📅 2024-yil 4-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 4-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 4 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 4 марта 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 4 March 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
МЕЗОНЛАРИ
Қимматбаҳо металларни биржа савдолари ва тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишда заргарлик соҳасида иш ўринларини яратган тадбиркорлик субъектларига чегирмалар бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва маҳаллий заргарларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 22 декабрдаги ПҚ-452-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда заргарлик соҳасида иш ўринларини яратган тадбиркорлик субъектларига чегирмалар бериш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва маҳаллий заргарларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 22 декабрдаги ПҚ-452-сон ҳамда «Заргарлик соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 15 октябрдаги ПҚ-303-сон қарорларида:
а) 2029 йил 1 февралга қадар «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металларни биржа савдолари ва тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишда заргарлик соҳасида 75 дан 125 тагача иш ўринларини яратган тадбиркорлик субъектларига — Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг эрталабки фиксинг нархининг 1 фоизи миқдорида, 125 дан 200 тагача иш ўринларини яратганларга — 2 фоизи миқдорида, 200 дан 300 тагача иш ўринларини яратганларга — 3 фоизи миқдорида, 300 та ва ундан ортиқ иш ўринларини яратганларга — 4 фоизи миқдорида чегирма бериш жорий этилгани;
б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси билан биргаликда заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини ва улар томонидан яратилган заргарлик соҳасидаги иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ҳамда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖга киритиб борилиши ва янгилаб борилиши;
в) чегирмалардан фойдаланадиган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхати (кейинги ўринларда — рўйхат) қуйидаги мезонларни инобатга олган ҳолда шакллантирилиши:
заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан яратилган иш ўринлари сони;
яратилган иш ўринларига ишга қабул қилинган ходимлар билан белгиланган тартибда меҳнат шартномаси тузилганлиги, уларга камида олти ой давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг тўрт бараваридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи ҳисоблангани ҳамда ушбу ҳолат солиқ органлари томонидан тасдиқлангани;
заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларида юқори қўшилган қийматли заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий-техника базаси, ускуналар ва бошқа техника воситалари, шунингдек, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш бўйича белгиланган талабларга жавоб берадиган ишлаб чиқариш майдонлари ва шароитларининг мавжудлиги;
тадбиркорлик субъекти заргарлик марказида камида бир ой давомида фаолият юритаётган бўлиши;
г) Қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қимматбаҳо металларни биржа савдолари ва тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишда чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
қимматбаҳо металларни биржа савдолари ва тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишда чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини ҳар ойнинг 5-санасига қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ваколатли орган) томонидан қабул қилиш;
манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини ҳар ойнинг 10-санасига қадар белгиланган мезонларга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш, шу жумладан, юқори қўшилган қийматли заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ҳамда замонавий технологиялар жорий этилганлигини баҳолаш;
заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш тартиби;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхати ҳар ойнинг 15-санасига қадар чегирмалар қўллаш учун «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ҳамда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖга киритиб борилиши.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчкоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 мартдаги 109-сон қарорига 1-ИЛОВА
Қимматбаҳо металларни биржа савдолари ва тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишда чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом қимматбаҳо металларни биржа савдолари ва тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишда чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда куйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
тадбиркорлик субъектлари — белгиланган мезон ва талабларга мувофиқ фаолиятини йўлга қўйган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари;
тадбиркорлик субъектларининг рўйхати — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва маҳаллий заргарларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 22 декабрдаги ПҚ-452-сон қарорининг 2-бандида назарда тутилган чегирмалардан фойдаланиш мақсадида шакллантирилган белгиланган мезон ва талабларга мувофиқ фаолиятини йўлга қўйган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхати;
чегирма — «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металларни биржа савдолари ва тўғридан-тўғри шартномалар сотишда заргарлик соҳасида 75 дан 125 тагача иш ўринларини яратган тадбиркорлик субъектларига — Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг эрталабки фиксинг нархининг 1 фоизи миқдорида, 125 дан 200 тагача иш ўринларини яратганларга — 2 фоизи миқдорида, 200 дан 300 тагача иш ўринларини яратганларга — 3 фоизи миқдорида, 300 та ва ундан ортиқ иш ўринларини яратганларга — 4 фоизи миқдорида чегирма;
Комплаенс назорат хизмати — Иқтисодиёт ва молия вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари;
Ваколатли орган — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёни — заргарлик соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан баҳолаш мезонлари асосида аниқланадиган ишлаб чиқариш жараёнлари.
3. Тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритишнинг асосий мақсади қуйидагилардан иборат:
тадбиркорлик субъектлари томонидан заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металл буюмлари ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ишчилар учун янги иш ўринлари яратилишини рағбатлантириш;
тадбиркорлик субъектлари томонидан замонавий технологияларни жорий қилган ҳолда юқори қўшилган қийматли экспортга йўналтириладиган заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилишини кенгайтириш;
тадбиркорлик субъектлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, чегирмаларни тўғри қўллаш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.
2-боб. Тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби
4. Тадбиркорлик субъектлари рўйхатининг шакли Ваколатли орган томонидан тасдиқланади.
5. Тадбиркорлик субъектларининг рўйхати давлат тилида шакллантирилади ва юритилади.
6. Тадбиркорлик субъектларининг рўйхати ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ шакллантирилади.
7. Тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик субъектларининг рўйхатига кириш учун Ваколатли органга ҳар ойнинг 5-санасига қадар қуйидаги маълумотларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади:
чегирма бериш мезонларига мувофиқ яратилган иш ўринлари сони ҳақидаги маълумот (бунда 1 фоиз миқдорида чегирма олувчилар учун ушбу иш ўринларининг камида 50 таси, 2 фоиз миқдорида чегирма олувчилар учун — 80 таси, 3 фоиз миқдорида чегирма олувчилар учун — 140 таси ҳамда 4 фоиз миқдорида чегирма олувчилар учун — 210 таси Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторида (МХСК — 08 бўйича коди 7313) белгиланган заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металл буюмлари ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ишчилар ташкил этиши лозим);
тадбиркорлик субъектларида яратилган иш ўринларига ишга қабул қилинган ва қонунчилик ҳужжатлари асосида меҳнат шартномаси тузилган ходимларга камида олти ой давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг тўрт бараваридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи ҳисобланганлиги ҳақидаги маълумот;
мазкур Низомга 2-иловада келтирилган мезонларга мувофиқ юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёни жорий этилганлиги тўғрисида маълумот;
юқори қўшилган қийматли заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий-техника базаси, ускуналар ва бошқа техника воситалари, шунингдек, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш бўйича белгиланган талабларга жавоб берадиган ишлаб чиқариш майдонлари ва шароитларнинг мавжудлиги ҳақидаги маълумот;
заргарлик марказида камида бир ой давомида фаолият юритиши тўғрисида маълумот;
Тадбиркорлик субъектлари ўз хоҳишига кўра ўзида яратилган имкониятлар ҳақидаги бошқа маълумотларни ҳам тақдим этиши мумкин.
8. Ваколатли орган томонидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси ҳамда «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси билан биргаликда ҳар ойнинг 10-санасига қадар мазкур Низомнинг 7-бандига асосан тақдим этилган ариза ва маълумотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги ўрганиб чиқилади.
9. Ўрганиш жараёнида мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган муддат доирасида Ваколатли органга қуйидаги хулосалар тақдим этилади:
а) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан — тадбиркорлик субъектлари томонидан белгиланган талабларга мувофиқ иш ўринлари яратилганлиги тўғрисидаги хулоса.
Бунда хулосада 1 фоиз миқдорда чегирма олувчилар учун ушбу иш ўринларининг камида 50 таси, 2 фоиз миқдорда чегирма олувчилар учун — 80 таси, 3 фоиз миқдорда чегирма олувчилар учун — 140 таси ҳамда 4 фоиз миқдорда чегирма олувчилар учун — 210 таси Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторида (МХСК — 08 бўйича коди 7313) белгиланган заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металл буюмлари ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ишчилар ташкил этиши таҳлил қилинади;
б) Солиқ қўмитаси томонидан — яратилган иш ўринларига ишга қабул қилинган ва қонунчилик ҳужжатлари асосида меҳнат шартномаси тузилган ходимларга тадбиркорлик субъектлари томонидан камида олти ой давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи ҳисобланганлигини тасдиқлаш тўғрисида хулоса;
в) Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси билан биргаликда қуйидагиларни назарда тутувчи хулоса:
мазкур Низомга 2-иловада келтирилган мезонларга мувофиқ юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёни жорий этилганлигини баҳолаш натижалари;
юқори қўшилган қийматли заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий-техника базаси, ускуналар ва бошқа техника воситалари, шунингдек, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш бўйича белгиланган талабларга жавоб берадиган ишлаб чиқариш майдонлари ва шароитларнинг мавжудлиги;
тадбиркорлик субъекти заргарлик марказида камида бир ой давомида фаолият олиб бориши.
10. Ваколатли орган:
ҳар ойнинг 10-санасига қадар тадбиркорлик субъектларининг аризаларини ва улар юзасидан тегишли ташкилотларнинг хулосалари асосида тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириб, келишиш учун Комплаенс назорат хизматига киритади;
ҳар ойнинг 15-санасига қадар Комплаенс назорат хизмати билан келишилган тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ, «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖ, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ҳамда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖга киритилади.
12. Тадбиркорлик субъектларининг рўйхати Ваколатли орган томонидан ҳар ойнинг 15-санасига қадар «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖ, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ҳамда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖга киритилади.
13. Тадбиркорлик субъектларининг рўйхатига киритишни рад этиш ва ундан чиқариш учун қуйидагилар асос бўлади:
тадбиркорлик субъектларининг ўз аризаларига асосан;
тадбиркорлик субъектлари ушбу Низомнинг 7 ва 9-бандларида белгиланган мезон ва талабларга мос келмаслиги аниқланганда;
тадбиркорлик субъектлари томонидан сохта ҳужжатлар, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этилганда;
тадбиркорлик субъектлари тугатилганда.
Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича тадбиркорлик субъектларининг рўйхатига киритиш рад этилиши ва рўйхатдан чиқарилишига йўл қўйилмайди.
14. Ваколатли орган тадбиркорлик субъектларининг рўйхатига киритиш рад этилган тақдирда тадбиркорлик субъектини бир кун муддатда рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда хабардор қилади.
15. Тадбиркорлик субъектларининг рўйхатига киритиш рад этилган тадбиркорлик субъектлари кўрсатилган рад этиш сабабларини бартараф этган ҳолда Ваколатли органга умумий асосларда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
3-боб. Якунловчи қоидалар
16. Тадбиркорлик субъектларига мазкур Низомда белгиланган чегирмалар тўғри қўлланилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Комплаенс назорат хизмати томонидан амалга оширилади.
17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Қимматбаҳо металларни биржа савдоларида ва тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишда чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъекти (кейинги ўринларда — тадбиркорлик субъекти) Тадбиркорлик субъектларининг рўйхатига киритиш тўғрисида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига (кейинги ўринларда — Ваколат орган) ариза билан мурожаат қилади. Ҳар ойнинг 5-санасига қадар 2-босқич Ваколатли орган Тадбиркорлик субъектларининг аризасини Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси ҳамда «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси билан биргаликда белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади хамда Иқтисодиёт ва молия вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосарига келишиш учун киритади. Ҳар ойнинг 10-санасига қадар 3-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари Тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини кўриб чиқади ва келишади. Ҳар ойнинг 15-санасига қадар 4-босқич Ваколатли орган Иқтисодиёт ва молия вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари билан келишилган рўйхатни «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖ, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ҳамда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖга» киритиб боради. Ҳар ойнинг 15-санасига қадар 5-босқич «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖ, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ҳамда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ Иқтисодиёт ва молия вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари билан келишилган рўйхатга киритилган тадбиркорлик субъектларига қонунчиликда назарда тутилган чегирмаларни қўллаган ҳолда қимматбаҳо металларни биржа савдолари ва тўғридан-тўғри шартномалар асосида реализация қилади. Белгиланган муддатларда
Қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини баҳолаш
Т/р Кўрсаткичлар Салмоқ ўлчови Минимал меъёр 1. Корхонанинг ишлаб чиқариш технологиялари билан жиҳозланганлиги, шундан: 1.1. Хомашё тайёрлаш бўлими (умумлаштирилган тарзда ҳисобланади): 30 5 балл 1.1.1. Узлуксиз уйиш ускунаси 10 1.1.2. Сим ва пластина тортиш дастгоҳлари 5 1.1.3. Шакл бериш, прокатлаш ускуналари 5 1.1.4. Сим ва прокатни тоблаш печи 10 1.2. Автоматлаштирилган занжир тўқиш технологияси асосида заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш йўналишида (умумлаштирилган тарзда ҳисобланади): 20 5 балл 1.2.1. Автоматлаштирилган занжир тўқиш дастгоҳи 5 1.2.2. Тунелсимон пайвандлаш печи ёки лазер ускунаси 5 1.2.3. Олмос ёрдамида жило бериш ускунаси 5 1.2.4. Занжирга шакл бериш дастгоҳлари 5 1.3. Ичи бўш заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш йўналишида (умумлаштирилган ҳолда ҳисобланади): 10 5 балл 1.3.1. Трубкалар ва найчаларни тортиш ва букиш дастгоҳи 5 1.3.2. Тортиш дастгоҳлари 5 1.4. Штамплаш технологияси асосида заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш йўналишида (умумлаштирилган ҳолда ҳисобланади): 6 6 балл 1.4.1. Штамплаш ускунаси 6 1.5. Қуйма заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш йўналишида (умумлаштирилган ҳолда ҳисобланади): 20 4 балл 1.5.1. Мумдан қолип ясаш ускунаси 4 1.5.2. 3D технологияси ёрдамида қолип ясаш ускунаси 4 1.5.3. Автоматлаштирилган гипс қолипларни тобловчи печ 4 1.5.4. Вакуум ёрдамида қуйиш ускунаси 4 1.5.5. Айлана ҳаракат асосида қуйиш ускунаси 4 2. Синов лабораториянинг мавжудлиги (асиллик даражасини белгилаш юзасидан техник жиҳатдан тартибга солиш органларида ёки халқаро ташкилотлар томонидан аккредитациядан ўтган, аттестация қилинган бўлиши) 10 10 балл 3. Аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия мавжудлиги 5 5 балл 4. Ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотда экспортнинг улуши (контракт асосида экспорт қилинган маҳсулотнинг қиймати бўйича ҳисобланади) 10 балл 4.1. 0 дан 5 фоизгача 10 4.2. 6 дан 10 фоизгача 12 4.3. 11 дан 15 фоизгача 14 4.4. 16 дан 20 фоизгача 16 4.5. 21 дан 30 фоизгача 18 4.6. 31 фоиз ва ундан юқори 20 5. Кўргазма зали (show room) мавжудлиги 10 10 балл Жами: 201 60 балл
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 4 март,
109-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
MEZONLARI
Qimmatbaho metallarni birja savdolari va toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar asosida sotishda zargarlik sohasida ish oʻrinlarini yaratgan tadbirkorlik subyektlariga chegirmalar berish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish quvvatlarini kengaytirish va mahalliy zargarlarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 22-dekabrdagi PQ-452-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, qimmatbaho metallarni birja savdolarida sotishda zargarlik sohasida ish oʻrinlarini yaratgan tadbirkorlik subyektlariga chegirmalar berish tartibini takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish quvvatlarini kengaytirish va mahalliy zargarlarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 22-dekabrdagi PQ-452-son hamda “Zargarlik sohasida faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlarini yanada qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 15-oktabrdagi PQ-303-son qarorlarida:
a) 2029-yil 1-fevralga qadar “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” AJ va “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” AJ tomonidan ishlab chiqarilgan qimmatbaho metallarni birja savdolari va toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar asosida sotishda zargarlik sohasida 75 dan 125 tagacha ish oʻrinlarini yaratgan tadbirkorlik subyektlariga — London qimmatbaho metallar bozori uyushmasining ertalabki fiksing narxining 1 foizi miqdorida, 125 dan 200 tagacha ish oʻrinlarini yaratganlarga — 2 foizi miqdorida, 200 dan 300 tagacha ish oʻrinlarini yaratganlarga — 3 foizi miqdorida, 300 ta va undan ortiq ish oʻrinlarini yaratganlarga — 4 foizi miqdorida chegirma berish joriy etilgani;
b) Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmasi bilan birgalikda zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchi tadbirkorlik subyektlarining roʻyxatini va ular tomonidan yaratilgan zargarlik sohasidagi ish oʻrinlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Oʻzbekiston respublika tovar-xom ashyo birjasi” AJ, “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” AJ hamda “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” AJga kiritib borilishi va yangilab borilishi;
v) chegirmalardan foydalanadigan zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchi tadbirkorlik subyektlarining roʻyxati (keyingi oʻrinlarda — roʻyxat) quyidagi mezonlarni inobatga olgan holda shakllantirilishi:
zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchi tadbirkorlik subyektlari tomonidan yaratilgan ish oʻrinlari soni;
yaratilgan ish oʻrinlariga ishga qabul qilingan xodimlar bilan belgilangan tartibda mehnat shartnomasi tuzilganligi, ularga kamida olti oy davomida mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining toʻrt baravaridan kam boʻlmagan miqdorda ish haqi hisoblangani hamda ushbu holat soliq organlari tomonidan tasdiqlangani;
zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchi tadbirkorlik subyektlarida yuqori qoʻshilgan qiymatli zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish uchun zarur boʻlgan moddiy-texnika bazasi, uskunalar va boshqa texnika vositalari, shuningdek, zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish boʻyicha belgilangan talablarga javob beradigan ishlab chiqarish maydonlari va sharoitlarining mavjudligi;
tadbirkorlik subyekti zargarlik markazida kamida bir oy davomida faoliyat yuritayotgan boʻlishi;
g) Qimmatbaho metallarni birja savdolarida sotishda chegirmalar berish uchun zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchi tadbirkorlik subyektlarining roʻyxatini shakllantirish va yuritish tartibi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanishi belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Qimmatbaho metallarni birja savdolari va toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar asosida sotishda chegirmalar berish uchun zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchi tadbirkorlik subyektlarining roʻyxatini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
qimmatbaho metallarni birja savdolari va toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar asosida sotishda chegirmalar berish uchun zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchi tadbirkorlik subyektlarining murojaatlarini har oyning 5-sanasiga qadar Iqtisodiyot va moliya vazirligi (Vakolatli organ) tomonidan qabul qilish;
manfaatdor vazirlik va idoralar tomonidan zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchi tadbirkorlik subyektlarining murojaatlarini har oyning 10-sanasiga qadar belgilangan mezonlarga muvofiqligini oʻrganib chiqish, shu jumladan, yuqori qoʻshilgan qiymatli zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish hamda zamonaviy texnologiyalar joriy etilganligini baholash;
zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchi tadbirkorlik subyektlarining roʻyxatini shakllantirish tartibi;
Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchi tadbirkorlik subyektlarining roʻyxati har oyning 15-sanasiga qadar chegirmalar qoʻllash uchun “Oʻzbekiston respublika tovar-xom ashyo birjasi” AJ, “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” AJ hamda “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” AJga kiritib borilishi.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchkorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 4-martdagi 109-son qaroriga 1-ILOVA
Qimmatbaho metallarni birja savdolari va toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar asosida sotishda chegirmalar berish uchun zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchi tadbirkorlik subyektlarining roʻyxatini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom qimmatbaho metallarni birja savdolari va toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar asosida sotishda chegirmalar berish uchun zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchi tadbirkorlik subyektlarining roʻyxatini shakllantirish va yuritish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda kuyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
tadbirkorlik subyektlari — belgilangan mezon va talablarga muvofiq faoliyatini yoʻlga qoʻygan zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchi tadbirkorlik subyektlari;
tadbirkorlik subyektlarining roʻyxati — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish quvvatlarini kengaytirish va mahalliy zargarlarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 22-dekabrdagi PQ-452-son qarorining 2-bandida nazarda tutilgan chegirmalardan foydalanish maqsadida shakllantirilgan belgilangan mezon va talablarga muvofiq faoliyatini yoʻlga qoʻygan zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchi tadbirkorlik subyektlarining roʻyxati;
chegirma — “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” AJ va “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” AJ tomonidan ishlab chiqarilgan qimmatbaho metallarni birja savdolari va toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar sotishda zargarlik sohasida 75 dan 125 tagacha ish oʻrinlarini yaratgan tadbirkorlik subyektlariga — London qimmatbaho metallar bozori uyushmasining ertalabki fiksing narxining 1 foizi miqdorida, 125 dan 200 tagacha ish oʻrinlarini yaratganlarga — 2 foizi miqdorida, 200 dan 300 tagacha ish oʻrinlarini yaratganlarga — 3 foizi miqdorida, 300 ta va undan ortiq ish oʻrinlarini yaratganlarga — 4 foizi miqdorida chegirma;
Komplayens nazorat xizmati — Iqtisodiyot va moliya vazirining komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat boʻyicha oʻrinbosari;
Vakolatli organ — Iqtisodiyot va moliya vazirligi;
yuqori texnologiyali ishlab chiqarish jarayoni — zargarlik sohasidagi tadbirkorlik subyektlari tomonidan baholash mezonlari asosida aniqlanadigan ishlab chiqarish jarayonlari.
3. Tadbirkorlik subyektlarining roʻyxatini shakllantirish va yuritishning asosiy maqsadi quyidagilardan iborat:
tadbirkorlik subyektlari tomonidan zargarlik buyumlari va qimmatbaho metall buyumlari ishlab chiqarish bilan shugʻullanadigan ishchilar uchun yangi ish oʻrinlari yaratilishini ragʻbatlantirish;
tadbirkorlik subyektlari tomonidan zamonaviy texnologiyalarni joriy qilgan holda yuqori qoʻshilgan qiymatli eksportga yoʻnaltiriladigan zargarlik buyumlari ishlab chiqarilishini kengaytirish;
tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida sogʻlom raqobat muhitini yaratish, chegirmalarni toʻgʻri qoʻllash va ulardan foydalanish samaradorligini oshirish.
2-bob. Tadbirkorlik subyektlarining roʻyxatini shakllantirish va yuritish tartibi
4. Tadbirkorlik subyektlari roʻyxatining shakli Vakolatli organ tomonidan tasdiqlanadi.
5. Tadbirkorlik subyektlarining roʻyxati davlat tilida shakllantiriladi va yuritiladi.
6. Tadbirkorlik subyektlarining roʻyxati ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq shakllantiriladi.
7. Tadbirkorlik subyektlari tadbirkorlik subyektlarining roʻyxatiga kirish uchun Vakolatli organga har oyning 5-sanasiga qadar quyidagi maʼlumotlarni ilova qilgan holda ariza bilan murojaat qiladi:
chegirma berish mezonlariga muvofiq yaratilgan ish oʻrinlari soni haqidagi maʼlumot (bunda 1 foiz miqdorida chegirma oluvchilar uchun ushbu ish oʻrinlarining kamida 50 tasi, 2 foiz miqdorida chegirma oluvchilar uchun — 80 tasi, 3 foiz miqdorida chegirma oluvchilar uchun — 140 tasi hamda 4 foiz miqdorida chegirma oluvchilar uchun — 210 tasi Xizmatchilarning asosiy lavozimlari va ishchilar kasblari klassifikatorida (MXSK — 08 boʻyicha kodi 7313) belgilangan zargarlik buyumlari va qimmatbaho metall buyumlari ishlab chiqarish bilan shugʻullanadigan ishchilar tashkil etishi lozim);
tadbirkorlik subyektlarida yaratilgan ish oʻrinlariga ishga qabul qilingan va qonunchilik hujjatlari asosida mehnat shartnomasi tuzilgan xodimlarga kamida olti oy davomida mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining toʻrt baravaridan kam boʻlmagan miqdorda ish haqi hisoblanganligi haqidagi maʼlumot;
mazkur Nizomga 2-ilovada keltirilgan mezonlarga muvofiq yuqori texnologiyali ishlab chiqarish jarayoni joriy etilganligi toʻgʻrisida maʼlumot;
yuqori qoʻshilgan qiymatli zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish uchun zarur boʻlgan moddiy-texnika bazasi, uskunalar va boshqa texnika vositalari, shuningdek, zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish boʻyicha belgilangan talablarga javob beradigan ishlab chiqarish maydonlari va sharoitlarning mavjudligi haqidagi maʼlumot;
zargarlik markazida kamida bir oy davomida faoliyat yuritishi toʻgʻrisida maʼlumot;
Tadbirkorlik subyektlari oʻz xohishiga koʻra oʻzida yaratilgan imkoniyatlar haqidagi boshqa maʼlumotlarni ham taqdim etishi mumkin.
8. Vakolatli organ tomonidan Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Soliq qoʻmitasi, Davlat asillik darajasi nazorati inspeksiyasi hamda “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmasi bilan birgalikda har oyning 10-sanasiga qadar mazkur Nizomning 7-bandiga asosan taqdim etilgan ariza va maʼlumotlarning belgilangan talablarga muvofiqligi oʻrganib chiqiladi.
9. Oʻrganish jarayonida mazkur Nizomning 8-bandida belgilangan muddat doirasida Vakolatli organga quyidagi xulosalar taqdim etiladi:
a) Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan — tadbirkorlik subyektlari tomonidan belgilangan talablarga muvofiq ish oʻrinlari yaratilganligi toʻgʻrisidagi xulosa.
Bunda xulosada 1 foiz miqdorda chegirma oluvchilar uchun ushbu ish oʻrinlarining kamida 50 tasi, 2 foiz miqdorda chegirma oluvchilar uchun — 80 tasi, 3 foiz miqdorda chegirma oluvchilar uchun — 140 tasi hamda 4 foiz miqdorda chegirma oluvchilar uchun — 210 tasi Xizmatchilarning asosiy lavozimlari va ishchilar kasblari klassifikatorida (MXSK — 08 boʻyicha kodi 7313) belgilangan zargarlik buyumlari va qimmatbaho metall buyumlari ishlab chiqarish bilan shugʻullanadigan ishchilar tashkil etishi tahlil qilinadi;
b) Soliq qoʻmitasi tomonidan — yaratilgan ish oʻrinlariga ishga qabul qilingan va qonunchilik hujjatlari asosida mehnat shartnomasi tuzilgan xodimlarga tadbirkorlik subyektlari tomonidan kamida olti oy davomida mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining bir baravaridan kam boʻlmagan miqdorda ish haqi hisoblanganligini tasdiqlash toʻgʻrisida xulosa;
v) Davlat asillik darajasi nazorati inspeksiyasi “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmasi bilan birgalikda quyidagilarni nazarda tutuvchi xulosa:
mazkur Nizomga 2-ilovada keltirilgan mezonlarga muvofiq yuqori texnologiyali ishlab chiqarish jarayoni joriy etilganligini baholash natijalari;
yuqori qoʻshilgan qiymatli zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish uchun zarur boʻlgan moddiy-texnika bazasi, uskunalar va boshqa texnika vositalari, shuningdek, zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish boʻyicha belgilangan talablarga javob beradigan ishlab chiqarish maydonlari va sharoitlarning mavjudligi;
tadbirkorlik subyekti zargarlik markazida kamida bir oy davomida faoliyat olib borishi.
10. Vakolatli organ:
har oyning 10-sanasiga qadar tadbirkorlik subyektlarining arizalarini va ular yuzasidan tegishli tashkilotlarning xulosalari asosida tadbirkorlik subyektlarining roʻyxatini shakllantirib, kelishish uchun Komplayens nazorat xizmatiga kiritadi;
har oyning 15-sanasiga qadar Komplayens nazorat xizmati bilan kelishilgan tadbirkorlik subyektlarining roʻyxatini “Oʻzbekiston respublika tovar-xom ashyo birjasi” AJ, “Toshkent tovar xomashyo birjasi” AJ, “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” AJ hamda “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” AJga kiritiladi.
12. Tadbirkorlik subyektlarining roʻyxati Vakolatli organ tomonidan har oyning 15-sanasiga qadar “Oʻzbekiston respublika tovar-xom ashyo birjasi” AJ va “Toshkent tovar xomashyo birjasi” AJ, “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” AJ hamda “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” AJga kiritiladi.
13. Tadbirkorlik subyektlarining roʻyxatiga kiritishni rad etish va undan chiqarish uchun quyidagilar asos boʻladi:
tadbirkorlik subyektlarining oʻz arizalariga asosan;
tadbirkorlik subyektlari ushbu Nizomning 7 va 9-bandlarida belgilangan mezon va talablarga mos kelmasligi aniqlanganda;
tadbirkorlik subyektlari tomonidan soxta hujjatlar, notoʻgʻri yoki yolgʻon maʼlumotlar taqdim etilganda;
tadbirkorlik subyektlari tugatilganda.
Ushbu bandda koʻrsatilmagan boshqa asoslar boʻyicha tadbirkorlik subyektlarining roʻyxatiga kiritish rad etilishi va roʻyxatdan chiqarilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
14. Vakolatli organ tadbirkorlik subyektlarining roʻyxatiga kiritish rad etilgan taqdirda tadbirkorlik subyektini bir kun muddatda rad etishning aniq sabablarini koʻrsatgan holda xabardor qiladi.
15. Tadbirkorlik subyektlarining roʻyxatiga kiritish rad etilgan tadbirkorlik subyektlari koʻrsatilgan rad etish sabablarini bartaraf etgan holda Vakolatli organga umumiy asoslarda qayta murojaat qilish huquqiga ega.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
16. Tadbirkorlik subyektlariga mazkur Nizomda belgilangan chegirmalar toʻgʻri qoʻllanilishini muvofiqlashtirish va nazorat qilish Komplayens nazorat xizmati tomonidan amalga oshiriladi.
17. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Qimmatbaho metallarni birja savdolarida sotishda chegirmalar berish uchun zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchi tadbirkorlik subyektlarining roʻyxatini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Qimmatbaho metallarni birja savdolarida va toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar asosida sotishda chegirmalar berish uchun zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchi tadbirkorlik subyektlarining roʻyxatini shakllantirish va yuritish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchi tadbirkorlik subyekti (keyingi oʻrinlarda — tadbirkorlik subyekti) Tadbirkorlik subyektlarining roʻyxatiga kiritish toʻgʻrisida Iqtisodiyot va moliya vazirligiga (keyingi oʻrinlarda — Vakolat organ) ariza bilan murojaat qiladi. Har oyning 5-sanasiga qadar 2-bosqich Vakolatli organ Tadbirkorlik subyektlarining arizasini Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Soliq qoʻmitasi, Davlat asillik darajasi nazorati inspeksiyasi hamda “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmasi bilan birgalikda belgilangan talablarga muvofiqligini oʻrganib chiqadi xamda Iqtisodiyot va moliya vazirining komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat boʻyicha oʻrinbosariga kelishish uchun kiritadi. Har oyning 10-sanasiga qadar 3-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirining komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat boʻyicha oʻrinbosari Tadbirkorlik subyektlarining roʻyxatini koʻrib chiqadi va kelishadi. Har oyning 15-sanasiga qadar 4-bosqich Vakolatli organ Iqtisodiyot va moliya vazirining komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat boʻyicha oʻrinbosari bilan kelishilgan roʻyxatni “Oʻzbekiston respublika tovar-xom ashyo birjasi” AJ va “Toshkent tovar xomashyo birjasi” AJ, “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” AJ hamda “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” AJga” kiritib boradi. Har oyning 15-sanasiga qadar 5-bosqich “Oʻzbekiston respublika tovar-xom ashyo birjasi” AJ va “Toshkent tovar xomashyo birjasi” AJ, “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” AJ hamda “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” AJ Iqtisodiyot va moliya vazirining komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat boʻyicha oʻrinbosari bilan kelishilgan roʻyxatga kiritilgan tadbirkorlik subyektlariga qonunchilikda nazarda tutilgan chegirmalarni qoʻllagan holda qimmatbaho metallarni birja savdolari va toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar asosida realizatsiya qiladi. Belgilangan muddatlarda
Qimmatbaho metallarni birja savdolarida sotishda chegirmalar berish uchun zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchi tadbirkorlik subyektlarining roʻyxatini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Yuqori texnologiyali ishlab chiqarish jarayonini joriy etgan zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchi tadbirkorlik subyektlarini baholash
T/r Koʻrsatkichlar Salmoq oʻlchovi Minimal meʼyor 1. Korxonaning ishlab chiqarish texnologiyalari bilan jihozlanganligi, shundan: 1.1. Xomashyo tayyorlash boʻlimi (umumlashtirilgan tarzda hisoblanadi): 30 5 ball 1.1.1. Uzluksiz uyish uskunasi 10 1.1.2. Sim va plastina tortish dastgohlari 5 1.1.3. Shakl berish, prokatlash uskunalari 5 1.1.4. Sim va prokatni toblash pechi 10 1.2. Avtomatlashtirilgan zanjir toʻqish texnologiyasi asosida zargarlik buyumlari ishlab chiqarish yoʻnalishida (umumlashtirilgan tarzda hisoblanadi): 20 5 ball 1.2.1. Avtomatlashtirilgan zanjir toʻqish dastgohi 5 1.2.2. Tunelsimon payvandlash pechi yoki lazer uskunasi 5 1.2.3. Olmos yordamida jilo berish uskunasi 5 1.2.4. Zanjirga shakl berish dastgohlari 5 1.3. Ichi boʻsh zargarlik buyumlari ishlab chiqarish yoʻnalishida (umumlashtirilgan holda hisoblanadi): 10 5 ball 1.3.1. Trubkalar va naychalarni tortish va bukish dastgohi 5 1.3.2. Tortish dastgohlari 5 1.4. Shtamplash texnologiyasi asosida zargarlik buyumlari ishlab chiqarish yoʻnalishida (umumlashtirilgan holda hisoblanadi): 6 6 ball 1.4.1. Shtamplash uskunasi 6 1.5. Quyma zargarlik buyumlari ishlab chiqarish yoʻnalishida (umumlashtirilgan holda hisoblanadi): 20 4 ball 1.5.1. Mumdan qolip yasash uskunasi 4 1.5.2. 3D texnologiyasi yordamida qolip yasash uskunasi 4 1.5.3. Avtomatlashtirilgan gips qoliplarni toblovchi pech 4 1.5.4. Vakuum yordamida quyish uskunasi 4 1.5.5. Aylana harakat asosida quyish uskunasi 4 2. Sinov laboratoriyaning mavjudligi (asillik darajasini belgilash yuzasidan texnik jihatdan tartibga solish organlarida yoki xalqaro tashkilotlar tomonidan akkreditatsiyadan oʻtgan, attestatsiya qilingan boʻlishi) 10 10 ball 3. Affinaj faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziya mavjudligi 5 5 ball 4. Ishlab chiqarilgan tayyor mahsulotda eksportning ulushi (kontrakt asosida eksport qilingan mahsulotning qiymati boʻyicha hisoblanadi) 10 ball 4.1. 0 dan 5 foizgacha 10 4.2. 6 dan 10 foizgacha 12 4.3. 11 dan 15 foizgacha 14 4.4. 16 dan 20 foizgacha 16 4.5. 21 dan 30 foizgacha 18 4.6. 31 foiz va undan yuqori 20 5. Koʻrgazma zali (show room) mavjudligi 10 10 ball Jami: 201 60 ball
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 4-mart,
109-son