UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 15-yanvar · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 15 январь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 января 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 January 2024 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг

буйруғи

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон «Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 31 декабрдаги 400-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2547, 2013 йил 31 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 1-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 15 январдаги 3-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

1. 5-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 89-сон қарори билан тасдиқланган Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 11-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 4-бандига асосан ФҲДЁ органлари, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари ва фуқаролар йиғинлари фуқаролик ҳолати далолатномаларининг ёзув бланклари ва бошқа ҳужжатлар билан Вазирлик, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан таъминланади.».

3. 23-банднинг иккинчи хатбошисидан «серияси, тартиб рақамлари қирқиб олиниб, далолатноманинг биринчи нусхасига елимлаб қўйилади. Гувоҳномаларнинг қолган қисмлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

4. Қуйидаги мазмундаги 35 1 -банд билан тўлдирилсин:

«35 1 . Ариза берувчи бола туғилганлиги ҳақида гувоҳномани олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (бундан буён матнда ЯИДХП деб юритилади) орқали электрон сўровнома тўлдиради ёки бевосита ФҲДЁ органига мурожаат қилади.

Бунда, ФҲДЁ органи ходими электрон сўровнома келиб тушгандан кейин бир иш куни ичида болага туғилганлик ҳақида гувоҳнома расмийлаштиради ҳамда уни ариза берувчига тақдим этади.

Ариза берувчи хоҳишига кўра, туғилганлик ҳақида гувоҳномани почта алоқаси орқали олиши мумкин. Бунда, почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.».

5. 38-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Агар туғилган боланинг онаси вояга етмаган бўлса, туғилишни қайд этиш боланинг туғилганлиги ҳақида тиббий маълумотнома ҳамда васийлик ва ҳомийлик органининг аризасига мувофиқ ФҲДЁ органи томонидан қайд этилади. Бунда, болани туққан онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси билан ўқиш жойидан маълумотнома тақдим этилиши лозим.».

6. 65-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ягона интерактив давлат хизматлари портали (бундан буён матнда ЯИДХП деб юритилади)» деган сўзлар «ЯИДХП» қисқартмаси билан алмаштирилсин.

7. 102-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўлим ҳолати Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ электрон ахборот тизимида композит давлат хизмати шаклида қайд этилганда, тиббиёт муассасалари томонидан ўлим ҳолати ФҲДЁ органларида қайд қилинганлиги ҳақида QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома ариза берувчиларга икки нусхада чоп этиб берилади.».

8. 125-бандда :

биринчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «хусусида асосланган хулоса тузади ва уни» деган сўзлар «хусусидаги фикрни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

9. 128-банднинг биринчи хатбошисидаги «ариза келиб тушган» деган сўзлар «ички ишлар органининг ариза берувчининг фамилияси, исми, ота исмини ўзгартириш хусусидаги фикри келиб тушган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

10. 134-банднинг биринчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

11. 12 , 15 , 32 , 38 , 39 , 46 , 48-иловалардаги «(паспорт серияси, рақами, қачон, ким томонидан берилган)» деган сўзлар «(шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

12. 23 , 50 , 53 , 66 — 68-иловалардаги «Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сонли қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

13. 37-иловадаги «(паспорт серияси, рақами, қачон, ким» ва «Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сонли қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг» деган сўзлар тегишли равишда «(шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари)» ва «Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

14. 54-иловада :

«4. Паспортдан кўчирма ёки ксеронусха.» деган сўзлар «4. Ариза берувчи вояга етмаган ёки суд қарори билан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, ота-онаси ёхуд васий ёки ҳомийнинг аризаси.» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

«5. Ариза берувчи вояга етмаган ёки суд қарори билан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, ота-онаси ёхуд васий ёки ҳомийнинг аризаси» ва «6. 1 дона 3х4 см ўлчамли фотосурат» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

15. 56 ва 69 — 71-иловалардаги «(паспорт серияси, рақами)» деган сўзлар «(шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

16. 57-иловадаги «Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Вазир А. ТАШКУЛОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 15 январь,

3-мҳ-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2024 й., 10/24/2547-6/0033-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirining

buyrugʻi

Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlarida ish yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 20-oktabrdagi 550-son “Nikoh, oila va fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlarni tizimlashtirish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2013-yil 31-dekabrdagi 400-mh-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2547, 2013-yil 31-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2014-y., 1-son, 10-modda) bilan tasdiqlangan Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlarida ish yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2024-yil 15-yanvardagi 3-mh-son buyrugʻiga ILOVA

Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlarida ish yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimcha

1. 5-bandning beshinchi xatboshisidagi “Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 25-fevraldagi 89-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻlimni qayd qilish bilan bogʻliq kompozit davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 20-oktabrdagi 550-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻlimni qayd qilish bilan bogʻliq kompozit davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

2. 11-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 20-oktabrdagi 550-son qarori bilan tasdiqlangan Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish qoidalarining 4-bandiga asosan FHDY organlari, Oʻzbekiston Respublikasining konsullik muassasalari va fuqarolar yigʻinlari fuqarolik holati dalolatnomalarining yozuv blanklari va boshqa hujjatlar bilan Vazirlik, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi tomonidan taʼminlanadi.”.

3. 23-bandning ikkinchi xatboshisidan “seriyasi, tartib raqamlari qirqib olinib, dalolatnomaning birinchi nusxasiga yelimlab qoʻyiladi. Guvohnomalarning qolgan qismlari” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

4. Quyidagi mazmundagi 35 1 -band bilan toʻldirilsin:

“35 1 . Ariza beruvchi bola tugʻilganligi haqida guvohnomani olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (bundan buyon matnda YIDXP deb yuritiladi) orqali elektron soʻrovnoma toʻldiradi yoki bevosita FHDY organiga murojaat qiladi.

Bunda, FHDY organi xodimi elektron soʻrovnoma kelib tushgandan keyin bir ish kuni ichida bolaga tugʻilganlik haqida guvohnoma rasmiylashtiradi hamda uni ariza beruvchiga taqdim etadi.

Ariza beruvchi xohishiga koʻra, tugʻilganlik haqida guvohnomani pochta aloqasi orqali olishi mumkin. Bunda, pochta xarajatlari ariza beruvchi hisobidan qoplanadi.”.

5. 38-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Agar tugʻilgan bolaning onasi voyaga yetmagan boʻlsa, tugʻilishni qayd etish bolaning tugʻilganligi haqida tibbiy maʼlumotnoma hamda vasiylik va homiylik organining arizasiga muvofiq FHDY organi tomonidan qayd etiladi. Bunda, bolani tuqqan onaning shaxsini tasdiqlovchi hujjati yoki tugʻilganlik haqidagi guvohnomasi bilan oʻqish joyidan maʼlumotnoma taqdim etilishi lozim.”.

6. 65-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (bundan buyon matnda YIDXP deb yuritiladi)” degan soʻzlar “YIDXP” qisqartmasi bilan almashtirilsin.

7. 102-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻlim holati Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 20-oktabrdagi 550-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻlimni qayd qilish bilan bogʻliq kompozit davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga muvofiq elektron axborot tizimida kompozit davlat xizmati shaklida qayd etilganda, tibbiyot muassasalari tomonidan oʻlim holati FHDY organlarida qayd qilinganligi haqida QR-kod (matrik shtrixli kod) tasviri tushirilgan maʼlumotnoma ariza beruvchilarga ikki nusxada chop etib beriladi.”.

8. 125-bandda :

birinchi xatboshidagi “Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 14-noyabrdagi 387-son qarori bilan tasdiqlangan Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish qoidalarining” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 20-oktabrdagi 550-son qarori bilan tasdiqlangan Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish qoidalarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “xususida asoslangan xulosa tuzadi va uni” degan soʻzlar “xususidagi fikrni” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin.

9. 128-bandning birinchi xatboshisidagi “ariza kelib tushgan” degan soʻzlar “ichki ishlar organining ariza beruvchining familiyasi, ismi, ota ismini oʻzgartirish xususidagi fikri kelib tushgan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

10. 134-bandning birinchi xatboshisidagi “Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 14-noyabrdagi 387-son qarori bilan tasdiqlangan Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish qoidalarining” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 20-oktabrdagi 550-son qarori bilan tasdiqlangan Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish qoidalarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

11. 12 , 15 , 32 , 38 , 39 , 46 , 48-ilovalardagi “(pasport seriyasi, raqami, qachon, kim tomonidan berilgan)” degan soʻzlar “(shaxsini tasdiqlovchi hujjat maʼlumotlari)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

12. 23 , 50 , 53 , 66 — 68-ilovalardagi “Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 14-noyabrdagi 387-sonli qarori bilan tasdiqlangan Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish qoidalarining” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 20-oktabrdagi 550-son qarori bilan tasdiqlangan Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish qoidalarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

13. 37-ilovadagi “(pasport seriyasi, raqami, qachon, kim” va “Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 14-noyabrdagi 387-sonli qarori bilan tasdiqlangan Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish qoidalarining” degan soʻzlar tegishli ravishda “(shaxsini tasdiqlovchi hujjat maʼlumotlari)” va “Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 20-oktabrdagi 550-son qarori bilan tasdiqlangan Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish qoidalarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

14. 54-ilovada :

“4. Pasportdan koʻchirma yoki kseronusxa.” degan soʻzlar “4. Ariza beruvchi voyaga yetmagan yoki sud qarori bilan muomalaga layoqatsiz deb topilgan boʻlsa, ota-onasi yoxud vasiy yoki homiyning arizasi.” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

“5. Ariza beruvchi voyaga yetmagan yoki sud qarori bilan muomalaga layoqatsiz deb topilgan boʻlsa, ota-onasi yoxud vasiy yoki homiyning arizasi” va “6. 1 dona 3x4 sm oʻlchamli fotosurat” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

15. 56 va 69 — 71-ilovalardagi “(pasport seriyasi, raqami)” degan soʻzlar “(shaxsini tasdiqlovchi hujjat maʼlumotlari)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

16. 57-ilovadagi “Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 14-noyabrdagi 387-son qarori bilan tasdiqlangan Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish qoidalarining” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 20-oktabrdagi 550-son qarori bilan tasdiqlangan Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish qoidalarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

Vazir A. TAShKULOV

Toshkent sh.,

2024-yil 15-yanvar,

3-mh-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 15.01.2024-y., 10/24/2547-6/0033-son)

lex.uz