📅 2024-yil 5-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 5-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 5 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 5 января 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 5 January 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
ТАРКИБИ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Сўнгги йилларда мамлакатимизда мулк ҳуқуқи дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш ва давлат органларининг мулкий муносабатларга ноқонуний аралашувини чеклаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Мазкур ислоҳотлар доирасида хусусий мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқини бевосита ёки билвосита чеклашни назарда тутувчи ҳамда мулкий муносабатларда бозор иқтисодиёти тамойилларини тўлиқ жорий этишга тўсқинлик қилувчи мавжуд тартиблар, талаблар ва чекловлар бекор қилинди.
Шу билан бирга, ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан зарарларнинг ўрнини Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича мақсадли жамғармалар томонидан қопланиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мувофиқлаштириш талаб этилмоқда.
Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш тизимини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 24 августдаги ПФ-198-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 24 августдаги ПФ-198-сон Фармони билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарни қоплаш тартиби янада такомиллаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармаларни Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича мақсадли жамғармалар этиб қайта номлаш;
турар жойга нисбатан мулкий ҳуқуқларга ёки турар жой мулкдори билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаган шахсларни ушбу турар жойдан доимий рўйхатдан чиқариш учун уларнинг розилигини олиш тартибини бекор қилиш;
жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш тартибини белгилаш.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Д. Ташкулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 январдаги 9-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 53-банднинг 1 — 6-кичик бандларидаги «Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича мазкур маблағлар Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ўртасида тенг улушларда тақсимланади» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармаларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 54-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар, Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маҳаллий бюджетлари шахсий ғазна» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармалар» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 13 майдаги 120-сон қарори билан тасдиқланган Ижро ҳужжатлари бўйича ундирувни Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағларига ва бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятларига қаратиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 6-банд «бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади» сўзларидан кейин «, мазкур Низомнинг 6 1 -бандида кўрсатилган жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарлар бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги 6 1 -банд билан тўлдирилсин:
«6 1 . Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган қуйидаги зарарлар (кейинги ўринларда — мулкий ва маънавий зарарлар) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан қопланади:
кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига ноқонуний ёки ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларнинг киритилиши натижасида уларга ишониб ҳаракат қилган жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарлар;
давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари ва хизматчиларининг қонунга хилоф деб топилган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган ва суднинг қонуний кучга кирган қарори билан аниқланган зарарлар;
терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суднинг қонунга хилоф деб топилган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган зарар ва маънавий зиёнлар;
турар жой инсофли эгалловчидан қонунчиликда белгиланган тартибда талаб қилиб олинишига йўл қўйилмаслиги натижасида мулкдорга етказилган зарар»;
в) 7-банднинг олтинчи хатбошиси «режали бюджет маблағлари» сўзларидан кейин «ҳамда Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича мақсадли жамғармалар маблағлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
г) қуйидаги мазмундаги 7 1 -банд билан тўлдирилсин:
«7 1 . Мулкий ва маънавий зарарларга оид ижро ҳужжатлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармалардан маблағлар олиш учун ижро ҳужжатида кимнинг фойдасига тегишли маблағлар ўтказилиши назарда тутилган бўлса, ўша шахслар ёхуд уларнинг вакиллари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига мурожаат қиладилар.
Бунда мулкий ва маънавий зарарларга оид ижро ҳужжатларини ижросини таъминлаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1047-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 26 декабрдаги 1047-сон қарорида :
а) қарорнинг номидаги «Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар» сўзлари «Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича мақсадли жамғармалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-банддаги «Вазирлар Маҳкамасининг давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
г) илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар юридик шахс ҳисобланмайди.
Бунда республика даражасида — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — республика компенсация жамғармаси);
ҳудудий даражада — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (кейинги ўринларда — маҳаллий ҳокимликлар) ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармалар (кейинги ўринларда — ҳудудий компенсация жамғармалари) ташкил этилади.
3. Республика компенсация жамғармаси ва ҳудудий компенсация жамғармалари Ўзбекистон Республикасининг «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон ҳамда «Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 24 августдаги ПФ-198-сон фармонларига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплашни молиялаштириш мақсадида ташкил этилади.
4. Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни қоплаб бериш 1-иловадаги;
Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий ва маънавий зарарларни қоплаб бериш 2-иловадаги схемаларга мувофиқ тартибда амалга оширилади.
2-боб. Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш тартиби
5. Республика компенсация жамғармаси қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармаси маблағларининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва унинг қўшимча манбалари маблағлари;
юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик ва хайрия ёрдамлари тарзидаги маблағлар;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тушумлар.
6. Ҳудудий компенсация жамғармалар қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
маҳаллий ҳокимликлар захира жамғармалари маблағларининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари маблағлари;
тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни электрон савдо платформасида реализация қилишдан келиб тушган, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг махсус ғазна ҳисобварақларига қўшимча манбалар сифатида ўтказиладиган маблағлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик ва хайрия ёрдамлари тарзидаги маблағлар;
маҳаллий бюджет параметрларида мулкий ва маънавий зарарларни қоплаш учун назарда тутилган маблағлар;
давлат фойдасига мусодара қилинган мол-мулкларни реализация қилишдан тушган маблағлар (ҳудудий компенсация жамғармаларига йўналтириладиган қисми);
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Мазкур банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошиларида кўрсатилган манбалар бўйича шакллантирилган маблағлар фақат мулкий ва маънавий зарарларни қоплаш учун йўналтирилади.
7. Республика компенсация жамғармаси ва ҳудудий компенсация жамғармаларга тушган маблағлар тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларида очилган шахсий ғазна ҳисобварақларида жамғарилади.
3-боб. Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларидан фойдаланиш тартиби
8. Республика компенсация жамғармаси маблағларидан ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан етказилган зарарларни қоплаш учун фойдаланилади.
9. Ҳудудий компенсация жамғармалари маблағларидан қуйидагилар учун фойдаланилади:
а) ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан етказилган зарарларни қоплаш;
б) жисмоний ва юридик шахсларга етказилган қуйидаги зарарларни (кейинги ўринларда — мулкий ва маънавий зарар) қоплаш:
кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига ноқонуний ёки ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларнинг киритилиши натижасида уларга ишониб ҳаракат қилган жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарлар;
давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари ва хизматчиларининг қонунга хилоф деб топилган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган ва суднинг қонуний кучга кирган қарори билан аниқланган зарарлар;
терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суднинг қонунга хилоф деб топилган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган зарар ва маънавий зиёнлар;
турар жой инсофли эгалловчидан қонунчиликда белгиланган тартибда талаб қилиб олинишига йўл қўйилмаслиги натижасида мулкдорга етказилган зарар.
4-боб. Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қоплаб бериш тартиби
10. Республика компенсация жамғармаси маблағларидан фақат Ўзбекистон Республикасининг «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган тартибда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ёки республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ташаббусига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли халқ депутатлари вилоят ёки Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан компенсация эвазига ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисида қарорлар қабул қилинганлиги муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қоплаш учун фойдаланилади.
11. Ҳудудий компенсация жамғармаларининг маблағларидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг ташаббусига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли халқ депутатлари вилоят ёки Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисида қарорлар қабул қилинганлиги муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қоплаш учун фойдаланилади.
12. Республика компенсация жамғармаси ва ҳудудий компенсация жамғармаларининг кузатув кенгашлари мазкур жамғармаларни бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.
Республика компенсация жамғармаси ва ҳудудий компенсация жамғармаларининг кузатув кенгашлари (кейинги ўринларда — кузатув кенгашлари) тегишли равишда мазкур Низомга 3 ва 4-иловаларга мувофиқ таркибда фаолият юритади.
13. Кузатув кенгашлари қуйидаги ваколатларга эга:
ер участкасини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ташаббускори томонидан тақдим этилган асослантирувчи материалларни кўриб чиқиш ва келишиб олиш;
ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан зарарларнинг ўрни жисмоний ва юридик шахсларга қопланишини молиялаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
тегишли жамғарма маблағларининг келиб тушиши ва улардан фойдаланиш прогнозларини кўриб чиқиш, шунингдек, уларни кейинги йил учун тасдиқлаш;
тегишли жамғарма даромадларининг барқарор шакллантирилишини ҳамда ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қоплаб беришни ўз вақтида молиялаштирилишини таъминлаш.
14. Кузатув кенгашлари томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлар барча давлат органлари ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Кузатув кенгашларининг қарорлари кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади.
15. Республика компенсация жамғармаси ва ҳудудий компенсация жамғармаларининг ишчи органлари уларнинг ижро этувчи органи ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги республика компенсация жамғармаси кузатув кенгашининг, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари эса ҳудудий компенсация жамғармалари кузатув кенгашларининг ишчи органи ҳисобланади.
16. Республика компенсация жамғармаси ва ҳудудий компенсация жамғармаларининг ишчи органлари:
тегишли жамғармалар маблағлари тушуми ва улардан фойдаланиш прогнозларини ишлаб чиқади ҳамда белгиланган муддатларда жамғармаларнинг кузатув кенгашларига тасдиқлаш учун тақдим этади;
етказилган зарарларни қоплашни молиялаштириш учун мўлжалланган маблағлар тушуми жадвалларини ишлаб чиқади, шунингдек, уларнинг бажарилишини таҳлил қилади ва тегишли жамғармалар маблағларининг ўз вақтида жамланишига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш чораларини кўради;
етказилган зарарларни қоплашни молиялаштиришга ажратилган маблағларнинг мақсадли йўналтирилиши мониторингини тизимли асосда юритади;
жамғармалар даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги чораклик ва ҳар йилги ҳисоботларни тузади ҳамда кўриб чиқиш учун тегишли жамғармаларнинг кузатув кенгашларига киритади.
17. Республика компенсация жамғармасидан маблағлар ҳудудий компенсация жамғармалари орқали ажратилади.
18. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари республика компенсация жамғармасидан тегишли маблағларни ҳудудий компенсация жамғармаларига ажратиш тўғрисида қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда республика компенсация жамғармасининг ишчи органига мурожаат қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш назарда тутилган қарори;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тизимидаги ҳудудий қурилиш органларининг тегишли хулосалари;
бузилишга тушган объектларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ёки туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан тасдиқланган рўйхати;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарорлари;
бузиладиган кўчмас мулк объектларини, шунингдек олиб қўйиладиган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни баҳолаш бўйича ҳисобот нусхалари;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ёки туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ва мулкдор ўртасидаги нотариал тасдиқланган келишув шартномаси ёки суд қарори нусхалари.
19. Республика компенсация жамғармасининг ишчи органи тақдим этилган ҳужжатларни тўлиқлигини кўриб чиқиб, уларни республика компенсация жамғармаси кузатув кенгашига киритади.
20. Республика компенсация жамғармаси кузатув кенгаши тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қоплаш учун тегишли ҳудудий компенсация жамғармасига маблағ ажратиш ёки маблағ ажратишни рад этиш тўғрисида қарорлар қабул қилади.
21. Туман (шаҳар) ҳокимликлари ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қоплаб бериш учун қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда, тегишли ҳудудий компенсация жамғармаси кузатув кенгаши ишчи органига мурожаат қилади:
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг олиб қўйилиши режалаштирилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорлари билан очиқ муҳокама ўтказиш тўғрисидаги қарорлари;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарорлари;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тизимидаги ҳудудий қурилиш органларининг тегишли хулосалари;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларининг (филиалларининг) ер участкасига нисбатан ҳуқуқ эгалари ҳамда унда жойлашган кўчмас мулк объектлари ҳақидаги тегишли маълумотлари;
кадастр ҳужжатидан нусхалар;
бузиладиган кўчмас мулк объектларини, шунингдек, олиб қўйиладиган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни баҳолаш бўйича ҳисобот нусхалари;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ёки туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ва мулкдор ўртасидаги нотариал тасдиқланган келишув шартномаси ёки суд қарори нусхалари.
22. Ҳудудий компенсация жамғармаларининг ишчи органи тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлигини кўриб чиқиб, уларни ҳудудий компенсация жамғармаларининг кузатув кенгашларига киритади.
23. Ҳудудий компенсация жамғармаларининг кузатув кенгаши тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қопланишини молиялаштириш ёки молиялаштиришни рад этиш тўғрисида қарорлар қабул қилади.
24. Кузатув кенгашларининг қарорлари асосида маҳаллий ҳокимликларнинг (шунингдек, туман ва шаҳар ҳокимликларининг) ҳисоб-китоб бўлими ҳудудий компенсация жамғармасидан ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар суммасини қоплаб беради.
25. Республика компенсация жамғармаси ва ҳудудий компенсация жамғармалари маблағларини бошқариш ҳамда тақсимлаш ушбу жамғармаларнинг кузатув кенгашлари раислари томонидан амалга оширилади.
26. Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан боғлиқ бўлган маълумотларни, кузатув кенгашларининг қарорлари лойиҳаларини ва бошқа зарур ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда расмийлаштириш тегишли жамғармалар кузатув кенгашлари котиблари томонидан амалга оширилади.
5-боб. Мулкий ва маънавий зарарларни қоплаб бериш тартиби
27. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкий ва маънавий зарарларни қоплаб бериш бўйича аризаси (мурожаати) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим қилинади.
28. Мулкий ва маънавий зарарларни қоплаб бериш бўйича аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
суд ҳужжати (ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим, қарор) нусхаси;
суд ҳужжати асосида берилган ижро варақанинг асл нусхаси (агар суд ҳужжати асосида берилган ижро варақа судьянинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат тарзида тақдим этилган бўлса, унинг асл нусхасини илова қилиш талаб этилмайди);
ҳудудий компенсация жамғармаси ҳисобидан маблағлар ўтказиш учун аризачининг тегишли банкдаги ҳисобварағи реквизитлари ҳақида маълумот.
29. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қуйидаги ҳолларда аризани қайтаради:
ушбу Низомнинг 28-бандида назарда тутилган ҳужжатлар аризага илова қилинмаганда;
суд ҳужжати асосида берилган ижро варақа Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаганда;
суд ҳужжати асосида берилган ижро варақа Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддасида назарда тутилган ижрога топшириш муддати ўтгандан кейин тақдим этилганда;
ижро варақани беришга асос бўлган суд ҳужжати бекор қилинганда;
ариза берувчининг тегишли банкдаги ҳисобварағи реквизитлари тўлиқ тақдим этилмаганда.
Ариза ва унга илова қилинган тегишли ҳужжатларни ушбу бандда назарда тутилмаган асослар бўйича кўриб чиқмасдан қайтаришга йўл қўйилмайди.
30. Ариза қабул қилингандан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг юридик хизмати уч иш куни ичида ариза ва унга илова қилинган тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги таклифлардан бирини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ёки ҳокимга киритади:
ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларга асосан унда кўрсатилган маблағларни тўлаб бериш тўғрисида;
аризага илова қилинган суд ҳужжати устидан белгиланган тартибда шикоят киритиш тўғрисида (шикоят лойиҳасини илова қилган ҳолда).
31. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари уч иш куни ичида юридик хизматнинг тегишли таклифи асосида қуйидаги ҳаракатлардан бирини амалга оширади:
ҳисоб-китоб бўлимига суд ҳужжатида кўрсатилган маблағларни қоплаб бериш бўйича кўрсатма беради;
суд ҳужжати устидан белгиланган тартибда шикоят киритади.
32. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳисоб-китоб бўлими Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ёки тегишли ҳокимнинг кўрсатмаси келиб тушган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида ҳудудий компенсация жамғармасида мавжуд маблағлар доирасида ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган маблағларни ариза берувчининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий компенсация жамғармасида етарли маблағлар мавжуд бўлмаганда, икки иш куни ичида ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда назарда тутилган маблағларни маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қоплаб бериш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашига таклиф киритади.
33. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилади.
34. Аризага илова қилинган суд ҳужжати устидан судга шикоят киритилган ва ижро ишини юритиш тўхтатиб турилган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки иш куни ичида ариза берувчига ижро ишини юритиш тўхтатилганлиги ҳақида суднинг тегишли қарорини (ажримини) илова қилган ҳолда хат юборади. Бунда суд ҳужжати асосида берилган ижро варақани ижро этиш бўйича барча ҳаракатлар суд томонидан ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисида қарор (ажрим) қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
35. Суднинг ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги қарори (ажрими) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни ичида суд ҳужжатида кўрсатилган маблағлар ариза берувчининг тегишли банк ҳисобварағига ўтказиб берилади.
36. Суд ҳужжати белгиланган тартибда бекор қилинганда бир иш куни ичида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий компенсация жамғармасидан маблағлар тўлашни рад этиш тўғрисида ариза берувчига хат юборади.
37. Суд ҳужжатида регресс тартибида ундириш назарда тутилган бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий компенсация жамғармалари ҳамда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қоплаб берилган маблағларни кейинчалик айбдор деб топилган давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари ва хизматчиларидан тўлиқ миқдорда регресс тартибида ундириб олиш чораларини кўради.
Бунда жисмоний ва юридик шахсларга давлат органи, унинг мансабдор шахси ва хизматчисининг қонунга хилоф деб топилган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида етказилган зарарлар, биринчи навбатда, тегишли давлат органининг бюджетдан ташқари махсус ҳисобварағига тушадиган маблағлари ҳисобидан қопланади ва кейинчалик айбдор шахсдан регресс тартибида ундириб олинади.
6-боб. Республика ва ҳудудий компенсация жамғармалари маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисобот, назорат ва жавобгарлик
38. Республика компенсация жамғармаси ва ҳудудий компенсация жамғармалари кузатув кенгашлари ҳамда маҳаллий ҳокимликлар республика ва ҳудудий компенсация жамғармалари маблағларидан мақсадли ва тежаб фойдаланишни белгиланган тартибда назорат қилади.
39. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий компенсация жамғармалари маблағлари ҳисобини, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги республика компенсация жамғармаси маблағларининг ҳисобини юритади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий компенсация жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилган тўловлар ва уларнинг регресс тартибида ундириб олинишига оид ҳисоботни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасига қадар тақдим этиб боради.
40. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги республика ва ҳудудий компенсация жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилган тўловлар ва уларнинг регресс тартибида ундириб олинишига оид ҳисоботларни умумлаштириб боради.
41. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни қоплаб бериш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимликлари Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати асосида ёки ўз ташаббусига кўра тегишли ҳужжатларни жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар кузатув кенгашларининг (кейинги ўринларда — кузатув кенгашлари) ишчи органларига мурожаат қилади. Заруратга кўра 2-босқич Кузатув кенгашлари Кузатув кенгашларининг ишчи органлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қопланишини молиялаштириш тўғрисида қарор қабул қилади. Уч иш куни мобайнида 3-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимликлари Етказилган зарарларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармалар ҳисобидан қоплаб беради. Уч иш куни мобайнида 4-босқич Кузатув кенгашлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Маблағлардан мақсадли тежаб фойдаланишни белгиланган тартибда назорат қилиб боради, маблағлардан фойдаланиш ҳисобини юритади ҳамда белгиланган тартибда ҳисоботини шакллантиради. Доимий
Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий ва маънавий зарарларни қоплаб бериш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Жисмоний ва юридик шахс Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий ва маънавий зарарларни қоплаш бўйича ариза, суд қарори ва бошқа тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади. Ихтиёрий 2-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Юридик хизмат ариза ва унга илова қилинган тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги таклифлардан бирини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ёки ҳокимга киритади: 1) ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларга асосан унда кўрсатилган маблағларни тўлаб бериш; 2) аризага илова қилинган суд ҳужжати устидан белгиланган тартибда шикоят киритиш (шикоят лойиҳасини илова қилган ҳолда). Уч иш куни ичида 3-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими Юридик хизматнинг тегишли таклифлари асосида қуйидаги ҳаракатлардан бирини амалга оширади: 1) ҳисоб-китоб бўлимига суд ҳужжатида кўрсатилган маблағларини қоплаб бериш бўйича кўрсатма беради; 2) суд ҳужжати устидан белгиланган тартибда шикоят киритади. Уч иш куни ичида 4-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1. Ҳисоб-китоб бўлими: а) ҳудудий компенсация жамғармасида мавжуд маблағлар доирасида ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган маблағларни ариза берувчининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради; Бир иш куни ичида б) ҳудудий компенсация жамғармасида етарли маблағлар мавжуд бўлмаганда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашига таклиф киритади. Икки иш куни ичида 2. Юридик хизмат ариза берувчига ижро бўйича иш юритиш тўхтатилганлиги ҳақида суднинг тегишли қарорини (ажримини) илова қилган ҳолда хат юборади. Икки иш куни ичида 5-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1. Суднинг ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги қарори (ажрими) келиб тушган кундан бошлаб, суд ҳужжатида кўрсатилган маблағлар ариза берувчининг тегишли банк ҳисобварағига ўтказиб беради. 2. Суд ҳужжати белгиланган тартибда бекор қилинганда ҳудудий компенсация жамғармасидан маблағлар тўлашни рад этиш тўғрисида ариза берувчига хат юборади. Бир иш куни мобайнида 6-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ҳудудий компенсация жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилган тўловларни давлат органларининг бюджетдан ташқари махсус ҳисобварағидан қоплаш учун талабнома киритади. Уч иш куни мобайнида
Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармасидан маблағ ажратиш бўйича республика кузатув кенгашининг
1. Ж. Қўчқоров — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Кенгаш раиси 2. Б. Закиров — қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири 3. А. Ортиқов — Давлат активларини бошқариш агентлиги директори 4. Ф. Пулатов — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори 5. А. Хайдаров — иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари 6. А. Бобоев — иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари 7. лавозими бўйича — Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими, Кенгаш котиби
Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий компенсация жамғармаларидан маблағ ажратиш бўйича ҳудудий кузатув кенгашларининг
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари , Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раиси.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари.
3. Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиқлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциялари бошлиқлари.
4. Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг масъул ўринбосари.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмасидаги Ер участкалари олиб қўйилиши ва компенсация бериш ишларини мувофиқлаштириш шуъбалари раҳбари, Кенгаш котиби.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарорининг 5-банддаги «Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар» сўзлари «Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича мақсадли жамғармалар» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «2020 — 2022-йилларда Жиззах вилоятининг Зомин туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 9 ноябрдаги 698-сон қарорининг 8-банди иккинчи хатбошисидаги «Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғарма» сўзлари «Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 5 январь,
9-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
SXEMASI
TARKIBI
NAMUNAVIY TARKIBI
Mulk huquqining daxlsizligini ishonchli himoya qilish boʻyicha chora-tadbirlar belgilanganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Soʻnggi yillarda mamlakatimizda mulk huquqi daxlsizligini ishonchli himoya qilish va davlat organlarining mulkiy munosabatlarga noqonuniy aralashuvini cheklash borasida keng koʻlamli islohotlar amalga oshirilmoqda.
Mazkur islohotlar doirasida xususiy mulkka egalik qilish, undan foydalanish va uni tasarruf etish huquqini bevosita yoki bilvosita cheklashni nazarda tutuvchi hamda mulkiy munosabatlarda bozor iqtisodiyoti tamoyillarini toʻliq joriy etishga toʻsqinlik qiluvchi mavjud tartiblar, talablar va cheklovlar bekor qilindi.
Shu bilan birga, yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi munosabati bilan zararlarning oʻrnini Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha maqsadli jamgʻarmalar tomonidan qoplanish boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlarni muvofiqlashtirish talab etilmoqda.
Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish tizimini takomillashtirish hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mulk huquqining daxlsizligini ishonchli himoya qilish, mulkiy munosabatlarga asossiz aralashuvga yoʻl qoʻymaslik, xususiy mulkning kapitallashuv darajasini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 24-avgustdagi PF-198-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mulk huquqining daxlsizligini ishonchli himoya qilish, mulkiy munosabatlarga asossiz aralashuvga yoʻl qoʻymaslik, xususiy mulkning kapitallashuv darajasini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 24-avgustdagi PF-198-son Farmoni bilan jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararni qoplash tartibi yanada takomillashtirilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
Davlat va jamiyat ehtiyojlari uchun yer uchastkalarining olib qoʻyilishi munosabati bilan jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan zararlarni qoplash boʻyicha markazlashtirilgan jamgʻarmalarni Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha maqsadli jamgʻarmalar etib qayta nomlash;
turar joyga nisbatan mulkiy huquqlarga yoki turar joy mulkdori bilan qarindoshlik aloqalariga ega boʻlmagan shaxslarni ushbu turar joydan doimiy roʻyxatdan chiqarish uchun ularning roziligini olish tartibini bekor qilish;
jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish tartibini belgilash.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.D. Tashkulov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 5-yanvardagi 9-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 15-iyuldagi 200-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat daromadiga oʻtkaziladigan mol-mulkni olib qoʻyish, sotish yoki yoʻq qilib tashlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 53-bandning 1 — 6-kichik bandlaridagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar, Toshkent shahri boʻyicha mazkur mablagʻlar Toshkent shahar mahalliy budjeti va Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti oʻrtasida teng ulushlarda taqsimlanadi” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzuridagi Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha hududiy maqsadli jamgʻarmalarga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 54-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar, Toshkent shahar mahalliy budjetlari va Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti mahalliy budjetlari shaxsiy gʻazna” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzuridagi Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha hududiy maqsadli jamgʻarmalar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 13-maydagi 120-son qarori bilan tasdiqlangan Ijro hujjatlari boʻyicha undiruvni Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlariga va budjet tashkilotlarining moliyaviy majburiyatlariga qaratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 6-band “budjet mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi” soʻzlaridan keyin “, mazkur Nizomning 6 1 -bandida koʻrsatilgan jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan zararlar bundan mustasno” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
b) quyidagi mazmundagi 6 1 -band bilan toʻldirilsin:
“6 1 . Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan quyidagi zararlar (keyingi oʻrinlarda — mulkiy va maʼnaviy zararlar) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzuridagi Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha hududiy maqsadli jamgʻarmalari mablagʻlari hisobidan qoplanadi:
koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarning davlat reyestriga noqonuniy yoki haqiqatga toʻgʻri kelmaydigan maʼlumotlarning kiritilishi natijasida ularga ishonib harakat qilgan jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan zararlar;
davlat organlari, ularning mansabdor shaxslari va xizmatchilarining qonunga xilof deb topilgan qarorlari, harakatlari (harakatsizligi) natijasida jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan va sudning qonuniy kuchga kirgan qarori bilan aniqlangan zararlar;
tergovga qadar tekshiruvni amalga oshiruvchi organlar, surishtiruv, dastlabki tergov, prokuratura organlari va sudning qonunga xilof deb topilgan harakatlari (harakatsizligi) tufayli yetkazilgan zarar va maʼnaviy ziyonlar;
turar joy insofli egallovchidan qonunchilikda belgilangan tartibda talab qilib olinishiga yoʻl qoʻyilmasligi natijasida mulkdorga yetkazilgan zarar”;
v) 7-bandning oltinchi xatboshisi “rejali budjet mablagʻlari” soʻzlaridan keyin “hamda Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha maqsadli jamgʻarmalar mablagʻlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
g) quyidagi mazmundagi 7 1 -band bilan toʻldirilsin:
“7 1 . Mulkiy va maʼnaviy zararlarga oid ijro hujjatlari boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzuridagi Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha hududiy maqsadli jamgʻarmalardan mablagʻlar olish uchun ijro hujjatida kimning foydasiga tegishli mablagʻlar oʻtkazilishi nazarda tutilgan boʻlsa, oʻsha shaxslar yoxud ularning vakillari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga murojaat qiladilar.
Bunda mulkiy va maʼnaviy zararlarga oid ijro hujjatlarini ijrosini taʼminlash tartibi Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 26-dekabrdagi 1047-son qarori bilan tasdiqlangan Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha respublika va hududiy maqsadli jamgʻarmalar mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshiriladi”.
4. Vazirlar Mahkamasining “Davlat va jamiyat ehtiyojlari uchun yer uchastkalarining olib qoʻyilishi munosabati bilan jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan zararlarni qoplash boʻyicha markazlashtirilgan jamgʻarmalar mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2018-yil 26-dekabrdagi 1047-son qarorida :
a) qarorning nomidagi “Davlat va jamiyat ehtiyojlari uchun yer uchastkalarining olib qoʻyilishi munosabati bilan jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan zararlarni qoplash boʻyicha markazlashtirilgan jamgʻarmalar” soʻzlari “Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha maqsadli jamgʻarmalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-banddagi “Vazirlar Mahkamasining davlat va jamiyat ehtiyojlari uchun yer uchastkalarining olib qoʻyilishi munosabati bilan jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan zararlarni qoplash boʻyicha markazlashtirilgan jamgʻarmasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha respublika maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha maqsadli jamgʻarmalar mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;
g) ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha respublika va hududiy maqsadli jamgʻarmalar mablagʻlarini shakllantirish hamda ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha respublika va hududiy maqsadli jamgʻarmalar mablagʻlarini shakllantirish hamda ulardan foydalanish tartibini belgilaydi.
2. Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha respublika va hududiy maqsadli jamgʻarmalar yuridik shaxs hisoblanmaydi.
Bunda respublika darajasida — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha respublika maqsadli jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — respublika kompensatsiya jamgʻarmasi);
hududiy darajada — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari (keyingi oʻrinlarda — mahalliy hokimliklar) huzuridagi Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha hududiy maqsadli jamgʻarmalar (keyingi oʻrinlarda — hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari) tashkil etiladi.
3. Respublika kompensatsiya jamgʻarmasi va hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari Oʻzbekiston Respublikasining “Yer uchastkalarini kompensatsiya evaziga jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonuni, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 27-iyuldagi PF-5490-son hamda “Mulk huquqining daxlsizligini ishonchli himoya qilish, mulkiy munosabatlarga asossiz aralashuvga yoʻl qoʻymaslik, xususiy mulkning kapitallashuv darajasini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 24-avgustdagi PF-198-son farmonlariga muvofiq jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan zararlarni qoplashni moliyalashtirish maqsadida tashkil etiladi.
4. Yer uchastkalarini kompensatsiya evaziga jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyish natijasida jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni qoplab berish 1-ilovadagi;
Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy va maʼnaviy zararlarni qoplab berish 2-ilovadagi sxemalarga muvofiq tartibda amalga oshiriladi.
2-bob. Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha respublika va hududiy maqsadli jamgʻarmalar mablagʻlarini shakllantirish tartibi
5. Respublika kompensatsiya jamgʻarmasi quyidagi manbalar hisobiga shakllantiriladi:
Vazirlar Mahkamasi zaxira jamgʻarmasi mablagʻlarining 15 foizidan kam boʻlmagan miqdorda Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti va uning qoʻshimcha manbalari mablagʻlari;
yuridik va jismoniy shaxslarning, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi norezidentlarining homiylik va xayriya yordamlari tarzidagi mablagʻlar;
qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa tushumlar.
6. Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalar quyidagi manbalar hisobiga shakllantiriladi:
mahalliy hokimliklar zaxira jamgʻarmalari mablagʻlarining 15 foizidan kam boʻlmagan miqdorda Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlarining qoʻshimcha manbalari mablagʻlari;
tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish uchun yer uchastkalariga boʻlgan huquqlarni elektron savdo platformasida realizatsiya qilishdan kelib tushgan, Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjetining, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlarining maxsus gʻazna hisobvaraqlariga qoʻshimcha manbalar sifatida oʻtkaziladigan mablagʻlar;
yuridik va jismoniy shaxslarning, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi norezidentlarining homiylik va xayriya yordamlari tarzidagi mablagʻlar;
mahalliy budjet parametrlarida mulkiy va maʼnaviy zararlarni qoplash uchun nazarda tutilgan mablagʻlar;
davlat foydasiga musodara qilingan mol-mulklarni realizatsiya qilishdan tushgan mablagʻlar (hududiy kompensatsiya jamgʻarmalariga yoʻnaltiriladigan qismi);
qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa tushumlar.
Mazkur bandning beshinchi va oltinchi xatboshilarida koʻrsatilgan manbalar boʻyicha shakllantirilgan mablagʻlar faqat mulkiy va maʼnaviy zararlarni qoplash uchun yoʻnaltiriladi.
7. Respublika kompensatsiya jamgʻarmasi va hududiy kompensatsiya jamgʻarmalarga tushgan mablagʻlar tegishli ravishda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik qoʻmitasi hamda uning hududiy boʻlinmalarida ochilgan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida jamgʻariladi.
3-bob. Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha respublika va hududiy maqsadli jamgʻarmalar mablagʻlaridan foydalanish tartibi
8. Respublika kompensatsiya jamgʻarmasi mablagʻlaridan yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi munosabati bilan yetkazilgan zararlarni qoplash uchun foydalaniladi.
9. Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari mablagʻlaridan quyidagilar uchun foydalaniladi:
a) yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi munosabati bilan yetkazilgan zararlarni qoplash;
b) jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan quyidagi zararlarni (keyingi oʻrinlarda — mulkiy va maʼnaviy zarar) qoplash:
koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarning davlat reyestriga noqonuniy yoki haqiqatga toʻgʻri kelmaydigan maʼlumotlarning kiritilishi natijasida ularga ishonib harakat qilgan jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan zararlar;
davlat organlari, ularning mansabdor shaxslari va xizmatchilarining qonunga xilof deb topilgan qarorlari, harakatlari (harakatsizligi) natijasida jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan va sudning qonuniy kuchga kirgan qarori bilan aniqlangan zararlar;
tergovga qadar tekshiruvni amalga oshiruvchi organlar, surishtiruv, dastlabki tergov, prokuratura organlari va sudning qonunga xilof deb topilgan harakatlari (harakatsizligi) tufayli yetkazilgan zarar va maʼnaviy ziyonlar;
turar joy insofli egallovchidan qonunchilikda belgilangan tartibda talab qilib olinishiga yoʻl qoʻyilmasligi natijasida mulkdorga yetkazilgan zarar.
4-bob. Yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi munosabati bilan zararlarning oʻrnini jismoniy va yuridik shaxslarga qoplab berish tartibi
10. Respublika kompensatsiya jamgʻarmasi mablagʻlaridan faqat Oʻzbekiston Respublikasining “Yer uchastkalarini kompensatsiya evaziga jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonunida nazarda tutilgan tartibda qabul qilingan Vazirlar Mahkamasi qarorlari ijrosini taʼminlash maqsadida tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashining, viloyatlar yoki Toshkent shahar hokimliklarining yoki respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining tashabbusiga koʻra Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, tegishli xalq deputatlari viloyat yoki Toshkent shahar Kengashi tomonidan kompensatsiya evaziga yer uchastkalarini jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyish toʻgʻrisida qarorlar qabul qilinganligi munosabati bilan zararlarning oʻrnini jismoniy va yuridik shaxslarga qoplash uchun foydalaniladi.
11. Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalarining mablagʻlaridan tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashining, viloyatlar va Toshkent shahar, shuningdek tumanlar (shaharlar) hokimliklarining tashabbusiga koʻra Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, tegishli xalq deputatlari viloyat yoki Toshkent shahar Kengashi tomonidan yer uchastkalarini kompensatsiya evaziga jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyish toʻgʻrisida qarorlar qabul qilinganligi munosabati bilan zararlarning oʻrnini jismoniy va yuridik shaxslarga qoplash uchun foydalaniladi.
12. Respublika kompensatsiya jamgʻarmasi va hududiy kompensatsiya jamgʻarmalarining kuzatuv kengashlari mazkur jamgʻarmalarni boshqarishning yuqori organi hisoblanadi.
Respublika kompensatsiya jamgʻarmasi va hududiy kompensatsiya jamgʻarmalarining kuzatuv kengashlari (keyingi oʻrinlarda — kuzatuv kengashlari) tegishli ravishda mazkur Nizomga 3 va 4-ilovalarga muvofiq tarkibda faoliyat yuritadi.
13. Kuzatuv kengashlari quyidagi vakolatlarga ega:
yer uchastkasini kompensatsiya evaziga jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyish tashabbuskori tomonidan taqdim etilgan asoslantiruvchi materiallarni koʻrib chiqish va kelishib olish;
yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi munosabati bilan zararlarning oʻrni jismoniy va yuridik shaxslarga qoplanishini moliyalashtirish toʻgʻrisida qarorlar qabul qilish;
tegishli jamgʻarma mablagʻlarining kelib tushishi va ulardan foydalanish prognozlarini koʻrib chiqish, shuningdek, ularni keyingi yil uchun tasdiqlash;
tegishli jamgʻarma daromadlarining barqaror shakllantirilishini hamda yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi munosabati bilan zararlarning oʻrnini jismoniy va yuridik shaxslarga qoplab berishni oʻz vaqtida moliyalashtirilishini taʼminlash.
14. Kuzatuv kengashlari tomonidan oʻz vakolatlari doirasida qabul qilingan qarorlar barcha davlat organlari va tashkilotlar tomonidan bajarilishi majburiy hisoblanadi.
Kuzatuv kengashlarining qarorlari kuzatuv kengashi majlisining bayonnomasi bilan rasmiylashtiriladi.
15. Respublika kompensatsiya jamgʻarmasi va hududiy kompensatsiya jamgʻarmalarining ishchi organlari ularning ijro etuvchi organi hisoblanadi.
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi respublika kompensatsiya jamgʻarmasi kuzatuv kengashining, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar hamda Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari esa hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari kuzatuv kengashlarining ishchi organi hisoblanadi.
16. Respublika kompensatsiya jamgʻarmasi va hududiy kompensatsiya jamgʻarmalarining ishchi organlari:
tegishli jamgʻarmalar mablagʻlari tushumi va ulardan foydalanish prognozlarini ishlab chiqadi hamda belgilangan muddatlarda jamgʻarmalarning kuzatuv kengashlariga tasdiqlash uchun taqdim etadi;
yetkazilgan zararlarni qoplashni moliyalashtirish uchun moʻljallangan mablagʻlar tushumi jadvallarini ishlab chiqadi, shuningdek, ularning bajarilishini tahlil qiladi va tegishli jamgʻarmalar mablagʻlarining oʻz vaqtida jamlanishiga salbiy taʼsir koʻrsatuvchi omillarni bartaraf etish choralarini koʻradi;
yetkazilgan zararlarni qoplashni moliyalashtirishga ajratilgan mablagʻlarning maqsadli yoʻnaltirilishi monitoringini tizimli asosda yuritadi;
jamgʻarmalar daromadlari va xarajatlari ijrosi toʻgʻrisidagi choraklik va har yilgi hisobotlarni tuzadi hamda koʻrib chiqish uchun tegishli jamgʻarmalarning kuzatuv kengashlariga kiritadi.
17. Respublika kompensatsiya jamgʻarmasidan mablagʻlar hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari orqali ajratiladi.
18. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari respublika kompensatsiya jamgʻarmasidan tegishli mablagʻlarni hududiy kompensatsiya jamgʻarmalariga ajratish toʻgʻrisida quyidagi hujjatlarni ilova qilgan holda respublika kompensatsiya jamgʻarmasining ishchi organiga murojaat qiladi:
Vazirlar Mahkamasining yer uchastkalarini jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyish nazarda tutilgan qarori;
Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tizimidagi hududiy qurilish organlarining tegishli xulosalari;
buzilishga tushgan obyektlarning Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahar yoki tumanlar (shaharlar) hokimliklari tomonidan tasdiqlangan roʻyxati;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlarining yer uchastkasini olib qoʻyish toʻgʻrisidagi qarorlari;
buziladigan koʻchmas mulk obyektlarini, shuningdek olib qoʻyiladigan yer uchastkasiga boʻlgan huquqlarni baholash boʻyicha hisobot nusxalari;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahar yoki tumanlar (shaharlar) hokimliklari va mulkdor oʻrtasidagi notarial tasdiqlangan kelishuv shartnomasi yoki sud qarori nusxalari.
19. Respublika kompensatsiya jamgʻarmasining ishchi organi taqdim etilgan hujjatlarni toʻliqligini koʻrib chiqib, ularni respublika kompensatsiya jamgʻarmasi kuzatuv kengashiga kiritadi.
20. Respublika kompensatsiya jamgʻarmasi kuzatuv kengashi taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqib, yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi munosabati bilan zararlarning oʻrnini jismoniy va yuridik shaxslarga qoplash uchun tegishli hududiy kompensatsiya jamgʻarmasiga mablagʻ ajratish yoki mablagʻ ajratishni rad etish toʻgʻrisida qarorlar qabul qiladi.
21. Tuman (shahar) hokimliklari yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi munosabati bilan zararlarning oʻrnini jismoniy va yuridik shaxslarga qoplab berish uchun quyidagi hujjatlarni ilova qilgan holda, tegishli hududiy kompensatsiya jamgʻarmasi kuzatuv kengashi ishchi organiga murojaat qiladi:
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlarining olib qoʻyilishi rejalashtirilayotgan yer uchastkasida joylashgan koʻchmas mulk obyektlari mulkdorlari bilan ochiq muhokama oʻtkazish toʻgʻrisidagi qarorlari;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlarining yer uchastkasini olib qoʻyish toʻgʻrisidagi qarorlari;
Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tizimidagi hududiy qurilish organlarining tegishli xulosalari;
Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmalarining (filiallarining) yer uchastkasiga nisbatan huquq egalari hamda unda joylashgan koʻchmas mulk obyektlari haqidagi tegishli maʼlumotlari;
kadastr hujjatidan nusxalar;
buziladigan koʻchmas mulk obyektlarini, shuningdek, olib qoʻyiladigan yer uchastkasiga boʻlgan huquqlarni baholash boʻyicha hisobot nusxalari;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahar yoki tumanlar (shaharlar) hokimliklari va mulkdor oʻrtasidagi notarial tasdiqlangan kelishuv shartnomasi yoki sud qarori nusxalari.
22. Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalarining ishchi organi taqdim etilgan hujjatlarning toʻliqligini koʻrib chiqib, ularni hududiy kompensatsiya jamgʻarmalarining kuzatuv kengashlariga kiritadi.
23. Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalarining kuzatuv kengashi taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqib, yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi munosabati bilan zararlarning oʻrnini jismoniy va yuridik shaxslarga qoplanishini moliyalashtirish yoki moliyalashtirishni rad etish toʻgʻrisida qarorlar qabul qiladi.
24. Kuzatuv kengashlarining qarorlari asosida mahalliy hokimliklarning (shuningdek, tuman va shahar hokimliklarining) hisob-kitob boʻlimi hududiy kompensatsiya jamgʻarmasidan yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi munosabati bilan jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan zarar summasini qoplab beradi.
25. Respublika kompensatsiya jamgʻarmasi va hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari mablagʻlarini boshqarish hamda taqsimlash ushbu jamgʻarmalarning kuzatuv kengashlari raislari tomonidan amalga oshiriladi.
26. Yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi munosabati bilan bogʻliq boʻlgan maʼlumotlarni, kuzatuv kengashlarining qarorlari loyihalarini va boshqa zarur hujjatlarni tayyorlash hamda rasmiylashtirish tegishli jamgʻarmalar kuzatuv kengashlari kotiblari tomonidan amalga oshiriladi.
5-bob. Mulkiy va maʼnaviy zararlarni qoplab berish tartibi
27. Jismoniy va yuridik shaxslarning mulkiy va maʼnaviy zararlarni qoplab berish boʻyicha arizasi (murojaati) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga taqdim qilinadi.
28. Mulkiy va maʼnaviy zararlarni qoplab berish boʻyicha arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
sud hujjati (hukm, hal qiluv qarori, ajrim, qaror) nusxasi;
sud hujjati asosida berilgan ijro varaqaning asl nusxasi (agar sud hujjati asosida berilgan ijro varaqa sudyaning elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan elektron hujjat tarzida taqdim etilgan boʻlsa, uning asl nusxasini ilova qilish talab etilmaydi);
hududiy kompensatsiya jamgʻarmasi hisobidan mablagʻlar oʻtkazish uchun arizachining tegishli bankdagi hisobvaragʻi rekvizitlari haqida maʼlumot.
29. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari quyidagi hollarda arizani qaytaradi:
ushbu Nizomning 28-bandida nazarda tutilgan hujjatlar arizaga ilova qilinmaganda;
sud hujjati asosida berilgan ijro varaqa Oʻzbekiston Respublikasining “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish toʻgʻrisida”gi Qonunining 8-moddasida nazarda tutilgan talablarga muvofiq boʻlmaganda;
sud hujjati asosida berilgan ijro varaqa Oʻzbekiston Respublikasining “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish toʻgʻrisida”gi Qonunining 27-moddasida nazarda tutilgan ijroga topshirish muddati oʻtgandan keyin taqdim etilganda;
ijro varaqani berishga asos boʻlgan sud hujjati bekor qilinganda;
ariza beruvchining tegishli bankdagi hisobvaragʻi rekvizitlari toʻliq taqdim etilmaganda.
Ariza va unga ilova qilingan tegishli hujjatlarni ushbu bandda nazarda tutilmagan asoslar boʻyicha koʻrib chiqmasdan qaytarishga yoʻl qoʻyilmaydi.
30. Ariza qabul qilingandan soʻng Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining yuridik xizmati uch ish kuni ichida ariza va unga ilova qilingan tegishli hujjatlarni oʻrganib chiqib, quyidagi takliflardan birini Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi yoki hokimga kiritadi:
ariza va unga ilova qilingan hujjatlarga asosan unda koʻrsatilgan mablagʻlarni toʻlab berish toʻgʻrisida;
arizaga ilova qilingan sud hujjati ustidan belgilangan tartibda shikoyat kiritish toʻgʻrisida (shikoyat loyihasini ilova qilgan holda).
31. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari uch ish kuni ichida yuridik xizmatning tegishli taklifi asosida quyidagi harakatlardan birini amalga oshiradi:
hisob-kitob boʻlimiga sud hujjatida koʻrsatilgan mablagʻlarni qoplab berish boʻyicha koʻrsatma beradi;
sud hujjati ustidan belgilangan tartibda shikoyat kiritadi.
32. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari hisob-kitob boʻlimi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi yoki tegishli hokimning koʻrsatmasi kelib tushgan vaqtdan boshlab bir ish kuni ichida hududiy kompensatsiya jamgʻarmasida mavjud mablagʻlar doirasida ariza va unga ilova qilingan hujjatlarda koʻrsatilgan mablagʻlarni ariza beruvchining bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari hududiy kompensatsiya jamgʻarmasida yetarli mablagʻlar mavjud boʻlmaganda, ikki ish kuni ichida ariza va unga ilova qilingan hujjatlarda nazarda tutilgan mablagʻlarni mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari hisobidan qoplab berish boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashiga taklif kiritadi.
33. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari hisobidan mablagʻ ajratish toʻgʻrisidagi taklifi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashining navbatdagi yigʻilishida koʻrib chiqiladi.
34. Arizaga ilova qilingan sud hujjati ustidan sudga shikoyat kiritilgan va ijro ishini yuritish toʻxtatib turilgan taqdirda, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari ikki ish kuni ichida ariza beruvchiga ijro ishini yuritish toʻxtatilganligi haqida sudning tegishli qarorini (ajrimini) ilova qilgan holda xat yuboradi. Bunda sud hujjati asosida berilgan ijro varaqani ijro etish boʻyicha barcha harakatlar sud tomonidan ijro ishini yuritishni tiklash toʻgʻrisida qaror (ajrim) qabul qilingunga qadar toʻxtatib turiladi.
35. Sudning ijro ishini yuritishni tiklash toʻgʻrisidagi qarori (ajrimi) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga kelib tushgan kundan boshlab bir ish kuni ichida sud hujjatida koʻrsatilgan mablagʻlar ariza beruvchining tegishli bank hisobvaragʻiga oʻtkazib beriladi.
36. Sud hujjati belgilangan tartibda bekor qilinganda bir ish kuni ichida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari hududiy kompensatsiya jamgʻarmasidan mablagʻlar toʻlashni rad etish toʻgʻrisida ariza beruvchiga xat yuboradi.
37. Sud hujjatida regress tartibida undirish nazarda tutilgan boʻlsa, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari hamda mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari hisobidan qoplab berilgan mablagʻlarni keyinchalik aybdor deb topilgan davlat organlari, ularning mansabdor shaxslari va xizmatchilaridan toʻliq miqdorda regress tartibida undirib olish choralarini koʻradi.
Bunda jismoniy va yuridik shaxslarga davlat organi, uning mansabdor shaxsi va xizmatchisining qonunga xilof deb topilgan qarorlari, harakatlari (harakatsizligi) natijasida yetkazilgan zararlar, birinchi navbatda, tegishli davlat organining budjetdan tashqari maxsus hisobvaragʻiga tushadigan mablagʻlari hisobidan qoplanadi va keyinchalik aybdor shaxsdan regress tartibida undirib olinadi.
6-bob. Respublika va hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari mablagʻlaridan foydalanish yuzasidan hisobot, nazorat va javobgarlik
38. Respublika kompensatsiya jamgʻarmasi va hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari kuzatuv kengashlari hamda mahalliy hokimliklar respublika va hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari mablagʻlaridan maqsadli va tejab foydalanishni belgilangan tartibda nazorat qiladi.
39. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari mablagʻlari hisobini, Iqtisodiyot va moliya vazirligi respublika kompensatsiya jamgʻarmasi mablagʻlarining hisobini yuritadi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari mablagʻlari hisobidan amalga oshirilgan toʻlovlar va ularning regress tartibida undirib olinishiga oid hisobotni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar, Toshkent shahar Kengashi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga har chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning 10-sanasiga qadar taqdim etib boradi.
40. Iqtisodiyot va moliya vazirligi respublika va hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari mablagʻlari hisobidan amalga oshirilgan toʻlovlar va ularning regress tartibida undirib olinishiga oid hisobotlarni umumlashtirib boradi.
41. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha respublika va hududiy maqsadli jamgʻarmalar mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Yer uchastkalarini kompensatsiya evaziga jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyish natijasida jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni qoplab berish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahar va tuman (shahar) hokimliklari Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaati asosida yoki oʻz tashabbusiga koʻra tegishli hujjatlarni jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha respublika va hududiy maqsadli jamgʻarmalar kuzatuv kengashlarining (keyingi oʻrinlarda — kuzatuv kengashlari) ishchi organlariga murojaat qiladi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Kuzatuv kengashlari Kuzatuv kengashlarining ishchi organlari tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqadi va yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi munosabati bilan zararlarning oʻrnini jismoniy va yuridik shaxslarga qoplanishini moliyalashtirish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Uch ish kuni mobaynida 3-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahar va tuman (shahar) hokimliklari Yetkazilgan zararlarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzuridagi Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha hududiy maqsadli jamgʻarmalar hisobidan qoplab beradi. Uch ish kuni mobaynida 4-bosqich Kuzatuv kengashlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Mablagʻlardan maqsadli tejab foydalanishni belgilangan tartibda nazorat qilib boradi, mablagʻlardan foydalanish hisobini yuritadi hamda belgilangan tartibda hisobotini shakllantiradi. Doimiy
Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha respublika va hududiy maqsadli jamgʻarmalar mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy va maʼnaviy zararlarni qoplab berish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Jismoniy va yuridik shaxs Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy va maʼnaviy zararlarni qoplash boʻyicha ariza, sud qarori va boshqa tegishli hujjatlarni ilova qilgan holda murojaat qiladi. Ixtiyoriy 2-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Yuridik xizmat ariza va unga ilova qilingan tegishli hujjatlarni oʻrganib chiqib, quyidagi takliflardan birini Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi yoki hokimga kiritadi: 1) ariza va unga ilova qilingan hujjatlarga asosan unda koʻrsatilgan mablagʻlarni toʻlab berish; 2) arizaga ilova qilingan sud hujjati ustidan belgilangan tartibda shikoyat kiritish (shikoyat loyihasini ilova qilgan holda). Uch ish kuni ichida 3-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimi Yuridik xizmatning tegishli takliflari asosida quyidagi harakatlardan birini amalga oshiradi: 1) hisob-kitob boʻlimiga sud hujjatida koʻrsatilgan mablagʻlarini qoplab berish boʻyicha koʻrsatma beradi; 2) sud hujjati ustidan belgilangan tartibda shikoyat kiritadi. Uch ish kuni ichida 4-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 1. Hisob-kitob boʻlimi: a) hududiy kompensatsiya jamgʻarmasida mavjud mablagʻlar doirasida ariza va unga ilova qilingan hujjatlarda koʻrsatilgan mablagʻlarni ariza beruvchining bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi; Bir ish kuni ichida b) hududiy kompensatsiya jamgʻarmasida yetarli mablagʻlar mavjud boʻlmaganda mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari hisobidan mablagʻ ajratish boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashiga taklif kiritadi. Ikki ish kuni ichida 2. Yuridik xizmat ariza beruvchiga ijro boʻyicha ish yuritish toʻxtatilganligi haqida sudning tegishli qarorini (ajrimini) ilova qilgan holda xat yuboradi. Ikki ish kuni ichida 5-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 1. Sudning ijro ishini yuritishni tiklash toʻgʻrisidagi qarori (ajrimi) kelib tushgan kundan boshlab, sud hujjatida koʻrsatilgan mablagʻlar ariza beruvchining tegishli bank hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi. 2. Sud hujjati belgilangan tartibda bekor qilinganda hududiy kompensatsiya jamgʻarmasidan mablagʻlar toʻlashni rad etish toʻgʻrisida ariza beruvchiga xat yuboradi. Bir ish kuni mobaynida 6-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari mablagʻlari hisobidan amalga oshirilgan toʻlovlarni davlat organlarining budjetdan tashqari maxsus hisobvaragʻidan qoplash uchun talabnoma kiritadi. Uch ish kuni mobaynida
Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha respublika va hududiy maqsadli jamgʻarmalar mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha respublika maqsadli jamgʻarmasidan mablagʻ ajratish boʻyicha respublika kuzatuv kengashining
1. J. Qoʻchqorov — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri, Kengash raisi 2. B. Zakirov — qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri 3. A. Ortiqov — Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori 4. F. Pulatov — Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi direktori 5. A. Xaydarov — iqtisodiyot va moliya vazirining oʻrinbosari 6. A. Boboyev — iqtisodiyot va moliya vazirining oʻrinbosari 7. lavozimi boʻyicha — Vazirlar Mahkamasining masʼul xodimi, Kengash kotibi
Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha respublika va hududiy maqsadli jamgʻarmalar mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzuridagi Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha hududiy kompensatsiya jamgʻarmalaridan mablagʻ ajratish boʻyicha hududiy kuzatuv kengashlarining
1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining birinchi oʻrinbosari , Toshkent shahar va viloyatlar hokimlarining birinchi oʻrinbosari, Kengash raisi.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari boshliqlari.
3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasi boshliqlari, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyalari boshliqlari.
4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining birinchi oʻrinbosari, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmasi boshligʻining masʼul oʻrinbosari.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar boshqarmalari boshliqlari.
6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tuzilmasidagi Yer uchastkalari olib qoʻyilishi va kompensatsiya berish ishlarini muvofiqlashtirish shuʼbalari rahbari, Kengash kotibi.
5. Vazirlar Mahkamasining “Jismoniy va yuridik shaxslarning mulk huquqlari kafolatlarini taʼminlash hamda yer uchastkalarini olib qoʻyish va kompensatsiya berish tartibini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 16-noyabrdagi 911-son qarorining 5-banddagi “Davlat va jamiyat ehtiyojlari uchun yer uchastkalarining olib qoʻyilishi munosabati bilan jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan zararlarni qoplash boʻyicha markazlashtirilgan jamgʻarmalar” soʻzlari “Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha maqsadli jamgʻarmalar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
7. Vazirlar Mahkamasining “2020 — 2022-yillarda Jizzax viloyatining Zomin tumanini kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 9-noyabrdagi 698-son qarorining 8-bandi ikkinchi xatboshisidagi “Davlat va jamiyat ehtiyojlari uchun yer uchastkalarining olib qoʻyilishi munosabati bilan jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan zararlarni qoplash boʻyicha markazlashtirilgan jamgʻarma” soʻzlari “Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha respublika maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 5-yanvar,
9-son