📅 2024-yil 24-yanvar · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 24-yanvar · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 24 январь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 24 января 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 24 January 2024 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сон «Вазирлар Маҳкамасининг «Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3113, 2019 йил 4 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2019 й., 10/19/3113/2422-сон) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 24 январдаги 4-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Муқаддимадан «Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонунига ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 5-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда, нотариус томонидан тегишли юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини текширишда юридик шахснинг Тизим орқали олинган таъсис ҳужжатлари ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси Тизимда сақланади.».
3. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. Нотариал ҳаракатларни амалга оширишга асос бўлган ҳужжатлар (Тизимда сақланиши назарда тутилган ҳужжатлар (маълумотномалар) бундан мустасно) уларнинг рўйхати тузилган ҳолда битимнинг нотариал идорада қолдириладиган нусхасига, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага ва бошқа нотариал ҳаракатларда эса ҳужжатнинг нусхасига тикилади ва нотариал идора йиғмажилдларида сақланиши учун қўшиб қўйилади.».
4. 20-банднинг ўн учинчи хатбошисидаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалининг» деган сўзлар «ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри соҳасидаги ваколатли органнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 22-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Тизим орқали чоп этилади ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади» деган сўзлар «(инвойс) Тизимда сақланади» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 25-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вакилнинг ваколати унинг номига берилган ишончнома ва (ёки) ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо) билан тасдиқланади. Бунда, ваколат берувчи жисмоний шахсларнинг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги Тизим орқали «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида текширилади ва олинган маълумотнома Тизимда сақланади.».
7. 27-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«27. Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган мол-мулк билан боғлиқ битимларни (мол-мулкни ижарага бериш ва ундан текин фойдаланиш шартномаларини бекор қилиш ҳақидаги битимлар, кўчмас мулк ҳамда транспорт воситасидан фойдаланиш ва уни бошқариш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно) тасдиқлашда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва (ёки) хатланмаганлиги Тизим орқали текширилади. Бунда, текшириш натижаси бўйича мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ёки хатланмаганлиги ҳақидаги маълумотнома Тизимда сақланади.»;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базаси орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича, шунингдек кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш коммунал ташкилотлар ахборот тизимлари орқали электр энергияси, табиий газ етказиб бериш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматларидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги онлайн режимда текширилганидан кейин амалга оширилади. Бунда текшириш ўтказилган сана ва вақти кўрсатилган ҳамда махсус QR-кодга эга бўлган текшириш натижалари тўғрисидаги маълумотнома Тизимда сақланади. Электрон тизимларда техник носозликлар бўлганда, ушбу ташкилотлар билан ахборот алмашуви курьерлик хизмати орқали амалга оширилади.».
8. 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«29. Эр (хотин)нинг умумий биргаликдаги мулки бўлган кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битим тузиш учун хотиннинг (эрнинг) нотариус, Қонуннинг 26-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган ёзма розилиги олиниши лозим.
Кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказаётган фуқаро эри ёки хотини йўқлиги (бева эканлиги ёки бўйдоқ) ҳақида ёзма ариза тақдим этганда, нотариус битимнинг иккинчи тарафини ариза билан таништиради ва ҳуқуқий оқибатини тушунтиради. Иккинчи тараф аризага фамилияси, исми, отасининг исмини тўлиқ ёзиб, имзо қўяди. Ушбу ҳолатни аниқлашда нотариусга тегишли равишда қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади: фуқаронинг паспорти, (идентификация ID-картаси) никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ўлим ҳақидаги гувоҳнома, ўлим ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан берилган QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёхуд далолатнома ёзувларидан кўчирмалар. Ушбу ариза кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказаётган фуқаронинг шахсан ўзи томонидан берилади, битим вакил орқали тузилган тақдирда эса у томонидан ишончнома берувчининг эри ёки хотини йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган ҳолда вакилдан бундай ариза олинади.
Бунда, мулкдорнинг эри ёки хотини йўқлиги ҳақидаги маълумотлар, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ барча маълумотлар нотариуслар томонидан мустақил равишда, фуқаролардан ортиқча маълумот талаб қилмасдан, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали текширилади ҳамда текшириш натижалари тўғрисидаги маълумотнома Тизимда сақланади.
Электрон тизимларда техник носозликлар бўлганда, ахборот алмашуви курьерлик хизмати орқали амалга оширилади.
Эр ёки хотиндан бири вафот этганда уларнинг никоҳи давомида орттирилган умумий биргаликдаги мол-мулкига нисбатан ворислик қоидалари қўлланилади.
Эр (хотин)ни бедарак йўқолган деб топиш тўғрисида суд ҳужжати мавжуд бўлган ҳолларда нотариус битимни тасдиқлаши мумкин. Бу ҳолда нотариус Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 35-моддаси мазмунини битим матнида кўрсатиб ўтиши ва тарафларга тушунтириши лозим.
Никоҳ қайд этилгунга қадар сотиб олинган, мерос тариқасида ёки ҳадя шартномаси бўйича олинган, шунингдек никоҳ давомида сотиб олинган кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаси никоҳ шартномасига асосан тақсимлаб олинган бўлса ёки эр-хотин ўртасидаги мулкни бўлиш тўғрисидаги суд ҳужжати ёхуд нотариал тартибда расмийлаштирилган келишув мавжуд бўлса, кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимни тасдиқлаш учун эр ёки хотиннинг розилиги талаб қилинмайди.».
9. 32-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агар умумий улушли мулк мулкдорларидан бири вафот этган бўлса, нотариус ўлим ҳақидаги фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ маълумотларни «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали текширади ҳамда текшириш натижалари тўғрисидаги маълумотнома Тизимда сақланади. Нотариус Тизим орқали умумий улушли мулк мулкдорига нисбатан мерос иши очилган ёки очилмаганлигини текширади. Мерос иши очилиб, меросхўрлар таркиби аниқланган тақдирда, улар нотариал идорага таклиф қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 224-моддасига кўра умумий улушли мулк мулкдори бўлишлиги ва келажакда имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланишлиги тўғрисида тушунтирилади ва уларнинг аризалари олинади ёки нотариус томонидан сотувчининг аризаси унинг илтимосига кўра Қонуннинг 73-моддасига мувофиқ имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган меросхўрларга топширилади.».
10. 36-бандда :
иккинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалининг» деган сўзлар «ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри соҳасидаги ваколатли органнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «ҳақиқий эмас деб топганлиги» деган сўзлар «бекор қилинганлиги ёки ҳақиқий эмас деб топганлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «ҳақиқий эмас деб топилганда ёки» деган сўзлар «бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилганда ёхуд» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 57-бандда :
ўн олтинчи хатбоши қуйидаги таҳририда баён этилсин:
«Мазкур банднинг ўн биринчи ва ўн учинчи хатбошиларида назарда тутилган маълумотномалар нотариус томонидан идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан олинади ҳамда Тизимда сақланади.»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Электрон тизимларда техник носозликлар бўлганда, ахборот алмашуви курьерлик хизмати орқали амалга оширилади.».
12. 73-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган маълумотнома нотариус томонидан идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан олинади ва Тизимда сақланади.
Электрон тизимларда техник носозликлар бўлганда, ахборот алмашуви курьерлик хизмати орқали амалга оширилади.».
13. 74-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Мазкур банднинг еттинчи хатбошисида назарда тутилган хусусийлаштиришда розилик берган шахслар ҳақидаги маълумотнома нотариус томонидан идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан олинади ва Тизимда сақланади.
Электрон тизимларда техник носозликлар бўлганда, ахборот алмашуви курьерлик хизмати орқали амалга оширилади.».
14. 104-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўлим фактини тасдиқлаш учун ўлим ҳақидаги гувоҳномани ёки ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувидан кўчирмани ёхуд ўлим ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан берилган QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотномани талаб қилади, гувоҳноманинг нусхаси мерос ишида қолдирилади, бунда, ушбу хатбошида қайд этилган ҳужжат(лар) ҳақидаги маълумотлар нотариус томонидан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали текширилади ҳамда текшириш натижалари тўғрисидаги маълумотнома Тизимда сақланади;».
15. 108-банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали» деган сўзлар «ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри соҳасидаги ваколатли орган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
16. 147-бандда :
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Нотариус эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномани бериш пайтида никоҳ тузилганлигига оид маълумотларни «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали текширади ҳамда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилади. Бунда, ахборот тизимидаги текшириш натижалари тўғрисидаги маълумотнома Тизимда сақланади.»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Электрон тизимларда техник носозликлар бўлганда, ушбу ташкилотлар билан ахборот алмашуви курьерлик хизмати орқали амалга оширилади.».
17. 150-банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалида» деган сўзлар «ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри соҳасидаги ваколатли органда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 24 январь,
4-мҳ-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirining
buyrugʻi
Notariuslar tomonidan notarial harakatlarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 12-dekabrdagi 654-son “Vazirlar Mahkamasining “Notariuslar tomonidan ayrim notarial harakatlarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi maʼmuriy reglamentlarni tasdiqlash haqida” 2020-yil 18-noyabrdagi 726-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2019-yil 4-yanvardagi 2-mh-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3113, 2019-yil 4-yanvar) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 05.01.2019-y., 10/19/3113/2422-son) bilan tasdiqlangan Notariuslar tomonidan notarial harakatlarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2024-yil 24-yanvardagi 4-mh-son buyrugʻiga ILOVA
Notariuslar tomonidan notarial harakatlarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Muqaddimadan “Oʻzbekiston Respublikasining “Notariat toʻgʻrisida”gi Qonuniga hamda boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
2. 5-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bunda, notarius tomonidan tegishli yuridik shaxsning huquq layoqatini tekshirishda yuridik shaxsning Tizim orqali olingan taʼsis hujjatlari va davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomasi Tizimda saqlanadi.”.
3. 19-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“19. Notarial harakatlarni amalga oshirishga asos boʻlgan hujjatlar (Tizimda saqlanishi nazarda tutilgan hujjatlar (maʼlumotnomalar) bundan mustasno) ularning roʻyxati tuzilgan holda bitimning notarial idorada qoldiriladigan nusxasiga, merosga boʻlgan huquq toʻgʻrisidagi guvohnomaga va boshqa notarial harakatlarda esa hujjatning nusxasiga tikiladi va notarial idora yigʻmajildlarida saqlanishi uchun qoʻshib qoʻyiladi.”.
4. 20-bandning oʻn uchinchi xatboshisidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri yer tuzish va koʻchmas mulk kadastri davlat korxonasining tegishli tuman (shahar)dagi filialining” degan soʻzlar “yer tuzish va koʻchmas mulk kadastri sohasidagi vakolatli organning” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
5. 22-bandning beshinchi xatboshisidagi “Tizim orqali chop etiladi va hujjatlar yigʻmajildiga tikiladi” degan soʻzlar “(invoys) Tizimda saqlanadi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
6. 25-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Vakilning vakolati uning nomiga berilgan ishonchnoma va (yoki) vakolatini tasdiqlovchi boshqa hujjatlar (qaror, umumiy majlis bayonnomasi, kuzatuv kengashining qarori, buyruq va hokazo) bilan tasdiqlanadi. Bunda, vakolat beruvchi jismoniy shaxslarning oʻlim haqida dalolatnoma yozuvi qayd etilmaganligi Tizim orqali “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimida tekshiriladi va olingan maʼlumotnoma Tizimda saqlanadi.”.
7. 27-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“27. Davlat roʻyxatidan oʻtkazilishi lozim boʻlgan mol-mulk bilan bogʻliq bitimlarni (mol-mulkni ijaraga berish va undan tekin foydalanish shartnomalarini bekor qilish haqidagi bitimlar, koʻchmas mulk hamda transport vositasidan foydalanish va uni boshqarish haqidagi ishonchnomalar bundan mustasno) tasdiqlashda mol-mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish taqiqlanmaganligi va (yoki) xatlanmaganligi Tizim orqali tekshiriladi. Bunda, tekshirish natijasi boʻyicha mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish taqiqlanmaganligi yoki xatlanmaganligi haqidagi maʼlumotnoma Tizimda saqlanadi.”;
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Koʻchmas mulk va avtotransport vositalari bilan bogʻliq bitimlarni tasdiqlash Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosi maʼlumotlar bazasi orqali jismoniy va yuridik shaxslarning ijro hujjatlari boʻyicha, shuningdek koʻchmas mulk bilan bogʻliq bitimlarni tasdiqlash kommunal tashkilotlar axborot tizimlari orqali elektr energiyasi, tabiiy gaz yetkazib berish, suv taʼminoti va suv chiqarish xizmatlaridan qarzdorligi mavjud emasligi onlayn rejimda tekshirilganidan keyin amalga oshiriladi. Bunda tekshirish oʻtkazilgan sana va vaqti koʻrsatilgan hamda maxsus QR-kodga ega boʻlgan tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma Tizimda saqlanadi. Elektron tizimlarda texnik nosozliklar boʻlganda, ushbu tashkilotlar bilan axborot almashuvi kuryerlik xizmati orqali amalga oshiriladi.”.
8. 29-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“29. Er (xotin)ning umumiy birgalikdagi mulki boʻlgan koʻchmas mulk va avtomototransport vositasini boshqa shaxsga oʻtkazish boʻyicha bitim tuzish uchun xotinning (erning) notarius, Qonunning 26-moddasida sanab oʻtilgan mansabdor shaxslar yoki Oʻzbekiston Respublikasi konsullik muassasalarining konsullari tomonidan shahodatlantirilgan yozma roziligi olinishi lozim.
Koʻchmas mulk va avtomototransport vositasini boshqa shaxsga oʻtkazayotgan fuqaro eri yoki xotini yoʻqligi (beva ekanligi yoki boʻydoq) haqida yozma ariza taqdim etganda, notarius bitimning ikkinchi tarafini ariza bilan tanishtiradi va huquqiy oqibatini tushuntiradi. Ikkinchi taraf arizaga familiyasi, ismi, otasining ismini toʻliq yozib, imzo qoʻyadi. Ushbu holatni aniqlashda notariusga tegishli ravishda quyidagi hujjatlar asos boʻladi: fuqaroning pasporti, (identifikatsiya ID-kartasi) nikohdan ajralganlik haqidagi guvohnoma yoki oʻlim haqidagi guvohnoma, oʻlim holati fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlarida qayd qilinganligi haqida tibbiyot muassasalari tomonidan berilgan QR-kod (matrik shtrixli kod) tasviri tushirilgan maʼlumotnoma va nikoh tuzilganligi haqidagi guvohnoma yoxud dalolatnoma yozuvlaridan koʻchirmalar. Ushbu ariza koʻchmas mulk va avtomototransport vositasini boshqa shaxsga oʻtkazayotgan fuqaroning shaxsan oʻzi tomonidan beriladi, bitim vakil orqali tuzilgan taqdirda esa u tomonidan ishonchnoma beruvchining eri yoki xotini yoʻqligini tasdiqlovchi hujjatlar taqdim etilgan holda vakildan bunday ariza olinadi.
Bunda, mulkdorning eri yoki xotini yoʻqligi haqidagi maʼlumotlar, nikoh tuzilganligi, nikohdan ajralganlik va oʻlim haqidagi fuqarolik holati dalolatnoma yozuvlari bilan bogʻliq barcha maʼlumotlar notariuslar tomonidan mustaqil ravishda, fuqarolardan ortiqcha maʼlumot talab qilmasdan, “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali tekshiriladi hamda tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma Tizimda saqlanadi.
Elektron tizimlarda texnik nosozliklar boʻlganda, axborot almashuvi kuryerlik xizmati orqali amalga oshiriladi.
Er yoki xotindan biri vafot etganda ularning nikohi davomida orttirilgan umumiy birgalikdagi mol-mulkiga nisbatan vorislik qoidalari qoʻllaniladi.
Er (xotin)ni bedarak yoʻqolgan deb topish toʻgʻrisida sud hujjati mavjud boʻlgan hollarda notarius bitimni tasdiqlashi mumkin. Bu holda notarius Oʻzbekiston Respublikasi Fuqarolik kodeksining 35-moddasi mazmunini bitim matnida koʻrsatib oʻtishi va taraflarga tushuntirishi lozim.
Nikoh qayd etilgunga qadar sotib olingan, meros tariqasida yoki hadya shartnomasi boʻyicha olingan, shuningdek nikoh davomida sotib olingan koʻchmas mulk va avtomototransport vositasi nikoh shartnomasiga asosan taqsimlab olingan boʻlsa yoki er-xotin oʻrtasidagi mulkni boʻlish toʻgʻrisidagi sud hujjati yoxud notarial tartibda rasmiylashtirilgan kelishuv mavjud boʻlsa, koʻchmas mulk va avtomototransport vositasini boshqa shaxsga oʻtkazish boʻyicha bitimni tasdiqlash uchun er yoki xotinning roziligi talab qilinmaydi.”.
9. 32-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Agar umumiy ulushli mulk mulkdorlaridan biri vafot etgan boʻlsa, notarius oʻlim haqidagi fuqarolik holati dalolatnoma yozuvlari bilan bogʻliq maʼlumotlarni “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali tekshiradi hamda tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma Tizimda saqlanadi. Notarius Tizim orqali umumiy ulushli mulk mulkdoriga nisbatan meros ishi ochilgan yoki ochilmaganligini tekshiradi. Meros ishi ochilib, merosxoʻrlar tarkibi aniqlangan taqdirda, ular notarial idoraga taklif qilinib, Oʻzbekiston Respublikasi Fuqarolik kodeksining 224-moddasiga koʻra umumiy ulushli mulk mulkdori boʻlishligi va kelajakda imtiyozli huquqdan foydalanishligi toʻgʻrisida tushuntiriladi va ularning arizalari olinadi yoki notarius tomonidan sotuvchining arizasi uning iltimosiga koʻra Qonunning 73-moddasiga muvofiq imtiyozli sotib olish huquqiga ega boʻlgan merosxoʻrlarga topshiriladi.”.
10. 36-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri yer tuzish va koʻchmas mulk kadastri davlat korxonasining tegishli tuman (shahar)dagi filialining” degan soʻzlar “yer tuzish va koʻchmas mulk kadastri sohasidagi vakolatli organning” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “haqiqiy emas deb topganligi” degan soʻzlar “bekor qilinganligi yoki haqiqiy emas deb topganligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshidagi “haqiqiy emas deb topilganda yoki” degan soʻzlar “bekor qilingan yoki haqiqiy emas deb topilganda yoxud” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
11. 57-bandda :
oʻn oltinchi xatboshi quyidagi tahririda bayon etilsin:
“Mazkur bandning oʻn birinchi va oʻn uchinchi xatboshilarida nazarda tutilgan maʼlumotnomalar notarius tomonidan idoralararo elektron hamkorlik yoʻli bilan olinadi hamda Tizimda saqlanadi.”;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Elektron tizimlarda texnik nosozliklar boʻlganda, axborot almashuvi kuryerlik xizmati orqali amalga oshiriladi.”.
12. 73-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Mazkur bandning toʻrtinchi xatboshisida nazarda tutilgan maʼlumotnoma notarius tomonidan idoralararo elektron hamkorlik yoʻli bilan olinadi va Tizimda saqlanadi.
Elektron tizimlarda texnik nosozliklar boʻlganda, axborot almashuvi kuryerlik xizmati orqali amalga oshiriladi.”.
13. 74-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Mazkur bandning yettinchi xatboshisida nazarda tutilgan xususiylashtirishda rozilik bergan shaxslar haqidagi maʼlumotnoma notarius tomonidan idoralararo elektron hamkorlik yoʻli bilan olinadi va Tizimda saqlanadi.
Elektron tizimlarda texnik nosozliklar boʻlganda, axborot almashuvi kuryerlik xizmati orqali amalga oshiriladi.”.
14. 104-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“oʻlim faktini tasdiqlash uchun oʻlim haqidagi guvohnomani yoki oʻlim haqidagi dalolatnoma yozuvidan koʻchirmani yoxud oʻlim holati fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlarida qayd qilinganligi haqida tibbiyot muassasalari tomonidan berilgan QR-kod (matrik shtrixli kod) tasviri tushirilgan maʼlumotnomani talab qiladi, guvohnomaning nusxasi meros ishida qoldiriladi, bunda, ushbu xatboshida qayd etilgan hujjat(lar) haqidagi maʼlumotlar notarius tomonidan “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali tekshiriladi hamda tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma Tizimda saqlanadi;”.
15. 108-banddagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri yer tuzish va koʻchmas mulk kadastri davlat korxonasining tegishli tuman (shahar)dagi filiali” degan soʻzlar “yer tuzish va koʻchmas mulk kadastri sohasidagi vakolatli organ” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
16. 147-bandda :
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Notarius er-xotinning umumiy mol-mulkidagi ulushga boʻlgan mulk huquqi toʻgʻrisida guvohnomani berish paytida nikoh tuzilganligiga oid maʼlumotlarni “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali tekshiradi hamda mulk huquqini tasdiqlovchi hujjatni talab qiladi. Bunda, axborot tizimidagi tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma Tizimda saqlanadi.”;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Elektron tizimlarda texnik nosozliklar boʻlganda, ushbu tashkilotlar bilan axborot almashuvi kuryerlik xizmati orqali amalga oshiriladi.”.
17. 150-banddagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri yer tuzish va koʻchmas mulk kadastri davlat korxonasining tegishli tuman (shahar)dagi filialida” degan soʻzlar “yer tuzish va koʻchmas mulk kadastri sohasidagi vakolatli organda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
Vazir A. TAShKULOV
Toshkent sh.,
2024-yil 24-yanvar,
4-mh-son