📅 2024-yil 25-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 25-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 25 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 25 января 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 25 January 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
РЎЙХАТИ*
РЎЙХАТИ
РЎЙХАТИ
РЎЙХАТИ
РЎЙХАТИ
РЎЙХАТИ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
НИЗОМ
РЎЙХАТИ
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олишларини ташкил этиш ва уларни реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида белгиланган фуқароларнинг таълим олишга доир конституциявий ҳуқуқларининг рўёбга чиқарилишини таъминлаш, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларнинг таълим олишларини ташкил этишда бюрократизм, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармони билан 2024 йил 1 августдан бошлаб алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) тузилмасига ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:
а) алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига йўллаш бўйича тиббий-психологик-педагогик комиссия ҳамда ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатларга йўллаш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиялар негизида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳузурида ягона психологик-тиббий-педагогик комиссияларни (кейинги ўринларда — ПТПК);
б) алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб, мактаб-интернатларда қисқа муддатли таълим ва тарбия беришга мўлжалланган «Ғамхўрлик» гуруҳларини:
2024 йил 1 февралдан Тошкент шаҳридаги ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб, мактаб-интернатларда;
2024 йил 1 апрелдан Тошкент вилоятидаги ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб, мактаб-интернатларда;
2024 йил 1 августдан республиканинг қолган ҳудудларидаги мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб, мактаб-интернатларда ташкил этиш;
в) 2024 йил 1 апрелдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш ҳудудий марказларида болалар реабилитацияси бўлимларини (кейинги ўринларда — Реабилитация бўлимлари) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) болаларнинг алоҳида таълим эҳтиёжларига муҳтожлиги ПТПК томонидан аниқланади. Бунда:
ПТПК хулосасини олиш учун боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда — қонуний вакиллар) яшаш жойидаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ёки ҳудудга бириктирилган ижтимоий ходимга, 2026 йил 1 июндан бошлаб Давлат хизматлари маркази ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади;
болаларни ПТПК кўригидан ўтказиш учун ҳужжатларни шакллантиришда боланинг тугилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, қонуний вакилларининг биометрик паспорти/идентификацияловчи ID-карта маълумотлари ҳамда боланинг таълим олганлиги тўғрисидаги маълумотлар «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали олинади;
б) 2024 йил 1 августдан бошлаб:
ПТПК томонидан ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг ПТПК кўриги ўтказилишидан камида 3 кун олдин қонуний вакилларга алоқа воситалари, шу жумладан, «SMS» хабарнома орқали болани кўрикдан ўтказиш санаси, вақти ва жойи кўрсатилган хабар юборилади;
ПТПК хулосаси асосида ПТПК котиби томонидан бола унинг қонуний вакиллари билан келишган ҳолда, тегишли таълим муассасасига йўналтирилади;
в) «Ғамхўрлик» гуруҳлари фаолияти мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб, мактаб-интернатлари ҳамда санаторий туридаги ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларини мақбуллаштириш муносабати билан бўшаётган маблағлар ҳисобидан, 2025 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ихтисослаштирилган таълим муассасалари учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Бунда «Ғамхўрлик» гуруҳлари учун штат бирликлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан келишилган ҳолда белгиланади;
г) Реабилитация бўлимларига болалар педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг хулосаси асосида юборилади.
Бунда Реабилитация бўлимлари учун штат бирликлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
3 1 . Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 1 июнга қадар ПТПК хулосасини олиш учун Давлат хизматлари маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаатлар қабул қилиш ҳамда хизматлар кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
4. Қуйидагилар:
Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Психологик-тиббий-педагогик комиссияларнинг намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ;
«Ғамхўрлик» гуруҳлари тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказларининг болалар реабилитация бўлимлари учун зарур жиҳозлар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 2024 йил 1 августга қадар:
Рақамли технологиялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг 3-бандида назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган дастурий таъминотни такомиллаштириш ва ўзаро интеграция қилиш чораларини кўрсин;
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ПТПКлар ва «Ғамхўрлик» гуруҳлари фаолиятини амалга ошириш учун зарур жиҳозлар ва инвентарь билан таъминласин;
Реабилитация бўлимларини зарур жиҳозлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
6. Белгилансинки:
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан ПТПК аъзоларига ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг бир баравари миқдорида республика бюджети маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланади;
«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида ПТПКлар фаолиятини рақамлаштириш, боланинг ПТПКдан ўтиш тўғрисидаги «SMS» хабарномани юбориш ва ушбу қарорнинг 5-бандида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
7. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ПТПКга жалб қилинган мутахассисларга устамалар тўлаш, Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш ҳудудий марказларида ташкил этилаётган Болалар реабилитацияси бўлимларини сақлаш ва жиҳозлаш учун зарур маблағларни ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетини шакллантиришда назарда тутсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сон қарорига 1-ИЛОВА
Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган (кейинги ўринларда — алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган) болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига, мактаб, мактаб-интернатларга, шунингдек, ижтимоий хизматларга йўллаш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссияларнинг (кейинги ўринларда — ПТПК) йўналиши, мақсад ва вазифалари ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. ПТПКлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) ҳузурида ташкил этилади.
3. ПТПКлар ўз фаолиятини қуйидаги йўналишларда амалга оширади:
болаларда алоҳида таълимга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш;
комплекс психологик-тиббий-педагогик текширув ўтказиш ва текширув натижалари бўйича уларни тегишли таълим муассасаларига жойлаштириш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни давлат таълим муассасаларига юбориш учун хулоса бериш;
ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий хизматларга юбориш учун хулоса бериш.
4. ПТПКлар ўз фаолиятини:
холислик, шаффофлик, ошкоралик ва бамаслаҳат ишлаш тамойиллари асосида;
юридик шахс мақомисиз, доимий фаолият кўрсатувчи коллегиал орган шаклида олиб боради.
5. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар таълим муассасаларига мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида йўлланади.
2-боб. ПТПКнинг мақсад ва вазифалари
6. 1 ёшдан 18 ёшгача алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни комплекс психологик-тиббий-педагогик текширувдан ўтказиш ҳамда давлат таълим муассасаларига, шунингдек, ижтимоий хизматларга юбориш учун хулоса бериш ПТПКнинг асосий мақсади ҳисобланади.
7. ПТПК қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
боланинг алоҳида таълимга ҳамда ижтимоий хизматларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш учун ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда — қонуний вакиллар) иштирокида кўрикдан ўтказади;
болалар кўрикдан ўтказишда у билан бевосита мулоқот қилади ва ундаги нуқсонларни тасдиқловчи ҳужжатларни ўрганади;
боланинг ривожланишидаги жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари ҳақида яшаш жойидаги шифохона врачлари томонидан қўйилган ташхиснинг ишончлилигини ўрганади;
боланинг ривожланишидаги нуқсонларни комплекс равишда текшириш натижалари асосида унинг имкониятларини аниқлайди;
боланинг алоҳида таълимга бўлган эҳтиёжлари асосида уни тегишли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти, қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотларидаги ихтисослаштирилган ва инклюзив гуруҳларига, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига, инклюзив шароитда таълим олиши учун умумтаълим ташкилотига ва умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига, ногиронлиги бўлган болалар учун «Ғамхўрлик» марказларига, имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган махсус техникумларга, шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган кундузги парвариш хизматига, Илк ривожланиш марказларининг «махсус мактабгача таълим хизмати» моделига, «Эрта аралашув» хизматига, узоқ муддат парваришга муҳтож болаларни уй шароитида қараб туриш хизматига ҳамда уй шароитларида якка тартибда таълим олишга юбориш учун хулоса беради;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни бир инклюзив шароитда таълим олиши учун умумтаълим муассасасидан ёки ногиронлиги бўлган болалар учун «Ғамхўрлик» марказларидан бошқа шу турдаги муассасага ўтказиш юзасидан хулоса беради;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар билан ишлайдиган педагог, психолог, тиббиёт ходимлари ҳамда қонуний вакилларга зарур маслаҳатлар беради;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.
3-боб. ПТПК фаолиятини ташкил этиш
8. ПТПК унинг раиси, раис ўринбосари, котиби, ҳудудий бошқарма масъул ходими ва ПТПК аъзоларидан иборат 12 кишилик таркибда тузилади.
9. ПТПК таркиби Агентликнинг, соғлиқни сақлаш, мактабгача ва мактаб таълими ҳудудий бошқармалари томонидан ҳар йили 20 майга қадар қўшма қарорга асосан тузилади ва тасдиқланади.
10. ПТПКга раис — Агентликнинг ҳудудий бошқарма бошлиғининг ногиронлиги бўлган шахсларнинг функционаллигини баҳолаш бўйича ўринбосари раҳбарлик қилади.
Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари ПТПК раисининг ўринбосари этиб тайинланади.
ПТПК таркибига олий психологик, тиббий, педагогик маълумотга эга бўлган юқори малакали мутахассислар — педиатр, невролог, психоневролог, ортопед, офтальмолог, отоларинголог врачлар, махсус педагоглар, психолог киритилади.
Ҳудудий бошқарма масъул ходими ПТПК текширувидан ўтказиладиган болалар ва уларнинг оилаларининг ижтимоий ҳолатини сўровнома асосида баҳолашдан ўтказиш учун масъул ҳисобланади.
11. ПТПК раиси:
ушбу Низомга мувофиқ ПТПК ишини ташкил этади ва унинг фаолиятига раҳбарлик қилади;
ПТПК аъзоларига бажариш мажбурий бўлган топшириқлар беради, уларнинг бажарилишини назорат қилади;
ПТПКнинг иш жадвалини тасдиқлайди, йиғилиш ўтказишнинг вақти ва жойини белгилайди;
ПТПК ишини ташкил этишни такомиллаштиришга доир таклифлар киритади.
12. ПТПК раиси қуйидагилар учун жавобгар ҳисобланади:
ПТПК фаолиятини ушбу Низомга мувофиқ ташкил этиш;
вазифаларни бажариши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган ва болалар ҳамда уларнинг қонуний вакиллари ҳуқуқлари ва манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этмаслик;
текширув ўтказишда болалар ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш.
13. ПТПК йиғилишини ўтказиш даврийлиги ПТПК раиси томонидан сўровномалар сонидан келиб чиқиб (агар аризалар сони камида 70 та бўлса), лекин ҳар ойда камида бир марта йиғилиш ўтказилишини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланади.
ПТПК барча аъзолари йиғилишда иштирок этишлари шарт. Тасдиқланган рўйхатда кўрсатилган мутахассис бўлмаган тақдирда, ушбу соҳадаги бошқа мутахассис ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ишончнома асосида юборилади. Бу ҳақда комиссия раиси ва котиби олдиндан хабардор қилинади.
ПТПК котиби ПТПК аъзоларини ва боланинг қонуний вакилларини ПТПК кўриги ўтказилишидан камида уч кун олдин хабардор қилади.
ПТПК сайёр йиғилишлар ўтказишга ҳақли.
14. ПТПК йиғилишида ПТПК аъзоларининг хулосалари асосида қарор қабул қилинади ва баённома билан расмийлаштирилади.
Баённома ПТПКнинг барча аъзолари томонидан имзоланади.
ПТПК аъзолари йиғилишларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал қилишда ўз ваколатларини бошқа шахсларга юклатиш ҳуқуқисиз иштирок этади.
15. Болани таълим муассасаларига юбориш бўйича хулоса қабул қилинган тақдирда, унда ушбу муассасаларда бола билан олиб бориладиган таълим-тарбия ва даволаш-тузатиш ишлари бўйича тавсиялар ҳам кўрсатилиши мумкин.
16. Текширув натижалари, шунингдек, ПТПКда болаларни текшириш билан боғлиқ маълумотлар махфий ҳисобланади. Болаларнинг қонуний вакиллари розилигисиз ушбу маълумотларнинг бошқа шахсларга берилишига йўл қўйилмайди, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
17. Болаларни текшириш, уларнинг қонуний вакилларига ПТПК мутахассислари томонидан маслаҳат бериш бепул амалга оширилади.
18. ПТПК котиби болани текшириш баённомасининг асл нусхасини сақланишини таъминлайди.
19. ПТПК фаолиятини амалга ошириш учун Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан зарур жиҳозлар ва инвентарь билан жиҳозланган хона ажратилади.
4-боб. Сўровномаларни кўриб чиқиш ва ПТПКнинг хулосасини бериш тартиби
1-§. Сўровномаларни кўриб чиқиш ва ПТПКга юбориш
20. ПТПК хулосасини олиш учун қонуний вакиллар яшаш жойидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ёки ҳудудга бириктирилган ижтимоий ходимга, 2026 йил 1 июндан бошлаб Давлат хизматлари маркази ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.
20 1 . Қонуний вакил ПТПК текширувидан ўтиш учун «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, ҳудудга бириктирилган ижтимоий ходим ёки Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёхуд хизматдан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Сўровнома ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда сўровнома иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни ваколатли органга тушган ва улар томонидан қабул қилинган кун ҳисобланади.
Қонуний вакил ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходими, ҳудудга бириктирилган ижтимоий ходим ёки Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, қонуний вакил мустақил равишда ушбу Низомга 1а-иловага мувофиқ сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
20 2 . Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар PDF, PNG ёки JPEG форматда илова қилинади:
а) боланинг ўқиш жойидан таълим муддати, ўқув фанларини ўзлаштириши ва хулқ-атвори, болага якка тартибда кўмак бериш борасида амалга оширилган чора-тадбирларнинг батафсил таҳлили акс эттирилган маълумотнома ва тавсифнома (таълим муассасаларида ўқиган болалар учун);
б) даволаш-профилактика муассасасининг бош врачи томонидан имзоланган боланинг ривожланиши тарихидан батафсил кўчирма, қуйидаги мутахассисларнинг хулосалари билан бирга:
боланинг умумий ривожланиш ҳолати тўғрисидаги педиатр хулосаси;
психоневрологик марказнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган психоневролог хулосаси (фақат нутқий, руҳий ва ақлий ривожланишда нуқсонлари бўлган болалар учун);
отоларингологнинг хулосаси (фақат эшитишида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун) ҳамда қулоқ, томоқ, бурун ва талаффуз артикуляциясида иштирок этувчи органларнинг ҳолатига тавсифи, нутқ ва шивирлаб айтилган гапни қабул қилиш ҳақидаги маълумотлар, аудиограмма маълумотлари;
офтальмологнинг хулосаси (фақат кўришида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун) ҳамда ташхиснинг кенг изоҳи билан кўриш органларининг тавсифи;
ортопед-травматологнинг хулосаси (фақат таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган болалар учун) ҳамда ташхиснинг кенг изоҳи билан рентгенологик тадқиқот маълумотлари;
дефектолог-логопеднинг хулосаси (фақат нутқида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун) ҳамда тил тизимининг ҳар бир компоненти шаклланиш даражаси кўрсатилган ҳолда нутқ ривожи тавсифи;
в) болаларни ногиронлиги бўлган болалар учун «Ғамхўрлик» марказларига жойлаштиришга оид сўровномага мазкур банднинг « а » ва «б» кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда мазкур Низомнинг 1б-иловасида кўрсатилган ҳужжатлар.
Қонуний вакилдан сўровномада кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
20 3 . Сўровномага зарур маълумотлар киритилгандан сўнг қонуний вакил маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Mobile-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Қонуний вакил ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
20 4 . ПТПК текширувини ўтказиш учун йиғим ундирилмайди.
20 5 . Қонуний вакил ПТПК текширувини ўтказишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Қонуний вакил ПТПК текширувини ўтказишдан бош тортган тақдирда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади.
22. Сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб ҳар бир бола бўйича шакллантирилган шахсий ҳужжатлар йиғмажилди автоматик равишда ПТПКга кўриб чиқиш учун йўналтирилади.
23. Мазкур Низомнинг 20 2 -бандида кўрсатилган ҳужжатлари шакллантирилган бола ПТПКнинг навбатдаги йиғилишида текширувдан ўтказилади.
2-§. ПТПК текширувини ўтказиш ва хулоса бериш
24. ПТПК котиби шакллантирилган шахсий ҳужжатлар йиғмажилди асосида ҳар бир болани ПТПКнинг навбатдаги йиғилишига киритади.
25. Текширувга олиб келинган болалар ПТПК томонидан уларнинг индивидуал хусусиятлари, ёши, жинси, жисмоний ва руҳий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда комплекс текширувдан ўтказилиши лозим.
26. Боланинг тиббий картасида кўрсатилган маълумотлар асосида болалар ПТПКнинг ҳар бир мутахассиси томонидан якка тартибда ёки бир нечта мутахассислар томонидан бир вақтда текширувдан ўтказилади.
27. ПТПК томонидан мазкур Низомнинг 20 2 -бандида кўрсатилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни талаб этиш тақиқланади.
28. ПТПК аъзолари томонидан болаларни кўрикдан ўтказиш, улар билан бевосита мулоқот қилиш ва улардаги нуқсонларни тасдиқловчи ҳужжатларни ўрганиш натижасида уларнинг алоҳида таълимга бўлган эҳтиёжлари асосида тегишли таълим муассасаларига юбориш ёки юборишни рад этиш юзасидан хулоса берилади.
ПТПК томонидан болаларни кўрикдан ўтказиш натижасида уларни таълим муассасасига юборишни рад этиш юзасидан хулоса берилган тақдирда, ушбу хулоса уч иш кунида қонуний вакилларга тақдим этилади.
29. ПТПКнинг тегишли таълим муассасаларига юбориш тўғрисидаги хулосасида қуйидагилар кўрсатилади:
боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси маълумотлари;
бола қонуний вакилларининг паспортига оид маълумотлар;
боланинг яшаш манзили;
хулоса, болага қўйилган ташхис билан (Халқаро касалликлар таснифи «10-қайта кўриш» шифрини кўрсатган ҳолда);
тавсия этилган таълим муассасаси;
боланинг таълим муассасаларида бўлиш муддати (ўқув йили кўрсатилади);
бола инклюзив таълим синфи, бошланғич таянч коррекцион синфга йўналтирилганда, махсус педагог ёки ёрдамчи ходим (ассистент) штатини ажратиш зарурлиги;
бола умумтаълим муассасасига йўналтирилганда, махсус педагог ёхуд ёрдамчи ходим (ассистент-ўқитувчи) штатини ажратиш зарурияти;
инклюзив таълим синфига тавсия этилган бола учун унинг қонуний вакили томонидан таъминланадиган ёрдамчи жиҳозлар рўйхати.
30. 1 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларга хулоса боланинг ривожланишида жисмоний ёки руҳий нуқсонининг оғирлик даражасига қараб 6 ой ёки 1 йил муддатга берилади.
Агарда бола жорий ўқув йили давомида 7 ёшга тўлса ёки ПТПК хулосасининг амал қилиш муддати жорий ўқув йили давомида тугаса, унинг ташкилотда қолиш муддати жорий ўқув йилининг 1 августига қадар амал қилади.
Болани ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатларга ёки инклюзив таълим ташкил этилган умумтаълим муассасаларга юбориш бўйича хулосада боланинг махсус таълимга бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ушбу муассасаларда бўлиш муддатлари кўрсатилади. Бунда, мазкур муддат 3 ўқув йилидан ошмаслиги керак.
Бу муддат давомида бола таълим муассасасининг педагогик кенгаши ёки психологик-тиббий-педагогик кенгаши тавсияси бўйича ПТПК томонидан қайта текширувдан ўтказилиши мумкин.
Хулосада кўрсатилган боланинг таълим муассасасида бўлиш муддати тугаганидан кейин ушбу ташкилотда унинг бўлиш муддатини узайтириш ёки уни умумий турдаги таълим муассасасига (гуруҳ/синф) ўтказиш масаласи ПТПК томонидан мазкур Низомда белгиланган тартибда қайтадан текширувдан ўтказиш натижасида белгиланади. Бунда ПТПК хулосасининг амал қилиш муддати жорий ўқув йили давомида тугаса, боланинг ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатлар, умумтаълим муассасаларининг коррекцион ёки инклюзив синфда қолиш муддати жорий ўқув йили якунига қадар амал қилади.
31. ПТПКнинг давлат мактабгача таълим ташкилотига юбориш тўғрисидаги хулосаси ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган тиббий кўрсатмалар бўйича ривожланишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлар бўлган қуйидаги ёш тоифаларидаги болаларга берилади:
кўришида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун — 3 ёшдан 7 ёшгача;
эшитишда оғир нуқсонлар бўлган болалар учун — 2 ёшдан 7 ёшгача;
таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган болаларга — 2 ёшдан 7 ёшгача;
нутқида оғир нуқсонлар бўлган болаларга — 3 ёшдан 7 ёшгача;
руҳий ривожланишда кечикаётган болаларга — 3 ёшдан 7 ёшгача;
ақлий ривожланишда нуқсонлари бўлган болаларга — 3 ёшдан 7 ёшгача;
туғма ва ирсий касалликлар (Даун синдроми, Шерешев-Тернер синдроми, Клайнфельтер синдроми, спинал амиотрофиялар, Корнеллии-де Ланге синдроми, Вильямс синдроми, Прадера-Вилли синдроми, Нунан синдроми) туфайли ривожланишда нуқсонлари бўлган болаларга — 2 ёшдан 7 ёшгача.
32. Қуйидаги нуқсонлари мавжуд бўлган болаларга давлат мактабгача таълим ташкилотининг тўлиқ кунлик гуруҳларига юборишни рад этиш тўғрисидаги хулоса берилади:
оғир ва чуқур даражадаги ақли заифлик;
шизофрения, ҳиссий ироданинг чуқур бузилишлари;
тез-тез такрорланувчи умумлашган эпилептик хуружлар;
турли сабабли психопатия ва психопатсимон ҳолатларнинг оғир шакллари;
юрак-қон томир, нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш тизимининг хуруж ва декомпенсация босқичи.
33. ПТПКнинг ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатларга ёки инклюзив таълим ташкил этилган умумтаълим муассасаларга юбориш тўғрисидаги хулосаси ушбу Низомга 3-иловада кўрсатилган ривожланишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлар бўлган қуйидаги ёш тоифаларидаги болаларга берилади:
кўришида оғир нуқсонлар бўлган болаларга — 6 ёшдан 18 ёшгача (6 ёшдан тайёрлов гуруҳига);
эшитишида оғир нуқсонлар бўлган болаларга — 6 ёшдан 18 ёшгача (6 ёшдан тайёрлов гуруҳига);
таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган болаларга — 7 ёшдан 18 ёшгача;
аутизм билан касалланган болаларга — 6 ёшдан 16 ёшгача (6 ёшдан тайёрлов гуруҳига);
ақлий ривожланишда нуқсонлари бўлган болаларга — 6 ёшдан 16 ёшгача (6 ёшдан тайёрлов гуруҳига).
34. Қуйидаги нуқсонлари мавжуд бўлган болаларга мактаб, мактаб-интернатлар синфларига юборишни рад этиш тўғрисидаги хулоса берилади:
оғир ва чуқур даражадаги ақлий заифлик;
шизофрения, ҳиссий ироданинг чуқур бузилишлари;
тез-тез такрорланувчи умумлашган эпилептик хуружлар;
турли сабабли психопатия ва психопатсимон ҳолатларнинг оғир шакллари;
асаб тизимининг органик шикастланганлиги сабабли сийдик ва нажас ушлаб туролмаслик;
юрак-қон томир, нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш тизимининг хуруж ва декомпенсация босқичи.
35. ПТПКнинг ихтисослаштирилган кўп тармоқли мактабгача таълим ташкилотида ташкил этилган қисқа муддатли таълим ва тарбия беришга мўлжалланган «Ғамхўрлик» гуруҳларига юбориш тўғрисидаги хулосаси ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган ривожланишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлар бўлган қуйидаги ёш тоифаларидаги болаларга берилади:
оғир ва чуқур даражадаги ақлий заифлик — 3 ёшдан 7 ёшгача;
GMFCS классификациясига кўра 4-5 даражадаги Болалар церебрал фалажи (G80) бўлган болаларда енгил ва мўътадил даражадаги ақлий заифлик — 3 ёшдан 7 ёшгача;
шизофрения, ҳиссий ироданинг чуқур бузилишлари — 3 ёшдан 7 ёшгача;
тез-тез такрорланувчи умумлашган эпилептик хуружлари кузатиладиган руҳий ёки ақлий ривожланишдаги нуқсонлар бўлган болалар — 3 ёшдан 7 ёшгача;
турли сабабли психопатия ва психопатсимон ҳолатларнинг оғир шакллари — 3 ёшдан 7 ёшгача;
кўр-кар-соқовлик — 3 ёшдан 7 ёшгача.
ПТПКнинг ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатларида ташкил этилган қисқа муддатли таълим ва тарбия беришга мўлжалланган «Ғамхўрлик» гуруҳларига юбориш тўғрисидаги хулосаси ушбу Низомга 3-иловада кўрсатилган ривожланишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлар бўлган қуйидаги ёш тоифаларидаги болаларга берилади:
оғир ва чуқур даражадаги ақлий заифлик — 6 ёшдан 16 ёшгача;
GMFCS классификациясига кўра 4-5 даражадаги Болалар церебрал фалажи (G80) бўлган болаларда енгил ва мўътадил даражадаги ақлий заифлик — 6 ёшдан 16 ёшгача;
шизофрения, ҳиссий ироданинг чуқур бузилишлари — 6 ёшдан 16 ёшгача;
тез-тез такрорланувчи умумлашган эпилептик хуружлари кузатиладиган ақлий ривожланишдаги нуқсонлар бўлган болалар — 6 ёшдан 16 ёшгача;
турли сабабли психопатия ва психопатсимон ҳолатларнинг оғир шакллари — 6 ёшдан 16 ёшгача;
кўр-кар-соқовлик — 6 ёшдан 16 ёшгача.
35 1 . ПТПКнинг болаларни давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган кундузги парвариш хизматига юбориш тўғрисидаги хулосаси ушбу Низомга 3а-иловада кўрсатилган тиббий кўрсатмалар бўйича берилади.
35 2 . ПТПКнинг болаларни ногиронлиги бўлган болалар учун «Ғамхўрлик» марказларига жойлаштириш тўғрисидаги хулосаси ногиронлиги бўлган болаларда қуйидаги ташхислардан бири бўлганида қабул қилинади:
мўътадил даражадаги ақлий заифлик (F71);
оғир даражадаги ақлий заифлик (F72);
чуқур даражадаги ақлий заифлик (F73).
35 3 . Болаларни ногиронлиги бўлган болалар учун «Ғамхўрлик» марказларига жойлаштиришга қуйидагилар қарши кўрсатмалар ҳисобланади:
тез-тез, ҳар ойда 5 мартадан кўп тутқаноқ хуружлари содир бўладиган эпилепсия, серияли тутқаноқ хуружларига, эпилептик статусга, намозшомсимон онг хиралашиш ҳолатларига, дисфорияларга мойиллик;
беморнинг ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ва хулқий бузилишлар сабаб бўладиган руҳий касалликлар;
улар билан касалланганда болани умумтаълим ёки ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқитиш мумкин бўлган ҳар қандай руҳий касалликлар;
жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;
юқумли тери ва соч касалликлари;
ўткир юқумли касалликлар;
салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган шиш касалликлари ва рецидивлари;
таносил касалликлари.
35 4 . ПТПКнинг уч ёшгача бўлган болаларни «Эрта аралашув» хизматига юбориш тўғрисидаги хулосаси ушбу Низомга 4-иловада кўрсатилган тиббий кўрсатмалар бўйича берилади.
35 5 . ПТПКнинг узоқ муддат парваришга муҳтож болаларни уй шароитида қараб туриш хизматига юбориш тўғрисидаги хулосаси ушбу Низомга 5-иловада кўрсатилган тиббий кўрсатмалар бўйича берилади.
36. ПТПКнинг баённомалари ва хулосаси текширув ўтказилган кун расмийлаштирилади ҳамда унинг аъзолари томонидан имзоланади.
37. ПТПКнинг хулосаси асосида ПТПК котиби томонидан:
а) бола унинг қонуний вакиллари билан келишган ҳолда бир иш кунида тегишли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти, қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилоти, инклюзив таълим гуруҳлари ташкил этилган умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилоти, мактаб, мактаб-интернат ёки инклюзив таълим ташкил этилган умумтаълим муассасасига йўналтирилади ҳамда бу тўғрисида алоқа воситалари, шу жумладан, «SMS» хабарнома, электрон почта ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қонуний вакиллар хабардор қилинади;
б) ногиронлиги бўлган болаларни ногиронлиги бўлган болалар учун «Ғамхўрлик» марказларига жойлаштириш ёки уй шароитида қараб туриш хизматига йўналтиришга қаратилган ИПТКнинг хулосаси расмийлаштирилганда мазкур хулоса бир иш куни ичида ЯМИҲ АТ орқали ногиронлиги бўлган боланинг яшаш манзилидаги «Инсон» марказига юборилади ҳамда бу тўғрисида алоқа воситалари, шу жумладан, «SMS» хабарнома, электрон почта ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қонуний вакиллар хабардор қилинади.
Қонуний вакиллар хабарни олгандан сўнг, бола билан биргаликда тегишли таълим муассасасига ёки ногиронлиги бўлган болалар учун «Ғамхўрлик» марказларига ўн беш иш куни ичида келиши шарт.
37 1 . Қонуний вакиллар ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг болани бир инклюзив таълим ташкил этилган умумтаълим муассасасидан бошқа шу турдаги умумтаълим муассасасига ўтказиш ҳуқуқига эга.
Қонуний вакиллар болани бир инклюзив таълим ташкил этилган умумтаълим муассасасидан бошқа шу турдаги умумтаълим муассасасига ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда ушбу Низомда белгиланган тартибда мурожаат қилади. Бунда сўровномага иловалар талаб этилмайди.
Сўровнома илгари хулоса берилган ПТПК раиси томонидан икки иш кунида кўриб чиқилиб, хулосага тегишли ўзгартириш киритилади ва ушбу хулоса ўқишни давом эттириш учун танланган умумтаълим муассасасига йўналтирилади ҳамда бу тўғрисида «SMS» хабарнома юбориш орқали қонуний вакиллар хабардор қилинади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
38. ПТПК фаолияти устидан назорат Агентлик, Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.
39. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни таълим муассасаларига йўллаш
Босқичлар Масъуллар Тадбирлар Муддат 1-босқич Боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини олиш учун яшаш жойидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ёки ҳудудга бириктирилган ижтимоий ходимга, Давлат хизматлари маркази ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади. Хоҳишига кўра 2-босқич 1. «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари, Давлат хизматлари маркази 1. Сўровномани тўлдириб, уни Психологик-тиббий-педагогик комиссияга йўналтиради. Автоматик равишда 2. ЯИДХП 2. Электрон тўлдирилган сўровнома Психологик-тиббий-педагогик комиссияга юборилади. 3-босқич Психологик-тиббий-педагогик комиссия котиби 1. Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини олиш учун номзод бола тўғрисидаги ҳужжатларни Психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг навбатдаги йиғилишига киритиш. 1. Ҳужжатлар тақдим этилган куни 2. Психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг йиғилиши вақти, санаси ва жойи тўғрисида боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни хабардор қилиш. 2. ПТПК йиғилиши ўтказиладиган сана ҳақида камида уч кун олдин 4-босқич Психологик-тиббий-педагогик комиссия 1. Болани унинг индивидуал хусусиятлари, ёши, жинси, жисмоний ва руҳий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда комплекс текширувдан ўтказиш. 1. 1 кун ичида 2. Текширув натижасида боланинг алоҳида таълимга бўлган эҳтиёжлари асосида тегишли таълим муассасаларига юбориш ёки юборишни рад этиш юзасидан хулоса берилади. 2. Текшириш давомида 3. ПТПК томонидан болаларни кўрикдан ўтказиш натижасида уларни таълим муассасасига юборишни рад этиш юзасидан хулоса берилган тақдирда, ушбу хулоса уч иш кунида қонуний вакилларга тақдим этилади. 3. Уч иш куни ичида 5-босқич Психологик-тиббий-педагогик комиссия котиби ПТПКнинг хулосаси асосида болани унинг қонуний вакиллари билан келишган ҳолда тегишли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти, қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилоти, инклюзив таълим гуруҳлари ташкил этилган умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилоти, мактаб, мактаб-интернат ёки инклюзив таълим ташкил этилган умумтаълим муассасасига йўналтирилади ва бу тўғрисида алоқа воситалари, шу жумладан, «SMS» хабарнома, электрон почта ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни хабардор қилиш. Бир иш куни ичида
Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомга 1а-ИЛОВА
Психологик-тиббий-педагогик комиссия текширувидан ўтиш учун
I. Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот * : 1. Фамилияси: 2. Исми: 3. Отасининг исми: 4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): 5. Биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақами: II. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган бола тўғрисида маълумот: 1. Фамилияси: 2. Исми: 3. Отасининг исми: 4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): 5. Туғилганлик ҳақида гувоҳнома серияси ва рақами: 6. Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома рақами ва санаси: 7. Ариза берувчининг қонуний вакиллигини асословчи маълумот: 8. Таълим ташкилоти:
Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомга 1б-ИЛОВА
«Ғамхўрлик» марказларига жойлаштириш учун талаб этиладиган ногиронлиги бўлган боланинг соғлиғи тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар
1. Тиббий муассасадаги беморнинг тиббий картасидан кўчирма (амбулатор/стационар) 027-шакл.
2. Касаллик тарихидан кўчирма (Руҳий-асаб касалликлари шифохоналарида даволанаётган шахслар учун.
3. Қоннинг умумий таҳлили.
4. Сийдик умумий таҳлили.
5. Қоннинг РW (Вассерман реакцияси) таҳлили.
6. «В» ва «С» гепатитларнинг (НВсАг, НCВ) маркерларини аниқловчи қон таҳлили.
7. Қоннинг ОИВ билан зарарланиши тўғрисида таҳлили (ОИТСга қарши кураш марказидан).
8. Кўкрак қафаси аъзоларининг флюорографияси (текширилувчининг фамилияси, исми шарифи ҳамда текширувнинг тартиб рақами ва ўтказилган сана кўрсатилади).
9. Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар филиаллари Тиббий-маслаҳат комиссияси хулосаси.
10. Силга қарши курашиш диспансери хулосаси.
11. Онкологик диспансер хулосаси.
12. Тери-таносил касалликлари диспансери хулосаси.
13. ОИТСга қарши кураш марказининг хулосаси.
Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини бериш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар (мактабгача таълим ташкилотлари учун)
Т/р Касаллик номи Халқаро Касалликлар Таснифи (ХКТ-10) Тавсия этилган мактабгача таълим ташкилотининг тури 1. Руҳий ривожланишдаги нуқсонлар: а) Психологик ривожланишнинг аралаш специфик бузилишлари F83 Кўп тармоқли ихтисослаштирилган, қўшма турдаги ҳамда инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилоти б) Болалар аутизми F84.0 2. Ақлий ривожланишдаги нуқсонлар: а) Енгил даражадаги ақлий заифлик F70 Кўп тармоқли ихтисослаштирилган, қўшма турдаги ҳамда инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилоти б) Мўътадил ақлий заифлик F71 Кўп тармоқли ихтисослаштирилган, қўшма турдаги ҳамда инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилоти 3. Нутқдаги нуқсонлар: а) Экспрессив нутқнинг бузилиши (нутқ ривожланишининг биринчи даражали мотор алалияси) F80.1 Кўп тармоқли ихтисослаштирилган ҳамда инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилоти б) Рецептив нутқнинг бузилиши (сенсор алалия) F80.2 в) Танглай ёриғи (бўри оғиз) Танглай ва лаб ёриғи (бўри оғиз қуён лаб билан) Очиқ манқалик ва ёпиқ манқалик (нутқ аппаратининг коррекция бўйича операциялардан кейинги ҳолат) Q35 Q37 R49.2 г) Ўртача ёки оғир даражадаги дудуқлик F98.5 д) Дизартрия (марказий нерв тизимининг органик шикастланиши билан) R47.1 е) Болалар афазияси F80.3 4. Кўришида нуқсонлар: а) Иккала кўзнинг кўрлиги Н54.0 Кўп тармоқли ихтисослаштирилган ҳамда қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилоти Тиббий кўрсатмалар коррекциядан сўнг боланинг кўриш ўткирлиги 0,2 гача бўлганда кўп тармоқли ихтисослаштирилган, қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотига, кўриш ўткирлиги 0,4 гача бўлганда инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилоти б) Микрофтальм (иккала кўз-OU) Микрокорнеа (иккала кўз-OU) Анофтальм (иккала кўз-OU) Q11 Q13.4 в) Тўр пардасининг ривожланишидаги туғма нуқсонлар (иккала кўз-OU) Н33-35 г) Ретинобластома (иккала кўз-OU) C69.2 Н35.8 Бир кўзнинг кўрлиги, иккинчи кўз кўришининг пасайиши Н54.1 д) Колобома (иккала кўз-OU) Q13.0 Q12.2 Q10.3 Q14.2 Q14.8 е) Претинопатия (чала туғилган болалар ретинопатияси) (иккала кўз-OU) Н35.1 ж) Кўриш нервининг атрофияси (иккала кўз-OU) Н47.2 з) Кўриш нерви диск ва макуласининг оғир даражадаги гипоплазияси (иккала кўз-OU) Q14.2 и) Альбинизм Е70.3 к) Аниридия (иккала кўз-OU) Q13.1 л) Катаракта (иккала кўз-OU) Н26.0 Q12.0 м) Кўз гавҳарининг бошқа касалликлари Афакия ёки туғма афакия (иккала кўз-OU) Н27 Н27.0 Q12.3 н) Кўз гавҳари силжиши (иккала кўз-OU) Q12.1 о) кўз гавҳарининг чиқиши (иккала кўз-OU) Н27.1 п) Глаукома (туғма, иккиламчи) (иккала кўз-OU) Н40 — 42 р) Туғма миопиянинг юқори даражаси (иккала кўз-OU) Н52.1 с) Гиперметропиянинг юқори даражаси (иккала кўз-OU) Н52.0 т) Нистагм ва кўзнинг беихтиёр ҳаракатлари Н55 5. Эшитишида нуқсонлар: а) Отологик ва аудиологик имплантатларнинг борлиги (Кохлеар имплантациядан кейин) Н90.3 Z96.2 Инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилоти. б) Икки томонлама нейросенсор карлик II даражаси (эшитишнинг 41 — 55 дб гача пасайиши), (қулоқни протезлаш) Н90.3 II даража в) Икки томонлама нейросенсор карлик III даражаси (эшитишнинг 56 — 70 дб гача пасайиши), (қулоқни протезлаш) Н90.3 III даража Кўп тармоқли ихтисослаштирилган, қўшма турдаги, инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилоти. г) Икки томонлама нейросенсор карлик IV даражаси (эшитишнинг 71 — 90 дб гача пасайиши) (қулоқни протезлаш) Н90.3 IV даража д) Икки томонлама нейросенсор карлик IV даражаси (эшитишнинг 71 — 90 дб гача пасайиши) Н90.3 IV даража Кўп тармоқли ихтисослаштирилган ҳамда қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилоти е) Икки томонлама нейросенсор карлик (Карлик ёки кар-соқовлик) (эшитишнинг 91 дб дан ортиқ пасайиши) Н90.3 кар 6. Таянч-ҳаракат аппарати нуқсонлари: а) 3 ёки 4 даражали сколиоз (туғма ва орттирилган) M41 Кўп тармоқли ихтисослаштирилган, қўшма турдаги ҳамда инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилоти б) Кўкрак қафасининг 3 ёки 4 даражали гирдобсимон деформацияси Q67.6 в) Кўкрак қафасининг 3 ёки 4 даражали қилсимон деформацияси Q67.7 г) 3 ёки 4 даражали кифоз М40 д) Артрогрипоз (таянч-ҳаракат аппарати бузилган ҳолда) Q74.3 е) Болалар церебрал фалажи (БЦФ) (GMFCS классификациясига кўра 3 ёки 4 даража) G80 ж) Бошқа неврологик патологиялар оқибатида ортопедик деформациялари туғма ва ирсий касалликлар (Даун синдроми, Шерешевский-Тернер синдроми, Клайнфельтер синдроми, Корнеллии-де Ланге синдроми, Вильямс синдроми, Прадера-Вилли синдроми, Нунан синдроми) Q90 Q96 Q98 Q87.1 з) Цереброваскуляр касалликларининг оқибатлари+Бўшашган параплегия ёки Спастик параплегия (GMFCS классификациясига кўра 3 ёки 4 даража) I69.2+ G82.0/ G82.1 и) Спинал мушак атрофияси ва унга яқин синдромлар (GMFCS классификациясига кўра 3 ёки 4 даража) G12 к) Мушакларнинг бирламчи шикастланишлари (GMFCS классификациясига кўра 3 ёки 4 даража) G71 л) Параплегия ва тетраплегия (GMFCS классификациясига кўра 3 ёки 4 даража) G82 Гемиплегия (GMFCS классификациясига кўра 3 ёки 4 даража) G81 м) Spina bifida (GMFCS классификациясига кўра 3 ёки 4 даража) Q05 н) Остеомиелит асоратлари (жарроҳлик муолажасидан кейинги ҳолатлар) М86 о) Ортопедиядаги суяк скелетининг тизим касалликлари (ахондроплазия, дисхондроплазия, хондродистрофия) Q77.4 п) Болдир ва товоннинг туғма йўқлиги Q72.2 р) Товон ва товон панжаларининг туғма йўқлиги Q72.3 с) Қўл панжа ва бармоқ(ларнинг) туғма йўқлиги Q71.3 т) Билак ва қўл панжаларнинг туғма йўқлиги Q71.2 у) Товоннинг борлиги ҳолда сон ва болдир туғма йўқлиги Q72.1 ф) Қўл панжаларнинг борлиги ҳолда елка ва билак суяклари (нинг) туғма йўқлиги Q71.1 х) Аниқланмаган оёқ-қўл(лар) туғма аномалиялари (туғма ривожланиш аномалияси оқибатида ампутацион чўлтоқлик (таянч-ҳаракат функционал етишмовчилигига олиб келадиган). Q74.9
Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини бериш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар (мактаб, мактаб-интернатлар учун)
Т/р Касаллик номи Халқаро Касалликлар Таснифи (ХКТ-10) Тавсия этилган умумтаълим муассасасининг тури 1. Руҳий ривожланишдаги нуқсонлар: а) Психологик ривожланишнинг аралаш специфик бузилишлари F83 Бошланғич таянч коррекцион ва инклюзив таълим синфларига эга умумтаълим муассасаси б) Болалар аутизми F84.0 Бошланғич таянч коррекцион ва инклюзив таълим синфларига эга умумтаълим муассасаси, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернати 2. Ақлий ривожланишдаги нуқсонлар: а) Енгил даражадаги ақлий заифлик; F70 Бошланғич таянч коррекцион ва инклюзив таълим синфларига эга умумтаълим муассасаси, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернати б) Мўътадил ақлий заифлик. F71 3. Кўришида нуқсонлар: а) Иккала кўзнинг кўрлиги Н54.0 Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб- интернати бб) Микрофтальм (иккала кўз-OU) Микрокорнеа (иккала кўз-OU) Анофтальм (иккала кўз-OU) Q11 Q13.4 Тиббий кўрсатмалар коррекциядан сўнг боланинг кўриш ўткирлиги 0,2 гача бўлганда ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернати, кўриш ўткирлиги 0,4 гача бўлганда Бошланғич таянч коррекцион, инклюзив таълим синфларига эга умумтаълим муассасаси. в) Тўр пардасининг ривожланишидаги туғма нуқсонлар (иккала кўз-OU) Н33-35 г) Тўр пардасининг хавфли ўсмаси (ретинобластома) (иккала кўз-OU) C69.2 Н35.8 д) Бир кўзнинг кўрлиги, иккинчи кўз кўришининг пасайиши Н54.1 д) Колобома (иккала кўз-OU) Q13.0 Q12.2 Q10.3 Q14.2 Q14.8 ж) Преретинопатия (чала туғилган болалар ретинопатияси) (иккала кўз-OU) Н35.1 з) Кўриш нервининг атрофияси (иккала кўз-OU) Н47.2 и) Кўриш нерви диск ва макуласининг оғир даражадаги гипоплазияси (иккала кўз-OU) Q14.2 к) Альбинизм Е70.3 л) Аниридия (иккала кўз-OU) Q13.1 м) Катаракта (иккала кўз-OU) Н26.0 Q12.0 н) Кўз гавҳарининг бошқа касалликлари Афакия ёки туғма афакия (иккала кўз-OU) Н27 Н27.0 Q12.3 о) Кўз гавҳари туғма силжиши (иккала кўз-OU) Q12.1 п) Кўз гавҳарининг чиқиши (иккала кўз-OU) Н27.1 р) Глаукома (туғма, иккиламчи) (иккала кўз-OU) Н40 — 42 с) Туғма миопиянинг юқори даражаси (иккала кўз-OU) Н52.1 т) Гиперметропиянинг юқори даражаси (иккала кўз-OU) Н52.0 у) Нистагм ва кўзнинг беихтиёр ҳаракатлари Н55 4. Эшитишида нуқсонлар: а) Отологик ва аудиологик имплантатларнинг борлиги (Кохлеар имплантациядан кейин) Н90.3 Z96.2 Бошланғич таянч коррекцион ва инклюзив таълим синфларига эга умумтаълим муассасаси б) Икки томонлама нейросенсор карлик II даражаси (эшитишнинг 41 — 55 ДБ гача пасайиши), (қулоқни протезлаш) Н90.3 II даража в) Икки томонлама нейросенсор карлик III даражаси (эшитишнинг 56 — 70 ДБ гача пасайиши), (қулоқни протезлаш) Н90.3 III даража Бошланғич таянч коррекцион ва инклюзив таълим синфларига эга умумтаълим муассасаси, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернати г) Икки томонлама нейросенсор карлик IV даражаси (эшитишнинг 71 — 90 дб гача пасайиши) (қулоқни протезлаш) Н90.3 IV даража Бошланғич таянч коррекцион, инклюзив таълим синфларига эга умумтаълим муассасаси, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернати д) Икки томонлама нейросенсор карлик IV даражаси (эшитишнинг 71 — 90 дб гача пасайиши) Н90.3 IV даража Бошланғич таянч коррекцион синфларига эга умумтаълим муассасаси, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернати е) Икки томонлама нейросенсор карлик (Карлик ёки кар-соқовлик) (эшитишнинг 91 ДБ дан ортиқ пасайиши) Н90.3 кар 5. Таянч-ҳаракат аппарати нуқсонлари: а) 3 ёки 4 даражали сколиоз (туғма ва орттирилган) M41 Бошланғич таянч коррекцион ва инклюзив таълим синфларига эга умумтаълим муассасаси, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернати б) Кўкрак қафасининг 3 ёки 4 даражали гирдобсимон деформацияси Q67.6 в) Кўкрак қафасининг 3 ёки 4 даражали қилсимон деформацияси Q67.7 г) 3 ёки 4 даражали кифоз М40 д) Артрогрипоз (таянч-ҳаракат аппарати бузилган ҳолда) Q74.3 е) Болалар церебрал фалажи (БЦФ) (GMFCS классификациясига кўра 3 ёки 4 даража) G80 ж) Бошқа неврологик патологиялар оқибатида ортопедик деформациялари туғма ва ирсий касалликлар (Даун синдроми, Шерешевский-Тернер синдроми, Клайнфельтер синдроми, Корнеллии-де Ланге синдроми, Вильямс синдроми, Прадера-Вилли синдроми, Нунан синдроми) Q90 Q96 Q98 Q87.1 з) Цереброваскуляр касалликларининг оқибатлари + (Бўшашган параплегия ёки Спастик параплегия (GMFCS классификациясига кўра 3 ёки 4 даража) I69.2+ G82.0 G82.1 и) Остеомиелит асоратлари (жарроҳлик муолажасидан кейинги ҳолатлар) М86 к) Спинал мушак атрофияси ва унга яқин синдромлар (GMFCS классификациясига кўра 3 ёки 4 даража) G12 л) Мушакларнинг бирламчи шикастланишлари (GMFCS классификациясига кўра 3 ёки 4 даража) G71 м) Параплегия ва тетраплегия (GMFCS классификациясига кўра 3 ёки 4 даража) G82 н) Гемиплегия (GMFCS классификациясига кўра 3 ёки 4 даража) G81 о) Spina bifida (GMFCS классификациясига кўра 3 ёки 4 даража) Q05 п) Ортопедиядаги суяк скелетининг тизим касалликлари (ахондроплазия, дисхондроплазия, хондродистрофия); Q77.4 р) Аниқланмаган оёқ-қўл(лар) туғма аномалиялари (туғма ривожланиш аномалияси оқибатида ампутацион чўлтоқлик (таянч-ҳаракат функционал етишмовчилигига олиб келадиган) Q74.9 с) Болдир ва товоннинг туғма йўқлиги Q72.2 т) Товон ва товон панжаларининг туғма йўқлиги Q72.3 у) Қўл панжа ва бармоқ(ларнинг) туғма йўқлиги Q71.3 ф) Билак ва қўл панжаларнинг туғма йўқлиги Q71.2 х) Товоннинг борлиги ҳолда сон ва болдир туғма йўқлиги Q72.1 ц) Қўл панжаларнинг борлиги ҳолда елка ва билак суяклари (нинг) туғма йўқлиги Q 71.1
Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомга 3а-ИЛОВА
Кундузги парвариш хизматига психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини бериш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар
Т/р Касаллик номи Халқаро Касалликлар Таснифи (ХКТ-10) 1. Болалар церебрал фалажи (БЦФ) (GMFCS классификациясига кўра 4 ёки 5 даража) + енгил даражадаги ақлий заифлик G80+F70 2. Цереброваскуляр касалликларининг оқибатлар+ Спастик тетраплегия ёки Бўшашган тетраплегия (GMFCS классификациясига кўра 4-5 ёки 5-даража) + енгил даражадаги ақлий заифлик I69.2+G82.3 /G 82.4+F70 3. Тетраплегия (GMFCS классификациясига кўра 4-5 ёки 5 даража) + енгил даражадаги ақлий заифлик G 82+ F70 4. Мўътадил ақлий заифлик F71 5. Оғир даражадаги ақлий заифлик F72 6. Чуқур ақлий заифлик F73 7. Кўр-кар-соқовлик Н90.3+Н54.0 8 Ним ўткир склерозловчи панэнцефалит (Ўткир ости склерозлашган панэнцефалит) A81.1
Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
«Эрта аралашув» хизматига психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини бериш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар
Т/р Касаллик номи Халқаро касалликлар таснифи (ХКТ-10) Изоҳ I. Муддатидан олдин туғилган болалар 1. Бошқа рукнларда таснифланмаган, туғилганда жисмининг кам вазн ва ҳомиладорлик муддатининг қисқарганлиги билан боғлиқ бўлган, бузилишлар P07 Муддатдан олдин туғилган чақалоқ II. Нерв системаси туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари) 2. Анэнцефалия ва шунга ўхшаш ривожланиш нуқсонлари Q00 3. Энцефалоцеле Q01 4. Микроцефалия Q02 5. Туғма гидроцефалия Q03 6. Миянинг бошқа туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари) Q04 7. Spina bifida (умуртқа каналининг тўлиқсиз ёпилиши) Q05 8. Орқа миянинг бошқа туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари) Q06 9. Нерв системасининг бошқа туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари) Q07 10. Бошқа рукнларда таснифланмаган, гестация ҳолатига нисбатан кам вазнда туғилганлар P05 Туғилгандаги тана вазни 1500 г дан кам 12. Болалар церебрал фалажи G80 Анамнезида оғир перинатал патология мавжуд бўлган ҳамда болалар серебрал фалажи ривожланиш хавфи юқори бўлган болалар. 13. Гемиплегия G81 14. Параплегия ва тетраплегия G82 15. Бошқа паралитик синдромлар G83 16. Кутилган нормал физиологик ривожланишнинг йўқлиги R62 Болалар ривожланишининг бузилишлари III. Бошқа туғма аномалия (ривожи нуқсон)лари 17. Нейрофиброматоз (бехатар) Q85.0 18. Бир неча системаларни қамраб олувчи бошқа аниқланган туғма аномалия (ривожи нуқсон)лари синдромлари Q87 IV. Бошқа рукнларда таснифланмаган хромосом аномалиялар 19. Даун синдроми Q90 20. Бошқа рукнларда таснифланмаган, моносомиялар ва аутосомлар бир қисмининг йўқолиши Q93 21. Тернер синдроми Q96 22. Бошқа рукнларда таснифланмаган, жинсий хромосомаларнинг бошқа аномалиялари, эркак фенотипи Q98 23. Бошқа рукнларда таснифланмаган, хромосомалар бошқа аномалиялари Q99 V. Кўришида нуқсонлар (икки кўзида) 24. Иккала кўзнинг кўрлиги Н54.0 25. Микрофтальм (иккала кўз-OU) Q11 26. Микрокорнеа (иккала кўз-OU) 27. Анофтальм (иккала кўз-OU) 28. Тўр пардасининг хавфли ўсмаси (ретинобластома) (иккала кўз-OU) C69.2 Н35.8 29. Преретинопатия (чала туғилган болалар ретинопатияси) (иккала кўз-OU) Н35.1 30. Альбинизм Е70.3 31. Нистагм ва кўзнинг беихтиёр ҳаракатлари Н55 VI. Эшитишида нуқсонлар 32. Икки томонлама нейросенсор карлик Отологик ва аудиологик имплантатларнинг борлиги (кохлеар имплантациядан кейин) H90.3 Z96.2 33. Икки томонлама нейросенсор карлик H90.3 34. Эшитишнинг бузилишига олиб келувчи, қулоқ туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари) Q16 35. Икки томонлама аралаш кондуктив ва нейросенсор карлик H90.6 VII. Нутқдаги нуқсон 36. Танглай ёриғи (бўри оғиз) Танглай ва лаб ёриғи (бўри оғиз қуён лаб билан) Очиқ манқалик ва ёпиқ манқалик Q35 Q37 R49.2 37. Нутқ ва тил ривожининг специфик бузилишлари F80 Нутқ ривожланишининг кечикиши (алалия) 38. Дизартрия и анартрия R47.1 VIII. Таянч-ҳаракат аппарати нуқсонлари 39. Кифоз ва лордоз M40 40. Сколиоз М41 41. Спинал мушак атрофияси ва унга яқин синдромлар G12 42. Мушакларнинг бирламчи шикастланишлари G71 43. Тизза бўғими туғма аномалияси Q74.1 44. Туғма кўп сонли артрогрипоз Q74.3 45. Оёқ-қўл(лар)нинг бошқа аниқланган туғма аномалиялари Q74.8 46. Аниқланмаган оёқ-қўл(лар) туғма аномалиялари Q74.9 47. Найсимон суяклар ва умуртқа поғонасининг ўсиш дефекти билан кечувчи остеохондродисплазияси Q77 48. Цереброваскуляр касалликларининг оқибатлари I69 49. Товон туғма деформацияси Q66 Товоннинг валгус (варус) деформацияси; ясси товонлик; маймоқлик 50. Сон туғма деформациялари Q65 Чаноқ-сон бўғими дисплазияси 51. Тўш-ўмров-сўрғичсимон мускули туғма деформацияси Q68.0 Бўйиннинг туғма қийшиқлиги IX. Психологик ривожланишнинг бузилишлари 52. Аутизмга хавф F84.0 Психоневролог хулосаси 53. Психологик ривожланишнинг аралаш специфик бузилишларига хавф F83 X. Ривожланишда орқада қолиш хавфи (анамнезда) 54. Перинатал даврда юзага келадиган бошқа бузилишлар P90 — P96 55. Аниқланмаган энцефалопатия G93.4 56. Бош миянинг бошқа аниқланган шикастланишлари G93.8 57. Туғма гипотонус P94.2 58. Перинатал даврда юзага келган, бронх-ўпка дисплазияси P27.1 59. Чақалоқдаги аниқланмаган респиратор бузилиш P28.9 60. Ҳаддан зиёд гемолиз сабабли келиб чиққан неонатал сариқлик P58 61. Бошқа ва аниқланмаган сабаблар келтириб чиқарган неонатал сариқлик P59 62. Оқсил-энергетик етишмовчилиги сабаб бўлган, ривожланишнинг кечикиши E40-46 63. Реанимация ва интенсив терапия бўлимида даволаш (3 кундан ортиқ) 64. Она, ҳомиладорлик, туғруқ ва туғдириш ҳолатлари келтириб чиқарган, ҳомила ва чақалоқнинг шикастланишлари P00-P04 65. Ҳомиладорлик давомийлиги ва ҳомила ўсиши билан боғлиқ бўлган бузилишлар P05-P08 66. Туғруқ травмаси P10-P15 67. Перинатал давр учун хос бўлган, нафас ва юрак-томир бузилишлари P20-P29 XI. Қалқонсимон без касалликлари 68. Диффуз буқоқли туғма гипотиреоз E03.0 XII. Наслий моддалар алмашинуви касалликлари 69. Классик фенилкетонурия E70.0 70. Сфинголипидлар алмашинуви бузилишлари ва липидлар тўпланишининг бошқа бузилишлари E75 71. Кистозли фиброз E84
Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Уй шароитида қараб туриш хизматига психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини бериш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар
Т/р Касаллик номи Халқаро касалликлар таснифи (ХКТ-10) Парваришга муҳтожлик мезони I. Онкологик касалликлар (хавфли ўсмалар) 1. Хавфли ўсмалар C00 — C97 Терминал босқичлар (IV босқич), кўплаб метастазлар, барча ўсмага қарши имкониятларнинг тугаши 2. Қайталанувчи ва рефрактер ўсмалар C00 — C97 Терапияга жавоб бермайди, кучли оғриқ синдроми, интоксикация, ҳолдан тойиш 3. Онкогематологик касалликлар C81 — C96 Ўткир лейкозлар, қайталанувчи лимфомалар, суяк кўмигини кўчириб ўтказа олмаслик II. Неврологик касалликлар 4. Прогрессив нейродегенератив касалликлар G30 — G32 G35 G37 G60 — G64 Катта мотор функцияларни, сўз ва юғириш қобилиятини йўқотиш; доимий парвариш талаб этилади 5. Болалар церебрал фалажи (БЦФ) (жиддий шакл) G80.0 — G80.9 GMFCS V, контрактуралар, сколиоз, эпилепсия, сурункали нафас етишмовчилиги, гастростомия 6. Постгипоксик бош мия шикастланиши P91.*, G93.4 Вегетатив ҳолат, минимал онг, зондли озиқланиш, такрорий пневмониялар 7. Синдром Ретта F84.2 Кеч босқичлар, юриш ва сўз қобилиятини йўқотиш, эпилепсия, нафас етишмовчилиги 8. Лей касаллиги, митохондриал энцефалопатиялар G31.8, G31.9 Прогрессирловчи мушак кучсизлиги, нафас етишмовчилиги, ҳаётий марказларнинг зарарланиши 9. Лейкодистрофиялар E75.2 Кўриш, эшитиш, мотор ва когнитив функцияларни йўқотиш III. Генетик ва асаб-мушак касалликлари 10. Орқа мия мушак атрофияси G12.0-G12.1 I-II тури, бошни тута олмаслик, ўтира олмаслик ва юра олмаслик; нафас етишмовчилиги, ўпка сунъий нафаси; гастростомия 11. Зўрайиб борувчи мушак дистрофиялари G71.0-G71.9 Юриш қобилиятини йўқотиш, нафас етишмовчилиги, кардиомиопатия, ўпка сунъий нафаси 12. Қон ивишнинг бузилишлари D 65 — 68 Оғир кечиши 13. Муковисцидоз E84.0 — E84.9 Оғир босқичлари: нафас етишмовчилиги, тез-тез учрайдиган инфекциялар, кахексия, «ўпка» юраги 14. Буллёз эпидермолиз Q81.0 — Q81.9 Сурункали битмайдиган яралар, кучли оғриқ синдроми, сепсис, овқатланишнинг бузилиши 15. Марказий асаб тизимининг секин кечувчи вирусли инфекциялари (Склерозланувчи ним ўткир панэнцефалит) A81.1 Хулқ-атворнинг ўзгариши, интеллектуал қобилиятларнинг пасайиши, миоклоник тутқаноқлар (мушакларнинг кескин тортишиши), прогрессив деменция, атаксия (координациянинг бузилиши) ва кўрлик ривожланиши IV. Туғма ривожланиш нуқсонлари 16. Аъзоларининг кўп сонли туғма нуқсонлари Q20-Q28 Q00-Q 07 Q35-Q37-38 Q 60 — Q 64 Q 65 — Q 79 Жарроҳлик йўли билан тузатилмайди, оғир юрак-нафас ва овқат ҳазм қилиш етишмовчилиги. Мустақил ҳаракат бузилиши. 17. Қисқа ичак синдроми К91.2 Узоқ муддатли/умрбод парентерал озиқланишга боғлиқлик 18. Хромосома аномалиялари, ўлимга олиб келадиган Q90 — Q99 Эдвардс синдроми (Q 91), Патау синдроми (Q 93), кутилаётган умр кўриш давомийлигининг жуда пастлиги. Ўз ўзини хизматни бажара олмаслик. V. Терминал орган етишмовчилиги 19. Сурункали юрак етишмовчилиги I50.0 — I50.9 Тинч ҳолатда нафас қисилиши, асцит, фаолликнинг чекланиши (Н 2А-Н3 даражаси) 20. Сурункали буйрак етишмовчилиги N18.5-N18.6 Терминал босқич, диализ мумкин эмас ёки доимий, интоксикация 21. Жигар етишмовчилиги K72.*, K70.3, Декомпенсацияланган цирроз, асцит, қон кетишлар, жигар энцефалопатияси 22. Сурункали нафас етишмовчилиги J 45; J96.0 — J96.9 Оғир даража бронхиал астма, Тинч ҳолатдаги гипоксия, узоқ муддатли кислород терапияси ёки ўпка сунъий нафас аппаратида (II-III даражаси) 23. Одам иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқариладиган касаллик B20 — В 24 Оғир кечиши, юқори вирусли юклама CD 4+ лимфоцитларнинг кескин пасайиши (200 хужайра/мкл дан кам). VI. Жароҳатлар ва реанимациядан кейинги ҳолатлар 24. Оғир бош мия жароҳатидан сўнг асоратлари S06.0 — S06.9 Қўпол ҳаракат бузилишлари, когнитив бузилишлар, вегетатив ҳолат 25. Узоқ муддатли ўпка сунъий нафас аппаратидан кейинги ҳолатлар Z 93 Z99.1 Нафас олиш заифлиги, аппаратга қарамлик 26. Вегетатив ҳолат (кома ҳолати), минимал онг G93.4 R40.2 Парваришга тўлиқ боғлиқлик, зондли озиқлантириш, ўпка сунъий нафас аппаратида
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сон қарорига 2-ИЛОВА
Психологик-тиббий-педагогик комиссияларнинг
1. Лавозими бўйича — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳудудий бошқарма бошлиғининг ногиронлиги бўлган шахсларнинг функционаллигини баҳолаш бўйича ўринбосари, комиссия раиси 2. Лавозими бўйича — Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари 3. Лавозими бўйича — педиатр 4. Лавозими бўйича — невролог 5. Лавозими бўйича — психоневролог 6. Лавозими бўйича — ортопед-травматолог 7. Лавозими бўйича — офтальмолог 8. Лавозими бўйича — отоларинголог 9. Лавозими бўйича — махсус педагог 10. Лавозими бўйича — психолог 10 1 . Лавозими бўйича — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳудудий бошқармасининг тегишли соҳавий таркибий бўлинмаси масъул ходими 11. Лавозими бўйича — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳудудий бошқармасининг тегишли соҳавий таркибий бўлинмаси масъул ходими, комиссия котиби
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сон қарорига 3-ИЛОВА
«Ғамхўрлик» гуруҳлари тўғрисидаги
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, давлат ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлардаги (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган таълим муассасалари) «Ғамхўрлик» гуруҳларнинг (кейинги ўринларда — «Ғамхўрлик» гуруҳи) мақсадлари, вазифалари ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. «Ғамхўрлик» гуруҳи фаолияти мазкур Низом ва ихтисослаштирилган таълим муассасалари устави, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
3. «Ғамхўрлик» гуруҳи фаолияти жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган, бироқ соғлиғининг ҳолатига кўра алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти, қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотларидаги ихтисослаштирилган ва инклюзив гуруҳларига, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига, инклюзив шароитда таълим олиши учун умумтаълим ташкилотига, имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган махсус техникумларда таълим олишга рухсат этилмаган болаларга (кейинги ўринларда — алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар) қисқа муддатли таълим ва тарбия бериш ҳамда парваришлаш мақсадида ташкил этилади.
4. Қуйидаги нуқсонлари мавжуд 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар ихтисослаштирилган кўп тармоқли мактабгача таълим ташкилотида ташкил этилган «Ғамхўрлик» гуруҳларига қабул қилинади:
оғир ва чуқур даражадаги ақлий заифлик;
шизофрения, ҳиссий ироданинг чуқур бузилишлари;
тез-тез такрорланувчи умумлашган эпилептик хуружлари кузатиладиган руҳий ёки ақлий ривожланишдаги нуқсонлар бўлган болалар;
турли сабабли психопатия ва психопатсимон ҳолатларнинг оғир шакллари;
кўр-кар-соқовлик.
5. Қуйидаги нуқсонлари мавжуд 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатларида ташкил этилган «Ғамхўрлик» гуруҳларига қабул қилинади:
оғир ва чуқур даражадаги ақлий заифлик;
шизофрения, ҳиссий ироданинг чуқур бузилишлари;
тез-тез такрорланувчи умумлашган эпилептик хуружлари кузатиладиган ақлий ривожланишдаги нуқсонлар бўлган болалар;
турли сабабли психопатия ва психопатсимон ҳолатларнинг оғир шакллари;
кўр-кар-соқовлик.
6. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ташкил этилган «Ғамхўрлик» гуруҳида болаларга таълим ва тарбия бериш ҳамда парваришлаш бепул амалга оширилади.
2-боб. «Ғамхўрлик» гуруҳининг мақсадлари ва асосий вазифалари
7. «Ғамхўрлик» гуруҳининг мақсадлари ихтисослаштирилган таълим муассасаларига қабул қилинмайдиган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни парваришлаш, таълим-тарбия бериш ҳамда уларни жамиятга мослашишига кўмаклашишдан иборат.
8. «Ғамхўрлик» гуруҳининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
боланинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, унинг ижтимоий тажриба орттиришини таъминлаш, боланинг шахсини шакллантириш, унинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш;
боланинг ёши, имкониятлари, қобилияти ва эҳтиёжларига қараб камол топишида кўмаклашиш;
болани шакллантиришда, тарбиялашда ва жамиятга мослашишида оилага ёрдам бериш;
болаларга ўз-ўзига хизмат кўрсатиш кўникмаларини шакллантириш;
ота-оналар учун «ижтимоий ҳордиқ» имкониятини яратиш.
3-боб. «Ғамхўрлик» гуруҳини ташкил этиш, гуруҳга қабул қилиш ва ундан чиқариш тартиби
1-§. «Ғамхўрлик» гуруҳини ташкил этиш
9. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) тегишли ҳудуддаги ихтисослаштирилган таълим муассасаларидаги бўш ўринларни ва «Ғамхўрлик» гуруҳларига эҳтиёжни инобатга олган ҳолда тегишли ихтисослаштирилган таълим муассасасига буюртма юборади.
«Ғамхўрлик» гуруҳи ҳудудий бошқарманинг буюртмасига кўра ихтисослаштирилган таълим муассасаси директорининг буйруғи билан ташкил этилади.
10. «Ғамхўрлик» гуруҳлари эҳтиёжни инобатга олган ҳолда иккита сменада ташкил этишга йўл қўйилади.
11. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида «Ғамхўрлик» гуруҳлари:
давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларида 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун;
давлат ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатларда 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун фаолият кўрсатади.
12. Ҳар бир «Ғамхўрлик» гуруҳига 6 — 8 нафар бола қабул қилинади. «Ғамхўрлик» гуруҳи тенг ёки турли ёшдаги болалардан иборат бўлади.
2-§. «Ғамхўрлик» гуруҳига қабул қилиш тартиби
13. Болалар «Ғамхўрлик» гуруҳига уларнинг қонуний вакилларининг (ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) аризаси ҳамда психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг (кейинги ўринларда — ПТПК) хулосаси асосида ихтисослаштирилган таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан қабул қилинади.
Буйруқни расмийлаштириш билан бир вақтда таълим ташкилоти ва боланинг қонуний вакиллари ўртасида ўзаро муносабатларни тартибга солиш мақсадида Агентлик ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган намунавий шаклда шартнома тузилади.
Қонуний вакиллар аризани бевосита тегишли ҳудудий бошқармага ёки яшаш жойидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига тақдим этади.
«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари келиб тушган аризани бир иш куни ичида тегишли ҳудудий бошқармага тақдим этади.
14. Ҳудудий бошқармалар ариза келиб тушгандан кундан эътиборан бир иш куни ичида болани «Ғамхўрлик» гуруҳи учун номзодлар рўйхатига киритади.
«Ғамхўрлик» гуруҳини ташкил этиш учун етарлича аризалар келиб тушганидан сўнг, ҳудудий бошқармалар тегишли ихтисослаштирилган таълим муассасасига гуруҳ ташкил этиш бўйича буюртма киритади.
15. «Ғамхўрлик» гуруҳи ташкил этилганидан сўнг, тегишли ҳудудий бошқарма бир иш куни ичида қонуний вакилларни гуруҳ ташкил этилган ихтисослаштирилган таълим муассасаси тўғрисида хабардор қилади.
«Ғамхўрлик» гуруҳида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида хабар олгандан сўнг, боланинг қонуний вакили тегишли ихтисослаштирилган таълим муассасасига ўн беш иш куни ичида келиши шарт.
3-§. «Ғамхўрлик» гуруҳидан чиқариш
16. Болалар «Ғамхўрлик» гуруҳидан қуйидагилар асосида чиқарилади:
қонуний вакилнинг аризаси;
соғлиқни сақлаш органлари муассасаларининг тиббий кўрсатмалари;
ихтисослаштирилган таълим муассасаси тиббий-психологик-педагогик ёки педагогик кенгашининг хулосаси;
таълим ташкилоти ва боланинг қонуний вакилларнинг ўртасидаги шартнома шартларининг бажарилмаслиги;
ПТПКнинг хулосасида кўрсатилган боланинг ихтисослаштирилган таълим муассасада бўлиш муддатининг тугаши.
17. Болаларни «Ғамхўрлик» гуруҳидан чиқариш ихтисослаштирилган таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Бола «Ғамхўрлик» гуруҳидан чиқарилгач, ихтисослаштирилган таълим муассасаси раҳбари ҳудудий бошқармани хабардор қилади.
4-боб. «Ғамхўрлик» гуруҳида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш
18. «Ғамхўрлик» гуруҳидаги таълим-тарбия жараёнининг мазмуни давлат таълим стандартлари, дастурлари ва талаблари асосида ишлаб чиқиладиган вариатив махсус дастурга мувофиқ тегишли ҳудудий бошқарма билан келишган ҳолда ихтисослаштирилган таълим муассасаси томонидан белгиланади.
19. «Ғамхўрлик» гуруҳида дарс машғулотларининг давомийлиги санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.
20. «Ғамхўрлик» гуруҳида ўқитиш давомийлиги ва муддати ҳар бир болага унинг соғлиғининг ҳолати ҳамда ПТПК хулосаси асосида ихтисослаштирилган таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқиладиган якка тартибдаги таълим-реабилитация дастурига мувофиқ белгиланади.
5-боб. «Ғамхўрлик» гуруҳини молиялаштириш
21. «Ғамхўрлик» гуруҳлар фаолияти айрим ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларини мақбуллаштириш муносабати билан бўшаётган маблағлар ҳисобидан, 2025 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ихтисослаштирилган таълим муассасалари учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
«Ғамхўрлик» гуруҳи фаолияти жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши мумкин.
6-боб. Якунловчи қоида
22. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказларининг болалар реабилитация бўлимлари учун зарур жиҳозлар
Т/р Асбоб-ускуналар номи Ўлчов бирлиги Сони 1. Мобиль стендерлар Кичик вертикализатор — бўйи 76 см дан 102 см гача болалар учун дона 1 Ўрта вертикализатор — бўйи 93 см дан 132 смгача болалар учун дона 1 Катта вертикализатор дона 1 2. Юриш учун тренажёрлар Юриш учун ортопедик тренажёр (динамик устки қават рамаси, стандарт негизи одометрсиз, қўл ушлаб турувчиси (тирсак асослари), кичик ҳажмдаги кўкрак қафасини ушлаб турувчиси, кичик ўлчамдаги чаноқ тутқичи, сон тутқичи: кичик ўлчамдаги болдир ва болдир-товон тутқичи) дона 1 3. Юриш учун ортопедик тренажёр (динамик устки қават рамаси, югуриш йўлакчаси учун негиз, қўл фиксаторлари (тирсак асослари: жуфт), кичик ҳажмдаги кўкрак қафаси фиксатори, кичик ўлчамдаги чаноқ фиксатори, чаноқ тутқичи учун юмшоқ ёстиқ, сон тутқичи: жуфт, кичик ўлчовли тяга, кичик ўлчовли кўп позицияли ўриндиқ) дона 1 4. Бўйи 95 смдан 140 смгача бўлган болаларга юриш учун ўрта ўлчовли ортопедик тренажёр (динамик юқори рама, стандарт негизи одометрсиз, қўллар (тирсак асослари) учун тутқич, ўрта ҳажмдаги кўкрак қафаси тутқичи (кўкрак қафаси диаметри 56 — 102 см), ўрта ўлчовли чаноқ тутқичи, чаноқ тутқичи учун юмшоқ ёстиқ, сон тутқичи: жуфт, кичик ўлчамдаги болдир-товон тутқичи, қўл тормози) дона 1 5. Бўйи 95 смдан 140 смгача бўлган болаларга юриш учун ўрта ўлчовли ортопедик тренажёр (динамик юқори рама, югуриш йўлакчаси учун негиз, қўллар учун тутқич (тирсак асослари: жуфт), ўрта ҳажмдаги кўкрак қафаси тутқичи (кўкрак қафаси диаметри 56 — 102 см), ўрта ўлчовли чаноқ тутқичи, чаноқ тутқичи учун юмшоқ ёстиқ, сон тутқичи: жуфт, кичик ўлчамдаги болдир-товон тутқичи, қўл тормози кўп позицияли ўриндиқ) дона 1 6. Юриш учун катта ўлчовли ортопедик тренажёр (динамик юқори рамаси, югуриш йўлакчаси учун негиз, қўллар учун тутқич (тирсак асослари: жуфт), ўрта ҳажмдаги кўкрак қафаси тутқичи (кўкрак қафаси диаметри 56 — 102 см ўрта ўлчовли чаноқ тутқичи, чаноқ тутқичи учун юмшоқ ёстиқ, сон тутқичи: жуфтлик, кичик ўлчамдаги болдир-товон тутқичи, қўл тормози кўп позицияли ўриндиқ) дона 1 7. Бирилло — ўтириб юриш учун тренажёр Бирилло, ўлчови 1 (негиз, 1-ўлчовли ёйсимон қўл тутқичи, 1-ўлчовли шаффоф стол) дона 1 8. Бирилло, ўлчови 2 (негиз, 2-ўлчовли ёйсимон қўл тутқичи, 2-ўлчовли шаффоф стол) дона 1 9. Ортопедик 3 (уч) ғилдиракли велосипедлар Бўйи 97 смдан 127 смгача бўлган болалар учун кичик ўлчовли ортопедик велосипед дона 1 10. Бўйи 127 смдан 161 смгача бўлган болалар учун ўрта ўлчовли ортопедик велосипед дона 1 11. Джетмобиль — ётоқ самокат Бўйи 102 смгача бўлган болалар учун джетмобиль (ярим доира шаклидаги қўшимча мосламалар (жуфтда), абдуктор — ногиронлар аравачаси ўриндиғига ўрнатилган, оёқларини (сонларини) бир-биридан ажратиш учун мўлжалланган қурилма, ёстиқча) дона 1 12. Бўйи 152 смгача бўлган болалар учун джетмобиль (ярим доира шаклидаги қўшимча мосламалар (жуфт), абдуктор — ногиронлар аравачаси ўриндиғига ўрнатилган, оёқларини (сонларини) бир-биридан ажратиш учун мўлжалланган қурилма, ёстиқча) дона 1 13. Тамбл Формс 2-кресло «Делюкс» Тамбл Формс 2-кресло «Делюкс» (шу жумладан, стационар мослама) бўйи 91 смгача бўлган болалар учун «S» ўлчамдаги барча ўлчамларига мослашувчан кресло-столча билан дона 1 14. Тамбл Формс 2-кресло Делюкс (шу жумладан, стационар мослама) бўйи 122 смгача болалар учун «М» ўлчамдаги мобиль база билан дона 1 15. Кўп функцияли адаптив кресло — («Hi/Lo» базаси билан) Кўп функцияли адаптив кресло — («Hi/Lo» базаси билан) «S» ўлчамдаги бўйи 81 смдан 122 см гача болалар учун (ўриндиқ ва суянчиқ, базаси «Hi-Lo» «S» ўлчамдаги, тирсак ости мосламаси, юмшоқ қопламалари ўриндиқ ва ёстиқлар, пневматик булоғи, мослашувчан бош суянчиғи, қувватловчи ён блоклар тасма билан, патнис — столча, столчага маҳкамланувчан тутқич, танани мустаҳкамланувчи мослама «капалак», сонлар учун тасма, тос ҳолатини абдукцияси ва коррекцияси учун ҳар бир сон учун жуфт тасмалар, сонлар учун ён блоклар, абдуктор — ногиронлар аравачаси ўриндиғига ўрнатилган, оёқларини (сонларини) бир-биридан ажратиш учун мўлжалланган қурилма, оёқни маҳкамлаш мосламаси, болдир-товон тасмачаси, оёқ кийим (сандал), такозлар дона 1 16. Кўп функцияли адаптив кресло — («Hi/Lo» базаси билан) «М» ўлчамдаги бўйи 102 смдан 142 смгача болалар учун (ўриндиқ ва суянчиқ, базаси «Hi-Lo» «М» ўлчамдаги, тирсак ости мосламаси, юмшоқ қопламалари ўриндиқ ва ёстиқлар, пневматик пружина, мослашувчан бош суянчиғи, қувватловчи ён блоклар тасма билан, патнис — столча, столчага маҳкамланувчан тутқич, танани мустаҳкамланувчи мослама «капалак», сонлар учун тасма, тос ҳолатини абдукцияси ва коррекцияси учун ҳар бир сон учун жуфт тасмалар, сонлар учун ён блоклар, абдуктор, оёқни маҳкамлаш мосламаси, болдир-товон тасмачаси, оёқ кийим (сандал), такозлар дона 1 17. Сенсорли интеграция учун маҳсулотлар Қўшимча сезгир импульс учун чуқур босим таъсирини кўрсатадиган «Сиқиш» ролл тренажёри дона 1 18. Илгакли тизим — «Уя» арғимчоқ (Шифтга маҳкамлаш мосламалари тўплами алоҳида харид қилинади) дона 1 19. Шифтга маҳкамлаш мосламалари тўплами қуйидагилар: илиш учун кронштейн; хавфсизлик маҳкамлагичи; хавфсиз айланадиган мослама; узунлиги 3 м бўлган арқон; баландликни созлаш мосламаси. тўплам 1 20. Тухумсимон-эспандер — 3 та донали тўплам тўплам 3 21. «Вестибулятор II» тизим тўплами — сенсор интеграцион терапия учун. Вертикал стимуляция ва айланиш ҳаракатларини таъминлаш учун. Баландлиги мослашувчан конструкция. Тўплам: эркин турувчи рама, арғимчоқ, эгилувчан диск, арғимчоқ-ғилдирак, қорин билан ётишга мўлжалланган арғимчоқ-сетка, ўриндиқли арғимчоқ-сетка, ипли аркон, асендерли мат тўплам 1 22. Тристендер Tumble Forms — универсал стендер Универсал вертикализатор, Тристендер тўплами аксессуарлар билан (рама, тос суяги фиксатори, бола танаси фиксатори, тизза фиксаторлари, бўйин-елка фиксаторлари) ва бўйи 81 — 114 см бўлган болалар учун кичик ўлчамдаги эркин туриш учун мослашувчан столи билан тўплам 1 23. Универсал вертикализатор, Тристендер тўплами аксессуарлар билан (рама, тос суяги фиксатори, тана фиксатори, тизза фиксаторлари, бўйин-елка фиксаторлари) ва бўйи 109 — 147 см бўлган болалар учун катта ўлчамдаги эркин туриш учун мослашувчан столи билан тўплам 1 24. Абдукционли вертикализатор «Стэндз», тўлиқ тўпламда, олдинга ва орқага эгилишда фойдаланиш учун тўплам 2 25. Лангарлар Ўнг қўл билагини фиксация қилиш учун тутқич «Лангар» дона 1 26. Чап қўл билагини фиксация қилиш учун тутқич «Лангар» дона 1 27. Ўнг тирсакни фиксация қилиш учун мослама «Лангар» дона 1 28. Чап қўл билагини фиксация қилиш учун тутқич «Лангар» дона 1 29. Тутқич «Лангар» дона 1 30. Қўл билагига таянч ва фиксация қилувчи тутқич «Лангар» дона 1 31. Горизонтал тутқич «Лангар» дона 1 32. Тутқич «Лангар» дона 1 33. Вертикализатор столи (болалар учун), қуввати АС220; 50/60 Гц. қувват коэффициенти 60 Вт. Тўшак юзасининг ўлчамлари 1600*630 мм. Тўшак юзасининг баландлиги 550 мм. Мосланувчи тик туриш бурчаги 0° — 90°. дона 1 34. Параллель бар (болалар учун) ўлчамлари — 300*61* 50 — 90 см, бар баландлиги — 50 — 85 см, юкламаси — 80 кг дона 1 35. Болаларга таълим жараёнида фойдаланадиган зинапоя (юқоридан-пастга, пастдан-юқорига бола билан кунлик машғулотлар ўтказиш учун) дона 1 36. Болалар учун рамка. Ўлчамлари — 80*65*124 см, оғирлиги — 24 кг, орқа ёстиқни баландлик диапазони > 20 см, тос-сон бўғимни баландлик диапазони >20 см, тизза ёстиқни баландлик диапазони: орқа ва олди 0 — 12 см, юқорига ва пастга > 20 см, ўнг ва чап 23 — 40 см, юкламаси — 60 кг (доимий дисфункцияси мавжуд 10 ёшгача бўлган болаларга таълим жараёнида фойдаланиш учун) дона 1 37. Вертикализатор столи (болалар учун), доимий дисфункцияси мавжуд 10 ёшгача бўлган болалар учун таълим жараёнида фойдаланилади. Ўлчами — 98*70* 90 — 122 см, тизза мослашувчан диапазони (см): орқа ва олди 0 — 15, ўнг ва чап 15 — 38. Столнинг мослашувчан диапазони (см): орқа ва олди 16 — 36, ўнг ва чап 67 — 87, ёстиқнинг буриладиган бурчаги — 90°, юкланмаси — 60 кг дона 2 38. Мослашувчан доска. Ўлчамлари — 53*65* 108 см, оғирлиги — 43 кг, бурчаклар диапазони — 0° — 50° (қўлларни мувофиқлаштириш қобилияти ҳамда қўл мушаклари ва бўғимлари машқлари учун) дона 2 39. Индивидуал мослаштириш функцияли ногиронлиги бўлган болалар учун хавфсиз кресло дона 10 40. Бармоқлар контрактураси ва аддукцияларни бартараф этиш учун доска дона 1 41. Бармоқлар учун мослаштирувчан доска (универсал ғилдираги билан) (бармоқларни контрактура ва аддукцияларни тузатиш учун) дона 1 42. Ногиронлиги бўлган болалар учун юриш мосламаси (ходунок) дона 10 43. Оёқ-қўл ҳаракатини қайта тиклаш учун мослама дона 1 44. Гидравлик болалар таёқчаси (оёқлар ҳаракати ва мушаклар машқи учун) дона 1 45. Акробатик бочка. Ўлчамлари: Ф60 х 76 см (тик турган поза бузилишининг олдини олиш ва тузатиш) дона 1 46. Болалар учун тренажёр (куч машқлари тос-сон бўғим абдукция ва аддукцияси учун) дона 1 47. Болалар учун тренажёр. Ўлчамлари: 91*75*99 см, оғирлиги — 31 кг, ёстиқ баландлиги — 45 см, тирсак ости тирговуч баландлиги — 60 см, кўтарувчи рама диапазони — 0-10 см, бурчаклар диапазони > 120°, боғловчи юкламалари — 120 кг 4 оғирлиги*, 8 кг дона 1 48. Болдир-ошиқ бўғими букилиш ва ёзилиш ҳаракатларини реабилитация қилишда фаол ва пассив машқлар учун тренажёр дона 1 49. Таълим жараёнида фойдаланиш учун ҳаракатланувчи зинапоялар дона 1 50. Quoiti ўқув тўплами. Қўл-кўз ва идрокни мувофиқлаштиришни ўргатишда фойдаланиш учун дона 1 51. Йўлакча. Қизил, сариқ, кўк ва яшил ранглар (бир-бири билан боғлиқ бўлиши мумкин) дона 4 52. Копток Ф46 дона 10 53. Копток Ф56 дона 10 54. Юмшоқ копток Ф12 дона 5 55. Массажли копток Ф10 дона 10 56. Болалар учун гантеллар (3 кг, 5 кг ва 8 кг) дона 6 57. Стрессга қарши резинали коптоклар (мушакларни шакллантириш учун) дона 10 58. Отча машинаси 80*40* 100 дона 1 59. Эшкак тренажёри 90*37*65 дона 1 60. Белни буриш машинаси 52*38*100 дона 1 61. Юриш кўникмаларини ривожлантириш учун симулятор «Ҳаволи педаллар» 68*41*85 дона 1 62. «S» ўлчамли болаларга мўлжалланган ногиронлар аравачаси (бўйи 94 смдан 120 смгача бўлган болалар учун) дона 5 63. «М» ўлчамли болаларга мўлжалланган ногиронлар аравачаси (бўйи 120 смдан 165 смгача бўлган болалар учун) дона 5 64. Шифтдаги рельслар ва боланинг танасини ушлаб туриш учун ускунаси билан юргизувчи тренажёр «SOLO STEP» дона 1 65. «Бин бэг» юмшоқ пуфлар (ечиладиган қопламли). дона 4 66. Спорт матлари дона 10
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 майдаги 100-сон қарори билан тасдиқланган Имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари тўғрисидаги низомнинг 10-банди учинчи хатбошисидаги «халқ таълими ҳудудий органлари ҳузуридаги психологик-тиббиёт-педагогик комиссия» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармалари қошидаги психологик-тиббий-педагогик комиссия» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарорида :
а) 1-бандда :
бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 1-иловада :
34-банднинг бешинчи хатбошиси ва 38-банднинг учинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «Тиббий-психологик-педагогик комиссия» сўзлари тегишли келишикдаги «психологик-тиббий-педагогик комиссия» сўзлари билан алмаштирилсин;
39 3 -банднинг биринчи хатбошиси , 39 6 -банднинг иккинчи хатбошиси ҳамда 39 12 -банднинг биринчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «тиббий-психологик-педагогик комиссия» сўзлари тегишли келишикдаги «психологик-тиббий-педагогик комиссия» сўзлари билан алмаштирилсин;
39 5 -банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«39 5 . Мактабгача таълим ташкилотида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилганда ва унда тарбияланувчиларда психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини бериш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар рўйхатида кўрсатилган ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари аниқланганда, тарбияланувчи психологик-тиббий-педагогик комиссиядан ўрнатилган тартибда ўтиш учун юборилади»;
в) 3-иловада :
25-банднинг учинчи ва ўн биринчи хатбошилари ҳамда 26-банддаги тегишли келишикдаги «тиббий-психологик-педагогик комиссия» сўзлари тегишли келишикдаги «психологик-тиббий-педагогик комиссия» сўзлари билан алмаштирилсин;
27 1 -банднинг олтинчи хатбошиси ҳамда 78-банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «Тиббий-психологик-педагогик комиссия» сўзлари тегишли келишикдаги «психологик-тиббий-педагогик комиссия» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
д) 5-илованинг 21-банди учинчи хатбошиси , 22-банди , 27-банднинг олтинчи хатбошиси , 47-банднинг биринчи хатбошиси , 80-банднинг олтинчи — саккизинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «Тиббий-психологик-педагогик комиссия» сўзлари тегишли келишикдаги «психологик-тиббий-педагогик комиссия» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 802-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандартига 3-илованинг 2-бўлими 3 — 5-бандларидаги «Тиббий-психологик-педагогик комиссия хулосасини бериш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар рўйхатида (Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарорига 4-илова)» сўзлари «Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини бериш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар рўйхатида» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон қарорида :
а) 1-бандда :
«б» кичик банднинг бешинчи хатбошисидаги «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«д» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 1-илованинг 13-бандидаги «ҳудудий халқ таълими бошқармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-иловада :
17-банддаги «ҳудудий халқ таълими бошқармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
38-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 1-илованинг 18-банди бешинчи хатбошисидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси (кейинги ўринларда — халқ таълими бошқармалари)» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 2-иловада :
номи ва муқаддимасидаги «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банддаги «ҳудудий халқ таълими» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий» сўзлари билан алмаштирилсин;
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш соҳасига ахборот-технологияларини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 19 ноябрдаги 693-сон қарорида :
а) 1-банднинг иккинчи хатбошиси «кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — «Инсон» маркази) ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар Давлат хизматлари марказлари ва «Инсон» марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ва «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — ЯМИҲ АТ) орқали мурожаат қиладилар»;
в) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Адлия вазирлиги ва Агентлик билан биргаликда:
а) 2022 йил 1 октябрдан бошлаб:
кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизмати ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида ваколатли органлар ва фуқаролар томонидан мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
б) 2024 йил 1 февралдан бошлаб кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун санаторийларга йўлланмаларни бериш бўйича давлат хизмати ЯМИҲ АТ орқали ҳам жорий этилишини таъминласин.
Бунда, санаторийларга йўлланма бериш бўйича давлат хизмати «Инсон» марказлари томонидан кўрсатилади.
«Инсон» марказларининг ижтимоий ходимларига бевосита фуқароларнинг розилиги билан уларнинг номидан Агентлик тизимидаги санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича электрон шаклда ариза бериш ҳуқуқи берилади»;
г) 7-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агентлик тизимидаги санаторийлар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимининг «IHMA Sanatoriya» модулига уланади».
д) иловада :
1-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат хизматлари марказлари орқали» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Давлат хизмати Агентликнинг туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — ваколатли орган), Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёхуд «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — ЯМИҲ АТ) орқали ваколатли орган томонидан кўрсатилади»;
3-банд қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Йўлланма бериладиган шахсларнинг ушбу банднинг иккинчи, учинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган тоифага кириши тўғрисидаги маълумотлар Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тақдим этилади»;
5-банддаги «2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон» сўзлари «2022 йил 13 октябрдаги 592-сон» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ёки уларнинг вакиллари давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки ваколатли органга келиб мурожаат этадилар ёхуд давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХП ёки ЯМИҲ АТда рўйхатдан ўтадилар»;
8-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат хизматлари маркази ходими кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар номидан, ЯИДХП» сўзлари «Давлат хизматлари маркази ёки ваколатли орган ходими кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар номидан, ЯИДХП ёки ЯМИҲ АТ» сўзлари билан алмаштирилсин;
14 ва 15-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар Давлат хизматлари маркази ёки ваколатли органга келиб мурожаат этганда, уларнинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ёки ваколатли орган ходими томонидан тўлдирилиб, тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида ваколатли органнинг «IHMA Sanatoriya» модулига электрон шаклда юборилади. ЯИДХП ёки ЯМИҲ АТ орқали мурожаат қилинганда эса — сўровнома автоматик тарзда ваколатли органнинг «IHMA Sanatoriya» модулига юборилади.
15. «IHMA Sanatoriy» модулида келиб тушган сўровномаларнинг электрон реестри юритилади. Бунда, фуқаролар сўровномаларнинг кўриб чиқиш ҳолати ва навбати тўғрисидаги маълумотларни Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органга мурожаат қилиш ёки ЯИДХП ёхуд ЯМИҲ АТ орқали реал вақт режимида олиши мумкин»;
16-бандда :
қуйидаги мазмундаги тўртинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар йўлланма амал қилиш муддати бошланишидан 20 кун олдин, бироқ 10 кундан кам бўлмаган муддатда «IHMA Sanatoriy» модули орқали электрон шаклда (электрон почта манзиллари мавжуд бўлганда), алоқа воситалари орқали қисқа матнли хабар (СМС) орқали ёки ваколатли органнинг ходимлари томонидан санаторийга жойлашиш навбати келиши ҳақида хабардор қилинади.
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар йўлланмаларнинг амал қилиш муддати бошланишидан 10 кун олдин уларга шакллантириладиган йўлланмадан фойдаланишни рад этиши ёки йўлланма амал қилиш муддатини бир ойга узайтириш ҳақида ваколатли органга мурожаат қилиши мумкин.
Бунда, фойдаланишни рад этган ёки йўлланма амал қилиш муддатини бир ойга узайтириш бўйича мурожаат қилган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўрнига кейинги навбатдаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида белгиланган тартибда хабардор қилинади»;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
18-банд «ЯИДХП» сўзларидан кейин «ёки ЯМИҲ АТ» сўзлари билан тўлдирилсин;
19-банддаги «Давлат хизматлари маркази» сўзлари «Давлат хизматлари маркази ёки ваколатли орган» сўзлари билан алмаштирилсин;
20-банд куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Агентлик кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг умумий сони, имтиёз тоифаси ва йўлланмаларнинг бериш даврийлигига мувофиқ республика санаторийларига йўлланмаларни тақсимлаш режасини ҳар чоракда тасдиқлайди.
Бунда, 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун йўлланмаларни тақсимлаш режасини инобатга олади»;
21 ва 22-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«28. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар саломатлигининг ҳолатига ёки бошқа асосли сабабларга кўра, шу жумладан фуқаро Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига вақтинча чиқиб кетиши сабабли йўлланмадан белгиланган муддатда фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган тақдирда, йўлланмада кўрсатилган санаторийга келиш муддатидан камида уч кундан кеч бўлмаган муддатда бу ҳақида Давлат хизматлари марказига ёки ваколатли органга хабар бериши ва йўлланмани қайтариши лозим. Давлат хизматлари маркази ходими бу ҳақида 1 соат мобайнида ваколатли органни хабардор қилади.
Йўлланма олиш навбати келган фуқаро Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига вақтинча чиқиб кетган, шунингдек, йўлланмадан фойдаланиш муддатини узайтириш тўғрисида мурожаат қилган бўлса, фуқароларнинг навбат муддати фақат бир маротаба кейинги ойга кўчирилади»;
34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«34. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
Бунда, «Инсон» марказлари ва ЯМИҲ АТ орқали давлат хизматини кўрсатишда мазкур Регламент талабларига риоя этилиши Агентлик ва Ижтимоий инспекция томонидан назорат қилинади»;
1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар Йўлланма олиш учун Давлат хизматлари маркази ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилиш ёхуд Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида рўйхатдан ўтиш Хоҳишига кўра 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази Сўровномани ахборот тизимида шакллантириш ҳамда « IHMA Sanatoriy» модулига юбориш 1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқа ичида 2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими 2. Автоматик тарзда 3-босқич « IHMA Sanatoriy» модули 1. Сўровнома тушганидан сўнг уни электрон реестрда қайд этиш. 1. Автоматик тарзда 2. Йўлланма бериш рад этилган тақдирда, рад этиш сабабларини тегишли Давлат хизматлари марказига, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига электрон тарзда юбориш. 2. Автоматик тарзда 3. Йўлланма расмийлаштирилган тақдирда, тегишли Давлат хизматлари марказига, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига, ЯИДХП ва «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига электрон тарзда юбориш. 3. Навбати келганда 4-босқич 1. Давлат хизматлари маркази ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази 2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими 1. Йўлланма тушганидан сўнг уни кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон манзилига юбориш (мавжуд бўлганда) ва уларни бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш. 2. Мурожаатчи йўлланмани ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидаги шахсий кабинетида юклаб олади. 3. Ўзи (ёки ишончли вакили) келиб мурожаат қилганда йўлланмани электрон ёки қоғоз шаклида бериш. 4. Йўлланма бериш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари тўғрисида кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни хабардор қилиш. 10 дақиқа ичида » .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 25 январь,
46-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
SOʻROVNOMA
ROʻYXATI*
ROʻYXATI
ROʻYXATI
ROʻYXATI
ROʻYXATI
ROʻYXATI
NAMUNAVIY TARKIBI
NIZOM
ROʻYXATI
Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarning taʼlim olishlarini tashkil etish va ularni reabilitatsiya qilish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasida belgilangan fuqarolarning taʼlim olishga doir konstitutsiyaviy huquqlarining roʻyobga chiqarilishini taʼminlash, alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarning taʼlim olishlari uchun zarur shart-sharoitlar yaratish hamda ularning taʼlim olishlarini tashkil etishda byurokratizm, sansalorlik va boshqa maʼmuriy toʻsiqlarni bartaraf etish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholiga sifatli ijtimoiy xizmat va yordam koʻrsatish hamda uning samarali nazorat tizimini yoʻlga qoʻyish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 1-iyundagi PF-82-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholiga sifatli ijtimoiy xizmat va yordam koʻrsatish hamda uning samarali nazorat tizimini yoʻlga qoʻyish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 1-iyundagi PF-82-son Farmoni bilan 2024-yil 1-avgustdan boshlab alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar, koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkilotlari hamda ixtisoslashtirilgan oʻquv-tarbiya muassasalari Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tizimidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Ijtimoiy himoya milliy agentligi) tuzilmasiga oʻtkazilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining:
a) alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarni davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga yoʻllash boʻyicha tibbiy-psixologik-pedagogik komissiya hamda ixtisoslashtirilgan maktab, maktab-internatlarga yoʻllash boʻyicha psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyalar negizida Ijtimoiy himoya milliy agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari huzurida yagona psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyalarni (keyingi oʻrinlarda — PTPK);
b) alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarga ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkilotlari, maktab, maktab-internatlarda qisqa muddatli taʼlim va tarbiya berishga moʻljallangan “Gʻamxoʻrlik” guruhlarini:
2024-yil 1-fevraldan Toshkent shahridagi ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkilotlari, maktab, maktab-internatlarda;
2024-yil 1-apreldan Toshkent viloyatidagi ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkilotlari, maktab, maktab-internatlarda;
2024-yil 1-avgustdan respublikaning qolgan hududlaridagi maktabgacha taʼlim tashkilotlari, maktab, maktab-internatlarda tashkil etish;
v) 2024-yil 1-apreldan boshlab nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilish va protezlash hududiy markazlarida bolalar reabilitatsiyasi boʻlimlarini (keyingi oʻrinlarda — Reabilitatsiya boʻlimlari) tashkil etish toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin.
3. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:
a) bolalarning alohida taʼlim ehtiyojlariga muhtojligi PTPK tomonidan aniqlanadi. Bunda:
PTPK xulosasini olish uchun bolaning ota-onasi yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar (keyingi oʻrinlarda — qonuniy vakillar) yashash joyidagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining tuman (shahar)lardagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markaziga yoki hududga biriktirilgan ijtimoiy xodimga, 2026-yil 1-iyundan boshlab Davlat xizmatlari markazi yoxud Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaat qiladi;
bolalarni PTPK koʻrigidan oʻtkazish uchun hujjatlarni shakllantirishda bolaning tugilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomasi, qonuniy vakillarining biometrik pasporti/identifikatsiyalovchi ID-karta maʼlumotlari hamda bolaning taʼlim olganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo maʼlumotlar uzatish tarmogʻi orqali olinadi;
b) 2024-yil 1-avgustdan boshlab:
PTPK tomonidan hujjatlar qabul qilingandan soʻng PTPK koʻrigi oʻtkazilishidan kamida 3 kun oldin qonuniy vakillarga aloqa vositalari, shu jumladan, “SMS” xabarnoma orqali bolani koʻrikdan oʻtkazish sanasi, vaqti va joyi koʻrsatilgan xabar yuboriladi;
PTPK xulosasi asosida PTPK kotibi tomonidan bola uning qonuniy vakillari bilan kelishgan holda, tegishli taʼlim muassasasiga yoʻnaltiriladi;
v) “Gʻamxoʻrlik” guruhlari faoliyati maktabgacha taʼlim tashkilotlari, maktab, maktab-internatlari hamda sanatoriy turidagi ixtisoslashtirilgan davlat taʼlim muassasalarini maqbullashtirish munosabati bilan boʻshayotgan mablagʻlar hisobidan, 2025-yildan boshlab Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari uchun ajratiladigan mablagʻlar hisobidan moliyalashtiriladi.
Bunda “Gʻamxoʻrlik” guruhlari uchun shtat birliklari Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan Ijtimoiy himoya milliy agentligi bilan kelishilgan holda belgilanadi;
g) Reabilitatsiya boʻlimlariga bolalar pediatriya tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarining xulosasi asosida yuboriladi.
Bunda Reabilitatsiya boʻlimlari uchun shtat birliklari Ijtimoiy himoya milliy agentligi tomonidan Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan holda belgilanadi.
3 1 . Ijtimoiy himoya milliy agentligi Raqamli texnologiyalar vazirligi va Adliya vazirligi bilan birgalikda 2026-yil 1-iyunga qadar PTPK xulosasini olish uchun Davlat xizmatlari markazi va Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaatlar qabul qilish hamda xizmatlar koʻrsatishning har bir bosqichida murojaatlar koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etsin.
4. Quyidagilar:
Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyalar toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyalarning namunaviy tarkibi 2-ilovaga muvofiq;
“Gʻamxoʻrlik” guruhlari toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq;
Nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilish va protezlash markazlarining bolalar reabilitatsiya boʻlimlari uchun zarur jihozlar roʻyxati 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
5. Ijtimoiy himoya milliy agentligi 2024-yil 1-avgustga qadar:
Raqamli texnologiyalar vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Adliya vazirligi bilan birgalikda mazkur qarorning 3-bandida nazarda tutilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish uchun zarur boʻlgan dasturiy taʼminotni takomillashtirish va oʻzaro integratsiya qilish choralarini koʻrsin;
Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi hamda boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda PTPKlar va “Gʻamxoʻrlik” guruhlari faoliyatini amalga oshirish uchun zarur jihozlar va inventar bilan taʼminlasin;
Reabilitatsiya boʻlimlarini zarur jihozlar bilan taʼminlash choralarini koʻrsin.
6. Belgilansinki:
Ijtimoiy himoya milliy agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari tomonidan PTPK aʼzolariga har oyda mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining bir baravari miqdorida respublika budjeti mablagʻlari hisobidan haq toʻlanadi;
“Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimida PTPKlar faoliyatini raqamlashtirish, bolaning PTPKdan oʻtish toʻgʻrisidagi “SMS” xabarnomani yuborish va ushbu qarorning 5-bandida nazarda tutilgan tadbirlarni amalga oshirish xarajatlari Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti, Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan qoplanadi.
7. Iqtisodiyot va moliya vazirligi PTPKga jalb qilingan mutaxassislarga ustamalar toʻlash, Nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilish va protezlash hududiy markazlarida tashkil etilayotgan Bolalar reabilitatsiyasi boʻlimlarini saqlash va jihozlash uchun zarur mablagʻlarni har yili Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetini shakllantirishda nazarda tutsin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 5-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 25-yanvardagi 46-son qaroriga 1-ILOVA
Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyalar toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom jismoniy, aqliy, sensor yoki ruhiy nuqsonlari boʻlgan (keyingi oʻrinlarda — alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan) bolalarni davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga, maktab, maktab-internatlarga, shuningdek, ijtimoiy xizmatlarga yoʻllash boʻyicha psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyalarning (keyingi oʻrinlarda — PTPK) yoʻnalishi, maqsad va vazifalari hamda faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. PTPKlar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boshqarmalar) huzurida tashkil etiladi.
3. PTPKlar oʻz faoliyatini quyidagi yoʻnalishlarda amalga oshiradi:
bolalarda alohida taʼlimga boʻlgan ehtiyojlarini aniqlash;
kompleks psixologik-tibbiy-pedagogik tekshiruv oʻtkazish va tekshiruv natijalari boʻyicha ularni tegishli taʼlim muassasalariga joylashtirish;
alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarni davlat taʼlim muassasalariga yuborish uchun xulosa berish;
nogironligi boʻlgan bolalarni ijtimoiy xizmatlarga yuborish uchun xulosa berish.
4. PTPKlar oʻz faoliyatini:
xolislik, shaffoflik, oshkoralik va bamaslahat ishlash tamoyillari asosida;
yuridik shaxs maqomisiz, doimiy faoliyat koʻrsatuvchi kollegial organ shaklida olib boradi.
5. Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar taʼlim muassasalariga mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida yoʻllanadi.
2-bob. PTPKning maqsad va vazifalari
6. 1 yoshdan 18 yoshgacha alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarni kompleks psixologik-tibbiy-pedagogik tekshiruvdan oʻtkazish hamda davlat taʼlim muassasalariga, shuningdek, ijtimoiy xizmatlarga yuborish uchun xulosa berish PTPKning asosiy maqsadi hisoblanadi.
7. PTPK quyidagi vazifalarni amalga oshiradi:
bolaning alohida taʼlimga hamda ijtimoiy xizmatlarga boʻlgan ehtiyojlarini aniqlash uchun ota-onasi yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar (keyingi oʻrinlarda — qonuniy vakillar) ishtirokida koʻrikdan oʻtkazadi;
bolalar koʻrikdan oʻtkazishda u bilan bevosita muloqot qiladi va undagi nuqsonlarni tasdiqlovchi hujjatlarni oʻrganadi;
bolaning rivojlanishidagi jismoniy, aqliy, sensor yoki ruhiy nuqsonlari haqida yashash joyidagi shifoxona vrachlari tomonidan qoʻyilgan tashxisning ishonchliligini oʻrganadi;
bolaning rivojlanishidagi nuqsonlarni kompleks ravishda tekshirish natijalari asosida uning imkoniyatlarini aniqlaydi;
bolaning alohida taʼlimga boʻlgan ehtiyojlari asosida uni tegishli ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkiloti, qoʻshma turdagi maktabgacha taʼlim tashkilotlaridagi ixtisoslashtirilgan va inklyuziv guruhlariga, ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internatlariga, inklyuziv sharoitda taʼlim olishi uchun umumtaʼlim tashkilotiga va umumiy turdagi davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga, nogironligi boʻlgan bolalar uchun “Gʻamxoʻrlik” markazlariga, imkoniyatlari cheklangan shaxslar uchun ixtisoslashtirilgan maxsus texnikumlarga, shuningdek, davlat-xususiy sheriklik asosida tashkil etilgan kunduzgi parvarish xizmatiga, Ilk rivojlanish markazlarining “maxsus maktabgacha taʼlim xizmati” modeliga, “Erta aralashuv” xizmatiga, uzoq muddat parvarishga muhtoj bolalarni uy sharoitida qarab turish xizmatiga hamda uy sharoitlarida yakka tartibda taʼlim olishga yuborish uchun xulosa beradi;
alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarni bir inklyuziv sharoitda taʼlim olishi uchun umumtaʼlim muassasasidan yoki nogironligi boʻlgan bolalar uchun “Gʻamxoʻrlik” markazlaridan boshqa shu turdagi muassasaga oʻtkazish yuzasidan xulosa beradi;
alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar bilan ishlaydigan pedagog, psixolog, tibbiyot xodimlari hamda qonuniy vakillarga zarur maslahatlar beradi;
qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vazifalarni amalga oshiradi.
3-bob. PTPK faoliyatini tashkil etish
8. PTPK uning raisi, rais oʻrinbosari, kotibi, hududiy boshqarma masʼul xodimi va PTPK aʼzolaridan iborat 12 kishilik tarkibda tuziladi.
9. PTPK tarkibi Agentlikning, sogʻliqni saqlash, maktabgacha va maktab taʼlimi hududiy boshqarmalari tomonidan har yili 20-mayga qadar qoʻshma qarorga asosan tuziladi va tasdiqlanadi.
10. PTPKga rais — Agentlikning hududiy boshqarma boshligʻining nogironligi boʻlgan shaxslarning funksionalligini baholash boʻyicha oʻrinbosari rahbarlik qiladi.
Hududiy sogʻliqni saqlash boshqarmasi boshligʻining onalik va bolalikni muhofaza qilish boʻyicha oʻrinbosari PTPK raisining oʻrinbosari etib tayinlanadi.
PTPK tarkibiga oliy psixologik, tibbiy, pedagogik maʼlumotga ega boʻlgan yuqori malakali mutaxassislar — pediatr, nevrolog, psixonevrolog, ortoped, oftalmolog, otolaringolog vrachlar, maxsus pedagoglar, psixolog kiritiladi.
Hududiy boshqarma masʼul xodimi PTPK tekshiruvidan oʻtkaziladigan bolalar va ularning oilalarining ijtimoiy holatini soʻrovnoma asosida baholashdan oʻtkazish uchun masʼul hisoblanadi.
11. PTPK raisi:
ushbu Nizomga muvofiq PTPK ishini tashkil etadi va uning faoliyatiga rahbarlik qiladi;
PTPK aʼzolariga bajarish majburiy boʻlgan topshiriqlar beradi, ularning bajarilishini nazorat qiladi;
PTPKning ish jadvalini tasdiqlaydi, yigʻilish oʻtkazishning vaqti va joyini belgilaydi;
PTPK ishini tashkil etishni takomillashtirishga doir takliflar kiritadi.
12. PTPK raisi quyidagilar uchun javobgar hisoblanadi:
PTPK faoliyatini ushbu Nizomga muvofiq tashkil etish;
vazifalarni bajarishi munosabati bilan oʻziga maʼlum boʻlib qolgan va bolalar hamda ularning qonuniy vakillari huquqlari va manfaatlariga zarar yetkazishi mumkin boʻlgan maʼlumotlarni oshkor etmaslik;
tekshiruv oʻtkazishda bolalar hayoti va sogʻligʻi xavfsizligini taʼminlash.
13. PTPK yigʻilishini oʻtkazish davriyligi PTPK raisi tomonidan soʻrovnomalar sonidan kelib chiqib (agar arizalar soni kamida 70 ta boʻlsa), lekin har oyda kamida bir marta yigʻilish oʻtkazilishini hisobga olgan holda tasdiqlanadi.
PTPK barcha aʼzolari yigʻilishda ishtirok etishlari shart. Tasdiqlangan roʻyxatda koʻrsatilgan mutaxassis boʻlmagan taqdirda, ushbu sohadagi boshqa mutaxassis hududiy sogʻliqni saqlash boshqarmasi tomonidan ishonchnoma asosida yuboriladi. Bu haqda komissiya raisi va kotibi oldindan xabardor qilinadi.
PTPK kotibi PTPK aʼzolarini va bolaning qonuniy vakillarini PTPK koʻrigi oʻtkazilishidan kamida uch kun oldin xabardor qiladi.
PTPK sayyor yigʻilishlar oʻtkazishga haqli.
14. PTPK yigʻilishida PTPK aʼzolarining xulosalari asosida qaror qabul qilinadi va bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi.
Bayonnoma PTPKning barcha aʼzolari tomonidan imzolanadi.
PTPK aʼzolari yigʻilishlarida koʻrib chiqiladigan masalalarni muhokama qilish va hal qilishda oʻz vakolatlarini boshqa shaxslarga yuklatish huquqisiz ishtirok etadi.
15. Bolani taʼlim muassasalariga yuborish boʻyicha xulosa qabul qilingan taqdirda, unda ushbu muassasalarda bola bilan olib boriladigan taʼlim-tarbiya va davolash-tuzatish ishlari boʻyicha tavsiyalar ham koʻrsatilishi mumkin.
16. Tekshiruv natijalari, shuningdek, PTPKda bolalarni tekshirish bilan bogʻliq maʼlumotlar maxfiy hisoblanadi. Bolalarning qonuniy vakillari roziligisiz ushbu maʼlumotlarning boshqa shaxslarga berilishiga yoʻl qoʻyilmaydi, qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno.
17. Bolalarni tekshirish, ularning qonuniy vakillariga PTPK mutaxassislari tomonidan maslahat berish bepul amalga oshiriladi.
18. PTPK kotibi bolani tekshirish bayonnomasining asl nusxasini saqlanishini taʼminlaydi.
19. PTPK faoliyatini amalga oshirish uchun Agentlikning hududiy boshqarmalari tomonidan zarur jihozlar va inventar bilan jihozlangan xona ajratiladi.
4-bob. Soʻrovnomalarni koʻrib chiqish va PTPKning xulosasini berish tartibi
1-§. Soʻrovnomalarni koʻrib chiqish va PTPKga yuborish
20. PTPK xulosasini olish uchun qonuniy vakillar yashash joyidagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markaziga yoki hududga biriktirilgan ijtimoiy xodimga, 2026-yil 1-iyundan boshlab Davlat xizmatlari markazi yoxud Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat qiladi.
20 1 . Qonuniy vakil PTPK tekshiruvidan oʻtish uchun “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi, hududga biriktirilgan ijtimoiy xodim yoki Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etadi yoxud xizmatdan elektron tarzda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.
Soʻrovnoma YIDXP orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, har kuni 24 soat davomida yuborilishi mumkin.
Bunda soʻrovnoma ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlari tushganda, kalendar boʻyicha navbatdagi ish kuni vakolatli organga tushgan va ular tomonidan qabul qilingan kun hisoblanadi.
Qonuniy vakil oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi xodimi, hududga biriktirilgan ijtimoiy xodim yoki Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa, qonuniy vakil mustaqil ravishda ushbu Nizomga 1a-ilovaga muvofiq soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi.
20 2 . Soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar PDF, PNG yoki JPEG formatda ilova qilinadi:
a) bolaning oʻqish joyidan taʼlim muddati, oʻquv fanlarini oʻzlashtirishi va xulq-atvori, bolaga yakka tartibda koʻmak berish borasida amalga oshirilgan chora-tadbirlarning batafsil tahlili aks ettirilgan maʼlumotnoma va tavsifnoma (taʼlim muassasalarida oʻqigan bolalar uchun);
b) davolash-profilaktika muassasasining bosh vrachi tomonidan imzolangan bolaning rivojlanishi tarixidan batafsil koʻchirma, quyidagi mutaxassislarning xulosalari bilan birga:
bolaning umumiy rivojlanish holati toʻgʻrisidagi pediatr xulosasi;
psixonevrologik markazning qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tasdiqlangan psixonevrolog xulosasi (faqat nutqiy, ruhiy va aqliy rivojlanishda nuqsonlari boʻlgan bolalar uchun);
otolaringologning xulosasi (faqat eshitishida ogʻir nuqsonlar boʻlgan bolalar uchun) hamda quloq, tomoq, burun va talaffuz artikulyatsiyasida ishtirok etuvchi organlarning holatiga tavsifi, nutq va shivirlab aytilgan gapni qabul qilish haqidagi maʼlumotlar, audiogramma maʼlumotlari;
oftalmologning xulosasi (faqat koʻrishida ogʻir nuqsonlar boʻlgan bolalar uchun) hamda tashxisning keng izohi bilan koʻrish organlarining tavsifi;
ortoped-travmatologning xulosasi (faqat tayanch-harakat apparatida nuqsonlar boʻlgan bolalar uchun) hamda tashxisning keng izohi bilan rentgenologik tadqiqot maʼlumotlari;
defektolog-logopedning xulosasi (faqat nutqida ogʻir nuqsonlar boʻlgan bolalar uchun) hamda til tizimining har bir komponenti shakllanish darajasi koʻrsatilgan holda nutq rivoji tavsifi;
v) bolalarni nogironligi boʻlgan bolalar uchun “Gʻamxoʻrlik” markazlariga joylashtirishga oid soʻrovnomaga mazkur bandning “ a ” va “b” kichik bandlarida koʻrsatilgan hujjatlarga qoʻshimcha ravishda mazkur Nizomning 1b-ilovasida koʻrsatilgan hujjatlar.
Qonuniy vakildan soʻrovnomada koʻrsatilmagan maʼlumotlarni hamda boshqa hujjatlarni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.
20 3 . Soʻrovnomaga zarur maʼlumotlar kiritilgandan soʻng qonuniy vakil maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, Mobile-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
Qonuniy vakil YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
20 4 . PTPK tekshiruvini oʻtkazish uchun yigʻim undirilmaydi.
20 5 . Qonuniy vakil PTPK tekshiruvini oʻtkazishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega.
Qonuniy vakil PTPK tekshiruvini oʻtkazishdan bosh tortgan taqdirda, uning soʻrovnomasi koʻrmasdan qoldiriladi.
22. Soʻrovnoma toʻldirilgan vaqtdan boshlab har bir bola boʻyicha shakllantirilgan shaxsiy hujjatlar yigʻmajildi avtomatik ravishda PTPKga koʻrib chiqish uchun yoʻnaltiriladi.
23. Mazkur Nizomning 20 2 -bandida koʻrsatilgan hujjatlari shakllantirilgan bola PTPKning navbatdagi yigʻilishida tekshiruvdan oʻtkaziladi.
2-§. PTPK tekshiruvini oʻtkazish va xulosa berish
24. PTPK kotibi shakllantirilgan shaxsiy hujjatlar yigʻmajildi asosida har bir bolani PTPKning navbatdagi yigʻilishiga kiritadi.
25. Tekshiruvga olib kelingan bolalar PTPK tomonidan ularning individual xususiyatlari, yoshi, jinsi, jismoniy va ruhiy holatini hisobga olgan holda kompleks tekshiruvdan oʻtkazilishi lozim.
26. Bolaning tibbiy kartasida koʻrsatilgan maʼlumotlar asosida bolalar PTPKning har bir mutaxassisi tomonidan yakka tartibda yoki bir nechta mutaxassislar tomonidan bir vaqtda tekshiruvdan oʻtkaziladi.
27. PTPK tomonidan mazkur Nizomning 20 2 -bandida koʻrsatilmagan hujjatlar va maʼlumotlarni talab etish taqiqlanadi.
28. PTPK aʼzolari tomonidan bolalarni koʻrikdan oʻtkazish, ular bilan bevosita muloqot qilish va ulardagi nuqsonlarni tasdiqlovchi hujjatlarni oʻrganish natijasida ularning alohida taʼlimga boʻlgan ehtiyojlari asosida tegishli taʼlim muassasalariga yuborish yoki yuborishni rad etish yuzasidan xulosa beriladi.
PTPK tomonidan bolalarni koʻrikdan oʻtkazish natijasida ularni taʼlim muassasasiga yuborishni rad etish yuzasidan xulosa berilgan taqdirda, ushbu xulosa uch ish kunida qonuniy vakillarga taqdim etiladi.
29. PTPKning tegishli taʼlim muassasalariga yuborish toʻgʻrisidagi xulosasida quyidagilar koʻrsatiladi:
bolaning tugʻilganlik haqidagi guvohnomasi maʼlumotlari;
bola qonuniy vakillarining pasportiga oid maʼlumotlar;
bolaning yashash manzili;
xulosa, bolaga qoʻyilgan tashxis bilan (Xalqaro kasalliklar tasnifi “10-qayta koʻrish” shifrini koʻrsatgan holda);
tavsiya etilgan taʼlim muassasasi;
bolaning taʼlim muassasalarida boʻlish muddati (oʻquv yili koʻrsatiladi);
bola inklyuziv taʼlim sinfi, boshlangʻich tayanch korreksion sinfga yoʻnaltirilganda, maxsus pedagog yoki yordamchi xodim (assistent) shtatini ajratish zarurligi;
bola umumtaʼlim muassasasiga yoʻnaltirilganda, maxsus pedagog yoxud yordamchi xodim (assistent-oʻqituvchi) shtatini ajratish zaruriyati;
inklyuziv taʼlim sinfiga tavsiya etilgan bola uchun uning qonuniy vakili tomonidan taʼminlanadigan yordamchi jihozlar roʻyxati.
30. 1 yoshdan 7 yoshgacha boʻlgan bolalarga xulosa bolaning rivojlanishida jismoniy yoki ruhiy nuqsonining ogʻirlik darajasiga qarab 6 oy yoki 1 yil muddatga beriladi.
Agarda bola joriy oʻquv yili davomida 7 yoshga toʻlsa yoki PTPK xulosasining amal qilish muddati joriy oʻquv yili davomida tugasa, uning tashkilotda qolish muddati joriy oʻquv yilining 1-avgustiga qadar amal qiladi.
Bolani ixtisoslashtirilgan maktab, maktab-internatlarga yoki inklyuziv taʼlim tashkil etilgan umumtaʼlim muassasalarga yuborish boʻyicha xulosada bolaning maxsus taʼlimga boʻlgan ehtiyojlaridan kelib chiqib, ushbu muassasalarda boʻlish muddatlari koʻrsatiladi. Bunda, mazkur muddat 3 oʻquv yilidan oshmasligi kerak.
Bu muddat davomida bola taʼlim muassasasining pedagogik kengashi yoki psixologik-tibbiy-pedagogik kengashi tavsiyasi boʻyicha PTPK tomonidan qayta tekshiruvdan oʻtkazilishi mumkin.
Xulosada koʻrsatilgan bolaning taʼlim muassasasida boʻlish muddati tugaganidan keyin ushbu tashkilotda uning boʻlish muddatini uzaytirish yoki uni umumiy turdagi taʼlim muassasasiga (guruh/sinf) oʻtkazish masalasi PTPK tomonidan mazkur Nizomda belgilangan tartibda qaytadan tekshiruvdan oʻtkazish natijasida belgilanadi. Bunda PTPK xulosasining amal qilish muddati joriy oʻquv yili davomida tugasa, bolaning ixtisoslashtirilgan maktab, maktab-internatlar, umumtaʼlim muassasalarining korreksion yoki inklyuziv sinfda qolish muddati joriy oʻquv yili yakuniga qadar amal qiladi.
31. PTPKning davlat maktabgacha taʼlim tashkilotiga yuborish toʻgʻrisidagi xulosasi ushbu Nizomga 2-ilovada koʻrsatilgan tibbiy koʻrsatmalar boʻyicha rivojlanishida jismoniy yoki ruhiy nuqsonlar boʻlgan quyidagi yosh toifalaridagi bolalarga beriladi:
koʻrishida ogʻir nuqsonlar boʻlgan bolalar uchun — 3 yoshdan 7 yoshgacha;
eshitishda ogʻir nuqsonlar boʻlgan bolalar uchun — 2 yoshdan 7 yoshgacha;
tayanch-harakat apparatida nuqsonlar boʻlgan bolalarga — 2 yoshdan 7 yoshgacha;
nutqida ogʻir nuqsonlar boʻlgan bolalarga — 3 yoshdan 7 yoshgacha;
ruhiy rivojlanishda kechikayotgan bolalarga — 3 yoshdan 7 yoshgacha;
aqliy rivojlanishda nuqsonlari boʻlgan bolalarga — 3 yoshdan 7 yoshgacha;
tugʻma va irsiy kasalliklar (Daun sindromi, Shereshev-Terner sindromi, Klaynfelter sindromi, spinal amiotrofiyalar, Kornellii-de Lange sindromi, Vilyams sindromi, Pradera-Villi sindromi, Nunan sindromi) tufayli rivojlanishda nuqsonlari boʻlgan bolalarga — 2 yoshdan 7 yoshgacha.
32. Quyidagi nuqsonlari mavjud boʻlgan bolalarga davlat maktabgacha taʼlim tashkilotining toʻliq kunlik guruhlariga yuborishni rad etish toʻgʻrisidagi xulosa beriladi:
ogʻir va chuqur darajadagi aqli zaiflik;
shizofreniya, hissiy irodaning chuqur buzilishlari;
tez-tez takrorlanuvchi umumlashgan epileptik xurujlar;
turli sababli psixopatiya va psixopatsimon holatlarning ogʻir shakllari;
yurak-qon tomir, nafas olish va ovqat hazm qilish tizimining xuruj va dekompensatsiya bosqichi.
33. PTPKning ixtisoslashtirilgan maktab, maktab-internatlarga yoki inklyuziv taʼlim tashkil etilgan umumtaʼlim muassasalarga yuborish toʻgʻrisidagi xulosasi ushbu Nizomga 3-ilovada koʻrsatilgan rivojlanishida jismoniy yoki ruhiy nuqsonlar boʻlgan quyidagi yosh toifalaridagi bolalarga beriladi:
koʻrishida ogʻir nuqsonlar boʻlgan bolalarga — 6 yoshdan 18 yoshgacha (6 yoshdan tayyorlov guruhiga);
eshitishida ogʻir nuqsonlar boʻlgan bolalarga — 6 yoshdan 18 yoshgacha (6 yoshdan tayyorlov guruhiga);
tayanch-harakat apparatida nuqsonlar boʻlgan bolalarga — 7 yoshdan 18 yoshgacha;
autizm bilan kasallangan bolalarga — 6 yoshdan 16 yoshgacha (6 yoshdan tayyorlov guruhiga);
aqliy rivojlanishda nuqsonlari boʻlgan bolalarga — 6 yoshdan 16 yoshgacha (6 yoshdan tayyorlov guruhiga).
34. Quyidagi nuqsonlari mavjud boʻlgan bolalarga maktab, maktab-internatlar sinflariga yuborishni rad etish toʻgʻrisidagi xulosa beriladi:
ogʻir va chuqur darajadagi aqliy zaiflik;
shizofreniya, hissiy irodaning chuqur buzilishlari;
tez-tez takrorlanuvchi umumlashgan epileptik xurujlar;
turli sababli psixopatiya va psixopatsimon holatlarning ogʻir shakllari;
asab tizimining organik shikastlanganligi sababli siydik va najas ushlab turolmaslik;
yurak-qon tomir, nafas olish va ovqat hazm qilish tizimining xuruj va dekompensatsiya bosqichi.
35. PTPKning ixtisoslashtirilgan koʻp tarmoqli maktabgacha taʼlim tashkilotida tashkil etilgan qisqa muddatli taʼlim va tarbiya berishga moʻljallangan “Gʻamxoʻrlik” guruhlariga yuborish toʻgʻrisidagi xulosasi ushbu Nizomga 2-ilovada koʻrsatilgan rivojlanishida jismoniy yoki ruhiy nuqsonlar boʻlgan quyidagi yosh toifalaridagi bolalarga beriladi:
ogʻir va chuqur darajadagi aqliy zaiflik — 3 yoshdan 7 yoshgacha;
GMFCS klassifikatsiyasiga koʻra 4-5 darajadagi Bolalar serebral falaji (G80) boʻlgan bolalarda yengil va moʻtadil darajadagi aqliy zaiflik — 3 yoshdan 7 yoshgacha;
shizofreniya, hissiy irodaning chuqur buzilishlari — 3 yoshdan 7 yoshgacha;
tez-tez takrorlanuvchi umumlashgan epileptik xurujlari kuzatiladigan ruhiy yoki aqliy rivojlanishdagi nuqsonlar boʻlgan bolalar — 3 yoshdan 7 yoshgacha;
turli sababli psixopatiya va psixopatsimon holatlarning ogʻir shakllari — 3 yoshdan 7 yoshgacha;
koʻr-kar-soqovlik — 3 yoshdan 7 yoshgacha.
PTPKning ixtisoslashtirilgan maktab, maktab-internatlarida tashkil etilgan qisqa muddatli taʼlim va tarbiya berishga moʻljallangan “Gʻamxoʻrlik” guruhlariga yuborish toʻgʻrisidagi xulosasi ushbu Nizomga 3-ilovada koʻrsatilgan rivojlanishida jismoniy yoki ruhiy nuqsonlar boʻlgan quyidagi yosh toifalaridagi bolalarga beriladi:
ogʻir va chuqur darajadagi aqliy zaiflik — 6 yoshdan 16 yoshgacha;
GMFCS klassifikatsiyasiga koʻra 4-5 darajadagi Bolalar serebral falaji (G80) boʻlgan bolalarda yengil va moʻtadil darajadagi aqliy zaiflik — 6 yoshdan 16 yoshgacha;
shizofreniya, hissiy irodaning chuqur buzilishlari — 6 yoshdan 16 yoshgacha;
tez-tez takrorlanuvchi umumlashgan epileptik xurujlari kuzatiladigan aqliy rivojlanishdagi nuqsonlar boʻlgan bolalar — 6 yoshdan 16 yoshgacha;
turli sababli psixopatiya va psixopatsimon holatlarning ogʻir shakllari — 6 yoshdan 16 yoshgacha;
koʻr-kar-soqovlik — 6 yoshdan 16 yoshgacha.
35 1 . PTPKning bolalarni davlat-xususiy sheriklik asosida tashkil etilgan kunduzgi parvarish xizmatiga yuborish toʻgʻrisidagi xulosasi ushbu Nizomga 3a-ilovada koʻrsatilgan tibbiy koʻrsatmalar boʻyicha beriladi.
35 2 . PTPKning bolalarni nogironligi boʻlgan bolalar uchun “Gʻamxoʻrlik” markazlariga joylashtirish toʻgʻrisidagi xulosasi nogironligi boʻlgan bolalarda quyidagi tashxislardan biri boʻlganida qabul qilinadi:
moʻtadil darajadagi aqliy zaiflik (F71);
ogʻir darajadagi aqliy zaiflik (F72);
chuqur darajadagi aqliy zaiflik (F73).
35 3 . Bolalarni nogironligi boʻlgan bolalar uchun “Gʻamxoʻrlik” markazlariga joylashtirishga quyidagilar qarshi koʻrsatmalar hisoblanadi:
tez-tez, har oyda 5-martadan koʻp tutqanoq xurujlari sodir boʻladigan epilepsiya, seriyali tutqanoq xurujlariga, epileptik statusga, namozshomsimon ong xiralashish holatlariga, disforiyalarga moyillik;
bemorning oʻzi va atrofdagilar uchun xavfli boʻlgan qoʻpol va xulqiy buzilishlar sabab boʻladigan ruhiy kasalliklar;
ular bilan kasallanganda bolani umumtaʼlim yoki ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarida oʻqitish mumkin boʻlgan har qanday ruhiy kasalliklar;
jarayonning faol bosqichidagi sil kasalligi;
yuqumli teri va soch kasalliklari;
oʻtkir yuqumli kasalliklar;
salbiy jarayondagi, yomon holatda oʻtadigan shish kasalliklari va retsidivlari;
tanosil kasalliklari.
35 4 . PTPKning uch yoshgacha boʻlgan bolalarni “Erta aralashuv” xizmatiga yuborish toʻgʻrisidagi xulosasi ushbu Nizomga 4-ilovada koʻrsatilgan tibbiy koʻrsatmalar boʻyicha beriladi.
35 5 . PTPKning uzoq muddat parvarishga muhtoj bolalarni uy sharoitida qarab turish xizmatiga yuborish toʻgʻrisidagi xulosasi ushbu Nizomga 5-ilovada koʻrsatilgan tibbiy koʻrsatmalar boʻyicha beriladi.
36. PTPKning bayonnomalari va xulosasi tekshiruv oʻtkazilgan kun rasmiylashtiriladi hamda uning aʼzolari tomonidan imzolanadi.
37. PTPKning xulosasi asosida PTPK kotibi tomonidan:
a) bola uning qonuniy vakillari bilan kelishgan holda bir ish kunida tegishli ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkiloti, qoʻshma turdagi maktabgacha taʼlim tashkiloti, inklyuziv taʼlim guruhlari tashkil etilgan umumiy turdagi davlat maktabgacha taʼlim tashkiloti, maktab, maktab-internat yoki inklyuziv taʼlim tashkil etilgan umumtaʼlim muassasasiga yoʻnaltiriladi hamda bu toʻgʻrisida aloqa vositalari, shu jumladan, “SMS” xabarnoma, elektron pochta hamda Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali qonuniy vakillar xabardor qilinadi;
b) nogironligi boʻlgan bolalarni nogironligi boʻlgan bolalar uchun “Gʻamxoʻrlik” markazlariga joylashtirish yoki uy sharoitida qarab turish xizmatiga yoʻnaltirishga qaratilgan IPTKning xulosasi rasmiylashtirilganda mazkur xulosa bir ish kuni ichida YAMIH AT orqali nogironligi boʻlgan bolaning yashash manzilidagi “Inson” markaziga yuboriladi hamda bu toʻgʻrisida aloqa vositalari, shu jumladan, “SMS” xabarnoma, elektron pochta hamda Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali qonuniy vakillar xabardor qilinadi.
Qonuniy vakillar xabarni olgandan soʻng, bola bilan birgalikda tegishli taʼlim muassasasiga yoki nogironligi boʻlgan bolalar uchun “Gʻamxoʻrlik” markazlariga oʻn besh ish kuni ichida kelishi shart.
37 1 . Qonuniy vakillar oʻz xohishiga koʻra oʻquv yili davomida yoki u tugaganidan soʻng bolani bir inklyuziv taʼlim tashkil etilgan umumtaʼlim muassasasidan boshqa shu turdagi umumtaʼlim muassasasiga oʻtkazish huquqiga ega.
Qonuniy vakillar bolani bir inklyuziv taʼlim tashkil etilgan umumtaʼlim muassasasidan boshqa shu turdagi umumtaʼlim muassasasiga oʻtkazish uchun uning sabablarini koʻrsatgan holda ushbu Nizomda belgilangan tartibda murojaat qiladi. Bunda soʻrovnomaga ilovalar talab etilmaydi.
Soʻrovnoma ilgari xulosa berilgan PTPK raisi tomonidan ikki ish kunida koʻrib chiqilib, xulosaga tegishli oʻzgartirish kiritiladi va ushbu xulosa oʻqishni davom ettirish uchun tanlangan umumtaʼlim muassasasiga yoʻnaltiriladi hamda bu toʻgʻrisida “SMS” xabarnoma yuborish orqali qonuniy vakillar xabardor qilinadi.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
38. PTPK faoliyati ustidan nazorat Agentlik, Agentlik huzuridagi Ijtimoiy inspeksiya, Sogʻliqni saqlash vazirligi va Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan amalga oshiriladi.
39. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyalar toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarni taʼlim muassasalariga yoʻllash
Bosqichlar Masʼullar Tadbirlar Muddat 1-bosqich Bolaning ota-onasi yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya xulosasini olish uchun yashash joyidagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markaziga yoki hududga biriktirilgan ijtimoiy xodimga, Davlat xizmatlari markazi yoxud Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaat qiladi. Xohishiga koʻra 2-bosqich 1. “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari, Davlat xizmatlari markazi 1. Soʻrovnomani toʻldirib, uni Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyaga yoʻnaltiradi. Avtomatik ravishda 2. YIDXP 2. Elektron toʻldirilgan soʻrovnoma Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyaga yuboriladi. 3-bosqich Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya kotibi 1. Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya xulosasini olish uchun nomzod bola toʻgʻrisidagi hujjatlarni Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyaning navbatdagi yigʻilishiga kiritish. 1. Hujjatlar taqdim etilgan kuni 2. Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyaning yigʻilishi vaqti, sanasi va joyi toʻgʻrisida bolaning ota-onasi yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarni xabardor qilish. 2. PTPK yigʻilishi oʻtkaziladigan sana haqida kamida uch kun oldin 4-bosqich Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya 1. Bolani uning individual xususiyatlari, yoshi, jinsi, jismoniy va ruhiy holatini hisobga olgan holda kompleks tekshiruvdan oʻtkazish. 1. 1 kun ichida 2. Tekshiruv natijasida bolaning alohida taʼlimga boʻlgan ehtiyojlari asosida tegishli taʼlim muassasalariga yuborish yoki yuborishni rad etish yuzasidan xulosa beriladi. 2. Tekshirish davomida 3. PTPK tomonidan bolalarni koʻrikdan oʻtkazish natijasida ularni taʼlim muassasasiga yuborishni rad etish yuzasidan xulosa berilgan taqdirda, ushbu xulosa uch ish kunida qonuniy vakillarga taqdim etiladi. 3. Uch ish kuni ichida 5-bosqich Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya kotibi PTPKning xulosasi asosida bolani uning qonuniy vakillari bilan kelishgan holda tegishli ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkiloti, qoʻshma turdagi maktabgacha taʼlim tashkiloti, inklyuziv taʼlim guruhlari tashkil etilgan umumiy turdagi davlat maktabgacha taʼlim tashkiloti, maktab, maktab-internat yoki inklyuziv taʼlim tashkil etilgan umumtaʼlim muassasasiga yoʻnaltiriladi va bu toʻgʻrisida aloqa vositalari, shu jumladan, “SMS” xabarnoma, elektron pochta hamda Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali bolaning ota-onasi yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarni xabardor qilish. Bir ish kuni ichida
Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyalar toʻgʻrisidagi nizomga 1a-ILOVA
Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya tekshiruvidan oʻtish uchun
I. Ariza beruvchi — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot * : 1. Familiyasi: 2. Ismi: 3. Otasining ismi: 4. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): 5. Biometrik pasport (identifikatsiyalovchi ID-karta) seriyasi va raqami: II. Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bola toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Familiyasi: 2. Ismi: 3. Otasining ismi: 4. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): 5. Tugʻilganlik haqida guvohnoma seriyasi va raqami: 6. Nogironlik toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma raqami va sanasi: 7. Ariza beruvchining qonuniy vakilligini asoslovchi maʼlumot: 8. Taʼlim tashkiloti:
Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyalar toʻgʻrisidagi nizomga 1b-ILOVA
“Gʻamxoʻrlik” markazlariga joylashtirish uchun talab etiladigan nogironligi boʻlgan bolaning sogʻligʻi toʻgʻrisidagi tibbiy hujjatlar
1. Tibbiy muassasadagi bemorning tibbiy kartasidan koʻchirma (ambulator/statsionar) 027-shakl.
2. Kasallik tarixidan koʻchirma (Ruhiy-asab kasalliklari shifoxonalarida davolanayotgan shaxslar uchun.
3. Qonning umumiy tahlili.
4. Siydik umumiy tahlili.
5. Qonning RW (Vasserman reaksiyasi) tahlili.
6. “V” va “S” gepatitlarning (NVsAg, NCV) markerlarini aniqlovchi qon tahlili.
7. Qonning OIV bilan zararlanishi toʻgʻrisida tahlili (OITSga qarshi kurash markazidan).
8. Koʻkrak qafasi aʼzolarining flyuorografiyasi (tekshiriluvchining familiyasi, ismi sharifi hamda tekshiruvning tartib raqami va oʻtkazilgan sana koʻrsatiladi).
9. Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining psixiatriya xizmati boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar filiallari Tibbiy-maslahat komissiyasi xulosasi.
10. Silga qarshi kurashish dispanseri xulosasi.
11. Onkologik dispanser xulosasi.
12. Teri-tanosil kasalliklari dispanseri xulosasi.
13. OITSga qarshi kurash markazining xulosasi.
Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyalar toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya xulosasini berish uchun asos boʻladigan tibbiy koʻrsatmalar (maktabgacha taʼlim tashkilotlari uchun)
T/r Kasallik nomi Xalqaro Kasalliklar Tasnifi (XKT-10) Tavsiya etilgan maktabgacha taʼlim tashkilotining turi 1. Ruhiy rivojlanishdagi nuqsonlar: a) Psixologik rivojlanishning aralash spetsifik buzilishlari F83 Koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan, qoʻshma turdagi hamda inklyuziv guruhlarga ega maktabgacha taʼlim tashkiloti b) Bolalar autizmi F84.0 2. Aqliy rivojlanishdagi nuqsonlar: a) Yengil darajadagi aqliy zaiflik F70 Koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan, qoʻshma turdagi hamda inklyuziv guruhlarga ega maktabgacha taʼlim tashkiloti b) Moʻtadil aqliy zaiflik F71 Koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan, qoʻshma turdagi hamda inklyuziv guruhlarga ega maktabgacha taʼlim tashkiloti 3. Nutqdagi nuqsonlar: a) Ekspressiv nutqning buzilishi (nutq rivojlanishining birinchi darajali motor alaliyasi) F80.1 Koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan hamda inklyuziv guruhlarga ega maktabgacha taʼlim tashkiloti b) Retseptiv nutqning buzilishi (sensor alaliya) F80.2 v) Tanglay yorigʻi (boʻri ogʻiz) Tanglay va lab yorigʻi (boʻri ogʻiz quyon lab bilan) Ochiq manqalik va yopiq manqalik (nutq apparatining korreksiya boʻyicha operatsiyalardan keyingi holat) Q35 Q37 R49.2 g) Oʻrtacha yoki ogʻir darajadagi duduqlik F98.5 d) Dizartriya (markaziy nerv tizimining organik shikastlanishi bilan) R47.1 e) Bolalar afaziyasi F80.3 4. Koʻrishida nuqsonlar: a) Ikkala koʻzning koʻrligi N54.0 Koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan hamda qoʻshma turdagi maktabgacha taʼlim tashkiloti Tibbiy koʻrsatmalar korreksiyadan soʻng bolaning koʻrish oʻtkirligi 0,2 gacha boʻlganda koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan, qoʻshma turdagi maktabgacha taʼlim tashkilotiga, koʻrish oʻtkirligi 0,4 gacha boʻlganda inklyuziv guruhlarga ega maktabgacha taʼlim tashkiloti b) Mikroftalm (ikkala koʻz-OU) Mikrokornea (ikkala koʻz-OU) Anoftalm (ikkala koʻz-OU) Q11 Q13.4 v) Toʻr pardasining rivojlanishidagi tugʻma nuqsonlar (ikkala koʻz-OU) N33-35 g) Retinoblastoma (ikkala koʻz-OU) C69.2 N35.8 Bir koʻzning koʻrligi, ikkinchi koʻz koʻrishining pasayishi N54.1 d) Koloboma (ikkala koʻz-OU) Q13.0 Q12.2 Q10.3 Q14.2 Q14.8 e) Pretinopatiya (chala tugʻilgan bolalar retinopatiyasi) (ikkala koʻz-OU) N35.1 j) Koʻrish nervining atrofiyasi (ikkala koʻz-OU) N47.2 z) Koʻrish nervi disk va makulasining ogʻir darajadagi gipoplaziyasi (ikkala koʻz-OU) Q14.2 i) Albinizm E70.3 k) Aniridiya (ikkala koʻz-OU) Q13.1 l) Katarakta (ikkala koʻz-OU) N26.0 Q12.0 m) Koʻz gavharining boshqa kasalliklari Afakiya yoki tugʻma afakiya (ikkala koʻz-OU) N27 N27.0 Q12.3 n) Koʻz gavhari siljishi (ikkala koʻz-OU) Q12.1 o) koʻz gavharining chiqishi (ikkala koʻz-OU) N27.1 p) Glaukoma (tugʻma, ikkilamchi) (ikkala koʻz-OU) N40 — 42 r) Tugʻma miopiyaning yuqori darajasi (ikkala koʻz-OU) N52.1 s) Gipermetropiyaning yuqori darajasi (ikkala koʻz-OU) N52.0 t) Nistagm va koʻzning beixtiyor harakatlari N55 5. Eshitishida nuqsonlar: a) Otologik va audiologik implantatlarning borligi (Koxlear implantatsiyadan keyin) N90.3 Z96.2 Inklyuziv guruhlarga ega maktabgacha taʼlim tashkiloti. b) Ikki tomonlama neyrosensor karlik II darajasi (eshitishning 41 — 55 db gacha pasayishi), (quloqni protezlash) N90.3 II daraja v) Ikki tomonlama neyrosensor karlik III darajasi (eshitishning 56 — 70 db gacha pasayishi), (quloqni protezlash) N90.3 III daraja Koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan, qoʻshma turdagi, inklyuziv guruhlarga ega maktabgacha taʼlim tashkiloti. g) Ikki tomonlama neyrosensor karlik IV darajasi (eshitishning 71 — 90 db gacha pasayishi) (quloqni protezlash) N90.3 IV daraja d) Ikki tomonlama neyrosensor karlik IV darajasi (eshitishning 71 — 90 db gacha pasayishi) N90.3 IV daraja Koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan hamda qoʻshma turdagi maktabgacha taʼlim tashkiloti e) Ikki tomonlama neyrosensor karlik (Karlik yoki kar-soqovlik) (eshitishning 91 db dan ortiq pasayishi) N90.3 kar 6. Tayanch-harakat apparati nuqsonlari: a) 3 yoki 4 darajali skolioz (tugʻma va orttirilgan) M41 Koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan, qoʻshma turdagi hamda inklyuziv guruhlarga ega maktabgacha taʼlim tashkiloti b) Koʻkrak qafasining 3 yoki 4 darajali girdobsimon deformatsiyasi Q67.6 v) Koʻkrak qafasining 3 yoki 4 darajali qilsimon deformatsiyasi Q67.7 g) 3 yoki 4 darajali kifoz M40 d) Artrogripoz (tayanch-harakat apparati buzilgan holda) Q74.3 e) Bolalar serebral falaji (BSF) (GMFCS klassifikatsiyasiga koʻra 3 yoki 4 daraja) G80 j) Boshqa nevrologik patologiyalar oqibatida ortopedik deformatsiyalari tugʻma va irsiy kasalliklar (Daun sindromi, Shereshevskiy-Terner sindromi, Klaynfelter sindromi, Kornellii-de Lange sindromi, Vilyams sindromi, Pradera-Villi sindromi, Nunan sindromi) Q90 Q96 Q98 Q87.1 z) Serebrovaskulyar kasalliklarining oqibatlari+Boʻshashgan paraplegiya yoki Spastik paraplegiya (GMFCS klassifikatsiyasiga koʻra 3 yoki 4 daraja) I69.2+ G82.0/ G82.1 i) Spinal mushak atrofiyasi va unga yaqin sindromlar (GMFCS klassifikatsiyasiga koʻra 3 yoki 4 daraja) G12 k) Mushaklarning birlamchi shikastlanishlari (GMFCS klassifikatsiyasiga koʻra 3 yoki 4 daraja) G71 l) Paraplegiya va tetraplegiya (GMFCS klassifikatsiyasiga koʻra 3 yoki 4 daraja) G82 Gemiplegiya (GMFCS klassifikatsiyasiga koʻra 3 yoki 4 daraja) G81 m) Spina bifida (GMFCS klassifikatsiyasiga koʻra 3 yoki 4 daraja) Q05 n) Osteomiyelit asoratlari (jarrohlik muolajasidan keyingi holatlar) M86 o) Ortopediyadagi suyak skeletining tizim kasalliklari (axondroplaziya, disxondroplaziya, xondrodistrofiya) Q77.4 p) Boldir va tovonning tugʻma yoʻqligi Q72.2 r) Tovon va tovon panjalarining tugʻma yoʻqligi Q72.3 s) Qoʻl panja va barmoq(larning) tugʻma yoʻqligi Q71.3 t) Bilak va qoʻl panjalarning tugʻma yoʻqligi Q71.2 u) Tovonning borligi holda son va boldir tugʻma yoʻqligi Q72.1 f) Qoʻl panjalarning borligi holda yelka va bilak suyaklari (ning) tugʻma yoʻqligi Q71.1 x) Aniqlanmagan oyoq-qoʻl(lar) tugʻma anomaliyalari (tugʻma rivojlanish anomaliyasi oqibatida amputatsion choʻltoqlik (tayanch-harakat funksional yetishmovchiligiga olib keladigan). Q74.9
Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyalar toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya xulosasini berish uchun asos boʻladigan tibbiy koʻrsatmalar (maktab, maktab-internatlar uchun)
T/r Kasallik nomi Xalqaro Kasalliklar Tasnifi (XKT-10) Tavsiya etilgan umumtaʼlim muassasasining turi 1. Ruhiy rivojlanishdagi nuqsonlar: a) Psixologik rivojlanishning aralash spetsifik buzilishlari F83 Boshlangʻich tayanch korreksion va inklyuziv taʼlim sinflariga ega umumtaʼlim muassasasi b) Bolalar autizmi F84.0 Boshlangʻich tayanch korreksion va inklyuziv taʼlim sinflariga ega umumtaʼlim muassasasi, ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internati 2. Aqliy rivojlanishdagi nuqsonlar: a) Yengil darajadagi aqliy zaiflik; F70 Boshlangʻich tayanch korreksion va inklyuziv taʼlim sinflariga ega umumtaʼlim muassasasi, ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internati b) Moʻtadil aqliy zaiflik. F71 3. Koʻrishida nuqsonlar: a) Ikkala koʻzning koʻrligi N54.0 Ixtisoslashtirilgan maktab va maktab- internati bb) Mikroftalm (ikkala koʻz-OU) Mikrokornea (ikkala koʻz-OU) Anoftalm (ikkala koʻz-OU) Q11 Q13.4 Tibbiy koʻrsatmalar korreksiyadan soʻng bolaning koʻrish oʻtkirligi 0,2 gacha boʻlganda ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internati, koʻrish oʻtkirligi 0,4 gacha boʻlganda Boshlangʻich tayanch korreksion, inklyuziv taʼlim sinflariga ega umumtaʼlim muassasasi. v) Toʻr pardasining rivojlanishidagi tugʻma nuqsonlar (ikkala koʻz-OU) N33-35 g) Toʻr pardasining xavfli oʻsmasi (retinoblastoma) (ikkala koʻz-OU) C69.2 N35.8 d) Bir koʻzning koʻrligi, ikkinchi koʻz koʻrishining pasayishi N54.1 d) Koloboma (ikkala koʻz-OU) Q13.0 Q12.2 Q10.3 Q14.2 Q14.8 j) Preretinopatiya (chala tugʻilgan bolalar retinopatiyasi) (ikkala koʻz-OU) N35.1 z) Koʻrish nervining atrofiyasi (ikkala koʻz-OU) N47.2 i) Koʻrish nervi disk va makulasining ogʻir darajadagi gipoplaziyasi (ikkala koʻz-OU) Q14.2 k) Albinizm E70.3 l) Aniridiya (ikkala koʻz-OU) Q13.1 m) Katarakta (ikkala koʻz-OU) N26.0 Q12.0 n) Koʻz gavharining boshqa kasalliklari Afakiya yoki tugʻma afakiya (ikkala koʻz-OU) N27 N27.0 Q12.3 o) Koʻz gavhari tugʻma siljishi (ikkala koʻz-OU) Q12.1 p) Koʻz gavharining chiqishi (ikkala koʻz-OU) N27.1 r) Glaukoma (tugʻma, ikkilamchi) (ikkala koʻz-OU) N40 — 42 s) Tugʻma miopiyaning yuqori darajasi (ikkala koʻz-OU) N52.1 t) Gipermetropiyaning yuqori darajasi (ikkala koʻz-OU) N52.0 u) Nistagm va koʻzning beixtiyor harakatlari N55 4. Eshitishida nuqsonlar: a) Otologik va audiologik implantatlarning borligi (Koxlear implantatsiyadan keyin) N90.3 Z96.2 Boshlangʻich tayanch korreksion va inklyuziv taʼlim sinflariga ega umumtaʼlim muassasasi b) Ikki tomonlama neyrosensor karlik II darajasi (eshitishning 41 — 55 DB gacha pasayishi), (quloqni protezlash) N90.3 II daraja v) Ikki tomonlama neyrosensor karlik III darajasi (eshitishning 56 — 70 DB gacha pasayishi), (quloqni protezlash) N90.3 III daraja Boshlangʻich tayanch korreksion va inklyuziv taʼlim sinflariga ega umumtaʼlim muassasasi, ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internati g) Ikki tomonlama neyrosensor karlik IV darajasi (eshitishning 71 — 90 db gacha pasayishi) (quloqni protezlash) N90.3 IV daraja Boshlangʻich tayanch korreksion, inklyuziv taʼlim sinflariga ega umumtaʼlim muassasasi, ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internati d) Ikki tomonlama neyrosensor karlik IV darajasi (eshitishning 71 — 90 db gacha pasayishi) N90.3 IV daraja Boshlangʻich tayanch korreksion sinflariga ega umumtaʼlim muassasasi, ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internati e) Ikki tomonlama neyrosensor karlik (Karlik yoki kar-soqovlik) (eshitishning 91 DB dan ortiq pasayishi) N90.3 kar 5. Tayanch-harakat apparati nuqsonlari: a) 3 yoki 4 darajali skolioz (tugʻma va orttirilgan) M41 Boshlangʻich tayanch korreksion va inklyuziv taʼlim sinflariga ega umumtaʼlim muassasasi, ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internati b) Koʻkrak qafasining 3 yoki 4 darajali girdobsimon deformatsiyasi Q67.6 v) Koʻkrak qafasining 3 yoki 4 darajali qilsimon deformatsiyasi Q67.7 g) 3 yoki 4 darajali kifoz M40 d) Artrogripoz (tayanch-harakat apparati buzilgan holda) Q74.3 e) Bolalar serebral falaji (BSF) (GMFCS klassifikatsiyasiga koʻra 3 yoki 4 daraja) G80 j) Boshqa nevrologik patologiyalar oqibatida ortopedik deformatsiyalari tugʻma va irsiy kasalliklar (Daun sindromi, Shereshevskiy-Terner sindromi, Klaynfelter sindromi, Kornellii-de Lange sindromi, Vilyams sindromi, Pradera-Villi sindromi, Nunan sindromi) Q90 Q96 Q98 Q87.1 z) Serebrovaskulyar kasalliklarining oqibatlari + (Boʻshashgan paraplegiya yoki Spastik paraplegiya (GMFCS klassifikatsiyasiga koʻra 3 yoki 4 daraja) I69.2+ G82.0 G82.1 i) Osteomiyelit asoratlari (jarrohlik muolajasidan keyingi holatlar) M86 k) Spinal mushak atrofiyasi va unga yaqin sindromlar (GMFCS klassifikatsiyasiga koʻra 3 yoki 4 daraja) G12 l) Mushaklarning birlamchi shikastlanishlari (GMFCS klassifikatsiyasiga koʻra 3 yoki 4 daraja) G71 m) Paraplegiya va tetraplegiya (GMFCS klassifikatsiyasiga koʻra 3 yoki 4 daraja) G82 n) Gemiplegiya (GMFCS klassifikatsiyasiga koʻra 3 yoki 4 daraja) G81 o) Spina bifida (GMFCS klassifikatsiyasiga koʻra 3 yoki 4 daraja) Q05 p) Ortopediyadagi suyak skeletining tizim kasalliklari (axondroplaziya, disxondroplaziya, xondrodistrofiya); Q77.4 r) Aniqlanmagan oyoq-qoʻl(lar) tugʻma anomaliyalari (tugʻma rivojlanish anomaliyasi oqibatida amputatsion choʻltoqlik (tayanch-harakat funksional yetishmovchiligiga olib keladigan) Q74.9 s) Boldir va tovonning tugʻma yoʻqligi Q72.2 t) Tovon va tovon panjalarining tugʻma yoʻqligi Q72.3 u) Qoʻl panja va barmoq(larning) tugʻma yoʻqligi Q71.3 f) Bilak va qoʻl panjalarning tugʻma yoʻqligi Q71.2 x) Tovonning borligi holda son va boldir tugʻma yoʻqligi Q72.1 s) Qoʻl panjalarning borligi holda yelka va bilak suyaklari (ning) tugʻma yoʻqligi Q 71.1
Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyalar toʻgʻrisidagi nizomga 3a-ILOVA
Kunduzgi parvarish xizmatiga psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya xulosasini berish uchun asos boʻladigan tibbiy koʻrsatmalar
T/r Kasallik nomi Xalqaro Kasalliklar Tasnifi (XKT-10) 1. Bolalar serebral falaji (BSF) (GMFCS klassifikatsiyasiga koʻra 4 yoki 5 daraja) + yengil darajadagi aqliy zaiflik G80+F70 2. Serebrovaskulyar kasalliklarining oqibatlar+ Spastik tetraplegiya yoki Boʻshashgan tetraplegiya (GMFCS klassifikatsiyasiga koʻra 4-5 yoki 5-daraja) + yengil darajadagi aqliy zaiflik I69.2+G82.3 /G 82.4+F70 3. Tetraplegiya (GMFCS klassifikatsiyasiga koʻra 4-5 yoki 5 daraja) + yengil darajadagi aqliy zaiflik G 82+ F70 4. Moʻtadil aqliy zaiflik F71 5. Ogʻir darajadagi aqliy zaiflik F72 6. Chuqur aqliy zaiflik F73 7. Koʻr-kar-soqovlik N90.3+N54.0 8 Nim oʻtkir sklerozlovchi panensefalit (Oʻtkir osti sklerozlashgan panensefalit) A81.1
Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyalar toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
“Erta aralashuv” xizmatiga psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya xulosasini berish uchun asos boʻladigan tibbiy koʻrsatmalar
T/r Kasallik nomi Xalqaro kasalliklar tasnifi (XKT-10) Izoh I. Muddatidan oldin tugʻilgan bolalar 1. Boshqa ruknlarda tasniflanmagan, tugʻilganda jismining kam vazn va homiladorlik muddatining qisqarganligi bilan bogʻliq boʻlgan, buzilishlar P07 Muddatdan oldin tugʻilgan chaqaloq II. Nerv sistemasi tugʻma anomaliyalari (rivojlanish nuqsonlari) 2. Anensefaliya va shunga oʻxshash rivojlanish nuqsonlari Q00 3. Ensefalotsele Q01 4. Mikrotsefaliya Q02 5. Tugʻma gidrotsefaliya Q03 6. Miyaning boshqa tugʻma anomaliyalari (rivojlanish nuqsonlari) Q04 7. Spina bifida (umurtqa kanalining toʻliqsiz yopilishi) Q05 8. Orqa miyaning boshqa tugʻma anomaliyalari (rivojlanish nuqsonlari) Q06 9. Nerv sistemasining boshqa tugʻma anomaliyalari (rivojlanish nuqsonlari) Q07 10. Boshqa ruknlarda tasniflanmagan, gestatsiya holatiga nisbatan kam vaznda tugʻilganlar P05 Tugʻilgandagi tana vazni 1500 g dan kam 12. Bolalar serebral falaji G80 Anamnezida ogʻir perinatal patologiya mavjud boʻlgan hamda bolalar serebral falaji rivojlanish xavfi yuqori boʻlgan bolalar. 13. Gemiplegiya G81 14. Paraplegiya va tetraplegiya G82 15. Boshqa paralitik sindromlar G83 16. Kutilgan normal fiziologik rivojlanishning yoʻqligi R62 Bolalar rivojlanishining buzilishlari III. Boshqa tugʻma anomaliya (rivoji nuqson)lari 17. Neyrofibromatoz (bexatar) Q85.0 18. Bir necha sistemalarni qamrab oluvchi boshqa aniqlangan tugʻma anomaliya (rivoji nuqson)lari sindromlari Q87 IV. Boshqa ruknlarda tasniflanmagan xromosom anomaliyalar 19. Daun sindromi Q90 20. Boshqa ruknlarda tasniflanmagan, monosomiyalar va autosomlar bir qismining yoʻqolishi Q93 21. Terner sindromi Q96 22. Boshqa ruknlarda tasniflanmagan, jinsiy xromosomalarning boshqa anomaliyalari, erkak fenotipi Q98 23. Boshqa ruknlarda tasniflanmagan, xromosomalar boshqa anomaliyalari Q99 V. Koʻrishida nuqsonlar (ikki koʻzida) 24. Ikkala koʻzning koʻrligi N54.0 25. Mikroftalm (ikkala koʻz-OU) Q11 26. Mikrokornea (ikkala koʻz-OU) 27. Anoftalm (ikkala koʻz-OU) 28. Toʻr pardasining xavfli oʻsmasi (retinoblastoma) (ikkala koʻz-OU) C69.2 N35.8 29. Preretinopatiya (chala tugʻilgan bolalar retinopatiyasi) (ikkala koʻz-OU) N35.1 30. Albinizm E70.3 31. Nistagm va koʻzning beixtiyor harakatlari N55 VI. Eshitishida nuqsonlar 32. Ikki tomonlama neyrosensor karlik Otologik va audiologik implantatlarning borligi (koxlear implantatsiyadan keyin) H90.3 Z96.2 33. Ikki tomonlama neyrosensor karlik H90.3 34. Eshitishning buzilishiga olib keluvchi, quloq tugʻma anomaliyalari (rivojlanish nuqsonlari) Q16 35. Ikki tomonlama aralash konduktiv va neyrosensor karlik H90.6 VII. Nutqdagi nuqson 36. Tanglay yorigʻi (boʻri ogʻiz) Tanglay va lab yorigʻi (boʻri ogʻiz quyon lab bilan) Ochiq manqalik va yopiq manqalik Q35 Q37 R49.2 37. Nutq va til rivojining spetsifik buzilishlari F80 Nutq rivojlanishining kechikishi (alaliya) 38. Dizartriya i anartriya R47.1 VIII. Tayanch-harakat apparati nuqsonlari 39. Kifoz va lordoz M40 40. Skolioz M41 41. Spinal mushak atrofiyasi va unga yaqin sindromlar G12 42. Mushaklarning birlamchi shikastlanishlari G71 43. Tizza boʻgʻimi tugʻma anomaliyasi Q74.1 44. Tugʻma koʻp sonli artrogripoz Q74.3 45. Oyoq-qoʻl(lar)ning boshqa aniqlangan tugʻma anomaliyalari Q74.8 46. Aniqlanmagan oyoq-qoʻl(lar) tugʻma anomaliyalari Q74.9 47. Naysimon suyaklar va umurtqa pogʻonasining oʻsish defekti bilan kechuvchi osteoxondrodisplaziyasi Q77 48. Serebrovaskulyar kasalliklarining oqibatlari I69 49. Tovon tugʻma deformatsiyasi Q66 Tovonning valgus (varus) deformatsiyasi; yassi tovonlik; maymoqlik 50. Son tugʻma deformatsiyalari Q65 Chanoq-son boʻgʻimi displaziyasi 51. Toʻsh-oʻmrov-soʻrgʻichsimon muskuli tugʻma deformatsiyasi Q68.0 Boʻyinning tugʻma qiyshiqligi IX. Psixologik rivojlanishning buzilishlari 52. Autizmga xavf F84.0 Psixonevrolog xulosasi 53. Psixologik rivojlanishning aralash spetsifik buzilishlariga xavf F83 X. Rivojlanishda orqada qolish xavfi (anamnezda) 54. Perinatal davrda yuzaga keladigan boshqa buzilishlar P90 — P96 55. Aniqlanmagan ensefalopatiya G93.4 56. Bosh miyaning boshqa aniqlangan shikastlanishlari G93.8 57. Tugʻma gipotonus P94.2 58. Perinatal davrda yuzaga kelgan, bronx-oʻpka displaziyasi P27.1 59. Chaqaloqdagi aniqlanmagan respirator buzilish P28.9 60. Haddan ziyod gemoliz sababli kelib chiqqan neonatal sariqlik P58 61. Boshqa va aniqlanmagan sabablar keltirib chiqargan neonatal sariqlik P59 62. Oqsil-energetik yetishmovchiligi sabab boʻlgan, rivojlanishning kechikishi E40-46 63. Reanimatsiya va intensiv terapiya boʻlimida davolash (3 kundan ortiq) 64. Ona, homiladorlik, tugʻruq va tugʻdirish holatlari keltirib chiqargan, homila va chaqaloqning shikastlanishlari P00-P04 65. Homiladorlik davomiyligi va homila oʻsishi bilan bogʻliq boʻlgan buzilishlar P05-P08 66. Tugʻruq travmasi P10-P15 67. Perinatal davr uchun xos boʻlgan, nafas va yurak-tomir buzilishlari P20-P29 XI. Qalqonsimon bez kasalliklari 68. Diffuz buqoqli tugʻma gipotireoz E03.0 XII. Nasliy moddalar almashinuvi kasalliklari 69. Klassik fenilketonuriya E70.0 70. Sfingolipidlar almashinuvi buzilishlari va lipidlar toʻplanishining boshqa buzilishlari E75 71. Kistozli fibroz E84
Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyalar toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Uy sharoitida qarab turish xizmatiga psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya xulosasini berish uchun asos boʻladigan tibbiy koʻrsatmalar
T/r Kasallik nomi Xalqaro kasalliklar tasnifi (XKT-10) Parvarishga muhtojlik mezoni I. Onkologik kasalliklar (xavfli oʻsmalar) 1. Xavfli oʻsmalar C00 — C97 Terminal bosqichlar (IV bosqich), koʻplab metastazlar, barcha oʻsmaga qarshi imkoniyatlarning tugashi 2. Qaytalanuvchi va refrakter oʻsmalar C00 — C97 Terapiyaga javob bermaydi, kuchli ogʻriq sindromi, intoksikatsiya, holdan toyish 3. Onkogematologik kasalliklar C81 — C96 Oʻtkir leykozlar, qaytalanuvchi limfomalar, suyak koʻmigini koʻchirib oʻtkaza olmaslik II. Nevrologik kasalliklar 4. Progressiv neyrodegenerativ kasalliklar G30 — G32 G35 G37 G60 — G64 Katta motor funksiyalarni, soʻz va yugʻirish qobiliyatini yoʻqotish; doimiy parvarish talab etiladi 5. Bolalar serebral falaji (BSF) (jiddiy shakl) G80.0 — G80.9 GMFCS V, kontrakturalar, skolioz, epilepsiya, surunkali nafas yetishmovchiligi, gastrostomiya 6. Postgipoksik bosh miya shikastlanishi P91.*, G93.4 Vegetativ holat, minimal ong, zondli oziqlanish, takroriy pnevmoniyalar 7. Sindrom Retta F84.2 Kech bosqichlar, yurish va soʻz qobiliyatini yoʻqotish, epilepsiya, nafas yetishmovchiligi 8. Ley kasalligi, mitoxondrial ensefalopatiyalar G31.8, G31.9 Progressirlovchi mushak kuchsizligi, nafas yetishmovchiligi, hayotiy markazlarning zararlanishi 9. Leykodistrofiyalar E75.2 Koʻrish, eshitish, motor va kognitiv funksiyalarni yoʻqotish III. Genetik va asab-mushak kasalliklari 10. Orqa miya mushak atrofiyasi G12.0-G12.1 I-II turi, boshni tuta olmaslik, oʻtira olmaslik va yura olmaslik; nafas yetishmovchiligi, oʻpka sunʼiy nafasi; gastrostomiya 11. Zoʻrayib boruvchi mushak distrofiyalari G71.0-G71.9 Yurish qobiliyatini yoʻqotish, nafas yetishmovchiligi, kardiomiopatiya, oʻpka sunʼiy nafasi 12. Qon ivishning buzilishlari D 65 — 68 Ogʻir kechishi 13. Mukovissidoz E84.0 — E84.9 Ogʻir bosqichlari: nafas yetishmovchiligi, tez-tez uchraydigan infeksiyalar, kaxeksiya, “oʻpka” yuragi 14. Bullyoz epidermoliz Q81.0 — Q81.9 Surunkali bitmaydigan yaralar, kuchli ogʻriq sindromi, sepsis, ovqatlanishning buzilishi 15. Markaziy asab tizimining sekin kechuvchi virusli infeksiyalari (Sklerozlanuvchi nim oʻtkir panensefalit) A81.1 Xulq-atvorning oʻzgarishi, intellektual qobiliyatlarning pasayishi, mioklonik tutqanoqlar (mushaklarning keskin tortishishi), progressiv demensiya, ataksiya (koordinatsiyaning buzilishi) va koʻrlik rivojlanishi IV. Tugʻma rivojlanish nuqsonlari 16. Aʼzolarining koʻp sonli tugʻma nuqsonlari Q20-Q28 Q00-Q 07 Q35-Q37-38 Q 60 — Q 64 Q 65 — Q 79 Jarrohlik yoʻli bilan tuzatilmaydi, ogʻir yurak-nafas va ovqat hazm qilish yetishmovchiligi. Mustaqil harakat buzilishi. 17. Qisqa ichak sindromi K91.2 Uzoq muddatli/umrbod parenteral oziqlanishga bogʻliqlik 18. Xromosoma anomaliyalari, oʻlimga olib keladigan Q90 — Q99 Edvards sindromi (Q 91), Patau sindromi (Q 93), kutilayotgan umr koʻrish davomiyligining juda pastligi. Oʻz oʻzini xizmatni bajara olmaslik. V. Terminal organ yetishmovchiligi 19. Surunkali yurak yetishmovchiligi I50.0 — I50.9 Tinch holatda nafas qisilishi, assit, faollikning cheklanishi (N 2A-N3 darajasi) 20. Surunkali buyrak yetishmovchiligi N18.5-N18.6 Terminal bosqich, dializ mumkin emas yoki doimiy, intoksikatsiya 21. Jigar yetishmovchiligi K72.*, K70.3, Dekompensatsiyalangan sirroz, assit, qon ketishlar, jigar ensefalopatiyasi 22. Surunkali nafas yetishmovchiligi J 45; J96.0 — J96.9 Ogʻir daraja bronxial astma, Tinch holatdagi gipoksiya, uzoq muddatli kislorod terapiyasi yoki oʻpka sunʼiy nafas apparatida (II-III darajasi) 23. Odam immunitet tanqisligi virusi keltirib chiqariladigan kasallik B20 — V 24 Ogʻir kechishi, yuqori virusli yuklama CD 4+ limfotsitlarning keskin pasayishi (200 xujayra/mkl dan kam). VI. Jarohatlar va reanimatsiyadan keyingi holatlar 24. Ogʻir bosh miya jarohatidan soʻng asoratlari S06.0 — S06.9 Qoʻpol harakat buzilishlari, kognitiv buzilishlar, vegetativ holat 25. Uzoq muddatli oʻpka sunʼiy nafas apparatidan keyingi holatlar Z 93 Z99.1 Nafas olish zaifligi, apparatga qaramlik 26. Vegetativ holat (koma holati), minimal ong G93.4 R40.2 Parvarishga toʻliq bogʻliqlik, zondli oziqlantirish, oʻpka sunʼiy nafas apparatida
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 25-yanvardagi 46-son qaroriga 2-ILOVA
Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyalarning
1. Lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi hududiy boshqarma boshligʻining nogironligi boʻlgan shaxslarning funksionalligini baholash boʻyicha oʻrinbosari, komissiya raisi 2. Lavozimi boʻyicha — Hududiy sogʻliqni saqlash boshqarmasi boshligʻining onalik va bolalikni muhofaza qilish boʻyicha oʻrinbosari, komissiya raisining oʻrinbosari 3. Lavozimi boʻyicha — pediatr 4. Lavozimi boʻyicha — nevrolog 5. Lavozimi boʻyicha — psixonevrolog 6. Lavozimi boʻyicha — ortoped-travmatolog 7. Lavozimi boʻyicha — oftalmolog 8. Lavozimi boʻyicha — otolaringolog 9. Lavozimi boʻyicha — maxsus pedagog 10. Lavozimi boʻyicha — psixolog 10 1 . Lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi hududiy boshqarmasining tegishli sohaviy tarkibiy boʻlinmasi masʼul xodimi 11. Lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi hududiy boshqarmasining tegishli sohaviy tarkibiy boʻlinmasi masʼul xodimi, komissiya kotibi
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 25-yanvardagi 46-son qaroriga 3-ILOVA
“Gʻamxoʻrlik” guruhlari toʻgʻrisidagi
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom davlat koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkilotlari, davlat ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internatlardagi (keyingi oʻrinlarda — ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari) “Gʻamxoʻrlik” guruhlarning (keyingi oʻrinlarda — “Gʻamxoʻrlik” guruhi) maqsadlari, vazifalari va faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. “Gʻamxoʻrlik” guruhi faoliyati mazkur Nizom va ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari ustavi, shuningdek, boshqa qonunchilik hujjatlari bilan tartibga solinadi.
3. “Gʻamxoʻrlik” guruhi faoliyati jismoniy, aqliy, sensor yoki ruhiy nuqsonlari boʻlgan, biroq sogʻligʻining holatiga koʻra alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkiloti, qoʻshma turdagi maktabgacha taʼlim tashkilotlaridagi ixtisoslashtirilgan va inklyuziv guruhlariga, ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internatlariga, inklyuziv sharoitda taʼlim olishi uchun umumtaʼlim tashkilotiga, imkoniyatlari cheklangan shaxslar uchun ixtisoslashtirilgan maxsus texnikumlarda taʼlim olishga ruxsat etilmagan bolalarga (keyingi oʻrinlarda — alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar) qisqa muddatli taʼlim va tarbiya berish hamda parvarishlash maqsadida tashkil etiladi.
4. Quyidagi nuqsonlari mavjud 3 yoshdan 7 yoshgacha boʻlgan bolalar ixtisoslashtirilgan koʻp tarmoqli maktabgacha taʼlim tashkilotida tashkil etilgan “Gʻamxoʻrlik” guruhlariga qabul qilinadi:
ogʻir va chuqur darajadagi aqliy zaiflik;
shizofreniya, hissiy irodaning chuqur buzilishlari;
tez-tez takrorlanuvchi umumlashgan epileptik xurujlari kuzatiladigan ruhiy yoki aqliy rivojlanishdagi nuqsonlar boʻlgan bolalar;
turli sababli psixopatiya va psixopatsimon holatlarning ogʻir shakllari;
koʻr-kar-soqovlik.
5. Quyidagi nuqsonlari mavjud 6 yoshdan 16 yoshgacha boʻlgan bolalar ixtisoslashtirilgan maktab, maktab-internatlarida tashkil etilgan “Gʻamxoʻrlik” guruhlariga qabul qilinadi:
ogʻir va chuqur darajadagi aqliy zaiflik;
shizofreniya, hissiy irodaning chuqur buzilishlari;
tez-tez takrorlanuvchi umumlashgan epileptik xurujlari kuzatiladigan aqliy rivojlanishdagi nuqsonlar boʻlgan bolalar;
turli sababli psixopatiya va psixopatsimon holatlarning ogʻir shakllari;
koʻr-kar-soqovlik.
6. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarida tashkil etilgan “Gʻamxoʻrlik” guruhida bolalarga taʼlim va tarbiya berish hamda parvarishlash bepul amalga oshiriladi.
2-bob. “Gʻamxoʻrlik” guruhining maqsadlari va asosiy vazifalari
7. “Gʻamxoʻrlik” guruhining maqsadlari ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalariga qabul qilinmaydigan alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarni parvarishlash, taʼlim-tarbiya berish hamda ularni jamiyatga moslashishiga koʻmaklashishdan iborat.
8. “Gʻamxoʻrlik” guruhining asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:
bolaning oʻziga xos xususiyatlarini hisobga olib, uning ijtimoiy tajriba orttirishini taʼminlash, bolaning shaxsini shakllantirish, uning ijodiy qobiliyatlarini rivojlantirish;
bolaning yoshi, imkoniyatlari, qobiliyati va ehtiyojlariga qarab kamol topishida koʻmaklashish;
bolani shakllantirishda, tarbiyalashda va jamiyatga moslashishida oilaga yordam berish;
bolalarga oʻz-oʻziga xizmat koʻrsatish koʻnikmalarini shakllantirish;
ota-onalar uchun “ijtimoiy hordiq” imkoniyatini yaratish.
3-bob. “Gʻamxoʻrlik” guruhini tashkil etish, guruhga qabul qilish va undan chiqarish tartibi
1-§. “Gʻamxoʻrlik” guruhini tashkil etish
9. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boshqarmalar) tegishli hududdagi ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalaridagi boʻsh oʻrinlarni va “Gʻamxoʻrlik” guruhlariga ehtiyojni inobatga olgan holda tegishli ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasiga buyurtma yuboradi.
“Gʻamxoʻrlik” guruhi hududiy boshqarmaning buyurtmasiga koʻra ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasi direktorining buyrugʻi bilan tashkil etiladi.
10. “Gʻamxoʻrlik” guruhlari ehtiyojni inobatga olgan holda ikkita smenada tashkil etishga yoʻl qoʻyiladi.
11. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarida “Gʻamxoʻrlik” guruhlari:
davlat koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkilotlarida 3 yoshdan 7 yoshgacha boʻlgan bolalar uchun;
davlat ixtisoslashtirilgan maktab, maktab-internatlarda 6 yoshdan 16 yoshgacha boʻlgan bolalar uchun faoliyat koʻrsatadi.
12. Har bir “Gʻamxoʻrlik” guruhiga 6 — 8 nafar bola qabul qilinadi. “Gʻamxoʻrlik” guruhi teng yoki turli yoshdagi bolalardan iborat boʻladi.
2-§. “Gʻamxoʻrlik” guruhiga qabul qilish tartibi
13. Bolalar “Gʻamxoʻrlik” guruhiga ularning qonuniy vakillarining (ota-onasi yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) arizasi hamda psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyaning (keyingi oʻrinlarda — PTPK) xulosasi asosida ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasi rahbarining buyrugʻi bilan qabul qilinadi.
Buyruqni rasmiylashtirish bilan bir vaqtda taʼlim tashkiloti va bolaning qonuniy vakillari oʻrtasida oʻzaro munosabatlarni tartibga solish maqsadida Agentlik hamda Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan tasdiqlangan namunaviy shaklda shartnoma tuziladi.
Qonuniy vakillar arizani bevosita tegishli hududiy boshqarmaga yoki yashash joyidagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markaziga taqdim etadi.
“Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari kelib tushgan arizani bir ish kuni ichida tegishli hududiy boshqarmaga taqdim etadi.
14. Hududiy boshqarmalar ariza kelib tushgandan kundan eʼtiboran bir ish kuni ichida bolani “Gʻamxoʻrlik” guruhi uchun nomzodlar roʻyxatiga kiritadi.
“Gʻamxoʻrlik” guruhini tashkil etish uchun yetarlicha arizalar kelib tushganidan soʻng, hududiy boshqarmalar tegishli ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasiga guruh tashkil etish boʻyicha buyurtma kiritadi.
15. “Gʻamxoʻrlik” guruhi tashkil etilganidan soʻng, tegishli hududiy boshqarma bir ish kuni ichida qonuniy vakillarni guruh tashkil etilgan ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasi toʻgʻrisida xabardor qiladi.
“Gʻamxoʻrlik” guruhida roʻyxatdan oʻtganligi toʻgʻrisida xabar olgandan soʻng, bolaning qonuniy vakili tegishli ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasiga oʻn besh ish kuni ichida kelishi shart.
3-§. “Gʻamxoʻrlik” guruhidan chiqarish
16. Bolalar “Gʻamxoʻrlik” guruhidan quyidagilar asosida chiqariladi:
qonuniy vakilning arizasi;
sogʻliqni saqlash organlari muassasalarining tibbiy koʻrsatmalari;
ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasi tibbiy-psixologik-pedagogik yoki pedagogik kengashining xulosasi;
taʼlim tashkiloti va bolaning qonuniy vakillarning oʻrtasidagi shartnoma shartlarining bajarilmasligi;
PTPKning xulosasida koʻrsatilgan bolaning ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasada boʻlish muddatining tugashi.
17. Bolalarni “Gʻamxoʻrlik” guruhidan chiqarish ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasi rahbarining buyrugʻi bilan rasmiylashtiriladi.
Bola “Gʻamxoʻrlik” guruhidan chiqarilgach, ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasi rahbari hududiy boshqarmani xabardor qiladi.
4-bob. “Gʻamxoʻrlik” guruhida taʼlim-tarbiya jarayonini tashkil etish
18. “Gʻamxoʻrlik” guruhidagi taʼlim-tarbiya jarayonining mazmuni davlat taʼlim standartlari, dasturlari va talablari asosida ishlab chiqiladigan variativ maxsus dasturga muvofiq tegishli hududiy boshqarma bilan kelishgan holda ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasi tomonidan belgilanadi.
19. “Gʻamxoʻrlik” guruhida dars mashgʻulotlarining davomiyligi sanitariya normalari va qoidalariga muvofiq hisoblab chiqiladi.
20. “Gʻamxoʻrlik” guruhida oʻqitish davomiyligi va muddati har bir bolaga uning sogʻligʻining holati hamda PTPK xulosasi asosida ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasi tomonidan ishlab chiqiladigan yakka tartibdagi taʼlim-reabilitatsiya dasturiga muvofiq belgilanadi.
5-bob. “Gʻamxoʻrlik” guruhini moliyalashtirish
21. “Gʻamxoʻrlik” guruhlar faoliyati ayrim ixtisoslashtirilgan davlat taʼlim muassasalarini maqbullashtirish munosabati bilan boʻshayotgan mablagʻlar hisobidan, 2025-yildan boshlab Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari uchun ajratiladigan mablagʻlar hisobidan moliyalashtiriladi.
“Gʻamxoʻrlik” guruhi faoliyati jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtirilishi mumkin.
6-bob. Yakunlovchi qoida
22. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 25-yanvardagi 46-son qaroriga 4-ILOVA
Nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilish va protezlash markazlarining bolalar reabilitatsiya boʻlimlari uchun zarur jihozlar
T/r Asbob-uskunalar nomi Oʻlchov birligi Soni 1. Mobil stenderlar Kichik vertikalizator — boʻyi 76 sm dan 102 sm gacha bolalar uchun dona 1 Oʻrta vertikalizator — boʻyi 93 sm dan 132 smgacha bolalar uchun dona 1 Katta vertikalizator dona 1 2. Yurish uchun trenajyorlar Yurish uchun ortopedik trenajyor (dinamik ustki qavat ramasi, standart negizi odometrsiz, qoʻl ushlab turuvchisi (tirsak asoslari), kichik hajmdagi koʻkrak qafasini ushlab turuvchisi, kichik oʻlchamdagi chanoq tutqichi, son tutqichi: kichik oʻlchamdagi boldir va boldir-tovon tutqichi) dona 1 3. Yurish uchun ortopedik trenajyor (dinamik ustki qavat ramasi, yugurish yoʻlakchasi uchun negiz, qoʻl fiksatorlari (tirsak asoslari: juft), kichik hajmdagi koʻkrak qafasi fiksatori, kichik oʻlchamdagi chanoq fiksatori, chanoq tutqichi uchun yumshoq yostiq, son tutqichi: juft, kichik oʻlchovli tyaga, kichik oʻlchovli koʻp pozitsiyali oʻrindiq) dona 1 4. Boʻyi 95 smdan 140 smgacha boʻlgan bolalarga yurish uchun oʻrta oʻlchovli ortopedik trenajyor (dinamik yuqori rama, standart negizi odometrsiz, qoʻllar (tirsak asoslari) uchun tutqich, oʻrta hajmdagi koʻkrak qafasi tutqichi (koʻkrak qafasi diametri 56 — 102 sm), oʻrta oʻlchovli chanoq tutqichi, chanoq tutqichi uchun yumshoq yostiq, son tutqichi: juft, kichik oʻlchamdagi boldir-tovon tutqichi, qoʻl tormozi) dona 1 5. Boʻyi 95 smdan 140 smgacha boʻlgan bolalarga yurish uchun oʻrta oʻlchovli ortopedik trenajyor (dinamik yuqori rama, yugurish yoʻlakchasi uchun negiz, qoʻllar uchun tutqich (tirsak asoslari: juft), oʻrta hajmdagi koʻkrak qafasi tutqichi (koʻkrak qafasi diametri 56 — 102 sm), oʻrta oʻlchovli chanoq tutqichi, chanoq tutqichi uchun yumshoq yostiq, son tutqichi: juft, kichik oʻlchamdagi boldir-tovon tutqichi, qoʻl tormozi koʻp pozitsiyali oʻrindiq) dona 1 6. Yurish uchun katta oʻlchovli ortopedik trenajyor (dinamik yuqori ramasi, yugurish yoʻlakchasi uchun negiz, qoʻllar uchun tutqich (tirsak asoslari: juft), oʻrta hajmdagi koʻkrak qafasi tutqichi (koʻkrak qafasi diametri 56 — 102 sm oʻrta oʻlchovli chanoq tutqichi, chanoq tutqichi uchun yumshoq yostiq, son tutqichi: juftlik, kichik oʻlchamdagi boldir-tovon tutqichi, qoʻl tormozi koʻp pozitsiyali oʻrindiq) dona 1 7. Birillo — oʻtirib yurish uchun trenajyor Birillo, oʻlchovi 1 (negiz, 1-oʻlchovli yoysimon qoʻl tutqichi, 1-oʻlchovli shaffof stol) dona 1 8. Birillo, oʻlchovi 2 (negiz, 2-oʻlchovli yoysimon qoʻl tutqichi, 2-oʻlchovli shaffof stol) dona 1 9. Ortopedik 3 (uch) gʻildirakli velosipedlar Boʻyi 97 smdan 127 smgacha boʻlgan bolalar uchun kichik oʻlchovli ortopedik velosiped dona 1 10. Boʻyi 127 smdan 161 smgacha boʻlgan bolalar uchun oʻrta oʻlchovli ortopedik velosiped dona 1 11. Djetmobil — yotoq samokat Boʻyi 102 smgacha boʻlgan bolalar uchun djetmobil (yarim doira shaklidagi qoʻshimcha moslamalar (juftda), abduktor — nogironlar aravachasi oʻrindigʻiga oʻrnatilgan, oyoqlarini (sonlarini) bir-biridan ajratish uchun moʻljallangan qurilma, yostiqcha) dona 1 12. Boʻyi 152 smgacha boʻlgan bolalar uchun djetmobil (yarim doira shaklidagi qoʻshimcha moslamalar (juft), abduktor — nogironlar aravachasi oʻrindigʻiga oʻrnatilgan, oyoqlarini (sonlarini) bir-biridan ajratish uchun moʻljallangan qurilma, yostiqcha) dona 1 13. Tambl Forms 2-kreslo “Delyuks” Tambl Forms 2-kreslo “Delyuks” (shu jumladan, statsionar moslama) boʻyi 91 smgacha boʻlgan bolalar uchun “S” oʻlchamdagi barcha oʻlchamlariga moslashuvchan kreslo-stolcha bilan dona 1 14. Tambl Forms 2-kreslo Delyuks (shu jumladan, statsionar moslama) boʻyi 122 smgacha bolalar uchun “M” oʻlchamdagi mobil baza bilan dona 1 15. Koʻp funksiyali adaptiv kreslo — (“Hi/Lo” bazasi bilan) Koʻp funksiyali adaptiv kreslo — (“Hi/Lo” bazasi bilan) “S” oʻlchamdagi boʻyi 81 smdan 122 sm gacha bolalar uchun (oʻrindiq va suyanchiq, bazasi “Hi-Lo” “S” oʻlchamdagi, tirsak osti moslamasi, yumshoq qoplamalari oʻrindiq va yostiqlar, pnevmatik bulogʻi, moslashuvchan bosh suyanchigʻi, quvvatlovchi yon bloklar tasma bilan, patnis — stolcha, stolchaga mahkamlanuvchan tutqich, tanani mustahkamlanuvchi moslama “kapalak”, sonlar uchun tasma, tos holatini abduksiyasi va korreksiyasi uchun har bir son uchun juft tasmalar, sonlar uchun yon bloklar, abduktor — nogironlar aravachasi oʻrindigʻiga oʻrnatilgan, oyoqlarini (sonlarini) bir-biridan ajratish uchun moʻljallangan qurilma, oyoqni mahkamlash moslamasi, boldir-tovon tasmachasi, oyoq kiyim (sandal), takozlar dona 1 16. Koʻp funksiyali adaptiv kreslo — (“Hi/Lo” bazasi bilan) “M” oʻlchamdagi boʻyi 102 smdan 142 smgacha bolalar uchun (oʻrindiq va suyanchiq, bazasi “Hi-Lo” “M” oʻlchamdagi, tirsak osti moslamasi, yumshoq qoplamalari oʻrindiq va yostiqlar, pnevmatik prujina, moslashuvchan bosh suyanchigʻi, quvvatlovchi yon bloklar tasma bilan, patnis — stolcha, stolchaga mahkamlanuvchan tutqich, tanani mustahkamlanuvchi moslama “kapalak”, sonlar uchun tasma, tos holatini abduksiyasi va korreksiyasi uchun har bir son uchun juft tasmalar, sonlar uchun yon bloklar, abduktor, oyoqni mahkamlash moslamasi, boldir-tovon tasmachasi, oyoq kiyim (sandal), takozlar dona 1 17. Sensorli integratsiya uchun mahsulotlar Qoʻshimcha sezgir impuls uchun chuqur bosim taʼsirini koʻrsatadigan “Siqish” roll trenajyori dona 1 18. Ilgakli tizim — “Uya” argʻimchoq (Shiftga mahkamlash moslamalari toʻplami alohida xarid qilinadi) dona 1 19. Shiftga mahkamlash moslamalari toʻplami quyidagilar: ilish uchun kronshteyn; xavfsizlik mahkamlagichi; xavfsiz aylanadigan moslama; uzunligi 3 m boʻlgan arqon; balandlikni sozlash moslamasi. toʻplam 1 20. Tuxumsimon-espander — 3 ta donali toʻplam toʻplam 3 21. “Vestibulyator II” tizim toʻplami — sensor integratsion terapiya uchun. Vertikal stimulyatsiya va aylanish harakatlarini taʼminlash uchun. Balandligi moslashuvchan konstruksiya. Toʻplam: erkin turuvchi rama, argʻimchoq, egiluvchan disk, argʻimchoq-gʻildirak, qorin bilan yotishga moʻljallangan argʻimchoq-setka, oʻrindiqli argʻimchoq-setka, ipli arkon, asenderli mat toʻplam 1 22. Tristender Tumble Forms — universal stender Universal vertikalizator, Tristender toʻplami aksessuarlar bilan (rama, tos suyagi fiksatori, bola tanasi fiksatori, tizza fiksatorlari, boʻyin-yelka fiksatorlari) va boʻyi 81 — 114 sm boʻlgan bolalar uchun kichik oʻlchamdagi erkin turish uchun moslashuvchan stoli bilan toʻplam 1 23. Universal vertikalizator, Tristender toʻplami aksessuarlar bilan (rama, tos suyagi fiksatori, tana fiksatori, tizza fiksatorlari, boʻyin-yelka fiksatorlari) va boʻyi 109 — 147 sm boʻlgan bolalar uchun katta oʻlchamdagi erkin turish uchun moslashuvchan stoli bilan toʻplam 1 24. Abduksionli vertikalizator “Stendz”, toʻliq toʻplamda, oldinga va orqaga egilishda foydalanish uchun toʻplam 2 25. Langarlar Oʻng qoʻl bilagini fiksatsiya qilish uchun tutqich “Langar” dona 1 26. Chap qoʻl bilagini fiksatsiya qilish uchun tutqich “Langar” dona 1 27. Oʻng tirsakni fiksatsiya qilish uchun moslama “Langar” dona 1 28. Chap qoʻl bilagini fiksatsiya qilish uchun tutqich “Langar” dona 1 29. Tutqich “Langar” dona 1 30. Qoʻl bilagiga tayanch va fiksatsiya qiluvchi tutqich “Langar” dona 1 31. Gorizontal tutqich “Langar” dona 1 32. Tutqich “Langar” dona 1 33. Vertikalizator stoli (bolalar uchun), quvvati AS220; 50/60 Gs. quvvat koeffitsiyenti 60 Vt. Toʻshak yuzasining oʻlchamlari 1600*630 mm. Toʻshak yuzasining balandligi 550 mm. Moslanuvchi tik turish burchagi 0° — 90°. dona 1 34. Parallel bar (bolalar uchun) oʻlchamlari — 300*61* 50 — 90 sm, bar balandligi — 50 — 85 sm, yuklamasi — 80 kg dona 1 35. Bolalarga taʼlim jarayonida foydalanadigan zinapoya (yuqoridan-pastga, pastdan-yuqoriga bola bilan kunlik mashgʻulotlar oʻtkazish uchun) dona 1 36. Bolalar uchun ramka. Oʻlchamlari — 80*65*124 sm, ogʻirligi — 24 kg, orqa yostiqni balandlik diapazoni > 20 sm, tos-son boʻgʻimni balandlik diapazoni >20 sm, tizza yostiqni balandlik diapazoni: orqa va oldi 0 — 12 sm, yuqoriga va pastga > 20 sm, oʻng va chap 23 — 40 sm, yuklamasi — 60 kg (doimiy disfunksiyasi mavjud 10 yoshgacha boʻlgan bolalarga taʼlim jarayonida foydalanish uchun) dona 1 37. Vertikalizator stoli (bolalar uchun), doimiy disfunksiyasi mavjud 10 yoshgacha boʻlgan bolalar uchun taʼlim jarayonida foydalaniladi. Oʻlchami — 98*70* 90 — 122 sm, tizza moslashuvchan diapazoni (sm): orqa va oldi 0 — 15, oʻng va chap 15 — 38. Stolning moslashuvchan diapazoni (sm): orqa va oldi 16 — 36, oʻng va chap 67 — 87, yostiqning buriladigan burchagi — 90°, yuklanmasi — 60 kg dona 2 38. Moslashuvchan doska. Oʻlchamlari — 53*65* 108 sm, ogʻirligi — 43 kg, burchaklar diapazoni — 0° — 50° (qoʻllarni muvofiqlashtirish qobiliyati hamda qoʻl mushaklari va boʻgʻimlari mashqlari uchun) dona 2 39. Individual moslashtirish funksiyali nogironligi boʻlgan bolalar uchun xavfsiz kreslo dona 10 40. Barmoqlar kontrakturasi va adduksiyalarni bartaraf etish uchun doska dona 1 41. Barmoqlar uchun moslashtiruvchan doska (universal gʻildiragi bilan) (barmoqlarni kontraktura va adduksiyalarni tuzatish uchun) dona 1 42. Nogironligi boʻlgan bolalar uchun yurish moslamasi (xodunok) dona 10 43. Oyoq-qoʻl harakatini qayta tiklash uchun moslama dona 1 44. Gidravlik bolalar tayoqchasi (oyoqlar harakati va mushaklar mashqi uchun) dona 1 45. Akrobatik bochka. Oʻlchamlari: F60 x 76 sm (tik turgan poza buzilishining oldini olish va tuzatish) dona 1 46. Bolalar uchun trenajyor (kuch mashqlari tos-son boʻgʻim abduksiya va adduksiyasi uchun) dona 1 47. Bolalar uchun trenajyor. Oʻlchamlari: 91*75*99 sm, ogʻirligi — 31 kg, yostiq balandligi — 45 sm, tirsak osti tirgovuch balandligi — 60 sm, koʻtaruvchi rama diapazoni — 0-10 sm, burchaklar diapazoni > 120°, bogʻlovchi yuklamalari — 120 kg 4 ogʻirligi*, 8 kg dona 1 48. Boldir-oshiq boʻgʻimi bukilish va yozilish harakatlarini reabilitatsiya qilishda faol va passiv mashqlar uchun trenajyor dona 1 49. Taʼlim jarayonida foydalanish uchun harakatlanuvchi zinapoyalar dona 1 50. Quoiti oʻquv toʻplami. Qoʻl-koʻz va idrokni muvofiqlashtirishni oʻrgatishda foydalanish uchun dona 1 51. Yoʻlakcha. Qizil, sariq, koʻk va yashil ranglar (bir-biri bilan bogʻliq boʻlishi mumkin) dona 4 52. Koptok F46 dona 10 53. Koptok F56 dona 10 54. Yumshoq koptok F12 dona 5 55. Massajli koptok F10 dona 10 56. Bolalar uchun gantellar (3 kg, 5 kg va 8 kg) dona 6 57. Stressga qarshi rezinali koptoklar (mushaklarni shakllantirish uchun) dona 10 58. Otcha mashinasi 80*40* 100 dona 1 59. Eshkak trenajyori 90*37*65 dona 1 60. Belni burish mashinasi 52*38*100 dona 1 61. Yurish koʻnikmalarini rivojlantirish uchun simulyator “Havoli pedallar” 68*41*85 dona 1 62. “S” oʻlchamli bolalarga moʻljallangan nogironlar aravachasi (boʻyi 94 smdan 120 smgacha boʻlgan bolalar uchun) dona 5 63. “M” oʻlchamli bolalarga moʻljallangan nogironlar aravachasi (boʻyi 120 smdan 165 smgacha boʻlgan bolalar uchun) dona 5 64. Shiftdagi relslar va bolaning tanasini ushlab turish uchun uskunasi bilan yurgizuvchi trenajyor “SOLO STEP” dona 1 65. “Bin beg” yumshoq puflar (yechiladigan qoplamli). dona 4 66. Sport matlari dona 10
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 25-yanvardagi 46-son qaroriga 5-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2007-yil 17-maydagi 100-son qarori bilan tasdiqlangan Imkoniyatlari cheklangan shaxslar uchun ixtisoslashtirilgan kasb-hunar maktablari toʻgʻrisidagi nizomning 10-bandi uchinchi xatboshisidagi “xalq taʼlimi hududiy organlari huzuridagi psixologik-tibbiyot-pedagogik komissiya” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining hududiy boshqarmalari qoshidagi psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya” soʻzlari bilan almashtirilsin.
3. Vazirlar Mahkamasining “Maktabgacha taʼlim tashkilotlari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 13-maydagi 391-son qarorida :
a) 1-bandda :
beshinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
oltinchi xatboshi beshinchi xatboshi deb hisoblansin;
b) 1-ilovada :
34-bandning beshinchi xatboshisi va 38-bandning uchinchi xatboshisidagi tegishli kelishikdagi “Tibbiy-psixologik-pedagogik komissiya” soʻzlari tegishli kelishikdagi “psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya” soʻzlari bilan almashtirilsin;
39 3 -bandning birinchi xatboshisi , 39 6 -bandning ikkinchi xatboshisi hamda 39 12 -bandning birinchi xatboshisidagi tegishli kelishikdagi “tibbiy-psixologik-pedagogik komissiya” soʻzlari tegishli kelishikdagi “psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya” soʻzlari bilan almashtirilsin;
39 5 -bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“39 5 . Maktabgacha taʼlim tashkilotida chuqurlashtirilgan tibbiy koʻrik oʻtkazilganda va unda tarbiyalanuvchilarda psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya xulosasini berish uchun asos boʻladigan tibbiy koʻrsatmalar roʻyxatida koʻrsatilgan rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari aniqlanganda, tarbiyalanuvchi psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyadan oʻrnatilgan tartibda oʻtish uchun yuboriladi”;
v) 3-ilovada :
25-bandning uchinchi va oʻn birinchi xatboshilari hamda 26-banddagi tegishli kelishikdagi “tibbiy-psixologik-pedagogik komissiya” soʻzlari tegishli kelishikdagi “psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya” soʻzlari bilan almashtirilsin;
27 1 -bandning oltinchi xatboshisi hamda 78-bandning oltinchi va yettinchi xatboshilaridagi tegishli kelishikdagi “Tibbiy-psixologik-pedagogik komissiya” soʻzlari tegishli kelishikdagi “psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 4-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
d) 5-ilovaning 21-bandi uchinchi xatboshisi , 22-bandi , 27-bandning oltinchi xatboshisi , 47-bandning birinchi xatboshisi , 80-bandning oltinchi — sakkizinchi xatboshilaridagi tegishli kelishikdagi “Tibbiy-psixologik-pedagogik komissiya” soʻzlari tegishli kelishikdagi “psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya” soʻzlari bilan almashtirilsin.
4. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 22-dekabrdagi 802-son qarori bilan tasdiqlangan Maktabgacha taʼlim va tarbiyaning davlat standartiga 3-ilovaning 2-boʻlimi 3 — 5-bandlaridagi “Tibbiy-psixologik-pedagogik komissiya xulosasini berish uchun asos boʻladigan tibbiy koʻrsatmalar roʻyxatida (Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 13-maydagi 391-son qaroriga 4-ilova)” soʻzlari “Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya xulosasini berish uchun asos boʻladigan tibbiy koʻrsatmalar roʻyxatida” soʻzlari bilan almashtirilsin.
5. Vazirlar Mahkamasining “Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarga taʼlim berishga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 12-oktabrdagi 638-son qarorida :
a) 1-bandda :
“b” kichik bandning beshinchi xatboshisidagi “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“d” kichik bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
b) 1-ilovaning 13-bandidagi “hududiy xalq taʼlimi boshqarmasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining hududiy boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 2-ilovada :
17-banddagi “hududiy xalq taʼlimi boshqarmasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining hududiy boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
24-bandning sakkizinchi xatboshisidagi “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
38-bandning birinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligining” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
Nizomga 1-ilovaning 18-bandi beshinchi xatboshisidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, viloyatlar xalq taʼlimi boshqarmalari, Toshkent shahar xalq taʼlimi bosh boshqarmasi (keyingi oʻrinlarda — xalq taʼlimi boshqarmalari)” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining hududiy boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
Nizomga 2-ilovada :
nomi va muqaddimasidagi “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-bandning uchinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-banddagi “hududiy xalq taʼlimi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining hududiy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
6. Vazirlar Mahkamasining “Aholiga sanatoriylarda davolanish uchun yoʻllanmalar berish sohasiga axborot-texnologiyalarini joriy etish toʻgʻrisida” 2021-yil 19-noyabrdagi 693-son qarorida :
a) 1-bandning ikkinchi xatboshisi “keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarga” soʻzlaridan keyin “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining tuman (shahar)lardagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari (keyingi oʻrinlarda — “Inson” markazi) va” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
b) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. Belgilansinki, ushbu qaror bilan tasdiqlangan maʼmuriy reglamentga muvofiq koʻrsatiladigan davlat xizmatlaridan foydalanish uchun jismoniy shaxslar Davlat xizmatlari markazlari va “Inson” markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) va “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — YAMIH AT) orqali murojaat qiladilar”;
v) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi Adliya vazirligi va Agentlik bilan birgalikda:
a) 2022-yil 1-oktabrdan boshlab:
keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarga sanatoriylarda davolanish uchun yoʻllanmalar berish boʻyicha davlat xizmati YIDXP orqali joriy etilishini taʼminlasin;
YIDXPda davlat xizmatlari koʻrsatilishining har bir bosqichida vakolatli organlar va fuqarolar tomonidan murojaatlarning koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etsin.
b) 2024-yil 1-fevraldan boshlab keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarga sanatoriylarda davolanish uchun sanatoriylarga yoʻllanmalarni berish boʻyicha davlat xizmati YAMIH AT orqali ham joriy etilishini taʼminlasin.
Bunda, sanatoriylarga yoʻllanma berish boʻyicha davlat xizmati “Inson” markazlari tomonidan koʻrsatiladi.
“Inson” markazlarining ijtimoiy xodimlariga bevosita fuqarolarning roziligi bilan ularning nomidan Agentlik tizimidagi sanatoriylarda davolanish uchun yoʻllanmalar berish boʻyicha elektron shaklda ariza berish huquqi beriladi”;
g) 7-bandning beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Agentlik tizimidagi sanatoriylar “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimining “IHMA Sanatoriya” moduliga ulanadi”.
d) ilovada :
1-bandning birinchi xatboshisidagi “Davlat xizmatlari markazlari orqali” soʻzlari chiqarib tashlansin;
2-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. Davlat xizmati Agentlikning tuman (shahar)lardagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ), Davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoxud “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — YAMIH AT) orqali vakolatli organ tomonidan koʻrsatiladi”;
3-band quyidagi mazmundagi oʻninchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Yoʻllanma beriladigan shaxslarning ushbu bandning ikkinchi, uchinchi, beshinchi va oltinchi xatboshilarida nazarda tutilgan toifaga kirishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Milliy gvardiya, Davlat xavfsizlik xizmati hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi tomonidan taqdim etiladi”;
5-banddagi “2011-yil 8-sentabrdagi 252-son” soʻzlari “2022-yil 13-oktabrdagi 592-son” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“7. Keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar yoki ularning vakillari davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markazlari yoki vakolatli organga kelib murojaat etadilar yoxud davlat xizmatidan elektron tarzda foydalanish uchun YIDXP yoki YAMIH ATda roʻyxatdan oʻtadilar”;
8-bandning birinchi xatboshisidagi “Davlat xizmatlari markazi xodimi keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar nomidan, YIDXP” soʻzlari “Davlat xizmatlari markazi yoki vakolatli organ xodimi keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar nomidan, YIDXP yoki YAMIH AT” soʻzlari bilan almashtirilsin;
14 va 15-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“14. Keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar Davlat xizmatlari markazi yoki vakolatli organga kelib murojaat etganda, ularning soʻrovnomasi Davlat xizmatlari markazi yoki vakolatli organ xodimi tomonidan toʻldirilib, tasdiqlangandan soʻng barcha hujjatlar 10 daqiqa mobaynida vakolatli organning “IHMA Sanatoriya” moduliga elektron shaklda yuboriladi. YIDXP yoki YAMIH AT orqali murojaat qilinganda esa — soʻrovnoma avtomatik tarzda vakolatli organning “IHMA Sanatoriya” moduliga yuboriladi.
15. “IHMA Sanatoriy” modulida kelib tushgan soʻrovnomalarning elektron reyestri yuritiladi. Bunda, fuqarolar soʻrovnomalarning koʻrib chiqish holati va navbati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Davlat xizmatlari markazlari va vakolatli organga murojaat qilish yoki YIDXP yoxud YAMIH AT orqali real vaqt rejimida olishi mumkin”;
16-bandda :
quyidagi mazmundagi toʻrtinchi — oltinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar yoʻllanma amal qilish muddati boshlanishidan 20 kun oldin, biroq 10 kundan kam boʻlmagan muddatda “IHMA Sanatoriy” moduli orqali elektron shaklda (elektron pochta manzillari mavjud boʻlganda), aloqa vositalari orqali qisqa matnli xabar (SMS) orqali yoki vakolatli organning xodimlari tomonidan sanatoriyga joylashish navbati kelishi haqida xabardor qilinadi.
Keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar yoʻllanmalarning amal qilish muddati boshlanishidan 10 kun oldin ularga shakllantiriladigan yoʻllanmadan foydalanishni rad etishi yoki yoʻllanma amal qilish muddatini bir oyga uzaytirish haqida vakolatli organga murojaat qilishi mumkin.
Bunda, foydalanishni rad etgan yoki yoʻllanma amal qilish muddatini bir oyga uzaytirish boʻyicha murojaat qilgan keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning oʻrniga keyingi navbatdagi keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar mazkur bandning toʻrtinchi xatboshisida belgilangan tartibda xabardor qilinadi”;
toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar tegishincha yettinchi va sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
18-band “YIDXP” soʻzlaridan keyin “yoki YAMIH AT” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
19-banddagi “Davlat xizmatlari markazi” soʻzlari “Davlat xizmatlari markazi yoki vakolatli organ” soʻzlari bilan almashtirilsin;
20-band kuyidagi tahrirda bayon etilsin:
“20. Agentlik keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning umumiy soni, imtiyoz toifasi va yoʻllanmalarning berish davriyligiga muvofiq respublika sanatoriylariga yoʻllanmalarni taqsimlash rejasini har chorakda tasdiqlaydi.
Bunda, 1941 — 1945-yillardagi urush va mehnat fronti faxriylarini sogʻlomlashtirish uchun yoʻllanmalarni taqsimlash rejasini inobatga oladi”;
21 va 22-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
28-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“28. Keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar salomatligining holatiga yoki boshqa asosli sabablarga koʻra, shu jumladan fuqaro Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqariga vaqtincha chiqib ketishi sababli yoʻllanmadan belgilangan muddatda foydalanish imkoniyatiga ega boʻlmagan taqdirda, yoʻllanmada koʻrsatilgan sanatoriyga kelish muddatidan kamida uch kundan kech boʻlmagan muddatda bu haqida Davlat xizmatlari markaziga yoki vakolatli organga xabar berishi va yoʻllanmani qaytarishi lozim. Davlat xizmatlari markazi xodimi bu haqida 1 soat mobaynida vakolatli organni xabardor qiladi.
Yoʻllanma olish navbati kelgan fuqaro Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqariga vaqtincha chiqib ketgan, shuningdek, yoʻllanmadan foydalanish muddatini uzaytirish toʻgʻrisida murojaat qilgan boʻlsa, fuqarolarning navbat muddati faqat bir marotaba keyingi oyga koʻchiriladi”;
34-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“34. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, uning hududiy boshqarmalari va tuman (shahar) adliya boʻlimlari Reglament talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati ustidan, shu jumladan, YIDXP orqali, doimiy nazoratni va monitoringni amalga oshiradi.
Bunda, “Inson” markazlari va YAMIH AT orqali davlat xizmatini koʻrsatishda mazkur Reglament talablariga rioya etilishi Agentlik va Ijtimoiy inspeksiya tomonidan nazorat qilinadi”;
1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar Yoʻllanma olish uchun Davlat xizmatlari markazi yoki “Inson” ijtimoiy xizmatlar markaziga murojaat qilish yoxud Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali yoki “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimida roʻyxatdan oʻtish Xohishiga koʻra 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi yoki “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi Soʻrovnomani axborot tizimida shakllantirish hamda “ IHMA Sanatoriy” moduliga yuborish 1. Soʻrovnoma toʻldirilgandan keyin 10 daqiqa ichida 2. Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali yoki “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi 2. Avtomatik tarzda 3-bosqich “ IHMA Sanatoriy” moduli 1. Soʻrovnoma tushganidan soʻng uni elektron reyestrda qayd etish. 1. Avtomatik tarzda 2. Yoʻllanma berish rad etilgan taqdirda, rad etish sabablarini tegishli Davlat xizmatlari markaziga, “Inson” ijtimoiy xizmatlar markaziga yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali yoxud “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga elektron tarzda yuborish. 2. Avtomatik tarzda 3. Yoʻllanma rasmiylashtirilgan taqdirda, tegishli Davlat xizmatlari markaziga, “Inson” ijtimoiy xizmatlar markaziga, YIDXP va “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga elektron tarzda yuborish. 3. Navbati kelganda 4-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi yoki “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi 2. Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali yoki “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi 1. Yoʻllanma tushganidan soʻng uni keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning elektron manziliga yuborish (mavjud boʻlganda) va ularni bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qilish. 2. Murojaatchi yoʻllanmani yagona interaktiv davlat xizmatlari portali yoki “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimidagi shaxsiy kabinetida yuklab oladi. 3. Oʻzi (yoki ishonchli vakili) kelib murojaat qilganda yoʻllanmani elektron yoki qogʻoz shaklida berish. 4. Yoʻllanma berish rad etilgan taqdirda, rad etish sabablari toʻgʻrisida keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarni xabardor qilish. 10 daqiqa ichida ” .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 25-yanvar,
46-son