UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 13-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 13 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 13 января 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 13 January 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

Маданият ва санъат соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш, маданият ва санъат соҳасида давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, маданият ва санъат ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, маданият ва санъат соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ҳамда ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатларни бекор қилиш орқали тартибга солиш юкини камайтириш талаб этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданият ва туризм соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида » 2023 йил 27 июлдаги ПФ-114-сон ҳамда « Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 1-иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданият ва туризм соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 27 июлдаги ПФ-114-сон Фармонига мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармонига мувофиқ соҳадаги айрим қонунчилик ҳужжатларидаги такрорланиш, коллизия, ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 январдаги 25-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида» 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорида :

а) 1-иловада :

«Қорақалпоғистон Республикаси» бўлимидаги «Қорақалпоғистон Республикаси ҳайвонот боғи» сўзларидан кейин «Қорақалпоғистон санъат саройи» сўзлари билан тўлдирилсин;

«Тошкент шаҳри» бўлимидаги «Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти» сўзларидан кейин «Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти» сўзлари билан тўлдирилсин;

«Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернати» сўзларидан кейин «Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби», «Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби», «Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати» сўзлари билан тўлдирилсин;

«Халқлар дўстлиги» саройи» сўзларидан кейин «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси» сўзлари билан тўлдирилсин.

б) 2-илованинг «VII. Таълим муассасалари» бўлимининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳамда унинг филиаллари, Ўзбекистон давлат хореография академиясининг ректорлари, проректорлари, деканлари, концертмейстерлари ва профессор-ўқитувчилари, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг ректори, проректорлари, деканлари ва профессор-ўқитувчилари, Р. Глиэр ва В. Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби, Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк, Республика мусиқа ва санъат коллежи, Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернати, Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби, Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби, Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати директорлари, директор ўринбосарлари, ўқитувчи ва концертмейстерлари таркиби».

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимига кирувчи ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 187-сон қарорида 3-банддаги «Молия вазирлиги» ҳамда «Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмасига» сўзлари тегишлича «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» ҳамда «Ўзбекистон давлат филармониясига» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 25 декабрдаги 1018-сон қарорида :

а) номидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари «Маданият вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари «Маданият вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 1-иловада :

номидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари «Маданият вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари «Маданият вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-илованинг номидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари «Маданият вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 мартдаги 236-сон қарори билан тасдиқланган «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони тўғрисидаги низомнинг 10-банди иккинчи хатбошисидаги «Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Маданият вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари» сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 4-илованинг 4-бандидаги «Маданият ва туризм вазирлиги» сўзлари «Маданият вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 февралдаги 84-сон қарори билан тасдиқланган Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича республика ва ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги низомга илованинг 10-позициясидаги «Қорақалпоғистон Республикаси маданият ва туризм вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ва туризм бошқармалари бошлиқлари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари бошлиқлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналарни қайта ташкил этиш ва тугатишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 3 апрелдаги 139-сон қарорида :

а) 1-илованинг 14-позициясидаги «Маданият ва туризм вазирлиги» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3-иловадаги «Маданият ва туризм вазирлиги» ҳамда «Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги» бўлимлари тегишлича «Маданият вазирлиги» бўлимлари билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 майдаги 192-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини 2023 ва 2024 йилларда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»нинг 20-банди «Масъул ижрочилар» устунидаги «Маданият ва туризм вазирлиги» сўзлари «Маданият вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика чегараолди шаҳар ва туманларидаги умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган «ёш чегарачилар» клублари фаолиятини тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 26 июндаги 261-сон қарорида :

а) 2-илованинг 33-банди биринчи хатбошисидаги «Маданият ва туризм вазирлиги» сўзлари «Маданият вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3-иловадаги «И.Ф. Юнусов — Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги Селекция ва иқтидорли ёшларни кўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи» сўзлари «И.Ф. Юнусов — Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ижодкор ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 4-иловадаги «Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси маданият ва туризм вазирининг ўринбосари, Вилоят маданият ва туризм бошқармаси бошлиғи» сўзлари «Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари, вилоят маданият бошқармаси бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 4а-иловадаги «Лавозимига кўра — Туман (шаҳар) маданият ва туризм бўлими бошлиғи» сўзлари «Лавозимига кўра — Туман (шаҳар) маданият бўлими бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 июндаги 267-сон қарори билан тасдиқланган 2023 — 2027 йилларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш концепциясининг 12-банди ва 20-банди бешинчи хатбошисидаги «Маданият ва туризм вазирлиги» сўзлари «Маданият вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 январдаги 25-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Эстрада қўшиқчилик санъатини янада ривожлантириш тўғрисида» 2001 йил 26 июндаги 272-сон қарорига 6-илова .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарорига илованинг 19-банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшлар маданият ва санъат маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 14 августдаги 232-сон қарори .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон қарорига 4-илова .

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 270-қарорига 1-илованинг 56-банди .

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 153-сон қарорига илованинг 344-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 13 январь,

25-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 09/24/25/0036-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

Madaniyat va sanʼat sohasida davlat boshqaruvi takomillashtirilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida

Soʻnggi yillarda Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi faoliyatini takomillashtirish, madaniyat va sanʼat sohasida davlat boshqaruvi samaradorligini oshirish, madaniyat va sanʼat tashkilotlari faoliyatini rivojlantirish borasida tizimli chora-tadbirlar amalga oshirildi.

Shu bilan birga, madaniyat va sanʼat sohasiga oid normativ-huquqiy hujjatlarni qayta koʻrib chiqish hamda oʻz ahamiyatini yoʻqotgan hujjatlarni bekor qilish orqali tartibga solish yukini kamaytirish talab etilmoqda.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Maʼmuriy islohotlar doirasida madaniyat va turizm sohasida davlat boshqaruvini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2023-yil 27-iyuldagi PF-114-son hamda “ Milliy qonunchilik bazasini kompleks tizimlashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2021-yil 30-apreldagi PF-6218-son farmonlari ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 1-ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlarini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maʼmuriy islohotlar doirasida madaniyat va turizm sohasida davlat boshqaruvini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 27-iyuldagi PF-114-son Farmoniga muvofiqlashtirish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Milliy qonunchilik bazasini kompleks tizimlashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 30-apreldagi PF-6218-son Farmoniga muvofiq sohadagi ayrim qonunchilik hujjatlaridagi takrorlanish, kolliziya, huquqiy boʻshliqlarni bartaraf etish.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq baʼzi qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri O.A. Nazarbekov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 13-yanvardagi 25-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekistonda teatr va musiqa sanʼatini yanada rivojlantirishni qoʻllab-quvvatlash va ragʻbatlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmonni amalga oshirish masalalari haqida” 1995-yil 28-oktabrdagi 415-son qarorida :

a) 1-ilovada :

“Qoraqalpogʻiston Respublikasi” boʻlimidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi hayvonot bogʻi” soʻzlaridan keyin “Qoraqalpogʻiston sanʼat saroyi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

“Toshkent shahri” boʻlimidagi “Yunus Rajabiy nomidagi Oʻzbek milliy musiqa sanʼati instituti” soʻzlaridan keyin “Kamoliddin Behzod nomidagi Milliy rassomlik va dizayn instituti” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

“Respublika xoreografiyaga ixtisoslashtirilgan maktab-internati” soʻzlaridan keyin “Pavel Benkov nomidagi Respublika ixtisoslashtirilgan rassomlik maktabi”, “Respublika ixtisoslashtirilgan dizayn maktabi”, “Respublika ixtisoslashtirilgan sanʼat maktab-internati” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

“Xalqlar doʻstligi” saroyi” soʻzlaridan keyin “Oʻzbekkonsert” davlat muassasasi” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

b) 2-ilovaning “VII. Taʼlim muassasalari” boʻlimining matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi, Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi huzuridagi Botir Zokirov nomidagi Milliy estrada sanʼati instituti, Oʻzbekiston davlat sanʼat va madaniyat instituti hamda uning filiallari, Oʻzbekiston davlat xoreografiya akademiyasining rektorlari, prorektorlari, dekanlari, konsertmeysterlari va professor-oʻqituvchilari, Kamoliddin Behzod nomidagi Milliy rassomlik va dizayn institutining rektori, prorektorlari, dekanlari va professor-oʻqituvchilari, R. Glier va V. Uspenskiy nomidagi Respublika ixtisoslashtirilgan musiqa maktabi, Karim Zaripov nomidagi Respublika estrada va sirk, Respublika musiqa va sanʼat kolleji, Respublika xoreografiyaga ixtisoslashtirilgan maktab-internati, Pavel Benkov nomidagi Respublika ixtisoslashtirilgan rassomlik maktabi, Respublika ixtisoslashtirilgan dizayn maktabi, Respublika ixtisoslashtirilgan sanʼat maktab-internati direktorlari, direktor oʻrinbosarlari, oʻqituvchi va konsertmeysterlari tarkibi”.

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat va sport ishlari vazirligi tizimiga kiruvchi tashkilotlarning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash toʻgʻrisida” 2014-yil 10-iyuldagi 187-son qarorida 3-banddagi “Moliya vazirligi” hamda “Oʻzbekiston badiiy jamoalari ijodiy birlashmasiga” soʻzlari tegishlicha “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” hamda “Oʻzbekiston davlat filarmoniyasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Millatlararo munosabatlar va xorijiy mamlakatlar bilan doʻstlik aloqalari qoʻmitasi huzuridagi jamoatchilik kengashi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 25-dekabrdagi 1018-son qarorida :

a) nomidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi” soʻzlari “Madaniyat vazirligi huzuridagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi” soʻzlari “Madaniyat vazirligi huzuridagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 1-ilovada :

nomidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi” soʻzlari “Madaniyat vazirligi huzuridagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1-banddagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi” soʻzlari “Madaniyat vazirligi huzuridagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-ilovaning nomidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi” soʻzlari “Madaniyat vazirligi huzuridagi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

4. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 20-martdagi 236-son qarori bilan tasdiqlangan “Madaniyat va sanʼat fidokori” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomning 10-bandi ikkinchi xatboshisidagi “Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari “Madaniyat vazirligining budjet va budjetdan tashqari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

5. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 4-ilovaning 4-bandidagi “Madaniyat va turizm vazirligi” soʻzlari “Madaniyat vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

6. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 27-fevraldagi 84-son qarori bilan tasdiqlangan Bolalarning dam olishlarini tizimli tashkil etish va sogʻlomlashtirish masalalari boʻyicha respublika va hududiy komissiyalar toʻgʻrisidagi nizomga ilovaning 10-pozitsiyasidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi madaniyat va turizm vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar madaniyat va turizm boshqarmalari boshliqlari” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi madaniyat vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar madaniyat boshqarmalari boshliqlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

7. Vazirlar Mahkamasining “Davlat muassasalari va davlat ishtirokidagi korxonalarni qayta tashkil etish va tugatishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 3-apreldagi 139-son qarorida :

a) 1-ilovaning 14-pozitsiyasidagi “Madaniyat va turizm vazirligi” soʻzlari “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Turizm qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 3-ilovadagi “Madaniyat va turizm vazirligi” hamda “Madaniyat va turizm vazirligi huzuridagi Kinematografiya agentligi” boʻlimlari tegishlicha “Madaniyat vazirligi” boʻlimlari bilan almashtirilsin.

8. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 6-maydagi 192-son qarori bilan tasdiqlangan Fuqarolik jamiyatini rivojlantirish konsepsiyasini 2023 va 2024-yillarda amalga oshirish boʻyicha “yoʻl xaritasi”ning 20-bandi “Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Madaniyat va turizm vazirligi” soʻzlari “Madaniyat vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

9. Vazirlar Mahkamasining “Respublika chegaraoldi shahar va tumanlaridagi umumiy oʻrta taʼlim maktablarida tashkil etilgan “yosh chegarachilar” klublari faoliyatini tartibga solish va qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 26-iyundagi 261-son qarorida :

a) 2-ilovaning 33-bandi birinchi xatboshisidagi “Madaniyat va turizm vazirligi” soʻzlari “Madaniyat vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 3-ilovadagi “I.F. Yunusov — Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat va turizm vazirligi Seleksiya va iqtidorli yoshlarni koʻllab quvvatlash boʻlimi boshligʻi” soʻzlari “I.F. Yunusov — Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi Ijodkor yoshlar bilan ishlash boʻlimi boshligʻi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 4-ilovadagi “Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi madaniyat va turizm vazirining oʻrinbosari, Viloyat madaniyat va turizm boshqarmasi boshligʻi” soʻzlari “Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi madaniyat vazirining oʻrinbosari, viloyat madaniyat boshqarmasi boshligʻi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 4a-ilovadagi “Lavozimiga koʻra — Tuman (shahar) madaniyat va turizm boʻlimi boshligʻi” soʻzlari “Lavozimiga koʻra — Tuman (shahar) madaniyat boʻlimi boshligʻi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

10. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-iyundagi 267-son qarori bilan tasdiqlangan 2023 — 2027-yillarda yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash ishlari samaradorligini oshirish konsepsiyasining 12-bandi va 20-bandi beshinchi xatboshisidagi “Madaniyat va turizm vazirligi” soʻzlari “Madaniyat vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 13-yanvardagi 25-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan baʼzi qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Estrada qoʻshiqchilik sanʼatini yanada rivojlantirish toʻgʻrisida” 2001-yil 26-iyundagi 272-son qaroriga 6-ilova .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2005-yil 6-iyuldagi 156-son qaroriga ilovaning 19-bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Yoshlar madaniyat va sanʼat markazi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2014-yil 14-avgustdagi 232-son qarori .

4. Vazirlar Mahkamasining “Konsert-tomosha faoliyatini amalga oshirish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2015-yil 9-dekabrdagi 354-son qaroriga 4-ilova .

5. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 11-maydagi “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 270-qaroriga 1-ilovaning 56-bandi .

6. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 4-apreldagi “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 153-son qaroriga ilovaning 344-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 13-yanvar,

25-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 16.01.2024-y., 09/24/25/0036-son)

lex.uz