📅 2024-yil 4-yanvar · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 4-yanvar · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 4 январь · Марказий банк ҳужжатлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 4 января 2024 г. · Документы Центрального банка
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 4 January 2024 · Central Bank documents
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
қарори
Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 18 ноябрдаги 20/4-сон қарори (рўйхат рақами 3336, 2021 йил 26 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2021 й., 10/21/3336/1101-сон) билан тасдиқланган Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 4 январдаги 42/20-сон қарорига ИЛОВА
Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 2-бобда :
1) 10198 баланс ҳисобварағининг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10198 «Эскирган» тоифадаги нақд пуллар»;
2) «12521 Жисмоний шахсларга махсус дастурлар бўйича берилган қисқа муддатли кредитлар» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 12531 ва 12541 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилсин:
«12531 Ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар
12541 Ўзини ўзи банд қилган шахсларга махсус дастурлар бўйича берилган қисқа муддатли кредитлар»;
3) «14921 Жисмоний шахсларга махсус дастурлар бўйича берилган узоқ муддатли кредитлар» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 14931 ва 14941 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилсин:
«14931 Ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар
14941 Ўзини ўзи банд қилган шахсларга махсус дастурлар бўйича берилган узоқ муддатли кредитлар»;
4) «16379 Шартномага кўра ҳисоблаб ёзилган, бироқ тўлов муддати узайтирилган фоизлар» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 16381 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:
«16381 Бошқа активлар бўйича ҳисобланган, лекин муддатида тўланмаган фоизлар»;
5) «16397 Мижозларнинг бошқа мажбуриятлари бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 16398 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:
«16398 Кўрилиши мумкин бўлган эҳтимолий зарарларни қоплаш захираси — бошқа активлар бўйича ҳисобланган фоизлар (контр-актив)»;
6) 16399 баланс ҳисобварағининг номидаги «активлар» деган сўз «кредит ва лизинглар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) «16413 Олиниши лозим бўлган ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадлар» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 16498 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:
«16498 Кўрилиши мумкин бўлган эҳтимолий зарарларни қоплаш захираси — бошқа активлар бўйича ҳисобланган фоизсиз даромадлар (контр-актив)»;
8) 91505 баланс ҳисобварағи номидаги «Бошқа активлар» деган сўзлар «Кредитлар, лизинг, кафиллик ва банк кафолати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) «91505 Кредитлар, лизинг, кафиллик ва банк кафолати бўйича воситачилик ҳақлари» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 91507 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:
«91507 Бошқа активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари.»;
10) «94505 Олинган кредитлар бўйича банкнинг гаровга қўйилган активлари» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 94511, 94512 ва 94513 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилсин:
«94511 Бошқа активлар бўйича гаров сифатида олинган қимматли қоғозлар
94512 Бошқа активлар бўйича гаров сифатида олинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)лар
94513 Бошқа активлар бўйича гаров сифатида олинган кафолат ва кафилликлар»;
2. 3-бобда :
1) 10198 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10198 «Эскирган» тоифадаги нақд пуллар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкдаги «эскирган» тоифадаги нақд пуллар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида «эскирган» тоифадаги нақд пуллар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида «эскирган» тоифадаги нақд пулларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.»;
2) 12505 баланс ҳисобварағининг таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларга, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган муддатида тўланмаган (қопланмаган) қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 12501, 12502, 12503, 12504, 12509, 12521, 12531, 12541, 14901, 14902, 14903, 14905, 14913, 14921, 14931, 14941 ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган жисмоний шахсларга, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган муддатида тўланмаган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган, кредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12599 ҳисобварақдан ҳисобдан чиқарилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
3) 12509 баланс ҳисобварағининг таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган жисмоний шахсларга, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 12501, 12502, 12503, 12504, 12505, 12521, 12531 ва 12541 ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва жисмоний шахсларга, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш 12599 ҳисобварақдан ҳисобдан чиқарилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
4) «12521 Жисмоний шахсларга махсус дастурлар бўйича берилган қисқа муддатли кредитлар» баланс ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 12531 ва 12541 баланс ҳисобварақларининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«12531 Ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йил муддатгача ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади
12541 Ўзини ўзи банд қилган шахсларга махсус дастурлар бўйича берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йил муддатгача ўзини ўзи банд қилган шахсларга махсус дастурлар бўйича берилган кредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
5) 12599 баланс ҳисобварағининг таърифида «жисмоний шахсларга» деган сўзлардан кейин «, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсларга» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
6) 14905 баланс ҳисобварағининг таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган жисмоний шахсларга, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 14901, 14902, 14903, 14913, 14921, 14931, 14941 ва 12505 ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва жисмоний шахсларга, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 14999 ҳисобварақдан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
7) «14921 Жисмоний шахсларга махсус дастурлар бўйича берилган узоқ муддатли кредитлар» баланс ҳисобварағи таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 14931 ва 14941 баланс ҳисобварақларининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«14931 Ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йилдан ортиқ муддатга ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14941 Ўзини ўзи банд қилган шахсларга махсус дастурлар бўйича берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йилдан ортиқ муддатга ўзини ўзи банд қилган шахсларга махсус дастурлар бўйича берилган кредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
8) 14999 баланс ҳисобварағининг таърифи «жисмоний шахсларга» деган сўзлардан кейин «, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсларга» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
9) 16377 баланс ҳисобварағининг таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳисобварақнинг таърифи: шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар (кредитлар ва лизинг бўйича) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар (кредитлар ва лизинг бўйича) суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар (кредитлар ва лизинг бўйича) суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар (кредитлар ва лизинг бўйича) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
10) 16379 баланс ҳисобварағининг таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳисобварақнинг таърифи: шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ тўлов муддати узайтирилган фоизлар (кредитлар ва лизинг бўйича) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ тўлов муддати узайтирилган фоизлар (кредитлар ва лизинг бўйича) суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар (кредитлар ва лизинг бўйича) суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ тўлов муддати узайтирилган фоизлар (кредитлар ва лизинг бўйича) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
11) «16379 Шартномага кўра ҳисоблаб ёзилган, бироқ тўлов муддати узайтирилган фоизлар» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 16381 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«16381 Бошқа активлар бўйича ҳисобланган, лекин муддатида тўланмаган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар (бошқа активлар) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар (бошқа активлар) суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар (бошқа активлар) суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар (бошқа активлар) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
12) 16397 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16397 Мижозларнинг бошқа мажбуриятлари (бошқа активлар) бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: мижозларнинг бошқа мажбуриятлари (бошқа активлар) бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олиш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси, шунингдек 16381 ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мижозларнинг бошқа мажбуриятлари тури (бошқа активлар) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
13) «16397 Мижозларнинг бошқа мажбуриятлари (бошқа активлар) бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 16398 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«16398 Кўрилиши мумкин бўлган эҳтимолий зарарларни қоплаш захираси — бошқа активлар бўйича ҳисобланган фоизлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа активлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизли даромадларнинг ундириб олинмаслиги натижасида вужудга келиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун яратилган захира ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захиранинг баҳолаш суммаси ва/ёки унинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ташкил этилган захиралар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
14) 16399 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16399 Кўрилиши мумкин бўлган эҳтимолий зарарларни қоплаш захираси — кредит ва лизинглар бўйича ҳисобланган фоизлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит ва лизинглар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизли даромадларнинг ундириб олинмаслиги натижасида вужудга келиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун яратилган захира ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захиранинг баҳолаш суммаси ва/ёки унинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ташкил этилган захиралар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
15) 16405 баланс ҳисобварағининг таърифидаги «кўрсатилган хизматлар» деган сўзлар «кредит ва лизинглар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
16) 16413 баланс ҳисобварағининг таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа активлар бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган жарима ва пенялар, шунингдек, бир марталик воситачилик ҳақлари ва бошқа фоизсиз даромадларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олиш учун ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадлар суммаси акс эттирилади
Ҳисобварақнинг кредитида ундирилган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек нотўғри ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
17) «16413 Олиниши лозим бўлган ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадлар» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 16498 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«16498 Кўрилиши мумкин бўлган эҳтимолий зарарларни қоплаш захираси — бошқа активлар бўйича ҳисобланган фоизсиз даромадлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизсиз даромадларнинг ундириб олинмаслиги натижасида вужудга келиши мумкин бўлган бошқа активлар бўйича зарарларни қоплаш учун яратилган захира ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захиранинг баҳолаш суммаси ва/ёки унинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ташкил этилган захиралар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
18) 16499 баланс ҳисобварағининг таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳисобварақнинг таърифи: олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизсиз даромадлар (кредит ва лизинглар)нинг ундириб олинмаслиги натижасида вужудга келиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун яратилган захира ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захиранинг баҳолаш суммаси ва/ёки унинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ташкил этилган захиралар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
19) 20816 баланс ҳисобварағининг бешинчи хатбошисидаги «битта» деган сўз «алоҳида» деган сўз билан алмаштирилсин.
20) 91505 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«91505 Кредитлар, лизинг, кафиллик ва банк кафолати бўйича воситачилик ҳақлари
Ҳисобварақнинг таърифи: кредитлар, лизинг, кафиллик ва банк кафолати билан боғлиқ воситачилик ҳақлари, жарима ва пеняларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96335 балансдан ташқари ҳисобварақ контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида кредитлар, лизинг, кафиллик ва банк кафолати бўйича олиниши лозим бўлган муддати ўтган ва/ёки ҳисобланган фоизлар ва воситачилик ҳақлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида кредитлар, лизинг, кафиллик ва банк кафолати бўйича тўланган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар ва воситачилик ҳақлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
21) «91505 Кредитлар, лизинг, кафиллик ва банк кафолати бўйича воситачилик ҳақлари» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 91507 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«91507 Бошқа активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа активлар ва воситачиликлар бўйича ҳисобдан чиқарилган фоизлар, воситачилик ҳақлари, жарима ва пенялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96335 балансдан ташқари ҳисобварақ контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа активлар бўйича олиниши лозим бўлган муддати ўтган ва/ёки ҳисобланган фоизлар ва воситачилик ҳақлари, жарима ва пенялар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бошқа активлар бўйича тўланган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар, воситачилик ҳақлари, жарима ва пенялар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
22) 94501 баланс ҳисобварағининг таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳисобварақнинг таърифи: кредитлар, лизинг ва кафиллик/банк кафолати таъминотига қабул қилинган қимматли қоғозлар ҳисоби олиб борилади. Қимматли қоғозлар қабул қилинган таъминот суммасида ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун 96381 балансдан ташқари ҳисобварақ контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида гаров таъминоти сифатида олинган қимматли қоғозларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида кредитлар, лизинг ва кафиллик/банк кафолати қайтарилмаганда фойдаланилган таъминот суммаси, шунингдек кредитлар, лизинг ва кафиллик/банк кафолати қайтарилгандан кейин ҳамда кредит, лизинг ва кафиллик/банк кафолати шартномалари ёпилгандан кейин мижозларга қайтарилган қимматли қоғозлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
23) 94502 баланс ҳисобварағининг таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳисобварақнинг таърифи: кредит, лизинг ва кафиллик/банк кафолати таъминотига гаров сифатида қабул қилинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар ҳисоби олиб борилади. Гаров сифатида олинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)лар ҳисобвараққа гаров бўйича шартнома тузилган вақтдаги баҳоланган қиймати бўйича кирим қилинади. Ушбу ҳисобварақ учун 96381 балансдан ташқари ҳисобварақ контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида гаров таъминоти сифатида қабул қилинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)ларнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида гаровга қабул қилинган фойдаланилган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)ларнинг суммаси ёки кредит, лизинг ва кафиллик/банк кафолати ва улар бўйича ҳисобланган фоизлар қоплангандан (тўлангандан) кейин қайтариладиган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)ларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
24) 94503 баланс ҳисобварағининг таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳисобварақнинг таърифи: кредитлар ва/ёки лизинг таъминотига қабул қилинган кафолат ва кафилликларнинг, шунингдек суғурта полисларининг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96381 балансдан ташқари ҳисобварақ контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар ва/ёки лизингларнинг таъминоти сифатида қабул қилинган кафолат ва кафилликларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида кредитлар ва/ёки лизинглар қайтарилмаганда фойдаланилган таъминот суммаси, шунингдек кредитлар қайтарилгандан кейин ва кредит шартномалари ёпилгандан кейин кафолатлар ва кафилликларнинг муддати ўтиши билан ўрнатилган тартибда фойдаланилмаган ва бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредит шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
25) «94505 Олинган кредитлар бўйича банкнинг гаровга қўйилган активлари» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 94511, 94512 ва 94513 баланс ҳисобварақларининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«94511 Бошқа активлар бўйича гаров сифатида олинган қимматли қоғозлар
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа активлар бўйича гаров сифатида таъминотга қабул қилинган қимматли қоғозлар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96381 балансдан ташқари ҳисобварақ контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа активлар таъминоти сифатида олинган қимматли қоғозларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бошқа активлар қайтарилмаганда фойдаланилган таъминот суммаси, шунингдек бошқа активлар қайтарилгандан кейин ва бошқа активлар шартномалари ёпилгандан кейин мижозларга қайтарилган қимматли қоғозлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
94512 Бошқа активлар бўйича гаров сифатида олинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)лар
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа активлар бўйича гаров сифатида таъминотга қабул қилинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар ҳисоби олиб борилади. Гаров сифатида олинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)лар ҳисобвараққа гаров бўйича шартнома тузилган вақтдаги баҳоланган қиймати бўйича кирим қилинади. Ушбу ҳисобварақ учун 96381 балансдан ташқари ҳисобварақ контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида гаров таъминоти сифатида қабул қилинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)ларнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида гаровга қабул қилинган фойдаланилган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)ларнинг суммаси бўйича ҳисобланган фоизлар қоплангандан (тўлангандан) кейин қайтариладиган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)ларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
94513 Бошқа активлар бўйича гаров сифатида олинган кафолат ва кафилликлар
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа активлар бўйича таъминотга қабул қилинган кафолат ва кафилликлар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96381 балансдан ташқари ҳисобварақ контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган бошқа активлар таъминоти сифатида қабул қилинган кафолат ва кафилликларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бошқа активлар бўйича фойдаланилган таъминот суммаси, шунингдек бошқа активлар қайтарилгандан кейин ва бошқа активлар бўйича шартномалар ёпилгандан кейин кафолатлар ва кафилликларнинг муддати ўтиши билан ўрнатилган тартибда фойдаланилмаган ва бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
3. Илованинг 56-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«56. Банкнинг «эскирган» тоифадаги нақд пуллари 10198 «Эскирган» тоифадаги нақд пуллар» ҳисобварағида юритилади ва ушбу ҳисобвараққа «эскирган» тоифадаги нақд пуллар 17301 «Транзит ҳисобварағи» орқали кирим (чиқим) қилинади.».
Раис М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 4 январь,
42/20-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining
qarori
Tijorat banklarida buxgalteriya hisobining hisobvaraqlar rejasiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2021-yil 18-noyabrdagi 20/4-son qarori (roʻyxat raqami 3336, 2021-yil 26-noyabr) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 26.11.2021-y., 10/21/3336/1101-son) bilan tasdiqlangan Tijorat banklarida buxgalteriya hisobining hisobvaraqlar rejasiga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2024-yil 4-yanvardagi 42/20-son qaroriga ILOVA
Tijorat banklarida buxgalteriya hisobining hisobvaraqlar rejasiga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 2-bobda :
1) 10198 balans hisobvaragʻining nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10198 “Eskirgan” toifadagi naqd pullar”;
2) “12521 Jismoniy shaxslarga maxsus dasturlar boʻyicha berilgan qisqa muddatli kreditlar” balans hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 12531 va 12541 balans hisobvaraqlari bilan toʻldirilsin:
“12531 Oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga berilgan qisqa muddatli kreditlar
12541 Oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga maxsus dasturlar boʻyicha berilgan qisqa muddatli kreditlar”;
3) “14921 Jismoniy shaxslarga maxsus dasturlar boʻyicha berilgan uzoq muddatli kreditlar” balans hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 14931 va 14941 balans hisobvaraqlari bilan toʻldirilsin:
“14931 Oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga berilgan uzoq muddatli kreditlar
14941 Oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga maxsus dasturlar boʻyicha berilgan uzoq muddatli kreditlar”;
4) “16379 Shartnomaga koʻra hisoblab yozilgan, biroq toʻlov muddati uzaytirilgan foizlar” balans hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 16381 balans hisobvaragʻi bilan toʻldirilsin:
“16381 Boshqa aktivlar boʻyicha hisoblangan, lekin muddatida toʻlanmagan foizlar”;
5) “16397 Mijozlarning boshqa majburiyatlari boʻyicha olinishi lozim boʻlgan hisoblangan foizlar” balans hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 16398 balans hisobvaragʻi bilan toʻldirilsin:
“16398 Koʻrilishi mumkin boʻlgan ehtimoliy zararlarni qoplash zaxirasi — boshqa aktivlar boʻyicha hisoblangan foizlar (kontr-aktiv)”;
6) 16399 balans hisobvaragʻining nomidagi “aktivlar” degan soʻz “kredit va lizinglar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
7) “16413 Olinishi lozim boʻlgan hisoblangan boshqa foizsiz daromadlar” balans hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 16498 balans hisobvaragʻi bilan toʻldirilsin:
“16498 Koʻrilishi mumkin boʻlgan ehtimoliy zararlarni qoplash zaxirasi — boshqa aktivlar boʻyicha hisoblangan foizsiz daromadlar (kontr-aktiv)”;
8) 91505 balans hisobvaragʻi nomidagi “Boshqa aktivlar” degan soʻzlar “Kreditlar, lizing, kafillik va bank kafolati” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
9) “91505 Kreditlar, lizing, kafillik va bank kafolati boʻyicha vositachilik haqlari” balans hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 91507 balans hisobvaragʻi bilan toʻldirilsin:
“91507 Boshqa aktivlar boʻyicha foizlar va vositachilik haqlari.”;
10) “94505 Olingan kreditlar boʻyicha bankning garovga qoʻyilgan aktivlari” balans hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 94511, 94512 va 94513 balans hisobvaraqlari bilan toʻldirilsin:
“94511 Boshqa aktivlar boʻyicha garov sifatida olingan qimmatli qogʻozlar
94512 Boshqa aktivlar boʻyicha garov sifatida olingan mulklar va mulkiy huquq(talab)lar
94513 Boshqa aktivlar boʻyicha garov sifatida olingan kafolat va kafilliklar”;
2. 3-bobda :
1) 10198 balans hisobvaragʻining nomi va taʼrifi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10198 “Eskirgan” toifadagi naqd pullar
Hisobvaraqning taʼrifi: bankdagi “eskirgan” toifadagi naqd pullar hisobi olib boriladi.
Hisobvaraqning debetida “eskirgan” toifadagi naqd pullar summasi aks ettiriladi.
Hisobvaraqning kreditida “eskirgan” toifadagi naqd pullarning hisobdan chiqarilgan summasi aks ettiriladi.
Tahliliy hisob bitta shaxsiy hisobvaraqda olib boriladi.”;
2) 12505 balans hisobvaragʻining taʼrifi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Hisobvaraqning taʼrifi: jismoniy shaxslarga, shu jumladan oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga berilgan muddatida toʻlanmagan (qoplanmagan) qisqa muddatli va uzoq muddatli kredit (shu jumladan, mohiyati boʻyicha kreditlar boʻlgan overdraft va boshqa operatsiya)larning hisobi olib boriladi.
Hisobvaraqning debetida qayta tasniflangan, 12501, 12502, 12503, 12504, 12509, 12521, 12531, 12541, 14901, 14902, 14903, 14905, 14913, 14921, 14931, 14941 hisobvaraqlardan ushbu hisobvaraqqa oʻtkazilgan jismoniy shaxslarga, shu jumladan oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga berilgan muddatida toʻlanmagan kreditlarning summasi aks ettiriladi.
Hisobvaraqning kreditida qarzdorlar tomonidan toʻlangan, kreditlarning boshqa maqomi boʻyicha qayta tasniflangan va/yoki koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash uchun zaxira 12599 hisobvaraqdan hisobdan chiqarilgan summa aks ettiriladi.
Tahliliy hisob har bir qarzdor boʻyicha kredit shartnomalariga qarab alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;
3) 12509 balans hisobvaragʻining taʼrifi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Hisobvaraqning taʼrifi: kredit shartnomasi hamda unga qoʻshimcha kelishuvga muvofiq asosiy shartlari oʻzgartirilgan jismoniy shaxslarga, shu jumladan oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga berilgan qisqa muddatli kredit (shu jumladan, mohiyati boʻyicha kreditlar boʻlgan overdraft va boshqa operatsiya)larning hisobi olib boriladi.
Hisobvaraqning debetida qayta tasniflangan, 12501, 12502, 12503, 12504, 12505, 12521, 12531 va 12541 hisobvaraqlardan ushbu hisobvaraqqa oʻtkazilgan va jismoniy shaxslarga, shu jumladan oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga berilgan shartlari qayta koʻrib chiqilgan kreditlar summasi aks ettiriladi.
Hisobvaraqning kreditida toʻlangan, qayta tasniflangan va/yoki koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash 12599 hisobvaraqdan hisobdan chiqarilgan kreditlar summasi aks ettiriladi.
Tahliliy hisob har bir qarzdor boʻyicha kredit shartnomalariga qarab alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;
4) “12521 Jismoniy shaxslarga maxsus dasturlar boʻyicha berilgan qisqa muddatli kreditlar” balans hisobvaragʻining taʼrifidan keyin quyidagi mazmundagi 12531 va 12541 balans hisobvaraqlarining nomi va taʼrifi bilan toʻldirilsin:
“12531 Oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga berilgan qisqa muddatli kreditlar
Hisobvaraqning taʼrifi: 1 yil muddatgacha oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga berilgan kredit (shu jumladan, mohiyati boʻyicha kreditlar boʻlgan overdraft va boshqa operatsiya)larning hisobi olib boriladi.
Hisobvaraqning debetida berilgan kreditlar summasi aks ettiriladi.
Hisobvaraqning kreditida qoplangan va/yoki boshqa maqomi boʻyicha qayta tasniflangan kreditlar summasi aks ettiriladi.
Tahliliy hisob har bir qarzdor boʻyicha kredit shartnomalariga qarab alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi
12541 Oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga maxsus dasturlar boʻyicha berilgan qisqa muddatli kreditlar
Hisobvaraqning taʼrifi: 1 yil muddatgacha oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga maxsus dasturlar boʻyicha berilgan kreditlarning hisobi olib boriladi.
Hisobvaraqning debetida berilgan kreditlar summasi aks ettiriladi.
Hisobvaraqning kreditida qoplangan va/yoki boshqa maqomi boʻyicha qayta tasniflangan kreditlar summasi aks ettiriladi.
Tahliliy hisob har bir qarzdor boʻyicha kredit shartnomalariga qarab alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;
5) 12599 balans hisobvaragʻining taʼrifida “jismoniy shaxslarga” degan soʻzlardan keyin “, shu jumladan oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
6) 14905 balans hisobvaragʻining taʼrifi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Hisobvaraqning taʼrifi: kredit shartnomasi hamda unga qoʻshimcha kelishuvga muvofiq asosiy shartlari oʻzgartirilgan jismoniy shaxslarga, shu jumladan oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga berilgan uzoq muddatli kredit (shu jumladan, mohiyati boʻyicha kreditlar boʻlgan boshqa operatsiya)larning hisobi olib boriladi.
Hisobvaraqning debetida qayta tasniflangan, 14901, 14902, 14903, 14913, 14921, 14931, 14941 va 12505 hisobvaraqlardan ushbu hisobvaraqqa oʻtkazilgan va jismoniy shaxslarga, shu jumladan oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga berilgan shartlari qayta koʻrib chiqilgan kreditlar summasi aks ettiriladi.
Hisobvaraqning kreditida toʻlangan, qayta tasniflangan va/yoki koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash uchun zaxira hisobidan 14999 hisobvaraqdan chiqarilgan kreditlarning summasi aks ettiriladi.
Tahliliy hisob har bir qarzdor boʻyicha kredit shartnomalariga qarab alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;
7) “14921 Jismoniy shaxslarga maxsus dasturlar boʻyicha berilgan uzoq muddatli kreditlar” balans hisobvaragʻi taʼrifidan keyin quyidagi mazmundagi 14931 va 14941 balans hisobvaraqlarining nomi va taʼrifi bilan toʻldirilsin:
“14931 Oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga berilgan uzoq muddatli kreditlar
Hisobvaraqning taʼrifi: 1 yildan ortiq muddatga oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga berilgan kredit (shu jumladan, mohiyati boʻyicha kreditlar boʻlgan boshqa operatsiya)larning hisobi olib boriladi.
Hisobvaraqning debetida berilgan kreditlar summasi aks ettiriladi.
Hisobvaraqning kreditida toʻlangan va/yoki boshqa maqomi boʻyicha qayta tasniflangan kreditlar summasi aks ettiriladi.
Tahliliy hisob har bir qarzdor boʻyicha kredit shartnomalariga qarab alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.
14941 Oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga maxsus dasturlar boʻyicha berilgan uzoq muddatli kreditlar
Hisobvaraqning taʼrifi: 1 yildan ortiq muddatga oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga maxsus dasturlar boʻyicha berilgan kreditlarning hisobi olib boriladi.
Hisobvaraqning debetida berilgan kreditlar summasi aks ettiriladi.
Hisobvaraqning kreditida qoplangan va/yoki boshqa maqomi boʻyicha qayta tasniflangan kreditlar summasi aks ettiriladi.
Tahliliy hisob har bir qarzdor boʻyicha kredit shartnomalariga qarab alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;
8) 14999 balans hisobvaragʻining taʼrifi “jismoniy shaxslarga” degan soʻzlardan keyin “, shu jumladan oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
9) 16377 balans hisobvaragʻining taʼrifi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Hisobvaraqning taʼrifi: shartnoma boʻyicha olish uchun hisoblangan, biroq muddatida toʻlanmagan foizlar (kreditlar va lizing boʻyicha) hisobi olib boriladi.
Hisobvaraqning debetida shartnoma boʻyicha olish uchun hisoblangan, biroq muddatida toʻlanmagan foizlar (kreditlar va lizing boʻyicha) summasi aks ettiriladi.
Hisobvaraqning kreditida toʻlangan (qoplangan) va/yoki hisobdan chiqarilgan foizlar (kreditlar va lizing boʻyicha) summasi aks ettiriladi.
Tahliliy hisob har bir shartnoma boʻyicha olish uchun hisoblangan, biroq muddatida toʻlanmagan foizlar (kreditlar va lizing boʻyicha) boʻyicha alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;
10) 16379 balans hisobvaragʻining taʼrifi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Hisobvaraqning taʼrifi: shartnoma boʻyicha olish uchun hisoblangan, biroq toʻlov muddati uzaytirilgan foizlar (kreditlar va lizing boʻyicha) hisobi olib boriladi.
Hisobvaraqning debetida shartnoma boʻyicha olish uchun hisoblangan, biroq toʻlov muddati uzaytirilgan foizlar (kreditlar va lizing boʻyicha) summasi aks ettiriladi.
Hisobvaraqning kreditida toʻlangan (qoplangan) va/yoki hisobdan chiqarilgan foizlar (kreditlar va lizing boʻyicha) summasi aks ettiriladi.
Tahliliy hisob har bir shartnoma boʻyicha olish uchun hisoblangan, biroq toʻlov muddati uzaytirilgan foizlar (kreditlar va lizing boʻyicha) boʻyicha alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;
11) “16379 Shartnomaga koʻra hisoblab yozilgan, biroq toʻlov muddati uzaytirilgan foizlar” balans hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 16381 balans hisobvaragʻining nomi va taʼrifi bilan toʻldirilsin:
“16381 Boshqa aktivlar boʻyicha hisoblangan, lekin muddatida toʻlanmagan foizlar
Hisobvaraqning taʼrifi: shartnoma boʻyicha olish uchun hisoblangan, biroq muddatida toʻlanmagan foizlar (boshqa aktivlar) hisobi olib boriladi.
Hisobvaraqning debetida shartnoma boʻyicha olish uchun hisoblangan, biroq muddatida toʻlanmagan foizlar (boshqa aktivlar) summasi aks ettiriladi.
Hisobvaraqning kreditida toʻlangan (qoplangan) va/yoki hisobdan chiqarilgan foizlar (boshqa aktivlar) summasi aks ettiriladi.
Tahliliy hisob har bir shartnoma boʻyicha olish uchun hisoblangan, biroq muddatida toʻlanmagan foizlar (boshqa aktivlar) boʻyicha alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;
12) 16397 balans hisobvaragʻining nomi va taʼrifi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“16397 Mijozlarning boshqa majburiyatlari (boshqa aktivlar) boʻyicha olinishi lozim boʻlgan hisoblangan foizlar
Hisobvaraqning taʼrifi: mijozlarning boshqa majburiyatlari (boshqa aktivlar) boʻyicha hisoblangan, lekin hali olinmagan foizlar hisobi olib boriladi.
Hisobvaraqning debetida olish uchun hisoblangan foizlar summasi aks ettiriladi
Hisobvaraqning kreditida toʻlangan (qoplangan) va/yoki hisobdan chiqarilgan foizlar summasi, shuningdek 16381 hisobvaragʻiga oʻtkazilgan va notoʻgʻri hisoblangan foizlarning qaytarilish summasi aks ettiriladi.
Tahliliy hisob mijozlarning boshqa majburiyatlari turi (boshqa aktivlar) boʻyicha alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;
13) “16397 Mijozlarning boshqa majburiyatlari (boshqa aktivlar) boʻyicha olinishi lozim boʻlgan hisoblangan foizlar” balans hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 16398 balans hisobvaragʻining nomi va taʼrifi bilan toʻldirilsin:
“16398 Koʻrilishi mumkin boʻlgan ehtimoliy zararlarni qoplash zaxirasi — boshqa aktivlar boʻyicha hisoblangan foizlar (kontr-aktiv)
Hisobvaraqning taʼrifi: boshqa aktivlar boʻyicha olinishi lozim boʻlgan hisoblangan foizli daromadlarning undirib olinmasligi natijasida vujudga kelishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash uchun yaratilgan zaxira hisobi olib boriladi.
Hisobvaraqning kreditida tashkil etilgan zaxiraning baholash summasi va/yoki uning oʻsish summasi aks ettiriladi.
Hisobvaraqning debetida zaxiraning kamayish summasi va/yoki bekor qilingan summasi aks ettiriladi.
Tahliliy hisob tashkil etilgan zaxiralar boʻyicha alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;
14) 16399 balans hisobvaragʻining nomi va taʼrifi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“16399 Koʻrilishi mumkin boʻlgan ehtimoliy zararlarni qoplash zaxirasi — kredit va lizinglar boʻyicha hisoblangan foizlar (kontr-aktiv)
Hisobvaraqning taʼrifi: kredit va lizinglar boʻyicha olinishi lozim boʻlgan hisoblangan foizli daromadlarning undirib olinmasligi natijasida vujudga kelishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash uchun yaratilgan zaxira hisobi olib boriladi.
Hisobvaraqning kreditida tashkil etilgan zaxiraning baholash summasi va/yoki uning oʻsish summasi aks ettiriladi.
Hisobvaraqning debetida zaxiraning kamayish summasi va/yoki bekor qilingan summasi aks ettiriladi.
Tahliliy hisob tashkil etilgan zaxiralar boʻyicha alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;
15) 16405 balans hisobvaragʻining taʼrifidagi “koʻrsatilgan xizmatlar” degan soʻzlar “kredit va lizinglar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
16) 16413 balans hisobvaragʻining taʼrifi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Hisobvaraqning taʼrifi: boshqa aktivlar boʻyicha hisoblangan, lekin hali olinmagan jarima va penyalar, shuningdek, bir martalik vositachilik haqlari va boshqa foizsiz daromadlarning hisobi olib boriladi.
Hisobvaraqning debetida olish uchun hisoblangan boshqa foizsiz daromadlar summasi aks ettiriladi
Hisobvaraqning kreditida undirilgan va/yoki hisobdan chiqarilgan, shuningdek notoʻgʻri hisoblangan boshqa foizsiz daromadlarning qaytarilish summasi aks ettiriladi.
Tahliliy hisob alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;
17) “16413 Olinishi lozim boʻlgan hisoblangan boshqa foizsiz daromadlar” balans hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 16498 balans hisobvaragʻining nomi va taʼrifi bilan toʻldirilsin:
“16498 Koʻrilishi mumkin boʻlgan ehtimoliy zararlarni qoplash zaxirasi — boshqa aktivlar boʻyicha hisoblangan foizsiz daromadlar (kontr-aktiv)
Hisobvaraqning taʼrifi: olinishi lozim boʻlgan hisoblangan foizsiz daromadlarning undirib olinmasligi natijasida vujudga kelishi mumkin boʻlgan boshqa aktivlar boʻyicha zararlarni qoplash uchun yaratilgan zaxira hisobi olib boriladi.
Hisobvaraqning kreditida tashkil etilgan zaxiraning baholash summasi va/yoki uning oʻsish summasi aks ettiriladi.
Hisobvaraqning debetida zaxiraning kamayish summasi va/yoki bekor qilingan summasi aks ettiriladi.
Tahliliy hisob tashkil etilgan zaxiralar boʻyicha alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;
18) 16499 balans hisobvaragʻining taʼrifi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Hisobvaraqning taʼrifi: olinishi lozim boʻlgan hisoblangan foizsiz daromadlar (kredit va lizinglar)ning undirib olinmasligi natijasida vujudga kelishi mumkin boʻlgan zararlarni qoplash uchun yaratilgan zaxira hisobi olib boriladi.
Hisobvaraqning kreditida tashkil etilgan zaxiraning baholash summasi va/yoki uning oʻsish summasi aks ettiriladi.
Hisobvaraqning debetida zaxiraning kamayish summasi va/yoki bekor qilingan summasi aks ettiriladi.
Tahliliy hisob tashkil etilgan zaxiralar boʻyicha alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;
19) 20816 balans hisobvaragʻining beshinchi xatboshisidagi “bitta” degan soʻz “alohida” degan soʻz bilan almashtirilsin.
20) 91505 balans hisobvaragʻining nomi va taʼrifi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“91505 Kreditlar, lizing, kafillik va bank kafolati boʻyicha vositachilik haqlari
Hisobvaraqning taʼrifi: kreditlar, lizing, kafillik va bank kafolati bilan bogʻliq vositachilik haqlari, jarima va penyalarning hisobi olib boriladi. Ushbu hisobvaraq uchun 96335 balansdan tashqari hisobvaraq kontr-hisobvaraq hisoblanadi.
Hisobvaraqning debetida kreditlar, lizing, kafillik va bank kafolati boʻyicha olinishi lozim boʻlgan muddati oʻtgan va/yoki hisoblangan foizlar va vositachilik haqlari summasi aks ettiriladi.
Hisobvaraqning kreditida kreditlar, lizing, kafillik va bank kafolati boʻyicha toʻlangan va/yoki hisobdan chiqarilgan foizlar va vositachilik haqlari summasi aks ettiriladi.
Tahliliy hisob har bir mijoz boʻyicha alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;
21) “91505 Kreditlar, lizing, kafillik va bank kafolati boʻyicha vositachilik haqlari” balans hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 91507 balans hisobvaragʻining nomi va taʼrifi bilan toʻldirilsin:
“91507 Boshqa aktivlar boʻyicha foizlar va vositachilik haqlari
Hisobvaraqning taʼrifi: boshqa aktivlar va vositachiliklar boʻyicha hisobdan chiqarilgan foizlar, vositachilik haqlari, jarima va penyalar hisobi olib boriladi. Ushbu hisobvaraq uchun 96335 balansdan tashqari hisobvaraq kontr-hisobvaraq hisoblanadi.
Hisobvaraqning debetida boshqa aktivlar boʻyicha olinishi lozim boʻlgan muddati oʻtgan va/yoki hisoblangan foizlar va vositachilik haqlari, jarima va penyalar summasi aks ettiriladi.
Hisobvaraqning kreditida boshqa aktivlar boʻyicha toʻlangan va/yoki hisobdan chiqarilgan foizlar, vositachilik haqlari, jarima va penyalar summasi aks ettiriladi.
Tahliliy hisob har bir mijoz boʻyicha alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;
22) 94501 balans hisobvaragʻining taʼrifi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Hisobvaraqning taʼrifi: kreditlar, lizing va kafillik/bank kafolati taʼminotiga qabul qilingan qimmatli qogʻozlar hisobi olib boriladi. Qimmatli qogʻozlar qabul qilingan taʼminot summasida hisobga olinadi. Ushbu hisobvaraq uchun 96381 balansdan tashqari hisobvaraq kontr-hisobvaraq hisoblanadi.
Hisobvaraqning debetida garov taʼminoti sifatida olingan qimmatli qogʻozlarning summasi aks ettiriladi.
Hisobvaraqning kreditida kreditlar, lizing va kafillik/bank kafolati qaytarilmaganda foydalanilgan taʼminot summasi, shuningdek kreditlar, lizing va kafillik/bank kafolati qaytarilgandan keyin hamda kredit, lizing va kafillik/bank kafolati shartnomalari yopilgandan keyin mijozlarga qaytarilgan qimmatli qogʻozlar summasi aks ettiriladi.
Tahliliy hisob har bir shartnoma boʻyicha alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;
23) 94502 balans hisobvaragʻining taʼrifi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Hisobvaraqning taʼrifi: kredit, lizing va kafillik/bank kafolati taʼminotiga garov sifatida qabul qilingan mulklar va mulkiy huquq (talab)lar hisobi olib boriladi. Garov sifatida olingan mulklar va mulkiy huquq(talab)lar hisobvaraqqa garov boʻyicha shartnoma tuzilgan vaqtdagi baholangan qiymati boʻyicha kirim qilinadi. Ushbu hisobvaraq uchun 96381 balansdan tashqari hisobvaraq kontr-hisobvaraq hisoblanadi.
Hisobvaraqning debetida garov taʼminoti sifatida qabul qilingan mulklar va mulkiy huquq(talab)larning qiymati aks ettiriladi.
Hisobvaraqning kreditida garovga qabul qilingan foydalanilgan mulklar va mulkiy huquq(talab)larning summasi yoki kredit, lizing va kafillik/bank kafolati va ular boʻyicha hisoblangan foizlar qoplangandan (toʻlangandan) keyin qaytariladigan mulklar va mulkiy huquq(talab)larning summasi aks ettiriladi.
Tahliliy hisob har bir shartnoma boʻyicha alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;
24) 94503 balans hisobvaragʻining taʼrifi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Hisobvaraqning taʼrifi: kreditlar va/yoki lizing taʼminotiga qabul qilingan kafolat va kafilliklarning, shuningdek sugʻurta polislarining hisobi olib boriladi. Ushbu hisobvaraq uchun 96381 balansdan tashqari hisobvaraq kontr-hisobvaraq hisoblanadi.
Hisobvaraqning debetida berilgan kreditlar va/yoki lizinglarning taʼminoti sifatida qabul qilingan kafolat va kafilliklarning summasi aks ettiriladi.
Hisobvaraqning kreditida kreditlar va/yoki lizinglar qaytarilmaganda foydalanilgan taʼminot summasi, shuningdek kreditlar qaytarilgandan keyin va kredit shartnomalari yopilgandan keyin kafolatlar va kafilliklarning muddati oʻtishi bilan oʻrnatilgan tartibda foydalanilmagan va bekor qilingan summasi aks ettiriladi.
Tahliliy hisob har bir kredit shartnomasi boʻyicha alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;
25) “94505 Olingan kreditlar boʻyicha bankning garovga qoʻyilgan aktivlari” balans hisobvaragʻidan keyin quyidagi mazmundagi 94511, 94512 va 94513 balans hisobvaraqlarining nomi va taʼrifi bilan toʻldirilsin:
“94511 Boshqa aktivlar boʻyicha garov sifatida olingan qimmatli qogʻozlar
Hisobvaraqning taʼrifi: boshqa aktivlar boʻyicha garov sifatida taʼminotga qabul qilingan qimmatli qogʻozlar hisobi olib boriladi. Ushbu hisobvaraq uchun 96381 balansdan tashqari hisobvaraq kontr-hisobvaraq hisoblanadi.
Hisobvaraqning debetida boshqa aktivlar taʼminoti sifatida olingan qimmatli qogʻozlarning summasi aks ettiriladi.
Hisobvaraqning kreditida boshqa aktivlar qaytarilmaganda foydalanilgan taʼminot summasi, shuningdek boshqa aktivlar qaytarilgandan keyin va boshqa aktivlar shartnomalari yopilgandan keyin mijozlarga qaytarilgan qimmatli qogʻozlar summasi aks ettiriladi.
Tahliliy hisob alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.
94512 Boshqa aktivlar boʻyicha garov sifatida olingan mulklar va mulkiy huquq(talab)lar
Hisobvaraqning taʼrifi: boshqa aktivlar boʻyicha garov sifatida taʼminotga qabul qilingan mulklar va mulkiy huquq (talab)lar hisobi olib boriladi. Garov sifatida olingan mulklar va mulkiy huquq(talab)lar hisobvaraqqa garov boʻyicha shartnoma tuzilgan vaqtdagi baholangan qiymati boʻyicha kirim qilinadi. Ushbu hisobvaraq uchun 96381 balansdan tashqari hisobvaraq kontr-hisobvaraq hisoblanadi.
Hisobvaraqning debetida garov taʼminoti sifatida qabul qilingan mulklar va mulkiy huquq(talab)larning qiymati aks ettiriladi.
Hisobvaraqning kreditida garovga qabul qilingan foydalanilgan mulklar va mulkiy huquq(talab)larning summasi boʻyicha hisoblangan foizlar qoplangandan (toʻlangandan) keyin qaytariladigan mulklar va mulkiy huquq(talab)larning summasi aks ettiriladi.
Tahliliy hisob alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.
94513 Boshqa aktivlar boʻyicha garov sifatida olingan kafolat va kafilliklar
Hisobvaraqning taʼrifi: boshqa aktivlar boʻyicha taʼminotga qabul qilingan kafolat va kafilliklar hisobi olib boriladi. Ushbu hisobvaraq uchun 96381 balansdan tashqari hisobvaraq kontr-hisobvaraq hisoblanadi.
Hisobvaraqning debetida berilgan boshqa aktivlar taʼminoti sifatida qabul qilingan kafolat va kafilliklarning summasi aks ettiriladi.
Hisobvaraqning kreditida boshqa aktivlar boʻyicha foydalanilgan taʼminot summasi, shuningdek boshqa aktivlar qaytarilgandan keyin va boshqa aktivlar boʻyicha shartnomalar yopilgandan keyin kafolatlar va kafilliklarning muddati oʻtishi bilan oʻrnatilgan tartibda foydalanilmagan va bekor qilingan summasi aks ettiriladi.
Tahliliy hisob alohida shaxsiy hisobvaraqlarda olib boriladi.”;
3. Ilovaning 56-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“56. Bankning “eskirgan” toifadagi naqd pullari 10198 “Eskirgan” toifadagi naqd pullar” hisobvaragʻida yuritiladi va ushbu hisobvaraqqa “eskirgan” toifadagi naqd pullar 17301 “Tranzit hisobvaragʻi” orqali kirim (chiqim) qilinadi.”.
Rais M. NURMURATOV
Toshkent sh.,
2024-yil 4-yanvar,
42/20-son