UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 2-fevral · Prezident farmonlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 2 февраль · Президент фармонлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 2 февраля 2024 г. · Указы Президента

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 2 February 2024 · Presidential decrees

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Фармони

РЎЙХАТИ

ВАКОЛАТ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Мамлакатимизда сўнгги йилларда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга оид долзарб масалаларни ҳал қилиш бўйича ваколатлари кенгайтирилиб, халқ ҳокимиятчилигини тўлақонли рўёбга чиқариш борасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди.

Маҳаллий Кенгашларнинг назорат фаолиятини кучайтиришга қаратилган ҳуқуқий асослар яратилди. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолияти устидан халқ депутатлари Кенгашларининг назорат функцияларини кенгайтириш мақсадида уларга ўндан ортиқ қўшимча ваколатлар берилди. Хусусан, прокуратура, адлия, ички ишлар, молия, солиқ, экология ва соғлиқни сақлаш органлари раҳбарларининг ҳисобдорлиги белгилаб қўйилди.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари ваколатлари, маҳаллий Кенгаш раиси ва ҳоким лавозимлари бир-биридан ажратилганлиги ҳокимиятлар бўлинишига оид конституциявий тамойилнинг маҳаллий даражада ижросини таъминлашда муҳим қадам бўлди.

Шу билан бирга, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида кўрсатиб ўтилган мақсадлар маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларини халқнинг ҳақиқий «овозига» айлантириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини трансформация қилиб, ҳудудий бошқарувни «аҳоли манфаатларига хизмат қилиш» тамойили асосида йўлга қўйишни талаб этмоқда.

Янги таҳрирдаги Конституцияда белгиланган ҳокимлар ва халқ депутатлари Кенгашлари ваколатлари тақсимланишига асосланган давлат ҳокимиятини ташкил этишнинг янги моделини тўлиқ амалга ошириш, маҳаллий Кенгашларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги ролини кучайтириш, маҳаллий давлат ҳокимиятини янгича конституциявий-ҳуқуқий шароитларда йўлга қўйиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Адлия вазирлиги ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари (кейинги ўринларда — маҳаллий Кенгашлар) томонидан ишлаб чиқилган:

Жамият ва давлат ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал этишда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ролини ошириш мақсадида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўтказилиши таклиф этилаётган ваколатлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг тизимлаштириш таклиф этилаётган ваколат ва функциялари 2-иловага мувофиқ;

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини «Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким» тамойили асосида ташкил этиш юзасидан қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

маҳаллий Кенгашлар зиммасига вазифа ва функциялар фақатгина қонун ҳужжатлари билан юкланади;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан маҳаллий Кенгашлар фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда вазифаларни маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасида аниқ белгилаш амалиёти жорий этилади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига берилган, маҳаллий Кенгашларнинг қонунчиликда белгиланган ваколатларига хос бўлмаган вазифалар ижроси бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари масъул ҳисобланади.

3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига Вазирлар Маҳкамаси билан биргаликда 2024 йилнинг 1 октябрига қадар Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ва унда қуйидаги асосий йўналишларни назарда тутиш тавсия этилсин:

маҳаллий Кенгашлар, уларнинг органлари ҳамда депутатларнинг назорат фаолиятини такомиллаштириш, самарали назорат тизимини шакллантириш;

маҳаллий Кенгашлар томонидан ҳудуд манфаатларига оид муҳим ва долзарб масалалар юзасидан Олий Мажлис Сенатига таклифлар киритиш механизмини белгилаш;

маҳаллий Кенгашларнинг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш;

маҳаллий Кенгашлар қарорларини ишлаб чиқишда жамоатчиликнинг кенг иштирокини таъминлаш;

маҳаллий Кенгашлар депутатларининг мақоми ва фаолиятининг асосий кафолатларини янада кучайтириш;

маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўзаро ва халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;

маҳаллий Кенгашлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, бюрократияга қарши чораларни белгилаш.

4. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишга хорижий давлатларнинг етакчи экспертларини жалб қилсин ҳамда илғор халқаро тажрибани ўрганиш учун хизмат ва ўқув сафарларини ташкил этсин.

5. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда мазкур Фармонга 3-иловага мувофиқ қонунчилик ҳужжатлари билан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасида ихтисослаштириш бўйича таклифларни Адлия вазирлигига киритсин.

Адлия вазирлиги вазирлик ва идоралар таклифлари асосида уч ой муддатда тегишли қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Бунда, ушбу лойиҳаларнинг жисмоний ва юридик шахслар учун ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий этувчи қоидалар ҳамда нормаларнинг мавжудлиги нуқтаи назаридан танқидий кўриб чиқилишига алоҳида эътибор қаратилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига икки ой муддатда маҳаллий Кенгашлар фаолиятига оид ўз қарорларини тўлиқ хатловдан ўтказган ҳолда тизимлаштириш тавсия этилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига:

2024 йил 1 июлга қадар маҳаллий Кенгашлар ваколатлари, вазифалари ва функцияларининг реестрини ишлаб чиқиш ва юритиш;

маҳаллий Кенгашлар қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда ягона амалиётни жорий қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

Адлия вазирлиги билан биргаликда маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва котибиятлари ходимларининг билим ва малакасини оширишга қаратилган ўқув курсларини тизимли ташкил этиш тавсия этилсин.

8. Давлат активларини бошқариш агентлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2024 йил 1 апрелга қадар:

маҳаллий Кенгашлар биноларининг жорий ҳолатини хатловдан ўтказсин;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати билан биргаликда маҳаллий Кенгашлар биноларига ва уларни моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир минимал талабларни ишлаб чиқсин;

2024 йил 1 октябрга қадар халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, 2025 йил 1 декабрга қадар халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари учун белгиланган минимал талабларни инобатга олган ҳолда бино (ишчи хоналар) билан таъминлаш ва жиҳозлаш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

10. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

ушбу Фармоннинг 1 - 2-иловаларида назарда тутилган таклифларни рўёбга чиқариш мақсадида тегишли қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш тўғрисида;

ушбу Фармондан келиб чиқадиган бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифларни киритсин.

11. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги ПФ-28-сон Фармонига 1-ИЛОВА

Жамият ва давлат ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал этишда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ролини ошириш мақсадида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўтказилиши таклиф этилаётган ваколатлар

Т/р Ваколатнинг қисқача мазмуни Ваколат ўтказилиши таклиф этилаётган орган Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 1. Таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари билан келишган ҳолда тегишли ҳудудда давлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари Ўзбекистон Республикасининг «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида »ги Қонуни (13-модда) 2. Таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари билан келишган ҳолда давлат таълим муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш, бундан республика тасарруфидаги таълим муассасалари мустасно. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ги Қонуни (27-модда) 3. Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манба ҳисобланадиган ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини сақлаш полигонларининг жойини давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда белгилаш. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари Ўзбекистон Республикасининг « Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида »ги Қонуни (21-модда) 4. Атмосфера ҳавосининг ҳолатига таъсир кўрсатувчи корхоналар, иншоотлар, транспорт магистраллари ва бошқа объектларни қуриш жойларини белгилаш, уларни қуриш ҳамда қайта қуриш лойиҳаларини келишиш. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари Ўзбекистон Республикасининг « Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида »ги Қонуни (22-модда) 5. Радиоактив чиқиндиларни ва кимёвий моддаларни кўмиб ташлашга (давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда) розилик бериш. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари Ўзбекистон Республикасининг « Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида »ги Қонуни (42-модда) 6. Чиқиндилар кўмиб ташланадиган жойларни (хавфли чиқиндилар бундан мустасно) белгилаш. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари Ўзбекистон Республикасининг « Чиқиндилар тўғрисида »ги Қонуни (22-модда) 7. Шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ва багаж ташиш ҳақини тўлашнинг йўл қўйиладиган доирадаги тарифларини белгилаш. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари Ўзбекистон Республикасининг «Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида» ги Қонуни (16-модда) 8. Йўналишларни ташкил этиш, шу жумладан янги йўналишлар очиш ва ишлаб турганларини ўзгартириш, бекатларни, тўхтаб ўтиш ва диспетчерлик манзилларини жойлаштириш ерини келишиш. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари Ўзбекистон Республикасининг «Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида» ги Қонуни (19-модда) 9. Шаҳар йўловчилар транспортидан фойдаланиш чоғида фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун имтиёзли тарифлар жорий этиш. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари Ўзбекистон Республикасининг «Транспорт тўғрисида» ги Қонуни (11-модда) 10. Ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш тўғрисидаги қарорларни маҳаллий меҳнат органларининг тақдимномалари бўйича ёки мустақил равишда олти ойгача муддатга тўхтатиб туриш. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси (98-модда) Ўзбекистон Республикасининг « Аҳоли бандлиги тўғрисида »ги Қонуни (18-модда) 11. Иш ўринларини ташкил этишга бўлган эҳтиёжнинг дастлабки параметрларини тасдиқлаш. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари Ўзбекистон Республикасининг « Аҳоли бандлиги тўғрисида »ги Қонуни (23-модда) 12. Ҳудудларнинг экологик ҳолати ёки ҳудудларда транспорт воситалари ва одамлар ҳаракатининг алоҳида тартибидан келиб чиқиб, авиация ишларини бажариш шартлари ва чекловларини белгилаш. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси (95-модда) 13. Табиий офат, авариялар рўй берган тақдирда ва бошқа фавқулодда ҳолатларда, шунингдек корхона водопровод сувини лимитдан ортиқча олган тақдирда, аҳолининг ичимлик сувга бўлган эҳтиёжларини ва маиший эҳтиёжларини биринчи навбатда қондириш манфаатларини кўзлаб, коммунал водопроводлардан саноат мақсадлари учун ичимлик сув истеъмолини қисқартириш ёки тақиқлаб қўйиш, идораларга қарашли ичимлик сув берадиган хўжалик водопроводлари сувидан саноат мақсадлари учун фойдаланишни вақтинча чеклаб қўйиш. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари Ўзбекистон Республикасининг « Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида »ги Қонуни (57-модда) 14. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун тарифларни тасдиқлаш. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари Ўзбекистон Республикасининг «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида» ги Қонуни 15. Табиий объектларга, транспорт ва муҳандислик-техника инфратузилмаси объектларига ном бериш ҳамда уларнинг номларини ўзгартириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари Ўзбекистон Республикасининг « Географик объектларнинг номлари тўғрисида »ги Қонуни (11-модда) 16. Ҳовли, уй атрофи ҳудудларини сақлаш ва турар жойлардан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари Ўзбекистон Республикасининг « Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида »ги Қонуни (23-модда) 17. Маҳаллий аҳамиятга молик алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг чегараларини ҳамда тегишли объектлар ҳудудларида шаҳарсозлик фаолиятини тартибга солиш тартиботини белгилаш. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси (21-модда) 18. Аҳоли пунктларининг ҳудудий зоналари тоифаларига маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб ўзгартириш киритиш, шунингдек шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ҳисобга олган ҳолда уларга ер участкаларини ҳамда бошқа объектларни киритиш. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси (63-модда) 19. Тошкент шаҳри ҳудудида алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларини умумдавлат аҳамиятига молик объектлар жумласига киритиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига тақдимнома киритиш. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси (76-модда) 20. Қуйидаги тоифадаги алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларини маҳаллий аҳамиятга молик (умумдавлат аҳамиятига молик объектлар жумласига киритилмаган) объектлар жумласига киритиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тақдимнома киритиш: табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятлар таъсирига дучор бўлган ҳудудлар; йўл қўйиладиган энг юқори концентрациялардан ортиқча кимёвий ва (ёки) биологик моддалар, зарарли микроорганизмлар билан, йўл қўйиладиган энг юқори даражалардан ортиқча радиоактив моддалар билан ифлосланган ҳудудлар. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси (76-модда) 21. Табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятлар таъсирига дучор бўлган ҳудудларни умумдавлат аҳамиятига молик объектлар жумласига киритиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига тақдимнома киритиш. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси (76-модда) 22. Қуйидаги тоифадаги алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларини маҳаллий аҳамиятга молик (умумдавлат аҳамиятига молик объектлар жумласига киритилмаган) объектлар жумласига киритиш: муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар; ҳаёт фаолиятининг алоҳида режимига эга бўлган аҳоли пунктлари (ҳарбий объектлар, бошқа режимли ҳудудлар, давлат қўриқхоналари ҳудудларида ва қўриқланадиган бошқа табиий ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктлари) ҳудудлари; Нукус шаҳри ҳамда вилоятларнинг маъмурий марказлари бўлган шаҳарлар ҳудудлари, шунингдек маданий мерос объектлари мавжуд бўлган шаҳарлар ҳудудлари. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси (76-модда) 23. Инвестиция фаолияти соҳасида эшитувларни амалга ошириш. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари Ўзбекистон Республикасининг « Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида »ги Қонуни (33-модда) 24. Маҳаллий аҳамиятга молик табиат боғларини давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклида ташкил этиш. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари Ўзбекистон Республикасининг «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида» ги Қонуни (23-модда) 25. Табиий объектларни давлат табиат ёдгорликлари деб эълон қилиш. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари Ўзбекистон Республикасининг «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида» ги Қонуни (27-модда) 26. Буюртма қўриқхоналарини ташкил этиш. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари Ўзбекистон Республикасининг «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида» ги Қонуни (31-модда) 27. Табиий питомникларни ташкил этиш. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари Ўзбекистон Республикасининг «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида» ги Қонуни (33-модда) 28. Маҳаллий аҳамиятга молик курорт табиий ҳудудларни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг биргаликдаги тақдимномасига биноан ташкил этиш. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари Ўзбекистон Республикасининг «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида» ги Қонуни (36-модда) 29. Рекреация зоналарини, жумладан давлат ўрмон фонди участкаларидаги рекреация зоналарини ваколатли давлат органлари билан келишган ҳолда ташкил этиш. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари Ўзбекистон Республикасининг «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида» ги Қонуни (38-модда) 30. Маҳаллий аҳамиятга молик ботаника ва дендрология боғларини ташкил этиш. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида» ги Қонуни (18-19-моддалар) 31. Илмий фаолиятга оид ҳудудий дастурларни тасдиқлаш. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сон Фармони 32. Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича ҳудудий ҳаракатлар режаларини тасдиқлаш. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4850-сон қарорига 1-илова (30-банд) 33. Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари директорларининг қонунчилик билан зиммасига юклатилган вазифалар ижроси юзасидан ҳисоботини ҳар йил якуни бўйича эшитиш. Эшитиш натижалари бўйича Марказ директорларини рағбатлантириш (шу жумладан бошқа лавозимларга кўтариш) ва уларга нисбатан тегишли чоралар кўриш (шу жумладан лавозимидан озод қилиш) бўйича таклиф киритиш. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги ПҚ-5279-сон қарори (2-банд)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги ПФ-28-сон Фармонига 2-ИЛОВА

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг тизимлаштириш таклиф этилаётган

Т/р Ваколат ва функциянинг қисқача мазмуни Тизимлаштириладиган ваколат ва функция Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 1. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқларининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ҳисоботини ҳар чоракда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларида эшитиш. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқларининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати, шунингдек, жамоат хавфсизлиги ҳақидаги ҳисоботини ҳар чоракда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларида эшитиш. Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни (13 1 -модда) Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқларининг ўринбосарлари — Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқларининг жамоат хавфсизлиги ҳақидаги ҳисоботини ҳар ойда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларида эшитиш. Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг профилактика катта инспекторларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳолати тўғрисидаги ҳисоботини ҳар олти ойда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларида эшитиш. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқларининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ҳисоботини ҳар чоракда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларида эшитиш. Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни (25 2 -модда) Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқларининг ўринбосарлари — Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқларининг жамоат хавфсизлиги ҳақидаги ҳисоботини ҳар ойда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларида эшитиш. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқларининг ҳисоботини ҳар чоракда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари мажлисларида эшитиш. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосарларининг ҳисоботларини ҳар ойда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари мажлисларида эшитиш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сонли Фармони (2-банд) Мувофиқлаштириш бошқармалари бошлиқларининг ҳисоботини ҳар чоракда, уларнинг ўринбосарлари ҳисоботини ҳар ойда Тошкент шаҳри туманлари халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида эшитиш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги ПҚ-3528-сон қарори (5-банд) Жамоат хавфсизлигини таъминлаш натижаларининг таҳлилини ҳар ойда ҳисобот даври якунига кўра халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилиш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги ПҚ-4075-сон қарори (1-банд) 2. Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ҳисоботини ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва вилоятлар Кенгашларида эшитиш. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати, шунингдек, жамоат хавфсизлиги ҳақидаги ҳисоботини йилига икки маротаба халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларида эшитиш. Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни (13 1 -модда) Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари — Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқларининг жамоат хавфсизлиги ҳақидаги ҳисоботини ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва вилоятлар Кенгашларида эшитиш. Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ҳисоботини ҳар чоракда халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва вилоятлар Кенгашларида эшитиш. Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни (25 2 -модда) Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари — Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқларининг жамоат хавфсизлиги ҳақидаги ҳисоботини ҳар чоракда халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва вилоятлар Кенгашларида эшитиш. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва вилоятлар Кенгашлари мажлисларида ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг ҳисоботларини эшитиш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сонли Фармони (2-банд) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари мажлисларида ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари ўринбосарлари — жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқларининг ҳисоботини ҳар чоракда эшитиш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон Фармони (6-банд) 3. Адлия вазирлиги ҳудудий органларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақидаги ахборотини ҳар йили тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Кенгашларига тақдим этиш. Ҳудудий адлия органлари раҳбарларининг жойлардаги норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти, ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақидаги ахборотини ҳар йили халқ депутатлари вилоятлар, туман ва шаҳар Кенгашларида эшитиш. Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни (8-модда) Ҳудудий адлия бошқармалари бошлиқларининг жойлардаги норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисидаги ахборотини ҳар ярим йиллик якунлари бўйича тегишинча халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига тақдим этиш. Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни (25 3 -модда) Туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимларининг бошлиқлари ҳар чоракда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этиш. Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири, ҳудудий адлия бошқармалари бошлиқларининг жойларда норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича ахборотини ҳар ярим йил якуни бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларида эшитиш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон Фармони (6-банд) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳудудий бошқармаларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотини ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларида эшитиш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралдаги ПҚ-2761-сон қарори (7-банд) 4. Ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, бюджетнинг даромадлар базасини ошириш ва янги иш ўринлари барпо этиш бўйича ҳисоботини ҳар чоракда эшитиш. Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари, шу жумладан бюджетнинг даромадлар базасини ошириш ва янги иш ўринлари барпо этиш юзасидан ҳисоботларини тегишинча халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларида ҳар чоракда эшитиш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 декабрдаги ПФ-5283-сон Фармони (2-банд) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларидаги вазифаларнинг бажарилиши юзасидан ҳисоботини ҳар чорак якуни бўйича эшитиш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони (12-банд) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарининг, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар ҳокимлари биринчи ўринбосарларининг Дастурларни (республикада кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, аҳолининг ўзини ўзи банд қилишини ривожлантириш, аёллар учун имкониятларни ошириш ва ёш авлодни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат дастурлари) амалга ошириш самарадорлиги борасидаги ҳисоботларини ҳар чоракда эшитиш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги ПҚ-4498-сон қарори (7-банд) 5. Ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, бюджетнинг даромадлар базасини ошириш ва янги иш ўринлари барпо этиш бўйича ҳисоботини ҳар чоракда эшитиш. Туман ва шаҳар ҳокимларининг тегишли ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари, шу жумладан бюджетнинг даромадлар базасини ошириш ва янги иш ўринлари барпо этиш юзасидан ҳисоботларини халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларида ҳар чоракда эшитиш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 декабрдаги ПФ-5283-сон Фармони (2-банд) Туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари туман (шаҳар) оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари билан биргаликда дастурлар ижросини, шу жумладан ажратилган кредитлар самарадорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботини ҳар чорак якуни бўйича эшитиш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги ПҚ-39-сон қарори (5-банд) Туман ва шаҳарлар ҳокимлари биринчи ўринбосарларининг кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, аҳолининг ўзини ўзи банд қилишини ривожлантириш, аёллар учун имкониятларни ошириш ва ёш авлодни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат дастурларини амалга ошириш самарадорлиги борасидаги ҳисоботини ҳар чоракда эшитиш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги ПҚ-4498-сон қарори (7-банд) Туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари — Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари раҳбарларининг дастурлар ижросини, шу жумладан, ажратилган кредитлар самарадорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботини ҳар чорак якуни бўйича эшитиш. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 апрелдаги 161-сон қарори (6-банд) Туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг ҳоким ёрдамчилари ахборотларини эшитиш якунлари бўйича ҳисоботини эшитиш. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 августдаги 450-сон қарорига 1-илова (7-банд) 6. Ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) ҳокимларининг ўз ҳудудларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари ижроси юзасидан ҳисоботларини тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари Кенгашларида эшитиш. Вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) ҳокимларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари ижроси ва географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини ҳар йили тегишинча вилоятлар, туман ва шаҳар Кенгашларида эшитиш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-299-сон қарори (14-банд) Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича ҳудудий комиссияларнинг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини ҳар йили тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида эшитиш. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 295-сон қарорига 3-илова (6-банд) 7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимларининг — ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларни ҳал этишга кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш чораларини кўриш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботини ҳар ойда камида бир маротаба эшитиш. Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий (бошқармалари) бўлинмалари раҳбарларининг ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларни ҳал этишга кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш чораларини кўриш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботини ҳар ярим йилда тегишинча халқ депутатлари вилоятлар, туман ва шаҳар Кенгашларида эшитиш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги ПФ-6017-сон Фармони (11-банд) Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга масъул бўлган раҳбарларнинг ҳисоботини эшитиш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6260-сон Фармони (11-банд) 8. Тегишли прокурорларнинг ҳисоботларини эшитиш. Тегишли прокурорларнинг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларини ҳар йил якуни бўйича тегишинча халқ депутатлари вилоятлар, туман ва шаҳар Кенгашларида эшитиш. Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни (24-модда) Тегишли прокурорларнинг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Кенгашларида ҳар йил якуни бўйича эшитиш. Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни (5-модда) Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини ҳар ярим йилда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида эшитиш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони (4-банд) 9. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ҳудудда соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид давлат дастурларининг бажарилиши, касалликлар профилактикасининг ҳолати, соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни шакллантириш, шунингдек, соғлиқни сақлашнинг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги ҳисоботларини тегишинча халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида ҳар ярим йиллик якуни бўйича эшитиш. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ҳудудда соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид давлат дастурларининг бажарилиши, касалликлар профилактикасининг ҳолати, соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни шакллантириш, шунингдек, соғлиқни сақлашнинг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги ҳисоботларини ҳар ярим йиллик якунлари бўйича тегишинча халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида эшитиш. Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни (25 5 -модда) Тошкент шаҳрида туман марказий кўп тармоқли поликлиникалари раҳбарлари ва мутахассисларининг ҳисоботини ҳар чоракда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашида эшитиш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 июндаги ПҚ-3039-сон қарори (3-банд) 10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларнинг таҳлили, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш натижаларини ҳар ойда бир маротаба халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида муҳокама қилиш. Халқ қабулхоналари томонидан уларга келиб тушаётган мурожаатларнинг мазмуни ва уларнинг таҳлили ҳақидаги ахборотни тегишинча халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида ҳар чоракда муҳокама қилиш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сон қарори (19-банд) Жамоатчилик назоратининг натижалари, аниқланган муаммолар тўғрисида умумлашган маълумотлар, шунингдек, тегишли мансабдор шахсларнинг ҳисоботини эшитиш бўйича таклифларни ҳар чоракда халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида муҳокама қилиш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрелдаги ПФ-5700-сон Фармони (1-банд)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги ПФ-28-сон Фармонига 3-ИЛОВА

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини «Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким» тамойили асосида ташкил этиш юзасидан қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича

Т/р Вазифа ва функциялар белгиланган нормалар Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи Масъул I. Маҳаллий вакиллик ва ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасида аниқ белгиланиши назарда тутилаётган вазифа ва функциялар 1. 5-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг уй-жой муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг уй-жой муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатларига қуйидагилар киради: уй-жой тўғрисидаги қонунчиликнинг ижросини таъминлаш; уй-жой фондини ва коммунал объектларни бошқаришни ташкил этиш; ўз тасарруфидаги ҳудудда коммунал хизматларга оид тариф сиёсатини белгиланган тартибда шакллантириш; уй-жой фондини ҳисобга олиш; давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва фуқароларга ижара шартномаси шартлари асосида бериш; давлат уй-жой фондидаги турар жойларни улардан белгиланган мақсадда фойдаланиш учун юридик шахсларга аренда шартномаси шартлари асосида бериш; уй-жой фондидан фойдаланилиши ва унинг асралиши, аҳолига кўрсатиладиган коммунал хизматлар сифати устидан назоратни таъминлаш; аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган ва кам таъминланган тоифалари орасидан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш ҳамда уларни аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан уй-жой билан таъминлаш; фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган ва кам таъминланган тоифалари учун уй-жой қуриш; уй-жой қурувчиларга уй-жой қуриш учун, шунингдек, уй-жой мулкдорларининг ширкатларига доимий фойдаланишга белгиланган тартибда ер участкалари бериш; уй-жой фондига хизмат кўрсатувчи коммунал хизмат кўрсатиш, ижтимоий ва транспорт инфратузилмаси объектларининг лозим даражада сақланиши ҳамда ривожлантирилишини таъминлаш; давлат уй-жой фондининг турар жойларини бронлаштириш ва алмаштириш ; қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш. Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 2. 8-модда. Уй-жой фонди турлари ... (учинчи қисм) Давлат уй-жой фондига қуйидагилар киради: маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлган, маҳаллий бюджетга тушган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек, қонунчиликда назарда тутилган асослар бўйича бошқа тушумлар ҳисобидан барпо этилган муниципал уй-жой фонди; ... маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлган, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан барпо этилган, шунингдек, хусусий, муниципал, идоравий уй-жой фондидан олиб уларнинг балансига берилган, фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган, кам таъминланган тоифалари учун хусусийлаштириш ҳуқуқисиз ижара шартлари асосида фойдаланиш учун берилган аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди. 3. 12-модда. Ер тузишнинг вазифалари ва мазмуни ... (иккинчи қисм) Ер тузиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг топшириғига ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг талабномаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг органлари томонидан амалга оширилади. ... Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги 4. 25-модда. Жарима ... (бешинчи қисм) Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари билан белгиланадиган жариманинг энг кўп миқдори ушбу Кодекснинг 6-моддасига биноан фуқароларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ошмаслиги керак. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс Бош прокуратура, Олий суд 5. 10-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий идораларининг табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари Табиатни муҳофаза қилиш соҳасида: ўз ҳудудида табиатни муҳофаза қилишнинг асосий йўналишларини белгилаш, минтақанинг (ҳудуднинг) экология дастурини тасдиқлаш; табиий ресурсларни ҳисобга олиш ва уларнинг аҳволига баҳо бериш , экология жиҳатидан зарарли бўлган объектларни рўйхатга олиш; табиатни муҳофаза қилишга доир тадбирларни моддий-техника жиҳатидан таъминлаш; табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларни белгиланган тартибда бериш; табиий ресурслардан фойдаланганлик учун тўловлар ундириш; табиатнинг муҳофаза қилиниши устидан назорат ўрнатиш, атроф-муҳитга зарар етказаётган маҳаллий аҳамиятга молик объектлар фаолиятини вақтинча ёки бутунлай тўхтатиш ва қайта ихтисослаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш. Ўзбекистон Республикасининг « Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида »ги Қонуни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 6. 22-модда. Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш шартлари ... (иккинчи қисм) Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг атроф-муҳитга хавфсизлиги учун чиқиндиларнинг мулкдорлари жавоб берадилар. Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларини тегишли ҳудудга жойлаштириш масалаларини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳал қилади. 7. 33-модда. Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий тартиботи ... (учинчи қисм) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларининг қарорларида табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни иқтисодий рағбатлантиришнинг бошқа турлари ҳам назарда тутилиши мумкин. ... 8. 7-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги тасарруфига қуйидагилар киради, чунончи: ўз ҳудудидаги сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг асосий йўналишларини белгилаш; сув ресурсларидан фойдаланишни тартибга солиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида қонунийлик ҳамда ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш; сув объектлари ҳолатини ҳисобга олиб бориш ва уларга баҳо бериш, сувлардан фойдаланилиши ва уларнинг муҳофаза қилиниши, белгиланган сув олиш лимитларига риоя этилиши, сувдан фойдаланувчиларнинг сувдан фойдаланиш ҳисобини юритишлари устидан назорат қилиб бориш; сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича аниқ йўналтирилган рўйхатларни шакллантириш ва тасдиқлашда, шунингдек, уларнинг амалга оширилишини назорат қилишда кўмаклашиш; сув истеъмолчилари уюшмаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларини таъмирлаш ҳамда тиклаш, томорқа ерларига сув етказиб бериш тадбирларини амалга оширишда кўмаклашиш; сув объектларини сақлаш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш, сувларнинг зарарли таъсир кўрсатишининг, шунингдек, булғанишининг олдини олиш ва уни бартараф этиш ҳамда авариялар, тошқин, сел ва табиий офатлар натижасида вайрон бўлган объектларни тиклаш юзасидан тадбирлар ўтказиш; қонунчиликда назарда тутилган бошқа масалаларни тартибга солиш. Ўзбекистон Республикасининг « Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида »ги Қонуни Сув хўжалиги вазирлиги 9. 41-модда. Аҳолини марказлашган тартибда сув билан таъминлаш ... (иккинчи қисм) Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар олаётган сувларини ҳисобга олиб боришни ташкил этади, сув билан таъминлаш манбаларидаги сувнинг сифати ҳолатини мунтазам кузатиб боради ва манбаларда сув сифати ўзгарганлиги ҳамда ишлатилган сув миқдори ҳақида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, геология ва минерал ресурслар, ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш, санитария назорати органларига ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига маълумотлар бериб туради 10. 87-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги низоларни ҳал қилишга доир ваколати Тегишли ҳудудда сув объектларидан фойдаланиш масалалари юзасидан корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда фуқаролар ўртасидаги сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги низоларни ҳал қилиш маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатига киради, сув хўжалиги, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари ҳамда шунга ваколатли бошқа органлар ҳал қилиши лозим бўлган низолар бундан мустасно. 11. 6-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тасарруфига қуйидагилар киради: соғлиқни сақлаш соҳасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш; фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги қонунчилик бажарилишини таъминлаш; соғлиқни сақлаш тизимининг бошқарув органларини шакллантириш, унинг муассасалари тармоғини ривожлантириш; бирламчи тиббий-санитария ва тиббий-ижтимоий ёрдамни ташкил этиш, улардан ҳамманинг баҳраманд бўла олишини таъминлаш, тасарруфдаги ҳудудда фуқароларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш; фармацевтика фаолиятининг йўналишини — дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялашни белгиланган тартибда амалга ошириш; соғлиқни сақлаш харажатларини молиявий таъминлашнинг ўз манбаларини шакллантириш; фуқароларнинг санитария-эпидемиология жиҳатидан хотиржамлигини таъминлаш, профилактика, санитария-гигиена, эпидемияга қарши ва табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш; атроф-муҳитни муҳофаза этиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш; фавқулодда вазиятларда одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва уларнинг соғлиғини муҳофаза этиш чора-тадбирларини кўриш, фуқароларни фавқулодда вазият зонасидаги аҳвол ва кўрилаётган чора-тадбирлардан хабардор қилиш; соғлиқни сақлаш тизими органлари, муассасалари ва корхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш, соғлиқни сақлаш муассасаларида кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий ёрдам сифатини назорат қилиб бориш; ногиронлиги бўлган шахсларнинг ва тиббий-ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг куч-қувватини тиклайдиган муассасалар ташкил этиш ва улар фаолиятини таъминлаш; оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш; фуқароларга санитария-гигиена ва экология таълими беришни ташкил этиш; соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимларини ривожлантиришни рағбатлантирувчи шароитлар яратиш; қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш. Ўзбекистон Республикасининг « Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида »ги Қонуни Соғлиқни сақлаш вазирлиги 12. 5-модда. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқарувини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари амалга оширадилар. Ўзбекистон Республикасининг « Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида »ги Қонуни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 13. 5 3 -модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда иштирок этади; атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайди; тегишли ҳудудда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат экологик назоратини амалга оширади. 14. 11 3 -модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ҳудуди доирасида: энергиядан оқилона фойдаланиш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади; энергиядан оқилона фойдаланишни ривожлантириш давлат дастурлари ва лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади; энергиядан оқилона фойдаланишни ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни ва лойиҳаларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда амалга оширади; энергиядан оқилона фойдаланишга доир дастурлари ва лойиҳаларининг ижроси юзасидан тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради; энергия жиҳатидан самарадор ва энергия жиҳатидан тежамкор технологияларни жорий этиш бўйича ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилади. Ўзбекистон Республикасининг « Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида »ги Қонуни Энергетика вазирлиги 15. 12-модда. Маданий мерос объектини Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрига ёки Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатига киритиш Тарихий-маданий қимматга эга бўлган объектларни Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрига ёки Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатига киритиш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифлари асосида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг « Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида »ги Қонуни Маданий мерос агентлиги 16. 12-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг шаҳар йўловчилар транспорти фаолиятини тартибга солиш ва бошқариш соҳасидаги ваколатлари жумласига қуйидагилар киради: ривожланишнинг асосий йўналишларини белгилаш ва комплекс минтақавий дастурларни тасдиқлаш; аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳақида шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органи билан шартнома тузиш ва транспорт ҳаракатини ташкил этиш режасини тасдиқлаш; йўл қўйиладиган доирадаги тарифларни белгилаш ва уларга риоя этилиши устидан назоратни уюштириш; бекатлар, тўхтаб ўтиш ва диспетчерлик манзилларини, бошқа объектларни жойлаштириш, қуриш ва ободонлаштириш масалаларини ҳал этиш; йўловчилар ташиш ишининг сифати устидан назорат қилиш; қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш. Ўзбекистон Республикасининг « Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида »ги Қонуни Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 17. 19-модда. Йўналишларни ташкил этиш. Бекатлар, тўхтаб ўтиш ва диспетчерлик манзиллари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органлари, аҳолининг эҳтиёжларига қараб йўналиш тармоқларини ҳамда шаҳар йўловчилар транспортининг ҳар хил турларини улардан самарали фойдаланишни назарда тутган ҳолда ривожлантиришни таъминлайдилар. Йўналишларни ташкил этиш, шу жумладан янги йўналишлар очиш ва ишлаб турганларини ўзгартириш, бекатларни, тўхтаб ўтиш ва диспетчерлик манзилларини жойлаштириш ерини аниқлаш шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органи томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда амалга оширилади. 18. 7-модда. Давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги ваколатлари Давлат ер кадастрини юритиш соҳасида қуйидагилар давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг ваколатларига киради: ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар ҳамда уларга оид битимларнинг давлат рўйхатига олинишини ташкил этиш; давлат ер кадастрини юритиш ишларини маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаш; давлат ер кадастри юритилишини ташкил этиш ва назорат қилиш; қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш. Ўзбекистон Республикасининг « Давлат ер кадастри тўғрисида »ги Қонуни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги 19. 11-модда. Давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг асосий ваколатлари Давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг автомобиль транспорт соҳасидаги асосий ваколатлари қуйидагилардир: автомобиль транспортини ривожлантириш комплекс минтақавий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; автотранспорт хизматлари бозорини шакллантириш ва ривожлантиришга, барча ташувчиларнинг фаолияти учун тенг шароитлар яратишга кўмаклашиш; автомобиль транспортининг моддий-техника ва ижтимоий негизини мустаҳкамлашга кўмаклашиш. Давлат ҳокимияти маҳаллий органлари қонунчиликка мувофиқ автомобиль транспорти соҳасида бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг « Автомобиль транспорти тўғрисида »ги Қонуни Транспорт вазирлиги 20. 11-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни ташкил этадилар; давлат ер кадастрини, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш ишларини қонунчиликда белгиланган тартибда маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирадилар; қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширадилар. Ўзбекистон Республикасининг « Давлат кадастрлари тўғрисида »ги Қонуни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги 21. 14-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: тегишли сафарбарлик топшириқлари бажарилишини таъминлайдилар; ўз ҳудудларида жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда сафарбарлик режалари ҳамда давлат ва сафарбарлик захиралари моддий бойликларини жамлаш топшириқлари бажарилиши устидан назорат олиб борадилар; ҳарбий ҳисобга олиш ишини, ҳарбий ва муқобил хизматга чақиришни, сафарбарлик, ҳарбий йиғинларни ташкил этишда, шунингдек, сафарбарлик ва уруш даврида Ўзбекистон Республикаси фуқароларига брон беришда қатнашадилар; фуқаро муҳофазаси тадбирлари бажарилишини таъминлайдилар; ҳудудий мудофаа тадбирларини режалаштиришда ва уларнинг бажарилишини таъминлашда қатнашадилар; Қуролли Кучларнинг зарур маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулотларига, иссиқлик ва электр энергиясига бўлган эҳтиёжларини таъминлайдилар, уларга алоқа воситаларини берадилар, коммунал-маиший ва бошқа хизматлар кўрсатадилар; ҳарбий қисмлар, Қуролли Кучларнинг корхона, муассаса ва ташкилотлари эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда ер, хизмат хоналари ҳамда турар жой берадилар; фуқароларнинг ҳарбий хизматни ўташи, жанговар ҳаракатларда қатнашиши муносабати билан уларга, шунингдек, уларнинг оила аъзолари учун белгиланган ижтимоий кафолатлар амалга оширилишини таъминлайдилар; қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширадилар. Ўзбекистон Республикасининг « Мудофаа тўғрисида »ги Қонуни Мудофаа вазирлиги 22. 18-модда. Уруш ҳолати ... (иккинчи қисм) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қўшинлар тўсатдан ҳужум қилган ёки бостириб кирган тақдирда ҳарбий округлар қўшинларининг қўмондонлиги ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари уруш ҳолати эълон қилинишини кутмай ҳужумни ёки босқинни даф этишнинг барча чора-тадбирларини кўришлари шарт. 23. 11-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга оширишга оид умумдавлат дастурларини бажаришда иштирок этадилар; чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга оширишга оид маҳаллий дастурларни тасдиқлайдилар; чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун шароит яратиб берадилар; чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларини тегишли ҳудудга жойлаштириш масалаларини ҳал этадилар; чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қиладилар; чиқиндиларни тўплаш ва утилизация қилиш корхоналари ташкил этилишига кўмаклашадилар; қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширадилар. Ўзбекистон Республикасининг « Чиқиндилар тўғрисида »ги Қонуни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 24. 14-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида: қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисидаги қонунчилик ижро этилишини таъминлайдилар; ўз ҳудудларида қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ташкил этадилар; қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ривожлантиришга маҳаллий бюджетдан маблағлар ажратадилар. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳасида қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширишлари мумкин. Ўзбекистон Республикасининг « Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида »ги Қонуни Соғлиқни сақлаш вазирлиги 25. 9-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат назорати Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг « Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида »ги Қонуни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 26. 10-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг иштироки ... Айрим муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқаришга аҳолини жалб этиш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек, фуқаролар вакилларидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарори билан маслаҳатлашув комиссиялари тузилиши мумкин. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ва уларнинг қўриқланма зоналарини ташкил этиш тўғрисидаги, ана шу ҳудудларда яшовчи аҳолининг манфаатларига дахлдор қарорлар маслаҳатлашув комиссияларининг хулосалари инобатга олинган ҳолда қабул қилинади. ... 27. 11-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг давлат бошқаруви Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, махсус ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади. 28. 12-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш учун ер участкаларини захира қилиш Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш мақсадида махсус ваколатли давлат органлари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифига биноан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ер участкалари захира қилинади. ... 29. 13-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритишини тугатиш Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар қонунчиликда назарда тутилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ташкил этилади. ... 30. 17-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқланишини ташкил этиш ... Агар давлат буюртма қўриқхоналари ва давлат табиат ёдгорликлари юридик ҳамда жисмоний шахсларга берилмаган ер участкаларида жойлашган бўлса, уларнинг қўриқланишини таъминлаш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва махсус ваколатли давлат органлари зиммасига юклатилади. ... Курорт табиий ҳудудларни ва рекреация зоналарини қўриқлаш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан таъминланади. ... 31. 40-модда. Сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари, сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари ҳамда ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиш зоналари ... Сувни муҳофаза қилиш зоналари , соҳил бўйи минтақалари, сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари ҳамда ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиш зоналари тегишинча экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сув хўжалиги, санитария назорати органларининг, геология ташкилотларининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари билан ташкил этилади. 32. 48-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни молиялаштириш ... Давлат буюртма қўриқхоналарини, давлат табиат ёдгорликларини ташкил этиш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш учун маблағлар мазкур муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар қайси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат органлари тасарруфида бўлса, шу маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат органлари томонидан ажратилади. 33. 9-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси соҳасидаги ҳудудий дастурларнинг ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва рўёбга чиқарилишини таъминлайди; тегишли давлат органларининг аҳолини йодланган туз ва йодланган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради; қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. Ўзбекистон Республикасининг « Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида »ги Қонуни Соғлиқни сақлаш вазирлиги 34. 7-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг автомобиль йўллари соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг, қишлоқларнинг ва овулларнинг кўчаларини ривожлантириш ҳудудий дастурларини махсус ваколатли орган билан келишилган ҳолда ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда амалга оширади; хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчалари тармоқларини ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш истиқболларини махсус ваколатли орган билан келишилган ҳолда белгилайди; шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг, қишлоқлар ва овулларнинг транспорт инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини махсус ваколатли орган билан келишилган ҳолда ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда амалга оширади; хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг, қишлоқларнинг ва овулларнинг кўчаларини лойиҳалаштириш соҳасидаги нормалар ҳамда стандартларга риоя этилишини таъминлайди; хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг, қишлоқларнинг ва овулларнинг кўчаларини сақлашни таъминлайди; хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларининг, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларининг ҳисобини юритади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг « Автомобиль йўллари тўғрисида »ги Қонуни Транспорт вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 35. 20-модда. Автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартиби ... (иккинчи қисм) Хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларидан, шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг, қишлоқларнинг ва овулларнинг кўчаларидан фойдаланиш тартиби махсус ваколатли орган билан келишилган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади. Ўзбекистон Республикасининг « Автомобиль йўллари тўғрисида »ги Қонуни Транспорт вазирлиги 36. 6-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг музейларни бошқариш соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: Миллий музей фонди таркибига киритилган ҳамда ўз ҳудудида жойлашган музейларда турган музей ашёлари ва музей коллекцияларининг бут сақланишини таъминлайди; ўз ҳудудидаги давлат музейларини молиялаштириш миқдорини ўз ваколатлари доирасида белгилайди; қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. Ўзбекистон Республикасининг « Музейлар тўғрисида »ги Қонуни Маданий мерос агентлиги 37. 9-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг электр энергетикаси соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: электр энергетикасини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади; электр энергетикаси объектларини жойлаштириш тўғрисида қонунчиликда белгиланган тартибда қарорлар қабул қилади; келгуси йил учун ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан тақдим этилган электр энергияси истеъмоли ҳажмларини келишиб олади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тезкор-диспетчерлик бошқарувига, шунингдек, электр энергиясини ҳосил қилиш, узатиш ва тақсимлашга аралашишга ҳақли эмас. Ўзбекистон Республикасининг « Электр энергетикаси тўғрисида »ги Қонуни Энергетика вазирлиги 38. 8-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги давлат дастурлари амалга оширилишида иштирок этади; ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларининг бажарилишини ташкил этади; маҳаллий бюджетларнинг ёнғин хавфсизлигига, шу жумладан ёнғиндан сақлаш хизматининг таъминоти харажатларига доир қисмининг ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва ижро этилишини таъминлайди; ёнғин ўчирувчилар деполари қурилишини амалга оширади, ёнғиндан сақлаш хизматининг маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган бўлинмаларини белгиланган тартибда сақлайди ва моддий-техника базаси билан таъминлайди; ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан рағбатлантирилишини амалга оширади; тегишли ҳудудда ёнғинга қарши алоҳида режим ўрнатади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг « Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида »ги Қонуни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 39. 15-модда. Ёнғинларни ўчириш ... (бешинчи қисм) Ёнғинларни ўчириш учун ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларининг кучлари ва воситаларини жалб қилишнинг минтақалараро ҳамда маҳаллий даражалардаги режалари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади. 40. 21-модда. Ёнғинга қарши алоҳида режим Ёнғин хавфи юқори бўлганда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан тегишли ҳудудларда ёнғинга қарши алоҳида режим ўрнатилиши мумкин. 41. 8-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ҳудудлари доирасида: археология мероси объектлари лозим даражада муҳофаза қилиниши ва сақланиши учун шарт-шароитларни таъминлайди; археология мероси объектларининг бут сақланиши ҳолати устидан давлат назоратини амалга оширади; очиқ варақ ва рухсатнома олган археологга археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини ташкил этишда ёрдам беради; ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик, йўлсозлик ишлари ва бошқа ишлар учун ер участкалари ажратилишини лойиҳалаштиришда археология объектларини сақлаш талабларига риоя қилинишини қонунчиликка мувофиқ таъминлайди; фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқароларни археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, сақлаш ҳамда тарғиб қилишга доир тадбирлар ўтказишга ихтиёрий асосда жалб этади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг « Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида »ги Қонуни Маданий мерос агентлиги 42. 9-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасидаги ҳудудий дастурларнинг амалга оширилишини ташкил этади; аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси мақсадида тегишли давлат бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг ҳамда бойитилган озиқ-овқат маҳсулоти ва озиқ-овқат маҳсулотини бойитиш учун мўлжалланган витамин-минерал аралашмалар ишлаб чиқарувчиларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради; бойитилган озиқ-овқат маҳсулотининг ва озиқ-овқат маҳсулотини бойитиш учун мўлжалланган витамин-минерал аралашмаларнинг сифати ҳамда хавфсизлигини ва уларни сақлаш шароитларини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўради. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг « Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида »ги Қонуни Соғлиқни сақлаш вазирлиги 43. 8-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг архив иши соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: Миллий архив фонди таркибига киритилган, тегишли ҳудудда жойлашган давлат архивлари ва идоравий архивларда турган архив ҳужжатларининг сақланиши учун лозим даражадаги шарт-шароитларни таъминлайди; Миллий архив фонди таркибига киритилган, тегишли ҳудудда жойлашган архивлар ва идоравий архивларда турган архив ҳужжатларининг ҳолати устидан давлат назоратини амалга оширади; тегишли ҳудуддаги давлат архивларини молиялаштириш миқдорини ўз ваколатлари доирасида белгилайди. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг « Архив иши тўғрисида »ги Қонуни Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги 44. 9-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади; Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ОИТСга қарши курашиш марказини, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг ОИТСга қарши курашиш марказларини, шунингдек, туманлараро ОИВ инфекциясига ташхис қўйиш лабораторияларини замонавий даволаш-ташхис қўйиш асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш ҳамда уларни таъмирлаш-реконструкция қилиш ишларини амалга оширишда иштирок этади; аҳоли ўртасида ОИВ инфекцияси профилактикаси масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг « Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида »ги Қонуни Соғлиқни сақлаш вазирлиги 45. 12-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг экологик назорат соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик дастурларнинг амалга оширилишида иштирок этади; ҳудудий экологик дастурларни тасдиқлайди ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди; тегишли ҳудудда давлат экологик назоратини амалга оширади; экологик назоратнинг бошқа субъектлари ва оммавий ахборот воситалари билан давлат экологик назорати масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади. Ўзбекистон Республикасининг « Экологик назорат тўғрисида »ги Қонуни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 46. 8-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади; ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади; аҳолининг ижтимоий муҳофаза қилинишини таъминлашга, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни кўради; тегишли ҳудудда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасаларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг « Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида »ги Қонуни Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Миллий гвардия 47. 7-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширишда ўз ваколатлари доирасида иштирок этади; аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ва амалга оширади; давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тегишли ҳудудий бўлинмаларининг аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради; ҳудудларнинг санитария-эпидемиологик ҳолатини яхшилашга ва тозалигини сақлашга, аҳолининг санитария маданияти даражасини оширишга доир чора-тадбирларни амалга оширади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг « Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида »ги Қонуни Соғлиқни сақлаш вазирлиги 48. 26-модда. Хўжалик ва ичимлик суви билан таъминлашга доир талаблар ... (иккинчи қисм) Марказлаштирилган тартибда хўжалик ва ичимлик суви етказиб бериладиган сув қувурлари ҳамда уларнинг манбалари учун махсус тартибли санитария муҳофазаси зоналари белгиланиб, улар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади. 49. 31-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг санитария муҳофазаси ... (тўртинчи қисм) Юқумли ва паразитар касалликларнинг пайдо бўлиш ёки тарқалиш хавфи юзага келган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар бош давлат санитария врачларининг, улар ўринбосарларининг тақдимномасига кўра тегишли ҳудудларда ёки объектларда белгиланган тартибда чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этиши мумкин. Чекловчи тадбирлар (карантин) ўтказиш тартиби ва муддатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади. 50. 8-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: тегишли ҳудудда ёшларга оид давлат сиёсатининг рўёбга чиқарилишини таъминлайди; ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади; тегишли ҳудудда ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи органлар ва муассасаларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради; ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришнинг самарадорлигини ошириш учун ёшларнинг эҳтиёжи мониторинги олиб борилишини ва баҳоланишини таъминлайди; ёшларнинг бандлиги ва уларни ишга жойлаштириш сиёсати рўёбга чиқарилишини таъминлайди, меҳнат бозори ва ёш мутахассисларни ишга жойлаштириш амалиёти мониторингини ташкил этади; ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик қилади. Ўзбекистон Республикасининг « Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида »ги Қонуни Ёшлар ишлари агентлиги 51. 8-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг « Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида »ги Қонуни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 52. 12-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этади; ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда амалга оширади; тегишли ҳудудда ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат назоратини амалга оширади; маҳаллий аҳамиятга молик муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш тўғрисидаги масалаларни белгиланган тартибда кўриб чиқади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. 53. 22-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги назорат ... Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади. ... 54. 8-модда. Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг « Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида »ги Қонуни 55. 12-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этади; ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда амалга оширади; табиий пичанзорларда ва яйлов жойларда пичан ўриш ҳамда чорва молларни ўтлатиш нормаларини тасдиқлайди; тегишли ҳудудда ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат назоратини амалга оширади; маҳаллий аҳамиятга молик муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш тўғрисидаги масалаларни белгиланган тартибда кўриб чиқади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. 56. 18-модда. Ботаника боғлари ... Ботаника боғлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ташкил этиладиган умумдавлат аҳамиятига молик ботаника боғлари ва маҳаллий аҳамиятга молик ботаника боғларига бўлинади. ... 57. 19-модда. Дендрология боғлари ... Дендрология боғлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ташкил этиладиган умумдавлат аҳамиятига молик дендрология боғлари ва маҳаллий аҳамиятга молик дендрология боғларига бўлинади. ... 58. 24-модда. Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги назорат Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги назорат давлат, идоравий, ишлаб чиқариш ҳамда жамоатчилик назорати тарзида амалга оширилади. Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади. ... 59. 30-модда. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ... Ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланиш нормалари ва тартиби экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишилган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади. ... 60. 37-модда. Дарахтлар ва буталарни кесиш ... Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга фақат санитария мақсадларида кесиш ҳамда биноларни, иншоотларни ва коммуникацияларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш билан боғлиқ ҳолда кесиш тартибида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишилган қарорига кўра йўл қўйилади. 61. 44-модда. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш нормалари ва нормативлари Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш нормалари ва нормативлари қуйидагилардан иборат: ... табиий пичанзорларда ва яйлов жойларда пичан ўриш ҳамда чорва молларни ўтлатишнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қонунчиликка мувофиқ тасдиқланган нормалари. ... 62. 9-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ижтимоий хизматлар соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида: ижтимоий хизматлар соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширади; ижтимоий хизматлар соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этади; ижтимоий хизматлар соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади; ижтимоий хизматлар мониторинги юритилишини таъминлайди; ижтимоий хизматларга муҳтож шахсларни аниқлайди ва уларнинг ҳисобини юритади, уларга тегишли ижтимоий хизматлар кўрсатади; аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларининг ижтимоий хизматларга бўлган эҳтиёжлари таҳлилини ўтказади; ижтимоий хизматлар соҳасидаги давлат бошқарувининг ҳудудий органлари фаолиятини мувофиқлаштириб боради; ижтимоий хизматлар соҳасидаги бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг « Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида »ги Қонуни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 63. 10-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида: болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади; болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади; болаларнинг ҳар томонлама, баркамол ривожланишига ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбияланишига кўмаклашувчи ахборотдан эркин фойдаланиш учун уларга шароитлар яратади; болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар кўради; болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи ҳамда ушбу фаолиятда иштирок этувчи бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг « Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида »ги Қонуни Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги 64. 14-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг уруғчилик соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: уруғчилик соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади; уруғчилик соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ва амалга оширади; давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг уруғчилик соҳасида тадбирлар ўтказишга доир фаолиятини мувофиқлаштиради; суғурта уруғлик фондини ташкил этиш учун уруғчилик хўжаликларини аниқлайди; уруғлик экинларини жойлаштириш учун уруғчилик хўжаликларини аниқлаш бўйича комиссия тузади. Ўзбекистон Республикасининг « Уруғчилик тўғрисида »ги Қонуни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 65. 9-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисидаги қонунчиликнинг ижро этилишини таъминлайди; фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш соҳасидаги ҳудудий дастурларнинг ишлаб чиқилишини, тасдиқланишини ва амалга оширилишини таъминлайди; тегишли давлат бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради; тегишли ҳудуддаги тиббиёт муассасаларида кўрсатилаётган, шу жумладан фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш соҳасида кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати устидан назоратни таъминлайди. Ўзбекистон Республикасининг « Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида »ги Қонуни Соғлиқни сақлаш вазирлиги 66. 7-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида: яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича давлат дастурларини ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади; яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда амалга оширади; яйловларда пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш нормалари ҳамда муддатларини тасдиқлайди; яйловлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича чоралар кўради; яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширади. Ўзбекистон Республикасининг « Яйловлар тўғрисида »ги Қонуни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 67. 8-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади; қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда амалга оширади; қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида энергия жиҳатидан самарадор, энергияни тежовчи ва инновацион замонавий технологияларнинг яратилиши ҳамда жорий этилишига, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг ишлаб чиқарилишини ташкил этишга кўмаклашади; қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчилар ва қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилади; қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини жойлаштириш учун ер участкаларининг берилишини таъминлайди. Ўзбекистон Республикасининг « Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида »ги Қонуни Энергетика вазирлиги 68. 10-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг туризм соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: тегишли ҳудудда туризм соҳасидаги давлат сиёсатини ҳамда ушбу соҳани мувофиқлаштиришни амалга оширади; туризм соҳасидаги давлат дастурларини ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади; ваколатли давлат органи ва (ёки) унинг ҳудудий бўлинмаси билан келишувга кўра туризм соҳасидаги ҳудудий дастурларни, шу жумладан қисқа муддатли ҳамда ўрта муддатли истиқболда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича тадбирлар режасини тасдиқлайди; тегишли ҳудудда туризм соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади; туристлар ва экскурсантларнинг тегишли ҳудудларда жойлашган туристик ресурслардан ҳамда алоқа воситаларидан монеликсиз фойдаланишини, шунингдек, уларнинг тиббий, ҳуқуқий ва бошқа турдаги ёрдам олишини таъминлайди; мавжуд туристик салоҳиятни таҳлил қилади ва тегишли ҳудудда туризмни ривожлантириш тўғрисидаги зарур маълумотларни тақдим этади; тегишли ҳудудда жойлашган туристик ресурсларни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва уларни жорий этади; тегишли ҳудудда туристик индустрия объектларини режалаштириш ва қуриш ҳамда уларнинг зарур муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишини таъминлаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради; инвесторларни қидириш ва жалб этишни, шунингдек, тегишли ҳудудда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг барча босқичларида уларга кўмаклашишни амалга оширади; аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш мақсадида туризм соҳасида тадбиркорликни ривожлантиради ва қўллаб-қувватлайди; туристик ахборот марказларини ташкил этади. Ўзбекистон Республикасининг « Туризм тўғрисида »ги Қонуни Туризм қўмитаси 69. 7-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларини ҳамда стратегияларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади; хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда амалга оширади; хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасида давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик қилади; хотин-қизларни ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади. Ўзбекистон Республикасининг « Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида »ги Қонуни Оила ва хотин-қизлар қўмитаси 70. 14-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги масалаларнинг жисмоний ва юридик шахслар иштирокида муҳокама этилишини ташкил қилади ҳамда унда иштирок этади; радиациявий таъсирдан фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи сақланишини, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, мол-мулки ҳимоя қилинишини, шунингдек, атроф-муҳит муҳофаза қилинишини таъминлашга доир тадбирларда иштирок этади; аварияга оид ташқи режани ишлаб чиқишда иштирок этади; ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини қуриш учун ер участкаларини ажратиш бўйича ер кадастри материалларини тасдиқлайди; тегишли ҳудудда атом энергиясидан фойдаланиш объекти билан боғлиқ авария юз берган тақдирда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳаракатлар қилишга шайлиги устидан давлат назоратини амалга оширади; атом энергиясидан фойдаланиш объекти билан боғлиқ авария оқибатларини бартараф этишга, чеклашга ва камайтиришга доир тадбирларни ташкил этишда иштирок этади; аҳолини тегишли ҳудуд доирасидаги радиациявий вазият ва амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали хабардор этади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг « Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида »ги Қонуни Энергетика вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги 71. 9-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг илм-фан ва илмий фаолият соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида: илм-фан ва илмий фаолият соҳасининг асосий йўналишларини амалга оширишда қатнашади; илмий фаолиятга оид ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди; илм-фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини шакллантиришда қатнашади; илмий фаолиятни ривожлантириш ва унинг замонавий инфратузилмасини яратишга кўмаклашади; илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг узвий боғлиқлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни белгилайди ва амалга оширади; илмий ишланмаларни яратиш, қўллаш ва оммалаштириш билан боғлиқ тизимли ишларни ташкил этади; маҳаллий ахборот маконида илм-фан ва технологиялар асосларини, ютуқларини, шунингдек, илм-фан ва илмий фаолият соҳасига оид тегишли тадбирларни тарғиб этишни тизимли равишда йўлга қўяди. Ўзбекистон Республикасининг « Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида »ги Қонуни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 72. 20-модда. Давлат илмий дастурлари ... (бешинчи қисм) Илмий фаолиятга оид ҳудудий дастурлар тегишли ҳудуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш ва янги илмий ишланмаларни жорий этишга қаратилган илмий лойиҳалардан иборат бўлади. Улар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. 73. 13-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги қонунчиликнинг ижро этилишини таъминлайди; мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда амалга оширади; мактабгача ёшдаги болаларнинг сифатли мактабгача таълим ва тарбия олиши учун зарур шарт-шароитлар яратади; ўз ваколатлари доирасида мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат-хусусий шериклик борасидаги фаолиятни амалга оширади; таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг ва мактабгача таълим ташкилоти ходимларининг ижтимоий ҳимоя қилинишини, ҳаёти, соғлиғи муҳофаза қилинишини, шунингдек ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга кўмаклашади; мактабгача таълим ва тарбия тизимига инвестициялар жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чораларини кўради; мактабгача таълим ва тарбия соҳасида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беради; Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишувга кўра тегишли ҳудудда давлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этади, қайта ташкил этади, тугатади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг « Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида »ги Қонуни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 74. 27-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини тартибга солиш бўйича ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида ҳамда инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда қуйидагиларни амалга оширади: маҳаллий даражада мамлакатнинг тегишли ҳудудига инвестиция қилиш ҳажмларини кенгайтиришни рағбатлантиришга қаратилган инвестиция сиёсатини олиб бориш, шу жумладан инвестицияларни жалб қилиш, ҳудудда инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, тегишли ҳудуддаги корхоналарнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш; инвестиция қилишни талаб қиладиган истиқболли лойиҳаларни, шунингдек бўш турган давлат мулки объектларини ҳамда ер участкаларини ҳудудларнинг эҳтиёжлари ва салоҳиятидан (ресурс, табиий-иқлим, меҳнат ва ҳ.к.) келиб чиққан ҳолда ўрганиш ва аниқлаш; инвесторларнинг фаолияти билан бевосита боғлиқ масалаларни, шунингдек, зарур ҳолларда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш воситасида истиқболли тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш; тегишли ҳудуддаги инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш, уларни ҳал этиш бўйича тезкор чоралар кўриш; чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар фаолиятини, шунингдек, инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилишини таҳлил қилиш асосида тегишли ҳудуднинг иқтисодиётига жалб этилаётган инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш; тегишли ҳудуднинг чет эл банклари, фондлар, агентликлар ва компаниялар билан инвестициявий ҳамкорлик йўналишларини ўзаро манфаатли асосда ривожлантириш ва диверсификация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; инвестицияларни тегишли ҳудудга жалб этиш бўйича асосий йўналишларни ва янада қулай шарт-шароитлар яратиш учун чет эл инвестицияларини жалб қилиш соҳасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш. Ўзбекистон Республикасининг « Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида »ги Қонуни Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 75. 28-модда. Инвестициялар жалб этишни амалга оширувчи давлат органларининг функциялари Инвестицияларни жалб этиш, амалга ошириш ва ҳимоя қилиш мақсадида инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органи, бошқа давлат бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: Ўзбекистон Республикасида инвестиция фаолиятининг имкониятлари ва шарт-шароитлари ҳақидаги ахборотни тайёрлайди ҳамда тарқатади; салоҳиятли инвесторларга фаолиятининг ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа масалалари бўйича маслаҳат беради ҳамда уларга юзага келадиган масалаларни ҳал этишда зарур ёрдам ва кўмак кўрсатади; чет эл инвестициялари масалалари бўйича халқаро муносабатларда ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси номидан иш юритади. 76. 9-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг инновацион фаолият соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: тегишли ҳудудда инновацион фаолият соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади; тегишли ҳудудда инновацион лойиҳаларни шакллантириш, молиялаштириш ва амалга оширишда иштирок этади; ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда инновацион фаолият соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди; тегишли ҳудудда инновацион фаолиятни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади; ваколатли давлат органининг тавсиясига кўра ёки ўз ташаббуси билан инновацион фаолиятни, шунингдек, янги ишланмаларни тижоратлаштиришни ва технологиялар трансферини молиялаштиради. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг « Инновацион фаолият тўғрисида »ги Қонуни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 77. 27-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таълим соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: таълим соҳасидаги ваколати давлат бошқаруви органлари билан келишилган ҳолда давлат таълим муассасаларини ташкил этади, қайта ташкил этади ва тугатади, бундан республика тасарруфидаги таълим муассасалари мустасно; ўз ваколатлари доирасида тегишли ҳудудда давлат таълим муассасалари учун молиялаштириш ҳажмини белгилайди; фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан таълим ташкилотларини ривожлантириш масалалари юзасидан ҳамкорлик қилади; давлат умумий ўрта таълим муассасаларига бириктирилган ҳудудларни (микроучасткаларни) белгилайди; таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширишда таълим ташкилотларига кўмаклашади; таълим олувчилар учун сифатли таълимни, тарбияни таъминлаш, уларнинг истеъдодини шакллантириш ва намоён этиш мақсадида жойларда уларга зарур шароитлар яратиш бўйича дастурларни ишлаб чиқади; ўз ваколатлари доирасида таълим соҳасидаги давлат-хусусий шерикликни ривожлантиради ва нодавлат таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтиришга кўмаклашади; умумий ўрта таълим ташкилотлари битирувчилари бандлигини таъминлашга кўмаклашади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг « Таълим тўғрисида »ги Қонуни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 78. 14-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик ижросини таъминлайди; ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш, ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларнинг ҳуқуқларини таъминлашга доир ҳудудий дастурларни шакллантиради, тасдиқлайди ҳамда амалга оширади; ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилайди. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг « Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида »ги Қонуни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 79. 23-модда. Иш ўринларини ташкил этишга доир давлат буюртмасини шакллантириш тартиби ... (учинчи қисм) Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари иш ўринларини ташкил этишга доир давлат буюртмасини ривожлантириш дастурларидан келиб чиққан ҳолда шакллантиради. Иш ўринларини ташкил этишга бўлган эҳтиёжнинг дастлабки параметрлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантирилади, аниқлаштирилади ва тасдиқланади. Ўзбекистон Республикасининг « Аҳоли бандлиги тўғрисида »ги Қонуни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 80. 10-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида: васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этади; васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда амалга оширади; васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги вазифаларни бажарувчи ҳудудий давлат бошқаруви органлари фаолиятини назорат қилишни ҳамда мувофиқлаштириб боришни амалга оширади; васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларнинг, шунингдек, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади; ахборот тизимини юритади; ... Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Туманлар, шаҳарлар ҳокимлари васийликни ёки ҳомийликни белгилаш ва тугатиш бўйича, шунингдек, васийларни ёки ҳомийларни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод этиш ёхуд четлаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилади. Ўзбекистон Республикасининг « Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида »ги Қонуни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 81. 11-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг транспорт соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида: транспорт соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини амалга оширишда иштирок этади; транспорт соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди; транспорт тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини шакллантиришда иштирок этади; транспорт тизимини ривожлантиришга ва замонавий транспорт инфратузилмасини яратишга кўмаклашади; транспорт хизматлари бозорини шакллантириш ва ривожлантиришга, транспорт мажмуининг барча иштирокчилари учун тенг шароитлар яратишга, шунингдек транспорт тизимининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга кўмаклашади; шаҳар йўловчи транспортидан фойдаланиш чоғида фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун имтиёзли тарифлар жорий этиш чораларини кўради. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг « Транспорт тўғрисида» ги Қонуни Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги 82. 17-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер участкаларини хусусийлаштириш соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: хусусийлаштириш мақсадида бўш турган ер участкаларининг аниқланиши ва электрон онлайн аукционга қўйилишини таъминлайди; ер участкаларини хусусийлаштиришдан тушган маблағлардан ҳудудларни ривожлантириш учун мақсадли равишда фойдаланилишини таъминлайди; электрон онлайн аукционга қўйилаётган бўш турган ер участкалари тўғрисидаги ахборотни ўз расмий веб-сайтларига жойлаштиради. Ўзбекистон Республикасининг « Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида »ги Қонуни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги 83. 15-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг гидрометеорология фаолияти соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари гидрометеорология фаолияти соҳасида ўз ваколатлари доирасида: ҳудудий аҳамиятга эга бўлган гидрометеорология фаолиятининг амалга оширилишини ташкил этади ва ушбу фаолиятни мувофиқлаштиради; гидрометеорология фаолияти соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ва амалга оширади; ҳудудий дастурларни молиялаштиради ҳамда ижтимоий инфратузилмани ривожлантиради, шу жумладан ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятини ҳамда гидрометеорология фаолиятини молиялаштириш соҳасидаги давлат органларининг ҳудудий бошқармаларини ушбу дастурларни бажаришга жалб этишни амалга оширади; давлат гидрометеорологик кузатувлар тармоғини ва атроф табиий муҳит ифлосланишининг мониторингини ташкил этиш учун ер участкаларини ажратади; махсус ваколатли давлат органига гидрометеорология фаолиятини амалга оширишда ҳамда хавфли гидрометеорологик ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига ва ижтимоий соҳага салбий таъсирини юмшатишда кўмаклашади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг « Гидрометеорология фаолияти тўғрисида »ги Қонуни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Адлия вазирлиги 84. 11-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади; ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасини ривожлантиришга қаратилган ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди; ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар кўрсатилишига хусусий секторни жалб этишга кўмаклашади; ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилиши мониторингини амалга оширади; ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун тарифларни тасдиқлайди. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг « Ичимлик суви таъминоти тўғрисида »ги Қонуни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 85. 17-модда. Муниципал мулк ... Маҳаллий бюджет маблағлари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқа маблағлари ҳисобидан яратилган ёки сотиб олинган ўзга мулк, шу жумладан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тасарруфида турган муниципал уй-жой фонди, коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, соғлиқни сақлаш, халқ таълими ва мактабгача таълим тизимларининг корхоналари ҳамда муассасалари, маданият ва маданий фаолият ташкилотлари, хўжалик жамиятининг устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши ҳамда интеллектуал мулк объектлари муниципал мулк жумласига кириши мумкин. ... Ўзбекистон Республикасининг « Давлат мулкини бошқариш тўғрисида »ги Қонуни Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Маданий мерос агентлиги 86. 18-модда. Давлат мулкининг тоифасини ўзгартириш Давлат мулки республика мулки тоифасидан муниципал мулк тоифасига, муниципал мулк тоифасидан эса республика мулки тоифасига ўтказилиши мумкин. Давлат мулки тоифасининг ўзгартирилиши давлатнинг мулкка бўлган мулк ҳуқуқи тугатилишига олиб келмайди. Давлат мулкининг тоифасини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида Агентлик томонидан давлат мулки реестрига тегишли ёзувларни киритиш орқали амалга оширилади. 87. 20-модда. Давлат мулкини бошқариш субъектлари Давлат мулкини бошқариш субъектлари қуйидагилардан иборат: ... маҳаллий давлат ҳокимияти органлари. ... 88. 22-модда. Агентликнинг давлат мулкини бошқариш соҳасидаги ваколатлари ... Агентлик: ... давлат муассасаларининг, шу жумладан давлат органларининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат мулкини бошқариш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради; ... 89. 25-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат мулкини бошқариш соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган ҳолларда хўжалик жамиятларидаги давлат улушларига нисбатан акциядор (иштирокчи) вазифаларини амалга оширади; маҳаллий бюджет маблағлари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқа маблағлари ҳисобидан ташкил этилган ёки сотиб олинган давлат унитар корхоналарида, давлат муассасаларида муассис вазифаларини амалга оширади; давлат мулкига эгалик қилиш мезонларига мувофиқ бўлмаган давлат иштирокидаги корхоналарни сотиш, қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилади; муниципал мулкни белгиланган тартибда ижарага ёки ишончли бошқарувга беради; муниципал мулкни давлат унитар корхоналарига ва давлат муассасаларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бириктириш тўғрисида ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилади; муниципал мулк ҳисобидан ташкил этилган давлат иштирокидаги корхоналарнинг бошқарув органлари орқали уларнинг кузатув кенгашлари аъзоларини ва ижроия органлари раҳбарларини тайинлашни (танлов ўтказишни, сайлашни) белгиланган тартибда, корпоратив бошқарув принципларига мувофиқ ташкил этади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тегишинча ўз тасарруфидаги ҳудудда турган тегишли ҳудуддаги қуйидаги муниципал мулкни сотиш тўғрисида қарорлар қабул қилади: бинолари ва иншоотларининг умумий майдони икки минг квадрат метргача бўлган кўчмас мулк объектларини, шу жумладан молиялаштириш манбаларига эга бўлмаган ва қурилиши тугалланмаган шу ўлчамдаги кўчмас мулк объектларини; давлат иштирокидаги корхоналарнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушини, башарти ушбу корхоналар асосий воситаларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик минг бараваридан кўп бўлмаса ва улар ходимларининг ўртача йиллик сони беш юз нафардан ошмаса. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан бинолар ҳамда иншоотларнинг умумий майдони икки минг квадрат метрдан ортиқ бўлган, бироқ беш минг квадрат метрдан кўп бўлмаган муниципал мулкни (бундан хусусийлаштирилмайдиган ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан хусусийлаштириладиган давлат мулки мустасно) сотиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. 90. 33-модда. Давлат иштирокидаги корхонани ташкил этишнинг умумий қоидалари ... Давлат иштирокидаги корхонани ташкил этиш монополияга қарши курашиш органининг олдиндан берилган розилиги олинганидан кейин: ... муниципал мулк негизида — маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорига кўра амалга оширилади. 91. 39-модда. Давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш Давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш мақсадида тегишинча Агентлик, махсус ваколатли давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: давлат иштирокидаги корхоналар бошқарув органларининг ҳисобдорлигини назорат қилади ва тегишли бизнес-режалар кўрсаткичлари бажарилмаган тақдирда қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўради; давлат иштирокидаги корхоналарнинг ривожлантириш стратегиялари тасдиқланишини мувофиқлаштиради ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади; давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгашлари таркибига мустақил аъзоларни жалб этади; давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий ҳисоботларини молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига мувофиқ тайёрлаш ва халқаро кредит рейтингларига эришиш масалаларини мувофиқлаштиради; давлат иштирокидаги корхоналарнинг соҳага оид бўлмаган активларини қисқартириш чораларини кўради; харидлар жараёнларини аудитдан ўтказиш, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш ички назоратининг самарадорлигини ошириш чораларини кўради; давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгашлари томонидан ҳар чоракда ижроия органларининг корхона фаолиятининг самарадорлиги, шу жумладан амалга оширилган харидлар тўғрисидаги ҳисоботлари эшитиб борилишини назорат қилади; корпоратив бошқарув тизимининг жорий этилиши йилига камида бир марта баҳолашдан ўтказилишини назорат қилади; давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгашлари ва ижроия органлари аъзоларининг жавобгарлиги суғурта қилинишини назорат қилади. 92. 18-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этади; алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш соҳасидаги ҳудудий дастурларнинг ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва бажарилишини таъминлайди; аҳоли, энг аввало, йигирма бир ёшга тўлмаган шахслар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга ҳамда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг зарари тўғрисидаги билимларни тарқатишга қаратилган профилактика тадбирлари амалга оширилишини таъминлайди; тегишли ҳудудда алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисидаги қонунчилик талабларининг ижро этилишини таъминлайди; фуқароларнинг соғлиғини алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш масалалари юзасидан нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликни таъминлайди; алкоголга ёки никотинга қарам бўлиб қолган шахсларга тиббий-санитария ёрдамини молиявий, моддий-техник, ташкилий жиҳатдан таъминлаш масалаларини ҳал этади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг « Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида »ги Қонуни Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги 93. 14-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг гидротехника иншоотлари хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади; гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади; сув ресурсларидан фойдаланишда ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширишда гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлайди; гидротехника иншоотларини жойлаштириш ҳақида, шунингдек гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик бузилган ҳолларда улардан фойдаланишни чеклаш ҳақида қонунчиликда белгиланган тартибда қарорлар қабул қилади; гидротехника иншоотларининг авариялари оқибатларини тугатишда иштирок этади; гидротехника иншоотларининг фавқулодда вазиятларни юзага келтириши мумкин бўлган авариялари хавфи тўғрисида аҳолини хабардор қилади; ўз ваколатлари доирасида гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширишда иштирок этади; гидротехника иншоотларини сақлаб туриш учун Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексида белгиланган тартибда маблағлар ажратади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг « Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида »ги Қонуни Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги 94. 9-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш учун шарт-шароитлар яратади; Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишни таъминлаш учун ер участкаларини беради; Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишни таъминлашда иштирок этади, шунингдек Давлат чегарасини жиҳозлашга кўмаклашади; Давлат чегарасини делимитация, демаркация, редемаркация қилиш ва унинг ўтиш чизиғини аниқлаштириш натижаларига кўра эгалик қилишга, фойдаланишга, ижарага берилган ёки бошқа асосларга биноан олинган ер участкаларининг, Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий бирликларининг чегаралари ўзгариши масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади; Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишда ихтиёрий асосда иштирок этиш учун жалб қилишга кўмаклашади; ўтказиш пунктларига туташ бўлган ҳудудлардаги йўлбўйи инфратузилмасининг яратилишини ва тегишли тартибини таъминлайди. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида »ги Қонуни Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари 95. 25-модда. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат чегарасини белгилаш, ўзгартириш, қўриқлаш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги: ... эгалик қилишга, фойдаланишга, ижарага берилган ёки бошқа асосларга биноан олинган ер участкалари чегараларини, Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари чегараларини Давлат чегарасини делимитация, демаркация, редемаркация қилиш ва Давлат чегарасининг ўтиш чизиғини аниқлаштириш натижаларига кўра ўзгартириш масалалари бўйича қарорлар лойиҳаларини тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритади. ... 96. 36-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг расмий матнини тасдиқлаш Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг расмий матнини тасдиқлаш: ... маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларига нисбатан — тегишли ҳоким томонидан имзолаш орқали амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг « Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» ги Қонуни Адлия вазирлиги 97. 16-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссияларни тузади; маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларида доимий яшовчи аҳоли сонини кўрсатган ҳолда ушбу пунктларнинг тўлиқ рўйхати тузилишини таъминлайди; маъмурий-ҳудудий бирликларда кўчаларнинг номлари, уйлар ва хонадонларнинг рақамлари кўрсатилган кўрсаткичлар бўлишини таъминлайди; жалб этилган рўйхатга олувчи ходимлар таркибини тасдиқлайди; рўйхатга олувчи ходимларни танлаб олиш ва ўқитишни ташкил этади; аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш доирасидаги ишларни бажаришга жалб этиладиган шахсларнинг ўқиши ва ишлаши учун яроқли мебель ҳамда алоқа воситалари билан жиҳозланган вақтинчалик хоналар, шунингдек, зарур транспорт воситалари берилишини таъминлайди; рўйхатга олиш варақларини ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатларини вақтинча сақлаш учун қўриқланадиган хоналар ажратиш юзасидан чоралар кўради; аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларнинг мувофиқлаштирилишини ташкил этади. Ўзбекистон Республикасининг « Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида »ги Қонуни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги 98. 21-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг деҳқон хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: деҳқон хўжаликларининг ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этишга кўмаклашади ҳамда зарур шарт-шароитлар яратади; деҳқон хўжаликлари билан ҳамкорлик қилиш учун экспорт қилувчиларни жалб этади, уларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишда ҳар томонлама кўмаклашади; деҳқон хўжаликларини ривожлантириш бўйича давлат дастурларининг амалга оширилишида иштирок этади; деҳқон хўжаликларини ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади; деҳқон хўжаликларининг моддий-техника таъминотини яхшилаш, уларни сув ресурслари билан таъминлаш, уларга зарур уруғликлар, кўчатлар, минерал ўғитларни етказиб бериш борасида амалий ёрдам кўрсатади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг « Деҳқон хўжалиги тўғрисида» ги Қонуни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 99. 8-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг томорқа хўжаликларини юритишни ташкил этиш ва уларни ривожлантириш соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: томорқа хўжаликларини ривожлантириш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади; томорқа хўжаликларини ривожлантириш соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади; тегишли ҳудудда томорқа хўжаликларини ривожлантиришга доир асосий кўрсаткичларни шакллантиради; томорқа хўжаликларининг моддий-техника таъминотини яхшилашга, уларни сув ресурслари, зарур уруғликлар, кўчатлар, минерал ўғитлар билан таъминлашга доир тегишли чора-тадбирларни, шунингдек, томорқа хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирларни белгилайди. Ўзбекистон Республикасининг « Томорқа хўжалиги тўғрисида» ги Қонуни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 100. 9. 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини, шу жумладан таълим муассасалари (академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бундан мустасно), соғлиқни сақлаш ва спорт, маданият, хусусан кинотеатрлар, клублар, концерт-томоша кўрсатиш муассасалари ва кинолаштириш объектлари, шунингдек, давлат ташкилотларининг бўш турган ер участкаларидан (кейинги ўринларда — фойдаланилмаётган активлар) доимий фойдаланиш ҳуқуқини хўжалик фаолиятига жалб қилиш ва сотиш тартиби жорий этилсин. Унга мувофиқ: Фойдаланилмаётган активларнинг мулкдорлари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларининг тегишли сўрови келиб тушган вақтдан бошлаб икки ой муддатда балансда сақловчининг юқори турувчи ташкилоти (агар мавжуд бўлса) билан келишилган, фойдаланилмаётган объектлар ва бўш турган ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича «йўл харитаси»ни (кейинги ўринларда — «йўл харитаси») тақдим этиши шарт; Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига жалб қилиш бўйича ишчи гуруҳ томонидан «йўл харитаси» тасдиқланади; фойдаланилмаётган активларнинг балансда сақловчиси томонидан «йўл харитаси» тақдим этилмаган ёки унда назарда тутилган фойдаланилмаётган активлардан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган муддатда бажарилмаган ёхуд «йўл харитаси»ни тасдиқлаш рад этилган ҳолларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўз ваколатлари доирасида фойдаланилмаётган активларни олиб қўйиш, жумладан сотиш ёки ижарага бериш учун бўш турган давлат мулки объектини Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг тегишли ҳудудий бошқармаларига бериш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир. Бунда, вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли бўлган, уч ойдан ортиқ фойдаланилмасдан бўш турган объектлар, ижтимоий объектлар бундан мустасно, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун «E-auksion» электрон савдо платформасига онлайн аукцион савдоларига чиқарилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780-сон Фармони Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 101. 4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2021 йил учун Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлашда республиканинг туристик зоналаридаги алоҳида ер участкалари, шу жумладан жисмоний шахслар фойдаланишида бўлган 1 гектардан ортиқ ер участкалари учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер солиғининг 3 бараваригача оширилган ставкасини белгилаш имкониятини кўзда тутсин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 июлдаги ПФ-6027-сон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 102. 1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги тартибни жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин: Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари Солиқ кодекси билан белгиланадиган солиқ ставкалари асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун туман ва шаҳарлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб ер солиғи ставкасига 0,5 дан 2,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда ер солиғи ставкаларини белгилайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги ПФ-6121-сон Фармони Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 103. 1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги тартибни жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин: туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан белгиланган, Тошкент шаҳри бўйича эса Солиқ кодексида белгиланган ер солиғи ставкаларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун, уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни киритиш ҳуқуқи берилади. 104. 3. Белгилансинки, профессионал футбол клубини ташкил қилиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, спорт ташкилотлари, шунингдек, тижорат тузилмалари, юридик ва жисмоний шахслардан иборат муассислар томонидан уларнинг шакллантирилаётган клублар ташкилий ва молиявий масалаларини ҳал этишдаги имкониятларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 1 майдаги ПҚ-338-сон қарори Спорт вазирлиги 105. 1. Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 1 январдан бошлаб: вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан фойдали қазилмалар захиралари давлат балансида ҳисобга олинган конлар ва истиқболли майдонлар жойлашган ер участкаларини беришда (реализация қилишда) ер фонди тоифасидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитасининг ижобий хулосаси олинади; ... норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома асосида ер қаъридан фойдаланувчининг мурожаатига кўра маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тегишли ер участкалари ўн кундан ошмаган муддатда очиқ савдоларсиз, тўғридан-тўғри рухсатноманинг амал қилиш муддати ва ер қаъри участкасининг чегараларига мувофиқ ажратиб берилади; ер қаъридан фойдаланувчиларга берилган рухсатноманинг амал қилиш муддати тугаганда ёки муддатидан олдин бекор қилинганда Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси томонидан бу ҳақда уч кун муддатда Давлат солиқ қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ёзма маълумот берилади; норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатноманинг амал қилиш муддати тугаганда ёки муддатидан олдин бекор қилинганда тегишли ер майдонлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан захирага қайтарилади; норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳажмлари ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан узлуксиз икки йил давомида бажарилмаган тақдирда (форс-мажор ҳолатларидан ташқари) ҳақиқатда қазиб олинган ҳажмдан келиб чиқиб, норуда фойдали қазилмалар захираларининг ўзлаштирилмай қоладиган қисми давлат балансига ва улар жойлашган ер участкалари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари захирасига қайтарилади. Бунда, илгари берилган рухсатнома қайта расмийлаштирилмасдан ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларига тегишли ўзгартиришлар киритилади; ... Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4078-сон қарори Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 106. 15. Белгилансинки, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, уларни фарзандликка, васийликка (ҳомийликка, патронатга) олаётган ва тарбия қилаётган оилаларни моддий, ҳуқуқий ва психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш мақсадида: ... 2021 йил 1 сентябрдан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларининг ташаббуси билан, етим болалар ва ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни васийликка ва ҳомийликка олган «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган оилаларга ушбу болалар 18 ёшга тўлгунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида моддий ёрдам пули тўлаш амалиёти жорий этилади; ... Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги ПҚ-5216-сон қарори Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 107. Вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низом Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 апрелдаги 123-сон қарори билан тасдиқланган Вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низом Адлия вазирлиги 108. Қарорга 3-илованинг 8-банди Сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган хорижий инвестициялар, ХМИ ва ХҲМТ кредитлари, грантлари иштирокидаги устувор инвестиция лойиҳаларининг тақдимотларини ошкоралик асосида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашларида муҳокамасини ташкил қилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 573-сон қарори Сув хўжалиги вазирлиги 109. Қарорнинг 2-банди, Маъмурий регламентга 1-иловадаги схема Туман (шаҳар) ҳокимликлари манфаатдор давлат ташкилотлари билан биргаликда ҳар йили ноябрь ойига қадар (заруратга кўра, йилнинг бошқа даврларида) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларни ихтисослаштириш, бўш турган, захирадаги ва келгусида захирага олинадиган ер майдонларини қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун очиқ электрон танловга чиқариш бўйича лойиҳаларни тайёрлайди ҳамда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясига киритади; киритилган лойиҳалар халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан маъқуллангандан сўнг, туман (шаҳар) ҳокимлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини очиқ электрон танловга қўйиш чораларини кўради; халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан тасдиқланган ҳудудларни ихтисослаштириш йўналишлари йил давомида захирадаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича лойиҳа тайёрлаш учун асос бўлиб хизмат қилади. Туман (шаҳар) ҳокимликлари тайёрланган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясига киритади. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан киритилган лойиҳаларни кўриб чиқади ва маъқуллайди. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарори Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 110. Қарорнинг 1-банди Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилганлиги; ... халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорларига асосан ажратиладиган маҳаллий бюджетлар қўшимча манбаларининг 3 фоизи миқдоридаги ажратма; ... қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 декабрдаги 779-сон қарори Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 111. Қарорга 2-илованинг 24-банди Ҳудудий комиссия ҳар чоракда ўз фаолияти юзасидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига ахборот тақдим этиб боради. Қарорга 2-илованинг 39-банди Туман (шаҳар) комиссияси ҳар чоракда ўз фаолияти юзасидан тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига ахборот тақдим этиб боради. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сон қарори Вазирлар Маҳкамаси 112. Қарорга илованинг 10-банди «а» кичик банди Давлат органлари ва бошқа ташкилотларга, шу жумладан халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига фуқаролар йиғини фаолиятига доир масалалар юзасидан таклифлар киритиши ва уларнинг кўриб чиқилишида иштирок этиши. Қарорга илованинг 27-банди Фаолияти «яхши», «қониқарли» ва «қониқарсиз» деб топилган фуқаролар йиғинлари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг фаолиятидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича қабул қилинган ҳаракатлар дастурларининг ижроси ҳар чоракда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашида муҳокама қилинади. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 485-сон қарори Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 113. Қарорга 1-иловадаги низомнинг 35-банди Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм ва маданий мерос бош бошқармалари бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш — вазир тақдимномасига асосан белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Бунда, вазир тақдимномаси тегишли маҳаллий халқ депутатлари Кенгашига кўриб чиқиш учун киритилиши шарт. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 475-сон қарори Туризм қўмитаси II. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатлари тақсимланиши натижасида ижроия ҳокимияти органлари масъул этиб белгиланаётган вазифа ва функциялар 114. 11-модда. Турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи ... (учинчи қисм) Турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи муддатсиз бўлиб, фуқаролар ва юридик шахсларнинг, давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаган ҳолда шахснинг ўзига тегишли турар жойга ўз хоҳиши ва манфаатларига кўра эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқи бузилишини бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Турар жойларнинг кўринишини ўзгартиришга, уларни қайта қуриш ёки бузишга маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тегишли рухсатномаси бўлган тақдирда йўл қўйилади. Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 115. 16 1 -модда. Кўп квартирали уйдаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари ... (бешинчи қисм) Кўп квартирали уйдаги яшаш учун мўлжалланмаган жой мулкдори маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан тегишли рухсатнома олмасдан ўзига қарашли жойни ўзбошимчалик билан қайта қурган ёки ўзгартирган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади ҳамда бу жойни ўз ҳисобидан аввалги ҳолатига келтириши шарт. 116. 21-модда. Уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни сақлаш устидан давлат назорати Уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни сақлаш, шунингдек, турар жойлардан фойдаланиш ҳамда уларни сақлашнинг норматив техник талабларга мувофиқлиги устидан давлат назорати маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади. 117. 24-модда. Уй, квартира мулкдорининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ... (бешинчи қисм) Кўп квартирали уйдаги квартира мулкдори маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан тегишли рухсатнома олмасдан ўзига қарашли жойни ўзбошимчалик билан қайта қурган ёки ўзгартирган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади ҳамда бу жойни ўз ҳисобидан аввалги ҳолатига келтириши шарт. 118. 35-модда. Давлат уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага бериш шартномаси ... (бешинчи қисм) Турар жойни ижарага бериш шартномаси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ёки улар ваколат берган органлар билан турар жойни олаётган фуқаролар ўртасида ёзма шаклда, қонунчиликда белгиланган тартибда тузилади. Турар жойни ижарага бериш шартномасининг ёзма шаклда бўлишига риоя этмаслик шартноманинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади. 119. 45-модда. Турар жой ҳужжати (ордери) Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидан турар жой бериш тўғрисидаги қарор асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органи фуқарога берилган турар жойга кўчиб кириш учун асос бўладиган ягона намунадаги ҳужжат (ордер) беради. 120. 56-модда. Ижарага олувчининг ўзи эгаллаб турган турар жой ўрнига кичикроғини олиш ҳуқуқи Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага олувчи, агар белгиланган нормадан ортиқча турар жой майдонига эга бўлса, вояга етган оила аъзоларининг розилигига биноан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ёки турар жойни берган корхона, муассаса, ташкилотга белгиланган тартибда мурожаат этиб, эгаллаб турган турар жойини кичикроқ ҳажмдаги турар жойга алмаштиришни сўраши мумкин. 121. 82-модда. Ётоқхоналар бериш ва улардан фойдаланиш ... (учинчи қисм) Уйларни ётоқхоналарга ўтказиш, шунингдек, ётоқхоналарга уйлар мақомини бериш уй-жой фондининг мулкдорлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади. 122. 98-модда. Уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативларини рўйхатдан ўтказиш Уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативлари кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши қабул қилган устав асосида фаолият кўрсатади ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида рўйхатдан ўтиши керак. 123. 99-модда. Уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативлари уйларидан турар жой олиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириш шартлари ҳамда тартиби ... (иккинчи қисм) Уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативлари уйидаги квартираларга маҳаллий давлат ҳокимияти органи берадиган ордерга мувофиқ кўчиб кирилади. Ордер беришни рад этиш устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин. 124. 106-модда. Турар жойни алмаштириш ... (учинчи қисм) Турар жойларни алмаштириш ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўзаро ўтказиш тарзида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорига биноан амалга оширилади. 125. 110-модда. Турар жойлар алмаштирилишини расмийлаштирувчи органлар Бир аҳоли пункти чегараси доирасидаги давлат уй-жой фондининг турар жойларини алмаштириш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан расмийлаштирилади. Агар турар жойлар турли аҳоли пунктларида бўлса, алмаштириш алмаштирилаётган турар жойлардан бири жойлашган жойдаги (алмаштириш иштирокчиларининг хоҳишига кўра) маҳаллий давлат ҳокимияти органларида расмийлаштирилади. 126. 111-модда. Турар жойларни алмаштириш тўғрисида ариза Турар жойларни алмаштириш истагида бўлган фуқаролар маҳаллий давлат ҳокимияти органларига белгиланган шаклда аризани топширадилар. 127. 112-модда. Турар жойларни алмаштиришни расмийлаштириш Турар жойларни алмаштириш тўғрисидаги шартнома турар жойларни алмаштириш расмийлаштирилган жойдаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бериладиган алмаштирув ҳужжатлари (ордерлари) олинган пайтдан бошлаб кучга киради. ... Давлат уй-жой фондидаги турар жойни алмаштириш шартномаси алмаштириш расмийлаштирилаётган жойдаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади. 128. 101-модда. Солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тартиби ... (тўртинчи қисм) Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки фуқаро муҳофазаси, аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши органлари томонидан тузилади. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси 129. 423-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ... (еттинчи қисм) Солиқ солиш объекти йўқ қилинган, вайрон бўлган ёки бузиб ташланган тақдирда, солиқни ундириш мол-мулк йўқ қилинган, вайрон бўлган ёки бузиб ташланган ойдан эътиборан тугатилади. Солиқ суммасини қайта ҳисоб-китоб қилиш маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган йўқ қилинганлик, вайрон бўлганлик ёки бузиб ташланганлик фактини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, амалга оширилади. 130. 48-модда. Сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш орқали ташвиқот олиб бориш ... (тўртинчи қисм) Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учрашувлар ўтказиш учун жиҳозланган хоналарни бепул ажратиши, зарур маълумот ва ахборот материалларини олишда ёрдам кўрсатиши шарт. Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси Марказий сайлов комиссияси 131. 49-модда. Овоз бериш бинолари ҳамда участка сайлов комиссиялари бинолари ... (тўртинчи қисм) Туташ ҳудудларни ободонлаштириш, фуқаролар, айниқса жисмоний имконияти чекланган шахслар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, сайлов комиссияларини техник воситалар, мебель, ашёлар, офис техника воситалари, транспорт билан таъминлаш маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, алоқа воситалари билан таъминлаш эса рақамли технологиялар соҳасидаги ваколатли давлат органи зиммасига юклатилади. 132. 32-модда. Ер участкасининг плани. Ер участкасининг чегараларини жойнинг ўзида белгилаш ... (учинчи қисм) Ер участкасининг планини ва тавсифини тузиш, жойнинг ўзида унинг чегараларини белгилаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси бўлинмалари томонидан бажарилади ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги 133. 1144-модда. Қонун бўйича мерос олинганида меросни муҳофаза қилиш ва уни бошқариш ... (тўртинчи қисм) Агар қонун бўйича меросхўрлар бўлмаса ёки номаълум бўлса, маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи меросни бошқарувчи тайинланишини сўраб нотариусга мурожаат этиши лозим. Қонун бўйича меросхўрлар ҳозир бўлганлари тақдирда, уларнинг талаби билан меросни бошқарувчи мерос ҳисобидан зарур бўлган харажатлар ва оқилона ҳақ тўланган ҳолда чақириб олиниши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси Адлия вазирлиги 134. 1157-модда. Эгасиз қолган мол-мулк ... (иккинчи қисм) Мерос мол-мулк мерос очилган жойдаги маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг аризаси бўйича мерос очилган кундан эътиборан уч йил ўтганидан кейин суднинг қарори асосида эгасиз деб топилади. Мерос мол-мулк, агар уни қўриқлаш ва бошқариш билан боғлиқ харажатлар унинг қийматидан ошиб кетса, кўрсатилган муддат ўтишидан олдин эгасиз деб топилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси Адлия вазирлиги 135. 43-модда. Табиатни шовқин, тебраниш, электромагнит майдонлари ва бошқа зарарли физик таъсирлардан муҳофаза қилиш Маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, айрим шахслар зарарли ишлаб чиқариш шовқинлари, тебраниш, электромагнит майдонларининг ва зарарли физик таъсирлар кўрсатувчи бошқа омилларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўришлари шарт. Ўзбекистон Республикасининг « Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида »ги Қонуни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 136. 8-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг шартнома муносабатлари соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида: давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш шартномаларини, шунингдек, контрактация шартномаларини тузиш ва бажариш ишларини мувофиқлаштириб боради; хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги шартнома муносабатларини ривожлантириш учун шароит яратиш чора-тадбирларини кўради. Ўзбекистон Республикасининг « Хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида »ги Қонуни Адлия вазирлиги 137. 10-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқаро муҳофазаси соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: фуқаро муҳофазаси режаларини ишлаб чиқадилар ва уларнинг тегишли ҳудудда амалга оширилишига раҳбарлик қиладилар; тегишли ҳудуддаги ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан фуқаро муҳофазаси тадбирларининг бажарилишини ташкил этадилар ва назорат қилиб борадилар; фуқаро муҳофазаси кучлари ва воситалари тайёрланишини ҳамда шай ҳолатда сақлаб турилишини таъминлайдилар; ташкилотлар раҳбарлари ва аҳолининг замонавий қирғин воситалари қўлланилган пайтдаги ҳимояланиш усулларига ўргатилишини ташкил этадилар; замонавий қирғин воситалари қўлланган шароитда аҳоли ҳаёт фаолиятининг таъминланишини кафолатловчи фуқаро муҳофазасига оид мол-мулк, моддий-техника, озиқ-овқат, тиббий ва бошқа хил захиралар ҳажмларини белгилайдилар ҳамда уларнинг тўпланиши, сақланиши, янгилаб борилиши ва шай ҳолатда сақлаб турилиши учун жавоб берадилар; уруш даврида, идоравий бўйсунувидан қатъий назар, ташкилотларнинг барқарор ишлашини таъминлаш тадбирларини ташкил этадилар ва амалга оширадилар; фуқаро муҳофазаси соҳасида ахборотлар йиғиш ва алмашинишни, шунингдек, замонавий қирғин воситаларининг қўлланиш таҳдиди ёки қўлланганлиги тўғрисида аҳолини ўз вақтида хабардор қилинишини таъминлайдилар; аҳолини эвакуация қилиш ва бўлиб-бўлиб жойлаштиришга, унинг хавфсиз зоналарга ўрнашиб олишига тайёргарлик кўриш ҳамда шу ишларни ташкил этиш, даволаш муассасалари ва бошқа ташкилотлар ишини йўлга қўйиш тадбирларини амалга оширадилар; қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ташкил этадилар ва амалга оширадилар, ўз тасарруфларидаги ҳудудда жамоат тартиби сақланишини таъминлайдилар; қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширадилар. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил « Фуқаро муҳофазаси тўғрисида »ги Қонуни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 138. 12-модда. Давлат кадастрларини юритиш Давлат кадастрларини юритиш тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади. ... Ўзбекистон Республикасининг « Давлат кадастрлари тўғрисида »ги Қонуни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги 139. 9-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўзларига берилган ваколатлар доирасида ўз ҳудудларида жойлашган маданий мерос объектларини аниқлайдилар ҳамда уларни ҳисобга оладилар, муҳофаза қиладилар, асрайдилар ва улардан фойдаланадилар, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликнинг ижро этилишини таъминлайдилар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат бирлашмаларини маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш тадбирларини ўтказишга жалб этадилар. Ўзбекистон Республикасининг « Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида »ги Қонуни Маданий мерос агентлиги 140. 13-модда. Аҳолини йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси масалаларига доир ахборот билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари аҳолига йод етишмаслиги касалликларининг келиб чиқиши ва тарқалиши омиллари, бундай касалликларнинг профилактикасига доир чоралар тўғрисида ишончли ва ўз вақтида ахборот берилишини таъминлайди. Ўзбекистон Республикасининг « Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида »ги Қонуни Соғлиқни сақлаш вазирлиги 141. 14-модда. Ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ... (бешинчи қисм) Аҳоли пунктлари ва бошқа ҳудудлар учун ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ишлаб чиқилади ҳамда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг « Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида »ги Қонуни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 142. 12-модда. Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича комиссияларнинг асосий вазифалари ... (учинчи қисм) Комиссияларнинг таркиби давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлари ва ходимлари, фуқаролик жамияти институтларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг вакиллари, шунингдек, фан ва маданият арбоблари, экспертлар, мутахассислар ҳамда тегишли фаолият соҳаларида махсус билимларга эга бўлган бошқа шахслар орасидан шакллантирилади. Республика комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар комиссиялари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимликларининг раҳбарияти томонидан бошқарилади. Ўзбекистон Республикасининг « Географик объектларнинг номлари тўғрисида »ги Қонуни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги 143. 14-модда. Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш ... (бешинчи қисм) Кадастр агентлиги давлат экспертизасини ўтказиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар мутахассисларини, етакчи олимларни, фан ва маданият арбобларини, шунингдек тегишли фаолият соҳаларида махсус билимларга эга бўлган бошқа шахсларни жалб этишга ҳақли. 144. 22-модда. Экологик назорат натижаларини рўёбга чиқариш шакллари Давлат, идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назорати натижаларини рўёбга чиқариш шакллари қуйидагилардан иборат: ... корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига бошқа реал таҳдид юзага келишининг олдини олиш муносабати билан ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш тўғрисида махсус ваколатли давлат органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарорини қабул қилиш; махсус ваколатли давлат органининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг атроф муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш, тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш тўғрисида, шунингдек, атроф-муҳитга, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилиши; атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талабларини бузган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги материални махсус ваколатли давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориш; Ўзбекистон Республикасининг « Экологик назорат тўғрисида »ги Қонуни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 145. 23-модда. Ижтимоий хизматлар мониторинги ва уларни баҳолаш ... (тўртинчи қисм) Ижтимоий хизматлар мониторингини ва уларни баҳолашни давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ бошқа давлат органлари амалга оширади. Ўзбекистон Республикасининг « Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида »ги Қонуни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 146. 35-модда. Туристлар ва экскурсантларнинг хавфсизлиги кафолатлари ... (иккинчи қисм) Ваколатли давлат органи манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда туристлар ҳамда экскурсантларнинг хавфсизлигини ва ҳимоя қилинишини, жамият ва давлат манфаатларини, туризмдан шахсларнинг қонунга хилоф миграцияси, уларнинг меҳнатини эксплуатация қилиш ҳамда уларни бошқача тарзда эксплуатация қилиш мақсадида фойдаланишга қарши курашишни таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқади. ... (тўртинчи қисм) Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари барча туристик йўналишлар бўйича туристлар ва экскурсантларнинг ҳимоя қилинишини ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳудудий дастурлар ишлаб чиқади ҳамда уларнинг бажарилишини ташкил этади. Ўзбекистон Республикасининг « Туризм тўғрисида »ги Қонуни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси 147. 37-модда. Туристлар ва экскурсантларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ихтисослаштирилган, қутқарув ва шошилинч хизматлар ... (иккинчи қисм) Қидирув-қутқарув хизматлари, шошилинч оператив хизматлар ва бошқа қутқарув хизматлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, соғлиқни сақлаш, алоқа, ички ишлар органлари, давлат ўрмон хўжалиги, гидрометеорология, фуқаро авиацияси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда фаолият кўрсатади. 148. 23-модда. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат назорати ва текшируви Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат назорати ва текшируви хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади. ... Атом энергиясидан фойдаланиш объекти билан боғлиқ бўлган авария содир бўлган тақдирда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳаракат қилишга шайлиги устидан давлат назоратини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тегишли ҳудуд доирасида амалга оширади. Ўзбекистон Республикасининг « Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида »ги Қонуни Энергетика вазирлиги 149. 50-модда. Радиациявий таъсир натижасида атроф-муҳитга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ... (иккинчи қисм) Зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар эксплуатация қилувчи ташкилотга давлат бошқаруви органлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тақдим этилади. 150. 32-модда. Маслаҳат бериш ва ахборот жиҳатидан қўллаб-қувватлаш Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро молия институтлари ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси ваколатхоналари инвесторларнинг муаммолари ва масалаларини ҳал этиш мақсадида ўз ваколатларига тааллуқли масалалар бўйича уларга маслаҳат ва ахборот ёрдами кўрсатади. Ўзбекистон Республикасининг « Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида »ги Қонуни Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 151. 15-модда. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг геодезия ва картография фаолияти соҳасидаги ваколатлари Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари махсус (тармоққа оид) аҳамиятга молик геодезия ва картографияга оид ишларнинг бажарилишини ўз ваколатлари доирасида ташкил этади ҳамда мувофиқлаштиради. Ўзбекистон Республикасининг « Геодезия ва картография тўғрисида »ги Қонуни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги 152. 18-модда. Умумдавлат аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларни бажариш ... (иккинчи қисм) Умумдавлат аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишлар махсус ваколатли давлат органи томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, бошқа юридик шахслар билан ҳамкорликда бажарилади. 153. 51-модда. Вояга етмаган таълим олувчилар ота-онасининг ҳамда бошқа қонуний вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ... (иккинчи қисм) Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва таълим ташкилотлари вояга етмаган таълим олувчиларни тарбиялашда, уларнинг жисмоний ҳамда руҳий соғлиғини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлашда, шунингдек, индивидуал қобилиятларини ривожлантиришда уларнинг ота-онасига ҳамда бошқа қонуний вакилларига кўмаклашади. Ўзбекистон Республикасининг « Таълим тўғрисида »ги Қонуни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 154. 23-модда. Ижтимоий инфратузилма объектларини ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларига риоя этган ҳолда лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг, шу жумладан ўриндиқли аравачалардан ҳамда етакловчи итлардан фойдаланувчи шахсларнинг барча ижтимоий инфратузилма объектларига (турар жойларга, жамоат ва ишлаб чиқариш биноларига, иморатлар ва иншоотларга, соғлиқни сақлаш ва спорт объектларига, маданий-томоша муассасаларига ҳамда бошқа муассасаларга) монеликсиз кириши учун шарт-шароитлар яратиши шарт. Ўзбекистон Республикасининг « Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида »ги Қонуни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 155. 43-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлигини таъминлаш ... (учинчи қисм) Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ходимларининг сони йигирма нафардан ортиқ бўлган ташкилотларда ходимлар умумий сонининг камида уч фоизи миқдорида ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сони белгиланади. 156. 11-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг маданий фаолият соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: маданий фаолият соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади; тегишли ҳудудда жойлашган маданият муассасалари ва ташкилотларига кўмаклашади; маданий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик қилади; маданий фаолият соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда иштирок этади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг « Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида» ги Қонуни Маданият вазирлиги 157. 13-модда. Давлат органларининг фазовий маълумотлар соҳасидаги ваколатлари Давлат органлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: фазовий маълумотлар соҳасидаги ягона давлат сиёсатини шакллантиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш ва киритишда иштирок этади ҳамда унинг амалга оширилишини таъминлайди; фазовий маълумотлар соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади; фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини ривожлантириш билан боғлиқ ишларда иштирок этади; махсус ваколатли давлат органи билан ҳамкорликда тегишли тармоқ учун соҳага оид фазовий маълумотлар ишлаб чиқилишини ҳамда тармоққа оид геоахборот ресурсларини ишлаб чиқишга ва фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасининг геопорталларини яратиш ҳамда сақлаб туришга доир ишларнинг бажарилишини ташкил этади; базавий фазовий маълумотларнинг ва метамаълумотларнинг махсус ваколатли давлат органига тақдим этилишини таъминлайди; соҳага оид очиқ фазовий маълумотлардан фойдаланилишини таъминлайди; тегишли тармоқ ёки ҳудуд учун соҳага оид фазовий маълумотларга ишлов берилишини амалга оширади. Давлат органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг « Фазовий маълумотлар тўғрисида» ги Қонуни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги 158. 36-модда. Фавқулодда вазиятларда транспорт ишини ташкил этиш ... (тўртинчи қисм) Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар натижасида юзага келган ҳамда одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга, ҳаракат хавфсизлигига ҳамда юкларнинг бут сақланишига таҳдид соладиган авариялар, ҳалокатлар, табиий офатлар ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини тугатишда транспорт ташкилотларига, ташувчиларга ёрдам кўрсатади, шунингдек, уларни бартараф этиш, одамлар ҳаётини қутқариш ҳамда соғлиғини сақлаш, моддий ва маданий қимматликларни ҳимоя қилиш, зарарни (зиённи) камайтириш чораларини кўради. Ўзбекистон Республикасининг « Транспорт тўғрисида» ги Қонуни Транспорт вазирлиги 159. 83-модда. Судьяларни уй-жой билан таъминлаш Уй-жойга муҳтож бўлган судья маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда суд жойлашган ерда хизмат турар жойи билан таъминланади. Ўзбекистон Республикасининг « Судлар тўғрисида» ги Қонуни Олий суд 160. 11-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: сейсмик хатарни камайтириш ва аҳолини юз бериши мумкин бўлган кучли зилзилаларга тайёрлаш ишларини ташкил этади; сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширишга кўмаклашади; юз бериши мумкин бўлган кучли зилзилаларга тайёргарлик кўриш бўйича устувор йўналишларни аниқлаш ҳамда тадқиқот ва лойиҳалаш ишларини олиб бориш борасида бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади; аҳолини кучли зилзилалар вақтида тегишли ҳаракатларни бажаришга ва тадбирларни амалга оширишга тайёрлаш бўйича сейсмик фаол зоналарда семинар ва тренинглар ташкил этилишига бевосита кўмаклашади; қурилиш ташкилотлари томонидан сейсмик фаол зоналар учун нормативларга мувофиқ ишлаб чиқилган лойиҳаларга қатъий риоя этилишини назорат қилади; мавжуд бўлган ҳамда қурилаётган бинолар ва иншоотларнинг электрон техник паспортларини шакллантиришда, уларни янгилашда, шунингдек мониторингини ўтказишда иштирок этади; сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги янги ишланмаларни амалга оширишда бевосита ташкилий-амалий ёрдам кўрсатади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида »ги Қонуни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 161. 17-модда. Зилзила оқибатларини бартараф этиш ... (иккинчи қисм) Зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбарлигида ҳамда ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот муассасалари, сейсмология соҳасидаги мутахассислар иштирокида зарар тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш асосида тезкор чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқади. 162. 10-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг органик маҳсулотлар соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: қишлоқ хўжалиги корхоналарига ва қайта ишлаш корхоналарига органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, транспортда ташиш ва реализация қилиш учун ер участкалари ажратилишида амалий ёрдам кўрсатади; органик маҳсулотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотларнинг органик маҳсулотлар сифатида реализация қилинишига йўл қўймаслик чораларини кўради; аҳолини органик маҳсулотлар етиштириш тўғрисидаги ахборот билан таъминлайди. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг « Органик маҳсулотлар тўғрисида »ги Қонуни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги III. Бекор қилиниши таклиф этилаётган вазифа ва функциялар 163. 25 2 -модда. Халқ депутатлари Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш ... (учинчи қисм) Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг профилактика катта инспекторлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳолати тўғрисида ҳар олти ойда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳисобот тақдим этади. ... Ўзбекистон Республикасининг « Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида »ги Қонуни Ички ишлар вазирлиги 164. 15-модда. Ички ишлар органларининг таянч пунктлари ... (учинчи қисм) Профилактика инспекторлари халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг қарори билан лавозимга тасдиқланади. ... Ўзбекистон Республикасининг « Ички ишлар органлари тўғрисида » Қонуни Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги ПФ-28-сон Фармонига 4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-4702-сон Фармони 3-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «маҳаллий давлат» сўзлари «маҳаллий ижроия» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5742-сон Фармони 10-банди учинчи хатбошисидаги «ҳар чоракда» сўзлари «ҳар йили» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5853-сон Фармони 8-бандининг учинчи хатбошисидаги «ҳар чоракда» сўзлари «ҳар йили» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5890-сон Фармонида :

а) 4-банднинг бешинчи хатбошисидаги «маҳаллий давлат» сўзлари «маҳаллий ижроия» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 6-бандда :

«а» кичик банддаги «маҳаллий давлат» сўзлари «маҳаллий ижроия» сўзлари билан алмаштирилсин;

«б» кичик банднинг учинчи хатбошисидаги «маҳаллий давлат» сўзлари «маҳаллий ижроия» сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-6024-сон Фармони 8-бандининг учинчи хатбошисидаги «ҳар чоракда» сўзлари «ҳар йили» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони билан тасдиқланган Маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларининг амалга оширилиши бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш тартибининг «Бажариш муддати» устунидаги «Ҳар ойда» сўзлари «Ҳар ярим йилда» сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги «Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6275-сон Фармонининг 5-бандидаги «ҳар чоракда» сўзлари «ҳар йили» сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги «2022 — 2026 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-134-сон Фармони 11-бандининг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 майдаги «Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-144-сон Фармони 4-бандининг «в» кичик банди биринчи хатбошисидаги «маҳаллий давлат» сўзлари «маҳаллий ижроия» сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2833-сон қарори 2-бандининг биринчи хатбошисидаги «маҳаллий давлат» сўзлари «маҳаллий ижроия» сўзлари билан алмаштирилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги «Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2896-сон қарорида :

а) 2-бандда :

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) Ички ишлар органлари таянч пункти тўғрисидаги низомнинг 5-банди иккинчи хатбошисидан «тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши қарори билан лавозимга тасдиқланиб, унинг мажлисида» деган сўзлари чиқариб ташлансин.

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 майдаги «Фаол тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3697-сон қарорининг 5-банди тўртинчи хатбошисидаги «маҳаллий давлат» сўзлари «маҳаллий ижроия» сўзлари билан алмаштирилсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги «Қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4464-сон қарорининг 9-бандидаги «маҳаллий давлат» сўзлари «маҳаллий ижроия» сўзлари билан алмаштирилсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 январдаги «Пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4567-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбошисидаги «маҳаллий давлат» сўзлари «маҳаллий ижроия» сўзлари билан алмаштирилсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги «Жиззах ва Сирдарё вилоятларида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4801-сон қарорида :

7-банднинг иккинчи хатбошисидаги «маҳаллий давлат» сўзлари «маҳаллий ижроия» сўзлари билан алмаштирилсин;

10-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «маҳаллий давлат» сўзлари «маҳаллий ижроия» сўзлари билан алмаштирилсин.

16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги ПҚ-4954-сон қарори билан тасдиқланган Шахматни 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастурининг 3-параграфи «г» кичик банди учинчи хатбошисидаги «маҳаллий давлат» сўзлари «маҳаллий ижроия» сўзлари билан алмаштирилсин.

17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги «Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5117-сон қарори 9-банди учинчи хатбошисидаги «ҳар чоракда» сўзлари «ҳар йили» сўзлари билан алмаштирилсин.

18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5132-сон қарорида :

а) «Ijro.gov.uz» тизимида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ижросини ташкил этиш тартибининг 8-босқичидаги «Ҳар ойда» сўзлари «Ҳар ярим йилда» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомда :

37-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «ҳар ойда» сўзлари «ҳар ярим йилда» сўзлари билан алмаштирилсин;

43-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «ҳар ойда» сўзлари «ҳар ярим йилда» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) Тошкент шаҳар ҳокимлиги намунасида «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сонли қарори билан тасдиқланган «Йўл харитаси»нинг 12-банди ижроси бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш схемаси II босқичидаги «ҳар ойда» сўзлари «ҳар ярим йилда» сўзлари билан алмаштирилсин.

19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда соҳани инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5150-сон қарорининг 11-банди биринчи хатбошисидаги «ҳар ярим йил якунида» сўзлари «ҳар йил якунида» сўзлари билан алмаштирилсин.

20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги «Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5200-сонли қарорининг 23-бандидаги «ҳар чорак якуни билан» сўзлари «ҳар йили» сўзлари билан алмаштирилсин.

21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги «Чавандозлар мактаблари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5212-сон қарори 8-бандининг иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «маҳаллий давлат» сўзлари «маҳаллий ижроия» сўзлари билан алмаштирилсин.

22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5215-сон қарори 12-бандидаги «мунтазам равишда» сўзлари «йилига камида бир маротаба» сўзлари билан алмаштирилсин.

23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган дастурни тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-120-сон қарори 6-бандининг учинчи хатбошисидаги «ҳар чоракда» сўзлари «ҳар йили» сўзлари билан алмаштирилсин.

24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги «Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-190-сон қарори 9-бандининг тўртинчи хатбошисидаги «ҳар ойда» сўзлари «ҳар ярим йилда» сўзлари билан алмаштирилсин.

25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги «Ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-230-сон қарори 7-бандининг иккинчи хатбошисидаги «ҳар чоракда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) Кенгашларига» сўзлари «ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияларига» сўзлари билан алмаштирилсин.

26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 июлдаги «2022 — 2026 йиллар давомида амалга оширилиши мўлжалланган «Хавфсиз ва равон йўл» умуммиллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-316-сон қарори 3-бандининг учинчи хатбошисидаги «ҳар чоракда» сўзлари «ҳар ярим йилда» сўзлари билан алмаштирилсин.

27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 августдаги «Қишлоқ хўжалиги соҳасига илғор рақамли технологияларни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-257-сон қарори 2-бандининг «д» ва «е» кичик бандларидаги «маҳаллий давлат» сўзлари «маҳаллий ижроия» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2024 йил 2 февраль,

ПФ-28-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2024 й., 06/24/28/0099-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining

Farmoni

ROʻYXATI

VAKOLAT VA FUNKSIYALARI

“YOʻL XARITASI”

Mahalliy davlat hokimiyati organlari faoliyatining samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Mamlakatimizda soʻnggi yillarda xalq deputatlari mahalliy Kengashlarining hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish, aholini ijtimoiy himoya qilishga oid dolzarb masalalarni hal qilish boʻyicha vakolatlari kengaytirilib, xalq hokimiyatchiligini toʻlaqonli roʻyobga chiqarish borasida keng qamrovli islohotlar amalga oshirildi.

Mahalliy Kengashlarning nazorat faoliyatini kuchaytirishga qaratilgan huquqiy asoslar yaratildi. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining faoliyati ustidan xalq deputatlari Kengashlarining nazorat funksiyalarini kengaytirish maqsadida ularga oʻndan ortiq qoʻshimcha vakolatlar berildi. Xususan, prokuratura, adliya, ichki ishlar, moliya, soliq, ekologiya va sogʻliqni saqlash organlari rahbarlarining hisobdorligi belgilab qoʻyildi.

Yangi tahrirdagi Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasiga muvofiq mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari va ijro etuvchi hokimiyat organlari vakolatlari, mahalliy Kengash raisi va hokim lavozimlari bir-biridan ajratilganligi hokimiyatlar boʻlinishiga oid konstitutsiyaviy tamoyilning mahalliy darajada ijrosini taʼminlashda muhim qadam boʻldi.

Shu bilan birga, “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasida koʻrsatib oʻtilgan maqsadlar mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlarini xalqning haqiqiy “ovoziga” aylantirish, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari faoliyatini transformatsiya qilib, hududiy boshqaruvni “aholi manfaatlariga xizmat qilish” tamoyili asosida yoʻlga qoʻyishni talab etmoqda.

Yangi tahrirdagi Konstitutsiyada belgilangan hokimlar va xalq deputatlari Kengashlari vakolatlari taqsimlanishiga asoslangan davlat hokimiyatini tashkil etishning yangi modelini toʻliq amalga oshirish, mahalliy Kengashlarning davlat va jamiyat boshqaruvidagi rolini kuchaytirish, mahalliy davlat hokimiyatini yangicha konstitutsiyaviy-huquqiy sharoitlarda yoʻlga qoʻyish maqsadida:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati, Adliya vazirligi hamda xalq deputatlari mahalliy Kengashlari (keyingi oʻrinlarda — mahalliy Kengashlar) tomonidan ishlab chiqilgan:

Jamiyat va davlat hayotining muhim masalalarini hal etishda mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlarining rolini oshirish maqsadida xalq deputatlari mahalliy Kengashlariga oʻtkazilishi taklif etilayotgan vakolatlar roʻyxati 1-ilovaga muvofiq;

Xalq deputatlari mahalliy Kengashlarining tizimlashtirish taklif etilayotgan vakolat va funksiyalari 2-ilovaga muvofiq;

Mahalliy davlat hokimiyati organlari faoliyatini “Kuchli Kengash, hisobdor va tashabbuskor hokim” tamoyili asosida tashkil etish yuzasidan qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 3-ilovaga muvofiq maʼqullansin.

2. Belgilab qoʻyilsinki:

mahalliy Kengashlar zimmasiga vazifa va funksiyalar faqatgina qonun hujjatlari bilan yuklanadi;

davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari tomonidan mahalliy Kengashlar faoliyatiga aralashishga yoʻl qoʻyilmaydi;

normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqishda vazifalarni mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari va ijro etuvchi hokimiyat organlari oʻrtasida aniq belgilash amaliyoti joriy etiladi;

normativ-huquqiy hujjatlarda mahalliy davlat hokimiyati organlariga berilgan, mahalliy Kengashlarning qonunchilikda belgilangan vakolatlariga xos boʻlmagan vazifalar ijrosi boʻyicha mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari masʼul hisoblanadi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senatiga Vazirlar Mahkamasi bilan birgalikda 2024-yilning 1-oktabriga qadar Oʻzbekistonda mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari faoliyatini 2030-yilga qadar rivojlantirish konsepsiyasini ishlab chiqish va unda quyidagi asosiy yoʻnalishlarni nazarda tutish tavsiya etilsin:

mahalliy Kengashlar, ularning organlari hamda deputatlarning nazorat faoliyatini takomillashtirish, samarali nazorat tizimini shakllantirish;

mahalliy Kengashlar tomonidan hudud manfaatlariga oid muhim va dolzarb masalalar yuzasidan Oliy Majlis Senatiga takliflar kiritish mexanizmini belgilash;

mahalliy Kengashlarning norma ijodkorligi sohasidagi faoliyatini takomillashtirish;

mahalliy Kengashlar qarorlarini ishlab chiqishda jamoatchilikning keng ishtirokini taʼminlash;

mahalliy Kengashlar deputatlarining maqomi va faoliyatining asosiy kafolatlarini yanada kuchaytirish;

mahalliy Kengashlar faoliyatida oʻzaro va xalqaro hamkorlikni yoʻlga qoʻyish;

mahalliy Kengashlar faoliyatini toʻliq raqamlashtirish, byurokratiyaga qarshi choralarni belgilash.

4. Tashqi ishlar vazirligi Oʻzbekistonda mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari faoliyatini 2030-yilga qadar rivojlantirish konsepsiyasini ishlab chiqishga xorijiy davlatlarning yetakchi ekspertlarini jalb qilsin hamda ilgʻor xalqaro tajribani oʻrganish uchun xizmat va oʻquv safarlarini tashkil etsin.

5. Vazirlik va idoralar bir oy muddatda mazkur Farmonga 3-ilovaga muvofiq qonunchilik hujjatlari bilan mahalliy davlat hokimiyati organlari zimmasiga yuklatilgan vazifalar va funksiyalarni mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari va ijro etuvchi hokimiyat organlari oʻrtasida ixtisoslashtirish boʻyicha takliflarni Adliya vazirligiga kiritsin.

Adliya vazirligi vazirlik va idoralar takliflari asosida uch oy muddatda tegishli qonunchilik hujjatlari loyihalarini ishlab chiqib, Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

Bunda, ushbu loyihalarning jismoniy va yuridik shaxslar uchun ortiqcha maʼmuriy va boshqa cheklovlarni joriy etuvchi qoidalar hamda normalarning mavjudligi nuqtai nazaridan tanqidiy koʻrib chiqilishiga alohida eʼtibor qaratilsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalariga ikki oy muddatda mahalliy Kengashlar faoliyatiga oid oʻz qarorlarini toʻliq xatlovdan oʻtkazgan holda tizimlashtirish tavsiya etilsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senatiga:

2024-yil 1-iyulga qadar mahalliy Kengashlar vakolatlari, vazifalari va funksiyalarining reyestrini ishlab chiqish va yuritish;

mahalliy Kengashlar qarorlari loyihalarini ishlab chiqish va qabul qilishda yagona amaliyotni joriy qilish boʻyicha takliflarni ishlab chiqish;

Adliya vazirligi bilan birgalikda mahalliy Kengashlar deputatlari va kotibiyatlari xodimlarining bilim va malakasini oshirishga qaratilgan oʻquv kurslarini tizimli tashkil etish tavsiya etilsin.

8. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda 2024-yil 1-aprelga qadar:

mahalliy Kengashlar binolarining joriy holatini xatlovdan oʻtkazsin;

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati bilan birgalikda mahalliy Kengashlar binolariga va ularni moddiy-texnika jihatidan jihozlashga doir minimal talablarni ishlab chiqsin;

2024-yil 1-oktabrga qadar xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari, 2025-yil 1-dekabrga qadar xalq deputatlari tuman va shahar Kengashlari uchun belgilangan minimal talablarni inobatga olgan holda bino (ishchi xonalar) bilan taʼminlash va jihozlash boʻyicha “yoʻl xaritasi”ni ishlab chiqsin va tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ayrim hujjatlariga 4-ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

10. Adliya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda:

ushbu Farmonning 1 - 2-ilovalarida nazarda tutilgan takliflarni roʻyobga chiqarish maqsadida tegishli qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish toʻgʻrisida;

ushbu Farmondan kelib chiqadigan boshqa oʻzgartirish va qoʻshimchalar toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga takliflarni kiritsin.

11. Mazkur Farmon ijrosini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A.N. Aripov zimmasiga yuklansin.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 2-fevraldagi PF-28-son Farmoniga 1-ILOVA

Jamiyat va davlat hayotining muhim masalalarini hal etishda mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlarining rolini oshirish maqsadida xalq deputatlari mahalliy Kengashlariga oʻtkazilishi taklif etilayotgan vakolatlar

T/r Vakolatning qisqacha mazmuni Vakolat oʻtkazilishi taklif etilayotgan organ Normativ-huquqiy hujjat 1. Taʼlim sohasidagi vakolatli davlat boshqaruvi organlari bilan kelishgan holda tegishli hududda davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarini tashkil etish, qayta tashkil etish, tugatish. Mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari Oʻzbekiston Respublikasining “Maktabgacha taʼlim va tarbiya toʻgʻrisida ”gi Qonuni (13-modda) 2. Taʼlim sohasidagi vakolatli davlat boshqaruvi organlari bilan kelishgan holda davlat taʼlim muassasalarini tashkil etish, qayta tashkil etish va tugatish, bundan respublika tasarrufidagi taʼlim muassasalari mustasno. Mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari Oʻzbekiston Respublikasining “Taʼlim toʻgʻrisida” gi Qonuni (27-modda) 3. Atmosfera havosini ifloslantiruvchi manba hisoblanadigan ishlab chiqarish va isteʼmol chiqindilarini saqlash poligonlarining joyini davlat ekologik ekspertizasining ijobiy xulosasi mavjud boʻlganda, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan kelishilgan holda belgilash. Mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari Oʻzbekiston Respublikasining “ Atmosfera havosini muhofaza qilish toʻgʻrisida ”gi Qonuni (21-modda) 4. Atmosfera havosining holatiga taʼsir koʻrsatuvchi korxonalar, inshootlar, transport magistrallari va boshqa obyektlarni qurish joylarini belgilash, ularni qurish hamda qayta qurish loyihalarini kelishish. Mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari Oʻzbekiston Respublikasining “ Atmosfera havosini muhofaza qilish toʻgʻrisida ”gi Qonuni (22-modda) 5. Radioaktiv chiqindilarni va kimyoviy moddalarni koʻmib tashlashga (davlat ekologik ekspertizasining ijobiy xulosasi mavjud boʻlganda) rozilik berish. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari Oʻzbekiston Respublikasining “ Tabiatni muhofaza qilish toʻgʻrisida ”gi Qonuni (42-modda) 6. Chiqindilar koʻmib tashlanadigan joylarni (xavfli chiqindilar bundan mustasno) belgilash. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari Oʻzbekiston Respublikasining “ Chiqindilar toʻgʻrisida ”gi Qonuni (22-modda) 7. Shahar yoʻlovchilar transportida yoʻlovchilar va bagaj tashish haqini toʻlashning yoʻl qoʻyiladigan doiradagi tariflarini belgilash. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari Oʻzbekiston Respublikasining “Shahar yoʻlovchilar transporti toʻgʻrisida” gi Qonuni (16-modda) 8. Yoʻnalishlarni tashkil etish, shu jumladan yangi yoʻnalishlar ochish va ishlab turganlarini oʻzgartirish, bekatlarni, toʻxtab oʻtish va dispetcherlik manzillarini joylashtirish yerini kelishish. Mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari Oʻzbekiston Respublikasining “Shahar yoʻlovchilar transporti toʻgʻrisida” gi Qonuni (19-modda) 9. Shahar yoʻlovchilar transportidan foydalanish chogʻida fuqarolarning alohida toifalari uchun imtiyozli tariflar joriy etish. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari Oʻzbekiston Respublikasining “Transport toʻgʻrisida” gi Qonuni (11-modda) 10. Xodimlarni ommaviy ravishda ishdan boʻshatish toʻgʻrisidagi qarorlarni mahalliy mehnat organlarining taqdimnomalari boʻyicha yoki mustaqil ravishda olti oygacha muddatga toʻxtatib turish. Mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari Oʻzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksi (98-modda) Oʻzbekiston Respublikasining “ Aholi bandligi toʻgʻrisida ”gi Qonuni (18-modda) 11. Ish oʻrinlarini tashkil etishga boʻlgan ehtiyojning dastlabki parametrlarini tasdiqlash. Mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari Oʻzbekiston Respublikasining “ Aholi bandligi toʻgʻrisida ”gi Qonuni (23-modda) 12. Hududlarning ekologik holati yoki hududlarda transport vositalari va odamlar harakatining alohida tartibidan kelib chiqib, aviatsiya ishlarini bajarish shartlari va cheklovlarini belgilash. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari Oʻzbekiston Respublikasining Havo kodeksi (95-modda) 13. Tabiiy ofat, avariyalar roʻy bergan taqdirda va boshqa favqulodda holatlarda, shuningdek korxona vodoprovod suvini limitdan ortiqcha olgan taqdirda, aholining ichimlik suvga boʻlgan ehtiyojlarini va maishiy ehtiyojlarini birinchi navbatda qondirish manfaatlarini koʻzlab, kommunal vodoprovodlardan sanoat maqsadlari uchun ichimlik suv isteʼmolini qisqartirish yoki taqiqlab qoʻyish, idoralarga qarashli ichimlik suv beradigan xoʻjalik vodoprovodlari suvidan sanoat maqsadlari uchun foydalanishni vaqtincha cheklab qoʻyish. Mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari Oʻzbekiston Respublikasining “ Suv va suvdan foydalanish toʻgʻrisida ”gi Qonuni (57-modda) 14. Ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish boʻyicha xizmatlar uchun tariflarni tasdiqlash. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari Oʻzbekiston Respublikasining “Ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish toʻgʻrisida” gi Qonuni 15. Tabiiy obyektlarga, transport va muhandislik-texnika infratuzilmasi obyektlariga nom berish hamda ularning nomlarini oʻzgartirish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari Oʻzbekiston Respublikasining “ Geografik obyektlarning nomlari toʻgʻrisida ”gi Qonuni (11-modda) 16. Hovli, uy atrofi hududlarini saqlash va turar joylardan foydalanish qoidalarini tasdiqlash. Mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari Oʻzbekiston Respublikasining “ Aholining sanitariya-epidemiologik osoyishtaligi toʻgʻrisida ”gi Qonuni (23-modda) 17. Mahalliy ahamiyatga molik alohida tartibga solinadigan shaharsozlik faoliyati obyektlarining chegaralarini hamda tegishli obyektlar hududlarida shaharsozlik faoliyatini tartibga solish tartibotini belgilash. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari Oʻzbekiston Respublikasining Shaharsozlik kodeksi (21-modda) 18. Aholi punktlarining hududiy zonalari toifalariga mahalliy sharoitlardan kelib chiqib oʻzgartirish kiritish, shuningdek shaharsozlik normalari va qoidalarini hisobga olgan holda ularga yer uchastkalarini hamda boshqa obyektlarni kiritish. Xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari Oʻzbekiston Respublikasining Shaharsozlik kodeksi (63-modda) 19. Toshkent shahri hududida alohida tartibga solinadigan shaharsozlik faoliyati obyektlarini umumdavlat ahamiyatiga molik obyektlar jumlasiga kiritish, shuningdek ularning chegaralarini belgilash boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taqdimnoma kiritish. Xalq deputatlari Toshkent shahar Kengashi Oʻzbekiston Respublikasining Shaharsozlik kodeksi (76-modda) 20. Quyidagi toifadagi alohida tartibga solinadigan shaharsozlik faoliyati obyektlarini mahalliy ahamiyatga molik (umumdavlat ahamiyatiga molik obyektlar jumlasiga kiritilmagan) obyektlar jumlasiga kiritish, shuningdek ularning chegaralarini belgilash boʻyicha Favqulodda vaziyatlar vazirligiga taqdimnoma kiritish: tabiiy va texnogen xususiyatga ega favqulodda vaziyatlar taʼsiriga duchor boʻlgan hududlar; yoʻl qoʻyiladigan eng yuqori konsentratsiyalardan ortiqcha kimyoviy va (yoki) biologik moddalar, zararli mikroorganizmlar bilan, yoʻl qoʻyiladigan eng yuqori darajalardan ortiqcha radioaktiv moddalar bilan ifloslangan hududlar. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari Oʻzbekiston Respublikasining Shaharsozlik kodeksi (76-modda) 21. Tabiiy va texnogen xususiyatga ega favqulodda vaziyatlar taʼsiriga duchor boʻlgan hududlarni umumdavlat ahamiyatiga molik obyektlar jumlasiga kiritish, shuningdek ularning chegaralarini belgilash boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taqdimnoma kiritish. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari Oʻzbekiston Respublikasining Shaharsozlik kodeksi (76-modda) 22. Quyidagi toifadagi alohida tartibga solinadigan shaharsozlik faoliyati obyektlarini mahalliy ahamiyatga molik (umumdavlat ahamiyatiga molik obyektlar jumlasiga kiritilmagan) obyektlar jumlasiga kiritish: muhofaza etiladigan tabiiy hududlar; hayot faoliyatining alohida rejimiga ega boʻlgan aholi punktlari (harbiy obyektlar, boshqa rejimli hududlar, davlat qoʻriqxonalari hududlarida va qoʻriqlanadigan boshqa tabiiy hududlarda joylashgan aholi punktlari) hududlari; Nukus shahri hamda viloyatlarning maʼmuriy markazlari boʻlgan shaharlar hududlari, shuningdek madaniy meros obyektlari mavjud boʻlgan shaharlar hududlari. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari Oʻzbekiston Respublikasining Shaharsozlik kodeksi (76-modda) 23. Investitsiya faoliyati sohasida eshituvlarni amalga oshirish. Mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari Oʻzbekiston Respublikasining “ Investitsiyalar va investitsiya faoliyati toʻgʻrisida ”gi Qonuni (33-modda) 24. Mahalliy ahamiyatga molik tabiat bogʻlarini davlat tabiatni muhofaza qilish muassasasi shaklida tashkil etish. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari Oʻzbekiston Respublikasining “Muhofaza etiladigan tabiiy hududlar toʻgʻrisida” gi Qonuni (23-modda) 25. Tabiiy obyektlarni davlat tabiat yodgorliklari deb eʼlon qilish. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari Oʻzbekiston Respublikasining “Muhofaza etiladigan tabiiy hududlar toʻgʻrisida” gi Qonuni (27-modda) 26. Buyurtma qoʻriqxonalarini tashkil etish. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari Oʻzbekiston Respublikasining “Muhofaza etiladigan tabiiy hududlar toʻgʻrisida” gi Qonuni (31-modda) 27. Tabiiy pitomniklarni tashkil etish. Mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari Oʻzbekiston Respublikasining “Muhofaza etiladigan tabiiy hududlar toʻgʻrisida” gi Qonuni (33-modda) 28. Mahalliy ahamiyatga molik kurort tabiiy hududlarni Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashi va Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining birgalikdagi taqdimnomasiga binoan tashkil etish. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari Oʻzbekiston Respublikasining “Muhofaza etiladigan tabiiy hududlar toʻgʻrisida” gi Qonuni (36-modda) 29. Rekreatsiya zonalarini, jumladan davlat oʻrmon fondi uchastkalaridagi rekreatsiya zonalarini vakolatli davlat organlari bilan kelishgan holda tashkil etish. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari Oʻzbekiston Respublikasining “Muhofaza etiladigan tabiiy hududlar toʻgʻrisida” gi Qonuni (38-modda) 30. Mahalliy ahamiyatga molik botanika va dendrologiya bogʻlarini tashkil etish. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻsimlik dunyosini muhofaza qilish va undan foydalanish toʻgʻrisida” gi Qonuni (18-19-moddalar) 31. Ilmiy faoliyatga oid hududiy dasturlarni tasdiqlash. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 1-apreldagi PF-6198-son Farmoni 32. Oʻzbekiston Respublikasida oʻrmon xoʻjaligi tizimini 2030-yilgacha rivojlantirish konsepsiyasini amalga oshirish boʻyicha hududiy harakatlar rejalarini tasdiqlash. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar Kengashlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 6-oktabrdagi PQ-4850-son qaroriga 1-ilova (30-band) 33. Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari direktorlarining qonunchilik bilan zimmasiga yuklatilgan vazifalar ijrosi yuzasidan hisobotini har yil yakuni boʻyicha eshitish. Eshitish natijalari boʻyicha Markaz direktorlarini ragʻbatlantirish (shu jumladan boshqa lavozimlarga koʻtarish) va ularga nisbatan tegishli choralar koʻrish (shu jumladan lavozimidan ozod qilish) boʻyicha taklif kiritish. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 5-noyabrdagi PQ-5279-son qarori (2-band)

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 2-fevraldagi PF-28-son Farmoniga 2-ILOVA

Xalq deputatlari mahalliy Kengashlarining tizimlashtirish taklif etilayotgan

T/r Vakolat va funksiyaning qisqacha mazmuni Tizimlashtiriladigan vakolat va funksiya Normativ-huquqiy hujjat 1. Tuman (shahar) ichki ishlar boshqarmalari (boʻlimlari) boshliqlarining huquqbuzarliklarning oldini olish va ularning profilaktikasi holati toʻgʻrisidagi hisobotini har chorakda xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlarida eshitish. Tuman (shahar) ichki ishlar boshqarmalari (boʻlimlari) boshliqlarining huquqbuzarliklarning oldini olish va ularning profilaktikasi holati, shuningdek, jamoat xavfsizligi haqidagi hisobotini har chorakda xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlarida eshitish. Oʻzbekiston Respublikasining “Ichki ishlar organlari toʻgʻrisida”gi Qonuni (13 1 -modda) Tuman (shahar) ichki ishlar boshqarmalari (boʻlimlari) boshliqlarining oʻrinbosarlari — Jamoat xavfsizligi xizmati boshliqlarining jamoat xavfsizligi haqidagi hisobotini har oyda xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlarida eshitish. Mahalla huquq-tartibot maskanlarining profilaktika katta inspektorlarining jamoat xavfsizligini taʼminlash holati toʻgʻrisidagi hisobotini har olti oyda xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlarida eshitish. Tuman (shahar) ichki ishlar boshqarmalari (boʻlimlari) boshliqlarining huquqbuzarliklarning oldini olish va ularning profilaktikasi holati toʻgʻrisidagi hisobotini har chorakda xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlarida eshitish. Oʻzbekiston Respublikasining “Mahalliy davlat hokimiyati toʻgʻrisida”gi Qonuni (25 2 -modda) Tuman (shahar) ichki ishlar boshqarmalari (boʻlimlari) boshliqlarining oʻrinbosarlari — Jamoat xavfsizligi xizmati boshliqlarining jamoat xavfsizligi haqidagi hisobotini har oyda xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlarida eshitish. Tuman (shahar) ichki ishlar boshqarmalari (boʻlimlari) boshliqlarining hisobotini har chorakda xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari majlislarida eshitish. Tuman (shahar) ichki ishlar boshqarmalari (boʻlimlari) boshliqlarining huquqbuzarliklar profilaktikasi masalalari boʻyicha oʻrinbosarlarining hisobotlarini har oyda xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari majlislarida eshitish. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 10-apreldagi PF-5005-sonli Farmoni (2-band) Muvofiqlashtirish boshqarmalari boshliqlarining hisobotini har chorakda, ularning oʻrinbosarlari hisobotini har oyda Toshkent shahri tumanlari xalq deputatlari Kengashlari majlislarida eshitish. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 14-fevraldagi PQ-3528-son qarori (5-band) Jamoat xavfsizligini taʼminlash natijalarining tahlilini har oyda hisobot davri yakuniga koʻra xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlarining majlislarida muhokama qilish. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 24-dekabrdagi PQ-4075-son qarori (1-band) 2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi ichki ishlar vaziri, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari boshliqlarining huquqbuzarliklarning oldini olish va ularning profilaktikasi holati toʻgʻrisidagi hisobotini har chorakda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari Toshkent shahar va viloyatlar Kengashlarida eshitish. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi hududiy boʻlinmalari rahbarlarining huquqbuzarliklarning oldini olish va ularning profilaktikasi holati, shuningdek, jamoat xavfsizligi haqidagi hisobotini yiliga ikki marotaba xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlarida eshitish. Oʻzbekiston Respublikasining “Ichki ishlar organlari toʻgʻrisida”gi Qonuni (13 1 -modda) Qoraqalpogʻiston Respublikasi ichki ishlar vaziri, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari boshliqlari oʻrinbosarlari — Jamoat xavfsizligi xizmati boshliqlarining jamoat xavfsizligi haqidagi hisobotini har chorakda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari Toshkent shahar va viloyatlar Kengashlarida eshitish. Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari boshliqlarining huquqbuzarliklarning oldini olish va ularning profilaktikasi holati toʻgʻrisidagi hisobotini har chorakda xalq deputatlari Toshkent shahar va viloyatlar Kengashlarida eshitish. Oʻzbekiston Respublikasining “Mahalliy davlat hokimiyati toʻgʻrisida”gi Qonuni (25 2 -modda) Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari boshliqlarining oʻrinbosarlari — Jamoat xavfsizligi xizmati boshliqlarining jamoat xavfsizligi haqidagi hisobotini har chorakda xalq deputatlari Toshkent shahar va viloyatlar Kengashlarida eshitish. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari Toshkent shahar va viloyatlar Kengashlari majlislarida har chorakda Qoraqalpogʻiston Respublikasi ichki ishlar vaziri, Toshkent shahar ichki ishlar bosh boshqarmasi va viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari boshliqlarining hisobotlarini eshitish. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 10-apreldagi PF-5005-sonli Farmoni (2-band) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari majlislarida hududiy ichki ishlar organlari rahbarlari oʻrinbosarlari — jamoat xavfsizligi xizmati boshliqlarining hisobotini har chorakda eshitish. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 29-noyabrdagi PF-27-son Farmoni (6-band) 3. Adliya vazirligi hududiy organlarining huquqiy targʻibot va maʼrifatning holati haqidagi axborotini har yili tegishincha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesiga, xalq deputatlari viloyatlar hamda Toshkent shahar Kengashlariga taqdim etish. Hududiy adliya organlari rahbarlarining joylardagi norma ijodkorligi faoliyati hamda huquqni qoʻllash amaliyoti, huquqiy targʻibot va maʼrifatning holati haqidagi axborotini har yili xalq deputatlari viloyatlar, tuman va shahar Kengashlarida eshitish. Oʻzbekiston Respublikasining “Huquqiy axborotni tarqatish va undan foydalanishni taʼminlash toʻgʻrisida”gi Qonuni (8-modda) Hududiy adliya boshqarmalari boshliqlarining joylardagi norma ijodkorligi faoliyati hamda huquqni qoʻllash amaliyotining holati toʻgʻrisidagi axborotini har yarim yillik yakunlari boʻyicha tegishincha xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlariga taqdim etish. Oʻzbekiston Respublikasining “Mahalliy davlat hokimiyati toʻgʻrisida”gi Qonuni (25 3 -modda) Tumanlar (shaharlar) adliya boʻlimlarining boshliqlari har chorakda xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlariga tuman (shahar) darajasidagi davlat organlari va tashkilotlarining norma ijodkorligi faoliyati hamda huquqni qoʻllash amaliyotining holati toʻgʻrisida axborot taqdim etish. Qoraqalpogʻiston Respublikasi adliya vaziri, hududiy adliya boshqarmalari boshliqlarining joylarda norma ijodkorligi hamda huquqni qoʻllash amaliyoti holati boʻyicha axborotini har yarim yil yakuni boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, viloyatlar va Toshkent shahar xalq deputatlari Kengashlarida eshitish. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 13-apreldagi PF-5415-son Farmoni (6-band) Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi hududiy boshqarmalarining huquqiy targʻibot va maʼrifatning holati toʻgʻrisidagi axborotini har yili Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlarida eshitish. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 8-fevraldagi PQ-2761-son qarori (7-band) 4. Hokimning iqtisodiyot va tadbirkorlikni rivojlantirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarining hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturlarini amalga oshirish, budjetning daromadlar bazasini oshirish va yangi ish oʻrinlari barpo etish boʻyicha hisobotini har chorakda eshitish. Viloyat va Toshkent shahar hokimlarining tegishli hudud ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishining eng muhim va dolzarb masalalari, shu jumladan budjetning daromadlar bazasini oshirish va yangi ish oʻrinlari barpo etish yuzasidan hisobotlarini tegishincha xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlarida har chorakda eshitish. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 13-dekabrdagi PF-5283-son Farmoni (2-band) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturlaridagi vazifalarning bajarilishi yuzasidan hisobotini har chorak yakuni boʻyicha eshitish. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 28-yanvardagi PF-60-son Farmoni (12-band) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi oʻrinbosarining, viloyatlar, Toshkent shahri, tuman va shaharlar hokimlari birinchi oʻrinbosarlarining Dasturlarni (respublikada kichik biznes, oilaviy tadbirkorlik, aholining oʻzini oʻzi band qilishini rivojlantirish, ayollar uchun imkoniyatlarni oshirish va yosh avlodni qoʻllab-quvvatlashga qaratilgan davlat dasturlari) amalga oshirish samaradorligi borasidagi hisobotlarini har chorakda eshitish. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 24-oktabrdagi PQ-4498-son qarori (7-band) 5. Hokimning iqtisodiyot va tadbirkorlikni rivojlantirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarining hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturlarini amalga oshirish, budjetning daromadlar bazasini oshirish va yangi ish oʻrinlari barpo etish boʻyicha hisobotini har chorakda eshitish. Tuman va shahar hokimlarining tegishli hudud ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishining eng muhim va dolzarb masalalari, shu jumladan budjetning daromadlar bazasini oshirish va yangi ish oʻrinlari barpo etish yuzasidan hisobotlarini xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlarida har chorakda eshitish. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 13-dekabrdagi PF-5283-son Farmoni (2-band) Tuman (shahar) hokimlarining birinchi oʻrinbosarlari tuman (shahar) oilaviy tadbirkorlikni qoʻllab-quvvatlash markazlari bilan birgalikda dasturlar ijrosini, shu jumladan ajratilgan kreditlar samaradorligini taʼminlash borasida amalga oshirilayotgan ishlar toʻgʻrisidagi hisobotini har chorak yakuni boʻyicha eshitish. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 31-yanvardagi PQ-39-son qarori (5-band) Tuman va shaharlar hokimlari birinchi oʻrinbosarlarining kichik biznes, oilaviy tadbirkorlik, aholining oʻzini oʻzi band qilishini rivojlantirish, ayollar uchun imkoniyatlarni oshirish va yosh avlodni qoʻllab-quvvatlashga qaratilgan davlat dasturlarini amalga oshirish samaradorligi borasidagi hisobotini har chorakda eshitish. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 24-oktabrdagi PQ-4498-son qarori (7-band) Tumanlar (shaharlar) hokimlarining birinchi oʻrinbosarlari — Oilaviy tadbirkorlikni qoʻllab-quvvatlash markazlari rahbarlarining dasturlar ijrosini, shu jumladan, ajratilgan kreditlar samaradorligini taʼminlash borasida amalga oshirilayotgan ishlar toʻgʻrisidagi hisobotini har chorak yakuni boʻyicha eshitish. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 19-apreldagi 161-son qarori (6-band) Tuman (shahar) hokimining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarining hokim yordamchilari axborotlarini eshitish yakunlari boʻyicha hisobotini eshitish. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 16-avgustdagi 450-son qaroriga 1-ilova (7-band) 6. Har yili Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar, Toshkent shahri va tuman (shahar) hokimlarining oʻz hududlarining shaharsozlik hujjatlari ijrosi yuzasidan hisobotlarini tegishincha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi va xalq deputatlari Kengashlarida eshitish. Viloyatlar, Toshkent shahri va tuman (shahar) hokimlarining shaharsozlik hujjatlari ijrosi va geografik obyektlarni nomlash va qayta nomlash masalalari boʻyicha hududiy komissiyalar faoliyati toʻgʻrisidagi hisobotini har yili tegishincha viloyatlar, tuman va shahar Kengashlarida eshitish. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 11-sentabrdagi PQ-299-son qarori (14-band) Geografik obyektlarni nomlash va qayta nomlash masalalari boʻyicha hududiy komissiyalarning oʻz faoliyati toʻgʻrisidagi hisobotini har yili tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyat, tuman va shahar Kengashlarida eshitish. Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 16-oktabrdagi 295-son qaroriga 3-ilova (6-band) 7. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar, Toshkent shahar va tuman (shahar) hokimlarining — yoshlar muammolarini oʻrganish, ularni hal etishga koʻmaklashish, yosh avlodning isteʼdodi va qobiliyatlarini rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha sharoitlar yaratish choralarini koʻrish boʻyicha amalga oshirilgan ishlar yuzasidan hisobotini har oyda kamida bir marotaba eshitish. Yoshlar ishlari agentligi hududiy (boshqarmalari) boʻlinmalari rahbarlarining yoshlar muammolarini oʻrganish, ularni hal etishga koʻmaklashish, yosh avlodning isteʼdodi va qobiliyatlarini rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha sharoitlar yaratish choralarini koʻrish boʻyicha amalga oshirilgan ishlar yuzasidan hisobotini har yarim yilda tegishincha xalq deputatlari viloyatlar, tuman va shahar Kengashlarida eshitish. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 30-iyundagi PF-6017-son Farmoni (11-band) Yoshlarga oid davlat siyosatini amalga oshirishga masʼul boʻlgan rahbarlarning hisobotini eshitish. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 13-iyuldagi PF-6260-son Farmoni (11-band) 8. Tegishli prokurorlarning hisobotlarini eshitish. Tegishli prokurorlarning oʻz faoliyati toʻgʻrisidagi hisobotlarini har yil yakuni boʻyicha tegishincha xalq deputatlari viloyatlar, tuman va shahar Kengashlarida eshitish. Oʻzbekiston Respublikasining “Mahalliy davlat hokimiyati toʻgʻrisida”gi Qonuni (24-modda) Tegishli prokurorlarning oʻz faoliyati toʻgʻrisidagi hisobotini tegishincha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari Kengashlarida har yil yakuni boʻyicha eshitish. Oʻzbekiston Respublikasining “Prokuratura toʻgʻrisida”gi Qonuni (5-modda) Bosh prokuratura huzuridagi Majburiy ijro byurosi hududiy boshqarmalari va tuman (shahar) boʻlimlari boshliqlarining oʻz faoliyati toʻgʻrisidagi hisobotini har yarim yilda tegishincha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyat, tuman va shahar Kengashlarida eshitish. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 24-noyabrdagi PF-6118-son Farmoni (4-band) 9. Sogʻliqni saqlash vazirligi hududiy boʻlinmalari rahbarlarining hududda sogʻliqni saqlashni rivojlantirishga oid davlat dasturlarining bajarilishi, kasalliklar profilaktikasining holati, sogʻlom turmush tarzini va toʻgʻri ovqatlanishni shakllantirish, shuningdek, sogʻliqni saqlashning asosiy koʻrsatkichlari toʻgʻrisidagi hisobotlarini tegishincha xalq deputatlari viloyat, tuman va shahar Kengashlarida har yarim yillik yakuni boʻyicha eshitish. Sogʻliqni saqlash vazirligi hududiy boʻlinmalari rahbarlarining hududda sogʻliqni saqlashni rivojlantirishga oid davlat dasturlarining bajarilishi, kasalliklar profilaktikasining holati, sogʻlom turmush tarzini va toʻgʻri ovqatlanishni shakllantirish, shuningdek, sogʻliqni saqlashning asosiy koʻrsatkichlari toʻgʻrisidagi hisobotlarini har yarim yillik yakunlari boʻyicha tegishincha xalq deputatlari viloyat, tuman va shahar Kengashlarida eshitish. Oʻzbekiston Respublikasining “Mahalliy davlat hokimiyati toʻgʻrisida”gi Qonuni (25 5 -modda) Toshkent shahrida tuman markaziy koʻp tarmoqli poliklinikalari rahbarlari va mutaxassislarining hisobotini har chorakda xalq deputatlari Toshkent shahar Kengashida eshitish. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 6-iyundagi PQ-3039-son qarori (3-band) 10. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalariga mahallalarda tadbirkorlikni rivojlantirish, aholi bandligini taʼminlash va kambagʻallikni qisqartirish boʻyicha kelib tushayotgan murojaatlarning tahlili, hokim yordamchilari faoliyatining natijadorligini oʻrganish natijalarini har oyda bir marotaba xalq deputatlari viloyat, tuman va shahar Kengashlarida muhokama qilish. Xalq qabulxonalari tomonidan ularga kelib tushayotgan murojaatlarning mazmuni va ularning tahlili haqidagi axborotni tegishincha xalq deputatlari viloyat, tuman va shahar Kengashlarida har chorakda muhokama qilish. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 3-dekabrdagi PQ-31-son qarori (19-band) Jamoatchilik nazoratining natijalari, aniqlangan muammolar toʻgʻrisida umumlashgan maʼlumotlar, shuningdek, tegishli mansabdor shaxslarning hisobotini eshitish boʻyicha takliflarni har chorakda xalq deputatlari Kengashlari majlislarida muhokama qilish. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 2-apreldagi PF-5700-son Farmoni (1-band)

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 2-fevraldagi PF-28-son Farmoniga 3-ILOVA

Mahalliy davlat hokimiyati organlari faoliyatini “Kuchli Kengash, hisobdor va tashabbuskor hokim” tamoyili asosida tashkil etish yuzasidan qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish boʻyicha

T/r Vazifa va funksiyalar belgilangan normalar Normativ-huquqiy hujjat nomi Masʼul I. Mahalliy vakillik va ijro etuvchi hokimiyat organlari oʻrtasida aniq belgilanishi nazarda tutilayotgan vazifa va funksiyalar 1. 5-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining uy-joy munosabatlarini tartibga solish sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlarining uy-joy munosabatlarini tartibga solish sohasidagi vakolatlariga quyidagilar kiradi: uy-joy toʻgʻrisidagi qonunchilikning ijrosini taʼminlash; uy-joy fondini va kommunal obyektlarni boshqarishni tashkil etish; oʻz tasarrufidagi hududda kommunal xizmatlarga oid tarif siyosatini belgilangan tartibda shakllantirish; uy-joy fondini hisobga olish; davlat uy-joy fondidagi turar joylarni taqsimlash va fuqarolarga ijara shartnomasi shartlari asosida berish; davlat uy-joy fondidagi turar joylarni ulardan belgilangan maqsadda foydalanish uchun yuridik shaxslarga arenda shartnomasi shartlari asosida berish; uy-joy fondidan foydalanilishi va uning asralishi, aholiga koʻrsatiladigan kommunal xizmatlar sifati ustidan nazoratni taʼminlash; aholining ijtimoiy jihatdan himoyalanmagan va kam taʼminlangan toifalari orasidan uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan fuqarolarni hisobga olish hamda ularni aniq maqsadli kommunal uy-joy fondidan uy-joy bilan taʼminlash; fuqarolarning ijtimoiy jihatdan himoyalanmagan va kam taʼminlangan toifalari uchun uy-joy qurish; uy-joy quruvchilarga uy-joy qurish uchun, shuningdek, uy-joy mulkdorlarining shirkatlariga doimiy foydalanishga belgilangan tartibda yer uchastkalari berish; uy-joy fondiga xizmat koʻrsatuvchi kommunal xizmat koʻrsatish, ijtimoiy va transport infratuzilmasi obyektlarining lozim darajada saqlanishi hamda rivojlantirilishini taʼminlash; davlat uy-joy fondining turar joylarini bronlashtirish va almashtirish ; qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni amalga oshirish. Oʻzbekiston Respublikasining Uy-joy kodeksi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 2. 8-modda. Uy-joy fondi turlari ... (uchinchi qism) Davlat uy-joy fondiga quyidagilar kiradi: mahalliy davlat hokimiyati organlari ixtiyorida boʻlgan, mahalliy budjetga tushgan soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlar, shuningdek, qonunchilikda nazarda tutilgan asoslar boʻyicha boshqa tushumlar hisobidan barpo etilgan munitsipal uy-joy fondi; ... mahalliy davlat hokimiyati organlari ixtiyorida boʻlgan, mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan barpo etilgan, shuningdek, xususiy, munitsipal, idoraviy uy-joy fondidan olib ularning balansiga berilgan, fuqarolarning ijtimoiy jihatdan himoyalanmagan, kam taʼminlangan toifalari uchun xususiylashtirish huquqisiz ijara shartlari asosida foydalanish uchun berilgan aniq maqsadli kommunal uy-joy fondi. 3. 12-modda. Yer tuzishning vazifalari va mazmuni ... (ikkinchi qism) Yer tuzish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining, mahalliy davlat hokimiyati organining topshirigʻiga yoki yuridik va jismoniy shaxslarning talabnomalariga muvofiq, Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi hamda Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining organlari tomonidan amalga oshiriladi. ... Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi 4. 25-modda. Jarima ... (beshinchi qism) Mahalliy davlat hokimiyati organlarining qarorlari bilan belgilanadigan jarimaning eng koʻp miqdori ushbu Kodeksning 6-moddasiga binoan fuqarolarga — bazaviy hisoblash miqdorining uch baravaridan, mansabdor shaxslarga esa — besh baravaridan oshmasligi kerak. Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeks Bosh prokuratura, Oliy sud 5. 10-modda. Davlat hokimiyati va boshqaruvi mahalliy idoralarining tabiatni muhofaza qilish sohasidagi vakolatlari Tabiatni muhofaza qilish sohasida: oʻz hududida tabiatni muhofaza qilishning asosiy yoʻnalishlarini belgilash, mintaqaning (hududning) ekologiya dasturini tasdiqlash; tabiiy resurslarni hisobga olish va ularning ahvoliga baho berish , ekologiya jihatidan zararli boʻlgan obyektlarni roʻyxatga olish; tabiatni muhofaza qilishga doir tadbirlarni moddiy-texnika jihatidan taʼminlash; tabiiy resurslardan foydalanish huquqini beruvchi ruxsatnomalarni belgilangan tartibda berish; tabiiy resurslardan foydalanganlik uchun toʻlovlar undirish; tabiatning muhofaza qilinishi ustidan nazorat oʻrnatish, atrof-muhitga zarar yetkazayotgan mahalliy ahamiyatga molik obyektlar faoliyatini vaqtincha yoki butunlay toʻxtatish va qayta ixtisoslashtirish toʻgʻrisida qarorlar qabul qilish. Oʻzbekiston Respublikasining “ Tabiatni muhofaza qilish toʻgʻrisida ”gi Qonuni Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi 6. 22-modda. Chiqindi bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish shartlari ... (ikkinchi qism) Chiqindi bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirishning atrof-muhitga xavfsizligi uchun chiqindilarning mulkdorlari javob beradilar. Chiqindi bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish obyektlarini tegishli hududga joylashtirish masalalarini mahalliy davlat hokimiyati organlari hal qiladi. 7. 33-modda. Tabiatni muhofaza qilishni taʼminlashning iqtisodiy tartiboti ... (uchinchi qism) Oʻzbekiston Respublikasining qonunchiligida, mahalliy davlat hokimiyati va boshqaruv idoralarining qarorlarida tabiatni muhofaza qilish sohasidagi faoliyatni iqtisodiy ragʻbatlantirishning boshqa turlari ham nazarda tutilishi mumkin. ... 8. 7-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining suvga doir munosabatlarni tartibga solish sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlarining suvga doir munosabatlarni tartibga solish sohasidagi tasarrufiga quyidagilar kiradi, chunonchi: oʻz hududidagi suv resurslaridan foydalanish va ularni muhofaza qilishning asosiy yoʻnalishlarini belgilash; suv resurslaridan foydalanishni tartibga solish va ularni muhofaza qilish sohasida qonuniylik hamda huquq-tartibotni taʼminlash; suv obyektlari holatini hisobga olib borish va ularga baho berish, suvlardan foydalanilishi va ularning muhofaza qilinishi, belgilangan suv olish limitlariga rioya etilishi, suvdan foydalanuvchilarning suvdan foydalanish hisobini yuritishlari ustidan nazorat qilib borish; suvni tejaydigan texnologiyalarni joriy etish boʻyicha aniq yoʻnaltirilgan roʻyxatlarni shakllantirish va tasdiqlashda, shuningdek, ularning amalga oshirilishini nazorat qilishda koʻmaklashish; suv isteʼmolchilari uyushmalarining huquqlari va qonuniy manfaatlariga rioya etilishini taʼminlash, sugʻorish va kollektor-drenaj tarmoqlarini taʼmirlash hamda tiklash, tomorqa yerlariga suv yetkazib berish tadbirlarini amalga oshirishda koʻmaklashish; suv obyektlarini saqlash va ularning holatini yaxshilash, suvlarning zararli taʼsir koʻrsatishining, shuningdek, bulgʻanishining oldini olish va uni bartaraf etish hamda avariyalar, toshqin, sel va tabiiy ofatlar natijasida vayron boʻlgan obyektlarni tiklash yuzasidan tadbirlar oʻtkazish; qonunchilikda nazarda tutilgan boshqa masalalarni tartibga solish. Oʻzbekiston Respublikasining “ Suv va suvdan foydalanish toʻgʻrisida ”gi Qonuni Suv xoʻjaligi vazirligi 9. 41-modda. Aholini markazlashgan tartibda suv bilan taʼminlash ... (ikkinchi qism) Ushbu moddaning birinchi qismida koʻrsatilgan korxonalar, muassasalar va tashkilotlar olayotgan suvlarini hisobga olib borishni tashkil etadi, suv bilan taʼminlash manbalaridagi suvning sifati holatini muntazam kuzatib boradi va manbalarda suv sifati oʻzgarganligi hamda ishlatilgan suv miqdori haqida ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish, geologiya va mineral resurslar, ichimlik suvidan foydalanishni nazorat qilish, sanitariya nazorati organlariga hamda mahalliy davlat hokimiyati organlariga maʼlumotlar berib turadi 10. 87-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining suvdan foydalanish va suv isteʼmoli toʻgʻrisidagi nizolarni hal qilishga doir vakolati Tegishli hududda suv obyektlaridan foydalanish masalalari yuzasidan korxonalar, muassasalar, tashkilotlar hamda fuqarolar oʻrtasidagi suvdan foydalanish va suv isteʼmoli toʻgʻrisidagi nizolarni hal qilish mahalliy davlat hokimiyati organlarining vakolatiga kiradi, suv xoʻjaligi, ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish organlari hamda shunga vakolatli boshqa organlar hal qilishi lozim boʻlgan nizolar bundan mustasno. 11. 6-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining fuqarolar sogʻligʻini saqlash sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlarining tasarrufiga quyidagilar kiradi: sogʻliqni saqlash sohasida inson huquqlarini himoya qilish; fuqarolar sogʻligʻini saqlash sohasidagi qonunchilik bajarilishini taʼminlash; sogʻliqni saqlash tizimining boshqaruv organlarini shakllantirish, uning muassasalari tarmogʻini rivojlantirish; birlamchi tibbiy-sanitariya va tibbiy-ijtimoiy yordamni tashkil etish, ulardan hammaning bahramand boʻla olishini taʼminlash, tasarrufdagi hududda fuqarolarni dori vositalari va tibbiy buyumlar bilan taʼminlash; farmatsevtika faoliyatining yoʻnalishini — dori vositalarini va tibbiy buyumlarni chakana realizatsiya qilishni litsenziyalashni belgilangan tartibda amalga oshirish; sogʻliqni saqlash xarajatlarini moliyaviy taʼminlashning oʻz manbalarini shakllantirish; fuqarolarning sanitariya-epidemiologiya jihatidan xotirjamligini taʼminlash, profilaktika, sanitariya-gigiyena, epidemiyaga qarshi va tabiatni muhofaza qilish tadbirlarini amalga oshirish; atrof-muhitni muhofaza etish va ekologik xavfsizlikni taʼminlash; favqulodda vaziyatlarda odamlarning hayotini saqlab qolish va ularning sogʻligʻini muhofaza etish chora-tadbirlarini koʻrish, fuqarolarni favqulodda vaziyat zonasidagi ahvol va koʻrilayotgan chora-tadbirlardan xabardor qilish; sogʻliqni saqlash tizimi organlari, muassasalari va korxonalari faoliyatini muvofiqlashtirish hamda nazorat qilish, sogʻliqni saqlash muassasalarida koʻrsatilayotgan tibbiy-ijtimoiy yordam sifatini nazorat qilib borish; nogironligi boʻlgan shaxslarning va tibbiy-ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxslarning kuch-quvvatini tiklaydigan muassasalar tashkil etish va ular faoliyatini taʼminlash; oilani, onalik va bolalikni muhofaza qilish chora-tadbirlarini amalga oshirish; fuqarolarga sanitariya-gigiyena va ekologiya taʼlimi berishni tashkil etish; sogʻliqni saqlashning xususiy va boshqa xil tizimlarini rivojlantirishni ragʻbatlantiruvchi sharoitlar yaratish; qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni amalga oshirish. Oʻzbekiston Respublikasining “ Fuqarolar sogʻligʻini saqlash toʻgʻrisida ”gi Qonuni Sogʻliqni saqlash vazirligi 12. 5-modda. Atmosfera havosini muhofaza qilish sohasida davlat boshqaruvi Atmosfera havosini muhofaza qilish sohasida davlat boshqaruvini Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi, Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, mahalliy davlat hokimiyati organlari amalga oshiradilar. Oʻzbekiston Respublikasining “ Atmosfera havosini muhofaza qilish toʻgʻrisida ”gi Qonuni Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Transport vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi 13. 5 3 -modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining atmosfera havosini muhofaza qilish sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: atmosfera havosini muhofaza qilish sohasidagi davlat dasturlarini va boshqa dasturlarni ishlab chiqishda hamda amalga oshirishda ishtirok etadi; atmosfera havosini muhofaza qilish sohasidagi hududiy dasturlarni ishlab chiqadi va tasdiqlaydi hamda ularning amalga oshirilishini taʼminlaydi; tegishli hududda atmosfera havosini muhofaza qilish sohasida davlat ekologik nazoratini amalga oshiradi. 14. 11 3 -modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining energiyadan oqilona foydalanish sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari oʻz hududi doirasida: energiyadan oqilona foydalanish boʻyicha yagona davlat siyosatini amalga oshirishda ishtirok etadi; energiyadan oqilona foydalanishni rivojlantirish davlat dasturlari va loyihalarini ishlab chiqishda ishtirok etadi; energiyadan oqilona foydalanishni rivojlantirish boʻyicha hududiy dasturlarni va loyihalarni ishlab chiqadi, tasdiqlaydi hamda amalga oshiradi; energiyadan oqilona foydalanishga doir dasturlari va loyihalarining ijrosi yuzasidan tegishli mahalliy davlat hokimiyati organlari, korxonalar, muassasalar va tashkilotlarning faoliyatini muvofiqlashtiradi; energiya jihatidan samarador va energiya jihatidan tejamkor texnologiyalarni joriy etish boʻyicha oʻz vakolatlari doirasida qarorlar qabul qiladi. Oʻzbekiston Respublikasining “ Energiyadan oqilona foydalanish toʻgʻrisida ”gi Qonuni Energetika vazirligi 15. 12-modda. Madaniy meros obyektini Moddiy madaniy meros obyektlarining davlat kadastriga yoki Nomoddiy madaniy meros obyektlarining roʻyxatiga kiritish Tarixiy-madaniy qimmatga ega boʻlgan obyektlarni Moddiy madaniy meros obyektlarining davlat kadastriga yoki Nomoddiy madaniy meros obyektlarining roʻyxatiga kiritish Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tomonidan mahalliy davlat hokimiyati organlari, shuningdek, yuridik va jismoniy shaxslarning takliflari asosida amalga oshiriladi. Oʻzbekiston Respublikasining “ Madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish toʻgʻrisida ”gi Qonuni Madaniy meros agentligi 16. 12-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlarining shahar yoʻlovchilar transporti faoliyatini tartibga solish va boshqarish sohasidagi vakolatlari jumlasiga quyidagilar kiradi: rivojlanishning asosiy yoʻnalishlarini belgilash va kompleks mintaqaviy dasturlarni tasdiqlash; aholiga transport xizmati koʻrsatish haqida shahar yoʻlovchilar transportini boshqarish organi bilan shartnoma tuzish va transport harakatini tashkil etish rejasini tasdiqlash; yoʻl qoʻyiladigan doiradagi tariflarni belgilash va ularga rioya etilishi ustidan nazoratni uyushtirish; bekatlar, toʻxtab oʻtish va dispetcherlik manzillarini, boshqa obyektlarni joylashtirish, qurish va obodonlashtirish masalalarini hal etish; yoʻlovchilar tashish ishining sifati ustidan nazorat qilish; qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni amalga oshirish. Oʻzbekiston Respublikasining “ Shahar yoʻlovchilar transporti toʻgʻrisida ”gi Qonuni Transport vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 17. 19-modda. Yoʻnalishlarni tashkil etish. Bekatlar, toʻxtab oʻtish va dispetcherlik manzillari Mahalliy davlat hokimiyati organlari va shahar yoʻlovchilar transportini boshqarish organlari, aholining ehtiyojlariga qarab yoʻnalish tarmoqlarini hamda shahar yoʻlovchilar transportining har xil turlarini ulardan samarali foydalanishni nazarda tutgan holda rivojlantirishni taʼminlaydilar. Yoʻnalishlarni tashkil etish, shu jumladan yangi yoʻnalishlar ochish va ishlab turganlarini oʻzgartirish, bekatlarni, toʻxtab oʻtish va dispetcherlik manzillarini joylashtirish yerini aniqlash shahar yoʻlovchilar transportini boshqarish organi tomonidan mahalliy davlat hokimiyati organlari bilan kelishgan holda amalga oshiriladi. 18. 7-modda. Davlat hokimiyati mahalliy organlarining davlat yer kadastrini yuritish sohasidagi vakolatlari Davlat yer kadastrini yuritish sohasida quyidagilar davlat hokimiyati mahalliy organlarining vakolatlariga kiradi: yer uchastkalariga boʻlgan huquqlar hamda ularga oid bitimlarning davlat roʻyxatiga olinishini tashkil etish; davlat yer kadastrini yuritish ishlarini mahalliy budjet hisobidan moliyalash; davlat yer kadastri yuritilishini tashkil etish va nazorat qilish; qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni amalga oshirish. Oʻzbekiston Respublikasining “ Davlat yer kadastri toʻgʻrisida ”gi Qonuni Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi 19. 11-modda. Davlat hokimiyati mahalliy organlarining asosiy vakolatlari Davlat hokimiyati mahalliy organlarining avtomobil transport sohasidagi asosiy vakolatlari quyidagilardir: avtomobil transportini rivojlantirish kompleks mintaqaviy dasturlarini ishlab chiqish va amalga oshirish; avtotransport xizmatlari bozorini shakllantirish va rivojlantirishga, barcha tashuvchilarning faoliyati uchun teng sharoitlar yaratishga koʻmaklashish; avtomobil transportining moddiy-texnika va ijtimoiy negizini mustahkamlashga koʻmaklashish. Davlat hokimiyati mahalliy organlari qonunchilikka muvofiq avtomobil transporti sohasida boshqa vakolatlarga ham ega boʻlishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasining “ Avtomobil transporti toʻgʻrisida ”gi Qonuni Transport vazirligi 20. 11-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining davlat kadastrlarini yuritish sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: kadastr obyektlariga boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishni tashkil etadilar; davlat yer kadastrini, binolar va inshootlar davlat kadastrini yuritish ishlarini qonunchilikda belgilangan tartibda mahalliy budjet hisobidan moliyalashtiradilar; qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni amalga oshiradilar. Oʻzbekiston Respublikasining “ Davlat kadastrlari toʻgʻrisida ”gi Qonuni Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi 21. 14-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining mudofaa sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: tegishli safarbarlik topshiriqlari bajarilishini taʼminlaydilar; oʻz hududlarida joylashgan korxonalar, muassasalar va tashkilotlarda safarbarlik rejalari hamda davlat va safarbarlik zaxiralari moddiy boyliklarini jamlash topshiriqlari bajarilishi ustidan nazorat olib boradilar; harbiy hisobga olish ishini, harbiy va muqobil xizmatga chaqirishni, safarbarlik, harbiy yigʻinlarni tashkil etishda, shuningdek, safarbarlik va urush davrida Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga bron berishda qatnashadilar; fuqaro muhofazasi tadbirlari bajarilishini taʼminlaydilar; hududiy mudofaa tadbirlarini rejalashtirishda va ularning bajarilishini taʼminlashda qatnashadilar; Qurolli Kuchlarning zarur mahalliy ishlab chiqarish mahsulotlariga, issiqlik va elektr energiyasiga boʻlgan ehtiyojlarini taʼminlaydilar, ularga aloqa vositalarini beradilar, kommunal-maishiy va boshqa xizmatlar koʻrsatadilar; harbiy qismlar, Qurolli Kuchlarning korxona, muassasa va tashkilotlari ehtiyojlari uchun belgilangan tartibda yer, xizmat xonalari hamda turar joy beradilar; fuqarolarning harbiy xizmatni oʻtashi, jangovar harakatlarda qatnashishi munosabati bilan ularga, shuningdek, ularning oila aʼzolari uchun belgilangan ijtimoiy kafolatlar amalga oshirilishini taʼminlaydilar; qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni amalga oshiradilar. Oʻzbekiston Respublikasining “ Mudofaa toʻgʻrisida ”gi Qonuni Mudofaa vazirligi 22. 18-modda. Urush holati ... (ikkinchi qism) Oʻzbekiston Respublikasi hududiga qoʻshinlar toʻsatdan hujum qilgan yoki bostirib kirgan taqdirda harbiy okruglar qoʻshinlarining qoʻmondonligi va mahalliy davlat hokimiyati organlari urush holati eʼlon qilinishini kutmay hujumni yoki bosqinni daf etishning barcha chora-tadbirlarini koʻrishlari shart. 23. 11-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining chiqindi bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: chiqindi bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirishga oid umumdavlat dasturlarini bajarishda ishtirok etadilar; chiqindi bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirishga oid mahalliy dasturlarni tasdiqlaydilar; chiqindi bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish sohasida tadbirkorlik faoliyatini rivojlantirish uchun sharoit yaratib beradilar; chiqindi bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish obyektlarini tegishli hududga joylashtirish masalalarini hal etadilar; chiqindi bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish toʻgʻrisidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazorat qiladilar; chiqindilarni toʻplash va utilizatsiya qilish korxonalari tashkil etilishiga koʻmaklashadilar; qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni amalga oshiradilar. Oʻzbekiston Respublikasining “ Chiqindilar toʻgʻrisida ”gi Qonuni Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi 24. 14-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining qon va uning tarkibiy qismlari donorligi sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari oʻz vakolatlari doirasida: qon va uning tarkibiy qismlari donorligi toʻgʻrisidagi qonunchilik ijro etilishini taʼminlaydilar; oʻz hududlarida qon va uning tarkibiy qismlari donorligini tashkil etadilar; qon va uning tarkibiy qismlari donorligini rivojlantirishga mahalliy budjetdan mablagʻlar ajratadilar. Mahalliy davlat hokimiyati organlari qon va uning tarkibiy qismlari donorligi sohasida qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishlari mumkin. Oʻzbekiston Respublikasining “ Qon va uning tarkibiy qismlari donorligi toʻgʻrisida ”gi Qonuni Sogʻliqni saqlash vazirligi 25. 9-modda. Muhofaza etiladigan tabiiy hududlarni muhofaza qilish va ulardan foydalanish sohasidagi davlat nazorati Muhofaza etiladigan tabiiy hududlarni muhofaza qilish va ulardan foydalanish sohasidagi davlat nazorati Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi hamda mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan amalga oshiriladi. Oʻzbekiston Respublikasining “ Muhofaza etiladigan tabiiy hududlar toʻgʻrisida ”gi Qonuni Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi 26. 10-modda. Muhofaza etiladigan tabiiy hududlarni tashkil etish, muhofaza qilish va ulardan foydalanishda fuqarolar oʻzini oʻzi boshqarish organlarining, nodavlat notijorat tashkilotlari hamda fuqarolarning ishtiroki ... Ayrim muhofaza etiladigan tabiiy hududlarni boshqarishga aholini jalb etish maqsadida fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari, shuningdek, fuqarolar vakillaridan mahalliy davlat hokimiyati organlari qarori bilan maslahatlashuv komissiyalari tuzilishi mumkin. Muhofaza etiladigan tabiiy hududlarni va ularning qoʻriqlanma zonalarini tashkil etish toʻgʻrisidagi, ana shu hududlarda yashovchi aholining manfaatlariga daxldor qarorlar maslahatlashuv komissiyalarining xulosalari inobatga olingan holda qabul qilinadi. ... 27. 11-modda. Muhofaza etiladigan tabiiy hududlarning davlat boshqaruvi Muhofaza etiladigan tabiiy hududlarni tashkil etish, muhofaza qilish va ulardan foydalanish sohasidagi davlat boshqaruvi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi, mahalliy davlat hokimiyati organlari, shuningdek, maxsus vakolatli davlat organlari tomonidan amalga oshiriladi. 28. 12-modda. Muhofaza etiladigan tabiiy hududlarni tashkil etish uchun yer uchastkalarini zaxira qilish Muhofaza etiladigan tabiiy hududlarni tashkil etish maqsadida maxsus vakolatli davlat organlari, shuningdek, yuridik va jismoniy shaxslarning taklifiga binoan mahalliy davlat hokimiyati organlarining qarori bilan yer uchastkalari zaxira qilinadi. ... 29. 13-modda. Muhofaza etiladigan tabiiy hududlarni tashkil etish, qayta tashkil etish va ularning faoliyat yuritishini tugatish Muhofaza etiladigan tabiiy hududlar qonunchilikda nazarda tutilgan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi va mahalliy davlat hokimiyati organlarining qarori bilan tashkil etiladi. ... 30. 17-modda. Muhofaza etiladigan tabiiy hududlarning qoʻriqlanishini tashkil etish ... Agar davlat buyurtma qoʻriqxonalari va davlat tabiat yodgorliklari yuridik hamda jismoniy shaxslarga berilmagan yer uchastkalarida joylashgan boʻlsa, ularning qoʻriqlanishini taʼminlash mahalliy davlat hokimiyati organlari va maxsus vakolatli davlat organlari zimmasiga yuklatiladi. ... Kurort tabiiy hududlarni va rekreatsiya zonalarini qoʻriqlash mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan taʼminlanadi. ... 31. 40-modda. Suvni muhofaza qilish zonalari, sohil boʻyi mintaqalari, suv obyektlarining sanitariya muhofazasi zonalari hamda yer usti va yer osti suvlarining hosil boʻlish zonalari ... Suvni muhofaza qilish zonalari , sohil boʻyi mintaqalari, suv obyektlarining sanitariya muhofazasi zonalari hamda yer usti va yer osti suvlarining hosil boʻlish zonalari tegishincha ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish, suv xoʻjaligi, sanitariya nazorati organlarining, geologiya tashkilotlarining taqdimnomasiga binoan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining va mahalliy davlat hokimiyati organlarining qarorlari bilan tashkil etiladi. 32. 48-modda. Muhofaza etiladigan tabiiy hududlarni moliyalashtirish ... Davlat buyurtma qoʻriqxonalarini, davlat tabiat yodgorliklarini tashkil etish, muhofaza qilish va ulardan foydalanish uchun mablagʻlar mazkur muhofaza etiladigan tabiiy hududlar qaysi mahalliy davlat hokimiyati organlari, davlat organlari tasarrufida boʻlsa, shu mahalliy davlat hokimiyati organlari, davlat organlari tomonidan ajratiladi. 33. 9-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining yod yetishmasligi kasalliklari profilaktikasi sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: yod yetishmasligi kasalliklari profilaktikasi sohasidagi hududiy dasturlarning ishlab chiqilishi, tasdiqlanishi va roʻyobga chiqarilishini taʼminlaydi; tegishli davlat organlarining aholini yodlangan tuz va yodlangan oziq-ovqat mahsulotlari bilan taʼminlash borasidagi faoliyatini muvofiqlashtirib boradi; qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni amalga oshiradi. Oʻzbekiston Respublikasining “ Yod yetishmasligi kasalliklari profilaktikasi toʻgʻrisida ”gi Qonuni Sogʻliqni saqlash vazirligi 34. 7-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining avtomobil yoʻllari sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: xoʻjaliklararo qishloq avtomobil yoʻllarini, shaharlarning, shahar posyolkalarining, qishloqlarning va ovullarning koʻchalarini rivojlantirish hududiy dasturlarini maxsus vakolatli organ bilan kelishilgan holda ishlab chiqadi, tasdiqlaydi hamda amalga oshiradi; xoʻjaliklararo qishloq avtomobil yoʻllari, shaharlar, shahar posyolkalari, qishloqlar va ovullar koʻchalari tarmoqlarini rivojlantirish hamda takomillashtirish istiqbollarini maxsus vakolatli organ bilan kelishilgan holda belgilaydi; shaharlarning, shahar posyolkalarining, qishloqlar va ovullarning transport infratuzilmasini rivojlantirish dasturlarini maxsus vakolatli organ bilan kelishilgan holda ishlab chiqadi, tasdiqlaydi hamda amalga oshiradi; xoʻjaliklararo qishloq avtomobil yoʻllarini, shaharlarning, shahar posyolkalarining, qishloqlarning va ovullarning koʻchalarini loyihalashtirish sohasidagi normalar hamda standartlarga rioya etilishini taʼminlaydi; xoʻjaliklararo qishloq avtomobil yoʻllarini, shaharlarning, shahar posyolkalarining, qishloqlarning va ovullarning koʻchalarini saqlashni taʼminlaydi; xoʻjaliklararo qishloq avtomobil yoʻllarining, shaharlar, shahar posyolkalari, qishloqlar va ovullar koʻchalarining hisobini yuritadi. Mahalliy davlat hokimiyati organlari qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasining “ Avtomobil yoʻllari toʻgʻrisida ”gi Qonuni Transport vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 35. 20-modda. Avtomobil yoʻllaridan foydalanish tartibi ... (ikkinchi qism) Xoʻjaliklararo qishloq avtomobil yoʻllaridan, shaharlarning, shahar posyolkalarining, qishloqlarning va ovullarning koʻchalaridan foydalanish tartibi maxsus vakolatli organ bilan kelishilgan holda mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan belgilanadi. Oʻzbekiston Respublikasining “ Avtomobil yoʻllari toʻgʻrisida ”gi Qonuni Transport vazirligi 36. 6-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining muzeylarni boshqarish sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: Milliy muzey fondi tarkibiga kiritilgan hamda oʻz hududida joylashgan muzeylarda turgan muzey ashyolari va muzey kolleksiyalarining but saqlanishini taʼminlaydi; oʻz hududidagi davlat muzeylarini moliyalashtirish miqdorini oʻz vakolatlari doirasida belgilaydi; qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni amalga oshiradi. Oʻzbekiston Respublikasining “ Muzeylar toʻgʻrisida ”gi Qonuni Madaniy meros agentligi 37. 9-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining elektr energetikasi sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: elektr energetikasini rivojlantirish dasturlarini ishlab chiqishda ishtirok etadi; elektr energetikasi obyektlarini joylashtirish toʻgʻrisida qonunchilikda belgilangan tartibda qarorlar qabul qiladi; kelgusi yil uchun hududiy elektr tarmoqlari korxonasi tomonidan taqdim etilgan elektr energiyasi isteʼmoli hajmlarini kelishib oladi. Mahalliy davlat hokimiyati organlari tezkor-dispetcherlik boshqaruviga, shuningdek, elektr energiyasini hosil qilish, uzatish va taqsimlashga aralashishga haqli emas. Oʻzbekiston Respublikasining “ Elektr energetikasi toʻgʻrisida ”gi Qonuni Energetika vazirligi 38. 8-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining yongʻin xavfsizligi sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: yongʻin xavfsizligi sohasidagi davlat dasturlari amalga oshirilishida ishtirok etadi; yongʻin xavfsizligi chora-tadbirlarining bajarilishini tashkil etadi; mahalliy budjetlarning yongʻin xavfsizligiga, shu jumladan yongʻindan saqlash xizmatining taʼminoti xarajatlariga doir qismining ishlab chiqilishi, tasdiqlanishi va ijro etilishini taʼminlaydi; yongʻin oʻchiruvchilar depolari qurilishini amalga oshiradi, yongʻindan saqlash xizmatining mahalliy budjetlar mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan boʻlinmalarini belgilangan tartibda saqlaydi va moddiy-texnika bazasi bilan taʼminlaydi; yongʻin xavfsizligini taʼminlashning ijtimoiy va iqtisodiy jihatdan ragʻbatlantirilishini amalga oshiradi; tegishli hududda yongʻinga qarshi alohida rejim oʻrnatadi. Mahalliy davlat hokimiyati organlari qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasining “ Yongʻin xavfsizligi toʻgʻrisida ”gi Qonuni Favqulodda vaziyatlar vazirligi 39. 15-modda. Yongʻinlarni oʻchirish ... (beshinchi qism) Yongʻinlarni oʻchirish uchun yongʻindan saqlash xizmati boʻlinmalarining kuchlari va vositalarini jalb qilishning mintaqalararo hamda mahalliy darajalardagi rejalari mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan tasdiqlanadi. 40. 21-modda. Yongʻinga qarshi alohida rejim Yongʻin xavfi yuqori boʻlganda mahalliy davlat hokimiyati organlarining qarori bilan tegishli hududlarda yongʻinga qarshi alohida rejim oʻrnatilishi mumkin. 41. 8-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining arxeologiya merosi obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari oʻz hududlari doirasida: arxeologiya merosi obyektlari lozim darajada muhofaza qilinishi va saqlanishi uchun shart-sharoitlarni taʼminlaydi; arxeologiya merosi obyektlarining but saqlanishi holati ustidan davlat nazoratini amalga oshiradi; ochiq varaq va ruxsatnoma olgan arxeologga arxeologiya qidiruvlari, arxeologiya qazishmalari va arxeologiya nazoratini tashkil etishda yordam beradi; yer qazish, yer tuzish, qurilish, melioratsiya, xoʻjalik, yoʻlsozlik ishlari va boshqa ishlar uchun yer uchastkalari ajratilishini loyihalashtirishda arxeologiya obyektlarini saqlash talablariga rioya qilinishini qonunchilikka muvofiq taʼminlaydi; fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, nodavlat notijorat tashkilotlarini va fuqarolarni arxeologiya merosi obyektlarini muhofaza qilish, saqlash hamda targʻib qilishga doir tadbirlar oʻtkazishga ixtiyoriy asosda jalb etadi. Mahalliy davlat hokimiyati organlari qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasining “ Arxeologiya merosi obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish toʻgʻrisida ”gi Qonuni Madaniy meros agentligi 42. 9-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining aholi oʻrtasida mikronutriyent yetishmasligi profilaktikasi sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: aholi oʻrtasida mikronutriyent yetishmasligi profilaktikasi sohasidagi hududiy dasturlarning amalga oshirilishini tashkil etadi; aholi oʻrtasida mikronutriyent yetishmasligi profilaktikasi maqsadida tegishli davlat boshqaruvi organlari hududiy boʻlinmalarining hamda boyitilgan oziq-ovqat mahsuloti va oziq-ovqat mahsulotini boyitish uchun moʻljallangan vitamin-mineral aralashmalar ishlab chiqaruvchilarning faoliyatini muvofiqlashtirib boradi; boyitilgan oziq-ovqat mahsulotining va oziq-ovqat mahsulotini boyitish uchun moʻljallangan vitamin-mineral aralashmalarning sifati hamda xavfsizligini va ularni saqlash sharoitlarini taʼminlash boʻyicha chora-tadbirlar koʻradi. Mahalliy davlat hokimiyati organlari qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasining “ Aholi oʻrtasida mikronutriyent yetishmasligi profilaktikasi toʻgʻrisida ”gi Qonuni Sogʻliqni saqlash vazirligi 43. 8-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining arxiv ishi sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: Milliy arxiv fondi tarkibiga kiritilgan, tegishli hududda joylashgan davlat arxivlari va idoraviy arxivlarda turgan arxiv hujjatlarining saqlanishi uchun lozim darajadagi shart-sharoitlarni taʼminlaydi; Milliy arxiv fondi tarkibiga kiritilgan, tegishli hududda joylashgan arxivlar va idoraviy arxivlarda turgan arxiv hujjatlarining holati ustidan davlat nazoratini amalga oshiradi; tegishli hududdagi davlat arxivlarini moliyalashtirish miqdorini oʻz vakolatlari doirasida belgilaydi. Mahalliy davlat hokimiyati organlari qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasining “ Arxiv ishi toʻgʻrisida ”gi Qonuni Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi 44. 9-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining OIV infeksiyasi tarqalishiga qarshi kurashish sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: OIV infeksiyasi tarqalishiga qarshi kurashish sohasidagi hududiy dasturlarni ishlab chiqadi, tasdiqlaydi va amalga oshiradi; Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining OITSga qarshi kurashish markazini, viloyatlar sogʻliqni saqlash boshqarmalarining va Toshkent shahar sogʻliqni saqlash bosh boshqarmasining OITSga qarshi kurashish markazlarini, shuningdek, tumanlararo OIV infeksiyasiga tashxis qoʻyish laboratoriyalarini zamonaviy davolash-tashxis qoʻyish asbob-uskunalari bilan jihozlash hamda ularni taʼmirlash-rekonstruksiya qilish ishlarini amalga oshirishda ishtirok etadi; aholi oʻrtasida OIV infeksiyasi profilaktikasi masalalari boʻyicha axborot-tushuntirish ishlarini tashkil etish va oʻtkazishda ishtirok etadi. Mahalliy davlat hokimiyati organlari qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasining “ Odamning immunitet tanqisligi virusi keltirib chiqaradigan kasallik (OIV infeksiyasi) tarqalishiga qarshi kurashish toʻgʻrisida ”gi Qonuni Sogʻliqni saqlash vazirligi 45. 12-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining ekologik nazorat sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: davlat ekologik dasturlari va boshqa ekologik dasturlarning amalga oshirilishida ishtirok etadi; hududiy ekologik dasturlarni tasdiqlaydi va ularning amalga oshirilishini taʼminlaydi; tegishli hududda davlat ekologik nazoratini amalga oshiradi; ekologik nazoratning boshqa subyektlari va ommaviy axborot vositalari bilan davlat ekologik nazorati masalalari boʻyicha oʻzaro hamkorlik qiladi. Oʻzbekiston Respublikasining “ Ekologik nazorat toʻgʻrisida ”gi Qonuni Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi 46. 8-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining huquqbuzarliklar profilaktikasi sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: huquqbuzarliklar profilaktikasiga doir davlat dasturlarini ishlab chiqish va amalga oshirishda ishtirok etadi; huquqbuzarliklar profilaktikasiga doir hududiy dasturlarni ishlab chiqadi, tasdiqlaydi va amalga oshiradi; aholining ijtimoiy muhofaza qilinishini taʼminlashga, qonuniylik va huquq-tartibotni, fuqarolarning huquqlari va erkinliklari himoya qilinishini taʼminlashga qaratilgan chora-tadbirlarni koʻradi; tegishli hududda huquqbuzarliklar profilaktikasini bevosita amalga oshiruvchi va unda ishtirok etuvchi organlar hamda muassasalarning oʻzaro hamkorligini taʼminlaydi. Mahalliy davlat hokimiyati organlari qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasining “ Huquqbuzarliklar profilaktikasi toʻgʻrisida ”gi Qonuni Ichki ishlar vazirligi, Bosh prokuratura, Milliy gvardiya 47. 7-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining aholining sanitariya-epidemiologik osoyishtaligi sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: aholining sanitariya-epidemiologik osoyishtaligi sohasidagi davlat dasturlarini amalga oshirishda oʻz vakolatlari doirasida ishtirok etadi; aholining sanitariya-epidemiologik osoyishtaligi sohasidagi hududiy dasturlarni tasdiqlaydi va amalga oshiradi; davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari tegishli hududiy boʻlinmalarining aholining sanitariya-epidemiologik osoyishtaligi sohasidagi faoliyatini muvofiqlashtirib boradi; hududlarning sanitariya-epidemiologik holatini yaxshilashga va tozaligini saqlashga, aholining sanitariya madaniyati darajasini oshirishga doir chora-tadbirlarni amalga oshiradi. Mahalliy davlat hokimiyati organlari qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasining “ Aholining sanitariya-epidemiologik osoyishtaligi toʻgʻrisida ”gi Qonuni Sogʻliqni saqlash vazirligi 48. 26-modda. Xoʻjalik va ichimlik suvi bilan taʼminlashga doir talablar ... (ikkinchi qism) Markazlashtirilgan tartibda xoʻjalik va ichimlik suvi yetkazib beriladigan suv quvurlari hamda ularning manbalari uchun maxsus tartibli sanitariya muhofazasi zonalari belgilanib, ular mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan tasdiqlanadi. 49. 31-modda. Oʻzbekiston Respublikasi hududining sanitariya muhofazasi ... (toʻrtinchi qism) Yuqumli va parazitar kasalliklarning paydo boʻlish yoki tarqalish xavfi yuzaga kelgan taqdirda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, mahalliy davlat hokimiyati organlari tegishincha Oʻzbekiston Respublikasi Bosh davlat sanitariya vrachi va Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar, tumanlar va shaharlar bosh davlat sanitariya vrachlarining, ular oʻrinbosarlarining taqdimnomasiga koʻra tegishli hududlarda yoki obyektlarda belgilangan tartibda cheklovchi tadbirlar (karantin) joriy etishi mumkin. Cheklovchi tadbirlar (karantin) oʻtkazish tartibi va muddatlari Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan belgilanadi. 50. 8-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining yoshlarga oid davlat siyosati sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: tegishli hududda yoshlarga oid davlat siyosatining roʻyobga chiqarilishini taʼminlaydi; yoshlarga oid davlat siyosati sohasidagi hududiy dasturlarni ishlab chiqadi, tasdiqlaydi va amalga oshiradi; tegishli hududda yoshlarga oid davlat siyosatini roʻyobga chiqarishda ishtirok etuvchi organlar va muassasalarning faoliyatini muvofiqlashtiradi; yoshlarga oid davlat siyosatini roʻyobga chiqarishning samaradorligini oshirish uchun yoshlarning ehtiyoji monitoringi olib borilishini va baholanishini taʼminlaydi; yoshlarning bandligi va ularni ishga joylashtirish siyosati roʻyobga chiqarilishini taʼminlaydi, mehnat bozori va yosh mutaxassislarni ishga joylashtirish amaliyoti monitoringini tashkil etadi; yoshlarga oid davlat siyosatini roʻyobga chiqarishda nodavlat notijorat tashkilotlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari hamda fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari bilan hamkorlik qiladi. Oʻzbekiston Respublikasining “ Yoshlarga oid davlat siyosati toʻgʻrisida ”gi Qonuni Yoshlar ishlari agentligi 51. 8-modda. Hayvonot dunyosini muhofaza qilish va undan foydalanish sohasida davlat boshqaruvi Hayvonot dunyosini muhofaza qilish va undan foydalanish sohasida davlat boshqaruvi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi, Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ularning vakolatlari doirasida amalga oshiriladi. Oʻzbekiston Respublikasining “ Hayvonot dunyosini muhofaza qilish va undan foydalanish toʻgʻrisida ”gi Qonuni Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi 52. 12-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining hayvonot dunyosini muhofaza qilish va undan foydalanish sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: hayvonot dunyosini muhofaza qilish va undan foydalanish sohasidagi davlat dasturlarini hamda boshqa dasturlarni ishlab chiqishda va amalga oshirishda ishtirok etadi; hayvonot dunyosini muhofaza qilish va undan foydalanish sohasidagi hududiy dasturlarni ishlab chiqadi, tasdiqlaydi hamda amalga oshiradi; tegishli hududda hayvonot dunyosini muhofaza qilish va undan foydalanish sohasida davlat nazoratini amalga oshiradi; mahalliy ahamiyatga molik muhofaza etiladigan tabiiy hududlarni tashkil etish toʻgʻrisidagi masalalarni belgilangan tartibda koʻrib chiqadi. Mahalliy davlat hokimiyati organlari qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin. 53. 22-modda. Hayvonot dunyosini muhofaza qilish va undan foydalanish sohasidagi nazorat ... Hayvonot dunyosini muhofaza qilish va undan foydalanish sohasidagi davlat nazorati Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan amalga oshiriladi. ... 54. 8-modda. Oʻsimlik dunyosini muhofaza qilish va undan foydalanish sohasida davlat boshqaruvi Oʻsimlik dunyosini muhofaza qilish va undan foydalanish sohasida davlat boshqaruvi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi, Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Oʻzbekiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi, shuningdek, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ularning vakolatlari doirasida amalga oshiriladi. Oʻzbekiston Respublikasining “ Oʻsimlik dunyosini muhofaza qilish va undan foydalanish toʻgʻrisida ”gi Qonuni 55. 12-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining oʻsimlik dunyosini muhofaza qilish va undan foydalanish sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: oʻsimlik dunyosini muhofaza qilish va undan foydalanish sohasidagi davlat dasturlarini hamda boshqa dasturlarni ishlab chiqishda va amalga oshirishda ishtirok etadi; oʻsimlik dunyosini muhofaza qilish va undan foydalanish sohasidagi hududiy dasturlarni ishlab chiqadi, tasdiqlaydi hamda amalga oshiradi; tabiiy pichanzorlarda va yaylov joylarda pichan oʻrish hamda chorva mollarni oʻtlatish normalarini tasdiqlaydi; tegishli hududda oʻsimlik dunyosini muhofaza qilish va undan foydalanish sohasida davlat nazoratini amalga oshiradi; mahalliy ahamiyatga molik muhofaza etiladigan tabiiy hududlarni tashkil etish toʻgʻrisidagi masalalarni belgilangan tartibda koʻrib chiqadi. Mahalliy davlat hokimiyati organlari qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin. 56. 18-modda. Botanika bogʻlari ... Botanika bogʻlari tegishincha Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarori yoki mahalliy davlat hokimiyati organlarining qarori bilan tashkil etiladigan umumdavlat ahamiyatiga molik botanika bogʻlari va mahalliy ahamiyatga molik botanika bogʻlariga boʻlinadi. ... 57. 19-modda. Dendrologiya bogʻlari ... Dendrologiya bogʻlari tegishincha Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarori yoki mahalliy davlat hokimiyati organlarining qarori bilan tashkil etiladigan umumdavlat ahamiyatiga molik dendrologiya bogʻlari va mahalliy ahamiyatga molik dendrologiya bogʻlariga boʻlinadi. ... 58. 24-modda. Oʻsimlik dunyosini muhofaza qilish va undan foydalanish sohasidagi nazorat Oʻsimlik dunyosini muhofaza qilish va undan foydalanish sohasidagi nazorat davlat, idoraviy, ishlab chiqarish hamda jamoatchilik nazorati tarzida amalga oshiriladi. Oʻsimlik dunyosini muhofaza qilish va undan foydalanish sohasidagi davlat nazorati Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan amalga oshiriladi. ... 59. 30-modda. Oʻsimlik dunyosi obyektlaridan foydalanish ... Oʻsimlik dunyosi obyektlaridan umumiy foydalanish normalari va tartibi ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish organlari bilan kelishilgan holda mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan belgilanadi. ... 60. 37-modda. Daraxtlar va butalarni kesish ... Davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan daraxtlar va butalarni kesishga faqat sanitariya maqsadlarida kesish hamda binolarni, inshootlarni va kommunikatsiyalarni qurish hamda rekonstruksiya qilish bilan bogʻliq holda kesish tartibida, mahalliy davlat hokimiyati organlarining ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish organlari bilan kelishilgan qaroriga koʻra yoʻl qoʻyiladi. 61. 44-modda. Oʻsimlik dunyosi obyektlaridan foydalanish normalari va normativlari Oʻsimlik dunyosi obyektlaridan foydalanish normalari va normativlari quyidagilardan iborat: ... tabiiy pichanzorlarda va yaylov joylarda pichan oʻrish hamda chorva mollarni oʻtlatishning mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan qonunchilikka muvofiq tasdiqlangan normalari. ... 62. 9-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining ijtimoiy xizmatlar sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari oʻz vakolatlari doirasida: ijtimoiy xizmatlar sohasidagi davlat siyosatini amalga oshiradi; ijtimoiy xizmatlar sohasidagi davlat dasturlarini amalga oshirishda ishtirok etadi; ijtimoiy xizmatlar sohasidagi hududiy dasturlarni ishlab chiqadi, tasdiqlaydi va amalga oshiradi; ijtimoiy xizmatlar monitoringi yuritilishini taʼminlaydi; ijtimoiy xizmatlarga muhtoj shaxslarni aniqlaydi va ularning hisobini yuritadi, ularga tegishli ijtimoiy xizmatlar koʻrsatadi; aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalarining ijtimoiy xizmatlarga boʻlgan ehtiyojlari tahlilini oʻtkazadi; ijtimoiy xizmatlar sohasidagi davlat boshqaruvining hududiy organlari faoliyatini muvofiqlashtirib boradi; ijtimoiy xizmatlar sohasidagi boshqa organlar va tashkilotlar bilan hamkorlik qiladi. Mahalliy davlat hokimiyati organlari qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasining “ Keksalar, nogironligi boʻlgan shaxslar va aholining boshqa ijtimoiy ehtiyojmand toifalari uchun ijtimoiy xizmatlar toʻgʻrisida ”gi Qonuni Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi 63. 10-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining bolalarni ularning sogʻligʻiga zarar yetkazuvchi axborotdan himoya qilish sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari oʻz vakolatlari doirasida: bolalarni ularning sogʻligʻiga zarar yetkazuvchi axborotdan himoya qilish sohasidagi davlat dasturlarini ishlab chiqish hamda amalga oshirishda ishtirok etadi; bolalarni ularning sogʻligʻiga zarar yetkazuvchi axborotdan himoya qilish sohasidagi hududiy dasturlarni ishlab chiqadi, tasdiqlaydi va amalga oshiradi; bolalarning har tomonlama, barkamol rivojlanishiga hamda milliy va umuminsoniy qadriyatlarga hurmat ruhida tarbiyalanishiga koʻmaklashuvchi axborotdan erkin foydalanish uchun ularga sharoitlar yaratadi; bolalarni ularning sogʻligʻiga zarar yetkazuvchi axborotdan himoya qilishni taʼminlashga qaratilgan chora-tadbirlar koʻradi; bolalarni ularning sogʻligʻiga zarar yetkazuvchi axborotdan himoya qilishga doir faoliyatni amalga oshiruvchi hamda ushbu faoliyatda ishtirok etuvchi boshqa organlar va tashkilotlar bilan hamkorlik qiladi. Mahalliy davlat hokimiyati organlari qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasining “ Bolalarni ularning sogʻligʻiga zarar yetkazuvchi axborotdan himoya qilish toʻgʻrisida ”gi Qonuni Sogʻliqni saqlash vazirligi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi 64. 14-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining urugʻchilik sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: urugʻchilik sohasidagi davlat dasturlarini va boshqa dasturlarni ishlab chiqish hamda amalga oshirishda ishtirok etadi; urugʻchilik sohasidagi hududiy dasturlarni tasdiqlaydi va amalga oshiradi; davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari hududiy boʻlinmalarining urugʻchilik sohasida tadbirlar oʻtkazishga doir faoliyatini muvofiqlashtiradi; sugʻurta urugʻlik fondini tashkil etish uchun urugʻchilik xoʻjaliklarini aniqlaydi; urugʻlik ekinlarini joylashtirish uchun urugʻchilik xoʻjaliklarini aniqlash boʻyicha komissiya tuzadi. Oʻzbekiston Respublikasining “ Urugʻchilik toʻgʻrisida ”gi Qonuni Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi 65. 9-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining fuqarolarning reproduktiv salomatligini saqlash sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: fuqarolarning reproduktiv salomatligini saqlash toʻgʻrisidagi qonunchilikning ijro etilishini taʼminlaydi; fuqarolarning reproduktiv salomatligini saqlash sohasidagi hududiy dasturlarning ishlab chiqilishini, tasdiqlanishini va amalga oshirilishini taʼminlaydi; tegishli davlat boshqaruvi organlari hududiy boʻlinmalarining fuqarolarning reproduktiv salomatligini saqlash sohasidagi faoliyatini muvofiqlashtiradi; tegishli hududdagi tibbiyot muassasalarida koʻrsatilayotgan, shu jumladan fuqarolarning reproduktiv salomatligini saqlash sohasida koʻrsatilayotgan tibbiy yordam sifati ustidan nazoratni taʼminlaydi. Oʻzbekiston Respublikasining “ Fuqarolarning reproduktiv salomatligini saqlash toʻgʻrisida ”gi Qonuni Sogʻliqni saqlash vazirligi 66. 7-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining yaylovlardan foydalanish va ularni muhofaza qilish sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari oʻz vakolatlari doirasida: yaylovlardan foydalanish va ularni muhofaza qilish boʻyicha davlat dasturlarini hamda boshqa dasturlarni ishlab chiqish va amalga oshirishda ishtirok etadi; yaylovlardan foydalanish va ularni muhofaza qilish boʻyicha hududiy dasturlarni ishlab chiqadi, tasdiqlaydi hamda amalga oshiradi; yaylovlarda pichan oʻrish va chorva mollarini oʻtlatish normalari hamda muddatlarini tasdiqlaydi; yaylovlardan oqilona foydalanish va ularni muhofaza qilish boʻyicha choralar koʻradi; yaylovlardan foydalanish va ularni muhofaza qilish ustidan davlat nazoratini amalga oshiradi. Oʻzbekiston Respublikasining “ Yaylovlar toʻgʻrisida ”gi Qonuni Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi 67. 8-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan foydalanish sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan foydalanish sohasidagi davlat dasturlarini va boshqa dasturlarni ishlab chiqish hamda amalga oshirishda ishtirok etadi; qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan foydalanish sohasidagi hududiy dasturlarni ishlab chiqadi, tasdiqlaydi hamda amalga oshiradi; qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan foydalanish sohasida energiya jihatidan samarador, energiyani tejovchi va innovatsion zamonaviy texnologiyalarning yaratilishi hamda joriy etilishiga, qayta tiklanuvchi energiya manbalari qurilmalarining ishlab chiqarilishini tashkil etishga koʻmaklashadi; qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan energiya ishlab chiqaruvchilar va qayta tiklanuvchi energiya manbalarining qurilmalarini ishlab chiqaruvchilar bilan hamkorlik qiladi; qayta tiklanuvchi energiya manbalari qurilmalarini joylashtirish uchun yer uchastkalarining berilishini taʼminlaydi. Oʻzbekiston Respublikasining “ Qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan foydalanish toʻgʻrisida ”gi Qonuni Energetika vazirligi 68. 10-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining turizm sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: tegishli hududda turizm sohasidagi davlat siyosatini hamda ushbu sohani muvofiqlashtirishni amalga oshiradi; turizm sohasidagi davlat dasturlarini va hududiy dasturlarni ishlab chiqish hamda amalga oshirishda ishtirok etadi; vakolatli davlat organi va (yoki) uning hududiy boʻlinmasi bilan kelishuvga koʻra turizm sohasidagi hududiy dasturlarni, shu jumladan qisqa muddatli hamda oʻrta muddatli istiqbolda turizm sohasini rivojlantirish boʻyicha tadbirlar rejasini tasdiqlaydi; tegishli hududda turizm sohasini rivojlantirish uchun shart-sharoitlar yaratadi; turistlar va ekskursantlarning tegishli hududlarda joylashgan turistik resurslardan hamda aloqa vositalaridan moneliksiz foydalanishini, shuningdek, ularning tibbiy, huquqiy va boshqa turdagi yordam olishini taʼminlaydi; mavjud turistik salohiyatni tahlil qiladi va tegishli hududda turizmni rivojlantirish toʻgʻrisidagi zarur maʼlumotlarni taqdim etadi; tegishli hududda joylashgan turistik resurslarni muhofaza qilish boʻyicha chora-tadbirlar ishlab chiqadi va ularni joriy etadi; tegishli hududda turistik industriya obyektlarini rejalashtirish va qurish hamda ularning zarur muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlariga ulanishini taʼminlash boʻyicha faoliyatni muvofiqlashtiradi; investorlarni qidirish va jalb etishni, shuningdek, tegishli hududda investitsiya loyihalarini amalga oshirishning barcha bosqichlarida ularga koʻmaklashishni amalga oshiradi; aholi bandligi va daromadlarini oshirish maqsadida turizm sohasida tadbirkorlikni rivojlantiradi va qoʻllab-quvvatlaydi; turistik axborot markazlarini tashkil etadi. Oʻzbekiston Respublikasining “ Turizm toʻgʻrisida ”gi Qonuni Turizm qoʻmitasi 69. 7-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining xotin-qizlarni tazyiq va zoʻravonlikdan himoya qilish sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: xotin-qizlarni tazyiq va zoʻravonlikdan himoya qilish sohasidagi davlat dasturlarini hamda strategiyalarni ishlab chiqish va amalga oshirishda ishtirok etadi; xotin-qizlarni tazyiq va zoʻravonlikdan himoya qilish sohasidagi hududiy dasturlarni ishlab chiqadi, tasdiqlaydi hamda amalga oshiradi; xotin-qizlarni tazyiq va zoʻravonlikdan himoya qilish sohasida davlat organlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari hamda fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari bilan hamkorlik qiladi; xotin-qizlarni huquqiy va ijtimoiy-iqtisodiy himoya qilish kafolatlarini taʼminlash boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshiradi. Oʻzbekiston Respublikasining “ Xotin-qizlarni tazyiq va zoʻravonlikdan himoya qilish toʻgʻrisida ”gi Qonuni Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi 70. 14-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining atom energiyasidan foydalanish sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: atom energiyasidan foydalanish sohasidagi masalalarning jismoniy va yuridik shaxslar ishtirokida muhokama etilishini tashkil qiladi hamda unda ishtirok etadi; radiatsiyaviy taʼsirdan fuqarolarning hayoti va sogʻligʻi saqlanishini, jismoniy hamda yuridik shaxslarning huquqlari va qonuniy manfaatlari, mol-mulki himoya qilinishini, shuningdek, atrof-muhit muhofaza qilinishini taʼminlashga doir tadbirlarda ishtirok etadi; avariyaga oid tashqi rejani ishlab chiqishda ishtirok etadi; yadroviy qurilmalarni va (yoki) saqlash punktlarini qurish uchun yer uchastkalarini ajratish boʻyicha yer kadastri materiallarini tasdiqlaydi; tegishli hududda atom energiyasidan foydalanish obyekti bilan bogʻliq avariya yuz bergan taqdirda jismoniy va yuridik shaxslarning harakatlar qilishga shayligi ustidan davlat nazoratini amalga oshiradi; atom energiyasidan foydalanish obyekti bilan bogʻliq avariya oqibatlarini bartaraf etishga, cheklashga va kamaytirishga doir tadbirlarni tashkil etishda ishtirok etadi; aholini tegishli hudud doirasidagi radiatsiyaviy vaziyat va amalga oshirilayotgan tadbirlar toʻgʻrisida ommaviy axborot vositalari orqali xabardor etadi. Mahalliy davlat hokimiyati organlari qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasining “ Atom energiyasidan tinchlik maqsadlarida foydalanish toʻgʻrisida ”gi Qonuni Energetika vazirligi, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi 71. 9-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining ilm-fan va ilmiy faoliyat sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari oʻz vakolatlari doirasida: ilm-fan va ilmiy faoliyat sohasining asosiy yoʻnalishlarini amalga oshirishda qatnashadi; ilmiy faoliyatga oid hududiy dasturlarni ishlab chiqadi va ularning amalga oshirilishini taʼminlaydi; ilm-fan va texnologiyalarni rivojlantirishning ustuvor yoʻnalishlarini shakllantirishda qatnashadi; ilmiy faoliyatni rivojlantirish va uning zamonaviy infratuzilmasini yaratishga koʻmaklashadi; ilm-fan, taʼlim va ishlab chiqarishning uzviy bogʻliqligini taʼminlash boʻyicha chora-tadbirlarni belgilaydi va amalga oshiradi; ilmiy ishlanmalarni yaratish, qoʻllash va ommalashtirish bilan bogʻliq tizimli ishlarni tashkil etadi; mahalliy axborot makonida ilm-fan va texnologiyalar asoslarini, yutuqlarini, shuningdek, ilm-fan va ilmiy faoliyat sohasiga oid tegishli tadbirlarni targʻib etishni tizimli ravishda yoʻlga qoʻyadi. Oʻzbekiston Respublikasining “ Ilm-fan va ilmiy faoliyat toʻgʻrisida ”gi Qonuni Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 72. 20-modda. Davlat ilmiy dasturlari ... (beshinchi qism) Ilmiy faoliyatga oid hududiy dasturlar tegishli hudud ijtimoiy-iqtisodiy muammolarini hal etish va yangi ilmiy ishlanmalarni joriy etishga qaratilgan ilmiy loyihalardan iborat boʻladi. Ular mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi. 73. 13-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining maktabgacha taʼlim va tarbiya sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: maktabgacha taʼlim va tarbiya toʻgʻrisidagi qonunchilikning ijro etilishini taʼminlaydi; maktabgacha taʼlim va tarbiya sohasidagi hududiy dasturlarni ishlab chiqadi, tasdiqlaydi hamda amalga oshiradi; maktabgacha yoshdagi bolalarning sifatli maktabgacha taʼlim va tarbiya olishi uchun zarur shart-sharoitlar yaratadi; oʻz vakolatlari doirasida maktabgacha taʼlim va tarbiya sohasidagi davlat-xususiy sheriklik borasidagi faoliyatni amalga oshiradi; taʼlim-tarbiya jarayoni ishtirokchilarining va maktabgacha taʼlim tashkiloti xodimlarining ijtimoiy himoya qilinishini, hayoti, sogʻligʻi muhofaza qilinishini, shuningdek huquqlari hamda qonuniy manfaatlari himoya qilinishini taʼminlashga koʻmaklashadi; maktabgacha taʼlim va tarbiya tizimiga investitsiyalar jalb etish uchun qulay shart-sharoitlar yaratish choralarini koʻradi; maktabgacha taʼlim va tarbiya sohasida ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlarni beradi; Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi bilan kelishuvga koʻra tegishli hududda davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarini tashkil etadi, qayta tashkil etadi, tugatadi. Mahalliy davlat hokimiyati organlari qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasining “ Maktabgacha taʼlim va tarbiya toʻgʻrisida ”gi Qonuni Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 74. 27-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining investitsiyalarni va investitsiya faoliyatini tartibga solish boʻyicha vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari oʻz vakolatlari doirasida hamda investitsiyalarni va investitsiya faoliyatini davlat tomonidan tartibga solish sohasidagi vakolatli davlat organining hududiy boʻlinmalari bilan birgalikda quyidagilarni amalga oshiradi: mahalliy darajada mamlakatning tegishli hududiga investitsiya qilish hajmlarini kengaytirishni ragʻbatlantirishga qaratilgan investitsiya siyosatini olib borish, shu jumladan investitsiyalarni jalb qilish, hududda investitsiya muhitini yanada takomillashtirish, tegishli hududdagi korxonalarning rivojlanishini qoʻllab-quvvatlash; investitsiya qilishni talab qiladigan istiqbolli loyihalarni, shuningdek boʻsh turgan davlat mulki obyektlarini hamda yer uchastkalarini hududlarning ehtiyojlari va salohiyatidan (resurs, tabiiy-iqlim, mehnat va h.k.) kelib chiqqan holda oʻrganish va aniqlash; investorlarning faoliyati bilan bevosita bogʻliq masalalarni, shuningdek, zarur hollarda, toʻgʻridan-toʻgʻri investitsiyalarni jalb qilish vositasida istiqbolli tadbirkorlik tashabbuslari va loyihalarini amalga oshirish boʻyicha takliflarni koʻrib chiqish; tegishli hududdagi investitsiya loyihalarini, shu jumladan chet el investitsiyalari ishtirokidagi investitsiya loyihalarini oʻz vaqtida va samarali amalga oshirishga toʻsqinlik qiluvchi omillarni aniqlash, ularni hal etish boʻyicha tezkor choralar koʻrish; chet el investitsiyalari ishtirokidagi korxonalar faoliyatini, shuningdek, investorlar tomonidan investitsiya majburiyatlari bajarilishini tahlil qilish asosida tegishli hududning iqtisodiyotiga jalb etilayotgan investitsiyalardan foydalanish samaradorligini oshirish; tegishli hududning chet el banklari, fondlar, agentliklar va kompaniyalar bilan investitsiyaviy hamkorlik yoʻnalishlarini oʻzaro manfaatli asosda rivojlantirish va diversifikatsiya qilish boʻyicha takliflar ishlab chiqish; investitsiyalarni tegishli hududga jalb etish boʻyicha asosiy yoʻnalishlarni va yanada qulay shart-sharoitlar yaratish uchun chet el investitsiyalarini jalb qilish sohasidagi chora-tadbirlarni amalga oshirish. Oʻzbekiston Respublikasining “ Investitsiyalar va investitsiya faoliyati toʻgʻrisida ”gi Qonuni Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi 75. 28-modda. Investitsiyalar jalb etishni amalga oshiruvchi davlat organlarining funksiyalari Investitsiyalarni jalb etish, amalga oshirish va himoya qilish maqsadida investitsiyalarni va investitsiya faoliyatini davlat tomonidan tartibga solish sohasidagi vakolatli davlat organi, boshqa davlat boshqaruvi organlari hamda mahalliy davlat hokimiyati organlari: Oʻzbekiston Respublikasida investitsiya faoliyatining imkoniyatlari va shart-sharoitlari haqidagi axborotni tayyorlaydi hamda tarqatadi; salohiyatli investorlarga faoliyatining huquqiy, iqtisodiy va boshqa masalalari boʻyicha maslahat beradi hamda ularga yuzaga keladigan masalalarni hal etishda zarur yordam va koʻmak koʻrsatadi; chet el investitsiyalari masalalari boʻyicha xalqaro munosabatlarda oʻz vakolatlari doirasida Oʻzbekiston Respublikasi nomidan ish yuritadi. 76. 9-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining innovatsion faoliyat sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: tegishli hududda innovatsion faoliyat sohasidagi yagona davlat siyosatini amalga oshirishda ishtirok etadi; tegishli hududda innovatsion loyihalarni shakllantirish, moliyalashtirish va amalga oshirishda ishtirok etadi; vakolatli davlat organi bilan kelishilgan holda innovatsion faoliyat sohasidagi hududiy dasturlarni tasdiqlaydi va ularning amalga oshirilishini taʼminlaydi; tegishli hududda innovatsion faoliyatni rivojlantirish uchun shart-sharoitlar yaratadi; vakolatli davlat organining tavsiyasiga koʻra yoki oʻz tashabbusi bilan innovatsion faoliyatni, shuningdek, yangi ishlanmalarni tijoratlashtirishni va texnologiyalar transferini moliyalashtiradi. Mahalliy davlat hokimiyati organlari qonun hujjatlariga muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasining “ Innovatsion faoliyat toʻgʻrisida ”gi Qonuni Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 77. 27-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining taʼlim sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: taʼlim sohasidagi vakolati davlat boshqaruvi organlari bilan kelishilgan holda davlat taʼlim muassasalarini tashkil etadi, qayta tashkil etadi va tugatadi, bundan respublika tasarrufidagi taʼlim muassasalari mustasno; oʻz vakolatlari doirasida tegishli hududda davlat taʼlim muassasalari uchun moliyalashtirish hajmini belgilaydi; fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari bilan taʼlim tashkilotlarini rivojlantirish masalalari yuzasidan hamkorlik qiladi; davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga biriktirilgan hududlarni (mikrouchastkalarni) belgilaydi; taʼlim sohasida xalqaro hamkorlikni amalga oshirishda taʼlim tashkilotlariga koʻmaklashadi; taʼlim oluvchilar uchun sifatli taʼlimni, tarbiyani taʼminlash, ularning isteʼdodini shakllantirish va namoyon etish maqsadida joylarda ularga zarur sharoitlar yaratish boʻyicha dasturlarni ishlab chiqadi; oʻz vakolatlari doirasida taʼlim sohasidagi davlat-xususiy sheriklikni rivojlantiradi va nodavlat taʼlim tashkilotlari tarmogʻini kengaytirishga koʻmaklashadi; umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari bitiruvchilari bandligini taʼminlashga koʻmaklashadi. Mahalliy davlat hokimiyati organlari qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasining “ Taʼlim toʻgʻrisida ”gi Qonuni Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 78. 14-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining nogironligi boʻlgan shaxslarning huquqlarini taʼminlash sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: nogironligi boʻlgan shaxslarning huquqlari toʻgʻrisidagi qonunchilik ijrosini taʼminlaydi; nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilish, ijtimoiy himoya qilish va ularning huquqlarini taʼminlashga doir hududiy dasturlarni shakllantiradi, tasdiqlaydi hamda amalga oshiradi; nogironligi boʻlgan shaxslarni ishga joylashtirish uchun ish oʻrinlarining eng kam sonini belgilaydi. Mahalliy davlat hokimiyati organlari qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasining “ Nogironligi boʻlgan shaxslarning huquqlari toʻgʻrisida ”gi Qonuni Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi 79. 23-modda. Ish oʻrinlarini tashkil etishga doir davlat buyurtmasini shakllantirish tartibi ... (uchinchi qism) Mahalliy ijro hokimiyati organlari ish oʻrinlarini tashkil etishga doir davlat buyurtmasini rivojlantirish dasturlaridan kelib chiqqan holda shakllantiradi. Ish oʻrinlarini tashkil etishga boʻlgan ehtiyojning dastlabki parametrlari mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan shakllantiriladi, aniqlashtiriladi va tasdiqlanadi. Oʻzbekiston Respublikasining “ Aholi bandligi toʻgʻrisida ”gi Qonuni Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 80. 10-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining vasiylik va homiylik sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari oʻz vakolatlari doirasida: vasiylik va homiylik sohasidagi davlat dasturlarini amalga oshirishda ishtirok etadi; vasiylik va homiylik sohasidagi hududiy dasturlarni ishlab chiqadi, tasdiqlaydi hamda amalga oshiradi; vasiylik va homiylik sohasidagi vazifalarni bajaruvchi hududiy davlat boshqaruvi organlari faoliyatini nazorat qilishni hamda muvofiqlashtirib borishni amalga oshiradi; vasiylik yoki homiylik belgilanishiga muhtoj boʻlgan shaxslarning, shuningdek, vasiylikdagi yoki homiylikdagi shaxslarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini himoya qilishga doir tadbirlarni ishlab chiqadi hamda amalga oshiradi; axborot tizimini yuritadi; ... Mahalliy davlat hokimiyati organlari qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin. Tumanlar, shaharlar hokimlari vasiylikni yoki homiylikni belgilash va tugatish boʻyicha, shuningdek, vasiylarni yoki homiylarni oʻz majburiyatlarini bajarishdan ozod etish yoxud chetlashtirish toʻgʻrisida qarorlar qabul qiladi. Oʻzbekiston Respublikasining “ Vasiylik va homiylik toʻgʻrisida ”gi Qonuni Ijtimoiy himoya milliy agentligi 81. 11-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining transport sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari oʻz vakolatlari doirasida: transport sohasidagi davlat siyosatining asosiy yoʻnalishlarini amalga oshirishda ishtirok etadi; transport sohasidagi hududiy dasturlarni ishlab chiqadi va ularning amalga oshirilishini taʼminlaydi; transport tizimini rivojlantirishning ustuvor yoʻnalishlarini shakllantirishda ishtirok etadi; transport tizimini rivojlantirishga va zamonaviy transport infratuzilmasini yaratishga koʻmaklashadi; transport xizmatlari bozorini shakllantirish va rivojlantirishga, transport majmuining barcha ishtirokchilari uchun teng sharoitlar yaratishga, shuningdek transport tizimining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirishga koʻmaklashadi; shahar yoʻlovchi transportidan foydalanish chogʻida fuqarolarning alohida toifalari uchun imtiyozli tariflar joriy etish choralarini koʻradi. Mahalliy davlat hokimiyati organlari qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasining “ Transport toʻgʻrisida” gi Qonuni Transport vazirligi, Ichki ishlar vazirligi 82. 17-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining yer uchastkalarini xususiylashtirish sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: xususiylashtirish maqsadida boʻsh turgan yer uchastkalarining aniqlanishi va elektron onlayn auksionga qoʻyilishini taʼminlaydi; yer uchastkalarini xususiylashtirishdan tushgan mablagʻlardan hududlarni rivojlantirish uchun maqsadli ravishda foydalanilishini taʼminlaydi; elektron onlayn auksionga qoʻyilayotgan boʻsh turgan yer uchastkalari toʻgʻrisidagi axborotni oʻz rasmiy veb-saytlariga joylashtiradi. Oʻzbekiston Respublikasining “ Qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarini xususiylashtirish toʻgʻrisida ”gi Qonuni Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi 83. 15-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining gidrometeorologiya faoliyati sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari gidrometeorologiya faoliyati sohasida oʻz vakolatlari doirasida: hududiy ahamiyatga ega boʻlgan gidrometeorologiya faoliyatining amalga oshirilishini tashkil etadi va ushbu faoliyatni muvofiqlashtiradi; gidrometeorologiya faoliyati sohasidagi hududiy dasturlarni tasdiqlaydi va amalga oshiradi; hududiy dasturlarni moliyalashtiradi hamda ijtimoiy infratuzilmani rivojlantiradi, shu jumladan ishlab chiqarish va xoʻjalik faoliyatini hamda gidrometeorologiya faoliyatini moliyalashtirish sohasidagi davlat organlarining hududiy boshqarmalarini ushbu dasturlarni bajarishga jalb etishni amalga oshiradi; davlat gidrometeorologik kuzatuvlar tarmogʻini va atrof tabiiy muhit ifloslanishining monitoringini tashkil etish uchun yer uchastkalarini ajratadi; maxsus vakolatli davlat organiga gidrometeorologiya faoliyatini amalga oshirishda hamda xavfli gidrometeorologik hodisalarning iqtisodiyot tarmoqlariga va ijtimoiy sohaga salbiy taʼsirini yumshatishda koʻmaklashadi. Mahalliy davlat hokimiyati organlari qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasining “ Gidrometeorologiya faoliyati toʻgʻrisida ”gi Qonuni Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Adliya vazirligi 84. 11-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasidagi davlat siyosatini amalga oshirishda ishtirok etadi; ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasini rivojlantirishga qaratilgan hududiy dasturlarni ishlab chiqadi hamda tasdiqlaydi; ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish boʻyicha xizmatlar koʻrsatilishiga xususiy sektorni jalb etishga koʻmaklashadi; ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasidagi loyihalarning roʻyobga chiqarilishi monitoringini amalga oshiradi; ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish boʻyicha xizmatlar uchun tariflarni tasdiqlaydi. Mahalliy davlat hokimiyati organlari ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasida qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasining “ Ichimlik suvi taʼminoti toʻgʻrisida ”gi Qonuni Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 85. 17-modda. Munitsipal mulk ... Mahalliy budjet mablagʻlari yoki mahalliy davlat hokimiyati organlarining boshqa mablagʻlari hisobidan yaratilgan yoki sotib olingan oʻzga mulk, shu jumladan mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tasarrufida turgan munitsipal uy-joy fondi, kommunal xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlar, sogʻliqni saqlash, xalq taʼlimi va maktabgacha taʼlim tizimlarining korxonalari hamda muassasalari, madaniyat va madaniy faoliyat tashkilotlari, xoʻjalik jamiyatining ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) davlat ulushi hamda intellektual mulk obyektlari munitsipal mulk jumlasiga kirishi mumkin. ... Oʻzbekiston Respublikasining “ Davlat mulkini boshqarish toʻgʻrisida ”gi Qonuni Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Madaniyat vazirligi, Madaniy meros agentligi 86. 18-modda. Davlat mulkining toifasini oʻzgartirish Davlat mulki respublika mulki toifasidan munitsipal mulk toifasiga, munitsipal mulk toifasidan esa respublika mulki toifasiga oʻtkazilishi mumkin. Davlat mulki toifasining oʻzgartirilishi davlatning mulkka boʻlgan mulk huquqi tugatilishiga olib kelmaydi. Davlat mulkining toifasini oʻzgartirish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarori asosida Agentlik tomonidan davlat mulki reyestriga tegishli yozuvlarni kiritish orqali amalga oshiriladi. 87. 20-modda. Davlat mulkini boshqarish subyektlari Davlat mulkini boshqarish subyektlari quyidagilardan iborat: ... mahalliy davlat hokimiyati organlari. ... 88. 22-modda. Agentlikning davlat mulkini boshqarish sohasidagi vakolatlari ... Agentlik: ... davlat muassasalarining, shu jumladan davlat organlarining va mahalliy davlat hokimiyati organlarining davlat mulkini boshqarish sohasidagi faoliyatini muvofiqlashtiradi; ... 89. 25-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining davlat mulkini boshqarish sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlarida belgilangan hollarda xoʻjalik jamiyatlaridagi davlat ulushlariga nisbatan aksiyador (ishtirokchi) vazifalarini amalga oshiradi; mahalliy budjet mablagʻlari yoki mahalliy davlat hokimiyati organlarining boshqa mablagʻlari hisobidan tashkil etilgan yoki sotib olingan davlat unitar korxonalarida, davlat muassasalarida muassis vazifalarini amalga oshiradi; davlat mulkiga egalik qilish mezonlariga muvofiq boʻlmagan davlat ishtirokidagi korxonalarni sotish, qayta tashkil etish yoki tugatish toʻgʻrisida oʻz vakolatlari doirasida qarorlar qabul qiladi; munitsipal mulkni belgilangan tartibda ijaraga yoki ishonchli boshqaruvga beradi; munitsipal mulkni davlat unitar korxonalariga va davlat muassasalariga operativ boshqaruv huquqi asosida biriktirish toʻgʻrisida oʻz vakolatlari doirasida qarorlar qabul qiladi; munitsipal mulk hisobidan tashkil etilgan davlat ishtirokidagi korxonalarning boshqaruv organlari orqali ularning kuzatuv kengashlari aʼzolarini va ijroiya organlari rahbarlarini tayinlashni (tanlov oʻtkazishni, saylashni) belgilangan tartibda, korporativ boshqaruv prinsiplariga muvofiq tashkil etadi. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari tegishincha oʻz tasarrufidagi hududda turgan tegishli hududdagi quyidagi munitsipal mulkni sotish toʻgʻrisida qarorlar qabul qiladi: binolari va inshootlarining umumiy maydoni ikki ming kvadrat metrgacha boʻlgan koʻchmas mulk obyektlarini, shu jumladan moliyalashtirish manbalariga ega boʻlmagan va qurilishi tugallanmagan shu oʻlchamdagi koʻchmas mulk obyektlarini; davlat ishtirokidagi korxonalarning ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) davlat ulushini, basharti ushbu korxonalar asosiy vositalarining balans qiymati bazaviy hisoblash miqdorining ellik ming baravaridan koʻp boʻlmasa va ular xodimlarining oʻrtacha yillik soni besh yuz nafardan oshmasa. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari tomonidan binolar hamda inshootlarning umumiy maydoni ikki ming kvadrat metrdan ortiq boʻlgan, biroq besh ming kvadrat metrdan koʻp boʻlmagan munitsipal mulkni (bundan xususiylashtirilmaydigan va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlariga asosan xususiylashtiriladigan davlat mulki mustasno) sotish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi. Mahalliy davlat hokimiyati organlari qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin. 90. 33-modda. Davlat ishtirokidagi korxonani tashkil etishning umumiy qoidalari ... Davlat ishtirokidagi korxonani tashkil etish monopoliyaga qarshi kurashish organining oldindan berilgan roziligi olinganidan keyin: ... munitsipal mulk negizida — mahalliy davlat hokimiyati organlarining qaroriga koʻra amalga oshiriladi. 91. 39-modda. Davlat ishtirokidagi korxonalarda korporativ boshqaruv tizimini joriy etish Davlat ishtirokidagi korxonalarda korporativ boshqaruv tizimini joriy etish maqsadida tegishincha Agentlik, maxsus vakolatli davlat organlari va mahalliy davlat hokimiyati organlari: davlat ishtirokidagi korxonalar boshqaruv organlarining hisobdorligini nazorat qiladi va tegishli biznes-rejalar koʻrsatkichlari bajarilmagan taqdirda qonunchilikda belgilangan tartibda choralar koʻradi; davlat ishtirokidagi korxonalarning rivojlantirish strategiyalari tasdiqlanishini muvofiqlashtiradi va ularning bajarilishi ustidan nazoratni amalga oshiradi; davlat ishtirokidagi korxonalarning kuzatuv kengashlari tarkibiga mustaqil aʼzolarni jalb etadi; davlat ishtirokidagi korxonalarning moliyaviy hisobotlarini moliyaviy hisobotlarning xalqaro standartlariga muvofiq tayyorlash va xalqaro kredit reytinglariga erishish masalalarini muvofiqlashtiradi; davlat ishtirokidagi korxonalarning sohaga oid boʻlmagan aktivlarini qisqartirish choralarini koʻradi; xaridlar jarayonlarini auditdan oʻtkazish, shuningdek, korrupsiyaga qarshi kurashish ichki nazoratining samaradorligini oshirish choralarini koʻradi; davlat ishtirokidagi korxonalarning kuzatuv kengashlari tomonidan har chorakda ijroiya organlarining korxona faoliyatining samaradorligi, shu jumladan amalga oshirilgan xaridlar toʻgʻrisidagi hisobotlari eshitib borilishini nazorat qiladi; korporativ boshqaruv tizimining joriy etilishi yiliga kamida bir marta baholashdan oʻtkazilishini nazorat qiladi; davlat ishtirokidagi korxonalar kuzatuv kengashlari va ijroiya organlari aʼzolarining javobgarligi sugʻurta qilinishini nazorat qiladi. 92. 18-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining alkogol va tamaki mahsulotlarining tarqatilishini hamda isteʼmol qilinishini cheklash sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: alkogol va tamaki mahsulotlarining tarqatilishini hamda isteʼmol qilinishini cheklash sohasidagi davlat dasturlarini amalga oshirishda ishtirok etadi; alkogol va tamaki mahsulotlarining tarqatilishini hamda isteʼmol qilinishini cheklash sohasidagi hududiy dasturlarning ishlab chiqilishi, tasdiqlanishi va bajarilishini taʼminlaydi; aholi, eng avvalo, yigirma bir yoshga toʻlmagan shaxslar oʻrtasida sogʻlom turmush tarzini targʻib qilishga hamda alkogol va tamaki mahsulotlarini isteʼmol qilishning zarari toʻgʻrisidagi bilimlarni tarqatishga qaratilgan profilaktika tadbirlari amalga oshirilishini taʼminlaydi; tegishli hududda alkogol va tamaki mahsulotlarining tarqatilishini hamda isteʼmol qilinishini cheklash toʻgʻrisidagi qonunchilik talablarining ijro etilishini taʼminlaydi; fuqarolarning sogʻligʻini alkogol va tamaki mahsulotlarini isteʼmol qilishning salbiy taʼsiridan himoya qilish, jamiyatda sogʻlom turmush tarzini qaror toptirish masalalari yuzasidan nodavlat notijorat tashkilotlari hamda fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari bilan hamkorlikni taʼminlaydi; alkogolga yoki nikotinga qaram boʻlib qolgan shaxslarga tibbiy-sanitariya yordamini moliyaviy, moddiy-texnik, tashkiliy jihatdan taʼminlash masalalarini hal etadi. Mahalliy davlat hokimiyati organlari qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasining “ Alkogol va tamaki mahsulotlarining tarqatilishini hamda isteʼmol qilinishini cheklash toʻgʻrisida ”gi Qonuni Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ichki ishlar vazirligi 93. 14-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining gidrotexnika inshootlari xavfsizligi sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi sohasidagi davlat dasturlarini ishlab chiqish va amalga oshirishda ishtirok etadi; gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi sohasidagi hududiy dasturlarni ishlab chiqadi, tasdiqlaydi va amalga oshiradi; suv resurslaridan foydalanishda va atrof-muhitni muhofaza qilish tadbirlarini amalga oshirishda gidrotexnika inshootlarining xavfsizligini taʼminlaydi; gidrotexnika inshootlarini joylashtirish haqida, shuningdek gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilgan hollarda ulardan foydalanishni cheklash haqida qonunchilikda belgilangan tartibda qarorlar qabul qiladi; gidrotexnika inshootlarining avariyalari oqibatlarini tugatishda ishtirok etadi; gidrotexnika inshootlarining favqulodda vaziyatlarni yuzaga keltirishi mumkin boʻlgan avariyalari xavfi toʻgʻrisida aholini xabardor qiladi; oʻz vakolatlari doirasida gidrotexnika inshootlarining xavfsizligini taʼminlash sohasida xalqaro hamkorlikni amalga oshirishda ishtirok etadi; gidrotexnika inshootlarini saqlab turish uchun Oʻzbekiston Respublikasining Budjet kodeksida belgilangan tartibda mablagʻlar ajratadi. Mahalliy davlat hokimiyati organlari qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasining “ Gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi toʻgʻrisida ”gi Qonuni Suv xoʻjaligi vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Milliy gvardiya, Mudofaa vazirligi 94. 9-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining Davlat chegarasini qoʻriqlash va himoya qilish sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: Davlat chegarasini qoʻriqlash va himoya qilish uchun shart-sharoitlar yaratadi; Davlat chegarasini qoʻriqlash va himoya qilishni taʼminlash uchun yer uchastkalarini beradi; Davlat chegarasini qoʻriqlash va himoya qilishni taʼminlashda ishtirok etadi, shuningdek Davlat chegarasini jihozlashga koʻmaklashadi; Davlat chegarasini delimitatsiya, demarkatsiya, redemarkatsiya qilish va uning oʻtish chizigʻini aniqlashtirish natijalariga koʻra egalik qilishga, foydalanishga, ijaraga berilgan yoki boshqa asoslarga binoan olingan yer uchastkalarining, Oʻzbekiston Respublikasi maʼmuriy-hududiy birliklarining chegaralari oʻzgarishi masalalari yuzasidan qarorlar qabul qiladi; Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini Davlat chegarasini qoʻriqlash va himoya qilishda ixtiyoriy asosda ishtirok etish uchun jalb qilishga koʻmaklashadi; oʻtkazish punktlariga tutash boʻlgan hududlardagi yoʻlboʻyi infratuzilmasining yaratilishini va tegishli tartibini taʼminlaydi. Mahalliy davlat hokimiyati organlari qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasining “ Oʻzbekiston Respublikasining Davlat chegarasi toʻgʻrisida ”gi Qonuni Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari 95. 25-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining Davlat chegarasini belgilash, oʻzgartirish, qoʻriqlash va himoya qilish sohasidagi vakolatlari Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi: ... egalik qilishga, foydalanishga, ijaraga berilgan yoki boshqa asoslarga binoan olingan yer uchastkalari chegaralarini, Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy birliklari chegaralarini Davlat chegarasini delimitatsiya, demarkatsiya, redemarkatsiya qilish va Davlat chegarasining oʻtish chizigʻini aniqlashtirish natijalariga koʻra oʻzgartirish masalalari boʻyicha qarorlar loyihalarini tegishli mahalliy davlat hokimiyati organlariga kiritadi. ... 96. 36-modda. Normativ-huquqiy hujjatning rasmiy matnini tasdiqlash Normativ-huquqiy hujjatning rasmiy matnini tasdiqlash: ... mahalliy davlat hokimiyati organlarining qarorlariga nisbatan — tegishli hokim tomonidan imzolash orqali amalga oshiriladi. Oʻzbekiston Respublikasining “ Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” gi Qonuni Adliya vazirligi 97. 16-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining aholini roʻyxatga olish sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: aholini roʻyxatga olishni oʻtkazishga koʻmaklashish boʻyicha hududiy komissiyalarni tuzadi; maʼmuriy-hududiy birliklar chegaralarini hisobga olgan holda aholi punktlarida doimiy yashovchi aholi sonini koʻrsatgan holda ushbu punktlarning toʻliq roʻyxati tuzilishini taʼminlaydi; maʼmuriy-hududiy birliklarda koʻchalarning nomlari, uylar va xonadonlarning raqamlari koʻrsatilgan koʻrsatkichlar boʻlishini taʼminlaydi; jalb etilgan roʻyxatga oluvchi xodimlar tarkibini tasdiqlaydi; roʻyxatga oluvchi xodimlarni tanlab olish va oʻqitishni tashkil etadi; aholini roʻyxatga olishni oʻtkazish doirasidagi ishlarni bajarishga jalb etiladigan shaxslarning oʻqishi va ishlashi uchun yaroqli mebel hamda aloqa vositalari bilan jihozlangan vaqtinchalik xonalar, shuningdek, zarur transport vositalari berilishini taʼminlaydi; roʻyxatga olish varaqlarini va boshqa roʻyxatga olish hujjatlarini vaqtincha saqlash uchun qoʻriqlanadigan xonalar ajratish yuzasidan choralar koʻradi; aholini roʻyxatga olishni oʻtkazish xavfsizligini taʼminlash boʻyicha ishlarning muvofiqlashtirilishini tashkil etadi. Oʻzbekiston Respublikasining “ Aholini roʻyxatga olish toʻgʻrisida ”gi Qonuni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligi 98. 21-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining dehqon xoʻjaliklarini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: dehqon xoʻjaliklarining yer uchastkalaridan samarali foydalanishni tashkil etishga koʻmaklashadi hamda zarur shart-sharoitlar yaratadi; dehqon xoʻjaliklari bilan hamkorlik qilish uchun eksport qiluvchilarni jalb etadi, ularga qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini eksport qilishda har tomonlama koʻmaklashadi; dehqon xoʻjaliklarini rivojlantirish boʻyicha davlat dasturlarining amalga oshirilishida ishtirok etadi; dehqon xoʻjaliklarini rivojlantirish boʻyicha hududiy dasturlarni ishlab chiqadi, tasdiqlaydi va amalga oshiradi; dehqon xoʻjaliklarining moddiy-texnika taʼminotini yaxshilash, ularni suv resurslari bilan taʼminlash, ularga zarur urugʻliklar, koʻchatlar, mineral oʻgʻitlarni yetkazib berish borasida amaliy yordam koʻrsatadi. Mahalliy davlat hokimiyati organlari qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasining “ Dehqon xoʻjaligi toʻgʻrisida” gi Qonuni Qishloq xoʻjaligi vazirligi 99. 8-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining tomorqa xoʻjaliklarini yuritishni tashkil etish va ularni rivojlantirish sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: tomorqa xoʻjaliklarini rivojlantirish sohasidagi davlat dasturlarini va boshqa dasturlarni ishlab chiqish hamda amalga oshirishda ishtirok etadi; tomorqa xoʻjaliklarini rivojlantirish sohasidagi hududiy dasturlarni ishlab chiqadi, tasdiqlaydi va amalga oshiradi; tegishli hududda tomorqa xoʻjaliklarini rivojlantirishga doir asosiy koʻrsatkichlarni shakllantiradi; tomorqa xoʻjaliklarining moddiy-texnika taʼminotini yaxshilashga, ularni suv resurslari, zarur urugʻliklar, koʻchatlar, mineral oʻgʻitlar bilan taʼminlashga doir tegishli chora-tadbirlarni, shuningdek, tomorqa xoʻjaliklarini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlashga doir chora-tadbirlarni belgilaydi. Oʻzbekiston Respublikasining “ Tomorqa xoʻjaligi toʻgʻrisida” gi Qonuni Qishloq xoʻjaligi vazirligi 100. 9. 2019-yil 1-sentabrdan boshlab foydalanilmayotgan davlat mulki obyektlarini, shu jumladan taʼlim muassasalari (akademik litsey va kasb-hunar kollejlari bundan mustasno), sogʻliqni saqlash va sport, madaniyat, xususan kinoteatrlar, klublar, konsert-tomosha koʻrsatish muassasalari va kinolashtirish obyektlari, shuningdek, davlat tashkilotlarining boʻsh turgan yer uchastkalaridan (keyingi oʻrinlarda — foydalanilmayotgan aktivlar) doimiy foydalanish huquqini xoʻjalik faoliyatiga jalb qilish va sotish tartibi joriy etilsin. Unga muvofiq: Foydalanilmayotgan aktivlarning mulkdorlari Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi huzuridagi Boʻsh turgan obyektlardan samarali foydalanishni tashkil etish markazi va uning hududiy boshqarmalari hamda Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi va uning hududiy boshqarmalarining tegishli soʻrovi kelib tushgan vaqtdan boshlab ikki oy muddatda balansda saqlovchining yuqori turuvchi tashkiloti (agar mavjud boʻlsa) bilan kelishilgan, foydalanilmayotgan obyektlar va boʻsh turgan yer uchastkalaridan samarali foydalanish boʻyicha “yoʻl xaritasi”ni (keyingi oʻrinlarda — “yoʻl xaritasi”) taqdim etishi shart; Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida foydalanilmayotgan obyektlarni xoʻjalik faoliyatiga jalb qilish boʻyicha ishchi guruh tomonidan “yoʻl xaritasi” tasdiqlanadi; foydalanilmayotgan aktivlarning balansda saqlovchisi tomonidan “yoʻl xaritasi” taqdim etilmagan yoki unda nazarda tutilgan foydalanilmayotgan aktivlardan samarali foydalanish boʻyicha chora-tadbirlar belgilangan muddatda bajarilmagan yoxud “yoʻl xaritasi”ni tasdiqlash rad etilgan hollarda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, viloyatlar va Toshkent shahar xalq deputatlari Kengashlari, shuningdek, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari oʻz vakolatlari doirasida foydalanilmayotgan aktivlarni olib qoʻyish, jumladan sotish yoki ijaraga berish uchun boʻsh turgan davlat mulki obyektini Davlat aktivlarini boshqarish agentligi huzuridagi Boʻsh turgan obyektlardan samarali foydalanishni tashkil etish markazining tegishli hududiy boshqarmalariga berish toʻgʻrisida qaror qabul qilishga haqlidir. Bunda, vazirlik va idoralar, mahalliy davlat hokimiyati organlariga qarashli boʻlgan, uch oydan ortiq foydalanilmasdan boʻsh turgan obyektlar, ijtimoiy obyektlar bundan mustasno, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi tomonidan tasdiqlanadigan tartibga muvofiq ularning roziligisiz ijaraga berish yoki sotish uchun “E-auksion” elektron savdo platformasiga onlayn auksion savdolariga chiqariladi. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 13-avgustdagi PF-5780-son Farmoni Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi 101. 4. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi 2021-yil uchun Davlat budjeti loyihasini tayyorlashda respublikaning turistik zonalaridagi alohida yer uchastkalari, shu jumladan jismoniy shaxslar foydalanishida boʻlgan 1 gektardan ortiq yer uchastkalari uchun mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan yer soligʻining 3 baravarigacha oshirilgan stavkasini belgilash imkoniyatini koʻzda tutsin. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 15-iyuldagi PF-6027-son Iqtisodiyot va moliya vazirligi 102. 1. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 1-yanvardan boshlab quyidagi tartibni joriy etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin: Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi va viloyatlar xalq deputatlari Kengashlari Soliq kodeksi bilan belgilanadigan soliq stavkalari asosida qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yerlar uchun tuman va shaharlar kesimida, ularning iqtisodiy rivojlanishiga qarab yer soligʻi stavkasiga 0,5 dan 2,0 gacha kamaytiruvchi va oshiruvchi koeffitsiyentlarni qoʻllagan holda yer soligʻi stavkalarini belgilaydi. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 3-dekabrdagi PF-6121-son Farmoni Iqtisodiyot va moliya vazirligi 103. 1. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 1-yanvardan boshlab quyidagi tartibni joriy etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin: tuman va shahar xalq deputatlari Kengashlariga Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi va viloyatlar xalq deputatlari Kengashlari tomonidan belgilangan, Toshkent shahri boʻyicha esa Soliq kodeksida belgilangan yer soligʻi stavkalariga qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yerlar uchun, ularning hududlarida joylashgan daha, massiv, mahalla, koʻcha kesimida 0,7 dan 3,0 gacha kamaytiruvchi va oshiruvchi koeffitsiyentlarni kiritish huquqi beriladi. 104. 3. Belgilansinki, professional futbol klubini tashkil qilish mahalliy davlat hokimiyati organlari, sport tashkilotlari, shuningdek, tijorat tuzilmalari, yuridik va jismoniy shaxslardan iborat muassislar tomonidan ularning shakllantirilayotgan klublar tashkiliy va moliyaviy masalalarini hal etishdagi imkoniyatlarini hisobga olgan holda amalga oshiriladi. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2006-yil 1-maydagi PQ-338-son qarori Sport vazirligi 105. 1. Belgilab qoʻyilsinki, 2019-yil 1-yanvardan boshlab: vazirlik va idoralar, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan foydali qazilmalar zaxiralari davlat balansida hisobga olingan konlar va istiqbolli maydonlar joylashgan yer uchastkalarini berishda (realizatsiya qilishda) yer fondi toifasidan qatʼi nazar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat geologiya va mineral resurslari qoʻmitasining ijobiy xulosasi olinadi; ... noruda foydali qazilmalarni oʻz ichiga olgan yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqi uchun ruxsatnoma asosida yer qaʼridan foydalanuvchining murojaatiga koʻra mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan tegishli yer uchastkalari oʻn kundan oshmagan muddatda ochiq savdolarsiz, toʻgʻridan-toʻgʻri ruxsatnomaning amal qilish muddati va yer qaʼri uchastkasining chegaralariga muvofiq ajratib beriladi; yer qaʼridan foydalanuvchilarga berilgan ruxsatnomaning amal qilish muddati tugaganda yoki muddatidan oldin bekor qilinganda Davlat geologiya va mineral resurslari qoʻmitasi tomonidan bu haqda uch kun muddatda Davlat soliq qoʻmitasi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi hamda mahalliy davlat hokimiyati organlariga yozma maʼlumot beriladi; noruda foydali qazilmalarni oʻz ichiga olgan yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqi uchun ruxsatnomaning amal qilish muddati tugaganda yoki muddatidan oldin bekor qilinganda tegishli yer maydonlari mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan zaxiraga qaytariladi; noruda foydali qazilmalarni qazib olish hajmlari yer qaʼridan foydalanuvchilar tomonidan uzluksiz ikki yil davomida bajarilmagan taqdirda (fors-major holatlaridan tashqari) haqiqatda qazib olingan hajmdan kelib chiqib, noruda foydali qazilmalar zaxiralarining oʻzlashtirilmay qoladigan qismi davlat balansiga va ular joylashgan yer uchastkalari mahalliy davlat hokimiyati organlari zaxirasiga qaytariladi. Bunda, ilgari berilgan ruxsatnoma qayta rasmiylashtirilmasdan yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish shartlariga tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi; ... Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 26-dekabrdagi PQ-4078-son qarori Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi 106. 15. Belgilansinki, yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni, ularni farzandlikka, vasiylikka (homiylikka, patronatga) olayotgan va tarbiya qilayotgan oilalarni moddiy, huquqiy va psixologik-pedagogik qoʻllab-quvvatlash maqsadida: ... 2021-yil 1-sentabrdan keyin Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, xalq deputatlari tuman va shahar Kengashlarining tashabbusi bilan, yetim bolalar va ota-onasi qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni vasiylikka va homiylikka olgan “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan oilalarga ushbu bolalar 18 yoshga toʻlguniga qadar Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlarining qoʻshimcha manbalari hisobidan bazaviy hisoblash miqdorining besh baravari miqdorida moddiy yordam puli toʻlash amaliyoti joriy etiladi; ... Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 9-avgustdagi PQ-5216-son qarori Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 107. Viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklarining boshqaruv apparatlari toʻgʻrisidagi namunaviy nizom Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 27-apreldagi 123-son qarori bilan tasdiqlangan Viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklarining boshqaruv apparatlari toʻgʻrisidagi namunaviy nizom Adliya vazirligi 108. Qarorga 3-ilovaning 8-bandi Suv xoʻjaligi tizimini takomillashtirishga qaratilgan xorijiy investitsiyalar, XMI va XHMT kreditlari, grantlari ishtirokidagi ustuvor investitsiya loyihalarining taqdimotlarini oshkoralik asosida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi va viloyatlar xalq deputatlari Kengashlarida muhokamasini tashkil qiladi. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 17-sentabrdagi 573-son qarori Suv xoʻjaligi vazirligi 109. Qarorning 2-bandi, Maʼmuriy reglamentga 1-ilovadagi sxema Tuman (shahar) hokimliklari manfaatdor davlat tashkilotlari bilan birgalikda har yili noyabr oyiga qadar (zaruratga koʻra, yilning boshqa davrlarida) qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer maydonlaridan samarali foydalanish, hududlarni ixtisoslashtirish, boʻsh turgan, zaxiradagi va kelgusida zaxiraga olinadigan yer maydonlarini qishloq xoʻjaligi korxonasi yoki dehqon xoʻjaligi tashkil etish uchun ochiq elektron tanlovga chiqarish boʻyicha loyihalarni tayyorlaydi hamda koʻrib chiqish va tasdiqlash uchun xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashining navbatdan tashqari sessiyasiga kiritadi; kiritilgan loyihalar xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashi tomonidan maʼqullangandan soʻng, tuman (shahar) hokimligi qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer maydonlarini ochiq elektron tanlovga qoʻyish choralarini koʻradi; xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashi tomonidan tasdiqlangan hududlarni ixtisoslashtirish yoʻnalishlari yil davomida zaxiradagi qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar boʻyicha loyiha tayyorlash uchun asos boʻlib xizmat qiladi. Tuman (shahar) hokimliklari tayyorlangan loyihalarni koʻrib chiqish va tasdiqlash uchun xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashining navbatdan tashqari sessiyasiga kiritadi. Xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari tuman (shahar) hokimliklari tomonidan kiritilgan loyihalarni koʻrib chiqadi va maʼqullaydi. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 24-noyabrdagi 709-son qarori Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi 110. Qarorning 1-bandi Tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimlari huzurida yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari xodimlarini ragʻbatlantirish jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) tashkil etilganligi; ... xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari qarorlariga asosan ajratiladigan mahalliy budjetlar qoʻshimcha manbalarining 3 foizi miqdoridagi ajratma; ... qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish manbalari etib belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 28-dekabrdagi 779-son qarori Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi 111. Qarorga 2-ilovaning 24-bandi Hududiy komissiya har chorakda oʻz faoliyati yuzasidan tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar kengashlariga axborot taqdim etib boradi. Qarorga 2-ilovaning 39-bandi Tuman (shahar) komissiyasi har chorakda oʻz faoliyati yuzasidan tegishli xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashiga axborot taqdim etib boradi. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 6-iyuldagi 363-son qarori Vazirlar Mahkamasi 112. Qarorga ilovaning 10-bandi “a” kichik bandi Davlat organlari va boshqa tashkilotlarga, shu jumladan xalq deputatlari tuman (shahar) kengashlariga fuqarolar yigʻini faoliyatiga doir masalalar yuzasidan takliflar kiritishi va ularning koʻrib chiqilishida ishtirok etishi. Qarorga ilovaning 27-bandi Faoliyati “yaxshi”, “qoniqarli” va “qoniqarsiz” deb topilgan fuqarolar yigʻinlari, mahallalardagi xotin-qizlar faollarining faoliyatidagi muammolarni bartaraf etish boʻyicha qabul qilingan harakatlar dasturlarining ijrosi har chorakda xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, viloyatlar va Toshkent shahar xalq deputatlari Kengashida muhokama qilinadi. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 14-avgustdagi 485-son qarori Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 113. Qarorga 1-ilovadagi nizomning 35-bandi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar turizm va madaniy meros bosh boshqarmalari boshliqlarini lavozimga tayinlash va lavozimidan ozod etish — vazir taqdimnomasiga asosan belgilangan tartibda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod etiladi. Bunda, vazir taqdimnomasi tegishli mahalliy xalq deputatlari Kengashiga koʻrib chiqish uchun kiritilishi shart. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 25-avgustdagi 475-son qarori Turizm qoʻmitasi II. Mahalliy davlat hokimiyati organlari vakolatlari taqsimlanishi natijasida ijroiya hokimiyati organlari masʼul etib belgilanayotgan vazifa va funksiyalar 114. 11-modda. Turar joyga boʻlgan mulk huquqi ... (uchinchi qism) Turar joyga boʻlgan mulk huquqi muddatsiz boʻlib, fuqarolar va yuridik shaxslarning, davlatning huquqlarini hamda qonun bilan qoʻriqlanadigan manfaatlarini buzmagan holda shaxsning oʻziga tegishli turar joyga oʻz xohishi va manfaatlariga koʻra egalik qilish, undan foydalanish va uni tasarruf etish, shuningdek oʻzining mulk huquqi buzilishini bartaraf etishni talab qilish huquqidan iboratdir. Turar joylarning koʻrinishini oʻzgartirishga, ularni qayta qurish yoki buzishga mahalliy davlat hokimiyati organlarining tegishli ruxsatnomasi boʻlgan taqdirda yoʻl qoʻyiladi. Oʻzbekiston Respublikasining Uy-joy kodeksi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 115. 16 1 -modda. Koʻp kvartirali uydagi yashash uchun moʻljallanmagan joylar mulkdorlari ... (beshinchi qism) Koʻp kvartirali uydagi yashash uchun moʻljallanmagan joy mulkdori mahalliy davlat hokimiyati organlaridan tegishli ruxsatnoma olmasdan oʻziga qarashli joyni oʻzboshimchalik bilan qayta qurgan yoki oʻzgartirgan taqdirda, qonunchilikda belgilangan tartibda javobgar boʻladi hamda bu joyni oʻz hisobidan avvalgi holatiga keltirishi shart. 116. 21-modda. Uy-joy fondidan foydalanish va uni saqlash ustidan davlat nazorati Uy-joy fondidan foydalanish va uni saqlash, shuningdek, turar joylardan foydalanish hamda ularni saqlashning normativ texnik talablarga muvofiqligi ustidan davlat nazorati mahalliy davlat hokimiyati organlari hamda vakolatli davlat organlari tomonidan amalga oshiriladi. 117. 24-modda. Uy, kvartira mulkdorining huquq va majburiyatlari ... (beshinchi qism) Koʻp kvartirali uydagi kvartira mulkdori mahalliy davlat hokimiyati organlaridan tegishli ruxsatnoma olmasdan oʻziga qarashli joyni oʻzboshimchalik bilan qayta qurgan yoki oʻzgartirgan taqdirda, qonunchilikda belgilangan tartibda javobgar boʻladi hamda bu joyni oʻz hisobidan avvalgi holatiga keltirishi shart. 118. 35-modda. Davlat uy-joy fondining uylaridagi turar joyni ijaraga berish shartnomasi ... (beshinchi qism) Turar joyni ijaraga berish shartnomasi mahalliy davlat hokimiyati organlari, davlat korxonalari, muassasalari, tashkilotlari yoki ular vakolat bergan organlar bilan turar joyni olayotgan fuqarolar oʻrtasida yozma shaklda, qonunchilikda belgilangan tartibda tuziladi. Turar joyni ijaraga berish shartnomasining yozma shaklda boʻlishiga rioya etmaslik shartnomaning haqiqiy emasligiga sabab boʻladi. 119. 45-modda. Turar joy hujjati (orderi) Munitsipal, idoraviy uy-joy fondi va aniq maqsadli kommunal uy-joy fondining uylaridan turar joy berish toʻgʻrisidagi qaror asosida mahalliy davlat hokimiyati organi fuqaroga berilgan turar joyga koʻchib kirish uchun asos boʻladigan yagona namunadagi hujjat (order) beradi. 120. 56-modda. Ijaraga oluvchining oʻzi egallab turgan turar joy oʻrniga kichikrogʻini olish huquqi Munitsipal, idoraviy uy-joy fondi va aniq maqsadli kommunal uy-joy fondining uylaridagi turar joyni ijaraga oluvchi, agar belgilangan normadan ortiqcha turar joy maydoniga ega boʻlsa, voyaga yetgan oila aʼzolarining roziligiga binoan mahalliy davlat hokimiyati organlariga yoki turar joyni bergan korxona, muassasa, tashkilotga belgilangan tartibda murojaat etib, egallab turgan turar joyini kichikroq hajmdagi turar joyga almashtirishni soʻrashi mumkin. 121. 82-modda. Yotoqxonalar berish va ulardan foydalanish ... (uchinchi qism) Uylarni yotoqxonalarga oʻtkazish, shuningdek, yotoqxonalarga uylar maqomini berish uy-joy fondining mulkdorlari tomonidan mahalliy davlat hokimiyati organlari bilan kelishilgan holda amalga oshiriladi. 122. 98-modda. Uy-joy qurish va uy-joy kooperativlarini roʻyxatdan oʻtkazish Uy-joy qurish va uy-joy kooperativlari kooperativ aʼzolarining umumiy yigʻilishi qabul qilgan ustav asosida faoliyat koʻrsatadi va mahalliy davlat hokimiyati organlarida roʻyxatdan oʻtishi kerak. 123. 99-modda. Uy-joy qurish va uy-joy kooperativlari uylaridan turar joy olish va ulardan foydalanish huquqini amalga oshirish shartlari hamda tartibi ... (ikkinchi qism) Uy-joy qurish va uy-joy kooperativlari uyidagi kvartiralarga mahalliy davlat hokimiyati organi beradigan orderga muvofiq koʻchib kiriladi. Order berishni rad etish ustidan sud tartibida shikoyat qilinishi mumkin. 124. 106-modda. Turar joyni almashtirish ... (uchinchi qism) Turar joylarni almashtirish huquq va majburiyatlarni oʻzaro oʻtkazish tarzida mahalliy davlat hokimiyati organlari qaroriga binoan amalga oshiriladi. 125. 110-modda. Turar joylar almashtirilishini rasmiylashtiruvchi organlar Bir aholi punkti chegarasi doirasidagi davlat uy-joy fondining turar joylarini almashtirish mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan rasmiylashtiriladi. Agar turar joylar turli aholi punktlarida boʻlsa, almashtirish almashtirilayotgan turar joylardan biri joylashgan joydagi (almashtirish ishtirokchilarining xohishiga koʻra) mahalliy davlat hokimiyati organlarida rasmiylashtiriladi. 126. 111-modda. Turar joylarni almashtirish toʻgʻrisida ariza Turar joylarni almashtirish istagida boʻlgan fuqarolar mahalliy davlat hokimiyati organlariga belgilangan shaklda arizani topshiradilar. 127. 112-modda. Turar joylarni almashtirishni rasmiylashtirish Turar joylarni almashtirish toʻgʻrisidagi shartnoma turar joylarni almashtirish rasmiylashtirilgan joydagi mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan beriladigan almashtiruv hujjatlari (orderlari) olingan paytdan boshlab kuchga kiradi. ... Davlat uy-joy fondidagi turar joyni almashtirish shartnomasi almashtirish rasmiylashtirilayotgan joydagi mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan tasdiqlanadi. 128. 101-modda. Soliqlarni toʻlashni kechiktirish yoki boʻlib-boʻlib toʻlash imkoniyatini berish tartibi ... (toʻrtinchi qism) Ushbu moddaning uchinchi qismida koʻrsatilgan hujjatlar mahalliy davlat hokimiyati organi yoki fuqaro muhofazasi, aholi va hududlarni favqulodda vaziyatlardan himoya qilish sohasidagi organlar, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarishi organlari tomonidan tuziladi. Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi 129. 423-modda. Soliqni hisoblab chiqarish va toʻlash tartibi ... (yettinchi qism) Soliq solish obyekti yoʻq qilingan, vayron boʻlgan yoki buzib tashlangan taqdirda, soliqni undirish mol-mulk yoʻq qilingan, vayron boʻlgan yoki buzib tashlangan oydan eʼtiboran tugatiladi. Soliq summasini qayta hisob-kitob qilish mahalliy davlat hokimiyati organi yoki fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi tomonidan berilgan yoʻq qilinganlik, vayron boʻlganlik yoki buzib tashlanganlik faktini tasdiqlovchi hujjatlar mavjud boʻlgan taqdirda, amalga oshiriladi. 130. 48-modda. Saylovchilar bilan uchrashuvlar oʻtkazish orqali tashviqot olib borish ... (toʻrtinchi qism) Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari, jamoat birlashmalari, shuningdek fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari uchrashuvlar oʻtkazish uchun jihozlangan xonalarni bepul ajratishi, zarur maʼlumot va axborot materiallarini olishda yordam koʻrsatishi shart. Oʻzbekiston Respublikasining Saylov kodeksi Markaziy saylov komissiyasi 131. 49-modda. Ovoz berish binolari hamda uchastka saylov komissiyalari binolari ... (toʻrtinchi qism) Tutash hududlarni obodonlashtirish, fuqarolar, ayniqsa jismoniy imkoniyati cheklangan shaxslar uchun zarur shart-sharoitlar yaratish, saylov komissiyalarini texnik vositalar, mebel, ashyolar, ofis texnika vositalari, transport bilan taʼminlash mahalliy davlat hokimiyati organlarining, aloqa vositalari bilan taʼminlash esa raqamli texnologiyalar sohasidagi vakolatli davlat organi zimmasiga yuklatiladi. 132. 32-modda. Yer uchastkasining plani. Yer uchastkasining chegaralarini joyning oʻzida belgilash ... (uchinchi qism) Yer uchastkasining planini va tavsifini tuzish, joyning oʻzida uning chegaralarini belgilash ishlari Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi boʻlinmalari tomonidan bajariladi va mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan tasdiqlanadi. Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi 133. 1144-modda. Qonun boʻyicha meros olinganida merosni muhofaza qilish va uni boshqarish ... (toʻrtinchi qism) Agar qonun boʻyicha merosxoʻrlar boʻlmasa yoki nomaʼlum boʻlsa, mahalliy davlat hokimiyati organi yoki fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi merosni boshqaruvchi tayinlanishini soʻrab notariusga murojaat etishi lozim. Qonun boʻyicha merosxoʻrlar hozir boʻlganlari taqdirda, ularning talabi bilan merosni boshqaruvchi meros hisobidan zarur boʻlgan xarajatlar va oqilona haq toʻlangan holda chaqirib olinishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasining Fuqarolik kodeksi Adliya vazirligi 134. 1157-modda. Egasiz qolgan mol-mulk ... (ikkinchi qism) Meros mol-mulk meros ochilgan joydagi mahalliy davlat hokimiyati organi yoki fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organining arizasi boʻyicha meros ochilgan kundan eʼtiboran uch yil oʻtganidan keyin sudning qarori asosida egasiz deb topiladi. Meros mol-mulk, agar uni qoʻriqlash va boshqarish bilan bogʻliq xarajatlar uning qiymatidan oshib ketsa, koʻrsatilgan muddat oʻtishidan oldin egasiz deb topilishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasining Fuqarolik kodeksi Adliya vazirligi 135. 43-modda. Tabiatni shovqin, tebranish, elektromagnit maydonlari va boshqa zararli fizik taʼsirlardan muhofaza qilish Mahalliy davlat hokimiyati va boshqaruv idoralari, korxonalar, muassasalar, tashkilotlar, ayrim shaxslar zararli ishlab chiqarish shovqinlari, tebranish, elektromagnit maydonlarining va zararli fizik taʼsirlar koʻrsatuvchi boshqa omillarning oldini olish hamda ularni bartaraf etish choralarini koʻrishlari shart. Oʻzbekiston Respublikasining “ Tabiatni muhofaza qilish toʻgʻrisida ”gi Qonuni Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi 136. 8-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining shartnoma munosabatlari sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari oʻz vakolatlari doirasida: davlat ehtiyojlari uchun tovarlar yetkazib berish, ishlar bajarish, xizmatlar koʻrsatish shartnomalarini, shuningdek, kontraktatsiya shartnomalarini tuzish va bajarish ishlarini muvofiqlashtirib boradi; xoʻjalik yurituvchi subyektlar oʻrtasidagi shartnoma munosabatlarini rivojlantirish uchun sharoit yaratish chora-tadbirlarini koʻradi. Oʻzbekiston Respublikasining “ Xoʻjalik yurituvchi subyektlarning shartnomaviy-huquqiy bazasi toʻgʻrisida ”gi Qonuni Adliya vazirligi 137. 10-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining fuqaro muhofazasi sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: fuqaro muhofazasi rejalarini ishlab chiqadilar va ularning tegishli hududda amalga oshirilishiga rahbarlik qiladilar; tegishli hududdagi tashkilotlar, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari tomonidan fuqaro muhofazasi tadbirlarining bajarilishini tashkil etadilar va nazorat qilib boradilar; fuqaro muhofazasi kuchlari va vositalari tayyorlanishini hamda shay holatda saqlab turilishini taʼminlaydilar; tashkilotlar rahbarlari va aholining zamonaviy qirgʻin vositalari qoʻllanilgan paytdagi himoyalanish usullariga oʻrgatilishini tashkil etadilar; zamonaviy qirgʻin vositalari qoʻllangan sharoitda aholi hayot faoliyatining taʼminlanishini kafolatlovchi fuqaro muhofazasiga oid mol-mulk, moddiy-texnika, oziq-ovqat, tibbiy va boshqa xil zaxiralar hajmlarini belgilaydilar hamda ularning toʻplanishi, saqlanishi, yangilab borilishi va shay holatda saqlab turilishi uchun javob beradilar; urush davrida, idoraviy boʻysunuvidan qatʼiy nazar, tashkilotlarning barqaror ishlashini taʼminlash tadbirlarini tashkil etadilar va amalga oshiradilar; fuqaro muhofazasi sohasida axborotlar yigʻish va almashinishni, shuningdek, zamonaviy qirgʻin vositalarining qoʻllanish tahdidi yoki qoʻllanganligi toʻgʻrisida aholini oʻz vaqtida xabardor qilinishini taʼminlaydilar; aholini evakuatsiya qilish va boʻlib-boʻlib joylashtirishga, uning xavfsiz zonalarga oʻrnashib olishiga tayyorgarlik koʻrish hamda shu ishlarni tashkil etish, davolash muassasalari va boshqa tashkilotlar ishini yoʻlga qoʻyish tadbirlarini amalga oshiradilar; qutqaruv va boshqa kechiktirib boʻlmaydigan ishlarni tashkil etadilar va amalga oshiradilar, oʻz tasarruflaridagi hududda jamoat tartibi saqlanishini taʼminlaydilar; qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni amalga oshiradilar. Oʻzbekiston Respublikasining 2000-yil “ Fuqaro muhofazasi toʻgʻrisida ”gi Qonuni Favqulodda vaziyatlar vazirligi 138. 12-modda. Davlat kadastrlarini yuritish Davlat kadastrlarini yuritish tegishli vazirliklar, davlat qoʻmitalari, idoralar va mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan amalga oshiriladi. ... Oʻzbekiston Respublikasining “ Davlat kadastrlari toʻgʻrisida ”gi Qonuni Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi 139. 9-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari oʻzlariga berilgan vakolatlar doirasida oʻz hududlarida joylashgan madaniy meros obyektlarini aniqlaydilar hamda ularni hisobga oladilar, muhofaza qiladilar, asraydilar va ulardan foydalanadilar, madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish toʻgʻrisidagi qonunchilikning ijro etilishini taʼminlaydilar, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari va jamoat birlashmalarini madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish, asrash, targʻib qilish va ulardan foydalanish tadbirlarini oʻtkazishga jalb etadilar. Oʻzbekiston Respublikasining “ Madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish toʻgʻrisida ”gi Qonuni Madaniy meros agentligi 140. 13-modda. Aholini yod yetishmasligi kasalliklari profilaktikasi masalalariga doir axborot bilan taʼminlash Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi va mahalliy davlat hokimiyati organlari aholiga yod yetishmasligi kasalliklarining kelib chiqishi va tarqalishi omillari, bunday kasalliklarning profilaktikasiga doir choralar toʻgʻrisida ishonchli va oʻz vaqtida axborot berilishini taʼminlaydi. Oʻzbekiston Respublikasining “ Yod yetishmasligi kasalliklari profilaktikasi toʻgʻrisida ”gi Qonuni Sogʻliqni saqlash vazirligi 141. 14-modda. Yongʻin xavfsizligi chora-tadbirlarini ishlab chiqish va amalga oshirish ... (beshinchi qism) Aholi punktlari va boshqa hududlar uchun yongʻin xavfsizligi chora-tadbirlari tegishli mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ishlab chiqiladi hamda amalga oshiriladi. Oʻzbekiston Respublikasining “ Yongʻin xavfsizligi toʻgʻrisida ”gi Qonuni Favqulodda vaziyatlar vazirligi 142. 12-modda. Geografik obyektlarga nom berish va ularning nomlarini oʻzgartirish masalalari boʻyicha komissiyalarning asosiy vazifalari ... (uchinchi qism) Komissiyalarning tarkibi davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining, mahalliy davlat hokimiyati organlarining rahbarlari va xodimlari, fuqarolik jamiyati institutlarining, fuqarolar oʻzini oʻzi boshqarish organlarining vakillari, shuningdek, fan va madaniyat arboblari, ekspertlar, mutaxassislar hamda tegishli faoliyat sohalarida maxsus bilimlarga ega boʻlgan boshqa shaxslar orasidan shakllantiriladi. Respublika komissiyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, tumanlar, shaharlar komissiyalari tegishincha Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, tumanlar, shaharlar hokimliklarining rahbariyati tomonidan boshqariladi. Oʻzbekiston Respublikasining “ Geografik obyektlarning nomlari toʻgʻrisida ”gi Qonuni Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi 143. 14-modda. Geografik obyektlarga nom berish va ularning nomlarini oʻzgartirish toʻgʻrisidagi takliflarni davlat ekspertizasidan oʻtkazish ... (beshinchi qism) Kadastr agentligi davlat ekspertizasini oʻtkazish uchun davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari, korxonalar, muassasalar, tashkilotlar mutaxassislarini, yetakchi olimlarni, fan va madaniyat arboblarini, shuningdek tegishli faoliyat sohalarida maxsus bilimlarga ega boʻlgan boshqa shaxslarni jalb etishga haqli. 144. 22-modda. Ekologik nazorat natijalarini roʻyobga chiqarish shakllari Davlat, idoraviy va ishlab chiqarish ekologik nazorati natijalarini roʻyobga chiqarish shakllari quyidagilardan iborat: ... korxonalar, tashkilotlar, inshootlar va boshqa obyektlar faoliyatini favqulodda vaziyatlar, epidemiyalar hamda fuqarolarning hayoti va sogʻligʻiga boshqa real tahdid yuzaga kelishining oldini olish munosabati bilan oʻn ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatga cheklash, toʻxtatib turish toʻgʻrisida maxsus vakolatli davlat organi, mahalliy davlat hokimiyati organining qarorini qabul qilish; maxsus vakolatli davlat organining, mahalliy davlat hokimiyati organining atrof muhitga zararli taʼsir koʻrsatayotgan korxonalar, tashkilotlar, inshootlar va boshqa obyektlar faoliyatini cheklash, toʻxtatib turish, tugatish va (yoki) qayta ixtisoslashtirish toʻgʻrisida, shuningdek, atrof-muhitga, fuqarolarning hayoti va sogʻligʻiga yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash haqida sudga ariza bilan murojaat qilishi; atrof-muhitni muhofaza qilish va tabiiy resurslardan oqilona foydalanish sohasidagi qonunchilik talablarini buzgan shaxslarni javobgarlikka tortish toʻgʻrisidagi materialni maxsus vakolatli davlat organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan huquqni muhofaza qiluvchi organlarga yuborish; Oʻzbekiston Respublikasining “ Ekologik nazorat toʻgʻrisida ”gi Qonuni Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi 145. 23-modda. Ijtimoiy xizmatlar monitoringi va ularni baholash ... (toʻrtinchi qism) Ijtimoiy xizmatlar monitoringini va ularni baholashni davlat boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari, shuningdek, qonunchilikka muvofiq boshqa davlat organlari amalga oshiradi. Oʻzbekiston Respublikasining “ Keksalar, nogironligi boʻlgan shaxslar va aholining boshqa ijtimoiy ehtiyojmand toifalari uchun ijtimoiy xizmatlar toʻgʻrisida ”gi Qonuni Ijtimoiy himoya milliy agentligi 146. 35-modda. Turistlar va ekskursantlarning xavfsizligi kafolatlari ... (ikkinchi qism) Vakolatli davlat organi manfaatdor vazirliklar, davlat qoʻmitalari, idoralar va mahalliy davlat hokimiyati organlari bilan birgalikda turistlar hamda ekskursantlarning xavfsizligini va himoya qilinishini, jamiyat va davlat manfaatlarini, turizmdan shaxslarning qonunga xilof migratsiyasi, ularning mehnatini ekspluatatsiya qilish hamda ularni boshqacha tarzda ekspluatatsiya qilish maqsadida foydalanishga qarshi kurashishni taʼminlash yuzasidan zarur chora-tadbirlar ishlab chiqadi. ... (toʻrtinchi qism) Mahalliy davlat hokimiyati organlari barcha turistik yoʻnalishlar boʻyicha turistlar va ekskursantlarning himoya qilinishini va xavfsizligini taʼminlash boʻyicha hududiy dasturlar ishlab chiqadi hamda ularning bajarilishini tashkil etadi. Oʻzbekiston Respublikasining “ Turizm toʻgʻrisida ”gi Qonuni Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Turizm qoʻmitasi 147. 37-modda. Turistlar va ekskursantlarning xavfsizligini taʼminlash boʻyicha ixtisoslashtirilgan, qutqaruv va shoshilinch xizmatlar ... (ikkinchi qism) Qidiruv-qutqaruv xizmatlari, shoshilinch operativ xizmatlar va boshqa qutqaruv xizmatlari mahalliy davlat hokimiyati organlari, shuningdek, sogʻliqni saqlash, aloqa, ichki ishlar organlari, davlat oʻrmon xoʻjaligi, gidrometeorologiya, fuqaro aviatsiyasi, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari va boshqa manfaatdor tashkilotlar bilan hamkorlikda faoliyat koʻrsatadi. 148. 23-modda. Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi davlat nazorati va tekshiruvi Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi davlat nazorati va tekshiruvi xavfsizlikni davlat tomonidan tartibga soluvchi organlar va mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan amalga oshiriladi. ... Atom energiyasidan foydalanish obyekti bilan bogʻliq boʻlgan avariya sodir boʻlgan taqdirda jismoniy va yuridik shaxslarning harakat qilishga shayligi ustidan davlat nazoratini mahalliy davlat hokimiyati organlari tegishli hudud doirasida amalga oshiradi. Oʻzbekiston Respublikasining “ Atom energiyasidan tinchlik maqsadlarida foydalanish toʻgʻrisida ”gi Qonuni Energetika vazirligi 149. 50-modda. Radiatsiyaviy taʼsir natijasida atrof-muhitga yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash ... (ikkinchi qism) Zararlarning oʻrnini qoplash toʻgʻrisidagi daʼvolar ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotga davlat boshqaruvi organlari, atrof-muhitni muhofaza qilish sohasidagi vakolatli davlat organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan taqdim etiladi. 150. 32-modda. Maslahat berish va axborot jihatidan qoʻllab-quvvatlash Davlat boshqaruvi organlari va mahalliy davlat hokimiyati organlari, shu jumladan Oʻzbekiston Respublikasining xorijdagi diplomatik vakolatxonalari va konsullik muassasalari, xalqaro moliya institutlari huzuridagi Oʻzbekiston Respublikasi vakolatxonalari investorlarning muammolari va masalalarini hal etish maqsadida oʻz vakolatlariga taalluqli masalalar boʻyicha ularga maslahat va axborot yordami koʻrsatadi. Oʻzbekiston Respublikasining “ Investitsiyalar va investitsiya faoliyati toʻgʻrisida ”gi Qonuni Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi 151. 15-modda. Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining, mahalliy davlat hokimiyati organlarining geodeziya va kartografiya faoliyati sohasidagi vakolatlari Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari maxsus (tarmoqqa oid) ahamiyatga molik geodeziya va kartografiyaga oid ishlarning bajarilishini oʻz vakolatlari doirasida tashkil etadi hamda muvofiqlashtiradi. Oʻzbekiston Respublikasining “ Geodeziya va kartografiya toʻgʻrisida ”gi Qonuni Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi 152. 18-modda. Umumdavlat ahamiyatiga molik geodeziya va kartografiyaga oid ishlarni bajarish ... (ikkinchi qism) Umumdavlat ahamiyatiga molik geodeziya va kartografiyaga oid ishlar maxsus vakolatli davlat organi tomonidan davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari, shuningdek, boshqa yuridik shaxslar bilan hamkorlikda bajariladi. 153. 51-modda. Voyaga yetmagan taʼlim oluvchilar ota-onasining hamda boshqa qonuniy vakillarining huquq va majburiyatlari ... (ikkinchi qism) Mahalliy davlat hokimiyati organlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari va taʼlim tashkilotlari voyaga yetmagan taʼlim oluvchilarni tarbiyalashda, ularning jismoniy hamda ruhiy sogʻligʻini muhofaza qilish va mustahkamlashda, shuningdek, individual qobiliyatlarini rivojlantirishda ularning ota-onasiga hamda boshqa qonuniy vakillariga koʻmaklashadi. Oʻzbekiston Respublikasining “ Taʼlim toʻgʻrisida ”gi Qonuni Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 154. 23-modda. Ijtimoiy infratuzilma obyektlarini nogironligi boʻlgan shaxslarning ehtiyojlariga rioya etgan holda loyihalashtirish, qurish va rekonstruksiya qilish Davlat boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari va tashkilotlar nogironligi boʻlgan shaxslarning, shu jumladan oʻrindiqli aravachalardan hamda yetaklovchi itlardan foydalanuvchi shaxslarning barcha ijtimoiy infratuzilma obyektlariga (turar joylarga, jamoat va ishlab chiqarish binolariga, imoratlar va inshootlarga, sogʻliqni saqlash va sport obyektlariga, madaniy-tomosha muassasalariga hamda boshqa muassasalarga) moneliksiz kirishi uchun shart-sharoitlar yaratishi shart. Oʻzbekiston Respublikasining “ Nogironligi boʻlgan shaxslarning huquqlari toʻgʻrisida ”gi Qonuni Ijtimoiy himoya milliy agentligi 155. 43-modda. Nogironligi boʻlgan shaxslarni ishga joylashtirish va ularning bandligini taʼminlash ... (uchinchi qism) Mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan xodimlarining soni yigirma nafardan ortiq boʻlgan tashkilotlarda xodimlar umumiy sonining kamida uch foizi miqdorida nogironligi boʻlgan shaxslarni ishga joylashtirish uchun ish oʻrinlarining eng kam soni belgilanadi. 156. 11-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining madaniy faoliyat sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: madaniy faoliyat sohasidagi hududiy dasturlarni ishlab chiqish va amalga oshirishda ishtirok etadi; tegishli hududda joylashgan madaniyat muassasalari va tashkilotlariga koʻmaklashadi; madaniy tadbirlarni tashkil etish va oʻtkazishda fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari hamda fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari bilan hamkorlik qiladi; madaniy faoliyat sohasidagi davlat siyosatini amalga oshirishda davlat boshqaruvi organlarining hududiy boʻlinmalari bilan birgalikda ishtirok etadi. Mahalliy davlat hokimiyati organlari qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasining “ Madaniy faoliyat va madaniyat tashkilotlari toʻgʻrisida” gi Qonuni Madaniyat vazirligi 157. 13-modda. Davlat organlarining fazoviy maʼlumotlar sohasidagi vakolatlari Davlat organlari, shu jumladan mahalliy davlat hokimiyati organlari: fazoviy maʼlumotlar sohasidagi yagona davlat siyosatini shakllantirishga doir takliflarni ishlab chiqish va kiritishda ishtirok etadi hamda uning amalga oshirilishini taʼminlaydi; fazoviy maʼlumotlar sohasidagi davlat dasturlarini va boshqa dasturlarni ishlab chiqish hamda amalga oshirishda ishtirok etadi; fazoviy maʼlumotlar milliy infratuzilmasini rivojlantirish bilan bogʻliq ishlarda ishtirok etadi; maxsus vakolatli davlat organi bilan hamkorlikda tegishli tarmoq uchun sohaga oid fazoviy maʼlumotlar ishlab chiqilishini hamda tarmoqqa oid geoaxborot resurslarini ishlab chiqishga va fazoviy maʼlumotlar milliy infratuzilmasining geoportallarini yaratish hamda saqlab turishga doir ishlarning bajarilishini tashkil etadi; bazaviy fazoviy maʼlumotlarning va metamaʼlumotlarning maxsus vakolatli davlat organiga taqdim etilishini taʼminlaydi; sohaga oid ochiq fazoviy maʼlumotlardan foydalanilishini taʼminlaydi; tegishli tarmoq yoki hudud uchun sohaga oid fazoviy maʼlumotlarga ishlov berilishini amalga oshiradi. Davlat organlari qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasining “ Fazoviy maʼlumotlar toʻgʻrisida” gi Qonuni Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi 158. 36-modda. Favqulodda vaziyatlarda transport ishini tashkil etish ... (toʻrtinchi qism) Oʻzbekiston Respublikasining Favqulodda vaziyatlar vazirligi hamda mahalliy davlat hokimiyati organlari tabiiy va texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlar natijasida yuzaga kelgan hamda odamlarning hayoti va sogʻligʻiga, atrof-muhitga, harakat xavfsizligiga hamda yuklarning but saqlanishiga tahdid soladigan avariyalar, halokatlar, tabiiy ofatlar va boshqa favqulodda vaziyatlarning oqibatlarini tugatishda transport tashkilotlariga, tashuvchilarga yordam koʻrsatadi, shuningdek, ularni bartaraf etish, odamlar hayotini qutqarish hamda sogʻligʻini saqlash, moddiy va madaniy qimmatliklarni himoya qilish, zararni (ziyonni) kamaytirish choralarini koʻradi. Oʻzbekiston Respublikasining “ Transport toʻgʻrisida” gi Qonuni Transport vazirligi 159. 83-modda. Sudyalarni uy-joy bilan taʼminlash Uy-joyga muhtoj boʻlgan sudya mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi belgilagan tartibda sud joylashgan yerda xizmat turar joyi bilan taʼminlanadi. Oʻzbekiston Respublikasining “ Sudlar toʻgʻrisida” gi Qonuni Oliy sud 160. 11-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining seysmik xavfsizlikni taʼminlash sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: seysmik xatarni kamaytirish va aholini yuz berishi mumkin boʻlgan kuchli zilzilalarga tayyorlash ishlarini tashkil etadi; seysmik xavfsizlikni taʼminlash sohasidagi davlat dasturlarini amalga oshirishga koʻmaklashadi; yuz berishi mumkin boʻlgan kuchli zilzilalarga tayyorgarlik koʻrish boʻyicha ustuvor yoʻnalishlarni aniqlash hamda tadqiqot va loyihalash ishlarini olib borish borasida boshqa organlar va tashkilotlar bilan hamkorlik qiladi; aholini kuchli zilzilalar vaqtida tegishli harakatlarni bajarishga va tadbirlarni amalga oshirishga tayyorlash boʻyicha seysmik faol zonalarda seminar va treninglar tashkil etilishiga bevosita koʻmaklashadi; qurilish tashkilotlari tomonidan seysmik faol zonalar uchun normativlarga muvofiq ishlab chiqilgan loyihalarga qatʼiy rioya etilishini nazorat qiladi; mavjud boʻlgan hamda qurilayotgan binolar va inshootlarning elektron texnik pasportlarini shakllantirishda, ularni yangilashda, shuningdek monitoringini oʻtkazishda ishtirok etadi; seysmik xavfsizlikni taʼminlash sohasidagi yangi ishlanmalarni amalga oshirishda bevosita tashkiliy-amaliy yordam koʻrsatadi. Mahalliy davlat hokimiyati organlari qonunchilikka muvofiq seysmik xavfsizlikni taʼminlash sohasida boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasining “ Oʻzbekiston Respublikasi aholisi va hududining seysmik xavfsizligini taʼminlash toʻgʻrisida ”gi Qonuni Favqulodda vaziyatlar vazirligi 161. 17-modda. Zilzila oqibatlarini bartaraf etish ... (ikkinchi qism) Zilzila oqibatlarini bartaraf etish maqsadida davlat boshqaruvi va mahalliy davlat hokimiyati organlari Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi rahbarligida hamda ixtisoslashtirilgan ilmiy-tadqiqot muassasalari, seysmologiya sohasidagi mutaxassislar ishtirokida zarar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tahlil qilish asosida tezkor chora-tadbirlar dasturlarini ishlab chiqadi. 162. 10-modda. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining organik mahsulotlar sohasidagi vakolatlari Mahalliy davlat hokimiyati organlari: qishloq xoʻjaligi korxonalariga va qayta ishlash korxonalariga organik mahsulotlarni ishlab chiqarish, qayta ishlash, saqlash, transportda tashish va realizatsiya qilish uchun yer uchastkalari ajratilishida amaliy yordam koʻrsatadi; organik mahsulotlar toʻgʻrisidagi qonunchilik hamda texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga javob bermaydigan mahsulotlarning organik mahsulotlar sifatida realizatsiya qilinishiga yoʻl qoʻymaslik choralarini koʻradi; aholini organik mahsulotlar yetishtirish toʻgʻrisidagi axborot bilan taʼminlaydi. Mahalliy davlat hokimiyati organlari qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasining “ Organik mahsulotlar toʻgʻrisida ”gi Qonuni Qishloq xoʻjaligi vazirligi III. Bekor qilinishi taklif etilayotgan vazifa va funksiyalar 163. 25 2 -modda. Xalq deputatlari Kengashi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi hududiy boʻlinmalari rahbarlarining hisobotlarini eshitish ... (uchinchi qism) Mahalla huquq-tartibot maskanlarining profilaktika katta inspektorlari jamoat xavfsizligini taʼminlash holati toʻgʻrisida har olti oyda xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlariga hisobot taqdim etadi. ... Oʻzbekiston Respublikasining “ Mahalliy davlat hokimiyati toʻgʻrisida ”gi Qonuni Ichki ishlar vazirligi 164. 15-modda. Ichki ishlar organlarining tayanch punktlari ... (uchinchi qism) Profilaktika inspektorlari xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashining qarori bilan lavozimga tasdiqlanadi. ... Oʻzbekiston Respublikasining “ Ichki ishlar organlari toʻgʻrisida ” Qonuni Ichki ishlar vazirligi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 2-fevraldagi PF-28-son Farmoniga 4-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ayrim hujjatlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2015-yil 4-fevraldagi “Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligini tashkil etish toʻgʻrisida”gi PF-4702-son Farmoni 3-bandining uchinchi va toʻrtinchi xatboshilaridagi “mahalliy davlat” soʻzlari “mahalliy ijroiya” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 17-iyundagi “Qishloq xoʻjaligida yer va suv resurslaridan samarali foydalanish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PF-5742-son Farmoni 10-bandi uchinchi xatboshisidagi “har chorakda” soʻzlari “har yili” soʻzlari bilan almashtirilsin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 23-oktabrdagi “Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi PF-5853-son Farmoni 8-bandining uchinchi xatboshisidagi “har chorakda” soʻzlari “har yili” soʻzlari bilan almashtirilsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 9-dekabrdagi “Oʻzbekiston Respublikasi yoʻl xoʻjaligi tizimini chuqur isloh qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PF-5890-son Farmonida :

a) 4-bandning beshinchi xatboshisidagi “mahalliy davlat” soʻzlari “mahalliy ijroiya” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 6-bandda :

“a” kichik banddagi “mahalliy davlat” soʻzlari “mahalliy ijroiya” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“b” kichik bandning uchinchi xatboshisidagi “mahalliy davlat” soʻzlari “mahalliy ijroiya” soʻzlari bilan almashtirilsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 10-iyuldagi “Oʻzbekiston Respublikasi suv xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi PF-6024-son Farmoni 8-bandining uchinchi xatboshisidagi “har chorakda” soʻzlari “har yili” soʻzlari bilan almashtirilsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son Farmoni bilan tasdiqlangan Mahalliy davlat hokimiyati organlarida qonunlar, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmon, qaror, farmoyish va topshiriqlarining amalga oshirilishi boʻyicha nazorat va hisobdorlikni tashkil etish tartibining “Bajarish muddati” ustunidagi “Har oyda” soʻzlari “Har yarim yilda” soʻzlari bilan almashtirilsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 9-avgustdagi “Bola huquqlarining kafolatlarini taʼminlash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PF-6275-son Farmonining 5-bandidagi “har chorakda” soʻzlari “har yili” soʻzlari bilan almashtirilsin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 11-maydagi “2022 — 2026-yillarda maktab taʼlimini rivojlantirish boʻyicha milliy dasturni tasdiqlash toʻgʻrisida”gi PF-134-son Farmoni 11-bandining beshinchi xatboshisi chiqarib tashlansin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 30-maydagi “Oʻzbekiston Respublikasining seysmik xavfsizligini taʼminlash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PF-144-son Farmoni 4-bandining “v” kichik bandi birinchi xatboshisidagi “mahalliy davlat” soʻzlari “mahalliy ijroiya” soʻzlari bilan almashtirilsin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 14-martdagi “Huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-2833-son qarori 2-bandining birinchi xatboshisidagi “mahalliy davlat” soʻzlari “mahalliy ijroiya” soʻzlari bilan almashtirilsin.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 18-apreldagi “Ichki ishlar organlarining huquqbuzarliklar profilaktikasi boʻlinmalari faoliyatini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-2896-son qarorida :

a) 2-bandda :

ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar tegishincha ikkinchi va uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;

b) Ichki ishlar organlari tayanch punkti toʻgʻrisidagi nizomning 5-bandi ikkinchi xatboshisidan “tegishli xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashi qarori bilan lavozimga tasdiqlanib, uning majlisida” degan soʻzlari chiqarib tashlansin.

12. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 5-maydagi “Faol tadbirkorlik va innovatsion faoliyatni rivojlantirish uchun shart-sharoitlarni yaratish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PQ-3697-son qarorining 5-bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “mahalliy davlat” soʻzlari “mahalliy ijroiya” soʻzlari bilan almashtirilsin.

13. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 20-sentabrdagi “Qurilish sohasiga axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-4464-son qarorining 9-bandidagi “mahalliy davlat” soʻzlari “mahalliy ijroiya” soʻzlari bilan almashtirilsin.

14. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 17-yanvardagi “Pillachilik tarmogʻida ipak qurti ozuqa bazasini rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PQ-4567-son qarori 5-bandining ikkinchi xatboshisidagi “mahalliy davlat” soʻzlari “mahalliy ijroiya” soʻzlari bilan almashtirilsin.

15. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 11-avgustdagi “Jizzax va Sirdaryo viloyatlarida suv resurslaridan samarali foydalanish va yerlarning meliorativ holatini yaxshilash boʻyicha kechiktirib boʻlmaydigan chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PQ-4801-son qarorida :

7-bandning ikkinchi xatboshisidagi “mahalliy davlat” soʻzlari “mahalliy ijroiya” soʻzlari bilan almashtirilsin;

10-bandning “b” kichik bandi ikkinchi xatboshisidagi “mahalliy davlat” soʻzlari “mahalliy ijroiya” soʻzlari bilan almashtirilsin.

16. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 14-yanvardagi PQ-4954-son qarori bilan tasdiqlangan Shaxmatni 2025-yilgacha rivojlantirish davlat dasturining 3-paragrafi “g” kichik bandi uchinchi xatboshisidagi “mahalliy davlat” soʻzlari “mahalliy ijroiya” soʻzlari bilan almashtirilsin.

17. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 19-maydagi “Oʻzbekiston Respublikasida xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish faoliyatini sifat jihatidan yangi bosqichga olib chiqish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-5117-son qarori 9-bandi uchinchi xatboshisidagi “har chorakda” soʻzlari “har yili” soʻzlari bilan almashtirilsin.

18. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 31-maydagi “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PQ-5132-son qarorida :

a) “Ijro.gov.uz” tizimida qonunchilik hujjatlari va topshiriqlarning mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan ijrosini tashkil etish tartibining 8-bosqichidagi “Har oyda” soʻzlari “Har yarim yilda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi orqali qonunlar, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmon, qaror, farmoyish va topshiriqlari ijrosini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomda :

37-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “har oyda” soʻzlari “har yarim yilda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

43-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “har oyda” soʻzlari “har yarim yilda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) Toshkent shahar hokimligi namunasida “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi orqali Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 28-apreldagi PQ-4699-sonli qarori bilan tasdiqlangan “Yoʻl xaritasi”ning 12-bandi ijrosi boʻyicha nazorat va hisobdorlikni tashkil etish sxemasi II bosqichidagi “har oyda” soʻzlari “har yarim yilda” soʻzlari bilan almashtirilsin.

19. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 19-iyundagi “Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va sport vazirligi huzuridagi Madaniy meros agentligi faoliyatini tashkil etish hamda sohani innovatsion rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-5150-son qarorining 11-bandi birinchi xatboshisidagi “har yarim yil yakunida” soʻzlari “har yil yakunida” soʻzlari bilan almashtirilsin.

20. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 28-iyuldagi “Uzumchilikni rivojlantirishda klaster tizimini joriy etish, sohaga ilgʻor texnologiyalarni jalb qilishni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-5200-sonli qarorining 23-bandidagi “har chorak yakuni bilan” soʻzlari “har yili” soʻzlari bilan almashtirilsin.

21. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 5-avgustdagi “Chavandozlar maktablari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-5212-son qarori 8-bandining ikkinchi va toʻrtinchi xatboshilaridagi “mahalliy davlat” soʻzlari “mahalliy ijroiya” soʻzlari bilan almashtirilsin.

22. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 9-avgustdagi “Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni tarbiyalashning tubdan yangilangan tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-5215-son qarori 12-bandidagi “muntazam ravishda” soʻzlari “yiliga kamida bir marotaba” soʻzlari bilan almashtirilsin.

23. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 8-fevraldagi “Oʻzbekiston Respublikasida chorvachilik sohasi va uning tarmoqlarini rivojlantirish boʻyicha 2022 — 2026-yillarga moʻljallangan dasturni tasdiqlash toʻgʻrisida”gi PQ-120-son qarori 6-bandining uchinchi xatboshisidagi “har chorakda” soʻzlari “har yili” soʻzlari bilan almashtirilsin.

24. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 4-apreldagi “Avtomobil yoʻllarida inson xavfsizligini ishonchli taʼminlash va oʻlim holatlarini keskin kamaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-190-son qarori 9-bandining toʻrtinchi xatboshisidagi “har oyda” soʻzlari “har yarim yilda” soʻzlari bilan almashtirilsin.

25. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 29-apreldagi “Ijtimoiy himoyaga va yordamga muhtoj aholi qatlamlarini moddiy qoʻllab-quvvatlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PQ-230-son qarori 7-bandining ikkinchi xatboshisidagi “har chorakda tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar, Toshkent shahar, tuman (shahar) Kengashlariga” soʻzlari “har yili Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari huzuridagi ijtimoiy sheriklik boʻyicha jamoat komissiyalariga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

26. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 12-iyuldagi “2022 — 2026-yillar davomida amalga oshirilishi moʻljallangan “Xavfsiz va ravon yoʻl” umummilliy dasturini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi PQ-316-son qarori 3-bandining uchinchi xatboshisidagi “har chorakda” soʻzlari “har yarim yilda” soʻzlari bilan almashtirilsin.

27. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 2-avgustdagi “Qishloq xoʻjaligi sohasiga ilgʻor raqamli texnologiyalarni joriy qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-257-son qarori 2-bandining “d” va “e” kichik bandlaridagi “mahalliy davlat” soʻzlari “mahalliy ijroiya” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2024-yil 2-fevral,

PF-28-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 06.02.2024-y., 06/24/28/0099-son)

lex.uz

Президента Республики Узбекистан

Указ

О мерах по повышению эффективности деятельности органов государственной власти на местах

В последние годы в стране проведены широкомасштабные реформы по решению актуальных вопросов социально-экономического развития регионов, социальной защиты населения, нацеленные на реализацию народовластия в полной мере путем расширения полномочий местных Кенгашей народных депутатов.

Созданы правовые основы, направленные на усиление контрольной деятельности местных Кенгашей. В целях расширения контрольных функций Кенгашей народных депутатов за деятельностью органов исполнительной власти на местах им предоставлено более десяти дополнительных полномочий. В частности, установлена подотчетность руководителей органов прокуратуры, юстиции, внутренних дел, здравоохранения, экологии, финансовых и налоговых органов.

В соответствии с Конституцией Республики Узбекистан в новой редакции полномочия представительных органов государственной власти на местах и органов исполнительной власти на местах, должности председателя местного Кенгаша и хокима разделены, что стало важным шагом в обеспечении реализации на местном уровне конституционного принципа разделения властей.

Вместе с тем цели, указанные в Стратегии «Узбекистан — 2030», требуют превращения представительных органов государственной власти на местах в настоящий голос народа, налаживания территориального управления по принципу служения интересам населения, трансформируя деятельность органов исполнительной власти на местах.

В целях полной реализации новой модели организации государственной власти на основе распределения полномочий хокимов и Кенгашей народных депутатов, определенной в Конституции в новой редакции, усиления роли местных Кенгашей в управлении государством и обществом, налаживания государственной власти на местах в новых конституционно-правовых условиях:

1. Одобрить разработанные Сенатом Олий Мажлиса Республики Узбекистан, Министерством юстиции и местными Кенгашами народных депутатов (далее — местные Кенгаши):

Перечень полномочий, рекомендуемых к передаче местным Кенгашам народных депутатов в целях повышения роли представительных органов государственной власти на местах в решении важных вопросов жизни государства и общества, согласно приложению № 1 * ;

Полномочия и функции местных Кенгашей народных депутатов, рекомендуемые для систематизации, согласно приложению № 2 * ;

«Дорожную карту» по совершенствованию актов законодательства по организации деятельности органов государственной власти на местах по принципу «Сильный Кенгаш, подотчетный и инициативный хоким» согласно приложению № 3 * .

2. Установить, что:

задачи и функции возлагаются на местные Кенгаши исключительно в соответствии с законодательными актами;

вмешательство органов государственной власти и управления в деятельность местных Кенгашей не допускается;

при разработке проектов нормативно-правовых актов внедряется практика четкого разграничения функций между представительными органами государственной власти на местах и органами исполнительной власти на местах;

органы исполнительной власти на местах несут ответственность за выполнение задач, возложенных нормативно-правовыми актами на органы государственной власти на местах и которые несвойственны полномочиям местных Кенгашей, установленным законодательством.

3. Рекомендовать Сенату Олий Мажлиса Республики Узбекистан разработать совместно с Кабинетом Министров до 1 октября 2024 года Концепцию развития деятельности представительных органов государственной власти на местах в Узбекистане до 2030 года, предусмотрев в ней следующие основные направления:

совершенствование контрольной деятельности местных Кенгашей, их органов и депутатов, формирование эффективной системы контроля;

определение механизма внесения местными Кенгашами предложений в Сенат Олий Мажлиса по важным и актуальным вопросам, касающимся интересов территорий;

совершенствование деятельности местных Кенгашей в сфере нормотворчества;

обеспечение широкого участия общественности в разработке решений местных Кенгашей;

дальнейшее усиление основных гарантий статуса и деятельности депутатов местных Кенгашей;

налаживание взаимодействия и международного сотрудничества в деятельности местных Кенгашей;

полная цифровизация деятельности местных Кенгашей, определение мер противодействия бюрократии.

4. Министерству иностранных дел привлечь ведущих экспертов зарубежных государств к разработке Концепции развития деятельности представительных органов государственной власти на местах в Узбекистане до 2030 года и организовать служебные и учебные поездки для изучения передовой международной практики.

5. Министерствам и ведомствам в месячный срок внести в Министерство юстиции предложения по специализации задач и функций между представительными органами государственной власти на местах и органами исполнительной власти на местах, возложенных на органы государственной власти на местах актами законодательства согласно приложению № 3 * к настоящему Указу.

Министерству юстиции на основании предложений министерств и ведомств в трехмесячный срок разработать и внести в Кабинет Министров проекты соответствующих актов законодательства.

При этом особое внимание акцентировать на критическом рассмотрении данных проектов с точки зрения наличия правил и норм, внедряющих излишние административные и иные ограничения для физических и юридических лиц.

6. Рекомендовать палатам Олий Мажлиса Республики Узбекистан в двухмесячный срок систематизировать свои постановления о деятельности местных Кенгашей с проведением их полной инвентаризации.

7. Рекомендовать Сенату Олий Мажлиса Республики Узбекистан:

до 1 июля 2024 года разработку и осуществление ведения реестра полномочий, задач и функций местных Кенгашей;

разработать предложения по внедрению единой практики в разработке проектов решений местных Кенгашей и их принятии;

систематически организовывать совместно с Министерством юстиции учебные курсы, направленные на повышение знаний и квалификации депутатов и работников секретариатов местных Кенгашей.

8. Агентству по управлению государственными активами совместно с Министерством строительства и жилищно-коммунального хозяйства и Советом Министров Республики Каракалпакстан, хокимиятами областей и города Ташкента до 1 апреля 2024 года:

провести инвентаризацию текущего состояния зданий местных Кенгашей;

разработать совместно с Сенатом Олий Мажлиса Республики Узбекистан минимальные требования к зданиям местных Кенгашей и их материально-техническому оснащению;

разработать и внести на утверждение в Кабинет Министров «дорожную карту» по обеспечению зданиями (рабочими кабинетами) и их оснащению с учетом установленных минимальных требований для областных и Ташкентского городского Кенгашей народных депутатов в срок до 1 октября 2024 года, для районных и городских Кенгашей народных депутатов — до 1 декабря 2025 года.

9. Внести изменения в некоторые акты Президента Республики Узбекистан согласно приложению № 4 * .

10. Министерству юстиции совместно с заинтересованными министерствами и ведомствами в двухмесячный срок внести в Кабинет Министров предложения:

о совершенствовании соответствующих актов законодательства в целях реализации предложений, предусмотренных в приложениях № № 1 * и 2 * к настоящему Указу;

о других изменениях и дополнениях, вытекающих из настоящего Указа.

11. Контроль за исполнением настоящего Указа возложить на Премьер-министра Республики Узбекистан А.Н. Арипова.

ПРИЛОЖЕНИЕ № 4 к Указу Президента Республики Узбекистан от 2 февраля 2024 года № УП-28

Изменения, вносимые в некоторые акты Президента Республики Узбекистан

1. В абзацах третьем и четвертом пункта 3 Указа Президента Республики Узбекистан от 4 февраля 2015 года № УП-4702 «О создании Министерства по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан» слово «государственной» заменить словом «исполнительной».

2. В абзаце третьем пункта 10 Указа Президента Республики Узбекистан от 17 июня 2019 года № УП-5742 «О мерах по эффективному использованию земельных и водных ресурсов в сельском хозяйстве» слово «ежеквартально» заменить словом «ежегодно».

3. В абзаце третьем пункта 8 Указа Президента Республики Узбекистан от 23 октября 2019 года № УП-5853 «Об утверждении Стратегии развития сельского хозяйства Республики Узбекистан на 2020 — 2030 годы» слово «ежеквартальное» заменить словом «ежегодное».

4. В Указе Президента Республики Узбекистан от 9 декабря 2019 года № УП-5890 «О мерах по глубокому реформированию системы дорожного хозяйства Республики Узбекистан»:

а) в абзаце пятом пункта 4 слово «государственной» заменить словом «исполнительной»;

б) в пункте 6 :

в подпункте «а» слово «государственной» заменить словом «исполнительной»;

в абзаце третьем подпункта «б» слово «государственной» заменить словом «исполнительной».

5. В абзаце третьем пункта 8 Указа Президента Республики Узбекистан от 10 июля 2020 года № УП-6024 «Об утверждении Концепции развития водного хозяйства Республики Узбекистан на 2020 — 2030 годы» слово «ежеквартального» заменить словом «ежегодного».

6. В тексте на государственном языке Порядка организации контроля и подотчетности исполнения законов, а также указов, постановлений, распоряжений и поручений Президента Республики Узбекистан в органах государственной власти на местах, утвержденного Указом Президента Республики Узбекистан от 10 февраля 2021 года № УП-6166, в графе «Бажариш муддати» слова «Ҳар ойда» заменить словами «Ҳар ярим йилда».

7. В пункте 5 Указа Президента Республики Узбекистан от 9 августа 2021 года № УП-6275 «О мерах по дальнейшему совершенствованию системы обеспечения гарантий прав ребенка» слово «ежеквартально» заменить словом «ежегодно».

8. Абзац пятый пункта 11 Указа Президента Республики Узбекистан от 11 мая 2022 года № УП-134 «Об утверждении Национальной программы по развитию школьного образования в 2022 — 2026 годах» исключить.

9. В абзаце первом подпункта «в» пункта 4 Указа Президента Республики Узбекистан от 30 мая 2022 года № УП-144 «О мерах по дальнейшему совершенствованию системы обеспечения сейсмической безопасности Республики Узбекистан» слово «государственной» заменить словом «исполнительной».

10. В абзаце первом пункта 2 постановления Президента Республики Узбекистан от 14 марта 2017 года № ПП-2833 «О мерах по дальнейшему совершенствованию системы профилактики правонарушений и борьбы с преступностью» слово «государственной» заменить словом «исполнительной».

11. В постановлении Президента Республики Узбекистан от 18 апреля 2017 года № ПП-2896 «О мерах по коренному совершенствованию деятельности подразделений профилактики правонарушений органов внутренних дел»:

а) в пункте 2 :

абзац второй исключить;

абзацы третий и четвертый считать абзацами вторым и третьим соответственно;

б) в абзаце втором пункта 5 Положения об опорном пункте органов внутренних дел слова «утверждения его в должности решением соответствующего районного (городского) Кенгаша народных депутатов и принятия на его заседании» заменить словом «принятия».

12. В абзаце четвертом пункта 5 постановления Президента Республики Узбекистан от 5 мая 2018 года № ПП-3697 «О дополнительных мерах по созданию условий для развития активного предпринимательства и инновационной деятельности» слово «государственной» заменить словом «исполнительной».

13. В пункте 9 постановления Президента Республики Узбекистан от 20 сентября 2019 года № ПП-4464 «О мерах по широкому внедрению информационно-коммуникационных технологий в сферу строительства» слово «государственной» заменить словом «исполнительной».

14. В абзаце втором пункта 5 постановления Президента Республики Узбекистан от 17 января 2020 года № ПП-4567 «О дополнительных мерах по развитию кормовой базы тутового шелкопряда в шелководческой отрасли» слово «государственной» заменить словом «исполнительной».

15. В постановлении Президента Республики Узбекистан от 11 августа 2020 года № ПП-4801 «О неотложных мерах по эффективному использованию водных ресурсов и улучшению мелиоративного состояния земель в Джизакской и Сырдарьинской областях»:

в абзаце втором пункта 7 слово «государственной» заменить словом «исполнительной»;

в абзаце втором подпункта «б» пункта 10 слово «государственной» заменить словом «исполнительной».

16. В абзаце третьем подпункта «г» параграфа 3 Государственной программы развития шахмат до 2025 года, утвержденной постановлением Президента Республики Узбекистан от 14 января 2021 года № ПП-4954, слово «государственной» заменить словом «исполнительной».

17. В абзаце третьем пункта 9 постановления Президента Республики Узбекистан от 19 мая 2021 года № ПП-5117 «О мерах по поднятию на качественно новый уровень деятельности по популяризации изучения иностранных языков в Республике Узбекистан» слово «ежеквартально» заменить словом «ежегодно».

18. В тексте на государственном языке постановления Президента Республики Узбекистан от 31 мая 2021 года № ПП-5132 «О дополнительных мерах, направленных на обеспечение эффективной деятельности Единой межведомственной электронной системы исполнительской дисциплины «Ijro.gov.uz»:

а) на этапе 8 Порядка организации исполнения актов законодательства и поручений в системе «Ijro.gov.uz» органами исполнительной власти на местах слова «Ҳар ойда» заменить словами «Ҳар ярим йилда»;

б) во Временном положении о порядке организации исполнения законов, а также указов, постановлений, распоряжений и поручений Президента Республики Узбекистан посредством Единой межведомственной электронной системы исполнительской дисциплины «Ijro.gov.uz»:

в абзаце четвертом пункта 37 слова «ҳар ойда» заменить словами «ҳар ярим йилда»;

в абзаце четвертом пункта 43 слова «ҳар ойда» заменить словами «ҳар ярим йилда»;

в) на этапе II Схемы организации контроля и подотчетности по исполнению пункта 12 «Дорожной карты», утвержденной постановлением Президента Республики Узбекистан от 28 апреля 2020 года № ПП-4699, посредством Единой межведомственной электронной системы исполнительской дисциплины «Ijro.gov.uz» по образцу хокимията города Ташкента слова «ҳар ойда» заменить словами «ҳар ярим йилда».

19. В абзаце первом пункта 11 постановления Президента Республики Узбекистан от 19 июня 2021 года № ПП-5150 «О мерах по организации деятельности Агентства культурного наследия при Министерстве туризма и спорта Республики Узбекистан, а также инновационному развитию сферы» слова «по итогам каждого полугодия» заменить словами «по итогам каждого года».

20. В пункте 23 постановления Президента Республики Узбекистан от 28 июля 2021 года № ПП-5200 «О дополнительных мерах по внедрению кластерной системы в развитие виноградарства, государственной поддержке привлечения передовых технологий в данную сферу» слова «по итогам каждого квартала» заменить словом «ежегодно».

21. В абзацах втором и четвертом пункта 8 постановления Президента Республики Узбекистан от 5 августа 2021 года № ПП-5212 «О мерах по организации деятельности Школ наездников» слово «государственной» заменить словом «исполнительной».

22. В пункте 12 постановления Президента Республики Узбекистан от 9 августа 2021 года № ПП-5215 «О мерах по внедрению кардинально обновленной системы воспитания детей-сирот и детей, оставшихся без попечения родителей» слова «на регулярной основе» заменить словами «не реже одного раза в год».

23. В абзаце третьем пункта 6 постановления Президента Республики Узбекистан от 8 февраля 2022 года № ПП-120 «Об утверждении Программы развития сферы животноводства и ее отраслей в Республике Узбекистан на 2022 — 2026 годы» слово «ежеквартальное» заменить словом «ежегодное».

24. В абзаце четвертом пункта 9 постановления Президента Республики Узбекистан от 4 апреля 2022 года № ПП-190 «О мерах по надежному обеспечению безопасности человека и резкому сокращению случаев смертности на автомобильных дорогах» слово «ежемесячно» заменить словами «каждые полгода».

25. В абзаце втором пункта 7 постановления Президента Республики Узбекистан от 29 апреля 2022 года № ПП-230 «О дополнительных мерах по материальной поддержке слоев населения, нуждающихся в социальной защите и помощи» слова «ежеквартального отчета соответственно перед Жокаргы Кенесом Республики Каракалпакстан, Кенгашами народных депутатов областей, города Ташкента, районов (городов)» заменить словами «ежегодного отчета перед общественными комиссиями по социальному партнерству при Жокаргы Кенесе Республики Каракалпакстан, Кенгашах народных депутатов областей и города Ташкента».

26. В абзаце третьем пункта 3 постановления Президента Республики Узбекистан от 12 июля 2022 года № ПП-316 «Об утверждении Общенациональной программы «Безопасная и гладкая дорога», намеченной к реализации в 2022 — 2026 годах» слово «ежеквартально» заменить словами «каждые полгода».

27. В подпунктах «д» и «е» пункта 2 постановления Президента Республики Узбекистан от 2 августа 2023 года № ПП-257 «О мерах по внедрению передовых цифровых технологий в сферу сельского хозяйства» слово «государственной» заменить словом «исполнительной».

Президент Республики Узбекистан Ш. МИРЗИЁЕВ

г. Ташкент,

2 февраля 2024 г.,

№ УП-28

(Национальная база данных законодательства, 06.02.2024 г., № 06/24/28/0099)

lex.uz