📅 2024-yil 12-fevral · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 12-fevral · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 12 февраль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 12 февраля 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 12 February 2024 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
буйруғи
ЎЗГАРТИРИШЛАР
Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг яхлит тизими шакллантирилиши муносабати билан айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сон «Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг яхлит тизими шакллантирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 12 февралдаги 6-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 12 сентябрдаги 141-сон буйруғи (рўйхат рақами 1723, 2007 йил 29 сентябр) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 420-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларининг (ЎзР АҚ-91) 98-бандидаги «вазирликлар, идоралар ва давлат қўмиталари» деган сўзлар «вазирлик ва идоралар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 августдаги 65-сон буйруғи (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябр) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқноманинг 2-иловаси 3 450 925 қаторидан «, давлат қўмиталари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг 2014 йил 9 декабрдаги 6 ва 5-мб-сон қарори (рўйхат рақами 2633, 2014 йил 10 декабр) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 50-сон, 601-модда) билан тасдиқланган Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 17-бандидан «давлат қўмиталари,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 апрелдаги 224/8-сон қарори (рўйхат рақами 2793, 2016 йил 3 июн) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 22-сон, 260-модда) билан тасдиқланган Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-банди «д» кичик бандидан «, давлат қўмиталари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 22 ноябрдаги 88-сон буйруғи (рўйхат рақами 2850, 2016 йил 22 декабр) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 51-сон, 593-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларининг 48-банди биринчи ва тўртинчи хатбошилари , 60-банди , 61-банди учинчи хатбошиси , 65-банди учинчи хатбошиси , 70-банди учинчи хатбошиси , 79-банди , 99-банди бешинчи хатбошиси , 100-банди учинчи хатбошиси , 104-банди учинчи хатбошиси , 107-банди биринчи хатбошиси , 109-банди учинчи хатбошиси , 111-банди , 121-банди , 161-банди учинчи хатбошиси , 178-банди учинчи хатбошисидан «, давлат қўмиталари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
6. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 10 сентябрдаги 125-сон буйруғи (рўйхат рақами 3078, 2018 йил 20 октябр) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 10/18/3078/2073-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) «Ягона счётлар режаси»да:
а) 46-банд , 63-банднинг биринчи , иккинчи ва олтинчи хатбошилари , 66-банднинг ўн биринчи — ўн учинчи хатбошилари , 79-банднинг иккинчи хатбошиси , 82-банднинг ўн биринчи — ўн учинчи хатбошилари ва 324-банддан ҳамда 1-илованинг 102 410 ва 520 430 қаторларидан, 2-илованинг 15, 16 ва 58-позицияларидан «, қўмиталар» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
б) 291-бандда :
биринчи , иккинчи , тўртинчи — олтинчи хатбошилардан «, қўмиталар» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбошидан «, давлат қўмиталари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардиясининг 2019 йил 30 декабрдаги 46, 105, 36, 39 ва 35-сон қарори (рўйхат рақами 3215, 2020 йил 31 январ) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.01.2020 й., 10/20/3215/0119-сон) билан тасдиқланган Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 26 — 29-бандлари , 45-банди , 1-иловасининг изоҳи ва 3-иловасининг изоҳидан «, давлат қўмиталари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
8. Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2019 йил 20 декабрдаги 1236-сон буйруғи (рўйхат рақами 3216, 2020 йил 31 январ) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.01.2020 й., 10/20/3216/0120-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари авиациясининг учувчилар таркибини тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидан «, давлат қўмиталари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/1-сон қарори (рўйхат рақами 3252, 2020 йил 30 июн) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3252/1098-сон) билан тасдиқланган Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг 113-бандидан «давлат қўмиталари,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 18 октябрдаги 38-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 13 октябрдаги 33-2021-сон, Молия вазирлигининг 2021 йил 16 октябрдаги 65-сон қарори (рўйхат рақами 3326, 2021 йил 19 октябр) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2021 й., 10/21/3326/0974-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси параметрларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди иккинчи ва бешинчи хатбошиларидан «, давлат қўмиталари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
11. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 2 ноябрдаги 68-сон буйруғи (рўйхат рақами 3341, 2021 йил 6 декабр) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.12.2021 й., 10/21/3341/1138-сон) билан тасдиқланган Давлат мақсадли жамғармаларининг харажатлар сметаси ҳамда молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 2-банднинг иккинчи хатбошиси ва 101-банддан «, давлат қўмиталари» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
б) 90-банддан «, Давлат қўмиталари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 12 февраль,
6-мҳ-сон
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining
buyrugʻi
OʻZGARTIRIShLAR
Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining yaxlit tizimi shakllantirilishi munosabati bilan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining 2023-yil 28-noyabrdagi OʻRQ-880-son “Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining yaxlit tizimi shakllantirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 21-dekabrdagi PF-269-son “Yangi Oʻzbekiston maʼmuriy islohotlarini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq buyuraman:
1. Ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2024-yil 12-fevraldagi 6-mh-son buyrugʻiga ILOVA
Ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga kiritilayotgan
1. Oʻzbekiston Respublikasi Parvozlar xavfsizligini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻining 2007-yil 12-sentabrdagi 141-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 1723, 2007-yil 29-sentabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2007-y., 41-42-son, 420-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi samoviy hududida fuqaro va eksperimental aviatsiyasining parvoz qilish aviatsiya qoidalarining (OʻzR AQ-91) 98-bandidagi “vazirliklar, idoralar va davlat qoʻmitalari” degan soʻzlar “vazirlik va idoralar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2010-yil 20-avgustdagi 65-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2146, 2010-yil 11-oktabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 40-41-son, 356-modda) bilan tasdiqlangan Budjet tasnifini qoʻllash boʻyicha yoʻriqnomaning 2-ilovasi 3 450 925 qatoridan “, davlat qoʻmitalari” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi va Davlat statistika qoʻmitasining 2014-yil 9-dekabrdagi 6 va 5-mb-son qarori (roʻyxat raqami 2633, 2014-yil 10-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2014-y., 50-son, 601-modda) bilan tasdiqlangan Yuridik shaxslarning nomiga davlatning rasmiy nomini, shuningdek undan hosila soʻzlarni qoʻshish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaning 17-bandidan “davlat qoʻmitalari,” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosatining 2016-yil 28-apreldagi 224/8-son qarori (roʻyxat raqami 2793, 2016-yil 3-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2016-y., 22-son, 260-modda) bilan tasdiqlangan Ilmiy unvonlar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 18-bandi “d” kichik bandidan “, davlat qoʻmitalari” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2016-yil 22-noyabrdagi 88-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2850, 2016-yil 22-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2016-y., 51-son, 593-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining gʻazna ijrosi qoidalarining 48-bandi birinchi va toʻrtinchi xatboshilari , 60-bandi , 61-bandi uchinchi xatboshisi , 65-bandi uchinchi xatboshisi , 70-bandi uchinchi xatboshisi , 79-bandi , 99-bandi beshinchi xatboshisi , 100-bandi uchinchi xatboshisi , 104-bandi uchinchi xatboshisi , 107-bandi birinchi xatboshisi , 109-bandi uchinchi xatboshisi , 111-bandi , 121-bandi , 161-bandi uchinchi xatboshisi , 178-bandi uchinchi xatboshisidan “, davlat qoʻmitalari” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2018-yil 10-sentabrdagi 125-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3078, 2018-yil 20-oktabr) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 22.10.2018-y., 10/18/3078/2073-son) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti (2-sonli BHS) “Yagona schyotlar rejasi”da:
a) 46-band , 63-bandning birinchi , ikkinchi va oltinchi xatboshilari , 66-bandning oʻn birinchi — oʻn uchinchi xatboshilari , 79-bandning ikkinchi xatboshisi , 82-bandning oʻn birinchi — oʻn uchinchi xatboshilari va 324-banddan hamda 1-ilovaning 102 410 va 520 430 qatorlaridan, 2-ilovaning 15, 16 va 58-pozitsiyalaridan “, qoʻmitalar” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
b) 291-bandda :
birinchi , ikkinchi , toʻrtinchi — oltinchi xatboshilardan “, qoʻmitalar” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
yettinchi xatboshidan “, davlat qoʻmitalari” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati va Milliy gvardiyasining 2019-yil 30-dekabrdagi 46, 105, 36, 39 va 35-son qarori (roʻyxat raqami 3215, 2020-yil 31-yanvar) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 31.01.2020-y., 10/20/3215/0119-son) bilan tasdiqlangan Muddatli harbiy xizmatni oʻtayotgan harbiy xizmatchilarga Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanomalar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 26 — 29-bandlari , 45-bandi , 1-ilovasining izohi va 3-ilovasining izohidan “, davlat qoʻmitalari” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi mudofaa vazirining 2019-yil 20-dekabrdagi 1236-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3216, 2020-yil 31-yanvar) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 31.01.2020-y., 10/20/3216/0120-son) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari aviatsiyasining uchuvchilar tarkibini tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 2-bandidan “, davlat qoʻmitalari” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2020-yil 25-maydagi 12/1-son qarori (roʻyxat raqami 3252, 2020-yil 30-iyun) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 30.06.2020-y., 10/20/3252/1098-son) bilan tasdiqlangan Bank faoliyatiga ruxsat berish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizomning 113-bandidan “davlat qoʻmitalari,” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligining 2021-yil 18-oktabrdagi 38-son, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining 2021-yil 13-oktabrdagi 33-2021-son, Moliya vazirligining 2021-yil 16-oktabrdagi 65-son qarori (roʻyxat raqami 3326, 2021-yil 19-oktabr) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 19.10.2021-y., 10/21/3326/0974-son) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida faoliyat yuritayotgan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlari va ularning filiallari hamda nodavlat oliy taʼlim tashkilotlariga davlat buyurtmasi parametrlarini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 1-bandi ikkinchi va beshinchi xatboshilaridan “, davlat qoʻmitalari” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
11. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2021-yil 2-noyabrdagi 68-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3341, 2021-yil 6-dekabr) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 06.12.2021-y., 10/21/3341/1138-son) bilan tasdiqlangan Davlat maqsadli jamgʻarmalarining xarajatlar smetasi hamda moliyaviy hisobotlarini tuzish, tasdiqlash va taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 2-bandning ikkinchi xatboshisi va 101-banddan “, davlat qoʻmitalari” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
b) 90-banddan “, Davlat qoʻmitalari” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
Vazir A. TAShKULOV
Toshkent sh.,
2024-yil 12-fevral,
6-mh-son