📅 2024-yil 3-yanvar · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 3-yanvar · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 3 январь · Марказий банк ҳужжатлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 3 января 2024 г. · Документы Центрального банка
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 3 January 2024 · Central Bank documents
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
қарори
Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида »ги, « Банклар ва банк фаолияти тўғрисида »ги ва « Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/3-сон қарори (рўйхат рақами 1545, 2006 йил 14 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 48-модда) билан тасдиқланган Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 3 январдаги 42/21-сон қарорига ИЛОВА
Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-бандда:
1-кичик банддаги «тижорат банкларининг Бош офисларига (кейинги ўринларда — банклар) ва Марказий банкка» деган сўзлар «Банклараро тўлов тизими иштирокчиларига — тижорат банкларининг Бош офисларига, «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖга, «Миллий клиринг маркази» АЖга (кейинги ўринларда — иштирокчилар) ҳамда Марказий банкка» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4) вакиллик ҳисобварағи (кейинги ўринларда — вакиллик ҳисобварақ) — бу иштирокчилар ва Марказий банкка МБ ҲКМда очилган ва улар ўртасида электрон тўловлар ўтказишга мўлжалланган ҳисобварақдир;»;
6 ва 7-кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6) ташаббускор (инициатор) — бу ЭТҲни шакллантириш ва бенефициарга жўнатиш йўли билан электрон тўловни бошловчи иштирокчи ёки Марказий банк;
7) бенефициар — бу банклараро тўлов тизими орқали ташаббускордан жўнатилган ЭТҲни қабул қилувчи иштирокчи ёки Марказий банк;».
2. 2-банднинг «а» кичик бандидаги «Ўзбекистон Республикаси банклари» деган сўзлар «ташаббускорлар ва бенефициарлар» деган сўз билан алмаштирилсин.
3. 3-бандда :
«г» кичик банддан «банк» деган сўз чиқариб ташлансин;
«д» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«д) иштирокчиларнинг МБ ҲКМдаги вакиллик ҳисобварақлари ҳамда иштирокчиларда уларга тегишли ҳисобварақлардаги айланмалар ва қолдиқлар мос келганда электрон тўловларни амалга ошириш;»;
«з» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«з) ташаббускорнинг электрон рақамли имзоси билан ЭТҲ тасдиқлангандан бошлаб электрон тўловнинг чақириб олинмаслиги ва маблағлар бенефициарнинг вакиллик ҳисобварағига ўтказилгандан бошлаб электрон тўловнинг якунийлиги;».
4. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Иштирокчилар АБМ билан тузиладиган шартнома асосида МБ ҲКМ орқали электрон тўловларни амалга оширадилар.».
5. 6-банддаги «Банклараро тўлов тизими иштирокчилари бўлган банклар — тўлов хизматларини етказиб берувчиларнинг» деган сўзлар «Иштирокчиларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
6. 8-бандда :
биринчи хатбошидаги «Банклараро тўлов тизими иштирокчиларининг» ва «банкларнинг» деган сўзлар тегишли равишда «Иштирокчиларнинг» ва «иштирокчиларга» деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «банклар» деган сўз «иштирокчилар» деган сўз билан алмаштирилсин.
7. 9-бандда «банк» деган сўз «ташаббускорнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
8. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Маблағларни ҳисобварақларга ўтказиш, ҳисобдан чиқариш ҳамда МБ ҲКМга қайта ишлаш учун узатиладиган ЭТҲнинг шакллантирилиши тўғрилиги учун жавобгарлик ташаббускорга, МБ ҲКМдан қабул қилинадиган ЭТҲ учун жавобгарлик эса бенефициарга юклатилади.».
9. 2-бўлимнинг номидаги «Банклар ва уларнинг филиалларини» деган сўзлар «Иштирокчиларни» деган сўз билан алмаштирилсин.
10. 12-бандда :
биринчи хатбошидаги «уланишнинг учта варианти» деган сўзлар «уланишнинг қуйидаги усуллари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3-кичик банддаги «уланиши.» деган сўз «уланиши;» деган сўз билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 4-кичик банд билан тўлдирилсин:
«4) «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖ ва «Миллий клиринг маркази» АЖнинг уланиши.».
11. 14-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
««Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖ ва «Миллий клиринг маркази» АЖ банклараро тўлов тизимига уланиш учун ушбу банднинг 2 ва 3-кичик бандларида кўрсатилган талабларга жавоб бериши керак.».
12. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Филиалга эга бўлмаган банк, «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖ ва «Миллий клиринг маркази» АЖнинг банклараро тўлов тизимига уланиш тартиби қуйидагича:
1) Марказий банкнинг банкларга лицензия беришга масъул департаменти (кейинги ўринларда — МБ ЛБД) МБ ТТДга иштирокчининг тўлиқ номи ва манзили кўрсатилган ҳолда хабар беради;
2) МБ ТТДнинг ёзма хабарномасига мувофиқ, АБМ иштирокчи учун хос рақам ва унга тегишли реквизитларни захиралайди ҳамда бир вақтнинг ўзида иштирокчи ва МБ ТТДга бу ҳақда хабар беради;
3) Иштирокчи хос рақам олгандан кейин ўрнатилган тартибда аккредитация қилинган Марказий банкнинг Рўйхатга олиш марказига электрон рақамли имзо калитини олиш учун, АБМга МБ ҲКМнинг серверига кириш рухсатини олиш мақсадида аутентификация маълумотларини аниқлаш учун мурожаат қилади;
4) АБМ ходимлари ёрдамида бир қанча ЭТҲларнинг қабул қилиш, назорат қилиш, узатиш, технологик алмашувини ўтказиш йўли билан иштирокчи тайёрлигининг синов текшируви ўтказилади.
Синов қуйидаги тартибда ўтказилади:
а) иштирокчининг маълумотлари синов мажмуасидаги тегишли маълумотнома (справочник)га киритилади;
б) дастлаб иштирокчининг ходимлари билан ахборотлар алмашувини ўтказиш бўйича тушунтириш (инструктаж) ўтказилади;
в) синов мажмуасидаги иштирокчининг вакиллик ҳисобварағига иштирокчининг ишлаши учун устав фонди сифатида олдиндан келишилган сумма киритилади;
г) иштирокчи вакиллик ҳисобварағидаги қолдиқни тасдиқлаш учун ахборотни ва ЭТҲларини шакллантиради ҳамда АБМга синов тариқасида жўнатади, АБМ шакллантирилган маълумотларни тўғрилигини текширади;
д) АБМ иштирокчи учун вакиллик ҳисобварағини тасдиқлаш, иш тугаши ва ЭТҲларнинг қайта ишланганлиги бўйича ахборотни шакллантиради, иштирокчи эса улар билан ишлай олишини тасдиқлаши керак;
е) Синов иштирокчи тайёрлигини текширишда ижобий натижалар олингунча давом эттирилади.
Синов тугаганидан кейин АБМ иштирокчи билан биргаликда иштирокчи ҳолатининг банклараро тўлов тизимида ишлашга тайёр эканлиги тўғрисида далолатнома тузади;
5) МБ ЛБДнинг иштирокчи тўғрисидаги хабари, иштирокчининг банклараро тўлов тизимида ишлашга тайёрлиги тўғрисидаги Марказий банк Хавфсизлик ва ахборотларни муҳофаза қилиш департаментининг хабарномалари ҳамда синовнинг ижобий натижаси тўғрисидаги АБМнинг далолатномасига, шунингдек солиқ тўловчининг идентификация рақами кўрсатилган солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси асосида, МБ ТТД барча иштирокчиларга иштирокчининг очилганлиги, унга БДМАБда хос рақам берилгани ва банклараро тўлов тизимига уланганлиги тўғрисида расмий хабарнома юборади. Ўз навбатида, мазкур расмий хабарнома асосида Марказий банкнинг электрон маълумотномаларига тегишли ўзгартиришлар киритилади.».
13. 16-бандда :
иккинчи хатбошидаги «АБМнинг БДМАБ бўлимига» деган сўзлар «АБМга» деган сўз билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «банкларга» деган сўз «иштирокчиларга» деган сўз билан алмаштирилсин.
14. 17-бандда :
1-кичик банддаги «банкларнинг» деган сўз «иштирокчиларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;
2 ва 3-кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2) Электрон тўловлар фақатгина иштирокчиларнинг вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиғи доирасида амалга оширилади, бундан шартномада кўзда тутилган ҳоллар ҳамда Марказий банкнинг клиринг асосида ишловчи тўлов тизимларидан олинган иштирокчилар ўртасидаги якуний ҳисоб-китобга оид маълумотлар асосида электрон тўловларни амалга ошириш мустасно. Бунда, иштирокчиларнинг вакиллик ҳисобварақларида электрон тўловларни амалга ошириш учун етарли маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу маблағлар овердрафт сифатида акс эттирилади;
3) Иштирокчи банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловлар ўтказишга ўзининг МБ ҲКМдаги вакиллик ҳисобварағи ва ушбу вакиллик ҳисобварағидаги маблағ ҳисоби юритиладиган ички ҳисобварағидаги айланма ва қолдиқ суммаларининг мувофиқлигини таҳлил қилгандан кейингина киришади.».
15. 18-бандда :
1) 2-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2) ҳар бир ЭТҲ, ташаббускор томонидан жўнатиш учун тайёрланган ҳужжатни ва бенефициар томонидан электрон усул билан олинган ҳужжатни идентификация қилиш учун мўлжалланган тегишли код (Тўлов ҳужжати коди) билан белгиланиши керак. Тўлов ҳужжати кодлари (кейинги ўринларда — ТҲК) 8-иловада келтирилган;»;
2) 4-кичик бандда :
еттинчи ва саккизинчи хатбошилардаги «тўловчи банкнинг» деган сўзлар «тўловчи банк(ташаббускор)нинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилардаги «олувчи банкнинг» деган сўзлар «олувчи банк(ташаббускор)нинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн олтинчи хатбошидаги «банк» деган сўз «иштирокчи» деган сўз билан алмаштирилсин.
16. 18 1 -банддаги «банкларнинг» деган сўз «иштирокчиларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
17. 19 ва 20-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. МБ ҲКМ томонидан иштирокчининг вакиллик ҳисобварағи дебетига ёки кредитига маблағ хато ўтказилганда, МБ ҲКМ амалиёт куни давомида иштирокчига хато ўтказилган тўловлар тўғрисида хабарнома жўнатиши керак. Иштирокчи МБ ҲКМдан хабарномани олганда, дарҳол шу амалиёт кунининг ўзида вакиллик ҳисобвараққа хато ўтказилган маблағларни қайтаришни амалга ошириши керак.
20. Ташаббускорнинг айби билан электрон тўлов нотўғри амалга оширилган тақдирда, у бенефициарга хато ўтказилган тўлов тўғрисидаги маълумотни кўрсатган ҳолда хато ўтказилган маблағни қайтариш тўғрисида хабарнома жўнатади. Бу ҳолда, хато ўтказилган маблағни қайтарилмаслигидан қатъий назар ташаббускор маблағни хатолик аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан олувчининг ҳисобварағига ўтказиши шарт.».
18. 21 — 24-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
21. Соат 8-00 дан 18-00 гача бўлган даврда иштирокчилар вакиллик ҳисобварағининг олдинги кун ниҳоясидаги ҳолати тўғрисида маълумот узатадилар. Олинган маълумотлар АБМда иштирокчиларнинг вакиллик ҳисобварақлари қолдиғи ва айланмаларининг иштирокчилардаги тегишли ҳисобварақлари билан мувофиқлиги назоратидан ўтади ҳамда бу ҳақда иштирокчига электрон квитанция узатилади. Ушбу маълумотлар ўзаро мувофиқ бўлганда иштирокчи ишлашга тушади, маълумотлар мувофиқ бўлмаса иштирокчи улар сабабини аниқлайди ва бартараф этади.
Агар иштирокчи форс-мажор ҳолатлари бўйича бир ёки бир неча кун ишламаган бўлса, у АБМ билан ишни бошлашдан олдин ўтган қайта ишланмаган кунларда тўпланиб қолган барча ЭТҲларни қабул қилиши ва қайта ишлаши, жорий куннинг бошига вакиллик ҳисобварағининг ҳолатини аниқлаши ва фақат шундан кейингина ишни бошлаши шарт.
22. Соат 8-00 дан 18-00 гача — банклараро ҳисоб-китоблар бўйича ЭТҲларни узатиш, қабул қилиш, назорат қилиш вақти ҳисобланади. Ушбу вақт оралиғида ЭТҲлар қуйидаги тартибда қайта ишланади:
1) Иштирокчилар соат 8-00 дан 17-00 гача МБ ҲКМга ҳар қандай ЭТҲларни узатишлари мумкин;
2) Соат 17-00 дан 17-30 гача бўлган даврда МБ ҲКМга тижорат банклари ўртасидаги пул бозори операцияларига оид ЭТҲлар узатилиши мумкин;
3) Соат 17-00 дан 18-00 гача бўлган даврда МБ ҲКМга Марказий банк ва тижорат банклари ўртасидаги пул-кредит операцияларига оид ЭТҲлар узатилиши мумкин;
4) Жўнатишга мўлжалланган ЭТҲ назоратдан ўтади, иштирокчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади, шифрланади ва банк телекоммуникация тармоғи бўйича МБ ҲКМга бундан кейинги қайта ишлашлар учун узатилади.
Бунда, ЭТҲларни узатиш, қабул қилиш, назорат қилишни таъминловчи ходимларнинг иш вақти меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
24. Соат 18-00 дан АБМ иштирокчиларга куннинг якунланиши ва яроқсиз (брак) деб топилган ЭТҲлар тўғрисида (ташаббускор ва бенефициар бўйича) хабарнома жўнатади.
Шундан кейин МБ ҲКМда «Куннинг якунланиши» босқичи амалга оширилади. МБ ҲКМда қуйидагилар «Куннинг якунланиши» босқичини бажарилишининг шартлари ҳисобланади:
а) иштирокчилардан ЭТҲни қабул қилиш вақтининг тугаши;
б) МБ ҲКМга узатилган барча ЭТҲ қайта ишланган ва иштирокчиларнинг тегишли вакиллик ҳисобварақларида акс эттирилган бўлиши керак.
Иштирокчиларда «Куннинг якунланиши» босқичининг вақти иштирокчининг ички тўлов тизими қоидаларига мувофиқ мустақил равишда белгиланади.
«Куннинг якунланиши» босқичи чиқиш шаклларини чиқариш, маълумотларни архивациялаш ва тизимни навбатдаги куннинг бошланишига тайёрлаш билан биргаликда боради.».
19. 26-банддаги «банкларда» деган сўз «иштирокчиларда» деган сўз билан алмаштирилсин.
20. 6-бўлимнинг номидаги «Банкларнинг» деган сўз «Иштирокчиларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
21. 36-банддаги «Банклардан» деган сўз «Иштирокчилардан» деган сўз билан алмаштирилсин.
22. 38-банднинг «б» кичик бандидаги ва 39-банддаги «банкнинг» деган сўз «иштирокчининг» деган сўз билан алмаштирилсин.
23. 40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«40. ЭТҲда биронта хато аниқланса, шунингдек электрон тўловларни амалга ошириш учун иштирокчининг вакиллик ҳисобварағида маблағлар етарли бўлмаса, мазкур ЭТҲ қайта ишлашдан чиқарилади ва бу ҳақда иштирокчига хато коди кўрсатилган ҳолда ахборот тақдим этилади.».
24. 1-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга ИЛОВА
«Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Электрон тўлов ҳужжатларининг ўтиш схемаси
МБ Ҳисоб-китоб-касса марказлари «Миллий клиринг маркази» АЖ МБ Тўлов маркази «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖ МБ Ҳисоб-китоблар маркази А банк Тўлов маркази Филиалга эга бўлмаган банк Б банк Тўлов маркази А банк филиаллари Б банк филиаллари
».
Марказий банк раиси М. Б. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 3 январь,
42/21-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining
qarori
Markaziy bankning banklararo toʻlov tizimi orqali elektron toʻlovlarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “ Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida ”gi, “ Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida ”gi va “ Toʻlovlar va toʻlov tizimlari toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2006-yil 17-yanvardagi 1/3-son qarori (roʻyxat raqami 1545, 2006-yil 14-fevral) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2006-y., 6-7-son, 48-modda) bilan tasdiqlangan Markaziy bankning banklararo toʻlov tizimi orqali elektron toʻlovlarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2024-yil 3-yanvardagi 42/21-son qaroriga ILOVA
Markaziy bankning banklararo toʻlov tizimi orqali elektron toʻlovlarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 1-bandda:
1-kichik banddagi “tijorat banklarining Bosh ofislariga (keyingi oʻrinlarda — banklar) va Markaziy bankka” degan soʻzlar “Banklararo toʻlov tizimi ishtirokchilariga — tijorat banklarining Bosh ofislariga, “Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysi” AJga, “Milliy kliring markazi” AJga (keyingi oʻrinlarda — ishtirokchilar) hamda Markaziy bankka” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
4-kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4) vakillik hisobvaragʻi (keyingi oʻrinlarda — vakillik hisobvaraq) — bu ishtirokchilar va Markaziy bankka MB HKMda ochilgan va ular oʻrtasida elektron toʻlovlar oʻtkazishga moʻljallangan hisobvaraqdir;”;
6 va 7-kichik bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6) tashabbuskor (initsiator) — bu ETHni shakllantirish va benefitsiarga joʻnatish yoʻli bilan elektron toʻlovni boshlovchi ishtirokchi yoki Markaziy bank;
7) benefitsiar — bu banklararo toʻlov tizimi orqali tashabbuskordan joʻnatilgan ETHni qabul qiluvchi ishtirokchi yoki Markaziy bank;”.
2. 2-bandning “a” kichik bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi banklari” degan soʻzlar “tashabbuskorlar va benefitsiarlar” degan soʻz bilan almashtirilsin.
3. 3-bandda :
“g” kichik banddan “bank” degan soʻz chiqarib tashlansin;
“d” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“d) ishtirokchilarning MB HKMdagi vakillik hisobvaraqlari hamda ishtirokchilarda ularga tegishli hisobvaraqlardagi aylanmalar va qoldiqlar mos kelganda elektron toʻlovlarni amalga oshirish;”;
“z” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“z) tashabbuskorning elektron raqamli imzosi bilan ETH tasdiqlangandan boshlab elektron toʻlovning chaqirib olinmasligi va mablagʻlar benefitsiarning vakillik hisobvaragʻiga oʻtkazilgandan boshlab elektron toʻlovning yakuniyligi;”.
4. 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Ishtirokchilar ABM bilan tuziladigan shartnoma asosida MB HKM orqali elektron toʻlovlarni amalga oshiradilar.”.
5. 6-banddagi “Banklararo toʻlov tizimi ishtirokchilari boʻlgan banklar — toʻlov xizmatlarini yetkazib beruvchilarning” degan soʻzlar “Ishtirokchilarning” degan soʻz bilan almashtirilsin.
6. 8-bandda :
birinchi xatboshidagi “Banklararo toʻlov tizimi ishtirokchilarining” va “banklarning” degan soʻzlar tegishli ravishda “Ishtirokchilarning” va “ishtirokchilarga” degan soʻz bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “banklar” degan soʻz “ishtirokchilar” degan soʻz bilan almashtirilsin.
7. 9-bandda “bank” degan soʻz “tashabbuskorning” degan soʻz bilan almashtirilsin.
8. 10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10. Mablagʻlarni hisobvaraqlarga oʻtkazish, hisobdan chiqarish hamda MB HKMga qayta ishlash uchun uzatiladigan ETHning shakllantirilishi toʻgʻriligi uchun javobgarlik tashabbuskorga, MB HKMdan qabul qilinadigan ETH uchun javobgarlik esa benefitsiarga yuklatiladi.”.
9. 2-boʻlimning nomidagi “Banklar va ularning filiallarini” degan soʻzlar “Ishtirokchilarni” degan soʻz bilan almashtirilsin.
10. 12-bandda :
birinchi xatboshidagi “ulanishning uchta varianti” degan soʻzlar “ulanishning quyidagi usullari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
3-kichik banddagi “ulanishi.” degan soʻz “ulanishi;” degan soʻz bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi 4-kichik band bilan toʻldirilsin:
“4) “Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysi” AJ va “Milliy kliring markazi” AJning ulanishi.”.
11. 14-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
““Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysi” AJ va “Milliy kliring markazi” AJ banklararo toʻlov tizimiga ulanish uchun ushbu bandning 2 va 3-kichik bandlarida koʻrsatilgan talablarga javob berishi kerak.”.
12. 15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“15. Filialga ega boʻlmagan bank, “Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysi” AJ va “Milliy kliring markazi” AJning banklararo toʻlov tizimiga ulanish tartibi quyidagicha:
1) Markaziy bankning banklarga litsenziya berishga masʼul departamenti (keyingi oʻrinlarda — MB LBD) MB TTDga ishtirokchining toʻliq nomi va manzili koʻrsatilgan holda xabar beradi;
2) MB TTDning yozma xabarnomasiga muvofiq, ABM ishtirokchi uchun xos raqam va unga tegishli rekvizitlarni zaxiralaydi hamda bir vaqtning oʻzida ishtirokchi va MB TTDga bu haqda xabar beradi;
3) Ishtirokchi xos raqam olgandan keyin oʻrnatilgan tartibda akkreditatsiya qilingan Markaziy bankning Roʻyxatga olish markaziga elektron raqamli imzo kalitini olish uchun, ABMga MB HKMning serveriga kirish ruxsatini olish maqsadida autentifikatsiya maʼlumotlarini aniqlash uchun murojaat qiladi;
4) ABM xodimlari yordamida bir qancha ETHlarning qabul qilish, nazorat qilish, uzatish, texnologik almashuvini oʻtkazish yoʻli bilan ishtirokchi tayyorligining sinov tekshiruvi oʻtkaziladi.
Sinov quyidagi tartibda oʻtkaziladi:
a) ishtirokchining maʼlumotlari sinov majmuasidagi tegishli maʼlumotnoma (spravochnik)ga kiritiladi;
b) dastlab ishtirokchining xodimlari bilan axborotlar almashuvini oʻtkazish boʻyicha tushuntirish (instruktaj) oʻtkaziladi;
v) sinov majmuasidagi ishtirokchining vakillik hisobvaragʻiga ishtirokchining ishlashi uchun ustav fondi sifatida oldindan kelishilgan summa kiritiladi;
g) ishtirokchi vakillik hisobvaragʻidagi qoldiqni tasdiqlash uchun axborotni va ETHlarini shakllantiradi hamda ABMga sinov tariqasida joʻnatadi, ABM shakllantirilgan maʼlumotlarni toʻgʻriligini tekshiradi;
d) ABM ishtirokchi uchun vakillik hisobvaragʻini tasdiqlash, ish tugashi va ETHlarning qayta ishlanganligi boʻyicha axborotni shakllantiradi, ishtirokchi esa ular bilan ishlay olishini tasdiqlashi kerak;
e) Sinov ishtirokchi tayyorligini tekshirishda ijobiy natijalar olinguncha davom ettiriladi.
Sinov tugaganidan keyin ABM ishtirokchi bilan birgalikda ishtirokchi holatining banklararo toʻlov tizimida ishlashga tayyor ekanligi toʻgʻrisida dalolatnoma tuzadi;
5) MB LBDning ishtirokchi toʻgʻrisidagi xabari, ishtirokchining banklararo toʻlov tizimida ishlashga tayyorligi toʻgʻrisidagi Markaziy bank Xavfsizlik va axborotlarni muhofaza qilish departamentining xabarnomalari hamda sinovning ijobiy natijasi toʻgʻrisidagi ABMning dalolatnomasiga, shuningdek soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami koʻrsatilgan soliq organlarida hisobga qoʻyilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma nusxasi asosida, MB TTD barcha ishtirokchilarga ishtirokchining ochilganligi, unga BDMABda xos raqam berilgani va banklararo toʻlov tizimiga ulanganligi toʻgʻrisida rasmiy xabarnoma yuboradi. Oʻz navbatida, mazkur rasmiy xabarnoma asosida Markaziy bankning elektron maʼlumotnomalariga tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi.”.
13. 16-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “ABMning BDMAB boʻlimiga” degan soʻzlar “ABMga” degan soʻz bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshidagi “banklarga” degan soʻz “ishtirokchilarga” degan soʻz bilan almashtirilsin.
14. 17-bandda :
1-kichik banddagi “banklarning” degan soʻz “ishtirokchilarning” degan soʻz bilan almashtirilsin;
2 va 3-kichik bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2) Elektron toʻlovlar faqatgina ishtirokchilarning vakillik hisobvaraqlaridagi mablagʻlar qoldigʻi doirasida amalga oshiriladi, bundan shartnomada koʻzda tutilgan hollar hamda Markaziy bankning kliring asosida ishlovchi toʻlov tizimlaridan olingan ishtirokchilar oʻrtasidagi yakuniy hisob-kitobga oid maʼlumotlar asosida elektron toʻlovlarni amalga oshirish mustasno. Bunda, ishtirokchilarning vakillik hisobvaraqlarida elektron toʻlovlarni amalga oshirish uchun yetarli mablagʻlar mavjud boʻlmagan taqdirda, ushbu mablagʻlar overdraft sifatida aks ettiriladi;
3) Ishtirokchi banklararo toʻlov tizimi orqali elektron toʻlovlar oʻtkazishga oʻzining MB HKMdagi vakillik hisobvaragʻi va ushbu vakillik hisobvaragʻidagi mablagʻ hisobi yuritiladigan ichki hisobvaragʻidagi aylanma va qoldiq summalarining muvofiqligini tahlil qilgandan keyingina kirishadi.”.
15. 18-bandda :
1) 2-kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2) har bir ETH, tashabbuskor tomonidan joʻnatish uchun tayyorlangan hujjatni va benefitsiar tomonidan elektron usul bilan olingan hujjatni identifikatsiya qilish uchun moʻljallangan tegishli kod (Toʻlov hujjati kodi) bilan belgilanishi kerak. Toʻlov hujjati kodlari (keyingi oʻrinlarda — THK) 8-ilovada keltirilgan;”;
2) 4-kichik bandda :
yettinchi va sakkizinchi xatboshilardagi “toʻlovchi bankning” degan soʻzlar “toʻlovchi bank(tashabbuskor)ning” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oʻn ikkinchi va oʻn uchinchi xatboshilardagi “oluvchi bankning” degan soʻzlar “oluvchi bank(tashabbuskor)ning” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oʻn oltinchi xatboshidagi “bank” degan soʻz “ishtirokchi” degan soʻz bilan almashtirilsin.
16. 18 1 -banddagi “banklarning” degan soʻz “ishtirokchilarning” degan soʻz bilan almashtirilsin.
17. 19 va 20-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“19. MB HKM tomonidan ishtirokchining vakillik hisobvaragʻi debetiga yoki kreditiga mablagʻ xato oʻtkazilganda, MB HKM amaliyot kuni davomida ishtirokchiga xato oʻtkazilgan toʻlovlar toʻgʻrisida xabarnoma joʻnatishi kerak. Ishtirokchi MB HKMdan xabarnomani olganda, darhol shu amaliyot kunining oʻzida vakillik hisobvaraqqa xato oʻtkazilgan mablagʻlarni qaytarishni amalga oshirishi kerak.
20. Tashabbuskorning aybi bilan elektron toʻlov notoʻgʻri amalga oshirilgan taqdirda, u benefitsiarga xato oʻtkazilgan toʻlov toʻgʻrisidagi maʼlumotni koʻrsatgan holda xato oʻtkazilgan mablagʻni qaytarish toʻgʻrisida xabarnoma joʻnatadi. Bu holda, xato oʻtkazilgan mablagʻni qaytarilmasligidan qatʼiy nazar tashabbuskor mablagʻni xatolik aniqlangan kundan keyingi ish kunidan kechiktirmasdan oluvchining hisobvaragʻiga oʻtkazishi shart.”.
18. 21 — 24-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
21. Soat 8-00 dan 18-00 gacha boʻlgan davrda ishtirokchilar vakillik hisobvaragʻining oldingi kun nihoyasidagi holati toʻgʻrisida maʼlumot uzatadilar. Olingan maʼlumotlar ABMda ishtirokchilarning vakillik hisobvaraqlari qoldigʻi va aylanmalarining ishtirokchilardagi tegishli hisobvaraqlari bilan muvofiqligi nazoratidan oʻtadi hamda bu haqda ishtirokchiga elektron kvitansiya uzatiladi. Ushbu maʼlumotlar oʻzaro muvofiq boʻlganda ishtirokchi ishlashga tushadi, maʼlumotlar muvofiq boʻlmasa ishtirokchi ular sababini aniqlaydi va bartaraf etadi.
Agar ishtirokchi fors-major holatlari boʻyicha bir yoki bir necha kun ishlamagan boʻlsa, u ABM bilan ishni boshlashdan oldin oʻtgan qayta ishlanmagan kunlarda toʻplanib qolgan barcha ETHlarni qabul qilishi va qayta ishlashi, joriy kunning boshiga vakillik hisobvaragʻining holatini aniqlashi va faqat shundan keyingina ishni boshlashi shart.
22. Soat 8-00 dan 18-00 gacha — banklararo hisob-kitoblar boʻyicha ETHlarni uzatish, qabul qilish, nazorat qilish vaqti hisoblanadi. Ushbu vaqt oraligʻida ETHlar quyidagi tartibda qayta ishlanadi:
1) Ishtirokchilar soat 8-00 dan 17-00 gacha MB HKMga har qanday ETHlarni uzatishlari mumkin;
2) Soat 17-00 dan 17-30 gacha boʻlgan davrda MB HKMga tijorat banklari oʻrtasidagi pul bozori operatsiyalariga oid ETHlar uzatilishi mumkin;
3) Soat 17-00 dan 18-00 gacha boʻlgan davrda MB HKMga Markaziy bank va tijorat banklari oʻrtasidagi pul-kredit operatsiyalariga oid ETHlar uzatilishi mumkin;
4) Joʻnatishga moʻljallangan ETH nazoratdan oʻtadi, ishtirokchining elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlanadi, shifrlanadi va bank telekommunikatsiya tarmogʻi boʻyicha MB HKMga bundan keyingi qayta ishlashlar uchun uzatiladi.
Bunda, ETHlarni uzatish, qabul qilish, nazorat qilishni taʼminlovchi xodimlarning ish vaqti mehnat toʻgʻrisidagi qonunchilikka muvofiq belgilanadi.
24. Soat 18-00 dan ABM ishtirokchilarga kunning yakunlanishi va yaroqsiz (brak) deb topilgan ETHlar toʻgʻrisida (tashabbuskor va benefitsiar boʻyicha) xabarnoma joʻnatadi.
Shundan keyin MB HKMda “Kunning yakunlanishi” bosqichi amalga oshiriladi. MB HKMda quyidagilar “Kunning yakunlanishi” bosqichini bajarilishining shartlari hisoblanadi:
a) ishtirokchilardan ETHni qabul qilish vaqtining tugashi;
b) MB HKMga uzatilgan barcha ETH qayta ishlangan va ishtirokchilarning tegishli vakillik hisobvaraqlarida aks ettirilgan boʻlishi kerak.
Ishtirokchilarda “Kunning yakunlanishi” bosqichining vaqti ishtirokchining ichki toʻlov tizimi qoidalariga muvofiq mustaqil ravishda belgilanadi.
“Kunning yakunlanishi” bosqichi chiqish shakllarini chiqarish, maʼlumotlarni arxivatsiyalash va tizimni navbatdagi kunning boshlanishiga tayyorlash bilan birgalikda boradi.”.
19. 26-banddagi “banklarda” degan soʻz “ishtirokchilarda” degan soʻz bilan almashtirilsin.
20. 6-boʻlimning nomidagi “Banklarning” degan soʻz “Ishtirokchilarning” degan soʻz bilan almashtirilsin.
21. 36-banddagi “Banklardan” degan soʻz “Ishtirokchilardan” degan soʻz bilan almashtirilsin.
22. 38-bandning “b” kichik bandidagi va 39-banddagi “bankning” degan soʻz “ishtirokchining” degan soʻz bilan almashtirilsin.
23. 40-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“40. ETHda bironta xato aniqlansa, shuningdek elektron toʻlovlarni amalga oshirish uchun ishtirokchining vakillik hisobvaragʻida mablagʻlar yetarli boʻlmasa, mazkur ETH qayta ishlashdan chiqariladi va bu haqda ishtirokchiga xato kodi koʻrsatilgan holda axborot taqdim etiladi.”.
24. 1-ilova mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning ilovasiga muvofiq tahrirda bayon etilsin.
Markaziy bankning banklararo toʻlov tizimi orqali elektron toʻlovlarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga ILOVA
“Markaziy bankning banklararo toʻlov tizimi orqali elektron toʻlovlarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Elektron toʻlov hujjatlarining oʻtish sxemasi
MB Hisob-kitob-kassa markazlari “Milliy kliring markazi” AJ MB Toʻlov markazi “Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysi” AJ MB Hisob-kitoblar markazi A bank Toʻlov markazi Filialga ega boʻlmagan bank B bank Toʻlov markazi A bank filiallari B bank filiallari
”.
Markaziy bank raisi M. B. NURMURATOV
Toshkent sh.,
2024-yil 3-yanvar,
42/21-son