UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 21-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Milliy gvardiyasi qoʻmondoni

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 21 декабрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Миллий гвардияси қўмондони

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 21 декабря 2023 г. · Документы министерств и ведомств · Командующего Национальной гвардии

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 21 December 2023 · Ministry and agency documents · Milliy gvardiyasi qoʻmondoni

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг

буйруғи

НИЗОМ

ТАРКИБИ

ЖУРНАЛИ

МЕТОДИКАСИ

ҚАЙДНОМА

ТАРКИБИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига иш (хизмат)га қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 декабрдаги 757-сон «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига иш (хизмат)га қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.

3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2023 йил 21 декабрдаги 343-сон буйруғига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига иш (хизмат)га қабул қилиш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига иш (хизмат)га қабул қилиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига иш (хизмат)га номзодлар ихтиёрий тартибда, танлов асосида мавжуд бўш лавозимлардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг ҳудудий бошқармалари (бундан буён матнда Қўриқлаш бошқармалари деб юритилади) томонидан қабул қилинади.

2. Танлов тадбирлари қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

а) дастлабки ўрганиш (ҳужжатларни йиғиш ва ўрганиш);

б) якка тартибда суҳбат;

в) номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш;

г) жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш.

Бунда:

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларига иш (хизмат)га кириш учун номзодлар танлов тадбирларининг барча босқичларида;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига иш (хизмат)га кириш учун номзодлар танлов тадбирларининг фақат дастлабки ўрганиш ва жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичларида иштирок этади.

3. Танловнинг исталган битта босқичидан ўта олмаган номзодга уни такроран топширишга, шунингдек танлов тадбирларининг кейинги босқичига ўтишга рухсат берилмайди. Бунда, номзод кейинги танловларга дастлабки ўрганиш босқичидан бошлаб қайта қатнашиши мумкин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 январдаги 23-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича спорт синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан, ёш кўрсаткичларидан келиб чиқиб, аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича спорт синовларининг махсус талабларини муваффақиятли бажарган (1, 2 ва 3-ўрин ғолиблари) фуқаролар бир йил мобайнида танловнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичидан озод қилинади ҳамда уларга ушбу босқич бўйича максимал балл берилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларига иш (хизмат)га қабул қилишда номзодларнинг бўй ўлчами қуйидаги махсус антропометрик параметрларга жавоб бериши талаб этилади:

а) эркак номзодлар учун 178 сантиметрдан паст бўлмаслиги;

б) аёл номзодлар учун 170 сантиметрдан паст бўлмаслиги.

6. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига қабул қилинадиган номзодларга антропометрик параметрлар белгиланмайди.

7. Ўзбекистон Республикасининг «Қўриқлаш фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 20-моддасига асосан қуйидаги шахслар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига ишга (хизматга) қабул қилинмайди:

қасддан содир этган жиноятлари учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;

жиноий жазони ўтаётган шахслар;

мулкка тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган, шунингдек жамоат тартибига ёки бошқарувнинг белгиланган тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун бир йил ичида такроран маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар;

руҳий касалликлари бўлган, наркологик касалликларга чалинган, шунингдек соғлиғининг ҳолатига нисбатан белгиланган талабларга жавоб бермайдиган шахслар;

суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

умумий ўрта ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлмаган шахслар;

чет эл фуқаролари бўлган шахслар.

2-боб. Танлов тадбирларини ташкил қилиш

8. Танлов тадбирларининг ўз вақтида ва сифатли ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлаш учун Қўриқлаш бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан доимий фаолият юритадиган Танлов тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича қабул комиссияси (бундан буён матнда Қабул комиссияси деб юритилади) ташкил этилади.

9. Қабул комиссияси етти кишидан иборат мазкур Низомнинг 1-иловасида назарда тутилган таркибда шакллантирилади.

Қабул комиссиясининг йиғилишида узрли сабабларга кўра (касаллиги, хизмат сафари, йўл-транспорт ҳодисаси, яқин қариндошининг вафоти, никоҳ тузиш, фарзанд туғилиши сабабли) қатнаша олмайдиган комиссия аъзосининг ўрнига комиссия раисининг рухсати билан масъул ходим таклиф этилади.

10. Танлов тадбирларининг шаффоф ва ошкора тарзда ўтказилишини таъминлаш мақсадида ихтиёрийлик асосида жамоат ташкилотлари вакиллари ва номзодларнинг яқин қариндошлари (бундан буён матнда жамоатчилик вакиллари деб юритилади) кузатувчи сифатида иштирок этишлари мумкин.

Танлов жараёнларини видеотасвирга тушириб бориш Қабул комиссияси томонидан амалга оширилади.

11. Хизматга муносиб номзодларни танлаб олиш мақсадида мунтазам равишда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилади, оммавий ахборот воситаларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг расмий нашрлари, веб-сайтларида бўш лавозимлар тўғрисида, шунингдек танлов ўтказилишидан камида бир ой олдин танлов ўтказиш жойи ва кунлари тўғрисида эълонлар жойлаштирилади.

Жамоатчилик вакиллари танловларни реал вақт режимида (онлайн) кузатиб боришлари учун танлов тадбирлари видеокузатув (онлайн трансляция) остида ўтказилади.

12. Қабул комиссияси томонидан Қўриқлаш бошқармалари ҳудудига кириш жойларида танлов тартиби, номзодларга қўйиладиган талаблар ва қабул кунлари ҳақидаги маълумотлар қайд этилган электрон ахборот стендлари жойлаштирилиши лозим.

3-боб. Номзодни дастлабки ўрганиш

13. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига ишга (хизматга) кириш истагини билдирган фуқаро яшаш жойи ёки турган жойидаги Қўриқлаш бошқармасига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади. Бунда, аризада номзоднинг паспорти ёки идентификация ID-картаси маълумотлари кўрсатилиши лозим.

Танлов тадбирлари бошланганидан кейин мурожаат қилган номзодлар ушбу танловда эмас, балки кейинги танловда иштирок этишлари мумкин бўлади.

14. Танловда қатнашиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган номзодга Қабул комиссияси томонидан навбатдаги танлов бошланишидан ўн кун олдин танловнинг бошланиш вақти ва жойи ҳақида ёзма ёки электрон шаклда хабар берилади.

Номзод танлов тадбирларига узрли сабабларга (касаллиги, йўл-транспорт ҳодисаси, яқин қариндошининг вафоти, никоҳ тузиш, фарзанд туғилиши сабабли) кўра келмаган тақдирда Қабул комиссияси томонидан унга қўшимча танловда иштирок этишга рухсат берилади. Бунда, қўшимча танловнинг жойи ва кунлари тўғрисида улар ўтказилишидан камида уч кун олдин Қабул комиссияси томонидан номзодга ёзма ёки электрон шаклда хабар берилади.

15. Қабул комиссиясининг навбатдаги қабул куни давомида номзодларни дастлабки ўрганиш ишлари амалга оширилади.

16. Номзод дастлабки ўрганиш вақтида Қабул комиссиясига ўзини таништиради ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатни комиссия котибига кўрсатади.

17. Қабул комиссияси котиби саралаш учун ҳозир бўлган номзод ҳақидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Номзодларни рўйхатга олиш ва дастлабки ўрганиш натижасини қайд этиш журналига киритади.

18. Номзод мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган талабга жавоб беришини аниқлаш мақсадида Қабул комиссиясининг тегишли аъзоси томонидан унинг бўйи ўлчанади. Номзоднинг бўйи талабга жавоб бермаган ҳолларда, унга танловнинг кейинги босқичида иштирок этишга рухсат берилмайди, бундан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига ишга (хизматга) кириш истагини билдирган номзод мустасно.

19. Қабул комиссияси аъзолари томонидан номзодни дастлабки ўрганиш натижаларига кўра шу куннинг ўзида номзодни саралашнинг кейинги босқичига ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.

Бунда:

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари учун номзоднинг бўйи талабга жавоб берганда ҳамда номзод иш (хизмат)га кириш истагини билдирган ҳолларда;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари учун номзод иш (хизмат)га кириш истагини билдирган ҳолларда Қабул комиссияси томонидан номзодни кейинги босқичга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

4-боб. Номзод билан якка тартибдаги суҳбат ўтказиш

20. Қабул комиссияси томонидан танловнинг дастлабки ўрганиш босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар билан якка тартибдаги суҳбат ўтказилади.

21. Номзодларга якка тартибдаги суҳбат ўтказиладиган хонага жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, калькулятор ҳамда бошқа телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.

22. Якка тартибдаги суҳбат бошланишидан аввал Қабул комиссияси томонидан номзодга мазкур Низом талаблари, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, хизматни ўташ билан боғлиқ шартлар тушунтирилади.

23. Якка тартибдаги суҳбат номзоднинг ақлий салоҳияти, хизмат ўташга руҳан тайёрлиги, киришимлилиги, шунингдек бошқа маънавий-ахлоқий ва касбий жиҳатдан муҳим хислатларга эга эканлигини аниқлаш мақсадида тарих, география, ҳуқуқшунослик ва тарбия фанлари бўйича билимларни ҳамда касбга оид умумий дунёқарашни баҳолаш орқали оғзаки савол-жавоб тарзида ўтказилади.

24. Ҳар бир номзод билан суҳбат якка тартибда ўтказилади.

25. Қабул комиссияси аъзолари томонидан якка тартибдаги суҳбатга кирган ҳар бир номзодга умумий ўрта, ўрта-махсус, профессионал таълим ўқув дастурлари доирасида жами 10 та савол берилади.

Номзод берилган саволларга уларга тайёрланиш вақтини ўз ичига олган ҳолда 15 дақиқада жавоб бериши лозим.

26. Қабул комиссияси томонидан номзоднинг саволларга берган жавоблари эшитилгандан сўнг, жавоблар даражасига қараб 100 баллик тизимда баҳоланади.

27. Номзодларнинг жавоблари қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

а) «Аъло» 86 — 100 балл учун номзоднинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим:

саволнинг мазмун ва моҳиятини тўла очиб бериш;

жавобни мантиқий кетма-кетликда изчил ифодалаш;

саволни ёритишда мустақил ва ижодий фикрлаш;

саволни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мурожаат қилиш.

б) «Яхши» 71 — 85 балл учун номзоднинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим:

саволнинг мазмун ва моҳиятини қисман очиб бериш;

жавобни мантиқий кетма-кетлиги ва изчиллиги қисман бузилган ҳолда ифодалаш;

саволни ёритишда ишончли далиллар ёки қисман норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мурожаат қилиш.

в) «Қониқарли» 55 — 70 балл учун номзоднинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим:

саволнинг мазмун ва моҳиятини хатоларга йўл қўйган ҳолда қисман очиб бериш;

жавобни мантиқий кетма-кетлиги ва изчиллиги бузилган ҳолда ифодалаш;

саволни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мурожаат қилмаслик.

г) «Қониқарсиз» 0 — 54 балл билан номзод саволнинг мазмун ва моҳияти ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлмаган ва саволнинг жавобини билмаган ҳолларда баҳоланиши мумкин.

28. Номзод билан ўтказилган суҳбат якунида Қабул комиссиясининг ҳар бир аъзоси томонидан номзодга қўйилган барча баллар масъул котиб томонидан умумлаштирилиб, берилган ўнта савол сонига бўлинади ва номзоднинг жами тўплаган ўртача бали аниқланади ҳамда умумий натижаси номзодга эълон қилиниб, унинг аудиториядан чиқишига рухсат берилади.

29. Номзодларнинг якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича Қабул комиссияси котиби томонидан мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги қайднома расмийлаштирилади ва ушбу қайднома комиссия аъзолари томонидан имзоланади.

Номзод билан якка тартибдаги суҳбат натижасига кўра у камида 55 балл тўплаган тақдирда танловнинг кейинги босқичига ўтган деб ҳисобланади.

5-боб. Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш

30. Қабул комиссияси котиби томонидан якка тартибдаги суҳбатдан муваффақиятли ўтган номзодларга шу куннинг ўзида ҳудудий тиббиёт бирлашмаларида тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма берилади.

31. Номзод тиббий кўрик якунига кўра тиббий кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани Қабул комиссияси котибига тақдим этади.

6-боб. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш

32. Танловнинг якка тартибдаги суҳбат босқичидан муваффақиятли ўтган ва тиббий кўрикдан ижобий натижага эга номзодлар жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирида иштирок этади.

33. Жисмоний тайёргарлик синови номзоднинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

34. Қабул комиссияси котиби номзодни унинг тиббий кўрик натижалари эълон қилинган куннинг ўзида жисмоний тайёргарлик синови ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида хабардор қилади.

35. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирларни ўтказиш методикаси асосида амалга оширилади.

Бунда, номзодга ҳар бир машқни бажарганлик учун балл берилади. Умумий тўпланиши мумкин бўлган максимал балл — 30 баллни ташкил этади.

36. Номзодлар томонидан машқларни бажариш бошланишидан олдин уларга машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар, машқларни бажариш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари Қабул комиссияси аъзолари томонидан тушунтирилади.

37. Номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар эркак ва аёл жинсидаги номзодлар учун алоҳида белгиланади.

38. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажарган номзодлар шу вақтнинг ўзида Қабул комиссияси аъзолари томонидан баҳоланади.

39. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари натижалари бўйича шу куннинг ўзида мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади ва натижалар шу куннинг ўзида номзодларга эълон қилинади.

Бунда, қайднома Қабул комиссияси аъзолари томонидан имзоланади.

40. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш машқларидан жами тўпланган балли 15 баллдан паст бўлган номзодлар танловдан ўтмаган ҳисобланади.

41. Танловда ғолиб бўлмаган номзодлар бўш (вакант) иш ўрни учун кейинги танловда номзод сифатида иштирок этиши мумкин.

7-боб. Номзодларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқиш

42. Номзодларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ таркибда Апелляция комиссияси ташкил этилади.

Танлов тадбирларини ўтказишга масъул бўлган шахсларнинг Апелляция комиссияси таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.

43. Қабул комиссияси қароридан норози бўлган номзодлар танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир ой ичида Апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикояти беришлари мумкин.

Бунда, Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган номзодни шикоят кўриб чиқилишидан камида икки кун олдин уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида огоҳлантиради.

44. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини, у келиб тушган кундан бошлаб уч кун муддат ичида кўриб чиқади. Бунда, апелляция шикояти билан мурожаат қилган номзод мазкур шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

45. Апелляция комиссияси унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.

Апелляция комиссиясининг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.

Берилган овозлар сони тенг бўлиб қолган тақдирда, Апелляция комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

46. Апелляция комиссияси танлов жараёнида номзоднинг берган жавоблари ва бажарган амалий машғулотларини улар акс этган видеотасвирларни кўриш орқали текширувдан ўтказади. Апелляция комиссияси томонидан апелляция шикоятини кўриб чиқиш давомида номзодга уни қайта баҳолашга қаратилган саволлар берилишига йўл қўйилмайди.

47. Шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича Апелляция комиссияси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

танлов натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;

танлов натижаларига ўзгартириш киритиш ва номзод танловни муваффақиятли топширган деб топиш.

Апелляция шикоятини кўришда номзоднинг танловда олган натижасини пасайтиришга йўл қўйилмайди.

48. Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган номзодга ўз қарорини у қабул қилинган куннинг ўзида маълум қилади.

49. Апелляция комиссиясининг танлов натижаларига ўзгартириш киритиш ва номзод танловни муваффақиятли топширган деб топиш тўғрисидаги қарори асосида у бўш (вакант) иш ўрни учун ишга тавсия этилган деб ҳисобланади.

50. Апелляция комиссияси қарори устидан номзод юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.

8-боб. Номзодни иш (хизмат)га қабул қилиш

51. Дастлабки ўрганиш, якка тартибда суҳбат, номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашдан муваффақиятли ўтиб, энг юқори балл тўплаган ҳамда тиббий кўрикдан иш (хизмат)га яроқли деб топилган номзодлар мавжуд бўш лавозимлар сонини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларига иш (хизмат)га қабул қилинади.

Дастлабки ўрганиш ва жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашдан муваффақиятли ўтиб, энг юқори балл тўплаган номзодлар мавжуд бўш лавозимлар сонини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига иш (хизмат)га қабул қилинади.

Бунда, номзодларнинг натижалари тенг бўлган тақдирда жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичида юқорига натижа қайд этган номзод устунликка эга бўлади.

Агар номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичидаги натижалари ҳам тенг бўлган тақдирда Қабул комиссияси томонидан мазкур Низомнинг 4-бобига асосан қўшимча суҳбат ўтказилади ва энг юқори натижа қайд этган номзод танлаб олинади.

52. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига иш (хизмат)га кириш истагини билдирган номзодларга нисбатан Қўриқлаш бошқармаларининг кадрлар бўлинмаси масъул ходимлари томонидан шахсий ҳужжатлар йиғма жилди расмийлаштирилади.

9-боб. Якуний қоида

53. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига иш (хизмат)га қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Қўриқлаш бош бошқармасининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ҳамда Қоровуллик бўлинмаларига номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича қабул комиссиясининг намунавий

Раис: Қўриқлаш бошқармаси бошлиқлари Раис ўринбосари: Қўриқлаш бошқармаси бошлиғининг — Кадрлар ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари Комиссия аъзолари: Шахсий хавфсизлик бўлими бошлиғи Юридик таъминлаш ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими (бўлинмаси) бошлиғи Тиббиёт бўлими (гуруҳи) бошлиғи Касбий, жанговар ва жисмоний тайёргарлик бўлими (бўлинмаси) бошлиғи Мутахассис-психолог Комиссия котиби: Кадрлар бўлими масъул ходими

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига иш (хизмат)га қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг ______________ Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи ______________________га (Ф.И.О) АРИЗА Мен ______________________________________________________________________________ (Ф.И.О) Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (биометрик паспорт, ID-карта, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти, миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси) серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами: Мен ______________________________________________________________________________ (туғилган йили, куни, ойи ва жойи) _________________________________________________________________________________________ (яшаш жойи ёки турган жойи) (муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган ёки бошқа давлат органларидан бўшатилган бўлса, бўшатилиш сабабини кўрсатиши лозим) Менга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ёки идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига иш (хизмат)га номзодларни саралаш тадбирларида қатнашишга рухсат беришингизни сўрайман. Меҳнатнинг шарт-шароитлари ва хусусияти билан танишдим. Синовларни __________ тилида топшираман. __________________ __________________ __________________ Кун, ой, йил (имзо) Ф.И.О.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига иш (хизмат)га қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Номзодларни рўйхатга олиш ва дастлабки ўрганиш натижасини қайд этиш

Т/р Сана Ф.И.О. Туғилган йили, ойи, куни ва жойи Бўй кўрсаткичи Маълумоти ва мутахассислиги Яшаш манзили ва телефон рақами Суҳбат натижаси Изоҳ 1. 2. 3. …

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига иш (хизмат)га қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН» ___________________________________ ___________________________________ ___________________________________ (Қабул комиссияси раисининг унвони, Ф.И.О. ва имзоси) 20___ йил «___» _____________ Якка тартибдаги суҳбат натижалари бўйича ҚАЙДНОМА 20__ йил «___» __________ Тошкент шаҳри Раислик қилувчи: ____________________________________________________________________________ (қабул комиссияси раисининг унвони ва Ф.И.О.) Қатнашганлар: ____________________________________________________________________________ (қабул комиссияси аъзолари) ____________________________________________________________________________ (қабул комиссияси аъзолари) 1. Номзодининг Ф.И.О 1-савол Жавоблар мазмуни 2-савол Жавоблар мазмуни 3-савол Жавоблар мазмуни 4-савол Жавоблар мазмуни 5-савол Жавоблар мазмуни 6-савол Жавоблар мазмуни 7-савол Жавоблар мазмуни 8-савол Жавоблар мазмуни 9-савол Жавоблар мазмуни 10-савол Жавоблар мазмуни 2. Номзодининг Ф.И.О 1-савол Жавоблар мазмуни 2-савол Жавоблар мазмуни 3-савол Жавоблар мазмуни 4-савол Жавоблар мазмуни 5-савол Жавоблар мазмуни 6-савол Жавоблар мазмуни 7-савол Жавоблар мазмуни 8-савол Жавоблар мазмуни 9-савол Жавоблар мазмуни 10-савол Жавоблар мазмуни

Т/р Номзоднинг Ф.И.О. Саволларга қўйилган баллар Жами тўпланган балл Хулоса 1-савол 2-савол 3-савол 4-савол 5-савол 6-савол 7-савол 8-савол 9-савол 10-савол 1. Қабул қилинсин 2. Қабул қилинмасин Қабул комиссиясининг ўринбосари ______________ __________________________ (имзо) (унвони ва Ф.И.О.) Қабул комиссияси аъзолари ______________ __________________________ (имзо) (Ф.И.О.) Қабул комиссияси масъул котиби ______________ __________________________ (имзо) (унвони ва Ф.И.О.)

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига иш (хизмат)га қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирларни ўтказиш

1. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари бошланишидан олдин номзод Танлов тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича қабул комиссиясининг масъул аъзоларига ўзини таништиради, бунда номзод паспорт ёки идентификация ID-картаси ёхуд мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли ёки ҳарбий гувоҳномасини кўрсатиши лозим.

2. Номзодларга машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар, машқларни бажариш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари Танлов тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича қабул комиссияси аъзолари томонидан тушунтирилади.

3. Номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар эркак ва аёл жинсидаги номзодлар учун алоҳида белгиланади.

4. Номзодлар машқларни спорт кийимида бажаришлари тавсия этилади.

5. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажаришда номзодлар қуйидаги ёш гуруҳларига бўлинади:

а) эркак жинсидаги номзодлар:

1-гуруҳ: 28 ёшгача бўлганлар;

2-гуруҳ: 29 ёшдан 33 ёшгача бўлганлар;

3-гуруҳ: 34 ёшдан 38 ёшгача бўлганлар;

4-гуруҳ: 39 ёшдан 40 ёшгача бўлганлар;

б) аёл жинсидаги номзодлар:

1-гуруҳ: 25 ёшгача бўлганлар;

2-гуруҳ: 26 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар;

3-гуруҳ: 31 ёшдан 35 ёшгача бўлганлар;

4-гуруҳ: 36 ёшдан 40 ёшгача бўлганлар.

6. Қуйидагилар эркак жинсидаги номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:

тезликка оид машқ — 100 метрга югуриш;

куч ишлатишга оид машқ — тўсинда (турникда) тортилиш;

чидамлиликка оид машқ — 3000 метрга югуриш.

7. Қуйидагилар аёл жинсидаги номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:

тезликка оид машқ — 100 метрга югуриш;

куч ишлатишга оид машқ — куч ишлатиш машқлари комплекси;

чидамлиликка оид машқ — 1000 метрга югуриш.

Жисмоний тайёргарлик машқлари қуйидаги кетма-кетликда бажарилади:

биринчи навбатда — тезликка оид машқлар, иккинчи навбатда — куч ишлатишга оид машқлар, учинчи навбатда — чидамлиликка оид машқлар.

8. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажариш оралиғида номзодларга дам олиш учун камида 20 дақиқа вақт берилади.

9. 100 метрга югуриш машқи стадионнинг югуриш йўлакчасида ёки қаттиқ қопламли текис жойларда юқори ёки қуйи стартдан қуйидагича амалга оширилади:

«Стартга» командаси бўйича старт олиш чизиғига яқинлашиш;

«Диққат» командаси бўйича тананинг оғирлигини олдинда турган оёққа ўтказиш, гавда ва бошни олдинга эгиш, қўлларни тирсакка букиш;

«Олға» командаси бўйича югуришни бошлаш.

10. Қуйидагилар тўсинда (турникда) тортилиш машқига қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғирланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;

ияк тўсин (турник) поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;

ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 1-2 сония давом этиши мумкин);

оёқларни 45° га кўтаришга рухсат этилади.

Ушбу машқни бажаришда оёқларни букиш ва кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.

11. 3000 ва 1000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки қаттиқ қопламали текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади.

Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.

Бунда, югуриш ҳудудидан чиқиб кетган ёки югуришдан юриш ҳолатига ўтган иштирокчи машқни бажармаган ҳисобланади.

12. Номзод томонидан куч ишлатиш машқлари комплексини бажаришда 1 дақиқа ичида 2 та машқ узлуксиз бажарилади.

Ҳар бир машқни бажариш учун 30 сониядан вақт ажратилади.

Биринчи машқни бажариш учун ажратилган 30 сония вақт тугаганлиги эълон қилинганда, номзод дарҳол иккинчи машқни бажаришга киришади.

Қуйидагилар биринчи машқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

чалқанча ётилади;

қўллар белда, тиззалар букилмаган ҳолда оёқлар тўпиқ қисмидан бошқа одам ёрдамида ушланади;

дастлабки ҳолатдан гавда олдинга кўтарилиб, қўллар оёқ учига теккандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида тиззаларни букиш ва шерик томонидан оёқларни қўйиб юбориш тақиқланади.

Қуйидагилар иккинчи машқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

таяниб ётилади, қўллар елка кенглигида тиззалар букилмаган ҳолатда бўлади;

қўллар букилиб ёзилади (бунда бел ҳамда елка қисмлари биргаликда ва текис тушиб чиқиши шарт);

қўллар букилиб тана ерга нисбатан параллел ҳолатга келтирилгандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида қўллар чала букилиб ёзилиши, бел ва елкалар ҳар хил тушиб чиқиши, тиззаларнинг ерга тегиши тақиқланади.

13. Мазкур методикада назарда тутилган машқларни бажариш тартибини бузган номзодга шу машқ бўйича балл қўйилмайди.

14. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ амалга оширилади.

Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирларни ўтказиш методикасига ИЛОВА

Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш мезонлари

1. Эркак жинсидаги номзодлар учун: Машқнинг номланиши Ўлчов бирлиги Ёш гуруҳи Баҳолаш мезонлари Аъло Асосий балл Яхши Асосий балл Қониқарли Асосий балл 100 метрга югуриш сония 1 14,0 10 14,4 7 15,2 5 2 14,2 10 14,6 7 15,4 5 3 14,8 10 15,4 7 16,0 5 4 15,4 10 16,0 16,6 5 Тўсинда (турникда) тортилиш маротаба 1 14 10 12 7 10 5 2 13 10 11 7 9 5 3 10 10 8 7 6 5 4 8 10 6 7 4 5 3000 метрга югуриш дақиқа, сония 1 12,40 10 13,00 7 13,35 5 2 12,50 10 13,10 7 13,45 5 3 14,20 10 14,50 7 15,30 5 4 15,00 10 15,50 7 16,40 5 2. Аёл жинсидаги номзодлар учун Машқнинг номланиши Ўлчов бирлиги Ёш гуруҳи Баҳолаш мезонлари Аъло Асосий балл Яхши Асосий балл Қониқарли Асосий балл 100 метрга югуриш сония 1 16,8 10 17,4 7 18,0 5 2 17,4 10 18,0 7 18,6 5 3 18,0 10 18,6 7 19,2 5 4 18,6 10 19,6 7 20,6 5 Куч ишлатиш машқлари комплекси марта 1 32 10 29 7 26 5 2 30 10 27 7 24 5 3 28 10 25 7 22 5 4 25 10 22 7 19 5 1000 метрга югуриш дақиқа, сония 1 4,25 10 4,40 7 5,00 5 2 4,35 10 4,50 7 5,20 5 3 4,50 10 5,05 7 5,40 5 4 5,10 10 5,30 7 6,00 5

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига иш (хизмат)га қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражаси натижалари бўйича

20__ йил «____» ____________ Эркак номзодлар учун: Т/р Номзодларнинг Ф.И.О. Машқларнинг номи ва баҳолаш Умумий балл тўсинда (турникда) тортилиш 100 метрга югуриш 3000 метрга югуриш натижа балл натижа балл натижа балл 1. 2. Аёл номзодлар учун: Т/р Номзодларнинг Ф.И.О. Машқларнинг номи ва баҳолаш Умумий балл комплекс куч ишлатиш машқлари 100 метрга югуриш 1000 метрга югуриш натижа балл натижа балл натижа балл 1. 2. Комиссия аъзолари: _______________________ _______________________ (имзо) (Ф.И.О.) _______________________ _______________________ (имзо) (Ф.И.О.) _______________________ _______________________ (имзо) (Ф.И.О.)

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига иш (хизмат)га қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА

Номзодларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқиш учун Апелляция комиссияси

Раис: Қўмондон ўринбосари — Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи Раис ўринбосари: Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғининг Кадрлар ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари Комиссия аъзолари: Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими бошлиғи Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Юридик таъминлаш ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Тиббиёт бўлими бошлиғи Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Касбий, жанговар ва жисмоний тайёргарлик бошқармаси (бўлими) бошлиғи Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Мутахассис-психологи Комиссия котиби: Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Кадрлар бўлими масъул ходими

Қўмондон Р. ДЖУРАЕВ

Касаба уюшмалари Федерацияси раиси К. РАФИКОВ

Соғлиқни сақлаш вазири А. ИНОЯТОВ

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. МУСАЕВ

Тошкент ш.,

2023 йил 21 декабрь,

2023 йил 16 декабрь

2023 йил 19 декабрь

2023 йил 18 декабрь

343-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.01.2024 й., 10/24/3491/0047-сон; 17.08.2026 й., 10/26/3926/0850-сон; 22.10.2026 й., 10/26/3958/1065-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻmondonining

buyrugʻi

NIZOM

TARKIBI

JURNALI

METODIKASI

QAYDNOMA

TARKIBI

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalariga ish (xizmat)ga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 16-dekabrdagi 757-son “Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Qoʻriqlash bosh boshqarmasining idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalariga ish (xizmat)ga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi va Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasi bilan kelishilgan.

3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻmondonining 2023-yil 21-dekabrdagi 343-son buyrugʻiga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalariga ish (xizmat)ga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalariga ish (xizmat)ga qabul qilish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalariga ish (xizmat)ga nomzodlar ixtiyoriy tartibda, tanlov asosida mavjud boʻsh lavozimlardan kelib chiqqan holda Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Qoʻriqlash bosh boshqarmasining hududiy boshqarmalari (bundan buyon matnda Qoʻriqlash boshqarmalari deb yuritiladi) tomonidan qabul qilinadi.

2. Tanlov tadbirlari quyidagi bosqichlarni oʻz ichiga oladi:

a) dastlabki oʻrganish (hujjatlarni yigʻish va oʻrganish);

b) yakka tartibda suhbat;

v) nomzodlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish;

g) jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash.

Bunda:

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalariga ish (xizmat)ga kirish uchun nomzodlar tanlov tadbirlarining barcha bosqichlarida;

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalariga ish (xizmat)ga kirish uchun nomzodlar tanlov tadbirlarining faqat dastlabki oʻrganish va jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash bosqichlarida ishtirok etadi.

3. Tanlovning istalgan bitta bosqichidan oʻta olmagan nomzodga uni takroran topshirishga, shuningdek tanlov tadbirlarining keyingi bosqichiga oʻtishga ruxsat berilmaydi. Bunda, nomzod keyingi tanlovlarga dastlabki oʻrganish bosqichidan boshlab qayta qatnashishi mumkin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 15-yanvardagi 23-son qarori bilan tasdiqlangan Aholining jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash boʻyicha sport sinovlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga asosan, yosh koʻrsatkichlaridan kelib chiqib, aholining jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash boʻyicha sport sinovlarining maxsus talablarini muvaffaqiyatli bajargan (1, 2 va 3-oʻrin gʻoliblari) fuqarolar bir yil mobaynida tanlovning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash bosqichidan ozod qilinadi hamda ularga ushbu bosqich boʻyicha maksimal ball beriladi.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalariga ish (xizmat)ga qabul qilishda nomzodlarning boʻy oʻlchami quyidagi maxsus antropometrik parametrlarga javob berishi talab etiladi:

a) erkak nomzodlar uchun 178 santimetrdan past boʻlmasligi;

b) ayol nomzodlar uchun 170 santimetrdan past boʻlmasligi.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalariga qabul qilinadigan nomzodlarga antropometrik parametrlar belgilanmaydi.

7. Oʻzbekiston Respublikasining “Qoʻriqlash faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonunining 20-moddasiga asosan quyidagi shaxslar Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalariga ishga (xizmatga) qabul qilinmaydi:

qasddan sodir etgan jinoyatlari uchun sudlanganlik holati tugallanmagan yoki sudlanganligi olib tashlanmagan shaxslar;

jinoiy jazoni oʻtayotgan shaxslar;

mulkka tajovuz qiluvchi huquqbuzarliklarni sodir etganlik uchun maʼmuriy javobgarlikka tortilgan, shuningdek jamoat tartibiga yoki boshqaruvning belgilangan tartibiga tajovuz qiluvchi huquqbuzarliklarni sodir etganlik uchun bir yil ichida takroran maʼmuriy javobgarlikka tortilgan shaxslar;

ruhiy kasalliklari boʻlgan, narkologik kasalliklarga chalingan, shuningdek sogʻligʻining holatiga nisbatan belgilangan talablarga javob bermaydigan shaxslar;

sud tomonidan muomalaga layoqatsiz yoki muomala layoqati cheklangan deb topilgan shaxslar;

umumiy oʻrta yoki oʻrta maxsus maʼlumotga ega boʻlmagan shaxslar;

chet el fuqarolari boʻlgan shaxslar.

2-bob. Tanlov tadbirlarini tashkil qilish

8. Tanlov tadbirlarining oʻz vaqtida va sifatli tashkil etilishi va oʻtkazilishini taʼminlash uchun Qoʻriqlash boshqarmasi boshligʻining buyrugʻi bilan doimiy faoliyat yuritadigan Tanlov tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha qabul komissiyasi (bundan buyon matnda Qabul komissiyasi deb yuritiladi) tashkil etiladi.

9. Qabul komissiyasi yetti kishidan iborat mazkur Nizomning 1-ilovasida nazarda tutilgan tarkibda shakllantiriladi.

Qabul komissiyasining yigʻilishida uzrli sabablarga koʻra (kasalligi, xizmat safari, yoʻl-transport hodisasi, yaqin qarindoshining vafoti, nikoh tuzish, farzand tugʻilishi sababli) qatnasha olmaydigan komissiya aʼzosining oʻrniga komissiya raisining ruxsati bilan masʼul xodim taklif etiladi.

10. Tanlov tadbirlarining shaffof va oshkora tarzda oʻtkazilishini taʼminlash maqsadida ixtiyoriylik asosida jamoat tashkilotlari vakillari va nomzodlarning yaqin qarindoshlari (bundan buyon matnda jamoatchilik vakillari deb yuritiladi) kuzatuvchi sifatida ishtirok etishlari mumkin.

Tanlov jarayonlarini videotasvirga tushirib borish Qabul komissiyasi tomonidan amalga oshiriladi.

11. Xizmatga munosib nomzodlarni tanlab olish maqsadida muntazam ravishda targʻibot-tashviqot ishlari olib boriladi, ommaviy axborot vositalarida hamda Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining rasmiy nashrlari, veb-saytlarida boʻsh lavozimlar toʻgʻrisida, shuningdek tanlov oʻtkazilishidan kamida bir oy oldin tanlov oʻtkazish joyi va kunlari toʻgʻrisida eʼlonlar joylashtiriladi.

Jamoatchilik vakillari tanlovlarni real vaqt rejimida (onlayn) kuzatib borishlari uchun tanlov tadbirlari videokuzatuv (onlayn translyatsiya) ostida oʻtkaziladi.

12. Qabul komissiyasi tomonidan Qoʻriqlash boshqarmalari hududiga kirish joylarida tanlov tartibi, nomzodlarga qoʻyiladigan talablar va qabul kunlari haqidagi maʼlumotlar qayd etilgan elektron axborot stendlari joylashtirilishi lozim.

3-bob. Nomzodni dastlabki oʻrganish

13. Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalariga ishga (xizmatga) kirish istagini bildirgan fuqaro yashash joyi yoki turgan joyidagi Qoʻriqlash boshqarmasiga mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shakldagi ariza bilan yozma yoki elektron shaklda murojaat qiladi. Bunda, arizada nomzodning pasporti yoki identifikatsiya ID-kartasi maʼlumotlari koʻrsatilishi lozim.

Tanlov tadbirlari boshlanganidan keyin murojaat qilgan nomzodlar ushbu tanlovda emas, balki keyingi tanlovda ishtirok etishlari mumkin boʻladi.

14. Tanlovda qatnashish toʻgʻrisidagi ariza bilan murojaat qilgan nomzodga Qabul komissiyasi tomonidan navbatdagi tanlov boshlanishidan oʻn kun oldin tanlovning boshlanish vaqti va joyi haqida yozma yoki elektron shaklda xabar beriladi.

Nomzod tanlov tadbirlariga uzrli sabablarga (kasalligi, yoʻl-transport hodisasi, yaqin qarindoshining vafoti, nikoh tuzish, farzand tugʻilishi sababli) koʻra kelmagan taqdirda Qabul komissiyasi tomonidan unga qoʻshimcha tanlovda ishtirok etishga ruxsat beriladi. Bunda, qoʻshimcha tanlovning joyi va kunlari toʻgʻrisida ular oʻtkazilishidan kamida uch kun oldin Qabul komissiyasi tomonidan nomzodga yozma yoki elektron shaklda xabar beriladi.

15. Qabul komissiyasining navbatdagi qabul kuni davomida nomzodlarni dastlabki oʻrganish ishlari amalga oshiriladi.

16. Nomzod dastlabki oʻrganish vaqtida Qabul komissiyasiga oʻzini tanishtiradi va shaxsini tasdiqlovchi hujjatni komissiya kotibiga koʻrsatadi.

17. Qabul komissiyasi kotibi saralash uchun hozir boʻlgan nomzod haqidagi maʼlumotlarni mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq shakldagi Nomzodlarni roʻyxatga olish va dastlabki oʻrganish natijasini qayd etish jurnaliga kiritadi.

18. Nomzod mazkur Nizomning 5-bandida nazarda tutilgan talabga javob berishini aniqlash maqsadida Qabul komissiyasining tegishli aʼzosi tomonidan uning boʻyi oʻlchanadi. Nomzodning boʻyi talabga javob bermagan hollarda, unga tanlovning keyingi bosqichida ishtirok etishga ruxsat berilmaydi, bundan Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalariga ishga (xizmatga) kirish istagini bildirgan nomzod mustasno.

19. Qabul komissiyasi aʼzolari tomonidan nomzodni dastlabki oʻrganish natijalariga koʻra shu kunning oʻzida nomzodni saralashning keyingi bosqichiga oʻtkazish yoki oʻtkazishni rad etish haqida qaror qabul qilinadi.

Bunda:

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari uchun nomzodning boʻyi talabga javob berganda hamda nomzod ish (xizmat)ga kirish istagini bildirgan hollarda;

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari uchun nomzod ish (xizmat)ga kirish istagini bildirgan hollarda Qabul komissiyasi tomonidan nomzodni keyingi bosqichga oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.

4-bob. Nomzod bilan yakka tartibdagi suhbat oʻtkazish

20. Qabul komissiyasi tomonidan tanlovning dastlabki oʻrganish bosqichidan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlar bilan yakka tartibdagi suhbat oʻtkaziladi.

21. Nomzodlarga yakka tartibdagi suhbat oʻtkaziladigan xonaga jadval, kitob, uyali telefon, kompyuter, kalkulyator hamda boshqa telekommunikatsiya vositalari va shpargalkalar olib kirish taqiqlanadi.

22. Yakka tartibdagi suhbat boshlanishidan avval Qabul komissiyasi tomonidan nomzodga mazkur Nizom talablari, uning huquq va majburiyatlari, xizmatni oʻtash bilan bogʻliq shartlar tushuntiriladi.

23. Yakka tartibdagi suhbat nomzodning aqliy salohiyati, xizmat oʻtashga ruhan tayyorligi, kirishimliligi, shuningdek boshqa maʼnaviy-axloqiy va kasbiy jihatdan muhim xislatlarga ega ekanligini aniqlash maqsadida tarix, geografiya, huquqshunoslik va tarbiya fanlari boʻyicha bilimlarni hamda kasbga oid umumiy dunyoqarashni baholash orqali ogʻzaki savol-javob tarzida oʻtkaziladi.

24. Har bir nomzod bilan suhbat yakka tartibda oʻtkaziladi.

25. Qabul komissiyasi aʼzolari tomonidan yakka tartibdagi suhbatga kirgan har bir nomzodga umumiy oʻrta, oʻrta-maxsus, professional taʼlim oʻquv dasturlari doirasida jami 10 ta savol beriladi.

Nomzod berilgan savollarga ularga tayyorlanish vaqtini oʻz ichiga olgan holda 15 daqiqada javob berishi lozim.

26. Qabul komissiyasi tomonidan nomzodning savollarga bergan javoblari eshitilgandan soʻng, javoblar darajasiga qarab 100 ballik tizimda baholanadi.

27. Nomzodlarning javoblari quyidagi mezonlar asosida baholanadi:

a) “Aʼlo” 86 — 100 ball uchun nomzodning bilim darajasi quyidagilarga javob berishi lozim:

savolning mazmun va mohiyatini toʻla ochib berish;

javobni mantiqiy ketma-ketlikda izchil ifodalash;

savolni yoritishda mustaqil va ijodiy fikrlash;

savolni yoritishda ishonchli dalillar yoki normativ-huquqiy hujjatlarga murojaat qilish.

b) “Yaxshi” 71 — 85 ball uchun nomzodning bilim darajasi quyidagilarga javob berishi lozim:

savolning mazmun va mohiyatini qisman ochib berish;

javobni mantiqiy ketma-ketligi va izchilligi qisman buzilgan holda ifodalash;

savolni yoritishda ishonchli dalillar yoki qisman normativ-huquqiy hujjatlarga murojaat qilish.

v) “Qoniqarli” 55 — 70 ball uchun nomzodning bilim darajasi quyidagilarga javob berishi lozim:

savolning mazmun va mohiyatini xatolarga yoʻl qoʻygan holda qisman ochib berish;

javobni mantiqiy ketma-ketligi va izchilligi buzilgan holda ifodalash;

savolni yoritishda ishonchli dalillar yoki normativ-huquqiy hujjatlarga murojaat qilmaslik.

g) “Qoniqarsiz” 0 — 54 ball bilan nomzod savolning mazmun va mohiyati haqida aniq tasavvurga ega boʻlmagan va savolning javobini bilmagan hollarda baholanishi mumkin.

28. Nomzod bilan oʻtkazilgan suhbat yakunida Qabul komissiyasining har bir aʼzosi tomonidan nomzodga qoʻyilgan barcha ballar masʼul kotib tomonidan umumlashtirilib, berilgan oʻnta savol soniga boʻlinadi va nomzodning jami toʻplagan oʻrtacha bali aniqlanadi hamda umumiy natijasi nomzodga eʼlon qilinib, uning auditoriyadan chiqishiga ruxsat beriladi.

29. Nomzodlarning yakka tartibdagi yakuniy suhbat natijalari boʻyicha Qabul komissiyasi kotibi tomonidan mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq shakldagi qaydnoma rasmiylashtiriladi va ushbu qaydnoma komissiya aʼzolari tomonidan imzolanadi.

Nomzod bilan yakka tartibdagi suhbat natijasiga koʻra u kamida 55 ball toʻplagan taqdirda tanlovning keyingi bosqichiga oʻtgan deb hisoblanadi.

5-bob. Nomzodlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish

30. Qabul komissiyasi kotibi tomonidan yakka tartibdagi suhbatdan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlarga shu kunning oʻzida hududiy tibbiyot birlashmalarida tibbiy koʻrikdan oʻtish uchun yoʻllanma beriladi.

31. Nomzod tibbiy koʻrik yakuniga koʻra tibbiy koʻrikdan oʻtganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnomani Qabul komissiyasi kotibiga taqdim etadi.

6-bob. Jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash

32. Tanlovning yakka tartibdagi suhbat bosqichidan muvaffaqiyatli oʻtgan va tibbiy koʻrikdan ijobiy natijaga ega nomzodlar jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash tadbirida ishtirok etadi.

33. Jismoniy tayyorgarlik sinovi nomzodning jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash maqsadida oʻtkaziladi.

34. Qabul komissiyasi kotibi nomzodni uning tibbiy koʻrik natijalari eʼlon qilingan kunning oʻzida jismoniy tayyorgarlik sinovi oʻtkaziladigan vaqt va joy haqida xabardor qiladi.

35. Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash mazkur Nizomning 5-ilovasiga muvofiq Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash boʻyicha tadbirlarni oʻtkazish metodikasi asosida amalga oshiriladi.

Bunda, nomzodga har bir mashqni bajarganlik uchun ball beriladi. Umumiy toʻplanishi mumkin boʻlgan maksimal ball — 30 ballni tashkil etadi.

36. Nomzodlar tomonidan mashqlarni bajarish boshlanishidan oldin ularga mashqlarni bajarishga qoʻyiladigan talablar, mashqlarni bajarish tartibi hamda baholash mezonlari Qabul komissiyasi aʼzolari tomonidan tushuntiriladi.

37. Nomzodlar tomonidan bajarilishi lozim boʻlgan jismoniy tayyorgarlik mashqlari va ularni bajarishga qoʻyiladigan talablar erkak va ayol jinsidagi nomzodlar uchun alohida belgilanadi.

38. Jismoniy tayyorgarlik mashqlarini bajargan nomzodlar shu vaqtning oʻzida Qabul komissiyasi aʼzolari tomonidan baholanadi.

39. Jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash tadbirlari natijalari boʻyicha shu kunning oʻzida mazkur Nizomning 6-ilovasiga muvofiq shaklda qaydnoma rasmiylashtiriladi va natijalar shu kunning oʻzida nomzodlarga eʼlon qilinadi.

Bunda, qaydnoma Qabul komissiyasi aʼzolari tomonidan imzolanadi.

40. Jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash mashqlaridan jami toʻplangan balli 15 balldan past boʻlgan nomzodlar tanlovdan oʻtmagan hisoblanadi.

41. Tanlovda gʻolib boʻlmagan nomzodlar boʻsh (vakant) ish oʻrni uchun keyingi tanlovda nomzod sifatida ishtirok etishi mumkin.

7-bob. Nomzodlarning apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqish

42. Nomzodlarning apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Qoʻriqlash bosh boshqarmasi boshligʻining buyrugʻi bilan mazkur Nizomning 7-ilovasiga muvofiq tarkibda Apellyatsiya komissiyasi tashkil etiladi.

Tanlov tadbirlarini oʻtkazishga masʼul boʻlgan shaxslarning Apellyatsiya komissiyasi tarkibiga kiritilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

43. Qabul komissiyasi qaroridan norozi boʻlgan nomzodlar tanlov natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab bir oy ichida Apellyatsiya komissiyasiga yozma yoki elektron shaklda apellyatsiya shikoyati berishlari mumkin.

Bunda, Apellyatsiya komissiyasi apellyatsiya shikoyati bilan murojaat qilgan nomzodni shikoyat koʻrib chiqilishidan kamida ikki kun oldin uni koʻrib chiqish vaqti va joyi haqida ogohlantiradi.

44. Apellyatsiya komissiyasi apellyatsiya shikoyatini, u kelib tushgan kundan boshlab uch kun muddat ichida koʻrib chiqadi. Bunda, apellyatsiya shikoyati bilan murojaat qilgan nomzod mazkur shikoyatni koʻrib chiqishda ishtirok etish huquqiga ega.

45. Apellyatsiya komissiyasi unda aʼzolarning kamida uchdan ikki qismi ishtirok etganda vakolatli hisoblanadi.

Apellyatsiya komissiyasining qarori oddiy koʻpchilik ovoz bilan qabul qilinadi va majlisda ishtirok etgan barcha aʼzolar tomonidan tasdiqlanadigan bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi.

Berilgan ovozlar soni teng boʻlib qolgan taqdirda, Apellyatsiya komissiyasi raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.

46. Apellyatsiya komissiyasi tanlov jarayonida nomzodning bergan javoblari va bajargan amaliy mashgʻulotlarini ular aks etgan videotasvirlarni koʻrish orqali tekshiruvdan oʻtkazadi. Apellyatsiya komissiyasi tomonidan apellyatsiya shikoyatini koʻrib chiqish davomida nomzodga uni qayta baholashga qaratilgan savollar berilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

47. Shikoyatni koʻrib chiqish natijalari boʻyicha Apellyatsiya komissiyasi tomonidan quyidagi qarorlardan biri qabul qilinadi:

tanlov natijalarini oʻzgarishsiz qoldirish;

tanlov natijalariga oʻzgartirish kiritish va nomzod tanlovni muvaffaqiyatli topshirgan deb topish.

Apellyatsiya shikoyatini koʻrishda nomzodning tanlovda olgan natijasini pasaytirishga yoʻl qoʻyilmaydi.

48. Apellyatsiya komissiyasi apellyatsiya shikoyati bilan murojaat qilgan nomzodga oʻz qarorini u qabul qilingan kunning oʻzida maʼlum qiladi.

49. Apellyatsiya komissiyasining tanlov natijalariga oʻzgartirish kiritish va nomzod tanlovni muvaffaqiyatli topshirgan deb topish toʻgʻrisidagi qarori asosida u boʻsh (vakant) ish oʻrni uchun ishga tavsiya etilgan deb hisoblanadi.

50. Apellyatsiya komissiyasi qarori ustidan nomzod yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishi mumkin.

8-bob. Nomzodni ish (xizmat)ga qabul qilish

51. Dastlabki oʻrganish, yakka tartibda suhbat, nomzodlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish va jismoniy tayyorgarlik darajasini baholashdan muvaffaqiyatli oʻtib, eng yuqori ball toʻplagan hamda tibbiy koʻrikdan ish (xizmat)ga yaroqli deb topilgan nomzodlar mavjud boʻsh lavozimlar sonini hisobga olgan holda Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalariga ish (xizmat)ga qabul qilinadi.

Dastlabki oʻrganish va jismoniy tayyorgarlik darajasini baholashdan muvaffaqiyatli oʻtib, eng yuqori ball toʻplagan nomzodlar mavjud boʻsh lavozimlar sonini hisobga olgan holda Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalariga ish (xizmat)ga qabul qilinadi.

Bunda, nomzodlarning natijalari teng boʻlgan taqdirda jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash bosqichida yuqoriga natija qayd etgan nomzod ustunlikka ega boʻladi.

Agar nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash bosqichidagi natijalari ham teng boʻlgan taqdirda Qabul komissiyasi tomonidan mazkur Nizomning 4-bobiga asosan qoʻshimcha suhbat oʻtkaziladi va eng yuqori natija qayd etgan nomzod tanlab olinadi.

52. Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalariga ish (xizmat)ga kirish istagini bildirgan nomzodlarga nisbatan Qoʻriqlash boshqarmalarining kadrlar boʻlinmasi masʼul xodimlari tomonidan shaxsiy hujjatlar yigʻma jildi rasmiylashtiriladi.

9-bob. Yakuniy qoida

53. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalariga ish (xizmat)ga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Qoʻriqlash bosh boshqarmasining idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash hamda Qorovullik boʻlinmalariga nomzodlarni tanlab olish tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha qabul komissiyasining namunaviy

Rais: Qoʻriqlash boshqarmasi boshliqlari Rais oʻrinbosari: Qoʻriqlash boshqarmasi boshligʻining — Kadrlar va tarbiyaviy ishlar boʻyicha oʻrinbosarlari Komissiya aʼzolari: Shaxsiy xavfsizlik boʻlimi boshligʻi Yuridik taʼminlash va murojaatlar bilan ishlash boʻlimi (boʻlinmasi) boshligʻi Tibbiyot boʻlimi (guruhi) boshligʻi Kasbiy, jangovar va jismoniy tayyorgarlik boʻlimi (boʻlinmasi) boshligʻi Mutaxassis-psixolog Komissiya kotibi: Kadrlar boʻlimi masʼul xodimi

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalariga ish (xizmat)ga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Qoʻriqlash bosh boshqarmasining ______________ Qoʻriqlash boshqarmasi boshligʻi ______________________ga (F.I.O) ARIZA Men ______________________________________________________________________________ (F.I.O) Shaxsni tasdiqlovchi hujjat (biometrik pasport, ID-karta, Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining xorijga chiqish biometrik pasporti, milliy haydovchilik guvohnomasi) seriyasi va raqami, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: Men ______________________________________________________________________________ (tugʻilgan yili, kuni, oyi va joyi) _________________________________________________________________________________________ (yashash joyi yoki turgan joyi) (muqaddam kontrakt boʻyicha harbiy xizmatni oʻtagan yoki boshqa davlat organlaridan boʻshatilgan boʻlsa, boʻshatilish sababini koʻrsatishi lozim) Menga Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash yoki idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalariga ish (xizmat)ga nomzodlarni saralash tadbirlarida qatnashishga ruxsat berishingizni soʻrayman. Mehnatning shart-sharoitlari va xususiyati bilan tanishdim. Sinovlarni __________ tilida topshiraman. __________________ __________________ __________________ Kun, oy, yil (imzo) F.I.O.

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalariga ish (xizmat)ga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Nomzodlarni roʻyxatga olish va dastlabki oʻrganish natijasini qayd etish

T/r Sana F.I.O. Tugʻilgan yili, oyi, kuni va joyi Boʻy koʻrsatkichi Maʼlumoti va mutaxassisligi Yashash manzili va telefon raqami Suhbat natijasi Izoh 1. 2. 3. …

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalariga ish (xizmat)ga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

“TASDIQLAYMAN” ___________________________________ ___________________________________ ___________________________________ (Qabul komissiyasi raisining unvoni, F.I.O. va imzosi) 20___ yil “___” _____________ Yakka tartibdagi suhbat natijalari boʻyicha QAYDNOMA 20__ yil “___” __________ Toshkent shahri Raislik qiluvchi: ____________________________________________________________________________ (qabul komissiyasi raisining unvoni va F.I.O.) Qatnashganlar: ____________________________________________________________________________ (qabul komissiyasi aʼzolari) ____________________________________________________________________________ (qabul komissiyasi aʼzolari) 1. Nomzodining F.I.O 1-savol Javoblar mazmuni 2-savol Javoblar mazmuni 3-savol Javoblar mazmuni 4-savol Javoblar mazmuni 5-savol Javoblar mazmuni 6-savol Javoblar mazmuni 7-savol Javoblar mazmuni 8-savol Javoblar mazmuni 9-savol Javoblar mazmuni 10-savol Javoblar mazmuni 2. Nomzodining F.I.O 1-savol Javoblar mazmuni 2-savol Javoblar mazmuni 3-savol Javoblar mazmuni 4-savol Javoblar mazmuni 5-savol Javoblar mazmuni 6-savol Javoblar mazmuni 7-savol Javoblar mazmuni 8-savol Javoblar mazmuni 9-savol Javoblar mazmuni 10-savol Javoblar mazmuni

T/r Nomzodning F.I.O. Savollarga qoʻyilgan ballar Jami toʻplangan ball Xulosa 1-savol 2-savol 3-savol 4-savol 5-savol 6-savol 7-savol 8-savol 9-savol 10-savol 1. Qabul qilinsin 2. Qabul qilinmasin Qabul komissiyasining oʻrinbosari ______________ __________________________ (imzo) (unvoni va F.I.O.) Qabul komissiyasi aʼzolari ______________ __________________________ (imzo) (F.I.O.) Qabul komissiyasi masʼul kotibi ______________ __________________________ (imzo) (unvoni va F.I.O.)

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalariga ish (xizmat)ga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash boʻyicha tadbirlarni oʻtkazish

1. Jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash tadbirlari boshlanishidan oldin nomzod Tanlov tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha qabul komissiyasining masʼul aʼzolariga oʻzini tanishtiradi, bunda nomzod pasport yoki identifikatsiya ID-kartasi yoxud mazkur hujjatlardan birining Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va (yoki) “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shakli yoki harbiy guvohnomasini koʻrsatishi lozim.

2. Nomzodlarga mashqlarni bajarishga qoʻyiladigan talablar, mashqlarni bajarish tartibi hamda baholash mezonlari Tanlov tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha qabul komissiyasi aʼzolari tomonidan tushuntiriladi.

3. Nomzodlar tomonidan bajarilishi lozim boʻlgan jismoniy tayyorgarlik mashqlari va ularni bajarishga qoʻyiladigan talablar erkak va ayol jinsidagi nomzodlar uchun alohida belgilanadi.

4. Nomzodlar mashqlarni sport kiyimida bajarishlari tavsiya etiladi.

5. Jismoniy tayyorgarlik mashqlarini bajarishda nomzodlar quyidagi yosh guruhlariga boʻlinadi:

a) erkak jinsidagi nomzodlar:

1-guruh: 28 yoshgacha boʻlganlar;

2-guruh: 29 yoshdan 33 yoshgacha boʻlganlar;

3-guruh: 34 yoshdan 38 yoshgacha boʻlganlar;

4-guruh: 39 yoshdan 40 yoshgacha boʻlganlar;

b) ayol jinsidagi nomzodlar:

1-guruh: 25 yoshgacha boʻlganlar;

2-guruh: 26 yoshdan 30 yoshgacha boʻlganlar;

3-guruh: 31 yoshdan 35 yoshgacha boʻlganlar;

4-guruh: 36 yoshdan 40 yoshgacha boʻlganlar.

6. Quyidagilar erkak jinsidagi nomzodlar tomonidan bajarilishi lozim boʻlgan jismoniy tayyorgarlik mashqlari hisoblanadi:

tezlikka oid mashq — 100 metrga yugurish;

kuch ishlatishga oid mashq — toʻsinda (turnikda) tortilish;

chidamlilikka oid mashq — 3000 metrga yugurish.

7. Quyidagilar ayol jinsidagi nomzodlar tomonidan bajarilishi lozim boʻlgan jismoniy tayyorgarlik mashqlari hisoblanadi:

tezlikka oid mashq — 100 metrga yugurish;

kuch ishlatishga oid mashq — kuch ishlatish mashqlari kompleksi;

chidamlilikka oid mashq — 1000 metrga yugurish.

Jismoniy tayyorgarlik mashqlari quyidagi ketma-ketlikda bajariladi:

birinchi navbatda — tezlikka oid mashqlar, ikkinchi navbatda — kuch ishlatishga oid mashqlar, uchinchi navbatda — chidamlilikka oid mashqlar.

8. Jismoniy tayyorgarlik mashqlarini bajarish oraligʻida nomzodlarga dam olish uchun kamida 20 daqiqa vaqt beriladi.

9. 100 metrga yugurish mashqi stadionning yugurish yoʻlakchasida yoki qattiq qoplamli tekis joylarda yuqori yoki quyi startdan quyidagicha amalga oshiriladi:

“Startga” komandasi boʻyicha start olish chizigʻiga yaqinlashish;

“Diqqat” komandasi boʻyicha tananing ogʻirligini oldinda turgan oyoqqa oʻtkazish, gavda va boshni oldinga egish, qoʻllarni tirsakka bukish;

“Olgʻa” komandasi boʻyicha yugurishni boshlash.

10. Quyidagilar toʻsinda (turnikda) tortilish mashqiga qoʻyiladigan talablar hisoblanadi:

bosh barmoq poya ichkarisidan ushlanadi, tana biroz rostlanadi, tizza boʻgʻimi toʻgʻirlanadi, oyoq uchlari choʻziladi, tovonlar birlashtiriladi;

iyak toʻsin (turnik) poyasidan oʻtgunga qadar qoʻllar bukiladi;

harakat toʻliq amalga oshirilishi bilan dastlabki holatga qaytiladi (osilish holati 1-2 soniya davom etishi mumkin);

oyoqlarni 45° ga koʻtarishga ruxsat etiladi.

Ushbu mashqni bajarishda oyoqlarni bukish va kerish, tanani harakatsiz holatda egish hamda oyoqlar bilan siltanma harakatlar qilish taqiqlanadi.

11. 3000 va 1000 metrga yugurish mashqlari stadionning yugurish yoʻlakchalari yoki qattiq qoplamali tekis joylarda, umumiy yoki alohida start berilgan holda oʻtkaziladi.

Start va marra chiziqlari bir joyda belgilanishi mumkin.

Bunda, yugurish hududidan chiqib ketgan yoki yugurishdan yurish holatiga oʻtgan ishtirokchi mashqni bajarmagan hisoblanadi.

12. Nomzod tomonidan kuch ishlatish mashqlari kompleksini bajarishda 1 daqiqa ichida 2 ta mashq uzluksiz bajariladi.

Har bir mashqni bajarish uchun 30 soniyadan vaqt ajratiladi.

Birinchi mashqni bajarish uchun ajratilgan 30 soniya vaqt tugaganligi eʼlon qilinganda, nomzod darhol ikkinchi mashqni bajarishga kirishadi.

Quyidagilar birinchi mashqni bajarishga qoʻyiladigan talablar hisoblanadi:

chalqancha yotiladi;

qoʻllar belda, tizzalar bukilmagan holda oyoqlar toʻpiq qismidan boshqa odam yordamida ushlanadi;

dastlabki holatdan gavda oldinga koʻtarilib, qoʻllar oyoq uchiga tekkandan soʻng, dastlabki holatga qaytiladi.

Ushbu mashqni bajarish vaqtida tizzalarni bukish va sherik tomonidan oyoqlarni qoʻyib yuborish taqiqlanadi.

Quyidagilar ikkinchi mashqni bajarishga qoʻyiladigan talablar hisoblanadi:

tayanib yotiladi, qoʻllar yelka kengligida tizzalar bukilmagan holatda boʻladi;

qoʻllar bukilib yoziladi (bunda bel hamda yelka qismlari birgalikda va tekis tushib chiqishi shart);

qoʻllar bukilib tana yerga nisbatan parallel holatga keltirilgandan soʻng, dastlabki holatga qaytiladi.

Ushbu mashqni bajarish vaqtida qoʻllar chala bukilib yozilishi, bel va yelkalar har xil tushib chiqishi, tizzalarning yerga tegishi taqiqlanadi.

13. Mazkur metodikada nazarda tutilgan mashqlarni bajarish tartibini buzgan nomzodga shu mashq boʻyicha ball qoʻyilmaydi.

14. Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash mazkur Metodikaning ilovasiga muvofiq amalga oshiriladi.

Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash boʻyicha tadbirlarni oʻtkazish metodikasiga ILOVA

Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash mezonlari

1. Erkak jinsidagi nomzodlar uchun: Mashqning nomlanishi Oʻlchov birligi Yosh guruhi Baholash mezonlari Aʼlo Asosiy ball Yaxshi Asosiy ball Qoniqarli Asosiy ball 100 metrga yugurish soniya 1 14,0 10 14,4 7 15,2 5 2 14,2 10 14,6 7 15,4 5 3 14,8 10 15,4 7 16,0 5 4 15,4 10 16,0 16,6 5 Toʻsinda (turnikda) tortilish marotaba 1 14 10 12 7 10 5 2 13 10 11 7 9 5 3 10 10 8 7 6 5 4 8 10 6 7 4 5 3000 metrga yugurish daqiqa, soniya 1 12,40 10 13,00 7 13,35 5 2 12,50 10 13,10 7 13,45 5 3 14,20 10 14,50 7 15,30 5 4 15,00 10 15,50 7 16,40 5 2. Ayol jinsidagi nomzodlar uchun Mashqning nomlanishi Oʻlchov birligi Yosh guruhi Baholash mezonlari Aʼlo Asosiy ball Yaxshi Asosiy ball Qoniqarli Asosiy ball 100 metrga yugurish soniya 1 16,8 10 17,4 7 18,0 5 2 17,4 10 18,0 7 18,6 5 3 18,0 10 18,6 7 19,2 5 4 18,6 10 19,6 7 20,6 5 Kuch ishlatish mashqlari kompleksi marta 1 32 10 29 7 26 5 2 30 10 27 7 24 5 3 28 10 25 7 22 5 4 25 10 22 7 19 5 1000 metrga yugurish daqiqa, soniya 1 4,25 10 4,40 7 5,00 5 2 4,35 10 4,50 7 5,20 5 3 4,50 10 5,05 7 5,40 5 4 5,10 10 5,30 7 6,00 5

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalariga ish (xizmat)ga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasi natijalari boʻyicha

20__ yil “____” ____________ Erkak nomzodlar uchun: T/r Nomzodlarning F.I.O. Mashqlarning nomi va baholash Umumiy ball toʻsinda (turnikda) tortilish 100 metrga yugurish 3000 metrga yugurish natija ball natija ball natija ball 1. 2. Ayol nomzodlar uchun: T/r Nomzodlarning F.I.O. Mashqlarning nomi va baholash Umumiy ball kompleks kuch ishlatish mashqlari 100 metrga yugurish 1000 metrga yugurish natija ball natija ball natija ball 1. 2. Komissiya aʼzolari: _______________________ _______________________ (imzo) (F.I.O.) _______________________ _______________________ (imzo) (F.I.O.) _______________________ _______________________ (imzo) (F.I.O.)

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalariga ish (xizmat)ga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA

Nomzodlarning apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqish uchun Apellyatsiya komissiyasi

Rais: Qoʻmondon oʻrinbosari — Qoʻriqlash bosh boshqarmasi boshligʻi Rais oʻrinbosari: Qoʻriqlash bosh boshqarmasi boshligʻining Kadrlar va tarbiyaviy ishlar boʻyicha oʻrinbosari Komissiya aʼzolari: Milliy gvardiya Qoʻriqlash bosh boshqarmasi Shaxsiy xavfsizlik boʻlimi boshligʻi Milliy gvardiya Qoʻriqlash bosh boshqarmasi Yuridik taʼminlash va murojaatlar bilan ishlash boʻlimi boshligʻi Milliy gvardiya Qoʻriqlash bosh boshqarmasi Tibbiyot boʻlimi boshligʻi Milliy gvardiya Qoʻriqlash bosh boshqarmasi Kasbiy, jangovar va jismoniy tayyorgarlik boshqarmasi (boʻlimi) boshligʻi Milliy gvardiya Qoʻriqlash bosh boshqarmasi Mutaxassis-psixologi Komissiya kotibi: Milliy gvardiya Qoʻriqlash bosh boshqarmasi Kadrlar boʻlimi masʼul xodimi

Qoʻmondon R. DJURAYEV

Kasaba uyushmalari Federatsiyasi raisi K. RAFIKOV

Sogʻliqni saqlash vaziri A. INOYATOV

Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B. MUSAYEV

Toshkent sh.,

2023-yil 21-dekabr,

2023-yil 16-dekabr

2023-yil 19-dekabr

2023-yil 18-dekabr

343-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 19.01.2024-y., 10/24/3491/0047-son; 17.08.2026-y., 10/26/3926/0850-son; 22.10.2026-y., 10/26/3958/1065-son)

lex.uz