UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 11-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 11 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 11 января 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 11 January 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

НИЗОМ

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сон қарорига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг (кейинги ўринларда — Давактив агентлиги) фаолияти тубдан такомиллаштирилганлиги ҳамда унинг устувор йўналишлари ва асосий вазифалари белгилаб берилганлиги;

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) этиб қайта ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

Давактив агентлигининг мақоми ва фаолиятининг устувор йўналишлари, вазифалари ва функциялари;

Давактив агентлигининг марказий аппарати, таркибий тузилмалари ва ҳудудий бошқармаларининг вазифалари, функциялари ҳамда ҳуқуқлари ва жавобгарлиги;

Давактив агентлиги раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ва жавобгарлиги;

Давактив агентлиги фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари;

Давактив агентлигининг бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Марказ мақоми ва фаолиятининг ташкилий асослари;

Марказ ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари, функциялари ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

Марказнинг ҳисобдорлиги ва фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари;

Марказ фаолиятини молиялаштириш, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 январдаги 23-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг (кейинги ўринларда — Давактив агентлиги) мақоми, устувор йўналишлари ва вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, раҳбарларининг функционал мажбурияти ва масъулиятини белгилайди.

2. Давактив агентлиги:

давлат активларини бошқариш, хусусийлаштириш, давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш, тўловга қобилиятсизлик, баҳолаш ва риэлторлик фаолияти соҳасида алоҳида мақомга эга мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;

собиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва давлат, шу жумладан, чет элдаги активларини бошқариш, хусусийлаштириш тадбирларини амалга ошириш (шу жумладан, давлат улушларини сотиш), давлат активларини ижарага бериш, хўжалик жамиятларида корпоратив бошқарувни жорий этиш, иқтисодий ночор хўжалик жамиятларини молиявий соғломлаштириш, тўловга қобилиятсизлик, баҳолаш фаолиятида давлат томонидан тартибга солиш ва мулкни баҳолаш стандартларини тасдиқлаш бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

собиқ «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази» ДУКнинг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

3. Давактив агентлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.

4. Давактив агентлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

5. Давактив агентлиги ва унинг ташкилий тузилмасига кирадиган ҳудудий бошқармалари, идоравий мансуб тузилмалари юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ҳамда инглиз тилида ёзилган муҳрга ва бланкларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобрақамларига, шу жумладан, хорижий валютадаги банк ҳисобрақамларига эгадирлар.

6. Давактив агентлигининг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, қисқартирилган номи — Давактив агентлиги;

б) рус тилида:

тўлиқ номи — Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан, қисқартирилган номи — Агентство по госактивам;

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи — The State Assets Management Agency of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи — State Assets Agency.

7. Давактив агентлигининг жойлашган жойи (почта манзили): Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур кўчаси, 6-уй.

2-боб. Давактив агентлигининг тузилмаси

8. Давактив агентлиги тизимига қуйидагилар киради:

Давактив агентлиги марказий аппарати;

Давактив агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари;

Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази;

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ;

Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази;

Бино ва мол-мулкларни вақтинчалик сақлаш дирекцияси.

3-боб. Давактив агентлигининг асосий вазифалари ва функциялари

1-§ Давактив агентлигининг асосий вазифалари ва функциялари

9. Қуйидагилар Давактив агентлигининг асосий вазифалари ҳисобланади:

давлат активларини бошқариш, хусусийлаштириш бўйича ваколатли давлат органи сифатида ягона давлат сиёсатини юритиш;

давлат мулки ҳисобини юритиш, бошқариш ва хусусийлаштириш ҳамда тўловга қобилиятсизлик жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш;

давлат активларини очиқ ва шаффоф хусусийлаштириш орқали уларнинг иқтисодиётдаги улушини муттасил қисқартириб бориш, хусусийлаштириш тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳамда инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилишини мониторинг қилиш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик бўйича таклифларни тайёрлашда иштирок этиш;

давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи) вазифасини амалга ошириш, акциядорнинг (иштирокчининг) вазифалари «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ махсус ваколатли давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга ошириладиган ҳоллар бундан мустасно;

давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик жамиятларини ислоҳ қилишда иштирок этиш, уларда самарали дивиденд сиёсатининг юритилишини мувофиқлаштириш, корхоналарнинг операцион самарадорлигини ошириш, харидлар ҳамда инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини ошириш;

давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятининг самарадорлиги ва шаффофлигини таъминлаш, бошқарув тузилмасини оптималлаштириш, юқори даромадлилик ва капиталлашув даражасини ошириш, соҳага кирмайдиган ва фойдаланилмаётган активларини чиқариб ташлашга қаратилган ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни мувофиқлаштириш;

давлат манфаатларини таъминлаган ҳолда, давлат акция пакетларини (улушларини) ишончли бошқарувга беришни ташкил этиш;

давлат активларини ижарага беришнинг очиқ ва шаффоф механизмини таъминлаш;

таҳлил асосида давлат иштирокидаги фаолият юритмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни аниқлаш, молиявий соғломлаштириш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;

баҳоловчилар ва риэлторлар хизматини сертификатлаштириш, уларнинг фаолиятини ривожлантириш чораларини кўриш;

давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва бу тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилишнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш.

10. Давактив агентлиги ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) давлат активларини бошқариш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиш соҳасида:

давлат активларини самарали бошқариш, корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш, менежмент сифатини ошириш, шунингдек, хўжалик жамиятларининг кузатув кенгашларидаги давлат номидан сайланган аъзолари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;

манфаатдор вазирлик ва идораларни жалб этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан тасдиқланадиган хусусийлаштириш бўйича давлат дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

давлат активларини хусусийлаштириш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, шу жумладан, соддалаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади;

давлат активларини бошқариш масалалари бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

давлат мулкидан фойдаланиш қоидалари ва давлат мулкини бошқариш самарадорлигини баҳолаш тартибини белгилайди;

«Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ махсус ваколатли органлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан корпоратив бошқарув принципларига мувофиқ давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши аъзолари ва ижро этувчи органлари раҳбарларини уларнинг бошқарув органлари орқали тайинлашни (танлов ўтказишни, сайлашни) ташкил этишни мувофиқлаштиради;

давлат иштирокидаги корхоналарнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун саволномани ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, тижорат банклари бундан мустасно;

давлат иштирокидаги корхоналарнинг самарали бизнес-режалари ишлаб чиқилишига кўмаклашади ва уларнинг параметрлари бажарилиши мониторингини олиб боради;

акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ва кузатув кенгашларининг ролини тубдан оширишга, устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан ижро этувчи органларнинг акциядорлар (иштирокчи) олдидаги жавобгарлигини кучайтиришга йўналтирилган корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чораларини кўради;

ўзига мулкдор (акциядор, иштирокчи, муассис) функцияларини амалга ошириш учун берилган давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгашларидаги давлат номидан сайланадиган аъзоларига малакавий талабларни белгилайди;

устав капиталида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзоларни киритиш ташаббуси билан чиқади;

корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш ва хўжалик жамиятларида давлат улушини бошқариш самарадорлигини оширишга йўналтирилган тадбирлар бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу йўналишда хорижий, халқаро институтлар ва компаниялар билан самарали ишлашни ташкил этади;

тузилган шартномага мувофиқ ишончли бошқарувчилар хизматларига уларнинг фаолияти учун белгиланган тартибда ҳақ тўлашни ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси судларининг қарорларига асосан давлат даромадига ўтказилган ёки ихтиёрий равишда Ўзбекистон Республикаси мулки этиб топширилган хорижда жойлашган мулк эгалиги ҳуқуқини Ўзбекистон Республикаси номидан амалга оширади;

Вазирлар Маҳкамаси билан келишувга кўра давлат мулкини хўжалик жамиятларининг устав фондига (устав капиталига) киритиш тўғрисида қарор қабул қилади;

давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари акцияларини маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида оммавий жойлаштириш (IPO/SPO) ташаббуси билан чиқади;

хўжалик жамиятининг акцияларини (улушларини) давлат мулки сифатида олиш юзасидан таклифларни тайёрлайди ва Рақобат қўмитасининг хулосасини олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритади;

вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кўчмас мулки негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва уларни бегоналаштиришга оид келишувлари (битим, шартнома, меморандумлар) бўйича хулоса тақдим этади;

давлат муассасаларининг, шу жумладан, давлат органларининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

б) давлат мулки ҳисобини юритиш, бошқариш ва хусусийлаштириш ҳамда тўловга қобилиятсизлик жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш соҳасида:

давлат мулки реестрини ягона марказлаштирилган электрон ахборот маълумотлар базаси шаклида тегишли идоралар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари, давлат муассасалари, шу жумладан, чет элдаги ва давлат номидан Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа давлат органлари иш кўрадиган хўжалик жамиятларини, шунингдек, давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектлари, интеллектуал мулк ва автомототранспорт воситаларининг реестрини (хатловдан ўтказиш ва ҳисобга олиш қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тегишли ваколатли давлат органлари томонидан юритиладиган мол-мулк бундан мустасно) юритади;

юқори турувчи манфаатдор давлат органлари, шунингдек, Давлат бюджетидан қўшимча маблағлар назарда тутилган ҳолларда, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг розилигига мувофиқ идоравий мансублигидан қатъи назар, давлат кўчмас мулк объектларини, автомототранспорт воситаларини ҳамда бошқа асосий воситаларни бир ташкилот тасарруфидан бошқа бир давлат ташкилоти тасарруфига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тўғрисида Давактив агентлиги директори қарорини қабул қилади (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ хусусийлаштирилмайдиган объектлар бундан мустасно);

Давактив агентлиги томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларини рақамлаштириш ва Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хизмат кўрсатишини жорий этиш чораларни кўради;

«Давлат мулки» ахборот тизимининг «Банкрот корхоналар ва суд бошқарувчиларининг ҳисобини юритиш», «Давлат мулки ҳисобини юритиш», «Корпоратив бошқарув» ва «Давлат иштирокидаги корхоналарнинг бизнес-режа кўрсаткичлари ва самарадорлик муҳим кўрсаткичлари мониторинги» модулларини такомиллаштириб борилади ҳамда вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан электрон маълумот алмашинувини йўлга қўяди;

давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ҳисобланган ва тўланган дивидендларнинг ҳисобини электрон тизим орқали юритади;

в) давлат активларини очиқ ва шаффоф хусусийлаштириш орқали уларнинг иқтисодиётдаги улушини муттасил қисқартириб бориш, хусусийлаштириш тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳамда инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилишини мониторинг қилиш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик бўйича таклифларни тайёрлашда иштирок этиш соҳасида:

давлат мулкининг, шу жумладан, хориждаги давлат мулкининг сотувчиси вазифасини бажаради;

давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштиришдан олдин тайёрлаш, шу жумладан, уларнинг жозибадорлигини оширишни кўзда тутувчи самарали механизмларни жорий этиш бўйича хорижий, халқаро институтлар ва компаниялар билан самарали ишлашни ташкил этади;

давлат мулкини хусусийлаштириш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун ишончли бошқарувчилар, маслаҳатчилар ва экспертларни жалб этади, шунингдек, уларга тўланадиган ҳақ миқдорини белгилайди;

хусусийлаштириш объектларини сотишдан олдин тайёрлайди ва хусусийлаштиришнинг, шу жумладан, иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари корхоналарининг, аниқ инвестиция мажбуриятлари эвазига реализация қилинган объектларни хусусийлаштиришнинг шартномавий шартларини белгилайди;

хусусийлаштириш объектларининг олди-сотди шартномаси бўйича Давактив агентлиги томонидан тузиладиган битимларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши, шу жумладан, инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши мониторингини юритади;

тасдиқланган хусусийлаштириш дастурларининг амалга оширилишини таъминлайди;

махсус иқтисодий зоналар дирекциялари қарорлари бўйича сотиладиган давлат мулки объектларидан ташқари хусусийлаштириш объектларининг сотувчиси функциясини амалга оширади, уларнинг бошланғич сотув нархини, инвестициялар ҳажмини, савдоларнинг тури ва шартларини белгилайди, шу жумладан, давлатга тегишли қимматли қоғозларни мустақил равишда ёки шартнома асосида жалб этиладиган маҳаллий ва хорижий инвестиция воситачилари орқали ички ва халқаро бозорларда, биржа савдолари ва биржадан ташқари савдоларда сотади;

устав капиталига берилган объектлардан ва (ёки) махсус иқтисодий зоналар жойлашган объектлардан ташқари, янги мулкдорга хусусийлаштирилган объектга мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ордер (сертификат) беради, шунингдек, харидорнинг хизмат кўрсатувчи инвестиция воситачисига унинг томонидан сотиб олинган акцияларни ўтказишга (ҳаракатни тиклашга) депо топшириғини тақдим этади;

хусусийлаштириш билан боғлиқ жараёнларни таҳлил қилади ҳамда хусусий мулкдорлар томонидан хусусийлаштириш объектлари сотилишининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлайдиган хусусийлаштиришнинг янги шакллари ва усулларини жорий этиш, шу жумладан, мулкий муносабатларни тартибга солувчи нормаларни такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқади;

давлат корхоналари ва муассасаларининг, шунингдек, давлат корхоналари ва муассасаларини хусусийлаштириш жараёнида ташкил этиладиган хўжалик жамиятларининг Ўзбекистон Республикаси номидан муассиси бўлади;

давлат муассасасини хўжалик жамияти этиб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилади;

ваколат доирасида маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

маҳаллий ва хорижий инвесторларни хусусийлаштирилаётган давлат активларига жалб этиш мақсадида реклама-ахборот ишларини амалга оширади;

давлат активларининг инвестициявий жалб этувчанлигини ошириш йўли билан хусусийлаштириш жараёнига кўмаклашади;

ишлаб чиқаришни модернизациялаш, технологик қайта жиҳозлаш ва кенгайтириш жараёнларига зарур инвестицияларни жалб этиш учун хўжалик жамиятларининг қимматли қоғозларини чиқариш ташаббуси билан чиқади;

давлат кўчмас мулк объекти ва бўш ер участкалари негизида амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар давлат шериги томонидан тегишли битим тузилгандан сўнг ўн кун муддатда «Давлат мулки» ахборот тизимига киритилишини мониторинг қилади;

г) давлат улушига нисбатан акциядор (таъсисчи ва иштирокчи) вазифасини амалга ошириш («Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ махсус ваколатли органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга ошириладиган ҳоллар бундан мустасно) соҳасида:

давлат улушига нисбатан акциядор (таъсисчи ва иштирокчи) вазифасини амалга оширади, акциядорнинг (иштирокчининг) вазифалари «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ махсус ваколатли давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга ошириладиган ҳоллар бундан мустасно;

қонунчилик ҳужжатларига ва корпоратив бошқарув принципларига мувофиқ ўзига мулкдор (акциядор, иштирокчи, муассис) функцияларини амалга ошириш учун берилган давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши аъзолигига ва ижро этувчи органларга (раҳбар ва раҳбар ўринбосарларига) танлов асосида номзодлар кўрсатади;

давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш, шунингдек, давлат улушининг вужудга келиши ва миқдорининг ўзгариши билан боғлиқ таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар юзасидан буйруқ қабул қилади;

давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг тизимидаги корхоналарга учинчи шахслар томонидан инвестиция киритишга оид келишувлар (битим, шартнома, меморандумлар) бўйича хулоса тақдим этади;

ўзига мулкдор (акциядор, иштирокчи, муассис) функцияларини амалга ошириш учун берилган хўжалик жамиятлари бошқарув органларининг мажлислари кун тартибидаги масалалар юзасидан овоз бериш сиёсати бўйича ишончли бошқарувчиларга, кузатув кенгашларидаги давлат номидан сайланган аъзоларига ва ишончнома берилган Давактив агентлиги вакилларига тегишли кўрсатмалар беради;

устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг акциядорлари (иштирокчилари) умумий мажлисида иштирок этиш учун ўзининг вакилларига ишончномалар беради;

хўжалик жамиятлари, шу жумладан, чет элдаги, бошқарув органларида ўзига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун берилган давлат акция пакетлари (улушлар) бўйича акциядор (қатнашчи) сифатида давлат манфаатларини ифода этади;

зарурат бўлганда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судларга мурожаат қилиш, шу жумладан, юқори малакали мутахассисларни ёллаш орқали акциядор (қатнашчи) сифатида давлат манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайди;

ўзига мулкдор (акциядор, иштирокчи, муассис) функцияларини амалга ошириш учун берилган давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгашлари томонидан ҳар чоракда ижро этувчи органларнинг корхона фаолиятининг самарадорлиги, шу жумладан, амалга оширилган харидлар тўғрисидаги ҳисоботлари эшитиб борилишини назорат қилади;

д) давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик жамиятларини ислоҳ қилишда иштирок этиш, уларда самарали дивиденд сиёсатининг юритилишини мувофиқлаштириш, корхоналарнинг операцион самарадорлигини ошириш, харидлар ҳамда инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини ошириш соҳасида:

хўжалик жамиятларини самарали бошқаришни таъминлаш учун уларда корпоратив бошқарувнинг энг илғор тажрибасини жорий этиш ишларини амалга оширади;

солиқлар ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига бошқа тўловлар, давлат мақсадли фондлари, иш ҳақи ва дивидендлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик ҳосил бўлганда, шунингдек, кетма-кет икки чорак мобайнида бизнес-режанинг асосий параметрлари бажарилмаган тақдирда, хўжалик жамиятининг ижро этувчи органи билан меҳнат муносабатларини давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани жамиятнинг кузатув кенгаши ва акциядорлар умумий йиғилишига киритади;

корпоратив бошқарувни ривожлантириш ва ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибасини жорий этиш йўли билан давлат активларини самарали бошқариш, устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг менежменти, хўжалик жамиятларининг кузатув кенгашларидаги давлат номидан сайланган аъзолари, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари билим ва кўникма даражасини ошириш билан боғлиқ семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил этади;

давлат улуши бўйича дивиденд миқдорини корхонанинг инвестиция лойиҳалари, бизнес-режа кўрсаткичлари ва молиявий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда белгилаш юзасидан самарали дивиденд сиёсатининг юритилишини мувофиқлаштиради;

давлат иштирокидаги корхоналарнинг соф фойдасини тақсимлаш, шу жумладан, соф фойданинг бир қисмини давлат улуши бўйича дивидендга йўналтириш юзасидан давлат улуши бўйича сайланган кузатув кенгаши аъзоларига кўрсатма беради;

давлат иштирокидаги корхоналарнинг давлат улушлари бўйича дивидендларни (ажратмаларни) хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тўланишини таъминлашда Солиқ қўмитасига кўмаклашади;

Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари муассис ҳисобланган давлат корхоналарининг соф фойдасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ажратмалардан кейин қоладиган соф фойданинг бир қисми ёки ҳаммасини олади;

е) давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятининг самарадорлиги ва шаффофлигини таъминлаш, бошқарув тузилмасини оптималлаштириш, юқори даромадлилик ва капиталлашув даражасини ошириш, соҳасига кирмайдиган ва фойдаланилмаётган активларини чиқариб ташлашга қаратилган ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни мувофиқлаштириш соҳасида:

давлат иштирокидаги корхоналар учун корпоратив бошқарув қоидаларини тасдиқлайди;

давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятларида Корпоратив бошқарув қоидалари, Ахлоқ кодекси ва корпоратив бошқарувни баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисидаги масалани жамиятнинг акциядорлар (таъсисчилар) умумий йиғилишига киритади;

давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятларининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш бўйича халқаро тамойиллар ва қоидалар асосида тавсиялар ишлаб чиқади;

давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятларининг ўрта ва узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда иштирок этади;

давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини, шу жумладан, уларнинг даромадларини ва капиталлашув даражасини ошириш чораларини кўради;

давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари активларини хатловдан ўтказиш ва улардан самарали фойдаланиш чораларини кўришда иштирок этади;

давлат улуши мавжуд корхоналар ва давлат муассасалари, шунингдек, уларнинг таркибидаги корхоналар тўғрисидаги ҳисоботлар ва ахборотни, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги, Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва Солиқ қўмитаси билан идоралараро электрон ҳужжат айланиши воситасида олинадиган ҳисоботлар асосида таҳлил ва мониторинг қилади;

давлат иштирокидаги хўжалик жамиятларини томонидан уларнинг веб-сайтларига қўйиладиган талабларга риоя этилишини назорат қилади ва ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумот киритиб боради;

ж) давлат манфаатларини таъминлаган ҳолда давлат акция пакетларини (улушларини) ишончли бошқарувга беришни ташкил этиш соҳасида:

республика мулки жумласига кирувчи давлат мулкининг, шу жумладан, хориждаги давлат мулкининг ишончли бошқарувга берилишини ташкил этади, шунингдек, уларни белгиланган тартибда ишончли бошқарувга беради;

республика мулки жумласига кирувчи давлат мулкини ишончли бошқарувга беришда наф олувчи бўлади ҳамда ишончли бошқарувчилар хизматларига уларнинг фаолияти учун белгиланган тартибда ҳақ тўлашни ташкил этади;

ишончли бошқарувга берилган давлат акция пакетлари (улушлари) мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари бошқарув органлари йиғилиши кун тартибига киритилган қонунчилик ҳужжатларида белгиланган масалалар бўйича кўрсатмалар беради;

давлат акция пакетлари (улушлари)ни ишончли бошқарувчилари фаолияти юзасидан ҳисоботларни олади ва таҳлил қилади;

з) давлат активларини ижарага беришнинг очиқ ва шаффоф механизмини таъминлаш соҳасида:

давлат мулкининг, шу жумладан, хориждаги давлат мулкининг ижарага берилишини ташкил этади ҳамда давлат мулки бўлган мол-мулкнинг ижарага берувчиси бўлади, ушбу ваколатларни амалга ошириш ҳуқуқи бошқа давлат органлари ва ташкилотларига берилган ҳоллар бундан мустасно;

давлат мулки бўлган мол-мулкни ижарага беришнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлайдиган ижарага беришнинг янги усулларини жорий этиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

давлат корхоналарига давлат мулкини бериш бўйича давлат корхоналари ташкил этилишини келишади;

республика мулки жумласига кирувчи давлат мулкини, шунингдек, Давактив агентлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бириктирилган давлат мулкини ижарага беришда наф олувчи бўлади;

и) таҳлил асосида давлат иштирокидаги фаолият юритмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни аниқлаш, уларни молиявий соғломлаштириш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш соҳасида:

белгиланган тартибда давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий аҳволига оид маълумотлар электрон базасини шакллантиради ва шу асосда фаолият юритмаётган, паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор давлат иштирокидаги корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилади;

таҳлил натижалари юзасидан молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» (кейинги ўринларда — «йўл хариталари») ишлаб чиқилиши лозим бўлган корхоналар рўйхатини Вазирлар Маҳкамасига киритади;

«йўл хариталари» лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади;

«йўл хариталари»нинг бажарилиши бўйича маълумотларни тўплаш, умумлаштириш орқали уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилади;

«йўл хариталари»нинг бажарилишида корхоналарга кўмаклашади;

«йўл хариталари»нинг бажарилишида давлат органларига ва тегишли ташкилотларга юзага келаётган муаммоли масалаларни ҳал қилишга кўмаклашиш юзасидан илтимоснома юборади, шунингдек, илтимоснома бажарилмаган тақдирда бажарилиши мажбурий бўлган талабнома юборади;

тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлмаган иқтисодий ночор давлат иштирокидаги хўжалик жамиятларига нисбатан ўрнатилган тартибда жамиятлар устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушларини сотиш ёки тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини қўллаш бўйича таклиф ишлаб чиқади;

к) тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:

устав фондида давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхоналарнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза билан иқтисодий судга мурожаат этади;

суд бошқарувчилари аттестациясини ўтказади ҳамда суд бошқарувчиларининг ягона реестрини юритади;

устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарни суд санацияси ва ташқи бошқаруви режаларини келишиб олади;

устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда судгача санацияси қилиш ҳолати, шунингдек, бундай корхоналарнинг тўловга қобилиятсизлиги тартиб-таомиллари жараёнини назорат қилади;

суд бошқарувчилари фаолияти устидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширади, суд бошқарувчисининг фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилганлиги аниқланган тақдирда, уни вазифасини бажаришдан озод қилиш ҳақида иқтисодий судга ариза билан мурожаат этади;

л) баҳоловчи ва риэлторлар хизматини сертификатлаш, уларнинг фаолиятини ривожлантириш чораларини кўриш соҳасида:

баҳоловчилар ва риэлторларга малака талабларини белгилайди, уларга малака сертификатлари беради;

баҳоловчилар ва риэлторларнинг малака сертификатлари реестрини юритади;

баҳоловчилар ва риэлторлар хизмати фаолиятини ривожлантириш чораларини кўради;

баҳолаш ва риэлторлик фаолияти соҳасида қонунчилик талабларини белгилайди;

баҳоловчи ташкилотларнинг ва риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари билан ҳамкорлик фаолиятини юритади;

баҳолаш ва риэлторлик фаолияти соҳасида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланганда, ўрнатилган тартибда баҳоловчи ва риэлторларнинг сертификатларини бекор қилади;

махсус ваколатли давлат органи риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари билан биргаликда риэлторлик ташкилотлари учун ички назорат қоидаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек, уларга риоя этилиши устидан мониторингни амалга оширади;

риэлторлик ташкилотлари фаолиятида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш юзасидан риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари билан биргаликда эҳтимол тутилган таваккалчиликларни баҳолайди, таҳлил қилади ва ўрганади ҳамда аниқланган таваккалчиликларни камайтиришга доир чоралар кўради;

белгиланган тартибда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этади;

Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евросиё гуруҳи тўғрисидаги битимдан келиб чиқувчи мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайди;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича махсус ваколатли давлат органи ва риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари билан биргаликда ўзаро ҳамкорлик қилади;

м) давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва бу тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилишнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш соҳасида:

давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилишини таъминлайди;

давлат кўчмас мулк объектлари, давлат улуши, давлат муассасалари ҳамда уларга тегишли автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни ўзининг веб-сайтида реал вақт режимида эълон қилади, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно;

давлат иштирокидаги корхоналарнинг ўтган молия йилидаги фаолиятининг самарадорлиги, уларнинг иқтисодиётдаги ўрни ва улуши ҳамда давлат мулкини бошқариш натижадорлиги тўғрисидаги бошқа муҳим ахборотларни ўз ичига олувчи йиғма ҳисоботини ҳар йили 1 августга қадар ўзининг веб-сайтида эълон қилади;

«Давлат мулки объектлари билан савдоларни ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш портали»да барча давлат мулки объектларини савдога чиқариш ва унинг натижалари тўғрисидаги ахборотларни жойлаштиришни таъминлайди.

Давактив агентлиги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.

2-§ Давактив агентлиги марказий аппаратининг вазифалари ва функциялари

11. Давактив агентлиги марказий аппаратининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

1) ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб тузилмалар билан биргаликда Давактив агентлигига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;

2) давлат активларини бошқариш, хусусийлаштириш, ҳисобини юритиш самарали дивиденд сиёсатининг юритилишини мувофиқлаштириш, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик жамиятларини ислоҳ қилишда иштирок этиш, давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш, тўловга қобилиятсизлик, баҳолаш ва риэлторлик фаолияти соҳасида давлат бошқарувини таъминлаш ва мувофиқлаштириш;

3) ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш асосида давлат активларини бошқариш, хусусийлаштириш, давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш, тўловга қобилиятсизлик, баҳолаш ва риэлторлик фаолиятини такомиллаштиришни ташкил этиш;

4) давлат улуши мавжуд корхоналар, давлат муассасалари, вазирлик ва идоралардан марказий аппаратда кўриб чиқиладиган, таҳлил қилиш ва ишлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни сўраш ва олиш;

5) Давактив агентлиги ваколатига киритилган масалалар юзасидан қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш;

6) маҳаллий ва хорижий малакали мутахассисларни ходимлар ва маслаҳатчилар сифатида жалб қилиш, Давактив агентлигига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида эксперт ва ишчи гуруҳларни ташкил қилиш;

7) ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб тузилмалар кадрлар билан белгиланган тартибда таъминланишини мувофиқлаштириш.

Давактив агентлиги марказий аппарати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.

12. Давактив агентлиги марказий аппарати ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) Давактив агентлиги ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлил жиҳатдан таъминлайди;

2) Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг Давактив агентлиги ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

3) Давактив агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ҳамда уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизаси ўтказилишини ташкил этади;

4) Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари фаолиятини бошқаради, мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

5) Давактив агентлиги фаолиятини, шу жумладан, норма ижодкорлиги соҳасида ҳуқуқий таъминлайди;

6) Давактив агентлиги ваколатига кирувчи тезкор, ташкилий, кадрлар, молиявий, ишлаб чиқариш-хўжалик ҳамда бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади;

7) Давактив агентлиги ваколатига тегишли масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқилиши ва келишилиши, шунингдек, Давактив агентлигининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари қабул қилинишини таъминлайди;

8) давлат активларини самарали бошқариш, корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш, менежмент сифатини ошириш, шунингдек, хўжалик жамиятларининг кузатув кенгашларидаги давлат номидан сайланган аъзолари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;

9) манфаатдор вазирлик ва идораларни жалб этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

10) давлат активларини хусусийлаштириш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, шу жумладан, соддалаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади;

11) давлат муассасаларининг, шу жумладан, давлат органларининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

12) давлат мулкидан фойдаланиш қоидаларини ва давлат мулкини бошқариш самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланишини таъминлайди;

13) давлат иштирокидаги корхоналар учун корпоратив бошқарув қоидалари тасдиқланишини таъминлайди;

14) «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ махсус ваколатли органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан корпоратив бошқарув принципларига мувофиқ давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши аъзолари ва ижро этувчи органлар раҳбарларини уларнинг бошқарув органлари орқали тайинлаш (танлов ўтказишни, сайлашни) ташкил этилишини мувофиқлаштиради;

15) давлат иштирокидаги корхоналарнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун саволнома ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлайди, тижорат банклари бундан мустасно;

16) давлат активларини бошқариш масалалари бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

17) Давлат мулки реестри ягона марказлаштирилган электрон ахборот маълумотлар базаси шаклида тегишли идоралар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари, давлат муассасалари, давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектлари, интеллектуал мулк ва автомототранспорт воситаларининг реестрини (хатловдан ўтказиш ва ҳисобга олиш қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тегишли ваколатли давлат органлари томонидан юритиладиган мол-мулк бундан мустасно) юритади;

18) давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш, шунингдек, давлат улушининг вужудга келиши ва миқдорининг ўзгариши билан боғлиқ таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказишдан олдин Давактив агентлигининг буйруғи қабул қилинишини таъминлайди;

19) вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кўчмас мулки негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва уларни бегоналаштириш ҳамда давлат иштирокидаги корхоналар ва улар тизимидаги корхоналарга учинчи шахслар томонидан инвестиция киритишга оид келишувлар (битим, шартнома, меморандумлар) бўйича хулоса беради;

20) давлат иштирокидаги корхоналарнинг самарали бизнес-режалари ишлаб чиқилишига кўмаклашади ва уларнинг параметрлари бажарилиши мониторингини юритади;

21) ишончли бошқарувчиларнинг хизматларига уларнинг фаолияти учун белгиланган тартибда ҳақ тўлашни ташкил этади;

22) хўжалик жамиятлари бошқарув органларининг мажлислари кун тартиби масалалари юзасидан, шу жумладан, давлат улуши бўйича дивиденд миқдори бўйича корхонанинг инвестиция лойиҳалари, бизнес-режа кўрсаткичлари ва молиявий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда овоз бериш сиёсати бўйича ишончли бошқарувчиларга, уларнинг кузатув кенгашларидаги давлат номидан сайланган аъзоларига ва ишончнома берилган Давактив агентлиги вакилларига тегишли кўрсатмалар беради;

23) устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг акциядорлари (иштирокчилари) умумий мажлисида иштирок этиш учун ўзининг вакилларига ишончномалар беради;

24) хўжалик жамиятлари, шу жумладан, чет элдаги, бошқарув органларида ўзига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун берилган давлат акция пакетлари (улушлар) бўйича акциядор (қатнашчи) сифатида давлат манфаатларини ифодалайди;

25) давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятларида Корпоратив бошқарув қоидалари, Аҳлоқ кодекси ва корпоратив бошқарувни баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисидаги масалани жамиятнинг акциядорлар (таъсисчилар) умумий йиғилишига киритади;

26) зарурат бўлганда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судларга мурожаат қилиш, шу жумладан, юқори малакали мутахассисларни ёллаш йўли билан акциядор (қатнашчи) сифатида давлат манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайди;

27) акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ва кузатув кенгашларининг ролини тубдан оширишга, устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан ижро этувчи органларнинг акциядорлар олдидаги жавобгарлигини кучайтиришга йўналтирилган корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чораларини кўради;

28) хўжалик жамиятларининг кузатув кенгашларидаги давлат номидан сайланадиган аъзоларига малакавий талабларни белгилайди;

29) устав капиталида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзоларни киритиш ташаббуси билан чиқади;

30) давлат улушига нисбатан акциядор (таъсисчи ва иштирокчи) вазифасини амалга оширади, акциядорнинг (иштирокчининг) вазифалари «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ махсус ваколатли давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга ошириладиган ҳоллар бундан мустасно;

31) қонунчилик ҳужжатларига ва корпоратив бошқарув принципларига мувофиқ ўзига мулкдор (акциядор, иштирокчи, муассис) функцияларини амалга ошириш учун берилган давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши аъзолигига ва ижро этувчи органларга (раҳбар ва раҳбар ўринбосарларига) танлов асосида номзодлар кўрсатади;

32) ўзига мулкдор (акциядор, иштирокчи, муассис) функцияларини амалга ошириш учун берилган давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгашлари томонидан ҳар чоракда ижро этувчи органларнинг корхона фаолиятининг самарадорлиги, шу жумладан, амалга оширилган харидлар тўғрисидаги ҳисоботлари эшитиб борилишини назорат қилади;

33) ишончли бошқарувчилар хизматларига уларнинг фаолияти учун белгиланган тартибда ҳақ тўлашни ташкил этади;

34) ишончли бошқарувга берилган давлат акция пакетлари (улушлари) мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари кун тартибига киритилган қонунчилик ҳужжатларида белгиланган масалалар бўйича кўрсатмалар беради;

35) давлат акция пакетлари (улушлари)ни ишончли бошқарувчилари фаолияти юзасидан ҳисоботларни олади ва таҳлил қилади;

36) Ўзбекистон Республикаси судларининг қарорларига асосан давлат даромадига ўтказилган ёки ихтиёрий равишда Ўзбекистон Республикаси мулки этиб топширилган хорижда жойлашган мулк эгалиги ҳуқуқини Ўзбекистон Республикаси номидан амалга оширади;

37) хўжалик жамиятининг акциядорларини (улушларини) давлат мулки сифатида олиш юзасидан таклифларни тайёрлайди ва Рақобат қўмитасининг хулосасини олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритади;

38) корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш ва хўжалик жамиятларида давлат улушини бошқариш самарадорлигини оширишга йўналтирилган тадбирлар бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу йўналишда хорижий, халқаро институтлар ва компаниялар билан самарали ишлашни ташкил этади;

39) ўзига мулкдор (акциядор, иштирокчи, муассис) функцияларини амалга ошириш учун берилган хўжалик жамиятлари бошқарув органларининг мажлислари кун тартибидаги масалалар юзасидан овоз бериш сиёсати бўйича ишончли бошқарувчиларга, кузатув кенгашларидаги давлат номидан сайланган аъзоларига ва ишончнома берилган Давактив агентлиги вакилларига тегишли кўрсатмалар беради;

40) хўжалик жамиятларини самарали бошқаришни таъминлаш учун уларни корпоратив бошқарувнинг энг яхши илғор тажрибасини жорий этиш ишларини амалга оширади;

41) солиқлар ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига бошқа тўловлар, давлат мақсадли фондлари, иш ҳақи ва дивидендлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик ҳосил бўлганда, шунингдек, кетма-кет икки чорак мобайнида бизнес-режанинг асосий параметрлари бажарилмаган тақдирда, хўжалик жамиятининг ижро этувчи органи билан меҳнат муносабатларини давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани жамиятнинг кузатув кенгаши ва акциядорлар умумий йиғилишига киритади;

42) давлат иштирокидаги корхоналарнинг соф фойдасини тақсимлаш, шу жумладан, соф фойданинг бир қисмини давлат улуши бўйича дивидендга йўналтириш юзасидан давлат улуши бўйича сайланган кузатув кенгаши аъзоларига кўрсатма беради;

43) давлат иштирокидаги корхоналарнинг давлат улушлари бўйича дивидендларни (ажратмаларни) хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тўланишини таъминлашда Солиқ қўмитасига кўмаклашади;

44) Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари муассис ҳисобланган давлат корхоналарининг соф фойдасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ажратмалардан кейин қоладиган соф фойданинг бир қисми ёки ҳаммасини олади;

45) корпоратив бошқарувни ривожлантириш ва ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибасини жорий этиш йўли билан давлат активларини самарали бошқариш, устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг менежменти, хўжалик жамиятларининг кузатув кенгашларидаги давлат номидан сайланган аъзоларига, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари билим ва кўникма даражасини ошириш билан боғлиқ семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил этади;

46) давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятларининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш бўйича халқаро тамойиллар ва қоидалар асосида тавсиялар ишлаб чиқади;

47) давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятларининг ўрта ва узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда иштирок этади;

48) давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилишини таъминлайди;

49) давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини, шу жумладан, уларнинг даромадларини ва капиталлашув даражасини ошириш чораларини кўради;

50) давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари активларини хатловдан ўтказишни ташкил этади ва улардан самарали фойдаланиш чораларини кўришда иштирок этади;

51) давлат улуши мавжуд корхоналар ва давлат муассасалари, шунингдек, уларнинг таркибидаги корхоналар тўғрисидаги ҳисоботлар ва ахборот, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги ва Солиқ қўмитаси билан идоралараро электрон ҳужжат айланиши воситасида олинадиган ҳисоботлар асосида таҳлил ва мониторинг қилади;

52) давлат иштирокидаги корхоналар томонидан уларнинг веб-сайтларига қўйиладиган талабларга риоя этилишини назорат қилади ва ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумот киритиб боради;

53) давлат мулкининг, шу жумладан, хориждаги давлат мулкининг ишончли бошқарувга берилишини ташкил этади, шунингдек, уларни белгиланган тартибда ишончли бошқарувга беради;

54) давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари акцияларини маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида оммавий жойлаштириш (IPO/SPO) ташаббуси билан чиқади;

55) маҳаллий ва хорижий инвесторларни хусусийлаштирилаётган давлат активларига жалб этиш мақсадида реклама-ахборот ишларини амалга оширади;

56) давлат активларининг инвестициявий жалб этувчанлигини ошириш йўли билан хусусийлаштириш жараёнига кўмаклашади;

57) ишлаб чиқаришни модернизациялаш, технологик қайта жиҳозлаш ва кенгайтириш жараёнларига зарур инвестицияларни жалб этиш учун хўжалик жамиятларининг қимматли қоғозларини чиқариш ташаббуси билан чиқади;

58) давлат мулкининг, шу жумладан, хорижда турган давлат мулкининг сотувчиси вазифасини бажаради;

59) давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштиришдан олдин тайёрлашнинг, шу жумладан, уларнинг жозибадорлигини оширишни кўзда тутувчи самарали механизмларни жорий этиш бўйича хорижий, халқаро институтлар ва компаниялар билан самарали ишлашни ташкил этади;

60) Давактив агентлиги марказий аппарати томонидан хусусийлаштириладиган объектларни сотишдан олдин тайёрлайди, хусусийлаштиришнинг, шу жумладан, иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари корхоналарининг, аниқ инвестиция мажбуриятлари эвазига реализация қилинган объектларни хусусийлаштиришнинг шартномавий шартларини белгилайди;

61) давлат мулкини хусусийлаштириш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун ишончли бошқарувчилар, маслаҳатчилар ва экспертларни жалб этади, шунингдек, уларга тўланадиган ҳақ миқдорини белгилайди;

62) хусусийлаштириш объектларининг олди-сотди шартномаси бўйича Давактив агентлиги томонидан тузиладиган битимларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши, шу жумладан, инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши мониторингини юритади;

63) Рақобат қўмитаси, манфаатдор вазирлик, қўмиталар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини таҳлил (инвентаризация) қилади ва сақлаб қолиниши, реализация қилиниши ёки тугатилиши ёхуд қайта ташкил этилиши лозим бўлган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхатини белгилайди ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;

64) ваколатли маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорларининг ҳудудий бошқармалар томонидан бажарилишини назорат қилади;

65) махсус иқтисодий зоналар дирекциялари қарорлари бўйича сотиладиган давлат мулки объектларидан ташқари берилган ваколат доирасида хусусийлаштириш объектларининг сотувчиси функциясини амалга оширади, уларнинг бошланғич сотув нархини, инвестициялар ҳажмини, савдоларнинг тури ва шартларини белгилайди, шу жумладан, давлатга тегишли қимматли қоғозларни мустақил равишда ёки шартнома асосида жалб этиладиган маҳаллий ва хорижий инвестиция воситачилари орқали ички ва халқаро бозорларда, биржа савдолари ва биржадан ташқари савдоларда сотади;

66) устав капиталига берилган объектлардан ва/ёки махсус иқтисодий зоналар жойлашган объектлардан ташқари янги мулкдорга ўзи хусусийлаштирилган объектга мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ордер (сертификат) беради, шунингдек, харидорнинг хизмат кўрсатувчи инвестиция воситачисига унинг томонидан сотиб олинган акцияларни ўтказишга (ҳаракатни тиклашга) депо топшириғини тақдим этади;

67) хусусийлаштириш билан боғлиқ жараёнларни таҳлил қилади ҳамда хусусий мулкдорлар томонидан хусусийлаштириш объектлари сотилишининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлайдиган хусусийлаштиришнинг янги шакллари ва усулларини жорий этиш, шу жумладан, мулкий муносабатларни тартибга солувчи нормаларни такомиллаштириш юзасидан таклифларни шакллантиради;

68) давлат корхоналари ва муассасаларининг, шунингдек, давлат корхоналари ва муассасаларини хусусийлаштириш жараёнида ташкил этиладиган хўжалик жамиятларининг Ўзбекистон Республикаси номидан муассиси бўлади;

69) давлат кўчмас мулк объекти ва бўш ер участкалари негизида амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар давлат шериги томонидан тегишли битим тузилгандан сўнг ўн кун муддатда «Давлат мулки» ахборот тизимига киритилишини мониторинг қилади;

70) Давактив агентлиги ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш, трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини белгиланган тартибда тасарруф этади;

71) чет элда жойлашган давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари, давлат муассасалари, шунингдек, давлат кўчмас мулк объектларининг белгиланган тартибда ҳисобини юритади;

72) Вазирлар Маҳкамаси билан келишувга кўра давлат мулкини хўжалик жамиятларининг устав фондига (устав капиталига) киритиш тўғрисида қарор қабул қилади;

73) давлат муассасасини хўжалик жамияти этиб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилади;

74) давлат мулкининг, шу жумладан, хориждаги давлат мулкининг ижарага берилишини ташкил этади ҳамда давлат мулки бўлган мол-мулкнинг ижарага берувчиси бўлади, ушбу ваколатларни амалга ошириш ҳуқуқи бошқа давлат органлари ва ташкилотларига берилган ҳоллар бундан мустасно;

75) давлат мулки бўлган мол-мулкни ижарага беришнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлайдиган ижарага беришнинг янги усулларини жорий этиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

76) республика мулки жумласига кирувчи давлат мулкини, шунингдек, Давактив агентлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бириктирилган давлат мулкини ижарага беришда наф олувчи бўлади;

77) давлат корхоналарига давлат мулкини бериш бўйича давлат корхоналари ташкил этилишини келишади;

78) Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг ишчи органи вазифасини бажаради;

79) белгиланган тартибда давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий аҳволига оид маълумотлар электрон базасини шакллантиради ва шу асосда фаолият юритмаётган, паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор давлат иштирокидаги корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини ҳудудий бошқармалар томонидан таҳлил қилинишини мониторинг қилади;

80) таҳлил натижалари юзасидан «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш таклиф этиладиган корхоналар рўйхатини Вазирлар Маҳкамасига киритади;

81) «йўл хариталари» лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади;

82) «йўл хариталари»нинг бажарилиши бўйича маълумотларни тўплаш, умумлаштириш орқали уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилади ва «йўл хариталари»нинг бажарилишида корхоналарга кўмаклашади;

83) «йўл хариталари»ни бажарилишида давлат органларига ва тегишли ташкилотларга юзага келаётган муаммоли масалаларни ҳал қилишга кўмаклашиш юзасидан илтимоснома юборади, шунингдек, илтимоснома бажарилмаган тақдирда бажарилиши мажбурий бўлган талабнома юборади;

84) тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлмаган иқтисодий ночор давлат иштирокидаги хўжалик жамиятларига нисбатан жамиятлар устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушларини сотиш ёки тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини қўллаш бўйича белгиланган тартибда таклиф ишлаб чиқади;

85) устав фондида давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхоналарнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза билан иқтисодий судга мурожаат этади;

86) суд бошқарувчилари аттестациясини ўтказади ҳамда суд бошқарувчиларининг ягона реестрини юритади;

87) устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарни суд санацияси ва ташқи бошқаруви режаларини келишиб олади;

88) устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда судгача санация қилиш жараёни қандай бораётганлиги, шунингдек, бундай корхоналарнинг тўловга қобилиятсизлиги тартиб-таомиллари жараёнини назорат қилади;

89) суд бошқарувчилари фаолияти юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширади, суд бошқарувчисининг фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилганлиги аниқланган тақдирда, ҳудудий бошқармаларнинг таклифига асосан уни вазифасини бажаришдан озод қилиш ҳақида иқтисодий судга ариза билан мурожаат этади;

90) баҳоловчилар ва риэлторларга малака талабларини белгилайди, уларга малака сертификатлари беради;

91) баҳоловчилар ва риэлторларнинг малака сертификатлари реестрини юритади;

92) баҳоловчи ва риэлторлар фаолиятини ривожлантириш чораларини кўради;

93) баҳоловчи ва риэлторлик фаолияти соҳасида қонунчилик талабларини белгилайди;

94) баҳоловчи ташкилотларнинг ва риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари билан ҳамкорлик қилади;

95) баҳолаш ва риэлторлик фаолияти соҳасида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланганда, ўрнатилган тартибда баҳоловчи ва риэлторларнинг сертификатларини бекор қилади;

96) махсус ваколатли давлат органи риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари билан биргаликда риэлторлик ташкилотлари учун ички назорат қоидаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек, уларга риоя этилишини мониторинг қилади;

97) риэлторлик ташкилотлари фаолиятида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш юзасидан риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари билан биргаликда эҳтимол тутилган таваккалчиликларни баҳолайди, таҳлил қилади ва ўрганади ҳамда аниқланган таваккалчиликларни камайтиришга доир чоралар кўради;

98) белгиланган тартибда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этади;

99) Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евросиё гуруҳи тўғрисидаги битимдан келиб чиқувчи мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайди;

100) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;

101) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича махсус ваколатли давлат органи ва риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари билан биргаликда ўзаро ҳамкорлик қилади;

102) Давактив агентлиги томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларини рақамлаштириш ва Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хизмат кўрсатишини жорий этиш чораларини кўради;

103) «Давлат мулки» ахборот тизимининг «Банкрот корхоналар ва суд бошқарувчиларининг ҳисобини юритиш», «Давлат мулки ҳисобини юритиш», «Корпоратив бошқарув» ва «Давлат иштирокидаги корхоналарнинг бизнес-режа кўрсаткичлари ва самарадорлик муҳим кўрсаткичлари мониторинги» модулларини такомиллаштириб бориш ҳамда вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан электрон маълумот алмашинувини йўлга қўяди;

104) давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ҳисобланган ва тўланган дивидендларнинг ҳисобини электрон тизим орқали юритади;

105) давлат кўчмас мулк объектлари, давлат улуши, давлат муассасалари ҳамда уларга тегишли автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни Давактив агентлигининг расмий веб-сайтида реал вақт режимида эълон қилади, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно;

106) давлат иштирокидаги корхоналарнинг ўтган молия йилидаги фаолиятининг самарадорлиги, уларнинг иқтисодиётдаги ўрни ва улуши ҳамда давлат мулкини бошқариш натижадорлиги тўғрисидаги бошқа муҳим ахборотларни ўз ичига олувчи йиғма ҳисоботини ҳар йили 1 августга қадар Давактив агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилади;

107) «Давлат мулки объектлари билан савдоларни ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш портали» орқали барча давлат мулки объектларини савдога чиқариш ва унинг натижалари тўғрисидаги ахборотларни жойлаштиришни таъминлайди.

108) Давактив агентлиги ваколатига кирадиган масалаларнинг ҳал этилиши бўйича сансалорлик, бюрократизм, муддатлар чўзилиши ҳолатларини аниқлайди ва уларнинг бартараф этилишини таъминлайди.

Давактив агентлиги марказий аппарати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

3-§ Давактив агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаларининг вазифалари ва функциялари

13. Давактив агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

1) Давактив агентлигига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;

2) Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва солиқ хизматининг ҳудудий бошқармалар раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда — комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар) билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

3) ўзига берилган ваколат доирасида хўжалик жамиятларининг устав капиталидаги давлат акциялари пакетлари (улушлари) бўйича акциядор (таъсисчи ва иштирокчи) ҳуқуқларини амалга ошириш;

4) давлат активларини реализация қилиш (хусусийлаштириш) ва ижарага беришнинг очиқ ва шаффоф механизмини таъминлаш, инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилишини мониторинг қилиш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик бўйича таклифларни тайёрлашда иштирок этиш;

5) таҳлил асосида давлат иштирокидаги фаолият юритмаётган, паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган иқтисодий ночор корхоналарни аниқлаш, уларни молиявий соғломлаштириш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

6) тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш.

14. Давактив агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) Давлат мулки реестри ягона марказлаштирилган электрон ахборот маълумотлар базаси шаклида тегишли идоралар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида ўз ҳудудидаги давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари, давлат муассасалари, давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектлари, интеллектуал мулк ва автомототранспорт воситаларининг реестрини (хатловдан ўтказиш ва ҳисобга олиш қонунчилик ҳужжатларига назарда тутилган тартибда тегишли ваколатли давлат органлари томонидан юритиладиган мол-мулк бундан мустасно) юритади;

2) давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш, шунингдек, давлат улушининг вужудга келиши ва миқдорининг ўзгариши билан боғлиқ таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказишдан олдин Давактив агентлиги ҳудудий бошқармасининг буйруғини қабул қилади;

3) устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг самарали бизнес-режалари ишлаб чиқилишига кўмаклашади ва уларнинг параметрлари бажарилиши мониторингини олиб боради, шунингдек, уларнинг инвестиция лойиҳалари, бизнес-режа кўрсаткичлари ва молиявий ҳолатларини таҳлил қилган ҳолда дивиденд миқдори юзасидан таклифларни ишлаб чиқади;

4) ўзига берилган давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарув принципларига мувофиқ давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши аъзолари ва ижро этувчи органлар раҳбарларини уларнинг бошқарув органлари орқали тайинлашни (танлов ўтказишни, сайлашни) ташкил этади;

5) ўз ваколати доирасида хўжалик жамиятларининг бошқарув органлари мажлислари кун тартиби масалалари юзасидан овоз бериш сиёсати бўйича ишончли бошқарувчиларга ва ўзининг вакилларига кўрсатмалар беради;

6) ўз ваколати доирасида устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг акциядорлари (иштирокчилари) умумий мажлисида иштирок этиш учун ўзининг вакилларига ишончномалар беради;

7) хўжалик жамиятлари бошқарув органларида ўзига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун берилган давлат акция пакетлари (улушлар) бўйича акциядор (қатнашчи) сифатида давлат манфаатларини ифодалайди;

8) давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятларида Корпоратив бошқарув қоидалари, Аҳлоқ кодекси ва корпоратив бошқарувни баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисидаги масалани жамиятнинг акциядорлар (таъсисчилар) умумий йиғилишига киритади;

9) ўзига берилган устав капиталида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзоларни киритишни ташкил этади;

10) зарурат бўлганда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва судларга мурожаат қилиш, шу жумладан, юқори малакали мутахассисларни ёллаш йўли билан акциядор (қатнашчи) сифатида, шу жумладан, Давактив агентлиги марказий аппарати томонидан бошқарилаётган активлар бўйича давлат манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайди;

11) солиқлар ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига бошқа тўловлар, давлат мақсадли фондлари, иш ҳақи ва дивидендлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик ҳосил бўлганда, шунингдек, кетма-кет икки чорак мобайнида бизнес-режанинг асосий параметрлари бажарилмаган тақдирда, ўз ваколати доирасида хўжалик жамиятининг ижро этувчи органи билан меҳнат муносабатларини давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани жамиятнинг кузатув кенгаши ва акциядорлар умумий йиғилишига киритади;

12) ўз ҳудудидаги давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ҳисобланган ва тўланган дивидендларнинг ҳисобини электрон тизим орқали юритади;

13) давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилишини таъминлайди;

14) давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини, шу жумладан, уларнинг даромадларини ва капиталлашув даражасини ошириш чораларини кўради;

15) ўзига мулкдор (акциядор, иштирокчи, муассис) функцияларини амалга ошириш учун берилган давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгашлари томонидан ҳар чоракда ижро этувчи органларнинг корхона фаолиятининг самарадорлиги, шу жумладан, амалга оширилган харидлар тўғрисидаги ҳисоботлари эшитиб борилишини назорат қилади;

16) ўз ваколати доирасида давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари активларини хатловдан ўтказишни ташкил этади ва улардан самарали фойдаланиш чораларини кўришда иштирок этади;

17) хўжалик жамиятининг акцияларини (улушларини) давлат мулки сифатида олиш юзасидан таклифларни тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун Давактив агентлиги марказий аппаратига киритади;

18) маҳаллий ва хорижий инвесторларни хусусийлаштирилаётган давлат активларига жалб этиш мақсадида реклама-ахборот ишларини амалга оширади;

19) давлат активларининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш йўли билан хусусийлаштириш жараёнига кўмаклашади;

20) давлат мулкини бошқариш масалалари бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

21) ўз ҳудудида давлат муассасаларнинг, шу жумладан, давлат органларининг ҳудудий бўлинмаларининг ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

22) давлат мулкининг сотувчиси вазифасини бажаради;

23) Давактив агентлиги марказий аппарати билан келишилган ҳолда, давлат мулкини хусусийлаштириш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун ишончли бошқарувчилар, маслаҳатчилар ва экспертларни жалб этади, шунингдек, уларга тўланадиган ҳақ миқдорини белгилайди;

24) хусусийлаштириш объектларини сотишдан олдин тайёрлайди ва хусусийлаштиришнинг, шу жумладан, иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари корхоналарининг, аниқ инвестиция мажбуриятлари эвазига реализация қилинган объектларни хусусийлаштиришнинг шартномавий шартларини белгилашда иштирок этади;

25) ишлаб чиқаришни модернизациялаш, технологик қайта жиҳозлаш ва кенгайтириш жараёнларига зарур инвестицияларни жалб этиш учун хўжалик жамиятларининг қимматли қоғозларини чиқариш ташаббуси билан чиқади ва таклифларни Давактив агентлигига тақдим этади;

26) давлат кўчмас мулк объекти ва бўш ер участкалари негизида амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар давлат шериги томонидан тегишли битим тузилгандан сўнг ўн кун муддатда «Давлат мулки» ахборот тизимига киритилишини мониторинг қилади;

27) ҳудудий танлов комиссиясининг ишчи органи вазифасини бажаради;

28) хусусийлаштириш объектларининг олди-сотди шартномаси бўйича Давактив агентлиги томонидан тузиладиган битимларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши, шу жумладан, инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши мониторингини юритади;

29) манфаатдор давлат идоралари билан биргаликда давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланадиган хусусийлаштириш қарори лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

30) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

31) ўз ваколатлари доирасида махсус иқтисодий зоналар дирекциялари қарорлари бўйича сотиладиган давлат мулки объектларидан ташқари, хусусийлаштириш объектларининг сотувчиси функциясини амалга оширади, уларнинг бошланғич сотув нархини, инвестициялар ҳажмини, савдоларнинг тури ва шартларини белгилайди, шу жумладан, давлатга тегишли қимматли қоғозларни мустақил равишда ёки шартнома асосида жалб этиладиган маҳаллий ва хорижий инвестиция воситачилари орқали ички ва халқаро бозорларда, биржа савдолари ва биржадан ташқари савдоларда сотади;

32) ўз ваколатлари доирасида устав капиталига берилган объектлардан ва (ёки) махсус иқтисодий зоналар жойлашган объектлардан ташқари янги мулкдорга хусусийлаштирилган объектга мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ордер (сертификат) беради, шунингдек, харидорнинг хизмат кўрсатувчи инвестиция воситачисига унинг томонидан сотиб олинган акцияларни ўтказишга (ҳаракатни тиклашга) депо топшириғини тақдим этади;

33) хусусийлаштириш билан боғлиқ жараёнларни таҳлил қилади ҳамда хусусий мулкдорлар томонидан хусусийлаштириш объектлари сотилишининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлайдиган хусусийлаштиришнинг янги шакллари ва усулларини жорий этиш, шу жумладан, мулкий муносабатларни тартибга солувчи нормаларни такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқади ва Давактив агентлигига тақдим этади;

34) Давактив агентлиги билан келишган ҳолда, давлат муассасасини хўжалик жамияти этиб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилади;

35) Давактив агентлиги билан келишган ҳолда, давлат корхоналари ва муассасаларининг, шунингдек, давлат корхоналари ва муассасаларини хусусийлаштириш жараёнида ташкил этиладиган хўжалик жамиятларининг Ўзбекистон Республикаси номидан муассиси бўлади;

36) вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кўчмас мулки негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва уларни бегоналаштиришга оид келишувлари (битим, шартнома, меморандумлар) бўйича Давактив агентлигининг хулосасини олиш учун унинг марказий аппаратига тақдим этади;

37) ўз ҳудудидаги Рақобат қўмитаси, манфаатдор вазирлик, қўмиталар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда ҳар йили давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини таҳлил (инвентаризация) қилади ва сақлаб қолиниши, реализация қилиниши ёки тугатилиши ёхуд қайта ташкил этилиши лозим бўлган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхати лойиҳасини ишлаб чиқади ва Давактив агентлигига тақдим этади;

38) давлат иштирокидаги корхоналар ва улар тизимидаги корхоналарга учинчи шахслар томонидан инвестиция киритишга оид келишувлари (битим, шартнома, меморандумлар) бўйича Давактив агентлиги билан келишган ҳолда хулоса тақдим этади;

39) давлат мулкининг ижарага берилишини ташкил этади, шунингдек, давлат мулки бўлган мол-мулкнинг ижарага берувчиси бўлади, ушбу ваколатларни амалга ошириш ҳуқуқи бошқа давлат органлари ва ташкилотларига берилган ҳоллар бундан мустасно;

40) давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий аҳволига оид маълумотлар электрон базасини шакллантиради;

41) белгиланган тартибда давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий аҳволига оид ҳудудий маълумотлар электрон базасини шакллантиради ва шу асосида фаолият юритмаётган, паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор давлат иштирокидаги корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилади;

42) «йўл хариталари» лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади;

43) «йўл хариталари»нинг бажарилиши бўйича маълумотларни тўлаш, умумлаштириш орқали уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилади;

44) «йўл хариталари»нинг бажарилишида юзага келган муаммолар юзасидан Давактив агентлиги марказий аппаратига уларни бартараф этиш таклифи билан биргаликда маълумотлар киритади;

45) тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлмаган иқтисодий ночор давлат иштирокидаги хўжалик жамиятларига нисбатан ўрнатилган тартибда жамиятлар устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушларини сотиш ёки тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини қўллаш бўйича таклифини Давактив агентлиги марказий аппаратига тақдим этади;

46) устав фондида давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхоналарнинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида Давактив агентлиги марказий аппарати билан келишилган ҳолда ариза билан иқтисодий судга мурожаат этади;

47) устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарни судгача санация қилиш, уларнинг суд санацияси ва ташқи бошқаруви режаларининг бажарилиши мониторингини юритади;

48) суд бошқарувчилари фаолияти юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширади, суд бошқарувчисининг фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларни вазифасини бажаришдан озод қилиш ҳақида Давактив агентлиги марказий аппаратига таклиф киритади;

49) Давактив агентлиги марказий аппарати билан келишилган ҳолда ўзи муассис ҳисобланган давлат корхоналарининг соф фойдасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ажратмалардан кейин қоладиган соф фойданинг бир қисми ёки ҳаммасини олади.

Давактив агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари қонунчилик ҳужжатларига ҳамда Давактив агентлиги раҳбариятининг қонунчилик ҳужжатлари доирасидаги топшириқларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.

4-боб Давактив агентлиги ва унинг тузилмаларининг ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги

1-§. Давактив агентлигининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

15. Давактив агентлиги ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

1) Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Давактив агентлигига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда киритиш;

2) вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур ҳолларда, бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар қабул қилиш;

3) Давактив агентлигининг ваколатига кирувчи масалаларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

4) « Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида »ги ҳамда « Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ хўжалик жамиятларининг устав капиталида ўзига берилган давлат акция пакетлари (улуш) бўйича акциядор (таъсисчи ва иштирокчи) ҳуқуқини амалга ошириш;

5) давлат муассасалари, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан Давактив агентлиги ваколатига тегишли масалаларни ҳал қилиш учун, шунингдек, давлат мулкидан фойдаланаётган шахслардан давлат мулкини бошқариш билан боғлиқ ахборотни ва ҳужжатларни, шу жумладан, ўзларига бириктирилган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни сўраш ва олиш;

6) Давактив агентлигининг ваколатига кирувчи масалаларда судларга давлат божи тўламасдан аризалар ва даъволарни киритиш;

7) ўзгага ноқонуний берилган мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар ва бошқа давлат активлари давлат божи тўланмасдан қайтарилиши тўғрисида судларга даъволар ва аризалар киритиш, шунингдек, ишларнинг судларда кўриб чиқилишида қатнашиш;

8) Давактив агентлигининг ваколатига тегишли масалалар бўйича қонунчиликда белгиланган зарур маълумотларни статистика органлари, солиқ хизматлари органлари, давлат хизматлари маркази ва бошқа вазирлик ва идоралардан бепул олиш;

9) Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини жамлаш, уларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимлаш ва сарфлаш;

10) юқори турувчи манфаатдор давлат органлари, шунингдек, Давлат бюджетидан қўшимча маблағлар назарда тутилган ҳолларда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг розилигига мувофиқ идоравий мансублигидан қатъи назар, давлат кўчмас мулк объектларини, автомототранспорт воситаларини ҳамда бошқа асосий воситаларини бир ташкилот тасарруфидан бошқа бир давлат ташкилоти тасарруфига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тўғрисида Давактив агентлиги директори қарорини қабул қилиш (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ хусусийлаштирилмайдиган объектлар бундан мустасно);

11) давлат муассасаларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилган давлат мулкининг ортиқча қисмини, шунингдек, фойдаланилмаётган ёки лозим даражада фойдаланилмаётган давлат мулкини олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

12) давлат муассасалари, шу жумладан, давлат органларининг мурожаатларига кўра уларнинг таркибига кирувчи ташкилотларга тегишли кўчмас мулкни бир ташкилотдан бошқа бирига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш масаласини келишиш;

13) вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли бўлган, уч ойдан ортиқ фойдаланилмасдан бўш турган объектни, ижтимоий объектлар бундан мустасно, Давактив агентлиги томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ уларнинг розилигисиз Давактив агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази орқали ижарага бериш ёки сотиш учун «E-auksion» электрон савдо платформасидаги онлайн-аукцион савдоларига чиқариш;

14) Давактив агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари тасарруфидаги давлат мулкини ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида белгиланган тартибда бир бўлинмадан бошқасига бепул ўтказиш;

15) Давактив агентлиги ваколатларига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларига киритиш;

16) давлатга тегишли акцияларни (улушларни) ва мол-мулкни сотиш, шунингдек, уларни, шу жумладан, ташқи бозорларда хўжалик жамиятларининг акцияларига (улушига) ва мол-мулкига алмаштириш бўйича операцияларни амалга ошириш;

17) идоравий бўйсунишдан, идоравий бўйсуниш мавжуд бўлмаганда, ҳудудий бўйсунишдан келиб чиққан ҳолда, кузатув кенгашларга ёки хўжалик жамиятларининг йиғилишларига, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибиятларига, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига асосланган тақдимномалар киритиш йўли билан устав фондида давлат улуши бўлган давлат корхоналари, хўжалик жамиятлари раҳбарларини алмаштириш масалалари ташаббуси билан чиқиш;

18) устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари молия-хўжалик фаолиятини аудиторлик текшириш ёки махсус масала бўйича аудиторлик текширишини ўтказиш ташаббуси билан чиқиш;

19) акциядорлик жамиятлари, бошқа хўжалик жамиятлари ва ширкатларнинг акцияларини (улушлари, пайларини) сотиб олиш;

20) корпоратив бошқарув, менежмент, молия ва қимматли қоғозлар соҳасида иш тажрибасига эга бўлган мутахассисларни устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг кузатув кенгашлари таркибига киритиш учун жалб этиш;

21) берилган ваколатлар доирасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш, мансабдор шахсларга жарималар солиш;

22) фаолият юритмаётган, паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор давлат иштирокидаги корхоналарни таркибий ўзгартириш, ихчамлаштириш ва молиявий соғломлаштириш дастурларини шакллантиришда қатнашиш, шунингдек, уларнинг амалга оширилиши мониторингини юритиш;

23) устав фондида давлат улуши бўлган, иқтисодий таваккалчилик гуруҳида турган корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолиятини нормаллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан кўрсатмалар бериш;

24) устав фондида давлат улуши бўлган ва иқтисодий суд томонидан банкрот деб эътироф этилган хўжалик жамияти бўйича тугатиш ишларини амалга оширишда қатнашиш;

25) Давактив агентлиги ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун комиссиялар, кенгашлар ва бошқа маслаҳат органларини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг низомлари ва тартибини тасдиқлаш, зарурат бўлганда, уларга бошқа вазирликлар, идораларнинг ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари ва экспертларини жалб этиш;

26) Давактив агентлиги ваколатларига кирувчи масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;

27) Ўзбекистон Республикаси судларининг қарорларига асосан давлат даромадига ўтказилган ёки ихтиёрий равишда Ўзбекистон Республикаси мулки этиб топширилган хорижда жойлашган мулк эгалиги ҳуқуқини Ўзбекистон Республикаси номидан амалга ошириш учун:

Ўзбекистон Республикаси ваколатли органлари томонидан тегишли қарор қабул қилингунга кадар Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги мулкни мазкур давлат ҳамда Ўзбекистон Республикаси бошқа давлат органларининг хорижий ваколатхоналари билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасалари эҳтиёжи учун вақтинча бепул топширади, бунда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари ва бошқа давлат органларининг хорижий ваколатхоналари раҳбарлари уларга топширилган хориждаги мулкнинг бут ҳолда сақланиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади;

мулкни ижарага ёки ишончли бошқарувга белгиланган тартибда топширади;

хорижда банк ҳисобварақларини очади, мазкур ҳисобварақлардаги маблағларни мустақил тасарруф этади;

тўғридан-тўғри шартномалар асосида мулкни бошқариш учун зарур бўлган мустақил экспертларни, аудиторлик, адвокатлик, консалтинг фирмаларини, суғурта компаниялари ҳамда бошқа хизмат кўрсатиш компаниялари ва ташкилотларини, шу жумладан, хорижий ташкилотларни жалб қилади;

28) Давактив агентлиги ваколатларига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда халқаро даражада ифода этади;

29) давлат мулкини хусусийлаштириш дастурларига киритилган активлар (кўчмас мулк, улуш, акция пакетлари) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатда Давактив агентлигига топширилмаган активларни бир томонлама топшириш-қабул қилиш далолатномаси (Депо топшириқнома) асосида Давактив агентлигига расмийлаштириш бўйича тегишли рўйхатга олувчи органларга буюртмалар бериш.

Давактив агентлиги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

16. Давактив агентлиги ходимлари корпоратив бошқарув малака аттестатини олмасдан, давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши аъзолигига давлат улуши бўйича сайланиш ҳуқуқига эга.

17. Давактив агентлиги:

1) ўзига юкланган вазифа ва функцияларни самарали бажариш, шунингдек, давлат активлари бошқариш соҳасида давлат сиёсатини самарали амалга ошириш;

2) ўз фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлаш;

3) Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, Давактив агентлиги томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;

4) ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши;

5) фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жавобгардир.

2-§ Давактив агентлиги марказий аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

18. Давактив агентлиги марказий аппарати ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларидан Давактив агентлигининг марказий аппаратида кўриб чиқиладиган, таҳлил қилиш ва ишлаш учун зарур бўлган материаллар ҳамда маълумотларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни сўраш ва олиш;

2) Давактив агентлигида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун зарур бўлганда, Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари раҳбарлари ҳамда вакилларини жалб қилиш, ушбу мақсадлар учун эксперт ва ишчи гуруҳларни ташкил этиш;

3) Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларидан улар киритган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини қайта ишлаб чиқишни талаб қилиш, зарур бўлганда, уларни қайта кўриб чиқиш учун қайтариш;

4) Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

5) тезкор ҳал этилиши лозим бўлган ва Давактив агентлигига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари раҳбарларига белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

6) Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларининг қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек, Давактив агентлиги ва унинг раҳбариятининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишига оид фаолиятини ўрганиш ва белгиланган тартибда текшириш;

7) Давактив агентлигига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун илмий-тадқиқот, лойиҳалаш, конструкторлик ташкилотлари, олий таълим муассасалари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахсларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жалб этиш;

8) Давактив агентлиги Ҳайъати қарори билан Давактив агентлигига берилган давлат акция пакетлари (улушлари) бўйича акциядор (иштирокчи) ҳуқуқини амалга ошириш учун уларни ҳудудий бошқармаларга қўшимча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилмасдан бериш ёки ҳудудий бошқармалардан шу тартибда Давактив агентлигига олиш;

9) Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини белгиланган тартибда шакллантириш ва улардан фойдаланиш;

10) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Давактив агентлиги томонидан тартибга солинадиган соҳадаги масалалар мавзусида ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

11) ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб тузилмалар томонидан қабул қилинган қарорларни бекор қилиш, тўхтатиб туриш (тўлиқ ёки қисман) ёки уларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш;

12) мустақил таркибий бўлинма раҳбари томонидан Давактив агентлиги директорининг буйруғи асосида белгилаб берилган масалалар юзасидан чиқиш хатларига имзо қуйиш;

13) давлат ташкилотлари, шунингдек, давлат мулкидан фойдаланиб келаётган ташкилотларга ҳисоб объектлари тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиш бўйича тақдимномалар юбориш.

Давактив агентлиги марказий аппарати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

19. Давактив агентлиги марказий аппарати:

1) Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари билан биргаликда Давактив агентлигига юкланган вазифа ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

2) Давактив агентлиги марказий аппарати бўлинмаларининг Давактив агентлиги фаолиятига тегишли прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлашга доир ишини ташкил этиш;

3) Давактив агентлиги томонидан кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларни, шунингдек, Давактив агентлиги қабул қиладиган қарорларни сифатли тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш;

4) Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари томонидан дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар амалга оширилишини ташкил этиш;

5) фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жавобгардир.

3-§ Давактив агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

20. Давактив агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ўзларига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотларни республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

2) Давактив агентлиги ваколатларига тааллуқли соҳадаги муҳим муаммолар ҳал этилиши бўйича таклифлар тайёрлаш ва уларни кўриб чиқиш учун идоралараро ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар ташкил қилиш;

3) ўз ваколатлари доирасидаги масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;

4) давлат ташкилотлари, шунингдек, давлат мулкидан фойдаланиб келаётган ташкилотларга ҳисоб объектлари тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиш бўйича тақдимномалар юбориш.

21. Давактив агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари:

1) Давактив агентлигига юкланган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

2) ўзининг фаолияти билан боғлик бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;

3) Давактив агентлигига киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;

4) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида давлат активларини бошқариш соҳасида юзага келадиган муаммоларнинг ҳал этилиши бўйича тегишли дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари»ни самарали амалга ошириш;

5) фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жавобгардир.

5-боб. Давактив агентлиги раҳбарларининг асосий функционал вазифалари

22. Қуйидагилар Давактив агентлиги биринчи раҳбари — директорнинг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

2) Давактив агентлиги фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Давактив агентлигига юкланган вазифа ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

3) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Давактив агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

4) Давактив агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бўлинмалари ва Вазирлар Маҳкамасининг котибиятлари ҳамда Давактив агентлиги фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси йиғилишларида ва унинг Раёсатидаги масалаларни кўриб чиқишда қатнашиш;

6) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири топшириқларини бажариш;

7) ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Давактив агентлигининг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Давактив агентлиги фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;

8) Давактив агентлиги фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, Давактив агентлигининг даврий иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

9) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини юритишнинг амалий тизимини яратиш, Давактив агентлиги фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб тузилма ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

10) Давактив агентлиги ходимларини тизимли қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

11) Давактив агентлиги тизимида кадрларни белгиланган тартибда танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг мутахассисликларига (иқтисод, молия, юриспруденция, психология, ташқи алоқалар, филология ва бошқалар) талаблар белгилаш, самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Давактив агентлигининг кадрлар захирасини шакллантириш;

12) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Давактив агентлигига ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионаллиги ва ўз ишини билиши, юксак даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

13) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси топшириқларига ва ўз ташаббусига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар « Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида »ги, « Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамасида пухта ишланишида, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;

14) « Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида »ги, « Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ Давактив агентлигининг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;

15) Давактив агентлиги ваколатига кирадиган масалалар бўйича кўрсатмалар чиқариш, буйруқлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур бўлганда бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорлар қабул қилиш;

16) Давактив агентлигига тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа турдаги экспертизадан ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш);

17) Давактив агентлиги раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида » 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

18) ўз ўринбосарлари ҳамда ҳудудий бошқарма ва идоравий мансуб тузилмалар раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Давактив агентлиги ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

19) Давактив агентлигининг ҳудудий бошқарма ва идоравий мансуб тузилмаларининг раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

20) Давактив агентлиги ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;

21) Давактив агентлиги ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Давактив агентлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлашни назорат қилиш;

22) Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни ва коррупцияга қарши курашишга доир бошқа қонунчилик ҳужжатларига риоя этиш, фаолиятда коррупциявий хавф-хатарларни ва манфаатлар тўқнашувини ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларга чек қўйиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш ҳамда тизимда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашишга доир ишларга раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;

23) Давактив агентлиги, унинг ҳудудий бошқарма ва идоравий мансуб тузилмалари иш фаолиятининг замонавий шаклларини жорий этишни таъминлаш;

24) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни « Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсий қабуллар ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни ташкил этиш;

25) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилишни ташкил этиш, Давактив агентлиги раҳбарлари ва ходимлари уларнинг фаолиятида фаол иштирок этишини, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;

26) давлат сирлари билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

27) давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, Ўзбекистон Республикаси судларида, шунингдек, давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакат вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда Давактив агентлиги номидан иштирок этиш;

28) Давактив агентлиги Ҳайъат мажлисларида раислик қилиш;

29) зарурат бўлганда, бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида Давактив агентлиги марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларининг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;

30) ажратилган маблағлар доирасида ҳамда белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Давактив агентлиги марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларининг тузилмаси ва штат бирликларини тасдиқлаш;

31) маҳаллий ва хорижий малакали мутахассисларни маслаҳатчилар сифатида, уларга истисно тариқасида, Жамғарма маблағлари ҳисобидан иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаган ҳолда жалб қилиш;

32) Жамғарма маблағлари ҳисобидан Давактив агентлиги ходимларига асосий эгаллаб турган лавозимлари бўйича лавозим маошларига (тариф ставкаларига), қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, устама ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни белгилаш;

33) Давактив агентлиги юкланган вазифаларни бажариш учун шартнома асосида жалб этиладиган малакали хорижий мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини халқаро амалиёт ва бозор шароитларидан келиб чиққан ҳолда белгилаш;

34) Давактив агентлиги марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисида низомларни, шунингдек, Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари низомларини ҳамда уставларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

35) Давактив агентлиги марказий аппарати ходимлари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари раҳбарлари билан қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;

36) Давактив агентлиги марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва таркибий бўлинмалари ходимлари бажариши шарт бўлган буйруқлар қабул қилиш ҳамда кўрсатмалар бериш;

37) Давактив агентлиги тизимидаги ходимларни ва мутахассисларни уларнинг кўп йиллик ва самарали фаолияти, алоҳида хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари билан тақдирлаш учун белгиланган тартибда таклифлар киритишни таъминлаш ва тавсиялар бериш;

38) Давактив агентлиги мулкини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этиш;

39) Давактив агентлиги ваколатига кирадиган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини белгиланган тартибда имзолаш.

23. Қуйидагилар директорнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

2) Давактив агентлиги раҳбари вақтинча бўлмаганда, директор буйруғи асосида унинг вазифаларини бажариш;

3) Давактив агентлигининг ўзи назорат қиладиган идоравий мансуб тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

4) Давактив агентлиги фаолиятининг ўзи назорат қиладиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Давактив агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

5) ўзи назорат қиладиган идоравий мансуб тузилмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, тузилмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

6) ўзи назорат қиладиган идоравий мансуб тузилмаларнинг режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишининг назоратини таъминлаш;

7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини юритишнинг амалий тизимини яратиш, Давактив агентлиги фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб тузилма ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

8) Давактив агентлиги ҳайъати қарорлари, директорнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

9) ўзи назорат қиладиган идоравий мансуб тузилмаларда кадрларни белгиланган тартибда танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича директорга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, юксак даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлишини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;

10) ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларининг тўлиқ ва сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Давактив агентлиги таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини Давактив агентлиги директори томонидан кўриб чиқилиши ва имзоланиши (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилишида Давактив агентлиги директорининг топшириғига асосан иштирок этиш;

11) Давактив агентлиги тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;

12) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида » 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

13) ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмалар раҳбарлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Давактив агентлиги ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

14) соҳага оид масалалар бўйича Давактив агентлиги фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чоралар кўриш, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни Давактив агентлиги директорига киритиш;

15) ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича Давактив агентлиги директорига таклиф киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чоралар кўриш;

16) Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ таркибий тузилмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

17) Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Давактив агентлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

18) давлат хизматлари самарадорлигини, улардан эркин фойдаланишни ва кўрсатилиш сифатини ошириш ҳамда «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

19) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни , Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсий қабуллар ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни ташкил этиш;

20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан келиб тушган барча мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

21) давлат сирлари билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.

24. Қуйидагилар Давактив агентлиги марказий аппарати таркибий тузилмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

2) тегишли тузилма фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу тузилмага юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

3) Давактив агентлигининг ҳудудий ва таркибий тузилмалари фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;

4) прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини қилиш ҳамда Давактив агентлигининг ҳудудий ва таркибий тузилмалари ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлашга қаратилган зарур чоралар кўриш бўйича таклифларни Давактив агентлиги директорининг назорат қилувчи ўринбосарларига киритиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини юритишнинг амалий тизимини яратиш, Давактив агентлиги фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб тузилма ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

6) Давактив агентлиги ҳайъати қарорлари, директор ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

7) таркибий тузилмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

8) таркибий тузилмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Давактив агентлиги ҳудудий ва таркибий тузилмалари фаолиятига амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш;

9) таркибий тузилмалар фаолияти соҳаларига оид қонунчилик ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун Давактив агентлиги раҳбариятига киритиш;

10) таркибий тузилмаларда кадрларни белгиланган тартибда танлаш ва жой-жойига қўйишда директор ўринбосарларига таклифлар тақдим этиш, профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

11) таркибий тузилмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, таркибий тузилмаларда тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини директор томонидан кўриб чиқилиши ва имзоланиши (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилишида Давактив агентлиги раҳбарияти топшириғига асосан иштирок этиш;

12) таркибий тузилмага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;

13) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

14) таркибий тузилмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чораларни кўриш;

15) Давактив агентлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, таркибий тузилма ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

16) Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ таркибий тузилмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

17) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни , Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсий қабуллар ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни ташкил этиш;

18) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

19) давлат сирлари билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.

25. Қуйидагилар Давактив агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

2) Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва Давактив агентлигининг ҳужжатлари билан ушбу бошқармаларга юкланган вазифа ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

3) ҳудудий бошқармалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини юритишнинг амалий тизимини яратиш, Давактив агентлиги фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб тузилма ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

5) Давактив агентлиги ҳайъати қарорлари, директор ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

6) Давактив агентлиги фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;

7) ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, ҳудудий бошқармаларнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг ҳудудий бошқармалар фаолиятининг алоҳида қисмларига раҳбарлик қилиш учун уларнинг шахсий масъулияти даражаларини белгилаш;

8) ҳудудий бошқарма фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, ҳудудий бошқарманинг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

9) ҳудудий бошқармада кадрларни белгиланган тартибда танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий бошқарма кадрлар захирасини шакллантириш;

10) Давактив агентлиги раҳбари номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, ҳудудий бошқармага ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

11) ҳудудий бошқарма ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўриш;

12) ҳудудий бошқарма ходимлари томонидан Давактив агентлиги ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини таъминлаш;

13) Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ ҳудудий бошқармада коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

14) прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини қилиш ҳамда Давактив агентлигининг ҳудудий ва таркибий тузилмалари ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлашга қаратилган зарур чоралар кўриш бўйича таклифларни Давактив агентлиги директорининг назорат қилувчи ўринбосарларига киритиш;

15) ҳудудий бошқарма ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

16) ҳудудий бошқармалар фаолиятига оид масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Давактив агентлиги раҳбариятига киритиш;

17) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, мунтазам равишда шахсий, шу жумладан, сайёр қабуллар ўтказиш;

18) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

19) ҳудудий бошқарма ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида Давактив агентлигига таклифлар киритиш;

20) давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;

21) маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, судларда, бошқа орган ва ташкилотларда Давактив агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари манфаатларини ифода этиш.

6-боб. Давактив агентлиги раҳбарларининг жавобгарлиги

26. Давактив агентлиги директори:

Давактив агентлигига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

27. Директорнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосари:

Давактив агентлигининг ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмаларида Давактив агентлигига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган Давактив агентлигининг мутасаддилик қилинадиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

28. Марказий аппарат таркибий тузилмалари раҳбарлари:

тегишли таркибий тузилмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши;

ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган Давактив агентлиги марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

29. Давактив агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари раҳбарлари:

ҳудудий бошқармаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ҳудудий бошқармаларнинг ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

7-боб. Давактив агентлиги фаолиятини ташкил этиш

1-§. Давактив агентлиги раҳбарияти

30. Давактив агентлигига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.

31. Давактив агентлиги директорининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

32. Директор, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари мақоми, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шартлари бўйича тегишли равишда вазир, вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

33. Директор бўлмаган вақтда, унинг ваколатлари директорнинг биринчи ўринбосари томонидан, у бўлмаган вақтда эса директор буйруғига асосан бошқа ўринбосар томонидан амалга оширади.

34. Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари лавозимга Давактив агентлигининг директори томонидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда тайинланади.

Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари лавозимдан директор томонидан озод этилади.

Давактив агентлигининг таркибий тузилмалари раҳбарлари директор томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади, қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

35. Давактив агентлигининг ҳудудий ва таркибий тузилмалари тўғрисидаги низом директор томонидан тасдиқланади, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса.

2-§. Давактив агентлиги марказий аппарати таркибий тузилмаларининг ўз ҳудудий бошқармалари билан ўзаро ҳамкорлик тартиби

36. Давактив агентлиги марказий аппарати таркибий тузилмаларининг ўз ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий тузилмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.

37. Давактив агентлиги марказий аппаратининг таркибий тузилмалари Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиб:

топшириқларни ҳудудий бошқармаларга ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;

Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармаларига ва идоравий мансуб ташкилотларига таркибий тузилмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;

Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти амалиётини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;

Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этади;

Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чоралар кўради;

Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан тушган таклифларни кўриб чиқади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари иштирокини ташкил этади, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.

38. Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари Давактив агентлиги марказий аппаратининг таркибий тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, шу жумладан:

Давактив агентлиги раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида хабар беради;

белгиланган фаолият соҳасида қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш бўйича фаолият натижалари тўғрисида марказий аппаратга ахборот тақдим этади;

уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида ишда аниқланган камчиликлар ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида хабар беради;

ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда Давактив агентлигининг марказий аппаратига тақдим этади;

Давактив агентлиги ваколатига тааллуқли соҳалардаги муаммоларни ҳал қилишга қаратилган таклифларни Давактив агентлигининг марказий аппаратига юборади;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат органларининг ҳудудий тузилмалари, комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик натижалари тўғрисида хабар беради;

ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида маълумот беради.

39. Давактив агентлиги марказий аппарати таркибий тузилмалари ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ўзаро ҳамкорлик жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар директорнинг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Агар директор ўринбосари томонидан келишмовчиликларни тартибга солишнинг имконияти бўлмаса, сўнгги қарор бевосита директор томонидан қабул қилинади.

3-§. Давактив агентлигининг бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги

40. Давактив агентлиги ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

41. Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари ўз ваколати доирасида бошқа давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро яқин ҳамкорлик қилади.

42. Давактив агентлигининг фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири мутасаддилик қилади.

4-§. Давактив агентлигининг ҳайъати, бошқа кенгаш, маслаҳат, эксперт органлари

43. Давактив агентлигида директор (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек, унинг фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий тузилмалар раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.

Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби директорнинг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

44. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:

Давактив агентлиги фаолиятининг ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

қонунчилик ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Давактив агентлиги тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўрган ҳолда, таркибий ва ҳудудий тузилмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳисоботларини мунтазам равишда эшитилишини ташкил этиш;

тизимли равишда Давактив агентлиги фаолияти соҳасидаги ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалга оширилишининг натижадорлигини ҳар чоракда ва мунтазам кўриб чиқиш;

Давактив агентлиги фаолияти доирасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилишни таъминлаган ҳолда, Ҳайъатнинг кенгайтирилган, шу жумладан, жойларда сайёр мажлисларини ўтказишни ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Давактив агентлиги марказий аппарати ва унинг тизимига кирадиган лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

Давактив агентлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни белгиланган тартибда танлаш, жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;

Жамғарма маблағлари ҳисобидан ходимларни уй-жой сотиб олишлари учун имтиёзли молиялаштириш масалаларини кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Давактив агентлиги раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш.

Ҳайъат Давактив агентлиги ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақлидир.

45. Ҳайъат мажлисига республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари уларнинг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклиф этилиши мумкин.

46. Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

47. Ҳайъат қарорлари директорнинг буйруқлари билан амалга оширилади.

48. Директор ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, директор юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ўз фикри ҳақида хабар қилиши мумкин.

49. Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламент билан белгиланади.

50. Давактив агентлигида кенгаш, маслаҳат ва экспертлик органлари тузилиши мумкин.

51. Давактив агентлиги ҳузурида тузиладиган кенгаш, маслаҳат ва экспертлик органлари таркиби ва улар тўғрисидаги низомлар директор томонидан тасдиқланади, уларнинг таркиби ва низомлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланадиган ҳоллар бундан мустасно.

8-боб. Давактив агентлиги фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари

52. Давактив агентлиги фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланади.

53. Давактив агентлиги фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳо белгиланган тартибда тасдиқланадиган Давактив агентлиги фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.

54. Давактив агентлиги фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

Давактив агентлиги раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;

Давактив агентлиги фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.

55. Давактив агентлиги фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.

9-боб. Давактив агентлигини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш

56. Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларини моддий-техник таъминлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Давактив агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

57. Давактив агентлиги ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.

Хизмат вазифасини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган Давактив агентлигининг ходимларига директор томонидан Давактив агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг икки юз фоизи (лавозим маошига нисбатан рағбатлантириш коэффициентлари ҳисобга олинган ҳолда) миқдоридан кўп бўлмаган шахсий устамалар белгиланиши мумкин. Бунда ходимлар лавозим маошига шахсий устамаларнинг энг юқори миқдори Давактив агентлиги ходимлари сонининг 30 фоизидан ошмаган ҳолда белгиланиши мумкин.

Давактив агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан Давактив агентлиги ходимларига асосий эгаллаб турган лавозимлари бўйича лавозим маошларига (лавозим маошига нисбатан рағбатлантириш коэффициентлари ҳисобга олинган коэффициентларда) қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, устама ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар директор томонидан белгиланиши мумкин.

58. Давактив агентлиги ходимларига иш стажи (узоқ муддат хизмати) учун устамалар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳар ойда иш стажи (узоқ муддат хизмати) учун устама тўланади.

59. Давактив агентлиги марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларининг ходимларига Давактив агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан иш стажи учун фақат асосий иш жойи бўйича ҳар ойда ва ходимнинг лавозим маошига белгиланган разряд тариф ставкасига (лавозим маошига нисбатан рағбатлантириш коэффициентлари ҳисобга олинган ҳолда) нисбатан қуйидаги фоизларда ҳисобланади:

Иш стажи бўйича гуруҳ Иш стажи учун устама миқдори 1 йилдан 3 йилгача 30 фоиз 3 йилдан 5 йилгача 60 фоиз 5 йилдан 10 йилгача 80 фоиз 10 йилдан 15 йилгача 100 фоиз 15 йилдан 20 йилгача 120 фоиз 20 йил ва ундан юқори 150 фоиз

Кўп йил хизмат қилганлик учун тўланадиган мукофот олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Давактив агентлиги директори томонидан касаба уюшмаси органи ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда тасдиқланадиган низомга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.

60. Давактив агентлиги ходимларига олдинги иш жойида унга берилган мартаба даражалари сақлаб қолинади.

61. Давактив агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан ходимларни моддий рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган, шу жумладан, мазкур Низомда назарда тутилмаган қўшимча ҳақлар ва устамалар Давактив агентлиги директори томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ тўланади.

10-боб. Давактив агентлигининг ҳисобдорлиги

62. Давактив агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 октябридан кечиктирмай Давактив агентлиги фаолияти, шу жумладан, хўжалик жамиятлари фаолиятида стратегик ўзгаришлар натижалари тўғрисида ҳисобот тақдим этади.

63. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Давактив агентлиги раҳбарларига юкланган вазифалар самарали бажарилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан мунтазам мониторинг олиб боради, Давактив агентлиги фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.

64. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Давактив агентлигининг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.

11-боб. Якунловчи қоида

65. Давактив агентлиги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 январдаги 23-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Давактив агентлиги) ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг (кейинги ўринларда — Марказ) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш тартиби, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайди.

2. Марказ давлат мулки бўлган бўш турган нотурар бино ва иншоотларни, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлаш ҳамда ҳисобини юритиш, уларни сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш, шу жумладан, ижарага беришни ташкил этиш, ижарага берилган давлат мулки объектларини ва улар бўйича маблағларнинг ҳисобини юритиш, давлат ташкилотлари, муассасалари ва корхоналарида давлат мулки объектларидан самарали фойдаланилиши ва уларнинг сақланишини белгиланган тартибда текшириш, ортиқча қисмини, шунингдек, фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш бўйича ваколатли давлат муассасаси ҳисобланади ва бевосита Давактив агентлигига бўйсунади.

Марказ Давактив агентлиги ҳузуридаги собиқ Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади ҳамда унинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга бўлади.

3. Давактив агентлиги Марказ фаолиятини мувофиқлаштиради, назорат қилади ва унга умумий раҳбарликни амалга оширади, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўради, ходимларининг малакасини оширишни ташкил этади.

4. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) қарорлари ва фармойишларига, Давактив агентлигининг ҳайъати қарорларига, буйруқларига, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.

5. Марказ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

6. Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги банк ҳисобварақларига эга бўлади.

7. Марказнинг расмий номланиши:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази;

қисқартирилган номи — Давлат объектларидан фойдаланиш маркази;

б) рус тилида:

тўлиқ номи — Центр по эффективному использованию объектов государственной собственности при Агентстве по управлению государственными активами Республики Узбекистан;

қисқартирилган номи — Центр по использованию гособъектов.

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи — Center for the efficient use of state facilities under the State Assets Management Agency of the Republic of Uzbekistan;

қисқартирилган номи — Center for the use of state facilities.

8. Марказ жойлашган жойи (почта манзили): 100060, Тошкент шаҳри, А. Темур кўчаси, 6-уй.

2-боб. Марказ тузилмаси

9. Марказ тузилмасига қуйидагилар киради:

Марказ марказий аппарати (кейинги ўринларда — марказий аппарат);

Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар).

3-боб. Марказ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг вазифалари ва функциялари

10. Қуйидагилар Марказ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

давлат мулки бўлган бўш турган нотурар бино ва иншоотларни, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини (кейинги ўринларда — бўш турган давлат мулки объектлари) аниқлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш;

давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш, шу жумладан, бўш турган давлат мулки объектларини сақлаш ва ижарага беришни ташкил этиш;

ижарага берилган давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш;

Солиқ қўмитаси томонидан тақдим этган ҳисоботларга асосан ижарага берилган давлат мулкидан фойдаланганлик учун тўловлар тўлиқ амалга оширилишини ва келиб тушган ижара маблағлари қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланишининг ҳисобини юритиш;

давлат ташкилотларига бириктирилган давлат мулки объектларидан самарали ва мақсадли фойдаланилишини белгиланган тартибда текшириш;

давлат ташкилотларига оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган давлат мулки объектларининг ортиқча қисмини, шунингдек, фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш;

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг хулосасига асосан яроқсиз деб топилган давлат мулки объектларини бузиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

11. Марказ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ўзларига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) давлат мулки объектларини аниқлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш соҳасида:

давлат мулки объектларини хатловдан ўтказган ҳолда, ҳудудларда бўш турган давлат мулки объектларини аниқлайди ва хатлов ишларини мувофиқлаштиради;

давлат мулки объектлари бўйича электрон маълумотлар базаси яратилиши ҳамда унинг доимий янгилаб борилишини таъминлайди;

бўш турган давлат мулки объектларининг электрон маълумотлар базаси орқали ягона ҳисобини юритади;

бўш турган давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни тўлиқ ва сифатли юритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан электрон маълумотлар алмашиш тизими йўлга қўйилишини таъминлайди;

электрон маълумотлар базасига киритилган бўш турган давлат мулки объектларини таҳлил қилади;

бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этишни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва Давактив агентлигига киритади;

давлат мулки объектлари, шу жумладан бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан таҳлилий маълумотларни тайёрлайди ва Давактив агентлигига киритади;

бўш турган давлат мулки объектларининг ягона ҳисобини юритиш бўйича маълумотлар базасининг самарали ишлашини қўллаб-қувватлашни таъминлаб бориш чораларини кўради;

бўш турган давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотлар (объект тўғрисидаги қисқа маълумот, геолокация жойлашуви ва бошқалар)ни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради ва ҳар ойда янгилаб боради;

б) бўш турган давлат мулки объектларини сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш, шу жумладан, уларни ижарага беришни ташкил этиш соҳасида:

Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари тасарруфига олинган бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этади;

бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этишга қадар уларнинг бут сақланишини таъминлайди;

давлат мулкини ижарага бериш ишларини белгиланган тартибда ташкил этади;

давлат мулкини ижарага бериш жараёни очиқлиги ва шаффофлигини таъминлайди;

ҳудуди 2 000 квадрат метргача бўлган бўш турган давлат мулки объектларини ҳоким ёрдамчиларининг ва жисмоний шахсларнинг электрон буюртманомаларига асосан Давактив агентлиги томонидан тасдиқланган тартиб асосида ижарага бериш учун тўғридан-тўғри онлайн-аукцион савдоларига чиқаради;

юридик шахс ва тадбиркорлик субъектларига давлат мулки объектларини ижарага олишларида зарур маълумотларни бериш баробарида тарғибот-тушунтириш ишларини амалга ошириш орқали амалий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатади;

в) ижарага берилган давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш соҳасида:

Солиқ қўмитаси томонидан тақдим этган ҳисоботларга асосан ижарага берилган давлат мулкидан фойдаланганлик учун тўловлар тўлиқ амалга оширилишининг ва келиб тушган ижара маблағлари қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланишининг ҳисобини юритади;

ижарага ва текин фойдаланишга берилган давлат мулкларининг «online-ijara.uz» ахборот тизими орқали ҳисобини юритади;

ижарага берилган давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни Солиқ қўмитаси билан электрон маълумотлар алмашиш тизими йўлга қўйилишини таъминлайди;

ижарага берилган давлат мулки объектлари бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан таҳлилий маълумотларни тайёрлайди ва Давактив агентлигига киритади;

ижара шартномаси шартларининг бажарилиши мониторингини юритади;

г) Солиқ қўмитаси томонидан тақдим этган ҳисоботларга асосан ижарага берилган давлат мулкидан фойдаланганлик учун тўловлар тўлиқ амалга оширилишининг ва келиб тушган ижара маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланишининг ҳисобини юритиш соҳасида:

Солиқ қўмитасининг «E-ijara» электрон дастури орқали ижарага берилган давлат мулки бўйича ҳар ойда ундирилган ижара тўловлари ва уларнинг тақсимланиши тўғрисидаги ҳисоботларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар қабул қилади;

Солиқ қўмитаси томонидан тақдим этилган ижарага берилган ва бериладиган давлат мулки, ундирилган ижара тўловлари ва уларнинг тақсимланиши тўғрисидаги маълумотларни умумлаштиради;

ижарага берилган ва бериладиган давлат мулки, ундирилган ижара тўловлари ва уларнинг тақсимланиши тўғрисида умумлаштирилган маълумотларни Давактив агентлигига ҳар ойлик маълумотларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар тақдим этади;

д) давлат ташкилотларига бириктирилган давлат мулки объектларидан самарали ва мақсадли фойдаланилиши ҳамда уларнинг сақланишини белгиланган тартибда текшириш соҳасида:

давлат мулки объектларидан самарали ёки мақсадсиз фойдаланилаётганлигини текшириш бўйича белгиланган тартибда жойларга чиқилишини ташкил этади;

давлат мулки объектларини хатловдан ўтказиш, уларнинг жорий ҳолати ҳамда самарали фойдаланилишини ўрганиш юзасидан ҳудудий бошқармалар фаолиятини ташкил этишни белгиловчи меъёрий ҳужжатларни қабул қилади ва уларнинг ижросини таъминлайди;

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг маъмурий биноларида ходимларни жойлаштириш меъёрларига асосан маъмурий биноларни ўрганади, таҳлил қилади ва улардан самарали фойдаланиш чораларини кўради;

бўш турган ва мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Давактив агентлигига тақдим этади;

е) давлат ташкилотларига оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган давлат мулки объектларининг ортиқча қисмини, шунингдек, фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш соҳасида:

бўш турган, мақсадсиз ва самарасиз фойдаланилаётган давлат мулки объектлари бўйича маълумотларни умумлаштириб, манфаатдор томонлар билан ўрганиб чиқади;

ўрганиш натижаларига кўра бўш турган, мақсадсиз ва самарасиз фойдаланилаётган давлат мулки объектлари (уларнинг бир қисми)ни Марказ ёки ҳудудий бошқармалар балансига олиш бўйича қарор қабул қилади;

Марказ ва ҳудудий бошқармалар томонидан бўш турган давлат мулки объектларини балансга олиш бўйича қарорлар қабул қилиниши ва уларнинг ижроси таъминланишини назорат қилади;

бўш турган давлат мулки объектларини, Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилган объектлар бундан мустасно, сақлаш ва улардан келгусида самарали фойдаланиш (хусусийлаштириш, ижарага бериш ва бошқа) мақсадида Марказ ва ҳудудий бошқармалар балансига олади;

ж) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси хулосасига асосан яроқсиз деб топилган давлат мулки объектларини бузиш тўғрисида қарор қабул қилиш соҳасида:

ҳудудий бошқармалар томонидан бўш турган давлат мулки объектларини бузиш бўйича қарорлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг хулосаси асосида қабул қилинишини қатъий назоратга олади;

ҳудудий бошқармалар томонидан давлат мулки объектларини бузиш бўйича қабул қилинган қарорлар ижроси таъминланилишини ва бузишдан бўшаган ер майдонларини маҳаллий ижро этувчи ҳокимият захирасига олиш ишлари бўйича маълумотларни умумлаштиради ва мониторингини юритади;

12. Ҳудудий бошқармаларнинг ҳудудларда давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этишга йўналтирилган асосий вазифалари ва функциялари Марказ директори томонидан белгиланади.

4-боб. Марказ ва ҳудудий бўлинмаларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

1-§. Марказнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

13. Марказ ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

йиғилиш, семинар (вебинар), махсус комиссия йиғилиши ва Давактив агентлиги ҳайъати мажлисларида иштирок этиш, республика ижро этувчи ҳокимият органларига маълумотлар тақдим этиш;

давлат органларидан, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан, бошқа давлат ташкилотлари ва хўжалик жамиятларидан Марказга юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ахборот ва материалларни сўраб олиш;

давлат мулки объектларидан, шу жумладан бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш соҳасида илғор хорижий тажрибани ўрганиш, малака ошириш, хорижий ҳамкор ташкилотлар билан ўзаро билим ва тажриба алмашиш мақсадида халқаро молия институтлари, донор ташкилотлар лойиҳалари ва дастурларида иштирок этиш;

бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш масалаларини кўриб чиқиш билан боғлиқ мажлислар, йиғилишлар ва бошқа муҳокамаларда иштирок этиш.

Марказ фаолиятига алоқадор масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишда иштирок этиш;

марказий аппарат ва ҳудудий бошқармаларда идоравий назоратни, коррупцион ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг, шунингдек, ходимлар томонидан корпоратив ахлоқ қоидалари бузилишининг олдини олиш чораларини кўриш;

белгиланган тартибда жойларга чиққан ҳолда, бўш турган ёки самарали фойдаланилмаётган давлат объектларини кўриб чиқиш (ўрганиш, таҳлил қилиш);

давлат ташкилотлари, корхоналари ва муассасаларида давлат мулкидан самарали ва мақсадли фойдаланилишини текшириш;

фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш чораларини кўриш;

ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш, шунингдек, балансига қабул қилинган давлат мулки объектларини бут сақлаш мақсадида давлат харидлари тизимида белгиланган тартибда тузилган фуқаролик-ҳуқуқий тусга эга шартномалар асосида жисмоний шахсларни жалб қилиш;

Марказ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

14. Марказ қуйидаги мажбуриятларга эга:

қонунчилик ҳужжатлари билан юкланган вазифалар ва функцияларни ўз муддатида ва самарали бажариш;

Давактив агентлигининг топшириқлари ва Марказ ваколатига кирадиган масалалар юзасидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш;

бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш соҳасида халқаро ташкилотлар, давлат органлари ва хорижий давлат ташкилотлари билан имзоланган шартномалар ижросини таъминлаш;

ошкор этилмайдиган маълумотларнинг ошкор этилиши ҳамда маълумотлардан шахсий ёки бошқа мақсадларда фойдаланилишига йўл қўймаслик;

давлат хизматчилари томонидан ижро ва меҳнат интизомига, ички ва умумий тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилинишини таъминлаш;

тасарруфидаги давлат мулки, товар-моддий бойликларнинг сақланиши, улардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш;

ушбу Низом билан юкланган вазифалар ва функциялар амалга оширилишини таъминловчи (хатлар, таҳлилий маълумотлар, текшириш далолатномаси, ўрганиш ва мониторинг ўтказиш якуни бўйича тузилган хулоса, қонун лойиҳалари, қарор, буйруқ, кўрсатма, давлат реестрлар, маълумотлар базаси ҳамда бошқа) ҳужжатларни тайёрлаш.

Марказ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

2-§. Ҳудудий бошқармаларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

15. Ҳудудий бошқармалар ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатларига кирувчи масалалар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмаларидан статистик, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа маълумотларни сўраш ва олиш;

ўз ваколатларига кирадиган масалалар бўйича Марказга кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;

ўз ваколатларига кирадиган масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатларини бузиш ҳоллари маълум бўлиб қолганда, уларга дарҳол чек қўйиш чораларини кўришни сўраб тегишли органлар ҳамда мансабдор шахсларга мурожаат қилиш;

бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш масалаларини кўриб чиқиш билан боғлиқ мажлислар, йиғилишлар ва бошқа муҳокамаларда иштирок этиш;

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига қарашли бўлган, уч ойдан ортиқ фойдаланилмасдан бўш турган объектни, ижтимоий объектлар бундан мустасно, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ уларнинг розилигисиз ижарага бериш учун онлайн-аукцион савдоларига чиқариш;

давлат ташкилотлари, корхоналари ва муассасаларида давлат мулкидан самарали ва мақсадли фойдаланилишини текшириш;

ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш, шунингдек, балансига қабул қилинган давлат мулки объектларини бут сақлаш мақсадида давлат харидлари тизимида белгиланган тартибда тузилган фуқаролик-ҳуқуқий тусга эга шартномалар асосида жисмоний шахсларни жалб қилиш;

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг хулосасига асосан яроқсиз деб топилган давлат мулки объектларини бузиш тўғрисида қабул қилинган қарорни балансда сақловчига тилхат орқали эълон қилиш ва юқори турувчи ташкилот ёки судга 10 кун ичида шикоят қилиш ҳуқуқини тушунтириш, қарор қонуний кучга киргандан кейин уни ижро этиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига (кейинги ўринларда — Мажбурий ижро бюроси) юбориш;

фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш тўғрисида қабул қилинган қарорни балансда сақловчига тилхат орқали эълон қилиш ва юқори турувчи ташкилот ёки судга 10 кун ичида шикоят қилиш ҳуқуқини тушунтириш, қарор қонуний кучга киргандан кейин уни ижро этиш учун Мажбурий ижро бюросига юбориш;

Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари қабул қилинган объектлардан самарали фойдаланиш, хусусийлаштириш ва ижарага беришда уларнинг жозибадорлигини ошириш мақсадида бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан таъмирлаш, жиҳозлаш ва коммуникация тизимларига улаш каби ишларни амалга ошириши мумкин.

Ҳудудий бошқармалар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

16. Ҳудудий бошқармалар қуйидаги мажбуриятларга эга:

ўзларига юкланган вазифалар ва функциялар ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлаш;

ҳудудий бошқармалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш соҳасида туман (шаҳар)ларда аниқланган муаммолар таҳлил қилиниши ҳамда умумлаштириш асосида таклифлар тайёрланиши;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўш турган давлат мулки объектлардан самарали фойдаланиш соҳасидаги дастурлар, чора-тадбирлар, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлардаги тегишли тадбирлар самарали бажарилиши учун жавоб беради.

5-боб. Марказ раҳбарларининг асосий функционал вазифалари

17. Қуйидагилар Марказ директорининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси , қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

Марказ фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари ҳамда Давактив агентлиги Ҳайъати қарорлари, Давактив агентлиги директори буйруқлари билан Марказга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиси, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг топшириқларини бажариш;

Марказ ва ҳудудий бошқармалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

Марказ фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, марказий аппарат ходимлари ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

Марказ тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, кадрлар захирасини шакллантириш, ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг « Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида »ги ва « Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида »ги қонунларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш) учун Давактив агентлиги директорига киритиш;

Марказ раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибларда ташкил этиш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

ўринбосари ва ҳудудий бошқармалар раҳбарлари фаолияти самарадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиб, Марказнинг ишчи мажлисларида уларнинг ҳисоботларини эшитиб бориш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

ҳудудий бошқармалар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

Марказ ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ тизимда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, олдини олиш ҳамда бартараф этиш;

Марказ ходимларини ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида қарорлар қабул қилиш, ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чоралар кўриш;

Марказ ва ҳудудий бошқармалар ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни , Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсий қабуллар ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилишни ташкил этиш, Марказ раҳбарлари ва ходимлари Халқ қабулхоналари фаолиятида фаол иштирок этишини, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирлари билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакат вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда Марказ номидан иштирок этиш;

зарурат бўлганда, Марказ ва ҳудудий бошқармалар ташкилий тузилмаларига Давактив агентлиги директори билан келишган ҳолда ўзгартиришлар киритиш;

ҳудудий бошқармалар тузилмаларини ва бошқарув ходимларининг чекланган сонини тасдиқлаш;

бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалар ходимларига асосий эгаллаб турган лавозимлари бўйича лавозим маошларига (тариф ставкаларига), қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, устама ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни белгилаш;

марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги, шунингдек, ҳудудий бошқармалар тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;

марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалар ходимлари бажариши шарт бўлган буйруқлар қабул қилиш ҳамда кўрсатмалар бериш;

Марказ ходимларини кўп йиллик, самарали фаолияти ва алоҳида хизматлари учун Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлашга белгиланган тартибда таклифлар киритиш;

марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалар тузилмалари, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;

марказий аппарат ходимлари, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;

бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш соҳасида кадрлар тайёрлаш, соҳада фаолият юритаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

бюджетдан ташқари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан ходимларни моддий рағбатлантириш ва Марказ тизимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш.

18. Қуйидагилар Марказ директорининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси , қонунлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

Марказ директори вақтинча бўлмаганда, унинг вазифаларини бажариш;

Марказнинг ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

Марказ фаолиятининг ўзи мутасаддилик қиладиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари билан тасдиқланган Марказнинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, дастурлар ва тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш;

ўзи мутасаддилик қиладиган бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш ва белгиланган кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;

ўзи мутасаддилик қиладиган бўлинмалар раҳбарларининг чораклик режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини юритишнинг амалий тизимини яратиш, Давактив агентлиги фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб тузилма ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

Давактив агентлиги ва Марказ директорининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида, сифатли бажарилишини назорат қилиш;

Марказга тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг марказий аппарат масъул ходимлари томонидан кўриб чиқилиши, иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий ва бошқа экспертизалардан ўтказилишини назорат қилиш;

ўзи мутасаддилик қиладиган бўлинмалар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлигини таҳлил қилиш;

ўзи мутасаддилик қиладиган бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида Марказ директорига таклифлар киритиш;

ўз соҳаси йўналишларида самарадорлик, сифат ва қулайликларни ошириш бўйича Марказ директорига таклифлар киритиш;

бўйсунувидаги ходимлар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни , Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсий қабуллар ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган барча мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирлари билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

ўз фаолияти соҳасида хорижий давлатлар амалиётини ўрганиб бориш.

19. Қуйидагилар Марказ марказий аппарати таркибий тузилмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

тегишли бўлинма фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

Марказнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;

прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда Марказнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича таклифларни директорнинг ўринбосарига киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини юритишнинг амалий тизимини яратиш, Давактив агентлиги фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб тузилма ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

Марказ директорининг буйруқлари ва фармойишлари, унинг ўринбосари кўрсатмалари ҳамда топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Марказ ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига амалий ва методик ёрдам бериш;

таркибий бўлинмалар фаолияти соҳаларига оид қонунчилик ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун Марказ раҳбариятига киритиш;

таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда директор ўринбосарига таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, таркибий бўлинмаларда тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини директор томонидан кўриб чиқилиши, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий риоя қилган ҳолда Давактив агентлиги директорига (виза қўйилиши) кўриб чиқиш ва виза қўйиш учун киритиш;

таркибий бўлинмага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;

хизмат сафарини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибларда ташкил этиш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

таркибий бўлинмалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;

Марказ ходимларининг Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишини таъминлаш;

«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, олдини олиш, бартараф этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни , Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсий қабуллар ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган барча мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирлари билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

иш юритиш соҳасидаги намунали ходимларни аниқлаш ва мукофотлаш юзасидан Марказ раҳбариятига таклифлар киритиш.

20. Қуйидагилар Марказнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

ҳудудий бўлинмалар фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Марказнинг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан ушбу бошқармаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

ҳудудий бошқармалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

ҳудудий бошқармалар фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

ҳудудий бошқармалар ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини юритишнинг амалий тизимини яратиш, Давактив агентлиги фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб тузилма ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

Марказ директорининг буйруқлари, фармойишлари ва унинг ўринбосари кўрсатмалари ҳамда топшириқлари ўз вақтида, сифатли бажарилишини таъминлаш;

Марказ фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;

ходимларнинг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш, ҳудудий бошқармаларни бошқаришда мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини белгилаш;

ҳудудий бошқармалар фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши назоратини таъминлаш;

ҳудудий бошқармаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий бошқармалар кадрлар захирасини шакллантириш;

Марказ раҳбари номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, ҳудудий бошқармаларга ишга қабул қилинадиган бошқа кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

ҳудудий бошқармалар ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича мунтазам чоралар кўриш;

ҳудудий бошқармалар ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ ҳудудий бошқармаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда бартараф этиш;

прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда Марказнинг ҳудудий бошқармалари ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чоралар кўриш бўйича таклифларни Марказга киритиш;

ҳудудий бошқармалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;

ҳудудий бошқармалар ва уларнинг бўлинмалари фаолиятига оид масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари самарадорлиги, сифатини ошириш ва улардан эркин фойдаланиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда кўриб чиқиш учун Марказ раҳбариятига киритиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, мунтазам равишда шахсан, шу жумладан, сайёр қабуллар ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

ҳудудий бошқармалар ходимларининг лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида Марказга таклифлар киритиш;

давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, судларда ва ташкилотларда Марказнинг ҳудудий бошқармалари манфаатларини ифода этиш.

6-боб. Марказ раҳбарларининг жавобгарлиги

21. Марказ директори:

мазкур Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Марказга юкланган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Марказ тизимида ижро интизомига қатъий риоя этилиши;

ўзининг функционал мажбуриятларини сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

22. Марказ директори ўринбосарлари:

мутасаддилик қилинаётган йўналишлар бўйича соҳаларнинг барқарор ривожланишини таъминлашга оид чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги;

ўзининг функционал мажбуриятларини сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

23. Ҳудудий бошқармаларининг бошлиқлари:

Ҳудудий бошқармага юкланган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

тегишли ҳудудда бўш турган давлат мулки объектлар ҳолати тўғрисида Марказга ҳаққоний таҳлилий ва бошқа ахборотларни ўз вақтида тақдим этиш;

ўзининг функционал мажбуриятларини сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

7-боб. Марказ фаолиятини ташкил этиш 1-§. Марказ раҳбарияти

24. Марказга Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори томонидан лавозимга тайинланган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази директори яккабошлик асосида раҳбарлик қилади.

25. Марказ директори Давактив агентлиги директори билан келишган ҳолда, ўринбосарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади.

26. Марказ директори бўлмаган вақтда унинг вазифалари Марказ директорининг ўринбосарларидан бири томонидан, улар бўлмаган вақтда эса Давактив агентлиги директорининг буйруғига асосан марказий аппарат раҳбар ходимларидан бири томонидан амалга оширилади.

27. Ҳудудий бошқармалар бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари Марказ директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

8-боб. Марказ фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонлари

28. Марказ фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланади.

29. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳо Марказ директори томонидан тасдиқланадиган Марказ фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.

30. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

Марказ раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;

Марказ фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.

31. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланиши мумкин.

9-боб. Марказнинг республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби

32. Марказ ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлар ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

33. Марказ бўш турган давлат объектлари тўғрисидаги маълумотларни автоматлаштирилган тизим орқали олишда тегишли давлат органлари билан ҳамкорлик қилади.

34. Ҳудудий бошқармалар ўз вазифалари ва функциялари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

35. Балансда сақловчилар ўзига тегишли бўш турган давлат мулки объектларини, Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилган объектлар бундан мустасно, сақлаш ва улардан келгусида самарали фойдаланиш (хусусийлаштириш, ижарага бериш ва бошқа) мақсадида тегишлигича ҳудудий бошқармаларга топширади.

36. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давактив агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги доимий равишда бўш турган давлат мулки объектларини аниқлайди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давактив агентлиги уларни Марказ ва унинг ҳудудий бошқармаларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиб бориш чораларини кўради.

Марказ ва ҳудудий бошқармаларга тегишли давлат мулки объектларини сақлаш билан боғлиқ харажатлар Марказ ҳисобидан, пул маблағлари мавжуд бўлмаганда Давактив агентлиги ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

10-боб. Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини молиялаштириш ҳамда уларнинг ходимларини ижтимоий кўллаб-қувватлаш ва моддий рағбатлантириш

37. Қуйидагилар Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланади:

давлат мулки объектлари ижарасидан қонунчиликда белгиланган тартибда тушадиган маблағлар;

Давактив агентлиги ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағлари;

Марказнинг вақтинча бўш маблағларини Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари депозитларига белгиланган тартибда жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

38. Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолияти, шу жумладан, моддий-техник таъминлаш харажатлари, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш Давактив агентлиги ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси, Марказнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

39. Марказ директори марказий аппарат даромадлари ва харажатлари сметасини, шунингдек, штатлар жадвалини (уларга ўзгартиришларни) тасдиқлайди.

Марказнинг марказий аппарати даромадлари ва харажатлари сметаси, шунингдек, штатлар жадвали Давактив агентлиги томонидан рўйхатдан ўтказилади ва марказий аппарати молиявий ҳисоботи Давактив агентлигига топширилади.

Ҳудудий бошқармалар даромадлари ва харажатлари сметаси, шунингдек, штатлар жадвали ҳудудий бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланади ва ҳудудий молия органлари томонидан рўйхатдан ўтказилади ҳамда молиявий ҳисоботини ҳудудий молия органларига топширилади.

Марказ томонидан ҳудудий бошқармалар даромадлари ва харажатлари сметаси, шунингдек, штатлар жадвалининг йиғма маълумоти (жамланмаси) Давактив агентлигига тақдим қилинади.

40. Ҳудудий бошқармалар шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланадиган маблағлардан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мажбурий тўловлар амалга оширилгандан кейин қолган маблағлар тўлиқлигича Марказнинг ғазна транзит ҳисобварағига ўтказилади ва тегишли молия йили учун тасдиқланган марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалар даромадлари ва харажатлари сметасига асосан қайта тақсимланади.

41. Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларининг иш ҳақи, лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалар Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя шартлари ва тартиблари асосида тўланади.

42. Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Марказнинг ходимларини ижтимоий таъминлашга, шунингдек, Марказ раҳбарлари ва мутахассисларини ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга, шунингдек, Марказ фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тадбирлар амалга оширилади.

11-боб. Марказнинг ҳисобот бериши

43. Марказ Вазирлар Маҳкамасига ҳар йили 1 апрелга қадар давлат объектларидан самарали фойдаланиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида ҳисобот тақдим этади.

12-боб. Марказни тугатиш ва қайта ташкил этиш

44. Марказ қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тугатилиши ёхуд қайта ташкил этилиши мумкин.

45. Марказнинг тугатилиши, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмасдан, унинг фаолияти тўхтатилишига олиб келади.

Марказни қайта ташкил этишда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворисга ўтади.

13-боб. Якунловчи қоида

46. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 январдаги 23-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 15 майдаги 404-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбошиси ҳамда қарорга 1-илова .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 17 декабрдаги 793-сон қарори .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналарининг расмий веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 19 февралдаги 81-сон қарорининг 2-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида» 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарорига 4-илованинг 23-банди .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарорига 3-илованинг 22-банди .

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2022 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 962-банди .

7. Вазирлар Маҳкамасининг «2021 — 2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2022 йил 26 октябрдаги 619-сон қарорига 1-илованинг 2-банди .

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини хусусийлаштириш ва ижарага бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2023 йил 10 мартдаги 100-сон қарорига 1-илова 5-бандининг «а» кичик банди ҳамда 6-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 11 январь,

23-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.01.2024 й., 09/24/23/0023-сон; 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон; 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон; 15.10.2026 й., 09/26/563/1041-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

NIZOM

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat aktivlarini boshqarish agentligi faoliyatini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 24-martdagi PQ-101-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat aktivlarini boshqarish agentligi faoliyatini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 24-martdagi PQ-101-son qaroriga muvofiq:

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligining (keyingi oʻrinlarda — Davaktiv agentligi) faoliyati tubdan takomillashtirilganligi hamda uning ustuvor yoʻnalishlari va asosiy vazifalari belgilab berilganligi;

Davlat aktivlarini boshqarish agentligi huzuridagi Boʻsh turgan obyektlardan samarali foydalanishni tashkil etish markazi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi huzuridagi Davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish markazi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) etib qayta tashkil etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi:

a) Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq:

Davaktiv agentligining maqomi va faoliyatining ustuvor yoʻnalishlari, vazifalari va funksiyalari;

Davaktiv agentligining markaziy apparati, tarkibiy tuzilmalari va hududiy boshqarmalarining vazifalari, funksiyalari hamda huquqlari va javobgarligi;

Davaktiv agentligi rahbarlarining asosiy funksional vazifalari va javobgarligi;

Davaktiv agentligi faoliyatining samaradorligi va natijadorligini baholash mezonlari va ish indikatorlari;

Davaktiv agentligining boshqa davlat organlari va tashkilotlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorligi;

b) Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi huzuridagi Davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish markazi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

Markaz maqomi va faoliyatining tashkiliy asoslari;

Markaz hamda uning hududiy boshqarmalarining asosiy vazifalari, funksiyalari hamda huquq va majburiyatlari;

Markazning hisobdorligi va faoliyati samaradorligini baholash mezonlari;

Markaz faoliyatini moliyalashtirish, xodimlarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va moddiy ragʻbatlantirish tartibi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori A.J. Ortiqov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 11-yanvardagi 23-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligining (keyingi oʻrinlarda — Davaktiv agentligi) maqomi, ustuvor yoʻnalishlari va vazifalari, funksiyalari, huquqlari, javobgarligini, faoliyatini tashkil etish va hisobot berish tartibini, shuningdek, rahbarlarining funksional majburiyati va masʼuliyatini belgilaydi.

2. Davaktiv agentligi:

davlat aktivlarini boshqarish, xususiylashtirish, davlat ishtirokidagi korxonalarni moliyaviy sogʻlomlashtirish, toʻlovga qobiliyatsizlik, baholash va rieltorlik faoliyati sohasida alohida maqomga ega mustaqil respublika ijro etuvchi hokimiyat organi hisoblanadi;

sobiq Oʻzbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasining barcha huquqlari, majburiyatlari va davlat, shu jumladan, chet eldagi aktivlarini boshqarish, xususiylashtirish tadbirlarini amalga oshirish (shu jumladan, davlat ulushlarini sotish), davlat aktivlarini ijaraga berish, xoʻjalik jamiyatlarida korporativ boshqaruvni joriy etish, iqtisodiy nochor xoʻjalik jamiyatlarini moliyaviy sogʻlomlashtirish, toʻlovga qobiliyatsizlik, baholash faoliyatida davlat tomonidan tartibga solish va mulkni baholash standartlarini tasdiqlash boʻyicha huquqiy vorisi hisoblanadi;

sobiq “Oʻzbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi huzuridagi Davlat aktivlarini boshqarish markazi” DUKning barcha huquqlari, majburiyatlari va shartnomalari boʻyicha huquqiy vorisi hisoblanadi.

3. Davaktiv agentligi oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining (keyingi oʻrinlarda — Vazirlar Mahkamasi) qarorlari va farmoyishlariga, shuningdek, ushbu Nizomga va boshqa qonunchilik hujjatlariga amal qiladi.

4. Davaktiv agentligining oʻz vakolatlari doirasida qabul qilgan qarorlari davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, boshqa tashkilotlar va ularning mansabdor shaxslari, shuningdek, fuqarolar tomonidan bajarilishi majburiy hisoblanadi.

5. Davaktiv agentligi va uning tashkiliy tuzilmasiga kiradigan hududiy boshqarmalari, idoraviy mansub tuzilmalari yuridik shaxs hisoblanadi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi davlat tilida hamda ingliz tilida yozilgan muhrga va blanklarga, mustaqil balansga, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga, bank hisobraqamlariga, shu jumladan, xorijiy valyutadagi bank hisobraqamlariga egadirlar.

6. Davaktiv agentligining rasmiy nomi:

a) davlat tilida:

toʻliq nomi — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, qisqartirilgan nomi — Davaktiv agentligi;

b) rus tilida:

toʻliq nomi — Agentstvo po upravleniyu gosudarstvennimi aktivami Respubliki Uzbekistan, qisqartirilgan nomi — Agentstvo po gosaktivam;

v) ingliz tilida:

toʻliq nomi — The State Assets Management Agency of the Republic of Uzbekistan, qisqartirilgan nomi — State Assets Agency.

7. Davaktiv agentligining joylashgan joyi (pochta manzili): Toshkent shahri, Mirobod tumani, Amir Temur koʻchasi, 6-uy.

2-bob. Davaktiv agentligining tuzilmasi

8. Davaktiv agentligi tizimiga quyidagilar kiradi:

Davaktiv agentligi markaziy apparati;

Davaktiv agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy boshqarmalari;

Xususiylashtirish va davlat aktivlarini boshqarish muammolarini tadqiq etish markazi;

“Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” AJ;

Davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish markazi;

Bino va mol-mulklarni vaqtinchalik saqlash direksiyasi.

3-bob. Davaktiv agentligining asosiy vazifalari va funksiyalari

1-§ Davaktiv agentligining asosiy vazifalari va funksiyalari

9. Quyidagilar Davaktiv agentligining asosiy vazifalari hisoblanadi:

davlat aktivlarini boshqarish, xususiylashtirish boʻyicha vakolatli davlat organi sifatida yagona davlat siyosatini yuritish;

davlat mulki hisobini yuritish, boshqarish va xususiylashtirish hamda toʻlovga qobiliyatsizlik jarayonlarini toʻliq raqamlashtirish;

davlat aktivlarini ochiq va shaffof xususiylashtirish orqali ularning iqtisodiyotdagi ulushini muttasil qisqartirib borish, xususiylashtirish tartib-taomillarini soddalashtirish hamda investorlar tomonidan qabul qilingan investitsiya va ijtimoiy majburiyatlar bajarilishini monitoring qilish, shuningdek, davlat-xususiy sheriklik boʻyicha takliflarni tayyorlashda ishtirok etish;

davlat ulushiga nisbatan aksiyador (ishtirokchi) vazifasini amalga oshirish, aksiyadorning (ishtirokchining) vazifalari “Davlat mulkini boshqarish toʻgʻrisida”gi Qonunga muvofiq maxsus vakolatli davlat organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan amalga oshiriladigan hollar bundan mustasno;

davlat ulushi 50 foizdan yuqori boʻlgan xoʻjalik jamiyatlarini isloh qilishda ishtirok etish, ularda samarali dividend siyosatining yuritilishini muvofiqlashtirish, korxonalarning operatsion samaradorligini oshirish, xaridlar hamda investitsiya loyihalarining samaradorligini oshirish;

davlat ishtirokidagi korxonalar faoliyatining samaradorligi va shaffofligini taʼminlash, boshqaruv tuzilmasini optimallashtirish, yuqori daromadlilik va kapitallashuv darajasini oshirish, sohaga kirmaydigan va foydalanilmayotgan aktivlarini chiqarib tashlashga qaratilgan rivojlantirish strategiyalarini ishlab chiqish va tasdiqlashni muvofiqlashtirish;

davlat manfaatlarini taʼminlagan holda, davlat aksiya paketlarini (ulushlarini) ishonchli boshqaruvga berishni tashkil etish;

davlat aktivlarini ijaraga berishning ochiq va shaffof mexanizmini taʼminlash;

tahlil asosida davlat ishtirokidagi faoliyat yuritmayotgan, past rentabelli va zarar koʻrib ishlayotgan korxonalarni aniqlash, moliyaviy sogʻlomlashtirish hamda faoliyati samaradorligini oshirish dasturlarini ishlab chiqish va amalga oshirishda ishtirok etish;

toʻlovga qobiliyatsizlik ishlari boʻyicha davlat siyosatini amalga oshirish;

baholovchilar va rieltorlar xizmatini sertifikatlashtirish, ularning faoliyatini rivojlantirish choralarini koʻrish;

davlat mulkidan foydalanish samaradorligini oshirish va bu toʻgʻrisida jamoatchilikni xabardor qilishning mutlaqo yangi tizimini joriy etish.

10. Davaktiv agentligi oʻziga yuklangan asosiy vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:

a) davlat aktivlarini boshqarish boʻyicha yagona davlat siyosatini yuritish sohasida:

davlat aktivlarini samarali boshqarish, korporativ boshqaruvning zamonaviy usullarini joriy etish, menejment sifatini oshirish, shuningdek, xoʻjalik jamiyatlarining kuzatuv kengashlaridagi davlat nomidan saylangan aʼzolari faoliyatini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqadi;

manfaatdor vazirlik va idoralarni jalb etgan holda, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining qarorlari bilan tasdiqlanadigan xususiylashtirish boʻyicha davlat dasturlari loyihalarini ishlab chiqadi va Vazirlar Mahkamasiga taqdim etadi hamda ularning amalga oshirilishini taʼminlaydi;

davlat aktivlarini xususiylashtirish sohasidagi qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish, shu jumladan, soddalashtirish yuzasidan takliflarni ishlab chiqadi va Vazirlar Mahkamasiga kiritadi;

davlat aktivlarini boshqarish masalalari boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda davlat organlari bilan oʻzaro hamkorlik qiladi;

davlat mulkidan foydalanish qoidalari va davlat mulkini boshqarish samaradorligini baholash tartibini belgilaydi;

“Davlat mulkini boshqarish toʻgʻrisida”gi Qonunga muvofiq maxsus vakolatli organlar va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan korporativ boshqaruv prinsiplariga muvofiq davlat ishtirokidagi korxonalarning kuzatuv kengashi aʼzolari va ijro etuvchi organlari rahbarlarini ularning boshqaruv organlari orqali tayinlashni (tanlov oʻtkazishni, saylashni) tashkil etishni muvofiqlashtiradi;

davlat ishtirokidagi korxonalarning korporativ boshqaruv tizimini baholash uchun savolnomani ishlab chiqadi va tasdiqlaydi, tijorat banklari bundan mustasno;

davlat ishtirokidagi korxonalarning samarali biznes-rejalari ishlab chiqilishiga koʻmaklashadi va ularning parametrlari bajarilishi monitoringini olib boradi;

aksiyadorlik jamiyatlarini boshqarishda aksiyadorlar va kuzatuv kengashlarining rolini tubdan oshirishga, ustav fondida davlat ulushi boʻlgan xoʻjalik jamiyatlarining moliya-xoʻjalik faoliyati natijalari yuzasidan ijro etuvchi organlarning aksiyadorlar (ishtirokchi) oldidagi javobgarligini kuchaytirishga yoʻnaltirilgan korporativ boshqaruv tizimini yanada takomillashtirish choralarini koʻradi;

oʻziga mulkdor (aksiyador, ishtirokchi, muassis) funksiyalarini amalga oshirish uchun berilgan davlat ishtirokidagi korxonalarning kuzatuv kengashlaridagi davlat nomidan saylanadigan aʼzolariga malakaviy talablarni belgilaydi;

ustav kapitalida davlat ulushi boʻlgan xoʻjalik jamiyatlari kuzatuv kengashi tarkibiga mustaqil aʼzolarni kiritish tashabbusi bilan chiqadi;

korporativ boshqaruv tizimini takomillashtirish va xoʻjalik jamiyatlarida davlat ulushini boshqarish samaradorligini oshirishga yoʻnaltirilgan tadbirlar boʻyicha takliflar tayyorlaydi, ushbu yoʻnalishda xorijiy, xalqaro institutlar va kompaniyalar bilan samarali ishlashni tashkil etadi;

tuzilgan shartnomaga muvofiq ishonchli boshqaruvchilar xizmatlariga ularning faoliyati uchun belgilangan tartibda haq toʻlashni tashkil etadi;

Oʻzbekiston Respublikasi sudlarining qarorlariga asosan davlat daromadiga oʻtkazilgan yoki ixtiyoriy ravishda Oʻzbekiston Respublikasi mulki etib topshirilgan xorijda joylashgan mulk egaligi huquqini Oʻzbekiston Respublikasi nomidan amalga oshiradi;

Vazirlar Mahkamasi bilan kelishuvga koʻra davlat mulkini xoʻjalik jamiyatlarining ustav fondiga (ustav kapitaliga) kiritish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi;

davlat ulushi mavjud boʻlgan xoʻjalik jamiyatlari aksiyalarini mahalliy va xorijiy fond birjalarida ommaviy joylashtirish (IPO/SPO) tashabbusi bilan chiqadi;

xoʻjalik jamiyatining aksiyalarini (ulushlarini) davlat mulki sifatida olish yuzasidan takliflarni tayyorlaydi va Raqobat qoʻmitasining xulosasini olgan holda Vazirlar Mahkamasiga kiritadi;

vazirlik va idoralar, mahalliy davlat hokimiyati organlarining davlat koʻchmas mulki negizida investitsiya loyihalarini amalga oshirish va ularni begonalashtirishga oid kelishuvlari (bitim, shartnoma, memorandumlar) boʻyicha xulosa taqdim etadi;

davlat muassasalarining, shu jumladan, davlat organlarining va mahalliy davlat hokimiyati organlarining davlat mulkini boshqarish va xususiylashtirish sohasidagi faoliyatini muvofiqlashtiradi;

b) davlat mulki hisobini yuritish, boshqarish va xususiylashtirish hamda toʻlovga qobiliyatsizlik jarayonlarini toʻliq raqamlashtirish sohasida:

davlat mulki reyestrini yagona markazlashtirilgan elektron axborot maʼlumotlar bazasi shaklida tegishli idoralar tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar asosida davlat ulushi mavjud xoʻjalik jamiyatlari, davlat muassasalari, shu jumladan, chet eldagi va davlat nomidan Vazirlar Mahkamasi va boshqa davlat organlari ish koʻradigan xoʻjalik jamiyatlarini, shuningdek, davlat mulki boʻlgan koʻchmas mulk obyektlari, intellektual mulk va avtomototransport vositalarining reyestrini (xatlovdan oʻtkazish va hisobga olish qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan tartibda tegishli vakolatli davlat organlari tomonidan yuritiladigan mol-mulk bundan mustasno) yuritadi;

yuqori turuvchi manfaatdor davlat organlari, shuningdek, Davlat budjetidan qoʻshimcha mablagʻlar nazarda tutilgan hollarda, Iqtisodiyot va moliya vazirligining roziligiga muvofiq idoraviy mansubligidan qatʼi nazar, davlat koʻchmas mulk obyektlarini, avtomototransport vositalarini hamda boshqa asosiy vositalarni bir tashkilot tasarrufidan boshqa bir davlat tashkiloti tasarrufiga operativ boshqaruv huquqi asosida begʻaraz berish toʻgʻrisida Davaktiv agentligi direktori qarorini qabul qiladi (qonunchilik hujjatlariga muvofiq xususiylashtirilmaydigan obyektlar bundan mustasno);

Davaktiv agentligi tomonidan koʻrsatiladigan davlat xizmatlarini raqamlashtirish va Davlat xizmatlari markazlari hamda Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali xizmat koʻrsatishini joriy etish choralarni koʻradi;

“Davlat mulki” axborot tizimining “Bankrot korxonalar va sud boshqaruvchilarining hisobini yuritish”, “Davlat mulki hisobini yuritish”, “Korporativ boshqaruv” va “Davlat ishtirokidagi korxonalarning biznes-reja koʻrsatkichlari va samaradorlik muhim koʻrsatkichlari monitoringi” modullarini takomillashtirib boriladi hamda vazirlik va idoralarning axborot tizimlari bilan elektron maʼlumot almashinuvini yoʻlga qoʻyadi;

davlat ishtirokidagi korxonalar tomonidan hisoblangan va toʻlangan dividendlarning hisobini elektron tizim orqali yuritadi;

v) davlat aktivlarini ochiq va shaffof xususiylashtirish orqali ularning iqtisodiyotdagi ulushini muttasil qisqartirib borish, xususiylashtirish tartib-taomillarini soddalashtirish hamda investorlar tomonidan qabul qilingan investitsiya va ijtimoiy majburiyatlar bajarilishini monitoring qilish, shuningdek, davlat-xususiy sheriklik boʻyicha takliflarni tayyorlashda ishtirok etish sohasida:

davlat mulkining, shu jumladan, xorijdagi davlat mulkining sotuvchisi vazifasini bajaradi;

davlat ishtirokidagi korxonalarni xususiylashtirishdan oldin tayyorlash, shu jumladan, ularning jozibadorligini oshirishni koʻzda tutuvchi samarali mexanizmlarni joriy etish boʻyicha xorijiy, xalqaro institutlar va kompaniyalar bilan samarali ishlashni tashkil etadi;

davlat mulkini xususiylashtirish tartib-taomillarini amalga oshirish uchun ishonchli boshqaruvchilar, maslahatchilar va ekspertlarni jalb etadi, shuningdek, ularga toʻlanadigan haq miqdorini belgilaydi;

xususiylashtirish obyektlarini sotishdan oldin tayyorlaydi va xususiylashtirishning, shu jumladan, iqtisodiyotning yetakchi tarmoqlari korxonalarining, aniq investitsiya majburiyatlari evaziga realizatsiya qilingan obyektlarni xususiylashtirishning shartnomaviy shartlarini belgilaydi;

xususiylashtirish obyektlarining oldi-sotdi shartnomasi boʻyicha Davaktiv agentligi tomonidan tuziladigan bitimlarning oʻz vaqtida va toʻliq bajarilishi, shu jumladan, investorlar tomonidan investitsiya majburiyatlarining bajarilishi monitoringini yuritadi;

tasdiqlangan xususiylashtirish dasturlarining amalga oshirilishini taʼminlaydi;

maxsus iqtisodiy zonalar direksiyalari qarorlari boʻyicha sotiladigan davlat mulki obyektlaridan tashqari xususiylashtirish obyektlarining sotuvchisi funksiyasini amalga oshiradi, ularning boshlangʻich sotuv narxini, investitsiyalar hajmini, savdolarning turi va shartlarini belgilaydi, shu jumladan, davlatga tegishli qimmatli qogʻozlarni mustaqil ravishda yoki shartnoma asosida jalb etiladigan mahalliy va xorijiy investitsiya vositachilari orqali ichki va xalqaro bozorlarda, birja savdolari va birjadan tashqari savdolarda sotadi;

ustav kapitaliga berilgan obyektlardan va (yoki) maxsus iqtisodiy zonalar joylashgan obyektlardan tashqari, yangi mulkdorga xususiylashtirilgan obyektga mulk huquqini tasdiqlovchi order (sertifikat) beradi, shuningdek, xaridorning xizmat koʻrsatuvchi investitsiya vositachisiga uning tomonidan sotib olingan aksiyalarni oʻtkazishga (harakatni tiklashga) depo topshirigʻini taqdim etadi;

xususiylashtirish bilan bogʻliq jarayonlarni tahlil qiladi hamda xususiy mulkdorlar tomonidan xususiylashtirish obyektlari sotilishining ochiqligi va shaffofligini taʼminlaydigan xususiylashtirishning yangi shakllari va usullarini joriy etish, shu jumladan, mulkiy munosabatlarni tartibga soluvchi normalarni takomillashtirish yuzasidan takliflarni ishlab chiqadi;

davlat korxonalari va muassasalarining, shuningdek, davlat korxonalari va muassasalarini xususiylashtirish jarayonida tashkil etiladigan xoʻjalik jamiyatlarining Oʻzbekiston Respublikasi nomidan muassisi boʻladi;

davlat muassasasini xoʻjalik jamiyati etib oʻzgartirish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi;

vakolat doirasida maʼmuriy javobgarlikka tortish toʻgʻrisida qarorlar qabul qiladi;

mahalliy va xorijiy investorlarni xususiylashtirilayotgan davlat aktivlariga jalb etish maqsadida reklama-axborot ishlarini amalga oshiradi;

davlat aktivlarining investitsiyaviy jalb etuvchanligini oshirish yoʻli bilan xususiylashtirish jarayoniga koʻmaklashadi;

ishlab chiqarishni modernizatsiyalash, texnologik qayta jihozlash va kengaytirish jarayonlariga zarur investitsiyalarni jalb etish uchun xoʻjalik jamiyatlarining qimmatli qogʻozlarini chiqarish tashabbusi bilan chiqadi;

davlat koʻchmas mulk obyekti va boʻsh yer uchastkalari negizida amalga oshiriladigan davlat-xususiy sheriklik loyihalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar davlat sherigi tomonidan tegishli bitim tuzilgandan soʻng oʻn kun muddatda “Davlat mulki” axborot tizimiga kiritilishini monitoring qiladi;

g) davlat ulushiga nisbatan aksiyador (taʼsischi va ishtirokchi) vazifasini amalga oshirish (“Davlat mulkini boshqarish toʻgʻrisida”gi Qonunga muvofiq maxsus vakolatli organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan amalga oshiriladigan hollar bundan mustasno) sohasida:

davlat ulushiga nisbatan aksiyador (taʼsischi va ishtirokchi) vazifasini amalga oshiradi, aksiyadorning (ishtirokchining) vazifalari “Davlat mulkini boshqarish toʻgʻrisida”gi Qonunga muvofiq maxsus vakolatli davlat organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan amalga oshiriladigan hollar bundan mustasno;

qonunchilik hujjatlariga va korporativ boshqaruv prinsiplariga muvofiq oʻziga mulkdor (aksiyador, ishtirokchi, muassis) funksiyalarini amalga oshirish uchun berilgan davlat ishtirokidagi korxonalarning kuzatuv kengashi aʼzoligiga va ijro etuvchi organlarga (rahbar va rahbar oʻrinbosarlariga) tanlov asosida nomzodlar koʻrsatadi;

davlat muassasalari va davlat ishtirokidagi korxonalarni tashkil etish, shuningdek, davlat ulushining vujudga kelishi va miqdorining oʻzgarishi bilan bogʻliq taʼsis hujjatlariga kiritiladigan oʻzgartirishlar yuzasidan buyruq qabul qiladi;

davlat ishtirokidagi korxonalar va ularning tizimidagi korxonalarga uchinchi shaxslar tomonidan investitsiya kiritishga oid kelishuvlar (bitim, shartnoma, memorandumlar) boʻyicha xulosa taqdim etadi;

oʻziga mulkdor (aksiyador, ishtirokchi, muassis) funksiyalarini amalga oshirish uchun berilgan xoʻjalik jamiyatlari boshqaruv organlarining majlislari kun tartibidagi masalalar yuzasidan ovoz berish siyosati boʻyicha ishonchli boshqaruvchilarga, kuzatuv kengashlaridagi davlat nomidan saylangan aʼzolariga va ishonchnoma berilgan Davaktiv agentligi vakillariga tegishli koʻrsatmalar beradi;

ustav fondida davlat ulushi boʻlgan xoʻjalik jamiyatlarining aksiyadorlari (ishtirokchilari) umumiy majlisida ishtirok etish uchun oʻzining vakillariga ishonchnomalar beradi;

xoʻjalik jamiyatlari, shu jumladan, chet eldagi, boshqaruv organlarida oʻziga egalik qilish va foydalanish uchun berilgan davlat aksiya paketlari (ulushlar) boʻyicha aksiyador (qatnashchi) sifatida davlat manfaatlarini ifoda etadi;

zarurat boʻlganda, huquqni muhofaza qiluvchi organlar va sudlarga murojaat qilish, shu jumladan, yuqori malakali mutaxassislarni yollash orqali aksiyador (qatnashchi) sifatida davlat manfaatlarini himoya qilishni taʼminlaydi;

oʻziga mulkdor (aksiyador, ishtirokchi, muassis) funksiyalarini amalga oshirish uchun berilgan davlat ishtirokidagi korxonalarning kuzatuv kengashlari tomonidan har chorakda ijro etuvchi organlarning korxona faoliyatining samaradorligi, shu jumladan, amalga oshirilgan xaridlar toʻgʻrisidagi hisobotlari eshitib borilishini nazorat qiladi;

d) davlat ulushi 50 foizdan yuqori boʻlgan xoʻjalik jamiyatlarini isloh qilishda ishtirok etish, ularda samarali dividend siyosatining yuritilishini muvofiqlashtirish, korxonalarning operatsion samaradorligini oshirish, xaridlar hamda investitsiya loyihalarining samaradorligini oshirish sohasida:

xoʻjalik jamiyatlarini samarali boshqarishni taʼminlash uchun ularda korporativ boshqaruvning eng ilgʻor tajribasini joriy etish ishlarini amalga oshiradi;

soliqlar va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga boshqa toʻlovlar, davlat maqsadli fondlari, ish haqi va dividendlar boʻyicha muddati oʻtkazib yuborilgan qarzdorlik hosil boʻlganda, shuningdek, ketma-ket ikki chorak mobaynida biznes-rejaning asosiy parametrlari bajarilmagan taqdirda, xoʻjalik jamiyatining ijro etuvchi organi bilan mehnat munosabatlarini davom ettirishning maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisidagi masalani jamiyatning kuzatuv kengashi va aksiyadorlar umumiy yigʻilishiga kiritadi;

korporativ boshqaruvni rivojlantirish va rivojlangan mamlakatlarning ilgʻor tajribasini joriy etish yoʻli bilan davlat aktivlarini samarali boshqarish, ustav fondida davlat ulushi boʻlgan xoʻjalik jamiyatlarining menejmenti, xoʻjalik jamiyatlarining kuzatuv kengashlaridagi davlat nomidan saylangan aʼzolari, investitsiya aktivlarining ishonchli boshqaruvchilari bilim va koʻnikma darajasini oshirish bilan bogʻliq seminarlar, davra suhbatlari va boshqa tadbirlarni tashkil etadi;

davlat ulushi boʻyicha dividend miqdorini korxonaning investitsiya loyihalari, biznes-reja koʻrsatkichlari va moliyaviy holatidan kelib chiqqan holda belgilash yuzasidan samarali dividend siyosatining yuritilishini muvofiqlashtiradi;

davlat ishtirokidagi korxonalarning sof foydasini taqsimlash, shu jumladan, sof foydaning bir qismini davlat ulushi boʻyicha dividendga yoʻnaltirish yuzasidan davlat ulushi boʻyicha saylangan kuzatuv kengashi aʼzolariga koʻrsatma beradi;

davlat ishtirokidagi korxonalarning davlat ulushlari boʻyicha dividendlarni (ajratmalarni) xoʻjalik jamiyatlari va davlat korxonalari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga oʻz vaqtida va toʻliq hajmda toʻlanishini taʼminlashda Soliq qoʻmitasiga koʻmaklashadi;

Davaktiv agentligi va uning hududiy boshqarmalari muassis hisoblangan davlat korxonalarining sof foydasidan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga ajratmalardan keyin qoladigan sof foydaning bir qismi yoki hammasini oladi;

e) davlat ishtirokidagi korxonalar faoliyatining samaradorligi va shaffofligini taʼminlash, boshqaruv tuzilmasini optimallashtirish, yuqori daromadlilik va kapitallashuv darajasini oshirish, sohasiga kirmaydigan va foydalanilmayotgan aktivlarini chiqarib tashlashga qaratilgan rivojlantirish strategiyalarini ishlab chiqish va tasdiqlashni muvofiqlashtirish sohasida:

davlat ishtirokidagi korxonalar uchun korporativ boshqaruv qoidalarini tasdiqlaydi;

davlat ulushi mavjud xoʻjalik jamiyatlarida Korporativ boshqaruv qoidalari, Axloq kodeksi va korporativ boshqaruvni baholash tizimini joriy etish toʻgʻrisidagi masalani jamiyatning aksiyadorlar (taʼsischilar) umumiy yigʻilishiga kiritadi;

davlat ulushi mavjud boʻlgan xoʻjalik jamiyatlarining tashkiliy tuzilmasini takomillashtirish boʻyicha xalqaro tamoyillar va qoidalar asosida tavsiyalar ishlab chiqadi;

davlat ulushi mavjud boʻlgan xoʻjalik jamiyatlarining oʻrta va uzoq muddatli rivojlantirish strategiyasini ishlab chiqishda ishtirok etadi;

davlat ulushi mavjud boʻlgan xoʻjalik jamiyatlari faoliyatining iqtisodiy samaradorligini, shu jumladan, ularning daromadlarini va kapitallashuv darajasini oshirish choralarini koʻradi;

davlat ulushi mavjud boʻlgan xoʻjalik jamiyatlari aktivlarini xatlovdan oʻtkazish va ulardan samarali foydalanish choralarini koʻrishda ishtirok etadi;

davlat ulushi mavjud korxonalar va davlat muassasalari, shuningdek, ularning tarkibidagi korxonalar toʻgʻrisidagi hisobotlar va axborotni, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi, Adliya vazirligi, Investitsiya, sanoat va savdo vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi va Soliq qoʻmitasi bilan idoralararo elektron hujjat aylanishi vositasida olinadigan hisobotlar asosida tahlil va monitoring qiladi;

davlat ishtirokidagi xoʻjalik jamiyatlarini tomonidan ularning veb-saytlariga qoʻyiladigan talablarga rioya etilishini nazorat qiladi va har chorakda Vazirlar Mahkamasiga tahliliy maʼlumot kiritib boradi;

j) davlat manfaatlarini taʼminlagan holda davlat aksiya paketlarini (ulushlarini) ishonchli boshqaruvga berishni tashkil etish sohasida:

respublika mulki jumlasiga kiruvchi davlat mulkining, shu jumladan, xorijdagi davlat mulkining ishonchli boshqaruvga berilishini tashkil etadi, shuningdek, ularni belgilangan tartibda ishonchli boshqaruvga beradi;

respublika mulki jumlasiga kiruvchi davlat mulkini ishonchli boshqaruvga berishda naf oluvchi boʻladi hamda ishonchli boshqaruvchilar xizmatlariga ularning faoliyati uchun belgilangan tartibda haq toʻlashni tashkil etadi;

ishonchli boshqaruvga berilgan davlat aksiya paketlari (ulushlari) mavjud boʻlgan xoʻjalik jamiyatlari boshqaruv organlari yigʻilishi kun tartibiga kiritilgan qonunchilik hujjatlarida belgilangan masalalar boʻyicha koʻrsatmalar beradi;

davlat aksiya paketlari (ulushlari)ni ishonchli boshqaruvchilari faoliyati yuzasidan hisobotlarni oladi va tahlil qiladi;

z) davlat aktivlarini ijaraga berishning ochiq va shaffof mexanizmini taʼminlash sohasida:

davlat mulkining, shu jumladan, xorijdagi davlat mulkining ijaraga berilishini tashkil etadi hamda davlat mulki boʻlgan mol-mulkning ijaraga beruvchisi boʻladi, ushbu vakolatlarni amalga oshirish huquqi boshqa davlat organlari va tashkilotlariga berilgan hollar bundan mustasno;

davlat mulki boʻlgan mol-mulkni ijaraga berishning ochiqligi va shaffofligini taʼminlaydigan ijaraga berishning yangi usullarini joriy etish va takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;

davlat korxonalariga davlat mulkini berish boʻyicha davlat korxonalari tashkil etilishini kelishadi;

respublika mulki jumlasiga kiruvchi davlat mulkini, shuningdek, Davaktiv agentligiga operativ boshqaruv huquqi asosida biriktirilgan davlat mulkini ijaraga berishda naf oluvchi boʻladi;

i) tahlil asosida davlat ishtirokidagi faoliyat yuritmayotgan, past rentabelli va zarar koʻrib ishlayotgan korxonalarni aniqlash, ularni moliyaviy sogʻlomlashtirish hamda faoliyati samaradorligini oshirish dasturlarini ishlab chiqish va amalga oshirishda ishtirok etish sohasida:

belgilangan tartibda davlat ishtirokidagi korxonalarning moliyaviy ahvoliga oid maʼlumotlar elektron bazasini shakllantiradi va shu asosda faoliyat yuritmayotgan, past rentabelli, zarar koʻrib ishlayotgan va iqtisodiy nochor davlat ishtirokidagi korxonalarning moliya-xoʻjalik faoliyatini tahlil qiladi;

tahlil natijalari yuzasidan moliyaviy sogʻlomlashtirish boʻyicha “yoʻl xaritalari” (keyingi oʻrinlarda — “yoʻl xaritalari”) ishlab chiqilishi lozim boʻlgan korxonalar roʻyxatini Vazirlar Mahkamasiga kiritadi;

“yoʻl xaritalari” loyihalarini tayyorlashda ishtirok etadi;

“yoʻl xaritalari”ning bajarilishi boʻyicha maʼlumotlarni toʻplash, umumlashtirish orqali ularning amalga oshirilishini monitoring qiladi;

“yoʻl xaritalari”ning bajarilishida korxonalarga koʻmaklashadi;

“yoʻl xaritalari”ning bajarilishida davlat organlariga va tegishli tashkilotlarga yuzaga kelayotgan muammoli masalalarni hal qilishga koʻmaklashish yuzasidan iltimosnoma yuboradi, shuningdek, iltimosnoma bajarilmagan taqdirda bajarilishi majburiy boʻlgan talabnoma yuboradi;

toʻlov qobiliyatini tiklash imkoniyatiga ega boʻlmagan iqtisodiy nochor davlat ishtirokidagi xoʻjalik jamiyatlariga nisbatan oʻrnatilgan tartibda jamiyatlar ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) davlat ulushlarini sotish yoki toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillarini qoʻllash boʻyicha taklif ishlab chiqadi;

k) toʻlovga qobiliyatsizlik ishlari boʻyicha davlat siyosatini amalga oshirish sohasida:

ustav fondida davlat ulushi boʻlgan va (yoki) Oʻzbekiston Respublikasi oldida pul majburiyatlari boʻyicha qarzi bor korxonalarning toʻlovga qobiliyatsizligi toʻgʻrisida ish qoʻzgʻatish haqida ariza bilan iqtisodiy sudga murojaat etadi;

sud boshqaruvchilari attestatsiyasini oʻtkazadi hamda sud boshqaruvchilarining yagona reyestrini yuritadi;

ustav fondida davlat ulushi boʻlgan korxonalarni sud sanatsiyasi va tashqi boshqaruvi rejalarini kelishib oladi;

ustav fondida davlat ulushi boʻlgan korxonalarni davlat tomonidan yordam koʻrsatgan holda sudgacha sanatsiyasi qilish holati, shuningdek, bunday korxonalarning toʻlovga qobiliyatsizligi tartib-taomillari jarayonini nazorat qiladi;

sud boshqaruvchilari faoliyati ustidan qonunchilik hujjatlariga muvofiq nazoratni amalga oshiradi, sud boshqaruvchisining faoliyatida qonunchilik hujjatlari muntazam ravishda yoki bir marta qoʻpol ravishda buzilganligi aniqlangan taqdirda, uni vazifasini bajarishdan ozod qilish haqida iqtisodiy sudga ariza bilan murojaat etadi;

l) baholovchi va rieltorlar xizmatini sertifikatlash, ularning faoliyatini rivojlantirish choralarini koʻrish sohasida:

baholovchilar va rieltorlarga malaka talablarini belgilaydi, ularga malaka sertifikatlari beradi;

baholovchilar va rieltorlarning malaka sertifikatlari reyestrini yuritadi;

baholovchilar va rieltorlar xizmati faoliyatini rivojlantirish choralarini koʻradi;

baholash va rieltorlik faoliyati sohasida qonunchilik talablarini belgilaydi;

baholovchi tashkilotlarning va rieltorlik faoliyati sohasidagi professional jamoat birlashmalari bilan hamkorlik faoliyatini yuritadi;

baholash va rieltorlik faoliyati sohasida qonun buzilish holatlari aniqlanganda, oʻrnatilgan tartibda baholovchi va rieltorlarning sertifikatlarini bekor qiladi;

maxsus vakolatli davlat organi rieltorlik faoliyati sohasidagi professional jamoat birlashmalari bilan birgalikda rieltorlik tashkilotlari uchun ichki nazorat qoidalarini belgilangan tartibda ishlab chiqadi va tasdiqlaydi, shuningdek, ularga rioya etilishi ustidan monitoringni amalga oshiradi;

rieltorlik tashkilotlari faoliyatida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizmni moliyalashtirish va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirish yuzasidan rieltorlik faoliyati sohasidagi professional jamoat birlashmalari bilan birgalikda ehtimol tutilgan tavakkalchiliklarni baholaydi, tahlil qiladi va oʻrganadi hamda aniqlangan tavakkalchiliklarni kamaytirishga doir choralar koʻradi;

belgilangan tartibda jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasida xalqaro hamkorlikda ishtirok etadi;

Jinoiy daromadlarni legallashtirishga va terrorizmni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha Yevrosiyo guruhi toʻgʻrisidagi bitimdan kelib chiquvchi majburiyatlarning bajarilishini taʼminlaydi;

jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari buzilganligi aniqlangan taqdirda, qonunchilik hujjatlariga muvofiq tegishli chora-tadbirlarni amalga oshiradi;

jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish masalalari boʻyicha maxsus vakolatli davlat organi va rieltorlik faoliyati sohasidagi professional jamoat birlashmalari bilan birgalikda oʻzaro hamkorlik qiladi;

m) davlat mulkidan foydalanish samaradorligini oshirish va bu toʻgʻrisida jamoatchilikni xabardor qilishning mutlaqo yangi tizimini joriy etish sohasida:

davlat ulushi mavjud boʻlgan xoʻjalik jamiyatlari faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlari bajarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar oshkor etilishini taʼminlaydi;

davlat koʻchmas mulk obyektlari, davlat ulushi, davlat muassasalari hamda ularga tegishli avtotransport vositalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻzining veb-saytida real vaqt rejimida eʼlon qiladi, qonunchilik hujjatlarida belgilangan hollar bundan mustasno;

davlat ishtirokidagi korxonalarning oʻtgan moliya yilidagi faoliyatining samaradorligi, ularning iqtisodiyotdagi oʻrni va ulushi hamda davlat mulkini boshqarish natijadorligi toʻgʻrisidagi boshqa muhim axborotlarni oʻz ichiga oluvchi yigʻma hisobotini har yili 1-avgustga qadar oʻzining veb-saytida eʼlon qiladi;

“Davlat mulki obyektlari bilan savdolarni oʻtkazish toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni joylashtirish portali”da barcha davlat mulki obyektlarini savdoga chiqarish va uning natijalari toʻgʻrisidagi axborotlarni joylashtirishni taʼminlaydi.

Davaktiv agentligi qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa funksiyalarni ham amalga oshiradi.

2-§ Davaktiv agentligi markaziy apparatining vazifalari va funksiyalari

11. Davaktiv agentligi markaziy apparatining asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:

1) hududiy boshqarmalar va idoraviy mansub tuzilmalar bilan birgalikda Davaktiv agentligiga yuklangan vazifalar va funksiyalarning samarali bajarilishini taʼminlash;

2) davlat aktivlarini boshqarish, xususiylashtirish, hisobini yuritish samarali dividend siyosatining yuritilishini muvofiqlashtirish, davlat ulushi 50 foizdan yuqori boʻlgan xoʻjalik jamiyatlarini isloh qilishda ishtirok etish, davlat ishtirokidagi korxonalarni moliyaviy sogʻlomlashtirish, toʻlovga qobiliyatsizlik, baholash va rieltorlik faoliyati sohasida davlat boshqaruvini taʼminlash va muvofiqlashtirish;

3) rivojlangan xorijiy davlatlar tajribasini oʻrganish asosida davlat aktivlarini boshqarish, xususiylashtirish, davlat ishtirokidagi korxonalarni moliyaviy sogʻlomlashtirish, toʻlovga qobiliyatsizlik, baholash va rieltorlik faoliyatini takomillashtirishni tashkil etish;

4) davlat ulushi mavjud korxonalar, davlat muassasalari, vazirlik va idoralardan markaziy apparatda koʻrib chiqiladigan, tahlil qilish va ishlash uchun zarur boʻlgan materiallar va maʼlumotlarni, shuningdek, normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini va boshqa hujjatlarni soʻrash va olish;

5) Davaktiv agentligi vakolatiga kiritilgan masalalar yuzasidan qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish;

6) mahalliy va xorijiy malakali mutaxassislarni xodimlar va maslahatchilar sifatida jalb qilish, Davaktiv agentligiga yuklangan vazifalarni bajarish maqsadida ekspert va ishchi guruhlarni tashkil qilish;

7) hududiy boshqarmalar va idoraviy mansub tuzilmalar kadrlar bilan belgilangan tartibda taʼminlanishini muvofiqlashtirish.

Davaktiv agentligi markaziy apparati qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vazifalarni ham amalga oshirishi mumkin.

12. Davaktiv agentligi markaziy apparati oʻziga yuklangan vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:

1) Davaktiv agentligi va uning rahbariyati faoliyatini tashkiliy va axborot-tahlil jihatdan taʼminlaydi;

2) Oʻzbekiston Respublikasi qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari, Vazirlar Mahkamasi qarorlarining Davaktiv agentligi hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tuzilmalari tomonidan bajarilishi yuzasidan tizimli nazoratni taʼminlaydi;

3) Davaktiv agentligi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga va Vazirlar Mahkamasiga kiritiladigan hujjatlarning sifatli va oʻz vaqtida ishlab chiqilishini hamda ularning iqtisodiy, moliyaviy va huquqiy ekspertizasi oʻtkazilishini tashkil etadi;

4) Davaktiv agentligining hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tuzilmalari faoliyatini boshqaradi, muvofiqlashtiradi va nazorat qiladi;

5) Davaktiv agentligi faoliyatini, shu jumladan, norma ijodkorligi sohasida huquqiy taʼminlaydi;

6) Davaktiv agentligi vakolatiga kiruvchi tezkor, tashkiliy, kadrlar, moliyaviy, ishlab chiqarish-xoʻjalik hamda boshqa masalalar boʻyicha qarorlar qabul qiladi;

7) Davaktiv agentligi vakolatiga tegishli masalalar boʻyicha normativ-huquqiy hujjat loyihalarini ishlab chiqilishi va kelishilishi, shuningdek, Davaktiv agentligining normativ-huquqiy hujjatlari qabul qilinishini taʼminlaydi;

8) davlat aktivlarini samarali boshqarish, korporativ boshqaruvning zamonaviy usullarini joriy etish, menejment sifatini oshirish, shuningdek, xoʻjalik jamiyatlarining kuzatuv kengashlaridagi davlat nomidan saylangan aʼzolari faoliyatini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqadi;

9) manfaatdor vazirlik va idoralarni jalb etgan holda, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining qarorlari bilan tasdiqlanadigan xususiylashtirish dasturlari loyihalarini ishlab chiqadi va Vazirlar Mahkamasiga taqdim etadi hamda ularning amalga oshirilishini taʼminlaydi;

10) davlat aktivlarini xususiylashtirish sohasidagi qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish, shu jumladan, soddalashtirish yuzasidan takliflarni ishlab chiqadi va Vazirlar Mahkamasiga kiritadi;

11) davlat muassasalarining, shu jumladan, davlat organlarining va mahalliy davlat hokimiyati organlarining davlat mulkini boshqarish va xususiylashtirish sohasidagi faoliyatini muvofiqlashtiradi;

12) davlat mulkidan foydalanish qoidalarini va davlat mulkini boshqarish samaradorligini baholash tartibi belgilanishini taʼminlaydi;

13) davlat ishtirokidagi korxonalar uchun korporativ boshqaruv qoidalari tasdiqlanishini taʼminlaydi;

14) “Davlat mulkini boshqarish toʻgʻrisida”gi Qonunga muvofiq maxsus vakolatli organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan korporativ boshqaruv prinsiplariga muvofiq davlat ishtirokidagi korxonalarning kuzatuv kengashi aʼzolari va ijro etuvchi organlar rahbarlarini ularning boshqaruv organlari orqali tayinlash (tanlov oʻtkazishni, saylashni) tashkil etilishini muvofiqlashtiradi;

15) davlat ishtirokidagi korxonalarning korporativ boshqaruv tizimini baholash uchun savolnoma ishlab chiqilishi va tasdiqlanishini taʼminlaydi, tijorat banklari bundan mustasno;

16) davlat aktivlarini boshqarish masalalari boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda davlat organlari bilan oʻzaro hamkorlik qiladi;

17) Davlat mulki reyestri yagona markazlashtirilgan elektron axborot maʼlumotlar bazasi shaklida tegishli idoralar tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar asosida davlat ulushi mavjud xoʻjalik jamiyatlari, davlat muassasalari, davlat mulki boʻlgan koʻchmas mulk obyektlari, intellektual mulk va avtomototransport vositalarining reyestrini (xatlovdan oʻtkazish va hisobga olish qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan tartibda tegishli vakolatli davlat organlari tomonidan yuritiladigan mol-mulk bundan mustasno) yuritadi;

18) davlat muassasalari va davlat ishtirokidagi korxonalarni tashkil etish, shuningdek, davlat ulushining vujudga kelishi va miqdorining oʻzgarishi bilan bogʻliq taʼsis hujjatlariga kiritiladigan oʻzgartirishlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishdan oldin Davaktiv agentligining buyrugʻi qabul qilinishini taʼminlaydi;

19) vazirlik va idoralar, mahalliy davlat hokimiyati organlarining davlat koʻchmas mulki negizida investitsiya loyihalarini amalga oshirish va ularni begonalashtirish hamda davlat ishtirokidagi korxonalar va ular tizimidagi korxonalarga uchinchi shaxslar tomonidan investitsiya kiritishga oid kelishuvlar (bitim, shartnoma, memorandumlar) boʻyicha xulosa beradi;

20) davlat ishtirokidagi korxonalarning samarali biznes-rejalari ishlab chiqilishiga koʻmaklashadi va ularning parametrlari bajarilishi monitoringini yuritadi;

21) ishonchli boshqaruvchilarning xizmatlariga ularning faoliyati uchun belgilangan tartibda haq toʻlashni tashkil etadi;

22) xoʻjalik jamiyatlari boshqaruv organlarining majlislari kun tartibi masalalari yuzasidan, shu jumladan, davlat ulushi boʻyicha dividend miqdori boʻyicha korxonaning investitsiya loyihalari, biznes-reja koʻrsatkichlari va moliyaviy holatidan kelib chiqqan holda ovoz berish siyosati boʻyicha ishonchli boshqaruvchilarga, ularning kuzatuv kengashlaridagi davlat nomidan saylangan aʼzolariga va ishonchnoma berilgan Davaktiv agentligi vakillariga tegishli koʻrsatmalar beradi;

23) ustav fondida davlat ulushi boʻlgan xoʻjalik jamiyatlarining aksiyadorlari (ishtirokchilari) umumiy majlisida ishtirok etish uchun oʻzining vakillariga ishonchnomalar beradi;

24) xoʻjalik jamiyatlari, shu jumladan, chet eldagi, boshqaruv organlarida oʻziga egalik qilish va foydalanish uchun berilgan davlat aksiya paketlari (ulushlar) boʻyicha aksiyador (qatnashchi) sifatida davlat manfaatlarini ifodalaydi;

25) davlat ulushi mavjud xoʻjalik jamiyatlarida Korporativ boshqaruv qoidalari, Ahloq kodeksi va korporativ boshqaruvni baholash tizimini joriy etish toʻgʻrisidagi masalani jamiyatning aksiyadorlar (taʼsischilar) umumiy yigʻilishiga kiritadi;

26) zarurat boʻlganda, huquqni muhofaza qiluvchi organlar va sudlarga murojaat qilish, shu jumladan, yuqori malakali mutaxassislarni yollash yoʻli bilan aksiyador (qatnashchi) sifatida davlat manfaatlarini himoya qilishni taʼminlaydi;

27) aksiyadorlik jamiyatlarini boshqarishda aksiyadorlar va kuzatuv kengashlarining rolini tubdan oshirishga, ustav fondida davlat ulushi boʻlgan xoʻjalik jamiyatlarining moliya-xoʻjalik faoliyati natijalari yuzasidan ijro etuvchi organlarning aksiyadorlar oldidagi javobgarligini kuchaytirishga yoʻnaltirilgan korporativ boshqaruv tizimini yanada takomillashtirish choralarini koʻradi;

28) xoʻjalik jamiyatlarining kuzatuv kengashlaridagi davlat nomidan saylanadigan aʼzolariga malakaviy talablarni belgilaydi;

29) ustav kapitalida davlat ulushi boʻlgan xoʻjalik jamiyatlari kuzatuv kengashi tarkibiga mustaqil aʼzolarni kiritish tashabbusi bilan chiqadi;

30) davlat ulushiga nisbatan aksiyador (taʼsischi va ishtirokchi) vazifasini amalga oshiradi, aksiyadorning (ishtirokchining) vazifalari “Davlat mulkini boshqarish toʻgʻrisida”gi Qonunga muvofiq maxsus vakolatli davlat organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan amalga oshiriladigan hollar bundan mustasno;

31) qonunchilik hujjatlariga va korporativ boshqaruv prinsiplariga muvofiq oʻziga mulkdor (aksiyador, ishtirokchi, muassis) funksiyalarini amalga oshirish uchun berilgan davlat ishtirokidagi korxonalarning kuzatuv kengashi aʼzoligiga va ijro etuvchi organlarga (rahbar va rahbar oʻrinbosarlariga) tanlov asosida nomzodlar koʻrsatadi;

32) oʻziga mulkdor (aksiyador, ishtirokchi, muassis) funksiyalarini amalga oshirish uchun berilgan davlat ishtirokidagi korxonalarning kuzatuv kengashlari tomonidan har chorakda ijro etuvchi organlarning korxona faoliyatining samaradorligi, shu jumladan, amalga oshirilgan xaridlar toʻgʻrisidagi hisobotlari eshitib borilishini nazorat qiladi;

33) ishonchli boshqaruvchilar xizmatlariga ularning faoliyati uchun belgilangan tartibda haq toʻlashni tashkil etadi;

34) ishonchli boshqaruvga berilgan davlat aksiya paketlari (ulushlari) mavjud boʻlgan xoʻjalik jamiyatlari kun tartibiga kiritilgan qonunchilik hujjatlarida belgilangan masalalar boʻyicha koʻrsatmalar beradi;

35) davlat aksiya paketlari (ulushlari)ni ishonchli boshqaruvchilari faoliyati yuzasidan hisobotlarni oladi va tahlil qiladi;

36) Oʻzbekiston Respublikasi sudlarining qarorlariga asosan davlat daromadiga oʻtkazilgan yoki ixtiyoriy ravishda Oʻzbekiston Respublikasi mulki etib topshirilgan xorijda joylashgan mulk egaligi huquqini Oʻzbekiston Respublikasi nomidan amalga oshiradi;

37) xoʻjalik jamiyatining aksiyadorlarini (ulushlarini) davlat mulki sifatida olish yuzasidan takliflarni tayyorlaydi va Raqobat qoʻmitasining xulosasini olgan holda Vazirlar Mahkamasiga kiritadi;

38) korporativ boshqaruv tizimini takomillashtirish va xoʻjalik jamiyatlarida davlat ulushini boshqarish samaradorligini oshirishga yoʻnaltirilgan tadbirlar boʻyicha takliflar tayyorlaydi, ushbu yoʻnalishda xorijiy, xalqaro institutlar va kompaniyalar bilan samarali ishlashni tashkil etadi;

39) oʻziga mulkdor (aksiyador, ishtirokchi, muassis) funksiyalarini amalga oshirish uchun berilgan xoʻjalik jamiyatlari boshqaruv organlarining majlislari kun tartibidagi masalalar yuzasidan ovoz berish siyosati boʻyicha ishonchli boshqaruvchilarga, kuzatuv kengashlaridagi davlat nomidan saylangan aʼzolariga va ishonchnoma berilgan Davaktiv agentligi vakillariga tegishli koʻrsatmalar beradi;

40) xoʻjalik jamiyatlarini samarali boshqarishni taʼminlash uchun ularni korporativ boshqaruvning eng yaxshi ilgʻor tajribasini joriy etish ishlarini amalga oshiradi;

41) soliqlar va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga boshqa toʻlovlar, davlat maqsadli fondlari, ish haqi va dividendlar boʻyicha muddati oʻtkazib yuborilgan qarzdorlik hosil boʻlganda, shuningdek, ketma-ket ikki chorak mobaynida biznes-rejaning asosiy parametrlari bajarilmagan taqdirda, xoʻjalik jamiyatining ijro etuvchi organi bilan mehnat munosabatlarini davom ettirishning maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisidagi masalani jamiyatning kuzatuv kengashi va aksiyadorlar umumiy yigʻilishiga kiritadi;

42) davlat ishtirokidagi korxonalarning sof foydasini taqsimlash, shu jumladan, sof foydaning bir qismini davlat ulushi boʻyicha dividendga yoʻnaltirish yuzasidan davlat ulushi boʻyicha saylangan kuzatuv kengashi aʼzolariga koʻrsatma beradi;

43) davlat ishtirokidagi korxonalarning davlat ulushlari boʻyicha dividendlarni (ajratmalarni) xoʻjalik jamiyatlari va davlat korxonalari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga oʻz vaqtida va toʻliq hajmda toʻlanishini taʼminlashda Soliq qoʻmitasiga koʻmaklashadi;

44) Davaktiv agentligi va uning hududiy boshqarmalari muassis hisoblangan davlat korxonalarining sof foydasidan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga ajratmalardan keyin qoladigan sof foydaning bir qismi yoki hammasini oladi;

45) korporativ boshqaruvni rivojlantirish va rivojlangan mamlakatlarning ilgʻor tajribasini joriy etish yoʻli bilan davlat aktivlarini samarali boshqarish, ustav fondida davlat ulushi boʻlgan xoʻjalik jamiyatlarining menejmenti, xoʻjalik jamiyatlarining kuzatuv kengashlaridagi davlat nomidan saylangan aʼzolariga, investitsiya aktivlarining ishonchli boshqaruvchilari bilim va koʻnikma darajasini oshirish bilan bogʻliq seminarlar, davra suhbatlari va boshqa tadbirlarni tashkil etadi;

46) davlat ulushi mavjud boʻlgan xoʻjalik jamiyatlarining tashkiliy tuzilmasini takomillashtirish boʻyicha xalqaro tamoyillar va qoidalar asosida tavsiyalar ishlab chiqadi;

47) davlat ulushi mavjud boʻlgan xoʻjalik jamiyatlarining oʻrta va uzoq muddatli rivojlantirish strategiyasini ishlab chiqishda ishtirok etadi;

48) davlat ulushi mavjud boʻlgan xoʻjalik jamiyatlari faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlarining bajarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar oshkor etilishini taʼminlaydi;

49) davlat ulushi mavjud boʻlgan xoʻjalik jamiyatlari faoliyatining iqtisodiy samaradorligini, shu jumladan, ularning daromadlarini va kapitallashuv darajasini oshirish choralarini koʻradi;

50) davlat ulushi mavjud boʻlgan xoʻjalik jamiyatlari aktivlarini xatlovdan oʻtkazishni tashkil etadi va ulardan samarali foydalanish choralarini koʻrishda ishtirok etadi;

51) davlat ulushi mavjud korxonalar va davlat muassasalari, shuningdek, ularning tarkibidagi korxonalar toʻgʻrisidagi hisobotlar va axborot, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi, Adliya vazirligi va Soliq qoʻmitasi bilan idoralararo elektron hujjat aylanishi vositasida olinadigan hisobotlar asosida tahlil va monitoring qiladi;

52) davlat ishtirokidagi korxonalar tomonidan ularning veb-saytlariga qoʻyiladigan talablarga rioya etilishini nazorat qiladi va har chorakda Vazirlar Mahkamasiga tahliliy maʼlumot kiritib boradi;

53) davlat mulkining, shu jumladan, xorijdagi davlat mulkining ishonchli boshqaruvga berilishini tashkil etadi, shuningdek, ularni belgilangan tartibda ishonchli boshqaruvga beradi;

54) davlat ulushi mavjud boʻlgan xoʻjalik jamiyatlari aksiyalarini mahalliy va xorijiy fond birjalarida ommaviy joylashtirish (IPO/SPO) tashabbusi bilan chiqadi;

55) mahalliy va xorijiy investorlarni xususiylashtirilayotgan davlat aktivlariga jalb etish maqsadida reklama-axborot ishlarini amalga oshiradi;

56) davlat aktivlarining investitsiyaviy jalb etuvchanligini oshirish yoʻli bilan xususiylashtirish jarayoniga koʻmaklashadi;

57) ishlab chiqarishni modernizatsiyalash, texnologik qayta jihozlash va kengaytirish jarayonlariga zarur investitsiyalarni jalb etish uchun xoʻjalik jamiyatlarining qimmatli qogʻozlarini chiqarish tashabbusi bilan chiqadi;

58) davlat mulkining, shu jumladan, xorijda turgan davlat mulkining sotuvchisi vazifasini bajaradi;

59) davlat ishtirokidagi korxonalarni xususiylashtirishdan oldin tayyorlashning, shu jumladan, ularning jozibadorligini oshirishni koʻzda tutuvchi samarali mexanizmlarni joriy etish boʻyicha xorijiy, xalqaro institutlar va kompaniyalar bilan samarali ishlashni tashkil etadi;

60) Davaktiv agentligi markaziy apparati tomonidan xususiylashtiriladigan obyektlarni sotishdan oldin tayyorlaydi, xususiylashtirishning, shu jumladan, iqtisodiyotning yetakchi tarmoqlari korxonalarining, aniq investitsiya majburiyatlari evaziga realizatsiya qilingan obyektlarni xususiylashtirishning shartnomaviy shartlarini belgilaydi;

61) davlat mulkini xususiylashtirish tartib-taomillarini amalga oshirish uchun ishonchli boshqaruvchilar, maslahatchilar va ekspertlarni jalb etadi, shuningdek, ularga toʻlanadigan haq miqdorini belgilaydi;

62) xususiylashtirish obyektlarining oldi-sotdi shartnomasi boʻyicha Davaktiv agentligi tomonidan tuziladigan bitimlarning oʻz vaqtida va toʻliq bajarilishi, shu jumladan, investorlar tomonidan investitsiya majburiyatlarining bajarilishi monitoringini yuritadi;

63) Raqobat qoʻmitasi, manfaatdor vazirlik, qoʻmitalar va idoralar bilan birgalikda har yili davlat ishtirokidagi korxonalar faoliyatini tahlil (inventarizatsiya) qiladi va saqlab qolinishi, realizatsiya qilinishi yoki tugatilishi yoxud qayta tashkil etilishi lozim boʻlgan davlat ishtirokidagi korxonalar roʻyxatini belgilaydi hamda tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritadi;

64) vakolatli mahalliy davlat hokimiyati organlarining xususiylashtirish toʻgʻrisidagi qarorlarining hududiy boshqarmalar tomonidan bajarilishini nazorat qiladi;

65) maxsus iqtisodiy zonalar direksiyalari qarorlari boʻyicha sotiladigan davlat mulki obyektlaridan tashqari berilgan vakolat doirasida xususiylashtirish obyektlarining sotuvchisi funksiyasini amalga oshiradi, ularning boshlangʻich sotuv narxini, investitsiyalar hajmini, savdolarning turi va shartlarini belgilaydi, shu jumladan, davlatga tegishli qimmatli qogʻozlarni mustaqil ravishda yoki shartnoma asosida jalb etiladigan mahalliy va xorijiy investitsiya vositachilari orqali ichki va xalqaro bozorlarda, birja savdolari va birjadan tashqari savdolarda sotadi;

66) ustav kapitaliga berilgan obyektlardan va/yoki maxsus iqtisodiy zonalar joylashgan obyektlardan tashqari yangi mulkdorga oʻzi xususiylashtirilgan obyektga mulk huquqini tasdiqlovchi order (sertifikat) beradi, shuningdek, xaridorning xizmat koʻrsatuvchi investitsiya vositachisiga uning tomonidan sotib olingan aksiyalarni oʻtkazishga (harakatni tiklashga) depo topshirigʻini taqdim etadi;

67) xususiylashtirish bilan bogʻliq jarayonlarni tahlil qiladi hamda xususiy mulkdorlar tomonidan xususiylashtirish obyektlari sotilishining ochiqligi va shaffofligini taʼminlaydigan xususiylashtirishning yangi shakllari va usullarini joriy etish, shu jumladan, mulkiy munosabatlarni tartibga soluvchi normalarni takomillashtirish yuzasidan takliflarni shakllantiradi;

68) davlat korxonalari va muassasalarining, shuningdek, davlat korxonalari va muassasalarini xususiylashtirish jarayonida tashkil etiladigan xoʻjalik jamiyatlarining Oʻzbekiston Respublikasi nomidan muassisi boʻladi;

69) davlat koʻchmas mulk obyekti va boʻsh yer uchastkalari negizida amalga oshiriladigan davlat-xususiy sheriklik loyihalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar davlat sherigi tomonidan tegishli bitim tuzilgandan soʻng oʻn kun muddatda “Davlat mulki” axborot tizimiga kiritilishini monitoring qiladi;

70) Davaktiv agentligi huzuridagi Davlat aktivlarini boshqarish, transformatsiya qilish va xususiylashtirish jamgʻarmasi mablagʻlarini belgilangan tartibda tasarruf etadi;

71) chet elda joylashgan davlat ulushi mavjud xoʻjalik jamiyatlari, davlat muassasalari, shuningdek, davlat koʻchmas mulk obyektlarining belgilangan tartibda hisobini yuritadi;

72) Vazirlar Mahkamasi bilan kelishuvga koʻra davlat mulkini xoʻjalik jamiyatlarining ustav fondiga (ustav kapitaliga) kiritish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi;

73) davlat muassasasini xoʻjalik jamiyati etib oʻzgartirish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi;

74) davlat mulkining, shu jumladan, xorijdagi davlat mulkining ijaraga berilishini tashkil etadi hamda davlat mulki boʻlgan mol-mulkning ijaraga beruvchisi boʻladi, ushbu vakolatlarni amalga oshirish huquqi boshqa davlat organlari va tashkilotlariga berilgan hollar bundan mustasno;

75) davlat mulki boʻlgan mol-mulkni ijaraga berishning ochiqligi va shaffofligini taʼminlaydigan ijaraga berishning yangi usullarini joriy etish va takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;

76) respublika mulki jumlasiga kiruvchi davlat mulkini, shuningdek, Davaktiv agentligiga operativ boshqaruv huquqi asosida biriktirilgan davlat mulkini ijaraga berishda naf oluvchi boʻladi;

77) davlat korxonalariga davlat mulkini berish boʻyicha davlat korxonalari tashkil etilishini kelishadi;

78) Davlat aktivlarini xususiylashtirish va xususiylashtirish jarayonlarini muvofiqlashtirish davlat komissiyasining ishchi organi vazifasini bajaradi;

79) belgilangan tartibda davlat ishtirokidagi korxonalarni moliyaviy ahvoliga oid maʼlumotlar elektron bazasini shakllantiradi va shu asosda faoliyat yuritmayotgan, past rentabelli, zarar koʻrib ishlayotgan va iqtisodiy nochor davlat ishtirokidagi korxonalarning moliya-xoʻjalik faoliyatini hududiy boshqarmalar tomonidan tahlil qilinishini monitoring qiladi;

80) tahlil natijalari yuzasidan “yoʻl xaritalari”ni ishlab chiqish taklif etiladigan korxonalar roʻyxatini Vazirlar Mahkamasiga kiritadi;

81) “yoʻl xaritalari” loyihalarini tayyorlashda ishtirok etadi;

82) “yoʻl xaritalari”ning bajarilishi boʻyicha maʼlumotlarni toʻplash, umumlashtirish orqali ularning amalga oshirilishini monitoring qiladi va “yoʻl xaritalari”ning bajarilishida korxonalarga koʻmaklashadi;

83) “yoʻl xaritalari”ni bajarilishida davlat organlariga va tegishli tashkilotlarga yuzaga kelayotgan muammoli masalalarni hal qilishga koʻmaklashish yuzasidan iltimosnoma yuboradi, shuningdek, iltimosnoma bajarilmagan taqdirda bajarilishi majburiy boʻlgan talabnoma yuboradi;

84) toʻlov qobiliyatini tiklash imkoniyatiga ega boʻlmagan iqtisodiy nochor davlat ishtirokidagi xoʻjalik jamiyatlariga nisbatan jamiyatlar ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) davlat ulushlarini sotish yoki toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillarini qoʻllash boʻyicha belgilangan tartibda taklif ishlab chiqadi;

85) ustav fondida davlat ulushi boʻlgan va (yoki) Oʻzbekiston Respublikasi oldida pul majburiyatlari boʻyicha qarzi bor korxonalarning toʻlovga qobiliyatsizligi toʻgʻrisida ish qoʻzgʻatish haqida ariza bilan iqtisodiy sudga murojaat etadi;

86) sud boshqaruvchilari attestatsiyasini oʻtkazadi hamda sud boshqaruvchilarining yagona reyestrini yuritadi;

87) ustav fondida davlat ulushi boʻlgan korxonalarni sud sanatsiyasi va tashqi boshqaruvi rejalarini kelishib oladi;

88) ustav fondida davlat ulushi boʻlgan korxonalarni davlat tomonidan yordam koʻrsatgan holda sudgacha sanatsiya qilish jarayoni qanday borayotganligi, shuningdek, bunday korxonalarning toʻlovga qobiliyatsizligi tartib-taomillari jarayonini nazorat qiladi;

89) sud boshqaruvchilari faoliyati yuzasidan qonunchilik hujjatlariga muvofiq nazoratni amalga oshiradi, sud boshqaruvchisining faoliyatida qonunchilik hujjatlari muntazam ravishda yoki bir marta qoʻpol ravishda buzilganligi aniqlangan taqdirda, hududiy boshqarmalarning taklifiga asosan uni vazifasini bajarishdan ozod qilish haqida iqtisodiy sudga ariza bilan murojaat etadi;

90) baholovchilar va rieltorlarga malaka talablarini belgilaydi, ularga malaka sertifikatlari beradi;

91) baholovchilar va rieltorlarning malaka sertifikatlari reyestrini yuritadi;

92) baholovchi va rieltorlar faoliyatini rivojlantirish choralarini koʻradi;

93) baholovchi va rieltorlik faoliyati sohasida qonunchilik talablarini belgilaydi;

94) baholovchi tashkilotlarning va rieltorlik faoliyati sohasidagi professional jamoat birlashmalari bilan hamkorlik qiladi;

95) baholash va rieltorlik faoliyati sohasida qonun buzilish holatlari aniqlanganda, oʻrnatilgan tartibda baholovchi va rieltorlarning sertifikatlarini bekor qiladi;

96) maxsus vakolatli davlat organi rieltorlik faoliyati sohasidagi professional jamoat birlashmalari bilan birgalikda rieltorlik tashkilotlari uchun ichki nazorat qoidalarini belgilangan tartibda ishlab chiqadi va tasdiqlaydi, shuningdek, ularga rioya etilishini monitoring qiladi;

97) rieltorlik tashkilotlari faoliyatida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizmni moliyalashtirish va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirish yuzasidan rieltorlik faoliyati sohasidagi professional jamoat birlashmalari bilan birgalikda ehtimol tutilgan tavakkalchiliklarni baholaydi, tahlil qiladi va oʻrganadi hamda aniqlangan tavakkalchiliklarni kamaytirishga doir choralar koʻradi;

98) belgilangan tartibda jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasida xalqaro hamkorlikda ishtirok etadi;

99) Jinoiy daromadlarni legallashtirishga va terrorizmni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha Yevrosiyo guruhi toʻgʻrisidagi bitimdan kelib chiquvchi majburiyatlarning bajarilishini taʼminlaydi;

100) jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari buzilganligi aniqlangan taqdirda, qonunchilik hujjatlariga muvofiq tegishli chora-tadbirlarni amalga oshiradi;

101) jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish masalalari boʻyicha maxsus vakolatli davlat organi va rieltorlik faoliyati sohasidagi professional jamoat birlashmalari bilan birgalikda oʻzaro hamkorlik qiladi;

102) Davaktiv agentligi tomonidan koʻrsatiladigan davlat xizmatlarini raqamlashtirish va Davlat xizmatlari markazlari va Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali xizmat koʻrsatishini joriy etish choralarini koʻradi;

103) “Davlat mulki” axborot tizimining “Bankrot korxonalar va sud boshqaruvchilarining hisobini yuritish”, “Davlat mulki hisobini yuritish”, “Korporativ boshqaruv” va “Davlat ishtirokidagi korxonalarning biznes-reja koʻrsatkichlari va samaradorlik muhim koʻrsatkichlari monitoringi” modullarini takomillashtirib borish hamda vazirlik va idoralarning axborot tizimlari bilan elektron maʼlumot almashinuvini yoʻlga qoʻyadi;

104) davlat ishtirokidagi korxonalar tomonidan hisoblangan va toʻlangan dividendlarning hisobini elektron tizim orqali yuritadi;

105) davlat koʻchmas mulk obyektlari, davlat ulushi, davlat muassasalari hamda ularga tegishli avtotransport vositalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Davaktiv agentligining rasmiy veb-saytida real vaqt rejimida eʼlon qiladi, qonunchilikda belgilangan hollar bundan mustasno;

106) davlat ishtirokidagi korxonalarning oʻtgan moliya yilidagi faoliyatining samaradorligi, ularning iqtisodiyotdagi oʻrni va ulushi hamda davlat mulkini boshqarish natijadorligi toʻgʻrisidagi boshqa muhim axborotlarni oʻz ichiga oluvchi yigʻma hisobotini har yili 1-avgustga qadar Davaktiv agentligining rasmiy veb-saytida eʼlon qiladi;

107) “Davlat mulki obyektlari bilan savdolarni oʻtkazish toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni joylashtirish portali” orqali barcha davlat mulki obyektlarini savdoga chiqarish va uning natijalari toʻgʻrisidagi axborotlarni joylashtirishni taʼminlaydi.

108) Davaktiv agentligi vakolatiga kiradigan masalalarning hal etilishi boʻyicha sansalorlik, byurokratizm, muddatlar choʻzilishi holatlarini aniqlaydi va ularning bartaraf etilishini taʼminlaydi.

Davaktiv agentligi markaziy apparati qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa funksiyalarni ham amalga oshirishi mumkin.

3-§ Davaktiv agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy boshqarmalarining vazifalari va funksiyalari

13. Davaktiv agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy boshqarmalarining asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:

1) Davaktiv agentligiga yuklangan vazifalar va funksiyalar samarali bajarilishini taʼminlashda ishtirok etish;

2) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Juqorgʻi Kengesi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar, tumanlar (shaharlar) hokimlari, prokuratura, ichki ishlar va soliq xizmatining hududiy boshqarmalar rahbarlari boshchilik qiladigan kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar (keyingi oʻrinlarda — kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar) bilan oʻzaro hamkorlik qilish;

3) oʻziga berilgan vakolat doirasida xoʻjalik jamiyatlarining ustav kapitalidagi davlat aksiyalari paketlari (ulushlari) boʻyicha aksiyador (taʼsischi va ishtirokchi) huquqlarini amalga oshirish;

4) davlat aktivlarini realizatsiya qilish (xususiylashtirish) va ijaraga berishning ochiq va shaffof mexanizmini taʼminlash, investorlar tomonidan qabul qilingan investitsiya va ijtimoiy majburiyatlar bajarilishini monitoring qilish, shuningdek, davlat-xususiy sheriklik boʻyicha takliflarni tayyorlashda ishtirok etish;

5) tahlil asosida davlat ishtirokidagi faoliyat yuritmayotgan, past rentabelli, zarar koʻrib ishlayotgan iqtisodiy nochor korxonalarni aniqlash, ularni moliyaviy sogʻlomlashtirish hamda faoliyati samaradorligini oshirish dasturlarini ishlab chiqish va amalga oshirishda ishtirok etish;

6) toʻlovga qobiliyatsizlik ishlari boʻyicha davlat siyosatini amalga oshirishda ishtirok etish.

14. Davaktiv agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy boshqarmalari oʻziga yuklangan vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:

1) Davlat mulki reyestri yagona markazlashtirilgan elektron axborot maʼlumotlar bazasi shaklida tegishli idoralar tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar asosida oʻz hududidagi davlat ulushi mavjud xoʻjalik jamiyatlari, davlat muassasalari, davlat mulki boʻlgan koʻchmas mulk obyektlari, intellektual mulk va avtomototransport vositalarining reyestrini (xatlovdan oʻtkazish va hisobga olish qonunchilik hujjatlariga nazarda tutilgan tartibda tegishli vakolatli davlat organlari tomonidan yuritiladigan mol-mulk bundan mustasno) yuritadi;

2) davlat muassasalari va davlat ishtirokidagi korxonalarni tashkil etish, shuningdek, davlat ulushining vujudga kelishi va miqdorining oʻzgarishi bilan bogʻliq taʼsis hujjatlariga kiritiladigan oʻzgartirishlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishdan oldin Davaktiv agentligi hududiy boshqarmasining buyrugʻini qabul qiladi;

3) ustav fondida davlat ulushi boʻlgan xoʻjalik jamiyatlarining samarali biznes-rejalari ishlab chiqilishiga koʻmaklashadi va ularning parametrlari bajarilishi monitoringini olib boradi, shuningdek, ularning investitsiya loyihalari, biznes-reja koʻrsatkichlari va moliyaviy holatlarini tahlil qilgan holda dividend miqdori yuzasidan takliflarni ishlab chiqadi;

4) oʻziga berilgan davlat ishtirokidagi korxonalarda korporativ boshqaruv prinsiplariga muvofiq davlat ishtirokidagi korxonalarning kuzatuv kengashi aʼzolari va ijro etuvchi organlar rahbarlarini ularning boshqaruv organlari orqali tayinlashni (tanlov oʻtkazishni, saylashni) tashkil etadi;

5) oʻz vakolati doirasida xoʻjalik jamiyatlarining boshqaruv organlari majlislari kun tartibi masalalari yuzasidan ovoz berish siyosati boʻyicha ishonchli boshqaruvchilarga va oʻzining vakillariga koʻrsatmalar beradi;

6) oʻz vakolati doirasida ustav fondida davlat ulushi boʻlgan xoʻjalik jamiyatlarining aksiyadorlari (ishtirokchilari) umumiy majlisida ishtirok etish uchun oʻzining vakillariga ishonchnomalar beradi;

7) xoʻjalik jamiyatlari boshqaruv organlarida oʻziga egalik qilish va foydalanish uchun berilgan davlat aksiya paketlari (ulushlar) boʻyicha aksiyador (qatnashchi) sifatida davlat manfaatlarini ifodalaydi;

8) davlat ulushi mavjud xoʻjalik jamiyatlarida Korporativ boshqaruv qoidalari, Ahloq kodeksi va korporativ boshqaruvni baholash tizimini joriy etish toʻgʻrisidagi masalani jamiyatning aksiyadorlar (taʼsischilar) umumiy yigʻilishiga kiritadi;

9) oʻziga berilgan ustav kapitalida davlat ulushi boʻlgan xoʻjalik jamiyatlari kuzatuv kengashi tarkibiga mustaqil aʼzolarni kiritishni tashkil etadi;

10) zarurat boʻlganda, huquqni muhofaza qilish organlari va sudlarga murojaat qilish, shu jumladan, yuqori malakali mutaxassislarni yollash yoʻli bilan aksiyador (qatnashchi) sifatida, shu jumladan, Davaktiv agentligi markaziy apparati tomonidan boshqarilayotgan aktivlar boʻyicha davlat manfaatlarini himoya qilishni taʼminlaydi;

11) soliqlar va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga boshqa toʻlovlar, davlat maqsadli fondlari, ish haqi va dividendlar boʻyicha muddati oʻtkazib yuborilgan qarzdorlik hosil boʻlganda, shuningdek, ketma-ket ikki chorak mobaynida biznes-rejaning asosiy parametrlari bajarilmagan taqdirda, oʻz vakolati doirasida xoʻjalik jamiyatining ijro etuvchi organi bilan mehnat munosabatlarini davom ettirishning maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisidagi masalani jamiyatning kuzatuv kengashi va aksiyadorlar umumiy yigʻilishiga kiritadi;

12) oʻz hududidagi davlat ishtirokidagi korxonalar tomonidan hisoblangan va toʻlangan dividendlarning hisobini elektron tizim orqali yuritadi;

13) davlat ishtirokidagi korxonalar faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlarining bajarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar oshkor etilishini taʼminlaydi;

14) davlat ulushi mavjud boʻlgan xoʻjalik jamiyatlari faoliyatining iqtisodiy samaradorligini, shu jumladan, ularning daromadlarini va kapitallashuv darajasini oshirish choralarini koʻradi;

15) oʻziga mulkdor (aksiyador, ishtirokchi, muassis) funksiyalarini amalga oshirish uchun berilgan davlat ishtirokidagi korxonalarning kuzatuv kengashlari tomonidan har chorakda ijro etuvchi organlarning korxona faoliyatining samaradorligi, shu jumladan, amalga oshirilgan xaridlar toʻgʻrisidagi hisobotlari eshitib borilishini nazorat qiladi;

16) oʻz vakolati doirasida davlat ulushi mavjud boʻlgan xoʻjalik jamiyatlari aktivlarini xatlovdan oʻtkazishni tashkil etadi va ulardan samarali foydalanish choralarini koʻrishda ishtirok etadi;

17) xoʻjalik jamiyatining aksiyalarini (ulushlarini) davlat mulki sifatida olish yuzasidan takliflarni tayyorlaydi va koʻrib chiqish uchun Davaktiv agentligi markaziy apparatiga kiritadi;

18) mahalliy va xorijiy investorlarni xususiylashtirilayotgan davlat aktivlariga jalb etish maqsadida reklama-axborot ishlarini amalga oshiradi;

19) davlat aktivlarining investitsiyaviy jozibadorligini oshirish yoʻli bilan xususiylashtirish jarayoniga koʻmaklashadi;

20) davlat mulkini boshqarish masalalari boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda davlat organlarining hududiy boʻlinmalari bilan oʻzaro hamkorlik qiladi;

21) oʻz hududida davlat muassasalarning, shu jumladan, davlat organlarining hududiy boʻlinmalarining va tuman (shahar) hokimliklarining davlat mulkini boshqarish va xususiylashtirish sohasidagi faoliyatini muvofiqlashtiradi;

22) davlat mulkining sotuvchisi vazifasini bajaradi;

23) Davaktiv agentligi markaziy apparati bilan kelishilgan holda, davlat mulkini xususiylashtirish tartib-taomillarini amalga oshirish uchun ishonchli boshqaruvchilar, maslahatchilar va ekspertlarni jalb etadi, shuningdek, ularga toʻlanadigan haq miqdorini belgilaydi;

24) xususiylashtirish obyektlarini sotishdan oldin tayyorlaydi va xususiylashtirishning, shu jumladan, iqtisodiyotning yetakchi tarmoqlari korxonalarining, aniq investitsiya majburiyatlari evaziga realizatsiya qilingan obyektlarni xususiylashtirishning shartnomaviy shartlarini belgilashda ishtirok etadi;

25) ishlab chiqarishni modernizatsiyalash, texnologik qayta jihozlash va kengaytirish jarayonlariga zarur investitsiyalarni jalb etish uchun xoʻjalik jamiyatlarining qimmatli qogʻozlarini chiqarish tashabbusi bilan chiqadi va takliflarni Davaktiv agentligiga taqdim etadi;

26) davlat koʻchmas mulk obyekti va boʻsh yer uchastkalari negizida amalga oshiriladigan davlat-xususiy sheriklik loyihalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar davlat sherigi tomonidan tegishli bitim tuzilgandan soʻng oʻn kun muddatda “Davlat mulki” axborot tizimiga kiritilishini monitoring qiladi;

27) hududiy tanlov komissiyasining ishchi organi vazifasini bajaradi;

28) xususiylashtirish obyektlarining oldi-sotdi shartnomasi boʻyicha Davaktiv agentligi tomonidan tuziladigan bitimlarning oʻz vaqtida va toʻliq bajarilishi, shu jumladan, investorlar tomonidan investitsiya majburiyatlarining bajarilishi monitoringini yuritadi;

29) manfaatdor davlat idoralari bilan birgalikda davlat hokimiyati organlari tomonidan tasdiqlanadigan xususiylashtirish qarori loyihalarini ishlab chiqishda ishtirok etadi;

30) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasi qarori bilan tasdiqlanadigan xususiylashtirish dasturlarini ishlab chiqish boʻyicha takliflar tayyorlaydi hamda ularning amalga oshirilishini taʼminlaydi;

31) oʻz vakolatlari doirasida maxsus iqtisodiy zonalar direksiyalari qarorlari boʻyicha sotiladigan davlat mulki obyektlaridan tashqari, xususiylashtirish obyektlarining sotuvchisi funksiyasini amalga oshiradi, ularning boshlangʻich sotuv narxini, investitsiyalar hajmini, savdolarning turi va shartlarini belgilaydi, shu jumladan, davlatga tegishli qimmatli qogʻozlarni mustaqil ravishda yoki shartnoma asosida jalb etiladigan mahalliy va xorijiy investitsiya vositachilari orqali ichki va xalqaro bozorlarda, birja savdolari va birjadan tashqari savdolarda sotadi;

32) oʻz vakolatlari doirasida ustav kapitaliga berilgan obyektlardan va (yoki) maxsus iqtisodiy zonalar joylashgan obyektlardan tashqari yangi mulkdorga xususiylashtirilgan obyektga mulk huquqini tasdiqlovchi order (sertifikat) beradi, shuningdek, xaridorning xizmat koʻrsatuvchi investitsiya vositachisiga uning tomonidan sotib olingan aksiyalarni oʻtkazishga (harakatni tiklashga) depo topshirigʻini taqdim etadi;

33) xususiylashtirish bilan bogʻliq jarayonlarni tahlil qiladi hamda xususiy mulkdorlar tomonidan xususiylashtirish obyektlari sotilishining ochiqligi va shaffofligini taʼminlaydigan xususiylashtirishning yangi shakllari va usullarini joriy etish, shu jumladan, mulkiy munosabatlarni tartibga soluvchi normalarni takomillashtirish yuzasidan takliflarni ishlab chiqadi va Davaktiv agentligiga taqdim etadi;

34) Davaktiv agentligi bilan kelishgan holda, davlat muassasasini xoʻjalik jamiyati etib oʻzgartirish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi;

35) Davaktiv agentligi bilan kelishgan holda, davlat korxonalari va muassasalarining, shuningdek, davlat korxonalari va muassasalarini xususiylashtirish jarayonida tashkil etiladigan xoʻjalik jamiyatlarining Oʻzbekiston Respublikasi nomidan muassisi boʻladi;

36) vazirlik va idoralar, mahalliy davlat hokimiyati organlarining davlat koʻchmas mulki negizida investitsiya loyihalarini amalga oshirish va ularni begonalashtirishga oid kelishuvlari (bitim, shartnoma, memorandumlar) boʻyicha Davaktiv agentligining xulosasini olish uchun uning markaziy apparatiga taqdim etadi;

37) oʻz hududidagi Raqobat qoʻmitasi, manfaatdor vazirlik, qoʻmitalar va idoralarning hududiy boʻlinmalari bilan birgalikda har yili davlat ishtirokidagi korxonalar faoliyatini tahlil (inventarizatsiya) qiladi va saqlab qolinishi, realizatsiya qilinishi yoki tugatilishi yoxud qayta tashkil etilishi lozim boʻlgan davlat ishtirokidagi korxonalar roʻyxati loyihasini ishlab chiqadi va Davaktiv agentligiga taqdim etadi;

38) davlat ishtirokidagi korxonalar va ular tizimidagi korxonalarga uchinchi shaxslar tomonidan investitsiya kiritishga oid kelishuvlari (bitim, shartnoma, memorandumlar) boʻyicha Davaktiv agentligi bilan kelishgan holda xulosa taqdim etadi;

39) davlat mulkining ijaraga berilishini tashkil etadi, shuningdek, davlat mulki boʻlgan mol-mulkning ijaraga beruvchisi boʻladi, ushbu vakolatlarni amalga oshirish huquqi boshqa davlat organlari va tashkilotlariga berilgan hollar bundan mustasno;

40) davlat ishtirokidagi korxonalarni moliyaviy ahvoliga oid maʼlumotlar elektron bazasini shakllantiradi;

41) belgilangan tartibda davlat ishtirokidagi korxonalarni moliyaviy ahvoliga oid hududiy maʼlumotlar elektron bazasini shakllantiradi va shu asosida faoliyat yuritmayotgan, past rentabelli, zarar koʻrib ishlayotgan va iqtisodiy nochor davlat ishtirokidagi korxonalarning moliya-xoʻjalik faoliyatini tahlil qiladi;

42) “yoʻl xaritalari” loyihalarini tayyorlashda ishtirok etadi;

43) “yoʻl xaritalari”ning bajarilishi boʻyicha maʼlumotlarni toʻlash, umumlashtirish orqali ularning amalga oshirilishini monitoring qiladi;

44) “yoʻl xaritalari”ning bajarilishida yuzaga kelgan muammolar yuzasidan Davaktiv agentligi markaziy apparatiga ularni bartaraf etish taklifi bilan birgalikda maʼlumotlar kiritadi;

45) toʻlov qobiliyatini tiklash imkoniyatiga ega boʻlmagan iqtisodiy nochor davlat ishtirokidagi xoʻjalik jamiyatlariga nisbatan oʻrnatilgan tartibda jamiyatlar ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) davlat ulushlarini sotish yoki toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillarini qoʻllash boʻyicha taklifini Davaktiv agentligi markaziy apparatiga taqdim etadi;

46) ustav fondida davlat ulushi boʻlgan va (yoki) Oʻzbekiston Respublikasi oldida pul majburiyatlari boʻyicha qarzi bor korxonalarning toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida ish qoʻzgʻatish haqida Davaktiv agentligi markaziy apparati bilan kelishilgan holda ariza bilan iqtisodiy sudga murojaat etadi;

47) ustav fondida davlat ulushi boʻlgan korxonalarni sudgacha sanatsiya qilish, ularning sud sanatsiyasi va tashqi boshqaruvi rejalarining bajarilishi monitoringini yuritadi;

48) sud boshqaruvchilari faoliyati yuzasidan qonunchilik hujjatlariga muvofiq nazoratni amalga oshiradi, sud boshqaruvchisining faoliyatida qonunchilik hujjatlari muntazam ravishda yoki bir marta qoʻpol ravishda buzilganligi aniqlangan taqdirda, ularni vazifasini bajarishdan ozod qilish haqida Davaktiv agentligi markaziy apparatiga taklif kiritadi;

49) Davaktiv agentligi markaziy apparati bilan kelishilgan holda oʻzi muassis hisoblangan davlat korxonalarining sof foydasidan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga ajratmalardan keyin qoladigan sof foydaning bir qismi yoki hammasini oladi.

Davaktiv agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy boshqarmalari qonunchilik hujjatlariga hamda Davaktiv agentligi rahbariyatining qonunchilik hujjatlari doirasidagi topshiriqlariga muvofiq boshqa funksiyalarni ham amalga oshiradi.

4-bob Davaktiv agentligi va uning tuzilmalarining huquqlari hamda javobgarligi

1-§. Davaktiv agentligining huquqlari va javobgarligi

15. Davaktiv agentligi oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarni amalga oshirish uchun quyidagi huquqlarga egadir:

1) Vazirlar Mahkamasiga yoki Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini, shuningdek, Davaktiv agentligiga yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish bilan bogʻliq boʻlgan boshqa hujjatlarni belgilangan tartibda kiritish;

2) vazirlik va idoralar, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, tashkilotlar, mansabdor shaxslar va fuqarolar tomonidan bajarilishi majburiy boʻlgan normativ-huquqiy hujjatlarni qabul qilish, zarur hollarda, boshqa vazirlik va idoralar bilan birgalikda qoʻshma qarorlar va boshqa hujjatlar qabul qilish;

3) Davaktiv agentligining vakolatiga kiruvchi masalalarda davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy ijro hokimiyati organlarining faoliyatini muvofiqlashtirish;

4) “ Aksiyadorlik jamiyatlari va aksiyadorlarning huquqlarini himoya qilish toʻgʻrisida ”gi hamda “ Masʼuliyati cheklangan jamiyatlar toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlariga muvofiq xoʻjalik jamiyatlarining ustav kapitalida oʻziga berilgan davlat aksiya paketlari (ulush) boʻyicha aksiyador (taʼsischi va ishtirokchi) huquqini amalga oshirish;

5) davlat muassasalari, davlat organlari, xoʻjalik boshqaruvi organlari, shuningdek, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlaridan Davaktiv agentligi vakolatiga tegishli masalalarni hal qilish uchun, shuningdek, davlat mulkidan foydalanayotgan shaxslardan davlat mulkini boshqarish bilan bogʻliq axborotni va hujjatlarni, shu jumladan, oʻzlariga biriktirilgan davlat mulki toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni soʻrash va olish;

6) Davaktiv agentligining vakolatiga kiruvchi masalalarda sudlarga davlat boji toʻlamasdan arizalar va daʼvolarni kiritish;

7) oʻzgaga noqonuniy berilgan mol-mulk, mulkiy huquqlar va boshqa davlat aktivlari davlat boji toʻlanmasdan qaytarilishi toʻgʻrisida sudlarga daʼvolar va arizalar kiritish, shuningdek, ishlarning sudlarda koʻrib chiqilishida qatnashish;

8) Davaktiv agentligining vakolatiga tegishli masalalar boʻyicha qonunchilikda belgilangan zarur maʼlumotlarni statistika organlari, soliq xizmatlari organlari, davlat xizmatlari markazi va boshqa vazirlik va idoralardan bepul olish;

9) Davlat aktivlarini boshqarish, transformatsiya va xususiylashtirish jamgʻarmasi mablagʻlarini jamlash, ularni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda taqsimlash va sarflash;

10) yuqori turuvchi manfaatdor davlat organlari, shuningdek, Davlat budjetidan qoʻshimcha mablagʻlar nazarda tutilgan hollarda Iqtisodiyot va moliya vazirligining roziligiga muvofiq idoraviy mansubligidan qatʼi nazar, davlat koʻchmas mulk obyektlarini, avtomototransport vositalarini hamda boshqa asosiy vositalarini bir tashkilot tasarrufidan boshqa bir davlat tashkiloti tasarrufiga operativ boshqaruv huquqi asosida begʻaraz berish toʻgʻrisida Davaktiv agentligi direktori qarorini qabul qilish (qonunchilik hujjatlariga muvofiq xususiylashtirilmaydigan obyektlar bundan mustasno);

11) davlat muassasalariga operativ boshqaruv huquqi asosida berilgan davlat mulkining ortiqcha qismini, shuningdek, foydalanilmayotgan yoki lozim darajada foydalanilmayotgan davlat mulkini olib qoʻyish toʻgʻrisida qaror qabul qilish;

12) davlat muassasalari, shu jumladan, davlat organlarining murojaatlariga koʻra ularning tarkibiga kiruvchi tashkilotlarga tegishli koʻchmas mulkni bir tashkilotdan boshqa biriga operativ boshqaruv huquqi asosida oʻtkazish masalasini kelishish;

13) vazirlik va idoralar, mahalliy davlat hokimiyati organlariga qarashli boʻlgan, uch oydan ortiq foydalanilmasdan boʻsh turgan obyektni, ijtimoiy obyektlar bundan mustasno, Davaktiv agentligi tomonidan tasdiqlangan tartibga muvofiq ularning roziligisiz Davaktiv agentligi huzuridagi Davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanishni tashkil etish markazi orqali ijaraga berish yoki sotish uchun “E-auksion” elektron savdo platformasidagi onlayn-auksion savdolariga chiqarish;

14) Davaktiv agentligi, uning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tuzilmalari tasarrufidagi davlat mulkini oʻzining tashkiliy tuzilmasi doirasida belgilangan tartibda bir boʻlinmadan boshqasiga bepul oʻtkazish;

15) Davaktiv agentligi vakolatlariga kiruvchi masalalar boʻyicha takliflarni koʻrib chiqish uchun Vazirlar Mahkamasiga, respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalariga kiritish;

16) davlatga tegishli aksiyalarni (ulushlarni) va mol-mulkni sotish, shuningdek, ularni, shu jumladan, tashqi bozorlarda xoʻjalik jamiyatlarining aksiyalariga (ulushiga) va mol-mulkiga almashtirish boʻyicha operatsiyalarni amalga oshirish;

17) idoraviy boʻysunishdan, idoraviy boʻysunish mavjud boʻlmaganda, hududiy boʻysunishdan kelib chiqqan holda, kuzatuv kengashlarga yoki xoʻjalik jamiyatlarining yigʻilishlariga, Vazirlar Mahkamasining tegishli kotibiyatlariga, respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga asoslangan taqdimnomalar kiritish yoʻli bilan ustav fondida davlat ulushi boʻlgan davlat korxonalari, xoʻjalik jamiyatlari rahbarlarini almashtirish masalalari tashabbusi bilan chiqish;

18) ustav fondida davlat ulushi boʻlgan xoʻjalik jamiyatlari moliya-xoʻjalik faoliyatini auditorlik tekshirish yoki maxsus masala boʻyicha auditorlik tekshirishini oʻtkazish tashabbusi bilan chiqish;

19) aksiyadorlik jamiyatlari, boshqa xoʻjalik jamiyatlari va shirkatlarning aksiyalarini (ulushlari, paylarini) sotib olish;

20) korporativ boshqaruv, menejment, moliya va qimmatli qogʻozlar sohasida ish tajribasiga ega boʻlgan mutaxassislarni ustav fondida davlat ulushi boʻlgan xoʻjalik jamiyatlarining kuzatuv kengashlari tarkibiga kiritish uchun jalb etish;

21) berilgan vakolatlar doirasida maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlarni belgilangan tartibda koʻrib chiqish, mansabdor shaxslarga jarimalar solish;

22) faoliyat yuritmayotgan, past rentabelli, zarar koʻrib ishlayotgan va iqtisodiy nochor davlat ishtirokidagi korxonalarni tarkibiy oʻzgartirish, ixchamlashtirish va moliyaviy sogʻlomlashtirish dasturlarini shakllantirishda qatnashish, shuningdek, ularning amalga oshirilishi monitoringini yuritish;

23) ustav fondida davlat ulushi boʻlgan, iqtisodiy tavakkalchilik guruhida turgan korxonalarning moliyaviy-xoʻjalik faoliyatini normallashtirish boʻyicha kompleks chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish yuzasidan koʻrsatmalar berish;

24) ustav fondida davlat ulushi boʻlgan va iqtisodiy sud tomonidan bankrot deb eʼtirof etilgan xoʻjalik jamiyati boʻyicha tugatish ishlarini amalga oshirishda qatnashish;

25) Davaktiv agentligi vakolatiga kiradigan masalalarni hal etish uchun komissiyalar, kengashlar va boshqa maslahat organlarini tashkil etish, shuningdek, ularning nizomlari va tartibini tasdiqlash, zarurat boʻlganda, ularga boshqa vazirliklar, idoralarning va boshqa tashkilotlarning mutaxassislari va ekspertlarini jalb etish;

26) Davaktiv agentligi vakolatlariga kiruvchi masalalar boʻyicha idoralararo tusdagi xalqaro shartnomalarni belgilangan tartibda tuzish;

27) Oʻzbekiston Respublikasi sudlarining qarorlariga asosan davlat daromadiga oʻtkazilgan yoki ixtiyoriy ravishda Oʻzbekiston Respublikasi mulki etib topshirilgan xorijda joylashgan mulk egaligi huquqini Oʻzbekiston Respublikasi nomidan amalga oshirish uchun:

Oʻzbekiston Respublikasi vakolatli organlari tomonidan tegishli qaror qabul qilingunga kadar Oʻzbekiston Respublikasining chet eldagi mulkni mazkur davlat hamda Oʻzbekiston Respublikasi boshqa davlat organlarining xorijiy vakolatxonalari bilan kelishilgan holda, Oʻzbekiston Respublikasining xorijiy muassasalari ehtiyoji uchun vaqtincha bepul topshiradi, bunda Oʻzbekiston Respublikasining xorijdagi muassasalari va boshqa davlat organlarining xorijiy vakolatxonalari rahbarlari ularga topshirilgan xorijdagi mulkning but holda saqlanishi uchun shaxsan javobgar hisoblanadi;

mulkni ijaraga yoki ishonchli boshqaruvga belgilangan tartibda topshiradi;

xorijda bank hisobvaraqlarini ochadi, mazkur hisobvaraqlardagi mablagʻlarni mustaqil tasarruf etadi;

toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar asosida mulkni boshqarish uchun zarur boʻlgan mustaqil ekspertlarni, auditorlik, advokatlik, konsalting firmalarini, sugʻurta kompaniyalari hamda boshqa xizmat koʻrsatish kompaniyalari va tashkilotlarini, shu jumladan, xorijiy tashkilotlarni jalb qiladi;

28) Davaktiv agentligi vakolatlariga kiruvchi masalalar boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi manfaatlarini belgilangan tartibda xalqaro darajada ifoda etadi;

29) davlat mulkini xususiylashtirish dasturlariga kiritilgan aktivlar (koʻchmas mulk, ulush, aksiya paketlari) qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatda Davaktiv agentligiga topshirilmagan aktivlarni bir tomonlama topshirish-qabul qilish dalolatnomasi (Depo topshiriqnoma) asosida Davaktiv agentligiga rasmiylashtirish boʻyicha tegishli roʻyxatga oluvchi organlarga buyurtmalar berish.

Davaktiv agentligi qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

16. Davaktiv agentligi xodimlari korporativ boshqaruv malaka attestatini olmasdan, davlat ishtirokidagi korxonalarning kuzatuv kengashi aʼzoligiga davlat ulushi boʻyicha saylanish huquqiga ega.

17. Davaktiv agentligi:

1) oʻziga yuklangan vazifa va funksiyalarni samarali bajarish, shuningdek, davlat aktivlari boshqarish sohasida davlat siyosatini samarali amalga oshirish;

2) oʻz faoliyati bilan bogʻliq prognoz koʻrsatkichlarga soʻzsiz erishilishini taʼminlash;

3) Vazirlar Mahkamasi va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga kiritilayotgan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari va boshqa hujjatlar, shuningdek, Davaktiv agentligi tomonidan qabul qilinayotgan qarorlarning sifati, pirovard natijalari va amalga oshirilishi oqibatlari;

4) oʻz faoliyati sohasini rivojlantirish boʻyicha dasturlar, tadbirlar rejalari, “yoʻl xaritalari” va boshqa dasturiy hujjatlarning samarali amalga oshirilishi;

5) fuqarolar va tadbirkorlik subyektlarining huquqlariga rioya etilishini va qonuniy manfaatlari himoya qilinishini taʼminlash uchun javobgardir.

2-§ Davaktiv agentligi markaziy apparatining huquqlari va javobgarligi

18. Davaktiv agentligi markaziy apparati oʻziga yuklangan vazifa va funksiyalarni bajarish uchun quyidagi huquqlarga ega:

1) Davaktiv agentligining hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tuzilmalaridan Davaktiv agentligining markaziy apparatida koʻrib chiqiladigan, tahlil qilish va ishlash uchun zarur boʻlgan materiallar hamda maʼlumotlarni, shuningdek, normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini va boshqa hujjatlarni soʻrash va olish;

2) Davaktiv agentligida koʻrib chiqiladigan masalalarni ishlash, axborot va tahliliy materiallarni, shuningdek, normativ-huquqiy hujjatlar va boshqa hujjatlar loyihalarini tayyorlash uchun zarur boʻlganda, Davaktiv agentligining hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tuzilmalari rahbarlari hamda vakillarini jalb qilish, ushbu maqsadlar uchun ekspert va ishchi guruhlarni tashkil etish;

3) Davaktiv agentligining hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tuzilmalaridan ular kiritgan normativ-huquqiy hujjatlar va boshqa hujjatlar loyihalarini qayta ishlab chiqishni talab qilish, zarur boʻlganda, ularni qayta koʻrib chiqish uchun qaytarish;

4) Davaktiv agentligining hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tuzilmalari rahbarlari hamda vakillari ishtirokida yigʻilishlar oʻtkazish;

5) tezkor hal etilishi lozim boʻlgan va Davaktiv agentligiga yuklangan vazifa va funksiyalarni bajarish bilan bogʻliq masalalar boʻyicha Davaktiv agentligining hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tuzilmalari rahbarlariga belgilangan tartibda topshiriqlar berish;

6) Davaktiv agentligining hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tuzilmalarining qabul qilingan qonunchilik hujjatlari va boshqa normativ-huquqiy hujjatlar, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining topshiriqlari, shuningdek, Davaktiv agentligi va uning rahbariyatining hujjatlari va topshiriqlari bajarilishiga oid faoliyatini oʻrganish va belgilangan tartibda tekshirish;

7) Davaktiv agentligiga yuklangan vazifalarni amalga oshirish uchun ilmiy-tadqiqot, loyihalash, konstruktorlik tashkilotlari, oliy taʼlim muassasalari hamda boshqa yuridik va jismoniy shaxslarni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda jalb etish;

8) Davaktiv agentligi Hayʼati qarori bilan Davaktiv agentligiga berilgan davlat aksiya paketlari (ulushlari) boʻyicha aksiyador (ishtirokchi) huquqini amalga oshirish uchun ularni hududiy boshqarmalarga qoʻshimcha normativ-huquqiy hujjatlar qabul qilmasdan berish yoki hududiy boshqarmalardan shu tartibda Davaktiv agentligiga olish;

9) Davlat aktivlarini boshqarish, transformatsiya va xususiylashtirish jamgʻarmasi mablagʻlarini belgilangan tartibda shakllantirish va ulardan foydalanish;

10) qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Davaktiv agentligi tomonidan tartibga solinadigan sohadagi masalalar mavzusida noshirlik faoliyatini amalga oshirish;

11) hududiy boshqarmalar va idoraviy mansub tuzilmalar tomonidan qabul qilingan qarorlarni bekor qilish, toʻxtatib turish (toʻliq yoki qisman) yoki ularni qonunchilik hujjatlariga muvofiqlashtirish toʻgʻrisida qaror qabul qilish;

12) mustaqil tarkibiy boʻlinma rahbari tomonidan Davaktiv agentligi direktorining buyrugʻi asosida belgilab berilgan masalalar yuzasidan chiqish xatlariga imzo quyish;

13) davlat tashkilotlari, shuningdek, davlat mulkidan foydalanib kelayotgan tashkilotlarga hisob obyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni axborot tizimiga kiritish boʻyicha taqdimnomalar yuborish.

Davaktiv agentligi markaziy apparati qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

19. Davaktiv agentligi markaziy apparati:

1) Davaktiv agentligining hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tuzilmalari bilan birgalikda Davaktiv agentligiga yuklangan vazifa va funksiyalarning sifatli va oʻz vaqtida bajarilishini taʼminlash;

2) Davaktiv agentligi markaziy apparati boʻlinmalarining Davaktiv agentligi faoliyatiga tegishli prognoz koʻrsatkichlarga erishishni taʼminlashga doir ishini tashkil etish;

3) Davaktiv agentligi tomonidan koʻrib chiqish uchun Vazirlar Mahkamasi va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga kiritiladigan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari va boshqa hujjatlarni, shuningdek, Davaktiv agentligi qabul qiladigan qarorlarni sifatli tayyorlash va ekspertizadan oʻtkazish;

4) Davaktiv agentligining hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tuzilmalari tomonidan dasturlar, chora-tadbirlar rejalari, “yoʻl xaritalari” va boshqa dasturiy hujjatlar amalga oshirilishini tashkil etish;

5) fuqarolar va tadbirkorlik subyektlarining huquqlariga rioya etilishini va qonuniy manfaatlari himoya qilinishini taʼminlash uchun javobgardir.

3-§ Davaktiv agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy boshqarmalarining huquqlari va javobgarligi

20. Davaktiv agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy boshqarmalari oʻzlariga yuklangan vazifa va funksiyalarni bajarish uchun quyidagi huquqlarga ega:

1) oʻz vakolatiga kiradigan masalalarni hal etish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalaridan belgilangan tartibda soʻrash va olish;

2) Davaktiv agentligi vakolatlariga taalluqli sohadagi muhim muammolar hal etilishi boʻyicha takliflar tayyorlash va ularni koʻrib chiqish uchun idoralararo hududiy komissiyalar va kengashlar tashkil qilish;

3) oʻz vakolatlari doirasidagi masalalar yuzasidan mahalliy davlat hokimiyati organlariga koʻrib chiqish uchun takliflar kiritish;

4) davlat tashkilotlari, shuningdek, davlat mulkidan foydalanib kelayotgan tashkilotlarga hisob obyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni axborot tizimiga kiritish boʻyicha taqdimnomalar yuborish.

21. Davaktiv agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy boshqarmalari:

1) Davaktiv agentligiga yuklangan vazifa va funksiyalarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;

2) oʻzining faoliyati bilan bogʻlik boʻlgan prognoz koʻrsatkichlarga erishilishini taʼminlash;

3) Davaktiv agentligiga kiritilayotgan hujjatlar loyihalari va takliflar, shuningdek, Davaktiv agentligining hududiy boshqarmalari tomonidan qabul qilinayotgan qarorlarning sifati, pirovard natijalari va amalga oshirilishi oqibatlari;

4) Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida davlat aktivlarini boshqarish sohasida yuzaga keladigan muammolarning hal etilishi boʻyicha tegishli dasturlar, chora-tadbirlar rejalari, “yoʻl xaritalari”ni samarali amalga oshirish;

5) fuqarolar va tadbirkorlik subyektlarining huquqlariga rioya etilishini va qonuniy manfaatlari himoya qilinishini taʼminlash uchun javobgardir.

5-bob. Davaktiv agentligi rahbarlarining asosiy funksional vazifalari

22. Quyidagilar Davaktiv agentligi birinchi rahbari — direktorning asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:

1) Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya qilish;

2) Davaktiv agentligi faoliyatiga umumiy rahbarlik qilish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining tegishli hujjatlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va boshqa qonunchilik hujjatlari bilan Davaktiv agentligiga yuklangan vazifa va funksiyalar bajarilishini tashkil etish;

3) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Vazirlar Mahkamasining qarorlari bilan tasdiqlangan Davaktiv agentligi faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha konsepsiyalar, kompleks dasturlar va tadbirlar ijrosini tanqidiy va chuqur tahlil qilish;

4) Davaktiv agentligi, uning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tuzilmalari faoliyati bilan bogʻliq boʻlgan prognoz koʻrsatkichlarga erishishni soʻzsiz taʼminlash boʻyicha amaliy chora-tadbirlarni ishlab chiqish va qabul qilish;

5) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi boʻlinmalari va Vazirlar Mahkamasining kotibiyatlari hamda Davaktiv agentligi faoliyati sohasiga kiradigan masalalar boʻyicha tegishli vazirlik va idoralar bilan hamkorlik qilish, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi yigʻilishlarida va uning Rayosatidagi masalalarni koʻrib chiqishda qatnashish;

6) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri topshiriqlarini bajarish;

7) oʻz oʻrinbosarlari vakolatlarini belgilash, ular oʻrtasida vazifalarni taqsimlash, Davaktiv agentligining boshqa mansabdor shaxslari vakolatlarini belgilash, Davaktiv agentligi faoliyatining alohida uchastkalariga rahbarlik qilish uchun oʻz oʻrinbosarlari va boshqa mansabdor shaxslarning shaxsiy masʼuliyati darajasini belgilash;

8) Davaktiv agentligi faoliyati rejalashtirilishini tashkil etish, Davaktiv agentligining davriy ish rejalarini tasdiqlash, ularning bajarilishi yuzasidan nazoratni taʼminlash;

9) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlari va topshiriqlari ijrosini tashkil etish va monitoringini yuritishning amaliy tizimini yaratish, Davaktiv agentligi faoliyatida ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks amaliy chora-tadbirlarni bajarish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son Farmoniga va Vazirlar Mahkamasining “Ijro intizomini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1999-yil 12-yanvardagi 12-son qaroriga muvofiq topshiriqlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi uchun idoraviy mansub tuzilma va hududiy boshqarmalar rahbarlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish choralarini koʻrish;

10) Davaktiv agentligi xodimlarini tizimli qayta tayyorlashni va ularning malakasini oshirishni tashkil etish;

11) Davaktiv agentligi tizimida kadrlarni belgilangan tartibda tanlash va joy-joyiga qoʻyish, ularning mutaxassisliklariga (iqtisod, moliya, yurisprudensiya, psixologiya, tashqi aloqalar, filologiya va boshqalar) talablar belgilash, samarali faoliyati uchun zarur shart-sharoitlar yaratish, Davaktiv agentligining kadrlar zaxirasini shakllantirish;

12) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi nomenklaturasiga kiradigan boʻsh lavozimlarga taklif etilgan kadrlarning, shuningdek, Davaktiv agentligiga ishga qabul qilinayotgan boshqa kadrlarning professionalligi va oʻz ishini bilishi, yuksak darajadagi ishchanlik va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarga ega boʻlishini taʼminlashga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish;

13) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Vazirlar Mahkamasi topshiriqlariga va oʻz tashabbusiga koʻra normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari sifatli ishlab chiqilishini, ular “ Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida ”gi, “ Qonunlar loyihalarini tayyorlash va ularni Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasiga kiritish tartibi toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining Reglamenti va Vazirlar Mahkamasining Reglamenti talablariga muvofiq ravishda oʻz vaqtida kiritilishini tashkil etish, ularning Vazirlar Mahkamasida puxta ishlanishida, Vazirlar Mahkamasi rahbariyati huzurida himoya qilinishi va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasida koʻrib chiqilishida ishtirok etish;

14) “ Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida ”gi, “ Qonunlar loyihalarini tayyorlash va ularni Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasiga kiritish tartibi toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlariga va Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 17-oktabrdagi 345-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining qonun loyihalariga doir faoliyatining namunaviy reglamentiga muvofiq Davaktiv agentligining qonun loyihalarini tayyorlash faoliyatini tashkil etish;

15) Davaktiv agentligi vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha koʻrsatmalar chiqarish, buyruqlar va normativ-huquqiy hujjatlarni qabul qilish, zarur boʻlganda boshqa vazirlik va idoralar bilan birgalikda tegishli qarorlar qabul qilish;

16) Davaktiv agentligiga taqdim etilgan takliflar va normativ-huquqiy hujjat loyihalarining toʻliq va har tomonlama koʻrib chiqilishini taʼminlash, ularni puxta huquqiy, moliyaviy, iqtisodiy va boshqa turdagi ekspertizadan oʻtkazish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining Reglamenti va Vazirlar Mahkamasining Reglamentida belgilangan muddatlarda kelishish (viza qoʻyish);

17) Davaktiv agentligi rahbarlari va xodimlari xizmat safarlarini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Mansabdor shaxslarning xorijiy mamlakatlarga chiqish tartibini takomillashtirish choralari toʻgʻrisida ” 2014-yil 5-martdagi PQ-2142-son va “Xorijiy xizmat safarlarida boʻlish samaradorligi va xorijiy delegatsiyalarning Oʻzbekiston Respublikasiga tashriflarini tashkil etish uchun mansabdor shaxslarning shaxsiy masʼuliyatini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 3-avgustdagi PQ-3170-son qarorlari talablariga muvofiq tashkil etish, xizmat safarlarining asoslanganligi, samaradorligi va natijadorligini, safar uchun ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanishni taʼminlash;

18) oʻz oʻrinbosarlari hamda hududiy boshqarma va idoraviy mansub tuzilmalar rahbarlari faoliyati samaradorligini va natijadorligini muntazam tanqidiy tahlil qilish, Davaktiv agentligi hayʼati majlislarida ularning shaxsiy hisobotlarini eshitish, ularning yakunlari boʻyicha zarur choralar koʻrish;

19) Davaktiv agentligining hududiy boshqarma va idoraviy mansub tuzilmalarining rahbarlari faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish;

20) Davaktiv agentligi xodimlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish masalalarini hal etish, shu jumladan, ularning egallab turgan lavozimda qolishi maqsadga muvofiqligi masalasini koʻrib chiqish boʻyicha takliflarni kiritish, ularning shaxsiy masʼuliyatini oshirish boʻyicha tizimli chora-tadbirlar koʻrish;

21) Davaktiv agentligi xodimlari tomonidan Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-oktabrdagi 595-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat fuqarolik xizmatchilari odob-axloqining namunaviy qoidalari asosida tasdiqlangan Davaktiv agentligi xodimlarining odob-axloq qoidalari talablariga rioya etilishini taʼminlashni nazorat qilish;

22) Oʻzbekiston Respublikasining “Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Qonuni va korrupsiyaga qarshi kurashishga doir boshqa qonunchilik hujjatlariga rioya etish, faoliyatda korrupsiyaviy xavf-xatarlarni va manfaatlar toʻqnashuvini oʻz vaqtida aniqlash hamda ularga chek qoʻyish, korrupsiyaga oid huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish hamda tizimda korrupsiyaning oldini olish va unga qarshi murosasiz kurashishga doir ishlarga rahbarlik qilish va muvofiqlashtirish;

23) Davaktiv agentligi, uning hududiy boshqarma va idoraviy mansub tuzilmalari ish faoliyatining zamonaviy shakllarini joriy etishni taʼminlash;

24) jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish boʻyicha ishlarni “ Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni, Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 7-maydagi 341-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat organlarida, davlat muassasalarida va davlat ishtirokidagi tashkilotlarda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tartibi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga muvofiq samarali tashkil etish, jamoatchilik bilan bevosita va ochiq muloqot oʻrnatish, shaxsiy qabullar oʻtkazish, shu jumladan, jismoniy va yuridik shaxslarning vakillarini joylarga borib qabul qilishni tashkil etish;

25) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali hamkorlik qilishni tashkil etish, Davaktiv agentligi rahbarlari va xodimlari ularning faoliyatida faol ishtirok etishini, jismoniy va yuridik shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Virtual qabulxonasidan kelib tushgan murojaatlari oʻz vaqtida va toʻlaqonli koʻrib chiqilishini taʼminlash;

26) davlat sirlari bilan ishlashda qonunchilik hujjatlari talablariga rioya qilish;

27) davlat organlari va boshqa tashkilotlarda, Oʻzbekiston Respublikasi sudlarida, shuningdek, davlat organlari, xalqaro tashkilotlar va xorijiy mamlakat vakillari ishtirokida oʻtkaziladigan rasmiy tadbirlarda Davaktiv agentligi nomidan ishtirok etish;

28) Davaktiv agentligi Hayʼat majlislarida raislik qilish;

29) zarurat boʻlganda, boshqaruv xodimlarining belgilangan umumiy soni doirasida Davaktiv agentligi markaziy apparati, hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tuzilmalarining tasdiqlangan tuzilmasiga oʻzgartirishlar kiritish;

30) ajratilgan mablagʻlar doirasida hamda belgilangan vazifalardan kelib chiqqan holda Davaktiv agentligi markaziy apparati va hududiy boshqarmalarining tuzilmasi va shtat birliklarini tasdiqlash;

31) mahalliy va xorijiy malakali mutaxassislarni maslahatchilar sifatida, ularga istisno tariqasida, Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan ish haqi va boshqa toʻlovlarni belgilagan holda jalb qilish;

32) Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan Davaktiv agentligi xodimlariga asosiy egallab turgan lavozimlari boʻyicha lavozim maoshlariga (tarif stavkalariga), qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa toʻlovlardan qatʼi nazar, ustama va boshqa ragʻbatlantiruvchi toʻlovlarni belgilash;

33) Davaktiv agentligi yuklangan vazifalarni bajarish uchun shartnoma asosida jalb etiladigan malakali xorijiy mutaxassislar mehnatiga haq toʻlash shartlarini xalqaro amaliyot va bozor sharoitlaridan kelib chiqqan holda belgilash;

34) Davaktiv agentligi markaziy apparatining tarkibiy boʻlinmalari toʻgʻrisida nizomlarni, shuningdek, Davaktiv agentligining hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tuzilmalari nizomlarini hamda ustavlarini belgilangan tartibda tasdiqlash;

35) Davaktiv agentligi markaziy apparati xodimlari, hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tuzilmalari rahbarlari bilan qonunchilikda belgilangan tartibda mehnat shartnomalarini tuzish va bekor qilish;

36) Davaktiv agentligi markaziy apparati, hududiy boshqarmalari va tarkibiy boʻlinmalari xodimlari bajarishi shart boʻlgan buyruqlar qabul qilish hamda koʻrsatmalar berish;

37) Davaktiv agentligi tizimidagi xodimlarni va mutaxassislarni ularning koʻp yillik va samarali faoliyati, alohida xizmatlari uchun Oʻzbekiston Respublikasi davlat mukofotlari bilan taqdirlash uchun belgilangan tartibda takliflar kiritishni taʼminlash va tavsiyalar berish;

38) Davaktiv agentligi mulkini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tasarruf etish;

39) Davaktiv agentligi vakolatiga kiradigan masalalar yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalarini belgilangan tartibda imzolash.

23. Quyidagilar direktorning birinchi oʻrinbosari va oʻrinbosarining asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:

1) Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya qilish;

2) Davaktiv agentligi rahbari vaqtincha boʻlmaganda, direktor buyrugʻi asosida uning vazifalarini bajarish;

3) Davaktiv agentligining oʻzi nazorat qiladigan idoraviy mansub tuzilmalari faoliyatini muvofiqlashtirish, nazorat qilish va ularga bevosita rahbarlik qilish, ularning xodimlari oʻrtasida vazifalarni taqsimlash;

4) Davaktiv agentligi faoliyatining oʻzi nazorat qiladigan yoʻnalishlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlari bilan tasdiqlangan Davaktiv agentligi faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha konsepsiyalar, kompleks dasturlar va tadbirlar ijrosini tanqidiy va chuqur tahlil qilish;

5) oʻzi nazorat qiladigan idoraviy mansub tuzilmalar tomonidan prognoz koʻrsatkichlarga erishishni soʻzsiz taʼminlash chora-tadbirlarini koʻrish, tuzilmalar rahbarlarining hisobotlarini muntazam eshitish va ushbu koʻrsatkichlarga erishish uchun ularning shaxsiy javobgarligini oshirish;

6) oʻzi nazorat qiladigan idoraviy mansub tuzilmalarning rejalarini tasdiqlash, ularning bajarilishining nazoratini taʼminlash;

7) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlari va topshiriqlari ijrosini tashkil etish va monitoringini yuritishning amaliy tizimini yaratish, Davaktiv agentligi faoliyatida ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks amaliy chora-tadbirlarni bajarish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son Farmoniga va Vazirlar Mahkamasining “Ijro intizomini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1999-yil 12-yanvardagi 12-son qaroriga muvofiq topshiriqlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi uchun idoraviy mansub tuzilma va hududiy boshqarmalar rahbarlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish choralarini koʻrish;

8) Davaktiv agentligi hayʼati qarorlari, direktorning buyruqlari va topshiriqlari oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;

9) oʻzi nazorat qiladigan idoraviy mansub tuzilmalarda kadrlarni belgilangan tartibda tanlash va joy-joyiga qoʻyish boʻyicha direktorga takliflar taqdim etish, ularning professionalligi, oʻz ishini bilishi, yuksak darajadagi ishchanlik va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarga ega boʻlishini taʼminlash, ularning kasbiy malakasini oshirish choralarini koʻrish, mutasaddilik qilinadigan tarkibiy tuzilmalarda kadrlar zaxirasini shakllantirish choralarini koʻrish;

10) oʻzi nazorat qiladigan tarkibiy boʻlinmalar tomonidan normativ-huquqiy hujjat loyihalarining toʻliq va sifatli ishlab chiqilishini tashkil etish, Davaktiv agentligi tarkibiy boʻlinmalarida tayyorlangan hujjatlar loyihalarini Davaktiv agentligi direktori tomonidan koʻrib chiqilishi va imzolanishi (viza qoʻyilishi) uchun koʻrib chiqish va viza qoʻyish, ularni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining Reglamenti va Vazirlar Mahkamasining Reglamenti talablariga qatʼiy muvofiq ravishda oʻz vaqtida Vazirlar Mahkamasiga kiritilishini taʼminlash, shuningdek, normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarining Vazirlar Mahkamasida koʻrib chiqilishida Davaktiv agentligi direktorining topshirigʻiga asosan ishtirok etish;

11) Davaktiv agentligi taqdim etilgan takliflar va normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari toʻliq va oʻz vaqtida koʻrib chiqilishini taʼminlash, ularni puxta huquqiy, moliyaviy, iqtisodiy va boshqa ekspertizadan oʻtkazish;

12) xizmat safarlarini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Mansabdor shaxslarning xorijiy mamlakatlarga chiqish tartibini takomillashtirish choralari toʻgʻrisida ” 2014-yil 5-martdagi PQ-2142-son va “Xorijiy xizmat safarlarida boʻlishning samaradorligi va xorijiy delegatsiyalarning Oʻzbekiston Respublikasiga tashrifini tashkil etish uchun mansabdor shaxslarning shaxsiy javobgarligini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 3-avgustdagi PQ-3170-son qarorlari talablariga muvofiq amalga oshirish, xizmat safarlarining asoslanganligi, samaradorligi va natijadorligini, safar uchun ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanishni taʼminlash;

13) oʻzi nazorat qiladigan tarkibiy tuzilmalar rahbarlari faoliyati samaradorligi va natijadorligini muntazam tanqidiy tahlil qilish, Davaktiv agentligi hayʼati majlislarida ularning shaxsiy hisobotlarini eshitish, ularning yakunlari boʻyicha zarur choralar koʻrish;

14) sohaga oid masalalar boʻyicha Davaktiv agentligi faoliyatini takomillashtirishga doir amaliy choralar koʻrish, qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish boʻyicha takliflarni ishlab chiqish va ularni Davaktiv agentligi direktoriga kiritish;

15) oʻzi nazorat qiladigan tarkibiy tuzilmalar rahbarlari va xodimlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish, shu jumladan, ularning egallab turgan lavozimda qolishi maqsadga muvofiqligi masalasini koʻrib chiqish boʻyicha Davaktiv agentligi direktoriga taklif kiritish, funksional vazifalar va yuklangan vazifalar bajarilishi uchun ularning shaxsiy masʼuliyatini oshirish boʻyicha tizimli choralar koʻrish;

16) Oʻzbekiston Respublikasining “Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Qonuni talablariga muvofiq tarkibiy tuzilmalarda korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish, shuningdek, huquqni qoʻllash amaliyotini va qonunchilik hujjatlarini takomillashtirishga doir chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish orqali ularning sodir etilishiga koʻmaklashuvchi sabablar va shart-sharoitlarni aniqlash, tahlil qilish, bartaraf etish;

17) Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-oktabrdagi 595-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat fuqarolik xizmatchilari odob-axloqining namunaviy qoidalari asosida tasdiqlangan Davaktiv agentligi xodimlarining odob-axloq qoidalari talablariga rioya etish, oʻzi nazorat qiladigan tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari va xodimlari tomonidan ushbu qoidalarga rioya etilishini taʼminlash;

18) davlat xizmatlari samaradorligini, ulardan erkin foydalanishni va koʻrsatilish sifatini oshirish hamda “Elektron hukumat toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish doirasida zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanish;

19) jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish boʻyicha ishlarni “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni , Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 7-maydagi 341-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat organlarida, davlat muassasalarida va davlat ishtirokidagi tashkilotlarda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tartibi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga muvofiq samarali tashkil etish, jamoatchilik bilan bevosita va ochiq muloqot oʻrnatish, shaxsiy qabullar oʻtkazish, shu jumladan, jismoniy va yuridik shaxslarning vakillarini joylarga borib qabul qilishni tashkil etish;

20) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali hamkorlikni, ularning faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tizimini tubdan takomillashtirishga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2016-yil 28-dekabrdagi PF-4904-son Farmoniga muvofiq faol ishtirok etish, jismoniy va yuridik shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Virtual qabulxonasidan kelib tushgan barcha murojaatlari oʻz vaqtida va toʻliq koʻrib chiqilishini taʼminlash;

21) davlat sirlari bilan ishlashda qonunchilik hujjatlari talablariga rioya qilish.

24. Quyidagilar Davaktiv agentligi markaziy apparati tarkibiy tuzilmalari rahbarlarining asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:

1) Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya qilish;

2) tegishli tuzilma faoliyatiga bevosita rahbarlik qilish, ushbu tuzilmaga yuklangan vazifa va funksiyalarning bajarilishini tashkil etish;

3) Davaktiv agentligining hududiy va tarkibiy tuzilmalari faoliyatini oʻz vakolatlari doirasida muvofiqlashtirish;

4) prognoz koʻrsatkichlarning bajarilishini qilish hamda Davaktiv agentligining hududiy va tarkibiy tuzilmalari ushbu koʻrsatkichlarga soʻzsiz erishilishini taʼminlashga qaratilgan zarur choralar koʻrish boʻyicha takliflarni Davaktiv agentligi direktorining nazorat qiluvchi oʻrinbosarlariga kiritish;

5) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlari va topshiriqlari ijrosini tashkil etish va monitoringini yuritishning amaliy tizimini yaratish, Davaktiv agentligi faoliyatida ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks amaliy chora-tadbirlarni bajarish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son Farmoniga va Vazirlar Mahkamasining “Ijro intizomini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1999-yil 12-yanvardagi 12-son qaroriga muvofiq topshiriqlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi uchun idoraviy mansub tuzilma va hududiy boshqarmalar rahbarlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish choralarini koʻrish;

6) Davaktiv agentligi hayʼati qarorlari, direktor va uning oʻrinbosarlari buyruqlari hamda topshiriqlari oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;

7) tarkibiy tuzilmalarning har choraklik ish rejalari ishlab chiqilishini taʼminlash, ularni tasdiqlash uchun kiritish, ularda koʻrsatilgan vazifalar va tadbirlar oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;

8) tarkibiy tuzilmalarga yuklangan vazifalar bajarilishini nazorat qilish va muvofiqlashtirish, Davaktiv agentligi hududiy va tarkibiy tuzilmalari faoliyatiga amaliy va uslubiy yordam koʻrsatish;

9) tarkibiy tuzilmalar faoliyati sohalariga oid qonunchilik hujjatlari va huquqni qoʻllash amaliyotini takomillashtirish boʻyicha takliflarni ishlab chiqish va koʻrib chiqish uchun Davaktiv agentligi rahbariyatiga kiritish;

10) tarkibiy tuzilmalarda kadrlarni belgilangan tartibda tanlash va joy-joyiga qoʻyishda direktor oʻrinbosarlariga takliflar taqdim etish, professionalligi, oʻz ishini bilishi, amaliy tajribaga, yuksak ishchanlik va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarga ega ekanligi kafolatini taʼminlash, ularning kasbiy malakasini oshirish choralarini koʻrish, tarkibiy tuzilmalarda kadrlar zaxirasini shakllantirish;

11) tarkibiy tuzilmalar tomonidan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarining sifatli ishlab chiqilishini tashkil etish, tarkibiy tuzilmalarda tayyorlangan hujjatlar loyihalarini direktor tomonidan koʻrib chiqilishi va imzolanishi (viza qoʻyilishi) uchun koʻrib chiqish va viza qoʻyish, ularni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining Reglamenti va Vazirlar Mahkamasining Reglamenti talablariga qatʼiy muvofiq ravishda oʻz vaqtida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga kiritilishini taʼminlash, normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarining Vazirlar Mahkamasida koʻrib chiqilishida Davaktiv agentligi rahbariyati topshirigʻiga asosan ishtirok etish;

12) tarkibiy tuzilmaga taqdim etilgan takliflar va normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini toʻliq va har tomonlama koʻrib chiqish, ularni puxta huquqiy, moliyaviy, iqtisodiy va boshqa ekspertizadan oʻtkazish;

13) xizmat safarlarini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Mansabdor shaxslarning xorijiy mamlakatlarga chiqish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2014-yil 5-martdagi PQ-2142-son va “Xorijiy xizmat safarlarida boʻlishning samaradorligi va xorijiy delegatsiyalarning Oʻzbekiston Respublikasiga tashrifini tashkil etish uchun mansabdor shaxslarning shaxsiy javobgarligini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 3-avgustdagi PQ-3170-son qarorlari talablariga muvofiq amalga oshirish, xizmat safarlari asoslanganligi, samaradorligi va natijadorligini, safar uchun ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanishni taʼminlash;

14) tarkibiy tuzilmalar xodimlari faoliyati samaradorligi va natijadorligini muntazam ravishda tanqidiy tahlil qilish, yigʻilishlarda ularning shaxsiy hisobotlarini eshitish, ularning yakunlari boʻyicha zarur choralarni koʻrish;

15) Davaktiv agentligi xodimlarining odob-axloq qoidalari talablariga rioya etish, tarkibiy tuzilma xodimlari tomonidan ushbu qoidalarga rioya etilishini taʼminlash;

16) Oʻzbekiston Respublikasining “Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Qonuni talablariga muvofiq tarkibiy tuzilmalarda korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish, shuningdek, huquqni qoʻllash amaliyotini va qonunchilik hujjatlarini takomillashtirishga doir chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish orqali ularning sodir etilishiga koʻmaklashuvchi sabablar va shart-sharoitlarni aniqlash, tahlil qilish, bartaraf etish;

17) jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish boʻyicha ishlarni “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni , Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 7-maydagi 341-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat organlarida, davlat muassasalarida va davlat ishtirokidagi tashkilotlarda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tartibi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga muvofiq samarali tashkil etish, jamoatchilik bilan bevosita va ochiq muloqot oʻrnatish, shaxsiy qabullar oʻtkazish, shu jumladan, jismoniy va yuridik shaxslarning vakillarini joylarga borib qabul qilishni tashkil etish;

18) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali hamkorlik qilish, ularning faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tizimini tubdan takomillashtirishga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2016-yil 28-dekabrdagi PF-4904-son Farmoniga muvofiq faol ishtirok etish, jismoniy va yuridik shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Virtual qabulxonasidan tushgan murojaatlarini oʻz vaqtida va toʻlaqonli koʻrib chiqish;

19) davlat sirlari bilan ishlashda qonunchilik hujjatlari talablariga rioya qilish.

25. Quyidagilar Davaktiv agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridagi hududiy boshqarmalari rahbarlarining asosiy funksional majburiyatlari hisoblanadi:

1) Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya qilish;

2) Davaktiv agentligining hududiy boshqarmalari faoliyatiga umumiy rahbarlik qilish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining qarorlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va Davaktiv agentligining hujjatlari bilan ushbu boshqarmalarga yuklangan vazifa va funksiyalar bajarilishini tashkil etish;

3) hududiy boshqarmalar faoliyati bilan bogʻliq prognoz koʻrsatkichlarga erishishni soʻzsiz taʼminlash boʻyicha amaliy chora-tadbirlarni ishlab chiqish va qabul qilish;

4) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlari va topshiriqlari ijrosini tashkil etish va monitoringini yuritishning amaliy tizimini yaratish, Davaktiv agentligi faoliyatida ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks amaliy chora-tadbirlarni bajarish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son Farmoniga va Vazirlar Mahkamasining “Ijro intizomini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1999-yil 12-yanvardagi 12-son qaroriga muvofiq topshiriqlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi uchun idoraviy mansub tuzilma va hududiy boshqarmalar rahbarlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish choralarini koʻrish;

5) Davaktiv agentligi hayʼati qarorlari, direktor va uning oʻrinbosarlari buyruqlari hamda topshiriqlari oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;

6) Davaktiv agentligi faoliyati sohasiga kiradigan masalalar yuzasidan mahalliy davlat hokimiyati organlari va kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar bilan hamkorlik qilish;

7) oʻz oʻrinbosarlarining vakolatlarini belgilash, ular oʻrtasida vazifalarni taqsimlash, hududiy boshqarmalarning boshqa mansabdor shaxslari vakolatlarini belgilash, oʻz oʻrinbosarlari va boshqa mansabdor shaxslarning hududiy boshqarmalar faoliyatining alohida qismlariga rahbarlik qilish uchun ularning shaxsiy masʼuliyati darajalarini belgilash;

8) hududiy boshqarma faoliyatini rejalashtirishni tashkil etish, hududiy boshqarmaning har choraklik ish rejalarini tasdiqlash, ularning bajarilishi ustidan nazoratni taʼminlash;

9) hududiy boshqarmada kadrlarni belgilangan tartibda tanlash va joy-joyiga qoʻyish, ularning samarali faoliyat koʻrsatishi uchun zarur shart-sharoitlar yaratish, hududiy boshqarma kadrlar zaxirasini shakllantirish;

10) Davaktiv agentligi rahbari nomenklaturasiga kiradigan boʻsh lavozimlarga taklif etilgan kadrlarning, shuningdek, hududiy boshqarmaga ishga qabul qilinayotgan boshqa kadrlarning professionalligi, oʻz ishini bilishi, amaliy tajribaga, yuksak darajada ishchanlik va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarga ega ekanligi kafolatini taʼminlash;

11) hududiy boshqarma xodimlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish masalalarini hal qilish, oʻz oʻrinbosarlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish toʻgʻrisida takliflar kiritish, shu jumladan, ular egallab turgan lavozimda qolishi maqsadga muvofiqligiga doir masalalarni koʻrib chiqish, ularning shaxsiy masʼuliyatini oshirish boʻyicha choralar koʻrish;

12) hududiy boshqarma xodimlari tomonidan Davaktiv agentligi xodimlarining Odob-axloq qoidalari talablariga rioya qilishini taʼminlash;

13) Oʻzbekiston Respublikasining “Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Qonuni talablariga muvofiq hududiy boshqarmada korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish, shuningdek, huquqni qoʻllash amaliyotini va qonunchilik hujjatlarini takomillashtirishga doir chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish orqali ularning sodir etilishiga koʻmaklashuvchi sabablar va shart-sharoitlarni aniqlash, tahlil qilish, bartaraf etish;

14) prognoz koʻrsatkichlarning bajarilishini qilish hamda Davaktiv agentligining hududiy va tarkibiy tuzilmalari ushbu koʻrsatkichlarga soʻzsiz erishilishini taʼminlashga qaratilgan zarur choralar koʻrish boʻyicha takliflarni Davaktiv agentligi direktorining nazorat qiluvchi oʻrinbosarlariga kiritish;

15) hududiy boshqarma xodimlari faoliyatining samaradorligi va natijadorligini tizimli ravishda tanqidiy tahlil qilish, yigʻilishlarda ularning shaxsiy hisobotlarini eshitish, ularning yakunlari boʻyicha zarur chora-tadbirlar koʻrish;

16) hududiy boshqarmalar faoliyatiga oid masalalar boʻyicha qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish, shuningdek, davlat xizmatlari samaradorligi, sifati va ulardan erkin foydalanishni oshirish boʻyicha takliflarni ishlab chiqish hamda ularni koʻrib chiqish uchun Davaktiv agentligi rahbariyatiga kiritish;

17) jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish, aholi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri va ochiq muloqotni yoʻlga qoʻyish, muntazam ravishda shaxsiy, shu jumladan, sayyor qabullar oʻtkazish;

18) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali hamkorlik qilish, ularning faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tizimini tubdan takomillashtirishga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2016-yil 28-dekabrdagi PF-4904-son Farmoniga muvofiq faol ishtirok etish, jismoniy va yuridik shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Virtual qabulxonasidan tushgan murojaatlarini oʻz vaqtida va toʻlaqonli koʻrib chiqish;

19) hududiy boshqarma xodimlari lavozim maoshiga mukofotlar, ustamalar toʻlash, ularga moddiy yordam berish, ularni mukofotlash, ragʻbatlantirish va ularga intizomiy chora qoʻllash toʻgʻrisida qaror qabul qilish, ularni davlat mukofotlari va idoraviy mukofotlar bilan taqdirlash toʻgʻrisida Davaktiv agentligiga takliflar kiritish;

20) davlat sirini yoki qonun bilan qoʻriqlanadigan boshqa sirni tashkil etuvchi maʼlumotlarning himoya qilinishini taʼminlash;

21) mahalliy davlat hokimiyati organlarida, sudlarda, boshqa organ va tashkilotlarda Davaktiv agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy boshqarmalari manfaatlarini ifoda etish.

6-bob. Davaktiv agentligi rahbarlarining javobgarligi

26. Davaktiv agentligi direktori:

Davaktiv agentligiga yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi;

ushbu Nizomning 17-bandida nazarda tutilgan javobgarlik sohalari boʻyicha;

ushbu Nizomning 22-bandida koʻrsatilgan oʻz funksional vazifalarining sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.

27. Direktorning birinchi oʻrinbosari va oʻrinbosari:

Davaktiv agentligining oʻzi nazorat qiladigan tarkibiy tuzilmalarida Davaktiv agentligiga yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi;

ushbu Nizomning 17-bandida nazarda tutilgan Davaktiv agentligining mutasaddilik qilinadigan masalalarga doir javobgarlik sohalari boʻyicha;

ushbu Nizomning 23-bandida koʻrsatilgan oʻz funksional vazifalarining sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.

28. Markaziy apparat tarkibiy tuzilmalari rahbarlari:

tegishli tarkibiy tuzilmalarga yuklangan vazifalar va funksiyalarning amalga oshirilishi;

ushbu Nizomning 19-bandida nazarda tutilgan Davaktiv agentligi markaziy apparatining javobgarlik sohalari boʻyicha;

ushbu Nizomning 24-bandida koʻrsatilgan oʻz funksional vazifalarining sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.

29. Davaktiv agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridagi hududiy boshqarmalari rahbarlari:

hududiy boshqarmalarga yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi;

hududiy boshqarmalarning ushbu Nizomning 21-bandida nazarda tutilgan javobgarlik sohalari boʻyicha;

ushbu Nizomning 25-bandida koʻrsatilgan oʻz funksional vazifalarining sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.

7-bob. Davaktiv agentligi faoliyatini tashkil etish

1-§. Davaktiv agentligi rahbariyati

30. Davaktiv agentligiga Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining taqdimnomasiga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod etiladigan direktor rahbarlik qiladi.

31. Davaktiv agentligi direktorining birinchi oʻrinbosari va oʻrinbosarlari Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining taqdimnomasiga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi.

32. Direktor, uning birinchi oʻrinbosari va oʻrinbosarlari maqomi, tibbiy va transport xizmat koʻrsatish shartlari boʻyicha tegishli ravishda vazir, vazirning birinchi oʻrinbosari va vazir oʻrinbosariga tenglashtiriladi.

33. Direktor boʻlmagan vaqtda, uning vakolatlari direktorning birinchi oʻrinbosari tomonidan, u boʻlmagan vaqtda esa direktor buyrugʻiga asosan boshqa oʻrinbosar tomonidan amalga oshiradi.

34. Davaktiv agentligining hududiy boshqarmalari rahbarlari lavozimga Davaktiv agentligining direktori tomonidan tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari bilan kelishilgan holda tayinlanadi.

Davaktiv agentligining hududiy boshqarmalari rahbarlari lavozimdan direktor tomonidan ozod etiladi.

Davaktiv agentligining tarkibiy tuzilmalari rahbarlari direktor tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi, qonunchilik hujjatlari bilan belgilangan hollar bundan mustasno.

35. Davaktiv agentligining hududiy va tarkibiy tuzilmalari toʻgʻrisidagi nizom direktor tomonidan tasdiqlanadi, agar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti yoki Vazirlar Mahkamasi qarorlarida boshqacha qoida nazarda tutilmagan boʻlsa.

2-§. Davaktiv agentligi markaziy apparati tarkibiy tuzilmalarining oʻz hududiy boshqarmalari bilan oʻzaro hamkorlik tartibi

36. Davaktiv agentligi markaziy apparati tarkibiy tuzilmalarining oʻz hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tuzilmalari bilan oʻzaro hamkorligi markaziy apparat tarkibiy tuzilmalarining rahbarlari tomonidan taʼminlanadi.

37. Davaktiv agentligi markaziy apparatining tarkibiy tuzilmalari Davaktiv agentligining hududiy boshqarmalari bilan oʻz faoliyati yoʻnalishlari boʻyicha oʻzaro hamkorlik qilib:

topshiriqlarni hududiy boshqarmalarga va idoraviy mansub tashkilotlarga yetkazadi hamda ularning bajarilishini nazorat qiladi;

Davaktiv agentligining hududiy boshqarmalariga va idoraviy mansub tashkilotlariga tarkibiy tuzilmalarning bevosita faoliyati masalalari boʻyicha soʻrovlar yuboradi hamda ularning ijro etilishini nazorat qiladi;

Davaktiv agentligining hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlari faoliyati amaliyotini tekshiradi va oʻrganadi, umumlashtiradi, uni takomillashtirishga qaratilgan chora-tadbirlarni ishlab chiqadi va qabul qiladi;

Davaktiv agentligining hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlari faoliyatini tashkil etish va faoliyati natijalari toʻgʻrisida hisobot va axborot materiallari, statistika maʼlumotlari va boshqa maʼlumotlar oʻrganilishini tashkil etadi;

Davaktiv agentligining hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlari ish rejalarini tahlil qiladi, ularning faoliyatini rejalashtirishni takomillashtirishga doir choralar koʻradi;

Davaktiv agentligining hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlaridan tushgan takliflarni koʻrib chiqadi;

normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini tayyorlashda Davaktiv agentligining hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tuzilmalari ishtirokini tashkil etadi, qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish boʻyicha ulardan tushgan takliflarni koʻrib chiqadi.

38. Davaktiv agentligining hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlari Davaktiv agentligi markaziy apparatining tarkibiy tuzilmalari bilan oʻzaro hamkorlik qiladi, shu jumladan:

Davaktiv agentligi rahbariyati topshiriqlari ijrosi haqida xabar beradi;

belgilangan faoliyat sohasida qonunchilik hujjatlari ijrosini taʼminlash boʻyicha faoliyat natijalari toʻgʻrisida markaziy apparatga axborot taqdim etadi;

ularning faoliyatini tekshirish va oʻrganish natijasida ishda aniqlangan kamchiliklar va qoidabuzarliklarni bartaraf etish natijalari toʻgʻrisida xabar beradi;

oʻz faoliyati natijalari toʻgʻrisidagi hisobotlarni belgilangan tartibda va muddatlarda Davaktiv agentligining markaziy apparatiga taqdim etadi;

Davaktiv agentligi vakolatiga taalluqli sohalardagi muammolarni hal qilishga qaratilgan takliflarni Davaktiv agentligining markaziy apparatiga yuboradi;

mahalliy davlat hokimiyati organlari, davlat organlarining hududiy tuzilmalari, kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar bilan oʻzaro hamkorlik natijalari toʻgʻrisida xabar beradi;

vakolatli organlar tomonidan oʻtkazilgan oʻz faoliyatini tekshirish natijalari toʻgʻrisida maʼlumot beradi.

39. Davaktiv agentligi markaziy apparati tarkibiy tuzilmalari va uning hududiy boshqarmalarining oʻzaro hamkorlik jarayonida yuzaga keladigan kelishmovchiliklar direktorning topshirigʻiga binoan uning tegishli oʻrinbosari tomonidan koʻrib chiqiladi. Agar direktor oʻrinbosari tomonidan kelishmovchiliklarni tartibga solishning imkoniyati boʻlmasa, soʻnggi qaror bevosita direktor tomonidan qabul qilinadi.

3-§. Davaktiv agentligining boshqa davlat organlari va tashkilotlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari va boshqa tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorligi

40. Davaktiv agentligi oʻz vazifalari va funksiyalarini amalga oshirishda boshqa davlat organlari va tashkilotlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari va boshqa tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorlik qiladi.

41. Davaktiv agentligining hududiy boshqarmalari oʻz vakolati doirasida boshqa davlat organlarining hududiy boʻlinmalari, mahalliy davlat hokimiyati organlari va boshqa tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorlik qiladi.

Davaktiv agentligining hududiy boshqarmalari tegishli hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha “yoʻl xaritalari”ni ishlab chiqishda va amalga oshirishda kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar bilan oʻzaro yaqin hamkorlik qiladi.

42. Davaktiv agentligining faoliyatiga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining tegishli boʻlinmalari hamda Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri mutasaddilik qiladi.

4-§. Davaktiv agentligining hayʼati, boshqa kengash, maslahat, ekspert organlari

43. Davaktiv agentligida direktor (hayʼat raisi), uning oʻrinbosarlari (lavozimiga koʻra), shuningdek, uning faoliyatining asosiy yoʻnalishlarini muvofiqlashtiruvchi tarkibiy tuzilmalar rahbarlaridan iborat tarkibda hayʼat tuziladi.

Hayʼat tarkibining soni va shaxsiy tarkibi direktorning taqdimnomasiga binoan Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadi.

44. Hayʼatga quyidagi vazifalar yuklanadi:

Davaktiv agentligi faoliyatining ushbu Nizomda belgilangan asosiy yoʻnalishlarini ishlab chiqish va amalga oshirish;

qonunchilik hujjatlarida, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti hujjatlari va Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati qarorlarida belgilangan vazifalar oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirilishini taʼminlash uchun Davaktiv agentligi tizimi xodimlari va rahbarlarining shaxsiy javobgarligini oshirish choralarini koʻrgan holda, tarkibiy va hududiy tuzilmalar hamda idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlari hisobotlarini muntazam ravishda eshitilishini tashkil etish;

tizimli ravishda Davaktiv agentligi faoliyati sohasidagi hududiy va tarmoq dasturlari amalga oshirilishining natijadorligini har chorakda va muntazam koʻrib chiqish;

Davaktiv agentligi faoliyati doirasidagi dolzarb masalalarni muhokama qilishni taʼminlagan holda, Hayʼatning kengaytirilgan, shu jumladan, joylarda sayyor majlislarini oʻtkazishni tashkil etish, shuningdek, yuzaga kelgan muammolarni bartaraf etish boʻyicha tegishli qarorlarni ishlab chiqish va qabul qilish;

Davaktiv agentligi markaziy apparati va uning tizimiga kiradigan lavozimlar nomenklaturasini koʻrib chiqish va tasdiqlash;

Davaktiv agentligi nomenklaturasiga kiradigan lavozimlarga kadrlarni belgilangan tartibda tanlash, joy-joyiga qoʻyish masalalarini koʻrib chiqish;

Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan xodimlarni uy-joy sotib olishlari uchun imtiyozli moliyalashtirish masalalarini koʻrib chiqish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlari va topshiriqlari bilan belgilangan vazifalar oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash uchun Davaktiv agentligi rahbarlari va xodimlarining ijro intizomini mustahkamlash va shaxsiy javobgarligini oshirish.

Hayʼat Davaktiv agentligi vakolatiga kiritilgan boshqa masalalarni ham koʻrib chiqishga haqlidir.

45. Hayʼat majlisiga respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari va boshqa tashkilotlar rahbarlari ularning vakolatiga kiradigan masalalar yuzasidan taklif etilishi mumkin.

46. Hayʼat, agar uning majlisida hayʼat tarkibining yarmidan koʻpi qatnashsa, vakolatli hisoblanadi. Koʻrib chiqilayotgan masalalar yuzasidan qarorlar oddiy koʻpchilik ovoz bilan qabul qilinadi.

47. Hayʼat qarorlari direktorning buyruqlari bilan amalga oshiriladi.

48. Direktor va hayʼat aʼzolari oʻrtasida kelishmovchiliklar yuzaga kelgan taqdirda, direktor yuzaga kelgan kelishmovchiliklar haqida Vazirlar Mahkamasiga va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga axborot bergan holda mustaqil ravishda qaror qabul qiladi. Hayʼat aʼzolari ham Vazirlar Mahkamasiga va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga oʻz fikri haqida xabar qilishi mumkin.

49. Hayʼat faoliyati tartibi uning hayʼat tomonidan tasdiqlanadigan reglament bilan belgilanadi.

50. Davaktiv agentligida kengash, maslahat va ekspertlik organlari tuzilishi mumkin.

51. Davaktiv agentligi huzurida tuziladigan kengash, maslahat va ekspertlik organlari tarkibi va ular toʻgʻrisidagi nizomlar direktor tomonidan tasdiqlanadi, ularning tarkibi va nizomlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti hujjatlari va Vazirlar Mahkamasi qarorlari bilan tasdiqlanadigan hollar bundan mustasno.

8-bob. Davaktiv agentligi faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash mezonlari va ish indikatorlari

52. Davaktiv agentligi faoliyatining samaradorligi muntazam baholanadi.

53. Davaktiv agentligi faoliyati samaradorligi va natijadorligiga berilgan baho belgilangan tartibda tasdiqlanadigan Davaktiv agentligi faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash mezonlari va ish indikatorlariga asoslanadi.

54. Davaktiv agentligi faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash yakunlari boʻyicha:

Davaktiv agentligi rahbarlari va xodimlarini ragʻbatlantirish (mukofotlash) yoki intizomiy javobgarlikka tortish;

Davaktiv agentligi faoliyatida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish va uning faoliyatini yanada takomillashtirish choralari koʻriladi.

55. Davaktiv agentligi faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash tartibi va uslubi qonunchilik hujjatlari bilan belgilanadi.

9-bob. Davaktiv agentligini moliyalashtirish va moddiy-texnik taʼminlash, uning xodimlari mehnatiga haq toʻlash va moddiy ragʻbatlantirish

56. Davaktiv agentligi va uning hududiy boshqarmalarini moddiy-texnik taʼminlash xarajatlarini moliyalashtirish, shuningdek, ularning xodimlari mehnatiga haq toʻlash va moddiy ragʻbatlantirish Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti, Davaktiv agentligining budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.

57. Davaktiv agentligi xodimlarining ish haqi lavozim maoshi, mukofotlar, qoʻshimcha haqlar, ustamalardan va qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa toʻlovlardan iborat.

Xizmat vazifasini sidqidildan va samarali bajarib kelayotgan Davaktiv agentligining xodimlariga direktor tomonidan Davaktiv agentligining budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan lavozim maoshining ikki yuz foizi (lavozim maoshiga nisbatan ragʻbatlantirish koeffitsiyentlari hisobga olingan holda) miqdoridan koʻp boʻlmagan shaxsiy ustamalar belgilanishi mumkin. Bunda xodimlar lavozim maoshiga shaxsiy ustamalarning eng yuqori miqdori Davaktiv agentligi xodimlari sonining 30 foizidan oshmagan holda belgilanishi mumkin.

Davaktiv agentligining budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan Davaktiv agentligi xodimlariga asosiy egallab turgan lavozimlari boʻyicha lavozim maoshlariga (lavozim maoshiga nisbatan ragʻbatlantirish koeffitsiyentlari hisobga olingan koeffitsiyentlarda) qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa toʻlovlardan qatʼi nazar, ustama va boshqa ragʻbatlantiruvchi toʻlovlar direktor tomonidan belgilanishi mumkin.

58. Davaktiv agentligi xodimlariga ish staji (uzoq muddat xizmati) uchun ustamalar toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq har oyda ish staji (uzoq muddat xizmati) uchun ustama toʻlanadi.

59. Davaktiv agentligi markaziy apparati va hududiy boshqarmalarining xodimlariga Davaktiv agentligining budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ish staji uchun faqat asosiy ish joyi boʻyicha har oyda va xodimning lavozim maoshiga belgilangan razryad tarif stavkasiga (lavozim maoshiga nisbatan ragʻbatlantirish koeffitsiyentlari hisobga olingan holda) nisbatan quyidagi foizlarda hisoblanadi:

Ish staji boʻyicha guruh Ish staji uchun ustama miqdori 1 yildan 3 yilgacha 30 foiz 3 yildan 5 yilgacha 60 foiz 5 yildan 10 yilgacha 80 foiz 10 yildan 15 yilgacha 100 foiz 15 yildan 20 yilgacha 120 foiz 20 yil va undan yuqori 150 foiz

Koʻp yil xizmat qilganlik uchun toʻlanadigan mukofot olish huquqini beruvchi ish staji Davaktiv agentligi direktori tomonidan kasaba uyushmasi organi yoki xodimlarning boshqa vakillik organi bilan kelishgan holda tasdiqlanadigan nizomga muvofiq hisoblab chiqiladi.

60. Davaktiv agentligi xodimlariga oldingi ish joyida unga berilgan martaba darajalari saqlab qolinadi.

61. Davaktiv agentligining budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan xodimlarni moddiy ragʻbatlantirish xususiyatiga ega boʻlgan, shu jumladan, mazkur Nizomda nazarda tutilmagan qoʻshimcha haqlar va ustamalar Davaktiv agentligi direktori tomonidan tasdiqlangan Nizomga muvofiq toʻlanadi.

10-bob. Davaktiv agentligining hisobdorligi

62. Davaktiv agentligi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasiga har yili hisobot yilidan keyingi yilning 1-oktabridan kechiktirmay Davaktiv agentligi faoliyati, shu jumladan, xoʻjalik jamiyatlari faoliyatida strategik oʻzgarishlar natijalari toʻgʻrisida hisobot taqdim etadi.

63. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining tegishli boʻlinmalari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri Davaktiv agentligi rahbarlariga yuklangan vazifalar samarali bajarilishi boʻyicha ularning faoliyati yuzasidan muntazam monitoring olib boradi, Davaktiv agentligi faoliyati samaradorligiga xolisona baho beradi.

64. Monitoring va baholash yakunlari boʻyicha Davaktiv agentligining alohida oʻrnak koʻrsatgan rahbarlari, mansabdor shaxslari va xodimlari ragʻbatlantiriladi yoxud yoʻl qoʻyilgan jiddiy kamchiliklar uchun egallab turgan lavozimidan ozod etishgacha boʻlgan javobgarlikka tortiladi.

11-bob. Yakunlovchi qoida

65. Davaktiv agentligi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda qayta tashkil etiladi va tugatiladi.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 11-yanvardagi 23-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi huzuridagi Davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish markazi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Davaktiv agentligi) huzuridagi Davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish markazining (keyingi oʻrinlarda — Markaz) maqomi, asosiy vazifalari, funksiyalari, huquqlari va javobgarligi, faoliyatini tashkil etish tartibi, shuningdek, uning rahbarlarining funksional vazifalari, huquqlari va javobgarligini belgilaydi.

2. Markaz davlat mulki boʻlgan boʻsh turgan noturar bino va inshootlarni, foydalanilmayotgan ishlab chiqarish maydonlarini aniqlash hamda hisobini yuritish, ularni saqlash va ulardan samarali foydalanish, shu jumladan, ijaraga berishni tashkil etish, ijaraga berilgan davlat mulki obyektlarini va ular boʻyicha mablagʻlarning hisobini yuritish, davlat tashkilotlari, muassasalari va korxonalarida davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanilishi va ularning saqlanishini belgilangan tartibda tekshirish, ortiqcha qismini, shuningdek, foydalanilmayotgan yoki maqsadsiz foydalanilayotgan davlat mulki obyektlarini olib qoʻyish boʻyicha vakolatli davlat muassasasi hisoblanadi va bevosita Davaktiv agentligiga boʻysunadi.

Markaz Davaktiv agentligi huzuridagi sobiq Boʻsh turgan obyektlardan samarali foydalanishni tashkil etish markazining huquqiy vorisi hisoblanadi hamda uning barcha huquq va majburiyatlariga ega boʻladi.

3. Davaktiv agentligi Markaz faoliyatini muvofiqlashtiradi, nazorat qiladi va unga umumiy rahbarlikni amalga oshiradi, uning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash choralarini koʻradi, xodimlarining malakasini oshirishni tashkil etadi.

4. Markaz oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining (keyingi oʻrinlarda — Vazirlar Mahkamasi) qarorlari va farmoyishlariga, Davaktiv agentligining hayʼati qarorlariga, buyruqlariga, ushbu Nizomga va boshqa qonunchilik hujjatlariga amal qiladi.

5. Markaz va uning hududiy boshqarmalarining oʻz vakolatlari doirasida qabul qilgan qarorlari respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari, boshqa tashkilotlar va ularning mansabdor shaxslari tomonidan bajarilishi majburiy hisoblanadi.

6. Markaz va uning hududiy boshqarmalari yuridik shaxs hisoblanadi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi davlat tilida yozilgan muhrga va blankalarga, mustaqil balansga, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga, bank hisobvaraqlariga, shu jumladan, xorijiy valyutadagi bank hisobvaraqlariga ega boʻladi.

7. Markazning rasmiy nomlanishi:

a) davlat tilida:

toʻliq nomi — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi huzuridagi Davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish markazi;

qisqartirilgan nomi — Davlat obyektlaridan foydalanish markazi;

b) rus tilida:

toʻliq nomi — Sentr po effektivnomu ispolzovaniyu obyektov gosudarstvennoy sobstvennosti pri Agentstve po upravleniyu gosudarstvennimi aktivami Respubliki Uzbekistan;

qisqartirilgan nomi — Sentr po ispolzovaniyu gosobyektov.

v) ingliz tilida:

toʻliq nomi — Center for the efficient use of state facilities under the State Assets Management Agency of the Republic of Uzbekistan;

qisqartirilgan nomi — Center for the use of state facilities.

8. Markaz joylashgan joyi (pochta manzili): 100060, Toshkent shahri, A. Temur koʻchasi, 6-uy.

2-bob. Markaz tuzilmasi

9. Markaz tuzilmasiga quyidagilar kiradi:

Markaz markaziy apparati (keyingi oʻrinlarda — markaziy apparat);

Markazning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boshqarmalar).

3-bob. Markaz va uning hududiy boshqarmalarining vazifalari va funksiyalari

10. Quyidagilar Markaz va uning hududiy boshqarmalarining asosiy vazifalari hisoblanadi:

davlat mulki boʻlgan boʻsh turgan noturar bino va inshootlarni, foydalanilmayotgan ishlab chiqarish maydonlarini (keyingi oʻrinlarda — boʻsh turgan davlat mulki obyektlari) aniqlash va ularning hisobini yuritish;

davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish, shu jumladan, boʻsh turgan davlat mulki obyektlarini saqlash va ijaraga berishni tashkil etish;

ijaraga berilgan davlat mulki obyektlarining hisobini yuritish;

Soliq qoʻmitasi tomonidan taqdim etgan hisobotlarga asosan ijaraga berilgan davlat mulkidan foydalanganlik uchun toʻlovlar toʻliq amalga oshirilishini va kelib tushgan ijara mablagʻlari qonunchilikda belgilangan tartibda taqsimlanishining hisobini yuritish;

davlat tashkilotlariga biriktirilgan davlat mulki obyektlaridan samarali va maqsadli foydalanilishini belgilangan tartibda tekshirish;

davlat tashkilotlariga operativ boshqaruv huquqi bilan berilgan davlat mulki obyektlarining ortiqcha qismini, shuningdek, foydalanilmayotgan yoki maqsadsiz foydalanilayotgan davlat mulki obyektlarini olib qoʻyish;

Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining xulosasiga asosan yaroqsiz deb topilgan davlat mulki obyektlarini buzish toʻgʻrisida qaror qabul qilish.

11. Markaz va uning hududiy boshqarmalarining oʻzlariga yuklangan vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:

a) davlat mulki obyektlarini aniqlash va ularning hisobini yuritish sohasida:

davlat mulki obyektlarini xatlovdan oʻtkazgan holda, hududlarda boʻsh turgan davlat mulki obyektlarini aniqlaydi va xatlov ishlarini muvofiqlashtiradi;

davlat mulki obyektlari boʻyicha elektron maʼlumotlar bazasi yaratilishi hamda uning doimiy yangilab borilishini taʼminlaydi;

boʻsh turgan davlat mulki obyektlarining elektron maʼlumotlar bazasi orqali yagona hisobini yuritadi;

boʻsh turgan davlat mulki obyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni toʻliq va sifatli yuritish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi bilan elektron maʼlumotlar almashish tizimi yoʻlga qoʻyilishini taʼminlaydi;

elektron maʼlumotlar bazasiga kiritilgan boʻsh turgan davlat mulki obyektlarini tahlil qiladi;

boʻsh turgan davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanishni tashkil etishni takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi va Davaktiv agentligiga kiritadi;

davlat mulki obyektlari, shu jumladan boʻsh turgan davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish boʻyicha amalga oshirilgan ishlar yuzasidan tahliliy maʼlumotlarni tayyorlaydi va Davaktiv agentligiga kiritadi;

boʻsh turgan davlat mulki obyektlarining yagona hisobini yuritish boʻyicha maʼlumotlar bazasining samarali ishlashini qoʻllab-quvvatlashni taʼminlab borish choralarini koʻradi;

boʻsh turgan davlat mulki obyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (obyekt toʻgʻrisidagi qisqa maʼlumot, geolokatsiya joylashuvi va boshqalar)ni oʻzining rasmiy veb-saytida joylashtiradi va har oyda yangilab boradi;

b) boʻsh turgan davlat mulki obyektlarini saqlash va ulardan samarali foydalanish, shu jumladan, ularni ijaraga berishni tashkil etish sohasida:

Markaz va uning hududiy boshqarmalari tasarrufiga olingan boʻsh turgan davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanishni tashkil etadi;

boʻsh turgan davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanishni tashkil etishga qadar ularning but saqlanishini taʼminlaydi;

davlat mulkini ijaraga berish ishlarini belgilangan tartibda tashkil etadi;

davlat mulkini ijaraga berish jarayoni ochiqligi va shaffofligini taʼminlaydi;

hududi 2 000 kvadrat metrgacha boʻlgan boʻsh turgan davlat mulki obyektlarini hokim yordamchilarining va jismoniy shaxslarning elektron buyurtmanomalariga asosan Davaktiv agentligi tomonidan tasdiqlangan tartib asosida ijaraga berish uchun toʻgʻridan-toʻgʻri onlayn-auksion savdolariga chiqaradi;

yuridik shaxs va tadbirkorlik subyektlariga davlat mulki obyektlarini ijaraga olishlarida zarur maʼlumotlarni berish barobarida targʻibot-tushuntirish ishlarini amalga oshirish orqali amaliy-huquqiy yordam koʻrsatadi;

v) ijaraga berilgan davlat mulki obyektlarining hisobini yuritish sohasida:

Soliq qoʻmitasi tomonidan taqdim etgan hisobotlarga asosan ijaraga berilgan davlat mulkidan foydalanganlik uchun toʻlovlar toʻliq amalga oshirilishining va kelib tushgan ijara mablagʻlari qonunchilikda belgilangan tartibda taqsimlanishining hisobini yuritadi;

ijaraga va tekin foydalanishga berilgan davlat mulklarining “online-ijara.uz” axborot tizimi orqali hisobini yuritadi;

ijaraga berilgan davlat mulki obyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Soliq qoʻmitasi bilan elektron maʼlumotlar almashish tizimi yoʻlga qoʻyilishini taʼminlaydi;

ijaraga berilgan davlat mulki obyektlari boʻyicha amalga oshirilgan ishlar yuzasidan tahliliy maʼlumotlarni tayyorlaydi va Davaktiv agentligiga kiritadi;

ijara shartnomasi shartlarining bajarilishi monitoringini yuritadi;

g) Soliq qoʻmitasi tomonidan taqdim etgan hisobotlarga asosan ijaraga berilgan davlat mulkidan foydalanganlik uchun toʻlovlar toʻliq amalga oshirilishining va kelib tushgan ijara mablagʻlar qonunchilikda belgilangan tartibda taqsimlanishining hisobini yuritish sohasida:

Soliq qoʻmitasining “E-ijara” elektron dasturi orqali ijaraga berilgan davlat mulki boʻyicha har oyda undirilgan ijara toʻlovlari va ularning taqsimlanishi toʻgʻrisidagi hisobotlarni hisobot oyidan keyingi oyning 5-sanasiga qadar qabul qiladi;

Soliq qoʻmitasi tomonidan taqdim etilgan ijaraga berilgan va beriladigan davlat mulki, undirilgan ijara toʻlovlari va ularning taqsimlanishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni umumlashtiradi;

ijaraga berilgan va beriladigan davlat mulki, undirilgan ijara toʻlovlari va ularning taqsimlanishi toʻgʻrisida umumlashtirilgan maʼlumotlarni Davaktiv agentligiga har oylik maʼlumotlarni hisobot oyidan keyingi oyning 15-sanasiga qadar taqdim etadi;

d) davlat tashkilotlariga biriktirilgan davlat mulki obyektlaridan samarali va maqsadli foydalanilishi hamda ularning saqlanishini belgilangan tartibda tekshirish sohasida:

davlat mulki obyektlaridan samarali yoki maqsadsiz foydalanilayotganligini tekshirish boʻyicha belgilangan tartibda joylarga chiqilishini tashkil etadi;

davlat mulki obyektlarini xatlovdan oʻtkazish, ularning joriy holati hamda samarali foydalanilishini oʻrganish yuzasidan hududiy boshqarmalar faoliyatini tashkil etishni belgilovchi meʼyoriy hujjatlarni qabul qiladi va ularning ijrosini taʼminlaydi;

respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining maʼmuriy binolarida xodimlarni joylashtirish meʼyorlariga asosan maʼmuriy binolarni oʻrganadi, tahlil qiladi va ulardan samarali foydalanish choralarini koʻradi;

boʻsh turgan va maqsadsiz foydalanilayotgan davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish boʻyicha takliflarni ishlab chiqadi va Davaktiv agentligiga taqdim etadi;

e) davlat tashkilotlariga operativ boshqaruv huquqi bilan berilgan davlat mulki obyektlarining ortiqcha qismini, shuningdek, foydalanilmayotgan yoki maqsadsiz foydalanilayotgan davlat mulki obyektlarini olib qoʻyish sohasida:

boʻsh turgan, maqsadsiz va samarasiz foydalanilayotgan davlat mulki obyektlari boʻyicha maʼlumotlarni umumlashtirib, manfaatdor tomonlar bilan oʻrganib chiqadi;

oʻrganish natijalariga koʻra boʻsh turgan, maqsadsiz va samarasiz foydalanilayotgan davlat mulki obyektlari (ularning bir qismi)ni Markaz yoki hududiy boshqarmalar balansiga olish boʻyicha qaror qabul qiladi;

Markaz va hududiy boshqarmalar tomonidan boʻsh turgan davlat mulki obyektlarini balansga olish boʻyicha qarorlar qabul qilinishi va ularning ijrosi taʼminlanishini nazorat qiladi;

boʻsh turgan davlat mulki obyektlarini, Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiya dasturiga kiritilgan obyektlar bundan mustasno, saqlash va ulardan kelgusida samarali foydalanish (xususiylashtirish, ijaraga berish va boshqa) maqsadida Markaz va hududiy boshqarmalar balansiga oladi;

j) Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi xulosasiga asosan yaroqsiz deb topilgan davlat mulki obyektlarini buzish toʻgʻrisida qaror qabul qilish sohasida:

hududiy boshqarmalar tomonidan boʻsh turgan davlat mulki obyektlarini buzish boʻyicha qarorlar Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining xulosasi asosida qabul qilinishini qatʼiy nazoratga oladi;

hududiy boshqarmalar tomonidan davlat mulki obyektlarini buzish boʻyicha qabul qilingan qarorlar ijrosi taʼminlanilishini va buzishdan boʻshagan yer maydonlarini mahalliy ijro etuvchi hokimiyat zaxirasiga olish ishlari boʻyicha maʼlumotlarni umumlashtiradi va monitoringini yuritadi;

12. Hududiy boshqarmalarning hududlarda davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanishni tashkil etishga yoʻnaltirilgan asosiy vazifalari va funksiyalari Markaz direktori tomonidan belgilanadi.

4-bob. Markaz va hududiy boʻlinmalarning huquqlari va majburiyatlari

1-§. Markazning huquqlari va majburiyatlari

13. Markaz oʻziga yuklangan vazifa va funksiyalarni amalga oshirish uchun quyidagi huquqlarga ega:

yigʻilish, seminar (vebinar), maxsus komissiya yigʻilishi va Davaktiv agentligi hayʼati majlislarida ishtirok etish, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlariga maʼlumotlar taqdim etish;

davlat organlaridan, shu jumladan, huquqni muhofaza qilish organlaridan, boshqa davlat tashkilotlari va xoʻjalik jamiyatlaridan Markazga yuklangan vazifa va funksiyalarni bajarish uchun zarur boʻlgan axborot va materiallarni soʻrab olish;

davlat mulki obyektlaridan, shu jumladan boʻsh turgan davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish sohasida ilgʻor xorijiy tajribani oʻrganish, malaka oshirish, xorijiy hamkor tashkilotlar bilan oʻzaro bilim va tajriba almashish maqsadida xalqaro moliya institutlari, donor tashkilotlar loyihalari va dasturlarida ishtirok etish;

boʻsh turgan davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanishni tashkil etish masalalarini koʻrib chiqish bilan bogʻliq majlislar, yigʻilishlar va boshqa muhokamalarda ishtirok etish.

Markaz faoliyatiga aloqador masalalar boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqish va kelishishda ishtirok etish;

markaziy apparat va hududiy boshqarmalarda idoraviy nazoratni, korrupsion va boshqa huquqbuzarliklarning, shuningdek, xodimlar tomonidan korporativ axloq qoidalari buzilishining oldini olish choralarini koʻrish;

belgilangan tartibda joylarga chiqqan holda, boʻsh turgan yoki samarali foydalanilmayotgan davlat obyektlarini koʻrib chiqish (oʻrganish, tahlil qilish);

davlat tashkilotlari, korxonalari va muassasalarida davlat mulkidan samarali va maqsadli foydalanilishini tekshirish;

foydalanilmayotgan yoki maqsadsiz foydalanilayotgan davlat mulki obyektlarini olib qoʻyish choralarini koʻrish;

oʻziga yuklangan vazifalarni amalga oshirish, shuningdek, balansiga qabul qilingan davlat mulki obyektlarini but saqlash maqsadida davlat xaridlari tizimida belgilangan tartibda tuzilgan fuqarolik-huquqiy tusga ega shartnomalar asosida jismoniy shaxslarni jalb qilish;

Markaz qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

14. Markaz quyidagi majburiyatlarga ega:

qonunchilik hujjatlari bilan yuklangan vazifalar va funksiyalarni oʻz muddatida va samarali bajarish;

Davaktiv agentligining topshiriqlari va Markaz vakolatiga kiradigan masalalar yuzasidan belgilangan vazifalar ijrosini taʼminlash;

boʻsh turgan davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish sohasida xalqaro tashkilotlar, davlat organlari va xorijiy davlat tashkilotlari bilan imzolangan shartnomalar ijrosini taʼminlash;

oshkor etilmaydigan maʼlumotlarning oshkor etilishi hamda maʼlumotlardan shaxsiy yoki boshqa maqsadlarda foydalanilishiga yoʻl qoʻymaslik;

davlat xizmatchilari tomonidan ijro va mehnat intizomiga, ichki va umumiy tartib-qoidalarga qatʼiy rioya qilinishini taʼminlash;

tasarrufidagi davlat mulki, tovar-moddiy boyliklarning saqlanishi, ulardan maqsadli va samarali foydalanilishini taʼminlash;

ushbu Nizom bilan yuklangan vazifalar va funksiyalar amalga oshirilishini taʼminlovchi (xatlar, tahliliy maʼlumotlar, tekshirish dalolatnomasi, oʻrganish va monitoring oʻtkazish yakuni boʻyicha tuzilgan xulosa, qonun loyihalari, qaror, buyruq, koʻrsatma, davlat reyestrlar, maʼlumotlar bazasi hamda boshqa) hujjatlarni tayyorlash.

Markaz qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlarga ham ega boʻlishi mumkin.

2-§. Hududiy boshqarmalarning huquqlari va majburiyatlari

15. Hududiy boshqarmalar oʻzlariga yuklangan vazifalar va funksiyalarni amalga oshirish uchun quyidagi huquqlarga ega:

oʻz vakolatlariga kiruvchi masalalar yuzasidan davlat organlari va tashkilotlarining hududiy boʻlinmalaridan statistik, tahliliy materiallar, xulosalar va boshqa maʼlumotlarni soʻrash va olish;

oʻz vakolatlariga kiradigan masalalar boʻyicha Markazga koʻrib chiqish uchun takliflar kiritish;

oʻz vakolatlariga kiradigan masalalar boʻyicha qonunchilik hujjatlarini buzish hollari maʼlum boʻlib qolganda, ularga darhol chek qoʻyish choralarini koʻrishni soʻrab tegishli organlar hamda mansabdor shaxslarga murojaat qilish;

boʻsh turgan davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanishni tashkil etish masalalarini koʻrib chiqish bilan bogʻliq majlislar, yigʻilishlar va boshqa muhokamalarda ishtirok etish;

respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga qarashli boʻlgan, uch oydan ortiq foydalanilmasdan boʻsh turgan obyektni, ijtimoiy obyektlar bundan mustasno, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi tomonidan tasdiqlangan tartibga muvofiq ularning roziligisiz ijaraga berish uchun onlayn-auksion savdolariga chiqarish;

davlat tashkilotlari, korxonalari va muassasalarida davlat mulkidan samarali va maqsadli foydalanilishini tekshirish;

oʻziga yuklangan vazifalarni amalga oshirish, shuningdek, balansiga qabul qilingan davlat mulki obyektlarini but saqlash maqsadida davlat xaridlari tizimida belgilangan tartibda tuzilgan fuqarolik-huquqiy tusga ega shartnomalar asosida jismoniy shaxslarni jalb qilish;

Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining xulosasiga asosan yaroqsiz deb topilgan davlat mulki obyektlarini buzish toʻgʻrisida qabul qilingan qarorni balansda saqlovchiga tilxat orqali eʼlon qilish va yuqori turuvchi tashkilot yoki sudga 10 kun ichida shikoyat qilish huquqini tushuntirish, qaror qonuniy kuchga kirgandan keyin uni ijro etish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosiga (keyingi oʻrinlarda — Majburiy ijro byurosi) yuborish;

foydalanilmayotgan yoki maqsadsiz foydalanilayotgan davlat mulki obyektlarini olib qoʻyish toʻgʻrisida qabul qilingan qarorni balansda saqlovchiga tilxat orqali eʼlon qilish va yuqori turuvchi tashkilot yoki sudga 10 kun ichida shikoyat qilish huquqini tushuntirish, qaror qonuniy kuchga kirgandan keyin uni ijro etish uchun Majburiy ijro byurosiga yuborish;

Markaz va uning hududiy boshqarmalari qabul qilingan obyektlardan samarali foydalanish, xususiylashtirish va ijaraga berishda ularning jozibadorligini oshirish maqsadida budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan taʼmirlash, jihozlash va kommunikatsiya tizimlariga ulash kabi ishlarni amalga oshirishi mumkin.

Hududiy boshqarmalar qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

16. Hududiy boshqarmalar quyidagi majburiyatlarga ega:

oʻzlariga yuklangan vazifalar va funksiyalar oʻz vaqtida sifatli bajarilishini taʼminlash;

hududiy boshqarmalar faoliyati bilan bogʻliq prognoz koʻrsatkichlarga erishishni taʼminlash;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida boʻsh turgan davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish sohasida tuman (shahar)larda aniqlangan muammolar tahlil qilinishi hamda umumlashtirish asosida takliflar tayyorlanishi;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida boʻsh turgan davlat mulki obyektlardan samarali foydalanish sohasidagi dasturlar, chora-tadbirlar, “yoʻl xaritalari” va boshqa dasturiy hujjatlardagi tegishli tadbirlar samarali bajarilishi uchun javob beradi.

5-bob. Markaz rahbarlarining asosiy funksional vazifalari

17. Quyidagilar Markaz direktorining asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:

Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi , qonunlari va boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya qilish;

Markaz faoliyatiga umumiy rahbarlik qilish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari, farmoyishlari va boshqa qonunchilik hujjatlari hamda Davaktiv agentligi Hayʼati qarorlari, Davaktiv agentligi direktori buyruqlari bilan Markazga yuklangan vazifalar va funksiyalar bajarilishini tashkil etish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi, Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri, uning oʻrinbosarlari va maslahatchisi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktorining topshiriqlarini bajarish;

Markaz va hududiy boshqarmalar faoliyati bilan bogʻliq prognoz koʻrsatkichlarga erishishni taʼminlash chora-tadbirlarini amalga oshirish;

Markaz faoliyatini rejalashtirishni tashkil etish, markaziy apparat xodimlari va hududiy boshqarmalar rahbarlarining ish rejalarini tasdiqlash, ularning bajarilishini nazorat qilish;

Markaz tizimida kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyish, ularning samarali faoliyati uchun zarur shart-sharoitlar yaratish, kadrlar zaxirasini shakllantirish, xodimlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni tashkil qilish;

Oʻzbekiston Respublikasining “ Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida ”gi va “ Qonunlar loyihalarini tayyorlash va ularni Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasiga kiritish tartibi toʻgʻrisida ”gi qonunlariga hamda Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 17-oktabrdagi 345-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining qonun loyihalariga doir faoliyatining namunaviy reglamentiga muvofiq normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini belgilangan muddatlarda kelishish (viza qoʻyish) uchun Davaktiv agentligi direktoriga kiritish;

Markaz rahbarlari va xodimlarining xizmat safarlarini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartiblarda tashkil etish, xizmat safarlari asoslanganligi, samaradorligi va natijadorligini, safar uchun ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanishni taʼminlash;

oʻrinbosari va hududiy boshqarmalar rahbarlari faoliyati samaradorligini muntazam ravishda tanqidiy tahlil qilib, Markazning ishchi majlislarida ularning hisobotlarini eshitib borish, yakunlari boʻyicha zarur choralar koʻrish;

hududiy boshqarmalar faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish;

Markaz xodimlari tomonidan odob-axloq qoidalari talablariga rioya etilishini taʼminlash;

“Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni talablariga muvofiq tizimda korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish, shuningdek, huquqni qoʻllash amaliyoti va qonunchilik hujjatlarini takomillashtirishga doir chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish orqali ularning sodir etilishiga imkon beruvchi sabablar va shart-sharoitlarni aniqlash, oldini olish hamda bartaraf etish;

Markaz xodimlarini va hududiy boshqarmalar rahbarlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish haqida qarorlar qabul qilish, xodimlarning shaxsiy masʼuliyatini oshirish boʻyicha tizimli choralar koʻrish;

Markaz va hududiy boshqarmalar ishini tashkil etishning zamonaviy shakllari joriy etilishini taʼminlash;

jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish boʻyicha ishlarni “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni , Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 7-maydagi 341-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat organlarida, davlat muassasalarida va davlat ishtirokidagi tashkilotlarda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tartibi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga muvofiq samarali tashkil etish, jamoatchilik bilan bevosita va ochiq muloqot oʻrnatish, shaxsiy qabullar oʻtkazish, shu jumladan, jismoniy va yuridik shaxslarning vakillarini joylarga borib qabul qilishni tashkil etish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali hamkorlik qilishni tashkil etish, Markaz rahbarlari va xodimlari Xalq qabulxonalari faoliyatida faol ishtirok etishini, jismoniy va yuridik shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Virtual qabulxonasidan kelib tushgan murojaatlari oʻz vaqtida va toʻlaqonli koʻrib chiqilishini taʼminlash;

davlat sirlari bilan ishlashda qonunchilik hujjatlari talablariga rioya qilish;

davlat organlari va boshqa tashkilotlarda, xalqaro tashkilotlar va xorijiy mamlakat vakillari ishtirokida oʻtkaziladigan rasmiy tadbirlarda Markaz nomidan ishtirok etish;

zarurat boʻlganda, Markaz va hududiy boshqarmalar tashkiliy tuzilmalariga Davaktiv agentligi direktori bilan kelishgan holda oʻzgartirishlar kiritish;

hududiy boshqarmalar tuzilmalarini va boshqaruv xodimlarining cheklangan sonini tasdiqlash;

budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan markaziy apparat va hududiy boshqarmalar xodimlariga asosiy egallab turgan lavozimlari boʻyicha lavozim maoshlariga (tarif stavkalariga), qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa toʻlovlardan qatʼi nazar, ustama va boshqa ragʻbatlantiruvchi toʻlovlarni belgilash;

markaziy apparatining tarkibiy boʻlinmalari toʻgʻrisidagi, shuningdek, hududiy boshqarmalar toʻgʻrisidagi nizomlarni belgilangan tartibda tasdiqlash;

markaziy apparat va hududiy boshqarmalar xodimlari bajarishi shart boʻlgan buyruqlar qabul qilish hamda koʻrsatmalar berish;

Markaz xodimlarini koʻp yillik, samarali faoliyati va alohida xizmatlari uchun Oʻzbekiston Respublikasining davlat mukofotlari bilan taqdirlashga belgilangan tartibda takliflar kiritish;

markaziy apparat va hududiy boshqarmalar tuzilmalari, shtatlar jadvali va xarajatlar smetasini tasdiqlash;

markaziy apparat xodimlari, hududiy boshqarmalar boshliqlari va ularning oʻrinbosarlari bilan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda mehnat shartnomalarini tuzish va bekor qilish;

boʻsh turgan davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish sohasida kadrlar tayyorlash, sohada faoliyat yuritayotgan xodimlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni tashkil etish;

budjetdan tashqari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan xodimlarni moddiy ragʻbatlantirish va Markaz tizimining moddiy-texnik bazasini mustahkamlash hamda rivojlantirish.

18. Quyidagilar Markaz direktorining birinchi oʻrinbosari va oʻrinbosarining asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:

Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi , qonunlari, normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya qilish;

Markaz direktori vaqtincha boʻlmaganda, uning vazifalarini bajarish;

Markazning oʻzi mutasaddilik qiladigan tarkibiy boʻlinmalari faoliyatini muvofiqlashtirish, nazorat qilish va bevosita boshqarish, ularning xodimlari oʻrtasida vazifalarni taqsimlash;

Markaz faoliyatining oʻzi mutasaddilik qiladigan yoʻnalishlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlari bilan tasdiqlangan Markazning faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha konsepsiyalar, dasturlar va tadbirlarning bajarilishini nazorat qilish;

oʻzi mutasaddilik qiladigan boʻlinmalar tomonidan prognoz koʻrsatkichlarning soʻzsiz bajarilishini taʼminlash choralarini koʻrish, boʻlinmalar rahbarlarining hisobotlarini eshitish va belgilangan koʻrsatkichlarga erishish uchun ularning shaxsiy masʼuliyatini oshirish;

oʻzi mutasaddilik qiladigan boʻlinmalar rahbarlarining choraklik rejalarini tasdiqlash, ularning bajarilishi ustidan nazoratni taʼminlash;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlari va topshiriqlari ijrosini tashkil etish va monitoringini yuritishning amaliy tizimini yaratish, Davaktiv agentligi faoliyatida ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks amaliy chora-tadbirlarni bajarish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son Farmoniga va Vazirlar Mahkamasining “Ijro intizomini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1999-yil 12-yanvardagi 12-son qaroriga muvofiq topshiriqlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi uchun idoraviy mansub tuzilma va hududiy boshqarmalar rahbarlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish choralarini koʻrish;

Davaktiv agentligi va Markaz direktorining buyruqlari va topshiriqlari oʻz vaqtida, sifatli bajarilishini nazorat qilish;

Markazga taqdim etilgan takliflar va normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarining markaziy apparat masʼul xodimlari tomonidan koʻrib chiqilishi, iqtisodiy, moliyaviy, huquqiy va boshqa ekspertizalardan oʻtkazilishini nazorat qilish;

oʻzi mutasaddilik qiladigan boʻlinmalar rahbarlari faoliyatining samaradorligini tahlil qilish;

oʻzi mutasaddilik qiladigan boʻlinmalar rahbarlari va xodimlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish haqida Markaz direktoriga takliflar kiritish;

oʻz sohasi yoʻnalishlarida samaradorlik, sifat va qulayliklarni oshirish boʻyicha Markaz direktoriga takliflar kiritish;

boʻysunuvidagi xodimlar tomonidan odob-axloq qoidalariga rioya etilishini nazorat qilish;

jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish boʻyicha ishlarni “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni , Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 7-maydagi 341-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat organlarida, davlat muassasalarida va davlat ishtirokidagi tashkilotlarda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tartibi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga muvofiq samarali tashkil etish, jamoatchilik bilan bevosita va ochiq muloqot oʻrnatish, shaxsiy qabullar oʻtkazish, shu jumladan, jismoniy va yuridik shaxslarning vakillarini joylarga borib qabul qilishni tashkil etish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali hamkorlik qilish, ularning faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tizimini tubdan takomillashtirishga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2016-yil 28-dekabrdagi PF-4904-son Farmoniga muvofiq ishtirok etish, jismoniy va yuridik shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Virtual qabulxonasidan tushgan barcha murojaatlari oʻz vaqtida va toʻlaqonli koʻrib chiqilishini taʼminlash;

davlat sirlari bilan ishlashda qonunchilik hujjatlari talablariga rioya qilish;

oʻz faoliyati sohasida xorijiy davlatlar amaliyotini oʻrganib borish.

19. Quyidagilar Markaz markaziy apparati tarkibiy tuzilmalari rahbarlarining asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:

Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya qilish;

tegishli boʻlinma faoliyatiga bevosita rahbarlik qilish, ushbu boʻlinmaga yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishini tashkil etish;

Markazning hududiy va tarkibiy boʻlinmalari faoliyatini oʻz vakolatlari doirasida muvofiqlashtirish;

prognoz koʻrsatkichlarning bajarilishini muntazam tahlil qilish hamda Markazning hududiy va tarkibiy boʻlinmalari ushbu koʻrsatkichlarga soʻzsiz erishishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlarni amalga oshirish boʻyicha takliflarni direktorning oʻrinbosariga kiritish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlari va topshiriqlari ijrosini tashkil etish va monitoringini yuritishning amaliy tizimini yaratish, Davaktiv agentligi faoliyatida ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks amaliy chora-tadbirlarni bajarish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son Farmoniga va Vazirlar Mahkamasining “Ijro intizomini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1999-yil 12-yanvardagi 12-son qaroriga muvofiq topshiriqlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi uchun idoraviy mansub tuzilma va hududiy boshqarmalar rahbarlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish choralarini koʻrish;

Markaz direktorining buyruqlari va farmoyishlari, uning oʻrinbosari koʻrsatmalari hamda topshiriqlarining oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;

tarkibiy boʻlinmalarning har choraklik ish rejalari ishlab chiqilishini taʼminlash, ularni tasdiqlash uchun kiritish, ularda koʻrsatilgan vazifalar va tadbirlar oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;

tarkibiy boʻlinmalarga yuklangan vazifalar bajarilishini nazorat qilish va muvofiqlashtirish, Markaz hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlar faoliyatiga amaliy va metodik yordam berish;

tarkibiy boʻlinmalar faoliyati sohalariga oid qonunchilik hujjatlari va huquqni qoʻllash amaliyotini takomillashtirish boʻyicha takliflarni ishlab chiqish va koʻrib chiqish uchun Markaz rahbariyatiga kiritish;

tarkibiy boʻlinmalarda kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyishda direktor oʻrinbosariga takliflar taqdim etish, ularning professionalligi, oʻz ishini bilishi, amaliy tajribaga, yuksak ishchanlik va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarga ega ekanligi kafolatini taʼminlash, kasbiy malakasini oshirish choralarini koʻrish, tarkibiy tuzilmalarda kadrlar zaxirasini shakllantirish;

tarkibiy boʻlinmalar tomonidan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarining sifatli ishlab chiqilishini tashkil etish, tarkibiy boʻlinmalarda tayyorlangan hujjatlar loyihalarini direktor tomonidan koʻrib chiqilishi, ularni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining Reglamenti va Vazirlar Mahkamasining Reglamenti talablariga qatʼiy rioya qilgan holda Davaktiv agentligi direktoriga (viza qoʻyilishi) koʻrib chiqish va viza qoʻyish uchun kiritish;

tarkibiy boʻlinmaga taqdim etilgan takliflar va normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini toʻliq va har tomonlama koʻrib chiqish, ularni puxta huquqiy, moliyaviy, iqtisodiy va boshqa ekspertizadan oʻtkazish;

xizmat safarini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartiblarda tashkil etish, xizmat safarlari asoslanganligi, samaradorligi va natijadorligini, safar uchun ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanishni taʼminlash;

tarkibiy boʻlinmalar xodimlari faoliyatining samaradorligi va natijadorligini muntazam ravishda tanqidiy tahlil qilish, yigʻilishlarda ularning shaxsiy hisobotlarini eshitish, ularning yakunlari boʻyicha zarur chora-tadbirlarni amalga oshirish;

Markaz xodimlarining Markaz va uning hududiy boshqarmalari xodimlari odob-axloq qoidalariga rioya etishini taʼminlash;

“Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni talablariga muvofiq tarkibiy boʻlinmalarda korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish, shuningdek, huquqni qoʻllash amaliyoti va qonunchilik hujjatlarini takomillashtirishga doir chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish orqali ularning sodir etilishiga imkon beruvchi sabablar va shart-sharoitlarni aniqlash, oldini olish, bartaraf etish;

jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish boʻyicha ishlarni “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni , Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 7-maydagi 341-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat organlarida, davlat muassasalarida va davlat ishtirokidagi tashkilotlarda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tartibi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga muvofiq samarali tashkil etish, jamoatchilik bilan bevosita va ochiq muloqot oʻrnatish, shaxsiy qabullar oʻtkazish, shu jumladan, jismoniy va yuridik shaxslarning vakillarini joylarga borib qabul qilishni tashkil etish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali hamkorlik qilish, ularning faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tizimini tubdan takomillashtirishga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2016-yil 28-dekabrdagi PF-4904-son Farmoniga muvofiq ishtirok etish, jismoniy va yuridik shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Virtual qabulxonasidan tushgan barcha murojaatlari oʻz vaqtida va toʻlaqonli koʻrib chiqilishini taʼminlash;

davlat sirlari bilan ishlashda qonunchilik hujjatlari talablariga rioya qilish;

ish yuritish sohasidagi namunali xodimlarni aniqlash va mukofotlash yuzasidan Markaz rahbariyatiga takliflar kiritish.

20. Quyidagilar Markazning hududiy boshqarmalari rahbarlarining asosiy funksional majburiyatlari hisoblanadi:

Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya qilish;

hududiy boʻlinmalar faoliyatiga umumiy rahbarlik qilish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlari, Markazning, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining normativ-huquqiy hujjatlari bilan ushbu boshqarmalarga yuklangan vazifalar va funksiyalar bajarilishini tashkil etish;

hududiy boshqarmalar faoliyati bilan bogʻliq prognoz koʻrsatkichlarga erishishni soʻzsiz taʼminlash boʻyicha amaliy chora-tadbirlarni ishlab chiqish va qabul qilish;

hududiy boshqarmalar faoliyatini nazorat qilish va muvofiqlashtirish;

hududiy boshqarmalar xodimlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlari va topshiriqlari ijrosini tashkil etish va monitoringini yuritishning amaliy tizimini yaratish, Davaktiv agentligi faoliyatida ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks amaliy chora-tadbirlarni bajarish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son Farmoniga va Vazirlar Mahkamasining “Ijro intizomini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1999-yil 12-yanvardagi 12-son qaroriga muvofiq topshiriqlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi uchun idoraviy mansub tuzilma va hududiy boshqarmalar rahbarlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish choralarini koʻrish;

Markaz direktorining buyruqlari, farmoyishlari va uning oʻrinbosari koʻrsatmalari hamda topshiriqlari oʻz vaqtida, sifatli bajarilishini taʼminlash;

Markaz faoliyati sohasiga kiradigan masalalar yuzasidan mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar bilan hamkorlik qilish;

xodimlarning vakolatlarini belgilash, ular oʻrtasida majburiyatlarni taqsimlash, hududiy boshqarmalarni boshqarishda mansabdor shaxslarning javobgarligini belgilash;

hududiy boshqarmalar faoliyatini rejalashtirishni tashkil etish, har choraklik ish rejalarini tasdiqlash, ularning bajarilishi nazoratini taʼminlash;

hududiy boshqarmalarda kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyish, ularning samarali faoliyat koʻrsatishi uchun zarur shart-sharoitlar yaratish, hududiy boshqarmalar kadrlar zaxirasini shakllantirish;

Markaz rahbari nomenklaturasiga kiradigan boʻsh lavozimlarga taklif etilgan kadrlarning, shuningdek, hududiy boshqarmalarga ishga qabul qilinadigan boshqa kadrlarning professionalligi, oʻz ishini bilishi, amaliy tajribaga, yuksak darajada ishchanlik va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarga ega ekanligi kafolatini taʼminlash;

hududiy boshqarmalar xodimlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish masalalarini hal qilish, shu jumladan, ular egallab turgan lavozimda qolishi maqsadga muvofiqligiga doir masalalarni koʻrib chiqish, ularning shaxsiy masʼuliyatini oshirish boʻyicha muntazam choralar koʻrish;

hududiy boshqarmalar xodimlarining odob-axloq qoidalari talablariga rioya qilishini taʼminlash;

Oʻzbekiston Respublikasining “Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Qonuni talablariga muvofiq hududiy boshqarmalarda korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish, shuningdek, huquqni qoʻllash amaliyotini va qonun hujjatlarini takomillashtirishga doir chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish orqali ularning sodir etilishiga koʻmaklashuvchi sabablar va shart-sharoitlarni aniqlash, tahlil qilish hamda bartaraf etish;

prognoz koʻrsatkichlarning bajarilishini muntazam tahlil qilish hamda Markazning hududiy boshqarmalari ushbu koʻrsatkichlarga soʻzsiz erishishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha choralar koʻrish boʻyicha takliflarni Markazga kiritish;

hududiy boshqarmalar xodimlari faoliyatining samaradorligi va natijadorligini tizimli ravishda tanqidiy tahlil qilish, yigʻilishlarda ularning shaxsiy hisobotlarini eshitish, ularning yakunlari boʻyicha zarur chora-tadbirlarni amalga oshirish;

hududiy boshqarmalar va ularning boʻlinmalari faoliyatiga oid masalalar boʻyicha qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish, shuningdek, davlat xizmatlari samaradorligi, sifatini oshirish va ulardan erkin foydalanish boʻyicha takliflarni ishlab chiqish hamda koʻrib chiqish uchun Markaz rahbariyatiga kiritish;

jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish, aholi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri va ochiq muloqotni yoʻlga qoʻyish, muntazam ravishda shaxsan, shu jumladan, sayyor qabullar oʻtkazish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali hamkorlik qilish, ularning faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tizimini tubdan takomillashtirishga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2016-yil 28-dekabrdagi PF-4904-son Farmoniga muvofiq faol ishtirok etish, jismoniy va yuridik shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Virtual qabulxonasidan tushgan murojaatlarini oʻz vaqtida va toʻlaqonli koʻrib chiqish;

hududiy boshqarmalar xodimlarining lavozim maoshiga mukofotlar, ustamalar toʻlash, ularga moddiy yordam berish, ularni mukofotlash, ragʻbatlantirish va ularga intizomiy chora qoʻllash toʻgʻrisida qaror qabul qilish, ularni davlat mukofotlari va idoraviy mukofotlar bilan taqdirlash toʻgʻrisida Markazga takliflar kiritish;

davlat sirini yoki qonun bilan qoʻriqlanadigan boshqa sirni tashkil etuvchi maʼlumotlarning himoya qilinishini taʼminlash;

mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida, sudlarda va tashkilotlarda Markazning hududiy boshqarmalari manfaatlarini ifoda etish.

6-bob. Markaz rahbarlarining javobgarligi

21. Markaz direktori:

mazkur Nizom va boshqa qonunchilik hujjatlari bilan Markazga yuklangan vazifalarning sifatli va oʻz vaqtida bajarilishi;

Markaz tizimida ijro intizomiga qatʼiy rioya etilishi;

oʻzining funksional majburiyatlarini sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.

22. Markaz direktori oʻrinbosarlari:

mutasaddilik qilinayotgan yoʻnalishlar boʻyicha sohalarning barqaror rivojlanishini taʼminlashga oid chora-tadbirlarning samaradorligi va natijadorligi;

oʻzining funksional majburiyatlarini sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.

23. Hududiy boshqarmalarining boshliqlari:

Hududiy boshqarmaga yuklangan vazifalarning sifatli va oʻz vaqtida bajarilishi;

tegishli hududda boʻsh turgan davlat mulki obyektlar holati toʻgʻrisida Markazga haqqoniy tahliliy va boshqa axborotlarni oʻz vaqtida taqdim etish;

oʻzining funksional majburiyatlarini sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.

7-bob. Markaz faoliyatini tashkil etish 1-§. Markaz rahbariyati

24. Markazga Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori tomonidan lavozimga tayinlangan Davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish markazi direktori yakkaboshlik asosida rahbarlik qiladi.

25. Markaz direktori Davaktiv agentligi direktori bilan kelishgan holda, oʻrinbosarlarini lavozimga tayinlaydi va lavozimdan ozod etadi.

26. Markaz direktori boʻlmagan vaqtda uning vazifalari Markaz direktorining oʻrinbosarlaridan biri tomonidan, ular boʻlmagan vaqtda esa Davaktiv agentligi direktorining buyrugʻiga asosan markaziy apparat rahbar xodimlaridan biri tomonidan amalga oshiriladi.

27. Hududiy boshqarmalar boshliqlari va ularning oʻrinbosarlari Markaz direktori tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi.

8-bob. Markaz faoliyatining samaradorligini baholash mezonlari

28. Markaz faoliyatining samaradorligi muntazam baholanadi.

29. Markaz faoliyatining samaradorligi va natijadorligiga berilgan baho Markaz direktori tomonidan tasdiqlanadigan Markaz faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash mezonlari va ish indikatorlariga asoslanadi.

30. Markaz faoliyatining samaradorligi va natijadorligini baholash yakunlari boʻyicha:

Markaz rahbarlari va xodimlarini ragʻbatlantirish (mukofotlash) yoki intizomiy javobgarlikka tortish;

Markaz faoliyatida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish va uning faoliyatini yanada takomillashtirish choralari koʻriladi.

31. Markaz faoliyatining samaradorligi va natijadorligini baholash tartibi va uslubi qonunchilik hujjatlari bilan belgilanishi mumkin.

9-bob. Markazning respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorligi tartibi

32. Markaz oʻz vazifalari va funksiyalarini amalga oshirishda respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlar hamda boshqa tashkilotlar bilan hamkorlik qiladi.

33. Markaz boʻsh turgan davlat obyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni avtomatlashtirilgan tizim orqali olishda tegishli davlat organlari bilan hamkorlik qiladi.

34. Hududiy boshqarmalar oʻz vazifalari va funksiyalari doirasida respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining hududiy boʻlinmalari, mahalliy ijro hokimiyati organlari va boshqa tashkilotlar bilan hamkorlik qiladi.

35. Balansda saqlovchilar oʻziga tegishli boʻsh turgan davlat mulki obyektlarini, Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiya dasturiga kiritilgan obyektlar bundan mustasno, saqlash va ulardan kelgusida samarali foydalanish (xususiylashtirish, ijaraga berish va boshqa) maqsadida tegishligicha hududiy boshqarmalarga topshiradi.

36. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Davaktiv agentligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi doimiy ravishda boʻsh turgan davlat mulki obyektlarini aniqlaydi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Davaktiv agentligi ularni Markaz va uning hududiy boshqarmalariga operativ boshqaruv huquqi asosida oʻtkazib borish choralarini koʻradi.

Markaz va hududiy boshqarmalarga tegishli davlat mulki obyektlarini saqlash bilan bogʻliq xarajatlar Markaz hisobidan, pul mablagʻlari mavjud boʻlmaganda Davaktiv agentligi huzuridagi Davlat aktivlarini boshqarish, transformatsiya va xususiylashtirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplanadi.

10-bob. Markaz va uning hududiy boshqarmalari faoliyatini moliyalashtirish hamda ularning xodimlarini ijtimoiy koʻllab-quvvatlash va moddiy ragʻbatlantirish

37. Quyidagilar Markaz va uning hududiy boshqarmalari faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilanadi:

davlat mulki obyektlari ijarasidan qonunchilikda belgilangan tartibda tushadigan mablagʻlar;

Davaktiv agentligi huzuridagi Davlat aktivlarini boshqarish, transformatsiya va xususiylashtirish jamgʻarmasi mablagʻlari;

Markazning vaqtincha boʻsh mablagʻlarini Oʻzbekiston Respublikasi tijorat banklari depozitlariga belgilangan tartibda joylashtirishdan olinadigan daromadlar;

xalqaro moliya institutlari va xorijiy hukumat moliya tashkilotlarining mablagʻlari hamda jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;

qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

38. Markaz va uning hududiy boshqarmalari faoliyati, shu jumladan, moddiy-texnik taʼminlash xarajatlari, xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish Davaktiv agentligi huzuridagi Davlat aktivlarini boshqarish, transformatsiya va xususiylashtirish jamgʻarmasi, Markazning budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi.

39. Markaz direktori markaziy apparat daromadlari va xarajatlari smetasini, shuningdek, shtatlar jadvalini (ularga oʻzgartirishlarni) tasdiqlaydi.

Markazning markaziy apparati daromadlari va xarajatlari smetasi, shuningdek, shtatlar jadvali Davaktiv agentligi tomonidan roʻyxatdan oʻtkaziladi va markaziy apparati moliyaviy hisoboti Davaktiv agentligiga topshiriladi.

Hududiy boshqarmalar daromadlari va xarajatlari smetasi, shuningdek, shtatlar jadvali hududiy boshqarma boshligʻi tomonidan tasdiqlanadi va hududiy moliya organlari tomonidan roʻyxatdan oʻtkaziladi hamda moliyaviy hisobotini hududiy moliya organlariga topshiriladi.

Markaz tomonidan hududiy boshqarmalar daromadlari va xarajatlari smetasi, shuningdek, shtatlar jadvalining yigʻma maʼlumoti (jamlanmasi) Davaktiv agentligiga taqdim qilinadi.

40. Hududiy boshqarmalar shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida jamlanadigan mablagʻlardan qonunchilik hujjatlarida belgilangan majburiy toʻlovlar amalga oshirilgandan keyin qolgan mablagʻlar toʻliqligicha Markazning gʻazna tranzit hisobvaragʻiga oʻtkaziladi va tegishli moliya yili uchun tasdiqlangan markaziy apparat va hududiy boshqarmalar daromadlari va xarajatlari smetasiga asosan qayta taqsimlanadi.

41. Markaz va uning hududiy boshqarmalari xodimlarining ish haqi, lavozim maoshi, mukofotlar, qoʻshimcha haqlar, ustamalar Davaktiv agentligi va uning hududiy boshqarmalari xodimlari uchun qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan mehnatga haq toʻlash, moddiy ragʻbatlantirish va ijtimoiy himoya shartlari va tartiblari asosida toʻlanadi.

42. Markazning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan Markazning xodimlarini ijtimoiy taʼminlashga, shuningdek, Markaz rahbarlari va mutaxassislarini oʻqitish, tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishga, shuningdek, Markaz faoliyatini takomillashtirishga qaratilgan tadbirlar amalga oshiriladi.

11-bob. Markazning hisobot berishi

43. Markaz Vazirlar Mahkamasiga har yili 1-aprelga qadar davlat obyektlaridan samarali foydalanish boʻyicha koʻrilayotgan choralar toʻgʻrisida hisobot taqdim etadi.

12-bob. Markazni tugatish va qayta tashkil etish

44. Markaz qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan tartibda tugatilishi yoxud qayta tashkil etilishi mumkin.

45. Markazning tugatilishi, huquqlari va majburiyatlari huquqiy vorislik tartibida boshqa shaxslarga oʻtmasdan, uning faoliyati toʻxtatilishiga olib keladi.

Markazni qayta tashkil etishda uning huquq va majburiyatlari huquqiy vorisga oʻtadi.

13-bob. Yakunlovchi qoida

46. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 11-yanvardagi 23-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi faoliyatini tashkil etish boʻyicha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 15-maydagi 404-son qarori 1-bandining ikkinchi xatboshisi hamda qarorga 1-ilova .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi huzuridagi boʻsh turgan obyektlardan samarali foydalanishni tashkil etish markazi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2020-yil 17-dekabrdagi 793-son qarori .

3. Vazirlar Mahkamasining “Davlat ishtirokidagi xoʻjalik jamiyatlari hamda davlat unitar korxonalarining rasmiy veb-saytlariga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2021-yil 19-fevraldagi 81-son qarorining 2-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining “Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar haqida” 2021-yil 29-iyundagi 402-son qaroriga 4-ilovaning 23-bandi .

5. Vazirlar Mahkamasining “Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 25-fevraldagi 88-son qaroriga 3-ilovaning 22-bandi .

6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2022-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 962-bandi .

7. Vazirlar Mahkamasining “2021 — 2025-yillarda davlat ishtirokidagi korxonalarni boshqarish va isloh qilish strategiyasi qabul qilinganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2022-yil 26-oktabrdagi 619-son qaroriga 1-ilovaning 2-bandi .

8. Vazirlar Mahkamasining “Davlat mulkini xususiylashtirish va ijaraga berish tartibi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2023-yil 10-martdagi 100-son qaroriga 1-ilova 5-bandining “a” kichik bandi hamda 6-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 11-yanvar,

23-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 12.01.2024-y., 09/24/23/0023-son; 15.02.2025-y., 09/25/67/0145-son; 08.08.2025-y., 09/25/504/0707-son; 07.10.2025-y., 09/25/627/0901-son; 10.11.2025-y., 09/25/709/1027-son; 15.10.2026-y., 09/26/563/1041-son)

lex.uz