📅 2024-yil 12-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 12-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 12 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 12 февраля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 12 February 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
ТУЗИЛМАСИ
ТУЗИЛМАСИ
ЖАДВАЛИ
ЖАДВАЛИ
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
ДАСТУРИ
ДАСТУРИ
ТАРКИБИ
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институти ҳамда М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Сўнгги вақтларда дунёнинг турли давлатларида содир бўлаётган кучли зилзилалар оқибатида юзага келаётган талафотлар мамлакатимизда сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини, ҳудудлар ва аҳолининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш соҳаларини ривожлантириш ҳамда илмий-тадқиқотларнинг самарадорлигини янада оширишни, соҳага илмий жиҳатдан замонавий ёндашувларни жорий этишни талаб этмоқда.
Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги илмий-тадқиқот институтларининг фаолиятини янада ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 майдаги ПФ-144-сон Фармони ва «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 16 майдаги ПҚ-158-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 майдаги ПФ-144-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини 2025 йилгача такомиллаштириш концепциясини 2022-2023 йилларда амалга ошириш «йўл харитаси»да Фанлар академиясининг Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институти ҳамда М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг фаолият йўналишларини қайта кўриб чиқиш вазифаси белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институтининг асосий вазифалари 1-иловага мувофиқ;
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг асосий вазифалари 2-иловага мувофиқ;
Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институтининг тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг тузилмаси 4-иловага мувофиқ;
Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институтининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган илмий ходимлари сонининг жадвали 5-иловага мувофиқ;
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган илмий ходимлари сонининг жадвали 6-иловага мувофиқ;
Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институтининг 2026 йилгача мақсадли кўрсаткичлари 7-иловага мувофиқ;
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг 2026 йилгача мақсадли кўрсаткичлари 8-иловага мувофиқ;
Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институтининг 2024 — 2026 йилларга мўлжалланган илмий-тадқиқот ишлари дастури 9-иловага мувофиқ;
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг 2024 — 2026 йилларга мўлжалланган илмий-тадқиқот ишлари дастури 10-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Фанлар академияси президентига заруратга кўра институтлар тузилмаларига ходимларнинг умумий чекланган сони ва белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
а) Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институти ҳамда М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти (кейинги ўринларда — институтлар) Фанлар академияси тизимидаги илмий ташкилотлар сифатида давлат буюртмалари ва дастурларини амалга ошириш доирасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказади ҳамда инновацион ишланмаларни амалиётга жорий қилишда иштирок этади;
б) институтларга Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Фанлар академияси уставида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директорлар раҳбарлик қилади. Институтлар директорлари Фанлар академиясининг тегишли вице-президенти билан келишилган ҳолда, улар томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган икки нафар (илмий ишлар ва умумий ишлар бўйича) ўринбосарларига эга бўлади;
в) институтлар фаолияти Давлат бюджети ҳисобидан тегишли молия йилида республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Фанлар академиясига ажратиладиган маблағлар доирасида молиялаштирилади;
г) институтлар сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш йўналишидаги илмий-тадқиқот ишлари режаларини тегишлича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда амалга оширади;
д) институтлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига:
сейсмик фаол зоналарда жойлашган шаҳарларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш учун сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини;
сейсмик фаол зоналарда янги қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили IV тоифа объектлар учун зилзилабардошлик бўйича илмий хулосаларни белгиланган тартибда тақдим этиб боради;
е) институтлар вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимликлари билан бевосита ҳамкорлик қилиш доирасида:
ҳар чоракда тегишли ҳудудга ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот ишланмаларини ҳокимликларга киритиб, уларнинг мазмун-моҳияти юзасидан жойига чиққан ҳолда ёки видеоконференцалоқа шаклида тушунтиришлар ва илмий-семинарлар ташкил этиб боради;
ҳудудлар сейсмик хавфсизлигини таъминлашга оид ҳокимликларнинг барча сўров ва мурожаатларига илмий ва амалий ёндашув асосида хулосаларни беғараз тақдим этади;
олимлардан иборат таркибда илмий гуруҳлар ташкил этиб, ҳар бир ҳудудга бириктиради ва ҳудудлар кесимида тадқиқотлар ўтказади.
4. Қуйидагилар институтлар фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Давлат бюджети маблағлари;
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ ўтказиладиган илмий лойиҳалар танловлари натижалари бўйича ажратиладиган маблағлар;
илмий-тадқиқот ишларини бажаришдан тушадиган маблағлар;
халқаро молия институтлари ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантлари;
хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
5. Институтларга уларга юкланган вазифаларни бажариш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бюджетдан ташқари маблағлари доирасида қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
тадқиқотларни амалга оширишга республика илмий-тадқиқот институтлари ва марказларнинг етакчи ходимларини, шу жумладан, олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчилари таркибидан, шунингдек, халқаро консультантлар — маслаҳатчилар, олимлар ва мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш;
халқаро ташкилотлар, жумладан, жамғармалар, хорижий тадқиқот марказлари, шунингдек, таълим ташкилотлари билан тадқиқотлар ўтказиш ва кадрлар тайёрлаш бўйича шартномалар тузиш.
6. Фанлар академияси:
бир ой муддатда институтларнинг янгиланган низомларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишни таъминласин;
икки ой муддатда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигига давлат буюртмасини бажариш бўйича илмий-тадқиқот лойиҳалари танловини эълон қилиш учун сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги мавжуд муаммоларнинг илмий ечимини таъминлашга қаратилган илмий тадқиқотларни амалга ошириш бўйича белгиланган тартибда асосланган таклиф киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 11-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Юлдашев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Сейсмик хавфсизликни таъминлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўлимига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 84-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институтининг
1. Зилзилалар тайёрланиши ва содир бўлиши жараёнини математик моделлар, геологик-геофизик ва геодинамик усуллар асосида тадқиқ қилиш ҳамда уларнинг даракчилари мажмуасининг намоён бўлиш қонуниятларини аниқлаш, зилзилаларни прогноз қилиш бўйича илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш.
2. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази томонидан республика ва трансчегаравий ҳудудларда амалга ошириладиган сейсмик ва комплекс-прогностик мониторинг натижаларини илмий жиҳатдан таҳлил қилиш ва хулосалар тайёрлаш.
3. Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформасига киритилган хулосаларда фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқиш ҳолатлари кўрсатилганда, вазирлик ва идоралар билан биргаликда тегишли чора-тадбирлар ва ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш.
4. Хавфлилик омили юқори бўлган объектларда, шунингдек, атом электр станциялари, гидротехника иншоотларида, нефть ва газ қазиб чиқариш конларида ҳамда бошқа майдонларда ва уларнинг атрофида амалга ошириладиган сейсмологик кузатувларда қатнашиш ҳамда мониторинг натижаларини илмий жиҳатдан таҳлил қилиб бориш.
5. Кучли зилзилалар натижасида бино ва иншоотларнинг сейсмик заифлигини «грунт-иншоот» тизимининг тебраниши ҳамда талафотланиш хусусиятларини инструментал тадқиқотлар асосида баҳолаш.
6. Кучли зилзилалар содир бўлганда, эпицентрал ҳудудларда комплекс геологик-геофизик ва макросейсмик тадқиқотларни амалга ошириш, олинган натижалар юзасидан илмий ва амалий хулосалар ишлаб чиқиш.
7. Сув омборларида фаолият юритувчи масъул ходимларнинг сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни амалга ошириш ва бирламчи таҳлил қилиш бўйича ҳар икки йилда малакасини оширишда қатнашиш.
8. Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлик даражасини доимий космик мониторинг қилиш тизими орқали илмий таҳлил қилишда қатнашиш.
9. Минтақавий, маҳаллий ва қурилиш майдони кесимида сейсмик хавфни, сейсмик таъсирни, сейсмик хатарни баҳолашнинг янги назарий ва амалий усулларини ишлаб чиқиш, мавжудларини такомиллаштириш.
10. Республика ҳудудини, шунингдек, вилоятлар кесимида сейсмик хавфни ва хатарни ҳудудлаштириш тадқиқотларини босқичма-босқич ўтказиш ва улар асосида сейсмик ҳудудларда қурилишни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни такомиллаштиришда иштирок этиш.
11. Ҳудудларнинг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини (ҳудудларда шаҳарлар бош режаларини ишлаб чиқиш дастурларига мувофиқ ва бош режалар ишлаб чиқилгунга қадар) ишлаб чиқиш.
12. Республика аҳоли яшаш пунктларининг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини муҳандислик кўрсаткичларда ишлаб чиқиш ва уларни амалиётда қўллаш технологиясини такомиллаштириш, рақамлаштирилган онлайн хариталарни яратиш ва уларнинг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчи лойиҳа ташкилотларига ёки мазкур ҳужжатлар буюртмачиларига тақдим этиш.
13. Республика ҳудудларида мавжуд фаол тектоник ер ёриқларининг кўрсаткичларини илмий жиҳатдан ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда ўрганишлар якунлари бўйича маълумотлар базасини шакллантириб, фаол тектоник ер ёриқларининг электрон хариталари ва паспортларини яратиш.
14. Фаол тектоник ер ёриқлари бўйича ишлаб чиқилган таклифларни тегишлича Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, сув омборларига масъул бўлган ташкилотлар ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органларига доимий равишда тақдим этиб бориш.
15. Сейсмология, аҳоли ва ҳудудларнинг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш соҳасида устувор йўналишлардаги фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларни амалга ошириш.
16. Илмий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларнинг натижаларини тижоратлаштириш.
17. Белгиланган тартибда халқаро илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш, чет эл университетлари, илмий-текшириш марказлари ва институтлари билан қўшма тадқиқотларда иштирок этиш, тегишли илмий йўналишлар ва ихтисосликлар бўйича илмий даражали кадрларни тайёрлаш.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 84-сон қарорига 2-ИЛОВА
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг
1. Грунт билан ўзаро таъсирни ва конструктив ўзига хосликларни ҳисобга олган ҳолда, ер ости иншоотлари зилзилабардошлигининг сейсмодинамикаси назариясини ривожлантириш, пойдеворларнинг грунт билан ўзаро таъсирини ҳисобга олиб, зилзила таъсиридаги транспорт иншоотларининг конструкцияларини ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш.
2. Эластик асосда жойлашган қалин пластиналарнинг бимоментли назариясига асосланган фазовий ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқиш, турли грунтларда жойлашган сейсмик мустаҳкам кўп қаватли биноларнинг фазовий моделларини такомиллаштириш ва уларнинг ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқиш.
3. Сейсмик фаол ҳудудларда қуриладиган сейсмик ҳимоя тизимига эга бўлган ва эга бўлмаган кўп қаватли биноларнинг фазовий деформацияланиши ва конструктив ўзига хосликларини инобатга олган ҳолда, уларни сейсмик мустаҳкамликка ҳисоблаш бўйича тавсияномалар тайёрлаш.
4. Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлик даражасини доимий космик мониторинг қилиш тизими орқали баҳолаш ҳамда уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати орқали илмий хулосалар тайёрлаш.
5. Грунт ва тоғ жинсларининг динамик (сейсмик) юкланишлардаги деформацион кўрсаткичлари, хусусиятлари ва ҳолатини ҳамда грунтли иншоотлар (грунтли тўғонлар, дамбалар, чуқур карьер бортлари, грунт ва тоғ қияликлари ва бошқалар) сейсмик мустаҳкамлигини баҳолашнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш.
6. Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформасига киритилган сейсмологик маълумотлар асосида сув омборлари тўғонларининг динамик хоссаларини ўрганиб, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш ва илмий таҳлил қилиш.
7. Сейсмологик ва сейсмометрик кузатувлар ҳақида берилган маълумотларда сейсмик режимнинг ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда сув омборлари тўғонларининг динамик ҳолати тўғрисидаги маълумотлар ҳамда тегишли чоралар кўриш учун хулосалар тайёрлаш ва сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформасига киритиб бориш.
8. Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформасига киритилган хулосаларда фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқиш ҳолатлари кўрсатилганда, вазирлик ва идоралар билан биргаликда тегишли чора-тадбирлар ва ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш.
9. Қурилишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини ҳисобга олган ҳолда, грунтлар мустаҳкамлигининг янги моделлари асосида грунтли тўғонлар, грунт ва тоғ қияликлари ҳамда грунтли асосларнинг мустаҳкамлиги ва афзалликларини баҳолаш.
10. Республикадаги барча бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини мониторинг қилишнинг илмий асосларини яратиш, юз бериши мумкин бўлган зилзилаларда бино ва иншоотларнинг шикастланиш даражасини баҳолашда тўлиқ ва аниқ маълумотлар олиш учун сейсмик мустаҳкамлик ҳолати бўйича электрон-техник паспортларни шакллантириш ҳамда бино ва иншоотларнинг замонавий компьютер моделларини ишлаб чиқиш ва кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш.
11. Конструкциявий материалларни, бино ва иншоотлар мустаҳкамлик ресурсларини ва ёриқбардошлилигини, статик ва динамик кучлар таъсиридаги деформацион хусусиятларни тажриба асосида, шунингдек, назарий ўрганиш, эластик-пластик жараёнлар назариясини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлиги ва ёриқбардошлиги юқори бўлган янги қурилиш материалларини (фибро, нанофибро ва композит материаллар) ишлаб чиқариш технологиясини яратиш.
12. Зилзилабардош қурилиш технологияларини такомиллаштириш, иншоотларнинг зилзилабардошлиги ва сейсмик хавфсизлигини таъминлаш соҳасида илмий ҳажмдор ишланмаларни ишлаб чиқиш, уларни сейсмик хавфсизлик соҳасига жорий этиш, бино ва иншоотларнинг сейсмик ҳимоялаш услубларини, янги конструктив ечимларни ишлаб чиқиш, ўта ноёб ва масъулияти юқори бўлган ҳамда баланд қаватли бино ва иншоотларнинг сейсмик хатарини баҳолаш ва уларнинг мониторинг қилиш методикасини ишлаб чиқиш.
13. Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини баҳолашнинг замонавий услубларини ишлаб чиқиш ва уларнинг техник ҳолатини тадқиқ қилиш, жамоат, турар жой, саноат бинолари ва иншоотлари учун сейсмик хавфни баҳолаш, бино ва иншоотларни инструментал-техник текширувдан ўтказиш.
14. Экспериментлар ўтказиш услубларини ривожлантириш, янги қурилиш материалларининг физик-механик хоссаларини, конструкциялар мустаҳкамлигини, бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини тадқиқ қилиш ҳамда олинган натижаларни амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга киритиш.
15. Мехатроника, автоматик бошқариш тизимлари (АБТ), рақамли технологияларни қўллаган ҳолда пахтачилик, енгил саноат (чарм-пойабзал), тўқимачилик, полиграфия, қурилиш соҳаси ва қишлоқ хўжалиги учун энг замонавий юқори технологик валли машиналар, ускуналар, қурилмалар ва техник воситаларнинг янги авлодини яратиш, лойиҳалаштириш ҳамда тажриба ва саноат намуналарини яратишга оид илмий асосланган параметрларни амалиётга жорий қилиш учун тайёрлаш.
16. Пахта ҳосилини териш ва қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, қатор ораларига ишлов бериш машиналаридаги технологик ва динамик жараёнларнинг илмий-техник ечимларини ишлаб чиқиш, машина-трактор агрегатларини замонавий рақамли технологиялар негизида моделлаштириш.
17. Маҳаллий агротехник шароитларга мос терим аппаратлари комбинациялашадиган (горизонтал ёки вертикал шпинделли), турдошларига нисбатан арзон, юқори иш унумига эга экспортбоп ярим тиркама пахта териш машиналари ҳамда кенг қамровли культиваторларнинг илмий асосланган инновацион ечимларини яратиш, соҳага доир конструкторлик-технологик ишларни бажариш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш учун тавсиялар тайёрлаш.
18. Пахтани қайта ишлаш машиналари учун муқобил (ноанъанавий) энергияга асосланган янги технологик ускуналар ишлаб чиқишнинг илмий асосларини яратиш, саноат-тажриба нусхаларини синовдан ўтказиш, такомиллаштирилган пахта тозалаш машиналарини лойиҳалаштириш ва синаш ишларида рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш ҳамда уларни жорий этиш усулларини ишлаб чиқиш, шунингдек, машинасозлик ва пахта тозалаш саноатига хизмат кўрсатувчи тармоқларни замонавий технологияларга асосланган дастгоҳлар билан жиҳозлашда қатнашиш.
19. Турбулентликнинг универсал математик моделини ишлаб чиқиш, янги турбулентлик модели асосида замонавий халқаро дастурий мажмуа яратиш, ушбу дастурий мажмуа асосида самараси юқори бўлган ҳаво чанг тутгичлари, сепараторлар, гидроциклонлар, шамол генераторлари ва газ ёндиргичларни (горелка) лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишга жорий қилишга топшириш.
20. Конструктив турғунлик назарияси элементларини асослаш, гидро-пневмо тизимлар турғунлигини таъминлашга татбиқ этиш ҳамда ғилдиракли машиналар учун такомиллаштирилган гидравлик тизимларнинг илмий асосларини яратиш, ишлаб чиқаришга жорий қилиш.
21. Транспорт воситаларининг ҳаракатидан фойдаланган ҳолда экологик тоза электр энергияси генерациясига асосланган янги қурилмалар ишлаб чиқиш ва тажриба-саноат намуналарини синовдан ўтказиш.
22. Республика аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш, ўрта ва узоқ истиқболда бино ва иншоотлар ҳамда муҳандислик инфратузилмаларини сейсмик хавфдан ҳимоя қилишнинг стратегик йўналишларида, шунингдек, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси барқарор ривожланишининг келажак стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича илмий-амалий, дастурий ва ташкилий ишларни бажариш, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси комплексларининг ривожланиши ва модернизацияси бўйича дастурларни тайёрлашда иштирок этиш.
23. Республиканинг сейсмик фаол зоналарида янги қурилиши режалаштирилаётган, хавфлилик омили IV тоифага мансуб бўлган объектларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериш.
24. Соҳада фан ва таълим интеграциясини таъминлаш мақсадида олий таълим ташкилотларининг тегишли йўналишларидаги факультет ва кафедраларининг ўқув дастурлари ва методик қўлланмаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, талабаларнинг лаборатория ишларини бажариш учун Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти лабораторияларидан фойдаланиш, илмий ходимларнинг дарс жараёнларида иштирок этишини таъминлаш орқали юқори малакали кадрларни тайёрлашда, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашда иштирок этиш.
25. Илмий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларнинг натижаларини тижоратлаштириш.
26. Белгиланган тартибда халқаро илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш, чет эл университетлари, илмий-текшириш марказлари ва институтлари билан қўшма тадқиқотларда иштирок этиш, тегишли илмий йўналишлар ва ихтисосликлар бўйича илмий даражали кадрларни тайёрлаш.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 84-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институтининг
Ёш олимлар кенгаши Илмий кенгаш Директор Халқаро консультантлар — маслаҳатчилар Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари 1 Сейсмик хавфли зоналар кадастр хизмати 6 Умумий ишлар бўйича директор ўринбосари 1 Илмий котиб 1 Бухгалтерия 3 Зилзилаларни прогноз қилишнинг фундаментал муаммолари лабораторияси 10 Хўжалик шартномаларини бажарувчи илмий-техник гуруҳ * 14 АКТ мутахассиси 1 Бош иқтисодчи 1 Ёрдамчи ходимлар 16,5 Сейсмопрогностик маълумотларни комплекс таҳлил қилиш лабораторияси 16 «Сейсмология муаммолари» илмий журнали * 2 Кадрлар бўйича бош мутахассис 1 Инструментал сейсмология ва сейсмометрия лабораторияси 10 Режим-махсус қисм (бўлим) мутахассиси 1 Бош юрисконсульт 1 Муҳандислик сейсмологияси ва грунтлар динамикаси лабораторияси 11 Кутубхоначи 1 Сейсмик хатарлар лабораторияси 11 Патентшунос * 1 Сейсмик хавф ва ҳудудлаштириш лабораторияси 9 Халқаро бўлим * Сейсмотектоника ва геодинамика лабораторияси 10 Янгибозор геофизик илмий-тадқиқот обсерваторияси 17
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 84-сон қарорига 4-ИЛОВА
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг
Ёш олимлар кенгаши Илмий кенгаш Директор Халқаро консультантлар — маслаҳатчилар Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари 1 Механизм ва машиналар назарияси лабораторияси 10 Умумий ишлар бўйича директор ўринбосари 1 Илмий котиб 1 Ахборот-таҳлил хизмати 2 Геотехника ва ер ости иншоотлари сейсмодинамикаси лабораторияси 10 Машиналар динамикаси ва технологик жараёнлар муаммолари лабораторияси 10 Муҳандис-техник ва хўжалик хизмати * Ахборот-ресурс маркази 2 Фазовий иншоотлар динамикаси лабораторияси 10 Пахтани қайта ишлаш машиналари ва тизимлари динамикаси лабораторияси 5 Бош юрисконсульт 1 Грунтли иншоотлар динамикаси лабораторияси 10 Суюқлик, газ ва гидроузатиш тизимлари механикаси лабораторияси 10 Молия-иқтисодиёт бўлими 3 Кадрлар бўйича бош мутахассис 1 Бино ва иншоотларни моделлаштириш ва паспортлаштириш лабораторияси 10 «Механика муаммолари» илмий журнали ** Режим-махсус қисм (бўлим) мутахассиси 1 Бино ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги лабораторияси 10 «Кузатишлар муҳандислик-сейсмометрик станцияси» ноёб илмий объекти 4 Халқаро бўлим **
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 84-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институтининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган илмий ходимлари сонининг
Т/р Лабораториялар номи Илмий ходимларнинг штат бирликлари сони * 1. Зилзилаларни прогноз қилишнинг фундаментал муаммолари 5 2. Сейсмопрогностик маълумотларни комплекс таҳлил қилиш 4 3. Инструментал-сейсмология ва сейсмометрия 5 4. Муҳандислик сейсмологияси ва грунтлар динамикаси 4 5. Сейсмик хатарлар 5 6. Сейсмик хавф ва ҳудудлаштириш 4 7. Сейсмотектоника ва геодинамика 5 8. Янгибозор геофизик илмий-тадқиқот обсерваторияси 4 Жами 36
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 84-сон қарорига 6-ИЛОВА
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган илмий ходимлари сонининг
Т/р Лабораториялар номи Илмий ходимларнинг штат бирликлари сони 1. Геотехника ва ер ости иншоотлари сейсмодинамикаси 8 2. Фазовий иншоотлар динамикаси 8 3. Грунтли иншоотлар динамикаси 8 4. Бино ва иншоотларни моделлаштириш ва паспортлаштириш 5 5. Бино ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги 5 6. Механизм ва машиналар назарияси 6 7. Машиналар динамикаси ва технологик жараёнлар муаммолари 8 8. Пахтани қайта ишлаш машиналари ва тизимлари динамикаси 3 9. Суюқлик, газ ва гидроузатиш тизимлари механикаси 9 Жами 60
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 84-сон қарорига 7-ИЛОВА
Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институтининг 2026 йилгача
Т/р Кўрсаткичнинг (индикаторнинг) номи 2024 й. 2025 й. 2026 й. I. Илмий тадқиқот фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш 1. Ўртача ёши 50 45 42 II. Олий тоифадаги кадрларни тайёрлаш 2. Докторлик диссертациялари ҳимояси (DSc) 1 2 2 3. Фалсафа доктори диссертациялари ҳимояси (PhD) 6 4 6 4. Профессор илмий унвонини олган илмий ходимлар сони 1 2 2 5. Катта илмий ходим илмий унвонини олган илмий ходимлар сони 2 4 5 6. Фан доктори (DSc) даражасини олиш бўйича докторантлар сони 1 2 3 7. Фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш бўйича докторантлар сони 4 6 6 8. Стажёр-изланувчилар сони 2 4 4 9. Мустақил изланувчилар сони 2 4 6 10. Ёш олимлар сони (40 ёшгача) 15 20 25 III. Нашр этиш фаоллиги 11. Илмий мақолаларни нашр этиш 50 75 100 12. «Scopus» ва «Web of Science» халқаро маълумотлар базаларига кирувчи мақолалар 10 20 30 13. Хорижда чоп этиладиган мақолалар 15 25 35 14. Олий аттестация комиссияси рўйхатига кирувчи республика журналларидаги илмий мақолалар 25 25 35 15. Монографиялар, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари 2 3 4 16. Патентлар (ихтиро ва фойдали моделлар) 1 2 3 IV. Илмий натижаларни кенг муҳокама этиш ва замонавий фан ютуқларини оммалаштириш 17. Республика илмий конференцияларини ташкил этиш 1 1 2 18. Халқаро илмий конференцияларни ташкил этиш 1 1 2 19. Доимий равишда ўтказиладиган илмий семинарларни ташкил этиш 2 3 4 20. Доимий ўтказиладиган ўқув семинарларни ташкил этиш 1 2 3 V. Фан, таълим ва ишлаб-чиқариш интеграциясини чуқурлаштириш 21. Институтдаги илмий ишларнинг бажарилишида олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчилари иштироки 4 4 6 22. Институт илмий ходимларининг олий таълим ташкилотлари таълим жараёнидаги иштироки 7 10 12 23. Институт илмий ходимларининг ўрта-махсус ўқув ташкилотлари таълим жараёнидаги иштироки 2 2 4 24. Мактабларга оталиқ қилиш ишлари 1 2 3 25. Магистрлик диссертацияларига раҳбарлик қилиш 8 10 15 26. Битирув малакавий ишларга раҳбарлик қилиш 6 6 8 27. Илмий ишланмаларни жорий қилиш 2 3 4 28. Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш 1 2 3 29. Хўжалик шартномалари ҳисобига илмий-тадқиқот ишларини бажариш (млн. сўм) 2000 2500 3000 VI. Халқаро илмий-техник ҳамкорликни кенгайтириш 30. Хорижий илмий грантлар 1 2 3 31. Техник ёрдам лойиҳалари 2 2 3 32. Ҳамкорликдаги дастурлар доирасидаги илмий-изланишлар 2 2 4 33. Институт ходимларини дунёнинг етакчи илмий марказларига илмий сафарга юбориш 4 8 12 34. Хорижий олимларнинг институтга ташрифи 4 5 8 35. Институт ходимларининг хорижий олимлар билан биргаликдаги мақолалари 3 5 8 VII. Институтнинг моддий-техник базасини ривожлантириш 36. Замонавий лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозланганлик даражаси (%) 30 50 80 37. Мебель ва техник воситаларнинг янгиланганлик даражаси (%) 30 50 80 38. Кутубхонадаги мавжуд адабиётлар электрон базасини яратиш ва унинг локал тармоққа уланганлик даражаси (%) 40 70 100
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 84-сон қарорига 8-ИЛОВА
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг 2026 йилгача
Т/р Кўрсаткичнинг (индикаторнинг) номи 2024 й. 2025 й. 2026 й. I. Илмий тадқиқот фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш 1. Ўртача ёши 49 45 42 II. Олий тоифадаги кадрларни тайёрлаш 2. Докторлик диссертациялари ҳимояси (DSc) 1 2 2 3. Фалсафа доктори диссертациялари ҳимояси (PhD) 4 5 6 4. Профессор илмий унвонини олган илмий ходимлар сони 2 2 3 5. Катта илмий ходим илмий унвонини олган илмий ходимлар сони 2 4 5 6. Фан доктори (DSc) даражасини олиш бўйича докторантлар сони 1 2 3 7. Фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш бўйича докторантлар сони 4 6 6 8. Стажёр-изланувчилар сони 4 6 8 9. Мустақил изланувчилар сони 4 6 8 10. Ёш олимлар сони (40 ёшгача) 20 30 35 III. Нашр этиш фаоллиги 11. Илмий мақолаларни нашр этиш 45 50 70 12. «Scopus» ва «Web of Science» халқаро маълумотлар базаларига кирувчи мақолалар 30 40 45 13. Хорижда чоп этиладиган мақолалар 10 20 25 14. Олий аттестация комиссияси рўйхатига кирувчи республика журналларидаги илмий мақолалар 15 25 35 15. Монографиялар, дарсликлар ва ўқув қўлланмалар 2 3 4 16. Патентлар (ихтиро ва фойдали моделлар) 4 5 6 IV. Илмий натижаларни кенг муҳокама этишни ташкил қилиш ва замонавий фан ютуқларини оммалаштириш 17. Республика илмий конференцияларини ташкил этиш - 1 1 18. Халқаро илмий конференцияларни ташкил этиш 1 1 1 19. Доимий ўтказиладиган илмий семинарларни ташкил этиш 5 6 6 20. Доимий ўтказиладиган ўқув семинарларни ташкил этиш 1 1 1 V. Фан, таълим ва ишлаб-чиқариш интеграциясини чуқурлаштириш 21. Институтдаги илмий ишларнинг бажарилишида олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчилари иштироки 4 4 5 22. Институт илмий ходимларининг олий таълим ташкилотлари таълим жараёнидаги иштироки 10 15 20 23. Институт илмий ходимларининг ўрта-махсус ўқув ташкилотлари таълим жараёнидаги иштироки 2 3 3 24. Мактабларга оталиқ қилиш ишлари 1 2 3 25. Магистрлик диссертацияларига раҳбарлик қилиш 5 6 8 26. Битирув малакавий ишларга раҳбарлик қилиш 4 6 8 27. Илмий ишланмаларни жорий қилиш 2 3 4 28. Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш 1 2 3 29. Хўжалик шартномалари ҳисобига илмий-тадқиқот ишларини бажариш (млн. сўм) 2000 2500 3000 VI. Халқаро илмий-техник ҳамкорликни кенгайтириш 30. Хорижий илмий грантлар 1 2 3 31. Техник ёрдам лойиҳалари 2 2 3 32. Ҳамкорликдаги дастурлар доирасидаги илмий-изланишлар 2 3 4 33. Институт ходимларини дунёнинг етакчи илмий марказларига илмий сафарга юбориш 3 5 6 34. Хорижий олимларнинг институтга ташрифи 3 5 8 35. Институт ходимларининг хорижий олимлар билан биргаликдаги мақолалари 3 5 6 VII. Институтнинг моддий-техник базасини ривожлантириш 36. Замонавий лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозланганлик даражаси (%) 20 40 70 37. Мебель ва техник воситаларнинг янгиланганлик даражаси (%) 50 80 100 38. Кутубхонадаги мавжуд адабиётлар электрон базасини яратиш ва унинг локал тармоққа уланганлик даражаси (%) 40 70 100
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 84-сон қарорига 9-ИЛОВА
Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институтининг 2024 — 2026 йилларга мўлжалланган илмий-тадқиқот ишлари
Мавзунинг номи Тадқиқот йўналишининг мазмуни Натижаларни тақдим қилиш кўриниши Бажариш муддати Тадқиқотлардан кутилаётган натижалар Амалиётда қўлланилиши I. Зилзилаларни прогноз қилишнинг фундаментал муаммолари лабораторияси Кучли зилзилалар тўғрисида дарак берувчи мажмуалар тайёрланишининг янги моделини яратиш (фундаментал). Кучли зилзилаларни узоқ ва ўрта муддатли комплекс даракчиларининг моделларини яратиш ва уларнинг намоён бўлиш қонуниятларини аниқлаш. Якуний илмий натижалар ҳисобот кўринишида Фавқулодда вазиятлар вазирлигига топширилади. 2024 й. Кучли зилзилаларни узоқ ва ўрта муддатли комплекс даракчиларининг моделларини яратилади ва уларнинг намоён бўлиш қонуниятлари аниқланади. Тадқиқот натижалари Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази фаолиятига жорий қилинади. Кучли зилзилаларнинг даракчиларини макон ва замон бўйича намоён бўлиш табиатини аниқлаш (фундаментал). Кучли зилзилаларнинг даракчиларини комплекс геофизик, геодинамик, гидрогеосейсмологик усуллари асосида тадқиқотлар олиб бориш. Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар. 2024 — 2026 йй. Комплекс геофизик, геодинамик, гидрогесейсмологик усуллар асосида кучли зилзилаларда физик, химик, механик жараёнларнинг намоён бўлиш табиати аниқланади. Тадқиқот натижалари Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази ва Фуқаро муҳофазаси институти фаолиятига жорий қилинади. II. Сейсмопрогностик маълумотларни комплекс таҳлил қилиш лабораторияси Кучли зилзилалар даракчиларини аномал ўзгаришини замонавий таҳлил усуллари асосида аниқлаш (фундаментал). Сейсмологик ва сейсмопрогностик мониторинг натижаларини статистик ва эксперт усуллари орқали таҳлил қилиш. Олинган натижалар асосида даракчи сифатида аномал ўзгаришларни ажратиш. Комплекс усуллар натижаларини ўзаро таққослаш орқали ишончлилик даражаларини баҳолаш. Идоралараро эксперт комиссиясига илмий асосланган графиклар, жадваллар ва дастлабки хулосалар кўринишида тақдим этилади. 2024 — 2026 йй. Сейсмологик ва сейсмопрогностик мониторинг натижаларини илмий таҳлили асосида кучли зилзилалар даракчиларининг аномал ўзгаришлари аниқланади ва ишончлилик даражаси баҳоланади. Тадқиқот натижалари Идоралараро эксперт комиссияси фаолиятига жорий қилинади. III. Инструментал-сейсмология ва сейсмометрия лабораторияси Геодинамик жараёнлар билан боғлиқ бўлган микросейсмик майдонлар хусусиятларини аниқлаш (фундаментал). Микросейсмик маълумотлар асосида тектоник жараёнларнинг намоён бўлишини аниқлаш. Кузатув маълумотлари асосида ер ёриқларининг деформацияларини аниқлаш. Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар. 2024 й. Чўкинди тоғ жинслари остида жойлашган қатламда ҳаракатланаётган ер ёриқларини аниқлаш усуллари ишлаб чиқилади. Тадқиқот натижалари Сейсмология институтида яратилаётган тектоник ёриқлар паспортини тузишга жорий қилинади. Бино ва иншоотларнинг сейсмик заифлигини баҳолаш усулларини ишлаб чиқиш (амалий). Биноларнинг зилзилабардошлигини баҳолаш учун мавжуд усулларни ўрганиш ва таққослаш. Реал конструкцияларда сейсмик заифлигини аниқлаш бўйича синов тадқиқотларини ўтказиш. Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини баҳолаш усулларини ишлаб чиқиш. Бино ва иншоотларнинг сейсмик заифлигини аниқлаш учун дастурий таъминот комплекси яратилади. 2024-2025 йй. Бино ва иншоотларнинг сейсмик заифлигини аниқлаш учун дастурий таъминот комплекси яратилади. Биноларнинг зилзилабардошлигини баҳолашда фойдаланилади. IV. Муҳандислик сейсмологияси ва грунтлар динамикаси лабораторияси Кучли зилзилаларда дисперс грунтларнинг қуйқаланиш хусусиятини лаборатория ва дала шароитида тадқиқ қилиш ҳамда унинг таснифини ишлаб чиқиш (фундаментал). Грунт намуналарида уч йўналишдаги динамик сиқиш мосламаси орқали экспериментал тадқиқотларни ўтказиш. Дисперс грунтларда тиксотропик жараёнларнинг табиати, уларнинг ривожланиш омилларини аниқлаш ва баҳолаш бўйича дала инструментал тадқиқотларини амалга ошириш. Дисперс грунтларнинг қуйқаланиш даражаси бўйича таснифини ишлаб чиқиш. Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар. 2024 — 2026 йй. Дисперс грунтларда тиксотропик жараёнларнинг ривожланишига таъсир этувчи омиллар аниқланади ва баҳоланади, грунт оқувчанлигининг муҳандислик ва сейсмологик мезонлари белгиланади. Ҳар хил турдаги грунтларда қуйқаланиш жараёнининг ривожланишини чегаравий кўрсаткичлари белгиланади. Дисперс грунтлар сейсмик турғунлиги бўйича таснифланади. Тадқиқот натижалари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги илмий-тадқиқот муассасалари ва лойиҳа институтлари фаолиятларига жорий қилинади. «Грунт-иншоот» тизимининг сейсмик тебранишлари хусусиятларини тадқиқ қилиш ва зилзила таъсирини камайтириш усулларини ишлаб чиқиш (амалий). Грунтларнинг тебраниш параметрлари ва иншоот динамикасини ўрганиш ҳамда уларнинг ўзаро таъсирини баҳолаш. Грунт-иншоот тизимининг турли даражадаги тебранишлар жараёнини тадқиқ этиш. Тизимнинг математик моделини ва зилзила таъсирини камайтиришнинг амалий усулларини ишлаб чиқиш. Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар. 2024 — 2026 йй. «Грунт-иншоот» тизимининг сейсмик хавфини камайтириш методикаси ишлаб чиқилади ва амалиётга татбиқ қилинади. Тадқиқот натижалари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги илмий-тадқиқот муассасалари ва лойиҳа институтларининг амалиётига жорий этилади. V. Сейсмик хатарлар лабораторияси Сейсмик фаол ҳудудларда турли даражадаги сейсмик хатарни баҳолаш ва зилзила талафотларини камайтиришнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш (фундаментал). Сейсмик фаол ҳудудлардаги бино ва иншоотларга таъсир этувчи сейсмик хавфни баҳолаш. Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва заифлигини баҳолаш. Максимал сейсмик тебранишларда бино ва иншоотнинг шикастланиш даражасини аниқлаш. Иқтисодий кўрсаткичларда сейсмик хатарни баҳолаш услубларини ишлаб чиқиш. Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар. 2024 — 2026 йй. Бино ва иншоотларнинг сейсмик хатарини, заифлигини ва сейсмик таъсирларда шикастланиш даражаларини баҳолаш услублари ишлаб чиқилади. Тадқиқот натижалари Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ва тегишли таркибий тузилмалари амалиётига жорий этилади. VI. Сейсмик хавф ва ҳудудлаштириш лабораторияси Ўзбекистон ҳудудида ер қобиғининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини ўзгариш қонуниятлари орқали сейсмик хавфни мукаммал баҳолаш (фундаментал). Сейсмик режим кўрсаткичлари, зилзила ўчоғини сейсмик моделлаштириш усуллари асосида ер қобиғининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш ва миқдорий сейсмогенез назариясини ишлаб чиқиш. Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар. 2024 й. Сейсмик режим кўрсаткичлари, зилзила ўчоғи ва бошқа геофизик маълумотлар ўзгариши қонуниятлари асосида миқдорий сейсмогенез назарияси ишлаб чиқилади. Тадқиқот натижалари Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази фаолиятига жорий қилинади. Ер қобиғидаги фаол тектоник ёриқларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон ҳудудининг эҳтимоллик асосидаги сейсмик хавфини баҳолаш усулларини такомиллаштириш (амалий). Ўзбекистон ҳудудининг сейсмик хавфини миқдорий баҳолаш. Тектоник ер ёриқларда сейсмик фаоллик даражасининг тақсимланиш жараёнини аниқлаш ва уларнинг сейсмологик кўрсаткичларини баҳолаш. Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар. 2024 — 2026 йй. Ер қобиғининг фаол ёриқлари кўринишидаги сейсмик манбалар модели ишлаб чиқилади. Ўзбекистон ҳудудининг макросейсмик баллардаги ва грунтларнинг тебраниши тезланишларда ифодаланган сейсмик ҳудудлаштириш хариталар комплекси тузилади. Тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ва аҳоли яшаш пунктлари ҳамда аҳоли ва саноат қурилиш майдонларининг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини тузишда фойдаланилади. VII. Сейсмотектоника ва геодинамика лабораторияси Марказий Осиёнинг замонавий геодинамик моделлари асосида сейсмик фаол ҳудудларда сейсмотектоник жараёнларнинг ривожланиш қонуниятларини тадқиқ қилиш (фундаментал). Ўзбекистон ҳудуди ер қобиғининг чизиқли, блокли ва қатламли тузилиши моделлари асосида сейсмик фаол ҳудудларда зилзилаларнинг макон ва замон бирлигида намоён бўлиш қонуниятларини ўрганиш. Олинган натижалар асосида ёзилган илмий ҳисобот. 2024 й. Республика ҳудудида мавжуд бўлган сейсмоген зоналар доирасида кучли зилзилаларнинг содир бўлиш эҳтимоли юқори бўлган қисмлари, юзага келиш даврлари ва максимал кучлари баҳоланади. Олинган натижалар республика ҳудудининг сейсмик ҳолатини узоқ муддатли баҳолашга, фаолланиш эҳтимоли юқори бўлган ҳудудларда унинг зарарли оқибатларини камайтириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқишда фойдаланилади. Ўзбекистон ҳудудидаги фаол ер ёриқларининг паспортларини ишлаб чиқиш (амалий). Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд бўлган йирик ер ёриқлари зоналарини комплекс усуллар орқали таҳлил қилиш. Фаол тектоник ер ёриқларининг харитасини тузиш ва уларнинг паспортини ишлаб чиқиш. Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар. 2024-2025 йй. Ўзбекистон ҳудудининг тузатиш ва тўлдиришлар киритилган сейсмик фаол бўлган тектоник ер ёриқлари харитаси тузилади. Хаританинг электрон нусхаси фойдаланиш учун мавжуд электрон платформага жойлаштирилади. Тузилган ер ёриқлари харитасидан Республика ҳудудида сейсмик ва сейсмопрогностик кузатув тизимини яратишда, ҳудуднинг сейсмик хавфини баҳолашда, қурилаётган ва мавжуд объектларга сейсмик хулосалар тайёрлашда геологик асос сифатида фойдаланилади. VIII. Янгибозор геофизик илмий-тадқиқот обсерваторияси Узлуксиз сейсмик, геофизик ва геодинамик жараёнларни кузатишлар натижасида зилзила тайёрланаётган ўчоқларнинг намоён бўлиш механизмини аниқлаш (фундаментал). Комплекс кузатув натижаларидан олинган маълумотларни таҳлил қилиш. Ер магнит майдонининг асрий ўзгаришларини тадқиқ этиш. Янгибозор таянч станцияси ва кузатув станциялари орасидаги ер магнит майдонининг фарқни аниқлаш. Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар. 2024 — 2026 йй. Республика сейсмик фаол ҳудудларининг кучланганлик ҳолати комплекс геофизик усуллар орқали баҳоланиб борилади ва тегишли прогностик хулосалар бериб борилади. Тадқиқот натижалари Идоралараро эксперт комиссияси фаолиятига жорий қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 84-сон қарорига 10-ИЛОВА
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг 2024 — 2026 йилларга мўлжалланган илмий-тадқиқот ишлари
Мавзунинг номи Тадқиқот йўналишининг мазмуни Натижаларни тақдим қилиш кўриниши Бажариш муддати Тадқиқотлардан кутилаётган натижалар Амалиётда қўлланилиши I. Геотехника ва ер ости иншоотлари сейсмодинамикаси лабораторияси Турли характердаги юкламаларда грунт билан ўзаро таъсирдаги ер ости қувурлари ва ер усти транспорт иншоотлари конструкцияларининг сейсмодинамикаси назариясини такомиллаштириш (фундаментал). Грунт билан ўзаро таъсирдаги ер ости қувурлари ва ер усти транспорт иншоотлари конструкцияларининг сейсмодинамикаси назариясини такомиллаштириш. Турли таъсир этувчи сейсмик юкламаларда бириктирилган қувурларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини тадқиқ этиш. Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар. 2024 — 2026 йй. Грунт билан ўзаро таъсирдаги ер ости қувурлари ва ер усти транспорт иншоотлари конструкцияларининг сейсмодинамикаси назарияси такомиллаштирилади. Транспорт иншоотларининг сейсмик ва оғир юклар таъсирига ҳисоблаш услублари ишлаб чиқилади. Тадқиқот натижалар асосида бириккан ер ости қувур тизимларини сейсмик ҳимоялаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилади. Грунт билан ўзаро таъсирдаги ер ости қувурларини сейсмик ҳудудларда қурилиши бўйича меъёрий ҳужжатларга тўлдиришлар киритиш учун тавсиялар ишлаб чиқилади. II. Фазовий иншоотлар динамикаси лабораторияси Пластинасимон моделлар асосида баланд биноларни сейсмик мустаҳкамликка ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш (фундаментал). Баланд ва кўп қаватли биноларнинг динамик ҳисоблаш усуллари, алгоритмлари ва дастурларини ишлаб чиқиш. Ишлаб чиқилган усуллар ва олиб борилган тадқиқот натижалари асосида баланд ва кўп қаватли биноларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати баҳолаш. Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар. 2024 — 2026 йй. Баланд биноларни сейсмик мустаҳкамликка ва устуворликка ҳисоблаш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқилади. Ишлаб чиқилган тавсияномалар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига тақдим этилади. III. Грунтли иншоотлар динамикаси лабораторияси Грунтли тўғонлар сейсмик мустаҳкамлик мезонларининг илмий асосларини ва устуворлигини баҳолаш усулларини такомиллаштириш (фундаментал). Грунтларнинг ночизиқли хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тўғонларнинг сейсмик мустаҳкамлиги мезонларининг илмий асослари такомиллаштириш. Сейсмик кучлар таъсирида қияликларга эга грунтли массив ва тўғонларнинг мустаҳкамликка ҳамда устуворлигини баҳолаш усулларини такомиллаштириш. Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар. 2024 — 2026 йй. Грунтли тўғонлар сейсмик мустаҳкамлик мезонларининг илмий асослари ишлаб чиқилади. Тўғонларнинг сейсмик мустаҳкамликка ҳисоблаш ва устуворлигини баҳолаш усуллари такомиллаштирилади. Такомиллаштирилган усуллар Сув ҳўжалиги вазирлигига ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖга тақдим этилади ҳамда электрон платформага киритилган грунтли тўғонларнинг устуворлигини баҳолашда фойдаланилади. IV. Бино ва иншоотларни моделлаштириш ва паспортлаштириш лабораторияси Турли ёриқларга эга бўлган изотроп материаллар мустаҳкамлиги ва ёриқлар ривожланишининг хусусиятларини тадқиқ этиш (фундаментал). Сейсмик фаол ҳудудларда бино ва иншоотларнинг тўпланган шикастланишларини аниқлаш. Материаллар мустаҳкамлигига ёриқларнинг таъсирини ҳисобга олиш усулларини ишлаб чиқиш. Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар. 2024 — 2026 йй. Ёриқларга эга бўлган маҳаллий материаллардан қурилган иншоотларнинг мустаҳкамлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади. Ишлаб чиқилган илмий натижалар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига амалиётда қўллаш учун тақдим этилади. V. Бино ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги лабораторияси Актив сейсмик ҳимоя тизимларидан фойдаланган ҳолда, кўп қаватли биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини назарий ва экспериментал тадқиқ қилиш (амалий). Жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, маҳаллий хомашёлардан фойдаланиб, биноларнинг тебранишларини сўндириш учун қурилмалар ишлаб чиқиш. Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар. 2024 — 2026 йй. Кўп қаватли биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш мақсадида актив сейсмик ҳимоя қурилмаси ишлаб чиқилади. Ишлаб чиқилган актив сейсмик ҳимоя қурилмалари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига амалиётда қўллаш учун тақдим этилади. VI. Механизм ва машиналар назарияси лабораторияси Маҳаллий мўйна хомашёларни юмшатувчи барабанли технологик машинанинг такомиллашган конструкциясини ишлаб чиқиш ва экспериментал тадқиқ қилиш (амалий). Маҳаллий хомашёнинг физик-механик хоссаларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг тери юзасини юмшатувчи барабанли технологик машинанинг такомиллаштирилган янги конструктив ва технологик ечимларини ишлаб чиқиш. Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар. 2024 — 2026 йй. Мўйна хомашёларни юмшатувчи барабанли технологик машинанинг такомиллашган иш бажарувчи органларининг конструктив ва технологик параметрлари назарий ва тажрибавий аниқланади ва илмий жиҳатдан асосланади. Тадқиқотлардан олинадиган асосий натижалар «Ўзчармсаноат» уюшмаси корхоналарининг ишлаб чиқариш жараёнларига жорий этиш учун топширилади. VII. Машиналар динамикаси ва технологик жараёнлар муаммолари лабораторияси Вертикал шпинделли терим аппарати ишчи камерасида эпициклик ҳаракатдаги шпинделлар билан пахтани ўзаро таъсир моделларини ишлаб чиқиш (фундаментал). Машина иш унумини оширишга қаратилган терим аппаратидаги технологик жараённи ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш. Пахта териш машинасининг ишчи параметрларини оптималлаштириш ва лойиҳалаштириш ишларига тавсиялар бериш. Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар. 2024 — 2026 йй. Терим аппаратининг ишчи камерасида эпициклик ва пахтани шпинделдан ажратиш зонасида технологик жараёнлар тадқиқотлари асосида вертикал шпинделли машина иш унумини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади. Қишлоқ хўжалик машинасозлиги конструкторлик-технологик марказига ва ишлаб чиқариш корхонасига лойиҳалаштириш ва тайёрлаш учун тавсиялар берилади. VIII. Пахтани қайта ишлаш машиналари ва тизимлари динамикаси лабораторияси Тола ажратиш машинасининг чигитни чиқариш қурилмасидаги ҳаракат узатиш тизимининг муқобил кўрсаткичларини назарий ва тажрибавий аниқлаш (амалий). Пахта тозалаш корхоналарида тола ажратиш машинасининг чигитни чиқариш қурилмасидаги ҳаракат узатиш тизимини назарий ва тажрибавий тадқиқотлар асосида ишлаб чиқиш ва унинг муқобил кўрсаткичларини аниқлаш. Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар. 2024 — 2026 йй. Илмий изланишлар асосида пахта тозалаш корхоналарида ишлатиладиган тола ажратгичдан чигитни чиқариш қурилмаси учун энергия ва ресурс тежамкор ҳаракат узатиш тизими ишлаб чиқилади. Тола ажратгичдан чигитни чиқариш қурилмасининг ҳаракат узатиш тизими «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси тасарруфидаги пахта тозалаш корхоналари фаолиятига жорий қилинади. IX. Суюқлик, газ ва гидроузатиш тизимлари механикаси лабораторияси Кўп фазали муҳитлар динамикасини, табиий газни ёқиш ва етказиш жараёнларини математик моделлаштириш (фундаментал). Кўп фазали муҳитлар динамикаси, табиий газ ёниши ва етказиш жараёнларининг янги математик моделларини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотлар олиб бориш ва натижаларни амалиётга татбиқ этиш. Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар. 2024 — 2026 йй. Тадқиқот асосида қимматбаҳо металларни ажратишда ишлатиладиган янги гидроциклонлар ва табиий газни ёқадиган самарали ускуналарнинг янги конструкциялари ишлаб чиқилади. Табиий газларни етказишнинг янги услублари таклиф этилади. Ишлаб чиқилган гидроциклонлар «Олмалиқ» КМК ва «Навоий» КМКлари фаолиятларига жорий қилинади. Транспорт воситалари гидро-пневматик бошқарув механизмларининг махсус ва табиий ночизиқликларини ҳисобга олган ҳолда, уларни барқарорлаштириш ва ҳисобий математик моделларини ишлаб чиқиш (фундаментал). Транспорт воситалари электрогидравлик тизимлари синтези ва барқарорлигининг дастурий бошқаруви математик моделини ночизиқликлар ва турли иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш. Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар. 2024 — 2026 йй. Транспорт воситалари электрогидравлик тизимлари турғунлиги ва барқарорлигини таъминлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади. Илмий тадқиқот натижалари «Oʻzavtosanoat» АЖ ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига жорий қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 84-сон қарорига 11-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг янгидан ташкил этилган илмий ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 майдаги 292-сон қарорида :
а) 2-бандда :
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
еттинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишинча олтинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги «М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти,» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 5-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 31 декабрдаги 1054-сон қарорида:
а) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 2-бандда:
иккинчи, учинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
в) 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий ташкилотларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорида :
а) 2-банднинг учинчи хатбошисидаги «М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти,» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 16-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида» 2021 йил 13 сентябрдаги ЎРҚ-713-сон Қонуни)» 2022 йил 9 мартдаги 102-сон қарорига илованинг 2 ва 4-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 681-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомда :
а) 10-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Кенгаш мажлисининг баёнлари Кенгаш раиси ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланади»;
б) 15-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Кенгашнинг ишчи органи Вазирлар Маҳкамасининг Сейсмик хавфсизликни таъминлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўлими (кейинги ўринларда — Ишчи орган) ҳисобланади»;
в) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Жамғарма маблағларининг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институтининг бухгалтерияси томонидан белгиланган тартибда юритилади.
Жамғарма маблағларининг бухгалтерия ҳисобини юритган ходимлар Кенгаш қарорига мувофиқ Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар йили икки марта меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг тўрт баробаригача моддий рағбатлантирилади».
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 30 октябрдаги 681-сон қарорига 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгашининг
1. А.Н. Арипов — Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Кенгаш раиси 2. А.Ж. Раматов — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Кенгаш раисининг ўринбосари 3. А.Х. Қўлдошев — фавқулодда вазиятлар вазири 4. К.А. Шарипов — олий таълим, фан ва инновациялар вазири 5. Ш.Р. Хамраев — сув хўжалиги вазири 6. И.И. Норқулов — иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари 7. Д.К. Адилов — қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари 8. С.З. Мирзаев — Фанлар академиясининг вице-президенти 9. Д.А. Бекмирзаев — Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими, Кенгаш котиби ».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 12 февраль,
84-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ASOSIY VAZIFALARI
ASOSIY VAZIFALARI
TUZILMASI
TUZILMASI
JADVALI
JADVALI
MAQSADLI KOʻRSATKIChLARI
MAQSADLI KOʻRSATKIChLARI
DASTURI
DASTURI
TARKIBI
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining Gʻ.O. Mavlonov nomidagi Seysmologiya instituti hamda M.T. Oʻrozboyev nomidagi Mexanika va inshootlar seysmik mustahkamligi instituti faoliyatini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Soʻnggi vaqtlarda dunyoning turli davlatlarida sodir boʻlayotgan kuchli zilzilalar oqibatida yuzaga kelayotgan talafotlar mamlakatimizda seysmologiya, inshootlarning seysmik mustahkamligini, hududlar va aholining seysmik xavfsizligini taʼminlash sohalarini rivojlantirish hamda ilmiy-tadqiqotlarning samaradorligini yanada oshirishni, sohaga ilmiy jihatdan zamonaviy yondashuvlarni joriy etishni talab etmoqda.
Seysmologiya, inshootlarning seysmik mustahkamligini va seysmik xavfsizlikni taʼminlash sohasidagi ilmiy-tadqiqot institutlarining faoliyatini yanada rivojlantirish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining seysmik xavfsizligini taʼminlash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 30-maydagi PF-144-son Farmoni va “Oʻzbekiston Respublikasi aholisi va hududining seysmik xavfsizligini taʼminlash tizimini yanada takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 16-maydagi PQ-158-son qarorida belgilangan vazifalar ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 30-maydagi PF-144-son Farmoni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi aholisi va hududining seysmik xavfsizligini taʼminlash tizimini 2025-yilgacha takomillashtirish konsepsiyasini 2022-2023-yillarda amalga oshirish “yoʻl xaritasi”da Fanlar akademiyasining Gʻ.O. Mavlonov nomidagi Seysmologiya instituti hamda M.T. Oʻrozboyev nomidagi Mexanika va inshootlar seysmik mustahkamligi institutining faoliyat yoʻnalishlarini qayta koʻrib chiqish vazifasi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar:
Gʻ.O. Mavlonov nomidagi Seysmologiya institutining asosiy vazifalari 1-ilovaga muvofiq;
M.T. Oʻrozboyev nomidagi Mexanika va inshootlar seysmik mustahkamligi institutining asosiy vazifalari 2-ilovaga muvofiq;
Gʻ.O. Mavlonov nomidagi Seysmologiya institutining tuzilmasi 3-ilovaga muvofiq;
M.T. Oʻrozboyev nomidagi Mexanika va inshootlar seysmik mustahkamligi institutining tuzilmasi 4-ilovaga muvofiq;
Gʻ.O. Mavlonov nomidagi Seysmologiya institutining Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan ilmiy xodimlari sonining jadvali 5-ilovaga muvofiq;
M.T. Oʻrozboyev nomidagi Mexanika va inshootlar seysmik mustahkamligi institutining Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan ilmiy xodimlari sonining jadvali 6-ilovaga muvofiq;
Gʻ.O. Mavlonov nomidagi Seysmologiya institutining 2026-yilgacha maqsadli koʻrsatkichlari 7-ilovaga muvofiq;
M.T. Oʻrozboyev nomidagi Mexanika va inshootlar seysmik mustahkamligi institutining 2026-yilgacha maqsadli koʻrsatkichlari 8-ilovaga muvofiq;
Gʻ.O. Mavlonov nomidagi Seysmologiya institutining 2024 — 2026-yillarga moʻljallangan ilmiy-tadqiqot ishlari dasturi 9-ilovaga muvofiq;
M.T. Oʻrozboyev nomidagi Mexanika va inshootlar seysmik mustahkamligi institutining 2024 — 2026-yillarga moʻljallangan ilmiy-tadqiqot ishlari dasturi 10-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Fanlar akademiyasi prezidentiga zaruratga koʻra institutlar tuzilmalariga xodimlarning umumiy cheklangan soni va belgilangan mehnatga haq toʻlash fondi doirasida oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin.
3. Belgilab qoʻyilsinki:
a) Gʻ.O. Mavlonov nomidagi Seysmologiya instituti hamda M.T. Oʻrozboyev nomidagi Mexanika va inshootlar seysmik mustahkamligi instituti (keyingi oʻrinlarda — institutlar) Fanlar akademiyasi tizimidagi ilmiy tashkilotlar sifatida davlat buyurtmalari va dasturlarini amalga oshirish doirasida fundamental va amaliy tadqiqotlar oʻtkazadi hamda innovatsion ishlanmalarni amaliyotga joriy qilishda ishtirok etadi;
b) institutlarga Vazirlar Mahkamasi bilan kelishilgan holda Fanlar akademiyasi ustavida belgilangan tartibda lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod etiladigan direktorlar rahbarlik qiladi. Institutlar direktorlari Fanlar akademiyasining tegishli vitse-prezidenti bilan kelishilgan holda, ular tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod etiladigan ikki nafar (ilmiy ishlar va umumiy ishlar boʻyicha) oʻrinbosarlariga ega boʻladi;
v) institutlar faoliyati Davlat budjeti hisobidan tegishli moliya yilida respublika budjetidan birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchi sifatida Fanlar akademiyasiga ajratiladigan mablagʻlar doirasida moliyalashtiriladi;
g) institutlar seysmologiya, inshootlarning seysmik mustahkamligi va seysmik xavfsizlikni taʼminlash yoʻnalishidagi ilmiy-tadqiqot ishlari rejalarini tegishlicha Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi hamda viloyatlar hokimliklari bilan kelishilgan holda amalga oshiradi;
d) institutlar Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligiga:
seysmik faol zonalarda joylashgan shaharlarning bosh rejalarini ishlab chiqish uchun seysmik mikrohududlashtirish xaritalarini;
seysmik faol zonalarda yangi qurilishi rejalashtirilayotgan xavflilik omili IV toifa obyektlar uchun zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosalarni belgilangan tartibda taqdim etib boradi;
e) institutlar viloyat va tuman (shahar) hokimliklari bilan bevosita hamkorlik qilish doirasida:
har chorakda tegishli hududga ixtisoslashtirilgan ilmiy-tadqiqot ishlanmalarini hokimliklarga kiritib, ularning mazmun-mohiyati yuzasidan joyiga chiqqan holda yoki videokonferensaloqa shaklida tushuntirishlar va ilmiy-seminarlar tashkil etib boradi;
hududlar seysmik xavfsizligini taʼminlashga oid hokimliklarning barcha soʻrov va murojaatlariga ilmiy va amaliy yondashuv asosida xulosalarni begʻaraz taqdim etadi;
olimlardan iborat tarkibda ilmiy guruhlar tashkil etib, har bir hududga biriktiradi va hududlar kesimida tadqiqotlar oʻtkazadi.
4. Quyidagilar institutlar faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
Davlat budjeti mablagʻlari;
Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligi tomonidan ilmiy-tadqiqot ishlariga davlat buyurtmasi talablariga muvofiq oʻtkaziladigan ilmiy loyihalar tanlovlari natijalari boʻyicha ajratiladigan mablagʻlar;
ilmiy-tadqiqot ishlarini bajarishdan tushadigan mablagʻlar;
xalqaro moliya institutlari va boshqa institutlar, xorijiy tashkilotlarning grantlari;
xoʻjalik faoliyatidan tushadigan mablagʻlar;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.
5. Institutlarga ularga yuklangan vazifalarni bajarish uchun qonunchilik hujjatlariga muvofiq budjetdan tashqari mablagʻlari doirasida quyidagi huquqlar berilsin:
tadqiqotlarni amalga oshirishga respublika ilmiy-tadqiqot institutlari va markazlarning yetakchi xodimlarini, shu jumladan, oliy taʼlim tashkilotlari professor-oʻqituvchilari tarkibidan, shuningdek, xalqaro konsultantlar — maslahatchilar, olimlar va mutaxassislarni shartnoma asosida jalb etish;
xalqaro tashkilotlar, jumladan, jamgʻarmalar, xorijiy tadqiqot markazlari, shuningdek, taʼlim tashkilotlari bilan tadqiqotlar oʻtkazish va kadrlar tayyorlash boʻyicha shartnomalar tuzish.
6. Fanlar akademiyasi:
bir oy muddatda institutlarning yangilangan nizomlarini ishlab chiqsin va tasdiqlasin hamda belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazishni taʼminlasin;
ikki oy muddatda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligiga davlat buyurtmasini bajarish boʻyicha ilmiy-tadqiqot loyihalari tanlovini eʼlon qilish uchun seysmologiya, inshootlarning seysmik mustahkamligini va seysmik xavfsizlikni taʼminlash sohasidagi mavjud muammolarning ilmiy yechimini taʼminlashga qaratilgan ilmiy tadqiqotlarni amalga oshirish boʻyicha belgilangan tartibda asoslangan taklif kiritsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 11-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritilsin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi prezidenti B.S. Yuldashev zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining Seysmik xavfsizlikni taʼminlash masalalarini muvofiqlashtirish boʻlimiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 12-fevraldagi 84-son qaroriga 1-ILOVA
Gʻ.O. Mavlonov nomidagi Seysmologiya institutining
1. Zilzilalar tayyorlanishi va sodir boʻlishi jarayonini matematik modellar, geologik-geofizik va geodinamik usullar asosida tadqiq qilish hamda ularning darakchilari majmuasining namoyon boʻlish qonuniyatlarini aniqlash, zilzilalarni prognoz qilish boʻyicha ilmiy-tadqiqot natijalarini amaliyotga tatbiq etish yuzasidan tavsiyalar ishlab chiqish.
2. Favqulodda vaziyatlar vazirligining Seysmoprognostik monitoring respublika markazi tomonidan respublika va transchegaraviy hududlarda amalga oshiriladigan seysmik va kompleks-prognostik monitoring natijalarini ilmiy jihatdan tahlil qilish va xulosalar tayyorlash.
3. Suv omborlarida seysmologik kuzatuvlarni amalga oshirish elektron platformasiga kiritilgan xulosalarda favqulodda vaziyatlarning kelib chiqish holatlari koʻrsatilganda, vazirlik va idoralar bilan birgalikda tegishli chora-tadbirlar va harakatlar dasturini ishlab chiqish hamda amalga oshirishda ishtirok etish.
4. Xavflilik omili yuqori boʻlgan obyektlarda, shuningdek, atom elektr stansiyalari, gidrotexnika inshootlarida, neft va gaz qazib chiqarish konlarida hamda boshqa maydonlarda va ularning atrofida amalga oshiriladigan seysmologik kuzatuvlarda qatnashish hamda monitoring natijalarini ilmiy jihatdan tahlil qilib borish.
5. Kuchli zilzilalar natijasida bino va inshootlarning seysmik zaifligini “grunt-inshoot” tizimining tebranishi hamda talafotlanish xususiyatlarini instrumental tadqiqotlar asosida baholash.
6. Kuchli zilzilalar sodir boʻlganda, epitsentral hududlarda kompleks geologik-geofizik va makroseysmik tadqiqotlarni amalga oshirish, olingan natijalar yuzasidan ilmiy va amaliy xulosalar ishlab chiqish.
7. Suv omborlarida faoliyat yurituvchi masʼul xodimlarning seysmologik va seysmometrik kuzatuvlarni amalga oshirish va birlamchi tahlil qilish boʻyicha har ikki yilda malakasini oshirishda qatnashish.
8. Suv omborlari toʻgʻonlarining zilzilabardoshlik darajasini doimiy kosmik monitoring qilish tizimi orqali ilmiy tahlil qilishda qatnashish.
9. Mintaqaviy, mahalliy va qurilish maydoni kesimida seysmik xavfni, seysmik taʼsirni, seysmik xatarni baholashning yangi nazariy va amaliy usullarini ishlab chiqish, mavjudlarini takomillashtirish.
10. Respublika hududini, shuningdek, viloyatlar kesimida seysmik xavfni va xatarni hududlashtirish tadqiqotlarini bosqichma-bosqich oʻtkazish va ular asosida seysmik hududlarda qurilishni texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni takomillashtirishda ishtirok etish.
11. Hududlarning seysmik mikrohududlashtirish xaritalarini (hududlarda shaharlar bosh rejalarini ishlab chiqish dasturlariga muvofiq va bosh rejalar ishlab chiqilgunga qadar) ishlab chiqish.
12. Respublika aholi yashash punktlarining seysmik mikrohududlashtirish xaritalarini muhandislik koʻrsatkichlarda ishlab chiqish va ularni amaliyotda qoʻllash texnologiyasini takomillashtirish, raqamlashtirilgan onlayn xaritalarni yaratish va ularning shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiquvchi loyiha tashkilotlariga yoki mazkur hujjatlar buyurtmachilariga taqdim etish.
13. Respublika hududlarida mavjud faol tektonik yer yoriqlarining koʻrsatkichlarini ilmiy jihatdan oʻrganish va tahlil qilish hamda oʻrganishlar yakunlari boʻyicha maʼlumotlar bazasini shakllantirib, faol tektonik yer yoriqlarining elektron xaritalari va pasportlarini yaratish.
14. Faol tektonik yer yoriqlari boʻyicha ishlab chiqilgan takliflarni tegishlicha Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, suv omborlariga masʼul boʻlgan tashkilotlar va mahalliy ijroiya hokimiyati organlariga doimiy ravishda taqdim etib borish.
15. Seysmologiya, aholi va hududlarning seysmik xavfsizligini taʼminlash sohasida ustuvor yoʻnalishlardagi fundamental, amaliy tadqiqotlar va innovatsion ishlanmalarni amalga oshirish.
16. Ilmiy tadqiqotlar va innovatsion ishlanmalarning natijalarini tijoratlashtirish.
17. Belgilangan tartibda xalqaro ilmiy-texnik hamkorlikni rivojlantirish, chet el universitetlari, ilmiy-tekshirish markazlari va institutlari bilan qoʻshma tadqiqotlarda ishtirok etish, tegishli ilmiy yoʻnalishlar va ixtisosliklar boʻyicha ilmiy darajali kadrlarni tayyorlash.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 12-fevraldagi 84-son qaroriga 2-ILOVA
M.T. Oʻrozboyev nomidagi Mexanika va inshootlar seysmik mustahkamligi institutining
1. Grunt bilan oʻzaro taʼsirni va konstruktiv oʻziga xosliklarni hisobga olgan holda, yer osti inshootlari zilzilabardoshligining seysmodinamikasi nazariyasini rivojlantirish, poydevorlarning grunt bilan oʻzaro taʼsirini hisobga olib, zilzila taʼsiridagi transport inshootlarining konstruksiyalarini hisoblash usullarini takomillashtirish.
2. Elastik asosda joylashgan qalin plastinalarning bimomentli nazariyasiga asoslangan fazoviy hisoblash usullarini ishlab chiqish, turli gruntlarda joylashgan seysmik mustahkam koʻp qavatli binolarning fazoviy modellarini takomillashtirish va ularning hisoblash usullarini ishlab chiqish.
3. Seysmik faol hududlarda quriladigan seysmik himoya tizimiga ega boʻlgan va ega boʻlmagan koʻp qavatli binolarning fazoviy deformatsiyalanishi va konstruktiv oʻziga xosliklarini inobatga olgan holda, ularni seysmik mustahkamlikka hisoblash boʻyicha tavsiyanomalar tayyorlash.
4. Suv omborlari toʻgʻonlarining zilzilabardoshlik darajasini doimiy kosmik monitoring qilish tizimi orqali baholash hamda ularning kuchlanganlik-deformatsiyalanganlik holati orqali ilmiy xulosalar tayyorlash.
5. Grunt va togʻ jinslarining dinamik (seysmik) yuklanishlardagi deformatsion koʻrsatkichlari, xususiyatlari va holatini hamda gruntli inshootlar (gruntli toʻgʻonlar, dambalar, chuqur karyer bortlari, grunt va togʻ qiyaliklari va boshqalar) seysmik mustahkamligini baholashning zamonaviy usullarini ishlab chiqish va takomillashtirish.
6. Suv omborlarida seysmologik kuzatuvlarni amalga oshirish elektron platformasiga kiritilgan seysmologik maʼlumotlar asosida suv omborlari toʻgʻonlarining dinamik xossalarini oʻrganib, ularning kuchlanganlik-deformatsiyalanganlik holatini baholash va ilmiy tahlil qilish.
7. Seysmologik va seysmometrik kuzatuvlar haqida berilgan maʼlumotlarda seysmik rejimning oʻzgarishlarini hisobga olgan holda suv omborlari toʻgʻonlarining dinamik holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar hamda tegishli choralar koʻrish uchun xulosalar tayyorlash va suv omborlarida seysmologik kuzatuvlarni amalga oshirish elektron platformasiga kiritib borish.
8. Suv omborlarida seysmologik kuzatuvlarni amalga oshirish elektron platformasiga kiritilgan xulosalarda favqulodda vaziyatlarning kelib chiqish holatlari koʻrsatilganda, vazirlik va idoralar bilan birgalikda tegishli chora-tadbirlar va harakatlar dasturini ishlab chiqish hamda amalga oshirishda ishtirok etish.
9. Qurilishda texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablarini hisobga olgan holda, gruntlar mustahkamligining yangi modellari asosida gruntli toʻgʻonlar, grunt va togʻ qiyaliklari hamda gruntli asoslarning mustahkamligi va afzalliklarini baholash.
10. Respublikadagi barcha bino va inshootlarning texnik holatini monitoring qilishning ilmiy asoslarini yaratish, yuz berishi mumkin boʻlgan zilzilalarda bino va inshootlarning shikastlanish darajasini baholashda toʻliq va aniq maʼlumotlar olish uchun seysmik mustahkamlik holati boʻyicha elektron-texnik pasportlarni shakllantirish hamda bino va inshootlarning zamonaviy kompyuter modellarini ishlab chiqish va kuchlanganlik-deformatsiyalanganlik holatini baholash boʻyicha tadqiqotlar oʻtkazish.
11. Konstruksiyaviy materiallarni, bino va inshootlar mustahkamlik resurslarini va yoriqbardoshliligini, statik va dinamik kuchlar taʼsiridagi deformatsion xususiyatlarni tajriba asosida, shuningdek, nazariy oʻrganish, elastik-plastik jarayonlar nazariyasini rivojlantirish hamda mustahkamligi va yoriqbardoshligi yuqori boʻlgan yangi qurilish materiallarini (fibro, nanofibro va kompozit materiallar) ishlab chiqarish texnologiyasini yaratish.
12. Zilzilabardosh qurilish texnologiyalarini takomillashtirish, inshootlarning zilzilabardoshligi va seysmik xavfsizligini taʼminlash sohasida ilmiy hajmdor ishlanmalarni ishlab chiqish, ularni seysmik xavfsizlik sohasiga joriy etish, bino va inshootlarning seysmik himoyalash uslublarini, yangi konstruktiv yechimlarni ishlab chiqish, oʻta noyob va masʼuliyati yuqori boʻlgan hamda baland qavatli bino va inshootlarning seysmik xatarini baholash va ularning monitoring qilish metodikasini ishlab chiqish.
13. Bino va inshootlarning texnik holatini baholashning zamonaviy uslublarini ishlab chiqish va ularning texnik holatini tadqiq qilish, jamoat, turar joy, sanoat binolari va inshootlari uchun seysmik xavfni baholash, bino va inshootlarni instrumental-texnik tekshiruvdan oʻtkazish.
14. Eksperimentlar oʻtkazish uslublarini rivojlantirish, yangi qurilish materiallarining fizik-mexanik xossalarini, konstruksiyalar mustahkamligini, bino va inshootlarning seysmik mustahkamligini tadqiq qilish hamda olingan natijalarni amaldagi texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga kiritish.
15. Mexatronika, avtomatik boshqarish tizimlari (ABT), raqamli texnologiyalarni qoʻllagan holda paxtachilik, yengil sanoat (charm-poyabzal), toʻqimachilik, poligrafiya, qurilish sohasi va qishloq xoʻjaligi uchun eng zamonaviy yuqori texnologik valli mashinalar, uskunalar, qurilmalar va texnik vositalarning yangi avlodini yaratish, loyihalashtirish hamda tajriba va sanoat namunalarini yaratishga oid ilmiy asoslangan parametrlarni amaliyotga joriy qilish uchun tayyorlash.
16. Paxta hosilini terish va qishloq xoʻjaligi ekinlarini ekish, qator oralariga ishlov berish mashinalaridagi texnologik va dinamik jarayonlarning ilmiy-texnik yechimlarini ishlab chiqish, mashina-traktor agregatlarini zamonaviy raqamli texnologiyalar negizida modellashtirish.
17. Mahalliy agrotexnik sharoitlarga mos terim apparatlari kombinatsiyalashadigan (gorizontal yoki vertikal shpindelli), turdoshlariga nisbatan arzon, yuqori ish unumiga ega eksportbop yarim tirkama paxta terish mashinalari hamda keng qamrovli kultivatorlarning ilmiy asoslangan innovatsion yechimlarini yaratish, sohaga doir konstruktorlik-texnologik ishlarni bajarish va ishlab chiqarishga joriy etish uchun tavsiyalar tayyorlash.
18. Paxtani qayta ishlash mashinalari uchun muqobil (noanʼanaviy) energiyaga asoslangan yangi texnologik uskunalar ishlab chiqishning ilmiy asoslarini yaratish, sanoat-tajriba nusxalarini sinovdan oʻtkazish, takomillashtirilgan paxta tozalash mashinalarini loyihalashtirish va sinash ishlarida raqamli texnologiyalardan keng foydalanish hamda ularni joriy etish usullarini ishlab chiqish, shuningdek, mashinasozlik va paxta tozalash sanoatiga xizmat koʻrsatuvchi tarmoqlarni zamonaviy texnologiyalarga asoslangan dastgohlar bilan jihozlashda qatnashish.
19. Turbulentlikning universal matematik modelini ishlab chiqish, yangi turbulentlik modeli asosida zamonaviy xalqaro dasturiy majmua yaratish, ushbu dasturiy majmua asosida samarasi yuqori boʻlgan havo chang tutgichlari, separatorlar, gidrotsiklonlar, shamol generatorlari va gaz yondirgichlarni (goryelka) loyihalashtirish va ishlab chiqishga joriy qilishga topshirish.
20. Konstruktiv turgʻunlik nazariyasi elementlarini asoslash, gidro-pnevmo tizimlar turgʻunligini taʼminlashga tatbiq etish hamda gʻildirakli mashinalar uchun takomillashtirilgan gidravlik tizimlarning ilmiy asoslarini yaratish, ishlab chiqarishga joriy qilish.
21. Transport vositalarining harakatidan foydalangan holda ekologik toza elektr energiyasi generatsiyasiga asoslangan yangi qurilmalar ishlab chiqish va tajriba-sanoat namunalarini sinovdan oʻtkazish.
22. Respublika aholisi va hududining seysmik xavfsizligini taʼminlash, oʻrta va uzoq istiqbolda bino va inshootlar hamda muhandislik infratuzilmalarini seysmik xavfdan himoya qilishning strategik yoʻnalishlarida, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mashinasozligi hamda qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini qayta ishlash texnologiyasi barqaror rivojlanishining kelajak strategiyasini ishlab chiqish boʻyicha ilmiy-amaliy, dasturiy va tashkiliy ishlarni bajarish, qishloq xoʻjaligi mashinasozligi hamda qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini qayta ishlash texnologiyasi komplekslarining rivojlanishi va modernizatsiyasi boʻyicha dasturlarni tayyorlashda ishtirok etish.
23. Respublikaning seysmik faol zonalarida yangi qurilishi rejalashtirilayotgan, xavflilik omili IV toifaga mansub boʻlgan obyektlarga zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosalar berish.
24. Sohada fan va taʼlim integratsiyasini taʼminlash maqsadida oliy taʼlim tashkilotlarining tegishli yoʻnalishlaridagi fakultet va kafedralarining oʻquv dasturlari va metodik qoʻllanmalarini ishlab chiqishda ishtirok etish, talabalarning laboratoriya ishlarini bajarish uchun Mexanika va inshootlar seysmik mustahkamligi instituti laboratoriyalaridan foydalanish, ilmiy xodimlarning dars jarayonlarida ishtirok etishini taʼminlash orqali yuqori malakali kadrlarni tayyorlashda, kadrlar malakasini oshirish va qayta tayyorlashda ishtirok etish.
25. Ilmiy tadqiqotlar va innovatsion ishlanmalarning natijalarini tijoratlashtirish.
26. Belgilangan tartibda xalqaro ilmiy-texnik hamkorlikni rivojlantirish, chet el universitetlari, ilmiy-tekshirish markazlari va institutlari bilan qoʻshma tadqiqotlarda ishtirok etish, tegishli ilmiy yoʻnalishlar va ixtisosliklar boʻyicha ilmiy darajali kadrlarni tayyorlash.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 12-fevraldagi 84-son qaroriga 3-ILOVA
Gʻ.O. Mavlonov nomidagi Seysmologiya institutining
Yosh olimlar kengashi Ilmiy kengash Direktor Xalqaro konsultantlar — maslahatchilar Ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari 1 Seysmik xavfli zonalar kadastr xizmati 6 Umumiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari 1 Ilmiy kotib 1 Buxgalteriya 3 Zilzilalarni prognoz qilishning fundamental muammolari laboratoriyasi 10 Xoʻjalik shartnomalarini bajaruvchi ilmiy-texnik guruh * 14 AKT mutaxassisi 1 Bosh iqtisodchi 1 Yordamchi xodimlar 16,5 Seysmoprognostik maʼlumotlarni kompleks tahlil qilish laboratoriyasi 16 “Seysmologiya muammolari” ilmiy jurnali * 2 Kadrlar boʻyicha bosh mutaxassis 1 Instrumental seysmologiya va seysmometriya laboratoriyasi 10 Rejim-maxsus qism (boʻlim) mutaxassisi 1 Bosh yuriskonsult 1 Muhandislik seysmologiyasi va gruntlar dinamikasi laboratoriyasi 11 Kutubxonachi 1 Seysmik xatarlar laboratoriyasi 11 Patentshunos * 1 Seysmik xavf va hududlashtirish laboratoriyasi 9 Xalqaro boʻlim * Seysmotektonika va geodinamika laboratoriyasi 10 Yangibozor geofizik ilmiy-tadqiqot observatoriyasi 17
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 12-fevraldagi 84-son qaroriga 4-ILOVA
M.T. Oʻrozboyev nomidagi Mexanika va inshootlar seysmik mustahkamligi institutining
Yosh olimlar kengashi Ilmiy kengash Direktor Xalqaro konsultantlar — maslahatchilar Ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari 1 Mexanizm va mashinalar nazariyasi laboratoriyasi 10 Umumiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari 1 Ilmiy kotib 1 Axborot-tahlil xizmati 2 Geotexnika va yer osti inshootlari seysmodinamikasi laboratoriyasi 10 Mashinalar dinamikasi va texnologik jarayonlar muammolari laboratoriyasi 10 Muhandis-texnik va xoʻjalik xizmati * Axborot-resurs markazi 2 Fazoviy inshootlar dinamikasi laboratoriyasi 10 Paxtani qayta ishlash mashinalari va tizimlari dinamikasi laboratoriyasi 5 Bosh yuriskonsult 1 Gruntli inshootlar dinamikasi laboratoriyasi 10 Suyuqlik, gaz va gidrouzatish tizimlari mexanikasi laboratoriyasi 10 Moliya-iqtisodiyot boʻlimi 3 Kadrlar boʻyicha bosh mutaxassis 1 Bino va inshootlarni modellashtirish va pasportlashtirish laboratoriyasi 10 “Mexanika muammolari” ilmiy jurnali ** Rejim-maxsus qism (boʻlim) mutaxassisi 1 Bino va inshootlar seysmik mustahkamligi laboratoriyasi 10 “Kuzatishlar muhandislik-seysmometrik stansiyasi” noyob ilmiy obyekti 4 Xalqaro boʻlim **
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 12-fevraldagi 84-son qaroriga 5-ILOVA
Gʻ.O. Mavlonov nomidagi Seysmologiya institutining Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan ilmiy xodimlari sonining
T/r Laboratoriyalar nomi Ilmiy xodimlarning shtat birliklari soni * 1. Zilzilalarni prognoz qilishning fundamental muammolari 5 2. Seysmoprognostik maʼlumotlarni kompleks tahlil qilish 4 3. Instrumental-seysmologiya va seysmometriya 5 4. Muhandislik seysmologiyasi va gruntlar dinamikasi 4 5. Seysmik xatarlar 5 6. Seysmik xavf va hududlashtirish 4 7. Seysmotektonika va geodinamika 5 8. Yangibozor geofizik ilmiy-tadqiqot observatoriyasi 4 Jami 36
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 12-fevraldagi 84-son qaroriga 6-ILOVA
M.T. Oʻrozboyev nomidagi Mexanika va inshootlar seysmik mustahkamligi institutining Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan ilmiy xodimlari sonining
T/r Laboratoriyalar nomi Ilmiy xodimlarning shtat birliklari soni 1. Geotexnika va yer osti inshootlari seysmodinamikasi 8 2. Fazoviy inshootlar dinamikasi 8 3. Gruntli inshootlar dinamikasi 8 4. Bino va inshootlarni modellashtirish va pasportlashtirish 5 5. Bino va inshootlar seysmik mustahkamligi 5 6. Mexanizm va mashinalar nazariyasi 6 7. Mashinalar dinamikasi va texnologik jarayonlar muammolari 8 8. Paxtani qayta ishlash mashinalari va tizimlari dinamikasi 3 9. Suyuqlik, gaz va gidrouzatish tizimlari mexanikasi 9 Jami 60
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 12-fevraldagi 84-son qaroriga 7-ILOVA
Gʻ.O. Mavlonov nomidagi Seysmologiya institutining 2026-yilgacha
T/r Koʻrsatkichning (indikatorning) nomi 2024-y. 2025-y. 2026-y. I. Ilmiy tadqiqot faoliyatining samaradorligi va natijadorligini oshirish 1. Oʻrtacha yoshi 50 45 42 II. Oliy toifadagi kadrlarni tayyorlash 2. Doktorlik dissertatsiyalari himoyasi (DSc) 1 2 2 3. Falsafa doktori dissertatsiyalari himoyasi (PhD) 6 4 6 4. Professor ilmiy unvonini olgan ilmiy xodimlar soni 1 2 2 5. Katta ilmiy xodim ilmiy unvonini olgan ilmiy xodimlar soni 2 4 5 6. Fan doktori (DSc) darajasini olish boʻyicha doktorantlar soni 1 2 3 7. Falsafa doktori (PhD) darajasini olish boʻyicha doktorantlar soni 4 6 6 8. Stajor-izlanuvchilar soni 2 4 4 9. Mustaqil izlanuvchilar soni 2 4 6 10. Yosh olimlar soni (40 yoshgacha) 15 20 25 III. Nashr etish faolligi 11. Ilmiy maqolalarni nashr etish 50 75 100 12. “Scopus” va “Web of Science” xalqaro maʼlumotlar bazalariga kiruvchi maqolalar 10 20 30 13. Xorijda chop etiladigan maqolalar 15 25 35 14. Oliy attestatsiya komissiyasi roʻyxatiga kiruvchi respublika jurnallaridagi ilmiy maqolalar 25 25 35 15. Monografiyalar, darsliklar va oʻquv qoʻllanmalari 2 3 4 16. Patentlar (ixtiro va foydali modellar) 1 2 3 IV. Ilmiy natijalarni keng muhokama etish va zamonaviy fan yutuqlarini ommalashtirish 17. Respublika ilmiy konferensiyalarini tashkil etish 1 1 2 18. Xalqaro ilmiy konferensiyalarni tashkil etish 1 1 2 19. Doimiy ravishda oʻtkaziladigan ilmiy seminarlarni tashkil etish 2 3 4 20. Doimiy oʻtkaziladigan oʻquv seminarlarni tashkil etish 1 2 3 V. Fan, taʼlim va ishlab-chiqarish integratsiyasini chuqurlashtirish 21. Institutdagi ilmiy ishlarning bajarilishida oliy taʼlim tashkilotlari professor-oʻqituvchilari ishtiroki 4 4 6 22. Institut ilmiy xodimlarining oliy taʼlim tashkilotlari taʼlim jarayonidagi ishtiroki 7 10 12 23. Institut ilmiy xodimlarining oʻrta-maxsus oʻquv tashkilotlari taʼlim jarayonidagi ishtiroki 2 2 4 24. Maktablarga otaliq qilish ishlari 1 2 3 25. Magistrlik dissertatsiyalariga rahba�lik qilish 8 10 15 26. Bitiruv malakaviy ishlarga rahbarlik qilish 6 6 8 27. Ilmiy ishlanmalarni joriy qilish 2 3 4 28. Ilmiy ishlanmalarni tijoratlashtirish 1 2 3 29. Xoʻjalik shartnomalari hisobiga ilmiy-tadqiqot ishlarini bajarish (mln. soʻm) 2000 2500 3000 VI. Xalqaro ilmiy-texnik hamkorlikni kengaytirish 30. Xorijiy ilmiy grantlar 1 2 3 31. Texnik yordam loyihalari 2 2 3 32. Hamkorlikdagi dasturlar doirasidagi ilmiy-izlanishlar 2 2 4 33. Institut xodimlarini dunyoning yetakchi ilmiy markazlariga ilmiy safarga yuborish 4 8 12 34. Xorijiy olimlarning institutga tashrifi 4 5 8 35. Institut xodimlarining xorijiy olimlar bilan birgalikdagi maqolalari 3 5 8 VII. Institutning moddiy-texnik bazasini rivojlantirish 36. Zamonaviy laboratoriya asbob-uskunalari bilan jihozlanganlik darajasi (%) 30 50 80 37. Mebel va texnik vositalarning yangilanganlik darajasi (%) 30 50 80 38. Kutubxonadagi mavjud adabiyotlar elektron bazasini yaratish va uning lokal tarmoqqa ulanganlik darajasi (%) 40 70 100
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 12-fevraldagi 84-son qaroriga 8-ILOVA
M.T. Oʻrozboyev nomidagi Mexanika va inshootlar seysmik mustahkamligi institutining 2026-yilgacha
T/r Koʻrsatkichning (indikatorning) nomi 2024-y. 2025-y. 2026-y. I. Ilmiy tadqiqot faoliyatining samaradorligi va natijadorligini oshirish 1. Oʻrtacha yoshi 49 45 42 II. Oliy toifadagi kadrlarni tayyorlash 2. Doktorlik dissertatsiyalari himoyasi (DSc) 1 2 2 3. Falsafa doktori dissertatsiyalari himoyasi (PhD) 4 5 6 4. Professor ilmiy unvonini olgan ilmiy xodimlar soni 2 2 3 5. Katta ilmiy xodim ilmiy unvonini olgan ilmiy xodimlar soni 2 4 5 6. Fan doktori (DSc) darajasini olish boʻyicha doktorantlar soni 1 2 3 7. Falsafa doktori (PhD) darajasini olish boʻyicha doktorantlar soni 4 6 6 8. Stajor-izlanuvchilar soni 4 6 8 9. Mustaqil izlanuvchilar soni 4 6 8 10. Yosh olimlar soni (40 yoshgacha) 20 30 35 III. Nashr etish faolligi 11. Ilmiy maqolalarni nashr etish 45 50 70 12. “Scopus” va “Web of Science” xalqaro maʼlumotlar bazalariga kiruvchi maqolalar 30 40 45 13. Xorijda chop etiladigan maqolalar 10 20 25 14. Oliy attestatsiya komissiyasi roʻyxatiga kiruvchi respublika jurnallaridagi ilmiy maqolalar 15 25 35 15. Monografiyalar, darsliklar va oʻquv qoʻllanmalar 2 3 4 16. Patentlar (ixtiro va foydali modellar) 4 5 6 IV. Ilmiy natijalarni keng muhokama etishni tashkil qilish va zamonaviy fan yutuqlarini ommalashtirish 17. Respublika ilmiy konferensiyalarini tashkil etish - 1 1 18. Xalqaro ilmiy konferensiyalarni tashkil etish 1 1 1 19. Doimiy oʻtkaziladigan ilmiy seminarlarni tashkil etish 5 6 6 20. Doimiy oʻtkaziladigan oʻquv seminarlarni tashkil etish 1 1 1 V. Fan, taʼlim va ishlab-chiqarish integratsiyasini chuqurlashtirish 21. Institutdagi ilmiy ishlarning bajarilishida oliy taʼlim tashkilotlari professor-oʻqituvchilari ishtiroki 4 4 5 22. Institut ilmiy xodimlarining oliy taʼlim tashkilotlari taʼlim jarayonidagi ishtiroki 10 15 20 23. Institut ilmiy xodimlarining oʻrta-maxsus oʻquv tashkilotlari taʼlim jarayonidagi ishtiroki 2 3 3 24. Maktablarga otaliq qilish ishlari 1 2 3 25. Magistrlik dissertatsiyalariga rahbarlik qilish 5 6 8 26. Bitiruv malakaviy ishlarga rahbarlik qilish 4 6 8 27. Ilmiy ishlanmalarni joriy qilish 2 3 4 28. Ilmiy ishlanmalarni tijoratlashtirish 1 2 3 29. Xoʻjalik shartnomalari hisobiga ilmiy-tadqiqot ishlarini bajarish (mln. soʻm) 2000 2500 3000 VI. Xalqaro ilmiy-texnik hamkorlikni kengaytirish 30. Xorijiy ilmiy grantlar 1 2 3 31. Texnik yordam loyihalari 2 2 3 32. Hamkorlikdagi dasturlar doirasidagi ilmiy-izlanishlar 2 3 4 33. Institut xodimlarini dunyoning yetakchi ilmiy markazlariga ilmiy safarga yuborish 3 5 6 34. Xorijiy olimlarning institutga tashrifi 3 5 8 35. Institut xodimlarining xorijiy olimlar bilan birgalikdagi maqolalari 3 5 6 VII. Institutning moddiy-texnik bazasini rivojlantirish 36. Zamonaviy laboratoriya asbob-uskunalari bilan jihozlanganlik darajasi (%) 20 40 70 37. Mebel va texnik vositalarning yangilanganlik darajasi (%) 50 80 100 38. Kutubxonadagi mavjud adabiyotlar elektron bazasini yaratish va uning lokal tarmoqqa ulanganlik darajasi (%) 40 70 100
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 12-fevraldagi 84-son qaroriga 9-ILOVA
Gʻ.O. Mavlonov nomidagi Seysmologiya institutining 2024 — 2026-yillarga moʻljallangan ilmiy-tadqiqot ishlari
Mavzuning nomi Tadqiqot yoʻnalishining mazmuni Natijalarni taqdim qilish koʻrinishi Bajarish muddati Tadqiqotlardan kutilayotgan natijalar Amaliyotda qoʻllanilishi I. Zilzilalarni prognoz qilishning fundamental muammolari laboratoriyasi Kuchli zilzilalar toʻgʻrisida darak beruvchi majmualar tayyorlanishining yangi modelini yaratish (fundamental). Kuchli zilzilalarni uzoq va oʻrta muddatli kompleks darakchilarining modellarini yaratish va ularning namoyon boʻlish qonuniyatlarini aniqlash. Yakuniy ilmiy natijalar hisobot koʻrinishida Favqulodda vaziyatlar vazirligiga topshiriladi. 2024-y. Kuchli zilzilalarni uzoq va oʻrta muddatli kompleks darakchilarining modellarini yaratiladi va ularning namoyon boʻlish qonuniyatlari aniqlanadi. Tadqiqot natijalari Favqulodda vaziyatlar vazirligining Seysmoprognostik monitoring Respublika markazi faoliyatiga joriy qilinadi. Kuchli zilzilalarning darakchilarini makon va zamon boʻyicha namoyon boʻlish tabiatini aniqlash (fundamental). Kuchli zilzilalarning darakchilarini kompleks geofizik, geodinamik, gidrogeoseysmologik usullari asosida tadqiqotlar olib borish. Oraliq va yakuniy yillik ilmiy hisobotlar. 2024 — 2026-yy. Kompleks geofizik, geodinamik, gidrogeseysmologik usullar asosida kuchli zilzilalarda fizik, ximik, mexanik jarayonlarning namoyon boʻlish tabiati aniqlanadi. Tadqiqot natijalari Favqulodda vaziyatlar vazirligining Seysmoprognostik monitoring Respublika markazi va Fuqaro muhofazasi instituti faoliyatiga joriy qilinadi. II. Seysmoprognostik maʼlumotlarni kompleks tahlil qilish laboratoriyasi Kuchli zilzilalar darakchilarini anomal oʻzgarishini zamonaviy tahlil usullari asosida aniqlash (fundamental). Seysmologik va seysmoprognostik monitoring natijalarini statistik va ekspert usullari orqali tahlil qilish. Olingan natijalar asosida darakchi sifatida anomal oʻzgarishlarni ajratish. Kompleks usullar natijalarini oʻzaro taqqoslash orqali ishonchlilik darajalarini baholash. Idoralararo ekspert komissiyasiga ilmiy asoslangan grafiklar, jadvallar va dastlabki xulosalar koʻrinishida taqdim etiladi. 2024 — 2026-yy. Seysmologik va seysmoprognostik monitoring natijalarini ilmiy tahlili asosida kuchli zilzilalar darakchilarining anomal oʻzgarishlari aniqlanadi va ishonchlilik darajasi baholanadi. Tadqiqot natijalari Idoralararo ekspert komissiyasi faoliyatiga joriy qilinadi. III. Instrumental-seysmologiya va seysmometriya laboratoriyasi Geodinamik jarayonlar bilan bogʻliq boʻlgan mikroseysmik maydonlar xususiyatlarini aniqlash (fundamental). Mikroseysmik maʼlumotlar asosida tektonik jarayonlarning namoyon boʻlishini aniqlash. Kuzatuv maʼlumotlari asosida yer yoriqlarining deformatsiyalarini aniqlash. Oraliq va yakuniy yillik ilmiy hisobotlar. 2024-y. Choʻkindi togʻ jinslari ostida joylashgan qatlamda harakatlanayotgan yer yoriqlarini aniqlash usullari ishlab chiqiladi. Tadqiqot natijalari Seysmologiya institutida yaratilayotgan tektonik yoriqlar pasportini tuzishga joriy qilinadi. Bino va inshootlarning seysmik zaifligini baholash usullarini ishlab chiqish (amaliy). Binolarning zilzilabardoshligini baholash uchun mavjud usullarni oʻrganish va taqqoslash. Real konstruksiyalarda seysmik zaifligini aniqlash boʻyicha sinov tadqiqotlarini oʻtkazish. Bino va inshootlarning zilzilabardoshligini baholash usullarini ishlab chiqish. Bino va inshootlarning seysmik zaifligini aniqlash uchun dasturiy taʼminot kompleksi yaratiladi. 2024-2025-yy. Bino va inshootlarning seysmik zaifligini aniqlash uchun dasturiy taʼminot kompleksi yaratiladi. Binolarning zilzilabardoshligini baholashda foydalaniladi. IV. Muhandislik seysmologiyasi va gruntlar dinamikasi laboratoriyasi Kuchli zilzilalarda dispers gruntlarning quyqalanish xususiyatini laboratoriya va dala sharoitida tadqiq qilish hamda uning tasnifini ishlab chiqish (fundamental). Grunt namunalarida uch yoʻnalishdagi dinamik siqish moslamasi orqali eksperimental tadqiqotlarni oʻtkazish. Dispers gruntlarda tiksotropik jarayonlarning tabiati, ularning rivojlanish omillarini aniqlash va baholash boʻyicha dala instrumental tadqiqotlarini amalga oshirish. Dispers gruntlarning quyqalanish darajasi boʻyicha tasnifini ishlab chiqish. Oraliq va yakuniy yillik ilmiy hisobotlar. 2024 — 2026-yy. Dispers gruntlarda ti�sotropik jarayonlarning rivojlanishiga taʼsir etuvchi omillar aniqlanadi va baholanadi, grunt oquvchanligining muhandislik va seysmologik mezonlari belgilanadi. Har xil turdagi gruntlarda quyqalanish jarayonining rivojlanishini chegaraviy koʻrsatkichlari belgilanadi. Dispers gruntlar seysmik turgʻunligi boʻyicha tasniflanadi. Tadqiqot natijalari Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tasarrufidagi ilmiy-tadqiqot muassasalari va loyiha institutlari faoliyatlariga joriy qilinadi. “Grunt-inshoot” tizimining seysmik tebranishlari xususiyatlarini tadqiq qilish va zilzila taʼsirini kamaytirish usullarini ishlab chiqish (amaliy). Gruntlarning tebranish parametrlari va inshoot dinamikasini oʻrganish hamda ularning oʻzaro taʼsirini baholash. Grunt-inshoot tizimining turli darajadagi tebranishlar jarayonini tadqiq etish. Tizimning matematik modelini va zilzila taʼsirini kamaytirishning amaliy usullarini ishlab chiqish. Oraliq va yakuniy yillik ilmiy hisobotlar. 2024 — 2026-yy. “Grunt-inshoot” tizimining seysmik xavfini kamaytirish metodikasi ishlab chiqiladi va amaliyotga tatbiq qilinadi. Tadqiqot natijalari Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tasarrufidagi ilmiy-tadqiqot muassasalari va loyiha institutlarining amaliyotiga joriy etiladi. V. Seysmik xatarlar laboratoriyasi Seysmik faol hududlarda turli darajadagi seysmik xatarni baholash va zilzila talafotlarini kamaytirishning ilmiy asoslarini ishlab chiqish (fundamental). Seysmik faol hududlardagi bino va inshootlarga taʼsir etuvchi seysmik xavfni baholash. Bino va inshootlarning seysmik mustahkamligi va zaifligini baholash. Maksimal seysmik tebranishlarda bino va inshootning shikastlanish darajasini aniqlash. Iqtisodiy koʻrsatkichlarda seysmik xatarni baholash uslublarini ishlab chiqish. Oraliq va yakuniy yillik ilmiy hisobotlar. 2024 — 2026-yy. Bino va inshootlarning seysmik xatarini, zaifligini va seysmik taʼsirlarda shikastlanish darajalarini baholash uslublari ishlab chiqiladi. Tadqiqot natijalari Favqulodda vaziyatlar vazirligining hududiy boshqarmalari va tegishli tarkibiy tuzilmalari amaliyotiga joriy etiladi. VI. Seysmik xavf va hududlashtirish laboratoriyasi Oʻzbekiston hududida yer qobigʻining kuchlanganlik-deformatsiyalanganlik holatini oʻzgarish qonuniyatlari orqali seysmik xavfni mukammal baholash (fundamental). Seysmik rejim koʻrsatkichlari, zilzila oʻchogʻini seysmik modellashtirish usullari asosida yer qobigʻining kuchlanganlik-deformatsiyalanganlik holatini baholash va miqdoriy seysmogenez nazariyasini ishlab chiqish. Oraliq va yakuniy yillik ilmiy hisobotlar. 2024-y. Seysmik rejim koʻrsatkichlari, zilzila oʻchogʻi va boshqa geofizik maʼlumotlar oʻzgarishi qonuniyatlari asosida miqdoriy seysmogenez nazariyasi ishlab chiqiladi. Tadqiqot natijalari Favqulodda vaziyatlar vazirligining Seysmoprognostik monitoring Respublika markazi faoliyatiga joriy qilinadi. Yer qobigʻidagi faol tektonik yoriqlarni hisobga olgan holda, Oʻzbekiston hududining ehtimollik asosidagi seysmik xavfini baholash usullarini takomillashtirish (amaliy). Oʻzbekiston hududining seysmik xavfini miqdoriy baholash. Tektonik yer yoriqlarda seysmik faollik darajasining taqsimlanish jarayonini aniqlash va ularning seysmologik koʻrsatkichlarini baholash. Oraliq va yakuniy yillik ilmiy hisobotlar. 2024 — 2026-yy. Yer qobigʻining faol yoriqlari koʻrinishidagi seysmik manbalar modeli ishlab chiqiladi. Oʻzbekiston hududining makroseysmik ballardagi va gruntlarning tebranishi tezlanishlarda ifodalangan seysmik hududlashtirish xaritalar kompleksi tuziladi. Tadqiqot natijalaridan Oʻzbekiston Respublikasi shaharlari va aholi yashash punktlari hamda aholi va sanoat qurilish maydonlarining seysmik mikrohududlashtirish xaritalarini tuzishda foydalaniladi. VII. Seysmotektonika va geodinamika laboratoriyasi Markaziy Osiyoning zamonaviy geodinamik modellari asosida seysmik faol hududlarda seysmotektonik jarayonlarning rivojlanish qonuniyatlarini tadqiq qilish (fundamental). Oʻzbekiston hududi yer qobigʻining chiziqli, blokli va qatlamli tuzilishi modellari asosida seysmik faol hududlarda zilzilalarning makon va zamon birligida namoyon boʻlish qonuniyatlarini oʻrganish. Olingan natijalar asosida yozilgan ilmiy hisobot. 2024-y. Respublika hududida mavjud boʻlgan seysmogen zonalar doirasida kuchli zilzi�alarning sodir boʻlish ehtimoli yuqori boʻlgan qismlari, yuzaga kelish davrlari va maksimal kuchlari baholanadi. Olingan natijalar respublika hududining seysmik holatini uzoq muddatli baholashga, faollanish ehtimoli yuqori boʻlgan hududlarda uning zararli oqibatlarini kamaytirish yuzasidan chora-tadbirlar ishlab chiqishda foydalaniladi. Oʻzbekiston hududidagi faol yer yoriqlarining pasportlarini ishlab chiqish (amaliy). Oʻzbekiston Respublikasi hududida mavjud boʻlgan yirik yer yoriqlari zonalarini kompleks usullar orqali tahlil qilish. Faol tektonik yer yoriqlarining xaritasini tuzish va ularning pasportini ishlab chiqish. Oraliq va yakuniy yillik ilmiy hisobotlar. 2024-2025-yy. Oʻzbekiston hududining tuzatish va toʻldirishlar kiritilgan seysmik faol boʻlgan tektonik yer yoriqlari xaritasi tuziladi. Xaritaning elektron nusxasi foydalanish uchun mavjud elektron platformaga joylashtiriladi. Tuzilgan yer yoriqlari xaritasidan Respublika hududida seysmik va seysmoprognostik kuzatuv tizimini yaratishda, hududning seysmik xavfini baholashda, qurilayotgan va mavjud obyektlarga seysmik xulosalar tayyorlashda geologik asos sifatida foydalaniladi. VIII. Yangibozor geofizik ilmiy-tadqiqot observatoriyasi Uzluksiz seysmik, geofizik va geodinamik jarayonlarni kuzatishlar natijasida zilzila tayyorlanayotgan oʻchoqlarning namoyon boʻlish mexanizmini aniqlash (fundamental). Kompleks kuzatuv natijalaridan olingan maʼlumotlarni tahlil qilish. Yer magnit maydonining asriy oʻzgarishlarini tadqiq etish. Yangibozor tayanch stansiyasi va kuzatuv stansiyalari orasidagi yer magnit maydonining farqni aniqlash. Oraliq va yakuniy yillik ilmiy hisobotlar. 2024 — 2026-yy. Respublika seysmik faol hududlarining kuchlanganlik holati kompleks geofizik usullar orqali baholanib boriladi va t�gishli prognostik xulosalar berib boriladi. Tadqiqot natijalari Idoralararo ekspert komissiyasi faoliyatiga joriy qilinadi.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 12-fevraldagi 84-son qaroriga 10-ILOVA
M.T. Oʻrozboyev nomidagi Mexanika va inshootlar seysmik mustahkamligi institutining 2024 — 2026-yillarga moʻljallangan ilmiy-tadqiqot ishlari
Mavzuning nomi Tadqiqot yoʻnalishining mazmuni Natijalarni taqdim qilish koʻrinishi Bajarish muddati Tadqiqotlardan kutilayotgan natijalar Amaliyotda qoʻllanilishi I. Geotexnika va yer osti inshootlari seysmodinamikasi laboratoriyasi Turli xarakterdagi yuklamalarda grunt bilan oʻzaro taʼsirdagi yer osti quvurlari va yer usti transport inshootlari konstruksiyalarining seysmodinamikasi nazariyasini takomillashtirish (fundamental). Grunt bilan oʻzaro taʼsirdagi yer osti quvurlari va yer usti transport inshootlari konstruksiyalarining seysmodinamikasi nazariyasini takomillashtirish. Turli taʼsir etuvchi seysmik yuklamalarda biriktirilgan quvurlarning kuchlanganlik-deformatsiyalanganlik holatini tadqiq etish. Oraliq va yakuniy yillik ilmiy hisobotlar. 2024 — 2026-yy. Grunt bilan oʻzaro taʼsirdagi yer osti quvurlari va yer usti transport inshootlari konstruksiyalarining seysmodinamikasi nazariyasi takomillashtiriladi. Transport inshootlarining seysmik va ogʻir yuklar taʼsiriga hisoblash uslublari ishlab chiqiladi. Tadqiqot natijalar asosida birikkan yer osti quvur tizimlarini seysmik himoyalash boʻyicha tadbirlar ishlab chiqiladi. Grunt bilan oʻzaro taʼsirdagi yer osti quvurlarini seysmik hududlarda qurilishi boʻyicha meʼyoriy hujjatlarga toʻldirishlar kiritish uchun tavsiyalar ishlab chiqiladi. II. Fazoviy inshootlar dinamikasi laboratoriyasi Plastinasimon modellar asosida baland binolarni seysmik mustahkamlikka hisoblash usullarini takomillashtirish (fundamental). Baland va koʻp qavatli binolarning dinamik hisoblash usullari, algoritmlari va dasturlarini ishlab chiqish. Ishlab chiqilgan usullar va olib borilgan tadqiqot natijalari asosida baland va koʻp qavatli binolarning kuchlanganlik-deformatsiyalanganlik holati baholash. Oraliq va yakuniy yillik ilmiy hisobotlar. 2024 — 2026-yy. Baland binolarni seysmik mustahkamlikka va ustuvorlikka hisoblash boʻyicha tavsiyanomalar ishlab chiqiladi. Ishlab chiqilgan tavsiyanomalar Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligiga taqdim etiladi. III. Gruntli inshootlar dinamikasi laboratoriyasi Gruntli toʻgʻonlar seysmik mustahkamlik mezonlarining ilmiy asoslarini va ustu�orligini baholash usullarini takomillashtirish (fundamental). Gruntlarning nochiziqli xususiyatlarini hisobga olgan holda toʻgʻonlarning seysmik mustahkamligi mezonlarining ilmiy asoslari takomillashtirish. Seysmik kuchlar taʼsirida qiyaliklarga ega gruntli massiv va toʻgʻonlarning mustahkamlikka hamda ustuvorligini baholash usullarini takomillashtirish. Oraliq va yakuniy yillik ilmiy hisobotlar. 2024 — 2026-yy. Gruntli toʻgʻonlar seysmik mustahkamlik mezonlarining ilmiy asoslari ishlab chiqiladi. Toʻgʻonlarning seysmik mustahkamlikka hisoblash va ustuvorligini baholash usullari takomillashtiriladi. Takomillashtirilgan usullar Suv hoʻjaligi vazirligiga va “Oʻzbekgidroenergo” AJga taqdim etiladi hamda elektron platformaga kiritilgan gruntli toʻgʻonlarning ustuvorligini baholashda foydalaniladi. IV. Bino va inshootlarni modellashtirish va pasportlashtirish laboratoriyasi Turli yoriqlarga ega boʻlgan izotrop materiallar mustahkamligi va yoriqlar rivojlanishining xususiyatlarini tadqiq etish (fundamental). Seysmik faol hududlarda bino va inshootlarning toʻplangan shikastlanishlarini aniqlash. Materiallar mustahkamligiga yoriqlarning taʼsirini hisobga olish usullarini ishlab chiqish. Oraliq va yakuniy yillik ilmiy hisobotlar. 2024 — 2026-yy. Yoriqlarga ega boʻlgan mahalliy materiallardan qurilgan inshootlarning mustahkamligini oshirish boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqiladi. Ishlab chiqilgan ilmiy natijalar Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligiga amaliyotda qoʻllash uchun taqdim etiladi. V. Bino va inshootlar seysmik mustahkamligi laboratoriyasi Aktiv seysmik himoya tizimlaridan foydalangan holda, koʻp qavatli binolarning seysmik mustahkamligini nazariy va eksperimental tadqiq qilish (amaliy). Jahon tajribasidan kelib chiqqan holda, mahalliy xomashyolardan foydalanib, binolarning tebranishlarini soʻndirish uchun qurilmalar ishlab chiqish. Oraliq va yakuniy yillik ilmiy hisobotlar. 2024 — 2026-yy. Koʻp qavatli binolarning seysmik mustahkamligini taʼminlash maqsadida aktiv seysmik himoya qurilmasi ishlab chiqiladi. Ishlab chiqilgan aktiv seysmik himoya qurilmalari Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligiga amaliyotda qoʻllash uchun taqdim etiladi. VI. Mexanizm va mashinalar nazariyasi laboratoriyasi Mahalliy moʻyna xomashyolarni yumshatuvchi barabanli texnologik mashinaning takomillashgan konstruksiyasini ishlab chiqish va eksperimental tadqiq qilish (amaliy). Mahalliy xomashyoning fizik-mexanik xossalarini hisobga olgan holda ularning teri yuzasini yumshatuvchi barabanli texnologik mashinaning takomillashtirilgan yangi konstruktiv va texnologik yechimlarini ishlab chiqish. Oraliq va yakuniy yillik ilmiy hisobotlar. 2024 — 2026-yy. Moʻyna xomashyolarni yumshatuvchi barabanli texnologik mashinaning takomillashgan ish bajaruvchi organlarining konstruktiv va texnologik parametrlari nazariy va tajribaviy aniqlanadi va ilmiy jihatdan asoslanadi. Tadqiqotlardan olinadigan asosiy natijalar “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi korxonalarining ishlab chiqarish jarayonlariga joriy etish uchun topshiriladi. VII. Mashinalar dinamikasi va texnologik jarayonlar muammolari laboratoriyasi Vertikal shpindelli terim apparati ishchi kamerasida epitsiklik harakatdagi shpindellar bilan paxtani oʻzaro taʼsir modellarini ishlab chiqish (fundamental). Mashina ish unumini oshirishga qaratilgan terim apparatidagi texnologik jarayonni hisoblash usullarini takomillashtirish. Paxta terish mashinasining ishchi parametrlarini optimallashtirish va loyihalashtirish ishlariga tavsiyalar berish. Oraliq va yakuniy yillik ilmiy hisobotlar. 2024 — 2026-yy. Terim apparatining ishchi kamerasida epitsiklik va paxtani shpindeldan ajratish zonasida texnologik jarayonlar tadqiqotlari asosida vertikal shpindelli mashina ish unumini oshirish boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqiladi. Qishloq xoʻjalik mashinasozligi konstruktorlik-texnologik markaziga va ishlab chiqarish korxonasiga loyihalashtirish va tayyorlash uchun tavsiyalar beriladi. VIII. Paxtani qayta ishlash mashinalari va tizimlari dinamikasi laboratoriyasi Tola ajratish mashinasining chigitni chiqarish qurilmasidagi harakat uzatish tizimining muqobil koʻrsatkichlarini nazariy va tajribaviy aniqlash (amaliy). Paxta tozalash korxonalarida tola ajratish mashinasining chigitni chiqarish qurilmasidagi harakat uzatish tizimini nazariy va tajribaviy tadqiqotlar asosida ishlab chiqish va uning muqobil koʻrsatkichlarini aniqlash. Oraliq va yakuniy yillik ilmiy hisobotlar. 2024 — 2026-yy. Ilmiy izlanishlar asosida paxta tozalash korxonalarida ishlatiladigan tola ajratgichdan chigitni chiqarish qurilmasi uchun energiya va resurs tejamkor harakat uzatish tizimi ishlab chiqiladi. Tola ajratgichdan chigitni chiqarish qurilmasining harakat uzatish tizimi “Oʻzbekiston paxta-toʻqimachilik klasterlari” uyushmasi tasarrufidagi paxta tozalash korxonalari faoliyatiga joriy qilinadi. IX. Suyuqlik, gaz va gidrouzatish tizimlari mexanikasi laboratoriyasi Koʻp fazali muhitlar dinamikasini, tabiiy gazni yoqish va yetkazish jarayonlarini matematik modellashtirish (fundamental). Koʻp fazali muhitlar dinamikasi, tabiiy gaz yonishi va yetkazish jarayonlarining yangi matematik modellarini ishlab chiqish boʻyicha tadqiqotlar olib borish va natijalarni amaliyotga tatbiq etish. Oraliq va yakuniy yillik ilmiy hisobotlar. 2024 — 2026-yy. Tadqiqot asosida qimmatbaho metallarni ajratishda ishlatiladigan yangi gidrotsiklonlar va tabiiy gazni yoqadigan samarali uskunalarning yangi konstruksiyalari ishlab chiqiladi. Tabiiy gazlarni yetkazishning yangi uslublari taklif etiladi. Ishlab chiqilgan gidrotsiklonlar “Olmaliq” KMK va “Navoiy” KMKlari faoliyatlariga joriy qilinadi. Transport vositalari gidro-pnevmatik boshqaruv mexanizmlarining maxsus va tabiiy nochiziqliklarini hisobga olgan holda, ularni barqarorlashtirish va hisobiy matematik modellarini ishlab chiqish (fundamental). Tr�nsport vositalari elektrogidravlik tizimlari sintezi va barqarorligining dasturiy boshqaruvi matematik modelini nochiziqliklar va turli iqlim sharoitini hisobga olgan holda ishlab chiqish. Oraliq va yakuniy yillik ilmiy hisobotlar. 2024 — 2026-yy. Transport vositalari elektrogidravlik tizimlari turgʻunligi va barqarorligini taʼminlash boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqiladi. Ilmiy tadqiqot natijalari “Oʻzavtosanoat” AJ va Qishloq xoʻjaligi vazirligiga joriy qilinadi.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 12-fevraldagi 84-son qaroriga 11-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining yangidan tashkil etilgan ilmiy tashkilotlar faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 18-maydagi 292-son qarorida :
a) 2-bandda :
oltinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
yettinchi — toʻqqizinchi xatboshilar tegishincha oltinchi — sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
b) 3-bandning birinchi xatboshisidagi “M.T. Oʻrozboyev nomidagi Mexanika va inshootlar seysmik mustahkamligi instituti,” soʻzlari chiqarib tashlansin;
v) 5-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Gʻ.O. Mavlonov nomidagi Seysmologiya instituti faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 31-dekabrdagi 1054-son qarorida:
a) 1-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
b) 2-bandda:
ikkinchi, uchinchi va beshinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;
toʻrtinchi xatboshi ikkinchi xatboshi deb hisoblansin;
v) 1 va 2-ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi ilmiy tashkilotlarini moliyalashtirish tizimini takomillashtirish hamda samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 8-iyundagi 366-son qarorida :
a) 2-bandning uchinchi xatboshisidagi “M.T. Oʻrozboyev nomidagi Mexanika va inshootlar seysmik mustahkamligi instituti,” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) 16-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasi aholisi va hududining seysmik xavfsizligini taʼminlash toʻgʻrisida” 2021-yil 13-sentabrdagi OʻRQ-713-son Qonuni)” 2022-yil 9-martdagi 102-son qaroriga ilovaning 2 va 4-bandlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
5. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 30-oktabrdagi 681-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Seysmologiya, inshootlarning seysmik mustahkamligini va seysmik xavfsizlikni taʼminlash sohasini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 10-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Kengash majlisining bayonlari Kengash raisi yoki uning oʻrinbosari tomonidan tasdiqlanadi”;
b) 15-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“15. Kengashning ishchi organi Vazirlar Mahkamasining Seysmik xavfsizlikni taʼminlash masalalarini muvofiqlashtirish boʻlimi (keyingi oʻrinlarda — Ishchi organ) hisoblanadi”;
v) 16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“16. Jamgʻarma mablagʻlarining hisobi Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Gʻ.O. Mavlonov nomidagi Seysmologiya institutining buxgalteriyasi tomonidan belgilangan tartibda yuritiladi.
Jamgʻarma mablagʻlarining buxgalteriya hisobini yuritgan xodimlar Kengash qaroriga muvofiq Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan har yili ikki marta mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining toʻrt barobarigacha moddiy ragʻbatlantiriladi”.
6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Seysmologiya, inshootlarning seysmik mustahkamligini va seysmik xavfsizlikni taʼminlash sohasini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2020-yil 30-oktabrdagi 681-son qaroriga 2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Seysmologiya, inshootlarning seysmik mustahkamligini va seysmik xavfsizlikni taʼminlash sohasini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi kengashining
1. A.N. Aripov — Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri, Kengash raisi 2. A.J. Ramatov — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari, Kengash raisining oʻrinbosari 3. A.X. Qoʻldoshev — favqulodda vaziyatlar vaziri 4. K.A. Sharipov — oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri 5. Sh.R. Xamrayev — suv xoʻjaligi vaziri 6. I.I. Norqulov — iqtisodiyot va moliya vazirining birinchi oʻrinbosari 7. D.K. Adilov — qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri oʻrinbosari 8. S.Z. Mirzayev — Fanlar akademiyasining vitse-prezidenti 9. D.A. Bekmirzayev — Vazirlar Mahkamasi masʼul xodimi, Kengash kotibi ”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 12-fevral,
84-son