UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 13-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 13 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 13 января 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 13 January 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НАМУНАВИЙ ШАКЛИ

Республика давлат таълим муассасаларида ўқувчи ва талабаларга ўқув-услубий фильмлар ёрдамида дарс ўтиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарорида таълим муассасаларида ўқувчи ва талабаларга ўқув-услубий фильмлар ёрдамида дарс ўтиш тизимини жорий этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Республика давлат таълим муассасаларида дарс ўтиш учун фойдаланиладиган ўқув-услубий фильмларни ишлаб чиқариш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги (кейинги ўринларда — Кинематография агентлиги) 2024 йил 1 апрелга қадар ўқув-услубий фильмлар портали ва мобиль иловасини яратсин.

4. Белгилансинки:

Кинематография агентлиги буюртмасига асосан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ҳар йили 50 тагача ўқув-услубий фильм ишлаб чиқарилади;

ўқув-услубий фильмлар ишлаб чиқариш ҳамда ўқув-услубий фильмлар портали ва мобиль иловасини яратиш харажатлари учун маблағлар давлат буюртмасига асосан миллий кино маҳсулотларини яратиш учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Маданият вазирлигига ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари доирасида ажратилади.

Бунда, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги учун ўқув-услубий фильмларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатлар ушбу вазирликнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

5. Кинематография агентлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда:

республика давлат таълим муассасаларида дарс ўтишда фойдаланиладиган ўқув-услубий фильмларни юқори савияда тайёрлаш ҳамда ўқувчи ва талабаларга етказиб бериш бўйича тизимли ишларни йўлга қўйсин;

ўқув-услубий фильмларни тайёрлашда киноижодкорлар ва таълим соҳаси мутахассисларининг ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилсин.

6. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бир ой муддатда республика давлат таълим муассасаларида ўқув-услубий фильмлар ёрдамида дарс ўтиш тизимини жорий этиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков, мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари К.Х. Каримов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 январдаги 24-сон қарорига ИЛОВА

Республика давлат таълим муассасаларида дарс ўтиш учун фойдаланиладиган ўқув-услубий фильмларни ишлаб чиқариш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом давлат олий таълим, ўрта махсус, профессионал ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларида (кейинги ўринларда — таълим муассасалари) дарс ўтиш учун фойдаланиладиган ўқув-услубий фильмларни (кейинги ўринларда — фильмлар) ишлаб чиқариш тартибини белгилайди.

2. Фильмлар мавзулари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — вазирликлар) томонидан тасдиқланади.

3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги (кейинги ўринларда — Кинематография агентлиги) буюртмасига асосан вазирликлар томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ҳар йили 50 тагача фильм ишлаб чиқарилади.

4. Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан давлат буюртмасига асосан таълим муассасаларида дарс ўтишда фойдаланиладиган ўқув-услубий фильмларни ишлаб чиқариш харажатлари учун ажратиладиган маблағлар бўйича харажатлар сметасини тузиш, тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш ва унга ўзгартиришлар киритиш бюджет қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.

5. Таълим муассасаларида дарс ўтишда фойдаланиладиган ўқув-услубий фильмларни ишлаб чиқарувчилар давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ харид қилиш тартиб-таомиллари натижаларига кўра аниқланади.

6. Фильмларни ишлаб чиқариш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Фильмлар мавзуларини белгилаш ва ишлаб чиқариш тартиби

7. Вазирликлар томонидан ҳар йили 30 январга қадар фильмларнинг тасдиқланган мавзулари рўйхати Кинематография агентлигига тақдим этилади. Бунда:

фильмларнинг мавзулари ўқувчи ва талабалар ўзлаштириши мураккаб бўлган фанлар, уларнинг асослари, мавзулари (формула, теорема, қонуниятлари) асосида шакллантирилади;

ҳар бир фильмга вазирликлар томонидан масъул консультантлар (эксперт, ўқитувчи, соҳа мутахассиси) бириктирилади ҳамда улар фильмларни ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этади;

фильмларнинг мавзулари рўйхати ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган намунавий шаклга мувофиқ тузилади.

8. Кинематография агентлиги томонидан ҳар йили 30 апрелга қадар 10 — 15 дақиқалик фильмларнинг адабий сценарийлари ва харажатлар сметаси тайёрланади, ижодий гуруҳлар шакллантирилади.

9. Кинематография агентлигининг Бадиий кенгаши ва Экспертлар кенгаши томонидан вазирликлар томонидан тақдим этилган рўйхат асосида ҳар йили 1 июнга қадар фильмларнинг адабий сценарийси ва харажатлар сметаси кўриб чиқилади ва улар юзасидан тегишли хулоса берилади.

Кинематография агентлигининг Бадиий кенгаши ва Экспертлар кенгаши таркибига вазирликлар вакиллари киритилади.

Ўқув-услубий фильмларнинг адабий сценарийси ва харажатлар сметасини кўриб чиқиш Кинематография агентлигининг Бадиий кенгаши ва Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомларда белгиланган тартибда амалга оширилади.

10. Кинематография агентлиги томонидан ҳар йили 30 июнга қадар фильмларни ишлаб чиқариш бўйича давлат буюртмалари шакллантирилади ва фильмларни ишлаб чиқарувчилар билан шартномалар тузилади.

11. Фильмлар давлат буюртмаси асосида уни ишлаб чиқарувчилар томонидан йил якунига қадар ишлаб чиқилади.

3-боб. Фильмларни кўриб чиқиш ва қабул қилиш тартиби

12. Ишлаб чиқариш якунланган фильмларни кўриб чиқиш ва қабул қилиш бўйича Кинематография агентлигида кенгайтирилган Бадиий кенгаш (кейинги ўринларда — Кенгаш) ташкил қилинади.

Кенгаш вазирликлар ва Кинематография агентлиги вакилларидан иборат таркибда шакллантирилади.

13. Фильмлар Кенгашнинг ижобий хулосаси берилган тақдирда, унинг қарори асосида қабул қилинади. Кенгашнинг салбий хулосаси бўлган тақдирда, фильм қайта ишлаш учун қайтарилади.

14. Фильмлардан таълим муассасаларида дарс ўтиш жараёнида фойдаланилади.

15. Фильмлар Кинематография агентлиги томонидан яратиладиган ўқув-услубий фильмлар портали ва унинг мобиль иловасига юкланади.

4-боб. Якунловчи қоида

16. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Республика давлат таълим муассасаларида дарс ўтиш учун фойдаланиладиган ўқув-услубий фильмларни ишлаб чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Республика давлат таълим муассасаларида дарс ўтиш учун фойдаланиладиган ўқув-услубий фильмларни ишлаб чиқариш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Фильмларнинг мавзулари рўйхатини шакллантиради ҳамда Кинематография агентлигига тақдим этади Ҳар йили 30 январга қадар 2-босқич Кинематография агентлиги Фильмларнинг адабий сценарийлари ва харажатлар сметасини тайёрлайди, ижодий гуруҳларни шакллантиради Ҳар йили 30 апрелга қадар 3-босқич Кинематография агентлигининг Бадиий кенгаши ва Экспертлар кенгаши Фильмларнинг адабий сценарийси ва харажатлар сметасини кўриб чиқади, хулоса беради Ҳар йили 1 июнга қадар 4-босқич Кинематография агентлиги Фильмларни ишлаб чиқариш бўйича давлат буюртмаларини шакллантиради, шартномалар тузади Ҳар йили 30 июнга қадар 5-босқич Фильмларни ишлаб чиқарувчилар Фильмларни ишлаб чиқаришни якунлайди Йил якунига қадар 6-босқич Кинематография агентлигининг кенгайтирилган Бадиий кенгаши Фильмларни кўриб чиқади ва қабул қилади (ёки рад этади). Рад этилган фильмлар қайта ишлаш учун қайтарилади. Йил давомида

Республика давлат таълим муассасаларида дарс ўтиш учун фойдаланиладиган ўқув-услубий фильмларни ишлаб чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Республика давлат таълим муассасаларида дарс ўтиш учун фойдаланиладиган ўқув-услубий фильмлар мавзулари рўйхатининг

Т/р Фильм мавзуси Мавзу тавсифи Масъул консультант ( Ф.И.О., боғланиш маълумоти) 1. 2. 3. …

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 13 январь,

24-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 09/24/24/0035-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

NAMUNAVIY SHAKLI

Respublika davlat taʼlim muassasalarida oʻquvchi va talabalarga oʻquv-uslubiy filmlar yordamida dars oʻtish tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini 2023-yilda sifatli va oʻz vaqtida amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 11-sentabrdagi PQ-300-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini 2023-yilda sifatli va oʻz vaqtida amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 11-sentabrdagi PQ-300-son qarorida taʼlim muassasalarida oʻquvchi va talabalarga oʻquv-uslubiy filmlar yordamida dars oʻtish tizimini joriy etish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Respublika davlat taʼlim muassasalarida dars oʻtish uchun foydalaniladigan oʻquv-uslubiy filmlarni ishlab chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Madaniyat vazirligi huzuridagi Kinematografiya agentligi (keyingi oʻrinlarda — Kinematografiya agentligi) 2024-yil 1-aprelga qadar oʻquv-uslubiy filmlar portali va mobil ilovasini yaratsin.

4. Belgilansinki:

Kinematografiya agentligi buyurtmasiga asosan Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan tasdiqlangan roʻyxatga muvofiq har yili 50 tagacha oʻquv-uslubiy film ishlab chiqariladi;

oʻquv-uslubiy filmlar ishlab chiqarish hamda oʻquv-uslubiy filmlar portali va mobil ilovasini yaratish xarajatlari uchun mablagʻlar davlat buyurtmasiga asosan milliy kino mahsulotlarini yaratish uchun har yili Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchi sifatida Madaniyat vazirligiga ajratiladigan mablagʻlarning cheklangan miqdorlari doirasida ajratiladi.

Bunda, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi uchun oʻquv-uslubiy filmlarni ishlab chiqarish bilan bogʻliq xarajatlar ushbu vazirlikning oʻz mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

5. Kinematografiya agentligi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi bilan birgalikda:

respublika davlat taʼlim muassasalarida dars oʻtishda foydalaniladigan oʻquv-uslubiy filmlarni yuqori saviyada tayyorlash hamda oʻquvchi va talabalarga yetkazib berish boʻyicha tizimli ishlarni yoʻlga qoʻysin;

oʻquv-uslubiy filmlarni tayyorlashda kinoijodkorlar va taʼlim sohasi mutaxassislarining oʻzaro hamkorligini tashkil qilsin.

6. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi bir oy muddatda respublika davlat taʼlim muassasalarida oʻquv-uslubiy filmlar yordamida dars oʻtish tizimini joriy etish tartibini ishlab chiqsin va tasdiqlasin.

7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri O.A. Nazarbekov, maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri X.U. Umarova hamda oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirining birinchi oʻrinbosari K.X. Karimov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 13-yanvardagi 24-son qaroriga ILOVA

Respublika davlat taʼlim muassasalarida dars oʻtish uchun foydalaniladigan oʻquv-uslubiy filmlarni ishlab chiqarish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom davlat oliy taʼlim, oʻrta maxsus, professional hamda umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida (keyingi oʻrinlarda — taʼlim muassasalari) dars oʻtish uchun foydalaniladigan oʻquv-uslubiy filmlarni (keyingi oʻrinlarda — filmlar) ishlab chiqarish tartibini belgilaydi.

2. Filmlar mavzulari Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (keyingi oʻrinlarda — vazirliklar) tomonidan tasdiqlanadi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Kinematografiya agentligi (keyingi oʻrinlarda — Kinematografiya agentligi) buyurtmasiga asosan vazirliklar tomonidan tasdiqlangan roʻyxatga muvofiq har yili 50 tagacha film ishlab chiqariladi.

4. Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan davlat buyurtmasiga asosan taʼlim muassasalarida dars oʻtishda foydalaniladigan oʻquv-uslubiy filmlarni ishlab chiqarish xarajatlari uchun ajratiladigan mablagʻlar boʻyicha xarajatlar smetasini tuzish, tasdiqlash, roʻyxatdan oʻtkazish va unga oʻzgartirishlar kiritish budjet qonunchiligida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

5. Taʼlim muassasalarida dars oʻtishda foydalaniladigan oʻquv-uslubiy filmlarni ishlab chiqaruvchilar davlat xaridlari toʻgʻrisidagi qonunchilikka muvofiq xarid qilish tartib-taomillari natijalariga koʻra aniqlanadi.

6. Filmlarni ishlab chiqarish ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Filmlar mavzularini belgilash va ishlab chiqarish tartibi

7. Vazirliklar tomonidan har yili 30-yanvarga qadar filmlarning tasdiqlangan mavzulari roʻyxati Kinematografiya agentligiga taqdim etiladi. Bunda:

filmlarning mavzulari oʻquvchi va talabalar oʻzlashtirishi murakkab boʻlgan fanlar, ularning asoslari, mavzulari (formula, teorema, qonuniyatlari) asosida shakllantiriladi;

har bir filmga vazirliklar tomonidan masʼul konsultantlar (ekspert, oʻqituvchi, soha mutaxassisi) biriktiriladi hamda ular filmlarni ishlab chiqarish jarayonida ishtirok etadi;

filmlarning mavzulari roʻyxati ushbu Nizomning 2-ilovasida keltirilgan namunaviy shaklga muvofiq tuziladi.

8. Kinematografiya agentligi tomonidan har yili 30-aprelga qadar 10 — 15 daqiqalik filmlarning adabiy ssenariylari va xarajatlar smetasi tayyorlanadi, ijodiy guruhlar shakllantiriladi.

9. Kinematografiya agentligining Badiiy kengashi va Ekspertlar kengashi tomonidan vazirliklar tomonidan taqdim etilgan roʻyxat asosida har yili 1-iyunga qadar filmlarning adabiy ssenariysi va xarajatlar smetasi koʻrib chiqiladi va ular yuzasidan tegishli xulosa beriladi.

Kinematografiya agentligining Badiiy kengashi va Ekspertlar kengashi tarkibiga vazirliklar vakillari kiritiladi.

Oʻquv-uslubiy filmlarning adabiy ssenariysi va xarajatlar smetasini koʻrib chiqish Kinematografiya agentligining Badiiy kengashi va Ekspert kengashi toʻgʻrisidagi nizomlarda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

10. Kinematografiya agentligi tomonidan har yili 30-iyunga qadar filmlarni ishlab chiqarish boʻyicha davlat buyurtmalari shakllantiriladi va filmlarni ishlab chiqaruvchilar bilan shartnomalar tuziladi.

11. Filmlar davlat buyurtmasi asosida uni ishlab chiqaruvchilar tomonidan yil yakuniga qadar ishlab chiqiladi.

3-bob. Filmlarni koʻrib chiqish va qabul qilish tartibi

12. Ishlab chiqarish yakunlangan filmlarni koʻrib chiqish va qabul qilish boʻyicha Kinematografiya agentligida kengaytirilgan Badiiy kengash (keyingi oʻrinlarda — Kengash) tashkil qilinadi.

Kengash vazirliklar va Kinematografiya agentligi vakillaridan iborat tarkibda shakllantiriladi.

13. Filmlar Kengashning ijobiy xulosasi berilgan taqdirda, uning qarori asosida qabul qilinadi. Kengashning salbiy xulosasi boʻlgan taqdirda, film qayta ishlash uchun qaytariladi.

14. Filmlardan taʼlim muassasalarida dars oʻtish jarayonida foydalaniladi.

15. Filmlar Kinematografiya agentligi tomonidan yaratiladigan oʻquv-uslubiy filmlar portali va uning mobil ilovasiga yuklanadi.

4-bob. Yakunlovchi qoida

16. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

Respublika davlat taʼlim muassasalarida dars oʻtish uchun foydalaniladigan oʻquv-uslubiy filmlarni ishlab chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Respublika davlat taʼlim muassasalarida dars oʻtish uchun foydalaniladigan oʻquv-uslubiy filmlarni ishlab chiqarish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Filmlarning mavzulari roʻyxatini shakllantiradi hamda Kinematografiya agentligiga taqdim etadi Har yili 30-yanvarga qadar 2-bosqich Kinematografiya agentligi Filmlarning adabiy ssenariylari va xarajatlar smetasini tayyorlaydi, ijodiy guruhlarni shakllantiradi Har yili 30-aprelga qadar 3-bosqich Kinematografiya agentligining Badiiy kengashi va Ekspertlar kengashi Filmlarning adabiy ssenariysi va xarajatlar smetasini koʻrib chiqadi, xulosa beradi Har yili 1-iyunga qadar 4-bosqich Kinematografiya agentligi Filmlarni ishlab chiqarish boʻyicha davlat buyurtmalarini shakllantiradi, shartnomalar tuzadi Har yili 30-iyunga qadar 5-bosqich Filmlarni ishlab chiqaruvchilar Filmlarni ishlab chiqarishni yakunlaydi Yil yakuniga qadar 6-bosqich Kinematografiya agentligining kengaytirilgan Badiiy kengashi Filmlarni koʻrib chiqadi va qabul qiladi (yoki rad etadi). Rad etilgan filmlar qayta ishlash uchun qaytariladi. Yil davomida

Respublika davlat taʼlim muassasalarida dars oʻtish uchun foydalaniladigan oʻquv-uslubiy filmlarni ishlab chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Respublika davlat taʼlim muassasalarida dars oʻtish uchun foydalaniladigan oʻquv-uslubiy filmlar mavzulari roʻyxatining

T/r Film mavzusi Mavzu tavsifi Masʼul konsultant ( F.I.O., bogʻlanish maʼlumoti) 1. 2. 3. …

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 13-yanvar,

24-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 16.01.2024-y., 09/24/24/0035-son)

lex.uz