📅 2024-yil 14-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 14-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 14 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 14 февраля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 14 February 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
СЎРОВНОМА
МЕЗОНЛАРИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш ҳамда таълим сифати мониторингини амалга ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сон Фармони ҳамда «Мактабгача ва мактаб таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 11 майдаги ПҚ-241-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестация ҳамда давлат аккредитациясидан ўтказиш тартибини тасдиқлаш, хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ҳамда давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки:
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан юритиладиган реестрга киритилган ҳамда республикада тан олинадиган халқаро аккредитация ташкилотлари аккредитациядан ўтказган умумий ўрта таълим ташкилотлари навбатдаги давлат аккредитациясидан ўтган ҳисобланади;
мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестация ҳамда давлат аккредитациясидан Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази билан келишилган ҳолда ўтказилади;
таълим ташкилотларига давлат аккредитациясидан ўтганлиги тўғрисида электрон шаклдаги сертификатни бериш тизими йўлга қўйилади;
давлат умумий ўрта таълим ташкилоти ҳар йили хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини ўтказиш учун ўз фаолиятини ички баҳолайди ва унинг натижаси бўйича тўпланган маълумотлар ҳамда материалларни онлайн тарзда таълим сифати мониторинги электрон платформаси орқали Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига юборади;
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини амалга оширади.
3. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2024 йил 1 августга қадар ўзининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим ташкилотлари фаолиятини ички баҳолаш натижасида тўпланган маълумотларни онлайн тарзда олиш ва юбориш имконини берадиган таълим сифати мониторинги ҳамда аккредитация электрон платформасини ишга туширсин.
4. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги:
mandat.uzbmb.uz электрон платформаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг таълим сифати мониторингини юритишга мўлжалланган электрон платформасига «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилинишини;
хар йили 10 октябрга қадар олий таълим ташкилотларига қабул имтиҳонларида қатнашган умумий ўрта таълим ташкилотларининг битирувчилари сони, уларнинг фанлар кесимидаги ва жами тўплаган баллари бўйича маълумотлар электрон ахборот алмашинуви орқали Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдим этилишини таъминласин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 7 июндаги 470-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ.У. Умарова зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 февралдаги 91-сон қарорига 1-ИЛОВА
Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ҳамда давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг давлат ва нодавлат мактабгача ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларини (кейинги ўринларда — таълим ташкилотлари) аттестациядан ва давлат аккредитациясидан (кейинги ўринларда — аккредитация) ўтказиш тартибини белгилайди.
Мазкур Низом психик ривожланиши суст бўлган болалар учун мактаб-интернатлар, ақли заиф болалар учун (ёрдамчи) мактаблар ва мактаб-интернатларга ҳамда кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Таълим ташкилоти аттестацияси (кейинги ўринларда — аттестация) ва аккредитацияси Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунида ҳамда ушбу Низомда белгиланган талаблар асосида ўтказилади.
Таълим ташкилотлари аттестациядан ва аккредитациядан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ўтказилади.
3. Аттестация таълим ташкилотининг фаолиятини баҳолашда давлат назоратининг асосий шакли ҳисобланади ва унинг мақсади таълим ташкилотларида таълим сифатининг давлат таълим стандартлари ҳамда давлат таълим талабларига мувофиқлигини аниқлашдан иборат.
Таълим ташкилотлари аккредитациядан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ёки таълим ташкилотларининг хоҳишига кўра республикада тан олинган халқаро аккредитация ташкилотлари томонидан аттестацияга асосан ўтказилади.
4. Қуйидагилар аттестациянинг асосий принциплари ҳисобланади:
мустақиллик;
холислик;
ошкоралик;
шаффофлик;
даврийлик;
мажбурийлик.
5. Аккредитация таълим ташкилотлари фаолиятининг давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларига мувофиқлиги давлат томонидан эътироф этилиши ва ушбу ташкилотларга ўз битирувчиларига давлат намунасидаги маълумот тўғрисидаги ҳужжатларни топшириш ҳуқуқини беришдан иборат.
6. Янги ташкил этилган давлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилган, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари эса лицензия берилган пайтдан бошлаб 5 йил муддатга, давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари ташкил этилган, нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари эса лицензия берилган пайтдан бошлаб 11 йил муддатга аккредитациядан ўтган деб ҳисобланади.
Бунда нодавлат таълим ташкилоти битирувчиларига давлат намунасидаги ҳужжат бериш ҳуқуқи унинг аризасига мувофиқ аккредитациядан ўтказилгандан сўнг берилади.
Ушбу банднинг биринчи хатбошисига мувофиқ белгиланган муддатлар тугаганидан сўнг таълим ташкилотлари аккредитациядан ўтказилиши шарт.
7. Лицензияга эга бўлган нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари томонидан давлат намунасидаги маълумот тўғрисидаги ҳужжат давлат таълим стандартлари асосида таълим олган битирувчиларга берилади.
Давлат таълим стандартларидан ташқари таълим дастурлари асосида таълим олган нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари битирувчиларига давлат намунасидаги маълумот тўғрисидаги ҳужжат берилмайди.
8. Таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш қуйидаги босқичлардан иборат:
аттестациядан ўтказиш жараёнига тайёргарлик кўриш;
таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш ва унинг натижаларини таҳлил қилиш;
аттестация натижаларига кўра таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича қарор қабул қилиш;
аттестациядан ўтказиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаш;
аттестация натижалари бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ижросини назорат қилиш;
таълим ташкилотларида хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини амалга ошириш.
9. Таълим ташкилотлари аттестациядан ушбу Низомга 2-иловада белгиланган мезонлар асосида ўтказилади.
2-боб. Таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш
10. Аттестация мазкур Низомда белгиланган талаблар асосида Вазирлик томонидан ташкил этилади.
Аттестация таълим ташкилотларининг фаолиятини ички ва ташқи баҳолашдан иборат икки босқичда ўтказилади.
Таълим ташкилотларининг фаолиятини ички баҳолаш таълим ташкилотлари томонидан ўзини ўзи баҳолаш ҳисобланади.
Таълим ташкилотларининг фаолиятини ташқи баҳолаш ички баҳолаш ўтказилганидан кейин уларнинг фаолиятини Вазирлик ёки таълим ташкилотларининг мурожаатига кўра республикада тан олинган халқаро аккредитация ташкилотлари томонидан баҳолаш ҳисобланади.
11. Қуйидагилар таълим ташкилотлари фаолиятини ички баҳолашнинг асосий мақсади ҳисобланади:
таълим ташкилотлари фаолиятини аттестация кўрсаткичлари ва мезонлари асосида баҳолаш;
таълим ташкилотларида таълим сифати ва мазмунининг давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларига мувофиқлигини аниқлаш;
таълим ташкилотларининг фаолиятидаги мавжуд муаммолар ва камчиликларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кўриш;
таълим ташкилотларини ташқи баҳолашга тайёрлаш.
12. Ички баҳолаш таълим ташкилотлари раҳбарларининг буйруғи билан ташкил этиладиган ички баҳолаш комиссиялари томонидан ушбу Низомда белгиланган баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади.
13. Таълим ташкилотлари фаолиятини ички баҳолаш ташқи баҳолашдан камида икки ой олдин ўтказилади. Ички баҳолаш жараёнлари 24 иш кунигача давом этиши мумкин.
14. Таълим ташкилотлари фаолиятини ташқи баҳолаш учун аттестация комиссиялари ташкил этилади.
15. Аттестация комиссиялари томонидан таълим ташкилотлари фаолиятини ташқи баҳолаш 3 иш кунигача муддатда амалга оширилади.
16. Мактабгача таълим ташкилотлари 5 йилда, умумий ўрта таълим ташкилотлари эса 11 йилда камида бир марта мажбурий тарзда аккредитация муддати келганда аттестациядан ўтказилади.
Бунда фаолият юритаётган мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари амалдаги аккредитация сертификатининг муддати тугаганидан сўнг мос равишда 5 ва 11 йил муддатга аккредитациядан ўтказилади.
Таълим ташкилотлари таркибидаги филиаллар аттестацияси таълим ташкилотлари аттестацияси билан бир вақтда ўтказилади.
Таълим ташкилотлари муддатидан олдин аттестация ва аккредитациядан шартнома асосида ўтиши мумкин.
17. Аттестация жараёнида таълим турлари бўйича таълим ташкилотларининг охирги икки йиллик фаолиятини комплекс таҳлил қилиш қуйидаги баҳолаш соҳалари бўйича ўрганилади:
1) мактабгача таълим ташкилотларида:
таълим-тарбия жараёни;
бошқарув сиёсати ва кадрлар салоҳияти;
ривожлантирувчи таълим муҳити;
жамоатчилик ва ҳамкорлик;
2) умумий ўрта таълим ташкилотларида:
ташкилий-бошқарув фаолиятининг самарадорлиги;
таълим сифати кўрсаткичлари;
ўқув жараёнини ташкил этиш ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги;
таълим таъминоти ва АКТ инфратузилмаси;
жамоатчилик билан ҳамкорлик ва тарғибот ишлари;
хавфсизлик.
18. Ташқи баҳолаш жараёнида ички баҳолаш натижалари, дарс жараёнлари ва таълим фаолияти таҳлил қилинади, битирувчи синф (4, 9 ва 11-синфлар) ўқувчиларидан назорат ишлари олинади ва тарбияланувчиларнинг ривожланиши кузатилади.
Битирувчиларнинг билим даражасини аниқлаш ва тарбияланувчиларнинг ривожланишини кузатиш Вазирлик томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади. Бунда баҳолашнинг янги тизими (форматив ва сумматив баҳолаш усули) жорий этилган умумий ўрта таълим ташкилотларида битирувчи синф (9 ва 11-синф) ўқувчиларининг ўзлаштириш натижалари ҳисобга олинади. Битирувчиларни баҳолаш жараёнига нодавлат баҳолаш ташкилотлари жалб этилиши мумкин.
Таълим ташкилотлари фаолияти республикада тан олинган халқаро аккредитация ташкилотлари томонидан баҳоланган тақдирда, баҳолаш тартиби халқаро аккредитация ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
19. Аккредитация комиссиясининг қарорига мувофиқ таълим ташкилотларининг аккредитацияси жойига чиқмасдан ҳам ўтказилиши мумкин.
20. Нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида тўлов ундирилади.
20 1 . Аттестациядан ўтказганлик учун тўлов қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисоб-рақамига;
қолган маблағлар — Вазирликнинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига;
11,75 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);
қолган маблағлар — Вазирликнинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига йўналтирилади.
21. Аккредитациядан ўтказиладиган таълим ташкилотлари рўйхати аккредитация муддати тугайдиган йилдан олдинги йилнинг 1 октябрига қадар белгиланган тартибда Вазирлик томонидан тасдиқланади.
Бошқа вазирликлар ва идоралар тизимидаги таълим ташкилотларининг аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги аризалари бўйсунувига кўра тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан қабул қилиниб, рўйхат асосида ҳар йили 1 октябрга қадар Вазирликка тақдим этилади.
22. Нодавлат таълим ташкилоти раҳбари ёки унинг номидан иш юритиш ваколатига эга бўлган шахс аттестациядан ўтиш учун Давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Сўровнома берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари марказлари ходими сўровнома берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, сўровнома берувчи мустақил равишда ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда тўлдиради.
Сўровномага таълим ташкилоти фаолиятини ички баҳолаш натижалари илова қилинади. Илова қилинадиган ҳужжатлар PDF, PNG ёки JPEG форматда бўлиши керак.
22 1 . Сўровномага зарур маълумотлар киритилгандан сўнг сўровнома берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Сўровнома берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
22 2 . Ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб уни 10 дақиқа ичида ваколатли органга юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик равишда ваколатли органга юборилади.
22 3 . Сўровнома берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Сўровнома берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
23. Тизимида давлат таълим ташкилотлари бўлган бошқа вазирлик ва идоралар аттестациядан ўтказиш жадвалини ҳамда аттестацияга оид бошқа ҳужжатларни таълим ташкилотлари фаолиятини ташқи баҳолашдан камида икки ой олдин Вазирликдан, нодавлат таълим ташкилотлари эса Вазирликнинг ҳудудий бошқармаларидан оладилар.
Нодавлат таълим ташкилотлари учун ҳужжатлар Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан сўровномада кўрсатилган электрон почтага (агар Давлат хизматлари маркази орқали шахсан мурожаат этилган бўлса) ёки сўровнома берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига (агар электрон тарзда мурожаат этилган бўлса) юборилади.
Давлат таълим ташкилотларида ички баҳолаш ҳар йили амалга оширилади ва натижалари туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ёки Вазирликнинг ҳудудий бошқарма раҳбарларининг электрон рақамли имзоси билан онлайн аккредитация платформасига жойлаштириб борилади.
Таълим ташкилотлари фаолиятини ички ва ташқи баҳолаш натижасида тўпланган маълумотлар ва материаллар қоғоз шаклида ҳам сўраб олиниши мумкин.
Таълим ташкилотлари фаолияти ташқи баҳоланган йилда ички баҳолаш натижалари ташқи баҳолаш бошланишидан камида бир ой олдин Вазирликка юборилади ва онлайн аккредитация платформасига жойлаштирилади.
Белгиланган муддатда ҳужжатларнинг тақдим этилмаслиги ёки ҳужжатлардаги камчиликларнинг бартараф этилмаслиги таълим ташкилотининг аттестациядан ўтказилмаслигига асос бўлади.
24. Таълим ташкилотлари фаолиятини ички ва ташқи баҳолаш натижасида тўпланган маълумотлар ва материаллар Вазирликка қуйидаги шакллардан бирида тақдим этилади:
а) қоғоз шаклида — ташкилотларининг ишончли вакили ёки почта алоқаси хизмати орқали;
б) электрон шаклда — туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғининг электрон рақамли имзоси билан Вазирликнинг онлайн аккредитация платформаси орқали;
«в) нодавлат таълим ташкилотлари учун — Давлат хизматлари марказлари (агар шахсан мурожаат этилган бўлса) ёки сўровнома берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинети (агар электрон тарзда мурожаат этилган бўлса) орқали.
25. Вазирликнинг ҳудудий бошқармаларида аттестациядан ўтувчи таълим ташкилотига оид аттестация ва аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ бўлган қуйидаги ҳужжатлар йиғмажилди жамланади:
аттестация комиссиясини тузиш ҳақидаги буйруқ;
аттестация натижалари бўйича комиссия хулосаси;
аккредитация бўйича Вазирлик буйруғи;
аттестация ва аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатлар.
Ҳужжатлар йиғмажилди навбатдаги аттестация ўтказилгунга қадар (электрон ёки қоғоз шаклида) сақланади.
3-боб. Аттестация комиссияларини ташкил этиш ва уларнинг таркиби
26. Аттестация комиссияларининг таркиби Вазирлик буйруғи билан тасдиқланади.
Аттестация комиссиялари таркибига давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, шунингдек, хорижий экспертлар ҳам жалб этилиши мумкин. Бунда бир ҳудудда бир неча аттестация комиссиялари фаолияти йўлга қўйилиши мумкин.
Нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини ташқи баҳолаш учун ташкилот жойлашган ҳудуддаги аттестация комиссияси таркибидаги экспертлар жалб этилади.
27. Аттестация комиссиялари томонидан таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш учун экспертлар рўйхати тасдиқланади ҳамда мазкур рўйхатга киритилган экспертлар аттестация жараёнларига жалб этилади.
Экспертларга қўйиладиган талаблар ва уларнинг иш тартиби Вазирлик томонидан белгиланади.
28. Бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш учун аттестация комиссиялари таркибига тегишли вазирлик ва идоралар, уларнинг ҳудудий бўлинмалари мутахассислари, таълим ташкилотларининг педагог ходимлари жалб этилиши мумкин.
29. Давлат таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича экспертлар комиссиялари аъзоларининг хизмат сафарлари билан боғлиқ бўлган харажатлар уларнинг асосий иш жойи маблағлари ҳисобига қопланади.
Бунда тегишли бюджет ташкилотларидан жалб қилинган эксперт комиссиялари аъзоларининг хизмат сафари билан боғлиқ бўлган харажатлари ушбу бюджет ташкилотларининг тасдиқланган харажатлар сметасида хизмат сафари учун назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
Нодавлат таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказишга жалб этилган экспертлар меҳнати асосий иш жойи ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда, Вазирликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан соатбай ҳақ тўлаш тартибида рағбатлантирилади.
Умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини баҳолашга жалб этилган экспертлар учун дарс таҳлили, назорат иши ўтказилиши ҳамда назорат ишларини баҳолаш соатлари, мактабгача таълим ташкилотларини баҳолашга жалб этилган экспертлар учун машғулот таҳлили, тарбияланувчиларни кузатиш ҳамда сўровнома ўтказиш ва ҳужжатлар таҳлили соатлари ҳисобланади.
Бунда экспертларнинг тегишли тоифалари бўйича ўқитувчиларга, тоифага эга бўлмаган экспертлар бўйича эса олий маълумотли ўқитувчиларга ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари ҳисобга олинади.
Таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказишга эксперт сифатида жалб этилган ўқитувчилар ва бошқа педагоглар куйидаги имтиёзларга эга бўладилар:
эксперт сифатида фаолият кўрсатган даврида мажбурий малака оширишдан озод этилади;
таълим ташкилотлари фаолиятини баҳолаш борасидаги фаолияти туман (шаҳар) миқёсида оммалаштирилган ҳисобланади;
эксперт сифатидаги фаолияти туман (шаҳар) миқёсида ўқув семинарлари ёки методик бирлашмаларда методик ишланмалар билан иштирок этганлигига тенглаштирилади.
30. Аттестация комиссияларининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
таълим ташкилотининг фаолиятини ички баҳолаш натижалари бўйича олинган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш;
таълим ташкилоти таълим сифати ва мазмунининг давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларига мувофиқлиги ҳамда кўрсатилаётган таълим хизматларининг сифати ва самарадорлигини баҳолаш;
таълим сифатини ошириш ва таълим хизматларини такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш;
таълим ташкилотлари фаолиятини ташқи баҳолаш юзасидан хулоса тайёрлаш ҳамда Вазирликка тақдим этиш.
31. Таълим ташкилотлари фаолиятини ташқи баҳолаш комиссиялари томонидан тегишли ташкилотларга бормай, улар томонидан тақдим этилган маълумотлар ва материалларни ўрганиш асосида Вазирликда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Аттестация комиссиялари аъзоларига ўқувчиларнинг эришган натижалари, улар томонидан фанларни ўзлаштириши ҳолати ва таълим фаолияти билан боғлиқ бошқа маълумотларни олиш учун таълим фаолиятини бошқаришда фойдаланиладиган электрон платформалардан фойдаланишга рухсат берилади.
Таълим ташкилотлари томонидан тақдим этилган маълумотлар давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ҳамда ўқув дастурларига мос келмаслиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, аттестация комиссиялари томонидан мазкур Низомга иловада белгиланган баҳолаш мезонларидан келиб чиққан асословчи қўшимча маълумотлар сўраб олиниши мумкин. Таълим ташкилотларининг раҳбарлари аттестация комиссиялари томонидан сўралган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этишлари шарт.
Ҳужжатларнинг белгиланган муддатларда тақдим этилмаслиги ёки тақдим этилган ҳужжатларда ҳаққоний бўлмаган маълумотларнинг мавжудлиги таълим ташкилотларига «аттестациядан ўтмади» деб хулоса берилишига асос бўлади.
32. Давлат таълим ташкилотлари фаолиятини ташқи баҳолаш бўйича аттестация комиссиялари аъзоларининг хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатлар уларнинг асосий иш жойи маблағлари ҳисобига қопланади.
Бунда тегишли бюджет ташкилотларидан жалб қилинган аттестация комиссиялари аъзоларининг хизмат сафари билан боғлиқ бўлган харажатлар ушбу бюджет ташкилотларининг тасдиқланган харажатлар сметасида хизмат сафари учун назарда тутилган маблағлар доирасида фақат суткалик ва транспорт харажатлари доирасида қоплаб берилади.
4-боб. Аттестация якунлари
33. Ташқи баҳолаш натижалари асосида аттестация комиссиялари томонидан таълим ташкилотларида таълим сифатининг давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса тайёрланади.
Нодавлат таълим ташкилотлари томонидан Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинган ҳолатларда, ваколатли органларнинг хулосалари сўровномада кўрсатилган электрон почтага (агар Давлат хизматлари маркази орқали шахсан мурожаат этилган бўлса) ёки сўровнома берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига (агар электрон тарзда мурожаат этилган бўлса) юборилади.
Бунда таълим ташкилотларининг тегишли йўналиш бўйича ўқув жараёнини амалга оширишга тайёрлиги юзасидан ваколатли органлар томонидан берилган хулосалар Вазирлик сўровига мувофиқ 5 иш куни ичида онлайн платформага жойлаштирилади.
Хулоса беришга ваколатли органлар томонидан тегишли хулосани тақдим этиш учун объектларни жойига чиқиб ўрганиш талаб этилса, фақат ўзининг фаолият йўналишига тегишли қисми бўйича ўрганиш ўтказиши мумкин. Таълим ташкилотлари жойига чиқиб ўрганиш учун хулоса беришга ваколатли органларга тегишли шароитларни яратиб бериши керак.
Ваколатли органлар белгиланган муддатларда хулоса тақдим этмаган ҳолларда, ижобий хулоса олинган деб ҳисобланади ва ички баҳолаш натижалари эътиборга олинади. Бунда хулоса беришга ваколатли органлар юзага келиши мумкин бўлган барча оқибатлар учун жавобгар бўлади.
34. Аттестация комиссиялари таълим ташкилотлари раҳбарияти билан биргаликда ташкилот фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади. Вазирлик аттестациядан ўтказиш жараёнида аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш устидан назоратни ташкил қилади.
Таълим ташкилотлари томонидан чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар ҳар йил якунида онлайн платформага киритиб борилади.
Аттестациядан ўтказиш жараёнида аниқланган камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда, таълим ташкилотига берилган аккредитация сертификати бекор қилинади. Бунда таълим ташкилоти навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилади.
35. Мактабгача таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш натижаларига кўра:
а) «аттестациядан ўтди» деган хулоса қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда берилади:
ривожланиш даражаси кузатилган тарбияланувчиларнинг 55 фоизи ва ундан кўпи ижобий баҳоланса;
мактабгача таълим ташкилоти аттестациядан ўтказиш мезонларида белгиланган умумий баллнинг 55 фоизи ва ундан кўпини тўплаганда;
б) «аттестациядан ўтмади» деган хулоса қуйидаги ҳоллардан бири содир бўлганда берилади:
ривожланиш даражаси кузатилган тарбияланувчиларнинг 45 фоизи ва ундан кўпи қониқарсиз баҳоланса;
мактабгача таълим ташкилоти аттестациядан ўтказиш мезонларида белгиланган умумий баллнинг 55 фоизидан кам балл тўпласа;
ички баҳолаш жараёнлари ўз вақтида ўтказилмаганда, ҳужжатлар белгиланган муддатларда Аттестация комиссиясига тақдим этилмаганда ёки ҳужжатларда ҳаққоний бўлмаган маълумотлар мавжудлиги аниқланганда.
36. Мактабгача таълим ташкилотлари «аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилганда:
давлат мактабгача таълим ташкилоти директорининг малакаси етарли эмас деб топилади ҳамда иш берувчи томонидан у билан тузилган меҳнат шартномаси қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинади;
давлат мактабгача таълим ташкилотидаги фаолиятига бир йил тўлмаган директор мажбурий равишда навбатдан ташқари малака оширишга юборилиб, давлат мактабгача таълим ташкилоти бир йилдан кейин қайта аттестациядан ўтказилади ҳамда давлат мактабгача таълим ташкилоти унинг натижаларига кўра аттестациядан ўтмаган тақдирда, директор билан тузилган меҳнат шартномаси қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинади;
давлат-хусусий шериклик (оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари бундан мустасно) асосидаги ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари лицензиясининг амал қилиши қонунчиликда белгиланган тартибда тугатилади.
«Аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилган ҳамда лицензиясининг амал қилиши қонунчиликда белгиланган тартибда тугатилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини бошқа давлат мактабгача таълим ташкилотларига кўчириш чоралари кўрилади.
37. Умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш натижаларига кўра:
а) «аттестациядан ўтди» деган хулоса қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда берилади:
назорат ишларида қатнашган ўқувчиларининг 55 фоизи ва ундан кўпи ижобий баҳоланса (баҳолашнинг янги тизими жорий этилган мактаблар учун эса, ушбу мактабнинг 9 ва 11-синфлари ўқувчиларининг камида 55 фоизи қониқарли баҳоланган бўлса, бунда 4-синфда ўтказилган назорат ишлари натижаси умумий натижага қўшилади);
умумий ўрта таълим ташкилоти аттестациядан ўтказиш мезонларида белгиланган умумий баллнинг 55 фоизи ва ундан кўпини тўплаганда;
б) «аттестациядан ўтмади» деган хулоса қуйидаги ҳоллардан бири содир бўлганда берилади:
назорат ишларида қатнашган ўқувчиларининг 45 фоиздан кўпи қониқарсиз баҳоланса (баҳолашнинг янги тизими жорий этилган мактаблар учун эса, ушбу мактабнинг 9 ва 11-синфлари ўқувчиларининг 45 фоиздан кўпи қониқарсиз баҳоланган бўлса, бунда 4-синфда ўтказилган назорат ишлари натижаси умумий натижага қўшилади);
умумий ўрта таълим ташкилоти аттестациядан ўтказиш мезонларида белгиланган умумий баллнинг 55 фоизидан кам балл тўпласа;
ички баҳолаш жараёнлари ўз вақтида ўтказилмаганда, ҳужжатлар белгиланган муддатларда Аттестация комиссиясига тақдим этилмаганда ёки ҳужжатларда ҳаққоний бўлмаган маълумотлар мавжудлиги аниқланганда.
38. Умумий ўрта таълим ташкилоти «аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилса:
а) давлат умумий ўрта таълим ташкилотларининг:
директори, унинг ўқув ишлари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларининг малакаси етарли эмас деб топилади ҳамда иш берувчи томонидан улар билан тузилган меҳнат шартномаси қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинади, бундан ташқари ушбу мактаб ўқитувчилари навбатдан ташқари мажбурий аттестацияга жалб этилади, ўқитувчилар аттестацияси қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказилади;
фаолиятига бир йил тўлмаган директор, унинг ўқув ишлари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари мажбурий равишда навбатдан ташқари малака оширишга юборилади. Давлат умумий ўрта таълим ташкилоти бир йилдан кейин қайта аттестациядан ўтказилганда, унинг натижаларига кўра яна аттестациядан ўтмаган тақдирда, директор, унинг ўқув ишлари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари билан тузилган меҳнат шартномалари қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинади;
б) нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари лицензиясининг амал қилиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилади.
«Аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилган ҳамда лицензиясининг амал қилиши қонунчиликда белгиланган тартибда тугатилган нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари ўқувчиларини бошқа давлат умумий ўрта таълим ташкилотларига кўчириш чоралари кўрилади.
5-боб. Халқаро аккредитация ташкилотларини рўйхатга олиш ҳамда уларга қўйиладиган талаблар
39. Халқаро аккредитация ташкилотларини рўйхатга олиш қуйидаги босқичлардан иборат:
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритиш учун Вазирликка ариза тақдим этиш;
Вазирлик томонидан халқаро аккредитация ташкилоти фаолиятини ўрганиш;
ўрганиш натижалари асосида халқаро аккредитация ташкилотларини рўйхатга киритиш бўйича қарор қабул қилиш.
Рўйхатга киритилган халқаро аккредитация ташкилотлари фаолияти уч йил муддатга амал қилади.
39 1 . Халқаро аккредитация ташкилоти истагига кўра, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритиш учун Давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат этиш ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда ҳам тақдим этилади.
Сўровнома берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари марказлари ходими сўровнома берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, сўровнома берувчи мустақил равишда ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда тўлдиради.
Сўровномага зарур маълумотлар киритилгандан сўнг сўровнома берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
39 2 . Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб уни 10 дақиқа ичида ваколатли органга юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик равишда ваколатли органга юборилади.
39 3 . Сўровнома берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Сўровнома берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
40. Халқаро аккредитация ташкилотларига қўйиладиган асосий талаблар ва рўйхатга киритишнинг шартлари қуйидагилардан иборат:
ушбу йўналишда камида 5 йиллик халқаро тажрибага эга бўлиш;
аккредитациянинг якуний босқичи офлайн тартибда бўлиши;
халқаро аккредитация ташкилотининг расмий веб-сайтида аккредитациядан ўтказилган таълим ташкилотлари тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги;
халқаро аккредитация ташкилоти Ўзбекистоннинг ҳуқуқий ва маънавий асосларига мутаносиб бўлиши, миллий-анъанавий қадриятлар ва ижтимоий-сиёсий ҳаётига қарши бўлмаслиги;
халқаро аккредитация ташкилоти сифатида фаолият юритиши учун таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш йўналишига оид сертификатга эга бўлиш;
умумий экспертларининг камида 30 фоизи хорижий экспертлар бўлиши.
41. Халқаро аккредитация ташкилоти ёки унинг ходимлари таъсисчилигида ташкил этилган ёхуд халқаро аккредитация ташкилоти ходими ҳар қандай шартнома асосида фаолият юритадиган таълим ташкилотларининг халқаро аккредитациясидан ўтказилишига йўл қўйилмайди.
42. Халқаро аккредитация ташкилоти томонидан таълим ташкилотларида ўтказилган баҳолаш хулосасидан бир нусха Вазирликка тақдим этилади.
43. Халқаро аккредитация ташкилотининг ташқи баҳолаш бўйича хулосаларида нотўғри ёки қалбаки ҳужжатлар асосида шакллантирилган маълумотлар, шунингдек, бошқа қонун бузилиш ҳолатлари аниқланса, ташқи баҳолаш натижалари тан олинмайди ва халқаро аккредитация ташкилоти рўйхатдан чиқарилади.
44. Таълим ташкилотлари халқаро аккредитациядан ўтганлиги тўғрисидаги ёки унга тенглаштирилган ҳужжатни олганларидан сўнг унинг нусхасини икки ҳафта муддатда Вазирликка тақдим этишлари шарт.
45. Таълим ташкилотларини халқаро аккредитациядан ўтказиш жараёнларида Вазирлик вакиллари ҳам иштирок этишлари мумкин.
6-боб. Таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш
46. Таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш учун Вазирликда доимий фаолият кўрсатувчи Аккредитация комиссияси тузилади. Аккредитация комиссияси таркиби Вазирлик буйруғи билан тасдиқланади.
47. Аккредитация таълим ташкилотлари аттестацияси хулосаларига кўра ўтказилади. Аккредитация комиссияси таълим ташкилотлари фаолиятининг давлат таълим стандартлари ёки давлат таълим талабларига мувофиқлигини эътироф этиш билан биргаликда унинг мақомини ҳам белгилайди.
48. Таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш учун аттестация комиссиялари томонидан аттестация хулосаси Аккредитация комиссиясига тақдим этилади.
49. Аккредитация комиссиясининг қарори қабул қилинишидан олдин аттестация комиссиясининг таълим ташкилотларидаги таълим сифатининг давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларига мувофиқлиги ҳақидаги ижобий хулосаси Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик марказига келишиш учун тақдим этилади. Бунда Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестация ва аккредитациядан ўтказишга берилган хулосаларни ўрганиб чиқиб, натижаларини Вазирликка юборади.
Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик марказининг таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича салбий хулосаси аккредитация комиссиясининг ушбу таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор чиқариши учун асос бўлади.
50. Таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш ёки ўтказмаслик ҳақидаги қарор аккредитация комиссиясига ҳужжатлар топширилгандан кейин бир ой муддатда қабул қилинади.
Таълим ташкилотлари томонидан Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинган ҳолатларда, ташкилот аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида сертификат сўровномада кўрсатилган электрон почтага (агар Давлат хизматлари маркази орқали шахсан мурожаат этилган бўлса) ёки сўровнома берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига (агар электрон тарзда мурожаат этилган бўлса) юборилади.
Таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш юзасидан ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, икки ҳафта давомида ташкилотнинг аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шаклдаги сертификат электрон шаклда аккредитация платформаси орқали онлайн генерация қилинади.
Сертификатда таълим ташкилотларининг ташкилий-ҳуқуқий шакли, тури, мақоми ва сертификатнинг амал қилиш муддати қайд этилади.
Сертификат мактабгача таълим ташкилотларига 5 йил муддатга, умумий ўрта таълим ташкилотларига 11 йил муддатга берилади.
Аккредитация комиссияси ушбу низом талаблари бузилганлиги ҳолатини аниқлаганда, аттестация хулосасидан қатъи назар, таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказмаслиги мумкин.
51. Таълим ташкилоти қайта ташкил этилган (ўзгартириш — қайта расмийлаштириш бундан мустасно) ёки тугатилган тақдирда, аккредитация ҳақидаги сертификат ўз кучини йўқотади.
52. Аккредитациядан ўтган таълим ташкилоти доимий равишда таълим сифатини таъминлаши шарт ва бу жараён Вазирлик томонидан мунтазам назорат қилиб борилади.
Бунда давлат таълим ташкилотларида хавф-хатарлар таҳлилига асосланган аккредитация мониторинги амалга оширилади.
Мониторинг натижаларига кўра таълим сифатида пасайиш кузатилган давлат таълим ташкилотлари фаолияти алоҳида режага мувофиқ жойига чиққан ҳолда ўрганилади.
53. Аккредитациядан ўтган таълим ташкилотлари Вазирликда ҳисобга олинади ҳамда аккредитация реестрига киритилади.
Таълим ташкилотлари янги ташкил этилганда, қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда, Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан (бошқа вазирлик ва идоралар таркибида ташкил этилса, улар томонидан), нодавлат таълим ташкилотлари тугатилганда эса муассислар томонидан тегишли қарор нусхаси бир ҳафта муддатда Вазирликка тақдим этилиши лозим.
Вазирлик ушбу ҳужжатлар асосида аккредитациядан ўтган таълим ташкилотлари реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.
54. Аттестация хулосасидан норози бўлган таълим ташкилоти раҳбари хулоса имзоланган кундан бошлаб уч кун муддатда апелляция комиссиясига ёзма ёки Вазирликнинг аккредитация платформаси орқали электрон шаклда ариза (шикоят) бериши мумкин.
55. Апелляция комиссияси аттестация бошланишидан олдин Вазирлик буйруғига кўра 5 — 7 кишидан иборат таркибда тузилади.
Апелляция комиссиясининг таркиби ва иш тартиби Вазирлик буйруғи билан тасдиқланади.
Апелляция комиссиясининг таркиби ва иш тартиби апелляция комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқда белгиланади.
56. Апелляция комиссиясининг мурожаатларни масофадан туриб онлайн тарзда кўриб чиқиш вақтлари тўғрисидаги маълумотлар Вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
57. Апелляция комиссияси таркибига аттестация комиссияси таркибидан аъзо киритилмайди.
Апелляция комиссияси аризаларни (шикоятларни) кўриб чиқиш жараёнига жамоатчилик асосида малакали мутахассисларни жалб этиши мумкин.
Апелляция комиссияси йиғилишида комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи иштирок этса, унинг қабул қилган қарори қонуний кучга эга бўлади.
58. Ариза (шикоят) рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда кўриб чиқилади.
Мурожаат этувчи таълим ташкилоти раҳбари апелляция комиссияси томонидан мурожаати кўриб чиқилиши жараёнида бевосита ёки масофадан туриб онлайн тарзда иштирок этиши мумкин.
59. Апелляция комиссияси аттестация жараёнларига оид мурожаатни кўриб чиқиб, аттестация натижаларини ўзгартиришсиз қолдириш ёки аттестация натижаларини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилади.
Апелляция комиссияси қарорининг нусхаси мурожаат этувчи таълим ташкилоти раҳбарига апелляция комиссияси қарори чиққан кундан эътиборан беш кун муддатда тақдим этилади.
60. Аттестация ва аккредитация натижаларидан норози бўлган таълим ташкилотлари раҳбарлари ёки уларнинг муассислари апелляция комиссиясидан ташқари белгиланган тартибда судга мурожаат қилишлари мумкин.
Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Таълим ташкилотларини аттестациядан ва аккредитациядан ўтказиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Вазирлик 1. Давлат таълим ташкилотларининг аккредитация муддатини хатловдан ўтказиш натижаларига мувофиқ аттестацияга жалб этиладиган ташкилотлар рўйхатини шакллантириш. Аккредитация муддати тугайдиган йилдан олдинги йилнинг 1 октябрига қадар Нодавлат таълим ташкилотлари 2. Нодавлат таълим ташкилотлари Вазирликка аттестациядан ўтказиш тўғрисида ариза ва унинг иловаларини тақдим этади ёки Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этган ҳолда ёки хизматдан электрон шаклда фойдаланиш учун мустақил равишда ЯИДХП орқали ариза беради . 1 1 -босқич 1. Давлат хизматлари маркази 1. Марказ ходими томонидан сўровнома тўлдирилиб, ваколатли органга юборилади. 1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада 2. ЯИДХП 2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади. 2. Реал вақт режимида 2-босқич Вазирлик 1. Шакллантирилган таълим ташкилотларининг рўйхати ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари аризаси асосида таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш жадвалини тасдиқлаш. 1 ой муддатда Вазирлик, Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари 2. Тасарруфида таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда нодавлат таълим ташкилотларига аттестациядан ўтказиш жадвалини ҳамда аттестацияга оид бошқа ҳужжатларни юбориш. Ташқи баҳолаш бошланишидан камида икки ой олдин 3. Ҳужжатлар нодавлат таълим ташкилотлари томонидан Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганида — сўровномада кўрсатилган электрон почтага, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганида — сўровнома берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юбориш Давлат таълим ташкилотлари 1. Давлат таълим ташкилотларида комиссиялар тузиш ва ички баҳолашдан ўтказиш. Ҳар йили камида бир марта 2. Давлат таълим ташкилотлари фаолиятини ички баҳолаш натижасида тўплаган маълумотлар ва материалларни Вазирликка юбориш. Ташқи баҳолаш баҳоланишидан камида бир ой олдин 3-босқич Вазирлик, тизимида таълим ташкилотлари бўлган бошқа вазирлик ва идоралар 1. Вазирлик ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар томонидан таълим ташкилотлари фаолиятини ташқи баҳолашни амалга оширадиган доимий аттестация комиссияларини ташкил этиш. 2. Аттестация комиссиялари томонидан таълим ташкилотлари фаолиятини ички баҳолаш натижаларини таҳлил қилиш. Низомда белгиланган муддатларда Аттестация комиссиялари 3. Аттестация комиссиялари томонидан таълим ташкилотлари фаолиятини ташқи баҳолашдан ўтказиш. 4-босқич Вазирлик ва тизимида таълим ташкилотлари бўлган бошқа вазирлик ва идоралар 1. Аттестациядан ўтказиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаш. Ташқи баҳолаш якунлангандан кейин икки ҳафта муддатда 2. Аттестация натижалари асосида аттестация комиссиялари томонидан таълим ташкилотида таълим бериш сифатининг давлат таълим стандартларига мувофиқлиги ҳақида хулоса тайёрлаш ва аккредитация комиссиясига тақдим этиш. Ташқи баҳолаш якунлангандан кейин бир ой муддатда 5-босқич Аккредитация комиссияси 1. Аттестация комиссиялари томонидан тақдим этилган маълумотларни умумлаштириш ҳамда Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик марказига тақдим этиш. Ҳужжатлар қабул қилингандан кейин икки ҳафта муддатда Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази 2. Аккредитация комиссияси томонидан тақдим этилган таълим ташкилотлари фаолиятини ташки баҳолаш натижаларини ҳамда таълим ташкилотларида таълим бериш сифатининг давлат таълим стандартларига мувофиқлиги ҳолатини таҳлил қилиш. 3. Таълим ташкилотларида таълим бериш сифатининг давлат таълим стандартларига мувофиқлиги тўғрисида маълумотнома тайёрлаш ва Вазирликка тақдим этиш. 6-босқич Аккредитация комиссияси 1. Аккредитация комиссияси томонидан таълим ташкилотларинг аккредитациядан ўтказиш ёки ўтказмаслик ҳақидаги қарор қабул қилиш. Ҳужжатлар қабул қилингандан кейин икки ҳафта муддатда Вазирлик 2. Таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш юзасидан ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, Вазирлик буйруғига мувофиқ таълим ташкилотларини сертификатлаш. 3. Таълим ташкилотлари томонидан Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинган ҳолатларда, ташкилот аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида сертификат сўровномада кўрсатилган электрон почтага (агар Давлат хизматлари маркази орқали шахсан мурожаат этилган бўлса) ёки сўровнома берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига (агар электрон тарзда мурожаат этилган бўлса) юбориш Вазирлик 4. Аккредитациядан ўтган таълим ташкилоти ҳақида Вазирлик расмий веб-сайтида ёки оммавий ахборот воситалари эълон қилиш. 7-босқич Вазирлик ва тизимида таълим ташкилотлари бўлган бошқа вазирлик ва идоралар Аттестациядан ўтказиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларда белгиланган вазифалар ижросини назорат қилиш. Доимий равишда
Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1 1 -ИЛОВА
Нодавлат таълим ташкилотини аттестациядан ўтказиш учун электрон мурожаат қилиш бўйича
I. Таълим ташкилотининг маълумотлари: 1. Тўлиқ ва қисқартирилган номи: 2. Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайти ва электрон почта манзили тўғрисидаги маълумот (филиали мавжуд бўлган таълим ташкилоти маълумотларни филиал бўйича ҳам тақдим этади): 3. СТИР: 4. Жойлашган жойи ва телефон рақами: II. Илова ҳужжатлар: таълим ташкилоти фаолиятини ички баҳолаш натижалари
Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1 2 -ИЛОВА
Халқаро аккредитация ташкилотлар рўйхатига кириш учун электрон мурожаат қилиш бўйича
Халқаро аккредитация ташкилотининг маълумотлари: 1. Тўлиқ ва қисқартирилган номи: 2. Келиб чиқиш мамлакати: 3. СТИР ёки Идентификация рақами (рўйхатдан ўтказиш рақами): 4. Жойлашган жойи ва телефон рақами: 5. Устав жамғармаси: 6. Фаолияти тарихи: Халқаро аккредитация ташкилоти жойлашган мамлакатда унинг расмий равишда рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи, тегишли давлат органи томонидан берилган ҳужжат (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва бошқа ҳужжатлар): халқаро аккредитация ташкилотининг раҳбарияти тўғрисидаги маълумотлар (Ф.И.О, фуқаролиги, алоқа маълумотлари): шуъба корхоналар, ваколатхоналар, филиаллар тўғрисидаги маълумотлар (мавжуд бўлса): сўровнома тўлдирувчи шахс тўғрисида маълумотлар (Ф.И.О., алоқа маълумотлари):
Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш
Мактабгача таълим ташкилотларини баҳолаш мезонлари I. Таълим-тарбия жараёни 1. «Илк қадам» давлат ўқув дастурининг таълим-тарбия жараёнига жорий этилганлиги. 2. Тарбияланувчиларнинг ривожланишини кузатиш жараёнининг ташкил этилганлиги. 3. Ўқув-методик материалларнинг (тарбияланувчиларда фойдаланиш имкониятининг) мавжудлиги ва қўлланилиш даражаси. 4. Мактабгача таълим ташкилотида хавфсиз, ривожлантирувчи ва рағбатлантирувчи таълим муҳитининг ташкил этилиши. 5. Мактабгача таълим ташкилотида алоҳида эҳтиёжи бўлган болалар учун таълим-тарбия муҳити (инклюзия). II. Бошқарув сиёсати ва кадрлар салоҳияти 1. Мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини белгиловчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида бошқарувнинг ташкил этилганлиги. 2. Раҳбар ва тарбиячи педагог кадрлар салоҳияти. 3. Тарбияланувчилар сонининг мактабгача таълим ташкилоти қувватига мутаносиблиги. III. Ривожлантирувчи таълим муҳити 1. Моддий-техник базанинг ҳолати ва тарбияланувчилар ривожланиши учун яратилган шароитлар. 2. Тарбиявий ишлар самарадорлиги. 3. АКТ билан таъминланганлик даражаси ва инфратузилмаси. 4. Овқатлантириш тизимининг мавжуд санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ташкил этилганлиги. IV. Жамоатчилик билан ҳамкорлик 1. Ота-оналар ва жамоатчилик билан ҳамкорлик ишлари. 2. Оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик ишлари. Умумий ўрта таълим ташкилотларини баҳолаш мезонлари I. Ташкилий-бошқарув фаолиятининг самарадорлиги 1. Умумий ўрта таълим муассасаси фаолиятини ташкил этиш ва режалаштириш. 2. Раҳбарият фаолияти ва стратегик режалаштириш. II. Таълим сифати кўрсаткичлари 1. Ўқитувчилар фаолиятининг асосий йўналишлари. 2. Мактаб ўқувчиларининг академик натижаларини баҳолаш. 3. Мактаб ўқувчиларининг ноакадемик натижаларини баҳолаш. III. Уқув жараёнини ташкил этиш ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги 1. Ўқув жараёнининг ташкил этилишини баҳолаш; 2. Маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги. IV. Таълим таъминоти ва АКТ инфратузилмаси 1. Мактабда лаборатория тажрибалари ва амалий машғулотларни ўтказиш имкониятининг мавжудлиги. 2. Умумтаълим муассасасида АТ инфратузилмаси. V. Жамоатчилик билан ҳамкорлик ва тарғибот ишлари 1. Ота-оналар ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилганлиги. 2. Тарғибот ишларини йўлга қўйилганлиги. VI. Хавфсизлик 1. Мактаб ҳудудининг кузатув камералари билан қамраб олинганлиги. 2. Таълим муассасасида ўқувчилар учун хавфсиз ва қулай шароит яратилганлиги.
Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
НАМУНА Oʻzbekiston Respublikasi gerbi OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI MAKTABGACHA VA MAKTAB TAʼLIMI VAZIRLIGI Davlat akkreditatsiyasidan oʻtganlik toʻgʻrisida SERTIFIKAT 20 ___ у. «___» _________ № 00000 Ushbu sertifikat attestatsiya natijalariga koʻra ________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________ manzilida joylashgan _______________________________ (joylashgan joyi) ________________________________________________________________________________________________ ning (davlat taʼlim tashkiloti yoki nodavlat taʼlim tashkilotining nomi) davlat akkreditatsiyasi __________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________________ (davlat taʼlim tashkiloti yoki nodavlat taʼlim tashkilotining turi) __________________________________________________________________________________________________ ga (davlat taʼlim tashkiloti yoki nodavlat taʼlim tashkilotining maqomi) mosligini tasdiqlaydi va bitiruvchilarga mazkur sertifikatga muvofiq taʼlim dasturlari, bosqichlari boʻyicha davlat namunasidagi taʼlim toʻgʻrisida hujjatlar berish huquqini kafolatlaydi. Amal qilish muddati ______ yil Maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri E.I. ____________________ (F.I.O) Seriya № 0000 QR kod
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 февралдаги 91-сон қарорига 2-ИЛОВА
Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида (кейинги ўринларда — умумий ўрта таълим ташкилотлари) хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини амалга оширишнинг мақсади умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим сифатини таъминлашга қаратилган тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, раҳбар кадрларнинг масъулиятини кучайтириш, педагогларнинг касбий маҳоратини ва ўқувчиларнинг билим даражасини оширишга кўмаклашиш ҳамда ўқитишнинг янги инновацион услубларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва амалда татбиқ этишдан иборат.
3. Хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторинги (кейинги ўринларда — таълим сифати мониторинги) деганда, умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим соҳасига оид ахборотлардан фойдаланган ҳолда таълим сифати ёмонлашиш хавфининг юзага келиши ҳолатлари ва шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда таълим тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилмаслигининг эҳтимолий оқибатларини баҳолаш тушунилади.
4. Хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторинги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан амалга оширилади.
5. Хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторинги холислик, ошкоралик, мажбурийлик ва даврийлик тамойиллари асосида амалга оширилади.
6. Умумий ўрта таълим ташкилотларида хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторинги ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
7. Мазкур Низом талаблари алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган (ёрдамчи) мактаб ва мактаб-интернатларга, шунингдек, нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.
2-боб. Таълим сифати мониторингини амалга ошириш
8. Умумий ўрта таълим ташкилотларида хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторинги қуйидагилар асосида амалга оширилади:
умумий ўрта таълим ташкилотлари туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари (таркибида умумий ўрта таълим ташкилотлари бўлган бошқа вазирлик ва идораларнинг масъул таркибий бўлинмалари) томонидан Вазирликнинг таълим сифати мониторинги электрон платформасига (кейинги ўринларда — махсус электрон платформа) киритилган маълумотлар ва материалларни таҳлил қилиш;
давлат таълим ташкилотларида ҳар йили амалга ошириладиган ҳамда туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ёки Вазирликнинг ҳудудий бошқарма раҳбарларининг электрон рақамли имзоси билан онлайн аккредитация платформасига жойлаштириб бориладиган ички баҳолаш натижаларини ҳисобга олиш;
умумий ўрта таълим ташкилотлари рейтинги, шу жумладан, «Замонавий мактаб»ларга қўйиладиган талаблар асосида баҳолаш натижаларини инобатга олиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, оммавий ахборот воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида эълон қилинган материалларни ўрганиб чиқиш.
9. Хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторинги махсус электрон платформасига ички баҳолаш натижалари бўйича киритилган ҳамда Вазирликда мавжуд бўлган маълумотлар асосида белгиланган тартибда тасдиқланган баҳолаш мезонларига мувофиқ амалга оширилади.
10. Хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини амалга оширишда фойдаланиладиган маълумот ва материаллар умумий ўрта таълим ташкилотлари ҳамда туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари (таркибида умумий ўрта таълим ташкилотлари бўлган бошқа вазирлик ва идораларнинг масъул таркибий бўлинмалари) томонидан ҳар йили 1 ноябрга қадар махсус электрон платформага жойлаштирилади.
Махсус электрон платформадан фойдаланиш учун туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларига (таркибида умумий ўрта таълим ташкилотлари бўлган бошқа вазирлик ва идораларнинг масъул таркибий бўлинмаларига) алоҳида логин ва пароль берилади.
Умумий ўрта таълим ташкилотлари ҳамда туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбари махсус электрон платформасидан фойдаланишга масъул бўлган ходимларни белгилайди ва уларнинг ҳисобини юритади.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, оммавий ахборот воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида эълон қилинган материаллардаги таълим сифатининг пастлигига оид маълумотлар Вазирлик томонидан таҳлил қилинади ва таълим сифати мониторингини аниқлашда ҳисобга олинади.
11. Умумий ўрта таълим ташкилотларининг хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторинги ҳар йили 1 декабрга қадар Вазирлик томонидан амалга оширилади.
Зарур ҳолларда, Вазирлик бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек, нодавлат ташкилотлар вакилларини жалб қилган ҳолда, маълумотларнинг ҳаққонийлигини жойига чиқиб ўрганиши мумкин.
12. Ўрганишлар натижасида маълумотларнинг нотўғрилиги аниқланганда, бу ҳақда Вазирлик туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбарини (таркибида умумий ўрта таълим ташкилотлари бўлган бошқа вазирлик ва идораларнинг масъул таркибий бўлинмаларини) камчилик аниқланган кундан бошлаб уч иш куни ичида огоҳлантиради ҳамда мониторинг якуни бўйича тақдимномада нотўғри маълумот берган шахсга нисбатан тегишли чоралар кўриш юзасидан таклифлар беради.
13. Хавф-хатарлар таҳлилига кўра умумий ўрта таълим ташкилотлари қуйидаги уч тоифага бўлинади:
фаолият самарадорлиги даражаси юқори;
фаолият самарадорлиги даражаси ўртача;
фаолият самарадорлиги даражаси паст.
14. Хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини амалга оширишда ҳисобот давридаги бир йиллик фаолият ҳисобга олинади ва индикатор ўзгариши динамикаси бўйича тегишли йўналишда таълим сифатининг ошишига кўра баҳо берилади.
15.Умумий ўрта таълим ташкилоти хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини баҳолаш мезонлари бўйича умумий баллнинг 70 фоизи ва ундан кўп балл тўпласа, унинг фаолият самарадорлиги даражаси юқори деб ҳисобланади.
Бунда умумий ўрта таълим ташкилотининг фаолият самарадорлиги даражаси юқори деб ҳисобланиши учун мониторинг ўтказиладиган йилда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, оммавий ахборот воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида таълим сифатининг пастлиги тўғрисида ўз тасдиғини топган бирорта ҳам хабар мавжуд бўлмаслиги лозим.
16. Умумий ўрта таълим ташкилоти хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини баҳолаш мезонлари бўйича умумий баллнинг 30 фоизи ва ундан кам балл тўпласа, унинг фаолият самарадорлиги даражаси паст деб ҳисобланади.
17. Фаолият самарадорлиги даражаси юқори ёки паст деб ҳисобланмаган, яъни таълим сифати мониторингини баҳолаш мезонлари бўйича умумий баллнинг 31 — 69 фоизи оралигида тўплаган умумий ўрта таълим ташкилотининг фаолият самарадорлиги даражаси ўртача деб ҳисобланади.
18. Хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторинги натижасига кўра фаолияти самарадорлиги даражаси юқори ва паст деб топилган умумий ўрта таълим ташкилотларининг рўйхати Вазирлик томонидан ҳар йили 20 декабрга қадар тасдиқланади.
19. Фаолияти самарадорлиги даражаси кетма-кет уч йил давомида юқори бўлган умумий ўрта таълим ташкилотларида хавф-хатар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини ташкил этишга уч йил муддатга мораторий жорий қилинади (потенциал коррупциоген ҳолатлар бундан мустасно).
Умумий ўрта таълим ташкилотларининг фаолият самарадорлиги даражаси ҳар йили 30 декабрга қадар Вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
20. Хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторинги натижаларига кўра фаолияти самарадорлиги даражаси паст деб топилган умумий ўрта таълим ташкилотларининг фаолияти Вазирлик томонидан алоҳида режага мувофиқ жойига чиққан ҳолда ўрганилади.
Жойига чиқиб ўрганиш натижалари асосида умумий ўрта таълим ташкилотининг фаолиятига оид маълумотнома тайёрланиб, тегишлилиги бўйича вазирлик, идора ёки ҳокимликларга тақдим этилади.
3-боб. Таълим сифатини мониторинг қилиш натижаларига асосан чоралар кўриш
21. Жойига чиқиб ўрганиш натижалари бўйича тайёрланган маълумотнома асосида туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими (умумий ўрта таълим ташкилотлари бўлган бошқа вазирлик ва идораларнинг масъул таркибий бўлинмалари) томонидан умумий ўрта таълим ташкилоти учун унинг фаолияти самарадорлигини яхшилаш бўйича «йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») ишлаб чиқилади.
«Йўл харитаси» тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳамда мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан тасдиқланади.
«Йўл харитаси»да ундаги чора-тадбирларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, амалга ошириладиган вазифаларнинг ижрочилари ва аниқ муддатлари белгиланади.
22. Тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳамда мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари (умумий ўрта таълим ташкилотлари бўлган бошқа вазирлик ва идораларнинг масъул таркибий бўлинмалари) «Йўл харитаси»да белгиланган чора-тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этади ҳамда унинг ижроси юзасидан умумий ўрта таълим ташкилотига кўмаклашади.
23. Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари «Йўл харитаси»да белгиланган чора-тадбирлар унда белгиланган муддатларда амалга оширилишини назорат қилиб боради.
Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари (умумий ўрта таълим ташкилотлари бўлган бошқа вазирлик ва идораларнинг масъул таркибий бўлинмалари) «Йўл харитаси» бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар ва материалларни Вазирликнинг махсус электрон платформасига жойлаштириб боради.
Заруратга кўра, Вазирлик томонидан умумий ўрта таълим ташкилотининг фаолиятига оид маълумот ва материаллар жойига чиққан ҳолда ўрганилиши мумкин.
24. Вазирлик ҳудудий бошқармалари «Йўл харитаси»нинг ижроси юзасидан:
туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларига топшириқларни кечиктириб бажарган ёки лозим даражада бажармаган умумий ўрта таълим ташкилотлари раҳбарларининг масъулиятини ошириш, уларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўллаш ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим сифатини яхшилаш бўйича ишларни ташкил этишда кўмаклашиш тўғрисида Вазирликка маълумотномалар киритади;
умумий ўрта таълим ташкилотини аттестациядан ўтказиш режасига киритади ва навбатдан ташқари аттестациядан ўтказади.
25. Вазирлик ва тизимида умумий ўрта таълим ташкилотлари бўлган бошқа вазирлик ва идоралар биргаликда таълим сифатини таъминлашга қаратилган ишлар самарадорлигини мунтазам равишда мониторинг қилиб боради ҳамда уни такомиллаштириб бориш чораларини кўради.
26. Махсус электрон платформага киритилган умумий ўрта таълим ташкилотларига оид маълумотларнинг ҳаққонийлигига тегишлилиги бўйича мактабгача ва мактаб таълими ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими (умумий ўрта таълим ташкилотлари бўлган бошқа вазирлик ва идораларнинг масъул таркибий бўлинмалари) ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотлари раҳбарлари масъул ҳисобланади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
27. Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
28. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Умумий ўрта таълим ташкилотларида хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини амалга ошириш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар I. Таълим сифати мониторингини амалга ошириш 1-босқич Тизимида умумий ўрта таълим ташкилоти бўлган бошқа вазирлик ва идоралар, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари Таълим даражаси паст бўлган умумий ўрта таълим ташкилотларини аниқлашда фойдаланиладиган маълумот ва материалларни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан юритиладиган махсус электрон платформага жойлаштириш. Ҳар йили 1 ноябрга қадар 2-босқич Вазирлик Махсус электрон платформага жойлаштирилган маълумотларни, умумий ўрта таълим ташкилотлари рейтинг натижалари, «Замонавий мактаб»ларга қўйиладиган талаблар асосида баҳолаш натижалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг таълим сифатининг пастлигига доир мурожаатларини, оммавий ахборот воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида эълон қилинган материаллардаги таълим сифатининг пастлигига оид маълумотларни хавф-хатарлар таҳлилига асосланган мониторингини амалга ошириш. Ҳар йили 1 декабрга қадар 3-босқич Вазирлик Хавф-хатарлар таҳлилига асосланган мониторинг натижаларига кўра фаолият самарадорлиги юқори ва паст деб ҳисобланган умумий ўрта таълим ташкилотлари рўйхатини тасдиқлаш. Ҳар йили 20 декабрга қадар Фаолият самарадорлиги даражаси юқори ва паст бўлган умумий ўрта таълим ташкилотлари рўйхатини расмий веб-сайтида эълон қилиш. Ҳар йили 30 декабрга қадар 4-босқич Вазирлик Фаолият самарадорлиги паст деб ҳисобланган умумий ўрта таълим ташкилотларининг фаолиятини жойига чиққан ҳолда ўрганади ҳамда ўрганиш натижаларига оид маълумотномани тайёрлаб, тегишлилиги бўйича вазирлик ёки идорага тақдим этиш. Алоҳида режага мувофиқ II. Таълим сифатини мониторинг қилиш натижаларига асосан чоралар кўриш 5-босқич Тизимида умумий ўрта таълим ташкилоти бўлган бошқа вазирлик ва идоралар, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари Фаолият самарадорлиги паст деб ҳисобланган умумий ўрта таълим ташкилотларининг ҳар бири учун алоҳида �аолият самарадорлигини яхшилаш юзасидан «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш. Маълумотнома тақдим этилгандан бошлаб 5 кун муддатда 6-босқич Вазирлик ва тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари Фаолият самарадорлиги паст деб ҳисобланган умумий ўрта таълим ташкилотларининг ҳар бири учун алоҳида фаолият самарадорлигини яхшилаш юзасидан «йўл харитаси»ни тасдиқлаш. «Йўл харитаси» тақдим этилгандан бошлаб 5 кун муддатда 7-босқич Тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари ва мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари «Йўл харитаси»да белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этади ҳамда унинг ижроси юзасидан умумий ўрта таълим ташкилотига кўмаклашиш. «Йўл харитаси»да белгиланган муддатларда 8-босқич Вазирлик «Йўл харитаси»да белгиланган чора-тадбирларнинг ижросини назорат қилиш. «Йўл харитаси»да белгиланган муддатларда
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 14 февраль,
91-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
SOʻROVNOMA
SOʻROVNOMA
MEZONLARI
NIZOM
SXEMASI
Maktabgacha va umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarini attestatsiyadan oʻtkazish hamda taʼlim sifati monitoringini amalga oshirish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda uning tizimidagi tashkilotlar faoliyatini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 26-maydagi PF-79-son Farmoni hamda “Maktabgacha va maktab taʼlimini rivojlantirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 11-maydagi PQ-241-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, maktabgacha va umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarini attestatsiya hamda davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish tartibini tasdiqlash, xavf-xatarlar tahliliga asoslangan taʼlim sifati monitoringini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Maktabgacha va umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarini attestatsiyadan hamda davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
Davlat umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarida xavf-xatarlar tahliliga asoslangan taʼlim sifati monitoringini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Belgilansinki:
Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan yuritiladigan reyestrga kiritilgan hamda respublikada tan olinadigan xalqaro akkreditatsiya tashkilotlari akkreditatsiyadan oʻtkazgan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari navbatdagi davlat akkreditatsiyasidan oʻtgan hisoblanadi;
maktabgacha va umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarini attestatsiya hamda davlat akkreditatsiyasidan Taʼlimni rivojlantirish respublika ilmiy-metodik markazi bilan kelishilgan holda oʻtkaziladi;
taʼlim tashkilotlariga davlat akkreditatsiyasidan oʻtganligi toʻgʻrisida elektron shakldagi sertifikatni berish tizimi yoʻlga qoʻyiladi;
davlat umumiy oʻrta taʼlim tashkiloti har yili xavf-xatarlar tahliliga asoslangan taʼlim sifati monitoringini oʻtkazish uchun oʻz faoliyatini ichki baholaydi va uning natijasi boʻyicha toʻplangan maʼlumotlar hamda materiallarni onlayn tarzda taʼlim sifati monitoringi elektron platformasi orqali Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligiga yuboradi;
Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi davlat umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarida xavf-xatarlar tahliliga asoslangan taʼlim sifati monitoringini amalga oshiradi.
3. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 2024-yil 1-avgustga qadar oʻzining budjetdan tashqari rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan taʼlim tashkilotlari faoliyatini ichki baholash natijasida toʻplangan maʼlumotlarni onlayn tarzda olish va yuborish imkonini beradigan taʼlim sifati monitoringi hamda akkreditatsiya elektron platformasini ishga tushirsin.
4. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi:
mandat.uzbmb.uz elektron platformasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining taʼlim sifati monitoringini yuritishga moʻljallangan elektron platformasiga “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali integratsiya qilinishini;
xar yili 10-oktabrga qadar oliy taʼlim tashkilotlariga qabul imtihonlarida qatnashgan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining bitiruvchilari soni, ularning fanlar kesimidagi va jami toʻplagan ballari boʻyicha maʼlumotlar elektron axborot almashinuvi orqali Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligiga taqdim etilishini taʼminlasin.
5. Vazirlar Mahkamasining “Davlat taʼlim muassasalari hamda nodavlat taʼlim tashkilotlarini attestatsiyadan va davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 7-iyundagi 470-son qarori oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri H.U. Umarova zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 14-fevraldagi 91-son qaroriga 1-ILOVA
Maktabgacha va umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarini attestatsiyadan hamda davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasining “Taʼlim toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq idoraviy mansubligi va tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, Oʻzbekiston Respublikasining davlat va nodavlat maktabgacha hamda umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarini (keyingi oʻrinlarda — taʼlim tashkilotlari) attestatsiyadan va davlat akkreditatsiyasidan (keyingi oʻrinlarda — akkreditatsiya) oʻtkazish tartibini belgilaydi.
Mazkur Nizom psixik rivojlanishi sust boʻlgan bolalar uchun maktab-internatlar, aqli zaif bolalar uchun (yordamchi) maktablar va maktab-internatlarga hamda koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkilotlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.
2. Taʼlim tashkiloti attestatsiyasi (keyingi oʻrinlarda — attestatsiya) va akkreditatsiyasi Oʻzbekiston Respublikasining “Taʼlim toʻgʻrisida”gi Qonunida hamda ushbu Nizomda belgilangan talablar asosida oʻtkaziladi.
Taʼlim tashkilotlari attestatsiyadan va akkreditatsiyadan ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha oʻtkaziladi.
3. Attestatsiya taʼlim tashkilotining faoliyatini baholashda davlat nazoratining asosiy shakli hisoblanadi va uning maqsadi taʼlim tashkilotlarida taʼlim sifatining davlat taʼlim standartlari hamda davlat taʼlim talablariga muvofiqligini aniqlashdan iborat.
Taʼlim tashkilotlari akkreditatsiyadan Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) yoki taʼlim tashkilotlarining xohishiga koʻra respublikada tan olingan xalqaro akkreditatsiya tashkilotlari tomonidan attestatsiyaga asosan oʻtkaziladi.
4. Quyidagilar attestatsiyaning asosiy prinsiplari hisoblanadi:
mustaqillik;
xolislik;
oshkoralik;
shaffoflik;
davriylik;
majburiylik.
5. Akkreditatsiya taʼlim tashkilotlari faoliyatining davlat taʼlim standartlari va davlat taʼlim talablariga muvofiqligi davlat tomonidan eʼtirof etilishi va ushbu tashkilotlarga oʻz bitiruvchilariga davlat namunasidagi maʼlumot toʻgʻrisidagi hujjatlarni topshirish huquqini berishdan iborat.
6. Yangi tashkil etilgan davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari tashkil etilgan, nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari esa litsenziya berilgan paytdan boshlab 5 yil muddatga, davlat umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari tashkil etilgan, nodavlat umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari esa litsenziya berilgan paytdan boshlab 11 yil muddatga akkreditatsiyadan oʻtgan deb hisoblanadi.
Bunda nodavlat taʼlim tashkiloti bitiruvchilariga davlat namunasidagi hujjat berish huquqi uning arizasiga muvofiq akkreditatsiyadan oʻtkazilgandan soʻng beriladi.
Ushbu bandning birinchi xatboshisiga muvofiq belgilangan muddatlar tugaganidan soʻng taʼlim tashkilotlari akkreditatsiyadan oʻtkazilishi shart.
7. Litsenziyaga ega boʻlgan nodavlat umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari tomonidan davlat namunasidagi maʼlumot toʻgʻrisidagi hujjat davlat taʼlim standartlari asosida taʼlim olgan bitiruvchilarga beriladi.
Davlat taʼlim standartlaridan tashqari taʼlim dasturlari asosida taʼlim olgan nodavlat umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari bitiruvchilariga davlat namunasidagi maʼlumot toʻgʻrisidagi hujjat berilmaydi.
8. Taʼlim tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish quyidagi bosqichlardan iborat:
attestatsiyadan oʻtkazish jarayoniga tayyorgarlik koʻrish;
taʼlim tashkilotlarini attestatsiyadan oʻtkazish va uning natijalarini tahlil qilish;
attestatsiya natijalariga koʻra taʼlim tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish boʻyicha qaror qabul qilish;
attestatsiyadan oʻtkazish jarayonida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish chora-tadbirlarini belgilash;
attestatsiya natijalari boʻyicha ishlab chiqilgan chora-tadbirlar ijrosini nazorat qilish;
taʼlim tashkilotlarida xavf-xatarlar tahliliga asoslangan taʼlim sifati monitoringini amalga oshirish.
9. Taʼlim tashkilotlari attestatsiyadan ushbu Nizomga 2-ilovada belgilangan mezonlar asosida oʻtkaziladi.
2-bob. Taʼlim tashkilotlarini attestatsiyadan oʻtkazish
10. Attestatsiya mazkur Nizomda belgilangan talablar asosida Vazirlik tomonidan tashkil etiladi.
Attestatsiya taʼlim tashkilotlarining faoliyatini ichki va tashqi baholashdan iborat ikki bosqichda oʻtkaziladi.
Taʼlim tashkilotlarining faoliyatini ichki baholash taʼlim tashkilotlari tomonidan oʻzini oʻzi baholash hisoblanadi.
Taʼlim tashkilotlarining faoliyatini tashqi baholash ichki baholash oʻtkazilganidan keyin ularning faoliyatini Vazirlik yoki taʼlim tashkilotlarining murojaatiga koʻra respublikada tan olingan xalqaro akkreditatsiya tashkilotlari tomonidan baholash hisoblanadi.
11. Quyidagilar taʼlim tashkilotlari faoliyatini ichki baholashning asosiy maqsadi hisoblanadi:
taʼlim tashkilotlari faoliyatini attestatsiya koʻrsatkichlari va mezonlari asosida baholash;
taʼlim tashkilotlarida taʼlim sifati va mazmunining davlat taʼlim standartlari va davlat taʼlim talablariga muvofiqligini aniqlash;
taʼlim tashkilotlarining faoliyatidagi mavjud muammolar va kamchiliklarni aniqlash hamda bartaraf etish choralarini koʻrish;
taʼlim tashkilotlarini tashqi baholashga tayyorlash.
12. Ichki baholash taʼlim tashkilotlari rahbarlarining buyrugʻi bilan tashkil etiladigan ichki baholash komissiyalari tomonidan ushbu Nizomda belgilangan baholash mezonlari asosida amalga oshiriladi.
13. Taʼlim tashkilotlari faoliyatini ichki baholash tashqi baholashdan kamida ikki oy oldin oʻtkaziladi. Ichki baholash jarayonlari 24 ish kunigacha davom etishi mumkin.
14. Taʼlim tashkilotlari faoliyatini tashqi baholash uchun attestatsiya komissiyalari tashkil etiladi.
15. Attestatsiya komissiyalari tomonidan taʼlim tashkilotlari faoliyatini tashqi baholash 3 ish kunigacha muddatda amalga oshiriladi.
16. Maktabgacha taʼlim tashkilotlari 5 yilda, umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari esa 11 yilda kamida bir marta majburiy tarzda akkreditatsiya muddati kelganda attestatsiyadan oʻtkaziladi.
Bunda faoliyat yuritayotgan maktabgacha va umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari amaldagi akkreditatsiya sertifikatining muddati tugaganidan soʻng mos ravishda 5 va 11 yil muddatga akkreditatsiyadan oʻtkaziladi.
Taʼlim tashkilotlari tarkibidagi filiallar attestatsiyasi taʼlim tashkilotlari attestatsiyasi bilan bir vaqtda oʻtkaziladi.
Taʼlim tashkilotlari muddatidan oldin attestatsiya va akkreditatsiyadan shartnoma asosida oʻtishi mumkin.
17. Attestatsiya jarayonida taʼlim turlari boʻyicha taʼlim tashkilotlarining oxirgi ikki yillik faoliyatini kompleks tahlil qilish quyidagi baholash sohalari boʻyicha oʻrganiladi:
1) maktabgacha taʼlim tashkilotlarida:
taʼlim-tarbiya jarayoni;
boshqaruv siyosati va kadrlar salohiyati;
rivojlantiruvchi taʼlim muhiti;
jamoatchilik va hamkorlik;
2) umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarida:
tashkiliy-boshqaruv faoliyatining samaradorligi;
taʼlim sifati koʻrsatkichlari;
oʻquv jarayonini tashkil etish hamda maʼnaviy-maʼrifiy ishlar samaradorligi;
taʼlim taʼminoti va AKT infratuzilmasi;
jamoatchilik bilan hamkorlik va targʻibot ishlari;
xavfsizlik.
18. Tashqi baholash jarayonida ichki baholash natijalari, dars jarayonlari va taʼlim faoliyati tahlil qilinadi, bitiruvchi sinf (4, 9 va 11-sinflar) oʻquvchilaridan nazorat ishlari olinadi va tarbiyalanuvchilarning rivojlanishi kuzatiladi.
Bitiruvchilarning bilim darajasini aniqlash va tarbiyalanuvchilarning rivojlanishini kuzatish Vazirlik tomonidan belgilanadigan tartibda amalga oshiriladi. Bunda baholashning yangi tizimi (formativ va summativ baholash usuli) joriy etilgan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarida bitiruvchi sinf (9 va 11-sinf) oʻquvchilarining oʻzlashtirish natijalari hisobga olinadi. Bitiruvchilarni baholash jarayoniga nodavlat baholash tashkilotlari jalb etilishi mumkin.
Taʼlim tashkilotlari faoliyati respublikada tan olingan xalqaro akkreditatsiya tashkilotlari tomonidan baholangan taqdirda, baholash tartibi xalqaro akkreditatsiya tashkilotlari tomonidan belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
19. Akkreditatsiya komissiyasining qaroriga muvofiq taʼlim tashkilotlarining akkreditatsiyasi joyiga chiqmasdan ham oʻtkazilishi mumkin.
20. Nodavlat taʼlim tashkilotlarini attestatsiyadan oʻtkazish uchun bazaviy hisoblash miqdorining oʻn besh baravari miqdorida toʻlov undiriladi.
20 1 . Attestatsiyadan oʻtkazganlik uchun toʻlov quyidagi tartibda taqsimlanadi:
a) Davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etganda:
18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisob-raqamiga;
qolgan mablagʻlar — Vazirlikning budjetdan tashqari hisobvaragʻiga;
b) YIDXP orqali murojaat etilganda:
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisob raqamiga;
11,75 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi yigʻim toʻlanganligi Yagona billing tizimi orqali tasdiqlanganligi uchun);
qolgan mablagʻlar — Vazirlikning budjetdan tashqari hisobvaragʻiga yoʻnaltiriladi.
21. Akkreditatsiyadan oʻtkaziladigan taʼlim tashkilotlari roʻyxati akkreditatsiya muddati tugaydigan yildan oldingi yilning 1-oktabriga qadar belgilangan tartibda Vazirlik tomonidan tasdiqlanadi.
Boshqa vazirliklar va idoralar tizimidagi taʼlim tashkilotlarining attestatsiyadan oʻtkazish toʻgʻrisidagi arizalari boʻysunuviga koʻra tegishli vazirliklar va idoralar tomonidan qabul qilinib, roʻyxat asosida har yili 1-oktabrga qadar Vazirlikka taqdim etiladi.
22. Nodavlat taʼlim tashkiloti rahbari yoki uning nomidan ish yuritish vakolatiga ega boʻlgan shaxs attestatsiyadan oʻtish uchun Davlat xizmatlari markazlariga shaxsan kelib murojaat etadi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) davlat xizmatidan elektron shaklda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadi.
Soʻrovnoma beruvchi oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, davlat xizmatlari markazlari xodimi soʻrovnoma beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa, soʻrovnoma beruvchi mustaqil ravishda ushbu Nizomning 3-ilovasiga muvofiq shaklda toʻldiradi.
Soʻrovnomaga taʼlim tashkiloti faoliyatini ichki baholash natijalari ilova qilinadi. Ilova qilinadigan hujjatlar PDF, PNG yoki JPEG formatda boʻlishi kerak.
22 1 . Soʻrovnomaga zarur maʼlumotlar kiritilgandan soʻng soʻrovnoma beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
Soʻrovnoma beruvchi YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomani elektron raqamli imzo (keyingi oʻrinlarda — ERI) bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
22 2 . Oʻzi kelib murojaat etganda, Davlat xizmatlari markazlari soʻrovnoma toʻldirilgan vaqtdan boshlab uni 10 daqiqa ichida vakolatli organga yuboradi.
YIDXP orqali murojaat qilinganda esa, soʻrovnoma avtomatik ravishda vakolatli organga yuboriladi.
22 3 . Soʻrovnoma beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega.
Soʻrovnoma beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi. Bunda toʻlangan yigʻim summasi qaytarilmaydi.
23. Tizimida davlat taʼlim tashkilotlari boʻlgan boshqa vazirlik va idoralar attestatsiyadan oʻtkazish jadvalini hamda attestatsiyaga oid boshqa hujjatlarni taʼlim tashkilotlari faoliyatini tashqi baholashdan kamida ikki oy oldin Vazirlikdan, nodavlat taʼlim tashkilotlari esa Vazirlikning hududiy boshqarmalaridan oladilar.
Nodavlat taʼlim tashkilotlari uchun hujjatlar Vazirlikning hududiy boshqarmalari tomonidan soʻrovnomada koʻrsatilgan elektron pochtaga (agar Davlat xizmatlari markazi orqali shaxsan murojaat etilgan boʻlsa) yoki soʻrovnoma beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga (agar elektron tarzda murojaat etilgan boʻlsa) yuboriladi.
Davlat taʼlim tashkilotlarida ichki baholash har yili amalga oshiriladi va natijalari tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari yoki Vazirlikning hududiy boshqarma rahbarlarining elektron raqamli imzosi bilan onlayn akkreditatsiya platformasiga joylashtirib boriladi.
Taʼlim tashkilotlari faoliyatini ichki va tashqi baholash natijasida toʻplangan maʼlumotlar va materiallar qogʻoz shaklida ham soʻrab olinishi mumkin.
Taʼlim tashkilotlari faoliyati tashqi baholangan yilda ichki baholash natijalari tashqi baholash boshlanishidan kamida bir oy oldin Vazirlikka yuboriladi va onlayn akkreditatsiya platformasiga joylashtiriladi.
Belgilangan muddatda hujjatlarning taqdim etilmasligi yoki hujjatlardagi kamchiliklarning bartaraf etilmasligi taʼlim tashkilotining attestatsiyadan oʻtkazilmasligiga asos boʻladi.
24. Taʼlim tashkilotlari faoliyatini ichki va tashqi baholash natijasida toʻplangan maʼlumotlar va materiallar Vazirlikka quyidagi shakllardan birida taqdim etiladi:
a) qogʻoz shaklida — tashkilotlarining ishonchli vakili yoki pochta aloqasi xizmati orqali;
b) elektron shaklda — tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimi boshligʻining elektron raqamli imzosi bilan Vazirlikning onlayn akkreditatsiya platformasi orqali;
“v) nodavlat taʼlim tashkilotlari uchun — Davlat xizmatlari markazlari (agar shaxsan murojaat etilgan boʻlsa) yoki soʻrovnoma beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabineti (agar elektron tarzda murojaat etilgan boʻlsa) orqali.
25. Vazirlikning hududiy boshqarmalarida attestatsiyadan oʻtuvchi taʼlim tashkilotiga oid attestatsiya va akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq boʻlgan quyidagi hujjatlar yigʻmajildi jamlanadi:
attestatsiya komissiyasini tuzish haqidagi buyruq;
attestatsiya natijalari boʻyicha komissiya xulosasi;
akkreditatsiya boʻyicha Vazirlik buyrugʻi;
attestatsiya va akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq boʻlgan boshqa hujjatlar.
Hujjatlar yigʻmajildi navbatdagi attestatsiya oʻtkazilgunga qadar (elektron yoki qogʻoz shaklida) saqlanadi.
3-bob. Attestatsiya komissiyalarini tashkil etish va ularning tarkibi
26. Attestatsiya komissiyalarining tarkibi Vazirlik buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.
Attestatsiya komissiyalari tarkibiga davlat organlari, nodavlat notijorat tashkilotlar vakillari, shuningdek, xorijiy ekspertlar ham jalb etilishi mumkin. Bunda bir hududda bir necha attestatsiya komissiyalari faoliyati yoʻlga qoʻyilishi mumkin.
Nodavlat taʼlim tashkilotlari faoliyatini tashqi baholash uchun tashkilot joylashgan hududdagi attestatsiya komissiyasi tarkibidagi ekspertlar jalb etiladi.
27. Attestatsiya komissiyalari tomonidan taʼlim tashkilotlarini attestatsiyadan oʻtkazish uchun ekspertlar roʻyxati tasdiqlanadi hamda mazkur roʻyxatga kiritilgan ekspertlar attestatsiya jarayonlariga jalb etiladi.
Ekspertlarga qoʻyiladigan talablar va ularning ish tartibi Vazirlik tomonidan belgilanadi.
28. Boshqa vazirlik va idoralar tizimidagi taʼlim tashkilotlarini attestatsiyadan oʻtkazish uchun attestatsiya komissiyalari tarkibiga tegishli vazirlik va idoralar, ularning hududiy boʻlinmalari mutaxassislari, taʼlim tashkilotlarining pedagog xodimlari jalb etilishi mumkin.
29. Davlat taʼlim tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish boʻyicha ekspertlar komissiyalari aʼzolarining xizmat safarlari bilan bogʻliq boʻlgan xarajatlar ularning asosiy ish joyi mablagʻlari hisobiga qoplanadi.
Bunda tegishli budjet tashkilotlaridan jalb qilingan ekspert komissiyalari aʼzolarining xizmat safari bilan bogʻliq boʻlgan xarajatlari ushbu budjet tashkilotlarining tasdiqlangan xarajatlar smetasida xizmat safari uchun nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida amalga oshiriladi.
Nodavlat taʼlim tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazishga jalb etilgan ekspertlar mehnati asosiy ish joyi va oʻrtacha ish haqi saqlangan holda, Vazirlikning budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan soatbay haq toʻlash tartibida ragʻbatlantiriladi.
Umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari faoliyatini baholashga jalb etilgan ekspertlar uchun dars tahlili, nazorat ishi oʻtkazilishi hamda nazorat ishlarini baholash soatlari, maktabgacha taʼlim tashkilotlarini baholashga jalb etilgan ekspertlar uchun mashgʻulot tahlili, tarbiyalanuvchilarni kuzatish hamda soʻrovnoma oʻtkazish va hujjatlar tahlili soatlari hisoblanadi.
Bunda ekspertlarning tegishli toifalari boʻyicha oʻqituvchilarga, toifaga ega boʻlmagan ekspertlar boʻyicha esa oliy maʼlumotli oʻqituvchilarga oʻquv mashgʻulotlarini oʻtkazganlik uchun mehnatga soatbay haq toʻlash miqdorlari hisobga olinadi.
Taʼlim tashkilotlarini attestatsiyadan oʻtkazishga ekspert sifatida jalb etilgan oʻqituvchilar va boshqa pedagoglar kuyidagi imtiyozlarga ega boʻladilar:
ekspert sifatida faoliyat koʻrsatgan davrida majburiy malaka oshirishdan ozod etiladi;
taʼlim tashkilotlari faoliyatini baholash borasidagi faoliyati tuman (shahar) miqyosida ommalashtirilgan hisoblanadi;
ekspert sifatidagi faoliyati tuman (shahar) miqyosida oʻquv seminarlari yoki metodik birlashmalarda metodik ishlanmalar bilan ishtirok etganligiga tenglashtiriladi.
30. Attestatsiya komissiyalarining vazifalari quyidagilardan iborat:
taʼlim tashkilotining faoliyatini ichki baholash natijalari boʻyicha olingan maʼlumotlarning haqqoniyligini tekshirish;
taʼlim tashkiloti taʼlim sifati va mazmunining davlat taʼlim standartlari va davlat taʼlim talablariga muvofiqligi hamda koʻrsatilayotgan taʼlim xizmatlarining sifati va samaradorligini baholash;
taʼlim sifatini oshirish va taʼlim xizmatlarini takomillashtirish boʻyicha takliflar berish;
taʼlim tashkilotlari faoliyatini tashqi baholash yuzasidan xulosa tayyorlash hamda Vazirlikka taqdim etish.
31. Taʼlim tashkilotlari faoliyatini tashqi baholash komissiyalari tomonidan tegishli tashkilotlarga bormay, ular tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar va materiallarni oʻrganish asosida Vazirlikda ham amalga oshirilishi mumkin.
Attestatsiya komissiyalari aʼzolariga oʻquvchilarning erishgan natijalari, ular tomonidan fanlarni oʻzlashtirishi holati va taʼlim faoliyati bilan bogʻliq boshqa maʼlumotlarni olish uchun taʼlim faoliyatini boshqarishda foydalaniladigan elektron platformalardan foydalanishga ruxsat beriladi.
Taʼlim tashkilotlari tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar davlat taʼlim standartlari, davlat taʼlim talablari hamda oʻquv dasturlariga mos kelmasligi holatlari aniqlangan taqdirda, attestatsiya komissiyalari tomonidan mazkur Nizomga ilovada belgilangan baholash mezonlaridan kelib chiqqan asoslovchi qoʻshimcha maʼlumotlar soʻrab olinishi mumkin. Taʼlim tashkilotlarining rahbarlari attestatsiya komissiyalari tomonidan soʻralgan maʼlumotlar va hujjatlarni taqdim etishlari shart.
Hujjatlarning belgilangan muddatlarda taqdim etilmasligi yoki taqdim etilgan hujjatlarda haqqoniy boʻlmagan maʼlumotlarning mavjudligi taʼlim tashkilotlariga “attestatsiyadan oʻtmadi” deb xulosa berilishiga asos boʻladi.
32. Davlat taʼlim tashkilotlari faoliyatini tashqi baholash boʻyicha attestatsiya komissiyalari aʼzolarining xizmat safarlari bilan bogʻliq xarajatlar ularning asosiy ish joyi mablagʻlari hisobiga qoplanadi.
Bunda tegishli budjet tashkilotlaridan jalb qilingan attestatsiya komissiyalari aʼzolarining xizmat safari bilan bogʻliq boʻlgan xarajatlar ushbu budjet tashkilotlarining tasdiqlangan xarajatlar smetasida xizmat safari uchun nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida faqat sutkalik va transport xarajatlari doirasida qoplab beriladi.
4-bob. Attestatsiya yakunlari
33. Tashqi baholash natijalari asosida attestatsiya komissiyalari tomonidan taʼlim tashkilotlarida taʼlim sifatining davlat taʼlim standartlari va davlat taʼlim talablariga muvofiqligi yuzasidan xulosa tayyorlanadi.
Nodavlat taʼlim tashkilotlari tomonidan Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali murojaat qilingan holatlarda, vakolatli organlarning xulosalari soʻrovnomada koʻrsatilgan elektron pochtaga (agar Davlat xizmatlari markazi orqali shaxsan murojaat etilgan boʻlsa) yoki soʻrovnoma beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga (agar elektron tarzda murojaat etilgan boʻlsa) yuboriladi.
Bunda taʼlim tashkilotlarining tegishli yoʻnalish boʻyicha oʻquv jarayonini amalga oshirishga tayyorligi yuzasidan vakolatli organlar tomonidan berilgan xulosalar Vazirlik soʻroviga muvofiq 5 ish kuni ichida onlayn platformaga joylashtiriladi.
Xulosa berishga vakolatli organlar tomonidan tegishli xulosani taqdim etish uchun obyektlarni joyiga chiqib oʻrganish talab etilsa, faqat oʻzining faoliyat yoʻnalishiga tegishli qismi boʻyicha oʻrganish oʻtkazishi mumkin. Taʼlim tashkilotlari joyiga chiqib oʻrganish uchun xulosa berishga vakolatli organlarga tegishli sharoitlarni yaratib berishi kerak.
Vakolatli organlar belgilangan muddatlarda xulosa taqdim etmagan hollarda, ijobiy xulosa olingan deb hisoblanadi va ichki baholash natijalari eʼtiborga olinadi. Bunda xulosa berishga vakolatli organlar yuzaga kelishi mumkin boʻlgan barcha oqibatlar uchun javobgar boʻladi.
34. Attestatsiya komissiyalari taʼlim tashkilotlari rahbariyati bilan birgalikda tashkilot faoliyatida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqadi. Vazirlik attestatsiyadan oʻtkazish jarayonida aniqlangan kamchiliklarni oʻz vaqtida bartaraf etish ustidan nazoratni tashkil qiladi.
Taʼlim tashkilotlari tomonidan chora-tadbirlar rejasida belgilangan vazifalarning ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotlar har yil yakunida onlayn platformaga kiritib boriladi.
Attestatsiyadan oʻtkazish jarayonida aniqlangan kamchiliklar bartaraf etilmagan taqdirda, taʼlim tashkilotiga berilgan akkreditatsiya sertifikati bekor qilinadi. Bunda taʼlim tashkiloti navbatdan tashqari attestatsiyadan oʻtkaziladi.
35. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarini attestatsiyadan oʻtkazish natijalariga koʻra:
a) “attestatsiyadan oʻtdi” degan xulosa quyidagi shartlar toʻliq bajarilganda beriladi:
rivojlanish darajasi kuzatilgan tarbiyalanuvchilarning 55 foizi va undan koʻpi ijobiy baholansa;
maktabgacha taʼlim tashkiloti attestatsiyadan oʻtkazish mezonlarida belgilangan umumiy ballning 55 foizi va undan koʻpini toʻplaganda;
b) “attestatsiyadan oʻtmadi” degan xulosa quyidagi hollardan biri sodir boʻlganda beriladi:
rivojlanish darajasi kuzatilgan tarbiyalanuvchilarning 45 foizi va undan koʻpi qoniqarsiz baholansa;
maktabgacha taʼlim tashkiloti attestatsiyadan oʻtkazish mezonlarida belgilangan umumiy ballning 55 foizidan kam ball toʻplasa;
ichki baholash jarayonlari oʻz vaqtida oʻtkazilmaganda, hujjatlar belgilangan muddatlarda Attestatsiya komissiyasiga taqdim etilmaganda yoki hujjatlarda haqqoniy boʻlmagan maʼlumotlar mavjudligi aniqlanganda.
36. Maktabgacha taʼlim tashkilotlari “attestatsiyadan oʻtmadi” deb eʼtirof etilganda:
davlat maktabgacha taʼlim tashkiloti direktorining malakasi yetarli emas deb topiladi hamda ish beruvchi tomonidan u bilan tuzilgan mehnat shartnomasi qonunchilikda belgilangan tartibda bekor qilinadi;
davlat maktabgacha taʼlim tashkilotidagi faoliyatiga bir yil toʻlmagan direktor majburiy ravishda navbatdan tashqari malaka oshirishga yuborilib, davlat maktabgacha taʼlim tashkiloti bir yildan keyin qayta attestatsiyadan oʻtkaziladi hamda davlat maktabgacha taʼlim tashkiloti uning natijalariga koʻra attestatsiyadan oʻtmagan taqdirda, direktor bilan tuzilgan mehnat shartnomasi qonunchilikda belgilangan tartibda bekor qilinadi;
davlat-xususiy sheriklik (oilaviy nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari bundan mustasno) asosidagi va nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari litsenziyasining amal qilishi qonunchilikda belgilangan tartibda tugatiladi.
“Attestatsiyadan oʻtmadi” deb eʼtirof etilgan hamda litsenziyasining amal qilishi qonunchilikda belgilangan tartibda tugatilgan nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari tarbiyalanuvchilarini boshqa davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga koʻchirish choralari koʻriladi.
37. Umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarini attestatsiyadan oʻtkazish natijalariga koʻra:
a) “attestatsiyadan oʻtdi” degan xulosa quyidagi shartlar toʻliq bajarilganda beriladi:
nazorat ishlarida qatnashgan oʻquvchilarining 55 foizi va undan koʻpi ijobiy baholansa (baholashning yangi tizimi joriy etilgan maktablar uchun esa, ushbu maktabning 9 va 11-sinflari oʻquvchilarining kamida 55 foizi qoniqarli baholangan boʻlsa, bunda 4-sinfda oʻtkazilgan nazorat ishlari natijasi umumiy natijaga qoʻshiladi);
umumiy oʻrta taʼlim tashkiloti attestatsiyadan oʻtkazish mezonlarida belgilangan umumiy ballning 55 foizi va undan koʻpini toʻplaganda;
b) “attestatsiyadan oʻtmadi” degan xulosa quyidagi hollardan biri sodir boʻlganda beriladi:
nazorat ishlarida qatnashgan oʻquvchilarining 45 foizdan koʻpi qoniqarsiz baholansa (baholashning yangi tizimi joriy etilgan maktablar uchun esa, ushbu maktabning 9 va 11-sinflari oʻquvchilarining 45 foizdan koʻpi qoniqarsiz baholangan boʻlsa, bunda 4-sinfda oʻtkazilgan nazorat ishlari natijasi umumiy natijaga qoʻshiladi);
umumiy oʻrta taʼlim tashkiloti attestatsiyadan oʻtkazish mezonlarida belgilangan umumiy ballning 55 foizidan kam ball toʻplasa;
ichki baholash jarayonlari oʻz vaqtida oʻtkazilmaganda, hujjatlar belgilangan muddatlarda Attestatsiya komissiyasiga taqdim etilmaganda yoki hujjatlarda haqqoniy boʻlmagan maʼlumotlar mavjudligi aniqlanganda.
38. Umumiy oʻrta taʼlim tashkiloti “attestatsiyadan oʻtmadi” deb eʼtirof etilsa:
a) davlat umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining:
direktori, uning oʻquv ishlari va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosarlarining malakasi yetarli emas deb topiladi hamda ish beruvchi tomonidan ular bilan tuzilgan mehnat shartnomasi qonunchilikda belgilangan tartibda bekor qilinadi, bundan tashqari ushbu maktab oʻqituvchilari navbatdan tashqari majburiy attestatsiyaga jalb etiladi, oʻqituvchilar attestatsiyasi qonunchilikda belgilangan tartibda oʻtkaziladi;
faoliyatiga bir yil toʻlmagan direktor, uning oʻquv ishlari va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosarlari majburiy ravishda navbatdan tashqari malaka oshirishga yuboriladi. Davlat umumiy oʻrta taʼlim tashkiloti bir yildan keyin qayta attestatsiyadan oʻtkazilganda, uning natijalariga koʻra yana attestatsiyadan oʻtmagan taqdirda, direktor, uning oʻquv ishlari va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosarlari bilan tuzilgan mehnat shartnomalari qonunchilikda belgilangan tartibda bekor qilinadi;
b) nodavlat umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari litsenziyasining amal qilishi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tugatiladi.
“Attestatsiyadan oʻtmadi” deb eʼtirof etilgan hamda litsenziyasining amal qilishi qonunchilikda belgilangan tartibda tugatilgan nodavlat umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari oʻquvchilarini boshqa davlat umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlariga koʻchirish choralari koʻriladi.
5-bob. Xalqaro akkreditatsiya tashkilotlarini roʻyxatga olish hamda ularga qoʻyiladigan talablar
39. Xalqaro akkreditatsiya tashkilotlarini roʻyxatga olish quyidagi bosqichlardan iborat:
Oʻzbekiston Respublikasida faoliyat yuritish uchun Vazirlikka ariza taqdim etish;
Vazirlik tomonidan xalqaro akkreditatsiya tashkiloti faoliyatini oʻrganish;
oʻrganish natijalari asosida xalqaro akkreditatsiya tashkilotlarini roʻyxatga kiritish boʻyicha qaror qabul qilish.
Roʻyxatga kiritilgan xalqaro akkreditatsiya tashkilotlari faoliyati uch yil muddatga amal qiladi.
39 1 . Xalqaro akkreditatsiya tashkiloti istagiga koʻra, Oʻzbekiston Respublikasida faoliyat yuritish uchun Davlat xizmatlari markazlariga shaxsan kelib murojaat etish yoki YIDXP orqali elektron shaklda ham taqdim etiladi.
Soʻrovnoma beruvchi oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, davlat xizmatlari markazlari xodimi soʻrovnoma beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa, soʻrovnoma beruvchi mustaqil ravishda ushbu Nizomning 4-ilovasiga muvofiq shaklda toʻldiradi.
Soʻrovnomaga zarur maʼlumotlar kiritilgandan soʻng soʻrovnoma beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
39 2 . Oʻzi kelib murojaat etganda Davlat xizmatlari markazlari soʻrovnoma toʻldirilgan vaqtdan boshlab uni 10 daqiqa ichida vakolatli organga yuboradi.
YIDXP orqali murojaat qilinganda esa, soʻrovnoma avtomatik ravishda vakolatli organga yuboriladi.
39 3 . Soʻrovnoma beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega.
Soʻrovnoma beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi.
40. Xalqaro akkreditatsiya tashkilotlariga qoʻyiladigan asosiy talablar va roʻyxatga kiritishning shartlari quyidagilardan iborat:
ushbu yoʻnalishda kamida 5 yillik xalqaro tajribaga ega boʻlish;
akkreditatsiyaning yakuniy bosqichi oflayn tartibda boʻlishi;
xalqaro akkreditatsiya tashkilotining rasmiy veb-saytida akkreditatsiyadan oʻtkazilgan taʼlim tashkilotlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning mavjudligi;
xalqaro akkreditatsiya tashkiloti Oʻzbekistonning huquqiy va maʼnaviy asoslariga mutanosib boʻlishi, milliy-anʼanaviy qadriyatlar va ijtimoiy-siyosiy hayotiga qarshi boʻlmasligi;
xalqaro akkreditatsiya tashkiloti sifatida faoliyat yuritishi uchun taʼlim tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish yoʻnalishiga oid sertifikatga ega boʻlish;
umumiy ekspertlarining kamida 30 foizi xorijiy ekspertlar boʻlishi.
41. Xalqaro akkreditatsiya tashkiloti yoki uning xodimlari taʼsischiligida tashkil etilgan yoxud xalqaro akkreditatsiya tashkiloti xodimi har qanday shartnoma asosida faoliyat yuritadigan taʼlim tashkilotlarining xalqaro akkreditatsiyasidan oʻtkazilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
42. Xalqaro akkreditatsiya tashkiloti tomonidan taʼlim tashkilotlarida oʻtkazilgan baholash xulosasidan bir nusxa Vazirlikka taqdim etiladi.
43. Xalqaro akkreditatsiya tashkilotining tashqi baholash boʻyicha xulosalarida notoʻgʻri yoki qalbaki hujjatlar asosida shakllantirilgan maʼlumotlar, shuningdek, boshqa qonun buzilish holatlari aniqlansa, tashqi baholash natijalari tan olinmaydi va xalqaro akkreditatsiya tashkiloti roʻyxatdan chiqariladi.
44. Taʼlim tashkilotlari xalqaro akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisidagi yoki unga tenglashtirilgan hujjatni olganlaridan soʻng uning nusxasini ikki hafta muddatda Vazirlikka taqdim etishlari shart.
45. Taʼlim tashkilotlarini xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish jarayonlarida Vazirlik vakillari ham ishtirok etishlari mumkin.
6-bob. Taʼlim tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish
46. Taʼlim tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish uchun Vazirlikda doimiy faoliyat koʻrsatuvchi Akkreditatsiya komissiyasi tuziladi. Akkreditatsiya komissiyasi tarkibi Vazirlik buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.
47. Akkreditatsiya taʼlim tashkilotlari attestatsiyasi xulosalariga koʻra oʻtkaziladi. Akkreditatsiya komissiyasi taʼlim tashkilotlari faoliyatining davlat taʼlim standartlari yoki davlat taʼlim talablariga muvofiqligini eʼtirof etish bilan birgalikda uning maqomini ham belgilaydi.
48. Taʼlim tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish uchun attestatsiya komissiyalari tomonidan attestatsiya xulosasi Akkreditatsiya komissiyasiga taqdim etiladi.
49. Akkreditatsiya komissiyasining qarori qabul qilinishidan oldin attestatsiya komissiyasining taʼlim tashkilotlaridagi taʼlim sifatining davlat taʼlim standartlari va davlat taʼlim talablariga muvofiqligi haqidagi ijobiy xulosasi Taʼlimni rivojlantirish respublika ilmiy-metodik markaziga kelishish uchun taqdim etiladi. Bunda Taʼlimni rivojlantirish respublika ilmiy-metodik markazi maktabgacha va umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarini attestatsiya va akkreditatsiyadan oʻtkazishga berilgan xulosalarni oʻrganib chiqib, natijalarini Vazirlikka yuboradi.
Taʼlimni rivojlantirish respublika ilmiy-metodik markazining taʼlim tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish boʻyicha salbiy xulosasi akkreditatsiya komissiyasining ushbu taʼlim tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisida qaror chiqarishi uchun asos boʻladi.
50. Taʼlim tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish yoki oʻtkazmaslik haqidagi qaror akkreditatsiya komissiyasiga hujjatlar topshirilgandan keyin bir oy muddatda qabul qilinadi.
Taʼlim tashkilotlari tomonidan Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali murojaat qilingan holatlarda, tashkilot akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida sertifikat soʻrovnomada koʻrsatilgan elektron pochtaga (agar Davlat xizmatlari markazi orqali shaxsan murojaat etilgan boʻlsa) yoki soʻrovnoma beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga (agar elektron tarzda murojaat etilgan boʻlsa) yuboriladi.
Taʼlim tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish yuzasidan ijobiy qaror qabul qilingan taqdirda, ikki hafta davomida tashkilotning akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan va ushbu Nizomga 3-ilovada keltirilgan shakldagi sertifikat elektron shaklda akkreditatsiya platformasi orqali onlayn generatsiya qilinadi.
Sertifikatda taʼlim tashkilotlarining tashkiliy-huquqiy shakli, turi, maqomi va sertifikatning amal qilish muddati qayd etiladi.
Sertifikat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga 5 yil muddatga, umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlariga 11 yil muddatga beriladi.
Akkreditatsiya komissiyasi ushbu nizom talablari buzilganligi holatini aniqlaganda, attestatsiya xulosasidan qatʼi nazar, taʼlim tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazmasligi mumkin.
51. Taʼlim tashkiloti qayta tashkil etilgan (oʻzgartirish — qayta rasmiylashtirish bundan mustasno) yoki tugatilgan taqdirda, akkreditatsiya haqidagi sertifikat oʻz kuchini yoʻqotadi.
52. Akkreditatsiyadan oʻtgan taʼlim tashkiloti doimiy ravishda taʼlim sifatini taʼminlashi shart va bu jarayon Vazirlik tomonidan muntazam nazorat qilib boriladi.
Bunda davlat taʼlim tashkilotlarida xavf-xatarlar tahliliga asoslangan akkreditatsiya monitoringi amalga oshiriladi.
Monitoring natijalariga koʻra taʼlim sifatida pasayish kuzatilgan davlat taʼlim tashkilotlari faoliyati alohida rejaga muvofiq joyiga chiqqan holda oʻrganiladi.
53. Akkreditatsiyadan oʻtgan taʼlim tashkilotlari Vazirlikda hisobga olinadi hamda akkreditatsiya reyestriga kiritiladi.
Taʼlim tashkilotlari yangi tashkil etilganda, qayta tashkil etilganda yoki tugatilganda, Vazirlikning hududiy boshqarmalari tomonidan (boshqa vazirlik va idoralar tarkibida tashkil etilsa, ular tomonidan), nodavlat taʼlim tashkilotlari tugatilganda esa muassislar tomonidan tegishli qaror nusxasi bir hafta muddatda Vazirlikka taqdim etilishi lozim.
Vazirlik ushbu hujjatlar asosida akkreditatsiyadan oʻtgan taʼlim tashkilotlari reyestriga tegishli oʻzgartirishlar kiritadi.
54. Attestatsiya xulosasidan norozi boʻlgan taʼlim tashkiloti rahbari xulosa imzolangan kundan boshlab uch kun muddatda apellyatsiya komissiyasiga yozma yoki Vazirlikning akkreditatsiya platformasi orqali elektron shaklda ariza (shikoyat) berishi mumkin.
55. Apellyatsiya komissiyasi attestatsiya boshlanishidan oldin Vazirlik buyrugʻiga koʻra 5 — 7 kishidan iborat tarkibda tuziladi.
Apellyatsiya komissiyasining tarkibi va ish tartibi Vazirlik buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.
Apellyatsiya komissiyasining tarkibi va ish tartibi apellyatsiya komissiyasini tashkil etish toʻgʻrisidagi buyruqda belgilanadi.
56. Apellyatsiya komissiyasining murojaatlarni masofadan turib onlayn tarzda koʻrib chiqish vaqtlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Vazirlikning rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi.
57. Apellyatsiya komissiyasi tarkibiga attestatsiya komissiyasi tarkibidan aʼzo kiritilmaydi.
Apellyatsiya komissiyasi arizalarni (shikoyatlarni) koʻrib chiqish jarayoniga jamoatchilik asosida malakali mutaxassislarni jalb etishi mumkin.
Apellyatsiya komissiyasi yigʻilishida komissiya aʼzolarining yarmidan koʻpi ishtirok etsa, uning qabul qilgan qarori qonuniy kuchga ega boʻladi.
58. Ariza (shikoyat) roʻyxatga olingan kundan boshlab oʻn kun muddatda koʻrib chiqiladi.
Murojaat etuvchi taʼlim tashkiloti rahbari apellyatsiya komissiyasi tomonidan murojaati koʻrib chiqilishi jarayonida bevosita yoki masofadan turib onlayn tarzda ishtirok etishi mumkin.
59. Apellyatsiya komissiyasi attestatsiya jarayonlariga oid murojaatni koʻrib chiqib, attestatsiya natijalarini oʻzgartirishsiz qoldirish yoki attestatsiya natijalarini oʻzgartirish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
Apellyatsiya komissiyasi qarorining nusxasi murojaat etuvchi taʼlim tashkiloti rahbariga apellyatsiya komissiyasi qarori chiqqan kundan eʼtiboran besh kun muddatda taqdim etiladi.
60. Attestatsiya va akkreditatsiya natijalaridan norozi boʻlgan taʼlim tashkilotlari rahbarlari yoki ularning muassislari apellyatsiya komissiyasidan tashqari belgilangan tartibda sudga murojaat qilishlari mumkin.
Maktabgacha va umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarini attestatsiyadan va davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Taʼlim tashkilotlarini attestatsiyadan va akkreditatsiyadan oʻtkazish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Vazirlik 1. Davlat taʼlim tashkilotlarining akkreditatsiya muddatini xatlovdan oʻtkazish natijalariga muvofiq attestatsiyaga jalb etiladigan tashkilotlar roʻyxatini shakllantirish. Akkreditatsiya muddati tugaydigan yildan oldingi yilning 1-oktabriga qadar Nodavlat taʼlim tashkilotlari 2. Nodavlat taʼlim tashkilotlari Vazirlikka attestatsiyadan oʻtkazish toʻgʻrisida ariza va uning ilovalarini taqdim etadi yoki Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etgan holda yoki xizmatdan elektron shaklda foydalanish uchun mustaqil ravishda YIDXP orqali ariza beradi . 1 1 -bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 1. Markaz xodimi tomonidan soʻrovnoma toʻldirilib, vakolatli organga yuboriladi. 1. Soʻrovnoma toʻldirilgandan keyin 10 daqiqada 2. YIDXP 2. Toʻldirilgan soʻrovnoma avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi. 2. Real vaqt rejimida 2-bosqich Vazirlik 1. Shakllantirilgan taʼlim tashkilotlarining roʻyxati hamda nodavlat taʼlim tashkilotlari arizasi asosida taʼlim tashkilotlarini attestatsiyadan oʻtkazish jadvalini tasdiqlash. 1 oy muddatda Vazirlik, Vazirlikning hududiy boshqarmalari 2. Tasarrufida taʼlim tashkilotlari boʻlgan vazirlik va idoralar hamda nodavlat taʼlim tashkilotlariga attestatsiyadan oʻtkazish jadvalini hamda attestatsiyaga oid boshqa hujjatlarni yuborish. Tashqi baholash boshlanishidan kamida ikki oy oldin 3. Hujjatlar nodavlat taʼlim tashkilotlari tomonidan Davlat xizmatlari markazi orqali murojaat qilinganida — soʻrovnomada koʻrsatilgan elektron pochtaga, YIDXP orqali murojaat qilinganida — soʻrovnoma beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yuborish Davlat taʼlim tashkilotlari 1. Davlat taʼlim tashkilotlarida komissiyalar tuzish va ichki baholashdan oʻtkazish. Har yili kamida bir marta 2. Davlat taʼlim tashkilotlari faoliyatini ichki baholash natijasida toʻplagan maʼlumotlar va materiallarni Vazirlikka yuborish. Tashqi baholash baholanishidan kamida bir oy oldin 3-bosqich Vazirlik, tizimida taʼlim tashkilotlari boʻlgan boshqa vazirlik va idoralar 1. Vazirlik va boshqa tegishli vazirlik va idoralar tomonidan taʼlim tashkilotlari faoliyatini tashqi baholashni amalga oshiradigan doimiy attestatsiya komissiyalarini tashkil etish. 2. Attestatsiya komissiyalari tomonidan taʼlim tashkilotlari faoliyatini ichki baholash natijalarini tahlil qilish. Nizomda belgilangan muddatlarda Attestatsiya komissiyalari 3. Attestatsiya komissiyalari tomonidan taʼlim tashkilotlari faoliyatini tashqi baholashdan oʻtkazish. 4-bosqich Vazirlik va tizimida taʼlim tashkilotlari boʻlgan boshqa vazirlik va idoralar 1. Attestatsiyadan oʻtkazish jarayonida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish chora-tadbirlarini belgilash. Tashqi baholash yakunlangandan keyin ikki hafta muddatda 2. Attestatsiya natijalari asosida attestatsiya komissiyalari tomonidan taʼlim tashkilotida taʼlim berish sifatining davlat taʼlim standartlariga muvofiqligi haqida xulosa tayyorlash va akkreditatsiya komissiyasiga taqdim etish. Tashqi baholash yakunlangandan keyin bir oy muddatda 5-bosqich Akkreditatsiya komissiyasi 1. Attestatsiya komissiyalari tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlarni umumlashtirish hamda Taʼlimni rivojlantirish respublika ilmiy-metodik markaziga taqdim etish. Hujjatlar qabul qilingandan keyin ikki hafta muddatda Taʼlimni rivojlantirish respublika ilmiy-metodik markazi 2. Akkreditatsiya komissiyasi tomonidan taqdim etilgan taʼlim tashkilotlari faoliyatini tashki baholash natijalarini hamda taʼlim tashkilotlarida taʼlim berish sifatining davlat taʼlim standartlariga muvofiqligi holatini tahlil qilish. 3. Taʼlim tashkilotlarida taʼlim berish sifatining davlat taʼlim standartlariga muvofiqligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma tayyorlash va Vazirlikka taqdim etish. 6-bosqich Akkreditatsiya komissiyasi 1. Akkreditatsiya komissiyasi tomonidan taʼlim tashkilotlaring akkreditatsiyadan oʻtkazish yoki oʻtkazmaslik haqidagi qaror qabul qilish. Hujjatlar qabul qilingandan keyin ikki hafta muddatda Vazirlik 2. Taʼlim tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish yuzasidan ijobiy qaror qabul qilingan taqdirda, Vazirlik buyrugʻiga muvofiq taʼlim tashkilotlarini sertifikatlash. 3. Taʼlim tashkilotlari tomonidan Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali murojaat qilingan holatlarda, tashkilot akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida sertifikat soʻrovnomada koʻrsatilgan elektron pochtaga (agar Davlat xizmatlari markazi orqali shaxsan murojaat etilgan boʻlsa) yoki soʻrovnoma beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga (agar elektron tarzda murojaat etilgan boʻlsa) yuborish Vazirlik 4. Akkreditatsiyadan oʻtgan taʼlim tashkiloti haqida Vazirlik rasmiy veb-saytida yoki ommaviy axborot vositalari eʼlon qilish. 7-bosqich Vazirlik va tizimida taʼlim tashkilotlari boʻlgan boshqa vazirlik va idoralar Attestatsiyadan oʻtkazish jarayonida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlarda belgilangan vazifalar ijrosini nazorat qilish. Doimiy ravishda
Maktabgacha va umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarini attestatsiyadan va davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1 1 -ILOVA
Nodavlat taʼlim tashkilotini attestatsiyadan oʻtkazish uchun elektron murojaat qilish boʻyicha
I. Taʼlim tashkilotining maʼlumotlari: 1. Toʻliq va qisqartirilgan nomi: 2. Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-sayti va elektron pochta manzili toʻgʻrisidagi maʼlumot (filiali mavjud boʻlgan taʼlim tashkiloti maʼlumotlarni filial boʻyicha ham taqdim etadi): 3. STIR: 4. Joylashgan joyi va telefon raqami: II. Ilova hujjatlar: taʼlim tashkiloti faoliyatini ichki baholash natijalari
Maktabgacha va umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarini attestatsiyadan va davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1 2 -ILOVA
Xalqaro akkreditatsiya tashkilotlar roʻyxatiga kirish uchun elektron murojaat qilish boʻyicha
Xalqaro akkreditatsiya tashkilotining maʼlumotlari: 1. Toʻliq va qisqartirilgan nomi: 2. Kelib chiqish mamlakati: 3. STIR yoki Identifikatsiya raqami (roʻyxatdan oʻtkazish raqami): 4. Joylashgan joyi va telefon raqami: 5. Ustav jamgʻarmasi: 6. Faoliyati tarixi: Xalqaro akkreditatsiya tashkiloti joylashgan mamlakatda uning rasmiy ravishda roʻyxatdan oʻtkazilganligini tasdiqlovchi, tegishli davlat organi tomonidan berilgan hujjat (davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma va boshqa hujjatlar): xalqaro akkreditatsiya tashkilotining rahbariyati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (F.I.O, fuqaroligi, aloqa maʼlumotlari): shuʼba korxonalar, vakolatxonalar, filiallar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (mavjud boʻlsa): soʻrovnoma toʻldiruvchi shaxs toʻgʻrisida maʼlumotlar (F.I.O., aloqa maʼlumotlari):
Maktabgacha va umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarini attestatsiyadan va davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Taʼlim tashkilotlarini attestatsiyadan oʻtkazish
Maktabgacha taʼlim tashkilotlarini baholash mezonlari I. Taʼlim-tarbiya jarayoni 1. “Ilk qadam” davlat oʻquv dasturining taʼlim-tarbiya jarayoniga joriy etilganligi. 2. Tarbiyalanuvchilarning rivojlanishini kuzatish jarayonining tashkil etilganligi. 3. Oʻquv-metodik materiallarning (tarbiyalanuvchilarda foydalanish imkoniyatining) mavjudligi va qoʻllanilish darajasi. 4. Maktabgacha taʼlim tashkilotida xavfsiz, rivojlantiruvchi va ragʻbatlantiruvchi taʼlim muhitining tashkil etilishi. 5. Maktabgacha taʼlim tashkilotida alohida ehtiyoji boʻlgan bolalar uchun taʼlim-tarbiya muhiti (inklyuziya). II. Boshqaruv siyosati va kadrlar salohiyati 1. Maktabgacha taʼlim tashkiloti faoliyatini belgilovchi amaldagi normativ-huquqiy hujjatlar asosida boshqaruvning tashkil etilganligi. 2. Rahbar va tarbiyachi pedagog kadrlar salohiyati. 3. Tarbiyalanuvchilar sonining maktabgacha taʼlim tashkiloti quvvatiga mutanosibligi. III. Rivojlantiruvchi taʼlim muhiti 1. Moddiy-texnik bazaning holati va tarbiyalanuvchilar rivojlanishi uchun yaratilgan sharoitlar. 2. Tarbiyaviy ishlar samaradorligi. 3. AKT bilan taʼminlanganlik darajasi va infratuzilmasi. 4. Ovqatlantirish tizimining mavjud sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiq tashkil etilganligi. IV. Jamoatchilik bilan hamkorlik 1. Ota-onalar va jamoatchilik bilan hamkorlik ishlari. 2. Ommaviy axborot vositalari bilan hamkorlik ishlari. Umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarini baholash mezonlari I. Tashkiliy-boshqaruv faoliyatining samaradorligi 1. Umumiy oʻrta taʼlim muassasasi faoliyatini tashkil etish va rejalashtirish. 2. Rahbariyat faoliyati va strategik rejalashtirish. II. Taʼlim sifati koʻrsatkichlari 1. Oʻqituvchilar faoliyatining asosiy yoʻnalishlari. 2. Maktab oʻquvchilarining akademik natijalarini baholash. 3. Maktab oʻquvchilarining noakademik natijalarini baholash. III. Uquv jarayonini tashkil etish hamda maʼnaviy-maʼrifiy ishlar samaradorligi 1. Oʻquv jarayonining tashkil etilishini baholash; 2. Maʼnaviy-maʼrifiy ishlar samaradorligi. IV. Taʼlim taʼminoti va AKT infratuzilmasi 1. Maktabda laboratoriya tajribalari va amaliy mashgʻulotlarni oʻtkazish imkoniyatining mavjudligi. 2. Umumtaʼlim muassasasida AT infratuzilmasi. V. Jamoatchilik bilan hamkorlik va targʻibot ishlari 1. Ota-onalar va boshqa tashkilotlar bilan hamkorlik yoʻlga qoʻyilganligi. 2. Targʻibot ishlarini yoʻlga qoʻyilganligi. VI. Xavfsizlik 1. Maktab hududining kuzatuv kameralari bilan qamrab olinganligi. 2. Taʼlim muassasasida oʻquvchilar uchun xavfsiz va qulay sharoit yaratilganligi.
Maktabgacha va umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarini attestatsiyadan va davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
NAMUNA Oʻzbekiston Respublikasi gerbi OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI MAKTABGACHA VA MAKTAB TAʼLIMI VAZIRLIGI Davlat akkreditatsiyasidan oʻtganlik toʻgʻrisida SERTIFIKAT 20 ___ u. “___” _________ № 00000 Ushbu sertifikat attestatsiya natijalariga koʻra ________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________ manzilida joylashgan _______________________________ (joylashgan joyi) ________________________________________________________________________________________________ ning (davlat taʼlim tashkiloti yoki nodavlat taʼlim tashkilotining nomi) davlat akkreditatsiyasi __________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________________ (davlat taʼlim tashkiloti yoki nodavlat taʼlim tashkilotining turi) __________________________________________________________________________________________________ ga (davlat taʼlim tashkiloti yoki nodavlat taʼlim tashkilotining maqomi) mosligini tasdiqlaydi va bitiruvchilarga mazkur sertifikatga muvofiq taʼlim dasturlari, bosqichlari boʻyicha davlat namunasidagi taʼlim toʻgʻrisida hujjatlar berish huquqini kafolatlaydi. Amal qilish muddati ______ yil Maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri E.I. ____________________ (F.I.O) Seriya № 0000 QR kod
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 14-fevraldagi 91-son qaroriga 2-ILOVA
Davlat umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarida xavf-xatarlar tahliliga asoslangan taʼlim sifati monitoringini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom davlat umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarida (keyingi oʻrinlarda — umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari) xavf-xatarlar tahliliga asoslangan taʼlim sifati monitoringini amalga oshirish tartibini belgilaydi.
2. Xavf-xatarlar tahliliga asoslangan taʼlim sifati monitoringini amalga oshirishning maqsadi umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarida taʼlim sifatini taʼminlashga qaratilgan tadbirlarning samaradorligini oshirish, rahbar kadrlarning masʼuliyatini kuchaytirish, pedagoglarning kasbiy mahoratini va oʻquvchilarning bilim darajasini oshirishga koʻmaklashish hamda oʻqitishning yangi innovatsion uslublarini joriy etish boʻyicha takliflar ishlab chiqish va amalda tatbiq etishdan iborat.
3. Xavf-xatarlar tahliliga asoslangan taʼlim sifati monitoringi (keyingi oʻrinlarda — taʼlim sifati monitoringi) deganda, umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarida taʼlim sohasiga oid axborotlardan foydalangan holda taʼlim sifati yomonlashish xavfining yuzaga kelishi holatlari va shart-sharoitlarini aniqlash hamda taʼlim toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilmasligining ehtimoliy oqibatlarini baholash tushuniladi.
4. Xavf-xatarlar tahliliga asoslangan taʼlim sifati monitoringi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) tomonidan amalga oshiriladi.
5. Xavf-xatarlar tahliliga asoslangan taʼlim sifati monitoringi xolislik, oshkoralik, majburiylik va davriylik tamoyillari asosida amalga oshiriladi.
6. Umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarida xavf-xatarlar tahliliga asoslangan taʼlim sifati monitoringi ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
7. Mazkur Nizom talablari alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan (yordamchi) maktab va maktab-internatlarga, shuningdek, nodavlat umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.
2-bob. Taʼlim sifati monitoringini amalga oshirish
8. Umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarida xavf-xatarlar tahliliga asoslangan taʼlim sifati monitoringi quyidagilar asosida amalga oshiriladi:
umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari (tarkibida umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari boʻlgan boshqa vazirlik va idoralarning masʼul tarkibiy boʻlinmalari) tomonidan Vazirlikning taʼlim sifati monitoringi elektron platformasiga (keyingi oʻrinlarda — maxsus elektron platforma) kiritilgan maʼlumotlar va materiallarni tahlil qilish;
davlat taʼlim tashkilotlarida har yili amalga oshiriladigan hamda tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari yoki Vazirlikning hududiy boshqarma rahbarlarining elektron raqamli imzosi bilan onlayn akkreditatsiya platformasiga joylashtirib boriladigan ichki baholash natijalarini hisobga olish;
umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari reytingi, shu jumladan, “Zamonaviy maktab”larga qoʻyiladigan talablar asosida baholash natijalarini inobatga olish;
jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari, ommaviy axborot vositalari va Internet jahon axborot tarmogʻida eʼlon qilingan materiallarni oʻrganib chiqish.
9. Xavf-xatarlar tahliliga asoslangan taʼlim sifati monitoringi maxsus elektron platformasiga ichki baholash natijalari boʻyicha kiritilgan hamda Vazirlikda mavjud boʻlgan maʼlumotlar asosida belgilangan tartibda tasdiqlangan baholash mezonlariga muvofiq amalga oshiriladi.
10. Xavf-xatarlar tahliliga asoslangan taʼlim sifati monitoringini amalga oshirishda foydalaniladigan maʼlumot va materiallar umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari hamda tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari (tarkibida umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari boʻlgan boshqa vazirlik va idoralarning masʼul tarkibiy boʻlinmalari) tomonidan har yili 1-noyabrga qadar maxsus elektron platformaga joylashtiriladi.
Maxsus elektron platformadan foydalanish uchun tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlariga (tarkibida umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari boʻlgan boshqa vazirlik va idoralarning masʼul tarkibiy boʻlinmalariga) alohida login va parol beriladi.
Umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari hamda tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimi rahbari maxsus elektron platformasidan foydalanishga masʼul boʻlgan xodimlarni belgilaydi va ularning hisobini yuritadi.
Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari, ommaviy axborot vositalari va Internet jahon axborot tarmogʻida eʼlon qilingan materiallardagi taʼlim sifatining pastligiga oid maʼlumotlar Vazirlik tomonidan tahlil qilinadi va taʼlim sifati monitoringini aniqlashda hisobga olinadi.
11. Umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining xavf-xatarlar tahliliga asoslangan taʼlim sifati monitoringi har yili 1-dekabrga qadar Vazirlik tomonidan amalga oshiriladi.
Zarur hollarda, Vazirlik boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar, shuningdek, nodavlat tashkilotlar vakillarini jalb qilgan holda, maʼlumotlarning haqqoniyligini joyiga chiqib oʻrganishi mumkin.
12. Oʻrganishlar natijasida maʼlumotlarning notoʻgʻriligi aniqlanganda, bu haqda Vazirlik tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimi rahbarini (tarkibida umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari boʻlgan boshqa vazirlik va idoralarning masʼul tarkibiy boʻlinmalarini) kamchilik aniqlangan kundan boshlab uch ish kuni ichida ogohlantiradi hamda monitoring yakuni boʻyicha taqdimnomada notoʻgʻri maʼlumot bergan shaxsga nisbatan tegishli choralar koʻrish yuzasidan takliflar beradi.
13. Xavf-xatarlar tahliliga koʻra umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari quyidagi uch toifaga boʻlinadi:
faoliyat samaradorligi darajasi yuqori;
faoliyat samaradorligi darajasi oʻrtacha;
faoliyat samaradorligi darajasi past.
14. Xavf-xatarlar tahliliga asoslangan taʼlim sifati monitoringini amalga oshirishda hisobot davridagi bir yillik faoliyat hisobga olinadi va indikator oʻzgarishi dinamikasi boʻyicha tegishli yoʻnalishda taʼlim sifatining oshishiga koʻra baho beriladi.
15.Umumiy oʻrta taʼlim tashkiloti xavf-xatarlar tahliliga asoslangan taʼlim sifati monitoringini baholash mezonlari boʻyicha umumiy ballning 70 foizi va undan koʻp ball toʻplasa, uning faoliyat samaradorligi darajasi yuqori deb hisoblanadi.
Bunda umumiy oʻrta taʼlim tashkilotining faoliyat samaradorligi darajasi yuqori deb hisoblanishi uchun monitoring oʻtkaziladigan yilda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari, ommaviy axborot vositalari va Internet jahon axborot tarmogʻida taʼlim sifatining pastligi toʻgʻrisida oʻz tasdigʻini topgan birorta ham xabar mavjud boʻlmasligi lozim.
16. Umumiy oʻrta taʼlim tashkiloti xavf-xatarlar tahliliga asoslangan taʼlim sifati monitoringini baholash mezonlari boʻyicha umumiy ballning 30 foizi va undan kam ball toʻplasa, uning faoliyat samaradorligi darajasi past deb hisoblanadi.
17. Faoliyat samaradorligi darajasi yuqori yoki past deb hisoblanmagan, yaʼni taʼlim sifati monitoringini baholash mezonlari boʻyicha umumiy ballning 31 — 69 foizi oraligida toʻplagan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotining faoliyat samaradorligi darajasi oʻrtacha deb hisoblanadi.
18. Xavf-xatarlar tahliliga asoslangan taʼlim sifati monitoringi natijasiga koʻra faoliyati samaradorligi darajasi yuqori va past deb topilgan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining roʻyxati Vazirlik tomonidan har yili 20-dekabrga qadar tasdiqlanadi.
19. Faoliyati samaradorligi darajasi ketma-ket uch yil davomida yuqori boʻlgan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarida xavf-xatar tahliliga asoslangan taʼlim sifati monitoringini tashkil etishga uch yil muddatga moratoriy joriy qilinadi (potensial korrupsiogen holatlar bundan mustasno).
Umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining faoliyat samaradorligi darajasi har yili 30-dekabrga qadar Vazirlikning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.
20. Xavf-xatarlar tahliliga asoslangan taʼlim sifati monitoringi natijalariga koʻra faoliyati samaradorligi darajasi past deb topilgan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining faoliyati Vazirlik tomonidan alohida rejaga muvofiq joyiga chiqqan holda oʻrganiladi.
Joyiga chiqib oʻrganish natijalari asosida umumiy oʻrta taʼlim tashkilotining faoliyatiga oid maʼlumotnoma tayyorlanib, tegishliligi boʻyicha vazirlik, idora yoki hokimliklarga taqdim etiladi.
3-bob. Taʼlim sifatini monitoring qilish natijalariga asosan choralar koʻrish
21. Joyiga chiqib oʻrganish natijalari boʻyicha tayyorlangan maʼlumotnoma asosida tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimi (umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari boʻlgan boshqa vazirlik va idoralarning masʼul tarkibiy boʻlinmalari) tomonidan umumiy oʻrta taʼlim tashkiloti uchun uning faoliyati samaradorligini yaxshilash boʻyicha “yoʻl xaritasi” (keyingi oʻrinlarda — “Yoʻl xaritasi”) ishlab chiqiladi.
“Yoʻl xaritasi” tegishli tuman (shahar) hokimligi hamda maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimi tomonidan tasdiqlanadi.
“Yoʻl xaritasi”da undagi chora-tadbirlarning xususiyatidan kelib chiqib, amalga oshiriladigan vazifalarning ijrochilari va aniq muddatlari belgilanadi.
22. Tegishli tuman (shahar) hokimliklari hamda maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari (umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari boʻlgan boshqa vazirlik va idoralarning masʼul tarkibiy boʻlinmalari) “Yoʻl xaritasi”da belgilangan chora-tadbirlar oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini tashkil etadi hamda uning ijrosi yuzasidan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotiga koʻmaklashadi.
23. Hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari “Yoʻl xaritasi”da belgilangan chora-tadbirlar unda belgilangan muddatlarda amalga oshirilishini nazorat qilib boradi.
Tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari (umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari boʻlgan boshqa vazirlik va idoralarning masʼul tarkibiy boʻlinmalari) “Yoʻl xaritasi” boʻyicha amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar va materiallarni Vazirlikning maxsus elektron platformasiga joylashtirib boradi.
Zaruratga koʻra, Vazirlik tomonidan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotining faoliyatiga oid maʼlumot va materiallar joyiga chiqqan holda oʻrganilishi mumkin.
24. Vazirlik hududiy boshqarmalari “Yoʻl xaritasi”ning ijrosi yuzasidan:
tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlariga topshiriqlarni kechiktirib bajargan yoki lozim darajada bajarmagan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari rahbarlarining masʼuliyatini oshirish, ularga nisbatan intizomiy jazo choralari qoʻllash hamda umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarida taʼlim sifatini yaxshilash boʻyicha ishlarni tashkil etishda koʻmaklashish toʻgʻrisida Vazirlikka maʼlumotnomalar kiritadi;
umumiy oʻrta taʼlim tashkilotini attestatsiyadan oʻtkazish rejasiga kiritadi va navbatdan tashqari attestatsiyadan oʻtkazadi.
25. Vazirlik va tizimida umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari boʻlgan boshqa vazirlik va idoralar birgalikda taʼlim sifatini taʼminlashga qaratilgan ishlar samaradorligini muntazam ravishda monitoring qilib boradi hamda uni takomillashtirib borish choralarini koʻradi.
26. Maxsus elektron platformaga kiritilgan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlariga oid maʼlumotlarning haqqoniyligiga tegishliligi boʻyicha maktabgacha va maktab taʼlimi hududiy boshqarmalari, tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimi (umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari boʻlgan boshqa vazirlik va idoralarning masʼul tarkibiy boʻlinmalari) hamda umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari rahbarlari masʼul hisoblanadi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
27. Ushbu Nizomni amalga oshirishda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
28. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Davlat umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarida xavf-xatarlar tahliliga asoslangan taʼlim sifati monitoringini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarida xavf-xatarlar tahliliga asoslangan taʼlim sifati monitoringini amalga oshirish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar I. Taʼlim sifati monitoringini amalga oshirish 1-bosqich Tizimida umumiy oʻrta taʼlim tashkiloti boʻlgan boshqa vazirlik va idoralar, tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari Taʼlim darajasi past boʻlgan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarini aniqlashda foydalaniladigan maʼlumot va materiallarni Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) tomonidan yuritiladigan maxsus elektron platformaga joylashtirish. Har yili 1-noyabrga qadar 2-bosqich Vazirlik Maxsus elektron platformaga joylashtirilgan maʼlumotlarni, umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari reyting natijalari, “Zamonaviy maktab”larga qoʻyiladigan talablar asosida baholash natijalari, jismoniy va yuridik shaxslarning taʼlim sifatining pastligiga doir murojaatlarini, ommaviy axborot vositalari va Internet jahon axborot tarmogʻida eʼlon qilingan materiallardagi taʼlim sifatining pastligiga oid maʼlumotlarni xavf-xatarlar tahliliga asoslangan monitoringini amalga oshirish. Har yili 1-dekabrga qadar 3-bosqich Vazirlik Xavf-xatarlar tahliliga asoslangan monitoring natijalariga koʻra faoliyat samaradorligi yuqori va past deb hisoblangan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari roʻyxatini tasdiqlash. Har yili 20-dekabrga qadar Faoliyat samaradorligi darajasi yuqori va past boʻlgan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari roʻyxatini rasmiy veb-saytida eʼlon qilish. Har yili 30-dekabrga qadar 4-bosqich Vazirlik Faoliyat samaradorligi past deb hisoblangan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining faoliyatini joyiga chiqqan holda oʻrganadi hamda oʻrganish natijalariga oid maʼlumotnomani tayyorlab, tegishliligi boʻyicha vazirlik yoki idoraga taqdim etish. Alohida rejaga muvofiq II. Taʼlim sifatini monitoring qilish natijalariga asosan choralar koʻrish 5-bosqich Tizimida umumiy oʻrta taʼlim tashkiloti boʻlgan boshqa vazirlik va idoralar, tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari Faoliyat samaradorligi past deb hisoblangan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining har biri uchun alohida �aoliyat samaradorligini yaxshilash yuzasidan “yoʻl xaritasi”ni ishlab chiqish. Maʼlumotnoma taqdim etilgandan boshlab 5 kun muddatda 6-bosqich Vazirlik va tegishli tuman (shahar) hokimliklari Faoliyat samaradorligi past deb hisoblangan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining har biri uchun alohida faoliyat samaradorligini yaxshilash yuzasidan “yoʻl xaritasi”ni tasdiqlash. “Yoʻl xaritasi” taqdim etilgandan boshlab 5 kun muddatda 7-bosqich Tegishli tuman (shahar) hokimliklari va maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari “Yoʻl xaritasi”da belgilangan chora-tadbirlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini tashkil etadi hamda uning ijrosi yuzasidan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotiga koʻmaklashish. “Yoʻl xaritasi”da belgilangan muddatlarda 8-bosqich Vazirlik “Yoʻl xaritasi”da belgilangan chora-tadbirlarning ijrosini nazorat qilish. “Yoʻl xaritasi”da belgilangan muddatlarda
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 14-fevral,
91-son