UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 10-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 10 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 10 января 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 10 January 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

СЎРОВНОМА

СЎРОВНОМА

СЎРОВНОМА

Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига рақамли хизматлардан фойдаланиш учун қулай шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Мамлакатимизда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига рақамли хизматлардан фойдаланиш учун қулай шароитлар яратиш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш бўйича бўлиб ўтадиган синовларда қатнашиш учун талабгорларга электрон ариза топшириш имконияти яратилди ва давлат намунасидаги сертификатларни электрон шаклда бериш йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест синовларида иштирок этишга ариза бериш ва берилган сертификатларнинг электрон шаклини юклаб олиш борасида рақамли хизматларни кўрсатиш имкониятларини янада кенгайтириш, шу жумладан, ушбу хизматларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатишни йўлга қўйиш зарурати юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, миллий тест синовларида иштирок этишда давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест синовларида иштирок этиш бўйича мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали электрон шаклда қабул қилиш тартибини жорий этиш;

талабгордан давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини талаб қилишни бекор қилиш;

умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатни QR-код қўйган ҳолда, ЯИДХП орқали тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида талабгорга юбориш ҳақидаги қоидани белгилаш.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари К.Ҳ. Каримов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 январдаги 17-сон қарорига ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида» 2020 йил 12 октябрдаги 646-сон қарорида :

а) 2-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2 1 -банд чиқариб ташлансин;

в) 3-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази» сўзлари «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;

г) 1-иловада :

2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва давлат намунасидаги сертификатни (кейинги ўринларда — сертификат) бериш Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан тўлов асосида амалга оширилади, сертификат электрон шаклда берилади.

Сертификат бериш учун талабгордан ариза берилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш бўйича А+, А, B+, B, C+, C, даражали сертификатлар берилади.

Тест натижалари халқаро методика — Раш модели асосида ҳисобланади. Унга кўра:

70 баллдан юқори балл олган талабгорга А+ даража;

65 — 69,9 балл олган талабгорга А даража;

60 — 64,9 балл олган талабгорга B+ даража;

55 — 59,9 балл олган талабгорга B даража;

50 — 54,9 балл олган талабгорга C+ даража;

46 — 49,9 балл олган талабгорга C даражали сертификат берилади.

Сертификат 3 йил муддатга берилади. Бунда:

А+, А даражали сертификат олган абитуриентларга олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал балл берилади;

B+, B, C+, C, даражали сертификат олган абитуриентларга мос равишда сертификатдаги умумий баллга нисбатан фоиз асосида олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл берилади.

Миллий сертификатга эга бўлган абитуриентга тегишли мажбурий фанлар бўйича белгиланган энг юқори балл берилади»;

3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Чет тилини билиш даражасини баҳолаш ва малака сертификатини бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 февралдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ амалга оширилади»;

4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази» сўзлари «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;

5 , 8 , 10 , 23 ва 26-бандлардаги , 11-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги , 12-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги , 27-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат тест маркази» сўзлари «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;

6 ва 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Талабгор сертификат олиш мақсадида тест синовида қатнашиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали электрон шаклда ариза бериб рўйхатдан ўтади.

7. Талабгор мустақил равишда ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани ЯИДХП орқали электрон равишда тўлдиради. Талабгордан сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

Талабгорга сўровнома расмийлаштирилганидан сўнг ваколатли орган томонидан ЯИДХП орқали тест синовидан ўтиш қоидалари тўғрисидаги эслатма берилади.

Талабгорнинг сўровномасида унинг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Сўровномада талабгор электрон манзилининг кўрсатилгани унинг сўровнома бўйича қабул қилинган қарор, тест синови натижалари юзасидан апелляция хулосаси ҳақида ахборот тизими орқали хабарнома олишга розилигини англатади.

Талабгордан сўровномадаги ҳужжатлардан бошқа қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.

Талабгор ҳақидаги маълумотларнинг тўғрилигига талабгорнинг ўзи шахсан жавобгар ҳисобланади.

Тест синовини ўтказиш санаси у ўтказиладиган кундан камида етти кун олдин ЯИДХП орқали эълон қилинади.

Талабгор тест синови ўтказиладиган сана ва жой тўғрисидаги маълумотга ЯИДХП орқали эга бўлади.

Фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқаролари Адлия вазирлиги томонидан вақтинча рўйхатга олинади ҳамда улар ЖШШИР рақами шакллантирилади.

Бунда 16 ёшга тўлмаган шахслар ID-карта ёки хорижга чиқиш паспорти орқали рўйхатга олинади»;

9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Тест синовини ўтказиш жойи ва санаси Агентлик томонидан белгиланади»;

16-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 28-банддаги «Давлат тест марказининг» сўзлари «Агентликнинг» сўзи билан алмаштирилсин;

17 — 20-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. Тест синовлари натижалари улар якунланган кундан бошлаб йигирма бир иш кунидан кечикмай, Агентликнинг расмий веб-сайтида ҳамда ЯИДХП орқали эълон қилинади.

17 1 . Тест синовлари натижалари бўйича тестология меъёрларининг бузилиш ҳолати аниқланса, Агентлик томонидан тест синови натижалари бекор қилинади.

Қуйидаги ҳолатларда тестология меъёрлари бузилган деб ҳисобланади:

тест материаллари хавфсизлиги ва махфийлигини таъминлаш қоидалари бузилса;

талабгорлар томонидан тест материалларини олдиндан қўлга киритиш ҳолати аниқланса;

тест синови натижалари таҳлилига кўра тақсимот нормал тақсимотдан кескин фарқ қилса.

Бунда мазкур банднинг бешинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолат фақат айрим ҳудудларда аниқланган тақдирда, ушбу ҳудудлардаги тест синовлари натижалари бекор қилинади.

Тест синови натижалари мазкур бандга мувофиқ бекор қилинган ҳолатларда, талабгорларнинг хоҳишига кўра амалга оширилган тўлов миқдори қайтарилади ёки қайта тест синовлари ташкил этилади.

18. Давлат хизмати кўрсатилиши учун рўйхатдан ЯИДХП орқали ўтилганлиги сабабли талабгордан белгиланган тўлов миқдорининг 90 фоизи ундирилади.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур давлат хизматини кўрсатишда белгиланган тўловнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун тўлов амалга оширилганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.

Тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

11,75 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи тўлов амалга оширилганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);

қолган маблағлар — Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига ўтказилади.

Талабгор тўловни ЯИДХП орқали шакллантирилган инвойс рақами орқали амалга оширади.

19. Агар ариза берувчи турли сабабларга кўра тест синовларида иштирок эта олмайдиган бўлса, Агентликка тест синовлари ўтказиладиган кундан камида уч кун олдин ЯИДХП орқали электрон шаклда мурожаат этиши лозим.

Узрли сабабга кўра (касаллиги ёки оила аъзоларининг вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этганда) тест синовларида қатнаша олмаган талабгор тест синови ўтказилган санадан беш иш кундан кечикмай, ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатларни ЯИДХП орқали Агентликка электрон шаклда тақдим этиши лозим.

Бунда талабгорга Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига келиб тушган тўлов миқдори Агентлик томонидан, бошқа ҳисобварақларга тақсимланган тўлов тўлиқ миқдорда ЯИДХП орқали қайтарилади.

Талабгор тўловни қайтариш бўйича Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани ЯИДХП орқали электрон тарзда тўлдиради.

20. Талабгор тест синовига кечиккан ёки сабабсиз келмаган ҳолларда, талабгор томонидан амалга оширилган тўлов қайтарилмайди»;

22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«22. Тест синовидан ўта олмаган талабгор тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ЯИДХП орқали Агентликка апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.

Талабгор апелляция шикояти бериш учун ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани ЯИДХП орқали электрон тарзда тўлдиради»;

27-банд қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Амал қилиш муддати тугашига 10 кун қолган сертификат эгаларига ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали хабарнома ҳамда Агентликнинг тегишли ахборот тизими орқали талабгор рўйхатдан ўтишда киритган телефон рақамига бепул «SMS-хабарнома» юборилади»;

қуйидаги мазмундаги 1 — 3-иловалар билан тўлдирилсин:

«Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

__________________ (санаси) ________________ (рақами) 1. Ф.И.О.: 2. Паспорт (туғилганлик тўғрисида гувоҳнома, идентификацияловчи ID-картаси) маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, агар мавжуд бўлса): 3. Доимий яшаш манзили (вилоят, шаҳар/туман, кўча, уй): 4. Телефон рақами: 5. Электрон почта манзили (e-mail): 6. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чегирма қўлланилиш ҳуқуқига эгалиги («Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар) : Ҳа/Йўқ 7. Имтиҳонни топшириш ҳудуди: 8. Имтиҳонни топшириш фани: 9. Имтиҳонни топшириш тили:

Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Тўловни қайтариш бўйича

__________________ (санаси) ____________ (рақами) 1. Ф.И.О.: 2. Паспорт (туғилганлик тўғрисида гувоҳнома, идентификацияловчи ID-картаси) маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, агар мавжуд бўлса): 3. Доимий яшаш манзили (вилоят, шаҳар/туман, кўча, уй): 4. Телефон рақами: 5. Электрон почта манзили (e-mail): 6. Имтиҳон санаси: 7. Имтиҳонни топшириш фани: 8. Узрли сабабга кўра (касаллиги ёки оила аъзоларининг вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этганда) тест синовларида қатнаша олмаган талабгорнинг ушбу ҳолатни асословчи ҳужжатлари:

Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Имтиҳон натижалари юзасидан апелляция шикоятини бериш учун

__________________ (санаси) _____________ (рақами) 1. Ф.И.О.: 2. Паспорт (туғилганлик тўғрисида гувоҳнома, идентификацияловчи ID-картаси) маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, агар мавжуд бўлса): 3. Доимий яшаш манзили (вилоят, шаҳар/туман, кўча, уй): 4. Телефон рақами: 5. Электрон почта манзили (e-mail): 6. Имтиҳон санаси: 7. Имтиҳонни топшириш фани: 8. Шикоятнинг қисқача мазмуни: » ;

д) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY TAʼLIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI Н UZURIDAGI BILIM VA MALAKALARNI BA Н OLAS Н AGENTLIGI UMUMTAʼLIM FANINI BILISН DARAJASI TOʻGʻRISIDA SERTIFIKAT Sertifikat raqami: Talabgorning shaxsiy kodi: Familiyasi: Ismi: Otasining ismi: Umumtaʼlim fani: Umumiy toʻplagan bali: Umumiy ballga nisbatan foiz koʼrsatkichi: Sertifikat darajasi Boʻlimlar boʻyicha test sinovi natijalari: Berilgan sanasi Amal qilish muddati: Direktor Imzo F.I.O.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 16 февралдаги 73-сон қарорида :

а) 1-бандининг тўртинчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3-бандининг биринчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг» сўзлари «Агентликнинг» сўзи билан алмаштирилсин;

в) 4 , 6 ва 9-бандлардаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази» сўзлари «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;

г) 10-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 1-иловада :

2-бандининг иккинчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

10-бандининг еттинчи хатбошисидаги «йиғим тўланганлиги» сўзлари «тўлов амалга оширилганлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

11-бандда :

биринчи хатбошидаги «Йиғимлар» сўзи «Тўлов» сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «Давлат тест маркази фаолиятини» сўзлари «Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини» сўзлари билан алмаштирилсин;

18 ва 19-бандлардаги «Давлат тест маркази» сўзлари «Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

Регламентга 1-иловада «Давлат тест маркази» сўзлари «Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 10 январь,

17-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.01.2024 й., 09/24/17/0019-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

SOʻROVNOMA

SOʻROVNOMA

SOʻROVNOMA

Vazirlar Mahkamasining ayrim qarorlariga raqamli xizmatlardan foydalanish uchun qulay sharoitlar yaratishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Mamlakatimizda aholi va tadbirkorlik subyektlariga raqamli xizmatlardan foydalanish uchun qulay sharoitlar yaratish boʻyicha muayyan ishlar amalga oshirilmoqda.

Xususan, umumtaʼlim fanlarini bilish darajasini aniqlash boʻyicha boʻlib oʻtadigan sinovlarda qatnashish uchun talabgorlarga elektron ariza topshirish imkoniyati yaratildi va davlat namunasidagi sertifikatlarni elektron shaklda berish yoʻlga qoʻyildi.

Shu bilan birga, umumtaʼlim fanlarini bilish darajasini baholashning milliy test sinovlarida ishtirok etishga ariza berish va berilgan sertifikatlarning elektron shaklini yuklab olish borasida raqamli xizmatlarni koʻrsatish imkoniyatlarini yanada kengaytirish, shu jumladan, ushbu xizmatlarni Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali koʻrsatishni yoʻlga qoʻyish zarurati yuzaga kelmoqda.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Raqamli xizmatlar qamrovi va sifatini oshirish hamda soha, tarmoq va hududlarni raqamli transformatsiya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 24-maydagi PQ-162-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, milliy test sinovlarida ishtirok etishda davlat xizmatlarini koʻrsatish jarayonlarini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Vazirlar Mahkamasining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

umumtaʼlim fanlarini bilish darajasini baholashning milliy test sinovlarida ishtirok etish boʻyicha murojaatlarni Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali elektron shaklda qabul qilish tartibini joriy etish;

talabgordan davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun toʻlov amalga oshirilganligini tasdiqlovchi hujjat nusxasini talab qilishni bekor qilish;

umumtaʼlim fanini bilish darajasi toʻgʻrisidagi sertifikatni QR-kod qoʻygan holda, YIDXP orqali test sinovi natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab bir ish kuni mobaynida talabgorga yuborish haqidagi qoidani belgilash.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirining birinchi oʻrinbosari K.H. Karimov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 10-yanvardagi 17-son qaroriga ILOVA

Vazirlar Mahkamasining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Umumtaʼlim fanlarini bilish darajasini baholashning milliy test tizimini joriy etish toʻgʻrisida” 2020-yil 12-oktabrdagi 646-son qarorida :

a) 2-bandning beshinchi xatboshisidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2 1 -band chiqarib tashlansin;

v) 3-banddagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi” soʻzlari “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;

g) 1-ilovada :

2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Umumtaʼlim fanlarini bilish darajasini aniqlash va davlat namunasidagi sertifikatni (keyingi oʻrinlarda — sertifikat) berish Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tomonidan toʻlov asosida amalga oshiriladi, sertifikat elektron shaklda beriladi.

Sertifikat berish uchun talabgordan ariza berilgan kundagi bazaviy hisoblash miqdorining 1,5 baravari miqdorida toʻlov undiriladi.

Umumtaʼlim fanlarini bilish darajasini aniqlash boʻyicha A+, A, B+, B, C+, C, darajali sertifikatlar beriladi.

Test natijalari xalqaro metodika — Rash modeli asosida hisoblanadi. Unga koʻra:

70 balldan yuqori ball olgan talabgorga A+ daraja;

65 — 69,9 ball olgan talabgorga A daraja;

60 — 64,9 ball olgan talabgorga B+ daraja;

55 — 59,9 ball olgan talabgorga B daraja;

50 — 54,9 ball olgan talabgorga C+ daraja;

46 — 49,9 ball olgan talabgorga C darajali sertifikat beriladi.

Sertifikat 3 yil muddatga beriladi. Bunda:

A+, A darajali sertifikat olgan abituriyentlarga oliy taʼlim muassasasi bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish boʻyicha test sinovlarida ushbu fandan belgilangan maksimal ball beriladi;

B+, B, C+, C, darajali sertifikat olgan abituriyentlarga mos ravishda sertifikatdagi umumiy ballga nisbatan foiz asosida oliy taʼlim muassasasi bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish boʻyicha test sinovlarida ushbu fandan belgilangan maksimal ballga nisbatan tabaqalashtirilgan (proporsional) ball beriladi.

Milliy sertifikatga ega boʻlgan abituriyentga tegishli majburiy fanlar boʻyicha belgilangan eng yuqori ball beriladi”;

3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Chet tilini bilish darajasini baholash va malaka sertifikatini berish Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 16-fevraldagi 73-son qarori bilan tasdiqlangan Chet tilini bilish darajasini aniqlash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga muvofiq amalga oshiriladi”;

4-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi” soʻzlari “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;

5 , 8 , 10 , 23 va 26-bandlardagi , 11-bandning birinchi va uchinchi xatboshilaridagi , 12-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi , 27-bandning birinchi xatboshisidagi “Davlat test markazi” soʻzlari “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;

6 va 7-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Talabgor sertifikat olish maqsadida test sinovida qatnashish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali elektron shaklda ariza berib roʻyxatdan oʻtadi.

7. Talabgor mustaqil ravishda ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani YIDXP orqali elektron ravishda toʻldiradi. Talabgordan soʻrovnomani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.

Talabgorga soʻrovnoma rasmiylashtirilganidan soʻng vakolatli organ tomonidan YIDXP orqali test sinovidan oʻtish qoidalari toʻgʻrisidagi eslatma beriladi.

Talabgorning soʻrovnomasida uning elektron manzili koʻrsatilishi mumkin. Soʻrovnomada talabgor elektron manzilining koʻrsatilgani uning soʻrovnoma boʻyicha qabul qilingan qaror, test sinovi natijalari yuzasidan apellatsiya xulosasi haqida axborot tizimi orqali xabarnoma olishga roziligini anglatadi.

Talabgordan soʻrovnomadagi hujjatlardan boshqa qoʻshimcha hujjatlar talab etilmaydi.

Talabgor haqidagi maʼlumotlarning toʻgʻriligiga talabgorning oʻzi shaxsan javobgar hisoblanadi.

Test sinovini oʻtkazish sanasi u oʻtkaziladigan kundan kamida yetti kun oldin YIDXP orqali eʼlon qilinadi.

Talabgor test sinovi oʻtkaziladigan sana va joy toʻgʻrisidagi maʼlumotga YIDXP orqali ega boʻladi.

Fuqaroligi boʻlmagan shaxslar va chet el fuqarolari Adliya vazirligi tomonidan vaqtincha roʻyxatga olinadi hamda ular JShShIR raqami shakllantiriladi.

Bunda 16 yoshga toʻlmagan shaxslar ID-karta yoki xorijga chiqish pasporti orqali roʻyxatga olinadi”;

9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Test sinovini oʻtkazish joyi va sanasi Agentlik tomonidan belgilanadi”;

16-bandning ikkinchi xatboshisidagi va 28-banddagi “Davlat test markazining” soʻzlari “Agentlikning” soʻzi bilan almashtirilsin;

17 — 20-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“17. Test sinovlari natijalari ular yakunlangan kundan boshlab yigirma bir ish kunidan kechikmay, Agentlikning rasmiy veb-saytida hamda YIDXP orqali eʼlon qilinadi.

17 1 . Test sinovlari natijalari boʻyicha testologiya meʼyorlarining buzilish holati aniqlansa, Agentlik tomonidan test sinovi natijalari bekor qilinadi.

Quyidagi holatlarda testologiya meʼyorlari buzilgan deb hisoblanadi:

test materiallari xavfsizligi va maxfiyligini taʼminlash qoidalari buzilsa;

talabgorlar tomonidan test materiallarini oldindan qoʻlga kiritish holati aniqlansa;

test sinovi natijalari tahliliga koʻra taqsimot normal taqsimotdan keskin farq qilsa.

Bunda mazkur bandning beshinchi xatboshisida koʻrsatilgan holat faqat ayrim hududlarda aniqlangan taqdirda, ushbu hududlardagi test sinovlari natijalari bekor qilinadi.

Test sinovi natijalari mazkur bandga muvofiq bekor qilingan holatlarda, talabgorlarning xohishiga koʻra amalga oshirilgan toʻlov miqdori qaytariladi yoki qayta test sinovlari tashkil etiladi.

18. Davlat xizmati koʻrsatilishi uchun roʻyxatdan YIDXP orqali oʻtilganligi sababli talabgordan belgilangan toʻlov miqdorining 90 foizi undiriladi.

“Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan shaxslarga, shuningdek, I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga mazkur davlat xizmatini koʻrsatishda belgilangan toʻlovning 50 foizi miqdorida chegirma qoʻllaniladi.

Davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun toʻlov amalga oshirilganligi Yagona billing tizimi orqali tasdiqlanadi.

Toʻlov summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:

11,75 foizi — “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi toʻlov amalga oshirilganligi Yagona billing tizimi orqali tasdiqlanganligi uchun);

qolgan mablagʻlar — Bilim va malakalarni baholash agentligini rivojlantirish jamgʻarmasi hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

Talabgor toʻlovni YIDXP orqali shakllantirilgan invoys raqami orqali amalga oshiradi.

19. Agar ariza beruvchi turli sabablarga koʻra test sinovlarida ishtirok eta olmaydigan boʻlsa, Agentlikka test sinovlari oʻtkaziladigan kundan kamida uch kun oldin YIDXP orqali elektron shaklda murojaat etishi lozim.

Uzrli sababga koʻra (kasalligi yoki oila aʼzolarining vafot etganligini tasdiqlovchi hujjatni taqdim etganda) test sinovlarida qatnasha olmagan talabgor test sinovi oʻtkazilgan sanadan besh ish kundan kechikmay, ushbu holatni tasdiqlovchi hujjatlarni YIDXP orqali Agentlikka elektron shaklda taqdim etishi lozim.

Bunda talabgorga Bilim va malakalarni baholash agentligini rivojlantirish jamgʻarmasi hisobvaragʻiga kelib tushgan toʻlov miqdori Agentlik tomonidan, boshqa hisobvaraqlarga taqsimlangan toʻlov toʻliq miqdorda YIDXP orqali qaytariladi.

Talabgor toʻlovni qaytarish boʻyicha Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani YIDXP orqali elektron tarzda toʻldiradi.

20. Talabgor test sinoviga kechikkan yoki sababsiz kelmagan hollarda, talabgor tomonidan amalga oshirilgan toʻlov qaytarilmaydi”;

22-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“22. Test sinovidan oʻta olmagan talabgor test sinovi natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab besh ish kuni mobaynida YIDXP orqali Agentlikka apellatsiya shikoyati berish huquqiga ega.

Talabgor apellatsiya shikoyati berish uchun ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani YIDXP orqali elektron tarzda toʻldiradi”;

27-band quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Amal qilish muddati tugashiga 10 kun qolgan sertifikat egalariga YIDXPdagi shaxsiy kabineti orqali xabarnoma hamda Agentlikning tegishli axborot tizimi orqali talabgor roʻyxatdan oʻtishda kiritgan telefon raqamiga bepul “SMS-xabarnoma” yuboriladi”;

quyidagi mazmundagi 1 — 3-ilovalar bilan toʻldirilsin:

“Umumtaʼlim fanlarini bilish darajasini aniqlash va sertifikat berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Umumtaʼlim fanlarini bilish darajasini aniqlash va sertifikat berish boʻyicha davlat xizmatlaridan foydalanish uchun

__________________ (sanasi) ________________ (raqami) 1. F.I.O.: 2. Pasport (tugʻilganlik toʻgʻrisida guvohnoma, identifikatsiyalovchi ID-kartasi) maʼlumotlari (seriyasi va raqami, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami, agar mavjud boʻlsa): 3. Doimiy yashash manzili (viloyat, shahar/tuman, koʻcha, uy): 4. Telefon raqami: 5. Elektron pochta manzili (e-mail): 6. Qonunchilik hujjatlarida belgilangan chegirma qoʻllanilish huquqiga egaligi (“Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan shaxslar, I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslar) : Ha/Yoʻq 7. Imtihonni topshirish hududi: 8. Imtihonni topshirish fani: 9. Imtihonni topshirish tili:

Umumtaʼlim fanlarini bilish darajasini aniqlash va sertifikat berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Toʻlovni qaytarish boʻyicha

__________________ (sanasi) ____________ (raqami) 1. F.I.O.: 2. Pasport (tugʻilganlik toʻgʻrisida guvohnoma, identifikatsiyalovchi ID-kartasi) maʼlumotlari (seriyasi va raqami, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami, agar mavjud boʻlsa): 3. Doimiy yashash manzili (viloyat, shahar/tuman, koʻcha, uy): 4. Telefon raqami: 5. Elektron pochta manzili (e-mail): 6. Imtihon sanasi: 7. Imtihonni topshirish fani: 8. Uzrli sababga koʻra (kasalligi yoki oila aʼzolarining vafot etganligini tasdiqlovchi hujjatni taqdim etganda) test sinovlarida qatnasha olmagan talabgorning ushbu holatni asoslovchi hujjatlar�:

Umumtaʼlim fanlarini bilish darajasini aniqlash va sertifikat berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Imtihon natijalari yuzasidan apellatsiya shikoyatini berish uchun

__________________ (sanasi) _____________ (raqami) 1. F.I.O.: 2. Pasport (tugʻilganlik toʻgʻrisida guvohnoma, identifikatsiyalovchi ID-kartasi) maʼlumotlari (seriyasi va raqami, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami, agar mavjud boʻlsa): 3. Doimiy yashash manzili (viloyat, shahar/tuman, koʻcha, uy): 4. Telefon raqami: 5. Elektron pochta manzili (e-mail): 6. Imtihon sanasi: 7. Imtihonni topshirish fani: 8. Shikoyatning qisqacha mazmuni: ” ;

d) 2-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY TAʼLIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI N UZURIDAGI BILIM VA MALAKALARNI BA N OLAS N AGENTLIGI UMUMTAʼLIM FANINI BILISN DARAJASI TOʻGʻRISIDA SERTIFIKAT Sertifikat raqami: Talabgorning shaxsiy kodi: Familiyasi: Ismi: Otasining ismi: Umumtaʼlim fani: Umumiy toʻplagan bali: Umumiy ballga nisbatan foiz koʼrsatkichi: Sertifikat darajasi Boʻlimlar boʻyicha test sinovi natijalari: Berilgan sanasi Amal qilish muddati: Direktor Imzo F.I.O.

2. Vazirlar Mahkamasining “Chet tilini bilish darajasini aniqlash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 16-fevraldagi 73-son qarorida :

a) 1-bandining toʻrtinchi xatboshisidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazining” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 3-bandining birinchi xatboshisidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazining” soʻzlari “Agentlikning” soʻzi bilan almashtirilsin;

v) 4 , 6 va 9-bandlardagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi” soʻzlari “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;

g) 10-banddagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 1-ilovada :

2-bandining ikkinchi xatboshisidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

10-bandining yettinchi xatboshisidagi “yigʻim toʻlanganligi” soʻzlari “toʻlov amalga oshirilganligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

11-bandda :

birinchi xatboshidagi “Yigʻimlar” soʻzi “Toʻlov” soʻzi bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “Davlat test markazi faoliyatini” soʻzlari “Bilim va malakalarni baholash agentligini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

18 va 19-bandlardagi “Davlat test markazi” soʻzlari “Bilim va malakalarni baholash agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Reglamentga 1-ilovada “Davlat test markazi” soʻzlari “Bilim va malakalarni baholash agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 10-yanvar,

17-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 12.01.2024-y., 09/24/17/0019-son)

lex.uz