📅 2024-yil 18-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 18-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 18 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 18 января 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 18 January 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТАРКИБИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада мукофотини таъсис этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, миллий эстрада соҳасини янада ривожлантириш, эстрада йўналишида фаолият олиб бораётган хонандаларни қўллаб-қувватлаш, ёш истеъдодларни излаб топиш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарорида Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада мукофотини таъсис этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Эстрада йўналишида фаолият олиб бораётган истеъдодли ёш хонандалар учун Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада мукофоти таъсис этилсин.
3. Қуйидагилар:
Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада мукофотига тақдим этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) таркиби 1-иловага мувофиқ;
Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада мукофоти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилаб қўйилсинки:
а) Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада мукофоти (кейинги ўринларда — мукофот) эстрада йўналишида ном қозонган ижодкорларнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш, уларнинг асарларини ижро қилиш, шу асосда янги асарлар яратиш каби жараёнларда юқори натижаларга эришган ижодкорлар, шу жумладан, олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган ва фаолият юритаётган ёшларга танлов асосида берилади;
б) мукофот учун танловни юқори савияда ўтказишга Маданият вазирлиги — масъул ташкилот, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ешлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси — ҳамкор ташкилотлар ҳисобланади;
в) мукофот билан тақдирлаш ҳар йили Ботир Зокиров таваллуд топган сана — 26 апрелда «Хотира кечаси» тадбирлари доирасида амалга оширилади.
5. Маданият вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада мукофоти билан тақдирлаш дастурини ҳар йили 1 апрелга қадар ишлаб чиқиб, тасдиқласин ҳамда тадбирларнинг юқори савияда ташкил этилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Бадиий академияси уч ой муддатда Маданият вазирлиги буюртмасига биноан шартнома асосида мукофот статуэткаси эскизи лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ташкилий қўмитага киритсин.
7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 январдаги 32-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада мукофотига тақдим этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича ташкилий қўмита
1. О. Назарбеков — Ўзбекистон Республикаси маданият вазири, Ўзбекистон халқ артисти, Ташкилий қўмита раиси 2. Р. Абдуллаев — Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби 3. С. Саидов — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири 4. А. Нуридинов — Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, Ўзбекистон халқ рассоми 5. Ф. Зокиров — Эстрада хонандаси, Ўзбекистон халқ артисти 6. Н. Абдуллаева — Эстрада хонандаси, Ўзбекистон халқ артисти 7. Г. Якубов — Эстрада хонандаси, Ўзбекистон халқ артисти 8. Ж. Пиязов — Эстрада хонандаси, Ўзбекистон халқ артисти 9. М. Тоиров — Ўзбекистон халқ шоири 10. Д. Омонуллаева — Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, бастакор 11. К. Ўринбоев — Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист 12. А. Мансуров — Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти ректори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими 13. Ш. Тохтасимов — Ўзбекистон давлат хореография академияси ректори 14. А. Муллахонов — Муқимий номидаги мусиқали драма театри директори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист 15. Т. Қўзиев — Созанда, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист 16. Б. Абдулпаттаев — Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими бошлиғи 17. С. Эрданов — «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директор ўринбосари, Ташкилий қўмита масъул котиби
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 январдаги 32-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада мукофоти тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом миллий эстрада санъати асосчиларидан бири Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ижодий меросини кенг тарғиб этиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги улкан аҳамиятини акс эттирадиган Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада мукофоти (кейинги ўринларда — мукофот) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.
2. Мукофотга эстрада йўналишидаги ижодкорлар ҳаёти ҳамда ижодини ўрганиш, уларнинг асарларини ижро қилиш, шу асосда янги асарлар яратиш каби жараёнларда энг юқори натижаларга эришган ижодкорлар ва олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган ҳамда фаолият юритаётган ёшлар орасидан номзодлар кўрсатилиши мумкин.
3. Мукофотга номзодлар Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада мукофотига тақдим этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) хулосаси ҳамда кенг жамоатчилик танлови асосида танлаб олинади.
Ташкилий қўмита жамоатчилик асосида фаолият юритади.
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси Ташкилий қўмитанинг ишчи органи (кейинги ўринларда — ишчи орган) ҳисобланади.
Ишчи орган томонидан номзодлар ҳақида тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилиб, мукофотга тавсия этиш бўйича қарор қабул қилинади.
Ташкилий қўмита қарори йиғилиш баёни билан расмийлаштирилади.
4. Мукофот учун номзодларни танлаб олиш қуйидаги номинациялар асосида ташкил этилади:
1) «Энг яхши хонанда»;
2) «Энг яхши бастакор ва композитор»;
3) «Энг яхши ижодкор ва ташаббускор».
Мазкур номинациялар рўйхатига Ташкилий қўмитанинг тегишли тавсиясига кўра қўшимча номинациялар ҳам киритилиши мумкин.
5. Мукофот номинациялари бўйича маълумотлар ҳар йили 1 февралга қадар Маданият вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.
6. Номзодларни кўриб чиқиш ва танлаб олиш қуйидаги икки босқичда амалга оширилади:
биринчи босқич — ўтган йил давомида Ботир Зокиров ижодига мурожаат қилиб, унинг асарларини мухлисларга ҳавола этиб келган санъаткорлар (хонандалар, опера ижрочилари), эстрада йўналишида фаол ижод қилган ва қўшиқлари оммалашган бастакор, композиторлар, рангтасвир санъати билан эътирофга сазовор бўлган рассомлар, буюк санъаткор ижодини кенг тарғиб қилишга ҳисса қўшган ижодкорлар, маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш борасида муносиб ташаббус кўрсатган фаол инсонлар ижодидан келиб чиққан ҳолда номзодларни кўриб чиқиш ва танлаб олиш Ташкилий қўмита томонидан амалга оширилади;
иккинчи босқич — Ташкилий қўмита хулосасига асосан энг юқори баҳоланган ижодкорлар жамоатчилик танловидан ўтказилади.
7. Танлов мазкур Низомга иловадаги схемага мувофиқ ўтказилади.
2-боб. Номзодларнинг саралаш босқичларини мувофиқлаштириш
8. Саралаш босқичларини ташкил этиш учун мос равишда Ташкилий қўмита фаолияти йўлга қўйилади.
9. Қуйидагилар Ташкилий қўмитанинг вазифалари ҳисобланади:
номзодларни саралаш босқичларини ўтказиш санаси ва жойини белгилаш ҳамда бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилиш;
саралаш босқичларининг мазкур Низом талаблари асосида ўтказилишини таъминлаш;
саралаш босқичлари ўтказилиши ва натижаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш;
саралаш босқичлари натижалари асосида номзодларни кўриб чиқиш учун юқори турувчи органларга тақдим этиш.
10. Саралаш тадбирларининг адолатли ва шаффоф ўтказилиши Маданият вазирлигига юкланади.
3-боб. Мукофот билан тақдирлаш учун номзодларни танлаб олиш мезонлари
11. Мукофот билан тақдирлаш учун тавсия этилаётган номзодлар қуйидаги мезонлар асосида танлаб олинади:
санъаткорнинг (хонандалар, опера ижрочилари) ўтган йил давомида Ботир Зокиров ижодига мурожаат қилиб, уни мухлисларга ҳавола этиб келганлиги;
Ботир Зокиров номидаги замонавий эстрада қўшиқчилари танловида муваффақиятли иштирок этганлиги;
юртимиз ва жаҳон миқёсидаги кўрик-танлов ҳамда фестивалларда юқори ўринларни эгаллаганлиги;
ўзбек санъати ва маданиятини дунё саҳналарида мунтазам равишда муваффақиятли намойиш этиб келаётганлиги;
Ботир Зокиров ижодини турли маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг жамоатчиликка тарғиб қилганлиги;
маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш борасидаги ташаббускорлиги;
халқимиз маънавиятини юксалтириш, мустақиллик ғояларини, жамиятимизда амалга оширилаётган маданий-маърифий ислоҳотлар моҳиятини санъат воситасида тарғиб этишга хизмат қилаётган юксак даражада яратилган ижодий асарлари;
йил давомида ижодий асарлари оммалашганлиги;
юксак бадиий дид билан ёндашган ҳолда мусиқа асарлари яратганлиги.
4-боб. Мукофотга номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби
12. Санъат соҳасидаги ижодкорлар (номзод) ўзи (қонуний вакили) ёки фаолият юритаётган ташкилоти орқали ҳар йили 10 февралга қадар аризаларни белгиланган тартибда ишчи органга қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этади:
номзоднинг маълумотнома-объективкаси (анкета);
маълумоти тўғрисидаги ҳужжат (диплом) нусхаси (мавжуд бўлса);
номзодга берилган ижодий тавсифнома (тасдиқланган);
оммавий ахборот воситаларида номзоднинг Ботир Зокиров ҳақида тайёрлаган телекўрсатув ва радиоэшиттиришлари ёки мамлакатимизда ва чет элларда чоп этилган мақолалари ҳаволаси (мавжуд бўлса);
номзоднинг ижодий ишлари, фаолияти ва эришган ютуқларини акс эттирувчи ҳужжатлар (муаллифлик асарлари ёки репертуар рўйхати, видео ва аудио альбомлари, қўшиқлари).
Белгиланган муддатдан кеч тақдим этилган ҳужжатлар қабул қилинмайди.
13. Тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомга мувофиқ ишчи орган томонидан ҳар йили 20 февралдан 1 мартга қадар ўрганилади ҳамда кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш учун ҳужжатлар Ташкилий қўмитага тақдим этилади.
14. Ташкилий қўмита ҳар йили 10 мартдан 15 мартга қадар ҳар бир номинация бўйича энг юқори натижаларга эришган уч нафар номзодни саралайди.
15. Ташкилий қўмитанинг тегишли қарори билан мукофотга муносиб деб топилган уч нафар номзод тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг жамоатчилик орасида овоз берилиши учун жойлаштирилади.
Ҳар бир номинация бўйича номзодларга жамоатчилик томонидан берилган жами овозлар сони инобатга олиниб, Ташкилий қўмитанинг якуний хулосасига қўшилади ва натижалар умумлаштирилади.
16. Овоз бериш жараёни ижтимоий тармоқларда ҳар йили 20 мартдан 20 апрелга қадар ўтказилади.
17. Ишчи орган Ташкилий қўмита хулосаси ва жамоатчиликнинг овоз бериш натижаларини умумлаштиради.
18. Мукофотга муносиб деб топилган номзодлар мукофотни тантанали топшириш маросимига қадар жамоатчиликка эълон қилинмайди.
19. Номзодларнинг умумий натижалари тенг бўлиб қолган ҳолатда Ташкилий қўмита раиси ҳал қилувчи овозга эга.
20. Мукофотга сазовор бўлган ижодкорлар Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан моддий рағбатлантирилади ва уларга мукофот махсус статуэткаси ҳамда сертификат топширилади.
5-боб. Тақдирлаш маросимини ташкил этиш ва ўтказиш
21. Ғолибларни тақдирлаш ва мукофотни топшириш маросими ҳар йили Ботир Зокиров таваллуд санаси — 26 апрель куни Тошкент шаҳрида «Хотира кечаси» тадбири доирасида ўтказилади.
22. Мукофот билан тақдирланадиган маданият ва санъат вакиллари рўйхати республика оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
6-боб. Якунловчи қоида
23. Ушбу Низом талаблари бузилиши бўйича келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада мукофоти тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада мукофоти билан тақдирлаш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Маданият вазирлиги Мукофот номинациялари бўйича маълумотларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилади Ҳар йили 1 февралгача 2-босқич Маданият вазирлиги тизимидаги ташкилотлар, тегишли вазирлик ва идоралар ёки номзодлар Тегишли ҳужжатларни ишчи органга тақдим этади Ҳар йили 10 февралгача 3-босқич Ишчи орган («Ўзбекконцерт » давлат муассасаси) Тақдим этилган номзодлар ҳужжатларини ўрганади ҳамда тегишли қарор қабул қилиш учун ҳужжатларни Ташкилий қўмитага тақдим этади Ҳар йили 20 февралдан 1 мартга қадар 4-босқич Ташкилий қўмита Тақдим этилган номзодларни саралайди Ҳар йили 10 мартдан 15 мартга кадар 5-босқич Маданият вазирлиги Ҳар бир номинация бўйича энг юқори натижаларга эришган 3 нафар номзодлар рўйхатини ижтимоий тармоқларга жойлаштиради Ҳар йили 20 мартдан 20 апрелга қадар 6-босқич Ишчи орган («Ўзбекконцерт » давлат муассасаси) Ташкилий қўмита хулосаси ва жамоатчиликнинг овоз бериш натижаларини умумлаштирган ҳолда, ғолибларни аниқлайди Ҳар йили 20 апрелдан 25 апрелга қадар 7-босқич Маданият вазирлиги Ғолиблар Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг тегишли буйруғи асосида мукофотланади Ҳар йили 26 апрелда
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 18 январь,
32-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TARKIBI
NIZOM
SXEMASI
Botir Zokirov nomidagi milliy estrada mukofotini taʼsis etish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini 2023-yilda sifatli va oʻz vaqtida amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 11-sentabrdagi PQ-300-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, milliy estrada sohasini yanada rivojlantirish, estrada yoʻnalishida faoliyat olib borayotgan xonandalarni qoʻllab-quvvatlash, yosh isteʼdodlarni izlab topish va munosib ragʻbatlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini 2023-yilda sifatli va oʻz vaqtida amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 11-sentabrdagi PQ-300-son qarorida Botir Zokirov nomidagi milliy estrada mukofotini taʼsis etish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Estrada yoʻnalishida faoliyat olib borayotgan isteʼdodli yosh xonandalar uchun Botir Zokirov nomidagi milliy estrada mukofoti taʼsis etilsin.
3. Quyidagilar:
Botir Zokirov nomidagi milliy estrada mukofotiga taqdim etilgan nomzodlarni koʻrib chiqish boʻyicha tashkiliy qoʻmita (keyingi oʻrinlarda — Tashkiliy qoʻmita) tarkibi 1-ilovaga muvofiq;
Botir Zokirov nomidagi milliy estrada mukofoti toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
4. Belgilab qoʻyilsinki:
a) Botir Zokirov nomidagi milliy estrada mukofoti (keyingi oʻrinlarda — mukofot) estrada yoʻnalishida nom qozongan ijodkorlarning hayoti va ijodini oʻrganish, ularning asarlarini ijro qilish, shu asosda yangi asarlar yaratish kabi jarayonlarda yuqori natijalarga erishgan ijodkorlar, shu jumladan, oliy taʼlim tashkilotlarida tahsil olayotgan va faoliyat yuritayotgan yoshlarga tanlov asosida beriladi;
b) mukofot uchun tanlovni yuqori saviyada oʻtkazishga Madaniyat vazirligi — masʼul tashkilot, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Oʻzbekiston kompozitorlar va bastakorlar uyushmasi, Yozuvchilar uyushmasi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Eshlar siyosati va sport vazirligi huzuridagi Yoshlar ishlari agentligi hamda Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi — hamkor tashkilotlar hisoblanadi;
v) mukofot bilan taqdirlash har yili Botir Zokirov tavallud topgan sana — 26-aprelda “Xotira kechasi” tadbirlari doirasida amalga oshiriladi.
5. Madaniyat vazirligi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Oʻzbekiston kompozitorlar va bastakorlar uyushmasi, Yozuvchilar uyushmasi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Yoshlar ishlari agentligi bilan birgalikda Botir Zokirov nomidagi milliy estrada mukofoti bilan taqdirlash dasturini har yili 1-aprelga qadar ishlab chiqib, tasdiqlasin hamda tadbirlarning yuqori saviyada tashkil etilishini taʼminlasin.
6. Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi uch oy muddatda Madaniyat vazirligi buyurtmasiga binoan shartnoma asosida mukofot statuetkasi eskizi loyihasini ishlab chiqsin va tasdiqlash uchun Tashkiliy qoʻmitaga kiritsin.
7. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi va Oʻzbekiston Milliy axborot agentligiga mazkur qarorning mazmun-mohiyati va ahamiyati haqida ommaviy axborot vositalari orqali keng yoritib borish tavsiya etilsin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri O.A. Nazarbekov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 18-yanvardagi 32-son qaroriga 1-ILOVA
Botir Zokirov nomidagi milliy estrada mukofotiga taqdim etilgan nomzodlarni koʻrib chiqish boʻyicha tashkiliy qoʻmita
1. O. Nazarbekov — Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri, Oʻzbekiston xalq artisti, Tashkiliy qoʻmita raisi 2. R. Abdullayev — Oʻzbekiston kompozitorlari va bastakorlari uyushmasi raisi, Oʻzbekiston Respublikasi sanʼat arbobi 3. S. Saidov — Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi raisi, Oʻzbekiston xalq shoiri 4. A. Nuridinov — Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi raisi, Oʻzbekiston xalq rassomi 5. F. Zokirov — Estrada xonandasi, Oʻzbekiston xalq artisti 6. N. Abdullayeva — Estrada xonandasi, Oʻzbekiston xalq artisti 7. G. Yakubov — Estrada xonandasi, Oʻzbekiston xalq artisti 8. J. Piyazov — Estrada xonandasi, Oʻzbekiston xalq artisti 9. M. Toirov — Oʻzbekiston xalq shoiri 10. D. Omonullayeva — Oʻzbekiston Respublikasi sanʼat arbobi, bastakor 11. K. Oʻrinboyev — Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi rektori, Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan artist 12. A. Mansurov — Botir Zokirov nomidagi Milliy estrada sanʼati instituti rektori, Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan madaniyat xodimi 13. Sh. Toxtasimov — Oʻzbekiston davlat xoreografiya akademiyasi rektori 14. A. Mullaxonov — Muqimiy nomidagi musiqali drama teatri direktori, Oʻzbekiston Respublikasida xizmat koʻrsatgan artist 15. T. Qoʻziyev — Sozanda, Oʻzbekiston Respublikasida xizmat koʻrsatgan artist 16. B. Abdulpattayev — Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi Inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boʻlimi boshligʻi 17. S. Erdanov — “Oʻzbekkonsert” davlat muassasasi direktor oʻrinbosari, Tashkiliy qoʻmita masʼul kotibi
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 18-yanvardagi 32-son qaroriga 2-ILOVA
Botir Zokirov nomidagi milliy estrada mukofoti toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom milliy estrada sanʼati asoschilaridan biri Oʻzbekiston xalq artisti Botir Zokirov ijodiy merosini keng targʻib etish, yosh avlodni Vatanga muhabbat va sadoqat, milliy va umuminsoniy qadriyatlar ruhida tarbiyalash borasidagi ulkan ahamiyatini aks ettiradigan Botir Zokirov nomidagi milliy estrada mukofoti (keyingi oʻrinlarda — mukofot) bilan taqdirlash tartibini belgilaydi.
2. Mukofotga estrada yoʻnalishidagi ijodkorlar hayoti hamda ijodini oʻrganish, ularning asarlarini ijro qilish, shu asosda yangi asarlar yaratish kabi jarayonlarda eng yuqori natijalarga erishgan ijodkorlar va oliy taʼlim tashkilotlarida tahsil olayotgan hamda faoliyat yuritayotgan yoshlar orasidan nomzodlar koʻrsatilishi mumkin.
3. Mukofotga nomzodlar Botir Zokirov nomidagi milliy estrada mukofotiga taqdim etilgan nomzodlarni koʻrib chiqish boʻyicha tashkiliy qoʻmita (keyingi oʻrinlarda — Tashkiliy qoʻmita) xulosasi hamda keng jamoatchilik tanlovi asosida tanlab olinadi.
Tashkiliy qoʻmita jamoatchilik asosida faoliyat yuritadi.
“Oʻzbekkonsert” davlat muassasasi Tashkiliy qoʻmitaning ishchi organi (keyingi oʻrinlarda — ishchi organ) hisoblanadi.
Ishchi organ tomonidan nomzodlar haqida taqdim etilgan hujjatlar koʻrib chiqilib, mukofotga tavsiya etish boʻyicha qaror qabul qilinadi.
Tashkiliy qoʻmita qarori yigʻilish bayoni bilan rasmiylashtiriladi.
4. Mukofot uchun nomzodlarni tanlab olish quyidagi nominatsiyalar asosida tashkil etiladi:
1) “Eng yaxshi xonanda”;
2) “Eng yaxshi bastakor va kompozitor”;
3) “Eng yaxshi ijodkor va tashabbuskor”.
Mazkur nominatsiyalar roʻyxatiga Tashkiliy qoʻmitaning tegishli tavsiyasiga koʻra qoʻshimcha nominatsiyalar ham kiritilishi mumkin.
5. Mukofot nominatsiyalari boʻyicha maʼlumotlar har yili 1-fevralga qadar Madaniyat vazirligi tomonidan ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlarda eʼlon qilinadi.
6. Nomzodlarni koʻrib chiqish va tanlab olish quyidagi ikki bosqichda amalga oshiriladi:
birinchi bosqich — oʻtgan yil davomida Botir Zokirov ijodiga murojaat qilib, uning asarlarini muxlislarga havola etib kelgan sanʼatkorlar (xonandalar, opera ijrochilari), estrada yoʻnalishida faol ijod qilgan va qoʻshiqlari ommalashgan bastakor, kompozitorlar, rangtasvir sanʼati bilan eʼtirofga sazovor boʻlgan rassomlar, buyuk sanʼatkor ijodini keng targʻib qilishga hissa qoʻshgan ijodkorlar, madaniyat va sanʼat sohasini rivojlantirish borasida munosib tashabbus koʻrsatgan faol insonlar ijodidan kelib chiqqan holda nomzodlarni koʻrib chiqish va tanlab olish Tashkiliy qoʻmita tomonidan amalga oshiriladi;
ikkinchi bosqich — Tashkiliy qoʻmita xulosasiga asosan eng yuqori baholangan ijodkorlar jamoatchilik tanlovidan oʻtkaziladi.
7. Tanlov mazkur Nizomga ilovadagi sxemaga muvofiq oʻtkaziladi.
2-bob. Nomzodlarning saralash bosqichlarini muvofiqlashtirish
8. Saralash bosqichlarini tashkil etish uchun mos ravishda Tashkiliy qoʻmita faoliyati yoʻlga qoʻyiladi.
9. Quyidagilar Tashkiliy qoʻmitaning vazifalari hisoblanadi:
nomzodlarni saralash bosqichlarini oʻtkazish sanasi va joyini belgilash hamda boshqa tashkiliy masalalarni hal qilish;
saralash bosqichlarining mazkur Nizom talablari asosida oʻtkazilishini taʼminlash;
saralash bosqichlari oʻtkazilishi va natijalarini ommaviy axborot vositalarida yoritib borish;
saralash bosqichlari natijalari asosida nomzodlarni koʻrib chiqish uchun yuqori turuvchi organlarga taqdim etish.
10. Saralash tadbirlarining adolatli va shaffof oʻtkazilishi Madaniyat vazirligiga yuklanadi.
3-bob. Mukofot bilan taqdirlash uchun nomzodlarni tanlab olish mezonlari
11. Mukofot bilan taqdirlash uchun tavsiya etilayotgan nomzodlar quyidagi mezonlar asosida tanlab olinadi:
sanʼatkorning (xonandalar, opera ijrochilari) oʻtgan yil davomida Botir Zokirov ijodiga murojaat qilib, uni muxlislarga havola etib kelganligi;
Botir Zokirov nomidagi zamonaviy estrada qoʻshiqchilari tanlovida muvaffaqiyatli ishtirok etganligi;
yurtimiz va jahon miqyosidagi koʻrik-tanlov hamda festivallarda yuqori oʻrinlarni egallaganligi;
oʻzbek sanʼati va madaniyatini dunyo sahnalarida muntazam ravishda muvaffaqiyatli namoyish etib kelayotganligi;
Botir Zokirov ijodini turli mahalliy va xorijiy ommaviy axborot vositalarida keng jamoatchilikka targʻib qilganligi;
madaniyat va sanʼat sohasini rivojlantirish borasidagi tashabbuskorligi;
xalqimiz maʼnaviyatini yuksaltirish, mustaqillik gʻoyalarini, jamiyatimizda amalga oshirilayotgan madaniy-maʼrifiy islohotlar mohiyatini sanʼat vositasida targʻib etishga xizmat qilayotgan yuksak darajada yaratilgan ijodiy asarlari;
yil davomida ijodiy asarlari ommalashganligi;
yuksak badiiy did bilan yondashgan holda musiqa asarlari yaratganligi.
4-bob. Mukofotga nomzodlarning hujjatlarini qabul qilish va koʻrib chiqish tartibi
12. Sanʼat sohasidagi ijodkorlar (nomzod) oʻzi (qonuniy vakili) yoki faoliyat yuritayotgan tashkiloti orqali har yili 10-fevralga qadar arizalarni belgilangan tartibda ishchi organga quyidagi hujjatlarni ilova qilgan holda taqdim etadi:
nomzodning maʼlumotnoma-obyektivkasi (anketa);
maʼlumoti toʻgʻrisidagi hujjat (diplom) nusxasi (mavjud boʻlsa);
nomzodga berilgan ijodiy tavsifnoma (tasdiqlangan);
ommaviy axborot vositalarida nomzodning Botir Zokirov haqida tayyorlagan telekoʻrsatuv va radioeshittirishlari yoki mamlakatimizda va chet ellarda chop etilgan maqolalari havolasi (mavjud boʻlsa);
nomzodning ijodiy ishlari, faoliyati va erishgan yutuqlarini aks ettiruvchi hujjatlar (mualliflik asarlari yoki repertuar roʻyxati, video va audio albomlari, qoʻshiqlari).
Belgilangan muddatdan kech taqdim etilgan hujjatlar qabul qilinmaydi.
13. Taqdim etilgan hujjatlar ushbu Nizomga muvofiq ishchi organ tomonidan har yili 20-fevraldan 1-martga qadar oʻrganiladi hamda koʻrib chiqish va tegishli qaror qabul qilish uchun hujjatlar Tashkiliy qoʻmitaga taqdim etiladi.
14. Tashkiliy qoʻmita har yili 10-martdan 15-martga qadar har bir nominatsiya boʻyicha eng yuqori natijalarga erishgan uch nafar nomzodni saralaydi.
15. Tashkiliy qoʻmitaning tegishli qarori bilan mukofotga munosib deb topilgan uch nafar nomzod toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlarda keng jamoatchilik orasida ovoz berilishi uchun joylashtiriladi.
Har bir nominatsiya boʻyicha nomzodlarga jamoatchilik tomonidan berilgan jami ovozlar soni inobatga olinib, Tashkiliy qoʻmitaning yakuniy xulosasiga qoʻshiladi va natijalar umumlashtiriladi.
16. Ovoz berish jarayoni ijtimoiy tarmoqlarda har yili 20-martdan 20-aprelga qadar oʻtkaziladi.
17. Ishchi organ Tashkiliy qoʻmita xulosasi va jamoatchilikning ovoz berish natijalarini umumlashtiradi.
18. Mukofotga munosib deb topilgan nomzodlar mukofotni tantanali topshirish marosimiga qadar jamoatchilikka eʼlon qilinmaydi.
19. Nomzodlarning umumiy natijalari teng boʻlib qolgan holatda Tashkiliy qoʻmita raisi hal qiluvchi ovozga ega.
20. Mukofotga sazovor boʻlgan ijodkorlar Madaniyat vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravari miqdorida bir martalik pul mukofoti bilan moddiy ragʻbatlantiriladi va ularga mukofot maxsus statuetkasi hamda sertifikat topshiriladi.
5-bob. Taqdirlash marosimini tashkil etish va oʻtkazish
21. Gʻoliblarni taqdirlash va mukofotni topshirish marosimi har yili Botir Zokirov tavallud sanasi — 26-aprel kuni Toshkent shahrida “Xotira kechasi” tadbiri doirasida oʻtkaziladi.
22. Mukofot bilan taqdirlanadigan madaniyat va sanʼat vakillari roʻyxati respublika ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilinadi.
6-bob. Yakunlovchi qoida
23. Ushbu Nizom talablari buzilishi boʻyicha kelib chiqadigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
Botir Zokirov nomidagi milliy estrada mukofoti toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Botir Zokirov nomidagi milliy estrada mukofoti bilan taqdirlash
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Madaniyat vazirligi Mukofot nominatsiyalari boʻyicha maʼlumotlarni ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlarda eʼlon qiladi Har yili 1-fevralgacha 2-bosqich Madaniyat vazirligi tizimidagi tashkilotlar, tegishli vazirlik va idoralar yoki nomzodlar Tegishli hujjatlarni ishchi organga taqdim etadi Har yili 10-fevralgacha 3-bosqich Ishchi organ (“Oʻzbekkonsert ” davlat muassasasi) Taqdim etilgan nomzodlar hujjatlarini oʻrganadi hamda tegish�i qaror qabul qilish uchun hujjatlarni Tashkiliy qoʻmitaga taqdim etadi Har yili 20-fevraldan 1-martga qadar 4-bosqich Tashkiliy qoʻmita Taqdim etilgan nomzodlarni saralaydi Har yili 10-martdan 15-martga kadar 5-bosqich Madaniyat vazirligi Har bir nominatsiya boʻyicha eng yuqori natijalarga erishgan 3 nafar nomzodlar roʻyxatini ijtimoiy tarmoqlarga joylashtiradi Har yili 20-martdan 20-aprelga qadar 6-bosqich Ishchi organ (“Oʻzbekkonsert ” davlat muassasasi) Tashkiliy qoʻmita xulosasi va jamoatchilikning ovoz berish natijalarini umumlashtirgan holda, gʻoliblarni aniqlaydi Har yili 20-apreldan 25-aprelga qadar 7-bosqich Madaniyat vazirligi Gʻoliblar Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vazirining tegishli buyrugʻi asosida mukofotlanadi Har yili 26-aprelda
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 18-yanvar,
32-son