UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 16-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 16 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 16 февраля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 16 February 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатиш бўйича давлат ижтимоий буюртмаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 24 октябрдаги ПҚ-343-сон қарорига асосан давлат ижтимоий буюртмаси асосида аҳоли пунктларига ичимлик сув таъминоти ва уларга оқова сув хизматлари кўрсатишни ташкил этишнинг соддалаштирилган механизмини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатиш бўйича давлат ижтимоий буюртмаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаларининг бошқарувчисини танлаш;

давлат ижтимоий буюртмаси доирасида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув чиқариш хизматлари билан таъминлаш учун қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича лойиҳа ва пудрат ташкилотларини танлаш;

давлат ижтимоий буюртмаси асосида барпо этилган ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини (иншоотларини) фойдаланишга топшириш.

2. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда:

давлат ижтимоий буюртмалари лойиҳалари бошқарувчисининг танлов таклифларини баҳолаш мезонларини тасдиқласин;

Адлия вазирлиги билан биргаликда давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаларининг бошқарувчиси билан ҳамкорликда давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш шартномасининг намунавий шаклини ишлаб чиқсин;

2024 йилда давлат ижтимоий буюртмалари асосида ичимлик сув билан таъминланадиган қишлоқ аҳоли пунктларининг манзилли дастурини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда 2024 йилда давлат ижтимоий буюртмаси асосида объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.

Бунда ҳар йили Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига 50 млрд сўм миқдоридаги маблағларни киритиш ҳамда ушбу маблағларни ўз вақтида ва тўлиқ ажратиш чораларини кўрсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 февралдаги 93-сон қарорига ИЛОВА

Марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатиш бўйича давлат ижтимоий буюртмаларини бериш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари кўрсатиш бўйича давлат ижтимоий буюртмаларини (кейинги ўринларда — давлат ижтимоий буюртмалари) бериш ҳамда мазкур ижтимоий буюртмаларни амалга ошириш тартибини белгилайди.

2. Давлат ижтимоий буюртмалари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан танлов асосида нодавлат нотижорат ташкилотларига берилади.

3. Давлат ижтимоий буюртмалари ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш давлат дастурлари доирасида молиялаштирилади.

Давлат ижтимоий буюртмаларини амалга ошириш учун грант ва ҳомийлик хайриялари ҳам жалб этилиши мумкин.

4. Давлат ижтимоий буюртмалари асосида объектларни қуриш ва реконструкция қилиш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармасида очиладиган ҳисобварақлар орқали молиялаштирилади.

Давлат ижтимоий буюртмалари асосида амалга ошириладиган лойиҳалар қийматининг 30 фоизгача бўлган қисми лойиҳа амалга ошириладиган ҳудудда яшовчи аҳолининг ўз маблағлари ёки маҳсулот (товар) ва хизматлар кўринишидаги улуши, ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.

Давлат ижтимоий буюртмалари асосида амалга ошириладиган лойиҳаларда аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш ва (ёки) уларга оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатишнинг минимал талабларидан ташқари бошқа ишларни (хизмат кўрсатишнинг инновацион ёндашувларини, яъни рақамлаштириш, масофадан бошқариш, сув сифатини таъминлаш ва бошқа йўналишлардаги) молиялаштириш учун зарур маблағлар ҳомийлик хайриялари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.

Барча шаклланадиган маблағлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот тизимида ҳар бир нодавлат нотижорат ташкилотларига очиладиган махсус ҳисобварақларда жамланади ва белгиланган тартибда молиялаштирилади.

Шакллантирилиши лозим бўлган маблағлар тўлиқ жамланмагунга қадар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишдан ташқари мақсадларга молиялаштиришни очишга йўл қўйилмайди.

Бунда маҳсулот (товар) ва хизматлар кўринишидаги аҳолининг улуши ва ҳомийлик хайриялари махсус ҳисобварақларда шаклланадиган маблағлар ҳисобланмайди.

5. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

давлат ижтимоий буюртмаси — марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб бормаган аҳоли пунктларини ичимлик сув билан таъминлаш ва (ёки) уларга оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатиш лойиҳаларини амалга ошириш учун Вазирлик ҳамда лойиҳа бошқарувчиси ўртасида тузилган шартномага асосан белгиланган ишларни бажариш ёки тадбирлар ўтказишга қаратилган давлат топшириғи;

лойиҳа бошқарувчиси — давлат ижтимоий буюртмасини бошқариш ва амалга ошириш учун танлов асосида аниқланган нодавлат нотижорат ташкилот;

танлов комиссияси — давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш истагини билдирган нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш, умумлаштириш ва баҳолаш бўйича Вазирликда ташкил этиладиган коллегиал орган;

оферта — танлов ҳужжатларида белгиланган шартларга мувофиқ тақдим этилган танлов савдолари предметига нисбатан талабгорнинг таклифи;

жамоатчилик кенгаши — давлат ижтимоий буюртмаси асосида аҳоли пунктларини ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича қурилиш ва реконструкция қилиш ишларини назорат қилувчи ва келгусида бу борада хизмат кўрсатишни ташкил этишга кўмаклашувчи Вазирликнинг масъул ходими, нодавлат нотижорат ташкилоти, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг тавсиясига асосан маҳаллада яшовчи фуқаролардан иборат таркибда ҳар бир лойиҳа учун ташкил этиладиган кенгаш;

ичимлик сув таъминоти ташкилоти — давлат ижтимоий буюртмаси асосида ташкил этилган, фаолиятининг асосий тури истеъмолчиларга ичимлик сув таъминоти ва (ёки) оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар кўрсатишдан иборат бўлган нодавлат нотижорат ташкилоти.

6. Марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатиш бўйича давлат ижтимоий буюртмалари ушбу Низомга 1-иловада кўрсатилган схема асосида амалга берилади.

2-боб. Давлат ижтимоий буюртмаси дастурини шакллантириш тартиби

7. Ҳар йили 1 апрелга қадар давлат ижтимоий буюртмаси асосида ичимлик сув таъминоти ва (ёки) оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари билан таъминлашнинг келгуси йиллик манзилли дастурлари Вазирлик томонидан шакллантирилади ва Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш бўйича белгиланган тартибда тақдим этилади.

8. Вазирлик давлат ижтимоий буюртмасининг манзилли дастурларини шакллантиришда аҳоли яшаш пунктларида ичимлик сув таъминоти ва (ёки) оқова сувларни чиқариб юбориш объектларини қуриш ва реконструкция қилиш зарурати ҳамда уларнинг жойлашуви бўйича кенг жамоатчилик фикрини ўрганади.

9. Давлат ижтимоий буюртмаси дастури қуйидаги мезонлар асосида шакллантирилади:

танланаётган аҳоли пункти марказлашган ичимлик суви билан таъминланмаган бўлиши;

улуш қўшишга ҳамда ҳомийлик хайриялари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилишига аҳолининг аксарият қисмининг розилиги;

танланаётган аҳоли яшаш пункти ва унга туташ ёки яқин ҳудудда ичимлик сув ишлаб чиқариш учун сув манбаларининг мавжудлиги ҳисобга олинганлиги.

3-боб. Лойиҳа бошқарувчисини танлаш тартиби

10. Вазирлик томонидан лойиҳа бошқарувчисини танлаш мақсадида танлов комиссияси раиси, тўрт нафар аъзолари ва котибидан иборат танлов комиссияси ташкил этилади.

Танлов комиссияси таркибига Вазирлик ва унинг ҳудудий бошқармаси ходимлари ва мустақил консультантлар киритилади.

11. Танлов комиссияси нодавлат нотижорат ташкилотлари (сиёсий партиялар, касаба уюшмалари ва диний ташкилотлардан ташқари) томонидан танловда иштирок этиш бўйича келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш, умумлаштириш, баҳолаш ва танлов натижасига кўра ғолибни белгилаш функциясини амалга оширади.

12. Вазирлик ҳар йили давлат ижтимоий буюртмаларини бериш ҳақидаги эълонни танлов ўтказилишидан камида 30 кун олдин оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, электрон оммавий ахборот воситалари ҳамда ўзининг Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидаги ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради.

13. Танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:

давлат ижтимоий буюртмачисининг номи, жойлашган жойи ва электрон манзили;

давлат ижтимоий буюртмасининг тавсифи, амалга ошириладиган ҳудуд ва қамраб олиниши лозим бўлган хонадон ва аҳоли сони;

давлат ижтимоий буюртмасини молиялаштириш манбалари ва миқдори;

давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш муддати;

танловда иштирок этиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати;

оферта тақдим этиладиган жой, шу жумладан, электрон почта манзили;

офертани тақдим этишнинг охирги куни ва вақти;

офертани очиш жойи, куни ва вақти.

14. Танловда иштирок этиш учун нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ушбу Низомга 2-иловага асосан ариза тақдим этилиши лозим.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

нодавлат нотижорат ташкилоти уставининг нусхаси;

давлат ижтимоий буюртмалари асосида амалга ошириладиган лойиҳаларга ушбу лойиҳалар амалга ошириладиган ҳудуд аҳолисидан ва (ёки) ҳомийлик хайриялари ёки қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалардан улуш жалб этишнинг кафолатли миқдори ҳақидаги ҳужжатлар;

давлат ижтимоий буюртмаларини оптимал ва самарали амалга ошириш бўйича техник ечимлар тўғрисида таклифлар;

давлат ижтимоий буюртмаси асосида барпо этилган ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини (иншоотларини) самарали эксплуатация қилиш бўйича институционал таклифлар;

давлат ижтимоий буюртмасида лойиҳа бошқарувчиси сифатида иштирок этиш харажатлари миқдори.

15. Танловда иштирок этиш истагини билдирган нодавлат нотижорат ташкилотларидан мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ортиқча ҳужжатларни талаб этиш тақиқланади.

16. Танловда иштирок этиш учун оферталар:

бевосита танлов комиссияси котиби орқали;

почта хизмати орқали;

электрон кўринишда танлов эълонида кўрсатилган электрон почта манзили орқали тақдим этилиши мумкин.

Бунда электрон манзилга ҳужжатлар PDF форматда тақдим этилиши зарур.

17. Оферта очилганда танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги аниқланса, танловда иштирок этиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш рад этилади ва бу ҳақда оферта топширган нодавлат нотижорат ташкилоти манзилига ёки электрон почта манзилига икки кун муддатда аниқ сабаблари кўрсатилган маълумот танлов комиссияси томонидан тақдим этилади.

18. Оферта очилгандан сўнг аризалар икки ҳафта муддатда кўриб чиқилади ва Вазирлик томонидан тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади ҳамда танлов комиссиясининг кўпчилик овози билан энг яхши кўрсаткичларга эга деб топилган нодавлат нотижорат ташкилоти ғолиб деб эълон қилинади.

19. Танлов натижалари танлов комиссиясининг тегишли баёни билан расмийлаштирилади.

4-боб. Давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш шартномасини тузиш

20. Вазирлик ва танловда ғолиб бўлган лойиҳа бошқарувчиси ўртасида давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш шартномаси тузилади.

21. Шартнома қуйидаги қоидаларни ўз ичига олган бўлиши лозим:

давлат ижтимоий буюртмасининг мақсади;

давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш шартлари ва муддатлари;

давлат ижтимоий буюртмасига ажратилган маблағлар миқдори;

маблағ билан таъминлаш муддатлари ва шартлари;

давлат ижтимоий буюртмасига ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланганлик юзасидан назорат шакллари ва шартлари;

ҳисоботлар бериш муддатлари ва шакллари;

томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳамда жавобгарлиги.

5-боб. Давлат ижтимоий буюртмаларини амалга ошириш учун лойиҳа ва пудрат ташкилотларини танлаш тартиби

22. Лойиҳа-смета ҳужжатларида эришилиши кутиладиган асосий кўрсаткичлар Вазирлик билан келишилган ҳолда, Лойиҳа бошқарувчиси томонидан бериладиган техник шартлар асосида тайёрланади.

23. Лойиҳа ва пудрат ташкилотлари лойиҳа бошқарувчиси ҳамда Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни талаблари асосида «Шаффоф қурилиш» ахборот портали орқали танлаб олинади.

Лойиҳа-смета ҳужжатларининг шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилади.

24. Лойиҳа бошқарувчиси лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа ташкилотлари ва қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича пудрат ташкилотлари билан шартнома имзолайди.

6-боб. Давлат ижтимоий буюртмаларини амалга оширишда назорат

25. Давлат ижтимоий буюртмалари лойиҳаларини амалга оширишда Вазирлик, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ва тегишли сектор раҳбарлари томонидан давлат назорати ўрнатилади.

26. Давлат ижтимоий буюртмалари лойиҳаларини амалга оширишда жамоатчилик назорати Ўзбекистон Республикасининг «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.

7-боб. Жамоатчилик кенгаши вазифалари

27. Жамоатчилик кенгаши қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

лойиҳа бўйича бажарилаётган ишлар умумий ҳолати ва сифатини ўрганади;

аҳоли пунктида ичимлик сув таъминоти ва (ёки) оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини йўлга қўйиш учун аҳоли томонидан қўшилиши мумкин бўлган улуш миқдорига аниқлик киритади;

келгусида ушбу аҳоли пунктига хизмат кўрсатувчи ичимлик сув таъминоти ташкилотини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатади;

ичимлик сув ва оқова сувларни тозалаш иншооти ҳамда тармоқларни қуриш, реконструкция қилиш ишлари амалга оширилганда, пудрат ташкилоти томонидан олиб келинаётган қурилиш материаллари сифатини баҳолайди ва лойиҳа бошқарувчисига маълумот тақдим этади.

28. Вазирлик, жамоатчилик кенгаши, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққан ташкилот (муаллифлик назорати) ҳамда лойиҳа бошқарувчиси ёллаган техник назоратчи ёки ташкилот:

давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган молиявий маблағлар сарфланиши, шунингдек, амалга оширилаётган ишларни (кўрсатилаётган хизматларни) ҳамда унинг алоҳида босқичларини;

қурилиш ва реконструкция ишлари лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши белгиланган ишларнинг сифати ва тўлиқлигини;

қурилиш жараёнларида муаллифлик назоратини амалга оширади.

8-боб. Давлат ижтимоий буюртмаси асосида барпо этилган ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини (иншоотларини) фойдаланишга топшириш тартиби

29. Вазирлик давлат ижтимоий буюртмаси асосида амалга оширилаётган ишларни (кўрсатилаётган хизматларни) ҳамда унинг алоҳида босқичларини назорат қилади.

30. Жамоатчилик кенгаши томонидан ичимлик сув таъминоти ташкилотини ташкил этиш бўйича ҳудуддаги аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориб, бу турдаги ташкилотни ташкил этиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда тегишли давлат органларига топширишга тўлиқ кўмаклашилади.

31. Лойиҳа бошқарувчиси давлат ижтимоий буюртмаси асосида амалга оширилган ичимлик сув таъминоти ва (ёки) оқова сувларни чиқариб юбориш объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунлангандан сўнг, Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорига асосан ичимлик сув таъминоти ташкилотига фойдаланиш учун топширади.

32. Жамоатчилик кенгаши томонидан давлат ижтимоий буюртмаси асосида барпо этилган ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини (иншоотларини) фойдаланишга топшириш бўйича йиғилиш баёни расмийлаштирилади.

33. Ташкил этилган ичимлик сув ташкилотлари томонидан ичимлик сув таъминоти ва (ёки) оқова сув чиқариб юбориш хизматлари учун биринчи маротаба белгиланадиган тўловлар миқдори (тарифлар) лойиҳа бошқарувчиси томонидан белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилиниб, жойларда ташкил этилган умумий йиғилишга топширилади ва умумий йиғилиш баёнига асосан маъқуллангандан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига тасдиқлаш учун киритилади.

9-боб. Давлат ижтимоий буюртмаси асосида барпо этилган ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини (иншоотларини) эксплуатация қилиш

34. Давлат ижтимоий буюртмаси асосида барпо этилган ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимлари (иншоотлари) ичимлик сув таъминоти ташкилоти томонидан эксплуатация қилинади.

35. Лойиҳа бошқарувчиси ичимлик сув таъминоти ташкилоти ходимларини:

ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини эксплуатация қилиш ва уларда содир бўлган носозликларни бартараф этиш;

давлат стандарти талабларига амал қилган ҳолда ичимлик сувни ишлаб чиқариш;

ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари учун тарифларни ҳисоблаш ва тасдиқлаш учун тақдим этиш;

истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш, улар билан шартнома муносабатларини ўрнатиш ва тўловларни ундириш;

ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини эксплуатация қилишда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш ва бошқа зарур масалаларда малакасини оширишни ташкил этади.

36. Давлат ижтимоий буюртмаси асосида барпо этилган ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини (иншоотларини) самарали эксплуатация қилиниши Вазирлик томонидан мунтазам равишда назорат қилинади.

10-боб. Якунловчи қоидалар

37. Давлат ижтимоий буюртмаси асосида ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатиш бўйича юзага келган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.

38. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатиш бўйича давлат ижтимоий буюртмаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатиш бўйича давлат ижтимоий буюртмаларини бериш

Босқич Чора-тадбирлар Масъуллар Амалга ошириш механизми Муддат 1-босқич Давлат ижтимоий буюртмалари дастури ва манзилли рўйхатини шакллантириш Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 1. Марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб бормаган аҳоли пунктларини аниқлаш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш. Ҳар йили 1 апрелга қадар 2. Шакллантирилган рўйхатдаги аҳоли пунктларидаги аҳолининг давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳасига ўз улуши билан иштирок этишини ўрганиш. Ҳар йили 15 апрелга қадар 3. Шакллантирилган рўйхатларни халқ депутатлари Кенгашларига муҳокамага киритиш. 4. Якуний манзилли дастурни шакллантириш. Ҳар йили 1 майга қадар 2-босқич Давлат ижтимоий буюртмаси асосида белгиланган лойиҳаларнинг якуний манзилли рўйхатини келишиш Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Якуний манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш ва келишиш ҳамда кейинги йил дастурига киритиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритиш. Ҳар йили 1 июнга қадар 3-босқич Нодавлат нотижорат ташкилотларига давлат ижтимоий буюртмаларини бериш Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 1. Давлат ижтимоий буюртмаларини бериш ҳақидаги эълонни жойлаштириш. 2. Танлов комиссияси тузиш. 3. Танловни амалга ошириш. 4. Лойиҳа бошқарувчиси билан шартнома расмийлаштириш. Танлов комиссияси қарори қабул қилингандан сўнг 5 кун муддатда 4-босқич Давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Лойиҳа бошқарувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 1. Ажратилган маблағлар махсус ҳисобварақларда шакллантирилишини таъминлаш. Белгиланган муддатларда 2. Давлат ижтимоий буюртмасини самарали амалга оширилишини мувофиқлаштириш ҳамда ажратилган маблағларнинг сарфланишини устидан доимий мониторинг қилиш. Доимий 3. Қурилиш ишларида назорат ва ўлчовларни ўтказиш; Доимий 4. Давлат қабул комиссияси баённомасини расмийлаштириш. Қурилиш якунлангандан сўнг 15 кун муддатда 5-босқич Хизмат кўрсатиш Лойиҳа бошқарувчиси, ҳудудларда ташкил этилиши назарда тутилаётган нодавлат нотижорат ташкилоти 1. Янги ташкил этилган ичимлик сув ташкилотини нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида ташкил этиш. 1 ой муддатда 2. Нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда жавобгарлиги билан таништириш. 3. Истеъмолчилар билан шартнома тузиш. 2 ой муддатда

Марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатиш бўйича давлат ижтимоий буюртмаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ичимлик сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатиш учун давлат ижтимоий буюртмасини бошқариш ва амалга ошириш лойиҳа бошқарувчисини танлаш бўйича танлов комиссиясига АРИЗА Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан _________________________________________________________________________ (давлат ижтимоий буюртмаси амалга оширилиши режалаштирилган ҳудуд номи) давлат ижтимоий буюртмаси асосида ичимлик сув билан таъминлаш ва (ёки) оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатиш учун давлат ижтимоий буюртмасини бошқарувчи ва амалга оширувчи нодавлат нотижорат ташкилотини танлаш бўйича _____________________________________________ _________________________________________________________ (эълон берилган сана) берилган эълонга асосан танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар иловада юборилмоқда. 1. ____________________ нодавлат нотижорат ташкилотининг давлат _____________ (ННТ номи) рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси; 2. ____________________ нодавлат нотижорат ташкилоти уставининг нусхаси; _____________ (ННТ номи) 3. Давлат ижтимоий буюртмалари асосида амалга ошириладиган лойиҳаларга ушбу лойиҳалар амалга ошириладиган ҳудуд аҳолисидан ва (ёки) ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалардан улуш жалб этишнинг кафолатли миқдори ҳақидаги ҳужжатлар. 4. Давлат ижтимоий буюртмаларини оптимал ва самарали амалга ошириш бўйича техник ечимлар бўйича таклифлар. 5. Давлат ижтимоий буюртмаси асосида барпо этилган ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини (иншоотларини) самарали эксплуатация қилиш бўйича институционал таклифлар. 6. Давлат ижтимоий буюртмасида лойиҳа бошқарувчиси сифатида иштирок этиш харажатлари миқдори.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 16 февраль,

93-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.02.2024 й., 09/24/93/0132-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Markazlashgan ichimlik suv taʼminoti yetib bormagan qishloq aholi punktlarini ichimlik suv bilan taʼminlash va oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha davlat ijtimoiy buyurtmalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ichimlik suv taʼminoti va oqova suv tizimini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 24-oktabrdagi PQ-343-son qaroriga asosan davlat ijtimoiy buyurtmasi asosida aholi punktlariga ichimlik suv taʼminoti va ularga oqova suv xizmatlari koʻrsatishni tashkil etishning soddalashtirilgan mexanizmini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Markazlashgan ichimlik suv taʼminoti yetib bormagan qishloq aholi punktlarini ichimlik suv bilan taʼminlash va oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha davlat ijtimoiy buyurtmalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

davlat ijtimoiy buyurtmasi loyihalarining boshqaruvchisini tanlash;

davlat ijtimoiy buyurtmasi doirasida ichimlik suv taʼminoti va oqova suv chiqarish xizmatlari bilan taʼminlash uchun qurilish ishlarini amalga oshirish boʻyicha loyiha va pudrat tashkilotlarini tanlash;

davlat ijtimoiy buyurtmasi asosida barpo etilgan ichimlik suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimlarini (inshootlarini) foydalanishga topshirish.

2. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi bir oy muddatda:

davlat ijtimoiy buyurtmalari loyihalari boshqaruvchisining tanlov takliflarini baholash mezonlarini tasdiqlasin;

Adliya vazirligi bilan birgalikda davlat ijtimoiy buyurtmasi loyihalarining boshqaruvchisi bilan hamkorlikda davlat ijtimoiy buyurtmasini amalga oshirish shartnomasining namunaviy shaklini ishlab chiqsin;

2024-yilda davlat ijtimoiy buyurtmalari asosida ichimlik suv bilan taʼminlanadigan qishloq aholi punktlarining manzilli dasturini Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

3. Iqtisodiyot va moliya vazirligi bir oy muddatda 2024-yilda davlat ijtimoiy buyurtmasi asosida obyektlarni qurish va rekonstruksiya qilish boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish uchun Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi doirasida zarur mablagʻlar ajratilishini taʼminlasin.

Bunda har yili Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturiga 50 mlrd soʻm miqdoridagi mablagʻlarni kiritish hamda ushbu mablagʻlarni oʻz vaqtida va toʻliq ajratish choralarini koʻrsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov hamda qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri B.I. Zakirov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 16-fevraldagi 93-son qaroriga ILOVA

Markazlashgan ichimlik suv taʼminoti yetib bormagan qishloq aholi punktlarini ichimlik suv bilan taʼminlash va oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha davlat ijtimoiy buyurtmalarini berish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom markazlashgan ichimlik suv taʼminoti yetib bormagan qishloq aholi punktlarini ichimlik suv bilan taʼminlash va oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatlari koʻrsatish boʻyicha davlat ijtimoiy buyurtmalarini (keyingi oʻrinlarda — davlat ijtimoiy buyurtmalari) berish hamda mazkur ijtimoiy buyurtmalarni amalga oshirish tartibini belgilaydi.

2. Davlat ijtimoiy buyurtmalari Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) tomonidan tanlov asosida nodavlat notijorat tashkilotlariga beriladi.

3. Davlat ijtimoiy buyurtmalari ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish davlat dasturlari doirasida moliyalashtiriladi.

Davlat ijtimoiy buyurtmalarini amalga oshirish uchun grant va homiylik xayriyalari ham jalb etilishi mumkin.

4. Davlat ijtimoiy buyurtmalari asosida obyektlarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlar Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Suv taʼminoti va kanalizatsiya tizimlarini rivojlantirish jamgʻarmasida ochiladigan hisobvaraqlar orqali moliyalashtiriladi.

Davlat ijtimoiy buyurtmalari asosida amalga oshiriladigan loyihalar qiymatining 30 foizgacha boʻlgan qismi loyiha amalga oshiriladigan hududda yashovchi aholining oʻz mablagʻlari yoki mahsulot (tovar) va xizmatlar koʻrinishidagi ulushi, homiylik xayriyalari va qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan shakllantiriladi.

Davlat ijtimoiy buyurtmalari asosida amalga oshiriladigan loyihalarda aholini ichimlik suv bilan taʼminlash va (yoki) ularga oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatlarini koʻrsatishning minimal talablaridan tashqari boshqa ishlarni (xizmat koʻrsatishning innovatsion yondashuvlarini, yaʼni raqamlashtirish, masofadan boshqarish, suv sifatini taʼminlash va boshqa yoʻnalishlardagi) moliyalashtirish uchun zarur mablagʻlar homiylik xayriyalari va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan shakllantiriladi.

Barcha shakllanadigan mablagʻlar Iqtisodiyot va moliya vazirligi axborot tizimida har bir nodavlat notijorat tashkilotlariga ochiladigan maxsus hisobvaraqlarda jamlanadi va belgilangan tartibda moliyalashtiriladi.

Shakllantirilishi lozim boʻlgan mablagʻlar toʻliq jamlanmagunga qadar loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqishdan tashqari maqsadlarga moliyalashtirishni ochishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Bunda mahsulot (tovar) va xizmatlar koʻrinishidagi aholining ulushi va homiylik xayriyalari maxsus hisobvaraqlarda shakllanadigan mablagʻlar hisoblanmaydi.

5. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

davlat ijtimoiy buyurtmasi — markazlashgan ichimlik suv taʼminoti yetib bormagan aholi punktlarini ichimlik suv bilan taʼminlash va (yoki) ularga oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatlarini koʻrsatish loyihalarini amalga oshirish uchun Vazirlik hamda loyiha boshqaruvchisi oʻrtasida tuzilgan shartnomaga asosan belgilangan ishlarni bajarish yoki tadbirlar oʻtkazishga qaratilgan davlat topshirigʻi;

loyiha boshqaruvchisi — davlat ijtimoiy buyurtmasini boshqarish va amalga oshirish uchun tanlov asosida aniqlangan nodavlat notijorat tashkilot;

tanlov komissiyasi — davlat ijtimoiy buyurtmasini amalga oshirish istagini bildirgan nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan kelib tushgan takliflarni koʻrib chiqish, umumlashtirish va baholash boʻyicha Vazirlikda tashkil etiladigan kollegial organ;

oferta — tanlov hujjatlarida belgilangan shartlarga muvofiq taqdim etilgan tanlov savdolari predmetiga nisbatan talabgorning taklifi;

jamoatchilik kengashi — davlat ijtimoiy buyurtmasi asosida aholi punktlarini ichimlik suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish boʻyicha qurilish va rekonstruksiya qilish ishlarini nazorat qiluvchi va kelgusida bu borada xizmat koʻrsatishni tashkil etishga koʻmaklashuvchi Vazirlikning masʼul xodimi, nodavlat notijorat tashkiloti, mahalla fuqarolar yigʻinlari raislari va ularning tavsiyasiga asosan mahallada yashovchi fuqarolardan iborat tarkibda har bir loyiha uchun tashkil etiladigan kengash;

ichimlik suv taʼminoti tashkiloti — davlat ijtimoiy buyurtmasi asosida tashkil etilgan, faoliyatining asosiy turi isteʼmolchilarga ichimlik suv taʼminoti va (yoki) oqova suvlarni chiqarib yuborish boʻyicha xizmatlar koʻrsatishdan iborat boʻlgan nodavlat notijorat tashkiloti.

6. Markazlashgan ichimlik suv taʼminoti yetib bormagan qishloq aholi punktlarini ichimlik suv bilan taʼminlash va oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha davlat ijtimoiy buyurtmalari ushbu Nizomga 1-ilovada koʻrsatilgan sxema asosida amalga beriladi.

2-bob. Davlat ijtimoiy buyurtmasi dasturini shakllantirish tartibi

7. Har yili 1-aprelga qadar davlat ijtimoiy buyurtmasi asosida ichimlik suv taʼminoti va (yoki) oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatlari bilan taʼminlashning kelgusi yillik manzilli dasturlari Vazirlik tomonidan shakllantiriladi va Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturiga kiritish boʻyicha belgilangan tartibda taqdim etiladi.

8. Vazirlik davlat ijtimoiy buyurtmasining manzilli dasturlarini shakllantirishda aholi yashash punktlarida ichimlik suv taʼminoti va (yoki) oqova suvlarni chiqarib yuborish obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish zarurati hamda ularning joylashuvi boʻyicha keng jamoatchilik fikrini oʻrganadi.

9. Davlat ijtimoiy buyurtmasi dasturi quyidagi mezonlar asosida shakllantiriladi:

tanlanayotgan aholi punkti markazlashgan ichimlik suvi bilan taʼminlanmagan boʻlishi;

ulush qoʻshishga hamda homiylik xayriyalari va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshirilishiga aholining aksariyat qismining roziligi;

tanlanayotgan aholi yashash punkti va unga tutash yoki yaqin hududda ichimlik suv ishlab chiqarish uchun suv manbalarining mavjudligi hisobga olinganligi.

3-bob. Loyiha boshqaruvchisini tanlash tartibi

10. Vazirlik tomonidan loyiha boshqaruvchisini tanlash maqsadida tanlov komissiyasi raisi, toʻrt nafar aʼzolari va kotibidan iborat tanlov komissiyasi tashkil etiladi.

Tanlov komissiyasi tarkibiga Vazirlik va uning hududiy boshqarmasi xodimlari va mustaqil konsultantlar kiritiladi.

11. Tanlov komissiyasi nodavlat notijorat tashkilotlari (siyosiy partiyalar, kasaba uyushmalari va diniy tashkilotlardan tashqari) tomonidan tanlovda ishtirok etish boʻyicha kelib tushgan arizalarni koʻrib chiqish, umumlashtirish, baholash va tanlov natijasiga koʻra gʻolibni belgilash funksiyasini amalga oshiradi.

12. Vazirlik har yili davlat ijtimoiy buyurtmalarini berish haqidagi eʼlonni tanlov oʻtkazilishidan kamida 30 kun oldin ommaviy axborot vositalari, shu jumladan, elektron ommaviy axborot vositalari hamda oʻzining Internet butunjahon axborot tarmogʻidagi oʻz rasmiy veb-saytiga joylashtiradi.

13. Tanlov oʻtkazish toʻgʻrisidagi eʼlonda quyidagi maʼlumotlar koʻrsatilishi kerak:

davlat ijtimoiy buyurtmachisining nomi, joylashgan joyi va elektron manzili;

davlat ijtimoiy buyurtmasining tavsifi, amalga oshiriladigan hudud va qamrab olinishi lozim boʻlgan xonadon va aholi soni;

davlat ijtimoiy buyurtmasini moliyalashtirish manbalari va miqdori;

davlat ijtimoiy buyurtmasini amalga oshirish muddati;

tanlovda ishtirok etish uchun taqdim etiladigan hujjatlar roʻyxati;

oferta taqdim etiladigan joy, shu jumladan, elektron pochta manzili;

ofertani taqdim etishning oxirgi kuni va vaqti;

ofertani ochish joyi, kuni va vaqti.

14. Tanlovda ishtirok etish uchun nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan ushbu Nizomga 2-ilovaga asosan ariza taqdim etilishi lozim.

Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

davlat roʻyxatidan oʻtganlik haqidagi guvohnoma nusxasi;

nodavlat notijorat tashkiloti ustavining nusxasi;

davlat ijtimoiy buyurtmalari asosida amalga oshiriladigan loyihalarga ushbu loyihalar amalga oshiriladigan hudud aholisidan va (yoki) homiylik xayriyalari yoki qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalardan ulush jalb etishning kafolatli miqdori haqidagi hujjatlar;

davlat ijtimoiy buyurtmalarini optimal va samarali amalga oshirish boʻyicha texnik yechimlar toʻgʻrisida takliflar;

davlat ijtimoiy buyurtmasi asosida barpo etilgan ichimlik suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimlarini (inshootlarini) samarali ekspluatatsiya qilish boʻyicha institutsional takliflar;

davlat ijtimoiy buyurtmasida loyiha boshqaruvchisi sifatida ishtirok etish xarajatlari miqdori.

15. Tanlovda ishtirok etish istagini bildirgan nodavlat notijorat tashkilotlaridan mazkur Nizomning 14-bandida koʻrsatilgan hujjatlardan ortiqcha hujjatlarni talab etish taqiqlanadi.

16. Tanlovda ishtirok etish uchun ofertalar:

bevosita tanlov komissiyasi kotibi orqali;

pochta xizmati orqali;

elektron koʻrinishda tanlov eʼlonida koʻrsatilgan elektron pochta manzili orqali taqdim etilishi mumkin.

Bunda elektron manzilga hujjatlar PDF formatda taqdim etilishi zarur.

17. Oferta ochilganda tanlovda ishtirok etish uchun hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganligi aniqlansa, tanlovda ishtirok etish haqidagi arizani koʻrib chiqish rad etiladi va bu haqda oferta topshirgan nodavlat notijorat tashkiloti manziliga yoki elektron pochta manziliga ikki kun muddatda aniq sabablari koʻrsatilgan maʼlumot tanlov komissiyasi tomonidan taqdim etiladi.

18. Oferta ochilgandan soʻng arizalar ikki hafta muddatda koʻrib chiqiladi va Vazirlik tomonidan tasdiqlangan baholash mezonlari asosida baholanadi hamda tanlov komissiyasining koʻpchilik ovozi bilan eng yaxshi koʻrsatkichlarga ega deb topilgan nodavlat notijorat tashkiloti gʻolib deb eʼlon qilinadi.

19. Tanlov natijalari tanlov komissiyasining tegishli bayoni bilan rasmiylashtiriladi.

4-bob. Davlat ijtimoiy buyurtmasini amalga oshirish shartnomasini tuzish

20. Vazirlik va tanlovda gʻolib boʻlgan loyiha boshqaruvchisi oʻrtasida davlat ijtimoiy buyurtmasini amalga oshirish shartnomasi tuziladi.

21. Shartnoma quyidagi qoidalarni oʻz ichiga olgan boʻlishi lozim:

davlat ijtimoiy buyurtmasining maqsadi;

davlat ijtimoiy buyurtmasini amalga oshirish shartlari va muddatlari;

davlat ijtimoiy buyurtmasiga ajratilgan mablagʻlar miqdori;

mablagʻ bilan taʼminlash muddatlari va shartlari;

davlat ijtimoiy buyurtmasiga ajratilgan mablagʻlardan maqsadli foydalanganlik yuzasidan nazorat shakllari va shartlari;

hisobotlar berish muddatlari va shakllari;

tomonlarning huquqlari va majburiyatlari hamda javobgarligi.

5-bob. Davlat ijtimoiy buyurtmalarini amalga oshirish uchun loyiha va pudrat tashkilotlarini tanlash tartibi

22. Loyiha-smeta hujjatlarida erishilishi kutiladigan asosiy koʻrsatkichlar Vazirlik bilan kelishilgan holda, Loyiha boshqaruvchisi tomonidan beriladigan texnik shartlar asosida tayyorlanadi.

23. Loyiha va pudrat tashkilotlari loyiha boshqaruvchisi hamda Vazirlik tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi Qonuni talablari asosida “Shaffof qurilish” axborot portali orqali tanlab olinadi.

Loyiha-smeta hujjatlarining shaharsozlik normalari va qoidalariga muvofiqligi belgilangan tartibda ekspertizadan oʻtkaziladi.

24. Loyiha boshqaruvchisi loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish boʻyicha loyiha tashkilotlari va qurilish ishlarini amalga oshirish boʻyicha pudrat tashkilotlari bilan shartnoma imzolaydi.

6-bob. Davlat ijtimoiy buyurtmalarini amalga oshirishda nazorat

25. Davlat ijtimoiy buyurtmalari loyihalarini amalga oshirishda Vazirlik, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi va tegishli sektor rahbarlari tomonidan davlat nazorati oʻrnatiladi.

26. Davlat ijtimoiy buyurtmalari loyihalarini amalga oshirishda jamoatchilik nazorati Oʻzbekiston Respublikasining “Jamoatchilik nazorati toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq amalga oshiriladi.

7-bob. Jamoatchilik kengashi vazifalari

27. Jamoatchilik kengashi quyidagi vazifalarni amalga oshiradi:

loyiha boʻyicha bajarilayotgan ishlar umumiy holati va sifatini oʻrganadi;

aholi punktida ichimlik suv taʼminoti va (yoki) oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatlarini yoʻlga qoʻyish uchun aholi tomonidan qoʻshilishi mumkin boʻlgan ulush miqdoriga aniqlik kiritadi;

kelgusida ushbu aholi punktiga xizmat koʻrsatuvchi ichimlik suv taʼminoti tashkilotini tashkil etishda amaliy yordam koʻrsatadi;

ichimlik suv va oqova suvlarni tozalash inshooti hamda tarmoqlarni qurish, rekonstruksiya qilish ishlari amalga oshirilganda, pudrat tashkiloti tomonidan olib kelinayotgan qurilish materiallari sifatini baholaydi va loyiha boshqaruvchisiga maʼlumot taqdim etadi.

28. Vazirlik, jamoatchilik kengashi, loyiha hujjatlarini ishlab chiqqan tashkilot (mualliflik nazorati) hamda loyiha boshqaruvchisi yollagan texnik nazoratchi yoki tashkilot:

davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarishga ajratilgan moliyaviy mablagʻlar sarflanishi, shuningdek, amalga oshirilayotgan ishlarni (koʻrsatilayotgan xizmatlarni) hamda uning alohida bosqichlarini;

qurilish va rekonstruksiya ishlari loyiha hujjatlariga muvofiq amalga oshirilishi belgilangan ishlarning sifati va toʻliqligini;

qurilish jarayonlarida mualliflik nazoratini amalga oshiradi.

8-bob. Davlat ijtimoiy buyurtmasi asosida barpo etilgan ichimlik suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimlarini (inshootlarini) foydalanishga topshirish tartibi

29. Vazirlik davlat ijtimoiy buyurtmasi asosida amalga oshirilayotgan ishlarni (koʻrsatilayotgan xizmatlarni) hamda uning alohida bosqichlarini nazorat qiladi.

30. Jamoatchilik kengashi tomonidan ichimlik suv taʼminoti tashkilotini tashkil etish boʻyicha hududdagi aholi oʻrtasida tushuntirish ishlarini olib borib, bu turdagi tashkilotni tashkil etish boʻyicha hujjatlarni rasmiylashtirish hamda tegishli davlat organlariga topshirishga toʻliq koʻmaklashiladi.

31. Loyiha boshqaruvchisi davlat ijtimoiy buyurtmasi asosida amalga oshirilgan ichimlik suv taʼminoti va (yoki) oqova suvlarni chiqarib yuborish obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish ishlari yakunlangandan soʻng, Vazirlar Mahkamasining “Qurilish sohasiga oid yagona maʼmuriy qurilish reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 20-apreldagi 200-son qaroriga asosan ichimlik suv taʼminoti tashkilotiga foydalanish uchun topshiradi.

32. Jamoatchilik kengashi tomonidan davlat ijtimoiy buyurtmasi asosida barpo etilgan ichimlik suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimlarini (inshootlarini) foydalanishga topshirish boʻyicha yigʻilish bayoni rasmiylashtiriladi.

33. Tashkil etilgan ichimlik suv tashkilotlari tomonidan ichimlik suv taʼminoti va (yoki) oqova suv chiqarib yuborish xizmatlari uchun birinchi marotaba belgilanadigan toʻlovlar miqdori (tariflar) loyiha boshqaruvchisi tomonidan belgilangan tartibda hisob-kitob qilinib, joylarda tashkil etilgan umumiy yigʻilishga topshiriladi va umumiy yigʻilish bayoniga asosan maʼqullangandan soʻng Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlariga tasdiqlash uchun kiritiladi.

9-bob. Davlat ijtimoiy buyurtmasi asosida barpo etilgan ichimlik suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimlarini (inshootlarini) ekspluatatsiya qilish

34. Davlat ijtimoiy buyurtmasi asosida barpo etilgan ichimlik suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimlari (inshootlari) ichimlik suv taʼminoti tashkiloti tomonidan ekspluatatsiya qilinadi.

35. Loyiha boshqaruvchisi ichimlik suv taʼminoti tashkiloti xodimlarini:

ichimlik suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimlarini ekspluatatsiya qilish va ularda sodir boʻlgan nosozliklarni bartaraf etish;

davlat standarti talablariga amal qilgan holda ichimlik suvni ishlab chiqarish;

ichimlik suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatlari uchun tariflarni hisoblash va tasdiqlash uchun taqdim etish;

isteʼmolchilarga xizmat koʻrsatish, ular bilan shartnoma munosabatlarini oʻrnatish va toʻlovlarni undirish;

ichimlik suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimlarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik qoidalariga amal qilish va boshqa zarur masalalarda malakasini oshirishni tashkil etadi.

36. Davlat ijtimoiy buyurtmasi asosida barpo etilgan ichimlik suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimlarini (inshootlarini) samarali ekspluatatsiya qilinishi Vazirlik tomonidan muntazam ravishda nazorat qilinadi.

10-bob. Yakunlovchi qoidalar

37. Davlat ijtimoiy buyurtmasi asosida ichimlik suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha yuzaga kelgan nizolar qonunchilikda belgilangan tartibda hal etiladi.

38. Ushbu Nizom talablarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Markazlashgan ichimlik suv taʼminoti yetib bormagan qishloq aholi punktlarini ichimlik suvi bilan taʼminlash va oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha davlat ijtimoiy buyurtmalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Markazlashgan ichimlik suv taʼminoti yetib bormagan qishloq aholi punktlarini ichimlik suvi bilan taʼminlash va oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha davlat ijtimoiy buyurtmalarini berish

Bosqich Chora-tadbirlar Masʼullar Amalga oshirish mexanizmi Muddat 1-bosqich Davlat ijtimoiy buyurtmalari dasturi va manzilli roʻyxatini shakllantirish Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari 1. Markazlashgan ichimlik suv taʼminoti yetib bormagan aholi punktlarini aniqlash va ularning roʻyxatini shakllantirish. Har yili 1-aprelga qadar 2. Shakllantirilgan roʻyxatdagi aholi punktlaridagi aholining davlat ijtimoiy buyurtmasi loyihasiga oʻz ulushi bilan ishtirok etishini oʻrganish. Har yili 15-aprelga qadar 3. Shakllantirilgan roʻyxatlarni xalq deputatlari Kengashlariga muhokamaga kiritish. 4. Yakuniy manzilli dasturni shakllantirish. Har yili 1-mayga qadar 2-bosqich Davlat ijtimoiy buyurtmasi asosida belgilangan loyihalarning yakuniy manzilli roʻyxatini kelishish Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Yakuniy manzilli roʻyxatlarni koʻrib chiqish va kelishish hamda keyingi yil dasturiga kiritish uchun Iqtisodiyot va moliya vazirligiga kiritish. Har yili 1-iyunga qadar 3-bosqich Nodavlat notijorat tashkilotlariga davlat ijtimoiy buyurtmalarini berish Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 1. Davlat ijtimoiy buyurtmalarini berish haqidagi eʼlonni joylashtirish. 2. Tanlov komissiyasi tuzish. 3. Tanlovni amalga oshirish. 4. Loyiha boshqaruvchisi bilan shartnoma rasmiylashtirish. Tanlov komissiyasi qarori qabul qilingandan soʻng 5 kun muddatda 4-bosqich Davlat ijtimoiy buyurtmasini amalga oshirish Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Loyiha boshqaruvchisi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari 1. Ajratilgan mablagʻlar maxsus hisobvaraqlarda shakllantirilishini taʼminlash. Belgilangan muddatlarda 2. Davlat ijtimoiy buyurtmasini samarali amalga oshirilishini muvofiqlashtirish hamda ajratilgan mablagʻlarning sarflanishini ustidan doimiy monitoring qilish. Doimiy 3. Qurilish ishlarida nazorat va oʻlchovlarni oʻtkazish; Doimiy 4. Davlat qabul komissiyasi bayonnomasini rasmiylashtirish. Qurilish yakunlangandan soʻng 15 kun muddatda 5-bosqich Xizmat koʻrsatish Loyiha boshqaruvchisi, hududlarda tashkil etilishi nazarda tutilayotgan nodavlat notijorat tashkiloti 1. Yangi tashkil etilgan ichimlik suv tashkilotini nodavlat notijorat tashkiloti sifatida tashkil etish. 1 oy muddatda 2. Nodavlat notijorat tashkilotining huquq va majburiyatlari hamda javobgarligi bilan tanishtirish. 3. Isteʼmolchilar bilan shartnoma tuzish. 2 oy muddatda

Markazlashgan ichimlik suv taʼminoti yetib bormagan qishloq aholi punktlarini ichimlik suvi bilan taʼminlash va oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha davlat ijtimoiy buyurtmalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining ichimlik suv bilan taʼminlash va oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatlarini koʻrsatish uchun davlat ijtimoiy buyurtmasini boshqarish va amalga oshirish loyiha boshqaruvchisini tanlash boʻyicha tanlov komissiyasiga ARIZA Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tomonidan _________________________________________________________________________ (davlat ijtimoiy buyurtmasi amalga oshirilishi rejalashtirilgan hudud nomi) davlat ijtimoiy buyurtmasi asosida ichimlik suv bilan taʼminlash va (yoki) oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatlarini koʻrsatish uchun davlat ijtimoiy buyurtmasini boshqaruvchi va amalga oshiruvchi nodavlat notijorat tashkilotini tanlash boʻyicha _____________________________________________ _________________________________________________________ (eʼlon berilgan sana) berilgan eʼlonga asosan tanlovda ishtirok etish uchun quyidagi hujjatlar ilovada yuborilmoqda. 1. ____________________ nodavlat notijorat tashkilotining davlat _____________ (NNT nomi) roʻyxatidan oʻtganlik haqidagi guvohnoma nusxasi; 2. ____________________ nodavlat notijorat tashkiloti ustavining nusxasi; _____________ (NNT nomi) 3. Davlat ijtimoiy buyurtmalari asosida amalga oshiriladigan loyihalarga ushbu loyihalar amalga oshiriladigan hudud aholisidan va (yoki) homiylik xayriyalari va qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalardan ulush jalb etishning kafolatli miqdori haqidagi hujjatlar. 4. Davlat ijtimoiy buyurtmalarini optimal va samarali amalga oshirish boʻyicha texnik yechimlar boʻyicha takliflar. 5. Davlat ijtimoiy buyurtmasi asosida barpo etilgan ichimlik suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimlarini (inshootlarini) samarali ekspluatatsiya qilish boʻyicha institutsional takliflar. 6. Davlat ijtimoiy buyurtmasida loyiha boshqaruvchisi sifatida ishtirok etish xarajatlari miqdori.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 16-fevral,

93-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 17.02.2024-y., 09/24/93/0132-son)

lex.uz