UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 22-noyabr · Markaziy bank hujjatlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 22 ноябрь · Марказий банк ҳужжатлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 22 ноября 2023 г. · Документы Центрального банка

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 22 November 2023 · Central Bank documents

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг

қарори

НИЗОМ

Банклар, нобанк кредит ташкилотлари ва кредит бюроларига нисбатан чоралар ва санкциялар қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида »ги, « Банклар ва банк фаолияти тўғрисида »ги, « Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида »ги, « Валютани тартибга солиш тўғрисида »ги ва « Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:

1. Банклар, нобанк кредит ташкилотлари ва кредит бюроларига нисбатан чоралар ва санкциялар қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 22 ноябрдаги 36/9-сон қарорига ИЛОВА

Банклар, нобанк кредит ташкилотлари ва кредит бюроларига нисбатан чоралар ва санкциялар қўллаш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан банклар, шу жумладан микромолия банклари (бундан буён матнда банк деб юритилади), шунингдек нобанк кредит ташкилотлари, кредит бюролари, банкларнинг бевосита ҳамда билвосита акциядорларига, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорларига (бундан буён матнда банкнинг мулкдор шахслари деб юритилади), кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзоларига, шунингдек банкнинг муҳим аҳамиятга эга ходимларига (бундан буён матнда банкнинг раҳбар шахслари деб юритилади) нисбатан чоралар ва санкцияларни қўллаш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Марказий банк:

банк, нобанк кредит ташкилотлари ва кредит бюросига, банкнинг мулкдор шахсларига ва раҳбар шахсларига нисбатан чора ва санкциялар қўллашга;

айни бир қоидабузарлик бўйича бир вақтнинг ўзида ёки кетма-кет бир нечта чоралар ва (ёки) санкциялар қўллашга ҳақли.

2. Банк ва нобанк кредит ташкилотлари, кредит бюролари, банкнинг мулкдор шахслари ва раҳбар шахсларига нисбатан Марказий банк томонидан қўлланиладиган чора ва санкциялар қонун ҳужжатлари ва мазкур Низомда белгиланган миқдорлардан ошиб кетмаслиги лозим.

2-боб. Чора ва санкцияларни қўллаш асослари ва тартиби

3. Марказий банк чора ва санкцияларни қўллашда қуйидаги манбалардан фойдаланади:

назорат тадбирлари, инспекция (текшириш) ва масофавий назоратни амалга ошириш натижасида олинган маълумотлар ва расмийлаштирилган ҳужжатлар;

аудиторлик ташкилотлари томонидан ўтказилган аудиторлик текшируви натижалари бўйича ҳисобот ёки хулосалар;

давлат органларининг, жумладан ички ишлар, прокуратура ва суд органларининг банклар, нобанк кредит ташкилотлари ва кредит бюролари томонидан содир этилган қоидабузарликлар акс эттирилган ҳужжатлари;

молиявий хизматлар истеъмолчиларининг мурожаатларини ўрганиш натижасида олинган маълумотлар;

Марказий банкнинг кўрсатмаларига асосан банк, нобанк кредит ташкилотлари ва кредит бюролари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ёки маълумотлар;

Марказий банкнинг асослантирилган мулоҳазаси ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалар.

4. Марказий банк томонидан чора ва санкциялар қўлланилганда қуйидагилар ҳисобга олинади:

таваккалчиликнинг даражаси, қоидабузарликларнинг хусусияти, миқёси ва оқибатлари;

қоидабузарликларнинг тизимлилиги ва давомийлиги;

йўл қўйилган қоидабузарликларнинг банк ва нобанк кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига таъсири;

қўлланиладиган чоралар ва (ёки) санкциялар натижасида вазиятни ўзгартириш имконияти;

аниқланган қоидабузарликларнинг ва (ёки) таваккалчиликларнинг юзага келишига олиб келган сабаблар;

илгари қўлланилган чора ва санкцияларнинг самарадорлиги (натижадорлиги);

банк, унинг мулкдор шахси ёки раҳбар шахси, шунингдек нобанк кредит ташкилоти томонидан қоидабузарликларни бартараф этишга қаратилган мустақил чоралар кўрилганлиги.

5. Банк, нобанк кредит ташкилотлари ва кредит бюроларига, банкнинг мулкдор шахслари ва раҳбар шахсларига нисбатан чора ва санкциялар қўллаш тўғрисидаги қарор Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси (бундан буён матнда Банк назорати қўмитаси деб юритилади) томонидан ушбу Низом ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қабул қилинади.

Бунда, банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни чақириб олиш тўғрисида ҳамда нобанк кредит ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестридан, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестридан, кафолатлар бериш ташкилотлари реестридан, факторинг ташкилотлари реестридан ёхуд ломбардлар реестридан чиқариб ташлаш тўғрисидаги қарорлар Банк назорати қўмитасининг таклифига асосан Марказий банк бошқаруви томонидан қабул қилинади.

6. Банк назорати қўмитасининг аъзолари сони тоқ сонда бўлади ва камида 7 кишидан иборат таркибда Марказий банк бошқаруви томонидан тайинланади.

Банк назорати қўмитасига юкланган асосий вазифалар ва функцияларга мувофиқ Банк назорати қўмитаси фаолиятини ташкил этиш, шунингдек қўмита йиғилишларини ўтказиш ва уларга раҳбарлик қилиш Банк назорати қўмитаси раиси томонидан амалга оширилади.

Банк назорати қўмитаси йиғилиши учун ташкилий тайёргарликни таъминлаш унинг котиби зиммасига юкланади.

Банк назорати қўмитаси йиғилишлари ҳар ойда камида бир марта ўтказилади. Йиғилишларда кун тартибига киритилган масалалар юзасидан коллегиал тарзда қарорлар қабул қилинади.

Банк назорати қўмитаси йиғилишлари аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.

Банк назорати қўмитаси қарорлари йиғилишда иштирок этаётган аъзоларнинг кўпчилиги томонидан маъқулланган тақдирда, қабул қилинган ҳисобланади.

7. Банк, нобанк кредит ташкилотлари ва кредит бюроларига, банкнинг мулкдор шахсига ёки раҳбар шахсига нисбатан чора ва санкциялар қўллаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишда Банк назорати қўмитасининг мажлисида мазкур ташкилотнинг масъул вакиллари, банкнинг мулкдор шахси ёки раҳбар шахси иштирок этиши мумкин.

8. Марказий банк томонидан аниқланган қоидабузарликлар учун чора ва санкцияларни қўллаш муддати мазкур қоидабузарликлар аниқланган кундан эътиборан олти ойдан ва улар содир этилган кундан бошлаб уч йилдан ошмаслиги лозим.

9. Марказий банк ҳар ойнинг 10 санасига қадар оммавий ахборот воситаларида, ўзининг расмий веб-сайтида ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ўтган ой давомида қўлланилган чора ва санкциялар тўғрисидаги маълумотлар статистикасини эълон қилиб боради.

10. Содир этилган қоидабузарликлар бўйича Марказий банк қоидабузарлар номи, улар томонидан содир этилган қоидабузарликлар, қоидабузарларга нисбатан қўлланилган чоралар ва санкциялар тўғрисидаги хабарни ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилиши мумкин.

11. Марказий банк чора ва санкция қўллаш тўғрисидаги қарордан кўчирмани етти иш куни ичида банк ёки нобанк кредит ташкилотига, банкнинг мулкдор шахси ва (ёки) раҳбар шахсига юборади.

12. Марказий банкнинг чора ва санкция қўллаш тўғрисидаги қароридан норози бўлган шахс(лар) қарордан кўчирмани олган санадан бошлаб ўттиз кун ичида Марказий банкнинг апелляция кенгашига (бундан буён матнда Апелляция кенгаши деб юритилади) ёзма равишда апелляция бериш ёки қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Мурожаатчи томонидан Апелляция кенгашига апелляцияни бериш муддати бузилган ҳолда тақдим этилганда, Апелляция кенгаши томонидан апелляция кўриб чиқилмайди.

13. Апелляция кенгаши апелляция келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқади.

Апелляция кенгаши мурожаатчини апелляцияни кўриб чиқиш куни ҳақида хабардор қилади. Бунда, мурожаатчи апелляцияни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Марказий банк апелляцияни кўриб чиқиш натижалари юзасидан қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш ва Банк назорат қўмитаси қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида;

апелляцияни қаноатлантириш ва Банк назорат қўмитаси қарорини бекор қилиш тўғрисида.

Апелляцияда келтирилган важлар ўз тасдиғини топмаганда, Марказий банк апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш ва Банк назорат қўмитаси қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилади.

Марказий банк қабул қилинган қарор тўғрисида уч иш куни ичида мурожаатчини хабардор қилади.

3-боб. Марказий банк томонидан кўрсатма хат юборилиши

14. Марказий банк банк, нобанк кредит ташкилотлари ва кредит бюроларига уларнинг фаолиятида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида, шу жумладан банк ва молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилишига олиб келувчи сабабларни бартараф этиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар (бундан буён матнда кўрсатма хати деб юритилади) юбориши мумкин.

15. Марказий банк кўрсатма хатида банк, нобанк кредит ташкилоти, кредит бюроси, банкнинг мулкдор шахси ва (ёки) раҳбар шахсига қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлигини ҳамда қоидабузарликларни бартараф этиш учун белгиланган муддатларни кўрсатиб ўтади. Бунда, кўрсатма хатида белгиланган қоидабузарликларни ҳамда уларни юзага келтирган омилларни (сабаб) бартараф этиш муддати бир йилдан кўп бўлмаслиги лозим.

Марказий банк кўрсатма хатида қуйидагиларни (агар мавжуд бўлса) талаб қилишга ҳақли:

банк ёки нобанк кредит ташкилотининг молиявий ҳолатига бевосита таъсир кўрсатмаган, лекин келгусида молиявий ҳолати ёмонлашишига олиб келиши ёки омонатчилар ва кредиторлар манфаатларига таҳдид солиши мумкин бўлган қоидабузарликлар ёки камчиликларни бартараф этиш;

банк, микромолия ташкилоти, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти, кафолатлар бериш ташкилоти ёки факторинг ташкилоти томонидан пруденциал нормативлар бузилиши ҳолатларини бартараф этиш;

банк ва (ёки) нобанк кредит ташкилотининг фоизли, фоизсиз ёки операцион харажатларини камайтириш;

банк ва (ёки) нобанк кредит ташкилоти томонидан жалб этиладиган маблағлар бўйича фоиз ставкаларининг энг юқори қийматларини белгилаш;

Марказий банкка тақдим этилган ҳисоботларда ва маълумотларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш;

тегишли ҳужжат ва маълумотларни тақдим этиш;

аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ мажбурий аудит текширувини ўтказиш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилишини бартараф этиш;

банк, нобанк кредит ташкилоти ва кредит бюроси томонидан Марказий банкнинг ахборот хавфсизлигига доир таваккалчиликларни бошқаришни ташкил этиш бўйича талаблар бузилиши ҳолатларини бартараф этиш;

валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатларини бартараф этиш;

молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиши ҳолатларини бартараф этиш;

молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларида ҳуқуқлари бузилган истеъмолчиларга нотўғри ҳисобланган пул маблағларининг қайта ҳисобланишини, шунингдек ортиқча, асоссиз ёки нотўғри ундирилган пул маблағларининг қайтариб берилишини таъминлаш;

мавжуд ёки юзага келиши эҳтимоли бўлган алоҳида ёхуд жами умумлашган таваккалчиликларни минималлаштириш;

нақд пул муомаласи ва касса ишини ташкил этишга доир қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши ҳолатларини бартараф этиш;

қонунчиликда назарда тутилган бошқа қоидабузарликларни бартараф этиш.

16. Банк, нобанк кредит ташкилоти ва кредит бюроси кўрсатма хатини олган кундан эътиборан мазкур кўрсатма хатида кўрсатилган муддат ичида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича муддатни кўрсатган ҳолда жавоб хатини тақдим этиши лозим.

17. Банк томонидан жузъий қоидабузарликлар содир этилган тақдирда, Марказий банк кўрсатма хатида банкка нисбатан чоралар ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида ёзма огоҳлантириш бериши мумкин.

18. Банк, нобанк кредит ташкилоти ва кредит бюроси, банкнинг мулкдор шахси ва (ёки) раҳбар шахси Марказий банкнинг кўрсатма хатида кўрсатилган камчиликларни ва (ёки) қоидабузарликларни белгиланган муддатда бартараф этмаганда ёки ушбу Низомнинг 16-бандида назарда тутилган талабни бажармаганда, Марказий банк бошқа чора ва санкцияларни қўллаш масаласини кўриб чиқади.

4-боб. Қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишни талаб қилиш

19. Банклар фаолиятига оид, валютани тартибга солиш, нақд пул муомаласи ва касса ишларини ташкил этиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларни, шунингдек пруденциал нормативларни бузганда, Марказий банк банкдан аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилишини талаб қилиши мумкин.

20. Банк Банк назорати қўмитасининг қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишни талаб қилиш тўғрисидаги қарорида белгиланган муддат ичида чора-тадбирлар режасини Марказий банкка тақдим этади.

21. Чора-тадбирлар режасида банк томонидан қоидабузарликларни бартараф этиш ва (ёки) келгуси фаолиятда уларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар, чора-тадбирларни амалга ошириш муддатлари ва масъул ижрочилар кўрсатилиши лозим.

22. Чора-тадбирлар режаси банк бошқаруви раиси томонидан тасдиқланади.

23. Чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш банк бошқаруви кузатув кенгаши, акциядорлар (таъсисчилар) умумий йиғилиши ваколатига киритилган бўлса, чора-тадбирлар режаси ваколатли орган томонидан тасдиқланиши ва тегишли баённомадан кўчирма унга илова қилиниши лозим.

24. Банкнинг капитал монандлиги коэффициентларидан камида биттаси бузилган тақдирда, банк мазкур қоидабузарлик содир қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида ўз капитали даражасини сақлаб туриш ва уни тиклаш бўйича чора-тадбирлар режасини Марказий банкка тақдим этиши лозим.

25. Банк очиқ валюта позиция лимитларини кетма-кет беш ёки ҳисобот ойида жами ўн марта бузганда, қоидабузарлик содир этилган кундан бошлаб 7 кун ичида содир этилган қоидабузарликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар режасини Марказий банкка тақдим этиши лозим.

26. Марказий банк банк томонидан тақдим қилинган чора-тадбирлар режасини унда белгиланган чора-тадбирларнинг асослилиги, тўлиқлиги ва самарадорлиги юзасидан кўриб чиқади. Марказий банк чора-тадбирлар режаси киритилганидан 15 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда чора-тадбирлар режаси ёки унда белгиланган айрим чора-тадбирлар бўйича ўз эътирозларини банкка юбориши мумкин.

Банк чора-тадбирлар режаси бўйича Марказий банкнинг эътирозларини олган кундан эътиборан 10 иш куни мобайнида камчиликларни бартараф қилган ҳолда янги чора-тадбирлар режасини Марказий банкка тақдим қилиши шарт.

27. Марказий банк қуйидаги ҳолларда банкка нисбатан бошқа чора ва санкцияларни қўллаш масаласини кўриб чиқишга ҳақли:

банк чора-тадбирлар режасини Марказий банк томонидан белгиланган муддатда тақдим этмаса;

банк Марказий банк томонидан чора-тадбирлар режасига билдирилган эътирозларни олган кундан эътиборан 10 иш куни мобайнида янги чора-тадбирлар режасини тақдим этмаса;

банк чора-тадбирлар режасида белгиланган чора-тадбирларни бажармаса ёки лозим даражада бажармаса.

5-боб. Банк, нобанк кредит ташкилоти ва кредит бюросидан жарима ундириш

28. Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 57 — 59-моддаларига асосан Марказий банк банклар томонидан содир этилган:

қўпол қоидабузарликлар учун банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузган ҳолда амалга оширилган молиявий операциялардан олинган даромадларнинг миқдорини аниқлаш имкони бўлса, банкдан ушбу даромадларнинг икки баравари миқдоридан ёки банк томонидан ўтган молия йили давомида олинган соф фойданинг беш фоизи ёки мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ банк жами капиталининг бир фоизи миқдоридан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима ундиришга;

жиддий қоидабузарликлар учун банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузган ҳолда амалга оширилган молиявий операциялардан олинган даромадларнинг миқдорини аниқлаш имкони бўлса, банкдан ушбу даромадларнинг бир ярим баравари миқдоридан ёки банк томонидан ўтган молия йили давомида олинган соф фойданинг икки фоизи ёки мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ банк жами капиталининг 0,5 фоизи миқдоридан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима ундиришга;

жузъий қоидабузарликлар учун банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузган ҳолда амалга оширилган молиявий операциялардан олинган даромадларнинг миқдорини аниқлаш имкони бўлса, банкдан ушбу даромадлар миқдоридан ёки банк томонидан ўтган молия йили давомида олинган соф фойданинг бир фоизи ёки мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ банк жами капиталининг 0,1 фоизи миқдоридан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима ундиришга ҳақли.

29 1 . Кредит бюролари томонидан Ўзбекистон Республикаси «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги Қонунининг 12 1 -моддаси биринчи қисмида кўрсатилган қоидабузарликлар содир этилганлиги аниқланганда, Марказий банк мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг бараваригача бўлган миқдорда жарима ундиришга ҳақли.

29. Нобанк кредит ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаш фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 28-моддаси биринчи қисмида кўрсатилган қоидабузарликлар содир этилганлиги аниқланганда, Марказий банк мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ нобанк кредит ташкилотининг ўз капиталининг беш фоизигача миқдорда жарима ундиришга ҳақли.

30. Жарима Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ҳисобланади.

Марказий банк томонидан жарима ундириш тўғрисидаги Банк назорати қўмитасининг қароридан кўчирма, жарима миқдори, тўлов муддати ва Марказий банкнинг тегишли ҳисобварағи реквизитлари кўрсатилган ҳолда банк, нобанк кредит ташкилоти ва кредит бюросига хат юборилади. Бунда, жаримани тўлаш муддати Апелляция кенгашига апелляция бериш муддатидан кам бўлмаслиги лозим.

Банк, нобанк кредит ташкилоти ва кредит бюроси томонидан хатда кўрсатилган муддатда жарима тўланмаган тақдирда, Марказий банк томонидан жарима:

банкнинг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағидан акцептсиз;

нобанк кредит ташкилоти ва кредит бюросидан қонунчиликда белгиланган тартибда ундириб олинади.

31. Марказий банк банк ва (ёки) нобанк кредит ташкилотига нисбатан қуйидаги ҳолларда:

жарималарни қўллаш банк ва (ёки) нобанк кредит ташкилоти томонидан пруденциал нормативларнинг тўғриланишига таъсир қилмаган ва қоидабузарлик мунтазам равишда (бир йил ичида уч ва ундан ортиқ маротаба) содир этилган тақдирда;

жарима суммаси ундирилиши банк ва (ёки) нобанк кредит ташкилоти молиявий аҳволининг сезиларли даражада ёмонлашишига олиб келадиган тақдирда, жумладан банк ва (ёки) нобанк кредит ташкилоти мижозлари олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида бажара олмаганда ёки омонатчилар ва кредиторларнинг манфаатларига таҳдид солганда;

бир турдаги молиявий операция бўйича қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатлар бир йил ичида уч маротаба ва ундан ортиқ бузилган тақдирда, жарима ундиришдан ташқари бошқа чора ва санкцияларни ҳам қўллаши мумкин.

6-боб. Дивидендлар ва (ёки) субординар қарзлар бўйича фоизларни тўлашга доир чеклов ва (ёки) тақиқлар ўрнатиш

32. Марказий банк қуйидаги ҳолларда банкларга олти ойгача бўлган муддатга дивидендлар ва (ёки) субординар қарзлар бўйича фоизлар тўлашга доир чеклов ва (ёки) тақиқ ўрнатишга ҳақли:

пруденциал нормативлар Марказий банк томонидан белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда ёки мазкур тақсимлаш ёхуд фоизлар тўлаш оқибатида пруденциал норматив бузилиш эҳтимоли бўлганда;

банкда тўловга қобилиятсизлик ҳолати ёки мазкур тақсимлаш ёхуд фоизлар тўлаш оқибатида тўловга қобилиятсизликнинг аломатлари юзага келганда;

активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун ўрнатилган талаблар доирасида захиралар шакллантирилмаганда;

мамлакатда макроиқтисодий ва тизимли молиявий инқироз аломатлари юзага келганда;

банкнинг соф активлари қиймати унинг устав ва захира капитали суммасидан кам бўлганда.

Банк Марказий банкнинг олти ойгача бўлган муддатга дивидендлар ва (ёки) субординар қарзлар бўйича фоизлар тўлашга доир чеклов ва (ёки) тақиқ ўрнатиш тўғрисидаги қарори ижросини таъминламаган тақдирда, Марказий банк ушбу банкка нисбатан бошқа чора ва санкцияларни қўллашга ҳақли.

7-боб. Банк ва нобанк кредит ташкилотининг айрим молиявий операцияларни амалга оширишини ёки банклар инфратузилмаси кенгайишини чеклаш ва (ёки) тақиқлаш

33. Марказий банк қуйидаги ҳолларда банкнинг айрим молиявий операцияларни амалга оширишини ёки инфратузилмасининг кенгайишини олти ойгача бўлган муддатга чеклаш ва (ёки) тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин:

банк устав капиталининг энг кам миқдорига нисбатан ўрнатилган талаб бажарилмаганда;

молиявий операцияларни амалга ошириш бўйича қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганда;

юридик шахсларни ташкил этиш ва (ёки) юридик шахсларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) улушларни ёки акцияларни олишда қонунчилик талаблари бузилганда;

муаммоли активларнинг жами активлардаги улуши ўн фоиз ва ундан юқори бўлганда;

банклар тақиқланган ёки чекланган фаолият билан шуғулланганда;

Марказий банкнинг банк фаолиятида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатма хати белгиланган муддатда бажарилмаганда;

Банкнинг таваккалчиликларни бошқариш тизими Банклар ва банклар гуруҳларининг таваккалчиликларни бошқариш тизимига доир талаблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3427, 2023 йил 18 апрель) талабларига ва (ёки) корпоратив бошқарув тизими Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3254, 2020 йил 30 июнь) талабларига номувофиқ бўлса;

валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари мунтазам равишда (бир йил ичида уч ва ундан ортиқ маротаба) бузилганда;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари мунтазам равишда (бир йил ичида уч ва ундан ортиқ маротаба) бузилганда;

банк томонидан ҳар ойлик мажбурий захиралаш талаблари кетма-кет уч маротаба ёки бир йил ичида беш маротаба ва ундан ортиқ бузилганда;

Марказий банк билан амалга ошириладиган операциялар, шу жумладан репо ва своп операциялари шартлари бузилганда;

хорижий мамлакатлар ва (ёки) халқаро ташкилотлар томонидан молиявий йўқотишларга олиб келиш эҳтимоли мавжуд санкциялар қўлланилганда;

банкнинг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағидаги қолдиғи 0 ёки ундан кичик (манфий) бўлса;

молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганда;

киберхавфсизликка таҳдидларнинг (шу жумладан банк карталари билан боғлиқ талон-торожликларнинг) олдини олиш ва (ёки) уларни бартараф этиш бўйича қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганда;

банк томонидан қонунчиликка зид равишда банкка алоқадор бўлган шахслар билан операциялар амалга оширилганда;

банк томонидан пруденциал нормативлар бузилганда.

34. Банкнинг валюта операцияларини чеклаш ёки тақиқлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда, Марказий банк мазкур қарорнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар банклараро валюта бозорида (валюта биржасида) ушбу банк билан тегишли операцияларни тўхтатиб туради.

35. Марказий банк қуйидаги ҳолларда нобанк кредит ташкилоти томонидан айрим операцияларни амалга оширишни уч ойгача бўлган муддатга чеклаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин:

рухсат бериш ёки хабардор қилиш тартиб-таомиллари ва молиявий операцияларни амалга ошириш бўйича қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганда;

муаммоли активларнинг жами активлардаги улуши ўн фоиз ва ундан юқори бўлганда;

нобанк кредит ташкилотлари учун тақиқланган ёки чекланган фаолият билан шуғулланганда;

мунтазам равишда (бир йил ичида уч ва ундан ортиқ маротаба) Марказий банкка ҳисоботлар ва маълумотлар тақдим этилмаганда ёки ўз вақтида тақдим этилмаганда ёхуд уларда нотўғри (ҳаққоний бўлмаган) маълумотлар акс эттирилганда;

Марказий банкнинг нобанк кредит ташкилоти фаолиятида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатма хати белгиланган муддатда бажарилмаганда;

Марказий банк томонидан камчиликлар аниқланган ҳисоботлар нобанк кредит ташкилоти томонидан тўғрилаб топширилмаганда;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари мунтазам равишда (бир йил ичида уч ва ундан ортиқ маротаба) бузилганда;

молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганда;

микромолия ташкилоти томонидан қонунчиликка зид равишда алоқадор бўлган шахслар билан операциялар амалга оширилганда;

микромолия ташкилоти, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти, кафолатлар бериш ташкилоти ёки факторинг ташкилотининг активлари ўз вақтида ва тўғри таснифланмаганда ҳамда уларга активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши захираси шакллантирилмаганда;

микромолия ташкилоти, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти, кафолатлар бериш ташкилоти ёки факторинг ташкилоти томонидан пруденциал нормативлар бузилганда.

36. Банк ва (ёки) нобанк кредит ташкилоти Марказий банкнинг айрим молиявий операцияларни амалга оширишни ёки банкларнинг инфратузилмасини кенгайтиришни чеклаш ва (ёки) тақиқлаш тўғрисидаги қарорини олган кундан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмай ва (ёки) мазкур қарорда белгиланган муддатларда (ёки муайян бир муддатга) Марказий банк қарорида чекланиши ёхуд тақиқланиши белгиланган операцияларни амалга оширишни чеклайди ёки тақиқлайди.

Бунда, банк ва нобанк кредит ташкилоти Марказий банк қарорини олган кунга қадар (қарор олинган кун ҳам киради) мижозлар билан тузилган битимлар бўйича мажбуриятларни амалга оширишга ҳақли.

37. Банк ва (ёки) нобанк кредит ташкилоти томонидан Марказий банкнинг айрим молиявий операцияларни амалга оширишни ёки банкларнинг инфратузилмасини кенгайтиришни чеклаш ва (ёки) тақиқлаш тўғрисидаги қарори олинган кундан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмай ва (ёки) мазкур қарорда белгиланган муддатларда (ёки муайян бир муддатгача) қарорга асосан чекланган ёки тақиқланган операциялар (операциялар турлари ва (ёки) мижозлар) амалга оширилиши ва амалдаги битимлар муддатларининг узайтирилишига йўл қўйилмайди.

38. Банк ва (ёки) нобанк кредит ташкилоти айрим молиявий операцияларни амалга оширишни ёки банкларнинг инфратузилмасини кенгайтиришни чеклаш ва (ёки) тақиқлаш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган тартибда, муддатларда ва ҳажмларда ушбу қарорнинг ижро ҳолати тўғрисида Марказий банкка ахборот бериб боради.

39. Банк ва (ёки) нобанк кредит ташкилоти айрим молиявий операцияларни амалга оширишни ёки банкларнинг инфратузилмасини кенгайтиришни чеклаш ва (ёки) тақиқлаш тўғрисидаги қарорда белгиланган муддат ўтгандан сўнг кейинги иш кунидан бошлаб тўлиқ ҳажмда операцияларни амалга ошириши ёки банкларнинг инфратузилмасини кенгайтириши мумкин.

40. Банк ва (ёки) нобанк кредит ташкилоти айрим молиявий операцияларни амалга оширишни ёки банкларнинг инфратузилмасини кенгайтиришни чеклаш ва (ёки) тақиқлаш тўғрисидаги қарор ижросини таъминламаган тақдирда, Марказий банк ушбу банк ва (ёки) нобанк кредит ташкилотига нисбатан бошқа чора ва санкцияларни қўллашга ҳақли.

8-боб. Банкнинг акциядорлар умумий йиғилишини чақириш

41. Марказий банкнинг айрим молиявий операцияларни амалга оширишни ёки банкнинг инфратузилмасининг кенгайишини чеклаш ва (ёки) тақиқлаш тўғрисидаги қарори банк томонидан таъминланмаган ҳамда банкнинг пруденциал нормативлари бажарилмаган тақдирда, Марказий банк банк кузатув кенгаши томонидан банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишни, акциядорлар Марказий банк томонидан белгиланган масалаларни, шунингдек банк капиталини банкнинг молиявий барқарорлигини таъминлай оладиган миқдоргача кўпайтириш масаласини кўриб чиқишни талаб қилишга ҳақли.

42. Банкнинг кузатув кенгаши Марказий банкнинг банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги қароридан кўчирмани олган кундан бошлаб ушбу қарорда кўрсатилган муддатда банк акциядорларининг умумий йиғилишини чақиради ҳамда йиғилиш ўтказиладиган вақт, жой ва кун тартибини белгилаган ҳолда Марказий банкка маълум қилади. Марказий банкнинг масъул вакили зарур ҳолларда банк акциядорларининг умумий йиғилишида иштирок этиши мумкин.

43. Марказий банкнинг қарори банк кузатув кенгаши томонидан белгиланган муддатларда бажарилмаган тақдирда, Марказий банк банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришга ва кун тартибини белгилашга ҳақли.

44. Банк акциядорларининг умумий йиғилиши ўтказилганидан кейин ўн иш куни ичида банк акциядорлар умумий йиғилиши баённомасидан кўчирмани Марказий банкка юборади.

Банк акциядорларининг умумий йиғилиши баённомасига молиявий соғломлаштириш режаси, капиталлаштириш дастури, банкни қайта ташкил этиш режаси, банк томонидан содир этилган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ёки бошқа чора-тадбирлар илова қилиниши мумкин.

45. Банк акциядорларининг умумий йиғилишида Марказий банк томонидан белгиланган масалалар, шунингдек банк капиталини банкнинг молиявий барқарорлигини таъминлай оладиган миқдоргача кўпайтириш масаласи бўйича ижобий қарор қабул қилинмаган тақдирда, Марказий банк банкка нисбатан бошқа чора ва санкцияларни қўллашга ҳақли.

9-боб. Банкнинг мулкдор шахсларига ва раҳбар шахсларига нисбатан чоралар ва санкциялар қўллаш

46. Марказий банк ҳал этувчи эгаликка бевосита ёки билвосита эгалик қилувчига, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорга нисбатан чоралар ва санкциялар қўллашга қуйидаги ҳолларда ҳақлидир, агар улар:

банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига мос бўлмаса;

банкка унинг барқарор молиявий ҳолатига хавф туғдириши мумкин бўлган тарзда таъсир кўрсатаётган бўлса;

охирги бенефициар мулкдорнинг шахси тўғрисидаги ахборотни Марказий банкка тақдим этмаган бўлса.

47. Марказий банк банкнинг акцияларини олишга доир рухсатномани олмасдан туриб келишилган фаолият натижасида ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган акциядорларга нисбатан чоралар ва санкциялар қўллашга ҳақли.

48. Ушбу Низомнинг 46 ва 47-бандларида кўрсатилган ҳолларда Марказий банк қуйидаги чоралар ҳамда санкцияларни алоҳида-алоҳида ёки жамланган тарзда қўллайди:

овоз бериш, акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилишини чақириш ва ўтказишни талаб қилиш, кун тартибига масалаларни киритиш, банк кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолигига номзодлар кўрсатиш ҳамда банк фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш ҳуқуқини тўхтатиб қўйиш;

овоз бериш ҳуқуқи тўхтатиб қўйилган шахслар томонидан банк акциялари сотилиши тўғрисида қарор қабул қилиш;

банк акцияларини олишга доир берилган дастлабки рухсатномани чақириб олиш.

Ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган акциядорлар ўзига тегишли акцияларни банкнинг акцияларини олишга доир дастлабки рухсатнома чақириб олинган кундан эътиборан уч ой ичида сотиши керак.

Ушбу бандга мувофиқ ўзига нисбатан чоралар ва санкциялар қўлланилган шахслар тегишли банкнинг, шунингдек бошқа банкларнинг акцияларига бевосита ёки билвосита эгалик қилишга ҳақли эмас.

49. Марказий банк банкнинг раҳбар шахсларининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги сабабли банк томонидан содир этилган қўпол, жиддий ва жузъий қоидабузарликлар учун Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 57 — 59-моддаларига мувофиқ улардан жарима қўлланилаётган ойдан аввалги бир йил ичида олинган мукофотнинг мос равишда юз, етмиш беш ва эллик фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима ундиришга ҳақли.

Бунда, банкнинг раҳбар шахсларининг қуйидаги ҳаракат ёки ҳаракатсизликларидан бири натижасида банк томонидан қўпол, жиддий ва жузъий қоидабузарликлар содир этилиши уларни жаримага тортиш учун асос бўлиши мумкин:

раҳбар шахс томонидан банк фаолиятини ташкил этиш, таваккалчиликларни бошқариш ёки ички назорат тизимини таъминлаш бўйича вазифалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида бажарилмаганлиги;

раҳбар шахс томонидан қонунчилик талабларига зид қарор қабул қилинган ёки бундай қарорни қабул қилишга розилик берилганлиги;

раҳбар шахснинг банк фаолиятида қоидабузарлик мавжудлигини билган ёки лавозим мажбуриятларидан (ваколатларидан) келиб чиқиб билиши шарт бўлган ҳолда уни бартараф этиш бўйича тегишли чораларни кўрмаганлиги;

раҳбар шахс томонидан қоидабузарлик содир этилишига олиб келадиган топшириқ, кўрсатма берилганлиги ёки қоидабузарлик бевосита маъқулланганлиги;

раҳбар шахс ўз ваколатлари доирасида қоидабузарликнинг олдини олиш бўйича зарурий чоралар кўрмаганлиги;

банк томонидан Марказий банкка тақдим этиладиган ҳисоботлар ёки ахборотлар тақдим этилмаганлиги, ўз вақтида тақдим этилмаганлиги ёки ундаги маълумотлар нотўғри кўрсатилганлиги;

Марказий банк томонидан берилган кўрсатмалар, ёзма огоҳлантиришлар ёки тасдиқланган чора-тадбирлар режасида назарда тутилган вазифалар раҳбар шахс назорати остида ўз вақтида бажарилмаганлиги;

илгари аниқланган қоидабузарликлар бартараф этилмаганлиги ёки тегишли хулосалар чиқарилмаганлиги сабабли янги қоидабузарликлар содир этилганлиги;

банкда қонунчилик талабларига риоя этишни таъминлашга қаратилган ички сиёсатлар, тартиб-таомиллар ёки назорат механизмлари ишлаб чиқилмаганлиги ёки уларнинг ижроси таъминланмаганлиги;

қоидабузарлик натижасида банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ёки қонуний манфаатларига етказилган зарарни камайтириш ёки бартараф этиш бўйича раҳбар шахс томонидан тегишли чоралар кўрилмаганлиги;

раҳбар шахс томонидан қоидабузарликни, унинг сабабларини ва оқибатларини яширишга ёки Марказий банкни чалғитишга қаратилган ҳаракатлар содир этилганлиги;

раҳбар шахснинг ўз хизмат вазифаларини бажаришда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлиги ёки бундай тўқнашувнинг олдини олиш чораларини кўрмаганлиги;

қоидабузарликка олиб келган қарорлар қабул қилиниши ёки назорат амалга оширилиши бўйича зарур ҳужжатлаштириш, ҳисобдорлик ёки ички назорат механизмлари яратилмаганлиги.

50. Марказий банк томонидан банкнинг раҳбар шахсларидан жарима ундириш тўғрисидаги Банк назорати қўмитасининг қароридан кўчирма, жарима миқдори, тўлов муддати ва Марказий банкнинг тегишли ҳисобварағи реквизитлари кўрсатилган ҳолда банкка хат юборилади. Бунда, жаримани тўлаш муддати Апелляция кенгашига апелляция бериш муддатидан кам бўлмаслиги лозим.

Банк ёки унинг раҳбар шахслари томонидан хатда кўрсатилган муддатда жарима тўланмаган тақдирда, Марказий банк жаримани банкнинг раҳбар шахсларидан ундириш тўғрисида судга мурожаат қилади.

51. Банкнинг раҳбар шахсларининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги банк томонидан қуйидаги қоидабузарликларнинг содир этилишига олиб келса, Марказий банк банкнинг кузатув кенгаши аъзоларининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, банк бошқарувининг битта ёки ундан ортиқ аъзосини, шунингдек муҳим аҳамиятга эга ходимларини алмаштиришини ёки эгаллаб турган лавозимидан олти ойга қадар четлатишини талаб қилишга ҳақли:

банк томонидан қоидабузарликни бартараф этиш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар режасидаги чора-тадбирлар белгиланган муддатларда бажарилмаганда;

Марказий банк томонидан банклар ва банк фаолияти, валютани тартибга солиш ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари бузилишини бартараф этиш тўғрисида берилган ёзма огоҳлантиришда кўрсатилган талаблар бажарилмаганда;

банк кузатув кенгаши томонидан Марказий банкнинг банк акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказилиши тўғрисидаги талаби бажарилмаганда;

Марказий банкнинг дивидендлар тўлаш ёки фойданинг тақсимланишини чеклаш тўғрисидаги, шунингдек айрим операцияларни чеклаш ёки тақиқлаш тўғрисидаги қарорлари бажарилмаганда;

Марказий банкка ҳисоботлар, шу жумладан Банк тизими маълумотлар омборига ва Банк депозиторларининг миллий ахборот базасига узатиладиган маълумотлар тақдим этилмаганда ёки ўз вақтида тақдим этилмаганда ёхуд уларда нотўғри (ҳаққоний бўлмаган) маълумотлар акс эттирилганда;

Марказий банкнинг текширув ўтказиш ваколати берилган ходимга нотўғри маълумотлар тақдим этилганда ёки текширув давомида ҳужжатларнинг асл нусхалари ва (ёки) уларнинг нусхалари, банк фаолияти, шунингдек банкка алоқадор шахслар ва (ёки) банкнинг бундай шахслар билан операциялар ҳақидаги маълумотлар ҳамда ёзма тушунтиришлар тақдим этилмаганда;

банкнинг раҳбар шахслари қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаганда.

52. Марказий банк қуйидаги ҳолатлардан бири юзага келган тақдирда банкнинг кузатув кенгаши аъзоларининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, банк бошқарувининг битта ёки ундан ортиқ аъзосини, шунингдек муҳим аҳамиятга эга ходимларини бирини ёки бир нечтасини алмаштиришни ёки эгаллаб турган лавозимидан олти ойга қадар четлатишни талаб қилади:

банк капитали монандлиги ёки ликвидлик коэффициентларидан бири ёки бир нечтаси олти ойдан кўпроқ муддат давомида Марказий банк томонидан белгиланган йўл қўйиладиган энг кам миқдордан саксон фоизгача ва ундан камроқ фоизгача пасайганда;

банк мижозларнинг банкка нисбатан қўйган талабларини уч кун ичида тўлай олмаса;

банкнинг жорий йил учун зарари регулятив капиталнинг 25 фоизидан ёки кетма-кет учта чоракда банк регулятив капиталнинг 5 фоизидан ошиб кетганда.

53. Марказий банкнинг банк мулкдор шахслари ёки раҳбар шахсларига нисбатан чора ва санкциялар қўллаш тўғрисидаги қарори ижросини банк таъминламаган ёки мазкур чорани қўллаш натижасида қоидабузарликлар бартараф этилмаган тақдирда, Марказий банк ушбу банкка нисбатан бошқа чора ва санкцияларни қўллашга ҳақли.

53 1 . Марказий банк банкнинг раҳбар шахслари ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги натижасида содир этилган қўпол, жиддий ва жузъий қоидабузарликлар учун уларга нисбатан қўлланилган чоралар ва санкциялар тўғрисидаги (қоидабузарлик мазмуни, раҳбар шахснинг тўлиқ номи, қўлланилган чора ёки санкция) хабарни ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилишга ҳақли.

10-боб. Банк лицензиясини чақириб олиш, нобанк кредит ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни тегишли реестрдан чиқариш ва кредит бюросининг лицензиясини бекор қилиш

54. Марказий банк:

банкка нисбатан Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 77-моддаси ва Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3252, 2020 йил 30 июнь) талабларига мувофиқ банкнинг лицензиясини чақириб олиш;

нобанк кредит ташкилотига нисбатан Ўзбекистон Республикаси «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддасига мувофиқ нобанк кредит ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни мос равишда микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестридан, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестридан, кафолатлар бериш ташкилотлари реестридан, факторинг ташкилотлари реестридан ёки ломбардлар реестридан чиқариш;

кредит бюросига нисбатан Ўзбекистон Республикаси «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ кредит бюроси лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек кредит бюросининг лицензиясини бекор қилиш чорасини қўллашга ҳақли.

11-боб. Чора ва санкцияларни бекор қилиш тўғрисида илтимоснома киритиш

55. Банк, нобанк кредит ташкилоти, кредит бюроси, банкнинг мулкдор шахслари ва раҳбар шахслари ўзига нисбатан қўлланилган чора ҳамда санкцияларни бекор қилиш тўғрисида Марказий банкка асослантирилган илтимоснома билан мурожаат қилишга ҳақли, бундан мазкур Низомнинг 10-бобида келтирилган чоралар мустасно.

56. Банк, нобанк кредит ташкилоти, кредит бюроси, банкнинг мулкдор шахслари ва раҳбар шахслари илтимоснома билан бирга қоидабузарликлар бартараф этилганлиги ва (ёки) қоидабузарликларнинг олдини олиш чоралари кўрилганлигини тасдиқловчи маълумотларни тақдим этади.

57. Марказий банк банк, нобанк кредит ташкилоти, кредит бюроси, банкнинг мулкдор шахслари ва раҳбар шахслари томонидан киритилган илтимосномани 30 иш куни ичида кўриб чиқади ҳамда илтимосномани кўриб чиқиш бўйича қабул қилинган қарордан кўчирмани 3 иш куни муддатида юборади.

Банк, нобанк кредит ташкилоти, кредит бюроси, банкнинг мулкдор шахслари ва раҳбар шахсларининг илтимосномасида кўрсатилган асослар ва тақдим этилган маълумотларни таҳлил қилиш натижалари асосида Марказий банк чора ва санкция қўллаш тўғрисидаги қарорга ўзгартиришлар киритиши мумкин.

12-боб. Якуний қоидалар

58. Марказий банк банк, нобанк кредит ташкилотлари ва кредит бюролари, банкнинг мулкдор шахслари ва раҳбар шахслари томонидан қоидабузарликларни бартараф этилиши ҳамда Марказий банкнинг чора ва санкцияларни қўллаш бўйича қарорларида белгиланган талабларнинг бажарилишини назорат қилиб боради.

59. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.

Банклар, нобанк кредит ташкилотлари ва кредит бюроларига нисбатан чоралар ва санкциялар қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Банклар * , нобанк кредит ташкилотлари ва кредит бюролари томонидан содир этилган қоидабузарликлар учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қўлланиладиган чора ва жарималар

Т/р Қоидабузарлик тури Қўлланиладиган чора ва/ёки жарима миқдори 1-бўлим. Банклар томонидан пруденциал нормативлар бузилиши 1.1 Банклар томонидан капиталнинг монандлилиги кўрсаткичлари бузилиши 1.1.1 Капиталнинг монандлиги коэффициентларининг белгиланган минимал талаблардан тушиб кетиши ҳар бир коэффициент бўйича банклар учун банк жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия банклари учун микромолия банки жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 1.1.2 Банк I даражали капитали миқдорининг банк устав капитали энг кам миқдоридан камайиб кетиши, бундан банк фаолиятини амалга оширганига уч йилдан ошмаган банклар мустасно банклар учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия банклари учун микромолия банки жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмагам миқдорда жарима 1.1.3 Банк фаолиятини амалга оширганига уч йилдан ошмаган банклар I даражали капиталининг миқдори банк устав капитали энг кам миқдорининг 70 фоизидан кам бўлиши банклар учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия банклари учун микромолия банки жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмагам миқдорда жарима 1.2 Банклар томонидан ликвидлилик кўрсаткичларининг бузилиши 1.2.1 Юқори ликвидли активларнинг жами активлардаги улуши энг кичик даражадан тушиб кетса ҳар бир кун учун банклар ва микромолия банклари учун етишмаган суммадан йиллик ҳисобда Марказий банкнинг асосий ставкаси 1,5 баробари, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 1.2.2 Лаҳзали ликвидлилик коэффициентининг энг кам миқдори (мазкур позиция микромолия банкига нисбатан татбиқ этилмайди) энг кичик даражадан тушиб кетса ҳар бир кун учун етишмаган суммадан йиллик ҳисобда Марказий банкнинг асосий ставкаси 1,5 баробари, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 1.2.3 Ликвидлиликни қоплаш меъёри коэффициентининг барча валюталар, миллий ёки хорижий валюталардаги энг кам миқдори, бунда микромолия банклари учун ликвидлиликни қоплаш меъёри коэффициентининг барча валюталардаги энг кам миқдори энг кичик даражадан тушиб кетса ҳар бир коэффициент бўйича банклар учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия банклари учун микромолия банки жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 1.2.4 Соф барқарор молиялаштириш меъёри коэффициентининг барча валюталар, миллий ёки хорижий валюталардаги энг кам миқдори, бунда микромолия банклари учун соф барқарор молиялаштириш меъёри коэффициентининг барча валюталардаги энг кам миқдори энг кичик даражадан тушиб кетса ҳар бир коэффициент бўйича банклар учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия банклари учун микромолия банки жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 1.3 Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорининг бузилиши 1.3.1 Бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори энг юқори даражадан ошиб кетса банклар учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия банклари учун микромолия банки жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 1.3.2 Банкнинг бир қарздор ёки ўзаро алоқадор қарздорлар гуруҳига тўғри келувчи таъминотсиз кредит учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори энг юқори даражадан ошиб кетса банклар учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия банклари учун микромолия банки жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 1.3.3 Банкнинг барча йирик таваккалчиликларининг умумий миқдори (мазкур позиция микромолия банкига нисбатан татбиқ этилмайди) энг юқори даражадан ошиб кетса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 1.3.4 Банкка алоқадор битта шахсга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори энг юқори даражадан ошиб кетса банклар учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия банклари учун микромолия банки жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 1.3.5 Банкка алоқадор бўлган барча шахсларга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори энг юқори даражадан ошиб кетса банклар учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия банклари учун микромолия банки жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 1.4 Банк томонидан кўчмас мулк ва бошқа мол-мулкни сотиб олиш ва унга эгалик қилиш бўйича талабларни бузиш 1.4.1 Банк фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган ёки зарурияти мавжуд бўлмаган (фойдаланилмайдиган) кўчмас мулк ва бошқа мол-мулкларнинг жами қиймати энг юқори даражадан ошиб кетса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 1.4.2 Банк томонидан бир юридик шахснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини олиш энг юқори даражадан ошиб кетса банклар учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия банклари учун микромолия банки жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 1.4.3 Юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини сотиб олиш йиғиндиси энг юқори даражадан ошиб кетса банклар учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия банклари учун микромолия банки жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 1.5 Очиқ валюта позициялари лимитлари (ҳар бир турдаги чет эл валютаси ва қимматбаҳо металл, очиқ валюта позицияларининг жами миқдори, қисқа валюта позициялари жами миқдори, узун валюта позициялари жами миқдори) лимитдан ошиб кетса ҳар бир кун учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима (ҳар бир лимит учун алоҳида) 1.6 Ҳар ҳисобот ойи учун банк томонидан сифати «стандарт», «субстандарт», «қониқарсиз», «шубҳали» ва «умидсиз» деб таснифланган активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши захираларнинг жами миқдори бузилиши 100 фоизидан кам, лекин 95 фоизидан кўп бўлса дастлаб қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма хати, бир йил ичида қайта содир этилса банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 95 фоиз ва ундан кам, лекин 75 фоизидан кўп бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 75 фоиз ва ундан кам, лекин 50 фоизидан кўп бўлса банк жами капиталининг 0,015 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 50 фоиз ва ундан кам бўлса банк жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 2,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 1.7 Қарз юки кўрсаткичига доир қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларнинг бузилиши банкдан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,03 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия банкидан ҳар бир ҳолат учун 2,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия банки жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ 250 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия ташкилоти ва ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти ва ломбард жами капиталининг 1 фоизи миқдорида жарима 1.8 Қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичига доир қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларнинг бузилиши банкдан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,03 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 1.9 Кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичига доир қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларнинг бузилиши банкдан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,03 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 1.10 Кредитлар (микроқарзлар) кесимида тўпланиш (концентрация) коэффициентларига доир қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларнинг бузилиши, шу жумладан мазкур талабларга мувофиқ бўлмаган банклар томонидан 2029 йилнинг 1 январига қадар Марказий банк билан келишилган муддатларда босқичма-босқич ушбу белгиланган меъёрларга мувофиқлаштирилмаганлиги ҳар бир коэффициент бўйича банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 2-бўлим. Молиявий хизмат истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларининг бузилиши 2.1 Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан молиявий хизматлар истеъмолчиларига кўрсатилаётган хизматларга оид ахборотлар (хусусан, кредитнинг, шу жумладан кредит картанинг ва омонатнинг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот варақаси) қонунчилик талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган ёки нотўғри тақдим этилган, кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида тўлиқ ва тўғри тушунтиришлар берилмаган ҳамда истеъмолчиларнинг сўровига (талабига) асосан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган маълумотлар тақдим этилмаган тақдирда банкдан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 2,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 2.2 Банкларнинг, агар мавжуд бўлса микромолия ташкилотлари ва ломбардларнинг расмий веб-сайтлари ва масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали кўрсатилаётган хизматларга оид ахборотлар (хусусан, кредитнинг, шу жумладан кредит картанинг ва омонатнинг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот варақаси) қонунчилик талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганда ёки нотўғри тақдим этилганда банкдан ҳар бир ҳолат учун 100 млн. сўм миқдорида жарима микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 50 млн. сўм миқдорида жарима ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм миқдорида жарима 2.3 Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан молиявий хизматлар шартларининг ўзгариши тўғрисидаги маълумотлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда эълон қилинмаганда банкдан ҳар бир ҳолат учун 20 млн. сўм миқдорида жарима микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 15 млн. сўм миқдорида жарима ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм миқдорида жарима 2.4 Истеъмолчиларга ахборотлар ва шартномалар, шу жумладан расмий веб-сайти орқали берилиши лозим бўлган маълумотлар давлат тилида тақдим этилмаганда банкдан ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм миқдорида жарима микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм миқдорида жарима ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм миқдорида жарима 2.5 Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан хизматлар кўрсатиш жараёнида хизматнинг сифати ва истеъмол хусусиятлари тўғрисида истеъмолчиларга чалғитувчи маълумотлар тақдим этилганда банкдан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаганмиқдорда жарима микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 2,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 2.6 Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан кредит ахбороти ва унга киритилган ўзгартиришлар ҳақида маълумотлар кредит бюроларига тақдим этилмаганда ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганда, шунингдек истеъмолчиларнинг номида мавжуд бўлган қарздорликларни ҳақиқий эмаслиги аниқланган тақдирда, уларнинг кредит бюросидаги кредит тарихи маълумотларини тўғрилаш чоралари кўрилмаганда ёхуд истеъмолчиларнинг кредит тарихи тўғрисидаги маълумотлари қонунчилик талабларига зид равишда кредит бюроларидан олинганда банкдан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаганмиқдорда жарима микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 2,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 2.7 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда қонунчилик талабларига амал қилинмаганда банкдан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 2,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 2.8 Банклар, микромолия ташкилотлари ва ломбардларнинг қонунчилик талабларига мувофиқ мурожаатларни кўриб чиқиш тартибига эга бўлмаслиги, мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлинмаларни ва уларнинг фаолиятини ташкил этишга доир қонунчилик талабларига амал қилмаслиги, истеъмолчиларнинг мурожаатларини қабул қилиш учун қонунчилик билан белгилаб қўйилган шароитлар ва ахборотларни яратмаганлиги, мурожаатлар кўриб чиқилишини мониторинг ва назорат қилишга доир қонунчилик талабларига амал қилмаслиги банкдан ҳар бир ҳолат учун 100 млн. сўм миқдорида жарима микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 50 млн. сўм миқдорида жарима ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм миқдорида жарима 2.9 Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилишига олиб келувчи тизимли камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмаганлиги. Шунингдек, ушбу банд мақсадлари учун тизимли камчилик деганда муайян молиявий маҳсулот, бизнес-жараён, банк хизмат кўрсатиш бўлинмалари тармоғи, ахборот тизими ёки ички назорат тизими, якка ҳолат билан чекланмайдиган ва ўз мазмунига кўра бошқа ўхшаш шартномалар, операциялар, хизмат кўрсатиш жараёнлари ёки таркибий бўлинмалар фаолиятидаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилишига олиб келувчи камчилик тушунилади. банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима микромолия ташкилотидан микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 2.10 Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан истеъмолчилар билан тузилган шартномаларга истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини чеклаб қўядиган ва камситадиган ҳамда қонунчиликка зид бўлган шартлар киритилган, шунингдек шартномаларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар киритилмаган тақдирда банкдан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 2 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 2.11 Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан ўзларининг хизмат кўрсатиш бўйича ички қоида ва тартибларига истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини чеклаб қўядиган ва камситадиган ҳамда қонунчиликка зид бўлган шартлар, қоидалар ва тартиблар киритилган тақдирда банкдан ҳар бир ҳолат учун 20 млн. сўм миқдорида жарима микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 15 млн. сўм миқдорида жарима ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм миқдорида жарима 2.12 Банк томонидан истеъмолчи — жисмоний шахслар билан тузилган кредит (микроқарз) шартномаларида ва кредитнинг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот варақасида кредитнинг тўлиқ қиймати акс эттирилмаганда ёки нотўғри акс эттирилганда банкдан ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 1 млрд. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 2.13 Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан жорий этилган молиявий хизматларга оид ҳамда истеъмолчиларнинг мурожаатларини ўрганишда зарур бўлган маълумотларни олиш бўйича сўровлар ўз вақтида ёки лозим даражада Марказий банкка тақдим этилмаганда банкдан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 2,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаганмиқдорда жарима 2.14 Жисмоний шахсга ажратиладиган кредит (микроқарз) шартномаси бўйича фоиз тўловлари ҳамда бошқа тўловлар (асосий қарз тўловлари, шартнома шартларини бажармаганлик учун қўлланиладиган жавобгарлик чоралари бундан мустасно) йиғиндиси кредит ёки микроқарзнинг асосий қарз қолдиғига нисбатан кунлик энг юқори фоиз ставкадан ошиб кетиши ёки асосий қарздан ташқари барча тўловлар, шу жумладан фоизлар, воситачилик ҳақлари, неустойка (жарима, пеня), жавобгарликнинг бошқа чоралари йиғиндиси йилига қарз миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлиши банкдан ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 1 млрд. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 4 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 2 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 2.15 Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ молиявий хизматлар кўрсатилиши билан боғлиқ истеъмолчиларни хабардор қилиш талабларига риоя қилмаслик ёки истеъмолчини ўз вақтида хабардор қилмаслик банкдан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 2,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 2.16 Молиявий хизматлар истеъмолчилари билан имзоланган шартнома (оферта) шартларига банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан истеъмолчининг ҳуқуқлари чекланишига ва мажбуриятлари оширилишига олиб келувчи ҳамда қонуний манфаатларига дахл қиладиган бир томонлама ўзгартиришлар киритилганда банкдан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 2,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаганмиқдорда жарима ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 2.17 Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан истеъмолчи билан шартнома тузилишидан олдин унга танишиб чиқиши учун шартнома (оферта) намунаси тақдим этилмаслиги банкдан ҳар бир ҳолат учун 2,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 250 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 750 минг сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 2.18 Истеъмолчига у билан тузилган шартноманинг (офертанинг) битта асл нусхаси ва унга иловалар (мавжуд бўлган тақдирда) тақдим этилмаслиги банкдан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 2,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 2.19 Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан кредит буюртмаларини кўриб чиққанлик, ссуда ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатганлик, кредитлар (микроқарзлар) ажратганлик учун тўловлар, шунингдек кредитларни (микроқарзларни) муддатидан илгари тўлаганлик учун неустойкалар ундирилиши банкдан ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 1 млрд. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 2 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 2.20 Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан хизматдан фойдаланиш шарти сифатида ўзининг ёхуд ўзга учинчи шахсларнинг бошқа пулли хизматидан фойдаланишга истеъмолчини (мижозни) ундаш банкдан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 2,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 2.21 Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан жисмоний шахсларга чет эл валютасида кредитлар (микроқарзлар) берилганда, шунингдек улар бўйича жисмоний шахсларнинг мажбуриятлари чет эл валютасида ҳисобга олинганда банкдан ҳар бир ҳолат учун 7,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 750 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 4 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 2.22 Қайтариш муддати бир йилгача бўлган кредитлар (микроқарзлар) таъминоти учун жисмоний шахсларнинг уй-жой кўчмас мулки гаровга қабул қилиниши банкдан ҳар бир ҳолат учун 15 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 1,5 млрд. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 2.23 Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан жисмоний шахснинг илгари олган кредитлари (микроқарзлари) бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлган тақдирда унга кредит (микроқарз) берилиши банкдан ҳар бир ҳолат учун 7,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 750 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 4 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 2.24 Банклар, микромолия ташкилотлари ва ломбардлар томонидан қарз олувчининг ва (ёки) гаровга қўювчининг суғурта компанияси ва (ёки) баҳоловчини танлаш ҳуқуқи чекланганлиги банкдан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 750 минг сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 2.25 Муддати ўтган қарздорлик юзага келганда банклар, микромолия ташкилотлари ва ломбардлар томонидан истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда қонунчилик талабларига риоя қилинмаганда банкдан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 750 минг сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 2.26 Банклар томонидан истеъмолчиларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағлари уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда бошқа ҳисобвараққа ўтказилганда ёки олиб қўйилганда ёхуд пул маблағлари ортиқча ундирилганда ҳар бир ҳолат учун 25 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 2,5 млрд. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 2.27 Банк ёки микромолия ташкилоти томонидан кредит (қарз) шартномасига асосан қарздор кредит (қарз) бўйича қарздорлик суммасини тўлаш мажбуриятини тўлиқ бажарган санадан бошлаб қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатдан кечиктириб гаровда турган мулк тақиқдан чиқарилиши ёки гаров сифатида бўлган мол-мулкка нисбатан банкнинг ёки микромолия ташкилотининг ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзув гаров реэстридан чиқарилганда банкдан ҳар бир ҳолат учун 7,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 750 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 2.28 Банклар, микромолия ташкилотлари ва ломбардлар томонидан ўз фаолиятларида истеъмолчиларга нисбатан инсофсиз хизмат кўрсатиш амалиётларининг қўлланилишига йўл қўйилган тақдирда банкдан ҳар бир ҳолат учун 7,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 750 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 4 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 2.29 Банклар томонидан кредит ажратиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилингандан сўнг, бироқ кредит шартномаси расмийлаштирилгунга (оферта тасдиқлангунга) қадар истеъмолчи жисмоний шахсларга кредит мажбуриятлари билан боғлиқ эҳтимолий таваккалчиликлар тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган шаклдаги чек-лист тақдим этилмаганда ёки истеъмолчи чек-листдаги барча бандлар билан танишганлигини белгиламаган ҳамда чек-листни тасдиқламаган ҳолда банк томонидан унга кредит бўйича шартнома расмийлаштирилишига йўл қўйилган тақдирда банкдан ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 1 млрд. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 2.30 Кредит, микроқарз ва кредит карта бўйича шартномаларда назарда тутилган тўловлардан ортиқча тўловлар (маблағлар) ҳисобланганда банкдан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 750 минг сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 2.31 Молиявий хизматлар истеъмолчиларининг банк сирига оид маълумотлари қонунчиликка зид равишда ошкор қилинганда банкдан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 750 минг сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 2.32 Қарз олувчи жисмоний шахс ёки тадбиркорлик субъекти томонидан амалга оширилган кредит (микроқарз) бўйича тўлов суммаси ушбу кредит (микроқарз) бўйича мажбуриятни бажариш учун етарли бўлмаган ҳолда, мазкур тўловлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 248-моддаси иккинчи қисмида белгиланган навбатга (кетма-кетликка) номувофиқ йўналтирилганда банкдан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 750 минг сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 2.33 Кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори (суд буйруғи) чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилмаганда банкдан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 750 минг сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 2.34 Кредитнинг жорий тўлови учун кредитни (қарзни) қайтариш жадвалида белгиланган суммага нисбатан кўп маблағ келиб тушган ҳолатларда банк, микромолия ташкилоти ва ломбард келиб тушган маблағнинг ортиқча қисмини қонунчилик талабларига ва шартнома шартларига мувофиқ йўналтирмаганда банкдан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 750 минг сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 2.35 Кредит бюролари хизматлари истеъмолчиларининг қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган ҳуқуқлари бузилганда кредит бюроларидан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг бараваригача бўлган миқдорда жарима 2.36 Жисмоний шахсларнинг ўзлари билан кредит битимини тузишни тақиқлашига доир қонунчилик талаблари бузилганда кредит бюроларидан ҳар бир ҳолат учун 20 млн. сўм миқдорида жарима банкдан ҳар бир ҳолат учун 15 млн. сўм миқдорида жарима микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм миқдорида жарима ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм миқдорида жарима 2.37 Банк томонидан мижознинг банк ҳисобварағи бўйича операциялари қонунчилик ҳужжатларига зид равишда тўхтатиб қўйилганда ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 2.38 Банклар томонидан тўлов хизматлари кўрсатилаётганда мижозларга банк карталаридан фойдаланган ҳолда тўловни амалга ошириш имкониятини таъминламаслик ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 2.39 Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3030, 2018 йил 2 июль) ва Молиявий хизматлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда микромолия ташкилотлари ва ломбардларнинг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3384, 2022 йил 6 сентябрь) белгиланган истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид талабларга риоя қилинмаганда, бундан мазкур илованинг 2.1 — 2.38-позицияларида кўрсатилган ҳолатлар мустасно банкдан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 750 минг сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 2.40 Банк томонидан кредитлар, микроқарзлар, омонатлар (депозитлар), қарз маблағлари, қарз муносабатларини тасдиқловчи қимматли қоғозлар, шунингдек бошқа молиявий воситалар бўйича фоизлар Тижорат банкларида фоизларни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3460, 2023 йил 29 сентябрь) талабларига зид равишда ҳисобланганлиги ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 1 млрд. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 2.41 Банк томонидан омонатларни кафолатлаш тизими тўғрисида маълумотлар жойлаштирилмаслиги, белгиланган жойларда (ахборот стендлари, расмий веб-сайтда, масофавий хизмат кўрсатиш тизимларида) ҳаққоний бўлмаган ёки чалғитувчи маълумотларнинг жойлаштирилиши ҳар бир ҳолат учун 100 млн. сўм миқдорида жарима 2.42 Омонатчини банк омонати (депозити) шартномаси ва (ёки) банк ҳисобварағи шартномасини тузиш жараёнида ёки истеъмолчининг сўровига асосан омонатларни кафолатлаш тизими тўғрисида қонунчиликда белгиланган маълумотлар билан таништирмаслик ёки мазкур маълумотларнинг нусхасини бермаслик банкдан ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 1 млрд. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 3-бўлим. Ўзбекистон Республикасининг банк фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши 3.1 Банклар бевосита ишлаб чиқариш, савдо, суғурта фаолияти ҳамда банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган молиявий операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган бошқа фаолият билан шуғулланганлиги ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ 200 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 750 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.2 Банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка зид равишда банклар томонидан юридик шахслар ташкил этилиши ва (ёки) юридик шахсларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) улушлари ёки акцияларининг олиниши ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.3 Банкнинг ушбу банк устав капиталининг бир ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қилувчи юридик шахснинг устав фондида (устав капиталида) иштирок этиши ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.4 Банкнинг уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб 30 кун мобайнида Марказий банкда рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилмаслиги банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 3 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,025 фоизи, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик такроран содир этилганлиги учун жарима қўлланилганидан кейин 5 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 3 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорида жарима 3.5 Банк акцияларига эгалик қилишга доир рухсатнома ва чекловларга риоя қилмаган ҳолда бевосита ёки билвосита банкнинг устав капиталидаги улушига эгалик қилиниши банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорида жарима 3.6 Банк кузатув кенгашининг ва бошқарувининг аъзолигига ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимлар лавозимларига кўрсатилаётган номзодлар уларнинг лавозимга киришишидан олдин Марказий банк билан келишиб олинмаслиги банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорида жарима 3.7 Банкларнинг банкка алоқадор бўлган шахслар билан ёки бундай шахслар номидан ҳаракат қиладиган шахслар билан тузадиган шартномалари банкка алоқадор бўлмаган шахслар учун назарда тутилган шартномаларга қараганда анча қулай шартларга асосланиши ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.8 Банк ўзига алоқадор бўлган шахсларга таъминланмаган (ишончга асосланган) кредитларни (қарзларни) бериши ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.9 Банк ўзига алоқадор бўлган шахслар билан банк кузатув кенгашининг қарори бўлмасдан туриб битимлар тузиши ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.10 Банклар томонидан юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси тўртинчи қисмида кўрсатилмаган ва унинг талабларига мувофиқ бўлмаган акциялари ҳамда улушлари таъминот сифатида қабул қилиниши ёки банкларга ўз акцияларини гаровга қўйиш эвазига кредит берилиши ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.11 Банк молиявий ҳисоботининг ва банклар гуруҳи консолидациялашган молиявий ҳисоботининг аудиторлик текшируви штатида Марказий банкнинг банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи малака сертификатига эга камида икки нафар аудитори (аудиторлик ташкилоти раҳбарини ҳисобга олган ҳолда) мавжуд бўлмаган аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказилиши банк жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.12 Банкда аудиторлик текширувини ўтказишга масъул аудиторлик ташкилоти томонидан тайинланган аудиторлар гуруҳига раҳбарлик банкларнинг аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқи учун аудиторнинг малака сертификатига эга бўлмаган аудитор томонидан амалга оширилиши банк жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.13 Банклар томонидан аудиторлик текширувларини ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатлар (маълумотлар) қонунчиликда белгиланган муддатларда ва тартибда Марказий банкка тақдим этилмаганлиги банк жами капиталининг 0,003 фоизи, бироқ 30 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.14 Банкнинг йиллик молиявий ҳисоботи ва банклар гуруҳининг йиллик консолидациялашган молиявий ҳисоботи аудиторлик текширувидан ўтказилмаганлиги банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 1 млрд. сўмдан кам бўлмаган ва 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.15 Аудиторлик ташкилотига банкнинг аудиторлик текширувини ўтказиш учун зарур бўлган молиявий ҳисоботлар ва бошқа молиявий ахборотлар тақдим этилмаганлиги ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.16 Банк томонидан аудиторлик текшируви жараёнида аудиторлик ташкилоти ўрганиши лозим бўлган маълумотлар ва ҳужжатлардан фойдаланиш чекланиши, унинг хулосасига таъсир ўтказилиши ёки холис аудиторлик хулосасини тайёрлашига тўсқинлик қилиниши банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.17 Банкнинг аудит қўмитаси томонидан аудиторлик текшируви натижасида тақдим этилган таклифлар ва аниқланган камчиликлар асосида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмаганлиги ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган санага қадар кузатув кенгаши томонидан тасдиқланмаганлиги банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.18 Банк томонидан айрим молиявий операцияларни амалга ошириш ёки филиаллар очишга доир чекловларга ва (ёки) тақиққа риоя этилмаганлиги банк жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.19 Банк томонидан банкнинг молиявий аҳволини тиклаш режаси тақдим этилмаганлиги банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 200 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 750 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.20 Банкнинг кузатув кенгаши ва бошқарув аъзолари, шунингдек муҳим аҳамиятга эга ходимларининг банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ бўлиши таъминланмаганлиги банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорида жарима 3.21 Марказий банкнинг аниқланган қоидабузарликлар тўғрисида банк акциядорларининг умумий йиғилишини хабардор қилишга доир талаби банкнинг кузатув кенгаши ёки бошқарув аъзолари томонидан бажарилмаганлиги банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 200 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 750 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.22 Банкда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилиши лозим бўлган махсус қўмиталар ташкил этилмаганлиги банк жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.23 Банкда махсус қўмиталар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилмаганлиги банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.24 Банкда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилиши лозим бўлган таркибий бўлинмалар ташкил этилмаганлиги ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилмаганлиги, бундан мазкур илованинг 11.29-позициясида қайд этилган қоидабузарлик мустасно банк жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.25 Ички аудит хизмати, таваккалчиликларни бошқаришга масъул таркибий бўлинма ҳамда комплаенс таваккалчилигини бошқаришга масъул таркибий бўлинмаларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақиллиги таъминланмаганлиги, шу жумладан кузатув кенгашига ва махсус қўмиталарга бевосита бўйсуниши ёки уларга ҳисобдор бўлиши таъминланмаганлиги ҳамда ушбу бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари лавозимга тайинланиши ва лавозимидан озод этилиши қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилмаганлиги банк жами капиталининг 0,03 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.26 Таваккалчиликларни бошқаришга масъул таркибий бўлинма ва комплаенс таваккалчилигини бошқаришга масъул таркибий бўлинма раҳбарлари ва ходимлари даромад олиш билан боғлиқ банк операцияларини амалга оширишда иштирок этишлари, бўлинма фаолиятига тааллуқли бўлмаган қўмита аъзолари ва турли хил ишчи гуруҳлар таркибида иштирок этишлари ҳамда бир вақтнинг ўзида бошқа лавозимни эгаллашларига йўл қўйилганлиги банк жами капиталининг 0,03 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.27 Банкда корпоратив бошқарувни ташкил этишга доир қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар бузилиши 3.27.1 Банкда корпоратив бошқарув доирасида манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга доир чоралар кўрилмаганлиги, шу жумладан банк кузатув кенгаши ва бошқарув аъзолигига ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходим лавозимига тайинланган (сайланган) ходимнинг яқин қариндошлари рўйхати банкнинг электрон базасида шакллантирилмаганлиги банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.27.2 Банкнинг ноўрин хатти-ҳаракатлар ҳақида хабар қилиш тизимига доир талаблар бузилганлиги, шу жумладан қонунчилик ҳужжатлари ва одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган хатти-ҳаракат содир бўлганда, тегишли чораларни ўз вақтида кўриш мақсадида ноўрин хатти-ҳаракатларни аниқлаш ва улар ҳақида хабар беришнинг самарали тизими ишлаб чиқилмаганлиги ва амалиётга жорий этилмаганлиги банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.27.3 Корпоратив бошқарувнинг очиқлигини таъминлаш мақсадида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган маълумотлар банкнинг расмий веб-сайти ва бошқа ахборот воситаларида жойлаштириб борилмаганлиги ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.28 Банкда ички аудитни ташкил этишга доир талаблар бузилиши 3.28.1 Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ банк ички ҳужжатларида ички аудит хизматининг вазифалари аниқ белгиланмаганлиги ва амалга оширилмаганлиги банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.28.2 Банкда ички аудит доирасида аудиторлик ҳисоботига қўйиладиган талаблар бузилганлиги банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.28.3 Банкда ўтказилган аудиторлик текшируви чоғида аниқланган камчилик ва қоидабузарликларни бартараф этиш учун зарур бўлган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмаганлиги ёки банкнинг ички аудит хизмати томонидан чора-тадбирлар ўз вақтида ва тегишли равишда бажарилиши устидан назорат ўрнатилмаганлиги банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 25 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.28.4 Банкнинг кузатув кенгаши томонидан: ички ва ташқи баҳолаш орқали ички аудит хизмати фаолияти баҳолаб борилмаганлиги ва назорат қилинмаганлиги; даврий равишда (йилда камида бир марта) бош аудиторнинг ишчанлик обрўси ва малакаси баҳолашдан ўтказилмаганлиги банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.29 Банкнинг таваккалчиликларни бошқариш тизимига доир талаблар бузилиши 3.29.1 Банк: банклар гуруҳининг асосий банки бўлган тақдирда, банклар гуруҳининг консолидациялашган молиявий ва назоратга оид ҳисоботларини тузмаганлиги ҳамда ушбу ҳисоботлар асосида банклар гуруҳида юзага келган таваккалчиликларни бошқариб бормаганлиги; даврий равишда (йилда камида бир марта) банклар гуруҳи учун консолидациялашган пруденциал нормативларни, шу жумладан капитал монандлиги коэффициентлари, ликвидлилик коэффициентлари, бир қарз олувчига ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига доир таваккалчиликнинг энг кўп миқдори, банкларнинг алоқадор шахслари учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорини ҳисоблаб бормаганлиги; мазкур ҳисоб-китобларни ҳар йили банкнинг йиллик молиявий ҳисоботи Марказий банкка тақдим этилган вақтдан бошлаб бир ой ичида Марказий банкка тақдим этмаганлиги банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.29.2 Банкда стресс-тест ўтказиш тартибига доир талаблар бузилганлиги, шу жумладан: стресс-тест бир йилда камида бир маротаба ўтказилмаганлиги; стресс-тест натижалари асосида бир йилда бир маротаба фавқулодда банкни қўшимча молиялаштириш режаси ишлаб чиқилмаганлиги банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.29.3 Банкнинг янги маҳсулотини жорий этишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ баҳолаш ўтказилмаганлиги банк жами капиталининг 0,002 фоизи, бироқ 25 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.29.4 Таваккалчиликларни бошқаришда банкнинг кузатув кенгаши томонидан: банк томонидан қўлланилувчи таваккалчиликларни баҳолаш методологияси йилда камида бир маротаба кўриб чиқилмаганлиги; таваккалчиликларни бошқаришга оид ҳисоботларнинг шакли, даврийлиги ва ҳажми белгиланмаганлиги, мазкур ҳисоботлар кўриб чиқилмаганлиги, уларнинг аниқлиги ҳамда ҳаққонийлиги назорат қилинмаганлиги; банкнинг риск профили тасдиқланган риск-аппетитга мувофиқ бўлмаса ёки мувофиқ бўлмаслиги кутилаётган бўлса, таваккалчиликларни камайтиришга қаратилган зарурий чоралар кўрилмаганлиги банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.29.5 Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ йирик таваккалчиликларга оид битимлар бўйича қарорлар банк кузатув кенгаши томонидан қабул қилинишига доир талаб бузилганлиги банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.29.6 Таваккалчиликларни бошқаришда банк бошқаруви томонидан: банкдаги таваккалчиликлар ҳолати, риск-аппетитнинг бузилиш ҳолатлари, банк фаолиятидаги сезиларли ўзгаришлар ва банкнинг янги маҳсулотлари ҳақида маълумотларни акс эттирувчи ҳисоботларнинг тайёрланиши ва кузатув кенгашига ҳар чоракда тақдим этилиши таъминланмаганлиги; сезиларли таваккалчиликлар ҳамда уларни камайтириш юзасидан тайёрланган ҳисоботлар ҳар чоракда, стресс-тест натижалари бир йилда камида бир маротаба Марказий банкка тақдим қилинмаганлиги банк жами капиталининг 0,004 фоизи, бироқ 30 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.29.7 Таваккалчиликларни бошқаришда таваккалчиликларни бошқаришга масъул таркибий бўлинма томонидан: таваккалчиликларни юзага келтирувчи ҳолатлар содир бўлганлиги ёки қисқа муддатларда содир бўлиши ҳақида эрта огоҳлантириш тизимлари ишлаб чиқилмаганлиги ҳамда амалиётга жорий қилинмаганлиги; таваккалчиликларни баҳолаш методлари, шу жумладан кредит таваккалчилигини баҳолаш учун рейтинг методлари ва (ёки) скоринг тизимлари текшириб борилмаганлиги; кредитлар билан боғлиқ таваккалчиликларни баҳолаш, шу жумладан муаммоли кредитларни (активларни) аниқлаш жараёнлари ва активлар сифатини таснифлаш ҳамда улар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш амалиётининг мақбуллиги баҳоланмаганлиги; йилда камида бир маротаба банкнинг риск-профили ва уни банкнинг риск-аппетити ҳамда таваккалчилик чегараларига мувофиқлиги баҳоланмаганлиги; кредит, ликвидлилик, бозор, операцион, комплаенс, мамлакат таваккалчиликлари ва банк портфелида юзага келувчи фоиз таваккалчилиги бўйича, жумладан банкда мавжуд ёки юзага келиши кутилаётган таваккалчиликлар ҳамда уларни камайтириш юзасидан ҳисоботлар банк кузатув кенгашига ва таваккалчиликларни бошқариш қўмитасига (агар ташкил этилган бўлса) ҳар чоракда, банк бошқарувига ҳар ойда камида бир маротаба киритилмаганлиги; таваккалчиликларни аниқлаш, ўлчаш, мониторинг ва назорат қилиш, шунингдек стресс-тестларни ўтказишга мўлжалланган банк ички моделларининг ишончлилиги ва самарадорлиги баҳоланмаганлиги; кредит, бозор ва операцион таваккалчиликлари тасдиқланган риск-аппетит чегараларига яқинлашганда ёки мазкур чегаралар бузилганда, бир иш кунидан кечиктирмай банк кузатув кенгаши, банк бошқаруви ва таваккалчиликларни бошқариш қўмитаси (агар ташкил этилган бўлса) хабардор қилинмаганлиги ҳамда беш иш куни ичида банк кузатув кенгашига тегишли тузатувчи чоралар таклиф қилинмаганлиги ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.29.8 Таваккалчиликларни бошқаришга масъул таркибий бўлинма раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда банк томонидан ушбу ҳақида меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари ва сабаблари кўрсатилган ҳолда Марказий банкка қарор қабул қилинган кундан бошлаб 5 кун ичида маълумот тақдим этилмаганлиги банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.29.9 Таваккалчиликларни бошқаришда комплаенс таваккалчилигини бошқаришга масъул таркибий бўлинма томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган вазифалар бажарилмаганлиги, шу жумладан: банк ташкилий тузилмасининг барча бўғинларида юзага келиши мумкин бўлган манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ таваккалчиликлар бошқарилмаганлиги, манфаатлар тўқнашуви мавжудлигидан далолат берувчи ҳолатлар аниқланганда дарҳол банк кузатув кенгаши ёки унинг қўмиталари хабардор қилинмаганлиги; банкнинг янги маҳсулотларини жорий қилиш билан боғлиқ комплаенс таваккалчиликлари аниқланмаганлиги, баҳоланмаганлиги ҳамда янги маҳсулотларни жорий қилиш ва мавжуд маҳсулотларга ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ комплаенс таваккалчиликлари юзасидан хулосалар тайёрланмаганлиги; банкнинг кузатув кенгаши ёки таваккалчиликларни бошқариш қўмитаси (агар ташкил этилган бўлса) ва банк бошқарувига комплаенс таваккалчилигини бошқариш юзасидан ҳисоботлар, шу жумладан аниқланган қоидабузарликлар, камчиликлар ҳамда уларнинг юзага келиш сабаблари ҳақида маълумотлар, комплаенс таваккалчиликларини камайтириш ва бартараф этиш бўйича ҳисоботлар ҳар чоракда тайёрланмаганлиги ва тақдим қилинмаганлиги; комплаенс таваккалчилиги юзага келганда, шу жумладан қонунчилик талаблари бузилганда, банк кузатув кенгаши ва бошқаруви ўз вақтида хабардор қилинмаганлиги ва тегишли тузатувчи чоралар таклиф қилинмаганлиги банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.29.10 Банкда таваккалчиликларни бошқаришга мўлжалланган ахборот тизими жорий этилмаганлиги банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.29.11 Банкда кредит, ликвидлилик, бозор, операцион, комплаенс, мамлакат ва банк портфелида юзага келувчи фоиз таваккалчиликларини бошқариш тизимлари жорий этилмаганлиги банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.29.12 Банкда кредит, ликвидлилик, бозор, операцион, комплаенс, мамлакат ва банк портфелида юзага келувчи фоиз таваккалчиликларига оид ҳисоботларга қўйиладиган талаблар бузилганлиги банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.29.13 Банкда кредит, ликвидлилик ва бозор таваккалчиликлари бўйича риск-аппетитларига доир талаблар бузилганлиги, шу жумладан банкнинг риск-аппетит баёнотида банкнинг кредит, ликвидлилик ва бозор таваккалчиликлари бўйича риск-аппетитлари белгиланмаганлиги ва уларда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорий кўрсаткичлар назарда тутилмаганлиги банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.29.14 Банк томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган кредит сиёсати ва кредит таваккалчилигини бошқаришга, кредитни мониторинг қилишга қўйиладиган талаблар бузилганлиги, шу жумладан банк томонидан кредитларни якка тартибда ва портфел кесимида мониторинг қилиш тизими ишлаб чиқилмаганлиги банк жами капиталининг 0,004 фоизи, бироқ 30 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.29.15 Банк томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муаммоли активларни аниқлаш ва улар билан ишлашга қўйиладиган талаблар бузилганлиги, шу жумладан: муаммоли активларни бошқариш жараёни ташкил этилмаганлиги; муаммоли активларни бошқаришда банк кузатув кенгаши, бошқаруви ва муаммоли активлар билан ишлашга ихтисослашган алоҳида таркибий бўлинманинг вазифалари амалга оширилмаганлиги; банк бошқаруви томонидан даврий равишда (бир йилда камида бир маротаба) муаммоли активлар билан ишлаш сиёсати самарадорлиги баҳолашдан ўтказилмаганлиги ёки ўтказилган бўлиб баҳолаш натижалари тайёр бўлган кундан бошлаб 5 кун ичида банк кузатув кенгашига ва 15 кун ичида Марказий банкка тақдим этилмаганлиги; банк томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ муаммоли активларни камайтиришга қаратилган стратегик режа ишлаб чиқилмаганлиги, шунингдек мазкур режа тасдиқланган ёки ўзгартирилган кундан бошлаб 15 кун ичида Марказий банкка тақдим этилмаганлиги банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.29.16 Банк томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ликвидлилик таваккалчилигини бошқариш сиёсати ва тартиблари, ликвидлилик таваккалчилигини бошқариш ва мониторинг қилишга доир талаблар бузилганлиги, шу жумладан банкда ликвидлилик таваккалчилигини бошқариш сиёсатидан четлашиш ва ликвидлилик таваккалчилиги чегараларининг бузилиши ҳолатлари кузатилганда, бир иш кунидан кечиктирмай банк кузатув кенгаши ва банк бошқаруви хабардор қилинмаганлиги банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.29.17 Банк томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган операцион таваккалчиликни бошқариш сиёсати ва тартибларига доир талаблар бузилганлиги, шу жумладан: банк фаолиятини қайта тиклаш ва унинг узлуксизлигини таъминлаш режаси (қайта тиклаш режаси) бир йилда камида бир маротаба ёки банк фаолиятида сезиларли ўзгаришлар юз берган тақдирда синовдан ўтказилмаганлиги; банк томонидан қайта тиклаш режаси тасдиқланган ёки унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган, шунингдек қайта тиклаш режаси синовлари бўйича баённома тасдиқланган кундан бошлаб 15 кун ичида мазкур ҳужжатлар Марказий банкка тақдим этилмаганлиги банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.29.18 Банк томонидан хорижий мамлакатларнинг банк фаолиятига таъсир қилиши мумкин бўлган қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши билан боғлиқ таваккалчиликлар, хорижий банклар билан корреспондентлик муносабатларининг узилиши билан боғлиқ таваккалчилик аниқланмаганлиги ва баҳоланмаганлиги ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 2,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.29.19 Банк томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мамлакат таваккалчилигини бошқариш сиёсати ва тартибларига доир талаблар бузилганлиги, шу жумладан: хорижий мамлакатдаги вазият (сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа) таҳлил қилиб борилмаганлиги; банк фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган хорижий мамлакатларнинг ҳужжатлари талаблари баҳолаб борилмаганлиги; мамлакат таваккалчилигининг банк молиявий ҳолатига таъсири баҳоланмаганлиги; таҳлил ва баҳолаш натижалари тегишли тартибда расмийлаштирилмаганлиги; мамлакат таваккалчилигига оид ҳисоботлар банк кузатув кенгаши ва бошқарувига ўз вақтида тақдим этилиши таъминланмаганлиги; мамлакат таваккалчилиги сиёсати ва чегаралари йилига камида бир маротаба ёки муайян мамлакатга нисбатан мамлакат таваккалчилигининг ошишига оид хатарлар мавжуд бўлганда мунтазам равишда кўриб чиқилмаганлиги; мамлакат таваккалчилиги сезиларли даражада ошганда мазкур таваккалчиликни бошқаришга масъул тегишли таркибий бўлинма (ходим) бир иш кунидан кечиктирмай банк кузатув кенгаши ва бошқарувини хабардор қилмаганлиги ва беш иш куни ичида тегишли тузатувчи чораларни таклиф қилмаганлиги ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,002 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 2,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.29.20 Банк томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган банк портфелида юзага келувчи фоиз таваккалчилигини бошқариш сиёсати ва тартибларига доир талаблар бузилганлиги, шу жумладан мазкур таваккалчиликни бошқариш мақсадида камида қуйидаги кўрсаткичлар баҳоланмаганлиги: бозор фоиз ставкаларининг ўзгариши натижасида банк портфелидаги активлар ва мажбуриятлар жорий соф қиймати ўзгаришининг банк капиталига таъсири; бозор фоиз ставкалари ўзгаришининг банк портфели бўйича банкнинг соф фоизли даромадига таъсири банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.30 Микромолия банкларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромад олишга йўналтирилган фаолияти учун берилган кредитларнинг кредит портфелидаги улуши белгиланган даражадан паст бўлиши микромолия банки жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 3.31 Микромолия банки томонидан бир жисмоний шахсдан омонатга жалб қилинган пул маблағлари миқдори банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган кафолатланган омонат миқдоридан ошиши микромолия банки жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима ва шартномаларни бекор қилиш бўйича мажбурий кўрсатма хати 3.32 Микромолия банклари чет эл банкларида вакиллик ҳисобварақлари ва бошқа ҳисобварақлар очиши, чет эл фуқароларининг ва юридик шахсларининг мажбуриятлари бўйича кафолатлар бериши ҳамда мижозларнинг ташқи савдо операциялари бўйича хизматлар кўрсатиши микромолия банки жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима ва шартномаларни бекор қилиш бўйича мажбурий кўрсатма хати 3.33 Микромолия банклари томонидан ликвидлиликни бошқаришга доир талаблар доирасида Марказий банк томонидан белгиланган юқори ликвидли қарз қимматли қоғозларидан ташқари бошқа қимматли қоғозларга инвестиция қилиниши микромолия банки жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима ва шартномаларни бекор қилиш бўйича мажбурий кўрсатма хати 4-бўлим. Ўзбекистон Республикасининг нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши 4.1 Нобанк кредит ташкилоти жисмоний ва юридик шахслардан омонатларни (депозитларни) жалб этганлиги микромолия, ипотекани қайта молиялаштириш, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилотидан — жами капиталнинг 0,05 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, ломбарддан — жами капиталнинг 0,3 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима ва шартномаларни бекор қилиш бўйича мажбурий кўрсатма хати 4.2 Нобанк кредит ташкилоти жисмоний шахс бўлган иштирокчилардан (акциядорлардан) устав фондига (устав капиталига) киритилган ҳисса суммасидан ёки уларнинг эгалигидаги акцияларнинг номинал қийматининг икки бараваридан ошадиган миқдорда қарз маблағларини (облигациялар шаклидаги қарз маблағларидан ташқари) жалб этганлиги микромолия, ипотекани қайта молиялаштириш, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилотидан — жами капиталнинг 0,01 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, ломбарддан — жами капиталнинг 0,1 фоизи, бироқ 15 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 75 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима ва шартномаларни бекор қилиш бўйича мажбурий кўрсатма хати 4.3 Нобанк кредит ташкилотининг устав фонди (устав капитали) миқдори қонунда белгиланган минимал миқдордан камайиб кетганлиги микромолия, ипотекани қайта молиялаштириш, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилотидан — жами капиталнинг 0,05 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, ломбарддан — жами капиталнинг 0,3 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима, бир йил ичида қайта содир этилса айрим операцияларни ўтказишни уч ойгача бўлган муддатга чеклаш, уч ойдан сўнг устав фонди (устав капитали) миқдори қонунчиликка мувофиқлаштирилмаса, нобанк кредит ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестридан, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестридан , кафолатлар бериш ташкилотлари реестридан, факторинг ташкилотлари реестридан ёхуд ломбардлар реестридан чиқариб ташлаш 4.4 Нобанк кредит ташкилоти устав фондини (устав капиталини) шакллантиришда кредитга, гаровга олинган маблағлардан ва мажбуриятлар юклатилган бошқа маблағлардан, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган маблағлардан фойдаланилганлиги микромолия, ипотекани қайта молиялаштириш, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилотидан — жами капиталнинг 0,05 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, ломбарддан — жами капиталнинг 0,1 фоизи, бироқ 25 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 75 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 4.5 Нобанк кредит ташкилотининг раҳбар ходими қонунчилик ҳужжатларида белгиланган малака талабларига ва (ёки) ишчанлик обрўсига доир талабларга мувофиқ эмаслиги нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 2 йил давомида такроран содир этилганда — нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 4.6 Нобанк кредит ташкилотининг бухгалтерия ҳисоби хизматига раҳбарлик қилувчи бош бухгалтер ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи бошқа мансабдор шахс зиммасига пул маблағлари ва моддий бойликлар учун бевосита моддий жавобгарлик билан боғлиқ вазифалар, шунингдек нобанк кредит ташкилотининг раҳбари вақтинча ишда бўлмаганда унинг вазифаларини бажариб туриш вазифаси юклатилганлиги микромолия, ипотекани қайта молиялаштириш, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилотидан — жами капиталнинг 0,01 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган, ломбарддан — жами капиталнинг 0,1 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 75 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 4.7 Нобанк кредит ташкилоти томонидан ички аудит хизмати ташкил этилмаганлиги (микромолия ва факторинг ташкилотининг активлари баланс қиймати ўн миллиард сўмдан ортиқ бўлганда, ломбарднинг активлари баланс қиймати беш миллиард сўмдан ортиқ бўлганда) 30 млн. сўм жарима 4.8 Ички аудит хизмати ташкил этилган бўлсада, микромолия, факторинг ташкилоти ва ломбард томонидан ички аудиторлик текшируви режаси тасдиқланмаганлиги 10 млн. сўм жарима 4.9 Ички аудит хизмати ташкил этилган бўлсада, микромолия, факторинг ташкилоти ва ломбард томонидан ички аудитнинг аудиторлик текшируви дастури ишлаб чиқилмаганлиги 10 млн. сўм жарима 4.10 Микромолия ва факторинг ташкилотининг ички аудит хизмати томонидан қуйидагилар таҳлил қилинмаганда ва баҳоланмаганда: ахборот тизимларининг ишончлилиги, тўлиқлиги ва самарадорлиги; маълумотларнинг долзарблиги, аниқлиги, қулайлиги, шунингдек махфийлик таъминланганлиги; қонунчилик ҳужжатларига, жумладан Марказий банкнинг пруденциал талабларига ҳамда ички ҳужжатларига риоя этилиши микромолия ва факторинг ташкилоти жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 4.11 Микромолия ва факторинг ташкилотининг ички аудит хизмати тўғрисидаги низоми йилига камида бир марта тегишли йилнинг 1 февралигача бўлган муддатда қайта кўриб чиқилмаганлиги микромолия ва факторинг ташкилоти жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 35 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 4.12 Ўзбекистон Республикаси «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган маблағлар ҳисобидан фаолиятни амалга оширувчи микромолия ва факторинг ташкилоти, шунингдек кафолатлар бериш ташкилоти томонидан уларга алоқадор бўлган шахсларга ёки бундай шахслар номидан ҳаракат қиладиган шахсларга хизматлар ушбу ташкилотларга алоқадор бўлмаган шахсларга қараганда анча қулай шартлар асосида кўрсатилганда микромолия, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилотидан — жами капиталнинг 0,025 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 150 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 4.13 Микромолия, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилоти ёки ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти томонидан активлар ўз вақтида ва тўғри таснифланмаганлиги ҳамда махсус захираларнинг жами миқдори Марказий банк томонидан ўрнатилган талабнинг 100 фоизидан кам, лекин 95 фоизидан кўп бўлса қоидабузарликни бартараф этиш бўйича мажбурий кўрсатма хати, бир йил ичида қайта содир этилганда 20 млн. сўм жарима 95 фоизи ва ундан кам, лекин 50 фоизидан кўп бўлса 20 млн. сўм жарима 50 фоизи ва ундан кам бўлса 25 млн. сўм жарима 4.14 Микромолия ташкилоти нақд пуллар ва қимматликлар билан фаолиятни амалга ошириш чоғида уларнинг бутлигини, дахлсизлигини ва хавфсизлигини таъминламаслиги 25 млн. сўм жарима 4.15 Микромолия ташкилоти банкларнинг ва бошқа молия ташкилотларининг агенти вазифаларини агентлик битимини тузмасдан амалга оширганлиги ёки агентлик битими тузилган кундан эътиборан беш кун ичида мазкур битим тўғрисидаги ахборотни Марказий банкка юбормаганлиги 20 млн. сўм жарима 4.16 Микромолия ташкилоти томонидан агентлик битими асосида хизмат кўрсатилаётганда агентлик битимининг мавжудлиги тўғрисидаги ахборотлар мижозга ошкор қилинмаганлиги 20 млн. сўм жарима 4.17 Нобанк кредит ташкилотлари ва юридик шахслар ўртасида ҳисоб-китоблар нақд пулсиз тартибда банклар орқали амалга оширилмаганда 10 млн. сўм жарима 4.18 Гаров реестрига холис ва ишончли бўлмаган маълумотлар кўрсатилган ёзувларнинг киритилганлиги ёки гаров реестрига ўзлари киритган ёзувлар мунтазам равишда янгиланиб турилишини таъминламаганлиги 10 млн. сўм жарима 4.19 Микромолия ва факторинг ташкилоти ижро этувчи органи молиявий йил якуни бўйича таъсисчилар умумий йиғилишида сифати «умидсиз» деб таснифланган активларни ундириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар ҳақида ҳисобот бермаганлиги 10 млн. сўм жарима 4.20 Ҳисобдан чиқарилган активлар бўйича тўловлар амалга оширилганда (қарздорлик сўндирилганда), ушбу суммалар тегишли даромад ҳисобварақларида акс эттирилмаганлиги ҳамда тўловлар навбатига риоя қилинмаганлиги ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ 25 млн. сўмдан ошмаган миқдорда жарима 4.21 Микромолия ва факторинг ташкилотининг ижро этувчи органи аъзолари, мазкур ташкилотда фаолият юритаётган ходимлар ва улар билан алоқадор шахслар бир вақтнинг ўзида ички аудит хизматида фаолият юритаётганлиги 15 млн. сўм жарима 4.22 Ломбард томонидан касса хоналарининг Марказий банк талабларига мувофиқлиги таъминланмаганлиги 10 млн. сўм жарима 4.23 Ломбард томонидан қуйидагилардан бири ёки бир нечтаси бажарилмаганлиги: гаров нарсасини хавфсиз сақлаш учун чоралар кўрилмаганлиги; гаров нарсаси йўқолиши хавф-хатари пайдо бўлганлиги ёки шикаст етказилганлиги тўғрисида гаровга қўювчига дарҳол хабар берилмаганлиги; микроқарз шартномасининг шартлари бажарилганда гаров нарсаси мулк эгасига ёки учинчи шахсга белгиланган тартибда расмийлаштирилган мулк эгасининг ишончномаси асосида дарҳол қайтарилмаганлиги; гаровга қабул қилинган ашёларни гаровга қабул қилиш пайтида шунга ўхшаш ва шундай сифатли ашёларнинг нархларига мос баҳодаги тўлиқ суммасида ўз ҳисобидан гаровга қўювчи фойдасига суғурталанмаганлиги; гаровга қўювчининг талабига асосан микроқарз шартномасидан келиб чиққан мажбуриятларнинг гаровга қўювчи ёки учинчи шахс томонидан қисман ёки тўлиқ бажарилганлигини тасдиқловчи маълумотнома берилмаслиги ҳар бир ҳолат учун 2 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 20 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 4.24 Микромолия ва факторинг ташкилотлари пруденциал нормативларга риоя этмаганлиги 4.24.1 капитал етарлилиги даражаси энг кичик даражадан тушиб кетса жами капиталнинг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 4.24.2 ликвидлилик коэффициенти энг кичик даражадан тушиб кетса жами капиталнинг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 4.24.3 бир қарз олувчига ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига доир таваккалчиликнинг энг кўп миқдори энг юқори даражадан ошиб кетса жами капиталнинг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 4.24.4 барча йирик таваккалчиликларнинг умумий миқдори энг юқори даражадан ошиб кетса жами капиталнинг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 4.24.5 микромолия ва факторинг ташкилотига алоқадор бўлган битта шахсга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори энг юқори даражадан ошиб кетса жами капиталнинг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 4.24.6 микромолия ва факторинг ташкилотига алоқадор бўлган барча шахсларга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори энг юқори даражадан ошиб кетса жами капиталнинг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 4.24.7 юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) ва (ёки) қарз қимматли қоғозларига инвестицияларнинг энг кўп миқдори энг юқори даражадан ошиб кетса жами капиталнинг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 4.25 Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари пруденциал нормативларга риоя этмаганлиги 4.25.1 регулятив капиталнинг монандлик коэффициенти энг кичик даражадан тушиб кетса жами капиталнинг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 4.25.2 левераж коэффициенти энг кичик даражадан тушиб кетса жами капиталнинг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 4.25.3 ликвидлиликни қоплаш коэффициенти энг кичик даражадан тушиб кетса жами капиталнинг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 4.25.4 соф барқарор молиялаштириш коэффициенти энг кичик даражадан тушиб кетса жами капиталнинг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 4.25.5 бир қарз олувчи учун таваккалчиликнинг энг юқори миқдори энг юқори даражадан ошиб кетса жами капиталнинг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 4.26 Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти томонидан қарздор-банкка қонунчилик ҳужжатларига зид равишда кредит ресурслари ажратилганда бир йил ичида бир марта бузилганда жами капиталнинг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, бир йил ичида икки марта бузилганда жами капиталнинг 0,02 фоизи, бироқ 200 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима, бир йил ичида учинчи марта бузилганда бошқа чора ва санкция 4.27 Қайта молиялаштириш кредити таъминотига қабул қилинган ипотека кредити муддатидан олдин тўлиқ сўндирилса ёхуд 90 кундан ошган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти қарздор-банкдан бундай таъминотни мувофиқлик мезонларига мос келувчи таъминотга алмаштирмаслиги ҳар бир ҳолат учун 2 млн. сўм, бироқ жами капиталнинг 0,01 фоизи дан кўп бўлмаган миқдорда жарима 4.28 Кафолатлар бериш ташкилотлари пруденциал нормативларга риоя этмаганлиги 4.28.1 капиталнинг етарлилик коэффициенти энг кичик даражадан тушиб кетса жами капиталнинг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн.сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 4.28.2 ликвидлиликни қоплаш коэффициенти энг кичик даражадан тушиб кетса жами капиталнинг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн.сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 4.28.3 бир қарз олувчига ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига доир таваккалчиликнинг энг кўп миқдори энг юқори даражадан ошиб кетса жами капиталнинг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 4.28.4 бир кредит ташкилоти учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори энг юқори даражадан ошиб кетса жами капиталнинг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 4.28.5 кафолатлар бериш ташкилотига алоқадор бўлган бир шахсга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори энг юқори даражадан ошиб кетса жами капиталнинг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 4.28.6 кафолатлар бериш ташкилотига алоқадор бўлган барча шахсларга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори энг юқори даражадан ошиб кетса жами капиталнинг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 4.28.7 юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) жами инвестицияларнинг энг кўп миқдори энг юқори даражадан ошиб кетса жами капиталнинг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 5-бўлим. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши 5.1 Банк томонидан Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май) талабларига риоя қилинмаган ҳолда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички қоидалари, Ички назорат хизматининг низоми ишлаб чиқилмаганда ёки нотўғри ва (ёки) тўлиқ бўлмаган ҳолда ишлаб чиқилганда ёхуд ички назорат тизими доимий равишда мониторинг қилинмаганда ва самарадорлиги баҳолаб борилмаганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 300 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 5.2 Банк томонидан ички назорат тизимини ташкил этишда Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май) 2-боби талабларига риоя қилинмаганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 300 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 5.3 Банк томонидан мижозларни лозим даражада текшириш доирасида ва (ёки) пул ўтказмаларини ўтказишда Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май) 3-боби талабларига риоя қилинмаганда (мазкур илованинг 5.4-позициясида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно) ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 5.4 Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май) 49-бандида келтирилган мезон ва аломатларнинг бири мавжуд бўлганда ёки терроризмга, оммавий қирғин қуролини тарқатишга қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органларидан тақдим этилаётган маълумотлар, шунингдек, чет давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотларидан расмий каналлар орқали тақдим этилаётган маълумотлар асосида махсус ваколатли давлат органи томонидан тузилган террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига (бундан буён матнда Рўйхат деб юритилади) киритилган шахснинг операцияси тўхтатилган тақдирда банк томонидан мижознинг шубҳали операцияси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органи деб юритилади) хабар берилмаганда ёки шубҳали операция аниқланган кундан кейинги бир иш куни давомида махсус ваколатли давлат органига хабар юборилиши таъминланмаганда ёхуд юборилган хабар юритилиши билан боғлиқ камчиликларга йўл қўйилганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 5.5 Банклар террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар билан операцияларни амалга оширишда қуйидаги камчиликларга йўл қўйганда: мижоз ёки операция қатнашчиларидан бирининг барча идентификация маълумотлари Рўйхат билан солиштирилмаганда; мижоз ёки операция қатнашчиларидан бирининг барча идентификация маълумотлари Рўйхатга киритилган шахснинг идентификация маълумотлари билан тўлиқ мос келган тақдирда бу операция кечиктирилмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб турилмаганда ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйилмаганда; Рўйхатга киритилган шахснинг операцияси тўхтатилган тақдирда мижознинг топшириғи асосида банк ҳисобварақларидан пул маблағлари ҳисобдан чиқарилганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 750 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 5.6 Банк томонидан таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолашда Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май) 6-боби талабларига риоя қилинмаганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 5.7 Банк томонидан маълумотлар ва ҳужжатларни расмийлаштиришда, сақлашда, янгилашда ва махфийлигини таъминлашда Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май) 10-боби талабларига риоя қилинмаганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 300 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 5.8 Банк томонидан махсус ваколатли давлат органининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни амалга ошириш учун пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни ўттиз иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳақидаги кўрсатмалари бажарилмаганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 5.9 Нобанк кредит ташкилоти томонидан Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 2925, 2017 йил 4 сентябрь) талабларига риоя қилинмаган ҳолда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички қоидалар, Ички назорат хизматининг низоми ишлаб чиқилмаганда ёки нотўғри, тўлиқ бўлмаган ҳолда ишлаб чиқилганда ёхуд нобанк кредит ташкилотининг ижро этувчи органи томонидан ички назорат тизими доимий равишда мониторинг қилиб борилмаганда ва самарадорлиги баҳоланмаганда ҳар бир ҳолат учун нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,3 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 5.10 Нобанк кредит ташкилоти томонидан ички назорат тизимини ташкил этишда Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 2925, 2017 йил 4 сентябрь) 2-боби талабларига риоя қилинмаганда ҳар бир ҳолат учун нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,4 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 2,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 5.11 Нобанк кредит ташкилоти томонидан мижозларни лозим даражада текшириш доирасида Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 2925, 2017 йил 4 сентябрь) 3-боби талабларига риоя қилинмаганда ҳар бир ҳолат учун нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 3 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 5.12 Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 2925, 2017 йил 4 сентябрь) 36-бандида келтирилган мезон ва аломатларнинг бири мавжуд бўлганда ёки Рўйхатга киритилган шахснинг операцияси тўхтатилган тақдирда, нобанк кредит ташкилоти томонидан мижознинг шубҳали операцияси тўғрисида махсус ваколатли давлат органига хабар берилмаганда ёки шубҳали операция аниқланган кундан кейинги бир иш куни давомида махсус ваколатли давлат органига юборилиши таъминланмаганда ҳар бир ҳолат учун нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 2,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 5.13 Нобанк кредит ташкилотлари террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар билан операцияларни амалга оширишда қуйидаги камчиликларга йўл қўйганда: мижоз ёки операция қатнашчиларидан бирининг барча идентификация маълумотлари Рўйхат билан солиштирилмаганда; мижоз ёки операция қатнашчиларидан бирининг барча идентификация маълумотлари Рўйхатга киритилган шахснинг идентификация маълумотлари билан тўлиқ мос келган тақдирда бу операция кечиктирилмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб турилмаганда ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйилмаганда; Рўйхатга киритилган шахснинг операцияси тўхтатилган тақдирда мижознинг топшириғи асосида нобанк кредит ташкилоти томонидан пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк мижознинг аризасига кўра тақдим этилганда ҳар бир ҳолат учун нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 1 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 3 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 5.14 Нобанк кредит ташкилоти томонидан таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолашда Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 2925, 2017 йил 4 сентябрь) 6-боби талабларига риоя қилинмаганда ҳар бир ҳолат учун нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 2,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 5.15 Нобанк кредит ташкилоти томонидан маълумотлар ва ҳужжатларни расмийлаштиришда, сақлашда ва махфийлигини таъминлашда Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 2925, 2017 йил 4 сентябрь) 10-боби талабларига риоя қилинмаганда ҳар бир ҳолат учун нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,3 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 2,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 5.16 Нобанк кредит ташкилоти томонидан махсус ваколатли давлат органининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни амалга ошириш учун пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни ўттиз иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳақида кўрсатмалари бажарилмаганда ҳар бир ҳолат учун нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,3 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 2,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 6-бўлим. Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши 6.1 Лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги банк лицензиясининг қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги учун банк жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 750 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги учун банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 2,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 6.2 Банклар томонидан Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини олмасдан туриб ўз акциялари сотиб олиниши банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 2,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 6.3 Марказий банкнинг рухсатномасини олмасдан туриб банкни қайта ташкил этиш банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 2,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 6.4 Банк акциядорларининг таркиби, ҳолати ёки улуши ўзгариши оқибатида банкнинг номига қўйилган талаблар бажарилмаётган бўлса, банк мазкур ҳолат вужудга келган кундан бошлаб 6 ойдан кечиктирмай фирма номини ўзгартирмаганлиги банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 3 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,025 фоизи, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик такроран содир этилганлиги учун жарима қўлланилганидан кейин 5 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 3 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 6.5 Банк бошқаруви раиси, унинг ўринбосарлари ва бошқа бошқарув аъзоларининг вазифаларини улар йўқлигида вақтинча бажариш Марказий банк билан келишиб олиш тартибидан ўтмаган шахсга юкланганлиги банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 3 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,025 фоизи, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик такроран содир этилганлиги учун жарима қўлланилганидан кейин 5 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 3 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 6.6 Банк кузатув кенгаши аъзоларининг кўпчилиги банкка алоқадор шахслар бўлганлиги, бундан уларнинг кузатув кенгашидаги аъзолиги мустасно банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 3 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,025 фоизи, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик такроран содир этилганлиги учун жарима қўлланилганидан кейин 5 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,05 фоизи , бироқ 3 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 6.7 Объектив сабабларга кўра Марказий банк билан олдиндан келишиб олинмаган ва банкнинг муҳим аҳамиятга эга ходими лавозимига тайинланган шахс келишиб олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги Марказий банкнинг хабарномаси банк томонидан олинган кундан эътиборан 10 иш куни ичида эгаллаб турган лавозимидан озод этилмаганлиги банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 3 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,025 фоизи, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик такроран содир этилганлиги учун жарима қўлланилганидан кейин 5 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,05 фоизи , бироқ 3 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 6.8 Банк кузатув кенгаши аъзосининг ваколати муддатидан олдин тугатилганида, бошқаруви аъзоси ёки бош бухгалтернинг меҳнат шартномаси бекор қилинганида ва (ёки) бошқа лавозимга ўтказилганда, банк сабабларини кўрсатган ҳолда мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир кун ичида, муҳим аҳамиятга эга ходимлар билан боғлиқ ҳолларда 5 иш куни ичида Марказий банкни ёзма равишда хабардор қилмаганлиги банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 3 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,025 фоизи, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик такроран содир этилганлиги учун жарима қўлланилганидан кейин 5 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 3 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 6.9 Банк кузатув кенгаши аъзолари, бошқарув аъзоси ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларнинг бошқа лавозимга ўтказилиши ва (ёки) улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши натижасида бўшаб қолган лавозимларга банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ келувчи номзодлар 30 кун ичида Марказий банкка келишиб олиш учун тақдим этилмаганлиги банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 3 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,025 фоизи, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик такроран содир этилганлиги учун жарима қўлланилганидан кейин 5 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 3 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 6.10 Банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки ва якуний рухсатномаларни олмасдан туриб банкни ихтиёрий тугатиш банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 2,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 6.11 Марказий банкнинг рухсатномасини олмасдан туриб банклар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида шуъба банклар ва ваколатхоналар очиш, филиаллар ташкил этиш, банкларнинг капиталида иштирок этиш, шу жумладан чет эл банкларини ташкил этиш банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 2,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 6.12 Банк томонидан чет элда ваколатхона очиш, шуъба банкни, ваколатхонани ёки филиални ёпиш, шунингдек чет эл банки акцияларини сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, банк бундай қарор қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кун ичида Марказий банкни хабардор қилмаслиги банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 3 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,025 фоизи, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик такроран содир этилганлиги учун жарима қўлланилганидан кейин 5 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 2,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 6.13 Банк томонидан Марказий банкнинг рухсатномасини олмасдан туриб бошқа банк акциялари сотиб олиниши банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 2,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 6.14 Марказий банкнинг рухсатномасини олмасдан туриб банк томонидан хизматлар ва операцияларнинг айрим турлари аутсорсингга топширилиши банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 2,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 6.15 Банк томонидан банкнинг алоҳида бўлинмаларини очиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларнинг банк томонидан бузилганлиги ёки банк томонидан унинг алоҳида бўлинмасини очиш тўғрисида нотўғри маълумотларни ўз ичига олган маълумотлар тақдим этилганлиги ёхуд банкнинг алоҳида бўлинмалари фаолияти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга зид бўлиши банк жами капиталининг 0,025 фоизи, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 5 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 3 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 6.16 Банк томонидан банкнинг алоҳида бўлинмасини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ёки банкнинг алоҳида бўлинмаси фаолияти амалда тугатилганлиги тўғрисида хабарнома тақдим этилмаганлиги ёки ўз вақтида хабар берилмаслиги банк жами капиталининг 0,025 фоизи, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 5 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 3 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 6.17 Банк филиали ва банк хизматлари офисининг жойлашган ери (почта манзили) ёки номи ўзгарганда Марказий банкка белгиланган тартибда хабарнома юборилмаганлиги ёки хабарномани юборишда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлардан фойдаланилганлиги банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 3 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,025 фоизи, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик такроран содир этилганлиги учун жарима қўлланилганидан кейин 5 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 3 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 6.18 Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан банкни қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан кейин қайта ташкил этилаётган банк 30 кун ичида ёзма равишда Марказий банкка маълум қилмаслиги ёки банкнинг расмий веб-сайтида тегишли эълон бериш йўли билан ўз кредиторларини келгусидаги ўзгаришлар ҳақида хабардор қилмаслиги банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 3 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,025 фоизи, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик такроран содир этилганлиги учун жарима қўлланилганидан кейин 5 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 3 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 6.19 Марказий банкнинг банкни қайта ташкил этиш тўғрисидаги талаби қабул қилинганидан сўнг 30 кун ичида банк кузатув кенгаши томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилмаганда банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 3 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,025 фоизи, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик такроран содир этилганлиги учун жарима қўлланилганидан кейин 5 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 3 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 6.20 Нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдордаги улушни олгунга қадар Марказий банкни хабардор қилмаслик нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ микромолия ташкилоти, ипотекани қайта молиялаштириш, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилотидан 25 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 150 млн. сўмдан кўп бўлмаган, ломбарддан эса 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 30 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 6 ой давомида такроран содир этилганда — нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ микромолия ташкилоти, ипотекани қайта молиялаштириш, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилотидан 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган, ломбарддан эса 25 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 6.21 Нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдордаги улушга Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини олмасдан эгалик қилиш нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ микромолия ташкилоти, ипотекани қайта молиялаштириш, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилотидан 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган, ломбарддан эса 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 6 ой давомида такроран содир этилганда — нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ микромолия ташкилоти, ипотекани қайта молиялаштириш, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилотидан 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган, ломбарддан эса 40 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 80 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 6.22 Нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдордаги улуш шахс томонидан ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда олинганда Марказий банкнинг кейинги рухсатномасини олиш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда Марказий банкка мурожаат қилмаслик нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ микромолия ташкилоти, ипотекани қайта молиялаштириш, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилотидан 25 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 150 млн. сўмдан кўп бўлмаган, ломбарддан эса 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 30 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 6 ой давомида такроран содир этилганда — нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,1 фоизи, микромолия ташкилоти, ипотекани қайта молиялаштириш, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилотидан 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган, ломбарддан эса 25 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 6.23 Нобанк кредит ташкилотининг раҳбар ходими лавозимга тайинланганлиги (сайланганлиги) ҳақида у тайинланган (сайланган) кундан эътиборан беш иш куни ичида раҳбар ходимнинг Ўзбекистон Республикаси «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 16-моддасида белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотларни илова қилган ва илгари ушбу лавозимни эгаллаган шахснинг озод этилиши сабабларини кўрсатган ҳолда Марказий банкка ёзма хабарнома тақдим этмаслик нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 5 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 2 йил давомида такроран содир этилганда — нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 6.24 Нобанк кредит ташкилотининг филиали очилганлиги ёки ёпилганлиги тўғрисида Марказий банкни белгиланган тартибда хабардор қилмаслик нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 2 йил давомида такроран содир этилганда — нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 6.25 Нобанк кредит ташкилоти филиалининг номи ва (ёки) жойлашган ери ўзгарганлиги тўғрисида Марказий банкни белгиланган тартибда хабардор қилмаслик нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 5 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима, бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 2 йил давомида такроран содир этилганда — нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 6.26 Кредит бюросининг ижро органи раҳбари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга, шу жумладан малака талабларига мувофиқ бўлмаслиги базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 6 ой давомида такроран содир этилганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима 7-бўлим. Нақд пул муомаласини ва касса ишини ташкил этишга доир қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши 7.1 Бош банк томонидан бир йилда камида бир маротаба ўз тасарруфидаги банк филиалларида касса иши ташкил этилиши ва касса операцияларини бажаришда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши текширилмаганда банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 7.2 Банкда нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланаётганлигини тафтиш қилиш ҳамда бажарилган касса операцияларини текширишнинг (ҳар йилнинг 1 январь ҳолатига, ҳар чоракда камида бир марта, моддий жавобгар шахслар алмашаётганда ёки вақтинча алмашаётганда) муддатлари ва тартибларига риоя этилмаганда банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 7.3 Нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланиши учун жавобгар бўлган ҳамда касса операцияларини бажарувчи барча ходимлар билан (шунингдек, кечки кассанинг бухгалтер-назоратчиси билан ҳам) моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилмаганда банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 15 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 7.4 Марказий банкнинг ҳисоб-китоб касса марказлари ва бошқа банк бўлинмаларида қайта санаш жараёнида банк кассирлари томонидан ўраб-боғлаган нақд пул боғламлари (дасталари)да сурункали равишда (бир банк бўлинмаси кассирлари томонидан 1 ой давомида 10 ва ундан ортиқ ҳолатлар) камомад (тўловга яроқсиз, қалбаки пулларни қўшиб боғлаш ҳолатлари)га йўл қўйилганлиги аниқланганда банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 15 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 7.5 Банк бўлинмасида қимматликлар ҳисобини юритиш бўйича касса китобларининг белгиланган тартибда юритилиши таъминланмаганда банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 15 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 7.6 Банк бўлинмасида тегишли касса ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштирмасдан нақд пулларни ва бошқа қимматликларни кирим ва чиқим қилиш бўйича касса операцияларининг бажарилишига йўл қўйилганда банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 15 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 7.7 Аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар банк кассаларидан нақд пулларни олиш учун мурожаат қилганда, уларнинг банкдаги депозит ҳисобварақларидаги маблағлари доирасида асоссиз равишда нақд пулларни бермаслик банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 15 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 7.8 Аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пулларини банклардаги депозит ҳисобварақларига кирим қилиш учун банкнинг айланма кассасига ва банк хизматлари офислари кассаларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда топширганда, банк томонидан нақд пулларни қабул қилмаслик банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 15 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 7.9 Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаладаги қонуний тўлов воситаси бўлган банкноталар ва миллий валютадаги тангаларни номинал қиймати бўйича қабул қилишни рад этиш банкка дастлаб қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма хати, бир йил ичида қайта содир этилганда банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима нобанк кредит ташкилотига дастлаб қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма хати, бир йил ичида қайта содир этилганда нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 8-бўлим. Банклар ва нобанк кредит ташкилотларининг ички ҳужжатлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ эмаслиги 8.1 Банклар ёки нобанк кредит ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган ички ҳужжатларнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ эмаслиги банкдан ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган, ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ 30 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 8.2 Банкларнинг ёки нобанк кредит ташкилотларининг ички ҳужжатларида фуқароларнинг қонун билан ҳимояланган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига зид нормалар мавжудлиги банкдан ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган, ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ 30 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 8.3 Банкнинг юридик хизмати томонидан ички қоидаларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаганлиги банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 8.4 Банклар улар томонидан қабул қилинган ички қоидаларнинг, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг реестри мавжуд эмаслиги банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 8.5 Ички қоидалар, шунингдек уларга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар банклар томонидан тасдиқлангандан сўнг 15 кун ичида Марказий банкка тақдим этилмаслиги ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 30 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 8.6 Банк ва нобанк кредит ташкилоти томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ички қоидаларнинг, шунингдек тартиб, сиёсат, низом ва йўриқномаларнинг ишлаб чиқилмаганлиги, шунингдек мазкур ҳужжатлар банк ва нобанк кредит ташкилотининг ваколатли органи томонидан тасдиқланмаганлиги банкдан ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган, микромолия ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм, бироқ 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган, ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм, бироқ 30 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 9-бўлим. Банк томонидан валютани тартибга солишга доир қонунчилик талабларининг бузилиши 9.1 Ташқи савдо операциялари билан боғлиқ қоидабузарликлар 9.1.1 Ташқи савдо операциялари бўйича тўлов шакллари тўғри қўлланилмаганлиги сабабли ташқи савдо шартномалари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик юзага келганда ёки тўловлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилмаганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 25 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,05 фоизидан, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 9.1.2 Ташқи савдо операциялари бўйича тўловларни амалга ошириш учун асос бўлган ҳужжатлар (шартнома, инвойс, тўлов ҳужжатлари ёки бошқа асословчи ҳужжатлар) мавжуд бўлмаган ёки мазкур ҳужжатларга мувофиқ бўлмаган тарзда тўлов амалга оширилганда, бундан мазкур илованинг 9.1.1-позициясида кўрсатилган ҳолатлар мустасно ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,05 фоизидан, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 9.1.3 Ташқи савдо операциялари бўйича банк орқали амалга оширилган маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ахборотлар «Э-контракт» ташқи савдо ахборот тизимига онлайн тарзда киритилиши таъминланмаганда 5 кунгача киритилмаган бўлса — ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,0002 фоизи, бироқ 1 млн. сўмдан ошмаган миқдорда; 5 кундан ҳисобот ойи якунига қадар киритилмаган бўлса — ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,0005 фоизи, бироқ 2,5 млн. сўмдан ошмаган миқдорда; ҳисобот ойи якунланган кундан бошлаб текшириш даврига қадар киритилмаган бўлса — ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 5 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 9.1.4 «Э-контракт» ташқи савдо ахборот тизимидаги маълумотлар (шу жумладан, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тегишли вазирлик ва идораларнинг хулосаси мавжудлигини) ва тақдим этилган контракт (қўшимча келишув) шартлари ўртасида тафовут мавжуд бўлган ҳолатда ташқи савдо контрактлари бўйича операция амалга оширилганда ёки банк ҳисобварақлари орқали амалга оширилган маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ахборотлар «Э-контракт» ташқи савдо ахборот тизимига нотўғри киритилганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 25 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,05 фоизидан, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 9.1.5 Ташқи савдо операциялари бўйича ҳақиқатда амалга оширилмаган маблағлар ҳаракати тўғрисида «Э-контракт» ташқи савдо ахборот тизимига ахборот киритилганда ёки «Э-контракт» ташқи савдо ахборот тизимида мавжуд бўлмаган ташқи савдо шартномалари бўйича тўлов амалга оширилганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,1 фоизидан, бироқ 5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 9.1.6 Банклар томонидан ташқи савдо шартномалари юзасидан вужудга келган муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорликлар «Э-контракт» ташқи савдо ахборот тизимидан қонунчилик ҳужжатларига зид равишда ҳисобдан чиқарилганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,1 фоизидан, бироқ 5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 9.2 Резидент ва норезидентларнинг чет эл валютасидаги, шунингдек норезидентларнинг миллий валютадаги ҳисобварақларини юритиш тартиби бузилганда 9.2.1 Банк томонидан норезидентларнинг миллий валютадаги ҳисобварақларига қонуний йўл билан топилганлигини асослантирувчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган маблағлар киритилганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,002 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,02 фоизидан, бироқ 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 9.2.2 Банклар томонидан резидент ва норезидентларнинг чет эл валютасидаги ҳисобварақларини юритиш тартибига риоя қилинмаганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,002 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,02 фоизидан, бироқ 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 9.2.3 Мазкур илованинг 9.2.1 ва 9.2.2-позицияларида белгиланган қоидабузарликлар мамлакатдан валюта маблағларининг ноқонуний олиб чиқиб кетилишига олиб келса ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,1 фоизидан, бироқ 5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 9.3 Капитал ҳаракати билан боғлиқ валюта операцияларини амалга ошириш тартиби бузилганда 9.3.1 Банклар томонидан Капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2536, 2013 йил 17 декабрь) талабларига риоя этилмаганда, бундан мазкур илованинг 9.3.3-позициясида кўрсатилган ҳолатлар мустасно ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,1 фоизидан, бироқ 5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 9.3.2 Мазкур илованинг 9.3.1-позициясида кўрсатилган қоидабузарликлар мамлакатдан валюта маблағларининг ноқонуний чиқиб кетишига олиб келса ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 250 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,5 фоизидан, бироқ 8 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 9.3.3 Капитал ҳаракати операциясини амалга ошириш учун асословчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси мавжуд бўлмаган ёки мазкур ҳужжатларга мувофиқ бўлмаган тарзда чет элга валюта маблағлари ўтказилганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 1 фоизидан, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 9.4 Ички валюта бозорида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш операцияларини амалга ошириш тартибига риоя этилмаганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 25 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,05 фоизидан, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 9.5 Жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби бузилганда 9.5.1 Норезидент жисмоний шахсларга республика ҳудудида миллий валюта маблағларининг қонуний манбалардан олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларсиз чет эл валютаси сотилганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,002 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,02 фоизидан, бироқ 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 9.5.2 Жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширишда Марказий банкнинг Банклараро ягона электрон тизимидан фойдаланилмаганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,002 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,02 фоизидан, бироқ 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 9.5.3 Валюта айирбошлаш шохобчаларини очиш ва ёпиш, хавфсизлик талаблари, шунингдек айирбошлаш операцияларида қимматликлар билан ишлаш тартибига риоя этилмаганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,002 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,02 фоизидан, бироқ 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 9.5.4 Валюта айирбошлаш операцияларини ўтказишда банк ходимларига тақиқланган фаолиятлар амалга оширилганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 25 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,05 фоизидан, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 9.5.5 Банк ходими томонидан жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш асоссиз рад этилганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 25 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,05 фоизидан, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 9.5.6 Банк томонидан жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларига асоссиз чекловлар ўрнатилганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,1 фоизидан, бироқ 5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 9.6 Банк кассалари орқали хўжалик юритувчи субъектлар билан нақд чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш тартибига риоя этилмаганда 9.6.1 Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларининг (рўйхат рақами 3281, 2020 йил 31 август) 45-банди талабларига зид равишда банк кассаларига нақд чет эл валютаси қабул қилинганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,002 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,02 фоизидан, бироқ 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 9.6.2 Асословчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолларда банк кассаларига нақд чет эл валюталари кирим қилинганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 25 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,05 фоизидан, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 9.7 Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни талаблари бузилганда 9.7.1 Банк томонидан мижозларининг товарлар (ишлар, хизматлар) учун ҳисоб-китоблари ва тўловлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасида амалга оширилганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,05 фоизидан, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 9.7.2 Носавдо тусдаги пул ўтказмаларини амалга ошириш учун асословчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ёки мазкур ҳужжатларга мувофиқ бўлмаган тарзда тўлов амалга оширилганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,05 фоизидан, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 9.7.3 Жисмоний шахслар ўртасида юз миллион сўм эквивалентдан ортиқ бўлган миқдордаги халқаро пул ўтказмалари амалга оширилганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 25 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,05 фоизидан, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 9.7.4 Резидентлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасида назарда тутилмаган валюта операциялари амалга оширилганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 25 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,05 фоизидан, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 9.7.5 Норезидентлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунининг 18-моддасида назарда тутилмаган валюта операциялари амалга оширилганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 25 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,05 фоизидан, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 9.7.6 Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни билан тақиқланган ёки рухсат берилмаган бошқа турдаги операциялар амалга оширилганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,05 фоизидан, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 9.8 Банклар томонидан валюта операцияларини амалга ошириш жараёнида транзакцияларга тегишли операция кодлари бириктирилмаганда ёки нотўғри қўлланилганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,0002 фоизи, бироқ 1 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,005 фоизидан, бироқ 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 9.9 Банклар томонидан кафолатланмаган ташқи қарз ва капитал оқимлари тўғрисидаги валюта операциялари Марказий банкнинг «Валюта операциялари ҳисобини юритиш» ахборот тизимига ўз вақтида киритилмаганда, шунингдек, нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотлар киритилганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,002 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,05 фоизидан, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 9.10 Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб боришга доир қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ тегишли маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига тақдим этилмаганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,002 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,05 фоизидан, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 9.11 Банк ходимлари томонидан мижозлар билан ўзаро тил бириктирган ҳолда ҳақиқий битимни ниқоблаш мақсадида қалбаки битим тузиш ёки ғайриоддий схемалар орқали мавжуд қонунчилик талаблари айланиб ўтилганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,1 фоизидан, бироқ 5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 10-бўлим. Ўзбекистон Республикасининг банк ва нобанк кредит ташкилотлари томонидан қоидабузарликларга йўл қўйилиши 10.1 Марказий банкка тақдим этиладиган назоратга оид, шунингдек молиявий, статистик ва бошқа ҳисоботларни, шу жумладан Марказий банкнинг Банк тизими маълумотлар омборига тақдим этиладаган маълумотларни тақдим қилишнинг ўрнатилган шакллари ва муддатларига риоя қилмаслик, ҳаққоний бўлмаган маълумотлар бериш ҳамда бухгалтерия ҳисобини тўғри юритмаслик, балансида актив, мажбурият ва капиталнинг, шунингдек балансдан ташқари воситаларнинг ҳақиқий ҳолатини яшириш ҳолатлари аниқланганда. Изоҳ: Ҳисоботларни тақдим қилишнинг муддатларига риоя қилмаслик ҳолатларига қуйидагилар киради: ҳисоботларни кечиктириб тақдим этиш; ҳисоботларни тақдим этмаслик. Ҳафталик, ойлик, чораклик, йиллик ва бошқа узоқ даврий ҳисоботлар белгиланган муддатдан 5 иш кунигача кечиктириб тақдим этилганда — кечиктирилган, 5 иш кунидан ошиқ муддатга кечиктириб тақдим этилганда — тақдим этилмаган деб баҳоланади. Кунлик ҳисоботлар белгиланган муддатдан 1 иш кунигача кечиктириб тақдим этилганда — кечиктирилган, 1 иш кунидан ошиқ муддатга кечиктириб тақдим этилганда — тақдим этилмаган деб баҳоланади. Тақдим этиш соати белгиланган ҳисоботлар белгиланган муддатдан 4 соатгача кечиктириб тақдим этилганда — кечиктирилган, 4 соатдан ошиқ муддатга кечиктириб тақдим этилганда — тақдим этилмаган деб баҳоланади. 10.1.1 Ҳисоботларнинг ўрнатилган шаклига риоя қилмаслик ёки тўлиқ бўлмаган ҳисобот тақдим этиш ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм, жами аниқланган ҳолатлар учун банкдан жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия банкидан жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 150 млн. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия, ипотекани қайта молиялаштириш, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилотидан 50 млн. сўмдан, ломбарддан 30 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 10.1.2 Марказий банкнинг Банк тизими маълумотлар омборига ва Банк депозиторларининг миллий ахборот базасига тақдим этиладиган маълумотларнинг муддатлари ва (ёки) тўлиқлилигига риоя этилмаганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган , жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 10.1.3 Ҳафталик, ойлик, чораклик, йиллик ва бошқа даврий ҳисоботлар ёки маълумотлар бўйича ўрнатилган муддатларга риоя қилмаслик ҳар бир шакл учун ҳисоботни кечиктириш: 2 кунга — дастлаб қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма хати, бир йил ичида қайта содир этилса 500 минг сўм 3 кунга — 1 млн. сўм 4 кунга — 2 млн. сўм 5 кунга — 3 млн. сўм; ҳисоботни тақдим этмаслик учун 10 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банкдан жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия банкидан жами капиталининг 0,04 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия ва факторинг ташкилотидан жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган, ломбарддан жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 5 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 30 млн. сўмдан кўп бўлмаган, ипотекани қайта молиялаштириш, кафолатлар бериш ташкилотидан жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 10.1.4 Кунлик ҳисоботлар ёки маълумотлар бўйича ўрнатилган муддатларга риоя қилмаслик ҳар бир шакл учун ҳисоботни кечиктириш: 5 соатгача — дастлаб қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма хати, бир йил ичида қайта содир этилса 500 минг сўм, 5 соатдан кейинги иш кунигача — 1 млн. сўм, ҳисоботни тақдим этмаслик учун 10 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банкдан жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия банкидан жами капиталининг 0,04 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия ва факторинг ташкилотидан жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган, ломбарддан жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 5 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 30 млн. сўмдан кўп бўлмаган, ипотекани қайта молиялаштириш, кафолатлар бериш ташкилотидан жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 10.1.5 Тақдим этиш соати белгиланган ҳисоботлар ёки маълумотлар бўйича ўрнатилган муддатларга риоя қилмаслик ҳар бир шакл учун ҳисоботни кечиктириш: 10 дақиқагача — қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма хати, 11 дақиқадан 1 соатгача — 1 млн. сўм, 2 соатгача — 3 млн. сўм, 3 соатгача — 5 млн. сўм, 4 соатгача — 10 млн. сўм, ҳисоботни тақдим этмаслик учун 50 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банкдан жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия банкидан жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия ва факторинг ташкилотидан жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган, ломбарддан жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 5 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 30 млн. сўмдан кўп бўлмаган, ипотекани қайта молиялаштириш, кафолатлар бериш ташкилотидан жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 10.1.6 Ҳаққоний бўлмаган ҳисобот ва маълумотлар бериш натижасида ҳисобот шаклининг якуний натижасига қуйидагича таъсир этганда 2 фоизгача таъсир қилганда дастлаб қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма хати, бир йил ичида қайта содир этилса 5 млн. сўм жарима 2 фоиздан 5 фоизгача таъсир қилганда банкдан жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия банкидан жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотидан 10 млн. сўм, микромолия, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилотидан 5 млн. сўм, ломбарддан 4 млн. сўм жарима 5 фоиздан 10 фоизгача таъсир қилганда банкдан жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия банкидан жами капиталининг 0,04 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотидан 20 млн. сўм, микромолия, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилотидан 15 млн. сўм, ломбарддан 10 млн. сўм жарима 10 фоиздан 20 фоизгача таъсир қилганда банкдан жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия банкидан жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотидан 30 млн. сўм, микромолия, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилотидан 20 млн. сўм, ломбарддан 15 млн. сўм жарима 20 фоиз ва ундан ошган ҳолда таъсир қилганда ёки Марказий банк томонидан ўрнатилган пруденциал талаблар бузилганда банкдан жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия банкидан жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотидан 60 млн. сўм, микромолия, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилотидан 50 млн. сўм, ломбарддан 25 млн. сўм жарима 10.1.7 Банкнинг актив ва мажбуриятлари билан боғлиқ операциялар ва улар билан боғлиқ шартномаларга доир маълумотларни Бош сервердан Марказий банкка тақдим қилиш учун Банк тизими маълумотлар омборига юбормаслиги ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,05 фоизи бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 10.2 Банк шартномага асосан тасдиқланган графиклар бўйича муддати ўтган қарздорликларни, суд жараёнидаги кредитларни, кредит бериш мажбуриятларини, шартлари қайта кўриб чиқилган активларни ва бухгалтерия ҳисобининг тўғри юритилиши бўйича бошқа ҳолатларни баланснинг тегишли ҳисобварақларида акс эттирмаганда ҳар бир ҳолат учун банкдан жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия банкидан жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 5 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 10.3 Микромолия, кафолатлар бериш, факторинг ташкилоти, ломбард ёки ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти шартномага асосан тасдиқланган графиклар бўйича муддати ўтган қарздорликни ёки шартлари қайта кўриб чиқилган активларни баланснинг тегишли ҳисобварақларига ўтказмаганда, мазкур миқдор тегишли ҳисобвараққа ўтказилиши лозим бўлган активнинг 100 фоизидан кам, лекин 98 фоизи ва ундан кўп бўлса қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма хати 98 фоизидан кам, лекин 95 фоизидан кўп бўлса бир йил ичидаги биринчи қоидабузарлик учун уни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма хати, бир йил ичидаги икки ва ундан кўп қоидабузарлик учун: микромолия ва факторинг ташкилоти — 10 млн. сўм, ломбард — 6 млн. сўм, ипотекани қайта молиялаштириш ва кафолатлар бериш ташкилоти — 25 млн. сўм жарима 95 фоизи ва ундан кам, лекин 75 фоизидан кўп бўлса микромолия ва факторинг ташкилоти — 20 млн. сўм, ломбард — 10 млн. сўм, ипотекани қайта молиялаштириш ва кафолатлар бериш ташкилоти — 50 млн. сўм жарима 75 фоизи ва ундан кам, лекин 50 фоизидан кўп бўлса микромолия ва факторинг ташкилоти — 30 млн. сўм, ломбард — 20 млн. сўм, ипотекани қайта молиялаштириш ва кафолатлар бериш ташкилоти — 75 млн. сўм жарима 50 фоизи ва ундан кам, лекин 0 фоизидан кўп бўлса микромолия ва факторинг ташкилоти — 40 млн. сўм, ломбард — 30 млн. сўм, ипотекани қайта молиялаштириш ва кафолатлар бериш ташкилоти — 100 млн. сўм жарима 10.4 Инспекция (текшириш) тайинланган банк ёки нобанк кредит ташкилотлари томонидан текширувчиларнинг қонуний талаблари ўз вақтида ёки лозим даражада бажарилмаслиги банк — 200 млн. сўм, микромолия ташкилоти — 150 млн. сўм, ломбард — 50 млн. сўм, ипотекани қайта молиялаштириш ва кафолатлар бериш ташкилоти — 400 млн. сўм жарима 10.5 Инспекция (текшириш) жараёнида ҳаққоний бўлмаган маълумотлар тақдим этилганда банкдан жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, ипотекани қайта молиялаштириш ва кафолатлар бериш ташкилотидан 100 млн. сўм, микромолия ташкилоти ва ломбарддан 50 млн. сўм жарима 10.6 Банк вакиллик ҳисобварағида кун давомида манфий қолдиқ ҳосил бўлса ва амалиёт куни якунида манфий қолдиқ билан якунланса банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 10.7 Банклар томонидан Марказий банкнинг талабига кўра ҳисоботлар ва бошқа ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги банкдан ҳар бир ҳолат учун 100 млн. сўм миқдорида жарима 10.8 Кредит ташкилотларида қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан Марказий банк томонидан берилган кўрсатмада қайд этилган қоидабузарлик тўлиқ даражада ёки мазкур кўрсатмада белгиланган вақтда бартараф этилмаганда банк — жами капиталнинг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия банки — жами капиталнинг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти ва кафолатлар бериш ташкилоти — жами капиталнинг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган, микромолия ва факторинг ташкилоти — жами капиталнинг 0,02 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган, ломбард — жами капиталнинг 0,1 фоизи, бироқ 25 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима 10.9 Кредит ташкилотлари кредит буюртмалари тўғрисидаги маълумотларни ва кредит ахборотини белгиланган тартибда қайд этганидан сўнг, уларни кейинги иш кунидан кечиктириб Кредит ахборотининг давлат реестрига тақдим этиши ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, жами аниқланган ҳолатлар учун банк ва микромолия банкларига жами капиталнинг 0,005 фоизидан кўп бўлмаган, бироқ жами капиталнинг 0,005 фоизи 300 млн. сўмдан кам бўлса, 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларига жами капиталнинг 0,1 фоизидан кўп бўлмаган, бироқ жами капиталнинг 0,1 фоизи 150 млн. сўмдан кам бўлса, 150 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, ломбардларга жами капиталнинг 0,5 фоизидан кўп бўлмаган, бироқ жами капиталнинг 0,5 фоизи 50 млн. сўмдан кам бўлса, 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 10.10 Кредит ахборотининг давлат реестрига тақдим этилаётган кредит буюртмаси ва кредит ахбороти кредит ташкилотларининг кредит йиғма жилдидаги кредит ахборотига мос бўлмаслиги ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, жами аниқланган ҳолатлар учун банк ва микромолия банкларига жами капиталнинг 0,005 фоизидан кўп бўлмаган, бироқ жами капиталнинг 0,005 фоизи 300 млн. сўмдан кам бўлса, 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларига жами капиталнинг 0,1 фоизидан кўп бўлмаган, бироқ жами капиталнинг 0,1 фоизи 150 млн. сўмдан кам бўлса, 150 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, ломбардларга жами капиталнинг 0,5 фоизидан кўп бўлмаган, бироқ жами капиталнинг 0,5 фоизи 50 млн. сўмдан кам бўлса, 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 10.11 Кредит ахбороти Кредит ахборотининг давлат реестрига кредитлаш жараёнига мос кетма-кетликда юборилмаганлиги ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, жами аниқланган ҳолатлар учун банк ва микромолия банкларига жами капиталнинг 0,005 фоизидан кўп бўлмаган, бироқ жами капиталнинг 0,005 фоизи 300 млн. сўмдан кам бўлса, 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларига жами капиталнинг 0,1 фоизидан кўп бўлмаган, бироқ жами капиталнинг 0,1 фоизи 150 млн. сўмдан кам бўлса, 150 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, ломбардларга жами капиталнинг 0,5 фоизидан кўп бўлмаган, бироқ жами капиталнинг 0,5 фоизи 50 млн. сўмдан кам бўлса, 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 10.12 Кредит ахборотининг давлат реестрига кредит ташкилотлари томонидан тақдим этилаётган кредит ахборотидаги суммалар кредит ташкилотларининг балансидаги суммаларга мос бўлмаслиги ҳар бир кун учун 30 млн. сўм, жами аниқланган ҳолатлар учун банк ва микромолия банкларига жами капиталнинг 0,01 фоизидан кўп бўлмаган, бироқ жами капиталнинг 0,01 фоизи 500 млн. сўмдан кам бўлса, 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларига жами капиталнинг 0,1 фоизидан кўп бўлмаган, бироқ жами капиталнинг 0,1 фоизи 200 млн. сўмдан кам бўлса, 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, ломбардларга жами капиталнинг 0,5 фоизидан кўп бўлмаган, бироқ жами капиталнинг 0,5 фоизи 75 млн. сўмдан кам бўлса, 75 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 10.13 Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан кредит буюртмалари тўғрисидаги маълумотлар ва кредит ахбороти улар қайд этилганидан кейин кредит бюроларига реал вақт режимида тақдим этилмаганлиги банкдан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, жами аниқланган ҳолатлар учун жами капиталнинг 0,005 фоизидан кўп бўлмаган, бироқ жами капиталнинг 0,005 фоизи 300 млн. сўмдан кам бўлса, 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, жами аниқланган ҳолатлар учун жами капиталнинг 0,1 фоизидан кўп бўлмаган, бироқ жами капиталнинг 0,1 фоизи 150 млн. сўмдан кам бўлса, 150 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, жами аниқланган ҳолатлар учун жами капиталнинг 0,3 фоизидан кўп бўлмаган, бироқ жами капиталнинг 0,3 фоизи 50 млн. сўмдан кам бўлса, 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11-бўлим. Ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш чораларини кўришга оид қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши 11.1 Банкда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш хизматини ташкил этишда қуйидаги талаблар бажарилмаганда: банкнинг филиаллари, амалиёт бошқармалари, банк хизматлари офислари ва бошқа алоҳида бўлинмаларида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш хизмати ташкил этилиши; ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш хизмати ва ахборот технологиялари бўлинмалари банк бошқаруви органининг турли аъзоларига бўйсуниши, бунда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш хизмати тўғридан тўғри банк бошқаруви раисига бўйсуниши; ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш хизмати ходимлари ҳар йили камида икки маротаба соҳага ихтисослаштирилган ўқув курсларида малакасини ошириши ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,04 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.2 Банк томонидан конфиденциал маълумотларнинг ошкор этилмаслигини таъминлаш бўйича қуйидаги чоралар кўрилмаганлиги аниқланганда: банкка ёки унинг бўлинмасига тааллуқли бўлган конфиденциал маълумотлар, шу жумладан банк сирини ташкил этувчи ва шахсга доир маълумотлар рўйхатини белгилаш ва унинг актуаллигини таъминлаш; ҳар бир ходим билан конфиденциал маълумотларни сир сақлаш бўйича мажбуриятномани имзолаш; конфиденциал маълумотлардан фойдаланишга рухсати мавжуд бўлмаган ходимларнинг ушбу маълумотдан фойдаланмаслигини таъминлаш; конфиденциал маълумотларни ўзида сақловчи компьютерлар ва улардаги ҳужжатларнинг ишончли сақланишини таъминлаш; Ўзбекистон Республикасининг «Банк сири тўғрисида»ги ва «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонунларида кўрсатилган талаблар бажарилишини таъминлаш; конфиденциал маълумотлардан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш; муҳофазаланадиган маълумотлар рухсатсиз турли тармоқ каналлари орқали узатилиши, рухсатсиз ҳисобга олинмаган ташқи ташувчига кўчирилиши, рухсатсиз чоп этилиши аниқланиши ҳамда бу ҳақда банк раҳбариятига маълумот бериш ва келгусида шу каби салбий ҳолатлар бўлмаслигининг олдини олиш чораларини кўриш ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,04 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.3 Банкда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлашда фойдаланиб келинаётган дастурий-техник воситалар ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқ лицензия ва сертификатга эга эмаслиги ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,04 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.4 Ахборот тармоғига рухсатсиз кириш ва киришга уриниш, тизимдаги тўхталишлар, ахборот ресурсларининг етишмовчилиги, тармоқдаги узилишлар, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлашдаги чекланишлар ва бошқа ҳодисаларни бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўрилмаганлиги ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,08 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.5 Автоматлаштирилган банк тизими маълумотлар базаси серверлари, дастур серверлари, тўлов тизими маълумотларини қайта ишловчи барча серверлар ҳамда банкнинг иш фаолиятида қатнашувчи бошқа муҳим серверлари банкда ташкил этилган алоҳида ажратилган ва муҳофаза қилинган тармоқ сегментида жойлаштирилмаганлиги ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,04 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.6 Банк ахборот тизимларида тўловларга оид маълумотларни киритиш, ўзгартириш, тасдиқлаш ва ўчириш ҳуқуқига эга бўлган фойдаланувчиларни аутентификация қилиш аппарат-дастурий қурилмалар орқали амалга оширилиши талаби бажарилмаганлиги ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,04 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.7 Банк томонидан ахборот активларидан фойдаланишда фойдаланувчи томонидан амалга оширилган операциялар тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган маълумотлар электрон баённомаларда қайд этиб борилмаганлиги банк жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.8 Маълумотлар базаси ўрнатилган сервернинг иш жараёни учун зарур бўлмаган хизматлар тўхтатилмаганлиги ва ахборот портлари ёпиб қўйилмаганлиги, шунингдек сервернинг ишлатиладиган ахборот портлари рўйхати фойдаланиш мақсади кўрсатилган ҳолда банк бошқаруви раиси томонидан тасдиқланмаганлиги ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.9 Банк томонидан тармоқ хавфсизлигини таъминлаш бўйича қуйидаги талаблар бажарилмаганлиги аниқланганда: корпоратив тармоқ ва ахборот тизимларининг ўзаро боғланишида телекоммуникация ҳамда тармоқ сервислари узлуксиз ишлаши; тармоқ қурилмалари ва дастурий таъминотнинг созламалари ва унинг компонентларини рухсатсиз кўриш ёки ўзгартириш чекланиши; тармоқлар алоҳида сегментларга бўлиниши; кибертаҳдидларни реал вақт режимида мониторинг ва таҳлил қилиш ҳамда блоклаш имконияти таъминланиши; тармоқдаги фаоллик тўғрисидаги батафсил маълумотлар йиғилиши ва сақланиши; тузоқлар (ҳонейпот) яратилиши ва уларни эмуляция қилиш имконияти таъминланиши; тармоқ трафигини турли протокол ва дастурлар даражасида таҳлил қилиш имконияти таъминланиши; тармоқлараро ахборот алмашинувида маълумотларнинг конфиденциаллиги таъминланиши ва тармоқда рухсатсиз ҳаракатларнинг олди олиниши; банклар томонидан ташкил этилган корпоратив тармоқнинг чизмаси Марказий банк билан келишилиши; банкнинг тармоқлараро ахборот алмашинуви хусусий виртуал тармоқларни (ВПН) ташкил этиш йўли билан муҳофазаланиши; корпоратив тармоқда илова серверлари билан фойдаланувчилар ўртасидаги ўзаро ахборот алмашинувида ҳимояланган протокол қўлланилиши ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.10 Банклар томонидан тармоқлараро экранлар қўлланилиши бўйича қуйидаги талаблар бажарилмаганлиги: банкнинг локал ҳисоблаш тармоғига бошқа тармоқлардан ва ташқи алоқа каналлари орқали боғланиш нуқталари тармоқлараро экран қурилмалари билан муҳофазаланиши; тармоқлараро экран қурилмалари Ўз ДСт 2815:2014 «Ахборот технологиялари. Тармоқлараро экран.» стандарти талабларининг камида иккинчи тоифасига мос бўлиши; асосий ва захира тармоқлараро экран қурилмалари созламалари бир хил бўлиши ҳамда актуал ҳолда электрон архивда сақланиши; тармоқлараро экран қурилмаларига нисбатан ташқи ҳужумлар амалга оширилганлиги аниқланганда зудлик билан Марказий банкка хабар берилиши ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.11 Ички электрон почта тизими сервери банкнинг локал ҳисоблаш тармоғида яратилмаганлиги ҳамда электрон почта орқали қабул қилинадиган ва юбориладиган маълумотларда зарарли кодларнинг мавжудлигини текшириш тизими (Сандбох) жорий этилмаганлиги ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.12 Банкнинг мижозлари учун Wи-Фи зоналарини ташкил этишда қуйидаги талаблар бажарилмаганлиги аниқланганда: Wи-Фи тармоғи банкнинг ички локал тармоғидан жисмонан ажратилиши; Wи-Фи тармоғи орқали фақатгина интернет тармоғига киришга рухсат берилиши; мижоз идентификациядан ўтказилиши; мижозлараро уланиш тақиқланиши (слиэнт исолатион); ИПС/ИДС ёки прокси фильтрлаш орқали шубҳали ва зарарли трафик блокланиши; ДоС ҳужумларини олдини олишда тезлик (Қос) ва сессиялар чекланиши; Wи-Фи тармоғига уланиш тўғрисидаги баённомалар (МАС, ИП, сана/вақт, меҳмон идентификатори) камида олти ой давомида сақланиши; WПА2/WПА3-ПСК ёки WПА2-Энтерприседан фойдаланилиши ва трафик мажбурий шифрланиши; ҳимоясиз очиқ паролли (шифрланмаган) Wи-Фи тармоғидан фойдаланмаслик; реал вақт режимида аномал фаоллик, сканерлаш ва ҳужумга уринишлар ҳамда тақиқланган ресурсларга уланиш кузатиб борилиши; Рогуэ АП, Споофинг ва бошқа ҳужумларни аниқлаш ва олдини олиш тизими (WИДС/WИПС) ишлатилиши ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,04 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.13 Банкларнинг ахборот активларида тармоқ объектлари бўлган фойдаланувчилар, компьютерлар, серверлар ва бошқа техник воситаларни бошқариш учун Астиве Диресторй ёки бошқа муқобил тизим жорий этилмаганлиги банк жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.14 Банкда ахборот тизимларидан рухсатсиз маълумотлар узатилишининг олдини олиш мақсадида маълумотларни рухсатсиз тарқалишидан ҳимоялаш тизими (ДЛП) жорий этилмаганлиги ҳамда конфиденциал маълумотлар билан ишлаш ҳуқуқи берилган барча охирги нуқталар ДЛП тизимига уланмаганлиги банк жами капиталининг 0,3 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.15 Банкда антивирус ҳимоясини ташкил этишда қуйидаги талаблар бажарилмаганлиги: лицензияга эга антивирус дастурларидан фойдаланиш ва лицензиянинг амал қилиш муддати актуал бўлиши; антивирус дастурларини марказлашган ҳолда бошқариш имконияти бўлиши; антивирус дастурлари базалари ҳар куни янгилаб борилиши йўлга қўйилиши; антивирус дастурининг русуми актуал (маънан эскирмаган) бўлиши; барча серверлар, компьютерлар, банкоматлар, инфокиосклар ва бошқа антивирус дастурлари ўрнатилиши мумкин бўлган ҳисоблаш воситаларига антивирус дастурлари ўрнатилиши; банк ходимларига уларнинг компьютеридаги антивирус дастури созламаларини ўзгартириш имконияти чекланиши ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,04 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.16 Электрон рақамли имзо калитларидан хавфсиз фойдаланиш бўйича қуйидаги талаблар бажарилмаганлиги: тармоқ орқали узатилаётган тўлов маълумотлари электрон рақамли имзо ва шифрлаш калитлари қўлланилган ҳолда ҳимоя қилиниши; электрон рақамли имзо калитлари махсус ёки мобил қурилмаларга ёзилган бўлиши ҳамда ҳар қандай усул билан рухсатсиз нусха олишдан ҳимояланган бўлиши; электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити иш компьютер хотирасида ёки иш компьютерига доимий уланган ҳолатда турувчи ташқи хотирада сақланишига йўл қўйилмаслиги; электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилиш муддати электрон рақамли имзо рўйхатга олинган пайтдан эътиборан йигирма тўрт ойдан ошмаслиги ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.17 Банкда электрон архив юритилиши бўйича қуйидаги талаблар бажарилмаганлиги: электрон журналда ахборот ресурсига кўчирилган ахборотлар тўғрисидаги (вақти, номи, ҳажми ва бошқа) маълумотлар ҳамда электрон архив бутлигини аниқлаш мақсадида ушбу ахборотларнинг хеш суммаси (назорат рақамлари) қайд этиб борилиши; электрон архивда сақланувчи маълумотлар рўйхати шакллантирилиши ва бир йилда бир марта янгилаб турилиши; ташқи сақловчиларга кўчирилган электрон архивнинг ахборот ресурси сейфда ёки темир шкафда сақланиши; банкларда электрон архивнинг ахборот ресурси нусхаларини сақлаш учун камида иккита бир-бирига боғлиқ бўлмаган сақлаш жойлари ташкил этилиши; электрон архив ҳар куни дастурий равишда ахборот ресурсини шакллантириши (архивлаши) ҳамда электрон ахборот ташувчи воситаларга ёзилиши жараёнини электрон журналда қайд этиб бориши; банкнинг ички аудит хизмати ходими ҳар ойда камида бир марта электрон архивнинг ишларини текшириши ва текширув натижаларини архив ишларини қайд этиш махсус дафтарига киритиб бориши; электрон архивнинг ахборот ресурси маълумотлари ҳар олти ойда бир марта бутлиги юзасидан текшириб турилиши ҳамда ушбу текшириш натижалари махсус дафтарда юритилиши ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.18 Банкда ахборот активлари иш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш бўйича талаблар, шу жумладан узилишлар (тўхташлар) вақтида амалга ошириладиган ишлар (барча ҳолатлар учун) бўйича амалга ошириладиган ишлар режаси мавжуд эмаслиги банк жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.19 Банк томонидан ахборот активларини захиралаш ва қайта тиклашда қуйидаги қоидабузарликлар содир этилганда: ахборот активлари қуйи тизимларини қайта тиклаш тартиби ишлаб чиқилмаганлиги, маълумотларни ва тегишли дастурларни захиралаш амалга оширилмаганлиги, йилда камида икки маротаба қайта тиклаш синов ишлари ўтказилмаганлиги ҳамда амалга оширилган барча ишлар ҳужжатлаштирилмаганлиги; ички аудит хизмати ҳар ойда камида бир марта маълумотларни қайта тиклаш тизимининг ҳолатини текширмаганлиги, текширув натижаларини махсус дафтарида қайд қилиб бормаганлиги ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,04 фоизи миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.20 Банкнинг маълумотларни қайта ишлаш марказлари банк биноси, филиаллари, бошқа банкларда, Марказий банкнинг булутли технология асосида яратилган дата-марказида ёки давлат дата-марказларида ташкил этилиши, бунда 50 кмдан кам бўлмаган масофада захира маркази ташкил этилиши талаби бажарилмаганлиги банк жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.21 Банк дата-марказининг (сервер хоналари) хавфсизлигини таъминлаш бўйича қуйидаги талаблар бажарилмаганлиги: сервер хонасига киришга рухсат берилган ходимлар рўйхати тузилиши ва тасдиқланиши; ходимлар сервер хонасига назоратдан ўтган ҳолда (биометрик ёки бошқа усуллардан) кириши; сервер хонасида узлуксиз видеокузатув амалга оширилиши, бунда видеоархив 2 ойдан кам бўлмаслиги; серверларнинг (сервер шкафларининг) олди ва орқа тарафини кечаю-кундуз назорат қилиш имконияти бўлиши; видеокамераларнинг тасвирга олиш имкониятлари технологик қурилмаларга хизмат кўрсатаётган ходимларнинг юзларини ишонч билан фарқлашига етарли бўлиши; видеокузатув қурилмалари ва бинога (йўлакларга, хоналарга) киришни назорат қилиш тизимлари электр таъминоти узилган вақтдан бошлаб 12 соат ичида энергияга боғлиқ бўлмаган ҳолда автоном равишда ишлаши ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,04 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.22 Банк ва ташқи ахборот тизими ўртасида ахборот алмашинуви амалга оширилишида шартномада қуйидаги киберхавфсизликни таъминлаш талаблари белгиланмаганлиги: банк томонидан бериладиган маълумотлар рўйхати ва шакли; банкнинг ахборот тизимига кириш имкониятларини чегаралаш чора-тадбирлари; ахборот алмашинувида аутентификация ва идентификация жараёнлари; электрон рақамли имзо, шифрлаш ва бошқа ахборот муҳофазаси қурилмалари, дастурлари ва ускуналари; банк сири маълумотларини ташқарига чиқишининг олди олиниши; ахборот алмашинувида қатнашувчи ходимлар тайинланиши, уларнинг вазифалари, мажбуриятлари ва жавобгарликлари ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.23 Микромолия ташкилотлари, ломбардлар ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларининг ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигига доир минимал талаблар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3260, 2020 йил 30 июнь) мувофиқ нобанк кредит ташкилотлари томонидан ахборот хавфсизлигига доир талаблар бажарилмаганда, бундан мазкур илованинг 11.24 ва 11.25-позицияларида белгиланган ҳоллар мустасно ҳар бир ҳолат учун микромолия ташкилоти, ломбард ёки ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун микромолия ташкилоти, ломбард ёки ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти жами капиталининг 2 фоизи миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.24 Нобанк кредит ташкилотлари томонидан ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида масъул ходим тайинланмаганда нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи миқдорида жарима 11.25 Нобанк кредит ташкилотлари ахборот муҳофазасини таъминлашда лицензияланмаган ахборот дастурларидан фойдаланганлиги нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 5 фоизи миқдорида жарима 11.26 Электрон тўлов ҳужжатларини киритувчи, тасдиқловчи ва электрон тўловлар билан тегишли амалларни (бош бухгалтер, сўнгги назорат) бажарувчи масъул ходимлар автоматлаштирилган банк тизимларида электрон рақамли имзодан фойдаланмаслиги банк жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.27 Банкнинг ахборот инфратузилмасига компьютер вируси зарар келтирганда, банклар шу вируснинг келиб чиқиши ва унинг тури ҳақида Марказий банкка маълумот бермаганлиги банк жами капиталининг 0,3 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.28 Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар телекоммуникация тармоғи орқали узатилиши ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.29 Банкда шубҳали (фрод) операцияларга қарши чоралар кўриш хизмати (бўлими) ташкил этилмаганлиги банк жами капиталининг 0,4 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.30 Конфиденциал, жумладан банк сирини ташкил этувчи ва шахсга доир маълумотлар билан ишлайдиган фойдаланувчиларнинг компьютерларини интернет тармоғига прокси сервер орқали, иш фаолиятига оид ахборот ресурсларининг рўйхати асосида улаш талаби бажарилмаганлиги банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.31 Банкнинг Ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш хизмати томонидан қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилмаганлиги: банкнинг ахборот тизимларига муваффақиятсиз киришга уринишларни аниқлаш ва уларни чеклаш ҳамда аккаунтини блоклаш; банкнинг ахборот активларига дастурий ўзгартириш киритилиши ёки янги ахборот ресурслари ва тизимлари жорий этилишини келишиш; банк ходимларининг лавозим мажбуриятлари, ваколатлари ва ахборот активларига кириш ҳуқуқларини бир ойда камида бир марта текшириб, ҳужжатлаштириш; банкка тегишли бўлмаган компьютер қурилмалари банкнинг корпоратив тармоғига фақат банк раҳбариятининг рухсати билан уланиши; камида бир ойда бир маротаба техник воситаларни бошқариш тизимининг созламалари ва электрон баённомаларини таҳлил қилиш; ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлашга оид ички ҳужжатлар ва уларда белгиланган талабларни банкнинг ҳар бир ходимига таништириш; банкда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик ҳолатини тун-у кун (24/7) режимида мониторинг қилиш; янги фойдаланувчиларнинг ахборот тизимларига кириш ҳамда ушбу тизимларга кириш ҳуқуқи бекор бўлган фойдаланувчиларни ундан чиқариш қоидаларини инобатга олган ҳолда ахборот тизимларида фойдаланувчиларнинг ишлаш тартибини ишлаб чиқиш; банк ходимининг узоқ вақт оралиғида ҳаракатсизлиги аниқланганда иш сессиясини тўхтатиш; ахборот активлари ҳамда ишчи станцияларда фойдаланувчининг ишлаш даврида фойдаланувчи аккаунтининг бир вақтнинг ўзида бир нечта қурилмада ишлашини (мультисессия) чеклаш; банк ходимининг ахборот активларида шу ахборот активларининг фаолиятига таъсир этадиган созламаларини (параметрларини) ўзгартириш имкониятини чеклаш ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.32 Нохуш ҳодисаларни бартараф қилиш учун ташқи экспертлар ёки техник хизмат кўрсатувчи ташкилот мутахассислари жалб қилинганда, банк улар билан конфиденциал маълумотларни ошкор қилмаслик тўғрисида шартнома тузмаганлиги банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кў п бўлмаган миқдорда жарима 11.33 Банкда тармоқ ичида ноодатий ҳаракатларни ва киберҳужумларни аниқлаш, олдини олиш ва тўсиш учун мўлжалланган тажовузларни аниқлаш ва олдини олиш тизими (ИДС/ИПС) қўлланилмаслиги банк жами капиталининг 0,15 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.34 Ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик ҳодисаларини таҳлил қилиш, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик ҳолатини мониторинг қилиш ҳамда огоҳлантириш имконини берувчи СИЭМ (Сесуритй Информатион анд Эвент Манагемент) ёки бошқа тизимлар жорий қилинмаганлиги банк жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.35 Ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик ҳодисалари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва уларга жавоб бериш жараёнларини автоматлаштириш имконини берувчи СОАР (Сесуритй Орчестратион, Аутоматион анд Респонсе) тизими жорий қилинмаганлиги банк жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.36 Мониторинг ва нохуш ҳодисаларнинг электрон баённомаларини электрон архивда сақлаш ва рухсатсиз ўзгартириш ёки йўқ қилишдан ҳимоялаш чоралари кўрилмаганлиги банк жами капиталининг 0,3 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.37 Телекоммуникация шкафлари қулфланмаганлиги ва видеокузатув тизимлари орқали назоратга олинмаганлиги ҳамда локал ҳисоблаш тармоқлари кабеллари телекоммуникация шкафлари билан ҳисоблаш техникалари, банкомат ва бошқа қурилмаларнинг боғланиш нуқталаригача муҳофазаланмаган тарзда ўтказилганлиги банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.38 Банкнинг дата-маркази (сервер хонаси) жиҳозланиши бўйича қуйидаги талаблар бажарилмаганлиги: мустаҳкам деворлар ва ишончли тўсиқларга эга бўлиши; ишончли (кодли) қулфлар ўрнатилган мустаҳкам эшиклар билан жиҳозланиши; деразалар хонага киришдан ҳимоя қилиш воситаларига эга бўлиши; бегона шахсларнинг кўз ёки махсус қурилмалар билан кузатишидан ҳимоя қилувчи дераза пардалари, қўриқлаш ва огоҳлантириш қурилмалари билан жиҳозланиши; ёнғинга қарши ҳимоя тизими ва воситалари билан жиҳозланиши ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,04 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.39 Банклар томонидан автоматлаштирилган тизимлар, иловалар ҳамда ахборот инфратузилма объектлари ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик заифликларига таҳлил қилинмаганлиги, ҳар йили камида икки марта рухсатсиз киришга текширилмаганлиги ва ҳужжатларда қайд этилмаган имкониятлар мавжуд эмаслиги назорат қилиниши талабига риоя этилмаганлиги ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,15 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.40 Банклар ҳар йили, келгуси йилнинг биринчи апрелидан кечиктирмай, Марказий банкка хавфсизликнинг таъминланиш ҳолати тўғрисида ҳисобот тақдим этмаганлиги банк жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.41 Банклар ахборот тизимларини ишлаб чиқувчи ёки тайёр ахборот тизимларини етказиб берувчи ташкилотлар билан тузган шартномаларида ахборот тизимининг бутун хизмат муддати давомида техник қўллаб-қувватлаш бўйича шартларни киритмаганлиги банк жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.42 Банкда фойдаланишда бўлган ахборот тизими ва (ёки) унинг таркибий қисмларида жорий этилган ҳимоя чораларининг тавсифини ўз ичига олган ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.43 Банкда ахборот хавфсизлигига оид ички сиёсат ишлаб чиқилмаганлиги банк жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.44 Банклар томонидан ўзларининг ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмалари ҳамда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш тизимларини бошқариш, назорат қилиш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш вазифалари шартнома асосида хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига (аутсорсинг) берилганлиги банк жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.45 Банк томонидан банклар фаолиятида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликнинг таъминланганлик даражасини баҳолаш бўйича Марказий банк рейтинг ахборот тизимига ўз вақтида ва тўғри (ҳаққоний) маълумотлар киритилмаганлиги банк жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.46 Банкнинг ахборот тизимлари ва ресурслари қонунчиликда белгиланган тартибда киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказилмаганлиги банк жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.47 Банкнинг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик ҳолатини мониторинг қилиш тизими Марказий банк «СЕРТ-СБУ» киберхавфсизлик марказининг мониторинг тизимига боғланиши таъминланмаганлиги банк жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.48 Банклар ўз ахборот активларига масофадан уланишда қуйидаги хавфсизлик талабларини бажармаганлиги: ходимларни корпоратив тармоққа масофадан туриб улашда виртуал хусусий тармоқлардан фойдаланилиши ва кўп факторли аутентификациядан ўтказилиши; масофадан туриб ишлашда фойдаланувчиларнинг барча ҳаракати Привилегед Ассесс Манагемент (ПАМ) тизими орқали амалга оширилиши таъминланиши; ходимларга масофадан туриб ишлашда фақатгина ўз вазифаларини бажаришлари учун зарур бўладиган ахборот ресурсларидан фойдаланишига рухсат берилиши банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.49 Банкнинг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш хизмати томонидан ахборот тизимлари ва ресурсларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш ҳамда киберхавфсизликнинг таъминланганлик ҳолатини баҳолаш жараёнларида аниқланган камчилик ва заифликлар зудлик билан бартараф этилмаганда банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.50 Банк томонидан тизим фойдаланувчиларига рухсат берилган вақтдан ташқари ҳолатда банк тизимига уланиши тақиқланиши ҳамда банк тизими билан боғланувчи фаол сессиялар узилиши талаби бажарилмаганлиги банк жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.51 Банкнинг ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмалари, ахборот тизимлари ва ресурслари ҳамда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш тизимлари администраторларининг барча ҳаракати Привилегед Ассесс Манагемент (ПАМ) тизими орқали амалга оширилиши, ПАМ тизимида фойдаланувчиларнинг ҳаракати қайд этилган маълумотлар камида олти ой давомида сақланиши ҳамда имтиёзли сессиялар аудит қилиниши талаблари бажарилмаганлиги банк жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.52 Банк томонидан маълумотлар базаси созланишларида хатоликларни олдини олиш ва тажовузкорнинг қуйидаги эҳтимолий ҳаракатларини чеклаш талаблари бажарилмаганлиги аниқланганда: маълумотлар базасига кириш; маълумотлар базасининг махсус интерфейсини қўллаш, командалар киритиш ва дастурларни ишлатиш; администратор ва фойдаланувчилар паролларини билиб олиш; маълумотлар базасининг тизим файлларига кириш; зарарли дастурлар ўрнатиш; сервернинг илова дастурларига эгалик қилиш; маълумотлар базаси ва серверга масофадан ҳужум қилиш банк жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.53 Банкнинг ахборот тизимлари маълумотлар базаларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича қуйидаги талаблар бажарилмаганлиги аниқланганда: маълумотлар базасига киритиладиган барча дастурий ўзгартиришлар ҳужжатлаштирилиши; маълумотлар базасига киритиладиган барча дастурий ўзгартиришлар аввал тест-синов серверида текширилиши ҳамда ижобий натижага эришилганда ишчи серверга жорий этилиши; маълумотлар базаси фаолиятини мониторинг қилиш тизими ДАМ (Датабасе Астивитй Мониторинг) жорий этилиши; маълумотлар базаси администратори томонидан 12 та белгидан кам бўлмаган парол қўлланилиши ҳамда паролнинг белгилари сифатида пастки ва юқори регистр ҳарфлари, рақамлар ва махсус белгилардан (@, #, $, &, % ва ҳ.к.) фойдаланилиши; пароллар ва токенлар маълумотлар базасида шифрланган ҳолда сақланиши; банк маълумотлар базасига бошқа ташкилотлар фақатгина веб-сервис (АПИ) орқали уланиши; маълумотлар базасига ташкилотларни тўғридан-тўғри улаш (ДБ Линк) тақиқланиши банк жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.54 Банк томонидан аудит ёки экспертиза ишларини ўтказувчи ташкилотларга конфиденциал, шу жумладан банк сири маълумотларини тақдим этиш юзасидан ички ҳужжат ишлаб чиқиш талаби бажарилмаганлиги банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.55 Банкка тегишли бўлмаган компьютер қурилмаларини банкнинг корпоратив тармоғига улашда қуйидаги талаблар бажарилмаганлиги аниқланганда: уланадиган қурилманинг техник параметрлари ва идентификаторлари қайд этилиши; уланадиган қурилмада лицензияланган антивирус дастурининг мавжудлигига ишонч ҳосил қилиниши; уланадиган қурилмага маълумотларни рухсатсиз тарқалишидан ҳимоялаш тизими (ДЛП) ўрнатилиши; уланадиган қурилмага ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмалари ҳамда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш тизимларида ишлашга рухсат берилиши кўзда тутилган бўлса, у ПАМ тизими орқали уланиши; конфиденциал маълумотлар билан ишлаш тартиби билан таништирилиши ва мажбуриятнома имзолатилиши; корпоратив тармоққа уланувчи қурилмаларда интернет тармоғига уланишнинг олди олиниши; банкда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича белгиланган қўшимча чоралар кўрилиши банк жами капиталининг 0,04 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.56 Банкнинг таркибий бўлинмалари локал ҳисоблаш тармоғида виртуал маҳаллий тармоқлар (ВЛАН) ҳосил қилиш йўли билан бир-биридан ажратилмаганлиги банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.57 Банклар томонидан тармоқдаги таҳдидларни аниқлаш ва уларга қарши жавоб берувчи тизимлар НДР (Нетwорк Детестион анд Респонсе) жорий қилинмаганлиги банк жами капиталининг 0,3 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.58 Тезкор хабарлар алмашиш тизимлари (мессенгер) ёки дастурларидан фойдаланиш, банк томонидан интернет тармоғидан ва электрон почта тизимларидан фойдаланишда ахборот муҳофазасини таъминлаш, ходимларни тизимга киритиш, уларга чекловлар қўйиш, жавобгарлик, ходимлар ҳаракати ва тизимнинг ахборот хавфсизлиги устидан назорат қилиш банкнинг ички ҳужжатларида белгиланмаганлиги банк жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.59 Банк ходимлари томонидан банк фаолиятига тегишли бўлмаган маълумотлар банкнинг электрон почтаси орқали узатилганлиги банк жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.60 Банкнинг интернет тармоғи орқали уланадиган ахборот тизимлари ва ресурслари ҳужумни аниқлаш ва уни олдини олиш бўйича WАФ (Wеб Апплисатион Фиреwалл) ҳамда Анти-ДДоС тизимлари билан муҳофазаланмаганлиги банк жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.61 Тармоқ протоколида тармоқ транзит пакетларининг ИП манзилларини ўзгартириш имконини берувчи тармоқ манзилларини ўзгартириш протоколи (НАТ) қўлланилганда, барча уланишларнинг электрон журналлари асл ИП манзиллар кўрсатилган ҳолда юритилиши ва белгиланган тартибда электрон архивга олиниши талаби бажарилмаганлиги банк жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.62 Банк тармоғи ва компьютерларга модемлар ёки уяли телефонларни улаш, шунингдек интернет тармоғида ишлашда ташқи прокси-серверлардан фойдаланиш ва банкнинг ички локал тармоғини симсиз ташкил этиш ва банк компьютерларида симсиз ахборот алмашинуви тизимларидан фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда банк жами капиталининг 0,04 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.63 Зарарли дастурлар ва эксплоитлардан ҳимояланиш мақсадида аномал фаолиятни кузатиш имконини берувчи ЭДР (Эндпоинт Детестион анд Респонсе) технологиясидан фойдаланилмаганлиги банк жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.64 Банк ўзининг ахборот активларида рухсат этилмаган ўзгаришлар ҳақида дарҳол огоҳлантирувчи ва конфигурация файлларининг яхлитлигини назорат қилиш ФИМ (Филе Интегритй Мониторинг) тизимларидан фойдаланмаганлиги банк жами капиталининг 0,15 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.65 Банкларда ташкил этилган маълумотларни қайта ишлаш марказлари қуйидаги талабларга жавоб бермаслиги: маълумотларни қайта ишлаш марказининг провайдери тегишли лицензия ва сертификатларга эга бўлиши (ПСИ ДСС, ИСО 27001); Тиэр ИИИ ёки Тиэр ИВ халқаро стандартларига мос келиши; хизмат кўрсатиш даражасини СЛА (Сервисе Левел Агреэмент) белгиловчи ҳужжатнинг мавжудлиги; дата-марказлар замонавий кейинги авлод тармоқлараро экранларнинг аппарат-дастурий воситалари билан муҳофазаланиши; захира марказидаги маълумотларнинг қайта тикланиши (синхронизация) даврийлиги кунига бир мартадан кам бўлмаслиги; банкда электр қуввати бўлмаганда автоматик равишда ишга тушадиган, камида бир суткага етадиган ёқилғи захирасига эга бўлган дизель электр станцияси билан таъминланган бўлиши банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.66 Банклар учинчи шахслар билан ишлашда қуйидаги талабларга риоя қилмаганлиги: учинчи шахсларга маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқини беришдан олдин хавф даражасини таҳлил қилган ҳолда баҳоланиши; конфиденциал маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилган учинчи шахслар билан маълумотларни ошкор қилмаслик тўғрисидаги НДА (Нон-Дисслосуре Агреэмент) келишувлари имзоланиши; учинчи шахсларга фақатгина ўз мажбуриятларини бажариши учун зарур бўладиган маълумотлар ва ахборот активларига киришга рухсат берилиши; учинчи шахсларнинг ҳар бир ходими учун алоҳида фойдаланувчи аккаунти яратилиши ва мажбурий тартибда кўп факторли аутентификациядан ўтказилиши; учинчи шахслар билан ҳамкорлик қилиш тугатилганидан кейин уларда мавжуд барча конфиденциал маълумотлар қайтарилиши, йўқ қилиниши ҳамда ахборот активларига кириш учун берилган рухсатлар ва фойдаланиш аккаунтлари бекор қилиниши банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.67 Ахборот тизими ва (ёки) унинг таркибий қисмларини яратиш ҳамда синовдан ўтказиш босқичларида конфиденциал, жумладан банк сирига оид маълумотлардан фойдаланганлик аниқланганда банк жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.68 Банкда дастурий таъминотни ҳаёт даври босқичларида бошқариш платформаларининг фақат локал (он-премисе) талқинларидан (Гитлаб ва ҳоказо) фойдаланиш, бунда платформадаги дастур коди автоматик равишда таҳлил қилиниши (САСТ/ДАСТ) талаби бажарилмаганлиги банк жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.69 Банкнинг дастурий таъминотини ҳаёт даври босқичларида бошқариш платформалари интернет тармоғига уланганлиги банк жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.70 Банкда содир бўлган нохуш ҳодиса тўғрисида зудлик билан Марказий банк ва ваколатли давлат органи хабардор қилинмаганлиги банк жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.71 Банкда Файлларни узатиш протоколидан (ФТП) фойдаланиб ташкил қилинган умумий каталог (ФТП Сервер) орқали файл алмашинуви амалга оширилганлиги ва банк сири маълумотлари тармоқда эркин ўқиш учун жойлаштирилганлиги банк жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.72 Банк томонидан тўловлар тўғрисидаги ахборотни шакллантириш, узатиш, сақлаш ва унга ишлов беришда қуйидаги чоралар кўрилмаганлиги: идентификация, аутентификация ва авторизация қилиш тизимини жорий этиш; тизимга рухсатсиз киришнинг олдини олиш усулларини (логин, парол, биометрик идентификация, икки факторли аутентификация (2ФА) ва бошқа) қўллаш; тўлов ҳужжати ва идентификация маълумотларини қалбакилаштириш, уларни рухсатсиз ўзгартириш ҳамда учинчи шахсларга тақдим этишдан ҳимоялаш; тўлов ахборотлари шакллантирилишини, тўлов ҳужжатининг ҳаққонийлиги текширилишини ва уларга ишлов берилишини ҳамда асосли ўзгартиришлар киритилишини таъминлаш ва назорат қилиш; тўлов ҳужжатларини узатишда ушбу ҳужжатнинг асл эгасига етказилишини ҳамда бошқа шахсларга жўнатилишининг олди олинишини таъминлаш; амалга оширилган тўловга оид маълумотларни сақлашда уларни рухсатсиз кўчириш, ўзгартириш, ўчириш ҳамда учинчи шахсларга жўнатилишининг олдини олиш чораларини кўриш; ташқи сақловчига кўчирилган тўловга оид маълумотларнинг сейфда (темир шкафда) сақланишини таъминлаш ҳамда маълумотларни сақлаш учун масъул ходим (ходимлар) тайинлаш; ахборот тизимларидаги дастурий таъминотларнинг назоратини ва ҳисобини юритиш ҳамда ахборот тизимларидаги дастурий таъминот талқинларининг, аппарат-дастурий қурилмаларининг ва дастурий воситаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш; ахборот тизимларининг актуал ҳолатда (охирги версия) бўлишини таъминлаш, бунда дастурий таъминотнинг янги талқинини текширувдан ўтказгандан сўнг ахборот тизимига жорий этиш; ахборотларни чиқиб кетиши (йўқолишини) олдини олиш банк жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.73 Банклар томонидан Марказий банк билан ахборот алмашинувида ахборот хавфсизлиги ҳамда киберхавфсизлик таъминланмаганлиги банк жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.74 Банк томонидан қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган ахборот тизимларининг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилмаганлиги: банк (карта) ҳисобварағида пул маблағлари қолдиқлари тўғрисидаги маълумотлар; электрон пуллар қолдиқлари тўғрисидаги маълумотлар; амалга оширилган тўловлар тўғрисидаги маълумотлар; нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ўз ичига олган маълумотлар; банклараро тўлов ва клиринг тизимлари тўлов маълумотлари; криптографик муҳофазани таъминлаш учун қўлланиладиган криптографик калитлар; тўловларни амалга оширишда қайта ишланадиган конфиденциал ахборотлар (банк сири, шахсга доир маълумотлар ва бошқа қонун билан муҳофаза қилинадиган маълумотлар); мижозларнинг банк карталари, аккаунтлари ва идентификациядан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар банк жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.75 Банклар масофадан тўлов хизматларини кўрсатувчи ахборот тизимларини (мобил илова, интернет банкинг ва бошқалар) амалиётга жорий этиш ҳамда уларга ўзгартириш киритишдан аввал қуйидагиларни таъминламаганлиги: масофавий ахборот тизимларининг тўловларни ўтказиш билан боғлиқ барча функциялари синов (тест) тарзида тўлиқ текширувдан ўтказилиши; масофавий ахборот тизимларини техник топшириқлар, уларни техник топшириққа ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш ҳамда уларнинг натижалари бўйича экспертиза хулосалари Марказий банкка тақдим этилиши; масофавий ахборот тизимлари уяли алоқа даражасида ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизими, Марказий банкнинг марказлашган антифрод ҳамда замонавий биометрик идентификация тизимларига уланиши; дастурларни ишлатиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилганлиги ва уларнинг актуаллиги таъминланган ҳолда мижозларга тақдим этилганлиги; аниқланган заифликларни бартараф этиш учун ўзгаришлар киритилиши; масофавий ахборот тизимларининг янги талқини (версияси) жорий этилганидан сўнг эски талқиндан (версиядан) фойдаланиш чекланиши ва янги талқинга (версияга) ўтилиши (янгиланиши) банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.76 Банклар томинидан ўзаро тўлов ахборотлари ва тўлов ахборотларига тегишли бўлган маълумотлар алмашинувини телекоммуникация тармоқлари орқали амалга ошириш учун ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлигини таъминлаш, шунингдек банк карталари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операцияларга қарши чоралар кўриш қоидалари ишлаб чиқилмаганлиги банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.77 Банк билан тўлов агенти ўртасида тўлов хизматларини кўрсатиш учун тузилган агентлик шартномасида ахборот хавфсизлиги бўйича томонларнинг масъулиятлари белгиланмаганлиги аниқланганда банк жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.78 Банклар ўзларининг ахборот тизимларига ўзгартиришлар киритиш учун бошқа ташкилотларни жалб қилганда қуйидагиларни амалга оширмаганлиги: тегишли лицензия ва (ёки) бошқа рухсатномага эга бўлган (агар ушбу фаолият лицензия ёки тегишли рухсатнома асосида амалга оширилса) ташкилотларни жалб қилиш; ахборот тизимларини лойиҳалаштириш босқичида маълумотларнинг конфиденциаллигини таъминлаш чораларини ишлаб чиқиш; кўриладиган ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича чоралар (амалга ошириладиган ишлар, ўрнатиладиган дастурлар, қурилмалар ва бошқалар), аниқ кўрсатилган техник топшириқ, қабул қилиш (тест синовларини амалга ошириш режаси) ва бошқа тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш; дастурий таъминот ҳамда уни ишлаб чиққан ва унга ўзгартириш киритган (киритадиган) ташкилотлар рўйхатини тузиш; ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этишнинг тахминий муддатларини ва шартларини белгилаб олиш; жалб қилинган ташкилот ходимлари томонидан ахборот тизимларига киритиладиган ўзгартиришларнинг асослилигини, мавжуд техник топшириқларга мослигини, ахборот тизимига ёт бўлган дастурлар (тизим функциялари) бўлмаслигини, тест синовлари натижаларининг ижобийлигини ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш хизмати ҳамда ахборотлаштириш бўйича масъул ходим томонидан назоратга олиш; автоматлаштирилган тизимларга ўзгартириш киритган ташкилот ўз вазифасини амалга оширганидан сўнг ёки у билан тузилган шартнома муддати тугаганида, унга маълум бўлган барча конфиденциал маълумотлар (идентификатор, пароллар ва бошқалар) ҳамда тизимга кириш имкониятларини ўзгартириш ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.79 Банклар томонидан ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлашга доир талабларнинг бузилиши билан боғлиқ аниқланган ҳодисаларга нисбатан кўрилган таъсир чоралари, уларни баҳолаш натижалари ва бошқа қўшимча маълумотлар чоп этилиши ҳамда алоҳида йиғмажилдда сақланиши талаби бажарилмаганлиги банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.80 Банкда шубҳали (фрод) операцияларга қарши чоралар кўриш хизмати вазифаларига қуйидагилар киритилмаганлиги аниқланганда: пул маблағларини ўтказиш билан боғлиқ шубҳали (фрод) операциялари рўйхатини юритиб бориш; банк карталари ва ҳисобварақлари, мобил иловалардаги аккаунтлар ҳамда электрон ҳамёнлар билан боғлиқ шубҳали (фрод) операцияларида иштирок этган банк карталари тўғрисидаги маълумотларни йиғиб бориш; банк карталари ва ҳисобварақлари, мобил иловалардаги аккаунтлар ҳамда электрон ҳамёнлар билан боғлиқ шубҳали (фрод) операциялар амалга оширилишини антифрод тизимлари ёрдамида олдини олиш; банк карталари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операциялар содир этилган тақдирда, Марказий банкнинг мажбурий кўрсатмасига асосан банк карталари ва ҳисобварақлари, мобил иловалардаги аккаунтлар ҳамда электрон ҳамёнлардан фойдаланишни уч кунгача муддатга вақтинча чеклашни (блоклашни) амалга ошириш; банк карталари ва ҳисобварақлари, мобил иловалардаги аккаунтлар ҳамда электрон ҳамёнлар билан боғлиқ шубҳали (фрод) операцияларга қарши чораларни кўриш хизмати (шубҳали (фрод) операцияларга қарши чоралар кўришга масъул ходимлар) фаолиятини тун-у кун (24/7) режимида ишлашини ташкил этиш ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.81 Банкда сессион антифрод тизимлари жорий этилиши ҳамда Марказий банкнинг марказлашган антифрод тизимига интеграция қилиниши талаби бажарилмаганлиги банк жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.82 Жисмоний шахс банк картасини олиш учун ариза билан мурожаат қилганда банк томонидан уни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар кўрилмаслиги туфайли, банк картасидан рақамли технологиялар воситасида содир этилган ҳуқуқбузарликлар натижасида ўғирланган пулларни ўзлаштириш учун фойдаланилганлиги аниқланганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.83 Банклар ва уларнинг биноларида қўриқлаш бўйича хизматлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида ташкил этилмаганда ва (ёки) Қўриқлаш бошқармалари билан тузилган шартнома шартларининг бажарилиши банкнинг масъул ходимлари томонидан назорат қилинмаганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,01 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.84 Банклар ва уларнинг биноларида Қўриқлаш департаменти бўлинмаларининг соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда ҳар чоракда бир маротаба банкнинг техник мустаҳкамлиги, банк биноларида ўрнатилган алоқа, қўриқлашнинг техник воситалари (ҚТВ) ҳамда видеокузатув тизимининг созлиги бўйича тегишли далолатномалар мавжуд бўлмаганда ёки далолатномаларда қайд этилган камчиликлар бартараф этилмаганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,005 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.85 Банк мудофаасини ташкил этиш юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмаганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,005 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.86 Банкларда, уларнинг бўлинмаларида, белгиланган хоналарида, пул омборларида қўриқлашнинг мухандислик воситалари (ҚМВ), қўриқлашнинг техник воситалари (ҚТВ) ва қўриқлаш-ёнғин сигнализация воситалари (ҚЙоСВ) билан жиҳозлаш ва бу борадаги чора-тадбирлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида ташкил этилмаганда ёки ўрнатилган ҚМВ, ҚТВ ва ҚЙоСВ соз ҳолатда бўлиши таъминланмаганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,005 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.87 Банклар ва уларнинг бўлинмаларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишлар амалга оширилмаганда ҳамда қўриқлаш-ёнғин сигнализация воситалари (ҚЙоСВ) ускуналарига қўйилган талабларга риоя қилинмаганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,005 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.88 Қўриқлашнинг техник воситаларини (ҚТВ) таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш ва монтаж ишларини ташкил этиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида банкнинг масъул ходимлари томонидан назорат қилинмаганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,005 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.89 Банкларда, уларнинг биноларида, белгиланган ҳудудларида киришни назорат қилиш ва бошқариш тизими билан жиҳозлаш ҳамда уларнинг ишлашини таъминлашда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилинмаганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,01 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.90 Банклар ва уларнинг бўлинмаларини видеокузатув тизими билан жиҳозлаш юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар бажарилмаганда ва (ёки) видеокузатув тизимлари соз ҳолатда бўлмаганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,005 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.91 Банклар ва уларнинг биноларида ўрнатилган ҳар бир видеокузатув камераси бўйича видеоархив маълумотлари (ойлик муддатнинг айрим кунлари ёки қисман) бўлмаганида ва видеоёзув материаллари видеоархивда бир ойдан кам бўлган муддатда сақланганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,005 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.92 Банклар ва уларнинг биноларида хабар бериш ҳамда ёритиш тизимлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида жиҳозланмаганда ёки уларга қўйилган талабларга риоя қилинмаганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,005 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима 11.93 Банкдан ташқарида жойлашган банкоматларда хавфсизликни таъминлаш ҳамда улардаги видеокузатув тизими бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилинмаганда ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,005 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима 12-бўлим. Банклар томонидан тўловлар ва тўлов тизимларига оид қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши 12.1 Тўлов хизматларини етказиб берувчи банклар томонидан Ўзбекистон Республикаси «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган талаб(лар)га риоя қилинмаганда ҳар бир қоидабузарлик тури бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима 12.2 Тўлов хизматларини етказиб берувчи банклар томонидан фармойишни ижро қилиш муддатларига риоя қилинмаслиги ёки ижрога қаратиш қоидаларининг бузилиши ёки фармойишнинг бажарилишини рад этиш асосларига риоя қилмаган ҳолда фармойиш ижро этилиши ҳар бир ҳолат (фармойиш кесимида) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баравари миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда жарима 12.3 Қонунчиликда назарда тутилган барча зарурий ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин банклар томонидан мижозларга ҳисобварақлар очиш сабабсиз кечиктирилганда ёки очишдан бош тортилганда ҳар бир ҳолат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида жарима 12.4 Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағи очилган банкда 2-сон картотекаси мавжуд бўлган ҳолларда банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқаришга доир қонунчилик талабларининг бузилиши ҳар бир ҳолат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1200 баравари миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда жарима 12.5 Тўлов хизматларини етказиб берувчи банкнинг айби билан нотўғри амалга оширилган тўлов суммаси қонунчиликда белгиланган муддатларда пул маблағларини олувчининг ҳисобварағига ўтказиб берилмаслиги ҳар бир ҳолат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баравари миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда жарима 12.6 Нотўғри фармойиш ёки рухсат этилмаган тўлов бўйича пул маблағлари қонунчиликда белгиланган муддатларда қайтарилмаслиги ҳар бир ҳолат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баравари миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда жарима 12.7 «Аниқланиш жараёнидаги транзакциялар» ҳисобварағига ўтказилган пул маблағлари уч иш куни мобайнида мақсади бўйича ҳисобдан ўчирилмаганлиги ҳар бир ҳолат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда жарима 12.8 Банк картасининг эмитенти томонидан банк карталарини муомалага чиқариш, ундан фойдаланишни ташкил этиш, банк картаси билан операцияларни амалга оширишни тўхтатиш ва банк картасини муомаладан чиқаришга доир қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилинмаганда ҳар бир қоидабузарлик тури бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима 12.9 Банклар томонидан айрим тўлов хизматларини амалга оширишга ёки банк карталари билан боғлиқ операцияларга ёки тўловларни амалга ошириш учун шароитлар яратишга доир чекловларга ва (ёки) тақиққа риоя этилмаганлиги ҳар бир ҳолат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1200 баравари миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда жарима 12.10 Банклар томонидан тўлов терминалини ажратиш, техник жиҳатдан мижозга бириктириш ва терминаллар бўйича хизмат кўрсатишга доир қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилинмаганда ҳар бир ҳолат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда жарима 12.11 Банклар томонидан ўрнатилган банкоматлар ва ўз-ўзига хизмат қилувчи қурилмаларни жиҳозлаш, улар орқали хизматларни кўрсатишга доир қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилинмаганда ҳар бир ҳолат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда жарима 12.12 Банк томонидан электрон пуллар тизимининг фаолиятини ташкил этишга оид талаб(лар)га риоя қилинмаганда ҳар бир қоидабузарлик тури бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида жарима 12.13 Банк томонидан электрон пулларни чиқариш ва реализация қилишга оид талаб(лар)га риоя қилинмаганда ҳар бир қоидабузарлик тури бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 35 баравари миқдорида жарима 12.14 Банк томонидан электрон пуллардан фойдаланишга оид талаб(лар)га риоя қилинмаганда ҳар бир қоидабузарлик тури бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 35 баравари миқдорида жарима 12.15 Банк томонидан электрон пулларни қоплашга оид талаб(лар)га риоя қилинмаганда ҳар бир қоидабузарлик тури бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида жарима 12.16 Банк томонидан электрон пуллар тизимида хавфсизликни таъминлаш ва рискларни бошқаришга оид талаб(лар)га риоя қилинмаганда ҳар бир қоидабузарлик тури бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима 13-бўлим. Омонатларни кафолатлаш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши 13.1 Омонатларни кафолатлаш жамғармасига бадалларни тўлиқ тўламаслик ва бадалларни тўлаш муддатларига риоя этмаслик 13.1.1 Бадалларни тўлашнинг белгиланган муддатларига риоя этмаслик кечиктириб тўлаш: 1 иш кунига — 50 млн. сўм; 2 иш кунига — 100 млн. сўм; 3 иш кунига — 150 млн. сўм; 4 иш кунига — 200 млн. сўм; 5 иш кунига — 250 млн. сўм; 5 иш кунидан ортиқ — 500 млн. сўм миқдорида жарима 13.1.2 Бадалларни тўлиқ тўламаслик тўланиши лозим бўлган бадал суммасининг 25 фоизигача банкдан жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия банкидан жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 2 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 10 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима тўланиши лозим бўлган бадал суммасининг 25 фоизидан 50 фоизигача банкдан жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия банкидан жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 5 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 30 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима тўланиши лозим бўлган бадал суммасининг 50 фоизидан 75 фоизигача банкдан жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия банкидан жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима тўланиши лозим бўлган бадал суммасининг 75 фоизидан 100 фоизигача банкдан жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия банкидан жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 13.2 Омонатларни кафолатлаш агентлигига тўланган бадаллар тўғри ҳисобланганлигини тасдиқловчи маълумотларни, шунингдек Омонатларни кафолатлаш агентлиги ўз вазифаларини бажариши учун зарур бўлган эгасизлантирилган тарзда кафолатлаш объектлари тўғрисидаги маълумотларни тўлиқ бўлмаган ҳолда ва (ёки) нотўғри тақдим этиш ва (ёки) тақдим қилишнинг муддатларига риоя қилмаслик 13.2.1 Маълумотларни тақдим этиш бўйича ўрнатилган муддатларга риоя қилмаслик маълумотларни тақдим этишни кечиктириш: 1 иш кунига — 10 млн. сўм 2 иш кунига — 20 млн. сўм 3 иш кунига — 30 млн. сўм 4 иш кунига — 40 млн. сўм 5 иш кунига — 50 млн. сўм; 5 иш кунидан ортиқ — 100 млн. сўм миқдорида жарима 13.2.2 Тўлиқ бўлмаган маълумотларни тақдим этиш банкдан жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия банкидан жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 5 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 30 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 13.2.3 Нотўғри маълумотлар бериш тўланадиган бадал миқдорига қуйидагича таъсир этганда 5 фоизгача таъсир қилганда банкдан жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия банкидан жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 2 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 10 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 5 фоиздан 15 фоизгача таъсир қилганда банкдан жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия банкидан жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 5 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 30 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 15 фоиздан 30 фоизгача таъсир қилганда банкдан жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия банкидан жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 30 фоиз ва ундан ошган миқдорда таъсир қилганда банкдан жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия банкидан жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима 14-бўлим. Бошқа қоидабузарликлар 14 Банк ва нобанк кредит ташкилотларида мазкур иловада кўрсатилган қоидабузарликлардан бошқа қоидабузарликлар аниқланса ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банкларга жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия, ипотекани қайта молиялаштириш, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилотларига 25 млн. сўмдан, ломбардларга 15 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима

Раис М. НУРМУРАТОВ

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили Д. КАСИМОВ

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 22 ноябрь,

2023 йил 17 ноябрь

2023 йил 20 ноябрь

36/9-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.01.2024 й., 10/24/3492/0067-сон; 02.05.2026 й., 10/26/3492-1/0455-сон; 02.10.2026 й., 10/26/3948/0996-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining

qarori

NIZOM

Banklar, nobank kredit tashkilotlari va kredit byurolariga nisbatan choralar va sanksiyalar qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “ Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida ”gi, “ Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida ”gi, “ Nobank kredit tashkilotlari va mikromoliyalashtirish faoliyati toʻgʻrisida ”gi, “ Valyutani tartibga solish toʻgʻrisida ”gi va “ Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:

1. Banklar, nobank kredit tashkilotlari va kredit byurolariga nisbatan choralar va sanksiyalar qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur qaror Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakili va Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.

3. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2023-yil 22-noyabrdagi 36/9-son qaroriga ILOVA

Banklar, nobank kredit tashkilotlari va kredit byurolariga nisbatan choralar va sanksiyalar qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki (bundan buyon matnda Markaziy bank deb yuritiladi) tomonidan banklar, shu jumladan mikromoliya banklari (bundan buyon matnda bank deb yuritiladi), shuningdek nobank kredit tashkilotlari, kredit byurolari, banklarning bevosita hamda bilvosita aksiyadorlariga, shu jumladan oxirgi benefitsiar mulkdorlariga (bundan buyon matnda bankning mulkdor shaxslari deb yuritiladi), kuzatuv kengashi va boshqaruvi aʼzolariga, shuningdek bankning muhim ahamiyatga ega xodimlariga (bundan buyon matnda bankning rahbar shaxslari deb yuritiladi) nisbatan choralar va sanksiyalarni qoʻllash tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Markaziy bank:

bank, nobank kredit tashkilotlari va kredit byurosiga, bankning mulkdor shaxslariga va rahbar shaxslariga nisbatan chora va sanksiyalar qoʻllashga;

ayni bir qoidabuzarlik boʻyicha bir vaqtning oʻzida yoki ketma-ket bir nechta choralar va (yoki) sanksiyalar qoʻllashga haqli.

2. Bank va nobank kredit tashkilotlari, kredit byurolari, bankning mulkdor shaxslari va rahbar shaxslariga nisbatan Markaziy bank tomonidan qoʻllaniladigan chora va sanksiyalar qonun hujjatlari va mazkur Nizomda belgilangan miqdorlardan oshib ketmasligi lozim.

2-bob. Chora va sanksiyalarni qoʻllash asoslari va tartibi

3. Markaziy bank chora va sanksiyalarni qoʻllashda quyidagi manbalardan foydalanadi:

nazorat tadbirlari, inspeksiya (tekshirish) va masofaviy nazoratni amalga oshirish natijasida olingan maʼlumotlar va rasmiylashtirilgan hujjatlar;

auditorlik tashkilotlari tomonidan oʻtkazilgan auditorlik tekshiruvi natijalari boʻyicha hisobot yoki xulosalar;

davlat organlarining, jumladan ichki ishlar, prokuratura va sud organlarining banklar, nobank kredit tashkilotlari va kredit byurolari tomonidan sodir etilgan qoidabuzarliklar aks ettirilgan hujjatlari;

moliyaviy xizmatlar isteʼmolchilarining murojaatlarini oʻrganish natijasida olingan maʼlumotlar;

Markaziy bankning koʻrsatmalariga asosan bank, nobank kredit tashkilotlari va kredit byurolari tomonidan taqdim etilgan hujjatlar yoki maʼlumotlar;

Markaziy bankning asoslantirilgan mulohazasi hamda qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa manbalar.

4. Markaziy bank tomonidan chora va sanksiyalar qoʻllanilganda quyidagilar hisobga olinadi:

tavakkalchilikning darajasi, qoidabuzarliklarning xususiyati, miqyosi va oqibatlari;

qoidabuzarliklarning tizimliligi va davomiyligi;

yoʻl qoʻyilgan qoidabuzarliklarning bank va nobank kredit tashkilotlarining moliyaviy holatiga taʼsiri;

qoʻllaniladigan choralar va (yoki) sanksiyalar natijasida vaziyatni oʻzgartirish imkoniyati;

aniqlangan qoidabuzarliklarning va (yoki) tavakkalchiliklarning yuzaga kelishiga olib kelgan sabablar;

ilgari qoʻllanilgan chora va sanksiyalarning samaradorligi (natijadorligi);

bank, uning mulkdor shaxsi yoki rahbar shaxsi, shuningdek nobank kredit tashkiloti tomonidan qoidabuzarliklarni bartaraf etishga qaratilgan mustaqil choralar koʻrilganligi.

5. Bank, nobank kredit tashkilotlari va kredit byurolariga, bankning mulkdor shaxslari va rahbar shaxslariga nisbatan chora va sanksiyalar qoʻllash toʻgʻrisidagi qaror Markaziy bankning Bank nazorati qoʻmitasi (bundan buyon matnda Bank nazorati qoʻmitasi deb yuritiladi) tomonidan ushbu Nizom va qonunchilik hujjatlariga muvofiq qabul qilinadi.

Bunda, bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyani chaqirib olish toʻgʻrisida hamda nobank kredit tashkiloti toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni mikromoliya tashkiloti faoliyatini amalga oshiruvchi tashkilotlar reyestridan, ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari reyestridan, kafolatlar berish tashkilotlari reyestridan, faktoring tashkilotlari reyestridan yoxud lombardlar reyestridan chiqarib tashlash toʻgʻrisidagi qarorlar Bank nazorati qoʻmitasining taklifiga asosan Markaziy bank boshqaruvi tomonidan qabul qilinadi.

6. Bank nazorati qoʻmitasining aʼzolari soni toq sonda boʻladi va kamida 7 kishidan iborat tarkibda Markaziy bank boshqaruvi tomonidan tayinlanadi.

Bank nazorati qoʻmitasiga yuklangan asosiy vazifalar va funksiyalarga muvofiq Bank nazorati qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish, shuningdek qoʻmita yigʻilishlarini oʻtkazish va ularga rahbarlik qilish Bank nazorati qoʻmitasi raisi tomonidan amalga oshiriladi.

Bank nazorati qoʻmitasi yigʻilishi uchun tashkiliy tayyorgarlikni taʼminlash uning kotibi zimmasiga yuklanadi.

Bank nazorati qoʻmitasi yigʻilishlari har oyda kamida bir marta oʻtkaziladi. Yigʻilishlarda kun tartibiga kiritilgan masalalar yuzasidan kollegial tarzda qarorlar qabul qilinadi.

Bank nazorati qoʻmitasi yigʻilishlari aʼzolarning kamida uchdan ikki qismi ishtirok etganda vakolatli hisoblanadi.

Bank nazorati qoʻmitasi qarorlari yigʻilishda ishtirok etayotgan aʼzolarning koʻpchiligi tomonidan maʼqullangan taqdirda, qabul qilingan hisoblanadi.

7. Bank, nobank kredit tashkilotlari va kredit byurolariga, bankning mulkdor shaxsiga yoki rahbar shaxsiga nisbatan chora va sanksiyalar qoʻllash toʻgʻrisidagi masalani koʻrib chiqishda Bank nazorati qoʻmitasining majlisida mazkur tashkilotning masʼul vakillari, bankning mulkdor shaxsi yoki rahbar shaxsi ishtirok etishi mumkin.

8. Markaziy bank tomonidan aniqlangan qoidabuzarliklar uchun chora va sanksiyalarni qoʻllash muddati mazkur qoidabuzarliklar aniqlangan kundan eʼtiboran olti oydan va ular sodir etilgan kundan boshlab uch yildan oshmasligi lozim.

9. Markaziy bank har oyning 10 sanasiga qadar ommaviy axborot vositalarida, oʻzining rasmiy veb-saytida va ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarida oʻtgan oy davomida qoʻllanilgan chora va sanksiyalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar statistikasini eʼlon qilib boradi.

10. Sodir etilgan qoidabuzarliklar boʻyicha Markaziy bank qoidabuzarlar nomi, ular tomonidan sodir etilgan qoidabuzarliklar, qoidabuzarlarga nisbatan qoʻllanilgan choralar va sanksiyalar toʻgʻrisidagi xabarni oʻzining rasmiy veb-saytida eʼlon qilishi mumkin.

11. Markaziy bank chora va sanksiya qoʻllash toʻgʻrisidagi qarordan koʻchirmani yetti ish kuni ichida bank yoki nobank kredit tashkilotiga, bankning mulkdor shaxsi va (yoki) rahbar shaxsiga yuboradi.

12. Markaziy bankning chora va sanksiya qoʻllash toʻgʻrisidagi qaroridan norozi boʻlgan shaxs(lar) qarordan koʻchirmani olgan sanadan boshlab oʻttiz kun ichida Markaziy bankning apellyatsiya kengashiga (bundan buyon matnda Apellyatsiya kengashi deb yuritiladi) yozma ravishda apellyatsiya berish yoki qonunchilikda belgilangan tartibda va muddatlarda sudga murojaat qilish huquqiga ega.

Murojaatchi tomonidan Apellyatsiya kengashiga apellyatsiyani berish muddati buzilgan holda taqdim etilganda, Apellyatsiya kengashi tomonidan apellyatsiya koʻrib chiqilmaydi.

13. Apellyatsiya kengashi apellyatsiya kelib tushgan kundan eʼtiboran oʻn besh kun ichida, qoʻshimcha oʻrganish va (yoki) tekshirish, qoʻshimcha hujjatlarni soʻrab olish talab etilganda esa bir oygacha boʻlgan muddatda koʻrib chiqadi.

Apellyatsiya kengashi murojaatchini apellyatsiyani koʻrib chiqish kuni haqida xabardor qiladi. Bunda, murojaatchi apellyatsiyani koʻrib chiqishda ishtirok etish huquqiga ega.

Markaziy bank apellyatsiyani koʻrib chiqish natijalari yuzasidan quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:

apellyatsiyani qanoatlantirishni rad etish va Bank nazorat qoʻmitasi qarorini oʻzgarishsiz qoldirish toʻgʻrisida;

apellyatsiyani qanoatlantirish va Bank nazorat qoʻmitasi qarorini bekor qilish toʻgʻrisida.

Apellyatsiyada keltirilgan vajlar oʻz tasdigʻini topmaganda, Markaziy bank apellyatsiyani qanoatlantirishni rad etish va Bank nazorat qoʻmitasi qarorini oʻzgarishsiz qoldirish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

Markaziy bank qabul qilingan qaror toʻgʻrisida uch ish kuni ichida murojaatchini xabardor qiladi.

3-bob. Markaziy bank tomonidan koʻrsatma xat yuborilishi

14. Markaziy bank bank, nobank kredit tashkilotlari va kredit byurolariga ularning faoliyatida aniqlangan qoidabuzarliklarni bartaraf etish toʻgʻrisida, shu jumladan bank va moliyaviy xizmatlar isteʼmolchilarining huquqlari buzilishiga olib keluvchi sabablarni bartaraf etish toʻgʻrisida ijro etilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalar (bundan buyon matnda koʻrsatma xati deb yuritiladi) yuborishi mumkin.

15. Markaziy bank koʻrsatma xatida bank, nobank kredit tashkiloti, kredit byurosi, bankning mulkdor shaxsi va (yoki) rahbar shaxsiga qonunchilik hujjatlari talablari buzilganligini hamda qoidabuzarliklarni bartaraf etish uchun belgilangan muddatlarni koʻrsatib oʻtadi. Bunda, koʻrsatma xatida belgilangan qoidabuzarliklarni hamda ularni yuzaga keltirgan omillarni (sabab) bartaraf etish muddati bir yildan koʻp boʻlmasligi lozim.

Markaziy bank koʻrsatma xatida quyidagilarni (agar mavjud boʻlsa) talab qilishga haqli:

bank yoki nobank kredit tashkilotining moliyaviy holatiga bevosita taʼsir koʻrsatmagan, lekin kelgusida moliyaviy holati yomonlashishiga olib kelishi yoki omonatchilar va kreditorlar manfaatlariga tahdid solishi mumkin boʻlgan qoidabuzarliklar yoki kamchiliklarni bartaraf etish;

bank, mikromoliya tashkiloti, ipotekani qayta moliyalashtirish tashkiloti, kafolatlar berish tashkiloti yoki faktoring tashkiloti tomonidan prudensial normativlar buzilishi holatlarini bartaraf etish;

bank va (yoki) nobank kredit tashkilotining foizli, foizsiz yoki operatsion xarajatlarini kamaytirish;

bank va (yoki) nobank kredit tashkiloti tomonidan jalb etiladigan mablagʻlar boʻyicha foiz stavkalarining eng yuqori qiymatlarini belgilash;

Markaziy bankka taqdim etilgan hisobotlarda va maʼlumotlarda aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish;

tegishli hujjat va maʼlumotlarni taqdim etish;

auditorlik faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilikka muvofiq majburiy audit tekshiruvini oʻtkazish;

jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisidagi qonunchilik talablari buzilishini bartaraf etish;

bank, nobank kredit tashkiloti va kredit byurosi tomonidan Markaziy bankning axborot xavfsizligiga doir tavakkalchiliklarni boshqarishni tashkil etish boʻyicha talablar buzilishi holatlarini bartaraf etish;

valyutani tartibga solish toʻgʻrisidagi qonunchilik talablari buzilishi holatlarini bartaraf etish;

moliyaviy xizmatlar isteʼmolchilarining huquq va manfaatlari buzilishi holatlarini bartaraf etish;

moliyaviy xizmatlar isteʼmolchilarining huquqlari buzilishi holatlarida huquqlari buzilgan isteʼmolchilarga notoʻgʻri hisoblangan pul mablagʻlarining qayta hisoblanishini, shuningdek ortiqcha, asossiz yoki notoʻgʻri undirilgan pul mablagʻlarining qaytarib berilishini taʼminlash;

mavjud yoki yuzaga kelishi ehtimoli boʻlgan alohida yoxud jami umumlashgan tavakkalchiliklarni minimallashtirish;

naqd pul muomalasi va kassa ishini tashkil etishga doir qonunchilik hujjatlari talablarining buzilishi holatlarini bartaraf etish;

qonunchilikda nazarda tutilgan boshqa qoidabuzarliklarni bartaraf etish.

16. Bank, nobank kredit tashkiloti va kredit byurosi koʻrsatma xatini olgan kundan eʼtiboran mazkur koʻrsatma xatida koʻrsatilgan muddat ichida aniqlangan qoidabuzarliklarni bartaraf etish choralarini koʻrish boʻyicha muddatni koʻrsatgan holda javob xatini taqdim etishi lozim.

17. Bank tomonidan juzʼiy qoidabuzarliklar sodir etilgan taqdirda, Markaziy bank koʻrsatma xatida bankka nisbatan choralar va sanksiyalar qoʻllanilishi toʻgʻrisida yozma ogohlantirish berishi mumkin.

18. Bank, nobank kredit tashkiloti va kredit byurosi, bankning mulkdor shaxsi va (yoki) rahbar shaxsi Markaziy bankning koʻrsatma xatida koʻrsatilgan kamchiliklarni va (yoki) qoidabuzarliklarni belgilangan muddatda bartaraf etmaganda yoki ushbu Nizomning 16-bandida nazarda tutilgan talabni bajarmaganda, Markaziy bank boshqa chora va sanksiyalarni qoʻllash masalasini koʻrib chiqadi.

4-bob. Qoidabuzarliklarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqishni talab qilish

19. Banklar faoliyatiga oid, valyutani tartibga solish, naqd pul muomalasi va kassa ishlarini tashkil etish, jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarni, shuningdek prudensial normativlarni buzganda, Markaziy bank bankdan aniqlangan qoidabuzarliklarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi ishlab chiqilishini talab qilishi mumkin.

20. Bank Bank nazorati qoʻmitasining qoidabuzarliklarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqishni talab qilish toʻgʻrisidagi qarorida belgilangan muddat ichida chora-tadbirlar rejasini Markaziy bankka taqdim etadi.

21. Chora-tadbirlar rejasida bank tomonidan qoidabuzarliklarni bartaraf etish va (yoki) kelgusi faoliyatda ularning oldini olishga qaratilgan chora-tadbirlar, chora-tadbirlarni amalga oshirish muddatlari va masʼul ijrochilar koʻrsatilishi lozim.

22. Chora-tadbirlar rejasi bank boshqaruvi raisi tomonidan tasdiqlanadi.

23. Chora-tadbirlar rejasini tasdiqlash bank boshqaruvi kuzatuv kengashi, aksiyadorlar (taʼsischilar) umumiy yigʻilishi vakolatiga kiritilgan boʻlsa, chora-tadbirlar rejasi vakolatli organ tomonidan tasdiqlanishi va tegishli bayonnomadan koʻchirma unga ilova qilinishi lozim.

24. Bankning kapital monandligi koeffitsiyentlaridan kamida bittasi buzilgan taqdirda, bank mazkur qoidabuzarlik sodir qilingan kundan boshlab 10 kun ichida oʻz kapitali darajasini saqlab turish va uni tiklash boʻyicha chora-tadbirlar rejasini Markaziy bankka taqdim etishi lozim.

25. Bank ochiq valyuta pozitsiya limitlarini ketma-ket besh yoki hisobot oyida jami oʻn marta buzganda, qoidabuzarlik sodir etilgan kundan boshlab 7 kun ichida sodir etilgan qoidabuzarliklarni bartaraf etish yuzasidan chora-tadbirlar rejasini Markaziy bankka taqdim etishi lozim.

26. Markaziy bank bank tomonidan taqdim qilingan chora-tadbirlar rejasini unda belgilangan chora-tadbirlarning asosliligi, toʻliqligi va samaradorligi yuzasidan koʻrib chiqadi. Markaziy bank chora-tadbirlar rejasi kiritilganidan 15 ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatda chora-tadbirlar rejasi yoki unda belgilangan ayrim chora-tadbirlar boʻyicha oʻz eʼtirozlarini bankka yuborishi mumkin.

Bank chora-tadbirlar rejasi boʻyicha Markaziy bankning eʼtirozlarini olgan kundan eʼtiboran 10 ish kuni mobaynida kamchiliklarni bartaraf qilgan holda yangi chora-tadbirlar rejasini Markaziy bankka taqdim qilishi shart.

27. Markaziy bank quyidagi hollarda bankka nisbatan boshqa chora va sanksiyalarni qoʻllash masalasini koʻrib chiqishga haqli:

bank chora-tadbirlar rejasini Markaziy bank tomonidan belgilangan muddatda taqdim etmasa;

bank Markaziy bank tomonidan chora-tadbirlar rejasiga bildirilgan eʼtirozlarni olgan kundan eʼtiboran 10 ish kuni mobaynida yangi chora-tadbirlar rejasini taqdim etmasa;

bank chora-tadbirlar rejasida belgilangan chora-tadbirlarni bajarmasa yoki lozim darajada bajarmasa.

5-bob. Bank, nobank kredit tashkiloti va kredit byurosidan jarima undirish

28. Oʻzbekiston Respublikasi “Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonunining 57 — 59-moddalariga asosan Markaziy bank banklar tomonidan sodir etilgan:

qoʻpol qoidabuzarliklar uchun banklar va bank faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilikni buzgan holda amalga oshirilgan moliyaviy operatsiyalardan olingan daromadlarning miqdorini aniqlash imkoni boʻlsa, bankdan ushbu daromadlarning ikki baravari miqdoridan yoki bank tomonidan oʻtgan moliya yili davomida olingan sof foydaning besh foizi yoki mazkur Nizomning ilovasiga muvofiq bank jami kapitalining bir foizi miqdoridan ortiq boʻlmagan miqdorda jarima undirishga;

jiddiy qoidabuzarliklar uchun banklar va bank faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilikni buzgan holda amalga oshirilgan moliyaviy operatsiyalardan olingan daromadlarning miqdorini aniqlash imkoni boʻlsa, bankdan ushbu daromadlarning bir yarim baravari miqdoridan yoki bank tomonidan oʻtgan moliya yili davomida olingan sof foydaning ikki foizi yoki mazkur Nizomning ilovasiga muvofiq bank jami kapitalining 0,5 foizi miqdoridan ortiq boʻlmagan miqdorda jarima undirishga;

juzʼiy qoidabuzarliklar uchun banklar va bank faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilikni buzgan holda amalga oshirilgan moliyaviy operatsiyalardan olingan daromadlarning miqdorini aniqlash imkoni boʻlsa, bankdan ushbu daromadlar miqdoridan yoki bank tomonidan oʻtgan moliya yili davomida olingan sof foydaning bir foizi yoki mazkur Nizomning ilovasiga muvofiq bank jami kapitalining 0,1 foizi miqdoridan ortiq boʻlmagan miqdorda jarima undirishga haqli.

29 1 . Kredit byurolari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi “Kredit axboroti almashinuvi toʻgʻrisida”gi Qonunining 12 1 -moddasi birinchi qismida koʻrsatilgan qoidabuzarliklar sodir etilganligi aniqlanganda, Markaziy bank mazkur Nizomning ilovasiga muvofiq bazaviy hisoblash miqdorining besh ming baravarigacha boʻlgan miqdorda jarima undirishga haqli.

29. Nobank kredit tashkilotlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi “Nobank kredit tashkilotlari va mikromoliyalash faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonunining 28-moddasi birinchi qismida koʻrsatilgan qoidabuzarliklar sodir etilganligi aniqlanganda, Markaziy bank mazkur Nizomning ilovasiga muvofiq nobank kredit tashkilotining oʻz kapitalining besh foizigacha miqdorda jarima undirishga haqli.

30. Jarima Oʻzbekiston Respublikasining milliy valyutasida hisoblanadi.

Markaziy bank tomonidan jarima undirish toʻgʻrisidagi Bank nazorati qoʻmitasining qaroridan koʻchirma, jarima miqdori, toʻlov muddati va Markaziy bankning tegishli hisobvaragʻi rekvizitlari koʻrsatilgan holda bank, nobank kredit tashkiloti va kredit byurosiga xat yuboriladi. Bunda, jarimani toʻlash muddati Apellyatsiya kengashiga apellyatsiya berish muddatidan kam boʻlmasligi lozim.

Bank, nobank kredit tashkiloti va kredit byurosi tomonidan xatda koʻrsatilgan muddatda jarima toʻlanmagan taqdirda, Markaziy bank tomonidan jarima:

bankning Markaziy bankdagi vakillik hisobvaragʻidan akseptsiz;

nobank kredit tashkiloti va kredit byurosidan qonunchilikda belgilangan tartibda undirib olinadi.

31. Markaziy bank bank va (yoki) nobank kredit tashkilotiga nisbatan quyidagi hollarda:

jarimalarni qoʻllash bank va (yoki) nobank kredit tashkiloti tomonidan prudensial normativlarning toʻgʻrilanishiga taʼsir qilmagan va qoidabuzarlik muntazam ravishda (bir yil ichida uch va undan ortiq marotaba) sodir etilgan taqdirda;

jarima summasi undirilishi bank va (yoki) nobank kredit tashkiloti moliyaviy ahvolining sezilarli darajada yomonlashishiga olib keladigan taqdirda, jumladan bank va (yoki) nobank kredit tashkiloti mijozlari oldidagi majburiyatlarini oʻz vaqtida bajara olmaganda yoki omonatchilar va kreditorlarning manfaatlariga tahdid solganda;

bir turdagi moliyaviy operatsiya boʻyicha qonunchilikda belgilangan tartib va muddatlar bir yil ichida uch marotaba va undan ortiq buzilgan taqdirda, jarima undirishdan tashqari boshqa chora va sanksiyalarni ham qoʻllashi mumkin.

6-bob. Dividendlar va (yoki) subordinar qarzlar boʻyicha foizlarni toʻlashga doir cheklov va (yoki) taqiqlar oʻrnatish

32. Markaziy bank quyidagi hollarda banklarga olti oygacha boʻlgan muddatga dividendlar va (yoki) subordinar qarzlar boʻyicha foizlar toʻlashga doir cheklov va (yoki) taqiq oʻrnatishga haqli:

prudensial normativlar Markaziy bank tomonidan belgilangan talablarga muvofiq boʻlmaganda yoki mazkur taqsimlash yoxud foizlar toʻlash oqibatida prudensial normativ buzilish ehtimoli boʻlganda;

bankda toʻlovga qobiliyatsizlik holati yoki mazkur taqsimlash yoxud foizlar toʻlash oqibatida toʻlovga qobiliyatsizlikning alomatlari yuzaga kelganda;

aktivlar boʻyicha ehtimoliy yoʻqotishlarni qoplash uchun oʻrnatilgan talablar doirasida zaxiralar shakllantirilmaganda;

mamlakatda makroiqtisodiy va tizimli moliyaviy inqiroz alomatlari yuzaga kelganda;

bankning sof aktivlari qiymati uning ustav va zaxira kapitali summasidan kam boʻlganda.

Bank Markaziy bankning olti oygacha boʻlgan muddatga dividendlar va (yoki) subordinar qarzlar boʻyicha foizlar toʻlashga doir cheklov va (yoki) taqiq oʻrnatish toʻgʻrisidagi qarori ijrosini taʼminlamagan taqdirda, Markaziy bank ushbu bankka nisbatan boshqa chora va sanksiyalarni qoʻllashga haqli.

7-bob. Bank va nobank kredit tashkilotining ayrim moliyaviy operatsiyalarni amalga oshirishini yoki banklar infratuzilmasi kengayishini cheklash va (yoki) taqiqlash

33. Markaziy bank quyidagi hollarda bankning ayrim moliyaviy operatsiyalarni amalga oshirishini yoki infratuzilmasining kengayishini olti oygacha boʻlgan muddatga cheklash va (yoki) taqiqlash toʻgʻrisida qaror qabul qilishi mumkin:

bank ustav kapitalining eng kam miqdoriga nisbatan oʻrnatilgan talab bajarilmaganda;

moliyaviy operatsiyalarni amalga oshirish boʻyicha qonunchilik hujjatlari talablari buzilganda;

yuridik shaxslarni tashkil etish va (yoki) yuridik shaxslarning ustav fondlaridagi (ustav kapitallaridagi) ulushlarni yoki aksiyalarni olishda qonunchilik talablari buzilganda;

muammoli aktivlarning jami aktivlardagi ulushi oʻn foiz va undan yuqori boʻlganda;

banklar taqiqlangan yoki cheklangan faoliyat bilan shugʻullanganda;

Markaziy bankning bank faoliyatida aniqlangan qoidabuzarliklarni bartaraf etish toʻgʻrisidagi koʻrsatma xati belgilangan muddatda bajarilmaganda;

Bankning tavakkalchiliklarni boshqarish tizimi Banklar va banklar guruhlarining tavakkalchiliklarni boshqarish tizimiga doir talablar toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 3427, 2023-yil 18-aprel) talablariga va (yoki) korporativ boshqaruv tizimi Tijorat banklarida korporativ boshqaruv toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 3254, 2020-yil 30-iyun) talablariga nomuvofiq boʻlsa;

valyutani tartibga solish toʻgʻrisidagi qonunchilik talablari muntazam ravishda (bir yil ichida uch va undan ortiq marotaba) buzilganda;

jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisidagi qonunchilik talablari muntazam ravishda (bir yil ichida uch va undan ortiq marotaba) buzilganda;

bank tomonidan har oylik majburiy zaxiralash talablari ketma-ket uch marotaba yoki bir yil ichida besh marotaba va undan ortiq buzilganda;

Markaziy bank bilan amalga oshiriladigan operatsiyalar, shu jumladan repo va svop operatsiyalari shartlari buzilganda;

xorijiy mamlakatlar va (yoki) xalqaro tashkilotlar tomonidan moliyaviy yoʻqotishlarga olib kelish ehtimoli mavjud sanksiyalar qoʻllanilganda;

bankning Markaziy bankdagi vakillik hisobvaragʻidagi qoldigʻi 0 yoki undan kichik (manfiy) boʻlsa;

moliyaviy xizmatlar isteʼmolchilarining huquqlari va qonuniy manfaatlari buzilganda;

kiberxavfsizlikka tahdidlarning (shu jumladan bank kartalari bilan bogʻliq talon-torojliklarning) oldini olish va (yoki) ularni bartaraf etish boʻyicha qonunchilik hujjatlari talablari buzilganda;

bank tomonidan qonunchilikka zid ravishda bankka aloqador boʻlgan shaxslar bilan operatsiyalar amalga oshirilganda;

bank tomonidan prudensial normativlar buzilganda.

34. Bankning valyuta operatsiyalarini cheklash yoki taqiqlash toʻgʻrisidagi qaror qabul qilinganda, Markaziy bank mazkur qarorning amal qilish muddati tugaguniga qadar banklararo valyuta bozorida (valyuta birjasida) ushbu bank bilan tegishli operatsiyalarni toʻxtatib turadi.

35. Markaziy bank quyidagi hollarda nobank kredit tashkiloti tomonidan ayrim operatsiyalarni amalga oshirishni uch oygacha boʻlgan muddatga cheklash toʻgʻrisida qaror qabul qilishi mumkin:

ruxsat berish yoki xabardor qilish tartib-taomillari va moliyaviy operatsiyalarni amalga oshirish boʻyicha qonunchilik hujjatlari talablari buzilganda;

muammoli aktivlarning jami aktivlardagi ulushi oʻn foiz va undan yuqori boʻlganda;

nobank kredit tashkilotlari uchun taqiqlangan yoki cheklangan faoliyat bilan shugʻullanganda;

muntazam ravishda (bir yil ichida uch va undan ortiq marotaba) Markaziy bankka hisobotlar va maʼlumotlar taqdim etilmaganda yoki oʻz vaqtida taqdim etilmaganda yoxud ularda notoʻgʻri (haqqoniy boʻlmagan) maʼlumotlar aks ettirilganda;

Markaziy bankning nobank kredit tashkiloti faoliyatida aniqlangan qoidabuzarliklarni bartaraf etish toʻgʻrisidagi koʻrsatma xati belgilangan muddatda bajarilmaganda;

Markaziy bank tomonidan kamchiliklar aniqlangan hisobotlar nobank kredit tashkiloti tomonidan toʻgʻrilab topshirilmaganda;

jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisidagi qonunchilik talablari muntazam ravishda (bir yil ichida uch va undan ortiq marotaba) buzilganda;

moliyaviy xizmatlar isteʼmolchilarining huquqlari va qonuniy manfaatlari buzilganda;

mikromoliya tashkiloti tomonidan qonunchilikka zid ravishda aloqador boʻlgan shaxslar bilan operatsiyalar amalga oshirilganda;

mikromoliya tashkiloti, ipotekani qayta moliyalashtirish tashkiloti, kafolatlar berish tashkiloti yoki faktoring tashkilotining aktivlari oʻz vaqtida va toʻgʻri tasniflanmaganda hamda ularga aktivlar boʻyicha ehtimoliy yoʻqotishlarga qarshi zaxirasi shakllantirilmaganda;

mikromoliya tashkiloti, ipotekani qayta moliyalashtirish tashkiloti, kafolatlar berish tashkiloti yoki faktoring tashkiloti tomonidan prudensial normativlar buzilganda.

36. Bank va (yoki) nobank kredit tashkiloti Markaziy bankning ayrim moliyaviy operatsiyalarni amalga oshirishni yoki banklarning infratuzilmasini kengaytirishni cheklash va (yoki) taqiqlash toʻgʻrisidagi qarorini olgan kundan boshlab keyingi ish kunidan kechiktirmay va (yoki) mazkur qarorda belgilangan muddatlarda (yoki muayyan bir muddatga) Markaziy bank qarorida cheklanishi yoxud taqiqlanishi belgilangan operatsiyalarni amalga oshirishni cheklaydi yoki taqiqlaydi.

Bunda, bank va nobank kredit tashkiloti Markaziy bank qarorini olgan kunga qadar (qaror olingan kun ham kiradi) mijozlar bilan tuzilgan bitimlar boʻyicha majburiyatlarni amalga oshirishga haqli.

37. Bank va (yoki) nobank kredit tashkiloti tomonidan Markaziy bankning ayrim moliyaviy operatsiyalarni amalga oshirishni yoki banklarning infratuzilmasini kengaytirishni cheklash va (yoki) taqiqlash toʻgʻrisidagi qarori olingan kundan boshlab keyingi ish kunidan kechiktirmay va (yoki) mazkur qarorda belgilangan muddatlarda (yoki muayyan bir muddatgacha) qarorga asosan cheklangan yoki taqiqlangan operatsiyalar (operatsiyalar turlari va (yoki) mijozlar) amalga oshirilishi va amaldagi bitimlar muddatlarining uzaytirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

38. Bank va (yoki) nobank kredit tashkiloti ayrim moliyaviy operatsiyalarni amalga oshirishni yoki banklarning infratuzilmasini kengaytirishni cheklash va (yoki) taqiqlash toʻgʻrisidagi qarorda koʻrsatilgan tartibda, muddatlarda va hajmlarda ushbu qarorning ijro holati toʻgʻrisida Markaziy bankka axborot berib boradi.

39. Bank va (yoki) nobank kredit tashkiloti ayrim moliyaviy operatsiyalarni amalga oshirishni yoki banklarning infratuzilmasini kengaytirishni cheklash va (yoki) taqiqlash toʻgʻrisidagi qarorda belgilangan muddat oʻtgandan soʻng keyingi ish kunidan boshlab toʻliq hajmda operatsiyalarni amalga oshirishi yoki banklarning infratuzilmasini kengaytirishi mumkin.

40. Bank va (yoki) nobank kredit tashkiloti ayrim moliyaviy operatsiyalarni amalga oshirishni yoki banklarning infratuzilmasini kengaytirishni cheklash va (yoki) taqiqlash toʻgʻrisidagi qaror ijrosini taʼminlamagan taqdirda, Markaziy bank ushbu bank va (yoki) nobank kredit tashkilotiga nisbatan boshqa chora va sanksiyalarni qoʻllashga haqli.

8-bob. Bankning aksiyadorlar umumiy yigʻilishini chaqirish

41. Markaziy bankning ayrim moliyaviy operatsiyalarni amalga oshirishni yoki bankning infratuzilmasining kengayishini cheklash va (yoki) taqiqlash toʻgʻrisidagi qarori bank tomonidan taʼminlanmagan hamda bankning prudensial normativlari bajarilmagan taqdirda, Markaziy bank bank kuzatuv kengashi tomonidan bank aksiyadorlarining navbatdan tashqari umumiy yigʻilishini oʻtkazishni, aksiyadorlar Markaziy bank tomonidan belgilangan masalalarni, shuningdek bank kapitalini bankning moliyaviy barqarorligini taʼminlay oladigan miqdorgacha koʻpaytirish masalasini koʻrib chiqishni talab qilishga haqli.

42. Bankning kuzatuv kengashi Markaziy bankning bank aksiyadorlarining navbatdan tashqari umumiy yigʻilishini oʻtkazish toʻgʻrisidagi qaroridan koʻchirmani olgan kundan boshlab ushbu qarorda koʻrsatilgan muddatda bank aksiyadorlarining umumiy yigʻilishini chaqiradi hamda yigʻilish oʻtkaziladigan vaqt, joy va kun tartibini belgilagan holda Markaziy bankka maʼlum qiladi. Markaziy bankning masʼul vakili zarur hollarda bank aksiyadorlarining umumiy yigʻilishida ishtirok etishi mumkin.

43. Markaziy bankning qarori bank kuzatuv kengashi tomonidan belgilangan muddatlarda bajarilmagan taqdirda, Markaziy bank bank aksiyadorlarining navbatdan tashqari umumiy yigʻilishini chaqirishga va kun tartibini belgilashga haqli.

44. Bank aksiyadorlarining umumiy yigʻilishi oʻtkazilganidan keyin oʻn ish kuni ichida bank aksiyadorlar umumiy yigʻilishi bayonnomasidan koʻchirmani Markaziy bankka yuboradi.

Bank aksiyadorlarining umumiy yigʻilishi bayonnomasiga moliyaviy sogʻlomlashtirish rejasi, kapitallashtirish dasturi, bankni qayta tashkil etish rejasi, bank tomonidan sodir etilgan qoidabuzarliklarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi yoki boshqa chora-tadbirlar ilova qilinishi mumkin.

45. Bank aksiyadorlarining umumiy yigʻilishida Markaziy bank tomonidan belgilangan masalalar, shuningdek bank kapitalini bankning moliyaviy barqarorligini taʼminlay oladigan miqdorgacha koʻpaytirish masalasi boʻyicha ijobiy qaror qabul qilinmagan taqdirda, Markaziy bank bankka nisbatan boshqa chora va sanksiyalarni qoʻllashga haqli.

9-bob. Bankning mulkdor shaxslariga va rahbar shaxslariga nisbatan choralar va sanksiyalar qoʻllash

46. Markaziy bank hal etuvchi egalikka bevosita yoki bilvosita egalik qiluvchiga, shu jumladan oxirgi benefitsiar mulkdorga nisbatan choralar va sanksiyalar qoʻllashga quyidagi hollarda haqlidir, agar ular:

banklar va bank faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilik talablariga mos boʻlmasa;

bankka uning barqaror moliyaviy holatiga xavf tugʻdirishi mumkin boʻlgan tarzda taʼsir koʻrsatayotgan boʻlsa;

oxirgi benefitsiar mulkdorning shaxsi toʻgʻrisidagi axborotni Markaziy bankka taqdim etmagan boʻlsa.

47. Markaziy bank bankning aksiyalarini olishga doir ruxsatnomani olmasdan turib kelishilgan faoliyat natijasida hal qiluvchi egalikka ega boʻlgan aksiyadorlarga nisbatan choralar va sanksiyalar qoʻllashga haqli.

48. Ushbu Nizomning 46 va 47-bandlarida koʻrsatilgan hollarda Markaziy bank quyidagi choralar hamda sanksiyalarni alohida-alohida yoki jamlangan tarzda qoʻllaydi:

ovoz berish, aksiyadorlarning navbatdan tashqari yigʻilishini chaqirish va oʻtkazishni talab qilish, kun tartibiga masalalarni kiritish, bank kuzatuv kengashi va boshqaruvi aʼzoligiga nomzodlar koʻrsatish hamda bank foydasining bir qismini dividendlar tarzida olish huquqini toʻxtatib qoʻyish;

ovoz berish huquqi toʻxtatib qoʻyilgan shaxslar tomonidan bank aksiyalari sotilishi toʻgʻrisida qaror qabul qilish;

bank aksiyalarini olishga doir berilgan dastlabki ruxsatnomani chaqirib olish.

Hal qiluvchi egalikka ega boʻlgan aksiyadorlar oʻziga tegishli aksiyalarni bankning aksiyalarini olishga doir dastlabki ruxsatnoma chaqirib olingan kundan eʼtiboran uch oy ichida sotishi kerak.

Ushbu bandga muvofiq oʻziga nisbatan choralar va sanksiyalar qoʻllanilgan shaxslar tegishli bankning, shuningdek boshqa banklarning aksiyalariga bevosita yoki bilvosita egalik qilishga haqli emas.

49. Markaziy bank bankning rahbar shaxslarining harakatlari yoki harakatsizligi sababli bank tomonidan sodir etilgan qoʻpol, jiddiy va juzʼiy qoidabuzarliklar uchun Oʻzbekiston Respublikasi “Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonunining 57 — 59-moddalariga muvofiq ulardan jarima qoʻllanilayotgan oydan avvalgi bir yil ichida olingan mukofotning mos ravishda yuz, yetmish besh va ellik foizidan ortiq boʻlmagan miqdorda jarima undirishga haqli.

Bunda, bankning rahbar shaxslarining quyidagi harakat yoki harakatsizliklaridan biri natijasida bank tomonidan qoʻpol, jiddiy va juzʼiy qoidabuzarliklar sodir etilishi ularni jarimaga tortish uchun asos boʻlishi mumkin:

rahbar shaxs tomonidan bank faoliyatini tashkil etish, tavakkalchiliklarni boshqarish yoki ichki nazorat tizimini taʼminlash boʻyicha vazifalar qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablar asosida bajarilmaganligi;

rahbar shaxs tomonidan qonunchilik talablariga zid qaror qabul qilingan yoki bunday qarorni qabul qilishga rozilik berilganligi;

rahbar shaxsning bank faoliyatida qoidabuzarlik mavjudligini bilgan yoki lavozim majburiyatlaridan (vakolatlaridan) kelib chiqib bilishi shart boʻlgan holda uni bartaraf etish boʻyicha tegishli choralarni koʻrmaganligi;

rahbar shaxs tomonidan qoidabuzarlik sodir etilishiga olib keladigan topshiriq, koʻrsatma berilganligi yoki qoidabuzarlik bevosita maʼqullanganligi;

rahbar shaxs oʻz vakolatlari doirasida qoidabuzarlikning oldini olish boʻyicha zaruriy choralar koʻrmaganligi;

bank tomonidan Markaziy bankka taqdim etiladigan hisobotlar yoki axborotlar taqdim etilmaganligi, oʻz vaqtida taqdim etilmaganligi yoki undagi maʼlumotlar notoʻgʻri koʻrsatilganligi;

Markaziy bank tomonidan berilgan koʻrsatmalar, yozma ogohlantirishlar yoki tasdiqlangan chora-tadbirlar rejasida nazarda tutilgan vazifalar rahbar shaxs nazorati ostida oʻz vaqtida bajarilmaganligi;

ilgari aniqlangan qoidabuzarliklar bartaraf etilmaganligi yoki tegishli xulosalar chiqarilmaganligi sababli yangi qoidabuzarliklar sodir etilganligi;

bankda qonunchilik talablariga rioya etishni taʼminlashga qaratilgan ichki siyosatlar, tartib-taomillar yoki nazorat mexanizmlari ishlab chiqilmaganligi yoki ularning ijrosi taʼminlanmaganligi;

qoidabuzarlik natijasida bank xizmatlari isteʼmolchilarining huquqlari yoki qonuniy manfaatlariga yetkazilgan zararni kamaytirish yoki bartaraf etish boʻyicha rahbar shaxs tomonidan tegishli choralar koʻrilmaganligi;

rahbar shaxs tomonidan qoidabuzarlikni, uning sabablarini va oqibatlarini yashirishga yoki Markaziy bankni chalgʻitishga qaratilgan harakatlar sodir etilganligi;

rahbar shaxsning oʻz xizmat vazifalarini bajarishda manfaatlar toʻqnashuviga yoʻl qoʻyganligi yoki bunday toʻqnashuvning oldini olish choralarini koʻrmaganligi;

qoidabuzarlikka olib kelgan qarorlar qabul qilinishi yoki nazorat amalga oshirilishi boʻyicha zarur hujjatlashtirish, hisobdorlik yoki ichki nazorat mexanizmlari yaratilmaganligi.

50. Markaziy bank tomonidan bankning rahbar shaxslaridan jarima undirish toʻgʻrisidagi Bank nazorati qoʻmitasining qaroridan koʻchirma, jarima miqdori, toʻlov muddati va Markaziy bankning tegishli hisobvaragʻi rekvizitlari koʻrsatilgan holda bankka xat yuboriladi. Bunda, jarimani toʻlash muddati Apellyatsiya kengashiga apellyatsiya berish muddatidan kam boʻlmasligi lozim.

Bank yoki uning rahbar shaxslari tomonidan xatda koʻrsatilgan muddatda jarima toʻlanmagan taqdirda, Markaziy bank jarimani bankning rahbar shaxslaridan undirish toʻgʻrisida sudga murojaat qiladi.

51. Bankning rahbar shaxslarining harakatlari yoki harakatsizligi bank tomonidan quyidagi qoidabuzarliklarning sodir etilishiga olib kelsa, Markaziy bank bankning kuzatuv kengashi aʼzolarining vakolatlarini muddatidan ilgari tugatish, bank boshqaruvining bitta yoki undan ortiq aʼzosini, shuningdek muhim ahamiyatga ega xodimlarini almashtirishini yoki egallab turgan lavozimidan olti oyga qadar chetlatishini talab qilishga haqli:

bank tomonidan qoidabuzarlikni bartaraf etish boʻyicha tasdiqlangan chora-tadbirlar rejasidagi chora-tadbirlar belgilangan muddatlarda bajarilmaganda;

Markaziy bank tomonidan banklar va bank faoliyati, valyutani tartibga solish va jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisidagi va boshqa qonunchilik hujjatlari buzilishini bartaraf etish toʻgʻrisida berilgan yozma ogohlantirishda koʻrsatilgan talablar bajarilmaganda;

bank kuzatuv kengashi tomonidan Markaziy bankning bank aksiyadorlarning navbatdan tashqari umumiy yigʻilishini oʻtkazilishi toʻgʻrisidagi talabi bajarilmaganda;

Markaziy bankning dividendlar toʻlash yoki foydaning taqsimlanishini cheklash toʻgʻrisidagi, shuningdek ayrim operatsiyalarni cheklash yoki taqiqlash toʻgʻrisidagi qarorlari bajarilmaganda;

Markaziy bankka hisobotlar, shu jumladan Bank tizimi maʼlumotlar omboriga va Bank depozitorlarining milliy axborot bazasiga uzatiladigan maʼlumotlar taqdim etilmaganda yoki oʻz vaqtida taqdim etilmaganda yoxud ularda notoʻgʻri (haqqoniy boʻlmagan) maʼlumotlar aks ettirilganda;

Markaziy bankning tekshiruv oʻtkazish vakolati berilgan xodimga notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etilganda yoki tekshiruv davomida hujjatlarning asl nusxalari va (yoki) ularning nusxalari, bank faoliyati, shuningdek bankka aloqador shaxslar va (yoki) bankning bunday shaxslar bilan operatsiyalar haqidagi maʼlumotlar hamda yozma tushuntirishlar taqdim etilmaganda;

bankning rahbar shaxslari qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq boʻlmaganda.

52. Markaziy bank quyidagi holatlardan biri yuzaga kelgan taqdirda bankning kuzatuv kengashi aʼzolarining vakolatlarini muddatidan ilgari tugatish, bank boshqaruvining bitta yoki undan ortiq aʼzosini, shuningdek muhim ahamiyatga ega xodimlarini birini yoki bir nechtasini almashtirishni yoki egallab turgan lavozimidan olti oyga qadar chetlatishni talab qiladi:

bank kapitali monandligi yoki likvidlik koeffitsiyentlaridan biri yoki bir nechtasi olti oydan koʻproq muddat davomida Markaziy bank tomonidan belgilangan yoʻl qoʻyiladigan eng kam miqdordan sakson foizgacha va undan kamroq foizgacha pasayganda;

bank mijozlarning bankka nisbatan qoʻygan talablarini uch kun ichida toʻlay olmasa;

bankning joriy yil uchun zarari regulyativ kapitalning 25 foizidan yoki ketma-ket uchta chorakda bank regulyativ kapitalning 5 foizidan oshib ketganda.

53. Markaziy bankning bank mulkdor shaxslari yoki rahbar shaxslariga nisbatan chora va sanksiyalar qoʻllash toʻgʻrisidagi qarori ijrosini bank taʼminlamagan yoki mazkur chorani qoʻllash natijasida qoidabuzarliklar bartaraf etilmagan taqdirda, Markaziy bank ushbu bankka nisbatan boshqa chora va sanksiyalarni qoʻllashga haqli.

53 1 . Markaziy bank bankning rahbar shaxslari harakatlari yoki harakatsizligi natijasida sodir etilgan qoʻpol, jiddiy va juzʼiy qoidabuzarliklar uchun ularga nisbatan qoʻllanilgan choralar va sanksiyalar toʻgʻrisidagi (qoidabuzarlik mazmuni, rahbar shaxsning toʻliq nomi, qoʻllanilgan chora yoki sanksiya) xabarni oʻzining rasmiy veb-saytida eʼlon qilishga haqli.

10-bob. Bank litsenziyasini chaqirib olish, nobank kredit tashkiloti toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tegishli reyestrdan chiqarish va kredit byurosining litsenziyasini bekor qilish

54. Markaziy bank:

bankka nisbatan Oʻzbekiston Respublikasi “Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonunining 77-moddasi va Bank faoliyatiga ruxsat berish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 3252, 2020-yil 30-iyun) talablariga muvofiq bankning litsenziyasini chaqirib olish;

nobank kredit tashkilotiga nisbatan Oʻzbekiston Respublikasi “Nobank kredit tashkilotlari va mikromoliyalashtirish faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonunining 24-moddasiga muvofiq nobank kredit tashkiloti toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni mos ravishda mikromoliya tashkiloti faoliyatini amalga oshiruvchi tashkilotlar reyestridan, ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari reyestridan, kafolatlar berish tashkilotlari reyestridan, faktoring tashkilotlari reyestridan yoki lombardlar reyestridan chiqarish;

kredit byurosiga nisbatan Oʻzbekiston Respublikasi “Kredit axboroti almashinuvi toʻgʻrisida”gi Qonunining 12-moddasiga muvofiq kredit byurosi litsenziyasining amal qilishini toʻxtatib turish yoki tugatish, shuningdek kredit byurosining litsenziyasini bekor qilish chorasini qoʻllashga haqli.

11-bob. Chora va sanksiyalarni bekor qilish toʻgʻrisida iltimosnoma kiritish

55. Bank, nobank kredit tashkiloti, kredit byurosi, bankning mulkdor shaxslari va rahbar shaxslari oʻziga nisbatan qoʻllanilgan chora hamda sanksiyalarni bekor qilish toʻgʻrisida Markaziy bankka asoslantirilgan iltimosnoma bilan murojaat qilishga haqli, bundan mazkur Nizomning 10-bobida keltirilgan choralar mustasno.

56. Bank, nobank kredit tashkiloti, kredit byurosi, bankning mulkdor shaxslari va rahbar shaxslari iltimosnoma bilan birga qoidabuzarliklar bartaraf etilganligi va (yoki) qoidabuzarliklarning oldini olish choralari koʻrilganligini tasdiqlovchi maʼlumotlarni taqdim etadi.

57. Markaziy bank bank, nobank kredit tashkiloti, kredit byurosi, bankning mulkdor shaxslari va rahbar shaxslari tomonidan kiritilgan iltimosnomani 30 ish kuni ichida koʻrib chiqadi hamda iltimosnomani koʻrib chiqish boʻyicha qabul qilingan qarordan koʻchirmani 3 ish kuni muddatida yuboradi.

Bank, nobank kredit tashkiloti, kredit byurosi, bankning mulkdor shaxslari va rahbar shaxslarining iltimosnomasida koʻrsatilgan asoslar va taqdim etilgan maʼlumotlarni tahlil qilish natijalari asosida Markaziy bank chora va sanksiya qoʻllash toʻgʻrisidagi qarorga oʻzgartirishlar kiritishi mumkin.

12-bob. Yakuniy qoidalar

58. Markaziy bank bank, nobank kredit tashkilotlari va kredit byurolari, bankning mulkdor shaxslari va rahbar shaxslari tomonidan qoidabuzarliklarni bartaraf etilishi hamda Markaziy bankning chora va sanksiyalarni qoʻllash boʻyicha qarorlarida belgilangan talablarning bajarilishini nazorat qilib boradi.

59. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikka muvofiq javobgar boʻladi.

Banklar, nobank kredit tashkilotlari va kredit byurolariga nisbatan choralar va sanksiyalar qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Banklar * , nobank kredit tashkilotlari va kredit byurolari tomonidan sodir etilgan qoidabuzarliklar uchun Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan qoʻllaniladigan chora va jarimalar

T/r Qoidabuzarlik turi Qoʻllaniladigan chora va/yoki jarima miqdori 1-boʻlim. Banklar tomonidan prudensial normativlar buzilishi 1.1 Banklar tomonidan kapitalning monandliligi koʻrsatkichlari buzilishi 1.1.1 Kapitalning monandligi koeffitsiyentlarining belgilangan minimal talablardan tushib ketishi har bir koeffitsiyent boʻyicha banklar uchun bank jami kapitalining 0,02 foizi, biroq 500 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 2 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan, mikromoliya banklari uchun mikromoliya banki jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 1.1.2 Bank I darajali kapitali miqdorining bank ustav kapitali eng kam miqdoridan kamayib ketishi, bundan bank faoliyatini amalga oshirganiga uch yildan oshmagan banklar mustasno banklar uchun bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan, mikromoliya banklari uchun mikromoliya banki jami kapitalining 0,1 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 250 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagam miqdorda jarima 1.1.3 Bank faoliyatini amalga oshirganiga uch yildan oshmagan banklar I darajali kapitalining miqdori bank ustav kapitali eng kam miqdorining 70 foizidan kam boʻlishi banklar uchun bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan, mikromoliya banklari uchun mikromoliya banki jami kapitalining 0,1 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 250 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagam miqdorda jarima 1.2 Banklar tomonidan likvidlilik koʻrsatkichlarining buzilishi 1.2.1 Yuqori likvidli aktivlarning jami aktivlardagi ulushi eng kichik darajadan tushib ketsa har bir kun uchun banklar va mikromoliya banklari uchun yetishmagan summadan yillik hisobda Markaziy bankning asosiy stavkasi 1,5 barobari, biroq 20 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 1.2.2 Lahzali likvidlilik koeffitsiyentining eng kam miqdori (mazkur pozitsiya mikromoliya bankiga nisbatan tatbiq etilmaydi) eng kichik darajadan tushib ketsa har bir kun uchun yetishmagan summadan yillik hisobda Markaziy bankning asosiy stavkasi 1,5 barobari, biroq 20 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 1.2.3 Likvidlilikni qoplash meʼyori koeffitsiyentining barcha valyutalar, milliy yoki xorijiy valyutalardagi eng kam miqdori, bunda mikromoliya banklari uchun likvidlilikni qoplash meʼyori koeffitsiyentining barcha valyutalardagi eng kam miqdori eng kichik darajadan tushib ketsa har bir koeffitsiyent boʻyicha banklar uchun bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan, mikromoliya banklari uchun mikromoliya banki jami kapitalining 0,1 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 250 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 1.2.4 Sof barqaror moliyalashtirish meʼyori koeffitsiyentining barcha valyutalar, milliy yoki xorijiy valyutalardagi eng kam miqdori, bunda mikromoliya banklari uchun sof barqaror moliyalashtirish meʼyori koeffitsiyentining barcha valyutalardagi eng kam miqdori eng kichik darajadan tushib ketsa har bir koeffitsiyent boʻyicha banklar uchun bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan, mikromoliya banklari uchun mikromoliya banki jami kapitalining 0,1 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 250 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 1.3 Bir qarz oluvchi, oʻzaro aloqador qarz oluvchilar guruhi, shu jumladan bankka aloqador shaxslar uchun tavakkalchilikning eng koʻp miqdorining buzilishi 1.3.1 Bir qarz oluvchi yoki oʻzaro aloqador qarz oluvchilar guruhi uchun tavakkalchilikning eng koʻp miqdori eng yuqori darajadan oshib ketsa banklar uchun bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan, mikromoliya banklari uchun mikromoliya banki jami kapitalining 0,1 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 250 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 1.3.2 Bankning bir qarzdor yoki oʻzaro aloqador qarzdorlar guruhiga toʻgʻri keluvchi taʼminotsiz kredit uchun tavakkalchilikning eng koʻp miqdori eng yuqori darajadan oshib ketsa banklar uchun bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan, mikromoliya banklari uchun mikromoliya banki jami kapitalining 0,1 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 250 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 1.3.3 Bankning barcha yirik tavakkalchiliklarining umumiy miqdori (mazkur pozitsiya mikromoliya bankiga nisbatan tatbiq etilmaydi) eng yuqori darajadan oshib ketsa bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 1.3.4 Bankka aloqador bitta shaxsga toʻgʻri keluvchi tavakkalchilikning eng koʻp miqdori eng yuqori darajadan oshib ketsa banklar uchun bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan, mikromoliya banklari uchun mikromoliya banki jami kapitalining 0,1 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 250 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 1.3.5 Bankka aloqador boʻlgan barcha shaxslarga toʻgʻri keluvchi tavakkalchilikning eng koʻp miqdori eng yuqori darajadan oshib ketsa banklar uchun bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan, mikromoliya banklari uchun mikromoliya banki jami kapitalining 0,1 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 250 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 1.4 Bank tomonidan koʻchmas mulk va boshqa mol-mulkni sotib olish va unga egalik qilish boʻyicha talablarni buzish 1.4.1 Bank faoliyatini amalga oshirish uchun zarur boʻlgan yoki zaruriyati mavjud boʻlmagan (foydalanilmaydigan) koʻchmas mulk va boshqa mol-mulklarning jami qiymati eng yuqori darajadan oshib ketsa bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 1.4.2 Bank tomonidan bir yuridik shaxsning ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) ulushlarini yoki aksiyalarini olish eng yuqori darajadan oshib ketsa banklar uchun bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan, mikromoliya banklari uchun mikromoliya banki jami kapitalining 0,1 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 250 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 1.4.3 Yuridik shaxslarning ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) ulushlarini yoki aksiyalarini sotib olish yigʻindisi eng yuqori darajadan oshib ketsa banklar uchun bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan, mikromoliya banklari uchun mikromoliya banki jami kapitalining 0,1 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 250 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 1.5 Ochiq valyuta pozitsiyalari limitlari (har bir turdagi chet el valyutasi va qimmatbaho metall, ochiq valyuta pozitsiyalarining jami miqdori, qisqa valyuta pozitsiyalari jami miqdori, uzun valyuta pozitsiyalari jami miqdori) limitdan oshib ketsa har bir kun uchun bank jami kapitalining 0,001 foizi, biroq 10 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 100 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima (har bir limit uchun alohida) 1.6 Har hisobot oyi uchun bank tomonidan sifati “standart”, “substandart”, “qoniqarsiz”, “shubhali” va “umidsiz” deb tasniflangan aktivlar boʻyicha ehtimoliy yoʻqotishlarga qarshi zaxiralarning jami miqdori buzilishi 100 foizidan kam, lekin 95 foizidan koʻp boʻlsa dastlab qoidabuzarlikni bartaraf etish toʻgʻrisida koʻrsatma xati, bir yil ichida qayta sodir etilsa bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 95 foiz va undan kam, lekin 75 foizidan koʻp boʻlsa bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 75 foiz va undan kam, lekin 50 foizidan koʻp boʻlsa bank jami kapitalining 0,015 foizi, biroq 300 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1,5 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 50 foiz va undan kam boʻlsa bank jami kapitalining 0,02 foizi, biroq 500 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 2,5 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 1.7 Qarz yuki koʻrsatkichiga doir qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarning buzilishi bankdan har bir holat uchun 5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa bank jami kapitalining 0,03 foizi, biroq 500 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda, mikromoliya bankidan har bir holat uchun 2,5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa mikromoliya banki jami kapitalining 0,5 foizi, biroq 250 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda, mikromoliya tashkiloti va lombarddan har bir holat uchun 1 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa mikromoliya tashkiloti va lombard jami kapitalining 1 foizi miqdorida jarima 1.8 Qarzning daromadga nisbati koʻrsatkichiga doir qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarning buzilishi bankdan har bir holat uchun 5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa bank jami kapitalining 0,03 foizi, biroq 500 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 1.9 Kreditning garovga nisbati koʻrsatkichiga doir qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarning buzilishi bankdan har bir holat uchun 5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa bank jami kapitalining 0,03 foizi, biroq 500 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 1.10 Kreditlar (mikroqarzlar) kesimida toʻplanish (konsentratsiya) koeffitsiyentlariga doir qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarning buzilishi, shu jumladan mazkur talablarga muvofiq boʻlmagan banklar tomonidan 2029-yilning 1-yanvariga qadar Markaziy bank bilan kelishilgan muddatlarda bosqichma-bosqich ushbu belgilangan meʼyorlarga muvofiqlashtirilmaganligi har bir koeffitsiyent boʻyicha bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 2-boʻlim. Moliyaviy xizmat isteʼmolchilarining huquq va manfaatlarining buzilishi 2.1 Bank, mikromoliya tashkiloti va lombard tomonidan moliyaviy xizmatlar isteʼmolchilariga koʻrsatilayotgan xizmatlarga oid axborotlar (xususan, kreditning, shu jumladan kredit kartaning va omonatning asosiy shartlari toʻgʻrisidagi axborot varaqasi) qonunchilik talablariga muvofiq toʻliq hajmda taqdim etilmagan yoki notoʻgʻri taqdim etilgan, koʻrsatilayotgan xizmatlar toʻgʻrisida toʻliq va toʻgʻri tushuntirishlar berilmagan hamda isteʼmolchilarning soʻroviga (talabiga) asosan qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan maʼlumotlar taqdim etilmagan taqdirda bankdan har bir holat uchun 3 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 300 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima mikromoliya tashkilotidan har bir holat uchun 2,5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa mikromoliya tashkiloti jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima lombarddan har bir holat uchun 1,5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa lombard jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 2.2 Banklarning, agar mavjud boʻlsa mikromoliya tashkilotlari va lombardlarning rasmiy veb-saytlari va masofaviy xizmat koʻrsatish tizimlari orqali koʻrsatilayotgan xizmatlarga oid axborotlar (xususan, kreditning, shu jumladan kredit kartaning va omonatning asosiy shartlari toʻgʻrisidagi axborot varaqasi) qonunchilik talablariga muvofiq toʻliq hajmda taqdim etilmaganda yoki notoʻgʻri taqdim etilganda bankdan har bir holat uchun 100 mln. soʻm miqdorida jarima mikromoliya tashkilotidan har bir holat uchun 50 mln. soʻm miqdorida jarima lombarddan har bir holat uchun 10 mln. soʻm miqdorida jarima 2.3 Bank, mikromoliya tashkiloti va lombard tomonidan moliyaviy xizmatlar shartlarining oʻzgarishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda eʼlon qilinmaganda bankdan har bir holat uchun 20 mln. soʻm miqdorida jarima mikromoliya tashkilotidan har bir holat uchun 15 mln. soʻm miqdorida jarima lombarddan har bir holat uchun 10 mln. soʻm miqdorida jarima 2.4 Isteʼmolchilarga axborotlar va shartnomalar, shu jumladan rasmiy veb-sayti orqali berilishi lozim boʻlgan maʼlumotlar davlat tilida taqdim etilmaganda bankdan har bir holat uchun 10 mln. soʻm miqdorida jarima mikromoliya tashkilotidan har bir holat uchun 5 mln. soʻm miqdorida jarima lombarddan har bir holat uchun 3 mln. soʻm miqdorida jarima 2.5 Bank, mikromoliya tashkiloti va lombard tomonidan xizmatlar koʻrsatish jarayonida xizmatning sifati va isteʼmol xususiyatlari toʻgʻrisida isteʼmolchilarga chalgʻituvchi maʼlumotlar taqdim etilganda bankdan har bir holat uchun 3 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 300 mln. soʻmdan kam boʻlmaganmiqdorda jarima mikromoliya tashkilotidan har bir holat uchun 2,5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa mikromoliya tashkiloti jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima lombarddan har bir holat uchun 1,5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa lombard jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 2.6 Bank, mikromoliya tashkiloti va lombard tomonidan kredit axboroti va unga kiritilgan oʻzgartirishlar haqida maʼlumotlar kredit byurolariga taqdim etilmaganda yoki notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etilganda, shuningdek isteʼmolchilarning nomida mavjud boʻlgan qarzdorliklarni haqiqiy emasligi aniqlangan taqdirda, ularning kredit byurosidagi kredit tarixi maʼlumotlarini toʻgʻrilash choralari koʻrilmaganda yoxud isteʼmolchilarning kredit tarixi toʻgʻrisidagi maʼlumotlari qonunchilik talablariga zid ravishda kredit byurolaridan olinganda bankdan har bir holat uchun 3 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 300 mln. soʻmdan kam boʻlmaganmiqdorda jarima mikromoliya tashkilotidan har bir holat uchun 2,5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa mikromoliya tashkiloti jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima lombarddan har bir holat uchun 1,5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa lombard jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 2.7 Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqishda qonunchilik talablariga amal qilinmaganda bankdan har bir holat uchun 3 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 300 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima mikromoliya tashkilotidan har bir holat uchun 2,5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa mikromoliya tashkiloti jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima lombarddan har bir holat uchun 1,5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa lombard jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 2.8 Banklar, mikromoliya tashkilotlari va lombardlarning qonunchilik talablariga muvofiq murojaatlarni koʻrib chiqish tartibiga ega boʻlmasligi, murojaatlar bilan ishlash boʻyicha boʻlinmalarni va ularning faoliyatini tashkil etishga doir qonunchilik talablariga amal qilmasligi, isteʼmolchilarning murojaatlarini qabul qilish uchun qonunchilik bilan belgilab qoʻyilgan sharoitlar va axborotlarni yaratmaganligi, murojaatlar koʻrib chiqilishini monitoring va nazorat qilishga doir qonunchilik talablariga amal qilmasligi bankdan har bir holat uchun 100 mln. soʻm miqdorida jarima mikromoliya tashkilotidan har bir holat uchun 50 mln. soʻm miqdorida jarima lombarddan har bir holat uchun 10 mln. soʻm miqdorida jarima 2.9 Isteʼmolchilarning huquqlari buzilishiga olib keluvchi tizimli kamchiliklarni bartaraf etish choralari koʻrilmaganligi. Shuningdek, ushbu band maqsadlari uchun tizimli kamchilik deganda muayyan moliyaviy mahsulot, biznes-jarayon, bank xizmat koʻrsatish boʻlinmalari tarmogʻi, axborot tizimi yoki ichki nazorat tizimi, yakka holat bilan cheklanmaydigan va oʻz mazmuniga koʻra boshqa oʻxshash shartnomalar, operatsiyalar, xizmat koʻrsatish jarayonlari yoki tarkibiy boʻlinmalar faoliyatidagi isteʼmolchilarning huquqlari buzilishiga olib keluvchi kamchilik tushuniladi. bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 300 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima mikromoliya tashkilotidan mikromoliya tashkiloti jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 2.10 Bank, mikromoliya tashkiloti va lombard tomonidan isteʼmolchilar bilan tuzilgan shartnomalarga isteʼmolchilarning huquqlarini cheklab qoʻyadigan va kamsitadigan hamda qonunchilikka zid boʻlgan shartlar kiritilgan, shuningdek shartnomalarga qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablar kiritilmagan taqdirda bankdan har bir holat uchun 5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 500 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima mikromoliya tashkilotidan har bir holat uchun 3 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa mikromoliya tashkiloti jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima lombarddan har bir holat uchun 2 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa lombard jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 2.11 Bank, mikromoliya tashkiloti va lombard tomonidan oʻzlarining xizmat koʻrsatish boʻyicha ichki qoida va tartiblariga isteʼmolchilarning huquqlarini cheklab qoʻyadigan va kamsitadigan hamda qonunchilikka zid boʻlgan shartlar, qoidalar va tartiblar kiritilgan taqdirda bankdan har bir holat uchun 20 mln. soʻm miqdorida jarima mikromoliya tashkilotidan har bir holat uchun 15 mln. soʻm miqdorida jarima lombarddan har bir holat uchun 10 mln. soʻm miqdorida jarima 2.12 Bank tomonidan isteʼmolchi — jismoniy shaxslar bilan tuzilgan kredit (mikroqarz) shartnomalarida va kreditning asosiy shartlari toʻgʻrisidagi axborot varaqasida kreditning toʻliq qiymati aks ettirilmaganda yoki notoʻgʻri aks ettirilganda bankdan har bir holat uchun 10 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 1 mlrd. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 2.13 Bank, mikromoliya tashkiloti va lombard tomonidan joriy etilgan moliyaviy xizmatlarga oid hamda isteʼmolchilarning murojaatlarini oʻrganishda zarur boʻlgan maʼlumotlarni olish boʻyicha soʻrovlar oʻz vaqtida yoki lozim darajada Markaziy bankka taqdim etilmaganda bankdan har bir holat uchun 3 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 300 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima mikromoliya tashkilotidan har bir holat uchun 2,5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa mikromoliya tashkiloti jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima lombarddan har bir holat uchun 1,5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa lombard jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmaganmiqdorda jarima 2.14 Jismoniy shaxsga ajratiladigan kredit (mikroqarz) shartnomasi boʻyicha foiz toʻlovlari hamda boshqa toʻlovlar (asosiy qarz toʻlovlari, shartnoma shartlarini bajarmaganlik uchun qoʻllaniladigan javobgarlik choralari bundan mustasno) yigʻindisi kredit yoki mikroqarzning asosiy qarz qoldigʻiga nisbatan kunlik eng yuqori foiz stavkadan oshib ketishi yoki asosiy qarzdan tashqari barcha toʻlovlar, shu jumladan foizlar, vositachilik haqlari, neustoyka (jarima, penya), javobgarlikning boshqa choralari yigʻindisi yiliga qarz miqdorining 50 foizidan koʻp boʻlishi bankdan har bir holat uchun 10 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 1 mlrd. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima mikromoliya tashkilotidan har bir holat uchun 4 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa mikromoliya tashkiloti jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima lombarddan har bir holat uchun 2 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa lombard jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 2.15 Qonunchilik hujjatlariga muvofiq moliyaviy xizmatlar koʻrsatilishi bilan bogʻliq isteʼmolchilarni xabardor qilish talablariga rioya qilmaslik yoki isteʼmolchini oʻz vaqtida xabardor qilmaslik bankdan har bir holat uchun 3 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 300 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima mikromoliya tashkilotidan har bir holat uchun 2,5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa mikromoliya tashkiloti jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima lombarddan har bir holat uchun 1,5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa lombard jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 2.16 Moliyaviy xizmatlar isteʼmolchilari bilan imzolangan shartnoma (oferta) shartlariga bank, mikromoliya tashkiloti va lombard tomonidan isteʼmolchining huquqlari cheklanishiga va majburiyatlari oshirilishiga olib keluvchi hamda qonuniy manfaatlariga daxl qiladigan bir tomonlama oʻzgartirishlar kiritilganda bankdan har bir holat uchun 3 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 300 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima mikromoliya tashkilotidan har bir holat uchun 2,5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa mikromoliya tashkiloti jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmaganmiqdorda jarima lombarddan har bir holat uchun 1,5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa lombard jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 2.17 Bank, mikromoliya tashkiloti va lombard tomonidan isteʼmolchi bilan shartnoma tuzilishidan oldin unga tanishib chiqishi uchun shartnoma (oferta) namunasi taqdim etilmasligi bankdan har bir holat uchun 2,5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 250 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima mikromoliya tashkilotidan har bir holat uchun 1,5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa mikromoliya tashkiloti jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima lombarddan har bir holat uchun 750 ming soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa lombard jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 2.18 Isteʼmolchiga u bilan tuzilgan shartnomaning (ofertaning) bitta asl nusxasi va unga ilovalar (mavjud boʻlgan taqdirda) taqdim etilmasligi bankdan har bir holat uchun 3 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 300 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima mikromoliya tashkilotidan har bir holat uchun 2,5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa mikromoliya tashkiloti jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima lombarddan har bir holat uchun 1,5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa lombard jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 2.19 Bank, mikromoliya tashkiloti va lombard tomonidan kredit buyurtmalarini koʻrib chiqqanlik, ssuda hisob raqamlariga xizmat koʻrsatganlik, kreditlar (mikroqarzlar) ajratganlik uchun toʻlovlar, shuningdek kreditlarni (mikroqarzlarni) muddatidan ilgari toʻlaganlik uchun neustoykalar undirilishi bankdan har bir holat uchun 10 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 1 mlrd. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima mikromoliya tashkilotidan har bir holat uchun 5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa mikromoliya tashkiloti jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima lombarddan har bir holat uchun 2 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa lombard jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 2.20 Bank, mikromoliya tashkiloti va lombard tomonidan xizmatdan foydalanish sharti sifatida oʻzining yoxud oʻzga uchinchi shaxslarning boshqa pulli xizmatidan foydalanishga isteʼmolchini (mijozni) undash bankdan har bir holat uchun 5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 500 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima mikromoliya tashkilotidan har bir holat uchun 2,5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa mikromoliya tashkiloti jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima lombarddan har bir holat uchun 1 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa lombard jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 2.21 Bank, mikromoliya tashkiloti va lombard tomonidan jismoniy shaxslarga chet el valyutasida kreditlar (mikroqarzlar) berilganda, shuningdek ular boʻyicha jismoniy shaxslarning majburiyatlari chet el valyutasida hisobga olinganda bankdan har bir holat uchun 7,5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 750 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima mikromoliya tashkilotidan har bir holat uchun 4 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa mikromoliya tashkiloti jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima lombarddan har bir holat uchun 1 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa lombard jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 2.22 Qaytarish muddati bir yilgacha boʻlgan kreditlar (mikroqarzlar) taʼminoti uchun jismoniy shaxslarning uy-joy koʻchmas mulki garovga qabul qilinishi bankdan har bir holat uchun 15 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 1,5 mlrd. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima mikromoliya tashkilotidan har bir holat uchun 10 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa mikromoliya tashkiloti jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 2.23 Bank, mikromoliya tashkiloti va lombard tomonidan jismoniy shaxsning ilgari olgan kreditlari (mikroqarzlari) boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorligi mavjud boʻlgan taqdirda unga kredit (mikroqarz) berilishi bankdan har bir holat uchun 7,5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 750 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima mikromoliya tashkilotidan har bir holat uchun 4 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa mikromoliya tashkiloti jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima lombarddan har bir holat uchun 1,5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa lombard jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 2.24 Banklar, mikromoliya tashkilotlari va lombardlar tomonidan qarz oluvchining va (yoki) garovga qoʻyuvchining sugʻurta kompaniyasi va (yoki) baholovchini tanlash huquqi cheklanganligi bankdan har bir holat uchun 3 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 300 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima mikromoliya tashkilotidan har bir holat uchun 1,5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa mikromoliya tashkiloti jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima lombarddan har bir holat uchun 750 ming soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa lombard jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 2.25 Muddati oʻtgan qarzdorlik yuzaga kelganda banklar, mikromoliya tashkilotlari va lombardlar tomonidan isteʼmolchilar bilan oʻzaro munosabatlarni amalga oshirishda qonunchilik talablariga rioya qilinmaganda bankdan har bir holat uchun 3 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 300 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima mikromoliya tashkilotidan har bir holat uchun 1,5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa mikromoliya tashkiloti jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima lombarddan har bir holat uchun 750 ming soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa lombard jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 2.26 Banklar tomonidan isteʼmolchilarning bank hisobvaraqlaridan pul mablagʻlari ularning roziligisiz qonunga xilof ravishda boshqa hisobvaraqqa oʻtkazilganda yoki olib qoʻyilganda yoxud pul mablagʻlari ortiqcha undirilganda har bir holat uchun 25 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 2,5 mlrd. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 2.27 Bank yoki mikromoliya tashkiloti tomonidan kredit (qarz) shartnomasiga asosan qarzdor kredit (qarz) boʻyicha qarzdorlik summasini toʻlash majburiyatini toʻliq bajargan sanadan boshlab qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatdan kechiktirib garovda turgan mulk taqiqdan chiqarilishi yoki garov sifatida boʻlgan mol-mulkka nisbatan bankning yoki mikromoliya tashkilotining huquqlari toʻgʻrisidagi yozuv garov reestridan chiqarilganda bankdan har bir holat uchun 7,5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 750 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima mikromoliya tashkilotidan har bir holat uchun 3 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa mikromoliya tashkiloti jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 2.28 Banklar, mikromoliya tashkilotlari va lombardlar tomonidan oʻz faoliyatlarida isteʼmolchilarga nisbatan insofsiz xizmat koʻrsatish amaliyotlarining qoʻllanilishiga yoʻl qoʻyilgan taqdirda bankdan har bir holat uchun 7,5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 750 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima mikromoliya tashkilotidan har bir holat uchun 4 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa mikromoliya tashkiloti jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima lombarddan har bir holat uchun 1,5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa lombard jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 2.29 Banklar tomonidan kredit ajratish toʻgʻrisida ijobiy qaror qabul qilingandan soʻng, biroq kredit shartnomasi rasmiylashtirilgunga (oferta tasdiqlangunga) qadar isteʼmolchi jismoniy shaxslarga kredit majburiyatlari bilan bogʻliq ehtimoliy tavakkalchiliklar toʻgʻrisidagi qonunchilikda belgilangan shakldagi chek-list taqdim etilmaganda yoki isteʼmolchi chek-listdagi barcha bandlar bilan tanishganligini belgilamagan hamda chek-listni tasdiqlamagan holda bank tomonidan unga kredit boʻyicha shartnoma rasmiylashtirilishiga yoʻl qoʻyilgan taqdirda bankdan har bir holat uchun 10 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 1 mlrd. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 2.30 Kredit, mikroqarz va kredit karta boʻyicha shartnomalarda nazarda tutilgan toʻlovlardan ortiqcha toʻlovlar (mablagʻlar) hisoblanganda bankdan har bir holat uchun 3 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 300 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima mikromoliya tashkilotidan har bir holat uchun 1,5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa mikromoliya tashkiloti jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima lombarddan har bir holat uchun 750 ming soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa lombard jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 2.31 Moliyaviy xizmatlar isteʼmolchilarining bank siriga oid maʼlumotlari qonunchilikka zid ravishda oshkor qilinganda bankdan har bir holat uchun 3 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 300 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima mikromoliya tashkilotidan har bir holat uchun 1,5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa mikromoliya tashkiloti jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima lombarddan har bir holat uchun 750 ming soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa lombard jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 2.32 Qarz oluvchi jismoniy shaxs yoki tadbirkorlik subyekti tomonidan amalga oshirilgan kredit (mikroqarz) boʻyicha toʻlov summasi ushbu kredit (mikroqarz) boʻyicha majburiyatni bajarish uchun yetarli boʻlmagan holda, mazkur toʻlovlar Oʻzbekiston Respublikasi Fuqarolik kodeksining 248-moddasi ikkinchi qismida belgilangan navbatga (ketma-ketlikka) nomuvofiq yoʻnaltirilganda bankdan har bir holat uchun 3 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 300 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima mikromoliya tashkilotidan har bir holat uchun 1,5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa mikromoliya tashkiloti jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima lombarddan har bir holat uchun 750 ming soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa lombard jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 2.33 Kredit boʻyicha qarzdorlikni undirish toʻgʻrisida sudning hal qiluv qarori (sud buyrugʻi) chiqarilganda sud qarorida koʻrsatilgan, kredit boʻyicha undiriladigan summaga nisbatan foizlar, shuningdek neustoyka hisoblanishi toʻxtatilmaganda bankdan har bir holat uchun 3 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 300 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima mikromoliya tashkilotidan har bir holat uchun 1,5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa mikromoliya tashkiloti jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima lombarddan har bir holat uchun 750 ming soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa lombard jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 2.34 Kreditning joriy toʻlovi uchun kreditni (qarzni) qaytarish jadvalida belgilangan summaga nisbatan koʻp mablagʻ kelib tushgan holatlarda bank, mikromoliya tashkiloti va lombard kelib tushgan mablagʻning ortiqcha qismini qonunchilik talablariga va shartnoma shartlariga muvofiq yoʻnaltirmaganda bankdan har bir holat uchun 3 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 300 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima mikromoliya tashkilotidan har bir holat uchun 1,5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa mikromoliya tashkiloti jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima lombarddan har bir holat uchun 750 ming soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa lombard jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 2.35 Kredit byurolari xizmatlari isteʼmolchilarining qonunchilik hujjatlari bilan belgilangan huquqlari buzilganda kredit byurolaridan har bir holat uchun 3 mln. soʻm, biroq bazaviy hisoblash miqdorining besh ming baravarigacha boʻlgan miqdorda jarima 2.36 Jismoniy shaxslarning oʻzlari bilan kredit bitimini tuzishni taqiqlashiga doir qonunchilik talablari buzilganda kredit byurolaridan har bir holat uchun 20 mln. soʻm miqdorida jarima bankdan har bir holat uchun 15 mln. soʻm miqdorida jarima mikromoliya tashkilotidan har bir holat uchun 10 mln. soʻm miqdorida jarima lombarddan har bir holat uchun 5 mln. soʻm miqdorida jarima 2.37 Bank tomonidan mijozning bank hisobvaragʻi boʻyicha operatsiyalari qonunchilik hujjatlariga zid ravishda toʻxtatib qoʻyilganda har bir holat uchun 3 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 300 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 2.38 Banklar tomonidan toʻlov xizmatlari koʻrsatilayotganda mijozlarga bank kartalaridan foydalangan holda toʻlovni amalga oshirish imkoniyatini taʼminlamaslik har bir holat uchun 3 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 300 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 2.39 Bank, mikromoliya tashkiloti va lombard tomonidan qonunchilik hujjatlari, shu jumladan Bank xizmatlari isteʼmolchilari bilan oʻzaro munosabatlarni amalga oshirishda tijorat banklarining faoliyatiga qoʻyiladigan minimal talablar toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 3030, 2018-yil 2-iyul) va Moliyaviy xizmatlar isteʼmolchilari bilan oʻzaro munosabatlarni amalga oshirishda mikromoliya tashkilotlari va lombardlarning faoliyatiga qoʻyiladigan minimal talablar toʻgʻrisidagi nizomda (roʻyxat raqami 3384, 2022-yil 6-sentabr) belgilangan isteʼmolchilarning huquqlarini himoya qilishga oid talablarga rioya qilinmaganda, bundan mazkur ilovaning 2.1 — 2.38-pozitsiyalarida koʻrsatilgan holatlar mustasno bankdan har bir holat uchun 3 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 300 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima mikromoliya tashkilotidan har bir holat uchun 1,5 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa mikromoliya tashkiloti jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima lombarddan har bir holat uchun 750 ming soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa lombard jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 2.40 Bank tomonidan kreditlar, mikroqarzlar, omonatlar (depozitlar), qarz mablagʻlari, qarz munosabatlarini tasdiqlovchi qimmatli qogʻozlar, shuningdek boshqa moliyaviy vositalar boʻyicha foizlar Tijorat banklarida foizlarni hisoblash tartibi toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 3460, 2023-yil 29-sentabr) talablariga zid ravishda hisoblanganligi har bir holat uchun 10 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 1 mlrd. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 2.41 Bank tomonidan omonatlarni kafolatlash tizimi toʻgʻrisida maʼlumotlar joylashtirilmasligi, belgilangan joylarda (axborot stendlari, rasmiy veb-saytda, masofaviy xizmat koʻrsatish tizimlarida) haqqoniy boʻlmagan yoki chalgʻituvchi maʼlumotlarning joylashtirilishi har bir holat uchun 100 mln. soʻm miqdorida jarima 2.42 Omonatchini bank omonati (depoziti) shartnomasi va (yoki) bank hisobvaragʻi shartnomasini tuzish jarayonida yoki isteʼmolchining soʻroviga asosan omonatlarni kafolatlash tizimi toʻgʻrisida qonunchilikda belgilangan maʼlumotlar bilan tanishtirmaslik yoki mazkur maʼlumotlarning nusxasini bermaslik bankdan har bir holat uchun 10 mln. soʻm, bunda holat 100 tadan ortiq boʻlsa bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 1 mlrd. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 3-boʻlim. Oʻzbekiston Respublikasining bank faoliyatiga oid qonunchilik hujjatlari talablarining buzilishi 3.1 Banklar bevosita ishlab chiqarish, savdo, sugʻurta faoliyati hamda banklar va bank faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilikda nazarda tutilgan moliyaviy operatsiyalarni amalga oshirish bilan bogʻliq boʻlmagan boshqa faoliyat bilan shugʻullanganligi har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,02 foizi, biroq 200 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 750 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.2 Bank faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilikka zid ravishda banklar tomonidan yuridik shaxslar tashkil etilishi va (yoki) yuridik shaxslarning ustav fondlaridagi (ustav kapitallaridagi) ulushlari yoki aksiyalarining olinishi har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.3 Bankning ushbu bank ustav kapitalining bir yoki undan ortiq foiziga egalik qiluvchi yuridik shaxsning ustav fondida (ustav kapitalida) ishtirok etishi har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.4 Bankning ustaviga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarning tegishli qaror qabul qilingan kundan boshlab 30 kun mobaynida Markaziy bankda roʻyxatdan oʻtkazish uchun taqdim etilmasligi bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima bunday qoidabuzarlik uchun jarima qoʻllanilganidan keyin 3 yil davomida takroran sodir etilganda — bank jami kapitalining 0,025 foizi, biroq 2 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima bunday qoidabuzarlik takroran sodir etilganligi uchun jarima qoʻllanilganidan keyin 5 yil davomida takroran sodir etilganda — bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 3 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorida jarima 3.5 Bank aksiyalariga egalik qilishga doir ruxsatnoma va cheklovlarga rioya qilmagan holda bevosita yoki bilvosita bankning ustav kapitalidagi ulushiga egalik qilinishi bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq biroq 500 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1,5 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorida jarima 3.6 Bank kuzatuv kengashining va boshqaruvining aʼzoligiga hamda muhim ahamiyatga ega xodimlar lavozimlariga koʻrsatilayotgan nomzodlar ularning lavozimga kirishishidan oldin Markaziy bank bilan kelishib olinmasligi bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq biroq 500 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1,5 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorida jarima 3.7 Banklarning bankka aloqador boʻlgan shaxslar bilan yoki bunday shaxslar nomidan harakat qiladigan shaxslar bilan tuzadigan shartnomalari bankka aloqador boʻlmagan shaxslar uchun nazarda tutilgan shartnomalarga qaraganda ancha qulay shartlarga asoslanishi har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.8 Bank oʻziga aloqador boʻlgan shaxslarga taʼminlanmagan (ishonchga asoslangan) kreditlarni (qarzlarni) berishi har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.9 Bank oʻziga aloqador boʻlgan shaxslar bilan bank kuzatuv kengashining qarori boʻlmasdan turib bitimlar tuzishi har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.10 Banklar tomonidan yuridik shaxslarning ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) Oʻzbekiston Respublikasining “Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonunining 7-moddasi toʻrtinchi qismida koʻrsatilmagan va uning talablariga muvofiq boʻlmagan aksiyalari hamda ulushlari taʼminot sifatida qabul qilinishi yoki banklarga oʻz aksiyalarini garovga qoʻyish evaziga kredit berilishi har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.11 Bank moliyaviy hisobotining va banklar guruhi konsolidatsiyalashgan moliyaviy hisobotining auditorlik tekshiruvi shtatida Markaziy bankning banklarda auditorlik tekshiruvlarini oʻtkazish huquqini beruvchi malaka sertifikatiga ega kamida ikki nafar auditori (auditorlik tashkiloti rahbarini hisobga olgan holda) mavjud boʻlmagan auditorlik tashkiloti tomonidan oʻtkazilishi bank jami kapitalining 0,02 foizi, biroq 300 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.12 Bankda auditorlik tekshiruvini oʻtkazishga masʼul auditorlik tashkiloti tomonidan tayinlangan auditorlar guruhiga rahbarlik banklarning auditorlik tekshiruvlarini oʻtkazish huquqi uchun auditorning malaka sertifikatiga ega boʻlmagan auditor tomonidan amalga oshirilishi bank jami kapitalining 0,02 foizi, biroq 300 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.13 Banklar tomonidan auditorlik tekshiruvlarini oʻtkazish bilan bogʻliq hujjatlar (maʼlumotlar) qonunchilikda belgilangan muddatlarda va tartibda Markaziy bankka taqdim etilmaganligi bank jami kapitalining 0,003 foizi, biroq 30 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 300 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.14 Bankning yillik moliyaviy hisoboti va banklar guruhining yillik konsolidatsiyalashgan moliyaviy hisoboti auditorlik tekshiruvidan oʻtkazilmaganligi bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 1 mlrd. soʻmdan kam boʻlmagan va 2 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.15 Auditorlik tashkilotiga bankning auditorlik tekshiruvini oʻtkazish uchun zarur boʻlgan moliyaviy hisobotlar va boshqa moliyaviy axborotlar taqdim etilmaganligi har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.16 Bank tomonidan auditorlik tekshiruvi jarayonida auditorlik tashkiloti oʻrganishi lozim boʻlgan maʼlumotlar va hujjatlardan foydalanish cheklanishi, uning xulosasiga taʼsir oʻtkazilishi yoki xolis auditorlik xulosasini tayyorlashiga toʻsqinlik qilinishi bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.17 Bankning audit qoʻmitasi tomonidan auditorlik tekshiruvi natijasida taqdim etilgan takliflar va aniqlangan kamchiliklar asosida chora-tadbirlar rejasi ishlab chiqilmaganligi va qonunchilik hujjatlarida belgilangan sanaga qadar kuzatuv kengashi tomonidan tasdiqlanmaganligi bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.18 Bank tomonidan ayrim moliyaviy operatsiyalarni amalga oshirish yoki filiallar ochishga doir cheklovlarga va (yoki) taqiqqa rioya etilmaganligi bank jami kapitalining 0,02 foizi, biroq 500 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.19 Bank tomonidan bankning moliyaviy ahvolini tiklash rejasi taqdim etilmaganligi bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 200 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 750 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.20 Bankning kuzatuv kengashi va boshqaruv aʼzolari, shuningdek muhim ahamiyatga ega xodimlarining banklar va bank faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilik talablariga muvofiq boʻlishi taʼminlanmaganligi bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 500 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1,5 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorida jarima 3.21 Markaziy bankning aniqlangan qoidabuzarliklar toʻgʻrisida bank aksiyadorlarining umumiy yigʻilishini xabardor qilishga doir talabi bankning kuzatuv kengashi yoki boshqaruv aʼzolari tomonidan bajarilmaganligi bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 200 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 750 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.22 Bankda qonunchilik hujjatlariga muvofiq tashkil etilishi lozim boʻlgan maxsus qoʻmitalar tashkil etilmaganligi bank jami kapitalining 0,02 foizi, biroq 500 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.23 Bankda maxsus qoʻmitalar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tashkil etilmaganligi bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 300 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.24 Bankda qonunchilik hujjatlariga muvofiq tashkil etilishi lozim boʻlgan tarkibiy boʻlinmalar tashkil etilmaganligi yoki qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tashkil etilmaganligi, bundan mazkur ilovaning 11.29-pozitsiyasida qayd etilgan qoidabuzarlik mustasno bank jami kapitalining 0,02 foizi, biroq 500 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.25 Ichki audit xizmati, tavakkalchiliklarni boshqarishga masʼul tarkibiy boʻlinma hamda komplayens tavakkalchiligini boshqarishga masʼul tarkibiy boʻlinmalarning qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda mustaqilligi taʼminlanmaganligi, shu jumladan kuzatuv kengashiga va maxsus qoʻmitalarga bevosita boʻysunishi yoki ularga hisobdor boʻlishi taʼminlanmaganligi hamda ushbu boʻlinmalar rahbarlari va xodimlari lavozimga tayinlanishi va lavozimidan ozod etilishi qonunchilikda belgilangan tartibda amalga oshirilmaganligi bank jami kapitalining 0,03 foizi, biroq 300 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.26 Tavakkalchiliklarni boshqarishga masʼul tarkibiy boʻlinma va komplayens tavakkalchiligini boshqarishga masʼul tarkibiy boʻlinma rahbarlari va xodimlari daromad olish bilan bogʻliq bank operatsiyalarini amalga oshirishda ishtirok etishlari, boʻlinma faoliyatiga taalluqli boʻlmagan qoʻmita aʼzolari va turli xil ishchi guruhlar tarkibida ishtirok etishlari hamda bir vaqtning oʻzida boshqa lavozimni egallashlariga yoʻl qoʻyilganligi bank jami kapitalining 0,03 foizi, biroq 300 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.27 Bankda korporativ boshqaruvni tashkil etishga doir qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablar buzilishi 3.27.1 Bankda korporativ boshqaruv doirasida manfaatlar toʻqnashuvining oldini olishga doir choralar koʻrilmaganligi, shu jumladan bank kuzatuv kengashi va boshqaruv aʼzoligiga hamda muhim ahamiyatga ega xodim lavozimiga tayinlangan (saylangan) xodimning yaqin qarindoshlari roʻyxati bankning elektron bazasida shakllantirilmaganligi bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 300 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.27.2 Bankning nooʻrin xatti-harakatlar haqida xabar qilish tizimiga doir talablar buzilganligi, shu jumladan qonunchilik hujjatlari va odob-axloq qoidalariga zid boʻlgan xatti-harakat sodir boʻlganda, tegishli choralarni oʻz vaqtida koʻrish maqsadida nooʻrin xatti-harakatlarni aniqlash va ular haqida xabar berishning samarali tizimi ishlab chiqilmaganligi va amaliyotga joriy etilmaganligi bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.27.3 Korporativ boshqaruvning ochiqligini taʼminlash maqsadida qonunchilik hujjatlarida belgilangan maʼlumotlar bankning rasmiy veb-sayti va boshqa axborot vositalarida joylashtirib borilmaganligi har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,001 foizi, biroq 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.28 Bankda ichki auditni tashkil etishga doir talablar buzilishi 3.28.1 Qonunchilik hujjatlariga muvofiq bank ichki hujjatlarida ichki audit xizmatining vazifalari aniq belgilanmaganligi va amalga oshirilmaganligi bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.28.2 Bankda ichki audit doirasida auditorlik hisobotiga qoʻyiladigan talablar buzilganligi bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 300 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.28.3 Bankda oʻtkazilgan auditorlik tekshiruvi chogʻida aniqlangan kamchilik va qoidabuzarliklarni bartaraf etish uchun zarur boʻlgan chora-tadbirlar rejasi ishlab chiqilmaganligi yoki bankning ichki audit xizmati tomonidan chora-tadbirlar oʻz vaqtida va tegishli ravishda bajarilishi ustidan nazorat oʻrnatilmaganligi bank jami kapitalining 0,001 foizi, biroq 25 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 300 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.28.4 Bankning kuzatuv kengashi tomonidan: ichki va tashqi baholash orqali ichki audit xizmati faoliyati baholab borilmaganligi va nazorat qilinmaganligi; davriy ravishda (yilda kamida bir marta) bosh auditorning ishchanlik obroʻsi va malakasi baholashdan oʻtkazilmaganligi bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.29 Bankning tavakkalchiliklarni boshqarish tizimiga doir talablar buzilishi 3.29.1 Bank: banklar guruhining asosiy banki boʻlgan taqdirda, banklar guruhining konsolidatsiyalashgan moliyaviy va nazoratga oid hisobotlarini tuzmaganligi hamda ushbu hisobotlar asosida banklar guruhida yuzaga kelgan tavakkalchiliklarni boshqarib bormaganligi; davriy ravishda (yilda kamida bir marta) banklar guruhi uchun konsolidatsiyalashgan prudensial normativlarni, shu jumladan kapital monandligi koeffitsiyentlari, likvidlilik koeffitsiyentlari, bir qarz oluvchiga yoki oʻzaro aloqador qarz oluvchilar guruhiga doir tavakkalchilikning eng koʻp miqdori, banklarning aloqador shaxslari uchun tavakkalchilikning eng koʻp miqdorini hisoblab bormaganligi; mazkur hisob-kitoblarni har yili bankning yillik moliyaviy hisoboti Markaziy bankka taqdim etilgan vaqtdan boshlab bir oy ichida Markaziy bankka taqdim etmaganligi bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.29.2 Bankda stress-test oʻtkazish tartibiga doir talablar buzilganligi, shu jumladan: stress-test bir yilda kamida bir marotaba oʻtkazilmaganligi; stress-test natijalari asosida bir yilda bir marotaba favqulodda bankni qoʻshimcha moliyalashtirish rejasi ishlab chiqilmaganligi bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 300 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.29.3 Bankning yangi mahsulotini joriy etishda qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga muvofiq baholash oʻtkazilmaganligi bank jami kapitalining 0,002 foizi, biroq 25 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 200 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.29.4 Tavakkalchiliklarni boshqarishda bankning kuzatuv kengashi tomonidan: bank tomonidan qoʻllaniluvchi tavakkalchiliklarni baholash metodologiyasi yilda kamida bir marotaba koʻrib chiqilmaganligi; tavakkalchiliklarni boshqarishga oid hisobotlarning shakli, davriyligi va hajmi belgilanmaganligi, mazkur hisobotlar koʻrib chiqilmaganligi, ularning aniqligi hamda haqqoniyligi nazorat qilinmaganligi; bankning risk profili tasdiqlangan risk-appetitga muvofiq boʻlmasa yoki muvofiq boʻlmasligi kutilayotgan boʻlsa, tavakkalchiliklarni kamaytirishga qaratilgan zaruriy choralar koʻrilmaganligi bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 300 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.29.5 Qonunchilik hujjatlariga muvofiq yirik tavakkalchiliklarga oid bitimlar boʻyicha qarorlar bank kuzatuv kengashi tomonidan qabul qilinishiga doir talab buzilganligi bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 300 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.29.6 Tavakkalchiliklarni boshqarishda bank boshqaruvi tomonidan: bankdagi tavakkalchiliklar holati, risk-appetitning buzilish holatlari, bank faoliyatidagi sezilarli oʻzgarishlar va bankning yangi mahsulotlari haqida maʼlumotlarni aks ettiruvchi hisobotlarning tayyorlanishi va kuzatuv kengashiga har chorakda taqdim etilishi taʼminlanmaganligi; sezilarli tavakkalchiliklar hamda ularni kamaytirish yuzasidan tayyorlangan hisobotlar har chorakda, stress-test natijalari bir yilda kamida bir marotaba Markaziy bankka taqdim qilinmaganligi bank jami kapitalining 0,004 foizi, biroq 30 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 300 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.29.7 Tavakkalchiliklarni boshqarishda tavakkalchiliklarni boshqarishga masʼul tarkibiy boʻlinma tomonidan: tavakkalchiliklarni yuzaga keltiruvchi holatlar sodir boʻlganligi yoki qisqa muddatlarda sodir boʻlishi haqida erta ogohlantirish tizimlari ishlab chiqilmaganligi hamda amaliyotga joriy qilinmaganligi; tavakkalchiliklarni baholash metodlari, shu jumladan kredit tavakkalchiligini baholash uchun reyting metodlari va (yoki) skoring tizimlari tekshirib borilmaganligi; kreditlar bilan bogʻliq tavakkalchiliklarni baholash, shu jumladan muammoli kreditlarni (aktivlarni) aniqlash jarayonlari va aktivlar sifatini tasniflash hamda ular boʻyicha ehtimoliy yoʻqotishlarni qoplash uchun zaxiralar shakllantirish amaliyotining maqbulligi baholanmaganligi; yilda kamida bir marotaba bankning risk-profili va uni bankning risk-appetiti hamda tavakkalchilik chegaralariga muvofiqligi baholanmaganligi; kredit, likvidlilik, bozor, operatsion, komplayens, mamlakat tavakkalchiliklari va bank portfelida yuzaga keluvchi foiz tavakkalchiligi boʻyicha, jumladan bankda mavjud yoki yuzaga kelishi kutilayotgan tavakkalchiliklar hamda ularni kamaytirish yuzasidan hisobotlar bank kuzatuv kengashiga va tavakkalchiliklarni boshqarish qoʻmitasiga (agar tashkil etilgan boʻlsa) har chorakda, bank boshqaruviga har oyda kamida bir marotaba kiritilmaganligi; tavakkalchiliklarni aniqlash, oʻlchash, monitoring va nazorat qilish, shuningdek stress-testlarni oʻtkazishga moʻljallangan bank ichki modellarining ishonchliligi va samaradorligi baholanmaganligi; kredit, bozor va operatsion tavakkalchiliklari tasdiqlangan risk-appetit chegaralariga yaqinlashganda yoki mazkur chegaralar buzilganda, bir ish kunidan kechiktirmay bank kuzatuv kengashi, bank boshqaruvi va tavakkalchiliklarni boshqarish qoʻmitasi (agar tashkil etilgan boʻlsa) xabardor qilinmaganligi hamda besh ish kuni ichida bank kuzatuv kengashiga tegishli tuzatuvchi choralar taklif qilinmaganligi har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,001 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.29.8 Tavakkalchiliklarni boshqarishga masʼul tarkibiy boʻlinma rahbari bilan tuzilgan mehnat shartnomasi bekor qilinganda bank tomonidan ushbu haqida mehnat shartnomasini bekor qilish asoslari va sabablari koʻrsatilgan holda Markaziy bankka qaror qabul qilingan kundan boshlab 5 kun ichida maʼlumot taqdim etilmaganligi bank jami kapitalining 0,001 foizi, biroq 20 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 100 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.29.9 Tavakkalchiliklarni boshqarishda komplayens tavakkalchiligini boshqarishga masʼul tarkibiy boʻlinma tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan vazifalar bajarilmaganligi, shu jumladan: bank tashkiliy tuzilmasining barcha boʻgʻinlarida yuzaga kelishi mumkin boʻlgan manfaatlar toʻqnashuvi bilan bogʻliq tavakkalchiliklar boshqarilmaganligi, manfaatlar toʻqnashuvi mavjudligidan dalolat beruvchi holatlar aniqlanganda darhol bank kuzatuv kengashi yoki uning qoʻmitalari xabardor qilinmaganligi; bankning yangi mahsulotlarini joriy qilish bilan bogʻliq komplayens tavakkalchiliklari aniqlanmaganligi, baholanmaganligi hamda yangi mahsulotlarni joriy qilish va mavjud mahsulotlarga oʻzgartirishlar kiritish bilan bogʻliq komplayens tavakkalchiliklari yuzasidan xulosalar tayyorlanmaganligi; bankning kuzatuv kengashi yoki tavakkalchiliklarni boshqarish qoʻmitasi (agar tashkil etilgan boʻlsa) va bank boshqaruviga komplayens tavakkalchiligini boshqarish yuzasidan hisobotlar, shu jumladan aniqlangan qoidabuzarliklar, kamchiliklar hamda ularning yuzaga kelish sabablari haqida maʼlumotlar, komplayens tavakkalchiliklarini kamaytirish va bartaraf etish boʻyicha hisobotlar har chorakda tayyorlanmaganligi va taqdim qilinmaganligi; komplayens tavakkalchiligi yuzaga kelganda, shu jumladan qonunchilik talablari buzilganda, bank kuzatuv kengashi va boshqaruvi oʻz vaqtida xabardor qilinmaganligi va tegishli tuzatuvchi choralar taklif qilinmaganligi bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 20 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.29.10 Bankda tavakkalchiliklarni boshqarishga moʻljallangan axborot tizimi joriy etilmaganligi bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 20 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.29.11 Bankda kredit, likvidlilik, bozor, operatsion, komplayens, mamlakat va bank portfelida yuzaga keluvchi foiz tavakkalchiliklarini boshqarish tizimlari joriy etilmaganligi bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 20 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.29.12 Bankda kredit, likvidlilik, bozor, operatsion, komplayens, mamlakat va bank portfelida yuzaga keluvchi foiz tavakkalchiliklariga oid hisobotlarga qoʻyiladigan talablar buzilganligi bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 20 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.29.13 Bankda kredit, likvidlilik va bozor tavakkalchiliklari boʻyicha risk-appetitlariga doir talablar buzilganligi, shu jumladan bankning risk-appetit bayonotida bankning kredit, likvidlilik va bozor tavakkalchiliklari boʻyicha risk-appetitlari belgilanmaganligi va ularda qonunchilik hujjatlarida belgilangan miqdoriy koʻrsatkichlar nazarda tutilmaganligi bank jami kapitalining 0,001 foizi, biroq 20 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 100 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.29.14 Bank tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan kredit siyosati va kredit tavakkalchiligini boshqarishga, kreditni monitoring qilishga qoʻyiladigan talablar buzilganligi, shu jumladan bank tomonidan kreditlarni yakka tartibda va portfel kesimida monitoring qilish tizimi ishlab chiqilmaganligi bank jami kapitalining 0,004 foizi, biroq 30 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 300 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.29.15 Bank tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan muammoli aktivlarni aniqlash va ular bilan ishlashga qoʻyiladigan talablar buzilganligi, shu jumladan: muammoli aktivlarni boshqarish jarayoni tashkil etilmaganligi; muammoli aktivlarni boshqarishda bank kuzatuv kengashi, boshqaruvi va muammoli aktivlar bilan ishlashga ixtisoslashgan alohida tarkibiy boʻlinmaning vazifalari amalga oshirilmaganligi; bank boshqaruvi tomonidan davriy ravishda (bir yilda kamida bir marotaba) muammoli aktivlar bilan ishlash siyosati samaradorligi baholashdan oʻtkazilmaganligi yoki oʻtkazilgan boʻlib baholash natijalari tayyor boʻlgan kundan boshlab 5 kun ichida bank kuzatuv kengashiga va 15 kun ichida Markaziy bankka taqdim etilmaganligi; bank tomonidan qonunchilik hujjatlariga muvofiq muammoli aktivlarni kamaytirishga qaratilgan strategik reja ishlab chiqilmaganligi, shuningdek mazkur reja tasdiqlangan yoki oʻzgartirilgan kundan boshlab 15 kun ichida Markaziy bankka taqdim etilmaganligi bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.29.16 Bank tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan likvidlilik tavakkalchiligini boshqarish siyosati va tartiblari, likvidlilik tavakkalchiligini boshqarish va monitoring qilishga doir talablar buzilganligi, shu jumladan bankda likvidlilik tavakkalchiligini boshqarish siyosatidan chetlashish va likvidlilik tavakkalchiligi chegaralarining buzilishi holatlari kuzatilganda, bir ish kunidan kechiktirmay bank kuzatuv kengashi va bank boshqaruvi xabardor qilinmaganligi bank jami kapitalining 0,001 foizi, biroq 20 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 100 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.29.17 Bank tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan operatsion tavakkalchilikni boshqarish siyosati va tartiblariga doir talablar buzilganligi, shu jumladan: bank faoliyatini qayta tiklash va uning uzluksizligini taʼminlash rejasi (qayta tiklash rejasi) bir yilda kamida bir marotaba yoki bank faoliyatida sezilarli oʻzgarishlar yuz bergan taqdirda sinovdan oʻtkazilmaganligi; bank tomonidan qayta tiklash rejasi tasdiqlangan yoki unga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilgan, shuningdek qayta tiklash rejasi sinovlari boʻyicha bayonnoma tasdiqlangan kundan boshlab 15 kun ichida mazkur hujjatlar Markaziy bankka taqdim etilmaganligi bank jami kapitalining 0,001 foizi, biroq 20 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 100 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.29.18 Bank tomonidan xorijiy mamlakatlarning bank faoliyatiga taʼsir qilishi mumkin boʻlgan qonunchilik hujjatlari talablariga rioya etilishi bilan bogʻliq tavakkalchiliklar, xorijiy banklar bilan korrespondentlik munosabatlarining uzilishi bilan bogʻliq tavakkalchilik aniqlanmaganligi va baholanmaganligi har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 500 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 2,5 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.29.19 Bank tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan mamlakat tavakkalchiligini boshqarish siyosati va tartiblariga doir talablar buzilganligi, shu jumladan: xorijiy mamlakatdagi vaziyat (siyosiy, iqtisodiy, ijtimoiy va boshqa) tahlil qilib borilmaganligi; bank faoliyatiga taʼsir koʻrsatishi mumkin boʻlgan xorijiy mamlakatlarning hujjatlari talablari baholab borilmaganligi; mamlakat tavakkalchiligining bank moliyaviy holatiga taʼsiri baholanmaganligi; tahlil va baholash natijalari tegishli tartibda rasmiylashtirilmaganligi; mamlakat tavakkalchiligiga oid hisobotlar bank kuzatuv kengashi va boshqaruviga oʻz vaqtida taqdim etilishi taʼminlanmaganligi; mamlakat tavakkalchiligi siyosati va chegaralari yiliga kamida bir marotaba yoki muayyan mamlakatga nisbatan mamlakat tavakkalchiligining oshishiga oid xatarlar mavjud boʻlganda muntazam ravishda koʻrib chiqilmaganligi; mamlakat tavakkalchiligi sezilarli darajada oshganda mazkur tavakkalchilikni boshqarishga masʼul tegishli tarkibiy boʻlinma (xodim) bir ish kunidan kechiktirmay bank kuzatuv kengashi va boshqaruvini xabardor qilmaganligi va besh ish kuni ichida tegishli tuzatuvchi choralarni taklif qilmaganligi har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,002 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 500 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 2,5 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.29.20 Bank tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan bank portfelida yuzaga keluvchi foiz tavakkalchiligini boshqarish siyosati va tartiblariga doir talablar buzilganligi, shu jumladan mazkur tavakkalchilikni boshqarish maqsadida kamida quyidagi koʻrsatkichlar baholanmaganligi: bozor foiz stavkalarining oʻzgarishi natijasida bank portfelidagi aktivlar va majburiyatlar joriy sof qiymati oʻzgarishining bank kapitaliga taʼsiri; bozor foiz stavkalari oʻzgarishining bank portfeli boʻyicha bankning sof foizli daromadiga taʼsiri bank jami kapitalining 0,001 foizi, biroq 20 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 100 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.30 Mikromoliya banklarida tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirish va oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarning daromad olishga yoʻnaltirilgan faoliyati uchun berilgan kreditlarning kredit portfelidagi ulushi belgilangan darajadan past boʻlishi mikromoliya banki jami kapitalining 0,2 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 3.31 Mikromoliya banki tomonidan bir jismoniy shaxsdan omonatga jalb qilingan pul mablagʻlari miqdori banklardagi omonatlarni himoya qilish kafolatlari toʻgʻrisidagi qonunchilikda belgilangan kafolatlangan omonat miqdoridan oshishi mikromoliya banki jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima va shartnomalarni bekor qilish boʻyicha majburiy koʻrsatma xati 3.32 Mikromoliya banklari chet el banklarida vakillik hisobvaraqlari va boshqa hisobvaraqlar ochishi, chet el fuqarolarining va yuridik shaxslarining majburiyatlari boʻyicha kafolatlar berishi hamda mijozlarning tashqi savdo operatsiyalari boʻyicha xizmatlar koʻrsatishi mikromoliya banki jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima va shartnomalarni bekor qilish boʻyicha majburiy koʻrsatma xati 3.33 Mikromoliya banklari tomonidan likvidlilikni boshqarishga doir talablar doirasida Markaziy bank tomonidan belgilangan yuqori likvidli qarz qimmatli qogʻozlaridan tashqari boshqa qimmatli qogʻozlarga investitsiya qilinishi mikromoliya banki jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima va shartnomalarni bekor qilish boʻyicha majburiy koʻrsatma xati 4-boʻlim. Oʻzbekiston Respublikasining nobank kredit tashkilotlari va mikromoliyalashtirish faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarining buzilishi 4.1 Nobank kredit tashkiloti jismoniy va yuridik shaxslardan omonatlarni (depozitlarni) jalb etganligi mikromoliya, ipotekani qayta moliyalashtirish, kafolatlar berish va faktoring tashkilotidan — jami kapitalning 0,05 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda, lombarddan — jami kapitalning 0,3 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 250 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima va shartnomalarni bekor qilish boʻyicha majburiy koʻrsatma xati 4.2 Nobank kredit tashkiloti jismoniy shaxs boʻlgan ishtirokchilardan (aksiyadorlardan) ustav fondiga (ustav kapitaliga) kiritilgan hissa summasidan yoki ularning egaligidagi aksiyalarning nominal qiymatining ikki baravaridan oshadigan miqdorda qarz mablagʻlarini (obligatsiyalar shaklidagi qarz mablagʻlaridan tashqari) jalb etganligi mikromoliya, ipotekani qayta moliyalashtirish, kafolatlar berish va faktoring tashkilotidan — jami kapitalning 0,01 foizi, biroq 20 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 100 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda, lombarddan — jami kapitalning 0,1 foizi, biroq 15 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 75 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima va shartnomalarni bekor qilish boʻyicha majburiy koʻrsatma xati 4.3 Nobank kredit tashkilotining ustav fondi (ustav kapitali) miqdori qonunda belgilangan minimal miqdordan kamayib ketganligi mikromoliya, ipotekani qayta moliyalashtirish, kafolatlar berish va faktoring tashkilotidan — jami kapitalning 0,05 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 250 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda, lombarddan — jami kapitalning 0,3 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 200 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima, bir yil ichida qayta sodir etilsa ayrim operatsiyalarni oʻtkazishni uch oygacha boʻlgan muddatga cheklash, uch oydan soʻng ustav fondi (ustav kapitali) miqdori qonunchilikka muvofiqlashtirilmasa, nobank kredit tashkiloti toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni mikromoliya tashkiloti faoliyatini amalga oshiruvchi tashkilotlar reyestridan, ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari reyestridan , kafolatlar berish tashkilotlari reyestridan, faktoring tashkilotlari reyestridan yoxud lombardlar reyestridan chiqarib tashlash 4.4 Nobank kredit tashkiloti ustav fondini (ustav kapitalini) shakllantirishda kreditga, garovga olingan mablagʻlardan va majburiyatlar yuklatilgan boshqa mablagʻlardan, shuningdek jinoiy faoliyatdan olingan mablagʻlardan foydalanilganligi mikromoliya, ipotekani qayta moliyalashtirish, kafolatlar berish va faktoring tashkilotidan — jami kapitalning 0,05 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 250 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda, lombarddan — jami kapitalning 0,1 foizi, biroq 25 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 75 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 4.5 Nobank kredit tashkilotining rahbar xodimi qonunchilik hujjatlarida belgilangan malaka talablariga va (yoki) ishchanlik obroʻsiga doir talablarga muvofiq emasligi nobank kredit tashkiloti jami kapitalining 0,1 foizi, biroq 10 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 100 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima bunday qoidabuzarlik uchun jarima qoʻllanilganidan keyin 2 yil davomida takroran sodir etilganda — nobank kredit tashkiloti jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 20 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 200 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 4.6 Nobank kredit tashkilotining buxgalteriya hisobi xizmatiga rahbarlik qiluvchi bosh buxgalter yoki buxgalteriya hisobi va moliyaviy boshqarish vazifalarini amalga oshiruvchi boshqa mansabdor shaxs zimmasiga pul mablagʻlari va moddiy boyliklar uchun bevosita moddiy javobgarlik bilan bogʻliq vazifalar, shuningdek nobank kredit tashkilotining rahbari vaqtincha ishda boʻlmaganda uning vazifalarini bajarib turish vazifasi yuklatilganligi mikromoliya, ipotekani qayta moliyalashtirish, kafolatlar berish va faktoring tashkilotidan — jami kapitalning 0,01 foizi, biroq 20 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 50 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan, lombarddan — jami kapitalning 0,1 foizi, biroq 10 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 75 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 4.7 Nobank kredit tashkiloti tomonidan ichki audit xizmati tashkil etilmaganligi (mikromoliya va faktoring tashkilotining aktivlari balans qiymati oʻn milliard soʻmdan ortiq boʻlganda, lombardning aktivlari balans qiymati besh milliard soʻmdan ortiq boʻlganda) 30 mln. soʻm jarima 4.8 Ichki audit xizmati tashkil etilgan boʻlsada, mikromoliya, faktoring tashkiloti va lombard tomonidan ichki auditorlik tekshiruvi rejasi tasdiqlanmaganligi 10 mln. soʻm jarima 4.9 Ichki audit xizmati tashkil etilgan boʻlsada, mikromoliya, faktoring tashkiloti va lombard tomonidan ichki auditning auditorlik tekshiruvi dasturi ishlab chiqilmaganligi 10 mln. soʻm jarima 4.10 Mikromoliya va faktoring tashkilotining ichki audit xizmati tomonidan quyidagilar tahlil qilinmaganda va baholanmaganda: axborot tizimlarining ishonchliligi, toʻliqligi va samaradorligi; maʼlumotlarning dolzarbligi, aniqligi, qulayligi, shuningdek maxfiylik taʼminlanganligi; qonunchilik hujjatlariga, jumladan Markaziy bankning prudensial talablariga hamda ichki hujjatlariga rioya etilishi mikromoliya va faktoring tashkiloti jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 10 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 50 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 4.11 Mikromoliya va faktoring tashkilotining ichki audit xizmati toʻgʻrisidagi nizomi yiliga kamida bir marta tegishli yilning 1-fevraligacha boʻlgan muddatda qayta koʻrib chiqilmaganligi mikromoliya va faktoring tashkiloti jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 10 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 35 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 4.12 Oʻzbekiston Respublikasi “Nobank kredit tashkilotlari va mikromoliyalashtirish faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonunining 8-moddasi ikkinchi qismida koʻrsatilgan mablagʻlar hisobidan faoliyatni amalga oshiruvchi mikromoliya va faktoring tashkiloti, shuningdek kafolatlar berish tashkiloti tomonidan ularga aloqador boʻlgan shaxslarga yoki bunday shaxslar nomidan harakat qiladigan shaxslarga xizmatlar ushbu tashkilotlarga aloqador boʻlmagan shaxslarga qaraganda ancha qulay shartlar asosida koʻrsatilganda mikromoliya, kafolatlar berish va faktoring tashkilotidan — jami kapitalning 0,025 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 150 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 4.13 Mikromoliya, kafolatlar berish va faktoring tashkiloti yoki ipotekani qayta moliyalashtirish tashkiloti tomonidan aktivlar oʻz vaqtida va toʻgʻri tasniflanmaganligi hamda maxsus zaxiralarning jami miqdori Markaziy bank tomonidan oʻrnatilgan talabning 100 foizidan kam, lekin 95 foizidan koʻp boʻlsa qoidabuzarlikni bartaraf etish boʻyicha majburiy koʻrsatma xati, bir yil ichida qayta sodir etilganda 20 mln. soʻm jarima 95 foizi va undan kam, lekin 50 foizidan koʻp boʻlsa 20 mln. soʻm jarima 50 foizi va undan kam boʻlsa 25 mln. soʻm jarima 4.14 Mikromoliya tashkiloti naqd pullar va qimmatliklar bilan faoliyatni amalga oshirish chogʻida ularning butligini, daxlsizligini va xavfsizligini taʼminlamasligi 25 mln. soʻm jarima 4.15 Mikromoliya tashkiloti banklarning va boshqa moliya tashkilotlarining agenti vazifalarini agentlik bitimini tuzmasdan amalga oshirganligi yoki agentlik bitimi tuzilgan kundan eʼtiboran besh kun ichida mazkur bitim toʻgʻrisidagi axborotni Markaziy bankka yubormaganligi 20 mln. soʻm jarima 4.16 Mikromoliya tashkiloti tomonidan agentlik bitimi asosida xizmat koʻrsatilayotganda agentlik bitimining mavjudligi toʻgʻrisidagi axborotlar mijozga oshkor qilinmaganligi 20 mln. soʻm jarima 4.17 Nobank kredit tashkilotlari va yuridik shaxslar oʻrtasida hisob-kitoblar naqd pulsiz tartibda banklar orqali amalga oshirilmaganda 10 mln. soʻm jarima 4.18 Garov reyestriga xolis va ishonchli boʻlmagan maʼlumotlar koʻrsatilgan yozuvlarning kiritilganligi yoki garov reyestriga oʻzlari kiritgan yozuvlar muntazam ravishda yangilanib turilishini taʼminlamaganligi 10 mln. soʻm jarima 4.19 Mikromoliya va faktoring tashkiloti ijro etuvchi organi moliyaviy yil yakuni boʻyicha taʼsischilar umumiy yigʻilishida sifati “umidsiz” deb tasniflangan aktivlarni undirish boʻyicha koʻrilgan chora-tadbirlar haqida hisobot bermaganligi 10 mln. soʻm jarima 4.20 Hisobdan chiqarilgan aktivlar boʻyicha toʻlovlar amalga oshirilganda (qarzdorlik soʻndirilganda), ushbu summalar tegishli daromad hisobvaraqlarida aks ettirilmaganligi hamda toʻlovlar navbatiga rioya qilinmaganligi har bir holat uchun 5 mln. soʻm, biroq 25 mln. soʻmdan oshmagan miqdorda jarima 4.21 Mikromoliya va faktoring tashkilotining ijro etuvchi organi aʼzolari, mazkur tashkilotda faoliyat yuritayotgan xodimlar va ular bilan aloqador shaxslar bir vaqtning oʻzida ichki audit xizmatida faoliyat yuritayotganligi 15 mln. soʻm jarima 4.22 Lombard tomonidan kassa xonalarining Markaziy bank talablariga muvofiqligi taʼminlanmaganligi 10 mln. soʻm jarima 4.23 Lombard tomonidan quyidagilardan biri yoki bir nechtasi bajarilmaganligi: garov narsasini xavfsiz saqlash uchun choralar koʻrilmaganligi; garov narsasi yoʻqolishi xavf-xatari paydo boʻlganligi yoki shikast yetkazilganligi toʻgʻrisida garovga qoʻyuvchiga darhol xabar berilmaganligi; mikroqarz shartnomasining shartlari bajarilganda garov narsasi mulk egasiga yoki uchinchi shaxsga belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan mulk egasining ishonchnomasi asosida darhol qaytarilmaganligi; garovga qabul qilingan ashyolarni garovga qabul qilish paytida shunga oʻxshash va shunday sifatli ashyolarning narxlariga mos bahodagi toʻliq summasida oʻz hisobidan garovga qoʻyuvchi foydasiga sugʻurtalanmaganligi; garovga qoʻyuvchining talabiga asosan mikroqarz shartnomasidan kelib chiqqan majburiyatlarning garovga qoʻyuvchi yoki uchinchi shaxs tomonidan qisman yoki toʻliq bajarilganligini tasdiqlovchi maʼlumotnoma berilmasligi har bir holat uchun 2 mln. soʻm, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 20 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 4.24 Mikromoliya va faktoring tashkilotlari prudensial normativlarga rioya etmaganligi 4.24.1 kapital yetarliligi darajasi eng kichik darajadan tushib ketsa jami kapitalning 0,1 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 4.24.2 likvidlilik koeffitsiyenti eng kichik darajadan tushib ketsa jami kapitalning 0,1 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 4.24.3 bir qarz oluvchiga yoki oʻzaro aloqador qarz oluvchilar guruhiga doir tavakkalchilikning eng koʻp miqdori eng yuqori darajadan oshib ketsa jami kapitalning 0,1 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 4.24.4 barcha yirik tavakkalchiliklarning umumiy miqdori eng yuqori darajadan oshib ketsa jami kapitalning 0,1 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 4.24.5 mikromoliya va faktoring tashkilotiga aloqador boʻlgan bitta shaxsga toʻgʻri keluvchi tavakkalchilikning eng koʻp miqdori eng yuqori darajadan oshib ketsa jami kapitalning 0,1 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 4.24.6 mikromoliya va faktoring tashkilotiga aloqador boʻlgan barcha shaxslarga toʻgʻri keluvchi tavakkalchilikning eng koʻp miqdori eng yuqori darajadan oshib ketsa jami kapitalning 0,1 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 4.24.7 yuridik shaxslarning ustav fondiga (ustav kapitaliga) va (yoki) qarz qimmatli qogʻozlariga investitsiyalarning eng koʻp miqdori eng yuqori darajadan oshib ketsa jami kapitalning 0,1 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 4.25 Ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari prudensial normativlarga rioya etmaganligi 4.25.1 regulyativ kapitalning monandlik koeffitsiyenti eng kichik darajadan tushib ketsa jami kapitalning 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 4.25.2 leveraj koeffitsiyenti eng kichik darajadan tushib ketsa jami kapitalning 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 4.25.3 likvidlilikni qoplash koeffitsiyenti eng kichik darajadan tushib ketsa jami kapitalning 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 4.25.4 sof barqaror moliyalashtirish koeffitsiyenti eng kichik darajadan tushib ketsa jami kapitalning 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 4.25.5 bir qarz oluvchi uchun tavakkalchilikning eng yuqori miqdori eng yuqori darajadan oshib ketsa jami kapitalning 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 4.26 Ipotekani qayta moliyalashtirish tashkiloti tomonidan qarzdor-bankka qonunchilik hujjatlariga zid ravishda kredit resurslari ajratilganda bir yil ichida bir marta buzilganda jami kapitalning 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 200 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda, bir yil ichida ikki marta buzilganda jami kapitalning 0,02 foizi, biroq 200 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima, bir yil ichida uchinchi marta buzilganda boshqa chora va sanksiya 4.27 Qayta moliyalashtirish krediti taʼminotiga qabul qilingan ipoteka krediti muddatidan oldin toʻliq soʻndirilsa yoxud 90 kundan oshgan muddati oʻtgan qarzdorlik mavjud boʻlsa, ipotekani qayta moliyalashtirish tashkiloti qarzdor-bankdan bunday taʼminotni muvofiqlik mezonlariga mos keluvchi taʼminotga almashtirmasligi har bir holat uchun 2 mln. soʻm, biroq jami kapitalning 0,01 foizi dan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 4.28 Kafolatlar berish tashkilotlari prudensial normativlarga rioya etmaganligi 4.28.1 kapitalning yetarlilik koeffitsiyenti eng kichik darajadan tushib ketsa jami kapitalning 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln.soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 4.28.2 likvidlilikni qoplash koeffitsiyenti eng kichik darajadan tushib ketsa jami kapitalning 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln.soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 4.28.3 bir qarz oluvchiga yoki oʻzaro aloqador qarz oluvchilar guruhiga doir tavakkalchilikning eng koʻp miqdori eng yuqori darajadan oshib ketsa jami kapitalning 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 4.28.4 bir kredit tashkiloti uchun tavakkalchilikning eng koʻp miqdori eng yuqori darajadan oshib ketsa jami kapitalning 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 4.28.5 kafolatlar berish tashkilotiga aloqador boʻlgan bir shaxsga toʻgʻri keluvchi tavakkalchilikning eng koʻp miqdori eng yuqori darajadan oshib ketsa jami kapitalning 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 4.28.6 kafolatlar berish tashkilotiga aloqador boʻlgan barcha shaxslarga toʻgʻri keluvchi tavakkalchilikning eng koʻp miqdori eng yuqori darajadan oshib ketsa jami kapitalning 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 4.28.7 yuridik shaxslarning ustav fondiga (ustav kapitaliga) jami investitsiyalarning eng koʻp miqdori eng yuqori darajadan oshib ketsa jami kapitalning 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 5-boʻlim. Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga va terrorizmni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha qonunchilik hujjatlari talablarining buzilishi 5.1 Bank tomonidan Tijorat banklarida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha ichki nazorat qoidalarining (roʻyxat raqami 2886, 2017-yil 23-may) talablariga rioya qilinmagan holda jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha ichki qoidalari, Ichki nazorat xizmatining nizomi ishlab chiqilmaganda yoki notoʻgʻri va (yoki) toʻliq boʻlmagan holda ishlab chiqilganda yoxud ichki nazorat tizimi doimiy ravishda monitoring qilinmaganda va samaradorligi baholab borilmaganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,001 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 300 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 5.2 Bank tomonidan ichki nazorat tizimini tashkil etishda Tijorat banklarida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha ichki nazorat qoidalarining (roʻyxat raqami 2886, 2017-yil 23-may) 2-bobi talablariga rioya qilinmaganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,001 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 300 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 5.3 Bank tomonidan mijozlarni lozim darajada tekshirish doirasida va (yoki) pul oʻtkazmalarini oʻtkazishda Tijorat banklarida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha ichki nazorat qoidalarining (roʻyxat raqami 2886, 2017-yil 23-may) 3-bobi talablariga rioya qilinmaganda (mazkur ilovaning 5.4-pozitsiyasida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno) har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 500 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 2 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 5.4 Tijorat banklarida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha ichki nazorat qoidalarining (roʻyxat raqami 2886, 2017-yil 23-may) 49-bandida keltirilgan mezon va alomatlarning biri mavjud boʻlganda yoki terrorizmga, ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishga qarshi kurashishni amalga oshiruvchi davlat organlari va Oʻzbekiston Respublikasining boshqa vakolatli organlaridan taqdim etilayotgan maʼlumotlar, shuningdek, chet davlatlarning vakolatli organlari va xalqaro tashkilotlaridan rasmiy kanallar orqali taqdim etilayotgan maʼlumotlar asosida maxsus vakolatli davlat organi tomonidan tuzilgan terrorchilik faoliyatida yoki ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishda ishtirok etayotgan yoki ishtirok etishda gumon qilinayotgan shaxslar roʻyxatiga (bundan buyon matnda Roʻyxat deb yuritiladi) kiritilgan shaxsning operatsiyasi toʻxtatilgan taqdirda bank tomonidan mijozning shubhali operatsiyasi toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentiga (bundan buyon matnda maxsus vakolatli davlat organi deb yuritiladi) xabar berilmaganda yoki shubhali operatsiya aniqlangan kundan keyingi bir ish kuni davomida maxsus vakolatli davlat organiga xabar yuborilishi taʼminlanmaganda yoxud yuborilgan xabar yuritilishi bilan bogʻliq kamchiliklarga yoʻl qoʻyilganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 500 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 2 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 5.5 Banklar terrorchilik faoliyatida yoki ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishda ishtirok etayotgan yoki ishtirok etishda gumon qilinayotgan shaxslar bilan operatsiyalarni amalga oshirishda quyidagi kamchiliklarga yoʻl qoʻyganda: mijoz yoki operatsiya qatnashchilaridan birining barcha identifikatsiya maʼlumotlari Roʻyxat bilan solishtirilmaganda; mijoz yoki operatsiya qatnashchilaridan birining barcha identifikatsiya maʼlumotlari Roʻyxatga kiritilgan shaxsning identifikatsiya maʼlumotlari bilan toʻliq mos kelgan taqdirda bu operatsiya kechiktirilmasdan va oldindan xabar qilmasdan toʻxtatib turilmaganda va (yoki) pul mablagʻlarini yoki boshqa mol-mulkini ishga solmay toʻxtatib qoʻyilmaganda; Roʻyxatga kiritilgan shaxsning operatsiyasi toʻxtatilgan taqdirda mijozning topshirigʻi asosida bank hisobvaraqlaridan pul mablagʻlari hisobdan chiqarilganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 750 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 5 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 5.6 Bank tomonidan tavakkalchilik darajasini aniqlash va baholashda Tijorat banklarida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha ichki nazorat qoidalarining (roʻyxat raqami 2886, 2017-yil 23-may) 6-bobi talablariga rioya qilinmaganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 500 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 2 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 5.7 Bank tomonidan maʼlumotlar va hujjatlarni rasmiylashtirishda, saqlashda, yangilashda va maxfiyligini taʼminlashda Tijorat banklarida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha ichki nazorat qoidalarining (roʻyxat raqami 2886, 2017-yil 23-may) 10-bobi talablariga rioya qilinmaganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,001 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 300 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 5.8 Bank tomonidan maxsus vakolatli davlat organining jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha choralarni amalga oshirish uchun pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulk bilan bogʻliq operatsiyalarni oʻttiz ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatga toʻxtatib turish haqidagi koʻrsatmalari bajarilmaganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 500 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 2 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 5.9 Nobank kredit tashkiloti tomonidan Nobank kredit tashkilotlarida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha ichki nazorat qoidalarining (roʻyxat raqami 2925, 2017-yil 4-sentabr) talablariga rioya qilinmagan holda jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha ichki qoidalar, Ichki nazorat xizmatining nizomi ishlab chiqilmaganda yoki notoʻgʻri, toʻliq boʻlmagan holda ishlab chiqilganda yoxud nobank kredit tashkilotining ijro etuvchi organi tomonidan ichki nazorat tizimi doimiy ravishda monitoring qilib borilmaganda va samaradorligi baholanmaganda har bir holat uchun nobank kredit tashkiloti jami kapitalining 0,3 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 2 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 5.10 Nobank kredit tashkiloti tomonidan ichki nazorat tizimini tashkil etishda Nobank kredit tashkilotlarida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha ichki nazorat qoidalarining (roʻyxat raqami 2925, 2017-yil 4-sentabr) 2-bobi talablariga rioya qilinmaganda har bir holat uchun nobank kredit tashkiloti jami kapitalining 0,4 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 2,5 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 5.11 Nobank kredit tashkiloti tomonidan mijozlarni lozim darajada tekshirish doirasida Nobank kredit tashkilotlarida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha ichki nazorat qoidalarining (roʻyxat raqami 2925, 2017-yil 4-sentabr) 3-bobi talablariga rioya qilinmaganda har bir holat uchun nobank kredit tashkiloti jami kapitalining 0,5 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 3 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 5.12 Nobank kredit tashkilotlarida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha ichki nazorat qoidalarining (roʻyxat raqami 2925, 2017-yil 4-sentabr) 36-bandida keltirilgan mezon va alomatlarning biri mavjud boʻlganda yoki Roʻyxatga kiritilgan shaxsning operatsiyasi toʻxtatilgan taqdirda, nobank kredit tashkiloti tomonidan mijozning shubhali operatsiyasi toʻgʻrisida maxsus vakolatli davlat organiga xabar berilmaganda yoki shubhali operatsiya aniqlangan kundan keyingi bir ish kuni davomida maxsus vakolatli davlat organiga yuborilishi taʼminlanmaganda har bir holat uchun nobank kredit tashkiloti jami kapitalining 0,5 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 2,5 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 5.13 Nobank kredit tashkilotlari terrorchilik faoliyatida yoki ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishda ishtirok etayotgan yoki ishtirok etishda gumon qilinayotgan shaxslar bilan operatsiyalarni amalga oshirishda quyidagi kamchiliklarga yoʻl qoʻyganda: mijoz yoki operatsiya qatnashchilaridan birining barcha identifikatsiya maʼlumotlari Roʻyxat bilan solishtirilmaganda; mijoz yoki operatsiya qatnashchilaridan birining barcha identifikatsiya maʼlumotlari Roʻyxatga kiritilgan shaxsning identifikatsiya maʼlumotlari bilan toʻliq mos kelgan taqdirda bu operatsiya kechiktirilmasdan va oldindan xabar qilmasdan toʻxtatib turilmaganda va (yoki) pul mablagʻlarini yoki boshqa mol-mulkini ishga solmay toʻxtatib qoʻyilmaganda; Roʻyxatga kiritilgan shaxsning operatsiyasi toʻxtatilgan taqdirda mijozning topshirigʻi asosida nobank kredit tashkiloti tomonidan pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulk mijozning arizasiga koʻra taqdim etilganda har bir holat uchun nobank kredit tashkiloti jami kapitalining 1 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 3 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 5.14 Nobank kredit tashkiloti tomonidan tavakkalchilik darajasini aniqlash va baholashda Nobank kredit tashkilotlarida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha ichki nazorat qoidalarining (roʻyxat raqami 2925, 2017-yil 4-sentabr) 6-bobi talablariga rioya qilinmaganda har bir holat uchun nobank kredit tashkiloti jami kapitalining 0,5 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 2,5 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 5.15 Nobank kredit tashkiloti tomonidan maʼlumotlar va hujjatlarni rasmiylashtirishda, saqlashda va maxfiyligini taʼminlashda Nobank kredit tashkilotlarida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha ichki nazorat qoidalarining (roʻyxat raqami 2925, 2017-yil 4-sentabr) 10-bobi talablariga rioya qilinmaganda har bir holat uchun nobank kredit tashkiloti jami kapitalining 0,3 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 2,5 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 5.16 Nobank kredit tashkiloti tomonidan maxsus vakolatli davlat organining jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha choralarni amalga oshirish uchun pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulk bilan bogʻliq operatsiyalarni oʻttiz ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatga toʻxtatib turish haqida koʻrsatmalari bajarilmaganda har bir holat uchun nobank kredit tashkiloti jami kapitalining 0,3 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 2,5 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 6-boʻlim. Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarining buzilishi 6.1 Litsenziya va ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlarning qalbaki hujjatlardan foydalangan holda olinganligi bank litsenziyasining qalbaki hujjatlardan foydalangan holda olinganligi uchun bank jami kapitalining 0,1 foizi, biroq 750 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 5 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlarning qalbaki hujjatlardan foydalangan holda olinganligi uchun bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 500 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 2,5 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 6.2 Banklar tomonidan Markaziy bankning dastlabki ruxsatnomasini olmasdan turib oʻz aksiyalari sotib olinishi bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 500 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 2,5 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 6.3 Markaziy bankning ruxsatnomasini olmasdan turib bankni qayta tashkil etish bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 500 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 2,5 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 6.4 Bank aksiyadorlarining tarkibi, holati yoki ulushi oʻzgarishi oqibatida bankning nomiga qoʻyilgan talablar bajarilmayotgan boʻlsa, bank mazkur holat vujudga kelgan kundan boshlab 6 oydan kechiktirmay firma nomini oʻzgartirmaganligi bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima bunday qoidabuzarlik uchun jarima qoʻllanilganidan keyin 3 yil davomida takroran sodir etilganda — bank jami kapitalining 0,025 foizi, biroq 2 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima bunday qoidabuzarlik takroran sodir etilganligi uchun jarima qoʻllanilganidan keyin 5 yil davomida takroran sodir etilganda — bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 3 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 6.5 Bank boshqaruvi raisi, uning oʻrinbosarlari va boshqa boshqaruv aʼzolarining vazifalarini ular yoʻqligida vaqtincha bajarish Markaziy bank bilan kelishib olish tartibidan oʻtmagan shaxsga yuklanganligi bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima bunday qoidabuzarlik uchun jarima qoʻllanilganidan keyin 3 yil davomida takroran sodir etilganda — bank jami kapitalining 0,025 foizi, biroq 2 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima bunday qoidabuzarlik takroran sodir etilganligi uchun jarima qoʻllanilganidan keyin 5 yil davomida takroran sodir etilganda — bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 3 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 6.6 Bank kuzatuv kengashi aʼzolarining koʻpchiligi bankka aloqador shaxslar boʻlganligi, bundan ularning kuzatuv kengashidagi aʼzoligi mustasno bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima bunday qoidabuzarlik uchun jarima qoʻllanilganidan keyin 3 yil davomida takroran sodir etilganda — bank jami kapitalining 0,025 foizi, biroq 2 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima bunday qoidabuzarlik takroran sodir etilganligi uchun jarima qoʻllanilganidan keyin 5 yil davomida takroran sodir etilganda — bank jami kapitalining 0,05 foizi , biroq 3 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 6.7 Obyektiv sabablarga koʻra Markaziy bank bilan oldindan kelishib olinmagan va bankning muhim ahamiyatga ega xodimi lavozimiga tayinlangan shaxs kelishib olishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganligi haqidagi Markaziy bankning xabarnomasi bank tomonidan olingan kundan eʼtiboran 10 ish kuni ichida egallab turgan lavozimidan ozod etilmaganligi bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima bunday qoidabuzarlik uchun jarima qoʻllanilganidan keyin 3 yil davomida takroran sodir etilganda — bank jami kapitalining 0,025 foizi, biroq 2 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima bunday qoidabuzarlik takroran sodir etilganligi uchun jarima qoʻllanilganidan keyin 5 yil davomida takroran sodir etilganda — bank jami kapitalining 0,05 foizi , biroq 3 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 6.8 Bank kuzatuv kengashi aʼzosining vakolati muddatidan oldin tugatilganida, boshqaruvi aʼzosi yoki bosh buxgalterning mehnat shartnomasi bekor qilinganida va (yoki) boshqa lavozimga oʻtkazilganda, bank sabablarini koʻrsatgan holda mazkur qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran bir kun ichida, muhim ahamiyatga ega xodimlar bilan bogʻliq hollarda 5 ish kuni ichida Markaziy bankni yozma ravishda xabardor qilmaganligi bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima bunday qoidabuzarlik uchun jarima qoʻllanilganidan keyin 3 yil davomida takroran sodir etilganda — bank jami kapitalining 0,025 foizi, biroq 2 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima bunday qoidabuzarlik takroran sodir etilganligi uchun jarima qoʻllanilganidan keyin 5 yil davomida takroran sodir etilganda — bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 3 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 6.9 Bank kuzatuv kengashi aʼzolari, boshqaruv aʼzosi hamda muhim ahamiyatga ega xodimlarning boshqa lavozimga oʻtkazilishi va (yoki) ular bilan tuzilgan mehnat shartnomasi bekor qilinishi natijasida boʻshab qolgan lavozimlarga banklar va bank faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilik talablariga muvofiq keluvchi nomzodlar 30 kun ichida Markaziy bankka kelishib olish uchun taqdim etilmaganligi bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima bunday qoidabuzarlik uchun jarima qoʻllanilganidan keyin 3 yil davomida takroran sodir etilganda — bank jami kapitalining 0,025 foizi, biroq 2 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima bunday qoidabuzarlik takroran sodir etilganligi uchun jarima qoʻllanilganidan keyin 5 yil davomida takroran sodir etilganda — bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 3 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 6.10 Bankni ixtiyoriy tugatishga doir dastlabki va yakuniy ruxsatnomalarni olmasdan turib bankni ixtiyoriy tugatish bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 500 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 2,5 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 6.11 Markaziy bankning ruxsatnomasini olmasdan turib banklar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqarida shuʼba banklar va vakolatxonalar ochish, filiallar tashkil etish, banklarning kapitalida ishtirok etish, shu jumladan chet el banklarini tashkil etish bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 500 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 2,5 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 6.12 Bank tomonidan chet elda vakolatxona ochish, shuʼba bankni, vakolatxonani yoki filialni yopish, shuningdek chet el banki aksiyalarini sotish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, bank bunday qaror qabul qilingan sanadan eʼtiboran oʻttiz kun ichida Markaziy bankni xabardor qilmasligi bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima bunday qoidabuzarlik uchun jarima qoʻllanilganidan keyin 3 yil davomida takroran sodir etilganda — bank jami kapitalining 0,025 foizi, biroq 2 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima bunday qoidabuzarlik takroran sodir etilganligi uchun jarima qoʻllanilganidan keyin 5 yil davomida takroran sodir etilganda — bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 2,5 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 6.13 Bank tomonidan Markaziy bankning ruxsatnomasini olmasdan turib boshqa bank aksiyalari sotib olinishi bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 500 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 2,5 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 6.14 Markaziy bankning ruxsatnomasini olmasdan turib bank tomonidan xizmatlar va operatsiyalarning ayrim turlari autsorsingga topshirilishi bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 500 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 2,5 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 6.15 Bank tomonidan bankning alohida boʻlinmalarini ochish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarning bank tomonidan buzilganligi yoki bank tomonidan uning alohida boʻlinmasini ochish toʻgʻrisida notoʻgʻri maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan maʼlumotlar taqdim etilganligi yoxud bankning alohida boʻlinmalari faoliyati qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga zid boʻlishi bank jami kapitalining 0,025 foizi, biroq 2 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima bunday qoidabuzarlik uchun jarima qoʻllanilganidan keyin 5 yil davomida takroran sodir etilganda — bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 3 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 6.16 Bank tomonidan bankning alohida boʻlinmasini tugatish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganligi yoki bankning alohida boʻlinmasi faoliyati amalda tugatilganligi toʻgʻrisida xabarnoma taqdim etilmaganligi yoki oʻz vaqtida xabar berilmasligi bank jami kapitalining 0,025 foizi, biroq 2 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima bunday qoidabuzarlik uchun jarima qoʻllanilganidan keyin 5 yil davomida takroran sodir etilganda — bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 3 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 6.17 Bank filiali va bank xizmatlari ofisining joylashgan yeri (pochta manzili) yoki nomi oʻzgarganda Markaziy bankka belgilangan tartibda xabarnoma yuborilmaganligi yoki xabarnomani yuborishda notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlardan foydalanilganligi bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima bunday qoidabuzarlik uchun jarima qoʻllanilganidan keyin 3 yil davomida takroran sodir etilganda — bank jami kapitalining 0,025 foizi, biroq 2 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima bunday qoidabuzarlik takroran sodir etilganligi uchun jarima qoʻllanilganidan keyin 5 yil davomida takroran sodir etilganda — bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 3 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 6.18 Aksiyadorlar umumiy yigʻilishi tomonidan bankni qayta tashkil etish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilinganidan keyin qayta tashkil etilayotgan bank 30 kun ichida yozma ravishda Markaziy bankka maʼlum qilmasligi yoki bankning rasmiy veb-saytida tegishli eʼlon berish yoʻli bilan oʻz kreditorlarini kelgusidagi oʻzgarishlar haqida xabardor qilmasligi bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima bunday qoidabuzarlik uchun jarima qoʻllanilganidan keyin 3 yil davomida takroran sodir etilganda — bank jami kapitalining 0,025 foizi, biroq 2 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima bunday qoidabuzarlik takroran sodir etilganligi uchun jarima qoʻllanilganidan keyin 5 yil davomida takroran sodir etilganda — bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 3 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 6.19 Markaziy bankning bankni qayta tashkil etish toʻgʻrisidagi talabi qabul qilinganidan soʻng 30 kun ichida bank kuzatuv kengashi tomonidan aksiyadorlarning navbatdan tashqari umumiy yigʻilishi chaqirilmaganda bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima bunday qoidabuzarlik uchun jarima qoʻllanilganidan keyin 3 yil davomida takroran sodir etilganda — bank jami kapitalining 0,025 foizi, biroq 2 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima bunday qoidabuzarlik takroran sodir etilganligi uchun jarima qoʻllanilganidan keyin 5 yil davomida takroran sodir etilganda — bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 3 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 6.20 Nobank kredit tashkilotining ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) qonunchilik hujjatlarida belgilangan miqdordagi ulushni olgunga qadar Markaziy bankni xabardor qilmaslik nobank kredit tashkiloti jami kapitalining 0,05 foizi, biroq mikromoliya tashkiloti, ipotekani qayta moliyalashtirish, kafolatlar berish va faktoring tashkilotidan 25 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 150 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan, lombarddan esa 10 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 30 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima bunday qoidabuzarlik uchun jarima qoʻllanilganidan keyin 6 oy davomida takroran sodir etilganda — nobank kredit tashkiloti jami kapitalining 0,1 foizi, biroq mikromoliya tashkiloti, ipotekani qayta moliyalashtirish, kafolatlar berish va faktoring tashkilotidan 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 250 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan, lombarddan esa 25 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 50 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 6.21 Nobank kredit tashkilotining ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) qonunchilik hujjatlarida belgilangan miqdordagi ulushga Markaziy bankning dastlabki ruxsatnomasini olmasdan egalik qilish nobank kredit tashkiloti jami kapitalining 0,1 foizi, biroq mikromoliya tashkiloti, ipotekani qayta moliyalashtirish, kafolatlar berish va faktoring tashkilotidan 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 250 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan, lombarddan esa 20 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 50 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima bunday qoidabuzarlik uchun jarima qoʻllanilganidan keyin 6 oy davomida takroran sodir etilganda — nobank kredit tashkiloti jami kapitalining 0,2 foizi, biroq mikromoliya tashkiloti, ipotekani qayta moliyalashtirish, kafolatlar berish va faktoring tashkilotidan 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan, lombarddan esa 40 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 80 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 6.22 Nobank kredit tashkilotining ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) qonunchilik hujjatlarida belgilangan miqdordagi ulush shaxs tomonidan oʻziga bogʻliq boʻlmagan holatlarda olinganda Markaziy bankning keyingi ruxsatnomasini olish uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda Markaziy bankka murojaat qilmaslik nobank kredit tashkiloti jami kapitalining 0,05 foizi, biroq mikromoliya tashkiloti, ipotekani qayta moliyalashtirish, kafolatlar berish va faktoring tashkilotidan 25 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 150 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan, lombarddan esa 10 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 30 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima bunday qoidabuzarlik uchun jarima qoʻllanilganidan keyin 6 oy davomida takroran sodir etilganda — nobank kredit tashkiloti jami kapitalining 0,1 foizi, mikromoliya tashkiloti, ipotekani qayta moliyalashtirish, kafolatlar berish va faktoring tashkilotidan 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 250 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan, lombarddan esa 25 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 50 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 6.23 Nobank kredit tashkilotining rahbar xodimi lavozimga tayinlanganligi (saylanganligi) haqida u tayinlangan (saylangan) kundan eʼtiboran besh ish kuni ichida rahbar xodimning Oʻzbekiston Respublikasi “Nobank kredit tashkilotlari va mikromoliyalashtirish faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonunining 16-moddasida belgilangan talablarga muvofiqligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni ilova qilgan va ilgari ushbu lavozimni egallagan shaxsning ozod etilishi sabablarini koʻrsatgan holda Markaziy bankka yozma xabarnoma taqdim etmaslik nobank kredit tashkiloti jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 5 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 100 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima bunday qoidabuzarlik uchun jarima qoʻllanilganidan keyin 2 yil davomida takroran sodir etilganda — nobank kredit tashkiloti jami kapitalining 0,1 foizi, biroq 10 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 250 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 6.24 Nobank kredit tashkilotining filiali ochilganligi yoki yopilganligi toʻgʻrisida Markaziy bankni belgilangan tartibda xabardor qilmaslik nobank kredit tashkiloti jami kapitalining 0,1 foizi, biroq 10 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 250 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima bunday qoidabuzarlik uchun jarima qoʻllanilganidan keyin 2 yil davomida takroran sodir etilganda — nobank kredit tashkiloti jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 20 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 6.25 Nobank kredit tashkiloti filialining nomi va (yoki) joylashgan yeri oʻzgarganligi toʻgʻrisida Markaziy bankni belgilangan tartibda xabardor qilmaslik nobank kredit tashkiloti jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 5 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 100 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima, bunday qoidabuzarlik uchun jarima qoʻllanilganidan keyin 2 yil davomida takroran sodir etilganda — nobank kredit tashkiloti jami kapitalining 0,1 foizi, biroq 10 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 250 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 6.26 Kredit byurosining ijro organi rahbari qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga, shu jumladan malaka talablariga muvofiq boʻlmasligi bazaviy hisoblash miqdorining 25 baravari miqdorida jarima bunday qoidabuzarlik uchun jarima qoʻllanilganidan keyin 6 oy davomida takroran sodir etilganda — bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravari miqdorida jarima 7-boʻlim. Naqd pul muomalasini va kassa ishini tashkil etishga doir qonunchilik hujjatlari talablarining buzilishi 7.1 Bosh bank tomonidan bir yilda kamida bir marotaba oʻz tasarrufidagi bank filiallarida kassa ishi tashkil etilishi va kassa operatsiyalarini bajarishda qonunchilik hujjatlari talablariga rioya etilishi tekshirilmaganda bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 20 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 300 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 7.2 Bankda naqd pul va boshqa qimmatliklarning but saqlanayotganligini taftish qilish hamda bajarilgan kassa operatsiyalarini tekshirishning (har yilning 1-yanvar holatiga, har chorakda kamida bir marta, moddiy javobgar shaxslar almashayotganda yoki vaqtincha almashayotganda) muddatlari va tartiblariga rioya etilmaganda bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 20 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 300 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 7.3 Naqd pul va boshqa qimmatliklarning but saqlanishi uchun javobgar boʻlgan hamda kassa operatsiyalarini bajaruvchi barcha xodimlar bilan (shuningdek, kechki kassaning buxgalter-nazoratchisi bilan ham) moddiy javobgarlik toʻgʻrisida shartnoma tuzilmaganda bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 15 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 200 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 7.4 Markaziy bankning hisob-kitob kassa markazlari va boshqa bank boʻlinmalarida qayta sanash jarayonida bank kassirlari tomonidan oʻrab-bogʻlagan naqd pul bogʻlamlari (dastalari)da surunkali ravishda (bir bank boʻlinmasi kassirlari tomonidan 1 oy davomida 10 va undan ortiq holatlar) kamomad (toʻlovga yaroqsiz, qalbaki pullarni qoʻshib bogʻlash holatlari)ga yoʻl qoʻyilganligi aniqlanganda bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 15 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 200 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 7.5 Bank boʻlinmasida qimmatliklar hisobini yuritish boʻyicha kassa kitoblarining belgilangan tartibda yuritilishi taʼminlanmaganda bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 15 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 200 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 7.6 Bank boʻlinmasida tegishli kassa hujjatlarini belgilangan tartibda rasmiylashtirmasdan naqd pullarni va boshqa qimmatliklarni kirim va chiqim qilish boʻyicha kassa operatsiyalarining bajarilishiga yoʻl qoʻyilganda bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 15 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 200 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 7.7 Aholi va xoʻjalik yurituvchi subyektlar bank kassalaridan naqd pullarni olish uchun murojaat qilganda, ularning bankdagi depozit hisobvaraqlaridagi mablagʻlari doirasida asossiz ravishda naqd pullarni bermaslik bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 15 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 200 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 7.8 Aholi va xoʻjalik yurituvchi subyektlarning naqd pullarini banklardagi depozit hisobvaraqlariga kirim qilish uchun bankning aylanma kassasiga va bank xizmatlari ofislari kassalariga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda topshirganda, bank tomonidan naqd pullarni qabul qilmaslik bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 15 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 200 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 7.9 Oʻzbekiston Respublikasi hududida muomaladagi qonuniy toʻlov vositasi boʻlgan banknotalar va milliy valyutadagi tangalarni nominal qiymati boʻyicha qabul qilishni rad etish bankka dastlab qoidabuzarlikni bartaraf etish toʻgʻrisida koʻrsatma xati, bir yil ichida qayta sodir etilganda bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 20 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 300 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima nobank kredit tashkilotiga dastlab qoidabuzarlikni bartaraf etish toʻgʻrisida koʻrsatma xati, bir yil ichida qayta sodir etilganda nobank kredit tashkiloti jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 10 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 100 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 8-boʻlim. Banklar va nobank kredit tashkilotlarining ichki hujjatlari qonunchilik hujjatlariga muvofiq emasligi 8.1 Banklar yoki nobank kredit tashkilotlari tomonidan ishlab chiqilgan ichki hujjatlarning qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq emasligi bankdan har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,001 foizi, biroq 10 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 100 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan, mikromoliya va ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotidan har bir holat uchun 5 mln. soʻm, biroq 50 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan, lombarddan har bir holat uchun 5 mln. soʻm, biroq 30 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 8.2 Banklarning yoki nobank kredit tashkilotlarining ichki hujjatlarida fuqarolarning qonun bilan himoyalangan huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlariga zid normalar mavjudligi bankdan har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,001 foizi, biroq 10 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 100 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan, mikromoliya va ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotidan har bir holat uchun 5 mln. soʻm, biroq 50 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan, lombarddan har bir holat uchun 5 mln. soʻm, biroq 30 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 8.3 Bankning yuridik xizmati tomonidan ichki qoidalarning qonunchilik hujjatlariga muvofiqligini taʼminlash maqsadida huquqiy ekspertizadan oʻtkazilmaganligi bank jami kapitalining 0,001 foizi, biroq 10 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 100 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 8.4 Banklar ular tomonidan qabul qilingan ichki qoidalarning, shuningdek ularga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarning reyestri mavjud emasligi bank jami kapitalining 0,001 foizi, biroq 10 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 100 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 8.5 Ichki qoidalar, shuningdek ularga kiritiladigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar banklar tomonidan tasdiqlangandan soʻng 15 kun ichida Markaziy bankka taqdim etilmasligi har bir holat uchun 5 mln. soʻm, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 30 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 8.6 Bank va nobank kredit tashkiloti tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan ichki qoidalarning, shuningdek tartib, siyosat, nizom va yoʻriqnomalarning ishlab chiqilmaganligi, shuningdek mazkur hujjatlar bank va nobank kredit tashkilotining vakolatli organi tomonidan tasdiqlanmaganligi bankdan har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,001 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan, mikromoliya va ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotidan har bir holat uchun 10 mln. soʻm, biroq 50 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan, lombarddan har bir holat uchun 10 mln. soʻm, biroq 30 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 9-boʻlim. Bank tomonidan valyutani tartibga solishga doir qonunchilik talablarining buzilishi 9.1 Tashqi savdo operatsiyalari bilan bogʻliq qoidabuzarliklar 9.1.1 Tashqi savdo operatsiyalari boʻyicha toʻlov shakllari toʻgʻri qoʻllanilmaganligi sababli tashqi savdo shartnomalari boʻyicha muddati oʻtgan debitor qarzdorlik yuzaga kelganda yoki toʻlovlar qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga muvofiq amalga oshirilmaganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 25 mln. soʻmdan oshmagan miqdorda, shuningdek, jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,05 foizidan, biroq 2 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 9.1.2 Tashqi savdo operatsiyalari boʻyicha toʻlovlarni amalga oshirish uchun asos boʻlgan hujjatlar (shartnoma, invoys, toʻlov hujjatlari yoki boshqa asoslovchi hujjatlar) mavjud boʻlmagan yoki mazkur hujjatlarga muvofiq boʻlmagan tarzda toʻlov amalga oshirilganda, bundan mazkur ilovaning 9.1.1-pozitsiyasida koʻrsatilgan holatlar mustasno har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan oshmagan miqdorda, shuningdek, jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,05 foizidan, biroq 2 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 9.1.3 Tashqi savdo operatsiyalari boʻyicha bank orqali amalga oshirilgan mablagʻlar harakati toʻgʻrisidagi axborotlar “E-kontrakt” tashqi savdo axborot tizimiga onlayn tarzda kiritilishi taʼminlanmaganda 5 kungacha kiritilmagan boʻlsa — har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,0002 foizi, biroq 1 mln. soʻmdan oshmagan miqdorda; 5 kundan hisobot oyi yakuniga qadar kiritilmagan boʻlsa — har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,0005 foizi, biroq 2,5 mln. soʻmdan oshmagan miqdorda; hisobot oyi yakunlangan kundan boshlab tekshirish davriga qadar kiritilmagan boʻlsa — har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,001 foizi, biroq 5 mln. soʻmdan oshmagan miqdorda, biroq jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 9.1.4 “E-kontrakt” tashqi savdo axborot tizimidagi maʼlumotlar (shu jumladan, qonunchilik hujjatlariga muvofiq tegishli vazirlik va idoralarning xulosasi mavjudligini) va taqdim etilgan kontrakt (qoʻshimcha kelishuv) shartlari oʻrtasida tafovut mavjud boʻlgan holatda tashqi savdo kontraktlari boʻyicha operatsiya amalga oshirilganda yoki bank hisobvaraqlari orqali amalga oshirilgan mablagʻlar harakati toʻgʻrisidagi axborotlar “E-kontrakt” tashqi savdo axborot tizimiga notoʻgʻri kiritilganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 25 mln. soʻmdan oshmagan miqdorda, shuningdek, jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,05 foizidan, biroq 2 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 9.1.5 Tashqi savdo operatsiyalari boʻyicha haqiqatda amalga oshirilmagan mablagʻlar harakati toʻgʻrisida “E-kontrakt” tashqi savdo axborot tizimiga axborot kiritilganda yoki “E-kontrakt” tashqi savdo axborot tizimida mavjud boʻlmagan tashqi savdo shartnomalari boʻyicha toʻlov amalga oshirilganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan oshmagan miqdorda, shuningdek, jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,1 foizidan, biroq 5 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 9.1.6 Banklar tomonidan tashqi savdo shartnomalari yuzasidan vujudga kelgan muddati oʻtgan debitor va kreditor qarzdorliklar “E-kontrakt” tashqi savdo axborot tizimidan qonunchilik hujjatlariga zid ravishda hisobdan chiqarilganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan oshmagan miqdorda, shuningdek, jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,1 foizidan, biroq 5 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 9.2 Rezident va norezidentlarning chet el valyutasidagi, shuningdek norezidentlarning milliy valyutadagi hisobvaraqlarini yuritish tartibi buzilganda 9.2.1 Bank tomonidan norezidentlarning milliy valyutadagi hisobvaraqlariga qonuniy yoʻl bilan topilganligini asoslantiruvchi hujjatlari mavjud boʻlmagan mablagʻlar kiritilganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,002 foizi, biroq 10 mln. soʻmdan oshmagan miqdorda, shuningdek, jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,02 foizidan, biroq 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 9.2.2 Banklar tomonidan rezident va norezidentlarning chet el valyutasidagi hisobvaraqlarini yuritish tartibiga rioya qilinmaganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,002 foizi, biroq 10 mln. soʻmdan oshmagan miqdorda, shuningdek, jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,02 foizidan, biroq 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 9.2.3 Mazkur ilovaning 9.2.1 va 9.2.2-pozitsiyalarida belgilangan qoidabuzarliklar mamlakatdan valyuta mablagʻlarining noqonuniy olib chiqib ketilishiga olib kelsa har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan oshmagan miqdorda, shuningdek, jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,1 foizidan, biroq 5 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 9.3 Kapital harakati bilan bogʻliq valyuta operatsiyalarini amalga oshirish tartibi buzilganda 9.3.1 Banklar tomonidan Kapital harakati bilan bogʻliq ayrim valyuta operatsiyalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 2536, 2013-yil 17-dekabr) talablariga rioya etilmaganda, bundan mazkur ilovaning 9.3.3-pozitsiyasida koʻrsatilgan holatlar mustasno har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan oshmagan miqdorda, shuningdek, jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,1 foizidan, biroq 5 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 9.3.2 Mazkur ilovaning 9.3.1-pozitsiyasida koʻrsatilgan qoidabuzarliklar mamlakatdan valyuta mablagʻlarining noqonuniy chiqib ketishiga olib kelsa har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 250 mln. soʻmdan oshmagan miqdorda, shuningdek, jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,5 foizidan, biroq 8 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 9.3.3 Kapital harakati operatsiyasini amalga oshirish uchun asoslovchi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining, Vazirlar Mahkamasining qarorlari yoki Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomasi mavjud boʻlmagan yoki mazkur hujjatlarga muvofiq boʻlmagan tarzda chet elga valyuta mablagʻlari oʻtkazilganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,1 foizi, biroq 500 mln. soʻmdan oshmagan miqdorda, shuningdek, jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 1 foizidan, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 9.4 Ichki valyuta bozorida xoʻjalik yurituvchi subyektlar tomonidan chet el valyutasini sotish va sotib olish operatsiyalarini amalga oshirish tartibiga rioya etilmaganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 25 mln. soʻmdan oshmagan miqdorda, shuningdek, jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,05 foizidan, biroq 2 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 9.5 Jismoniy shaxslar bilan valyuta ayirboshlash operatsiyalarini amalga oshirish tartibi buzilganda 9.5.1 Norezident jismoniy shaxslarga respublika hududida milliy valyuta mablagʻlarining qonuniy manbalardan olinganligini tasdiqlovchi hujjatlarsiz chet el valyutasi sotilganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,002 foizi, biroq 10 mln. soʻmdan oshmagan miqdorda, shuningdek, jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,02 foizidan, biroq 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 9.5.2 Jismoniy shaxslar bilan valyuta ayirboshlash operatsiyalarini amalga oshirishda Markaziy bankning Banklararo yagona elektron tizimidan foydalanilmaganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,002 foizi, biroq 10 mln. soʻmdan oshmagan miqdorda, shuningdek, jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,02 foizidan, biroq 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 9.5.3 Valyuta ayirboshlash shoxobchalarini ochish va yopish, xavfsizlik talablari, shuningdek ayirboshlash operatsiyalarida qimmatliklar bilan ishlash tartibiga rioya etilmaganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,002 foizi, biroq 10 mln. soʻmdan oshmagan miqdorda, shuningdek, jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,02 foizidan, biroq 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 9.5.4 Valyuta ayirboshlash operatsiyalarini oʻtkazishda bank xodimlariga taqiqlangan faoliyatlar amalga oshirilganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 25 mln. soʻmdan oshmagan miqdorda, shuningdek, jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,05 foizidan, biroq 2 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 9.5.5 Bank xodimi tomonidan jismoniy shaxslar bilan valyuta ayirboshlash operatsiyasini amalga oshirish asossiz rad etilganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 25 mln. soʻmdan oshmagan miqdorda, shuningdek, jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,05 foizidan, biroq 2 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 9.5.6 Bank tomonidan jismoniy shaxslar bilan valyuta ayirboshlash operatsiyalariga asossiz cheklovlar oʻrnatilganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan oshmagan miqdorda, shuningdek, jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,1 foizidan, biroq 5 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 9.6 Bank kassalari orqali xoʻjalik yurituvchi subyektlar bilan naqd chet el valyutasida operatsiyalarni amalga oshirish tartibiga rioya etilmaganda 9.6.1 Oʻzbekiston Respublikasida valyuta operatsiyalarini amalga oshirish qoidalarining (roʻyxat raqami 3281, 2020-yil 31-avgust) 45-bandi talablariga zid ravishda bank kassalariga naqd chet el valyutasi qabul qilinganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,002 foizi, biroq 10 mln. soʻmdan oshmagan miqdorda, shuningdek, jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,02 foizidan, biroq 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 9.6.2 Asoslovchi hujjatlar mavjud boʻlmagan hollarda bank kassalariga naqd chet el valyutalari kirim qilinganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 25 mln. soʻmdan oshmagan miqdorda, shuningdek, jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,05 foizidan, biroq 2 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 9.7 Oʻzbekiston Respublikasining “Valyutani tartibga solish toʻgʻrisida”gi Qonuni talablari buzilganda 9.7.1 Bank tomonidan mijozlarining tovarlar (ishlar, xizmatlar) uchun hisob-kitoblari va toʻlovlari Oʻzbekiston Respublikasi hududida chet el valyutasida amalga oshirilganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan oshmagan miqdorda, shuningdek, jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,05 foizidan, biroq 2 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 9.7.2 Nosavdo tusdagi pul oʻtkazmalarini amalga oshirish uchun asoslovchi hujjatlar mavjud boʻlmagan yoki mazkur hujjatlarga muvofiq boʻlmagan tarzda toʻlov amalga oshirilganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan oshmagan miqdorda, shuningdek, jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,05 foizidan, biroq 2 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 9.7.3 Jismoniy shaxslar oʻrtasida yuz million soʻm ekvivalentdan ortiq boʻlgan miqdordagi xalqaro pul oʻtkazmalari amalga oshirilganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 25 mln. soʻmdan oshmagan miqdorda, shuningdek, jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,05 foizidan, biroq 2 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 9.7.4 Rezidentlar oʻrtasida Oʻzbekiston Respublikasi “Valyutani tartibga solish toʻgʻrisida”gi Qonunining 17-moddasida nazarda tutilmagan valyuta operatsiyalari amalga oshirilganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 25 mln. soʻmdan oshmagan miqdorda, shuningdek, jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,05 foizidan, biroq 2 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 9.7.5 Norezidentlar oʻrtasida Oʻzbekiston Respublikasi “Valyutani tartibga solish toʻgʻrisida”gi Qonunining 18-moddasida nazarda tutilmagan valyuta operatsiyalari amalga oshirilganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 25 mln. soʻmdan oshmagan miqdorda, shuningdek, jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,05 foizidan, biroq 2 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 9.7.6 Oʻzbekiston Respublikasining “Valyutani tartibga solish toʻgʻrisida”gi Qonuni bilan taqiqlangan yoki ruxsat berilmagan boshqa turdagi operatsiyalar amalga oshirilganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan oshmagan miqdorda, shuningdek, jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,05 foizidan, biroq 2 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 9.8 Banklar tomonidan valyuta operatsiyalarini amalga oshirish jarayonida tranzaksiyalarga tegishli operatsiya kodlari biriktirilmaganda yoki notoʻgʻri qoʻllanilganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,0002 foizi, biroq 1 mln. soʻmdan oshmagan miqdorda, shuningdek, jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,005 foizidan, biroq 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 9.9 Banklar tomonidan kafolatlanmagan tashqi qarz va kapital oqimlari toʻgʻrisidagi valyuta operatsiyalari Markaziy bankning “Valyuta operatsiyalari hisobini yuritish” axborot tizimiga oʻz vaqtida kiritilmaganda, shuningdek, notoʻgʻri yoki toʻliq boʻlmagan maʼlumotlar kiritilganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,002 foizi, biroq 10 mln. soʻmdan oshmagan miqdorda, shuningdek, jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,05 foizidan, biroq 2 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 9.10 Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan valyuta operatsiyalari amalga oshirilishining asoslanganligi yuzasidan monitoring olib borishga doir qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq tegishli maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasiga taqdim etilmaganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,002 foizi, biroq 10 mln. soʻmdan oshmagan miqdorda, shuningdek, jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,05 foizidan, biroq 2 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 9.11 Bank xodimlari tomonidan mijozlar bilan oʻzaro til biriktirgan holda haqiqiy bitimni niqoblash maqsadida qalbaki bitim tuzish yoki gʻayrioddiy sxemalar orqali mavjud qonunchilik talablari aylanib oʻtilganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan oshmagan miqdorda, shuningdek, jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,1 foizidan, biroq 5 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 10-boʻlim. Oʻzbekiston Respublikasining bank va nobank kredit tashkilotlari tomonidan qoidabuzarliklarga yoʻl qoʻyilishi 10.1 Markaziy bankka taqdim etiladigan nazoratga oid, shuningdek moliyaviy, statistik va boshqa hisobotlarni, shu jumladan Markaziy bankning Bank tizimi maʼlumotlar omboriga taqdim etiladagan maʼlumotlarni taqdim qilishning oʻrnatilgan shakllari va muddatlariga rioya qilmaslik, haqqoniy boʻlmagan maʼlumotlar berish hamda buxgalteriya hisobini toʻgʻri yuritmaslik, balansida aktiv, majburiyat va kapitalning, shuningdek balansdan tashqari vositalarning haqiqiy holatini yashirish holatlari aniqlanganda. Izoh: Hisobotlarni taqdim qilishning muddatlariga rioya qilmaslik holatlariga quyidagilar kiradi: hisobotlarni kechiktirib taqdim etish; hisobotlarni taqdim etmaslik. Haftalik, oylik, choraklik, yillik va boshqa uzoq davriy hisobotlar belgilangan muddatdan 5 ish kunigacha kechiktirib taqdim etilganda — kechiktirilgan, 5 ish kunidan oshiq muddatga kechiktirib taqdim etilganda — taqdim etilmagan deb baholanadi. Kunlik hisobotlar belgilangan muddatdan 1 ish kunigacha kechiktirib taqdim etilganda — kechiktirilgan, 1 ish kunidan oshiq muddatga kechiktirib taqdim etilganda — taqdim etilmagan deb baholanadi. Taqdim etish soati belgilangan hisobotlar belgilangan muddatdan 4 soatgacha kechiktirib taqdim etilganda — kechiktirilgan, 4 soatdan oshiq muddatga kechiktirib taqdim etilganda — taqdim etilmagan deb baholanadi. 10.1.1 Hisobotlarning oʻrnatilgan shakliga rioya qilmaslik yoki toʻliq boʻlmagan hisobot taqdim etish har bir holat uchun 10 mln. soʻm, jami aniqlangan holatlar uchun bankdan jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 300 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan, mikromoliya bankidan jami kapitalining 0,02 foizi, biroq 10 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 150 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan, mikromoliya, ipotekani qayta moliyalashtirish, kafolatlar berish va faktoring tashkilotidan 50 mln. soʻmdan, lombarddan 30 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 10.1.2 Markaziy bankning Bank tizimi maʼlumotlar omboriga va Bank depozitorlarining milliy axborot bazasiga taqdim etiladigan maʼlumotlarning muddatlari va (yoki) toʻliqliligiga rioya etilmaganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan , jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 500 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 5 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 10.1.3 Haftalik, oylik, choraklik, yillik va boshqa davriy hisobotlar yoki maʼlumotlar boʻyicha oʻrnatilgan muddatlarga rioya qilmaslik har bir shakl uchun hisobotni kechiktirish: 2 kunga — dastlab qoidabuzarlikni bartaraf etish toʻgʻrisida koʻrsatma xati, bir yil ichida qayta sodir etilsa 500 ming soʻm 3 kunga — 1 mln. soʻm 4 kunga — 2 mln. soʻm 5 kunga — 3 mln. soʻm; hisobotni taqdim etmaslik uchun 10 mln. soʻm, biroq jami aniqlangan holatlar uchun bankdan jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 300 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan, mikromoliya bankidan jami kapitalining 0,04 foizi, biroq 20 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 200 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan, mikromoliya va faktoring tashkilotidan jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 10 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 50 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan, lombarddan jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 5 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 30 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan, ipotekani qayta moliyalashtirish, kafolatlar berish tashkilotidan jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 10 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 200 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 10.1.4 Kunlik hisobotlar yoki maʼlumotlar boʻyicha oʻrnatilgan muddatlarga rioya qilmaslik har bir shakl uchun hisobotni kechiktirish: 5 soatgacha — dastlab qoidabuzarlikni bartaraf etish toʻgʻrisida koʻrsatma xati, bir yil ichida qayta sodir etilsa 500 ming soʻm, 5 soatdan keyingi ish kunigacha — 1 mln. soʻm, hisobotni taqdim etmaslik uchun 10 mln. soʻm, biroq jami aniqlangan holatlar uchun bankdan jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 300 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan, mikromoliya bankidan jami kapitalining 0,04 foizi, biroq 20 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 200 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan, mikromoliya va faktoring tashkilotidan jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 10 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 50 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan, lombarddan jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 5 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 30 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan, ipotekani qayta moliyalashtirish, kafolatlar berish tashkilotidan jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 10 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 200 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 10.1.5 Taqdim etish soati belgilangan hisobotlar yoki maʼlumotlar boʻyicha oʻrnatilgan muddatlarga rioya qilmaslik har bir shakl uchun hisobotni kechiktirish: 10 daqiqagacha — qoidabuzarlikni bartaraf etish toʻgʻrisida koʻrsatma xati, 11 daqiqadan 1 soatgacha — 1 mln. soʻm, 2 soatgacha — 3 mln. soʻm, 3 soatgacha — 5 mln. soʻm, 4 soatgacha — 10 mln. soʻm, hisobotni taqdim etmaslik uchun 50 mln. soʻm, biroq jami aniqlangan holatlar uchun bankdan jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan, mikromoliya bankidan jami kapitalining 0,1 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 250 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan, mikromoliya va faktoring tashkilotidan jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 10 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 50 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan, lombarddan jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 5 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 30 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan, ipotekani qayta moliyalashtirish, kafolatlar berish tashkilotidan jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 10 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 200 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 10.1.6 Haqqoniy boʻlmagan hisobot va maʼlumotlar berish natijasida hisobot shaklining yakuniy natijasiga quyidagicha taʼsir etganda 2 foizgacha taʼsir qilganda dastlab qoidabuzarlikni bartaraf etish toʻgʻrisida koʻrsatma xati, bir yil ichida qayta sodir etilsa 5 mln. soʻm jarima 2 foizdan 5 foizgacha taʼsir qilganda bankdan jami kapitalining 0,001 foizi, biroq 20 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 100 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda, mikromoliya bankidan jami kapitalining 0,02 foizi, biroq 10 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 50 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda, ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotidan 10 mln. soʻm, mikromoliya, kafolatlar berish va faktoring tashkilotidan 5 mln. soʻm, lombarddan 4 mln. soʻm jarima 5 foizdan 10 foizgacha taʼsir qilganda bankdan jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 300 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda, mikromoliya bankidan jami kapitalining 0,04 foizi, biroq 20 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 100 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda, ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotidan 20 mln. soʻm, mikromoliya, kafolatlar berish va faktoring tashkilotidan 15 mln. soʻm, lombarddan 10 mln. soʻm jarima 10 foizdan 20 foizgacha taʼsir qilganda bankdan jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda, mikromoliya bankidan jami kapitalining 0,1 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 250 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda, ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotidan 30 mln. soʻm, mikromoliya, kafolatlar berish va faktoring tashkilotidan 20 mln. soʻm, lombarddan 15 mln. soʻm jarima 20 foiz va undan oshgan holda taʼsir qilganda yoki Markaziy bank tomonidan oʻrnatilgan prudensial talablar buzilganda bankdan jami kapitalining 0,02 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda, mikromoliya bankidan jami kapitalining 0,1 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda, ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotidan 60 mln. soʻm, mikromoliya, kafolatlar berish va faktoring tashkilotidan 50 mln. soʻm, lombarddan 25 mln. soʻm jarima 10.1.7 Bankning aktiv va majburiyatlari bilan bogʻliq operatsiyalar va ular bilan bogʻliq shartnomalarga doir maʼlumotlarni Bosh serverdan Markaziy bankka taqdim qilish uchun Bank tizimi maʼlumotlar omboriga yubormasligi har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan, jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,05 foizi biroq 500 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 5 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 10.2 Bank shartnomaga asosan tasdiqlangan grafiklar boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorliklarni, sud jarayonidagi kreditlarni, kredit berish majburiyatlarini, shartlari qayta koʻrib chiqilgan aktivlarni va buxgalteriya hisobining toʻgʻri yuritilishi boʻyicha boshqa holatlarni balansning tegishli hisobvaraqlarida aks ettirmaganda har bir holat uchun bankdan jami kapitalining 0,001 foizi, biroq 10 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan, mikromoliya bankidan jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 5 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 250 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 10.3 Mikromoliya, kafolatlar berish, faktoring tashkiloti, lombard yoki ipotekani qayta moliyalashtirish tashkiloti shartnomaga asosan tasdiqlangan grafiklar boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorlikni yoki shartlari qayta koʻrib chiqilgan aktivlarni balansning tegishli hisobvaraqlariga oʻtkazmaganda, mazkur miqdor tegishli hisobvaraqqa oʻtkazilishi lozim boʻlgan aktivning 100 foizidan kam, lekin 98 foizi va undan koʻp boʻlsa qoidabuzarlikni bartaraf etish toʻgʻrisida koʻrsatma xati 98 foizidan kam, lekin 95 foizidan koʻp boʻlsa bir yil ichidagi birinchi qoidabuzarlik uchun uni bartaraf etish toʻgʻrisida koʻrsatma xati, bir yil ichidagi ikki va undan koʻp qoidabuzarlik uchun: mikromoliya va faktoring tashkiloti — 10 mln. soʻm, lombard — 6 mln. soʻm, ipotekani qayta moliyalashtirish va kafolatlar berish tashkiloti — 25 mln. soʻm jarima 95 foizi va undan kam, lekin 75 foizidan koʻp boʻlsa mikromoliya va faktoring tashkiloti — 20 mln. soʻm, lombard — 10 mln. soʻm, ipotekani qayta moliyalashtirish va kafolatlar berish tashkiloti — 50 mln. soʻm jarima 75 foizi va undan kam, lekin 50 foizidan koʻp boʻlsa mikromoliya va faktoring tashkiloti — 30 mln. soʻm, lombard — 20 mln. soʻm, ipotekani qayta moliyalashtirish va kafolatlar berish tashkiloti — 75 mln. soʻm jarima 50 foizi va undan kam, lekin 0 foizidan koʻp boʻlsa mikromoliya va faktoring tashkiloti — 40 mln. soʻm, lombard — 30 mln. soʻm, ipotekani qayta moliyalashtirish va kafolatlar berish tashkiloti — 100 mln. soʻm jarima 10.4 Inspeksiya (tekshirish) tayinlangan bank yoki nobank kredit tashkilotlari tomonidan tekshiruvchilarning qonuniy talablari oʻz vaqtida yoki lozim darajada bajarilmasligi bank — 200 mln. soʻm, mikromoliya tashkiloti — 150 mln. soʻm, lombard — 50 mln. soʻm, ipotekani qayta moliyalashtirish va kafolatlar berish tashkiloti — 400 mln. soʻm jarima 10.5 Inspeksiya (tekshirish) jarayonida haqqoniy boʻlmagan maʼlumotlar taqdim etilganda bankdan jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda, ipotekani qayta moliyalashtirish va kafolatlar berish tashkilotidan 100 mln. soʻm, mikromoliya tashkiloti va lombarddan 50 mln. soʻm jarima 10.6 Bank vakillik hisobvaragʻida kun davomida manfiy qoldiq hosil boʻlsa va amaliyot kuni yakunida manfiy qoldiq bilan yakunlansa bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 10.7 Banklar tomonidan Markaziy bankning talabiga koʻra hisobotlar va boshqa hujjatlar taqdim etilmaganligi bankdan har bir holat uchun 100 mln. soʻm miqdorida jarima 10.8 Kredit tashkilotlarida qonunchilik hujjatlari talablari buzilganligi holatlari aniqlanib, ularni bartaraf etish yuzasidan Markaziy bank tomonidan berilgan koʻrsatmada qayd etilgan qoidabuzarlik toʻliq darajada yoki mazkur koʻrsatmada belgilangan vaqtda bartaraf etilmaganda bank — jami kapitalning 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan, mikromoliya banki — jami kapitalning 0,1 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 250 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan, ipotekani qayta moliyalashtirish tashkiloti va kafolatlar berish tashkiloti — jami kapitalning 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan, mikromoliya va faktoring tashkiloti — jami kapitalning 0,02 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan, lombard — jami kapitalning 0,1 foizi, biroq 25 mln. soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda jarima 10.9 Kredit tashkilotlari kredit buyurtmalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni va kredit axborotini belgilangan tartibda qayd etganidan soʻng, ularni keyingi ish kunidan kechiktirib Kredit axborotining davlat reyestriga taqdim etishi har bir holat uchun 1 mln. soʻm, jami aniqlangan holatlar uchun bank va mikromoliya banklariga jami kapitalning 0,005 foizidan koʻp boʻlmagan, biroq jami kapitalning 0,005 foizi 300 mln. soʻmdan kam boʻlsa, 300 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda, mikromoliya va ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlariga jami kapitalning 0,1 foizidan koʻp boʻlmagan, biroq jami kapitalning 0,1 foizi 150 mln. soʻmdan kam boʻlsa, 150 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda, lombardlarga jami kapitalning 0,5 foizidan koʻp boʻlmagan, biroq jami kapitalning 0,5 foizi 50 mln. soʻmdan kam boʻlsa, 50 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 10.10 Kredit axborotining davlat reyestriga taqdim etilayotgan kredit buyurtmasi va kredit axboroti kredit tashkilotlarining kredit yigʻma jildidagi kredit axborotiga mos boʻlmasligi har bir holat uchun 1 mln. soʻm, jami aniqlangan holatlar uchun bank va mikromoliya banklariga jami kapitalning 0,005 foizidan koʻp boʻlmagan, biroq jami kapitalning 0,005 foizi 300 mln. soʻmdan kam boʻlsa, 300 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda, mikromoliya va ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlariga jami kapitalning 0,1 foizidan koʻp boʻlmagan, biroq jami kapitalning 0,1 foizi 150 mln. soʻmdan kam boʻlsa, 150 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda, lombardlarga jami kapitalning 0,5 foizidan koʻp boʻlmagan, biroq jami kapitalning 0,5 foizi 50 mln. soʻmdan kam boʻlsa, 50 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 10.11 Kredit axboroti Kredit axborotining davlat reyestriga kreditlash jarayoniga mos ketma-ketlikda yuborilmaganligi har bir holat uchun 1 mln. soʻm, jami aniqlangan holatlar uchun bank va mikromoliya banklariga jami kapitalning 0,005 foizidan koʻp boʻlmagan, biroq jami kapitalning 0,005 foizi 300 mln. soʻmdan kam boʻlsa, 300 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda, mikromoliya va ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlariga jami kapitalning 0,1 foizidan koʻp boʻlmagan, biroq jami kapitalning 0,1 foizi 150 mln. soʻmdan kam boʻlsa, 150 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda, lombardlarga jami kapitalning 0,5 foizidan koʻp boʻlmagan, biroq jami kapitalning 0,5 foizi 50 mln. soʻmdan kam boʻlsa, 50 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 10.12 Kredit axborotining davlat reyestriga kredit tashkilotlari tomonidan taqdim etilayotgan kredit axborotidagi summalar kredit tashkilotlarining balansidagi summalarga mos boʻlmasligi har bir kun uchun 30 mln. soʻm, jami aniqlangan holatlar uchun bank va mikromoliya banklariga jami kapitalning 0,01 foizidan koʻp boʻlmagan, biroq jami kapitalning 0,01 foizi 500 mln. soʻmdan kam boʻlsa, 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda, mikromoliya va ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlariga jami kapitalning 0,1 foizidan koʻp boʻlmagan, biroq jami kapitalning 0,1 foizi 200 mln. soʻmdan kam boʻlsa, 200 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda, lombardlarga jami kapitalning 0,5 foizidan koʻp boʻlmagan, biroq jami kapitalning 0,5 foizi 75 mln. soʻmdan kam boʻlsa, 75 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 10.13 Bank, mikromoliya tashkiloti va lombard tomonidan kredit buyurtmalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar va kredit axboroti ular qayd etilganidan keyin kredit byurolariga real vaqt rejimida taqdim etilmaganligi bankdan har bir holat uchun 1 mln. soʻm, jami aniqlangan holatlar uchun jami kapitalning 0,005 foizidan koʻp boʻlmagan, biroq jami kapitalning 0,005 foizi 300 mln. soʻmdan kam boʻlsa, 300 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima mikromoliya tashkilotidan har bir holat uchun 1 mln. soʻm, jami aniqlangan holatlar uchun jami kapitalning 0,1 foizidan koʻp boʻlmagan, biroq jami kapitalning 0,1 foizi 150 mln. soʻmdan kam boʻlsa, 150 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima lombarddan har bir holat uchun 1 mln. soʻm, jami aniqlangan holatlar uchun jami kapitalning 0,3 foizidan koʻp boʻlmagan, biroq jami kapitalning 0,3 foizi 50 mln. soʻmdan kam boʻlsa, 50 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11-boʻlim. Axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlikni taʼminlash hamda raqamli texnologiyalar vositasida sodir etiladigan huquqbuzarliklarni oldini olish choralarini koʻrishga oid qonunchilik hujjatlari talablarining buzilishi 11.1 Bankda axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlikni taʼminlash xizmatini tashkil etishda quyidagi talablar bajarilmaganda: bankning filiallari, amaliyot boshqarmalari, bank xizmatlari ofislari va boshqa alohida boʻlinmalarida axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlikni taʼminlash xizmati tashkil etilishi; axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlikni taʼminlash xizmati va axborot texnologiyalari boʻlinmalari bank boshqaruvi organining turli aʼzolariga boʻysunishi, bunda axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlikni taʼminlash xizmati toʻgʻridan toʻgʻri bank boshqaruvi raisiga boʻysunishi; axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlikni taʼminlash xizmati xodimlari har yili kamida ikki marotaba sohaga ixtisoslashtirilgan oʻquv kurslarida malakasini oshirishi har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,04 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.2 Bank tomonidan konfidensial maʼlumotlarning oshkor etilmasligini taʼminlash boʻyicha quyidagi choralar koʻrilmaganligi aniqlanganda: bankka yoki uning boʻlinmasiga taalluqli boʻlgan konfidensial maʼlumotlar, shu jumladan bank sirini tashkil etuvchi va shaxsga doir maʼlumotlar roʻyxatini belgilash va uning aktualligini taʼminlash; har bir xodim bilan konfidensial maʼlumotlarni sir saqlash boʻyicha majburiyatnomani imzolash; konfidensial maʼlumotlardan foydalanishga ruxsati mavjud boʻlmagan xodimlarning ushbu maʼlumotdan foydalanmasligini taʼminlash; konfidensial maʼlumotlarni oʻzida saqlovchi kompyuterlar va ulardagi hujjatlarning ishonchli saqlanishini taʼminlash; Oʻzbekiston Respublikasining “Bank siri toʻgʻrisida”gi va “Shaxsga doir maʼlumotlar toʻgʻrisida”gi qonunlarida koʻrsatilgan talablar bajarilishini taʼminlash; konfidensial maʼlumotlardan ruxsatsiz foydalanishning oldini olish boʻyicha choralar koʻrish; muhofazalanadigan maʼlumotlar ruxsatsiz turli tarmoq kanallari orqali uzatilishi, ruxsatsiz hisobga olinmagan tashqi tashuvchiga koʻchirilishi, ruxsatsiz chop etilishi aniqlanishi hamda bu haqda bank rahbariyatiga maʼlumot berish va kelgusida shu kabi salbiy holatlar boʻlmasligining oldini olish choralarini koʻrish har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,04 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.3 Bankda axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlikni taʼminlashda foydalanib kelinayotgan dasturiy-texnik vositalar axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlik talablariga muvofiq litsenziya va sertifikatga ega emasligi har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,04 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.4 Axborot tarmogʻiga ruxsatsiz kirish va kirishga urinish, tizimdagi toʻxtalishlar, axborot resurslarining yetishmovchiligi, tarmoqdagi uzilishlar, axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlikni taʼminlashdagi cheklanishlar va boshqa hodisalarni bartaraf etish va ularning oldini olish boʻyicha choralar koʻrilmaganligi har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,08 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.5 Avtomatlashtirilgan bank tizimi maʼlumotlar bazasi serverlari, dastur serverlari, toʻlov tizimi maʼlumotlarini qayta ishlovchi barcha serverlar hamda bankning ish faoliyatida qatnashuvchi boshqa muhim serverlari bankda tashkil etilgan alohida ajratilgan va muhofaza qilingan tarmoq segmentida joylashtirilmaganligi har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,04 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.6 Bank axborot tizimlarida toʻlovlarga oid maʼlumotlarni kiritish, oʻzgartirish, tasdiqlash va oʻchirish huquqiga ega boʻlgan foydalanuvchilarni autentifikatsiya qilish apparat-dasturiy qurilmalar orqali amalga oshirilishi talabi bajarilmaganligi har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,04 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.7 Bank tomonidan axborot aktivlaridan foydalanishda foydalanuvchi tomonidan amalga oshirilgan operatsiyalar toʻgʻrisidagi qonunchilikda belgilangan maʼlumotlar elektron bayonnomalarda qayd etib borilmaganligi bank jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.8 Maʼlumotlar bazasi oʻrnatilgan serverning ish jarayoni uchun zarur boʻlmagan xizmatlar toʻxtatilmaganligi va axborot portlari yopib qoʻyilmaganligi, shuningdek serverning ishlatiladigan axborot portlari roʻyxati foydalanish maqsadi koʻrsatilgan holda bank boshqaruvi raisi tomonidan tasdiqlanmaganligi har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.9 Bank tomonidan tarmoq xavfsizligini taʼminlash boʻyicha quyidagi talablar bajarilmaganligi aniqlanganda: korporativ tarmoq va axborot tizimlarining oʻzaro bogʻlanishida telekommunikatsiya hamda tarmoq servislari uzluksiz ishlashi; tarmoq qurilmalari va dasturiy taʼminotning sozlamalari va uning komponentlarini ruxsatsiz koʻrish yoki oʻzgartirish cheklanishi; tarmoqlar alohida segmentlarga boʻlinishi; kibertahdidlarni real vaqt rejimida monitoring va tahlil qilish hamda bloklash imkoniyati taʼminlanishi; tarmoqdagi faollik toʻgʻrisidagi batafsil maʼlumotlar yigʻilishi va saqlanishi; tuzoqlar (honeypot) yaratilishi va ularni emulyatsiya qilish imkoniyati taʼminlanishi; tarmoq trafigini turli protokol va dasturlar darajasida tahlil qilish imkoniyati taʼminlanishi; tarmoqlararo axborot almashinuvida maʼlumotlarning konfidensialligi taʼminlanishi va tarmoqda ruxsatsiz harakatlarning oldi olinishi; banklar tomonidan tashkil etilgan korporativ tarmoqning chizmasi Markaziy bank bilan kelishilishi; bankning tarmoqlararo axborot almashinuvi xususiy virtual tarmoqlarni (VPN) tashkil etish yoʻli bilan muhofazalanishi; korporativ tarmoqda ilova serverlari bilan foydalanuvchilar oʻrtasidagi oʻzaro axborot almashinuvida himoyalangan protokol qoʻllanilishi har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.10 Banklar tomonidan tarmoqlararo ekranlar qoʻllanilishi boʻyicha quyidagi talablar bajarilmaganligi: bankning lokal hisoblash tarmogʻiga boshqa tarmoqlardan va tashqi aloqa kanallari orqali bogʻlanish nuqtalari tarmoqlararo ekran qurilmalari bilan muhofazalanishi; tarmoqlararo ekran qurilmalari Oʻz DSt 2815:2014 “Axborot texnologiyalari. Tarmoqlararo ekran.” standarti talablarining kamida ikkinchi toifasiga mos boʻlishi; asosiy va zaxira tarmoqlararo ekran qurilmalari sozlamalari bir xil boʻlishi hamda aktual holda elektron arxivda saqlanishi; tarmoqlararo ekran qurilmalariga nisbatan tashqi hujumlar amalga oshirilganligi aniqlanganda zudlik bilan Markaziy bankka xabar berilishi har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.11 Ichki elektron pochta tizimi serveri bankning lokal hisoblash tarmogʻida yaratilmaganligi hamda elektron pochta orqali qabul qilinadigan va yuboriladigan maʼlumotlarda zararli kodlarning mavjudligini tekshirish tizimi (Sandbox) joriy etilmaganligi har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.12 Bankning mijozlari uchun Wi-Fi zonalarini tashkil etishda quyidagi talablar bajarilmaganligi aniqlanganda: Wi-Fi tarmogʻi bankning ichki lokal tarmogʻidan jismonan ajratilishi; Wi-Fi tarmogʻi orqali faqatgina internet tarmogʻiga kirishga ruxsat berilishi; mijoz identifikatsiyadan oʻtkazilishi; mijozlararo ulanish taqiqlanishi (slient isolation); IPS/IDS yoki proksi filtrlash orqali shubhali va zararli trafik bloklanishi; DoS hujumlarini oldini olishda tezlik (Qos) va sessiyalar cheklanishi; Wi-Fi tarmogʻiga ulanish toʻgʻrisidagi bayonnomalar (MAS, IP, sana/vaqt, mehmon identifikatori) kamida olti oy davomida saqlanishi; WPA2/WPA3-PSK yoki WPA2-Enterprisedan foydalanilishi va trafik majburiy shifrlanishi; himoyasiz ochiq parolli (shifrlanmagan) Wi-Fi tarmogʻidan foydalanmaslik; real vaqt rejimida anomal faollik, skanerlash va hujumga urinishlar hamda taqiqlangan resurslarga ulanish kuzatib borilishi; Rogue AP, Spoofing va boshqa hujumlarni aniqlash va oldini olish tizimi (WIDS/WIPS) ishlatilishi har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,04 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.13 Banklarning axborot aktivlarida tarmoq obyektlari boʻlgan foydalanuvchilar, kompyuterlar, serverlar va boshqa texnik vositalarni boshqarish uchun Astive Direstory yoki boshqa muqobil tizim joriy etilmaganligi bank jami kapitalining 0,1 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.14 Bankda axborot tizimlaridan ruxsatsiz maʼlumotlar uzatilishining oldini olish maqsadida maʼlumotlarni ruxsatsiz tarqalishidan himoyalash tizimi (DLP) joriy etilmaganligi hamda konfidensial maʼlumotlar bilan ishlash huquqi berilgan barcha oxirgi nuqtalar DLP tizimiga ulanmaganligi bank jami kapitalining 0,3 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.15 Bankda antivirus himoyasini tashkil etishda quyidagi talablar bajarilmaganligi: litsenziyaga ega antivirus dasturlaridan foydalanish va litsenziyaning amal qilish muddati aktual boʻlishi; antivirus dasturlarini markazlashgan holda boshqarish imkoniyati boʻlishi; antivirus dasturlari bazalari har kuni yangilab borilishi yoʻlga qoʻyilishi; antivirus dasturining rusumi aktual (maʼnan eskirmagan) boʻlishi; barcha serverlar, kompyuterlar, bankomatlar, infokiosklar va boshqa antivirus dasturlari oʻrnatilishi mumkin boʻlgan hisoblash vositalariga antivirus dasturlari oʻrnatilishi; bank xodimlariga ularning kompyuteridagi antivirus dasturi sozlamalarini oʻzgartirish imkoniyati cheklanishi har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,04 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.16 Elektron raqamli imzo kalitlaridan xavfsiz foydalanish boʻyicha quyidagi talablar bajarilmaganligi: tarmoq orqali uzatilayotgan toʻlov maʼlumotlari elektron raqamli imzo va shifrlash kalitlari qoʻllanilgan holda himoya qilinishi; elektron raqamli imzo kalitlari maxsus yoki mobil qurilmalarga yozilgan boʻlishi hamda har qanday usul bilan ruxsatsiz nusxa olishdan himoyalangan boʻlishi; elektron raqamli imzoning yopiq kaliti ish kompyuter xotirasida yoki ish kompyuteriga doimiy ulangan holatda turuvchi tashqi xotirada saqlanishiga yoʻl qoʻyilmasligi; elektron raqamli imzo kaliti sertifikatining amal qilish muddati elektron raqamli imzo roʻyxatga olingan paytdan eʼtiboran yigirma toʻrt oydan oshmasligi har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.17 Bankda elektron arxiv yuritilishi boʻyicha quyidagi talablar bajarilmaganligi: elektron jurnalda axborot resursiga koʻchirilgan axborotlar toʻgʻrisidagi (vaqti, nomi, hajmi va boshqa) maʼlumotlar hamda elektron arxiv butligini aniqlash maqsadida ushbu axborotlarning xesh summasi (nazorat raqamlari) qayd etib borilishi; elektron arxivda saqlanuvchi maʼlumotlar roʻyxati shakllantirilishi va bir yilda bir marta yangilab turilishi; tashqi saqlovchilarga koʻchirilgan elektron arxivning axborot resursi seyfda yoki temir shkafda saqlanishi; banklarda elektron arxivning axborot resursi nusxalarini saqlash uchun kamida ikkita bir-biriga bogʻliq boʻlmagan saqlash joylari tashkil etilishi; elektron arxiv har kuni dasturiy ravishda axborot resursini shakllantirishi (arxivlashi) hamda elektron axborot tashuvchi vositalarga yozilishi jarayonini elektron jurnalda qayd etib borishi; bankning ichki audit xizmati xodimi har oyda kamida bir marta elektron arxivning ishlarini tekshirishi va tekshiruv natijalarini arxiv ishlarini qayd etish maxsus daftariga kiritib borishi; elektron arxivning axborot resursi maʼlumotlari har olti oyda bir marta butligi yuzasidan tekshirib turilishi hamda ushbu tekshirish natijalari maxsus daftarda yuritilishi har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.18 Bankda axborot aktivlari ish jarayonining uzluksizligini taʼminlash boʻyicha talablar, shu jumladan uzilishlar (toʻxtashlar) vaqtida amalga oshiriladigan ishlar (barcha holatlar uchun) boʻyicha amalga oshiriladigan ishlar rejasi mavjud emasligi bank jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.19 Bank tomonidan axborot aktivlarini zaxiralash va qayta tiklashda quyidagi qoidabuzarliklar sodir etilganda: axborot aktivlari quyi tizimlarini qayta tiklash tartibi ishlab chiqilmaganligi, maʼlumotlarni va tegishli dasturlarni zaxiralash amalga oshirilmaganligi, yilda kamida ikki marotaba qayta tiklash sinov ishlari oʻtkazilmaganligi hamda amalga oshirilgan barcha ishlar hujjatlashtirilmaganligi; ichki audit xizmati har oyda kamida bir marta maʼlumotlarni qayta tiklash tizimining holatini tekshirmaganligi, tekshiruv natijalarini maxsus daftarida qayd qilib bormaganligi har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,02 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,04 foizi miqdoridan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.20 Bankning maʼlumotlarni qayta ishlash markazlari bank binosi, filiallari, boshqa banklarda, Markaziy bankning bulutli texnologiya asosida yaratilgan data-markazida yoki davlat data-markazlarida tashkil etilishi, bunda 50 kmdan kam boʻlmagan masofada zaxira markazi tashkil etilishi talabi bajarilmaganligi bank jami kapitalining 0,5 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.21 Bank data-markazining (server xonalari) xavfsizligini taʼminlash boʻyicha quyidagi talablar bajarilmaganligi: server xonasiga kirishga ruxsat berilgan xodimlar roʻyxati tuzilishi va tasdiqlanishi; xodimlar server xonasiga nazoratdan oʻtgan holda (biometrik yoki boshqa usullardan) kirishi; server xonasida uzluksiz videokuzatuv amalga oshirilishi, bunda videoarxiv 2 oydan kam boʻlmasligi; serverlarning (server shkaflarining) oldi va orqa tarafini kechayu-kunduz nazorat qilish imkoniyati boʻlishi; videokameralarning tasvirga olish imkoniyatlari texnologik qurilmalarga xizmat koʻrsatayotgan xodimlarning yuzlarini ishonch bilan farqlashiga yetarli boʻlishi; videokuzatuv qurilmalari va binoga (yoʻlaklarga, xonalarga) kirishni nazorat qilish tizimlari elektr taʼminoti uzilgan vaqtdan boshlab 12 soat ichida energiyaga bogʻliq boʻlmagan holda avtonom ravishda ishlashi har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,04 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.22 Bank va tashqi axborot tizimi oʻrtasida axborot almashinuvi amalga oshirilishida shartnomada quyidagi kiberxavfsizlikni taʼminlash talablari belgilanmaganligi: bank tomonidan beriladigan maʼlumotlar roʻyxati va shakli; bankning axborot tizimiga kirish imkoniyatlarini chegaralash chora-tadbirlari; axborot almashinuvida autentifikatsiya va identifikatsiya jarayonlari; elektron raqamli imzo, shifrlash va boshqa axborot muhofazasi qurilmalari, dasturlari va uskunalari; bank siri maʼlumotlarini tashqariga chiqishining oldi olinishi; axborot almashinuvida qatnashuvchi xodimlar tayinlanishi, ularning vazifalari, majburiyatlari va javobgarliklari har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.23 Mikromoliya tashkilotlari, lombardlar va ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlarining axborot tizimlarida axborot xavfsizligiga doir minimal talablar toʻgʻrisidagi nizomga (roʻyxat raqami 3260, 2020-yil 30-iyun) muvofiq nobank kredit tashkilotlari tomonidan axborot xavfsizligiga doir talablar bajarilmaganda, bundan mazkur ilovaning 11.24 va 11.25-pozitsiyalarida belgilangan hollar mustasno har bir holat uchun mikromoliya tashkiloti, lombard yoki ipotekani qayta moliyalashtirish tashkiloti jami kapitalining 0,2 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun mikromoliya tashkiloti, lombard yoki ipotekani qayta moliyalashtirish tashkiloti jami kapitalining 2 foizi miqdoridan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.24 Nobank kredit tashkilotlari tomonidan axborot xavfsizligini taʼminlash maqsadida masʼul xodim tayinlanmaganda nobank kredit tashkiloti jami kapitalining 0,2 foizi miqdorida jarima 11.25 Nobank kredit tashkilotlari axborot muhofazasini taʼminlashda litsenziyalanmagan axborot dasturlaridan foydalanganligi nobank kredit tashkiloti jami kapitalining 5 foizi miqdorida jarima 11.26 Elektron toʻlov hujjatlarini kirituvchi, tasdiqlovchi va elektron toʻlovlar bilan tegishli amallarni (bosh buxgalter, soʻnggi nazorat) bajaruvchi masʼul xodimlar avtomatlashtirilgan bank tizimlarida elektron raqamli imzodan foydalanmasligi bank jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.27 Bankning axborot infratuzilmasiga kompyuter virusi zarar keltirganda, banklar shu virusning kelib chiqishi va uning turi haqida Markaziy bankka maʼlumot bermaganligi bank jami kapitalining 0,3 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.28 Davlat sirlarini tashkil etuvchi maʼlumotlar telekommunikatsiya tarmogʻi orqali uzatilishi har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.29 Bankda shubhali (frod) operatsiyalarga qarshi choralar koʻrish xizmati (boʻlimi) tashkil etilmaganligi bank jami kapitalining 0,4 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.30 Konfidensial, jumladan bank sirini tashkil etuvchi va shaxsga doir maʼlumotlar bilan ishlaydigan foydalanuvchilarning kompyuterlarini internet tarmogʻiga proksi server orqali, ish faoliyatiga oid axborot resurslarining roʻyxati asosida ulash talabi bajarilmaganligi bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.31 Bankning Axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlikni taʼminlash xizmati tomonidan quyidagi chora-tadbirlar amalga oshirilmaganligi: bankning axborot tizimlariga muvaffaqiyatsiz kirishga urinishlarni aniqlash va ularni cheklash hamda akkauntini bloklash; bankning axborot aktivlariga dasturiy oʻzgartirish kiritilishi yoki yangi axborot resurslari va tizimlari joriy etilishini kelishish; bank xodimlarining lavozim majburiyatlari, vakolatlari va axborot aktivlariga kirish huquqlarini bir oyda kamida bir marta tekshirib, hujjatlashtirish; bankka tegishli boʻlmagan kompyuter qurilmalari bankning korporativ tarmogʻiga faqat bank rahbariyatining ruxsati bilan ulanishi; kamida bir oyda bir marotaba texnik vositalarni boshqarish tizimining sozlamalari va elektron bayonnomalarini tahlil qilish; axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlikni taʼminlashga oid ichki hujjatlar va ularda belgilangan talablarni bankning har bir xodimiga tanishtirish; bankda axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlik holatini tun-u kun (24/7) rejimida monitoring qilish; yangi foydalanuvchilarning axborot tizimlariga kirish hamda ushbu tizimlarga kirish huquqi bekor boʻlgan foydalanuvchilarni undan chiqarish qoidalarini inobatga olgan holda axborot tizimlarida foydalanuvchilarning ishlash tartibini ishlab chiqish; bank xodimining uzoq vaqt oraligʻida harakatsizligi aniqlanganda ish sessiyasini toʻxtatish; axborot aktivlari hamda ishchi stansiyalarda foydalanuvchining ishlash davrida foydalanuvchi akkauntining bir vaqtning oʻzida bir nechta qurilmada ishlashini (multisessiya) cheklash; bank xodimining axborot aktivlarida shu axborot aktivlarining faoliyatiga taʼsir etadigan sozlamalarini (parametrlarini) oʻzgartirish imkoniyatini cheklash har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.32 Noxush hodisalarni bartaraf qilish uchun tashqi ekspertlar yoki texnik xizmat koʻrsatuvchi tashkilot mutaxassislari jalb qilinganda, bank ular bilan konfidensial maʼlumotlarni oshkor qilmaslik toʻgʻrisida shartnoma tuzmaganligi bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻ p boʻlmagan miqdorda jarima 11.33 Bankda tarmoq ichida noodatiy harakatlarni va kiberhujumlarni aniqlash, oldini olish va toʻsish uchun moʻljallangan tajovuzlarni aniqlash va oldini olish tizimi (IDS/IPS) qoʻllanilmasligi bank jami kapitalining 0,15 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.34 Axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlik hodisalarini tahlil qilish, axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlik holatini monitoring qilish hamda ogohlantirish imkonini beruvchi SIEM (Sesurity Information and Event Management) yoki boshqa tizimlar joriy qilinmaganligi bank jami kapitalining 0,5 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.35 Axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlik hodisalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni toʻplash, tahlil qilish va ularga javob berish jarayonlarini avtomatlashtirish imkonini beruvchi SOAR (Sesurity Orchestration, Automation and Response) tizimi joriy qilinmaganligi bank jami kapitalining 0,5 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.36 Monitoring va noxush hodisalarning elektron bayonnomalarini elektron arxivda saqlash va ruxsatsiz oʻzgartirish yoki yoʻq qilishdan himoyalash choralari koʻrilmaganligi bank jami kapitalining 0,3 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.37 Telekommunikatsiya shkaflari qulflanmaganligi va videokuzatuv tizimlari orqali nazoratga olinmaganligi hamda lokal hisoblash tarmoqlari kabellari telekommunikatsiya shkaflari bilan hisoblash texnikalari, bankomat va boshqa qurilmalarning bogʻlanish nuqtalarigacha muhofazalanmagan tarzda oʻtkazilganligi bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.38 Bankning data-markazi (server xonasi) jihozlanishi boʻyicha quyidagi talablar bajarilmaganligi: mustahkam devorlar va ishonchli toʻsiqlarga ega boʻlishi; ishonchli (kodli) qulflar oʻrnatilgan mustahkam eshiklar bilan jihozlanishi; derazalar xonaga kirishdan himoya qilish vositalariga ega boʻlishi; begona shaxslarning koʻz yoki maxsus qurilmalar bilan kuzatishidan himoya qiluvchi deraza pardalari, qoʻriqlash va ogohlantirish qurilmalari bilan jihozlanishi; yongʻinga qarshi himoya tizimi va vositalari bilan jihozlanishi har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,04 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.39 Banklar tomonidan avtomatlashtirilgan tizimlar, ilovalar hamda axborot infratuzilma obyektlari axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlik zaifliklariga tahlil qilinmaganligi, har yili kamida ikki marta ruxsatsiz kirishga tekshirilmaganligi va hujjatlarda qayd etilmagan imkoniyatlar mavjud emasligi nazorat qilinishi talabiga rioya etilmaganligi har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,15 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.40 Banklar har yili, kelgusi yilning birinchi aprelidan kechiktirmay, Markaziy bankka xavfsizlikning taʼminlanish holati toʻgʻrisida hisobot taqdim etmaganligi bank jami kapitalining 0,5 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.41 Banklar axborot tizimlarini ishlab chiquvchi yoki tayyor axborot tizimlarini yetkazib beruvchi tashkilotlar bilan tuzgan shartnomalarida axborot tizimining butun xizmat muddati davomida texnik qoʻllab-quvvatlash boʻyicha shartlarni kiritmaganligi bank jami kapitalining 0,5 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.42 Bankda foydalanishda boʻlgan axborot tizimi va (yoki) uning tarkibiy qismlarida joriy etilgan himoya choralarining tavsifini oʻz ichiga olgan hujjatlar mavjud boʻlmaganda bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.43 Bankda axborot xavfsizligiga oid ichki siyosat ishlab chiqilmaganligi bank jami kapitalining 0,1 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.44 Banklar tomonidan oʻzlarining axborot-kommunikatsiya texnologiyalari infratuzilmalari hamda axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlikni taʼminlash tizimlarini boshqarish, nazorat qilish va uzluksiz ishlashini taʼminlash vazifalari shartnoma asosida xizmat koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlariga (autsorsing) berilganligi bank jami kapitalining 0,5 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.45 Bank tomonidan banklar faoliyatida axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlikning taʼminlanganlik darajasini baholash boʻyicha Markaziy bank reyting axborot tizimiga oʻz vaqtida va toʻgʻri (haqqoniy) maʼlumotlar kiritilmaganligi bank jami kapitalining 0,5 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.46 Bankning axborot tizimlari va resurslari qonunchilikda belgilangan tartibda kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazilmaganligi bank jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.47 Bankning axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlik holatini monitoring qilish tizimi Markaziy bank “SERT-SBU” kiberxavfsizlik markazining monitoring tizimiga bogʻlanishi taʼminlanmaganligi bank jami kapitalining 0,5 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.48 Banklar oʻz axborot aktivlariga masofadan ulanishda quyidagi xavfsizlik talablarini bajarmaganligi: xodimlarni korporativ tarmoqqa masofadan turib ulashda virtual xususiy tarmoqlardan foydalanilishi va koʻp faktorli autentifikatsiyadan oʻtkazilishi; masofadan turib ishlashda foydalanuvchilarning barcha harakati Privileged Assess Management (PAM) tizimi orqali amalga oshirilishi taʼminlanishi; xodimlarga masofadan turib ishlashda faqatgina oʻz vazifalarini bajarishlari uchun zarur boʻladigan axborot resurslaridan foydalanishiga ruxsat berilishi bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.49 Bankning axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlikni taʼminlash xizmati tomonidan axborot tizimlari va resurslarini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish hamda kiberxavfsizlikning taʼminlanganlik holatini baholash jarayonlarida aniqlangan kamchilik va zaifliklar zudlik bilan bartaraf etilmaganda bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.50 Bank tomonidan tizim foydalanuvchilariga ruxsat berilgan vaqtdan tashqari holatda bank tizimiga ulanishi taqiqlanishi hamda bank tizimi bilan bogʻlanuvchi faol sessiyalar uzilishi talabi bajarilmaganligi bank jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.51 Bankning axborot-kommunikatsiya texnologiyalari infratuzilmalari, axborot tizimlari va resurslari hamda axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlikni taʼminlash tizimlari administratorlarining barcha harakati Privileged Assess Management (PAM) tizimi orqali amalga oshirilishi, PAM tizimida foydalanuvchilarning harakati qayd etilgan maʼlumotlar kamida olti oy davomida saqlanishi hamda imtiyozli sessiyalar audit qilinishi talablari bajarilmaganligi bank jami kapitalining 0,5 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.52 Bank tomonidan maʼlumotlar bazasi sozlanishlarida xatoliklarni oldini olish va tajovuzkorning quyidagi ehtimoliy harakatlarini cheklash talablari bajarilmaganligi aniqlanganda: maʼlumotlar bazasiga kirish; maʼlumotlar bazasining maxsus interfeysini qoʻllash, komandalar kiritish va dasturlarni ishlatish; administrator va foydalanuvchilar parollarini bilib olish; maʼlumotlar bazasining tizim fayllariga kirish; zararli dasturlar oʻrnatish; serverning ilova dasturlariga egalik qilish; maʼlumotlar bazasi va serverga masofadan hujum qilish bank jami kapitalining 0,5 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.53 Bankning axborot tizimlari maʼlumotlar bazalarining xavfsizligini taʼminlash boʻyicha quyidagi talablar bajarilmaganligi aniqlanganda: maʼlumotlar bazasiga kiritiladigan barcha dasturiy oʻzgartirishlar hujjatlashtirilishi; maʼlumotlar bazasiga kiritiladigan barcha dasturiy oʻzgartirishlar avval test-sinov serverida tekshirilishi hamda ijobiy natijaga erishilganda ishchi serverga joriy etilishi; maʼlumotlar bazasi faoliyatini monitoring qilish tizimi DAM (Database Astivity Monitoring) joriy etilishi; maʼlumotlar bazasi administratori tomonidan 12 ta belgidan kam boʻlmagan parol qoʻllanilishi hamda parolning belgilari sifatida pastki va yuqori registr harflari, raqamlar va maxsus belgilardan (@, #, $, &, % va h.k.) foydalanilishi; parollar va tokenlar maʼlumotlar bazasida shifrlangan holda saqlanishi; bank maʼlumotlar bazasiga boshqa tashkilotlar faqatgina veb-servis (API) orqali ulanishi; maʼlumotlar bazasiga tashkilotlarni toʻgʻridan-toʻgʻri ulash (DB Link) taqiqlanishi bank jami kapitalining 0,5 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.54 Bank tomonidan audit yoki ekspertiza ishlarini oʻtkazuvchi tashkilotlarga konfidensial, shu jumladan bank siri maʼlumotlarini taqdim etish yuzasidan ichki hujjat ishlab chiqish talabi bajarilmaganligi bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.55 Bankka tegishli boʻlmagan kompyuter qurilmalarini bankning korporativ tarmogʻiga ulashda quyidagi talablar bajarilmaganligi aniqlanganda: ulanadigan qurilmaning texnik parametrlari va identifikatorlari qayd etilishi; ulanadigan qurilmada litsenziyalangan antivirus dasturining mavjudligiga ishonch hosil qilinishi; ulanadigan qurilmaga maʼlumotlarni ruxsatsiz tarqalishidan himoyalash tizimi (DLP) oʻrnatilishi; ulanadigan qurilmaga axborot-kommunikatsiya texnologiyalari infratuzilmalari hamda axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlikni taʼminlash tizimlarida ishlashga ruxsat berilishi koʻzda tutilgan boʻlsa, u PAM tizimi orqali ulanishi; konfidensial maʼlumotlar bilan ishlash tartibi bilan tanishtirilishi va majburiyatnoma imzolatilishi; korporativ tarmoqqa ulanuvchi qurilmalarda internet tarmogʻiga ulanishning oldi olinishi; bankda axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlikni taʼminlash boʻyicha belgilangan qoʻshimcha choralar koʻrilishi bank jami kapitalining 0,04 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.56 Bankning tarkibiy boʻlinmalari lokal hisoblash tarmogʻida virtual mahalliy tarmoqlar (VLAN) hosil qilish yoʻli bilan bir-biridan ajratilmaganligi bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.57 Banklar tomonidan tarmoqdagi tahdidlarni aniqlash va ularga qarshi javob beruvchi tizimlar NDR (Network Detestion and Response) joriy qilinmaganligi bank jami kapitalining 0,3 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.58 Tezkor xabarlar almashish tizimlari (messenger) yoki dasturlaridan foydalanish, bank tomonidan internet tarmogʻidan va elektron pochta tizimlaridan foydalanishda axborot muhofazasini taʼminlash, xodimlarni tizimga kiritish, ularga cheklovlar qoʻyish, javobgarlik, xodimlar harakati va tizimning axborot xavfsizligi ustidan nazorat qilish bankning ichki hujjatlarida belgilanmaganligi bank jami kapitalining 0,02 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.59 Bank xodimlari tomonidan bank faoliyatiga tegishli boʻlmagan maʼlumotlar bankning elektron pochtasi orqali uzatilganligi bank jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.60 Bankning internet tarmogʻi orqali ulanadigan axborot tizimlari va resurslari hujumni aniqlash va uni oldini olish boʻyicha WAF (Web Applisation Firewall) hamda Anti-DDoS tizimlari bilan muhofazalanmaganligi bank jami kapitalining 0,5 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.61 Tarmoq protokolida tarmoq tranzit paketlarining IP manzillarini oʻzgartirish imkonini beruvchi tarmoq manzillarini oʻzgartirish protokoli (NAT) qoʻllanilganda, barcha ulanishlarning elektron jurnallari asl IP manzillar koʻrsatilgan holda yuritilishi va belgilangan tartibda elektron arxivga olinishi talabi bajarilmaganligi bank jami kapitalining 0,1 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.62 Bank tarmogʻi va kompyuterlarga modemlar yoki uyali telefonlarni ulash, shuningdek internet tarmogʻida ishlashda tashqi proksi-serverlardan foydalanish va bankning ichki lokal tarmogʻini simsiz tashkil etish va bank kompyuterlarida simsiz axborot almashinuvi tizimlaridan foydalanish holatlari aniqlanganda bank jami kapitalining 0,04 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.63 Zararli dasturlar va eksploitlardan himoyalanish maqsadida anomal faoliyatni kuzatish imkonini beruvchi EDR (Endpoint Detestion and Response) texnologiyasidan foydalanilmaganligi bank jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.64 Bank oʻzining axborot aktivlarida ruxsat etilmagan oʻzgarishlar haqida darhol ogohlantiruvchi va konfiguratsiya fayllarining yaxlitligini nazorat qilish FIM (File Integrity Monitoring) tizimlaridan foydalanmaganligi bank jami kapitalining 0,15 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.65 Banklarda tashkil etilgan maʼlumotlarni qayta ishlash markazlari quyidagi talablarga javob bermasligi: maʼlumotlarni qayta ishlash markazining provayderi tegishli litsenziya va sertifikatlarga ega boʻlishi (PSI DSS, ISO 27001); Tier III yoki Tier IV xalqaro standartlariga mos kelishi; xizmat koʻrsatish darajasini SLA (Servise Level Agreement) belgilovchi hujjatning mavjudligi; data-markazlar zamonaviy keyingi avlod tarmoqlararo ekranlarning apparat-dasturiy vositalari bilan muhofazalanishi; zaxira markazidagi maʼlumotlarning qayta tiklanishi (sinxronizatsiya) davriyligi kuniga bir martadan kam boʻlmasligi; bankda elektr quvvati boʻlmaganda avtomatik ravishda ishga tushadigan, kamida bir sutkaga yetadigan yoqilgʻi zaxirasiga ega boʻlgan dizel elektr stansiyasi bilan taʼminlangan boʻlishi bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.66 Banklar uchinchi shaxslar bilan ishlashda quyidagi talablarga rioya qilmaganligi: uchinchi shaxslarga maʼlumotlardan foydalanish huquqini berishdan oldin xavf darajasini tahlil qilgan holda baholanishi; konfidensial maʼlumotlardan foydalanish huquqi berilgan uchinchi shaxslar bilan maʼlumotlarni oshkor qilmaslik toʻgʻrisidagi NDA (Non-Disslosure Agreement) kelishuvlari imzolanishi; uchinchi shaxslarga faqatgina oʻz majburiyatlarini bajarishi uchun zarur boʻladigan maʼlumotlar va axborot aktivlariga kirishga ruxsat berilishi; uchinchi shaxslarning har bir xodimi uchun alohida foydalanuvchi akkaunti yaratilishi va majburiy tartibda koʻp faktorli autentifikatsiyadan oʻtkazilishi; uchinchi shaxslar bilan hamkorlik qilish tugatilganidan keyin ularda mavjud barcha konfidensial maʼlumotlar qaytarilishi, yoʻq qilinishi hamda axborot aktivlariga kirish uchun berilgan ruxsatlar va foydalanish akkauntlari bekor qilinishi bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.67 Axborot tizimi va (yoki) uning tarkibiy qismlarini yaratish hamda sinovdan oʻtkazish bosqichlarida konfidensial, jumladan bank siriga oid maʼlumotlardan foydalanganlik aniqlanganda bank jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.68 Bankda dasturiy taʼminotni hayot davri bosqichlarida boshqarish platformalarining faqat lokal (on-premise) talqinlaridan (Gitlab va hokazo) foydalanish, bunda platformadagi dastur kodi avtomatik ravishda tahlil qilinishi (SAST/DAST) talabi bajarilmaganligi bank jami kapitalining 0,5 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.69 Bankning dasturiy taʼminotini hayot davri bosqichlarida boshqarish platformalari internet tarmogʻiga ulanganligi bank jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.70 Bankda sodir boʻlgan noxush hodisa toʻgʻrisida zudlik bilan Markaziy bank va vakolatli davlat organi xabardor qilinmaganligi bank jami kapitalining 0,5 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.71 Bankda Fayllarni uzatish protokolidan (FTP) foydalanib tashkil qilingan umumiy katalog (FTP Server) orqali fayl almashinuvi amalga oshirilganligi va bank siri maʼlumotlari tarmoqda erkin oʻqish uchun joylashtirilganligi bank jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.72 Bank tomonidan toʻlovlar toʻgʻrisidagi axborotni shakllantirish, uzatish, saqlash va unga ishlov berishda quyidagi choralar koʻrilmaganligi: identifikatsiya, autentifikatsiya va avtorizatsiya qilish tizimini joriy etish; tizimga ruxsatsiz kirishning oldini olish usullarini (login, parol, biometrik identifikatsiya, ikki faktorli autentifikatsiya (2FA) va boshqa) qoʻllash; toʻlov hujjati va identifikatsiya maʼlumotlarini qalbakilashtirish, ularni ruxsatsiz oʻzgartirish hamda uchinchi shaxslarga taqdim etishdan himoyalash; toʻlov axborotlari shakllantirilishini, toʻlov hujjatining haqqoniyligi tekshirilishini va ularga ishlov berilishini hamda asosli oʻzgartirishlar kiritilishini taʼminlash va nazorat qilish; toʻlov hujjatlarini uzatishda ushbu hujjatning asl egasiga yetkazilishini hamda boshqa shaxslarga joʻnatilishining oldi olinishini taʼminlash; amalga oshirilgan toʻlovga oid maʼlumotlarni saqlashda ularni ruxsatsiz koʻchirish, oʻzgartirish, oʻchirish hamda uchinchi shaxslarga joʻnatilishining oldini olish choralarini koʻrish; tashqi saqlovchiga koʻchirilgan toʻlovga oid maʼlumotlarning seyfda (temir shkafda) saqlanishini taʼminlash hamda maʼlumotlarni saqlash uchun masʼul xodim (xodimlar) tayinlash; axborot tizimlaridagi dasturiy taʼminotlarning nazoratini va hisobini yuritish hamda axborot tizimlaridagi dasturiy taʼminot talqinlarining, apparat-dasturiy qurilmalarining va dasturiy vositalarining uzluksiz ishlashini taʼminlash; axborot tizimlarining aktual holatda (oxirgi versiya) boʻlishini taʼminlash, bunda dasturiy taʼminotning yangi talqinini tekshiruvdan oʻtkazgandan soʻng axborot tizimiga joriy etish; axborotlarni chiqib ketishi (yoʻqolishini) oldini olish bank jami kapitalining 0,02 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.73 Banklar tomonidan Markaziy bank bilan axborot almashinuvida axborot xavfsizligi hamda kiberxavfsizlik taʼminlanmaganligi bank jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.74 Bank tomonidan quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan axborot tizimlarining axborot xavfsizligi va kiberxavfsizligini taʼminlash choralari koʻrilmaganligi: bank (karta) hisobvaragʻida pul mablagʻlari qoldiqlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; elektron pullar qoldiqlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; amalga oshirilgan toʻlovlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; naqd pulsiz hisob-kitoblarni oʻz ichiga olgan maʼlumotlar; banklararo toʻlov va kliring tizimlari toʻlov maʼlumotlari; kriptografik muhofazani taʼminlash uchun qoʻllaniladigan kriptografik kalitlar; toʻlovlarni amalga oshirishda qayta ishlanadigan konfidensial axborotlar (bank siri, shaxsga doir maʼlumotlar va boshqa qonun bilan muhofaza qilinadigan maʼlumotlar); mijozlarning bank kartalari, akkauntlari va identifikatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bank jami kapitalining 0,02 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.75 Banklar masofadan toʻlov xizmatlarini koʻrsatuvchi axborot tizimlarini (mobil ilova, internet banking va boshqalar) amaliyotga joriy etish hamda ularga oʻzgartirish kiritishdan avval quyidagilarni taʼminlamaganligi: masofaviy axborot tizimlarining toʻlovlarni oʻtkazish bilan bogʻliq barcha funksiyalari sinov (test) tarzida toʻliq tekshiruvdan oʻtkazilishi; masofaviy axborot tizimlarini texnik topshiriqlar, ularni texnik topshiriqqa va kiberxavfsizlik talablariga muvofiqligi yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish hamda ularning natijalari boʻyicha ekspertiza xulosalari Markaziy bankka taqdim etilishi; masofaviy axborot tizimlari uyali aloqa darajasida axborot xavfsizligini taʼminlash tizimi, Markaziy bankning markazlashgan antifrod hamda zamonaviy biometrik identifikatsiya tizimlariga ulanishi; dasturlarni ishlatish boʻyicha yoʻriqnomalar ishlab chiqilganligi va ularning aktualligi taʼminlangan holda mijozlarga taqdim etilganligi; aniqlangan zaifliklarni bartaraf etish uchun oʻzgarishlar kiritilishi; masofaviy axborot tizimlarining yangi talqini (versiyasi) joriy etilganidan soʻng eski talqindan (versiyadan) foydalanish cheklanishi va yangi talqinga (versiyaga) oʻtilishi (yangilanishi) bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.76 Banklar tominidan oʻzaro toʻlov axborotlari va toʻlov axborotlariga tegishli boʻlgan maʼlumotlar almashinuvini telekommunikatsiya tarmoqlari orqali amalga oshirish uchun axborot xavfsizligi va kiberxavfsizligini taʼminlash, shuningdek bank kartalari bilan bogʻliq shubhali (frod) operatsiyalarga qarshi choralar koʻrish qoidalari ishlab chiqilmaganligi bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.77 Bank bilan toʻlov agenti oʻrtasida toʻlov xizmatlarini koʻrsatish uchun tuzilgan agentlik shartnomasida axborot xavfsizligi boʻyicha tomonlarning masʼuliyatlari belgilanmaganligi aniqlanganda bank jami kapitalining 0,5 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.78 Banklar oʻzlarining axborot tizimlariga oʻzgartirishlar kiritish uchun boshqa tashkilotlarni jalb qilganda quyidagilarni amalga oshirmaganligi: tegishli litsenziya va (yoki) boshqa ruxsatnomaga ega boʻlgan (agar ushbu faoliyat litsenziya yoki tegishli ruxsatnoma asosida amalga oshirilsa) tashkilotlarni jalb qilish; axborot tizimlarini loyihalashtirish bosqichida maʼlumotlarning konfidensialligini taʼminlash choralarini ishlab chiqish; koʻriladigan axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlikni taʼminlash boʻyicha choralar (amalga oshiriladigan ishlar, oʻrnatiladigan dasturlar, qurilmalar va boshqalar), aniq koʻrsatilgan texnik topshiriq, qabul qilish (test sinovlarini amalga oshirish rejasi) va boshqa tegishli hujjatlarni rasmiylashtirish; dasturiy taʼminot hamda uni ishlab chiqqan va unga oʻzgartirish kiritgan (kiritadigan) tashkilotlar roʻyxatini tuzish; axborot tizimlarini ishlab chiqish va joriy etishning taxminiy muddatlarini va shartlarini belgilab olish; jalb qilingan tashkilot xodimlari tomonidan axborot tizimlariga kiritiladigan oʻzgartirishlarning asosliligini, mavjud texnik topshiriqlarga mosligini, axborot tizimiga yot boʻlgan dasturlar (tizim funksiyalari) boʻlmasligini, test sinovlari natijalarining ijobiyligini axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlikni taʼminlash xizmati hamda axborotlashtirish boʻyicha masʼul xodim tomonidan nazoratga olish; avtomatlashtirilgan tizimlarga oʻzgartirish kiritgan tashkilot oʻz vazifasini amalga oshirganidan soʻng yoki u bilan tuzilgan shartnoma muddati tugaganida, unga maʼlum boʻlgan barcha konfidensial maʼlumotlar (identifikator, parollar va boshqalar) hamda tizimga kirish imkoniyatlarini oʻzgartirish har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,02 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.79 Banklar tomonidan axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlikni taʼminlashga doir talablarning buzilishi bilan bogʻliq aniqlangan hodisalarga nisbatan koʻrilgan taʼsir choralari, ularni baholash natijalari va boshqa qoʻshimcha maʼlumotlar chop etilishi hamda alohida yigʻmajildda saqlanishi talabi bajarilmaganligi bank jami kapitalining 0,05 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.80 Bankda shubhali (frod) operatsiyalarga qarshi choralar koʻrish xizmati vazifalariga quyidagilar kiritilmaganligi aniqlanganda: pul mablagʻlarini oʻtkazish bilan bogʻliq shubhali (frod) operatsiyalari roʻyxatini yuritib borish; bank kartalari va hisobvaraqlari, mobil ilovalardagi akkauntlar hamda elektron hamyonlar bilan bogʻliq shubhali (frod) operatsiyalarida ishtirok etgan bank kartalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yigʻib borish; bank kartalari va hisobvaraqlari, mobil ilovalardagi akkauntlar hamda elektron hamyonlar bilan bogʻliq shubhali (frod) operatsiyalar amalga oshirilishini antifrod tizimlari yordamida oldini olish; bank kartalari bilan bogʻliq shubhali (frod) operatsiyalar sodir etilgan taqdirda, Markaziy bankning majburiy koʻrsatmasiga asosan bank kartalari va hisobvaraqlari, mobil ilovalardagi akkauntlar hamda elektron hamyonlardan foydalanishni uch kungacha muddatga vaqtincha cheklashni (bloklashni) amalga oshirish; bank kartalari va hisobvaraqlari, mobil ilovalardagi akkauntlar hamda elektron hamyonlar bilan bogʻliq shubhali (frod) operatsiyalarga qarshi choralarni koʻrish xizmati (shubhali (frod) operatsiyalarga qarshi choralar koʻrishga masʼul xodimlar) faoliyatini tun-u kun (24/7) rejimida ishlashini tashkil etish har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,02 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.81 Bankda session antifrod tizimlari joriy etilishi hamda Markaziy bankning markazlashgan antifrod tizimiga integratsiya qilinishi talabi bajarilmaganligi bank jami kapitalining 0,2 foizi, biroq 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.82 Jismoniy shaxs bank kartasini olish uchun ariza bilan murojaat qilganda bank tomonidan uni lozim darajada tekshirish boʻyicha chora-tadbirlar koʻrilmasligi tufayli, bank kartasidan raqamli texnologiyalar vositasida sodir etilgan huquqbuzarliklar natijasida oʻgʻirlangan pullarni oʻzlashtirish uchun foydalanilganligi aniqlanganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,02 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun 10 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.83 Banklar va ularning binolarida qoʻriqlash boʻyicha xizmatlar qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablar asosida tashkil etilmaganda va (yoki) Qoʻriqlash boshqarmalari bilan tuzilgan shartnoma shartlarining bajarilishi bankning masʼul xodimlari tomonidan nazorat qilinmaganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,01 foizidan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.84 Banklar va ularning binolarida Qoʻriqlash departamenti boʻlinmalarining sohaviy xizmat xodimlari bilan hamkorlikda har chorakda bir marotaba bankning texnik mustahkamligi, bank binolarida oʻrnatilgan aloqa, qoʻriqlashning texnik vositalari (QTV) hamda videokuzatuv tizimining sozligi boʻyicha tegishli dalolatnomalar mavjud boʻlmaganda yoki dalolatnomalarda qayd etilgan kamchiliklar bartaraf etilmaganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,001 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,005 foizidan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.85 Bank mudofaasini tashkil etish yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablar asosida tegishli chora-tadbirlar amalga oshirilmaganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,001 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,005 foizidan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.86 Banklarda, ularning boʻlinmalarida, belgilangan xonalarida, pul omborlarida qoʻriqlashning muxandislik vositalari (QMV), qoʻriqlashning texnik vositalari (QTV) va qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiya vositalari (QYoSV) bilan jihozlash va bu boradagi chora-tadbirlar qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablar asosida tashkil etilmaganda yoki oʻrnatilgan QMV, QTV va QYoSV soz holatda boʻlishi taʼminlanmaganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,001 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,005 foizidan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.87 Banklar va ularning boʻlinmalarida qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablar asosida yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻyicha ishlar amalga oshirilmaganda hamda qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiya vositalari (QYoSV) uskunalariga qoʻyilgan talablarga rioya qilinmaganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,001 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,005 foizidan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.88 Qoʻriqlashning texnik vositalarini (QTV) taʼmirlash, texnik xizmat koʻrsatish va montaj ishlarini tashkil etish qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablar asosida bankning masʼul xodimlari tomonidan nazorat qilinmaganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,001 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,005 foizidan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.89 Banklarda, ularning binolarida, belgilangan hududlarida kirishni nazorat qilish va boshqarish tizimi bilan jihozlash hamda ularning ishlashini taʼminlashda qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga rioya qilinmaganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,005 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,01 foizidan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.90 Banklar va ularning boʻlinmalarini videokuzatuv tizimi bilan jihozlash yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablar bajarilmaganda va (yoki) videokuzatuv tizimlari soz holatda boʻlmaganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,001 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,005 foizidan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.91 Banklar va ularning binolarida oʻrnatilgan har bir videokuzatuv kamerasi boʻyicha videoarxiv maʼlumotlari (oylik muddatning ayrim kunlari yoki qisman) boʻlmaganida va videoyozuv materiallari videoarxivda bir oydan kam boʻlgan muddatda saqlanganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,001 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,005 foizidan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.92 Banklar va ularning binolarida xabar berish hamda yoritish tizimlari qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablar asosida jihozlanmaganda yoki ularga qoʻyilgan talablarga rioya qilinmaganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,001 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,005 foizidan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 11.93 Bankdan tashqarida joylashgan bankomatlarda xavfsizlikni taʼminlash hamda ulardagi videokuzatuv tizimi boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga rioya qilinmaganda har bir holat uchun bank jami kapitalining 0,001 foizi, biroq jami aniqlangan holatlar uchun bank jami kapitalining 0,005 foizidan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 12-boʻlim. Banklar tomonidan toʻlovlar va toʻlov tizimlariga oid qonunchilik hujjatlari talablarining buzilishi 12.1 Toʻlov xizmatlarini yetkazib beruvchi banklar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi “Toʻlovlar va toʻlov tizimlari toʻgʻrisida”gi Qonunining 17-moddasida nazarda tutilgan talab(lar)ga rioya qilinmaganda har bir qoidabuzarlik turi boʻyicha bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravari miqdorida jarima 12.2 Toʻlov xizmatlarini yetkazib beruvchi banklar tomonidan farmoyishni ijro qilish muddatlariga rioya qilinmasligi yoki ijroga qaratish qoidalarining buzilishi yoki farmoyishning bajarilishini rad etish asoslariga rioya qilmagan holda farmoyish ijro etilishi har bir holat (farmoyish kesimida) uchun bazaviy hisoblash miqdorining 3 baravari miqdorida, biroq jami aniqlangan holatlar uchun bazaviy hisoblash miqdorining 1000 baravari miqdoridan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 12.3 Qonunchilikda nazarda tutilgan barcha zaruriy hujjatlar taqdim etilganidan keyin banklar tomonidan mijozlarga hisobvaraqlar ochish sababsiz kechiktirilganda yoki ochishdan bosh tortilganda har bir holat uchun bazaviy hisoblash miqdorining 20 baravari miqdorida jarima 12.4 Xoʻjalik yurituvchi subyektning asosiy hisobvaragʻi ochilgan bankda 2-son kartotekasi mavjud boʻlgan hollarda bank hisobvaraqlaridan pul mablagʻlarini hisobdan chiqarishga doir qonunchilik talablarining buzilishi har bir holat uchun bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari miqdorida, biroq jami aniqlangan holatlar uchun bazaviy hisoblash miqdorining 1200 baravari miqdoridan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 12.5 Toʻlov xizmatlarini yetkazib beruvchi bankning aybi bilan notoʻgʻri amalga oshirilgan toʻlov summasi qonunchilikda belgilangan muddatlarda pul mablagʻlarini oluvchining hisobvaragʻiga oʻtkazib berilmasligi har bir holat uchun bazaviy hisoblash miqdorining 3 baravari miqdorida, biroq jami aniqlangan holatlar uchun bazaviy hisoblash miqdorining 1000 baravari miqdoridan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 12.6 Notoʻgʻri farmoyish yoki ruxsat etilmagan toʻlov boʻyicha pul mablagʻlari qonunchilikda belgilangan muddatlarda qaytarilmasligi har bir holat uchun bazaviy hisoblash miqdorining 3 baravari miqdorida, biroq jami aniqlangan holatlar uchun bazaviy hisoblash miqdorining 1000 baravari miqdoridan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 12.7 “Aniqlanish jarayonidagi tranzaksiyalar” hisobvaragʻiga oʻtkazilgan pul mablagʻlari uch ish kuni mobaynida maqsadi boʻyicha hisobdan oʻchirilmaganligi har bir holat uchun bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari miqdorida, biroq jami aniqlangan holatlar uchun bazaviy hisoblash miqdorining 100 baravari miqdoridan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 12.8 Bank kartasining emitenti tomonidan bank kartalarini muomalaga chiqarish, undan foydalanishni tashkil etish, bank kartasi bilan operatsiyalarni amalga oshirishni toʻxtatish va bank kartasini muomaladan chiqarishga doir qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga rioya qilinmaganda har bir qoidabuzarlik turi boʻyicha bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravari miqdorida jarima 12.9 Banklar tomonidan ayrim toʻlov xizmatlarini amalga oshirishga yoki bank kartalari bilan bogʻliq operatsiyalarga yoki toʻlovlarni amalga oshirish uchun sharoitlar yaratishga doir cheklovlarga va (yoki) taqiqqa rioya etilmaganligi har bir holat uchun bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari miqdorida, biroq jami aniqlangan holatlar uchun bazaviy hisoblash miqdorining 1200 baravari miqdoridan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 12.10 Banklar tomonidan toʻlov terminalini ajratish, texnik jihatdan mijozga biriktirish va terminallar boʻyicha xizmat koʻrsatishga doir qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga rioya qilinmaganda har bir holat uchun bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari miqdorida, biroq jami aniqlangan holatlar uchun bazaviy hisoblash miqdorining 300 baravari miqdoridan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 12.11 Banklar tomonidan oʻrnatilgan bankomatlar va oʻz-oʻziga xizmat qiluvchi qurilmalarni jihozlash, ular orqali xizmatlarni koʻrsatishga doir qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga rioya qilinmaganda har bir holat uchun bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari miqdorida, biroq jami aniqlangan holatlar uchun bazaviy hisoblash miqdorining 300 baravari miqdoridan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 12.12 Bank tomonidan elektron pullar tizimining faoliyatini tashkil etishga oid talab(lar)ga rioya qilinmaganda har bir qoidabuzarlik turi boʻyicha bazaviy hisoblash miqdorining 20 baravari miqdorida jarima 12.13 Bank tomonidan elektron pullarni chiqarish va realizatsiya qilishga oid talab(lar)ga rioya qilinmaganda har bir qoidabuzarlik turi boʻyicha bazaviy hisoblash miqdorining 35 baravari miqdorida jarima 12.14 Bank tomonidan elektron pullardan foydalanishga oid talab(lar)ga rioya qilinmaganda har bir qoidabuzarlik turi boʻyicha bazaviy hisoblash miqdorining 35 baravari miqdorida jarima 12.15 Bank tomonidan elektron pullarni qoplashga oid talab(lar)ga rioya qilinmaganda har bir qoidabuzarlik turi boʻyicha bazaviy hisoblash miqdorining 20 baravari miqdorida jarima 12.16 Bank tomonidan elektron pullar tizimida xavfsizlikni taʼminlash va risklarni boshqarishga oid talab(lar)ga rioya qilinmaganda har bir qoidabuzarlik turi boʻyicha bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravari miqdorida jarima 13-boʻlim. Omonatlarni kafolatlash toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarining buzilishi 13.1 Omonatlarni kafolatlash jamgʻarmasiga badallarni toʻliq toʻlamaslik va badallarni toʻlash muddatlariga rioya etmaslik 13.1.1 Badallarni toʻlashning belgilangan muddatlariga rioya etmaslik kechiktirib toʻlash: 1 ish kuniga — 50 mln. soʻm; 2 ish kuniga — 100 mln. soʻm; 3 ish kuniga — 150 mln. soʻm; 4 ish kuniga — 200 mln. soʻm; 5 ish kuniga — 250 mln. soʻm; 5 ish kunidan ortiq — 500 mln. soʻm miqdorida jarima 13.1.2 Badallarni toʻliq toʻlamaslik toʻlanishi lozim boʻlgan badal summasining 25 foizigacha bankdan jami kapitalining 0,001 foizi, biroq 20 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 100 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda, mikromoliya bankidan jami kapitalining 0,001 foizi, biroq 2 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 10 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima toʻlanishi lozim boʻlgan badal summasining 25 foizidan 50 foizigacha bankdan jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 300 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda, mikromoliya bankidan jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 5 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 30 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima toʻlanishi lozim boʻlgan badal summasining 50 foizidan 75 foizigacha bankdan jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda, mikromoliya bankidan jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 10 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 50 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima toʻlanishi lozim boʻlgan badal summasining 75 foizidan 100 foizigacha bankdan jami kapitalining 0,02 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda, mikromoliya bankidan jami kapitalining 0,02 foizi, biroq 10 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 100 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 13.2 Omonatlarni kafolatlash agentligiga toʻlangan badallar toʻgʻri hisoblanganligini tasdiqlovchi maʼlumotlarni, shuningdek Omonatlarni kafolatlash agentligi oʻz vazifalarini bajarishi uchun zarur boʻlgan egasizlantirilgan tarzda kafolatlash obyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni toʻliq boʻlmagan holda va (yoki) notoʻgʻri taqdim etish va (yoki) taqdim qilishning muddatlariga rioya qilmaslik 13.2.1 Maʼlumotlarni taqdim etish boʻyicha oʻrnatilgan muddatlarga rioya qilmaslik maʼlumotlarni taqdim etishni kechiktirish: 1 ish kuniga — 10 mln. soʻm 2 ish kuniga — 20 mln. soʻm 3 ish kuniga — 30 mln. soʻm 4 ish kuniga — 40 mln. soʻm 5 ish kuniga — 50 mln. soʻm; 5 ish kunidan ortiq — 100 mln. soʻm miqdorida jarima 13.2.2 Toʻliq boʻlmagan maʼlumotlarni taqdim etish bankdan jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 300 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda, mikromoliya bankidan jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 5 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 30 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 13.2.3 Notoʻgʻri maʼlumotlar berish toʻlanadigan badal miqdoriga quyidagicha taʼsir etganda 5 foizgacha taʼsir qilganda bankdan jami kapitalining 0,001 foizi, biroq 20 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 100 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda, mikromoliya bankidan jami kapitalining 0,001 foizi, biroq 2 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 10 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 5 foizdan 15 foizgacha taʼsir qilganda bankdan jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 50 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 300 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda, mikromoliya bankidan jami kapitalining 0,005 foizi, biroq 5 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 30 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 15 foizdan 30 foizgacha taʼsir qilganda bankdan jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 500 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda, mikromoliya bankidan jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 10 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 50 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 30 foiz va undan oshgan miqdorda taʼsir qilganda bankdan jami kapitalining 0,02 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda, mikromoliya bankidan jami kapitalining 0,02 foizi, biroq 10 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 100 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima 14-boʻlim. Boshqa qoidabuzarliklar 14 Bank va nobank kredit tashkilotlarida mazkur ilovada koʻrsatilgan qoidabuzarliklardan boshqa qoidabuzarliklar aniqlansa har bir holat uchun 5 mln. soʻm, biroq jami aniqlangan holatlar uchun banklarga jami kapitalining 0,01 foizi, biroq 100 mln. soʻmdan kam boʻlmagan va 1 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan, mikromoliya, ipotekani qayta moliyalashtirish, kafolatlar berish va faktoring tashkilotlariga 25 mln. soʻmdan, lombardlarga 15 mln. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda jarima

Rais M. NURMURATOV

Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakili D. KASIMOV

Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV

Toshkent sh.,

2023-yil 22-noyabr,

2023-yil 17-noyabr

2023-yil 20-noyabr

36/9-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 25.01.2024-y., 10/24/3492/0067-son; 02.05.2026-y., 10/26/3492-1/0455-son; 02.10.2026-y., 10/26/3948/0996-son)

lex.uz