UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 9-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 9 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 9 февраля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 9 February 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ҚОИДАЛАРИ

МИҚДОРЛАРИ

МАХСУС ТАМҒА

ЎЛЧАМЛАРИ

МИҚДОРИ

Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ табиий сув ҳавзаларидаги балиқ ресурсларини муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин:

спорт-ишқибозлик туридаги ва саноат усулида балиқ овлаш тартиби;

балиқ овлаш билан шуғулланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

ихтиофауна объектларидан фойдаланишни назорат қилиш;

балиқ ресурсларини муҳофаза қилиш ва ноқонуний овлаш оқибатида етказилган зарарларни ҳисоблаш;

ҳуқуқбузарлик содир этган шахслардан олиб қўйилган балиқ овлаш қуроллари ва воситаларини йўқ қилиш;

ноқонуний балиқ овлаш ҳолатларини аниқлаган балиқчилик хўжалиги ҳамда ваколатли шахсга пул мукофоти бериш;

ноқонуний овланган балиқ турлари бўйича анча миқдорда зарар етказиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан хулоса берган экология соҳасидаги илмий ва таълим муассасалари харажатларини қоплаш.

2. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги уч ой муддатда:

саноат усулида балиқ овлаш учун рухсат этилган тўрларни ҳисобга қўйиш ва идентификация қилиш ҳамда уларнинг реестрини юритишни назарда тутувчи электрон платформа ишга туширилишини таъминласин;

саноат усулида балиқ овлаш учун рухсат этилган тўрларнинг стандартини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

экология соҳасидаги илмий тадқиқот ва таълим муассасаларини жалб қилган ҳолда балиқ овлаш учун рухсат этилган тўрларга «GPS» кузатув мосламаларини ўрнатиш орқали онлайн назорат қилиш бўйича эксперимент ўтказсин ва натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

3. Белгилансинки:

электрон платформани ишлаб чиқиш ҳамда саноат усулида балиқ овлашга рухсат берилган тўрларни ҳисобга қўйиш ва идентификация қилиш тизимини жорий қилиш ҳамда махсус тамғалар харид қилиш билан боғлиқ харажатлар Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

балиқчилик хўжаликларининг саноат усулида балиқ овлашга рухсат берилган тўрларини ҳисобга қўйиш ва идентификация қилиш ҳамда махсус тамғалаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;

балиқ овлаш ускуналарининг электр турларидан фойдаланиш ва уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тақиқланади.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 16 ва 17-иловаларнинг 9-позициялари «б» кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш ҳамда ов қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш».

5. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Миллий ахборот агентлиги ҳамда Миллий телерадиокомпания билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва расмий веб-сайтларда кенг ёритилишини ташкил этсин.

6. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

7. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 80-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида спорт-ишқибозлик туридаги ҳамда саноат усулида балиқ овлаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

аквакультура — сув ҳавзаларидан унумли фойдаланиш мақсадида сувда яшайдиган организмлар (балиқлар, моллюскалар, қисқичбақасимонлар, сув ўтлари)ни назорат қилиб туриладиган шароитда етиштириш ва парвариш қилиш;

балиқ овлаш — табиий сув ҳавзаларида эркинликда урчиб кўпаядиган балиқларни овлаш, қидириш ва яшаш муҳитидан ажратиб олиш;

балиқ овлаш қуроллари — қармоқлар, икки томонлама маҳкамланадиган 10 тагача бўлган илгакли воситалар (перемет), катак ўлчами рухсат этилган ҳажмдаги тўрлар;

балиқ маҳсулотлари — овланган балиқ, унинг қисмлари ва увулдириғи;

балиқ популяцияси — сув ҳавзаларида яшовчи бир турдаги балиқларнинг алоҳида тўдаси;

балиқчилик хўжаликлари — белгиланган тартиб асосида табиий ва сунъий сув ҳавзаларида балиқ овлаш, кўпайтириш ва етиштириш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар;

ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги;

ихтиофауна объектлари — барча турдаги балиқлар;

квота — ваколатли орган томонидан балиқларни овлаш учун бериладиган меъёр;

электрон платформа — ваколатли органнинг саноат усулида балиқ овлаш учун рухсат этилган тўрларни ҳисобга қўйиш ва идентификация қилиш, уларнинг реестрини юритишни назарда тутувчи электрон платформаси;

махсус тамғалаш — саноат усулида балиқ овлашга рухсат берилган тўрларни ҳисобга қўйиш ва идентификация қилиш;

ноқонуний балиқ овлаш (браконьерлик) — тегишли рухсатномасиз, тақиқланган даврда ва жойларда, балиқларнинг тақиқланган турларини овлаш, шунингдек, белгиланган меъёрдан ортиқ, тақиқланган балиқ овлаш қуроллари воситасида ёки тақиқланган усуллар билан балиқларни овлаш, йиғиш ҳамда табиий муҳитидан ажратиб олиш;

саноат усулида балиқ овлаш — рухсатнома асосида балиқчилик хўжаликларига бириктириб берилган сув ҳавзалари участкаларида тижорат мақсадида белгиланган квоталар доирасида ҳақ эвазига балиқ овлаш;

спорт-ишқибозлик туридаги балиқ овлаш — жисмоний шахслар томонидан даромад олишни кўзда тутмаган ҳолда фаол ҳордиқ чиқариш, ўз эҳтиёжларини қондириш ҳамда мусобақалашиш мақсадида рухсат этилган усул ва қуроллар билан балиқ овлаш;

сунъий сув ҳавзаси — балиқ ва бошқа сув жониворлари урчиб кўпаядиган, шунингдек, уларни етиштириш ва парвариш қилиш инсон томонидан бошқариладиган сув ҳавзалари (қафаслар, бассейнлар, ҳовуз ва бошқалар);

табиий сув ҳавзаси — балиқ ва бошқа сув жониворларининг эркинликда урчиб кўпайиш жараёни ўз ҳолича содир бўладиган ва бу жараённи тўхтатиш қонун билан ҳимояланадиган барча тоифадаги сув ҳавзалари (денгиз, дарёлар, жилғалар, сойлар, кўллар, сув омборлари);

табиий сув ҳавзаларидаги балиқ захиралари — табиий сув ҳавзасида яшайдиган саноатбоп балиқлар популяцияси;

тақиқланган балиқ овлаш қуроллари ва воситалари — махсус тамғаланмаган ҳамда ваколатли орган томонидан ҳисобга олинмаган ҳар қандай тўрлар, ёйма тўрлар (накидка), икки томонлама маҳкамланадиган 10 тадан ортиқ илгакли воситалар (перемет), чангакли овлаш воситалари (астрага), электр қармоқ, маҳкамланадиган тузоқсимон тўрлар (вентер, мордушка) ва бошқа балиқ овлашнинг браконьерлик қуроллари ва воситалари;

тақиқланган усуллар — балиқларни овлашда портловчи ва кимёвий воситалар, электр токини қўллаш ҳамда сувни қуритиш;

тўрлар ўлчами (конструктив тўр ўлчами) — тўрнинг чўзилган томони бўйлаб ўлчанадиган, миллиметрда ифодаланган тўр тўпламининг 2 та қўшни тугунлари орасидаги масофа;

қафас (садок) мосламаларида интенсив балиқ етиштириш технологияси — очиқ сув ҳавзаларида турли ўлчамдаги қафас мосламалари ўрнатилиб, сув ости қисми тўр билан ўралган ва ушбу тўрнинг сув устки қисми махсус мосламага (темир, пластик) маҳкамланган ҳолда 1 м 3 ҳажмдаги сувда 10 кг дан кам бўлмаган балиқ етиштириш технологияси.

3. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган барча табиий сув ҳавзаларида фаолият олиб борувчи юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.

Мазкур Қоидалар сунъий сув ҳавзалари ҳамда табиий сув ҳавзаси ҳисобланмайдиган ирригация тармоқларидаги қафас (садок) мосламаларида интенсив балиқ етиштириш технологияси ва аквакультурага нисбатан татбиқ этилмайди.

4. Табиий сув ҳавзаларидаги ихтиофауна объектлари умуммиллий бойлик бўлиб, ундан оқилона фойдаланиш давлат томонидан муҳофаза қилинади.

5. Табиий сув ҳавзаларида яшаётган, шунингдек, табиий яшаш муҳитига чиқариб юборилган балиқлар (чавоқлар) давлат мулкидир.

6. Сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланаётган, табиий ва ирригация сув ҳавзаларидаги қафас (садок) мосламаларида интенсив балиқ етиштириш технологияси асосида етиштирилаётган балиқлар юридик ёки жисмоний шахсларнинг мулкидир.

7. Табиий сув ҳавзаларида спорт-ишқибозлик туридаги балиқ овлашга сув ҳавзаларидан умумий фойдаланиш тартибида бепул ёки ҳақ эвазига рухсат этилади, қўриқхоналар, табиат боғлари ва давлат биосфера резерватларининг қўриқхонага айлантирилган зоналари ҳудудидаги сув объектлари бундан мустасно.

8. Балиқ овлаш жойларида балиқ овлаш воситалари ҳамда бошқа балиқ овлаш анжомлари ёки балиқ ови маҳсулоти билан бўлиш ҳам балиқ овлашга тенглаштирилади.

9. Спорт-ишқибозлик туридаги ҳамда саноат усулида балиқ овлашга белгиланган тартибда рухсат берилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча табиий сув ҳавзалари балиқ овлаш жойлари ҳисобланади.

10. Қуйидагилар балиқ овлаш жойларига кирмайди:

қўриқхоналар, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреацион ва тарихий-маданий вазифаларни бажарувчи ерлар;

табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар ва моддий маданий мерос объектлари жойлашган ерлар (тарихий-маданий мақсадга мўлжалланган ерлар), агар уларнинг режимида ов қилиш ва (ёки) балиқ овлаш назарда тутилмаган бўлса;

сув таъминоти манбаларини санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш зоналари (сув олиш иншоотларининг ҳимоя зоналари);

саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар, чегара зоналари (чегара ҳудуди);

тўғонлар, сув айиргичлар, кўприклар ва балиқчилик хўжаликлари чегараларидаги 500 метрли масофадаги бошқа муҳофаза ҳудуди;

кўлларни ўзаро ва дарё билан бирлаштирувчи ирмоқлар ва жилғалар, дарёлар ва каналлар қуйиладиган жойлардаги 500 метр масофадаги участкалар;

балиқ овлашга мораторий эълон қилинган ҳудудлар.

11. Ихтиофауна объектларидан махсус фойдаланиш, яъни саноат усулида балиқ овлаш тасдиқланган квоталар доирасида ваколатли орган томонидан бериладиган рухсатномалар асосида ҳақ эвазига амалга оширилади.

Балиқ овлаш учун тўловлар ушбу Қоидаларга 1-иловага мувофиқ миқдорларда амалга оширилади.

12. Ваколатли орган ҳар йили 10 декабрга қадар (қўшимча квота учун 10 майга қадар) Фанлар академиясининг хулосаси асосида балиқ овлашга доир квоталарни тасдиқлайди.

Саноат усулида балиқ овлаш учун бериладиган квота миқдорини аниқлаш, илмий тадқиқотлар ўтказиш ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш мақсадида фойдаланувчиларга бериладиган рухсатнома тўловининг 10 фоизи Фанлар академиясига ажратилади, ушбу тўловнинг қолган 90 фоизи Экология жамғармасига йўналтирилади.

13. Тасдиқланган квоталар бўйича рухсатномалар ваколатли орган томонидан балиқчилик хўжаликларига уларнинг буюртманомаларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг «Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарорига асосан «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали берилади.

14. Табиий сув ҳавзаларида қуйидаги балиқ овлаш қуроллари ва воситаларидан фойдаланиш тақиқланади:

ёйма тўрлар (накидка);

икки томонлама маҳкамланадиган 10 тадан ортиқ илгакли воситалар (перемет);

махсус тамғаланмаган ва ваколатли орган томонидан ҳисобга олинмаган ҳар қандай тўрлар;

чангакли овлаш воситалари (астрага);

электр қармоқ;

маҳкамланадиган тузоқсимон тўрлар (вентер, мордушка) ва бошқа балиқ овлашнинг браконьерлик қуроллари.

15. Табиий сув ҳавзаларида балиқ овлашда қуйидаги усуллардан фойдаланиш тақиқланади:

портловчи, кимёвий воситаларни қўллаш;

электр токидан фойдаланиш;

сувни қуритиш ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланган бошқа турдаги усуллар.

16. Янги турдаги балиқ овлаш воситалари ёки усулларидан фойдаланишга ваколатли орган билан келишилган ҳолда йўл қўйилади.

17. Балиқларнинг урчиш даврида, яъни Амударё ва Сирдарёда 11 мартдан — 31 майгача, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги табиий сув ҳавзаларида 26 апрелдан — 10 июнгача ва бошқа барча табиий сув ҳавзаларида 16 апрелдан — 31 майгача бўлган муддатда балиқ овлаш тақиқланади.

2-боб. Спорт-ишқибозлик туридаги балиқ овлаш тартиби

18. Табиий сув ҳавзаларида жисмоний шахсларга спорт-ишқибозлик турида 1 сутка ичида 5 кг гача миқдорда ёки ушбу миқдордан кўп бўлган 1 дона балиқни бепул овлашга рухсат этилади.

Бошқа ҳолатларда спорт-ишқибозлик туридаги балиқ овлаш ушбу ҳавзалар бириктирилган субъектлар билан келишув асосида ёки ҳақ тўлаш эвазига овчилик ва балиқчилик хўжаликларига бириктирилган сув ҳавзаларида ушбу хўжаликларнинг йўлланмалари бўйича амалга оширилади.

19. Балиқларнинг урчиш даврида табиий сув ҳавзаларида спорт-ишқибозлик туридаги балиқ овлаш тақиқланади.

3-боб. Саноат усулида балиқ овлаш тартиби

20. Саноат усулида балиқ овлашга киришиш учун балиқчилик хўжалиги ушбу фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларга (табиий сув ҳавзаси ижара шартномаси, рухсатнома (квота), балиқ овлашни қайд этиш дафтари, Фавқулодда вазиятлар вазирлигида рўйхатга олинган сузиш воситаларининг ҳужжатлари, балиқ овлаш воситаларини тамғалаш ва ҳисобга қўйиш маълумотларидан кўчирма) эга бўлиши лозим.

21. Саноат усулида балиқ овлаш сунъий ва ўсимлик толаларидан тайёрланган тўрларда амалга оширилади.

22. Табиий сув ҳавзаларида қалинлиги 1 мм дан кичик бўлган сунъий толадан тайёрланган тўрларда балиқ овлашга рухсат берилмайди.

23. Саноат усулида балиқ овлаш учун рухсат берилган тўрларга ваколатли органнинг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан ушбу Қоидаларга 2-иловага мувофиқ махсус тамға қўйилади.

Саноат усулида балиқ овлаш учун рухсат берилган барча тўрлар фойдаланувчининг маълумотлари қайд этилган ваколатли органнинг туман (шаҳар) бўлимларида ҳисобга қўйилиши шарт.

24. Қалинлиги 1 мм дан катта бўлган сунъий толадан тайёрланган тўрлар фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келганда, ваколатли органнинг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан холислар иштирокида йўқ қилиш учун қайтариб топшириш шарти билан махсус тамғалашдан ўтказилади.

25. Саноат усулида балиқ овлаш фаолияти билан шуғулланувчи балиқчилик хўжаликлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

табиий сув ҳавзасида берилган участкадан тузилган шартномага мувофиқ фойдаланиш;

ўз ихтиёрига кўра белгиланган тартибда овланган балиқларни мустақил тасарруф этиш (реализация қилиш);

ҳар йили табиий сув ҳавзаси участкаларини балиқ чавоқлари билан балиқлантириш;

балиқ озиқаси ва асосий фаолият билан боғлиқ бўлган бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш, шунингдек, балиқ ва балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича ёрдамчи хўжаликлар ташкил этиш;

юридик ва жисмоний шахслар билан олинган квоталар доирасида балиқ овлаш учун шартномалар тузиш;

ноқонуний балиқ овлашга (браконьерликка) қарши курашиш бўйича тадбирларда иштирок этиш;

балиқ овлаш ҳамда кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузувчиларга нисбатан далолатномалар тузиш, уларни ваколатли органларга топшириш;

ушбу Қоидаларга амал қилиниши устидан назоратни амалга оширишда ваколатли орган ходимларининг ҳужжатлари билан танишиб чиқиш.

Балиқчилик хўжаликлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

26. Саноат усулида балиқ овлаш фаолияти билан шуғулланувчи балиқчилик хўжаликлари қуйидаги мажбуриятларга эга:

балиқ ресурсларидан фойдаланишда қонунчилик талабларига риоя қилиш ҳамда балиқларни ушбу Қоидаларда белгиланган ўлчамлардаги турларда овлаш;

саноат усулида балиқ овлаш учун ушбу фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларга эга бўлиш;

ижарага олинган табиий сув ҳавзасининг участкалари доирасида балиқ овлаш;

бириктирилган сув ҳавзаси участкасини учинчи шахсларга балиқ овлаш учун бермаслик;

балиқ овлаш тўрларини тамғалаш ва ваколатли органнинг туман (шаҳар) бўлимларида ҳисобга қўйиш;

сув ҳавзасининг қирғоқ участкаларини белгиланган санитария ҳолатида сақлаш;

ҳар йили балиқларни кўпайтириш, балиқ овланадиган сувлар мелиорацияси ҳамда майда балиқларнинг сақланишини таъминлаш чораларини кўриш;

сув ҳавзаларидан чиқариб олинган балиқларнинг ўрнини тўлдириш мақсадида ҳар йили сув ҳавзасининг 1 гектарини камида 50 та балиқ чавоқлари (шу йилги ёки 1 йиллик балиқлар даражасида) билан балиқлантириш;

ҳар куни овланган балиқларни овлаш дафтарида қайд этиш ва электрон платформага киритиб бориш;

ваколатли органнинг туман (шаҳар) бўлимлари инспекторларига уларнинг талабига биноан шартнома, саноат усулида балиқ овлаш гувоҳномаси, овлаш қуролларини ва овланган балиқларни, ишлаб чиқариш хоналарини, сузиш воситаларини ва қабул қилиш пунктларини белгиланган тартибда кўздан кечиришга тўсқинлик қилмаслик;

ҳар ойда ваколатли органнинг туман (шаҳар) бўлимларига овланган балиқлар тўғрисида (турлари бўйича) балиқ овланадиган сувлар мелиорацияси ва сув ҳавзаси участкасида балиқларни кўпайтириш натижалари ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш;

балиқларни сузиш воситасидан қирғоққа фақат балиқчилик хўжалиги жойлашган манзилдаги махсус жиҳозланган жойга тушириш;

балиқларни товар-транспорт юк хатлари асосида олиб чиқиш;

сузиш воситаларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш ва балиқни овлаш хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиш;

балиқчиларнинг шахсини ва балиқчилик хўжалигидаги лавозимини тасдиқлайдиган гувоҳномалар билан таъминлаш ва балиқ овлаш чоғида уларни ўзи билан олиб юриш;

бириктирилган табиий сув ҳавзаларидаги балиқ захиралари ва балиқ овлаш жойларини муҳофаза қилиш;

ваколатли органнинг туман (шаҳар) бўлимлари билан келишган ҳолда балиқшунослик ва мелиорация ишларини (балиқларни кўпайтириш шароитларини яхшилаш, балиқларнинг оммавий нобуд бўлишига қарши тадбирлар, сувости ўсимликларини ўриб чиқиш ва бошқалар) ўтказиш.

Балиқчилик хўжаликлари қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

27. Саноат усулида балиқ овлаш воситаларининг катаклари ўлчамлари 40х40 мм дан кичик бўлмаслиги шарт.

28. Балиқ овлаш воситаларида катаклар ҳажми чирмов (ўров) бўйича 11 та тугун орасидаги масофани ўлчаб ҳосил қилинган сонни 10 га бўлиш орқали аниқланади. Ўсимлик толаларидан тайёрланган балиқ овлаш тўрларида катак ҳажмини ўлчашда, белгиланган меъёрнинг 5 фоизга камайишига йўл қўйилади.

29. Майда катакли балиқ овлаш тўрлари фақат ваколатли орган томонидан Фанлар академиясининг хулосаси асосида берилган рухсатномалар асосида Самарқанд храмуляси ва қизилкўз (Орол чавоқ)лар ёппасига тўпланиб қолган жойларда қўлланади.

30. Саноат усулида овланадиган балиқлар ушбу Қоидаларга 3-иловага мувофиқ ўлчамлардан кичик бўлиши мумкин эмас.

Саноат усулида балиқни овлаш даврида ушбу узунликдан кам бўлган кичик ўлчамдаги балиқлар тўрга тушиб қолганда (прилов), ўша жойда балиқ овлаш тўхтатилади ёки балиқ овлаш тўрлари бошқа йирикроқ катакли тўрлар билан алмаштирилади.

Бунда тирик бўлган кичик ўлчамдаги балиқлар сув ҳавзасига чиқариб юборилиши шарт.

31. Ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмалари саноат усулида балиқ овлашни тартибга солишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

балиқларни овлаш муддатларини об-ҳаво шароитига қараб, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси талабномасига асосан 15 кундан кўп бўлмаган муддатга узайтириш;

балиқ овлаш тақиқланган даврда кемалар ва кичик ҳажмли кемаларда сузишни чеклаш;

Фанлар академиясининг хулосасига асосан бегона, қиймати паст ва йиртқич балиқларни овлашга рухсат бериш;

илмий-тадқиқот мақсадлари учун йилнинг исталган даврида барча турдаги балиқ овлаш воситаларидан фойдаланган ҳолда иқлимлаштириш, урчитиш ва назорат учун балиқ овлашга рухсатномалар бериш;

ихтиёрида балиқ маҳсулотлари ва балиқ овлаш қуроллари бўлган шахслардан балиқ овлаш ва ихтиофауна объектларидан фойдаланишга рухсат берувчи ҳужжатларни кўрсатишни, шунингдек, улар томонидан содир этилган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан ёзма тушунтиришлар беришни талаб қилиш;

ов ҳудудида қуруқлик ва сувдаги барча транспорт воситаларини тўхтатиш, балиқчилик хўжалигининг шартнома, рухсатнома, балиқларни овлаш дафтари, балиқ овлаш қуроллари ва овланган балиқлар, ишлаб чиқариш хоналари, сузиш воситалари ҳамда қабул қилиш пунктларини кўздан кечириш;

сув ҳавзаларидан чиқариб олинган балиқларнинг ўрнини тўлдириш мақсадида ҳар йили сув ҳавзасининг 1 гектарини камида 50 та балиқ чавоқлари (шу йилги ёки 1 йиллик балиқлар даражасида) билан балиқлантиришда иштирок этиш ва далолатнома расмийлаштириш;

табиий сув ҳавзаларида тақиқланган балиқ овлаш ва бошқа браконьерлик қуролларидан фойдаланишга йўл қўймаслик;

ноқонуний овланган балиқларни белгиланган тартибда олиб қўйиш ҳамда қайта ишловчи ёки савдо ташкилотларига (шартнома асосида улгуржи нархларда) бериш, шунингдек, балиқ овлаш ва ихтиофауна объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни олиб қўйиш;

тақиқланган балиқ овлаш қуроллари ва воситалари ҳамда ҳужжатсиз кемаларни ҳуқуқбузарлардан олиб қўйиш ва белгиланган тартибда йўқ қилиш;

ўтказилган назорат тадбирлари юзасидан далолатномалар ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар расмийлаштириш;

қонун бузилишлари юзасидан тўпланган материалларни ваколатли органларга юбориш.

ваколатли орган томонидан саноат усулида балиқ овлаш билан шуғулланувчи шахсларнинг балиқ овлаш қоидаларига риоя қилиши бўйича мониторинг тадбирлари тадбиркорлик фаолиятини текшириш ҳисобланмайди ҳамда улар мансабдор шахслар ва давлат органлари билан келишилмайди.

32. Саноат усулида балиқ овлашда қуйидагилар тақиқланади:

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган балиқлар турларини овлаш (бунда балиқ овлаш тўрларига бундай балиқлар тушиб қолганда, уларни тирик ҳолда сув ҳавзасига чиқариб юборилади);

балиқ овлаш жойларида балиқ овлаш воситалари ҳамда бошқа балиқ овлаш анжомлари билан рухсат берувчи ҳужжатларсиз бўлиш;

балиқ овлаш тақиқланган муддатларда балиқ овлаш;

белгиланган ўлчамдан кичик балиқларни овлаш;

рухсатномада кўрсатилмаган жойларда балиқ овлаш;

оқар сув ҳавзаларида (дарё, сой, канал, анҳор, зовур ва бошқалар) саноат усулида балиқ овлаш учун мўлжалланган балиқ овлаш қуроллари ва воситаларидан фойдаланиш;

балиқ овлаш жойлари ҳисобланмайдиган ҳудудларда, шунингдек, балиқ урчиш жойлари, қўриқхоналар, миллий ва табиат боғларида балиқ овлаш;

кўпайиш, миграция даври ҳамда озиқа етишмаслигидан қутулиш учун кўчаётган балиқларни овлаш;

балиқларни сақлаш жойларидан тегишли ҳужжатларсиз (юк хати, чек, ҳисоб-фактура) олиб чиқиш ва ташиш;

тутилган 1 турдаги балиқларни бошқа ном билан ёки тур номини кўрсатмасдан қабул қилиш ва топшириш;

тутилган балиқлар миқдори ва овланган балиқ турлари тўғрисидаги ҳисоботларни қасддан бузиб юритиш ва ҳисобот маълумотларини бузиб тақдим этиш;

маст ҳолатда ва гиёҳвандлик воситалари таъсири остида бўлган пайтда балиқ овлаш;

балиқ овлаш жойларидаги ёввойи табиатга зарар етказиш;

балиқчилик хўжаликларига бириктирилган табиий сув ҳавзаларидан корхона ва суғориш эҳтиёжлари учун балиқларни ҳимоя қилиш қурилмаларисиз сув олиш;

балиқларнинг паразит ва юқумли касалликлари аниқланган табиий ҳавзаларда фойдаланилган ҳар қандай балиқ овлаш воситаларини олдиндан зарарсизлантирмасдан туриб бошқа сув ҳавзаларига ташлаш;

тўсинлар ва балиқ овлаш чегараларини ҳамда балиқ овланиши тақиқланган зоналарни белгилайдиган сузиб юрувчи таниш белгиларини йўқ қилиш ёки ишдан чиқариш;

маҳкамланадиган ёйма тўрларни ўрнатиш;

ажратилган сув ҳавзаси участкасидан ташқарида саноат усулида балиқ овлаш;

ваколатли органнинг рухсатисиз ва Фанлар академиясининг хулосасисиз хориждан келтирилган янги турдаги балиқларни мослаштириш ва табиий ҳавзаларни балиқлантириш.

33. Табиий сув ҳавзасидаги балиқ ресурслари захирасининг ҳолатидан келиб чиқиб, ваколатли орган томонидан Фанлар академиясининг хулосасига асосан ушбу ҳавзада муайян муддатга саноат усулида балиқ овлашга мораторий эълон қилиниши мумкин.

4-боб. Саноат усулида балиқ овлашнинг ҳисобини юритиш

34. Балиқчилик хўжаликлари саноат усулида овланган балиқлар тўғрисидаги маълумотни электрон платформага киритиб боради.

35. Балиқчилик хўжаликларининг саноат усулида балиқ овлашга рухсат берилган тўрларини ҳисобга қўйиш ва идентификация қилиш ҳамда махсус тамғалаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида Экология жамғармасига йиғим ундирилади.

36. Ваколатли органнинг туман (шаҳар) бўлимлари инспектори балиқчилик хўжаликлари томонидан саноат усулида овланган балиқларни электрон платформага киритиб борилишини мониторинг қилиб бориши шарт.

37. Балиқчилик хўжаликлари бириктирилган сув ҳавзаси чегарасида тарози ва видеокамера билан жиҳозланган овланган балиқларни қабул қилиш пунктини ташкил этиши шарт.

38. Қабул қилинган балиқлар ўлчанганидан сўнг турларга ажратилиб, саноат усулида овланган балиқларни қайд этиш дафтари ва юк хатида қайд этилади ҳамда ушбу маълумотлар электрон шаклда «Эконазорат» ахборот тизимига киритилади.

5-боб. Ихтиофауна объектларидан фойдаланишни назорат қилиш

39. Ихтиофауна объектларидан фойдаланиш, уларни қайта кўпайтириш ва муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

40. Ихтиофауна объектларидан фойдаланиш, уларни қайта кўпайтириш ва муҳофаза қилиш бўйича идоравий назорат тасарруфида балиқ овлаш хўжаликлари мавжуд бўлган давлат органлари ҳамда ташкилотлар томонидан уларга бириктирилган ҳудудларда амалга оширилади.

41. Ихтиофауна объектларидан фойдаланиш, уларни қайта кўпайтириш ва муҳофаза қилиш бўйича жамоатчилик назорати фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

42. Ноқонуний овланган балиқ ва балиқ маҳсулотлари белгиланган тартибда олиб қўйилади, айбдор шахслар эса ихтиофауна объектларига етказилган зарар учун жавобгар бўладилар.

Ихтиофауна объектларидан фойдаланиш тартибининг бузилиши оқибатида етказилган зарар ушбу Қоидаларга 4-иловага мувофиқ миқдорда ҳисобланади.

Ноқонуний овланган балиқ турлари бўйича анча миқдорда зарар етказиш билан боғлиқ ҳолатларда илмий муассасаларнинг хулосаси олинади. Бунда аниқланган зарарни қоплаш ҳисобига тушадиган маблағнинг 10 фоизи экология соҳасидаги илмий ва таълим муассасалар харажатларини қоплаш учун ажратилади.

43. Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарима суммаларини ундириш ҳамда ихтиофауна объектларига етказилган зарарни қоплаш, шунингдек, мусодара қилинган балиқ овлаш қуроллари ва олиб қўйилган балиқ маҳсулотларини сотишдан тушган маблағлар давлат ижрочилари томонидан мажбурий тартибда ундирилади.

44. Агар ҳуқуқбузарлик балиқчилик хўжалиги томонидан аниқланган тақдирда, ихтиофауна объектларига етказилган зарарни қоплаш мақсадида ундирилган сумманинг 15 фоизи Экология жамғармасига келиб тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида ушбу ҳуқуқбузарликни аниқлаган балиқчилик хўжалигининг ҳисобварағига ўтказиб берилади.

45. Балиқ овлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни бевосита аниқлаган ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирган ваколатли шахсга объектларига етказилган зарар суммасининг 15 фоизи миқдорида Экология жамғармасига келиб тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида пул мукофоти берилади.

46. Ноқонуний овланган балиқлар, тақиқланган балиқ овлаш қуроллари ва воситалари, ҳужжатсиз кемалар браконьерликнинг олдини олиш мақсадида мажбурий тартибда олиб қўйилади.

47. Ҳуқуқбузарлардан олинган тақиқланган балиқ овлаш қуроллари ва воситалари, ҳужжатсиз кемалар суд қарорига асосан йўқ қилинади.

48. Табиий сув ҳавзаларидан эгасизлиги учун олиб қўйилган тақиқланган балиқ овлаш қуроллари ва воситалари тўғридан-тўғри назорат тадбирида иштирок этган бошқа органлар ҳамда балиқчилик хўжаликлари вакилларининг иштирокида расмийлаштирилади ва белгиланган тартибда йўқ қилинади.

49. Юридик ва жисмоний шахслар ҳуқуқбузарлик оқибатида ихтиофауна объектларига етказилган зарарни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда қоплаши шарт. Зарарни қоплаш айбдорларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликдан озод қилмайди.

6-боб. Якунловчи қоида

50. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидаларига 1-ИЛОВА

Балиқ овлаш учун тўловлар

Т/р Балиқ турлари Жинси ва ёшидан қатъи назар, балиқ овлаш нархи Базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициент Чет эл фуқаролари ва юридик шахслари учун (1 дона учун АҚШ долларида) * Саноат мақсадида (1 тонна учун) ** Ҳаваскорлик ва спорт мақсадларида (1 кг учун) Илмий- тадқиқот мақсадларида (1 дона учун) Саноат аҳамиятига молик балиқлар ва уларнинг бошқа турлари 1. Оддий Лаққа Siluris glanis L . (Linnaeus, 1758), Оқ дўнг пешона Нypophthalmichthys molitrix (Valenciennes, 1844), Чипор дўнг пешона Нypophthalmichthys (Arystichthys) nobilis (Richardson, 1845), Оқ амур Ctenopharyngodon idella (Valenciennes, 1844 ), Зоғора балиқ Cyprinus carpio (Linnaeus, 1758), Чўртансифат оқ қайроқ Aspiolucius esocinus (Kessler, 1874), Орол оққайроқ Aspius aspius iblioides (Kessler, 1872), Пелядь Coregonus peled (Gmelin, 1788), Оқ сла Sander (Stizostedion) lucioperca (Linnaeus, 1758), Камалакранг гул балиқ Oncorhinhus mykiss (Walbaum, 1792). 3,5 0,03 0,02 15 2. Товонбалиқ Carassius auratus gibelio (Bloch, 1782), Самарқанд лойхўраги Varicorhinus capoeta Нeratensis n. Steidachneri (Kessler), Илонбош Channa argus warpachowskii (Berg, 1909), Шарқ оқчаси Abramis brama orientalis (Berg, 1949), Чўртан балиқ Esox lucius (Linnaeus, 1758), Орол мой балиғи Chalcalburnus chalcoides aralensis (Berg, 1923), Қора балиқ Schizothorax intermedius (McClelland, 1842) (eurystomus). 3 0,01 0,01 5 3. Қизилкўз балиғи (плотва) Rutilus rutilus aralensis (Berg 1916) ва бошқа қиймати паст турлар 1 0,005 0,001 1 Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб бораётган турлар 5. Орол мўйловдори (Орол сўзанбалиғи, Сўғён) Luciobarbus brachycephalus (Kessler, 1872), Туркистон мўйловдори (Шимбалиқ, қаяз) Luciobarbus conocephalus (Kessler, 1872), Орол бакра балиғи (Шип) Acipenser nudiventris ( Lovetsky , 1828 ), Сирдарё курак буруни (Филбўйин) Pseudoscaphirhynchus fedtschenkoi (Kessler, 1872), Катта Амударё куракбуруни (Қилқуйруқ) Pseudoscaphirhynchus kaufmanni (Bogdanow, 1874), Кичик Амударё курак буруни (Тошбакра) Pseudoscaphirhynchus hermanni (Kessler, 1877) Қоракўз (Оқ сазан) Ballerus sapa (Pallas, 1814), Чўртансимон оққайроқ (Калбалиқ, чўртанмарка) Aspiolucius esocinus (Kessler, 1874), Туркистон кўк бўйини (Кўктурна) Leuciscus idus Linnaeus, 1758., ssp oxianus (Kessler, 1877), Орол сулаймон балиғи Salmo aralensis (Berg, 1908) Амударё гул балиғи Salmo oxianus (Kessler, 1874), тақиқланади тақиқланади 5 500 6. Тошкент юзасузари Аlburnus oblongus (Bulgakov, 1923), Паррак (Наштарқанот) Capoetobrama kuschakewitschi ( Kessler , 1872), Орол тиканаги Sabanejewia aralensis ( Kessler , 1877), Туркистон лаққачаси Glyptosternon oschanini (Нerzenstein, 1889), Орол санчани (Тиканбалиқ, итбалиқ) Pungittis platygaster , (Kessler, 1859., ssp. Aralensis Kessler, 1874), Чортоқ Шайтонбалиғи Cottus jaxartensis (Berg, 1916), Туркистон шайтонбалиғи (Тошбуқа) Cottus spinulosus (Kessler, 1872). тақиқланади тақиқланади 1 250

Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидаларига 2-ИЛОВА

Саноат усулида балиқ овлаш учун рухсат берилган тўрларга қўйиладиган

Махсус тамға тавсифи:

махсус тамға зангламайдиган материалдан тайёрланади;

махсус тамға балиқ овлаш тўрининг учта жойига мустаҳкам ўрнатилади;

махсус тамғада жами 9 та, шундан 3 та ҳарф ва 6 та рақам комбинацияларидан иборат идентификация белгиси бўлади;

бир хил идентификация белгили махсус тамға уч донадан тайёрланади.

Махсус тамғанинг шакли:

АВС 123456

Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидаларига 3-ИЛОВА

Саноат усулида овланадиган балиқларнинг

Сув ҳавзаси Ўлчов бирлиги (см) Зоғора балиқ Cyprinus carpio (Linnaeus) Зарафшон сув ҳавзаси бўйлаб 35 Қашқадарё сув ҳавзаси бўйлаб 26 Сурхондарё сув ҳавзаси бўйлаб 28 Сирдарё сув ҳавзаси бўйлаб 28 Амударё сув ҳавзаси бўйлаб 29 Шарқ оқчаси Abramis brama orientalis (Berg) Хоразм вилояти сув ҳавзалари бўйлаб 28 Тошкент вилояти сув ҳавзалари бўйлаб 26 Зарафшон сув ҳавзаси бўйлаб 24 Сирдарё сув ҳавзаси бўйлаб 25 Амударё сув ҳавзаси бўйлаб 20 Самарқанд лойхўраги Varicorhynus capoeto heratensis natio steindachneri (Kessler) Зарафшон сув ҳавзаси бўйлаб 24 Қашқадарё сув ҳавзаси бўйлаб 23 Сурхондарё сув ҳавзаси бўйлаб 22 Орол оққайроғи Aspius aspius taenatus niblioides (Kessler) Сирдарё сув ҳавзаси бўйлаб 36 Амударё сув ҳавзаси бўйлаб 45 Сурхондарё сув ҳавзаси бўйлаб 38 Хоразм сув ҳавзаси бўйлаб 36 Оқ сла Sander lucioperca (Linnaeus) Сирдарё сув ҳавзаси бўйлаб 36 Амударё сув ҳавзаси бўйлаб 37 Сурхондарё сув ҳавзаси бўйлаб 38 Хоразм сув ҳавзаси бўйлаб 37 Зарафшон сув ҳавзаси бўйлаб 37 Товонбалиқ Carassius auratus gibelio (Bloch) Барча сув ҳавзаларида 26 Орол мой балиқ Chalcalburnus chalcoides aralensis (Berg) Амударё сув ҳавзаси бўйлаб 19 Бошқа барча сув ҳавзаларида 16 Қизилкўз Rutilus rutilus aralensis (Berg) Зарафшон сув ҳавзаси бўйлаб 20 Бошқа барча сув ҳавзаларида 17 Илонбош Channa argus warpachowskii (Berg) Барча сув ҳавзаларида 45 Оддий Лаққа Silurus glanis (Linnaeus) Барча сув ҳавзаларида 50 Ўсимликлар билан озиқланадиган барча балиқлар — оқ дўнг пешона Нypophthalmichthys molitrix (Valenciennes) , чипор дўнг пешона Нypophthalmichthys nobilis (Richardson) , оқ амур Ctenopharyngodon idella (Valenciennes) Барча сув ҳавзаларида 55

Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидаларига 4-ИЛОВА

Ихтиофауна объектларидан фойдаланиш тартибининг бузилиши оқибатида етказилган зарарни ҳисоблаш

Балиқ турлари Ёши, катталиги, оғирлиги ва жинсидан қатъи назар, ҳар бир дона балиқ учун ундириладиган зарар миқдори (базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициент) * Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилганлар Орол мўйловдори (Орол сўзанбалиғи, Сўғён) Luciobarbus brachycephalus (Kessler, 1872), Туркистон мўйловдори (Шимбалиқ, қаяз) Luciobarbus conocephalus (Kessler, 1872), Орол бакра балиғи (Шип) Acipenser nudiventris (Lovetsky, 1828), Сирдарё курак буруни (Филбўйин) Pseudoscaphirhynchus fedtschenkoi (Kessler, 1872 ), Катта Амударё курак буруни (Қилқуйруқ) Pseudoscaphirhynchus kaufmanni (Bogdanow, 1874), Кичик Амударё курак буруни (Тошбакра) Pseudoscaphirhynchus hermanni (Kessler , 1877), Қоракўз (Оқ сазан) Ballerus sapa (Pallas, 1814), Чўртансимон оққайроқ (Калбалиқ, чўртанмарка) Aspiolucius esocinus (Kessler, 1874), Туркистон кўк бўйини (Кўктурна) Leuciscus idus (Linnaeus, 1758., ssp oxianus Kessler, 1877), Орол сулаймон балиғи Salmo aralensis (Berg, 1908), Амударё гул балиғи Salmo oxianus (Kessler, 1874). 15 Тошкент юзасузари Аlburnus oblongus (Bulgakov, 1923), Паррак (Наштарқанот) Capoetobrama kuschakewitschi ( Kessler , 1872), Орол тиканаги ( Sabanejewia aralensis (Kessler, 1877), Туркистон лаққачаси Glyptosternon oschanini (Нerzenstein, 1889), Орол санчани (Тиканбалиқ, итбалиқ) Pungittis platygaster (Kessler, 1859., ssp. Aralensis Kessler, 1874), Чортоқ шайтон балиғи Cottus jaxartensis (Berg, 1916), Туркистон шайтонбалиғи (Тошбуқа) Cottus spinulosus (Kessler, 1872.). 10 Бошқа турлар Оддий лаққа Siluris glanis L. (Linnaeus, 1758), Оқ дўнг пешона Нypophthalmichthys molitrix (Valenciennes, 1844), Чипор дўнг пешона Нypophthalmichthys (Arystichthys) nobili s (Richardson, 1845), Оқ амур Ctenopharyngodon idella (Valenciennes, 1844), Қора амур Mylopharyngodon piceus (Richardson, 1846). 10 Зоғора балиқ Cyprinus carpio (Linnaeus, 1758), Оқ сла Sander (Stizostedion) lucioperca (Linnaeus, 1758), Чўртансифат оққайроқ Aspiolucius esocinus (Kessler, 1874), Орол оққайроқ Aspius aspius iblioides (Kessler, 1872), Пелядь Coregonus (Gmelin, 1788), Камалакранг гул балиқ Oncorhinhus mykiss (Walbaum, 1792). 5 Илонбош Channa argus warpachowskii (Berg, 1909), Чўртан балиқ Esox lucius (Linnaeus, 1758). 3 Кумуш товон балиқ Carassius auratus gibelio (Bloch, 1782), Самарқанд храмуляси Varicorhinus capoeta Нeratensis n. Steidachneri (Kessler), Шарқ оқчаси Abramis brama orientalis (Berg, 1949). 2 Орол мой балиғи Chalcalburnus chalcoides aralensi s (Berg, 1923), Оддий қорабалиқ Schizothorax intermedius (McClelland, 1842) (eurystomus). 1,5 Орол чавоқ балиғи (vobla) Rutilus rutilus aralensis (Berg 1916), Қилич балиқ Pelecus cultratus (Linnaeus, 1758), Оддий қиррақорин Нemiculter leucisculus (Vasilevskiy, 1855). 1 Балиқ увулдириғи (1 кг учун) 50 Тақиқланган даврда ва тақиқланган жойларда балиқ тутганлик учун Мазкур тур учун ундириладиган зарар суммасининг 5 баравари миқдорида Электр токи ва заҳарловчи моддаларни қўллаб балиқ тутганлик учун Мазкур тур учун ундириладиган зарар суммасининг 10 баравари миқдорида ** Балиқлар урчиш жойларини ва қишлаш чуқурларини ифлослантирилганлик ҳамда йўқ қилганлик учун 10

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 9 февраль,

80-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2024 й., 09/24/80/0113-сон; 04.07.2026 й., 06/26/122/0687-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

QOIDALARI

MIQDORLARI

MAXSUS TAMGʻA

OʻLCHAMLARI

MIQDORI

Oʻzbekiston Respublikasining tabiiy suv havzalarida baliq ovlash qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “Hayvonot dunyosini muhofaza qilish va undan foydalanish toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq tabiiy suv havzalaridagi baliq resurslarini muhofaza qilish hamda ulardan oqilona foydalanish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasining tabiiy suv havzalarida baliq ovlash qoidalari ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

sport-ishqibozlik turidagi va sanoat usulida baliq ovlash tartibi;

baliq ovlash bilan shugʻullanuvchilarning huquq va majburiyatlari;

ixtiofauna obyektlaridan foydalanishni nazorat qilish;

baliq resurslarini muhofaza qilish va noqonuniy ovlash oqibatida yetkazilgan zararlarni hisoblash;

huquqbuzarlik sodir etgan shaxslardan olib qoʻyilgan baliq ovlash qurollari va vositalarini yoʻq qilish;

noqonuniy baliq ovlash holatlarini aniqlagan baliqchilik xoʻjaligi hamda vakolatli shaxsga pul mukofoti berish;

noqonuniy ovlangan baliq turlari boʻyicha ancha miqdorda zarar yetkazish bilan bogʻliq holatlar yuzasidan xulosa bergan ekologiya sohasidagi ilmiy va taʼlim muassasalari xarajatlarini qoplash.

2. Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi uch oy muddatda:

sanoat usulida baliq ovlash uchun ruxsat etilgan toʻrlarni hisobga qoʻyish va identifikatsiya qilish hamda ularning reyestrini yuritishni nazarda tutuvchi elektron platforma ishga tushirilishini taʼminlasin;

sanoat usulida baliq ovlash uchun ruxsat etilgan toʻrlarning standartini ishlab chiqsin va tasdiqlasin;

ekologiya sohasidagi ilmiy tadqiqot va taʼlim muassasalarini jalb qilgan holda baliq ovlash uchun ruxsat etilgan toʻrlarga “GPS” kuzatuv moslamalarini oʻrnatish orqali onlayn nazorat qilish boʻyicha eksperiment oʻtkazsin va natijasi boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.

3. Belgilansinki:

elektron platformani ishlab chiqish hamda sanoat usulida baliq ovlashga ruxsat berilgan toʻrlarni hisobga qoʻyish va identifikatsiya qilish tizimini joriy qilish hamda maxsus tamgʻalar xarid qilish bilan bogʻliq xarajatlar Ekologiya jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi;

baliqchilik xoʻjaliklarining sanoat usulida baliq ovlashga ruxsat berilgan toʻrlarini hisobga qoʻyish va identifikatsiya qilish hamda maxsus tamgʻalash uchun bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi miqdorida yigʻim undiriladi;

baliq ovlash uskunalarining elektr turlaridan foydalanish va ularni Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish taqiqlanadi.

4. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomga 16 va 17-ilovalarning 9-pozitsiyalari “b” kichik bandlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“b) hayvonot dunyosini muhofaza qilish va undan foydalanish hamda ov qilish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga rioya qilish”.

5. Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi Milliy axborot agentligi hamda Milliy teleradiokompaniya bilan birgalikda mazkur qarorning mazmun-mohiyati ommaviy axborot vositalari, ijtimoiy tarmoqlar va rasmiy veb-saytlarda keng yoritilishini tashkil etsin.

6. Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

7. Mazkur qaror rasman eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.

8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vaziri A.A. Abduxakimov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 9-fevraldagi 80-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasining tabiiy suv havzalarida baliq ovlash

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Qoidalar Oʻzbekiston Respublikasining tabiiy suv havzalarida sport-ishqibozlik turidagi hamda sanoat usulida baliq ovlash tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Qoidalarda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

akvakultura — suv havzalaridan unumli foydalanish maqsadida suvda yashaydigan organizmlar (baliqlar, mollyuskalar, qisqichbaqasimonlar, suv oʻtlari)ni nazorat qilib turiladigan sharoitda yetishtirish va parvarish qilish;

baliq ovlash — tabiiy suv havzalarida erkinlikda urchib koʻpayadigan baliqlarni ovlash, qidirish va yashash muhitidan ajratib olish;

baliq ovlash qurollari — qarmoqlar, ikki tomonlama mahkamlanadigan 10 tagacha boʻlgan ilgakli vositalar (peremet), katak oʻlchami ruxsat etilgan hajmdagi toʻrlar;

baliq mahsulotlari — ovlangan baliq, uning qismlari va uvuldirigʻi;

baliq populyatsiyasi — suv havzalarida yashovchi bir turdagi baliqlarning alohida toʻdasi;

baliqchilik xoʻjaliklari — belgilangan tartib asosida tabiiy va sunʼiy suv havzalarida baliq ovlash, koʻpaytirish va yetishtirish bilan shugʻullanuvchi xoʻjalik yurituvchi subyektlar;

vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi;

ixtiofauna obyektlari — barcha turdagi baliqlar;

kvota — vakolatli organ tomonidan baliqlarni ovlash uchun beriladigan meʼyor;

elektron platforma — vakolatli organning sanoat usulida baliq ovlash uchun ruxsat etilgan toʻrlarni hisobga qoʻyish va identifikatsiya qilish, ularning reyestrini yuritishni nazarda tutuvchi elektron platformasi;

maxsus tamgʻalash — sanoat usulida baliq ovlashga ruxsat berilgan toʻrlarni hisobga qoʻyish va identifikatsiya qilish;

noqonuniy baliq ovlash (brakonyerlik) — tegishli ruxsatnomasiz, taqiqlangan davrda va joylarda, baliqlarning taqiqlangan turlarini ovlash, shuningdek, belgilangan meʼyordan ortiq, taqiqlangan baliq ovlash qurollari vositasida yoki taqiqlangan usullar bilan baliqlarni ovlash, yigʻish hamda tabiiy muhitidan ajratib olish;

sanoat usulida baliq ovlash — ruxsatnoma asosida baliqchilik xoʻjaliklariga biriktirib berilgan suv havzalari uchastkalarida tijorat maqsadida belgilangan kvotalar doirasida haq evaziga baliq ovlash;

sport-ishqibozlik turidagi baliq ovlash — jismoniy shaxslar tomonidan daromad olishni koʻzda tutmagan holda faol hordiq chiqarish, oʻz ehtiyojlarini qondirish hamda musobaqalashish maqsadida ruxsat etilgan usul va qurollar bilan baliq ovlash;

sunʼiy suv havzasi — baliq va boshqa suv jonivorlari urchib koʻpayadigan, shuningdek, ularni yetishtirish va parvarish qilish inson tomonidan boshqariladigan suv havzalari (qafaslar, basseynlar, hovuz va boshqalar);

tabiiy suv havzasi — baliq va boshqa suv jonivorlarining erkinlikda urchib koʻpayish jarayoni oʻz holicha sodir boʻladigan va bu jarayonni toʻxtatish qonun bilan himoyalanadigan barcha toifadagi suv havzalari (dengiz, daryolar, jilgʻalar, soylar, koʻllar, suv omborlari);

tabiiy suv havzalaridagi baliq zaxiralari — tabiiy suv havzasida yashaydigan sanoatbop baliqlar populyatsiyasi;

taqiqlangan baliq ovlash qurollari va vositalari — maxsus tamgʻalanmagan hamda vakolatli organ tomonidan hisobga olinmagan har qanday toʻrlar, yoyma toʻrlar (nakidka), ikki tomonlama mahkamlanadigan 10 tadan ortiq ilgakli vositalar (peremet), changakli ovlash vositalari (astraga), elektr qarmoq, mahkamlanadigan tuzoqsimon toʻrlar (venter, mordushka) va boshqa baliq ovlashning brakonyerlik qurollari va vositalari;

taqiqlangan usullar — baliqlarni ovlashda portlovchi va kimyoviy vositalar, elektr tokini qoʻllash hamda suvni quritish;

toʻrlar oʻlchami (konstruktiv toʻr oʻlchami) — toʻrning choʻzilgan tomoni boʻylab oʻlchanadigan, millimetrda ifodalangan toʻr toʻplamining 2 ta qoʻshni tugunlari orasidagi masofa;

qafas (sadok) moslamalarida intensiv baliq yetishtirish texnologiyasi — ochiq suv havzalarida turli oʻlchamdagi qafas moslamalari oʻrnatilib, suv osti qismi toʻr bilan oʻralgan va ushbu toʻrning suv ustki qismi maxsus moslamaga (temir, plastik) mahkamlangan holda 1 m 3 hajmdagi suvda 10 kg dan kam boʻlmagan baliq yetishtirish texnologiyasi.

3. Ushbu Qoidalar Oʻzbekiston Respublikasi hududida joylashgan barcha tabiiy suv havzalarida faoliyat olib boruvchi yuridik va jismoniy shaxslar uchun majburiydir.

Mazkur Qoidalar sunʼiy suv havzalari hamda tabiiy suv havzasi hisoblanmaydigan irrigatsiya tarmoqlaridagi qafas (sadok) moslamalarida intensiv baliq yetishtirish texnologiyasi va akvakulturaga nisbatan tatbiq etilmaydi.

4. Tabiiy suv havzalaridagi ixtiofauna obyektlari umummilliy boylik boʻlib, undan oqilona foydalanish davlat tomonidan muhofaza qilinadi.

5. Tabiiy suv havzalarida yashayotgan, shuningdek, tabiiy yashash muhitiga chiqarib yuborilgan baliqlar (chavoqlar) davlat mulkidir.

6. Sunʼiy yaratilgan yashash muhitida yoki tutqunlikda saqlanayotgan, tabiiy va irrigatsiya suv havzalaridagi qafas (sadok) moslamalarida intensiv baliq yetishtirish texnologiyasi asosida yetishtirilayotgan baliqlar yuridik yoki jismoniy shaxslarning mulkidir.

7. Tabiiy suv havzalarida sport-ishqibozlik turidagi baliq ovlashga suv havzalaridan umumiy foydalanish tartibida bepul yoki haq evaziga ruxsat etiladi, qoʻriqxonalar, tabiat bogʻlari va davlat biosfera rezervatlarining qoʻriqxonaga aylantirilgan zonalari hududidagi suv obyektlari bundan mustasno.

8. Baliq ovlash joylarida baliq ovlash vositalari hamda boshqa baliq ovlash anjomlari yoki baliq ovi mahsuloti bilan boʻlish ham baliq ovlashga tenglashtiriladi.

9. Sport-ishqibozlik turidagi hamda sanoat usulida baliq ovlashga belgilangan tartibda ruxsat berilgan Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi barcha tabiiy suv havzalari baliq ovlash joylari hisoblanadi.

10. Quyidagilar baliq ovlash joylariga kirmaydi:

qoʻriqxonalar, tabiatni muhofaza qilish, sogʻlomlashtirish, rekreatsion va tarixiy-madaniy vazifalarni bajaruvchi yerlar;

tabiatni muhofaza qilish, sogʻlomlashtirish, rekreatsiya maqsadlariga moʻljallangan yerlar va moddiy madaniy meros obyektlari joylashgan yerlar (tarixiy-madaniy maqsadga moʻljallangan yerlar), agar ularning rejimida ov qilish va (yoki) baliq ovlash nazarda tutilmagan boʻlsa;

suv taʼminoti manbalarini sanitariya jihatidan muhofaza qilish zonalari (suv olish inshootlarining himoya zonalari);

sanoat, transport, aloqa, mudofaa va boshqa maqsadlarga moʻljallangan yerlar, chegara zonalari (chegara hududi);

toʻgʻonlar, suv ayirgichlar, koʻpriklar va baliqchilik xoʻjaliklari chegaralaridagi 500 metrli masofadagi boshqa muhofaza hududi;

koʻllarni oʻzaro va daryo bilan birlashtiruvchi irmoqlar va jilgʻalar, daryolar va kanallar quyiladigan joylardagi 500 metr masofadagi uchastkalar;

baliq ovlashga moratoriy eʼlon qilingan hududlar.

11. Ixtiofauna obyektlaridan maxsus foydalanish, yaʼni sanoat usulida baliq ovlash tasdiqlangan kvotalar doirasida vakolatli organ tomonidan beriladigan ruxsatnomalar asosida haq evaziga amalga oshiriladi.

Baliq ovlash uchun toʻlovlar ushbu Qoidalarga 1-ilovaga muvofiq miqdorlarda amalga oshiriladi.

12. Vakolatli organ har yili 10-dekabrga qadar (qoʻshimcha kvota uchun 10-mayga qadar) Fanlar akademiyasining xulosasi asosida baliq ovlashga doir kvotalarni tasdiqlaydi.

Sanoat usulida baliq ovlash uchun beriladigan kvota miqdorini aniqlash, ilmiy tadqiqotlar oʻtkazish va moddiy-texnik bazani mustahkamlash maqsadida foydalanuvchilarga beriladigan ruxsatnoma toʻlovining 10 foizi Fanlar akademiyasiga ajratiladi, ushbu toʻlovning qolgan 90 foizi Ekologiya jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladi.

13. Tasdiqlangan kvotalar boʻyicha ruxsatnomalar vakolatli organ tomonidan baliqchilik xoʻjaliklariga ularning buyurtmanomalariga muvofiq Vazirlar Mahkamasining “Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qaroriga asosan “Litsenziya” axborot tizimi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali beriladi.

14. Tabiiy suv havzalarida quyidagi baliq ovlash qurollari va vositalaridan foydalanish taqiqlanadi:

yoyma toʻrlar (nakidka);

ikki tomonlama mahkamlanadigan 10 tadan ortiq ilgakli vositalar (peremet);

maxsus tamgʻalanmagan va vakolatli organ tomonidan hisobga olinmagan har qanday toʻrlar;

changakli ovlash vositalari (astraga);

elektr qarmoq;

mahkamlanadigan tuzoqsimon toʻrlar (venter, mordushka) va boshqa baliq ovlashning brakonyerlik qurollari.

15. Tabiiy suv havzalarida baliq ovlashda quyidagi usullardan foydalanish taqiqlanadi:

portlovchi, kimyoviy vositalarni qoʻllash;

elektr tokidan foydalanish;

suvni quritish va qonunchilik hujjatlarida taqiqlangan boshqa turdagi usullar.

16. Yangi turdagi baliq ovlash vositalari yoki usullaridan foydalanishga vakolatli organ bilan kelishilgan holda yoʻl qoʻyiladi.

17. Baliqlarning urchish davrida, yaʼni Amudaryo va Sirdaryoda 11-martdan — 31-maygacha, Qoraqalpogʻiston Respublikasi va Xorazm viloyatidagi tabiiy suv havzalarida 26-apreldan — 10-iyungacha va boshqa barcha tabiiy suv havzalarida 16-apreldan — 31-maygacha boʻlgan muddatda baliq ovlash taqiqlanadi.

2-bob. Sport-ishqibozlik turidagi baliq ovlash tartibi

18. Tabiiy suv havzalarida jismoniy shaxslarga sport-ishqibozlik turida 1 sutka ichida 5 kg gacha miqdorda yoki ushbu miqdordan koʻp boʻlgan 1 dona baliqni bepul ovlashga ruxsat etiladi.

Boshqa holatlarda sport-ishqibozlik turidagi baliq ovlash ushbu havzalar biriktirilgan subyektlar bilan kelishuv asosida yoki haq toʻlash evaziga ovchilik va baliqchilik xoʻjaliklariga biriktirilgan suv havzalarida ushbu xoʻjaliklarning yoʻllanmalari boʻyicha amalga oshiriladi.

19. Baliqlarning urchish davrida tabiiy suv havzalarida sport-ishqibozlik turidagi baliq ovlash taqiqlanadi.

3-bob. Sanoat usulida baliq ovlash tartibi

20. Sanoat usulida baliq ovlashga kirishish uchun baliqchilik xoʻjaligi ushbu faoliyat bilan shugʻullanish huquqini beruvchi hujjatlarga (tabiiy suv havzasi ijara shartnomasi, ruxsatnoma (kvota), baliq ovlashni qayd etish daftari, Favqulodda vaziyatlar vazirligida roʻyxatga olingan suzish vositalarining hujjatlari, baliq ovlash vositalarini tamgʻalash va hisobga qoʻyish maʼlumotlaridan koʻchirma) ega boʻlishi lozim.

21. Sanoat usulida baliq ovlash sunʼiy va oʻsimlik tolalaridan tayyorlangan toʻrlarda amalga oshiriladi.

22. Tabiiy suv havzalarida qalinligi 1 mm dan kichik boʻlgan sunʼiy toladan tayyorlangan toʻrlarda baliq ovlashga ruxsat berilmaydi.

23. Sanoat usulida baliq ovlash uchun ruxsat berilgan toʻrlarga vakolatli organning tuman (shahar) boʻlimlari tomonidan ushbu Qoidalarga 2-ilovaga muvofiq maxsus tamgʻa qoʻyiladi.

Sanoat usulida baliq ovlash uchun ruxsat berilgan barcha toʻrlar foydalanuvchining maʼlumotlari qayd etilgan vakolatli organning tuman (shahar) boʻlimlarida hisobga qoʻyilishi shart.

24. Qalinligi 1 mm dan katta boʻlgan sunʼiy toladan tayyorlangan toʻrlar foydalanishga yaroqsiz holatga kelganda, vakolatli organning tuman (shahar) boʻlimlari tomonidan xolislar ishtirokida yoʻq qilish uchun qaytarib topshirish sharti bilan maxsus tamgʻalashdan oʻtkaziladi.

25. Sanoat usulida baliq ovlash faoliyati bilan shugʻullanuvchi baliqchilik xoʻjaliklari quyidagi huquqlarga ega:

tabiiy suv havzasida berilgan uchastkadan tuzilgan shartnomaga muvofiq foydalanish;

oʻz ixtiyoriga koʻra belgilangan tartibda ovlangan baliqlarni mustaqil tasarruf etish (realizatsiya qilish);

har yili tabiiy suv havzasi uchastkalarini baliq chavoqlari bilan baliqlantirish;

baliq oziqasi va asosiy faoliyat bilan bogʻliq boʻlgan boshqa mahsulotlarni ishlab chiqarish, shuningdek, baliq va baliq mahsulotlarini qayta ishlash boʻyicha yordamchi xoʻjaliklar tashkil etish;

yuridik va jismoniy shaxslar bilan olingan kvotalar doirasida baliq ovlash uchun shartnomalar tuzish;

noqonuniy baliq ovlashga (brakonyerlikka) qarshi kurashish boʻyicha tadbirlarda ishtirok etish;

baliq ovlash hamda kichik hajmli kemalardan xavfsiz foydalanish sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzuvchilarga nisbatan dalolatnomalar tuzish, ularni vakolatli organlarga topshirish;

ushbu Qoidalarga amal qilinishi ustidan nazoratni amalga oshirishda vakolatli organ xodimlarining hujjatlari bilan tanishib chiqish.

Baliqchilik xoʻjaliklari qonunchilikka muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

26. Sanoat usulida baliq ovlash faoliyati bilan shugʻullanuvchi baliqchilik xoʻjaliklari quyidagi majburiyatlarga ega:

baliq resurslaridan foydalanishda qonunchilik talablariga rioya qilish hamda baliqlarni ushbu Qoidalarda belgilangan oʻlchamlardagi turlarda ovlash;

sanoat usulida baliq ovlash uchun ushbu faoliyat bilan shugʻullanish huquqini beruvchi hujjatlarga ega boʻlish;

ijaraga olingan tabiiy suv havzasining uchastkalari doirasida baliq ovlash;

biriktirilgan suv havzasi uchastkasini uchinchi shaxslarga baliq ovlash uchun bermaslik;

baliq ovlash toʻrlarini tamgʻalash va vakolatli organning tuman (shahar) boʻlimlarida hisobga qoʻyish;

suv havzasining qirgʻoq uchastkalarini belgilangan sanitariya holatida saqlash;

har yili baliqlarni koʻpaytirish, baliq ovlanadigan suvlar melioratsiyasi hamda mayda baliqlarning saqlanishini taʼminlash choralarini koʻrish;

suv havzalaridan chiqarib olingan baliqlarning oʻrnini toʻldirish maqsadida har yili suv havzasining 1 gektarini kamida 50 ta baliq chavoqlari (shu yilgi yoki 1 yillik baliqlar darajasida) bilan baliqlantirish;

har kuni ovlangan baliqlarni ovlash daftarida qayd etish va elektron platformaga kiritib borish;

vakolatli organning tuman (shahar) boʻlimlari inspektorlariga ularning talabiga binoan shartnoma, sanoat usulida baliq ovlash guvohnomasi, ovlash qurollarini va ovlangan baliqlarni, ishlab chiqarish xonalarini, suzish vositalarini va qabul qilish punktlarini belgilangan tartibda koʻzdan kechirishga toʻsqinlik qilmaslik;

har oyda vakolatli organning tuman (shahar) boʻlimlariga ovlangan baliqlar toʻgʻrisida (turlari boʻyicha) baliq ovlanadigan suvlar melioratsiyasi va suv havzasi uchastkasida baliqlarni koʻpaytirish natijalari haqidagi maʼlumotlarni taqdim etish;

baliqlarni suzish vositasidan qirgʻoqqa faqat baliqchilik xoʻjaligi joylashgan manzildagi maxsus jihozlangan joyga tushirish;

baliqlarni tovar-transport yuk xatlari asosida olib chiqish;

suzish vositalarini belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtkazish va baliqni ovlash xavfsizlik texnikasi qoidalariga rioya qilish;

baliqchilarning shaxsini va baliqchilik xoʻjaligidagi lavozimini tasdiqlaydigan guvohnomalar bilan taʼminlash va baliq ovlash chogʻida ularni oʻzi bilan olib yurish;

biriktirilgan tabiiy suv havzalaridagi baliq zaxiralari va baliq ovlash joylarini muhofaza qilish;

vakolatli organning tuman (shahar) boʻlimlari bilan kelishgan holda baliqshunoslik va melioratsiya ishlarini (baliqlarni koʻpaytirish sharoitlarini yaxshilash, baliqlarning ommaviy nobud boʻlishiga qarshi tadbirlar, suvosti oʻsimliklarini oʻrib chiqish va boshqalar) oʻtkazish.

Baliqchilik xoʻjaliklari qonunchilikka muvofiq boshqa majburiyatlarga ham ega boʻlishi mumkin.

27. Sanoat usulida baliq ovlash vositalarining kataklari oʻlchamlari 40x40 mm dan kichik boʻlmasligi shart.

28. Baliq ovlash vositalarida kataklar hajmi chirmov (oʻrov) boʻyicha 11 ta tugun orasidagi masofani oʻlchab hosil qilingan sonni 10 ga boʻlish orqali aniqlanadi. Oʻsimlik tolalaridan tayyorlangan baliq ovlash toʻrlarida katak hajmini oʻlchashda, belgilangan meʼyorning 5 foizga kamayishiga yoʻl qoʻyiladi.

29. Mayda katakli baliq ovlash toʻrlari faqat vakolatli organ tomonidan Fanlar akademiyasining xulosasi asosida berilgan ruxsatnomalar asosida Samarqand xramulyasi va qizilkoʻz (Orol chavoq)lar yoppasiga toʻplanib qolgan joylarda qoʻllanadi.

30. Sanoat usulida ovlanadigan baliqlar ushbu Qoidalarga 3-ilovaga muvofiq oʻlchamlardan kichik boʻlishi mumkin emas.

Sanoat usulida baliqni ovlash davrida ushbu uzunlikdan kam boʻlgan kichik oʻlchamdagi baliqlar toʻrga tushib qolganda (prilov), oʻsha joyda baliq ovlash toʻxtatiladi yoki baliq ovlash toʻrlari boshqa yirikroq katakli toʻrlar bilan almashtiriladi.

Bunda tirik boʻlgan kichik oʻlchamdagi baliqlar suv havzasiga chiqarib yuborilishi shart.

31. Vakolatli organ va uning hududiy boʻlinmalari sanoat usulida baliq ovlashni tartibga solishda quyidagi huquqlarga ega:

baliqlarni ovlash muddatlarini ob-havo sharoitiga qarab, “Oʻzbekbaliqsanoat” uyushmasi talabnomasiga asosan 15 kundan koʻp boʻlmagan muddatga uzaytirish;

baliq ovlash taqiqlangan davrda kemalar va kichik hajmli kemalarda suzishni cheklash;

Fanlar akademiyasining xulosasiga asosan begona, qiymati past va yirtqich baliqlarni ovlashga ruxsat berish;

ilmiy-tadqiqot maqsadlari uchun yilning istalgan davrida barcha turdagi baliq ovlash vositalaridan foydalangan holda iqlimlashtirish, urchitish va nazorat uchun baliq ovlashga ruxsatnomalar berish;

ixtiyorida baliq mahsulotlari va baliq ovlash qurollari boʻlgan shaxslardan baliq ovlash va ixtiofauna obyektlaridan foydalanishga ruxsat beruvchi hujjatlarni koʻrsatishni, shuningdek, ular tomonidan sodir etilgan qonun buzilishi holatlari yuzasidan yozma tushuntirishlar berishni talab qilish;

ov hududida quruqlik va suvdagi barcha transport vositalarini toʻxtatish, baliqchilik xoʻjaligining shartnoma, ruxsatnoma, baliqlarni ovlash daftari, baliq ovlash qurollari va ovlangan baliqlar, ishlab chiqarish xonalari, suzish vositalari hamda qabul qilish punktlarini koʻzdan kechirish;

suv havzalaridan chiqarib olingan baliqlarning oʻrnini toʻldirish maqsadida har yili suv havzasining 1 gektarini kamida 50 ta baliq chavoqlari (shu yilgi yoki 1 yillik baliqlar darajasida) bilan baliqlantirishda ishtirok etish va dalolatnoma rasmiylashtirish;

tabiiy suv havzalarida taqiqlangan baliq ovlash va boshqa brakonyerlik qurollaridan foydalanishga yoʻl qoʻymaslik;

noqonuniy ovlangan baliqlarni belgilangan tartibda olib qoʻyish hamda qayta ishlovchi yoki savdo tashkilotlariga (shartnoma asosida ulgurji narxlarda) berish, shuningdek, baliq ovlash va ixtiofauna obyektlaridan foydalanish huquqini beruvchi hujjatlarni olib qoʻyish;

taqiqlangan baliq ovlash qurollari va vositalari hamda hujjatsiz kemalarni huquqbuzarlardan olib qoʻyish va belgilangan tartibda yoʻq qilish;

oʻtkazilgan nazorat tadbirlari yuzasidan dalolatnomalar va maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisida bayonnomalar rasmiylashtirish;

qonun buzilishlari yuzasidan toʻplangan materiallarni vakolatli organlarga yuborish.

vakolatli organ tomonidan sanoat usulida baliq ovlash bilan shugʻullanuvchi shaxslarning baliq ovlash qoidalariga rioya qilishi boʻyicha monitoring tadbirlari tadbirkorlik faoliyatini tekshirish hisoblanmaydi hamda ular mansabdor shaxslar va davlat organlari bilan kelishilmaydi.

32. Sanoat usulida baliq ovlashda quyidagilar taqiqlanadi:

Oʻzbekiston Respublikasining Qizil kitobiga kiritilgan baliqlar turlarini ovlash (bunda baliq ovlash toʻrlariga bunday baliqlar tushib qolganda, ularni tirik holda suv havzasiga chiqarib yuboriladi);

baliq ovlash joylarida baliq ovlash vositalari hamda boshqa baliq ovlash anjomlari bilan ruxsat beruvchi hujjatlarsiz boʻlish;

baliq ovlash taqiqlangan muddatlarda baliq ovlash;

belgilangan oʻlchamdan kichik baliqlarni ovlash;

ruxsatnomada koʻrsatilmagan joylarda baliq ovlash;

oqar suv havzalarida (daryo, soy, kanal, anhor, zovur va boshqalar) sanoat usulida baliq ovlash uchun moʻljallangan baliq ovlash qurollari va vositalaridan foydalanish;

baliq ovlash joylari hisoblanmaydigan hududlarda, shuningdek, baliq urchish joylari, qoʻriqxonalar, milliy va tabiat bogʻlarida baliq ovlash;

koʻpayish, migratsiya davri hamda oziqa yetishmasligidan qutulish uchun koʻchayotgan baliqlarni ovlash;

baliqlarni saqlash joylaridan tegishli hujjatlarsiz (yuk xati, chek, hisob-faktura) olib chiqish va tashish;

tutilgan 1 turdagi baliqlarni boshqa nom bilan yoki tur nomini koʻrsatmasdan qabul qilish va topshirish;

tutilgan baliqlar miqdori va ovlangan baliq turlari toʻgʻrisidagi hisobotlarni qasddan buzib yuritish va hisobot maʼlumotlarini buzib taqdim etish;

mast holatda va giyohvandlik vositalari taʼsiri ostida boʻlgan paytda baliq ovlash;

baliq ovlash joylaridagi yovvoyi tabiatga zarar yetkazish;

baliqchilik xoʻjaliklariga biriktirilgan tabiiy suv havzalaridan korxona va sugʻorish ehtiyojlari uchun baliqlarni himoya qilish qurilmalarisiz suv olish;

baliqlarning parazit va yuqumli kasalliklari aniqlangan tabiiy havzalarda foydalanilgan har qanday baliq ovlash vositalarini oldindan zararsizlantirmasdan turib boshqa suv havzalariga tashlash;

toʻsinlar va baliq ovlash chegaralarini hamda baliq ovlanishi taqiqlangan zonalarni belgilaydigan suzib yuruvchi tanish belgilarini yoʻq qilish yoki ishdan chiqarish;

mahkamlanadigan yoyma toʻrlarni oʻrnatish;

ajratilgan suv havzasi uchastkasidan tashqarida sanoat usulida baliq ovlash;

vakolatli organning ruxsatisiz va Fanlar akademiyasining xulosasisiz xorijdan keltirilgan yangi turdagi baliqlarni moslashtirish va tabiiy havzalarni baliqlantirish.

33. Tabiiy suv havzasidagi baliq resurslari zaxirasining holatidan kelib chiqib, vakolatli organ tomonidan Fanlar akademiyasining xulosasiga asosan ushbu havzada muayyan muddatga sanoat usulida baliq ovlashga moratoriy eʼlon qilinishi mumkin.

4-bob. Sanoat usulida baliq ovlashning hisobini yuritish

34. Baliqchilik xoʻjaliklari sanoat usulida ovlangan baliqlar toʻgʻrisidagi maʼlumotni elektron platformaga kiritib boradi.

35. Baliqchilik xoʻjaliklarining sanoat usulida baliq ovlashga ruxsat berilgan toʻrlarini hisobga qoʻyish va identifikatsiya qilish hamda maxsus tamgʻalash uchun bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi miqdorida Ekologiya jamgʻarmasiga yigʻim undiriladi.

36. Vakolatli organning tuman (shahar) boʻlimlari inspektori baliqchilik xoʻjaliklari tomonidan sanoat usulida ovlangan baliqlarni elektron platformaga kiritib borilishini monitoring qilib borishi shart.

37. Baliqchilik xoʻjaliklari biriktirilgan suv havzasi chegarasida tarozi va videokamera bilan jihozlangan ovlangan baliqlarni qabul qilish punktini tashkil etishi shart.

38. Qabul qilingan baliqlar oʻlchanganidan soʻng turlarga ajratilib, sanoat usulida ovlangan baliqlarni qayd etish daftari va yuk xatida qayd etiladi hamda ushbu maʼlumotlar elektron shaklda “Ekonazorat” axborot tizimiga kiritiladi.

5-bob. Ixtiofauna obyektlaridan foydalanishni nazorat qilish

39. Ixtiofauna obyektlaridan foydalanish, ularni qayta koʻpaytirish va muhofaza qilish boʻyicha davlat nazorati vakolatli organ va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

40. Ixtiofauna obyektlaridan foydalanish, ularni qayta koʻpaytirish va muhofaza qilish boʻyicha idoraviy nazorat tasarrufida baliq ovlash xoʻjaliklari mavjud boʻlgan davlat organlari hamda tashkilotlar tomonidan ularga biriktirilgan hududlarda amalga oshiriladi.

41. Ixtiofauna obyektlaridan foydalanish, ularni qayta koʻpaytirish va muhofaza qilish boʻyicha jamoatchilik nazorati fuqarolar, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, ommaviy axborot vositalari va nodavlat notijorat tashkilotlar tomonidan amalga oshiriladi.

42. Noqonuniy ovlangan baliq va baliq mahsulotlari belgilangan tartibda olib qoʻyiladi, aybdor shaxslar esa ixtiofauna obyektlariga yetkazilgan zarar uchun javobgar boʻladilar.

Ixtiofauna obyektlaridan foydalanish tartibining buzilishi oqibatida yetkazilgan zarar ushbu Qoidalarga 4-ilovaga muvofiq miqdorda hisoblanadi.

Noqonuniy ovlangan baliq turlari boʻyicha ancha miqdorda zarar yetkazish bilan bogʻliq holatlarda ilmiy muassasalarning xulosasi olinadi. Bunda aniqlangan zararni qoplash hisobiga tushadigan mablagʻning 10 foizi ekologiya sohasidagi ilmiy va taʼlim muassasalar xarajatlarini qoplash uchun ajratiladi.

43. Maʼmuriy huquqbuzarlik uchun jarima summalarini undirish hamda ixtiofauna obyektlariga yetkazilgan zararni qoplash, shuningdek, musodara qilingan baliq ovlash qurollari va olib qoʻyilgan baliq mahsulotlarini sotishdan tushgan mablagʻlar davlat ijrochilari tomonidan majburiy tartibda undiriladi.

44. Agar huquqbuzarlik baliqchilik xoʻjaligi tomonidan aniqlangan taqdirda, ixtiofauna obyektlariga yetkazilgan zararni qoplash maqsadida undirilgan summaning 15 foizi Ekologiya jamgʻarmasiga kelib tushganidan soʻng uch ish kuni mobaynida ushbu huquqbuzarlikni aniqlagan baliqchilik xoʻjaligining hisobvaragʻiga oʻtkazib beriladi.

45. Baliq ovlash bilan bogʻliq huquqbuzarliklarni bevosita aniqlagan va maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisida bayonnoma rasmiylashtirgan vakolatli shaxsga obyektlariga yetkazilgan zarar summasining 15 foizi miqdorida Ekologiya jamgʻarmasiga kelib tushganidan soʻng uch ish kuni mobaynida pul mukofoti beriladi.

46. Noqonuniy ovlangan baliqlar, taqiqlangan baliq ovlash qurollari va vositalari, hujjatsiz kemalar brakonyerlikning oldini olish maqsadida majburiy tartibda olib qoʻyiladi.

47. Huquqbuzarlardan olingan taqiqlangan baliq ovlash qurollari va vositalari, hujjatsiz kemalar sud qaroriga asosan yoʻq qilinadi.

48. Tabiiy suv havzalaridan egasizligi uchun olib qoʻyilgan taqiqlangan baliq ovlash qurollari va vositalari toʻgʻridan-toʻgʻri nazorat tadbirida ishtirok etgan boshqa organlar hamda baliqchilik xoʻjaliklari vakillarining ishtirokida rasmiylashtiriladi va belgilangan tartibda yoʻq qilinadi.

49. Yuridik va jismoniy shaxslar huquqbuzarlik oqibatida ixtiofauna obyektlariga yetkazilgan zararni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda va shartlarda qoplashi shart. Zararni qoplash aybdorlarni qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgarlikdan ozod qilmaydi.

6-bob. Yakunlovchi qoida

50. Mazkur Qoidalar talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.

Oʻzbekiston Respublikasining tabiiy suv havzalarida baliq ovlash qoidalariga 1-ILOVA

Baliq ovlash uchun toʻlovlar

T/r Baliq turlari Jinsi va yoshidan qatʼi nazar, baliq ovlash narxi Bazaviy hisoblash miqdoriga nisbatan koeffitsiyent Chet el fuqarolari va yuridik shaxslari uchun (1 dona uchun AQSH dollarida) * Sanoat maqsadida (1 tonna uchun) ** Havaskorlik va sport maqsadlarida (1 kg uchun) Ilmiy- tadqiqot maqsadlarida (1 dona uchun) Sanoat ahamiyatiga molik baliqlar va ularning boshqa turlari 1. Oddiy Laqqa Siluris glanis L . (Linnaeus, 1758), Oq doʻng peshona Nypophthalmichthys molitrix (Valenciennes, 1844), Chipor doʻng peshona Nypophthalmichthys (Arystichthys) nobilis (Richardson, 1845), Oq amur Ctenopharyngodon idella (Valenciennes, 1844 ), Zogʻora baliq Cyprinus carpio (Linnaeus, 1758), Choʻrtansifat oq qayroq Aspiolucius esocinus (Kessler, 1874), Orol oqqayroq Aspius aspius iblioides (Kessler, 1872), Pelyad Coregonus peled (Gmelin, 1788), Oq sla Sander (Stizostedion) lucioperca (Linnaeus, 1758), Kamalakrang gul baliq Oncorhinhus mykiss (Walbaum, 1792). 3,5 0,03 0,02 15 2. Tovonbaliq Carassius auratus gibelio (Bloch, 1782), Samarqand loyxoʻragi Varicorhinus capoeta Neratensis n. Steidachneri (Kessler), Ilonbosh Channa argus warpachowskii (Berg, 1909), Sharq oqchasi Abramis brama orientalis (Berg, 1949), Choʻrtan baliq Esox lucius (Linnaeus, 1758), Orol moy baligʻi Chalcalburnus chalcoides aralensis (Berg, 1923), Qora baliq Schizothorax intermedius (McClelland, 1842) (eurystomus). 3 0,01 0,01 5 3. Qizilkoʻz baligʻi (plotva) Rutilus rutilus aralensis (Berg 1916) va boshqa qiymati past turlar 1 0,005 0,001 1 Oʻzbekiston Respublikasining Qizil kitobiga kiritilgan kamyob va yoʻqolib borayotgan turlar 5. Orol moʻylovdori (Orol soʻzanbaligʻi, Soʻgʻyon) Luciobarbus brachycephalus (Kessler, 1872), Turkiston moʻylovdori (Shimbaliq, qayaz) Luciobarbus conocephalus (Kessler, 1872), Orol bakra baligʻi (Ship) Acipenser nudiventris ( Lovetsky , 1828 ), Sirdaryo kurak buruni (Filboʻyin) Pseudoscaphirhynchus fedtschenkoi (Kessler, 1872), Katta Amudaryo kurakburuni (Qilquyruq) Pseudoscaphirhynchus kaufmanni (Bogdanow, 1874), Kichik Amudaryo kurak buruni (Toshbakra) Pseudoscaphirhynchus hermanni (Kessler, 1877) Qorakoʻz (Oq sazan) Ballerus sapa (Pallas, 1814), Choʻrtansimon oqqayroq (Kalbaliq, choʻrtanmarka) Aspiolucius esocinus (Kessler, 1874), Turkiston koʻk boʻyini (Koʻkturna) Leuciscus idus Linnaeus, 1758., ssp oxianus (Kessler, 1877), Orol sulaymon baligʻi Salmo aralensis (Berg, 1908) Amudaryo gul baligʻi Salmo oxianus (Kessler, 1874), taqiqlanadi taqiqlanadi 5 500 6. Toshkent yuzasuzari Alburnus oblongus (Bulgakov, 1923), Parrak (Nashtarqanot) Capoetobrama kuschakewitschi ( Kessler , 1872), Orol tikanagi Sabanejewia aralensis ( Kessler , 1877), Turkiston laqqachasi Glyptosternon oschanini (Nerzenstein, 1889), Orol sanchani (Tikanbaliq, itbaliq) Pungittis platygaster , (Kessler, 1859., ssp. Aralensis Kessler, 1874), Chortoq Shaytonbaligʻi Cottus jaxartensis (Berg, 1916), Turkiston shaytonbaligʻi (Toshbuqa) Cottus spinulosus (Kessler, 1872). taqiqlanadi taqiqlanadi 1 250

Oʻzbekiston Respublikasining tabiiy suv havzalarida baliq ovlash qoidalariga 2-ILOVA

Sanoat usulida baliq ovlash uchun ruxsat berilgan toʻrlarga qoʻyiladigan

Maxsus tamgʻa tavsifi:

maxsus tamgʻa zanglamaydigan materialdan tayyorlanadi;

maxsus tamgʻa baliq ovlash toʻrining uchta joyiga mustahkam oʻrnatiladi;

maxsus tamgʻada jami 9 ta, shundan 3 ta harf va 6 ta raqam kombinatsiyalaridan iborat identifikatsiya belgisi boʻladi;

bir xil identifikatsiya belgili maxsus tamgʻa uch donadan tayyorlanadi.

Maxsus tamgʻaning shakli:

AVS 123456

Oʻzbekiston Respublikasining tabiiy suv havzalarida baliq ovlash qoidalariga 3-ILOVA

Sanoat usulida ovlanadigan baliqlarning

Suv havzasi Oʻlchov birligi (sm) Zogʻora baliq Cyprinus carpio (Linnaeus) Zarafshon suv havzasi boʻylab 35 Qashqadaryo suv havzasi boʻylab 26 Surxondaryo suv havzasi boʻylab 28 Sirdaryo suv havzasi boʻylab 28 Amudaryo suv havzasi boʻylab 29 Sharq oqchasi Abramis brama orientalis (Berg) Xorazm viloyati suv havzalari boʻylab 28 Toshkent viloyati suv havzalari boʻylab 26 Zarafshon suv havzasi boʻylab 24 Sirdaryo suv havzasi boʻylab 25 Amudaryo suv havzasi boʻylab 20 Samarqand loyxoʻragi Varicorhynus capoeto heratensis natio steindachneri (Kessler) Zarafshon suv havzasi boʻylab 24 Qashqadaryo suv havzasi boʻylab 23 Surxondaryo suv havzasi boʻylab 22 Orol oqqayrogʻi Aspius aspius taenatus niblioides (Kessler) Sirdaryo suv havzasi boʻylab 36 Amudaryo suv havzasi boʻylab 45 Surxondaryo suv havzasi boʻylab 38 Xorazm suv havzasi boʻylab 36 Oq sla Sander lucioperca (Linnaeus) Sirdaryo suv havzasi boʻylab 36 Amudaryo suv havzasi boʻylab 37 Surxondaryo suv havzasi boʻylab 38 Xorazm suv havzasi boʻylab 37 Zarafshon suv havzasi boʻylab 37 Tovonbaliq Carassius auratus gibelio (Bloch) Barcha suv havzalarida 26 Orol moy baliq Chalcalburnus chalcoides aralensis (Berg) Amudaryo suv havzasi boʻylab 19 Boshqa barcha suv havzalarida 16 Qizilkoʻz Rutilus rutilus aralensis (Berg) Zarafshon suv havzasi boʻylab 20 Boshqa barcha suv havzalarida 17 Ilonbosh Channa argus warpachowskii (Berg) Barcha suv havzalarida 45 Oddiy Laqqa Silurus glanis (Linnaeus) Barcha suv havzalarida 50 Oʻsimliklar bilan oziqlanadigan barcha baliqlar — oq doʻng peshona Nypophthalmichthys molitrix (Valenciennes) , chipor doʻng peshona Nypophthalmichthys nobilis (Richardson) , oq amur Ctenopharyngodon idella (Valenciennes) Barcha suv havzalarida 55

Oʻzbekiston Respublikasining tabiiy suv havzalarida baliq ovlash qoidalariga 4-ILOVA

Ixtiofauna obyektlaridan foydalanish tartibining buzilishi oqibatida yetkazilgan zararni hisoblash

Baliq turlari Yoshi, kattaligi, ogʻirligi va jinsidan qatʼi nazar, har bir dona baliq uchun undiriladigan zarar miqdori (bazaviy hisoblash miqdoriga nisbatan koeffitsiyent) * Oʻzbekiston Respublikasining Qizil kitobiga kiritilganlar Orol moʻylovdori (Orol soʻzanbaligʻi, Soʻgʻyon) Luciobarbus brachycephalus (Kessler, 1872), Turkiston moʻylovdori (Shimbaliq, qayaz) Luciobarbus conocephalus (Kessler, 1872), Orol bakra baligʻi (Ship) Acipenser nudiventris (Lovetsky, 1828), Sirdaryo kurak buruni (Filboʻyin) Pseudoscaphirhynchus fedtschenkoi (Kessler, 1872 ), Katta Amudaryo kurak buruni (Qilquyruq) Pseudoscaphirhynchus kaufmanni (Bogdanow, 1874), Kichik Amudaryo kurak buruni (Toshbakra) Pseudoscaphirhynchus hermanni (Kessler , 1877), Qorakoʻz (Oq sazan) Ballerus sapa (Pallas, 1814), Choʻrtansimon oqqayroq (Kalbaliq, choʻrtanmarka) Aspiolucius esocinus (Kessler, 1874), Turkiston koʻk boʻyini (Koʻkturna) Leuciscus idus (Linnaeus, 1758., ssp oxianus Kessler, 1877), Orol sulaymon baligʻi Salmo aralensis (Berg, 1908), Amudaryo gul baligʻi Salmo oxianus (Kessler, 1874). 15 Toshkent yuzasuzari Alburnus oblongus (Bulgakov, 1923), Parrak (Nashtarqanot) Capoetobrama kuschakewitschi ( Kessler , 1872), Orol tikanagi ( Sabanejewia aralensis (Kessler, 1877), Turkiston laqqachasi Glyptosternon oschanini (Nerzenstein, 1889), Orol sanchani (Tikanbaliq, itbaliq) Pungittis platygaster (Kessler, 1859., ssp. Aralensis Kessler, 1874), Chortoq shayton baligʻi Cottus jaxartensis (Berg, 1916), Turkiston shaytonbaligʻi (Toshbuqa) Cottus spinulosus (Kessler, 1872.). 10 Boshqa turlar Oddiy laqqa Siluris glanis L. (Linnaeus, 1758), Oq doʻng peshona Nypophthalmichthys molitrix (Valenciennes, 1844), Chipor doʻng peshona Nypophthalmichthys (Arystichthys) nobili s (Richardson, 1845), Oq amur Ctenopharyngodon idella (Valenciennes, 1844), Qora amur Mylopharyngodon piceus (Richardson, 1846). 10 Zogʻora baliq Cyprinus carpio (Linnaeus, 1758), Oq sla Sander (Stizostedion) lucioperca (Linnaeus, 1758), Choʻrtansifat oqqayroq Aspiolucius esocinus (Kessler, 1874), Orol oqqayroq Aspius aspius iblioides (Kessler, 1872), Pelyad Coregonus (Gmelin, 1788), Kamalakrang gul baliq Oncorhinhus mykiss (Walbaum, 1792). 5 Ilonbosh Channa argus warpachowskii (Berg, 1909), Choʻrtan baliq Esox lucius (Linnaeus, 1758). 3 Kumush tovon baliq Carassius auratus gibelio (Bloch, 1782), Samarqand xramulyasi Varicorhinus capoeta Neratensis n. Steidachneri (Kessler), Sharq oqchasi Abramis brama orientalis (Berg, 1949). 2 Orol moy baligʻi Chalcalburnus chalcoides aralensi s (Berg, 1923), Oddiy qorabaliq Schizothorax intermedius (McClelland, 1842) (eurystomus). 1,5 Orol chavoq baligʻi (vobla) Rutilus rutilus aralensis (Berg 1916), Qilich baliq Pelecus cultratus (Linnaeus, 1758), Oddiy qirraqorin Nemiculter leucisculus (Vasilevskiy, 1855). 1 Baliq uvuldirigʻi (1 kg uchun) 50 Taqiqlangan davrda va taqiqlangan joylarda baliq tutganlik uchun Mazkur tur uchun undiriladigan zarar summasining 5 baravari miqdorida Elektr toki va zaharlovchi moddalarni qoʻllab baliq tutganlik uchun Mazkur tur uchun undiriladigan zarar summasining 10 baravari miqdorida ** Baliqlar urchish joylarini va qishlash chuqurlarini ifloslantirilganlik hamda yoʻq qilganlik uchun 10

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 9-fevral,

80-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 10.02.2024-y., 09/24/80/0113-son; 04.07.2026-y., 06/26/122/0687-son)

lex.uz