UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 29-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 29 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 29 декабря 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 29 December 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

РЎЙХАТИ

Нархлари давлат томонидан тартибга солиниши лозим бўлган товарлар нархларининг (тарифларининг) шаклланиши ҳамда қўлланилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Сўнгги йилларда мамлакатимизда товар ва молия бозорида рақобат муҳитини таъминлаш, нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турларини тубдан қисқартириш, устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда табиий монополиялар субъектларининг фаолиятини давлат томонидан нарх орқали тартибга солиш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг мувофиқлаштирилиши лозим бўлган айрим қарорлари мавжуд.

Шу муносабат билан, нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган соҳалардаги қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш зарурати юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Товарларга (ишлар, хизматларга) тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланишини давлат томонидан назорат қилиш, шунингдек, товар ва молия бозорида сотиладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки, нархларни давлат томонидан тартибга солиш:

ушбу қарорга 2-иловада келтирилган товарларга (ишлар, хизматларга);

табиий монополия шароитларида ишлаб чиқариладиган товарларга (бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматларга);

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида нархларини (тарифларини) тартибга солиш назарда тутилган товарларга (хизматларга) нисбатан татбиқ этилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган идоравий ҳужжатларини икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 722-сон қарорига 1-ИЛОВА

Товарларга (ишлар, хизматларга) тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланишини давлат томонидан назорат қилиш, шунингдек, товар ва молия бозорида сотиладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом товарларга (ишлар, хизматларга) тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланишини давлат томонидан назорат қилиш, шунингдек, товар ва молия бозорида сотиладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш тартибини белгилайди.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан муайян товарларга нисбатан нархларни (тарифларни) шакллантириш ва белгилашнинг алоҳида тартиби белгиланиши мумкин.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

истеъмолчи — хўжалик юритувчи субъектдан товарни олувчи, товарга буюртма берувчи ёхуд товарни олиш ёки унга буюртма бериш ниятида бўлган жисмоний ёки юридик шахс;

нарх (тариф) — товар бирлиги қийматининг пул ифодаси;

нархларни тартибга солувчи орган — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, унинг топшириғи бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан ваколат берилган орган;

рентабеллик — соф фойда миқдорини ишлаб чиқариладиган товарга тўғри келадиган ишлаб чиқариш харажатлари суммасига бўлиш йўли билан ҳисоблаб чиқиладиган корхона фаолиятининг фойдалилик нисбий кўрсаткичи;

табиий монополия субъекти — табиий монополия шароитларида товарларни (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича фаолиятни асосий фаолият тури сифатида амалга оширадиган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи;

тариф сметаси — даромадлар ва харажатлар, ишлаб чиқарилган товарлар ҳажми кўрсаткичи ва хўжалик юритувчи субъект фаолиятини акс эттирадиган ҳамда тартибга солувчи коэффициентни аниқлашда асос қилиб олинадиган бошқа иқтисодий кўрсаткичлар;

тартибга солувчи коэффициент (пасайтирувчи ёки оширувчи) — нарх (тариф) даражасини аниқлаш учун белгиланадиган нисбий миқдор;

товарнинг монопол паст нархи — товар ёки молия бозорида устун мавқега эга деб эътироф этилган хўжалик юритувчи субъект (кейинги ўринларда — устун мавқега эга хўжалик юритувчи субъект) томонидан товарнинг таннархидан паст даражада ва мазкур товарни сотишдан зарар келтирадиган даражада белгиланадиган, натижада рақобат чекланишига олиб келадиган нарх;

товарнинг монопол юқори нархи — товарнинг реализация қилиш нархи ҳамда уни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш учун зарур бўлган харажатлар ўртасидаги тафовут жуда юқори бўлса ёки товарнинг сифатини пасайтириш ҳисобидан қўшимча фойда олишга қаратилган бўлса, товарнинг устун мавқега эга хўжалик юритувчи субъект томонидан белгиланадиган нархи. Агар товар нархи биржа савдолари якунлари бўйича шаклланган бўлса, бундай нарх монопол юқори нарх деб эътироф этилмайди, устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар иштирокидаги ҳийла-найранглардан иборат ҳаракатлар натижасида шаклланган нарх бундан мустасно. Бунда мазкур Низом талаблари биржа савдоларида нархлар бошланғич нарх сифатида қўлланишига татбиқ этилади;

устама — хўжалик юритувчи субъект томонидан жорий харажатларни қоплаш ва муайян суммада соф фойда олиш учун товарни сотишда уларнинг харид нархи (тарифи) устига қўйилган қўшимча (нисбий ёки мутлақ миқдор);

якуний истеъмолчи — товар ёки молия бозорида фойда олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлари учун товарни сотиб олган жисмоний ёки юридик шахс.

4. Нархлар давлат томонидан қуйидаги усуллар билан тартибга солинади:

нархларни тартибга солиш органи ва ўз ваколатлари доирасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли ва стратегик товарларга қатъий белгиланган ёки чекланган нархларни (тарифларни) белгилаш;

ижтимоий аҳамиятли ва стратегик ҳисобланган, уларга нархлар (тарифлар) давлат томонидан тартибга солинадиган, товарларига (ишлари, хизматларига) нархлар давлат томонидан тартибга солинадиган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарларга нархларни (тарифларни) ёки уларнинг чекланган даражаларини, тартибга солувчи коэффициентни, устама ёки чекланган рентабелликни декларация қилиш (кейинги ўринларда — товарларга нархларни (тарифларни) декларация қилиш);

табиий монополиялар субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарларга нархларни тартибга солиш органи томонидан нархларни (тарифларни) ёки уларнинг чекланган даражаларини тартибга солувчи коэффициентни, устама ёки чекланган рентабелликни тасдиқлаш (кейинги ўринларда — нархларни (тарифларни) тасдиқлаш);

нархларни тартибга солиш органи билан келишиш ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ алоҳида товарларга қатъий белгиланган ёки чекланган нархларни (тарифларни) ва устамаларни белгилаш.

Қонунчиликка мувофиқ нархларни (тарифларни) давлат томонидан тартибга солишнинг бошқа усуллари ҳам қўлланиши мумкин.

Қолган товарларга шартномавий (эркин) нархлар (тарифлар) қўлланади.

5. Товарларига (ишлари, хизматларига) нархлар давлат томонидан тартибга солинадиган хўжалик юритувчи субъект (шу жумладан, товарларига (ишлари, хизматларига) нархлар давлат томонидан тартибга солинадиган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар, табиий монополия субъекти) декларация қилинган (тасдиқланган, белгиланган) нархларни (тарифларни) мустақил пасайтириш ҳуқуқига эгадир. Бунда:

монопол паст нархлар белгилаш мақсадида нархларни (тарифларни) пасайтиришга йўл қўйилмайди;

нархларни (тарифларни) пасайтириш бир вақтнинг ўзида барча истеъмолчилар учун амалга оширилади, кейинчалик нархларни тартибга солиш органи хабардор қилинади.

6. Устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг устун мавқеи эътироф этилган товар ёки молия бозоридаги товарларига монопол юқори ва монопол паст нархлар ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ аниқланади.

2-боб. Товарлар нархларини (тарифларини) давлат томонидан тартибга солиш

7. Нархларни (тарифларни) ва устамаларни декларация қилиш (тасдиқлаш) нархларни тартибга солиш органида:

табиий монополия шароитларида ишлаб чиқариладиган товарга табиий монополия субъекти томонидан у табиий монополия субъекти деб эътироф этилганлиги тўғрисида билдиришнома олинган кундан бошлаб бир ой муддатда;

нархи ва устамаси давлат томонидан тартибга солинадиган товарга хўжалик юритувчи субъект томонидан у сотилгунга қадар;

ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган товарларга нархлар (тарифлар), устамалар, чекланган рентабеллик ошганда ва тегишли коэффициент ўзгарганда таъминланади.

8. Товарларни экспорт қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар шу жумладан, товарларига (ишлари, хизматларига) нархлар давлат томонидан тартибга солинадиган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ва табиий монополия субъектлари ҳисоб-китобларни шартномавий (эркин) нархлар бўйича амалга оширадилар, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

3-боб. Давлат томонидан тартибга солинадиган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ва табиий монополиялар субъектлари товарларига (ишлари, хизматларига) нархларни (тарифларни) шакллантириш тартиби

9. Нархларни (тарифларни) асослаш учун қабул қилинадиган товарни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини аниқлашда товарларига (ишлари, хизматларига) нархлар давлат томонидан тартибга солинадиган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ва табиий монополия субъекти Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.

Товарларига (ишлари, хизматларига) нархлар давлат томонидан тартибга солинадиган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ёхуд табиий монополия субъекти томонидан ишлаб чиқариладиган товарга нарх (тариф) ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатлардан, давр сарф-харажатларидан, молиявий фаолият бўйича харажатлардан, солиқлар ва фойдадан бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлардан, шунингдек, соф фойда суммасидан шаклланади.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 317-моддасида белгиланган харажатлар товарларига (ишларига, хизматларига) нархлар давлат томонидан тартибга солинадиган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ва табиий монополия субъекти товарига декларация қилинадиган (тасдиқланадиган) нархни (тарифни) шакллантириш харажатларида ҳисобга олинмайди.

10. Аниқ бир товарга нархни (тарифни) декларация қилиш (тасдиқлаш) стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларга мувофиқ (ДС, ТС, ТШ, ТБ ва бошқалар) товарнинг маркаси, тури ва нави бўйича амалга оширилади.

11. Товарлар турларининг (маркалари, типлари, ўлчамлари ва бошқалар) бир қанча сони мавжуд бўлган тақдирда, товар бирлигига харажатни белгилаш мураккаб бўлганда нархларни тартибга солувчи орган товар рентабеллигининг чекланган даражасини ёки амалдаги нархларга (тарифларга) нисбатан қўлланадиган тартибга солувчи коэффициентни декларация қилиши (тасдиқлаши) мумкин.

Тартибга солувчи коэффициент лойиҳалаштирилаётган тариф сметасини, илгари нархни тартибга солувчи орган томонидан тасдиқланган тариф сметасига нисбати орқали, товарлар ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

12. Нарх (тариф) ҳисоб-китоби товарга тўғри келадиган харажатлар ва соф фойда кўрсаткичлари негизида амалга оширилади ҳамда қуйидагилар бўйича:

нормаланадиган харажатлар бўйича — норматив-техник ҳужжатларни (рецептура, хом ашё ва материаллар, иссиқлик ва электр энергияси, меҳнат ва бошқаларни сарфлаш нормалари) ҳамда тегишли ваколатли органлар томонидан тасдиқланган стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни (ДС, ТС, ТШ, ТБ ва бошқаларни);

нормаланмайдиган харажатлар бўйича — олдинги тўрт чоракнинг ҳисобот кўрсаткичлари таҳлили асосида ва нархларнинг кутилма бўйича ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади.

Хом ашё, материаллар, ёқилғи, электр энергияси ва бошқа ресурсларнинг техник ва технологик нормалари тегишли ваколатли органлар томонидан ушбу ресурсларни энг кам ва энг кўп сарфлаш диапазонларида тасдиқланган тақдирда, нархни (тарифни) ҳисоб-китоб қилиш мақсадида нархларни тартибга солувчи орган томонидан уларнинг ўртача кўрсаткичидан нормаларнинг ушбу диапазони доирасида фойдаланилади.

13. Товарга (иссиқлик таъминоти, сув таъминоти, канализация ва санитария бўйича тозалаш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқариладиган товардан ташқари) декларация қилинадиган (тасдиқланадиган) нархни (тарифни) шакллантиришда ҳисобга олинадиган соф фойда миқдори, зарур бўлган маблағлар ҳажмидан келиб чиқиб, қуйидагича аниқланади:

бошқа манбалар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда кредитлар, қарзлар ва лизинг бўйича асосий қарзни қайтариш учун. Бунда кейинги ҳисобот даврларида муайян кредит тўлиқ қайтарилгандан кейин соф фойда миқдорига тузатиш киритилиши керак;

тасдиқланган манзилли рўйхатларга (лойиҳа-смета ҳужжатларига) мувофиқ капитал қўйилмаларни, кредитлар, амортизация ажратмалари ва ушбу капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун бошқа манбалардан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда молиялаштириш учун;

дивиденд тўловлари учун. Ушбу товарга тўғри келадиган дивидендларнинг йиллик суммаси корхона устав фонди (капитали) суммасининг йигирма беш фоизидан ошмайдиган миқдорда белгиланади;

ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган шартларни бажариш учун.

14. Товарларига нархлар (тариф) давлат томонидан тартибга солинадиган хўжалик юритувчи субъект ҳар бир товар бўйича даромадлар, харажатлар ва жалб этилган активларнинг алоҳида ҳисобини юритиши шарт.

Товарга нархни (тарифни) шакллантиришда билвосита моддий харажатларни, меҳнатга ҳақ тўлашга билвосита харажатларни, ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган бошқа харажатларни, давр харажатларини ва молиявий фаолият бўйича харажатларни тақсимлаш товарнинг солиштирма меҳнат сиғими (товарнинг муайян турига тўғри келадиган асосий ишлаб чиқарувчи ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари) бўйича амалга оширилади.

Бунда аниқ бир товарни ишлаб чиқариш хусусиятларидан келиб чиқиб, харажатларни тақсимлаш учун хўжалик юритувчи субъект, нархларни тартибга солувчи орган билан келишган ҳолда, бухгалтерия ҳисобига оид қонунчиликда назарда тутилган бошқа мезонлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Таннархни ҳисоблаш ёки давр харажатларини, молиявий фаолият бўйича харажатларни, солиқлар ва бошқа фойдадан мажбурий тўловлар бўйича харажатларни, давлат бошқаруви органи ёки хўжалик бирлашмаси таркибига кирувчи товарларига (ишлари, хизматларига) нархлар давлат томонидан тартибга солинадиган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ёхуд табиий монополия субъекти томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлиги ҳисобига соф фойда суммасини тақсимлаш тармоқ хусусиятига эга бўлган тақдирда нархни (тарифни) декларация қилиш (тасдиқлаш) нархларни тартибга солувчи орган томонидан белгиланган тартибда аниқланади.

15. Қуйидагилар тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) навбатдаги қайта кўриб чиқишда тежалган маблағларнинг 50 фоизгача бўлган суммаси соф фойда таркибида ҳисобга олинади:

олдинги ҳисобот даврида товарларига (ишлари, хизматларига) нархлар давлат томонидан тартибга солинадиган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ёхуд табиий монополия субъекти (иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва канализация корхоналаридан ташқари) тасдиқланган норматив-техник ҳужжатлар доирасида хом ашё, материаллар ва энергия ресурслари харажатлари сарфи меъёрларининг ўзгаришига (кўпайиши ёки камайишига) олиб келадиган ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш ва технология жараёнларини оқилона ташкил этиш;

қувватлардан фойдаланиш даражасини кўпайтириш ва меҳнат унумдорлигини ошириш;

фойдаланиш харажатларини ва қўшимча харажатларни қисқартириш;

харид қилинадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар қийматини камайтириш;

ходимлар сонини мақбуллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш ҳисобига маблағларни тежаш.

Юқорида кўрсатилган харажатлар аниқлаштирилган параметрлар ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.

16. Тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) ҳисоб-китобида ҳисобга олинадиган товарларига (ишлари, хизматларига) нархлар давлат томонидан тартибга солинадиган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ва табиий монополия субъекти ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Ўзбекистон Республикасининг навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонунида назарда тутилган истеъмол нархлари индекси кўрсаткичидан кам бўлмаган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг календарь йил мобайнидаги ўсиш кўрсаткичидан юқори бўлмаган тузатишни ҳисобга олган ҳолда, ходимларнинг амалдаги, бироқ штатдаги чекланган сонидан ортиқ бўлмаган ходимлар сонидан ҳамда амалдаги нархда (тарифда) қабул қилинган ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

17. Товарларига (ишлари, хизматларига) нархлар давлат томонидан тартибга солинадиган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ва табиий монополия субъекти товарига нархларни (тарифларни) шакллантиришда хўжалик юритувчи субъект бирлашмаларини сақлаш учун ажратмалар бўйича харажатлар юқори бошқарув органининг ёки хўжалик юритувчи субъект бирлашмасининг қарори билан белгиланган миқдорда ҳисобга олинади.

4-боб. Товарнинг монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш учун маълумотларни олиш ва таҳлил қилиш

18. Хўжалик юритувчи субъект ва шахслар гуруҳи устун мавқега эга деб эътироф этилган пайтдан эътиборан товарнинг монопол турига нисбатан қўлланиладиган янги нархларни (тарифларни) жорий нархлар (тарифлар) ўзгартирилишидан камида ўн беш кун олдин эълон қилиши шарт.

Бунда кейинги чорак давомида нархлар ўзгартирилганда нархлар ўзгариши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (кейинги ўринларда — монополияга қарши орган) ўн кун олдин хабардор қилиниши шарт.

19. Монополияга қарши орган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар товарларига нархларнинг ўзгариши динамикасини кузатиб бориш мақсадида мунтазам равишда:

ҳар чоракда устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тақдим этилган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг устун мавқеи эътироф этилган товар бозоридаги товарларга қўлланадиган нархлар тўғрисидаги маълумотларни;

статистика органлари маълумотларини (маълумотномалар, бюллетенлар ва бошқаларни);

оммавий ахборот воситалари маълумотларини;

белгиланган тартибда амалга ошириладиган назорат функциялари материалларини (ўрганишлар натижасида текшириш бўйича далолатномалар ва маълумотномалар, берилган кўрсатмалар ва бошқаларни);

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маълумотларини таҳлил қилади.

20. Устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар товарларига нархлар ўзгариши ҳолати аниқланганда ёки жисмоний ва юридик шахслардан монопол юқори ва монопол паст нархлар қўлланган ҳолати тўғрисида мурожаатлар тушган тақдирда монополияга қарши орган уч кун муддатда республика ижро этувчи ҳокимият органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, хўжалик юритувчи субъектларга ва бошқа ташкилотларга:

товарларнинг ишлаб чиқарилиши, сотилиши, импорти ва экспорти ҳажми тўғрисидаги маълумотларни;

ушбу Низомнинг 25 ва 26-бандларига мувофиқ нарх ўзгариши белгиларини аниқлаш, шунингдек, товарни ишлаб чиқариш ва сотиш билан бевосита боғлиқ зарур харажатлар ва фойдани аниқлаш учун зарур бўлган ҳисоб-китоб ва тасдиқловчи ҳужжатларни;

товар бозорининг ўзига хослигидан келиб чиқиб бошқа ҳужжатларни олиш учун ёзма сўровлар юборади.

21. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг мансабдор шахслари монополияга қарши органнинг ёзма сўровига кўра зарур ҳужжатлар ва маълумотларни белгиланган тартибда бепул тақдим этади.

Маълумотлар сўров олинган кундан эътиборан ўн беш кун мобайнида монополияга қарши органга тақдим этилади.

22. Устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект товарига нарх ўзгариши белгиларини ва ушбу ўзгаришларга таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш учун:

устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг молия-хўжалик фаолияти;

товар таннархи, ишлаб чиқариш харажатлари ва давр сарфлари ўзгариши;

устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг товарни сотишдан олган даромади ёки кўрган зарари;

устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ва бозорнинг бошқа иштирокчилари товарига нархларнинг ўзгариши динамикаси;

устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ва бозорнинг бошқа иштирокчилари ишлаб чиқариш, товар реализацияси ва бозордаги улуши ҳажмлари;

ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш таҳлил қилинади.

23. Устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг устун мавқеи эътироф этилган товарни ишлаб чиқариш ва сотиш билан бевосита боғлиқ зарур харажатлари ва фойдасини аниқлашда:

товар бирлигини ишлаб чиқаришга хом ашё, материаллар, энергия ресурслари, моддий ресурслар сарфининг қўлланадиган нормаларидан ва уларнинг йиллик нормаларидан келиб чиқиб, тасдиқловчи ҳужжатларда (шартномалар, ҳисоб-фактураларда) ва моддий ресурсларнинг физик ҳажмида назарда тутилган нархлар асосида аниқланадиган таннархга кирадиган моддий сарф-харажатлар;

ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, шу жумладан, меҳнат соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган меҳнат шароити учун тўланадиган қўшимча ҳақ ва устамалар;

устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсатида назарда тутилган усулни қўллаган ҳолда аниқланадиган амортизация харажатлари;

жалб этилган маблағларга хизмат кўрсатиш харажатлари;

устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг товарини ишлаб чиқариш ва сотишга бевосита тегишли бўлган бошқа харажатлар;

корхонанинг самарали фаолият юритиши ва ривожланишини таъминловчи фойда даражаси ҳисобга олинади.

24. Соф фойда устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг устун мавқеи эътироф этилган товарни ишлаб чиқариш ва сотишдан олинган даромад билан товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун зарур бўлган асосланган сарф-харажатлар, шунингдек, амалда тўланган солиқлар ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.

25. Устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектни ривожлантириш учун талаб этиладиган зарур фойда миқдори ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарнинг хусусиятларини, товар бозорининг ўзига хослигини ва устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект фаолият кўрсатиши шарт-шароитларини акс эттириши, шунингдек:

янги активларни яратишга, мавжуд активларни кенгайтириш, янгилаш, реконструкция қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга инвестицияларни;

таваккалчиликлар даражасини (ишлаб чиқариш ёки истеъмолнинг мавсумий хусусияти, иқлим омилларига юқори боғлиқлик);

қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловларни ҳисобга олиши керак.

26. Товар бирлигига устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг зарур харажатлари ва фойдасини баҳолашда, заруратга кўра ўхшаш харажатлар ва бозорнинг бошқа қатнашчилари фойдаси қиёсий таҳлили усули қўлланилади.

27. Таҳлил қилишда товар бозорида давлат томонидан тартибга солишнинг мавжудлиги, шунингдек, тегишли бозорда бирор-бир товарни ишлаб чиқариш, сотиш ёки харид қилишга давлатнинг мутлақ ҳуқуқи мавжудлиги эътиборга олинади.

5-боб. Товарга монопол юқори ва монопол паст нархни аниқлаш

28. Монополияга қарши орган тақдим этилган маълумотларни бир ой ичида ўрганиб чиқади ва натижаси бўйича товарга монопол юқори нархлар белгиланган аломатларни аниқлайди. Бунда:

а) илгари белгиланган нархни ошириш орқали, бунда қуйидаги шартлардан бири бажарилганда:

товарни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш учун зарур бўлган харажатлар ўзгаришсиз қолганда ёки уларнинг ўзгариши товар нархининг ўзгаришига номутаносиб равишда кам бўлганда;

товарни сотувчилар ёки харидорлар таркиби ўзгаришсиз қолиши ёхуд товарлар сотувчилари ёки харидорлари таркиби ўзгариши сезиларли бўлмаганда;

товар бозорида товарнинг айланиши шартларига таъсир этувчи давлатнинг тартибга солиш чора ва воситалари, шу жумладан, солиққа тортиш, божхона, тариф ва нотариф тартибга солиш шартлари ўзгаришсиз ёки уларнинг ўзгариши товар нархининг ўзгаришига номутаносиб равишда кам бўлганда;

товарга талаб ва (ёки) таклиф ўзгаришсиз қолиши ёки уларнинг ўзгариши товарнинг нархи ўзгаришига мутаносиб эмаслиги шартлари бажарилганда;

б) товарнинг олдин белгиланган нархини сақлаб қолиш ёки пасайтирмаслик йўли билан, агар бунда қуйидаги шартлардан бири бажарилганда:

товарни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш учун зарур бўлган харажатлар сезиларли камайганда;

товарнинг сотувчилари ёки харидорлари таркиби товарнинг нархини камайтиришга имконият яратганда;

товар бозорида товарнинг айланиши шартларига таъсир этувчи давлатнинг тартибга солиш чора ва воситалари, шу жумладан, солиққа тортиш, божхона, тариф ва нотариф тартибга солиш шартлари товар нархини камайтиришга имконият яратганда;

в) худди шу турдаги бошқа товар нархидан, шу жумладан, бозорнинг бошқа субъектларининг унинг ўрнини босувчи товарлардан анча юқори бўлган миқдорда нарх аниқланишида;

г) товарга белгиланган нарх иқтисодий ва технологик омиллар билан тушунтириб бўлмайдиган даражада оширилишида;

д) товар бозорида қиёсланадиган нархларнинг тегишли ўсиш суръатлари билан таққослаш бўйича товар нархининг номувофиқ оширилишида;

е) товарнинг физик тавсифларини (товарнинг оғирлиги ёки бирлиги сони, сифатини ўзгартириш) сезиларли пасайтириш йўли билан товарга нархларни оширганда ёки сақлаб қолишда;

ж) биржа савдоларида сотувчи ҳисобланган устун (монопол) мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар иштирокида содир этилган манипуляция ҳаракатлари натижасида шаклланганда;

з) товар бўйича талаб ва (ёки) таклифнинг ўзгариши товар нархининг камайиш томонга ўзгаришини белгилайдиган шартлар бажарилса, субъект томонидан бундай товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун зарур бўлган харажатлар ва фойданинг товар бозорида рақобат шароитларида шаклланган нархдан ошадиган суммаси белгиланиши ҳисобга олинади.

Товар нархи асоссиз ўзгартирилишидан далолат берувчи бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланади.

29. Товарга монопол паст нархни аниқлашда:

а) товарнинг белгиланган нархини пасайтириш орқали, бунда қуйидаги шартлардан бири бажарилганда:

товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун зарур бўлган харажатлар ўзгаришсиз қолиши ёки уларнинг ўзгариши товарнинг нархи ўзгаришига номувофиқлиги;

товарни сотувчилар ёки харидорлар таркиби ўзгаришсиз қолиши ёхуд товарлар сотувчилари ёки харидорлари таркиби ўзгариши сезиларли эмаслиги;

товарнинг товар бозорида, шу жумладан, давлат томонидан тартибга солиш, солиқ солиш, тариф билан тартибга солиш чоралари билан белгиланадиган айланиши шартлари ўзгаришсиз қолиши ёки уларнинг ўзгариши товарнинг нархи ўзгаришига номутаносиблиги;

товарга талаб ва (ёки) таклиф ўзгаришсиз қолиши ёки уларнинг ўзгариши товарнинг нархи ўзгаришига номутаносиблиги шартлари бажарилса;

б) товарнинг олдин белгиланган нархини сақлаб туриш ёки оширмаслик йўли билан, бунда қуйидаги шартлардан бири бажарилганда:

товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун зарур бўлган харажатлар жиддий равишда ўсганлиги;

товарнинг сотувчилари ёки харидорлари таркиби товарнинг нархини кўпайтириш томонга ўзгартириш имкониятини аниқлаши;

товарнинг товар бозорида, шу жумладан, давлат томонидан тартибга солиш, шу жумладан, солиқ солиш, тариф билан тартибга солиш чоралари билан белгиланадиган айланиши шартлари товарнинг нархи кўпайиш томонга ўзгариши имкониятини таъминлаши;

товар бўйича талаб ва (ёки) таклифнинг ўзгариши товар нархининг кўпайиши томонга ўзгаришини белгилайдиган шартлар бажарилса, субъект томонидан бундай товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун зарур бўлган харажатлар ва фойдани қопламайдиган қиёсланадиган товар бозорида рақобат шароитларида шаклланадиган нархдан паст белгиланиши ҳисобга олинади.

Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига зид бўлган бошқа оқибатлар ҳам монопол паст нархни ўрнатиш белгиси ҳисобланади.

30. Қуйидагилар, товарнинг монопол паст нархи деб эътироф этилмайди:

нарх қиёсланадиган товар бозорида рақобат шароитларида шаклланган нархдан паст бўлмаса;

нархнинг товарни сотувчи томонидан белгиланиши тегишли товар бозорида товарнинг сотувчилари ёки харидорлари билан шахсларнинг бир гуруҳига кирмайдиган хўжалик юритувчи субъектлар сонининг қисқариши муносабати билан рақобатнинг чекланишига олиб келмаса ёки олиб келиши мумкин бўлмаганда.

6-боб. Нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг ва табиий монополиялар субъектларининг товарларига нархларни (тарифларни) декларация қилиш (тасдиқлаш)

31. Нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ва табиий монополия субъекти нарх (тариф) лойиҳасини нархларни тартибга солувчи органга кўриб чиқиш учун бевосита тақдим этади.

Агар давлат бошқаруви органи ёки хўжалик бирлашмаси таркибига кирган нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ёки табиий монополия субъекти томонидан ишлаб чиқариладиган товардан ушбу давлат ёки хўжалик бошқаруви органи таркибига кирган, бошқа нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ёки табиий монополия субъекти томонидан товар ишлаб чиқариш учун фойдаланилган тақдирда, нарх (тариф) лойиҳасини кўриб чиқиш учун нархларни тартибга солувчи органга тегишли давлат бошқаруви органи ёки хўжалик бирлашмаси тақдим этади.

32. Товарга нархни (тарифни) декларация қилиш (тасдиқлаш) учун нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ва табиий монополия субъекти нархларни тартибга солувчи органга ариза билан, унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади:

а) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича декларация қилинадиган (тасдиқланадиган) нарх (тариф) ҳисоб-китоби;

б) молиявий ҳисобот нусхаси;

в) меҳнат бўйича статистика ҳисоботи нусхаси;

г) хўжалик юритувчи субъект ва ҳар бир аниқ товар бўйича алоҳида харажатлар моддалари мазмуни, қуйидагилар илова қилинадиган даромадлар ва харажатлар тўғрисидаги йиғма маълумотлар:

ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш моддий харажатлари мазмуни (хом ашё ва материаллар, энергия ресурсларидан фойдаланишнинг тасдиқланган нормалари кўрсатилган ҳолда);

ушбу Низомга 4 ёки 4а-иловаларга мувофиқ шакл бўйича ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлашга тўғридан-тўғри харажатлар ва ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар мазмуни (меҳнатга харажатларнинг тасдиқланган нормаларини кўрсатган ҳолда);

ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизация ажратмалари суммаси ҳисоб-китоби (дастлабки ва қолдиқ қиймат, асосий воситалар ва номоддий активлардан фойдаланиш муддатлари, фойдаланишга топшириш санаси кўрсатилган ҳолда);

ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича ишлаб чиқариш мақсадидаги устама харажатлар, материалларга билвосита харажатлар ва меҳнатга билвосита харажатлар мазмуни;

мукаммал ва жорий таъмирлаш харажатлари мазмуни;

ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шакл бўйича давр харажатлари, молиявий фаолият бўйича харажатлар ва соф фойда мазмуни (шу жумладан, асосий қарз ва фоизни қайтаришнинг тасдиқланган жадваллари тақдим этилган ҳолда жалб этилган кредитларга хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган маблағлар);

ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шакл бўйича фаолиятнинг асосий молиявий кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар;

д) ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ шакл бўйича натура ифодасида товарлар ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотлар (ишлаб чиқариш (етказиб бериш) ҳажми пасайган тақдирда пасайиш сабаблари ёзма равишда асосланиши зарур);

е) ривожланиш давлат дастурларини амалга ошириш учун маблағларга бўлган эҳтиёж ҳисоб-китоби кўрсатилган ҳолда (мавжуд бўлган тақдирда) ривожланиш давлат дастурларининг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар;

ж) олдинги ҳисобот даври учун амалга оширилган (ёки амалга ошириладиган) ривожланиш давлат дастурлари натижасида ишлаб чиқариладиган товарларнинг материал сиғими, энергия сиғими ва меҳнат сиғими даражаси ўзгариши тўғрисидаги маълумотлар;

з) қонунчиликда назарда тутилган давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларига бўлган эҳтиёж (зарурият бўлганда) тўғрисидаги маълумотлар.

Ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар билан биргаликда барча ҳисоб-китоб материалларининг электрон вариантлари ҳам тақдим этилади.

Нархларни тартибга солувчи орган товарга нархни (тарифни) декларация қилиш (тасдиқлаш) учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан, электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.

33. Ушбу Низомнинг 32-бандида кўрсатилган ва нархларни тартибга солувчи органнинг сўрови бўйича қўшимча равишда тақдим этилган ҳужжатлар қуйидаги талаблар ҳисобга олинган ҳолда расмийлаштирилади:

а) тақдим этилган материаллар тикилган, тартиб рақами қўйилган, хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Молиявий ҳужжатлар эса хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган бўлиши керак;

б) ҳужжатлар олдинги тўрт чорак ва олдинги календарь йил учун тақдим этилади (янгидан ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектлардан ташқари);

в) асослашда маълумотлар бир йил ҳисобига кўрсатилади.

34. Нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ва табиий монополия субъекти томонидан ишлаб чиқариладиган товарнинг нархи (тарифи) даражасига таъсир кўрсатадиган омиллар кескин ўзгарган тақдирда нархларни тартибга солувчи орган нархларни (тарифларни) қайта кўриб чиқиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига эгадир.

Бунда нархларни тартибга солувчи орган нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ва табиий монополия субъектига ушбу Низомнинг 32-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисида ёзма кўрсатма юборади.

Нархларни тартибга солувчи органнинг ёзма кўрсатмасида нархларни (тарифларни) қайта кўриб чиқиш ташаббусининг сабаблари кўрсатилиши керак.

Нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ёки табиий монополия субъекти нархларни тартибга солувчи органнинг ёзма кўрсатмаси олинган кундан бошлаб 15 кун мобайнида ушбу Низомнинг 32-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиши шарт.

35. Нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ва табиий монополия субъекти томонидан нархларни (тарифларни) асослаш бўйича ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда ёки иқтисодий асосланмаган ҳисоб-китоблар билан тақдим этилган тақдирда, нархларни тартибга солувчи орган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб беш кун муддатда тақдим этилган ҳужжатларни мавжуд камчиликлар ёзма равишда баён қилинган (тушунтирилган) ҳолда қайта ишлаш учун қайтаради.

Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда нархларни тартибга солувчи орган томонидан олдин ариза берувчига ёзма шаклда баён қилинмаган янги мулоҳазалар билдирилишига йўл қўйилмайди.

36. Нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ва табиий монополия субъекти томонидан тақдим этилган ушбу Низомнинг 32-бандида кўрсатилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича барча зарур ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда олинган кундан бошлаб бир ой муддатда нархларни тартибга солувчи орган қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилиши керак:

нарх (тариф) оширилишини рад этиш тўғрисида (нарх ёки тарифни амалдаги даражада сақлаш тўғрисида);

нархни (тарифни) декларация қилиш (тасдиқлаш) тўғрисида.

Нарх (тариф)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ёхуд амалдаги нархни (тарифни) ёки нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ва табиий монополия субъекти томонидан таклиф этилаётган нарх (тариф)ни ушбу Низом талабларига мувофиқ асосланган нарх (тариф) даражасигача ўзгартириш йўли билан, ёхуд монополист корхона ёки табиий монополия субъекти томонидан тақдим этилган даражада қолдирилган ҳолда амалга оширилади.

Нархни тартибга солувчи орган ўз қарори тўғрисида нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ёки табиий монополия субъектини ёзма равишда хабардор қилади. Нарх (тариф) оширилиши рад этилган тақдирда ёзма билдиришномада рад этишнинг асоси кўрсатилади.

37. Нархни тартибга солувчи орган томонидан нархнинг (тарифнинг) декларация қилинишида (тасдиқланишида) (ушбу Низомга 10-илова ) кўрсатилган сана нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ёки табиий монополия субъекти товарига декларация қилинган (тасдиқланган) нархни (тарифни) амалга киритиш санаси ҳисобланади.

Нархларни тартибга солувчи органнинг нархни (тарифни) декларация қилиш (тасдиқлаш) тўғрисидаги қарори табиий монополия субъекти томонидан улар кучга киришидан ўн беш кун олдин оммавий ахборот воситаларида ҳамда ўз расмий веб-сайтларида эълон қилиши шарт.

38. Нархларни (тарифларни) декларация қилишнинг (тасдиқлашнинг) бир асл нусхаси ва декларация қилинадиган (тасдиқланадиган) нарх (тариф) ҳисоб-китоби (ушбу Низомга 2-илова ) ёки тариф сметаси (ушбу Низомга 11-илова ) нархлар (тарифлар) декларация қилинган (тасдиқланган) санадан бошлаб уч кун муддатда хўжалик юритувчи субъектга, иккинчи нусхаси монополияга қарши органга юборилади, учинчи нусхаси эса нархларни тартибга солувчи органда қолади.

Декларация қилинган (тасдиқланган) нарх даражаси сақлаб қолинганда, декларация қилинаётган (тасдиқланаётган) нархни (тарифни) ҳисоб-китоб қилиш таркибидаги сарфларнинг (харажатларнинг) битта сатри суммаси сарфларнинг (харажатларнинг) бошқа тури сатри суммаси ўзгариши ҳисобига ўзгарганда нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ёки табиий монополия субъекти ушбу ўзгариш тўғрисида, тузатиш киритилган ҳисоб-китобни (ушбу Низомга 2-илова ) тақдим этган ҳолда, нархларни тартибга солувчи органни ёзма равишда хабардор қилиши шарт.

7-боб. Нархларни тартибга солиш органи ва ўз ваколатлари доирасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан айрим товарларга қатъий белгиланган ёки чекланган нархларни (тарифларни) ва устамаларни белгилаш

39. Товарларнинг айрим турларига республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қонунчиликда назарда тутилган ўз ваколатлари доирасида, нархларни тартибга солувчи орган билан келишган ҳолда қатъий белгиланган ёки чекланган нархлар (тарифлар) ва устамалар белгиланиши мумкин.

40. Ушбу Низомнинг 39-бандида кўрсатилган товарларга қатъий белгиланган ёки чекланган нархларни (тарифларни) ва устамаларни шакллантириш ушбу Низомнинг 3-бобида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

41. Ушбу Низомнинг 39-бандида кўрсатиб ўтилган товарларни ишлаб чиқарувчилар республика ижро этувчи ҳокимият тегишли органига ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органига ушбу Низомнинг 32-бандига мувофиқ рўйхат бўйича ҳужжатларни тақдим этади.

Республика ижро этувчи ҳокимият органи ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органи ушбу Низомнинг 32-бандида назарда тутилган барча ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда олингандан кейин бир ҳафта муддатда қуйидаги хатти-ҳаракатлардан бирини амалга ошириши шарт:

ҳужжатлар иқтисодий асосланмаган ҳисоб-китоблар билан тақдим этилган тақдирда, тақдим этилган ҳужжатларни мавжуд камчиликлар ёзма баён қилинган (тушунтирилган) ҳолда қайтаради;

тақдим этилган ҳужжатларни нархларни тартибга солувчи органга келишиш учун юборади.

42. Тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомга 12-иловага мувофиқ шакл бўйича қатъий белгиланган ёки чекланган нархлар (тарифлар) ёки устамалар лойиҳаси билан биргаликда қуйидаги тартибда нархларни тартибга солувчи органга юборилади:

республика ижро этувчи ҳокимият органи томонидан — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига;

маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан — тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаларига.

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланадиган алоҳида товарларга қатъий белгиланган ёки чекланган нархлар (тарифлар) ёки устамалар лойиҳасини нархларни тартибга солувчи орган томонидан кўриб чиқиш ва келишиш ушбу Низомнинг 6-бобида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

43. Нархларни тартибга солиш органи ва ўз ваколатлари доирасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли ва стратегик товарларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида нархларини тартибга солиш назарда тутилган айрим товарларга қатъий белгиланган ёки чекланган нархларни (тарифларни) ва устамаларни шакллантириш ва белгилаш тартиби ушбу Низомнинг 3 ва 4-бобларига мувофиқ амалга оширилади.

Нархлари (тарифлари) Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ тартибга солинадиган товарларни ишлаб чиқарувчи ва сотувчи хўжалик юритувчи субъектлар нархларни (тарифларни):

норматив ҳужжат чиққан кундан бошлаб бир ой муддатда (агар унда бошқа муддат назарда тутилмаган бўлса);

нархлар (тарифлар), устама нарх, чекланган рентабеллик ошганда ва тартибга солувчи коэффициент ўзгарганда нархларни тартибга солувчи органда тасдиқлаши (келишиб олиши) шарт.

Нархлари (тарифлари) Ҳукумат қарорларига мувофиқ тартибга солинадиган товарларни ишлаб чиқарувчи ва сотувчи хўжалик юритувчи субъектлар нархларни тартибга солувчи органда нархларни (тарифларни):

норматив ҳужжат ёки Ҳукумат топшириғи чиққан кундан бошлаб бир ой муддатда (агар уларда бошқача муддат назарда тутилмаган бўлса);

нарх (тариф), устама нарх, чекланган рентабеллик ошганда ва тартибга солувчи коэффициент ўзгарганда декларация қилиши (тасдиқлаши, келишиб олиши) шарт.

8-боб. Товарларга нархлар (тарифлар) шакллантирилиши ва қўлланишини давлат томонидан назорат қилиш

44. Тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) тўғри шакллантирилиши ва қўлланишини давлат томонидан назорат қилиш монополияга қарши орган томонидан амалга оширилади.

Монополияга қарши орган қонунчиликда белгиланган тартибда ушбу Низом талабларига риоя қилиниши бўйича текширишлар ўтказади ва ўрганади (таҳлил қилади).

45. Назоратни амалга ошириш учун монополияга қарши орган давлат бошқаруви органи ва хўжалик бирлашмасидан нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ва табиий монополия субъектидан нархларни тартибга солувчи органга тақдим этилган, тартибга солинадиган нархларнинг (тарифларнинг) ҳисоб-китобини асослайдиган материалларни сўрашга ҳақлидир.

Биржа (аукцион) савдоларида шаклланаётган нархларни назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Биржа савдоларида юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади.

46. Монополияга қарши орган белгиланган тартибда назорат функцияларини бажариш, шунингдек, таҳлил қилиш давомида мазкур Низом талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланганда рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган субъектга нисбатан Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ чоралар кўради.

47. Товарларга (ишлар, хизматларга) тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланиши талаблари бузилишига қуйидагилар киради:

декларация қилинган (тасдиқланган), келишилган ва белгиланган тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) ошириш, биржа (аукцион) савдолари натижасида шаклланган хўжалик юритувчи субъектлар товарларига нархлар бундан мустасно;

тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) уларни декларация қилмасдан (тасдиқламасдан) ёки келишиб олмасдан хўжалик юритувчи субъект томонидан қўлланиши;

тартибга солинадиган нархлар бўйича сотиб олинган қонунчиликка мувофиқ қайтадан сотилиши тақиқланган ресурсларни қайтадан сотишдан даромадлар олиши;

тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) декларация қилиш (тасдиқлаш), келишиш ва белгилаш учун нархларни тартибга солувчи органларга, республика ижро этувчи ҳокимият органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ишончсиз маълумотлар тақдим этилиши натижасида нархнинг (тарифнинг) оширилиши;

товарнинг нархига (тарифга) хом ашё ва материалларга, ёқилғи-энергетика ресурсларига ва ҳақиқатда амалга оширилмаган харажатларни, амалда юз бермаган меҳнат харажатларини ва бошқа харажатлар ёки бажарилмаган ишларни киритиши;

ваколатли орган томонидан тасдиқланган давлат томонидан тартибга солинадиган нархлар бўйича товарларни ишлаб чиқариш учун бевосита ҳақиқатда фойдаланиладиган хом ашё, материаллар, ёқилғи, энергия сарфининг техник ва технологик нормаларини ошириши, технологик бузилишларнинг олдини олишга ёки республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг кўрсатмаларини бажаришга йўналтирилган енгиб бўлмайдиган куч, шунингдек, табиий ва техноген хусусиятга эга бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатида хом ашё, материаллар, ёқилғи, энергия сарфининг техник ва технологик нормалари оширилиши ҳолатлари бундан мустасно;

нархи (тарифи) тартибга солинадиган нархлар даражасида белгиланадиган товарнинг бошланғич нархини биржа савдоларига ошириб қўйиши;

ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан алкоголли маҳсулотларни (пиводан ташқари) қонунчиликда белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотиши;

товарларни етказиб берувчилар (ишларни бажарувчилар, хизматлар кўрсатувчилар) билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда тасдиқланган ёки белгиланган харид нархларининг (тарифларининг) истеъмолчи томонидан пасайтирилиши.

Тасдиқланган норматив-техник ҳужжатлар доирасида хом ашё, материаллар ва энергия ресурслари харажатлари сарфи меъёрларининг ўзгаришига (кўпайиши ёки камайишига) олиб келадиган ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш ва технология жараёнларини оқилона ташкил этиш, қувватлардан фойдаланиш даражасини кўпайтириш ва меҳнат унумдорлигини ўстириш, фойдаланиш харажатларини ва қўшимча харажатларни қисқартириш, харид қилинадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар қийматини камайтириш, ходимлар сонини мақбуллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш натижасида хўжалик юритувчи субъект томонидан қўшимча фойда олиниши товарларга (ишлар, хизматларга) тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланиши тартибининг бузилиши ҳисобланмайди ва кўрсатиб ўтилган фойда олиб қўйилмайди.

48. Хўжалик юритувчи субъект томонидан нархни (тарифни) қўллаш тартиби бузилиши натижасида олинган маблағлар товарларни асоссиз оширилган нарх (тариф) бўйича сотишдан олинган ҳақиқатдаги тушум билан (унга қўшимча ҳақ, чегирмалар ва бошқалар ҳисобга олинган ҳолда) ушбу товарнинг белгиланган тартибда расмийлаштирилган (тасдиқланган, келишилган) нархи (тарифи) қиймати (унга қўшимча ҳақ, чегирмалар ва бошқалар ҳисобга олинган ҳолда) ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.

Хўжалик юритувчи субъект томонидан нарх (тариф) шаклланиши тартиби бузилиши натижасида олинган маблағлар товарларни оширилган нарх (тариф) бўйича сотишдан олинган амалдаги тушум билан (уларга қўшимча ҳақ, чегирмалар ва бошқалар ҳисобга олинган ҳолда) ушбу Низомга мувофиқ шакллантирилган нарх (тариф) бўйича ушбу товарнинг қиймати (унга қўшимча ҳақ, чегирмалар ва бошқалар ҳисобга олинган ҳолда) ўртасидаги тафовут сифатида белгиланади.

Етказиб берилган маҳсулот (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) учун тасдиқланган ва белгиланган харид нархлари (тарифлар) пасайтирилиши натижасида хўжалик юритувчи субъект томонидан олинган маблағлар тасдиқланган ёки белгиланган харид нархи (тариф) билан ҳисоб-китоб амалга оширилган амалдаги нарх (тариф) ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.

Сотиш нархларига устамалар қўшилган ҳолда товарларга сотиш нархларини шакллантирадиган ва қўллайдиган савдо, умумий овқатланиш, таъминот-сотиш, воситачилик корхоналари ва бошқа ташкилотлар учун олиб қўйилиши лозим бўлган маблағлар қуйидагича аниқланади:

асоссиз оширилган устамалар қўлланган ҳолларда — товарларни сотишдан олинган ҳақиқатдаги устама суммаси билан декларация қилинган (тасдиқланган) ёки белгиланган устама суммаси ўртасидаги тафовут сифатида;

нарх белгилашнинг амалдаги тартиби бузилган ҳолда аниқланган белгиланган устамалар қўлланган ҳолларда — асоссиз оширилган нархлар бўйича сотилган товарнинг бутун ҳажмига ҳисоблаб чиқилган устама суммаси билан қонунчиликка мувофиқ ҳисоблаб чиқилган сотилган товарнинг айни ўша ҳажмига устама суммаси ўртасидаги тафовут сифатида белгиланади.

Товарларига нисбатан чекланган рентабеллик белгиланган корхоналар учун умуман товарлар гуруҳлари (турлари) бўйича чекланган рентабеллик оширилиши ҳисобига олинган маблағлар йиллик ҳисоб-китоблар асосида олиб қўйилиши керак.

49. Тартибга солинадиган нархлар бўйича ёки биржа савдоларида истеъмолчилар томонидан сотиб олинган, қонунчиликка мувофиқ қайтадан сотиш тақиқланган ресурсларни қайтадан сотиш ҳолатлари аниқланган тақдирда қайтадан сотишдан сотиб олиш нархи ва қайтадан сотиш нархи ўртасидаги тафовут тарзида олинган даромад Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига (кейинги ўринларда — бюджетдан ташқари Жамғарма) олиб қўйилади.

50. Товарларига (ишлари, хизматларига) нархлар давлат томонидан тартибга солинадиган товар ёки молия бозорларида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ёки табиий монополия субъекти томонидан янги нархлар (тарифлар)ни ёки уларнинг чекланган даражаларини амалга киритиш муддатларига риоя қилинмаганлиги ҳолатлари аниқланганда асоссиз олинган маблағлар (даромадлар) янги жорий этилган нархлар (тарифлар) билан аввал амал қилган нархлар (тарифлар) ўртасидаги қонунчиликда назарда тутилганига зид равишда янги нархлар (тарифлар) муддатидан олдин амалга киритилган давр учун товарни сотиш ҳажмига кўпайтирилган тафовут сифатида аниқланади.

51. Табиий монополия субъекти, товарларига (ишлари, хизматларига) нархлар давлат томонидан тартибга солинадиган устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект томонидан декларация қилинмасдан (тасдиқланмасдан) нархлар (тарифлар) қўлланиши ҳолатлари аниқланганда асоссиз олинган маблағлар (даромадлар) корхона тегишли табиий монополия ёки устун мавқеи эътироф этилган санада амал қилган нарх (тариф) билан корхона тегишли табиий монополия ёки устун мавқеи эътироф этилган санадан бошлаб давр учун товарни сотиш ҳажмига кўпайтирилган унинг кейинчалик оширилиши натижасида шаклланган нарх ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.

Хўжалик юритувчи субъект томонидан давлат томонидан тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) нархларни тартибга солиш органида тасдиқланмасдан қўлланиши ҳолатлари аниқланганда асоссиз олинган маблағлар (даромадлар) нархларни тартибга солиш органида тасдиқланган санада амал қилган нарх (тариф) билан кўрсатиб ўтилган санадан бошлаб бутун даврда товарни сотиш ҳажмига кўпайтирилган унинг кейинчалик оширилиши натижасида шаклланган нарх ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.

Хўжалик юритувчи субъект томонидан нархларни тартибга солиш органи томонидан тасдиқланмасдан (келишилмасдан) нархларни (тарифларни) қўллаш ҳолатлари аниқланганда, агар уларни тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида назарда тутилган бўлса, асоссиз олинган маблағлар (даромадлар) Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорида назарда тутилган нархларни тартибга солиш органида тасдиқлаш (келишиш) санасида амал қилган нарх (тариф) билан кўрсатиб ўтилган санадан бошлаб бутун даврда товарни сотиш ҳажмига кўпайтирилган унинг кейинчалик оширилиши натижасида шаклланган нарх ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.

52. Жарима тарзидаги молиявий санкциялар ҳуқуқбузар содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олганда монополияга қарши орган томонидан қўлланилади.

Аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги далолатнома ҳуқуқбузар (юридик шахс бўлганда унинг вакили) иштирокида тузилиб, тегишлича монополияга қарши органнинг мансабдор шахси ва ҳуқуқбузар (унинг вакили) томонидан имзоланади.

Ҳуқуқбузар далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда, монополияга қарши органнинг мансабдор шахси ушбу ҳолатни кўрсатилган далолатномага илова қилинадиган видеоёзув ёрдамида ёки икки нафар холис ҳозирлигида тасдиқлаши керак. Холислар ўзининг ҳозирлигида амалга оширилган ҳаракатлар, уларнинг мазмуни ва натижаларини далолатномада тасдиқлаши шарт.

Далолатнома расмийлаштирилган кундан эътиборан беш иш куни ичида монополияга қарши органнинг мансабдор шахси молиявий санкцияни қўллаш тўғрисида қарор қабул қилади ва уни бир иш куни ичида ҳуқуқбузарга юборади.

Тан олинган ҳуқуқбузарлик бўйича монополияга қарши органнинг молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарори ҳуқуқбузарнинг танловига кўра қуйидаги шакллардан бирида ихтиёрий ижро этилиши мумкин:

монополияга қарши органнинг молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарори топширилган кундан бошлаб бир ой муддатда молиявий санкция миқдорининг эллик фоизини ихтиёрий равишда тўлаш шарти билан молиявий санкциянинг қолган қисмини тўлашдан озод этиш;

қўлланилган молиявий санкция суммасини олти ой давомида тенг миқдорларда бўлиб-бўлиб тўлаш. Бунда ҳуқуқбузар молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб бир ой давомида молиявий санкция миқдорининг камида олтидан бир қисмидан иборат дастлабки тўловни тўлаганда, молиявий санкцияни бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби автоматик равишда амал қилади.

Ҳуқуқбузар ҳуқуқбузарликни тан олмаган ёки монополияга қарши органнинг қароридан норози бўлган ёхуд монополияга қарши органнинг молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарорини ихтиёрий равишда ижро этмаган тақдирда, унга нисбатан молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги масала монополияга қарши органнинг мурожаати асосида суд тартибида ҳал этилади.

Ҳуқуқбузар молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарор устидан белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки бевосита судга шикоят қилишга ҳақли. Молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарор устидан шикоят берилганда, унинг ижроси тўхтатиб турилади.

Монополияга қарши органнинг молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарори суд томонидан бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, ундирилган маблағлар, шу жумладан, молиявий санкция ҳамда пеня йўналтирилган манбалар (тегишли бюджет ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ва бошқалар) ҳисобидан ўн беш кун муддатда мутаносиб равишда қайтарилади.

Ушбу банднинг ўнинчи хатбошисида белгиланган муддатда қайтарилмаган маблағлар суммасига нисбатан кечиктирилган ҳар бир календарь кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг уч юздан бирига тенг миқдорида фоиз тўланади.

53. Ушбу Низомнинг 48 — 51-бандларида кўрсатилган маблағлар якуний истеъмолчиларга қайтарилади ёхуд якуний истеъмолчиларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, бюджетдан ташқари Жамғармага олиб қўйилади, ушбу Низомнинг 58-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.

Ушбу Низомнинг 47-банди олтинчи хатбошисида кўрсатилган хом ашё, материаллар, энергия ресурсларининг техник ва технологик нормалари оширилиши ҳисобига аниқланган сумма бюджетдан ташқари Жамғармага олиб қўйилади. Бунда ушбу сумма хом ашё, материаллар, ёқилғи ва энергиянинг техник ҳамда технологик нормаларининг амалдаги ошган ҳажмини тегишли хом ашё, материаллар, ёқилғи ёки энергия нархига кўпайтириш йўли билан аниқланади.

54. Жарима қоида бузилишининг бутун даври учун қўлланади ва ундириш, хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳолати ва бюджет билан ўзаро муносабатларидан қатъи назар, солиқлар ва йиғимлар тўлангандан кейин унинг тасарруфида қоладиган фойда ҳисобидан амалга оширилади, ушбу Низомнинг 58-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

55. Асоссиз олинган маблағлар олиб қўйилиши ва хўжалик юритувчи субъектларга жарима солиниши уларнинг ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахсларини қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликдан озод қилмайди.

56. Бюджетдан ташқари Жамғармага олиб қўйилиши керак бўлган маблағларни ҳисоблаб чиқишда ушбу Низом талаблари бузилишига йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектда солиқлар ва йиғимлар оширилишига олиб келган ортиқча тўланган солиқлар ва йиғимлар суммаси хўжалик юритувчи субъектдан олиб қўйиладиган маблағ камайтирилишига ҳисобланмайди.

57. Монополияга қарши орган асоссиз олинган маблағларни олиб қўйиш ва ушбу Низом талаблари бузилганлиги учун жарима солиш тўғрисидаги суд қарорини олиб, суднинг мазкур қарори кучга киргандан кейин ушбу маблағларни бюджетдан ташқари Жамғармага ундириш чораларини кўради.

58. Назорат қилувчи органлар ушбу Низом талаблари бузилиши аниқланганда, текшириш ва ўрганиш материалларини тегишли чоралар кўриш учун монополияга қарши органга юборадилар.

Ушбу Низом талаблари бузилишини мустақил аниқлаган ва бунинг натижасида ортиқча маблағлар олган хўжалик юритувчи субъект уларни якуний истеъмолчиларга қайтаради ёки якуний истеъмолчилар томонидан рад қилинган ёхуд якуний истеъмолчиларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, бюджетдан ташқари Жамғармага ўтказади.

59. Монополияга қарши орган томонидан, шунингдек, назорат органлари томонидан тақдим этилган текшириш ва ўрганиш материаллари асосида ушбу Низом талаблари бузилиши аниқланган тақдирда, товар ёки молия бозоридаги устун мавқени ҳамда устун музокара кучини суиистеъмол қилганлик, ижтимоий ва стратегик аҳамиятга эга бўлган маҳсулотлар нархларини асоссиз равишда оширганлик учун — хўжалик юритувчи субъектларга товар ёки молия бозорида рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилган даврда, бироқ охирги уч йилдан ортиқ бўлмаган даврда товарни реализация қилишдан олинган тушум суммасининг 5 фоизи миқдорида жарима қўлланади, алкоголли маҳсулотларни қонунчиликда белгиланган минимал улгуржи-белгиланган нархлардан паст нархларда сотиш ҳоллари бундан мустасно.

Алкоголли маҳсулотларнинг (пиводан ташқари) қонунчиликда белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда, алкоголли маҳсулотларни (пиводан ташқари) тайёрловчи корхонага нисбатан қуйидагича жарима қўлланади:

алкоголли маҳсулотларни (пиводан ташқари) ишлаб чиқарувчи корхона томонидан қонунчиликда белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотилган қийматнинг 20 фоизи миқдорида, бироқ белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 200 баравари миқдорида;

жарима қўллангандан кейин бир йил мобайнида айнан ўша қоида бузиш такроран аниқланганда — алкоголли маҳсулотларни (пиводан ташқари) ишлаб чиқарган корхона томонидан қонунчиликда белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотилган қийматнинг 50 фоизи миқдорида, бироқ белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 300 баравари миқдорида.

Ушбу банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошида назарда тутилган жарима суммасини аниқлашда сотилган алкоголли маҳсулотлар (пиводан ташқари) қиймати қонунчиликда белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархи бўйича ҳисоблаб чиқилади.

Охирги ҳисобот санасига хўжалик юритувчи субъект жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ошадиган жаримани ундириш унга ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида ундириладиган суммани ҳар ойлик тўловлар билан бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади.

60. Ушбу Низом талаблари республика ижро этувчи ҳокимият органи ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ёзма топшириғи бўйича хўжалик юритувчи субъект томонидан бузилган тақдирда уларнинг мансабдор шахси томонидан хом ашё, товарлар эркин ҳаракатланишини ва реализация қилинишини ҳамда хизматлар кўрсатилишини қонунга хилоф равишда чеклаш деб топилади ва белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

61. Монополияга қарши органнинг қарори юзасидан қонунчиликка мувофиқ шикоят қилиниши мумкин.

62. Бюджетдан ташқари Жамғармага нотўғри ундирилган маблағлар ва жарималарни қайтариш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича фоизлар ҳисобланган ҳолда монополияга қарши орган ёхуд суд қарори билан амалга оширилади.

10-боб. Якунловчи қоидалар

63. Монополияга қарши органга ахборотни тақдим этмаганлик ёки ўз вақтида тақдим этмаганлик, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этганлик учун хўжалик юритувчи субъектлар, уларнинг мансабдор шахслари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

64. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Товарларга (ишлар, хизматларга) тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланишини давлат томонидан назорат қилиш, шунингдек, товар ва молия бозорида сотиладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Товар бозорида сотиладиган маҳсулотларга (ишларга, хизматларга) монопол юқори ва монопол паст нархларни белгиланганлигини кўриб чиқиш тартиби

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Товар ёки молия бозорида устун мавқега эга деб эътироф этилган хўжалик юритувчи субъектлари Товар ёки молия бозорида устун мавқега эга деб эътироф этилган хўжалик юритувчи субъектлар монопол маҳсулотларига қўлланилган нархлар тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига (кейинги ўринларда — монополияга қарши орган) тақдим этадилар. Ҳар чоракда чорак биринчи ойининг 10-санага қадар 2-босқич Монополияга қарши орган Товарларнинг нархлари ўзгарганлиги аниқланган ёки монопол юқори ва монопол паст нархларни қўллаш ҳолати тўғрисида мурожаатлар тушган тақдирда, ўрганиш мақсадида белгиланган тартибда давлат органларига, хўжалик юритувчи субъектларга ва бошқа ташкилотларга зарур маълумотларни олиш учун ёзма сўров жўнатади. Товарларга қўлланилган нархлар тўғрисида маълумот олингандан ёки жисмоний ва юридик шахслардан мурожаат тушгандан сўнг уч кун мобайнида 3-босқич Давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотлар Сўралган маълумотларни монополияга қарши органга тақдим этади. Сўров олинган кундан бошлаб ўн беш кун мобайнида 4-босқич Монополияга қарши орган Олинган ахборот ва маълумотлар асосида монопол юқори ва монопол паст нархларни аниқлаш юзасидан ўрганади. Маълумотлар олинган кундан бошлаб бир ойда 5-босқич Монополияга қарши орган Монопол юқори ва монопол паст нарх қўлланилганлиги белгилари аниқланганда, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга (кейинги ўринларда — Низом) мувофиқ иш қўзғатади. Ўрганиш якунлангандан кейин уч кун муддатда 6-босқич Монополияга қарши орган 1. Низомга мувофиқ рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши белгилари бўйича монополист корхонага нисбатан қўзғатилган ишни кўриб чиқади. Ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича кўрсатма беради ёки қонун бузилиши аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади. Бир ой мобайнида 2. Низомнинг 34-бандига мувофиқ хўжалик юритувчи субъект томонидан қонун бузилиши ҳолатлари ихтиёрий равишда бартараф этилган ҳолатда қўзғатилган иш тугатилиши мумкин. Ишни кўриб чиқиш давомида 7-босқич Монополияга қарши орган иш қўзғатган хўжалик юритувчи субъектлар 1. Монополияга қарши органнинг қарори ва кўрсатмасини бажаради. Қарор ва кўрсатмада белгиланган муддатда 2. Монополияга қарши орган қарори ва кўрсатмасидан норози бўлган тақдирда, монополияга қарши органга ёки судга шикоят қилади. Қарор ва кўрсатмани олгандан сўнг бир ой мобайнида

Товарларга (ишлар, хизматларга) тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланишини давлат томонидан назорат қилиш, шунингдек, товар ва молия бозорида сотиладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

(корхона номи) ___________________________________________га (товар номи (тури ва маркаси) Декларация қилинадиган (тасдиқланадиган) нарх (тариф) ҲИСОБ-КИТОБИ *

Т/р Кўрсаткичлар номи ** Ўлчов бирлиги 20___ йил «___» _______ дан эълон қилинган (тасдиқланган) нарх (тариф) (йиллик кўрсаткичлар билан) _______ йил учун ҳақиқий кўрсаткичлар Корхонанинг «___» _______ 20___ йилдан таклиф этилаётган нархи (тарифи) (йиллик кўрсаткичлар билан) Кўрсаткичларни ўзгартириш учун асослар Нархларни тартибга солиш органи томонидан қабул қилинган меъёр ўлч.бир.га нархи (сўм) Товар бирлиги учун таннарх (сўм) Бутун ишлаб чиқариш ҳажми учун сумма (минг сўм) меъёр ўлч.бир.га нархи (сўм) Товар бирлиги учун таннарх Бутун ишлаб чиқариш ҳажми учун сумма (минг сўм) меъёр ўлч.бир.га нархи (сўм) Товар бирлиги учун таннарх (сўм) Бутун ишлаб чиқариш ҳажми учун сумма (минг сўм) меъёр ўлч.бир.га нархи (сўм) Товар бирлиги учун таннарх (сўм) Бутун ишлаб чиқариш ҳажми учун сумма (минг сўм) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 I. Жами ишлаб чиқариш таннархи (1+2+3+4+5 сатрлар) 1. Бевосита моддий харажатлари 1.1 Хом ашё ва материаллар: ёқилғидан ташқари .......... Минус: қайтариладиган чиқиндилар миқдори 1.2 Электр энергияси 1.3 Ёқилғи: ....... 2. Бевосита меҳнат харажатлари 3. Бевосита меҳнат харажатларидан ягона ижтимоий тўлов 4. Бошқа бевосита ишлаб чиқариш харажатлари 5. Қўшимча ишлаб чиқариш харажатлари 5.1 Ишлаб чиқаришга оид асосий воситалар ва номоддий активларнинг амортизацияси 5.2 Материаллар учун билвосита харажатлар 5.3 Билвосита меҳнат харажатлари 5.4 Билвосита меҳнат харажатларидан ягона ижтимоий тўлов 5.5 Капитал ва жорий таъмирлаш харажатлари ........ II. Зарурий фойда (6+7+8+9 сатрлар) 6. Давр харажатлари 6.1 Амалга ошириш харажатлари ......... 6.2 Маъмурий харажатлари ........ 6.3 Бошқа операцион харажатлар 6.3.1 Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан: ............ 6.3.2 Бошқа операцион харажатлар: ........... 7. Молиявий фаолият харажатлари ......... Умумий харажатлар (1+6+7-сатрлар) 8. Фойда солиғи бўйича харажатлар 8.1 Фойда солиғи 8.1 Фойдадан тўланадиган бошқа солиқлар 9. Соф фойда Рентабеллик, % (9-сатр/I*100) III Нарх (тариф) ҚҚСсиз (I+II қатор) IV Нарх (тариф) ҚҚС билан (III*1,15 қатор) V Маҳсулотларни (ишлар, хизматлар) натура кўринишида ишлаб чиқариш ҳажми — жами: 10. шундан: Ўзбекистон Республикаси ички бозорларида сотилди VI Ўзбекистон Республикаси ички товар бозорида сотилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ҳажми — минг сўмда Раҳбар Бош ҳисобчи

_____________________ режа-иқтисод бўлими бошлиғи (ёки режалаштириш функциясини амалга оширувчи бошқа шахс)

Товарларга (ишлар, хизматларга) тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланишини давлат томонидан назорат қилиш, шунингдек, товар ва молия бозорида сотиладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

___________________________________________га (товар номи ва маркасини кўрсатиш керак) Тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш моддий харажатларининг МАЗМУНИ

Т/р Ишлаб чиқариш мақсадидаги материалларнинг номи Ўлчов бирлиги Нархни (тарифни) ҳисоблашда ҳисобга олинган ставкалар бўйича бирлик харажатлари Нархни асослаш Харажат меъёри Нархи (сўм) Суммаси (сўм) (3 уст. х 5 уст) 1 2 3 4 5 6 Тўғридан-тўғри моддий харажатлар 1. Хом ашё ва материаллар, ёқилғидан ташқари * шу жумладан .......... .......... Минус: қайтариладиган чиқиндилар миқдори ** 2. Электр энергияси *** 3. Ёқилғи *** шу жумладан табиий газ мазут кўмир ёқилғи ва мойлаш материаллари .......... ____________ Раҳбар ____________ Бош ҳисобчи

Товарларга (ишлар, хизматларга) тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланишини давлат томонидан назорат қилиш, шунингдек, товар ва молия бозорида сотиладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

___________________________________________га (товар номи ва маркасини кўрсатиш керак) Ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлашга тўғридан-тўғри харажатлар ва ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар МАЗМУНИ *

Т/р Кўрсаткичлар номи ** Иш тури Маҳсулотнинг меъёрлар бўйича меҳнат сарфи (меъёр-соат) Меъёрланган соат қиймати Иш ҳақи миқдори (3-сатр х 4-сатр) Асослаш 1 2 3 4 5 6 1. Ишбай ишлар: а) меҳнат сарфи ва иш ҳақи баҳолар бўйича б) ўсиб борувчи рағбатлантириш тизими бўйича қўшимча тўловлар сумма фоиз Жами (шу жумладан, ўсиб борувчи мукофотлаш тизими бўйича қўшимча тўлов) 2. Вақтбай ишлар: а) тариф бўйича вақтбай ишчиларнинг иш ҳақи: х б) мукофотлар фоизи х в) мукофотлар суммаси х Жами (шу жумладан, рағбатлантиришлар) 3. Бошқа тўловлар 4. Қўшимча иш ҳақи Ҳаммаси:

____________ Раҳбар ____________ Бош ҳисобчи

_____________________ режа-иқтисод бўлими бошлиғи (ёки режалаштириш функциясини амалга оширувчи бошқа шахс)

Товарларга (ишлар, хизматларга) тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланишини давлат томонидан назорат қилиш, шунингдек, товар ва молия бозорида сотиладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4а-ИЛОВА

___________________________________________га (товар номи ва маркасини кўрсатиш керак) Ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлашга тўғридан-тўғри харажатлар ва ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар МАЗМУНИ *

Т/р Кўрсаткичлар номи ** Ўлчов бирлиги Иш ҳақи миқдори 1. Ишлаб чиқариш ишчиларининг ўртача сони. киши Жорий декларация қилинган тариф бўйича олдинги давр ҳисоботи *** прогноз даври 2. Штат жадвали бўйича ўртача иш ҳақи минг сўм 3. Ҳақиқий ишчилар сони бўйича иш ҳақи фонди минг сўм 4. Қўшимча тўловлар ва устамалар 5. Мукофотлаш % ҳамда минг сўм 6. Бошқалар 7. Жами иш ҳақи, шу жумладан, мукофотлар ва бошқа тўловлар 8. Рўйхатга олинмаган ходимларнинг иш ҳақи фонди 9. Жами иш ҳақи шу жумладан, ойлик 10. Ягона ижтимоий тўлов 11. Ягона ижтимоий тўлов билан умумий иш ҳақи фонди

____________ Раҳбар ____________ Бош ҳисобчи

_____________________ режа-иқтисод бўлими бошлиғи (ёки режалаштириш функциясини амалга оширувчи бошқа шахс)

Товарларга (ишлар, хизматларга) тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланишини давлат томонидан назорат қилиш, шунингдек, товар ва молия бозорида сотиладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

___________________________________________ (корхона номи) Асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизация ажратмалари суммаси ҲИСОБ-КИТОБИ

Инв рақами ёки т/р Асосий воситалар ёки номоддий активларнинг номи Ишга тушириш санаси Дастлабки (алмаштириш) қиймати, минг сўм 20___ йил «___» _____ қолдиқ қиймати (минг сўм) Фойдаланиш муддати (амортизация даражаси), йил (ой) ёки % Амортизация тўловлари усули Амортизация суммаси, минг сўм ойлик чораклик йиллик 1. Ишлаб чиқариш мақсадларидаги асосий воситалар ва номоддий активлар учун …….. …….. жами 2. Асосий фондлар ва ноишлаб чиқариш номоддий активлар учун …….. …….. жами

____________ Раҳбар ____________ Бош ҳисобчи

_______________ режа-иқтисод бўлими бошлиғи (ёки режалаштириш функциясини амалга оширувчи бошқа шахс)

Товарларга (ишлар, хизматларга) тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланишини давлат томонидан назорат қилиш, шунингдек, товар ва молия бозорида сотиладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

___________________________________________ (корхона номи) Ишлаб чиқариш мақсадидаги устама харажатлар, материалларга билвосита харажатлар ва меҳнатга билвосита харажатлар МАЗМУНИ

Т/р Кўрсаткичлар номи * Корхона бўйича «___» _______ 20___ йилдан декларация қилинган (тасдиқланган) нарх (тариф) (йилга ҳисобланган) олдинги ҳисобот даври (йил) учун ҳақиқий кўрсаткичлар Прогноз (киритилмайдиган харажатлар чиқариб ташланган ҳолда) (йиллик) Жами шу жумладан, декларация қилинган (тасдиқланган) нархларни (тарифларни) шакллантиришда ҳисобга олинмаган харажатлар 1 2 3 4 6 Ишлаб чиқариш мақсадидаги қўшимча харажатлар (минг сўм) 1. Ишлаб чиқариш мақсадидаги асосий воситалар ва номоддий активларнинг амортизацияси 2. Ишлаб чиқариш мақсадидаги хизматлар шу жумладан: ............. 3. Материаллар учун билвосита харажатлар шу жумладан: ........... 4. Билвосита меҳнат харажатлар шу жумладан: ........... 5. Билвосита меҳнат харажатларидан ягона ижтимоий тўлов 6. Капитал ва жорий таъмирлаш харажатлари 7. Бошқа қўшимча харажатлар шу жумладан: ........... 8. Ишлаб чиқариш ходимларининг асосий иш ҳақи (минг сўм) ** Ишлаб чиқариш мақсадидаги асосий воситалар ва номоддий активлар амортизациясининг ишлаб чиқариш ходимларининг асосий иш ҳақига нисбати фоизда (1-сатр/8-сатр *100%) Ишлаб чиқариш мақсадидаги хизматларни ишлаб чиқариш ишчиларининг асосий иш ҳақига нисбати фоизда (2-сатр/8-сатр *100%) Билвосита материаллар харажатларнинг ишлаб чиқариш ишчиларининг асосий иш ҳақига нисбати фоизда (3-сатр/8-сатр *100%) Билвосита меҳнат харажатларининг ишлаб чиқариш ишчиларининг асосий иш ҳақига нисбати фоизда (4-сатр/8-сатр *100%) Жорий ва капитал таъмирлаш харажатларининг ишлаб чиқариш ишчиларининг асосий иш ҳақига нисбати умумий миқдорга нисбатан фоизда (6-сатр /8-сатр *100%) Бошқа қўшимча харажатларнинг ишлаб чиқариш ишчиларининг асосий иш ҳақига нисбати умумий миқдорга нисбатан фоизда (7-сатр/8-сатр *100%)

____________ Раҳбар ____________ Бош ҳисобчи _______________ режа-иқтисод бўлими бошлиғи (ёки режалаштириш функциясини амалга оширувчи бошқа шахс)

Товарларга (ишлар, хизматларга) тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланишини давлат томонидан назорат қилиш, шунингдек, товар ва молия бозорида сотиладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА

___________________________________________ (корхона номи) Давр харажатлари, молиявий фаолият бўйича харажатлар ва соф фойда МАЗМУНИ

Т/р Кўрсаткичлар номи * Корхона бўйича Прогноз (киритилмайдиган харажатлар чиқариб ташланган ҳолда) (йиллик) «___» _______ 20___ йилдан декларация қилинган (тасдиқланган) нарх (тариф) (йилга ҳисобланган олдинги ҳисобот даври (йил) учун ҳақиқий кўрсаткичлар жами шу жумладан, декларация қилинган (тасдиқланган) нархларни (тарифларни) шакллантиришда ҳисобга олинмаган харажатлар 1 2 3 4 5 1. Давр харажатлари шу жумладан: 1.1. Сотиш бўйича харажатлари Харидорларга маҳсулот етказиб бериш бўйича транспорт харажатлари Бозорларни ўрганиш бўйича харажатлари Сотиш бўйича бошқа харажатлари 1.2. Маъмурий харажатлари Бошқарув ходимлари иш ҳақи фонди Ягона ижтимоий тўлов Ёқилғи ва мойлаш материаллари Маъмурий мақсадлар учун асосий воситаларнинг амортизацияси Бошқа маъмурий харажатлар 1.3. Бошқа операцион харажатлар Кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш харажатлари Консалтинг ва аудиторлик хизмати Компенсация ва рағбатлантириш тўловлари Иш ҳақини ҳисоблашда кўзда тутилмаган тўловлар ва харажатлар Қимматли қоғозлар депозитарийси банки ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари хизматлари учун тўловлар Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан: Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқлар ва махсус тўловлар Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқлар мол-мулк солиғи ер солиғи бошқа солиқлар Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантиришнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ажратмалар Йўл фондига ажратмалар Пенсия фондига ажратмалар Бошқа операцион харажатлар 2. Молиявий фаолиятга доир харажатлар шу жумладан: 2.1. Фоиз кўринишидаги харажатлар 2.2. Курс бўйича фарқлар 3. Фойда солиғи бўйича харажатлар 3.1. Фойда солиғи 3.2. Фойдадан тўланадиган бошқа солиқлар 4. Соф фойда шу жумладан: 4.1. Кредит, заём ва лизинг бўйича асосий қарзни қайтариш 4.2. Капитал қўйилмаларни молиялаштириш 4.3. Дивиденд тўловлари 4.4. Ўтган даврда қилинган иқтисод ҳисобига қўшилган сумма Жами зарур фойда 5. Ишлаб чиқариш ишчиларнинг асосий иш ҳақи ** Давр харажатларининг ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг асосий иш ҳақига нисбати, фоизда (1-сатр/5-сатр х 100%) Молиявий харажатларнинг ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг асосий иш ҳақига нисбати, фоизда (2-сатр/5-сатр х 100%) Фойдадан тўланадиган солиқларни ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг асосий иш ҳақига нисбати, фоизда (3-сатр/5-сатр х 100%) Соф фойдани ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг асосий иш ҳақига нисбати, фоизда (4-сатр/5-сатр х 100%)

____________ Раҳбар ____________ Бош ҳисобчи _____________________ режа-иқтисод бўлими бошлиғи (ёки режалаштириш функциясини амалга оширувчи бошқа шахс)

Товарларга (ишлар, хизматларга) тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланишини давлат томонидан назорат қилиш, шунингдек, товар ва молия бозорида сотиладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА

__________________________________________ бўйича (корхона номи) Фаолиятнинг асосий молиявий кўрсаткичлари тўғрисидаги МАЪЛУМОТЛАР

Т/р Кўрсаткичлар номи * Жорий нархларни (тарифларни) декларация қилишда (тасдиқлашда) 20___ йил «___» _______ (йилда) Ўтган ҳисобот даври (йил) учун ҳақиқий кўрсаткичлар Прогноз (йиллик) корхона учун жами шу жумладан декларация қилинган (тасдиқланган) нарх (тариф) бўйича корхона учун жами шу жумладан декларация қилинган (тасдиқланган) нарх (тариф) бўйича корхона учун жами шу жумладан декларация қилинган (тасдиқланган) нарх (тариф) бўйича 1 2 3 4 5 1. Маҳсулотни сотишдан олинган соф тушум — 2. Сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи — 3. Маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда (1-сатр -2-сатр) — 4. Давр харажатлари — ҳаммаси, — шу жумладан: 4.1 Маҳсулотни сотиш бўйича харажатлар — 4.2 Маъмурий харажатлари — 4.3 Бошқа операцион харажатлар — 5. Асосий фаолиятдан бошқа даромадлар 6. Асосий фаолиятдан фойда (3-сатр — 4-сатр + 5-сатр) — 7. Молиявий фаолият даромадлари 8. Молиявий фаолият харажатлари — 9. Умумхўжалик фаолиятидан фойда (зарар) (6-сатр + 7-сатр — 8-сатр) — 10. Фавқулодда даромадлар ва зарарлар 11. Даромад (фойда) солиғини тўлашгача фойда (зарар) (9-сатр +- 10-сатр) — 12. Даромад (фойда) солиғи 13. Даромад бўйича бошқа солиқлар ва йиғимлар 14. Соф фойда (зарар) (11-сатр — 12-сатр, 13-сатр)

____________ Раҳбар ____________ Бош ҳисобчи _____________________ режа-иқтисод бўлими бошлиғи (ёки режалаштириш функциясини амалга оширувчи бошқа шахс)

Товарларга (ишлар, хизматларга) тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланишини давлат томонидан назорат қилиш, шунингдек, товар ва молия бозорида сотиладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА

___________________________________________ бўйича (корхона номи) Натура ифодасида товарлар ишлаб чиқариш тўғрисидаги МАЪЛУМОТЛАР

Т/р Маҳсулот номи Ўлчов бирлиги Лойиҳа қувватлари бўйича ҳақиқий кўрсаткичлар 20___ йил «___» _______ дан жорий нархларни (тарифларни) декларация қилишда (тасдиқлашда). (йилига ҳисобланган) Ўтган ҳисобот даври (йил) учун ҳақиқий кўрсаткичлар Режалаштирилаётган даврга прогноз (йилига ҳисобланган) сони жами маҳсулот, (минг сўм) сони жами маҳсулот, (минг сўм) сони жами маҳсулот, (минг сўм) 1.

____________ Раҳбар ____________ Бош ҳисобчи _____________________ режа-иқтисод бўлими бошлиғи (ёки режалаштириш функциясини амалга оширувчи бошқа шахс)

Товарларга (ишлар, хизматларга) тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланишини давлат томонидан назорат қилиш, шунингдек, товар ва молия бозорида сотиладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА

_________________________________ (корхона номи) ____________-сон НАРХ (ТАРИФ) ДЕКЛАРАЦИЯСИ (ТАСДИҒИ)* 20__ йил «__» _____________дан амалга киритилади

Маҳсулот номи ва қисқача техник тавсифи Тури, маркаси, қисми ёки модел рақами Ўлчов бирлиги Маҳсулот бирлигига чекланган нархи (тариф, рентабеллик, маржа) (ҚҚС билан бирга сўм) жорий нарх (тариф) корхона томонидан таклиф қилинган нархларни тартибга солиш органи томонидан қабул қилинган (тасдиқланган)

____________ Раҳбар

Товарларга (ишлар, хизматларга) тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланишини давлат томонидан назорат қилиш, шунингдек, товар ва молия бозорида сотиладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 11-ИЛОВА

_________________________________ (корхона номи) тасдиқланган нарх (тариф)нинг ____________-сон ТАРИФ СМЕТАСИ * 20__ йил «__» _____________дан амалга киритилади Т/р Кўрсаткичлар номи ** Ўлчов бирлиги Корхона бўйича Корхона таклифи «____» _________ 20___ йил (йилига) Нархни тартибга солиш органи томонидан қабул қилинган «____» __________ 20___ йил (йилига) 1 2 3 4 I. Товарларни (ишлар, хизматлар) натура кўринишида ишлаб чиқариш ҳажми ……………… II. Жами даромад (тушум) жумладан 2.1. Товарларни тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)да сотишдан олинган даромадлар ……………… 2.2. Бошқа операцион фаолиятдан олинган даромадлар 2.3. Молиявий фаолиятдан олинган даромадлар III Жами ишлаб чиқариш харажатлари (3.1 + 3.2 + 3.3 + 3.4 + 3.5 сатрлар) Жумладан: 3.1. Моддий харажатлар, Жумладан: 3.1.1. Хом ашё ва материаллар, Жумладан: ……… 3.1.2. Компонентлар ва сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ……… 3.1.3. Эҳтиёт қисмлар 3.1.4. Электр энергия 3.1.5. Ёқилғи, жумладан ……… 3.1.6. Бошқа материаллар 3.2. Меҳнат харажатлари 3.3. Ягона ижтимоий тўлов 3.4. Асосий воситалар ва номоддий активларнинг ишлаб чиқариш мақсадлари учун амортизацияси 3.5. Бошқа ишлаб чиқариш харажатлари, жумладан 3.5.1. Ишлаб чиқариш тусдаги хизматлар 3.5.2. Капитал ва жорий таъмирлаш харажатлари …………….. IV Зарур фойда (п. 4.1 + 4.2 + 4.3 + 4.4 сатрлар) 4.1. ДАВР ХАРАЖАТЛАРИ Жумладан: 4.1.1. Реализация харажатлари Мижозларга товарларни етказиб бериш учун транспорт харажатлари Бозорларни ўрганиш харажатлари Бошқа сотиш харажатлари 4.1.2. Маъмурий харажатлар Бошқарув ходимлари иш ҳақи фонди Ягона ижтимоий тўлов Ёқилғи ва мойлаш материаллари маъмурий мақсадлардаги асосий воситаларнинг амортизацияси Бошқа маъмурий харажатлар 4.1.3. Бошқа операцион харажатлар Кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш харажатлари Консалтинг ва аудит хизматлари Компенсацион ва рағбатлантириш тўловлари Иш ҳақини ҳисоблашда ҳисобга олинмайдиган тўловлар ва харажатлар Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси банки ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари хизматлари учун тўлов Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, Жумладан: ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқлар ва махсус тўловлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ мол-мулк солиғи ер солиғи бошқа солиқлар таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантиришнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ажратмалар йўл фондига ажратмалар пенсия жамғармасига ажратмалар Бошқа операцион харажатлар 4.2. МОЛИЯВИЙ ФАОЛИЯТ БИЛАН БОҒЛИҚ ХАРАЖАТЛАР жумладан ………….. Жами харажатлар (III + 4.1 + 4.2 сатрлар) 4.3. Даромад солиғи бўйича харажатлар 4.3.1. Даромад солиғи 4.3.2. Бошқа даромад солиғи 4.4. Соф фойда, Жумладан: кредитлар, займлар ва лизинг бўйича асосий қарз тўлови капитал қўйилмаларни молиялаштириш дивиденд тўловлари ўтган даврда тежаш ҳисобига қўшилган сумма Рентабеллик, % (4.4. / III х 100 ёки IV сатрлар / III х 100 сатр) Маълумот учун: Ходимларнинг ўртача сони, жами, Жумладан: ишлаб чиқариш ходимлари маъмурий ходимлар Ўртача ойлик иш ҳақи, жами, Жумладан: ишлаб чиқариш ходимлари маъмурий ходимлар

____________ Раҳбар

____________ Бош ҳисобчи

Товарларга (ишлар, хизматларга) тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланишини давлат томонидан назорат қилиш, шунингдек, товар ва молия бозорида сотиладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 12-ИЛОВА

_________-сон билан рўйхатга олинган _________________________________ (корхона номи) тасдиқланган нарх (тариф)нинг қатъий белгиланган ёки чекланган нарх (тариф) ёки устама * 20__ йил «__» _____________дан амалга киритилади Маҳсулот номи ва қисқача техник тавсифи Тури, маркаси, қисми ёки модел рақами Ўлчов бирлиги Маҳсулот бирлигига чекланган (тариф, рентабеллик) (ҚҚС билан бирга сўм) жорий нарх (тариф) ёки устама корхона томонидан таклиф қилинган нархларни тартибга солиш органи томонидан қабул қилинган (тасдиқланган)

____________ Раҳбар

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 722-сон қарорига 2-ИЛОВА

Нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари

1. Турмушда истеъмол қилинадиган суюлтирилган газ, «UzGasTrade» АЖ ҳамда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва (ёки) унинг ҳудудий бўлинмалари орқали сотиладиган табиий газ.

3. Қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиш, қайта юклаш, уларни чиқинди полигонларига жойлаштириш ва чиқиндиларни экосаноат зоналарига етказиб бериш ҳамда утилизация қилиш хизматлари.

4. Шаҳар йўловчи ташиш транспортида йўловчиларни ташиш хизматлари (йўналишли ва линияли таксилардан ташқари).

5. Ўзбекистон Республикаси телевизион ва радиоэшиттириш дастурларини эфир орқали узатиш хизматлари, йўлдош алоқа орқали қабул қилиб эфир орқали қайта узатиш хизматлари, радиоалоқа хизматлари.

6. Грифланган пакетларни (жўнатмалар, посилкаларни) жўнатиш.

7. Маълумотларни халқаро етказиш хизматлари ва халқаро каналларнинг ижараси.

8. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги «Таъминот ва логистика хизмати» давлат унитар корхонаси томонидан кўрсатиладиган хизматлар.

9. «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» давлат корхонаси томонидан кўрсатиладиган хизматлар (қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни рўйхатга ва ҳисобга олиш, савдо натижалари бўйича қимматли қоғозларда ҳисоб-китобларни амалга ошириш (етказиб бериш), рўйхатга олинган битим бўйича қимматли қоғозларни ўтказиш, Қимматли қоғозлар эгалари реестрларини юритиш, қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш).

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 722-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Товарлар (ишлар, хизматлар)ни тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармани ташкил этиш тўғрисида» 2010 йил 10 ноябрдаги ПҚ-1432-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджетдан ташқари таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 10 декабрдаги 291-сон қарори)» 2011 йил 18 февралдаги 42-сон қарорига 1-илованинг 11-банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасини Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси этиб қайта ташкил этиш тўғрисида» 2011 йил 21 ноябрдаги ПҚ-1645-сон қарори)» 2012 йил 3 февралдаги 30-сон қарорига илованинг 12-банди .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2012 йил 23 майдаги 143-сон қарорига илованинг 20-банди .

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармони)» 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига 1-илованинг 77-банди .

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 20 августдаги 230-сон қарори)» 2013 йил 23 октябрдаги 287-сон қарори .

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига илованинг 32-банди .

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)» 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига 1-илованинг 102-банди .

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон Фармони)» 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига 1-илованинг 49-банди .

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида» 2017 йил 18 декабрдаги ПҚ-3437-сон қарори)» 2018 йил 13 мартдаги 197-сон қарорига 1-илованинг 4-банди .

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Товар бозорларида монополияга қарши тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 мартдаги 249-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари ва унга 1 ва 2-иловалар ҳамда 3-илованинг 1-банди .

13. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 8 декабрдаги 996-сон қарори .

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон қарори)» 2019 йил 10 августдаги 661-сон қарорига илованинг 17-банди .

15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4126-сон қарори)» 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сон қарорига илованинг 28 ва 59-бандлари .

16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 98-банди .

17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 3 июндаги 348-сон қарорига 1-илованинг 11-банди .

18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 244-банди .

19. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими вазири жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 2 августдаги 425-сон қарорига 2-илованинг 3-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 29 декабрь,

722-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.01.2024 й., 09/24/722/0061-сон; 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон; 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон; 17.10.2025 й., 09/25/648/0943-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон; 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон; 31.07.2026 й., 09/26/418/0803-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

ROʻYXATI

ROʻYXATI

Narxlari davlat tomonidan tartibga solinishi lozim boʻlgan tovarlar narxlarining (tariflarining) shakllanishi hamda qoʻllanilishini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Soʻnggi yillarda mamlakatimizda tovar va moliya bozorida raqobat muhitini taʼminlash, narxlari (tariflari) davlat tomonidan tartibga solinadigan ijtimoiy ahamiyatli tovarlar (xizmatlar) va ularning strategik turlarini tubdan qisqartirish, ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyektlar hamda tabiiy monopoliyalar subyektlarining faoliyatini davlat tomonidan narx orqali tartibga solish yuzasidan tizimli ishlar amalga oshirilmoqda.

Shu bilan birga, Oʻzbekiston Respublikasining “Raqobat toʻgʻrisida”gi Qonuni qabul qilinganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining muvofiqlashtirilishi lozim boʻlgan ayrim qarorlari mavjud.

Shu munosabat bilan, narxlari (tariflari) davlat tomonidan tartibga solinadigan sohalardagi qonunchilik hujjatlarini oʻzaro muvofiqlashtirish zarurati yuzaga kelmoqda.

Oʻzbekiston Respublikasining “Raqobat toʻgʻrisida”gi Qonuni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maʼmuriy islohotlar doirasida raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish sohasida davlat boshqaruvini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 6-iyuldagi PF-108-son Farmoniga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Tovarlarga (ishlar, xizmatlarga) tartibga solinadigan narxlarni (tariflarni) shakllantirish, deklaratsiya qilish (tasdiqlash) va belgilash hamda ularning qoʻllanishini davlat tomonidan nazorat qilish, shuningdek, tovar va moliya bozorida sotiladigan tovarlarning (ishlar, xizmatlarning) monopol yuqori va monopol past narxlarini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Narxlari (tariflari) davlat tomonidan tartibga solinadigan ijtimoiy ahamiyatli tovarlar (xizmatlar) va ularning strategik turlari roʻyxati 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Belgilab qoʻyilsinki, narxlarni davlat tomonidan tartibga solish:

ushbu qarorga 2-ilovada keltirilgan tovarlarga (ishlar, xizmatlarga);

tabiiy monopoliya sharoitlarida ishlab chiqariladigan tovarlarga (bajariladigan ishlar, koʻrsatiladigan xizmatlarga);

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining qarorlarida narxlarini (tariflarini) tartibga solish nazarda tutilgan tovarlarga (xizmatlarga) nisbatan tatbiq etiladi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan idoraviy hujjatlarini ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

5. Ushbu qaror rasman eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-dekabrdagi 722-son qaroriga 1-ILOVA

Tovarlarga (ishlar, xizmatlarga) tartibga solinadigan narxlarni (tariflarni) shakllantirish, deklaratsiya qilish (tasdiqlash) va belgilash hamda ularning qoʻllanishini davlat tomonidan nazorat qilish, shuningdek, tovar va moliya bozorida sotiladigan tovarlarning (ishlar, xizmatlarning) monopol yuqori va monopol past narxlarini aniqlash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom tovarlarga (ishlar, xizmatlarga) tartibga solinadigan narxlarni (tariflarni) shakllantirish, deklaratsiya qilish (tasdiqlash) va belgilash hamda ularning qoʻllanishini davlat tomonidan nazorat qilish, shuningdek, tovar va moliya bozorida sotiladigan tovarlarning (ishlar, xizmatlarning) monopol yuqori va monopol past narxlarini aniqlash tartibini belgilaydi.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining qarorlari bilan muayyan tovarlarga nisbatan narxlarni (tariflarni) shakllantirish va belgilashning alohida tartibi belgilanishi mumkin.

3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

isteʼmolchi — xoʻjalik yurituvchi subyektdan tovarni oluvchi, tovarga buyurtma beruvchi yoxud tovarni olish yoki unga buyurtma berish niyatida boʻlgan jismoniy yoki yuridik shaxs;

narx (tarif) — tovar birligi qiymatining pul ifodasi;

narxlarni tartibga soluvchi organ — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, uning topshirigʻi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari hamda qonunchilik hujjatlari bilan vakolat berilgan organ;

rentabellik — sof foyda miqdorini ishlab chiqariladigan tovarga toʻgʻri keladigan ishlab chiqarish xarajatlari summasiga boʻlish yoʻli bilan hisoblab chiqiladigan korxona faoliyatining foydalilik nisbiy koʻrsatkichi;

tabiiy monopoliya subyekti — tabiiy monopoliya sharoitlarida tovarlarni (ishlar, xizmatlarni) ishlab chiqarish va (yoki) realizatsiya qilish boʻyicha faoliyatni asosiy faoliyat turi sifatida amalga oshiradigan xoʻjalik yurituvchi subyekt yoki shaxslar guruhi;

tarif smetasi — daromadlar va xarajatlar, ishlab chiqarilgan tovarlar hajmi koʻrsatkichi va xoʻjalik yurituvchi subyekt faoliyatini aks ettiradigan hamda tartibga soluvchi koeffitsiyentni aniqlashda asos qilib olinadigan boshqa iqtisodiy koʻrsatkichlar;

tartibga soluvchi koeffitsiyent (pasaytiruvchi yoki oshiruvchi) — narx (tarif) darajasini aniqlash uchun belgilanadigan nisbiy miqdor;

tovarning monopol past narxi — tovar yoki moliya bozorida ustun mavqega ega deb eʼtirof etilgan xoʻjalik yurituvchi subyekt (keyingi oʻrinlarda — ustun mavqega ega xoʻjalik yurituvchi subyekt) tomonidan tovarning tannarxidan past darajada va mazkur tovarni sotishdan zarar keltiradigan darajada belgilanadigan, natijada raqobat cheklanishiga olib keladigan narx;

tovarning monopol yuqori narxi — tovarning realizatsiya qilish narxi hamda uni ishlab chiqarish va (yoki) realizatsiya qilish uchun zarur boʻlgan xarajatlar oʻrtasidagi tafovut juda yuqori boʻlsa yoki tovarning sifatini pasaytirish hisobidan qoʻshimcha foyda olishga qaratilgan boʻlsa, tovarning ustun mavqega ega xoʻjalik yurituvchi subyekt tomonidan belgilanadigan narxi. Agar tovar narxi birja savdolari yakunlari boʻyicha shakllangan boʻlsa, bunday narx monopol yuqori narx deb eʼtirof etilmaydi, ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyektlar ishtirokidagi hiyla-nayranglardan iborat harakatlar natijasida shakllangan narx bundan mustasno. Bunda mazkur Nizom talablari birja savdolarida narxlar boshlangʻich narx sifatida qoʻllanishiga tatbiq etiladi;

ustama — xoʻjalik yurituvchi subyekt tomonidan joriy xarajatlarni qoplash va muayyan summada sof foyda olish uchun tovarni sotishda ularning xarid narxi (tarifi) ustiga qoʻyilgan qoʻshimcha (nisbiy yoki mutlaq miqdor);

yakuniy isteʼmolchi — tovar yoki moliya bozorida foyda olish bilan bogʻliq boʻlmagan ehtiyojlari uchun tovarni sotib olgan jismoniy yoki yuridik shaxs.

4. Narxlar davlat tomonidan quyidagi usullar bilan tartibga solinadi:

narxlarni tartibga solish organi va oʻz vakolatlari doirasida mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan narxlari davlat tomonidan tartibga solinadigan ijtimoiy ahamiyatli va strategik tovarlarga qatʼiy belgilangan yoki cheklangan narxlarni (tariflarni) belgilash;

ijtimoiy ahamiyatli va strategik hisoblangan, ularga narxlar (tariflar) davlat tomonidan tartibga solinadigan, tovarlariga (ishlari, xizmatlariga) narxlar davlat tomonidan tartibga solinadigan ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyektlar tomonidan ishlab chiqariladigan va sotiladigan tovarlarga narxlarni (tariflarni) yoki ularning cheklangan darajalarini, tartibga soluvchi koeffitsiyentni, ustama yoki cheklangan rentabellikni deklaratsiya qilish (keyingi oʻrinlarda — tovarlarga narxlarni (tariflarni) deklaratsiya qilish);

tabiiy monopoliyalar subyektlari tomonidan ishlab chiqariladigan va sotiladigan tovarlarga narxlarni tartibga solish organi tomonidan narxlarni (tariflarni) yoki ularning cheklangan darajalarini tartibga soluvchi koeffitsiyentni, ustama yoki cheklangan rentabellikni tasdiqlash (keyingi oʻrinlarda — narxlarni (tariflarni) tasdiqlash);

narxlarni tartibga solish organi bilan kelishish yoki Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining qarorlariga muvofiq alohida tovarlarga qatʼiy belgilangan yoki cheklangan narxlarni (tariflarni) va ustamalarni belgilash.

Qonunchilikka muvofiq narxlarni (tariflarni) davlat tomonidan tartibga solishning boshqa usullari ham qoʻllanishi mumkin.

Qolgan tovarlarga shartnomaviy (erkin) narxlar (tariflar) qoʻllanadi.

5. Tovarlariga (ishlari, xizmatlariga) narxlar davlat tomonidan tartibga solinadigan xoʻjalik yurituvchi subyekt (shu jumladan, tovarlariga (ishlari, xizmatlariga) narxlar davlat tomonidan tartibga solinadigan ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyektlar, tabiiy monopoliya subyekti) deklaratsiya qilingan (tasdiqlangan, belgilangan) narxlarni (tariflarni) mustaqil pasaytirish huquqiga egadir. Bunda:

monopol past narxlar belgilash maqsadida narxlarni (tariflarni) pasaytirishga yoʻl qoʻyilmaydi;

narxlarni (tariflarni) pasaytirish bir vaqtning oʻzida barcha isteʼmolchilar uchun amalga oshiriladi, keyinchalik narxlarni tartibga solish organi xabardor qilinadi.

6. Ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyektlarning ustun mavqeyi eʼtirof etilgan tovar yoki moliya bozoridagi tovarlariga monopol yuqori va monopol past narxlar ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq aniqlanadi.

2-bob. Tovarlar narxlarini (tariflarini) davlat tomonidan tartibga solish

7. Narxlarni (tariflarni) va ustamalarni deklaratsiya qilish (tasdiqlash) narxlarni tartibga solish organida:

tabiiy monopoliya sharoitlarida ishlab chiqariladigan tovarga tabiiy monopoliya subyekti tomonidan u tabiiy monopoliya subyekti deb eʼtirof etilganligi toʻgʻrisida bildirishnoma olingan kundan boshlab bir oy muddatda;

narxi va ustamasi davlat tomonidan tartibga solinadigan tovarga xoʻjalik yurituvchi subyekt tomonidan u sotilgunga qadar;

ushbu bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilarida koʻrsatilgan tovarlarga narxlar (tariflar), ustamalar, cheklangan rentabellik oshganda va tegishli koeffitsiyent oʻzgarganda taʼminlanadi.

8. Tovarlarni eksport qiluvchi xoʻjalik yurituvchi subyektlar shu jumladan, tovarlariga (ishlari, xizmatlariga) narxlar davlat tomonidan tartibga solinadigan ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyektlar va tabiiy monopoliya subyektlari hisob-kitoblarni shartnomaviy (erkin) narxlar boʻyicha amalga oshiradilar, qonunchilikda nazarda tutilgan hollar bundan mustasno.

3-bob. Davlat tomonidan tartibga solinadigan ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyektlar va tabiiy monopoliyalar subyektlari tovarlariga (ishlari, xizmatlariga) narxlarni (tariflarni) shakllantirish tartibi

9. Narxlarni (tariflarni) asoslash uchun qabul qilinadigan tovarni ishlab chiqarish va sotish xarajatlarini aniqlashda tovarlariga (ishlari, xizmatlariga) narxlar davlat tomonidan tartibga solinadigan ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyekt va tabiiy monopoliya subyekti Vazirlar Mahkamasining 1999-yil 5-fevraldagi 54-son qarori bilan tasdiqlangan Mahsulot (ishlar, xizmatlar)ni ishlab chiqarish va sotish xarajatlarining tarkibi hamda moliyaviy natijalarni shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga va boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga amal qiladi.

Tovarlariga (ishlari, xizmatlariga) narxlar davlat tomonidan tartibga solinadigan ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyekt yoxud tabiiy monopoliya subyekti tomonidan ishlab chiqariladigan tovarga narx (tarif) ishlab chiqarish tannarxiga kiritiladigan xarajatlardan, davr sarf-xarajatlaridan, moliyaviy faoliyat boʻyicha xarajatlardan, soliqlar va foydadan boshqa majburiy toʻlovlar boʻyicha xarajatlardan, shuningdek, sof foyda summasidan shakllanadi.

Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 317-moddasida belgilangan xarajatlar tovarlariga (ishlariga, xizmatlariga) narxlar davlat tomonidan tartibga solinadigan ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyekt va tabiiy monopoliya subyekti tovariga deklaratsiya qilinadigan (tasdiqlanadigan) narxni (tarifni) shakllantirish xarajatlarida hisobga olinmaydi.

10. Aniq bir tovarga narxni (tarifni) deklaratsiya qilish (tasdiqlash) standartlashtirish boʻyicha normativ hujjatlarga muvofiq (DS, TS, TSH, TB va boshqalar) tovarning markasi, turi va navi boʻyicha amalga oshiriladi.

11. Tovarlar turlarining (markalari, tiplari, oʻlchamlari va boshqalar) bir qancha soni mavjud boʻlgan taqdirda, tovar birligiga xarajatni belgilash murakkab boʻlganda narxlarni tartibga soluvchi organ tovar rentabelligining cheklangan darajasini yoki amaldagi narxlarga (tariflarga) nisbatan qoʻllanadigan tartibga soluvchi koeffitsiyentni deklaratsiya qilishi (tasdiqlashi) mumkin.

Tartibga soluvchi koeffitsiyent loyihalashtirilayotgan tarif smetasini, ilgari narxni tartibga soluvchi organ tomonidan tasdiqlangan tarif smetasiga nisbati orqali, tovarlar ishlab chiqarish hajmining oʻzgarishini hisobga olgan holda aniqlanadi.

12. Narx (tarif) hisob-kitobi tovarga toʻgʻri keladigan xarajatlar va sof foyda koʻrsatkichlari negizida amalga oshiriladi hamda quyidagilar boʻyicha:

normalanadigan xarajatlar boʻyicha — normativ-texnik hujjatlarni (retseptura, xom ashyo va materiallar, issiqlik va elektr energiyasi, mehnat va boshqalarni sarflash normalari) hamda tegishli vakolatli organlar tomonidan tasdiqlangan standartlashtirish boʻyicha normativ hujjatlarni (DS, TS, TSH, TB va boshqalarni);

normalanmaydigan xarajatlar boʻyicha — oldingi toʻrt chorakning hisobot koʻrsatkichlari tahlili asosida va narxlarning kutilma boʻyicha oʻzgarishini hisobga olgan holda shakllantiriladi.

Xom ashyo, materiallar, yoqilgʻi, elektr energiyasi va boshqa resurslarning texnik va texnologik normalari tegishli vakolatli organlar tomonidan ushbu resurslarni eng kam va eng koʻp sarflash diapazonlarida tasdiqlangan taqdirda, narxni (tarifni) hisob-kitob qilish maqsadida narxlarni tartibga soluvchi organ tomonidan ularning oʻrtacha koʻrsatkichidan normalarning ushbu diapazoni doirasida foydalaniladi.

13. Tovarga (issiqlik taʼminoti, suv taʼminoti, kanalizatsiya va sanitariya boʻyicha tozalash tashkilotlari tomonidan ishlab chiqariladigan tovardan tashqari) deklaratsiya qilinadigan (tasdiqlanadigan) narxni (tarifni) shakllantirishda hisobga olinadigan sof foyda miqdori, zarur boʻlgan mablagʻlar hajmidan kelib chiqib, quyidagicha aniqlanadi:

boshqa manbalar mavjudligini hisobga olgan holda kreditlar, qarzlar va lizing boʻyicha asosiy qarzni qaytarish uchun. Bunda keyingi hisobot davrlarida muayyan kredit toʻliq qaytarilgandan keyin sof foyda miqdoriga tuzatish kiritilishi kerak;

tasdiqlangan manzilli roʻyxatlarga (loyiha-smeta hujjatlariga) muvofiq kapital qoʻyilmalarni, kreditlar, amortizatsiya ajratmalari va ushbu kapital qoʻyilmalarni moliyalashtirish uchun boshqa manbalardan foydalanishni hisobga olgan holda moliyalashtirish uchun;

dividend toʻlovlari uchun. Ushbu tovarga toʻgʻri keladigan dividendlarning yillik summasi korxona ustav fondi (kapitali) summasining yigirma besh foizidan oshmaydigan miqdorda belgilanadi;

ushbu Nizomning 15-bandida nazarda tutilgan shartlarni bajarish uchun.

14. Tovarlariga narxlar (tarif) davlat tomonidan tartibga solinadigan xoʻjalik yurituvchi subyekt har bir tovar boʻyicha daromadlar, xarajatlar va jalb etilgan aktivlarning alohida hisobini yuritishi shart.

Tovarga narxni (tarifni) shakllantirishda bilvosita moddiy xarajatlarni, mehnatga haq toʻlashga bilvosita xarajatlarni, ishlab chiqarish xususiyatiga ega boʻlgan boshqa xarajatlarni, davr xarajatlarini va moliyaviy faoliyat boʻyicha xarajatlarni taqsimlash tovarning solishtirma mehnat sigʻimi (tovarning muayyan turiga toʻgʻri keladigan asosiy ishlab chiqaruvchi xodimlarning mehnatiga haq toʻlash xarajatlari) boʻyicha amalga oshiriladi.

Bunda aniq bir tovarni ishlab chiqarish xususiyatlaridan kelib chiqib, xarajatlarni taqsimlash uchun xoʻjalik yurituvchi subyekt, narxlarni tartibga soluvchi organ bilan kelishgan holda, buxgalteriya hisobiga oid qonunchilikda nazarda tutilgan boshqa mezonlardan foydalanish huquqiga ega.

Tannarxni hisoblash yoki davr xarajatlarini, moliyaviy faoliyat boʻyicha xarajatlarni, soliqlar va boshqa foydadan majburiy toʻlovlar boʻyicha xarajatlarni, davlat boshqaruvi organi yoki xoʻjalik birlashmasi tarkibiga kiruvchi tovarlariga (ishlari, xizmatlariga) narxlar davlat tomonidan tartibga solinadigan ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyekt yoxud tabiiy monopoliya subyekti tomonidan ishlab chiqarilgan mahsulot birligi hisobiga sof foyda summasini taqsimlash tarmoq xususiyatiga ega boʻlgan taqdirda narxni (tarifni) deklaratsiya qilish (tasdiqlash) narxlarni tartibga soluvchi organ tomonidan belgilangan tartibda aniqlanadi.

15. Quyidagilar tartibga solinadigan narxlarni (tariflarni) navbatdagi qayta koʻrib chiqishda tejalgan mablagʻlarning 50 foizgacha boʻlgan summasi sof foyda tarkibida hisobga olinadi:

oldingi hisobot davrida tovarlariga (ishlari, xizmatlariga) narxlar davlat tomonidan tartibga solinadigan ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyekt yoxud tabiiy monopoliya subyekti (issiqlik taʼminoti, suv taʼminoti va kanalizatsiya korxonalaridan tashqari) tasdiqlangan normativ-texnik hujjatlar doirasida xom ashyo, materiallar va energiya resurslari xarajatlari sarfi meʼyorlarining oʻzgarishiga (koʻpayishi yoki kamayishiga) olib keladigan resurslarni tejaydigan zamonaviy texnologiyalarni joriy etish va texnologiya jarayonlarini oqilona tashkil etish;

quvvatlardan foydalanish darajasini koʻpaytirish va mehnat unumdorligini oshirish;

foydalanish xarajatlarini va qoʻshimcha xarajatlarni qisqartirish;

xarid qilinadigan xom ashyo, materiallar va butlovchi qismlar qiymatini kamaytirish;

xodimlar sonini maqbullashtirish chora-tadbirlarini amalga oshirish hisobiga mablagʻlarni tejash.

Yuqorida koʻrsatilgan xarajatlar aniqlashtirilgan parametrlar hisobga olingan holda qabul qilinadi.

16. Tartibga solinadigan narxlar (tariflar) hisob-kitobida hisobga olinadigan tovarlariga (ishlari, xizmatlariga) narxlar davlat tomonidan tartibga solinadigan ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyekt va tabiiy monopoliya subyekti xodimlari mehnatiga haq toʻlash xarajatlari Oʻzbekiston Respublikasining navbatdagi yil uchun Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisidagi qonunida nazarda tutilgan isteʼmol narxlari indeksi koʻrsatkichidan kam boʻlmagan hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti farmonlarida belgilangan mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining kalendar yil mobaynidagi oʻsish koʻrsatkichidan yuqori boʻlmagan tuzatishni hisobga olgan holda, xodimlarning amaldagi, biroq shtatdagi cheklangan sonidan ortiq boʻlmagan xodimlar sonidan hamda amaldagi narxda (tarifda) qabul qilingan oʻrtacha oylik ish haqidan kelib chiqqan holda aniqlanadi.

17. Tovarlariga (ishlari, xizmatlariga) narxlar davlat tomonidan tartibga solinadigan ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyekt va tabiiy monopoliya subyekti tovariga narxlarni (tariflarni) shakllantirishda xoʻjalik yurituvchi subyekt birlashmalarini saqlash uchun ajratmalar boʻyicha xarajatlar yuqori boshqaruv organining yoki xoʻjalik yurituvchi subyekt birlashmasining qarori bilan belgilangan miqdorda hisobga olinadi.

4-bob. Tovarning monopol yuqori va monopol past narxlarini aniqlash uchun maʼlumotlarni olish va tahlil qilish

18. Xoʻjalik yurituvchi subyekt va shaxslar guruhi ustun mavqega ega deb eʼtirof etilgan paytdan eʼtiboran tovarning monopol turiga nisbatan qoʻllaniladigan yangi narxlarni (tariflarni) joriy narxlar (tariflar) oʻzgartirilishidan kamida oʻn besh kun oldin eʼlon qilishi shart.

Bunda keyingi chorak davomida narxlar oʻzgartirilganda narxlar oʻzgarishi toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — monopoliyaga qarshi organ) oʻn kun oldin xabardor qilinishi shart.

19. Monopoliyaga qarshi organ ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyektlar tovarlariga narxlarning oʻzgarishi dinamikasini kuzatib borish maqsadida muntazam ravishda:

har chorakda ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyektlar tomonidan taqdim etilgan ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyektlarning ustun mavqeyi eʼtirof etilgan tovar bozoridagi tovarlarga qoʻllanadigan narxlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni;

statistika organlari maʼlumotlarini (maʼlumotnomalar, byulletenlar va boshqalarni);

ommaviy axborot vositalari maʼlumotlarini;

belgilangan tartibda amalga oshiriladigan nazorat funksiyalari materiallarini (oʻrganishlar natijasida tekshirish boʻyicha dalolatnomalar va maʼlumotnomalar, berilgan koʻrsatmalar va boshqalarni);

qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar maʼlumotlarini tahlil qiladi.

20. Ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyektlar tovarlariga narxlar oʻzgarishi holati aniqlanganda yoki jismoniy va yuridik shaxslardan monopol yuqori va monopol past narxlar qoʻllangan holati toʻgʻrisida murojaatlar tushgan taqdirda monopoliyaga qarshi organ uch kun muddatda respublika ijro etuvchi hokimiyat organlariga, mahalliy davlat hokimiyati organlariga, xoʻjalik yurituvchi subyektlarga va boshqa tashkilotlarga:

tovarlarning ishlab chiqarilishi, sotilishi, importi va eksporti hajmi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni;

ushbu Nizomning 25 va 26-bandlariga muvofiq narx oʻzgarishi belgilarini aniqlash, shuningdek, tovarni ishlab chiqarish va sotish bilan bevosita bogʻliq zarur xarajatlar va foydani aniqlash uchun zarur boʻlgan hisob-kitob va tasdiqlovchi hujjatlarni;

tovar bozorining oʻziga xosligidan kelib chiqib boshqa hujjatlarni olish uchun yozma soʻrovlar yuboradi.

21. Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari, xoʻjalik yurituvchi subyektlar va ularning mansabdor shaxslari monopoliyaga qarshi organning yozma soʻroviga koʻra zarur hujjatlar va maʼlumotlarni belgilangan tartibda bepul taqdim etadi.

Maʼlumotlar soʻrov olingan kundan eʼtiboran oʻn besh kun mobaynida monopoliyaga qarshi organga taqdim etiladi.

22. Ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyekt tovariga narx oʻzgarishi belgilarini va ushbu oʻzgarishlarga taʼsir koʻrsatuvchi omillarni aniqlash uchun:

ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyektning moliya-xoʻjalik faoliyati;

tovar tannarxi, ishlab chiqarish xarajatlari va davr sarflari oʻzgarishi;

ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyektning tovarni sotishdan olgan daromadi yoki koʻrgan zarari;

ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyekt va bozorning boshqa ishtirokchilari tovariga narxlarning oʻzgarishi dinamikasi;

ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyekt va bozorning boshqa ishtirokchilari ishlab chiqarish, tovar realizatsiyasi va bozordagi ulushi hajmlari;

ishlab chiqarish quvvatlaridan foydalanish tahlil qilinadi.

23. Ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyektning ustun mavqeyi eʼtirof etilgan tovarni ishlab chiqarish va sotish bilan bevosita bogʻliq zarur xarajatlari va foydasini aniqlashda:

tovar birligini ishlab chiqarishga xom ashyo, materiallar, energiya resurslari, moddiy resurslar sarfining qoʻllanadigan normalaridan va ularning yillik normalaridan kelib chiqib, tasdiqlovchi hujjatlarda (shartnomalar, hisob-fakturalarda) va moddiy resurslarning fizik hajmida nazarda tutilgan narxlar asosida aniqlanadigan tannarxga kiradigan moddiy sarf-xarajatlar;

xodimlar mehnatiga haq toʻlash xarajatlari, shu jumladan, mehnat sohasidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq mehnatga haq toʻlash tizimida nazarda tutilgan mehnat sharoiti uchun toʻlanadigan qoʻshimcha haq va ustamalar;

ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyektning hisob siyosatida nazarda tutilgan usulni qoʻllagan holda aniqlanadigan amortizatsiya xarajatlari;

jalb etilgan mablagʻlarga xizmat koʻrsatish xarajatlari;

ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyektning tovarini ishlab chiqarish va sotishga bevosita tegishli boʻlgan boshqa xarajatlar;

korxonaning samarali faoliyat yuritishi va rivojlanishini taʼminlovchi foyda darajasi hisobga olinadi.

24. Sof foyda ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyektning ustun mavqeyi eʼtirof etilgan tovarni ishlab chiqarish va sotishdan olingan daromad bilan tovarni ishlab chiqarish va sotish uchun zarur boʻlgan asoslangan sarf-xarajatlar, shuningdek, amalda toʻlangan soliqlar oʻrtasidagi tafovut sifatida aniqlanadi.

25. Ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyektni rivojlantirish uchun talab etiladigan zarur foyda miqdori ishlab chiqariladigan va sotiladigan tovarning xususiyatlarini, tovar bozorining oʻziga xosligini va ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyekt faoliyat koʻrsatishi shart-sharoitlarini aks ettirishi, shuningdek:

yangi aktivlarni yaratishga, mavjud aktivlarni kengaytirish, yangilash, rekonstruksiya qilish va texnik jihatdan qayta jihozlashga investitsiyalarni;

tavakkalchiliklar darajasini (ishlab chiqarish yoki isteʼmolning mavsumiy xususiyati, iqlim omillariga yuqori bogʻliqlik);

qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa toʻlovlarni hisobga olishi kerak.

26. Tovar birligiga ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyektning zarur xarajatlari va foydasini baholashda, zaruratga koʻra oʻxshash xarajatlar va bozorning boshqa qatnashchilari foydasi qiyosiy tahlili usuli qoʻllaniladi.

27. Tahlil qilishda tovar bozorida davlat tomonidan tartibga solishning mavjudligi, shuningdek, tegishli bozorda biror-bir tovarni ishlab chiqarish, sotish yoki xarid qilishga davlatning mutlaq huquqi mavjudligi eʼtiborga olinadi.

5-bob. Tovarga monopol yuqori va monopol past narxni aniqlash

28. Monopoliyaga qarshi organ taqdim etilgan maʼlumotlarni bir oy ichida oʻrganib chiqadi va natijasi boʻyicha tovarga monopol yuqori narxlar belgilangan alomatlarni aniqlaydi. Bunda:

a) ilgari belgilangan narxni oshirish orqali, bunda quyidagi shartlardan biri bajarilganda:

tovarni ishlab chiqarish va realizatsiya qilish uchun zarur boʻlgan xarajatlar oʻzgarishsiz qolganda yoki ularning oʻzgarishi tovar narxining oʻzgarishiga nomutanosib ravishda kam boʻlganda;

tovarni sotuvchilar yoki xaridorlar tarkibi oʻzgarishsiz qolishi yoxud tovarlar sotuvchilari yoki xaridorlari tarkibi oʻzgarishi sezilarli boʻlmaganda;

tovar bozorida tovarning aylanishi shartlariga taʼsir etuvchi davlatning tartibga solish chora va vositalari, shu jumladan, soliqqa tortish, bojxona, tarif va notarif tartibga solish shartlari oʻzgarishsiz yoki ularning oʻzgarishi tovar narxining oʻzgarishiga nomutanosib ravishda kam boʻlganda;

tovarga talab va (yoki) taklif oʻzgarishsiz qolishi yoki ularning oʻzgarishi tovarning narxi oʻzgarishiga mutanosib emasligi shartlari bajarilganda;

b) tovarning oldin belgilangan narxini saqlab qolish yoki pasaytirmaslik yoʻli bilan, agar bunda quyidagi shartlardan biri bajarilganda:

tovarni ishlab chiqarish va realizatsiya qilish uchun zarur boʻlgan xarajatlar sezilarli kamayganda;

tovarning sotuvchilari yoki xaridorlari tarkibi tovarning narxini kamaytirishga imkoniyat yaratganda;

tovar bozorida tovarning aylanishi shartlariga taʼsir etuvchi davlatning tartibga solish chora va vositalari, shu jumladan, soliqqa tortish, bojxona, tarif va notarif tartibga solish shartlari tovar narxini kamaytirishga imkoniyat yaratganda;

v) xuddi shu turdagi boshqa tovar narxidan, shu jumladan, bozorning boshqa subyektlarining uning oʻrnini bosuvchi tovarlardan ancha yuqori boʻlgan miqdorda narx aniqlanishida;

g) tovarga belgilangan narx iqtisodiy va texnologik omillar bilan tushuntirib boʻlmaydigan darajada oshirilishida;

d) tovar bozorida qiyoslanadigan narxlarning tegishli oʻsish surʼatlari bilan taqqoslash boʻyicha tovar narxining nomuvofiq oshirilishida;

e) tovarning fizik tavsiflarini (tovarning ogʻirligi yoki birligi soni, sifatini oʻzgartirish) sezilarli pasaytirish yoʻli bilan tovarga narxlarni oshirganda yoki saqlab qolishda;

j) birja savdolarida sotuvchi hisoblangan ustun (monopol) mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyektlar ishtirokida sodir etilgan manipulyatsiya harakatlari natijasida shakllanganda;

z) tovar boʻyicha talab va (yoki) taklifning oʻzgarishi tovar narxining kamayish tomonga oʻzgarishini belgilaydigan shartlar bajarilsa, subyekt tomonidan bunday tovarni ishlab chiqarish va sotish uchun zarur boʻlgan xarajatlar va foydaning tovar bozorida raqobat sharoitlarida shakllangan narxdan oshadigan summasi belgilanishi hisobga olinadi.

Tovar narxi asossiz oʻzgartirilishidan dalolat beruvchi boshqa xatti-harakatlarda ifodalanadi.

29. Tovarga monopol past narxni aniqlashda:

a) tovarning belgilangan narxini pasaytirish orqali, bunda quyidagi shartlardan biri bajarilganda:

tovarni ishlab chiqarish va sotish uchun zarur boʻlgan xarajatlar oʻzgarishsiz qolishi yoki ularning oʻzgarishi tovarning narxi oʻzgarishiga nomuvofiqligi;

tovarni sotuvchilar yoki xaridorlar tarkibi oʻzgarishsiz qolishi yoxud tovarlar sotuvchilari yoki xaridorlari tarkibi oʻzgarishi sezilarli emasligi;

tovarning tovar bozorida, shu jumladan, davlat tomonidan tartibga solish, soliq solish, tarif bilan tartibga solish choralari bilan belgilanadigan aylanishi shartlari oʻzgarishsiz qolishi yoki ularning oʻzgarishi tovarning narxi oʻzgarishiga nomutanosibligi;

tovarga talab va (yoki) taklif oʻzgarishsiz qolishi yoki ularning oʻzgarishi tovarning narxi oʻzgarishiga nomutanosibligi shartlari bajarilsa;

b) tovarning oldin belgilangan narxini saqlab turish yoki oshirmaslik yoʻli bilan, bunda quyidagi shartlardan biri bajarilganda:

tovarni ishlab chiqarish va sotish uchun zarur boʻlgan xarajatlar jiddiy ravishda oʻsganligi;

tovarning sotuvchilari yoki xaridorlari tarkibi tovarning narxini koʻpaytirish tomonga oʻzgartirish imkoniyatini aniqlashi;

tovarning tovar bozorida, shu jumladan, davlat tomonidan tartibga solish, shu jumladan, soliq solish, tarif bilan tartibga solish choralari bilan belgilanadigan aylanishi shartlari tovarning narxi koʻpayish tomonga oʻzgarishi imkoniyatini taʼminlashi;

tovar boʻyicha talab va (yoki) taklifning oʻzgarishi tovar narxining koʻpayishi tomonga oʻzgarishini belgilaydigan shartlar bajarilsa, subyekt tomonidan bunday tovarni ishlab chiqarish va sotish uchun zarur boʻlgan xarajatlar va foydani qoplamaydigan qiyoslanadigan tovar bozorida raqobat sharoitlarida shakllanadigan narxdan past belgilanishi hisobga olinadi.

Raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga zid boʻlgan boshqa oqibatlar ham monopol past narxni oʻrnatish belgisi hisoblanadi.

30. Quyidagilar, tovarning monopol past narxi deb eʼtirof etilmaydi:

narx qiyoslanadigan tovar bozorida raqobat sharoitlarida shakllangan narxdan past boʻlmasa;

narxning tovarni sotuvchi tomonidan belgilanishi tegishli tovar bozorida tovarning sotuvchilari yoki xaridorlari bilan shaxslarning bir guruhiga kirmaydigan xoʻjalik yurituvchi subyektlar sonining qisqarishi munosabati bilan raqobatning cheklanishiga olib kelmasa yoki olib kelishi mumkin boʻlmaganda.

6-bob. Narxlari davlat tomonidan tartibga solinadigan ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyektning va tabiiy monopoliyalar subyektlarining tovarlariga narxlarni (tariflarni) deklaratsiya qilish (tasdiqlash)

31. Narxlari davlat tomonidan tartibga solinadigan ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyekt va tabiiy monopoliya subyekti narx (tarif) loyihasini narxlarni tartibga soluvchi organga koʻrib chiqish uchun bevosita taqdim etadi.

Agar davlat boshqaruvi organi yoki xoʻjalik birlashmasi tarkibiga kirgan narxlari davlat tomonidan tartibga solinadigan ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyekt yoki tabiiy monopoliya subyekti tomonidan ishlab chiqariladigan tovardan ushbu davlat yoki xoʻjalik boshqaruvi organi tarkibiga kirgan, boshqa narxlari davlat tomonidan tartibga solinadigan ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyekt yoki tabiiy monopoliya subyekti tomonidan tovar ishlab chiqarish uchun foydalanilgan taqdirda, narx (tarif) loyihasini koʻrib chiqish uchun narxlarni tartibga soluvchi organga tegishli davlat boshqaruvi organi yoki xoʻjalik birlashmasi taqdim etadi.

32. Tovarga narxni (tarifni) deklaratsiya qilish (tasdiqlash) uchun narxlari davlat tomonidan tartibga solinadigan ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyekt va tabiiy monopoliya subyekti narxlarni tartibga soluvchi organga ariza bilan, unga quyidagi hujjatlarni ilova qilgan holda murojaat qiladi:

a) ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha deklaratsiya qilinadigan (tasdiqlanadigan) narx (tarif) hisob-kitobi;

b) moliyaviy hisobot nusxasi;

v) mehnat boʻyicha statistika hisoboti nusxasi;

g) xoʻjalik yurituvchi subyekt va har bir aniq tovar boʻyicha alohida xarajatlar moddalari mazmuni, quyidagilar ilova qilinadigan daromadlar va xarajatlar toʻgʻrisidagi yigʻma maʼlumotlar:

ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha toʻgʻridan-toʻgʻri ishlab chiqarish moddiy xarajatlari mazmuni (xom ashyo va materiallar, energiya resurslaridan foydalanishning tasdiqlangan normalari koʻrsatilgan holda);

ushbu Nizomga 4 yoki 4a-ilovalarga muvofiq shakl boʻyicha ishlab chiqarish xususiyatiga ega boʻlgan mehnatga haq toʻlashga toʻgʻridan-toʻgʻri xarajatlar va ishlab chiqarishga tegishli boʻlgan ijtimoiy sugʻurtaga ajratmalar mazmuni (mehnatga xarajatlarning tasdiqlangan normalarini koʻrsatgan holda);

ushbu Nizomga 5-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha asosiy vositalar va nomoddiy aktivlar boʻyicha amortizatsiya ajratmalari summasi hisob-kitobi (dastlabki va qoldiq qiymat, asosiy vositalar va nomoddiy aktivlardan foydalanish muddatlari, foydalanishga topshirish sanasi koʻrsatilgan holda);

ushbu Nizomga 6-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha ishlab chiqarish maqsadidagi ustama xarajatlar, materiallarga bilvosita xarajatlar va mehnatga bilvosita xarajatlar mazmuni;

mukammal va joriy taʼmirlash xarajatlari mazmuni;

ushbu Nizomga 7-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha davr xarajatlari, moliyaviy faoliyat boʻyicha xarajatlar va sof foyda mazmuni (shu jumladan, asosiy qarz va foizni qaytarishning tasdiqlangan jadvallari taqdim etilgan holda jalb etilgan kreditlarga xizmat koʻrsatish uchun zarur boʻlgan mablagʻlar);

ushbu Nizomga 8-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha faoliyatning asosiy moliyaviy koʻrsatkichlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

d) ushbu Nizomga 9-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha natura ifodasida tovarlar ishlab chiqarish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (ishlab chiqarish (yetkazib berish) hajmi pasaygan taqdirda pasayish sabablari yozma ravishda asoslanishi zarur);

e) rivojlanish davlat dasturlarini amalga oshirish uchun mablagʻlarga boʻlgan ehtiyoj hisob-kitobi koʻrsatilgan holda (mavjud boʻlgan taqdirda) rivojlanish davlat dasturlarining asosiy koʻrsatkichlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

j) oldingi hisobot davri uchun amalga oshirilgan (yoki amalga oshiriladigan) rivojlanish davlat dasturlari natijasida ishlab chiqariladigan tovarlarning material sigʻimi, energiya sigʻimi va mehnat sigʻimi darajasi oʻzgarishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

z) qonunchilikda nazarda tutilgan davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash choralariga boʻlgan ehtiyoj (zaruriyat boʻlganda) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.

Ushbu bandda nazarda tutilgan hujjatlar bilan birgalikda barcha hisob-kitob materiallarining elektron variantlari ham taqdim etiladi.

Narxlarni tartibga soluvchi organ tovarga narxni (tarifni) deklaratsiya qilish (tasdiqlash) uchun boshqa vakolatli organlarda mavjud boʻlgan zarur hujjatlar va axborotlarni belgilangan tartibda oʻzaro axborot hamkorligi yoʻli bilan, shu jumladan, elektron tarzda mustaqil ravishda oladi, ushbu bandda nazarda tutilgan hujjatlar va axborotlar bundan mustasno.

33. Ushbu Nizomning 32-bandida koʻrsatilgan va narxlarni tartibga soluvchi organning soʻrovi boʻyicha qoʻshimcha ravishda taqdim etilgan hujjatlar quyidagi talablar hisobga olingan holda rasmiylashtiriladi:

a) taqdim etilgan materiallar tikilgan, tartib raqami qoʻyilgan, xoʻjalik yurituvchi subyekt rahbarining imzosi bilan tasdiqlangan boʻlishi kerak. Moliyaviy hujjatlar esa xoʻjalik yurituvchi subyektning rahbari va bosh buxgalteri tomonidan imzolangan boʻlishi kerak;

b) hujjatlar oldingi toʻrt chorak va oldingi kalendar yil uchun taqdim etiladi (yangidan tashkil etilgan xoʻjalik yurituvchi subyektlardan tashqari);

v) asoslashda maʼlumotlar bir yil hisobiga koʻrsatiladi.

34. Narxlari davlat tomonidan tartibga solinadigan ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyekt va tabiiy monopoliya subyekti tomonidan ishlab chiqariladigan tovarning narxi (tarifi) darajasiga taʼsir koʻrsatadigan omillar keskin oʻzgargan taqdirda narxlarni tartibga soluvchi organ narxlarni (tariflarni) qayta koʻrib chiqish tashabbusi bilan chiqish huquqiga egadir.

Bunda narxlarni tartibga soluvchi organ narxlari davlat tomonidan tartibga solinadigan ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyekt va tabiiy monopoliya subyektiga ushbu Nizomning 32-bandida koʻrsatilgan hujjatlarni taqdim etish toʻgʻrisida yozma koʻrsatma yuboradi.

Narxlarni tartibga soluvchi organning yozma koʻrsatmasida narxlarni (tariflarni) qayta koʻrib chiqish tashabbusining sabablari koʻrsatilishi kerak.

Narxlari davlat tomonidan tartibga solinadigan ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyekt yoki tabiiy monopoliya subyekti narxlarni tartibga soluvchi organning yozma koʻrsatmasi olingan kundan boshlab 15 kun mobaynida ushbu Nizomning 32-bandida koʻrsatilgan hujjatlarni taqdim etishi shart.

35. Narxlari davlat tomonidan tartibga solinadigan tovar yoki moliya bozorida ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyekt va tabiiy monopoliya subyekti tomonidan narxlarni (tariflarni) asoslash boʻyicha hujjatlar toʻliq boʻlmagan hajmda yoki iqtisodiy asoslanmagan hisob-kitoblar bilan taqdim etilgan taqdirda, narxlarni tartibga soluvchi organ hujjatlar olingan kundan boshlab besh kun muddatda taqdim etilgan hujjatlarni mavjud kamchiliklar yozma ravishda bayon qilingan (tushuntirilgan) holda qayta ishlash uchun qaytaradi.

Hujjatlarni takroran koʻrib chiqishda narxlarni tartibga soluvchi organ tomonidan oldin ariza beruvchiga yozma shaklda bayon qilinmagan yangi mulohazalar bildirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

36. Narxlari davlat tomonidan tartibga solinadigan ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyekt va tabiiy monopoliya subyekti tomonidan taqdim etilgan ushbu Nizomning 32-bandida koʻrsatilgan hujjatlarni koʻrib chiqish natijalari boʻyicha barcha zarur hujjatlar toʻliq hajmda olingan kundan boshlab bir oy muddatda narxlarni tartibga soluvchi organ quyidagi qarorlardan birini qabul qilishi kerak:

narx (tarif) oshirilishini rad etish toʻgʻrisida (narx yoki tarifni amaldagi darajada saqlash toʻgʻrisida);

narxni (tarifni) deklaratsiya qilish (tasdiqlash) toʻgʻrisida.

Narx (tarif)ni deklaratsiya qilish (tasdiqlash) yoxud amaldagi narxni (tarifni) yoki narxlari davlat tomonidan tartibga solinadigan ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyekt va tabiiy monopoliya subyekti tomonidan taklif etilayotgan narx (tarif)ni ushbu Nizom talablariga muvofiq asoslangan narx (tarif) darajasigacha oʻzgartirish yoʻli bilan, yoxud monopolist korxona yoki tabiiy monopoliya subyekti tomonidan taqdim etilgan darajada qoldirilgan holda amalga oshiriladi.

Narxni tartibga soluvchi organ oʻz qarori toʻgʻrisida narxlari davlat tomonidan tartibga solinadigan ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyekt yoki tabiiy monopoliya subyektini yozma ravishda xabardor qiladi. Narx (tarif) oshirilishi rad etilgan taqdirda yozma bildirishnomada rad etishning asosi koʻrsatiladi.

37. Narxni tartibga soluvchi organ tomonidan narxning (tarifning) deklaratsiya qilinishida (tasdiqlanishida) (ushbu Nizomga 10-ilova ) koʻrsatilgan sana narxlari davlat tomonidan tartibga solinadigan ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyekt yoki tabiiy monopoliya subyekti tovariga deklaratsiya qilingan (tasdiqlangan) narxni (tarifni) amalga kiritish sanasi hisoblanadi.

Narxlarni tartibga soluvchi organning narxni (tarifni) deklaratsiya qilish (tasdiqlash) toʻgʻrisidagi qarori tabiiy monopoliya subyekti tomonidan ular kuchga kirishidan oʻn besh kun oldin ommaviy axborot vositalarida hamda oʻz rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilishi shart.

38. Narxlarni (tariflarni) deklaratsiya qilishning (tasdiqlashning) bir asl nusxasi va deklaratsiya qilinadigan (tasdiqlanadigan) narx (tarif) hisob-kitobi (ushbu Nizomga 2-ilova ) yoki tarif smetasi (ushbu Nizomga 11-ilova ) narxlar (tariflar) deklaratsiya qilingan (tasdiqlangan) sanadan boshlab uch kun muddatda xoʻjalik yurituvchi subyektga, ikkinchi nusxasi monopoliyaga qarshi organga yuboriladi, uchinchi nusxasi esa narxlarni tartibga soluvchi organda qoladi.

Deklaratsiya qilingan (tasdiqlangan) narx darajasi saqlab qolinganda, deklaratsiya qilinayotgan (tasdiqlanayotgan) narxni (tarifni) hisob-kitob qilish tarkibidagi sarflarning (xarajatlarning) bitta satri summasi sarflarning (xarajatlarning) boshqa turi satri summasi oʻzgarishi hisobiga oʻzgarganda narxlari davlat tomonidan tartibga solinadigan ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyekt yoki tabiiy monopoliya subyekti ushbu oʻzgarish toʻgʻrisida, tuzatish kiritilgan hisob-kitobni (ushbu Nizomga 2-ilova ) taqdim etgan holda, narxlarni tartibga soluvchi organni yozma ravishda xabardor qilishi shart.

7-bob. Narxlarni tartibga solish organi va oʻz vakolatlari doirasida mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ayrim tovarlarga qatʼiy belgilangan yoki cheklangan narxlarni (tariflarni) va ustamalarni belgilash

39. Tovarlarning ayrim turlariga respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan qonunchilikda nazarda tutilgan oʻz vakolatlari doirasida, narxlarni tartibga soluvchi organ bilan kelishgan holda qatʼiy belgilangan yoki cheklangan narxlar (tariflar) va ustamalar belgilanishi mumkin.

40. Ushbu Nizomning 39-bandida koʻrsatilgan tovarlarga qatʼiy belgilangan yoki cheklangan narxlarni (tariflarni) va ustamalarni shakllantirish ushbu Nizomning 3-bobida nazarda tutilgan tartibda amalga oshiriladi.

41. Ushbu Nizomning 39-bandida koʻrsatib oʻtilgan tovarlarni ishlab chiqaruvchilar respublika ijro etuvchi hokimiyat tegishli organiga yoki mahalliy davlat hokimiyati organiga ushbu Nizomning 32-bandiga muvofiq roʻyxat boʻyicha hujjatlarni taqdim etadi.

Respublika ijro etuvchi hokimiyat organi yoki mahalliy davlat hokimiyati organi ushbu Nizomning 32-bandida nazarda tutilgan barcha hujjatlar toʻliq hajmda olingandan keyin bir hafta muddatda quyidagi xatti-harakatlardan birini amalga oshirishi shart:

hujjatlar iqtisodiy asoslanmagan hisob-kitoblar bilan taqdim etilgan taqdirda, taqdim etilgan hujjatlarni mavjud kamchiliklar yozma bayon qilingan (tushuntirilgan) holda qaytaradi;

taqdim etilgan hujjatlarni narxlarni tartibga soluvchi organga kelishish uchun yuboradi.

42. Taqdim etilgan hujjatlar ushbu Nizomga 12-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha qatʼiy belgilangan yoki cheklangan narxlar (tariflar) yoki ustamalar loyihasi bilan birgalikda quyidagi tartibda narxlarni tartibga soluvchi organga yuboriladi:

respublika ijro etuvchi hokimiyat organi tomonidan — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga;

mahalliy davlat hokimiyati organi tomonidan — tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalariga.

Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari yoki mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan belgilanadigan alohida tovarlarga qatʼiy belgilangan yoki cheklangan narxlar (tariflar) yoki ustamalar loyihasini narxlarni tartibga soluvchi organ tomonidan koʻrib chiqish va kelishish ushbu Nizomning 6-bobida nazarda tutilgan tartibda amalga oshiriladi.

43. Narxlarni tartibga solish organi va oʻz vakolatlari doirasida mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan narxlari davlat tomonidan tartibga solinadigan ijtimoiy ahamiyatli va strategik tovarlarga, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining qarorlarida narxlarini tartibga solish nazarda tutilgan ayrim tovarlarga qatʼiy belgilangan yoki cheklangan narxlarni (tariflarni) va ustamalarni shakllantirish va belgilash tartibi ushbu Nizomning 3 va 4-boblariga muvofiq amalga oshiriladi.

Narxlari (tariflari) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining qarorlariga muvofiq tartibga solinadigan tovarlarni ishlab chiqaruvchi va sotuvchi xoʻjalik yurituvchi subyektlar narxlarni (tariflarni):

normativ hujjat chiqqan kundan boshlab bir oy muddatda (agar unda boshqa muddat nazarda tutilmagan boʻlsa);

narxlar (tariflar), ustama narx, cheklangan rentabellik oshganda va tartibga soluvchi koeffitsiyent oʻzgarganda narxlarni tartibga soluvchi organda tasdiqlashi (kelishib olishi) shart.

Narxlari (tariflari) Hukumat qarorlariga muvofiq tartibga solinadigan tovarlarni ishlab chiqaruvchi va sotuvchi xoʻjalik yurituvchi subyektlar narxlarni tartibga soluvchi organda narxlarni (tariflarni):

normativ hujjat yoki Hukumat topshirigʻi chiqqan kundan boshlab bir oy muddatda (agar ularda boshqacha muddat nazarda tutilmagan boʻlsa);

narx (tarif), ustama narx, cheklangan rentabellik oshganda va tartibga soluvchi koeffitsiyent oʻzgarganda deklaratsiya qilishi (tasdiqlashi, kelishib olishi) shart.

8-bob. Tovarlarga narxlar (tariflar) shakllantirilishi va qoʻllanishini davlat tomonidan nazorat qilish

44. Tartibga solinadigan narxlar (tariflar) toʻgʻri shakllantirilishi va qoʻllanishini davlat tomonidan nazorat qilish monopoliyaga qarshi organ tomonidan amalga oshiriladi.

Monopoliyaga qarshi organ qonunchilikda belgilangan tartibda ushbu Nizom talablariga rioya qilinishi boʻyicha tekshirishlar oʻtkazadi va oʻrganadi (tahlil qiladi).

45. Nazoratni amalga oshirish uchun monopoliyaga qarshi organ davlat boshqaruvi organi va xoʻjalik birlashmasidan narxlari davlat tomonidan tartibga solinadigan ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyekt va tabiiy monopoliya subyektidan narxlarni tartibga soluvchi organga taqdim etilgan, tartibga solinadigan narxlarning (tariflarning) hisob-kitobini asoslaydigan materiallarni soʻrashga haqlidir.

Birja (auksion) savdolarida shakllanayotgan narxlarni nazorat qilish Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 18-martdagi 170-son qarori bilan tasdiqlangan Birja savdolarida yuqori likvidli va (yoki) monopol turdagi mahsulotlarni sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga asosan amalga oshiriladi.

46. Monopoliyaga qarshi organ belgilangan tartibda nazorat funksiyalarini bajarish, shuningdek, tahlil qilish davomida mazkur Nizom talablari buzilishi holatlari aniqlanganda raqobat toʻgʻrisidagi qonun hujjatlarini buzgan subyektga nisbatan Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 12-oktabrdagi 225-son qarori bilan tasdiqlangan Raqobat, tabiiy monopoliyalar, isteʼmolchilarning huquqlarini himoya qilish va reklama toʻgʻrisidagi qonun hujjatlarini buzganlik uchun ish qoʻzgʻatish va ularni koʻrib chiqish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq choralar koʻradi.

47. Tovarlarga (ishlar, xizmatlarga) tartibga solinadigan narxlarni (tariflarni) shakllantirish, deklaratsiya qilish (tasdiqlash) va belgilash hamda ularning qoʻllanishi talablari buzilishiga quyidagilar kiradi:

deklaratsiya qilingan (tasdiqlangan), kelishilgan va belgilangan tartibga solinadigan narxlarni (tariflarni) oshirish, birja (auksion) savdolari natijasida shakllangan xoʻjalik yurituvchi subyektlar tovarlariga narxlar bundan mustasno;

tartibga solinadigan narxlar (tariflar) ularni deklaratsiya qilmasdan (tasdiqlamasdan) yoki kelishib olmasdan xoʻjalik yurituvchi subyekt tomonidan qoʻllanishi;

tartibga solinadigan narxlar boʻyicha sotib olingan qonunchilikka muvofiq qaytadan sotilishi taqiqlangan resurslarni qaytadan sotishdan daromadlar olishi;

tartibga solinadigan narxlarni (tariflarni) deklaratsiya qilish (tasdiqlash), kelishish va belgilash uchun narxlarni tartibga soluvchi organlarga, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlariga va mahalliy davlat hokimiyati organlariga ishonchsiz maʼlumotlar taqdim etilishi natijasida narxning (tarifning) oshirilishi;

tovarning narxiga (tarifga) xom ashyo va materiallarga, yoqilgʻi-energetika resurslariga va haqiqatda amalga oshirilmagan xarajatlarni, amalda yuz bermagan mehnat xarajatlarini va boshqa xarajatlar yoki bajarilmagan ishlarni kiritishi;

vakolatli organ tomonidan tasdiqlangan davlat tomonidan tartibga solinadigan narxlar boʻyicha tovarlarni ishlab chiqarish uchun bevosita haqiqatda foydalaniladigan xom ashyo, materiallar, yoqilgʻi, energiya sarfining texnik va texnologik normalarini oshirishi, texnologik buzilishlarning oldini olishga yoki respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlarining koʻrsatmalarini bajarishga yoʻnaltirilgan yengib boʻlmaydigan kuch, shuningdek, tabiiy va texnogen xususiyatga ega boʻlgan favqulodda vaziyatlar oqibatida xom ashyo, materiallar, yoqilgʻi, energiya sarfining texnik va texnologik normalari oshirilishi holatlari bundan mustasno;

narxi (tarifi) tartibga solinadigan narxlar darajasida belgilanadigan tovarning boshlangʻich narxini birja savdolariga oshirib qoʻyishi;

ishlab chiqaruvchi korxonalar tomonidan alkogolli mahsulotlarni (pivodan tashqari) qonunchilikda belgilangan minimal ulgurji-sotish narxlaridan past narxlarda sotishi;

tovarlarni yetkazib beruvchilar (ishlarni bajaruvchilar, xizmatlar koʻrsatuvchilar) bilan hisob-kitoblarni amalga oshirishda tasdiqlangan yoki belgilangan xarid narxlarining (tariflarining) isteʼmolchi tomonidan pasaytirilishi.

Tasdiqlangan normativ-texnik hujjatlar doirasida xom ashyo, materiallar va energiya resurslari xarajatlari sarfi meʼyorlarining oʻzgarishiga (koʻpayishi yoki kamayishiga) olib keladigan resurslarni tejaydigan zamonaviy texnologiyalarni joriy etish va texnologiya jarayonlarini oqilona tashkil etish, quvvatlardan foydalanish darajasini koʻpaytirish va mehnat unumdorligini oʻstirish, foydalanish xarajatlarini va qoʻshimcha xarajatlarni qisqartirish, xarid qilinadigan xom ashyo, materiallar va butlovchi qismlar qiymatini kamaytirish, xodimlar sonini maqbullashtirish chora-tadbirlarini amalga oshirish natijasida xoʻjalik yurituvchi subyekt tomonidan qoʻshimcha foyda olinishi tovarlarga (ishlar, xizmatlarga) tartibga solinadigan narxlarni (tariflarni) shakllantirish, deklaratsiya qilish (tasdiqlash) va belgilash hamda ularning qoʻllanishi tartibining buzilishi hisoblanmaydi va koʻrsatib oʻtilgan foyda olib qoʻyilmaydi.

48. Xoʻjalik yurituvchi subyekt tomonidan narxni (tarifni) qoʻllash tartibi buzilishi natijasida olingan mablagʻlar tovarlarni asossiz oshirilgan narx (tarif) boʻyicha sotishdan olingan haqiqatdagi tushum bilan (unga qoʻshimcha haq, chegirmalar va boshqalar hisobga olingan holda) ushbu tovarning belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan (tasdiqlangan, kelishilgan) narxi (tarifi) qiymati (unga qoʻshimcha haq, chegirmalar va boshqalar hisobga olingan holda) oʻrtasidagi tafovut sifatida aniqlanadi.

Xoʻjalik yurituvchi subyekt tomonidan narx (tarif) shakllanishi tartibi buzilishi natijasida olingan mablagʻlar tovarlarni oshirilgan narx (tarif) boʻyicha sotishdan olingan amaldagi tushum bilan (ularga qoʻshimcha haq, chegirmalar va boshqalar hisobga olingan holda) ushbu Nizomga muvofiq shakllantirilgan narx (tarif) boʻyicha ushbu tovarning qiymati (unga qoʻshimcha haq, chegirmalar va boshqalar hisobga olingan holda) oʻrtasidagi tafovut sifatida belgilanadi.

Yetkazib berilgan mahsulot (bajarilgan ishlar, koʻrsatilgan xizmatlar) uchun tasdiqlangan va belgilangan xarid narxlari (tariflar) pasaytirilishi natijasida xoʻjalik yurituvchi subyekt tomonidan olingan mablagʻlar tasdiqlangan yoki belgilangan xarid narxi (tarif) bilan hisob-kitob amalga oshirilgan amaldagi narx (tarif) oʻrtasidagi tafovut sifatida aniqlanadi.

Sotish narxlariga ustamalar qoʻshilgan holda tovarlarga sotish narxlarini shakllantiradigan va qoʻllaydigan savdo, umumiy ovqatlanish, taʼminot-sotish, vositachilik korxonalari va boshqa tashkilotlar uchun olib qoʻyilishi lozim boʻlgan mablagʻlar quyidagicha aniqlanadi:

asossiz oshirilgan ustamalar qoʻllangan hollarda — tovarlarni sotishdan olingan haqiqatdagi ustama summasi bilan deklaratsiya qilingan (tasdiqlangan) yoki belgilangan ustama summasi oʻrtasidagi tafovut sifatida;

narx belgilashning amaldagi tartibi buzilgan holda aniqlangan belgilangan ustamalar qoʻllangan hollarda — asossiz oshirilgan narxlar boʻyicha sotilgan tovarning butun hajmiga hisoblab chiqilgan ustama summasi bilan qonunchilikka muvofiq hisoblab chiqilgan sotilgan tovarning ayni oʻsha hajmiga ustama summasi oʻrtasidagi tafovut sifatida belgilanadi.

Tovarlariga nisbatan cheklangan rentabellik belgilangan korxonalar uchun umuman tovarlar guruhlari (turlari) boʻyicha cheklangan rentabellik oshirilishi hisobiga olingan mablagʻlar yillik hisob-kitoblar asosida olib qoʻyilishi kerak.

49. Tartibga solinadigan narxlar boʻyicha yoki birja savdolarida isteʼmolchilar tomonidan sotib olingan, qonunchilikka muvofiq qaytadan sotish taqiqlangan resurslarni qaytadan sotish holatlari aniqlangan taqdirda qaytadan sotishdan sotib olish narxi va qaytadan sotish narxi oʻrtasidagi tafovut tarzida olingan daromad Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi huzuridagi budjetdan tashqari Raqobatni rivojlantirishga koʻmaklashish jamgʻarmasiga (keyingi oʻrinlarda — budjetdan tashqari Jamgʻarma) olib qoʻyiladi.

50. Tovarlariga (ishlari, xizmatlariga) narxlar davlat tomonidan tartibga solinadigan tovar yoki moliya bozorlarida ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyekt yoki tabiiy monopoliya subyekti tomonidan yangi narxlar (tariflar)ni yoki ularning cheklangan darajalarini amalga kiritish muddatlariga rioya qilinmaganligi holatlari aniqlanganda asossiz olingan mablagʻlar (daromadlar) yangi joriy etilgan narxlar (tariflar) bilan avval amal qilgan narxlar (tariflar) oʻrtasidagi qonunchilikda nazarda tutilganiga zid ravishda yangi narxlar (tariflar) muddatidan oldin amalga kiritilgan davr uchun tovarni sotish hajmiga koʻpaytirilgan tafovut sifatida aniqlanadi.

51. Tabiiy monopoliya subyekti, tovarlariga (ishlari, xizmatlariga) narxlar davlat tomonidan tartibga solinadigan ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyekt tomonidan deklaratsiya qilinmasdan (tasdiqlanmasdan) narxlar (tariflar) qoʻllanishi holatlari aniqlanganda asossiz olingan mablagʻlar (daromadlar) korxona tegishli tabiiy monopoliya yoki ustun mavqeyi eʼtirof etilgan sanada amal qilgan narx (tarif) bilan korxona tegishli tabiiy monopoliya yoki ustun mavqeyi eʼtirof etilgan sanadan boshlab davr uchun tovarni sotish hajmiga koʻpaytirilgan uning keyinchalik oshirilishi natijasida shakllangan narx oʻrtasidagi tafovut sifatida aniqlanadi.

Xoʻjalik yurituvchi subyekt tomonidan davlat tomonidan tartibga solinadigan narxlar (tariflar) narxlarni tartibga solish organida tasdiqlanmasdan qoʻllanishi holatlari aniqlanganda asossiz olingan mablagʻlar (daromadlar) narxlarni tartibga solish organida tasdiqlangan sanada amal qilgan narx (tarif) bilan koʻrsatib oʻtilgan sanadan boshlab butun davrda tovarni sotish hajmiga koʻpaytirilgan uning keyinchalik oshirilishi natijasida shakllangan narx oʻrtasidagi tafovut sifatida aniqlanadi.

Xoʻjalik yurituvchi subyekt tomonidan narxlarni tartibga solish organi tomonidan tasdiqlanmasdan (kelishilmasdan) narxlarni (tariflarni) qoʻllash holatlari aniqlanganda, agar ularni tartibga solish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining qarorlarida nazarda tutilgan boʻlsa, asossiz olingan mablagʻlar (daromadlar) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining qarorida nazarda tutilgan narxlarni tartibga solish organida tasdiqlash (kelishish) sanasida amal qilgan narx (tarif) bilan koʻrsatib oʻtilgan sanadan boshlab butun davrda tovarni sotish hajmiga koʻpaytirilgan uning keyinchalik oshirilishi natijasida shakllangan narx oʻrtasidagi tafovut sifatida aniqlanadi.

52. Jarima tarzidagi moliyaviy sanksiyalar huquqbuzar sodir etilgan huquqbuzarlikdagi aybini tan olganda monopoliyaga qarshi organ tomonidan qoʻllaniladi.

Aniqlangan huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi dalolatnoma huquqbuzar (yuridik shaxs boʻlganda uning vakili) ishtirokida tuzilib, tegishlicha monopoliyaga qarshi organning mansabdor shaxsi va huquqbuzar (uning vakili) tomonidan imzolanadi.

Huquqbuzar dalolatnomani imzolashdan bosh tortgan taqdirda, monopoliyaga qarshi organning mansabdor shaxsi ushbu holatni koʻrsatilgan dalolatnomaga ilova qilinadigan videoyozuv yordamida yoki ikki nafar xolis hozirligida tasdiqlashi kerak. Xolislar oʻzining hozirligida amalga oshirilgan harakatlar, ularning mazmuni va natijalarini dalolatnomada tasdiqlashi shart.

Dalolatnoma rasmiylashtirilgan kundan eʼtiboran besh ish kuni ichida monopoliyaga qarshi organning mansabdor shaxsi moliyaviy sanksiyani qoʻllash toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va uni bir ish kuni ichida huquqbuzarga yuboradi.

Tan olingan huquqbuzarlik boʻyicha monopoliyaga qarshi organning moliyaviy sanksiyani qoʻllash toʻgʻrisidagi qarori huquqbuzarning tanloviga koʻra quyidagi shakllardan birida ixtiyoriy ijro etilishi mumkin:

monopoliyaga qarshi organning moliyaviy sanksiyani qoʻllash toʻgʻrisidagi qarori topshirilgan kundan boshlab bir oy muddatda moliyaviy sanksiya miqdorining ellik foizini ixtiyoriy ravishda toʻlash sharti bilan moliyaviy sanksiyaning qolgan qismini toʻlashdan ozod etish;

qoʻllanilgan moliyaviy sanksiya summasini olti oy davomida teng miqdorlarda boʻlib-boʻlib toʻlash. Bunda huquqbuzar moliyaviy sanksiyani qoʻllash toʻgʻrisidagi qaror topshirilgan kundan boshlab bir oy davomida moliyaviy sanksiya miqdorining kamida oltidan bir qismidan iborat dastlabki toʻlovni toʻlaganda, moliyaviy sanksiyani boʻlib-boʻlib toʻlash tartibi avtomatik ravishda amal qiladi.

Huquqbuzar huquqbuzarlikni tan olmagan yoki monopoliyaga qarshi organning qaroridan norozi boʻlgan yoxud monopoliyaga qarshi organning moliyaviy sanksiyani qoʻllash toʻgʻrisidagi qarorini ixtiyoriy ravishda ijro etmagan taqdirda, unga nisbatan moliyaviy sanksiyani qoʻllash toʻgʻrisidagi masala monopoliyaga qarshi organning murojaati asosida sud tartibida hal etiladi.

Huquqbuzar moliyaviy sanksiyani qoʻllash toʻgʻrisidagi qaror ustidan belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki bevosita sudga shikoyat qilishga haqli. Moliyaviy sanksiyani qoʻllash toʻgʻrisidagi qaror ustidan shikoyat berilganda, uning ijrosi toʻxtatib turiladi.

Monopoliyaga qarshi organning moliyaviy sanksiyani qoʻllash toʻgʻrisidagi qarori sud tomonidan bekor qilingan yoki haqiqiy emas deb topilgan taqdirda, undirilgan mablagʻlar, shu jumladan, moliyaviy sanksiya hamda penya yoʻnaltirilgan manbalar (tegishli budjet va budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari va boshqalar) hisobidan oʻn besh kun muddatda mutanosib ravishda qaytariladi.

Ushbu bandning oʻninchi xatboshisida belgilangan muddatda qaytarilmagan mablagʻlar summasiga nisbatan kechiktirilgan har bir kalendar kun uchun Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki asosiy stavkasining uch yuzdan biriga teng miqdorida foiz toʻlanadi.

53. Ushbu Nizomning 48 — 51-bandlarida koʻrsatilgan mablagʻlar yakuniy isteʼmolchilarga qaytariladi yoxud yakuniy isteʼmolchilarni aniqlash mumkin boʻlmagan taqdirda, budjetdan tashqari Jamgʻarmaga olib qoʻyiladi, ushbu Nizomning 58-bandi ikkinchi xatboshisida koʻrsatilgan hollar bundan mustasno.

Ushbu Nizomning 47-bandi oltinchi xatboshisida koʻrsatilgan xom ashyo, materiallar, energiya resurslarining texnik va texnologik normalari oshirilishi hisobiga aniqlangan summa budjetdan tashqari Jamgʻarmaga olib qoʻyiladi. Bunda ushbu summa xom ashyo, materiallar, yoqilgʻi va energiyaning texnik hamda texnologik normalarining amaldagi oshgan hajmini tegishli xom ashyo, materiallar, yoqilgʻi yoki energiya narxiga koʻpaytirish yoʻli bilan aniqlanadi.

54. Jarima qoida buzilishining butun davri uchun qoʻllanadi va undirish, xoʻjalik yurituvchi subyektning moliyaviy holati va budjet bilan oʻzaro munosabatlaridan qatʼi nazar, soliqlar va yigʻimlar toʻlangandan keyin uning tasarrufida qoladigan foyda hisobidan amalga oshiriladi, ushbu Nizomning 58-bandi ikkinchi xatboshisida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno.

55. Asossiz olingan mablagʻlar olib qoʻyilishi va xoʻjalik yurituvchi subyektlarga jarima solinishi ularning ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan mansabdor shaxslarini qonunchilikda nazarda tutilgan javobgarlikdan ozod qilmaydi.

56. Budjetdan tashqari Jamgʻarmaga olib qoʻyilishi kerak boʻlgan mablagʻlarni hisoblab chiqishda ushbu Nizom talablari buzilishiga yoʻl qoʻygan xoʻjalik yurituvchi subyektda soliqlar va yigʻimlar oshirilishiga olib kelgan ortiqcha toʻlangan soliqlar va yigʻimlar summasi xoʻjalik yurituvchi subyektdan olib qoʻyiladigan mablagʻ kamaytirilishiga hisoblanmaydi.

57. Monopoliyaga qarshi organ asossiz olingan mablagʻlarni olib qoʻyish va ushbu Nizom talablari buzilganligi uchun jarima solish toʻgʻrisidagi sud qarorini olib, sudning mazkur qarori kuchga kirgandan keyin ushbu mablagʻlarni budjetdan tashqari Jamgʻarmaga undirish choralarini koʻradi.

58. Nazorat qiluvchi organlar ushbu Nizom talablari buzilishi aniqlanganda, tekshirish va oʻrganish materiallarini tegishli choralar koʻrish uchun monopoliyaga qarshi organga yuboradilar.

Ushbu Nizom talablari buzilishini mustaqil aniqlagan va buning natijasida ortiqcha mablagʻlar olgan xoʻjalik yurituvchi subyekt ularni yakuniy isteʼmolchilarga qaytaradi yoki yakuniy isteʼmolchilar tomonidan rad qilingan yoxud yakuniy isteʼmolchilarni aniqlash mumkin boʻlmagan taqdirda, budjetdan tashqari Jamgʻarmaga oʻtkazadi.

59. Monopoliyaga qarshi organ tomonidan, shuningdek, nazorat organlari tomonidan taqdim etilgan tekshirish va oʻrganish materiallari asosida ushbu Nizom talablari buzilishi aniqlangan taqdirda, tovar yoki moliya bozoridagi ustun mavqeni hamda ustun muzokara kuchini suiisteʼmol qilganlik, ijtimoiy va strategik ahamiyatga ega boʻlgan mahsulotlar narxlarini asossiz ravishda oshirganlik uchun — xoʻjalik yurituvchi subyektlarga tovar yoki moliya bozorida raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilgan davrda, biroq oxirgi uch yildan ortiq boʻlmagan davrda tovarni realizatsiya qilishdan olingan tushum summasining 5 foizi miqdorida jarima qoʻllanadi, alkogolli mahsulotlarni qonunchilikda belgilangan minimal ulgurji-belgilangan narxlardan past narxlarda sotish hollari bundan mustasno.

Alkogolli mahsulotlarning (pivodan tashqari) qonunchilikda belgilangan minimal ulgurji-sotish narxlaridan past narxlarda sotilishi holatlari aniqlangan taqdirda, alkogolli mahsulotlarni (pivodan tashqari) tayyorlovchi korxonaga nisbatan quyidagicha jarima qoʻllanadi:

alkogolli mahsulotlarni (pivodan tashqari) ishlab chiqaruvchi korxona tomonidan qonunchilikda belgilangan minimal ulgurji-sotish narxlaridan past narxlarda sotilgan qiymatning 20 foizi miqdorida, biroq belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining kamida 200 baravari miqdorida;

jarima qoʻllangandan keyin bir yil mobaynida aynan oʻsha qoida buzish takroran aniqlanganda — alkogolli mahsulotlarni (pivodan tashqari) ishlab chiqargan korxona tomonidan qonunchilikda belgilangan minimal ulgurji-sotish narxlaridan past narxlarda sotilgan qiymatning 50 foizi miqdorida, biroq belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining kamida 300 baravari miqdorida.

Ushbu bandning uchinchi va toʻrtinchi xatboshida nazarda tutilgan jarima summasini aniqlashda sotilgan alkogolli mahsulotlar (pivodan tashqari) qiymati qonunchilikda belgilangan minimal ulgurji-sotish narxi boʻyicha hisoblab chiqiladi.

Oxirgi hisobot sanasiga xoʻjalik yurituvchi subyekt joriy aktivlari summasining 20 foizidan oshadigan jarimani undirish unga undirish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan kundan boshlab 6 oy mobaynida undiriladigan summani har oylik toʻlovlar bilan boʻlib-boʻlib toʻlash imkonini bergan holda amalga oshiriladi.

60. Ushbu Nizom talablari respublika ijro etuvchi hokimiyat organi yoki mahalliy davlat hokimiyati organining yozma topshirigʻi boʻyicha xoʻjalik yurituvchi subyekt tomonidan buzilgan taqdirda ularning mansabdor shaxsi tomonidan xom ashyo, tovarlar erkin harakatlanishini va realizatsiya qilinishini hamda xizmatlar koʻrsatilishini qonunga xilof ravishda cheklash deb topiladi va belgilangan tartibda javobgarlikka tortiladi.

61. Monopoliyaga qarshi organning qarori yuzasidan qonunchilikka muvofiq shikoyat qilinishi mumkin.

62. Budjetdan tashqari Jamgʻarmaga notoʻgʻri undirilgan mablagʻlar va jarimalarni qaytarish Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining qayta moliyalashtirish stavkasi boʻyicha foizlar hisoblangan holda monopoliyaga qarshi organ yoxud sud qarori bilan amalga oshiriladi.

10-bob. Yakunlovchi qoidalar

63. Monopoliyaga qarshi organga axborotni taqdim etmaganlik yoki oʻz vaqtida taqdim etmaganlik, notoʻgʻri yoki yolgʻon maʼlumotlar taqdim etganlik uchun xoʻjalik yurituvchi subyektlar, ularning mansabdor shaxslari qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

64. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Tovarlarga (ishlar, xizmatlarga) tartibga solinadigan narxlarni (tariflarni) shakllantirish, deklaratsiya qilish (tasdiqlash) va belgilash hamda ularning qoʻllanishini davlat tomonidan nazorat qilish, shuningdek, tovar va moliya bozorida sotiladigan tovarlarning (ishlar, xizmatlarning) monopol yuqori va monopol past narxlarini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Tovar bozorida sotiladigan mahsulotlarga (ishlarga, xizmatlarga) monopol yuqori va monopol past narxlarni belgilanganligini koʻrib chiqish tartibi

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Tovar yoki moliya bozorida ustun mavqega ega deb eʼtirof etilgan xoʻjalik yurituvchi subyektlari Tovar yoki moliya bozorida ustun mavqega ega deb eʼtirof etilgan xoʻjalik yurituvchi subyektlar monopol mahsulotlariga qoʻllanilgan narxlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasiga (keyingi oʻrinlarda — monopoliyaga qarshi organ) taqdim etadilar. Har chorakda chorak birinchi oyining 10-sanaga qadar 2-bosqich Monopoliyaga qarshi organ Tovarlarning narxlari oʻzgarganligi aniqlangan yoki monopol yuqori va monopol past narxlarni qoʻllash holati toʻgʻrisida murojaatlar tushgan taqdirda, oʻrganish maqsadida belgilangan tartibda davlat organlariga, xoʻjalik yurituvchi subyektlarga va boshqa tashkilotlarga zarur maʼlumotlarni olish uchun yozma soʻrov joʻnatadi. Tovarlarga qoʻllanilgan narxlar toʻgʻrisida maʼlumot olingandan yoki jismoniy va yuridik shaxslardan murojaat tushgandan soʻng uch kun mobaynida 3-bosqich Davlat organlari, xoʻjalik yurituvchi subyektlar va boshqa tashkilotlar Soʻralgan maʼlumotlarni monopoliyaga qarshi organga taqdim etadi. Soʻrov olingan kundan boshlab oʻn besh kun mobaynida 4-bosqich Monopoliyaga qarshi organ Olingan axborot va maʼlumotlar asosida monopol yuqori va monopol past narxlarni aniqlash yuzasidan oʻrganadi. Maʼlumotlar olingan kundan boshlab bir oyda 5-bosqich Monopoliyaga qarshi organ Monopol yuqori va monopol past narx qoʻllanilganligi belgilari aniqlanganda, Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 12-oktabrdagi 225-son qarori bilan tasdiqlangan Raqobat, tabiiy monopoliyalar, isteʼmolchilarning huquqlarini himoya qilish va reklama toʻgʻrisidagi qonun hujjatlarini buzganlik uchun ish qoʻzgʻatish va ularni koʻrib chiqish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga (keyingi oʻrinlarda — Nizom) muvofiq ish qoʻzgʻatadi. Oʻrganish yakunlangandan keyin uch kun muddatda 6-bosqich Monopoliyaga qarshi organ 1. Nizomga muvofiq raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari buzilishi belgilari boʻyicha monopolist korxonaga nisbatan qoʻzgʻatilgan ishni koʻrib chiqadi. Ishni koʻrib chiqish yakunlari boʻyicha koʻrsatma beradi yoki qonun buzilishi alomatlari mavjud emasligi toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Bir oy mobaynida 2. Nizomning 34-bandiga muvofiq xoʻjalik yurituvchi subyekt tomonidan qonun buzilishi holatlari ixtiyoriy ravishda bartaraf etilgan holatda qoʻzgʻatilgan ish tugatilishi mumkin. Ishni koʻrib chiqish davomida 7-bosqich Monopoliyaga qarshi organ ish qoʻzgʻatgan xoʻjalik yurituvchi subyektlar 1. Monopoliyaga qarshi organning qarori va koʻrsatmasini bajaradi. Qaror va koʻrsatmada belgilangan muddatda 2. Monopoliyaga qarshi organ qarori va koʻrsatmasidan norozi boʻlgan taqdirda, monopoliyaga qarshi organga yoki sudga shikoyat qiladi. Qaror va koʻrsatmani olgandan soʻng bir oy mobaynida

Tovarlarga (ishlar, xizmatlarga) tartibga solinadigan narxlarni (tariflarni) shakllantirish, deklaratsiya qilish (tasdiqlash) va belgilash hamda ularning qoʻllanishini davlat tomonidan nazorat qilish, shuningdek, tovar va moliya bozorida sotiladigan tovarlarning (ishlar, xizmatlarning) monopol yuqori va monopol past narxlarini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

(korxona nomi) ___________________________________________ga (tovar nomi (turi va markasi) Deklaratsiya qilinadigan (tasdiqlanadigan) narx (tarif) HISOB-KITOBI *

T/r Koʻrsatkichlar nomi ** Oʻlchov birligi 20___ yil “___” _______ dan eʼlon qilingan (tasdiqlangan) narx (tarif) (yillik koʻrsatkichlar bilan) _______ yil uchun haqiqiy koʻrsatkichlar Korxonaning “___” _______ 20___ yildan taklif etilayotgan narxi (tarifi) (yillik koʻrsatkichlar bilan) Koʻrsatkichlarni oʻzgartirish uchun asoslar Narxlarni tartibga solish organi tomonidan qabul qilingan meʼyor oʻlch.bir.ga narxi (soʻm) Tovar birligi uchun tannarx (soʻm) Butun ishlab chiqarish hajmi uchun summa (ming soʻm) meʼyor oʻlch.bir.ga narxi (soʻm) Tovar birligi uchun tannarx Butun ishlab chiqarish hajmi uchun summa (ming soʻm) meʼyor oʻlch.bir.ga narxi (soʻm) Tovar birligi uchun tannarx (soʻm) Butun ishlab chiqarish hajmi uchun summa (ming soʻm) meʼyor oʻlch.bir.ga narxi (soʻm) Tovar birligi uchun tannarx (soʻm) Butun ishlab chiqarish hajmi uchun summa (ming soʻm) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 I. Jami ishlab chiqarish tannarxi (1+2+3+4+5 satrlar) 1. Bevosita moddiy xarajatlari 1.1 Xom ashyo va materiallar: yoqilgʻidan tashqari .......... Minus: qaytariladigan chiqindilar miqdori 1.2 Elektr energiyasi 1.3 Yoqilgʻi: ....... 2. Bevosita mehnat xarajatlari 3. Bevosita mehnat xarajatlaridan yagona ijtimoiy toʻlov 4. Boshqa bevosita ishlab chiqarish xarajatlari 5. Qoʻshimcha ishlab chiqarish xarajatlari 5.1 Ishlab chiqarishga oid asosiy vositalar va nomoddiy aktivlarning amortizatsiyasi 5.2 Materiallar uchun bilvosita xarajatlar 5.3 Bilvosita mehnat xarajatlari 5.4 Bilvosita mehnat xarajatlaridan yagona ijtimoiy toʻlov 5.5 Kapital va joriy taʼmirlash xarajatlari ........ II. Zaruriy foyda (6+7+8+9 satrlar) 6. Davr xarajatlari 6.1 Amalga oshirish xarajatlari ......... 6.2 Maʼmuriy xarajatlari ........ 6.3 Boshqa operatsion xarajatlar 6.3.1 Soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlar, shu jumladan: ............ 6.3.2 Boshqa operatsion xarajatlar: ........... 7. Moliyaviy faoliyat xarajatlari ......... Umumiy xarajatlar (1+6+7-satrlar) 8. Foyda soligʻi boʻyicha xarajatlar 8.1 Foyda soligʻi 8.1 Foydadan toʻlanadigan boshqa soliqlar 9. Sof foyda Rentabellik, % (9-satr/I*100) III Narx (tarif) QQSsiz (I+II qator) IV Narx (tarif) QQS bilan (III*1,15 qator) V Mahsulotlarni (ishlar, xizmatlar) natura koʻrinishida ishlab chiqarish hajmi — jami: 10. shundan: Oʻzbekiston Respublikasi ichki bozorlarida sotildi VI Oʻzbekiston Respublikasi ichki tovar bozorida sotilgan mahsulotlar (ishlar, xizmatlar) hajmi — ming soʻmda Rahbar Bosh hisobchi

_____________________ reja-iqtisod boʻlimi boshligʻi (yoki rejalashtirish funksiyasini amalga oshiruvchi boshqa shaxs)

Tovarlarga (ishlar, xizmatlarga) tartibga solinadigan narxlarni (tariflarni) shakllantirish, deklaratsiya qilish (tasdiqlash) va belgilash hamda ularning qoʻllanishini davlat tomonidan nazorat qilish, shuningdek, tovar va moliya bozorida sotiladigan tovarlarning (ishlar, xizmatlarning) monopol yuqori va monopol past narxlarini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

___________________________________________ga (tovar nomi va markasini koʻrsatish kerak) Toʻgʻridan-toʻgʻri ishlab chiqarish moddiy xarajatlarining MAZMUNI

T/r Ishlab chiqarish maqsadidagi materiallarning nomi Oʻlchov birligi Narxni (tarifni) hisoblashda hisobga olingan stavkalar boʻyicha birlik xarajatlari Narxni asoslash Xarajat meʼyori Narxi (soʻm) Summasi (soʻm) (3 ust. x 5 ust) 1 2 3 4 5 6 Toʻgʻridan-toʻgʻri moddiy xarajatlar 1. Xom ashyo va materiallar, yoqilgʻidan tashqari * shu jumladan .......... .......... Minus: qaytariladigan chiqindilar miqdori ** 2. Elektr energiyasi *** 3. Yoqilgʻi *** shu jumladan tabiiy gaz mazut koʻmir yoqilgʻi va moylash materiallari .......... ____________ Rahbar ____________ Bosh hisobchi

Tovarlarga (ishlar, xizmatlarga) tartibga solinadigan narxlarni (tariflarni) shakllantirish, deklaratsiya qilish (tasdiqlash) va belgilash hamda ularning qoʻllanishini davlat tomonidan nazorat qilish, shuningdek, tovar va moliya bozorida sotiladigan tovarlarning (ishlar, xizmatlarning) monopol yuqori va monopol past narxlarini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

___________________________________________ga (tovar nomi va markasini koʻrsatish kerak) Ishlab chiqarish xususiyatiga ega boʻlgan mehnatga haq toʻlashga toʻgʻridan-toʻgʻri xarajatlar va ishlab chiqarishga tegishli boʻlgan ijtimoiy sugʻurtaga ajratmalar MAZMUNI *

T/r Koʻrsatkichlar nomi ** Ish turi Mahsulotning meʼyorlar boʻyicha mehnat sarfi (meʼyor-soat) Meʼyorlangan soat qiymati Ish haqi miqdori (3-satr x 4-satr) Asoslash 1 2 3 4 5 6 1. Ishbay ishlar: a) mehnat sarfi va ish haqi baholar boʻyicha b) oʻsib boruvchi ragʻbatlantirish tizimi boʻyicha qoʻshimcha toʻlovlar summa foiz Jami (shu jumladan, oʻsib boruvchi mukofotlash tizimi boʻyicha qoʻshimcha toʻlov) 2. Vaqtbay ishlar: a) tarif boʻyicha vaqtbay ishchilarning ish haqi: x b) mukofotlar foizi x v) mukofotlar summasi x Jami (shu jumladan, ragʻbatlantirishlar) 3. Boshqa toʻlovlar 4. Qoʻshimcha ish haqi Hammasi:

____________ Rahbar ____________ Bosh hisobchi

_____________________ reja-iqtisod boʻlimi boshligʻi (yoki rejalashtirish funksiyasini amalga oshiruvchi boshqa shaxs)

Tovarlarga (ishlar, xizmatlarga) tartibga solinadigan narxlarni (tariflarni) shakllantirish, deklaratsiya qilish (tasdiqlash) va belgilash hamda ularning qoʻllanishini davlat tomonidan nazorat qilish, shuningdek, tovar va moliya bozorida sotiladigan tovarlarning (ishlar, xizmatlarning) monopol yuqori va monopol past narxlarini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4a-ILOVA

___________________________________________ga (tovar nomi va markasini koʻrsatish kerak) Ishlab chiqarish xususiyatiga ega boʻlgan mehnatga haq toʻlashga toʻgʻridan-toʻgʻri xarajatlar va ishlab chiqarishga tegishli boʻlgan ijtimoiy sugʻurtaga ajratmalar MAZMUNI *

T/r Koʻrsatkichlar nomi ** Oʻlchov birligi Ish haqi miqdori 1. Ishlab chiqarish ishchilarining oʻrtacha soni. kishi Joriy deklaratsiya qilingan tarif boʻyicha oldingi davr hisoboti *** prognoz davri 2. Shtat jadvali boʻyicha oʻrtacha ish haqi ming soʻm 3. Haqiqiy ishchilar soni boʻyicha ish haqi fondi ming soʻm 4. Qoʻshimcha toʻlovlar va ustamalar 5. Mukofotlash % hamda ming soʻm 6. Boshqalar 7. Jami ish haqi, shu jumladan, mukofotlar va boshqa toʻlovlar 8. Roʻyxatga olinmagan xodimlarning ish haqi fondi 9. Jami ish haqi shu jumladan, oylik 10. Yagona ijtimoiy toʻlov 11. Yagona ijtimoiy toʻlov bilan umumiy ish haqi fondi

____________ Rahbar ____________ Bosh hisobchi

_____________________ reja-iqtisod boʻlimi boshligʻi (yoki rejalashtirish funksiyasini amalga oshiruvchi boshqa shaxs)

Tovarlarga (ishlar, xizmatlarga) tartibga solinadigan narxlarni (tariflarni) shakllantirish, deklaratsiya qilish (tasdiqlash) va belgilash hamda ularning qoʻllanishini davlat tomonidan nazorat qilish, shuningdek, tovar va moliya bozorida sotiladigan tovarlarning (ishlar, xizmatlarning) monopol yuqori va monopol past narxlarini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

___________________________________________ (korxona nomi) Asosiy vositalar va nomoddiy aktivlar boʻyicha amortizatsiya ajratmalari summasi HISOB-KITOBI

Inv raqami yoki t/r Asosiy vositalar yoki nomoddiy aktivlarning nomi Ishga tushirish sanasi Dastlabki (almashtirish) qiymati, ming soʻm 20___ yil “___” _____ qoldiq qiymati (ming soʻm) Foydalanish muddati (amortizatsiya darajasi), yil (oy) yoki % Amortizatsiya toʻlovlari usuli Amortizatsiya summasi, ming soʻm oylik choraklik yillik 1. Ishlab chiqarish maqsadlaridagi asosiy vositalar va nomoddiy aktivlar uchun …….. …….. jami 2. Asosiy fondlar va noishlab chiqarish nomoddiy aktivlar uchun …….. …….. jami

____________ Rahbar ____________ Bosh hisobchi

_______________ reja-iqtisod boʻlimi boshligʻi (yoki rejalashtirish funksiyasini amalga oshiruvchi boshqa shaxs)

Tovarlarga (ishlar, xizmatlarga) tartibga solinadigan narxlarni (tariflarni) shakllantirish, deklaratsiya qilish (tasdiqlash) va belgilash hamda ularning qoʻllanishini davlat tomonidan nazorat qilish, shuningdek, tovar va moliya bozorida sotiladigan tovarlarning (ishlar, xizmatlarning) monopol yuqori va monopol past narxlarini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

___________________________________________ (korxona nomi) Ishlab chiqarish maqsadidagi ustama xarajatlar, materiallarga bilvosita xarajatlar va mehnatga bilvosita xarajatlar MAZMUNI

T/r Koʻrsatkichlar nomi * Korxona boʻyicha “___” _______ 20___ yildan deklaratsiya qilingan (tasdiqlangan) narx (tarif) (yilga hisoblangan) oldingi hisobot davri (yil) uchun haqiqiy koʻrsatkichlar Prognoz (kiritilmaydigan xarajatlar chiqarib tashlangan holda) (yillik) Jami shu jumladan, deklaratsiya qilingan (tasdiqlangan) narxlarni (tariflarni) shakllantirishda hisobga olinmagan xarajatlar 1 2 3 4 6 Ishlab chiqarish maqsadidagi qoʻshimcha xarajatlar (ming soʻm) 1. Ishlab chiqarish maqsadidagi asosiy vositalar va nomoddiy aktivlarning amortizatsiyasi 2. Ishlab chiqarish maqsadidagi xizmatlar shu jumladan: ............. 3. Materiallar uchun bilvosita xarajatlar shu jumladan: ........... 4. Bilvosita mehnat xarajatlar shu jumladan: ........... 5. Bilvosita mehnat xarajatlaridan yagona ijtimoiy toʻlov 6. Kapital va joriy taʼmirlash xarajatlari 7. Boshqa qoʻshimcha xarajatlar shu jumladan: ........... 8. Ishlab chiqarish xodimlarining asosiy ish haqi (ming soʻm) ** Ishlab chiqarish maqsadidagi asosiy vositalar va nomoddiy aktivlar amortizatsiyasining ishlab chiqarish xodimlarining asosiy ish haqiga nisbati foizda (1-satr/8-satr *100%) Ishlab chiqarish maqsadidagi xizmatlarni ishlab chiqarish ishchilarining asosiy ish haqiga nisbati foizda (2-satr/8-satr *100%) Bilvosita materiallar xarajatlarning ishlab chiqarish ishchilarining asosiy ish haqiga nisbati foizda (3-satr/8-satr *100%) Bilvosita mehnat xarajatlarining ishlab chiqarish ishchilarining asosiy ish haqiga nisbati foizda (4-satr/8-satr *100%) Joriy va kapital taʼmirlash xarajatlarining ishlab chiqarish ishchilarining asosiy ish haqiga nisbati umumiy miqdorga nisbatan foizda (6-satr /8-satr *100%) Boshqa qoʻshimcha xarajatlarning ishlab chiqarish ishchilarining asosiy ish haqiga nisbati umumiy miqdorga nisbatan foizda (7-satr/8-satr *100%)

____________ Rahbar ____________ Bosh hisobchi _______________ reja-iqtisod boʻlimi boshligʻi (yoki rejalashtirish funksiyasini amalga oshiruvchi boshqa shaxs)

Tovarlarga (ishlar, xizmatlarga) tartibga solinadigan narxlarni (tariflarni) shakllantirish, deklaratsiya qilish (tasdiqlash) va belgilash hamda ularning qoʻllanishini davlat tomonidan nazorat qilish, shuningdek, tovar va moliya bozorida sotiladigan tovarlarning (ishlar, xizmatlarning) monopol yuqori va monopol past narxlarini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA

___________________________________________ (korxona nomi) Davr xarajatlari, moliyaviy faoliyat boʻyicha xarajatlar va sof foyda MAZMUNI

T/r Koʻrsatkichlar nomi * Korxona boʻyicha Prognoz (kiritilmaydigan xarajatlar chiqarib tashlangan holda) (yillik) “___” _______ 20___ yildan deklaratsiya qilingan (tasdiqlangan) narx (tarif) (yilga hisoblangan oldingi hisobot davri (yil) uchun haqiqiy koʻrsatkichlar jami shu jumladan, deklaratsiya qilingan (tasdiqlangan) narxlarni (tariflarni) shakllantirishda hisobga olinmagan xarajatlar 1 2 3 4 5 1. Davr xarajatlari shu jumladan: 1.1. Sotish boʻyicha xarajatlari Xaridorlarga mahsulot yetkazib berish boʻyicha transport xarajatlari Bozorlarni oʻrganish boʻyicha xarajatlari Sotish boʻyicha boshqa xarajatlari 1.2. Maʼmuriy xarajatlari Boshqaruv xodimlari ish haqi fondi Yagona ijtimoiy toʻlov Yoqilgʻi va moylash materiallari Maʼmuriy maqsadlar uchun asosiy vositalarning amortizatsiyasi Boshqa maʼmuriy xarajatlar 1.3. Boshqa operatsion xarajatlar Kadrlarni tayyorlash va qayta tayyorlash xarajatlari Konsalting va auditorlik xizmati Kompensatsiya va ragʻbatlantirish toʻlovlari Ish haqini hisoblashda koʻzda tutilmagan toʻlovlar va xarajatlar Qimmatli qogʻozlar depozitariysi banki va qimmatli qogʻozlar bozori professional ishtirokchilari xizmatlari uchun toʻlovlar Soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlar, shu jumladan: Yer qaʼridan foydalanganlik uchun soliqlar va maxsus toʻlovlar Suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqlar mol-mulk soligʻi yer soligʻi boshqa soliqlar Taʼlim va tibbiyot muassasalarining moddiy-texnik bazasini rivojlantirishning budjetdan tashqari jamgʻarmasiga ajratmalar Yoʻl fondiga ajratmalar Pensiya fondiga ajratmalar Boshqa operatsion xarajatlar 2. Moliyaviy faoliyatga doir xarajatlar shu jumladan: 2.1. Foiz koʻrinishidagi xarajatlar 2.2. Kurs boʻyicha farqlar 3. Foyda soligʻi boʻyicha xarajatlar 3.1. Foyda soligʻi 3.2. Foydadan toʻlanadigan boshqa soliqlar 4. Sof foyda shu jumladan: 4.1. Kredit, zayom va lizing boʻyicha asosiy qarzni qaytarish 4.2. Kapital qoʻyilmalarni moliyalashtirish 4.3. Dividend toʻlovlari 4.4. Oʻtgan davrda qilingan iqtisod hisobiga qoʻshilgan summa Jami zarur foyda 5. Ishlab chiqarish ishchilarning asosiy ish haqi ** Davr xarajatlarining ishlab chiqarishdagi ishchilarning asosiy ish haqiga nisbati, foizda (1-satr/5-satr x 100%) Moliyaviy xarajatlarning ishlab chiqarishdagi ishchilarning asosiy ish haqiga nisbati, foizda (2-satr/5-satr x 100%) Foydadan toʻlanadigan soliqlarni ishlab chiqarishdagi ishchilarning asosiy ish haqiga nisbati, foizda (3-satr/5-satr x 100%) Sof foydani ishlab chiqarishdagi ishchilarning asosiy ish haqiga nisbati, foizda (4-satr/5-satr x 100%)

____________ Rahbar ____________ Bosh hisobchi _____________________ reja-iqtisod boʻlimi boshligʻi (yoki rejalashtirish funksiyasini amalga oshiruvchi boshqa shaxs)

Tovarlarga (ishlar, xizmatlarga) tartibga solinadigan narxlarni (tariflarni) shakllantirish, deklaratsiya qilish (tasdiqlash) va belgilash hamda ularning qoʻllanishini davlat tomonidan nazorat qilish, shuningdek, tovar va moliya bozorida sotiladigan tovarlarning (ishlar, xizmatlarning) monopol yuqori va monopol past narxlarini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA

__________________________________________ boʻyicha (korxona nomi) Faoliyatning asosiy moliyaviy koʻrsatkichlari toʻgʻrisidagi MAʼLUMOTLAR

T/r Koʻrsatkichlar nomi * Joriy narxlarni (tariflarni) deklaratsiya qilishda (tasdiqlashda) 20___ yil “___” _______ (yilda) Oʻtgan hisobot davri (yil) uchun haqiqiy koʻrsatkichlar Prognoz (yillik) korxona uchun jami shu jumladan deklaratsiya qilingan (tasdiqlangan) narx (tarif) boʻyicha korxona uchun jami shu jumladan deklaratsiya qilingan (tasdiqlangan) narx (tarif) boʻyicha korxona uchun jami shu jumladan deklaratsiya qilingan (tasdiqlangan) narx (tarif) boʻyicha 1 2 3 4 5 1. Mahsulotni sotishdan olingan sof tushum — 2. Sotilgan mahsulotning ishlab chiqarish tannarxi — 3. Mahsulotni sotishdan olingan yalpi foyda (1-satr -2-satr) — 4. Davr xarajatlari — hammasi, — shu jumladan: 4.1 Mahsulotni sotish boʻyicha xarajatlar — 4.2 Maʼmuriy xarajatlari — 4.3 Boshqa operatsion xarajatlar — 5. Asosiy faoliyatdan boshqa daromadlar 6. Asosiy faoliyatdan foyda (3-satr — 4-satr + 5-satr) — 7. Moliyaviy faoliyat daromadlari 8. Moliyaviy faoliyat xarajatlari — 9. Umumxoʻjalik faoliyatidan foyda (zarar) (6-satr + 7-satr — 8-satr) — 10. Favqulodda daromadlar va zararlar 11. Daromad (foyda) soligʻini toʻlashgacha foyda (zarar) (9-satr +- 10-satr) — 12. Daromad (foyda) soligʻi 13. Daromad boʻyicha boshqa soliqlar va yigʻimlar 14. Sof foyda (zarar) (11-satr — 12-satr, 13-satr)

____________ Rahbar ____________ Bosh hisobchi _____________________ reja-iqtisod boʻlimi boshligʻi (yoki rejalashtirish funksiyasini amalga oshiruvchi boshqa shaxs)

Tovarlarga (ishlar, xizmatlarga) tartibga solinadigan narxlarni (tariflarni) shakllantirish, deklaratsiya qilish (tasdiqlash) va belgilash hamda ularning qoʻllanishini davlat tomonidan nazorat qilish, shuningdek, tovar va moliya bozorida sotiladigan tovarlarning (ishlar, xizmatlarning) monopol yuqori va monopol past narxlarini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 9-ILOVA

___________________________________________ boʻyicha (korxona nomi) Natura ifodasida tovarlar ishlab chiqarish toʻgʻrisidagi MAʼLUMOTLAR

T/r Mahsulot nomi Oʻlchov birligi Loyiha quvvatlari boʻyicha haqiqiy koʻrsatkichlar 20___ yil “___” _______ dan joriy narxlarni (tariflarni) deklaratsiya qilishda (tasdiqlashda). (yiliga hisoblangan) Oʻtgan hisobot davri (yil) uchun haqiqiy koʻrsatkichlar Rejalashtirilayotgan davrga prognoz (yiliga hisoblangan) soni jami mahsulot, (ming soʻm) soni jami mahsulot, (ming soʻm) soni jami mahsulot, (ming soʻm) 1.

____________ Rahbar ____________ Bosh hisobchi _____________________ reja-iqtisod boʻlimi boshligʻi (yoki rejalashtirish funksiyasini amalga oshiruvchi boshqa shaxs)

Tovarlarga (ishlar, xizmatlarga) tartibga solinadigan narxlarni (tariflarni) shakllantirish, deklaratsiya qilish (tasdiqlash) va belgilash hamda ularning qoʻllanishini davlat tomonidan nazorat qilish, shuningdek, tovar va moliya bozorida sotiladigan tovarlarning (ishlar, xizmatlarning) monopol yuqori va monopol past narxlarini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 10-ILOVA

_________________________________ (korxona nomi) ____________-son NARX (TARIF) DEKLARATSIYASI (TASDIGʻI)* 20__ yil “__” _____________dan amalga kiritiladi

Mahsulot nomi va qisqacha texnik tavsifi Turi, markasi, qismi yoki model raqami Oʻlchov birligi Mahsulot birligiga cheklangan narxi (tarif, rentabellik, marja) (QQS bilan birga soʻm) joriy narx (tarif) korxona tomonidan taklif qilingan narxlarni tartibga solish organi tomonidan qabul qilingan (tasdiqlangan)

____________ Rahbar

Tovarlarga (ishlar, xizmatlarga) tartibga solinadigan narxlarni (tariflarni) shakllantirish, deklaratsiya qilish (tasdiqlash) va belgilash hamda ularning qoʻllanishini davlat tomonidan nazorat qilish, shuningdek, tovar va moliya bozorida sotiladigan tovarlarning (ishlar, xizmatlarning) monopol yuqori va monopol past narxlarini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 11-ILOVA

_________________________________ (korxona nomi) tasdiqlangan narx (tarif)ning ____________-son TARIF SMETASI * 20__ yil “__” _____________dan amalga kiritiladi T/r Koʻrsatkichlar nomi ** Oʻlchov birligi Korxona boʻyicha Korxona taklifi “____” _________ 20___ yil (yiliga) Narxni tartibga solish organi tomonidan qabul qilingan “____” __________ 20___ yil (yiliga) 1 2 3 4 I. Tovarlarni (ishlar, xizmatlar) natura koʻrinishida ishlab chiqarish hajmi ……………… II. Jami daromad (tushum) jumladan 2.1. Tovarlarni tartibga solinadigan narxlar (tariflar)da sotishdan olingan daromadlar ……………… 2.2. Boshqa operatsion faoliyatdan olingan daromadlar 2.3. Moliyaviy faoliyatdan olingan daromadlar III Jami ishlab chiqarish xarajatlari (3.1 + 3.2 + 3.3 + 3.4 + 3.5 satrlar) Jumladan: 3.1. Moddiy xarajatlar, Jumladan: 3.1.1. Xom ashyo va materiallar, Jumladan: ……… 3.1.2. Komponentlar va sotib olingan yarim tayyor mahsulotlar ……… 3.1.3. Ehtiyot qismlar 3.1.4. Elektr energiya 3.1.5. Yoqilgʻi, jumladan ……… 3.1.6. Boshqa materiallar 3.2. Mehnat xarajatlari 3.3. Yagona ijtimoiy toʻlov 3.4. Asosiy vositalar va nomoddiy aktivlarning ishlab chiqarish maqsadlari uchun amortizatsiyasi 3.5. Boshqa ishlab chiqarish xarajatlari, jumladan 3.5.1. Ishlab chiqarish tusdagi xizmatlar 3.5.2. Kapital va joriy taʼmirlash xarajatlari …………….. IV Zarur foyda (p. 4.1 + 4.2 + 4.3 + 4.4 satrlar) 4.1. DAVR XARAJATLARI Jumladan: 4.1.1. Realizatsiya xarajatlari Mijozlarga tovarlarni yetkazib berish uchun transport xarajatlari Bozorlarni oʻrganish xarajatlari Boshqa sotish xarajatlari 4.1.2. Maʼmuriy xarajatlar Boshqaruv xodimlari ish haqi fondi Yagona ijtimoiy toʻlov Yoqilgʻi va moylash materiallari maʼmuriy maqsadlardagi asosiy vositalarning amortizatsiyasi Boshqa maʼmuriy xarajatlar 4.1.3. Boshqa operatsion xarajatlar Kadrlarni tayyorlash va qayta tayyorlash xarajatlari Konsalting va audit xizmatlari Kompensatsion va ragʻbatlantirish toʻlovlari Ish haqini hisoblashda hisobga olinmaydigan toʻlovlar va xarajatlar Qimmatli qogʻozlar Markaziy depozitariysi banki va qimmatli qogʻozlar bozorining professional ishtirokchilari xizmatlari uchun toʻlov Soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlar, Jumladan: yer qaʼridan foydalanganlik uchun soliqlar va maxsus toʻlovlar suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliq mol-mulk soligʻi yer soligʻi boshqa soliqlar taʼlim va tibbiyot muassasalarining moddiy-texnik bazasini rivojlantirishning budjetdan tashqari jamgʻarmasiga ajratmalar yoʻl fondiga ajratmalar pensiya jamgʻarmasiga ajratmalar Boshqa operatsion xarajatlar 4.2. MOLIYAVIY FAOLIYAT BILAN BOGʻLIQ XARAJATLAR jumladan ………….. Jami xarajatlar (III + 4.1 + 4.2 satrlar) 4.3. Daromad soligʻi boʻyicha xarajatlar 4.3.1. Daromad soligʻi 4.3.2. Boshqa daromad soligʻi 4.4. Sof foyda, Jumladan: kreditlar, zaymlar va lizing boʻyicha asosiy qarz toʻlovi kapital qoʻyilmalarni moliyalashtirish dividend toʻlovlari oʻtgan davrda tejash hisobiga qoʻshilgan summa Rentabellik, % (4.4. / III x 100 yoki IV satrlar / III x 100 satr) Maʼlumot uchun: Xodimlarning oʻrtacha soni, jami, Jumladan: ishlab chiqarish xodimlari maʼmuriy xodimlar Oʻrtacha oylik ish haqi, jami, Jumladan: ishlab chiqarish xodimlari maʼmuriy xodimlar

____________ Rahbar

____________ Bosh hisobchi

Tovarlarga (ishlar, xizmatlarga) tartibga solinadigan narxlarni (tariflarni) shakllantirish, deklaratsiya qilish (tasdiqlash) va belgilash hamda ularning qoʻllanishini davlat tomonidan nazorat qilish, shuningdek, tovar va moliya bozorida sotiladigan tovarlarning (ishlar, xizmatlarning) monopol yuqori va monopol past narxlarini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 12-ILOVA

_________-son bilan roʻyxatga olingan _________________________________ (korxona nomi) tasdiqlangan narx (tarif)ning qatʼiy belgilangan yoki cheklangan narx (tarif) yoki ustama * 20__ yil “__” _____________dan amalga kiritiladi Mahsulot nomi va qisqacha texnik tavsifi Turi, markasi, qismi yoki model raqami Oʻlchov birligi Mahsulot birligiga cheklangan (tarif, rentabellik) (QQS bilan birga soʻm) joriy narx (tarif) yoki ustama korxona tomonidan taklif qilingan narxlarni tartibga solish organi tomonidan qabul qilingan (tasdiqlangan)

____________ Rahbar

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-dekabrdagi 722-son qaroriga 2-ILOVA

Narxlari (tariflari) davlat tomonidan tartibga solinadigan ijtimoiy ahamiyatli tovarlar (xizmatlar) va ularning strategik turlari

1. Turmushda isteʼmol qilinadigan suyultirilgan gaz, “UzGasTrade” AJ hamda “Hududgaztaʼminot” AJ va (yoki) uning hududiy boʻlinmalari orqali sotiladigan tabiiy gaz.

3. Qattiq maishiy chiqindilarni tashish, qayta yuklash, ularni chiqindi poligonlariga joylashtirish va chiqindilarni ekosanoat zonalariga yetkazib berish hamda utilizatsiya qilish xizmatlari.

4. Shahar yoʻlovchi tashish transportida yoʻlovchilarni tashish xizmatlari (yoʻnalishli va liniyali taksilardan tashqari).

5. Oʻzbekiston Respublikasi televizion va radioeshittirish dasturlarini efir orqali uzatish xizmatlari, yoʻldosh aloqa orqali qabul qilib efir orqali qayta uzatish xizmatlari, radioaloqa xizmatlari.

6. Griflangan paketlarni (joʻnatmalar, posilkalarni) joʻnatish.

7. Maʼlumotlarni xalqaro yetkazish xizmatlari va xalqaro kanallarning ijarasi.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi “Taʼminot va logistika xizmati” davlat unitar korxonasi tomonidan koʻrsatiladigan xizmatlar.

9. “Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysi” davlat korxonasi tomonidan koʻrsatiladigan xizmatlar (qimmatli qogʻozlarga boʻlgan huquqlarni roʻyxatga va hisobga olish, savdo natijalari boʻyicha qimmatli qogʻozlarda hisob-kitoblarni amalga oshirish (yetkazib berish), roʻyxatga olingan bitim boʻyicha qimmatli qogʻozlarni oʻtkazish, Qimmatli qogʻozlar egalari reyestrlarini yuritish, qimmatli qogʻozlar bilan birjadan tashqari bitimlarni roʻyxatdan oʻtkazish).

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-dekabrdagi 722-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Tovarlar (ishlar, xizmatlar)ni tartibga solinadigan narxlar (tariflar)ni deklaratsiya qilish (tasdiqlash) va belgilash tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2010-yil 28-oktabrdagi 239-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Taʼlim muassasalarini rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash boʻyicha budjetdan tashqari jamgʻarmani tashkil etish toʻgʻrisida” 2010-yil 10-noyabrdagi PQ-1432-son qarori, Vazirlar Mahkamasining “Budjetdan tashqari taʼlim muassasalarini rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash jamgʻarmasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2010-yil 10-dekabrdagi 291-son qarori)” 2011-yil 18-fevraldagi 42-son qaroriga 1-ilovaning 11-bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Taʼlim muassasalarini rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash jamgʻarmasini Taʼlim va tibbiyot muassasalarini rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash jamgʻarmasi etib qayta tashkil etish toʻgʻrisida” 2011-yil 21-noyabrdagi PQ-1645-son qarori)” 2012-yil 3-fevraldagi 30-son qaroriga ilovaning 12-bandi .

5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2012-yil 23-maydagi 143-son qaroriga ilovaning 20-bandi .

6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining Xususiylashtirish, monopoliyadan chiqarish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasini tashkil etish toʻgʻrisida” 2012-yil 13-noyabrdagi PF-4483-son Farmoni)” 2013-yil 9-sentabrdagi 244-son qaroriga 1-ilovaning 77-bandi .

7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Tovar va moliya bozorlarida monopoliyaga qarshi tartibga solishni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2013-yil 20-avgustdagi 230-son qarori)” 2013-yil 23-oktabrdagi 287-son qarori .

8. Vazirlar Mahkamasining “Tadbirkorlik subyektlariga davlat xizmatlari koʻrsatish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2014-yil 31-dekabrdagi 377-son qaroriga ilovaning 32-bandi .

9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Budjet kodeksini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2013-yil 26-dekabrdagi OʻRQ-360-son hamda “Soliq va budjet siyosatining 2016-yilga moʻljallangan asosiy yoʻnalishlari qabul qilinganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2015-yil 31-dekabrdagi OʻRQ-398-son qonunlari)” 2016-yil 26-apreldagi 122-son qaroriga 1-ilovaning 102-bandi .

10. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasini tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 18-apreldagi PF-5016-son Farmoni)” 2017-yil 16-avgustdagi 638-son qaroriga 1-ilovaning 49-bandi .

11. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzi qarorlarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining rivojlanish davlat dasturlarini shakllantirish va moliyalashtirishning yangi tartibini joriy etish toʻgʻrisida” 2017-yil 18-dekabrdagi PQ-3437-son qarori)” 2018-yil 13-martdagi 197-son qaroriga 1-ilovaning 4-bandi .

12. Vazirlar Mahkamasining “Tovar bozorlarida monopoliyaga qarshi tartibga solishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 30-martdagi 249-son qarorining 1 va 2-bandlari va unga 1 va 2-ilovalar hamda 3-ilovaning 1-bandi .

13. Vazirlar Mahkamasining “Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 30-martdagi 249-son qarori bilan tasdiqlangan narxlari (tariflari) davlat tomonidan tartibga solinadigan ijtimoiy ahamiyatli tovarlar (xizmatlar) va ularning strategik turlari roʻyxatiga qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2018-yil 8-dekabrdagi 996-son qarori .

14. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jahon banki va Xalqaro moliya korporatsiyasining “Biznes yuritish” yillik hisobotida Oʻzbekiston Respublikasining reytingini yaxshilashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 5-fevraldagi PQ-4160-son qarori)” 2019-yil 10-avgustdagi 661-son qaroriga ilovaning 17-bandi .

15. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 24-yanvardagi PQ-4126-son qarori)” 2019-yil 19-dekabrdagi 1014-son qaroriga ilovaning 28 va 59-bandlari .

16. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mehnatga haq toʻlash, pensiyalar va boshqa toʻlovlar miqdorlarini aniqlash tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 21-maydagi PF-5723-son Farmoni)” 2019-yil 28-dekabrdagi 1046-son qaroriga ilovaning 98-bandi .

17. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2020-yil 3-iyundagi 348-son qaroriga 1-ilovaning 11-bandi .

18. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida”gi 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 244-bandi .

19. Vazirlar Mahkamasining “Xalq taʼlimi vaziri jamgʻarmasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 2-avgustdagi 425-son qaroriga 2-ilovaning 3-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 29-dekabr,

722-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 03.01.2024-y., 09/24/722/0061-son; 15.02.2025-y., 09/25/67/0145-son; 29.08.2025-y., 09/25/550/0790-son; 17.10.2025-y., 09/25/648/0943-son; 10.11.2025-y., 09/25/709/1027-son; 21.07.2026-y., 09/26/393/0764-son; 31.07.2026-y., 09/26/418/0803-son)

lex.uz