yer qaʼridan foydalanish markazi Gidrogeologiya korxonalari Arizani dastlabki koʻrib chiqadi va gidrogeologik xulosani berish uchun arizani qabul qilish yoki rad etish boʻyicha maʼlumot tayyorlaydi. 3 kun Qonunchilik hujjatlari bilan tasdiqlangan roʻyxatga muvofiq yer osti suvlarining koʻp yillik oʻrtacha sathiga nisbatan suv sathi 5 metrgacha pasaygan hududlar boʻyicha Suv xoʻjaligi vazirligi Qishloq xoʻjaligi ekin maydonlarini sugʻorish maqsadlari uchun — suv tejovchi texnologiyalarni joriy etish shartlari bilan yer osti suvlariga quduqlarni burgʻilashga gidrogeologik xulosani berish uchun arizani qabul qilish yoki rad etishni kelishib beradi. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari Ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun — hududiy rivojlantirish dasturlari va suvdan tejamli foydalanish shartlari bilan yer osti suvlariga quduqlarni burgʻilashga gidrogeologik xulosani berish uchun arizani qabul qilish yoki rad etishni kelishib beradi. 3-bosqich Yer qaʼridan foydalanish markazi Umumlashtirilgan maʼlumotlar asosida gidrogeologik xulosani berish uchun arizani qabul qilish yoki rad etish boʻyicha Davlat xizmatlari markaziga yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali maʼlumot yuboradi. 2 kun Gidrogeologiya korxonalari Gidrogeologik xulosani tayyorlaydi va Yer qaʼridan foydalanish markaziga yuboradi. 8 kun Yer qaʼridan foydalanish markazi Toʻlov amalga oshirilganidan soʻng gidrogeologik xulosaning titul varagʻiga QR-kodni qoʻyadi, xulosaning qolgan qismlarini elektron shaklda biriktirish orqali elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlaydi hamda Davlat xizmatlari markaziga yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali yuboradi. 1 kun 4-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi. 2. YAIDX. 1. Gidrogeologik xulosani ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. 2. Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat qilganda, gidrogeologik xulosani elektron yoki qogʻoz shaklida ariza beruvchiga taqdim etadi. 1. 10 daqiqada 2. Ariza beruvchining soʻroviga koʻra ”;
2-ilovaning 5-bandi “qishloq xoʻjaligi (sugʻorish)” qatoridan keyin “koʻkalamzorlashtirish (sugʻorish)” qatori bilan toʻldirilsin;
v) 2-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
g) 3-ilovada :
3-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“3. Ruxsatnoma Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” DM (keyingi oʻrinlarda — Yer qaʼridan foydalanish markazi) tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligining hududiy gidrogeologiya stansiyalari (keyingi oʻrinlarda — gidrogeologiya stansiyalari) xulosasini inobatga olgan holda “Litsenziya” axborot tizimi” yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali beriladi”;
4-banddagi “suv olish obyektlari” soʻzlari “suv olish inshootlari (burgʻi qudugʻi, quduq, galereya, buloq va boshqalar)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“5. Ruxsatnoma olmasdan yer osti suvlaridan maxsus foydalanish yoki ularni maxsus isteʼmol qilish qatʼiyan taqiqlanadi, bunda zax qochirish (drenaj) maqsadlari uchun ruxsatnoma olish talab qilinmaydi (zax qochirish uchun ishlatiladigan burgʻi quduqlari suvidan maʼlum maqsadlarda foydalanish bundan mustasno).
Ruxsatnoma qonunchilik hujjatlari bilan tasdiqlangan roʻyxatga muvofiq yer osti suvlarining koʻp yillik oʻrtacha sathiga nisbatan suv sathi 5 metrdan ortiq pasayib ketgan hududlarda mavjud quduqlardan yerlarni sugʻorish uchun suv tejovchi texnologiyalar joriy etilganda beriladi”;
6-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi “suv olish inshootlari” soʻzlaridan keyin “, shu jumladan, galereya, buloq va termomineral suv quduqlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
16-banddagi “gidrogeologiya korxonalariga” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markaziga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
17 — 19-bandlar quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“17. Yer qaʼridan foydalanish markazi bir ish kuni mobaynida ariza, ruxsatnoma loyihalari va hujjatlarni gidrogeologiya stansiyalariga ularda keltirilgan maʼlumotlarni oʻrganib chiqish uchun, shuningdek, qonunchilik hujjatlari bilan tasdiqlangan roʻyxatga muvofiq yer osti suvlarining koʻp yillik oʻrtacha sathiga nisbatan suv sathi 5 metrdan ortiq pasayib ketgan hududlarda:
qishloq xoʻjaligi ekin maydonlarini sugʻorish maqsadlari uchun — suv tejovchi texnologiyalarni joriy etish sharti bilan suv olish limitlarini belgilab berish maqsadida Suv xoʻjaligi vazirligiga;
ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun — hududiy rivojlantirish dasturlari va suvdan tejamli foydalanish shartlari bilan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga kelishish uchun yuboradi.
18. Gidrogeologiya stansiyalari, Suv xoʻjaligi vazirligi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari toʻrt ish kuni mobaynida yer osti suvlaridan maxsus foydalanish yoki ularni maxsus isteʼmol qilish maqsadidan kelib chiqqan holda oʻrganib chiqadi, kelishib beradi va tegishli maʼlumot tayyorlab, Yer qaʼridan foydalanish markaziga elektron shaklda yuboradi.
Zarur hollarda (arizada keltirilgan maʼlumotlarni solishtirish, ilova qilingan hujjatlardagi maʼlumotlarni aniqlashtirish, yillik suv olish hajmi yoki suv olish maqsadini belgilab olish) gidrogeologiya stansiyalari va kelishuvchi organlar arizaga ijobiy javob berish maqsadida ariza beruvchilar bilan telefon orqali qayta aloqa oʻrnatishlari mumkin.
19. Yer qaʼridan foydalanish markazi gidrogeologiya stansiyalari va Suv xoʻjaligi vazirligi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining tegishli maʼlumotlari asosida bir ish kuni mobaynida ruxsatnoma berish yoki berishni rad etish boʻyicha xulosa tayyorlab, ruxsatnomani mazkur Reglamentga 4-ilovaga muvofiq shaklda QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyib rasmiylashtiradi va uni oʻz ERIsi bilan tasdiqlaydi hamda “Litsenziya” axborot tizimi yoki YIDXP orqali yuboradi”;
20-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
23-bandning yettinchi — toʻqqizinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“yer osti suvlarining va suv obyektlarining holatiga taʼsir etadigan favqulodda vaziyatlar yuzaga kelganligi toʻgʻrisida gidrogeologiya korxonalari va mahalliy davlat hokimiyati organlarini oʻz vaqtida xabardor qilishi, ularning oqibatlarini bartaraf etish ishlarini amalga oshirishda, shuningdek, suv obyektlarida taʼmirlash va tiklash ishlarida qonun hujjatlarida belgilangan tartibda ishtirok etishi;
yer osti suvlaridan foydalanish va ularni muhofaza qilish boʻyicha davlat nazoratini amalga oshiruvchi organlarning vakillarini oʻz suv xoʻjaligi obyektlariga belgilangan tartibda kiritishi hamda ularga zarur axborotni taqdim etishi;
yer osti suvlarini olish va berishda suv miqdori hisobini yuritishi, shuningdek, gidrogeologiya korxonalariga va soliq organlariga hisobotni har chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning 5 sanasiga qadar mazkur Reglamentga 5-ilovaga muvofiq shaklda taqdim etishi”;
25-banddagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
27-banddagi “Davlat geologiya qoʻmitasi huzuridagi Kon-geologiya faoliyatini nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-ilova quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Yer osti suvlaridan maxsus foydalanish yoki ularni maxsus isteʼmol qilish uchun ruxsatnoma berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Yer osti suvlaridan maxsus foydalanish yoki ularni maxsus isteʼmol qilish uchun ruxsatnoma berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Yer osti suvlaridan maxsus foydalanish yoki ularni maxsus isteʼmol qilishga ruxsatnoma olish uchun “Litsenziya” axborot tizimi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaat qiladi. Xohishga koʻra 2-bosqich 1. “Litsenziya” axborot tizimi. 2. YIDXP. Soʻrovnomani elektron shaklda toʻldirib, hujjatlarni ilova qilgan holda Yer qaʼridan foydalanish markaziga yuboradi. 1. 10 daqiqada. 2. Aniq vaqt rejimida. 3-bosqich Yer qaʼridan foydalanish markazi Ariza, ruxsatnoma loyihalari va hujjatlarni oʻrganib chiqish uchun Gidrogeologiya stansiyalari hamda Suv xoʻjaligi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga kelishish uchun yuboradi. 1 kun Qonunchilik hujjatlari bilan tasdiqlangan roʻyxatga muvofiq yer osti suvlarining koʻp yillik oʻrtacha sathiga nisbatan suv sathi 5 metrgacha pasaygan hududlar boʻyicha: Suv xoʻjaligi vazirligi Qishloq xoʻjaligi ekin maydonlarini sugʻorish maqsadlari uchun — suv tejovchi texnologiyalarni joriy etish shartlari bilan suv olish limitlarini belgilab berish maqsadida kelishib beradi. 4 kun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari Ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun — hududiy rivojlantirish dasturlari va suvdan tejamli foydalanish shartlariga asosan kelishib beradi. 4-bosqich Yer qaʼridan foydalanish markazi Tayyorlangan maʼlumot asosida ruxsatnoma berish yoki berishni rad etish boʻyicha xulosa tayyorlab, QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan ruxsatnomani rasmiylashtiradi va uni oʻz elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlaydi hamda “Litsenziya” axborot tizimiga yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali yuboradi. 1 kun 5-bosqich “Litsenziya” axborot tizimi Ruxsatnomani ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va ariza beruvchini bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. 1. 10 daqiqada ” ;
2-ilovaning 5-bandi “qishloq xoʻjaligi (sugʻorish)” qatoridan keyin “koʻkalamzorlashtirish (sugʻorish)” qatori bilan toʻldirilsin;
3-ilovada :
3-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“3. Suv olish inshooti (burgʻi qudugʻi, quduq, galereya, buloq va boshqalar) joylashuvi (viloyat, tuman, QFY, MFY, koʻcha, uy)”;
7-band quyidagi mazmundagi izohlar bilan toʻldirilsin:
“ Izoh:
a) quduq boʻyicha — uning raqami, joylashuv koordinatasi, chuqurligi, nasos turi va quvvati hamda suv olish hajmi;
b) buloq boʻyicha — uning jihozlanganligi, raqami (nomi), joylashuv koordinatasi, chiqayotgan suvning umumiy hajmi”;
6-ilovada :
9-pozitsiyadagi “yillik hisobotni yil yakunlari boʻyicha keyingi yilning 15-fevraliga” soʻzlari “va soliq organlariga hisobotni har chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning 5 sanasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
10-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“ 10. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni berishda kelishiladigan organlar: Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligining hududiy gidrogeologiya stansiyalari. Qonunchilik hujjatlari bilan tasdiqlangan roʻyxatga muvofiq yer osti suvlarining koʻp yillik oʻrtacha sathga nisbatan suv sathi 5 metrgacha pasaygan hududlarda: qishloq xoʻjaligi ekin maydonlarini sugʻorish maqsadlari uchun Suv xoʻjaligi vazirligi; ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari. ”.
2. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 27-avgustdagi 543-son qarori bilan tasdiqlangan Yer uchastkalarini davlat va jamoat ehtiyojlari uchun doimiy foydalanishga ajratishning maʼmuriy reglamentida :
a) 12-bandda :
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda foydali qazilmalar konlarini aniqlash va qazib chiqarish bilan bogʻliq yer uchastkasini ajratish materiallarini tayyorlash uchun toʻlov yer qaʼridan foydalanuvchi tomonidan tegishli ruxsatnoma rasmiylashtirilgunga qadar amalga oshiriladi”;
ikkinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin;
b) 16-band quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligiga doimiy foydalanish huquqi asosida ajratib beriladigan yer uchastkalari bundan mustasno”;
v) 23-banddagi “Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi” soʻzlari “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” davlat muassasasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
3. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qarorida :
a) 1-ilovada :
61 va 62-bandlardagi “Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi” soʻzlari “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” davlat muassasasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
68-bandning ikkinchi xatboshisi va 69-bandning birinchi xatboshisidagi “Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi” soʻzlari “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” davlat muassasasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
69-bandning ikkinchi xatboshisi va 70-banddagi “Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi” soʻzlari “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” davlat muassasasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
71-bandning birinchi xatboshisidagi tegishli kelishikdagi “Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” davlat muassasasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
72-bandning ikkinchi , uchinchi , toʻrtinchi va beshinchi xatboshilaridagi tegishli kelishikdagi “Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-ilovaning 5-bandidagi “Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi” soʻzlari “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” davlat muassasasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
4. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisida yagona nizomga 7-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomga 7-ILOVA
Yer osti suvlariga quduqlarni burgʻilash faoliyatiga ruxsatnoma
1. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning nomi: Yer osti suvlariga quduqlarni burgʻilash faoliyatiga ruxsatnoma 2. Amalga oshirilishi uchun ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish talab etiladigan faoliyat (harakatlar): Yer osti suvlariga quduqlarni burgʻilash faoliyati 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik shaxs va yakka tartibdagi tadbirkor 4. Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organ: Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Yer qaʼridan foydalanish markazi 5. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza. Arizada quyidagilar koʻrsatiladi: 1. Toʻliq nomi va tashkiliy-huquqiy shakli ( yuridik shaxslar uchun ) Familiyasi, ismi va otasining ismi: ( yakka tartibdagi tadbirkorlar uchun ) 2. Manzili, telefon raqami, elektron pochtasi: 3. Rekvizitlari (STIR raqami, MFO, hisob raqami): ( yuridik shaxslar uchun ) JSHSHIR raqami: (( yakka tartibdagi tadbirkorlar uchun ) 4. Burgʻilash uskunalari va yordamchi texnikalar toʻgʻrisida maʼlumot. 5. Burgʻilash uskunalarining GPS-treker qurilmasi bilan jihozlanganligi toʻgʻrisida maʼlumot. 6. Mazkur sohaga oid mutaxassislar (gidrogeolog, burgʻilovchi, kompressor qurilmasi mashinisti) toʻgʻrisida maʼlumot. b) ariza ilovalari: mavjud burgʻilash uskunalari va yordamchi texnikalarning davlat roʻyxatidan oʻtgan texnik pasportlari; burgʻilash uskunalarini yagona tizimga ulash uchun ulardagi GPS-trekerlarning login va parollari (login va parollar oʻzgargan taqdirda ariza beruvchi ushbu maʼlumotlarni Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligiga elektron shaklda yuboradi). 6. Arizani koʻrib chiqish uchun undiriladigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravari 7. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjat berilganligi uchun undiriladigan yigʻim miqdori: Yigʻim undirilmaydi 8. Arizani koʻrib chiqish muddati: 8 ish kuni 9. Ruxsat etishga oid talab va shartlar: a) Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” DM tomonidan berilgan gidrogeologik xulosalarga muvofiq yer osti suvlariga quduqlarni burgʻilash (Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligining gidrogeologiya korxonalari bundan mustasno); b) burgʻilash uskunalariga oʻrnatilgan GPS-trekerlarning barqaror ishlashini taʼminlash, uch kundan ortiq ishlamay qolganda bu haqda Hududiy gidrogeologiya stansiyalarini xabardor qilish va nosozlikni bartaraf qilish choralarini koʻrish; v) quduqlarni burgʻilash va jihozlash texnologiyalariga hamda ularda suv chiqarish, tajriba-sinov hamda laboratoriya tahlili ishlarini oʻtkazish talablariga toʻliq rioya qilinishini taʼminlash; g) quduq burgʻilash ishlari boshlanishidan oldin Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligining Hududiy gidrogeologiya stansiyalarini xabardor qilish; d) yer osti suvlariga quduq burgʻilashda mehnatni muhofaza qilish va sanoat xavfsizligini taʼminlash boʻyicha qonunchilik talablariga rioya qilish; e) burgʻilash ishlari olib borilgan maydonda ishlar yakunlanganidan soʻng rekultivatsiya ishlarini bajarish; j) burgʻilash ishlari yakunlanganidan soʻng bir oy muddatda uning texnik pasportini mazkur pasportga 4-ilovaga muvofiq shaklda tayyorlab, hududiy gidrogeologiya stansiyalariga bevosita yoki elektron pochta orqali taqdim etilishini taʼminlash. 10. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni berishda kelishiladigan organlar: Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligining hududiy gidrogeologiya stansiyalari. Qonunchilik hujjatlari bilan tasdiqlangan roʻyxatga muvofiq yer osti suvlarining koʻp yillik oʻrtacha sathga nisbatan suv sathi 5 metrgacha pasaygan hududlarda: qishloq xoʻjaligi ekin maydonlarini sugʻorish maqsadlari uchun Suv xoʻjaligi vazirligi; ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari. 11. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning amal qilish muddati: Besh yil 12. Izoh: Yer osti suvlariga quduqlarni burgʻilash va ushbu faoliyat bilan shugʻullanish quyidagi hollarda taqiqlanadi: ushbu Reglamentning 4-bandida nazarda tutilgandan boshqa har qanday holatlarda ruxsatnoma olmasdan; qonunchilikda nazarda tutilgan tegishli texnik hujjatlarga ega boʻlmagan burgʻilash uskunalari yordamida. Jismoniy shaxslar tomonidan texnik talablarga javob bermaydigan, qoʻlbola geofizik uskunalar yordamida karotaj ishlarini oʻtkazishga yoʻl qoʻyilmaydi. Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligining gidrogeologiya korxonalariga yer osti suvlariga quduqlarni burgʻilash faoliyatiga ruxsatnoma talab etilmaydi. Ruxsatnomani qayta rasmiylashtirish uchun ushbu pasportning 6-bandida keltirilgan miqdorning 50 foizi miqdorida yigʻim undiriladi.
Yer osti suvlariga quduqlarni burgʻilash faoliyatiga ruxsatnoma pasportiga ilova
_______________________________________________________________________________________ (yer osti suvlariga quduq burgʻilashga buyurtma bergan yuridik yoki jismoniy shaxs) _______________________________________________________________________________________ (burgʻilangan quduq joylashuvi (viloyat, shahar, tuman, QFY, MFY, qishloq, koʻcha, uy) hududda yer osti suvlariga burgʻilangan ______________________________________-son burgʻi qudugʻi TEXNIK PASPORTI ________________________________________ (burgʻilovchi tashkilot nomi, masʼul shaxs lavozimi) ____________ (imzo) ______________ (F.I.Sh.) M.Oʻ. 20______ yil 1. Umumiy maʼlumotlar 1.1. Quduq joylashuvi: _____________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ _____________________ 1.2. Quduq joylashuvining geografik koordinatlari (daraja, min., sek.): Shimoliy kenglik:___________________________________ Sharqiy uzunlik: ____________________________________ 1.3. Quduq buyurtmachisi nomi: _______________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________________ 1.4. Suvdan foydalanuvchi nomi: _____________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________________ 1.5. Yer osti suvlarini olishdan maqsad: ______________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________________ 1.6. Ruxsatnomalarning raqami va berilgan vaqti: Burgʻilash faoliyatiga ruxsatnoma _______________________________ Gidrogeologik xulosa _______________________________________ 1.7. Yer osti suviga boʻlgan ehtiyoj, m 3 /sut: ______________________________________________________________________ 1.8. Burgʻilovchi tashkilotning nomi:__________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________ 1.9. Burgʻilash turi va burgʻilash uskunasi rusumi: ________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________ 1.10. Burgʻilash ishlarini oʻtkazish sanasi: _____________________________________________________________________ 2. Burgʻilash ishlari natijalari 2.1. Quduq kesimining litologik tuzilishi haqida qisqacha maʼlumotlar: __________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________ 2.2. Quduq burgʻilandi: d ______ mm, ______________ m oraliqlarda d ______ mm, ______________ m oraliqlarda d ______ mm, _________________ m. 2.3. Quduq quvurlar bilan jihozlandi: d ______ mm, ______________ m oraliqlarda d ______ mm, ______________ m oraliqlarda d ______ mm, _________________ m 2.4. Filtr _________________ turda, d _________ mm _______________ m oraliqda oʻrnatilgan. 2.5. Sementlash oraligʻi _________________ m. 3. Suv chiqarish, tajriba — sinash ishlari haqidagi maʼlumotlar 3.1. Kompressor yoki nasos turi ______________________________________________________________________________ 3.2. Quduqdagi suvning statik sathlari: suv chiqarilguncha _______________m; suv chiqarilganidan soʻng _____________ m. 3.4. Suv chiqarish natijalari: suv sarfi Q ___________ l/s, favvorali tarzda suv oqib chiqish sarfi __________ l/s; suv sathining pasayishi: S ______________ m; solishtirma suv sarfi: Q/ S __________l/s. 3.5. Quduqqa suv koʻtarish uskunasini oʻrnatish boʻyicha tavsiyalar (nasos turi, markasi va tushirish chuqurliklari _____________________________________________________________ _____________ ________________________________ __________________________________________________________________________________________________________ 3.6. Quduqning buyurtmachiga va/yoki suvdan foydalanuvchiga topshirishdagi holati _____________________________________________________________________________ _____________________________ 4. Suvning sifati haqida maʼlumot 4.1. Suv tahlilini oʻtkazuvchi laboratoriya _________________________________________________ _ ____________________ __________________________________________________________________________________________________________ 4.2. Tahlil turlari va oʻtkazish sanasi__________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________ 4.3. Tahlilning asosiy natijalari: Mineralizatsiyasi _______ mg/l; Umumiy qattiqligi _______ mg-ekv/l; rN _________ 5. Quduqning texnik pasportiga ilovalar 5.1. Quduqning joylashish sxemasi 5.2. Quduqning geologo-texnik pasporti (quyidagi shaklga muvofiq) Masshtab Geologik indeksi Qatlam qalinligi, m Togʻ jinslarining litologik tavsifi Quduqning litologik kesimi va konstruksiyasi Burgʻilash diametri (mm) Jihozlash quvuri diametri (mm) va uzunligi (m) Yer osti suvlari statik sathi, m 5.3. Quduq elektrokarotaji diagrammasi va xulosasi nusxasi (karotaj oʻtkazilgan quduqlar uchun) 5.4. Quduq suvining laboratoriya tahlili natijalari nusxasi ”.
5. Vazirlar Mahkamasining “Yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqi uchun ruxsatnomalar berish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 25-martdagi 133-son qarorida :
a) 1-bandda :
“b” kichik banddagi “Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Davlat geologiya qoʻmitasi)” soʻzlari “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Kon-geologiya vazirligi)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“v” kichik bandi quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” davlat muassasasi tomonidan geologik oʻrganishlar uchun yer qaʼridan foydalanganlik uchun har yillik litsenziya toʻlovining miqdori tadbirkorlik subyektlariga berilgan maydon (gektar)dan kelib chiqib hisoblanishi va yer qaʼridan foydalanish shartlarida koʻrsatilishi”;
beshinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin;
2-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“2. Belgilab qoʻyilsinki:
yer qaʼri davlat fondining kadastriga kiritilgan yer uchastkalari yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish sohasida vakolatli organ — tegishliligicha Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligiga yoki Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligiga ularning murojaatlariga asosan jamoat ehtiyojlari uchun doimiy foydalanish huquqi asosida mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ajratib beriladi;
yer qaʼridan foydalanish maqsadlari uchun moʻljallangan yer uchastkalarini Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligiga ajratish jarayonida yer qaʼridan foydalanish faoliyatini ushbu yer uchastkasida olib borish mumkinligi yuzasidan Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi bilan kelishiladi;
yer qaʼridan foydalanish maqsadlari uchun zarur boʻlganda yer uchastkalari qonunda belgilangan tartibda jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyiladi (sotib olinadi);
yer qaʼridan foydalanish maqsadlari uchun olib qoʻyilgan (sotib olingandan) yer uchastkalarining yer fondi toifasi oʻzgartiriladi va davlat mulki sifatida davlat roʻyxatidan oʻtkaziladi;
yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqi uchun ruxsatnoma yer qaʼridan foydalanuvchiga qonunchilikka muvofiq tegishli yer uchastkasini ijara huquqi asosida taqdim etish uchun asos hisoblanadi;
yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqi uchun ruxsatnoma berish bilan bir vaqtda yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish sohasida vakolatli organ va yer qaʼridan foydalanuvchi oʻrtasida yer uchastkasining ijara shartnomasi tuziladi va u ruxsatnomaga ilova qilinadigan yer qaʼridan foydalanish shartlarining ajralmas qismi hisoblanadi;
yer uchastkasini ajratish materiallarini tayyorlash uchun toʻlov yer qaʼridan foydalanuvchi tomonidan tegishli ruxsatnoma rasmiylashtirilgunga qadar amalga oshiriladi;
yer qaʼridan foydalanish maqsadlari uchun yer uchastkasini belgilangan tartibda olib qoʻyish (sotib olish) bilan bogʻliq xarajatlar keyinchalik yer qaʼridan foydalanuvchi tomonidan Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha respublika maqsadli jamgʻarmasiga ruxsatnoma rasmiylashtirilgunga qadar qoplab beriladi (amalga oshiriladi);
yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish sohasida vakolatli organga doimiy foydalanish huquqi bilan ajratilgan yer qaʼri uchastkalari yer qaʼridan foydalanuvchiga ijaraga berilgunga qadar yer soligʻi obyekti hisoblanmaydi;
yer qaʼridan foydalanuvchi ijaraga berilgan yer uchastkasi va yuritadigan faoliyati boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksida belgilangan va qonunchilikda nazarda tutilgan soliqlar va toʻlovlarni amalga oshiradi, shu jumladan, yer soligʻining subyekti hisoblanadi;
yer uchastkasi yer qaʼridan foydalanish uchun ijaraga berilganda, ijara toʻlovi undirilmaydi”;
4-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“4. Belgilansinki:
yuridik shaxslarga yer qaʼri boʻyicha geologik materiallar loyiha-smeta hujjatlarining davlat ekspertizasi xulosasi “Litsenziya” axborot tizimi orqali beriladi;
yer qaʼridan foydalanuvchilarga ilgari rasmiylashtirilgan eski namunadagi litsenziyalar yangi namunadagi ruxsatnomaga almashtirilmagan holda 2024-yilning 1-iyulidan oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanadi;
geologik oʻrganishlar uchun yer qaʼridan foydalanganlik uchun har yillik litsenziya toʻlovining umumiy miqdori mazkur bandda belgilangan miqdorlarni ruxsatnoma shartlariga muvofiq ajratiladigan (ijaraga beriladigan) yer uchastkasining maydoniga koʻpaytirish orqali Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” DM tomonidan hisoblanadi va yer qaʼridan foydalanish shartlarida koʻrsatiladi;
geologik oʻrganishlar uchun yer qaʼridan foydalanganlik uchun har yillik litsenziya toʻlovi 1-fevralga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining yillik litsenziya toʻlovi uchun ochilgan maxsus hisob raqamga toʻlanadi;
strategik turdagi (asosiy) foydali qazilmalar, shu jumladan uglevodorodlarni oʻz ichiga olgan yer qaʼri uchastkalarida geologik oʻrganishlar olib boruvchi tadbirkorlik subyektlari tomonidan har yillik litsenziya toʻlovi hisobot davridan keyingi yilning 1-martidan 1-dekabriga qadar, har oy teng ulushlarda amalga oshiriladi;
strategik turdagi (asosiy) foydali qazilmalar, shu jumladan uglevodorodlarni oʻz ichiga olgan yer qaʼri uchastkalarida geologik oʻrganishlar olib boruvchi tadbirkorlik subyektlari har yillik litsenziya toʻlovini tasdiqlanadigan yillik ish rejaga muvofiq haqiqiy egallab turgan maydoni boʻyicha amalga oshiradi;
noruda foydali qazilmalarni oʻz ichiga olgan yer qaʼri uchastkalarida geologik oʻrganishlar olib boruvchi tadbirkorlik subyektlari tomonidan har yillik litsenziya toʻlovi hisobot davridan keyingi yilning 1-martiga qadar amalga oshiriladi;
tadbirkorlik subyektlari tomonidan ruxsatnomaga muvofiq ajratilgan yer qaʼri uchastkalari boʻyicha foydali qazilmalarni kavlab olish hajmlari toʻgʻrisidagi choraklik hisobotlarni taqdim etish tartibi joriy etiladi. Ushbu tartib ilgari berilgan ruxsatnomalarga ham tatbiq etiladi.
Geologik oʻrganishlar uchun yer qaʼridan foydalanganlik uchun yillik litsenziya toʻlovi ruxsatnoma shartlarida koʻrsatiladigan yer maydonining har bir gektari uchun quyidagi miqdorlarda ruxsatnomaning amal qilish davrida har yili toʻlanadi:
asosiy — uglevodorod, qimmatbaho, rangli va noyob metallar hamda boshqa rudali foydali qazilmalarga qonunchilikda belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining oʻn foizi;
noruda, jumladan, keng tarqalgan foydali qazilmalarga qonunchilikda belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining oʻn besh foizi”;
5-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“5. Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” davlat muassasasi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Adliya vazirligi yer qaʼridan foydalanuvchilarga rasmiylashtirilgan eski namunadagi litsenziyalarni yangi namunadagi ruxsatnomaga 2024-yil 1-iyulga qadar “Litsenziya” axborot tizimi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali bepul almashtirish choralarini koʻrsin.”;
b) 1-ilovada :
4-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Davlat geologiya qoʻmitasining” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“5. Yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqi uchun ruxsatnomalar beruvchi vakolatli organlar (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ):
Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Ekologiya vazirligi) tomonidan — chiqindilarni saqlash va koʻmib tashlash maqsadida yer osti inshootlarini qurish va foydalanish uchun;
Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” davlat muassasasi (keyingi oʻrinlarda — Yer qaʼridan foydalanish markazi) tomonidan — yer qaʼri uchastkasidan foydalanish huquqining boshqa barcha turlari uchun beriladi.”;
9-bandning birinchi va 10-bandning toʻrtinchi xatboshilaridagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
16-banddagi “Davlat geologiya qoʻmitasida” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markazida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
29-bandda :
“ a ” va “b” kichik bandlari quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“a) geologik jihatdan oʻrganish uchun:
yer qaʼrini geologik jihatdan oʻrganish boʻyicha yiriklashtirilgan texnik-iqtisodiy asoslarni ishlab chiqish va Yer qaʼridan foydalanish markaziga topshirish muddati;
atrof-muhitga taʼsir koʻrsatishi toʻgʻrisida ariza loyihasiga Ekologiya, vazirligi tomonidan beriladigan ijobiy davlat ekologik ekspertiza xulosasini Yer qaʼridan foydalanish markaziga topshirish muddati;
yer qaʼrini geologik jihatdan oʻrganish uchun yillik eng kam xarajatlar boʻyicha majburiyatlar miqdori, shu jumladan, Yer qaʼridan foydalanish markaziga yer qaʼri uchastkasidan foydalanish uchun yiriklashtirilgan texnik-iqtisodiy asoslarni taqdim etgan kundan boshlab ikki yil mobaynida bajariladigan minimal investitsiya majburiyatlari;
Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasiga toʻqson kun mobaynida yer qaʼridan foydalanish boʻyicha loyihalarini taqdim etish majburiyati;
foydali qazilmalarni geologik jihatdan oʻrganish boʻyicha minimal ish hajmi, ularni amalga oshirish muddatlari;
olingan geologik va boshqa maʼlumotlarni hisobga olish, saqlash va tizimlashtirish uchun Yer qaʼridan foydalanish markaziga topshirish tartibi va muddatlari;
foydali qazilmalarni, shu jumladan, uglevodorodlarni, sanoatda foydalaniladigan yer osti suvlarini tajriba (namuna) uchun va tajriba-sanoat usulida kavlab olish shartlari;
geologik materiallarni davlat ekspertizasidan oʻtkazish va foydali qazilmalar zaxiralarini tasdiqlash uchun materiallarni Davlat komissiyasiga taqdim etish tartibi va muddatlari;
kon ishlanmalari va quduqlarini aholi hayoti va sogʻligi, atrof muhit xavfsizligini taʼminlaydigan holatga keltirish, shuningdek, foydalanilmaydigan kon ishlanmalari va quduqlarini tugatish tartibi yoxud ushbu ishlarni bajarish dasturi (rejasi)ni ruxsatnoma muddati tugashidan bir yil avval Ekologiya vazirligi bilan kelishilgan holda Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasiga taqdim etish;
yer qaʼridan foydalanish sohasida, xavfli ishlar, ishlab chiqarish, xavfli tovarlar va moddalar aylanmasi, portlovchi moddalarga ruxsat berish jarayonlaridan oʻtish tartibi;
uglevodorodlar, portlovchi va kimyoviy moddalar, qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlarning muomalasi sohasidagi qonunchilik talablariga rioya etish shartlari;
foydali qazilmalarni kavlab olishda foydalaniladigan ishlar va xizmatlarda mahalliy taʼminotning eng kam ulushi miqdori;
yer qaʼridan foydalanuvchining Oʻzbekiston Respublikasi hududida mahalliy kadrlarni oʻqitish va ilmiy-tadqiqot ishlari, ilmiy-texnik va (yoki) tajriba-konstruktorlik ishlarini moliyalashtirish boʻyicha majburiyatlari miqdori;
yer qaʼridan foydalanuvchining ushbu Nizom va Oʻzbekiston Respublikasining “Yer osti boyliklari toʻgʻrisida”gi Qonunidan kelib chiqadigan huquq va majburiyatlari;
yer qaʼri uchastkasidan foydalanish bilan bogʻliq toʻlovlar, shu jumladan yillik litsenziya toʻlovi toʻgʻrisidagi majburiyatlar;
geologik oʻrganishlar uchun berilgan yer qaʼri uchastkasining maydoni (gektarda);
geologik oʻrganishlar uchun yer qaʼridan foydalanganlik uchun har yillik litsenziya toʻlovini toʻlash uchun maxsus hisob raqam;
yer qaʼridan foydalanuvchining yer qaʼridan foydalanish oqibatlarini bartaraf qilish boʻyicha kafolatlarni taqdim etish va yangilab borish shartlari;
yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqining cheklanishi, toʻxtatib turilishi yoki muddatidan oldin tugatilishi mumkin boʻlgan shartlar;
b) foydali qazilmalarni kavlab olish uchun:
foydali qazilmalarni kavlab olish boʻyicha texnik-iqtisodiy asoslarni ishlab chiqish va Yer qaʼridan foydalanish markaziga topshirish muddati;
atrof muhitga taʼsir koʻrsatishi toʻgʻrisida ariza loyihasiga Ekologiya vazirligi tomonidan beriladigan ijobiy davlat ekologik ekspertiza xulosani Yer qaʼridan foydalanish markaziga topshirish muddati;
foydali qazilmalarni kavlab olish uchun yillik eng kam xarajatlar boʻyicha majburiyatlar miqdori, shu jumladan, Yer qaʼridan foydalanish markaziga yer qaʼri uchastkasidan foydalanish uchun texnik-iqtisodiy asoslarni taqdim etgan kundan boshlab ikki yil mobaynida bajariladigan minimal investitsiya majburiyatlari;
texnik loyihalarni va kavlab olish ishlarini rivojlantirish rejalarini, konlarning loyihalarini tayyorlash va oʻzlashtirish tartibi va muddatlari;
marksheyderlik xizmatlari tomonidan tasdiqlangan choraklik va yillik foydali qazilmalarni kavlab olish hajmlari toʻgʻrisidagi hisobotlarni taqdim etish muddatlari;
uglevodorodlarni qazishda foydali qazilmalarni kavlab olishning kelishilgan darajalari;
kavlab olingan foydali qazilmalarga mulk huquqi;
yer qaʼridan foydalanganlik uchun haq toʻlash shartlari;
texnogen mineral hosilalarni saqlash va qayta ishlash shartlari;
qoʻshilib chiqadigan gazdan foydalanish, shu jumladan, uglevodorodlarni kavlab olish boʻyicha majburiyatlar;
quvurlardan va umumiy infratuzilmaning boshqa obyektlaridan foydalanish shartlari (zarur boʻlganda);
sanoatda foydalaniladigan yer osti suvlarini olishning eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan miqdori;
kesishadigan suvli qatlamlarning ifloslanishi yoki siljishini istisno etadigan uglevodorodlarni kavlab olish quduqlari konstruksiyasiga qoʻyiladigan talablar;
suvli qatlamda yer osti suvlarining yoʻl qoʻyiladigan pasayishi darajasi;
foydali qazilmalarni kavlab olish korxonalarini tugatish yoki konservatsiya qilish tartibi;
yer qaʼridan foydalanish sohasida, xavfli ishlar, ishlab chiqarish, xavfli tovarlar va moddalar aylanmasi, portlovchi moddalarga ruxsat berish jarayonlaridan oʻtish tartibi;
ruxsatnomaning egasi yer qaʼri uchastkasidan foydalanish huquqini (toʻliq yoki qisman) boshqa shaxsga berishi mumkin boʻlgan shartlar;
uglevodorodlar, portlovchi va kimyoviy moddalar, qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlarning muomalasi sohasidagi qonunchilik talablariga rioya etish shartlari;
foydali qazilmalarni kavlab olishda foydalaniladigan ishlar va xizmatlarda mahalliy taʼminotning eng kam ulushi miqdori;
yer qaʼridan foydalanuvchining Oʻzbekiston Respublikasi hududida mahalliy kadrlarni oʻqitish va ilmiy-tadqiqot ishlari, ilmiy-texnik va (yoki) tajriba-konstruktorlik ishlarini moliyalashtirish boʻyicha majburiyatlari miqdori;
yer qaʼridan foydalanuvchining ushbu Nizom va Oʻzbekiston Respublikasining “Yer osti boyliklari toʻgʻrisida”gi Qonunidan kelib chiqadigan huquq va majburiyatlari;
yer qaʼri uchastkasidan foydalanish bilan bogʻliq toʻlovlar toʻgʻrisidagi majburiyatlar;
yer qaʼridan foydalanuvchining yer qaʼridan foydalanish oqibatlarini bartaraf qilish boʻyicha kafolatlarni taqdim etish va yangilab borish shartlari, shuningdek, ushbu ishlarni bajarish dasturi (rejasi)ni ruxsatnoma muddati tugashidan besh yil avval Ekologiya vazirligi bilan kelishilgan holda Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasiga taqdim etish;
yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqining cheklanishi, toʻxtatib turilishi yoki muddatidan oldin tugatilishi mumkin boʻlgan shartlar”;
“v” kichik bandining oʻn birinchi xatboshisidagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
30-bandning birinchi xatboshisidagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
34-banddagi “tugashidan olti oydan kechikmay” soʻzlari “tugagunga qadar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
36-band :
birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“E-auksion” elektron savdo platformasida onlayn-auksion orqali realizatsiya qilinadigan yer qaʼri uchastkalari roʻyxati har yili, lekin bir yilda bir martadan kam boʻlmagan holda Yer qaʼridan foydalanish markazi tomonidan yer qaʼri uchastkasining boshlangʻich narxi aniqlangan va Ekologiya vazirligi bilan kelishilgan holda shakllantiriladi”;
uchinchi va toʻrtinchi xatboshilaridagi tegishli kelishikdagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
38-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Davlat geologiya qoʻmitasiga” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markaziga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
39-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“39. Ruxsatnoma rasmiylashtirilgan yer qaʼridan foydalanuvchi tomonidan tegishli yer qaʼri uchastkasi boʻyicha quyidagi hujjatlar toʻplami Yer qaʼridan foydalanish markaziga “Litsenziya” axborot tizimi yoki YIDXP orqali taqdim etiladi:
a) ruxsatnoma yer qaʼri uchastkasini geologik oʻrganish uchun berilganda, ruxsatnoma berilgan kundan boshlab 6 (olti) oy mobaynida:
yiriklashtirilgan texnik-iqtisodiy hisob-kitoblar;
atrof-muhitga taʼsir koʻrsatishi toʻgʻrisida ariza loyihasiga Ekologiya vazirligi tomonidan beriladigan ijobiy davlat ekologik ekspertiza xulosasi;
b) ruxsatnoma foydali qazilmalarni qazib olish va texnogen mineral hosilalardan foydalanish uchun berilganda, ruxsatnoma berilgan kundan boshlab 12 (oʻn ikki) oy mobaynida:
belgilangan tartibda ekspertizadan oʻtkazilgan texnik-iqtisodiy asoslar;
atrof-muhitga taʼsir koʻrsatishi toʻgʻrisida ariza loyihasiga Ekologiya vazirligi tomonidan beriladigan ijobiy davlat ekologik ekspertiza xulosasi.
Mazkur bandning “a” va “b” kichik bandlarida koʻrsatilgan hujjatlarni taqdim etish muddatlarini faqat bir marotaba, mos ravishda olti oygacha yoki bir yilgacha muddatga uzaytirishga ruxsat beriladi.
Buning uchun, ruxsatnoma rasmiylashtirilgan yer qaʼridan foydalanuvchi tomonidan mazkur bandning “a” va “b” kichik bandlarida koʻrsatilgan muddat tugashidan bir oy avval ushbu bandning sakkizinchi xatboshida koʻrsatilgan muddatlar chegarasida uzaytirish toʻgʻrisida aniq asoslar keltirilgan ariza “Litsenziya” axborot tizimi yoki YIDXP orqali Yer qaʼridan foydalanish markaziga taqdim etiladi.
Yer qaʼridan foydalanish markazi besh ish kunida taqdim etilgan arizani va unda keltirilgan asoslarni oʻrganib chiqadi hamda oʻrganish natijasi boʻyicha yer qaʼridan foydalanuvchiga “Litsenziya” axborot tizimi yoki YIDXP orqali hujjatlarni taqdim etish muddatini uzaytirish yoki arizani rad etish toʻgʻrisida maʼlum qiladi.
Ruxsatnoma rasmiylashtirilgan yer qaʼridan foydalanuvchi tomonidan taqdim etilishi zarur boʻlgan hujjatlar toʻplami mazkur bandning “a” va “b” kichik bandlarida belgilangan muddatlarda Yer qaʼridan foydalanish markaziga topshirilmagan taqdirda, unga rasmiylashtirilgan yer qaʼridan foydalanish huquqi uchun ruxsatnoma ushbu Nizomning 100-bandiga muvofiq muddatidan oldin bekor qilinadi.
Yer qaʼridan foydalanish markazi zarur hujjatlarni va boshqa vakolatli organlardagi mavjud axborotlarni belgilangan tartibda hamkorlik qilish orqali, shu jumladan, elektron shaklda mustaqil ravishda oladi, mazkur bandda nazarda tutilgan hujjatlar va axborotlar bundan mustasno;
Ushbu hujjatlar toʻplamini koʻrib chiqish uchun bazaviy hisoblash miqdorining 4 barobari miqdorida yigʻim undiriladi va Davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun undirilgan yigʻim summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
a) “Litsenziya” axborot tizimi orqali murojaat etilganda:
20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasi shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;
0,5 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlar toʻliq ruxsatnoma beruvchi Vakolatli organning budjetdan tashqari jamgʻarmasiga oʻtkaziladi;
b) YIDXP orqali murojaat etilganda:
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasi shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;
11,25 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;
qolgan mablagʻlar toʻliq ruxsatnoma beruvchi Vakolatli organning budjetdan tashqari jamgʻarmasiga oʻtkaziladi.
Davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun yigʻim toʻlanganligini tasdiqlash Yagona billing tizimi orqali amalga oshiriladi”;
40-bandning birinchi xatboshisidagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
41-42-bandlardagi tegishli kelishikdagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
43-banddagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
44-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin;
“Tenderning ishchi organi tender hujjatlarini ishlab chiqish, Ekologiya vazirligi va zarur hollarda boshqa davlat organlari bilan kelishishni taʼminlaydi”;
46-bandning birinchi va oʻn birinchi xatboshilaridagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
56-bandning birinchi va uchinchi xatboshilaridagi tegishli kelishikdagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
58-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi , 59 , 60 va 61-bandlardagi tegishli kelishikdagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
64-bandda :
birinchi xatboshisidagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Agar Yer qaʼridan foydalanish markazi ariza beruvchining ruxsatnomani berish toʻgʻrisidagi arizasini koʻrib chiqish, uni berish yoki berishni rad etish muddati mobaynida talabgorga ruxsatnomani bermasa va uni berishni rad etmasa, ushbu bobi 1-paragrafida nazarda tutilgan muddatlar oʻtganidan keyin ariza beruvchi amalga oshirilishi uchun ruxsatnoma olish niyatida boʻlgan faoliyatni (harakatni) amalga oshirish huquqiga, bu haqda Yer qaʼridan foydalanish markazini “Litsenziya” axborot tizimi yoki YIDXP orqali xabardor qilgan holda, ega boʻladi”;
ikkinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin;
68-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “Davlat ekologiya qoʻmitasiga” soʻzlari “Ekologiya vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidagi “Davlat geologiya qoʻmitasiga” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markaziga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
72-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“72. Ariza beruvchi tomonidan yer qaʼri uchastkasidan foydalanish shartlari imzolanganidan soʻng vakolatli organ (Ekologiya vazirligiga — chiqindilarni saqlash va koʻmib tashlash uchun, Yer qaʼridan foydalanish markaziga — uglevodorodlarni yer ostida saqlash uchun) uch kun muddatda QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan ruxsatnomani rasmiylashtiradi”;
74-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Agar Yer qaʼridan foydalanish markazi ariza beruvchining ruxsatnomani berish toʻgʻrisidagi arizasini koʻrib chiqish, uni berish yoki berishni rad etish muddati mobaynida talabgorga ruxsatnomani bermasa va uni berishni rad etmasa, ushbu bob 2-paragrafida nazarda tutilgan muddatlar oʻtganidan keyin ariza beruvchi amalga oshirilishi uchun ruxsatnoma olish niyatida boʻlgan faoliyatni (harakatni) amalga oshirish huquqiga, bu haqda Yer qaʼridan foydalanish markazini “Litsenziya” axborot tizimi yoki YIDXP orqali xabardor qilgan holda, ega boʻladi”;
76-bandning birinchi xatboshisidagi “Davlat geologiya qoʻmitasiga” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markaziga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
78 — 80-bandlardagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
82-bandda:
“Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Agar Yer qaʼridan foydalanish markazi ariza beruvchining ruxsatnomani berish toʻgʻrisidagi arizasini koʻrib chiqish, uni berish yoki berishni rad etish muddati mobaynida talabgorga ruxsatnomani bermasa va uni berishni rad etmasa, ushbu bob 3-paragrafida nazarda tutilgan muddatlar oʻtganidan keyin ariza beruvchi amalga oshirilishi uchun ruxsatnoma olish niyatida boʻlgan faoliyatni (harakatni) amalga oshirish huquqiga, bu haqda Yer qaʼridan foydalanish markazini “Litsenziya” axborot tizimi yoki YIDXP orqali xabardor qilgan holda, ega boʻladi”;
84-bandning birinchi xatboshisidagi “Davlat geologiya qoʻmitasiga” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markaziga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
86 — 88-bandlardagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
90-bandda :
“Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Agar Yer qaʼridan foydalanish markazi ariza beruvchining ruxsatnomani berish toʻgʻrisidagi arizasini koʻrib chiqish, uni berish yoki berishni rad etish muddati mobaynida talabgorga ruxsatnomani bermasa va uni berishni rad etmasa, ushbu bob 4-paragrafida nazarda tutilgan muddatlar oʻtganidan keyin ariza beruvchi amalga oshirilishi uchun ruxsatnoma olish niyatida boʻlgan faoliyatni (harakatni) amalga oshirish huquqiga, bu haqda Yer qaʼridan foydalanish markazini “Litsenziya” axborot tizimi yoki YIDXP orqali xabardor qilgan holda, ega boʻladi”;
100-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“100. Yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqini cheklash, toʻxtatib turish yoki muddatidan oldin toʻxtatish vakolatli organ (Yer qaʼridan foydalanish markazi yoki Ekologiya vazirligi — chiqindilarni saqlash va koʻmib tashlash uchun) tomonidan sudga berilgan arizalari asosida sud tartibida amalga oshiriladi”;
104-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“104. Yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqi muddatidan oldin bekor qilinishiga asos boʻluvchi qoʻpol qoidabuzarliklarning roʻyxati”;
105-bandning birinchi xatboshisidagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
106-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“106. Yer qaʼri uchastkasidan foydalanish huquqi toʻxtatib turilganda va (yoki) toʻxtatilganda bu toʻgʻrida Yer qaʼridan foydalanish markazi uch ish kuni mobaynida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, Ekologiya vazirligi, Soliq qoʻmitasi, Kon-geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi va yer qaʼri foydalanishga berilgan yuridik shaxsga qabul qilingan qaror toʻgʻrisida tegishli axborotni joʻnatadi”;
107-bandda :
birinchi xatboshidagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“E-auksion” elektron savdo platformasida auksion orqali realizatsiya qilingan yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqi uchun ruxsatnomalarni ular berilgan sanadan boshlab ikki yil mobaynida boshqa shaxslar foydasiga voz kechish, shu jumladan yer qaʼri foydalanuvchilarining taʼsischilari (operatsion faoliyatini boshqarish ovoziga ega majoritar aksiyadorlari)ni toʻliq oʻzgartirish taqiqlanadi”;
108-banddagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
110-bandning birinchi , 111-bandning birinchi va toʻrtinchi xatboshilaridagi tegishli kelishikdagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-ilova quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqi uchun ruxsatnomalar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Strategik turdagi (asosiy) foydali qazilmalarni oʻz ichiga olgan yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqi uchun ruxsatnomalarni elektron onlayn-auksion orqali berish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1 bosqich (tayyorgarlik bosqichi) Yer qaʼridan foydalanish markazi Yer qaʼri uchastkalari roʻyxatini shakllantiradi va tasdiqlaydi. Har yili Yer qaʼridan foydalanish markazi Yer qaʼridan foydalanish huquqini auksionda realizatsiya qilish uchun buyurtmanomalarni Davlat aktivlarini boshqarish agentligi huzuridagi “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish markazi” davlat unitar korxonasiga (operatorga) taqdim etadi. Tayyor boʻlishi bilan Operator Auksion oʻtkazilishi toʻgʻrisidagi xabarnomani oʻz veb-portalida joylashtiradi. Buyurtma olingan kundan boshlab 2 bosqich (auksionni oʻtkazish) Ariza beruvchi Auksionda ishtirok etish uchun elektron shaklda ariza topshiradi, unda lot raqami va yer qaʼri uchastkasi nomini koʻrsatadi. 60 kun mobaynida Operator Lot boʻyicha elektron auksion savdolari oʻtkazadi va auksion gʻolibini eʼlon qiladi. 1 ish kuni mobaynida Auksion gʻolibi Taklif summasining 100 foizini hamda yer uchastkasini ajratish materiallarini tayyorlash uchun sarflangan toʻlovlarni toʻlaydi. Sotilgan obyektning qiymati BHMning 5 ming baravarigacha boʻlganda 10 ish kuni, 5 ming baravariga teng yoki undan ortiq boʻlganda 15 ish kuni mobaynida 3 bosqich (ruxsatnoma berish) Operator Auksion gʻolibi (salohiyatli gʻolib) tomonidan sotib olish toʻlovlari toʻliq toʻlangandan soʻng auksion gʻolibiga bayonnoma rasmiylashtiradi hamda mazkur bayonnomani va u tomonidan imzolangan yer qaʼridan foydalanish shartlarini auksion gʻolibining va Yer qaʼridan foydalanish markazining shaxsiy kabinetiga elektron shaklda yuboradi. 1 ish kuni mobaynida Yer qaʼridan foydalanish markazi Bayonnoma asosida Yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqi uchun tegishli ruxsatnomani, ERI bilan imzolangan va QR-kod (matrik shtrixli kod) bilan rasmiylashtirilgan holda, “E-auksion” elektron savdo platformasi orqali Operatorga yuboradi. 1 ish kuni mobaynida Operator Auksion gʻolibiga rasmiylashtirilgan ruxsatnomani uning shaxsiy kabinetiga yuboradi. 1 ish kuni mobaynida ”;
2-ilovaning “Tadbirlar” ustunida:
“Davlat ekologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Ekologiya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“, Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
4-ilova quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqi uchun ruxsatnomalar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Strategik turdagi (asosiy) foydali qazilmalarni oʻz ichiga olgan yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqi uchun ruxsatnomalarni “birinchi kelgan birinchi oladi” tamoyiliga binoan toʻgʻridan-toʻgʻri muzokaralar natijalari boʻyicha berish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlari 1 bosqich (ruxsatnoma olgunga qadar) Ariza beruvchi Yer qaʼri uchastkasidan foydalanish huquqi uchun litsenziya olish uchun Yer qaʼridan foydalanish markaziga “Litsenziya” axborot tizimi yoki YIDXP orqali buyurtma beradi. Zarur boʻlganda Yer qaʼridan foydalanish markazi Soʻralayotgan yer qaʼri uchastkasi boʻyicha yiriklashtirilgan texnik-iqtisodiy asoslarni va (yoki) texnik-iqtisodiy asoslarni ishlab chiqish uchun geologik yoki boshqa maʼlumotlar toʻplamini hamda yer qaʼri uchastkasidan foydalanish shartlarini, shuningdek, yer uchastkasini ajratish materiallarini tayyorlash uchun sarflangan toʻlov qiymatini “Litsenziya” axborot tizimi yoki YIDXP orqali yuboradi. 20 kun mobaynida 2 bosqich Ariza beruvchi Yer qaʼri uchastkasidan foydalanish shartlarini elektron raqamli imzosi bilan imzolaydi hamda yer uchastkasini ajratish materiallarini tayyorlash uchun sarflangan toʻlovni toʻlaydi va “Litsenziya” axborot tizimi yoki YIDXP orqali Yer qaʼridan foydalanish markaziga yuboradi. 5 kun mobaynida Yer qaʼridan foydalanish markazi Yer qaʼri uchastkasidan foydalanish huquqi uchun QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan ruxsatnomani rasmiylashtiradi va uni oʻz elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlaydi. 1 kun mobaynida 3 bosqich (ruxsatnoma olgandan keyin) Ariza beruvchi Yiriklashtirilgan texnik-iqtisodiy asoslar hamda rejalashtirilayotgan faoliyatning atrof muhitga taʼsirini baholash ijobiy xulosasi; 6 oy mobaynida Belgilangan tartibda ekspertizadan oʻtkazilgan texnik-iqtisodiy asoslar hamda rejalashtirilayotgan faoliyatning atrof muhitga taʼsirini baholash ijobiy xulosasini ilova qilgan holda Yer qaʼridan foydalanish markaziga “Litsenziya” axborot tizimi yoki YIDXP orqali taqdim etadi. 12 oy mobaynida ”;
6-ilovaning “Tadbirlar” ustunida:
“Davlat ekologiya qoʻmitasiga” soʻzlari “Ekologiya vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“Davlat geologiya qoʻmitasiga” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markaziga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
8-ilovaning “Subyektlar” va “Tadbirlar” ustunida tegishli kelishikdagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9-ilovaning 4-pozitsiyasi chiqarib tashlansin;
10-ilovaning “Subyektlar” va “Tadbirlar” ustunida tegishli kelishikdagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
11-ilovaning nomidagi “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT GEOLOGIYA VA MINERAL RESURSLAR QOʻMITASI” soʻzlari “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI TOGʻ-KON SANOATI VA GEOLOGIYA VAZIRLIGI” soʻzlari bilan almashtirilsin;
12-ilovada :
4-pozitsiyadagi “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi” soʻzlari “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” davlat muassasasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9-pozitsiyadagi “Oʻzbekiston Respublikasi sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasida” soʻzlari chiqarib tashlansin;
v) 2-ilovada :
4-banddagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” davlat muassasasi (keyingi oʻrinlarda — Yer qaʼridan foydalanish markazi)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
8-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“8. Bitta konni bir nechta yer qaʼridan foydalanuvchilar tomonidan qazib olish uchun yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqiga oid ruxsatnomalar berilishiga yoʻl qoʻyiladi. Bunda konni qazib olish Kon-geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda — Kon-geologiya inspeksiyasi) va Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Ekologiya vazirligi) bilan kelishilgan, yer qaʼridan oqilona foydalanishni va atrof-muhitning muhofaza qilinishini taʼminlovchi qazib olish tizimida amalga oshirilishi kerak”;
11-banddagi “Davlat geologiya qoʻmitasining” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markazining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
15-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
16-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“16. Noruda foydali qazilmalarni oʻz ichiga olgan yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish shartlarida geologik oʻrganish uchun quyidagilar nazarda tutiladi:
yer qaʼrini geologik oʻrganish boʻyicha yiriklashtirilgan texnik-iqtisodiy hisob-kitoblarni ishlab chiqish va Yer qaʼridan foydalanish markaziga topshirish muddati;
atrof-muhitga taʼsir koʻrsatishi toʻgʻrisida ariza loyihasiga Ekologiya vazirligi tomonidan beriladigan ijobiy davlat ekologik ekspertiza xulosasini Yer qaʼridan foydalanish markaziga topshirish muddati;
kon inshootlari va quduqlarni aholi hayoti va salomatligi, atrof-muhit xavfsizligini taʼminlaydigan holatga keltirish (rekultivatsiya qilish), shuningdek, foydalanishga yaroqsiz kon inshootlari va quduqlarni tugatish tartibi yoxud ushbu ishlarni bajarish dasturi (rejasi)ni ruxsatnoma muddati tugashidan bir yil avval Ekologiya vazirligi bilan kelishilgan holda Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasiga taqdim etish;
yer qaʼri uchastkasidan foydalanish bilan bogʻliq toʻlovlar, shu jumladan, yillik litsenziya toʻlovi toʻgʻrisidagi majburiyatlar;
geologik oʻrganishlar uchun ruxsatnomaga muvofiq ajratiladigan (ijaraga beriladigan) yer uchastkasining maydoni (gektarda);
geologik oʻrganishlar uchun yer qaʼridan foydalanganlik uchun har yillik litsenziya toʻlovini toʻlash uchun maxsus hisob raqam;
noruda foydali qazilmalar zaxiralarini tasdiqlash uchun materiallarni Kon-geologiya vazirligi huzuridagi Foydali qazilmalar zaxiralari boʻyicha Davlat komissiyasiga topshirish tartibi va muddatlari;
yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqining cheklanishi, toʻxtatib qoʻyilishi yoki muddatidan oldin bekor qilinishi mumkin boʻlgan shartlar”;
17-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“17. Yer qaʼri uchastkalaridan noruda foydali qazilmalarni qazib olish shartlarida quyidagilar nazarda tutiladi:
foydali qazilmalarni qazib olish boʻyicha texnik-iqtisodiy asoslarni ishlab chiqish va Yer qaʼridan foydalanish markaziga topshirish muddati;
atrof-muhitga taʼsir koʻrsatishi toʻgʻrisida ariza loyihasiga Ekologiya vazirligi tomonidan beriladigan ijobiy davlat ekologik ekspertiza xulosasini Yer qaʼridan foydalanish markaziga topshirish muddati;
Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasiga toʻqson kun mobaynida yer qaʼridan foydalanish boʻyicha loyihalarni taqdim etish va belgilangan tartibda kelishish majburiyati;
foydali qazilmalarni kavlab olish uchun yillik eng kam xarajatlar boʻyicha majburiyatlar miqdori, shu jumladan, Yer qaʼridan foydalanish markaziga yer qaʼri uchastkasidan foydalanish uchun texnik-iqtisodiy asoslarni taqdim etgan kundan boshlab ikki yil mobaynida bajariladigan minimal investitsiya majburiyatlari;
texnik loyihalar va kon ishlarini rivojlantirish rejalarini, zaxiralarni qazib olish va kon maydoni (uchastkalar)da qulayliklar yaratish loyihalarini tuzish tartibi va muddatlari;
marksheyderlik xizmatlari tomonidan tasdiqlangan choraklik va yillik foydali qazilmalarni kavlab olish hajmlari toʻgʻrisidagi hisobotlarni taqdim etish muddatlari;
qazib olingan foydali qazilmaga egalik qilish huquqi;
yer qaʼridan foydalanganlik uchun toʻlovlarni toʻlash shartlari;
zarur malakali mutaxassislarga ega boʻlish;
yer qaʼridan foydalanuvchining ijtimoiy majburiyatlari (mahalliy aholi uchun ish joylarini tashkil qilish, kerakli malakali mutaxassislarni jalb qilish va xodimlarni kasbga tayyorlash);
texnik va texnologik imkoniyatlar, shuningdek, belgilangan tartibda shartnoma asosida jalb qilinadigan texnika va asbob-uskunalar mavjudligi;
bir yil ichida yer qaʼri uchastkasidan foydalanishning boshlanish muddatlari;
yangi ish oʻrinlarini yaratish majburiyatlari;
texnogen mineral hosilalarni saqlash va qayta ishlash shartlari;
yer qaʼridan foydalanuvchining investitsiya majburiyatlari;
yer qaʼridan foydalanish sohasida, xavfli ishlar, ishlab chiqarish, xavfli tovarlar va moddalar aylanmasi, portlovchi moddalarga Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasida ruxsat berish jarayonlaridan oʻtish tartibi;
ruxsatnomaning egasi yer qaʼri uchastkasidan foydalanish huquqini (toʻliq yoki qisman) boshqa shaxsga berishi mumkin boʻlgan shartlar;
yer qaʼridan foydalanuvchining yer qaʼridan foydalanish oqibatlarini bartaraf qilish boʻyicha kafolatlarni taqdim etish va yangilab borish shartlari, shuningdek, ushbu ishlarni bajarish dasturi (rejasi)ni ruxsatnoma muddati tugashidan besh yil avval Ekologiya vazirligi bilan kelishilgan holda Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasiga taqdim etish;
yer qaʼri uchastkalaridan foydalanishning cheklanishi, toʻxtatib qoʻyilishi yoki muddatidan oldin bekor qilinishi mumkin boʻlgan shartlar”;
18-bandning birinchi — uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“18. Texnogen mineral hosilalardan foydalanish uchun yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish shartlarida quyidagilar nazarda tutiladi:
texnogen mineral hosilalardan foydalanish boʻyicha texnik-iqtisodiy asoslarni ishlab chiqish va Yer qaʼridan foydalanish markaziga topshirish muddati;
atrof-muhitga taʼsir koʻrsatishi toʻgʻrisida ariza loyihasiga Ekologiya vazirligi tomonidan beriladigan ijobiy davlat ekologik ekspertiza xulosasini Yer qaʼridan foydalanish markaziga topshirish muddati”;
19-bandning birinchi va 20-bandning ikkinchi xatboshilaridagi tegishli kelishikdagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
23-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“23. Yer qaʼridan foydalanish muddati tugagunga qadar yer qaʼridan foydalanuvchi tomonidan Yer qaʼridan foydalanish markaziga “Litsenziya” axborot tizimi yoki YIDXP orqali yoʻllangan buyurtma boʻyicha yer qaʼridan foydalanuvchi tomonidan ruxsatnomada belgilangan shartlar bajarilgan taqdirda va yer qaʼrini geologik oʻrganishga doir ishlarni yakunlash, shuningdek, foydali qazilmalarni qazib olish, texnogen mineral hosilalardan foydalanish yoki foydali qazilmalarni qazib olish boʻyicha korxonalarni tugatish yoki konservatsiyalash boʻyicha ishlarni amalga oshirish zarur boʻlgan hollarda yer qaʼridan foydalanish muddatlari uzaytirilishi mumkin”;
25-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“25. Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligining investitsiya loyihalari boʻyicha hamda Kon-geologiya vazirligi va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari bilan tuzilgan ikki tomonlama kelishuv asosida noruda foydali qazilmalarni oʻz ichiga olgan yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqiga ruxsatnomalar “Litsenziya” axborot tizimi yoki YIDXP orqali “birinchi kelgan birinchi oladi” tamoyiliga binoan arizalarni toʻgʻridan-toʻgʻri koʻrib chiqish natijasida berilishi mumkin.
Ikki tomonlama kelishuvlar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hududlarga tashriflari vaqtidagi topshiriqlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining topshiriqlari, Vazirlar Mahkamasi qarorlari va bayonlarini hisobga olgan holda amalga oshirish maqsadga muvofiqligi boʻyicha xulosalarini inobatga olgan holda tuziladi.
Bunday hollarda auksionga qoʻyilgan noruda foydali qazilmalarni oʻz ichiga olgan yer qaʼri uchastkasi boʻyicha “birinchi kelgan birinchi oladi” tamoyiliga binoan arizalarni toʻgʻridan-toʻgʻri koʻrib chiqish tashabbus qilinganda, u Kon-geologiya vazirligining qaroriga asosan auksiondan chiqarilishi mumkin.
Ikki tomonlama kelishuvlar loyihalarini tayyorlash, kelishish va jamlash Yer qaʼridan foydalanish markaziga yuklatiladi.
Yer qaʼridan foydalanish huquqini olish uchun talabgordan foydali qazilma turi va yer qaʼri uchastkasi maydoni (gektari) toʻgʻrisida murojaat qabul qilinadi. Bunda, yer qaʼri uchastkalaridan samarali foydalanish maqsadida Yer qaʼridan foydalanish markazi tomonidan maydonning kengligi koʻrib chiqiladi”;
26-bandning birinchi xatboshisidagi “bir yil” soʻzlari “ikki yil” soʻzlari bilan almashtirilsin;
28-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“28. “E-auksion” elektron savdo platformasida auksion orqali realizatsiya qilinadigan noruda foydali qazilmalarni oʻz ichiga olgan yer qaʼri uchastkalari roʻyxati Yer qaʼridan foydalanish markazi tomonidan narxi aniqlangan holda shakllantiriladi va har yili bir martadan kam boʻlmagan va Ekologiya vazirligi bilan kelishilgan holda tasdiqlanadi.
Noruda foydali qazilmalarni oʻz ichiga olgan yer qaʼri uchastkalarini auksion savdolariga chiqarishda foydali qazilmalarning turlariga qarab, ulardan samarali foydalanish, shuningdek, yer qaʼridan foydalanuvchilarga uzoq muddatli xom ashyo zaxirasi bilan hamda ishlab chiqarish faoliyatini uzluksiz taʼminlash maqsadida kon va maydonlar bir nechta uchastkalarga boʻlib qoʻyiladi.
Yer qaʼridan foydalanish markaziga auksionga qoʻyilmagan yoki roʻyxatga kiritilmagan yer qaʼri uchastkasidan foydalanish huquqini olish uchun talabgordan murojaat kelib tushgan taqdirda, ushbu yer qaʼri uchastkasidan foydalanish huquqi uchun ruxsatnoma “E-auksion” elektron savdo platformasi orqali oʻrnatilgan tartibda auksionga qoʻyiladi.
Yer qaʼri uchastkasidan foydalanish huquqini olish uchun talabgordan faqat geologik oʻrganish ishlarini amalga oshirish uchun yer qaʼri uchastkalari boʻyicha murojaat qabul qilinadi. Yer qaʼri uchastkalaridan samarali foydalanish maqsadida maydonning kengligiga (gektar) qarab, bir nechta yer qaʼri uchastkalariga boʻlib qoʻyilishi mumkin.
Bunda, mazkur Nizomning 21-bandida belgilangan foydali qazilmalarni qazib olish va texnogen mineral hosilalardan foydalanish uchun beriladigan muddat inobatga olinadi.
Yer qaʼridan foydalanish markazi yer uchastkasi unga ajratib berilgandan soʻng besh ish kuni davomida murojaat etilgan yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqini auksion savdolariga chiqarish muddatlari yoki ushbu yer uchastkalarini foydalanishga berishni rad etish toʻgʻrisida javob xatini talabgorga taqdim etadi.
Yer qaʼridan foydalanish markazi “E-auksion” elektron savdo platformasida auksion orqali realizatsiya qilinadigan noruda foydali qazilmalarni oʻz ichiga olgan yer qaʼri uchastkalari roʻyxatini tasdiqlaganidan soʻng, oʻzining rasmiy veb-saytida va ijtimoiy tarmoqlardagi kanalida eʼlon qilinadi”;
29-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“29. Noruda foydali qazilmalarni oʻz ichiga olgan yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqini savdoga qoʻyishning boshlangʻich narxi:
geologik qidiruv ishlari uchun — bazaviy hisoblash miqdorining oʻttiz olti baravari miqdorida;
foydali qazilmalarni qazib olish uchun — bazaviy hisoblash miqdorining yetmish ikki baravari miqdorida belgilanadi.
“E-auksion” elektron savdo platformasida realizatsiya qilishdan olingan pul mablagʻlari, shu jumladan ushlab qolingan zakalat summasi auksionni tashkil qilish xizmatlari uchun yer qaʼri uchastkasining sotilgan narxidan bir foizi operator hisobvaragʻiga, qolgan pul mablagʻlari Kon-geologiya vazirligining hisobvaragʻiga hamda yer qaʼri uchastkasi joylashgan tegishli tuman (shahar)lar mahalliy budjetlari oʻrtasida avtomatik tarzda teng ulushlarda taqsimlanadi.
Kon-geologiya vazirligiga oʻtkaziladigan mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi hududida mineral xom ashyo bazasini rivojlantirish yillik davlat dasturlarini amalga oshirishga, auksion va tanlov savdolarini tashkil etish bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirishga, shuningdek vazirlikning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash va ishchi-xodimlarini ragʻbatlantirishga maqsadli yoʻnaltiriladi”;
30-bandning birinchi xatboshisidagi “Davlat geologiya qoʻmitasiga” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markaziga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
32-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“32. Auksion gʻolibi — yer qaʼri uchastkasidan foydalanish huquqiga onlayn-auksion natijalari boʻyicha ruxsatnoma rasmiylashtirilgan yer qaʼridan foydalanuvchi tomonidan 6 oy ichida tegishli yer qaʼri uchastkasi boʻyicha quyidagi hujjatlar toʻplami Yer qaʼridan foydalanish markaziga “Litsenziya” axborot tizimi yoki YIDXP orqali taqdim etiladi:
yiriklashtirilgan texnik-iqtisodiy hisob-kitoblar — ruxsatnoma yer qaʼri uchastkasini geologik oʻrganish uchun berilganda;
texnik-iqtisodiy asoslar — ruxsatnoma noruda foydali qazilmalarni qazib olish va texnogen mineral hosilalardan foydalanish uchun berilganda;
Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi tomonidan atrof muhitga taʼsir koʻrsatishi toʻgʻrisidagi ariza loyihasiga berilgan ijobiy davlat ekologik ekspertiza xulosasi.
Ushbu hujjatlar toʻplamini koʻrib chiqish uchun bazaviy hisoblash miqdorining toʻrt barobari miqdorida yigʻim undiriladi va Davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun undirilgan yigʻim summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
a) “Litsenziya” axborot tizimi orqali murojaat etilganda:
20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasi shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;
0,5 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlar toʻliq ruxsatnoma beruvchi Vakolatli organning budjetdan tashqari jamgʻarmasiga oʻtkaziladi;
b) YIDXP orqali murojaat etilganda:
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasi shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;
11,25 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;
qolgan mablagʻlar toʻliq ruxsatnoma beruvchi Vakolatli organning budjetdan tashqari jamgʻarmasiga oʻtkaziladi.
Davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun yigʻim toʻlanganligini tasdiqlash Yagona billing tizimi orqali amalga oshiriladi”;
33-bandning birinchi , toʻrtinchi , beshinchi va oltinchi xatboshilaridagi tegishli kelishikdagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
34-band quyidagi mazmunda bayon qilinsin:
“34. Foydali qazilmalarni kavlab olish va texnogen mineral hosilalardan foydalanish uchun ruxsatnoma rasmiylashtirilgan yer qaʼridan foydalanuvchi uch ish kuni muddatda yer qaʼri uchastkasidan foydalanish shartlari loyihasini elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlaydi va “Litsenziya” axborot tizimi yoki YIDXP orqali Yer qaʼridan foydalanish markaziga yuboradi.
Yer qaʼridan foydalanuvchi tomonidan yer qaʼri uchastkasidan foydalanish shartlari bir oy muddatda imzolanmasa yer qaʼridan foydalanish uchun ruxsatnoma berish rad etiladi va yer qaʼri uchastkasi qaytadan auksionga qoʻyiladi.
Yer qaʼridan foydalanish markazi yer qaʼridan foydalanuvchi tomonidan elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan yer qaʼri uchastkasidan foydalanish shartlari taqdim etilgandan soʻng bir ish kuni muddatda yer qaʼridan foydalanish uchun ruxsatnoma qayta rasmiylashtirilgani toʻgʻrisida tegishli reyestrga oʻzgartirishlar kiritadi va QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan yangi ruxsatnomani rasmiylashtiradi”;
35-bandning birinchi va 36-bandning uchinchi xatboshilaridagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
38-bandning birinchi xatboshisidagi “37-bandida” soʻzi “36 va 37-bandlarida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
39-bandning birinchi va oltinchi xatboshilaridagi hamda 40-banddagi tegishli kelishikdagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Kon-geologiya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
41-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“41. Yer qaʼridan foydalanish markazi besh ish kuni muddatda buyurtmani va Kon-geologiya vazirligining hududiy boʻlinmalarining tegishli maʼlumotlarini oʻrganib chiqadi hamda noruda foydali qazilmalarni oʻz ichiga olgan yer qaʼri uchastkasidan foydalanish huquqiga ruxsatnoma berish yoki uni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi”;
42 , 43-bandning ikkinchi va 44-bandning birinchi xatboshilaridagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
45-bandi quyidagi mazmundagi sakkizinchi va toʻqqizinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“geologiya qidiruv ishlari natijalari toʻgʻrisidagi hisobot Davlat geologiya fondiga taqdim etilmagan boʻlsa;
ariza beruvchi yer qaʼridan foydalanish shartlarini oʻttiz kun muddatda imzolamaganda”;
sakkizinchi va toʻqqizinchi xatboshilar tegishlicha oʻninchi va oʻn birinchi xatboshilar deb hisoblansin;
46-bandda :
birinchi xatboshidagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Agar Yer qaʼridan foydalanish markazi ariza beruvchining ruxsatnomani berish toʻgʻrisidagi arizasini koʻrib chiqish, uni berish yoki berishni rad etish muddati mobaynida talabgorga ruxsatnomani bermasa va uni berishni rad etmasa, ushbu bobda nazarda tutilgan muddatlar oʻtganidan keyin ariza beruvchi amalga oshirilishi uchun ruxsatnoma olish niyatida boʻlgan faoliyatni (harakatni) amalga oshirish huquqiga, bu haqda Yer qaʼridan foydalanish markazini “Litsenziya” axborot tizimi yoki YIDXP orqali xabardor qilgan holda ega boʻladi”;
49-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“49. Noruda foydali qazilmalarni oʻz ichiga olgan yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqiga oid ruxsatnomalarga muvofiq Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi tomonidan berilgan kon ajratish dalolatnomalari noruda foydali qazilmalarni qazib olish va texnogen hosilalardan foydalanish uchun yer qaʼridan foydalanuvchiga zarur yer uchastkasining ajratilishiga asos hisoblanadi.
Noruda foydali qazilmalari yer uchastkalarining chegaralarini joyida belgilash ishlari Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi hamda Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasining hududlardagi boʻlinmalari tomonidan bir vaqtning oʻzida yer qaʼridan foydalanuvchi ishtirokida amalga oshiriladi”;
50 , 55 va 57-bandlardagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
60-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“60. Noruda foydali qazilmalarni oʻz ichiga olgan yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqi muddatidan oldin bekor qilinishiga asos boʻluvchi qoʻpol qoidabuzarliklarning roʻyxati”;
sakkizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Yer qaʼridan foydalanuvchilarga berilgan ruxsatnomalarning amal qilish muddati tugaganda yoki muddatidan oldin bekor qilinganda Yer qaʼridan foydalanish markazi bu haqda uch ish kuni muddatda Soliq qoʻmitasi, Ekologiya vazirligi hamda tegishli mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarini yozma xabardor qiladi”;
toʻqqizinchi xatboshidagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
61-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“61. Yer qaʼridan foydalanuvchi faoliyatining tugatilishi yoki bekor qilinishi munosabati bilan noruda foydali qazilmalarni oʻz ichiga olgan yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqi bekor qilinganda. Yer qaʼridan foydalanish markazi tomonidan Ekologiya vazirligi va boshqa manfaatdor organlarga togʻ inshootlari va infratuzilma obyektlarini konservatsiya qilish yoki tugatish tartibi va muddatlari toʻgʻrisida qaror qabul qilinganligi bildirilishi shart. Bunday holatlarda yer qaʼri uchastkalari Yer qaʼridan foydalanish markazi balansiga oʻtkaziladi”;
62-bandda :
birinchi xatboshidagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“E-auksion” elektron savdo platformasida auksion orqali realizatsiya qilingan yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqi uchun ruxsatnomalarni ular berilgan sanadan boshlab ikki yil mobaynida boshqa shaxslar foydasiga voz kechish, shu jumladan yer qaʼri foydalanuvchilarining taʼsischilari (operatsion faoliyatini boshqarish ovoziga ega majoritar aksiyadorlari)ni toʻliq oʻzgartirish taqiqlanadi”;
63-bandning birinchi , 64-bandning birinchi va uchinchi xatboshilaridagi tegishli kelishikdagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
66-bandning birinchi xatboshisidagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
68 va 69-bandlardagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
71-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“71. Yer qaʼrini geologik oʻrganish, yer osti boyliklaridan foydalanish va muhofaza qilish yuzasidan davlat nazorati mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, shuningdek, Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi va Ekologiya vazirligi tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi”;
72-banddagi “Davlat geologiya qoʻmitasiga” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markaziga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-ilova quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Noruda foydali qazilmalarni oʻz ichiga olgan yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqini olish uchun ruxsatnomalar berish tartibi toʻgʻrisida nizomga 1-ILOVA
Noruda foydali qazilmalarni oʻz ichiga olgan yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqini elektron onlayn-auksion orqali berish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich (tayyorgarlik bosqichi) Yer qaʼridan foydalanish markazi Noruda foydali qazilmalarni oʻz ichiga olgan yer qaʼri uchastkalari roʻyxatini shakllantiradi va tasdiqlaydi. Har yili Yer qaʼridan foydalanish markazi Yer qaʼridan foydalanish huquqini auksionda realizatsiya qilish uchun buyurtmanomalarni Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi huzuridagi “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish markazi” davlat unitar korxonasiga (operatorga) taqdim etadi. Tayyor boʻlishi bilan Operator Auksion oʻtkazilishi toʻgʻrisidagi xabarnomani oʻz veb-portalida joylashtiradi. Buyurtma olingan kundan boshlab 2-bosqich (auksion oʻtkazish) Talabgorlar Auksionda ishtirok etish uchun elektron shaklda ariza topshiradi, unda lot raqami va yer qaʼri uchastkasi nomini koʻrsatadi. 30 kun mobaynida Operator Lot boʻyicha elektron auksion savdolari oʻtkazadi va auksion gʻolibini eʼlon qiladi. 1 ish kuni mobaynida Auksion gʻolibi Auksionda gʻolib deb topilgan summaning 100 foizini hamda yer uchastkasini ajratish materiallarini tayyorlash uchun sarflangan toʻlovlarni toʻlaydi. Sotilgan obyektning qiymati BHMning 5 ming baravarigacha boʻlganda 10 ish kuni, 5 ming baravariga teng yoki undan ortiq boʻlganda 15 ish kuni mobaynida 3-bosqich (ruxsatnoma berish) Operator Auksion gʻolibi (salohiyatli gʻolib) tomonidan sotib olish toʻlovlari toʻliq toʻlangandan soʻng auksion gʻolibiga bayonnoma rasmiylashtiradi hamda mazkur bayonnomani va u tomonidan imzolangan yer qaʼridan foydalanish shartlarini auksion gʻolibining va Davlat geologiya qoʻmitasining shaxsiy kabinetiga elektron shaklda yuboradi. 1 ish kuni mobaynida Yer qaʼridan foydalanish markazi Bayonnoma asosida Yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqi uchun tegishli ruxsatnomani, ERI bilan imzolangan va QR-kod (matrik shtrixli kod) bilan rasmiylashtirilgan holda, “E-auksion” elektron savdo platformasi orqali Operatorga yuboradi. 1 ish kuni mobaynida Operator Auksion gʻolibiga rasmiylashtirilgan ruxsatnomani uning shaxsiy kabinetiga yuboradi. 1 ish kuni mobaynida ”;
3-ilova quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Noruda foydali qazilmalarni oʻz ichiga olgan yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqini olish uchun ruxsatnomalar berish tartibi toʻgʻrisida nizomga 3-ILOVA
Noruda foydali qazilmalarni oʻz ichiga olgan yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqiga ruxsatnomalarni “birinchi kelgan birinchi oladi” tamoyiliga binoan arizalarni toʻgʻridan-toʻgʻri koʻrib chiqish natijasida berish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlari 1-bosqich (ruxsatnoma olgunga qadar) Ariza beruvchi 1. Yer qaʼridan foydalanish markaziga noruda foydali qazilma konlarida qazish ishlarini olib borish uchun “Litsenziya” axborot tizimi yoki YIDXP orqali buyurtma beradi (yer qaʼrini geologik oʻrganishga oid ishlarni moliyalashtirgan yer qaʼridan foydalanuvchi). Zarur boʻlganda 2. Yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqini olish uchun Yer qaʼridan foydalanish markaziga ikki tomonlama tayyorlangan kelishuvga asosan “Litsenziya” axborot tizimi yoki YIDXP orqali buyurtma beradi. Kelishuvga asosan 1-bosqich (ruxsatnoma olgunga qadar) Yer qaʼridan foydalanish markazi Noruda foydali qazilmalarni oʻz ichiga olgan yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqiga toʻgʻridan-toʻgʻri muzokaralar asosida ruxsatnoma olish uchun buyurtma beruvchilarga soʻralayotgan yer qaʼri uchastkasi boʻyicha geologik yoki boshqa maʼlumotlar toʻplamini hamda yer uchastkasini ajratish materiallarini tayyorlash uchun sarflangan toʻlov qiymatini “Litsenziya” axborot tizimi yoki YIDXP orqali taqdim etadi. 20 kun mobaynida 2-bosqich (ruxsatnoma olishga buyurtma topshirish va uni koʻrib chiqish) Ariza beruvchi Ilova qilinayotgan hujjatlar roʻyxati bilan Yer qaʼridan foydalanish markaziga “Litsenziya” axborot tizimi yoki YIDXP orqali buyurtma beradi hamda yer uchastkasini ajratish materiallarini tayyorlash uchun sarflangan toʻlov qiymatini toʻlaydi. Zarur boʻlganda Yer qaʼridan foydalanish markazi Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasiga ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan buyurtma va ilova qilingan hujjatlarni oʻrganib chiqish uchun yuboradi. 2 kun mobaynida Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi Joylardagi mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari bilan birgalikda soʻralayotgan yer qaʼri uchastkasini, undan foydalanish imkoniyatlarini aniqlash uchun tekshirib chiqadi; global pozitsion tizim asboblarini qoʻllab burchak koordinatlarini aniqlagan holda yer qaʼri uchastkasining joylashish oʻrnini aniqlashtiradi; noruda foydali qazilmalar ruxsatsiz qazib olinganlik izlarining mavjud boʻlishi mumkinligini aniqlashtiradi; ariza beruvchining taqdim etilgan hujjatlaridagi texnik va texnologik imkoniyatlarining muvofiqligini hamda zarur malakali mutaxassislarga ega boʻlishini oʻrganadi. Olib borilgan ishlar natijalari boʻyicha maʼlumotlarni tayyorlaydi va Yer qaʼridan foydalanish markaziga yuboradi. 10 kun mobaynida 3-bosqich (ruxsatnoma berish) Yer qaʼridan foydalanish markazi Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasining tegishli axborotlarini oʻrganib chiqadi hamda noruda foydali qazilmalarni oʻz ichiga olgan yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqiga ruxsatnoma berish yoki uni rad qilish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 5 kun mobaynida Ruxsatnoma berish va yer qaʼri uchastkasidan foydalanish shartlarini imzolash zarurligi toʻgʻrisida ariza beruvchiga “Litsenziya” axborot tizimi yoki YIDXP orqali maʼlum qiladi. 5 kun mobaynida Ariza beruvchi Yer qaʼri uchastkasidan foydalanish shartlarini elektron raqamli imzosi bilan imzolaydi. 3 kun mobaynida Yer qaʼridan foydalanish markazi Yer qaʼri uchastkasidan foydalanish huquqi uchun QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan ruxsatnomani rasmiylashtiradi 1 kun mobaynida ”;
4-ilovaning nomidagi “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT GEOLOGIYA VA MINERAL RESURSLAR QOʻMITASI” soʻzlari “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI TOGʻ-KON SANOATI VA GEOLOGIYA VAZIRLIGI” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-ilovada :
4-pozitsiyadagi “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi” soʻzlari “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” davlat muassasasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-pozitsiyadagi “Davlat ekologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;;
9-pozitsiyadagi “Oʻzbekiston Respublikasi sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasida” soʻzlari chiqarib tashlansin;
g) 3-ilovada:
3-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“3. Qimmatbaho metallarni oltin izlovchilar usulida qazib olish uchun berilayotgan yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqi uchun ruxsatnomalar Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” davlat muassasasi (keyingi oʻrinlarda — Yer qaʼridan foydalanish markazi) tomonidan elektron onlayn-auksion natijalariga asosan ushbu Nizomning 1-ilovasiga muvofiq sxema boʻyicha beriladi”;
5-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Davlat geologiya qoʻmitasining” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markazining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
11-bandning birinchi xatboshisidagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
13-bandning birinchi , uchinchi va toʻrtinchi xatboshilaridagi tegishli kelishikdagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
14-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“14. Yer uchastkalarining chegaralarini joyida belgilash ishlari Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi hamda Kon-geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasining hududlardagi boʻlinmalari tomonidan bir vaqtning oʻzida yer qaʼridan foydalanuvchi ishtirokida amalga oshiriladi.”;
17-banddagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
20-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“20. Reyestrga kiritilgan maʼlumotlar, ochiq boʻlgan maʼlumotlar bazasi hisoblanib, mazkur reyestr bilan yuridik va jismoniy shaxslar tanishib chiqishi mumkin”;
21-bandda :
toʻrtinchi va beshinchi xatboshilardagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“a” kichik bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“qolgan mablagʻlar toʻliq Kon-geologiya vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasiga oʻtkaziladi”;
“b” kichik bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“qolgan mablagʻlar toʻliq Kon-geologiya vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasiga oʻtkaziladi”;
22-bandda :
birinchi xatboshidagi “kamida 6 oy oldin” soʻzlari chiqarib tashlansin;
birinchi va uchinchi — yettinchi xatboshilardagi tegishli kelishikdagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “Davlat geologiya qoʻmitasi huzuridagi Kon-geologiya faoliyatini nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
23-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
24-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“24. Yer qaʼridan foydalanuvchilar tomonidan ruxsatnoma berilgan yer qaʼri uchastkalarida qimmatbaho metallarni qazish ishlari boshlanishidan oldin mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Kon-geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi yozma ravishda xabardor qilinishi shart”;
25-bandning yettinchi xatboshisidagi “Davlat geologiya qoʻmitasi huzuridagi Kon-geologiya faoliyatini nazorat qilish boʻyicha hududiy inspeksiyalarga” soʻzlari “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish hududiy inspeksiyalariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
59-banddagi “Davlat geologiya qoʻmitasining” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markazining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-ilovaning “Subyektlar” va “Tadbirlar” ustunidagi tegishli kelishikdagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-ilovaning nomidagi “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT GEOLOGIYA VA MINERAL RESURSLAR QOʻMITASI” soʻzlari “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI TOGʻ-KON SANOATI VA GEOLOGIYA VAZIRLIGI” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3-ilovaning 4-pozitsiyasidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi” soʻzlari “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” davlat muassasasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
d) 4-ilovada:
4-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“4. Ekspert xulosasi Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” davlat muassasasi (keyingi oʻrinlarda — Yer qaʼridan foydalanish markazi) tomonidan “Litsenziya” axborot tizimi yoki YIDXP orqali beriladi”;
7-bandda :
birinchi xatboshidagi “Davlat geologiya qoʻmitasiga” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markaziga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Mineral xom ashyo bazasini rivojlantirish va qayta toʻldirish davlat dasturlari doirasida geologik loyiha-smeta hujjatlari boʻyicha ekspert xulosasini olish uchun Yer qaʼridan foydalanish markaziga toʻgʻridan-toʻgʻri murojaat qiladi”;
11-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“11. Yer qaʼridan foydalanish markaziga yuridik shaxslar tomonidan taqdim qilingan loyiha-smeta hujjatlariga ekspert xulosasini berish shartnoma asosida amalga oshiriladi.
Bunda bitta loyihaning ekspertizasi uchun xarajatlar loyihaning bir foizgacha boʻlgan qiymatida hisoblanadi. Ushbu qiymat shartnoma asosida toʻliq Yer qaʼridan foydalanish markazining hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
Davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun bazaviy hisoblash miqdorining 30 foizi miqdorida yigʻim undiriladi.
Davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun undirilgan yigʻim summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
a) “Litsenziya” axborot tizimi orqali murojaat etilganda:
20 foizi — Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasi shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;
0,5 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlar toʻliq ruxsatnoma beruvchi organning budjetdan tashqari jamgʻarmasiga oʻtkaziladi;
b) YIDXP orqali murojaat etilganda:
10 foizi — Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasi shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;
11,25 foizi Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;
qolgan mablagʻlar toʻliq ruxsatnoma beruvchi organning budjetdan tashqari jamgʻarmasiga oʻtkaziladi.
Davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun yigʻim toʻlanganligini tasdiqlash Yagona billing tizimi orqali amalga oshiriladi.
Yer qaʼridan foydalanish markazi yetti kun muddatda shartnomani ariza beruvchiga “Litsenziya” axborot tizimi orqali taqdim etadi.
Ariza beruvchi oʻn kun muddatda shartnomada koʻrsatilgan pul mablagʻini Yer qaʼridan foydalanish markazining hisobvaragʻiga oʻtkazadi va oʻtkazilganligini tasdiqlovchi hujjatni “Litsenziya” axborot tizimi orqali taqdim qiladi”;
12-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“12. Yer qaʼridan foydalanish markazi besh kun muddatda loyiha-smeta hujjatlari loyihasini Kon-geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasiga kelishish uchun “Litsenziya” axborot tizimi orqali yuboradi.
Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi uch kun muddatda loyiha-smeta hujjatlari loyihasini koʻrib chiqadi va kelishilgan loyihani “Litsenziya” axborot tizimi orqali Yer qaʼridan foydalanish markaziga yuboradi.
Yer qaʼridan foydalanish markazi besh kun muddatda loyiha-smeta hujjatlarini koʻrib chiqadi va natijasi boʻyicha ariza beruvchiga ekspert xulosasini “Litsenziya” axborot tizimi yoki YIDXP orqali yuboradi”;
13 va 14-bandlardagi “Davlat geologiya qoʻmitasiga” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markaziga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
17-banddagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
19-banddagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
20-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“20. Ariza beruvchining loyiha-smeta hujjatlari ekspertizasi natijalaridan kelib chiqadigan bahsli masalalar Yer qaʼridan foydalanish markazining tegishli boʻlimlarida koʻrib chiqiladi”;
21 — 23-bandlardagi tegishli kelishikdagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
24 — 27-bandlar quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“24. Loyiha-smeta hujjatlari loyihalari Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi tomonidan tasdiqlanadigan Geologiya-qidiruv ishlariga loyiha va smetalar tuzish boʻyicha yoʻriqnoma, Geologiya qidiruv uchun smeta normalari toʻplamlari va boshqa normativ-texnik hujjatlarga muvofiq tuzilishi kerak.
25. Neft va gaz quduqlari qurilishining loyiha-smeta hujjatlari Energetika vazirligi va “Oʻzbekneftgaz” AJ tomonidan tasdiqlanadigan normativ-texnik hujjatlarga muvofiq tuzilishi kerak.
26. Qidiruv xarajatlarini hisoblash Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi tomonidan tasdiqlanadigan loyiha-smeta hujjatlari Qidiruv xarajatlarini amaldagi narxlarda hisoblash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnoma, Qidiruv xarajatlarini joriy narxlarda hisoblash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnoma va boshqa normativ-texnik hujjatlarga muvofiq amalga oshirilishi kerak.
27. Loyiha-smeta hujjatlarining smeta qiymati Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi tomonidan tasdiqlanadigan smeta narxlari toʻplamida nazarda tutilgan Geologiya qidiruv ishlari narxlarini joriy narxlarda hisoblashning avtomatlashtirilgan dasturlari metodik qoʻllanmasiga va boshqa normativ-texnik hujjatlarga asosan hisoblanadi”;
30-banddagi tegishli kelishikdagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
31-banddagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
32-banddagi “Davlat geologiya qoʻmitasiga” soʻzlari “Yer qaʼridan foydalanish markaziga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-ilovaning “Subyektlar” va “Tadbirlar” ustunidagi tegishli kelishikdagi “Davlat geologiya qoʻmitasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-ilovada :
4-pozitsiyadagi “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi” soʻzlari “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” davlat muassasasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
6 va 7-pozitsiyalar quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“ 6. Arizani koʻrib chiqish uchun undiriladigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 30 foizi. 7. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjat berilganligi uchun undiriladigan yigʻim miqdori: Loyihaning bir foizgacha boʻlgan qiymati. Ushbu qiymat shartnoma asosida toʻliq Yer qaʼridan foydalanish markazining hisob varagʻiga oʻtkaziladi. ”.
9-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“ 9. Ruxsat etishga oid talab va shartlar: Loyiha-smeta hujjatlari loyihalari Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi tomonidan tasdiqlanadigan Geologiya-qidiruv ishlariga loyiha va smetalar tuzish boʻyicha yoʻriqnoma, Geologiya qidiruv uchun smeta normalar toʻplamlari va boshqa normativ-texnik hujjatlarga muvofiq tuzilishi kerak. Neft va gaz quduqlari qurilishining loyiha-smeta hujjatlari Energetika vazirligi va “Oʻzbekneftgaz” AJ tomonidan tasdiqlanadigan normativ-texnik hujjatlarga muvofiq tuzilishi kerak. Qidiruv xarajatlarini hisoblash Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi tomonidan tasdiqlanadigan loyiha-smeta hujjatlari Qidiruv xarajatlarini amaldagi narxlarda hisoblash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnoma, Qidiruv xarajatlarini joriy narxlarda hisoblash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnoma va boshqa normativ-texnik hujjatlarga muvofiq amalga oshirilishi kerak. Loyiha-smeta hujjatlarining smeta qiymati Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi tomonidan tasdiqlanadigan smeta narxlari toʻplamida nazarda tutilgan Geologiya qidiruv ishlari narxlarini joriy narxlarda hisoblashning avtomatlashtirilgan dasturlari metodik qoʻllanmasiga va boshqa normativ-texnik hujjatlarga asosan hisoblanadi ”.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 28-dekabrdagi 685-son qaroriga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Xavfli geologik jarayonlarni kuzatish davlat xizmati faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2017-yil 13-noyabrdagi 909-son qarori .
2. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Yer osti suvlaridan foydalanishga oid ruxsat etuvchi hujjatlarni berish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 8-yanvardagi 9-son qaroriga 2-ilova .
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Gidrometeorologiya xizmati markazi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2021-yil 10-apreldagi 200-son qaroriga 3-ilovaning 7-bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 457-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 28-dekabr,
685-son