📅 2024-yil 20-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 20-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 20 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 20 января 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 20 January 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ
МЕТОДИКАСИ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейига ўқувчиларни саралаб олиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
Бугунги кунда ёшларни маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик, она Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда.
Шу билан биргаликда, ахборот технологиялари жадал ривожланаётган даврда ёшлар онгига ёт ғояларни сингдириш билан боғлиқ таҳдидлар ҳам кучайиб бораётганлиги уларни тарбиялашда қўшимча чоралар кўришни тақозо этмоқда.
Юксак интеллектуал салоҳиятга, замонавий фикрлаш ҳамда дунёқарашга эга, давлатимиз манфаатлари ва суверенитетини фидокорона ҳимоя қилишга тайёр бўлган жисмонан соғлом ва маънавий етук ёш авлодни тарбиялаш тизимини яратишга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тизимидаги «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейига ўқувчиларни саралаб олиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
«Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейига ўқишга номзодларни саралаб олиш ва ўрганиш билан боғлиқ барча тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан амалга оширилишини белгилаш;
«Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейига номзодларни саралаб олиш тадбирларини такомиллаштириш;
«Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейига ўқишга кираётган (таҳсил олаётган) номзодларни (ўқувчиларни) тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини соддалаштириш ва тиббий кўрик тадбирларини Давлат хавфсизлик хизмати ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарорига асосан амалга ошириш.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисига зарур ҳолларда, Давлат хавфсизлик хизматининг умумий штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейи ташкилий-штат тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси А.А. Азизов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 январдаги 38-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейи фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 11 августдаги 473-сон қарорида :
а) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 августдаги 473-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейининг
Директор 1 (0-0-0-1) Илмий-педагогик кенгаш Директорнинг маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича биринчи ўринбосари* 1 (1-0-0-0) Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари 1 (0-0-0-1) Директорнинг маъмурий-хўжалик ишлари бўйича ўринбосари 1 (0-0-0-1) Маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўлими 214 (2-10-200-2) Ўқув-методик бўлинмаси 2 (0-0-0-2) Маъмурий бўлинма 3 (0-0-0-3) Кадрлар бўлинмаси 2 (0-1-0-1) Аниқ ва табиий фанлар кафедраси 11** (0-0-0-11) Автомобиль секцияси 5 (0-1-0-4) Молия хизмати 3 (0-1-0-2) Ахборот-ресурс маркази 3 (0-0-0-3) Алоқа ва ахборот технологиялари бўлинмаси 3 (0-0-0-3) Психолог 1 (0-0-0-1) Тўгараклар 4 (0-0-0-4) Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси 6** (0-0-0-6 Котибият 1 (0-0-0-1) Тиббиёт бўлинмаси 5 (0-0-0-5) Касбий ва амалий фанлар кафедраси 6** (0-0-0-6) Хўжалик бўлинмаси 14 (0-0-0-14) Тиллар кафедраси 10** (0-0-0-10) Лаборатория 3 (0-0-0-3)
Шахсий таркиб сони Жами Офицерлар Сержантлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилар Ўқувчилар Ишчи ва хизматчилар 300 3 13 200 84 »;
б) 2-иловада :
9-банддаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4-боб. Лицейга номзодларни саралаш тартиби
15. Лицейга умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаб-интернат мактабларининг (кейинги ўринларда — умумтаълим мактаблари) 9-синфини тамомлаганлик тўғрисидаги шаҳодатномага эга, соғлиғининг ҳолатига кўра ўқишга яроқли деб топилган ҳамда ҳаққоний ва шаффофлик тамойилларига асосланган саралаш тадбирларидан муваффақиятли ўтган Ўзбекистон Республикасининг эркак жинсли фуқаролари ўқишга қабул қилинади.
Лицей фаолияти ва ўқишга номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари (кейинги ўринларда — Чегара қўшинлари) расмий веб-сайтларига жойлаштириб борилади, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали лицейга қабул бошланганлиги тўғрисида эълон берилади.
16. Саралаш тадбирлари дастлабки танлов, ҳарбий-касбий танлов ва тест синовларидан иборат.
Саралаш тадбирларини ўтказиш муддати Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) билан келишилган ҳолда белгиланади.
17. Номзодларнинг шахсий йиғмажилдлари билан ишлаш, ташкилий ишларни бажариш, зарур материал ва ҳисоботларни тайёрлаш учун лицейда қабул комиссияси тузилади, унинг таркиби ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг буйруғи билан тасдиқланади.
Қабул комиссияси ўз фаолиятини лицейнинг устави асосида амалга оширади.
18. Ҳарбий-касбий танлов тадбирлари Чегара қўшинлари ҳарбий қисмлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг бошқа манфаатдор бўлинмалари билан ҳамкорликда ўтказилади.
19. Дастлабки танловни ўтказишдан асосий мақсад номзодларнинг кейинчалик олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириши, давлат хизматчиси бўлиш истагида бўлган шахсларга соғлиғи, шахсий-психологик сифатлари, жисмоний тайёргарлиги бўйича қўйиладиган талабларга мувофиқлигини, шунингдек, юқори интеллектуал ва маънавий-ахлоқий салоҳиятга эга номзодларни аниқлаш ҳисобланади.
20. Қуйидагилар дастлабки танловнинг асосий тадбирлари ҳисобланади:
лицей билан ҳамкорликда умумтаълим мактабларида тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошириш;
умумтаълим мактабларининг маъмурияти билан ҳамкорликда 9-синф ўқувчилари орасидан фанларни ўзлаштириш даражаси юқори бўлган, ватанпарвар ва соғлом муҳитда тарбияланаётган ўқувчиларни танлаб олиш ҳамда уларнинг рўйхатини шакллантириш;
номзодга тегишли ҳужжатлар ва номзодни тавсифловчи маълумотларни тўплаш;
номзод тўғрисидаги турли маълумотларни (оилавий аҳволи, ота-онаси ва яқин қариндошларининг ҳарбий хизматга муносабати ва бошқалар), номзоднинг лицейга ўқишга киришни танлашига асослари ва сабабларини аниқлаш;
номзоддан ариза қабул қилиш.
21. Номзодлар учун дастлабки танлов уларнинг яшаш ва ўқиш жойи бўйича Чегара қўшинлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳудудий бошқармаларининг бўлинмалари, туман ва шаҳар бўлинмалари (бўлимлари) томонидан «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейи масъул ходимлари билан биргаликда ўтказилади.
Дастлабки танлов натижалари бўйича Чегара қўшинларининг чегарани қўриқлаш взводлари, Давлат хавфсизлик хизматининг ҳудудий бошқармаларининг бўлимлари, туман ва шаҳар бўлинмалари (бўлимлари) томонидан лицейга ўқишга кириш учун тавсия қилинган умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчиларидан 5 сентябрдан 5 октябрга қадар аризалар қабул қилиниб, Чегара қўшинлари ҳарбий қисмларининг шахсий таркиб билан ишлаш бўлинмаларига тақдим этилади.
22. Қуйидагилар лицейга ўқишга кириш учун рад жавобининг берилишига асос бўлади:
номзоднинг Ўзбекистон Республикаси фуқароси эмаслиги;
номзодга нисбатан жиноий иш қўзғатилганлиги, дастлабки тергов ёки суриштирув ўтказилаётганлиги, жиноят иши судда кўриб чиқилаётганлиги;
жазо чораси туридан ёки амнистия қарори қўлланилганлигидан қатъи назар, содир этилган жиноят учун айблов ҳукми чиқарилганлиги;
яшаш жойидан ва ички ишлар органларидан салбий тавсияномалар мавжудлиги;
номзод Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчилари учун белгиланган махсус талабларга мос келмаслиги.
23. Номзодлар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати лицей устави билан белгиланади.
24. Ҳарбий-касбий танловнинг бош мақсади ўзининг психофизиологик хусусиятлари ва соғлигининг ҳолати бўйича белгиланган талабларга, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг махсус талабларига мос келадиган, етакчилик сифатларига, ички ишончга, мустаҳкам маънавий-ахлоқий ва интеллектуал салоҳиятга эга, келгусида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг муносиб ҳарбий хизматчиси ва ходимлари ҳамда давлат хизматчилари бўла оладиган номзодларни аниқлашдир.
25. Ҳарбий-касбий танловнинг асосий тадбирлари қуйидагилардан иборат:
тақдим қилинган номзодга тегишли ҳужжатлар ва номзодни тавсифловчи маълумотларни ўрганиш;
номзодни тиббий кўрикдан ўтказиш;
номзоднинг психофизиологик хусусиятларини аниқлаш;
номзоднинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш;
номзоднинг саводхонлик даражасини баҳолаш (ижодий баён олиш);
номзоднинг Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчилари учун белгиланган махсус талабларга мос келишини аниқлаш;
номзод билан якка тартибда якуний суҳбат ўтказиш ва уни тест синовларига қўйиш тўғрисида якуний қарор қабул қилиш.
26. Ҳарбий-касбий танлов номзоднинг яшаш жойи бўйича Чегара қўшинлари ҳарбий қисмлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг тегишли бўлинмалари ва лицейнинг малакали ходимлари билан биргаликда 5 октябрдан 1 февралга қадар ўтказилади.
27. Тиббий кўрик Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланган низомда белгиланган тартибда Чегара қўшинлари Ҳарбий госпитали ва Давлат хавфсизлик хизматининг ҳудудий бошқармалари ҳарбий-тиббий муассасаларида Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси бошлиғи ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи тасдиқлаган ҳарбий-тиббий комиссия (кейинги ўринларда — ҲТК) томонидан ўтказилади.
Тиббий кўрикни ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар ўсмирлар диспансери, вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказлари ҳузуридаги ўсмирлар ва чақирилувчи ёшларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўлими мутахассис-шифокорлари жалб қилинади.
Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари асосида мутахассис-шифокорлар хулосаларига кўра ҲТК номзоднинг лицейга ўқишга киришга яроқлилиги тўғрисида хулоса чиқаради.
28. Саломатлигига кўра лицейга ўқишга киришга яроқсиз деб топилган номзодлар саралаш тадбирларининг кейинги босқичига қўйилмайди.
29. Номзодларнинг психофизиологик хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ишлаб чиқилган методикага мувофиқ ноябрь-декабрь ойларида Давлат хавфсизлик хизмати органлари мутахассис-психологларидан иборат психологлар гуруҳи томонидан ўрганилади.
Психологлар гуруҳи таркибига олий таълим муассасаларининг мутахассислари шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.
Номзодларнинг психофизиологик хусусиятларини ўрганиш натижаларига кўра қуйидаги хулосалар чиқарилади:
ўқишга кириш учун тавсия этилади;
ўқишга кириш учун тавсия этилмайди.
30. Номзодларнинг психофизиологик хусусиятларини ўрганиш натижаси бўйича ўқишга кириш учун тавсия этилмаган номзодлар саралаш тадбирларининг кейинги босқичига қўйилмайди.
31. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражаси Чегара қўшинлари ҳарбий қисмларида ноябрь-декабрь ойларида аниқланади.
32. Жисмоний тайёргарлик даражаси бўйича талабларга жавоб бермайдиган номзодлар саралаш тадбирларининг кейинги босқичига қўйилмайди.
33. Номзодларнинг саводхонлик даражасини ижодий баён олиш орқали баҳолаш тадбири лицейнинг педагог ходимларидан иборат комиссия томонидан январь ойида ўтказилади.
Ижодий баён синови мазкур Низомга иловада келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади ва баҳоланади.
Ижодий баён олиш комиссияси таркибига таълим муассасаларининг тегишли мутахассислари шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.
34. Ижодий баён якуни бўйича қониқарсиз баҳо олган номзодлар саралаш тадбирларининг кейинги босқичига қўйилмайди.
35. Номзодларни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчилари учун белгиланган махсус талабларга мос келиши Чегара қўшинлари томонидан аниқланади.
36. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчилари учун белгиланган махсус талабларга мос келмайдиган номзодлар саралаш тадбирларининг кейинги босқичига қўйилмайди.
37. Якка тартибдаги якуний суҳбат Чегара қўшинлари ҳарбий қисмларининг ўқув-методик комиссияси томонидан номзодларнинг етакчилик сифатлари, мантиқий фикрлаш ва саводхонлик даражаси, ақлий қобилиятлари, шунингдек, ҳарбий хизматчи ва давлат хизмати ходими учун муҳим касбий сифатларини аниқлаш мақсадида 1 февралга қадар ўтказилади.
Якка тартибдаги якуний суҳбат натижаларига кўра номзодларни тест синовларини топширишга қўйиш тўғрисида якуний қарор қабул қилинади.
38. Психофизиологик хусусиятларни ўрганиш натижаларига кўра лицейга ўқишга кириш учун тавсия этилмаган, саломатлигига кўра ўқишга яроқсиз деб топилган ва махсус талабларга мос келмаган номзодларга саралаш натижаларининг сабаблари ошкор этилмайди.
39. Тест синовларига қатнашишга тавсия этилган номзодларнинг Чегара қўшинлари ҳарбий қисмлари томонидан расмийлаштирилган шахсий йиғмажилдлари 15 мартга қадар лицейнинг қабул комиссиясига юборилади.
40. Тест синовларида қатнашишга тавсия этилган номзодларга Чегара қўшинлари ҳарбий қисмлари томонидан маълумотнома берилади. Маълумотнома умумтаълим мактабидан умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномани олиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
41. Шахсий йиғмажилдларни ўрганиш натижаларига кўра тест синовларига қатнашишга рухсат этилган номзодларнинг рўйхатларини Чегара қўшинлари ҳарбий қисмларига етказиш учун лицейнинг қабул комиссияси масъул ҳисобланади.
42. Тест синовларини ўтказиш санаси, жойи ва вақтини Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Агентлик билан келишилган ҳолда белгилайди.
43. Тест синовлари ўтказиладиган жой ва вақт тўғрисида номзодларни ўз вақтида хабардор қилиш учун жавобгарлик уларни ўрганган ҳарбий қисм командирлари зиммасига юкланади.
44. Лицейга келиб-кетиш, тест синовларига тайёрланиш ва топшириш даврида жойлашиш ҳамда овқатланиш билан боғлиқ харажатлар номзодларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан қопланади.
45. Тест синовлари Агентлик томонидан белгиланган тартибда ўтказилади.
46. Тест синовлари ўтказиладиган умумтаълим фанлари блоки Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Номзодлар тест синовларини ўз ихтиёрига кўра уч тилдан — ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларидан бирида топширадилар.
47. Агентлик томонидан ўтказилган тест синовларининг натижалари Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси белгилаган муддатларда мазкур комиссияга ҳамда лицей қабул комиссиясига тақдим этилади.
48. Тест синовларига белгиланган муддатда келмаган номзодлар учун такрорий тест синовлари ўтказилмайди.
49. Лицейга қабул қилинмаган (саралашдан ўтмаган) номзодларнинг шахсий йиғмажилдлари (бошқа ҳужжатлари билан биргаликда) далолатнома асосида уларни ўрганган Чегара қўшинлари ҳарбий қисмларига юборилади.
50. Тест топшириқлари умумий ўрта таълим фанларининг (5 — 9-синфлар кесимида) давлат таълим стандартларига мувофиқ тузилади.
51. Тест синовлари натижасидан норози бўлган номзодлар, уларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчилар (васийлар) тест синовлари натижаси эълон қилингандан кейин икки иш куни давомида тест синови ўтказилган Агентликнинг ҳудудий бўлимларида ташкил этилган апелляция комиссиясига ёзма равишда тест натижалари бўйича апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга бўлиб, уларнинг шикояти қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
52. Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ дастлабки ва ҳарбий-касбий танловдан муваффақиятли ўтган куйидаги номзодлар лицейга тест синовларисиз танловдан ташқари ўқишга қабул қилинади:
халқаро ва республика фан олимпиадаларининг ғолиблари — белгиланган қабул квотаси доирасида;
ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда жароҳатланиш (шикастланиш) натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари — квотадан ташқари;
етим, ота-она қаровисиз қолган, давлат ва жамият ёрдамига муҳтож бўлган, жорий йилда умумтаълим мактабларининг 9-синфини тамомлаган вояга етмаган ёшлар билан ишлаш бўйича ҳудудий идоралараро комиссия тавсияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раҳбариятининг қарорлари асосида — квотадан ташқари белгиланган квотанинг 5 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда.
53. Ўзбекистон Республикаси Ешлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбарлигида ўтказилаётган республика ва халқаро спорт мусобақаларининг ғолибларига Агентлик томонидан лицейга кириш учун ўтказилаётган тест синовларида улар тўплаган балларнинг 20 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади»;
54-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат тест маркази» сўзлари «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
74-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«74. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг асосий вазифалари ҳисобланади.»;
қуйидаги мазмундаги илова билан тўлдирилсин:
«Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейи тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ижодий баён синовини ўтказиш ва баҳолаш
1. «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейига саралаш тадбирларида номзодлар она тили фанидан ижодий баён ёзадилар.
Номзоднинг она тили таълими жараёнида эгаллаган кўникма ва малакалари у ёзган баёнда акс этади. Ёзма ишда асосий кўрсаткич фикрни мантиқий изчилликда она тилининг кенг имкониятларидан фойдаланган ҳолда равон ва тўғри баён эта олиш малакаси, фикр баён этилаётган соҳа бўйича номзоднинг билимлари кенглиги ва чуқурлиги, тузган матнининг имловий, услубий саводлилик даражаси билан белгиланади.
2. Ижодий баёнда номзодларнинг танлаган матнни бадиий жиҳатдан аниқ ва пухта, мантиқий изчил, ижтимоий ҳаёт ва воқелик билан боғлиқ ҳолда ёритиши, мустақил ижодий фикрлаши, она тилининг бой ифода воситаларидан унумли фойдаланиш кўникмаси ва саводхонлик даражаси баҳоланади.
3. Ижодий баённинг мавзуси ва намунавий матнлари 1 январга қадар ишлаб чиқилади ва лицей директори томонидан тасдиқланади.
4. Ижодий баённинг тасдиқланган мавзуси ва намунавий матнлари «Ёш чегарачилар» ҲАЛ директорида сақланади. Директор уларнинг ошкор қилинмаслиги учун масъул ҳисобланади.
5. Ижодий баён ўтказилаётган аудиторияга китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.
6. Ижодий баён бошланишидан олдин комиссия аъзолари томонидан номзодларга синов ўтказиш тартиби тушунтирилади ҳамда рақамланган дафтарлар тарқатилади.
7. Номзод рақамланган дафтарнинг устки қисмига ўзининг фамилияси, исми ва отасининг исмини ёзади.
8. Номзодларга ўқиб эшиттириладиган ижодий баён намунавий матнининг ҳажми 150 — 200 та сўздан иборат бўлади.
9. Ижодий баён намунавий матнлари 3 вариантда тайёрланади.
10. Бир номзод 3 та вариантдан (конвертдан) биттасини танлаб олади. Танлаб олинган конвертдаги матн мавзуси доскага ёзиб қўйилади.
11. Комиссия аъзолари томонидан ижодий баён намунавий матни икки марта ўқиб эшиттирилади.
Номзодларга намунавий матнни ўқиб эшиттириш учун комиссияга Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳудудий бўлимидан мутахассис жалб этилиши мумкин.
12. Номзод эшитган намунавий матн юзасидан режа тузади ва ижодий баён ёзади.
13. Ижодий баён ҳажми камида 3 — 3,5 бет бўлиши лозим.
14. Ижодий баён ёзиш учун 2 астрономик соат берилади.
15. Номзод ижодий баённи ёзиб тугатганидан кейин рақамланган дафтарини комиссия аъзосига топшириб, аудиторияни тарк этади.
16. Номзодлардан қабул қилиб олинган дафтарлар текшириш учун мутахассисларга топширилади.
17. Мутахассислар номзодларнинг ёзган ижодий баёнларини икки кун ичида текширади. Баён матнини ўқиб эшиттирган мутахассис томонидан шу аудиториядаги номзодларнинг ёзган ижодий баёнларини текширишга йўл қўйилмайди.
18. Номзодларнинг ёзган ижодий баёнларини текширган мутахассис ижодий баёнларга ва ҳар бир рақамланган дафтарга ўзининг фамилияси, исми, отасининг исмини ёзади ва имзо қўяди.
19. Ижодий баён натижалари лицей томонидан уч кун муддатда ҳарбий қисмларга номзодлар эътиборига етказиш учун тақдим этилади.
20. Номзодларга ижодий баённи қайта топширишга рухсат берилмайди.
21. Номзодлар томонидан ёзилган баён «5» балли тизимда баҳоланади.
Т/р Билим, кўникма, малакалар балл 1. Режа мавзуга мувофиқ тузилган, матн мазмуни тўғри баён қилинган бўлса; баён мантиқли ва изчил бўлса; сўз бойлиги, ифода қурилиши ва услуби адабий тил талабларига мос бўлса; мазмун ва ифодада бир-икки хатога йўл қўйилган бўлса; саводхонликда қўпол бўлмаган битта имло ёки иккита ишоравий хатоси бўлса; услубий хато бўлмаса. 5 балл 2. Матн режа асосида ёритилиб, лекин кичик хатоларга йўл қўйилган бўлса; фикр баёнида изчиллик қисман бузилган бўлса; сўз танлашда ва ифода қурилишида ҳар хиллик бўлса; мазмун ва ифодада 2-3 хатога йўл қўйилган бўлса; саводхонликда 2 та имло, 2 та ишоравий ва 2 тагача услубий хато мавжуд бўлса. 4 балл 3. Мавзу тўлиқ ёритилмаган, мавзудан қисман четга чиқилган бўлса; аниқ воқеалар изоҳида хатоларга йўл қўйилган бўлса; сўз бойлиги ва ифода тузилишида саёзлик сезилиб турса; саводхонликда 3 тагача имло, 4 тагача ишоравий, 3 тагача услубий хатога йўл қўйилган бўлса. 3 балл 4. Матн мазмуни кўп бузилган бўлса; иш режага мос бўлмаса, фикр баёни ва қурилишида камчилик бўлса, фикрлар бир-бирига боғланмаса; сўз бойлиги саёз бўлса; мазмун ва ифодада 5-6 тагача хатога йўл қўйилган бўлса; саводхонликда 7 тагача имло, 7 тагача ишоравий ва 7 тагача услубий хатога йўл қўйилган бўлса. 2 балл 5. Матндаги хатолар миқдори баҳолашнинг «2» балл учун белгиланган мезонидан ошган тақдирда 1 балл
22. Қуйидагилар хато деб ҳисобланмайди:
тасодифий хатолар (масалан, «тушмоқ» сўзи айрим ўринларда тўғри, айрим ўринларда хато ёзилган бўлса);
такрорий хатолар (масалан, «қутулмоқ» сўзи 5 тагача ўринда «қутилмоқ» тарзида қўлланилган бўлса);
айрим атамаларнинг ёзилишидаги хатолар (масалан, Чўлпон ота — Чўпон ота).
Ижодий баёндаги тузатишлар миқдори 5 тадан ортиқ бўлса, тегишли равишда пасайтирилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Темурбеклар мактаби» ва «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейларига ўқишга кираётган (таҳсил олаётган) номзодларни (ўқувчиларни) тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 11 августдаги 508-сон қарорида :
а) номидаги «ва «Ёш чегарачилар» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 1-бандда :
биринчи хатбошидаги «ва «Ёш чегарачилар» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидаги «ДХХ,» сўзи чиқариб ташлансин;
в) 4-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси А.А. Азизов,» сўзлари чиқариб ташлансин;
г) 1-иловада :
номидаги «ва «Ёш чегарачилар» сўзлари чиқариб ташлансин;
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Мазкур Низом:
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (кейинги ўринларда — Мудофаа вазирлиги), Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда — ИИВ), Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (кейинги ўринларда — ФВВ), Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси (кейинги ўринларда — Миллий гвардия) таркибидаги «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларига (кейинги ўринларда — «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейлари) ўқишга кираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини (кейинги ўринларда — номзодлар);
«Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларида таҳсил олаётган ўқувчиларни (кейинги ўринларда — ўқувчилар) тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати «Темурбеклар мактаби» ва «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейларига ўқишга кираётган фуқаролар ҳамда таҳсил олаётган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби Давлат хавфсизлик хизмати ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарорига мувофиқ белгиланади»;
2-банддаги «ва «Ёш чегарачилар» сўзлари чиқариб ташлансин;
3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «ДХХ,» сўзи чиқариб ташлансин;
6-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
7-бандда :
биринчи хатбошидаги «низом ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 августдаги 473-сон қарори билан тасдиқланган «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейи тўғрисидаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидаги «ва «Ёш чегарачилар» сўзлари чиқариб ташлансин;
8 , 9 ва 10-бандларнинг бешинчи хатбошиларидаги «ва «Ёш чегарачилар» сўзлари чиқариб ташлансин;
19-банддаги «(ДХХ ҲТК раиси)» сўзлари чиқариб ташлансин;
21-бандда :
иккинчи хатбошидаги «(ДХХ ҲТКга)» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
22-банднинг учинчи хатбошисидаги «ва «Ёш чегарачилар» сўзлари чиқариб ташлансин;
23-бандда :
биринчи хатбошидаги «(ДХХ ҲТК)», «(ДХХ ҲТК раиси)» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошидаги «(ДХХ ҲТК)» сўзлари чиқариб ташлансин;
24-бандда :
биринчи хатбошидаги «(ДХХ ҲТК)» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи — тўртинчи хатбошилардаги «ёки «Ёш чегарачилар» сўзлари чиқариб ташлансин;
25-банддаги «, шунингдек, ДХХ ҳудудий органлари (бўлимлари)», «ва «Ёш чегарачилар» сўзлари чиқариб ташлансин;
26-банддаги «ва «Ёш чегарачилар» сўзлари чиқариб ташлансин;
28-бандда :
биринчи хатбошидаги «ва «Ёш чегарачилар» сўзлари чиқариб ташлансин;
бешинчи ва олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
29-банднинг биринчи хатбошисидаги «ва «Ёш чегарачилар» сўзлари чиқариб ташлансин;
30-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларидаги «ёки «Ёш чегарачилар» сўзлари чиқариб ташлансин;
31-банднинг биринчи хатбошисидаги «ёки «Ёш чегарачилар» сўзлари чиқариб ташлансин;
32-бандда :
биринчи хатбошидаги «ва «Ёш чегарачилар» ҳамда ДХХ» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидаги «, ДХХ» ва «ёки «Ёш чегарачилар» сўзлари чиқариб ташлансин;
33-банддаги «ёки «Ёш чегарачилар» ҳамда «ва «Ёш чегарачилар» сўзлари чиқариб ташлансин;
34-банддаги «, ДХХ» сўзи чиқариб ташлансин;
35-бандда :
«а» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «ва «Ёш чегарачилар» сўзлари чиқариб ташлансин;
«б» кичик банднинг тўртинчи хатбошисидаги «ва «Ёш чегарачилар» сўзлари чиқариб ташлансин;
39-банддаги «ва «Ёш чегарачилар» сўзлари чиқариб ташлансин;
40-банднинг биринчи хатбошисидаги «ёки «Ёш чегарачилар» сўзлари чиқариб ташлансин;
41-банддаги «ва «Ёш чегарачилар» сўзлари чиқариб ташлансин;
Низомга 2-илованинг 1-бандидаги «ва «Ёш чегарачилар» сўзлари чиқариб ташлансин;
Низомга 3-иловада :
1-бобда :
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўн иккинчи хатбошидаги «ва «Ёш чегарачилар» сўзлари чиқариб ташлансин;
5-бобнинг еттинчи хатбошисидаги «ва «Ёш чегарачилар» сўзлари чиқариб ташлансин;
8-бобнинг ўттиз бешинчи хатбошисидаги «ва ДХХ» сўзлари чиқариб ташлансин;
Низомга 4-иловада :
«ва «Ёш чегарачилар» сўзлари чиқариб ташлансин;
«Давлат хавфсизлик хизмати тизимидаги «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейи» устуни чиқариб ташлансин;
изоҳнинг иккинчи хатбошисидаги «ёки «Ёш чегарачилар» сўзлари чиқариб ташлансин;
Низомга 6-иловада :
номидаги «ва «Ёш чегарачилар» сўзлари чиқариб ташлансин;
4 , 7 ва 8-бандлардаги «ёки «Ёш чегарачилар» сўзлари чиқариб ташлансин;
Низомга 7 — 11-иловалардаги «ёки «Ёш чегарачилар» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 20 январь,
38-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TAShKILIY-ShTAT TUZILMASI
METODIKASI
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga “Yosh chegarachilar” harbiy-akademik litseyiga oʻquvchilarni saralab olish tartibini takomillashtirishga qaratilgan oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida
Bugungi kunda yoshlarni maʼnaviy-axloqiy va harbiy-vatanparvarlik, ona Vatanga muhabbat va sadoqat, milliy va umuminsoniy qadriyatlarga hurmat ruhida tarbiyalash, ularning intellektual va ijodiy salohiyatini yanada rivojlantirish borasidagi islohotlar izchil davom ettirilmoqda.
Shu bilan birgalikda, axborot texnologiyalari jadal rivojlanayotgan davrda yoshlar ongiga yot gʻoyalarni singdirish bilan bogʻliq tahdidlar ham kuchayib borayotganligi ularni tarbiyalashda qoʻshimcha choralar koʻrishni taqozo etmoqda.
Yuksak intellektual salohiyatga, zamonaviy fikrlash hamda dunyoqarashga ega, davlatimiz manfaatlari va suverenitetini fidokorona himoya qilishga tayyor boʻlgan jismonan sogʻlom va maʼnaviy yetuk yosh avlodni tarbiyalash tizimini yaratishga qaratilgan davlat siyosatini amalga oshirish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati tizimidagi “Yosh chegarachilar” harbiy-akademik litseyiga oʻquvchilarni saralab olish tartibini takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin:
“Yosh chegarachilar” harbiy-akademik litseyiga oʻqishga nomzodlarni saralab olish va oʻrganish bilan bogʻliq barcha tadbirlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati tomonidan amalga oshirilishini belgilash;
“Yosh chegarachilar” harbiy-akademik litseyiga nomzodlarni saralab olish tadbirlarini takomillashtirish;
“Yosh chegarachilar” harbiy-akademik litseyiga oʻqishga kirayotgan (tahsil olayotgan) nomzodlarni (oʻquvchilarni) tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibini soddalashtirish va tibbiy koʻrik tadbirlarini Davlat xavfsizlik xizmati va Sogʻliqni saqlash vazirligining qoʻshma qaroriga asosan amalga oshirish.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati raisiga zarur hollarda, Davlat xavfsizlik xizmatining umumiy shtatlar soni va mehnatga haq toʻlash fondi doirasida “Yosh chegarachilar” harbiy-akademik litseyi tashkiliy-shtat tuzilmasiga oʻzgartirish kiritish huquqi berilsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati raisi A.A. Azizov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 20-yanvardagi 38-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimcha
1. Vazirlar Mahkamasining “Yosh chegarachilar” harbiy-akademik litseyi faoliyatini tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 11-avgustdagi 473-son qarorida :
a) 1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-avgustdagi 473-son qaroriga 1-ILOVA
“Yosh chegarachilar” harbiy-akademik litseyining
Direktor 1 (0-0-0-1) Ilmiy-pedagogik kengash Direktorning maʼnaviy-maʼrifiy va tarbiyaviy ishlar boʻyicha birinchi oʻrinbosari* 1 (1-0-0-0) Direktorning oʻquv ishlari boʻyicha oʻrinbosari 1 (0-0-0-1) Direktorning maʼmuriy-xoʻjalik ishlari boʻyicha oʻrinbosari 1 (0-0-0-1) Maʼnaviy-maʼrifiy va tarbiyaviy ishlar boʻlimi 214 (2-10-200-2) Oʻquv-metodik boʻlinmasi 2 (0-0-0-2) Maʼmuriy boʻlinma 3 (0-0-0-3) Kadrlar boʻlinmasi 2 (0-1-0-1) Aniq va tabiiy fanlar kafedrasi 11** (0-0-0-11) Avtomobil seksiyasi 5 (0-1-0-4) Moliya xizmati 3 (0-1-0-2) Axborot-resurs markazi 3 (0-0-0-3) Aloqa va axborot texnologiyalari boʻlinmasi 3 (0-0-0-3) Psixolog 1 (0-0-0-1) Toʻgaraklar 4 (0-0-0-4) Ijtimoiy-gumanitar fanlar kafedrasi 6** (0-0-0-6 Kotibiyat 1 (0-0-0-1) Tibbiyot boʻlinmasi 5 (0-0-0-5) Kasbiy va amaliy fanlar kafedrasi 6** (0-0-0-6) Xoʻjalik boʻlinmasi 14 (0-0-0-14) Tillar kafedrasi 10** (0-0-0-10) Laboratoriya 3 (0-0-0-3)
Shaxsiy tarkib soni Jami Ofitserlar Serjantlar tarkibiga mansub kontrakt boʻyicha harbiy xizmatchilar Oʻquvchilar Ishchi va xizmatchilar 300 3 13 200 84 ”;
b) 2-ilovada :
9-banddagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4-bob quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4-bob. Litseyga nomzodlarni saralash tartibi
15. Litseyga umumtaʼlim va ixtisoslashtirilgan maktab-internat maktablarining (keyingi oʻrinlarda — umumtaʼlim maktablari) 9-sinfini tamomlaganlik toʻgʻrisidagi shahodatnomaga ega, sogʻligʻining holatiga koʻra oʻqishga yaroqli deb topilgan hamda haqqoniy va shaffoflik tamoyillariga asoslangan saralash tadbirlaridan muvaffaqiyatli oʻtgan Oʻzbekiston Respublikasining erkak jinsli fuqarolari oʻqishga qabul qilinadi.
Litsey faoliyati va oʻqishga nomzodlarga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati hamda Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari (keyingi oʻrinlarda — Chegara qoʻshinlari) rasmiy veb-saytlariga joylashtirib boriladi, shuningdek, ommaviy axborot vositalari orqali litseyga qabul boshlanganligi toʻgʻrisida eʼlon beriladi.
16. Saralash tadbirlari dastlabki tanlov, harbiy-kasbiy tanlov va test sinovlaridan iborat.
Saralash tadbirlarini oʻtkazish muddati Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) bilan kelishilgan holda belgilanadi.
17. Nomzodlarning shaxsiy yigʻmajildlari bilan ishlash, tashkiliy ishlarni bajarish, zarur material va hisobotlarni tayyorlash uchun litseyda qabul komissiyasi tuziladi, uning tarkibi har yili Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati raisining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.
Qabul komissiyasi oʻz faoliyatini litseyning ustavi asosida amalga oshiradi.
18. Harbiy-kasbiy tanlov tadbirlari Chegara qoʻshinlari harbiy qismlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmatining boshqa manfaatdor boʻlinmalari bilan hamkorlikda oʻtkaziladi.
19. Dastlabki tanlovni oʻtkazishdan asosiy maqsad nomzodlarning keyinchalik oliy harbiy va ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishi, davlat xizmatchisi boʻlish istagida boʻlgan shaxslarga sogʻligʻi, shaxsiy-psixologik sifatlari, jismoniy tayyorgarligi boʻyicha qoʻyiladigan talablarga muvofiqligini, shuningdek, yuqori intellektual va maʼnaviy-axloqiy salohiyatga ega nomzodlarni aniqlash hisoblanadi.
20. Quyidagilar dastlabki tanlovning asosiy tadbirlari hisoblanadi:
litsey bilan hamkorlikda umumtaʼlim maktablarida targʻibot va tashviqot ishlarini amalga oshirish;
umumtaʼlim maktablarining maʼmuriyati bilan hamkorlikda 9-sinf oʻquvchilari orasidan fanlarni oʻzlashtirish darajasi yuqori boʻlgan, vatanparvar va sogʻlom muhitda tarbiyalanayotgan oʻquvchilarni tanlab olish hamda ularning roʻyxatini shakllantirish;
nomzodga tegishli hujjatlar va nomzodni tavsiflovchi maʼlumotlarni toʻplash;
nomzod toʻgʻrisidagi turli maʼlumotlarni (oilaviy ahvoli, ota-onasi va yaqin qarindoshlarining harbiy xizmatga munosabati va boshqalar), nomzodning litseyga oʻqishga kirishni tanlashiga asoslari va sabablarini aniqlash;
nomzoddan ariza qabul qilish.
21. Nomzodlar uchun dastlabki tanlov ularning yashash va oʻqish joyi boʻyicha Chegara qoʻshinlari, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati hududiy boshqarmalarining boʻlinmalari, tuman va shahar boʻlinmalari (boʻlimlari) tomonidan “Yosh chegarachilar” harbiy-akademik litseyi masʼul xodimlari bilan birgalikda oʻtkaziladi.
Dastlabki tanlov natijalari boʻyicha Chegara qoʻshinlarining chegarani qoʻriqlash vzvodlari, Davlat xavfsizlik xizmatining hududiy boshqarmalarining boʻlimlari, tuman va shahar boʻlinmalari (boʻlimlari) tomonidan litseyga oʻqishga kirish uchun tavsiya qilingan umumtaʼlim maktablarining 9-sinf oʻquvchilaridan 5-sentabrdan 5-oktabrga qadar arizalar qabul qilinib, Chegara qoʻshinlari harbiy qismlarining shaxsiy tarkib bilan ishlash boʻlinmalariga taqdim etiladi.
22. Quyidagilar litseyga oʻqishga kirish uchun rad javobining berilishiga asos boʻladi:
nomzodning Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi emasligi;
nomzodga nisbatan jinoiy ish qoʻzgʻatilganligi, dastlabki tergov yoki surishtiruv oʻtkazilayotganligi, jinoyat ishi sudda koʻrib chiqilayotganligi;
jazo chorasi turidan yoki amnistiya qarori qoʻllanilganligidan qatʼi nazar, sodir etilgan jinoyat uchun ayblov hukmi chiqarilganligi;
yashash joyidan va ichki ishlar organlaridan salbiy tavsiyanomalar mavjudligi;
nomzod Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati harbiy xizmatchilari uchun belgilangan maxsus talablarga mos kelmasligi.
23. Nomzodlar tomonidan taqdim etiladigan hujjatlar roʻyxati litsey ustavi bilan belgilanadi.
24. Harbiy-kasbiy tanlovning bosh maqsadi oʻzining psixofiziologik xususiyatlari va sogʻligining holati boʻyicha belgilangan talablarga, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmatining maxsus talablariga mos keladigan, yetakchilik sifatlariga, ichki ishonchga, mustahkam maʼnaviy-axloqiy va intellektual salohiyatga ega, kelgusida Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarining munosib harbiy xizmatchisi va xodimlari hamda davlat xizmatchilari boʻla oladigan nomzodlarni aniqlashdir.
25. Harbiy-kasbiy tanlovning asosiy tadbirlari quyidagilardan iborat:
taqdim qilingan nomzodga tegishli hujjatlar va nomzodni tavsiflovchi maʼlumotlarni oʻrganish;
nomzodni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish;
nomzodning psixofiziologik xususiyatlarini aniqlash;
nomzodning jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash;
nomzodning savodxonlik darajasini baholash (ijodiy bayon olish);
nomzodning Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati harbiy xizmatchilari uchun belgilangan maxsus talablarga mos kelishini aniqlash;
nomzod bilan yakka tartibda yakuniy suhbat oʻtkazish va uni test sinovlariga qoʻyish toʻgʻrisida yakuniy qaror qabul qilish.
26. Harbiy-kasbiy tanlov nomzodning yashash joyi boʻyicha Chegara qoʻshinlari harbiy qismlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmatining tegishli boʻlinmalari va litseyning malakali xodimlari bilan birgalikda 5-oktabrdan 1-fevralga qadar oʻtkaziladi.
27. Tibbiy koʻrik Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati va Sogʻliqni saqlash vazirligining qoʻshma qarori bilan tasdiqlangan nizomda belgilangan tartibda Chegara qoʻshinlari Harbiy gospitali va Davlat xavfsizlik xizmatining hududiy boshqarmalari harbiy-tibbiy muassasalarida Davlat xavfsizlik xizmati boshqarmasi boshligʻi va hududiy sogʻliqni saqlash boshqarmasi boshligʻi tasdiqlagan harbiy-tibbiy komissiya (keyingi oʻrinlarda — HTK) tomonidan oʻtkaziladi.
Tibbiy koʻrikni oʻtkazish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi va Toshkent shahar oʻsmirlar dispanseri, viloyat koʻp tarmoqli bolalar tibbiyot markazlari huzuridagi oʻsmirlar va chaqiriluvchi yoshlarga tibbiy yordam koʻrsatish boʻlimi mutaxassis-shifokorlari jalb qilinadi.
Tibbiy koʻrikdan oʻtkazish natijalari asosida mutaxassis-shifokorlar xulosalariga koʻra HTK nomzodning litseyga oʻqishga kirishga yaroqliligi toʻgʻrisida xulosa chiqaradi.
28. Salomatligiga koʻra litseyga oʻqishga kirishga yaroqsiz deb topilgan nomzodlar saralash tadbirlarining keyingi bosqichiga qoʻyilmaydi.
29. Nomzodlarning psixofiziologik xususiyatlari Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati tomonidan ishlab chiqilgan metodikaga muvofiq noyabr-dekabr oylarida Davlat xavfsizlik xizmati organlari mutaxassis-psixologlaridan iborat psixologlar guruhi tomonidan oʻrganiladi.
Psixologlar guruhi tarkibiga oliy taʼlim muassasalarining mutaxassislari shartnoma asosida jalb qilinishi mumkin.
Nomzodlarning psixofiziologik xususiyatlarini oʻrganish natijalariga koʻra quyidagi xulosalar chiqariladi:
oʻqishga kirish uchun tavsiya etiladi;
oʻqishga kirish uchun tavsiya etilmaydi.
30. Nomzodlarning psixofiziologik xususiyatlarini oʻrganish natijasi boʻyicha oʻqishga kirish uchun tavsiya etilmagan nomzodlar saralash tadbirlarining keyingi bosqichiga qoʻyilmaydi.
31. Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasi Chegara qoʻshinlari harbiy qismlarida noyabr-dekabr oylarida aniqlanadi.
32. Jismoniy tayyorgarlik darajasi boʻyicha talablarga javob bermaydigan nomzodlar saralash tadbirlarining keyingi bosqichiga qoʻyilmaydi.
33. Nomzodlarning savodxonlik darajasini ijodiy bayon olish orqali baholash tadbiri litseyning pedagog xodimlaridan iborat komissiya tomonidan yanvar oyida oʻtkaziladi.
Ijodiy bayon sinovi mazkur Nizomga ilovada keltirilgan metodikaga muvofiq oʻtkaziladi va baholanadi.
Ijodiy bayon olish komissiyasi tarkibiga taʼlim muassasalarining tegishli mutaxassislari shartnoma asosida jalb qilinishi mumkin.
34. Ijodiy bayon yakuni boʻyicha qoniqarsiz baho olgan nomzodlar saralash tadbirlarining keyingi bosqichiga qoʻyilmaydi.
35. Nomzodlarni Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati harbiy xizmatchilari uchun belgilangan maxsus talablarga mos kelishi Chegara qoʻshinlari tomonidan aniqlanadi.
36. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati harbiy xizmatchilari uchun belgilangan maxsus talablarga mos kelmaydigan nomzodlar saralash tadbirlarining keyingi bosqichiga qoʻyilmaydi.
37. Yakka tartibdagi yakuniy suhbat Chegara qoʻshinlari harbiy qismlarining oʻquv-metodik komissiyasi tomonidan nomzodlarning yetakchilik sifatlari, mantiqiy fikrlash va savodxonlik darajasi, aqliy qobiliyatlari, shuningdek, harbiy xizmatchi va davlat xizmati xodimi uchun muhim kasbiy sifatlarini aniqlash maqsadida 1-fevralga qadar oʻtkaziladi.
Yakka tartibdagi yakuniy suhbat natijalariga koʻra nomzodlarni test sinovlarini topshirishga qoʻyish toʻgʻrisida yakuniy qaror qabul qilinadi.
38. Psixofiziologik xususiyatlarni oʻrganish natijalariga koʻra litseyga oʻqishga kirish uchun tavsiya etilmagan, salomatligiga koʻra oʻqishga yaroqsiz deb topilgan va maxsus talablarga mos kelmagan nomzodlarga saralash natijalarining sabablari oshkor etilmaydi.
39. Test sinovlariga qatnashishga tavsiya etilgan nomzodlarning Chegara qoʻshinlari harbiy qismlari tomonidan rasmiylashtirilgan shaxsiy yigʻmajildlari 15-martga qadar litseyning qabul komissiyasiga yuboriladi.
40. Test sinovlarida qatnashishga tavsiya etilgan nomzodlarga Chegara qoʻshinlari harbiy qismlari tomonidan maʼlumotnoma beriladi. Maʼlumotnoma umumtaʼlim maktabidan umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi shahodatnomani olish uchun asos boʻlib xizmat qiladi.
41. Shaxsiy yigʻmajildlarni oʻrganish natijalariga koʻra test sinovlariga qatnashishga ruxsat etilgan nomzodlarning roʻyxatlarini Chegara qoʻshinlari harbiy qismlariga yetkazish uchun litseyning qabul komissiyasi masʼul hisoblanadi.
42. Test sinovlarini oʻtkazish sanasi, joyi va vaqtini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati Agentlik bilan kelishilgan holda belgilaydi.
43. Test sinovlari oʻtkaziladigan joy va vaqt toʻgʻrisida nomzodlarni oʻz vaqtida xabardor qilish uchun javobgarlik ularni oʻrgangan harbiy qism komandirlari zimmasiga yuklanadi.
44. Litseyga kelib-ketish, test sinovlariga tayyorlanish va topshirish davrida joylashish hamda ovqatlanish bilan bogʻliq xarajatlar nomzodlarning ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar tomonidan qoplanadi.
45. Test sinovlari Agentlik tomonidan belgilangan tartibda oʻtkaziladi.
46. Test sinovlari oʻtkaziladigan umumtaʼlim fanlari bloki Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasi tomonidan tasdiqlanadi.
Nomzodlar test sinovlarini oʻz ixtiyoriga koʻra uch tildan — oʻzbek, qoraqalpoq va rus tillaridan birida topshiradilar.
47. Agentlik tomonidan oʻtkazilgan test sinovlarining natijalari Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasi belgilagan muddatlarda mazkur komissiyaga hamda litsey qabul komissiyasiga taqdim etiladi.
48. Test sinovlariga belgilangan muddatda kelmagan nomzodlar uchun takroriy test sinovlari oʻtkazilmaydi.
49. Litseyga qabul qilinmagan (saralashdan oʻtmagan) nomzodlarning shaxsiy yigʻmajildlari (boshqa hujjatlari bilan birgalikda) dalolatnoma asosida ularni oʻrgangan Chegara qoʻshinlari harbiy qismlariga yuboriladi.
50. Test topshiriqlari umumiy oʻrta taʼlim fanlarining (5 — 9-sinflar kesimida) davlat taʼlim standartlariga muvofiq tuziladi.
51. Test sinovlari natijasidan norozi boʻlgan nomzodlar, ularning ota-onasi yoki ularning oʻrnini bosuvchilar (vasiylar) test sinovlari natijasi eʼlon qilingandan keyin ikki ish kuni davomida test sinovi oʻtkazilgan Agentlikning hududiy boʻlimlarida tashkil etilgan apellatsiya komissiyasiga yozma ravishda test natijalari boʻyicha apellatsiya shikoyati berish huquqiga ega boʻlib, ularning shikoyati qonunchilikda belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi.
52. Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasining qaroriga muvofiq dastlabki va harbiy-kasbiy tanlovdan muvaffaqiyatli oʻtgan kuyidagi nomzodlar litseyga test sinovlarisiz tanlovdan tashqari oʻqishga qabul qilinadi:
xalqaro va respublika fan olimpiadalarining gʻoliblari — belgilangan qabul kvotasi doirasida;
oʻz xizmat vazifalarini bajarish chogʻida halok boʻlgan hamda jarohatlanish (shikastlanish) natijasida nogiron boʻlib qolgan harbiy xizmatchilarning farzandlari — kvotadan tashqari;
yetim, ota-ona qarovisiz qolgan, davlat va jamiyat yordamiga muhtoj boʻlgan, joriy yilda umumtaʼlim maktablarining 9-sinfini tamomlagan voyaga yetmagan yoshlar bilan ishlash boʻyicha hududiy idoralararo komissiya tavsiyasi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati rahbariyatining qarorlari asosida — kvotadan tashqari belgilangan kvotaning 5 foizidan koʻp boʻlmagan miqdorda.
53. Oʻzbekiston Respublikasi Eshlar siyosati va sport vazirligi rahbarligida oʻtkazilayotgan respublika va xalqaro sport musobaqalarining gʻoliblariga Agentlik tomonidan litseyga kirish uchun oʻtkazilayotgan test sinovlarida ular toʻplagan ballarning 20 foizi miqdoridagi qoʻshimcha ballar koʻrinishida imtiyoz beriladi”;
54-bandning birinchi xatboshisidagi “Davlat test markazi” soʻzlari “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
74-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“74. Quyidagilar Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining asosiy vazifalari hisoblanadi.”;
quyidagi mazmundagi ilova bilan toʻldirilsin:
“Yosh chegarachilar” harbiy-akademik litseyi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Ijodiy bayon sinovini oʻtkazish va baholash
1. “Yosh chegarachilar” harbiy-akademik litseyiga saralash tadbirlarida nomzodlar ona tili fanidan ijodiy bayon yozadilar.
Nomzodning ona tili taʼlimi jarayonida egallagan koʻnikma va malakalari u yozgan bayonda aks etadi. Yozma ishda asosiy koʻrsatkich fikrni mantiqiy izchillikda ona tilining keng imkoniyatlaridan foydalangan holda ravon va toʻgʻri bayon eta olish malakasi, fikr bayon etilayotgan soha boʻyicha nomzodning bilimlari kengligi va chuqurligi, tuzgan matnining imloviy, uslubiy savodlilik darajasi bilan belgilanadi.
2. Ijodiy bayonda nomzodlarning tanlagan matnni badiiy jihatdan aniq va puxta, mantiqiy izchil, ijtimoiy hayot va voqelik bilan bogʻliq holda yoritishi, mustaqil ijodiy fikrlashi, ona tilining boy ifoda vositalaridan unumli foydalanish koʻnikmasi va savodxonlik darajasi baholanadi.
3. Ijodiy bayonning mavzusi va namunaviy matnlari 1-yanvarga qadar ishlab chiqiladi va litsey direktori tomonidan tasdiqlanadi.
4. Ijodiy bayonning tasdiqlangan mavzusi va namunaviy matnlari “Yosh chegarachilar” HAL direktorida saqlanadi. Direktor ularning oshkor qilinmasligi uchun masʼul hisoblanadi.
5. Ijodiy bayon oʻtkazilayotgan auditoriyaga kitob, uyali telefon, kompyuter, telekommunikatsiya vositalari va shpargalkalar olib kirish taqiqlanadi.
6. Ijodiy bayon boshlanishidan oldin komissiya aʼzolari tomonidan nomzodlarga sinov oʻtkazish tartibi tushuntiriladi hamda raqamlangan daftarlar tarqatiladi.
7. Nomzod raqamlangan daftarning ustki qismiga oʻzining familiyasi, ismi va otasining ismini yozadi.
8. Nomzodlarga oʻqib eshittiriladigan ijodiy bayon namunaviy matnining hajmi 150 — 200 ta soʻzdan iborat boʻladi.
9. Ijodiy bayon namunaviy matnlari 3 variantda tayyorlanadi.
10. Bir nomzod 3 ta variantdan (konvertdan) bittasini tanlab oladi. Tanlab olingan konvertdagi matn mavzusi doskaga yozib qoʻyiladi.
11. Komissiya aʼzolari tomonidan ijodiy bayon namunaviy matni ikki marta oʻqib eshittiriladi.
Nomzodlarga namunaviy matnni oʻqib eshittirish uchun komissiyaga Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hududiy boʻlimidan mutaxassis jalb etilishi mumkin.
12. Nomzod eshitgan namunaviy matn yuzasidan reja tuzadi va ijodiy bayon yozadi.
13. Ijodiy bayon hajmi kamida 3 — 3,5 bet boʻlishi lozim.
14. Ijodiy bayon yozish uchun 2 astronomik soat beriladi.
15. Nomzod ijodiy bayonni yozib tugatganidan keyin raqamlangan daftarini komissiya aʼzosiga topshirib, auditoriyani tark etadi.
16. Nomzodlardan qabul qilib olingan daftarlar tekshirish uchun mutaxassislarga topshiriladi.
17. Mutaxassislar nomzodlarning yozgan ijodiy bayonlarini ikki kun ichida tekshiradi. Bayon matnini oʻqib eshittirgan mutaxassis tomonidan shu auditoriyadagi nomzodlarning yozgan ijodiy bayonlarini tekshirishga yoʻl qoʻyilmaydi.
18. Nomzodlarning yozgan ijodiy bayonlarini tekshirgan mutaxassis ijodiy bayonlarga va har bir raqamlangan daftarga oʻzining familiyasi, ismi, otasining ismini yozadi va imzo qoʻyadi.
19. Ijodiy bayon natijalari litsey tomonidan uch kun muddatda harbiy qismlarga nomzodlar eʼtiboriga yetkazish uchun taqdim etiladi.
20. Nomzodlarga ijodiy bayonni qayta topshirishga ruxsat berilmaydi.
21. Nomzodlar tomonidan yozilgan bayon “5” balli tizimda baholanadi.
T/r Bilim, koʻnikma, malakalar ball 1. Reja mavzuga muvofiq tuzilgan, matn mazmuni toʻgʻri bayon qilingan boʻlsa; bayon mantiqli va izchil boʻlsa; soʻz boyligi, ifoda qurilishi va uslubi adabiy til talablariga mos boʻlsa; mazmun va ifodada bir-ikki xatoga yoʻl qoʻyilgan boʻlsa; savodxonlikda qoʻpol boʻlmagan bitta imlo yoki ikkita ishoraviy xatosi boʻlsa; uslubiy xato boʻlmasa. 5 ball 2. Matn reja asosida yoritilib, lekin kichik xatolarga yoʻl qoʻyilgan boʻlsa; fikr bayonida izchillik qisman buzilgan boʻlsa; soʻz tanlashda va ifoda qurilishida har xillik boʻlsa; mazmun va ifodada 2-3 xatoga yoʻl qoʻyilgan boʻlsa; savodxonlikda 2 ta imlo, 2 ta ishoraviy va 2 tagacha uslubiy xato mavjud boʻlsa. 4 ball 3. Mavzu toʻliq yoritilmagan, mavzudan qisman chetga chiqilgan boʻlsa; aniq voqealar izohida xatolarga yoʻl qoʻyilgan boʻlsa; soʻz boyligi va ifoda tuzilishida sayozlik sezilib tursa; savodxonlikda 3 tagacha imlo, 4 tagacha ishoraviy, 3 tagacha uslubiy xatoga yoʻl qoʻyilgan boʻlsa. 3 ball 4. Matn mazmuni koʻp buzilgan boʻlsa; ish rejaga mos boʻlmasa, fikr bayoni va qurilishida kamchilik boʻlsa, fikrlar bir-biriga bogʻlanmasa; soʻz boyligi sayoz boʻlsa; mazmun va ifodada 5-6 tagacha xatoga yoʻl qoʻyilgan boʻlsa; savodxonlikda 7 tagacha imlo, 7 tagacha ishoraviy va 7 tagacha uslubiy xatoga yoʻl qoʻyilgan boʻlsa. 2 ball 5. Matndagi xatolar miqdori baholashning “2” ball uchun belgilangan mezonidan oshgan taqdirda 1 ball
22. Quyidagilar xato deb hisoblanmaydi:
tasodifiy xatolar (masalan, “tushmoq” soʻzi ayrim oʻrinlarda toʻgʻri, ayrim oʻrinlarda xato yozilgan boʻlsa);
takroriy xatolar (masalan, “qutulmoq” soʻzi 5 tagacha oʻrinda “qutilmoq” tarzida qoʻllanilgan boʻlsa);
ayrim atamalarning yozilishidagi xatolar (masalan, Choʻlpon ota — Choʻpon ota).
Ijodiy bayondagi tuzatishlar miqdori 5 tadan ortiq boʻlsa, tegishli ravishda pasaytiriladi”.
2. Vazirlar Mahkamasining “Temurbeklar maktabi” va “Yosh chegarachilar” harbiy-akademik litseylariga oʻqishga kirayotgan (tahsil olayotgan) nomzodlarni (oʻquvchilarni) tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2021-yil 11-avgustdagi 508-son qarorida :
a) nomidagi “va “Yosh chegarachilar” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) 1-bandda :
birinchi xatboshidagi “va “Yosh chegarachilar” soʻzlari chiqarib tashlansin;
ikkinchi xatboshidagi “DXX,” soʻzi chiqarib tashlansin;
v) 4-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati raisi A.A. Azizov,” soʻzlari chiqarib tashlansin;
g) 1-ilovada :
nomidagi “va “Yosh chegarachilar” soʻzlari chiqarib tashlansin;
1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Mazkur Nizom:
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Mudofaa vazirligi), Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi (keyingi oʻrinlarda — IIV), Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi (keyingi oʻrinlarda — FVV), Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi (keyingi oʻrinlarda — Milliy gvardiya) tarkibidagi “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseylariga (keyingi oʻrinlarda — “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseylari) oʻqishga kirayotgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini (keyingi oʻrinlarda — nomzodlar);
“Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseylarida tahsil olayotgan oʻquvchilarni (keyingi oʻrinlarda — oʻquvchilar) tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibini belgilaydi.
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati “Temurbeklar maktabi” va “Yosh chegarachilar” harbiy-akademik litseylariga oʻqishga kirayotgan fuqarolar hamda tahsil olayotgan oʻquvchilarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi Davlat xavfsizlik xizmati va Sogʻliqni saqlash vazirligining qoʻshma qaroriga muvofiq belgilanadi”;
2-banddagi “va “Yosh chegarachilar” soʻzlari chiqarib tashlansin;
3-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “DXX,” soʻzi chiqarib tashlansin;
6-bandning ikkinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
7-bandda :
birinchi xatboshidagi “nizom hamda Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-avgustdagi 473-son qarori bilan tasdiqlangan “Yosh chegarachilar” harbiy-akademik litseyi toʻgʻrisidagi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
ikkinchi xatboshidagi “va “Yosh chegarachilar” soʻzlari chiqarib tashlansin;
8 , 9 va 10-bandlarning beshinchi xatboshilaridagi “va “Yosh chegarachilar” soʻzlari chiqarib tashlansin;
19-banddagi “(DXX HTK raisi)” soʻzlari chiqarib tashlansin;
21-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “(DXX HTKga)” soʻzlari chiqarib tashlansin;
uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
22-bandning uchinchi xatboshisidagi “va “Yosh chegarachilar” soʻzlari chiqarib tashlansin;
23-bandda :
birinchi xatboshidagi “(DXX HTK)”, “(DXX HTK raisi)” soʻzlari chiqarib tashlansin;
toʻrtinchi xatboshidagi “(DXX HTK)” soʻzlari chiqarib tashlansin;
24-bandda :
birinchi xatboshidagi “(DXX HTK)” soʻzlari chiqarib tashlansin;
ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilardagi “yoki “Yosh chegarachilar” soʻzlari chiqarib tashlansin;
25-banddagi “, shuningdek, DXX hududiy organlari (boʻlimlari)”, “va “Yosh chegarachilar” soʻzlari chiqarib tashlansin;
26-banddagi “va “Yosh chegarachilar” soʻzlari chiqarib tashlansin;
28-bandda :
birinchi xatboshidagi “va “Yosh chegarachilar” soʻzlari chiqarib tashlansin;
beshinchi va oltinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;
yettinchi xatboshi beshinchi xatboshi deb hisoblansin;
29-bandning birinchi xatboshisidagi “va “Yosh chegarachilar” soʻzlari chiqarib tashlansin;
30-bandning ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilaridagi “yoki “Yosh chegarachilar” soʻzlari chiqarib tashlansin;
31-bandning birinchi xatboshisidagi “yoki “Yosh chegarachilar” soʻzlari chiqarib tashlansin;
32-bandda :
birinchi xatboshidagi “va “Yosh chegarachilar” hamda DXX” soʻzlari chiqarib tashlansin;
ikkinchi xatboshidagi “, DXX” va “yoki “Yosh chegarachilar” soʻzlari chiqarib tashlansin;
33-banddagi “yoki “Yosh chegarachilar” hamda “va “Yosh chegarachilar” soʻzlari chiqarib tashlansin;
34-banddagi “, DXX” soʻzi chiqarib tashlansin;
35-bandda :
“a” kichik bandning ikkinchi xatboshisidagi “va “Yosh chegarachilar” soʻzlari chiqarib tashlansin;
“b” kichik bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “va “Yosh chegarachilar” soʻzlari chiqarib tashlansin;
39-banddagi “va “Yosh chegarachilar” soʻzlari chiqarib tashlansin;
40-bandning birinchi xatboshisidagi “yoki “Yosh chegarachilar” soʻzlari chiqarib tashlansin;
41-banddagi “va “Yosh chegarachilar” soʻzlari chiqarib tashlansin;
Nizomga 2-ilovaning 1-bandidagi “va “Yosh chegarachilar” soʻzlari chiqarib tashlansin;
Nizomga 3-ilovada :
1-bobda :
beshinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
oltinchi — oʻn toʻqqizinchi xatboshilar tegishlicha beshinchi — oʻn sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
oʻn ikkinchi xatboshidagi “va “Yosh chegarachilar” soʻzlari chiqarib tashlansin;
5-bobning yettinchi xatboshisidagi “va “Yosh chegarachilar” soʻzlari chiqarib tashlansin;
8-bobning oʻttiz beshinchi xatboshisidagi “va DXX” soʻzlari chiqarib tashlansin;
Nizomga 4-ilovada :
“va “Yosh chegarachilar” soʻzlari chiqarib tashlansin;
“Davlat xavfsizlik xizmati tizimidagi “Yosh chegarachilar” harbiy-akademik litseyi” ustuni chiqarib tashlansin;
izohning ikkinchi xatboshisidagi “yoki “Yosh chegarachilar” soʻzlari chiqarib tashlansin;
Nizomga 6-ilovada :
nomidagi “va “Yosh chegarachilar” soʻzlari chiqarib tashlansin;
4 , 7 va 8-bandlardagi “yoki “Yosh chegarachilar” soʻzlari chiqarib tashlansin;
Nizomga 7 — 11-ilovalardagi “yoki “Yosh chegarachilar” soʻzlari chiqarib tashlansin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 20-yanvar,
38-son