UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 7-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 7 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 7 февраля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 7 February 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

ПАСПОРТИ

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилиш ва уларнинг фаолият юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилиш ҳамда уларнинг фаолият юритиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилиш ва уларнинг фаолият юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини (кейинги ўринларда — хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналари) аккредитация қилиш бўйича ваколатли давлат органининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби;

хорижий тижорат ташкилотлари ваколатхоналарининг хорижий ходимларини аккредитация қилиш тартиби;

хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналари фаолиятини ташкил этиш ва тугатиш тартиби.

2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги икки ой муддатда:

Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали аккредитация қилиш, шу жумладан, порталда электрон рақамли имзосиз чет тилида ариза қолдириш имкониятини яратсин;

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунига хорижий тижорат ташкилотлари ваколатхоналарини аккредитация қилганлик учун давлат божи ундириш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Кудратов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 февралдаги 76-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилиш ва уларнинг фаолият юритиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилиш ва уларнинг фаолият юритиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий банклар ваколатхоналарини аккредитация қилишга нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Ушбу Низом қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

аккредитация — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини очишга рухсат бериш тартиботи;

аккредитация гувоҳномаси — аккредитация қилувчи орган томонидан берилган, ваколатхонанинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фаолият юритиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

аккредитация карточкаси — ваколатхонанинг хорижий ходимига расмийлаштириб берилган шахсий аккредитацияни тасдиқловчи ҳужжат;

аккредитация қилувчи орган — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;

ваколатхона — бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотининг манфаатларини ифодалайдиган ва ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинма;

марказий маълумотлар базаси — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базаси;

хорижий тижорат ташкилоти — чет давлат қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ рўйхатдан ўтган, тижорат фаолияти билан шуғулланиш ҳамда чет элда ваколатхона очиш ҳуқуқига эга бўлган фирмалар, компаниялар, жамиятлар, корпорациялар ва бошқа ташкилотлар.

4. Хорижий тижорат ташкилотлари ўз ваколатхоналарини Ўзбекистон ҳудудида ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида аккредитация гувоҳномаси асосида очадилар.

5. Аккредитация гувоҳномаси ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ расмийлаштирилади (узайтирилади).

6. Аккредитация QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда, давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали аккредитация гувоҳномасини бериш йўли билан амалга оширилади.

7. Ваколатхона юридик шахс ҳисобланмайди, хўжалик ёки тижорат фаолиятини амалга оширмайди.

Хорижий авиакомпаниянинг ваколатхонаси қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тижорат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга.

8. Хорижий тижорат ташкилотларини, ваколатхоналарни ва уларнинг ходимларини солиққа тортиш Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Аккредитация гувоҳномасини олиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш, гувоҳнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш

9. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз ваколатхонасини очишдан (аккредитация муддатини узайтиришдан) манфаатдор бўлган хорижий тижорат ташкилоти давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, ушбу Низомга 2-иловадаги паспортга мувофиқ электрон шаклда ариза беради.

10. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими — ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризани электрон шаклда мустақил тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда, аризага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.

11. Ариза ЯИДХП орқали берилганда, ариза берувчининг электрон рақамли имзоси талаб этилмайди.

12. Аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.

13. Аккредитация гувоҳномасини бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.

Ариза ЯИДХП орқали тақдим этилганда, ариза берувчидан давлат хизматлари маркази орқали мурожаат этганда тўланадиган сумманинг 90 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

14. Аккредитация гувоҳномаси берилганлиги учун давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) давлат хизматлари маркази орқали мурожаат этилганда:

18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;

қолган маблағлар — аккредитация қилувчи органнинг Ривожланиш ва моддий рағбатлантириш жамғармасининг махсус ҳисобварағига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);

қолган маблағлар — аккредитация қилувчи органнинг Ривожланиш ва моддий рағбатлантириш жамғармасининг махсус ҳисобварағига ўтказилади.

Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун давлат божи тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

15. Хорижий тижорат ташкилотининг ваколатхонаси хорижий тижорат ташкилотининг хоҳишига кўра бир йилдан уч йилгача муддатга аккредитация қилинади (аккредитация муддати узайтирилади).

16. Хорижий тижорат ташкилоти томонидан тақдим этилган ваколатхонани аккредитация қилиш ёки аккредитация муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза аккредитация қилувчи орган томонидан беш иш куни мобайнида кўриб чиқилиб, аккредитация қилиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Хорижий тижорат ташкилоти аккредитация қилувчи органнинг ваколатхонани аккредитация қилиш тўғрисида ижобий қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой мобайнида ушбу Низомнинг 13-бандида белгиланган тўловни амалга ошириши лозим. Тўлов амалга оширилмаган тақдирда, хорижий тижорат ташкилоти аккредитация қилувчи органга ушбу Низом талабларига мувофиқ аризани янгидан тақдим этади.

17. Қуйидагилар ваколатхонани аккредитация қилиш ёки аккредитация муддатини узайтиришни рад этиш учун асос ҳисобланади:

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги ёки улар белгиланган тартибда расмийлаштирилмаганлиги;

тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумот келтирилганлиги;

ваколатхона тўғрисидаги низомнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига зидлиги;

аккредитация қилувчи орган томонидан хорижий тижорат ташкилоти ёки ваколатхона Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигини бузганлиги тўғрисидаги маълумот аниқланганлиги.

Аризани такроран кўриб чиқишда аккредитация қилувчи орган томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.

Хорижий тижорат ташкилоти аккредитация қилиш ёки унинг муддатини узайтиришнинг рад этилишидан норози бўлса, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат қилишга ҳақли.

18. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади. Бунда давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов суммаси қайтарилмайди.

19. Ваколатхона ушбу Низомга 3-иловада кўрсатилган шаклга мувофиқ аккредитация гувоҳномаси расмийлаштирилган кундан бошлаб очилган ҳисобланади.

20. Ўз ваколатхонаси фаолиятини давом эттиришдан манфаатдор бўлган хорижий тижорат ташкилоти аккредитация қилувчи органга аккредитация гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугашидан камида бир ой олдин ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ариза ҳамда тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда мурожаат қилиши лозим.

21. Ваколатхонани аккредитация қилиш муддатини узайтириш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, аккредитация қилувчи орган ушбу Низомга 4-иловада кўрсатилган шаклга мувофиқ аккредитация гувоҳномасига қўшимча расмийлаштиради.

22. Аккредитация қилувчи орган аккредитация қилинган ваколатхоналар тўғрисидаги ахборотнинг бир кун муддатда ахборот тизимлари орқали марказий маълумотлар базасига киритилишини таъминлайди. Бунда ваколатхона бир вақтнинг ўзида жойлашган ҳудуди бўйича давлат солиқ хизмати органида ҳисобга қўйилади.

3-боб. Ваколатхона фаолиятини ташкил этиш

23. Ваколатхона уни ташкил этган хорижий тижорат ташкилоти томонидан мол-мулк билан таъминланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ишлаб чиқилган ва хорижий тижорат ташкилоти раҳбари тасдиқлайдиган ваколатхона тўғрисидаги низом асосида фаолият кўрсатади. Бунда ваколатхона тўғрисидаги низомда назарда тутилмаган фаолият турлари билан шуғулланиш тақиқланади.

24. Ваколатхонага хорижий тижорат ташкилотининг белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончномаси ва ўз ваколати баён этилган ваколатхона тўғрисидаги низом асосида иш кўрувчи ваколатхона бошлиғи раҳбарлик қилади.

25. Ваколатхона бошлиғи аккредитация қилувчи органнинг сўровига мувофиқ хорижий тижорат ташкилоти ва ваколатхона фаолияти тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.

26. Ваколатхона ходимлари ҳам чет эл фуқароларидан, ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан иборат бўлиши мумкин. Бунда ваколатхонага меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қабул қилинадиган чет эл фуқароларининг улуши қирқ фоиздан ортиқ бўлмаслиги, бироқ беш кишидан ошиши мумкин эмас. Ваколатхонага ишга қабул қилинган хорижий фуқаролар аккредитация қилиниши керак.

27. Ваколатхонанинг хорижий ходимлари учун аккредитация карточкаси кейинчалик узайтирилиш имконияти билан ўн икки ой муддатга ёки ваколатхона аккредитация қилинган муддатдан, ишончнома муддатидан келиб чиққан ҳолда, белгилангандан кам муддатга берилади.

28. Ваколатхона бошлиғини аккредитация қилиш учун ариза аккредитация қилувчи органга хорижий тижорат ташкилоти томонидан, ваколатхона ходимларини аккредитация қилиш учун ариза хорижий тижорат ташкилоти ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида ваколатхона бошлиғи томонидан берилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ушбу Низомга 5-иловада келтирилган намунавий шаклга мувофиқ ўзбек ва инглиз тилларида ёзилган икки нусхадаги шахсий варақа;

паспорт (идентификацияловчи ID-картаси) нусхаси. Бунда ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан рўйхатга олинганлик тўғрисида маълумот бўлиши шарт;

ваколатхона бошлиғига берилган ишончнома ёки ходимни ваколатхонага ишга қабул қилиш тўғрисидаги ҳужжат нусхаси.

29. Ариза аккредитация қилувчи орган томонидан беш иш куни мобайнида кўриб чиқилиб, аккредитация қилиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

30. Қуйидагилар ваколатхона ходимларини аккредитация қилишни рад этиш учун асос ҳисобланади:

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги ёки улар белгиланган тартибда расмийлаштирилмаганлиги;

тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумот келтирилганлиги.

31. Аккредитация карточкаси ушбу Низомга 6-иловада келтирилган шаклга мувофиқ хорижий ходимга расмийлаштириб берилади.

32. Аккредитация қилинган хорижий ходимлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фақат аккредитация қилинган ваколатхонада Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг тасдиқномасини олмасдан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга оширишга ҳақлидирлар.

33. Хорижий ходимларга Ўзбекистон Республикасига кириш визалари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатга берилади.

34. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ваколатхонага ишга қабул қилиши Ўзбекистон Республикасининг меҳнат қонунчилигига мувофиқ расмийлаштирилади.

35. Аккредитация муддати тугаган ва узайтирилмаган хорижий ходимларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа қонуний асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, улар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудини тарк этиши шарт.

36. Ваколатхона ўз эҳтиёжлари учун сарфланган қуйидаги харажатларни қоплаш билан боғлиқ ҳисоб-китобларни амалга оширишга ҳақлидир:

ваколатни амалга ошириш харажатлари;

ваколатхона эҳтиёжлари учун товар-моддий бойликларни харид қилиш бўйича сарф-харажатлар;

ваколатхона ходимларининг иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар;

хизмат сафари харажатлари;

ижара, коммунал тўловлар ва солиқлар.

Ваколатхоналар қонунчиликда мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган маҳсулотларни рақамли маркировкалаш мақсадида маркировка кодларини тақдим этиш, шу жумладан, божхона омборларида ушбу маҳсулотларни рақамли маркировкалаш юзасидан хизматлар кўрсатиш учун ҳисоб-китобларни амалга оширишга ҳақлидир. Бунда мазкур ҳисоб-китоблар тижорат фаолияти сифатида қаралмайди.

37. Ваколатхоналар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат ташкилотлари ва нодавлат ташкилотлар ҳамда жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларини қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширади.

38. Ваколатхоналар ҳисоб-китобларни хорижий тижорат ташкилоти томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширадилар.

39. Қуйидагилар ваколатхонанинг миллий валютадаги маблағлари манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда айирбошлаган чет эл валютаси;

хорижий тижорат ташкилотининг ўз қарорига кўра ваколатхона ихтиёрида қоладиган Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги маблағлар.

4-боб. Ваколатхона фаолиятини тугатиш

40. Ваколатхона фаолияти:

аккредитация муддати тугаши билан хорижий тижорат ташкилоти ваколатхона аккредитациясини узайтириш тўғрисида мурожаат қилмаган тақдирда;

хорижий тижорат ташкилоти қарорига кўра;

суд қарорига кўра;

аккредитация қилган органнинг қарорига кўра, хорижий тижорат ташкилоти ёки ваколатхона томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан ваколатхонани аккредитация қилиш ёки аккредитация муддатини узайтириш шартлари бузилган ҳолларда;

аккредитация қилган органнинг қарорига кўра, ваколатхона томонидан унинг низомида назарда тутилмаган фаолият тури билан шуғулланиш ҳолатлари аниқланганда;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ваколатхонага эга бўлган хорижий тижорат ташкилоти тугатилганда — тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда — қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан тугатилади, унинг ўзгартирилиши, қўшиб юборилиши ва қўшиб олиниши бундан мустасно.

Ўзгартириш, қўшиб юбориш ва қўшиб олиш натижасида қайта ташкил этилган хорижий тижорат ташкилоти унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхонаси фаолиятини давом эттириш истагида бўлган тақдирда, аккредитация қилувчи органга ушбу Низомга 2-иловада назарда тутилган тартиб ва шаклда аккредитация гувоҳномасини қайта расмийлаштириш учун ариза топширади.

Аккредитация гувоҳномасини қайта расмийлаштириш учун давлат божи ундирилмайди.

Ушбу бандда назарда тутилган ҳолларда ваколатхона фаолияти муддатидан олдин тугатилган тақдирда, ваколатхонани аккредитация қилиш ва ваколатхона учун аккредитация муддатини узайтириш учун тўланган давлат божи қайтарилмайди.

41. Хорижий тижорат ташкилоти ёки унинг ваколатхонаси хорижий тижорат ташкилотининг тугатилганлиги ёки қайта ташкил этилганлиги тўғрисида икки ҳафта муддатда аккредитация қилувчи органни хабардор қилиши шарт.

Хорижий тижорат ташкилотининг тугатилганлиги ёки қайта ташкил этилганлиги тўғрисида ваколатхона хабар қилганда ёки аккредитация қилувчи орган томонидан бу ҳақидаги маълумотлар мустақил аниқланган тақдирда, аккредитация қилувчи орган ваколатхонани хорижий тижорат ташкилоти тугатилган ёки қайта ташкил этилган кундан эътиборан тугатилиши тўғрисида қарор қабул қилади.

42. Хорижий тижорат ташкилоти аккредитация қилувчи органнинг ваколатхона фаолиятини тугатиш тўғрисидаги қароридан норози бўлса, судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

43. Аккредитация муддати тугаши билан, шунингдек, аккредитация қилувчи органнинг қарорига кўра ваколатхона фаолияти тугатилган ҳолларда, аккредитация қилувчи орган ваколатхонани қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.

44. Аккредитация қилувчи орган ваколатхона фаолияти тугатилганлиги тўғрисида хабар олингандан сўнг бир кун муддатда:

тегишли маълумотларнинг марказий маълумотлар базасига киритилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасини хабардор қилади.

5-боб. Якунловчи қоида

45. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилиш ва уларнинг фаолият юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарига аккредитация гувоҳномаларини расмийлаштириш ёки гувоҳномаларнинг амал қилиш муддатини узайтириш

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз ваколатхонасини очишдан манфаатдор бўлган хорижий тижорат ташкилоти Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали: а) ваколатхонани аккредитация қилиш учун зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза юборади; Хоҳишига кўра б) аккредитация гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш учун зарур бўлган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза юборади. Ваколатхонага берилган аккредитация гувоҳномасининг амал қилиши муддати тугашидан бир ой аввал 2-босқич Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни автоматик равишда аккредитация қилувчи органга юборади. Реал вақт режимида 3-босқич Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (аккредитация қилувчи орган) 1. Тегишли ҳужжатларни қабул қилади ва уларни кўриб чиқади. 2. Ваколатхонани аккредитация қилиш ёхуд рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. 3. Ваколатхонани аккредитация қилишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин хорижий тижорат ташкилоти томонидан ҳужжатлар қайта тақдим этилган тақдирда, ҳужжатларни қайта кўриб чиқади. Ариза қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида 4-босқич Аккредитация қилувчи орган 1. Агар ваколатхонани аккредитация қилиш бўйича ижобий қарор қабул қилинган бўлса, ариза берувчини бу ҳақда хабардор қилади ва давлат божини тўлаш учун ўз ҳисобварағининг реквизитларини тақдим этади. 2. Агар ваколатхонани аккредитация қилиш рад этилган бўлса, ариза берувчига рад этишнинг аниқ сабаблари ва кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли муддат кўрсатилган ҳолда хабар қилади. Қарор қабул қилинган кун реал вақт режимида 5-босқич Хорижий тижорат ташкилоти Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун давлат божи тўланганлигини ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқлайди. Маблағлар тушган кундан бошлаб бир иш куни давомида Аккредитация қилувчи орган 1. Давлат божи тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланган тақдирда, ваколатхонани QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланган аккредитация гувоҳномасини расмийлаштиради. 2. Аккредитация гувоҳномаси расмийлаштирилгандан сўнг давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали топширади. Ваколатхона аккредитацияси учун тўлов аккредитация қилувчи орган ҳисобварағига тушгандан кейин

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилиш ва уларнинг фаолият юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарига аккредитация гувоҳномаларини расмийлаштириш

1. Ҳужжат номи: Аккредитация гувоҳномаси 2. Ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналари фаолият юритиши 3. Ариза берувчилар тоифаси: Хорижий тижорат ташкилоти 4. Ваколатли орган: Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 5. Ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: I. Аккредитация гувоҳномасини олиш учун: а) ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади*: хорижий тижорат ташкилоти тўғрисидаги маълумотлар (номи, келиб чиқиш мамлакати, мулкчилик шакли, ташкилий-ҳуқуқий шакли, рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси рақами, таъсисчилари (иштирокчилари), манзили, устав жамғармаси, алоқа маълумотлари, фаолияти тарихи); хорижий тижорат ташкилоти фаолияти тўғрисидаги маълумотлар (ходимларининг умумий сони, фаолият тури, маҳсулот (товар) номенклатураси, сўнгги молия йилида товар (иш, хизмат) айирбошлаш ҳажми); хорижий тижорат ташкилоти раҳбарияти тўғрисидаги маълумотлар (Ф.И.О, фуқаролиги, алоқа маълумотлари); мавжуд шуъба корхоналар, ваколатхоналар, филиаллар тўғрисидаги маълумотлар; ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, Ўзбекистон Республикаси корхоналари ва ташкилотлари билан амалий ва бошқа турдаги алоқалар, бажарилишига ваколатхона кўмаклашадиган шартномалар ва битимлар тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса); ваколатхонани очиш муддати; ариза тўлдирувчи шахс тўғрисида маълумотлар (Ф.И.О., алоқа маълумотлари); б) тегишли чет давлат қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган хорижий тижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатлари (устав, таъсис шартномаси); в) хорижий тижорат ташкилоти жойлашган мамлакатда унинг расмий равишда рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи, тегишли давлат органи томонидан берилган ҳужжат (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки савдо реестридан кўчирма, савдо лицензияси); г) ваколатхона бошлиғига хорижий тижорат ташкилоти томонидан берилган паспорт (идентификация ID-картаси) маълумотлари ва унга берилаётган ваколатлар тўлиқ кўрсатилган ишончнома; д) хорижий тижорат ташкилоти раҳбарияти томонидан шахсий имзо ва ташкилот муҳри (агар мавжуд бўлса) билан тасдиқланган ваколатхона тўғрисидаги низом. II . Аккредитация гувоҳномаси муддатини узайтириш учун: а) ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади*: хорижий тижорат ташкилоти тўғрисидаги маълумотлар; хорижий тижорат ташкилоти раҳбарияти тўғрисидаги маълумотлар; мавжуд шуъба корхоналар, ваколатхоналар, филиаллар тўғрисидаги маълумотлар; ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, Ўзбекистон Республикаси корхоналари ва ташкилотлари билан амалий ва бошқа турдаги алоқалар, бажарилишига ваколатхона кўмаклашадиган шартномалар ва битимлар тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса); ваколатхонанинг аккредитация муддатини узайтириш муддати; ариза тўлдирувчи шахс тўғрисида маълумотлар (Ф.И.О., алоқа маълумотлари). б) хорижий тижорат ташкилоти томонидан ваколатхона бошлиғига унинг паспорт (идентификация ID-картаси) маълумотлари ва унга берилаётган ваколатлар тўлиқ кўрсатилган ишончнома (аккредитация қилувчи органга илгари тақдим этилган ишончноманинг муддати ўтган тақдирда); в) ваколатхонанинг фаолияти тўғрисидаги маълумот (почта манзили, алоқа маълумотлари, ваколатхона ходимларининг паспорт (идентификация ID-картаси) маълумотлари, хорижий тижорат ташкилотининг Ўзбекистон Республикасидаги асосий ташқи иқтисодий фаолияти натижалари, хусусан, инвестициялар оқими, имзоланган келишув, шартнома, контрактлар бўйича маълумотлар, маҳаллий ҳамкорлар тўғрисида маълумотлар, хайрия-ҳомийлик тадбирларида иштироки тўғрисида маълумотлар); г) ижара шартномасининг ёки эгаллаб турган бинога ҳуқуқни тасдиқловчи бошқа фуқаролик-ҳуқуқий шартнома нусхаси. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Йиғим ундирилмайди 7. Ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ давлат божи ундирилади. 8. Аризани кўриб чиқиш муддати: Беш иш куни 9. Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳалқаро шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятини амалга ошириш 10. Ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: Мавжуд эмас 11. Ҳужжатнинг амал қилиш муддати: 1 йилдан 3 йилгача 12. Изоҳ: Ушбу Паспортнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатлар: нотариал тасдиқланган ҳолда давлат тилида ёки рус тилида тақдим этилиши; хорижий тижорат ташкилоти рўйхатдан ўтказилган давлатдаги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасида, у мавжуд бўлмаган тақдирда эса хорижий тижорат ташкилоти рўйхатдан ўтказилган давлатнинг ташқи ишлар органларида, ушбу давлатнинг Ўзбекистон Республикасидаги консуллик муассасасида ёки дипломатик ваколатхонасида белгиланган тартибда легаллаштирилиши, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментида тасдиқланиши керак. Агар ушбу ҳужжатларга 1961 йил 5 октябрдаги хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Гаага Конвенциясига мувофиқ апостиль қўйилган ёхуд ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ тузилган ҳолда тақдим этилган бўлса, легаллаштириш талаб этилмайди. Агар ушбу Паспортнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг бир қисми хорижий тижорат ташкилоти рўйхатдан ўтган давлатнинг қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилмаган бўлса, хорижий тижорат ташкилоти аккредитация қилувчи органга хорижий тижорат ташкилоти таъсис этилган мамлакатнинг Ташқи ишлар вазирлиги ёхуд мазкур мамлакатнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхонасининг тасдиқномасини тақдим этади. Ушбу Паспортнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатлар улар берилган ёхуд тузилган кундан бошлаб олти ой муддатдан кечиктирмасдан, аккредитация қилувчи органга тақдим этилиши лозим. Ариза берувчилар аккредитация қилувчи органга юборилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгардир.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилиш ва уларнинг фаолият юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ A K K R E D I T A T S I Y A ‎G U V O H N O M A S I ‎ C E R T I F I C A T E _ O F ‎A C C R E D I T A T I O N ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ __________ ___-son ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ № ___ ___________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ kk/oo/yyyy ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ dd/mm/yyyy ‎ ‎ ‎ Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi ‎ Ministry of Investment, Industry and Trade of the Republic of Uzbekistan hereby permits _____________ «____________» ‎ ___________________ ‎ ‎ ‎ (mamlakat nomi) (korxona nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ (organizational legal form) ___________________ga ‎ «___________» _____________ (tashkiliy-huquqiy shakli) ‎ ‎ ‎ ‎ (company name) (country name) ‎ ‎ ‎ «____________________» ‎ to open its representative office in the Republic of Uzbekistan by the name nomi bilan oʻz vakolatxonasini ochishga ruxsat beradi. ‎ «____________________» Vakolatxona oʻz faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasining qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiradi. ‎ The Representative office carries out its activities in accordance with the legislation of the Republic of Uzbekistan. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Mazkur guvohnoma __________ gacha haqiqiy deb ‎ This certificate is valid until ____________. hisoblanadi. kk/oo/yyyy ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎dd/mm/yyyy‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ QR-code ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилиш ва уларнинг фаолият юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ A K K R E D I T A T S I Y A ‎G U V O H N O M A S I G A ‎ QOʻ S H I M CH A ‎ A D D I T I O N _ T O ‎C E R T I F I C A T E _ O F ‎A C C R E D I T A T I O N ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ __________ ___-son ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ № ___ ___________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ kk/oo/yyyy ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ dd/mm/yyyy ‎ ‎ ‎ Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi ‎ Ministry of Investment, Industry and Trade of the Republic of Uzbekistan extends the period of Certificate of Accreditation of Representative office of _____________ «____________» ‎ ___________________ ‎ ‎ ‎ (mamlakat nomi) (korxona nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ (organizational legal form) ___________________ga ‎ «___________» _____________ (tashkiliy-huquqiy shakli) ‎ ‎ ‎ ‎ (company name) (country name) ‎ ‎ ‎ «____________________» ‎ by the name «____________________» nomli vakolatxonasini ochish uchun berilgan guvohnoma muddatini uzaytiradi. ‎ The Representative office carries out its activities in accordance with the legislation of the Republic of Uzbekistan. ‎ Vakolatxona oʻz faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasining qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiradi. ‎ Pursuant to this Certificate the validity of activities of the Representative office ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Mazkur guvohnomaga asosan vakolatxonaning faoliyat muddati _________ yilgacha uzaytirildi. ‎ prolonged up to ____________. ‎ kk/oo/yyyy ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ dd/mm/yyyy ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ QR-code ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилиш ва уларнинг фаолият юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ‎ваколатхоналари ходимларини аккредитация қилиш учун тўлдириладиган ‎ШАХСИЙ ВАРАҚА ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Шахсий маълумотлар ‎ ‎‎(бош ҳарфлар билан паспортда (идентификацияловчи ‎ID-картасида) кўрсатилганидек)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Расм охирги 6 ойлик бўлиши шарт ‎(3.5 x 4.5 см) ‎ ‎ ‎‎Фамилияси: _________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Исми: ______________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Туғилган санаси: _____________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Туғилган жойи: _______________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Фуқаролиги: _________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Паспорт (идентификацияловчи ID-картаси) ‎рақами: _____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Лавозими: __________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Манзили: ___________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Боғланиш учун маълумотлар ‎ (Ўзбекистон Республикасида) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Манзили (туман, кўча, уй рақами): ‎___________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Телефон рақами: _____________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Электрон почта манзили: _______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Изоҳ: ‎ 1. Илова қилинган барча ҳужжатлар ҳаққоний ва яхши кўринган бўлиши шарт. ‎ 2. Фотосуратда ҳеч қандай зарар ёки ифлосликлар, фон ёруғлиги ёки юзнинг сояси бўлмаслиги керак. Юз барча хусусиятлар аниқ кўринадиган ва табиий тери ранги билан фотосуратда марказлаштирилган бўлиши керак. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ APPLICATION FORM ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Personal data (in BLOCK letters as appeared in the passport (ID-card)) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Please attach рhotographs taken within the last 6 months front view ‎(3.5 x 4.5 cm) ‎ ‎ ‎‎Family name: _________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ First name: ___________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Date of birth: _________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Place of birth: _________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Current nationality:_____________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Passport (ID-card) number:_______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Representative position: _________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Address: ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Contact data (In the Republic of Uzbekistan) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Address (district, street, house number):‎ ‎___________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Telephone number: _____________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ E-mail: ______________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Note: ‎ 1. All documents should be valid and legible. ‎ 2. The photo should have no damage or impurities, no background light or shadow over face. The face should be centered in the photo with all the features clearly visible and natural skin tone. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилиш ва уларнинг фаолият юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

Хорижий ходимнинг аккредитация карточкаси намунаси

(олд томони)

(орқа томони)

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 февралдаги 76-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2000 йил 23 октябрдаги 410-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий тижорат ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2011 йил 28 октябрдаги 290-сон қарори .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2017 йил 14 июлдаги 499-сон қарорига илованинг 13-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 10 августдаги 472-сон қарорига 1-илованинг 1-банди .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 4 сентябрдаги 539-сон қарорига 3-илованинг 1-банди .

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2022 йил 2 апрелдаги 149-сон қарорига 7-илованинг 1-банди .

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2022 йил 1 ноябрдаги 631-сон қарорига 6-илованинг 1-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 7 февраль,

76-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2024 й., 09/24/76/0109-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

PASPORTI

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasi hududida xorijiy tijorat tashkilotlarining vakolatxonalarini akkreditatsiya qilish va ularning faoliyat yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat xizmatlari koʻrsatish infratuzilmasini takomillashtirish va aholining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 24-iyuldagi PF-6269-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasida xorijiy tijorat tashkilotlarining vakolatxonalarini akkreditatsiya qilish hamda ularning faoliyat yuritish tartibini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi hududida xorijiy tijorat tashkilotlarining vakolatxonalarini akkreditatsiya qilish va ularning faoliyat yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

Oʻzbekiston Respublikasi hududida xorijiy tijorat tashkilotlarining vakolatxonalarini (keyingi oʻrinlarda — xorijiy tijorat tashkilotlarining vakolatxonalari) akkreditatsiya qilish boʻyicha vakolatli davlat organining huquq va majburiyatlari;

xorijiy tijorat tashkilotlarining vakolatxonalarini akkreditatsiya qilish tartibi;

xorijiy tijorat tashkilotlari vakolatxonalarining xorijiy xodimlarini akkreditatsiya qilish tartibi;

xorijiy tijorat tashkilotlarining vakolatxonalari faoliyatini tashkil etish va tugatish tartibi.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi ikki oy muddatda:

Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda xorijiy tijorat tashkilotlarining vakolatxonalarini davlat xizmatlari markazi va Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali akkreditatsiya qilish, shu jumladan, portalda elektron raqamli imzosiz chet tilida ariza qoldirish imkoniyatini yaratsin;

Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonuniga xorijiy tijorat tashkilotlari vakolatxonalarini akkreditatsiya qilganlik uchun davlat boji undirish tartibini takomillashtirishga qaratilgan oʻzgartirishlar toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

4. Ushbu qaror rasman eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev hamda investitsiyalar, sanoat va savdo vaziri L.Sh. Kudratov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 7-fevraldagi 76-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi hududida xorijiy tijorat tashkilotlarining vakolatxonalarini akkreditatsiya qilish va ularning faoliyat yuritish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi hududida xorijiy tijorat tashkilotlarining vakolatxonalarini akkreditatsiya qilish va ularning faoliyat yuritish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizom talablari Oʻzbekiston Respublikasi hududida xorijiy banklar vakolatxonalarini akkreditatsiya qilishga nisbatan tatbiq etilmaydi.

3. Ushbu Nizom quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

akkreditatsiya — Oʻzbekiston Respublikasi hududida xorijiy tijorat tashkilotlarining vakolatxonalarini ochishga ruxsat berish tartiboti;

akkreditatsiya guvohnomasi — akkreditatsiya qiluvchi organ tomonidan berilgan, vakolatxonaning Oʻzbekiston Respublikasi hududida Oʻzbekiston Respublikasining qonunchilik hujjatlariga muvofiq faoliyat yuritish huquqini tasdiqlovchi hujjat;

akkreditatsiya kartochkasi — vakolatxonaning xorijiy xodimiga rasmiylashtirib berilgan shaxsiy akkreditatsiyani tasdiqlovchi hujjat;

akkreditatsiya qiluvchi organ — Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi;

vakolatxona — bosh tashkiloti Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida joylashgan, Oʻzbekiston Respublikasi hududida xorijiy tijorat tashkilotining manfaatlarini ifodalaydigan va himoya qiladigan alohida boʻlinma;

markaziy maʼlumotlar bazasi — Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasining Yuridik shaxslar, faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslarning markaziy maʼlumotlar bazasi;

xorijiy tijorat tashkiloti — chet davlat qonunchilik hujjatlariga muvofiq roʻyxatdan oʻtgan, tijorat faoliyati bilan shugʻullanish hamda chet elda vakolatxona ochish huquqiga ega boʻlgan firmalar, kompaniyalar, jamiyatlar, korporatsiyalar va boshqa tashkilotlar.

4. Xorijiy tijorat tashkilotlari oʻz vakolatxonalarini Oʻzbekiston hududida oʻz manfaatlarini ifodalash va himoya qilish maqsadida akkreditatsiya guvohnomasi asosida ochadilar.

5. Akkreditatsiya guvohnomasi ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq rasmiylashtiriladi (uzaytiriladi).

6. Akkreditatsiya QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan va elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda, davlat xizmatlari markazi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali akkreditatsiya guvohnomasini berish yoʻli bilan amalga oshiriladi.

7. Vakolatxona yuridik shaxs hisoblanmaydi, xoʻjalik yoki tijorat faoliyatini amalga oshirmaydi.

Xorijiy aviakompaniyaning vakolatxonasi qonunchilik hujjatlari bilan belgilangan tartibda hamda Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi hududida tijorat faoliyatini amalga oshirish huquqiga ega.

8. Xorijiy tijorat tashkilotlarini, vakolatxonalarni va ularning xodimlarini soliqqa tortish Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksi va xalqaro shartnomalariga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Akkreditatsiya guvohnomasini olish toʻgʻrisidagi arizani koʻrib chiqish, guvohnoma berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilish

9. Oʻzbekiston Respublikasi hududida oʻz vakolatxonasini ochishdan (akkreditatsiya muddatini uzaytirishdan) manfaatdor boʻlgan xorijiy tijorat tashkiloti davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali tegishli hujjatlarni ilova qilgan holda, ushbu Nizomga 2-ilovadagi pasportga muvofiq elektron shaklda ariza beradi.

10. Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, davlat xizmatlari markazi xodimi — ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa, mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi arizani elektron shaklda mustaqil toʻldiradi. Uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilayotganda, arizaga belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan ishonchnoma ilova qilinadi.

11. Ariza YIDXP orqali berilganda, ariza beruvchining elektron raqamli imzosi talab etilmaydi.

12. Arizani koʻrib chiqish uchun yigʻim undirilmaydi.

13. Akkreditatsiya guvohnomasini berish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda, Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan miqdorda davlat boji undiriladi.

Ariza YIDXP orqali taqdim etilganda, ariza beruvchidan davlat xizmatlari markazi orqali murojaat etganda toʻlanadigan summaning 90 foizi miqdorida davlat boji undiriladi.

14. Akkreditatsiya guvohnomasi berilganligi uchun davlat boji summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:

a) davlat xizmatlari markazi orqali murojaat etilganda:

18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasi shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar — akkreditatsiya qiluvchi organning Rivojlanish va moddiy ragʻbatlantirish jamgʻarmasining maxsus hisobvaragʻiga;

b) YIDXP orqali murojaat etilganda:

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

11,25 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi yigʻim toʻlanganligi Yagona billing tizimi orqali tasdiqlanganligi uchun);

qolgan mablagʻlar — akkreditatsiya qiluvchi organning Rivojlanish va moddiy ragʻbatlantirish jamgʻarmasining maxsus hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

Davlat xizmatlari koʻrsatilganligi uchun davlat boji toʻlanganligi axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi.

15. Xorijiy tijorat tashkilotining vakolatxonasi xorijiy tijorat tashkilotining xohishiga koʻra bir yildan uch yilgacha muddatga akkreditatsiya qilinadi (akkreditatsiya muddati uzaytiriladi).

16. Xorijiy tijorat tashkiloti tomonidan taqdim etilgan vakolatxonani akkreditatsiya qilish yoki akkreditatsiya muddatini uzaytirish toʻgʻrisidagi ariza akkreditatsiya qiluvchi organ tomonidan besh ish kuni mobaynida koʻrib chiqilib, akkreditatsiya qilish yoki rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.

Xorijiy tijorat tashkiloti akkreditatsiya qiluvchi organning vakolatxonani akkreditatsiya qilish toʻgʻrisida ijobiy qarori qabul qilingan kundan boshlab bir oy mobaynida ushbu Nizomning 13-bandida belgilangan toʻlovni amalga oshirishi lozim. Toʻlov amalga oshirilmagan taqdirda, xorijiy tijorat tashkiloti akkreditatsiya qiluvchi organga ushbu Nizom talablariga muvofiq arizani yangidan taqdim etadi.

17. Quyidagilar vakolatxonani akkreditatsiya qilish yoki akkreditatsiya muddatini uzaytirishni rad etish uchun asos hisoblanadi:

hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganligi yoki ular belgilangan tartibda rasmiylashtirilmaganligi;

taqdim etilgan hujjatlarda notoʻgʻri maʼlumot keltirilganligi;

vakolatxona toʻgʻrisidagi nizomning Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlariga zidligi;

akkreditatsiya qiluvchi organ tomonidan xorijiy tijorat tashkiloti yoki vakolatxona Oʻzbekiston Respublikasining qonunchiligini buzganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot aniqlanganligi.

Arizani takroran koʻrib chiqishda akkreditatsiya qiluvchi organ tomonidan avvalgi rad etish asoslarida bayon etilmagan sabablarning keltirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi, avval koʻrsatilgan sabablar bartaraf etilganligini tasdiqlovchi maʼlumotlar bilan bogʻliq rad etish sabablari keltirilishi bundan mustasno.

Xorijiy tijorat tashkiloti akkreditatsiya qilish yoki uning muddatini uzaytirishning rad etilishidan norozi boʻlsa, Oʻzbekiston Respublikasining qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sudga murojaat qilishga haqli.

18. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning arizasi koʻrib chiqilmasdan qoldiriladi. Bunda davlat xizmati koʻrsatilgani uchun toʻlov summasi qaytarilmaydi.

19. Vakolatxona ushbu Nizomga 3-ilovada koʻrsatilgan shaklga muvofiq akkreditatsiya guvohnomasi rasmiylashtirilgan kundan boshlab ochilgan hisoblanadi.

20. Oʻz vakolatxonasi faoliyatini davom ettirishdan manfaatdor boʻlgan xorijiy tijorat tashkiloti akkreditatsiya qiluvchi organga akkreditatsiya guvohnomasining amal qilish muddati tugashidan kamida bir oy oldin ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq ariza hamda tegishli hujjatlarni ilova qilgan holda, davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali elektron shaklda murojaat qilishi lozim.

21. Vakolatxonani akkreditatsiya qilish muddatini uzaytirish toʻgʻrisida ijobiy qaror qabul qilingan taqdirda, akkreditatsiya qiluvchi organ ushbu Nizomga 4-ilovada koʻrsatilgan shaklga muvofiq akkreditatsiya guvohnomasiga qoʻshimcha rasmiylashtiradi.

22. Akkreditatsiya qiluvchi organ akkreditatsiya qilingan vakolatxonalar toʻgʻrisidagi axborotning bir kun muddatda axborot tizimlari orqali markaziy maʼlumotlar bazasiga kiritilishini taʼminlaydi. Bunda vakolatxona bir vaqtning oʻzida joylashgan hududi boʻyicha davlat soliq xizmati organida hisobga qoʻyiladi.

3-bob. Vakolatxona faoliyatini tashkil etish

23. Vakolatxona uni tashkil etgan xorijiy tijorat tashkiloti tomonidan mol-mulk bilan taʼminlanadi hamda Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq ishlab chiqilgan va xorijiy tijorat tashkiloti rahbari tasdiqlaydigan vakolatxona toʻgʻrisidagi nizom asosida faoliyat koʻrsatadi. Bunda vakolatxona toʻgʻrisidagi nizomda nazarda tutilmagan faoliyat turlari bilan shugʻullanish taqiqlanadi.

24. Vakolatxonaga xorijiy tijorat tashkilotining belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan ishonchnomasi va oʻz vakolati bayon etilgan vakolatxona toʻgʻrisidagi nizom asosida ish koʻruvchi vakolatxona boshligʻi rahbarlik qiladi.

25. Vakolatxona boshligʻi akkreditatsiya qiluvchi organning soʻroviga muvofiq xorijiy tijorat tashkiloti va vakolatxona faoliyati toʻgʻrisidagi axborotni taqdim etadi.

26. Vakolatxona xodimlari ham chet el fuqarolaridan, ham Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolaridan iborat boʻlishi mumkin. Bunda vakolatxonaga mehnat faoliyatini amalga oshirish uchun qabul qilinadigan chet el fuqarolarining ulushi qirq foizdan ortiq boʻlmasligi, biroq besh kishidan oshishi mumkin emas. Vakolatxonaga ishga qabul qilingan xorijiy fuqarolar akkreditatsiya qilinishi kerak.

27. Vakolatxonaning xorijiy xodimlari uchun akkreditatsiya kartochkasi keyinchalik uzaytirilish imkoniyati bilan oʻn ikki oy muddatga yoki vakolatxona akkreditatsiya qilingan muddatdan, ishonchnoma muddatidan kelib chiqqan holda, belgilangandan kam muddatga beriladi.

28. Vakolatxona boshligʻini akkreditatsiya qilish uchun ariza akkreditatsiya qiluvchi organga xorijiy tijorat tashkiloti tomonidan, vakolatxona xodimlarini akkreditatsiya qilish uchun ariza xorijiy tijorat tashkiloti yoki belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan ishonchnoma asosida vakolatxona boshligʻi tomonidan beriladi. Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

ushbu Nizomga 5-ilovada keltirilgan namunaviy shaklga muvofiq oʻzbek va ingliz tillarida yozilgan ikki nusxadagi shaxsiy varaqa;

pasport (identifikatsiyalovchi ID-kartasi) nusxasi. Bunda ichki ishlar organlarining Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlinmalari tomonidan roʻyxatga olinganlik toʻgʻrisida maʼlumot boʻlishi shart;

vakolatxona boshligʻiga berilgan ishonchnoma yoki xodimni vakolatxonaga ishga qabul qilish toʻgʻrisidagi hujjat nusxasi.

29. Ariza akkreditatsiya qiluvchi organ tomonidan besh ish kuni mobaynida koʻrib chiqilib, akkreditatsiya qilish yoki rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.

30. Quyidagilar vakolatxona xodimlarini akkreditatsiya qilishni rad etish uchun asos hisoblanadi:

hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganligi yoki ular belgilangan tartibda rasmiylashtirilmaganligi;

taqdim etilgan hujjatlarda notoʻgʻri maʼlumot keltirilganligi.

31. Akkreditatsiya kartochkasi ushbu Nizomga 6-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq xorijiy xodimga rasmiylashtirib beriladi.

32. Akkreditatsiya qilingan xorijiy xodimlar qonunchilik hujjatlariga muvofiq faqat akkreditatsiya qilingan vakolatxonada Tashqi mehnat migratsiyasi agentligining tasdiqnomasini olmasdan, Oʻzbekiston Respublikasi hududida mehnat faoliyatini amalga oshirishga haqlidirlar.

33. Xorijiy xodimlarga Oʻzbekiston Respublikasiga kirish vizalari qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda va muddatga beriladi.

34. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini vakolatxonaga ishga qabul qilishi Oʻzbekiston Respublikasining mehnat qonunchiligiga muvofiq rasmiylashtiriladi.

35. Akkreditatsiya muddati tugagan va uzaytirilmagan xorijiy xodimlarning Oʻzbekiston Respublikasi hududida boʻlish huquqini tasdiqlovchi boshqa qonuniy asoslar mavjud boʻlmagan taqdirda, ular qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi hududini tark etishi shart.

36. Vakolatxona oʻz ehtiyojlari uchun sarflangan quyidagi xarajatlarni qoplash bilan bogʻliq hisob-kitoblarni amalga oshirishga haqlidir:

vakolatni amalga oshirish xarajatlari;

vakolatxona ehtiyojlari uchun tovar-moddiy boyliklarni xarid qilish boʻyicha sarf-xarajatlar;

vakolatxona xodimlarining ish haqi boʻyicha hisob-kitoblar;

xizmat safari xarajatlari;

ijara, kommunal toʻlovlar va soliqlar.

Vakolatxonalar qonunchilikda majburiy raqamli markirovkalanishi belgilangan mahsulotlarni raqamli markirovkalash maqsadida markirovka kodlarini taqdim etish, shu jumladan, bojxona omborlarida ushbu mahsulotlarni raqamli markirovkalash yuzasidan xizmatlar koʻrsatish uchun hisob-kitoblarni amalga oshirishga haqlidir. Bunda mazkur hisob-kitoblar tijorat faoliyati sifatida qaralmaydi.

37. Vakolatxonalar Oʻzbekiston Respublikasi hududida davlat tashkilotlari va nodavlat tashkilotlar hamda jismoniy shaxslar bilan oʻzaro munosabatlarini qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq amalga oshiradi.

38. Vakolatxonalar hisob-kitoblarni xorijiy tijorat tashkiloti tomonidan ajratilgan mablagʻlar hisobidan amalga oshiradilar.

39. Quyidagilar vakolatxonaning milliy valyutadagi mablagʻlari manbalari hisoblanadi:

Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ayirboshlagan chet el valyutasi;

xorijiy tijorat tashkilotining oʻz qaroriga koʻra vakolatxona ixtiyorida qoladigan Oʻzbekiston Respublikasi milliy valyutasidagi mablagʻlar.

4-bob. Vakolatxona faoliyatini tugatish

40. Vakolatxona faoliyati:

akkreditatsiya muddati tugashi bilan xorijiy tijorat tashkiloti vakolatxona akkreditatsiyasini uzaytirish toʻgʻrisida murojaat qilmagan taqdirda;

xorijiy tijorat tashkiloti qaroriga koʻra;

sud qaroriga koʻra;

akkreditatsiya qilgan organning qaroriga koʻra, xorijiy tijorat tashkiloti yoki vakolatxona tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlari, shu jumladan vakolatxonani akkreditatsiya qilish yoki akkreditatsiya muddatini uzaytirish shartlari buzilgan hollarda;

akkreditatsiya qilgan organning qaroriga koʻra, vakolatxona tomonidan uning nizomida nazarda tutilmagan faoliyat turi bilan shugʻullanish holatlari aniqlanganda;

Oʻzbekiston Respublikasi hududida vakolatxonaga ega boʻlgan xorijiy tijorat tashkiloti tugatilganda — tugatilgan paytdan eʼtiboran yoki uning faoliyati qayta tashkil etish natijasida tugatilganda — qayta tashkil etilgan paytdan eʼtiboran tugatiladi, uning oʻzgartirilishi, qoʻshib yuborilishi va qoʻshib olinishi bundan mustasno.

Oʻzgartirish, qoʻshib yuborish va qoʻshib olish natijasida qayta tashkil etilgan xorijiy tijorat tashkiloti uning Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi vakolatxonasi faoliyatini davom ettirish istagida boʻlgan taqdirda, akkreditatsiya qiluvchi organga ushbu Nizomga 2-ilovada nazarda tutilgan tartib va shaklda akkreditatsiya guvohnomasini qayta rasmiylashtirish uchun ariza topshiradi.

Akkreditatsiya guvohnomasini qayta rasmiylashtirish uchun davlat boji undirilmaydi.

Ushbu bandda nazarda tutilgan hollarda vakolatxona faoliyati muddatidan oldin tugatilgan taqdirda, vakolatxonani akkreditatsiya qilish va vakolatxona uchun akkreditatsiya muddatini uzaytirish uchun toʻlangan davlat boji qaytarilmaydi.

41. Xorijiy tijorat tashkiloti yoki uning vakolatxonasi xorijiy tijorat tashkilotining tugatilganligi yoki qayta tashkil etilganligi toʻgʻrisida ikki hafta muddatda akkreditatsiya qiluvchi organni xabardor qilishi shart.

Xorijiy tijorat tashkilotining tugatilganligi yoki qayta tashkil etilganligi toʻgʻrisida vakolatxona xabar qilganda yoki akkreditatsiya qiluvchi organ tomonidan bu haqidagi maʼlumotlar mustaqil aniqlangan taqdirda, akkreditatsiya qiluvchi organ vakolatxonani xorijiy tijorat tashkiloti tugatilgan yoki qayta tashkil etilgan kundan eʼtiboran tugatilishi toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

42. Xorijiy tijorat tashkiloti akkreditatsiya qiluvchi organning vakolatxona faoliyatini tugatish toʻgʻrisidagi qaroridan norozi boʻlsa, sudga murojaat qilishga haqlidir.

43. Akkreditatsiya muddati tugashi bilan, shuningdek, akkreditatsiya qiluvchi organning qaroriga koʻra vakolatxona faoliyati tugatilgan hollarda, akkreditatsiya qiluvchi organ vakolatxonani qabul qilingan qaror toʻgʻrisida xabardor qiladi.

44. Akkreditatsiya qiluvchi organ vakolatxona faoliyati tugatilganligi toʻgʻrisida xabar olingandan soʻng bir kun muddatda:

tegishli maʼlumotlarning markaziy maʼlumotlar bazasiga kiritilishini taʼminlaydi;

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasini xabardor qiladi.

5-bob. Yakunlovchi qoida

45. Ushbu Nizom talablarini buzishda aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Oʻzbekiston Respublikasi hududida xorijiy tijorat tashkilotlarining vakolatxonalarini akkreditatsiya qilish va ularning faoliyat yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi hududida xorijiy tijorat tashkilotlarining vakolatxonalariga akkreditatsiya guvohnomalarini rasmiylashtirish yoki guvohnomalarning amal qilish muddatini uzaytirish

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi hududida oʻz vakolatxonasini ochishdan manfaatdor boʻlgan xorijiy tijorat tashkiloti Davlat xizmatlari markazi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: a) vakolatxonani akkreditatsiya qilish uchun zarur hujjatlarni ilova qilgan holda ariza yuboradi; Xohishiga koʻra b) akkreditatsiya guvohnomasining amal qilish muddatini uzaytirish uchun zarur boʻlgan hujjatlarni ilova qilgan holda ariza yuboradi. Vakolatxonaga berilgan akkreditatsiya guvohnomasining amal qilishi muddati tugashidan bir oy avval 2-bosqich Davlat xizmatlari markazi, YIDXP Ariza va unga ilova qilingan hujjatlarni avtomatik ravishda akkreditatsiya qiluvchi organga yuboradi. Real vaqt rejimida 3-bosqich Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi (akkreditatsiya qiluvchi organ) 1. Tegishli hujjatlarni qabul qiladi va ularni koʻrib chiqadi. 2. Vakolatxonani akkreditatsiya qilish yoxud rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 3. Vakolatxonani akkreditatsiya qilishni rad etish uchun asos boʻlgan sabablar bartaraf etilgandan keyin xorijiy tijorat tashkiloti tomonidan hujjatlar qayta taqdim etilgan taqdirda, hujjatlarni qayta koʻrib chiqadi. Ariza qabul qilingan kundan boshlab besh ish kuni ichida 4-bosqich Akkreditatsiya qiluvchi organ 1. Agar vakolatxonani akkreditatsiya qilish boʻyicha ijobiy qaror qabul qilingan boʻlsa, ariza beruvchini bu haqda xabardor qiladi va davlat bojini toʻlash uchun oʻz hisobvaragʻining rekvizitlarini taqdim etadi. 2. Agar vakolatxonani akkreditatsiya qilish rad etilgan boʻlsa, ariza beruvchiga rad etishning aniq sabablari va koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etib hujjatlarni qayta koʻrib chiqishga taqdim etishi uchun yetarli muddat koʻrsatilgan holda xabar qiladi. Qaror qabul qilingan kun real vaqt rejimida 5-bosqich Xorijiy tijorat tashkiloti Davlat xizmatlari koʻrsatilganligi uchun davlat boji toʻlanganligini axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlaydi. Mablagʻlar tushgan kundan boshlab bir ish kuni davomida Akkreditatsiya qiluvchi organ 1. Davlat boji toʻlanganligi axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlangan taqdirda, vakolatxonani QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan va elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan akkreditatsiya guvohnomasini rasmiylashtiradi. 2. Akkreditatsiya guvohnomasi rasmiylashtirilgandan soʻng davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali topshiradi. Vakolatxona akkreditatsiyasi uchun toʻlov akkreditatsiya qiluvchi organ hisobvaragʻiga tushgandan keyin

Oʻzbekiston Respublikasi hududida xorijiy tijorat tashkilotlarining vakolatxonalarini akkreditatsiya qilish va ularning faoliyat yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi hududida xorijiy tijorat tashkilotlarining vakolatxonalariga akkreditatsiya guvohnomalarini rasmiylashtirish

1. Hujjat nomi: Akkreditatsiya guvohnomasi 2. Hujjatni olish talab etiladigan faoliyat (harakatlar): Oʻzbekiston Respublikasi hududida xorijiy tijorat tashkilotlarining vakolatxonalari faoliyat yuritishi 3. Ariza beruvchilar toifasi: Xorijiy tijorat tashkiloti 4. Vakolatli organ: Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi 5. Hujjatni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: I. Akkreditatsiya guvohnomasini olish uchun: a) ariza. Arizada quyidagilar koʻrsatiladi*: xorijiy tijorat tashkiloti toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (nomi, kelib chiqish mamlakati, mulkchilik shakli, tashkiliy-huquqiy shakli, roʻyxatdan oʻtganlik guvohnomasi raqami, taʼsischilari (ishtirokchilari), manzili, ustav jamgʻarmasi, aloqa maʼlumotlari, faoliyati tarixi); xorijiy tijorat tashkiloti faoliyati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (xodimlarining umumiy soni, faoliyat turi, mahsulot (tovar) nomenklaturasi, soʻnggi moliya yilida tovar (ish, xizmat) ayirboshlash hajmi); xorijiy tijorat tashkiloti rahbariyati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (F.I.O, fuqaroligi, aloqa maʼlumotlari); mavjud shuʼba korxonalar, vakolatxonalar, filiallar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; hamkorlikni rivojlantirish istiqbollari, Oʻzbekiston Respublikasi korxonalari va tashkilotlari bilan amaliy va boshqa turdagi aloqalar, bajarilishiga vakolatxona koʻmaklashadigan shartnomalar va bitimlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (agar mavjud boʻlsa); vakolatxonani ochish muddati; ariza toʻldiruvchi shaxs toʻgʻrisida maʼlumotlar (F.I.O., aloqa maʼlumotlari); b) tegishli chet davlat qonunchilik hujjatlariga muvofiq roʻyxatdan oʻtkazilgan xorijiy tijorat tashkilotining taʼsis hujjatlari (ustav, taʼsis shartnomasi); v) xorijiy tijorat tashkiloti joylashgan mamlakatda uning rasmiy ravishda roʻyxatdan oʻtkazilganligini tasdiqlovchi, tegishli davlat organi tomonidan berilgan hujjat (davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma yoki savdo reyestridan koʻchirma, savdo litsenziyasi); g) vakolatxona boshligʻiga xorijiy tijorat tashkiloti tomonidan berilgan pasport (identifikatsiya ID-kartasi) maʼlumotlari va unga berilayotgan vakolatlar toʻliq koʻrsatilgan ishonchnoma; d) xorijiy tijorat tashkiloti rahbariyati tomonidan shaxsiy imzo va tashkilot muhri (agar mavjud boʻlsa) bilan tasdiqlangan vakolatxona toʻgʻrisidagi nizom. II . Akkreditatsiya guvohnomasi muddatini uzaytirish uchun: a) ariza. Arizada quyidagilar koʻrsatiladi*: xorijiy tijorat tashkiloti toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; xorijiy tijorat tashkiloti rahbariyati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; mavjud shuʼba korxonalar, vakolatxonalar, filiallar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; hamkorlikni rivojlantirish istiqbollari, Oʻzbekiston Respublikasi korxonalari va tashkilotlari bilan amaliy va boshqa turdagi aloqalar, bajarilishiga vakolatxona koʻmaklashadigan shartnomalar va bitimlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (agar mavjud boʻlsa); vakolatxonaning akkreditatsiya muddatini uzaytirish muddati; ariza toʻldiruvchi shaxs toʻgʻrisida maʼlumotlar (F.I.O., aloqa maʼlumotlari). b) xorijiy tijorat tashkiloti tomonidan vakolatxona boshligʻiga uning pasport (identifikatsiya ID-kartasi) maʼlumotlari va unga berilayotgan vakolatlar toʻliq koʻrsatilgan ishonchnoma (akkreditatsiya qiluvchi organga ilgari taqdim etilgan ishonchnomaning muddati oʻtgan taqdirda); v) vakolatxonaning faoliyati toʻgʻrisidagi maʼlumot (pochta manzili, aloqa maʼlumotlari, vakolatxona xodimlarining pasport (identifikatsiya ID-kartasi) maʼlumotlari, xorijiy tijorat tashkilotining Oʻzbekiston Respublikasidagi asosiy tashqi iqtisodiy faoliyati natijalari, xususan, investitsiyalar oqimi, imzolangan kelishuv, shartnoma, kontraktlar boʻyicha maʼlumotlar, mahalliy hamkorlar toʻgʻrisida maʼlumotlar, xayriya-homiylik tadbirlarida ishtiroki toʻgʻrisida maʼlumotlar); g) ijara shartnomasining yoki egallab turgan binoga huquqni tasdiqlovchi boshqa fuqarolik-huquqiy shartnoma nusxasi. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Yigʻim undirilmaydi 7. Hujjat berilganligi uchun undiriladigan yigʻim: Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq davlat boji undiriladi. 8. Arizani koʻrib chiqish muddati: Besh ish kuni 9. Ruxsat etishga oid talab va shartlar: Oʻzbekiston Respublikasining qonunchilik hujjatlari bilan belgilangan tartibda hamda Oʻzbekiston Respublikasining halqaro shartnomalariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi hududida faoliyatini amalga oshirish 10. Hujjatni berishda kelishiladigan organlar: Mavjud emas 11. Hujjatning amal qilish muddati: 1 yildan 3 yilgacha 12. Izoh: Ushbu Pasportning 5-bandida nazarda tutilgan hujjatlar: notarial tasdiqlangan holda davlat tilida yoki rus tilida taqdim etilishi; xorijiy tijorat tashkiloti roʻyxatdan oʻtkazilgan davlatdagi Oʻzbekiston Respublikasining konsullik muassasasida, u mavjud boʻlmagan taqdirda esa xorijiy tijorat tashkiloti roʻyxatdan oʻtkazilgan davlatning tashqi ishlar organlarida, ushbu davlatning Oʻzbekiston Respublikasidagi konsullik muassasasida yoki diplomatik vakolatxonasida belgilangan tartibda legallashtirilishi, keyinchalik Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligining Konsullik-huquqiy departamentida tasdiqlanishi kerak. Agar ushbu hujjatlarga 1961-yil 5-oktabrdagi xorijiy rasmiy hujjatlarni legallashtirish talabini bekor qiluvchi Gaaga Konvensiyasiga muvofiq apostil qoʻyilgan yoxud hujjatlar Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalariga muvofiq tuzilgan holda taqdim etilgan boʻlsa, legallashtirish talab etilmaydi. Agar ushbu Pasportning 5-bandida nazarda tutilgan hujjatlarning bir qismi xorijiy tijorat tashkiloti roʻyxatdan oʻtgan davlatning qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilmagan boʻlsa, xorijiy tijorat tashkiloti akkreditatsiya qiluvchi organga xorijiy tijorat tashkiloti taʼsis etilgan mamlakatning Tashqi ishlar vazirligi yoxud mazkur mamlakatning Oʻzbekiston Respublikasidagi diplomatik vakolatxonasining tasdiqnomasini taqdim etadi. Ushbu Pasportning 5-bandida nazarda tutilgan hujjatlar ular berilgan yoxud tuzilgan kundan boshlab olti oy muddatdan kechiktirmasdan, akkreditatsiya qiluvchi organga taqdim etilishi lozim. Ariza beruvchilar akkreditatsiya qiluvchi organga yuborilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi uchun javobgardir.

Oʻzbekiston Respublikasi hududida xorijiy tijorat tashkilotlarining vakolatxonalarini akkreditatsiya qilish va ularning faoliyat yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ A K K R E D I T A T S I Y A ‎G U V O H N O M A S I ‎ C E R T I F I C A T E _ O F ‎A C C R E D I T A T I O N ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ __________ ___-son ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ № ___ ___________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ kk/oo/yyyy ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ dd/mm/yyyy ‎ ‎ ‎ Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi ‎ Ministry of Investment, Industry and Trade of the Republic of Uzbekistan hereby permits _____________ “____________” ‎ ___________________ ‎ ‎ ‎ (mamlakat nomi) (korxona nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ (organizational legal form) ___________________ga ‎ “___________” _____________ (tashkiliy-huquqiy shakli) ‎ ‎ ‎ ‎ (company name) (country name) ‎ ‎ ‎ “____________________” ‎ to open its representative office in the Republic of Uzbekistan by the name nomi bilan oʻz vakolatxonasini ochishga ruxsat beradi. ‎ “____________________” Vakolatxona oʻz faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasining qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiradi. ‎ The Representative office carries out its activities in accordance with the legislation of the Republic of Uzbekistan. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Mazkur guvohnoma __________ gacha haqiqiy deb ‎ This certificate is valid until ____________. hisoblanadi. kk/oo/yyyy ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎dd/mm/yyyy‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ QR-code ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Oʻzbekiston Respublikasi hududida xorijiy tijorat tashkilotlarining vakolatxonalarini akkreditatsiya qilish va ularning faoliyat yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ A K K R E D I T A T S I Y A ‎G U V O H N O M A S I G A ‎ QOʻ S H I M CH A ‎ A D D I T I O N _ T O ‎C E R T I F I C A T E _ O F ‎A C C R E D I T A T I O N ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ __________ ___-son ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ № ___ ___________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ kk/oo/yyyy ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ dd/mm/yyyy ‎ ‎ ‎ Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi ‎ Ministry of Investment, Industry and Trade of the Republic of Uzbekistan extends the period of Certificate of Accreditation of Representative office of _____________ “____________” ‎ ___________________ ‎ ‎ ‎ (mamlakat nomi) (korxona nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ (organizational legal form) ___________________ga ‎ “___________” _____________ (tashkiliy-huquqiy shakli) ‎ ‎ ‎ ‎ (company name) (country name) ‎ ‎ ‎ “____________________” ‎ by the name “____________________” nomli vakolatxonasini ochish uchun berilgan guvohnoma muddatini uzaytiradi. ‎ The Representative office carries out its activities in accordance with the legislation of the Republic of Uzbekistan. ‎ Vakolatxona oʻz faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasining qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiradi. ‎ Pursuant to this Certificate the validity of activities of the Representative office ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Mazkur guvohnomaga asosan vakolatxonaning faoliyat muddati _________ yilgacha uzaytirildi. ‎ prolonged up to ____________. ‎ kk/oo/yyyy ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ dd/mm/yyyy ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ QR-code ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Oʻzbekiston Respublikasi hududida xorijiy tijorat tashkilotlarining vakolatxonalarini akkreditatsiya qilish va ularning faoliyat yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Oʻzbekiston Respublikasi hududida xorijiy tijorat tashkilotlarining ‎vakolatxonalari xodimlarini akkreditatsiya qilish uchun toʻldiriladigan ‎SHAXSIY VARAQA ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Shaxsiy maʼlumotlar ‎ ‎‎(bosh harflar bilan pasportda (identifikatsiyalovchi ‎ID-kartasida) koʻrsatilganidek)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Rasm oxirgi 6 oylik boʻlishi shart ‎(3.5 x 4.5 sm) ‎ ‎ ‎‎Familiyasi: _________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ismi: ______________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Tugʻilgan sanasi: _____________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Tugʻilgan joyi: _______________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Fuqaroligi: _________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Pasport (identifikatsiyalovchi ID-kartasi) ‎raqami: _____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Lavozimi: __________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Manzili: ___________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Bogʻlanish uchun maʼlumotlar ‎ (Oʻzbekiston Respublikasida) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Manzili (tuman, koʻcha, uy raqami): ‎___________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Telefon raqami: _____________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Elektron pochta manzili: _______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Izoh: ‎ 1. Ilova qilingan barcha hujjatlar haqqoniy va yaxshi koʻringan boʻlishi shart. ‎ 2. Fotosuratda hech qanday zarar yoki iflosliklar, fon yorugʻligi yoki yuzning soyasi boʻlmasligi kerak. Yuz barcha xususiyatlar aniq koʻrinadigan va tabiiy teri rangi bilan fotosuratda markazlashtirilgan boʻlishi kerak. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ APPLICATION FORM ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Personal data (in BLOCK letters as appeared in the passport (ID-card)) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Please attach rhotographs taken within the last 6 months front view ‎(3.5 x 4.5 cm) ‎ ‎ ‎‎Family name: _________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ First name: ___________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Date of birth: _________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Place of birth: _________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Current nationality:_____________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Passport (ID-card) number:_______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Representative position: _________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Address: ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Contact data (In the Republic of Uzbekistan) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Address (district, street, house number):‎ ‎___________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Telephone number: _____________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ E-mail: ______________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Note: ‎ 1. All documents should be valid and legible. ‎ 2. The photo should have no damage or impurities, no background light or shadow over face. The face should be centered in the photo with all the features clearly visible and natural skin tone. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Oʻzbekiston Respublikasi hududida xorijiy tijorat tashkilotlarining vakolatxonalarini akkreditatsiya qilish va ularning faoliyat yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

Xorijiy xodimning akkreditatsiya kartochkasi namunasi

(old tomoni)

(orqa tomoni)

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 7-fevraldagi 76-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Xorijiy tijorat tashkilotlarining Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi vakolatxonalarini akkreditatsiya qilish tartibi va ularning faoliyati toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2000-yil 23-oktabrdagi 410-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Xorijiy tijorat tashkilotlarning Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi vakolatxonalarini akkreditatsiya qilish tartibi va ularning faoliyati toʻgʻrisidagi nizomga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2011-yil 28-oktabrdagi 290-son qarori .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2017-yil 14-iyuldagi 499-son qaroriga ilovaning 13-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2020-yil 10-avgustdagi 472-son qaroriga 1-ilovaning 1-bandi .

5. Vazirlar Mahkamasining “Yuridik shaxslar, faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yigʻish, qayta ishlash va saqlash mexanizmlarini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 4-sentabrdagi 539-son qaroriga 3-ilovaning 1-bandi .

6. Vazirlar Mahkamasining “Dori vositalari va tibbiy buyumlarni majburiy raqamli markirovkalash tizimini joriy etish toʻgʻrisida” 2022-yil 2-apreldagi 149-son qaroriga 7-ilovaning 1-bandi .

7. Vazirlar Mahkamasining “Suv va salqin ichimliklarni majburiy raqamli markirovkalash tizimini joriy etish toʻgʻrisida” 2022-yil 1-noyabrdagi 631-son qaroriga 6-ilovaning 1-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 7-fevral,

76-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 08.02.2024-y., 09/24/76/0109-son)

lex.uz