UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 23-fevral · Prezident qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 23 февраль · Президент қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 23 февраля 2024 г. · Постановления Президента

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 23 February 2024 · Presidential resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Қарори

РЎЙХАТИ

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Саудия Арабистонининг «ACWA Power Company» компанияси билан бирга «Maxam-Chirchiq» АЖ негизида «яшил водород» ишлаб чиқаришни ташкил этиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Республикада замонавий технологиялар асосида «яшил водород» ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва иқтисодиёт тармоқларининг ушбу маҳсулотга бўлган талабини қондириш мақсадида:

1. Қуйидагилар:

а) Саудия Арабистонининг «ACWA Power Company» компаниясининг «ACWA Power Uzbekistan Нydrogen Нoldings LTD» шўъба корхонаси (кейинги ўринларда — Инвестор) ва «Ўзкимёсаноат» АЖ билан биргаликда «Maxam-Chirchiq» АЖ негизида «яшил водород» ишлаб чиқаришни ташкил этиш» инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда — Инвестиция лойиҳаси) доирасида масъулияти чекланган жамият шаклида «ACWA Power UKS Green Н2» қўшма корхонасини (кейинги ўринларда — Лойиҳа компанияси) ташкил этгани;

б) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Инвестор ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2023 йил 27 ноябрь куни инвестиция битими (кейинги ўринларда — Инвестиция битими) имзолангани ҳамда унга мувофиқ Инвестор ва Лойиҳа компанияси:

Инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг бутун даври мобайнида Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида «Maxam-Chirchiq» АЖ негизида қуввати 3 минг тонна бўлган «яшил водород» ишлаб чиқариш заводини ҳамда Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида қуввати 52 МВт бўлган шамол электр станциясини лойиҳалаштириши, молиялаштириши, қуриши ва эксплуатация қилиши;

юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммасига олган ҳолда дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 62 млн АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиши;

в) «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2023 йил 27 ноябрь куни Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда — Энергия сотиб олиш битими) имзолангани ҳамда унга мувофиқ:

Лойиҳа компанияси шамол электр станциясида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга кафолатланган тарзда сотиш мажбуриятини олиши;

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ электр энергияси учун тўловларни Энергия сотиб олиш битимида белгиланган муддат давомида хорижий валютада деноминацияланган, қатъий белгиланган нарх бўйича миллий валютада амалга ошириш шарти билан кафолатли харид қилиши;

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ўз зиммасига Лойиҳа компанияси фойдасига чет эл валютасида тасдиқланган, тикланадиган, қайтариб берилмайдиган ва шартсиз банк кафолатини тақдим этиш мажбуриятини олиши;

г) «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2023 йил 27 ноябрь куни Электр энергиясини етказиб бериш тўғрисида битим (кейинги ўринларда — Транспортировка қилиш битими) имзолангани ҳамда унга мувофиқ:

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ битимда белгиланган давр мобайнида водород ишлаб чиқаришда талаб этиладиган 20 МВт қувватни кафолатли етказиб берилишини таъминлаши;

шамол электр станцияси ишга тушгунга қадар водород ишлаб чиқариш майдонига битимда белгиланган шартлар асосида электр энергияси етказиб берилишини таъминлаши;

д) «Ўзкимёимпекс» МЧЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2023 йил 27 ноябрь куни «яшил водород» сотиб олиш тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда — «Яшил водород» сотиб олиш битими) имзолангани ҳамда унга мувофиқ:

Лойиҳа компанияси ишлаб чиқариладиган «яшил водород»ни «Ўзкимёимпекс» МЧЖга кафолатланган тарзда сотиш мажбуриятини олиши;

«Ўзкимёимпекс» МЧЖ сотиб олинадиган «яшил водород» учун тўловларни 15 йил давомида чет эл валютасида деноминацияланган, қатъий белгиланган нарх бўйича миллий валютада амалга ошириш шарти билан кафолатли харид қилиши;

«Ўзкимёимпекс» МЧЖ ўз зиммасига Лойиҳа компанияси фойдасига чет эл валютасида тасдиқланган, тикланадиган, қайтариб берилмайдиган ва шартсиз банк кафолатини тақдим этиш мажбуриятини олиши;

е) «Ўзкимёсаноат» АЖ Лойиҳа компанияси талабига мувофиқ қурилиш объектларининг уланиш пунктларига ишлаб чиқариш ресурсларининг (электр энергияси, ҳаво, азот ҳамда ичимлик ва техник сув) зарур миқдор ва параметрларда мутасадди ташкилотлар томонидан тегишли шартномаларга асосан етказиб берилишини ташкил қилиши;

ж) Инвестиция лойиҳаси доирасида юзага келадиган қисқартирилган иссиқхона гази эмиссиялари ҳажми (яшил атрибутлар) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тўлиқ тасарруф қилиниши маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Инвестор ва Лойиҳа компанияси ўртасида имзоланган Инвестиция битими тасдиқлансин.

3. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида тузилган Транспортировка қилиш битими ва Энергия сотиб олиш битими ҳамда «Ўзкимёимпекс» МЧЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида тузилган «Яшил водород» сотиб олиш битими маъқуллансин.

4. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ҳамда «Ўзкимёимпекс» МЧЖга Лойиҳа компанияси, Инвестор ҳамда Инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этадиган кредиторлар билан Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида имзоланган битимлар бўйича мажбуриятлар Лойиҳа компанияси томонидан бажарилмаган тақдирда, Лойиҳа компанияси ва Инвестор ҳуқуқини Инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этадиган кредиторларга ўтказиб бериш юзасидан тўғридан-тўғри битимлар тузиш ҳуқуқи берилсин.

5. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзкимёимпекс» МЧЖга Энергия сотиб олиш битими ва «Яшил водород» сотиб олиш битимида белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ:

Лойиҳа компанияси билан биргаликда Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун халқаро мустақил инжиниринг компаниясини ва бошқа маслаҳатчиларни тўғридан-тўғри шартномалар тузган ҳолда жалб қилишга;

«яшил водород» ва электр энергиясини сотиб олиш мажбуриятини уч ой давомида бажариш таъминоти сифатида Лойиҳа компанияси фойдасига банкнинг чет эл валютасида тасдиқланган банк кафолатини тақдим этишга рухсат берилсин.

6. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компаниясига, барча тегишли солиқлар ва йиғимларни тўлаган ҳолда қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

чет эл валютасида кредит ва бошқа маблағлар олиш ҳамда улардан фойдаланиш мақсадида хориждаги банкларда банк ҳисобварақларини очиш;

ҳар бир ҳолатда лойиҳа ва молиялаштириш шартномалари доирасида Ўзбекистон Республикасида очилган банк ҳисобварақларидан хориждаги банк ҳисобварақларига пул маблағларини ўтказиш;

хорижий пудрат ташкилотлари, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни хориждаги банк ҳисобварақларидан тўғридан-тўғри амалга ошириш;

кредиторлар билан тузилган молиявий ҳужжатлар, шу жумладан бошқа акциядорлар билан тузилган қарз шартномалари ва бридж-кредит шартномалари бўйича хориждаги банк ҳисобварақларига чет эл валютасидаги маблағларни қабул қилиш.

Бунда, Лойиҳа компанияси томонидан ҳар чоракда Ўзбекистон Республикасидан ташқарида юритилаётган банк ҳисобварақлари кесимида тегишли банк томонидан ҳар бир ҳолат бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирманинг тўлиқ нусхалари Лойиҳа компаниясининг Ўзбекистон Республикасидаги хизмат кўрсатувчи банкига ва солиқ хизмати органларига тақдим этилади.

7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлигининг Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Лойиҳа компаниясига ажратиладиган Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани ҳудудидаги 1-иловага мувофиқ жами 20,98 гектар яйлов ер участкаларини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ўн кун муддатда мазкур ер участкасини ҳокимлик захирасига қайтарсин.

8. Бухоро вилояти ҳокимлиги Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун 20,98 гектар ер майдонини лойиҳа амалга ошириладиган муддатга кейинчалик Лойиҳа компаниясига берилиши учун ўрнатилган тартибда Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратсин.

Энергетика вазирлиги мазкур бандга асосан ажратиладиган ер участкаси Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатига тенг даврга Лойиҳа компаниясига ижарага берилишини таъминласин.

Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компанияси томонидан ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови ер солиғига тенглаштирилсин.

9. «Ўзкимёсаноат» АЖ «Maxam-Chirchiq» АЖ билан биргаликда Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун 0,5 гектар ер майдони Инвестиция лойиҳаси учун ер участкаларини ижарага бериш шартномаларига мувофиқ амалдаги ижара тўловлари қийматида Инвестиция лойиҳаси амалга ошириладиган муддатга ўрнатилган тартибда Лойиҳа компаниясига ажратилишини таъминласин.

10. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Энергетика вазирлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланганлик учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплашдан (компенсация тўловларидан) озод қилинсин.

11. Лойиҳа компаниясининг буюртмасига асосан:

Ташқи ишлар вазирлиги — Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассислар учун кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини;

Ички ишлар вазирлиги — жалб қилинадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик виза муддатлари узайтирилишини, шунингдек, турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилишини ва унинг муддати узайтирилишини;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини ва муддати (зарур ҳолларда) узайтирилишини таъминласин.

12. Энергетика вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан ишлаб чиқилган «Maxam-Chirchiq» АЖ негизида «яшил водород» ишлаб чиқаришни ташкил этиш» инвестиция лойиҳаси амалга оширилишини жадаллаштириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

13. Қуйидагилар:

а) энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов:

Инвестиция лойиҳасининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилишга. Бунда, бир ҳафта муддатда мазкур мақсадда Энергетика вазирлиги ҳузурида масъул вазирлик ва идоралар ходимлари бириктирилган ҳолда доимий ишчи штаб ташкил этилсин;

ёқилғи-энергетика тармоғи корхоналари билан биргаликда Инвестиция лойиҳасини зарур ҳажмларда энергия ресурслари билан кафолатли таъминлашга;

Инвестиция лойиҳаси доирасида «яшил водород» ишлаб чиқариш қурилмасининг 2024 йил ноябрь ойига қадар ва шамол электр станциясининг 2025 йил март ойига қадар тўлиқ ишга туширилишига;

ушбу қарорда белгиланган вазифалар ўз вақтида бажарилишини таъминлаш бўйича бошқа тезкор чоралар кўришга;

б) «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси в.б. Т.Р. Мухамеджанов:

Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж, инфратузилмани барпо этиш ва ускуналарни ўрнатиш ишлари ўз вақтида бажарилишига;

Инвестиция лойиҳаси ишга туширилгандан сўнг «яшил энергия» асосида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар уларнинг экспортбоплигини таъминлаган ҳолда ташқи бозорларга етказиб берилишини йўлга қўйишга;

в) Бухоро вилояти ҳокими Б.К. Зарипов — инвестиция лойиҳаси доирасида шамол электр станциясини қуриш учун Ғиждувон тумани ҳудудида ер майдонлари ўз вақтида ажратилишига шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.

14. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорга иловага мувофиқ Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисоботга тегишли ўзгартиришлар киритсин.

16. Адлия вазирлиги Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида имзоланган Инвестиция битими юзасидан юридик хулоса берсин.

17. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов ва «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси в.б. Т.Р. Мухамеджанов белгилансин.

Қарор ижроси учун масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 февралдаги ПҚ-82- сон қарорига 1-ИЛОВА

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида шамол электр станциясини қуриш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилаётган ер участкалари

Ҳудуд номи Ердан фойдаланувчи номи Контур рақами Жами ер участкаси (гектар) шундан: яйлов ва пичанзорлар (гектар) бошқа ерлар (гектар) Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси 178қ 6,28 6,28 - 177қ 173қ 240қ 178қ 1,27 1,27 - 178қ 2,25 2,25 - 177қ 2,63 2,63 - 178қ 240қ 5,13 5,13 - 178қ 177қ 173қ 240қ 1,41 1,41 - 178қ 177қ 173қ 240қ 2,01 2,01 - Жами 20,98 20,98 -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 февралдаги ПҚ-82- сон қарорига 2-ИЛОВА

«Maxam-Chirchiq» АЖ негизида яшил водород ишлаб чиқаришни ташкил этиш» инвестиция лойиҳаси амалга оширилишини жадаллаштириш бўйича

Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Ижро муддати Масъуллар Ижро учун Назорат учун 1. Ер участкаларини ажратиш 1. Шамол электр станциясини қуриш учун ер майдонларини ажратиш. 1. Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги жами 20,98 гектар яйлов ер участкаларини ҳокимлик захирасига қайтариш. 2024 йил март Бухоро вилояти ҳокимлиги (Б. Зарипов), Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (И. Эргашев), Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов), Лойиҳа компанияси (Ш. Онаркулов) Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев 2. Ҳокимлик захирасига қайтарилган жами 20,98 гектар яйлов ер участкаларини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш. 2024 йил март 3. Ҳокимлик захирасидаги жами 20,98 гектар саноат ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ер участкасини Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш. 2024 йил апрель 4. Доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилган жами 20,98 гектар саноат ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ер участкасини инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатига тенг даврга Лойиҳа компаниясига ижарага бериш. 2024 йил апрель 2. Яшил водород ишлаб чиқариш қурилмаси учун «Максам-Чирчиқ» АЖ ҳудудидан ер участкасини ижарага бериш. 1. «Максам-Чирчиқ» АЖ ҳудудидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун 0,5 гектар ер майдонини ижарага бериш юзасидан шартнома тайёрлаш. 2024 йил март «Ўзкимёсаноат» АЖ (Т. Мухамеджанов), «Максам-Чирчиқ» АЖ (Х. Сайдахмедов), Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев, 2. Лойиҳа компанияси ва «Максам-Чирчиқ» АЖ ўртасида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун 0,5 гектар ер майдонини белгиланган тартибда ижарага бериш юзасидан шартнома имзолаш. 2024 йил апрель Лойиҳа компанияси (Ш. Онаркулов) Энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов II. Ишлаб чиқариш ресурслари билан таъминлаш 3. Инвестиция лойиҳаси қурилиш майдонига ичимлик ва техник сув таъминоти тармоқларини тортиш. 1. Инвестиция лойиҳаси доирасида талаб этиладиган сув миқдори ва параметрларини аниқлаш. 2024 йил март «Ўзкимёсаноат» АЖ (Т. Мухамеджанов), «Максам-Чирчиқ» АЖ (Х. Сайдахмедов), Лойиҳа компанияси (Ш. Онаркулов) Бош вазир ўринбосари А.Ж. Раматов, Энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов 2. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2024 йил апрель 3. Инвестиция лойиҳаси қурилиш майдонида ичимлик ва техник сув тармоқларини қуриш ишларини якунлаш. 2024 йил август 4. Инвестиция лойиҳаси қурилиш майдонига электр энергияси таъминоти тармоқларини қуриш. 1. Инвестиция лойиҳаси доирасида талаб этиладиган электр энергияси миқдори ва параметрларини аниқлаш. 2024 йил март «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ (Д. Исақулов), Лойиҳа компанияси (Ш. Онаркулов) Энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов 2. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2024 йил апрель 3. Инвестиция лойиҳаси қурилиш майдонида электр энергияси тармоқларини қуриш. 2024 йил август 5. Инвестиция лойиҳаси қурилиш майдонига ҳаво ва азот таъминоти тармоқларини тортиб келиш. 1. Инвестиция лойиҳаси доирасида талаб этиладиган ҳаво ва азот миқдори ва параметрларини аниқлаш. 2024 йил март «Ўзкимёсаноат» АЖ (Т. Мухамеджанов), «Максам-Чирчиқ» АЖ (Х. Сайдахмедов), Лойиҳа компанияси (Ш. Онаркулов) Энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов 2. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2024 йил апрель 3. Инвестиция лойиҳаси қурилиш майдонида ҳаво ва азот тармоқларини қуриш. 2024 йил август 6. Инвестиция лойиҳаси қурилиш объектларининг уланиш пунктларига ишлаб чиқариш ресурсларини етказиб беришни ташкил қилиш. 1. Зарур ресурсларни (электр энергияси, ҳаво, азот ҳамда ичимлик ва техник сув) етказиб бериш бўйича шартномаларни расмийлаштириш. 2024 йил октябрь «Ўзкимёсаноат» АЖ (Т. Мухамеджанов), «Максам-Чирчиқ» АЖ (Х. Сайдахмедов), Лойиҳа компанияси (Ш. Онаркулов) Энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов 2. Инвестиция лойиҳасини зарур ресурслар (электр энергияси, ҳаво, азот ҳамда ичимлик ва техник сув) билан таъминлаш. 2024 йил ноябрь III. «Maxam-Chirchiq» АЖ негизида яшил водород ишлаб чиқаришни ташкил этиш (1-лойиҳа) 7. Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш. 1. Қурилиш майдонини тайёрлаш ишларини олиб бориш. 2024 йил март «Ўзкимёсаноат» АЖ (Т. Мухамеджанов), Лойиҳа компанияси (Ш. Онаркулов) Энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов 2. 1-лойиҳа доирасида қурилиш ишларини бошлаш. 2024 йил апрель 3. 1-лойиҳа доирасида қурилиш ишларини якунлаш. 2024 йил ноябрь 8. Асосий асбоб-ускуналарни етказиб келиш. 1. Асосий асбоб-ускуналар рўйхатини шакллантириш. 2024 йил март «Ўзкимёсаноат» АЖ (Т. Мухамеджанов), Лойиҳа компанияси (Ш. Онаркулов) Энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов 2. Асбоб-ускуналарга буюртмаларни жойлаштириш. 2024 йил апрель 3. Асбоб-ускуналарни қурилиш майдонига етказиш. 2024 йил сентябрь 9. Шамол электр станцияси ишга тушгунга қадар инвестиция лойиҳаси учун электр энергиясини етказиб бериш. 1. 1-лойиҳа доирасида ишлатиладиган электр энергиясига (шамол электр станцияси ишга тушгунгача) бўлган талабни аниқлаш. 2024 йил май «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ (Д. Исақулов), «Ўзкимёсаноат» АЖ (Т. Мухамеджанов), «Максам-Чирчиқ» АЖ (Х. Сайдахмедов), Лойиҳа компанияси (Ш. Онаркулов) Энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов 2. Инвестиция лойиҳаси учун электр энергиясини етказиб бериш. 2024 йил сентябрь 10. Лойиҳани ишга тушириш. 1. 1-лойиҳа доирасида созлаш ишларини олиб бориш. 2024 йил октябрь «Ўзкимёсаноат» АЖ (Т. Мухамеджанов), Лойиҳа компанияси (Ш. Онаркулов) Энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов 2. 1-лойиҳани ишга тушириш. 2024 йил ноябрь IV. Инвестиция лойиҳаси доирасида шамол электр станцияси қурилишини ташкил этиш (2-лойиҳа) 11. Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш. 1. Қурилиш майдонида ишчиларни ва махсус техникаларни мобилизация қилиш. 2024 йил июнь Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов), Лойиҳа компанияси (Ш. Онаркулов) Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев 2. 2-лойиҳа доирасида қурилиш ишларини бошлаш. 2024 йил август 3. 2-лойиҳа доирасида қурилиш ишларини якунлаш. 2025 йил февраль 12. Асосий асбоб-ускуналарни етказиб келиш. 1. Асосий асбоб-ускуналар рўйхатини шакллантириш. 2024 йил апрель Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов), Лойиҳа компанияси (Ш. Онаркулов) Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев 2. Асбоб-ускуналарга буюртмаларни жойлаштириш. 2024 йил май 3. Асбоб-ускуналарни қурилиш майдонига етказиш. 2025 йил январь 13. Лойиҳани ишга тушириш. 1. 2-лойиҳа доирасида созлаш ишларини олиб бориш. 2025 йил февраль Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов), Лойиҳа компанияси (Ш. Онаркулов) Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев 2. 2-лойиҳани ишга тушириш ҳамда подстанцияга (BASН 500МВт) улаш. 2025 йил март V. Ишлаб чиқариш ходимларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш 14. Инвестиция лойиҳаси доирасида мутахассислар малакасини ошириш ҳамда ишлаб чиқариш ходимларини тайёрлаш. 1. Ишлаб чиқариш ходимларининг ҳамда мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича дастур ишлаб чиқиш. 2024 йил май «Ўзкимёсаноат» АЖ (Т. Мухамеджанов), Лойиҳа компанияси (Ш. Онаркулов) Энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов 2. Ишлаб чиқариш ходимларини қайта тайёрлаш бўйича ишлар олиб бориш. 2024 йил август — октябрь VI. Бошқа масалалар 15. Имзоланган битимларда белгиланган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш. 1. Инвестор ҳамда Инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этадиган кредиторлар билан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида имзоланган битимлар бўйича мажбуриятларнинг Лойиҳа компанияси томонидан бажарилишини таъминлаш. Доимий Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов), «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ (Д. Исақулов), «Ўзкимёсаноат» АЖ (Т. Мухамеджанов), Лойиҳа компанияси (Ш. Онаркулов) Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев 2. Лойиҳа компанияси томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида юритилаётган банк ҳисобварақлари кесимида тегишли банк томонидан ҳар бир ҳолат бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирманинг тўлиқ нусхаларини Лойиҳа компаниясининг Ўзбекистон Республикасидаги хизмат кўрсатувчи банкига ва солиқ хизмати органларига тақдим этиш. Ҳар чоракда 3. Мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, Лойиҳа компанияси ва Инвестор ҳуқуқини инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этадиган кредиторларга ўтказиш. Заруратдан келиб чиқиб 16. Қурилиш-монтаж ишларига пудратчи ташкилотларни жалб қилиш. 1. Инвестиция лойиҳаси доирасида пудратчи ташкилотлар билан музокаралар олиб бориш. 2024 йил март «Ўзкимёсаноат» АЖ (Т. Мухамеджанов), Лойиҳа компанияси (Ш. Онаркулов) Бош вазир ўринбосари А.Ж. Раматов, Энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов 2. Инвестиция лойиҳаси доирасида ЕРС-пудратчи билан шартномаларни расмийлаштириш. 2024 йил март 17. Инвестиция лойиҳасига халқаро мустақил инжиниринг компанияси ва бошқа маслаҳатчилар жалб қилинишини ташкил қилиш. 1. Инвестиция лойиҳаси доирасида халқаро мустақил инжиниринг компанияси ва бошқа маслаҳатчилар ёрдамида амалга ошириладиган ишлар ҳажмини аниқлаш. 2024 йил март «Ўзкимёсаноат» АЖ (Т. Мухамеджанов), «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ (Д. Исақулов), Лойиҳа компанияси (Ш. Онаркулов) Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев, Энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов 2. Халқаро мустақил инжиниринг компанияси ва бошқа маслаҳатчиларни танлаш, уларни жалб қилиш бўйича музокаралар ўтказиш ва улар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш. 2024 йил апрель 18. Лойиҳани амалга оширишга хорижий мутахассисларни ва бошқа маслаҳатчиларни жалб қилишни ташкил қилиш. 1. Жалб қилинадиган хорижий мутахассислар учун кириш визаларини белгиланган тартибда расмийлаштириш. 2. Хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар берилиши ва муддатларининг узайтирилиши, шунингдек, вақтинча турар жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилишини таъминлаш. 3. Хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини ва муддати (зарур ҳолларда) узайтирилишини таъминлаш. Заруратдан келиб чиқиб «Ўзкимёсаноат» АЖ (Т. Мухамеджанов), Лойиҳа компанияси (Ш. Онаркулов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев) Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев, Энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2024 йил 23 февраль,

ПҚ-82-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 07/24/82/0150-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining

Qarori

ROʻYXATI

“YOʻL XARITASI”

Saudiya Arabistonining “ACWA Power Company” kompaniyasi bilan birga “Maxam-Chirchiq” AJ negizida “yashil vodorod” ishlab chiqarishni tashkil etish” investitsiya loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Respublikada zamonaviy texnologiyalar asosida “yashil vodorod” ishlab chiqarishni tashkil qilish va iqtisodiyot tarmoqlarining ushbu mahsulotga boʻlgan talabini qondirish maqsadida:

1. Quyidagilar:

a) Saudiya Arabistonining “ACWA Power Company” kompaniyasining “ACWA Power Uzbekistan Nydrogen Noldings LTD” shoʻba korxonasi (keyingi oʻrinlarda — Investor) va “Oʻzkimyosanoat” AJ bilan birgalikda “Maxam-Chirchiq” AJ negizida “yashil vodorod” ishlab chiqarishni tashkil etish” investitsiya loyihasi (keyingi oʻrinlarda — Investitsiya loyihasi) doirasida masʼuliyati cheklangan jamiyat shaklida “ACWA Power UKS Green N2” qoʻshma korxonasini (keyingi oʻrinlarda — Loyiha kompaniyasi) tashkil etgani;

b) Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati nomidan Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Investor va Loyiha kompaniyasi oʻrtasida 2023-yil 27-noyabr kuni investitsiya bitimi (keyingi oʻrinlarda — Investitsiya bitimi) imzolangani hamda unga muvofiq Investor va Loyiha kompaniyasi:

Investitsiya loyihasini amalga oshirishning butun davri mobaynida Toshkent viloyatining Chirchiq shahrida “Maxam-Chirchiq” AJ negizida quvvati 3 ming tonna boʻlgan “yashil vodorod” ishlab chiqarish zavodini hamda Buxoro viloyatining Gʻijduvon tumanida quvvati 52 MVt boʻlgan shamol elektr stansiyasini loyihalashtirishi, moliyalashtirishi, qurishi va ekspluatatsiya qilishi;

yuzaga kelishi mumkin boʻlgan xavf-xatarlarni oʻz zimmasiga olgan holda dastlabki hisob-kitoblarga koʻra 62 mln AQSH dollari miqdoridagi toʻgʻridan-toʻgʻri xorijiy investitsiyalarni jalb etishi;

v) “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ va Loyiha kompaniyasi oʻrtasida 2023-yil 27-noyabr kuni Elektr energiyasini sotib olish toʻgʻrisidagi bitim (keyingi oʻrinlarda — Energiya sotib olish bitimi) imzolangani hamda unga muvofiq:

Loyiha kompaniyasi shamol elektr stansiyasida ishlab chiqariladigan elektr energiyasini “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJga kafolatlangan tarzda sotish majburiyatini olishi;

“Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ elektr energiyasi uchun toʻlovlarni Energiya sotib olish bitimida belgilangan muddat davomida xorijiy valyutada denominatsiyalangan, qatʼiy belgilangan narx boʻyicha milliy valyutada amalga oshirish sharti bilan kafolatli xarid qilishi;

“Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ oʻz zimmasiga Loyiha kompaniyasi foydasiga chet el valyutasida tasdiqlangan, tiklanadigan, qaytarib berilmaydigan va shartsiz bank kafolatini taqdim etish majburiyatini olishi;

g) “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ va Loyiha kompaniyasi oʻrtasida 2023-yil 27-noyabr kuni Elektr energiyasini yetkazib berish toʻgʻrisida bitim (keyingi oʻrinlarda — Transportirovka qilish bitimi) imzolangani hamda unga muvofiq:

“Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ bitimda belgilangan davr mobaynida vodorod ishlab chiqarishda talab etiladigan 20 MVt quvvatni kafolatli yetkazib berilishini taʼminlashi;

shamol elektr stansiyasi ishga tushgunga qadar vodorod ishlab chiqarish maydoniga bitimda belgilangan shartlar asosida elektr energiyasi yetkazib berilishini taʼminlashi;

d) “Oʻzkimyoimpeks” MCHJ va Loyiha kompaniyasi oʻrtasida 2023-yil 27-noyabr kuni “yashil vodorod” sotib olish toʻgʻrisidagi bitim (keyingi oʻrinlarda — “Yashil vodorod” sotib olish bitimi) imzolangani hamda unga muvofiq:

Loyiha kompaniyasi ishlab chiqariladigan “yashil vodorod”ni “Oʻzkimyoimpeks” MCHJga kafolatlangan tarzda sotish majburiyatini olishi;

“Oʻzkimyoimpeks” MCHJ sotib olinadigan “yashil vodorod” uchun toʻlovlarni 15 yil davomida chet el valyutasida denominatsiyalangan, qatʼiy belgilangan narx boʻyicha milliy valyutada amalga oshirish sharti bilan kafolatli xarid qilishi;

“Oʻzkimyoimpeks” MCHJ oʻz zimmasiga Loyiha kompaniyasi foydasiga chet el valyutasida tasdiqlangan, tiklanadigan, qaytarib berilmaydigan va shartsiz bank kafolatini taqdim etish majburiyatini olishi;

e) “Oʻzkimyosanoat” AJ Loyiha kompaniyasi talabiga muvofiq qurilish obyektlarining ulanish punktlariga ishlab chiqarish resurslarining (elektr energiyasi, havo, azot hamda ichimlik va texnik suv) zarur miqdor va parametrlarda mutasaddi tashkilotlar tomonidan tegishli shartnomalarga asosan yetkazib berilishini tashkil qilishi;

j) Investitsiya loyihasi doirasida yuzaga keladigan qisqartirilgan issiqxona gazi emissiyalari hajmi (yashil atributlar) Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati tomonidan toʻliq tasarruf qilinishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati nomidan Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Investor va Loyiha kompaniyasi oʻrtasida imzolangan Investitsiya bitimi tasdiqlansin.

3. “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ va Loyiha kompaniyasi oʻrtasida tuzilgan Transportirovka qilish bitimi va Energiya sotib olish bitimi hamda “Oʻzkimyoimpeks” MCHJ va Loyiha kompaniyasi oʻrtasida tuzilgan “Yashil vodorod” sotib olish bitimi maʼqullansin.

4. Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Energetika vazirligi, “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ hamda “Oʻzkimyoimpeks” MCHJga Loyiha kompaniyasi, Investor hamda Investitsiya loyihasini moliyalashtirishda ishtirok etadigan kreditorlar bilan Investitsiya loyihasini amalga oshirish doirasida imzolangan bitimlar boʻyicha majburiyatlar Loyiha kompaniyasi tomonidan bajarilmagan taqdirda, Loyiha kompaniyasi va Investor huquqini Investitsiya loyihasini moliyalashtirishda ishtirok etadigan kreditorlarga oʻtkazib berish yuzasidan toʻgʻridan-toʻgʻri bitimlar tuzish huquqi berilsin.

5. “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ va “Oʻzkimyoimpeks” MCHJga Energiya sotib olish bitimi va “Yashil vodorod” sotib olish bitimida belgilangan tartib-taomillarga muvofiq:

Loyiha kompaniyasi bilan birgalikda Investitsiya loyihasini amalga oshirish uchun xalqaro mustaqil injiniring kompaniyasini va boshqa maslahatchilarni toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar tuzgan holda jalb qilishga;

“yashil vodorod” va elektr energiyasini sotib olish majburiyatini uch oy davomida bajarish taʼminoti sifatida Loyiha kompaniyasi foydasiga bankning chet el valyutasida tasdiqlangan bank kafolatini taqdim etishga ruxsat berilsin.

6. Investitsiya loyihasini amalga oshirish doirasida Loyiha kompaniyasiga, barcha tegishli soliqlar va yigʻimlarni toʻlagan holda quyidagi huquqlar berilsin:

chet el valyutasida kredit va boshqa mablagʻlar olish hamda ulardan foydalanish maqsadida xorijdagi banklarda bank hisobvaraqlarini ochish;

har bir holatda loyiha va moliyalashtirish shartnomalari doirasida Oʻzbekiston Respublikasida ochilgan bank hisobvaraqlaridan xorijdagi bank hisobvaraqlariga pul mablagʻlarini oʻtkazish;

xorijiy pudrat tashkilotlari, yetkazib beruvchilar yoki xorijiy kreditorlarga toʻlovlarni xorijdagi bank hisobvaraqlaridan toʻgʻridan-toʻgʻri amalga oshirish;

kreditorlar bilan tuzilgan moliyaviy hujjatlar, shu jumladan boshqa aksiyadorlar bilan tuzilgan qarz shartnomalari va bridj-kredit shartnomalari boʻyicha xorijdagi bank hisobvaraqlariga chet el valyutasidagi mablagʻlarni qabul qilish.

Bunda, Loyiha kompaniyasi tomonidan har chorakda Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida yuritilayotgan bank hisobvaraqlari kesimida tegishli bank tomonidan har bir holat boʻyicha belgilangan tartibda tasdiqlangan koʻchirmaning toʻliq nusxalari Loyiha kompaniyasining Oʻzbekiston Respublikasidagi xizmat koʻrsatuvchi bankiga va soliq xizmati organlariga taqdim etiladi.

7. Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Buxoro viloyati hokimligining Investitsiya loyihasini amalga oshirish uchun Loyiha kompaniyasiga ajratiladigan Buxoro viloyatining Gʻijduvon tumani hududidagi 1-ilovaga muvofiq jami 20,98 gektar yaylov yer uchastkalarini qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toifasidan sanoat, transport, aloqa, mudofaa va boshqa maqsadlarga moʻljallangan yerlar toifasiga oʻtkazish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

Ipakchilik va jun sanoatini rivojlantirish qoʻmitasi Buxoro viloyati hokimligi bilan birgalikda oʻn kun muddatda mazkur yer uchastkasini hokimlik zaxirasiga qaytarsin.

8. Buxoro viloyati hokimligi Investitsiya loyihasini amalga oshirish uchun 20,98 gektar yer maydonini loyiha amalga oshiriladigan muddatga keyinchalik Loyiha kompaniyasiga berilishi uchun oʻrnatilgan tartibda Energetika vazirligiga doimiy foydalanish huquqi asosida ajratsin.

Energetika vazirligi mazkur bandga asosan ajratiladigan yer uchastkasi Investitsiya loyihasini amalga oshirish muddatiga teng davrga Loyiha kompaniyasiga ijaraga berilishini taʼminlasin.

Investitsiya loyihasini amalga oshirish doirasida Loyiha kompaniyasi tomonidan yer uchastkalari uchun toʻlanadigan ijara toʻlovi yer soligʻiga tenglashtirilsin.

9. “Oʻzkimyosanoat” AJ “Maxam-Chirchiq” AJ bilan birgalikda Investitsiya loyihasini amalga oshirish uchun 0,5 gektar yer maydoni Investitsiya loyihasi uchun yer uchastkalarini ijaraga berish shartnomalariga muvofiq amaldagi ijara toʻlovlari qiymatida Investitsiya loyihasi amalga oshiriladigan muddatga oʻrnatilgan tartibda Loyiha kompaniyasiga ajratilishini taʼminlasin.

10. Investitsiya loyihasini amalga oshirish doirasida Energetika vazirligi qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan foydalanganlik uchun qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiligi oʻrnini qoplashdan (kompensatsiya toʻlovlaridan) ozod qilinsin.

11. Loyiha kompaniyasining buyurtmasiga asosan:

Tashqi ishlar vazirligi — Investitsiya loyihasini amalga oshirish doirasida jalb qilinadigan xorijiy mutaxassislar uchun kirish vizalari konsullik yigʻimlari va boshqa haqiqiy xarajatlarning oʻrnini qoplash hisobidan yigʻimlar undirilmasdan rasmiylashtirilishini;

Ichki ishlar vazirligi — jalb qilinadigan xorijiy mutaxassislarga koʻp martalik viza muddatlari uzaytirilishini, shuningdek, turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilishini va uning muddati uzaytirilishini;

Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi — xorijiy fuqarolarga Oʻzbekiston Respublikasi hududida mehnat faoliyati bilan shugʻullanish huquqini beruvchi tasdiqnomalar berilishini va muddati (zarur hollarda) uzaytirilishini taʼminlasin.

12. Energetika vazirligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi hamda “Oʻzkimyosanoat” AJ tomonidan ishlab chiqilgan “Maxam-Chirchiq” AJ negizida “yashil vodorod” ishlab chiqarishni tashkil etish” investitsiya loyihasi amalga oshirilishini jadallashtirish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

13. Quyidagilar:

a) energetika vaziri J.T. Mirzamahmudov:

Investitsiya loyihasining oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirilishini muvofiqlashtirish hamda nazorat qilishga. Bunda, bir hafta muddatda mazkur maqsadda Energetika vazirligi huzurida masʼul vazirlik va idoralar xodimlari biriktirilgan holda doimiy ishchi shtab tashkil etilsin;

yoqilgʻi-energetika tarmogʻi korxonalari bilan birgalikda Investitsiya loyihasini zarur hajmlarda energiya resurslari bilan kafolatli taʼminlashga;

Investitsiya loyihasi doirasida “yashil vodorod” ishlab chiqarish qurilmasining 2024-yil noyabr oyiga qadar va shamol elektr stansiyasining 2025-yil mart oyiga qadar toʻliq ishga tushirilishiga;

ushbu qarorda belgilangan vazifalar oʻz vaqtida bajarilishini taʼminlash boʻyicha boshqa tezkor choralar koʻrishga;

b) “Oʻzkimyosanoat” AJ boshqaruvi raisi v.b. T.R. Muxamedjanov:

Investitsiya loyihasini amalga oshirish doirasida qurilish-montaj, infratuzilmani barpo etish va uskunalarni oʻrnatish ishlari oʻz vaqtida bajarilishiga;

Investitsiya loyihasi ishga tushirilgandan soʻng “yashil energiya” asosida ishlab chiqariladigan mahsulotlar ularning eksportbopligini taʼminlagan holda tashqi bozorlarga yetkazib berilishini yoʻlga qoʻyishga;

v) Buxoro viloyati hokimi B.K. Zaripov — investitsiya loyihasi doirasida shamol elektr stansiyasini qurish uchun Gʻijduvon tumani hududida yer maydonlari oʻz vaqtida ajratilishiga shaxsan masʼul ekanligi belgilab qoʻyilsin.

14. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi Qishloq xoʻjaligi vazirligi bilan birgalikda mazkur qarorga ilovaga muvofiq Yer resurslarining holati toʻgʻrisidagi milliy hisobotga tegishli oʻzgartirishlar kiritsin.

16. Adliya vazirligi Investitsiya loyihasini amalga oshirish doirasida imzolangan Investitsiya bitimi yuzasidan yuridik xulosa bersin.

17. Mazkur qarorning ijrosini samarali tashkil qilishga masʼul va shaxsiy javobgar etib energetika vaziri J.T. Mirzamahmudov va “Oʻzkimyosanoat” AJ boshqaruvi raisi v.b. T.R. Muxamedjanov belgilansin.

Qaror ijrosi uchun masʼul vazirlik va idoralar faoliyatini muvofiqlashtirish hamda nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri A.N. Aripov zimmasiga yuklansin.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 23-fevraldagi PQ-82- son qaroriga 1-ILOVA

Buxoro viloyati Gʻijduvon tumanida shamol elektr stansiyasini qurish uchun qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toifasidan sanoat va boshqa maqsadlarga moʻljallangan yerlar toifasiga oʻtkazilayotgan yer uchastkalari

Hudud nomi Yerdan foydalanuvchi nomi Kontur raqami Jami yer uchastkasi (gektar) shundan: yaylov va pichanzorlar (gektar) boshqa yerlar (gektar) Buxoro viloyati Gʻijduvon tumani Ipakchilik va jun sanoatini rivojlantirish qoʻmitasi 178q 6,28 6,28 - 177q 173q 240q 178q 1,27 1,27 - 178q 2,25 2,25 - 177q 2,63 2,63 - 178q 240q 5,13 5,13 - 178q 177q 173q 240q 1,41 1,41 - 178q 177q 173q 240q 2,01 2,01 - Jami 20,98 20,98 -

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 23-fevraldagi PQ-82- son qaroriga 2-ILOVA

“Maxam-Chirchiq” AJ negizida yashil vodorod ishlab chiqarishni tashkil etish” investitsiya loyihasi amalga oshirilishini jadallashtirish boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Masʼullar Ijro uchun Nazorat uchun 1. Yer uchastkalarini ajratish 1. Shamol elektr stansiyasini qurish uchun yer maydonlarini ajratish. 1. Buxoro viloyatining Gʻijduvon tumanidagi jami 20,98 gektar yaylov yer uchastkalarini hokimlik zaxirasiga qaytarish. 2024-yil mart Buxoro viloyati hokimligi (B. Zaripov), Ipakchilik va jun sanoatini rivojlantirish qoʻmitasi (I. Ergashev), Energetika vazirligi (J. Mirzamahmudov), Loyiha kompaniyasi (Sh. Onarkulov) Bosh vazir oʻrinbosari J.A. Xodjayev 2. Hokimlik zaxirasiga qaytarilgan jami 20,98 gektar yaylov yer uchastkalarini qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toifasidan sanoat va boshqa maqsadlarga moʻljallangan yerlar toifasiga oʻtkazish. 2024-yil mart 3. Hokimlik zaxirasidagi jami 20,98 gektar sanoat va boshqa maqsadlarga moʻljallangan yer uchastkasini Energetika vazirligiga doimiy foydalanish huquqi asosida ajratish. 2024-yil aprel 4. Doimiy foydalanish huquqi asosida ajratilgan jami 20,98 gektar sanoat va boshqa maqsadlarga moʻljallangan yer uchastkasini investitsiya loyihasini amalga oshirish muddatiga teng davrga Loyiha kompaniyasiga ijaraga berish. 2024-yil aprel 2. Yashil vodorod ishlab chiqarish qurilmasi uchun “Maksam-Chirchiq” AJ hududidan yer uchastkasini ijaraga berish. 1. “Maksam-Chirchiq” AJ hududidan investitsiya loyihasini amalga oshirish uchun 0,5 gektar yer maydonini ijaraga berish yuzasidan shartnoma tayyorlash. 2024-yil mart “Oʻzkimyosanoat” AJ (T. Muxamedjanov), “Maksam-Chirchiq” AJ (X. Saydaxmedov), Bosh vazir oʻrinbosari J.A. Xodjayev, 2. Loyiha kompaniyasi va “Maksam-Chirchiq” AJ oʻrtasida investitsiya loyihasini amalga oshirish uchun 0,5 gektar yer maydonini belgilangan tartibda ijaraga berish yuzasidan shartnoma imzolash. 2024-yil aprel Loyiha kompaniyasi (Sh. Onarkulov) Energetika vaziri J.T. Mirzamahmudov II. Ishlab chiqarish resurslari bilan taʼminlash 3. Investitsiya loyihasi qurilish maydoniga ichimlik va texnik suv taʼminoti tarmoqlarini tortish. 1. Investitsiya loyihasi doirasida talab etiladigan suv miqdori va parametrlarini aniqlash. 2024-yil mart “Oʻzkimyosanoat” AJ (T. Muxamedjanov), “Maksam-Chirchiq” AJ (X. Saydaxmedov), Loyiha kompaniyasi (Sh. Onarkulov) Bosh vazir oʻrinbosari A.J. Ramatov, Energetika vaziri J.T. Mirzamahmudov 2. Loyiha hujjatlarini ishlab chiqish. 2024-yil aprel 3. Investitsiya loyihasi qurilish maydonida ichimlik va texnik suv tarmoqlarini qurish ishlarini yakunlash. 2024-yil avgust 4. Investitsiya loyihasi qurilish maydoniga elektr energiyasi taʼminoti tarmoqlarini qurish. 1. Investitsiya loyihasi doirasida talab etiladigan elektr energiyasi miqdori va parametrlarini aniqlash. 2024-yil mart “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ (D. Isaqulov), Loyiha kompaniyasi (Sh. Onarkulov) Energetika vaziri J.T. Mirzamahmudov 2. Loyiha hujjatlarini ishlab chiqish. 2024-yil aprel 3. Investitsiya loyihasi qurilish maydonida elektr energiyasi tarmoqlarini qurish. 2024-yil avgust 5. Investitsiya loyihasi qurilish maydoniga havo va azot taʼminoti tarmoqlarini tortib kelish. 1. Investitsiya loyihasi doirasida talab etiladigan havo va azot miqdori va parametrlarini aniqlash. 2024-yil mart “Oʻzkimyosanoat” AJ (T. Muxamedjanov), “Maksam-Chirchiq” AJ (X. Saydaxmedov), Loyiha kompaniyasi (Sh. Onarkulov) Energetika vaziri J.T. Mirzamahmudov 2. Loyiha hujjatlarini ishlab chiqish. 2024-yil aprel 3. Investitsiya loyihasi qurilish maydonida havo va azot tarmoqlarini qurish. 2024-yil avgust 6. Investitsiya loyihasi qurilish obyektlarining ulanish punktlariga ishlab chiqarish resurslarini yetkazib berishni tashkil qilish. 1. Zarur resurslarni (elektr energiyasi, havo, azot hamda ichimlik va texnik suv) yetkazib berish boʻyicha shartnomalarni rasmiylashtirish. 2024-yil oktabr “Oʻzkimyosanoat” AJ (T. Muxamedjanov), “Maksam-Chirchiq” AJ (X. Saydaxmedov), Loyiha kompaniyasi (Sh. Onarkulov) Energetika vaziri J.T. Mirzamahmudov 2. Investitsiya loyihasini zarur resurslar (elektr energiyasi, havo, azot hamda ichimlik va texnik suv) bilan taʼminlash. 2024-yil noyabr III. “Maxam-Chirchiq” AJ negizida yashil vodorod ishlab chiqarishni tashkil etish (1-loyiha) 7. Qurilish-montaj ishlarini olib borish. 1. Qurilish maydonini tayyorlash ishlarini olib borish. 2024-yil mart “Oʻzkimyosanoat” AJ (T. Muxamedjanov), Loyiha kompaniyasi (Sh. Onarkulov) Energetika vaziri J.T. Mirzamahmudov 2. 1-loyiha doirasida qurilish ishlarini boshlash. 2024-yil aprel 3. 1-loyiha doirasida qurilish ishlarini yakunlash. 2024-yil noyabr 8. Asosiy asbob-uskunalarni yetkazib kelish. 1. Asosiy asbob-uskunalar roʻyxatini shakllantirish. 2024-yil mart “Oʻzkimyosanoat” AJ (T. Muxamedjanov), Loyiha kompaniyasi (Sh. Onarkulov) Energetika vaziri J.T. Mirzamahmudov 2. Asbob-uskunalarga buyurtmalarni joylashtirish. 2024-yil aprel 3. Asbob-uskunalarni qurilish maydoniga yetkazish. 2024-yil sentabr 9. Shamol elektr stansiyasi ishga tushgunga qadar investitsiya loyihasi uchun elektr energiyasini yetkazib berish. 1. 1-loyiha doirasida ishlatiladigan elektr energiyasiga (shamol elektr stansiyasi ishga tushgungacha) boʻlgan talabni aniqlash. 2024-yil may “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ (D. Isaqulov), “Oʻzkimyosanoat” AJ (T. Muxamedjanov), “Maksam-Chirchiq” AJ (X. Saydaxmedov), Loyiha kompaniyasi (Sh. Onarkulov) Energetika vaziri J.T. Mirzamahmudov 2. Investitsiya loyihasi uchun elektr energiyasini yetkazib berish. 2024-yil sentabr 10. Loyihani ishga tushirish. 1. 1-loyiha doirasida sozlash ishlarini olib borish. 2024-yil oktabr “Oʻzkimyosanoat” AJ (T. Muxamedjanov), Loyiha kompaniyasi (Sh. Onarkulov) Energetika vaziri J.T. Mirzamahmudov 2. 1-loyihani ishga tushirish. 2024-yil noyabr IV. Investitsiya loyihasi doirasida shamol elektr stansiyasi qurilishini tashkil etish (2-loyiha) 11. Qurilish-montaj ishlarini olib borish. 1. Qurilish maydonida ishchilarni va maxsus texnikalarni mobilizatsiya qilish. 2024-yil iyun Energetika vazirligi (J. Mirzamahmudov), Loyiha kompaniyasi (Sh. Onarkulov) Bosh vazir oʻrinbosari J.A. Xodjayev 2. 2-loyiha doirasida qurilish ishlarini boshlash. 2024-yil avgust 3. 2-loyiha doirasida qurilish ishlarini yakunlash. 2025-yil fevral 12. Asosiy asbob-uskunalarni yetkazib kelish. 1. Asosiy asbob-uskunalar roʻyxatini shakllantirish. 2024-yil aprel Energetika vazirligi (J. Mirzamahmudov), Loyiha kompaniyasi (Sh. Onarkulov) Bosh vazir oʻrinbosari J.A. Xodjayev 2. Asbob-uskunalarga buyurtmalarni joylashtirish. 2024-yil may 3. Asbob-uskunalarni qurilish maydoniga yetkazish. 2025-yil yanvar 13. Loyihani ishga tushirish. 1. 2-loyiha doirasida sozlash ishlarini olib borish. 2025-yil fevral Energetika vazirligi (J. Mirzamahmudov), Loyiha kompaniyasi (Sh. Onarkulov) Bosh vazir oʻrinbosari J.A. Xodjayev 2. 2-loyihani ishga tushirish hamda podstansiyaga (BASN 500MVt) ulash. 2025-yil mart V. Ishlab chiqarish xodimlarini tayyorlash va ularning malakasini oshirish 14. Investitsiya loyihasi doirasida mutaxassislar malakasini oshirish hamda ishlab chiqarish xodimlarini tayyorlash. 1. Ishlab chiqarish xodimlarining hamda mutaxassislarning malakasini oshirish boʻyicha dastur ishlab chiqish. 2024-yil may “Oʻzkimyosanoat” AJ (T. Muxamedjanov), Loyiha kompaniyasi (Sh. Onarkulov) Energetika vaziri J.T. Mirzamahmudov 2. Ishlab chiqarish xodimlarini qayta tayyorlash boʻyicha ishlar olib borish. 2024-yil avgust — oktabr VI. Boshqa masalalar 15. Imzolangan bitimlarda belgilangan majburiyatlarning bajarilishini taʼminlash. 1. Investor hamda Investitsiya loyihasini moliyalashtirishda ishtirok etadigan kreditorlar bilan investitsiya loyihasini amalga oshirish doirasida imzolangan bitimlar boʻyicha majburiyatlarning Loyiha kompaniyasi tomonidan bajarilishini taʼminlash. Doimiy Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi (L. Kudratov), Energetika vazirligi (J. Mirzamahmudov), “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ (D. Isaqulov), “Oʻzkimyosanoat” AJ (T. Muxamedjanov), Loyiha kompaniyasi (Sh. Onarkulov) Bosh vazir oʻrinbosari J.A. Xodjayev 2. Loyiha kompaniyasi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida yuritilayotgan bank hisobvaraqlari kesimida tegishli bank tomonidan har bir holat boʻyicha belgilangan tartibda tasdiqlangan koʻchirmaning toʻliq nusxalarini Loyiha kompaniyasining Oʻzbekiston Respublikasidagi xizmat koʻrsatuvchi bankiga va soliq xizmati organlariga taqdim etish. Har chorakda 3. Majburiyatlar bajarilmagan taqdirda, Loyiha kompaniyasi va Investor huquqini investitsiya loyihasini moliyalashtirishda ishtirok etadigan kreditorlarga oʻtkazish. Zaruratdan kelib chiqib 16. Qurilish-montaj ishlariga pudratchi tashkilotlarni jalb qilish. 1. Investitsiya loyihasi doirasida pudratchi tashkilotlar bilan muzokaralar olib borish. 2024-yil mart “Oʻzkimyosanoat” AJ (T. Muxamedjanov), Loyiha kompaniyasi (Sh. Onarkulov) Bosh vazir oʻrinbosari A.J. Ramatov, Energetika vaziri J.T. Mirzamahmudov 2. Investitsiya loyihasi doirasida YERS-pudratchi bilan shartnomalarni rasmiylashtirish. 2024-yil mart 17. Investitsiya loyihasiga xalqaro mustaqil injiniring kompaniyasi va boshqa maslahatchilar jalb qilinishini tashkil qilish. 1. Investitsiya loyihasi doirasida xalqaro mustaqil injiniring kompaniyasi va boshqa maslahatchilar yordamida amalga oshiriladigan ishlar hajmini aniqlash. 2024-yil mart “Oʻzkimyosanoat” AJ (T. Muxamedjanov), “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ (D. Isaqulov), Loyiha kompaniyasi (Sh. Onarkulov) Bosh vazir oʻrinbosari J.A. Xodjayev, Energetika vaziri J.T. Mirzamahmudov 2. Xalqaro mustaqil injiniring kompaniyasi va boshqa maslahatchilarni tanlash, ularni jalb qilish boʻyicha muzokaralar oʻtkazish va ular bilan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar tuzish. 2024-yil aprel 18. Loyihani amalga oshirishga xorijiy mutaxassislarni va boshqa maslahatchilarni jalb qilishni tashkil qilish. 1. Jalb qilinadigan xorijiy mutaxassislar uchun kirish vizalarini belgilangan tartibda rasmiylashtirish. 2. Xorijiy mutaxassislarga koʻp martalik vizalar berilishi va muddatlarining uzaytirilishi, shuningdek, vaqtincha turar joyi boʻyicha roʻyxatga olinishi va uning muddati uzaytirilishini taʼminlash. 3. Xorijiy mutaxassislarga Oʻzbekiston Respublikasi hududida mehnat faoliyati bilan shugʻullanish huquqini beruvchi tasdiqnomalar berilishini va muddati (zarur hollarda) uzaytirilishini taʼminlash. Zaruratdan kelib chiqib “Oʻzkimyosanoat” AJ (T. Muxamedjanov), Loyiha kompaniyasi (Sh. Onarkulov), Tashqi ishlar vazirligi (B. Saidov), Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov), Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi (B. Musayev) Bosh vazir oʻrinbosari J.A. Xodjayev, Energetika vaziri J.T. Mirzamahmudov

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2024-yil 23-fevral,

PQ-82-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 26.02.2024-y., 07/24/82/0150-son; 10.06.2026-y., 06/26/109/0580-son)

lex.uz