📅 2024-yil 9-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 9-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 9 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 9 февраля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 9 February 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
РЎЙХАТИ
«Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сон қарорига мувофиқ:
сув хўжалиги ташкилотлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга сув етказиб бериш хизматлари учун тўловлар бекор қилинганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари ҳамда махсус хизматлари негизида «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари (кейинги ўринларда — сув етказиб бериш хизматлари) ташкил этилганлиги;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушган тушумнинг 40 фоизи сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини молиялаштириш, уларга тегишли объектларни сақлаш ва техник ҳолатини яхшилаш харажатларига йўналтирилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
сув етказиб бериш хизматларининг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари;
сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини ташкил этиш, унинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги;
сув етказиб бериш хизматлари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ва жавобгарлиги;
сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини молиялаштириш, уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби.
3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда:
сув етказиб бериш хизматларининг намунавий тузилмасини ҳамда ходимлари ва хизмат автотранспорт воситаларининг (турлари бўйича) чекланган сонини тасдиқласин;
сув етказиб бериш хизматларининг иш юкламасидан келиб чиққан ҳолда, унинг тузилмасига ҳамда ходимлари ва хизмат автотранспорт воситаларининг чекланган сонига ўзгартиришлар киритиб борсин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:
туман (шаҳар)лар ҳокимликлари билан биргаликда 2024 йилги тасдиқланган маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатларини сув солиғининг прогноз қилинган суммасини 40 фоизга тенг миқдорда ошириш юзасидан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига;
сув солиғи тушуми паст бўлган туман (шаҳар)ларда сув етказиб бериш хизматлари ходимлари иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга ошириш учун етишмайдиган маблағларни ирригация бўлимларини сақлаш харажатлари учун маҳаллий бюджетларда ажратилган маблағларни туман (шаҳар)лар бюджетлари ўртасида қайта тақсимлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига таклиф киритсин.
Бунда ушбу маблағларни сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини сақлаш харажатларига йўналтириш белгилаб қўйилсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Кадастр агентлиги:
а) уч кун муддатда қуйи бўғиндаги суғориш тармоқлари ва улардаги иншоотларни хатловдан ўтказиш, тегишлилиги бўйича балансга бериш ва ҳимоя зоналарини инобатга олган ҳолда, кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришни ташкил қилиш бўйича 2 ва 3-иловаларга мувофиқ намунавий таркибда ҳудудий ва туман ишчи гуруҳларини ташкил этсин;
б) Сув хўжалиги вазирлигининг маълумотлар базасини кенгайтириш мақсадида хатловдан ўтказилган қуйи бўғиндаги суғориш тармоқлари ва улардаги иншоотлар эгалари кесимида классификация ва идентификация қилинишини таъминласин;
в) хатлов натижасига кўра эгасизлиги аниқланган:
битта сувдан фойдаланувчига хизмат кўрсатувчи ички суғориш тармоғи, ундаги бош ва ички сув олиш ҳамда бошқа иншоотларни, улардан доимий ва мақсадли фойдаланиш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш учун тегишли сувдан фойдаланувчига тўловларсиз берилишини;
икки ва ундан ортиқ сувдан фойдаланувчиларига хизмат кўрсатувчи ички суғориш тармоғи, ундаги бош ва ички сув олиш ҳамда бошқа иншоотларни, улардан доимий ва мақсадли фойдаланиш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш учун тегишли хизмат кўрсатувчи ташкилотларга тўловларсиз берилишини таъминласин;
г) хатлов натижасига кўра суғориш тармоқларидаги кўприклар хизмат кўрсатишига қараб тегишли ташкилотларга, хусусан умумфойдаланувдаги йўлларни боғловчи кўприкларни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасига, ички йўлларни боғловчи кўприкларни туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаларига ҳамда каналларни назорат қилишга хизмат қиладиган кўприкларни сув етказиб бериш хизматларига бериш тўғрисида 2024 йил 1 июлга қадар Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳудудий ишчи гуруҳларнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади.
6. Белгилансинки:
сув етказиб бериш хизматлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари ва Сув хўжалигининг махсус хизматлари негизида тегишли туман (шаҳар)ларда, шунингдек, бошқа туман (шаҳар)ларда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги буйруғи билан ташкил этилади;
иқтисодий самарадорлик жиҳатидан сув етказиб бериш хизматларини ташкил этиш зарурати мавжуд бўлмаган туман (шаҳар)лардаги истеъмолчиларга сув етказиб бериш ва истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотлар солиқ органларига Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг тегишли тизим ташкилотлари ва давлат-хусусий шериклик шартлари асосида сув хўжалиги объектларини бошқариш учун берилган хусусий шерик томонидан тақдим этиб борилади;
сув етказиб бериш хизматлари ташкил этилмаган туман (шаҳар)ларда сув солиғи тушумининг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг бюджетдан ташқари алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағига туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари томонидан тўлиқ ўтказиб берилади ва ушбу маблағлар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини молиялаштириш учун йўналтирилади.
Бунда ушбу мақсадли маблағларга нисбатан вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига келиб тушадиган тушумлар учун белгиланган тақсимот меъёрлари қўлланилмайди;
сув етказиб бериш хизматлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари ҳамда Сув хўжалиги махсус хизматларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
сув ресурсларини тақсимлаш ва етказиб бериш, сув етказиб бериш хизматларининг моддий-техник ресурсларидан фойдаланишга маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг аралашувига йўл қўйилмайди.
7. Сув етказиб бериш хизматларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган депозит ғазна ҳисобварағида шаклланган 150 млрд сўм миқдоридаги маблағ ҳисобидан 4-иловага мувофиқ махсус техникаларни энг яхши таклифларни танлаш натижаларига кўра Сув хўжалиги вазирлиги томонидан маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилардан ёки уларнинг расмий дилерлари ва дистрибюторларидан харид қилишга рухсат берилсин.
Бунда энг яхши таклифларни электрон шаклда танлаш мажбурий ҳисобланмайди ҳамда харид комиссияси фаолиятини тартибга солиш, танлаш иштирокчилари томонидан таклифларни бериш, танлаш иштирокчиларнинг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш, ғолиб ва захирадаги ғолибни аниқлаш, танлаш натижаларини расмийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаларининг (кейинги ўринларда — сув етказиб бериш хизматлари) фаолиятини ташкил этиш тартиби, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди.
2. Сув етказиб бериш хизматлари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан мустақилдир ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) тузилмасидаги таркибий бўлинма сифатида фаолият юритади ҳамда унга ҳисобдор бўлади.
3. Сув етказиб бериш хизматлари бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг ғазначилик бўлинмаларида шахсий ғазна ҳисобварақларига, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳр, штамп, бланкаларга эга бўлади.
Вазирлик сув етказиб бериш хизматларининг муассиси ҳисобланади.
4. Сув етказиб бериш хизматлари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Вазирлик ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларининг буйруқларига, тегишли давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳужжатларига, шунингдек, мазкур Низомга мувофиқ амалга оширади.
5. Сув етказиб бериш хизматлари ўз фаолиятини Вазирлик раҳбарлигида, шунингдек, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
2-боб. Сув етказиб бериш хизматларининг асосий вазифалари ва функциялари
6. Қуйидагилар сув етказиб бериш хизматларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
белгиланган лимитлар асосида сувдан фойдаланувчиларига сув етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни ҳимоя зоналари билан биргаликда соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш;
ўз ҳисобидаги сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботини юритишни рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сувдан фойдаланувчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш.
Сув етказиб бериш хизматлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
7. Сув етказиб бериш хизматлари ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлайди, сув тақсимоти ва ҳисоб-китобини юритади, суғориш ишларини ташкил қилади;
белгиланган лимитлар асосида сувдан фойдаланувчиларига сув етказиб бериш бўйича шартномалар тузади ва етказиб берилган сувнинг ҳажми кўрсатилган далолатномаларни расмийлаштиради, шунингдек, «Suv hisobi» ахборот тизими орқали сув етказиб берувчи ташкилотлар ва сувдан фойдаланувчилари ўртасида расмийлаштирилган далолатномаларни ҳар ой якуни билан электрон шаклда тўлдириш ҳамда электрон рақамли имзо орқали тасдиқлаб борилишини таъминлайди;
сув ресурсларини бошқариш тамойиллари ва тизимини такомиллаштириш, улардан тежамли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув хўжалиги объектларини таъмирлаш-тиклаш ва модернизация қилиш чораларини кўради;
якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқишда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига кўмаклашади;
қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш ишларини мувофиқлаштиради, улардан самарали фойдаланишни ташкил этади, ҳисоби ва мониторингини юритади, уларни жорий қилишда методик ва амалий ёрдам кўрсатади;
ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласида комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ҳамкорлик қилади;
Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этади;
сув хўжалиги иншоотларида сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритишга рақамли технологияларни жорий қилади;
сув хўжалиги тизимини комплекс модернизациялаш, илм-фан ва техника ютуқлари, сувни тежайдиган замонавий технологиялар, илғор маҳаллий ва хорижий тажрибани жорий қилишга йўналтирилган сув хўжалиги сиёсатини амалга оширади;
ўзининг ҳисобидаги каналларни ва улардаги гидротехника иншоотларининг техник ҳолатини тизимли равишда ўрганиб боради, уларни соз ҳолатда сақлайди ва ишончли ишлашини таъминлайди;
сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқариш ва улардан оқилона фойдаланишни, уларнинг самарадорлигини оширишни, сувдан фойдаланиш ҳамда сув истеъмолининг инновацион технологиялари ва механизмларини жорий этишни таъминлайди;
сув ресурсларидан фойдаланишни таҳлил қилади ва мувофиқлаштириб боради;
сув хўжалиги объектлари инфратузилмасини ривожлантириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича концепциялар, стратегиялар ва комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим ва профессионал таълим муассасалари билан талабалар ва ўқувчиларнинг ўқув-танишиш ҳамда ўқув-ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этишда ҳамкорлик қилади;
сув хўжалиги объектларидан давлат-хусусий шериклик тамойили асосида фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди, лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашда ва мониторинг қилиб боришда иштирок этади.
Сув етказиб бериш хизматлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
3-боб. Сув етказиб бериш хизматининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
8. Сув етказиб бериш хизматлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотларни, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиёти тўғрисида зарур статистика маълумотлари, таҳлилий материаллар, ҳужжатлар ва ахборотларни давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан сўраш ва олиш;
ўз балансидаги сув хўжалиги объектларининг ҳимоя зоналарини асраш ҳамда ўзбошимчалик билан эгалланган ҳудудларни қайтариш бўйича тегишли идоралар билан биргаликда зарур чораларни кўриб бориш;
сув ресурсларидан фойдаланиш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш масалалари бўйича киритилган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари ва таклифлар бўйича хулосалар бериш, давлат органлари ва бошқа ташкилотларга таклифлар киритиш;
Вазирлик томонидан тасдиқланадиган рўйхат асосида пудрат ишларини бажариш ва хизматлар кўрсатиш.
Сув етказиб бериш хизматлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
9. Қуйидагилар Сув етказиб бериш хизматларининг мажбуриятлари ҳисобланади:
ўзига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш;
Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини таъминлаш;
ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, техника хавфсизлигини таъминлаш ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шартларни амалга ошириш;
Вазирлик томонидан тасдиқланган сув етказиб бериш хизматлари фаолияти кўрсаткичларини аниқлаш ва назорат қилиш учун асос ҳисобланган талабларга мувофиқ ҳисоботларни юритиш;
сув етказиб бериш хизматларининг мол-мулкидан мақсадли ва самарали фойдаланиш;
ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар ижросини таъминлаш;
ўз фаолияти давомида сувдан фойдаланувчилари томонидан ирригация тармоқлари ва улардаги гидротехника иншоотлари ҳамда сувдан фойдаланиш қоидалари бузилишига йўл қўйилганлигини аниқлаган тақдирда, зарур чоралар кўриш учун тегишли ташкилотларни бу ҳақида хабардор қилиш.
Сув етказиб бериш хизматларига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
10. Сув етказиб бериш хизматларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши юзасидан сув етказиб бериш хизматлари раҳбарлари шахсан жавоб беради.
Сув етказиб бериш хизматлари ходимлари ўз мажбуриятлари ва функцияларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
4-боб. Сув етказиб бериш хизматларини бошқариш ва унга раҳбарлик қилиш
11. Сув етказиб бериш хизматлари фаолиятига бевосита сув етказиб бериш хизматлари раҳбарлари раҳбарлик қилади.
сув етказиб бериш хизматлари раҳбарлари Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари бошлиқларининг тавсияларига асосан Вазирлик ҳузуридаги Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
12. Сув етказиб бериш хизматлари фаолияти тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан мувофиқлаштирилади.
13. Сув етказиб бериш хизматлари раҳбарлари:
сув етказиб бериш хизматлари фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, унинг фаолиятини ташкил этади, режалаштиради, Вазирликнинг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири ва тегишли ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларининг топшириқлари белгиланган муддатларда ва сифатли бажарилишини таъминлайди;
сув етказиб бериш хизматлари ўз фаолиятига тегишли прогноз кўрсаткичларни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилишини ташкил этади ва амалга оширади;
ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг сув етказиб бериш хизматлари фаолиятининг алоҳида қисмларига раҳбарлик қилиши учун уларнинг шахсий масъулият даражаларини белгилайди;
сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини режалаштиришни ташкил этади, иш режаларини, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш прогнозларини тасдиқлайди, уларнинг бажарилишини назорат қилади;
сув етказиб бериш хизматларига тегишли мол-мулк, моддий-техника воситаларининг белгиланган тартибда ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан фойдаланишни таъминлайди;
гербли муҳр ва штампларнинг бут сақланишини таъминлайди;
сув етказиб бериш хизматлари ваколатига тегишли масалалар бўйича буйруқлар чиқаради, кўрсатмалар беради ва зарур ҳолларда бошқа идоралар билан биргаликда тегишли қарорларни қабул қилади;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилади;
сув етказиб бериш хизматлари ходимларини белгиланган тартибда ишга қабул қилади ва улар билан меҳнат шартномасини бекор қилади;
ўз ваколати доирасида сув етказиб бериш хизматлари ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
кадрларни танлайди, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шароитлар яратади, сув етказиб бериш хизматларининг кадрлар захирасини шакллантиради;
ходимларнинг ўз вазифалари ва функцияларини амалга ошириш жараёнида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга қатъий амал қилинишини назорат қилади;
сув етказиб бериш хизматлари ходимлари томонидан меҳнат ва ижро интизомига ҳамда ички тартиб-қоидаларга риоя этилишини назорат қилади;
ходимларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилади, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқади, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни белгиланган тартибда амалга оширади;
сув етказиб бериш хизматларига юкланган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида бошқа ташкилотлар, лойиҳа ташкилотлари, илмий ва таълим муассасаларининг юқори малакали мутахассисларини эксперт сифатида жалб қилади.
5-боб. Сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини молиялаштириш
14. Қуйидагилар сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни суғориш ва балиқларни етиштириш (ўстириш) учун фойдаланилган сув ҳажми, шу жумладан, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан (кейинги ўринларда — сув солиғи) тегишли туман ёки шаҳар бюджетига тушган тушумнинг 40 фоизи;
пудрат ишлари ва кўрсатилган хизматлардан тушадиган маблағлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг грантлари ҳамда техник кўмаклари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
15. Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар миқдори туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимларини сақлаш харажатлари учун ажратилган маблағлар миқдори сақлаб қолинган ҳолда ҳар йили меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига мутаносиб равишда индексация қилиб бориш орқали аниқланади.
Ушбу маблағлар алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларига бюджет тизими бюджетлари харажатлари таснифининг бир сатрида ажратилади ва сув етказиб бериш хизматларининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб берилади.
Сув солиғи бўйича туман ёки шаҳар бюджетига тушган тушумнинг 40 фоизи автоматик тақсимланади ва тегишли туман ёки шаҳарлардаги Сув етказиб бериш хизматларининг шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказиб берилади.
Сув етказиб бериш хизматлари ташкил этилмаган туман (шаҳар)ларда сув солиғи тушумининг 40 фоизи Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг бюджетдан ташқари алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағига туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари томонидан тўлиқ ўтказиб берилади ва ушбу маблағлар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини молиялаштириш учун йўналтирилади.
Сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини молиялаштириш, шу жумладан, уни сақлаш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар харажатлари сув етказиб бериш хизматларининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб берилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
16. Туман (шаҳар) ирригация бўлимлари мавжуд бўлмаган туманларда сув хўжалигининг бошқа тегишли фойдаланувчи ташкилотларидаги штат бирликлари қисқартирилиб, уларни сақлаш учун назарда тутилган маблағлар ушбу туманларда ташкил этиладиган сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини йўлга қўйиш учун йўналтирилади ва ушбу маблағларнинг миқдори сақлаб қолинган ҳолда, ҳар йили меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига мутаносиб равишда индексация қилиб борилади.
17. Сув етказиб бериш хизматларининг шахсий ғазна ҳисобварақлари бўйича харажатлар сметаси ҳамда штатлар жадвали белгиланган тартибда тузилади ва тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказилади.
Харажатлар сметаси ва штатлар жадвали сув етказиб бериш хизматлари раҳбарлари томонидан тасдиқланади.
Сув солиғининг ҳақиқатда келиб тушган тушумларидан келиб чиққан ҳолда, харажатлар сметасига ҳар ойда тегишли ўзгартиришлар киритиб борилади.
Ажратилган маблағлар, биринчи навбатда, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, қолган қисми устувор равишда сув етказиб бериш хизматларининг асосий фаолияти билан боғлиқ тадбирларга йўналтирилади.
19. Сув етказиб бериш хизматлари ходимларининг иш ҳақини молиялаштиришда вақтинча маблағ етишмовчилиги юзага келганда, Вазирликнинг тегишли ҳисоб-китобларига асосан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан фоизсиз ссуда маблағлари ажратилиши мумкин.
Бунда ажратилган маблағлар Вазирлик томонидан сув етказиб бериш хизматларининг ғазначилик ҳисобварақларига фоизсиз ва қайтариб бериш шарти билан йўналтирилади.
6-боб. Сув етказиб бериш хизматлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш
20. Сув етказиб бериш хизматларига ажратилган маблағлар доирасида меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизи миқдорида ходимларни моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси (кейинги ўринларда — махсус жамғарма) ташкил этилади.
21. Сув етказиб бериш хизматларига ажратилган маблағларнинг тегишли қисми ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш билан боғлиқ қуйидаги харажатларни молиялаштириш учун йўналтирилади:
лавозим маоши;
бир йилда лавозим маошининг уч баравари миқдорида мукофот;
бир йилда лавозим маошининг бир баравари миқдорида моддий ёрдам;
ходимларни махсус жамғарма ҳисобидан рағбатлантириш;
кўп йиллик меҳнати учун 2026 йил 1 январдан бошлаб ҳар ойлик лавозим маошига устамалар (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):
1 йилдан 5 йилгача — 0,2;
5 йилдан 10 йилгача — 0,3;
10 йилдан 20 йилгача — 0,4;
20 йилдан ортиқ — 0,6.
22. Ходимларнинг лавозим маошлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Вазирлик томонидан тасдиқланадиган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан қўлланиладиган тариф коэффициентлари асосида аниқланади.
23. Ходимларга бир йилда лавозим маошининг уч бараваригача миқдорда бериладиган мукофот:
байрам кунлари учун бир йилда ойлик лавозим маошининг икки бараваригача миқдорда;
ҳисобот йили якуни билан сув етказиб бериш хизматлари томонидан олинган сув ҳажми ҳамда якуний истеъмолчиларга етказилган сув ҳажми орасидаги фарққа қараб, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг буйруғига асосан лавозим маошининг бир бараваригача миқдорда берилади.
24. Хизмат вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган ходимларга махсус жамғармада назарда тутилган маблағлар доирасида лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда устамалар тўланади.
25. Сув етказиб бериш хизматлари раҳбарларини рағбатлантириш миқдори Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири ва тегишли ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари бошлиқлари томонидан, сув етказиб бериш хизматлари ходимларини рағбатлантириш миқдорлари сув етказиб бериш хизматлари раҳбарлари томонидан сув етказиб бериш хизматларининг молиявий имкониятидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
26. Сув етказиб бериш хизматларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари бўйича ҳисоб-китоби ва ҳисоботи туман (шаҳар) сув етказиб бериш хизмати томонидан бюджет муассасалари учун белгиланган тартибда юритилади.
27. Сув етказиб бериш хизматлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг буйруғига асосан қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сон қарорига 2-ИЛОВА
Қуйи бўғиндаги суғориш тармоқлари ва улардаги иншоотларни хатловдан ўтказиш, тегишлилиги бўйича балансга бериш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришни ташкил қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳларининг
Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, ишчи гуруҳ раҳбари Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиқлари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари Лавозимига кўра — Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи Лавозимига кўра — Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳудудий бошқармаси бошлиғи Лавозимига кўра — ҳудудий адлия бошқармаси бошлиғи Лавозимига кўра — ирригация тизими бошқармаси бошлиғи
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сон қарорига 3-ИЛОВА
Қуйи бўғиндаги суғориш тармоқлари ва улардаги иншоотларни хатловдан ўтказиш, тегишлилиги бўйича балансга бериш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришни ташкил қилиш бўйича туман (шаҳар) ишчи гуруҳларининг
Лавозимига кўра — туман (шаҳар) ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари Лавозимига кўра — туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари Лавозимига кўра — Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали раҳбари Лавозимига кўра — Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳудудий бошқармасининг масъул ходими Лавозимига кўра — туман (шаҳар) адлия бўлими бошлиғи Лавозимига кўра — туман (шаҳар) сув етказиб бериш хизмати раҳбари
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сон қарорига 4-ИЛОВА
«Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари томонидан харид қилинадиган махсус техникалар
Т/р Давлат муассасалари номи Экскаваторлар сони * , дона Республика бўйича жами: 102 Қорақалпоғистон Республикаси 1. «Элликқалъа тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 2. «Беруний тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 3. «Тўрткўл тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 4. «Амударё тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 5. «Хўжайли тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 6. «Қонликўл тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 7. «Шуманай тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 8. «Қўнғирот тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 9. «Мўйноқ тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 10. «Нукус тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 11. «Тахиатош тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 12. «Чимбой тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 13. «Бўзатов тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 14. «Кегейли тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 15. «Қораўзак тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 16. «Тахтакўпир тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси Жами: 7 Андижон вилояти 1. «Андижон тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 2. «Асака тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 3. «Булоқбоши тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 4. «Балиқчи тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 5. «Бўстон тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 6. «Хўжаобод тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 7. «Жалақудуқ тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 8. «Шахрихон тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 9. «Марҳамат тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 10. «Улуғнор тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 11. «Қўрғонтепа тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 12. «Пахтаобод тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 13. «Олтинкўл тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 14. «Избоскан тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси Жами: 7 Бухоро вилояти 1. «Бухоро тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 2. «Вобкент тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 3. «Жондор тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 4. «Когон тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 5. «Олот тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 6. «Қоракўл тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 7. «Қоровулбозор тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 8. «Пешку тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 9. «Ромитан тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 10. «Шофиркон тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 11. «Ғиждувон тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 Жами: 11 Жиззах вилояти 1. «Дўстлик тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 2. «Арнасой тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 3. «Бахмал тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 4. «Ғаллаорол тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 5. «Ш.Рашидов тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 6. «Зомин тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 7. «Зарбдор тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 8. «Зафаробод тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 9. «Пахтакор тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 10. «Фориш тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 11. «Мирзачўл тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 Жами: 10 Қашқадарё вилояти 1. «Касби тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 2. «Нишон тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 3. «Деҳқонобод тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 4. «Китоб тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 5. «Косон тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 6. «Муборак тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 7. «Шаҳрисабз тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 8. «Қарши тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 9. «Ғузор тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 10. «Чироқчи тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 11. «Кўкдала тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 12. «Қамаши тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 13. «Яккабоғ тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 14. «Миришкор тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 Жами: 10 Навоий вилояти 1. «Кармана тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 2. «Навбаҳор тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 3. «Конимех тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 4. «Қизилтепа тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 5. «Хатирчи тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 Жами: 5 Наманган вилояти 1. «Мингбулоқ тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 2. «Косонсой тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 3. «Наманган тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 4. «Норин тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 5. «Поп тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 6. «Тўрақўрғон тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 7. «Уйчи тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 8. «Учқўрғон тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 9. «Чортоқ тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 10. «Чуст тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 11. «Янгиқўрғон тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси Жами: 6 Самарқанд вилояти 1. «Нарпай тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 2. «Иштихон тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 3. «Оқдарё тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 4. «Пастдарғом тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 5. «Ургут тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 6. «Тойлоқ тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 7. «Самарқанд тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 8. «Каттақўрғон тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 9. «Булунғур тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 10. «Жомбой тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 11. «Пайариқ тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 12. «Пахтачи тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 Жами: 10 Сурхондарё вилояти 1. «Ангор тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 2. «Музработ тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 3. «Жарқўрғон тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 4. «Қизириқ тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 5. «Шеробод тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 6. «Олтинсой тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 7. «Денов тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 8. «Шўрчи тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 9. «Термиз тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 10. «Сариосиё тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 11. «Қумқўрғон тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 12. «Узун тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 13. «Бойсун тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 14. «Бандихон тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 Жами: 10 Сирдарё вилояти 1. «Сардоба тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 2. «Оқолтин тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 3. «Боёвут тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 4. «Гулистон тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 5. «Мирзаобод тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 6. «Сайхунобод тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 7. «Сирдарё тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 8. «Ховос тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 Жами: 7 Тошкент вилояти 1. «Қуйичирчиқ тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 2. «Чиноз тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 3. «Юқоричирчиқ тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 4. «Пискент тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 5. «Бўстонлиқ тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 6. «Ўртачирчиқ тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 7. «Оҳангарон тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 8. «Янгийўл тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 9. «Бекобод тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 10. «Қибрай тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 11. «Оққўрғон тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 12. «Паркент тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 13. «Бўка тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 14. «Тошкент тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 15. «Зангиота тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 Жами: 6 Фарғона вилояти 1. «Қувасой шаҳар сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 2. «Қува тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 3. «Тошлоқ тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 4. «Олтиариқ тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 5. «Фарғона тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 6. «Боғдод тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 7. «Бувайда тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 8. «Ёзёвон тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 9. «Қўштепа тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 10. «Данғара тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 11. «Учкўприк тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 12. «Риштон тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 13. «Фурқат тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 14. «Ўзбекистон тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 15. «Бешариқ тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 16. «Сўх тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси Жами: 6 Хоразм вилояти 1. «Гурлан тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 2. «Боғот тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 3. «Қўшкўпир тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 4. «Урганч тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 5. «Ҳазорасп тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 6. «Хонқа тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 7. «Хива тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 8. «Шовот тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 9. «Янгиариқ тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 10. «Тупроққалъа тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 11. «Янгибозор тумани сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 1 Жами: 7
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 19 апрелдаги 196-сон қарорининг 1 — 4 ва 11-бандлари ҳамда 1-илова чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 9 февраль,
79-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
NAMUNAVIY TARKIBI
NAMUNAVIY TARKIBI
ROʻYXATI
“Suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasalari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Quyi boʻgʻinda suv resurslarini boshqarish tizimini takomillashtirish hamda suv resurslaridan foydalanish samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 5-yanvardagi PQ-5-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, “Suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasalari faoliyatini samarali yoʻlga qoʻyish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Quyi boʻgʻinda suv resurslarini boshqarish tizimini takomillashtirish hamda suv resurslaridan foydalanish samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 5-yanvardagi PQ-5-son qaroriga muvofiq:
suv xoʻjaligi tashkilotlari tomonidan qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqaruvchilarga suv yetkazib berish xizmatlari uchun toʻlovlar bekor qilinganligi;
Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligining tuman (Quvasoy shahar) irrigatsiya boʻlimlari hamda maxsus xizmatlari negizida “Suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasalari (keyingi oʻrinlarda — suv yetkazib berish xizmatlari) tashkil etilganligi;
suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqdan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga tushgan tushumning 40 foizi suv yetkazib berish xizmatlari faoliyatini moliyalashtirish, ularga tegishli obyektlarni saqlash va texnik holatini yaxshilash xarajatlariga yoʻnaltirilishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi “Suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasalari toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
suv yetkazib berish xizmatlarining maqomi, asosiy vazifalari va funksiyalari;
suv yetkazib berish xizmatlari faoliyatini tashkil etish, uning huquqlari va javobgarligi;
suv yetkazib berish xizmatlari rahbarlarining asosiy funksional vazifalari va javobgarligi;
suv yetkazib berish xizmatlari faoliyatini moliyalashtirish, ularning xodimlari mehnatiga haq toʻlash va moddiy ragʻbatlantirish tartibi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishgan holda:
suv yetkazib berish xizmatlarining namunaviy tuzilmasini hamda xodimlari va xizmat avtotransport vositalarining (turlari boʻyicha) cheklangan sonini tasdiqlasin;
suv yetkazib berish xizmatlarining ish yuklamasidan kelib chiqqan holda, uning tuzilmasiga hamda xodimlari va xizmat avtotransport vositalarining cheklangan soniga oʻzgartirishlar kiritib borsin.
4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari:
tuman (shahar)lar hokimliklari bilan birgalikda 2024-yilgi tasdiqlangan mahalliy budjet daromadlari va xarajatlarini suv soligʻining prognoz qilingan summasini 40 foizga teng miqdorda oshirish yuzasidan xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlariga;
suv soligʻi tushumi past boʻlgan tuman (shahar)larda suv yetkazib berish xizmatlari xodimlari ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlarni amalga oshirish uchun yetishmaydigan mablagʻlarni irrigatsiya boʻlimlarini saqlash xarajatlari uchun mahalliy budjetlarda ajratilgan mablagʻlarni tuman (shahar)lar budjetlari oʻrtasida qayta taqsimlash boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi va xalq deputatlari viloyatlar Kengashlariga taklif kiritsin.
Bunda ushbu mablagʻlarni suv yetkazib berish xizmatlari faoliyatini saqlash xarajatlariga yoʻnaltirish belgilab qoʻyilsin.
5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari, Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Adliya vazirligi va Kadastr agentligi:
a) uch kun muddatda quyi boʻgʻindagi sugʻorish tarmoqlari va ulardagi inshootlarni xatlovdan oʻtkazish, tegishliligi boʻyicha balansga berish va himoya zonalarini inobatga olgan holda, kadastr hujjatlarini rasmiylashtirishni tashkil qilish boʻyicha 2 va 3-ilovalarga muvofiq namunaviy tarkibda hududiy va tuman ishchi guruhlarini tashkil etsin;
b) Suv xoʻjaligi vazirligining maʼlumotlar bazasini kengaytirish maqsadida xatlovdan oʻtkazilgan quyi boʻgʻindagi sugʻorish tarmoqlari va ulardagi inshootlar egalari kesimida klassifikatsiya va identifikatsiya qilinishini taʼminlasin;
v) xatlov natijasiga koʻra egasizligi aniqlangan:
bitta suvdan foydalanuvchiga xizmat koʻrsatuvchi ichki sugʻorish tarmogʻi, undagi bosh va ichki suv olish hamda boshqa inshootlarni, ulardan doimiy va maqsadli foydalanish hamda taʼmirlash-tiklash ishlarini amalga oshirish uchun tegishli suvdan foydalanuvchiga toʻlovlarsiz berilishini;
ikki va undan ortiq suvdan foydalanuvchilariga xizmat koʻrsatuvchi ichki sugʻorish tarmogʻi, undagi bosh va ichki suv olish hamda boshqa inshootlarni, ulardan doimiy va maqsadli foydalanish hamda taʼmirlash-tiklash ishlarini amalga oshirish uchun tegishli xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlarga toʻlovlarsiz berilishini taʼminlasin;
g) xatlov natijasiga koʻra sugʻorish tarmoqlaridagi koʻpriklar xizmat koʻrsatishiga qarab tegishli tashkilotlarga, xususan umumfoydalanuvdagi yoʻllarni bogʻlovchi koʻpriklarni Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasiga, ichki yoʻllarni bogʻlovchi koʻpriklarni tuman (shahar) obodonlashtirish boshqarmalariga hamda kanallarni nazorat qilishga xizmat qiladigan koʻpriklarni suv yetkazib berish xizmatlariga berish toʻgʻrisida 2024-yil 1-iyulga qadar Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.
Hududiy ishchi guruhlarning faoliyati Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi tomonidan muvofiqlashtiriladi.
6. Belgilansinki:
suv yetkazib berish xizmatlari Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligining tuman (Quvasoy shahar) irrigatsiya boʻlimlari va Suv xoʻjaligining maxsus xizmatlari negizida tegishli tuman (shahar)larda, shuningdek, boshqa tuman (shahar)larda Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi buyrugʻi bilan tashkil etiladi;
iqtisodiy samaradorlik jihatidan suv yetkazib berish xizmatlarini tashkil etish zarurati mavjud boʻlmagan tuman (shahar)lardagi isteʼmolchilarga suv yetkazib berish va isteʼmol qilingan suv hajmi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar soliq organlariga Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligining tegishli tizim tashkilotlari va davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida suv xoʻjaligi obyektlarini boshqarish uchun berilgan xususiy sherik tomonidan taqdim etib boriladi;
suv yetkazib berish xizmatlari tashkil etilmagan tuman (shahar)larda suv soligʻi tushumining bir qismi Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligining budjetdan tashqari alohida shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimlari tomonidan toʻliq oʻtkazib beriladi va ushbu mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi tomonidan suv yetkazib berish xizmatlari faoliyatini moliyalashtirish uchun yoʻnaltiriladi.
Bunda ushbu maqsadli mablagʻlarga nisbatan vazirliklar va idoralarning budjetdan tashqari jamgʻarmalariga kelib tushadigan tushumlar uchun belgilangan taqsimot meʼyorlari qoʻllanilmaydi;
suv yetkazib berish xizmatlari Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligining tuman (Quvasoy shahar) irrigatsiya boʻlimlari hamda Suv xoʻjaligi maxsus xizmatlarining huquqlari, majburiyatlari va shartnomalari boʻyicha huquqiy vorisi hisoblanadi;
suv resurslarini taqsimlash va yetkazib berish, suv yetkazib berish xizmatlarining moddiy-texnik resurslaridan foydalanishga mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining aralashuviga yoʻl qoʻyilmaydi.
7. Suv yetkazib berish xizmatlarining moddiy-texnik bazasini mustahkamlash maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan depozit gʻazna hisobvaragʻida shakllangan 150 mlrd soʻm miqdoridagi mablagʻ hisobidan 4-ilovaga muvofiq maxsus texnikalarni eng yaxshi takliflarni tanlash natijalariga koʻra Suv xoʻjaligi vazirligi tomonidan mahalliy va xorijiy ishlab chiqaruvchilardan yoki ularning rasmiy dilerlari va distribyutorlaridan xarid qilishga ruxsat berilsin.
Bunda eng yaxshi takliflarni elektron shaklda tanlash majburiy hisoblanmaydi hamda xarid komissiyasi faoliyatini tartibga solish, tanlash ishtirokchilari tomonidan takliflarni berish, tanlash ishtirokchilarning takliflarini koʻrib chiqish va baholash, gʻolib va zaxiradagi gʻolibni aniqlash, tanlash natijalarini rasmiylashtirish Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 5-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev va Oʻzbekiston Respublikasi suv xoʻjaligi vaziri Sh.R. Xamrayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 9-fevraldagi 79-son qaroriga 1-ILOVA
“Suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasalari toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom “Suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasalarining (keyingi oʻrinlarda — suv yetkazib berish xizmatlari) faoliyatini tashkil etish tartibi, vazifalari, funksiyalari, huquqlari, majburiyatlari va javobgarligini belgilaydi.
2. Suv yetkazib berish xizmatlari mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlaridan mustaqildir va Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) tuzilmasidagi tarkibiy boʻlinma sifatida faoliyat yuritadi hamda unga hisobdor boʻladi.
3. Suv yetkazib berish xizmatlari budjet mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan yuridik shaxs hisoblanadi, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasining gʻaznachilik boʻlinmalarida shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga, mustaqil balansga, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi yozilgan muhr, shtamp, blankalarga ega boʻladi.
Vazirlik suv yetkazib berish xizmatlarining muassisi hisoblanadi.
4. Suv yetkazib berish xizmatlari oʻz faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlik hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi va irrigatsiya tizimlari havza boshqarmalarining buyruqlariga, tegishli davlat organlari va tashkilotlarning hujjatlariga, shuningdek, mazkur Nizomga muvofiq amalga oshiradi.
5. Suv yetkazib berish xizmatlari oʻz faoliyatini Vazirlik rahbarligida, shuningdek, respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorlikda amalga oshiradi.
2-bob. Suv yetkazib berish xizmatlarining asosiy vazifalari va funksiyalari
6. Quyidagilar suv yetkazib berish xizmatlarining asosiy vazifalari hisoblanadi:
belgilangan limitlar asosida suvdan foydalanuvchilariga suv yetkazib berish;
oʻziga biriktirilgan hududda suvning hisobi va hisobotini yuritish;
sugʻorish tarmoqlari va ulardagi gidrotexnik inshootlarni himoya zonalari bilan birgalikda soz holatda saqlash, taʼmirlash-tiklash ishlarini amalga oshirish;
oʻz hisobidagi suv olish joylarini suvni boshqarish va hisobga olish vositalari bilan jihozlash, suv monitoringi, hisobi va hisobotini yuritishni raqamlashtirish;
isteʼmolchilar kesimida isteʼmol qilingan suv hajmi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni soliq organlariga taqdim etib borish;
suvdan foydalanuvchilarining buyurtmanomasi asosida boshqa suv xoʻjaligi xizmatlarini koʻrsatish.
Suv yetkazib berish xizmatlari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vazifalarni ham amalga oshirishi mumkin.
7. Suv yetkazib berish xizmatlari oʻziga yuklangan asosiy vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
suv resurslaridan samarali foydalanishni taʼminlaydi, suv taqsimoti va hisob-kitobini yuritadi, sugʻorish ishlarini tashkil qiladi;
belgilangan limitlar asosida suvdan foydalanuvchilariga suv yetkazib berish boʻyicha shartnomalar tuzadi va yetkazib berilgan suvning hajmi koʻrsatilgan dalolatnomalarni rasmiylashtiradi, shuningdek, “Suv hisobi” axborot tizimi orqali suv yetkazib beruvchi tashkilotlar va suvdan foydalanuvchilari oʻrtasida rasmiylashtirilgan dalolatnomalarni har oy yakuni bilan elektron shaklda toʻldirish hamda elektron raqamli imzo orqali tasdiqlab borilishini taʼminlaydi;
suv resurslarini boshqarish tamoyillari va tizimini takomillashtirish, ulardan tejamli va oqilona foydalanishni taʼminlash, sugʻoriladigan yerlarning meliorativ holatini yaxshilash, suv xoʻjaligi obyektlarini taʼmirlash-tiklash va modernizatsiya qilish choralarini koʻradi;
yakuniy isteʼmolchilar kesimida ekinlarni sugʻorish uchun suv olish limitlarini hududlar boʻyicha tasdiqlangan limit doirasida ishlab chiqishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi va irrigatsiya tizimlari havza boshqarmalariga koʻmaklashadi;
qishloq xoʻjaligida suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish ishlarini muvofiqlashtiradi, ulardan samarali foydalanishni tashkil etadi, hisobi va monitoringini yuritadi, ularni joriy qilishda metodik va amaliy yordam koʻrsatadi;
hududlarni kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish masalasida kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish sektorlari bilan hamkorlik qiladi;
Vazirlik, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi va irrigatsiya tizimlari havza boshqarmalariga yuklangan vazifalar va funksiyalarning samarali bajarilishini taʼminlashda ishtirok etadi;
suv xoʻjaligi inshootlarida suvning hisobi va hisobotini yuritishga raqamli texnologiyalarni joriy qiladi;
suv xoʻjaligi tizimini kompleks modernizatsiyalash, ilm-fan va texnika yutuqlari, suvni tejaydigan zamonaviy texnologiyalar, ilgʻor mahalliy va xorijiy tajribani joriy qilishga yoʻnaltirilgan suv xoʻjaligi siyosatini amalga oshiradi;
oʻzining hisobidagi kanallarni va ulardagi gidrotexnika inshootlarining texnik holatini tizimli ravishda oʻrganib boradi, ularni soz holatda saqlaydi va ishonchli ishlashini taʼminlaydi;
suv resurslarini integratsiyalashgan holda boshqarish va ulardan oqilona foydalanishni, ularning samaradorligini oshirishni, suvdan foydalanish hamda suv isteʼmolining innovatsion texnologiyalari va mexanizmlarini joriy etishni taʼminlaydi;
suv resurslaridan foydalanishni tahlil qiladi va muvofiqlashtirib boradi;
suv xoʻjaligi obyektlari infratuzilmasini rivojlantirish, ularning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash boʻyicha konsepsiyalar, strategiyalar va kompleks chora-tadbirlarni ishlab chiqish hamda amalga oshirishda ishtirok etadi;
suv xoʻjaligi sohasidagi oliy taʼlim va professional taʼlim muassasalari bilan talabalar va oʻquvchilarning oʻquv-tanishish hamda oʻquv-ishlab chiqarish amaliyotini tashkil etishda hamkorlik qiladi;
suv xoʻjaligi obyektlaridan davlat-xususiy sheriklik tamoyili asosida foydalanish boʻyicha takliflar tayyorlaydi, loyiha hujjatlarini tayyorlashda va monitoring qilib borishda ishtirok etadi.
Suv yetkazib berish xizmatlari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa funksiyalarni ham amalga oshirishi mumkin.
3-bob. Suv yetkazib berish xizmatining huquq va majburiyatlari
8. Suv yetkazib berish xizmatlari quyidagi huquqlarga ega:
oʻz vakolatiga kiradigan masalalarni hal etish uchun zarur boʻlgan hujjatlar va axborotlarni, shu jumladan, normativ-huquqiy hujjatlarni qoʻllash amaliyoti toʻgʻrisida zarur statistika maʼlumotlari, tahliliy materiallar, hujjatlar va axborotlarni davlat organlari va boshqa tashkilotlardan soʻrash va olish;
oʻz balansidagi suv xoʻjaligi obyektlarining himoya zonalarini asrash hamda oʻzboshimchalik bilan egallangan hududlarni qaytarish boʻyicha tegishli idoralar bilan birgalikda zarur choralarni koʻrib borish;
suv resurslaridan foydalanish va sugʻoriladigan yerlarning meliorativ holatini yaxshilash masalalari boʻyicha kiritilgan qonunchilik hujjatlari loyihalari va takliflar boʻyicha xulosalar berish, davlat organlari va boshqa tashkilotlarga takliflar kiritish;
Vazirlik tomonidan tasdiqlanadigan roʻyxat asosida pudrat ishlarini bajarish va xizmatlar koʻrsatish.
Suv yetkazib berish xizmatlari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishlari mumkin.
9. Quyidagilar Suv yetkazib berish xizmatlarining majburiyatlari hisoblanadi:
oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalar bajarilishini oʻz vaqtida va sifatli tashkil etish;
Vazirlik va uning hududiy boʻlinmalari hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan qabul qilingan qarorlarning bajarilishini taʼminlash;
xodimlar mehnatiga haq toʻlash va ularni ijtimoiy muhofaza qilish, texnika xavfsizligini taʼminlash hamda qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa shartlarni amalga oshirish;
Vazirlik tomonidan tasdiqlangan suv yetkazib berish xizmatlari faoliyati koʻrsatkichlarini aniqlash va nazorat qilish uchun asos hisoblangan talablarga muvofiq hisobotlarni yuritish;
suv yetkazib berish xizmatlarining mol-mulkidan maqsadli va samarali foydalanish;
oʻz faoliyati sohasini rivojlantirish boʻyicha dasturlar, tadbirlar rejalari, “yoʻl xaritalari” va boshqa dasturiy hujjatlar ijrosini taʼminlash;
oʻz faoliyati davomida suvdan foydalanuvchilari tomonidan irrigatsiya tarmoqlari va ulardagi gidrotexnika inshootlari hamda suvdan foydalanish qoidalari buzilishiga yoʻl qoʻyilganligini aniqlagan taqdirda, zarur choralar koʻrish uchun tegishli tashkilotlarni bu haqida xabardor qilish.
Suv yetkazib berish xizmatlariga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.
10. Suv yetkazib berish xizmatlariga yuklangan vazifalar va funksiyalarning samarali bajarilishi yuzasidan suv yetkazib berish xizmatlari rahbarlari shaxsan javob beradi.
Suv yetkazib berish xizmatlari xodimlari oʻz majburiyatlari va funksiyalarini bajarmaganligi yoki zarur darajada bajarmaganligi uchun qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgarlikka tortiladi.
4-bob. Suv yetkazib berish xizmatlarini boshqarish va unga rahbarlik qilish
11. Suv yetkazib berish xizmatlari faoliyatiga bevosita suv yetkazib berish xizmatlari rahbarlari rahbarlik qiladi.
suv yetkazib berish xizmatlari rahbarlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vaziri va irrigatsiya tizimlari havza boshqarmalari boshliqlarining tavsiyalariga asosan Vazirlik huzuridagi Suv xoʻjaligi obyektlarini ekspluatatsiya qilish agentligi direktori tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi.
12. Suv yetkazib berish xizmatlari faoliyati tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi va irrigatsiya tizimlari havza boshqarmalari tomonidan muvofiqlashtiriladi.
13. Suv yetkazib berish xizmatlari rahbarlari:
suv yetkazib berish xizmatlari faoliyatiga umumiy rahbarlik qiladi, uning faoliyatini tashkil etadi, rejalashtiradi, Vazirlikning hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vaziri va tegishli irrigatsiya tizimlari havza boshqarmalarining topshiriqlari belgilangan muddatlarda va sifatli bajarilishini taʼminlaydi;
suv yetkazib berish xizmatlari oʻz faoliyatiga tegishli prognoz koʻrsatkichlarni taʼminlash boʻyicha amaliy chora-tadbirlarning ishlab chiqilishini tashkil etadi va amalga oshiradi;
oʻrinbosarlari va boshqa mansabdor shaxslarning suv yetkazib berish xizmatlari faoliyatining alohida qismlariga rahbarlik qilishi uchun ularning shaxsiy masʼuliyat darajalarini belgilaydi;
suv yetkazib berish xizmatlari faoliyatini rejalashtirishni tashkil etadi, ish rejalarini, iqtisodiy va ijtimoiy rivojlanish prognozlarini tasdiqlaydi, ularning bajarilishini nazorat qiladi;
suv yetkazib berish xizmatlariga tegishli mol-mulk, moddiy-texnika vositalarining belgilangan tartibda hisobga olinishi, saqlanishi va ulardan foydalanishni taʼminlaydi;
gerbli muhr va shtamplarning but saqlanishini taʼminlaydi;
suv yetkazib berish xizmatlari vakolatiga tegishli masalalar boʻyicha buyruqlar chiqaradi, koʻrsatmalar beradi va zarur hollarda boshqa idoralar bilan birgalikda tegishli qarorlarni qabul qiladi;
davlat siriga kiritilgan maʼlumotlar va maxfiy axborot bilan ishlashda qonunchilik hujjatlari talablariga rioya qiladi;
suv yetkazib berish xizmatlari xodimlarini belgilangan tartibda ishga qabul qiladi va ular bilan mehnat shartnomasini bekor qiladi;
oʻz vakolati doirasida suv yetkazib berish xizmatlari xodimlari tomonidan bajarilishi majburiy boʻlgan buyruqlar chiqaradi va koʻrsatmalar beradi;
kadrlarni tanlaydi, ularning samarali faoliyati uchun zarur sharoitlar yaratadi, suv yetkazib berish xizmatlarining kadrlar zaxirasini shakllantiradi;
xodimlarning oʻz vazifalari va funksiyalarini amalga oshirish jarayonida qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga qatʼiy amal qilinishini nazorat qiladi;
suv yetkazib berish xizmatlari xodimlari tomonidan mehnat va ijro intizomiga hamda ichki tartib-qoidalarga rioya etilishini nazorat qiladi;
xodimlarni ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish masalalarini hal qiladi, shu jumladan, ular egallab turgan lavozimda qolishi maqsadga muvofiqligiga doir masalalarni koʻrib chiqadi, ularning shaxsiy masʼuliyatini oshirish boʻyicha tizimli chora-tadbirlarni belgilangan tartibda amalga oshiradi;
suv yetkazib berish xizmatlariga yuklangan vazifalar ijrosini taʼminlash doirasida boshqa tashkilotlar, loyiha tashkilotlari, ilmiy va taʼlim muassasalarining yuqori malakali mutaxassislarini ekspert sifatida jalb qiladi.
5-bob. Suv yetkazib berish xizmatlari faoliyatini moliyalashtirish
14. Quyidagilar suv yetkazib berish xizmatlari faoliyatini moliyalashtirish manbalari hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni sugʻorish va baliqlarni yetishtirish (oʻstirish) uchun foydalanilgan suv hajmi, shu jumladan, dehqon xoʻjaliklari va qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarga ega boʻlgan jismoniy shaxslar uchun suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqdan (keyingi oʻrinlarda — suv soligʻi) tegishli tuman yoki shahar budjetiga tushgan tushumning 40 foizi;
pudrat ishlari va koʻrsatilgan xizmatlardan tushadigan mablagʻlar;
yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari;
xalqaro moliya institutlari va boshqa xorijiy tashkilotlarning grantlari hamda texnik koʻmaklari;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
15. Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlar miqdori tuman (Quvasoy shahar) irrigatsiya boʻlimlarini saqlash xarajatlari uchun ajratilgan mablagʻlar miqdori saqlab qolingan holda har yili mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdoriga mutanosib ravishda indeksatsiya qilib borish orqali aniqlanadi.
Ushbu mablagʻlar alohida shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga budjet tizimi budjetlari xarajatlari tasnifining bir satrida ajratiladi va suv yetkazib berish xizmatlarining shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkazib beriladi.
Suv soligʻi boʻyicha tuman yoki shahar budjetiga tushgan tushumning 40 foizi avtomatik taqsimlanadi va tegishli tuman yoki shaharlardagi Suv yetkazib berish xizmatlarining shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga oʻtkazib beriladi.
Suv yetkazib berish xizmatlari tashkil etilmagan tuman (shahar)larda suv soligʻi tushumining 40 foizi Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligining budjetdan tashqari alohida shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimlari tomonidan toʻliq oʻtkazib beriladi va ushbu mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi tomonidan suv yetkazib berish xizmatlari faoliyatini moliyalashtirish uchun yoʻnaltiriladi.
Suv yetkazib berish xizmatlari faoliyatini moliyalashtirish, shu jumladan, uni saqlash, uning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlar xarajatlari suv yetkazib berish xizmatlarining shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkazib berilgan mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi.
16. Tuman (shahar) irrigatsiya boʻlimlari mavjud boʻlmagan tumanlarda suv xoʻjaligining boshqa tegishli foydalanuvchi tashkilotlaridagi shtat birliklari qisqartirilib, ularni saqlash uchun nazarda tutilgan mablagʻlar ushbu tumanlarda tashkil etiladigan suv yetkazib berish xizmatlari faoliyatini yoʻlga qoʻyish uchun yoʻnaltiriladi va ushbu mablagʻlarning miqdori saqlab qolingan holda, har yili mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdoriga mutanosib ravishda indeksatsiya qilib boriladi.
17. Suv yetkazib berish xizmatlarining shaxsiy gʻazna hisobvaraqlari boʻyicha xarajatlar smetasi hamda shtatlar jadvali belgilangan tartibda tuziladi va tegishli moliya organlarida roʻyxatdan oʻtkaziladi.
Xarajatlar smetasi va shtatlar jadvali suv yetkazib berish xizmatlari rahbarlari tomonidan tasdiqlanadi.
Suv soligʻining haqiqatda kelib tushgan tushumlaridan kelib chiqqan holda, xarajatlar smetasiga har oyda tegishli oʻzgartirishlar kiritib boriladi.
Ajratilgan mablagʻlar, birinchi navbatda, ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlar, qolgan qismi ustuvor ravishda suv yetkazib berish xizmatlarining asosiy faoliyati bilan bogʻliq tadbirlarga yoʻnaltiriladi.
19. Suv yetkazib berish xizmatlari xodimlarining ish haqini moliyalashtirishda vaqtincha mablagʻ yetishmovchiligi yuzaga kelganda, Vazirlikning tegishli hisob-kitoblariga asosan Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan foizsiz ssuda mablagʻlari ajratilishi mumkin.
Bunda ajratilgan mablagʻlar Vazirlik tomonidan suv yetkazib berish xizmatlarining gʻaznachilik hisobvaraqlariga foizsiz va qaytarib berish sharti bilan yoʻnaltiriladi.
6-bob. Suv yetkazib berish xizmatlari xodimlarining mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish
20. Suv yetkazib berish xizmatlariga ajratilgan mablagʻlar doirasida mehnatga haq toʻlash fondining 50 foizi miqdorida xodimlarni moddiy ragʻbatlantirish maxsus jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — maxsus jamgʻarma) tashkil etiladi.
21. Suv yetkazib berish xizmatlariga ajratilgan mablagʻlarning tegishli qismi xodimlarning mehnatiga haq toʻlash va moddiy ragʻbatlantirish bilan bogʻliq quyidagi xarajatlarni moliyalashtirish uchun yoʻnaltiriladi:
lavozim maoshi;
bir yilda lavozim maoshining uch baravari miqdorida mukofot;
bir yilda lavozim maoshining bir baravari miqdorida moddiy yordam;
xodimlarni maxsus jamgʻarma hisobidan ragʻbatlantirish;
koʻp yillik mehnati uchun 2026-yil 1-yanvardan boshlab har oylik lavozim maoshiga ustamalar (ragʻbatlantirish koeffitsiyentini inobatga olgan holda lavozim maoshiga nisbatan koeffitsiyentlarda):
1 yildan 5 yilgacha — 0,2;
5 yildan 10 yilgacha — 0,3;
10 yildan 20 yilgacha — 0,4;
20 yildan ortiq — 0,6.
22. Xodimlarning lavozim maoshlari Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan holda Vazirlik tomonidan tasdiqlanadigan mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdoriga nisbatan qoʻllaniladigan tarif koeffitsiyentlari asosida aniqlanadi.
23. Xodimlarga bir yilda lavozim maoshining uch baravarigacha miqdorda beriladigan mukofot:
bayram kunlari uchun bir yilda oylik lavozim maoshining ikki baravarigacha miqdorda;
hisobot yili yakuni bilan suv yetkazib berish xizmatlari tomonidan olingan suv hajmi hamda yakuniy isteʼmolchilarga yetkazilgan suv hajmi orasidagi farqqa qarab, Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirining buyrugʻiga asosan lavozim maoshining bir baravarigacha miqdorda beriladi.
24. Xizmat vazifalarini sidqidildan va samarali bajarib kelayotgan xodimlarga maxsus jamgʻarmada nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida lavozim maoshining 100 foizigacha miqdorda ustamalar toʻlanadi.
25. Suv yetkazib berish xizmatlari rahbarlarini ragʻbatlantirish miqdori Qoraqalpogʻiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vaziri va tegishli irrigatsiya tizimlari havza boshqarmalari boshliqlari tomonidan, suv yetkazib berish xizmatlari xodimlarini ragʻbatlantirish miqdorlari suv yetkazib berish xizmatlari rahbarlari tomonidan suv yetkazib berish xizmatlarining moliyaviy imkoniyatidan kelib chiqqan holda belgilanadi.
7-bob. Yakunlovchi qoidalar
26. Suv yetkazib berish xizmatlarining budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari boʻyicha hisob-kitobi va hisoboti tuman (shahar) suv yetkazib berish xizmati tomonidan budjet muassasalari uchun belgilangan tartibda yuritiladi.
27. Suv yetkazib berish xizmatlari Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligining buyrugʻiga asosan qayta tashkil etiladi va tugatiladi.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 9-fevraldagi 79-son qaroriga 2-ILOVA
Quyi boʻgʻindagi sugʻorish tarmoqlari va ulardagi inshootlarni xatlovdan oʻtkazish, tegishliligi boʻyicha balansga berish va kadastr hujjatlarini rasmiylashtirishni tashkil qilish boʻyicha hududiy ishchi guruhlarining
Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining va viloyatlar hokimlarining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosarlari, ishchi guruh rahbari Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi suv xoʻjaligi vaziri va irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi boshliqlari, ishchi guruh rahbari oʻrinbosari Lavozimiga koʻra — Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasi boshligʻi Lavozimiga koʻra — Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi hududiy boshqarmasi boshligʻi Lavozimiga koʻra — hududiy adliya boshqarmasi boshligʻi Lavozimiga koʻra — irrigatsiya tizimi boshqarmasi boshligʻi
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 9-fevraldagi 79-son qaroriga 3-ILOVA
Quyi boʻgʻindagi sugʻorish tarmoqlari va ulardagi inshootlarni xatlovdan oʻtkazish, tegishliligi boʻyicha balansga berish va kadastr hujjatlarini rasmiylashtirishni tashkil qilish boʻyicha tuman (shahar) ishchi guruhlarining
Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) hokimi, ishchi guruh rahbari Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari, ishchi guruh rahbari oʻrinbosari Lavozimiga koʻra — Davlat kadastrlari palatasining tuman (shahar) filiali rahbari Lavozimiga koʻra — Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi hududiy boshqarmasining masʼul xodimi Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) adliya boʻlimi boshligʻi Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) suv yetkazib berish xizmati rahbari
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 9-fevraldagi 79-son qaroriga 4-ILOVA
“Suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasalari tomonidan xarid qilinadigan maxsus texnikalar
T/r Davlat muassasalari nomi Ekskavatorlar soni * , dona Respublika boʻyicha jami: 102 Qoraqalpogʻiston Respublikasi 1. “Ellikqalʼa tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 2. “Beruniy tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 3. “Toʻrtkoʻl tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 4. “Amudaryo tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 5. “Xoʻjayli tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 6. “Qonlikoʻl tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 7. “Shumanay tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 8. “Qoʻngʻirot tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 9. “Moʻynoq tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 10. “Nukus tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 11. “Taxiatosh tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 12. “Chimboy tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 13. “Boʻzatov tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 14. “Kegeyli tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 15. “Qoraoʻzak tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 16. “Taxtakoʻpir tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi Jami: 7 Andijon viloyati 1. “Andijon tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 2. “Asaka tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 3. “Buloqboshi tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 4. “Baliqchi tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 5. “Boʻston tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 6. “Xoʻjaobod tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 7. “Jalaquduq tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 8. “Shaxrixon tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 9. “Marhamat tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 10. “Ulugʻnor tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 11. “Qoʻrgʻontepa tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 12. “Paxtaobod tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 13. “Oltinkoʻl tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 14. “Izboskan tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi Jami: 7 Buxoro viloyati 1. “Buxoro tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 2. “Vobkent tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 3. “Jondor tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 4. “Kogon tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 5. “Olot tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 6. “Qorakoʻl tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 7. “Qorovulbozor tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 8. “Peshku tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 9. “Romitan tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 10. “Shofirkon tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 11. “Gʻijduvon tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 Jami: 11 Jizzax viloyati 1. “Doʻstlik tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 2. “Arnasoy tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 3. “Baxmal tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 4. “Gʻallaorol tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 5. “Sh.Rashidov tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 6. “Zomin tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 7. “Zarbdor tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 8. “Zafarobod tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 9. “Paxtakor tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 10. “Forish tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 11. “Mirzachoʻl tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 Jami: 10 Qashqadaryo viloyati 1. “Kasbi tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 2. “Nishon tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 3. “Dehqonobod tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 4. “Kitob tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 5. “Koson tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 6. “Muborak tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 7. “Shahrisabz tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 8. “Qarshi tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 9. “Gʻuzor tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 10. “Chiroqchi tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 11. “Koʻkdala tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 12. “Qamashi tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 13. “Yakkabogʻ tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 14. “Mirishkor tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 Jami: 10 Navoiy viloyati 1. “Karmana tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 2. “Navbahor tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 3. “Konimex tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 4. “Qiziltepa tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 5. “Xatirchi tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 Jami: 5 Namangan viloyati 1. “Mingbuloq tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 2. “Kosonsoy tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 3. “Namangan tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 4. “Norin tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 5. “Pop tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 6. “Toʻraqoʻrgʻon tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 7. “Uychi tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 8. “Uchqoʻrgʻon tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 9. “Chortoq tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 10. “Chust tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 11. “Yangiqoʻrgʻon tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi Jami: 6 Samarqand viloyati 1. “Narpay tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 2. “Ishtixon tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 3. “Oqdaryo tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 4. “Pastdargʻom tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 5. “Urgut tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 6. “Toyloq tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 7. “Samarqand tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 8. “Kattaqoʻrgʻon tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 9. “Bulungʻur tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 10. “Jomboy tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 11. “Payariq tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 12. “Paxtachi tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 Jami: 10 Surxondaryo viloyati 1. “Angor tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 2. “Muzrabot tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 3. “Jarqoʻrgʻon tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 4. “Qiziriq tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 5. “Sherobod tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 6. “Oltinsoy tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 7. “Denov tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 8. “Shoʻrchi tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 9. “Termiz tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 10. “Sariosiyo tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 11. “Qumqoʻrgʻon tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 12. “Uzun tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 13. “Boysun tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 14. “Bandixon tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 Jami: 10 Sirdaryo viloyati 1. “Sardoba tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 2. “Oqoltin tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 3. “Boyovut tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 4. “Guliston tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 5. “Mirzaobod tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 6. “Sayxunobod tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 7. “Sirdaryo tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 8. “Xovos tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 Jami: 7 Toshkent viloyati 1. “Quyichirchiq tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 2. “Chinoz tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 3. “Yuqorichirchiq tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 4. “Piskent tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 5. “Boʻstonliq tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 6. “Oʻrtachirchiq tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 7. “Ohangaron tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 8. “Yangiyoʻl tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 9. “Bekobod tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 10. “Qibray tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 11. “Oqqoʻrgʻon tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 12. “Parkent tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 13. “Boʻka tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 14. “Toshkent tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 15. “Zangiota tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 Jami: 6 Fargʻona viloyati 1. “Quvasoy shahar suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 2. “Quva tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 3. “Toshloq tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 4. “Oltiariq tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 5. “Fargʻona tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 6. “Bogʻdod tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 7. “Buvayda tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 8. “Yozyovon tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 9. “Qoʻshtepa tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 10. “Dangʻara tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 11. “Uchkoʻprik tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 12. “Rishton tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 13. “Furqat tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 14. “Oʻzbekiston tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 15. “Beshariq tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 16. “Soʻx tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi Jami: 6 Xorazm viloyati 1. “Gurlan tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 2. “Bogʻot tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 3. “Qoʻshkoʻpir tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 4. “Urganch tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 5. “Hazorasp tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 6. “Xonqa tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 7. “Xiva tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 8. “Shovot tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 9. “Yangiariq tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 10. “Tuproqqalʼa tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 11. “Yangibozor tumani suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi 1 Jami: 7
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 9-fevraldagi 79-son qaroriga 5-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
4. Vazirlar Mahkamasining “Quyi boʻgʻinda suv resurslarini boshqarish samaradorligini oshirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 19-apreldagi 196-son qarorining 1 — 4 va 11-bandlari hamda 1-ilova chiqarib tashlansin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 9-fevral,
79-son