UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 20-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 20 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 20 января 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 20 January 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТУЗИЛМАСИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 3 июлдаги ПҚ-200-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини мунтазам ошириб бориш, талабалар томонидан илгари сурилаётган илғор ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 3 июлдаги ПҚ-200-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг маънавий юксалишига кўмаклашиш маркази Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурига ўтказилганлиги ҳамда Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) деб қайта номланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

талаба ва ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва уларнинг истеъдодини рўёбга чиқаришга қаратилган ижтимоий-маданий тадбирлар, спорт мусобақалари ҳамда интеллектуал танловлар, фестивалларни ташкил этиш, талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, ижодий лойиҳаларни амалга ошириш;

талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ҳамда интеллектуал салоҳиятини оширишда илмий асосланган тарғиботнинг замонавий ва таъсирчан методларини ишлаб чиқиш ҳамда мунтазам янгилаб бориш;

талаба ва ўқувчиларнинг муаммоларини доимий ўрганиш бўйича ижтимоий тадқиқотларни ўтказиш ва таҳлил қилиш, руҳий-психологик ҳолатини баҳолаш, улар ўртасида содир этилаётган нохуш ҳолатларни ва муаммоларни ўрганиш, бу борада амалга оширилаётган психодиагностик, даволаш-профилактика ишларини мувофиқлаштириш;

ижтимоий тармоқларда мамлакатимиз ва дунёда юз бераётган ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий воқеаларни холисона баҳолаш мақсадида тарғибот ишларини амалга ошириш, медиа лабораториялар фаолиятини йўлга қўйиш;

олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган тьюторлар малакасини мунтазам ошириб бориш;

олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тизимининг ёшлар масалалари ҳамда маънавий-маърифий ишлар йўналишида фаолият юритаётган барча даражадаги ходимлар иши самарадорлигини ошириш, уларни баҳолаш (KPI) ва рағбатлантириб бориш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

олий ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчиларининг маданий мерос объектларига туристик ташрифларини ташкил этишга кўмаклашиш.

3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирига, зарур ҳолларда, Марказ тузилмасига ходимларнинг умумий белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

5. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

хўжалик ва шартнома асосида методик фаолиятдан ҳамда пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

6. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида ўтказиладиган оммавий-маданий, спорт-соғломлаштириш, маънавий-маърифий тадбирлар, ижодий ишлар (шеърий тўплам ва бадиий китоблар) ҳамда танловларни мақсадли молиялаштиради.

7. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:

бир ой муддатда Марказнинг янгиланган уставини тасдиқласин ва унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Марказни зарур назарий билимлар ва амалий кўникмалар, юкланган вазифалар ижросини профессионал даражада таъминлаш қобилиятига эга бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдириш чораларини кўрсин.

8. Марказ:

талаба ва ўқувчиларнинг беш муҳим ташаббус доирасида бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда истеъдодларини рўёбга чиқаришга қаратилган танловлар, маданий-маърифий, маънавий-тарбиявий ва спорт мусобақалари, соғломлаштириш тадбирлари, фан-таълим-маданият йўналишида ҳамкорликда талаба ва ўқувчилар фестивалларини ташкил этсин;

олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган тьюторларнинг малакасини мунтазам ошириб бориш мақсадида шартнома асосида малака ошириш курслари фаолиятини йўлга қўйсин.

9. Тошкент шаҳар Олмазор тумани Талабалар шаҳарчасида жойлашган собиқ «Фудзияма» кафеси биноси тегишли ҳудуди билан ҳамда Талабалар шаҳарчасининг Университет кўчасидаги 70-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар тегишли ҳудуди билан биргаликда Марказда оператив бошқарув ҳуқуқи асосида қолдирилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари К.Х. Каримов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 январдаги 36-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш марказининг

Директор Директорнинг иқтисодий ва ташкилий масалалар бўйича ўринбосари 1 Бухгалтерия бўлими 3 Директорнинг ижтимоий-сиёсий масалалар бўйича биринчи ўринбосари 1 Бош юрисконсульт 1 Ижодий-инновацион лойиҳалар бўлими 3 Ижтимоий тадқиқотлар ва таҳлил бўлими 3 Умумий бўлим 2 Матбуот ва медиа лаборатория бўлими 5 Тарғибот технологияларини жорий қилиш, методик қўллаб-қувватлаш ва журнал таҳририяти бўлими 4 Психолог-консультант 1 Тьюторлар билан ишлаш ва профилактика тадбирларини ташкил этиш бўлими 3 Ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассис 1 Талабалар ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш бўлими 3 Малака ошириш бўлими 2 Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими мудири 1

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 январдаги 36-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази фаолиятини такомиллаштириш бўйича

Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Ижро муддати Масъул ижрочилар I. Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллиги, интеллектуал салоҳиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ижодий лойиҳалар танловларини ташкил этиш 1. Талаба ва ўқувчиларнинг замонавий рақамли технологияларни ўзлаштириш даражасини аниқлаш ҳамда улар орасида ижодий рақобатни шакллантириш мақсадида «Энг яхши дастурчи» республика танловини ўтказиш. 1. Танловни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркибини шакллантириш. 2024 йил март Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги 2. Танлов низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2024 йил апрель 3. Танловни юқори савияда ўтказиш ва ОАВда кенг ёритиш. ҳар йили белгиланган муддатда 2. Иқтидорли талаба ва ўқувчиларнинг мақсадли фаолиятини тизимли ташкил этиш ҳамда уларни янги марралар сари йўналтириш мақсадида «Йилнинг энг фаол талабаси», «Йилнинг энг фаол ўқувчиси» ва «Ислоҳотлар билимдони» республика танловларини доимий равишда ўтказиш. 1. Танловларни ўтказиш бўйича қўшма қарор ва низомни тасдиқлаш. 2024 йил апрель Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия, Маданият вазирлиги 2. Танловни юқори савияда ўтказиш ва ОАВда кенг ёритиш. ҳар йили белгиланган муддатларда 3. Талаба ва ўқувчиларнинг жамият тараққиётига муносабатини аниқлаш, уларда нотиқлик маҳорати ва илмий салоҳиятни намоён қилиш, хорижий талабалар билан Ўзбекистон талабаларининг илмий мулоқотини ташкил этиш учун «Дунёқарашлар мулоқоти: ёшларнинг жамият келажагига муносабати» мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияни ўтказиш. 1. Конференцияни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркибини тасдиқлаш ва конференция материалларини шакллантириш. 2024 йил сентябрь Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Конференция дастури ва материалларини чоп этиш ҳамда тарқатиш. 2024 йил октябрь 3. Конференцияни юқори савияда ўтказиш ва ОАВда кенг ёритиш. 2024 йил ноябрь 4. Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнларга муносабати ва танқидий фикрлаш маҳоратини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий телерадио-компаниясининг «Ёшлар» телеканалида «Ёшлар дебати» доимий кўрсатувини ташкил этиш. 1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ёшлар» телеканали билан ҳамкорлик меморандумини имзолаш. 2024 йил май Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 2. Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш. доимий 3. Кўрсатувни юқори савияда ташкил этиш. режа асосида 5. Ёш тадқиқотчилар ва талаба-ўқувчиларнинг маънавий-маърифий дунёқарашини юксалтириш, уларнинг илмий изланишларини оммалаштириш, янги ва замонавий илмий лойиҳаларни кенг тарғиб қилиш ҳамда талаба-ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир тарғиботларнинг замонавий, таъсирчан методларини доимий янгилаб бориш мақсадида «Ёшлар ва илм-фан» номли илмий-оммабоп, ўқув-методик ва маънавий-маърифий журнални ташкил этиш ва ҳар чоракда нашр қилиш. 1. Журнал таҳририяти таркибини шакллантириш. 2024 йил июнь Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий аттестация комиссияси 2. Ёш тадқиқотчилар ва талаба-ўқувчиларнинг илмий-тадқиқот ишлари ва мақолаларни журналда кенг ёритиш. доимий 3. Журнални нашр қилиб бориш. ҳар чоракда 6. Олий ва профессионал таълим муассасалари талабалари ва ўқувчиларининг эгаллаган билим ва малакаларини, ижтимоий жараёнларга муносабатини ҳамда сиёсий билим даражаларини ошириш мақсадида «Мушоира клуби»ни ташкил этиш. 1. Клубнинг низомини ишлаб чиқиш ҳамда барча олий ва профессионал таълим муассасаларида клуб фаолиятини йўлга қўйиш. 2024 йил сентябрь Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси 2. Фаол клуб аъзоларини моддий ва маънавий рағбатлантириш. ҳар чоракда II. Беш муҳим ташаббус доирасида талабалар ва ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган маънавий-маърифий ва спорт тадбирларини ташкил этиш 7. Олий таълим муассасалари талабаларининг ижодий фаолиятини рағбатлантириш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида талаба ёшлар ўртасида «Талабалар театр студиялари» республика кўрик-танловини доимий равишда ўтказиш. 1. Танлов низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2024 йил сентябрь Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги 2. Танловнинг саралаш босқичларини ўтказиш. режа асосида 3. Танловнинг республика босқичини юқори савияда ўтказиш ва ОАВда кенг ёритиш. 2024 йил май-июнь 8. Таълим муассасаларида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни таъминлаш, барча олий ва профессионал таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг бешта муҳим ташаббуси доирасида «Ижодкор ёшлар» клуби, «Ёш спортчилар» клуби, «Ёш дастурчилар» клуби, «Ёш китобхонлар» клуби, «Чевар қизлар» тўгарагини ташкил этиш ва ҳар йили ушбу клуб ва тўгаракда тайёрланган ишланмаларнинг республика кўргазма-тақдимотини ташкил этиш ва уларни молиялаштириш. 1. Клублар фаолиятини йўлга қўйиш учун тавсиялар ишлаб чиқиш. 2024 йил сентябрь Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2. Талаба ва ўқувчиларни клубларга аъзо қилиш. 2024 йил октябрдан бошлаб 3. Клублар фаолиятини самарали йўлга қўйиш. 2024 йил ноябрь 4. Клуб ва тўгаракда тайёрланган ишланмаларнинг республика кўргазма-тақдимотини юқори савияда ўтказиш. ҳар йили белгиланган муддатларда 9. Талаба ва ўқувчиларнинг ўзбек ва жаҳон мумтоз ҳамда замондошлар асарларининг ҳозирги даврдаги тарбиявий аҳамиятини тушуниши ва улардан ижтимоий фаолиятида фойдаланиш мақсадида «Китоб менинг дўстим» республика кўрик-танловини ташкил этиш. 1. Танловни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлаш. 2024 йил июль Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 2. Танлов низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2024 йил сентябрь 3. Танлов тўғрисида ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш. 2024 йил сентябрдан бошлаб доимий 4. Танловни юқори савияда ўтказиш. ҳар йили белгиланган муддатларда 10. Талаба ва ўқувчиларда ўзбек тилининг туркий халқлар тили сифатидаги аҳамияти, унинг тарихий шаклланиш босқичлари, эски ўзбек тилининг замонавий ўзбек тили ва имлосидан фарқи, ҳозирги давр ўзбек тилидаги янги сўзларнинг пайдо бўлиш сабабларини билиш ва уни оммалаштириш, бадиий тилда мулоқот маҳоратини шакллантириш мақсадида талаба ва ўқувчилар ўртасида «Тил билимдонлари» республика танловини доимий равишда ўтказиш. 1. Танлов низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2024 йил август Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 2. Танловнинг саралаш ва республика босқичини юқори савияда ўтказиш. 2024 йил сентябрь — декабрь 3. Танловни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш. доимий 11. Олий таълим муассасалари талаба ёшлари ўртасида «Маърифат майдони» ва «Юртим қадриятлари» кўрик-танловлари ҳамда «Менинг Ўзбекистоним» видеоролик танловини доимий равишда ўтказиб бориш. 1. Танловлар низомларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2024 йил сентябрь-октябрь Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси 2. Танловларнинг саралаш ва республика босқичларини юқори савияда ўтказиш. ҳар йили белгиланган муддатларда 3. Танловларни ОАВда кенг ёритиш. режа асосида 12. Талаба ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган «Ҳуқуқий ёрдам» ижтимоий волонтёр-талабалар ҳаракатини ташкил этиш. 1. «Ҳуқуқий ёрдам» волонтёр-талабалар ҳаракатининг низоми ва йўриқномасини ишлаб чиқиш. 2025 йил январь Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Адлия вазирлиги 2. Ҳаракат дастурини тасдиқлаш. 2025 йил апрель-май 3. Ҳаракатнинг волонтёр-талабалар аъзолари рўйхатини шакллантириш. 2025 йил июнь 4. Ҳаракат фаолиятини мониторинг қилиб бориш. доимий 13. «Волонтёрлик клуби», интеллектуал клублар, «Экоклуб» фаолиятини ташкил этиш орқали талабаларнинг фаоллигини ошириш, уларда жамият ривожланишига дахлдорлик ҳиссини кучайтириш. 1. Ёш волонтёрлар рўйхатини шакллантириш. 2025 йил сентябрь Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Адлия вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 2. Волонтёрлик фаолияти бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш. режа асосида 3. Волонтёрлар иштирокида ижтимоий аҳамиятга молик тадбирлар, лойиҳалар ва акциялар ўтказиш. 2025 йилдан бошлаб белгиланган муддатларда 14. Талаба ва ўқувчиларнинг ифодали ўқиш маҳоратини шакллантириш, маънавий онгини ривожлантириш, бадиий асарлардаги образларнинг хулқ-атворига баҳо бериш, уларнинг кечинмаларини ҳис қилиш ва салбий образларнинг иллатларини аниқлаш мақсадида «Китобхон ёшлар лигаси» онлайн китобхонлик танловини ўтказиш. 1. Танлов низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил январь Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 2. Танловни юқори савияда ўтказиш. ҳар чоракда 3. Танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш ва ОАВда кенг ёритиш. ҳар йили белгиланган муддатларда 15. Талаба ва ўқувчи ёшлар онгида ватанпарварлик туйғусини шакллантириш, огоҳликка даъват сифатида «Бу азиз Ватан барчамизники» шиори остида республика фестивалини ўтказиш. 1. Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркибини шакллантириш. 2025 йил март Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Маданият вазирлиги 2. Фестиваль низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил апрель 3. Фестивални ҳудудий ва республика босқичларини юқори савияда ўтказиш. 2025 йил май-июнь 4. Фестивални ОАВ орқали кенг ёритиш. режа асосида 16. Талабалар турар жойларида таълим муассасасининг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда талабалар учун барча шароит ва имкониятларга эга бўлган замонавий касб турлари ва ахборот технологияларини ўргатадиган «Касбим — менинг фахрим» тўгарагини ташкил этиш. 1. Олий таълим муассасаларининг талабалар турар жойларида тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш. 2025 йил сентябрь Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2. Тўгаракларга талаба ва ўқувчиларни аъзо қилиш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш. 2025 йил октябрь 3. Тўгараклар фаолиятини мониторинг қилиб бориш. доимий 17. Талаба ва ўқувчиларнинг тадбиркорлик соҳасига оид билим ва кўникмаларини ошириш, уларни касбга йўналтириш бўйича тадбиркор ва ҳунармандлар иштирокида ўқув-тренинглар ташкил этиш. 1. Ҳамкор ташкилотлар билан ўқув-тренинглар режасини ишлаб чиқиш. 2025 йил май Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2. Ўқув-тренингларда иштирок этадиган тадбиркор ва ҳунармандлар рўйхатини шакллантириш. 2025 йил июнь-июль 3. Ўқув-тренингларни юқори савияда ташкил этиш ва ОАВда кенг ёритиш. 2025 йил август-сентябрь 18. Талаба ва ўқувчиларда ўз юртининг қадимий тарихи, моддий ва маънавий бойликларини, Ўзбекистоннинг шаҳар ва қишлоқларидаги бунёдкорлик ишларини кўриш ва улар қалбида миллий ғурур туйғусини шакллантириш мақсадида «Ватан бўйлаб саёҳат қиламиз» шиори остида талабаларнинг Ўзбекистон бўйлаб саёҳатини ташкил этиш ва саёҳат натижалари бўйича «Менинг юртим» мавзусида эсселар танловини ўтказиш. 1. Талаба ва ўқувчиларнинг туризм масканларига ижодий ташрифи бўйича режа-жадвал ишлаб чиқиш. 2025 йил январь Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Туризм қўмитаси 2. Танлов низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил февраль 3. Талабаларнинг туризм масканларига ижодий ташрифини ташкил этиш. режа-жадвал асосида 4. Танловни юқори савияда ўтказиш ва ОАВда кенг ёритиш. доимий 19. Талаба ва ўқувчиларга оиланинг муҳим қадрият сифатидаги аҳамияти, эрта никоҳнинг оқибатларини тушунтириш, қизлар ва йигитларнинг оилавий муаммоларини бартараф этиш бўйича психологлар ва тегишли соҳалар бўйича шифокорларнинг «Маслаҳат соатлари»ни ташкил этиш. 1. «Сиз мустақил ҳаётга тайёрмисиз?» мавзусида соҳа мутахассислари билан учрашув-мулоқотлар ташкил этиш. 2025 йил сентябрь Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2. Ёшлар ўртасида «Уч авлод учрашуви» мавзусида ҳаётий тажрибага эга ва намунали оилалар вакиллари иштирокида давра-суҳбатлари ташкил этиш. режа асосида 3. Ёшлар ўртасида тиббиёт соҳаси вакиллари иштирокида эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг ижтимоий-салбий оқибатлари тўғрисида профилактика семинарларини ташкил этиш ва ижтимоий роликлар намойиш қилиш. 2025 йил октябрдан бошлаб доимий 20. «Соғлом турмуш тарзи — тўғри яшаш рамзи» мавзусида тарғибот тадбирларини ташкил этиш. 1. Тиббиёт ва спорт соҳаси мутахассислари иштирокида соғлом турмуш тарзининг аҳамиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида туркум учрашувлар ташкил этиш. 2024 йил сентябрдан бошлаб доимий Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги 2. Талабалар турар жойларида яшовчи талабалар учун эрталабки бадантарбия машқларини ўтказиш. доимий 3. Мавзуга доир ижтимоий ролик тайёрлаш ва олий таълим муассасаларига етказиш. режа асосида 21. Талаба ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида Кураш спорт тури бўйича «Вазир кубоги» мусобақасини ўтказиш. 1. Мусобақа Ҳакамлар ҳайъати таркибини шакллантириш. 2025 йил февраль Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Талабалар спорти ассоциацияси 2. Мусобақа низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил март 3. Мусобақани юқори савияда ўтказиш ҳамда ғолибларни муносиб рағбатлантириш. 2025 йил апрель-май 4. Мусобақани ОАВда кенг ёритиш. доимий III. Ижтимоий тадқиқотлар, психодиагностик, профилактик даволаш ишлари 22. Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий-психологик ҳолатини янада яхшилаш мақсадида ҳар бир олий таълим муассасасида мутахассислардан иборат ижтимоий ва педагогик-психологик хизмат гуруҳини ташкил этиш. 1. Ҳар бир олий таълим муассасасида мутахассислардан иборат ижтимоий ва педагогик-психологик хизмат гуруҳини ташкил этиш. 2025 йил февраль Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, «Ижтимоий фикр» маркази 2. Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий-психологик ҳолати юзасидан ижтимоий сўровномалар (тадқиқотлар) ўтказиш. 2025 йил март ойидан бошлаб режа асосида 3. Ижтимоий ва педагогик-психологик хизмат гуруҳи фаолиятини мониторинг қилиб бориш. доимий 23. Талаба-ўқувчилар ўртасида «Биз қоррупцияга қаршимиз!», «Гиёҳвандлик аср вабоси», «Одам савдоси давр муаммоси», «ОИТС ҳақида билиш муҳим», «Чекиш ва зарарли одатлар оқибати» мавзуларида онлайн сўровномалар ўтказиш. 1. Сўровнома саволларини шакллантириш. 2025 йил февраль Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги 2. Махсус бот ва платформалар орқали сўровномаларни ташкил этиш. 2025 йил март ойидан бошлаб режа асосида 3. Сўровнома натижаларини таҳлил қилиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш. белгиланган муддатларда 24. «Жаҳолатга қарши маърифат», «Экстремизм ва терроризм нима?», «Жиноят бу...» каби мавзуларда қисқа метражли видеороликлар тайёрлаш ҳамда намойиш этиш. 1. Видеороликлар сценарийсини ишлаб чиқиш. 2025 йил март Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги 2. Видеороликлар тайёрлаш ҳамда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда намойиш этиш. режа асосида 25. Ҳар бир талаба билан унинг дунёқараши, мақсади, қизиқишлари, руҳияти ҳақида «Ўзингизни таърифланг», «Аслида қандай инсонсиз?» йўналишида сўровнома ўтказиш. 1. Талаба дунёқараши, мақсади, қизиқишлари, руҳиятини ўрганишга қаратилган сўровномалар тузиш. 2025 йил апрель Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, «Ижтимоий фикр» маркази, Республика Маънавият ва маърифат маркази 2. Олий таълим муассасаларида талабалар ўртасида сўровномалар ўтказиш ва натижаларини таҳлил қилиш. 2025 йил май 3. Сўровнома натижалари таҳлили асосида тегишли чора-тадбирлар белгилаш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш. белгиланган муддатларда 26. Олий, профессионал ва ўрта махсус таълим муассасаларида фаолият юритаётган маънавий-маърифий соҳа вакилларини ўқув, методик қўлланмалар, тавсиялар ва тақдимот материаллари билан таъминлаш. 1. Ўқув-методик қўлланмалар, тавсиялар ва тақдимотлар тайёрлаш бўйича Ишчи гуруҳ таркибини шакллантириш. 2025 йил октябрь Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази 2. Олий, профессионал ва ўрта махсус таълим муассасалари учун керакли материалларни аниқлаш мақсадида сўровномалар ўтказиш. 2025 йил ноябрь 3. Сўровнома якунлари бўйича мавзулар кетма-кетлигини аниқлаш ҳамда ўқув-методик материалларни тайёрлаш ва нашр этиш ҳамда таълим муассасаларига етказиш. 2025 йил декабрь

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 январдаги 36-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 сентябрдаги 736-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси қайта ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2023 йил 8 майдаги 193-сон қарорига илованинг 14-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 20 январь,

36-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.01.2024 й., 09/24/36/0055-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TUZILMASI

ChORA-TADBIRLAR DASTURI

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Talaba va oʻquvchilarning ijtimoiy faolligini oshirish markazi faoliyati samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maʼmuriy islohotlar doirasida oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar sohasida davlat boshqaruvini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 3-iyuldagi PQ-200-son qarorida belgilangan vazifalar ijrosini taʼminlash, talaba va oʻquvchilarning ijtimoiy faolligini muntazam oshirib borish, talabalar tomonidan ilgari surilayotgan ilgʻor tashabbuslarni qoʻllab-quvvatlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maʼmuriy islohotlar doirasida oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar sohasida davlat boshqaruvini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 3-iyuldagi PQ-200-son qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi huzuridagi Talaba va oʻquvchilarning maʼnaviy yuksalishiga koʻmaklashish markazi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuriga oʻtkazilganligi hamda Talaba va oʻquvchilarning ijtimoiy faolligini oshirish markazi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) deb qayta nomlanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilar Markaz faoliyatining asosiy yoʻnalishlari etib belgilansin:

talaba va oʻquvchilarning boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etish va ularning isteʼdodini roʻyobga chiqarishga qaratilgan ijtimoiy-madaniy tadbirlar, sport musobaqalari hamda intellektual tanlovlar, festivallarni tashkil etish, talaba va oʻquvchilarning ijtimoiy faolligini qoʻllab-quvvatlash, shu jumladan, ijodiy loyihalarni amalga oshirish;

talaba va oʻquvchilarning ijtimoiy faolligini hamda intellektual salohiyatini oshirishda ilmiy asoslangan targʻibotning zamonaviy va taʼsirchan metodlarini ishlab chiqish hamda muntazam yangilab borish;

talaba va oʻquvchilarning muammolarini doimiy oʻrganish boʻyicha ijtimoiy tadqiqotlarni oʻtkazish va tahlil qilish, ruhiy-psixologik holatini baholash, ular oʻrtasida sodir etilayotgan noxush holatlarni va muammolarni oʻrganish, bu borada amalga oshirilayotgan psixodiagnostik, davolash-profilaktika ishlarini muvofiqlashtirish;

ijtimoiy tarmoqlarda mamlakatimiz va dunyoda yuz berayotgan ijtimoiy-iqtisodiy, madaniy-maʼrifiy voqealarni xolisona baholash maqsadida targʻibot ishlarini amalga oshirish, media laboratoriyalar faoliyatini yoʻlga qoʻyish;

oliy taʼlim muassasalarida faoliyat yuritayotgan tyutorlar malakasini muntazam oshirib borish;

oliy, oʻrta maxsus va professional taʼlim tizimining yoshlar masalalari hamda maʼnaviy-maʼrifiy ishlar yoʻnalishida faoliyat yuritayotgan barcha darajadagi xodimlar ishi samaradorligini oshirish, ularni baholash (KPI) va ragʻbatlantirib borish yuzasidan takliflar ishlab chiqish;

oliy va professional taʼlim muassasalari talaba va oʻquvchilarining madaniy meros obyektlariga turistik tashriflarini tashkil etishga koʻmaklashish.

3. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Talaba va oʻquvchilarning ijtimoiy faolligini oshirish markazining tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Talaba va oʻquvchilarning ijtimoiy faolligini oshirish markazi faoliyatini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziriga, zarur hollarda, Markaz tuzilmasiga xodimlarning umumiy belgilangan cheklangan soni va mehnatga haq toʻlash fondi doirasida oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin.

5. Quyidagilar Markaz faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;

xoʻjalik va shartnoma asosida metodik faoliyatdan hamda pulli xizmatlar koʻrsatishdan tushadigan mablagʻlar;

xalqaro moliya tashkilotlarining grantlari;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;

qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.

6. Belgilab qoʻyilsinki, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining oliy taʼlim muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan talaba va oʻquvchilarning ijtimoiy faolligini oshirish maqsadida oʻtkaziladigan ommaviy-madaniy, sport-sogʻlomlashtirish, maʼnaviy-maʼrifiy tadbirlar, ijodiy ishlar (sheʼriy toʻplam va badiiy kitoblar) hamda tanlovlarni maqsadli moliyalashtiradi.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi:

bir oy muddatda Markazning yangilangan ustavini tasdiqlasin va uning belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin;

Markazni zarur nazariy bilimlar va amaliy koʻnikmalar, yuklangan vazifalar ijrosini professional darajada taʼminlash qobiliyatiga ega boʻlgan yuqori malakali kadrlar bilan toʻldirish choralarini koʻrsin.

8. Markaz:

talaba va oʻquvchilarning besh muhim tashabbus doirasida boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etish hamda isteʼdodlarini roʻyobga chiqarishga qaratilgan tanlovlar, madaniy-maʼrifiy, maʼnaviy-tarbiyaviy va sport musobaqalari, sogʻlomlashtirish tadbirlari, fan-taʼlim-madaniyat yoʻnalishida hamkorlikda talaba va oʻquvchilar festivallarini tashkil etsin;

oliy taʼlim muassasalarida faoliyat yuritayotgan tyutorlarning malakasini muntazam oshirib borish maqsadida shartnoma asosida malaka oshirish kurslari faoliyatini yoʻlga qoʻysin.

9. Toshkent shahar Olmazor tumani Talabalar shaharchasida joylashgan sobiq “Fudziyama” kafesi binosi tegishli hududi bilan hamda Talabalar shaharchasining Universitet koʻchasidagi 70-uy manzilida joylashgan bino va inshootlar tegishli hududi bilan birgalikda Markazda operativ boshqaruv huquqi asosida qoldirilsin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirining birinchi oʻrinbosari K.X. Karimov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 20-yanvardagi 36-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Talaba va oʻquvchilarning ijtimoiy faolligini oshirish markazining

Direktor Direktorning iqtisodiy va tashkiliy masalalar boʻyicha oʻrinbosari 1 Buxgalteriya boʻlimi 3 Direktorning ijtimoiy-siyosiy masalalar boʻyicha birinchi oʻrinbosari 1 Bosh yuriskonsult 1 Ijodiy-innovatsion loyihalar boʻlimi 3 Ijtimoiy tadqiqotlar va tahlil boʻlimi 3 Umumiy boʻlim 2 Matbuot va media laboratoriya boʻlimi 5 Targʻibot texnologiyalarini joriy qilish, metodik qoʻllab-quvv�tlash va jurnal tahririyati boʻlimi 4 Psixolog-konsultant 1 Tyutorlar bilan ishlash va profilaktika tadbirlarini tashkil etish boʻlimi 3 Axborot xavfsizligi boʻyicha mutaxassis 1 Talabalar ijtimoiy faolligini qoʻllab-quvvatlash boʻlimi 3 Malaka oshirish boʻlimi 2 Texnik foydalanish va xoʻjalik boʻlimi mudiri 1

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 20-yanvardagi 36-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Talaba va oʻquvchilarning ijtimoiy faolligini oshirish markazi faoliyatini takomillashtirish boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Masʼul ijrochilar I. Talaba va oʻquvchilarning ijtimoiy faolligi, intellektual salohiyatini qoʻllab-quvvatlash maqsadida ijodiy loyihalar tanlovlarini tashkil etish 1. Talaba va oʻquvchilarning zamonaviy raqamli texnologiyalarni oʻzlashtirish darajasini aniqlash hamda ular orasida ijodiy raqobatni shakllantirish maqsadida “Eng yaxshi dasturchi” respublika tanlovini oʻtkazish. 1. Tanlovni oʻtkazish boʻyicha ishchi guruh tarkibini shakllantirish. 2024-yil mart Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi 2. Tanlov nizomini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2024-yil aprel 3. Tanlovni yuqori saviyada oʻtkazish va OAVda keng yoritish. har yili belgilangan muddatda 2. Iqtidorli talaba va oʻquvchilarning maqsadli faoliyatini tizimli tashkil etish hamda ularni yangi marralar sari yoʻnaltirish maqsadida “Yilning eng faol talabasi”, “Yilning eng faol oʻquvchisi” va “Islohotlar bilimdoni” respublika tanlovlarini doimiy ravishda oʻtkazish. 1. Tanlovlarni oʻtkazish boʻyicha qoʻshma qaror va nizomni tasdiqlash. 2024-yil aprel Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Fanlar akademiyasi, Badiiy akademiya, Madaniyat vazirligi 2. Tanlovni yuqori saviyada oʻtkazish va OAVda keng yoritish. har yili belgilangan muddatlarda 3. Talaba va oʻquvchilarning jamiyat taraqqiyotiga munosabatini aniqlash, ularda notiqlik mahorati va ilmiy salohiyatni namoyon qilish, xorijiy talabalar bilan Oʻzbekiston talabalarining ilmiy muloqotini tashkil etish uchun “Dunyoqarashlar muloqoti: yoshlarning jamiyat kelajagiga munosabati” mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyani oʻtkazish. 1. Konferensiyani oʻtkazish boʻyicha tashkiliy qoʻmita tarkibini tasdiqlash va konferensiya materiallarini shakllantirish. 2024-yil sentyabr Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston yoshlar it�ifoqi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Konferensiya dasturi va materiallarini chop etish hamda tarqatish. 2024-yil oktyabr 3. Konferensiyani yuqori saviyada oʻtkazish va OAVda keng yoritish. 2024-yil noyabr 4. Talaba va oʻquvchilarning ijtimoiy-siyosiy jarayonlarga munosabati va tanqidiy fikrlash mahoratini aniqlash maqsadida Oʻzbekiston Milliy teleradio-kompaniyasining “Yoshlar” telekanalida “Yoshlar debati” doimiy koʻrsatuvini tashkil etish. 1. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasining “Yoshlar” telekanali bilan hamkorlik memorandumini imzolash. 2024-yil may Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi 2. Talaba va oʻquvchilarning ijtimoiy-siyosiy faolligini oshirish. doimiy 3. Koʻrsatuvni yuqori saviyada tashkil etish. reja asosida 5. Yosh tadqiqotchilar va talaba-oʻquvchilarning maʼnaviy-maʼrifiy dunyoqarashini yuksaltirish, ularning ilmiy izlanishlarini ommalashtirish, yangi va zamonaviy ilmiy loyihalarni keng targʻib qilish hamda talaba-oʻquvchilarning ijtimoiy faolligini oshirishga doir targʻibotlarning zamonaviy, taʼsirchan metodlarini doimiy yangilab borish maqsadida “Yoshlar va ilm-fan” nomli ilmiy-ommabop, oʻquv-metodik va maʼnaviy-maʼrifiy jurnalni tashkil etish va har chorakda nashr qilish. 1. Jurnal tahririyati tarkibini shakllantirish. 2024-yil iyun Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Oliy attestatsiya komissiyasi 2. Yosh tadqiqotchilar va talaba-oʻquvchilarning ilmiy-tadqiqot ishlari va maqolalarni jurnalda keng yoritish. doimiy 3. Jurnalni nashr qilib borish. har chorakda 6. Oliy va professional taʼlim muassasalari talabalari va oʻquvchilarining egallagan bilim va malakalarini, ijtimoiy jarayonlarga munosabatini hamda siyosiy bilim darajalarini oshirish maqsadida “Mushoira klubi”ni tashkil etish. 1. Klubning nizomini ishlab chiqish hamda barcha oliy va professional taʼlim muassasalarida klub faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 2024-yil sentyabr Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi 2. Faol klub aʼzolarini moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirish. har chorakda II. Besh muhim tashabbus doirasida talabalar va oʻquvchilarning darsdan boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etishga qaratilgan maʼnaviy-maʼrifiy va sport tadbirlarini tashkil etish 7. Oliy taʼlim muassasalari talabalarining ijodiy faoliyatini ragʻbatlantirish va boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etish maqsadida talaba yoshlar oʻrtasida “Talabalar teatr studiyalari” respublika koʻrik-tanlovini doimiy ravishda oʻtkazish. 1. Tanlov nizomini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2024-yil sentyabr Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Madaniyat vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi 2. Tanlovning saralash bosqichlarini oʻtkazish. reja asosida 3. Tanlovning respublika bosqichini yuqori saviyada oʻtkazish va OAVda keng yoritish. 2024-yil may-iyun 8. Taʼlim muassasalarida yoshlarning boʻsh vaqtini mazmunli oʻtkazishni taʼminlash, barcha oliy va professional taʼlim muassasalarida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining beshta muhim tashabbusi doirasida “Ijodkor yoshlar” klubi, “Yosh sportchilar” klubi, “Yosh dasturchilar” klubi, “Yosh kitobxonlar” klubi, “Chevar qizlar” toʻgaragini tashkil etish va har yili ushbu klub va toʻgarakda tayyorlangan ishlanmalarning respublika koʻrgazma-taqdimotini tashkil etish va ularni moliyalashtirish. 1. Klublar faoliyatini yoʻlga qoʻyish uchun tavsiyalar ishlab chiqish. 2024-yil sentyabr Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaz�rligi 2. Talaba va oʻquvchilarni klublarga aʼzo qilish. 2024-yil oktyabrdan boshlab 3. Klublar faoliyatini samarali yoʻlga qoʻyish. 2024-yil noyabr 4. Klub va toʻgarakda tayyorlangan ishlanmalarning respublika koʻrgazma-taqdimotini yuqori saviyada oʻtkazish. har yili belgilangan muddatlarda 9. Talaba va oʻquvchilarning oʻzbek va jahon mumtoz hamda zamondoshlar asarlarining hozirgi davrdagi tarbiyaviy ahamiyatini tushunishi va ulardan ijtimoiy faoliyatida foydalanish maqsadida “Kitob mening doʻstim” respublika koʻrik-tanlovini tashkil etish. 1. Tanlovni oʻtkazish boʻyicha ishchi guruh tarkibini tasdiqlash. 2024-yil iyul Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi 2. Tanlov nizomini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2024-yil sentyabr 3. Tanlov toʻgʻrisida OAV va ijtimoiy tarmoqlar orqali targʻibot-tashviqot ishlarini amalga oshirish. 2024-yil sentyabrdan boshlab doimiy 4. Tanlovni yuqori saviyada oʻtkazish. har yili belgilangan muddatlarda 10. Talaba va oʻquvchilarda oʻzbek tilining turkiy xalqlar tili sifatidagi ahamiyati, uning tarixiy �akllanish bosqichlari, eski oʻzbek tilining zamonaviy oʻzbek tili va imlosidan farqi, hozirgi davr oʻzbek tilidagi yangi soʻzlarning paydo boʻlish sabablarini bilish va uni ommalashtirish, badiiy tilda muloqot mahoratini shakllantirish maqsadida talaba va oʻquvchilar oʻrtasida “Til bilimdonlari” respublika tanlovini doimiy ravishda oʻtkazish. 1. Tanlov nizomini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2024-yil avgust Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi 2. Tanlovning saralash va respublika bosqichini yuqori saviyada oʻtkazish. 2024-yil sentyabr — dekabr 3. Tanlovni OAV va ijtimoiy tarmoqlar orqali keng yoritish. doimiy 11. Oliy taʼlim muassasalari talaba yoshlari oʻrtasida “Maʼrifat maydoni” va “Yurtim qadriyatlari” koʻrik-tanlovlari hamda “Mening Oʻzbekistonim” videorolik tanlovini doimiy ravishda oʻtkazib borish. 1. Tanlovlar nizomlarini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2024-yil sentyabr-oktyabr Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi 2. Tanlovlarning saralash va respublika bosqichlarini yuqori saviyada oʻtkazish. har yili belgilangan muddatlarda 3. Tanlovlarni OAVda keng yoritish. reja asosida 12. Talaba yoshlarning huquqiy savodxonligini oshirishga qaratilgan “Huquqiy yordam” ijtimoiy volontyor-talabalar harakatini tashkil etish. 1. “Huquqiy yordam” volontyor-talabalar harakatining nizomi va yoʻriqnomasini ishlab chiqish. 2025-yil yanvar Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Adliya vazirligi 2. Harakat dasturini tasdiqlash. 2025-yil aprel-may 3. Harakatning volontyor-talabalar aʼzolari roʻyxatini shakllantirish. 2025-yil iyun 4. Harakat faoliyatini monitoring qilib borish. doimiy 13. “Volontyorlik klubi”, intellektual klubl�r, “Ekoklub” faoliyatini tashkil etish orqali talabalarning faolligini oshirish, ularda jamiyat rivojlanishiga daxldorlik hissini kuchaytirish. 1. Yosh volontyorlar roʻyxatini shakllantirish. 2025-yil sentyabr Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Adliya vazirligi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi 2. Volontyorlik faoliyati boʻyicha targʻibot-tashviqot ishlarini tashkil etish. reja asosida 3. Volontyorlar ishtirokida ijtimoiy ahamiyatga molik tadbirlar, loyihalar va aksiyalar oʻtkazish. 2025-yildan boshlab belgilangan muddatlarda 14. Talaba va oʻquvchilarning ifodali oʻqish mahoratini shakllantirish, maʼnaviy ongini rivojlantirish, badiiy asarlardagi obrazlarning xulq-atvoriga baho berish, ularning kechinmalarini his qilish va salbiy obrazlarning illatlarini aniqlash maqsadida “Kitobxon yoshlar ligasi” onlayn kitobxonlik tanlovini oʻtkazish. 1. Tanlov nizomini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil yanvar Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi 2. Tanlovni yuqori saviyada oʻtkazish. har chorakda 3. Tanlov gʻoliblarini tantanali taqdirlash va OAVda keng yoritish. har yili belgilangan muddatlarda 15. Talaba va oʻquvchi yoshlar ongida vatanparvarlik tuygʻusini shakllantirish, ogohlikka daʼvat sifatida “Bu aziz Vatan barchamizniki” shio�i ostida respublika festivalini oʻtkazish. 1. Festivalni tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha ishchi guruh tarkibini shakllantirish. 2025-yil mart Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Madaniyat vazirligi 2. Festival nizomini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil aprel 3. Festivalni hududiy va respublika bosqichlarini yuqori saviyada oʻtkazish. 2025-yil may-iyun 4. Festivalni OAV orqali keng yoritish. reja asosida 16. Talabalar turar joylarida taʼlim muassasasining ichki imkoniyatlaridan kelib chiqqan holda talabalar uchun barcha sharoit va imkoniyatlarga ega boʻlgan zamonaviy kasb turlari va axborot texnologiyalarini oʻrgatadigan “Kasbim — mening faxrim” toʻgaragini tashkil etish. 1. Oliy taʼlim muassasalarining talabalar turar joylarida toʻgaraklar faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 2025-yil sentyabr Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 2. Toʻgaraklarga talaba va oʻquvchilarni aʼzo qilish maqsadida targʻibot-tashviqot ishlarini amalga oshirish. 2025-yil oktyabr 3. Toʻgaraklar faoliyatini monitoring qilib borish. doimiy 17. Talaba va oʻquvchilarning tadb�rkorlik sohasiga oid bilim va koʻnikmalarini oshirish, ularni kasbga yoʻnaltirish boʻyicha tadbirkor va hunarmandlar ishtirokida oʻquv-treninglar tashkil etish. 1. Hamkor tashkilotlar bilan oʻquv-treninglar rejasini ishlab chiqish. 2025-yil may Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 2. Oʻquv-treninglarda ishtirok etadigan tadbirkor va hunarmandlar roʻyxatini shakllantirish. 2025-yil iyun-iyul 3. Oʻquv-treninglarni yuqori saviyada tashkil etish va OAVda keng yoritish. 2025-yil avgust-sentyabr 18. Talaba va oʻquvchilarda oʻz yurtining qadimiy tarixi, moddiy va maʼnaviy boyliklarini, Oʻzbekistonning shahar va qishloqlaridagi bunyodkorlik ishlarini koʻrish va ular qa�bida milliy gʻurur tuygʻusini shakllantirish maqsadida “Vatan boʻylab sayohat qilamiz” shiori ostida talabalarning Oʻzbekiston boʻylab sayohatini tashkil etish va sayohat natijalari boʻyicha “Mening yurtim” mavzusida esselar tanlovini oʻtkazish. 1. Talaba va oʻquvchilarning turizm maskanlariga ijodiy tashrifi boʻyicha reja-jadval ishlab chiqish. 2025-yil yanvar Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Turizm qoʻmitasi 2. Tanlov nizomini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil fevral 3. Talabalarning turizm maskanlariga ijodiy tashrifini tashkil etish. reja-jadval asosida 4. Tanlovni yuqori saviyada oʻtkazish va OAVda keng yoritish. doimiy 19. Talaba va oʻquvchilarga oilaning muhim qadriyat sifatidagi ahamiyati, erta nikohning oqibatlarini tushuntirish, qizlar va yigitlarning oilaviy muammolarini bartaraf etish boʻyicha psixologlar va tegishli sohalar boʻyicha shifokorlarning “Maslahat soatlari”ni tashkil etish. 1. “Siz mustaqil hayotga tayyormisiz?” mavzusida soha mutaxassislari bilan uchrashuv-muloqotlar tashkil etish. 2025-yil sentyabr Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi 2. Yoshlar oʻrtasida “Uch avlod uchrashuvi” mavzusida hayotiy tajribaga ega va namunali oilalar vakillari ishtirokida davra-suhbatlari tashkil etish. reja asosida 3. Yoshlar oʻrtasida tibbiyot sohasi vakillari ishtirokida erta va qarindoshlar oʻrtasidagi nikohlarning ijtimoiy-salbiy oqibatlari toʻgʻrisida profilaktika seminarlarini tashkil etish va ijt�moiy roliklar namoyish qilish. 2025-yil oktyabrdan boshlab doimiy 20. “Sogʻlom turmush tarzi — toʻgʻri yashash ramzi” mavzusida targʻibot tadbirlarini tashkil etish. 1. Tibbiyot va sport sohasi mutaxassislari ishtirokida sogʻlom turmush tarzining ahamiyatini keng targʻib qilish maqsadida turkum uchrashuvlar tashkil etish. 2024-yil sentyabrdan boshlab doimiy Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi 2. Talabalar turar joylarida yashovchi talabalar uchun ertalabki badantarbiya mashqlarini oʻtkazish. doimiy 3. Mavzuga doir ijtimoiy rolik tayyorlash va oliy taʼlim muassasalariga yetkazish. reja asosida 21. Talaba yoshlarning boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etish hamda sportga boʻlgan qiziqishlarini yanada oshirish maqsadida Kurash sport turi boʻyicha “Vazir kubogi” musobaqasini oʻtkazish. 1. Musobaqa Hakamlar hayʼati tarkibini shakllantirish. 2025-yil fevral Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Talabalar sporti assotsiatsiyasi 2. Musobaqa nizomini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil mart 3. Musobaqani yuqori saviyada oʻtkazish hamda gʻoliblarni munosib ragʻbatlantirish. 2025-yil aprel-ma� 4. Musobaqani OAVda keng yoritish. doimiy III. Ijtimoiy tadqiqotlar, psixodiagnostik, profilaktik davolash ishlari 22. Talaba va oʻquvchilarning ijtimoiy-psixologik holatini yanada yaxshilash maqsadida har bir oliy taʼlim muassasasida mutaxassislardan iborat ijtimoiy va pedagogik-psixologik xizmat guruhini tashkil etish. 1. Har bir oliy taʼlim muassasasida mutaxassislardan iborat ijtimoiy va pedagogik-psixologik xizmat guruhini tashkil etish. 2025-yil fevral Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, “Ijtimoiy fikr” markazi 2. Talaba va oʻquvchilarning ijtimoiy-psixologik holati yuzasidan ijtimoiy soʻrovnomalar (tadqiqotlar) oʻtkazish. 2025-yil mart oyidan boshlab reja asosida 3. Ijtimoiy va pedagogik-psixologik xizmat guruhi faoliyatini monitoring qilib borish. doimiy 23. Talaba-oʻquvchilar oʻrtasida “Biz qorrupsiyaga qarshimiz!”, “Giyohvandlik asr vabosi”, “Odam savdosi davr muammosi”, “OITS haqida bilish muhim”, “Chekish va zararli odatlar oqibati” mavzularida onlayn soʻrovnomalar oʻtkazish. 1. Soʻrovnoma savollarini shakllantirish. 2025-yil fevral Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ichki ishlar vazirligi 2. Maxsus bot va platformalar orqali soʻrovnomalarni tashkil etish. 2025-yil mart oyidan boshlab reja asosida 3. Soʻrovnoma natijalarini tahlil qilish va tavsiyalar ishlab chiqish. belgilangan muddatlarda 24. “Jaholatga qarshi maʼrifat”, “Ekstremizm va terrorizm nima?”, “Jinoyat bu...” kabi mavzularda qisqa metrajli videoroliklar tayyorlash hamda namoyish etish. 1. Videoroliklar ssenariysini ishlab chiqish. 2025-yil mart Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Ichki ishlar vazirligi 2. Videoroliklar tayyorlash hamda OAV va ijtimoiy tarmoqlarda namoyish etish. reja asosida 25. Har bir talaba bilan uning dunyoqarashi, maqsadi, qiziqishlari, ruhiyati haqida “Oʻzingizni taʼriflang”, “Aslida qanday insonsiz?” yoʻnalishida soʻrovnoma oʻtkazish. 1. Talaba dunyoqarashi, maqsadi, qiziqishlari, ruhiyatini oʻrganishga qaratilgan soʻrovnomalar tuzish. 2025-yil aprel Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, “Ijtimoiy fikr” markazi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi 2. Oliy taʼlim muassasalarida talabalar oʻrtasida soʻrovnomalar oʻtkazish va natijalarini tahlil qilish. 2025-yil may 3. Soʻrovnoma natijalari tahlili asosida tegishli chora-tadbirlar belgilash va ularning amalga oshirilishini taʼminlash. belgilangan muddatlarda 26. Oliy, professional va oʻrta maxsus taʼlim muassasalarida faoliyat yuritayotgan maʼnaviy-maʼrifiy soha vakillarini oʻquv, metodik qoʻllanmalar, tavsiyalar va taqdimot materiallari bilan taʼminlash. 1. Oʻquv-metodik qoʻllanmalar, tavsiyalar va taqdimotlar tayyorlash boʻyicha Ishchi guruh tarkibini shakllantirish. 2025-yil oktyabr Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi 2. Oliy, professional va oʻrta maxsus taʼlim muassasalari uchun kerakli materiallarni aniqlash maqsadida soʻrovnomalar oʻtkazish. 2025-yil noyabr 3. Soʻrovnoma yakunlari boʻyicha mavzular ketma-ketligini aniqlash hamda oʻquv-metodik materiallarni tayyorlash va nashr etish hamda taʼlim muassasalariga yetkazish. 2025-yil dekabr

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 20-yanvardagi 36-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Taʼlim tizimida maʼnaviy-maʼrifiy ishlar samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 17-sentabrdagi 736-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi qayta tashkil etilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2023-yil 8-maydagi 193-son qaroriga ilovaning 14-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 20-yanvar,

36-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 22.01.2024-y., 09/24/36/0055-son)

lex.uz