📅 2023-yil 22-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sogʻliqni saqlash vazirligi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 22-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sogʻliqni saqlash vazirligi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 22 декабрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Соғлиқни сақлаш вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 22 декабря 2023 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства здравоохранения Министерства инвестиций, промышленности и торговли Агентствa по управлению государственными активами
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 22 December 2023 · Ministry and agency documents · Sogʻliqni saqlash vazirligi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг
Қарори
НИЗОМ
БИЗНЕС-РЕЖАСИ
«Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш, кластер аъзолари (иштирокчилари)ни рўйхатдан ўтказиш ва уларга гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 январдаги ПҚ-4574-сон «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори , Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июндаги 339-сон «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда қурилиш ишларини жадаллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги қарор қиладилар:
1. «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш, кластер аъзоларини (иштирокчиларини) рўйхатдан ўтказиш ва уларга гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 22 декабрдаги 11-сон, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023 йил 20 декабрдаги 2023/31-10-сон ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023 йил 14 декабрдаги 01/14-07-2/30-сон қарорига ИЛОВА
«Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш, кластер аъзолари (иштирокчилари)ни рўйхатдан ўтказиш ва уларга гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги
Ушбу Низом «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери (бундан буён матнда Кластер деб юритилади) ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш, Кластер аъзолари (иштирокчилари)ни рўйхатдан ўтказиш ва уларга гувоҳномаларни бериш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
инвестиция лойиҳаси — иқтисодий, ижтимоий ва бошқа фойда олиш учун инвестицияларни амалга оширишга ёхуд жалб этишга қаратилган, ўзаро боғлиқ бўлган тадбирлар мажмуи;
лойиҳа ташаббускори — Кластер ҳудудида чет эл инвестициялари, ўз маблағлари ва/ёки банк кредитлари ҳисобига инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ташаббуси билан мурожаат қилган юридик шахс;
кластер аъзоси (иштирокчиси) — Кластер аъзоси (иштирокчиси) гувоҳномаси ва Кластер аъзоси (иштирокчиси) мақомини олган юридик шахс.
2. Кластер ҳудудида амалга ошириш учун таклиф этиладиган инвестиция лойиҳаларига доир талабларга қуйидагилар киради:
архитектура ва қурилиш, техник жиҳатдан тартибга солиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик талабларига мувофиқлик;
молиялаштириш манбаларининг мавжудлиги;
ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган фаолият йўналишларига мувофиқлиги;
технологик ускуналар ва технологик жараёнлар кўрсаткичларининг замонавий энергия самарадорлиги талабларига мувофиқлиги.
3. Кластер ҳудудига қуйидаги йўналишдаги инвестиция лойиҳалари жойлаштирилиши мумкин:
инновацион ва юқори сифатли дори воситаларини ишлаб чиқариш;
тиббий буюмлар ишлаб чиқариш;
тиббий техника ишлаб чиқариш;
биологик фаол қўшимчалар, витаминлар, спорт озуқалари, косметика ва гигиеник воситалар ишлаб чиқариш;
фармацевтика маҳсулотларини замонавий ва инновацион усулда сақлаш, ташиш ва логистикаси.
4. Кластер ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш бўйича ташкилий масалалар «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ривожлантириш дирекцияси (бундан буён матнда Дирекция деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
2-боб. Инвестиция буюртманомасини бериш
5. Лойиҳа ташаббускори Кластер ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун инвестиция буюртманомасини Дирекцияга қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этади.
Инвестиция буюртманомасига қуйидагилар илова қилинади:
юридик шахс уставининг кўчирма нусхаси ва чет эл юридик шахси учун, шунингдек ва юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхалари (юридик шахс учун);
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги инвестиция лойиҳасининг бизнес-режаси;
инвестиция битимининг лойиҳаси.
6. Инвестиция буюртманомасида юридик шахсга берилган солиқ тўловчининг идентификация рақами кўрсатилади, чет эл юридик шахси учун эса тегишли чет давлатнинг қонунчилигига мувофиқ солиқ тўловчи идентификация рақамининг ўхшаши кўрсатилади. Инвестиция буюртманомасида лойиҳа ташаббускорининг ер участкасини электрон онлайн-аукционга қўйиш чоғидаги бошланғич нарх ҳақидаги, шунингдек ҳар йилги ижара тўлови миқдори ҳақидаги таклифлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
7. Чет эл юридик шахслари мазкур Низомнинг 5-банди учинчи хатбошисида кўрсатилган, чет эл юридик шахси чет давлатнинг қонунчилигига биноан юридик шахс эканлигини тасдиқловчи легаллаштирилган ҳужжатларнинг давлат ва инглиз тилига қилинган таржимасини нотариал тартибда тасдиқланган ҳолда тақдим этади.
Чет эл юридик шахслари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни легаллаштириш талаб қилинмайди, агар:
мазкур Низомнинг 5-банди учинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатларга апостил қўйилган бўлса;
ҳужжатлар шартлашаётган тарафлардан бирининг ҳудудида тайёрланганлиги ёхуд муассаса ёки махсус ваколат берилган шахс томонидан уларнинг ваколати доирасида ва белгиланган шаклда тасдиқланганлиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида белгиланган бўлса, бу ҳужжатлар бошқа шартлашувчи тарафларнинг ҳудудларида махсус гувоҳномасиз қабул қилинади.
3-боб. Инвестиция буюртманомасини экспертиза қилиш
8. Дирекцияга келиб тушган инвестиция буюртманомаси ўша куннинг ўзида, иш вақти тугаганидан кейин келиб тушган бўлса, кейинги иш куни рўйхатдан ўтказилади.
9. Инвестиция буюртманомаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни экспертиза қилиш ва қарор қабул қилиш муддати ўн кунни ташкил этади. Экспертиза жараёнида инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги, шунингдек унинг илғор технологияларни жалб қилиш, инновацияларни татбиқ этиш даражаси ва ишлаб чиқаришнинг рақобатбардошлилиги аниқланади.
Дирекция экспертиза қилишда инвестиция лойиҳасининг қуйидаги мезонларга мувофиқлигини ўрганади:
лойиҳа олди ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнида лойиҳа ташаббускори томонидан қўйилган мақсад ва белгиланган вазифаларнинг аниқлиги ва асослантирилганлиги;
мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган талабларга мувофиқлиги;
инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг ижтимоий аҳамияти ва мақсадга мувофиқлиги;
инвестиция лойиҳаси асосида таклиф қилинаётган маҳсулот ёки хизматга нисбатан талаб мавжудлиги ёки бундай талабнинг келажакда шаклланиши эҳтимоли;
инвестиция лойиҳасининг молиявий-иқтисодий самарадорлиги ва ўзини оқлаши.
10. Экспертизани ўтказиш якунларига кўра инвестиция буюртманомаси ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Дирекция томонидан қайтариш сабаблари асослантирилган ҳолда лойиҳа ташаббускорига камчиликларни бартараф этиш учун қайтарилиши мумкин. Лойиҳа ташаббускори қайтариш учун асос бўлган сабабларни бартараф этганидан кейин тузатилган ҳужжатлар такрорий экспертиза қилиш учун киритилади.
11. Инвестиция буюртманомасини ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни такрорий экспертиза қилиш муддати беш кунни ташкил этади.
Бунда, аввал экспертиза қилинган ҳужжатлар янги асослар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.
12. Дирекция томонидан инвестиция буюртманомаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни экспертиза қилиш якунлари бўйича ижобий ёки салбий хулоса берилади.
13. Дирекция томонидан инвестиция лойиҳаси бўйича қуйидаги ҳолларда салбий хулоса берилади:
инвестиция лойиҳасининг бизнес-режаси мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган шаклга мос келмаса;
мазкур Низомнинг 2-бандида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса;
инвестиция лойиҳасида ишлаб чиқариш таклиф қилинаётган маҳсулотга нисбатан талаб мавжуд бўлмаса;
инвестиция лойиҳаси Кластер фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлмаса;
илгари шунга ўхшаш инвестиция лойиҳаси бўйича қарор қабул қилинган бўлса;
лойиҳа ташаббускори томонидан ер участкасининг керакли майдони асослантирилмаган бўлса;
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқаришнинг барқарор фаолият юритиши учун зарур бўлган инфратузилма ва муҳандислик иншоотлари (электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва техник сув, канализация, автойўл) ҳажми ошкор этилмаган бўлса.
Ушбу банднинг иккинчи — саккизинчи хатбошиларида кўрсатилган салбий хулоса бериш учун асос бўладиган ҳолатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, Дирекция томонидан инвестиция лойиҳаси бўйича ижобий хулоса берилади.
14. Дирекциянинг хулосаси унинг раҳбари томонидан имзоланади ҳамда ижобий хулоса имзоланган кундан бошлаб бир кун ичида инвестиция буюртманомаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) юборилади.
15. Дирекция салбий хулоса қабул қилган кундан бошлаб бир кун ичида инвестиция буюртманомаси, унга илова қилинган ҳужжатлар ва хулосани лойиҳа ташаббускорига юборади.
Лойиҳа ташаббускори инвестиция лойиҳасини қайта ишлагандан сўнг инвестиция буюртманомасини Дирекцияга такроран тақдим этиши мумкин. Бунда, такроран тақдим этилган инвестиция буюртманомаси умумий асосларда кўриб чиқилади.
4-боб. Инвестиция буюртманомасини экспертиза қилиш натижаси бўйича қарор қабул қилиш
16. Дирекция томонидан инвестиция буюртманомаси экспертиза қилиш якунлари бўйича ижобий хулоса берилганида Агентлик томонидан Кластер ҳудудида инвестиция лойиҳаси амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилинади. Агентлик қарори баённома билан расмийлаштирилади.
17. Баённомадан кўчирма инвестиция буюртманомасини берган лойиҳа ташаббускорига баённома тасдиқланган кундан эътиборан бир кун ичида Дирекция томонидан юборилади.
18. Агентликнинг Кластер ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги қарори қуйидагилар учун асос бўлади:
инвестиция буюртманомасида кўрсатилган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган ер участкасини электрон-онлайн аукционга қўйиш;
электрон-онлайн аукцион ғолиби билан инвестиция битимини тузиш;
лойиҳа ташаббускорига ер участкасини ижарага бериш.
19. Агентликнинг қарорлари билан маъқулланган инвестиция буюртманомаларида белгиланган ҳажмлардаги ер участкалари Дирекция томонидан электрон онлайн-аукционга чиқарилади. Бунда, ер участкасини аукционга чиқаришни бошқа ташкилотлар билан келишиш, шу жумладан «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш талаб этилмайди.
5-боб. Кластер аъзоларини (иштирокчиларини) рўйхатдан ўтказиш ва уларга Кластер аъзоси (иштирокчиси) гувоҳномасини бериш
20. Инвестиция битими ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн-аукцион ғолиби аниқланганидан кейин лойиҳа ташаббускори ва Дирекция директори томонидан уч иш куни ичида имзоланади. Инвестиция битими инвестиция лойиҳасида баён этилган шартлар, муддатлар ва тартиб-таомилларга мувофиқ тузилади.
21. Дирекция инвестиция битими имзоланганидан кейин шу куннинг ўзида лойиҳа ташаббускорини Кластер аъзолари (иштирокчилари) реестрига киритади ва унга мазкур Низомнинг 2-иловаси билан тасдиқланган шаклда Кластер аъзоси (иштирокчиси) гувоҳномасини беради.
22. Дирекция лойиҳа ташаббускорини Кластер аъзоларининг (иштирокчиларининг) реестрига киритганидан кейин бир кун ичида бу ҳақида тегишли солиқ, божхона ва статистика органларини хабардор қилади.
6-боб. Кластер аъзоси (иштирокчиси) мақомидан маҳрум қилиш
23. Лойиҳа ташаббускори қуйидаги ҳолларда Кластер аъзоси (иштирокчиси) мақомини йўқотади:
Кластер аъзоси (иштирокчиси) ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган фаолият турларидан бошқа фаолият билан шуғулланганда;
Кластер аъзоси (иштирокчиси) бўлган юридик шахс тугатилганда (фаолияти тугатилганда);
Кластер аъзосининг (иштирокчисининг) жойлашган жойи ўзгариб, янги жойлашган жойи Кластер ҳудудидан ташқарида бўлган тақдирда;
Кластер аъзоси (иштирокчиси) инвестиция битими бўйича мажбуриятларини бажармаганда;
Кластер аъзосининг (иштирокчисининг) аризасига асосан;
Кластер аъзоси (иштирокчиси) қайта ташкил этилган тақдирда, бундан солиқ ва божхона тўловлари бўйича бир хил имтиёзларга эга бўлган Кластер аъзолари (иштирокчилари) ўртасида амалга ошириладиган қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш мустасно.
24. Кластер аъзосини (иштирокчисини) мақомидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор Агентлик томонидан Дирекция тақдимига биноан қабул қилинади.
25. Ушбу Низом 23-бандининг иккинчи ва бешинчи хатбошисида назарда тутилган асос бўйича лойиҳа ташаббускорининг Кластер (аъзоси) иштирокчиси мақомини йўқотганлиги тўғрисидаги қарор устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
26. Агентликнинг қарорига мувофиқ Дирекция Кластер аъзоси (иштирокчиси) билан инвестиция битимини бекор қилади ва уни Кластер аъзолари (иштирокчилари)нинг реестридан чиқаради.
27. Дирекция Кластер (аъзоси) иштирокчиси Кластер аъзолари (иштирокчилари)нинг реестридан чиқарилганидан кейин бир кун ичида бу ҳақида Кластер аъзосини (иштирокчисини), солиқ, божхона ва статистика органларини хабардор қилади.
28. Лойиҳа ташаббускорининг Кластер аъзоси (иштирокчиси) мақомини йўқотиши солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларнинг бекор қилинишига олиб келади.
7-боб. Якуний қоидалар
29. Дирекция ва Агентлик ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
30. Лойиҳа ташаббускори Дирекция ва Агентлик ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликка мувофиқ шикоят қилиши мумкин.
31. Ушбу Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
«Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш, кластер аъзолари (иштирокчилари)ни рўйхатдан ўтказиш ва уларга гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Инвестиция лойиҳасининг
Инвестиция лойиҳасининг номи Лойиҳа ташаббускорининг номи Инвестиция лойиҳасининг умумий қиймати (АҚШ долларида ёки АҚШ доллари эквивалентида) Инвестиция лойиҳасининг кўлами (қуввати) Инвестиция лойиҳасининг таркибий қисмлари (ҳар бирининг нархлари кўрсатилган ҳолда) Инвестиция лойиҳасининг мақсади ва вазифалари (миқдорлари билан) Инвестиция лойиҳасининг молиялаштириш манбалари Инвестиция лойиҳасининг амалга ошириш даври 1. Кириш 1. Инвестиция лойиҳаси инфратузилма билан таъминланганлиги, кўзда тутилаётган жойни тавсифловчи бошқа ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар ва лойиҳанинг таъсир доираси акс эттирилади: ___________________________________________________________________________________________________________________ 2. Ушбу бўлимда инвестиция лойиҳасидан кўзланган мақсаднинг Тармоқни ривожлантириш концепциясига мувофиқлигини асослантириш талаб этилади: ___________________________________________________________________________________________________________________ 2. Маркетинг бўлими 1. Инвестиция лойиҳасида кўзда тутилаётган маҳсулот (хизмат)га бўлган мавжуд ва истиқболдаги (лойиҳанинг яшаш даври мобайнида) талабга баҳо берилади: ___________________________________________________________________________________________________________________ 2. Маҳсулот (хизмат)нинг бозордаги, шу жумладан экспорт ҳажмлари ва нархлари таҳлилини ҳисобга олган ҳолда талаб таҳлили (унинг тенденциялари): ___________________________________________________________________________________________________________________ 3. Талабнинг миқдор кўрсаткичларини баҳолаш ва асослантириш, унинг тенденциялари ва маҳсулот (хизмат) нархларини ўзида акс эттирувчи лойиҳадан кўзланган ижтимоий-иқтисодий фойда таҳлили: ___________________________________________________________________________________________________________________ 3. Технологик бўлим Технологиялар ва ускуналар тўғрисида маълумот, уларнинг дунё стандартларига мувофиқлиги, шу вақтгача фойдаланилаётган ускуналар билан технологик мувофиқ келиши, «нарх-сифат» бўйича энг мақбул мувофиқлик, технологиялар ва ускуналар танловининг муқобил вариантлари, инновацион ускуналарни қўллаш, лойиҳада сифат кўрсаткичларидан фойдаланилиши, лойиҳага қўйиладиган техник ва технологик талабларни белгиловчи норматив ҳужжатлар кўрсатилади: ___________________________________________________________________________________________________________________ 4. Экологик бўлим Инвестиция лойиҳасининг экологик жиҳатлари акс эттирилади: ___________________________________________________________________________________________________________________ 5. Архитектура-қурилиш бўлими 1. Вазиятни режалаштириш: ___________________________________________________________________________________________________________________ 2. Қурилиш майдони (трассаси)нинг шаҳарсозлик талаблари, туманни режалаштириш лойиҳалари, шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режаларига мувофиқ ҳолда жойлаштириш схемалари, тармоқлар, темир йўллар ва автомобил йўллари, нефт ва газ қувурлари, энергия тизимлари, алоқа тармоқларини инобатга олган ҳолда ҳудудни архитектура-режалаштириш лойиҳалари баёни: ___________________________________________________________________________________________________________________ 3. Бош режа схемаси, бино ва корпуслар жойлашуви: ___________________________________________________________________________________________________________________ 4. Муҳандислик ускуналари, тармоқлари ва тизимлари: ___________________________________________________________________________________________________________________ 5. Муҳандислик тармоқлари, коммуникациялари ва иншоотлари (сув таъминоти, оқава тармоқлари, электр таъминоти, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти, ёнғинни ўчириш, ҳаво айланиши, алоқа, хабар бериш тизими ва ҳоказо) бўйича технологик ва техник ечимлар баёни, асосий кўрсаткичлари; ___________________________________________________________________________________________________________________ 6. Қурилиш-монтаж ишлари ҳажмининг пул ифодасидаги қиймати: ___________________________________________________________________________________________________________________ 7. Ўхшаш лойиҳалар, оммавий лойиҳалар, такроран қўлланиладиган якка тартибдаги лойиҳалардан фойдаланган ҳолда амалга оширилган вариантларни, тижорат таклифлари асосида ва (ёки) қабул қилинган лойиҳа ечимлари бўйича қурилиш чизмалари, нуқсон далолатномалари, жисмоний ишлар ҳажмлари асосида қурилиш-монтаж ишларининг чегараланган қиймати ҳисоб-китоблари: ___________________________________________________________________________________________________________________ 6. Молиявий-иқтисодий бўлим 1. Молиявий харажатлар ва даромадларнинг дастлабки баҳолари ва асосларини, лойиҳани молиялаштиришнинг муқобил схемалари ва манбаларини, шунингдек, лойиҳани амалга оширишнинг молиявий самарадорлигини баҳолаш, молиявий моделини ўзида акс эттиради: ___________________________________________________________________________________________________________________ 2. Инвестиция лойиҳасининг амалга ошириш йиллари ва технологик босқичлари бўйича инвестиция даври акс эттирилган лойиҳани амалга оширишнинг батафсил графиги: ___________________________________________________________________________________________________________________ 3. Инвестиция лойиҳасининг молиявий кўрсаткичлари: ___________________________________________________________________________________________________________________ 4. Маҳсулот таннархи, тарифлар, маҳсулот (хизмат)нинг чиқиш нархи ҳисоб-китоби: ___________________________________________________________________________________________________________________ 5. Савдолардан келадиган тушум ҳисоб-китоби, тақсимланмаган ва соф фойда ҳисоб-китоби: ___________________________________________________________________________________________________________________ 6. Пул маблағлари оқимининг йиғма ҳисоб-китоби: ___________________________________________________________________________________________________________________ 7. Дисконт усуллари ёрдамида инвестиция лойиҳасини таҳлил қилиш, шу жумладан соф дисконт даромад (NPV), фойдалиликнинг ички нормаси (IRR). ___________________________________________________________________________________________________________________ 7. Ижтимоий бўлим 1. Инвестиция лойиҳасининг ижтимоий жиҳатларини ва уни амалга оширишдан бенефициарлар кўрадиган фойдани ўзида акс эттиради: ___________________________________________________________________________________________________________________ 2. Инвестиция лойиҳасининг меҳнат ресурсларига эҳтиёжи ва унинг аҳоли бандлигига таъсири: ___________________________________________________________________________________________________________________ 3. Ишчилар ва мутахассисларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш дастури: ___________________________________________________________________________________________________________________ 4. Мавжуд қувватлардан фойдаланиш ва уларни оптимал жойлаштириш доирасида лойиҳанинг қабул қилинган ҳукумат қарорлари ҳамда тармоқлар, ҳудудлар бўйича ижтимоий соҳадаги ва «бошқа тармоқлардаги» ривожлантириш Концепцияларига мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда унинг ижтимоий аҳамияти: ___________________________________________________________________________________________________________________ Умумий хулосаларда лойиҳанинг асосий устунликлари ва камчиликлари, лойиҳани амалга оширишнинг таваккалчиликлари ҳамда бошқа хулосалар акс эттирилади. Лойиҳа ташаббускори: _________________________ ________ ___________ ___________ (Юридик шахс раҳбари ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.) (имзо) (сана)
«Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш, кластер аъзолари (иштирокчилари)ни рўйхатдан ўтказиш ва уларга гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ГЕРБИ «TASHKENT PHARMA PARK» ИННОВАЦИОН ИЛМИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ФАРМАЦЕВТИКА КЛАСТЕРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДИРЕКЦИЯСИ» ДАВЛАТ МУАССАСАСИ ГУВОҲНОМА Тартиб рақами: __________________________ Берилди: ____________________________________________________________________________________ га (ташкилот номи) «TASHKENT PHARMA PARK» ИННОВАЦИОН ИЛМИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ФАРМАЦЕВТИКА КЛАСТЕРИ ИШТИРОКЧИСИ СИФАТИДА Берилган сана: __________________________ Асос: __________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________ (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги қарорининг санаси ва рақами) Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР коди): ________________________ Директор: ______ ____________________________ ______ __________________________ __________________________ (Ф.И.Ш..) ______________________________ (QR код)
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИНОЯТОВ
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л. КУДРАТОВ
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А. ОРТИКОВ
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 22 декабрь,
Тошкент ш.,
2023 йил 20 декабрь,
Тошкент ш.,
2023 йил 15 декабрь,
2023 йил 23 ноябрь
2023 йил 24 ноябрь
2023 йил 29 ноябрь
11-сон
2023/31-10-сон
01/14-07-2/30-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligining
Qarori
NIZOM
BIZNES-REJASI
“Tashkent Pharma Park” innovatsion ilmiy-ishlab chiqarish farmatsevtika klasteri hududida investitsiya loyihalarini joylashtirish, klaster aʼzolari (ishtirokchilari)ni roʻyxatdan oʻtkazish va ularga guvohnomalarni berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 28-yanvardagi PQ-4574-son “Tashkent Pharma Park” innovatsion ilmiy-ishlab chiqarish farmatsevtika klasterini tashkil etish toʻgʻrisida”gi qarori , Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 20-iyundagi 339-son “Tashkent Pharma Park” innovatsion ilmiy-ishlab chiqarish farmatsevtika klasteri faoliyatini yanada takomillashtirish hamda qurilish ishlarini jadallashtirish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi hamda Davlat aktivlarini boshqarish agentligi qaror qiladilar:
1. “Tashkent Pharma Park” innovatsion ilmiy-ishlab chiqarish farmatsevtika klasteri hududida investitsiya loyihalarini joylashtirish, klaster aʼzolarini (ishtirokchilarini) roʻyxatdan oʻtkazish va ularga guvohnomalarni berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi, Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil bilan kelishilgan.
3. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining 2023-yil 22-dekabrdagi 11-son, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligining 2023-yil 20-dekabrdagi 2023/31-10-son hamda Davlat aktivlarini boshqarish agentligining 2023-yil 14-dekabrdagi 01/14-07-2/30-son qaroriga ILOVA
“Tashkent Pharma Park” innovatsion ilmiy-ishlab chiqarish farmatsevtika klasteri hududida investitsiya loyihalarini joylashtirish, klaster aʼzolari (ishtirokchilari)ni roʻyxatdan oʻtkazish va ularga guvohnomalarni berish tartibi toʻgʻrisidagi
Ushbu Nizom “Tashkent Pharma Park” innovatsion ilmiy-ishlab chiqarish farmatsevtika klasteri (bundan buyon matnda Klaster deb yuritiladi) hududida investitsiya loyihalarini joylashtirish, Klaster aʼzolari (ishtirokchilari)ni roʻyxatdan oʻtkazish va ularga guvohnomalarni berish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
investitsiya loyihasi — iqtisodiy, ijtimoiy va boshqa foyda olish uchun investitsiyalarni amalga oshirishga yoxud jalb etishga qaratilgan, oʻzaro bogʻliq boʻlgan tadbirlar majmui;
loyiha tashabbuskori — Klaster hududida chet el investitsiyalari, oʻz mablagʻlari va/yoki bank kreditlari hisobiga investitsiya loyihasini amalga oshirish tashabbusi bilan murojaat qilgan yuridik shaxs;
klaster aʼzosi (ishtirokchisi) — Klaster aʼzosi (ishtirokchisi) guvohnomasi va Klaster aʼzosi (ishtirokchisi) maqomini olgan yuridik shaxs.
2. Klaster hududida amalga oshirish uchun taklif etiladigan investitsiya loyihalariga doir talablarga quyidagilar kiradi:
arxitektura va qurilish, texnik jihatdan tartibga solish, ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish, mehnatni muhofaza qilish hamda sanoat xavfsizligi sohasidagi qonunchilik talablariga muvofiqlik;
moliyalashtirish manbalarining mavjudligi;
ushbu Nizomning 3-bandida belgilangan faoliyat yoʻnalishlariga muvofiqligi;
texnologik uskunalar va texnologik jarayonlar koʻrsatkichlarining zamonaviy energiya samaradorligi talablariga muvofiqligi.
3. Klaster hududiga quyidagi yoʻnalishdagi investitsiya loyihalari joylashtirilishi mumkin:
innovatsion va yuqori sifatli dori vositalarini ishlab chiqarish;
tibbiy buyumlar ishlab chiqarish;
tibbiy texnika ishlab chiqarish;
biologik faol qoʻshimchalar, vitaminlar, sport ozuqalari, kosmetika va gigiyenik vositalar ishlab chiqarish;
farmatsevtika mahsulotlarini zamonaviy va innovatsion usulda saqlash, tashish va logistikasi.
4. Klaster hududida investitsiya loyihalarini joylashtirish boʻyicha tashkiliy masalalar “Tashkent Pharma Park” innovatsion ilmiy-ishlab chiqarish farmatsevtika klasterini rivojlantirish direksiyasi (bundan buyon matnda Direksiya deb yuritiladi) tomonidan amalga oshiriladi.
2-bob. Investitsiya buyurtmanomasini berish
5. Loyiha tashabbuskori Klaster hududida investitsiya loyihasini amalga oshirish uchun investitsiya buyurtmanomasini Direksiyaga qogʻoz yoki elektron shaklda taqdim etadi.
Investitsiya buyurtmanomasiga quyidagilar ilova qilinadi:
yuridik shaxs ustavining koʻchirma nusxasi va chet el yuridik shaxsi uchun, shuningdek va yuridik shaxs davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomaning koʻchirma nusxalari (yuridik shaxs uchun);
mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq shakldagi investitsiya loyihasining biznes-rejasi;
investitsiya bitimining loyihasi.
6. Investitsiya buyurtmanomasida yuridik shaxsga berilgan soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami koʻrsatiladi, chet el yuridik shaxsi uchun esa tegishli chet davlatning qonunchiligiga muvofiq soliq toʻlovchi identifikatsiya raqamining oʻxshashi koʻrsatiladi. Investitsiya buyurtmanomasida loyiha tashabbuskorining yer uchastkasini elektron onlayn-auksionga qoʻyish chogʻidagi boshlangʻich narx haqidagi, shuningdek har yilgi ijara toʻlovi miqdori haqidagi takliflari ham nazarda tutilishi mumkin.
7. Chet el yuridik shaxslari mazkur Nizomning 5-bandi uchinchi xatboshisida koʻrsatilgan, chet el yuridik shaxsi chet davlatning qonunchiligiga binoan yuridik shaxs ekanligini tasdiqlovchi legallashtirilgan hujjatlarning davlat va ingliz tiliga qilingan tarjimasini notarial tartibda tasdiqlangan holda taqdim etadi.
Chet el yuridik shaxslari tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni legallashtirish talab qilinmaydi, agar:
mazkur Nizomning 5-bandi uchinchi xatboshisida koʻrsatilgan hujjatlarga apostil qoʻyilgan boʻlsa;
hujjatlar shartlashayotgan taraflardan birining hududida tayyorlanganligi yoxud muassasa yoki maxsus vakolat berilgan shaxs tomonidan ularning vakolati doirasida va belgilangan shaklda tasdiqlanganligi Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalarida belgilangan boʻlsa, bu hujjatlar boshqa shartlashuvchi taraflarning hududlarida maxsus guvohnomasiz qabul qilinadi.
3-bob. Investitsiya buyurtmanomasini ekspertiza qilish
8. Direksiyaga kelib tushgan investitsiya buyurtmanomasi oʻsha kunning oʻzida, ish vaqti tugaganidan keyin kelib tushgan boʻlsa, keyingi ish kuni roʻyxatdan oʻtkaziladi.
9. Investitsiya buyurtmanomasi va unga ilova qilingan hujjatlarni ekspertiza qilish va qaror qabul qilish muddati oʻn kunni tashkil etadi. Ekspertiza jarayonida investitsiya loyihasini amalga oshirishning iqtisodiy jihatdan maqsadga muvofiqligi, shuningdek uning ilgʻor texnologiyalarni jalb qilish, innovatsiyalarni tatbiq etish darajasi va ishlab chiqarishning raqobatbardoshliligi aniqlanadi.
Direksiya ekspertiza qilishda investitsiya loyihasining quyidagi mezonlarga muvofiqligini oʻrganadi:
loyiha oldi hujjatlarini ishlab chiqish jarayonida loyiha tashabbuskori tomonidan qoʻyilgan maqsad va belgilangan vazifalarning aniqligi va asoslantirilganligi;
mazkur Nizomning 2-bandida nazarda tutilgan talablarga muvofiqligi;
investitsiya loyihasini amalga oshirishning ijtimoiy ahamiyati va maqsadga muvofiqligi;
investitsiya loyihasi asosida taklif qilinayotgan mahsulot yoki xizmatga nisbatan talab mavjudligi yoki bunday talabning kelajakda shakllanishi ehtimoli;
investitsiya loyihasining moliyaviy-iqtisodiy samaradorligi va oʻzini oqlashi.
10. Ekspertizani oʻtkazish yakunlariga koʻra investitsiya buyurtmanomasi va unga ilova qilinadigan hujjatlar Direksiya tomonidan qaytarish sabablari asoslantirilgan holda loyiha tashabbuskoriga kamchiliklarni bartaraf etish uchun qaytarilishi mumkin. Loyiha tashabbuskori qaytarish uchun asos boʻlgan sabablarni bartaraf etganidan keyin tuzatilgan hujjatlar takroriy ekspertiza qilish uchun kiritiladi.
11. Investitsiya buyurtmanomasini va unga ilova qilinadigan hujjatlarni takroriy ekspertiza qilish muddati besh kunni tashkil etadi.
Bunda, avval ekspertiza qilingan hujjatlar yangi asoslar boʻyicha rad etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
12. Direksiya tomonidan investitsiya buyurtmanomasi va unga ilova qilingan hujjatlarni ekspertiza qilish yakunlari boʻyicha ijobiy yoki salbiy xulosa beriladi.
13. Direksiya tomonidan investitsiya loyihasi boʻyicha quyidagi hollarda salbiy xulosa beriladi:
investitsiya loyihasining biznes-rejasi mazkur Nizomning 1-ilovasida koʻrsatilgan shaklga mos kelmasa;
mazkur Nizomning 2-bandida belgilangan talablarga muvofiq boʻlmasa;
investitsiya loyihasida ishlab chiqarish taklif qilinayotgan mahsulotga nisbatan talab mavjud boʻlmasa;
investitsiya loyihasi Klaster faoliyatini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlar talablariga muvofiq boʻlmasa;
ilgari shunga oʻxshash investitsiya loyihasi boʻyicha qaror qabul qilingan boʻlsa;
loyiha tashabbuskori tomonidan yer uchastkasining kerakli maydoni asoslantirilmagan boʻlsa;
investitsiya loyihasini amalga oshirish hamda ishlab chiqarishning barqaror faoliyat yuritishi uchun zarur boʻlgan infratuzilma va muhandislik inshootlari (elektr energiyasi, tabiiy gaz, ichimlik va texnik suv, kanalizatsiya, avtoyoʻl) hajmi oshkor etilmagan boʻlsa.
Ushbu bandning ikkinchi — sakkizinchi xatboshilarida koʻrsatilgan salbiy xulosa berish uchun asos boʻladigan holatlar mavjud boʻlmagan taqdirda, Direksiya tomonidan investitsiya loyihasi boʻyicha ijobiy xulosa beriladi.
14. Direksiyaning xulosasi uning rahbari tomonidan imzolanadi hamda ijobiy xulosa imzolangan kundan boshlab bir kun ichida investitsiya buyurtmanomasi va unga ilova qilingan hujjatlar bilan birgalikda Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligiga (bundan buyon matnda Agentlik deb yuritiladi) yuboriladi.
15. Direksiya salbiy xulosa qabul qilgan kundan boshlab bir kun ichida investitsiya buyurtmanomasi, unga ilova qilingan hujjatlar va xulosani loyiha tashabbuskoriga yuboradi.
Loyiha tashabbuskori investitsiya loyihasini qayta ishlagandan soʻng investitsiya buyurtmanomasini Direksiyaga takroran taqdim etishi mumkin. Bunda, takroran taqdim etilgan investitsiya buyurtmanomasi umumiy asoslarda koʻrib chiqiladi.
4-bob. Investitsiya buyurtmanomasini ekspertiza qilish natijasi boʻyicha qaror qabul qilish
16. Direksiya tomonidan investitsiya buyurtmanomasi ekspertiza qilish yakunlari boʻyicha ijobiy xulosa berilganida Agentlik tomonidan Klaster hududida investitsiya loyihasi amalga oshirish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi. Agentlik qarori bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi.
17. Bayonnomadan koʻchirma investitsiya buyurtmanomasini bergan loyiha tashabbuskoriga bayonnoma tasdiqlangan kundan eʼtiboran bir kun ichida Direksiya tomonidan yuboriladi.
18. Agentlikning Klaster hududida investitsiya loyihasini amalga oshirish toʻgʻrisidagi qarori quyidagilar uchun asos boʻladi:
investitsiya buyurtmanomasida koʻrsatilgan investitsiya loyihasini amalga oshirish uchun zarur boʻlgan yer uchastkasini elektron-onlayn auksionga qoʻyish;
elektron-onlayn auksion gʻolibi bilan investitsiya bitimini tuzish;
loyiha tashabbuskoriga yer uchastkasini ijaraga berish.
19. Agentlikning qarorlari bilan maʼqullangan investitsiya buyurtmanomalarida belgilangan hajmlardagi yer uchastkalari Direksiya tomonidan elektron onlayn-auksionga chiqariladi. Bunda, yer uchastkasini auksionga chiqarishni boshqa tashkilotlar bilan kelishish, shu jumladan “YERELEKTRON” avtomatlashtirilgan axborot tizimiga kiritish talab etilmaydi.
5-bob. Klaster aʼzolarini (ishtirokchilarini) roʻyxatdan oʻtkazish va ularga Klaster aʼzosi (ishtirokchisi) guvohnomasini berish
20. Investitsiya bitimi yer uchastkalarini ijaraga berish boʻyicha elektron onlayn-auksion gʻolibi aniqlanganidan keyin loyiha tashabbuskori va Direksiya direktori tomonidan uch ish kuni ichida imzolanadi. Investitsiya bitimi investitsiya loyihasida bayon etilgan shartlar, muddatlar va tartib-taomillarga muvofiq tuziladi.
21. Direksiya investitsiya bitimi imzolanganidan keyin shu kunning oʻzida loyiha tashabbuskorini Klaster aʼzolari (ishtirokchilari) reyestriga kiritadi va unga mazkur Nizomning 2-ilovasi bilan tasdiqlangan shaklda Klaster aʼzosi (ishtirokchisi) guvohnomasini beradi.
22. Direksiya loyiha tashabbuskorini Klaster aʼzolarining (ishtirokchilarining) reyestriga kiritganidan keyin bir kun ichida bu haqida tegishli soliq, bojxona va statistika organlarini xabardor qiladi.
6-bob. Klaster aʼzosi (ishtirokchisi) maqomidan mahrum qilish
23. Loyiha tashabbuskori quyidagi hollarda Klaster aʼzosi (ishtirokchisi) maqomini yoʻqotadi:
Klaster aʼzosi (ishtirokchisi) ushbu Nizomning 3-bandida belgilangan faoliyat turlaridan boshqa faoliyat bilan shugʻullanganda;
Klaster aʼzosi (ishtirokchisi) boʻlgan yuridik shaxs tugatilganda (faoliyati tugatilganda);
Klaster aʼzosining (ishtirokchisining) joylashgan joyi oʻzgarib, yangi joylashgan joyi Klaster hududidan tashqarida boʻlgan taqdirda;
Klaster aʼzosi (ishtirokchisi) investitsiya bitimi boʻyicha majburiyatlarini bajarmaganda;
Klaster aʼzosining (ishtirokchisining) arizasiga asosan;
Klaster aʼzosi (ishtirokchisi) qayta tashkil etilgan taqdirda, bundan soliq va bojxona toʻlovlari boʻyicha bir xil imtiyozlarga ega boʻlgan Klaster aʼzolari (ishtirokchilari) oʻrtasida amalga oshiriladigan qoʻshib yuborish yoki qoʻshib olish mustasno.
24. Klaster aʼzosini (ishtirokchisini) maqomidan mahrum qilish toʻgʻrisidagi qaror Agentlik tomonidan Direksiya taqdimiga binoan qabul qilinadi.
25. Ushbu Nizom 23-bandining ikkinchi va beshinchi xatboshisida nazarda tutilgan asos boʻyicha loyiha tashabbuskorining Klaster (aʼzosi) ishtirokchisi maqomini yoʻqotganligi toʻgʻrisidagi qaror ustidan sud tartibida shikoyat qilinishi mumkin.
26. Agentlikning qaroriga muvofiq Direksiya Klaster aʼzosi (ishtirokchisi) bilan investitsiya bitimini bekor qiladi va uni Klaster aʼzolari (ishtirokchilari)ning reyestridan chiqaradi.
27. Direksiya Klaster (aʼzosi) ishtirokchisi Klaster aʼzolari (ishtirokchilari)ning reyestridan chiqarilganidan keyin bir kun ichida bu haqida Klaster aʼzosini (ishtirokchisini), soliq, bojxona va statistika organlarini xabardor qiladi.
28. Loyiha tashabbuskorining Klaster aʼzosi (ishtirokchisi) maqomini yoʻqotishi soliq va bojxona toʻlovlari boʻyicha imtiyozlarning bekor qilinishiga olib keladi.
7-bob. Yakuniy qoidalar
29. Direksiya va Agentlik oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.
30. Loyiha tashabbuskori Direksiya va Agentlik xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilikka muvofiq shikoyat qilishi mumkin.
31. Ushbu Nizom talablarini buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
“Tashkent Pharma Park” innovatsion ilmiy-ishlab chiqarish farmatsevtika klasteri hududida investitsiya loyihalarini joylashtirish, klaster aʼzolari (ishtirokchilari)ni roʻyxatdan oʻtkazish va ularga guvohnomalarni berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Investitsiya loyihasining
Investitsiya loyihasining nomi Loyiha tashabbuskorining nomi Investitsiya loyihasining umumiy qiymati (AQSh dollarida yoki AQSh dollari ekvivalentida) Investitsiya loyihasining koʻlami (quvvati) Investitsiya loyihasining tarkibiy qismlari (har birining narxlari koʻrsatilgan holda) Investitsiya loyihasining maqsadi va vazifalari (miqdorlari bilan) Investitsiya loyihasining moliyalashtirish manbalari Investitsiya loyihasining amalga oshirish davri 1. Kirish 1. Investitsiya loyihasi infratuzilma bilan taʼminlanganligi, koʻzda tutilayotgan joyni tavsiflovchi boshqa ijtimoiy-iqtisodiy koʻrsatkichlar va loyihaning taʼsir doirasi aks ettiriladi: ___________________________________________________________________________________________________________________ 2. Ushbu boʻlimda investitsiya loyihasidan koʻzlangan maqsadning Tarmoqni rivojlantirish konsepsiyasiga muvofiqligini asoslantirish talab etiladi: ___________________________________________________________________________________________________________________ 2. Marketing boʻlimi 1. Investitsiya loyihasida koʻzda tutilayotgan mahsulot (xizmat)ga boʻlgan mavjud va istiqboldagi (loyihaning yashash davri mobaynida) talabga baho beriladi: ___________________________________________________________________________________________________________________ 2. Mahsulot (xizmat)ning bozordagi, shu jumladan eksport hajmlari va narxlari tahlilini hisobga olgan holda talab tahlili (uning tendensiyalari): ___________________________________________________________________________________________________________________ 3. Talabning miqdor koʻrsatkichlarini baholash va asoslantirish, uning tendensiyalari va mahsulot (xizmat) narxlarini oʻzida aks ettiruvchi loyihadan koʻzlangan ijtimoiy-iqtisodiy foyda tahlili: ___________________________________________________________________________________________________________________ 3. Texnologik boʻlim Texnologiyalar va uskunalar toʻgʻrisida maʼlumot, ularning dunyo standartlariga muvofiqligi, shu vaqtgacha foydalanilayotgan uskunalar bilan texnologik muvofiq kelishi, “narx-sifat” boʻyicha eng maqbul muvofiqlik, texnologiyalar va uskunalar tanlovining muqobil variantlari, innovatsion uskunalarni qoʻllash, loyihada sifat koʻrsatkichlaridan foydalanilishi, loyihaga qoʻyiladigan texnik va texnologik talablarni belgilovchi normativ hujjatlar koʻrsatiladi: ___________________________________________________________________________________________________________________ 4. Ekologik boʻlim Investitsiya loyihasining ekologik jihatlari aks ettiriladi: ___________________________________________________________________________________________________________________ 5. Arxitektura-qurilish boʻlimi 1. Vaziyatni rejalashtirish: ___________________________________________________________________________________________________________________ 2. Qurilish maydoni (trassasi)ning shaharsozlik talablari, tumanni rejalashtirish loyihalari, shahar va qishloq aholi punktlarining bosh rejalariga muvofiq holda joylashtirish sxemalari, tarmoqlar, temir yoʻllar va avtomobil yoʻllari, neft va gaz quvurlari, energiya tizimlari, aloqa tarmoqlarini inobatga olgan holda hududni arxitektura-rejalashtirish loyihalari bayoni: ___________________________________________________________________________________________________________________ 3. Bosh reja sxemasi, bino va korpuslar joylashuvi: ___________________________________________________________________________________________________________________ 4. Muhandislik uskunalari, tarmoqlari va tizimlari: ___________________________________________________________________________________________________________________ 5. Muhandislik tarmoqlari, kommunikatsiyalari va inshootlari (suv taʼminoti, oqava tarmoqlari, elektr taʼminoti, gaz taʼminoti, issiqlik taʼminoti, yongʻinni oʻchirish, havo aylanishi, aloqa, xabar berish tizimi va hokazo) boʻyicha texnologik va texnik yechimlar bayoni, asosiy koʻrsatkichlari; ___________________________________________________________________________________________________________________ 6. Qurilish-montaj ishlari hajmining pul ifodasidagi qiymati: ___________________________________________________________________________________________________________________ 7. Oʻxshash loyihalar, ommaviy loyihalar, takroran qoʻllaniladigan yakka tartibdagi loyihalardan foydalangan holda amalga oshirilgan variantlarni, tijorat ta�liflari asosida va (yoki) qabul qilingan loyiha yechimlari boʻyicha qurilish chizmalari, nuqson dalolatnomalari, jismoniy ishlar hajmlari asosida qurilish-montaj ishlarining chegaralangan qiymati hisob-kitoblari: ___________________________________________________________________________________________________________________ 6. Moliyaviy-iqtisodiy boʻlim 1. Moliyaviy xarajatlar va daromadlarning dastlabki baholari va asoslarini, loyihani moliyalashtirishning muqobil sxemalari va manbalarini, shuningdek, loyihani amalga oshirishning moliyaviy samaradorligini baholash, moliyaviy modelini oʻzida aks ettiradi: ___________________________________________________________________________________________________________________ 2. Investitsiya loyihasining amalga oshirish yillari va texnologik bosqichlari boʻyicha investitsiya davri aks ettirilgan loyihani amalga oshirishning batafsil grafigi: ___________________________________________________________________________________________________________________ 3. Investitsiya loyihasining moliyaviy koʻrsatkichlari: ___________________________________________________________________________________________________________________ 4. Mahsulot tannarxi, tariflar, mahsulot (xizmat)ning chiqish narxi hisob-kitobi: ___________________________________________________________________________________________________________________ 5. Savdolardan keladigan tushum hisob-kitobi, taqsimlanmagan va sof foyda hisob-kitobi: ___________________________________________________________________________________________________________________ 6. Pul mablagʻlari oqimining yigʻma hisob-kitobi: ___________________________________________________________________________________________________________________ 7. Diskont usullari yordamida investitsiya loyihasini tahlil qilish, shu jumladan sof diskont daromad (NPV), foydalilikning ichki normasi (IRR). ___________________________________________________________________________________________________________________ 7. Ijtimoiy boʻlim 1. Investitsiya loyihasining ijtimoiy jihatlarini va uni amalga oshirishdan benefitsiarlar koʻradigan foydani oʻzida aks ettiradi: ___________________________________________________________________________________________________________________ 2. Investitsiya loyihasining mehnat resurslariga ehtiyoji va uning aholi bandligiga taʼsiri: ___________________________________________________________________________________________________________________ 3. Ishchilar va mutaxassislarni oʻqitish va qayta tayyorlash dasturi: ___________________________________________________________________________________________________________________ 4. Mavjud quvvatlardan foydalanish va ularni optimal joylashtirish doirasida loyihaning qabul qilingan hukumat qarorlari hamda tarmoqlar, hududlar boʻyicha ijtimoiy sohadagi va “boshqa tarmoqlardagi” rivojlantirish Konsepsiyalariga muvofiqligini hisobga olgan holda uning ijtimoiy ahamiyati: ___________________________________________________________________________________________________________________ Umumiy xulosalarda loyihaning asosiy ustunliklari va kamchiliklari, loyihani amalga oshirishning tavakkalchiliklari hamda boshqa xulosalar aks ettiriladi. Loyiha tashabbuskori: _________________________ ________ ___________ ___________ (Yuridik shaxs rahbari yoki jismoniy shaxsning F.I.O.) (imzo) (sana)
“Tashkent Pharma Park” innovatsion ilmiy-ishlab chiqarish farmatsevtika klasteri hududida investitsiya loyihalarini joylashtirish, klaster aʼzolari (ishtirokchilari)ni roʻyxatdan oʻtkazish va ularga guvohnomalarni berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI GERBI “TASHKENT PHARMA PARK” INNOVATSION ILMIY-IShLAB ChIQARISh FARMATSEVTIKA KLASTERINI RIVOJLANTIRISh DIREKSIYASI” DAVLAT MUASSASASI GUVOHNOMA Tartib raqami: __________________________ Berildi: ____________________________________________________________________________________ ga (tashkilot nomi) “TASHKENT PHARMA PARK” INNOVATSION ILMIY-IShLAB ChIQARISh FARMATSEVTIKA KLASTERI IShTIROKChISI SIFATIDA Berilgan sana: __________________________ Asos: __________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________ (Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi qarorining sanasi va raqami) Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR kodi): ________________________ Direktor: ______ ____________________________ ______ __________________________ __________________________ (F.I.Sh..) ______________________________ (QR kod)
Sogʻliqni saqlash vaziri A. INOYATOV
Investitsiyalar, sanoat va savdo vaziri L. KUDRATOV
Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori A. ORTIKOV
Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV
Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil D. KASIMOV
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi raisi Sh. KUDBIYEV
Toshkent sh.,
2023-yil 22-dekabr,
Toshkent sh.,
2023-yil 20-dekabr,
Toshkent sh.,
2023-yil 15-dekabr,
2023-yil 23-noyabr
2023-yil 24-noyabr
2023-yil 29-noyabr
11-son
2023/31-10-son
01/14-07-2/30-son