📅 2024-yil 13-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 13-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 13 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 13 января 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 13 January 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасининг «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Кейинги йилларда мамлакатимизда гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш, улардан ишончли фойдаланиш, шунингдек, сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Шу билан бирга, гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси ва хавфсизлик декларациясининг давлат экспертизасини ўтказиш ҳамда гидротехника иншоотларининг давлат кадастрини юритиш бўйича тизимли назорат ўрнатиш юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш учун қонуности ҳужжатлар нормаларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш зарурати мавжуд.
Ўзбекистон Республикасининг «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек, гидротехника иншоотларининг техник ҳолатини ва бехатар ишлашини кузатиб боришни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
гидротехника иншоотларидан фойдаланиш, уларни реконструкция қилиш, таъмирлаш, шунингдек, консервациялаш, тугатиш даврида хавфсизлик декларациясини тузиш ва гидротехника иншоотлари хавфсизлиги декларациясини давлат экспертизасидан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби;
гидротехника иншоотларининг давлат кадастрини юритиш тартиби.
2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасининг «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 январдаги 26-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 16 ноябрдаги 499-сон қарорида :
а) 1-банднинг учинчи хатбошиси «кадастрини» сўзидан олдин «давлат» сўзи билан тўлдирилсин;
б) 1-иловада :
номи «кадастрини» сўзидан олдин «давлат» сўзи билан тўлдирилсин;
2-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси — гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини асословчи ҳужжат ҳисобланади»;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
3 — 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатдаги ўта муҳим гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига (кейинги ўринларда — махсус ваколатли давлат органи) экспертиза қилиш учун тақдим этилади.
4. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси гидротехника иншоотларидан фойдаланиш, уларни реконструкция қилиш, таъмирлаш, шунингдек, консервациялаш, тугатиш даврида — фойдаланувчи ташкилотлар томонидан ҳамда гидротехника иншоотларини фойдаланишга топширишда — буюртмачи ташкилотлар (кейинги ўринларда — декларантлар) томонидан тузилади.
Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини тузишда юқори малакали ва тажрибага эга мутахассислар ва мутасадди ташкилотлар жалб қилинади.
5. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси 3 нусхада тузилади ва нусхалари махсус ваколатли давлат органида, фойдаланувчи ташкилотда, махсус ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаларида сақланади»;
6-бандда :
биринчи хатбошидаги «Декларация» сўзи «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «ишончлилиги» сўзи «ишончлилиги таъминланиши» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «хавфи ва сценарийларининг» сўзлари «хавфларининг» сўзи билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «меъёрий» сўзи «норматив» сўзи билан ҳамда «керак» сўзи «шарт» сўзи билан алмаштирилсин;
7-банддаги «меъёрий» сўзи «норматив» сўзи билан алмаштирилсин.
8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини тузишдан олдин иншоотнинг техник ҳолати кўрикдан ўтказилиши, иншоотнинг техник ҳолати бўйича кузатувлар, янгидан ишга туширилаётган иншоотлар учун қурилиш давридаги кузатиш маълумотларидан фойдаланилади»;
9-бандда :
«б» кичик банддаги «улар жойлашган туманнинг табиий шароитлари, лойиҳада, фойдаланиш қоидаларида ва назорат органи» сўзлари «уларнинг маъмурий, географик ва гидрографик жойлашуви табиий шароитлари, сейсмик шароитлар, лойиҳада, фойдаланиш қоидаларида ва махсус ваколатли давлат органи» сўзлари билан алмаштирилсин;
«г» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«г) гидротехника иншоотларининг хавфсизлик мезонларини ҳамда умуман, иншоотнинг хавф даражасини аниқлаган ҳолда иншоотларнинг техник ҳолатини кузатиш натижалари»;
«е» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«е) гидротехника иншоотларида фавқулодда вазият юзага келиш хавфи ёки фавқулодда вазият юзага келганлиги тўғрисида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини ҳамда бошқа ташкилотларни, шунингдек, фавқулодда вазиятларда тезкор ходимларнинг иш режаси ва ҳаракатлари бўйича аҳолини дарҳол хабардор қилиш тартиби»;
«ж» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ж) гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги даражасига берилган баҳони, шунингдек, хавфсизликни таъминлашга доир зарур чора-тадбирлар»;
қуйидаги мазмундаги «и» кичик банд билан тўлдирилсин:
«и) гидротехника иншоотларининг баланс қиймати, гидротехника иншоотларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари, шунингдек, санитария муҳофаза зоналари ва санитария ҳимоя ҳудудлари тўғрисидаги маълумот»;
«Иловалар» қисмида:
«Иловалар» сўзи «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси таркибида қуйидаги қўшимча маълумотлар бўлиши шарт» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) гидротехника иншоотларининг ҳавзаси, сув босадиган зонада қоладиган туташ ҳудудлар билан бирга иншоотларни жойлашган ўрни чизмаси»;
«в» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) сув омборлари оқимида жойлашган иқтисодиёт тармоқлари схемаси»;
«д» кичик банддаги «кесимлар» сўзи «кесим чизмалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«е» кичик банддаги «аппаратларини» сўзи «асбобларини» сўзи билан ҳамда «нуқталарини жойлаштириш» сўзлари «нуқталарининг жойлашиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
10 ва 11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси фойдаланувчи ташкилот раҳбари томонидан имзоланади. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясида тақдим этилган ахборотнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги учун фойдаланувчи ва буюртмачи ташкилот раҳбарлари (декларантлар) шахсан жавобгар ҳисобланади.
11. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси декларант томонидан махсус ваколатли давлат органига 5 йилда камида бир марта, шунингдек, махсус ваколатли давлат органининг қарорига кўра ёки декларантнинг ташаббуси билан қуйидаги ҳолларда тақдим этилади:
гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги ва ишончли ишлашини таъминлаш даражаси пасайиш хавфи юзага келганда ёки фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун мавжуд имкониятлар чекланганда, хавф аниқланган кундан бошлаб уч ой мобайнида;
гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги бўйича амалдаги талаблар (нормалар ва қоидалар) ўзгарганда, фавқулодда вазиятларда тўхтатилганда ва тугатилганда — тегишли норматив ҳужжатлар амалга киритилгандан кейин 6 ойдан кечикмай;
гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин;
гидротехника иншоотлари реконструкция қилингандан, капитал таъмирлангандан, тиклангандан ёки консервация қилингандан кейин — тегишли қурилиш-монтаж ишлари қабул қилиб олингунгача»;
12 ва 13-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
14-банднинг биринчи хатбошисидаги , 22 — 25-бандлардаги ҳамда 28-банддаги «назорат органи» сўзлари «махсус ваколатли давлат органи» сўзлари билан алмаштирилсин;
14-бандда :
«б» кичик банд «шаклини» сўзидан кейин «ўрганади» сўзи билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:
«г) гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини тасдиқлаш ёки рад этиш бўйича қарор қабул қилади»;
15-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
16 — 20-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини давлат экспертизасидан ўтказишнинг мақсади декларацияда кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини аниқлаш, жумладан, гидротехника иншоотларида гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини асословчи маълумотларни таҳлил қилиш, фавқулодда вазиятларнинг хавфлилик даражаси, гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича назарда тутилган чора-тадбирларнинг етарлилиги ҳамда ушбу чора-тадбирларнинг нормалар ва қоидаларга мувофиқлигини аниқлаш ҳисобланади.
17. Гидротехника иншоотларидан фойдаланувчи ва буюртмачи ташкилотлар (декларантлар) ўта муҳим гидротехника иншоотларининг (тасдиқланган рўйхатга асосан) хавфсизлиги декларациясини махсус ваколатли давлат органига давлат экспертизасидан ўтказиш учун тақдим этади.
Гидротехника иншоотларининг хавфсизлик декларацияси махсус ваколатли давлат органи томонидан кўриб чиқилади ва унинг экспертизаси ташкил этилади.
18. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини давлат экспертизаси декларант томонидан тўловлар эвазига ўтказилади.
19. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини давлат экспертизасидан ўтказиш муддати декларант томонидан амалдаги тартибга асосан аванс маблағлари тўланган кундан бошлаб 3 ойдан ошмаслиги керак.
20. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини давлат экспертизасидан ўтказишда махсус ваколатли давлат органи томонидан экспертлар таркиби тузилади»;
қуйидаги мазмундаги 20 1 — 20 3 -бандлар билан тўлдирилсин:
«20 1 . Махсус ваколатли давлат органи экспертларга қўйиладиган малака талабларини ва уларнинг иш тартибини белгилайди.
20 2 . Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини давлат экспертизасидан ўтказиш учун юқори малакали ва тажрибага эга лойиҳачи ва мутахассислар эксперт сифатида шартнома асосида жалб қилинади.
20 3 . Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича жалб қилинган экспертлар томонидан йиғма хулоса тайёрланади»;
21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини давлат экспертизаси бўйича йиғма хулосалар Экспертлар кенгаши аъзоларига юборилади»;
қуйидаги мазмундаги 21 1 — 21 4 -бандлар билан тўлдирилсин:
«21 1 . Экспертлар кенгаши аъзолари гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини давлат экспертизаси бўйича йиғма хулосаларни кўриб чиқиб, ўз таклиф ва эътирозларини Экспертлар кенгаши котибига тақдим этади.
21 2 . Экспертлар кенгаши аъзолари томонидан берилган таклиф ва эътирозлар инобатга олинган ҳолда, гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини тасдиқлаш (ёки тасдиқламаслик) тўғрисида Экспертлар кенгашининг қарори лойиҳаси тайёрланади.
21 3 . Махсус ваколатли давлат органи гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини ва экспертлар хулосасини кўриб чиқади ҳамда ушбу ҳужжатлар махсус ваколатли давлат органига тушган кундан бошлаб бир ой муддатда Экспертлар кенгаши йиғилишида муҳокама қилинади ва тегишли қарор қабул қилинади.
21 4 . Махсус ваколатли давлат органи гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини давлат экспертизаси хулосасига асосан гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини тасдиқлаш, тегишли рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин»;
22 ва 24-бандлардаги «Эксперт комиссияси» сўзлари «Экспертлар кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
26-банддаги «кадастрга» сўзи «давлат кадастрига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«27. Фойдаланувчи ташкилотлар махсус ваколатли давлат органининг гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини тасдиқлашни рад этиш ҳақидаги қарори устидан суд тартибида шикоят қилиши мумкин»;
қуйидаги мазмундаги 28 1 -банд билан тўлдирилсин:
«28 1 . Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар»;
в) 2-иловада :
номи , 1 , 2 , 4 , 7 , 21 , 23 , 24-бандлар , V-бобнинг номи «кадастри» сўзидан олдин «давлат» сўзи билан тўлдирилсин;
II бобнинг номи , 25 ва 26-бандлар «кадастрининг» сўзидан олдин «давлат» сўзи билан тўлдирилсин;
6 , 8 , 9 , 14-бандлар , III бобнинг номи «кадастрини» сўзидан олдин «давлат» сўзи билан тўлдирилсин;
15-банд «кадастр» сўзидан олдин «давлат» сўзи билан тўлдирилсин;
IV бобнинг номи , 16 — 20 ва 22-бандлар «кадастрига» сўзидан олдин «давлат» сўзи билан тўлдирилсин;
2-банддаги «тавсифномалари» сўзи «тавсифлари» сўзи билан алмаштирилсин;
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Сув хўжалиги ва энергетика тизимига кирувчи гидротехника иншоотлари мулкчилик шаклидан қатъи назар, кадастр объекти ҳисобланади»;
4-банддаги «тавсифномаларини ва» сўзлари «тавсифлари ҳамда улардан» сўзлари алмаштирилсин;
5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Маълумотларни ишлаб чиқиш, тизимлаштириш, сақлаш, янгилаш ва объект ҳақида ахборот тақдим этиш технологиясини доимий такомиллаштириб бориш гидротехника иншоотлари давлат кадастрининг асосий вазифаси ҳисобланади»;
7-банддаги «манфаатдор органларни эҳтимол бўлган аварияларнинг олдини олиш мақсадида» сўзлари «эҳтимолий аварияларнинг олдини олиш мақсадида манфаатдор органларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
10 — 13-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Гидротехника иншоотлари давлат кадастрида ҳар бир иншоотга кадастр рақамини берган ҳолда, иншоотни махсус реестрда рўйхатдан ўтказиш, тизимлаштириш, сифат ва миқдорий тавсифларни ҳисобга олиш ҳамда иншоот бўйича маълумотларни тегишли шаклларга киритиш, сақлаш, янгилаш ва маълумотларни фойдаланиш учун тақдим этиш кўзда тутилади.
11. Гидротехника иншоотлари давлат кадастрига конструктив чизмалар, схемалар, графиклар илова қилинган ҳолда, иншоот ҳолатини белгилаб берувчи умумий маълумотлар, гидрология, геология, гидрогеология, литология шарт-шароитлари тавсифи, иншоотлар таркиби, сув хўжалиги, сув-энергетика, техник-иқтисодий кўрсаткичлар, изланишлар, натурада кузатишлар, мавжуд бўлган нуқсонлар киритилади.
12. Гидротехника иншоотлари давлат кадастрининг мазмуни ҳамда муайян гидротехника иншоотининг (сув омборлари тўғонлари, дарёлар, сойлар, каналлар ва коллекторлардаги тўғонлар, дарёларнинг ўзанларини тўсувчи иншоотлар, сув олиш, сув ўтказиш, сув ташлаш ҳамда қирғоқларни ҳимоя қилиш иншоотлари, гидроэлектр станциялар, насос станциялари) муҳофаза зоналари бўйича маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, «Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамияти, «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти билан келишилган ҳолда, Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан тасдиқланади.
13. Махсус ваколатли давлат органи назоратидаги гидротехника иншоотлари давлат кадастри махсус ваколатли давлат органи томонидан, қолган барча гидротехника иншоотлари давлат кадастри эса фойдаланувчи ташкилотлар томонидан юритилади.
Гидротехника иншоотлари давлат кадастрини юритиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, шунингдек, фойдаланувчи ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Гидротехника иншоотлари давлат кадастрини юритишда қўлланиладиган шакллар махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади»;
15-банддаги «Иншоотлар эгалари» сўзлари «Иншоотлардан фойдаланувчи ташкилотлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 484-сон қарори билан тасдиқланган 2019 — 2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегиясининг 94-банди ўн биринчи хатбошисидаги , 2-илованинг 8-бандидаги «Қуйимозор» сўзи «Тозакўл» сўзи билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш ва берилган субсидияни қайтариш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 41-банддаги «туман бўлими» сўзлари «ҳудудий бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг 6-бандидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг туман бўлими бошлиги» сўзлари «Туман молия бўлими бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сон қарорида :
а) 1-иловада :
11-банд қуйидаги мазмундаги йигирма еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Инспекция томонидан сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига риоя этилиши ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларидан самарали фойдаланиш бўйича текширувлар «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилмасдан амалга оширилади»;
йигирма еттинчи ва ўттиз бешинчи хатбошилар тегишлича йигирма саккизинчи ва ўттиз олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
41-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Инспекциянинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий-техник таъминоти тегишлича Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг вилоят бюджетлари маблағлари ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади»;
б) 3-иловада :
2-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Инспекция ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни мукофотлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш қуйидаги маблағлар ҳисобидан амалга оширилади»;
«а» кичик бандда :
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ягона тариф сеткаси бўйича тасдиқланган разрядларга мувофиқ лавозим маоши»;
иккинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
в) 4-илованинг «Бухоро вилояти сув омборлари» бўлими 1-позицияси «Иншоотлар номи» устунидаги «Қуйимозор» сўзи «Тозакўл» сўзи билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 13 январь,
26-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Oʻzbekiston Respublikasining “Gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi toʻgʻrisida”gi Qonuni qabul qilinganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Keyingi yillarda mamlakatimizda gidrotexnika inshootlarining xavfsizligini taʼminlash, ulardan ishonchli foydalanish, shuningdek, suv xoʻjaligi obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish borasida keng koʻlamli ishlar amalga oshirildi.
Shu bilan birga, gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi deklaratsiyasi va xavfsizlik deklaratsiyasining davlat ekspertizasini oʻtkazish hamda gidrotexnika inshootlarining davlat kadastrini yuritish boʻyicha tizimli nazorat oʻrnatish yuzasidan kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirish uchun qonunosti hujjatlar normalarini qonunchilik hujjatlariga muvofiqlashtirish zarurati mavjud.
Oʻzbekiston Respublikasining “Gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi toʻgʻrisida”gi Qonuni ijrosini taʼminlash, shuningdek, gidrotexnika inshootlarining texnik holatini va bexatar ishlashini kuzatib borishni tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim hujjatlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
gidrotexnika inshootlaridan foydalanish, ularni rekonstruksiya qilish, taʼmirlash, shuningdek, konservatsiyalash, tugatish davrida xavfsizlik deklaratsiyasini tuzish va gidrotexnika inshootlari xavfsizligi deklaratsiyasini davlat ekspertizasidan oʻtkazish va tasdiqlash tartibi;
gidrotexnika inshootlarining davlat kadastrini yuritish tartibi.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni Oʻzbekiston Respublikasining “Gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiqlashtirsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev hamda Oʻzbekiston Respublikasi suv xoʻjaligi vaziri Sh.R. Xamrayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 13-yanvardagi 26-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1999-yil 16-noyabrdagi 499-son qarorida :
a) 1-bandning uchinchi xatboshisi “kadastrini” soʻzidan oldin “davlat” soʻzi bilan toʻldirilsin;
b) 1-ilovada :
nomi “kadastrini” soʻzidan oldin “davlat” soʻzi bilan toʻldirilsin;
2-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi deklaratsiyasi — gidrotexnika inshootlarining xavfsizligini asoslovchi hujjat hisoblanadi”;
ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
3 — 5-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlangan roʻyxatdagi oʻta muhim gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi deklaratsiyasi Suv xoʻjaligi obyektlari xavfsizligini va suvdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasiga (keyingi oʻrinlarda — maxsus vakolatli davlat organi) ekspertiza qilish uchun taqdim etiladi.
4. Gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi deklaratsiyasi gidrotexnika inshootlaridan foydalanish, ularni rekonstruksiya qilish, taʼmirlash, shuningdek, konservatsiyalash, tugatish davrida — foydalanuvchi tashkilotlar tomonidan hamda gidrotexnika inshootlarini foydalanishga topshirishda — buyurtmachi tashkilotlar (keyingi oʻrinlarda — deklarantlar) tomonidan tuziladi.
Gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi deklaratsiyasini tuzishda yuqori malakali va tajribaga ega mutaxassislar va mutasaddi tashkilotlar jalb qilinadi.
5. Gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi deklaratsiyasi 3 nusxada tuziladi va nusxalari maxsus vakolatli davlat organida, foydalanuvchi tashkilotda, maxsus vakolatli davlat organining hududiy boshqarmalarida saqlanadi”;
6-bandda :
birinchi xatboshidagi “Deklaratsiya” soʻzi “Gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi deklaratsiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “ishonchliligi” soʻzi “ishonchliligi taʼminlanishi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidagi “xavfi va ssenariylarining” soʻzlari “xavflarining” soʻzi bilan almashtirilsin;
oltinchi xatboshidagi “meʼyoriy” soʻzi “normativ” soʻzi bilan hamda “kerak” soʻzi “shart” soʻzi bilan almashtirilsin;
7-banddagi “meʼyoriy” soʻzi “normativ” soʻzi bilan almashtirilsin.
8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“8. Gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi deklaratsiyasini tuzishdan oldin inshootning texnik holati koʻrikdan oʻtkazilishi, inshootning texnik holati boʻyicha kuzatuvlar, yangidan ishga tushirilayotgan inshootlar uchun qurilish davridagi kuzatish maʼlumotlaridan foydalaniladi”;
9-bandda :
“b” kichik banddagi “ular joylashgan tumanning tabiiy sharoitlari, loyihada, foydalanish qoidalarida va nazorat organi” soʻzlari “ularning maʼmuriy, geografik va gidrografik joylashuvi tabiiy sharoitlari, seysmik sharoitlar, loyihada, foydalanish qoidalarida va maxsus vakolatli davlat organi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“g” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“g) gidrotexnika inshootlarining xavfsizlik mezonlarini hamda umuman, inshootning xavf darajasini aniqlagan holda inshootlarning texnik holatini kuzatish natijalari”;
“e” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“e) gidrotexnika inshootlarida favqulodda vaziyat yuzaga kelish xavfi yoki favqulodda vaziyat yuzaga kelganligi toʻgʻrisida respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarini hamda boshqa tashkilotlarni, shuningdek, favqulodda vaziyatlarda tezkor xodimlarning ish rejasi va harakatlari boʻyicha aholini darhol xabardor qilish tartibi”;
“j” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“j) gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi darajasiga berilgan bahoni, shuningdek, xavfsizlikni taʼminlashga doir zarur chora-tadbirlar”;
quyidagi mazmundagi “i” kichik band bilan toʻldirilsin:
“i) gidrotexnika inshootlarining balans qiymati, gidrotexnika inshootlarining suvni muhofaza qilish zonalari, sohil boʻyi mintaqalari, shuningdek, sanitariya muhofaza zonalari va sanitariya himoya hududlari toʻgʻrisidagi maʼlumot”;
“Ilovalar” qismida:
“Ilovalar” soʻzi “Gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi deklaratsiyasi tarkibida quyidagi qoʻshimcha maʼlumotlar boʻlishi shart” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“b” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“b) gidrotexnika inshootlarining havzasi, suv bosadigan zonada qoladigan tutash hududlar bilan birga inshootlarni joylashgan oʻrni chizmasi”;
“v” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“v) suv omborlari oqimida joylashgan iqtisodiyot tarmoqlari sxemasi”;
“d” kichik banddagi “kesimlar” soʻzi “kesim chizmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“e” kichik banddagi “apparatlarini” soʻzi “asboblarini” soʻzi bilan hamda “nuqtalarini joylashtirish” soʻzlari “nuqtalarining joylashish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
10 va 11-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10. Gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi deklaratsiyasi foydalanuvchi tashkilot rahbari tomonidan imzolanadi. Gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi deklaratsiyasida taqdim etilgan axborotning toʻliqligi va ishonchliligi uchun foydalanuvchi va buyurtmachi tashkilot rahbarlari (deklarantlar) shaxsan javobgar hisoblanadi.
11. Gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi deklaratsiyasi deklarant tomonidan maxsus vakolatli davlat organiga 5 yilda kamida bir marta, shuningdek, maxsus vakolatli davlat organining qaroriga koʻra yoki deklarantning tashabbusi bilan quyidagi hollarda taqdim etiladi:
gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi va ishonchli ishlashini taʼminlash darajasi pasayish xavfi yuzaga kelganda yoki favqulodda vaziyatlarning oldini olish uchun mavjud imkoniyatlar cheklanganda, xavf aniqlangan kundan boshlab uch oy mobaynida;
gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi boʻyicha amaldagi talablar (normalar va qoidalar) oʻzgarganda, favqulodda vaziyatlarda toʻxtatilganda va tugatilganda — tegishli normativ hujjatlar amalga kiritilgandan keyin 6 oydan kechikmay;
gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi deklaratsiyasini amal qilish muddati tugashidan bir oy oldin;
gidrotexnika inshootlari rekonstruksiya qilingandan, kapital taʼmirlangandan, tiklangandan yoki konservatsiya qilingandan keyin — tegishli qurilish-montaj ishlari qabul qilib olingungacha”;
12 va 13-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
14-bandning birinchi xatboshisidagi , 22 — 25-bandlardagi hamda 28-banddagi “nazorat organi” soʻzlari “maxsus vakolatli davlat organi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
14-bandda :
“b” kichik band “shaklini” soʻzidan keyin “oʻrganadi” soʻzi bilan toʻldirilsin;
quyidagi mazmundagi “g” kichik band bilan toʻldirilsin:
“g) gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi deklaratsiyasini tasdiqlash yoki rad etish boʻyicha qaror qabul qiladi”;
15-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
16 — 20-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“16. Gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi deklaratsiyasini davlat ekspertizasidan oʻtkazishning maqsadi deklaratsiyada koʻrsatilgan maʼlumotlarning toʻliqligi va ishonchliligini aniqlash, jumladan, gidrotexnika inshootlarida gidrotexnika inshootlarining xavfsizligini asoslovchi maʼlumotlarni tahlil qilish, favqulodda vaziyatlarning xavflilik darajasi, gidrotexnika inshootlarining xavfsizligini taʼminlash boʻyicha nazarda tutilgan chora-tadbirlarning yetarliligi hamda ushbu chora-tadbirlarning normalar va qoidalarga muvofiqligini aniqlash hisoblanadi.
17. Gidrotexnika inshootlaridan foydalanuvchi va buyurtmachi tashkilotlar (deklarantlar) oʻta muhim gidrotexnika inshootlarining (tasdiqlangan roʻyxatga asosan) xavfsizligi deklaratsiyasini maxsus vakolatli davlat organiga davlat ekspertizasidan oʻtkazish uchun taqdim etadi.
Gidrotexnika inshootlarining xavfsizlik deklaratsiyasi maxsus vakolatli davlat organi tomonidan koʻrib chiqiladi va uning ekspertizasi tashkil etiladi.
18. Gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi deklaratsiyasini davlat ekspertizasi deklarant tomonidan toʻlovlar evaziga oʻtkaziladi.
19. Gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi deklaratsiyasini davlat ekspertizasidan oʻtkazish muddati deklarant tomonidan amaldagi tartibga asosan avans mablagʻlari toʻlangan kundan boshlab 3 oydan oshmasligi kerak.
20. Gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi deklaratsiyasini davlat ekspertizasidan oʻtkazishda maxsus vakolatli davlat organi tomonidan ekspertlar tarkibi tuziladi”;
quyidagi mazmundagi 20 1 — 20 3 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“20 1 . Maxsus vakolatli davlat organi ekspertlarga qoʻyiladigan malaka talablarini va ularning ish tartibini belgilaydi.
20 2 . Gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi deklaratsiyasini davlat ekspertizasidan oʻtkazish uchun yuqori malakali va tajribaga ega loyihachi va mutaxassislar ekspert sifatida shartnoma asosida jalb qilinadi.
20 3 . Gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi deklaratsiyasini davlat ekspertizasidan oʻtkazish boʻyicha jalb qilingan ekspertlar tomonidan yigʻma xulosa tayyorlanadi”;
21-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“21. Gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi deklaratsiyasini davlat ekspertizasi boʻyicha yigʻma xulosalar Ekspertlar kengashi aʼzolariga yuboriladi”;
quyidagi mazmundagi 21 1 — 21 4 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“21 1 . Ekspertlar kengashi aʼzolari gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi deklaratsiyasini davlat ekspertizasi boʻyicha yigʻma xulosalarni koʻrib chiqib, oʻz taklif va eʼtirozlarini Ekspertlar kengashi kotibiga taqdim etadi.
21 2 . Ekspertlar kengashi aʼzolari tomonidan berilgan taklif va eʼtirozlar inobatga olingan holda, gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi deklaratsiyasini tasdiqlash (yoki tasdiqlamaslik) toʻgʻrisida Ekspertlar kengashining qarori loyihasi tayyorlanadi.
21 3 . Maxsus vakolatli davlat organi gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi deklaratsiyasini va ekspertlar xulosasini koʻrib chiqadi hamda ushbu hujjatlar maxsus vakolatli davlat organiga tushgan kundan boshlab bir oy muddatda Ekspertlar kengashi yigʻilishida muhokama qilinadi va tegishli qaror qabul qilinadi.
21 4 . Maxsus vakolatli davlat organi gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi deklaratsiyasini davlat ekspertizasi xulosasiga asosan gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi deklaratsiyasini tasdiqlash, tegishli ruxsatnoma berish yoki ruxsatnoma berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilishi mumkin”;
22 va 24-bandlardagi “Ekspert komissiyasi” soʻzlari “Ekspertlar kengashi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
26-banddagi “kadastrga” soʻzi “davlat kadastriga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“27. Foydalanuvchi tashkilotlar maxsus vakolatli davlat organining gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi deklaratsiyasini tasdiqlashni rad etish haqidagi qarori ustidan sud tartibida shikoyat qilishi mumkin”;
quyidagi mazmundagi 28 1 -band bilan toʻldirilsin:
“28 1 . Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar”;
v) 2-ilovada :
nomi , 1 , 2 , 4 , 7 , 21 , 23 , 24-bandlar , V-bobning nomi “kadastri” soʻzidan oldin “davlat” soʻzi bilan toʻldirilsin;
II bobning nomi , 25 va 26-bandlar “kadastrining” soʻzidan oldin “davlat” soʻzi bilan toʻldirilsin;
6 , 8 , 9 , 14-bandlar , III bobning nomi “kadastrini” soʻzidan oldin “davlat” soʻzi bilan toʻldirilsin;
15-band “kadastr” soʻzidan oldin “davlat” soʻzi bilan toʻldirilsin;
IV bobning nomi , 16 — 20 va 22-bandlar “kadastriga” soʻzidan oldin “davlat” soʻzi bilan toʻldirilsin;
2-banddagi “tavsifnomalari” soʻzi “tavsiflari” soʻzi bilan almashtirilsin;
3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Suv xoʻjaligi va energetika tizimiga kiruvchi gidrotexnika inshootlari mulkchilik shaklidan qatʼi nazar, kadastr obyekti hisoblanadi”;
4-banddagi “tavsifnomalarini va” soʻzlari “tavsiflari hamda ulardan” soʻzlari almashtirilsin;
5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Maʼlumotlarni ishlab chiqish, tizimlashtirish, saqlash, yangilash va obyekt haqida axborot taqdim etish texnologiyasini doimiy takomillashtirib borish gidrotexnika inshootlari davlat kadastrining asosiy vazifasi hisoblanadi”;
7-banddagi “manfaatdor organlarni ehtimol boʻlgan avariyalarning oldini olish maqsadida” soʻzlari “ehtimoliy avariyalarning oldini olish maqsadida manfaatdor organlarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
10 — 13-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10. Gidrotexnika inshootlari davlat kadastrida har bir inshootga kadastr raqamini bergan holda, inshootni maxsus reyestrda roʻyxatdan oʻtkazish, tizimlashtirish, sifat va miqdoriy tavsiflarni hisobga olish hamda inshoot boʻyicha maʼlumotlarni tegishli shakllarga kiritish, saqlash, yangilash va maʼlumotlarni foydalanish uchun taqdim etish koʻzda tutiladi.
11. Gidrotexnika inshootlari davlat kadastriga konstruktiv chizmalar, sxemalar, grafiklar ilova qilingan holda, inshoot holatini belgilab beruvchi umumiy maʼlumotlar, gidrologiya, geologiya, gidrogeologiya, litologiya shart-sharoitlari tavsifi, inshootlar tarkibi, suv xoʻjaligi, suv-energetika, texnik-iqtisodiy koʻrsatkichlar, izlanishlar, naturada kuzatishlar, mavjud boʻlgan nuqsonlar kiritiladi.
12. Gidrotexnika inshootlari davlat kadastrining mazmuni hamda muayyan gidrotexnika inshootining (suv omborlari toʻgʻonlari, daryolar, soylar, kanallar va kollektorlardagi toʻgʻonlar, daryolarning oʻzanlarini toʻsuvchi inshootlar, suv olish, suv oʻtkazish, suv tashlash hamda qirgʻoqlarni himoya qilish inshootlari, gidroelektr stansiyalar, nasos stansiyalari) muhofaza zonalari boʻyicha maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi, “Issiqlik elektr stansiyalari” aksiyadorlik jamiyati, “Oʻzbekgidroenergo” aksiyadorlik jamiyati bilan kelishilgan holda, Suv xoʻjaligi obyektlari xavfsizligini va suvdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi tomonidan tasdiqlanadi.
13. Maxsus vakolatli davlat organi nazoratidagi gidrotexnika inshootlari davlat kadastri maxsus vakolatli davlat organi tomonidan, qolgan barcha gidrotexnika inshootlari davlat kadastri esa foydalanuvchi tashkilotlar tomonidan yuritiladi.
Gidrotexnika inshootlari davlat kadastrini yuritish ishlari Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti, shuningdek, foydalanuvchi tashkilotlarning mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.
Gidrotexnika inshootlari davlat kadastrini yuritishda qoʻllaniladigan shakllar maxsus vakolatli davlat organi tomonidan belgilangan tartibda tasdiqlanadi”;
15-banddagi “Inshootlar egalari” soʻzlari “Inshootlardan foydalanuvchi tashkilotlar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 11-iyundagi 484-son qarori bilan tasdiqlangan 2019 — 2028-yillar davrida Oʻzbekiston Respublikasida biologik xilma-xillikni saqlash strategiyasining 94-bandi oʻn birinchi xatboshisidagi , 2-ilovaning 8-bandidagi “Quyimozor” soʻzi “Tozakoʻl” soʻzi bilan almashtirilsin.
3. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 23-fevraldagi 95-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligi ishlab chiqaruvchilarining suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish boʻyicha xarajatlarining bir qismini qoplash va berilgan subsidiyani qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 41-banddagi “tuman boʻlimi” soʻzlari “hududiy boshqarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovaning 6-bandidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasining tuman boʻlimi boshligi” soʻzlari “Tuman moliya boʻlimi boshligʻi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Suv xoʻjaligi obyektlari xavfsizligini va suvdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi faoliyatini tartibga soluvchi ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2023-yil 27-sentabrdagi 500-son qarorida :
a) 1-ilovada :
11-band quyidagi mazmundagi yigirma yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Inspeksiya tomonidan suvdan foydalanish va suv isteʼmoli tartibiga rioya etilishi hamda suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalaridan samarali foydalanish boʻyicha tekshiruvlar “Yagona davlat nazorati” axborot tizimida roʻyxatdan oʻtkazilmasdan amalga oshiriladi”;
yigirma yettinchi va oʻttiz beshinchi xatboshilar tegishlicha yigirma sakkizinchi va oʻttiz oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;
41-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Inspeksiyaning markaziy apparati va hududiy boshqarmalari xodimlari mehnatiga haq toʻlash va moddiy-texnik taʼminoti tegishlicha Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti, Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarning viloyat budjetlari mablagʻlari hamda budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi”;
b) 3-ilovada :
2-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Inspeksiya xodimlari mehnatiga haq toʻlash, ularni mukofotlash va moddiy yordam koʻrsatish quyidagi mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi”;
“a” kichik bandda :
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“yagona tarif setkasi boʻyicha tasdiqlangan razryadlarga muvofiq lavozim maoshi”;
ikkinchi va oltinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi va yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;
v) 4-ilovaning “Buxoro viloyati suv omborlari” boʻlimi 1-pozitsiyasi “Inshootlar nomi” ustunidagi “Quyimozor” soʻzi “Tozakoʻl” soʻzi bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 13-yanvar,
26-son